Авторы

  • Саидшароф Ходиев
    Банковско-финансовая академия Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.41091

Ключевые слова:

Центральный банк коммерческие банки депозит сберегательные сертификаты процентные ставки депозитный портфель ставка рефинансирования страхование вкладов

Аннотация

Объект исследования - банковский сектор Республики Узбекистан.
Цель исследования -обоснование теоретических подходов к формированию депозитной политики коммерческих банков и разработка методических и практических рекомендаций по ее совершенствованию в условиях либерализации банковской системы.
Методы исследования: в процессе исследования использовались общие и специальные методы научного познания: диалектический, логический, системный, структурный функциональный анализ, группировки, сравнения, графического и экономикостатистического представления результатов исследования и др.
Полученные результаты и их новизна: предложен и обоснован системный подход к исследованию депозитной политики коммерческого банка в условиях либерализации и модернизации экономики. Рассмотрение сущности депозитной политики банка с позиции системного подхода позволило исследовать ее в неразрывной взаимосвязи с кредитноинвестиционной политикой, а также представить ее как самостоятельный системный объект, обладающий необходимыми признаками, а именно: целостность, наличие системообразующих связей, структуры, организации, процессов функционирования и развития. Проведенное в работе методологическое исследование депозитной политики коммерческого банка позволило предложить соответствующие ей принципы, а также функции. В диссертации определены общие и специфические принципы организации депозитной политики коммерческого банка. В работе обосновано, что соблюдение принципов, с одной стороны, позволит коммерческому банку наиболее эффективно организовать депозитную деятельность с позиции обеспечения ликвидности и доходности, а с другой стороны, они имеют важное значение при осуществлении депозитной политики с целью реализации основной функции коммерческого банка (трансформация сбережений в инвестиционные ресурсы). Исследование функций депозитной политики позволило сделать вывод о том, что эффективная депозитная политика является непременным условием стабильной и прибыльной деятельности банка.
Практическая значимость: результаты исследования могут быть использованы коммерческими банками для повышения качества и внедрения перспективных способов формирования депозитной базы. Полученные результаты могут послужить предпосылкой для дальнейших исследований по вопросам формирования депозитной политики коммерческих банков.
Степень внедрения и экономическая эффективность: Научные выводы и практические рекомендации диссертационной работы были приняты и опубликованы в открытой печати в виде статей, а также отражены в докладах автора на объединенных научных семинарах в Ташкентском Государственном Экономическом Университете (20.12.2006 г.), Центре социально-экономических исследований при Кабинете Министров Республики Узбекистан (27.12.2007 г.). Материалы диссертации могут быть использованы в процессе преподавания специальных курсов «Банковское дело», «Деньги, кредит, банки», «Новые банковские технологии» в высших учебных 'заведениях.
Область применения: Це! пральный банк, коммерческие банки, высшие учебные заведения.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ



Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 336.722.322 (575.1)


ХОДИЕВ САИДШАРОФ МАХМУДОВИЧ

ИҚТИСОДИЁТНИ ЛИБЕРАЛИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИНИНГ ДЕПОЗИТ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ




08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит»






Иқтисод фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2010



background image

2

Диссертация иши Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида бажарилган


Илмий раҳбар:

иқтисод фанлари доктори, профессор

Қодиров Ашур Қодирович

Расмий оппонентлар:

иқтисод фанлари доктори, профессор

Иминов Одилжон Каримович

иқтисод фанлари номзоди

Бобоев Бобур Бахруллаевич

Етакчи ташкилот:

Тошкент Молия институти


Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги

иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар
ҳимояси бўйича Д 005.25.01 рақамли Бирлашган иҳтисослашган кенгашнинг
2010 йил «_____» _______ соат «_______» да ўтадиган мажлисида бўлади.

Манзил: 100000, Тошкент ш., Ҳ. Орипов кўчаси, 16-уй.



Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

кутубхонасида танишиш мумкин.



Автореферат 2010 йил «_____» ________ да тарқатилди.

Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, и.ф.н.

Ф.И. Мирзаев


background image

3

1.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка

эришуви ва унинг жаҳон иқтисодий муносабатлари тизимига интеграцияси
жараёнларининг бошланиши билан тижорат банклари фаолиятининг барқарор
ривожланиши масаласи бозор иқтисодиёти ислоҳотларининг ҳозирги кундаги
асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистоннинг давлат сиёсати тезда бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ,

банк секторини ривожлантиришда иқтисодиётнинг турли сегментларига хизмат
кўрсатувчи ишончли универсал банкларни босқичма-босқич шакллантиришни
белгилаб қўйди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида авж олаётган
ҳодисалар, биринчи навбатда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
ривожи ва яшовчанлигини таъминлашнинг молиявий асоси сифатида тижорат
банкларининг кредит тизимини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш
зарурлигини тасдиқламоқда. Банкларнинг капитал ва депозит базани
кучайтириш бўйича муҳим масалаларни ҳал

этишга рағбатлантирувчи қатор

қонунларнинг амалга тадбиқ этилаётганлиги айниқса

катта ёрдам бермоқда.

Аммо банклар капитал ва депозит манбаларини мустаҳкамлаш учун

кўрилган чоралар банкларнинг турли хил молиявий хизматлар кўрсатишга
асосланган анъанавий вазифаларини анчагина қийинлаштиради. Таъкидлаш
жоизки, Ўзбекистонда банк муассасаларининг фаолиятини бошқаришга жуда
ҳам эътибор берилади. Бундан ташқари, тижорат банкларининг фаолияти бошқа
молия – кредит муассасаларининг фаолияти билан чамбарчас боғланиб кетган.

Банклар ресурс манбаларини шакллантиришнинг аҳамияти нуқтаи

назаридан қаралганда банклар депозит сиёсати масаласини тадқиқ этиш айниқса
муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса халқ турмуш даражасини оширишга,
мамлакатимиз иқтисодий ривожланиши барқарорлигини таъминлашга хизмат
қилувчи барқарор банк тизимини яратиш учун кенг кўламда моддий
ресурсларни жалб этишни талаб этади. Шунга кўра, катта миқдордаги молиявий
ресурсларни самарали тўплаш ва қайта тақсимлаш, ислоҳотларни амалга
ошириш, иқтисодиётнинг реал сектори ва банклар фаолиятининг янада
ривожланиши учун зарур.

Бундай шароитларда тижорат банкларининг депозит сиёсатини самарали

шакллантириш ва молиявий жиҳатдан мустаҳкам барқарор ресурс манбаларини
яратиш муаммоси, нафақат назарий жиҳатдан, балки амалий жиҳатдан ҳам
муҳим аҳамиятга эга. Юқорида келтирилган омилларнинг барчаси диссертация
мавзусининг долзарблигини белгилаб турибди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Тижорат банклари ресурс

манбаларини шакллантириш масалаларига оид жиддий тадқиқотлар билан
нафақат чет эл олимлари, балки ватанимиз олимлари ҳам шуғулланиб келдилар.
Банклар депозит сиёсатининг амалий нуқтаи назарларига бағишланган
тадқиқотларга Э.Ж. Долан, К.А. Кэмпбелл, Р.Ж. Кэмпбелл, Ж. Матук, Д.
Полфреман, Ж. Ривуар, П. Роуз, Ж.Ф. Синки ва бошқаларнинг ишларини
киритиш мумкин.

1

Тадқиқот жараёнида банк тизимининг ҳаракатланиши масалалари ҳам

1

Долан Э. Дж. Депозитная политика банков. – М.:Инфра 2007. – С.350.


background image

4

кўриб чиқилгани боис, россиялик олимлар Л.Г. Батраков, Г.Н. Белоглазова, Э.Н.
Василишен, Е.Ф. Жуков, В.И. Казак, З.С. Каценеленбаум, А.Ю. Кочмол, К.В.
Колесников, Г.Г. Коробов, М.А. Косой, О.И. Лаврушин, И.Д. Мамонова, Г.С.
Орлова, С.Г. Панова, К.Р. Тагирбеков, Г.А. Тосунян, В.М. Усоскин, Е.Б.
Ширинская, С.А. Шульков ва бошқаларнинг изланишларини алоҳида
таъкидлаш керак.

2

Шунингдек, тадқиқотлари банк тизимини ривожлантириш масалаларини

ўрганишга бағишланган ишлар сирасига қуйидаги ўзбек иқтисодчи олимлари:
А.З. Абдуллаев, Б.Б. Бобоев, С.С. Ғуломов, А.К. Қодиров, М.Ш. Шарифхўжаев
ва бошқаларнинг ишларини киритиш мумкин.

Эълон қилинган илмий нашрларнинг таҳлили шуни кўрсатадики,

иқтисодиётни либераллашуви ва унинг ҳосиласи ўлароқ банкларнинг
универсаллашуви шароитларида тижорат банклари депозит сиёсатини ҳар
томонлама тадрижий ўрганишни, шаклланиш жараёнларига хос бўлган
специфик омилларни аниқлаш зарурлигидан далолат беради. Шу билан
биргаликда юқорида санаб ўтилган олимлар илмий тадқиқотларининг
натижалари диссертация мавзусини янада чуқурроқ ўрганиш учун асос бўлди.

Етарли даражада ўрганилмаганлиги, долзарблиги, тижорат банклари

депозит сиёсатининг самарали шакллантиришнинг назарий ва амалий аҳамияти,
ушбу тадқиқот мавзусини танлашни ҳамда унинг мақсад ва вазифаларини
белгилади.

Диссертациянинг ИТИ режалари билан боғлиқлиги.

Диссертациянинг

тадқиқоти мавзуси Тошкент Давлат иқтисодиёт университети илмий-тадқиқот
ишлари тематик режалари билан чамбарчас боғлиқ..

Тадқиқот мақсади.

Тижорат банклари депозит сиёсати шаклланишини

тадқиқ этишга концептуал ва назарий ёндашишни илмий асослаш, банк
тизимини

либераллаштириш

шароитларида

уни

мукаммалаштиришга

йўналтирилган методик ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот вазифалари.

Қўйилган мақсадларга эришиш қуйидаги

масалаларни ҳал этишни тақозо этади:

депозит операцияларини ривожлантиришда банк тизимининг

ўрнини аниқлаш;

тижорат банклари депозит сиёсатини шакллантиришнинг назарий

жиҳатларини тадқиқ этиш;

тижорат банклари депозит сиёсатининг ўзига хос хусусиятларини

белгиловчи ташқи муҳит омилларини аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозит базасини

таҳлил қилиш;

тижорат банклари депозит портфелининг оптимал таркибини

шакллантириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш;

банк тизимини либераллаштириш шароитларида тижорат банклари

ресурс манбаларини кенгайтириш ва депозит сиёсатини мукаммалаштиришга
қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти

– Ўзбекистон Республикаси банк сектори.

2

Усоскин В.М. Современный коммерческий банк: управление и операции. – М.: Вазар-Ферро, 1994.


background image

5

Тадқиқот предмети –

тижорат банклари депозит фаолиятини

самаралиташкил этишга назарий, методик ва амалий жиҳатдан ёндашиш.

Тадқиқот методлари –

тадқиқот жараёнида илмий билишнинг умумий ва

махсус усулларидан диалектик, мантиқий, тадрижий, таркибий, функционал
таҳлил, гурухлаш, қиёслаш, тадқиқот натижаларини тақдим этишнинг
иқтисодий – статистик ва график методларидан ва б. фойдаланилди.

