ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК:351.74(043.3)(571.1)
ИСМОИЛОВ ШАВКАТ ИСМОИЛОВИЧ
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ
ҲИМОЯЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ
МУАММОЛАРИ
12.00.02. − Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий ҳуқуқ;
молиявий ҳуқуқ
Юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
ТОШКЕНТ – 2012
2
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Академияси «Маъмурий ҳуқуқ» кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
юридик фанлар номзоди, доцент
Мирбобоев Бахтиёр
Шамсутдинович
Расмий оппонентлар:
юридик фанлар доктори
Рузметов Хайрулла Ибадуллаевич
юридик фанлар номзоди
Газиев Шахрух Муродалиевич
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасининг Олий ўқув
курслари
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти ҳузуридаги юридик фанлар доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.016.15.03 рақамли
Ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил «____» ___________ куни соат «____»
даги мажлисида бўлиб ўтади. Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ, 35.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент
давлат юридик институти Ахборот-ресурс маркази (100047, Тошкент шаҳри,
Сайилгоҳ, 35)да танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил «____» ___________да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби юридик
фанлар номзоди, доцент
Зулфиқаров Шерзод Хуррамович
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ҳозирги шиддатли глобаллашув шароитида
давлат ва унинг ички хавфсизлигини таъминлаш, халқнинг тинчлиги ва
осойишталигини сақлаш энг муҳим вазифалардан биридир. Ўзбекистон
Республикаси ўз тинчлигини сақлаш, фуқароларнинг фаровон ҳаёт
кечиришини таъминлаш учун бу жараённинг асосий субъектлари
ҳисобланган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хизмат
масъулиятини
оширишга,
уларнинг
ўз
вазифаларига
фидокорона
ёндашишига эришиши лозим. Бу борада уларни ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб турмуш
шароитини яратиб бериш давлат ҳокимияти зиммасидаги энг муҳим ва
устувор вазифалардан биридир. Мамлакатимизда ички ишлар органларининг
нуфузини юксалтириш, улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада
такомиллаштириш, ўз навбатида, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш, қонунийликка риоя қилишнинг реал ҳуқуқий кафолатларини
яратишга хизмат қилади ҳамда у демократик давлатларнинг умум эътироф
этган амалиётига мос келади
1
.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида ички ишлар органлари
муҳим ўрин эгаллайди. Чунки улар сон жиҳатидан устуворлик касб этиши
билан бирга, фуқароларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жамоат
тартибини сақлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашда жуда масъулиятли
вазифаларни ўз зиммасига олади
2
. Ички ишлар органлари ходимларининг
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратиш уларнинг хизматга
муносабатининг ижобий томонга ўзгаришига, юрти ва халқининг тинчлиги
йўлида янада жонкуярлик ҳамда фидойилик билан хизмат қилишига сабаб
бўлади.
Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида ижтимоий ҳимояни
юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ижобий ўзгаришларнинг бир йўналиши сифатидаги ички ишлар
органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясига эътибор қаратиш энг
долзарб масалалардан биридир. Чунки ички ишлар ходимлари энг оғир, энг
қийин, энг мураккаб шароитларда ҳам ўз халқи ва мамлакати учун хизмат
қиладиган, унинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлайдиган асосий куч
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов таъкидлаганидек,
«... милиция ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган аниқ
мақсадли ишларни янада кучайтириш муҳим вазифаларимиздан бири
1
Қаранг:
Каримов И. А.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. –
26-б.
2
Қаранг:
Коваленко И. А.
Система органов внутренних дел России в механизме российского
государства: Дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2005. – 24 с.
4
бўлмоғи
керак.
Кейинги
йилларда
уларнинг
ижтимоий-маиший
шароитларини яхшилаш, иш ҳақини ошириш йўлида кўп иш қилинди. Ички
ишлар органлари
ходимларининг
профессионал маҳорати ўсишини
рағбатлантиришга қаратилган қўшимча пул мукофотлари ва бошқа тўловлар
жорий
этилди.
Бу
ишлар
бундан
кейин
ҳам
давлатимиз
ва
жамоатчилигимизнинг эътибор марказида бўлади, албатта»
1
.
Дарҳақиқат, ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш масаласи давлат томонидан амалга оширилаётган умумижтимоий
ҳимоя сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиши лозим. Бунинг
учун мазкур жараённинг илмий-назарий асосларини тадқиқ этиш, амалий
фаолиятни таҳлилий ўрганиш ҳозирги юридик фани олдидаги энг муҳим
муаммолардан бири ҳисобланади.
Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш,
уларнинг ишлаши ва яшаши учун етарли шарт-шароитларни яратиб бериш,
биринчидан, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришга
хизмат
қилса,
иккинчи
томондан,
мамлакатимиз
хавфсизлигини,
фуқароларнинг тинч-тотув ва осойишта ҳаёт кечиришларини таъминлашга
хизмат қилади.
Тадқиқот мавзусининг долзарблигини яна қуйидаги ўзига хос жиҳатлар
билан асослаш мумкин:
− жаҳонда геосиёсий манфаатлар тўқнашган, мафкуравий курашлар авж
олган ҳозирги паллада миллий хавфсизликни таъминлаш, хусусан,
мамлакатнинг ички ишларини оқилона тартибга солишга оид ислоҳотларни
янада жадаллаштириш лозимлиги;
− ички ишлар органлари ходимларини мамлакатимизда мустақиллик
йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли кучли ижтимоий ҳимоя
сиёсатининг объектига айлантириш заруратининг пайдо бўлганлиги;
− мамлакатимизда ички ишлар тизимини ислоҳ қилиш йўналишида бир
қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилган бўлса-да, соҳада муайян
камчилик, нуқсон ва муаммоларнинг мавжудлиги;
− ички ишлар органлари фаолиятига оид ҳуқуқий асосларнинг мукаммал
эмаслиги ва уларни такомиллаштириш зарурати ҳамда ижтимоий ҳаётнинг
ривожланиши натижасида янги қонунларга эҳтиёжнинг юзага келганлиги;
− республикамизда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоялаш тизими ва унинг ташкилий, ҳуқуқий, амалий жиҳатлари
махсус тадқиқ этилмаганлиги ва бу соҳани янада такомиллаштириш учун
илмий асосланган хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш лозимлиги;
− мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоялашнинг аниқ мезонлари яратилмаганлиги ва уларни
ижтимоий ҳимоялаш амалиётида муайян бўшлиқларнинг мавжудлиги;
1
Каримов И. А.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимларига байрам табриги
//Хабарнома. – Тошкент, 2007. – 4-сон. – Б. 8.
5
− Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тизимида ички ишлар
органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш билан боғлиқ
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мукаммал эмаслиги, мавжудлари ҳам
давр, тараққиёт нуқтаи назаридан эскирганлиги ва бу соҳага оид қонунчилик
тизимини янада такомиллаштириш заруратининг мавжудлиги;
− ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
борасида тўпланган жаҳон тажрибасининг илғор намуналарини ўрганиш,
илмий таҳлил қилиш ва амалиётга татбиқ этиш зарурати.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ушбу мавзуни илмий тадқиқот иши
сифатида танлаб олишга ва уни тадқиқ этишга етарли асос бўлди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялашнинг назарий ва амалий
муаммолари, уларнинг назарий талқини ва илмий таҳлили, бу соҳани
такомиллаштириш истиқболлари мамлакатимиз юридик фанида деярли
ўрганилмаган мавзу ҳисобланади. Бироқ бир қатор олимлар томонидан ушбу
муаммонинг айрим жиҳатларига оид фикрлар билдирилган. Хусусан, бу
масаланинг
умумий
ҳуқуқий
жиҳатлари
С. М. Адилходжаева,
А. А. Азизхўжаев,
Ҳ. Б. Бобоев,
З. М. Исломов,
Е. Д. Кутибаева,
О. З. Мухамеджанов,
Ҳ. Т. Одилқориев,
Ф. Х. Рахимов,
А. Х. Саидов,
Ж. Ў. Тошқулов,
А. С. Турсунов,
М. М. Файзиев,
И. А. Хамедов,
О. Т. Ҳусанов ва Ш. З. Ўразаевлар
1
томонидан;
ижтимоий ҳимоя билан
боғлиқ
жиҳатлари
Д. Ахмедов,
М. Усмонова,
Й. Турсунов
ва
З. Шойимхоновлар
2
томонидан; мамлакатимизда
ички ишлар органлари
фаолиятини
янада
такомиллаштириш
билан
боғлиқ
жиҳатлари
1
Азизхўжаев А. А.
