Авторы

  • Бахадир Исаков
    Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.41075

Ключевые слова:

“Перестройка” демография миграция межнациональные отношения национальный состав социальная защита занятость населения экология

Аннотация

Объект исследования: научный анализ влияния исторических преобразований на демографические процессы в Узбекистане во второй половине 80-х - 2000 годах.
Цель работы: научное изучение влияния исторических преобразований на демографические процессы в Узбекистане во второй половине 80-х - 2000 годах. Учитывая неизученность и многогранность данного вопроса, а также исходя из временных границ научного исследования, изучить и обобщить влияние исторических преобразований на демографические процессы в 80-х годах и в первом десятилетии независимого развития с точки зрения нового исторического мышления и на основе идеи национальной независимости.
Методы исследования: в ходе исследования использованы методы историзма, объективности, сравнительно-аналитического, статистического и систематического изучения в хронологической последовательности.
Полученные результаты и их новизна: в диссертации на основе современных требований впервые в качестве отдельной темы исследованы влияние исторических преобразований на демографические процессы в Узбекистане во второй половине 80-х - 2000 годах. Научно раскрыто изменение демографической ситуации, его влияние на национальный состав населения, а также влияние миграционных процессов на демографическое положение за годы независимости. Освещены общественные реформы по обеспечению занятости населения и по социальной поддержке населения в период перехода к рыночной экономике, сформулированы выводы.
Практическая значимость: результаты исследования и научные выводы служат обогащению истории Узбекистана новыми материалами, которые могут быть использованы при написании учебников и учебных пособий, а также в качестве дополнительных источников в процессе преподавания общественных дисциплин в учебных заведениях.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основные результаты и идеи исследования получили своё отражение в научных статьях, опубликованных диссертантом, а также его выступлениях на научных конференциях.
Область применения: результаты исследования могут служить для написания учебников, учебных пособий и информационным источником для исследователей всех областей общественных наук.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ



Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 2.94 (575.1.)

314.148




ИСАКОВ БАХАДИР НИГМАТУЛЛАЕВИЧ

ЎЗБЕКИСТОНДА 80-ЙИЛЛАРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ – 2000

ЙИЛЛАРДАГИ ТАРИХИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ ДЕМОГРАФИК

ЖАРАЁНЛАРГА ТАЪСИРИ


07.00.01 - Ўзбекистон тарихи



Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация


АВТОРЕФЕРАТИ












Тошкент – 2010


background image

2

Диссертация иши Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

“Ўзбекистон тарихи ва ҳуқуқ асослари” кафедрасида бажарилган.


Илмий раҳбар

тарих фанлари доктори, профессор

Дилором Бобожоновна

Бобожонова

Расмий оппонентлар:


тарих фанлари доктори, профессор

Қамариддин Усмонович Усмонов


тарих фанлари номзоди, доцент

Раҳимжон Каримович Юсупов


Етакчи ташкилот

Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Ҳимоя 2010 йил ____________ойининг ______куни соат _____да Мирзо

Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01-
“Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган Кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. e-mail: kengash@nuu.uz




Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент шаҳри,
Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).




Автореферат 2010 йил __________ойининг ____куни тарқатилди.





Ихтисослашган Кенгаш
илмий котиби

т.ф.н., доц. А.А.Одилов


background image

3

I.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

XXI аср бўсағасида эришилган мустақиллик

туфайли жиддий тарихий ўзгаришлар рўй бериб, ўзбек халқи тарихини холисона
ёритишга киришилди. Ўзбекистон тарихининг кўпгина масалалари ўзининг янги,
илмий жиҳатдан ҳаққоний ечимини топа бошлади. Айниқса, сўнгги ўн йиллар
мобайнида бу борада кўплаб ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Ватанимиз мустақиллигини қўлга
киритиш қандай шароитда кечгани ҳақида яхлит, ягона ва холис кўз билан қараб
баҳо берадиган жиддий таҳлил-тадқиқот ҳозиргача амалда йўқлигини афсус
билан айтишга тўғри келади”

1

. Шунинг учун ҳам, советлар даврининг сўнгги

йилларидаги кескин ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мустақиллик даври билан
қиёсий таққослаган ҳолда ҳаққоний ўрганиш вазифаси турибди. Зеро, “... ҳар
қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва
анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди”

2

.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ IX

сессиясида устувор вазифалар қаторига демографик ва бошқа миллий
хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш
вазифаси ҳам киритилди. Ўзбекистон ўзига хос демографик хусусияти ва
ривожланиш йўлига эга эканлиги унинг асосий сабаби ҳисобланади. Уни ҳар
томонлама ҳисобга олмаслик эса, турли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини
яқин ўтмиш кўрсатди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон аҳолисининг миллий
хусусиятлари ва демографик ривожланишини ўрганиш долзарб аҳамият касб
этади. Чунки, “республикадаги ўзига хос демографик вазият ғоят муҳим
хусусиятлардан

биридир”

3

.

Совет

ҳукмронлиги

даврида

қатъий

марказлаштирилган маъмурий буйруқбозлик тизими ва яккапартиявий
мафкуранинг иқтисодиёт, ижтимоий соҳадан устуворлиги, республика
шароитига монанд бўлмаган ишлаб чиқариш тармоқларининг шакллантирилиши
иқтисодий ва экологик мувозанатнинг бузилишига, ишлаб чиқариш кучларини
жойлаштиришдаги хатоликлар ва демографик жараёнларнинг хусусиятларини
ҳисобга олмаслик ишсизликнинг келиб чиқишига, нотўғри юритилган хўжалик
сиёсати иқтисодиётда бир томонламаликнинг кучайишига, ижтимоий-
демографик муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.

Жамиятдаги тарихий ўзгаришлар, демографик вазият ва бугунги

мафкуравий қарамлик руҳиятидан покланган, миллий тикланиш, юксак
маънавият ғояларини ўзида ифодалаган ҳозирги мустақиллик шароитида кўп
миллатли Ўзбекистон аҳолисининг ХХ асрнинг анча зиддиятли 80-йилларидаги
демографик жараёнлар аҳволини, муаммоларини, ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш тажрибасини атрофлича илмий таҳлил этиш, бир ёқламаликдан
холи тарихийлик ва узвийлик тамойилларига амал қилган ҳолда мукаммал
ёритиш, шубҳасиз, бугунги долзарб масалалар қаторига киради. Зеро,
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: “социал-

1

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – Б.3-4.

2

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б.29-30.

3

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 1992. – Б.12.


background image

4

иқтисодий муаммоларни янада чуқурроқ ўрганишга ва уларни ҳал этиш бўйича
зарур чораларни кўришга бутун диққат-эътиборни қаратиш керак”

1

.

Шу нуқтаи назардан, тарихий ўзгаришларнинг демографик жараёнларга

таъсири ҳамда уларнинг турли жиҳатларини изчил тарзда таҳлил этиш
мустақиллик йилларида мамлакатда амалга оширилаётган кучли фуқаролик
жамиятини шакллантиришга, ислоҳотларнинг ижтимоий самарасини оширишга
халақит бераётган камчилик ва нуқсонларни аниқлаш, республикада истиқомат
қилаётган барча миллат ва элатларнинг ҳаёт даражасини янада юксалтириш,
ижтимоий-сиёсий соҳалардаги вазифаларни ҳал этиш юзасидан асосли
таклифлар ишлаб чиқишга имкон беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши

натижасида 80-йилларнинг иккинчи ярми ва 2000 йиллардаги тарихий
ўзгаришлар ва демографик жараёнларни илмий-назарий, услубий ва амалий
жиҳатдан тадқиқ қилиш учун объектив зарурат пайдо бўлди. Шу сабабли,
Ўзбекистондаги демографик жараёнларни тарихий тажриба асосида
умумлаштириш ва илмий таҳлил қилиш алоҳида аҳамият касб этади.

Умуман олганда, советлар даврининг сўнгги йилларида Ўзбекистондаги

демографик жараёнларга нисбатан совет ҳукуматининг сиёсатини мустақиллик
йилларида давлат томонидан олиб борилган сиёсат билан қиёсий таққослаган
ҳолда ҳамда тарихий ўзгаришларнинг демографик жараёнларга таъсири
муаммоларини ҳаққоний ўрганишнинг илмий, амалий ва ижтимоий аҳамиятга
молик эканлиги мазкур мавзуни алоҳида тадқиқот иши сифатида ўрганишни
тақозо этди. Бу эса тадқиқот мавзусининг ўзига хослиги ва долзарблигини
асослайди.

Тадқиқотнинг даврий чегараси

80-йилларнинг иккинчи ярми – 2000

йилларни ўз ичига олган бўлиб, бу давр тарихий ривожланишнинг совет модели
тўла барбод бўлиши ва Ўзбекистоннинг чуқур ижтимоий ўзгаришларга туб
бурилишидан иборатдир. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки ўн
йиллигини советлар даврининг сўнгги йиллари билан қиёсий таққослаш ва
илмий нуқтаи назардан таҳлил этиш орқали бу даврнинг муҳим фарқ қилувчи
хусусияти очиб берилди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

ХХ асрнинг сўнгги ўн

йилликларида ижтимоий ҳаётнинг муҳим соҳалари ҳисобланган демографик
жараёнлар, миллатлараро муносабатлар ва аҳоли миграцияси масалалари
тарихчи, демограф, иқтисодчи ва социолог олимлар томонидан кенг ўрганилган.

Мазкур тадқиқот ишининг мавзуси юзасидан шу вақтга қадар олиб

борилган тадқиқот ва илмий адабиётларни тарихшунослиги нуқтаи назаридан
таҳлил этиш натижасида икки гуруҳга: совет даври ва мустақиллик йилларида
нашр этилган адабиётларга ажратиш мумкин.

Биринчи гуруҳ

адабиётлари, асосан, совет ҳукмронлиги даврининг “қайта

қуриш” йилларида ёзилган бўлиб, уларда Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий, демографик вазият ёритилган. Булар орасида иқтисодий-демографик

1

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. –

Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б.24.


background image

5

тадқиқотлар асосий ўринни эгаллайди. Совет даврининг сўнгги йилларида
республикадаги ижтимоий-демографик вазият Р.Аминова, Р.Убайдуллаева,
Ф.Камилова, Л.Максакова асарларида қисман ёритилган

1

. Бу даврда амалга

оширилган тадқиқотларда, асосан, “ривожланган социализм” даврида
партиянинг ўрни ва ролига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур тадқиқотлар
кўплаб архив манбаларидан фойдаланилганлиги ва бой фактик материалларга эга
эканлиги билан аҳамиятлидир. Шу билан бирга, бу тадқиқотларнинг аксариятида
коммунистик ғоянинг таъсири сезилиб туради.

Д.Б.Бобожонованинг диссертациясида

2

70-80-йилларда Ўзбекистондаги

турли миллатлар ўртасидаги муносабатлар, айрим муаммоларнинг келиб чиқиш
сабаблари ҳаққоний таҳлил этилган бўлиб, унда ишлаб чиқарувчи кучларнинг
жойлаштирилиши, статистик ва архив материаллари асосида демографик
жараёнлар республикада мавжуд ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятни
миллатлараро муносабатлар, аҳолини иш билан таъминлаш муаммолари
масаласи билан боғлаган ҳолда илмий асосда ўрганилган.

А.Ҳазратқуловнинг китоби

3

Ўзбекистонда “турғунлик” ва “қайта қуриш”

даврида аҳолининг ижтимоий муаммоларига бағишланган, унда республика
аҳолисининг турмуш ва фаровонлик даражасига режалаштирилган иқтисодиёт ва
маъмурий-буйруқбозлик тизимининг салбий таъсири кўрсатилган. Ушбу
диссертацияда “қайта қуриш” таъсири остида республикадаги ижтимоий-
иқтисодий вазият танқидий нуқтаи назардан таҳлил қилинган бўлса-да, унинг
коммунистик мафкура таъсиридан холи эмаслиги сезилиб туради.