Тадқиқот гипотезаси:

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари

депозит сиёсатини ҳар томонлама мукаммалаштириш ва мамлакатимиз банк
тизимини янада мустаҳкамлаш учун унинг бошқарув сифатини ошириш, унинг
ишлаш самарадорлигини ошириш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва
иқтисодиётни либераллаштириш шароитларида мамлакатимиз молия бюджет
имкониятларини мустаҳкамлаш, шунингдек халқ фаровонлигини ошириш
мақсадларида тижорат банклари даромадлари ва депозитлари миқдорини
ўстириш зарур.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

­

тегишли операцияларнинг технологик, ташкилий ва меъёрий

таъминоти мажбурий тадқиқини ўз ичига олувчи, тижорат банклари депозит
сиёсати ҳақида банк сиёсатининг бир бўлаги сифатида концептуал
кенгайтирилган назарий тушунчалар;

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозит сиёсатининг

банк сиёсати табиатига таъсир кўрсатувчи, аниқланган хусусиятлар, хусусан:
маблағларни жалб этиш усулларининг чекланганлиги; фоиз сиёсатининг
агрессив табиати; ресурслар оқимини бошқариш сифатининг пастлиги;

депозит воситаларининг устувор турлари ва мақсадли мижоз

гурућларига алоҳида урғу берилган ҳолда депозит портфелининг барқарор
таркибини яратиш қисмида хусусан тижорат банклари оптимал депозит
сиёсатини шакллантиришга таклиф этилган методика;

янги депозит маҳсулотларини жорий этиш асосида тижорат

банкларига хусусий жамғармаларни жалб этиш жараёнларини фаоллаштиришга
йўналтирилган банклараро бирлашманинг шаклланиши ва фаолият кўрсатишига
ишлаб чиқилган схемаси.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

– тижорат банклари депозит сиёсатини

мукаммаллаштириш ва ривожлантириш бўйича назарий қоида, методик ва
амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Ўтказилган тадқиқотнинг
янгилигини белгиловчи асосий натижалар қуйидаги ҳолатларда келтирилди:

банк депозит сиёсати тушунчасининг муаллиф талқинига мувофиқ

ҳозирги кун шароитларида оптимал депозит сиёсатини ташкил этишга имкон
берувчи шаклланишининг ўзига хос (чиқимларнинг оптимал меъёрини
таъминлаш тамойили, банк ишончлилигини ошириш ва депозит операциялари
ўтказишнинг хавфсизлиги тамойили, ресурс базаси барқарорлигини таъминлаш
тамойили, банк кредит-инвестиция сиёсатига кўра корреляция) тамойилари
аниқланди;

банк депозит сиёсатининг ҳозирги кун талабларига жавоб берадиган

умумий (рағбатлантирувчи, назорат қилувчи, тижорат) ва хусусий (депозит
операцияларини бошқариш вазифаси, депозит операциялари юзасидан
харажатларни

камайтириш,

депозит

жараёнини

ривожлантириш

ва

мукаммалаштириш) вазифалари аниқланди ва тадқиқ этилди, улар миллий


background image

6

иқтисодиётимиз ривожида банк тизимининг роли ошиб бораётганлигини
асослашга имкон беради.

самарали кредит сиёсатини ўтказиш учун зарур бўлган, тижорат

банклари барқарор депозит сиёсатини шакллантириш бўйича комплекс
тавсиялар (самарали депозит сиёсатини ўтказиш учун зарур бўлган мақсадли
депозит хизматларини ривожлантириш, банклар томонидан ноанъанавий
депозит воситаларни чиқариш) асосланди;

депозит маҳсулотларининг нарх ва нархга алоқаси бўлмаган

комплекс хусусиятларидан фойдаланиш орқали фоиз ставкаларини белгилашни
ўз ичига олган маркетинг ёндашуви асосида самарали банк депозит сиёсатини
шакллантириш бўйича чора - тадбирлар таклиф этилди;

хусусий шахсларга янги депозит маҳсулоти, банк омонатларини

суғурталаш тизими томонидан ишлаб чиқилган, тўлиқ суғурта имконияти билан
таъминланган банк омонатларини бериш зарурияти асосланди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқотнинг

асосий назарий қоидалари ва хулосалари тижорат банклари депозит сиёсатини
мукаммаллаштириш ва ривожлантириш мақсадларида фойдаланиш мумкин
бўлган аниқ таклифлар даражасига келтирилган, улардан тижорат банклари
депозит сиёсатини ривожлантириш ва мукаммаллаштириш мақсадларида
фойдаланиш мумкин. Таклиф этилган комплекс чора ва тавсиялардан (банклар
томонидан ноанъанавий депозит воситаларини чиқариш, институционал
инвесторлар воситаларидан фойдаланиш, мақсадга йўналтирилган депозит
хизматларини ривожлантириш, таклиф этилган усуллар асосида янги банк
омонатларини муомалага киритиш, депозит хизматлари сифатини ошириш)
депозит база сифатини ошириш ва шакллантиришнинг истиқболли усулларини
жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари фойдаланишлари
мумкин. Олинган натижалар шунингдек тижорат банклари депозит сиёсатини
шакллантириш масалаларини ўрганиш бўйича келажакдаги тадқиқотларга асос
бўлиши мумкин.

Диссертация тадқиқотининг назарий ва амалий хулосаларидан

иқтисодиёт мутахасисликлари бўйича таълим олувчи талабалар учун «Пул,
кредит, банклар», «Банк иши» ихтисосликлари бўйича ўқув жараёнларида
фойдаланилмоқда.

Натижаларнинг

жорий

қилиниши.

Депозит

омонатларини

мукаммаллаштиришга қаратилган комплекс чора ва таклифларнинг ишлаб
чиқилган тизими «Пахта банк” (жорий этиш ҳақида 2008 й. 17 майдаги 28-16/17
сонли акт) ва Тошкент Давлат иқтисодиёт Универститети томонидан жорий
этишга қабул қилинган.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертация ишининг асосий назарий ва

амалий хулоса ва натижалари очиқ матбуотда мақола тарзида эълон қилинган,
шунингдек Тошкент Давлат иқтисодиёт Университитетида (2006 й. 20 декабрь),
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ижтимоий-иқтисодий
тадқиқотлар марказида (2007 й. 27 декабрь) ўтказилган қўшма илмий
семинарларда муаллиф томонидан ўқилган илмий маърузаларда ўз аксини
топган.

Натижаларни эълон қилинганлиги.

Диссертация ишининг мазмун ва

хулосалари матбуотда эълон қилинган 6 илмий мақолада ўз аксини топган,


background image

7

улардан 1 мақола ва 2 тезис хорижда эълон қилинган.

Ишнинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация иши кириш, 3 асосий боб,

хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб 141 бет
компьютер матни, 17 жадвал ва 9 расмда ўз аксини топган.

2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Тижорат корхонасининг бир тури сифатида банкнинг ўзига хос хусусияти

шундан иборатки, молиявий ресурсларнинг аксарият қисми ўз маблағлари
ҳисобига эмас балки қарзга олинган маблағлар ҳисобига амалга оширилган
бўлади. Банкнинг маблағ жалб қилишда имкониятлари чексиз эмас, бундай
операциялар ҳар қандай давлатда ҳам марказий банклар томонидан тартибга
солинади. Пул маблағларини жалб этиш банкнинг пассив операциялари
сирасига киради.

Кенг маънода пассив операцияларини бошқариш, омонатчи ва бошқа

кредиторлар маблағларини жалб этиш ва ушбу банк маблағлари манбасининг
тегишли комбинациясини билдиради. Тор маънода пассив операцияларини
бошқариш деганда қарз маблағларни фаол излаш орқали нақд маблағларга
бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган харакатлар тушунилади, лекин бу
операциялар маълум бир рисклар билан боғлиқ бўлади.

Банклар тамонидан жалб этиладиган маблағлар таркибига кўра турли

тумандир. Уларнинг аксарият қисмини мижозларнинг (депозитлари), жалб
этилган маблағлари, ўз қарз мажбуриятларини (депозитлар ва жамғарма
сертификатлари, облигациялар) чиқариш натижасида йиғилган маблағлар,
Марказий банк ссудалари ва банклараро кредит ёрдамида бошқа кредит
муассасаларидан олиб турилган маблағлар ташкил этади.
















1-расм. Банк пассив операцияларининг таркиби.

3

3

Иқтисодий адабиётлар асосида муаллиф томонидлн тузилган.

Тижорат банкларининг пассив

операциялари

Банк эмиссия
операциялари

Олинган кредитлар (бошқа

банклар олдидаги молиявий

мажбуриятлар

Омонатлар (банкларнинг мижозлар
олдидаги молиявий мажбуриятлари)

Банк қиматли

қоғозлари

эмиссияси

Облигациялар

эмиссияси

Жамғарма

маблағлари

Депозитлар

Талаб қилиб олинадиган

Муддатли

Талаб қилиб олинадиган

депозитлар (муддати аниқ

бўлмаган мажбуриятлар)

Муддатли омонатлар

(муддати аниқ бўлган

мажбуриятлар)

Маълум муддатга захира

қилинган омонатлар

Ҳисобдан чиқариш ҳақида олдиндан мажбурий

огоҳлантирилган омонатлар


background image

8

Тижорат банкларига жалб этилган ресурслар таркиби учун характерли

хусусият, бу талаб қилиб олинадиган депозитлардан ташкил топган, турли
ҳисоб рақамларида сақланадиган маблағлар ҳажмининг катталигидир. Бундай
ресурсларнинг солиштирма оғирлиги 64,3 фоизни, муддатли депозитларники
эса 23,5 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистонда хусусий шахсларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган энг

йирик тижорат банки бу Халқ банки ҳисобланади. Унинг баланси пассивида
банк маблағларнинг шаклланиш манбалари акс этади, активида эса бу
маблағлардан қандай фойдаланилаётганини кўриш мумкин. Пул омонатлари
банк баланси пассивнинг энг муҳим манбаи ҳисобланади. Бугунги кунда унинг
улуши 40 фоизни, бошқа пассивларни ҳам ҳисобга олганда кассалараро
ҳисоблар, омонат бўйича компенция ҳисоблари воситаларининг – 90 фоиздан
ортиқроғини ташкил этади.

Проф. Г.С. Панованинг фикрига кўра, тижорат банклари депозит

манбаларини етарли даражада таъминлаш учун трансакцион депозитларнинг
депозитлар умумий брутто ҳажмидаги улуши 30 фоиздан ошмаслиги керак,
Германия банкларининг тажрибасига кўра кредит операцияларига йўналтирилган
депозитларга нисбатан чекловлар ўрнатилиши керак. Германияда муддатли
депозитларнинг 60 фоизи ва трансакцион депозитларнинг 10 фоизи кредит
операцияларига йўналтирилади

4

.

Проф. В.М. Усоскин эса трансакцион депозитлардан манба сифатида

фойдаланиш банклар ликвидлигига салбий таъсир этади деб ҳисоблайди. Шу
туфайли, Гласс-Стиголл қонунига кўра 1933 йилда трансакцион депозитлар бўйича
фоиз тўловлари тўлашни ман қилиниши тўғри қарор ҳисобланади. Лекин шу билан
бирга муддатли ва жамғарма депозитлар бўйича фоизлар тўлашнинг юқори
чегараларини тайинлаш тижорат банклари депозит базаларига салбий таъсир
кўрсатиши мумкин

5

.

Кейинги йилларда депозит бозорида тижорат банкларининг аҳолининг

вақтинчалик ортиқча маблағларини жалб этишга бўлган рақобати кучайди, шу
жумладан аҳолининг вақтинча ортиқча пул маблағларини жалб қилгани учун ва
Халқ банки борган сари фаол ривожланиб келаётган тижорат банклари томонидан
таъзйиқларга учрамоқда.

Банклараро кескин рақобат шароитларида «хўрак” сифатида юқори фоиз

ставкалари ёки маблағларни қўйиш учун жуда фойдали шартлар таклиф
этилмоқда.

Омонатларни (депозитларни) жалб этиш, банк операцияси хисобланади

ва Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банклар фаолияти ҳақидаги”
қонунига мувофиқ Марказий банк лицензиясига эга бўлган муассасаларгина
бундай фаолият билан шуғулланишлари мумкин. Таъсис ҳужжатларида
молиявий операциялар ўтказиш имкониятлари ҳақидаги ёзувлар ҳали бундай
фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бермайди.

Банк депозит сиёсатининг ўзига хос томонлари маълум бир
тамойилларида ўз аксини топади. С.А. Шульковга кўра бу тамойиллар

4

Панова Г.С. Кредитная политика коммерческого банка. – М.: ИКЦ «ДИС», 1997. – С. 194

5

Усоскин В.М. Современнқй коммерческий банк: управление и операции. – М.: Вазар-Ферро, 1994. – С.