Давлатчилик ва маънавият. – Тошкент, 1997. – 112 б.;
Адилходжаева С. М.
Глобализация и стратегия государства. – Тошкент, 2007. – 130 с.;
Ўша муаллиф.
Либерализм: эволюция идей
от прошлого до настоящего (теория и практика). – Тошкент, 2002. – 124 с.;
Адилходжаева С. М.
Эволюция
политико-прововых идей либерализма, пролблемы их реализации на современном этапе: вопросы теории и
практики: Автореф. дис. ... д-ра юрид. наук. – Тошкент, 2003. – 42 с.;
Исламов З. М.
Общество. Государство.
Право. – Тошкент: Адолат, 2001. – 695 с.;
Ўша муаллиф
. Ҳуқуқ тушунчаси, моҳияти, ижтимоий вазифаси. –
Тошкент, 2004. – 138 б.;
Ўша муаллиф
. Ўзбекистон модернизациялаш ва демократик тараққиёт сари. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2005. – 264 б.; Давлат ва ҳуқуқ назарияси //Масъул муҳаррирлар: Ҳ. Б. Бобоев,
Ҳ. Т. Одилқориев. – Тошкент, 2000. – 528 б.;
Одилқориев Х. Т.
Ўзбекистон Республикаси қонун чиқариш
жараёни. – Тошкент: Ўзбекистон, 1995. – 208 б.;
Ўша муаллиф
. Конституция ва фуқаролик жамияти. –
Тошкент, 2002. – 320 б.; Ўзбекистон миллий давлатчилик назариясининг ҳуқуқий асослари
/Файзиев М. М.,
Одилқориев Х. Т. ва б
.
– Тошкент 2006. – 86 б.;
Кутибаева Е. Д.
Органы исполнительной власти Республики
Каракалпакстан: Автореф. дис. ... д-ра юрид. наук. – Тошкент, 1999. – 41 с.;
Саидов А.
Ҳозирги замон асосий
ҳуқуқий тизимлари. – Тошкент, 2005. – 487 б.;
Саидов А., Тожихонов У.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси. –
Тошкент, 2001. – 560 б.;
Таджиханов У. Т., Тошқулов Ж. У.
Мустақиллик ва ҳуқуқий мафкура. – Тошкент,
1995. – 117 б.;
Ташкулов Д.
Борьба джадидов Туркистана за независимость //Проспектива. – Москва, 1993. –
№ 1–3. − С. 26−33;
Тошқулов Ж., Саидов А. Х.
Давлат ва ҳуқуқ тарихи. – Тошкент, 1995. – 128 б.;
Хамедов
И. А.
Организационно-правовые проблемы совершенствования системы государственного управления в
Республики Узбекистан: Автореф. дис. ... д-ра юрид. наук. – Тошкент, 1999. – 46 с.;
Ҳусанов О. Т.
Ўзбекистон Республикаси давлат органлари. –Т., 1996. – 168 б.;
Ўразаев Ш. З.
Власть и закон. – Тошкент:
Фан, 1991. – 48 с.;
Ўша муаллиф.
Мустақил Ўзбекистон Конституцияси. – Тошкент, 1994. – 110 б.
2
Ахмедов Д. К.
Ўзбекистонда давлат ижтимоий ҳимояси: ҳуқуқий асослари ва такомиллаштириш
муаммолари: Юрид. фан. д-ри ... дис. автореф. − Т., 2007. – 36 б.;
Аҳмедов Д. Қ.
Бозор муносабатлари
шароитида давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатининг ҳуқуқий жиҳатлари. – Тошкент: ТДЮИ, 2006. – 236 б.;
Усманова М. А.
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя: фуқаролик ҳуқуқий жиҳатлари. – Тошкент: ТДЮИ, 2005. –
220 б.;
Турсунов Й., Шойимхонов З.
Ижтимоий таъминот ҳуқуқи. – Тошкент: ТДЮИ, 2003. – 246 б.
6
Ҳ. Р. Алимов, С. Т. Ахмедова, Т. А. Жалилов, М. З. Зиёдуллаев, И. Исмаилов,
Н. Исмоилов,
Ж. С. Мухторов,
Ю. С. Пулатов,
А. Х. Саттаров
,
У. Т. Таджиханов, З. Ҳ. Ғуломовлар
1
томонидан, шунингдек, ички ишлар
органлари
ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялашнинг
ҳуқуқий
жиҳатларига доир назарий масалалар Е. Б. Балабанова, М. И. Басецкий,
В. Г. Беляхин, В. Н. Васин, Н. Д. Кочеткова, С. М. Круппо, А. В. Куракин,
В. П. Лобзиков,
А. П. Лончаков,
А. В. Ольшевский,
А. П. Петров,
Ю. П. Соловей, В. В. Черников, И. И. Шубина
2
ва бошқа хорижий давлатлар
олимларининг илмий асарларида ўз ифодасини топган. Лекин ушбу мавзу
мамлакатимизда алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.
Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация
мавзуси
Ўзбекистон
Республикаси
ИИВ
1
Алимов Х. Р.
Административная деятельность милиции в годы Великой отечественной войны (1941–
1945 гг.): Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Тошкент, 1972. – 27 с;
Ғуломов З. Х.
Демократик ҳуқуқий
давлат қуриш жараёнида милиция фаолиятини такомиллаштириш муаммолари: Юрид. фан. номз. ... дис.
автореф. – 12.00.02. – Тошкент, 1996. –23 б.;
Исмаилов И.
Уюшган жиноий тузилмалар фаолиятининг олдини
олишни назарий ва ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш: Юрид. фан. д-ри. ... дис. – Тошкент, 2006. – 393 б.;
Джалилов Т.
Из истории рабоче-дехканской милиции Узбекистана. – Тошкент, 1969. – 86 с.;
Его же.
Страницы истории милиции Хорезма и Бухары. – Тошкент, 1970. – 80 с.;
Его же.
Верные отчизне. Из
истории рабоче-крестьянской милиции в Туркистане. (1917–1924 гг.). − Т.: Узбекистан, 1968. – 159 с.;
Таджиханов У., Ахмедова С.
Ички ишлар органларида бошқарувни ташкил этиш асослари: Дарслик. –
Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2001. – 309 б.;
Пулатов Ю.С.
С чего начинается
реформирование органов внутренних дел? //Ҳуқуқ–Право–Law. – Ташкент, 2004. – № 4. – С. 80–84;
Саттаров А. Х.
Инсон ҳуқуқлари назарияси ва ички ишлар органлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилишнинг долзарб муаммолари: Юрид. фан. д-ри ... дис. – Тошкент, 2003. – 294 б.;
Зиёдуллаев М.
Милиция таянч пунктларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини
бошқариш: Ўқув-методик қўлланма /Масъул муҳаррир юрид. фан. д-ри И. Исмаилов. – Тошкент:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2008. – 92 б.;
Зиёдуллаев М. З.
