ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК 9 (575.1)
КУРБАНОВ ХУРШИД РАУПОВИЧ
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗЎРЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН
КОЛЛЕКТИВЛАШТИРИШ ВА
УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ. 1929-1938 йиллар
(ҳозирги Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари мисолида)
07.00.01 – Ўзбекистон тарихи
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент - 2010
2
Диссертация иши Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон
давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар
тарих фанлари доктори, профессор
Рустамбек Темирович Шамсутдинов
Расмий оппонентлар
: тарих фанлари доктори, профессор
Дилором Бобожоновна Бобожонова
тарих фанлари доктори
Қаҳрамон Кенжаевич Ражабов
Етакчи ташкилот
Бухоро давлат университети
Ҳимоя 2010 йил __________ ойининг ____ куни соат ____ да Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01 –
“Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. e-mail:
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).
Автореферат 2010 йил ___________ ойининг ____ куни тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби
т.ф.н., доц. А.А.Одилов
3
I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг
долзарблиги
.
Ўзбекистон
Республикаси
давлат
мустақиллигини қўлга киритгандан кейин, ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва
маънавий соҳаларда туб ислоҳотлар бошланди. Мустақиллик шароитида
ижтимоий фанлар, жумладан тарих фанида ҳам янгиланиш жараѐни
бошланиб, тарихчилар зиммасига тарихни илмий асосда холисона тадқиқ
этиш ва уни халққа етказиш вазифаси юкланди. Бу борада советлар даврида
бузиб кўрсатилган ѐки яшириб келинган тарихий ҳақиқатни тиклаш муҳим
аҳамиятга эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов: “Эл-юртимиз
тақдирига даҳлдор бўлган тарихий адолатни тиклаш, халқимиз ва
миллатимизнинг яқин ўтмишидаги ѐпиқ саҳифаларини тўла очиб бериш, шу
тарихдан сабоқ чиқариб, бугунги ва келажак ҳаѐтимизга онгли қарашни
шакллантириш,
бегуноҳ
қурбон
бўлган
инсонлар
хотирасини
абадийлаштириш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз”
1
, – дея таъкидлаган эди.
Совет даврида иқтисодиѐтни таназзулга маҳкум этган давлат мулкининг
ҳукмронлиги хўжалик, маданий ва интеллектуал ҳаѐтни мажбуран
коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун, фожеали оқибатларга олиб
келган оммавий қатағон сиѐсати амалга оширилди.
Кейинги йилларда совет ҳукмронлиги даврида амалга оширилган
коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун, қатағон сиѐсатларини
ўрганиш ва холис тарихни яратишда Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримовнинг 1999 йил 12 майдаги “Қатағон қурбонлари хотирасини
абадийлаштириш тўғрисида”ги фармони
2
, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 июлдаги “Ватан озодлиги йўлида
қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги
қарори
3
ҳуқуқий асос бўлди.
Юқорида таъкидланган масалалар бўйича бир қатор тадқиқотлар амалга
оширилди, лекин ХХ асрнинг 20-30 – йилларида совет ҳокимияти томонидан
амалга оширилган коллективлаштириш сиѐсати ва унинг оқибатлари
Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари таҳлилида алоҳида тадқиқот объекти
сифатида ўрганилмади. Бу ўз навбатида мавзунинг долзарблигини белгилаб
берди.
Совет ҳукуматининг коллективлаштириш ва қулоқлаштириш билан
боғлиқ бўлган сиѐсий қатағон амалиѐти 1937 йилга келиб ўзининг юқори
нуқтасига кўтарилди. СССР Ички ишлар халқ комиссари (ИИХК ѐки НКВД)
Н.Ежовнинг 1937 йил 30 июлдаги “Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва бошқа
советларга қарши унсурларни қатағон қилиш операцияси тўғрисида”ги
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент: Маънавият, 2008. – Б.98.
2
Қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти
фармони. - Халқ сўзи, 1999 йил 13 май.
3
Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. – Халқ сўзи, 1999 йил 23 июль.
4
№ 00447 - сонли “мутлақо маҳфий” ва тезкор буйруғига
1
асосан,
Ўзбекистонда 1- ва 2-тоифа бўйича бажарилиши режалаштирилган
қатағонлар миқдори сунъий орттирилди. Айнан шу жараѐнларнинг таркибий
қисми бўлган Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларида зўрлик билан
ўтказилган коллективлаштириш ва унинг оқибатлари масаласини ўрганиш,
қатағонлар моҳиятини янада чуқурроқ идрок этиш масаласи муҳим вазифа
сифатида қаралмоқда. Бу эса тарихнинг “оқ доғ”ларини бартараф қилишда,
қатағонлар тарихини тўлақонли ѐритишда ўзига хос аҳамият касб этади.
Қолаверса, тадқиқотнинг мазмуни, унда илгари сурилган фикрлар ва
хулосалар келгуси авлод учун тарихий сабоқ сифатида хизмат қилиши
шубҳасиз.
Диссертациянинг даврий чегараси
1929 йилдан то 1938 йилларгача
давом этган мураккаб тарихий даврни қамраб олади. Яъни, 1929 йилда
бошланган ѐппасига коллективлаштириш, у билан бир вақтда амалга
оширилган
қулоқлаштириш,
сургун
амалиѐтларининг
зўрлик
ва
мажбурийликка асосланганлиги, совет ҳокимиятининг хусусий мулкни
тугатиш ва қишлоқ хўжалигида давлат монополиясини ўрнатиш жараѐнига
қарши қаратилган норозилик ва халқ ҳаракатларини бостириш натижаларида
бошланган сиѐсий қатағонларнинг 1937-1938 йилларга келиб, юқори чўққига
чиққанлигини тегишли архив ҳужжатлари, турли материаллар асосида чуқур
ўрганиш катта аҳамият касб этади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. Мавзу бўйича мавжуд
адабиѐтларни таҳлил этиш учун уларни икки гуруҳга, яъни совет
ҳукмронлиги ва мустақиллик даврида нашр этилган адабиѐтлар туркумига
бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Биринчи гуруҳ
, яъни совет ҳукмронлиги
йилларида нашр қилинган адабиѐтлар таҳлили шундан далолат бердики,
ушбу масала советлар даврида бирѐқлама ўрганилган. Тадқиқотнинг баъзи
бир масалаларига доир бир қанча илмий адабиѐт ва алоҳида нашрлар мавжуд
бўлиб, уларда деҳқонларга, қишлоқ аҳолисига қарши қўлланилган
иқтисодий, мафкуравий, руҳий ва сиѐсий қатағонларни ўрганиш қатъиян ман
қилинган эди.
Совет ҳукмронлиги давридаги асарлар коммунистик мафкура ғояси
руҳида ѐзилган бўлиб, уларда Ўзбекистондаги аграр ўзгаришлар тарихи,
коллективлаштириш жараѐнларининг мураккабликлари, халқнинг оммавий
норозиликлари тўла очиб берилмаган. Бу асарларда кўплаб ҳаққоний
далиллардан четлаб ўтилган, масаланинг салбий жиҳатлари яширилган,
манбаларга танқидий ѐндашилмаган. Коллективлаштириш сиѐсати мулкдор
ва ўзига тўқ тадбиркор деҳқонлар қатламининг “қулоқ” (бундан буѐн - қулоқ)
сифатида тугатилиши ижобий жараѐн сифатида баҳоланган.
Ўзбекистондаги коллективлаштириш масаласига оид дастлабки ишлар
сифатида ХХ асрнинг 30-йилларида асосан партия, давлат арбобларининг
1
Репрессия 1937-1938 гг. Документы и материалы. Выпуск 1. Сост: Шамсутдинов Р.Т., Каримов Н.Ф.,
Юсупов Э.Ю. –Ташкент: Шарк, 2005. – С.32-40.
5
“аграр инқилоб” ва “социалистик қурилиш” тажрибалари умумлаштирилган
Е.Зелькина, С.Архангельский, И.Бенедиктов асарлари
1
вужудга келди.
Шунингдек, совет ҳокимиятининг қишлоқларда амалга оширган
“ленинча коллективлаштириш”, “инқилобий ўзгаришлар” мақтаб ѐзилган
П.Литвиненко, А.Иткин, В.Я.Непомнинларнинг илмий тадқиқотлари
2
ҳам шу
йилларда юзага келди.
1950-60 йилларда муайян манбаларга асосланиб, тарихий жараѐнларни
таҳлил қилиш жиҳатидан аввалги тадқиқотчилардан фарқ қилувчи
О.Б.Жамолов, Г.Р.Ризаев, С.С.Саидалиев, А.П.Финаров, И.Я.Трифонов,
Р.Ҳ.Аминова, А.Ю.Ибрагимова асарлари
3
нашр қилинди. Уларда 20-30 –
йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган аграр ўзгаришлар, ер-сув
ислоҳотлари, коллективлаштириш, қулоқлаштириш сиѐсатлари давр руҳи ва
тузум андозаларига мос таҳлил қилинган ҳолда бир ѐқлама ѐритилган бўлиб,
уларнинг салбий оқибатлари тўла очиб берилмаган.
1970 йилда нашр қилинган И.Алимов асарида
4
Хоразм ва Бухоро халқ
совет республикаларидаги аграр ўзгаришлар, Р.Аминованинг асар ва
мақолаларида
5
эса Ўзбекистондаги коллективлаштириш ва унинг оқибатлари
илмий асосда ѐритилган. Россия олими Н.Ивницкий асарида
6
қулоқларни
синф сифатида тугатиш муаммолари, В.Земсков тадқиқотларида
7
сургун
масалалари атрофлича таҳлил этилган.
1
Зелькина Е. Земельная реформа в Узбекистане. –Ташкент: Госиздат, 1925. –47 с; Ўша муаллиф. Очерки по
аграрному вопросу в Средней Азии. –М.: Академия, 1930. –230 с; Архангельский С.Ф. Основные черты
колхозного строительства в Средней Азии. –М.: Госиздат РСФСР, 1930. –20 с; Бенедиктов И. Колхозное
строительство в Узбекистане. –М., 1930. –43 с.
2
Литвиненко П., Раскин Г. Колхозное движение и классовая борьба в кишлаке Узбекистана. –Ташкент:
УзГИЗ, 1931; Иткин А. Социально-экономические предпосылки коллективизации хлопководства в Средней
Азии. –Ташкент: Госиздат УзССР, 1932; Непомнин В. От колониального рабства к социализму. –Ташкент,
1939.
3
Джамалов О.Б. Социально-экономические предпосылки сплошной коллективизации сельского хозяйства в
Узбекистане. –Ташкент: Госиздат УзССР, 1950. –124 c; Ризаев Г.Р. Сельское хозяйство Узбекистана за 40
лет. – Ташкент: Госиздат УзССР, 1957. –266 c; Ўша муаллиф. Аграрная политика Советской власти в
Узбекистане (1917-1965 гг.) –Ташкент: Узбекистан, 1967. –187 с; Саидалиев С.С. Борьба за осуществление
ленинского кооперативного плана в Узбекистане. –Ташкент: Госиздат УзССР, 1958; Трифонов И.Я. Очерки
истории классовой борьбы в СССР в годы НЭПа (1921-1937 гг. –М., 1960; Финаров А.П. К вопросу о
ликвидации кулачества как класса и о судьбе бывших кулаков в СССР. –М., 1961; Аминова Р.Х. Аграрные
преобразования в Узбекистане накануне сплошной коллективизации. (1925-1929 гг.). –Ташкент: Фан
УзССР, 1965. –347 с; Ибрагимова А.Ю. Победа ленинского кооперативного плана в Узбекистане (1929-1933
гг.). –Ташкент: Фан УзССР, 1969. –192 с.
4
Алимов И.А. Аграрные преобразования в народных советских республиках Хорезма и Бухары (1920-1924
гг.) –Ташкент: Узбекистан, 1970. –С.220.
5
Аминова Р.Х. Осуществление коллективизации в Узбекистане (1929-1932 гг.) –Ташкент: Фан, 1977; Ўша
муаллиф. Коллективизация в Узбекистане: как это было? // Коммунист Узбекистана, –Ташкент, 1989. –№9. –
С.45-54.
6
Ивницкий Н.А. Классовая борьба в деревне и ликвидация кулачества как класса. (1929-1932 гг.). –М.
:
Наука, 1972.
7
Земсков В.Н. Спецпоселенцы. (по документации НКВД-МВД СССР). // Социологические исследования. –
М., 1990. –№11. –С.3-17; Ўша муаллиф. “Кулацкая ссылка” в 30-годы. // Социологические исследования. –
М., 1991. –№10. –С.3-21.
6
Совет ҳокимиятининг сўнгги даврида тайѐрланган С.Ғиѐсовнинг
номзодлик диссертациясида
1
1920 йиллар охири 30
–
йиллардаги ҳукуматнинг
қишлоқ хўжалигида амалга оширган ислоҳотлари зўравонлик ва
буйруқбозликка асосланганлиги, МИК (Марказий ижроия комитет) нинг
айрим ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари очиб берилган. Диссертацияда совет
ҳукумати аграр сиѐсатининг ғоявий-мафкуравий жиҳатлари, ижтимоий-
иқтисодий, маънавий зарарлари таъкидланган бўлса-да, 1937-1938 –
йиллардаги қатағонлар масаласига эътибор қаратилмаган.
Умуман олганда, совет даври бўйича таҳлил қилинган адабиѐтлар ҳамда
мақолаларда коллективлаштириш сиѐсатининг моҳияти, у билан бир вақтда
ўтказилган қулоқлаштириш ҳамда сургун амалиѐтлари, 1937-1938
йиллардаги оммавий қатағонлар ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги
ғалабалари тарзида талқин қилинган.
