1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК. 34:3425 (575,1)
МУХАМЕДОВ ЎТКИРБЕК ХАЗРАТКУЛОВИЧ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
ҚОНУНЧИЛИКНИ ТИЗИМЛАШТИРИШНИНГ
НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МУАММОЛАРИ
12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи;
сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи
Юридик фанлар доктори илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2010
2
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Академиясининг Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи кафедрасида
бажарилган.
Илмий маслаҳатчи:
юридик фанлар доктори, профессор
Одилқориев Ҳожимурод Тўхтамуродович
Расмий оппонентлар:
юридик фанлар доктори, профессор
Исломов Зайниддин Мухиддинович
юридик фанлар доктори
Рахимов Фахри Хайдарович
юридик фанлар доктори
Саттаров Абдугафур Хамидович
Етакчи ташкилот:
Алишер Навоий номидаги
Самарқанд давлат университети
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти қошидаги юридик фанлар доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д. 016.15.03 рақамли
ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил
«15» апрель куни соат «10:00» даги
йиғилишида бўлиб ўтади (700047, Тошкент ш., Сайилгоҳ кўчаси, 35)
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Тошкент давлат юридик институти кутубхонасида танишиш мумкин.
(700047, Тошкент ш., Сайилгоҳ кўчаси, 35)
Автореферат 2010 йил
«
16
»
февралда
тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, юридик
фанлар номзоди, доцент Маликова Гулчеҳра
Рихсихўжаевна
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикасида давом этаёт-
ган демократик ҳуқуқий давлатнинг ва миллий-ҳуқуқий тизимнинг шакл-
ланиши жараёни амалдаги қонунчиликни тизимлаштириш бўйича ҳам кенг
кўламли вазифаларни белгилайди. Қонунчиликни тизимлаштиришни сифат
жиҳатдан янги босқичга кўтариш давр талабидир. “Энг аввало, қонунчилик
фаолиятимиздаги камчиликларни танқидий баҳолаб, бартараф этиш, қонун-
ларимизнинг мукаммал ва изчил бўлишига эришмоғимиз ва энг муҳими бар-
ча ҳуқуқий давлатлар қаторида қонун асосида яшашни ўрганишимиз зарур”
1
– деб таъкидлайди Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов.
Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг барқарорлигини таъминлаш учун
етарли қонунчилик базаси яратилди ва такомиллашиб бормоқда. 2008
йилнинг июль ойидаги маълумотларга кўра, республикада ижтимоий-
иқтисодий ва сиёсий муносабатларни тўлақонли тартибга солишда ҳуқуқий
база вазифасини бажарувчи 15 та кодекс, 586 та қонун (шулардан 170 таси
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги, 102 таси кучини йўқотган), 4009
та Ўзбекистон Ресубликаси Президенти фармони, 902 та қарори, 8462 та
Вазирлар Маҳкамасининг қарори, шунингдек 1818 та идоравий норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар (шулардан 694 таси кучини йўқотган) қабул қилинган
2
.
Амалдаги қонунчиликни ҳаётга татбиқ этиш механизмини ислоҳ
қилиш зарур бўлиб, бу мақсадга қонунчиликни мукаммал тизимлаштириш-
сиз эришиш мумкин эмас. Президентимиз И. А. Каримовнинг таъбири билан
айтганда, “…мавжуд қонун ва ҳуқуқий ҳужжатларни бир тизимга келти-
риш”
3
жамиятни янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишнинг
ҳуқуқий базасини ташкил этишда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Профессор К.С.Султонов қайд этганидек, “қонунчиликни
тизимлаш-
тириш
(кодекслаштириш) муаммоларини илмий таҳлил этиш; кодекслаш-
тиришнинг хусусиятлари ва қонуниятлари (тенденциялари)ни аниқлашга оид
тадқиқотларни фаоллаштириш”
4
муҳим аҳамият касб этади. Ўзбек юридик
нашрларида ҳам бу хусусда бир қатор фикрлар билдирилмоқда
5
.
1
Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. –Тошкент:
Ўзбекистон, 1999. – Б. 383.
2
Қаранг: Перечень действующих нормативно-правовых актов Республики
Узбекистан. – Ташкент: Институт мониторинга действующего законодательства при
Президенте Республики Узбекистан, 2008. – С. 3-4.
3
Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т.13. – Тошкент:
Ўзбекистон, 2005. – Б. 181.
4
Султонов К.С. Юридик фанларни ривожлантиришнинг ташкилий-амалий масалалари //
Юридик фанларни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари. – Тошкент, 2006. – Б. 73-82.
5
Қаранг: Одилқориев Ҳ.Т. Замонавий ҳуқуқ назарияси масалаларининг конститу-
циявий талқини // Ҳуқуқ-Право-Law. – Тошкент, 2005. – №4. – Б.5.; Исломов З.М. Ҳуқуқ-
нинг тушунчаси, моҳияти ва ижтимоий вазифаси. – Тошкент, 2004. – Б. 23.; Тультеев И.Т.
Правотворческая деятельность и прогнозирование. – Тошкент, 2008. – С. 157.
4
Қонунчиликни тизимлаштиришни ҳам назарий, ҳам амалий тадқиқ
этишнинг зарурати ва долзарблиги қуйидагиларда намоён бўлади:
Биринчиси,
жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни
модернизация қилиш муносабати билан мавжуд ҳуқуқий базанинг мунтазам
равишда такомиллашуви натижасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
миқдор жиҳатдан йилдан-йилга кўпайиб бораётганлигида.
Юқорида қайд этилганидек, мустақиллик йилларида катта миқдордаги
қонунчилик базаси яратилди ҳамда ушбу базанинг ҳажми вақт ўтган сайин
янада кенгайиб бормоқда. Бу эса шу соҳада муайян тизимлаштириш
ишларини амалга оширган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни йўналиш-
ларга қараб унификация қилиш, умумлаштириш эвазига улар сонини
қисқартиришни талаб этади. Мазкур ишларни ҳозирданоқ мунтазам равишда
амалга ошириш зарур, акс ҳолда муайян вақт ўтиши билан қонунчилик
тизими мазмунида бир қатор мураккабликлар юзага келиш хавфи мавжуд
бўлиб, ўшанда уни бартараф этиш қийин кечади.
Иккинчиси,
ҳозирги кунда ижтимоий муносабатларни ҳуқуқ восита-
сида тартибга солиш кўламининг тобора кенгайиб бораётганлиги ҳамда
қонунчилик тизимида айрим институтларнинг тармоқларга (соҳаларга)
айланиши йўли билан янги қонунчилик тармоқларининг (соҳаларининг)
шаклланаётганлигида.
Мамлакатимизнинг халқаро миқёсда обрў-эътибори янада юксалиб,
хорижий давлатлар билан алоқалари кенгайиб, ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан ривожланиб боргани сайин ижтимоий ҳаётимизга
ҳам жамиятимизнинг турли жабҳаларига мос бўлган янгидан-янги муно-
сабатлар кириб келмоқда. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ҳокимияти
ва бошқаруви, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, таълим, тадбиркорлик, пул-
кредит, мудофаа каби соҳаларда кўриниши ва мазмуни жиҳатдан мутлақо
янги бўлган қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Бунинг натижасида
қонунчилик тизими муайян институтларининг амал қилиш доираси,
предмети ҳамда субъектлари кўлами кенгайиб бормоқда ҳамда мазмунида
қонунчилик тармоғига хос бўлган элементлар ва хусусиятларни ифода этган
соҳалар шаклланмоқда. Бу эса мазкур соҳаларда муайян кодексларни қабул
қилиш заруратини келтириб чиқаради. Масалан, тадбиркорлик соҳасида амал
қилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сони ҳозирги кунга келиб, анча
миқдорни ташкил этаётган бўлса, олимлар томонидан эса ҳуқуқ тизимида
усуллари, субъектлари ва бошқа жиҳатларига кўра ҳар томонлама
такомилига етган “Тадбиркорлик ҳуқуқи” тармоғи шаклланганлиги эътироф
этилмоқда (О. Оқюлов, Ш. Рўзиназаров, Н. Нарматов).
Учинчиси,
қонунчиликни тизимлаштириш тушунчаси, моҳияти, унинг
ҳам жараён, ҳам категория сифатидаги қирралари, принциплари, мақсади ва
вазифалари, объекти, субъектларига оид масалалар давлат ва ҳуқуқ
назарияси фани нуқтаи назаридан комплекс тарзда, қолаверса, ҳуқуқнинг у
ёки бу тармоғи доирасида тадқиқ этилмаганлигида.
5
Ҳуқуқ назарияси тизимидаги мавжуд категория ва тушунчаларнинг
аксарияти собиқ тузум даврларида шакллантирилган эди. Булар сирасига
қонунчиликни тизимлаштириш масалаларига тааллуқли ҳуқуқий категория
ва тушунчалар ҳам киради. Бундай ҳуқуқий категория ва тушунчалар
мазмунида эски тузумга хос бўлган хусусиятлар (“сиёсий ҳокимият қуроли”,
“тоталитар режим”, “иқтисодда ҳукмрон гуруҳлар”, “ягона мафкуранинг
бошбошдоқлиги”, “пролетариат диктатураси” ва ҳ.к.) акс этган эди.
Мустақиллик йилларида ҳуқуқшунослик илмининг 12.00.01 – ихтисослиги
йўналишларида тадқиқ этилган кўплаб диссертациялар, етук олимларимиз
томонидан ёзилган дарслик, монография ва рисолаларда давлат ва ҳуқуқ
назарияси таркибига кирувчи аксарият мавзуларга оид категория ва
тушунчаларнинг янги таърифлари шакллантирилди ҳамда амалиётга, таълим
жараёнларига татбиқ этилди. Қонунчиликни тизимлаштириш масалаларига
оид тушунча, категориялар моҳиятини янгича талқинда илмий жиҳатдан
ёритиш юзасидан баъзи фикрлардан (бу ҳақда “муаммонинг ўрганилганлик
даражаси” қисмида батафсил сўз юритамиз) бошқа яхлит, алоҳида тадқиқот
иши шу вақтга қадар амалга оширилмаган.
Тўртинчиси,
қонунчиликни
тизимлаштиришнинг
Ўзбекистонда
демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини шаклланти-
риш шароитида “қонунчилик тизими”, “қонун ижодкорлиги”, “ҳуқуқни
қўллаш”, “ҳуқуқни татбиқ этиш” каби категориялар билан диалектик
алоқадорлигининг очиб берилмаганлигида.
Қонунчиликни тизимлаштиришнинг умумий ҳуқуқ тизими ҳамда
қонунчилик тизимининг шаклланишидаги ўрни ва роли, қонунчилик тизими
ички структурасининг ислоҳ этилишидаги вазифалари юридик фан нуқтаи
назаридан илмий асослаб берилмаган. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг
айрим шаклларининг (кодекслаштириш, қисман консолидация) ҳуқуқ
ижодкорлиги йўли билан, айрим шаклларининг эса (инкорпорация, норма-
тив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш) ҳуқуқни татбиқ этиш, ҳуқуқни
қўллаш жараёнларида амалга оширилишининг аниқ, асосли механизмларига
оид илмий асослар яратилмаган.
Бешинчиси,
қонунчиликни тизимлаштиришнинг шаклларга тақсимла-
ниши, ушбу шакллар ўртасидаги ўзига хос хусусиятлар, фарқли белгилар
ҳамда ҳар бир шаклнинг аҳамияти ёритилмаганлиги сабаблари, ҳозирги
кунда мамлакатимиз ҳаётида қонунчиликни тизимлаштиришнинг фақат
айрим шаклларигина (кодекслаштириш, инкорпорация, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ҳисобга олиш) у ёки бу даражада йўлга қўйилиб, унинг баъзи
шакллари
(консолидация)
билан
боғлиқ
ишлар
деярли
амалга
оширилмаётганлигида.
Қонунчиликни тизимлаштиришнинг шаклларга тақсимланиши, унинг
нечта шаклдан иборатлиги, шаклларнинг номланиши юзасидан ҳуқуқ
назариясида кўплаб баҳсли фикр-мунозаралар мавжуд. Бу эса ижтимоий
ҳаётда, ҳуқуқни татбиқ этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонунчиликни
6
тизимлаштиришнинг у ёки бу шаклини самарали амалга оширишда
қийинчиликлар туғдиради. Ислоҳотларнинг қайси босқичида қонунчиликни
тизимлаштиришнинг қайси шакли кўпроқ самара беришини аниқлаш ва
ушбу шаклдан фойдаланиш бўйича аниқ тавсиялар мавжуд эмас.
Олтинчиси,
қонунчиликни тизимлаштириш ҳамда унинг шаклларини
оқилона амалга оширишни тартибга соладиган назарий, ҳуқуқий асослар,
методик тартиб ва қоидаларнинг мукаммал эмаслиги учун бу борада давлат
ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ўзаро мувофиқлашув,
изчиллик ҳамда фаолликнинг етишмаётганлигида.
Қонунчиликни тизимлаштиришнинг мавжуд ҳуқуқий асосларида
асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва инкорпорация
фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга оширишнинг механизми, қоидалари
белгиланган бўлиб, у ҳам бўлса аксарият ҳолларда муайян давлат ҳокими-
яти ёки хўжалик бошқаруви органлари фаолиятида қўллаш мақсадида қабул
қилинган
1
. Бу эса давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, хўжалик
бошқаруви органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олишнинг
турлича талқинда амалга оширилишига сабаб бўлмоқда.
Қонунчиликни кодекслаштириш ҳамда консолидациялаш ишларини
тартибга соладиган яхлит норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар деярли мавжуд эмас.
Шунинг учун мазкур йўналишларда фаолиятни тизимли, режали равишда
олиб боришда муайян оқсоқликларга йўл қўйилмоқда. Кодекслар лойиҳа-
ларини тайёрлаш ва қабул қилиш умумий қонун ижодкорлиги босқичларига,
тартибларига, қонунчилик техникаси талабларига кўра амалга оширилмоқда.
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги “Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 27 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг
умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги 454-сонли Қарори; Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги “Қонун ҳужжатларини
туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли Қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 370-сонли Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2007 йил 14 июндаги “Давлат бошқаруви
органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг
туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 112-мҳ-
сонли буйруғи (2007 йил 14 июнда 1689-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган);
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2008 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги Низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 195-мҳ-сонли буйруғи; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
2005 йил 28 ноябрдаги 190-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори”; Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирининг 2006 йил 22 июндаги “Ўзбекистон Республикаси адлия
органлари
ва
муассасаларида
қонунчиликнинг
туркумлаштирилган
ҳисобини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 115-мҳ-сонли буйруғи; Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги “Давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари,
муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 182-сонли Қарори.
7
Ваҳоланки, кодекс шаклидаги ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилишнинг
ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 370-сонли Қарори
билан Адлия вазирлигининг Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий
ахборот бошқармаси ташкил этилган
1
. Аммо тан олиш керакки, ҳозирги
кунда мазкур бошқарма асосан “Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами”ни мунтазам нашр этиб бориш, қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базасини юритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
давлат ҳисобига олиш каби бир қатор техник вазифаларни амалга ошириш
билан шуғулланади. Қонунчиликни тизимлаштириш масалалари бўйича
илмий башоратлаш ишларини олиб бориш, мамлакатимизда бу борадаги
фаолиятни мувофиқлаштириш, мазкур ишларни пухта режа асосида амалга
ошириш ва назорат қилиш бўйича яхлит ташкилий тузилмалар мавжуд эмас.
Шундай қилиб, қонунчиликни тизимга солишнинг мазмуни ва
моҳиятини, хусусият ва йўналишларини илмий-назарий ўрганиш
қонунчиликни тизимлаштиришнинг муваффақиятли такомиллашувига гаров
бўлиб хизмат қилади.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Қонунчиликни
тизимлаштириш масаласи давлат ва ҳуқуқ назарияси соҳасида тадқиқот олиб
борувчи олимларнинг диққат-эътиборини ҳамиша ўзига жалб қилиб келган.
Мавзунинг ўрганилиши хусусида гапирганда, кўплаб муаллифлар ва
уларнинг асарларини санаб ўтишга тўғри келади.
Ҳуқуқни тизимлаштириш масалаларини ғоя сифатида ўрганган ва
тадқиқ этган хориж мутафаккирлари Боден, Гегель, Дюги, Жонн Локк,
Иммануил Кант, Кельзен, Никколо Макиавелли, Шарль Луи Монтескьё, Жан
Жак Руссонинг асарлари шу мавзуга мансуб мумтоз ҳуқуқий ёдгорлик
сифатида муҳим аҳамият касб этади.
Шарқ мутафаккирлари, давлат ва жамоат арбоблари Имом Бухорий,
Алишер Навоий, Бурҳониддин Марғиноний, Низомулмулк, Ҳаким Термизий,
Амир Темур, Абу Наср Форобийнинг ҳуқуқни, шариат нормаларини
батартиблаштириш борасидаги бир қатор ғоялари бизгача етиб келган ҳамда
миллий ҳуқуқий мерос сифатида қадрлидир.