Милиция таянч пунктларининг
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш: Юрид. фан.
номз. ... дис. автореф. – Тошкент, 2008. – 26 б.;
Мухторов Ж. С.
Милиция таянч пункти: янги тизимнинг
шаклланиши ва унинг муаммолари //Ҳуқуқ–Право–Law. – Тошкент, 2004. – 2-сон. – Б. 23–25.
2
Балабанова Е.
Социально-экономическая зависимость и социальный паразитизм: стратегизм
негативной адаптации //Социологические исследования. − Москва, 1999. − № 4. – С. 46;
Басецкий М. И.
О
правовой защите субъектов и участников оперативно-розыскной деятельности //Проблемы безопасности
личного состава при выполнении служебных обязанностей. − Минск: 1982. −С. 17−27;
Беляхин В. Г.
Льготное пенсионное обеспечение и пенсии за выслугу лет. – М., 1995. − 126 с.;
Буданов А. В.
Методика
использования материалов зарубежного опыта в профессиональной подготовке сотрудников МВД России. −
М., 1995. − С. 1−14;
Васин В. Н., Лобзиков В. П.
Правовая и социальная защита сотрудников ОВД
//Проблемы борьбы с преступностью, охрана прав и законных интересов граждан в условиях перехода к
рыночной экономике: Сборник научных трудов. − М., 1996. − С. 53−63;
Кочеткова Н. Д.
Административно-
правовое обеспечение социальной защиты сотрудников органов внутренних дел Российской Федерации:
Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2006. – 24 б.;
Круппо С. М.
Правовая и социальная защита
сотрудников органов внутренних дел: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2001. – 25 с.;
Куракин А. В.
Административно-правовые средства предупреждения и пресечения коррупции в системе государственной
службы зарубежных государств: Монография /Под общ. ред. М. В. Костенникова. − М.: Домодедово, 2007. –
80 с.;
Лончаков А. П.
Правовое регулирование админстративной деятельности милиции общественной
безопасности. − Владивосток, 1996. – 72 с.;
Его же.
Органы внутренных дел в системе субъектов
админстративно-правовой организации государственного управления. − Хабаровск, 1989. – 112 с.;
Ольшевский А. В.
Механизм совершенствования системы управления органами внутренних дел:
организационно-правовые вопросы: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2004. – 26 с.;
Петров А. П.
Правовая и социальная защита сотрудников органов внутренних дел. – Хабаровск, 1995. – 45 с.;
Соловей
Ю. П.,
Черников В. В.
Комментарий к Закону Российской Федерации «О милиции». – М.: Проспект, 2000. –
496 с.;
Шубина И. И.
Организационное обеспечение правовой защиты сотрудников органов внутренних дел:
Автореф. дис. … канд. юрид. наук. – М., 1999. – 24 с.
7
Академияси Илмий кенгаши мажлисининг 2005 йил 23 февралдаги 5-сонли
баённомаси билан тасдиқланган ва 2006–2010 йиллардаги илмий тадқиқот
ишлари режасига киритилган ҳамда шу асосда амалга оширилган.
Тадқиқот мақсади:
тадқиқот ишидан кўзланган асосий мақсад –
Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоялаш тизимидаги мавжуд муаммоларни илмий таҳлил қилиш,
уларни бартараф этиш йўналишларини ишлаб чиқиш, мазкур соҳа
истиқболларини белгилаш ва ходимлар ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини
такомиллаштиришга оид илмий асосланган хулоса, таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Ушбу илмий тадқиқот ишини амалга ошириш
орқали қуйидаги вазифаларни ҳал этиш кўзда тутилган:
− ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
тушунчаси, моҳияти, ижтимоий аҳамияти ва мамлакат тараққиётига
таъсирини махсус тадқиқ этиш;
− мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоялаш тизимининг вужудга келиши, ривожланиши, бугунги
ҳолати ва истиқболларини тизимли таҳлил қилиш;
− ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя
қилишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни илмий таҳлил
қилиш, уларни янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
− ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
борасида тўпланган жаҳон тажрибасининг илғор намуналарини ўрганиш,
илмий таҳлил қилиш ва амалиётга татбиқ этиш йўналишларини ишлаб
чиқиш;
− ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш
тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
− ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш
тизимидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш
юзасидан тегишли чора-тадбирлар дастури ҳақида таклифлар ишлаб чиқиш;
− ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
механизмини янада такомиллаштиришга оид хулосалар, таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти.
Ўзбекистон Республикасида ички ишлар
органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш назарияси ва
амалиётидаги
мавжуд
муаммолар
тадқиқотнинг
объекти
бўлиб
ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети.
Ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялашнинг ижтимоий табиати, мазмун-моҳияти,
зарурати,
мамлакат
тараққиётига
таъсири
ҳамда
мазкур
тизимни
такомиллаштиришга доир фикрлар, бу соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этиш
доирасида ўрганиладиган масалалар
тадқиқотнинг предметини
ташкил
этади.
8
Тадқиқот методлари.
Тадқиқотнинг назарий ва методологик асосини
инсоният тафаккурига улкан ҳисса қўшган, умум эътироф этган илғор илмий,
сиёсий ва
ҳуқуқий ғоялар;
Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И. А. Каримовнинг нутқ, маъруза ва асарларида илгари сурилган фикрлар
ташкил этади. Шу билан бирга, тадқиқотни амалга оширишда илмий
билишнинг тарихий, тизимли, мантиқий, социологик, қиёсий, статистик ва
бошқа усуллари кенг қўлланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
тизимини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ қилиш, унинг
илмий асосларини назарий-ҳуқуқий жиҳатдан комплекс тарзда тадқиқ этиш
бугунги кундаги энг долзарб вазифадир.
2. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
тизимини такомиллаштириш орқали мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш,
жиноятларни ўз вақтида очиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда
ижобий натижага эришилади.
3. Мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоялаш билан боғлиқ муносабатларнинг ҳуқуқий асослари
муайян даражада яратилган. Лекин мавжуд ҳуқуқий асосларнинг ўзи билан
мазкур фаолиятни батафсил ҳуқуқий тартибга солишга эришиб бўлмайди.
Чунки ҳозирда ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи асосий
манба сифатида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1993 йил 8 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган
«Ички ишлар органларида хизмат ўташнинг вақтинчалик низоми» тизим
фаолиятини тўлиқ ҳуқуқий тартибга солиш учун асос бўла олмайди. Чунки у,
биринчидан, қонуности ҳужжат хусусиятига эга, иккинчидан, давр нуқтаи
назаридан эскирган ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, «Ички ишлар
органлари
тўғрисида»ги,
«Тезкор
қидирув
фаолияти
тўғрисида»ги,
«Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби
тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоялаш
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини қабул қилиш мақсадга
мувофиқдир.
4. Мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларига ижтимоий
ёрдам кўрсатишнинг аниқ мезонлари ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий
этилиши лозим. Унда ходимларнинг ижтимоий таъминланганлик даражаси,
иш жойининг географик-ҳудудий ўзига хослиги, оиласининг иқтисодий
ҳолати, ходим фарзандларининг сони ва бошқа шу каби ижтимоий
хусусиятлар эътиборга олиниши керак.
5. Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш тизимининг ташкилий асосларини модернизациялаш зарур. Бу
борада Ички ишлар вазирлиги тизимидаги Шахсий таркибни ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш лозим. Ушбу
9
бўлим фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи алоҳида норматив-ҳуқуқий
ҳужжат мавжуд эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, махсус йўриқнома ишлаб
чиқиш керак.
6. Ички ишлар органлари ходимларини уй-жой билан таъминлаш
масаласига
эътибор
қаратиш
зарур.