Иккинчи гуруҳ
га тегишли, яъни мустақиллик йилларида нашр
қилинган адабиѐтларда коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун,
қатағонлар билан боғлиқ масалалар янги руҳда, янгича методология асосида,
истиқлол ғоялари асосида талқин этила бошланди.
Янгича ѐндашувлар асосида тадқиқотлар йўналишини бошлаб берган
академик
Р.Ҳ.Аминова
мавзунинг
таркибий
қисми
бўлган
коллективлаштиришни ўз тадқиқотларида
2
қишлоқ ва деҳқонлар манфаатига
тамоман ѐт бир иллат эканлигини далиллар асосида исботлаб, совет
ҳукуматининг зўравонликка асосланган сиѐсатини кескин танқид остига олди
ҳамда унинг салбий оқибатларини очиб берди.
А.А.Голованов тадқиқотида
3
1917-1937 йиллардаги ўзбек қишлоғининг
ижтимоий ҳолатини, аграр сиѐсатнинг салбий оқибатларини, ҳуқуқлардан
чеклаш, қулоқ қилиш масалаларини янгича асосларда баѐн қилди.
Р.Т.Шамсутдинов асарларида
4
масаланинг туб моҳияти фақат Ўрта Осиѐ
республикалари ҳамда Ўзбекистон миқѐсида илмий асосланган ҳолда
кўрсатиб берилган. Уларда мавзунинг тарихшунослик, манбашунослик
жиҳатлари қиѐсий таққосланган ҳолида ѐритилган. Коллективлаштириш,
қулоқлаштиришнинг мазмун-моҳияти, сургун амалиѐти, унинг босқичлари,
1
Гиясов С. Деятельность ЦИК Советов Узбекской ССР по развитию сельского хозяйства республики в 30-е
годы: состояние, особенности, проблемы: Автореф. дисс...канд.ист.наук. – Ташкент, 1991. –24 с.
2
Аминова Р.Х. Из истории коллективизации в Узбекистане. // История СССР, –М., 1991. –№4. –С.42-53;
Ўша муаллиф. Коллективлаштириш – қашшоқлаштириш демак. // Шарқ Юлдузи, –Тошкент, 1992. –№ 2. –Б.
183-188; Ўша муаллиф. Возврашаясь к истории коллективизации в Узбекистане. –Ташкент: Фан, 1995. – 206
с. и др.
3
Голованов А.А. Крестьянство Узбекистана: эволюция социального положения. 1917-1937 гг. –Ташкент:
Фан, 1992. –162 с.
4
Шамсутдинов Р.Т. Ўзбекистонда советларнинг қулоқлаштириш сиѐсати ва унинг фожеали оқибатлари. –
Тошкент: Шарқ, 2001. –368 б; Ўша муаллиф. Қишлоқ фожеаси: жамоалаштириш, қулоқлаштириш, сургун
(Ўрта Осиѐ республикалари мисолида). –Тошкент: Шарқ, 2003. –544 б; Шамсутдинов Р., Каримов Ш.
Ўзбекистон тарихидан материаллар. Учинчи китоб. –Андижон: Andijon nashriyot-matbaa, 2004. –Б.348-455,
582-607; Шамсутдинов Р.Т, Мамажонов А. Шимолий Кавказ сургунидаги юртдошлар қисмати. –Тошкент:
Шарқ, 2005. –336 б; Шамсутдинов Р.Т., Акбарова М.Ғ. Шимолий Қозоғистон сургунидаги юртдошлар
қисмати. –Тошкент: Шарқ, 2009. –222 б. ва б.
7
фожеалари, сургундагиларнинг юртга қайтиши ва уларнинг кейинги
қисматлари илмий асосларда тадқиқ этилган.
Юқоридаги номлари кўрсатилган муаллифларнинг асарларида зўрлик
билан ўтказилган коллективлаштириш масаласининг Самарқанд, Навоий,
Бухоро вилоятларидаги оқибатлари алоҳида боб, бўлим ѐки параграф тарзида
ѐритилмаган.
Коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун масалаларида кўплаб
тадқиқотлар амалга оширилган бўлса-да, 1937-1938 йиллардаги “катта
террор”га оид мукаммал асар ҳали ҳануз яратилганича йўқ. Бу йилларда
содир этилган қатағонлар, унинг фожеалари ва салбий оқибатлари ҳақида
бир қатор асарлар, ўқув қўлланмалар нашр қилинди
1
, холос.
Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази томонидан нашр қилинган
“Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида”
2
номли иккинчи китобнинг
иккинчи қисмида совет давлати таркибида бўлган Ўзбекистоннинг 1925-1940
йиллардаги ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий ҳаѐти ѐритилган бўлиб, қишлоқ
хўжалигини ислоҳ қилишдаги зиддиятлар, 30-йиллардаги оммавий
қатағонлар, раҳбар ходимларнинг ҳаѐти ва фаолияти, мажбурий
коллективлаштириш фожеалари, оммавий қулоқлаштиришнинг зўравонликка
асосланганлиги, қулоққа тортилган аҳолининг қўшни республикалар,
Шимолий Кавказ, Украина, Сибир ўлкаларига сургун қилиниши ва
оқибатлари, оммавий коллективлаштиришга қарши халқнинг норозилик
ҳаракатлари ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий зарарлари аниқ далиллар
асосида ѐритилган.
Профессор Р.Ҳ.Муртазаева умумий таҳрири остида нашр қилинган
дарсликда
3
ХХ асрнинг 20-30
–
йилларидаги коллективлаштириш, бу даврда
совет давлати жазо органлари томонидан ўйлаб топилган “18 лар гуруҳи”,
“иноғомовчилик”, “қосимовчилик”, “бадриддиновчилик” гуруҳларининг
фаолияти, сиѐсий қатағонлар ва унинг фожеалари таҳлил қилинган.
Д.Алимова, Р.Шамсутдинов, Н.Каримов, Қ.Ражабов, Э.Юсупов,
Б.Расулов, Ш.Хайитов, Ф.Ниѐзова, М.Абдуллаевлар томонидан ѐзилган
1
Набижон Боқий. Қатлнома. –Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1992. –208 б;
Шамсутдинов Р.Т., Расулов Б.М. Истиқлол учун кураш фидойилари. –Андижон, 1993. –86 б; Қиличев Ф.
Зулматдан садолар. –Тошкент: Адолат, 1994. –160 б
;
Шамсутдинов
Р.Т
.
Жертвы репрессии. –Андижан,
1994. -96 б; Ҳасанов Б. Национальная интеллигенция Узбекистана и исторические процессы 1917-начала 50-
х годов. –Ташкент, 2000; Ишанходжаева З.Р., Иофе В.Г. Репрессивное политика тоталитарного режима в
Узбекистане (20-е – 30-е годы ХХ века). Учебно-методическое пособие для студентов исторических
факультетов. –Ташкент: Университет, 2003. –72 с; Юнусова Х.Э. Совет давлати миллий сиѐсати ва унинг
оқибатлари. –Тошкент: ZAR QALAM, 2005. –115 б; Шамсутдинов Р. Катта террор айбдорлари ҳақида
янгича талқинлар. –Андижон: Университет, 2007. –88 б; Шамсутдинов Р., Бекмуҳаммад У. Мозийнинг қора
кунлари. –Урганч, 2007. –38 б.
2
Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. Илмий
муҳаррир: М.Жўаев. –Тошкент: Шарқ, 2000. –688 б.
3
Ўзбекистон тарихи (Олий ўқув юртлари номутахассис факультетлари талабалари учун дарслик).
Р.Ҳ.Муртазаеванинг умумий таҳрири остида. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2003. –674 б.
8
мақолаларда
1
коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун ҳамда “катта
террор” масалалари илмий асосда янгича талқин этилган.
Мустақиллик йилларида коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сиѐсий
қатағонлар даври тарихи бўйича ѐритилган диссертацияларда
2
ҳукуматнинг
бу сиѐсати холисона ўрганилиб, унинг асл моҳияти ва фожеалари таҳлил
қилинди.
О.Назаровнинг номзодлик диссертациясида 20-йиллар охири – 30-
йиллар бошларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг аҳволи, моддий-
техникавий ҳолати, ѐппасига коллективлаштириш жараѐни ва оқибатлари
илмий таҳлил қилинган. Диссертацияда маълумотлар асосан, Ўзбекистон
бўйича умумлаштирилган ҳолда баѐн қилинган.
М.Абдуллаевнинг номзодлик диссертациясида 1929-1945 йилларда
Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг амалга оширган қулоқлаштириш
сиѐсати, унинг фожеали оқибатлари архив маълумотлари асосида батафсил
ѐритилган. Шунингдек, қулоқларнинг Украинага сургун қилиниши жараѐни
атрофлича ўрганилган.
А.Мамажоновнинг номзодлик диссертациясида коллективлаштириш
жараѐнида қулоққа тортилган хўжаликларнинг Шимолий Кавказ ўлкасига
сургун қилиниши тарихи, сургун жараѐни, аҳолининг норозилик
1
Ражабов Қ. Истиқлол шаҳидлари ҳақида икки китоб (тақриз). // Жаҳон адабиѐти. –Тошкент, 2003. –№2. –
Б.177-180; Ўша муаллиф. Туркистон мустабид совет давлати таркибида (1925-1991йй) // Ўзбекистон миллий
энциклопедияси. 12-жилд. –Тошкент.: ЎзМЭ давлат нашриѐти, 2006. –Б.171-178; Ўша муаллиф. Раззоқ бобо
ерлари. –Тошкент: Zarqalam, 2006; Ражабов Қ., Ражабов Д. Селдай келган офат (давр фожеаси ҳужжатлар
нигоҳида). // Муҳофаза. –Тошкент, 2007. –№1. – Б.28-32; Ражабов Қ., Ражабов Д. Полвонлар сулоласи
қисмати. // Бухоро мавжлари, 2008. –№1. –Б.40-43; Ражабов Қ., Эргашев О. Бухоро воҳасида яшовчи бойлар
ва уламоларнинг қатағон қилиниши. // БухДУ илмий ахбороти. –Бухоро, 2008. –№3. –Б.13-18; Ражабов Қ.
Қатағон қурбонлари ҳақида тўрт китоб (тақриз). // Жаҳон адабиѐти. –Тошкент, 2008. –№12. –Б.184-188; Ўша
муаллиф. Генеологические древа семьи Раззаковых // Узбекистан через пространство и время.
Социокультурный альманах. –Ташкент: Sug’diyona, 2010, –С.181-184; Шамсутдинов Р., Акбарова М.
Шимолий Қозоғистонга сургун қилинган ўзбеклар. // Жамият ва бошқарув. –Тошкент, 2006. –№2. –Б.176-
179; Шамсутдинов Р., Дўсматов Э. Қатағон қилинган самарқандликлар. // АДУ Илмий хабарнома. –
Андижон, 2008. –№1-2. –Б.42-46; Шамсутдинов Р., Расулов Б. Уч марта қатағон қилинганлар. // Guliston. –
Тошкент, 2009. –№1. –Б.33-36; Шамсутдинов Р., Тожимирзаев Э. “Қулоқлар операцияси” қурбонлари. //
Жамият ва бошқарув. –Тошкент, 2009. –№2. –Б.41-45; Шамсутдинов Р., Юсупов Э. “Миллий
контингентлар” – оммавий қатағон қурбонлари. // АДУ Илмий хабарнома. –Андижон, 2009. –№4. –Б.58-62;
Алимова Д., Шамсутдинов Р. К изучению проблемы историографии и истории коллективизации сельского
хозяйства. // O’zbekiston tarixi, –Тошкент, 2007. –№1. –С.24-35; Юсупов Э. Ценное издание о трагических
страницах истории коллективизации в Средней Азии. // O’zbekiston tarixi. -Тошкент, 2007. –№3. –С.77-79;
Расулов Б. Ўзбек қишлоқларида ижтимоий ва мулкий табақаланиш. // Жамият ва боқшарув. –Тошкент, 2009.
–№1. –Б.97-98; Хайитов Ш. “Қулоқ” қилинганлар фожеаси. // Бухоро мавжлари. –Бухоро, 2006. –№6. –Б.40-
42; Ўша муаллиф. Қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш жавраѐнида ўзбек муҳожирлигининг вужудга
келиши. // O’zbekiston tarixi. –Тошкент, 2008. –№1. –Б.43-55; Ниѐзова Ф. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини
колективлаштиришнинг салбий оқибатлари. // Ўзбекистон тарихи, 1999. –№ 4. –Б.39-44; Абдуллаев М.
Қулоқлар сургуни ва махсус посѐлкалар. // Жамият ва бошқарув. –Тошкент, 2010. –№1. –Б.96-98.
2
Назаров О.Р. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини оммавий коллективлаштиришнинг ўтказилиши ва унинг
ижтимоий-иқтисодий оқибатлари (1929-1937 йй.) (Тошкент ва Фарғона вилоятлари мисолида): Тарих фан.
ном. дисс.... –Тошкент: ЎзМУ, 2001. –148 б; Абдуллаев М.Ғ. Ўзбекистонда советларнинг “қулоқ” қилиш
сиѐсати ва унинг фожеали оқибатлари (1929-1945 йиллар): Тарих фан. ном. дисс.... автореф. –Тошкент:
ЎзМУ, 2002. –32 б; Мамажонов А. Коллективлаштириш жараѐнида Ўзбекистон қишлоқларидан Шимолий
Кавказга сургун қилинганлар: Тарих фан. ном. дис.... автореф. –Андижон: АДУ, 2005. –28 б; Тойиров А.
Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг қатағон сиѐсати (Самарқанд вилояти мисолида, 1918-1938 йй.): Тарих
фан. ном. дисс.... –Тошкент: ЎзМУ, 2007. –120 б.
9
ҳаракатлари, ўзлаштирилмаган ерлардаги турмуш, шароит, очарчилик ва
қатағонлар илмий таҳлил қилинган.
