Лексикостилистические средства, обеспечивающие художественность языка рассказов Абдуллы Каххара | Каталог авторефератов

Лексикостилистические средства, обеспечивающие художественность языка рассказов Абдуллы Каххара

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
1-28
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Хасанов, А. (1970). Лексикостилистические средства, обеспечивающие художественность языка рассказов Абдуллы Каххара. Каталог авторефератов, 1(1), 1–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/41302
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объекты исследования: рассказы Абдуллы Каххара, вошедшие в 1 и 2 тома его избранных произведений, изданных в 1987 году.
Цель работы: раскрытие лингвистического мастерства Абдуллы Каххара на основе анализа лексических средств, обеспечивающих высокую художественность языка в лингвопоэтическом и прагмалингвистическом аспектах.
Методы исследования: компонентный анализ, описание, сравнение, лингвопоэтический и прагмалингвистический анализ.
Полученные результаты и их новизна: выявлены лексико-семантические группы лексико-стилистических средств, обеспечивающих высокую художественность языка рассказов А.Каххара и впервые в узбекском языкознании осуществлен их лингвистический анализ; раскрыто мастерство писателя в использовании слов в переносном значении, выявлена поэтическая актуализация ограниченной лексики и значение художественной образности; лингвопоэтические особенности семантикостилистических средств исследованы во взаимосвязи с индивидуальным стилем писателя; лингвистическое мастерство А.Каххара изучено в сопоставительном аспекте с творчеством таких мастеров слова как Айбек и Г.Гулям.
Практическая значимость: теоретические и практические материалы исследования могут быть использованы при изучении языка художественного произведения, при проведении занятий по культуре речи, лингвопоэтике, по лингвистическому анализу художественного текста, при создании диссертаций, монографий, учебников, учебных пособий.
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты и материалы исследования использованы в преподавании предметов “Лингвистический анализ художественного текста”, “Стилистика узбекского языка”, “Культура речи преподавателя” на факультете узбекского языка и литературы Кокандского государственного педагогического института имени Мукими.
Область применения: теоретическое и прикладное языкознание, лингводидактика, филологические исследования, лингвистический анализ художественного текста, стилистика, культура речи.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ

ИНСТИТУТИ



Қўлёзма ҳуқуқида

УДК

:

811.512.133



ХАСАНОВ АКБАРЖОН АБДУРАШИДОВИЧ

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР ҲИКОЯЛАРИ ТИЛИНИНГ

БАДИИЯТИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ЛЕКСИК-СТИЛИСТИК

ВОСИТАЛАР


10.02.01 – ўзбек тили


Филология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И








Тошкент – 2010


background image

2

Тадқиқот Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг

ўзбек тилшунослиги кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар – филология фанлари доктори, профессор

ДАДАБОЕВ Ҳамидулла Арипович

Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор

КАРИМОВ Суюн Аминович

филология фанлари номзоди, доцент

РИХСИЕВА Гулчеҳра Шовкатовна


Етакчи ташкилот – Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика университети


Диссертация ҳимояси 2010 йил ____________ ойининг ____ куни соат

_____ да ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти
ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли филология фанлари доктори илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Бирлашган
ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.


Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.


Афтореферат 2010 йил «_____» _____________________ да тарқатилди.




Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, филология
фанлари номзоди

Д. Худайберганова



background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги.

XX аср ўзбек адабий тилининг умуммиллий

адабий тил даражасига кўтарилиши ва ривожланишида ўзига хос давр бўлди.
Ўзбек миллий онги, тафаккури, дунёқараши, адабий тили, адабиёти ва
маданиятининг шаклланиши ва тараққий этишида бадиий адабиётнинг ўрни
беқиёсдир. Чунки адабий тилнинг ривожи учун бадиий адабиёт тили энг бой
манба бўлиб хизмат қилади.

Адабий тилнинг бадиий мукаммалликка, миллий характерлар яратишдаги

ўзига хосликка эришишида сўз санъаткорларининг машаққатли хизматларини
алоҳида таъкидлаш лозим. Шу боис уларнинг асарлари тили ва услубини
лингвистик жиҳатдан ўрганиш бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга. Зеро,
«ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккур ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-
маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Буюк маърифатпарвар бобомиз
Абдулла Авлоний сўзлари билан айтганда, «Ҳар бир миллатнинг дунёда
борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётдур. Миллий тилни
йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур»

1

.

Улкан сўз устаси, халқ тилининг йирик билимдони, моҳир ҳикоянавис

Абдулла Қаҳҳор асарлари бугунги кун маънавий қиёфамизни шакллантиришда,
қалбимизда миллий ғурур, ифтихор, одамийлик туйғуларини юксалтиришда
беқиёс аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримовнинг 2007 йил 8 январда қабул қилган «Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги
қарорида «Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли
адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор ижодий меросининг ёш
авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар
руҳида тарбиялаш борасида муҳим аҳамиятга эга экани»

2

алоҳида таъкидлаб

ўтилган.

А.Қаҳҳорнинг она тилига куюнчаклик билан бўлган муносабати, унинг

бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси адибнинг баъзи мақолалари қатори
ҳикоя, қисса ва романларида яққол намоён бўлади. Айниқса, ёзувчи
ҳикояларида ўзбек тилининг жозибаси, оҳангдорлиги, ифодалилиги,
таъсирчанлиги турфа лингвистик воситалар ёрдамида тасвирлаб берилган.
Хусусан, адиб ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-стилистик
воситалардан маҳорат билан фойдаланганлиги кишини лол қолдиради.

Ўзбек тили лексик бойлигидан юқори даражада хабардор бўлган

А.Қаҳҳор уларни ўз ўрнида қўллаш борасида ҳам моҳир эди. Ёзувчининг сўз
қўллаш услуби, ўзига хослиги, маҳорати каби жиҳатлар муайян даражада ўтган
асрда қайсидир йўналишда ўрганилган бўлса-да, бироқ ёзувчи ҳикоялари
тилининг бадииятини таъминловчи лексик-стилистик воситалар шу кунга қадар
лингвистик

жиҳатдан

алоҳида

тадқиқ

этилмаган

эди.

Ваҳоланки,

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 38.

2

Халқ сўзи. 2007 йил 10 январь, №7. – Б. 1.


background image

4

А.Қаҳҳорга хос лингвопоэтик маҳоратни белгилашда мазкур жиҳат ўта муҳим
ва долзарб ҳисобланади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ўтган асрда А.Қаҳҳор асарлари

тилининг лингвистик хусусиятлари, унинг сўздан фойдаланиш маҳорати устида
айрим ишлар қилинди. Масалан, И.Қўчқортоев А.Қаҳҳорнинг фразеологик
новаторлиги ҳамда улардан фойдаланишдаги маҳоратини махсус тадқиқ этди.
Олим бунда асосий эътиборни ўзбек тилшунослигида долзарб мавзулардан бири
бўлган ёзувчининг фразеологик иборалар яратиши, умуман, тилда фразеологик
ибораларнинг вужудга келиши масалаларига: ибора яратиш йўллари ва
усулларига ҳамда уларнинг семантик-стилистик хусусиятларини таҳлил
қилишга қаратди. Бу муаммони А.Қаҳҳорнинг асарларида қўлланган
индивидуал фразеологик неологизмларни тадқиқ қилиш орқали ҳал қилди

3

.

А.Қаҳҳор асарларини бадиият талаби билан лингвистик тадқиқ қилишда
И.Қўчқортоев билан бир қаторда Р.Қўчқортоева, М.Омилова, Н.Маҳмудов,
А.Абдуллаева, Х.Дониёров, Б.Йўлдошевларнинг хизматларини ҳам алоҳида
таъкидлаб ўтиш лозим

4

. Уларнинг теран мазмундаги тадқиқотлари А.Қаҳҳор

асарлари тилини ўзбек тилида такомиллашиб бораётган лингвопоэтик аспектда
ўрганишда пойдевор бўлиб хизмат қилади. Чунки «Абдулла Қаҳҳор
асарларининг лингвопоэтикаси ҳозиргача мукаммал тадқиқ этилган эмас»

5

.

«Абдулла Қаҳҳор ижоди юксак эъзозга, теран тадқиқотларга муносиб

бўлган, маданиятимиз тарихидан алоҳида ўрин оладиган улкан маънавий
бойликдир»

6

. Шунинг учун адиб ижодини чуқурроқ текшириш, унинг ўзига хос

индивидуал маҳорат сирларини очиб бериш нафақат адабиётшуносликнинг,
балки биз, тилшуносларнинг ҳам олдимизда турган муҳим, айни дамда, катта
масъулият туйғусини юклайдиган вазифалардан биридир.

Диссертациянинг

илмий-тадқиқот

ишлари

режалари

билан

боғлиқлиги.

Тадқиқот Қўқон давлат педагогика институти Ўзбек тилшунослиги

кафедрасининг «XXI асрда ўзбек тилшунослигининг асосий йўналишлари,
хусусиятлари ва муаммолари» мавзусидаги истиқболли режаси асосида амалга
оширилган.

Тадқиқотнинг мақсади.

А.Қаҳҳорга хос лингвистик маҳоратни

белгилашда адиб ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-

3

Қўчқортоев И. Абдулла Қаҳҳорнинг умумтил фразеологияси асосида янги иборалар яратишига доир // Ўзбек

тили ва адабиёти. – Тошкент, 1965. – №4. – Б. 56-62; Шу муаллиф. Фразеологическое новаторство А.Каххара:
Автореф. дисс... канд.филол. наук. – Ташкент, 1965.

4

Қўчқортоев И. Бадиий сўз устаси. – Тошкент: МКнинг нашриёти, 1967; Қўчқортоева Р. Абдулла Қаҳҳор

асарларининг турли нашрларидаги баъзи семантик-стилистик тузатишлар ҳақида // Ўзбек тилшунослиги
масалалари / ТошДУ илмий асарлари. – Тошкент, 1975. – Б. 69-73; Шу муаллиф. Работа А.Каххара над языком
своих произведений (на материале романов «Сароб» и «Кушчинор чироглари»): Автореф. дисс... канд. филол.
наук . – Ташкент, 1980; Омилова М. Абдулла Қаҳҳорнинг ижодий лабораториясидан // Ўзбек тили ва адабиёти.
– Тошкент, 1971. – №6. – Б. 67-69; Маҳмудов Н. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларининг лингвопоэтикасига доир //
Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1987.– №4. – Б. 34-38; Абдуллаева А. Эмоционально-экспрессивная лексика
в современной узбекской прозе (по роману Абдуллы Каххара «Огни Кошчинара»): Автореф. дисс... канд. филол.
наук. – Самарканд, 1968. Дониёров Х., Йўлдошев Б. Абдулла Қаҳҳорнинг «Қўшчинор чироқлари» романининг
тили ва стилига доир баъзи мулоҳазалар // Адабий тил ва бадиий стил. – Тошкент: Фан, 1988. – Б. 149-263.

5

Маҳмудов Н. Кўрсатилган мақола. – Б. 34.

6

Қодиров П. Абдулла Қаҳҳор сабоқлари // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1987. – №4. – Б. 7.


background image

5

стилистик воситаларни лингвопоэтик ҳамда прагмалингвистик жиҳатдан таҳлил
қилиш диссертациянинг асосий мақсадини ташкил этади.

Тадқиқот вазифалари.

Тадқиқот мақсадига эришиш учун қуйидаги

вазифалар белгиланди:

− бадиий асар тилининг ўзбек тилшунослиги ва адабиётшунослигида

ўрганилиш ҳолатини баҳолаган ҳолда уларни лингвопоэтик тадқиқот доирасида
умумлаштириш;

− адиб ижодининг ўзбек тилшунослигида ўрганилиш даражасини

белгилаш ва унинг бугунги кундаги долзарб аҳамиятини кўрсатиб бериш;

− ёзувчининг сўз танлаш ва қўллашдаги ўзига хос индивидуал услубининг

лингвистик ва бадиий-эстетик асосларини очиб бериш;

− А.Қаҳҳор ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик

воситаларнинг лексик-семантик хусусиятларини лингвопоэтика билан ўзаро
алоқадорликда ўрганиш;

− ёзувчи ҳикояларида қўлланган кўчма маъно касб этувчи лексемаларнинг

коннотатив-эстетик вазифасини аниқлаш;

− ёзувчининг чегараланган лексикадан фойдаланишдаги индивидуал

услубий маҳоратини очиб бериш;

− ҳикоялардаги семантик-стилистик воситалар: ўхшатиш, эпитет,

жонлантириш, такрор, киноя каби воситаларнинг лингвопоэтик хусусиятларини
ёзувчининг сўз қўллаш маҳорати орқали ёритиш;

− А.Қаҳҳорнинг бадиий тил маҳоратини замондош ёзувчилар услуби

билан қиёсий тадқиқ қилиш орқали баҳолаш.