Маълумки,
сўнгги
йилларда
мамлакатимизда ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Унинг бир йўналиши сифатида ёш оилаларга ипотека кредити
асосида уй-жой берилишини кузатишимиз мумкин. Бундай имтиёзларни
ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган ёш ходимларга нисбатан
ҳам қўллаш мақсадга мувофиқдир.
7. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
борасида хориж мамлакатларида бир қатор ижобий, фойдаланиш самара
келтирадиган тажрибалар мавжуд бўлиб, уларнинг энг сараларини,
ижтимоий ҳаётимиз, менталитетимиз, қадриятларимиз, миллий-маънавий
хусусиятларимиз ва анъаналаримизга мос келадиганларини Ўзбекистон
Республикаси амалиётига татбиқ этиш бу борада катта ижобий натижаларни
қўлга киритишимизга омил бўлади.
8. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя
қилишнинг аниқ мақсадга йўналтирилган концепциясини ишлаб чиқиш лозим.
Мазкур концепциянинг ишлаб чиқилиши ва унинг татбиқ этилиши ҳозирги
ҳуқуқий модернизация шароитида ички ишлар ходимларининг ижтимоий
ҳимоясига ижобий таъсир этиш орқали жамоат тартибини сақлаш ва
жиноятчиликка қарши курашга, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга,
мамлакатимизда миллий хавфсизликни, тинчлик ва осойишталикни
таъминлашга самарали таъсир кўрсатади.
Илмий янгилиги.
Мазкур тадқиқот иши ўз олдига ҳуқуқий давлат ва
фуқаролик жамияти барпо этишни олий мақсад сифатида танлаган мустақил
Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимининг янги йўналишлари, уни амалга
оширишнинг замонавий концепциясини ишлаб чиқишга бағишланган
дастлабки диссертация ишидир. Тадқиқот ишида илк бор мамлакатимиз ички
ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялашнинг амалий ва
назарий муаммолари ҳамда уларни бартараф этиш йўналишлари, соҳани
ривожлантиришга бағишланган фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар
илгари сурилган. Диссертация предмети, назарий ғоялари, мазмуни ҳамда
унда шакллантирилган таклифлар янги бўлиб, шу пайтга қадар у алоҳида
илмий тадқиқот ишининг предмети бўлмаган.
Тадқиқот ишининг эътиборга молик жиҳати қуйидагиларда намоён
бўлади:
биринчидан,
Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш комплекс тарзда илмий таҳлил
этилган;
иккинчидан,
республикамизда ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш илмий нуқтаи назардан тавсифланган ва
«ижтимоий ҳимоя», «ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя», «ички ишлар органлари
10
ходимларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси» тушунчаларига муаллифлик
таърифи ишлаб чиқилган;
учинчидан,
мамлакатимизда ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш тизимининг ривожланиши
хронологик тарзда ўрганилган;
тўртинчидан,
ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялашнинг бугунги аҳволи илмий таҳлил
этилган;
бешинчидан,
бу борадаги хориж тажрибаси қиёсий-ҳуқуқий
ўрганилган;
олтинчидан,
соҳадаги мавжуд муаммолар таҳлил этилган ва уларни
ҳал этиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
еттинчидан,
ички
ишлар
органлари
ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш
тизимининг истиқболларига оид таклифлар илгари сурилган.
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти.
Диссертациядаги назарий ва амалий хулосалар, тавсия ва таклифлардан
Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоялаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш жараёнида; ички ишлар
ходимлари
ҳуқуқ
ва
эркинликларининг
тўлиқ
рўёбга
чиқишини
таъминлашда; қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда амалдаги
қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда; «Ички ишлар органларида
бошқарувни ташкил этиш», «Ички ишлар органларида кадрлар билан
ишлашни ташкил этиш», «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар» фанларини
ўқитишда, илмий тадқиқот ишларини олиб боришда ва бошқа соҳаларда
фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг
жорий
қилиниши.
Диссертация
ишининг
натижаларидан республикамиз ички ишлар тизимини ислоҳ қилишда, ИИВ
тизимидаги олий таълим муассасаларида фойдаланилмоқда. Тадқиқотнинг
умумий натижаларидан келиб чиққан ҳолда, амалдаги қонунчиликни
такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари
қўмитасига тақдим этилган ва уларнинг амалда татбиқ этилаётганлиги ҳақида
2011 йил 25 августда 06/2-1575 вх рақамли жавоб хати олинган.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Тадқиқот асосида берилган
назарий хулоса ва тавсиялар Тошкент давлат юридик институти (06.12.2010),
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси (08.03.2009), Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети
(22.12.2010), Наманган давлат университети (20.09.2010), Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси И. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти (18.10.2010) каби муассасаларда ташкил этилган илмий-амалий
анжуманларда синовдан ўтган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни ва назарий хулосалари муаллиф томонидан чоп этилган 15 та илмий
мақола ва тезисларда ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, еттита
параграфни ўз ичига олган 3 та боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар
рўйхатидан иборат.
Диссертацияни ёзишда 161 та манбадан фойдаланилган.
11
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ишнинг
«Кириш»
қисмида
танланган
мавзунинг
долзарблиги,
муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги, назарий ва амалий
аҳамияти асослаб берилган, тадқиқотнинг объекти, предмети, мақсад ва
вазифалари белгиланган.
Тадқиқот ишидаги
«Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий
ҳимоялашнинг мазмун-моҳияти ва
ривожланиши»
деб
номланган
биринчи боб
«Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоялашнинг тушунчаси ва моҳияти», «Ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш тизимининг вужудга келиши ва
ривожланиши», «Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялашнинг асосий принциплари» каби параграфларни ўз ичига олади.
Биринчи бобнинг биринчи параграфи
да “ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш” тушунчаси илмий таҳлил
қилинди ва махсус усуллар орқали ўрганилди. Мазкур параграфдаги илмий
таҳлиллар натижасида «ижтимоий ҳимоя», «ички ишлар органлари
ходимларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси» тушунчаларига муаллифлик
таърифи ишлаб чиқилди. Таърифларни яратишда бир қатор етук
олимларнинг ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги фикрлари чуқур ўрганилди.
Бундан ташқари, ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган
ходимларнинг фикри социологик сўровлар ёрдамида ўрганиб чиқилди.
Хусусан, «Сиз соҳада фаолият юритаётган ходим сифатида ички ишлар
органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш деганда, нимани
тушунасиз?» деган савол билан мурожаат қилинган респондентларнинг 22 % –
ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантиришни; 13 % – ходимларга яшаш
учун қулай шароитни яратишни; 11 % – ходимларни турар жой, автомобиль,
компьютер ва алоқа воситалари билан таъминлашни; 7 % – хизмат вақтида ҳалок
бўлган ходимларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатишни; 27 % –
ходимларни хизмат билан боғлиқ турли ноқонуний тажовузлар таъсиридан,
мураккаб вазиятларга тушиб қолишдан ҳимоялашни; 20 % – юқоридаги барча
жавоблар бир бутунликда ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояни ташкил этишини
таъкидладилар.
Таҳлилларга асосан, муаллиф томонидан “ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш” тушунчасига қуйидагича
таъриф берилди:
«Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш –
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида хизматда бўлган
ва белгиланган тартибда ҳарбий унвонга тенглаштирилган махсус унвон
берилган ходимларни ҳаёт кечириши ва хизмат фаолиятини амалга
ошириши учун зарур бўлган моддий-маънавий неъматлар, буюм ва воситалар
билан
таъминлаш,
ходимларни
турли
ноқонуний
тажовузлардан
муҳофазалашга қаратилган ҳуқуқий асосларни яратиш ва уларни ҳаётга
12
самарали татбиқ этиш билан боғлиқ давлат функциясининг муҳим йўналиши
ҳисобланади».