106-109


background image

9

қуйидагиларни ўз ичига олади: харажатларнинг энг оптимал даражасини
таъминлаш

тамойили,

банк

операциялари

хавфсизлиги

тамойили,

ишончлиликни қўллаш тамойили. Диссертантнинг фикрича, депозит сиёсатини
системали ёндашиш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш, банк сиёсати таркибида
депозит сиёсатининг ўрнини тўлиқ акс эттириш ушбу тамойилларни аниқлаш ва
кенгайтиришга имкон беради. Шундан келиб чиққан ҳолда, депозит
сиёсатининг асосий тамойиллари тизими 2-расмдаги кўринишда бўлади.











2-расм. Депозит сиёсатини шакллантиришнинг асосий тамойиллари

6

Депозит сиёсати умумий тамойилларини ўрганиш қуйидаги хулосалар

чиқаришга асос беради.

Илмий асосланганлик тамойили энг муҳим омиллардан бири бўлиб, у банк

депозит сиёсатининг устувор тушунчалари пул-кредит соҳасида иқтисодий
қонунлар ҳаракати механизмини чуқур билишга асосланади, бунда давлат, аҳоли ва
ҳўжалик юритувчи субъектлар пул даромадларнинг пайдо бўлиши анъаналарини
билиш ва улардан фойдаланиш, қўйилган омонат қарзларини иқтисодий табиатини,
банк тизими фаолияти иқтисодий муҳитдаги ўзгаришларни ҳисобга олиш устувор
омил ҳисобланади. Илмий асосланган депозит сиёсати, банкларнинг маълум
босқичдаги ривожланиш фаолияти ва мақсадларини амалга оширишга
мўлжаллангандир. Бу муҳим жараён иқтисодиёт ривожланишининг талабларига
тўлақонли жавоб бера олувчи банк фаолиятининг иқтисодий шароитлари ва
омиллари тадқиқига асосланган бўлиши керак.

Комплекс ёндошиш тамойили депозит сиёсати соҳасида амалга

оширилаётган тадбирларнинг тадрижийлигини ва мантиқий боғлиқлигини
сақлашга уларнинг банк стратегиясига мослигини, шунингдек депозит сиёсати
соҳасида оптимал тактик усул ва методлар белгилашни назарда тутади.

Депозит сиёсати

белгиларининг бирлиги тамойили банк фаолиятининг

асосий мақсадига эришишни таъминаб, банкка молия манбаларни жалб қилишга
ёрдам берувчи белги ва ҳолатларни ўзаро чамбарчас боғлиқлиги билан
характерлананиши керак.

6

Муаллиф томонидан иқтисодий адабиёт асосида тузилди.

Тижорат банки депозит сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш тамойиллари

Махсус тамойиллар

Ресурс базаси барқарорлигини таъминлаш

тамойили

Илмий асосланганлик тамойили

Депозит операциялари ўтказишнинг

хавфсизлигини таъминлаш тамойили

Комплекс ёндашув тамойили

Депозит сиёсати элементларининг бирлиги

тамойили

Чиқимлар оптимал даражасини таъминлаш

тамойили

Самарадорлик тамойили

Банк-кредит инвестицион сиёсатига кўра

корреляция тамойили

Умумий тамойиллар


background image

10

Самарадорлик тамойили банк депозит сиёсатининг

асосий мақсадлари ва

стратегиясига ҳамоҳанг тарзда банкка келажакда келадиган даромадларни кўзда
тутади. Мазкур тамойил умумлаштирувчи саналади ва самарали депозит
сиёсатини танлашдан иборат.

Банк депозит сиёсатининг стратегик мақсадларига қуйидагиларни

киритиш мумкин: муддати ва депозит турларига кўра депозит портфелининг
баланслаштирилган

таркибини

шакллантириш;

танланган

иқтисодиёт

соҳаларидан стратегик мижозларга мўлжалланган, маълум гуруҳ мижозлари
учун депозитларни диверсификациялаш. Депозит сиёсатининг тактик
мақсадлари 6 ойдан 1 йилгача мўлжалланади ҳамда стратегик мақсадларга мос
келади. Шу тарзда, стратегик мақсадлар банк фаолиятининг депозит бозоридаги
тамойиллари ва устувор йўналишларини ўз ичига олади, тактик мақсадлар эса -
банкка ўз фаолиятини самарали амалга оширишга имкон беради.

Пул ресурсларини жалб этиш жараёнларини бошқариш, эҳтимолдаги

харажатларни камайтиришни, кредитларни молиялаштириш учун мавжуд
депозитларнинг етарлигини таъминловчи, умуман банк иш сифатининг муҳим
характеристикаси саналади. Ҳар қандай кредит ташкилотида депозитларни
бошқаришда иккита муҳим вазифа ажралиб туради:

энг кам сарф қилиб депозитлар олиш манбаларини аниқлаш;

банк хизматларининг кутилган ҳажмини таъминлаш учун етарли

бўлган депозитларни кафолатлаш усулларини белгилаш.

Диссертантнинг фикрига кўра, депозит операцияларини бошқариш

қуйидагилардан иборат:

депозитлар бўйича чиқимлар фоизини камайтиради;

рискни олдиндан башорат қилиш ва уларни бошқариш (риск –

депозит операциялари менежменти);

мижозлар билан маълум муносабатларни ўрнатишга хизмат қилади.

Бу ташкил этувчиларнинг ўзаро таъсири банк пассивларини

бошқаришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб ҳисобланади.

Кредит ташкилотлари ресурсларни бошқариш нуқтаи назаридан

қаралганда самарали депозит сиёсати, депозит сиёсатининг ташкилий таркибий
қисми сифатида оптимал депозит таркибий тузилмасини яратишни талаб этади.

Тижорат банклари иш фаолиятининг муваффақияти улардаги ресурс

имкониятларининг етарлилиги билан асосланади. Бироқ тижорат банклари - бу
бир-бирига боғлик комплекс жараёнларни ўз ичига олган, баъзан беқарор
иқтисодий омиллар таъсирида тез ўзгарадиган, баъзан натижалари тижорат
банклари иш фаолияти натижаларига тескари натижа келтириши мумкин бўлган
мураккаб иқтисодий объект. Шу маънода жараёндаги баъзи омилларнинг
салбий таъсири, бошқа натижаларга акс таъсир кўрсатиш мумкин. Шу сабабдан
банк операцияларини амалга оширишда юқорида келтирилган салбий
омилларни бартараф эта олган ёки таъсирини пасайтира олган банкларгина
устунликка эришадилар. Шундай қилиб, ҳар бир тижорат банки ўз ресурс
манбаларини шакллантиришда, ўз депозит сиёсатини юргизишга таъсир
кўрсатувчи, хусусиятларини белгиловчи барча омилларни ҳисобга олиши керак
бўлади.

Кўрсатилган омилларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин: макроиқтисодий

(ташқи) ва микроиқтисодий (ички) (3 расм).


background image

11

Микроиқтисодий омиллар тижорат банклари фаолиёти жараёнида

шаклланади, индивидуал кўринишга эга ва бевосита унинг фаолиятига боғлиқ
бўлади. Улар ўзгарувчан ва тижорат банки томонидан бошқариб турилади. Улар
ўз ичида молиявий иқтисодий омилларни (ҳажм ва маблағлар таркиби;
даромадлар кўлами, чиқимлар ва даромадлар; маблағларнинг келиш манбалари
ва таркиби); ташкилий омиллар (банкнинг бош стратегияси; молиявий
менеджментнинг даражаси ва банк ходимларининг малакаси); технологик
омиллар (банк янги маҳсулот ва хизматларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш).
















3-расм. Тижорат банки депозит сиёсатига таъсир кўрсатувчи омиллар

7

Депозит сиёсатининг макроиқтисодий омиллари банкка нисбатан

объектив кўринишга эга бўлиб, кредит ташкилотлари ўз депозит сиёсатини
имкон қадар омилларга мослаштира олиши керак бўлади. Умумиқтисодий ва
сиёсий омиллар яъни мамлакат иқтисодиётининг умумий ҳолати белгиловчи
макроиқтисодий омиллар ҳисобланади.

Тижорат банклари депозит сиёсатини шаклланиши ва амалга

оширилишига Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати таъсир кўрсатади: одатда,
тижорат банклари пассивларининг кўпайиши- кредит экспанцияси сиёсати ёки
банк пассивларининг камайиши – рестрикцияси сиёсатини юргизишга сабаб
бўлади. Қайта молиялаш ставкасининг ўзгариши, инфляция даражаси билан
биргаликда бозор иштирокчиларига мамлакат иқтисодиётининг аҳволи ҳақида
хабар беради. Депозит ва айниқса банклараро ставкалар бозор ўзгаришларига
ҳозиржавоблик билан муносабат билдирган ҳолда, бозордаги вазиятларга
боғлиқ бўлиб қолади. Тижорат банклари депозит сиёсатини шакллантиришда
захиралаш меъёрларига эътибор беришлари керак. Улар эса жалб этилган
депозитлар ҳажмига кўра фоиз ҳисобида белгиланади ва вақти вақти билан

7

Иқтисодий адабиётлар асосида муаллиф томонидлн тузилган.

Тижорат банки депозит сиёсатига таъсир кўрсатувчи омиллар

Макроиқтисодий омиллар

Микроиқтисодий омиллар

Умумиқтисодий

Ижтимоий

Молиявий

Сиёсий

Технологик

Ташкилий

Молиявий-иқтисодий

Ҳуқуқий

Инфляцион

Худудий


background image

12

қонуний тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Марказий банки томонидан бу меъёрларни 1998. 01. 02 й. дан

2008. 08. 07 йилгача ўзгартирилиши тижорат банкларига ўз депозит
манбаларини кўпайтиришга имконини яратди. Бу ҳолат мажбурий захиралар
жамғармасига ўтказиладиган маблағлар меъёрига тескари пропорционал бўлган
депозит мултипликаторини ҳаракати билан изоҳланади. Ушбу мультипликатор
банк захиралаш меъёрлари ўзгаришларига боғлиқ ҳолда қисқа муддатли
депозитлар умумий суммасининг неча маротаба ошиши ёки камайишини сон
коэффициенти орқали акс эттиради.

Таъкидлаш жоизки, мамлакат иқтисодиётининг ижтимоий соҳада ҳам

барқарорлашуви

шароитида,

Ўзбекистон

Республикаси

молиявий

имкониятларига таъсир кўрсатувчи ижобий ўзгаришлар кузатилади.

1-жадвалда келтирилган маълумотлар иқтисодий ўсиш ва нисбатан

баланд бўлмаган қадрсизланиш жон бошига ўртача даромадларни (2003. 01. 01
га кўра 253,8 минг сўм дан 2009. 01. 01 гача 599,2 минг сўмга) ўсганлигини
кўрсатади. Шу билан бирга аҳолининг реал пул даромадларининг ўсиши
даражаси секинлашганлигини кузатиш мумкин. (2009. 01. 01. да уларнинг
ўсиши 125,1 фоизни 2003. 01. 01. даги 124,9 фоизга нисбатан). Шундай бўлса
ҳам аҳолининг ташкилий равишда сўм шаклидаги пул жамғаришга мойиллик
кўрсаткичи ўсмоқда. 2003. 01. 01. да бу кўрсаткич 11,1 фоизни, 2009. 01. 01. да
эса 17,1 фоизни ташкил қилди. Бу эса 6,0 пунктга кўпдир, ва бу ҳолат тижорат
банклари депозит базасининг ўсишига ёрдам берди.

Умуман Республика молиявий имкониятларининг таҳлили шуни

кўрсатмоқдаки, бугунги кунда иқтисодиётда қайта таркибий ўзгаришларни
амалга ошириш учун мамлакатимиз унча катта бўлмаган молиявий
имкониятларга эга. Шунинг учун чекланган манбаларни, инвестицияларни
молиялаштиришнинг тўлақонли манбаларига айлантириш жараёни катта
аҳамиятга эга. Ва бу жараёнда асосий вазифа капиталлар бозорида воситачи
бўлган тижорат банклари зиммасига тушади, бу ўринда тижорат банкларининг
ўсиши мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг салмоқли омилига
айланади.

Ўзбекистон тижорат банклари депозит сиёсати шаклланишини амалий

баҳолаш учун жалб қилиш воситалари таркиби ва тузилишини кўриб чиқиш
лозим бўлади. Уларнинг таҳлили тижорат банклари учун ҳар бир манбанинг
аҳамияти ва ўсиши динамикасини баҳолашга ва шунингдек банкнинг турли
кўринишдаги банк тавакаллчиликларига мойиллигини белгилашга ёрдам
беради. Шу мақсадларда диссертант сифатий қиёсий ва миқдорий таҳлилдан
фойдаланишни таклиф этади. Сифат таҳлили мижозлар ва уларнинг муддатлари
бўйича ўтказилганда иқтисодиётнинг қайси секторидан ва қанча муддатга
маблағлар банкка жалб этилгани аён бўлади. Миқдорий эса ҳар бир гуруҳчанинг
солиштирма оғирлигини аниқлашда кўринади. Бу ҳар бир иқтисодий субъектни
банк пассив операциялари жараёнидаги ўрнини аниқлаш имконини беради.


background image

13

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий индикаторлари

8

Кўрсаткичлар

2003 й.

2004 й. 2005 й. 2006 й.

2007 й.

2009 й.

Меҳнат бозоридаги та-
ранглик (ҳисобот даври-
нинг охирига нисбатан),
киши. / вакансия (минг)

21,2

23,7

27,4

26,5

27,4

22,9

Аҳолининг жон бошига
ўртача пул даромадлари,
минг сўм (муддат мо-
байнида, ўртача)

253,8

295,3

297,8

381,8

428,0

599,2

Аҳолининг ўтган йилнинг
тегишли даврига нисбатан
реал пул даромадлари
(фоиз ҳисобида)

124,9

117,6

118,7

129,7

133,2

125,1

Нақд пул, валюта сотиб
олиш харажатлари, шу-
нингдек

даромадларига

нисбатан аҳоли жамғар-
маларининг ўсиши (фоиз
ҳисобида)

9,2

14,3

14,2

18,5

18,0

17,1

Ташкилий

жамғарилган

маблағлар

9,2

14,3

14,2

18,5

18,0

17,1

Аҳолининг ўз пул даро-
мадларидан фойдаланиш
таркибида шахсий ис-
теъмолнинг улуши (фоиз
ҳисобида)

78,7

76,9

76,8

72,5

73,5

74,7

Аҳолининг миллий ва-
люта кўринишидаги маб-
лағларни ташкилий ра-
вишда

жамғаришга

мойиллиги (фоиз ҳисо-
бида)

11,1

12,4

13,3

19,6

18,0

17,1

Ўтган йилнинг декабрь ва
ҳисобот даврининг охир-
ги ойига нисбатан ҳиз-
матлар ва истеъмол то-
варлари нархлари индекси
(фоиз ҳисобида)

110,3

101,6

104,2

107,2

107,3

107,8

Депозит портфелининг сифати, микродаражада депозит сиёсати

самарадорлигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Депозит портфели
сифатини белгилашда банклар ички мезонлари сирасига қуйидагиларни
киритиш мумкин:

1.

депозитлар кўриниши ва улар манбалари;

2.

депозит портфелининг ўсиши суръати;

3.

ресурс манбалари муддатлилиги;

8

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт Вазирлигининг маълумотлари.


background image

14

4.

депозит манбалари барқарорлиги;

5.

банкнинг Республика ссуда бозоридаги улуши;

Жалб этилган маблағ турлари, манбалари ва улар барқарорлиги банк

депозит портфелини белгиловчи асосий омиллардир. Жалб этилган маблағлар
таркибини баҳолаш учун банк пассивларининг умумий таркибидаги
мажбуриятларни солиштирма оғирлигини аниқлаш керак (2 жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб

этилган маблағларининг динамикаси

9

(млрд.сўм.)

Моддалар

01.012001 й. 01.012005 й. 01.012006 й. 01.012007 й. 01.012008й. 01.012009 й.

Ўз воситалари (ка-
питал)

502,0

824,1

931,0

1070,0

1503,0

2104,0

Жалб этилган, жами

2696,0

4806,5

5488,0

6138,0

7773,0

9961,0

Ҳуқуқий

шахслар

ҳисобларидаги

пул

воситалари ва де-
позитлар

2604,5

4356,5

5009,8

5459,7

6778,4

8237,0

Жисмоний шахслар-
нинг депозитлари

91,5

450,0

478,2

678,3

994,6

1724,0

Жами пассивлар

3198,0

5630,6

6419,0

7208,0

9276,0

12065,0

Ушбу маълумотларнинг таҳлили Ўзбекистон тижорат банклари пассив

ҳажми 2001 й. 01. 01 дан 2009 й. 01. 01. гача 3198,0 млрд. сўмдан 12065 млрд
сўмгача ошганини кўрсатади.

Бу эса республика банкларига жалб этилган маблағларининг умумий

таркиби жадал ривожланаётганлигини билдиради. Уларнинг катта қисмини
депозит, жорий ва бошқа ҳисобларда жойлаштирилган депозит манбалари
ташкил этади.

Пассивлар кўпайишининг асосий воситаси юридик шахслар ҳисобидаги

маблағлар бўлмоқда: уларнинг абсолют кўринишдаги ўсиши кўрилаётган
даврда 5532,5 млрд. сўмни ташкил этди. Тижорат банклари ресурсларининг
навбатдаги устун турувчи манбалари жисмоний шахсларнинг жалб қилинган
маблағлари ҳисобланади, уларнинг ҳажми 1632,5 млрд. сўмни ташкил этди.

Тижорат банклари депозит портфелининг таҳлилий натижаларини

умумлаштирар экан, диссертант Республика банклари депозит сиёсатининг
хусусиятларини белгиловчи, асосий йўналишларни аниқлади.

Тижорат банклари ресурс манбаларини таркиби ва динамикаси турли

йўналишдаги жараёнлар билан тавсифланади. Бунда ижобий ҳолатлар билан
биргаликда ечимини топмаган муаммолар ҳам сақланиб қолади. Муаммоларга
эса аксарият ҳолларда ресурс манбаларини торлиги ва банк операцияларини
амалга оширишга жиддий халақит берувчи жалб қилинган барқарор
маблағларнинг дефицити сабаб бўлади. Бу ҳолат эса тижорат банкларини
республика фонд бозорининг яхши ривожланмаганлиги сабабли, депозит
маҳсулотларини чекланган миқдоридан фойдаланишлари билан боғлиқ.

Таҳлил натижалари шундай хулосага олиб келадики, Ўзбекистон

банклари мижозлар эҳтиёжига тўлиқ жавоб берадиган маблағларни жалб
этишнинг альтернатив йўлларни жорий этмаяптилар, бу мижозларни банк

9

Ўзбекистон Республикаси банк Ассоцияцияси малумотлари асосида тузилган.


background image

15

муассасаларига қизиқишларни ортишига ва уларни кредит ташкилотлари билан
узоқ муддатли хамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилар эди.

Эндиликда тижорат банклари учун ривожланган давлатлар тижорат

банклари

депозит

маҳсулотларини

ривожлантиришнинг

замонавий

анъаналарини ҳисобга олган ҳолда пул омонатларини жалб этишнинг янги
универсал, коллекциясини ишлаб чиқиш талаб қилинади. Омонатлар янги
“линейка”сининг ўзига хос хусусияти, юқори даромадлилиги билан ҳамоҳанг
тарзда маблағларни бошқаришнинг сервис имкониятларини мукаммаллаш-
тирилганлиги ва шунингдек омонатчиларга инфляцион рисклардан ҳимоя
қилишга ёрдам берадиган инновацион таклифлар бўлиши керак.

3-жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозит сиёсатининг асосий

характеристикаси

10

Банк депозит

сиёсатининг асосий

аналитик

кўрсаткичлари

АТ

«Пахта банк»

АТИ

«Ипотека Банк»

Ўзбекистон

Республикаси

«Миллий банк»и

ТИФ

Ўзбекистон

Республикаси
Давлат «Халқ

банки»

Депозит
портфелининг ўсиш
динамикаси

Юқори ўсиш

Юқори ўсиш

Ўртача ўсиш

Агрессив ўсиш

Ресурс манбаларини
муддатлилиги

Қисқа ва ўрта

муддатли

Қисқа ва ўрта

муддатли

Қисқа ва ўрта

муддатли

Қисқа ва узоқ

муддатли

Пассивлар
тартибидаги жалб
қилинган
манбаларнинг улуши

57,49

88,90

81,2

75,36

Жалб этилган
манбаларнинг устувор
тури

Ҳуқуқий шахслар

ҳисобларидаги

депозит ва

маблағлар

Ҳуқуқий шахслар

ҳисобларидаги

депозит ва

маблағлар

Ҳуқуқий шахслар

ҳисобларидаги

депозит ва

маблағлар

Аҳоли

депозитлари

Депозит
маҳсулотларнинг
кўриниши

Стандарт

Стандарт

Стандарт

Стандарт

Аммо хусусий омонатлар бозорида рақобатнинг кучайиши ва жами

тижорат банкларини хусусий шахслар омонатларини кафолатлаш ва суғурта
қилишга ўтиши, омонатчилар томонидан вақтинчалик эркин пул маблағлари ва
жамғармаларини сақлаш учун банкларни нисбатан эркин танлаш имкониятини
яратади. Шу маънода банкларнинг пул маблағларини кўчиши билан боғлиқ
рисклари нисбатан ошади. Демак, энди депозит сиёсатини амалга оширишда
жалб этилган ресурларнинг баҳосини белгилаш ва унинг таҳлилига катта
аҳамият беришга тўғри келади.

Фикримизча тижорат банклари вилоятлардаги бўлимлари нисбатан майда

ва ўрта омонатчилар билан ишлайдилар. Шунинг учун депозит сиёсатини
шакллантиришда банкларга ўз фаолияти учун мақбул бўлган омонатлар
миқдорининг минимал бўлган суммасини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.

Сумманинг энг қуйи чегараси қанчалик кичик бўлса, банкка келиб

тушадиган манбалар оқими шунчалик кўп бўлади. Бундан ташқари, жалб
этилган маблағлар қуйи чегарасини кўтариш банк жалб этаётган ресурслар

10

Муаллиф томонидан тузилган.


background image

16

бирлигига кетадиган чиқим миқдорини камайтиради. Лекин, жалб этиладиган
маблағлар қуйи чегарасини асоссиз равишда кўтариш ҳам зарар келтириши
мумкин. Пасайтириш эса зарур бўлган маблағлар суммаси миқдорини йиғишига
кетадиган вақтнинг чўзилишига сабаб бўлади. Биринчи ҳолатда вақт йирик
мижозни излашга кетса, иккинчисида эса шартномалар тўлдиришга ва банк
мутахассислари ақлий меҳнатига сарф бўлади. Шунинг учун жалб этиладиган
маблағлар қуйи чегарасини тайинлашда банкнинг ресурсларга бўлган
эҳтиёжини аниқлаш ва унинг учун тўлаш мумкин бўлган баҳосини белгилаш
мақсадга мувофиқ бўлади.

Жалб этиладиган ресурслар учун тўланадиган ҳақнинг асосий шакли –

депозит фоизидир. Банкнинг жалб этилган ресурслар учун тўлайдиган фоизлари
банк харажатларининг асосий қисмини ташкил этади. Демак, илмий асосланган
фоиз сиёсатини юргизиш банкка оз миқдордаги чиқимлар билан ўз
ресурсларини кўпайтиришга ёрдам беради.

Ҳозирда депозитлар бўйича фоиз ставкасининг қуйи даражаси

Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг қайта молиялаш ставкалари билан
белгиланади. Юқори даражаси эса йиллик фоизлар миқдорида, яъни инфляция
даражасига яқин ёки қайта молиялаш ставкаси даражасида. Республика тижорат
банклари фоиз ставкаларининг даражаси 4-жадвал келтирилган.

4-жадвал

Ўзбекистон Республикаси банкларига жалб этилган манбаларнинг фоиз

ставкалари

11

Кўрсаткичлар 01.01.2001й. 01.01.2005й. 01.01.2006й. 01.01.2007й.

01.01.2008й.

01.01.2009й.

Жисмоний
шахсларнинг
депозитларига
кўра

38,1

34,5

31,1

24,2

20,3

17,4

Ҳуқуқий
шахсларнинг
депозитларига
кўра

16,0

11,3

9,6

11,3

11,3

11,3

Банкларнинг
депозит ва кре-
дитларига кўра

36,0

21,2,0

18,8

17,9

17,0

16,4

Чиқарилган
депозитларга
кўра

-

-

-

11,3

10,7

11,3

Мамлакатимиз тижорат банкларининг жалб этилган депозитлар бўйича

фоиз ставкалари ўсиши суръатининг таҳлили банклар ресурс манбаларини
ташкил

этиш

фоиз

ставкаларини

пасайиши

шароитларида

амалга

оширилаётганлигини кўрсатади. Бу ҳолат умуман мамлакатдаги молиявий
барқарорлик билан изоҳланса, ќисман эса омонатчиларнинг пул жамғариш
мақсадларининг ўзгариб туриши билан изоҳланади. Омонат операциялари
бўйича даромадларнинг пасайиши эса кредитлар ва жойлаштирилган бошқа
воситалар даромадларининг пасайиши билан кўрсатиш мумкин.

Шундай бўлса ҳам Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг

аҳолидан жалб этилган ресурсларининг ставкалари энг юқори ҳисобланади. Бу

11

Ўзбекистон иқтисодиёти. Информацион-аналитик шарх. 2005.


background image

17

эса банкларни молия бозорида ўз ўрнини топишга интилишини кўрсатса,
шунингдек банклар фаолиятининг иқтисодий шароитлари билан ҳам
изоҳланади. Бу ҳолда банклар мижозлар маблағларини фақатгина юқори
фоизлар бериш орқалигина жалб этиши мумкин. Аммо мижозлар учун бундай
ставкалар бир вақтнинг ўзида ҳам юқори даромадли ёки юқори рискли бўлиши
мумкин.

Республика тижорат банклари депозитлари бўйича фоиз ставкаларининг

пасайиши кузатилмоқда. Бу эса бугунги кунда банк бизнесини банк депозитлари
бўйича ставкаларни пасайтиришига мажбур этаётган банк маржасининг
пасаяётганлиги билан изоҳланади. Лекин тижорат банклари депозитлар бўйича
ставкаларни пасайтиришига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўладилар. Чунки
улар банк амалиётида жалб этилган ва жойлаштирилган маблағлар ставкаларига
нисбатан секинроқ пасаяди.

Республика тижорат банкларининг жалб этилган ресурслар бўйича ўртача

ҳисобланган фоиз ставкаларининг ўсиш суръати 5-жадвалда

акс эттирилган.


5-жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг жалб этиш ва

жойлаштириш ставкаларининг нисбати (2008 й. 01.01.га кўра)

12

Йиллар

Қайта молиялаш

фоиз ставкаси

Қисқа муддатли

кредитлар бўйича

ўртача ҳисобланган

ставка

Ҳуқуқий шахслар

муддатли

депозитлари бўйича

ўртача ҳисобланган

ставка

Жисмоний

шахсларнинг

муддатли

депозитлари бўйича

ўртача ҳисобланган

ставка

2001

26,8

28,0

16,0

38,1

2002

34,5

32,2

19,2

40,2

2003

27,1

28,1

17,1

36,2

2004

18,8

21,2

11,3

34,5

2005

16,0

18,8

9,6

27,1

2006

16,0

17,9

11,3

24,2

2007

14,0

17,0

11,3

20,3

2008

14,0

16,4

11,3

17,4

Маълум банк фоиз ставкасининг ўртача миқдори депозит манбасининг

таркиби билан аниқланади.

Жалб этиладиган ресурслар умумий миқдоридаги қимматли депозит

воситалари ўсишининг улуши уларга хизмат кўрсатиш чиқимларининг
кўпайишига олиб келади.

Бугунги кунда тижорат банклари депозит сиёсатини юргизишда

фаолиятининг молиявий барқарорлигини ошириш, банк операциялари даромади
ва ликвидлигини оптимал даражасини таъминлаш мақсадларида, ўз депозит
манбалари таркибини оптималлаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Диссертантнинг фикрича, банклар депозит сиёсатини оптималлаштириш

жараёни даромадларни янада кўпайтириши мақсадларида ликвидликни
тайинланган даражасини таъминлаган ҳолда, жалб этилган ресурсларнинг
оптимал ҳажмини белгилашдан иборатдир.

12

Муаллиф томонидан Марказий ва тижорат банклари ҳисоботлари асосида тузилган.


background image

18

Депозит манбасининг барқарорлиги, унга қайси нуқтаи назардан қарашга

боғлиқ бўлади, бу муддатлилик, фоиз ставкалари ўзгаришлари, мижозлар тури,
хусусиятлари ва ҳ.к. ларга нисбатан сезувчанлик фазилати ҳисобланади. Шу
маънода жалб этилган ресурс қолдиқларининг барқарорлиги уларнинг маълум
муддатдаги амплитуда тебранишларини ўлчови ёки стандарт статистик
кўрсаткич тарқоқ миқдорини акс эттирувчи коэфициент билан ифодаланади.

Барқарорлик мезонларини тўлиқ ва айнан миқдорий баҳолаш учун

услубларнинг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш, кредит ташкилотларига ўзи
учун у ёки бу ресурс турларини аниқлаб олиш имкониятларини яратади, бу эса
депозит портфелини шакллантиришда нисбатан маъқулроқ ва баҳолаш
мезонларини кўпроқ қондирадиган ҳолат ҳисобланиши мумкин.

Депозит сиёсати самарасини ошириши мақсадларида пул маблағларини

жалб этишда, тижорат банклари мижоз билан ишлашнинг янада оптимал
шаклларини излашлари лозим – деб ҳисоблайди диссертант. Бу эса депозитлар
доирасини кенгайтириш асосида қуйидаги йўналишлар бўйича амалга
оширилиши керак:

мавжуд

турларини

сифат

жиҳатидан

мукаммаллаштириш,

эскиларини эса шаклларини ўзгартирган ҳолда мижозлар эҳтиёжларига мослаш;

етакчи банк технологиялари асосида талаб қилинаётган замонавий

хизматларни жорий этиш;

тижорат банклари депозит сиёсатини мукаммаллаштириш

мақсадларида замонавий мижозларни ўзига жалб этадиган депозит
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни банклар тизимига жорий этиш керак
(фуқаролар ҳаёти ва мулкини суғурталаш ва ҳ.к.);

тижорат банклари ўз депозит маҳсулотлари турлари хилма-

хиллигини таъминлаган ҳолда, фоиз ставкалари миллий валюта фоиз
ставкаларига яқинлаштирилган хорижий валютадаги депозитларни кенг жорий
этишлари керак;

банклар томонидан мижозларга кўпроқ даромад келтирадиган

принципиал янги операциялар излаб топишлари ва ривожлантиришлари керак
(мас, юқори фоиз ставкаларда тўланадиган қисқа муддатли депозитлар).

Келтирилган чораларнинг ҳаммаси тижорат банклари молиявий

имкониятлари чекланган ҳолатларда мижозлар эҳтиёжларини нисбатан тўлароқ
қондиришга, инвесторларнинг банк ҳисобига маблағларни жойлаштиришига
бўлган қизиқишларини оширади ва шунингдек, янги омонатчиларни жалб
этади. Шу билан бирга кредит ташкилотлари аҳолига, айниқса алоҳида хусусий
омонатчиларга, хизмат кўрсатишда таклиф этилаётган депозит хизматларининг
сифати, ҳажмини оширишга, янги шакллар ва технологияларни жорий этиш
бўйича туб амалий чораларни кўришлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Тижорат банклари депозит манбалари барқарорлигини ошириш

мақсадларида эътиборни нафақат миқдорий (депозитлар ҳажмини ошириши),
балки депозит сиёсатини ташкил этишнинг сифат аспектига ҳам (депозит
операциялари ташкил этиш тартиби) қаратишга тўғри келади.

Депозит сиёсатида сифат ўзгаришларини амалга ошириш учун қуйидаги

йўналишларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

1.

Банклар томонидан ноанъанавий депозит воситалари депозит ва

жамғарма сертификатлари чиқариш:


background image

19

Ўзбекистон тижорат банклари маблағларни жалб этиш воситаси сифатида

облигациялардан эндигина фойдалана бошладилар. Сертификатларнинг депозит
сиёсати воситаси сифатида ажралиб турадиган хусусияти, уларнинг пул
бозорида эркин айланишидир. Бу эса банк учун ҳам, ҳамда унинг нақд
мижозлари учун ҳам фойдалидир. Сертификатлар, оддий депозит шартномалари
билан

расмийлаштирилган

муддатли

омонатларга

нисбатан

маълум

устунликларга эга. Биринчидан, сертификатларни чиқаришда мажбурий
захиралар жамғармасига пул маблағлари ўтказилмайди, бу эса хўжалик
юритувчи субъектларни кредитлашга йўналтирилган маблағларнинг ҳажмида
ижобий акс этади. Иккинчидан, сертификатларни тарқатиш ва айланишида
иштирок этадиган молиявий воситачиларнинг кўплигига кўра потенциал
инвесторларнинг доираси кенгаяди.

Қарз

мажбуриятларини

чиқариш

банк

депозит

манбаларини

кенгайтиришга олиб келади ва у вақти билан халқаро амалиётдаги стандарт,
пассивлар таркибининг 20 фоизини ташкил этиши мумкин. Аммо бу рискларни
бошқаришни ҳам қўшган ҳолда, корпоратив бошқарув сифатини ошириш ва
тижорат банкларининг очиқ-ойдинлигини таъминлашни талаб этади.

2.

Тижорат банклари барқарор депозит базасини шакллантиришда,

банкнинг молиявий ҳолатига, аҳоли томонидан муддатли омонатларни
кутилмаган истисноларда салбий таъсирини камайтиришига қаратилган чора-
тадбирларни қабул қилиш зарур бўлади. Бундан ташқари, кредит муассаларини
депозитларни муддатидан илгари олиб қўйишдан ҳимоя қилиш, мамлакат
иқтисодиёти соҳаларини аҳоли депозитларидан тўлақонли фойдаланган ҳолда,
ўрта ва узоқ муддатли кредитлар билан таъминлашни кенгайтириш имконини
беради. Хусусан, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини мунтазам равишда
қайта кўриб чиқиш ва ОАВ орқали аҳолининг кенг қатламларига етказиб туриш
зарур.

3.

Институционал инвесторлар маблағларидан фойдаланиш. Пенсия

тизими, ижтимоий жамғармалар банк системасидан ташқарида бўлган салмоқли
пул ресурсларига эга, улар банк тизимидан ташқарида. Уларни жалб этиш
депозит манбаси таннархини пасайтиришга ва маблағларни жойлаштириш
муддатларини узайтиришга хизмат қилади. Чунки суғурта ва пенсия маблағлари
ўз табиатига кўра аҳоли омонатлари ёки юридик шахсларнинг депозитларига
нисбатан муддатлари узоқроқ ва арзонроқдир. Бунинг учун амалдаги
қонунчиликка банкларга алоқадор бўлмаган молия муассасалари активларини
бошқариш имконини берувчи, ўзгартишлар киритиш зарур.

4.

Мақсадга йўналтирилган депозит хизматларини ривожлантириш.

Оптимал депозит сиёсатини шакллантиришнинг замонавий шартлари,
фойдаланишнинг тез мослашувчан тартибига эга бўлган депозит ҳисобларини
очишни тақозо этади, депозитга жалб этилган маблағлар ликвидлиги ва
ишончли жойлаштирилиши бевосита таъминланган ва кредит – ҳисоб
характеридаги банк хизматлари биргаликда тақдим этилган ҳолда депозит
операциялари ўтказиш жараёнининг узвийлигини таъминлайди.

Буларнинг барчаси, депозит сиёсатини амалга ошириш жараёнида

менежмент ва банк мулкдорларининг омонатчилар олдидаги масъулияти
даражасига, умуман банк фаолиятини бошқаришнинг сифатига нисбатан янги
талаблар қўяди.


background image

20

Тижорат банклари депозит сиёсатини мукаммаллаштириш мақсадида

муаллиф банк маркетингининг қуйидаги асосий йўналишларини кўрсатиб
ўтади:

1.

Тижорат банкининг ташкилий таркибини мукаммаллаштириш;

2.

Депозит маҳсулотининг нарх ва нархга алоқадор бўлмаган

характеристикаларидан самарали фойдаланиш асосида нарх сиёсатини
такомиллаштириш;

3.

Мижоз билан ўзаро манфаатли муносабатларни қуриш орқали депозит

маҳсулотларини илгари суриш;

4.

Депозит маҳсулотлари сифатини ошириш.

Кредит ташкилоти учун салмоқли мижозлар манбасини ташкил этиш,

улар билан муносабатларни сақлаб туришга нисбатан кўп вақт ва маблағлар
сарфлаш талаб этилади, бунда кредит ташкилоти учун янги мижозларни жалб
этиш, мажуд мижозлар билан муносабатларни сақлашга қараганда қимматга
тушади. Шунинг учун асосий мақсади юқори даромад олиш бўлган анъанавий
маркетинг битимлари ўрнига, кредит ташкилотлари эътиборни мижозлар билан
муносабатларнинг максимал манфаатли, узоқ муддатларга мўлжалланган
шериклик ҳамкорлиги алоқаларини шакллантиришга қаратишлари керак.

Мижозлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни шакллантириш

жараёни илмий адабиётларда шериклик муносабатлари маркетинги деб аталади,
унинг мақсади эса ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш асосида мижозлар билан
шерикчилик муносабатларини қуришдир. Бу ҳамкорлик муносабатлари
институти кейинги вақтларда кенг ёйилиб бормоқда, биринчидан анъанавий
банк маҳсулотлари мижозларнинг алоҳида эҳтиёжларига мослаштирилган,
иккинчидан стандарт банк хизматларидан фойдаланувчи мижозлар, таклиф
этилаётган янги маҳсулотнинг манфаатлилик даражасини кўпинча баҳолай
олмай қоладилар.

2002 йилнинг апрелида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси

банкларидаги фуқаролар омонатларини суғурталашнинг кафолатлари ҳақида»ги
қонун банклардаги жисмоний шахслар омонатларини ҳимоя қилишининг
ҳуқуқий молиявий ва ташкилий асосларини белгилаб берди. Ушбу Қонунга кўра
Ўзбекистонда банк депозитларини суғурта қилишнинг кафолатланган, расман ва
қонунан белгиланган тартиби амал қилади.

Шундай қилиб тижорат банкларининг ишончлилиги улар фаолиятининг

асосий

белгиларидан

бири

бўлиб

хизмат

қилади.

Ишончлиликни

таъминлашнинг маълум йўли юқори даражада ривожланган банк тизимларига
эга бўлган мамлакатларнинг банк амалиётида қўлланадиган омонатларни
суғурталаш тартибидир.

Банк депозитларини суғурталаш тизимининг жорий этилиши билан

боғлик ўзгаришлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
назорат функцияларининг кучайиши, тижорат банклари депозит сиёсатини
шакллантириш жараёнига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари банк
омонатларини суғурта қилиш тизимини жорий этиш ўзбек сўмини
мустаҳкамланиши ва умумий иқтисодий ўсиш шароитларида амалга
оширилмоқда.


background image

21

3.ХУЛОСА

Диссертацияда акс эттирилганидек, тижорат банклари депозит сиёсатини

илмий асосда шакллантириш банкларнинг ишончлилик даражасини орттиради
ва фаолияти барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бу эса банк
ресурсларининг асосий қисми депозит операцияларини ўтказиш жараёнларида
тўпланиши билан боғлиқ, тижорат банклари фаолиятининг барқарорлигини
таъминлаш оқибатда операцияларни самарали ва тўғри ташкил этишга боғлиқ
бўлади.

Тижорат банклари депозит сиёсатини шакллантириш масалаларини

ўрганишнинг дастлабки нуқтаси бу тадқиқот объекти назарий асослари билан
танишишдан иборатдир. Тадқиқот жараёнида олинган илмий натижалар
қуйидаги хулосаларга келишга имкон берди:

1.

“Тижорат банки депозит сиёсати” тушунчасини аниқлашга

нисбатан назарий ёндошувларни ўрганиш шуни кўрсатадики, фанда ушбу
таърифнинг ягона талқини мавжуд эмас.

Назарий қарама-қаршиликларни бартараф этиш мақсадида, диссертацияда

иқтисодиётни модернизациялаш ва либераллаштириши шароитларида тижорат
банклари депозит сиёсатини ўрганишга нисбатан тизимли ёндашув илмий
асосланди ва таклиф этилди. Бу ҳолат банк депозит сиёсатини кредит-
инвестицион сиёсатларнинг таркибий қисми сифатида, ўзаро чамбарчас
боғликликда ўрганишга ва зарурий белгилар, хусусан: яхлитлик, тизим яратувчи
алоқалар, тузилма, ташкилий фаолият ва ривожланиш жараёнларини ўз ичига
олган мустақил таркибий объект сифатида тасаввур этишга ёрдам беради.

Ушбу ёндашув асосида диссертантнинг тижорат банклари депозит

сиёсатини, тижорат банклари депозит операцияларининг меъёрий, ташкилий ва
техник таъминоти масалаларини ўзида жамланган депозит фаолиятининг
комплекс дастури сифатидаги янгича талқини ётади.

2.

Тижорат банклари депозит сиёсатини методологик ўрганиш унинг

ўзига хос тамойиллари ва вазифаларини аниқлашга ёрдам беради.

Диссертацияда тижорат банки депозит сиёсатини ташкил этишнинг

умумий ва ўзига хос хусусиятлари асосланган. Маблағларни жалб этиш
соҳасида банклар томонидан эришилган натижаларнинг асосини акс эттирувчи
тамойиллари умумий (илмий асосланганлик тамойили, комплекс ёндашув
тамойили, депозит сиёсатининг бирлиги, самарадорлик тамойили) ва махсус
(қолдиқларнинг энг кам миқдорини таъминлаш тамойили, банклар
ишончлилигини ошириш ва депозит операциялари ўтказишнинг хавфсизлигини
таъминлаш тамойили, ресурс манбалари барқарорлигини таъминлаш тамойили,
банк кредит-инвестиция сиёсатига кўра корреляция тамойили) гуруҳларга
ажратилган. Бу тамойилларга риоя қилиш, бир тарафдан тижорат банкларига
даромад ва ликвидликни таъминлаш нуқтаи назаридан депозит фаолиятини
янада самарали ташкил этишга ёрдам берса, иккинчи тарафдан тижорат
банкларининг асосий вазифаси - жамғармаларни инвестицион ресурсларга
айлантиришда муҳим ўрни тутиши тадқиқотда етарлича илмий асосланган.

3.

Тижорат банклари депозит сиёсати моҳиятини ташкил этувчи

хусусиятларни ўрганиш, унинг фаолиятини таърифлаш имкониятини яратади.

Диссертацияда бу вазифаларни икки гуруҳга бўлиб ўрганиш таклиф


background image

22

этилди: банк сиёсатининг жами ўзига хос таркибий белгиларини ўзида
жамланган умумий (рағбарлантирувчи) ва хусусий вазифалар (назорат қилиш ва
тижорат).

Сўнгиларига эса:

оптимал депозит портфелини шакллантиришга қаратилган депозит

операцияларини бошқариш функцияси;

энг кам сарф қилиб депозит ресурсларининг оптимал ҳажмига

эришишга имкон берувчи, депозит операциялар бўйича чиқимлар миқдорини
камайтириш функцияси;

омонатларни жалб этишни рағбатлантириши тизими ва депозит

операцияларини ташкил этишни яхшилашга қаратилган депозит жараёнини
мукаммаллаштириш ва ривожлантириш функциясини киритиши мумкин.

4.

Банк депозит сиёсати моҳиятининг таърифи жалб этилган

ресурсларни бошқариш бўйича таклифлар киритиш имконини беради. Депозит
сиёсати қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур: иқтисодий мақсадга
мувофиқлик, рақобатбардошлилик, ички қарама қаршиликлардан холи бўлиш:
Шунингдек, вақтинчалик бўш пул ресурсларини банкларга жалб этиш
имкониятларининг қуйи даражасини белгилаш; иқтисодий макон (депозитлар
бозоридаги талаб ва таклиф), маъмурий макон (Ўзбекистон Республикаси
Марказий Банкининг нормативлари), худудий макон (географик тамойил),
сифат ва миқдорий макон (жалб этилган маблағларнинг ҳажми ва таркиби),
ички (акционерлар, таъсисчилар, банк ходимлари билан муносабатлар) ва ташқи
(макроиқтисодий, микроиқтисодий, хусусий) макон, вақтли макон (депозит
муносабатларининг муддатлилиги) меъёрларни белгилаш йўли билан депозит
сиёсатини шакллантириш таклиф этилади.

5.

Диссертация иши жараёнида жалб этилган ресурсларни бошқариш

доирасида депозит сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш жараёни жалб
этилган ресурслар доирасида бир неча босқичларни ўз ичига олиши аниқланди.
Бу босқичлар қуйидагилардан иборатдир:

биринчидан депозит бозорини ўрганиш (ташқи муҳит таҳлилини амалга

ошириш,

бозорни

ўрганиши

натижаларини

диагностикаси,

кредит

ташкилотлари депозит фаолиятини тахминлаш);

иккинчидан депозит сиёсатининг мақсад ва йўналишларини

аниқлаш (товар сиёсати, фоиз сиёсати, мижозлар билан алоқалар сиёсати,
маҳсулотларни сотиш сиёсати, коммуникация сиёсати);

учинчидан депозит сиёсатини амалга ошириш (жалб этиш

воситаларидан фойдаланиш, фоиз ставкалари тайинлаш, банк офислари ишини
ташкил этиш, реклама);

тўртинчидан, мониторинг (ички ва ташқи).

6.

Диссертация ишида тижорат банклари депозит сиёсатини

шакллантириш ва амалга оширишнинг илмий тадқиқи бир-бирига узвий
боғланган ва кўпинча банк фаолияти натижаларига тескари таъсир кўрсатувчи
омиллар таҳлили асосида ўрганиш таклиф этилади.

7.

Депозитлар сиёсатига таъсир кўрсатувчи омиллар, икки асосий

гуруҳга бўлинади: ташқи муҳит билан боғлиқ микроиқтисодий омиллар
(умумиқтисодий, молиявий, ижтимоий ва ҳуқуқий), ва макроиқтисодий омиллар
(молиявий-иқтисодий, ташкилий ва технологик), улар хусусий кўринишга эга


background image

23

бўлиб банк фаолиятига бевосита боғлиқ ва шунга кўра унинг тамонидан
бошқарувга мойилроқ. Ушбу омилларни ўрганиш қуйидаги хулосани чиқаришга
имкон беради: банклар депозит сиёсатига энг катта таъсир ташқи омиллар
тарафидан кўрсатилади.

Ўзбекистон тижорат банклари ташқи муҳитининг таъсир кўрсатувчи

омилларининг таҳлили асосида аниқландики, мамлакатда юзага келган
макроиқтисодий аҳвол тижорат банклари депозит манбаларининг кўпайишига
шароит яратади ва такрор ишлаб чиқариш жараёнларига маблағларни фаол
жалб этишга хизмат қилади. Бу эса иқтисодий ўсишда, инвестицион
жараёнларнинг фаоллашувида, қадрсизланиш даражасининг пасайишида, аҳоли
пул даромадларининг кўпайишида ва зарар келтирувчи корхоналар миқдорини
камайишида ўз аксини топади.

Шу билан бирга аниқландики, мамлакатимиз иқтисодиётини яна бир

алоҳида хусусияти, тижорат банкларининг қатор макроиқтисодий омиллар
таъсири сабаб, мавжуд иқтисодиёт соҳалари билан ўзаро алоқалари суст
ривожланмоқда. Булар қаторида сармоя билан тўла таъминланмаганлик,
шаклланган депозит базасининг рискли характери, депозит воситаларининг
кучсиз диверсификацияси.

8.

Ўтказилган тадқиқотлар шунингдек ресурс манбаларини тўлдириш

имкониятлари чекланганлик шароитларида тижорат банклари депозит
сиёсатини шакллантиришнинг янги йўлларини таклиф этишга асос беради.
Бунда ўрта ва узоқ муддатли пассивлар дефицитининг мавжудлиги, кўпроқ
кичик ва ўрта мижозларга хизмат кўрсатиш, бошқарув тизимининг суст
ривожланганлиги, бизнес режалаштиришнинг паст сифати ҳисобга олинади.
Республика депозит хизматлари бозори учун хос бўлган ҳолат, бу рақобат
шароитининг кучайишида кўринади.

Бу эса тижорат банкларининг фаол иштирокида филиаллар, минибанклар,

операцион кассалар ва пул алмаштириш шахобчалари тарзида намоён бўлмоқда.

9.

Мамлакат тижорат банклари ички ва ташқи муҳитига таъсир этган

омилларнинг таҳлили, депозит портфели ва сиёсатининг қуйидаги ўзига хос
асосий хусусиятларини ажратишга имкон беради:

жалб этилган маблағлар ўсиш суръатининг ўз сармоялари ўсиш

суръатига нисбатан жадаллиги; ўз сармоялари билан тижорат банклари жалб
этган маблағлар ўртасидаги нисбат жаҳон амалиётига тўғри келади. Бу ерда
жалб этилган маблағларнинг улуши жами ресурсларнинг 75-85 фоизини, ўз
маблағларининг эса фақатгина 15-25 фоизини ташкил этади;

тижорат банклари жалб этган маблағларларнинг тузилиши гувоҳлик

берадики, ресурс базаларини кенгайтиришнинг етакчи манбаи бу жисмоний
шахсларнинг депозитларидир.

Бу ҳолат хусусий омонатчиларнинг мамлакатдаги иқтисодий ўсиш

сабаблигина эмас, балки уларнинг банк тизимига ишончи ортаётганлиги билан
изоҳланади;

– тижорат банклари депозит портфелининг жалб этилган воситаларининг

муддатларига кўра таркиби қисқа ва ўрта муддатли депозитларнинг кўплиги
билан изоҳланади. Банклар актив операциялари асосан қисқа депозитлар
ҳисобига амалга ошади. Уларнинг узоқ муддатли омонатларни амалга ошириш
имкониятлари чекланган;


background image

24

– жисмоний шахсларнинг жалб этилган маблағлари бўйича агрессив

ставкаларининг мавжудлиги. Бу банклар томонидан юқори фоиз ставкаларини
ушлаб туришда кўринади.

Бунда банк ҳизматларининг юқори фоизини сақлаши ресурсларни

жойлаштиришида қимматлашувига олиб келади;

ликвидлик воситаларини етарлича танлаш имконият бўлмаган

шароитларда ресурсларни жалб этишнинг анъанавий йўлларидан фойдаланиш;
банклараро кредитлар бозорининг чала ривожланганлиги, ресурс оқимларини
бошқаришнинг қуйи даражаси. Республика тижорат банклари пул маблағларини
жалб этишнинг альтернатив йўлларини амалиётда умуман қўлламайдилар,
мижозлар эҳтиёжларига тўла жавоб берувчи усулларни қўллаш мижозларнинг
кредит ташкилотлари билан узоқ муддатли ҳамкорликларини оширишига
хизмат қиларди.

10.

Тижорат банклари депозит сиёсатини шакллантириш амалиётининг

таҳлили ва уни шакллантиришининг хусусиятларини аниқлаш муаллифга
депозит

сиёсатини

мукаммаллаштиришнинг

услубий

ва

ташкилий

йўналишларини кўрсатиш имкониятини берди.

Диссертация ишида тижорат банклари депозит сиёсати самарадорлигини

таъминлаш мақсадларида фаолиятининг асосий мезони (ликвидликни қўллаб-
қувватлаш ва рентабелликни таъминлаш) сифатида ресурсларни жалб этишнинг
оптимал ҳажмини белгилашга қаратиш зарурлиги илмий асосланди. Банк
депозит сиёсатини оптималлаштириши узоқ муддатли омонат операцияларини
амалга ошириш, ликвидликни қўллаб-қувватлаш, қўшимча даромадлар олишга
имкон берувчи барқарор ресурс базасини шакллантиришига қаратилган
дастурларни қўллаш асосига қурилади.

Шундай қилиб, тижорат банклари депозит сиёсатини самарали юргизиш

мақсадларида, маблағларни жалб этиш учун мижозларни жалб этишнинг фаол
сиёсатини юргизишлари керак, бу эса депозит операциялари доирасини
кенгайтириш асосида қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади.

мавжуд бўлган турларини сифат жиҳатидан мукаммаллаштириш ва

эски хизмат шаклларини ўзгартириш, бу нафақат доимий мижозлар
эҳтиёжларини қондиришга, балки янгиларини жалб этишга хизмат қилади;

илғор банк технологиялари асосида эҳтиёж сезилаётган

хизматларни жорий қилиш;

депозит сиёсатини мукаммаллаштириш мақсадларида мижозларни

жалб этадиган замонавий депозит маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва банк
тизимига жорий этиш (масалан: фуқаролар ҳаёти ва мулкини суғурталаш ва
ҳоказо);

тижорат банклари депозит маҳсулотлари ранг-баранлигини

таъминлаган ҳолда фоиз ставкалари миллий валюта фоиз ставкаларига яқин
хорижий валютада депозитлар кенг жорий этиши керак;

банк томонидан мижоз фойдаси учун принципиал янги операциялар

излаш ва ривожлантириш (масалан: юқори фоиз ставкасидаги қисқа муддатли
депозитлар);

11. Барқарор депозит манбаларини шакллантириш мақсадларида,

тадқиқотчи депозит сиёсатини сифат жаҳатидан мукаммаллаштиришнинг
қуйидаги йўналишларини таклиф этади:


background image

25

тижорат банклари томонидан банк ресурс базасини кенгайтириш

имконини берувчи депозит воситаларини чиқариш (депозит ва жамғарма
сертификатлари);

аҳоли томонидан муддатли омонатларини келишувда кўзда

тутилмаган ҳолатларда олишларининг банк молиявий аҳволига салбий
таъсирини камайтириш мақсадларида, омонатчига нисбатан маблағларини
муддатидан илгари олганлиги учун жарима чораларини қўллаш ҳуқуқи билан
чақириб олинмайдиган ёки шартли чақириб олинмайдиган депозитлар жорий
этиш;

банклар депозит базаси таннархини туширишга ва воситаларни

жойлаштириш муддатларини узайтиришга ёрдам берувчи институционал
инвесторлар (пенсия тизими ва ижтимоий жамғармалар) маблағларидан
фойдаланиш;

Чунки суғурта ва нафақа молияларидан фойдаланиш узоқроқ муддатга ва

чунончи шу сабабли аҳоли ва ҳуқуқий шахслар омонатларига нисбатан
арзонроқдир.

Фойдаланишнинг

мослашувчан

тартибидаги

мақсадга

йўналтирилган депозит хизматларини ривожлантириш нафақат иқтисодий,
балки ижтимоий натижаларнинг самарадорлигига хизмат қилади. Аҳоли
томонидан ўз омонатларини муддатидан илгари чақириб олмасликларини
компенсация қилиш ва чақириб олинмайдиган депозитларни ривожлантиришни
рағбарлантириши мақсадларида тижорат банклари муддати чекланган омонат
учун анъанавий депозитларга нисбатан юқори фоизлар таклиф этишлари керак.
Шу билан бирга банклар омонатчи билан мулоқот жараёнида шартноманинг
имкониятлари ва чекланганликлари ҳақида мижозга ахборот беришлари керак.
Тижорат банклари депозит ставкаларини мунтазам равишда ўзгартириб
туришлари ва ОАВ орқали аҳолининг кенг қатламлари эътиборига етказиб
туришлари лозим бўлади.

12. Диссертация ишида банк депозит сиёсатини мукаммаллаштиришда

депозит барқарорлигини мустаҳкамлаш стратегиясининг таркибий қисми бўлган
банк маркетинг белгиларидан фойдаланишининг муҳим устувор йўналишлари
таклиф этилади:

персонал менежерлар институтини жорий этиш ва кредит

ташкилотининг мижоз эҳтиёжларини қондиришга ёрдам берувчи таркибини
тузиш орқали тижорат банклари ташкилий тузилмасини мукаммаллаштириш;

депозит маҳсулоти нархий ва нархга алоқаси бўлмаган

ҳусусиятларидан самарали фойдаланиш асосида нарх сиёсатини ташкил этиш;

депозит маҳсулоти сифатини ошириш мақсадида SEVQUAL

моделини қўллаш.

Хулоса қилиб айтганда мазкур диссертация ишида таклиф этилган

услубий ва амалий тадбирлар мажмуи тижорат банклари депозит сиёсатини
самарадорлигини оширишга, барқарорлигини таъминлашга ҳамда Ўзбекистон
Республикаси иқтисодиётининг ривожига ва аҳоли фаровонлигини оширишга
хизмат қилади.




background image

26

4.ЧОП ЭТИЛГАН ИЛМИЙ ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Ходиев С.М. Депозитные операции в современных коммерческих

банках// Журнал налогоплательщика. – Ташкент, 2006. – №4. – С .20 – 21.

2. Ходиев С.М. Особенности процентной политики по депозитным

операциям коммерческих банков//Проблемы формирования и развития
рыночной инфраструктуры в условиях углубления экономических реформ. 21
апреля. – Ташкент, 2006 – С.82 – 84.

3. Ходиев С.М. Теоретические вопросы депозитных операций ком-

мерческих банков// Экономика и финансы. – М, 2006. – №6.– С.29 – 30.

4. Ходиев С.М. Депозитная политика: условие для инвестирования//

ипотечное кредитование: международный опыт, проблемы и перспективы
развития.11 – 12 мая. – Ташкент, 2006. – С.122 – 123.

5. Ходиев С.М. Оценка факторов влияющих на депозитную политику

коммерческих банков// Рынок, деньги и кредит. – Ташкент, 2007. – №2. – С. 20 –
21.

6. Ходиев С.М. Оқилона депозит сиёсати – аҳоли ишончининг гарови//

Рынок, деньги и кредит. – Ташкент, 2009. – №3. – С. 41 – 42.


































background image

27

Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Ходиев

Саидшароф Махмудовичнинг 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит»

ихтисослиги бўйича «Иқтисодиётни либераллаштириш шароитларида тижорат

банкларининг депозит сиёсатини мукаммаллаштириш» мавзусидаги

диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар:

Марказий банк, тижорат банклари, депозит, жамғарма

сертификатлари, фоиз ставкалари, депозит портфели, қайта молиялаш ставкаси,
омонатларни (банка қўйилган пул) суғурталаш.

Тадқиқот объектлари:

Ўзбекистон Республикасининг банк секторлари саналади.

Ишнинг мақсади:

тижорат банкларининг депозит сиёсатини шакллантиришга

назарий ёндашувни асослаш ва банк тизимини либераллаштириш шароитларида уни
такомиллаштириш юзасидан методик хамда амалий тавсиялар ишлаш саналади.

Тадқиқот методлари:

тадқиқ этиш жараёнида илмий билишнинг умумий ва

махсус усуллари фойдаланилди: диалектик, мантиқий, системали, структуравий
функционал таҳлил. Тадқиқот натижаларининг график ва иқтисодий-статистик тасаввур
этилишини гурухлаш, қиёслаш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилилиги:

иқтисодиётни либераллаштириш

ва модернизациялаштириш шароитларида тижорат банклари депозит сиёсатининг
тадқиқотига системали ёндашув таклиф этилган ва асосланган. Банк депозит сиёсатининг
моҳиятини системали ёндашув нуқтаи назаридан кўриб чиқиш уни кредит - инвестиция
сиёсати билан ўзаро чамбарчас боғлиқликда тадқиқ этишга; шунингдек, зарур белгиларга
эга бўлган, яъни: яхлитлик, система ташкил қилувчи боғланишлар, структуралар,
ташкилий тузилишлар, ҳаракатланиш ва ривожланиш жараёнларининг мавжудлиги, уни
мустақил системали объект каби тасаввур қилишга имкон туғдирди. Ишда олиб борилган
тижорат банки депозит сиёсатининг методологик тадқиқоти унга тегишли принциплар,
шунингдек вазифаларни таклиф этишга имкон туғдирди. Диссертацияда тижорат банки
депозит сиёсатини ташкил этишнинг умумий ва ўзига хос принциплари асослаб берилган.
Ишда принципларга риоя қилиш бир томондан тижорат банкига қадрлилик ва
сердаромадлиликни таъминлаш позициясидан депозит фаолиятини энг самарали ташкил
этишга имкон бериши, бошқа томондан – улар тижорат банкининг асосий вазифасини
амалга

ошириш

мақсадида

(жамғармаларни

инвестицион

ресурсларга

трансформациялашуви) депозит сиёсатини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эгалиги
асослаб берилган. Депозит сиёсати вазифаларини тадқиқ этиш, самарали депозит сиёсати
барқарор ва сердаромад банк фаолиятининг зарурий шарти саналиши ҳақида хулоса
қилишга имкон берди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижалари тижорат банклари томонидан сифатни

ошириш ва депозит базани шакллантиришнинг истиқболли усулларини жорий этиш учун
ишлатилиши мумкин. Олинган натижалар тижорат банклари депозит сиёсатини
шакллантириш масалалари бўйича кейинги тадқиқотлар учун асос бўлиб хизмат ќилиши
мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

диссертация ишининг

илмий хулосалари ва амалий тавсиялари қабул қилинган ҳамда мақолалар кўринишида
очиқ матбуотда эълон қилинган, шунингдек қўшма илмий семинарларда Тошкент Давлат
Иқтисодиёт Университетида (20.12.2006 й.), Ўзбекистон Републикаси Вазирлар
Махкамаси қошидаги Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар марказида (27.12.2007 й.)
муаллифнинг маърузаларида ўз аксини топган. Диссертация материаллари олий ўқув
юртларида «Банк иши», «Пул, кредит, банклар», «Янги банк технологиялари» махсус
курсларини ўқитиш жараёнида ишлатилиши мумкин.

Ќўлланиш соҳаси:

Марказий банк, тижорат банклари, олий ўқув юртлари.


background image

28

РЕЗЮМЕ

диссертации

Ходиева

Саидшарофа

Махмудовича

на

тему:

«Совершенствование депозитной политики коммерческих банков в условиях
либерализации экономики

»

на соискание ученой степени кандидата

экономических наук по специальности 08.00.07

«Финансы, денежное

обращение и кредит»

Ключевые слова

: Центральный банк, коммерческие банки, депозит, сберегательные

сертификаты, процентные ставки, депозитный портфель, ставка рефинансирования,
страхование вкладов.

Объект исследования

- банковский сектор Республики Узбекистан.

Цель исследования

- обоснование теоретических подходов к формированию депозитной

политики коммерческих банков и разработка методических и практических рекомендаций
по ее совершенствованию в условиях либерализации банковской системы.

Методы исследования:

в процессе исследования использовались общие и специальные

методы научного познания: диалектический, логический, системный, структурный
функциональный анализ, группировки, сравнения, графического и экономико-
статистического представления результатов исследования и др.

Полученные результаты и их новизна

: предложен и обоснован системный подход к

исследованию депозитной политики коммерческого банка в условиях либерализации и
модернизации экономики. Рассмотрение сущности депозитной политики банка с позиции
системного подхода позволило исследовать ее в неразрывной взаимосвязи с кредитно-
инвестиционной политикой, а также представить ее как самостоятельный системный
объект, обладающий необходимыми признаками, а именно: целостность, наличие
системообразующих связей, структуры, организации, процессов функционирования и
развития. Проведенное в работе методологическое исследование депозитной политики
коммерческого банка позволило предложить соответствующие ей принципы, а также
функции. В диссертации определены общие и специфические принципы организации
депозитной политики коммерческого банка. В работе обосновано, что соблюдение
принципов, с одной стороны, позволит коммерческому банку наиболее эффективно
организовать депозитную деятельность с позиции обеспечения ликвидности и
доходности, а с другой стороны, они имеют важное значение при осуществлении
депозитной политики с целью реализации основной функции коммерческого банка
(трансформация сбережений в инвестиционные ресурсы). Исследование функций
депозитной политики позволило сделать вывод о том, что эффективная депозитная
политика является непременным условием стабильной и прибыльной деятельности банка.

Практическая значимость

:

результаты исследования могут быть использованы коммерческими

банками для повышения качества и внедрения перспективных способов формирования
депозитной базы. Полученные результаты могут послужить предпосылкой для
дальнейших исследований по вопросам формирования депозитной политики
коммерческих банков.

Степень внедрения и экономическая эффективность

:

Научные выводы и практические

рекомендации диссертационной работы были приняты и опубликованы в открытой печати в виде
статей, а также отражены в докладах автора на объединенных научных семинарах в
Ташкентском Государственном Экономическом Университете (20.12.2006 г.), Центре
социально-экономических исследований при Кабинете Министров Республики
Узбекистан (27.12.2007 г.). Материалы диссертации могут быть использованы в процессе
преподавания специальных курсов «Банковское дело», «Деньги, кредит, банки», «Новые банковские
технологии» в высших учебных заведениях.

Область применения:

Центральный банк, коммерческие банки, высшие учебные заведения.



background image

29

RESUME

Thesis of Saidsharof Khodiev on the scientific degree competition of the doctor of

philosophy in Economics specialty 08.00.07 "Finance, circulation of money and credit"

subject: «Perfecting of Depositary Policy of Commercial Banks in the Conditions of

Economy Liberalization».


Key words

: the Central bank, commercial banks, the deposit, savings certificates, interest rates, a

depositary portfolio, the refinancing rate, insurance of contributions.

Subject of research:

the banking sector of the Republic of Uzbekistan.

Purpose of work

: the substantiation of theoretical approaches to formation of depositary

policy of the commercial banks and working out of methodical and practical recommendations
on its perfection in the conditions of liberalization of banking system.

Method

of research:

in the course of research the general and special methods of scientific

knowledge have been used: the dialectic, logic, system, structural functional analysis, groupings,
comparisons, graphic and economic-statistical representation of results of research, etc.

The results obtained and their novelty

: the system approach to research of depositary policy of a

commercial bank in the conditions of liberalization and economy modernization have been
offered and proved. Consideration of essence of a depositary policy of bank from a position of
the system approach has allowed to investigate it in indissoluble interrelation with a credit-
investment policy; and also, to present it as the independent system object possessing necessary
signs, namely: integrity, presence of systematic communications, structure, the organization,
functioning and development processes. The methodological research of depositary policy of
commercial bank has allowed to offer principles and functions corresponding to it. In the
dissertation the general and specific principles of the organization of depositary policy of a
commercial bank revealed. Observance of the principles have been proved, that, on one hand,
will allow commercial bank to organize most effectively depositary activity from a position of
maintenance of liquidity and profitability on the other hand - they have great value at realization
of a depositary policy for the purpose of realization of the basic function of commercial bank
(transformation of savings in to investment resources). Research of functions of depositary
policy has allowed to draw a conclusion that the effective depositary policy is an indispensable
condition of stable and profitable activity of any bank.

Practical value

: results of the research can be used by the commercial banks for improvement of quality

and introduction of perspective ways of formation of depositary base. The received results can
serve as the precondition for the further research concerning formation of a depositary policy of
the commercial banks.

Degree of embed and economic affectivity

scientific conclusions and practical recommendations of

dissertational work have been accepted and published in the open press in the form of articles, and also
reflected in reports of the author in incorporated scientific seminars at the Tashkent State
Economic University (20.12.2006), at the Center of social and economic researches Republic of
Uzbekistan (27.12.2007). Dissertation materials can be used in the course of teaching of special courses "Banking",
«Money, the credit, banks», «New bank technologies» in Higher education system.

Field of application:

the Central bank, commercial banks, Higher education system.


background image

30

Ходиев Саидшароф Махмудович:

«Иқтисодиётни либерализациялаш

шароитларида тижорат банкларининг депозит сиёсатини

мукаммаллаштириш

(08.00.07)

– Ўзбекистон Республикаси Банк-молия

академияси (100000, Тошкент, Ҳ. Орипов кўчаси, 16-уй. Тел.: 237-54-01.

Факс: 237-50-11. Е-mail:

bfanet@uzci.net

). (Диссертация рус тилида).

Илмий раҳбар: и.ф.д., проф. Қодиров А.К.

Дессертация иши Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида

бажарилган.

Расмий оппонентлар: Иминов О.К., Бабаев Б.Б.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Тадқиқот

мақсади.

Тижорат

банкларининг

депозит

сиёсатини

шакллантиришга назарий ёндашувни асослаш ва банк тизимини
либераллаштириш шароитларида уни такомиллаштириш юзасидан
методик ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг мақсадларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги илмий ва амалий
натижалар олинди.

иқтисодиётни модернизациялаш шароитларида оптимал депозит

сиёсатини ташкил этишга кўмаклашувчи шаклланишнинг ўзига хос
тамойиллари аниқланди;

банк депозит сиёсатининг миллий иқтисодиётимизда банкларнинг

ошиб бораётган аҳамиятини асослашга ёрдам берувчи умумий
(рағбатлантириши, назорат, тижорат) ва хусусий (депозит операцияларини
бошқариш,

операциялар

чиқимларни

камайтириш,

жараёнларни

мукаммаллаштириш ва ривожлантириш) вазифалари ўрганилди.

самарали кредит фаолияти юритиш учун тижорат банклари барқарор

депозит базасини ташкил этиш бўйича тавсияларнинг комплекс дастури
ишлаб чиқилди (ноанъанавий депозит воситаларини чиқариш; мақсадли
депозит хизматларини ривожлантириш);

банк депозит сиёсатини самарали ташкил этиш бўйича депозит

маҳсулотлари нархий ва нархга алоқаси бўлмаган хусусиятлари комплекс


background image

31

ҳисобланган ҳолда тайинланган фоиз ставкаларини ўзида акс эттирган
маркетинг ёндашуви асосидаги чоралар таклиф этилди;

хусусий шахсларга янги депозит маҳсулоти, банк омонатлари

суғурталаш тизими томонидан ишлаб чиқилган тўлиқ суғуртавий қоплаш
имкониятлари билан таъминланган банк омонатларини тақдим этиш
зарурияти асослаб берилди.











background image

32


Библиографические ссылки

Ходиев С.М. Депозитные операции в современных коммерческих банках// Журнал налогоплательщика. - Ташкент, 2006. - №4. - С .20 - 21.

Ходиев С.М. Особенности процентной политики по депозитным операциям коммерческих банков//Проблемы формирования и развития рыночной инфраструктуры в условиях углубления экономических реформ. 21 апреля. - Ташкент, 2006 - С.82 - 84.

Ходиев С.М. Теоретические вопросы депозитных операций коммерческих банков// Экономика и финансы. - М, 2006. - №6 - С.29 - 30.

Ходиев С.М. Депозитная политика: условие для инвестирования// ипотечное кредитование: международный опыт, проблемы и перспективы развития. 11-12 мая. - Ташкент, 2006. - С. 122 - 123.

Ходиев С.М. Оценка факторов влияющих на депозитную политику коммерческих банков// Рынок, деньги и кредит. - Ташкент, 2007. - №2. - С. 20 -21.

Ходиев С.М. Оқилона депозит сиёсати - ахоли ишончининг гарови// Рынок, деньги и кредит. - Ташкент, 2009. - №3. - С. 41 - 42.