Америка ва Европа мамлакатларида мазкур мавзуга дахлдор масалалар
У. Батлер, Р. Кабрияк, Ж. Корну, Л. Мел, А. Нашиц, Л. А. Фридмэн каби
олимларнинг асарларида ўрганилган.
Қонунчиликни тизимлаштиришнинг айрим жиҳатлари истиқлолга қа-
дар собиқ иттифоқ олимларининг диққат марказида бўлган. С. С. Алексеев,
С. Н. Братусь, К. П. Горшенин, А. Н. Иодковский, Д. А. Керимов, А. И.
Лукьянов, В. С. Нерсесянц, А. С. Пиголкин, С. В. Поленина, И. С. Самощен-
ко, Н. В. Сильченко, В. М. Сырых, В. М. Чхиквадзе, А. Ф. Шебанов,
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2003. – №15-16.
– 138-модда.
8
Л. С. Явич ва бошқалар томонидан кодекслаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳуж-
жатларни ҳисобга олиш, инкорпорация тарихи, ривожланиши, кодекслаш-
тиришда юридик техника масалалари ўрганилган.
Қонунчиликнинг
турли
тармоқларини
кодекслаштиришнинг
хусусиятлари ва муаммолари Н. Д. Казанцев, А. П. Коренев, Е. А. Монастыр-
ский, Г. К. Москаленко, И. В. Павлов, А. Е. Пашерстник, В. И. Пинчук,
Г. Н. Полянская, Г. М. Свердлов, З. К. Симорот, В. Т. Смирнов, В. С. Тадево-
сян ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган.
Албатта, собиқ иттифоқ маконида юз берган демократик ўзгаришлар
ва модернизациялашув жараёнлари қонунчиликни тизимлаштириш назария-
сининг тадқиқ қилинишига янгича мазмун бахш этди. А. И. Абрамова,
В. М. Баранов, В. С. Белых, А. А. Демин, Д. А. Керимов, М. В. Костенников,
А. В. Мицкевич,
А. С. Пиголкин,
А. Н. Пилипенко,
С. В. Поленина,
Т. Н. Рахманина,
В. М. Сырых,
Н. В. Сильченко,
М. С. Студенкина,
Ю. А. Тихомиров, Ю. К. Толстой, Д. В. Чухвичев, Е. А. Юртаева кабилар
қонунчиликни тизимлаштиришнинг айрим жиҳатларини ҳуқуқий давлат
қуриш муаммоларидан келиб чиқиб ўрганишди.
Шунингдек, МДҲ давлатларида қонунчиликни тизимлаштириш
масалаларига бевосита тааллуқли бўлган докторлик ҳамда номзодлик
шаклидаги бир нечта диссертациялар ҳимоя қилинган. Булар сирасига
О. В. Андрусенконинг “Россия империясида жиноят қонунчилигини тизим-
лаштириш (XIX асрнинг биринчи ярми)”, О. Б. Кудешкина, Т. В. Кухарук,
И. Б. Орешкина, В. А. Сивицкийларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
тизимга солиш, И. А. Игнатьеванинг экологик қонунчиликни тизимлашти-
риш масалаларига бағишланган ишларини киритиш мумкин
1
.
Мамлакатимизда қонунчиликни тизимлаштириш назариясининг баъзи
қирралари давлат ва ҳуқуқ назариясининг ҳуқуқ ижодкорлиги, қонунни
амалга ошириш, қонун тили, қонунчилик техникаси масалаларига бағишлаб
амалга оширилган тадқиқотлар ичида у ёки бу даражада кўриб чиқилган.
Жумладан, 1974 йилда таниқли ҳуқуқшунос олима, жамоат арбоби
М. Восиқова томонидан “Ўзбекистон ССР қонунчилигининг ривожланиши
ва уни кодекслаштириш муаммолари” мавзусида докторлик диссертацияси
ҳимоя қилинган
2
. Олима илмий ишини бевосита амалиёт билан қўшиб олиб
1
Андрусенко О. В. Систематизация уголовного законодательства Российской импе-
рии (первая половина XIX века): Автореф. дис. … докт. юрид. наук. – Екатеринбург, 2000.
– 50 с.; Кудешкина О. Б. Систематизация отечественного законодательства: Автореф. дис.
…канд. юрид. наук. – Казань, 2002. – 22 с.; Кухарук Т. В. Правовая система и систематика
законодательства: Автореф. дис. …канд. юрид. наук. – СПб., 1998. – 22 с.; Орешкина И. Б.
Систематизация нормативно-правовых актов Российской Федерации: Автореф. дис.
…канд. юрид. наук. – Саратов, 2000. – 18 с.; Сивицкий В. А. Систематизация конститу-
ционно-правовых актов Российской Федерации: Автореф. дис. …канд. юрид. наук. – М.,
1999. – 20 с.; Игнатьева И. А. Экологическое законодательство России: теория и практика
систематизации: Автореф. дис. … докт. юрид. наук. – М., 2007. – 37 с.
2
Васикова М. С. Развитие законодательства УзССР и проблемы его кодификации:
Дис. … докт. юрид. наук. – Тошкент, 1974.
9
борган бўлиб, унинг ташаббуси билан ҳамда иштирокида 23 жилддан иборат
амалдаги қонунлар тўплами ва қонунлар мажмуаси нашр этилган.
Шунингдек, биринчи марта ўзбек тилида Гражданлик, Жиноят, Жиноят
процессуал, Никоҳ ва Оила кодексларига шарҳлар тайёрланган.
Айниқса, республикамизда давлат мустақиллигининг эълон қилиниши
миллий ҳуқуқшунослик фани ҳамда олимларимиз олдига қонунчилик
соҳасидаги ислоҳотларнинг илмий асосларини яратиш вазифасини қўйди.
Кейинги йилларда олимлар томонидан қонунчилик муаммолари, жумладан
уни тизимлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан,
А. А. Азизхўжаев, А. Аъзамхўжаев, С. М. Адилходжаева, Н. П. Азизов,
М. Ахмадшоева, Д.Қ.Ахмедов, Ҳ. Б. Бобоев, Л. П. Бойко, М. Бойдадаев,
З. М. Исломов,
М. Нажимов,
Г. Маликова,
О. З. Мухаммаджонов,
Ҳ. Т. Одилқориев,
Ф. Х. Рахимов,
А. Х. Саидов,
А. Х. Саттаров,
Ж. Ў. Тошқулов,
А. С. Турсунов,
И. Т. Тультеев,
А. А. Тўлаганов,
Э. Х. Халилов, И. А. Хамедов, А. А. Хамраев, М. М. Файзиев, Ш. З. Ўразаев,
Б. Э. Қосимов ва О. Т. Ҳусановлар юридик қонун модели, қонун ижод-
корлиги, қонунчилик техникаси, қонунчилик тизими каби масалаларга оид
тадқиқотларида қонунчиликни тизимлаштиришнинг у ёки бу масалаларини
ўрганишган. Ушбу олимлар томонидан қонунчиликни тизимлаштириш
назариясини ўрганиб чиқиш учун туртки бўла оладиган қонуннинг умумий
руҳи ва принциплари, қонунчилик техникасини такомиллаштириш, қонун
яратишни режалаштириш ва башорат қилиш каби масалалар тадқиқ этилган.
Жаҳон мамлакатларида қонунчиликни тизимлаштириш анъаналарини қиёсий
таҳлил қилиш асосида кодекслаштиришнинг умумназарий масалалари,
қонунчиликни классификациялаш бўйича муаммолар аниқлаб берилган.
Хусусан, академик Ш. З. Ўразаев демократик ҳуқуқий давлат шарои-
тида барқарор ички мантиқий тизимлаштирилган қонунчилик қандай бўли-
ши лозимлигини ўз асарларида ифодалаб берган. Профессор А. Х. Саидов
инглиз юристи У. Батлернинг “Ўзбекистон қонунчилиги тизими” номли
рисоласига ёзган кириш сўзида қонунчиликни тизимлаштиришнинг
аҳамияти, унинг замонавий шакли ҳисобланмиш умумҳуқуқий классифика-
торни такомиллаштириш хусусида бир қатор фикрларни баён этган. Бу
ўринда, олимнинг фикрича, Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари
мажмуасини муайян изчиллик билан ягона тизимга солиш энг муҳим илмий-
амалий вазифалардан ҳисобланади.
Ҳ. Т. Одилқориев томонидан амалга оширилган бир қатор тадқиқот-
ларда қандай соҳалардаги қонунчиликни кодекслаштириш мумкинлиги ва
зарурлиги, кодекснинг оддий қонунларга қараганда ижобий жиҳатлари ва
нуфузи, Ўзбекистон шароитида кодекснинг модели ва структураси қандай
бўлиши маъқуллиги хусусида таклиф ҳамда тавсиялар эълон қилинган.
Қолаверса, қонунчилик тизимини ташкил этувчи у ёки бу ҳуқуқ
тармоғини (ёки институти) тизимлаштиришга оид масалалар ўша соҳалар-
нинг кўзга кўринган мутахассис юристлари томонидан тадқиқ этилган.
10
Ш. Асьянов, И. Б. Зокиров, О. Оқюлов, Ҳ. Раҳмонқулов, Ш. Н. Рўзиназаров,
Р. Ж. Рўзиевларнинг фуқаролик, фуқаролик-процессуал, тадбиркорлик,
инвестиция ҳуқуқини, М. Рустамбоев, А. С. Якубовларнинг жиноят, жиноят-
процессуал ҳуқуқини, М.Б.Усмонов, Ш.Файзиевларнинг экологик қонунчи-
ликни, М.Э.Абдусаломов, Ф.Х.Отахоновларнинг хўжалик, хўжалик-процес-
суал ҳуқуқини, Б.Э.Зокиров, Ю.С.Пўлатов, Т.Р.Саитбоевларнинг оператив-
қидирув ҳуқуқини тизимлаштирилиши ҳамда кодекслаштирилишига оид
диққатга сазовор китоблари ҳамда илмий мақолалари эълон қилинган.
Аммо мавзунинг ўрганилиши бўйича у ёки бу ахборотларнинг кўлами
таҳлил этилганда, муаммонинг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги,
мустақиллик
йилларида
Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилигини
тизимлаштириш масаласини тадқиқ этишни мақсад қилиб қўйган махсус
тадқиқот нафақат докторлик диссертацияси, балки номзодлик диссертацияси
даражасида ҳам амалга оширилмаганлиги аён бўлади.
Шу билан бир қаторда, қонунчиликни тизимга солишнинг тарихий,
ижтимоий-фалсафий ҳамда конституциявий асослари, унинг демократик
ҳуқуқий давлатни барпо этишдаги аҳамияти, принциплари, механизми,
мазмуни ва шакли, йўналишлари, истиқболлари ҳамда бошқа муаммоларини
диссертация тадқиқоти даражасида ўрганиш муҳим назарий ва амалий
аҳамият касб этади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот ишининг мавзуси Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги Академияси Илмий кенгашининг 2003 йил 26 ноябрдаги
мажлисида (3-сонли баённома) тасдиқланган ва Академиянинг илмий-
тадқиқот режалари дастурига киритилган.
Тадқиқот мақсади
Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий давлат қуриш
ва фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида қонунчиликни тизим-
лаштиришнинг моҳияти, мазмуни, структураси, хусусиятлари ва йўналиш-
ларини назарий асослаб бериш ҳамда қонунчиликни тизимлаштириш муам-
моларининг жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш, мамлакатни модерниза-
циялашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш нуқтаи назаридан янгича
талқин қилиш асосида илмий-назарий ва амалий таклиф ҳамда тавсияларни
ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари
:
-
қонунчиликни тизимлаштириш тушунчаси, шакллари, мақсад ва
вазифалари, предмети, методларини ўрганиш;
-
қонунчиликни тизимлаштиришнинг ривожланиш тарихини ўрганиш
асосида Ўзбекистон Республикасининг қонунчиликни тизимга солиш бўйича
асрлар давомида шаклланган анъаналар вориси эканлигини кўрсатиб бериш;
-
қонунчиликни тизимлаштиришни такомиллаштириб бориш зарурия-
тини объектив ижтимоий-фалсафий ва юридик қонунлар алоқадорлиги
асосида ижтимоий тараққиёт эҳтиёжлари билан боғлиқ равишда тадқиқ
11
этиш. Тизимлаштиришнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий зарурат
эканлигини асослаб бериш;
-
давлатнинг қонунчилик билан боғлиқ фаолиятини, жумладан
тизимлаштириш ишларини сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтаришда
парламентнинг ўрнини аниқлаш;
-
республикамизда мавжуд қонунчиликнинг тизимга солиниши прин-
циплари ва механизмини таҳлил қилиш, уни ислоҳ қилиш имкониятларини
белгилаш;
-
қонунчиликни тизимлаштиришнинг конституциявий-ҳуқуқий асос-
ларини ўрганиш орқали келажакда қонунчиликни оқилона тизимлаштиришга
хизмат қилувчи ҳуқуқ нормаларини амалдаги қонунчиликка киритиш бўйича
тавсиялар тайёрлаш;
-
ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими тушунчалари ва моҳияти,
уларнинг ҳозирги кундаги тенденцияларини чуқур таҳлил этиш асосида,
қонунчилик тармоқларининг ривожланиш истиқболлари ва тизимга солиш
йўналишларини тадқиқ этиш;
-
қонунчиликни тизимга солишни такомиллаштиришда юридик тех-
никанинг ўрнини аниқлаш. Кодекслаштиришда қонун тили, терминологияси,
конструкцияси, таърифлар мажмуи ва уларни унификациялаш муаммо-
ларини таҳлил этиш;
-
ҳуқуқий давлат қуриш, жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш,
мамлакатни модернизациялашнинг қонунчилик базасини такомилаштириш
шароитида кодекслаштиришнинг ижтимоий қадрият сифатида шаклланиши
масаласини тадқиқ этиш. Қонунчиликни кодекслаштиришнинг ташкилий-
ҳуқуқий муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар
ишлаб чиқиш;
-
Ўзбекистон Республикаси қонунлари мажмуасининг тушунчаси,
илмий-назарий асослари ва ривожланиш жараёни ҳамда унинг ҳозирги
кундаги зарурати (ёки зарур эмаслиги) масалаларини ўрганиш;
-
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш тизимини такомил-
лаштиришда янги электрон технологиялардан фойдаланиш, қонунчиликни
тизимлаштиришни ахборот билан таъминлаш, қонунчилик ресурсларидан
фойдаланиш тизимини глобал электрон ахборот тармоғи имкониятлари
билан таъминлаш, интернетга мувофиқлашиш, миллий қонунчиликнинг
электрон ахборот тизимини шакллантириш масалаларини тадқиқ этиш;
-
қонунчиликни тизимга солишда таснифлаш, инвентаризациялаш,
башорат қилиш, истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиш,
келажакда тизимга солиш талаб этиладиган қонунчилик тармоқларини
аниқлашнинг ҳолатини назарий таҳлил қилиш;
-
қонунчиликни тизимлаштиришга оид жаҳон тажрибасини таҳлил
этиш, хорижий мамлакатлардаги кодекслаштириш, инкорпорация, консоли-
дация ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олишга оид устувор
12
андозаларни миллий қонунчиликка жорий қилишга қаратилган таклифлар
ишлаб чиқиш;
-
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини тизимлаштириш концеп-
циясининг назарий асосларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти.
Диссертациянинг объектини қуйидагилар ташкил этади:
1)
Ўзбекистон Республикасида қонунчиликни тизимлаштириш билан боғлиқ
муносабатлар; 2) қонунчиликни тизимлаштиришнинг тушунчаси, моҳияти,
шакллари ва мазмуни, методологияси, қонунчиликни тизимлаштиришни
ахборот билан таъминлаш, хорижий давлатларнинг бу борадаги тажрибаси
билан боғлиқ масалалар бўйича юридик фанда мавжуд бўлган илмий-
концептуал ёндашув, ғоя, тамойил ва категориялар.
Тадқиқот предмети
демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқа-
ролик жамиятини шакллантириш даврида қонунчиликни тизимлашти-
ришнинг ўрни ва роли билан боғлиқ долзарб назарий-ҳуқуқий муаммолар,
шунингдек, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасининг таҳлилидан
иборат.
Тадқиқот методлари:
ишнинг методологик асосини давлат-ҳуқуқий
ҳамда фалсафий билимлар ташкил этади. Тадқиқот мавзуси билан боғлиқ
масалаларни ўрганишда илмий билишнинг мантиқий ёндашув, тарихий-
ҳуқуқий, тизимлилик, қиёсий-ҳуқуқий, статистик ҳамда аниқ социологик
методларидан фойдаланилди.
Шу билан бирга, қонунчилик назарияси такомиллашуви, унинг тизим-
лаштирилиши жараёнларини ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримовнинг асарлари методологик асос қилиб олинди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг тушунчаси ва моҳиятини
илмий-назарий жиҳатдан чуқур таҳлил этиш, уни этимологик, гносеологик
ўрганиш орқали янги муаллифлик таърифи шакллантирилди.
2. Диссертацияда қонунчиликни тизимлаштиришнинг шаклланиши ва
ривожланиши илк маротаба ўрганилиб, ушбу жараённинг тарихий
ривожланиш босқичлари кўрсатиб берилди.