Шунингдек, мазкур параграфда ижтимоий ҳимоя сиёсати ва унинг
аҳамиятини ўрганиш баробарида, ички ишлар ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий
ҳимоялашдан
кўзланган
мақсад,
унинг
самараси
ҳамда
ҳуқуқбузарликларнинг
олдини
олиш,
мамлакатдаги
тинчлик
ва
осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашдаги аҳамияти очиб
берилди.
“Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
тизимининг вужудга келиши ва ривожланиши”
деб номланган
иккинчи
параграфда
мазкур тизимнинг вужудга келиши ва ривожланиши хронологик
тарзда ўрганилди. У давр ва ривожланиш босқичларига ҳамоҳанг тадрижий
равишда гуруҳларга ажратилди ва илмий таҳлил этилди.
Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
тизимининг вужудга келиши ва ривожланиши асосан икки тарихий давр:
истиқлолгача бўлган ва мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан
сўнг ўтган даврларга бўлиб ўрганилди. Бунда ижтимоий ҳимоя тизимининг
вужудга келиши ва зарурати таҳлил этилди. Мустақиллик даврида
мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш тизимининг юксалиб борганлиги, унинг ҳуқуқий асослари тизимли
тарзда, тараққиётга уйғун равишда такомиллаштирилганлиги илмий
асосланди.
“Ички
ишлар
органлари
ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялашнинг асосий принциплари”
деб номланган
учинчи параграфда
ходимларга ижтимоий таъминот беришнинг асосий принциплари илмий
таҳлил этилди. Таҳлиллар асносида «принцип», «ҳуқуқий принциплар»,
«ижтимоий ҳимоя принциплари», «ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш принциплари» тушунчаларининг моҳияти очиб
берилди. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
принципларининг умумҳуқуқий принциплар тизимидаги ўрни ва ижтимоий
таъминотнинг махсус принциплари илмий таҳлил этилди. Шунингдек,
мазкур параграфда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш принципларининг таснифи ва ижтимоий аҳамияти очиб берилди.
Ишнинг
иккинчи боби
«Ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялашнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари»
деб
аталиб, «Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя
қилишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг илмий
таҳлили», «Ички ишлар органларида ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя
қилиш тизимининг бугунги аҳволи», «Ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишга доир илғор хорижий тажрибалар ва
уларни мамлакатимизда татбиқ этиш масалалари» каби параграфлардан
ташкил топган.
13
Иккинчи бобнинг биринчи параграфида
Ўзбекистон Республикасида
ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялашнинг
ҳуқуқий асослари илмий таҳлил этилди ва улар қуйидагича таснифланди:
− халқаро ҳуқуқий асослар;
− миллий фундаментал ҳуқуқий асослар;
− соҳавий ҳуқуқий асослар;
− ёрдамчи ёки қўшимча ҳуқуқий асослар.
Юқоридаги гуруҳлаштириш асосида ҳар бир турга оид нормаларни
тизимли ўрганиш натижасида муаллиф қуйидаги хулосаларга келади:
мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш билан боғлиқ муносабатларнинг ҳуқуқий асослари яратилган.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикасида мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
асосида ушбу жараён ҳуқуқий тартибга солинмоқда. Лекин мавжуд ҳуқуқий
асосларнинг ўзи билан мазкур фаолиятни батафсил ҳуқуқий тартибга
солишга эришиб бўлмайди. Бундай хулосага келишга мавжуд норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг илмий таҳлили ва социологик тадқиқот натижалари
асос бўлди. Хусусан, ички ишлар ходимлари ўртасида ўтказилган анкета
сўровномасидаги «Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида қандай
тадбирларни амалга ошириш лозим деб ўйлайсиз?» деган саволга сўровда
иштирок этганларнинг 82 % − «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунни
тезроқ қабул қилиш лозим», 13 % − «Ижтимоий ҳимоя тўғрисида»ги қонунни
қабул қилиш керак» ва атиги 5 % респондент «Янги қонун қабул қилмасдан,
амалдаги қонунларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш зарур», дея жавоб
берган.
Ёки ички ишлар органлари фаолиятини, хусусан, ходимларнинг
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга
соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги ижросини, уларнинг
самарасини
аниқлаш
мақсадида,
«Сизни
ички
ишлар
органлари
ходимларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси билан боғлиқ амалдаги ҳуқуқий
асослар ижроси қониқтирадими?» дея берилган саволга респондентларнинг
атиги 4 % − «Ҳа, етарлича қониқтиради»; 63 % − «Йўқ, қониқтирмайди»,
33 % эса − «Қисман қониқтиради», дея жавоб берган.
Муаллифнинг фикрича, мазкур фаолиятни замонавий асосларда ҳуқуқий
таъминлашга эришиш лозим. Бу борада, биринчи навбатда, «Ички ишлар
органлари тўғрисида»ги, «Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида»ги, «Давлат
хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини қабул қилиш
лозим. Шунингдек, тадқиқот давомида юқоридаги қонунларнинг ўзи билан
чекланмасдан, тараққиётга мос равишда «Ўзбекистон Республикасида ички
ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисида»ги, «Ички ишлар
органлари ходимларини ижтимоий ҳимоялаш тўғрисидаги» қонунларни
босқичма-босқич қабул қилишни Олий Мажлиснинг қонун ижодкорлигига
оид яқин йиллардаги иш режаси дастурига киритиш лозимлиги қайд этилди.
14
Иккинчи бобнинг иккинчи параграфи
«Ички ишлар органларида
кадрларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимининг бугунги аҳволи»
деб номланиб, унда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя
қилишнинг шаклларига оид олимларнинг ёндашувлари таҳлил этилди ҳамда
бу жараённинг аниқ шакллари сифатида қуйидагилар кўрсатилди:
− мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий вазиятлар ва халқ
фаровонлиги даражасини инобатга олган ҳолда, ходимларни меҳнатига
яраша ойлик маош билан таъминлаш;
− хизмат вақтида ўзини ижобий томондан намоён этган, ички ишлар
органлари
зиммасига
юклатилган
вазифаларни
бажаришда
алоҳида
жонбозлик кўрсатган, хизмат вазифасини ҳалол, виждонан бажарган
ходимларни мукофотлаш;
− Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият олиб борган ва белгиланган
тартибда (ички ишлар тизимида ишлаган ходимларга пенсия тайинлашнинг
алоҳида тартиби мавжуд)
1
пенсия ёшига етган ходимларни давлат томонидан
пенсиялар билан таъминлаш;
− Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги тизимида хизматни
ўташ вақтида соғлиғини йўқотиб, нафақага муҳтож бўлиб қолган ходимларга,
жиноятчиликка қарши кураш фаолиятида турли даражадаги тан жароҳати
олган ходимларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш;
− ички ишлар тизимида хизмат олиб бораётган ва нафақага чиққан
ходимларни турли касалликларга чалинганда даволаш, турли сиҳатгоҳларда
дам олишини ташкил этиш;
− ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолиятида қулайлик
яратиш мақсадида, уларни уй-жой, кийим-кечак, автомобиль, қурол-аслаҳа,
турли алоқа воситалари билан таъминлаш;
− Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат вақтида ҳалок бўлган
ходимларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг
фарзандларига ишга ва ўқишга киришда қўшимча имтиёзлар бериш;
− Ички ишлар органлари ходимининг ҳаётини давлат томонидан
суғурталаш ва ҳ.к.
«Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя
қилишга доир илғор хорижий тажрибалар ва уларни мамлакатимизда
татбиқ этиш масалалари»
деб номланган
учинчи параграфда
бу борадаги
хориж тажрибасига кенг ёндашилди. Мазкур параграфдаги таҳлиллар
қуйидаги йўналишларга ажратган ҳолда амалга оширилди:
1) Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар тажрибаси;
2) Европа мамлакатлари тажрибаси;
3) Америка қитъасида жойлашган мамлакатлар тажрибаси;
4) Шарқий мамлакатлар тажрибаси.
1
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 октябрдаги «Ўзбекистон
Республикаси ички ишлар органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялаш
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
15
Юқорида кўрсатилган таснифга асосан, тегишли ҳудудларда жойлашган
мамлакатларнинг ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоя қилишга доир илғор тажрибалари кенг таҳлил этилди ва уларнинг
ўрнак олса бўладиган жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан,
ривожланган мамлакатларда ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш
борасида уларнинг ойлик маош, уй-жой, автомобиль ва бошқа техник
воситалар билан
таъминланганлиги ўрганилди.
Шунингдек, мазкур
параграфда муаллиф томонидан ички ишлар органлари ходимларининг
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси бўйича хорижий мамлакатлар, хусусан: Россия,
Литва, Латвия, Эстония, Молдова, Франция, Германия, Испания, Финляндия,
Исроил, Швеция, Австралия, АҚШ, Канада, Хитой, Япония, Жанубий Корея
каби бир қатор давлатларнинг амалиёти ҳамда миллий тажриба қиёсий
таҳлил этилган.
Диссертация ишининг
«Ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий ҳимоялаш тизимидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш
йўллари»
деб номланган
учинчи боби
«Ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий муаммолари», «Ички ишлар
органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини
такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари» каби параграфларни ўз
таркибига олади.
Учинчи бобнинг биринчи параграфида
Ўзбекистон Республикаси ички
ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги
муаммолар илмий-назарий таҳлил этилди. Натижада ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш тизими замон талабларидан
келиб
чиқиб,
юртимиз
тараққиётини
инобатга
олган
ҳолда
такомиллаштирилиши лозим, деган хулосага келинди.
Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимида муайян камчилик ва муаммолар
мавжуд экани, бу ҳол нафақат бизнинг юртимизда, балки энг ривожланган
давлатлар амалиётида ҳам кўзга ташланиши эътироф этилди. Энг муҳими,
мазкур муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, уларнинг ечимини топиш ва
бартараф этиш лозимлиги қайд этилди.
Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш тизимида мавжуд муаммолар
қуйидагича таснифланди:
− мазкур фаолиятни ҳуқуқий таъминлаш ва унинг норматив-ҳуқуқий
асосларини такомиллаштириш билан боғлиқ муаммолар;
− Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш
тизимининг
ташкилий
асослари
фаолияти
ва
уларни
такомиллаштириш билан боғлиқ муаммолар;
− ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан
боғлиқ бевосита амалий фаолиятда юзага келадиган муаммолар.
16
Ушбу муаммоларнинг пайдо бўлиш сабаблари, уларни бартараф этиш
йўналишлари тадқиқот давомида амалий мисоллар орқали ҳамда социологик
тадқиқотлар натижаларига таянган ҳолда атрофлича илмий таҳлил этилди.
Учинчи бобнинг иккинчи параграфи
да мамлакатимизда ички ишлар
органлари
ходимларини
ижтимоий
ҳимоя
қилиш
тизимини
такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ёритилди. Муаллиф томонидан
бу борада, биринчи навбатда, ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоя
қилишнинг
аниқ
мақсадга
йўналтирилган
концепциясини яратиш ва уни амалга ошириш чора-тадбирларини ўзида
мужассам этган дастурни ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди. Шунингдек,
мазкур концепциянинг ишлаб чиқилиши ва унинг татбиқ этилиши ҳозирги
ҳуқуқий модернизация шароитида ички ишлар ходимларининг ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоясига ижобий таъсир этиши орқали жамоат тартибини сақлаш
ва жиноятчиликка қарши курашга, уларнинг олдини олишга, Ўзбекистон
Республикасида хавфсизликни, тинчлик ва осойишталикни таъминлашга сал-
моқли ҳисса қўшиши илмий асослантирилди.
Муаллиф томонидан «Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоялаш концепцияси» ва унинг ижроси юзасидан ишлаб
чиқиладиган чора-тадбирлар дастурини муваффақиятли амалга ошириш:
− ички ишлар органлари ходимларини давлат органлари томонидан
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг янги моделини яратишга;
− давлат хизматлари ўртасида ички ишлар органларининг обрў-
эътиборини оширишга, бу эса уларни юқори профессионал малакага эга
бўлган кадрлар билан тўлдиришга;
− ички ишлар органлари ходимларининг давлат томонидан ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоя қилиниши даражасини жаҳон андозалари даражасига
тенглаштиришга;
− жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва
очиш, жиноятчиликка қарши кураш ҳамда юртимиздаги тинчлик ва
осойишталикни таъминлашда салмоқли натижаларга эришишга;
− ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда
қонуний манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқаришга;
− Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат олиб бораётган ходимларнинг
тўлиқ ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояланишига, тизимда хизмат қилаётган вақтда
ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини моддий ва маънавий
таъминлашга;
− ички ишлар тизимида хизмат олиб бориш давомида бошқаларга ўрнак
бўлган ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга;
− ички ишлар органлари фаолиятининг янада такомиллашувига ва тизим
самарадорлигини юксалтиришга имкон яратиши эътироф этилган.
Тадқиқот якунида ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоялашнинг аниқ амалий механизмини жорий этиш лозимлиги
эътироф этилди ва унинг мазмуни, босқичлари кўрсатиб ўтилди.
17
Х У Л О С А
Илмий тадқиқот натижасида муаллиф қуйидаги хулосаларга келади:
Биринчидан,
ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш тизимини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ қилиш,
унинг илмий асосларини назарий-ҳуқуқий жиҳатдан комплекс тарзда тадқиқ
этиш ҳозирги ҳуқуқшунослик фани олдидаги энг долзарб вазифалардан бири
ҳисобланади.
Иккинчидан,
ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш орқали мамлакатимизда барча
турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш,
жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларни ўз вақтида очиш, миллий
хавфсизликни ҳамда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ижобий
натижага эришилади.
Учинчидан,
“ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш” тушунчасининг илмий аҳамияти, мазмун ва моҳиятини илмий
таҳлил этиш натижасида қуйидаги муаллифлик таърифи илмий муомалага
киритилди:
«Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя
қилиш – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида
хизматда бўлган ва белгиланган тартибда ҳарбий унвонга тенглаштирилган
махсус унвон берилган ходимларни ҳаёт кечириши ва хизмат фаолиятини
амалга ошириши учун зарур бўлган ашёлар, буюм ва воситалар билан
таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асосларни яратиш ва уларни ҳаётга
самарали татбиқ этиш билан боғлиқ давлат функциясининг муҳим йўналиши
ҳисобланади».
Тўртинчидан,
мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш тизимининг вужудга келиши ва ривожланиш
жараёнини хронологик тарзда ва муайян ривожланиш босқичларига ҳамоҳанг
равишда гуруҳларга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Бешинчидан,
мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш билан боғлиқ муносабатларнинг ҳуқуқий
асослари муайян даражада яратилган бўлса-да, уларнинг ўзи билан мазкур
фаолиятни батафсил ҳуқуқий тартибга солишга эришиб бўлмайди. Чунки
ҳозирда ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи асосий манба
сифатида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 8 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган «Ички ишлар
органларида хизмат ўташнинг вақтинчалик низоми» тизим фаолиятини тўлиқ
ҳуқуқий тартибга солиш учун асос бўла олмайди. Зеро, у биринчидан,
қонуности ҳужжат хусусиятига эга, иккинчидан, давр нуқтаи назаридан
эскирган ҳисобланади.
