Авторы

  • Гульшаной Исабоева
    Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.41155

Ключевые слова:

Кокандское ханство Омархан поэтессы историческое наследие литературная среда тазкира историография каллиграфия ремесленник мракобесие проза поэзия традиционное образование медресе дом для чтецов корана хонаках атинайи далоилхона мударрис точные науки насталик книжное дело переплет типа «мукава» «сохта» «рехта» библиотеки маддахи аруз синч кушсинч архитектурные школы Кокандская школа зодчества

Аннотация

Объект исследования: культурная жизнь в Кокандском ханстве, литературная среда, образование, наука, материальная культура, зодчество.
Цель работы: изучение культурной жизни Кокандского ханства на основе данных источников, архивных материалов и научной литературы в XIX веке.
Методы исследования: объективность, исторический подход, периодизация, систематизация, критический анализ, визуальное наблюдение, оценка достоверности данных письменных источников и архива на основе современных требований.
Полученные результаты и их новизна: впервые в диссертационном исследовании дана культурная жизнь Кокандского ханства от начала XIX века до 1876 года, м.е. до конца ханства. На ряду с анализом сути культурной жизни и её качества сделаны предложения по культурному воспитанию будущего поколения. Новизна диссертации и в том, что культурная жизнь отражая в себе быт людей является объединяющим мостом её положительных сторон при переходе от поколения к поколению.
Практическая значимость: приведенные в исследовании сведения, выводы и полученные результаты имеют практическое значение при изучении истории и истории культурной жизни в Кокандском ханстве.
Степень внедрения и экономическая эффективность: по теме диссертации опубликовано 7 статей и две брошюры.
Область применения: материалами диссертации, выводами и результатами работы могут быть использованы при составлении учебников по истории Узбекистана, а также спецкурсов для студентов высших учебных заведений.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 9(575.12)




ИСАБОЕВА ГУЛШАНОЙ СОТИБОЛДИЕВНА



ХIХ АСРДА ҚЎҚОН ХОНЛИГИДА МАДАНИЙ ҲАЁТ





07.00.01 – Ўзбекистон тарихи


Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И














Тошкент – 2010


background image

2

Диссертация

иши

Тошкент давлат

иқтисодиёт университетининг

“Политология ва ҳуқуқ” кафедрасида бажарилган.


Илмий раҳбар

тарих фанлари доктори, профессор

Шодмон Ҳусаинович Воҳидов

Расмий оппонентлар:

тарих фанлари доктори

Жаннат Ҳамидовна Исмоилова

тарих фанлари доктори

Ўктам Махмасобирович Мавланов



Етакчи ташкилот

Тошкент давлат маданият институти




Ҳимоя 2010 йил _____________ойининг ______ куни соат

_____

да

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги
07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун К.067.02.12. рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. e-mail: kengash@nuu.uz.


Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).


Автореферат 2010 йил ____________ ойининг ______ куни тарқатилди



Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц. А.А. Одилов





background image

3

I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги

. Истиқлол шарофати билан халқ турмуш

тарзи мазмунан бойиб бораётган бугунги кунда мустақил мамлакат
фуқаролари сифатида тарихни, ўтмишни, буюк аждодларнинг фикр ва
ғояларини, Ўзбекистоннинг инсоният маданиятига қўшган ҳиссаларини
янада чуқурроқ билмоқ ва теранроқ ҳис қилмоқ долзарб аҳамият касб
этмоқда. Ўзбек халқининг тарихи ва маданияти бир неча минг йилликларни
ўз ичига олади. Аждодлар қолдирган, асрлар давомида яратилган моддий ва
маънавий мерос эса инсоният тарихининг бой ва такрорланмас қисмини
ташкил қилади. Уларнинг катта қисми эса маданият соҳасида тўпланган
бойликдир.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримов

таъкидлаганидек, “Буюк аждодларимизнинг ишлари ва жасорати тарихий
хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини шакллантирмоқда”

1

.

Дарҳақиқат, ўзбек халқи маданияти тарихини ўрганиш, уни таҳлил ва тадқиқ
этиш долзарб илмий йўналишлардан бири ҳисобланади.

Ўрта Осиёда XVIII аср бошларида вужудга келган Қўқон хонлиги

ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Алоҳида тузилма
шаклида муайян ҳудудларда шаклланган бу хонликни, тез-тез бўлиб турган
ўзаро уруш ва низолар заифлаштирди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов таъбири билан айтганда, «… юртимиз ривожи
ҳамма замонларда ҳам бир текис кечмаган. Айниқса, темурийлар
ҳукмронлигидан сўнг, яъни, ХVII асрдан ХХ асргача бўлган даврда
Туркистон замини сиёсий парокандалик, жаҳолат ва қолоқликка юз тутди. Уч
хонликка бўлиниб кетган минтақа узоқ муддат ўзаро зиддият ва қарама-
қаршиликлар, уруш-жанжаллар гирдобида қолиб кетгани нафақат иқтисодий,
молиявий ва ҳарбий салоҳият нуқтаи назаридан, балки, ижтимоий-маънавий
фикр ривожида ҳам кўп салбий оқибатларни келтириб чиқаргани барчамизга
яхши маълум»

2

.

Фарғона водийсида ташкил топган Қўқон хонлиги XIX аср ўрталарига

келганда ўз чегараларини кенгайтирди. Хонлик Бухоро амирлиги, Хива
хонлиги (Сирдарё қуйи оқимида), Россия (Қозоғистоннинг ерли аҳолиси
Россия подшоси тобелигига ўтганларидан кейин) ва Хитойга чегарадош
бўлиб, улар билан фаол дипломатик муносабатлар, савдо-сотиқ алоқаларини
олиб борган, алоҳида давлат сифатида Ўрта Осиёнинг сиёсий, иқтисодий-
ижтимоий ва маданий ҳаётида катта роль ўйнаган. Яқин ўтмиш тарихининг
бир бўлаги бўлган Қўқон хонлиги маданий ҳаётини илмий мавзу сифатида
тадқиқ этиш, айнан шу жиҳатдан алоҳида аҳамият касб этади.

Қўқон хонлиги тарихининг айрим жиҳатлари, хусусан маъмурий

бошқарув йўналишлари, сиёсий тарихи ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти
борасида бир қанча илмий тадқиқот ишлари олиб борилган, аммо унинг
маданий ҳаёти диссертациявий тадқиқот сифатида ўрганилмаган. Бундан

1

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари / Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998. Ж.6. – Б. 127.

2

Каримов И.А. Юксак маънавият − енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 50.


background image

4

ташқари тадқиқ қилинаётган давр манбалари ўлкадан ташқарига олиб чиқиб
кетилиши бу давр бўйича илмий изланишлар амалга оширилишини
қийинлаштирган. Бунинг устига тадқиқ этилаётган давр тарихи ўзгалар
томонидан бузиб талқин қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов бу ҳақида тўхталиб, – “Совет даврида ёзилган тарихни мен
тарих санамайман. Ўзгалар ёзиб берган тарихни ўқишга мутлақо қаршиман.
Мустамлакачи ўзига қарам бўлган халқ ҳақида қачон холис, адолатли фикр
айтган! Улар бор куч-ғайратларини Туркистоннинг ўтмишини камситишга,
бизни тарихимиздан жудо қилишга сарфлаганлар. Тарихдан жудо бўлиш
нималигини яхши билсангиз керак. Инсон учун тарихдан жудо бўлиш –
ҳаётдан жудо бўлиш демакдир”

1

- деб, бежиз таъкидламаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни қайд этиш лозимки, шу кунгача

Қўқон хонлигининг маданий ҳаёти, унинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан,
илм-фан, маориф, халқ санъати, китобатчилик, анъанавий ҳунармандчилик ва
меъморчилик обидалари тўлиқ тадқиқ этилмаган. Шу жиҳатдан хонлик
маданий ҳаётини тизимли ўрганиш, истиқболли илмий йўналиш доирасига
киради ва мавзунинг долзарблигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам
Қўқон хонлиги маданиятини бирламчи манбаларга таяниб ҳар томонлама
тадқиқ этиш мақсад қилиб олинди.

Тадқиқотнинг даврий чегараси

. Тадқиқот иши 1800 йилдан

бошланиб, хонликка барҳам берилгунча, яъни, 1876 йилгача бўлган даврни
қамраб олиш билан чегараланган. Бу даврда хонлик ҳудуди кенг бўлганлиги
сабабли маданий ҳаёт масалалари унинг пойтахти Қўқон шаҳри ҳамда ундаги
йирик маданий ва савдо маркази бўлган Тошкент шаҳри мисолида тадқиқ
этилган. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, тадқиқотда Қўқон шаҳри бўйича
1800 йилдан 1876 йилгача, Тошкент шаҳри бўйича эса, 1800 йилдан то
Россия империяси босиб олгунгача, яъни, 1865 йилгача бўлган даврга оид
маълумотларга таянилган.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси

. Қўқон хонлиги маданий

ҳаёти махсус тадқиқот объекти бўлмаганлиги сабабли мавзуга алоқадор
бўлган адабиёт ва тадқиқотларни даврий чегаралари бўйича қуйидаги уч
гуруҳга ажратиш мумкин: 1) Қўқон хонлиги бўйича XIX аср бошидан то
шўролар ҳукмронлиги ўрнатилгунгача бўлган даврда яратилган илмий
адабиётлар мажмуаси; 2) Собиқ иттифоқ даврида ёзилган асарлар ва хонлик
тарихи бўйича ҳимоя қилинган тадқиқотлар; 3) Мустақиллик йилларида
ёзилган асарлар, ҳимоя қилинган диссертациялар, илмий мақолалар ва
хорижда нашр этилган асарлар мажмуаси.

Биринчи гуруҳ

адабиётлари муаллифларининг кўплари хорижлик

жумладан, россиялик олимлар, ҳарбийлар, сайёҳ ва элчилар ҳисобланади.
Улар: В.В.Бартольд, А.Вамбери, В.Веляминов-Зернов, А.И.Добромыслов,
А.Кун, Ю.Казбеков, Н.А.Маев, М.Михайлов, Н.Г.Малицкий, Ф.Назаров, В.П

1

Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998. Ж. 1. – Б. 137.


background image

5

Наливкин, Н.Петровский, Н.Н.Пантусов, П. Федченко, А. П. Хорошхин ва
бошқаларнинг асарларини

1

ўз ичига олади.

В.В.Бартольднинг бу ҳудудда кечган сиёсий жараёнлар баёнида

Туркистоннинг маданий ҳаёти, ислом дини масалаларига оид тадқиқотларида
Қўқон хонлиги тарихининг айрим муаммоларигина ўз аксини топган

2

. У

асосий эътиборини Қўқон тарихининг сиёсий жиҳатларига қаратган.
Муаллифлар

ичида

Ф.Назаров

ва

А.Вемберининг

асарларида

мустамлакачилик сиёсати ёритилмаган. Баъзилари, жумладан, М Михайлов

,

М.Терентьевлар ўз асарларида ўлкани босиб олинишини объектив
ёритишган. Бу асарларнинг кўпларида маҳаллий аҳоли тарихини ўрганишга
юзаки қаралган ёки Россия империяси томонидан ўлкани босиб олиш
давомидаги воқеаларни ёритиш билан чегараланилган. Бироқ, уларнинг
айримлари мавзуга оид масалалардан хонлик тарихи, ундаги халқ таълими,
мадрасалар, шаҳарсозлик ва алоҳида шаҳарлар ҳаёти кабилар ёритилганлиги,
муҳим маълумотлар ва далиллар келтирилганлиги билан ажралиб туради.

Бундан ташқари XIX аср бошилари, Россия босқини жараёни ва хонлик

тугатилгандан сўнг ёзилган маҳаллий манбаларда ҳам ўрганилаётган
муаммонинг баъзи жиҳатлари ёритилади. (Булар тўғрисида тадқиқотнинг
манбавий асосида берилган).

Хуллас, биринчи гуруҳга киритилган адабиётлар таҳлили шундан

далолат берадики, уларда турли ижтимоий гуруҳ вакиллари бўлган
муаллифлар томонидан кузатилган тарихий воқеълик акс эттирилган. Аммо,
тавсифий характерга эга бу манбалар хонлик маданий ҳаётига бағишланган
махсус асарлар яратилмаганлигидан далолат беради.

Иккинчи гуруҳ

адабиётларини

совет даврида ёзилган асарлар,

номзодлик ва докторлик диссертациялари, монографиялар ва илмий

1

Бартольд В.В. История Коканда и Ферганской долины / Сочинения.– Москва, 1965. Т. III. – С. 462-466.

Вамбери А. Очерки о Средней Азии. – Москва, 1886. – 365 с.; Вельяминов-Зернов В. Исторические известия
о Кокандском ханстве от Мухаммада-Али до Худаярхана // Записки Восточного Отделения Российского
Археологического Общества, 1859. Ч. IV. – С. 329-370.; Ўша муаллиф: Сведения о Кокандском ханстве //
Вестник Имперского Русского Географического Общества, 1856..–.№ 18..–.С. 328-456.; Добромыслов А.И.
Ташкент в прошлом и настоящем. – Ташкент, 1912. – вып. 6. Главы I-II. – С. 1-59.; Кун А.Л. Некоторые
сведения о Ферганской долине // Военный сборник. 1876. Т.108. С. 161-170.; Казбеков Ю. Туземные меры и
весы в Ферганской области // Туркестанские ведомости, 1877, – № 6.; Маев Н.А. О школьном образовании у
магометань Средней Азии // Туркестанские ведомости. 1876. – № 48.; Михайлов М. Поход в Коканд в 1875
г. // Туркестанские ведомости, 1884. – № № 3, 10, 11, 12, 13.; Малицкий Н. Г. К истории Ташкента под
Кокандским владычеством // Туркестанские ведомости, 1900. – № 103,104.; Назаров Ф. Записки о некоторых
народах и землях средней части Азии. – СПб., 1873. – 138 с.; Наливкин В.П. Краткая история Какандского
ханства. Казань – 1886. – 230 с.; Ўша муаллиф: Туземцы раньше и теперь. – Тaшкент, 1913. – 144 с.;
Петровский Н. Очерки Кокандского ханства // Вестник Европы. 1875. Кн. 10. – С. 722-757.; Пантусов Н.Н. О
Тарихи Шахрухи и других рукописях Кокандского ханства // Туркестанские ведомости, 1876. – №. 28, 30,
37.; Ўша муаллиф: Податные сборы в Коканде // Туркестанские ведомости, 1876. – № 17.; Федченко А.П.
Путешествие в Туркестан. – Москва: Гос. из-во геог. лит-ры, 1950. – 468 с.; Хорошхин А.П. Сборник статей,
касающиеся Туркестанского края. – СПб., 1876. – 532 с.; Казбеков Ю. Туземные меры и весы в Ферганской
области // Туркестанские ведомости, 1877. – № 6.

2

Бартольд В. В. История культурной жизни Туркестана / Соч. Т.II. Ч. 2. – Москва, 1963. – С. 286–292; Ўша

муаллиф. Коканд / Соч. Т.III. – Москва, 1965. – С. 462–467; Ўша муаллиф. Ташкент / Соч. Т.III – Москва,
1965. – С. 499–503; Ўша муаллиф. Фергана / Соч. Т.III. – Москва, 1965. – С. 527–539; Ўша муаллиф.
Извлечение из “Тарих-и Шахрухи”// Соч. Т.III. – Москва, 1965. – С. 350–358.


background image

6

мақолалар ташкил этади. Булар жумласига Ф. Азадаев

1

, Н. Азимов

2

,

Р.К.Бекмахонов

3

,

Е.В.Бунаков

4

,

Ҳ.Н.Бобобеков

5

,

М.Дьяконов

6

,

А.Х.Жувонмардиев

7

, Ҳ.Зиёев

8

, П.П.Иванов

9

, М.Кутлугов

10

, Н.Маъсуми

11

,

А.Муродов

12

, Ғ.Аҳмаджонов

13

, Р.Н.Набиев

14

, В.М.Плоских

15

, А.Н.Троицкая

16

,

Н.А.Халфин

17

, А.Ҳасанов

18

, А.П.Қаюмов

19

, К.Ш.Шониёзов

20

, М.Қодирова

21

асарларини киритиш мумкин. Бу асарлар тадқиқот учун қимматли
маълумотлар берса-да, бироқ, уларнинг баъзиларида маданий ҳаётга тегишли
фикр ва мулоҳазалар марксча-ленинча ғоя ва синфийлик нуқтаи назаридан
ёритилган.

Ушбу даврда хонлик бўйича ҳимоя қилинган номзодлик ва докторлик

диссертацияларига: Г.Адинаровнинг “Торговые и дипломатические
взаимоотношения между Туркестанским генерал-губернаторством и
Кокандским ханством (1867-1876 гг.)”

22

, Ҳ.Н.Бобобековнинг “Историческая

литература о Кокандском ханстве”

23

, Р.Бекназаровнинг “Юг Казахстана в

1

Азадаев Ф.А. Ташкент во второй половине XIX в. Очерки социально-экономической и политической

истории. – Ташкент: Изд-во Ан УзССР, 1959. – 242 с.

2

Азимов Н. Архитектурные памятники Ферганской долины. − Ташкент, 1982. − 126 с.

3

.Бекмаханов Р.К. К истории взаимоотношений казахов со среднеазиатскими ханствами // Большевик

Казахстана. 1947. – С. 5-10.; Ўша муаллиф: Казахстан 20-40 год ХIХ века. – Алма-Ата: Госиздат, 1947. – 390
с; Ўша муаллиф: Присоединение Казахстана к России. – Москва: Из-во АН СССР. 1957. – С. 132-133.; Ўша
муаллиф: Очерки истории Казахстана ХIХ в. – Алма-Ата: Мектеп, 1966. – 191 с.

4

Бунаков Е.В. К истории отношений России со среднеазиатскими ханствами в XIX в. // Советское

востоковедение. – Москва, 1941.– № 2. – С. 24-26.

5

Бобобеков Х.Н. Народные движения в Кокандком ханстве и их социально-экономические и политические

предпосылки (XVIII–XIX вв). – Ташкент: Фан, 1990. – 118 с.

6

Дьяконов М.А. Путешествия в Среднюю Азию от древнейших времён до наших дней. – Ленинград, 1932. –

83 с.

7

Жувонмардиев А.Х. XVII – XIX асрларда Фарғонада ер-сув масалаларига доир. – Тошкент: Фан, 1965.

– 192 б.

8

Зиёев Ҳ. Ўрта Осиё ва Сибирь (XVII–XIX асрлар). – Тошкент: Фан. 1962.– 164 б.; Ўша муаллиф:

Тошкентнинг Россияга қўшиб олиниши. – Тошкент: Фан, 1966. – 116 б.

9

Иванов П.П. Казахи Кокандского ханства. К истории их взаимоотношений в начале ХIХ в. // Записки ИВ

АН СССР. – Москва–Ленинград, 1939. Т. VIII. С. 92-128; Ўша муаллиф: Очерки истории Средней Азии.
ХVI– сер. ХIХ в. – Москва: Изд-во Восточной литературы, 1958. – 247 с.

10

Кутлугов М. Взаимоотношения Цинского Китая с Кокандским ханством. / Китай и соседи в новое и

новейшее время. – Москва: Наука, 1982. – 454 с.

11

Маъсуми Н. Асарҳои мунтахаб. – Душанбе, 1977. – 368 б.

12

Муродов А. Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан. – Тошкент: Фан.1971. – 266 б.

13

Ахмеджанов Г.А. Советская историография присоединения Средней Азии к России. − Ташкент: Фан,

1989. − 154 с.

14

Набиев Р.Н. Ташкентское восстание в 1847 г. и его социально-экономические предпосылки. – Ташкент:

Фан, 1966. – 80 с; Ўша муаллиф: Из истории Кокандского ханства. – Ташкент: Фан, 1973. – 388 с.

15

Плоских В. М. Киргизы и Кокандское ханство. – Фрунзе: Илим, 1977. – 368 с.

16

Троицкая А.Н. Каталог архива Кокандских ханов XIX века. – Москва: Наука, 1968. – 583 с.

17

Халфин Н.А. Россия и ханства Средней Азии. – Москва: Наука, 1974. – 408 с.; Ўша муаллиф: Политика

России в Средней Азии (1857-1868). – Москва, 1960. Т.1. – 510 с.

18

Хасанов А.Х. Народные движения в Киргизии в период Кокандского ханства. – Москва, 1977. – 96 с.

19

Қаюмов А.П. Қўқон адабий муҳити (XVIII – XIX асрлар). – Тошкент, 1961. – 360 б.

20

Шаниязов К.Ш. К этнической истории узбекского народа. – Ташкент, 1974. – 342 с.

21

Қодирова М. Нодира. – Тошкент, Фан, 1967. – 187 б.

22

Адинарова Г. Торговые и дипломатические взаимоотношения между Туркестанским генерал-

губернаторством и Кокандским ханством (1867-1876 гг.). Дисс. ... канд. ист. наук. – Ташкент: САГУ, 1946. –
199 с.

23

Бобобеков Х.Н Историческая литература о Кокандском ханстве. Автореф. дисс. ... канд. ист. наук. – Т.:

ИИ АН УзССР, 1977. – 20 с.


background image

7

составе Кокандского ханства и его присоединение к России”

1

,

Ш.Ҳ.Воҳидовнинг Аваз Мухаммад Аттор Хуканди и его сочинение “Тарихи
Джаханнамаи”

2

, Ф.Гаффаровнинг “Экономические и политические связи

России с Кокандским ханством в первой половине и 60 –70 годах XIX в.”

3

,

А.Жуванмардиевнинг “К земельно-водным отношениям в Фергане в XVI–
XIX вв.”

4

, С.Жалиловнинг “Из истории освоения земель восточных районов

Ферганской долины (XIX – начало XX вв.)”

5

, Х.Ш.Иноятовнинг “Восстание

Пулатхана в Кокандском ханстве 1873-76 гг”

6

, А.Муродовнинг “Ўрта Осиёда

хаттотлик тарихидан”

7

, А.Умаровнинг “Культурная жизнь Ферганской

долины во второй половине XIX–начало ХХ–вв.”

8

, Э.Ходжаевнинг “Роль

города Ташкента в развитии экономических и политических связей Средней
Азии с Россией”

9

, А.Ҳасановнинг “Взаимоотношения киргизов с Кокандским

ханством и Россией в 50-70-х годах ХIХ в.”

10

мавзуларидаги тадқиқотлари

киради.

А.Умаровнинг тадқиқоти ушбу ишга яқин бўлиб, яъни Фарғона

фодийсидаги маданий ҳаёт XIX аср иккинчи ярми XX аср бошидаги даврни
ўз ичига олсада, асосан XIX аср охири ва XX аср бошидаги маданий
жараёнлар билан чекланган.

Ҳ.Бобобеков

ва

Ш.Воҳидовларнинг

тадқиқотлари

мавзунинг

тарихшунослиги ва манбашунослигини ёритишда кенг маълумотлар беради.

Иккинчи гуруҳга киритилган адабиётлар ва тадқиқотларнинг илмий-

қиёсий таҳлилидан шундай хулоса қилиш мумкинки, уларда кўпроқ
хонликдаги у ёки бу соҳаларнинг ривожи ўрганилиб, тадқиқотлар ва илмий
ҳулосалар асосан ҳукмрон мафкура йўналишида амалга оширилган. Шуни
ҳам таъкидлаш лозимки, мустақиллик арафасида яъни, XX аср 80-
йилларининг ўрталаридан бошлаб, газета ва журналларда ҳукмрон мафкура
сиёсатига зид кўпгина мақолалар эълон қилинди

11

.

1

Бекназаров Р. Юг Казахстан в составе Кокандского ханства и его присоединение к России. Автореф. дисс.

...канд. ист. наук. – Алма Ата: КазГУ, 1969. – 26 с.

2

Вахидов Ш.Х Аваз Мухаммад Аттор Хукандий и его сочинение Тарихи Джаханнамаи. Автореф. дисс. ...

канд. ист. наук. – Т.: ИВ АН Узбекистана 1990. – 29 с.

3

Гаффаров Ф. Экономические и политические связи России с Какандским ханством в первой половине и 60-

70 годах XIX в. Автореф. дис. ... канд. ист. наук. – Т.: ИИ АН УзССР, 1970. – 48 с.

4

Жуванмардиев А.К земельно-водным отношениям в Фергане в XVI−XIX вв. Автореф. дисс. ... канд. ист.

наук. – Т.: ИИ АН УзССР, 1963. – 18 с.

5

Жалилов С. Из истории освоения земель восточных районов Ферганской долины (XIX –начало XX вв.)

Автореф. дисс. ... канд. ист. наук. – Т.: ИИ АН УзССР, 1965. – 47 с.

6

Иноятов Х.Ш. Восстание Пулатхана в Кокандском ханстве в 1873-76 гг. Дисс. ... канд. ист. наук. –

Ташкент: САГУ, 1942. – 110 с.

7

Муродов А. Ўрта Осиёда хаттотлик тарихидан. Фил. фан. ном. дисс. ... –Тошкент: Ўз ФАШИ, 1967.– 266 б.

8

Умаров А. Культурная жизнь Ферганской долины во второй половине XIX− начало ХХ− в.в. Дис. ... канд.

ист. наук. – Ташкент: ТашГУ, 1985. – 179 с.

9

Ходжаев Э. Роль города Ташкента в развитии экономических и политических связей Средней Азии с

Россией. Автореф. дисс. ... канд. ист. наук. – Т.: ИИ АН УзССР, 1962. – 35 с.

10

Хасанов А. Взаимоотношения киргизов с Кокандским ханством и Россией в 50–70-х годах ХIХ в.

Автореф. дисс. ... докт. ист. наук. – М.: МГУ, 1961. – 43 с.

11

Бобобеков Ҳ.Н. Ҳўқанди латиф тупроғидаги фожиалар ёки тирик гувоҳлар сўзлаганда // Фан ва турмуш. –

Тошкент, 1989. – № 11. – Б. 20-36. Ўша муаллиф. Ўрта Осиё Россияга Қўшиб олинганми? // Фан ва турмуш,
1989 йил. 10-сон. – Б. 23-26.


background image

8

Учинчи гуруҳ

адабиётларига мустақиллик йилларида ёзилган асарлар,

илмий тадқиқотлар, мақолалар ва хорижда нашр этилган асарлар киради.
Ғ.А.Аҳмаджонов, Ҳ.Н.Бобобеков, Ш.Ҳ.Воҳидов, С.С.Губаева, Ҳ.Зиёев,
Ш.Каримов,

Р.Шамсуддинов,

Ў.Убайдуллаев,

Ш.Юсупов,

Яҳёхон

(Муҳаммад Яҳё Дадабоев), Н.Ҳабибуллаев, Й.Қосимов ва бошқаларнинг бу
йилларда чоп этилган асар ҳамда монографияларида

1

тадқиқотга доир

қимматли маълумотлар берилган. Масалан, Ҳ.Зиёевнинг «Туркистонда
Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш» мавзусидаги
монографиясида Россия империясининг Қўқон хонлиги билан алоқалари
тарихига оид кўплаб маълумотлар ёритилган. Шу боис монография мазкур
мавзу тарихшунослигини ўрганишда муҳим манбалардан бири сифатида
хизмат қилади.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, юқорида келтирилган тадқиқотларда

муаллифлар таассуф билан Ўрта Осиё хонликлари ўртасида бирлик ва
иттифоқ йўқлигини таъкидлаганлар, тож - тахт учун олиб борилган
урушларни қоралаганлар. Юқоридаги олимлардан шунингдек, Ҳ.Зиёев, Ҳ.
Бобобеков, Ш.Воҳидовларнинг ишлари ҳам ўрганилаётган мавзуни чуқурроқ
тадқиқ этишга ёрдам берди.

Мустақиллик йилларида Аваз Муҳаммад Аттор Хўқандий

2

, Ибрат

3

,

Муҳаммад Юнус Тоиб

4

, Муҳаммад Азиз Марғилоний

5

, Мулла Олим Махдум

Ҳожий

6

, Мирзо Олим ибн Мирзо Раҳим Тошкандийнинг

7

Қўқон хонлиги

1

Ахмаджонов Ғ.А Россия империяси Марказий Осиёда. – Тошкент: Ta’lim manbai. 2003. – 267 б.; Бобобеков

Ҳ.Н. Қўқон тарихи. – Тошкент: Фан, 1996. – 240 б.; Ўша муаллиф: История Коканда. – Ташкент: Фан, 2006.
– 243 с.; Ўша муаллиф: Пўлатхон қўзғолони. – Тошкент: Фан, 1996. – 58 б.; Ўша муаллиф: Восстание
Пулатхона. – Ташкент: Фан, 1996. – 61 с.; Ўша муаллиф: История завоевания Средней Азии Царской
Россией в секретных документах. – Ташкент, 2006. – 70 с.; Ўша муаллиф: Фергана и Кокандское ханство //
История цивилизаций Центральной Азии.– СПб., 2003..Т.5. С.71-81.;

Воҳидов Ш.Ҳ. Аваз Мухаммад Аттор.

Тарихи жахоннамойи // Шарқ юлдузи. 1991. – № 8. – Б.119-140.; Ўша муаллиф: Қўқон хонлиги ва Бухоро
амирлигида унвон ва мансаблар. – Тошкент: Фан, 1996. – 32 б.; Воҳидов Ш., Холиқова Р. Марказий Осиё
давлатларида бошқарув тарихидан. – Т.: Янги аср авлоди, 2006. – 80 б.; Губаева С.С. Население Ферганской
долины в конце XIX – начале XX в. – Ташкент: Фан, 1991. – 130 с.; Зиёев Ҳ. Туркистонда Россия тажовузи
ва ҳукмронлигига қарши кураш. – Тошкент, 1998. – 478 б.; Ўша муаллиф: Тарих ўтмиш ва келажак кўзгуси:
–Тошкент: Адабиёт ва санъат, 2000. – 288 б.; Ўша муаллиф. Ўзбекистон мустақиллиги учун курашларнинг
тарихи. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 448

б.; Ш.Каримов, Р.Шамсуддинов, Ў.Убайдуллаев. Ватан тарихи. –

Тошкент, Шарқ. 2003. – 252 б.; Ш.Каримов, Р.Шамсуддинов. Туркистон Русия босқини даврида. – Тошкент,
1995. – 96 б.; Юсупов Ш. Худоёрхон ва Фурқат. – Тошкент, 1995. – 96 б.; Ўша муаллиф: Хуфия қатламлар. –
Тошкент: Маънавият, 1999. – 144 б.; Ўша муаллиф: Худоёрхоннинг сўнгги илинжи // Ўзбекистон адабиёти
ва санъати, биринчи ва иккинчи мақола. 2004 йил декабрь; Ўша муаллиф: Тарих ва адаб бўстони. –
Тошкент: Маънавият, 2003. – 168 б.; Ўша муаллиф: Тарих уммони сирлари. – Тошкент: Шарқ, 2007. – 240 б.;
Зокиров М. Фирдавс боғи.

Риштон тумани тарихи. – Тошкент: Шарқ, 1996.– 192 б.; Яҳёхон (Муҳаммад Яҳё

Дадабоев). Қатағон депараси. – Фарғона, 2006. – 64 б.;

Ҳабибуллаев Н. Н. Ўрта Осиёда қоғоз ишлаб

чиқариш тарихи. – Тошкент: Фан, 1992. – 96 б. Қосимов Й. Қўқон хонлиги тарихи очерклари (1709–1876). –
Наманган – Тошкент, 1994. – 135 б.

2

Аваз Муҳаммад Аттор Хўқандий. Тарихи жаҳоннамойи // Шарқ юлдузи, 1991, – № 8. – Б. 119 - 140.

3

Ибрат. Тарихи Фарғона. Тошкент: Камалак. 1991. – Б. 266-335.

4

Муҳаммад Юнус Тоиб. Тарихи Алиқули амирлашкар // Шарқ юлдузи, 1995. – № № 1-2.; Ўша муаллиф:

Тухфаи Тоиб. Тошкент – Токио, 2002. – 45 б.

5

Мухаммад Азиз Марғилоний. Тарихи Азизий / Нашрга тайёрловчилар, кириш ва изоҳлар муаллифлари

Вохидов Ш., Сангирова Д. – Тошкент: Маънавият, 1999. – 112 б.

6

Алимардонов Т., Абдул Ҳаким. Мулла Олим Муҳаммад Ҳожи. Тарихи Туркистон. – Қарши. Насаф, 1992. –

148 б. Янги нашри: Мирзо Олим Махдум ҳожи. Тарихи Туркистон / Масъул муҳаррир Ш. Воҳидов.
Тошкент: Янги аср авлоди. 2008. – 252 б.

7

Матғозиев А., М.Усмонова. Мирзоолим Мушриф. Қўқон хонлиги тарихи. – Тошкент, 1995. – 128 б.


background image

9

тарихига оид асарлари қайта чоп этилди. Улар тадқиқот учун алоҳида
аҳамият касб этиб, ишнинг манбавий доирасини кенгайтирди.

Истиқлол туфайли янгича методология асосида мустақиллик ғоялари

билан суғорилган бир неча диссертациялар ҳимоя қилинди. Мавзуни
ёритишда катта аҳамиятга эга бўлган тадқиқотлардан: Г.А.Агзамованинг
“XVI – XIX асрнинг биринчи ярмида Ўзбекистон шаҳарлари ва шаҳарлар
ҳаёти”

1

, Ҳ.Н.Бобобековнинг “Народные движения в Кокандском ханстве и их

социально-экономические и политические предпосылки (XVIII–XIX вв.)”

2

,

Ш.Ҳ.Воҳидовнинг

“ХIХ–ХХ

аср

бошларида

Қўқон

хонлигида

тарихнависликнинг ривожланиши”

3

мавзуларидаги докторлик ишларини,

Б.М.Расуловнинг “Ўзбекистонда мусулмон мактаб ва мадрасалари тарихидан
(XIX аср охири XX аср 20-й.)”

4

, М. Жабборовнинг “Фарғона вилояти

тарихининг “Туркестанский сборник” да ёритилиши (XIX аср охири –XX аср
бошлари)”

5

, Д.А. Исмоилованинг “Ислом динининг Туркистон ижтимоий-

сиёсий, маънавий ҳаётидаги ўрни ва роли (XIX аср охири -XX аср бош.)”

6

,

Ш.Маҳмудовнинг “Қўқон хонлигининг маъмурий – бошқарув тизими (1709–
1876.йй.)”

7

,З.Ш.Мадраҳимовнинг “Қўқон хонлигида савдо муносабатлари”

8

,

Ў.Султоновнинг “Муҳаммад Солиҳхўжанинг “Тарихи жадидайи Тошканд”
асари муҳим тарихий манба сифатида (XIX аср)”

9

, Д. Сангированинг

“Муҳаммад Азиз Марғилонийнинг “Тарихи Азизий” асари муҳим манба”

10

,

Б.Турсуновнинг “Қўқон хонлигида ҳарбий иш ва қўшин: ҳолати, бошқаруви,
анъаналари (XIX асрнинг 70 йилларигача)”

11

, Т.Д.Худойқуловнинг “XIX

асрда Қўқон хонлигининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти”

12

,

Ш. Қўлдошевнинг “Қўқон хонлиги ва Шарқий Туркистон ўртасидаги сиёсий,
иқтисодий ва маданий алоқалар (XVIII-XIX асрнинг ўрталари)”

13

номли

1

Агзамова Г. XVI – XIX асрнинг биринчи ярмида Ўзбекистон шаҳарлари ва шаҳарлар ҳаёти. Тарих фанлари

доктори. ... дис. – Тошкент: ЎзР ФАТИ, 2000. – 348 б.

2

Бабабеков Х.Н.Народные движения в Кокандском ханстве и их соцыиально-экономические и

политические предпосылки (XVIII–XIX вв.).

Дис. ... док. ист. наук. – Ташкент: ИИ АН Узбекистана, 1991. –

303 с.

3

Вохидов Ш.Ҳ. ХIХ–ХХ аср бошларида Қуқон хонлигида тарихнависликнинг ривожланиши. Тарих фан.

док. дис. ... – Тошкент: ЎзР ФАШИ, 1998. – 315 б.

4

Расулов.Б.М. Ўзбекистонда мусулмон мактаб ва мадрасалари тарихидан (XIX аср охири XX аср 20-й.)

Тарих фан. ном. дисс. ... – Андижон, 1996. – Б.173.

5

Жабборов М. Фарғона вилояти тарихининг “Туркестанский сборник” да ёритилиши (XIX аср охири –XX

аср бошлари) Тарих фан. ном. дисс. ... – Фарғона, 2000. – Б. 159.

6

Исмоилова Д.А. Ислом динининг Туркистон ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётидаги ўрни ва роли (XIX аср

охири -XX аср бош.) Тарих фан. ном. дисс. ... – Тошкент, 2006. – Б.130.

7

Махмудов Ш. Қўқон хонлигининг маъмурий – бошқарув тизими (1709-1876 йй.). Тар фан.ном. дис. ... –

Тошкент: ЎзР ФАТИ, 2007. – 155 б.

8

Мадраҳимов З.Ш.Қўқон хонлигида савдо муносабатлари. Тарих фан. ном. дисс. ... – Тошкент: ЎзМУ,

2009.–188 б.

9

Султонов Ў. Муҳаммад Солиҳхожанинг Тарихи жадаидайи Тошканд асари муҳим тарихий манба сифатида

(XIX аср). Тар. фан.ном. дисс. ... – Тошкент: ЎзР ФАШИ, 2007. – 173 б.

10

Сангирова Д. Муҳаммад Азиз Марғилонийнинг Тарихи Азизий асари муҳим манба. Тар. фан. ном. дисс. ...

– Тошкент: ЎзР ФАШИ, 1999. – 162 б.

11

Турсунов Б. Қўқон хонлигида ҳарбий иш ва қўшн: ҳолати, бошқаруви, анъаналари (XIX асрнинг 70

йилларигача). Тар .фан. ном .дисс. ... – Тошкент: ЎзР ФАТИ, 2006. – 154 б.

12

Худойқулов Т.Д. ХIХ асрда Қўқон хонлигининг ижтимоий – сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти. Тарих

фан. ном. дисс. ... – Тошкент: ЎзМУ, 2009. – 172 б.

13

Қўлдошев Ш. Қўқон хонлиги ва Шарқий Туркистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар

(XVIII-XIX асрнинг ўрталари). Тарих фан.ном. дисс. ... – Тошкент: ЎзР ФАТИ. – 169 с.


background image

10

номзодлик диссертацияларини қайд этиш лозим. Уларда хонликдаги
мусулмон мактаб ва мадрасалар, ҳунармандчилик, савдо, тарихнавислик
ривожи, шаҳарлар ҳаёти, маъмурий бошқарув тизими, халқ ҳаракатлар ва
тарихий жараёнлар аниқ манбалар, архив материаллари асосида ёритилган ва
таҳлил этилган. Шу жиҳатдан ҳам мазкур илмий ишлар тадқиқот жараёнига
яқиндан ёрдам берди.

Эътироф этиш жоизки, санаб ўтилган тадқиқотлар орасида

Т.Д.Худойқуловнинг диссертацияси ушбу тадқиқотга анча яқин, бироқ,
унинг 3-бобидагина хонликдаги маданий ҳаётнинг баъзи соҳаларига умумий
баҳо берилиб, маданий ҳаётга таъсир этган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий
омилларни таҳлил этишга ҳаракат қилинган.

Шу билан бирга 2004 йил май ойида Қўқон шаҳрида ўтказилган

“Қўқон асрлар силсиласида”, 2009 йил май ойида Фарғона Давлат
университетида ўтказилган “Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда”
мавзусидаги Республика илмий анжуманлари материаллари, Н.Отаева

1

,

Ж.Исмоилова

2

, А.Ҳакимов

3

, Д.Зияева

4

, Ҳ.Рафиқова

5

ва бошқаларнинг янги

топилган манбалар асосида эълон қилган мақолалари ҳам мавзуни ёритишда
қимматли маълумотлар берди.

Тадқиқотда Қўқон хонлиги бўйича хорижлик олимларнинг кейинги

йилларда чоп этилган асар ва мақолаларидан ҳам фойдаланилди. Улар
жумласига К.Т.Бейсембиев

6

, M.Saray

7

, С.С.Сооданбеков

8

, Kim Hondong

9

,

Ю.Ф.Лунёв

10

, С.Мадуанов

11

,Н.Терлецкий

12

ва М.Холдсворт

13

ларни киритиш

мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, мавзунинг айрим жиҳатларини бир

қатор филолог олимлар ҳам ўрганишган. Масалан, П.Қаюмовнинг “Тазкираи
Қайюмий”

14

, А.Қаюмовнинг “Қўқон адабий муҳити (XVIII − XIX асрлар)”

15

,

1

Отаева Н. Мир Иззатуллоҳнинг Марказий Осиёга саёҳати // Мозидан садо. 2007. – № 4. – Б. 46.

2

Исмоилова. Ж. XIX – XX асрлар Марғилон либослари // Мозийдан садо. 2007. – № 3. – Б. 44.

3

Ҳакимов А.Тошкент халқ ҳунармандчилиги // Мозийдан садо. 2007. – № 2. – Б. 8 - 9.

4

Зияева Д. Хориж сайёҳлари Туркистонда тадбиркорлик ҳақида // Мозийдан садо. 2008. – № 1. – Б. 32.

5

Рафиқова Ҳ. Қўқон жомеъ масжиди // Мозийдан садо. 2007. – № 2. – Б. 30 -31.

6

Бейсембиев Т.К. Духовенство в политической жизни Кокандского ханства в ХVIII – ХIХ вв. по некоторым

сочинениям кокандской историографии / Духовенство и политическая жизнь на Ближнем и Среднем
Востоке в период феодализма. – Москва, 1985. – С.213-214; Ўша муаллиф: Легенда о происхождении
Кокандских ханов как источник по истории идеологии в Средней Азии. – Алма-Ата: Наука, 1989. – 192 с.;
Ўша муаллиф: «Тарихи Шахрухи» как исторический источник. Алма-Ата: Наука. 1987. – 200 с.; Ўша
муаллиф:

Высшая администрация юга Казахстана в период Кокандского ханства 1809–1865 гг. – Алматы:

Дайк-Пресс, 2004. – С. 291-313; Ўша муаллиф: Life of Alimqul. A Native Chronicle of Nineteenth Century
Central Asia
/ Edited and translated by Timur Beisembiev. London, 2003. – 316 p.

7

Saray М.

Rus isgali devrinda Osmanli devleti ila Turkistan hanliklari arasindagi ilsiliklar. – Ankara, 1994. – 74 в.

8

Сооданбеков С.С.

Ообщественный и государственный строй Кокандского ханства. – Бишкек. 2000.– 144 с.

9

Kim Hondong, Holy War in China. The Muslim Rebellion and State in Chinese Central Asia, 1864–1887.

– Stanford, 2004. – 295 p.

10

Лунёв Ю.Ф.

Государство и право узбекских ханств с XVI по XIX века. – Москва: Аст, 2004. – 214 с.

11

Мадуанов С. История казахско-узбекских отношений в ХIХ – начало ХХ века. – Туркестан, 1992. – 179 с.

12

Терлецкий Н. Некоторые сведения о ранних работах Хуканда // Международный журнал для

исследований в области восточных рукописей. – СПб., 2005. Т. 11. – № 1. – С. 3-9.

13

Holdwort M. Turkestan in the nineteenth century. A Brief History of the khanates of Bukhara, Kokand and Khiva.

– Oxdord. 1959. – 80 p.

14

Қайюмов Пўлотжон Домулла. Тазкираи Қайюмий. 1-3-китоблар. – Тошкент, 1998. –713 б.

15

Қаюмов А. Қўқон адабий муҳити. – Тошкент: Фан, 1961. – 362 б.


background image

11

“Махмур”

1

, “Ҳозиқ”

2

, Ш.Юсуповнинг “Худоёрхон ва Фурқат”

3

асарларида,

Л.Турдалиевнинг “Маҳмуд Ҳаким Яйфоний адабий ва илмий меросининг
манбалари”

4

, А.Деҳқоновнинг “Муҳаййир ҳаёти ва ижоди”

5

мавзусидаги

тадқиқотларида айрим шоиру ижодкорлар фаолияти, улар қолдирган
маънавий мерослар илмий ўрганилган. Ушбу ишлар адабий муҳит
жараёнларини ёритишда муҳим аҳамият касб этади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси таҳлилидан шундай хулосага

келиш мумкинки, XIX асрда Қўқон хонлигидаги маданий ҳаёт мавзуси шу
кунгача тарихий йўсинда алоҳида ва махсус тадқиқот объекти сифатида
ўрганилмаган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши Тошкент давлат иқтисодиёт университети

илмий тадқиқот ишлари режасидан ўрин олган.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари

. XIX асрда Қўқон хонлигининг

1800 йилдан то 1876 йилгача бўлган даврдаги маданий ҳаётини хонлик
пойтахти Қўқон шаҳри ва хонлик ҳудудидаги энг йирик савдо ва маданият
маркази бўлган Тошкент шаҳри мисолида, янги топилган қўлёзмалар ва
архив ҳужжатлари асосида ўрганиш, таҳлил этиш, бу жараёнда тегишли
натижалар олиш ва хулосалар чиқариш тадқиқотнинг асосий мақсади қилиб
белгиланди.

Тадқиқотни амалга ошириш учун қўйидаги вазифалар қўйилди:
– XIX асрда Қўқон хонлигидаги сиёсий вазиятнинг ниҳоятда

мураккаблиги, бунда ички ва ташқи низоларнинг сабаблари, тож-тахт учун
курашлар натижасида аҳолининг оғир турмуш тарзи хусусидаги турли манба
ва адабиётларни ҳар томонлама илмий-қиёсий ўрганиш ва ҳар бир
ҳукмдорнинг ҳукмронлик йилларидаги маданий ҳаётни аниқ мисоллар
асосида таққослаш;

– мавзу доирасида Қўқон хонлари олиб борган сиёсатдан қатъий назар,

адабиёт ва санъат ривожланишини манбалар асосида таҳлил қилиб,
хулосалар бериш;

– илм-фан ривожи, айниқса, дунёвий фанларни ўрганишга ҳукмрон

доиранинг эътиборсизлиги ҳамда маориф соҳаси ўша давр дунё
тажрибаларидан йироқлиги сабабларини таҳлил этиш;

– хаттотлик ва китобат санъати, кутубхоналар бўйича баъзи

мушоҳадаларни маданий ва маънавий мерос сифатида тадқиқ қилиш;

–ўрганилаётган даврда Қўқон хонлигидаги халқ ҳунармандчилигининг

ўзига хос услублари ҳамда ўша даврда яратилган ҳунармандчилик
дурдоналарининг ўзбек халқи миллий меросини бойитишдаги аҳамиятини
очиб бериш;

1

Қаюмов А. Махмур. – Тошкент: Фан, 1956. – 138 б.

2

Қаюмов А. Ҳозиқ. – Тошкент: Фан, 1957. – 78 б.

3

Юсупов Ш. Худоёрхон ва Фурқат. – Тошкент: Шарқ, 1995. – 96 б.

4

Турдалиев Л. Маҳмуд Ҳаким Яйфоний адабий ва илмий меросининг манбалари. Фил. фан. ном. дис. ...

автореф. – Т.: А.Навоий номли Тил ва адабиёт институти, 1997. – 24 б.

5

Деҳқонов А. Муҳаййир ҳаёти ва ижоди. Фил.фан. ном. дисс. ... автореф. – Т.: А.Навоий номли Тил ва

адабиёт институти, 2007. – 25 б.


background image

12

– XIX асрда бунёд этилган Қўқон хонлиги меъморий обидаларининг

Хива хонлиги ва Бухоро амирлигидаги меъморий обидалар билан уйғунлиги
ҳамда ўзига хос жиҳатларини ўрганиш ва таҳлил этиш.

Тадқиқотнинг манбавий асослари

. Тадқиқот манбалари асосини

Қўқон хонлиги тарихнавислик мактабига тегишли бўлган муаллифларнинг
турли жанр ва тилларда ёзган асарлари ташкил қилади.

Улар сирасига:

Исҳоқхон

Ибрат

1

,

Жунайд

Мулло

Аваз

Муҳаммад

2

,

Муҳаммад Фозилбек

3

, Маҳмуд Ҳаким Яйфоний

4

, Мулла Ниёз Муҳаммад

Ҳўқандий

5

, Муҳаммад Солиҳхўжа ибн Қорахўжа

6

, Муҳаммад Ризо

Марғилоний

7

, Муҳаммад Юнус Тоиб

8

, Мулла Абдулғофур

9

ва

бошқаларнинг асарларини киритиш мумкин. Бу даврдаги асарлар
муаллифларидан кўплари саройда хизмат қилганлиги ва ҳукмдорлар
ҳомийлигида бўлганлиги сабабли, воқеалар баёнида ўз буюртмачилари
манфаатларини ҳимоя этганлиги яққол сезилади. Шуни ҳам айтиш лозимки,
бу асарлар кўпроқ олиб борилган урушлар хронологияси билан чегараланган.

Тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви

(бундан буён ЎзР МДА)нинг 1, 19, 36, 47, 715–жамғармаларидан, Абу Райҳон
Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Шарқшунослик институти
қўлёзмалар хазинаси (бундан буён ЎзР ФАШИ), ЎзР ФА Алишер Навоий
номли Давлат Адабиёт музейи фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданий
мерос объектларини Муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб
чиқариш Бош бошқармаси (бундан кейин ЎзРММОМҚУФИИЧББ)нинг
жорий архиви

10

ҳамда унинг Фарғона водийсидаги бўлимлари жорий

архивларидан, Қўқон Адабиёт музейи фонди, Қўқон Ўлкашунослик музейи
фонди, Қўқон шаҳар архиви фондидан, Тошкент шаҳар архиви фондидан,
“Туркестанский сборник”

11

тўпламидаги бир қанча материаллардан ҳамда

“Туркестанский ведомости”

12

газетаси мақолаларидан, тадқиқотчининг

1

Исҳоқхон Ибрат. Тарихи Фарғона // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – № 11616. – 76 в.

2

Жунайд Мулло Аваз Муҳаммад. Тарихи жаҳоннамоий // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – № 9455. – 343 в.

3

Муҳаммад Фозилбек. Мукаммали тарихи Фарғона // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – № 5971. – 28 в.

4

Маҳмуд Ҳаким Яйфоний. Тарихи салотини Фарғона // Қўқон ўлкашунослик музейи. – № 46. – 89 в.

5

Мулла Ниёз Муҳаммад Ҳўқандий. Тарихи Шохрухий // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – № 787. – № 4463. – 365 в.

6

Муҳаммад Солиҳхўжа ибн Қорахўжа. Тарихи жадидаи Тошканд // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – № 5732. – 747 в.

7

Муҳаммад Ризо Марғилоний. Тарихий Азизий // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – № 11108. – 120 в.

8

Муҳаммад Юнус Тоиб. Тарихи Алиқули амир лашкар // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – № 1213. – 92 в.

9

Мулла Абдулғофур. Зафарномаи Худоёрхоний // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – № 598б. – 65 в.

10

ЎзР ММОМҚУФИИЧББнинг жорий архиви. Тошкент, Хўжанд, Ўратепа ва Фарғона водийсидаги турли

меъморий обидаларга бағишланган илмий-тадқиқот, реконструкция ва таъмирлаш бўйича олиб борилган
расмий-меъёрий ҳужжатлари.

11

Туркестанский сборник тўпламидаги қуйидаги мақолаларидан фойдаланилди: Аристов Н. Наманганский

округъ Кокандского ханство. Т. 60. С.139-140; Вельяминов-Зернов В.В. Исторические известия о
Кокандском ханстве, отъ Мухаммеда-Али до Худояръ-Хана. Т. 372. С.154-172

а

; Галкинь М. Краткая записка

об исторических правах России на Кокандские города Туркестан и Ташкент. Т. 5. С. 252-259.

12

Гребенкинъ А. Мингъ. Туркестанский ведомости. Т. 95. С. 331-336; Межов В.И. Собрание сочинений о

Туркестанском крае вообще и сопредельных с ним странь Средней Азии; Ўша муаллиф:Топографический
очерк Туркестанского края. Т. 57. С. 6-110, 185-186, 213-218; Ўша муаллиф: Мусульманские училище
Туркестанского края. Т. 87. С.120-125; Ўша муаллиф: Наманган. Т. 222. С. 69-73; Ўша муаллиф: Очерки
Коканда. Т. 116. С. 39-53; Ўша муаллиф: Очерки Кокандского ханства. Т. 76. С.1-19; Ўша муаллиф:
Податная система в Туркестанском крае. Т. 152. С. 38-126; Росель Ю. Среднеазиатская культура и наша
политика на Востоке. Т. 222. С. 1-33.


background image

13

Қўқон, Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида олиб борган
кузатувлари давомидаги дала ёзувлари материалларидан кенг фойдаланилди.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Қўқон хонлигининг XIX асрдаги

(1800 – 1876 йилларга қадар) маданий ҳаёти, унинг ривожи ва таназзулига
таъсир этган ички ва ташқи омиллар, шу даврда Марказий Осиё маданий
ҳаётида тутган ўрни тадқиқот объекти ҳисобланади.

Ўзбекистон тарихини илмий-амалий жиҳатдан ўрганиш, илмийлик,

холислик, тарихий воқеа-ҳодисалар асосида Қўқон хонлигидаги маданий
ҳаёт соҳалари жумладан, илм-фан, маориф, халқ санъати, китобатчилик,
анъанавий ҳунармандчилик ва меъморчиликнинг тараққиёти масалаларини
изчил ўрганиш ва таҳлил қилиш тадқиқот предмети қилиб олинди.

Диссертациянинг назарий ва услубий асослари

. Тадқиқотнинг

услубий асосини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
асарлари, маъруза ва нутқларида илгари сурилган услубий, илмий-назарий
кўрсатмаларда маданият тарихини тиклаш ва юксалтиришга оид концептуал
ғоялар ташкил этади. Унда истиқлол даъват этган жамиятимизнинг барча
соҳалардаги жараёнларига диалектик нуқтаи назардан қараш, воқеа-
ҳодисаларга холисона баҳо бериш, тарихийлик тамойилларга асосланган
ҳолда, бўлиб ўтган воқеаларга баҳо берилганда қандай манфаат борлигини
инобатга олиб ёндашиш, шунингдек, миллий истиқлол мафкурасининг
устувор мақсад ва вазифалари ғоявий асос қилиб олинди.

Тадқиқот давомида миллийлик ва умуминсонийлик, назария ва амалиёт

бирлиги, илмий таҳлил, мантиқийлик ва қиёсий таққослаш сингари бир қатор
илмий услублардан фойдаланилди. Тадқиқотнинг етакчи илмий концепцияси
муаммога цивилизацион ёндашув эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ўзбек
халқининг миллий қадриятлари, урф-одатлари, турмуш тарзи, тўпланган
билимлари ва ҳаётий фалсафаси асосида ўрганилаётган муаммонинг барча
қирраларини очиш ва уларни янгича баҳолаш мезони услубий асосни ташкил
этади.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

– биринчидан, ўрганилаётган даврда хонлик аҳолиси маданий ҳаёти

ижтимоий муносабатларнинг бир соҳаси сифатида баҳоланади ва бу ҳолатлар
маҳаллий манбаларда ўз аксини топган. Мавзунинг тарихшунослиги таҳлили
эса танланган мавзу бўйича алоҳида махсус тадқиқот қилинмаганлигини
кўрсатади;

– иккинчидан, хонликдаги маданий ҳаёт ҳукмдорлар: Умархон (1810 –

1822) ва Муҳаммад Алихон (1822–1842) даврларида шаклланиш ва
ривожланиш босқичларини босиб ўтди;

– учинчидан, XIX асрнинг ўрталарига келиб хонликнинг ички низолари

ва Россия босқини хонликдаги маданий ҳаёт ривожланишига салбий таъсир
этди. Адабий муҳит, ижоднинг кўп соҳаларида тушкунлик ҳолатини кўриш
мумкин. Бунинг асосий сабаби сиёсий барқарорликнинг бузилиши,
бошбошдоқлик, ички низолар ва ташқаридан босқинчиларнинг тажовузи эди;

– тўртинчидан, ўрганилаётган даврда хонликда меъморчилик,

жамоавий ва хусусий бинолар қуриш ва уларни анъанавий тарзда безаш


background image

14

ривожланган. XIX аср ўрталарига келиб, хусусий биноларда, уй ва маиший
соҳаларда европача услуб, асбоб-анжомлар, жиҳозлар кўпайиши сезилади;

– бешинчидан, XIX аср ўрталаригача хонлик аҳолиси анъанавий

турмуш тарзида ҳаёт кечирган. Аҳоли шаҳар ва қишлоқларда, кўчманчи ва
ярим кўчманчи аҳоли эса яйловли жойлар, тоғ ва адирларнинг ён бағрларида
яшаган. Ўтроқ аҳоли деҳқончилик, чорвачилик, савдо ва ҳунармандчилик
билан машғул бўлган. Россия империяси босқини ва хонликнинг катта қисми
босқинчилар томонидан босиб олиниши натижасида ҳунармандчиликда ва
аҳоли турмушида катта ўзгаришлар юз берди.

Ишнинг илмий янгилиги

. Мазкур тадқиқотда XIX асрда Қўқон

хонлигидаги маданий ҳаёт тарихи илк бор махсус тадқиқот сифатида яхлит
ўрганилди ва маданий ҳаётнинг моҳияти ҳамда ўзига хос хусусиятлари
таҳлил қилинди.

Тадқиқот натижасида эришилган асосий илмий янгиликлар

қуйидагилардан иборат:

тадқиқотга тегишли тарихий адабиётлар, архив маълумотлари,

илмий изланишлар ўрганилди, умумлаштирилди ва муаллифнинг дала
тадқиқотларида тўпланган маълумотлар билан тўлдирилиб, илмий хулосалар
берилди;

XIX асрдаги сиёсий вазиятнинг маданий ҳаётга таъсири очиб

берилди;

Қўқон хонлигидаги илм-фан ва маориф масалаларига тасниф

берилди;

хонликдаги адабий муҳит ва халқ санъатининг ривожланиши илмий

жиҳатдан таҳлил қилинган;

хонлик маданий ҳаётида хаттотлик ва кутубхоначиликнинг ўрни ва

роли ўрганилди;

хонликдаги халқ ҳунармандчилигининг анъаналари худудлар

бўйича ёритилди;

Қўқон хонлигидаги меъморчилик услубларининг ўзига хос

хусусиятлари тадқиқ этилди.

Диссертация натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

.

Тадқиқот натижалари ва хулосаларидан тарих фанлари мутахассислари,
маданий-маърифий соҳа ходимлари, маданият ва санъат институтлари
талабалари кенг фойдаланишлари, диссертация материалларидан шунингдек
Олий ўқув юртлари, касб - ҳунар коллежлари, академик лицей талабалари
учун яратилаётган дарслик, ўқув қўлланмалар, махсус курсларда, тарих
фанидан маъруза ва амалий машғулотлар ўтишда кенг фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация ишидан Абу Райҳон

Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамда Тошкент
давлат иқтисодиёт университетида ижтимоий-гуманитар фанлардан таълим
бераётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий тадқиқот ишларида, ўқув
жараёнларида ва ўқув-услубий ишларида фойдаланилмоқда.

Ишнинг апробацияси.

Диссертациянинг асосий мазмуни ва

хулосалари муаллиф томонидан Республика илмий-амалий анжуманларида


background image

15

ўқилган маърузаларда, шунингдек, рисола, тўплам, илмий журналларда
эълон қилинган мақолаларда ўз аксини топган. Иш Тошкент давлат
иқтисодиёт университети «Политология ва ҳуқуқ» ҳамда «Ўзбекистон
тарихи» кафедраларининг қўшма йиғилишида муҳокама этилиб, ҳимояга
тавсия этилган.

Шунингдек, диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети ҳузурида фаолият кўрсатаётган К.067.02.12 рақамли
Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама
этилиб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларининг эълон қилинганлиги.

Диссертация юзасидан 9 та

иш эълон қилинган. Жумладан, тадқиқотнинг асосий мазмуни, хулоса ва
натижалари мужассамланган 7 та илмий мақола, 2 та рисола чоп этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми

. Диссертация кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан
иборат. Унинг умумий ҳажми 181 бетни ташкил қилади.


II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Диссертациянинг

кириш

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,

даврий чегараси, ўрганилганлик даражаси, илмий тадқиқот ишлари режалари
билан боғлиқлиги, мақсад ва вазифалари, манбавий асослари, объекти,
назарий ва услубий асослари, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар,
илмий янгилиги, натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, жорий
қилиниши, апробацияси, эълон қилинганлиги, тузилиши ва ҳажми
тавсифланган.

“XIX асрда

Қўқон хонлигидаги сиёсий

вазият ва унинг маданий

ҳаётга таъсири”

деб номланган биринчи бобда, XIX асрда Қўқон хонлиги

сиёсий ҳаётнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда хонликдаги илм-фан ва
маориф масалалари илмий таҳлил қилинган. Тадқиқотнинг даврий чегараси
1800 йилдан бошланиб, Қўқон хонлигини тугатилгунгача бўлган даврни
қамраб олган. Шу сабабли XIX асрда хонликдаги маданий ҳаёт бу ердаги
сиёсий вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олиниб, икки босқичга
бўлиб ўрганилди.

Биринчи босқич XIX аср бошидан бошланиб, то подшо Россияси

қўшинлари Қўқон хонлиги ҳудудига бостириб киргунгача (1853 йилгача)
бўлган даврни ўз ичига олади. Бу босқичга Олимхон (1898

1810), Умархон

(1810

1822), Муҳаммад Алихон (1822

1842), Шералихон (1842

1844),

Худоёрхоннинг биринчи хонлиги (1844

1858) даври тўғри келади. Бу

даврнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар билан тавсифланади: Олимхон
ҳукмронлиги даврида хонликнинг бирлашиш жараёни якунланди, Тошкент
ва Чимкент эгалланди; Олимхон ҳукмронлиги даврида хонликнинг ҳўжалик
ва маданий ҳаёти секин бўлса-да, ривожлана бошлади, пойтахт Қўқон
хонлигининг маданий ва иқтисодий марказига айланди; Тошкентнинг хонлик


background image

16

ҳудудига киритилиши ташқи сиёсий ва иқтисодий алоқалар суръатини
кескин оширди

Умархон даврида Бухорога қарашли бўлган Туркистон ҳудудлари

қўшилди ва Оқмасжид қалъаси қурилди. Бу даврдан бошлаб, Қўқон
Марказий Осиё минтақасидаги сиёсий жараёнлар ва халқаро муносабатларга
фаол аралаша бошлади.

Маданият-меъморчилик ва илм-фан сезиларли

даражада ривожланди. Хон саройида жуда кўп истеъдодли шоирлар ва
ижодкорлар тўпланиши натижасида Қўқон адабий муҳити вужудга келди.

Умархоннинг вориси Муҳаммад Алихон хонлик тахтига кўтарилгач,

Қўқон хонлигига Кўлоб, Ҳисор, Бадахшон, Дарвоз, Масчоҳ ҳудудлари ҳам
қўшиб олинди. Хонлик аҳолиси аёвсиз зулмга дучор бўлган. Тўхтовсиз
урушлар минглаб одамларни ҳаётдан олиб кетди, дала ва экинзорлар вайрон
қилинди, Амир Насруллоҳнинг 1842 йилдаги босқини айниқса, хонликка
жуда катта талофат етказди.У Қўқон шаҳрини ва Фарғона водийсини ҳам
талон-тарож этди. «Насрулло ўз йўлидаги ғалла сепиб қўйилган ерларни
яксон этиб, Марғилон, Шаҳрихон, Наманган, Исфара ва Чарчуг шаҳарларини
вайрон қилиб, у ерда яшовчиларни Самарқанд ва Мат-Шерозга юборди»

1

.

Хонликдаги кўплаб косиблар ва усталарни мажбуран Бухорога олиб кетди.
Кўплаб хотин-қизлар ҳам ўз ватанларидан кетиб, ғурбат ва ғарибликка дучор
бўлдилар

2

.

Шералихон даврида халқнинг ижтимоий-маданий ҳаёти янада

мураккаблашиб борди. Янги солиқлар ҳам ўйлаб топилди. Бунинг устига хон
хазинасининг тез-тез тугаб қолиши озиқ-овқат тақчиллигига олиб келди.
Кўпгина кишиларнинг тўплаган бойликлари ва ерлари бирон баҳона билан
тортиб олиниши натижасида, бир қанча мулк эгалари ўз ватанларини ташлаб
кетишга мажбур бўлдилар

3

. Жанг ва урушларда, шунингдек, ёнғин вақтида

қўқонликлар кўп ғалла ва чорва учун тайёрланган пичанларини бой
берадилар. Қўқон шаҳри аҳолиси очлик ҳолатига тушиб қолди

.

Худоёрхоннинг биринчи ҳукмронлиги даврида хонликдаги ҳосилдор

ерлар маҳаллий аҳолидан тортиб олингач, қипчоқлар яхши ишлов бера
олмаганлиги сабабли ҳосилдорлик пасайиб, нарх - наво кўтарилиб, хонлик
иқтисодиётига катта зарар етказди. Ҳаттоки ўзлаштирилган қўриқ ерлар ҳам
тортиб олинган эди. Қипчоқлар ариқларни ҳам ҳусусийлаштириши
натижасида, экинини суғорганлар ҳам солиқ тўлашга мажбур эдилар.

Иккинчи босқич – XIX асрнинг 50 - йилларидан (Россия

империясининг Қўқон хонлиги ҳудудларига ҳарбий юришларидан)
бошланиб, то хонлик барҳам топгунгача бўлган (1876 й) даврни ўз ичига
олади. Бу даврдаги оғир аҳвол, ҳокимларнинг ўзаро урушлари, Россиянинг
босиб олиш сиёсати натижасида хонликнинг Шарқий Туркистондаги
ҳаракатлари ҳам сустлашди.

Маллахон (1858–1862) бир неча ислоҳотлар ўтказди, шаҳарларни

мустаҳкамлаб, мудофаани кучайтирди. Лекин, рус қўшинлари хонликнинг

1

ЎзР МДА, 715-жамғарма, 1-рўйхат, 4-иш,114-в.

2

Жунайд Мулло Аваз Муҳаммад. Тарихи жаҳоннамойи // Қўлёзма. ЎзФА ШИ. – № 9455, 233

б

- в.

3

Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. – С.38.


background image

17

бир неча қалъаларини босиб олиб, вайронага айлантирдилар. Хонлик ичида
ҳам низолар кучайиб, Маллахон фитначилар томонидан ўлдирилди.

Хонлик тахтига Шоҳмуродхон, Худоёрхон, Султон Сайидхон,

Худойқулихон, яна Худоёрхон ва бошқаларнинг келиши сиёсий вазиятни
таранглаштириб, маданий ҳаёт равнақига катта зарар етказди:

Бухоро амирлиги томонидан тинимсиз талончилик урушлари халқ

бошига кулфатлар келтирди, хон ва унинг оила аъзолари, ҳокимлар, кучайиб
кетган задогонларнинг тож-тахт учун ўзаро курашлари иқтисодни таназзулга
олиб келди.

Хонлик аҳолиси ҳар бир сиёсий жараёнда фаол қатнашиб, ташқи

душманга қарши курашда қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини
кўрсатдилар, лекин, урушлар натижасида мустамлакага айланган ҳудудлар ва
хонликда турмуш тарзи ниҳоятда оғирлашди. Бу даврдаги сиёсий вазиятнинг
тарқоқлиги маданий ҳаётга ҳам салбий таъсир ўтказди. Шунингдек, ушбу
бобда Қўқон хонлигидаги илм-фан ва маориф масалалари ҳам ўрганилди.
XIX асрдаги сиёсий вазиятлар туфайли нафақат Қўқон хонлигида, балки,
Хива хонлиги ва Бухоро амирлигида ҳам илм - фан ва маориф таназзулга юз
тутганлиги, илмий янгиликлар диндорлар томонидан таъқиб остига
олинганлиги, хонликлардаги илм-фан ўша даврдаги Европа ва Россиядагидан
анча қолоқ бўлганлиги, асосан тажрибага асосланган билимлар замонга қараб
бир оз бўлса-да, равнақ топганлиги таҳлил қилинган. Бу давр таҳлиллари
Қўқон хонлигидаги фан тараққиётида адабиёт, тарих ва табобат фанлари
бошқа фанларга нисбатан ривожланганлигини кўрсатади. Аваз Муҳаммад
Аттор

1

, Мирзо Қаландар Мушриф

2

, Хўжа Муҳаммад Ҳакимхонтўра

3

, Мулло

Ниёз Муҳаммад

4

, Муҳаммад Ризо Марғилоний

5

, Маҳмуд Ҳаким Яйфоний

Ҳўқандий

6

, Муҳаммад Солиҳхўжа ибн Қорахўжа

7

, Тоиб

8

, Исҳоқхон Ибрат

9

ва

бошқаларнинг бу даврга оид тарихий асарлари ёзилди, Аваз Муҳаммад
Аттор, Маҳмуд Ҳаким Яйфонийнинг табобат илмига оид, Муҳаммад
Солиҳхўжа ибн Қорахўжанинг этнография соҳасида, ҳинд сайёҳи Мир
Иззатуллонинг Марказий Осиё географиясига оид асарлари яратилди.

Рус олимларидан Филипп Назаров

10

, Владимир Вельяминов-Зернов

11

,

Н.А.Северцов

12

,

П.П.Семенов-Тянь-Шанский

13

,

А.П.Федченко

14

ва

1

Жунайд Мулло Аваз Муҳаммад. Тарихи жаҳоннамойи // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – № 9455. – 343 в.

2

Мирзо Қаландар Мушриф. Шоҳномайи Умархоний // Қўлёзма Тожикистон ФАШИ. – № 10088. – 132 в.

3

Хўжа Муҳаммад Ҳакимхонтўра Мунтахаб ат-таворих // Қўлёзма.Ўз ФАШИ. – № № 592, 593, 594.

4

Мулло Ниёз Муҳаммад Ҳўқандий. Тарихи Шохрухий // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – №№ 787, 4463. – 365 в.

5

Муҳаммад Ризо Марғилоний. Тарихий Азизий // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – №11108. – 120 в.

6

Маҳмуд Ҳаким Яйфоний Ҳўқандий. Тарихи салотини Фарғона // Қўқон ўлкашунослик музейи. – №46. – 365 в.

7

Муҳаммад Солиҳхўжа ибн Қорахўжа. Тарихи жадидайи Тошканд // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ.– №5732. – 747 в.

8

Тоиб Муҳаммад Юнусжон. Тарихи Алиқули амирлашкар // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – №1213. – 92 в.

9

Ибрат Исҳоқхон. Тарихи Фарғона // Қўлёзма. ЎзР ФАШИ. – № 11616. – 1

б

-76

б

в.

10

Назаров Ф. Записки о некоторых народах и землях средней части Азии. – СПб., 1873, – 138 с.

11

Вельяминов-Зернов В.В. Исторические известия о Кокандском ханстве от Мухаммада-Али до Худаярхана //

Записки Восточного Отделения Российского Археологического Общества, 1859. Ч.IV. – С. 329-370; Ўша

муаллиф. Сведения о Кокандском ханстве // Вестник Имперского Русского Географического Общества,
1856. Х. 18. – С.328 – 456.

12

Северцов Н.А. Зоология, биология, минералогия ва палеонтолигияга оид қимматли материаллар тўплаган.

13

Семенов-Тянь-Шанский П.П. Марказий Осиё географиясини ўрганишга асос солган олимдир.

14

Федченко А.П. Путешествие в Туркестан. – Москва: Гос.изд-во геог.лит-ры, 1950. – 468 с.


background image

18

Н.И.Потанин

1

лар ўлкани ўрганиш борасида бир қатор кўзга кўринарли

ишларни амалга оширдилар.

Маориф соҳасидаги ишлар анча паст эди: эса мадраса ва масжидларда

бериладиган илм асосан диний йўналишда бўлиб, дунёвий фанлар қисман
ўқитилар эди. Ўша даврда бутун мусулмон Шарқидагидек мадрасалар олий
ва ўрта махсус таълим берувчи маскан, мактаблар эса фақат ўрта махсус
билим бериш ўчоғи ҳисобланган. Мактаблардаги ўқиш дастурида ёзув
бўйича савод чиқариш ҳамда ислом руҳида дастлабки билимлар берилган.

“Қўқон хонлигидаги адабий ҳаёт ва китобат санъати”

деб

номланувчи иккинчи бобда хонликдаги адабий муҳит ва халқ санъатининг
ривожланишини ўрганишга эътибор қаратилди. Қўқон адабий муҳити вакил-
лари меросини академик А. Қаюмов

2

, Ҳ. Н. Бобобеков

3

, Ш. Ҳ. Воҳидов

4

,

А.Мадаминов

5

ва бошқалар ўрганишган.

Диссертациянинг ушбу бобида ўзбек мумтоз сўз санъати тарихида

алоҳида ўрин эгаллаган Қўқон адабий муҳитининг вужудга келиши, равнақ
топиш жараёнлари тадқиқ этилиб, адабиётимизнинг муҳим бир босқичини
ташкил этишда катта ўрин тутган адабий муҳит намояндаларидан Акмал
Шер, Амирий, Боқихонтўра, Гулханий, Ёрий Ҳўқандий, Завқий, Зорий,
Маҳжуб, Махмур, Муқимий, Муҳтазиб, Мушриф, Муҳаййир, Муҳаммад
Юнус Тоиб, Муҳий, Муҳсиний, Насимий, Низомий, Ҳўқандий, Нодир,
Нозил, Писандий, Рожий, Садоий, Умидий, Фурқат, Шуҳрат ва истеъдодли
шоиралардан Анбар отин, Баҳри отин, Дилшод, Зебунисо, Зиннат,
Кароматой, Нодира, Саидабону, Тўти қиз, Увайсий, Маҳзуна, Фазилатбону,
Фидоийа, Ҳафиза отин ва Хайринисо кабилардан айримларининг ижодлари
таҳлил қилинган.

Бу давр санъати ривожида зулм ва зўравонликни фош этувчи халқ

сатираси етакчи ўринда эди. Қизиқчи Бидиёршум асос солган труппада
Қўқон, Марғилон шаҳарлари ва уларнинг атрофларидан тўпланган Зокир
эшон Саъди Махсум, Мулла Ҳошим, Усмон қизиқ, Абдулҳасан Қашғарий,
Марасул қора, Раҳимбек, Ҳалимжон каби йигирмадан ортиқ қизиқчилар
ижод қилганлар. Хонлик маданий ҳаётида дорбозлик, аския, халқ театрлари,
Наврўз, мусулмон байрамлари кунларида кўрсатадиган саҳна ва томошалар,
маддоҳлик, от мусобоқалари, улоқ ва бошқалар ҳам муҳим ўринни эгаллаган.

Бу даврда хон cаройида хоннинг махсус қўшиқчилари бўлиб, хон қаерда
суннат тўйи бўлаётганидан хабар топса, у ерга ўзининг мусиқачиларини

1

Н.И. Потанин ҳарбий казак офицери бўлиб Қўқон хонлиги географиясига оид кўп маълумотлар тўплаган.

2

Қаюмов А. Қўқон адабий муҳити. – Тошкент: Фан. 1962. – 360 б; Ўша муаллиф. Махмур. – Тошкент: Фан,

1956. – 138 б; Ўша муаллиф Ҳозиқ. – Тошкент: Фан, 1957. –78 б.

3

Бобоеков Ҳ. Қўқон тарихи. – Тошкент: Фан. 1996. –240. б; Ўша муаллиф. История Коканда. – Ташкент:

Фан, 2006. – 244 с.

4

Вохидов Ш. Об историке амир Умархана Фазли Фаргани // Преподование языка и литературы, 1997. – № 3,

78-84; Ўша муаллиф. Шох ва шоир Мадалихон // Фан ва турмуш, 1998. – №5. – Б.28–29; Ўша муаллиф. Аваз
Мухаммад Аттор Хуканди. Тарихи жахоннамойи // Шарк юлдузи. 1991, – № 8, –Б. 119–140; Ўша муаллиф.
Сочинение Фазли Фаргони

Умарнома // Адабий мерос. 1991. − №4. –Б. 28–33; Ўша муаллиф. Муҳаммад

Юнус Тоиб. Тарихи Алиқули амирлашкар // Шарқ юлдузи. 1996, – №1. –Б.215–223. – №2. – Б. 208–223; Ўша
муаллиф. Сочинение Мухаммад Умара Умиди Мактубчаи хон // Адабий мерос. 1990, – №2, –Б.60–62 .

5

Мадаминов А. Ҳозиқ. // Адабий мерос. – Тошкент,1973. – Б.186–188.


background image

19

юборган. Уларнинг ҳар бири тўйда биттадан чопон ва хизмат ҳақи олганлар.
Тўйдан сўнг мусиқачилар хонга 2 тиллодан 5 тиллогача тўлашлари шарт
бўлган

1

.

Мазкур бобда шунингдек, хонлик маданий ҳаётидаги хаттотлик ва

кутубхоначилик

равнақига тўхталиб

,

XIX

асрда Марказий Осиё

хонликларида кўплаб хаттотлар етишиб чиққанлиги, Қўқон хаттотларининг
кўпчилиги шоир, тарихчи ва миниатюрачи бўлиб, улар ўзларининг асарлари
билан Қўқон хаттотлик касбини миллий санъат даражасига кўтарганликлари
айниқса, Навоий асарларини кўчирган хаттотлардан машҳурлари: Ҳожи
Муҳаммад Ҳижрий, Охунд Мир Ҳусайн, Носирхон Мулла Муҳаммад бинни
Ашир Муҳаммад, Мулла Саримсоқ, Мирзо Шариф Дабирлар ижоди
тадқиқотда ўз аксни топди.

Шу даврда Тошкент хаттотлик мактабида ҳам ўнлаб хаттотлар,

жумладан: Муҳаммад Раҳим ибн Неъматжон Тошкандий, Нақибхўжа ибн
Мўъминхўжа Шоший, Муҳаммад Юнус котиб, Шомурод котиб, Абдуманноф
қори ва бошқалар Навоий асарларини кўчириш билан машғул бўлдилар.

Хонликда сарой кутубхоналари ўша даврдаги энг катта ва қимматбаҳо

кутубхоналар бўлганлиги, уларда нафақат маҳаллий муаллифлар, балки,
ҳинд, афғон муаллифлари ҳамда Шарқдаги бошқа мамлакатларда яшаган
муаллифларнинг тарих ва география, тиббиёт ва тилшунослик, грамматика,
қонуншунослик, илоҳиёт каби фанларга доир тошбосма усулда нашр этган
китоблари ва маҳаллий муаллифларнинг қадимги ноёб қўлёзмалари
сақланганлиги таҳлил асосида қайд қилинган.

Хонликдаги кўпгина кишиларнинг ҳам шахсий кутубхоналари бўлган.

Масалан, Юнусжон Дада Муҳаммад жуда бой кутубхона соҳиби эди.
Худоёрхоннинг ўғли Насриддиннинг ҳам Шарқ қўлёзмаларидан иборат
шахсий кутубхонаси бўлиб, руслар босиб олгач, Петербург шаҳрига олиб
кетилган

2

. Шаҳарда махсус китоб дўконлари бўлган. Бу дўконларга махсус

муқовачилар бириктирилиб, улар китоб савдоси билан шуғулланганлар. Кўп
меҳнат эвазига чиройли қилиб тайёрланган китоблар нархи ҳам қиммат
бўлган.

“Қўқон хонлигининг халқ ҳунармандчилиги ва меъморий

обидалари”

деб номланган учинчи бобда хонлик халқ ҳунармандчилигининг

анъанавий услублари, яъни, ёғоч ва ганч ўймакорлиги, нақшу нигорлари,
маиший ва меъморий кулолчилик, маъдан кандакорлиги ва заргарлик
санъати, тўқимачилик ва газмолга гул босиш, каштачилик, зардўзлик ва
кўплаб бошқа ҳунарманд-косибчилар Марказий Осиё ва Шарқ
мамлакатларида машҳур бўлганликлари, айниқса, сифатли қоғоз ишлаб
чиқариш йўлга қўйилганлиги тадқиқ этилган.

Қўқон хонлигида ҳунарманд-косибчиликнинг алоҳида тармоғи қоғоз

ишлаб чиқариш эди. Бу тармоқни 1871 йили ўз кўзи билан кўрган

1

ЎзР МДА, И-715-жамғарма, 1-рўйхат, 60-иш. 196-варақ.

2

Юнус Дада Муҳаммад муҳри босилган кўпгина қўлёзма ва тошбосмалар ЎзР ФАШИ хазинасида

сақланмоқда.


background image

20

А.П.Федченко у ҳақда батафсил ёзиб қолдирган. Унинг сўзига қараганда,
Ўрта Осиё бўйича фақат Қўқон хонлигидагина қоғоз ишлаб чиқарилади

1

.

Хонликдаги кўп шаҳарларда мисгар, темирчи, кулолчилар, бўзчилар,

занжирлик, дегрезлик, парчабоф, камонгар ва бошқа ҳунар эгаларининг
маҳаллалари бўлган. Ҳунарманд ва косиблар қадимдан мерос бўлиб
келаётган ишлар билан шуғулланиб, шу йўналиш бўйича моҳир уста бўлиб
кетган эдилар.

Хонликнинг кўп шаҳар ва туманлари бирон-бир ҳунарга

ихтисослашиб, шу маҳсулотлари билан машҳур бўлишган. Масалан, Қўқон
заргарлик ва қоғоз маҳсулотлари (абри баҳор номли қоғози) билан,
Шаҳрихон ва Чуст тикувчилик ҳамда темирдан ясалган маҳсулотлари, яъни
пичоқлари билан, Марғилон ва Андижон ипак газлама ишлаб чиқаришда
(атлас, алоча, беқасам), Тошкент тикувчилик ҳамда темир ва мисдан ясалган
маҳсулотлари билан машҳурлиги манбалар асосида ўрганилиб, таҳлил
қилинган.

Бу бобда шунингдек, хонликдаги меъморчиликнинг ҳолати ўрганилиб,

Марказий Осиёдаги хонликларда XIX асрда хўжалик тушкунликка юз тутиб,
аҳоли турмуши тобора oғирлашиб бораётган бўлса-да, меъморчилик санъати
тараққиётида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилганлиги таҳлил
этилган.

Тадқиқ

этилаётган

даврда

Қўқон

хонлигида

бинокорлик

меъморчилигида катта ютуқларга эришган. Хонлик ҳудудий кенг бўлганлиги
сабабли, барча моддий маданиятга тегишли бўлган меъморий обидаларни
битта тадқиқот доирасида ёритиш мумкин эмаслигини ҳисобга олиниб, улар
Қўқон ва Тошкент шаҳри мисолида тадқиқ этилди.

XIX асрда Қўқон шаҳрида жуда кўп масжидлар бўлган. Маълумотларга

қараганда, ҳар бир маҳалланинг ўз масжиди бўлган. Қўқон шаҳрида бўлган
В.И.Масальскийнинг айтишича, шаҳарда 348 та масжид бўлиб, улардан 18
таси жомеъ масжидлари бўлган.

2

Тошкент масжидлари сони тўғрисида рус манбалари ва архив

ҳужжатларида турлича маълумотлар берилган. Хусусан, архив ҳужжатларида
Бешёғоч даҳасида 54 та, Шайхонтаҳур даҳасида 105 та, Кўкча даҳасида 60 та,
Себзор даҳасида 78 та масжид борлиги қайд этилган бўлса, Н. Маев
Бешёғочда 68 та, Шайхонтаҳурда 60 та, Кўкчада 51 та, Себзорда 10 та катта
масжидни тилга олган

3

. А.П.Хорошхин эса тошкентлик суҳбатдошидан

олган маълумотларига аниқлик киритиб, масжидларнинг 260 таси шаҳар
ичида, 40 таси ташқарисида, деб кўрсатади

4

. 1868 йилда А.П.Хорошхин

шаҳарда 17 та мадраса борлигини, шунингдек, П.И.Пашино 15 та, Н.А.Маев
эса 1876 йилда Тошкентда 11 та мадраса мавжудлигини таъкидлайди.
“Туркестанские ведомости” газетасининг 1876 йилги 48-сонида Тошкент

1

Федченко А.П.В Кокандском ханстве. – СПб. – Москва, 1875Т1. Ч.II. – С. 246

.

2

Масалъский В.И. Туркестанский край. – СПб.1913. – С.700.

3

ЎзРМДА. 36-жамғарма, 1-рўйхат, 478-иш, 27-варақ.

4

Султонов Ў. Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандий ва унинг Тарихи жадидайи Тошканд асари. – Б .232–234.


background image

21

мадрасалари тўғрисида берилган расмий маълумотда 13 та, Туркистон
ўлкаси таълим тизимини ўрганган К.Е.Бендриковнинг тадқиқотида 14 та
мадраса тилга олинган

1

.

Бу даврда хонликнинг маркази Қўқон шаҳрида,

шунингдек, унга қарашли Марғилон, Андижон, Наманган, Тошкент
шаҳарларида ҳам масжид, мадрасалар, кутубхоналар қурилди. Тадқиқотда
биноларни безатиш учун гул намуналари кенг қўлланилиб, шифтларга
бўёқли нақшлар чизиш, нақшларни ганчга ўйиб солиш ўша даврнинг ўзига
хос хусусияти эканлиги очиб берилган. Амир Темур ва темурийлар даврида
яратилган меъморчилик мўъжизалари XXI асрда ҳам инсониятни лол
қолдираётган бўлса, ХIХ асрда бунёд этилган улкан ва гўзал меъморчилик
ёдгорликлари ҳам диққат

эътиборни тортиши жиҳатлари таҳлил қилинган.

III. Х У Л О С А

XIX асрда Қўқон хонлигида яратилган маданий мерос умуминсоний ва

миллий маданиятнинг бой ва такрорланмас қисмидир. Бу даврда Марказий
Осиёдаги сиёсий жараёнларнинг салбий таъсирига қарамай, маданий ҳаёт
қисман бўлса-да ривожланишда давом этди. Тадқиқ қилинаётган даврда
Қўқон хонлигидаги маданий ҳаёт кўп жиҳатлари билан қўшни давлатлар
халқлари маданиятидан фарқланади. Хонлик даврида яратилган моддий ва
маънавий бойликлардан бугунги кунда нафақат ўзбек халқи, балки, қўшни
қардош халқлар ҳам фойдаланмоқдалар.

Ҳар

бир давр жамиятининг маданий тараққиёти шу тузумдаги сиёсий

вазият билан боғлиқ. Қўқон хонлиги даври ҳам бундан мустасно эмас,
албатта. Шу жиҳатдан бу хонликдаги сиёсий вазият ҳам босқичлар асосида
таҳлил этилди. Унинг биринчи босқичида иқтисодий ва сиёсий ҳаёт маълум
даражада барқарорлашуви билан маданий ҳаёт ҳам ўз ҳолича ривожланди.
Қўқон адабий муҳитининг шаклланиши ва равнақ топиши ҳам тўғри келган
бу даврда бир неча мадрасалар қурилиб, илм олишга эътибор кучайтирилди.
Аммо, меҳнаткаш аҳолининг ҳарбий юришлар ва оғир солиқлардан
норозилиги кучайган бўлса-да, улар орасида зулмга, ҳукмрон синфларга
бўйсуниш ғояларининг ташвиқ қилиниши кучли эди.

Иккинчи босқичда сиёсий вазият анча мураккаблашди. Хонлик

ҳудудининг кўп қисми Россия империяси томонидан босиб олинди.
Ҳукмдорлар тез-тез алмашиниб туриши, улар тахт талашиб олиб борган
қонли урушлар мамлакат иқтисодий ва маданий ҳаётига жиддий путур
етказди, аҳоли бошига катта кулфатлар келтирди, деҳқончилик ва
чорвачилик ривожига, халқ ҳунармандчилиги ва санъати равнақига салбий
таъсир кўрсатди. Адабий ҳаётда икки қарама-қарши адабиёт–ҳукмрон
доиралар манфаатига хизмат қилувчи адабиёт ва илғор прогрессив –

1

Султонов Ў. Тарихи жадидайи Тошканд // Мозийдан садо

.

2006, – № 3. – Б.29.; Пашино И.П. Туркестанский

край. 1876. – С.159; Маев Н.А. Азиатский Ташкент.

1876

.

– С.263–266; О школъном образовании у

магометань Средней Азии (Ч.2) // Туркестанские ведомости. 1876, – № 48; Бендриков К.Е. Очерки по
истории народного образования в Туркестане. (1865 –1924). – Москва: Наука, 1960. –С.51.


background image

22

меҳнаткаш халқ орзу умидларини ифодаловчи халқ адабиёти ўртасида кураш
давом этди.

XIX асрда Қўқон хонлигида маданий ҳаёт мавзуининг ўрганилиши,

тадқиқ ва таҳлили қуйидаги натижа ва

хулосаларга

олиб келди:

1. XIX асрда хонликда юз берган сиёсий воқеа ва ҳодисалар маданий

ҳаётга ўз таъсирини ўтказди. Шу асрнинг биринчи ярмида марказлашган
давлат ташкил топиши, унинг чегаралари белгиланиши, давлат бошқаруви,
диний ишлар, маориф ва бошқа соҳаларда тартиб ва интизом ўрнатилиши
эътиборга моликдир.

2. XIX аср ўрталаридаги сиёсий вазият Марказий Осиё халқлари

тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Бу ҳудудда буюк давлатлар манфаатлари
билан маданиятлар, қадриятлар ҳам бир–бирига юзма-юз келди. Кўп
ҳолларда бу тўқнашувлар табиий, тадрижий бўлмай, ҳарбий куч ишлатиш
орқали амалга оширилди.

3. XIX асрда ички низолардан ташқари Қўқон хонлигининг Тошкент ва

Ҳўжанд учун Бухоро амирлигига қарши курашлари халқ парчаланишига,
ўзаро маданий, савдо алоқаларининг узилиб қолишига сабаб бўлди. Ҳар
қандай илғор фикр, янгилик дин пешволари томонидан таъқибга учради. Бу
пайтда Қўқон хонлиги нафақат бошқа ҳудудлар билан, ҳатто қўшни Бухоро
ва Хива билан ҳам маданий алоқа қилмай, маданий ҳаёт таназзулга юз тута
бошлади.

4. Хонликда асосан тажрибага асосланган амалий илмлар, математика,

ҳандаса, диний билимлар, тарих, адабиёт, тиб ва унинг баъзи соҳалари
(дорусозлик, шикастабандлик) ривожланди. Бироқ, хонлик ривожланган
давлатларнинг илғор илм-фан ва технологиясидан анча орқада қолган эди.

5. Қўқон илмий муҳитининг бой тажрибасини тарихнавислик мактаби

ташкил қилади. Юқорида тилга олинган барча маълумотлар Қўқон
тарихчиларининг асарларида ўз ифодасини топган. Улар назм ва насрда,
ўзбек ва тожик (форс) тилларида яратилган ва аксарияти бизгача етиб келган.
Хонликдаги сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаёт дастлаб Қўқон
тарихнавислик мактаби намояндалари томонидан ёритилган. Қўқон
тарихчилари томонидан яратилган асарларда кўпинча сиёсий воқеалар
тафсилоти билан чекланилса-да, уларнинг матнларида маданий ҳаётга доир
маълумотларни ҳам учратиш мумкин.

6. Қўқон хонлиги тарихини маҳаллий тарихчи ва муаллифлардан

ташқари хорижлик асосан рус олимлари, зобитлари, сайёҳлари,
шарқшунослари ҳам ўрганишган. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб,
Туркистон мавзуи Россия ва Европа матбуотида ҳам кенг ёритилган. Бироқ,
уларнинг орасида хонлик маданиятига бағишланган алоҳида асар йўқ.
Маданий ҳаётнинг баъзи соҳаларига бағишланган асарлар ва уларнинг
муаллифлари эса ҳар доим ҳам ҳақиқатни ёзмаганлар. Улар кўпинча
маҳаллий аҳолига Россия маданият олиб келгани ва шовинистик,
миллатчилик руҳи билан суғорилган бошқа ғояларни тарғиб қилишга
интилганлар.


background image

23

7. Ўрганилган даврда хонликдаги маориф ва таълим ҳам анъанавий

тарзда давом этган. Гарчанд, маҳаллалар қошидаги масжидларнинг
барчасида мактаблар фаолият кўрсатган бўлса-да, мадрасаларда таҳсил олиш
мушкул бўлган. Толиби илмларнинг бир қисми мадраса ҳужраларида яшаб,
мударрислар қаторида муассаса вақфидан маош олганлар. Мадрасани тўлиқ
битирганлар қозилик, муфтий мударрислик, сарой ва қозихоналардаги
амалларга даъво қилишлари мумкин бўлган. Хонликда хотин-қизлар шахсий
мактабхоналарда, бибиотинлар қошида сабоқ чиқарганлар.

8. Умархон даврида адабий муҳит шакилланиб, хон ҳомийлигида

истеъдодли шоир ва адиблар фаолият кўрсатдилар. Бироқ, бу адабиёт
вакилларининг кўплари ғоявий жиҳатдан ҳукмдорлар манфаатига хизмат
қилганликлари учун ўзбек адабиёти тараққиётига сезиларли ҳисса қўша
олмадилар.

9. Қўқон адабий муҳити вакиллари орасидан умуминсонварпарлик,

халқпарварлик ғояларини тинмай тарғиб этган, замоннинг мудҳиш
зулмларидан фиғон қилган Нодира, Нодир, Дилшод, Увайсий ва бошқа
шоиру шоиралар етишиб чиқди. Улар ўз асарлари орқали муҳаббат, адолат ва
яхшиликнинг ғалаба қозонишига ишонч туйғуларини тарғиб қилдилар. Бу
адабий меросдан халқимиз бугунги кунда ҳам баҳраманд бўлмоқда.

10. Қўқон маданий ҳаётида амалий санъатнинг қўшиқчилик, дорбозлик,

қўғирчоқ ўйинлари, от ўйини томошалари, оммавий сайллар, актёрлик,
аскиячилик каби турлари муҳим ўрин эгаллади.

11. Қўқонда кўплаб истеъдодли хаттотлар етишиб чиқди. Ўз

услубларига эга бу хаттотлар бошқа шаҳар хаттотларидан ажралиб турар
эдилар.Шунингдек, кўпчилиги шоир, тарихчи, миниатюрачи бўлиб,
ўзларининг асарлари билан Қўқон хаттотлик касбини миллий санъат
даражасига кўтардилар.

12. Қўқон хонлигида сарой кутубхоналари фаолияти давом этган.

Мазкур кутубхоналарда нафақат маҳаллий муаллифлар, балки, ҳинд, афғон
муаллифлари ҳамда бошқа Шарқ мамлакатларида яшаган муаллифларнинг
тарих ва география, тиббиёт ва тилшунослик, грамматика, қонуншунослик,
илоҳиёт ва бошқа фанларга доир тошбосма усулда нашр этилган китоблари
ва маҳаллий муаллифларнинг қадимги ноёб қўлёзмалари сақланган.

13. Хонлик аҳолисининг турмуш тарзини деҳқончилик, чорвачилик ва

боғдорчилик ташкил қилса-да, шаҳарларда савдо ва ҳунармандчилик ҳам
тўхтаб қолмаган. Ҳунармандлар косибчилик, касана, оилавий, маҳаллалар
бўйича, уста-шогирд йўли билан, ижара, ёллаш тариқасида фаолият
кўрсатганлар.

Ҳунармандчилик

оила,

маҳалла,

шаҳар

доирасида

ихтисослашган. Ўша даврда Риштон ўзининг сопол буюмларига
ихтисослашган бўлса, Чуст пичоқ ва дўппилари билан машҳур бўлган.

14. Хонликда жамоавий бинолар қурилишига ҳам эътибор қаратилган.

Турли вилоят ва бекликларда 200 га яқин масжид ва мадраса, хонақоҳ,
қорихона, мактаб барпо этилган. Улардан баъзилари бизгача етиб келган.
Улар хонликлар даври меъморчилигининг ёрқин дурдонасидир. Хонликда
кўприклар, йўллар қуриш, суғориш тизимларини таъмирлаш, янги ариқлар


background image

24

қазиш ишлари давлат ва алоҳида амалдорлар томонидан амалга оширилган.
Фарғона водийси шаҳарларида, Хўжанд, Ўратепа, Тошкентда ободончилик
ишларига ҳам катта эътибор берилган.

Тадқиқ ва таҳлил, олинган натижа ва хулосалари асосида қуйидаги

тавсиялар

ва

таклифлар

илгари сурилди:

1.

Бугунги кунгача Қўқон хонлиги маданий ҳаётига оид

умумлаштирилган яхлит илмий тадқиқот амалга оширилмаганлигини
эътиборга олиб, бу йўналишдаги тадқиқотларни янада чуқурроқ давом
эттириш;

2. Қўқон адабий муҳити дурдоналарини янгича илмий ғоялар ва

методологик асосларда қайта кўриб чиқиб, тадқиқ қилиш;

3. Тарихчилар ва маданият соҳасида кадрларни тайёрлаш, малакасини

ошириш тизимларида талабалар ва тингловчилар билимларини янада
чуқурлаштириш мақсадида, ўқув дастурларига хонликлар маданияти
тарихига оид курслар киритиш;

4. Ўзбек хонликлари ҳудудларида шаклланган миллий давлатлар

маданиятининг ўзига хос жиҳатларини алоҳида ва қиёсий жиҳатдан ўрганиш;

5. Қўқон хонлиги таркибида турли халқ ва элатлар яшаб, ўзларига хос

турмуш тарзи, урф-одатлари, тиллари, маданиятлари хусусиятларини
сақлаган. Унинг бу турли тафовутларида бир уйғунлик бўлганлигини, Қўқон
хонлиги Марказий Осиёдаги бошқа давлатлардан шуниси билан ажралиб
турганлигини инобатга олиш, хонлик маданий ҳаётини ўша давр воқелиги,
эгаллаган бутун ҳудудлари бўйича ўрганиш;

6. XIX асрда бўлиб ўтган урушлар ҳар ҳолда, халқларни бир-бирлари

билан душман қилгани йўқ. Халқ турли гуруҳ ва кучларнинг қўлларида
мақсадга эришмоқнинг бир қуролига айланди. Бу қарама-қаршиликдан ғолиб
томон ҳам ва мағлуб томон ҳам азият чекканлар. Маданий ҳаётни ўрганиш ва
баҳо беришда шу жиҳатларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ.

7. Қўқон маданиятида алоҳида ўрин эгаллаган тарихнавислик мактаби

намояндалари, уларнинг асарларининг ҳар бири махсус тадқиқот объекти
бўлиши мумкин. Уларни манбашунослик, матншунослик, минг сулоласи
ҳукмронлигининг легитимацияси муаммосини ўрганиш зарур. Маҳаллий
муалифлар асарларининг таржимаси, илмий-танқидий нашрлари устида
ишлаш ҳам долзарб илмий йўналиш ҳисобланади.

8. Ўзбекистон

Республикаси

Марказий Давлат архиви, Абу Райҳон

Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Республика Маданий мерос
объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий

-

ишлаб

чиқариш Бош бошқармаси, “Ўзбектуризм” Миллий компанияси ва бошқа
манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда хонликларнинг маданий ҳаёти
юзасидан хрестоматия, мавзули альбомлар, маълумотномалар, йўл
кўрсатгичлар тузиш ва уларни нашр этиш.


background image

25

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Исабоева Г.С. XIX аср охири ХХ аср бошларида Қўқон хаттотлик

санъатининг ривожланиши // Таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанлар.
– Тошкент. 2007. – № 3. – Б.107

110.

2.

Исабоева Г.С. Қўқон хаттотлари // Иқтисодиёт ва таълим. –

Тошкент, 2007. – №3. – Б. 159

161.

3.

Исабоева Г.С. Амир Умархон Қўқон адабий муҳити асосчиси //

Адабиёт кўзгуси. – Тошкент, 2007. – 51

54.

4.

Исабоева Г.С. Қўқон хонлигида мактаблар ва таълим тизими //

Республика илмий-назарий конференция материаллари. – Тошкент, 2008. –
Б.105

107.

5.

Исабоева Г.С. XIX аср Қўқон хонлигида маърифий фаолият //

Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2009. – № 2. – Б. 119

121.

6.

Исабоева Г.С. XIX аср Қўқон хонлиги маданий ҳаётига оид

манбалар // Турон тарихи. – Тошкент, 2009. – №4. – Б. 51

53.

7.

Исабоева Г.С. XIX аср Қўқон шоирлари. – Тошкент: Иқтисодиёт,

2009. – 40 б.

8.

Исабоева Г.С. Қўқон мадрасалари // Мозийдан садо. – Тошкент,

2009. – № 1. – Б. 34

36.

9.

Исабоева Г.С. Қўқон хонлигида меъморчилик. – Тошкент:

Иқтисодиёт, 2009. – 42 б.


background image

26

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Исабоева

Гулшаной Сотиболдиевнанинг 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи

ихтисослиги бўйича “XIX асрда Қўқон хонлигида маданий ҳаёт”

мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ


Таянч (энг муҳим) сўзлар:

Қўқон хонлиги, Умархон, шоиралар,

тарихий мерос, адабий муҳит, тазкира, тарихнавислик, хаттотлик,

косиб,

мутаасиблик, наср, назм, анъанавий таълим, мадраса, қорихона, хонақоҳ,
отинойилар, далоилхона, мударрис, фалакиёт, риёзиёт, настаълиқ хати,
китобат, “сохта” ва “рехта” типидаги муқовалар, кутубхона, маддоҳлар, аруз,
синч, қўшсинч, меъморий услублар, Қўқон меъморчилик мактаби.

Тадқиқот объекти:

Қўқон хонлигининг XIX асрдаги (1801–1876

йилларга қадар) маданий ҳаёти, унинг ривожи ва таназзулига таъсир этган
ички ва ташқи омиллар, Ўрта Осиё маданий ҳаётида тутган ўрни.

Ишнинг мақсади:

Қўқон хонлигининг, XIX асрда яъни, 1800 йилдан

то 1876 йилгача бўлган даврдаги маданий ҳаётини хонлик пойтахти Қўқон
шаҳри ва хонлик ҳудудидаги энг йирик савдо ва маданият маркази Тошкент
шаҳри мисолида ёритиш.

Тадқиқот усуллари:

тадқиқотни амалга оширишда тарихийлик,

холислик, даврий изчиллик, қиёсий, танқидий, мантиқий, хронологик ва
прагматик таҳлил усулларидан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

диссертацияда Қўқон

хонлигининг XIX аср бошидан то 1876 йилгача, яъни хонлик тугатилгунча
бўлган даврдаги маданий ҳаёти тадқиқ этилди. Маданий ҳаётнинг моҳиятини
ва ўзига хос хусусиятини таҳлил қилиш билан бирга, унинг келажак авлод
маданий тарбиясидаги аҳамияти бўйича таклифлар берилган. Маданий ҳаёт
инсонлар турмушини ўзида акс эттириб, мавжуд тизимнинг ижобий
томонларини ўзлаштирган ҳолда авлоддан авлодга ўтишини таъминлайдиган
бир кўприк эканлиги кўрсатилгани ҳам янгиликдир.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижалари ва илмий хулосалари

Ўзбекистоннинг XIX асрдаги маданиятини мукаммал тарзда ёритишга
хизмат қилади.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқотнинг

асосий натижалари ва ғоялари диссертант томонидан чоп этилган иккита
илмий рисола, 7 та мақола ҳамда илмий анжумандаги чиқишларида ўз аксини
топган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

тадқиқот натижалари Қўқон

хонлиги тарихи бўйича мутахассис ва олимлар учун, шунингдек, олий ўқув
юртлари, коллеж ва лицейлар ҳамда умумтаълим мактаблари учун ўқув-
услубий қўлланмалар тайёрлашда ахборот манбаи бўлиши мумкин.


background image

27

РЕЗЮМЕ

диссертации Исабоевой Гулшаной Сотиболдиевны на тему:

«Культурная жизнь Кокандского ханства в XIX веке» на соискание

учёной степени кандидата исторических наук по специальности 07.00.01

– История Узбекистана


Ключевые слова:

Кокандское ханство, Омархан, поэтессы,

историческое наследие, литературная среда, тазкира, историография,
каллиграфия, ремесленник, мракобесие, проза, поэзия, традиционное
образование, медресе, дом для чтецов корана, хонаках, атинайи, далоилхона,
мударрис, точные науки, насталик, книжное дело, переплет типа «мукава»,
«сохта», «рехта», библиотеки, маддахи, аруз, синч, кушсинч, архитектурные
школы, Кокандская школа зодчества.

Объект исследования:

культурная жизнь в Кокандском ханстве,

литературная среда, образование, наука, материальная культура, зодчество.

Цель работы:

изучение культурной жизни Кокандского ханства на

основе данных источников, архивных материалов и научной литературы в
XIX веке.

Методы исследования:

объективность, исторический подход,

периодизация, систематизация, критический анализ, визуальное наблюдение,
оценка достоверности данных письменных источников и архива на основе
современных требований.

Полученные результаты и их новизна:

впервые в диссертационном

исследовании дана кулътурная жизнъ Кокандского ханства от начала XIX
века до 1876 года, м.е. до конца ханства. На ряду с анализом сути культурной
жизни и её качества сделаны предложения по кулътурному воспитанию
будущего поколения. Новизна диссертации и в том, что культурная жизнъ
отражая в себе быт людей является объединяющим мостом её
положительных сторон при переходе от поколения к поколению.

Практическая значимость:

приведенные в исследовании сведения,

выводы и полученные результаты имеют практическое значение при
изучении истории и истории культурной жизни в Кокандском ханстве.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

по теме

диссертации опубликовано 7 статей и две брошюры.

Область применения:

материалами диссертации, выводами и

результатами работы могут быть использованы при составлении учебников
по истории Узбекистана, а также спецкурсов для студентов высших учебных
заведений.



background image

28

R E S U M E

Thesis of Isabayeva Gulshanoy

Sotiboldiyevna on the scientific degree

competition of the doctor (philosophy) in history in specialty 07.00.01. –

History of Uzbekistan on the subject: «Cultural life of the Kokand Khanate in

the 19

th

century»


Key words

: Kokand Khanate, Omarkhan, poetesses, historical heritage,

literary environment, historiography, calligraphy, handicraftsman,

obscurantism,

prose, traditional education, madrassah, house for Koran reading, khonakah,
аtinayi, daloilkhona, mudarris, exact sciences, nastallik, book activity, cover of the
type «mukava», «soxta», «rekhta», libraries, maddahs, аruz, sinch, kushsinch,
Kokand school of architecture.

Subjects of the inquiry:

cultural life in the Kokand khanate, literary

environment, education, science, material culture and architecture.

Aim of the inquiry

: study of the cultural life of the Kokand khanate on the

base of sources, archive materials and scientific literature in the 19

th

century.

Methods of inquiry

:

objectivity, historical approach, periodization,

systematization, critical analysis, visual watching, estimation of validity of the
written sources and archive on the base of modern requirements.

The results achieved and their novelty:

for the first time in scientific

research there is given a cultural life of Kokand khanate from the beginning of the
19

th

century to 1876, till the end of khanate. Having the analysis of the essence of

cultural life and its quality there was suggested a cultural upbringing future
generation. The novelty of dissertation is that the cultural life affecting the mode of
people uniting its positive sides on transition from generation to generation.

Practical value

:

provided study data, findings and achieved results have

practical importance for study of the history and history of the cultural life of the
Kokand khanate.

Degree of embed and economic effectivity

: there were published 7 articles

and 2 brochures on subject of the theses.

Sphere of usage

: material of the thesis, conclusions and results of the work

can be used when making up the textbook on history of Uzbekistan, as well as
special courses for students of the higher educational institutions.


background image

29































Босишга руҳсат этилди 19.11.2010. Қоғоз бичими 60х84 1/16.

Шартли босма табоғи 2,0. Адади 100 нусха. _______ - сонли буюртма

Тошкент давлат иқтисодиёт университети босмахонасида босилди.

100003, Тошкент ш., Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 49-уй


background image

30


background image

31


background image

32

Библиографические ссылки

Исабоева Г.С. XIX аср охири XX аср бошларида Қўқон хаттотлик санъатининг ривожланиши // Таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанлар. - Тошкент. 2007. -№ 3. - Б. 107-110.

Исабоева Г.С. Қўқон хаттотлари И Иқтисодиёт ва таълим. -Тошкент, 2007.-№3,- Б. 159-161.

Исабоева Г.С. Амир Умархон Қўкон адабий муҳити асосчиси // Адабиёт кўзгуси. - Тошкент, 2007. - 51-54.

Исабоева Г.С. Қўқон хонлигида мактаблар ва таълим тизими // Республика илмий-назарий конференция материаллари. - Тошкент, 2008. -Б. 105-107.

Исабоева Г.С. XIX аср Қўкон хонлигида маърифий фаолият // Жамият ва бошқарув. - Тошкент, 2009. - № 2. - Б. 119-121.

Исабоева Г.С. XIX аср Қўқон хонлиги маданий хаётига оид манбалар // Турон тарихи. - Тошкент, 2009. - №4. - Б. 51-53.

Исабоева Г.С. XIX аср Қўқон шоирлари. - Тошкент: Иктисодиёт, 2009.-40 6.

Исабоева Г.С. Қўқон мадрасалари // Мозийдан садо. - Тошкент, 2009.-№ 1. - Б. 34-36.

Исабоева Г.С. Қўкон хонлигида меъморчилик. - Тошкент: Иктисодиёт, 2009. - 42 б.