Тадқиқот объекти.

А.Қаҳҳорнинг 1987 йилда нашр қилинган

«Асарлар»ининг 1- ва 2- жилдига киритилган 42 та ҳикоясидан 40 таси тадқиқот
объекти қилиб олинди. Ўрни билан қиёсий таҳлил учун Ойбек, Ғ.Ғулом каби сўз
санъаткорларининг насрий асарларига мурожаат қилинди. Ёзувчи ҳикояларида
қўлланган лексик-стилистик воситаларнинг бадиийликка хизмат қилишини
лингвопоэтик аспектда тадқиқ этиш

тадқиқот предмети

бўлиб хизмат қилди.

Тадқиқот методлари.

Мазкур ишни лингвопоэтик аспектда тадқиқ

этишда диалектик тафаккур қонуниятларига асосландик. Ва унинг
қонуниятларини бадиий матнга татбиқ қилган ҳолда шакл ва мазмун, макон ва
замон, хусусийлик ва умумийлик, сабаб-оқибат тамойилларига таяндик. Асосан,
семантик-стилистик, компонент таҳлил, тавсифлаш, қиёслаш, лингвопоэтик ва
прагмалингвистик таҳлил усулларидан фойдаланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1.

Лексик-стилистик воситаларнинг семантикасида (ички шаклида)
ифодаланган имплицитлик бадиий матннинг лисоний ва бадиий-
эстетик қимматини белгилашда актуаллик касб этади. Айниқса, бу
воситалар орқали прагматик мазмуннинг истифода этилиши бевосита
ёзувчининг бадиий мақсади билан боғлиқ бўлиб, лингвопоэтик
таҳлилда асосий омиллардан бири ҳисобланади.

2.

А.Қаҳҳор сўз кўчма маъноларидан фойдаланишда сўзнинг семантик
мундарижасига кирувчи коннотатив-ифода семаларга ўзига хос бадиий
мазмун юклайди. Шу боис метафора, метонимия, синекдоха каби


background image

6

тасвирий воситаларнинг бадиий салмоғи муаллифнинг индивидуал
услуб қирралари билан боғлиқ ҳолда юзага чиққан.

3.

Чегараланган лексиканинг семантик-стилистик имкониятлари бадиий
матн доирасида ойдинлашар экан, бу ёзувчининг сўз қўллаш
маҳоратига боғлиқ. Шу жиҳатдан олиб қараганда, адиб ҳикояларида бу
бирликлар ўзига хос поэтик актуаллашади.

4.

Бадиий матнда тилнинг эстетик вазифаси ва ифода имкониятлари
кенглигининг зоҳир бўлишида семантик-стилистик воситаларнинг ўрни
муҳим аҳамиятга эга. Зеро, улар ғоявий бақувватликнинг муҳим
шартларидан биридир.

5.

А.Қаҳҳор ижодига хос сатира ва юмор унинг ҳикояларига ҳам таъсир
ўтказмай қолмаган. Ёзувчининг сатирик ва юмористик ҳикояларида
ушбу мазмунни юзага чиқаришда лексик-стилистик воситаларнинг
деярли барчаси моддий манба вазифасини ўтайди.

6.

Ҳар бир ижодкорнинг индивидуал услуб қирралари унга замондош
ижодкорларнинг баён услуби билан қиёсан ўрганилганда янада
ойдинлашади. Жумладан, А.Қаҳҳорнинг сўз танлаш маҳорати, беназир
услуби Ойбек ва Ғ.Ғуломнинг бадиий тил маҳорати билан муқояса
қилинганда очиқ-ойдин намоён бўлади.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

− А.Қаҳҳор ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-

стилистик воситалар гуруҳи аниқланди ва ўзбек тилшунослигида илк бор
лингвопоэтик аспектда таҳлил қилинди;

– лингвопоэтиканинг шакл ва мазмун категорияси белгиланди;

индивидуаллик лингвопоэтик таҳлилнинг асосий тамойилларидан бири
сифатида кўрсатилди;

− ёзувчининг асар бадииятини таъминлашда сўзнинг кўчма маъноларидан

фойдаланиш маҳорати туркумлараро ва сўзларнинг ЛСГлари доирасида
изоҳланди ва лингвопоэтик имкониятлари ёритилди;

− чегараланган лексиканинг поэтик актуаллашуви, бадиий образлилик

қиммати кўрсатилди;

− тарихий сўзларнинг (архаик сўзлар каби) стилистик имкониятлари

ёзувчи ҳикоялари мисолида кўрсатиб берилди;

− диалектизмларнинг тасвирийлиги, эстетик-таъсирчанлиги фақат

персонаж нутқида эмас, муаллиф нутқида ҳам ифодаланиши мумкинлиги
исботланди;

− оғзаки нутқ лексикасининг семантик-стилистик, лингвопоэтик

имкониятлари очиб берилди;

− семантик-стилистик воситаларнинг лингвопоэтик хусусиятлари

ёзувчининг индивидуал услуб қирралари билан боғлиқ ҳолда ўрганилди;
шунингдек, жонлантириш синтактик ҳодиса сифатида кўрсатилиб, унинг
компонент тузилиши аниқланди;

− тадқиқотда лингвопоэтиканинг қиёсий таҳлил усулига мурожаат

қилинди ва А.Қаҳҳорга хос лингвистик маҳорат Ойбек ва Ғ.Ғуломнинг сўз
қўллаш маҳорати билан қиёсан тадқиқ этилди.


background image

7

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

умумфилологик йўналишда ўрганилаётган бадиий тил масалалари билан
шуғулланувчи лингвопоэтика доирасига киради. Тадқиқот натижалари бадиий
асар тили юзасидан лингвопоэтик тадқиқот олиб борувчи тадқиқотчилар учун
катта амалий ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек услубшунослиги бўйича ўқув
дарсликлари тузишда, нутқ маданияти, бадиий матннинг лингвистик таҳлили
бўйича ўқув-услубий қўлланмалар яратишда тадқиқот натижаларидан самарали
фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация натижаларидан

Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти бакалавриат босқичи
талабаларига «Бадиий матннинг лингвистик таҳлили», «Ўзбек тили
стилистикаси», «Ўқитувчи нутқи маданияти» фанлари бўйича амалий машғулот
дарсларини олиб боришда фойдаланилмоқда.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертация Муқимий номидаги Қўқон давлат

педагогика институти ўзбек тилшунослиги кафедрасида ва ЎзР ФА Алишер
Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли
фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий семинарида муҳокама қилиниб,
ҳимояга тавсия этилган. Диссертация мавзуси юзасидан ЎзДЖТУ ўтказилган
«Чет

тиллари

ва

миллий

минталитет»

мавзусидаги

илмий-амалий

конференцияда (2007йил 16 октябрь), ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва
адабиёт

институтидаги

«Ўзбекистон

ёш

адабиётшунослари

ва

тилшуносларининг «Ёшлар йили»га бағишланган анъанавий анжумани»да (2008
йил), ЎзМУнинг «Тилшуносликнинг долзарб масалалари» ва Низомий номидаги
ТДПУнинг «Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари» мавзусидаги
анъанавий илмий-назарий анжуманларида (2008 йил), ҚДПИда ўтказилган
«Илм, фан ва тараққиёт интеграцияси» мавзусидаги илмий-амалий семинарда
(2009 йил) маърузалар қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий мазмуни

ОАК эътироф этган илмий журналлар (4 та), ҳамда тўпламларда (7 та) чоп
этилган мақолаларда акс этган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Ушбу тадқиқот кириш, уч асосий

боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг умумий
ҳажми 153 саҳифани ташкил қилади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Ишнинг «

Кириш

» қисмида бадиий асар тилини ўрганишнинг назарий ва

амалий масалалари хусусида фикр юритилиб, сўнгги йилларда амалга
оширилган алоҳида олинган ёзувчи ва шоирлар ижоди бўйича бадиий матннинг
лингвистик тадқиқига бағишланган илмий тадқиқот ишларига муносабат
билдирилган. Шунингдек, ўзбек тилшунослигида А.Қаҳҳор ижодий меросининг
ўрганилиши изчил ёритилган.

Ўзбек тилшунослиги ҳам бошқа фан соҳалари сингари доимо ўсиш ва

ўзгаришда. У ўзининг назарий ва амалий фаолиятини давр билан ҳамнафасликда


background image

8

такомиллаштириб бормоқда. Бугунги кун ўзбек тилшунослигининг тараққиёти
тўртта энг муҳим тенденциялар асосида ривож топаётгани, шулардан бири –
ўзбек тилини ўрганишнинг амалий босқичида қўлга киритилаётган ютуқлар
асосида бевосита кузатишда берилган нутқий ҳодисалар замиридаги лисоний
моҳиятларни идрок этишга интилиш олимларимиз томонидан эътироф
этилмоқда

7

. Ана шундай нутқий ҳодисалардан бири бўлган матн ва унинг

қурилишини ўрганиш ўзбек тилшунослигида сўнгги йилларда ривож топаётган
матн лингвистикаси, прагмалингвистика, лингвопоэтика ва эндигина оёққа
тураётган когнитив тилшунослик соҳаларини шакллантиришда муҳим аҳамият
касб этяпти. Бунинг натижаси ўлароқ, шахс ва тил муносабатига эътибор
кучаймоқдаки, бу тилшунослик фанини идрок этиш, билиш, тушуниш, таҳлил
қилиш фаолиятларига оид тушунча ва категориялар билан бойитмоқда.
«Натижада тилшуносликнинг мантиқ, психология, билиш назарияси каби
когнитив фан соҳалари билан ҳамкорликка эҳтиёжи кучаймоқда»

8

. Демак,

ҳозирги кунда тилшунослар эътиборини тортиб келаётган шахс ва тил
муносабати бевосита когнитив тилшунослик билан узвий алоқадорликда
ўрганилишни тақозо этмоқда. Ишга бу тарзда амалий ёндашиш кейинги
йилларда кўплаб тилшуносларни қизиқтириб келаётган бадиий асар тилини
лингвистик жиҳатдан таҳлил қилишда кутилган натижаларни бериши шубҳасиз.
Чунки «лингвистик таҳлил – когнитив таҳлилнинг бир тури, унинг маълум бир
кўринишда намоён бўлишидир»

9

.

Ўзбек тилшунослигида лингвопоэтиканинг оёққа туришида ва

ривожланишида

Х.Дониёров,

С.Мирзаев,

Қ.Самадов,

И.Қўчқортоев,

Х.Абдурахмонов, Н.Маҳмудов, Б.Умурқулов, И.Мирзаев, М.Йўлдошев каби
олимларнинг хизматлари катта бўлди

10

.Улар бадиий асар тилининг стилистик,

бадиий-эстетик жиҳатларини ёзувчининг сўз танлаши, унинг ўзига хос тили,
умумхалқ тилига бўлган муносабати, янги сўз ва иборалар яратиши каби
омиллар нуқтаи назаридан текширдилар. Айниқса, М.Йўлдошев томонидан
бадиий матн лингвопоэтик хусусиятларининг ўзбек тилшунослигида биринчи
марта диссертацион планда тадқиқ этилиши бу борадаги ишларни яна бир
поғона юқорига кўтарди. Олим бадиий матнни лингвопоэтик таҳлил этишнинг
етти тамойилини: шакл ва мазмун бирлиги, макон ва замон бирлиги, матн
тилининг умумхалқ тили ва адабий тилга муносабатини аниқлаш, бадиий матнга
бадиий-эстетик бутунлик сифатида ёндашиш ва асар концептини аниқлаш,
бадиий матнда поэтик актуаллашган тил воситаларини аниқлаш, бадиий
матндаги эксплицитлик ва имплицитлик нисбатини аниқлаш, бадиий матндаги
интертекстуаллик механизмларининг лисоний ва семантик хусусиятларини

7

Қаранг: Бобожонов Ш. Семема, унинг нутқий воқеланиши ва изоҳли луғатдаги талқини: Филол.фан.ном…

дисс. –Қарши, 2003. – Б. 5.

8

Сафаров Ш. Когнитив тилшунослик. – Жиззах: «Сангзор» нашриёти, 2006. – Б. 7.

9

Сафаров Ш. Кўрсатилган асар. – Б. 9.

10

Дониёров Х., Мирзаев С. Сўз санъати. – Тошкент: Ўзадабийнашр,1962; Самадов Қ. Ойбекнинг тил маҳорати.