Л.П.Максакованинг монографиясида

4

Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига

ўтиш жараёнида меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш муаммолари тадқиқ
этилган бўлиб, иқтисодиёт соҳасида олиб борилганлиги боис, унда, асосан, аҳоли
бандлиги муаммоларининг иқтисодий томонлари кўпроқ таҳлил қилинган.

Мустақилликка эришилгач ҳамда илгариги мафкуравий чеклашлар олиб

ташлангандан сўнг, совет тузуми даврида тарих фани юқори даражада
деформацияланганлиги яққол кўринди. Коммунистик мафкура тарих фанидан
советлар турмуш тарзининг “афзаллик”ларини тарғиб қилиш воситаси сифатида
фойдаланиш ҳамда уни авторитар сиёсий тузумнинг асосий таянчига
айлантиришга шароит яратди. Жамият ривожланишидаги салбий ҳодисаларни
ёритишнинг таъқиқланиши, марксизм-ленинизм ғояларига йўналтирилганлик

1

Аминова Р.Ҳ. Қайта қуриш шароитида Ўзбекистонда социалистик ривожланишнинг долзарб муаммолари. –

Тошкент: Фан, 1991; Убайдуллаева Р., Шодиев Р. Особенности воспроизводства населения в республиках Средней
Азии. Население Средней Азии. – Москва: Статистика, 1985; Убайдуллаева Р.А. Социально-демографическое
развитие трудообеспеченных районов СССР (сб. стат.). – Москва, 1989; Убайдуллаева Р. Минуя капитализм.
Перестройка, гласность, демократия, социализм. СССР: демографический диагноз. – Москва: Прогресс, 1990;
Мулляджанов И.Р. Социально-экономические основы развития и размещения народонаселения Узбекистана (1865-
1985 г.г.) включая прогноз до 2015 года. – Ташкент, 1986; Камилова Ф.К. Демографический потенциал Узбекистана.
– Ташкент: Узбекистан, 1991; Максакова Л.П. Демографические проблемы занятости в УзССР. – Ташкент:
Узбекистан, 1989. – 173 с.

2

Бобожонова Д.Б. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари (70-80

йилларнинг ўрталари). Тарих фан.док... дисс. – Тошкент, 1998.

3

Хазраткулов А. Социальные проблемы Узбекистана и пути их решения. Специфика. Опыт. Перспективы. (1971-

1990г.г.). – Ташкент: Фан, 1992. – 318 с.

4

Максакова Л.П. Проблемы обеспечения занятости трудовых ресурсов Республики Узбекистан в переходный

период к рынку. – Ташкент, 1995. – 42 с.


background image

6

тарихий жараёнларни тадқиқ этишда бир томонлама ёндашувнинг ортишига
олиб келган эди. Шунга қарамасдан, Ўзбекистонда аҳолишунослик муаммолари
ва демографик жараёнларни тадқиқ этиш айнан совет даврида бошланганлигини
қайд этиш лозим. Жумладан, Тошкент давлат университети география
факультетида ташкил этилган аҳолишунослик муаммоларини ўрганиш маркази
бунга далил бўла олади. Лекин, бу даврда ушбу тадқиқотлар билан асосан,
географ, демограф ва иқтисодчи олимлар шуғулланган бўлиб, тарихчилар
томонидан бу соҳада тадқиқот олиб боришга эътибор мустақиллик
йилларидагина кучайди. Буни сўнгги йилларда мунтазам равишда Ўзбекистон
Миллий университетида мазкур масалага бағишлаб тарихчи, географ, демограф,
иқтисодчи, социолог олимлар ва тадқиқотчилар иштирокида ўтказилиб
келинаётган қатор халқаро илмий-амалий конференциялар мисолида ҳам кўриш
мумкин

1

.

Иккинчи гуруҳ

адабиётларини мустақиллик йилларида чоп этилган

асарлар ташкил этади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистон тарихий
демографияси ривожида мустақиллик йиллари алоҳида ўрин тутади. Чунончи,
Ўзбекистонда демографик жараёнлар ва аҳолишунослик масалалари билан шу
пайтга қадар иқтисодчи

2

, географ

3

ва демографлар

4

шуғулланиб келган бўлсалар,

сўнгги йилларда тарихчи олимлар ҳам бу масалани тарихий нуқтаи назардан
ўрганишга киришиб, бир қатор тадқиқот ишларини олиб бордилар, лекин бу

1

Қаранг: Ўзбекистонда этнодемографик жараёнлар (халқаро конференция материаллари). 2005; Ўзбекистонда

миллатлараро муносабатлар ва тарихий жараёнлар (илмий тўплам). 2006; Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари:
тарих ва ҳозирги замон (халқаро илмий-амалий анжуман материаллари). 2007; Ўзбекистонда этнотолерантлик –
тинчлик гарови (“Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик” илмий марказининг тўплами). 2008; Ёшлар тарбиясида
толерантлик – давр талаби (Республика илмий-амалий анжумани материаллари). 2008.

2

Максакова Л.П. Демографические проблемы занятости в УзССР. – Ташкент: Узбекистан, 1989. – 175 с.

Ўша

муаллиф: Проблемы обеспечения занятости трудовых ресурсов Республики Узбекистан в переходный период к
рынку. – Ташкент, 1995. – 42 с.; Ўша муаллиф: Миграция населения Республики Узбекистан. – Ташкент: Эльдинур,
2000. – 115 с.; Ўша муаллиф: Миграция населения: проблемы регулирования. – Ташкент, 2001.; Максакова Л.,
Каштаненкова И. Меҳнат бозори демографик истиқболлари. // Бозор, пул ва кредит. – Тошкент, 1999. – №11;
Ахмедов Э.А. Комплексное социально-экономическое развитие городов УзССР. – Ташкент, 1990; Аҳмедов Э.
Ўзбекистон шаҳарлари мустақиллик йилларида. – Тошкент: Ибн Сино номли нашриёт, 2002. – 224 б.

;

Муртазина Р.

Демографические процессы и здоровье населения Узбекистана. Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. – Ташкент,
2002. – №1.; Ўша муаллиф: Мустақиллик йилларида Ўзбекистон аҳолиси ўсиши // Бозор, пул ва кредит. – Тошкент,
2001. –№9.; Ўша муаллиф: Рождаемость, браки, разводы – в цифрах. // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. –
Ташкент, 2001. – №1. Мавлонов Б. Миграция ва меҳнат бозори. // Иқтисод ва ҳисобот. – Тошкент, 1996. – №10;
Селиверстов А. Демографический фактор и социально-экономическое развитие Узбекистана // Экономика и
статистика. – Ташкент, 1997. – №10.

3

Салиев А. Миграционные процессы в Узбекистане как средство перераспределения трудовых ресурсов. //

Особенности миграционного поведения в районах страны. – Москва: ИСИ АН, 1988. – 25 с; Ўша муаллиф:
Проблемы расселения и урбанизации в республиках Средней Азии. – Ташкент: Фан, 1991. – 112 с.; Ата-Мирзаев О.
Потенциал сельско-городской миграции молодежи в Узбекистане. /науч. доклады/ под.ред. Ж.Зайончковской. –
Москва: Независимый исследовательский Совет по миграции стран СНГ и Балтии. 1999.

;

Ота-Мирзаев О., Қаюмов

А. Демографик вазият ва Ўзбекистоннинг миллий аҳоли сиёсати. // Халқ таълими. – Тошкент, 1993. – №10-12.;
Отамирзаев О., Умарова Д. Аҳолини ривожлантириш миллий сиёсати // Соғлом авлод учун. – Тошкент, 1999. – №8-
9.; Ата-Мирзаев О. Демография и межнациональные отношения // Правда Востока. 1989. 13 декабря; Отамирзаев О.
Ўнта бўлса ўрни бошқа // Ватан. 1997. 24 апрель; Умарова Н. Демография: новая ситуация и взгляд в будущее //
Народное слово. 2001. 23 января.

4

Бўриева М.Р. Ўзбекистонда оила демографияси. – Тошкент: Университет, 1997. – 183 б.

;

Бўриева М. Аҳоли, оила

ва иқтисод. // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 1998. – №1; Бўриева М., Иброҳимов А. Ёшларнинг демографик
ҳолати ва оила // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. – Тошкент, 1998. – №2.; Бўриева М.Р., Саидов А.А.
Ўзбекистоннинг демографик вазияти ва оила // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. – Тошкент, – 2001. – №4-5.;
Охунбеков Н., Эрматов Н. Дунё ва Ўзбекистон: демографик вазият. // Фан ва турмуш. – Тошкент, 2001. – №2.


background image

7

ишлар етарли эмас. Шу сабабли ҳам мазкур йўналишдаги тадқиқот ишларини
янада жонлантириш, қамровини кенгайтириш зарур

1

. Бу даврда тарихчилар

томонидан чоп этилган нашрларда Ўзбекистон аҳолиси таркиби, туғилиш
даражаси, аҳоли миграцияси каби масалаларга янгича нуқтаи назардан
ёндашишга ҳаракат қилинган

2

. Лекин, тадқиқот мавзуси бўйича алоҳида илмий

тадқиқот иши олиб борилмаган, балки диссертацияда кўтарилган масалаларнинг
айрим жиҳатларига эътибор қаратилган. Булар қаторига Р.Муртазаева,
А.Ҳазратқулов,

Ш.Абдуллаев,

Д.Бобожонова,

Х.Юнусова,

А.Назаров,

З.Абдалова, Ф.Абдураҳманов, О.Мусаев, Р.Назаров, К.Расулов, С.Давлетов,
Ҳ.Холмўминов, Н.Бабаджанова ва Ё.Розимоваларнинг диссертацияларини
киритиш мумкин

3

. Бу диссертациялар ХХ асрнинг охирги чораги давомида

республиканинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида юз берган тарихий ўзгаришлар
ҳақидаги фикр ва тасаввурларни янада кенгайтириш имконини беради.
Тадқиқотлардаги кўплаб фактик материаллар катта аҳамиятга эга. Лекин,
танланган мавзу бўйича алоҳида илмий тадқиқот иши йўқ. Мазкур тадқиқот

1

Қаранг: Юсупов Р.К., Джамалова З.Ф. Ўзбекистон демографик тарихини ўрганиш муаммолари // Тарих фанининг

долзарб муаммолари. Илмий мақолалар тўплами. – Самарқанд: СамДУ. 1997. – Б.91-94.

2

Бобожонова Д.Б. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ривожининг ижтимоий-иқтисодий омиллари. –

Тошкент: Фан, 1994. – 24 б.; Ўша муаллиф: Ўзбекистонда демографик жараёнлар ва уларнинг хусусияти. –
Тошкент: Фан, 1995. – 94 б.; Ўша муаллиф: Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар. – Тошкент: Шарқ,
1999. – 160 б.; Ўша муаллиф: Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлашнинг ижтимоий
жиҳатлари. // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. – Тошкент, 1995. – №10-12; Ўша муаллиф: Аҳоли саломатлиги ва
экологик масалалар. – Тошкент: Фан, 1996; Ўзбекистон демографияси. // Фан ва турмуш, 1996. – №3; Ата-Мирзаев
О., Гентшке В., Муртазаева Р. Узбекистан многонациональный: историко-демографический аспект. – Ташкент,
1998. – 159 с.; Ата-Мирзаев О., Гентшке В., Муртазаева Р, Салиев А. Историко-демографические очерки
урбанизации Узбекистана. – Ташкент: Университет, 2002. – 125 с.; Ата-Мирзаев О., Гентшке В., Муртазаева Р.
Межнациональная толерантность в Узбекистане: история и современность. – Ташкент: Узбекистан, 2004. – 179 с.
Муртазаева Р. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик. – Тошкент: Университет, 2007. – 184 б.;
Ўша муаллиф: Толерантность как интегрирующий фактор в многонациональном Узбекистане. – Ташкент:
Узбекистан, 2010. – 152 с.; Сиддиқова Ж.С. Давлат мустақиллиги шароитида миллатлараро муносабатларнинг
ривожланиши // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. – Тошкент, 2000. – №6; Юсупов Р.К. Ўзбекистон тарихий
демографиясини ўрганиш масалалари (1940 йилларнинг иккинчи ярми – 1980 йиллар охири) // СамДУ илмий
тадқиқотлар ахборотномаси. – Самарқанд, 2008. – №4; Ўша муаллиф: Ўзбекистонда демография фанининг ривожи
(тарихий назар) // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. – Тошкент, 2008. – №4.