3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси методларининг қонунчиликни тизимлаш-
тиришга боғлиқлиги даражалари асослантирилди. Қонунчиликни тизимлаш-
тиришда давлат ва ҳуқуқни билишнинг методларини тўғри танлаб олиш ва
улардан самарали фойдаланишнинг аҳамияти ҳамда қонунчиликни тизим-
лаштириш методология сифатида қандай қирраларни қамраб олиши асослаб
берилди.
4. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг вазифалари ҳамда принциплари
таклиф этилди.
5. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг мустақил шакллари бўлган –
кодекслаштириш, инкорпорация, консолидация, норматив-ҳуқуқий ҳужжат-
ларни ҳисобга олишнинг тушунчалари, хусусиятлари, ўзаро уйғунлиги ва
13
фарқлари, ҳар бир шаклнинг миллий қонунчилик тизими тараққиёти учун
зарурати ва аҳамияти кўрсатиб берилди.
6. Кодекслашган шаклдаги ҳужжат – Қонунлар мажмуасини шакл-
лантиришнинг Ўзбекистон қонунчилик тизими ривожланиши учун зарурати,
истиқболда уни қачон қабул қилиш лозимлиги, тузилиши хусусида фикрлар
илгари сурилди.
7. Консолидациянинг ҳуқуқий тартибга солишнинг предметини ўзгар-
тирмай, муайян ҳуқуқ соҳасида тўпланиб қолган мавжуд норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни жамлаш орқали ягона ҳужжатни расмий тарзда қабул қилиш
хусусиятига ижобий жиҳат сифатида қаралди. Шунингдек, Ўзбекистон
қонунчилиги тизимининг қайси соҳаларидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни жамлаш зарурлигига оид тавсиялар, Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган “Кон-
солидациялашган шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш тартиби
тўғрисида”ги умумий қоидаларни ишлаб чиқишга доир таклифлар берилди.
8. Кодекс шаклидаги ҳужжат қандай талабларга жавоб бериши
зарурлиги масалаларини ҳуқуқий мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори билан
тасдиқланадиган “Кодекс шаклидаги қонун ҳужжатини тайёрлаш тартиби
тўғрисида”ги умумий қоидаларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш, “Кодекс
техникаси” номли методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш
таклиф этилди.
9. “Ўзбекистон Республикасида 2010-2020 йилларга мўлжалланган
қонун ҳужжатларини кодекслаштириш ишларини ривожлантиришнинг
истиқболли дастури”ни қабул қилиш зарурлиги таклиф қилинди. Мазкур
дастурда асосий вазифалар тарзида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов
кодексини, Сув кодексини, Тадбиркорлик кодексини ҳамда Экологик
кодексини қабул қилиш масалалари ўрин олиши муҳимлигига оид таклифлар
илгари сурилди.
10. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг тушунчаси, мақсади, принцип-
лари, объектлари, шакллари, кодекслаштириш, консолидация, инкорпора-
циянинг вазифалари ва аҳамияти, қонунчиликни тизимлаштиришни амалга
оширувчи субъектлар доираси, қонунчиликни тизимлаштириш босқичлари,
Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари мажмуасини тайёрлаш, Қонун-
чилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторини такомиллаштириш
тартиб-таомиллари, унинг молиявий-иқтисодий асосларига оид умумий қои-
даларни ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори
билан тасдиқланувчи “Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини тизимлаш-
тириш концепцияси”ни тайёрлаш ва қабул қилиш объектив зарурат эканли-
ги асослаб берилди ҳамда ушбу концепциянинг намунавий лойиҳаси ишлаб
чиқилди.
11. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомил-
лаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий
14
ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунида қонунчиликни тизимлаштиришнинг аниқ
механизмларини, тушунчаси, мазмуни ва унинг мустақил шаклларини
(норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни
ҳисобга
олиш,
инкорпорация,
консолидация ва кодекслаштириш) белгилаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иерархиясида кодексларнинг ўрни, кодекс нормаларининг бошқа қонун
нормаларига қараганда юридик жиҳатдан устуворлиги, уларни ишлаб чиқиш
ва қабул қилишнинг тартиби ҳамда босқичларини мустаҳкамлаш зарурлигига
доир таклифлар илгари сурилди.
12. Қонунчиликни тизимлаштириш механизмини такомиллаштириш
ҳамда бу борадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолия-
тини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Маж-
лисининг Қонунчилик палатаси қошида шунингдек, Ўзбекистон Республи-
каси Адлия вазирлиги ҳузурида тегишли тузилмаларни ташкил этиш
мақсадга мувофиқлигига оид таклифлар асослантирилди.
Илмий янгилиги.
Мазкур диссертация ўз олдига демократик ҳуқуқий
давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишни олий мақсад сифатида
танлаган Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги тизимида
қонунчиликни тизимлаштиришнинг янги йўналишлари, замонавий концеп-
циясини ишлаб чиқишга бағишланган дастлабки тадқиқот ишидир. Тадқиқот
ишида илк бор мамлакатимиз қонунчилик тизимига норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни тизимлаштиришнинг ҳозирги замон усул ва воситаларини
жорий этишга, қонунчиликни кодекслаштириш, инкорпорация, консолида-
ция, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш фаолиятини янада
такомиллаштиришга оид фикрлар илгари сурилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Диссерта-
ция тадқиқотининг илмий-назарий аҳамияти шундан иборатки, тадқиқот
натижасида эришилган илмий хулосалар қонунчиликни тизимлаштириш
тушунчасини, унинг ҳуқуқий асослари ҳамда мақсад ва вазифаларини
асослаш, янги илмий тушунча ва таърифлар ишлаб чиқиш имконини беради.
Диссертациянинг илмий хулосалари давлат ва ҳуқуқ назарияси, конститу-
циявий ҳуқуқ фанлари ҳамда қонунчилик техникаси ўқув курсининг илмий-
назарий жиҳатдан бойишига хизмат қилади.
Диссертация иши хулосаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки,
уларнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида: биринчидан, қонунчиликни
тизимлаштириш ишларининг самарадорлиги ошишига; иккинчидан, шу
соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг такомиллашувига; учинчидан, бу
борадаги давлат органлари фаолиятининг такомиллашишига; тўртинчидан,
давлат органлари томонидан миллий қонунчиликни татбиқ этиш ишларини
осонлаштиришга; бешинчидан, мутахассислар ва фуқароларнинг қонунчи-
ликни тизимлаштириш ҳақидаги билимларининг янада шаклланишига
эришилади.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертация муаллифининг
қонунчиликни тизимлаштириш жараёнини такомиллаштиришга оид таклиф-
15
ларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Сенатининг
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган.
Хусусан, тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган таклифлар 2006 йил 11
октябрдаги ЎРҚ-60–сонли “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби
тўғрисида”ги Қонунда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2006 йил 24 ноябрдаги
06/6-сонли хати) инобатга олинган.
Диссертация муаллифи томонидан ишлаб чиқилган консолидация-
лашган шаклдаги “Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик жараёни
кодекси” (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2006 йил 29 майдаги
06/1-08-сонли хати), “Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодекси” (Ўзбе-
кистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2006 йил 12 апрел-
даги 1-сонли хати) намунавий-лойиҳалари, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Қонунчиликни тизимлаш-
тириш ҳамда кодекслаштириш бўйича илмий-маслаҳатлашув кенгаши
тўғрисида”ги низом лойиҳаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг
2009 йил 6 октябрдаги 06/1-02/1379-сонли хати) тегишли давлат ҳокимияти
органлари томонидан ўрганиш ҳамда келгусида инобатга олиш учун қабул
қилинган.
Шу билан бирга, диссертацияга оид таклифлар ва фикр-мулоҳазалар
билан ўндан зиёд қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ-
ларининг муҳокамаларида иштирок этилган. Муаллиф 2005-2009 йилларда
олий давлат ҳокимияти идораларидаги хизмат фаолияти давомида қарийб
юзга яқин қонунлар юзасидан хулосалар тақдим этган.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертация иши Ўзбекис-
тон Республикаси ИИВ Академияси Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи
ҳамда Конституциявий ҳуқуқ кафедраларининг қўшма мажлисида (2008 йил
2 февралдаги мажлиснинг 10-сонли баённомаси; 2009 йил 9 мартдаги
мажлиснинг 10-сонли баённомаси), ИИВ Академияси илмий-методик Кенга-
ши йиғилишида (2009 йил 13 мартдаги йиғилишнинг 8-сонли баённомаси)
муҳокама қилиниб ҳимояга тавсия этилган.
Ҳимояга қўйилаётган қоидалар ва илмий хулосалар ҳақида
“
Конститу-
ция ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг долзарб муаммолари”
(Тошкент, 2003), “Принцип верховенства закона и соотношение нормативно-
правовых актов” (Алматы, 2003), “Экология қонунчилигини такомиллаш-
тириш муаммолари” (Тошкент, 2003), “Ҳозирги замон ҳуқуқшунослик
илмини эгаллаш йўлида” (Тошкент, 2004), “Ўзбекистонда ҳуқуқ фанини
16
ривожлантиришнинг назарий ва амалий муаммолари” (Тошкент, 2004),
“Ҳуқуқ фанини ривожлантириш ва юқори малакали юристлар тайёрлашнинг
долзарб муаммолари” (Тошкент, 2004), “Қонун ижодкорлиги ва қонунчилик
техникаси: назария ва амалиёт муаммолари” (Тошкент, 2005), “Жамиятни
демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш –
давр талаби” (Тошкент, 2005), “Қонунчилик ҳужжатлари экспертизаси муам-
молари” (Тошкент, 2005), “Ўзбекистон Республикасида қонунчиликни тако-
миллаштиришнинг долзарб муаммолари” (Тошкент, 2005), “Ўзбекистон Рес-
публикаси Конституцияси – жамиятни янгилаш ва мамлакатни модерниза-
ция қилиш асоси” (Тошкент, 2005), “Парламент назорати: назария ва амалиёт
масалалари” (Тошкент, 2005), “Қонун ҳужжатлари мониторинги: назария ва
амалиёт масалалари” (Тошкент, 2005), “Ўзбекистон Республикасининг замо-
навий халқаро муносабатларда тутган ўрни ва аҳамияти” (Тошкент, 2006),
“Юридик фанларни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” (Тошкент,
2006), “Ҳуқуқдаги бўшлиқни бартараф этишда қонунчиликни тизимлашти-
ришнинг ўрни ва роли” (Тошкент, 2009) мавзуларида республика ва халқаро
илмий-амалий конференция ва семинарларда маъруза қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация тадқиқоти нати-
жасида олинган илмий хулосалар, таклифлар ва тавсиялар муаллиф томони-
дан чоп этилган 3 та монография, диссертация мавзуига оид 43 та мақолада
ўз аксини топган, ушбу мақолаларнинг 24 таси илмий журналларда нашр
этилган.
Қонунчиликни тизимлаштириш масалалари бўйича амалиётчи
мутахассисларнинг фикрини ўрганиш мақсадида 2009 йилнинг октябрь-
ноябрь ойларида ўтказилган социологик тадқиқот натижалари (Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш
маркази Илмий кенгаши 2009 йил 20 октябрдаги мажлисининг 15-сонли
баённомаси билан тасдиқланган) диссертациянинг эмпирик жиҳатдан
бойишига хизмат қилган. Мазкур социологик тадқиқотларга оид материаллар
диссертацияга илова қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Илмий тадқиқот иши кириш,
16 та параграфни ўз ичига олган тўрт боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Ишнинг ҳажми 308 бет бўлиб,
фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар 62 бетдан ташкил топган,
ишга доир 300 дан ортиқ манбадан фойдаланилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш
қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммо-
нинг ўрганилганлик даражаси, илмий тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари,
унинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги, ишнинг илмий
янгилиги, оммавий ҳимояга тақдим этилаётган хулоса ва таклифлар,
тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти, унинг синовдан ўтганлиги,
17
диссертациянинг тузилиши ва ҳажми ифода этилган.
Диссертациянинг биринчи боби
“Қонунчиликни тизимлашти-
ришнинг назарий асослари ва методологияси”
масалаларини ёритишга
бағишланиб,
“Қонунчиликни тизимлаштиришнинг тушунчаси ва моҳияти”
(1.1.) хусусидаги масалалар таҳлилидан бошланган.
Мамлакатимиз ижтимоий тараққиётининг янги босқичида муҳим
аҳамият касб этаётган “қонунчиликни системалаштириш” ёки “қонунчилик-
ни тизимлаштириш” тушунчаларининг этимологик жиҳатлари ёритилган.
Диссертация муаллифи томонидан қонунчиликни тизимлаштириш муаммоси
билан бевосита боғлиқ бўлган тушунчалар, улар ўртасидаги ўзаро нисбат
масалаларининг туб моҳиятини очиб бериш давлат ва ҳуқуқ назарияси
олдидаги долзарб масалалардан бири эканлиги таъкидланган. Параграфда
“ҳуқуқий тизим” ва “ҳуқуқ тизими” тушунчалари келтирилиб, ушбу катего-
риялар ўртасидаги нисбатни тўғри аниқлаб олиш учун уларнинг номланиши
гарчанд бир-бирига яқин бўлса-да, айнан бир тушунча эмаслиги эътироф
этилган. Ҳуқуқий тизим бу – маълум жамиятнинг ҳуқуқий ташкил этилиши-
ни акс эттирадиган ўта кенг, умумлаштирувчи категориядир. Ҳуқуқий
тизимни ички мувофиқлашган ва ўзаро боғланган ҳамда давлат улар
ёрдамида ижтимоий муносабатларга норматив таъсир ўтказадиган юридик
воситалар йиғиндиси сифатида таърифлаш мумкин. Ҳуқуқ тизими эса –
ҳуқуқнинг соф ички қурилиши бўлиб, у ҳуқуқий тизимнинг таркибий қисми
сифатида намоён бўлади.
Муаллиф, ҳуқуқ тизими ва ҳуқуқий тизим нисбати ҳақида шуни
таъкидлайдики, ҳуқуқий тизимнинг таркибий қисмлари, яъни кичик тизим-
лари бирлашган, тизимли-яхлит ҳолатда, тузилмавий тартибга солинган,
фаолият кўрсатишда нисбатан мустақил бўлиб, бу мазкур тизим ўз яхлитлиги
доирасида таркибий қисмларнинг кўринишини сезиларли ўзгартира олиши
ва янги кичик тизимлар ярата олишига олиб келади, ҳуқуқ тизими эса орга-
ник тизим бўлиб, унинг умумий тузилиши ва таркибий қисмларининг ўрта-
сидагина диалектик нисбат мавжуддир. Ҳуқуқ тизимининг ривожланиши
мураккаб диалектик жараён бўлиб, бу жараён ҳуқуқ тизимининг тармоқлар,
кичик тармоқлар, институтлар ва суб-институтларга бўлинишида намоён
бўлади. Диссертация муаллифи, юқорида келтирилган фикрларни таҳлил
этган ҳолда, ҳуқуқ тизимини қонунчилик тизимининг тузилиши ва ривожла-
нишини белгилаб берувчи муҳим омиллардан бири деб ҳисоблайди. Ҳуқуқ
тизимининг юқорида таъкидланган объектив бирлиги ва бу бирлик ичида
ҳуқуқ тармоқларига бўлинишига мувофиқ ҳолда қонунчилик тизими ҳам
шаклланади.
Шунингдек, тадқиқотчи қонунчилик тизимини яратиш ва такомил-
лаштиришда муҳим омил ҳисобланувчи – қонунчиликни тизимлаштириш
муаммосига бўлган айрим нуқтаи назарлар устида баҳслашган.
Маълумки, қонунчилик ҳужжати, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжат
ҳуқуқ шаклларидан бири бўлиб, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш
18
воситаси ролини ўтайди. Унинг ушбу вазифаси мамлакатимизнинг барқарор
ижтимоий тараққиётига хизмат қилади. Аммо қонунчилик оқилона
тизимлашганлик хусусиятига эга бўлгандагина мазкур функцияни бажариш
осонлашади.
Муаллиф, қонунчиликни тизимлаштириш тушунчасининг янги илмий
таърифини шакллантиришга уринган. Унинг фикрича, қонунчиликни тизим-
лаштириш амалдаги ҳуқуқий тизимни ривожлантириш ва тартибга солиш
шакли, ҳуқуқий нормалар мазмунини унификациялаш ва уларни ваколатли
органлар томонидан қўллаш ҳамда фуқаролар томонидан фойдаланишни
қулайлаштириш воситаси, ҳуқуқ субъектларини зарур норматив ахборот
билан таъминлаш, жамият ҳуқуқий онгини шакллантириш усули, норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунидаги такрорий, ўхшаш нормаларни бирлашти-
риш, эскирган нормаларни бартараф этиш воситаси ва ниҳоят, ижтимоий
ҳаёт талабларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд қонунчилик ҳужжатларини
йиғиб, бир тизимга келтириш фаолиятидир.
Шунингдек, қонунчиликни тизимлаштиришнинг моҳияти қандай
хусусиятларни қамраб олишини баён этган.