– Тошкент, 1981; Қўчқортоев И. Бадиий нутқ стилистикаси. – Тошкент, 1975; Абдураҳмонов Х., Маҳмудов Н.
Сўз эстетикаси. – Тошкент: Фан, 1981; Умурқулов Б. Бадиий адабиётда сўз. – Тошкент: Фан, 1993; Мирзаев И.
Проблемы лингвопоэтической интерпретации стихотворного текста (на материале современной узбекской
поэзии): Дисс… док.филол.наук. – Ташкент, 1992; Юлдашев М. Бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи:
Филол.фан.док… дисс.автореф. – Тошкент, 2009.


background image

9

аниқлаш тамойилларини ишлаб чиқди

11

. Олимнинг бу қарашларини тўла

қўллаб-қувватлаймиз ва, бизнингча, индивидуаллик ҳам бадиий матн
кўрсаткичларидан бири бўлиб, лингвопоэтик таҳлил жараёнида ёзувчининг
ўзига хос услубий маҳоратини тадқиқ этишда бош мезон ҳисобланади. Чунончи,
В.В.Виноградов таъкидлаганидек, «индивидуал услуб тушунчаси бадиий матн
тадқиқининг асосий категорияларидан бири сифатида тан олинади»

12

.

Индивидуаллик, ягоналик ёзувчининг ижод жараёнида сўз танлаш санъати
билан белгиланади. Бу ўз ўрнида ёзувчининг лисоний шахсиятини, яъни бадиий
тафаккурини, шахсий идрок тарзини, қолаверса, лисоний лаёқати – лингвистик
маҳоратини намоён этади. Айниқса, индивидуал услуб тушунчаси бирор
муаллиф асарлари тилини унга замондош ижодкор асарлари тили билан қиёсий
тадқиқ қилинганда янада ойдинлашади. Чунки ёзувчи услубида санъаткор
томонидан эстетик жиҳатдан қўлланган барча тил воситалари унинг бадиий
тафаккури билан ички боғлиқлик асосида бирлашади.

Бадиий асар тилини ўрганиш кенг қамровли жараён бўлиб, нафақат

адабиётшуносликка оид бадиий ғоя, фикр, умумий образлилик, индивидуаллик,
бадиий маҳорат, шунингдек, тилшуносликка оид семиотика, коннотация,
прагматика каби тушунчаларни умумлаштиради, когнитив фан соҳалари билан
ҳам боғланиб, ўзининг таҳлил доирасини билиш, тушуниш, идрок этиш, таҳлил
қилиш, лисоний тафаккур, лисоний онг, лисоний фаолият, лисоний шахсият
каби тушунчалар билан ҳам кенгайтириб боради. Ишга мана шу тарзда
комплекс ёндашиш лингвопоэтика учун кутилган натижаларни беради.

Биринчи боб «

Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида сўз кўчма маъносининг

лингвопоэтик имкониятлари

» деб номланган.

Ўзбек тилшунослигида кўчимлар лексик маъно тараққиёт йўлларидан

бири бўлиб, сўзнинг узуал ёки окказионал маъно доирасида ҳосил қилинади.
Кўчимлар бадиий матн доирасида талқин қилинганда кўпроқ уларнинг
моҳиятига (объективликдан чекинмаган ҳолда) субъективлик нуқтаи назаридан
ёндашиш мақсадга мувофиқ. Чунки ёзувчи (субъект)нинг объектга шахсий
муносабати, дунёқараши, баҳолашдан кутилган бадиий нияти ва мақсади
кўчимларда ўз инъикосини топади.

Бобнинг биринчи бўлими «

Ёзувчининг метафоралардан фойдаланиш

маҳорати

» деб номланади. Метафоралар кўчим турлари орасида жуда кенг

тарқалган бўлиб, улар ўз хусусиятига кўра доимий ва индивидуал
метафораларга бўлинади. А.Қаҳҳор индивидуал метафоралар яратишда от,
сифат, феъл туркумига оид лексемалардан унумли фойдаланган. Жумладан, от-
метафоралардан ўз идеолектида реаллашган хусусий яширин маъноларни
имплицит тарзда ифодалашда, таъсирчан, образли ифодалар яратишда; сифат-
метафораларнинг коннотатив маъноларидан қаҳрамонларнинг характер-
хусусияти, сийрат ва суратини тасвирлашда, асар композициясида воқеалар
ривожида ечилувчи мавҳум конситуацияга ишора қилувчи

тугун

ҳосил қилишда

ва бадиий-ғоявийликка эришишда; феъл-метафоралардан воқеа-ҳодисанинг

11

Юлдашев М. Кўрсатилган докторлик диссертацияси автореферати. – Б. 26-27.

12

http://sigla.rsl.ru/

Маниева Н.С. Прилагательные-эпитеты в поэтическом дискурсе второй половины XX века:

Дисс… канд.филол.наук. – Махачкала, 2007.


background image

10

интенсивлигини оширишда, персонажлар характер-хусусиятига имплицит
ишора қилишда таъсирчан омил сифатида фойдаланиб, ҳикоялари
тасвирийлигини, бадиий-эстетик қувватини оширган.

Метафоралар энг кўп ижодийликни талаб этиши билан бошқа бадиий

тасвир воситаларидан фарқ қилади. Метафора яратиш ижодкордан кенг
дунёқараш, олам ва одам ҳақида чуқур фикр юрита олиш, руҳият ва табиатни
яхши билишни талаб этади. Метафора образнинг нафақат ташқи қиёфаси, балки
унинг руҳий оламида кечаётган ҳолатларни тингловчи ёки ўқувчи кутмаган
фавқулодда бадиий ҳукм асосида тасвирлаш ёки ифодалашга йўл очади:

– Озибманми, қорайибманми? – деди.

– Йўқ, жуда жойида…

Майиз

бўлибсан…

(«Асрор бобо»)

Берилган жумладаги

майиз

лексемаси метафорик маънода қўлланган

бўлиб, унинг семема структураси қуйидагича:

майиз

а) узумнинг қуритилган ҳолати (қуруқ мева); б) бурушиқ ҳолатда;

в) қора рангли; г) мазали, ёқимли; д) физиологик ҳолат ва ҳ.к. Бунда

а

сема

майиз

лексемасининг генетик семаси ҳисобланади. Метафорик ҳосила

маънонинг юзага чиқишида

б, в, г, д

семалар асос бўлиб хизмат қилган ҳамда

бадиий мазмун ифодаланишида поэтик актуаллашган. Ёзувчи инсон
феноменининг ташқи қиёфасини тасвирлашда ўзига хос йўл тутади. Яъни Асрор
бобонинг ҳаёт қийинчиликларига чап бериб келаётган жуссасини, ёлғиз
ёдгори – ўғлининг ҳасратида озиб қорайган, ажин тушган юзини образли
тасвирлашда

майиз

лексемасини ижобий прагматик мақсадда қўллаб,

қаҳрамоннинг салбий кўринишга эга бўлган ҳолатини ёқимли ифодалаганки,
беихтиёр китобхонда Асрор бобонинг қиёфасига нисбатан илиқ туйғулар пайдо
бўлади, қаҳрамон дардини ўз қалбида туяди. Кузатишларимиздан шу нарса
маълум бўлдики, А.Қаҳҳорнинг портрет яратиш манерасида метафоралардан
фойдаланиш маҳорати А.Қодирий услуби билан маълум даражада уйғунлик
ҳосил қилади, бироқ Ойбек, Ғ.Ғулом ижодидаги портрет яратиш услуби билан
муқояса қилганимизда уларнинг бир-биридан кескин фарқ қилишининг гувоҳи
бўлдик. Ойбек ва Ғ.Ғулом персонажнинг ташқи қиёфасини тасвирлашда
метафорага нисбатан ўхшатишлардан, баъзан жонлантиришдан унумли
фойдаланган.

Бобнинг иккинчи бўлими «

Ёзувчининг метонимиядан фойдаланиш

маҳорати

» деб номланади. Тадқиқотда, асосан, от-лексемалар доирасида ҳосил

қилинган метонимиялар таҳлилга тортилган. Тилдаги барча тасвирий воситалар
сингари метонимиянинг

ҳам бадиий адабиётда ўзига хос ўрни бор. Тўғри, у

тилнинг бошқа тасвирий воситалари сингари (синекдоха бундан мустасно)
бадиий адабиётда кенг тарқалган эмас, лекин шундай бўлса-да, тилнинг эстетик
функциясини оширишда муҳим омиллардан ҳисобланади. Метонимия бадиий
асарда ижодкор ғоясини, мақсадини ёритишда бирмунча актуал вазифани
бажаради. Масалан:

Бизни ҳамма нарсадан бенасиб қилмоқчи бўлган Гитлер

ҳозир ҳам анча нарсадан маҳрум қилди. Қани илгариги

қишлоқ

?

(«Асрор бобо»)

Берилган матн фрагментида

қишлоқ

лексемаси “файз-тароват” семаси билан

метонимик жумла ҳосил қилган. Эллипсис натижасида содир бўлган нутқий
метонимия

қишлоқнинг файзу таровати

бирикмасининг қисқарган шаклидир.


background image

11

Белгисиз қаратқич билан ифодаланган метонимия эллипсисга учраган
қаралмишдан англашилган ўрин-жойнинг белги-хусусиятини ифода этган.
Ёзувчи

қишлоқ

лексемаси орқали метонимик жумла ҳосил қилар экан, унга катта

ғоявий мазмун юклайди. Қаҳрамон қалбидан отлиб чиққан бу нидо Иккинчи
жаҳон уруши йилларида фронт ортидаги ўзбек халқининг машаққатли ҳаётини
яққол акс эттиради. Асрор бобонинг биргина

Қани илгариги қишлоқ?

гапида

катта бир дард, ғам, алам, ўкинч бор. Асрор бобо бу гапларни гапираётганда
қишлоқнинг урушдан олдинги ҳаёти, файзу тароватини: халқ сайилларидаги
турли томошалар, йигит-қизларнинг шўх яллалари, хонадонлардаги тўй-томоша,
шод-хуррамлик, чойхонани тўлдириб ўтирган чолларнинг шўх аскияларини
эслайди. Ҳозир-чи… ҳозир кўчалар, гузарлар, чойхоналар ҳувиллаб қолган,
хонадонлардан шод-хуррамлик садолари ўрнига йиғи-сиғи, аза нидолари
эшитилади, ҳатто қачонлардир хонадонга шод-хуррамлик бахш этган чақалоқ
йиғиси энди гўё уруш даҳшатидан чинқираётган гўдак ноласига ўхшаб туюлади.
Буларнинг барча-барчаси Асрор бобонинг қалбида чарх ураётган дард, ғам,
алам, ўкинчнинг аччиқ изтироби бўлиб, улар метонимик қўлланган

қишлоқ

лексемасида ёзувчининг иллокутив (яширин) прагматик мақсадини имплицит
ифодалашга хизмат қилган.

Бобнинг учинчи бўлими «

Ёзувчининг синекдохадан фойдаланиш

маҳорати

» деб номланиб, унда синекдоханинг жаҳон ва ўзбек тилшунослигида

ўрганилиши юзасидан фикр юритилган ҳамда унга ёндош ҳодисалардан фарқи
кўрсатилиб, мустақил тасвир воситаси сифатида талқин этилган. Ўрни билан
тилшунос олимларнинг синекдоха борасидаги назарий қарашларига муносабат
билдирилган.

Адиб ҳикояларида синекдоханинг: а) бутун ўрнида қисм; б) қисм ўрнида

бутун; в) кўплик сон ўрнида бирлик (яъни миқдор муносабатидаги
синекдохалар) каби турлари учрайди. Синекдохалар бадиий матнда қўлланганда
мураккаб гап тузилишларини, ортиқча чийралган сўз ва ифодаларнинг олдини
олади, матн жумлаларига соддалик, аффективлик бахш этади. А.Қаҳҳор
синекдоханинг ана шу имкониятларидан ҳикоялари тилини безашда, асар
бадииятини таъминлашда унумли фойдаланган ижодкордир.

Бизни ҳамма нарсадан бенасиб қилмоқчи бўлган Гитлер ҳозир ҳам анча

нарсадан маҳрум қилди. Қани илгариги қишлоқ? Ҳозиргача ёнмаган

юрак

бўлса

мана шуни эслатишинг билан аланга олади.