Олтинчидан,
мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларига
ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг аниқ мезонлари ишлаб чиқилиши ва
амалиётга жорий этилиши лозим. Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ушбу
18
мезон асосида белгиланиши керак. Унда ходимларнинг ижтимоий
таъминланганлик даражаси, иш жойининг географик-ҳудудий ўзига хослиги,
оиласининг иқтисодий ҳолати, фарзандларининг сони ва бошқа шу каби
ижтимоий хусусиятлар эътиборга олиниши мақсадга мувофиқдир.
Еттинчидан,
Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш
тизимининг
ташкилий
асосларини
модернизациялаш лозим. Бу борада Ички ишлар вазирлиги тизимидаги
Шахсий таркибни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими фаолиятини
тубдан ислоҳ қилиш лозим. Ушбу бўлим фаолиятини ҳуқуқий тартибга
солувчи алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслигини ҳисобга
олган ҳолда, махсус йўриқнома ишлаб чиқиш лозим.
Саккизинчидан,
ички ишлар органлари ходимларини уй-жой билан
таъминлаш масаласига эътибор қаратиш зарур. Маълумки, сўнгги йилларда
мамлакатимизда ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Унинг бир йўналиши сифатида ёш оилаларга ипотека кредити
асосида уй-жой берилишини кузатишимиз мумкин. Фикримизча, шундай
имтиёзларни ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларга
нисбатан ҳам қўллаш амалий самара берган бўлар эди.
Тўққизинчидан,
ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг аниқ мақсадга йўналтирилган концепциясини ишлаб
чиқиш лозим. Мазкур концепциянинг ишлаб чиқилиши ва унинг татбиқ
этилиши
ҳозирги
ҳуқуқий
модернизация
шароитида
ички
ишлар
ходимларининг ижтимоий ҳимоясига ижобий таъсир этиши орқали жамоат
тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашга, ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олишга, мамлакатимизда миллий хавфсизликни, тинчлик ва
осойишталикни таъминлашга самарали таъсир кўрсатади.
Илмий тадқиқот ишининг умумий натижаларидан келиб чиққан ҳолда,
Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қуйидаги
илмий-назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
I. Илмий-назарий таклиф ва тавсиялар:
1. Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг махсус мезонини ишлаб чиқиш, унинг
мазмунида амалий ҳолатни аниқ баҳолаш усулини акс эттириш, методологик
жиҳатдан асослаш ҳамда уни амалиётга жорий этиш лозим.
2. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш
тизимининг мазмун-моҳияти, шаклланиши, ижтимоий аҳамияти, илмий
таснифи ва унинг мамлакатимиз тараққиётига ижобий таъсирини илмий
муаммо сифатида янада кенгроқ доирада махсус тадқиқ этиш зарур.
3. Локал нормалар орқали ички ишлар органлари ходимларини
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш механизмини такомиллаштириш лозим. Бунда
19
ички ишлар органларининг юқори бўғини – вилоят ички ишлар бошқармаси
ўз ҳудудига қарашли туманларда фаолият олиб бораётган ва бевосита ўзига
бўйсунувчи ходимларни ижтимоий ҳимоялаш учун ўз ваколати доирасида
локал
нормалар:
қарор,
кўрсатма
ва
буйруқларни
қабул
қилиш
ваколатларидан
фойдаланиш
амалиётини
кенгайтиришнинг
назарий
асосларини илмий таҳлил қилиш лозим.
4. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш
тизимининг ташкилий асосларини такомиллаштириш ва амалий фаолиятни
тараққиёт талабларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ қилишни назарий
жиҳатдан ўрганиш керак.
5. Ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий муҳофазасини
кучайтиришга бағишланган, унинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга
қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва уларнинг натижаларини
амалиётга жорий этиш лозим.
II. Амалий таклиф ва тавсиялар:
1. «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги, «Тезкор қидирув фаолияти
тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат
ўташ тартиби тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий
ҳимоялаш тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси қонунларини қабул қилиш
лозим.
2. Ички ишлар вазирлиги тизимидаги олий ўқув юртларидаги таълим
йўналишлари тизимига «Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоя қилиш» фанини жорий этиш зарур.
3. Ички ишлар вазирлигининг матбуот нашрлари ҳисобланган «Қалқон»
ва «Щит» журналлари ҳамда «Постда» ва «На посту» газеталарида ички
ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ махсус
рукнлар очиш керак.
4. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш
мақсадида, таркиби ички ишлар тизимида кўп йиллар хизмат қилган,
тажрибали ходимлардан иборат бўлган махсус нодавлат нотижорат
ташкилоти ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.
5. «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ички ишлар органи ходими» унвони
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар тизимида 20 йил, 25 йил, 30 йил
хизмат учун махсус кўкрак нишонларини жорий этиш лозим.
6. Ички ишлар ходимларини ижтимоий ҳимоялашга доир ҳуқуқий
аҳамиятга эга бўлган идоравий ҳужжатлар, шунингдек давлат даражасидаги
норматив база маълумотлар банкини шакллантириш зарур.
7. Ички ишлар органлари ходимлари хизмат вазифасининг аниқ
чегараларини белгилаш ва бу чегарадан чиққан ҳолдаги ортиқча ишлар учун
ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш механизмини жорий этиш лозим.
20
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Исмоилов
Ш. И.
Ички
ишлар
органлари
сержантларининг
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида //Жамоат хавфсизлиги таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашнинг назарий-амалий муаммолари: Илмий-амалий
конференция материаллари. – Тошкент, 2006. – Б. 135−137.
2.
Исмоилов Ш. И.
Фуқаролик жамиятини шакллантиришда ички
ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш институтининг
ўрни //Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш
масалалари: назария ва амалиёт. – Тошкент, 2007. – Б. 49−54.
3.
Исмоилов Ш. И.
Ички ишлар органлари фаолиятида ижтимоий
ҳимоя масалалари //Миллий қадриятлар ва шахс ижтимоий ҳимоясининг
ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш. – Тошкент, 2007. – Б. 270−273.
4.
Исмоилов Ш. И.
Ички ишлар органлари фаолиятининг янгича
асосларда
шаклланиши
ва
ходимларни
ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялаш
муаммолари //Мустақиллик йилларида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар фаолиятини янгича асосларда шакллантириш. – Тошкент, 2007. –
Б. 236−237.
5.
Исмоилов Ш. И.
Ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий
ҳимояси ва унинг ҳуқуқий моҳияти //Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ
тизимини либераллаштиришнинг асосий йўналишлари: Халқаро илмий-амалий
конференция материаллари. – Тошкент, 2007. – Б. 406−410.
6.
Исмоилов Ш. И.
Ички ишлар органи ходимларини ижтимоий ҳимоя
қилишда қонунчилик тизимини такомиллаштириш муаммолари //Ижтимоий
ҳимояга оид қонунчилик тизимини такомиллаштириш муаммолари. – Тошкент,
2007. – Б. 183−187.
7.
Исмоилов Ш. И.
Ўзбекистон Республикасида кучли ижтимоий
ҳимоя сиёсати: мақсад ва вазифалар //Олий юридик ўқув юртларида инсон
ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларни ўқитишнинг замонавий
муаммолари. – Тошкент, 2009. – Б. 103−106.
8.
Исмоилов Ш. И.
Локал нормалар орқали ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш //Ўзбекистон Республикаси
конститутцияси ва локал норма ижодкорлиги муаммолари. – Тошкент, 2010. –
Б. 47−50.
9.
Исмоилов Ш. И.
Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоялашнинг асосий принциплари //ТДЮИ Ахборотномаси –
Тошкент, 2010. − № 4. – Б. 33−35.
10.
Исмоилов Ш. И.
Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоялаш тизимининг вужудга келиши ва ривожланиши //Фалсафа ва
ҳуқуқ. – Тошкент, 2010. − № 4. – Б. 93−96.
11.
Исмоилов Ш. И.
Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоя қилишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар илмий
таҳлили //Давлат ва ҳуқуқ назариясининг долзарб муаммолари. –Тошкент, 2010.
– Б. 135−141.
21
Юридик фанлар номзоди илмий даражасини олишга талабгор Исмоилов
Шавкат Исмоиловичнинг 12.00.02. − «Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий
ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ» ихтисослиги бўйича «Ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий ҳимоялашнинг ташкилий-ҳуқуқий муаммолари»
мавзуидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
ҳимоя, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқий ҳимоя,
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя, ички ишлар органлари, ички ишлар муассасалари, ички
ишлар органлари ходимлари, милиция ходимлари, ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш, ижтимоий ҳимоя усуллари, ижтимоий
ҳимоя мезонлари, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоянинг норматив асослари, ижтимоий-
ҳуқуқий
ҳимоянинг
шартлари,
ижтимоий-ҳуқуқий
ҳимоялашнинг
асосий
принциплари.
Тадқиқот объектлари:
Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш тизими назарияси ва амалиётидаги
мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар.
Ишнинг мақсади:
Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш, ушбу
соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этишга оид илмий асосланган таклиф, тавсия ва
хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
тадқиқотнинг методологик асосини диалектика (илмий
фалсафа),
ҳуқуқ
назарияси,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И. А. Каримовнинг асарлари, илмий билишнинг хусусий-илмий методлари ташкил
этади.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
тадқиқот иши
ички ишлар
органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш тизимини янги босқичга
кўтариш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, соҳанинг илмий-назарий
ва амалий аҳамиятини ошириш хусусидаги фикрларни мукаммаллаштириш
имконини берди. У Ўзбекистон Республикасида ички ишлар ходимлари ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоясининг янгича йўналишларини ишлаб чиқишга бағишланган
дастлабки диссертация ишидир.
Амалий аҳамияти:
назарий хулосалар ва илмий асосланган тавсиялар
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тизимини такомиллаштиришга, ички ишлар
органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини, ҳуқуқий саводхонлигини
юксалтиришга хизмат қилади.
Татбиқ
этиш
даражаси
ва
иқтисодий
самарадорлиги:
тадқиқот
натижаларидан Ички ишлар вазирлиги тизими амалиётида ва Вазирликка қарашли
ўқув муассасалари тингловчилари учун ўқув қўлланмалар, ўқув-амалий
материаллар ҳамда қонун лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
ички ишлар тизими амалиёти,
ҳуқуқ
ижодкорлиги жараёни, ҳуқуқни татбиқ этиш, қўллаш ва амалга ошириш фаолияти,
илмий тадқиқот ишлари, таълим соҳаси.
22
РЕЗЮМЕ
диссертации
Исмоилова
Шавката
Исмоиловича
на
тему:
«Организационный-правовой проблемы социально защиты сотрудников
органов внутренних дел» на соискание ученой степени кандидата
юридических наук по специальности 12.00.02 – Конституционное право;
административное право; финансовое право.
Ключевые слова:
защита, социальная защита, правовая защита, органы
внутренних дел, учреждения внутренних дел, сотрудники органов внутренних дел,
сотрудники милиции, социально-правовая защита сотрудников органов внутренних
дел, методы социальной защиты, критерии социальной защиты, нормативные
основы социально-правовой защиты, условия социально-правовой защиты,
основные принципы социально-правовой защиты.
Объекты исследования:
проблемы, существующие в теории и практике
системы социально-правовой защиты сотрудников органов внутренних дел
Республики Узбекистан и общественные отношения, связанные с их преодолением.
Цель работы:
совершенствование системы социально-правовой защиты
сотрудников органов внутренних дел Республики Узбекистан, разработка научно
обоснованных
предложений,
рекомендаций
и
выводов
по
разрешению
существующих проблем в этой сфере.
Методы исследования:
методологическую основу исследования составляют
диалектика (научная философия), теория права, труды Президента Республики
Узбекистан И. А. Каримова, частно-научные методы научного познания.
Полученные результаты и их новизна:
диссертационная работа позволяет
поднять на новый уровень систему социально-правовой защиты сотрудников
органов внутренних дел, совершенствовать ее правовые основы, совершенствовать
знания о научно-теоретической и практической значимости этой сферы. Она
представляет собой первую в Республике Узбекистан диссертационную работу,
посвященную разработке новых направлений социально-правовой защиты
сотрудников органов внутренних дел.
Практическая значимость:
выработанные в процессе исследования
теоретические
выводы
и
научно
обоснованные
рекомендации
служат
совершенствованию
законодательной
системы
Республики
Узбекистан,
повышению правосознания, правовой культуры и правовой грамотности
сотрудников органов внутренних дел.
Степень внедрения
и экономическая эффективность:
результаты
исследования были использованы в практической деятельности соответствующих
отраслевых подразделений системы Министерства внутренних дел, при подготовке
учебных пособий и учебно-практических материалов для слушателей учебных
заведений министерства, при подготовке проектов законов.
Область применения:
результаты исследования могут быть использованы в
практической деятельности органов внутренних дел, в процессе правотворчества, в
правоприменительной и практической деятельности, научно-исследовательской
работе и сфере образования.
23
R E S U M E
Thesis of Ismailov Shavkat Ismailovcich on the academic degree competition of
the Candidate of Law, specialty 12.00.02 – Constitutional law; Administrative law;
Financial law Subject
: «Organizational and Legal Problems of Social Protection
of Workers of the Organs of Internal Affairs»
Key words:
“protection”, “social protection”, “legal protection”, “social-and-legal
protection”, “organs of internal affairs”, “offices of internal affairs”, “workers of the
organs of internal affairs”, “workers of militia”, “social-and-legal protection of workers
of the organs of internal affairs”, “methods of social protection”, “criterions for social
protection”, “normative bases of social-and-legal protection”, “conditions of social-and-
legal protection”, “main principals of social-and-legal protection”.
Subjects of the inquiry:
problems existing in the theory and practice of
social-and-legal protection of workers of the organs of internal affairs of the
Republic of Uzbekistan and social relations connected with the solution of these
problems.
The aim of the inquiry:
improvement of the system of social-and-legal
protection of workers of the organs of internal affairs of the Republic of
Uzbekistan, elaboration of recommendations, suggestions and conclusions
concerning the solution of problems existing in this sphere.
Method of inquiry:
methodological basis of the inquiry includes
dialectics, theory of law, works by the President of the Republic of Uzbekistan,
private and scientific methods of cognition.
The results achieved and their novelty:
the research work will make it
feasible to raise the system of social-and-legal protection of worker of the organs
of internal affairs of the Republic of Uzbekistan to a new level, to develop the
ideas of enhancing the scientific and practical significance of the field. It is the
first dissertation work dedicated to the elaboration of new directions of social-
and-legal protection of worker of the organs of internal affairs in the Republic of
Uzbekistan.
Practical value:
theoretical conclusions and scientifically grounded
recommendations will serve to improve the legislation system of the Republic
of Uzbekistan, to raise the legal consciousness and culture, the legal competence
of workers of the organs of internal affairs.
Degree of embed and economical effectiveness:
the results of the
investigation were used in the practice of the system of the Ministry of Internal
Affairs, in composing work books and other teaching materials for the students of
the educational institutions of the ministry, in preparing draft laws.
Sphere of usage:
practice of the system of internal affairs, law-making
process, the activity of enforcement, application and realization of law, scientific
works, educational field.
Тадқиқотчи Ш. И. Исмоилов
24
Босишга 00.00.20 да рухсат этилди
Бичими 84/108. Шартли босма табоғи – 1,0
Буюртма рақами – 00
Адади – 100 нусха
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ризографида чоп этилди.
Манзил: 100197, Тошкент шаҳар, Интизор кўчаси, 68-уй.