Ушбу бобнинг –
“Қонунчиликни тизимлаштиришнинг шаклланиш
босқичлари”
(1.2.) параграфида ҳозирги кунда қонунчиликни тизимлашти-
риш учун барча шарт-шароитлар мавжуд бўлса-да, кутилаётган натижаларга
эришиш йўлида, унинг келиб чиқиши, ривожланиш босқичлари, ўтган давр
мобайнида қонунчиликни тизимлаштиришга оид тўпланган тажриба ва
ундан олинган натижаларни ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ эканлигига
урғу берилган.
Муаллифнинг қайд этишича, қонунчиликни тизимлаштириш яхлит
жараён бўлиб, тарихан бир неча босқичларни ўз ичига олади. Қонунчиликни
тизимлаштиришни муваффақиятли амалга ошириш фақат маълум муддатлар
учун умумий ишларни бажаришгина эмас, балки ҳар бир босқичда тўп-
ланган тажриба ҳамда эришилган ютуқ ва камчиликларни ҳисобга олган ҳол-
да асосий мақсадларни белгилаб олиш, шу мақсадларга эришиш воситала-
рини аниқлаш, истиқболга мўлжалланган тегишли ташкилий тадбирларни
ишлаб чиқишни талаб қилади.
Шундай экан, тарихнинг турли даврларида шаклланган қонунчиликни
тизимлаштириш ривожининг босқичлари ҳақида аниқ ва илмий асосланган
тасаввурларга эга бўлиш қонунчиликни тизимлаштириш фаолиятининг даст-
лабки зарур шарти ҳисобланади. Бу ўз навбатида, назарий билимлар, амалий
воситалардан оқилона фойдаланишга, ушбу фаолиятнинг асосий вазифала-
рига ўз вақтида эътибор қаратишга, у ёки бу масалаларни ҳал қилишда олим-
лар ва мутахассисларнинг куч-ғайратини бирлаштиришга хизмат қилади.
Ўзбек миллий қонунчилигини ривожлантириш муносабати билан
қонунчиликни тизимлаштиришнинг тарихий жиҳатлари долзарб аҳамият
касб этмоқда. Умуман, қонунчиликни тизимлаштиришнинг келиб чиқиши ва
унинг ривожланиш босқичларига мурожаат этиш миллий қонунчилик
19
тизимини такомиллаштиришга нисбатан тўғри ёндашувни таъминлашга
кўмаклашади. Бу мавжуд манбаларни ўрганиб чиқиш, қонунчиликни
тизимлаштириш заруриятини белгилаб берувчи омилларни таҳлил қилиш,
ушбу жараён тараққиётининг маълум босқичларида норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар яратилиши тарихи ва амал қилишини кузатиш, уларнинг
тавсифини ўрганиш заруратини келтириб чиқаради. Диссертант томонидан
параграф ниҳоясида қонунчиликни тизимлаштиришнинг ривожланиш
босқичлари асослантириб берилган.
Ушбу бобга тааллуқли –
“Қонунчиликни тизимлаштиришнинг жити-
моий-фалсафий асослари
” (1.3.) параграфида ёзилишича, қонунчиликни
тизимлаштириш, унинг турлари борасидаги бир-биридан фарқ қилувчи
нуқтаи назарлар унинг ижтимоий-фалсафий асосларига ҳам, уни амалга
оширишнинг муайян шаклларига нисбатан ҳам турлича ёндашувларда
намоён бўлади.
Қонунчиликни тизимлаштириш жараёни самарадорлигига эришиш
учун ушбу соҳага тааллуқли бўлган ҳар бир алоҳида олинган ҳуқуқий
категориянинг билимлар босқичида тутган ўрнини аниқлаб олиш зарур.
Тегишлича тизимлаштиришни умумийдан хусусийгача очиб бериш учун
“система” категориясининг моҳиятини тушуниб олиш керак.
Фалсафий умумилмий тушунчалар ва категориялар қонунчиликни
тизимлаштиришни илмий билишда методологик вазифани бажаради. Чунки
давлат ва ҳуқуқ назарияси фундаментал муаммоларининг ўзиёқ мазмунан
фалсафий асосларга эга.
Шунинг учун ҳам қонунчиликни тизимлаштириш тушунчаси
доирасидан ташқарига чиқмай туриб, унинг фалсафий асосларига мурожаат
этмай туриб, бу ҳуқуқий жараённинг моҳиятини англашга уриниш,
бирёқламалик бўлади. Қонунчиликни тизимлаштиришга нисбатан шуни
айтиш мумкинки, унинг барча таркибий қисмлари тегишли ижтимоий
муносабатларни тартибга солиш жараёнида ўзаро органик боғлиқликда
бўлади. Мазкур параграфнинг хулосасида муаллиф томонидан қонунчиликни
тизимлаштиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари кўрсатиб берилган.
Ушбу бобнинг
“Қонунчиликни тизимлаштиришнинг методлари”
(1.4.)
параграфида диссертация муаллифи қонунчиликни тизимлаштириш давлат
ва ҳуқуқ назариясининг муҳим таркибий институти бўлганлиги учун аввало
ушбу фан усулларини талқин этишга эътиборни қаратган. У қонунчиликни
тизимлаштириш усуллари давлат ва ҳуқуқ назарияси фани усулларидан
келиб чиқиб белгиланишини эътироф этади. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг:
умумий диалектик; умумий – қиёслаш, анализ ва синтез, тизимли-тузил-
мавий ёндашув, мавҳумдан муайянга ўтиш; махсус – математик, статистик,
кибернетик, конкрет-социологик; хусусий – ҳуқуқий кўрсатма ва қарорларни
тайёрлаш, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш, формал-юридик каби методлари-
нинг қонунчиликни тизимлаштиришга боғлиқлиги даражалари кўрсатиб
берилган. Қонунчиликни тизимлаштиришда давлат ва ҳуқуқни билишнинг
20
методларини тўғри танлаб олиш ва улардан самарали фойдаланишнинг аҳа-
мияти ҳамда қонунчиликни тизимлаштириш методология сифатида қандай
қирраларни қамраб олиши асослаб берилган.
Диссертациянинг иккинчи -
“Қонунчиликни тизимлаштиришнинг
вазифалари, принциплари ва механизмини аниқлаш муаммолари”
бобининг биринчи параграфи – “
Қонунчиликни тизимлаштиришнинг вазифа-
лари”
(2.1.) таҳлилига бағишланган. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг
вазифалари ва принциплари ҳуқуқ ижодкорлиги ҳамда унинг принциплари
билан чамбарчас боғлиқлигига урғу берилган.
Муаллифнинг қайд этишича, қонунчиликни тизимлаштиришнинг вази-
фаси ижтимоий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқиб шаклланади. Фикр-
нинг исботи тариқасида унинг турларидан бири бўлган кодекслаштириш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таснифлаш, улар мазмунига сезиларли
ўзгартиришлар киритиш ва уларни ижтимоий ҳаёт талабларидан келиб чиқиб
тўлдириш, эскирган нормаларни эса бекор қилиш зарурати туфайли амалга
оширилиши мисол қилиб келтирилган. Ёки масалан, консолидация бир нечта
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ягона ҳужжатга бирлаштириш, уларни
мантиқий кетма-кетликда жойлаштириб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги
такрорлар ва бир-бирига қарама-қаршиликларни бартараф қилиш вазифа-
сини ҳал қилишга қаратилган бўлиб, бу улардан фойдаланишни енгиллаш-
тиришга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ва ҳ.к.
Шундан келиб чиқиб, диссертантнинг фикрича, қонунчиликни тизим-
лаштириш ижтимоий муносабатларга тегишли таъсир ўтказиш вазифасини
ҳам бажаради. Изланувчи ушбу параграфда қонунчиликни тизимлаштириш-
нинг вазифаси ҳуқуқ вазифаси билан ўзаро узвий алоқадор эканлигини
таъкидлаб, масалани “ҳуқуқ вазифалари” ва “ҳуқуқ функциялари” категория-
ларини таҳлил этишга қаратган. Келгусида қонунчиликни тизимлаштиришни
амалга оширишда мамлакатимизда ишлаб чиқилган иқтисодий ислоҳотлар
дастурларига таяниш муҳим аҳамиятга эгалиги, чунки ушбу ислоҳотлар янги
ҳуқуқий эҳтиёжларни юзага келтириши, бунинг учун эса ҳуқуқ ижодкорлиги
фаолиятининг самарасини ошириш вазифаси ҳал этилиши лозимлиги
хусусида фикр билдирилган. Қонунчиликни тизимлаштириш натижасида эса
ушбу соҳада амал қилаётган қонун ҳужжатларидаги зиддиятларни бартараф
этишнинг вазифаси ҳал қилиниши зарур.
Иккинчи бобнинг
“Қонунчиликни тизимлаштиришнинг принциплари”
(2.2.) параграфида муаллиф томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
тизимга солиш ижтимоий муносабатларга мувофиқлик; тизимлилик; илмий
асосланганлик; қонунийлик; қонунчиликни тизимлаштиришнинг мавридида
бўлиши; қонунчиликни тизимлаштиришнинг тўлиқлиги; қонунчиликни
тизимлаштиришнинг ягона йўналишга эга эканлиги принципларига кўра
амалга оширилиши асослаб берилган. Қайд этилган ҳар бир принципнинг
қонунчиликни тизимлаштиришнинг у ёки бу шаклини амалга оширишда асос
бўлиши керак бўлган жиҳатлари илмий таҳлил қилинган.
21
Мазкур бобнинг
“Қонунчиликни тизимлаштириш механизмини йўлга
қўйишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари”
(2.3)
номли параграфида ушбу
жараёнда иштирок этувчи, қолаверса мазкур фаолиятни амалга оширувчи
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизими таҳлил қилинган.
Ушбу идораларнинг бу борадаги фаолиятида келиб чиқаётган муаммолар
очиб берилган ва уларни бартараф қилиш юзасидан бир қатор таклифлар
илгари сурилган. Муаллиф мазкур параграфни келгусида қонунчиликни
тизимлаштириш механизмини оқилона йўлга қўйиш, норматив-ҳуқуқий ҳуж-
жатларни тизимга солиш ишларини мувофиқлаштиришга хизмат қилувчи
Адлия вазирлиги ҳузурида “Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини тизим-
лаштириш ва кодекслаштириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштирувчи дои-
мий комиссия” ташкил этиш ҳақидаги таклифини бериш билан якунлаган.
Ушбу бобнинг якуний параграфида муаллиф ўзи томонидан
“Қонунчи-
ликни тизимлаштириш масалалари юзасидан амалга оширилган социологик
тадқиқотлар натижалари”нинг
(2.4.) муфассал баёнини келтирган. Тадқи-
қот ишида илгари сурилаётган асосий таклифлар бўйича тегишли давлат
ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари, ходимлари,
шунингдек, мутахассислар, олимлардан иборат жамоатчиликнинг фикрини
билиш орқали диссертация эмпирик базасини бойитган, қолаверса ўз
фикрларини мустаҳкам ифодалашга эришган.
Диссертациянинг учинчи боби
“Қонунчиликни тизимлаштириш-
нинг шакллари, уларни амалга оширишнинг илмий-назарий, амалий
масалалари”
деб номланиб, унинг дастлабки параграфи
“Қонунчиликни
кодекслаштиришнинг мазмуни, турлари, босқичларини такомиллаштириш
масалалари”ни
(3.1.)
ўрганишга бағишланган.
Муаллиф қонун ҳужжатларини кодекслаштиришнинг тушунчаси ва
моҳиятини ёритган. Унинг турлари ҳисобланган – умумҳуқуқий, тармоқ,
институционал кодекслаштиришнинг хорижий тажриба ҳамда фактик
материаллар асосида аҳамиятли жиҳатлари кўрсатиб берилган.
Кодекслаштириш жараёни ва унинг босқичлари масаласини ўрганиш
орқали илк маротаба кодекс шаклидаги қонун ҳужжатини тайёрлаш
жараёнининг босқичларини кўрсатиб беришга уринган. Ушбу босқичларга
оқилона риоя этилиши кодекс шаклидаги ҳужжатнинг сифат жиҳатдан
юқорида даражада бўлишига хизмат қилиши хусусида хулосага келган.
Кодекслаштиришнинг қонунчилик техникасининг услуби сифатидаги
қирралари илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган ҳолда муайян
таклифлар илгари сурилган.
Ушбу бобнинг навбатдаги параграфи қонунчиликни тизимлаштириш-
нинг мустақил шаклларидан бири бўлган
“Қонунчилик инкорпорациясини
самарали амалга оширишнинг илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатлари”ни
(3.2.) ўрганишга бағишланган.
Муаллиф қонунчилик инкорпорацияси хусусида мунозарага киришиб,
у тегишли ҳужжатларнинг норматив-ҳуқуқий мазмунига ўзгартириш кирит-
22
май туриб, уларни маълум асосга кўра (мавзу бўйича, хронологик тартибда,
предметига кўра ва шу каби асослар) ва маълум масалалар доираси бўйича
тўплашдан иборатлигини баён қилади. Инкорпорация жараёнида норматив-
ҳуқуқий ҳужжатнинг ташқи кўриниши ўзгариши мумкин. Хусусан, бирор
норма эълон қилинганидан сўнг бўлган ўзгаришларни қўшмай, вақтинчалик
кучга эга бўлган ва айни пайтда ўз кучини йўқотган бандларни олиб таш-
ламай туриб, унинг матнини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпла-
мига киритиш мумкин эмас. Қоида тариқасида, инкорпорация натижасида,
таъбир жоиз бўлса, амалдаги қонунларга “ташқи ишлов берилади”. Бу,
жумладан, ҳуқуқий ҳужжатлар алфавит бўйича, хронологик тартибда ёки
предметига кўра жойлаштирилишида намоён бўлади.
Диссертант ҳуқуқ назариясида, турли мамлакатларда нашр этилаётган
қонунчилик ҳужжатлари тўпламларининг юридик кучига кўра инкорпора-
цияни уч турга бўлиш кенг тус олганлигини қайд этади. Бу расмий инкорпо-
рация, официоз (ярим расмий) инкорпорация, норасмий инкорпорациядир.
Параграф якунида тадқиқотчи томонидан инкорпорация қонунчиликни
тизимлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ташқи жиҳатидангина
тизимга келтирувчи шакли экани таъкидланган. Бунинг боиси, кодекс-
лаштиришдан фарқли ўлароқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунига
ўзгартириш киритилмай, улар шунчаки тўпламларга йиғилишидадир.
Шунингдек, қонунчилик инкорпорациясини самарали ташкил этиш учун
унинг мавжуд ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш борасида
амалий тавсиялар илгари сурилган.
Учинчи бобнинг учинчи параграфида қонунчиликни тизимлашти-
ришнинг яна бир мустақил шакли –
“Қонунчилик консолидацияси (жам-
лаш)ни ташкил этишга оид муаммолар ва уларнинг ечими”
(3.3.) ҳақида
мулоҳаза юритилади.
Параграфда баён этилишича, доимий ўзгариб турувчи ҳуқуқий тизим,
унинг такомиллашиб бориши, янги ҳужжатларнинг қабул қилиниши,
мавжудларига ўзгартиришлар киритилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
консолидациялаш (жамлаш) эҳтиёжини келтириб чиқаради. Ҳақиқатан ҳам,
бу объектив зарурат бўлиб, консолидация амалдаги норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг барчасини тартибга солишга, уларни йириклаштириш учун
дастлабки ишловга олишга кўмаклашади. Қонунчилик консолидацияси
авваламбор амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш,
тўплаш, умумлаштириш учун зарур.
Муаллиф ҳуқуқ назариясида тизимлаштиришнинг иккита асосий тури,
яъни инкорпорация ва кодекслаштиришга кўпроқ урғу берилишини эътироф
қилади. Унинг фикрича, консолидация ҳам қонунчиликни тартибга
келтиришда муҳим ўрин тутади. Чунки битта тартибга солиш предметига эга
бўлган бир нечта қонунларнинг амалда бўлиши қонунчилик тизимларида энг
кўп учрайдиган масалалардан биридир. Диссертант қонунчилик консоли-
дациясининг этимологик жиҳатларини ёритиш нуқтаи назаридан бир қатор
23
қарашлар билан илмий мунозарага киришади. “Консолидация – тизимлаш-
тириш усули бўлиб, бир табиатли бўлган, лекин турли хилдаги бир нечта
ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжатларни бирлаштиришдир. Консолидациялашган бу
янги ҳужжат муайян тартибда давлатнинг тегишли ҳуқуқ ўрнатувчи органи
томонидан қабул қилинади. Бунда янги ҳужжат қабул қилиниши билан
консолидациялаштирилаётган барча илгариги ҳужжатлар ўз юридик кучини
йўқотади ва ҳаракатда бўлишдан тўхтайди” (В.С.Нерсесянц).
Бу таърифда консолидациянинг асосан, ҳуқуқ ўрнатувчилик хусусия-
тига урғу берилган. Кўриниб турибдики, инкорпорациядан фарқли равишда
консолидация тизимлаштиришнинг расман ҳуқуқ ўрнатувчилик шакли
бўлиб, тўпланаётган бир нечта қонунчилик ҳужжатлари ўз кучини йўқотади
ва ўша кучини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнини ўзида
жамлаган ягона тўплам кучга киради. “Консолидация – тизимлаштиришнинг
шундай шакли бўлиб, унда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мукаммаллаш-
тирилади, тўлдирилади ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга бирлаштири-
лади”
(
В. В. Лазарев, С. В. Липень).