(«Асрор бобо») Берилган гапда

юрак

лексемаси орқали `шахс` семали ҳосила маъно юзага чиққан ҳамда нутқий

синекдоха ҳосил бўлган. Бунда

юрак

лексемаси иккиламчи номинация

жараёнини бошқарган. Ёзувчи ҳикояда

юрак

лексемаси орқали синекдоха

усулидан фойдаланар экан, унинг маълум бир ғоявий позицияда тургани,
айтмоқчи бўлган салмоқли гапи персонаж нутқида қўлланган

юрак

лексемасига

имплицит тарзда маҳорат билан сингдирилган. Ёзувчи уруш мусибатларидан
тушкун ҳолга тушиб қолган инсонларни

ёнмаган юрак

бирикмаси орқали

образли ифодалаб, ҳикоя бадииятига кучли тасвирийлик, экспрессивлик олиб
кирган. А.Қаҳҳорнинг синекдохалардан фойдаланиш маҳорати замондош
ёзувчилар услубидан ўзининг бетакрор мазмунга эгалиги, асарнинг ғоявий
мақсадига йўналтирилганлиги ҳамда ёзувчи интенциясининг унда имплицит


background image

12

ифодаланиши, қолаверса, бадиий матнда образли экспрессивликка хизмат
қилиши билан ажралиб туради.

Диссертациянинг иккинчи боби «

Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида

чегараланган лексиканинг лингвопоэтик имкониятлари

» деб номланган.

Бобнинг биринчи бўлимида ёзувчининг

эскирган сўзлар

дан фойдаланиш

маҳорати лингвопоэтик таҳлилга тортилган.

Эскирган сўзлар, уларнинг турлари, услубий қўлланилишига доир

ҳодисалар рус тилшунослигида Н.М.Шанский, И.К.Созанова, А.Б.Калинин,
Н.А.Гвоздев, А.И.Ефимов каби олимлар томонидан чуқур ва атрофлича
ўрганилган

13

. Ўзбек тилшунослигида сўзларнинг эскириш сабаби ва

қонуниятлари

Ш.Раҳматуллаев,

Э.Қиличев,

А.Шомақсудов,

Ш.Шоабдураҳмонов, Э.Бегматов, Х.Абдураҳмонов, Н.Маҳмудов, Ҳ.Неъматов,
Р.Расуловлар томонидан кенг ва атрофлича ёритилган

14

бўлса-да, алоҳида

олинган ёзувчи асарлари тилида қўлланган эскирган сўзларнинг услубий ва
бадиий-эстетик хусусиятлари доирасида қилинган тадқиқотлар озчиликни
ташкил этади

15

. Сўнгги йилларда бу борада сезиларли даражада тадқиқот

ишлари амалга оширилди, лекин бу масаланинг тўлиқ ўрганилганлигини
билдирмайди, албатта. Бу эса тадқиқотимизга қўйилган масаланинг муҳим ва
долзарблигини белгилайди. А.Қаҳҳор тарихий қатламга оид лексик
бирликлардан ҳикоялари тилининг бадииятини таъминлашда ўта синчковлик ва
маҳорат билан фойдаланган. Адибнинг бу борадаги маҳоратини таниқли
адабиётшунос олим О.Шарафиддинов қуйидагича баҳолайди: «Тарихий асар
яратишга интилмаган ҳолда халқ ҳаётининг тарихан ҳаққоний манзарасини
чизиш – Абдулла Қаҳҳор ижодининг муҳим хусусиятидир»

16

.

Маълумки, ҳар қандай сўзнинг маъно қирралари, қўлланилиш услуби

бадиий матн доирасида ёзувчи идеолектига хос бўлган прагматик мақсадларни
юзага чиқариш билан намоён бўлади. Сўзни қандай ва қай мақсадларда қўллаш,
албатта, ёзувчи услубига хос. Кузатишларимиз асосида А.Қаҳҳор ҳикояларида
қўлланган тарихий сўзларнинг архаизмларга хос стилистик вазифаларда
келишининг гувоҳи бўлдик. Бу эса А.Қаҳҳорнинг Ойбек ва Ғ.Ғуломдан фарқли
равишда тарихий сўзлардан фойдаланишдаги ўзига хос маҳоратини белгилайди.
Масалага аниқлик киритиш учун қуйидаги мисолларни муқояса қилиб

13

Шанский Н.М. Лексикология современного русского языка. – М.: Просвещение, 1964; Шу муаллиф.

Устаревшие слова в лексике современного русского языка. – РВШ. – 1954. – №3; Созанова И.К. Лексика и
фразеология современного русского языка. – М., 1964; Калинин А.В. Лексика русского языка. – М., 1966;
Гвоздев А.Н. Очерки по стилистике русского языка. – М., 1965; Ефимов А.И. Стилистика русского языка. – М.,
1969.

14

Рахматуллаев Ш.У. Архаизм ва историзм. Научные труды. ТашГУ. Вып.211, 1963; Қиличев Э. Бадиий

тасвирнинг лексик воситалари. – Тошкент: Фан, 1982; Шу муаллиф. Ўзбек тили практик стилистикаси.
– Тошкент: Ўқитувчи, 1986; Шомақсудов А. Ўзбек тили стилистикаси. I-II қисм. – Тошкент, 1974;
Шоабдураҳмонов Ш. ва б. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Тошкент: Ўқитувчи, 1980; Абдураҳмонов Х.,
Маҳмудов Н. Сўз эстетикаси. – Тошкент: Фан, 1981; Бегматов Э. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик
қатламлари. – Тошкент, 1985; Неъматов Ҳ., Расулов Р. Ўзбек тили систем лексикологияси асослари – систем
лексикология ва тарихийлик. –Тошкент: Ўқитувчи, 1995.

15

Қиличев Э. Архаизмы и историзмы в прозе Садриддина Айны: Автореф.дисс…канд.филол.наук. – Ташкент,

1969; Бобоева С. Ҳамид Олимжон поэзиясининг лексик хусусиятлари. – Тошкент: Фан, 1989; Йўлдошев М.
Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати: Филол. фан.ном… дисс. – Тошкент, 2000; Боймирзаева С.У. Ойбек
прозасининг лингвостилистик тадқиқи: Филол.фан.ном… дисс. – Тошкент, 2004.

16

Шарафиддинов О. Истеъдод жилолари // Абдулла Қаҳҳор. Асарлар. I том. – Тошкент, 1967. – Б. 8.


background image

13

кўрайлик:

Ҳарам

доираси бу кун шовқин-суронсиз эди.

Подшоҳнинг

бир-бирига

яқин, лекин айрим-айрим

саройда

яшаган хотинлари

шоҳ

хонадонига мансуб

бир

шаҳзоданинг

тўйига кетишган эди.

( «Навоий»)

[Зуҳра:] –

Ота-онаси

феодал

,

феодализмнинг

уяси, мени

чўри

, уй чўриси

қилмоқчи бўлишди! Ўзинг биласан, уй-рўзғор ишига уқувим йўқ, қозон-товоқни
жинимдан баттар ёмон кўраман. Шунинг учун аям мени фақат ўқитганлар,
мен ҳам яхши ўқиганман. Йўқ, буларга мен

оқсоч

бўлишим керак экан!

(«Нурли

чўққилар»)

Ҳар икки матн фрагментида ҳам тарихий сўзлар гуруҳи иштирок этган.

Ойбекнинг «Навоий» романидан келтирилган тарихий сўзлар гуруҳи ўз
номинатив маъноси билан ўтмиш колоритини бериб, воқеликни реал акс
эттиришга хизмат қилган бўлса, иккинчи лексик қуршовда иштирок этган
тарихий сўзлар эса бадиий матнда номинатив маъноси билан бир қаторда ёзувчи
идеолектига хос иллокутив прагматик мақсадларни юзага чиқарувчи услубий
восита сифатида қўлланган. Жумладан, ёзувчи тарихий қатламга оид лексик
бирликлар билан персонаж нутқини индивидуаллаштириш орқали бадиий
матнга кучли экспрессивлик олиб кирган, аслида эса ҳаётдан ажралиб қолган,
одоб-ахлоқ ўрганмаган бу аёлнинг ҳолати, хатти-ҳаракати ва қисмати, ҳақиқий
маънавий қиёфасини персонажнинг ўзига хос нутқи орқали очишга эришган.
Шунингдек, тадқиқотда ёзувчининг архаизмлардан фойдаланиш маҳорати ҳам
атрофлича таҳлилга тортилган.

Иккинчи бўлимда ёзувчининг

ноадабий қатламга оид лексик

бирликлар

дан

фойдаланиш маҳорати хусусида сўз юритилади. Унда

диалектизмлар, этнографик сўзлар, оғзаки нутқ лексикасига оид сўз ва иборалар,
вульгаризм ва варваризмлар бадиият талаби билан таҳлилга тортилган.

XX асрнинг 70-йилларидан бошлаб диалектизмларнинг бадиий асар

тилидаги семантик-стилистик хусусиятлари ўрганила бошланди

17

. Маълумки,

бадиий матнда диалектизмларнинг лексик, фонетик, грамматик каби турлари
учрайди. Биз таҳлил объекти қилиб олган А.Қаҳҳор ҳикояларида уларнинг,
асосан, лексик тури иштирок этган ва ўрни билан ёзувчининг бадиий
мақсадларига хизмат қилган.

Айрим тилшунослар бадиий асарлардан келтирилган мисоллар асосида

муаллиф ва персонажлар нутқида қўлланган диалектал сўзларнинг стилистик
функцияларини ўзаро фарқлаб: «…диалектизмларнинг ҳақиқий эстетик
моҳияти, асосан, персонаж нутқида яққол кўринади, диалектизмлар
характерологик ва экспрессив имкониятларини ана шу персонаж нутқида ҳақли

17

Файзуллаев Б. Диалектизмы в художественных произведениях: Автореф.дисс…канд.филол.наук. – Ташкент,

1979. – С. 24; Шу муаллиф. Бадиий адабиётда диалектизмларнинг стилистик вазифалари // Тилшунослик
масалалари. – Тошкент: Фан, 1978. – Б. 203-212; Шу муаллиф. Диалектизмлар ва уларнинг бадиий адабиётдаги
ўрни // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, – 1977. – №4. – Б. 34-38; Шу муаллиф. «Олтин водийдан шабадалар»
романида диалектизмлар // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1975. – №3. – Б. 62-66; Назиржонова Ф.
Миртемир шеъриятида диалектизмлар // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1976. – №1. – Б. 82-84; Йўлдошев
Б. Саид Аҳмад асарларида диалектизмларнинг стилистик хусусиятлари // Ўзбек тили стилистикаси ва нутқ
маданияти масалалари. – Самарқанд, 1979. – Б. 29-34; Қиличев Э. Бадиий тасвирнинг лексик воситалари. –
Тошкент: Фан, 1982. – Б. 53-57. Охунов Н. Ғафур Ғулом асарларида диалектизм ва эскирган сўзларнинг
қўлланилиши // Тил ва адабиёт таълими. – Тошкент, 2003. – №4. – Б. 37-40.


background image

14

равишда намоён қила олади»

18

, деб кўрсатадиларлар. Маълумки, ҳар қандай тил

бирлигининг услубий имкониятлари каби шева сўзларининг семантик-
стилистик имкониятлари ҳам матн доирасида ойдинлашади. Бу, албатта,
ёзувчининг идеолекти билан боғлиқ ижодий тафаккурнинг маҳсули сифатида
юзага чиқиб, унинг иллокутив прагматик мақсадларини намоён этади. Демак,
сўз танлаш ёзувчи ихтиёрида экан, уни қандай усулда баён этиш ҳам унинг
индивидуал салоҳиятига, маҳоратига боғлиқ. Шундай экан, бизнингча,
диалектал сўзлар бадиий матн доирасида фақат персонажлар нутқида эмас,
балки муаллиф нутқида қўлланганда ҳам ўзининг эстетик вазифасини бажариши
мумкин. Фикримизни ёрқинлаштириш учун Ойбек ва А.Қаҳҳор асарларидан
келтирилган қуйидаги мисолларни чоғиштириб кўрайлик:

[

Мирзакаримбой

:]

Эшигимда

жуда кўп одамлар ишлаган.