А.Тойировнинг номзодлик ишида совет ҳокимиятининг 1918-1938
йилларда Самарқанд вилоятида амалга оширган қатағон сиѐсатининг
моҳияти, ҳукуматга қарши қаратилган қуролли курашлар, унинг асосий
етакчилари, ҳаракатларнинг бостирилиши, яширин ташкилотларнинг
фаолияти ва уларга қарши ҳукуматнинг кескин чоралари, шунингдек,
ижтимоий-иқтисодий соҳадаги қатағон сиѐсати ва оқибатлари махфий архив
ҳужжатлари, бошқа манба ва адабиѐтлар асосида илмий таҳлил қилиб
берилган.
Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларининг айрим туманлари тарихи
ҳақида нашр қилинган И.Санаев, Муҳаммад ҳожи Бақоев, С.Мухторов ва
К.Бобомуродовларнинг китобларида
1
Зиѐвуддин, Шофиркон, Ғиждувон
туманларининг
совет
давридаги
ҳолати,
коллективлаштириш
ва
қулоқлаштириш жараѐнлари ҳамда унинг қишлоқ оммасига салбий таъсири
қисқа баѐн қилиб ўтилган, холос.
Коллективлаштириш жараѐнида қулоқ қилиниб, мамлакатнинг турли
минтақаларига сургун ва бадарға қилинганлар тақдири Россия олимлари
В.Н.Земсков, Н.Ивниций тадқиқотларида
2
ҳам ўз аксини топган.
Шунингдек, ушбу масала хорижий тадқиқотчилар
3
ҳамда айрим
сабабларга кўра ўз юртини тарк этишга мажбур бўлган туркистонлик
муҳожирлар
4
эътиборида ҳам бўлган. Муҳожирлар асарлари асосан турк,
немис тилларида, араб имлосидаги форс, тожик тили ҳамда эски ўзбек
адабий тилида ѐзилган бўлиб, уларда совет ҳукумати томонидан амалга
оширилган сиѐсатнинг халққа нисбатан етказган зарарлари ва оқибатлари
таҳлил қилиб берилган.
Тадқиқ этилаѐтган масала тарихчилардан ташқари адабиѐтшунослар,
ҳуқуқшунос ва файласуфлар эътиборидан ҳам четда қолмади. Тарихий-
1
Санаев И. Зиѐвуддин тарихи. –Тошкент: Шарқ, 1995. –384 б; Мухтор С., Бобомурод К. Шофиркон тарихи.
–Тошкент: Ёзувчи, 1998. –220 б; Муҳаммад ҳожи Бақоев. Ғиждувоннома (Ғиждувон тарихидан лавҳалар). –
Тошкент: Янги аср авлоди, 2001. –394 б.
2
Земсков В.Н. “Кулацкая ссылка” на кануне в годы Великий Отечественной войны. // Социологические
исследование. –М., 1992. –№2. –С.3-26; Ўша муаллиф. Судьба “Кулацкой ссылки” (1930-1954гг). //
Отечественная история. –М., 1994. –№1. –С.118-147; Ўша муаллиф. Спецпоселенцы в СССР (1930-1960 гг.).
–М.: Наука, 2003. – 306 с; Ивницкий Н.А. Коллективизация и расскулачивания (в начале 30-х годов). –М.,
1994. – 301 с; Ўша муаллиф. Репрессивная политика советской власти в деревне (1928-1933гг.). –М.: Наука,
2000. – 288 с; Ўша муаллиф. Судьба расскулченных в СССР. – М.: Собрания, 2004. – 296 с.
3
Caroe О. Soviet Empire the Turks of Central Asia and Stalinism. –London-New-York, 1954. –P.128. Seton-
Watson H. The New imperialism. –London-New-York, 964. –P.52; Wheeler G. Peoples of Soviet Central Asia. –
London, 1966. –P.50-54; Viola L. Peasant Redеls Under Stalin. Collectivization and the Culture of Peasant
Resistance. –Oxford, 1996. –P.312. Буттино М. Революция наоборот: Средняя Азия между падением царской
империи и образованием СССР. (пер. с итал. Н.Охотина). –М.: Звенья, 2007.
4
Сокау М. Turkistonda con teror mesulleri. // Yash Turkistan 1935, -64 s; Мусо Туркистоний. Улуғ Туркистон
фожеаси. –Маккаи мукаррама.: Талифун, 1979. –Б.278-288; Yassaviy SН. Turkistan acciq haqiqatlari. 2-baski. –
Istanbul, 1984. –458 b; Dr. Baymirza Hayit. Basmatcilar. Turkistan Milli Mucadele Tarihi (1917-1934) –Ankara,
1997. –664 b. ва бошқа.
10
публицистик, тарихий-фалсафий руҳда ѐзилган асарларда
1
ХХ асрнинг 20-30
- йилларидаги ўзбек қишлоқлари ҳаѐтининг айрим жиҳатлари баѐн этилган.
Умуман олганда, юқорида таъкидланган тадқиқотларда зўрлик билан
ўтказилган коллективлаштириш масаласи умумий ҳолда талқин қилинган
бўлиб, айнан Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари миқѐсида алоҳида
ўрганилмаган. Шундай экан, ушбу масала ҳудудлар мисолида ўрганилиш
жиҳатдан янгича талқинларни талаб қилди ва бу ҳолат ишнинг илмий ҳамда
амалий аҳамиятини янада оширди.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Андижон давлат университети илмий-
тадқиқот ишлари режасидан ўрин олган.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари
. Диссертациянинг асосий
мақсади 1929-1938 йилларда Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари
ҳудудларидаги коллективлаштириш тарихи ва у билан боғлиқ жараѐнлар
масаласини ўрганиш бўлиб, унда асосан бу борадаги совет ҳукумати сиѐсати,
қулоқлаштириш, сургун, сиѐсий қатағонлар ва уларнинг оқибатларини илмий
жиҳатдан ўрганиш ҳамда таҳлил этишдан иборатдир. Ушбу масаладан келиб
чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар белгиланди:
-
совет ҳокимиятининг ўзбек қишлоғида зўрлик билан амалга оширган
коллективлаштириш сиѐсатини олиб боришдан кўзлаган мақсадининг
мустамлакачилик моҳиятини очиб бериш;
-
Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларида амалга оширилган
коллективлаштириш сиѐсати ва унга қарши халқ ҳаракатларини таҳлил
қилиш;
-
қулоқлаштириш ҳамда сургун жараѐни, унинг механизми ва
оқибатларини ўрганиш;
-
тадқиқот объектига киритилган ҳудудларда 1937-1938 йилларда амалга
оширилган оммавий қатағонлар, унинг моҳияти ва оқибатларини таҳлил
қилиш ва умумлаштириш;
-
коллективлаштириш сиѐсатининг Самарқанд, Навоий, Бухоро халқига
етказган иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий, маънавий зарарларини ўрганиб,
тегишли хулосалар бериш;
-
қатағон қурбонлари авлодларини излаб топиш, улардан эсдалик,
хотиралар ѐзиб олиб, илмий истеъмолга киритиш;
-
коллективлаштириш, у билан боғлиқ жараѐнларни илмий жиҳатдан
ўрганиш ва таҳил қилиш натижасида олинган хулосалардан келиб чиқиб,
илмий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар бериш.
Тадқиқотнинг манбавий асослари.
Ушбу мавзуни
ўрганиш ва тадқиқ
қилиш жараѐнида кўп сонли материаллар ва ҳужжатлар қиѐсий ўрганиб
чиқилди ҳамда илмий муомалага киритилди. Уларни мавзуни ѐритишдаги
1
Каримов Н. Усмон Носир. –Тошкент, 1993; Наимов Н. Мен яшашни истайман. –Бухоро: Бухоро нашриѐти,
1994; Аҳророва Х. Истиқлол фидойилари. Изларини излайман. –Тошкент: Шарқ, 1998; Сафарова Н.
Терроризм (тарихий-фалсафий таҳлил). –Тошкент: NOSHIR, 2009. –160 б. ва б.
11
аҳамияти нуқтаи-назаридан келиб чиққан ҳолда шартли равишда 5 гуруҳга
бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳ
манбаларига турли архивлардаги ҳужжатли материаллар
киради. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони архиви
(ЎзР ПДА)нинг Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Комитети (58-
фонд) фондидаги йўриқномалари, Марказий Комитет томонидан округ ва
районларга бириктирилган вакилларнинг коллективлаштириш, қулоққа
тортиш, сургун қилиш жараѐнини акс эттирувчи маърузалари, шарҳлари,
ҳисоботлари муҳим аҳамиятга эга. Мавзуни очиб беришга хизмат қиладиган
ҳужжатлардан
“Ёппасига
коллективлаштирилаѐтган
районларда
қулоқлаштириш ва қулоқ хўжаликларини сургун қилиш тартиблари
тўғрисида йўриқнома” (7-рўйхат, 277-иш), “Сургун қилинаѐтган қулоқ
хўжаликларининг тавсифномалари” (7-рўйхат, 252-иш), коллективлаштириш
ва сургун миқдорлари акс этган жадваллардан кенг фойдаланилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви (ЎзР МДА)нинг
Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети (Р.837
-
фонд), Ўзбекистон ССР
Марказий ижроия Комитети (Р.86-фонд), Ўзбекистон ССР Ички ишлар халқ
комиссарлиги (Р.80-фонд), Ўзбекистон ССР Ер ишлари халқ комиссарлиги
(Р.90-фонд) фондларида сақланаѐтган расмий характердаги ҳужжатлар
республикадаги сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтни акс эттирувчи давлат ва
ҳукумат органларининг қарор ва фармойишлари, йиғилиш ва кенгаш
баѐнномалари, ҳисобот ва кўрсатмалари, куч ишлатиш органларининг
ѐзишмалари, маърузалар, билдиришлар, буйруқлар, маълумотномалар каби
далилий материаллар илмий истеъмолга киритилди.
Самарқанд вилоят давлат архиви (Самарқанд ВДА)нинг Ер ишлари
бўлими (140-фонд), округ ижроия комитети (256-фонд); Бухоро вилоят
давлат архиви (Бухоро ВДА)нинг Ер ишлари бўлими (4-фонд); округ ижроия
комитети (26-фонд) фондларида районларда амалга оширилган ѐппасига
коллективлаштириш тадбирлари, унга нисбатан аҳолининг норозилик
ҳаракатлари, қулоқлаштириш ҳамда сургун жараѐнларини акс эттирувчи
ҳужжатлар муҳим манба саналади.
Ғиждувон тумани давлат архивининг Район ижроия комитети (3-фонд);
Кармана тумани давлат архивининг Район ижроия комитети (2-фонд);
Кармана район Молия бўлими (35-фонд); Хатирчи тумани давлат архиви
Район ижроия комитети (2-фонд); Денов тумани давлат архиви Район ижроия
комитети (1-фонд) фондларининг материалларида шу туманларда амалга
оширилган коллективлаштириш жараѐни, қулоқ хўжаликлари рўйхатлари,
уларнинг мол-мулклари акс эттирилган маълумотномалар, сургунга
тортилган хўжаликлар ва уларнинг миқдори ҳамда “учлик” ҳукмлари
ҳақидаги ҳужжатлар илмий истеъмолга тортилди.
“Мерос” илмий-амалий экспедиция халқаро хайрия жамғармаси архиви
материалларидан ҳам тадқиқотда унумли фойдаланилди. Жамғарма
томонидан мустақиллик йилларида Россия Федерацияси, Украина,
12
Қозоғистон, Шимолий Кавказ ўлкаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг бир қатор
вилоятлари ва шаҳарларидаги архивларнинг материаллари ўрганилди,
коллективлаштириш ҳамда оммавий қатағонлардан омон қолган гувоҳлар ѐки
авлодлар эсдаликлари ѐзиб олинди. Ушбу материаллар ҳам тадқиқот
доирасида илмий ишга киритилди.
Иккинчи гуруҳ
га тегишли манбаларга хос бўлган, Ўзбекистон ва
Россияда эълон қилинган, коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун,
сиѐсий қатағонлар, ҳамда “катта террор” ҳақидаги ҳужжатлар ва материаллар
таҳлил қилинди.
Ўзбекистонда нашр қилинган Ўрта Осиѐ қишлоқлари ҳаѐтига
бағишланган уч жилдлик архив хужжатлар тўплами
1
мавзунинг манбавий
асосини ташкил этади. Ушбу манбаларда Ўрта Осиѐ республикалари,
жумладан Ўзбекистон ва унинг вилоятларида амалга оширилган
коллективлаштиришга оид 105 та, қулоқлаштиришга оид 138 та,
хўжаликларни Украина, Шимолий Кавказ, Шимолий Қозоғистонга сургун
қилишга оид 225 та, қулоқларни такроран қатағон қилиш, уларнинг иккинчи
жаҳон урушидаги иштироки ҳамда юртга қайтишига оид 165 та архив
ҳужжатлари аҳамиятлидир.
Р.Шамсутдинов ҳамда бир гуруҳ ўзбек олимлари томонидан яратилган
ҳужжатлар ва материаллар тўпламларида
2
1937-1938 йиллардаги “катта
террор”нинг Ўзбекистондаги ҳолати, қатағоннинг келиб чиқиш сабаблари,
моҳияти, фожеалари, қатағон қилинганларнинг миқдори, ижтимий ҳолати
ҳақидаги маълумотлар хронологик изчилликда ѐритилган.
Бугунги кунда 1937-1938 йилларда қатағон қилинганлар ҳақида хотира
китоблари ҳам нашр қилина бошланди. Ана шу китобларнинг илк сони
Бухоро вилоятидан қатағон қилинган 826 нафар шахс ҳаѐтига бағишланди
3
.