3

Муртазаева Р.Х. Экономические основы развития национальных отношений в СССР. Историко-партийные

аспекты проблемы (1946-1958 г.г.). Дисс. ... док. ист. наук. – Ташкент, 1990; Хазраткулов А. Социальные проблемы
Узбекистана и пути их решения. Специфика. Опыт. Перспективы. (1971-1990 г.г.). Дис. ... док. ист. наук. – Ташкент,
1993; Абдуллаев Ш.М. Этносоциальные и этнополитические процессы в Ферганской долине. (Основные проблемы,
тенденции и противоречия. 70-80-е годы ХХ в.) Дисс. ...докт. ист. наук. – Ташкент, 1994; Бобожонова Д.Б.
Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари (70-80 йилларнинг ўрталари).
Тарих фан.док... дисс. – Тошкент, 1998; Юнусова Х.Э. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва маънавий
жараёнлар (ХХ асрнинг 80-йиллари мисолида). Тарих фан.док... дисс. – Тошкент, 2009; Назаров А.Д. Проблемы
миграции населения: исторические предпосылки, тенденции, социальные последствия (1985-1995 г.г.). На
материалах РФ, республик Средней Азии и Казахстана; Абдалова З.Т. Социально-экономические условия развития
городских поселений нижнеамударьинского района. – Ташкент. 1995; Абдурахманов Ф.Р. Проблемы национальных
интересов в условиях независимости Республики Узбекистан. – Ташкент. 1995; Расулов К.Р. Обеспечение
межнационального согласия и мира в Узбекистане во второй половине 80-х начале 90-х годов. Автореф. дис. ...
канд. ист. наук. – Ташкент, 1999; Мусаев О. Межнациональные отношения в Республике Узбекистан (1991-1997
г.г.). Автореф. дис. ... канд. ист. наук. – Ташкент, 2000; Давлетов С.Р. ХХ асрнинг сўнгги чорагида Қуйи Амударё
ҳудудида ижтимоий-экологик вазият ва демографик жараёнлар. Тарих фан.номзод. ... дисс. – Тошкент, 2003;
Холмўминов Ҳ.Э. Ўзбекистонда совет мустамлакачилиги сиёсатининг миграцион жараёнларга таъсири (жанубий
вилоятлар мисолида). Тарих. фан. ном. дисс... – Тошкент, 2007; Бабаджанова Н. Совет тоталитар сиёсатининг
Ўзбекистон аҳолиси миллий таркиби шаклланишига таъсири (1941-1990 й.й.). Тарих. фан. ном. дисс... – Тошкент,
2008; Розимова Ё. Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари (Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси
мисолида 1991-2007 й.й.). Тарих. фан. ном. дисс... – Тошкент, 2010.


background image

8

ишларида қўйилган масалаларнинг баъзи томонлари қисман ёритиб берилган,
холос.

Собиқ иттифоқ ўрнида ташкил топган мустақил давлатларда ҳам

демографик жараёнлар бевосита ўрганиб келинмоқда. Хусусан, Россия
Федерацияси

1

, Қозоғистон

2

, Белоруссия

3

, Грузия

4

ва Озарбайжонда

5

нашр

этилган асарлар ва илмий мақолаларда мазкур давлатлар ҳудудларида ХХ
асрнинг 90-йилларида юзага келган демографик жараёнлар ва миграцион вазият
қисман тадқиқ этилган.

Ўрганилаётган мавзуга оид хорижлик муаллифлар томонидан ҳам тадқиқот

ишлари олиб борилган бўлиб, маъмурий-буйруқбозлик тизимига асосланган
совет тузуми тарихи, айниқса, унинг сўнгги даврларини ўрганишга бўлган
қизиқиш кўлами ортди. Жумладан, М.Олкот, Т.Куцио, Ху Сунг Му, Дж.Стефан,
З.Бзежинский, Е.Нади каби олимларнинг тадқиқотларида совет давлати
тарихининг у ёки бу жиҳатлари ёритилган

6

. Юқоридаги тадқиқотларнинг илмий

қиммати шундаки, Ўзбекистондаги демографик жараёнлар, миграцион вазият ва
аҳолининг ҳаракати билан боғлиқ масалалар атрофлича ёритилган, лекин бу
тадқиқотларда айнан Ўзбекистондаги тарихий ўзгаришларнинг демографик
жараёнларга таъсири масаласи яхлит ҳолда ўрганилмаган. Таъкидлаш жоизки,
Ўзбекистонда аҳолишунослик масалаларини ўрганиш янги йўналиш бўлиб,
мустақилликка эришилгандан кейинги даврда тарихчи олимлар ҳам
аҳолишуносликни тарихий нуқтаи назардан ўрганишга киришдилар. Улар
томонидан шу пайтга қадар бир қатор тадқиқот ишлари олиб борилди. Бироқ, бу
ишлар ҳали етарли даражада эмас. Зеро, юқорида номи зикр этилган адабиётлар
совет даврининг сўнгги ўн йилликлари ва мустақиллик даврида Ўзбекистондаги

1

Тарасова Н.В., Гришанова А. Г. Социально-демографические проблемы миграции населения России в 90-е годы. –

Москва, 1997. – 72 с.; Рыбаковский Л.Л. Россия и новое зарубежье: Миграционный обмен и его влияние на
демографическую динамику. – Москва, 1996. – 55 с.; Потатуев М.С. Социально-экономические факторы миграции
населения в условиях рыночных отношений: (На материалах Среднерусского региона): Автореф. дисс. ... канд. экон.
наук. – Москва, 1996. – 22 с.

2

Мустафаева Н.И. Социально-демографические процессы в Казахстане: 1990-2000 гг. // Саясат. – Алматы, 2001. –

№ 10/11. – С.45-55; Шустов А.В. Социально-демографические процессы и изменения в этносоциальной структуре
независимого Казахстана // Вестн. Моск. ун-та. Сер.13: Востоковедение. – Москва, 2002. – № 2. – С.3-24; Садовская
Е.Ю. Миграция в Казахстане на рубеже ХХI века: основные тенденции и перспективы. – Алма-Ата: Fалым, 2001. –
259 с.

3

Полоник С. Демографическое развитие Белоруссии // Экономист. – Москва, 2002. – № 9. – С.46-54; Тихонова Л.Е.

Демографическая политика в Беларуси: Цели, задачи, приоритеты // Беларус. экон. журн. – Минск, 2001. – № 4. –
С.65-71. Урбан М.М. Рождаемость в Беларуси: Эволюция, тенденции, прогноз // Социология. – Москва, 2001. – № 1.
– С.70-73.

4

Сулаберидзе А. Проблемы социально-демографической политики в Грузии // Общество и экономика. – Москва,

2001. – № 3/4. – С.162-169; Бадурашвили И., Капанадзе Е., Чеишвили Р. Некоторые аспекты современных
миграционных процессов в Грузии // Центр. Азия и Кавказ. – Zulia, 2001. – № 2. – С.220-224.

5

Юнусов А.С. Миграция населения постсоветского Азербайджана // Мировая экономика и междунар. отношения. –

Москва, 2002. – № 1. – С.98-106; Аллахверанов А. Миграционная ситуация в Азербайджане // Центр. Азия и Кавказ.
– Zulia, 2002. – № 2. – С.198-208; Абасов А. Демографические процессы и анализ гендерной ситуации в
Азербайджане // Центр. Азия и Кавказ. – Zulia, 2001. – № 2. – С.209-220.

6

Olcott M. B.Yu.Andropov and the “National question” // Soviet Studies, University of Glasgow, 1985. V.XXXV11, №1.

P.13-107; Taras Kuzio A. Nationality Problem of Asian integration in the Soviet Union. // Tehran Times, July 22, 1985. P.3;
Kho Song Moo. Koreans in Central Asia. Helsinki, 1987. -P.29-30; Kho Song Moo. Koreans in the Soviet Union // Korea a
World Affairs. Seoul, 1990. Vol. 14. No 1; Stephan J. The Russian Far East. A. History. Stanford. 1994; Бзежинский З.
Великая шахматная доска. – Москва: Международные отношения. 2000; Nadi E. Ethnicity and Islam in Central Asia. //
Central Asian survey. – Abingdon, 1993. Vol.№2; Alikhan Aman. Population migration in Uzbekistan (1989-1998). –
Tashkent, 1999;


background image

9

демографик жараёнлар, миграцион вазият ва аҳолининг ҳаракати билан боғлиқ
жараёнларни алоҳида мавзу сифатида қамраб олмайди. Шу боисдан ҳам, мазкур
мавзу долзарблиги билан ажралиб туради.

Диссертация ишининг илмий

-

тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

илмий-тадқиқот ишлари режасидан ўрин олган.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.

Тадқиқотнинг даврий доирасидан

келиб чиқиб, мазкур муаммонинг кўп қирралилиги ва яхлит тарзда
ишланмаганлигини эътиборга олиб, миллий истиқлол ғояси асосида янгича
тарихий тафаккур нуқтаи назаридан зиддиятли 80-йиллардан истиқлолнинг
дастлабки даври, яъни 2000 йилларда Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий
ўзгаришларнинг демографик жараёнларга таъсири масаласини тадқиқ этиш ва
умумлаштириш диссертациянинг асосий мақсади қилиб олинди.

Ушбу мақсадга қуйидаги вазифаларни бажариш орқали эришиш назарда

тутилди:

-

“қайта қуриш” йилларида собиқ иттифоқдаги, жумладан, республикадаги

ижтимоий-иқтисодий вазиятни таҳлил қилиш;

-

советлар даврининг сўнгги йилларидаги ижтимоий ҳаётдаги

ўзгаришларнинг демографик жараёнларга таъсирини ўрганиш;

-

республикадаги

демографик

ўзгаришларнинг

миллатлараро

муносабатларга таъсирини тадқиқ этиш;

-

аҳоли ўсиши ва миллий таркибидаги ўзгаришларни кўрсатиш;

-

мустақиллик шароитида демографик ўзгаришларни юзага келтирган

омилларни аниқлаш;

-

ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг аҳоли миграцияси жараёнига

таъсирини очиб бериш;

-

миграцион жараёнларнинг аҳоли миллий таркиби ўзгаришидаги ўрнини

аниқлаш;

-

мустақиллик шароитида миграцион жараёнларнинг ўзига хос

хусусиятларини кўрсатиш;

-

мустақиллик йилларида республикада аҳолини қўллаб-қувватлаш

борасида ўтказилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг моҳиятини кўрсатиш;

-

бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳоли бандлиги масаласини ҳал

қилиш юзасидан амалга оширилаётган тадбирларни таҳлил қилиш;

-

тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда назарий ҳамда амалий

тавсиялар ишлаб чиқиш ва ҳоказо.

Тадқиқотнинг

манбавий

асослари

.

Тадқиқотда

фойдаланилган

манбаларни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин.

Биринчи гуруҳ

манбаларига

ҳукумат фармонлари ва қарорлари,

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви (ЎзРМДА)нинг Ўзбекистон
ССР Министрлар Совети (Ф.837), Ўзбекистон ССР Министрлар Совети
ҳузуридаги Марказий статистика бошқармаси (Ф.1619), Ўзбекистон ССР
Ижтимоий таъминот министрлиги (Ф.96), Ўзбекистон ССР Меҳнат бўйича
давлат қўмитаси (Ф.2765), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.15)
фондлари материалларидан тадқиқ этилаётган даврга оид бўлган Ўзбекистон


background image

10

аҳолисининг ўсиши, миллий таркибининг ўзгариши, миграция жараёнларига
доир маълумотлар киради.