(«Қутлуғ қон»)

…Сандалда ўтириб пинакка кетган додхо уйғониб тамшанди, бошини кўтариб
Унсинни кўрди-ю, «жон бераётипти» деб ўйлади шекилли, кўзлари олайди,
ундан кўзини олмай секин ўрнидан турди, худди ўлим хавфидан қочгандай, бир
ирғиб сандалдан ошди-да, ўзини

эшикка

урди…

(«Даҳшат»)

Берилган ҳар икки лексик қуршовда

эшик

сўзи шевага хос сўз бўлиб,

адабий тилда

ҳовли

,

уй-жой, хонадон

каби муқобилларига эга. Бу сўз Қўқон

шевасида

ташқари

маъносида фаол қўлланади. Юқорида, Ойбекнинг «Қутлуғ

қон» романидан келтирилган биринчи лексик қуршовда

эшик

сўзи персонаж

нутқида қўлланган бўлиб, унинг нутқига маҳаллий колорит берган, лекин унда
бошқа эстетик, услубий имкониятларнинг юзага чиққанлиги кузатилмайди.
А.Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикоясидан келтирилган мисолда шевага хос сўз
муаллиф нутқида келтирилган.

Эшик

сўзи худди юқоридаги каби воқеликка

маҳаллий колорит берган ва ундан фарқли равишда ўзига хос эстетик вазифани
ҳам адо этган.

Эшик

сўзи матн доирасида ўзига алоқадор бўлган сўзлар билан

синтагматик алоқага киришиб, бир бутун ҳолда турғун бирикма – фразеологик
ибора шаклида қўлланган ва ўзига хос образлиликни вужудга келтирган.
Ҳикояда бераҳм, шафқатсиз, разиллик йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган,
айни дамда, қўрқоқ, юраксиз додхо жабр-зулм, қуллик тақдирига қарши бош
кўтарган Унсиннинг бошига солган даҳшатли қийноғининг ҳосиласи олдида ўзи
ҳам даҳшатга тушади. Ёзувчи ана шу даҳшат қаршисидаги додхо хатти-
ҳаракатларини ишонарли, айни пайтда, интенсив ифодалашда

ўзини эшикка

урди

бирикмасидан ўринли фойдаланган ҳамда ҳикоя бадииятига образлилик,

эстетик руҳ бағишлаган.

Этнографик сўзлар муайян халқ, миллат вакилларининг ўтмиши,

маданияти, эътиқоди, урф-одатлари, ўзига хос дунёқараши, турмуш-тарзи
ҳақида батафсил маълумот беради. А.Қаҳҳор ҳикояларида қўлланган
этнографик сўзлар, асосан, халқнинг турмуш тарзи, эътиқоди билан боғлиқ
бўлган миллий-эстетик ҳодисаларни ифодалашга хизмат қилган. Масалан:

Сотиболдининг хотини оғриб қолди…

Бахши

ўқиди

. Аллақандай бир хотин

келиб

толнинг хипчини билан савалади

,

товуқ сўйиб қонлади.

(«Бемор»)

Берилган парчадаги

бахши, ўқимоқ, саваламоқ, қонламоқ

каби сўзлар

18

Абдураҳмонов Х., Маҳмудов Н. Кўрсатилган асар. – Б. 26.


background image

15

этнографик сўзлар бўлиб,

бахши

– «дуолар ўқиб, дам солиб, ирим-сиримлар

қилиб даволовчи табиб»

19

;

саваламоқ, ўқимоқ

– «касални даволаш учун унинг

ҳузурида турли оят ва дуоларни зикр этмоқ» (ЎТИЛ.I.7;527.);

қонламоқ

«жонлиқ сўйиб, унинг қонини беморнинг баданига суртмоқ» (ЎТИЛ.I.597. )

каби маънолари билан иштирок этган.

А.Қаҳҳор юқоридаги бирликларни қўллар экан, «…ҳаёт ҳақиқатини

мукаммалроқ бериш пайида бўлган, ўша давр шароитида жаҳолатда умр
кечирган камбағал бир оиланинг ночор аҳволини, ўлимга маҳкум этилган
фожиали қисматини бутун кескинлиги билан кўрсатишга муваффақ бўлган»

20

.

Оғзаки нутқ лексикаси умумхалқ тили доирасидаги сўзлашув тилига хос

луғавий бирликлар, ноадабий қатламга оид диалектизмлар, жаргон ва арголар,
вульгаризм, варваризм каби луғавий қатламларни ўз ичига олади. Тадқиқотда
оғзаки нутқ лексикасининг бир тармоғи – умумхалқ тили доирасидаги жонли
сўзлашув тилига хос луғавий бирликлар (сўз ва иборалар) ва уларнинг бадиий
матндаги услубий имкониятлари, поэтик актуаллашуви ҳақида фикр юритилади.

А.Қаҳҳор ҳикояларида

ўлсин, ўргилиб кетай, опанг ўргилсин, онанг

ўргилсин, ўла қолсин, вой шўрим

каби жонли сўзлашув тилига хос сўз ва

иборалар ҳам борки, улар аёллар нутқига хос миллий колорит ҳосил қилиб,
ҳикояларнинг халқчиллигини таъминлашда актуал вазифа бажаради. Улар нутқ
доирасида `менсимаслик`, `эркалаш`, `норозилик`, `ачиниш` каби маъно
оттенкаларига эга. Масалан: [Унсин:]

Ўлсин

, нокас одам экан, битта қўйни

деб… Кошки арзийдиган нарса бўлса!.. – деди.

(«Даҳшат») Келтирилган мисолда

бир қарашда сўзлашув тилига хос

ўлсин

сўзи `

менсимаслик

` маъно оттенкаси

билан юзага чиққандай туюлади. Албатта, буни инкор қилиб бўлмайди. Лекин
бу ўринда ёзувчининг позицияси ўзига хос: Унсин топталган эркини қайтариб
олиш мавриди келганини пайқайди ва нутқидаги шу биринчи сўз орқали ўз
рақиби – додхо юрагига ҳанжар санчади. Ёзувчи ҳикояда очиқ тасвирланмаган
мана шу ситуацияни Унсин нутқи орқали имплицит тарзда ўта моҳирлик билан
қўллаб, ҳикоя бадииятида ўта таъсирчан бадиий-эстетик ифода яратади.
А.Қаҳҳор қаҳрамонлар тасвирини чизишда ҳам сўзлашув тилига хос халқона
оҳанглардан усталик билан фойдаланиб, ўзининг бетакрор услубини яратган:

Унинг битта-иккита қора тук чап бериб қолган оппоқ чўққи соқоли…

Ёпиримей

, соқол ҳам одамга шунча ярашадими-я!..

(«Тўйда аза»)

Вульгаризмлар бадиий матнга кучли экспрессия олиб кирувчи лисоний

воситадир. Бу ёзувчининг сўз қўллаш маҳорати билан боғлиқ, албатта.
Жумладан, А.Қаҳҳор ўз ҳикояларида нутқнинг таъсирчанлигини ва
воқеаларнинг аниқлигини таъминлашда вульгаризмлардан ўрни билан моҳирона
фойдаланган. Адиб ҳикояларида аксарият вульгаризмлар персонажлар нутқида
келтирилган, айрим ўринларда уларни муаллиф нутқида ҳам учратиш мумкин.
Масалан:

Додхонинг дами ичига тушиб кетди. Бир

гадоваччанинг

бу даргоҳдан

кетишга ошиқиши унга ҳақорат бўлиб тушди.

(«Даҳшат») Берилган лексик

19

Ўзбек тилининг изоҳли луғати (бундан кейин ЎТИЛ шаклида берилади). 2 томлик. – М.: «Рус тили» нашриёти,

1981. Т.1. – Б. 86.

20

Қўшжонов М., Норматов У. Маҳорат сирлари. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,

1968.

– Б. 11.


background image

16

қуршовда

гадовачча

сўзи кишиларнинг ташқи камчилигини ифодаловчи

вульгаризм бўлиб, ижтимоий жиҳатдан паст табақага мансуб кишига нисбатан
қўлланган. Бунда у муаллиф нутқида келтирилса-да, додхонинг назари билан
баҳоланганлигини пайқаш қийин эмас, чунки бу сўз конситуацияда
`менсимаслик`,`камситиш` ифода семалари билан реаллашган. Ёзувчи
Унсиннинг ижтимоий ҳолатини додхо назари билан баҳолар экан, ўз бойлик-
мартабасини ҳамма нарсадан устун қўювчи, аслида бир «гадовачча» олдида ҳам
руҳан, ҳам маънан қашшоқ бўлган додҳонинг руҳий ҳолатини, ҳақиқий тубан
қиёфасини ўта таъсирчан ифодалаган.

Диссертациянинг

«

Абдулла

Қаҳҳорнинг

семантик-стилистик

воситалардан фойдаланиш маҳорати

» номли учинчи боби олти бўлимдан

иборат бўлиб, биринчи бўлим «

Ўхшатиш

»

деб номланган. Шу кунга қадар

амалга оширилган қатор ишларда ўхшатишларнинг таркибий компонентлари,
қўлланиш услуби, образ яратиш функциялари ҳақида қатор қимматли фикрлар
майдонга келди. Бироқ ўхшатишлардаги хусусийликнинг умумийликка томон
силжиши, яъни сўзловчининг ички мақсади акс этган хусусий яширин мазмун
кўринишларининг асарнинг умумий ғоясига нечоғлик боғлиқлиги масаласи
ўзининг ечимини топганича йўқ. Маълумки, «лингвистик прагматика
тилшуносликнинг янги соҳаси сифатида нутқ субъектининг ички мақсади билан
боғлиқ яширин пропозицияларни ўрганади»

21

. Тилнинг тасвирий воситалари

лингвистик прагматиканинг бирлиги – прагмема сифатида ана шу хусусий
яширин мазмун кўринишларини ўз зиммасига олади. Ўхшатишлар ҳам бундан
мустасно эмас.

Кўр ойдин. Осмоннинг чеккаси сариқ-кир увадага ўхшайди

.(«Даҳшат»)

Бунда ўхшатиш жонсиз нарсалар ўртасида юзага келган, яъни осмоннинг

чеккаси сариқ-кир увадага образли ўхшатилган. Кўр ойдин кечада, бўронли
тунда булутлар орасидан тушиб турган ой ёғдуси осмоннинг чеккасида қандай
манзарани акслантиришини маълум бир семема – тушунча билан ифодалаш
қийин. Ёзувчи ана шундай вазиятда

сариқ-кир увада

эталонини қўллаб (бунда

увада

лексемасининг генетик маъноси “номунтазам шаклга эга бўлган эски,

ифлос пахта” семасига эга), осмон чеккасидаги манзара тасвирида бевосита
иштирок этаётган булут парчаларини номунтазам шаклига, белгисига кўра
сариқ-кир

увадага

образли

ўхшатади,

тасвирланаётган

воқеликни

реаллаштиради, тиниқлаштиради, китобхон эмоциясига таъсир ўтказади. Адиб
осмон чеккасини сариқ-кир увадага ўхшатиш орқали киши кўнглидаги ғашлик,
безовталик, нотинчликка ишора қилиб, ҳикоя қаҳрамони – Унсиннинг руҳий
ҳолатини имплицит тарзда ифодалайди ва ўзининг қаҳҳорона услубини яратади.

Тадқиқотда ўхшатиш қурилмаларининг анъанавий ва индивидуал турлари

эътироф этилган ҳолда индивидуал ўхшатишлар турли грамматик воситалар
билан юзага чиқишига кўра таснифланган ва лингвопоэтик таҳлилга тортилган.

Иккинчи бўлимда

жонлантириш

ларнинг бадиий-эстетик вазифаси

хусусида фикр юритилар экан, ўрни билан унинг лисоний хусусиятига
муносабат билдирилган ҳамда унга ёндош ҳодисалардан фарқи кўрсатилган.

21

Ҳакимов М.Х. Ўзбек тилида матннинг прагматик талқини: Филол.фан.док… дисс. – Тошкент, 2001.

– Б. 81.


background image

17

Биз жонлантиришларни талқин этишда уларнинг ўхшатиш қурилмалари

билан боғлиқ жиҳатларини кузатдик. Маълум маънода улар ҳам метафора
сингари ўхшатиш асосига қурилади. Лекин бу билан жонлантиришни метафора
ёки ўхшатишга тенглаштириш тўғри эмас, албатта. Ўхшатишнинг компонент
тузилишидан фойдаланган ҳолда унинг компонент тузилишини қуйидагича
белгиладик: жонлантириш субъекти –

А

; жонлантириш қиёси –

В

; жонлантириш

асоси –

С

. Жонлантиришда доим

А

ва

С

вербал шаклда иштирок этади. Масалан:

Офтоб

ғарбга

ёнбошлаганда

икки йўловчи даштдан чиқиб тепаликка йўл олди.