Тадқиқотчининг назарида бундай тадбирлар ваколатли давлат орган-
лари томонидан амалга оширилади ва шунинг учун ҳам консолидация рас-
мий тусга эга эканлиги тўғрисидаги таъкидлар асослидир. Худди кодекслаш-
тиришдаги каби консолидация натижасида ҳам битта норматив-ҳуқуқий
ҳужжат юзага келади. Бироқ норматив-ҳуқуқий ахборотнинг ўзи қайта
ишланмайди, балки такрорларни бартараф қилиш мақсадида баъзи ҳуқуқий
нормалар чиқариб ташланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, муаллиф консолидация тизимлаш-
тиришнинг шундай бир шаклики, уни амалга ошириш жараёнида ижтимоий
муносабатларнинг битта соҳасида амалда бўлган бир нечта норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ўзгартирилмаган ҳолда, ягона норматив-ҳуқу-
қий ҳужжатга бирлаштирилиши ҳақида фикр билдиради. Консолидациянинг
ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, унинг амалга оширилиши натижа-
сида юзага келган янги, йириклаштирилган ҳужжат ҳуқуқий тартибга
солишнинг мазмунини ўзгартирмайди ва амалдаги қонунчиликка ўзгартириш
киритмайди.
Шунингдек, диссертант консолидация баъзи жиҳатлари билан кодекс-
лаштириш ва инкорпорацияни эслатиши, тизимлаштириш шаклига кўра у
кўпроқ системали инкорпорацияга яқин туриши, кодекслаштиришга зарурат
бўлмаган ҳолатларда консолидациядан фойдаланиш қонунчиликда самара
бериши хусусида тўхтамга келган. Муаллиф консолидациядан кутилган
самара масаласида шуни таъкидлайдики, унинг амалга оширилиши натижа-
сида бир ҳуқуқий тартибга солиш предметига эга бўлган ва алоҳида-алоҳида
ҳолда фаолият юритиб, ҳатто баъзан бир-бирини такрорлаётган, ўзаро қара-
ма-қаршиликкача борган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бартараф қилинади,
улар йириклаштирилади, қонунчиликда ўзига хос “блок”лар (даста)
яратилади.
24
Параграф ниҳоясида муаллиф келажакда қонунчиликни консоли-
дациялаш фаолиятини такомиллаштирига хизмат қилувчи бир қатор амалий
таклифларини баён этган.
Ушбу бобнинг тўртинчи параграфида муаллиф
“Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ҳисобга олишнинг мазмуни ва моҳияти ҳамда унинг жамият
ҳуқуқий маданиятини шакллантиришдаги ўрни”
(3.4.) масалаларини тадқиқ
этган.
Параграфда ёзилишича, қонун ҳужжатлари миқдорининг сон жиҳатдан
жуда кўпайиб кетиши, қонунчилик ҳужжатларида ўзаро зиддиятлар юзага
келиши, уларнинг бир-бирини такрорлаши, қонун ижодкорлиги тартиб-
таомилларининг бузилиши ҳолатларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
ҳисобга олишнинг аҳамияти яққол кўринади. Норматив-ҳуқуқий материал-
лар ҳисобини юритиш қонунчиликни системалаштиришнинг бошқа шакл-
ларини амалга оширишга ҳамда умумҳуқуқий классифкаторлар ишини
енгиллаштиришга хизмат қилади. Қонун ҳужжатларининг аниқ ҳисобини
юритиш, авваламбор, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг кундалик
амалий фаолиятида ҳуқуқий нормаларни малакали қўллаш учун зарурдир.
Бундан ташқари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш қонун
ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш сифатини оширишга, кодекслашти-
рилган қонун ҳужжатларини, ўзгартирилиши ёки кучини йўқотган деб
топилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини тузишга, ахборот-маълумот
ишларини амалга оширишга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
бўйича хулосалар тайёрлашга кўмаклашади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олишнинг бир нечта турлари
бўлиб, улар сирасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг журнал ҳисоби,
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг картотека ҳисоби, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг назорат матнлари ҳисоби, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
автоматлаштирилган ҳолдаги ҳисоби кабиларни киритиш мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ҳуқуқий ахборотлар
йиғиндисининг тўла бўлиши, ҳуқуқ субъектлари учун зарур бўлган барча
ҳажмдаги маълумотларни қайд этиш ва топиб бериш, ахборот тўпламида
бўшлиқлар ва назардан қолдиришлар бўлмаслигига хизмат қилади, ахборот
фондига киритилган ҳужжатлардан фойдаланиш қулай бўлишига, ҳуқуқ
тўғрисидаги керакли маълумотларни тез қидириб топишга имкон беради.
Ҳуқуқий ахборотни таснифлаш тушунчаси, унинг қонунчиликни
тизимлаштиришнинг элементи сифатидаги жиҳатлари асослаб берилиб,
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий клас-
сификатори норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таснифлашда муҳим амалий
аҳамиятга эгалиги ҳақида фикр билдирилган. Жамиятни янгилаш, мамлакат-
ни модернизация қилиш ва ислоҳ этишнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари
базасининг ривожланиши ягона предметли классификаторни мунтазам тако-
миллаштириш заруратини келтириб чиқариши хусусида фикр билдирилиб,
унинг мунтазам такомиллашуви борасида таклифлар баён этилган.
25
Параграф якунида қонунчиликни тизимлаштиришнинг норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш шаклини оқилона йўлга қўйиш ҳамда
такомиллаштиришга хизмат қилувчи бир қатор назарий ва амалий таклифлар
илгари сурилган.
Диссертациянинг якунловчи тўртинчи боби “
Қонунчиликни тизим-
лаштиришнинг истиқболлари”
масалалари тадқиқига бағишланган. Боб-
нинг биринчи параграфида
“Ўзбекистонда қонунчиликни тизимлаштириш-
нинг ҳозирги ҳолати ва уни такомиллаштириш масалалари”
(4.1.)
ўрганил-
ган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида қонунчиликни тизимлашти-
ришни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган қандай норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилинганлиги, уларнинг қайси бири бу борадаги фаолиятни
мувофиқлаштираётганлиги хусусидаги масалалар таҳлил қилинган.
Мазкур таҳлиллар натижасида муаллиф “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида қонунчиликни
тизимлаштиришнинг аниқ механизмларини, тушунчаси, мазмуни ва унинг
мустақил шакллари (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш, инкор-
порация, консолидация ва кодекслаштириш) моҳиятини белгилаш, норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар иерархиясида кодексларнинг ўрнини, уларни ишлаб
чиқиш ва қабул қилишнинг тартиби ҳамда босқичларини мустаҳкамлаш
лозимлиги хусусида таклифларини илгари суради. Қонунчиликнинг тизим-
лаштирилган ҳисобини юритиш бўйича қонун ҳужжатлари талабларини
бузганлик учун давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари раҳбарларининг жавобгарлигини белгилаш зарурлигига оид
тавсиялар берилган.
Шу билан бирга, қонунчиликнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш
соҳасида қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилган: 1) тегишли орган-
ларга расмий нашрларда ифодаланган барча шаклдаги норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг келиб тушишини таъминлаш бўйича маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш; 2) маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари қарорларини Ўзбекистон Республикаси норма-
тив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисобига киритилишини таъминлаш
бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш; 3) маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларининг расмий нашрларда
эълон қилинишини, шунингдек, уларни ижрочи ва аҳолига ўз вақтида
етказиб боришни таъминлаш; 4) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
фаолият режаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий манбаларини
йиллик инвентаризациядан ўтказиш бўйича тадбирларни белгилаш; 5)
тегишли адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти орган-
ларининг қонунчиликнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш бўйича
фаолиятини мунтазам ўрганиб борилишини ташкил этиш; 6) маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг масъул шахслари учун қонунчиликнинг
тизимлаштирилган ҳисобини юритиш бўйича ўқув-услубий семинарлар
ташкил этиш; 7) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норма-
26
тив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг ўтка-
зиш; 8) вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг қонунчиликнинг
тизимлаштирилган ҳисобини юритиш бўйича фаолияти Давлат бошқаруви
органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатлари-
нинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш Қоидалари доирасида назорат
қилиниши лозим (2007 йил 1689-сон билан рўйхатга олинган). Бунда
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Олий Мажлиси палаталари,
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Адлия вазирлиги вакилларидан иборат таркибда
ишчи гуруҳи тузилиб, уларнинг бу борадаги фаолиятини ўрганиш, ўқув-
тушунтириш тадбирларини ўтказиш орқали мувофиқлаштириш лозим; 9)
вазирлик ва идораларнинг қонунчиликни кодекслаштириш борасидаги фао-
лиятини Ҳукуматнинг қонун лойиҳалари бўйича узоқ муддатга мўлжаллан-
ган фаолият режаларига кодекслаштириш юзасидан вазифалар қўйиш йўли
билан мувофиқлаштириб бориш мақсадга мувофиқдир.
“Қонунлар мажмуаси – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаш-
тириш истиқболи”
(4.2.) деб номланган параграфда муаллиф Қонунлар
мажмуасини яратиш кодекслаштириш фаолиятининг энг олий вазифаси,
ушбу фаолиятнинг истиқболли ибтидоси деб ҳисоблайди. Қонунлар мажмуа-
сининг тушунчаси, унинг стуруктураси ва мазмуни борасида фикрлар ва
қарашлар билан ўзаро баҳсга киришган.
Диссертацияда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-
сонли Қарорида тизимлаштиришнинг мақбул шаклларидан бири бўлган –
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари мажмуасини нашр этишни ташкил
қилиш билан боғлиқ вазифалар белгиланганлиги эсланади. Ҳозирги кунда
мамлакатимизнинг Қонунлар мажмуасини тайёрлашнинг даражасига баҳо
берилган. Ушбу йирик ҳуқуқий мажмуани тасдиқлашга ижтимоий-иқтисо-
дий тараққиётнинг, кескин ривожланаётган қонунчилик базаси каби бир
қатор омилларнинг таъсири хусусида фикрлар билдирилган.
Мазкур бобнинг учинчи параграфида
“Қонунчиликни тизимлашти-
ришни ахборот билан таъминлашда янги электрон технологиялардан
фойдаланиш”
(4.3.) масалалари тадқиқ этилган. Муаллифнинг қайд этишича,
бугунги шиддат билан ривожланаётган ҳаёт аҳолини ҳуқуқий ахборот билан
таъминлаш тизимини ислоҳ этишни ҳамда қонунчиликнинг расмий электрон
базасини шакллантириш ва ундан Интернет тармоғи орқали фойдаланишни
ташкил этишни тақозо этмоқда. Бундай тизимнинг яратилиши аҳолининг
ҳуқуқий савиясини янада юксалтиришда, тадбиркорларни қонунчиликдаги
ўзгартишлардан тезкорлик билан хабардор қилиб боришда, уларнинг
ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Қонунчилик ҳақида тегишли ахборотга эга бўлмаган айрим тадбир-
корлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мавжуд механизмларидан етарли
даражада фойдалана олмаяпти. Мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-
ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқидан талаб даражасида фой-
даланмаслик ҳам шулар жумласидандир. Бундай ҳолатларнинг асосий
27
сабаблари электрон ахборот-ҳуқуқий тизимлар бозорининг ривожланмаган-
лиги, уларда тақдим этилаётган ахборотларнинг сифатсизлиги, шунингдек, бу
борада ривожланган ахборот коммуникация технологияларидан (Интернет ва
бошқалар) унумли фойдаланилмаётганлиги билан бевосита боғлиқдир.
Қонунчиликнинг мавжуд тижорат электрон ахборот базалари ишончли
марказлашган манбаларга эга эмаслиги сабабли, норматив-ҳуқуқий ҳуж-
жатлар ҳақида тўлиқ ахборотни қамраб олмаган, улардаги системалаштириш
ҳамда ҳисобга олиш ишлари нопрофессионал асосда амалга оширилмоқда,
матнларни ахборот базасига киритишда норматив-ҳуқуқий ҳужжат мазмуни-
ни мутлақо ўзгартириб юборадиган даражада қўпол камчиликларга йўл
қўйилмоқда, баъзан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг назорат нусхаси юритил-
майди, муайян қонунчилик ҳужжати юзасидан унинг бекор қилинганлиги
ҳақида ҳеч қандай маълумот бўлмаган ҳолда ахборот базасида мавжуд
бўлади. Мазкур базаларни яратишдаги техник ечимлар улардан тўла ва
самарали фойдаланиш имкониятини бермайди. Уларга Интернет орқали
кириш имкониятлари мавжуд эмас. Ушбу бозорда рақобатнинг мавжуд
эмаслиги туфайли адвокатлар, ҳуқуқшунослар ва бошқа фойдаланувчилар ўз
фаолиятида қонунчиликнинг шу каби сифатсиз ахборот тизимларини
қўллашга мажбур бўлмоқда. Давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари
фаолиятида бундай ахборот тизимларининг қўлланилиши ҳуқуқни нотўғри
қўллаш амалиётининг шаклланишига, асоссиз жавобгарликка тортишга,
қонунларнинг бузилишига олиб келмоқда.
Муаллиф, Адлия вазирлиги тизимида шакллантирилган Қонун ҳуж-
жатлари маълумотлари миллий базасини бу борада амалга оширилган ижо-
бий ишлардан бири дея баҳо беради. Шу билан бир қаторда, мазкур дастур
шиддат билан ривожланиб бораётган ахборот технологиялари замонида
мунтазам такомиллаштирилиб борилиши зарурлиги таклифини билдиради.
Мазкур бобнинг якуний параграфида
муаллиф
“Қонунчиликни тизим-
лаштиришга оид хорижий тажриба ва унинг бу борадаги миллий техноло-
гияларни такомиллаштиришдаги аҳамияти”ни
(4.4.) таҳлил этишга уринган.
Қонунчиликни тизимлаштириш фаолиятига оид хорижий мамлакатларнинг
тажрибаси АҚШ, Германия, Франция, Швейцария, Россия Федерацияси,
Белорус Республикаси, Украина Республикаси каби давлатлар мисолида
ўрганилган ҳолда, турли қонунчилик тизимларидаги ўзига хос хусусиятлар,
ютуқ ва камчиликлар аниқланган, анъанага айланган энг илғор, қулай
қонунчиликни тизимлаштириш тартиби ва технологияларини миллий қонун-
чилик фаолиятига жорий этишга оид фикрлар илгари сурилган.
28
ХУЛОСА
Диссертацияни тадқиқ этиш давомида қонунчиликни тизимлаштириш
масалаларининг қуйидаги йўналишлари бўйича назарий ҳамда амалий
хулосаларга келинди:
I. Умумназарий хулосалар
1. Қонунчиликни тизимлаштириш амалдаги ҳуқуқий тизимни
ривожлантириш ва тартибга солиш шакли, ҳуқуқий нормалар мазмунини
унификациялаш ва уларни ваколатли органлар томонидан қўллаш ҳамда
фуқаролар томонидан фойдаланишни қулайлаштириш воситаси, ҳуқуқ
субъектларини зарур норматив ахборот билан таъминлаш, жамият ҳуқуқий
онгини шакллантириш усули, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунидаги
такрорий, ўхшаш нормаларни бирлаштириш, эскирган нормаларни бартараф
этиш воситаси ва ниҳоят, ижтимоий ҳаёт талабларидан келиб чиққан ҳолда
мавжуд қонунчилик ҳужжатларини йиғиб, бир тизимга келтириш
фаолиятидир.
2. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг моҳияти қуйидаги хусусият-
ларни қамраб олади:
Биринчи хусусият,
қонунчиликни тизимлаштириш сиёсий-ҳуқуқий ва
ижтимоий ҳодисадир. Уни амалга ошириш мобайнида давлат ва жамият
ҳаётининг
фаровонлигини,
тараққиётини
белгилайдиган,
инсон
манфаатларига хизмат қиладиган қонунчилик яхлит тизимга солиб борилади.
Зеро, инсон турмушининг қонунчилик билан тартибга солинадиган қисмини
мўътадиллаштириш, инсон ва давлат ўртасидаги муносабатларда инсон
ҳуқуқлари устувор эканлигини, қолаверса, инсоннинг ҳокимиятга
интилишини мукаммал конструкцияга эга қонунчилик тизимигина барқарор
таъминлай олади.
Иккинчи хусусият,
қонунчиликни тизимлаштириш норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни мужассамлаштиришга хизмат қилади. Бу мужассамлашув
ҳуқуқ нормаларини, ҳуқуқ соҳаларини, ҳуқуқ институтларини ва умумий
ҳуқуқни бирлаштириш орқали амалга оширилади ва мазкур иш
қонунчиликни тизимлаштириш шаклларининг хусусиятларидан келиб чиқиб
турли даражаларда белгиланади.