Тадқиқотнинг

иккинчи гуруҳ

манбаларини расмий ҳисобот ва статистик

маълумотлар ташкил этади. Улар қаторига Ўзбекистон Республикаси Давлат
статистика

қўмитаси

материаллари,

Ўзбекистон

Республикаси

Макроиқтисодстат Давлат статистика департаменти материаллари, аҳолини
рўйхатга олиш материаллари, бир қатор идораларнинг жорий архив фондларидан
олинган ҳужжатлар, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кутубхонасидан
олинган материаллар, БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)
томонидан мунтазам равишда чоп этилиб келинаётган расмий нашрлардан
олинган маълумотлар, шунингдек, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини
ўрганиш маркази томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган анкета сўровларидан
олинган материаллар, турли муаллифлар томонидан

бажарилган амалий

тадқиқот натижалари ташкил этади. Тадқиқотда, шунингдек, 1979 ва 1989
йиллардаги аҳолини рўйхатга олиш материалларидан ҳам кенг фойдаланилди. Бу
ҳужжатли материаллар ишда муҳим аҳамият касб этади, улар диссертация
иловасида диаграмма кўринишида берилган.

Учинчи гуруҳ

манбалари мавзуга оид даврий матбуот материаллари бўлиб,

улардан олинган далиллар мавзуни бойитишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Жумладан, “Ўзбекистон тарихи”, “Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари”, “Жамият
ва бошқарув”, “ЎзМУ хабарлари” каби журналлар, “Халқ сўзи”, “Народное
слово”, “Правда Востока”, ”Ўзбекистон овози”, “Ташкентская правда” каби
газеталар ҳамда Интернет материалларидан кенг фойдаланилди.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Ўзбекистонда ХХ асрнинг 80-йиллари

иккинчи ярми – 2000 йиллардаги тарихий ўзгаришларнинг демографик
жараёнларга таъсири масаласини таҳлил этиш тадқиқот объекти ва предмети
сифатида танлаб олинди.

Тадқиқотнинг назарий ва услубий асослари.

Мавзуни ёритиш жараёнида

тарихий ёндошув ва қиёсий таҳлил, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримовнинг инсон омили, аҳоли тараққиёти билан боғлиқ
бўлган фикр-мулоҳазалари, нутқ ва маърузалари, нашр этилган мақола ва
асарларида илгари сурилган Ватан тарихини манбалар асосида ҳаққоний
ўрганиш, тарихийлик, холислик, узвийлик тамойилларига асосий эътибор
қаратилди. Илмий тадқиқот олиб боришнинг объективлик-холислик, ижтимоий-
тарихий воқеа-ҳодисаларнинг вужудга келиши, ривожланишидаги ўзаро
алоқадорлик, тизимлилик, ривожланиш каби илмий тамойилларга, комплекс-
статистик қиёсий солиштириш (тарихий жараёнларга мурожаат қилиш)
усулларига, умуминсоний тафаккур қоидаларига, инсонпарварлик ғояларига
ҳамда миллий истиқлол ғоясига асосланади.

Мазкур муаммони тадқиқ қилиш жараёнида ижтимоий-демографик, этник

ва бошқа омиллар мажмуини тарихийлик, холислик, илмийлик, мантиқий кетма-
кетлик тамойиллари асосида кўриб чиқишга, тарихий воқеалар характерини
уларнинг реал мазмуни асосида, ҳозирги замон тарих фани контекстида очиб
беришга асосий эътибор қаратилди.


background image

11

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

-

биринчидан, демографик жараёнлар масаласини ҳаққоний, илк

манбаларга асосланган ҳолда илмий тадқиқ этиш муҳим вазифалардан бўлиб,
асосий эътибор Ўзбекистонда 80-йилларнинг иккинчи ярми – 2000 йиллардаги
тарихий ўзгаришларнинг демографик жараёнларга таъсирини ҳозирги замон
талаблари асосида ўрганишга қаратилди. Мазкур йўналишдаги масалани таҳлил
этиш махсус тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаганлиги қайд этилди;

-

иккинчидан, Ўзбекистонда 80-йилларнинг иккинчи ярмида кечган

ижтимоий-иқтисодий вазият ва демографик жараёнлар, советлар даврининг
сўнгги йилларида ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларнинг демографик жараёнларга
таъсирига,

юзага

келган

демографик

ўзгаришларнинг

миллатлараро

муносабатларга таъсири ҳамда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг аҳоли
турмушида акс этишига асосий эътибор қаратилиб, муаммога оид архив
ҳужжатлари ҳамда турли статистик маълумотлар илк бор илмий муомалага
киритилиб, уларга холисона баҳо берилди;

-

учинчидан,

мустақилликнинг

дастлабки

йилларидан

бошлаб

Ўзбекистонда ўзига хос демографик хусусиятлар ҳамда миграцион вазият юзага
келганлиги алоҳида таъкидланиб, республикадаги миграцион жараёнларнинг
демографик вазиятга таъсирини аниқ материаллар асосида очиб берилди;

-

тўртинчидан, тадқиқ этилаётган даврдаги аҳоли миграцияси

оқибатларининг салбий томонга ривожланиб боришига собиқ иттифоқнинг
парчаланиши билан миграциянинг кучайиши таъсир қилди. Республика кўп
миллатли таркибидан келиб чиқиб, объектив сабабларга кўра ушбу жараённинг
иштирокчиси бўлди. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида Ўзбекистоннинг
барча тармоқларида вақтинчалик қийинчиликлар содир бўлиб, бу муаммолар
республикадаги демографик жараёнларни ҳам қамраб олган бир даврда ҳукумат
томонидан аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш масаласига бўлган эътибор
кучайди.

Ишнинг илмий янгилиги.

Диссертация мавзуси ижтимоий фанларда

қарор топган янгича қарашлар ва миллий истиқлол ғояси асосида тадқиқ этилиб,
илмий-назарий хулосалар архив ҳужжатлари, статистик маълумотлар ва
манбаларни ўрганиш ва қиёсий таққослаш асосида чиқарилди. Тадқиқотнинг
илмий янгилиги мавзунинг долзарблигидан келиб чиқиб, масаланинг ҳаққоний,
илк манбаларга асосланган ҳолда илмий ўрганилганлигида бўлиб, қуйидагиларда
ўз ифодасини топди:

-

Ўзбекистонда 80-йилларнинг иккинчи ярмида кечган ижтимоий-

иқтисодий вазият ва демографик жараёнларга оид архив ҳужжатлари ҳамда
турли статистик маълумотлар илк бор илмий муомалага киритилди;

-

ХХ асрнинг охирларида юзага келган демографик ўзгаришларнинг

миллатлараро

муносабатларга

таъсири

ҳамда

ижтимоий-иқтисодий

ўзгаришларнинг аҳоли турмушида акс этиши манбалар асосида илмий таҳлил
қилинди;

-

демографик вазиятнинг ўзгариши, унинг аҳоли миллий таркибига таъсири

ҳамда республикадаги миграцион жараёнларнинг демографик вазиятга таъсири
аниқ материаллар асосида ўрганилди;


background image

12

-

бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий қўллаб-

қувватлаш борасидаги ислоҳотлар ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш
масалалари кенг ёритилиб, улар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар берилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

шу билан

белгиланадики, диссертация ишидан ижтимоий-иқтисодий вазият ва демографик
жараёнларни ўрганувчи мутахассислар, олий ва ўрта махсус таълим
муассасаларида тарих, география, иқтисод, демография фанларидан дарслик,
ўқув қўлланмаларини тайёрлашда муаллифлар қўшимча манба сифатида
фойдаланишлари мумкин. Тарихий демографияга оид фанлар бўйича олий
таълим муассасаларида диссертациядаги аниқ фактлардан кенг фойдаланиш
мумкин. Унда бир тизимга солинган ҳужжатли материал, чиқарилган назарий,
умумлаштирилган илмий хулосалар демографик жараёнларни ёритишдаги
бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация натижаларидан тарих

факультети бакалавриат босқичи талабаларига “Ўзбекистон тарихи” фанини
ўқитиш жараёнида, шунингдек, олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт,
география факультетларида таҳсил олаётган талабаларга “Демография асослари”,
“Ижтимоий география” фанларини ўқитишда ва махсус курсларни ташкил
қилишда, ўқув-услубий ишларда фойдаланилиб келинмоқда.

Ишнинг апробацияси.

Диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари

муаллифнинг республика илмий-амалий анжуманларидаги маърузаларида,
илмий тўплам ва журналларда эълон қилинган мақолаларида ўз аксини топган.
Диссертация Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Ўзбекистон тарихи
ва ҳуқуқ асослари кафедрасида бажарилган. Иш Ўзбекистон тарихи ва ҳуқуқ
асослари кафедраси йиғилишида, шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон

Миллий

университети

ҳузуридаги

К.067.02.12

рақамли

Ихтисослашган Кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама этилиб,
ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация юзасидан жами 9 та

иш эълон қилинган. Диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари муаллиф
томонидан эълон қилинган 3 та илмий мақола ва 6 та илмий-амалий анжуман
материалларида ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация

кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхатидан иборат. Тадқиқотнинг
умумий ҳажми 184

бетни ташкил этади.

II.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг

кириш

қисмида танлаб олинган тадқиқот мавзусининг

долзарблиги асосланган, унинг илмий жиҳатдан ўрганилганлик даражаси, мақсад
ва вазифалари, даврий чегараси, тадқиқот усуллари, ҳимояга олиб чиқилаётган
асосий ҳолатлар, илмий янгилиги ва амалий аҳамияти, манбавий асослари ҳамда
таркибий тузилиши тавсифланган.

Диссертациянинг биринчи боби

“Советлар даврининг сўнгги йилларида

ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларнинг демографик жараёнларга таъсири”

деб

номланади. Ушбу боб “қайта қуриш”

йилларида республикадаги ижтимоий-


background image

13

иқтисодий вазият,

демографик ўзгаришларнинг миллатлараро муносабатларга

таъсири масалаларига бағишланган.

ХХ асрнинг 80-йилларига келиб собиқ иттифоқда юзага келган инқирозли

вазият жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олди. Кутилган натижани
бермаётган иқтисодий сиёсат таъсирида бутун ижтимоий-сиёсий тизим
таназзулга юз тута бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов: “80-йилларда иқтисодий инқирознинг кучайиб бориш сабабларини
очиш, уни бартараф этиш йўлларини топиш борасидаги уринишлар ҳам
муваффақиятсизликка учради... молия ва таъминот тизимининг батамом издан
чиқишига олиб келди, инқирозни чуқурлаштирди” деган эди

1

. Ўзбекистон

шароитида ҳам аҳвол анча аянчли бўлиб, нафақат иқтисодий ва миллий
муносабатларда, балки жамият ҳаётида ҳам салбий ҳолатлар рўй бера бошлади.
Иқтисодий соҳага бюджетдан кўпроқ маблағ сарфланиб, ишлаб чиқарилаётган
маҳсулот сифатига эътибор берила бошлаганлигига қарамай, корхоналар
ўртасида рақобат ва ишлаб чиқаришга янги техник воситаларнинг жорий
этилишига рағбатнинг йўқлиги туфайли жадаллаштириш юз бермади

2

. Қўл

меҳнати саноатда 48,7 %ни, машинасозликда 51 %ни, енгил саноатда 50 %ни,
озиқ-овқат саноатида 45,5 %ни ташкил этарди

3

. Саноат ривожи учун катта

имкониятлар бўлишига қарамасдан саноатбоп хом ашёни қайта ишлашни йўлга
қўйиш марказ томонидан махсус назардан четда қолдирилган эди.

“Қайта қуриш” сиёсати давомида йўл қўйилган хатоликлар, мамлакат

минтақалари ўртасидаги алоқаларнинг бузилиши, сиёсий вазиятнинг
кескинлашиши оқибатида белгиланган вазифалар уддаланмади. Жумладан, 1986
йил давомида республикадаги 321 та корхона ва ташкилот режада белгиланган
вазифаларни бажаришнинг уддасидан чиқа олмади, 347,7 млн. рубль
миқдоридаги маҳсулот етказиб берилмади. 225 та энг муҳим маҳсулот
турларидан 86 таси бўйича давлат режаси бажарилмай қолди

4

.

Асосий хом ашё бойликлари марказга юборилаётганига қарамасдан, улар

Ўзбекистонга марказ томонидан дотация берилаётганлигини қайта-қайта
таъкидларди. Ўзбекистондаги вазият эса, яхши ва “қайта қуриш” таъсирида
янада яхшиланмоқда, деб, буни бир йилда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш
ҳажми режадаги 4,8% ўрнига 6,3 %га, меҳнат унумдорлиги 4%га ортганлиги
билан изоҳлашга уринишарди

5

. Маълум ижобий силжишга, маҳсулот тури ва

сифати бўйича амалий тадбирлар бажарилишига, саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажми йилдан йилга кўпайишига эришилди. Бироқ, бу ўсиш
кўрсаткичлари маҳаллий иқтисодиёт тараққиёти учун эмас, балки марказ
манфаатлари мақсадига йўналтирилган эди.

Республикада миллатларнинг жойлашувида ҳам тафовут мавжуд бўлиб,

қишлоқларда, асосан, маҳаллий миллат вакиллари яшаган бўлса, шаҳар
аҳолисини, асосан, маҳаллий бўлмаган миллатлар ташкил этган. Республика

1

Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б.280.

2

ЎзР МДА. 837-фонд, 41-йиғма жилд, 6807-иш, 149-варақ.

3

Таксанов А.К. Перестройка и некоторые проблемы развития национальных кадров индустриального рабочего

класса. – Ташкент, 1989. – С.35.

4

ЎзР МДА. 837-фонд, 41-йиғма жилд, 7159-иш, 11-варақ.

5

ЎзРМДА. 2454-фонд, 6-йиғма жилд, 6294-иш, 42-варақ.


background image

14

шаҳар аҳолисининг ярмидан кўпини ўзбеклар (53,7 %), қолган қисмини руслар
(19,5 %), татарлар (5,1 %), қозоқлар (4,0 %), тожиклар (3,7 %), қорақалпоқлар (2,7
%) ва бошқа миллат вакиллари ташкил этарди

1

.

Совет даврида Ўзбекистонга мигрантларнинг 50 %дан кўпроғи айнан

РСФСР ҳисобига тўғри келган

2

. Ташқи миграциянинг юқори даражада бўлиши

оқибатида саноат ишлаб чиқаришида банд бўлган маҳаллий аҳоли салмоғи
пасайиб кетди. 1970-1980 йилларда Ўзбекистонда 80 та янги шаҳар вужудга
келди

3

. Бу шаҳарларнинг кўпчилиги асосан четдан кўчиб келган аҳоли ҳисобига

бойиб борди. Миграциянинг бир томонлама йўналиши республиканинг миллий
таркибига таъсир кўрсатди.

1981-1985 йиллар давомида республикада аҳоли жон бошига даромад

6,5%га, ишчи ва хизматчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 4,7 %га ортди

4

. Бироқ,

иш ҳақининг нисбатан ошиши меҳнаткашлар фаровонлигини кўтара олмади.
Ижтимоий соҳа тармоқлари: соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача таълим
муассасалари аянчли аҳволда бўлиб, таъминланганлик даражаси 1985 йилда 39-
40 %дан ортмасди

5

. Республикада туғилиш даражаси юқорилиги сабабли қатор

вилоятларда вазият бундан ҳам оғир эди

6

.

Республикада аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида ҳам

муаммолар тўпланиб қолган эди. Республика совхоз ва колхозларида фақат 1-2
турдаги маиший хизмат кўрсатилар, 40 %дан ортиқ хўжаликда эса умуман
маиший хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмаган эди

7

.

Маъмурий-буйруқбозлик тизими, айниқса, ижтимоий-демографик сиёсатда

яққол кўзга ташланди. Бу, асосан, меҳнат ресурсларининг ортиб бориш даражаси
юқори бўлган Ўзбекистонда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тегишли
шароитлар яратилмаганлиги билан ифодаланар эди. 80-йилларнинг ўрталарига
келиб, республикада кўплаб корхоналарнинг ишга туширилганлигига
қарамасдан, ишсизларнинг сони ортиб борди ва 1990 йилга келиб, 1 млн. кишига
етиб қолди. Айниқса, Фарғона, Самарқанд, Хоразм ва Бухоро вилоятларида
ишсизлик даражаси юқори эди. Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида эса ишчи
кучи етишмаслигидан Мирзачўл ва Қарши чўлларига аҳолини кўчириш сиёсати
олиб борилди

8

.

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳада бир қатор ижобий натижаларга

эришилганига қарамасдан, туб ўзгаришлар кузатилмади. Республика соғлиқни
сақлаш тизимидаги вазиятни белгилаб берадиган кўрсаткич – гўдаклар ўлими
даражаси 1985 йилда республика бўйича 45,3 ‰ни (иттифоқда 22,7‰)

9

ташкил

этар эди. Айрим муаммолар жамиятдаги ижтимоий кескинликни кучайтириб
юборди. Мураккаб ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича ишлаб чиқилган

1

Мулляжанов И.Р. Население УзССР. – Ташкент, 1989. – С.19.

2

Мулляжанов И.Р. Демографическое развитие Узбекской ССР. – Ташкент, 1983. – С.212.

3

Бобожонова Д.Б. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар. – Тошкент, Шарқ, 1999. – Б.114.

4

ЎзРМДА. 837-фонд, 41-йиғма жилд, 6931-иш, 1-2-варақ.

5

ЎзРМДА. 837-фонд, 41-йиғма жилд, 6556-иш, 43-44-варақ.

6

Народное хозяйство Узбекской ССР в 1985 г., Ташкент, 1986. – С.8-10.

7

ЎзРМДА. 837-фонд, 41-йиғма жилд, 7156-иш, 11-12-варақ.

8

ЎзРМДА. 1619-фонд, 11-йиғма жилд, 4833-иш, 3-варақ.

9

ЎзРМДА. 1619-фонд, 11-рўйхат, 4797-иш, 4-варақ.


background image

15

дастурлар мутлақо қониқарсиз бўлиб, ижобий натижаларга эришиш имконини
бермади. Марказ ўзининг мустабид характердаги сиёсатини мустаҳкамлаш учун
Ўзбекистонда “пахта иши” кампаниясини авж олдирди.

1989 йил 23 июнда, Фарғонада миллатлараро можаро авж олиб турган бир

пайтда, Ўзбекистон раҳбари этиб тайинланган И.А.Каримовнинг принципиал
йўл тутиши Фарғона воқеаларининг авж олишига йўл қўймади. 90-йилларда
миллий муаммоларни ечишда ҳақиқий силжишлар юз берди. Буларга сабаб, бир
томондан, миллий-демократик муносабатларнинг таъсири бўлса, иккинчи
томондан янги раҳбарият амалга ошираётган, пухта ўйланган миллий сиёсат эди.

Диссертацияда советлар даврининг сўнгги йилларида миллатлараро

муносабатлар жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида ўз аксини
топганлиги, миллатлараро муносабатларнинг кескинлашуви ва зиддиятли
демографик вазият миллий муаммоларга эътиборнинг камайиб кетиши
оқибатида юзага келганлиги қайд этилган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, республика олдида кенг қамровли

муаммо ва вазифалар пайдо бўлдики, булар орасида демографик ривожланиш ва
у билан боғлиқ бўлган жараёнлар асосий ўринни эгаллади. Чунки, демографик
жараёнлар мамлакатнинг барқарорлиги ва мустаҳкам ривожланишига бевосита
таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам, бугунги кунга келиб, демографик омил
мамлакат ва жамиятнинг барқарорлиги, юксалиши, ижтимоий инқирозларнинг
олдини олишнинг асосий шарти бўлиб қолмоқда.

Тадқиқотнинг

“Мустақиллик шароитида демографик вазиятнинг

ўзгариши”

деб номланувчи иккинчи бобида аҳоли ўсиши ва миллий

таркибидаги ўзгаришлар, миграцион жараёнларнинг республикадаги демографик
вазиятга таъсири масалалари тадқиқ этилган.

Ўзбекистонда асосий миллат – ўзбеклар билан бирга ўз маданияти ва

анъаналарига эга бўлган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшайди. Улар
республика аҳолиси умумий таркибининг деярли 20 фоизини ташкил этади. Кўп
миллатли Ўзбекистонда бу соҳадаги муаммоларни ҳал қилмаслик оғир
оқибатларни

келтириб

чиқариши

мумкинлигини

англаб,

Президент

И.А.Каримов: “Зийраклик ва нозиклик билан ёндашишни талаб қиладиган бу
масала кўп элатли давлатлар жумласига кирувчи Ўзбекистон Республикаси учун
жуда долзарбдир”,

1

- деб таъкидлаган.

ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллигида, аҳолининг табиий ўсиши тез суръатларда

давом этди. 1979-1989 йилларда Ўзбекистонда туғилиш даражаси ўртача
35,6‰ни ташкил этгани ҳолда, шаҳарда 28,0 ‰, қишлоқда 40,8 ‰га тенг бўлган.
Шу билан бирга, 80-йилларнинг 2-ярмидан бошлаб, туғилиш даражаси пасайиб
борганлигини таъкидлаш керак

2

. Бу жараён 90-йилларда ҳам давом этди.

Туғилиш даражаси вилоятлар бўйича фарқланган, шу билан бирга, маҳаллий
аҳоли орасида бошқа миллатларга нисбатан анча юқори бўлиб келган

3

.

1

Каримов И. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б.71.

2

Демографический ежегодник СССР / Государственный комитет СССР по статистике. – Москва: Финансы и

статистика, 1990. – С.101.

3

Буриева М.Р. Рождаемость в Узбекистане. – Ташкент: Фан, 1991. – С.24.


background image

16

Республика аҳолиси мунтазам кўпайиб, 2000 йили 24,5 млн.дан ошиб кетди.
Аҳоли сони ҳар йили ўртача 350 минг нафарга ортиб борди

1

. Ўзбекистонда

аҳолининг бундай суръатларда кўпайишининг асосий сабаби туғилишнинг
юқори даражада сақланиб туришидир. Бу эса бир қатор омиллар, яъни
республиканинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, ўзбек оилаларининг турмуш
тарзи, аёлларнинг жамиятдаги ўрни, миллий урф-одатлар, никоҳга кириш
даражасининг юқорилиги, ажралиш ва ўлим даражасининг пастлиги билан
чамбарчас боғлиқдир. Республиканинг ўзига хос хусусиятларидан бири қишлоқ
аҳолисининг мутлақ ўсиши ҳисобланади. Қишлоқ аҳолиси сонининг ўсиш
динамикасида вилоятлар бўйича ҳам муҳим фарқлар кузатилади. Жумладан,
ўртача йиллик ўсиш суръати кўрсаткичлари Тошкент вилоятида 1,6 %дан
Сурхондарё вилоятида 3,7 %гача ўзгариб турган

2

.

Аҳоли ўсиш суръатининг камайиб боришида миграцион жараёнлар ҳам

муҳим роль ўйнади. Хусусан, республикада 90-йилларда ижтимоий-сиёсий
ўзгаришлар ҳамда экологик муҳитнинг оғирлашиши туфайли кўчиб кетувчилар
сони кўпайди. Аҳоли ўсиши суръатлари пасайди, бунга ташқи миграциянинг
юқорилиги, туғилиш ва табиий ўсишнинг ўзгариши сабаб бўлди. Шунга қарамай,
ҳозирги пайтда табиий ўсиш миграциянинг манфий сальдосини анча
қопламоқда

3

. Зеро, давлат томонидан соғлом авлодни тарбиялашга катта эътибор

берилаётганлиги сабабли сўнгги йилларда аҳоли ўсиши сифат жиҳатидан
ижобий томонга ўзгара бошлади: оналар ва болалар ўлимининг пасайишига ва
аҳоли таркиби ёшаришига эришилди. Ўзбекистоннинг қарийб 20 йиллик
мустақил ривожланиш даври мобайнида оналар ўлими даражаси 2 баравардан
кўпроқ, болалар ўлими 3 баравар камайди. Одамларнинг ўртача умр кўриши 67
ёшдан 73 ёшга, аёлларнинг умр кўриши эса 75 ёшгача ошди

4

.

Истиқлол йилларида Ўзбекистонда туғилиш, табиий ўсишнинг юқори,

ўлимнинг паст коэффициентлари сақланиб, демографик ривожланишда янги
сифат ўзгаришлари юз берди. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳоли
туғилиш суръатлари бироз пасайиб, 1981-1990 йилларда ўртача 35 ‰ни ташкил
этган бўлса

5

, 1991-2000 йилларда эса ўртача 28 ‰га тенг бўлди

6

.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда туғилиш, аҳолининг табиий ўсиши,

урбанизация ва миграция жараёнлари билан боғлиқ ўзгаришлар бевосита
Ўзбекистон аҳолиси ўсиш суръатларининг пасайишига сабаб бўлди. ХХ асрнинг
сўнгги ўн йили давомида Ўзбекистон аҳолиси ўсишининг ўртача йиллик суръати
1,8 %ни, ўртача йиллик ўсиш эса 390 минг кишини ташкил этди

7

. Ўзбекистонда

аҳолининг табиий ўсиш коэффициенти 1991 йилдаги 28,3‰дан 2000 йилда

1

Численность населения Республики Узбекистан на 1 января 2000 года. – Ташкент: Госдепартамент статистики

Минмакроэкономстата Республики Узбекистан, 2000. – С.6.

2

Ўша жойда. – С.11.

3

Муртазина Р. Демографические процессы и здоровье населения Узбекистана // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари.

– Тошкент, – №1. 2002. – Б.35.

4

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ саммити мингйиллик ривожланиш

мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқи // Халқ сўзи. 2010. 21 сентябрь.

5

Народное хозяйство УзССР в 1990 г. – Ташкент, 1991. – С.17.

6

Демографический ежегодник Узбекистана. – Ташкент: Госкомстат Узбекистана, 2004. – С.109.

7

Умарова Н. Демография: новая ситуация и взгляд в будущее // Народное слово. 2001. 23 января.


background image

17

15,1‰га тушди

1

. Республикада маҳаллий миллат вакиллари орасида

туғилишнинг нисбатан юқори даражада эканлиги ҳисобига умумий аҳоли
таркибида маҳаллий миллат вакилларининг улуши ортиб борди. Хусусан,
республика аҳолисининг асосини ташкил этувчи ўзбекларнинг улуши 71,4 %дан
75,7 %га ўсди

2

.

Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий мустақилликни қўлга киритиб, ижтимоий-

иқтисодий ва демографик ривожланишнинг ички муаммоларини мустақил ҳал
қилиш учун катта имкониятларга эга бўлди. Бу давр ичида ижтимоий соҳада
сезиларли ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида аҳоли кескин ўсишининг
сустлашиши, гўдаклар ўлимининг камайиши ва ўртача умр давомийлигининг
ўсиши каби асосий демографик кўрсаткичларга эришилди. ХХ асрнинг сўнгги ўн
йиллигида аҳолининг мутлақ миқдори билан ўртача йиллик ўсиш суръатлари
пасайганлигига қарамай, Ўзбекистоннинг демографик имконияти юқорилигича
сақланиб қолди.

Диссертациянинг

“Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида аҳолини

кучли ижтимоий ҳимоялаш масалалари”

деб номланган учинчи бобида

Ўзбекистонда аҳолини қўллаб-қувватлаш борасидаги ижтимоий ислоҳотлар
ҳамда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳоли бандлигини таъминлаш
бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ёритилган.

Мустақил Ўзбекистонда янгиланиш ва тараққиёт йўлининг асосий

қоидаларидан бири – бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида кучли ижтимоий
сиёсат олиб бориш республика тараққиётининг асосий тамойили сифатида
белгилаб олинди. Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек, “... ижтимоий ҳимоя
масаласи – бу фақат давлат ва ҳокимият ташкилотлари, ижтимоий таъминот ва
хайрия муассасаларининг иши бўлиб қолмаслиги лозим. ...бу ўта муҳим масала
жамиятимизнинг, барчамизнинг бурчимизга айланиши даркор”

3

. Шуни назарда

тутиб, аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш
дастурига алоҳида эътибор қаратилди. Зеро, ижтимоий ҳимоя тизими аҳолининг
турли гуруҳлари оладиган даромадлар даражасини давлат томонидан бошқариш
йўли билан нотенглик кескин ошишининг олдини олади. Бундан мақсад кам
даромадли, кам таъминланган гуруҳларни моддий қўллаб-қувватлаш эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 2 майдаги “Кўп болали
оналарга нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-1-сон Фармони
оилани ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга қаратилди. Ўзбекистонда
Президентлик лавозими жорий этилгач, дастлаб мазкур Фармоннинг эълон
қилиниши аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга давлат томонидан берилган
катта эътибор эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича

вакили (Омбудсман)нинг ҳисоботига кўра, 2001 йилда фуқаролар томонидан
бўлган мурожаатларнинг 10,3%и ижтимоий муҳофаза масалалари билан боғлиқ

1

Убайдуллаева Р., Умарова Н. Новая демографическая ситуация в Узбекистане // Общество и экономика. – Москва,

– №3-4. 2000. – С.249-254.

2

Saidova G., Agafonoff A., Isametdinova D. et al., Labor Market in Uzbekistan, 1991-1995, Working Paper 96/1, UNDP,

Macroeconomic Policy Analysis and Training Project. – Tashkent, 1996. – P.12-13.

3

Каримов И.А. Инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш – устувор

вазифамиздир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – Б.45.


background image

18

бўлган. Фуқаролар томонидан бандлик масаласидаги мурожаатлар 23,0%ни
ташкил этганлиги ҳисобга олинса, бу масаланинг бозор иқтисодиётига ўтиш
шароитида нақадар муҳим эканлигини кўриш мумкин

1

.

Бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича ўтказилган ижтимоий

ҳимоялаш чора-тадбирлари меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг фаровонлик
даражасини таъминлаш учун етарли шароитларни яратиш, аҳолининг меҳнатга
лаёқатсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлашга
қаратилган давлат томонидан таъминланадиган ҳуқуқ ва кафолатларни
таъминлашида ифодаланди

2

. Ўзбекистонда мустақиллик арафасида юзага келган

инқирозли вазият аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига ҳам ўз таъсирини
кўрсатди, бу эса демографик характердаги муаммолар билан янада оғирлашди.

Бозор муносабатларига ўтишни жадаллаштириш даврида фаол ижтимоий

сиёсатнинг юритилиши энг муҳим вазифалардан эди. Ислоҳотларнинг дастлабки
босқичида республика ҳукумати томонидан кўрилган чоралар натижасида аҳоли
турмуш даражасининг бутунлай пасайиб кетишининг олдини олишга муваффақ
бўлинди. Энг аввало, пенсия тизимида ислоҳотлар ўтказиш, кам таъминланган
оилалар, ногиронлар устидан ғамхўрлик қилиш вазифалари белгиланди

3

.

Вилоятлардан келган талабалар учун 50 сўмдан қўшимча маблағ ажратилди

4

.

Республикада бозор муносабатларига ўтиш ижтимоий кўрсаткичларнинг

ёмонлашувига олиб келмади, балки айрим кўрсаткичлар бўйича ҳатто, ўсишга
эришилди. Энг асосийси, аҳолининг даромадлар кўрсаткичлари бўйича кескин
табақаланиш юз бермади – аҳоли даромадларининг қутбланиш коэффициенти
МДҲнинг кўп мамлакатларидан, масалан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон
кабилардан кам бўлиб, табақаланиш коэффициенти 7,6-11,6 пункт кўрсаткичи
доирасида ўзгариб турди

5

.

Мустақиллик

йилларида

мамлакатни

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришда миллий менталитет тамойилларига мос тушадиган йўл
танланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек,
“бозор ислоҳотларини амалга ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш,
аҳолини иш билан таъминлаш, истеъмол бозорини тўлдириш, ижтимоий
инфратузилма

тармоқларини

ривожлантириш,

одамларнинг

моддий

фаровонлигини ошириш ва аҳолини кучли ижтимоий муҳофаза қилиш
масалалари маҳаллий ҳокимият идоралари ҳамда фуқароларнинг ўз-ўзини
бошқариш органлари томонидан ҳал этилиши”га эътибор қаратилди

6

.

Ўзбек халқи ижтимоий-маданий ҳаётида маҳалланинг тутган ўрни

эътиборга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 12
сентябрда “Республика “Маҳалла” хайрия жамғармасини ташкил этиш

1

Қаранг: Отчет Уполномоченного Олий Мажлиса Республики Узбекистан по правам человека (Омбудсмана) за

2001 г. – Ташкент, 2002. – С.5.

2

Қаранг: Аллахвердиева Л.М. Формирование и развитие системы социальной защиты населения с учетом

демографических особенностей Узбекистана. Автореф. дисс. ... док. экон. наук. – Ташкент, – С.17-18.

3

ЎзРМДА. М-44-фонд, 1-рўйхат, 1-иш, 15-варақ.

4

ЎзРМДА. М-15-фонд, 1-рўйхат, 93-иш, 1-варақ.

5

Убайдуллаева Р.А. Сильная социальная политика и развитие системы социальных гарантий // Общество и

экономика. – Ташкент, 1998. – №3. – С.133.

6

Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – Б.17.


background image

19

тўғрисида”ги, 1992 йил 8 октябрда “Республика “Маҳалла” хайрия жамғармасига
маблағ ажратиш тўғрисида”ги Фармонлари эълон қилинди. Ушбу Фармонларга
биноан, республикада муҳтожларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг энг содда,
самарали ва ошкора воситаси сифатида маҳалла фуқаролар йиғини орқали ёрдам
берилиши мақбул, деб топилди.

Республика ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар йўли

бирдан-бир тўғри йўл экани аҳолининг кенг қатлами томонидан қўллаб-
қувватланди. Айниқса, аҳолининг кам таъминланган қисмининг манзилли ҳимоя
қилиниши, ўзини-ўзи бошқариш асосида, оила даромадларини ҳисобга олиб
амалга оширилиши, фақат Ўзбекистонга хос ечим бўлди

1

.

Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида кам таъминланган ва кўп болали

оилаларга ижтимоий кўмак берилишини кучайтириш ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш борасидаги ишларда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органлари роли ва масъулиятини оширишда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 1994 йил 23 августда қабул қилинган “Кам таъминланган
оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-938-сон Фармони муҳим ўрин тутди

2

. Мазкур Фармонга кўра, моддий ёрдам

фақат оилаларнинг моддий ва мулкий аҳволи ҳақиқатан ҳам ижтимоий ёрдамга
муҳтож, деб топилган тақдирдагина тўланиши белгилаб қўйилди. Кам
таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш ишларининг таҳлили
моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган оилалар сони 2000 йилда 1997 йилга
нисбатан 2 баробар камайганлигини, жами оилалар орасида кам таъминланган
оилаларнинг улуши 1997 йилда 17,6 %ни ташкил этган бўлса, 2000 йилда 5,7%ни
ташкил этганлигини, яъни бундай оилалар сони 3 мартадан зиёдроқ
камайганлигини кўрсатди

3

.

Ижтимоий сиёсатни амалга оширишда сифат жиҳатидан янги босқичга

ўтилиб, ижтимоий ҳимоялаш тизими янги шароитларга мослаштирилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш ва
бандликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниши бу
борадаги ишларни янги сифат босқичига кўтарди

4

.

Мустақиллик йилларида республикада бозор иқтисодиётига мувофиқ

равишда меҳнат бозорини шакллантириш муаммоларига аҳоли бандлигининг
янги шаклларини яратишда муҳим восита сифатида алоҳида эътибор
қаратилди.

Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида аҳоли

бандлигининг энг мақбул йўлини топиш муаммолари муҳим ўрин тутиб,
меҳнат бозорининг шаклланишида ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
тизимини такомиллаштиришда катта аҳамият касб этди.

1

Зокирова Н. Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш. // Бозор, пул ва кредит. – Тошкент,

2001. – №7. – Б.69-71.

2

Мустақил Ўзбекистон аҳолисининг ижтимоий ҳимояси. Масъ.муҳ. Р.А.Убайдуллаева. – Тошкент, 2007. – Б.55.

3

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги жорий архиви маълумотлари.

4

Правительство Узбекистана берет под свою опеку граждан, нуждающихся в социальной защите.

http://www.regnum.ru/news/society/1061269.html


background image

20

Республикада бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида амалга оширилган

ислоҳотлар натижасида аҳоли бандлигини таъминлаш тизимида сезиларли
ўзгаришлар юз берди. 90-йиллар давомида республика халқ хўжалиги
тармоқларида банд бўлган иқтисодий фаол аҳолининг сони йилдан йилга
ошиб борди. Уларнинг сони 1991 йили 8255 мингни ташкил этган бўлса,
1995 йилда 8449 минг, 2000 йилда эса 9018 минг кишига етди. 1991-2000
йиллар давомида иқтисодий фаол аҳолининг сони 9,2 %га ўсди

1

.

Совет тузуми давридаги режали иқтисодиёт шароитида меҳнат

ресурсларининг 85 %и давлат корхоналарида, 15 %и жамоа хўжаликларида
мужассамлашган эди. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида бу борада
ўзгаришлар юз берди, давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра,
2000 йилга келиб, иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг 75 %идан кўпроғи
нодавлат секторда фаолият кўрсатиши қайд этилган

2

.

2009 йили кўрилган амалий чоралар натижасида республика миқёсида

940 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди, уларнинг 500 мингга яқини
қишлоқ жойларда ташкил этилди. Кичик бизнес соҳасида 390 мингдан зиёд,
шу жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасида 270 мингдан ортиқ янги иш
ўринлари очилди.

Саноат корхоналари билан кооперация асосидаги касаначиликни ҳамда

пудрат шартномаси асосидаги уй меҳнатини рағбатлантириш аҳоли
бандлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, мазкур
меҳнат фаолиятини ривожлантириш натижасида 130 мингга яқин иш ўрни
яратилганини алоҳида қайд этиш лозим

3

.

Республикада меҳнат ресурслари сонининг йил сайин ўсиб бориши

аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш борасида қийинчиликлар
туғдириб, ташқи меҳнат миграциясини кучайтирди.

Меҳнат миграциясининг ривожланиб бориши, бу йўналишда махсус

меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантиришни тақозо этар эди. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 июлдаги “Меҳнат
кучларини олиб чиқиш ва олиб киришни тартибга солиш тўғрисида”ги 353-
сон қарорининг қабул қилиниши бу борадаги дастлабки қадам бўлди. Мазкур
қарор Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларда меҳнат фаолияти юритиш
ҳуқуқини амалга ошириши, фуқароларнинг чет элдаги бандлиги
масалаларини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг
ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилди. ХХ асрнинг 90-
йилларида амалга оширилган ташқи меҳнат миграцияси кўрсаткичи паст бўлиб,
республика фуқароларининг чет элда ишлашга бўлган эҳтиёжларини қопламас
эди. Мазкур йўналишда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирлиги қошида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик

1

Статистический ежегодник Узбекистана за 2000 г. – Ташкент, 2001. – С.65.

2

Убайдуллаева Р., Ата-Мирзаев О., Умарова Н. Ўзбекистон демографик жараёнлари ва аҳоли бандлиги. –

Тошкент, 2006. – Б.36.

3

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада

юксалтиришдир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б.48-49.


background image

21

ташкил этилган даврдан бошлаб ижобий ўзгаришлар кузатила бошланди

1

,

хусусан, 2000 йилнинг ўзида давлат корхоналари ва идоралари томонидан 1,8
минг киши чет элга ишга юборилди

2

. Сўнгги йиллардаги ўзгаришлар натижасида

ташқи меҳнат миграцияси миқёслари анча кенгайди.

III.

ХУЛОСА

Диссертацияда тўпланган кўплаб амалий материалларнинг илмий жиҳатдан

таҳлил қилиниши натижасида қуйидаги

хулосалар

га келинди:

1.

ХХ асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмида собиқ Иттифоқда юзага келган

инқирозли вазият мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олди. Жамият
ҳаётида жиддий ўзгаришларни амалга ошириш зарурлиги англаб етилди. Бироқ,
коммунистик

партиянинг

яккаҳокимлиги

ва

маъмурий-буйруқбозлик

жамиятнинг ривожланишига жиддий тўсқинлик қилди.

2.

Жамият ҳаётининг барча соҳаларида салбий ҳолатлар рўй бериб, 1985

йил апрелда бошланган “қайта қуриш” сиёсати мавжуд муаммоларни ҳал
қилишга қаратилган эди. Аммо, катта умидлар билан бошланган ислоҳотлар
аниқ дастурга эга бўлмаганлиги туфайли ижобий натижа бермади, аксинча
вазиятни янада кескинлаштириб юборди, халқ хўжалигини бутунлай издан
чиқарди ва совет давлати ижтимоий-сиёсий тизими таназзулини яқинлаштирди.

3.

Республиканинг ўша даврдаги раҳбарияти мустақил фикрга эга

бўлмаганлиги, марказ қўлида қўғирчоққа айланиб қолганлиги оқибатида ўзбек
миллати шаънини, унинг асрлар мобайнида тўплаган обрў-эътиборини, миллий
қадриятларини бадном қилишга ҳаракат қилинди. Ваҳоланки, “пахта иши”га
ўхшаган салбий ҳодисалар Москвада ва бошқа иттифоқдош республикаларда
ҳам турли шаклларда бундан ҳам оғирроқ ва даҳшатлироқ тарзда мавжуд эди.
“Пахта иши” кейинроқ атайлаб “ўзбеклар иши”га айлантирилиб, ўзбек
халқининг миллий нафсониятини топташ йўлига ўтилди. Оқибатда, бутун
республикада парокандалик, лоқайдлик, умидсизлик ва ишончсизлик кайфияти
чуқурлашди.

4.

Совет ҳокимияти даврида Ўзбекистон иқтисодиёти сезиларли даражада

ривожланганлигига қарамай, хом ашё етиштириб берадиган минтақа сифатида
қолганлиги туфайли республикадаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ачинарли
аҳволда эди. Натижада, республика ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича
собиқ иттифоқда охирги ўринларда турарди.

5.

Миллатлараро муносабатлар ва демографик вазият кескинлашуви кўп

жиҳатдан марказлашган маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитида тўпланиб
қолган ўткир ижтимоий масалалар, миллий муаммолар ва зиддиятлар ҳал
этилмаганлиги билан боғлиқ эди. Миллий масалага бўлган эътиборнинг
камайиши “қайта қуриш” сиёсатининг жамият ҳаётига сўз эркинлиги,

1

Бакаева Ф.Х. О содержании концепции проекта Закона Республики Узбекистан “О внешней трудовой миграции” с

точки зрения защиты прав человека. / Проблемы занятости и трудовой миграции в странах ЕврАзЭС. Материалы
научно-практической конференции. – Ташкент, 2006. – С.53

2

Максакова Л. Экспорт рабочей силы из Узбекистана. / Трудовая миграция в СНГ: социальные и экономические

аспекты. http://www.demoscope.ru/center/fmcenter/tr_maks.html


background image

22

ошкоралик, демократия каби тамойилларни олиб кириши натижасида кўпгина
минтақалар (Тоғли Қорабоғ, Абхазия, Чеченистон, Фарғона)да миллатлараро
низолар ва можаролар авж олиб кетди.

6.

Кўпмиллатли

Ўзбекистонда

мустақилликка

эришгач,

бозор

муносабатларига ўтиш шароитида барқарорликни таъминлашда кам сонли
миллат ва элатларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган, пухта
ўйланган миллий сиёсат юритилди. Миллий тотувликни таъминлаш йўлида
Президент И.А.Каримовнинг саъй-ҳаракатлари катта аҳамиятга эга бўлди.

7.

ХХ асрнинг 80-йиллари ўрталарида республика иқтисодий

ривожланишидаги зиддиятлар, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида кучайиб
борган инқирозли ҳолат аҳоли турмуш даражасига ҳам таъсир кўрсатди.
Айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари муаммоси ниҳоятда кескинлашди.

8.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда юзага келган ўзига хос

демографик вазият кўпгина хусусиятлари билан совет давридаги ҳолатдан анча
фарқ қилади. Бу ўзгаришлар, аввало, демографик жараёнлар, яъни туғилиш,
аҳолининг табиий ўсиши ва миграция жараёнларида юз берди. Ўзбекистонда
ижтимоий-иқтисодий ва демографик ривожланишнинг ички муаммоларини
мустақил ҳал қилиш борасидаги имкониятлар натижасида ижтимоий соҳада
сезиларли ишлар амалга оширилди. Бунда республика ҳукумати томонидан
юритилган экологик сиёсат, табиий мувозанатни тиклаш борасида амалга
оширилган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга бўлди.

9.

Мустақиллик йилларида давлат томонидан соғлом авлодни

тарбиялашга бўлган эътиборнинг ортиши баробарида сўнгги йилларда аҳоли
ўсиши сифат жиҳатидан ижобий томонга ўзгара бошлади: оналар ва болалар
ўлимининг пасайишига ва аҳоли ёш таркибининг мақбуллашувига эришилди.
Туғилиш, табиий ўсишнинг юқори, ўлимнинг паст коэффициентлари сақланиб,
демографик ривожланишда янги сифат ўзгаришлари юз берди.

10.

Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишдан олдин аҳолини кучли

даражада ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари кўрилди. Мазкур чора-
тадбирлар натижаси ўлароқ аҳолининг даромадлари даражасига кўра ҳаддан
ташқари табақаланишни ушлаб туришга, қашшоқликнинг олдини олишга ҳамда
аҳоли турмуш даражасини кўтаришга муваффақ бўлинди.

11.

Аҳоли бандлиги масаласи Ўзбекистонда доимо кескин ижтимоий

муаммолардан бўлиб келган. Совет давридаги режали иқтисодиёт шароитида
ҳам меҳнатга лаёқатли ёшларнинг 1/4 (қишлоқда 1/2) қисми иш топа олмасди.
Мустақиллик йилларида республикада меҳнат бозорини шакллантиришга
алоҳида эътибор қаратилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонликни
ошириш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва
касаначиликни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.

12.

Аҳоли

миграцияси

масаласи

Ўзбекистоннинг

демографик

ривожланишидаги асосий муаммо бўлиб, 90-йиллардаги демографик
жараёнларнинг боришини белгилаб берди. Аҳоли миграциясида икки асосий
йўналиш бўлиб, булар ички ва ташқи миграцион оқимлардир. Ўзбекистон
мустақилликка эришгач, ташқи миграцион алоқалар ички миграцияга нисбатан
катта аҳамиятга эга бўла бошлади. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш


background image

23

жараёнида республика меҳнат ресурслари сонининг ўсиб бориши ташқи меҳнат
миграциясини ривожлантиришга туртки бўлди.

Тадқиқот таҳлилидан келиб чиқиб, қуйидаги

таклиф

ва

тавсиялар

ни

амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

-

Ўзбекистон демографик жараёнлар, яъни туғилиш, аҳолининг табиий

ўсиши ва миграция соҳаларидаги ўзгаришлар бўйича ижтимоий-гуманитар ва
табиий фанлар вакиллари ҳамкорлигида фанлараро тадқиқотлар ўтказиб, уларни
объектив равишда изчиллик билан ўрганиш;

-

меҳнат ресурслари сонининг ўсиб бориши муносабати билан ташқи меҳнат

миграциясига доир масалалар бўйича маслаҳатхоналар ташкил этиш, айниқса
ёшларда бу масалага бўлган муносабатни шакллантириш;

-

Ўзбекистонда баркамол авлодни миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик

руҳида тарбиялаш масаласини юқори босқичда олиб боришнинг илмий-назарий
ва амалий асослари тўғрисида илмий тадқиқотлар ўтказиш.


background image

24

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Исоқов Б.Н., Юлдашева Ф. Ўзбекистондаги демографик жараёнлар ва

миграцион вазият // Жамият ва бошқарув, – Тошкент, 2003. – №4. – Б.60-62.

2.

Исоқов Б.Н. Ўзбекистоннинг демографик ривожланиши // ЎзРФА ҚҚ

бўлими ахборотномаси, – Нукус, 2004. – №3-4. – Б.59-61.

3.

Исоқов Б.Н. Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний

бағрикенглик // ЎзРФА ҚҚ бўлими ахборотномаси, – Нукус, 2004. – №5-6. –
Б.70-71.

4.

Исоқов Б.Н. Аҳоли соғлиғини сақлашнинг экологик муаммолари //

ЎзРФА ёш олимларининг анъанавий илмий конференцияси материаллари. –
Тошкент, 2004. – Б.170-171.

5.

Нигматова М., Исоқов Б. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида

аҳолини ижтимоий ҳимоялаш (Тошкент вилояти мисолида) // Ижтимоий
фанларнинг долзарб муаммолари. – Тошкент, 2004. II қисм. – Б.33-35.

6.

Давлетов С., Исоқов Б. Мустақиллик йилларида Хоразм вилоятидаги

демографик ўзгаришлар // Хоразм воҳаси ва унинг экологик ҳолати. Республика
илмий-амалий конференция материаллари. – Хива, 2004. – Б.71-73.

7.

Исоқов Б.Н. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миллатлараро

муносабатлардаги барқарорлик // Ўзбекистонда этнодемографик жараёнлар.
Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. – Тошкент, 2005. – Б.139-142.

8.

Исоқов Б., Ерметов А. Ўзбекистонда демографик жараёнларнинг

урбанизация даражасига таъсири // Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари:
тарих ва ҳозирги замон. Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. –
Тошкент, 2007. – Б.10-13.

9.

Исоқов Б. Ўзбекистонда “қайта қуриш” ва мустақиллик йилларидаги

миллатлараро муносабатларга назар // Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар
ва бағрикенглик: тарихий тажриба ва ҳозирги замон. Халқаро илмий-амалий
анжуман материаллари. – Тошкент, 2010. – Б.353-357.


background image

25

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Исаков Бахадир
Нигматуллаевичнинг 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича
“Ўзбекистонда 80-йилларнинг иккинчи ярми – 2000 йиллардаги тарихий
ўзгаришларнинг

демографик

жараёнларга

таъсири”

мавзусидаги

диссертацияси

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

“Қайта қуриш” сиёсати, демография, миграция,

миллатлараро муносабатлар, миллий таркиб, ижтимоий ҳимоя, аҳоли бандлиги,
экология.

Тадқиқот объекти:

Ўзбекистонда ХХ асрнинг 80-йилларининг иккинчи ярми –

2000 йиллардаги тарихий ўзгаришларнинг демографик жараёнларга таъсири
масаласини илмий таҳлил этиш тадқиқот объекти ҳисобланади.

Ишнинг мақсади:

80-йилларнинг иккинчи ярми – 2000 йилларда тарихий

ўзгаришларнинг демографик жараёнларга таъсирини тадқиқ этишдан иборат. Илмий
тадқиқотнинг даврий доирасидан келиб чиқиб, мазкур муаммонинг кўп қирралилиги
ва яхлит тарзда ишланмаганлигини эътиборга олиб, миллий истиқлол ғояси асосида
янгича тарихий фикрлаш нуқтаи назаридан 80-йиллар ҳамда истиқлолнинг дастлабки
даврида Ўзбекистондаги тарихий ўзгаришларнинг демографик жараёнларга таъсири
масаласини тадқиқ этиш ва умумлаштиришдан иборат.

Тадқиқот усуллари:

тарихийлик, холислик, қиёсий-таҳлилий, статистик,

узвийлик, тизимлилик усулларидан фойдаланилган.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Ўзбекистонда 80-йилларнинг

иккинчи ярми – 2000 йиллардаги тарихий ўзгаришларнинг демографик жараёнларга
таъсири ҳозирги замон талаблари асосида илк бор алоҳида илмий тадқиқот мавзуси
сифатида таҳлил этилди. Ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларнинг демографик
жараёнларга таъсири масаласига холис баҳо берилиб, ижтимоий-иқтисодий
ўзгаришларнинг аҳоли турмушида акс этиши илмий ўрганилди. Мустақиллик
йилларида демографик вазиятнинг ўзгариши, унинг аҳоли миллий таркибига ҳамда
миграция жараёнларининг демографик вазиятга таъсири мисоллар асосида очиб
берилди. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда
бандликни таъминлаш борасидаги ижтимоий ислоҳотлар ёритилиб, хулосалар
берилган.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижалари ва илмий хулосалардан Ўзбекистон

тарихи саҳифаларини янги маълумотлар билан бойитиш, дарслик ва ўқув
қўлланмалари яратиш ҳамда таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитишда
қўшимча манба сифатида фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқотнинг асосий

натижалари ва ғоялари диссертант томонидан чоп этилган илмий мақолаларда ҳамда
илмий анжуманлардаги чиқишларида ўз аксини топган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

тадқиқот натижалари ижтимоий

фанларнинг барча соҳаси тадқиқотчилари, шунингдек, Ўзбекистон тарихи,
демография, миграция ва миллатлараро муносабатлар масалалари билан
шуғулланувчи мутахассислар учун назарий қўлланма ва ахборот манбаи бўлиши
мумкин.


background image

26

РЕЗЮМЕ

диссертации Исакова Бахадира Нигматуллаевича на тему: «Влияние
исторических преобразований на демографические процессы в Узбекистане
во второй половине 80-х – 2000 годах» на соискание ученой степени
кандидата исторических наук по специальности 07.00.01 - История
Узбекистана.

Ключевые

слова:

“Перестройка”,

демография,

миграция,

межнациональные отношения, национальный состав, социальная защита,
занятость населения, экология.

Объект исследования:

научный анализ влияния исторических

преобразований на демографические процессы в Узбекистане во второй
половине 80-х – 2000 годах.

Цель работы:

научное изучение влияния исторических преобразований на

демографические процессы в Узбекистане во второй половине 80-х – 2000 годах.
Учитывая неизученность и многогранность данного вопроса, а также исходя из
временных границ научного исследования, изучить и обобщить влияние
исторических преобразований на демографические процессы в 80-х годах и в
первом десятилетии независимого развития с точки зрения нового исторического
мышления и на основе идеи национальной независимости.

Методы исследования:

в ходе исследования использованы методы

историзма, объективности, сравнительно-аналитического, статистического и
систематического изучения в хронологической последовательности.

Полученные результаты и их новизна:

в диссертации на основе

современных требований впервые в качестве отдельной темы исследованы
влияние исторических преобразований на демографические процессы в
Узбекистане во второй половине 80-х – 2000 годах. Научно раскрыто изменение
демографической ситуации, его влияние на национальный состав населения, а
также влияние миграционных процессов на демографическое положение за годы
независимости. Освещены общественные реформы по обеспечению занятости
населения и по социальной поддержке населения в период перехода к рыночной
экономике, сформулированы выводы.

Практическая значимость:

результаты исследования и научные выводы

служат обогащению истории Узбекистана новыми материалами, которые могут
быть использованы при написании учебников и учебных пособий, а также в
качестве дополнительных источников в процессе преподавания общественных
дисциплин в учебных заведениях.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основные

результаты и идеи исследования получили своё отражение в научных статьях,
опубликованных диссертантом, а также его выступлениях на научных
конференциях.

Область применения:

результаты исследования могут служить для

написания учебников, учебных пособий и информационным источником для
исследователей всех областей общественных наук.


background image

27

RESUME

Thesis of Isakov Bahadir Nigmatullaevich on the scientific degree competition
of the doctor (philosophy) in history on speciality 07.00.01 - History of
Uzbekistan on the subject: “The effects of historical changes in demographic
processes in Uzbekistan in the second half of the 80’s – 2000”

Key words:

“Perestroika”, demography, migration, ethnic relations, ethnic

composition, social protection, employment, and ecology.

Subjects of the inquiry:

scientific analysis of the influence of historical

changes in demographic processes in Uzbekistan in the second half of the 80’s -
2000.

Aim of the inquiry:

scientific study of the influence of historical changes in

demographic processes in Uzbekistan in the second half of the 80’s - 2000. Talking
into consideration the fact that the theme has not been studied completely and
complexity of the issue, and based on the temporal boundaries of scientific
research, the aim is to explore and summarize the influence of historical changes in
demographic processes in the 80’s and in the first decade of independence from the
perspective of new historical thinking and based on the idea of national
independence.

Methods of the inquiry:

such methods as historicism, objectivity,

comparative-analytical, statistical and systematic study in chronological sequence
were used.

The results achieved and their novelty:

the dissertation on the basis of

modern requirements and for the first time as a separate theme the influence of
historical changes in demographic processes in Uzbekistan in the second half of
the 80’s – 2000 were investigated. Demographic change and its impact on the
national population, and the impact of migration on the demographic situation
during the years of independence were scientifically disclosed. The social reforms
to ensure employment and social support during the transition to a market
economy were highlighted and conclusions were also formulated.

Practical value:

the results of the research and scientific findings are useful

for enriching the pages of history of Uzbekistan with new materials, which can be
used in the writing of textbooks and teaching aids, as well as additional sources in
the teaching of social studies in educational establishments.

Degree of embed and economic effectivity:

the main results of research and

ideas are reflected in scientific articles published by the candidate as well as his
speeches at scientific conferences.

Sphere of usage:

The results may serve as a theoretical tool and information

source for researchers of all fields of social sciences.

Библиографические ссылки

Исоқов Б.Н., Юлдашева Ф. Ўзбекистондаги демографии жараёнлар ва миграцион вазият // Жамият ва бошқарув, - Тошкент, 2003. - №4. - Б.60-62.

Исоқов Б.Н. Ўзбекистоннинг демографии ривожланиши // ЎзРФА ҚҚ бўлими ахборотномаси, - Нунус, 2004. - №3-4. - Б.59-61.

Исоқов Б.Н. Ўзбеиистонда миллатлараро тотувлин ва диний бағрииенглии Н ЎзРФА ҚҚ бўлими ахборотномаси, - Нунус, 2004. - №5-6. -Б.70-71.

Исонов Б.Н. Аҳоли соғлиғини сақлашнинг энологии муаммолари // ЎзРФА ёш олимларининг анъанавий илмий нонференцияси материаллари. -Тошнент, 2004. - Б. 170-171.

Нигматова М., Исонов Б. Бозор интисодиётига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш (Тошнент вилояти мисолида) // Ижтимоий фанларнинг долзарб муаммолари. - Тошнент, 2004. II кием. - Б.33-35.

Давлетов С., Исоков Б. Мустакиллик йилларида Хоразм вилоятидаги демографии ўзгаришлар // Хоразм вохаси ва унинг экологии холати. Республика илмий-амалий конференция материаллари. - Хива, 2004. - Б.71-73.

Исоков Б.Н. Мустакиллик йилларида Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлардаги барқарорлик // Ўзбекистонда этнодемографик жараёнлар. Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. - Тошкент, 2005. - Б. 139-142.

Исоқов Б., Ерметов А. Ўзбекистонда демографии жараёнларнинг урбанизация даражасига таъсири // Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари: тарих ва ҳозирги замон. Халкаро илмий-амалий анжуман материаллари. -Тошкент, 2007. - Б. 10-13.

Исоқов Б. Ўзбекистонда “кайта куриш” ва мустакиллик йилларидаги миллатлараро муносабатларга назар И Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик: тарихий тажриба ва ҳозирги замон. Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. - Тошкент, 2010. - Б.353-357.