(«Мастон») Бунда жонлантириш субъекти –

офтоб,

жонлантириш асоси –

ёнбошламоқ

бўлиб, жонлантириш қиёси вербал ифодага эга эмас. Берилган

жумладаги яширин пропозиция орқали

одам каби

жонлантириш қиёсини илғаш

мумкин. Агар жонлантириш қиёси вербал ифодаланиб, {

АВC

} шаклга эга бўлса,

жонлантириш ва ўхшатиш қаватлашади, уларнинг муҳим белгилари
жонлантириш асоси билан белгиланади:

Шамол

гоҳ

оч бўридай увиллар

, гоҳ

ўлим чангалига тушган

мушукдай

пихиллар

,

вағиллар

, ҳеч нарса-ҳеч нарса

кўринмас эди.

(«Даҳшат»)

М.Йўлдошев жонлантиришларни от сўз туркуми доирасида белгилайди

22

.

Л.Джалолова эса уларни феъл сўз туркуми доирасида изоҳлайди

23

.

Бизнингча,

жонлантиришлар от ва феъл сўз туркумининг ўзаро синтагматик муносабатидан
ҳосил бўлади. Жонлантиришларда маълум маънода предикативлик ҳам мавжуд.
Шу боис улар синтактик ҳодиса бўлиб, иш-ҳаракат ва унинг бажарувчиси
ўртасидаги синтагматик муносабатда ўз инъикосини топади. Албатта, бунда
лексемаларнинг ўзаро алоқаланишида улардаги `жонлилик` ва `жонсизлик`
семалари зид бўлса-да, улар бадиий нутқ учун меъёрий ҳолат ҳисобланади.
Бадиий сўз усталари ана шу синтагматик алоқа бирлигидан образлиликни,
ифодалиликни вужудга келтиришда ижодий-индивидуал фойдаланадилар.
Чунки жонлантириш бадиий асарда ижодкор ғоясини, мақсадини амалга
оширишда муҳим омил саналиб, бетакрор образли ифодалар яратади.
Жумладан, А.Қаҳҳор ижодида жонлантиришларнинг энг яхши намуналарини
учратиш мумкин. Адибнинг биргина «Даҳшат» ҳикоясида табиат ҳодисалари
жонлантирилиб, пейзажнинг драматизм билан уйғунлашуви зўр маҳорат билан
чизилган:

Яқин икки ҳафтадан бери кўз очирмаётган кузак

шамоли

яйдоқ

дарахтлар шохида

чийиллайди

,

ғувиллайди

, томларда

вишиллайди

, ёпиқ эшик

ва дарчаларга

бош уриб уф тортади.

(«Даҳшат») Ҳикояда жонлантириш

субъекти –

шамол

, жонлантириш асослари –

чийиллайди, ғувиллайди,

вишиллайди, бош уриб уф тортади.

Жонлантириш асосларининг бундай

уюшиши манзара тасвирини кучайтирган ҳамда градация ҳодисасини юзага
чиқарган. Бу манзара орқали киши дилида ҳосил бўладиган ғашлик гўё бўлажак
даҳшатли ҳодисанинг даракчисидай туюлади. Ҳикоя экспозициясидаёқ, ёзувчи
идеолектига хос яширин мақсадни англаймиз.

«

Эпитет

» деб номланган учинчи бўлимда эпитетларнинг лисоний ва

бадиий-эстетик хусусиятлари талқин қилинди ҳамда ўрни билан тилшунос

22

Қаранг: Йўлдошев М. Кўрсатилган номзодлик диссертацияси. – Б. 120-123.

23

Қаранг: Джалолова Л. Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романининг лингвистик тадқиқи: Филол.фан.

ном… дисс. – Тошкент, 2007.

– Б. 90.


background image

18

олимларнинг назарий фикрларига муносабат билдирилди. Таҳлил жараёнида
эпитетларнинг анъанавий ва индивидуал турларини қайд этиш билан бирга,
уларнинг содда (улар ўз ўрнида кўчимли ва кўчимсиз эпитетларга ажратилган)
ва мураккаб турлари лисоний ва бадиият талаби билан таҳлил этилган.

Тадқиқотда А.Қаҳҳорга хос лингвистик маҳоратни белгилашда кўпроқ

индивидуал эпитетларга мурожаат қилинган. Индивидуал қўлланишдаги
эпитетлар ёзувчи услуби билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ўзига хос лисоний
лаёқати нутқ кечимида намоён бўлади. Индивидуал эпитетлар «маълум бир
ижодкор томонидан илғаб олинган ва бадиий асарда алоҳида кўрсатишга бўлган
эҳтиёж туфайли юзага чиқади»

24

. Демак, индивидуал эпитетларда ёзувчининг

ҳам субъектив, ҳам эмоционал муносабатлари яққол кўзга ташланади. Шу
муносабат билан эпитетлар нутқ кечимида прагматик ахборот ташийди.

Асқар отанинг назарида бундаги ҳар бир дарахт, ҳар бир бута

мотамсаро, баҳорда япроқ чиқарганда ҳам

қора япроқ

чиқарадиган ва ҳозир

«энди келдингизми, Асқар ота» деб тургандай кўринар эди.

(«Хотинлар»)

Берилган матн фрагментида

қора япроқ

бирикмаси таркибидаги

қора

лексемасида кўчимли эпитет ҳосил қилинган. Бунда

қора

лексемаси ўзининг

генетик семасини четлаштириб, ижтимоий шартланган

`

мотамсаро

`

ифода

семаси билан ўзи тобеланаётган сўзга синтагматик жиҳатдан бириккан. Демак,
кўчимли эпитетлар синтагматик алоқа бирлигида, нутқ кечимида ҳосил
қилинади. Ёзувчи

қора

лексемасини эпитет сифатида қўллаб, ўз идеолектига хос

прагматик мақсадни унда имплицит тарзда моҳирона ифода этган. Ёзувчи
табиат тасвири билан Асқар ота руҳиятини уйғунлаштиради. Асқар ота она
табиатнинг марҳума аёл учун мотамсаро ҳолатда турганини руҳиятида туяди ва
андишада қолади. Табиатнинг бу даражада жонлантирилишида

қора япроқ

эпитетли бирикмаси образлиликнинг бетакрор намунаси сифатида намоён
бўлган.

Тўртинчи бўлим

бадиий такрор

нинг лингвопоэтик хусусиятларига

бағишланган бўлиб, унда

сўз

,

сўз бирикмаси шаклидаги такрорлар

ҳамда

такрорий гаплар

лингвопоэтик таҳлилга тортилган. Ўзбек тилшунослигида

такрорлар ўтган асрда маълум даражада ўзининг назарий ҳамда амалий
асосларини топган

25

бўлса-да, алоҳида олинган ёзувчи ва шоир асарларида

қўлланган такрорларининг лингвопоэтик таҳлилига бағишланган ишлар эса,
ҳали бармоқ билан санарли даражада

26

.

24

Томашевский Б.В. Стилистика и стихосложение. – Ленинград, 1959. – С. 200-208.

25

Шомақсудов А., Расулов И., Қўчқоров Р. Ўзбек тили стилистикаси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1983. – Б. 232-233;

Дониёров Х., Мирзаев С. Сўз санъати. – Тошкент: Ўздавнашр, 1962; Мамажонов А. Ҳозирги ўзбек тилида
периодлар: Филол.фан.ном… дисс. – Тошкент, 1974; Қўнғуров Р. Ўзбек тилининг тасвирий воситалари.
– Тошкент: Фан, 1977. – Б. 125-146; Ўринбоев З. О словах – повторах узбекского языка. – Тошкент: Фан, 1981.
– С. 20-26; Абдуллаев А. Ўзбек тилида экспрессивликнинг ифодаланиши. – Тошкент: Фан, 1983. – Б. 81-88;
Лапасов Ў.П. Диалогик нутқда субъектив модалликнинг ифодаланиши: Филол.фан.ном... дисс. – Тошкент, 1996.
– Б. 43-51; Рихсиева Г. Шеъриятдаги гапларнинг актуал бўлинишида анафораларнинг ўрни: Филол.фан.ном…
дисс. – Тошкент, 1999; Каримов С. Ўзбек тилининг бадиий услуби: Филол.фан.док… дисс. – Самарқанд, 1993.
– Б. 223-232.

26

Нормуродов Р. Шукур Холмирзаев асарларининг тил хусусиятлари: Филол.фан.ном… дисс. – Тошкент, 2001.

– Б. 85-89; Джалолова Л. Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романининг лингвистик тадқиқи: Филол.фан.
ном… дисс. – Тошкент, 2007. – Б. 104-106; Қосимова М. Бадиий нутқ индивидуаллигининг лингвистик


background image

19

Ёзувчи дистант ҳолда қўлланган лексик такрорлардан кўпинча сатирик

мазмун яратишда, феъл туркуми доирасида ҳосил қилинган лексик
такрорлардан персонажлар руҳиятидаги интим ҳолатларни интенсив
ифодалашда,

такрорий

гаплардан

фикрнинг

ўта

таъсирчанлиги,

эмоционаллигини таъминлашда ўринли фойдаланган. Такрорларда субъектив
модалликнинг ифодаланиши унинг энг муҳим хусусиятидир. «Ундаги субъектив
модаллик шахснинг ички кечинмаларида юз берган воқеа-ҳодиса билан боғлиқ
равишда воқе бўлади»

27

. Айниқса, бу атов гап шаклидаги такрорларда яққол

намоён бўлади:

− Ахир, бошқоронғи бўл, эвида бўл-да! – деди дўпписини

қоқмасдан бошига кийиб. −

Анор, анор

… Бир қадоқ анор фалон пул бўлса!

(«Анор») Ҳикояда кичик бир турмуш шароити қаламга олинган бўлса-да, у кенг
ижтимоийлик касб этган. Яъни унда турмушдаги ночорлик, камбағаллик ҳамда
ижтимоий тенгсизлик масаласи асарнинг умумғоясини ташкил этади. Ҳикоядаги
анор детали ана шу ҳаёт вазиятини яққол ифода этишда муҳим тасвирий
воситага айлантирилган. Айниқса, унинг такрор ҳолда стилистик қўлланилиши
персонажнинг ички кечинмаларини ҳаёт вазияти билан боғлиқ равишда
воқелантирган.

Бешинчи бўлим

киноя

нинг

бадиий-услубий қўлланилишига бағишланган.

Киноя воситасининг бадиий асар тили, унинг эстетик қимматини оширишдаги
аҳамияти хусусида атрофлича изланишлар олиб бориш мумкин. Айниқса, унинг
моҳиятига прагмалингвистик нуқтаи назардан ёндашиб, асар бадииятини
таъминлашдаги ўрнини муайян ёзувчи асарлари мисолида тадқиқ қилиш
ўзининг

долзарблик

даражасини

сақлаб

турибди.

Прагматика

тил

бирликларидан фойдаланувчи шахс ёки сўзловчининг тил белгиларига
муносабатини ўрганувчи тилшунослик аспектларидан бири ҳисобланар экан,
биз А.Қаҳҳор ҳикояларида қўлланган киноя воситаларини лингвистик
прагматиканинг импликатив мазмун турларидан бири бўлган тагмаъно
кўринишларидан бири сифатида талқин этдик. Чунки «киноя ва унинг
кўринишларини тўғридан-тўғри олиб уни прагматика соҳаси билан боғламай
туриб, ундаги яширин мазмун кўринишларини аниқламай туриб, у ҳақда фикр
юритиб бўлмайди»

28

.

Бадиий матнда ўрни билан қўлланган киноя воситаси персонажнинг хулқ-

атворини характерлаб, баҳолаш вазифасини бажариши мумкин. Жумладан,
қуйидаги лексик қуршовда бунинг тасдиғини кўриш мумкин:

Фотиманинг

аччиғи келди: − Орқага қайтиш бўлса нима,

нурли чўққидан тушиб

қоласанми

?

(«Нурли чўққилар»)

Берилган гапда киноя воситаси ситуатив

характерга эга. Шунинг учун бунда сўзловчининг ички мақсади аниқ сезилиб
туради. Чунки киноя воситасининг ишора қилиш вазифаси субъектнинг ички
мақсадини юзага чиқаришда актуал вазифа бажарган. Ҳикоя персонажи Фотима
киноя орқали Зуҳранинг бир вақтлар ота-онасига ёзган хатида «келажакнинг
нурли чўққилари томон бормоқдамиз» деган гапига ишора қилиб, у интилган

хусусиятлари: Филол.фан.ном... дисс. – Тошкент, 2007. – Б. 108-109; Шадиева Д. Муҳаммад Юсуф
шеъриятининг лингвопоэтикаси: Филол.фан.ном... дисс. – Тошкент, 2007. – Б. 67-107.

27

Лафасов Ў.П. Кўрсатилган номзодлик диссертацияси. – Б. 43.