Учинчи хусусият,
қонунчиликни тизимлаштириш жараёнида белгилаб
қўйилган қоидалар, шаклланган миллий ва халқаро тажрибадан келиб чиқиб,
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муайян тизимга солинади. Тўғри, жорий қонун
ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳам тайёрланиши жараёнида ички
тизимга солинади, лекин қонунчиликни тизимлаштиришда, ундан фарқли
ўлароқ, икки ёки ундан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жамлаш
баробарида тизимлаштириш амалга оширилади.
Тўртинчи хусусият,
қонунчиликни тизимлаштириш норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар тизимидаги такрорийликларни бартараф этишга хизмат қилади,
шакл ва мазмуни бир-бирига ўхшаш бўлган нормаларни ягона нормага
29
уйғунлаштиради ва шу йўл билан қонунчилик тизими мазмунидаги ҳуқуқий
нормаларни, унинг асносида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сон
жиҳатдан қисқартиради.
Бешинчи хусусият,
ҳуқуқ нормалари ўртасидаги ўзаро зиддиятларни,
қарама-қаршиликларни, номувофиқликларни бартараф этади. Бунинг
натижасида қонунчилик тизими мазмунида нормалар ўртасидаги ички
мувофиқлик таъминланади.
Олтинчи хусусият,
қонунчиликни тизимлаштириш моҳиятига кўра
процессуал ҳаракат бўлиб, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари (мансабдор шахслар), мутахассислар, олимларнинг фаолиятида
намоён бўлади.
Шуниси эътиборга моликки, қонунчиликни тизимлаштириш ишлари
ҳам ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳам ҳуқуқни қўллаш жараёнларида амалга
оширилади.
Еттинчи хусусият,
қонунчиликни тизимлаштириш ўзининг айрим
шакллари орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жойларгача етиб
боришини ҳамда марказдагидек, маҳаллий ҳудудларда ҳам ҳуқуқий ахборот
базаларининг ўз вақтида янгиланишини, такомиллашувини таъминлайди.
Саккизинчи хусусият,
ҳуқуқни татбиқ этувчи, ҳуқуқни қўлловчи давлат
ҳокимияти ва бошқарув органларининг (мансабдор шахсларининг)
қонунчилик ҳужжатларидан фойдаланишида қулайликлар яратади.
Тўққизинчи хусусият,
аҳолининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан
воқиф бўлиш, уларни билиш (ҳуқуқий онг) даражасини ошириш орқали
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади.
Ўнинчи хусусият,
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий матнларининг
бут ва кафолатли сақланишини таъминлайди.
3. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг жаҳон миқёсида келиб чиқиши-
дан кейин мамлакатимиздаги шаклланиши қуйидаги босқичлардан иборат:
Биринчи босқич.
Бу милоднинг I асридан бошлаб Рим империяси,
Европа давлатлари, қадимги Рус давлати, Мовароуннаҳрда XIX асрнинг
иккинчи ярмигача қонунчиликни кодекслаштириш бўйича у ёки бу даражада
амалга оширилган ишлар ҳақида ҳуқуқий ёдгорликларда сўз юритилган узоқ
даврни ўз ичига олади.
Иккинчи босқич.
Туркистон Россия империяси томонидан босиб
олингандан кейин то 1917 йилгача бўлган даврни ўзи ичига олади ва 1861-
1864 йилларда Россияда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида қонунлар
тизимлаштирилиши жараёнини ҳам қамрайди.
Учинчи босқич.
1917-1924 йилларда Туркистон АССР, Хоразм ва
Бухоро ХСР ҳамда ЎзССР ташкил этилган дастлабки йиллардаги РСФСР
қонунчилиги асослари таъсирида қабул қилинган илк тизимлашган қонун-
чиликдан тортиб, 1947 йилда ЎзССР амалдаги қонунларининг системали
тўплами учинчи бор нашр этилгунга қадар бўлган даврни ўз ичига олади.
30
Тўртинчи босқич.
1947 йилдан 1991 йилда Ўзбекистон Республикаси ўз
мустақиллигини
қўлга
киритгунгача
бўлган
даврда
қонунчилик
ривожланишини ўз ичига олади.
Бешинчи босқич.
1991 йил 31 августда “Ўзбекистон Республикасининг
давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Конституциявий Қонун қабул
қилинганидан кейинги даврни ўз ичига олади ва бунда мустақил Ўзбекистон
Республикаси янги кодекслари қабул қилинганлиги, 1998 йил 27 октябрда
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқ-
ларининг умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда
2002 йил 5 августдаги “Қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқий
ахборот тарқатишни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорлари қабул қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
4. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг:
умумий диалектик;
умумий
– қиёс-
лаш, анализ ва синтез, тизимли-тузилмавий ёндашув, мавҳумдан муайянга
ўтиш;
махсус
– математик, статистик, кибернетик, конкрет-социологик;
хусусий
– ҳуқуқий кўрсатма ва қарорларни тайёрлаш, ҳуқуқ нормаларини
шарҳлаш, формал-юридик каби методларининг қонунчиликни тизимлашти-
ришга боғлиқлиги даражалари кўрсатиб берилди.
5. Қонунчиликни тизимлаштириш методология сифатида қуйидаги-
ларни қамраб олади:
Биринчиси,
ҳар қандай қонунчиликни тизимлаштириш ишлари ҳуқуқ-
ни рационализация қилиш (оқилона ташкил этиш)нинг нафақат юридик-
техник мақсади, балки ижтимоий ҳамда сиёсий мақсадларига эришишга ҳам
қаратилиши;
Иккинчиси,
узвий ва барқарор жараён сифатида қонунчилик
тизимининг бир бутунлиги ҳамда яхлитлигини ифодалаши;
Учинчиси,
қонунчиликни тизимлаштиришда унга бўлган ижтимоий
ҳаётдаги зарурат ва эҳтиёжни, бундай ислоҳотларга халқнинг ҳуқуқий онги
ва ҳуқуқий маданияти тайёрлиги даражаларини инобатга олиш;
Тўртинчиси,
қонунчиликни тизимлаштиришда Шарқ ва Ғарбда
шаклланган сиёсий-ҳуқуқий таълимотларга асосланиш;
Бешинчиси,
қонунчиликни тизимлаштиришда халқимизнинг бой
ҳуқуқий мероси, тажрибаси, шунингдек, менталитети ва ўзига хос
хусусиятларига эътибор қаратиш;
Олтинчиси,
қонунчиликни тизимлаштириш жараёнларида норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунига миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини
сингдириб бориш.
6. Қонунчиликни тизимлаштиришда давлат ва ҳуқуқни билишнинг
методларини тўғри танлаб олиш ва улардан самарали фойдаланишнинг
аҳамияти қуйидагиларга хизмат қилади:
- тўғри танлаб олинган метод тўпланган маълумотлардан оқилона
фойдаланишга, қонунчиликни тизимлаштиришнинг амалий самарасини
оширишга ёрдам беради;
31
- норматив-ҳуқуқий материалларни тартибга келтиришнинг объектив
шароитларини, қонунчиликни тизимлаштиришнинг мақсад ва вазифаларини,
унинг қонунчилик техникаси сифатидаги аҳамиятини, умумий тавсифини
билиб олишга хизмат қилади;
- давлат органларининг қонун ижодкорлик фаолиятини аниқ ҳуқуқий тар-
тибга солишга, ушбу ҳужжатлар ўртасидаги қарама-қаршиликларни бартараф
этишга, ҳуқуқий нормаларнинг аниқ ва тушунарли бўлишига кўмаклашади;
- тизимлаштиришнинг шакллари ўртасида қандай умумий ўхшашликлар
ва фарқлар борлигини аниқлаб олишга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизим-
лаштиришга киришишдан аввал ҳуқуқнинг у ёки бу тармоғи қандай шаклда
тизимга келтирилиши лозимлигини олдиндан билишга имконият яратади.
7. Қонунчиликни тизимлаштириш қуйидаги вазифаларни амалга оши-
ришга хизмат қилади: ҳуқуқий таъсир ўтказишнинг самарасини ошириш; қо-
нунчилик ҳужжатларидаги зиддиятларни бартараф этиш; ижтимоий муноса-
батларни ҳуқуқий тартибга солишни енгиллаштириш, уларнинг барқарорли-
гини таъминлаш; қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш; жамиятдаги
мавжуд ҳуқуқ билан тартибга солинмаган муносабатларни аниқлаш; норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги такрорийликларни истисно этиш; ҳуқуқни
амалга оширишнинг изчиллигини таъминлаш; давлат органлари томонидан
ҳуқуқ нормаларини тўғри изоҳлаш ва қўллаш; аҳоли учун қонунлардан осон
фойдаланиш шароитини йўлга қўйиш, ҳуқуқий онгни ривожлантириш, ҳуқуқий
маданиятни тарбиялаш, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга
оширишини таъминлаш; ижтимоий муносабатлар ривожи ва уларни ҳуқуқий
тартибга солиш даражаси ўртасида мувофиқликка эришиш.
8. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг принциплари қуйидагилардан
иборат: ижтимоий муносабатларга мувофиқлик; тизимлилик; илмий
асосланганлик; қонунийлик; қонунчиликни тизимлаштиришнинг мавридида
бўлиши; қонунчиликни тизимлаштиришнинг тўлиқлиги; қонунчиликни
тизимлаштиришнинг ягона йўналишга эга эканлиги.
9. Кодекслаштириш – давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг
янги, тўплам ҳолидаги, тизимлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат яра-
тиш бўйича фаолияти бўлиб, бу фаолият амалдаги қонунчиликни чуқур ва
ҳар томонлама қайта ишлаш ҳамда унга сезиларли янги ўзгартиришлар кири-
тиш орқали амалга оширилади. Ушбу фаолият натижаси ўлароқ, ихчамлаш-
ган, нормалар орасида ўзаро мувофиқликка эга, тўла ҳолдаги норматив-
ҳуқуқий ҳужжат юзага келади.
Кодекслаштириш қонунчиликни тизимлаштиришнинг мамлакатимизда
энг такомилига етган ҳамда оммавий тус олган шакли ҳисобланади.
Мамлакатимизда қонунчиликни кодекслаштириш жорий этилиб,
ривожланиши жадаллашган ҳозирги кунда унга нисбатан жамиятни янгилаш,
мамлакатни модернизация қилиш ва ислоҳ этишнинг қонунчилик базасини
такомиллаштириш услуби сифатида қаралмоқда.
Ҳозирги кунга келиб кодекс шаклидаги қонун ҳужжатларининг
32
тайёрланишида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатлари-
нинг устуворлиги, либераллаштириш, қонунийлик каби тамойилларга риоя
этилиб, кодекс мазмунига имтиёз берувчи, рағбатлантирувчи ҳуқуқий
нормаларни имкон қадар кўпроқ сингдириш тенденцияси кузатилмоқда.
10. Кодекслаштириш жараёни қуйидаги босқичларда амалга ошири-
лиши асослантирилди:
Биринчи босқич. Кодекслаштириш ўтказилишини аниқлаш зарурати.
Иккинчи босқич. Кодекслаштирилган ҳужжатни ишлаб чиқиш учун
тегишли материалларни танлаб олиш ва улар билан танишиб чиқиш.
Учинчи босқич. Кодекслаштириш лозим бўлган ҳуқуқ нормалари
тизимини аниқлаш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни саралаш.
Тўртинчи босқич. Тизимлаштирилаётган ҳужжатлардан норматив-
ҳуқуқий қоидаларни ажратиш.
Бешинчи босқич. Қонунчилик мазмунидаги бўшлиқларни тўлдириш.
Олтинчи босқич. Кодекслаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат
лойиҳасини тайёрлаш ҳақида расмий қарор қабул қилиш.
Еттинчи босқич. Кодекс шаклидаги қонун ҳужжатини тайёрлаш.
Саккизинчи босқич. Кодекслаштирилаётган ҳужжатнинг моддаларини
баён этиш.
Тўққизинчи босқич. Кодекс шаклидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат
лойиҳасини муҳокама қилиш, қайта ишлаш ва мувофиқлаштириш.
Ўнинчи босқич. Кодекслаштириш фаолиятини тегишли тартибда
методик таъминлаш.
Ўн биринчи босқич. Кодекслаштириш фаолиятини амалга оширишда
иштирок этадиган ходимларнинг касбий тайёргарлиги, профессионализмини
таъминлаш ишларини амалга ошириш.
Ўн иккинчи босқич. Кодекс лойиҳасини киритиш, уни қабул қилиш,
маъқуллаш ҳамда имзолаш.
Ўн учинчи босқич. Кодекс шаклидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни
расмий эълон қилиш ва унинг кучга кириши.
Ўн тўртинчи босқич. Эълон қилинган кодексни муайян давр мобайнида
мониторинг қилиш ва унга тегишли ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиб
бориш.
11. Қонунчилик инкорпорацияси амалдаги ҳамда янги қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларнинг мазмунига ўзгартиш, тузатишлар
киритмасдан, нусхаларини сон жиҳатдан кўпайтирган ҳолда тўпламлар
кўринишида расмий, ярим расмий ҳамда норасмий шаклларда нашр этиб,
тизимли равишда мамлакат ҳудудига тарқатиш фаолиятидир.
12. Консолидация – давлат ҳокимияти органлари фаолиятида қонун-
чиликни тизимлаштиришни босқичма-босқич амалга оширишга имконият
яратади. Сабаби, юқорида қайд этилганидек, консолидация жараёнида муай-
ян соҳага тегишли қонун ҳужжатлари ҳуқуқий тартибга солиш предмети
ўзгартирилмаган ҳолда батартиблаштирилади. Ижтимоий тараққиёт кескин
33
тус олаётган ҳозирги шароитда айрим қонунчилик институтларининг аста-се-
кин қонунчилик соҳаларига айланиши кузатилмоқда. Демак, муайян қонун-
чилик соҳасида консолидациялашган шаклдаги ҳужжатнинг тайёрланиши
кейинчалик шу соҳадаги қонунчилик доирасида кодекслаштиришга оид
ишларни амалга оширишга кўмаклашади. Қонунчиликни тизимлаштиришда
босқичма-босқичликни таъминланиши муайян қонун соҳаси юзасидан аввало
консолидациялашган шаклдаги ҳужжатни қабул қилиб, сўнг секин-аста
кодекслашган шаклдаги ҳужжатнинг қабул қилинишида кузатилади.
13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш қонунчиликни
тизимлаштиришнинг мустақил шакли бўлиб, у давлат ҳокимияти ва
бошқарув органларида ўз фаолияти ҳамда соҳасига тегишли қонунчилик
ҳужжатларидан фойдаланишда, уларни татбиқ этиш ва қўллашда қулайлик
ҳамда самарадорликни оширади. У давлат ва хўжалик бошқаруви органлари
томонидан амалдаги норматив ҳужжатларни йиғиш, сақлаш, уларни муайян
тизим бўйича қайта ишлаш, шунингдек манфаатдор юридик ва жисмоний
шахсларга уларнинг сўровлари бўйича маълумотлар бериш фаолиятидир.
14. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда жамиятни янгилаш, мамлакатни
модернизациялаш ва ислоҳ қилиш жараёнларининг жадал суръатларда
амалга оширилиши мавжуд қонунчилик базасини мунтазам равишда
такомиллаштириб боришни талаб этмоқда.
Бу ўз-ўзидан янги қонун ҳужжатларини яратиш, мавжудларининг янги
таҳририни ишлаб чиқиш ёки уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда
намоён бўлмоқда. Шунинг учун ҳам муаллиф айни вақтда Ўзбекистон Рес-
публикаси Қонунлари мажмуасини қабул қилишни мақсадга мувофиқ эмас
деб ҳисоблайди. Унинг фикрича қонунлар мажмуасини тайёрлаш ишларини
10-15 йил нарига суриш ўринлидир. Бу даврга келиб, Ўзбекистоннинг
қонунчилик базаси муайян такомилига етиб, янги қонун ҳужжатларини
қабул қилиш ҳамда амалдагиларига ўзгаргартиш ва қўшимчалар киритиш
жараёни кескин пасаяди.
15. Қонунчиликни тизимлаштиришга оид хорижий тажрибани таҳлил
этиш натижасида муаллиф қуйидаги тўхтамларга келган:
Биринчиси,
қонунчиликни тизимлаштириш институти хорижий
давлатлар ҳуқуқий тизимларининг турличалигига, ўша давлатлар мустақил
ривожланиш даврининг узоқ-яқинлигига, ривожланиш модели ҳамда
мезонларига қараб турлича фарқланади.
Иккинчиси,
ўзининг миллий қонунчилик базаси миқдорий жиҳатдан
кўпайиб боргани, ривожланиш йўлидан қарийб 100-200 йилдан узоқ даврни
босиб ўтганлиги билан кўпгина хорижий мамлакатлар қонунчиликни
тизимлаштиришга давлат сиёсати даражасида ёндашмоқда. Қонунчиликни
кодекслаштиришнинг олий шакли бўлган умумҳуқуқий кодекслаштиришни
ўзининг ҳуқуқий тизимида жорий этган (АҚШ), кодекслаштиришнинг
истиқболли концепцияларини қабул қилиб, уни режали асосда амалга
ошираётган (Белорус Республикаси), кодекс тайёрлаш жараёни босқичлари
34
ва механизмларини қатъий белгилаган ҳамда уни кўҳна ишга айлантираётган
(Франция) бир қатор давлатларнинг моделлари диққатга сазовордир.
Учинчиси,
қонунчиликни тизимлаштириш фаолиятини ҳуқуқий тар-
тибга солиш ишлари хорижий амалиётда ҳам ўзининг мукаммал конструк-
циясига эга деб таъкидлаш қийин.
Айрим хорижий давлатларда қонунчиликни тизимлаштириш ва унинг
шакллари қонун билан тартибга солинганлиги ижобий кўрсаткичдир.
Жумладан, юқорида қайд этилганидек, Россия Федерациясининг, Белорус
Республикасининг, Қозоғистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳуж-
жатлар тўғрисидаги қонунларида “қонунчиликни тизимлаштириш”, “кодекс-
лаштириш”, “инкорпорация”, “кодекс”, “қонунлар мажмуаси” тушунчалари-
нинг таърифлари мустаҳкамланган. Белорус Республикасида тасдиқланган
“2003-2005 йилларга мўлжалланган қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва
истиқболли кодекслаштириш дастури”ни бу борадаги илғор натижалардан
бири деб қайд этиш мумкин.
Тўртинчиси,
қонунчиликни тизимлаштиришнинг мустақил шаклларидан
бири бўлган консолидациянинг илмий-назарий қирралари хорижий майдонда
жиддий ўрганилаётганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Айрим давлатлар
(Франция) консолидациянинг расмий шаклини қўлламоқда ва уни ҳам
амалиётда кодекс деб атамоқда, аксарият давлатлар эса (МДҲ давлатлари)
консолидациянинг норасмий шаклларини татбиқ этишга эътибор қаратмоқда.
Бешинчиси,
жаҳон мамлакатларида, айниқса МДҲга аъзо давлатларда
Қонунлар мажмуасини тайёрлаш, тасдиқлаш, нашр этиш фаолиятига
ҳанузгача инкорпорациянинг шакли сифатида қаралмоқда. Баъзи хорижий
давлатлар ҳукуматлари эса Қонунлар мажмуаси кодекслаштиришнинг
маҳсули, олий босқичи эканлигини эътироф қилмоқда. Тадқиқотчи, иккинчи
қарашни қўллаб-қувватлайди. Унинг эътироф этишича, Қонунлар мажмуаси
тайёрланиши жараёнида қонунчилик тизими ягона, унификациялашган
ҳолатга келтирилиб, унинг мазмунига жиддий ўзгартишлар киритилади.
Қонунлар мажмуасини нашр этиш ишларини амалга оширишнинг
асосларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлса-
да, уни нашр қилиш аксарият давлатларда рўёбга чиқмаяпти. Масалан, бун-
дай муаммо Россия Федерациясида, Қозоғистон, Белорус, Қирғизистонда
учрайди. Муаллиф, мазкур давлатларнинг қонунчилиги ҳолати бунга ҳали
тўла тайёр бўлмай, қачонки қонунчилик базалари муайян такомилига етган-
да, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёнлари нисбатан камай-
гандагина Қонунлар мажмуасини қабул қилиши муҳимлигини мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Олтинчиси,
диссертант хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларини
кодекслаштириш борасида тўплаган тажрибасидан унумли фойдаланиш
зарур деган тўхтамга келган. Сабаби, айрим давлатларда Сайлов кодекси
(Франция, Белорус Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон
Республикаси), Бюджет кодекси (Россия Федерацияси, Украина, Белорус,
35
Қозоғистон Республикаси), Экологик кодекс (Қозоғистон Республикаси),
Хўжалик кодекси (Украина), Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг процессуал
кодекси (Белорус Республикаси), Оммавий ахборот воситалари кодекси
(Молдова Республикаси) билан тартибга солинаётган қонунчилик соҳалари
бизнинг мамлакатимизда ҳам мустақиллик йилларида шаклланиб, ҳуқуқий
тартибга солиш предмети ва усулларига кўра соҳа даражасига етди ҳамда
унга оид кўп миқдорда қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Еттинчиси,
қонунчиликни тизимлаштириш фаолиятини мувофиқлаш-
тириш ишлари хорижий мамлакатлар амалиётида мукаммал шаклланган дейиш
мураккаб. Фақатгина, юқорида қайд этилганидек, Россия Федерациясининг
Давлат Думаси раиси ҳузуридаги қонунчиликни тизимлаштириш бўйича илмий
эксперт-маслаҳат кенгашининг ташкил этилганлиги эътиборлидир.
II. Қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга
қаратилган хулосалар
1. “Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини тизимлаштириш концеп-
цияси”нинг лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Маз-
кур концепцияда, муаллиф фикрича, қуйидаги жиҳатлар акс этиши зарур:
қонунчиликни тизимлаштиришнинг тушунчаси, мақсади, принциплари,
объектлари, шакллари, кодекслаштириш, консолидация, инкорпорациянинг
вазифалари ва аҳамияти, қонунчиликни тизимлаштиришни амалга оши-
рувчи субъектлар доираси, қонунчиликни тизимлаштириш босқичлари, Ўзбе-
кистон Республикасининг Қонунлари мажмуасини тайёрлаш, Қонунчилик
тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторини такомиллаштириш тартиб-
таомиллари, унинг молиявий-иқтисодий асосларига оид умумий қоидалар.
2. Муаллифнинг фикрича, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғриси-
да”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча-
лар киритилиши лозим:
- кодекснинг муайян тармоқ доирасида амал қилувчи қонун ҳуж-
жатларини ўз мазмунида жамлашини, давлат ва жамият тараққиётидаги аҳа-
миятини эътиборга олиб, унинг оддий қонун ҳужжатидан фарқли хусусият-
ларини кўрсатувчи, қайси ҳолларда, қайси хусусият ҳамда даражалар,
талабларга кўра кодексни қабул қилиш мумкинлиги ҳақидаги аниқ
қоидаларни белгилаш;
- инкорпорациянинг таърифини ҳуқуқий асослаш, уни қонунчиликни
тизимлаштиришнинг муҳим шакли эканлигини ҳамда қонунчилик такомил-
лашувидаги ўрнини кўрсатиб беришга оид қоидаларни мустаҳкамлаш;
- инкорпорациянинг шаклларини ҳуқуқий қоидаларда ифода этиш, ҳар
бир шаклнинг (расмий инкорпорация, официоз инкорпорация, норасмий
инкорпорация) бир-биридан фарқларини аниқ баён қилиш;
- қонунчиликни инкорпорациялаш натижасида ишлаб чиқиладиган
материалларни, яъни қонунчиликни инкорпорациялашнинг маҳсулини
ҳуқуқий ифода этиш.
36
3. Кодекс шаклидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлашда амал
қилиш лозим бўлган “Кодекс техникаси” номли методик тавсияларни ишлаб
чиқиш ҳамда унда “кодекс” тушунчаси, унинг тузилмавий жиҳатдан оддий
қонунлардан фарқланувчи юридик-техник хусусиятлари каби масалаларга
алоҳида урғу бериш лозим.
4. Кодекслаштириш жараёни, юқорида қайд этилганидек, мураккаб
жараён ҳисобланади. Бирор қонунчилик тармоғи бўйича кодекс ишлаб
чиқиш катта куч, изланиш ҳамда меҳнатни талаб этади. Уни қабул қилиш
жараёни эса умумий қонун ижодкорлигидан келиб чиқиб белгиланса ҳам
ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Шунинг учун кодекс шаклидаги қонун
ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш тартиб-таомилларини белгиловчи
Олий Мажлис палаталари қарорлари билан тасдиқланадиган “Кодекс
шаклидаги қонун ҳужжатларини тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги умумий
қоидаларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
5. Кодекс шаклидаги қонун ҳужжатларини тайёрлаш ишларини
режалаштириш, қолаверса жадаллаштириш мақсадида қандай тармоқ ёки
соҳа қонунларини келажакда кодекслаштириш лозимлиги, ушбу вазифани
амалга оширишга масъул субъектлар ҳамда аниқ бажариш муддатларини акс
эттирувчи “Ўзбекистонда қонунчиликни кодекслаштиришнинг 2010-2020
йилларга мўлжалланган истиқболли дастури”ни ишлаб чиқиш ва уни
парламент палаталарининг тегишли қўшма қарори билан тасдиқлаш таклиф
этилади. Мазкур дастурда асосий вазифалар тарзида Ўзбекистон Республика-
сининг Сайлов кодексини, Сув кодексини, Тадбиркорлик кодексини ҳамда
Экологик кодексини қабул қилишга оид масалаларни мустаҳкамлаш зарур.
6. Қонунчиликни консолидациялашни қонун ижодкорлигида йўлга
қўйиш ҳамда ундан самарали фойдаланиш учун консолидациялашган
ҳужжат мақомини, тузилишини, объектини, предмети ва субъектини ҳамда
вазифаларини, ушбу жараённи амалга ошириш тартиб-таомилларини аниқ
белгиловчи Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан тасдиқлана-
диган “Консолидациялашган шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни
тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги умумий қоидаларни ишлаб чиқиш лозим.
7. Муаллиф 10-15 йилдан сўнггина қабул қилиш мақсадга мувофиқ-
лигини қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон Қонунлари мажмуасини тайёр-
лашдек мураккаб фаолиятни шакллантириш, унинг механизмини ҳуқуқий
асослаш мақсадида бу йирик ҳуқуқий мажмуанинг структурасини, у бўйича
материалларни тўплашнинг асосий принципларини ўзида мустаҳкамлаган,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқ-
ланадиган “Қонунлар мажмуасини тайёрлаш, қабул қилиш ва мунтазам
нашр этиш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳасини ишлаб чиқишни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Зеро, ушбу низом тасдиқлангандан сўнг
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари мажмуасини яратишга тайёргарлик
ишларини бошлаб юбориш учун ҳуқуқий асос пайдо бўлади.
8. Қонунчиликни тизимлаштиришни ахборот билан таъминлаш бугун-
37
ги кун талаби бўлиб, у Ўзбекистонда ягона ҳуқуқий ахборот маконини
шакллантириш, қонунчиликни тизимлаштиришда янги электрон технология-
ларни кенг қўллаш заруриятини келтириб чиқаради. Ўзбекистонда умум-
миллий миқёсда ҳуқуқий ахборотлар тизимини яратиш, ягона ҳуқуқий
ахборот маконини шакллантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг
ҳуқуқий ахборотлаштириш концепцияси”ни ишлаб чиқиш мақсадга муво-
фиқдир. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базасини мунтазам такомиллаштириш лозим ва унинг фойдаланув-
чилари доирасини кенгайтириб бориш зарурдир.
III. Қонунчиликни тизимлаштириш борасидаги давлат ҳокимияти ва
бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда
такомиллаштиришга қаратилган амалий хулосалар
1. Давлат ҳокимиятида қонунчиликни тизимлаштириш бўйича фаолиятни
мувофиқлаштиришга хизмат қилувчи “Ўзбекистон Республикаси қонунчили-
гини тизимлаштириш ва кодекслаштириш бўйича фаолиятни мувофиқлаш-
тирувчи доимий комиссия”ни ташкил этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Адлия вазирлигини мамлакатда ҳуқуқ ижодкорлиги ва уни қўллаш соҳасида
давлат сиёсатини амалга оширувчи муассаса эканлигини эътиборга олиб,
таклиф этилаётган комиссияни ушбу орган ҳузурида тузиш ўринлидир.
Шунингдек ташкил этилажак комиссия орқали барча норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар базасини хронологик инвентаризациядан ўтказиш қоидаларини,
тизимлаштириш бўйича методик кўрсатмаларни ишлаб чиқиш, норматив
материалларни тўла ҳисобга олиш, уларни ҳуқуқий баҳолаш, тизимлаштириш
бўйича ишлар бажарилишини назорат қилишга имконият яратилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палата-
си қошида Қонунчиликни тизимлаштириш ҳамда кодекслаштириш бўйича
илмий-маслаҳатлашув кенгашини ташкил этиш – бу борадаги вазифаларни
амалга оширишда мувофиқлаштирувчи марказ бўлиб хизмат қилади.
Парламент қуйи палатаси қошида ташкил этилажак ушбу кенгашнинг асосий
вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаш лозим:
- қонунчиликни тизимлаштириш ҳамда кодекслаштиришнинг ҳозирги
ҳолати ҳамда тенденциялари мониторингини амалга ошириш;
- тизимлаштирилган ҳамда кодекслаштирилган шаклдаги қонун
ҳужжатларига ҳар томонлама илмий экспертиза баҳоларини бериш;
- “Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини тизимлаштиришнинг
концепцияси”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда уни шакллантириш
бўйича ижтимоий тараққиёт талабларидан келиб чиқиб, мунтазам равишда
аниқ таклифлар ва тавсияларни бериб бориш;
- қонунлар мажмуасини тайёрлаш фаолиятида асосий ижрочи субъект-
лардан бири сифатида иштирок этиш, у ёки бу тармоқ қонунчилиги бўйича
кодексларни тайёрлашда ўзининг илмий-назарий маслаҳатларини тақдим
этиш ва ҳоказо.
38
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
I. Монография ва илмий журналларда чоп этилган мақолалар:
1.
Мухамедов Ў.Х. Қонун ҳужжатларини кодекслаштириш.
Монография. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, 2007. – 96 б.
2. Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистон Республикасида қонунчиликни
тизимлаштириш. Монография. – Тошкент: Фан, 2009. – 336 б.
3. Одилқориев Ҳ.Т., Тультеев И.Т., Мухамедов Ў.Х. Икки палатали
парламент. Монография. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2004. – 205 б.
4. Мухамедов Ў.Х. Ечимга муҳтож бўлган бешта масала (хусусий
ҳуқуқни тизимлаштиришга оид баъзи фикрлар) // Ҳуқуқ-Право-Law.
– Тошкент, 2003. – № 1. – Б. 54-56.
5. Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси:
сайловлар механизмини такомиллаштириш муаммолари // Ҳуқуқ-Право-Law.
– Тошкент, 2003. – № 2. – Б. 87-88.
6. Мухамедов У.Х. Проблемы защиты с позиции совершенствования
уголовно-процессуального кодекса Республики Узбекистан // Давлат ва
ҳуқуқ. – Тошкент, 2003. – №3. – Б. 52-57.
7. Одилқориев Ҳ.Т., Мухамедов Ў.Х. Юридик фан ва қонунчиликни
системалаштириш муаммолари // Ҳуқуқ-Право-Law. – Тошкент, 2004.
(махсус сон). – Б. 12-16.
8. Одилқориев Ҳ.Т., Мухамедов Ў.Х. Қонунчилик жараёни кодекси:
зарурати, структураси ва мазмуни // Давлат ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2004. – №4.
– Б. 2-6.
9. Мухамедов Ў.Х. Қонунчиликни системалаштириш: унинг келиб
чиқиши ва ривожланиши // Ҳаёт ва қонун. – Тошкент, 2005. – №1. – Б. 19-21.
10. Мухамедов Ў.Х. Қонунчиликни системалаштириш ва унинг
аҳамияти // O‘zbekiston Respublikasi Oliy ho`jalik sudi Ahborotnomasi.
– Тошкент, 2005. – №2. – Б. 57-61.
11. Мухамедов Ў.Х. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг ижтимоий
вазифалари ва принциплари // Давлат ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2005. – №3.
– Б. 5-8.
12. Мухамедов Ў.Х. Қонунчиликни системалаштириш: унинг
ижтимоий-фалсафий асослари // Ҳаёт ва қонун. – Тошкент, 2005. – №3.
– Б. 13-14.
13. Мухамедов Ў.Х. Қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг
истиқболли вазифалари // Ҳуқуқ-Право-Law. – Тошкент, 2005. – №4.
– Б. 6-10.
14. Мухамедов Ў.Х. Конституция ва қонунчиликни системалаштириш
// Муҳофаза+. – Тошкент, 2005. – №4. – Б. 4-5.
39
15. Мухамедов Ў.Х. Қонунчиликни системалаштиришнинг умумий
шартлари // O‘zbekiston Respublikasi Oliy ho`jalik sudi Ahborotnomasi.
– Тошкент, 2005. – №10. – Б. 28-29.
16. Мухамедов Ў.Х. Ислоҳотларнинг қонунчилик базасини тизимлаш-
тиришнинг айрим масалалари // Фуқаролик жамияти – Гражданское
общество – Civil society. – Тошкент, 2006. – №3. – Б. 28-31.
17.
Рўзиназаров Ш.Н., Мухамедов Ў.Х. Юридик фанларни
ривожлантиришнинг долзарб муаммолари // Фуқаролик жамияти –
Гражданское общество – Civil society. – Тошкент, 2006. – №3. – Б. 36-39.
18. Мухамедов Ў.Х. Қонунчилик консолидацияси: унинг ўрни ва
аҳамияти // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2006. – №.4. – Б. 17-20.
19. Мухамедов Ў.Х. Ҳуқуқий экспертиза миллий қонунчилигимиз
сифати демак // Huquq va burch. – Тошкент, 2006. – №4-5. – Б. 11-12.
20. Мухамедов Ў.Х. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш
тушунчаси ва моҳияти // O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudining
Ахборотномаси. – Тошкент, 2007. – №1. – Б. 37-40.
21. Мухамедов Ў.Х. Қонунчиликни кодекслаштириш // ТДЮИ
Ахборотномаси. – Тошкент, 2007. – № 1. – Б. 5-10.
22. Мухамедов Ў.Х. Кодекслаштириш жараёни ва унинг босқичлари
// Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2008. – №1. – Б. 62-65.
23. Мухамедов Ў.Х. Миллий қонунчиликни кодекслаштиришнинг айрим
техник усуллари // ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2008. – №1. – Б. 6-8.
24. Мухамедов Ў.Х., Одилқориев Ҳ.Ҳ. Кодекслаштириш принциплари
// O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudining Ахборотномаси. – Тошкент, 2008.
– №1. – Б. 29-30.
25. Мухамедов Ў.Х. Қонунчиликни тизимлаштириш механизми
// Huquq va burch. – Тошкент, 2008. – №1. – Б. 24-26.
26. Мухамедов Ў.Х. Қонунчиликни тизимлаштириш: хориж тажрибаси
// Huquq va burch. – Тошкент, 2008. – №12. – Б. 40-42.
27. Мухамедов У.Х., Мухамедов Ф.Э. Вопросы систематизации
законодательства Республики Узбекистан // Бюллетень Верховного суда
Республики Узбекистан. – Тошкент, 2009. – № 3. – С. 39-44.
II. Илмий тўпламларда чоп этилган мақолалар, тезислар:
28. Мухамедов У.Х. Принцип верховенства закона и соотношение
нормативно-правовых актов (на примере Узбекистана) // Конституционное
право. – Алматы, 2003. – Б. 70-71.
29. Мухамедов Ў.Х. Давлат қурилиши ва фуқаролик жамиятини
шакллантириш жараёнларини эркинлаштириш – конституциявий ислоҳот-
нинг бош мақсади // Конституция ва фуқаролик жамиятини шакллантириш-
нинг долзарб муаммолари. – Тошкент: Ички ишлар вазирлиги Академияси,
2003. – Б. 57-58.
40
30. Мухамедов У.Х., Бекназаров А. Причины преступлений в
экономической сфере // Иқтисодиёт асослари ва хўжалик фаолияти билан
боғлиқ жиноятчиликка қарши кураш муаммолари (жиноий ва криминологик
жиҳатлар). Илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент: ТДЮИ,
2003. – Б. 51-56.
31. Мухамедов Ў.Х. Экологик қонунчиликни кодекслаштириш муам-
молари // Экология қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари. Илмий-
назарий конференция материаллари. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. – Б. 62-65.
32. Мухамедов Ў.Х. Қонунчилик ҳужжатларини системалаштириш-
нинг долзарб муаммолари // Ҳозирги замон ҳуқуқшунослик илмини эгаллаш
йўлида. Илмий мақолалар тўплами. – Тошкент: Ички ишлар вазирлиги
Академияси, 2004. – Б. 6-11.
33. Мухамедов Ў.Х. Қонун ҳужжатларини системалаштириш ва унинг
моҳияти // Ўзбекистонда ҳуқуқ фанини ривожлантиришнинг назарий ва
амалий муаммолари: илмий мақолалар тўплами. – Тошкент: Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2004. – Б. 70-77.
34. Мухамедов Ў.Х., Юлдашев А.А. Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш
– қонун устунлигига эришиш омилларидан бири // Ҳуқуқ фанини
ривожлантириш ва юқори малакали юристлар тайёрлашнинг долзарб
муаммолари. Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент:
Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2004. – Б. 308-311.
35. Одилқориев Ҳ.Т., Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистон Республикасининг
Қонунлари мажмуасини яратиш муаммолари // Ҳуқуқ фанини ривожлан-
тириш ва юқори малакали юристлар тайёрлашнинг долзарб муаммолари.
Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент: Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2004. – Б. 29-31.
36. Мухамедов Ў.Х. Қонун ижодкорлигининг ҳуқуқий асосларини
кодекслаштириш хусусида // Қонун ижодкорлиги ва қонунчилик техникаси:
назария ва амалиёт муаммолари. Илмий-амалий семинар материаллари.
– Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги
қонун ҳужжатлари мониторинги институти, 2005. – Б. 36-38.
37. Мухамедов Ў.Х. Қонунчиликни системалаштириш – муҳим
демократик жараён // Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни
модернизация ва ислоҳ қилиш – давр талаби. Илмий-амалий конференция
материаллари. – Тошкент: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,
2005. – Б. 97-103.
38. Мухамедов Ў.Х. Қонун ҳужжатлари экспертизасининг назарий ва
амалий муаммолари // Қонунчилик ҳужжатлари экспертизаси муаммолари.
Илмий-амалий семинар материаллари. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги
институти, 2005. – Б. 7-12.
39. Мухамедов Ў.Х. Системалаштириш – қонунчиликни такомиллаш-
тиришнинг муҳим усули // Ўзбекистон Республикасида қонунчиликни
41
такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент: Ички ишлар вазирлиги
Академияси, 2005. – Б. 9-11.
40. Мухамедов Ў.Х. Конституция ва қонунчиликни тизимлаштиришга
оид давлат сиёсати // Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – жамиятни
янгилаш ва мамлакатни модернизация қилиш асоси. Илмий-назарий конфе-
ренция материаллари. 1-тўплам. – Тошкент: ТДЮИ, 2005. – Б. 104-106.
41. Мухамедов Ў.Х. Парламент назоратига оид ҳуқуқий нормаларни
тизимлаштиришнинг айрим жиҳатлари // Парламент назорати: назария ва
амалиёт масалалари. Илмий-амалий семинар материаллари. – Тошкент:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжат-
лари мониторинги институти, 2005. – Б. 38-42.
42. Мухамедов Ў.Х., Хўжаназаров И.Э. Ҳуқуқий сиёсатнинг
мониторинги ва конунчиликни тизимлаштиришнинг долзарб масалалари //
Қонун ҳужжатлари мониторинги: назария ва амалиёт масалалари. – Тошкент:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун
ҳужжатлари мониторинги институти, 2006. – Б. 35-39.
43. Мухамедов У.Х., Рахимов Д.Ф. Вопросы систематизации норматив-
но-правовых актов Республики Узбекистан по борьбе с терроризмом //
Ўзбекистон Республикасининг замонавий халқаро муносабатларда тутган
ўрни ва аҳамияти. Илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент:
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2006. – Б. 178-182.
44. Мухамедов Ў.Х. Жамиятни янгилаш мамлакатни модернизация ва
ислоҳ этишнинг конунчилик базасини тизимлаштиришда юридик фаннинг
роли // Юридик фанларни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари. Илмий-
амалий конференция материаллари. – Тошкент: ТДЮИ, 2006. – Б. 139-148.
45. Мухамедов Ў.Х. Қонунчиликни тизимлаштириш концепцияси:
зарурати, тузилиши ва аҳамияти //“Замонавий халқаро муносабатлар ва
Ўзбекистон
Республикасида ислоҳотларнинг долзарб
муаммолари”
мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент: Жаҳон
иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2007. – Б. 71-74.
46. Мухамедов Ў.Х., Алоев У. Ҳуқуқдаги бўшлиқни бартараф этишда
қонунчиликни тизимлаштиришнинг ўрни ва роли // Ҳуқуқдаги бўшлиқ ва
уни бартараф этиш муаммолари. – Тошкент: Тошкент давлат юридик
институти, 2009. – Б. 41-47.
III. Дарсликлар, ўқув қўлланмалар
47. Мухамедов Ў.Х. Конституция ва қонун устунлиги. Ўқув қўлланма.
– Тошкент: Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2003. – 96 б.
48. Одилқориев Ҳ.Т., Тультеев И.Т., Мухамедов Ў.Х. Конституциявий
ҳуқуқ. Дарслик. – Тошкент: Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2005.
– 752 б.
42
49. Каюмов Р.К., Тультеев И.Т., Мухамедов У.Х. Конституционное
право Республики Узбекистан. Ўқув қўлланма. – Тошкент: Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2003. – 86 б.
50. Мухамедов Ў.Х., Рустамов Ш. Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи янги қонунлар. Ўқув қўлланма.
– Тошкент: Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2005. – 219 б.
51. Мухамедов Ў.Х. Қонунчиликни системалаштириш. Ўқув қўлланма.
– Тошкент: Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2005. – 96 б.
52.
Мустафоев
Б.М.,
Одилқориев
Ҳ.Т.,
Халилов
Э.Х.,
Абдусаломов М.Э., Мухамедов Ў.Х. Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик
луғат. – Тошкент: Ўзбекистон, 2006. – 584 б.
43
Юридик фанлар доктори илмий даражасига талабгор Мухамедов
Ўткирбек Хазраткуловичнинг 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва
тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича
“Ўзбекистон Республикасида қонунчиликни тизимлаштиришнинг
назарий ва амалий муаммолари” мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
тизим; қонунчилик; норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар; қонунчиликни тизимлаштириш; қонун ижодкорлиги; қонунчиликни
кодекслаштириш; қонунчиликни консолидациялаш; қонунчилик инкорпорацияси;
қонунчиликни ҳисобга олиш; қонунчилик ҳужжатлари тўплами; қонунлар
мажмуаси; умумҳуқуқий классификатор.
Тадқиқот объектлари:
1) Ўзбекистон Республикасида қонунчиликни
тизимлаштириш билан боғлиқ муносабатлар; 2) қонунчиликни тизимлаш-
тиришнинг тушунчаси, моҳияти, шакллари ва мазмуни, методологияси, қонун-
чиликни тизимлаштиришни ахборот билан таъминлаш, хорижий давлатларнинг бу
борадаги тажрибаси билан боғлиқ масалалари бўйича юридик фанда мавжуд
бўлган илмий-концептуал ёндашув, ғоя, тамойил ва категориялар.
Ишнинг мақсади:
Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий давлат қуриш ва
фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида қонунчиликни тизимлашти-
ришнинг моҳияти, мазмуни, структураси, хусусиятлари ва йўналишларини назарий
асослаб бериш ҳамда қонунчиликни тизимлаштириш муаммоларининг жамиятни
ислоҳ қилиш ва янгилаш, мамлакатни модернизациялашнинг ҳуқуқий базасини
такомиллаштириш нуқтаи назаридан янгича талқин қилиш асосида илмий-назарий
ва амалий таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
мантиқий ёндашув, тарихий-ҳуқуқий, тизимли,
қиёсий-ҳуқуқий, статистик, аниқ социологик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
ишда қонунчиликни
тизимлаштиришнинг муаммолари тизимли таҳлил этилди, унинг ривожланиш
истиқболлари белгиланди ҳамда илмий-назарий асослари бойитилди.
Амалий аҳамияти:
ишдаги асосий хулосалар амалиётга татбиқ этилиши
натижасида, биринчидан, қонунчиликни тизимлаштириш ишларининг самарадорлиги
ошишига; иккинчидан, шу соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг такомиллашу-
вига; учинчидан, бу борадаги давлат органлари фаолиятининг такомиллашишига;
тўртинчидан, давлат органлари томонидан миллий қонунчиликни татбиқ этиш ишла-
рини осонлаштиришга; бешинчидан, мутахассислар ва фуқароларнинг қонунчиликни
тизимлаштириш ҳақидаги билимларини янада шаклланишига эришилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик
палатаси ҳамда Сенати, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги
институти фаолиятида, шунингдек, Тошкент давлат юридик институтида,
Республика юристлар малакасини ошириш марказида, Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академиясида таълим жараёнида фойдаланилмоқда.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
ҳуқуқ ижодкорлиги жараёни, ҳуқуқни
қўллаш ва татбиқ этиш соҳаси; илмий тадқиқот ва таълим соҳалари, ҳуқуқий
тарғибот ишлари.
44
Р Е З Ю М Е
диссертации Мухамедова Уткирбека Хазраткуловича на тему: “Теоретические и
практические проблемы систематизации законодательства в Республике
Узбекистан” на соискание ученой степени доктора юридических наук по
специальности 12.00.01 – Теория и история государства и права; история
политических и правовых учений
Ключевые слова:
система; законодательство; нормативно-правовые акты;
систематизация законодательства; законотворчество; кодификация законодательства;
консолидация законодательства; инкорпорация законодательства; учет законодатель-
ства; сборник законодательных актов; свод законов; общеправовой классификатор.
Объекты исследования:
1)
Отношения, связанные с систематизацией
законодательства в Республике Узбекистан; 2) существующие в юридической науке
научно-концептуальные подходы, идеи, принципы и категории понятия, сущности,
формы, содержания и методология, обеспечение информацией систематизации
законодательства, а также зарубежный опыт в данной сфере.
Цель работы:
состоит
в теоретическом обосновании сущности, содержания,
структуры, особенностей и направлений систематизации законодательства в условиях
построения демократического правового государства и формирования гражданского
общества в Республике Узбекистан, а также в разработке научно-теоретических и
практических предложений и рекомендаций с точки зрения совершенствования
правовой базы реформирования и обновления общества, модернизации страны,
основываясь на новом подходе к проблеме систематизации законодательства.
Методы исследования:
логический, историко-правовой, сравнительно-
правовой, статистический, конкретно социологический.
Полученные результаты и их новизна:
Первичное исследование, посвященное
разработке новых направлений систематизации законодательства и современной его
концепции. В работе впервые были выдвинуты идеи о внедрении современных методов
и средств систематизации нормативно-правовых актов законодательной системы
страны, а также предложения по совершенствованию данной деятельности.
Практическая значимость:
в ходе внедрения на практике результатов
исследования будет достигнуто следующее: во-первых, повышена эффективность
работ в сфере систематизации законодательства; во-вторых, усовершенствовано
законодательство данной области; в-третьих, усовершенствована деятельность
соответствующих государственных органов по изученному вопросу; в-четвертых,
работа послужит облегчению деятельности государственных органов в исследовании
национального законодательства; в-пятых, послужит формированию знаний
специалистов и граждан о систематизации законодательства.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
диссертационного исследования используются в деятельности Законодательной палаты
и Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан, министерства юстиции Республики
Узбекистан, Института мониторинга действующего законодательства при Президенте
Республики Узбекистан, а также в образовательных процессах Ташкентского
государственного юридического института, Республиканского центра повышения
квалификации юристов, Академии МВД Республики Узбекистан.
Область применения:
законотворческий процесс; правоприменительная
деятельность; научно-исследовательская и образовательные сферы; работы по
правовой пропаганде.
45
RESUME
Thesis of Muhamedov Utkirbek Hazratqulovich on the scientific degree
competition of the Doctor of Law in specialty 12.00.01 – Theory and History
of State and Law; History of Political and Legal Studies on the subject:
“Theoretical and practical problems of systematization of legislation in the
Republic of Uzbekistan”
Key words:
system; legislation; normative legal acts; systematization of
legislation; legislation; codification of legislation; consolidation of legislation;
incorporation of legislation; account of legislation; collection of legal acts;
complex of legal acts; general legal qualifier.
Subjects of research:
1) Matters related with the systematization of
legislation in the Republic of Uzbekistan. 2) Meanings, ways, essence, terms and
methodology of the systematization of legislation, informational provision of the
systematization of legislation, experiences of foreign countries in this area and
scientific and conceptual viewpoints, ideas, approaches and categories related to
this issue.
Purpose of the work:
theoretical backup of essence, contents, structures,
particularities and directions of systematization of legislation in the condition of
building democratic state governed by the rule of law and formation of civil
society in the Republic of Uzbekistan, as well as working out theoretical and
practical suggestions and recommendations with the standpoint of improving legal
base of reforming and renewal of a society, modernization of the country based on
the new approaches to the issues of the systematization of legislation.
Methods of research:
logical approach, historical-legal, systematic,
comparative-legal, statistical, concrete sociological.
The results obtained and their novelty:
The only research work
concentrated towards the establishment of new directions and modern concepts of
the systematization of legislation. In the research for the first time advanced the
ideas related to the improvements of systematization of normative and legal acts
taking into account the contemporary world methods and standards.
Practical value:
practical value of the work consists of five folds: firstly, to
be improved efficiency of the systematization of legislation; secondly, to be
improved legislative acts of this area; thirdly, to be improved bodies of state
power of this area; fourthly, to be improved implementation process of legal acts
by the bodies of state power; fifth, to be improved the knowledge of field
specialists and wider public on the systematization of legislation.
Degree of embed and economic effectivity:
the results of the dissertation
are used in the activity of the Legislative Chamber and Senate of Oliy Majlis of the
Republic of Uzbekistan, Ministry of Justice the Republic of Uzbekistan, Institute
for Monitoring of Acting legislation under the President of the Republic of
Uzbekistan, as well as in educational processes of Tashkent State Institute of Law,
Republican Centre for Retraining of Lawyers, Academy of MIA of the Republic
of Uzbekistan.
Field of application:
lawmaking process, law enforcement activity,
research and educational spheres, works on legal propaganda.
46
Босишга рухсат этилди: 12.12.2009 й.
Ҳажми: 3,0 б.т. Адади: 100 нусха. Буюртма: № 39
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги
институти кичик босмахонасида босилди.
Тошкент шаҳри. Мустақиллик майдони, 6.