Н.Каримов масъул муҳаррирлигида нашр қилинган “Тарихнинг
номаълум саҳифалари” деб номланган ҳужжатлар ва материалларда
4
Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврида республикамиз, халқимиз
ҳаѐтида рўй берган муҳим масалаларга оид ҳужжатлар ва материаллар эълон
қилинган. Ушбу манбада келтирилган Абдурауф Фитрат сўровномаси
1
Трагедия среднеазиатского кишлака: коллективизация, раскулачивание, ссылка 1929-1955гг. Документы и
материалы. I-II-III том. Под ред. Д.А.Алимовой. Составители: Р.Т.Шамсутдинов, Б.М.Расулов. –Ташкент:
Шарк, 2006. –656 с; –496 с; –352 с.
2
Репрессия 1937-38 годы. Документы и материалы. Выпуск 1. Сост: Шамсутдинов Р., Каримов Н., Юсупов
Э. –Ташкент: Шарк, 2005. –286 с; Шамсутдинов Р. Қатағон қурбонлари. Иккинчи китоб. –Тошкент: Шарқ,
2007. –496 б; Репрессия 1937-38 гг. Документы и материалы. Выпуск 3. 1937 год, ноябрь. Сост:
Шамсутдинов Р., Юсупов Э, Мамажонов А, Дусматов Э. –Ташкент: Шарк, 2007. –496 с; Репрессия 1937-38
гг. Документы и материалы. Выпуск 4. 1937 год, декабрь. Сост: Шамсутдинов Р., Абдуллаев М., Дусматов
Э., Курбанов Х. –Ташкент: Шарк, 2008. –574 с; Қатағон қурбонлари. 1938 йил февраль, сентябрь. Бешинчи
китоб. Тузувчилар: Шамсутдинов Р., Қурбонов Х., Расулов Ж., Эгамбердиев Ф., Бекимметов У. –Тошкент:
Шарқ, 2009. –414 б.
3
Қатағон қурбонлари. Хотира (Бухоро вилояти). Тузувчилар: Шамсутдинов Р., Дўсматов Э., Қурбонов Х. –
Бухоро: BUXORO, 2009. –160 б.
4
Тарихнинг ўқилмаган саҳифалари. Масъул муҳаррир Н.Каримов. –Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги
нашриѐт-матбаа ижодий уйи, 2009. –224 б.
13
(нашрга тайѐрловчи: Қ.Ражабов), Вилоят Хўжаеванинг ота-онаси ҳақидаги
материаллар мавзу учун аҳамиятлидир.
Россия Федерациясида нашр қилинган хужжатлар ва материаллар
тўпламлари
1
ҳам алоҳида илмий аҳамият касб этиб, мавзуга оид материллар
илмий мушоҳадага тортилди.
Учинчи гуруҳга
тегишли манбалар даврий матбуотлар бўлиб,
“Известия ЦИК СССР”, “Правда”, “Правда Востока”, “Қизил Ўзбекистон”,
“Бухоро пролетари”, “Зарафшон”, “Кармана овози” каби нашрларнинг
материаллари, раҳбар ходимларнинг маъруза ва мақолалари, тегиши манба ва
интернет сайтларидаги
2
ахборот материаллари билан қиѐсий таҳлил қилинди.
Манбаларнинг навбатдаги
тўртинчи гуруҳини
коллективлаштиришда
иштирок этган, қулоқлаштириш, сургун, сиѐсий қатағон қурбонлари
бўлганларнинг эсдалик ва хотиралари ташкил этади. Бу каби манбалар
мазкур мавзуни тадқиқ этишда муҳим ѐрдамчи нарратив
3
манба ҳисобланади.
Бу борада ҳам анча китоблар нашр қилинди
4
. Бу эсдаликлар масалага
бевосита алоқадор, архив ҳужжатларида акс эттирилган воқеалар
тафсилотини мустаҳкамлайди, масаланинг туб моҳиятини ойдинлаштиради.
Бешинчи гуруҳ
манбалари асосан дала материалларидан иборат бўлиб,
тадқиқот юзасидан амалга оширилган илмий экспедициялар натижасида
совет даври сиѐсатида иштирок этган ва ноҳақ қатағон қилинган
кишиларнинг суҳбатларидан ѐзиб олинган материаллар тадқиқотга
киритилди. Ҳожи Боли бобо, ҳожи Муҳаммади Турсунов, ҳожи Бобохон
эшон, Муқим ота Нурназаров, Мунаввара отин ая, Сирож Ғиѐсов, Сафар
Умаров, Неъматилла Раҳимов, Шавқи Юнусов ва бошқаларнинг берган
маълумотлари таҳлил қилинди.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг
1929 - 1938 йилларда зўрлик билан амалга оширган коллективлаштириш
сиѐсати ва амалиѐтининг ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий ҳамда маънавий
1
Советская деревня глазами ВЧК-ОГПУ-НКВД. 1918-1939. Документы и материалы в 4 томах. Под ред.
А.Береловича (Франция), В.Данилова (Россия). Т.3. 1930-1934. Кн.1. 1930-1931. –М.: РОССПЭН, 2003
. –
864
с; Т.3. 1930-1934. Кн.2. 1932-1934. –М.: РОССПЭН, 2005. –840 с; Трагедия советской деревни.
Коллективизация и раскулачивание. Документы и материалы. 1927-1939. в 5 томах. Сост.: В. Данилов,
М.Кудюкина и др. Т.2. ноябрь 1929 декабрь 1930. –М.: РОССПЭН, 2000. –928 с; Т.3. Конец 1930-1933. –
Москва.: РОССПЭН, 2001. -1008 с; Т.4. 1934-1936. –М.: РОССПЭН, 2002. -1056 с; Бутовский полигон. 1937-
1938гг. Книга памяти жертв политических репрессий. в 7 выпусках. –М.: Панорама, 1998-2003; Лубянка.
Сталин и ВЧК-ГПУ-ОГПУ-НКВД. январь 1922 г. – декабрь 1936 г. –М.: Материк, 2003. –912 с; Лубянка.
Сталин и главное управления госбезопасности НКВД. 1937-1938 гг. –М.: Материк, 2004. –736 с; История
Сталинского ГУЛАГА. Конец 1920-х - первая половина 1950-х годов. Собрание документов в 7 томах. (Т.1.
Массовые репрессии в СССР. –М.: РОССПЭН, 2004.
–
728 с; “Совершенно секретно”. Лубянка – Сталину о
положении в стране (1922-1934гг.). в 11 томах. Сборник и документов (Т.7. 1929 г. –М., 2004. –768 с; Т.8.
1930 г. Часть 1. –М., 2008. –863 с).
2
3
Нарратив манба – ҳикоя қилувчи характердаги мемуар, йилнома, эсдалик, суҳбат манбалар бўлиб, у
далолатнома, фармойиш, қарор, буйруқ каби келиб чиқиши жиҳатидан ҳужжатли манбалардан фарқ қилади.
4
Шукрулло. Репрессия – мусибатли йиллар ситами. Қасосли дунѐ: (мақолалар). –Тошкент: Ўзбекистон,
1994. –Б.75-92; Иминов К. “Қулоқ”лик сургуни хотираларидан. –Андижон, 1997; Эгамназаров А. Сургун
(ҳужжатли қисса, очерклар ва мақолалар). –Тошкент: Адолат, 1999; Боқий Н., Ҳамидов Ҳ. Мени ѐд эт. –
Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 2000. –208 б.
14
оқибатларини ҳозирги Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари мисолида
ўрганиш тадқиқот объекти сифатида олинган.
Ҳудудлардаги коллективлаштириш тарихини илмий-амалий жиҳатдан
холислик, тарихий воқеа-ҳодисалар, суҳбат-эсдаликлар асосида изчил
ўрганиш ва таҳлил қилиш тадқиқот предмети қилиб олинди.
Диссертациянинг назарий ва услубий асослари.
Миллий истиқлол
мафкурасининг асосий назарий қоидалари ҳамда унинг устувор тамойиллари,
илмий билишнинг холислик, тарихийлик, тизимлилик принциплари
диссертациянинг назарий-услубий асосини ташкил этади.
Тадқиқотни тайѐрлашда Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.А.Каримовнинг асарлари, “Шаҳидлар хотираси” зиѐратгоҳида, “Қатағон
қурбонлари хотираси музейида” сўзлаган нутқлари, Ўзбекистоннинг янги
тарихини яратишдаги методологик, илмий-назарий ва мафкуравий аҳамиятга
молик ғоялари муҳим концептуал-методологик аҳамиятга эга бўлди.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
-
биринчидан, совет ҳукмронлиги даврида Самарқанд, Навоий, Бухоро
вилоятлари ҳудудларида ўтказилган коллективлаштириш тазйиқ ва
зўравонликка асосланиб, бу масалага ғоявий бир ѐқлама ѐндашилди. Бу ўз
навбатида меҳнаткаш аҳоли орасида норозилик кайфиятини келтириб
чиқарди;
-
иккинчидан, мустақиллик йилларида тарих соҳасига бўлган эътибор
туфайли холис тарихни тиклаш, тарихий онг ва тарихий тафаккурни
шакллантириш, айниқса совет даври тарихини ҳаққоний ўрганиш масаласига
Республика Президенти ва ҳукумат томонидан жиддий эътибор қаратилди;
-
учинчидан, коллективлаштиришни амалга ошириш механизми,
қулоқлаштириш, сургун амалиѐти жараѐни ҳамда оқибатлари манбаларда
турлича ѐритилди ва у бир қатор норозиликларга сабаб бўлди;
-
тўртинчидан, 1930 йиллар бошида бошланган коллективлаштириш
жараѐнидаги қатағонлар 1937-1938 йилларга келиб ўзининг энг юқори
чўққисига чиқди. “Маҳфий” буйруқлар асосида минглаб одамлар қаторида
колхозчи ва деҳқонлар ҳам қатағон қилиниб, 8-10 йил МТЛга ѐки отув
жазосига маҳкум қилинди. “Катта террор” ноқонуний ва ноинсоний тарзда
амалга оширилди ҳамда фожеали оқибатлар келтириб чиқарди;
-
бешинчидан, коллективлаштириш ҳамда сиѐсий қатағонлар иқтисодий,
ижтимоий ва маънавий оқибатларга сабаб бўлди ҳамда аҳоли турмушига
салбий таъсир кўрсатди;
-
олтинчидан, коллективлаштириш ва у билан боғлиқ жараѐнларни ўз
бошидан ўтказган, унга гувоҳ бўлган, қатағон қилинган юртдошлардан
олинган эсдалик ва хотиралар бу сиѐсатнинг аслида қандай бўлганлиги
ҳақида
аниқ
маълумот
олиш имконини берди.
Ишнинг илмий янгилиги
. Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари
бўйича тўлиқ ўрганилмаган коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун ва
қатағонларнинг шаклланиш механизми, меҳнаткаш аҳолига ўтказилган
15
тазйиқ
ва
етказилган
иқтисодий,
маънавий
зарар,
мажбурий
коллективлаштириш оқибатида аграр сиѐсатнинг таназзули, қатағонга
учраган оилаларнинг аянчли тақдири, 1937-1938 йиллардаги “катта террор”,
унинг фожеали оқибатлари каби масалалар маҳаллий архив материаллари,
тарихий
манбалар
асосида
ўрганилди,
илмий
таҳлил
қилинди,
умумлаштирилди ва хулосалар берилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
натижасида
вужудга
келган
маълумотлар,
хулосалар,
назарий
умумлаштиришлар
коллективлаштириш
ва
у
асосида
ўтказилган
қулоқлаштириш, сургун, сиѐсий қатағон масаласининг вилоятлар кесимида
танқидий нуқтаи назардан холисона ўрганилганлиги билан аҳамиятлидир.
Диссертация материаллари миллий, умуминсоний қадриятларни ўзаро
уйғунликда ўрганиш ва бу борада халқимиз онгида холис тарихий тафаккур
ҳосил қилишда ҳам маълум аҳамият касб этади.
Тадқиқот ҳужжатли материаллар асосида 1920-30 йилларда қатағон
қилинган юртдошларни номма-ном аниқланганлиги, уларнинг бугунги кунда
ҳаѐт бўлган авлодларидан олинган эсдалик ва хотиралари “Шаҳидлар
хотираси” хайрия жамғармаси, “Қатағон қурбонлари хотира музейи”дан жой
олаѐтганлиги, бу фидойиларнинг номлари авлодлари қалбида маънавий
жасорат эгалари сифатида мангу муҳрлангани билан ҳам аҳамиятлидир.
Тадқиқот натижалари ХХ асрнинг 20-30 – йилларида Самарқанд,
Навоий, Бухоро вилоятлари ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий,
маънавий ва маданий ҳаѐт манзараларини ўрганувчи илмий изланувчилар
учун назарий қўлланма ҳамда ахборот манбаи бўла олади.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертация натижаларидан
Ўзбекистон тарихининг совет ҳукмронлиги даври юзасидан дарслик ва
қўлланмаларнинг тегишли бўлимларини ѐритишда, олий ўқув юрти
талабаларига тарих фанини ўқитиш жараѐнларида, ўқув-услубий ишларда
ҳамда музей экспозицияларида фойдаланиш мумкин.
Ишнинг апробацияси.
Диссертациянинг асосий мазмуни ва
хулосалари муаллифнинг республика илмий-амалий анжуманларидаги
маърузаларда, илмий журналларда эълон қилинган мақолаларда ҳамда нашр
қилинган манбаларда ўз аксини топган. Иш Бобур номидаги Андижон
давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси ҳамда тарих
факультетининг қўшма мажлисида муҳокама қилинган ҳамда ҳимояга
тавсия этилган. Шунингдек, диссертация Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида фаолият кўрсатаѐтган
К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар
мажлисида муҳокама этилиб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация юзасидан жами 14
та иш эълон қилинган. Жумладан, диссертациянинг асосий мазмуни ва
хулосалари бўйича 8 та илмий мақола, 3 та илмий-амалий анжуман
материаллари, 3 та ҳужжат ва материаллар тўпламида ўз аксини топган.
16
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, уч боб,
хулоса, фойдаланилган манба ва адабиѐтлар рўйхати ҳамда иловадан иборат.
Диссертациянинг умумий ҳажми 167 бетни ташкил этади.
II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш
қисмида тадқиқот учун танланган мавзунинг
долзарблиги асосланган, даврий чегараси, ўрганилганлик даражаси, мақсад
ва вазифалари, манбавий асослари, илмий янгилиги, назарий-услубий
асослари, илмий ва амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий
ҳолатлар, апробацияси, натижаларнинг эълон қилинганлиги, шунингдек,
таркибий тузилиши ва ҳажми тавсифланган.
Тадқиқотнинг
“Совет ҳокимиятининг Зарафшон воҳасида олиб
борган коллективлаштириш сиѐсатидаги зўравонлик ва унга қарши
халқ ҳаракатлари”
деб номланган биринчи бобида коллективлаштириш
сиѐсати, уни амалга оширишнинг механизми, коллективлаштиришга қарши
қишлоқ аҳолисининг норозилик ҳаракатлари илмий таҳлил этилган.
Коллективлаштириш большевистик ғоячиларнинг нуқтаи назарида
қишлоқни социалистик асосда қайта қуришнинг асосий усулларидан бири
эди.
Социализм
қуриш
режасида
мамлакатни
саноатлаштириш,
коллективлаштириш ва “маданий инқилоб” каби бўғинлар марказий ўринни
эгаллаганди. Большевиклар “доҳий”си Ленин томонидан ишлаб чиқилган
социализм қуриш режаси собиқ иттифоқ учун ягона ва умумий режа бўлгани
ҳолда, у турли ҳудудларда турли йўл, турли усулларда амалга оширилди.
1927 йил декабрда бўлиб ўтган ВКП(б)нинг XV съезди партиянинг
қишлоқдаги асосий вазифаси коллективлаштиришдан иборат, деган хулосага
келди
1
. Қишлоқ хўжалигини коллективлаштиришнинг оммавий ҳаракати
1929 йил охирларидан бошланди. 1929 йил 15 декабрдаги СССР Ер ишлари
халқ комиссарлигининг ҳудудларда ўтказилаѐтган коллективлаштириш
тўғрисидаги ҳисоботида Бухоро округида 8 та район, шундан 7 таси 15 фоиз,
1 таси 70 фоиз; Зарафшон округида 6 та район, шундан 6 таси 15 фоиз;
Самарқанд округида 10 та район, шундан 8 таси 30 фоиз, 2 таси 50 фоиз
коллективлаштирилганлиги таъкидланган
2
.
1929 йил 27 декабрда аграр марксчилар конференциясида сўзга чиққан
И.В.Сталин “ѐппасига коллективлаштириш асосида қулоқларни синф
сифатида тугатиш” шиорини эълон қилди
3
. 1930 йил 5 январда ВКП(б) МК
“Коллективлаштириш суръатлари ва колхоз тузилишига давлат ѐрдами
бериш тадбирлари тўғрисида”ги қарорида коллективлаштириш жараѐни
1
Трагедия среднеазиатского кишлака: коллективизация, раскулачивания, ссылка. 1929-1955 гг. Документы
и материалы. T.I. Под.ред. Д.А.Алимовой. Сост: Р.Шамсутдинов, Б.Расулов. –Ташкент: Шарк, 2006. –С.37.
2
Трагедия советской деревни: коллективизация и раскулачивание. Документы и материалы. 1927-1939. в 5
томах. Т.II. Ноябрь 1929 декабрь 1930. –М.: РОССПЭН, 2000. –С.52-59.
3
Аминова Р. Коллективлаштириш – қашшоқлаштириш демак. // Шарқ юлдузи. –Тошкент, 1992. –№12. –
Б.185.
17
нафақат алоҳида хўжаликлар, балки бутун район, округ, ҳатто вилоят ва
воҳаларни қамраб олганлиги таъкидланган.
ЎзКП(б) МКнинг 1930 йил 17 февралдаги қарори билан республикадаги
17 та район ѐппасига коллективлаштириш райони деб белгиланди. Самарқанд
округидан Пастдарғом, Зарафшон округидан Конимех, Бухоро округидан
Янги Бухоро районлари ҳам ана шу таркибга киритилди. Чунки бу вақтда
Пастдарғом районида хўжаликларнинг 79,5; Конимехда 77,5; Янги Бухорода
94 фоизи, умумий ерларнинг 90 фоизи коллективлаштирилган эди
1
.
Ёппасига коллективлаштириш районларида колхоз тузилиши уч шаклда
олиб борилган. Биринчиси қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ширкати бўлиб,
унда бутун қишлоқ хўжалиги инвентарлари, от-улов, тортув кучлари ва ерни
биргалашиб ишловчилар умумлаштирилган. Иккинчиси қишлоқ хўжалиги
артели бўлиб, бунда барча ишлаб чиқариш воситалари, асосан ер ва бутун
ишлаб чиқариш жараѐни умумлаштирилган. Учинчиси қишлоқ хўжалик
коммунаси бўлиб, у ижтимоий ишлаб чиқариш ва тақсимотдан иборат
бўлган
2
.
И.В.Сталин ва В.М.Молотов 1930 йил 30 январда ВКП(б) МК Ўрта Осиѐ
Бюроси котиби И.А.Зеленскийга юборган шифрли телеграммада Ўрта
Осиѐда коллективлаштиришни оммавий ва тез суръатларда амалга ошириш
тўғри келмаслигини, бу борада районларнинг ижтимоий-иқтисодий
шароитлари ҳисобга олиниши зарурлигини тан олганлар. Айрим колхозга
кирмаганларга нисбатан калтаклаш, кийимсиз ҳолда совуқда яѐв кездириш,
музли сувларда мажбурий чўмилтириш ва бошқа зўравонликлар амалга
оширилган
3
.
Коллективлаштиришни ўтказишга бириктирилган масъул ходимлар
аҳоли орасида турли алдов ваъдалар бериб, уларга бепул меҳнат
инвентарлари, трактор ва машиналар беришни ваъда қилиб, ѐлғон, бўҳтон
ҳамда қўрқитишларни ишга солиб, деҳқонларни зўрма-зўраки колхозларга
жалб қилишга уринганлар
4
.
Ёппасига коллективлаштиришнинг тезкорлик, шошма-шошарлик ва
маъмуриятчилик билан ўтказила бориши натижасида 1929 йилнинг
октябрида 3,4 фоиз деҳқон колхозлар таркибида бўлган бўлса, 1930 йил
мартига келиб республика деқон хўжаликларининг 47 фоизи колхозларга
бириктирилган. Бу кўрсатгич 1930 йилнинг декабрига келиб Самарқандда –
44,5 фоиз, Зарафшонда – 38,6 фоиз, Бухорода – 30,3 фоизга етган
5
.
1930 йил 4 мартда Ўзбекистон КП(б) МК “Коллективлаштириш ва
қулоқлар билан кураш олиб бориш тўғрисида” қарор қабул қилади
6
. Унда
колхоз
қурилишидаги
хато
ва
нуқсонлар
очиб
ташланади.
1
Трагедия среднеазиатского кишлака... –С.74.
2
ЎзР ПДА, 58-фонд, 6-рўйхат, 755-йиғма жилд, 17-варақ.
3
ЎзР ПДА, 58-фонд, 11-рўйхат, 1260-йиғма жилд, 36-варақ.
4
Советская деревня глазами ВЧК-ОГПУ-НКВД. Т.3., Кн.1. –М.: РОССПЭН, 2003. –С.257.
5
ЎзР МДА, Р.90-фонд, 8-рўйхат, 185-йиғма жилд, 3-варақ.
6
Трагедия среднеазитского кишлака...T.I. –С.117-127.
18
Коллективлаштириш кўрсатгичлари қайта таҳлил қилинганда Самарқанд,
Нарпай, Каттақўрғон, Вобкент, Бауман (Шофиркон), Хатирчи каби
районларда натижалар белгиланган кўрсатгичларга нисбатан паст бўлганлиги
раҳбар-ходимларнинг масъулиятсизлигидан далолат эди
1
.
Совет ҳокимиятининг зўравонлик сиѐсатига қарши чиққан, мол-мулкини
умумлаштиришни истамаганлар ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтдан, ерга эгалик
қилиш, сайлаш ва саланиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилганлар. Жойларда
тузилган ва тасдиқланган “ҳуқуқсизлар рўйхатлари” қулоқ қилиш учун асос
бўлган
2
.
ОГПУ ходимларининг ахборотида Ўзбекистон ҳудудлари, округ ва
шаҳарларида коллективлаштиришга, колхозлаштиришга ҳамда совет
ҳукуматига қарши ҳаракатлар аниқланганлиги, бунинг натижасида бир қанча
одамлар ўлдирилганлиги, қамоққа олинганлиги таъкидланган.
Коллективлаштириш ва у билан боғлиқ тадбирлар, ғалла тарқатишдаги
номутаносиблик, уй ҳайвонларининг мажбуран тортиб олинишига қарши
қаратилган чиқишлар Вобкент райони, Ғиждувон районининг Чадгарин ва
Жигати, Қизилтепа, Сармижон, Тайтал ва Туткудин, Сиплон қишлоқларида
бўлиб ўтганлиги, ҳаракатларнинг қанчалик оммавий тус олганидан далолат
беради
3
.
1930 йилнинг биринчи чорагида Бухоро округида 2600 киши иштирок
этган 13 та, Зарафшон округида 1000 киши иштирок этган 2 та, Самарқанд
округида 70 киши иштирок этган 2 та намойиш аниқланган. Бу вақтга келиб
ҳукуматнинг отув, қамоққа олиш, меҳнат тузатув лагери (МТЛ)га юбориш,
сургун, бадарға, мажбурий кўчириш каби қатағон усуллари кенг тарқалган
4
.
Биргина 1930 йилнинг 20 мартида Бухоро округидан оммавий норозилик
кўтарган 156 киши (улардан 67 нафари бой, 63 нафари ўрта ҳол, 5 нафари
мулла, 17 нафари камбағал, 4 нафарнинг касби аниқланмаган), Самарқанд
округидан 127 киши (улардан 81 нафари бой, 23 нафари ўрта ҳол, 10 нафари
мулла, 13 нафари камбағал), Кармана районидан эса коллективлаштиришга
қарши чиққан 15 нафар бой ҳибсга олинган ва жазога тортилган
5
.
Масалага хулоса сифатида айтиш мумкинки, коллективлаштириш
сиѐсатининг мақсади қишлоқдаги хусусий мулкни тугатиш, аҳолини
тенглаштириш бўлган. Юқоридан белгиланган режани бажариш мақсадида
кузатилган рақамлар кетидан қувиш натижасида, Самарқанд, Навоий, Бухоро
вилоятларида ҳам ѐппасига коллективлаштириш сиѐсати авж олдирилган.
Умуман олганда, коллективлаштириш сиѐсатини ҳеч ким ихтиѐрий
1
ЎзР ПДА, 58-фонд, 7-рўйхат, 247-йиғма жилд, 105-варақ.
2
ЎзР МДА Р.86-фонд, 1-рўйхат, 5023-йиғма жилд, 119-варақ.
3
Трагедия среднеазиатского кишлака... T.I. -С.75-77; 136.
4
Ишанходжаева З.Р., Иофе В.Г. Репрессивное политика тоталитарного режима в Узбекистане (20-е – 30-е
годы ХХ века). Учебно-методическое пособие для студентов исторических факультетов. –Ташкент:
Университет, 2003. –С.17.
5
Трагедия среднеазиатского кишлака... T.I. –С.216-217.
19
хоҳламаган. Ўз мулкидан, ўз эркидан ихтиѐрий ҳолда айрилишни
истамаганлар қулоқ бўлиб, сургунга кетишни афзал кўрган.
Диссертациянинг иккинчи боби
“Самарқанд, Навоий, Бухоро
вилоятларида юритилган қулоқлаштириш сиѐсати ва қулоқларнинг
сургун қилиниши”
деб номланган. Мазкур бобда қулоқлаштириш жараѐни
ва қулоқлар тоифалари, қулоққа тортилган аҳолининг сургун қилиниши
масалалари ѐритиб берилади.
1929 йилга қадар совет иттифоқи миқѐсида қулоқ хўжаликларини
белгилаш бўйича ягона ҳуқуқий ҳужжат бўлмаган. Ҳар бир комиссарлик ва
муассаса қулоқ хўжаликлари белгиларини ўз идоравий мезонларидан келиб
чиқиб белгилаган. ВКП(б) МК Ўрта Осиѐ Бюроси 1930 йил 28 январда
“Қулоқларни синф сифатида тугатиш билан боғлиқ тадбирлар тўғрисида”ги
қарорни қабул қилди.
ВКП(б) МК Сиѐсий бюросининг 1930 йил 30 январдаги “Ёппасига
коллективлаштириш районларида қулоқ хўжаликларини тугатиш тадбирлари
тўғрисида”ги қарори ҳукуматнинг қатағон сиѐсати авж олаѐтганлигидан
дарак эди. Бу асосида қулоқлар уч тоифага ажратилди ва тегишли жазо
чоралари белгилаб қўйилди. Биринчи тоифага аксилинқилобий қулоқ
фаоллари, террорчилик ҳаракатлари ва советларга қарши исѐнларнинг
иштирокчилари кириб, уларни концлагерларга қамаш, репрессиянинг олий
жазоси – отувга ҳукм қилиш белгиланган. Иккинчи тоифага қулоқ
фаолларининг қолган унсурлари кириб, энг бой ва ярим помешчикларни
ѐппасига коллективлаштириш районларидан иттифоқнинг олис районларига
сургун қилиш кўрсатилган. Учинчи тоифага қулоқларнинг қолган қисми
кириб, уларни хўжаликлари ерларидан ташқаридаги, янги ўзлаштириладиган
ерларга сургун қилиниши белгилаб қўйилган
1
.
Ўзбекистон ХКС бу масалада Низом ва йўриқнома қабул қилди. 1930
йил 6 апрелдаги “Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси тадбиқ этилиши
лозим бўлган қулоқ хўжаликларининг белгилари ва шундай хўжаликларни
ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги №52-сонли қарорида қишлоқ хўжалик
ишларида, касб-ҳунармандчиликда, корхоналарда, пахта экиладиган,
боғдорчилик, узумчилик, полизчилик ва чорвачилик хўжаликларида ѐлланма
меҳнатдан фойдаланадиган; тегирмон, обжувоз, турли дон, меваларни
қуритгич ва тозалагичлар, бошқа саноат корхоналарига эга бўлган; оиласида
меҳнатга яроқли эркаклар ва ўз ерига ишлов бериш учун хўжалик
имкониятлари бўла туриб ўз ерини ижарага берувчи ѐки унга чорикорлар
орқали ишлов берувчи; савдо ва саноат йўли билан эксплуатация қилиш
мақсадида боғ, узумзор ва шунга ўхшашларни ижарага олувчи; аъзолари
савдо, судхўрлик билан шуғулланувчи ѐки меҳнат қилмай бошқа даромад
оладиган, шу жумладан, диндор ва руҳоний хўжаликлари қулоққа тортилган.
1
Трагедия советской деревни. Коллективизация и раскулачивание...Т.II...–С.126.
20
Қулоқлаштириш ва сургун қилишда ҳаддан ошишлар, зўравонликлар,
чегарадан чиқишлар, ўзбошимчаликларга йўл қўйилган. ОГПУ ахборот
бўлимининг 1930 йил 17 майдаги маълумотномасида, айрим районларда
қулоқлаштириш жараѐнларининг қўпол бузилиш ҳолатлари, қулоқ
қилинганлар таркибига ўрта ҳолларнинг ҳам каттагина қисми киритиб
юборилганлиги таъкидланган
1
.
Чорвачилик бўйича ҳукумат комиссиясининг 1931 йил 4 апрелдаги
йиғилишида чорвадор районлардаги қулоқ хўжаликларига тегишли бўлган
чорва ҳайвонларини мусодара қилиш масаласи кўрилган.
Ўзбекистон ХКС
1932 йил 21 майда “Қулоқ хўжаликлари белгилари
тўғрисида”ги навбатдаги қарорини қабул қилди. Ушбу қарор қулоқлаштириш
кампаниясини янада кучайишига, кескин тус олишига сабаб бўлди.
Эндиликда қулоқ хўжаликларини аниқлашда районлар участкаларга
бўлинди.
Самарқанд, Зарафшон, Бухоро округларининг барча районларида
қулоқлаштириш масаласидаги йиғилишлар ўтказилган. 1932 йил 17 майда
Хатирчи райони “учлиги”нинг деҳқонлар ва камбағаллар билан ўтказилган
йиғилишида Чангир қишлоқ советига қарашли Турк, Оқ гумбаз
қишлоқларидан 29 оила қулоқ хўжалиги деб топилган ва Гончаров,
Бобохўжаев, Раҳматуллаевлар имзоси билан баѐнномалар имзоланган
2
.
1930-1933 йилларда Кармана районининг Янги ариқ, Жалойир, Дўрмон,
Айрончи, Қиѐт, Мозор ва бошқа қишлоқларидаги ўнлаб хўжаликлар
қулоқлаштирилган, мол-мулки мусодара қилинган ва жазога тортилган
3
.
Сургун – совет давлати жиноят-ҳуқуқ қонунчилигига кўра, жиноий
жазонинг кўринишларидан бири бўлиб, жавобгарнинг яшаш жойидан маҳрум
қилиниб, бошқа бир қатъий белгиланган ерда жойлашуви билан боғлиқдир.
Сургун муддати асосий жазо сифатида 3 йилдан 10 йилгача, қўшимча жазо
сифатида эса 5 йилгача белгиланган. Қонунга кўра, 16 ѐшга тўлмаганларга
сургун жазосини қўллаш мумкин бўлмаган
4
.
Сургун қилинган деҳқон оилаларини жойлаштириш ва улар меҳнатидан
самарали фойдаланиш учун мамлакатнинг чекка минтақаларида махсус
посѐлкалар ташкил этилган. Махсус посѐлкаларнинг маъмурий бошқаруви
ГУЛАГ (Лагерлар бош бошқармаси) органлари тасарруфига берилган ва ҳар
бир посѐлкаларда комендантлик назорати жорий қилинган. 1930 йилларда
қулоқ сифатида сургун қилинган деҳқон оилалари ОГПУнинг ГУЛАГ
назоратига олиниб, «махсус кўчирилганлар»
(спецпереселенец)
деб
номланган. 1933 йилда бу атама ўрнига «меҳнат учун кўчирилганлар»
1
Советская деревня глазами ВЧК-ОГПУ-НКВД…Т.3. Кн.1.... –С.346-349.
2
Хатирчи тумани давлат архиви, 2-фонд, 1-рўйхат, 7-йиғма жилд, 8, 20, 52, 60-64-варақлар.
3
Кармана тумани давлат архиви, 35-фонд, 1-рўйхат, 94-йиғма жилд, 1-417-варақлар; 74-йиғма жилд, 1-384-
варақлар; 87-йиғма жилд, 28-35-варақлар; 89-йиғма жилд, 3-258-варақлар; 92-йиғма жилд, 5-325-варақлар;
93-йиғма жилд, 1-128-варақлар.
4
История Сталинского ГУЛАГа. Конец 1920-х – первая половина 1950-х годов. Собрание документов в 7
томах. Т.5. Спецпереселенцы в СССР. Отв. ред. и сост: Т.В.Царевская-Дякина. –М.: РОССПЭН, 2004. –С.23.
21
(трудпоселенец)
атамаси қўллана бошланган. Қулоқлар жойлаштирилган
маконлар «махсус посѐлка»дан «меҳнат посѐлкаси»га ўзгартирилган.
Сиѐсий бюронинг 1930 йил 20 февралдаги “Коллективлаштириш ва
миллий иқтисодий қолоқ районларда қулоқларга қарши кураш тўғрисида”ги
қарорида 2- ва 3-тоифадаги қулоқ унсурларни ѐппасига коллективлаштириш
районларидан ташқари, чегарадан узоқ, меҳнат қилиш учун ноқулай бўлган
ерларга кўчириб жойлаштириш белгилаб қўйилди.
1931 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра республика ҳудудида 17 та махсус
посѐлка, шулардан 1 таси Оқдарѐ, 3 таси Икромов, 1 таси Ғиждувонда
фаолият кўрсатган
1
ва уларда сургундагилар меҳнат қилган.
Каттақўрғон, Қорадарѐ, Самарқанд, Эски Бухоро, Янги Бухоро, Бауман,
Вобкент районларидан хўжаликлар ҳам бошқа ҳудудларга сургун қилинган
2
.
Самарқанд районидан 275 хўжалик (1025 киши) 2 та посѐлкага, яъни 90
хўжалик (387 киши) Самарқанддан 8 км узоқликда жойлашган Қўштангали,
185 хўжалик (638 киши) Илпок меҳнат посѐлкасига сургун қилинган
3
.
1931-1932 йилларда Бухоро вилояти Ғиждувон районидан ўнлаб оилалар
қулоқ қилинган хўжаликлар район ташқарисига, Денов райони “Ҳазорбоғ”
совхозига ва республикадан ташқари ўлкаларга сургун қилинган. Мақсудов
Рўзмат, Ҳамроева Муаттар, Каримов Шукур, Фозилов Бобониѐз, Қувватов
Асрор, Шукуров Назар, Бобомуродов Рўзи, Рофиев Алла ва Рофиев Ўрун
ҳамда Ғиѐс Раҳмоновлар камбағаллар йиғилишларида қулоқ қилиниб, район
ташқарисига, узоқ ўлкаларга сургун қилинган.
Навоий вилояти Кармана тумани Мир Саид Баҳром кўчаси (илгари
Менжинский)да истиқомат қилаѐтган Бўриева Мунаввара отин ая, унинг
отаси Ғаффор Бўриев ҳамда бобоси Бўри Шукуровлар ҳам Қарши сургунини
бошларидан кечирганлар.
1931 йил сентябрь ойида Самарқанд ва Бухоро округларидаги айрим
қулоқ хўжаликлари Ўрта Осиѐдан ташқарига, асосан Шимолий Кавказга,
Шимолий Қозоғистонга сургун қилинган. 1932 йил май ойида Самарқанд ва
Бухоро округларидан республиканинг ички ҳудудларига сургун қилиш
амалга оширилган бўлиб, 2033 хўжалик (10420 жон) республиканинг турли
“махсус посѐлкалари”га жойлаштирилган
4
. Темирйўл вагоналарида, асосан
кечалари хўжатилганлар йўлда жуда кўп қийинчиликларга дучор бўлганлар,
очлик ва касалликдан кўплаб одамлар халок бўлган.
ВКП(б) МК ва Иттифоқ халқ комиссарлар совети (ХКС) 1933 йил 8
майда “Деҳқонларни оммавий кўчиришни тўхтатиш, қамоққа олиш ва
қамоқхона
жойларини камайтириш
тўғрисида” маҳфий
директив
йўриқномаси оммавий сургунни тўхтатиш учун асос бўлди.Хулоса сифатида
таъкидлаш
жоизки,
қулоқлаштириш
ва
сургун
жараѐни
1
ЎзР ПДА, 58-фонд, 7-рўйхат, 251-йиғма жилд, 11-12-варақлар.
2
ЎзР ПДА, 58-фонд, 7-рўйхат, 249-йиғма жилд, 78-83-варақлар.
3
Трагедия среднеазиатского кишлака...Т.II. –С.137-138.
4
ЎзР ПДА, 58-фонд, 8-рўйхат, 299-йиғма жилд, 81, 83-варақлар.
22
коллективлаштиришнинг давоми ҳисобланади. Ихтиѐрий равишда колхозга
киришни хоҳламаганлар ва улар қатағонга тортилган. Бу қатағонлар
қулоқлаштириш ва сургун кўринишида намоѐн бўлган. Эътиборли томони
шундаки, қулоқлаштириш миқдорлари ҳам юқоридан белгилаб берилган.
Оқибатда қулоқлаштириш учун белгиланган тоифанинг белгилари бўлмаган,
яъни ўрта ҳол ва камбағаллар ҳам қулоқлаштирилган. Улар меҳнатидан
ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштиришда, қурилиш ва ўрмончиликда
фойдаланилган. Бу жараѐнлардан Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари
аҳолиси ҳам четда қолмади.
Диссертациянинг
“Собиқ қулоқлар, колхозчи деҳқонларнинг қатағон
қилиниши ва унинг Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларидаги
оқибатлари”
номли учинчи бобида собиқ қулоқлар, колхозчиларнинг “катта
террор” даврида қатағон қилиниши, коллективлаштириш ва оммавий қатағон
сиѐсатларининг иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий ҳамда маънавий оқибатлари
фактик материаллар асосида таҳлил этилган.
Совет ҳукумати оммавий қатағонларни Сиѐсий бюро ва партия
раҳнамолигида бевосита НКВД органларига таянган ҳолда ўтказган. Давлат-
партия идораси ва манфаатлари билан уйғунлашиб кетган совет
қонунчилиги муҳолиф кучларга давлат билан олишишга ҳеч бир имкон
қолдирмаган. Сиѐсий бюронинг 1937 йил 2 июлдаги “Севетларга қарши
унсурлар тўғрисида”ги қарори “катта террор” даврининг кенг кўламли
қатағон операциясини ўтказиш учун ўзига хос старт бўлган.
ИИХК (НКВД) комиссари Н.Ежов томонидан 1937 йил 30 июлдаги
00447-сонли мутлақо маҳфий оператив буйруғи қатағоннинг оммавий тус
олишига бош омил бўлди. Унга мувофиқ, 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1
январгача бўлган вақтда Ўзбекистон бўйича жами 10700 киши қамоққа
олинган, улардан 3613 киши 1-тоифа бўйича отувга, 7087 киши 2-тоифа
бўйича 8-10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган
1
.
Аслида буйруққа асосан, Ўзбекистондан биринчи тоифа бўйича 750
киши, иккинчи тоифа бўйича 4000, жами 4750 киши қатағонга тортилиши
кўрсатилган
2
бўлса-да, амалда бу “топшириқ” ортиғи билан бажарилган.
Ушбу буйруқ ижросини таъминлаш учун барча чора-тадбирлар ишлаб
чиқилган. Республикалар, ўлкалар, вилоятлар ҳудудларида маҳаллий
шароитлар ва юзага келган вазиятга мувофиқ равишда оператив секторлар
ташкил қилинган. 1937 йил августда бошланган террор 1938 йилнинг
ноябрида, айнан В.И.Сталиннинг террорга чек қўйиш тўғрисидаги
кўрсатмаси билан тўхтаган. Бу эса “катта террор”нинг марказдан
бошқарилганлигидан далолат беради.
Қатағон қилинадиганларнинг рўйхатлари турли ташкилот ва
бўлимлардан қабул қилинган. Ана шу машъум йилларда Кармана
районининг Ҳазора қишлоғидан қатағон қилинган Бозор Қурбонов, Насим
1
Шамсутдинов Р.Т. Қатағон қурбонлари. Иккинчи китоб.. –Б.6.
2
Репрессия.1937-1938 годы. Документы и материалы. Выпуск 1…–С.35.
23
Боймуродов, Ходи Мавлонов, Шавқи Юнусов, Мардон Асомов, Жамол
Омонов, Ҳалил Соқовлардан фақат Шавқи Юнусов 10 йилдан сўнг қайтиб
келган. 1906 йилда Кармана райони Бешкент қишлоғида туғилган Раим
Хўжақулов, Уйрот қишлоғидан Сафар Умаровлар ҳам минглар қаторида
қатағон қилиниб, ноҳақ ва уйдирма айблар билан 10 йил МТЛга ҳукм
қилинганлардан ҳисобланади.
“Катта террор”нинг 1937
–
йилида қатағонга тортилган кишиларнинг
фақат Самарқанд (413 киши) ва Бухоро (887) округлари бўйича жами сони
1300 нафарни ташкил қилган. Қатағон қилингаларнинг аксарияти, яъни 70-74
фоизи “собиқ қулоқлар” ва деҳонлар бўлганлигини таҳлиллар исботлади. 595
нафар бухоролик, 180 нафар навоийлик, 305 нафар самарқандлик
коллективлаштириш даврида қулоқлаштирилган кишилар эди. Улар 100
турдан ортиқ касб-кор эгалари бўлган.
1938 йилнинг сентябрь ойида қатағон қилинганларнинг рўйхатлари
республика НКВДнинг 37 та бўлимидан тақдим қилинган бўлиб, НКВДнинг
№ 00606 – сонли “Махсус учликлар иши тартиби тўғрисида”ги буйруғи
асосида Бухоро вилоятидан қатағон қилинган 76 нафар шахснинг 21 нафари
отувга, 39 нафари 10 йил, 2 нафари 8 йил, 11 нафари 5 йил муддат билан
МТЛга ҳукм қилинган, 2 нафар маҳбус иши қайта кўриб чиқиш учун ҳарбий
Трибуналга қайтарилган, 1 кишининг айби исботланмаганлиги учун ҳибсдан
озод қилинган. Навоий вилоятининг Кармана районидан тақдим қилинган 2
нафар маҳбус ҳам ана шу буйруқ асосида 10 йилга МТЛга ҳукм қилинган
.
Самарқанд вилоятидан эса қатағон қилинган 156 шахснинг 24 нафари отувга,
96 нафари 10 йил, 14 нафари 8 йил, 15 нафари 5 йил муддат билан МТЛга
ҳукм қилинган, 5 нафар маҳбус иши қайта кўриб чиқиш учун ҳарбий
Трибуналга қайтарилган
1
.
Умумий ҳисобларга кўра, 1937 йилнинг 10 августидан 1938 йилнинг 22
сентябрига қадар ўтказилган қатағонларда Бухоро вилоятидан 872, Навоий
вилоятидан 249, Самарқанд вилоятидан 569, жами 1690 киши, агар шу
ҳудудда яшаб турган 297 нафар чет эллик ҳам қўшиб ҳисобланса, қатағон
миқдори 1987 кишидан ортади. ГУЛАГ тизимидаги МТЛ ва колониялардаги
маҳбуслар, меҳнат ва маҳсус посѐлкаларда сургун азобини тортаѐтган
“собиқ қулоқлар” ҳам такроран қатағон қилинганлиги ҳисобга олинса,
“катта террор” қурбони бўлган ўзбекистонликларнинг миқдори янада
кўпаяди.
“Катта террор” 1938 йилнинг ноябрь ойига келиб якун топди. Собиқ
иттифоқ ХКС ва ВКП(б) МК 1938 йил 15 ноябрда “Учликлар, ҳарбий
трибуналлар, СССР Олий суди ҳарбий коллегияларида маҳсус буйруқ
асосида кўриш учун юборилган ишларни кўриб чиқишни тўхтатиш
тўғрисида” ги директивани қабул қилади. Шунга асосан, навбатдаги
оммавий қатағонларга чек қўйилди.
1
Қатағон қурбонлари. (1938 йил февраль, сентярь) Бешинчи китоб.... –Б.414.
24
1929 йил охирларида бошланган ѐппасига коллективлаштириш, 1937-
1938 йиллардаги сиѐсий қатағонлар ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий ва
маънавий оқибатларга сабаб бўлди. Маълумотларга қараганда, 30 фоиз
колхозларда меҳнат ҳисоби умуман юритилмаган, кейинги таҳлиллар эса
бундай ҳолатлар янада кўпроқ фоизни ташкил қилганлигини исботлади.
1928-29
–
йилларда сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш маъмурий
буйруқбозлик, зўравонлик билан ўтказилиб, шу даврда Самарқанд округи
қишлоқларидан 7591 киши, Самарқанд шаҳридан 8772 киши, Зарафшон
округи қишлоқларидан 6992 киши, Бухоро округи қишлоқларидан 15492
киши, Бухоро шаҳридан эса 6987 киши бу ҳуқуқдан маҳрум қилинган
1
.
Кармана райони Варқ қишлоғида истиқомат қилган, коллективлаштириш
даврида хўжалиги қулоқ қилинган Нурназар Абдуназаровнинг фарзанди
Муқим ота Нурназаров шундай эслайди: “...Аламли томони шундаки, мол-
мулклар мусодара қилинаѐтган вақтда, ҳатто ҳаво совуқ бўлганлигига
қарамай, менинг эгнимдаги камзўлчани ҳам отамнинг кўз олдида устимдан
ечиб олиб кетишган экан.”
2
Нарх-наво ўсиб борган, иш ҳақи номигагина оширилган, меҳнат
нормалари муттасил орттириб борилган. Меҳнаткашларнинг моддий аҳволи
иттифоқ марказидагига қараганда бир неча карра оғир эди. 1931-1933
йилларда ѐппасига ҳукм сургун очарчилик республиканинг кўп ҳудудларини
қамраб олди.
Аҳоли маънавиятига салбий таъсир кўрсатилиб, дин, диний маросимлар
бекор қилинган. Диний муассасаларнинг иши, масжид ва мадрасаларнинг
фаолияти тўхтатилган, Ҳаж сафарига бориш қатъий таъқиқланган.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, “катта террор” қатағоннинг энг
юқори нуқтаси ҳисобланади. Бу давр 1937-1938 йилларни ўз ичига олиб,
тарихда “қулоқлар операцияси” деб ҳам юритилади. Бу даврга келиб,
маъмурий буйруқбозлик тизими тўла шаклланиб бўлган эди.
Ҳукуматнинг “ким биз билан бўлмаса, у бизга душмандир”, деган
тамойилидан келиб чиқиб, марказ ҳар қандай муҳолифатни ҳар қандай
кўринишда йўқ қилишга бел боғлайди. Бу ўринда, қишлоқдаги муҳолифат
“қулоқ”
кўринишида
намоѐн
бўлади.
Шунга
асосан,
“қулоқ”,
“аксилинқилобчи”, “халқ душмани” каби тамғалар остида минглаб кишилар,
жумладан самарқандлик, навоийлик, бухоролик колхозчи ва деҳқонлар ҳам
қатағон қилинади.
1
ЎзР МДА, Р.86-фонд, 1-рўйхат, 5023-йиғма жилд, 119-варақ.
2
Дала материаллари. Варқ қишлоғида истиқомат қилган (ҳозирда вафот этган) Муқим ота хотираларидан
ѐзиб олинди. 2008 йил 18 август. Кармана.
25
III. ХУЛОСА
Бугунги мустақиллик, миллий мафкура, миллий менталитетга
асосланган ҳақиқатларда совет ҳукуматининг ѐппасига коллективлаштириш
сиѐсати ўша давр фожеаси сифатида талқин қилинмоқда.
Ўтган асрнинг 20-30 – йилларида зўрлик билан ўтказилган
коллективлаштириш, у билан бир вақтда амалга оширилган қулоқлаштириш,
сургун, 1937-1938 йиллардаги “катта террор” сиѐсатининг иқтисодий, сиѐсий,
ижтимоий ва маънавий оқибатлари, халқлар бошига солган оғир кулфатлари
ҳамда фожеалари каби масалалар бўйича умумлашма ва қиѐсий-таҳлилий
тадқиқотлар олиб борилиб, қуйидаги
хулосаларга
келинди:
1. Совет давлатчилик қурилишининг ошкора зўравонлик йўналиши, халқ
оммаси учун ѐт бўлган социалистик тузумнинг зўрлаб тиқиштирилиши,
иқтисодиѐтдаги ҳалокатли ўпирилишлар, халқнинг миллий қадр-қимматини
камситилиши ўлкада ўзаро сиѐсий қарама-қаршиликларнинг чуқурлашувига
олиб келди.
2. Совет ҳукмронлиги йилларида миллий давлатчилик ва маҳаллий
бошқарувга чек қўйилди. Ўз-ўзини бошқариш амалиѐти жорий қилинмади,
мустамлакачилик ва миллатчилик сиѐсати амалга оширилди. Республика
раҳбарлари мустақил равишда ички ва ташқи сиѐсатни юритишдан маҳрум
этилиб,
улар
амалда
марказнинг
итоаткор
хизматчилари
мақомига
туширилди.
3.
Халқ оммасига сиѐсий ва инсоний ҳуқуқлар берилмади,
республикалар ташқи дунѐ билан алоқа қилишда чекланди. Мулкчилик,
эркин бозор, савдо-сотиқ, эркин ишбилармонлик ва ишлаб чиқариш
таъқиқланди. Барча ишлаб чиқариш маҳсулотлари, турли бойликлар давлат
мулкига айлантирилди ва якка давлат мулк эгалиги юзага келди.
4. Совет ҳукуматининг Самарқанд, Навоий, Бухоро ҳудудларидаги
мажбурий ва ѐппасига коллективлаштириш амалиѐти натижасида пахта якка
ҳокимлиги ўрнатилди, хусусий мулкни тугатиш тадбирлари туфайли деҳқон
ўз мулкидан ажралди, эркин меҳнат қилиш, ерга эгалик қилиш, сайлаш ва
сайланиш каби фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум бўлди. Бу сиѐсатларга
қарши кучли норозиликлар, исѐнлар, ҳукуматга қарши курашлар бошланиб
кетди. Бу ҳаракатлар иштирокчилари мол-мулкидан маҳрум этилиб, қатағон
чоралари билан қаттиқ жазоланди. Қатағонлар минглаб оилалар ва
хўжаликларни хонавайрон қилди.
5. Чорвачилик билан шуғулланиб келган кишиларнинг мол-мулки билан
бирга чорва подалари умумлаштирилиб, колхозлар таркибига киритилди.
Ҳатто итларидан ҳам айрилган чорвадорлар қулоқ хўжаликларига
айлантирилди.
6.
Совет ҳукуматининг 1920-1930 йилларда амалга оширган
қулоқлаштириш сиѐсати натижасида Зарафшон воҳасида яшаѐтган минглаб
мулк эгалари, ҳатто оддий деҳқон хўжаликлари ҳам ўз ери, хўжалиги, уй-
жойи, мол-мулкидан маҳрум қилиниб, узоқ ва ўзга юртларга сургун, бадарға
26
қилинди
ҳамда
мажбурий
кўчирилди.
Қулоқлаштириш
амалиѐти
коллективлаштириш жараѐнини янада тезлаштириш ва режаларнинг
белгиланган муддатдан илгари бажарилишига сабаб қилиб кўрсатилди. Бу
жараѐнда амалга оширилган қатағонлар жуда оғир, моддий, жисмоний ва
руҳий талофатлар келтирди.
7.
Коллективлаштириш, қулоқларни синф сифатида тугатиш,
деҳқонларни ўз юртларидан сургун қилиш бу – совет ҳукуматининг аграр
соҳада эришган ютуғи сифатида эътироф этилиб, қишлоқ оммасининг
давлатга қарамлигини таъминлаб берди.
8. Онгли равишда кимѐвий ўғитлар билан ер, сув, ҳаво ва озиқ-овқат
маҳсулотлари зарарланди. Бунинг оқибатида ўзбек аѐлларининг меҳнат
фронтларида бетиним ишлатилиши, оиласи эмас, давлат учун фаолият
қилишига мажбурланиши салбий оқибатларга олиб келди.
9. 1930
–
йилларда рўй берган очарчилик, ҳосилсизлик ва қурғоқчилик,
маҳаллий миллий раҳбарларга нисбатан ўтказилган қатағонлар, асосий қисми
қишлоқларда яшайдиган воҳа аҳолисининг бошига зулм, зўравонлик, хўрлик,
қатағон, муҳожирлик қисматини ва кулфатини солди.
10. Қатағоннинг энг юқори нуқтаси ҳисобланган, манбаларда “катта
террор” ѐки “қулоқлар операцияси” номини олган 1937-1938 йилларга келиб,
собиқ қулоқлар, собиқ босмачилар, дин уламолари, зиѐлилар, ишчи-
ходимлар, оддий деҳқондан тортиб то давлат раҳбаригача бўлганлар, сохта
уйдирмалар билан “халқ душмани”, “ѐт унсур”, “аксилинқилобчи” тамғалари
билан қатағон қилинди. Мудҳиш “учлик”нинг ҳукмлари билан ўн минглаб
кишилар 5, 8, 10 йил муддатларга ГУЛАГ қамоқларига, минглаб кишилар эса
олий жазо - отувга ҳукм қилинди. Эълон қилинган ҳужжатлар ва материаллар
таҳлил қилинганда ана шу йилларда 569 нафар самарқандлик, 249 нафар
навоийлик, 872 нафар бухоролик юртдошлар қатағон қилинганлиги маълум
бўлди ва улар номма-ном аниқланди.
11. Қатағонлар совет ҳокимиятининг иқтисодий, сиѐсий ва мафкуравий
ҳукмронлигини зўравонлик билан таъминлаб берди. Айниқса, маънавий
соҳадаги қатағон, аввало, дин уламолари, зиѐлилар, шоирлар, ѐзувчиларни
“миллатчиликда” айблаб, шафқатсиз жазолади. Бу жазо чоралари миллий
мафкура, миллий менталитет, тарихий адолат, маданий мерос ва
қадриятларни халқ маънавиятидан ўчирилишига қаратилди. Партия ва
ҳукумат раҳбарлари Самарқанд, Навоий, Бухоро ҳудудларидаги тарихий
обидалар, зиѐратгоҳлар, намозгоҳлар каби маданий мероснинг бузғунчи ва
вайронкорига айланди.
12. Қатағонлар ўзбек қишлоғидаги ижтимоий-сиѐсий аҳволга оғир
таъсир кўрсатди. Коллективлаштириш туфайли деҳонда ерга эгалик ҳисси
ҳамда меҳнатидан манфаатдорлик йўқолди. Қулоқлаштириш натижасида
нафақат тадбиркор, ишбилармон, бойлар, балки қишлоқ хўжалигининг
таянчи бўлган ўрта ҳол қатлам ҳам қатағон қилинди. Натижада қишлоқ эгаси
камбағал-деҳқон бўлиб қолди. Бу эса иқтисодий оқибатларга олиб келди.
27
13. “Катта террор” халқнинг руҳий ҳолатига ҳам салбий таъсир
кўрсатди. Халқда қўрқув, ишончсизлик, умидсизлик, манфаатсизлик
кайфиятини кучайишига сабаб бўлди.
Тадқиқот натижасида аниқланган хулосалар ҳамда мулоҳазалар
қуйидаги
тавсия
ва
таклифларни
илгари суришга имкон берди:
-
биринчидан, совет ҳокимиятининг зўрлик билан амалга оширган
коллективлаштириш ва у билан боғлиқ қулоқлаштириш, сургун
сиѐсатларининг иқтисодий, ижтимоий, маънавий оқибатларини ҳар бир
вилоят миқѐсида тадқиқ қилиб, тарихий ва маҳаллий архив ҳужжатлари
асосида илмий асарлар яратиш;
-
иккинчидан, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш
мақсадида республиканинг ҳар бир вилояти бўйича “Қатағон қурбонлари”
хотира китобларини яратиш, хотира ва уй музейларини ташкил қилиш;
-
учинчидан, республиканинг туман ва қишлоқларида илмий
экспедициялар уюштириб, мудҳиш кунларни бошидан ўтказган ва ҳозирда
ҳаѐт бўлган юртдошлар, уларнинг оила аъзоларидан эсдалик ва хотиралар
олиб, илмий таҳлил асосида монография, эсдалик ва хотира китоблари
яратиш;
-
тўртинчидан, тадқиқотдан университет ва институтларнинг тарих
факультетлари бакалавр ва магистрантларига Ўзбекистон тарихи фанидан
ўқитиладиган махсус курсларда, курс иши, битирув малакавий ишлари ва
магистрлик диссертацияларини ѐзишда манба сифатида фойдаланиш;
-
бешинчидан, коллективлаштириш ва у билан боғлиқ жараѐнлар
юзасидан халқаро ва республика миқѐсида анжуманлар ташкил қилиш.
IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Қурбонов Х.Р. Тарихшуносликда шўролар томонидан амалга
оширилган қулоқлаштириш ва “террор” масалаларининг ѐритилиши. //
Республика илмий анжуман материаллари. –Самарқанд, 2008. –Б.78-82.
2.
Қурбонов Х.Р. Қуйи Зарафшон воҳасида коллективлаштириш ва
унинг мудҳиш оқибатлари. // Илмий-амалий анжуман материаллари. –
Навоий, 2008.
–
Б.134-140.
3.
Шамсутдинов Р.Т., Қурбонов Х.Р. Айбсиз айбдорлар. // Андижон
давлат университети илмий хабарномаси. –Андижон, 2008. –№1.
–
Б.30-36.
4.
Репрессия 1937-1938 гг. Документы и материалы. Выпуск 4. Жертвы
Большого террора из Узбекистана. 1937 год декабрь. Сост: Шамсутдинов
Р.Т., Абдуллаев М.Г., Дусматов Э.П., Курбанов Х.Р. –Ташкент: Шарк, 2008.
–574 с.
5.
Акбарова М.Л., Қурбонов Х.Р. Қатағонлар тарихи шоҳидлар
хотирасида. // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. –Тошкент, 2009. –№1.
–Б.143-146.
28
6.
Қурбонов Х.Р. Тарихнинг қора қуюни. // Guliston. –Тошкент, 2009.
–№2. –Б.40-42.
7.
Қурбонов Х.Р. Шўро қатағон услублари: сайлов ҳуқуқидан маҳрум
этиш. // Жамият ва бошқарув. –Тошкент, 2009.
–
№3. –Б.128-130.
8.
Мамажонов А., Қурбонов Х.Р. Сургундаги юртдошлар тақдири. //
Андижон давлат университети илмий хабарномаси. –Андижон, 2009. –№3. –
Б.110-112.
9.
Расулов Б.М., Курбанов Х.Р. Репрессия. 1937-1938 гг. Документы и
материалы. вып. № 1-4. (рецензия) // Отечественные архивы . –М., 2009. –№3.
–С.104-107.
10.
Шамсутдинов Р.Т., Қурбонов Х.Р. “Учлик” ҳайъати: мудҳиш
мужодала. // Тафаккур. –Тошкент, 2009. –№4. –Б.86-87.
11.
Қатағон қурбонлари (1938 йил февраль, сентябрь). Бешинчи китоб.
Ҳужжатлар ва материаллар. Тузувчилар: Шамсутдинов Р.Т., Қурбонов Х.Р.,
Расулов Ж.М., Эгамбердиев Ф.А., Бекимметов У. –Тошкент: Шарқ, 2009. –
574 б.
12.
Қатағон қурбонлари. Хотира (Бухоро вилояти). Тузувчилар:
Шамсутдинов Р.Т., Дўсматов Э.П., Қурбонов Х.Р. –Бухоро: BUXORO, 2009.
–160 б.
13.
Қурбонов Х.Р. Мустақиллик туфайли мангуликка муҳрланган
қатағон қурбонлари хотираси. // Республика илмий-амалий анжуман
материаллари. –Навоий, 2010. –Б.199-202.
14.
Қурбонов
Х.Р.
Кармана
районида
амалга
оширилган
коллективлаштириш ва қулоқлаштириш сиѐсатлари. // Андижон давлат
университети илмий хабарномаси. –Андижон, 2010. –№ 3. –Б.68-71.
29
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Курбанов Хуршид
Рауповичнинг 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича
“Ўзбекистонда зўрлик билан ўтказилган коллективлаштириш ва унинг
оқибатлари. 1929-1938 йиллар (ҳозирги Самарқанд, Навоий, Бухоро
вилоятлари мисолида)” мавзуидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч
(энг
муҳим)
сўзлар:
коллективлаштириш,
қулоқ,
қулоқлаштириш, колхоз, совхоз, артел, сургун, махсус посѐлка, қатағон,
террор, “Катта террор”, тоифа, ГУЛАГ, учлик, Самарқанд, Навоий, Бухоро,
ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий ва маънавий оқибатлар.
Тадқиқот объекти:
1929 йилларда зўрлик билан бошланган
коллективлаштириш, у билан бир вақтда олиб борилган қулоқлаштириш,
сургун ва 1937-1938 йиллардаги “катта террор” сиѐсатлари ва унинг
ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий ва маънавий оқибатлари.
Ишнинг мақсади:
советларнинг Самарқанд, Навоий, Бухоро
вилоятларида амалга оширган коллективлаштириш ва сиѐсий қатағонларни
марказий, маҳаллий ва нарратив манбалар асосида илмий ва миллий
истиқлол мафкураси нуқтаи назаридан комплекс ўрганиш, тегишли хулоса ва
таклифлар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот усуллари:
тарихий, илмий, тизимли, тизимлаштириш, қиѐсий
таҳлил, тўпланган материалларни холис баҳолаш ва таққослаш, даврий
изчиллик, диалектик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
зўравонлик билан
ўтказилган коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун ва сиѐсий
қатағоннинг асл моҳияти ва оқибатларини тадқиқот объекти ҳудудлари
миқѐсида маҳаллий архив материаллари асосида очиб берилди, бир қатор
қатағон қурбонлари номма-ном аниқланди ва номлари абадийлаштирилди,
янги тарихий манбалар яхлит ҳолда илмий истеъмолга киритилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқотда келтирилган маълумотлар, олинган
натижалар Ўзбекистон тарихини яратишда илмий маълумотлар сифатида
фойдаланишга, халқларни, айниқса, ѐшларни мустақилликнинг қадрига етиш
ҳамда унга садоқатли бўлиш руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Қатағон
қурбонлари, уларнинг авлодларидан олинган хотира ва суратлар “Шаҳидлар
хотираси” хайрия жамғармаси, “Қатағон қурбонлари хотира музейи”дан жой
олаѐтганлиги алоҳида аҳамият касб этди.
Татбиқ
этиш
даражаси
ва
иқтисодий
самарадорлиги:
диссертациянинг асосий мазмуни ва ғоялари диссертант томонидан чоп
этилган 8 та илмий мақола ва 3 та илмий анжуманлардаги чиқишларда ҳамда
3 та ҳужжатлар ва материаллар тўпламида ўз аксини топган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
тадқиқот натижаларидан таълим
соҳаси, хусусан, Ўзбекистоннинг совет даври тарихидан дарслик ва ўқув
қўлланмалар тайѐрлаш жараѐнида фойдаланиш мумкин.
30
РЕЗЮМЕ
диссертации Курбанова Хуршида Рауповича на тему: «Насильственная
коллективизация в Узбекистане и еѐ последствии. 1929-1938 гг. (на
примере Самаркандской, Навоийской и Бухарской областей)» на
соискание учѐной степени кандидата исторических наук по
специальности 07.00.01 – История Узбекистана.
Ключевые слова:
коллективизация, кулак, раскулачивание, колхоз,
совхоз, артель, ссылка, спецпосѐлка, репрессия, террор, “Большой террор”,
категория, ГУЛАГ, тройка, Самарканд, Наваи, Бухара.
Объект исследования:
начавшаяся в 1929 году насильственная
коллективизация, проводившееся одновременно с ней раскулачивание,
ссылки и «Большой террор» 1937-1938 гг., их политические, экономические
и духовные последствия.
Цель работы:
на основе центральных местных и нарративных
источников комплексно изучить осуществление советами политических
репрессий и коллективизации в Самаркандской, Навоийской и Бухарской
областях.
Методы
исследования:
исторический,
научный
подход,
систематизация, сравнительный анализ, объективная оценка собранного
материала, хронологическая последовательность, диалектический.
Полученные результаты и их новизна:
на основе местных архивных
материалов раскрыты истинная сущность и последствия насильственной
коллективизации, раскулачивания, ссылок и политических репрессий,
проведѐнных на территории, указанной в объект исследовании.
Практическая значимость:
приведѐнные в исследовании сведения,
достигнутые результаты способствуют научному обогащению истории
Узбекистана и воспитанию народов, особенно молодѐжи, в духе преданности
идеям национальной независимости (патриотизма и интернационализма).
Собранные и полученные от жертв репрессий, их поколений воспоминания и
снимки занимают отдельное место в выставках музея «Памяти жертв
репрессии» и благотворительном фонде «Шахидлар хотираси».
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основное
содержание и идеи диссертации отражены в 8 научных статьях и 3 тезисов в
материалах конференции, а также в 3-х сборниках материалов и документов,
опубликованных диссертантом.
Область применения:
результаты исследования могут быть
использованы в подготовке и написании учебников, учебных пособий и
монографий, а также при чтении лекции и для проведения практических
занятий по истории Узбекистана.
31
RESUME
Thesis of Kurbanov Khurshid Raupovich on the scientific degree competition
of the doctor of sciences (philosophy) in history on specialty 07.00.01 – History
of Uzbekistan on the subject: “Forcible collectivization in Uzbekistan and its
consequences. During 1929-1938 years (in case of Samarkand, Navoi and
Bukhara regions)”
Key words:
collectivization, fist, dispossession, collective farm, state farm,
cooperative, reference, special colony, repressions, terror, “the Larg Terror”,
category, GULAG, Troika, Samarkand, Navoi, Bukhara.
Subjects of the inquiry:
commenced forcible collectivization in 1929, carried
out dispossession of kulak at the same time, references and “Great Terror” during
1937-1938, political, economic and spiritual consequences.
Aim of the inquiry:
on the basis of local and narrative sources fully learn
implementation of Opinions on political repressions and collectivization of
Samarkand, Navoi and Bukhara regions.
Methods of the inquiry:
historical, scientific approach, systematization,
comparative analysis, objective appraisal of researched materials, chronological
consistency, dialectical method (field recording, memory, conversation, interview).
The results achieved and their novelty:
on the basis of local archive
materials there were discovered true substance and consequences of forcible
collectivization, dispossession of kulaks, references and political repressions,
which were held in the territory, mentioned in the test subject.
Practical value:
cited information for research, achieved results may assist
scientific enrichment of history of Uzbekistan and education of nation, especially
youth, in the manner of devotion to ideas of national independence (patriotism and
internationalism). Collected and achieved victims from repressions, their
generation memorials and pictures occupies separate place in the museum
exhibitions “Memorials of victims during the repressions” and in the charitable
organization “Shahidlar xotirasi”.
Degree of embed and economic effectivity:
the basic contents and ideas of
the dissertation reflected 8 scientific articles published in the republican scientific
journals, 3 thesis at scientific conferences and 3 collected materials and documents
by the author.
Sphere of usage:
the results of the research can be used in preparation and
writing textbooks, school-books and monographs, as well as by reading lectures
and for conducting practical exercises on the history of Uzbekistan.