28

Ҳакимов М.Х. Кўрсатилган докторлик диссертацияси. – Б. 191.


background image

20

чўққи фақат худбинлик, манманлик, калтабинлик ботқоғи устига қурилган
чўққи эканлигини кесатади.

Бобнинг сўнгги бўлимида ёзувчининг

муболаға ва кичрайтириш

лардан

фойдаланиш маҳорати хусусида сўз юритилади. А.Қаҳҳор ҳикояларида
қўлланган муболағали тасвирлар фавқулодда бетакрорлиги, образ яратиш
функцияси билан алоҳида эътиборга молик. Ёзувчи муболағалардан
фойдаланишда уларнинг ҳаёт ҳақиқати ва ситуация билан боғлиқлигига,
сентиментал характерига, асарнинг умумий ғояси билан уйғунлашувига
синчковлик билан ёндашиб иш кўради:

Ҳақиқатан бундай кечаларда гўристон

эсига тушган ҳар қандай одам, айниқса додхо сингари пайғамбар ёшидан ошиб,
кафанлигини сандиққа солиб қўйган киши ўлишдан ҳам кўра гўристонда ётишни
ўйлаганида

тилигача савуқ тер чиқаради.

(«Даҳшат»)

Маълумки, «Даҳшат»

ҳикоясида ўзбек аёлининг бурун замонда кўрган куни, фожиали тақдири ва бу
даҳшат комида қолган Унсиннинг ундан қутулиш йўлидаги интилиши, ўз эрки
учун кураши асарнинг асосий мазмунини ташкил этади. Ҳикояда даҳшат фони
ҳукмрон. Ёзувчи барча тасвирий воситаларни шу фон тасвири учун маҳорат
билан қўллайди. Табиат тасвири билан инсон тақдири ана шу фонда кесишади.
Жумладан, юқоридаги лексик қуршовда қўлланган муболаға воқеликни янада
бўрттириб, ҳикоя бадииятига кучли аффективлик олиб кирган.

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР


1. А.Қаҳҳор кўчим турларидан фойдаланишда уларнинг коннотатив-

ифода семаларига алоҳида эътибор берган. Бу семаларнинг бадиий мазмун касб
этиши ва бадиий асарнинг умумғояси билан уйғунлашуви унинг поэтик тил
маҳоратининг бир қирраси сифатида юзага чиққан.

Ёзувчи ҳикояларида кўчим турларидан шунчаки фикрни чиройли

ифодалаш, бадиий матнга кўтаринкилик, тантанаворлик бағишлаш, бадиий
безак бериш учун фойдаланмайди, балки уларга маълум бир ғоявий вазифа
юклашда хусусий яширин маънога, яъни имплицитликка катта эътибор
қаратади. Айнан адиб ҳикояларида метафора, метонимия, синекдохалар орқали
ифодаланган имплицитлик бадиий матннинг лисоний ва бадиий-эстетик
қимматини белгилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилган.

2. А.Қаҳҳор ҳикояларида тарихий сўзларнинг поэтик актуаллашувга

мойиллиги аниқланди. Кузатишлар тарихий сўзларнинг архаизмларга хос
стилистик вазифаларда келишини тасдиқлади.

3. Ҳар қандай тил бирлигининг услубий имкониятлари каби ноадабий

қатламга оид сўзларининг семантик-стилистик имкониятлари ҳам матн
доирасида ойдинлашади. Сўз танлаш ёзувчи ихтиёрида экан, уни қандай усулда
баён этиш ҳам унинг индивидуал салоҳиятига, маҳоратига боғлиқ. Шу боис бу
бирликлар адиб ҳикояларида ўзига хос тарзда поэтик актуаллашган: а) А.Қаҳҳор
ҳикояларида муаллиф нутқида қўлланган диалектал сўзлар орқали ҳам
образлилик, эстетик-таъсирчанлик катта маҳорат билан ифодаланган; б) адиб
ҳикояларида қўлланган этнографик сўзлар, асосан, халқнинг турмуш тарзи,
эътиқоди билан боғлиқ бўлган миллий-эстетик ҳодисаларни юзага чиқаришга


background image

21

хизмат қилган; в) ёзувчи ҳикояларида қўлланган сўзлашув тилига хос лексик
бирликлардаги `белгининг ортиқлиги` ифода семаси воқеликни образли
ифодалашда актуал вазифа бажарган. Сўзлашув тилига хос лексик бирликлар
орқали имплицитликнинг ифодаланиши бу бирликларнинг лингвопоэтик
имкониятларини янада оширган; г) А.Қаҳҳор ҳикояларида вульгаризмлар
жонсиз предметларга нисбатан ҳам ишлатилган. Бунда у ўзига хос услубий
вазифа бажариб, имплицит мазмун ифодалаган ҳамда персонажнинг интим-
руҳий ҳолатини қолипловчи воситага айланган.

4. Маълумки, ўхшатишлар шеърий нутқда кучли экспрессивлик ҳосил

қилади. А.Қаҳҳор ана шундай бадиий-эстетик вазифани наср тилида қўлланган
ўхшатишлар орқали ифодалаб, ўзига хос маҳорат мактабини яратди.
Ҳикоялардаги ўхшатиш қурилмаларини шакллантирувчи грамматик воситалар
ёзувчининг бадиий нияти билан уйғунлашиб, бадииятни таъминлашда
актуаллик касб этган. Ўхшатиш қурилмасининг гап шаклида берилиши
А.Қаҳҳорга хос лингвистик маҳоратдир.

5. Жонлантириш ҳодисаси метафора таркибида эмас, балки алоҳида

мустақил тасвирий восита сифатида ўрганилиши керак. Жонлантириш усули от
ва феъл сўз туркумининг синтагматик муносабатидан ҳосил бўлади. Бунда
лексемаларнинг ўзаро алоқаланишида улардаги `жонлилик` ва `жонсизлик`
семалари зид бўлса-да, улар бадиий нутқ учун меъёрий ҳолат ҳисобланади.
А.Қаҳҳор жонлантиришлар воситасида пейзажнинг энг яхши кўринишларини
яратар экан, ўрни билан улардан воқеалар ривожига туртки бериш, персонажлар
руҳиятини очиш, бадиий ғоя билан умумлаштириш мақсадида истифода этган.

6. Эпитет учун сўзнинг ўз ёки кўчма маънода эканлиги муҳим эмас, балки

нарса ёки ҳодисадаги алоҳида олинган белгининг кучайтирилиши,
таъкидланиши ва унинг эстетик мақом олиши муҳимдир. Индивидуал
эпитетларда ёзувчининг ҳам субъектив, ҳам эмоционал муносабатлари яққол
кўзга ташланади. Шу муносабат билан эпитетлар нутқ кечимида прагматик
ахборот ташийди. А.Қаҳҳор ҳикояларида эпитетларнинг сўзлар, сўз
бирикмалари, кенгайган бирикмалар, иборалар билан ифодаланган турлари
бадиий маҳорат даражасида қўлланган.

7. А.Қаҳҳор лексик ва грамматик такрорлардан фойдаланар экан, ўрни

билан уларни бадиий мақсад сари йўналтира олган. Натижада биргина
такрорнинг ўзи ёзувчи етказмоқчи бўлган фикрнинг ихчам, таъсирчан шакли
бўлиб хизмат қилган.

8.

Ёзувчи сатирик-юмористик характердаги ҳикояларида кўпроқ

киноянинг ассоциатив усулидан кенг фойдаланганки, бу унинг ўзига хос
услубини белгилайди. Ёзувчининг ҳикоя экспозициясидаёқ киноя усулидан
фойдаланиши унинг сатирик асар яратишдаги маҳоратининг бир қирраси
сифатида намоён бўлади.

9.

А.Қаҳҳор муболағали тасвирнинг қайси бир кўринишидан

фойдаланмасин, уларга синчковлик билан ёндашади. Уларнинг ҳаёт ҳиқиқати
билан қай даражада боғлиқлигига, образ яратиш вазифасига, индивидуал
қўлланилишига алоҳида эътибор беради. Деярли барча ўринларда муболағали
тасвирларни жонли халқ тилидан олиб, уларга бадиий бўёқ беради. Бадиий асар


background image

22

тилини жонли халқ тили билан чамбарчас боғлаб, ҳикоялари тилининг
халқчиллигини таъминлайди, эстетик кучини оширади.

10. А.Қаҳҳорнинг сўз танлаш маҳоратини унга замондош ёзувчилар:

Ойбек ва Ғ.Ғулом услуби билан қиёсан тадқиқ қилиш орқали қўлга киритилган
қуйидаги натижаларни қайд этиш мумкин:

а) А.Қаҳҳор кўчим турларидан фойдаланишда уларнинг образ яратиш

функциясига, имплицитликка, бадиий ғоя билан уйғунлашувига алоҳида
аҳамият беради. Ойбек ва Ғ.Ғулом ижодида қўлланган кўчимларда
имплицитликка, бадиий ғоявийликка у қадар катта эътибор берилмайди.
Жумладан, Ойбек кўчимларга эксплицит ёндашади, баъзи ўринларда улар
муаллиф ва персонажлар нутқи учун бадиий безак вазифасини бажаради.
Ғ.Ғулом ижодидаги кўчимларда кўтаринкилик, эҳтирослилик, ҳаётбахш
патетика устуворлик қилади;

б) А. Қаҳҳорнинг хосланган лексикадан фойдаланиш маҳорати ҳам ўзига

хос:

– А.Қаҳҳор ҳикояларида тарихий сўзларнинг архаизмларга хос стилистик

вазифаларда келиши адибнинг Ойбек ва Ғ.Ғуломдан фарқли равишда ўзига хос
бадиий тил маҳоратини белгилайди;

– Ойбек ва Ғ.Ғулом асарларида диалектал сўзларнинг эстетик вазифаси

асосан персонажлар нутқида намоён бўлса, А.Қаҳҳор уларни муаллиф нутқида
қўллаб ўзининг индивидуал услубини яратган;

с) А.Қаҳҳорнинг семантик-стилистик воситалардан фойдаланишдаги

индивидуал услуби унга замондош ёзувчилар ижоди билан қиёсан ўрганилганда
қуйидаги фарқли жиҳатлар кўзга ташланади:

– маълумки, ўхшатишлар шеърий нутқда қўлланганда уларнинг

образлилиги, экспрессивлиги бир неча баробар ортади. Бу борада Ойбек ва
Ғ.Ғуломнинг шеърий маҳорати ўзига хос индивидуалликка эга. А.Қаҳҳор ана
шундай бадиий-эстетик вазифани наср тилида қўлланган ўхшатишлар орқали
ифодалаб, ўзининг бетакрор маҳоратини намоён этган;

– А.Қаҳҳор персонажлар қиёфасини тасвирлашда кўчимлар, ноадабий

қатламга оид лексик бирликларни моҳирона қўллаб, уларнинг ташқи
физиологик ҳолатини ички руҳий, маънавий олами билан диалектик бирликда
тасвирлашга ҳамда локонизмга эришган бўлса, Ойбек ва Ғ.Ғулом
персонажларнинг ташқи қиёфасини тасвирлашда кўпроқ ўхшатишлардан,
баъзан жонлантиришлардан унумли фойдаланган;

– пейзаж яратиш санъатида ҳар бир ижодкорнинг ўзига хос баён услуби

бор. Жумладан, Ғ.Ғулом жонлантиришлардан фойдаланишда баён услубининг
кенглиги билан ажралиб туради. Ёзувчи ижодида қўлланган жонлантиришлар
маълум ижтимоий муҳит ва ҳаёт шароитларини тасвирлашга ҳамда бадиий
тасвирга бой, кўтаринки руҳ билан суғорилган пейзаж яратишга қаратилган.
А.Қаҳҳор ҳикояларида эса, аксинча,

ёзувчи жонлантириш усули орқали фақат

пейзаж яратишни бош мақсад қилиб олмайди, балки ундан воқеалар ривожига
туртки бериш, персонажлар руҳиятини очиш, асарнинг умумғоясига хизмат
қилувчи тасвирий восита яратишда унумли фойдаланади.


background image

23

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

Илмий журналларда нашр этилган мақолалар

1. Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида хусусий яширин маънонинг

от-метафоралар ёрдамида ифодаланиши // Таълим тизимида ижтимоий-
гуманитар фанлар. – Тошкент: ТДТУ, 2008. – №2. – Б. 96-98.

2. Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳорнинг ўхшатишлардан фойдаланиш маҳора-

ти // Илм сарчашмалари. – Урганч: УрДУ, 2008. – №2. – Б. 82-84.

3. Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари тилининг айрим хусусиятлари //

Тил ва адабиёт таълими. – Тошкент, 2008. – №11. – Б. 75-78.

4. Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор нутқида афоризмлар // Ўзбек тили ва

адабиёти. – Тошкент, 2009. – №6. – Б. 93-95.

Илмий тўпламлардаги мақола ва тезислар

5. Ҳасанов А. Бадиий тасвирнинг лексик воситаларида миллий ментали-

тетнинг акс этиши (Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари асосида) // Чет тиллари ва
миллий менталитет илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент:
ЎзДЖТУ, 2007. – Б. 88-90.

6. Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида оғзаки нутқ лексикаси //

Тилшуносликнинг долзарб масалалари / Илмий мақолалар тўплами. – Тошкент:
ЎзМУ, 2008. – №4. – Б. 165-168.

7. Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳорнинг сифат метафоралардан фойдаланиши //

Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари / Илмий мақолалар тўплами.
– Тошкент: ТДПУ, 2008. – №2. – Б. 146-147.

8. Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида қўлланган метонимияларнинг

лисоний ва бадиий-эстетик хусусиятлари // Ёш адабиётшунос ва
тилшуносларнинг анжумани материаллари. – Тошкент: Алишер Навоий
номидаги ТАИ, 2008. – Б. 56-58.

9. Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳорнинг кенгайган метафоралардан фойда-

ланиши // «Изланиш» Ёш тадқиқотчиларнинг илмий мақолалари тўплами.
– Тошкент: ТДПУ, 2008. – №2. – Б. 42-43.

10.

Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида бадиий такрорнинг линг-

вопоэтик хусусиятлари // Илм, фан тараққиёт интеграцияси / Илмий-услубий
мақолалар тўплами. – Тошкент: Фан, 2009. – Б. 5-8.

11. Абдулла Қаҳҳорнинг синекдохадан фойдаланиш маҳорати // Олий

таълим муаммолари / Доцент И.П.Пўлатов таваллудининг 60 йиллигига
бағишланган тўплам материаллари. – Тошкент, 2010. – Б. 84-90.








background image

24

Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Ҳасанов

Акбаржон Абдурашидовичнинг 10.02.01 – ўзбек тили ихтисослиги бўйича

«Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-

стилистик воситалар»

мавзусидаги диссертациясининг


Р Е З Ю М Е С И


Таянч сўзлар:

бадиий асар тили, бадиий матн, бадиият, бадиий

образлилик, лингвопоэтика, прагмалингвистика, имплицитлик, индивидуал
услуб, ёзувчи маҳорати, кўчма маъно, окказионал маъно, коннотативлик,
тасвирий воситалар, лексик воситлар, семантик-стилистик воситалар.

Тадқиқот объекти

сифатида Абдулла Қаҳҳорнинг 1987 йилда нашр

қилинган «Асарлар»ининг 1- ва 2- жилдига киритилган ҳикоялари қамраб
олинди.

Ишнинг мақсади:

Абдулла Қаҳҳорга хос лингвистик маҳоратни

белгилашда адиб ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-
стилистик воситаларни лингвопоэтик ҳамда прагмалингвистик жиҳатдан таҳлил
қилиш диссертациянинг асосий мақсадини ташкил этади.

Тадқиқот методлари:

компонент таҳлил, тавсифлаш, қиёслаш,

лингвопоэтик ва прагмалингвистик таҳлил усулларидан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

А.Қаҳҳор ҳикоялари

тилининг бадииятини таъминловчи лексик-стилистик воситаларнинг лексик-
семантик гуруҳи аниқланди ва ўзбек тилшунослигида илк бор лингвопоэтик
аспектда таҳлил қилинди; ёзувчининг асар бадииятини таъминлашда сўзнинг
кўчма маъноларидан фойдаланиш маҳорати туркумлараро ва сўзларнинг
ЛСГлари доирасида изоҳланди; чегараланган лексиканинг поэтик актуаллашуви
ва бадиий образлилик қиммати кўрсатилди; семантик-стилистик воситаларнинг
лингвопоэтик хусусиятлари ёзувчининг индивидуал услуб қирралари билан
боғлиқ ҳолда ўрганилди; А.Қаҳҳорга хос лингвистик маҳорат Ойбек ва
Ғ.Ғуломнинг сўз қўллаш маҳорати билан қиёсан тадқиқ этилди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқотнинг назарий ва амалий натижаларидан

бадиий асар тили юзасидан олиб борилаётган тадқиқотларда, нутқ маданияти,
бадиий матннинг лингвистик таҳлили, лингвопоэтика фанларидан машғулотлар
олиб боришда, диссертация, монография, ўқув қўлланмалари ёзишда
фойдаланиш мумкин.

Татбиқ

этиш

даражаси:

тадқиқот

ишининг

натижалари

ва

материалларидан Муқимий номидаги Қўкон давлат педагогика институти ўзбек
тили ва адабиёти факультетида «Бадиий матннинг лисоний таҳлили», «Ўзбек
тили стилистикаси», «Ўқитувчи нутқи маданияти» фанлари бўйича амалий
машғулот дарсларини олиб боришда фойдаланилмоқда.

Қўлланиш соҳаси:

назарий ва амалий тилшунослик ва лингводидактика,

филологик тадқиқотлар, бадиий матннинг лисоний таҳлили, стилистика, нутқ
маданияти.


background image

25

РЕЗЮМЕ

диссертации Хасанова Акбаржона Абдурашидовича на тему

«Лексико-

стилистические средства, обеспечивающие художественность языка
рассказов Абдуллы Каххара»

на соискание ученой степени кандидата

филологических наук по специальности 10.02.01 – узбекский язык.

Ключевые

слова:

язык

художественного

произведения,

художественный текст, художественность, художественная образность,
лингвопоэтика, прагмалингвистика, имплицитность, индивидуальный стиль,
мастерство писателя, переносное значение, окказиональное значение,
коннотативность, изобразительные средства, лексические средства, семантико-
стилистические средства.

Объекты исследования:

рассказы Абдуллы Каххара, вошедшие в 1 и 2

тома его избранных произведений, изданных в 1987 году.

Цель работы:

раскрытие лингвистического мастерства Абдуллы Каххара на

основе анализа лексических средств, обеспечивающих высокую художественность
языка в лингвопоэтическом и прагмалингвистическом аспектах.

Методы исследования:

компонентный анализ, описание, сравнение,

лингвопоэтический и прагмалингвистический анализ.

Полученные результаты и их новизна:

выявлены лексико-семантические

группы лексико-стилистических средств, обеспечивающих высокую художественность
языка рассказов А.Каххара и впервые в узбекском языкознании осуществлен их
лингвистический анализ; раскрыто мастерство писателя в использовании слов в
переносном значении, выявлена поэтическая актуализация ограниченной лексики и
значение художественной образности; лингвопоэтические особенности семантико-
стилистических средств исследованы во взаимосвязи с индивидуальным стилем
писателя; лингвистическое мастерство А.Каххара изучено в сопоставительном аспекте
с творчеством таких мастеров слова как Айбек и Г.Гулям.

Практическая значимость:

теоретические и практические материалы

исследования могут быть использованы при изучении языка художественного
произведения, при проведении занятий по культуре речи, лингвопоэтике, по
лингвистическому анализу художественного текста, при создании диссертаций,
монографий, учебников, учебных пособий.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты и

материалы исследования использованы в преподавании предметов “Лингвистический
анализ художественного текста”, “Стилистика узбекского языка”, “Культура речи
преподавателя” на

факультете узбекского языка и литературы Кокандского

государственного педагогического института имени Мукими.

Область применения:

теоретическое и прикладное языкознание,

лингводидактика, филологические исследования, лингвистический анализ
художественного текста, стилистика, культура речи.




background image

26

RESUME

Thesis of Khasanov Akbardjon Abdurashidovich

on the scientific degree competition of the Doctor of Philosophy

in Philology, specialty 10.02.01 - The Uzbek Language,

on the subject

“Lexical and stylistic means providing impressive artistic features

to the literary language of Abdulla Kakhkhar’s stories”


Key words:

the literary language of literary writings, literary text, artistic

features, literary imagery, poetical linguistics, pragmalinguistics, implicitness,
individual style, literary skills and mastery of a writer, a figurative or allegorical
meaning, occasional meaning, connotative meaning, literary descriptive means, lexical
means, semantic and syntactical means.

Subjects of the inquiry:

Abdulla Kakhkhar's stories included in one-volume

and two-volume editions of its selected works published in 1987.

Aim of the inquiry:

to show the linguistic skills and mastery of Abdulla

Kakhkhar on the basis of analyzing the lexical means provided high artistic quality of
his literary language in terms of poetical linguistics and pragmalinguistics.

Methods of the inquiry:

the method of the componential analysis, linguistic

description, a comparative method, the method of pragmalinguistic and linguopoetic
analysis.

The results achieved and their novelty:

there have been identified lexical and

semantic groups of lexical-stylistic literary techniques provided the high artistic
quality of the literary language in Abdulla Kakhkhar’s stories and for the first time in
Uzbek linguistics their linguistic analysis has been made; the literary skills and
mastery of the writer in his using the words in figurative meaning; the poetic
actualization of confined lexis and the significance of literary imagery have been
revealed; the linguopoetic and pragmalinguistic specificities of lexical-stylistic means
have been investigated in interlinkage with an individual literary style of a writer; the
A.Kakhkhar’s linguistic skills have been explored in the comparative aspect with
literary works of such artists in words as Aybek and G.Gulyam.

Practical value:

theoretical and practical materials of the dissertation can be

used in pursuing case-research on studying the literary language of works of literature,
in rendering lectures on culture of speech, poetical linguistics, making linguistic
analysis of literary texts, in writing of dissertations, monographs, textbooks and
educational guides.

Degree of embed and economic effectivity:

the dissertational results and

research materials were introduced in teaching of the academic disciplines “Linguistic
analysis of belles-letters texts”, “Stylistics of the Uzbek language”, “The speech
culture of a teacher”, at the Department of the Uzbek language and Literature of
Kokand State Pedagogical Institute named after Mukimi.

Sphere of usage:

theoretical and applied linguistics; linguo-didactics;

philological investigations, linguistic analyses of literary texts, stylistics, culture of
speech.


background image

27









































background image

28








Библиографические ссылки

Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида хусусий яширин маънонинг от-метафоралар ёрдамида ифодаланиши // Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. - Тошкент: ТДТУ, 2008. - №2. - Б. 96-98.

Ҳасанов А. Абдулла Қаҳхорнинг ўхшатишлардан фойдаланиш маҳора-ти // Илм сарчашмалари. - Урганч: УрДУ, 2008. - №2. - Б. 82-84.

Ҳасанов А. Абдулла Қаҳхор ҳикоялари тилининг айрим хусусиятлари // Тил ва адабиёт таълими. - Тошкент, 2008. - №11. - Б. 75-78.

Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор нутқида афоризмлар // Ўзбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2009. - №6. - Б. 93-95.

Ҳасанов А. Бадиий тасвирнинг лексик воситаларида миллий ментали-тетнинг акс этиши (Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари асосида) // Чет тиллари ва миллий менталитет илмий-амалий конференция материаллари. - Тошкент: ЎзДЖТУ, 2007. - Б. 88-90.

Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида оғзаки нутқ лексикаси // Тилшуносликнинг долзарб масалалари / Илмий мақолалар тўплами. - Тошкент: ЎзМУ, 2008. - №4. - Б. 165-168.

Ҳасанов А. Абдулла Қаҳхорнинг сифат метафоралардан фойдаланиши // Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари / Илмий мақолалар тўплами.-Тошкент: ТДПУ, 2008. - №2. - Б. 146-147.

Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида кўлланган метонимияларнинг лисоний ва бадиий-эстетик хусусиятлари // Ёш адабиётшунос ва тилшуносларнинг анжумани материаллари. - Тошкент: Алишер Навоий номидаги ТАИ, 2008. - Б. 56-58.

Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳорнинг кенгайган метафоралардан фойдаланиши // «Изланиш» Ёш тадқиқотчиларнинг илмий мақолалари тўплами.-Тошкент: ТДПУ, 2008. - №2. - Б. 42-43.

Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида бадиий такрорнинг лингвопоэтик хусусиятлари // Илм, фан тарақкиёт интеграцияси / Илмий-услубий маколалар тўплами. - Тошкент: Фан, 2009. - Б. 5-8.

Абдулла Қаҳхорнинг синекдохадан фойдаланиш махорати // Олий таълим муаммолари / Доцент И.П.Пўлатов таваллудининг 60 йиллигига бағишланган тўплам материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 84-90.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов