ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК. 333+657.1+636.2
САНАЕВ ҒОЛИБ НУРУЛЛАЕВИЧ
ҚОРАМОЛЧИЛИКДА ХАРАЖАТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА
МАҲСУЛОТЛАР ТАННАРХИНИ КАЛЬКУЛЯЦИЯ ҚИЛИШНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
08.00.08-«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит»
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2010
2
Диссертация иши Тошкент Молия институтида бажарилган.
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Абдуллаев Ёрқул Абдуллаевич.
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Ибрагимов Абдугапур Каримович.
иқтисод фанлари номзоди
Нажбиддинов Сувон Ўринович.
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
ва сув хўжалиги вазирлиги.
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги
иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар
ҳимояси бўйича Д 005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг
2010 йил «5» март соат «14:00» да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил:
100000, Тошкент ш., Ҳ.Орипов кўчаси, 16-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил «_____» ____________ да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, иқтисод фанлари номзоди
Ф.И.Мирзаев.
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мамлакатимизнинг агросаноат мажмуида
бозор муносабатлари ривожланиши қорамолчиликка ихтисослашган
хўжаликларнинг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрнини янгидан кўриб
чиқишни
тақозо
этади.
Қорамолчиликни
барқарор
суръатларда
ривожлантириш учун ишлаб чиқариш жараёнларини самарали бошқариш
муҳим аҳамиятга эга. Тармоқни самарали бошқариш учун эса, назорат,
режалаштириш ва таҳлилни тўғри ташкил этиш, мавжуд ички ресурслардан
оқилона фойдаланиш лозим.
Ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ишлаб
чиқариш самарадорлигини ошириш, қорамолчилик маҳсулотларини
сотишдан олинадиган фойдани кўпайтириш учун харажатлар тўғрисидаги
оператив ва ҳаққоний ахборотларни ўзида мужассамлаштирган таннархни
бошқариш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш талаб этилади. Ўзига
хос ишлаб чиқариш технологиясига эга бўлган қорамолчиликда харажатлар
ва маҳсулот таннархини бошқариш билан боғлиқ муаммолар долзарб
ҳисобланади.
Шу билан бирга, ишлаб чиқариш харажатлари бухгалтерия ҳисобининг
ривожланиши бошқарув ҳисобининг замонавий моделини ўрганиш билан
боғлиқдир. Бошқарув ҳисоби республикамизнинг аксарият қишлоқ хўжалик
корхоналарида юритилмайди ёки жуда кам қўлланилади. Унинг кўп
унсурлари бухгалтерия, оператив ва статистика ҳисоб тушунчаларига
кирмайди. Бунинг боиси шуки, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия
ҳисобини тартибга солишда бошқарув ҳисобининг ҳуқуқий ва меъёрий
асослари ишлаб чиқилмаганлигидир. Шу сабабдан, бозор иқтисодиёти
талаблари доирасида қорамолчиликка ихтисослашган хўжаликларда ишлаб
чиқариш харажатлари бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда бошқарув
ҳисоби унсурларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодиётни
эркинлаштириш шароитида мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ва
уларни бошқариш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва
ҳажмини назорат қилиш, эришилган молиявий натижаларни аниқлаш, уларни
ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турлари бўйича қилинган харажатлар билан
солиштириш ҳисобига хўжалик раҳбари муқобил бошқарув қарорлари қабул
қилиш имкониятига эга бўлади.
Қорамолчилик
республикамиз
қишлоқ
хўжалигининг
муҳим
тармоқларидан бири ҳисобланади. Ҳукуматимиз томонидан чорвачилик
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар
ишлаб чиқилиб, тадбиқ этилаётганлигига қарамасдан, тармоқда ижобий, кенг
кўламдаги силжишлар кузатилмаяпти.
«Фаолият юритаётган аксарият фермер хўжаликларининг иш
тажрибаси
шундан
далолат
берадики,
фермер
хўжаликларини
шакллантиришнинг дастлабки босқичида уларга ажратиб берилган ер
майдонларининг камлиги маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллигининг
ўсишига кўп жиҳатдан тўсқинлик қилмоқда... Шундан келиб чиққан ҳолда,
4
ер майдонларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва фермер хўжаликлари
фаолиятини танқидий баҳолаш асосида уларнинг ер майдонларини
оптималлаштириш бўйича кенг кўламли, шу билан бирга, пухта ўйланган
ишлар амалга оширилди. Бунда фермер хўжаликларининг қайси соҳага
ихтисослашгани ва мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги аҳоли зичлиги
алоҳида эътиборга олинди»
1
.
Қорамолчилик фермер хўжаликларида бошқарув ҳисоби қўлланилиши
ҳисобнинг сифати ва самарадорлиги, назорат ва харажатлар таҳлилини
оширади, хўжаликларга ишлаб чиқариш ва бошқарувда ҳисобнинг илғор
методларидан фойдаланишда маълум мустақиллик яратади.
Қайд қилинган муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий хулоса ва
амалий тавсияларни ишлаб чиқиш зарурияти мазкур диссертация
мавзусининг танланишига сабаб бўлди.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Ишлаб
чиқариш
харажатлари ҳисоби ва маҳсулотлар таннархини калькуляция қилиш ва
уларни такомиллаштириш масалалари хорижий олимлар М.Бекер,
Г.И.Гринман,
К.Друри,
Т.П.Карпова,
М.З.Пизенгольц,
В.Ф.Палий,
Ч.Т.Хорнгрен, Дж.Фостер, А.Д.Шереметлар
2
томонидан тадқиқ этилган.
Республикамизда
А.А.Абдуғаниев,
О.Бобожонов,
С.В.Воҳидов,
Р.Д.Дўсмуратов, А.К.Ибрагимов, А.Х.Пардаев, Б.А.Ҳасанов
3
ларнинг илмий-
тадқиқот ишларида бухгалтерия ҳисоби назарияси ва амалиёти, ишлаб
чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулотлар таннархини
ҳисоблашнинг айрим жиҳатлари таҳлил қилинган. Қишлоқ хўжалигида
бошқарув ҳисобини қўллашга бағишланган А.А.Абдуғаниев
4
нинг илмий
ишида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришда бошқарув ҳисобини
ташкиллаштириш, бошқарув ҳисоб режаси вариантлари ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари таннархини ҳисоблашнинг назарий, методологик ва амалий
асослари ишлаб чиқилган. Бошқарув ҳисобини ташкил қилиш масалаларига
1
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг
йўллари ва чоралари. Тошкент, «Ўзбекистон», 2009.- 23 б.
2
Касл Э., Бекер М., Нелссн А. Эффективное фермерское хозяйствование / Пер. с англ. Под. ред. А.А.
Белозерцева. М.: Агропромиздат. - 1991. - 495 с.; Гринман, Г.И. Бухгалтерский учет на предприятиях
агропромышленного комплекса : учеб. для вузов – М.: Ураджай, 1997. – 414 с.; Друри К. Учет затрат
методом стандарт-кост / Пер. с анг. под ред. Н.Д. Эриашвили. – М.: Аудит, ЮНИТИ, 1998. - 224 с.; Карпова
Т.П. Управленческий учет: учебник для вузов. – М.: ЮНИТИ, 2003. - 350 с.; Пизенгольц М.З. Бухгалтерский
учет в сельском хозяйстве. Т.1. Ч.1. Бухгалтерский финансовый учет: учебник. - 4-е изд., перераб. и доп. –
М.: 2001. - 61 с.; Палий В.Ф. Организация управленческого учета. – М.: Бератор-Пресс, 2003. - 224 с.;
Хорнгрен Ч.Т., Фостер Дж. Бухгалтерский учет: управленческий аспект. – М.: Финансы и статистика, 2003. -
415 с.; Шеремет А.Д. Управленческий учет: учебное пособие, 2-е изд., исп. М.:ИД ФБК ПРЕСС, 2001. -198 с.
3
Бобожонов О., Жуманиёзов К. Бошқарув ҳисоби. Т.: 2005. - 367 б.; Вохидов С. Бошқа тармоқларда
бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари: ўқув қўлланма-,Т.: ТДИУ., 2004. - 237 б.; Дўсмуратов Р.Д. Аудит
асослари. Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2003. - 466 б.; Ибрагимов А.К. Ишлаб чиқариш
харажатлар ҳисоби, аудити ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таннархини аниқлашни такомиллаштириш:
и.ф.д. илмий даражасини олиш учун дис. автореф. Т.: БФА, 2002. - 41 б.; Пардаев А.Х., Пардаев Б.Х.
Бошқарув ҳисоби. – Т.: 2008. 149-150 б.; Ҳасанов Б.А. Бошқарув ҳисоби ва ички аудит услубиётини
такомиллаштириш: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун дис. автореф. Т.: БФА, - 2004. - 42 б.
4
Абдуғаниев А.А. Бошқарув ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритишнинг назарий ва амалий асослари: и.ф.д.
илмий даражасини олиш учун дис. автореф. Т.: БФА, 2004. - 41 б.
5
бағишланган Б.А.Ҳасанов
5
нинг гўшт-сут саноати, Д.У.Мамадияров
6
нинг
қишлоқ хўжалиги корхоналари мисолида илмий ишлари нашр этилган.
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулотлар таннархининг
калькуляциясини чорвачилик соҳасидаги, хусусан, қорамолчиликка
ихтисослашган турли хил мулк шаклларига асосланган хўжаликлар мисолида
алоҳида илмий-тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаганлиги ушбу
номзодлик диссертацияси мавзуси танланишига асос бўлди.
Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот иши Тошкент Молия институтининг илмий-тадқиқот
ишлари режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқот мақсади.
Қорамолчиликка ихтисослашган хўжаликларда
ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулотлар таннархини
калькуляция қилиш услубларини такомиллаштиришга қаратилган илмий
таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Диссертация ишининг мақсадидан келиб
чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш харажатлари бухгалтерия
ҳисобини юритишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;
қорамолчиликда ишлаб чиқариш харажатлари бухгалтерия
ҳисобини юритиш бўйича услубий ёндашувларни тадқиқ этиш;
қорамолчиликка ихтисослашган хўжаликларда харажатларни
ҳисобга олиш ва маҳсулотлар таннархини калькуляция қилишнинг ўзига хос
хусусиятларини асослаш;
қорамолчиликда бошқарув ҳисобининг илғор услубларини
ифодаловчи ишлаб чиқариш харажатлари бухгалтерия ҳисоби тизимини
аниқлаш;
қишлоқ хўжалик корхоналарида муқобил бошқарув қарорларини
қабул қилиш учун маълумотларни шакллантириш йўлларини аниқлаш;
қорамолчиликда ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи
таҳлилини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти
сифатида турли хил мулк шаклларига асосланган
қорамолчилик хўжаликлари танлаб олинди.
Тадқиқот
предмети.
Тадқиқот
предметини
қорамолчиликка
ихтисослашган хўжаликларда ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва
маҳсулотлар таннархини ҳисоблаш жараёнида содир бўладиган иқтисодий
муносабатлар ташкил этади.
Тадқиқот методлари.
Тадқиқот жараёнида қиёсий таҳлил, иқтисодий-
математик методлар, статистик кузатиш, гуруҳлаш, таққослаш усулларидан
фойдаланилди.
Тадқиқот гипотезаси
шундан иборатки, ишда берилаётган илмий
таклиф ва амалий тавсиялар амалиётда қўлланилиши натижасида
5
Ҳасанов Б.А. Бошқарув ҳисоби ва ички аудит услубиётини такомиллаштириш: и.ф.д. илмий даражасини
олиш учун дис. автореф. Т.: БФА, - 2004.-42 б.
6
Мамадияров Д.У. Қишлоқ хўжалигида бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва унинг услубиятини
ривожлантириш: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун дис. автореф. Т.: БФА, - 2007. – 21 б.
6
қорамолчиликка ихтисослашган хўжаликларнинг харажатлар ҳисоби янада
аниқлашади, маҳсулотлар таннархи калькуляция қилиниши орқали муқобил
бошқарув қарорлари қабул қилишнинг объективлиги ошади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
қорамолчиликда харажатларни ҳисобга олишда харажатларни
тармоқ хусусиятларидан келиб чиқиб туркумлаш;
қорамолчиликда харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулотлар
таннархи калькуляция қилинишини такомиллаштиришда «стандарт-костинг»
ва «директ-костинг» усулларини қўллаш;
қорамолчиликка
ихтисослашган
хўжаликлар
таркибий
бўлинмаларини бюджетлаштириш жараёнини шакллантириш бўйича ҳисобот
шаклларини ишлаб чиқиш.
Илмий янгилиги:
қорамолчиликда ишлаб чиқариш харажатлари бухгалтерия
ҳисобини юритишнинг хусусиятлари асосланди;
қорамолчиликда маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини
гуруҳлаш услубияти аниқлаштирилди;
қорамолчиликда харажатларни ҳисобга олишнинг «стандарт-
костинг» ва «директ-костинг» усулларини қўллаш бўйича амалий таклифлар
ишлаб чиқилди;
қишлоқ хўжалик корхоналарида муқобил бошқарув қарорларини
қабул қилиш учун маълумотларни шакллантириш йўллари аниқланди;
қорамолчиликда ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи
таҳлилини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди;
қорамолчиликни оператив бошқариш учун ички ҳисоботлар тавсия
қилинди.
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти
қорамолчиликка ихтисослашган хўжаликларда ишлаб чиқариш харажатлари
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш бўйича амалий ва методик таклифлар
ишлаб чиқиш, харажатлар ҳисоби ва маҳсулотлар таннархини калькуляция
қилишни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий хулосалар ва амалий
тавсиялардан самарали фойдаланиш имкониятини яратишдан иборат.
Диссертация материалларидан олий ўқув юртларида «Фермер хўжаликларида
бухгалтерия ҳисоби», «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит»,
«Молиявий
ва
бошқарув
ҳисоби»
фанлари
ўқув
дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Илмий-тадқиқот жараёнида
тайёрланган илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (14.12.2009 йилдаги далолатнома),
Самарқанд вилояти фермерлар уюшмаси (8.05.2008 йилдаги далолатнома)
томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган. Самарқанд қишлоқ
хўжалик институтида «Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби»,
«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» фанларини ўқитиш
7
жараёнида
фойдаланилмоқда
(12.05.2008
йилдаги
9/523-сонли
маълумотнома).
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация иши натижалари «Ўзбекистон
Республикасида иқтисодиёт ва молиянинг долзарб муаммолари» (2006,
Самарқанд), «Аспирант, докторант ва тадқиқотчиларининг Республика
илмий-амалий анжумани» (2007, Тошкент), «Международный опыт создания
финансово-промышленных
групп
и
проблемы
совершенствования
корпоративного управления в Узбекистане» (2008, Москва), «Бухгалтерия
ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитнинг назарий ва методологик
муаммолари» (2009, Тошкент), «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
шароитида бухгалтерия ҳисоби, аудит ва таҳлилни такомиллаштириш
масалалари» (2009, Тошкент) мавзуларидаги халқаро ва республика илмий-
амалий конференцияларида маърузалар кўринишида баён қилинган ва
маъқулланган.
Диссертация иши Тошкент Молия институти бирлашган илмий
семинари ва Банк-молия академиясининг Бирлашган ихтисослашган кенгаш
ҳузуридаги илмий семинар мажлисида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия
этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот мазмуни ва
натижаларининг умумий ҳажми 3,5 б.т. дан иборат бўлган учта илмий мақола,
битта монография ва олтита илмий маъруза тезисларида ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши таркибий
жиҳатдан кириш, учта боб, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан
иборат. Диссертация матни 121 саҳифадан иборат бўлиб, унда 17 та жадвал,
11 та расм ва 12 та илова келтирилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Мамлакатимизда 2009 йилнинг «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги
йили» деб номланиши қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг ривожланиши,
қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим воқеа бўлди.
«Алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган навбатдаги энг муҳим
устувор вазифа – қишлоқда турмуш даражасини юксалтиришга,
қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартиришга қаратилган узоқ муддатли ва бир-
бири билан чамбарчас боғлиқ кенг кўламли чора-тадбирларни амалга
ошириш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини
ривожлантиришни жадаллаштириш, мулкдорнинг, тадбиркорлик ва кичик
бизнеснинг мақоми, -ўрни ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, фермер
хўжаликлари ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир»
7
.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида республикамизда туб
иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши кейинги йилларда чорвачиликни
ривожлантиришга катта имкониятлар яратмоқда.
7
Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби.
«Ўзбекистон овози газетаси», 2009 йил 17 февраль.
8
Республикамизда қорамолчилик тармоғининг ҳозирги ҳолати ва унинг
таркибини таҳлил қилишда мавжуд қорамоллар сони динамикасининг
ўзгариши муҳимдир, (1-жадвал).
1-жадвал
Қорамоллар сонининг йиллар бўйича ўзгариши, (барча тоифадаги
хўжаликлар бўйича)
8
Йиллар
Республика бўйича:
Самарқанд вилояти бўйича:
қорамоллар
сони, минг
бош
шундан
сигирлар,
минг бош
қорамоллар
сони, минг
бош
шундан
сигирлар,
минг бош
1996
5102,5
2234,2
733,1
323,1
1997
5196,4
2281,3
771,2
335,9
1998
5225,2
2290,2
781,7
343,6
1999
5281,8
2310,0
728,1
346,0
2000
5353,4
2343,4
794,0
383,5
2001
5416,1
2361,8
790,2
354,3
2002
5477,6
2393,2
807,4
362,3
2003
5878,8
2556,7
876,6
403,6
2004
6242,7
2704,0
965,5
451,1
2005
6571,4
2821,3
996,8
483,5
2006
7044,6
2982,5
1006,2
498,3
2007
7458,1
3124,9
1045,8
510,7
2008
8024,8
3327,0
1104,4
521,4
1-жадвалдан кўриниб турибдики, республика ва Самарқанд вилоятида
қорамоллар сони барча хўжаликлар бўйича мунтазам ошиб борган.
Таҳлиллар кўрсатишича, 1996 йилда республика бўйича қорамоллар
сони 5102,5 минг бош бўлган бўлса, 2008 йилга келиб 8024,8 мингтага етган,
ёки 57,3 % га ортган.
Энди, қорамоллар сонини Самарқанд вилояти хўжаликлари бўйича
тақсимланишини кўриб чиқамиз, (2-жадвал).
2-жадвал маълумотлари кўрсатишича, қорамоллар бош сони қишлоқ
хўжалик корхоналарида кескин камайиб борган, 2008 йилда қорамоллар сони
1997 йилга қараганда 71,2 минг бошга, ёки қарийб 99,0 % га камайиб кетган.
Қорамоллар бош сонининг кўпайиш тенденцияси вилоятнинг деҳқон
хўжаликларида сезиларли даражада бўлган. 2008 йилда қорамоллар бош сони
1997 йилга нисбатан 418,0 минг бошга ёки 65,5 % га, сигирлар бош сони эса,
210,5 минг бошга ёки 71,4 % га кўпайганлигини кўришимиз мумкин.
Фермер хўжаликларида эса, қорамоллар сони йиллар давомида ошиб
борган. Уларда қорамоллар бош сони 2008 йилда 1997 йилга қараганда 24,5
8
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Самарқанд вилояти статистика бошқармасининг
1996-2008 йиллардаги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
9
минг бошга ёки қарийб 106,1 % га ошганлигини кузатамиз. Шунга мутаносиб
сигирлар сони ҳам ошиб борган.
Ушбу ҳолат республикамизда қишлоқ хўжалик корхоналарининг
тугатилиши ва қорамолларни деҳқон хўжаликларига ўтиши, шунингдек,
фермер хўжаликларининг кўпайиши ҳисобига кузатилган.
2-жадвал
Самарқанд вилояти хўжаликларида қорамоллар сони ва таркибининг ўзгариши,
минг бош
9
Хўжаликлар
Йиллар
1997
1998
1999
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
Қишлоқ хўжалик корхоналари
Йирик шохли қо-
рамол
71,9 58,8 51,5 42,8 33,6 24,8 18,4 14,0 14,1 5,2
1,5
0,7
шундан сигирлар
21,2 17,6 15,9 14,8 11,9 9,0
7,0
5,4
5,3
1,5
0,6
0,2
фермер хўжаликлари
Йирик шохли
қорамол
23,1 14,9 19,6 23,4 26,3 28,5 29,6 29,4 33,9 38,8 42,8 47,6
шундан сигирлар
7,0
3,6 5,4
6,8
7,9
8,3
8,5
8,5
8,9 11,7 13,1 15,8
деҳқон хўжаликлари
Йирик шохли
қорамол
638,1 697,5 710,6 715,9 734,1 736,9 759,4 833,2 937,5 952,8 1001,5 1056,1
шундан сигирлар
294,9 314,7 322,3 324,4 333,7 337,0 346,8 389,7 436,9 470,2 497,0 505,4
Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикасини таҳлил
қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Буни Самарқанд вилоятининг
қорамолчилик бўйича барча тоифадаги хўжаликлари мисолида кўришимиз
мумкин, (1-расм).
Ушбу маълумотларга кўра, чорвачиликнинг асосий
маҳсулотлари йиллар давомида мунтазам ошиб борган. Бунда гўшт
маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамкаси сут ишлаб чиқаришга қараганда
нисбатан суст ўсиб борган. Агарда вилоят бўйича сут ишлаб чиқариш ҳажми
1997 йилда 350,8 минг тоннани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2008 йилга
келиб 681,8 минг тоннани ташкил этган ва 331,0 минг тоннага ёки 94,4% га
ошганлиги кузатилади. Шунингдек, гўшт ишлаб чиқариш суръатлари
қуйидагича бўлган: 1997 йилда вилоят бўйича 97,1 минг тонна, 2008 йилда
эса 159,7 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилиб, 62,6 минг тоннага ёки 64,5 % га
ошганлиги қайд этилган.
В
илоятда тухум ишлаб чиқариш динамикаси ҳам
йиллар давомида ўсиб борганлигини кўришимиз мумкин, бу кўрсаткич 1999
йилда нисбатан кескин ошиб, 2000-2002 йилларда бир хил тенденцияни
эгаллаган, 2003 йилдан бошлаб эса, яна мунтазам равишда ошиб борганлиги
кузатилади.
9
Самарқанд вилояти статистика бошқармасининг 1997-2008 йиллардаги маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тузилган.
10
97,1
97,2
99,3
104,5
108,5
110
125,2
136,4
142,3
150,8
157,5
159,7
350,8
371,1
373,7
425,2
437,3
456,4
520,7
569,4
602,8
637,4
658,7
681,8
130,6
144,8
260,1
217,2
252,4
238,8
326
356,1
362,3
382,9
412,1
489,6
0
100
200
300
400
500
600
700
800
1997
1998 1999
2000
2001
2002 2003
2004
2005
2006 2007
2008
йиллар
гўшт, минг тонна
сут, минг тонна
тухум, млн. дона
1-расм. Самарқанд вилоятида чорвачиликнинг асосий маҳсулотларини
барча тоифадаги хўжаликларда ишлаб чиқариш динамикаси
10
Энди, гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини республикамиз бўйича
хўжалик субъектлари кесимида кўриб чиқамиз, (2-расм).
2-расмдан кўриниб турибдики, гўшт ишлаб чиқаришда етакчи ўринни
деҳқон хўжаликлари ташкил этган. Қишлоқ хўжалик корхоналари 1996 йилда
барча хўжалик субъектлари ҳиссасига нисбатан 17,5 % улушга эга бўлган
бўлса, 2008 йилга келиб фақат 2,5 % ни ташкил этган. Фермер хўжаликлари
ҳиссаси эса, республика бўйича гўшт ишлаб чиқариш улушига нисбатан
мунтазам равишда 1,3 дан 2,5 % оралиғида тебраниб турганлигини кўриш
мумкин.
17,5
11,1
8,7
8,0
7,3
7,0
4,9
4,3
3,8
3,4
80,1
87,5
90,0
90,7
91,4
91,6
93,1
93,7
93,9
94,5
94,6
94,9
95,0
3,3
2,6
2,5
2,5
2,5
2,4
1,4
1,3
1,3
1,3
1,4
2,0
2,0
2,3
2,1
2,1
1996
1997
1998
1999
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
деҳқон хўжаликлари
фермер хўжаликлари
қишлоқ хўжалик корхоналари
2-расм. Ўзбекистон Республикасида хўжалик тоифалари бўйича гўшт ишлаб
чиқаришнинг ўзгариши
11
10
Самарқанд вилояти статистика бошқармасининг 1997-2008 йиллардаги маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тузилган.
11
Худди шундай республикамиздаги барча хўжалик субъектлари бўйича
сут ишлаб чиқаришни таҳлил қилиб кўрамиз, (3-расм). 3-расмдан кўриниб
турибдики, сут ишлаб чиқариш бўйича ҳам деҳқон хўжаликлари етакчилик
қилган. 2008 йилда улар ҳиссасига жами ишлаб чиқарилган сутнинг 96,8 %
фоизи тўғри келган.
1,6
1,4
1,5
1,4
1,5
87,7
90,9
91,7
92,6
93,6
94,8
95,2
95,9
96,4
96,8
97,0
97,1
96,8
0,4
0,4
4,9
6,0
6,8
7,7
10,7
0,7
1,1
1,5
2,0
2,6
3,6
1,6
2,8
2,5
2,3
2,1
2,1
2,1
2,2
1996
1997
1998
1999
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
деҳқон хўжаликлари
фермер хўжаликлари
қишлоқ хўжалик корхоналари
3-расм. Ўзбекистон Республикасида хўжалик тоифалари бўйича сут ишлаб
чиқаришнинг ўзгариши
12
Фермер хўжаликларида сут ишлаб чиқариш суръатлари тадқиқ этилган
муддатда мунтазам ошиб борганлигини кузатилади.
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида шуни қайд қилиш лозимки,
ҳукуматимиз томонидан чорвачилик соҳаси, шу жумладан, қорамолчиликни
ривожлантириш борасида шахсий ёрдамчи, деҳқон хўжаликлари ва фермер
хўжаликларига катта эътибор берилмоқда.
Хўжаликлар мустақил равишда ўз дастурлари ва ижтимоий
ривожланиш режаларини ишлаб чиқишда, баҳо сиёсатини белгилашда
хўжалик раҳбарлари томонидан муқобил бошқарув қарорлари қабул
қилиниши уларнинг масъулиятини оширади.
Бошқарувчиларга самарали ва тезкор қарорларни қабул қилиш учун
корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий ҳолатини аниқ акс эттира оладиган
маълумотлар зарур бўлади. Бозор иқтисодиёти ривожланаётган шароитда
харажатлар ҳисоби ва маҳсулотлар таннархи – илмий асосланган бошқарув
қарорларини тадқиқ этиш ва қабул қилишда ахборот базаси муҳим ўрин
тутади.
Харажатларни тезкор бошқариш учун уларнинг ҳисобини харажат
элементлари ва моддалари бўйича ҳисоб объектлари кесимида аниқ олиб
бориш ва маҳсулот таннархини оператив аниқлаш, уни бозор баҳолари билан
11
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг 1997-2008 йиллардаги маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тузилган.
12
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг 1997-2008 йиллардаги маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тузилган.
12
солиштириш ва молиявий натижаларни қисқа вақт оралиғида аниқлаш
муҳимдир.
Корхона раҳбарияти томонидан муқобил бошқарув қарорларини қабул
қилиш ва ахборотлар шаклланишида ишлаб чиқариш харажатлари
тўғрисидаги маълумотлар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тамойиллар
асосида амалга оширилади:
-
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун маълумотларни олдиндан
билиш тамойили;
-
қабул қилинган қарорларнинг масъулиятлилиги тамойили;
-
тўлиқлик тамойили;
-
тушунарлилик тамойили
13
.
Биз, юқорида кўрсатилган тамойилларни инкор этмаган ҳолда, уларни
аҳамиятлилик
(ҳисобот ўзида фойдаланувчи учун аҳамиятли бўлган
маълумотларни акс эттириши лозим) ва
таққослаш
(ҳисобот маълумотлари
режа, бюджет ва смета кўрсаткичлари билан таққослаш имкониятини бериши
керак) тамойиллари билан тўлдириш лозим, деб ҳисоблаймиз.
Диссертация иши қорамолчиликда харажатлар ҳисоби ва маҳсулотлар
таннархини калькуляция қилишга бағишланган. Бунда қорамолчиликда
ишлаб чиқариш харажатларининг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш,
бухгалтерия ҳисобининг шакллари, дастлабки, аналитик ва синтетик
ҳисоблари ўрганилган хўжаликлардаги ҳолати тадқиқ қилинган ва амалий
таклифлар берилган.
«Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган
тизимини ташкил этиш тўғрисида низом»
14
нинг қабул қилинганлиги аграр
соҳадаги илк ижобий қадамлардан бўлди. Ушбу низом «Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида»ги ва «Фермер хўжаликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия
ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ фермер хўжаликларида
бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш ва улар
томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш тартибини белгилайди.
Фикримизча, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қорамолчилик
хўжаликлари фаолиятида қуйидаги тамойил асосий бўлиши лозим: энг аниқ
калькуляция бу – корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқаришини таъминлайдиган
харажатлари қўшиладиган калькуляция бўлиши лозим. Ушбу вазифани фақат
«директ-костинг» тизимини қўллаш орқали ечиш мумкин.
Фикримизча, қорамолчилик хўжаликларида харажатларни ҳисобга
олиш учун бошқарув ҳисобининг «стандарт-костинг» ва «директ-костинг»
усулларини қўшган ҳолда қўллаш зарур. «Стандарт-костинг» харажатларни
меъёрлардан
четланишлар
таҳлил
қилинишига
имкон
беради,
13
Пашигорова Г.И., Савченко О.С. Системы управленческого учета и анализа: учебное пособие. – СПб.:
Питер, 2002. с.10.
14
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисида
НИЗОМ. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 26 мартда 1781-сон билан рўйхатга
олинган Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 1, 1/2-сон
қарори билан тасдиқланган.
13
«директ-костинг»ни қўллаш эса, таҳлилнинг имкониятларини кенгайтиради,
самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга ёрдам беради.
Диссертация ишида қорамолчиликда бошқарув ҳисобини ташкил
этишнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари аниқланди: сутни сотиш
бюджети, сут ишлаб чиқариш бюджети, ишлаб чиқариш харажатлари
бюджетларини тузиш таклиф этилган. Бюджетларнинг бажарилишида
назоратни асослашга фикримизча, қуйидаги тамойилларни киритиш мумкин:
1. Жорий ва кейинги назоратларни қўшиш.
2. Корхона бўйича ва унинг алоҳида олинган жавобгарлик марказлари
бўйича режаларнинг бажарилиши бўйича назоратни таъминлаш.
3. Режаларни бажаришдаги оғишишлар сабабларини аниқлаш.
4. Назорат кўрсаткичларини масъул ходимлар бўйича тақсимлаш.
5. Режаларнинг бажарилганлиги тўғрисида ҳисоботлар тузиш.
Ушбу тамойилларга мувофиқ, режаларни бажариш кўрсатилган
муддатда ва йил охирида назорат қилиниши керак. Бу раҳбарнинг фақатгина
йил охирида бошқарув қарорлари қабул қилиши учунгина эмас, балки йил
давомида (жорий назорат) хўжалик фаолиятини барқарорлаштириш
мақсадида қарорлар қабул қилиш имкониятини беради.
Фикримизча, қорамолчилик маҳсулотлари таннархини калькуляция
қилиш учун бошқарув ҳисобининг қуйидаги усулларини қўллаш мумкин:
-
«стандарт-костинг» тизими бўйича калькуляция;
-
«директ-костинг» тизими бўйича калькуляция.
«Стандарт-костинг» тизимининг моҳияти шундан иборатки, ҳисобда
нима содир бўлади, деган саволга жавоб бериш учун қўлланилади, яъни бу
тизим бўлиб ўтган эмас, балки содир бўлиши кутилаётган харажатларни
ҳисобга олади. Ушбу тизим ўз олдига корхона фойдасидан йўқотишлар ва
четланишларни ҳисобга олиш мақсадини қўяди»
15
.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани «Шохсанам» фермер
хўжалигида «директ-костинг» усули қўлланилишини таҳлил қиламиз.
«Директ-костинг» тизими «Харажатлар-маҳсулот ҳажми-фойда» таҳлилини
бажариш учун кенг имкониятлар яратади. Унинг асосида самарали бошқарув
қарорлари қабул қилинади. «Директ-костинг» тизимининг унсурларига
қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: маржинал даромад, рентабеллик
чегараси (зарарсизлик нуқтаси), ишлаб чиқариш левриджи.
Рентабеллик чегараси (зарарсизлик нуқтаси) - маҳсулот сотиш
ҳажмини характерлайдиган кўрсаткич бўлиб, бунда маҳсулот (ишлар,
хизматлар)ни сотишдан олинадиган тушум унинг барча харажатлари
йиғиндисига тенгдир, яъни бу сотишларнинг шундай ҳажмики, унда корхона
фойда ҳам, зарар ҳам кўрмайди
16
.
Ушбу усулдан фойдаланишни қуйидаги фермер хўжалиги мисолида
кўрамиз, (4-жадвал):
15
Прокофьева А.И. Животноводство: калькуляция затрат // Учет в сельском хозяйстве - М.: 2004.-№1.- 56 б.
16
Ҳасанов Б.А. Бошқарув ҳисоби: назария ва услубиёт. Монография. Т.: Молия, 2003.-144 б.
14
4-жадвал
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани «Шохсанам» фермер
хўжалигида сут сотишнинг зарарсизлик нуқтасини аниқлаш, (2008 й.)
17
Режалаштирилаётган
кўрсаткичлар
Ўлчов бирлиги
Маҳсулот тури – сут
Сотиш ҳажми
Центнер
2 030
1 ц баҳоси
Сўм
65 000
1 ц сут учун ўзгарувчан
харажатлар
Сўм
35 833
Маҳсулот бирлигига маржинал
даромад
Сўм
29 167
Доимий харажатлар
Сўм
35 827 362
Зарарсизлик нуқтасида фойда суммаси нолга тенг бўлиб, маҳсулотлар
сотилишининг критик нуқтаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
p
·
q
крит.
= Х
ўзг.
·
q
крит.
+ Х
доим.
(1)
бу ерда:
q – натурал ўлчовдаги сотиш ҳажми;
q
крит.
– сотишнинг критик ҳажми;
p – маҳсулот бирлиги баҳоси;
Х
ўзг.
– маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ўзгарувчан
харажатлар ;
Х
доим
– доимий харажатлар.
Ушбу формулани қуйидагича ўзгартирамиз:
q
крит.
= Х
доим.
/(p – Х
ўзг.
)
(2)
Ушбу формулани маълумотлар асосида ҳисоблаганимизда қуйидаги
натижага эришамиз: q
крит.
= 35 827 362/(65 000-35 833) = 1228,3 ц.
0
20000
40000
60000
80000
100000
120000
140000
160000
180000
0
200
400
600
800 1000 1200 1400 1600 1800 2000 2200 2400
сут миқдори, ц
ха
ра
жа
тл
ар
, м
ин
г с
ўм
жами харажатлар
доимий харажатлар
ўзгарувчан харажатлар
даромад
4-расм. Зарарсизлик нуқтасининг график кўриниши.
17
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, «Шохсанам» фермер хўжалиги маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тузилди.
Фойда ҳудуди
Зарар ҳудуди
Зарарсизлик нуқтаси
15
Таҳлиллар кўрсатишича, фермер хўжалиги 1228,3 ц сут сотиш ҳажмига
эришгандагина жами ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш имкониятига
эга бўлади.
Ушбу маълумотларни график кўринишини тузамиз, (4-расм).
«Директ-костинг» усулини графикда акс эттириш орқали зарарсизлик
нуқтаси, яъни фойда ва зарар ҳудудларини тўлиқ тасаввур қилиш имконияти
яратилади.
Тадқиқотларимиз кўрсатишича, фермер хўжаликларининг раҳбарлари
бошқариш жараёнида бухгалтерия маълумотларидан кам фойдаланадилар.
Қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан ҳисоб тизимини танлаш
корхонанинг ҳажми ва унинг бошқарув ахборотларига бўлган талабига
боғлиқдир.
ХУЛОСА
Қорамолчиликда харажатлар ҳисоби ва маҳсулотлар таннархини
калькуляция қилишни таҳлил этиш қуйидаги илмий хулосалар олиш
имконини беради:
- бошқарув ҳисоби тамойилларини
аҳамиятлилик
ва
таққослаш
тамойиллари билан тўлдириш лозим деб ҳисоблаймиз;
- бошқарув ҳисобининг мақсади ва вазифалари аниқлаштирилди.
Бошқарув ҳисобига бухгалтерия ҳисобининг қуйи тизими сифатида қараб,
унинг иқтисодий моҳияти корхонани бошқаришнинг асосий ахборот, назорат
ва аналитик қисмидир;
- ишлаб чиқариш харажатларини аниқ маҳсулот турига олиб боришни
аниқлаш, ресурслардан фойдаланишни меъёрлаштириш, режалаштириш ва
назорат қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари бўйича маҳсулот
бирлиги таннархини аниқлашни таъминлаш мақсадида тўғри ва эгри
харажатларни сутчилик йўналишидаги қорамолчилик хўжалигига нисбатан
гуруҳларга бўлишни тавсия этамиз;
- ишлаб чиқариш харажатлари бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш
учун фермер хўжаликларини кичик, ўрта ва йирик хўжаликларга ажратиш
лозим. Сутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини бундай тартибда
ажратиб олиш учун асосий подадаги соғин сигирлар сонини мезон қилиб
олиш тавсия қилинди.
Тадқиқот натижалари бўйича қуйидаги
илмий таклиф
ва
амалий
тавсиялар
ишлаб чиқилди:
- иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мамлакатимизда қишлоқ
хўжалигининг асосий субъектларига айланган фермер хўжаликлари учун
таннарх калькуляцияси бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши лозим. Албатта,
бу борада ҳозирда чорвачилик харажатларини ҳисобга олиш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 1, 1/2-сонли қарорлари билан
тасдиқланган
«Фермер
хўжаликларида
бухгалтерия
ҳисобининг
соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисида Низом» ишлаб
чиқилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шу билан бирга, ушбу низомда
16
қорамолчилик хўжаликлари бўйича маҳсулот таннархини калькуляция
қилиш кўрсатмалари ишлаб чиқилса, айнан мақсадга мувофиқ бўлар эди;
қорамолчилик хўжаликларида харажатларни ҳисобга олиш учун
бошқарув ҳисобининг илғор усулларидан ҳисобланган «стандарт-костинг» ва
«директ-костинг» усулларини уйғунлаштирган ҳолда қўллаш зарур.
«Стандарт-костинг» харажатларни меъёрлардан четланишларини таҳлил
қилишга имкон беради, «директ-костинг»ни қўлланилиши эса, таҳлилнинг
имкониятларини кенгайтиради, самарали бошқарув қарорлари қабул
қилинишига ёрдам беради;
cутчилик фермер хўжаликларида бюджетлаштиришни қўллаш
юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Фермер хўжаликлари учун сут
сотиш бюджети, сут ишлаб чиқариш бюджети ва сут ишлаб чиқариш
харажатлари бюджетлари тузилди;
диссертация ишида қорамолчилик хўжаликлари харажатлар ҳисоби ва
маҳсулотлар таннархини калькуляция қилиш бўйича кўрсатилган
таклифларнинг фермер хўжаликларида қўлланилиши ишлаб чиқариш
самарадорлигини оширишга, назорат, таҳлил, аналитик ҳисоблар
ишончлилигини кўчайтиришга ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар
таннархини камайтириш захираларини аниқлашга ёрдам беради.
17
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Санаев Ғ.Н. Фермер хўжаликларида сервис хизматларининг ҳисоби //
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт ва молиянинг долзарб муаммолари.
Профессор-ўқитувчилар,
аспирантлар,
тадқиқотчилар
ва
амалиёт
ходимларининг илмий-амалий конференцияси. - Самарқанд, 2006.-Б. 167-169.
2.
Санаев Ғ.Н. Фермер хўжаликларида сут-гўшт маҳсулотлари
харажатларини ҳисобга олиш, уларнинг таннархини ҳисоблашни
такомиллаштириш // Монография, „ФАН“ нашриёти.- Тошкент, 2006.- 119 б.
3.
Санаев Ғ.Н. Қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида
харажатлар ва маҳсулотлар таннархини таҳлили ҳамда ташкилий-иқтисодий
масалалари // Аспирант, докторант ва тадқиқотчиларнинг Республика илмий-
амалий анжумани. – Тошкент, 2007.-Б.-196-198.
4.
Санаев Ғ.Н. Корпоратив бошқарув шароитида бухгалтерия ҳисобини
такомиллаштириш // Международный опыт создания финансово-
промышленных групп и проблемы совершенствования корпоративного
управления в Узбекистане. Материалы международной научно-практической
конференции. – Москва, 2008.- С. 325-327.
5.
Санаев Ғ.Н. Лалмикор иқтисодиётида бизнес-режа // Ўзбекистон
қишлоқ хўжалиги.- Тошкент, 2008.- №11.- Б. 28-30.
6.
Санаев Ғ.Н. Лалмикор деҳқончиликда локализация // Ўзбекистон
қишлоқ хўжалиги.- Тошкент, 2008.- №12.- Б. 41-51.
7.
Санаев Ғ.Н. Молиявий таҳлилнинг ахборот базаси бўлган бухгалтерия
ҳисобининг айрим муаммолари // Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва
аудитнинг назарий ва методологик муаммолари: халқаро илмий-амалий
конференция материаллари. II-китоб. - Тошкент, 2009.-Б. 55-56.
8.
Санаев Ғ.Н. Қорамолчилик фермер хўжаликларида харажатлар ҳисоби
ва маҳсулотлар таннархини аниқлашдаги муаммолар // Бухгалтерия ҳисоби,
иқтисодий таҳлил, аудитнинг назарий ва методологик муаммолари: халқаро
илмий-амалий конференция материаллари. II-китоб. -Тошкент, 2009.-Б. 56-60.
9.
Санаев Ғ.Н. Қорамолчилик харажатлари ҳисоби // Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги.- Тошкент, 2009.- №12. Б. 28.
10.
Санаев
Ғ.Н. Қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар таннархини
калькуляция қилиш усуллари // Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
шароитида бухгалтерия ҳисоби, аудит ва таҳлилни такомиллаштириш
масалалари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. I-қисм. –
Тошкент, 2009. –Б. 118-124.
18
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Санаев Ғолиб
Нуруллаевичнинг 08.00.08-«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва
аудит» ихтисослиги бўйича «Қорамолчиликда харажатларни ҳисобга
олиш ва маҳсулотлар таннархини калькуляция қилишни
такомиллаштириш» мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
харажатлар, харажатлар таснифи, ишлаб чиқариш
харажатлари, тўғри харажатлар, эгри харажатлар, ўзгарувчан харажатлар,
ўзгармас харажатлар, даромад, фойда, ишлаб чиқариш харажатлари объекти,
таннарх, калькуляция, «стандарт-костинг», «директ-костинг», зарарсизлик
нуқтаси.
Тадқиқот объектлари:
турли хил мулк шаклларига асосланган
қорамолчилик хўжаликлари.
Ишнинг мақсади:
қорамолчиликка ихтисослашган хўжаликларда ишлаб
чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулотлар таннархини
калькуляция қилиш услубларини такомиллаштиришга қаратилган илмий
таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
қиёсий таҳлил, иқтисодий-математик методлар,
статистик кузатиш, гуруҳлаш, таққослаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
қорамолчиликда ишлаб
чиқариш харажатлари бухгалтерия ҳисобини юритишнинг хусусиятлари
асосланди; қорамолчиликда маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини
гуруҳлаш услубияти аниқлаштирилди; қорамолчиликда харажатларни
ҳисобга олишнинг «стандарт-костинг» ва «директ-костинг» усулларини
қўллаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилди; қишлоқ хўжалик
корхоналарида муқобил бошқарув қарорларини қабул қилиш учун
маълумотларни шакллантириш йўллари аниқланди; қорамолчиликда ишлаб
чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлилини такомиллаштириш
бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди; қорамолчиликни оператив
бошқариш учун ички ҳисоботлар тавсия қилинди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот ишида олинган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар қорамолчиликка ихтисослашган хўжаликларда ишлаб чиқариш
харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишни
такомиллаштиришга хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
диссертация
ишининг илмий таклиф ва амалий тавсиялари Самарқанд вилояти фермер
хўжаликлари уюшмаси амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинган.
Тадқиқот материалларидан олий ўқув юртларида «Фермер хўжаликларида
бухгалтерия ҳисоби», «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит»,
«Молиявий
ва
бошқарув
ҳисоби»
фанлари
ўқув
дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш соҳаси:
қорамолчиликдаги хўжалик субъектлари, олий ўқув
юртлари.
19
РЕЗЮМЕ
диссертации Санаева Голиба Нуруллаевича на тему: «Учет затрат в
скотоводстве и усовершенствование калькуляции себестоимости
продукции» на соискание ученой степени кандидата экономических
наук по специальности 08.00.08 - «Бухгалтерский учет, экономический
анализ и аудит»
Ключевые слова:
затраты, классификация затрат, производственные
затраты, прямые затраты, косвенные расходы, переменные расходы,
постоянные расходы, доход, прибыль, объект производственных затрат,
себестоимость, калькуляция, стандарт-костинг, директ-костинг, точка
безубыточности.
Объекты исследования:
скотоводческие хозяйства, основанные на
разных формах собственности.
Цель работы:
разработка научных предложений и практических
рекомендаций, направленных на усовершенствование способов калькуляции
себестоимости
продукции
и
учета
производственных
затрат
в
специализированных скотоводческих хозяйствах.
Методы
исследования:
сравнительный
анализ,
экономико-
математические методы,
статистическое наблюдение,
группировка,
сопоставление.
Полученные результаты и их новизна:
выявлены особенности
ведения бухгалтерского учета производственных затрат в скотоводстве;
уточнены методика группировки затрат на производство продукции;
разработаны предложения по применению методов «стандарт-костинг» и
«директ-костинг» учета затрат в скотоводстве; определены пути
формирования информации для принятия оптимальных управленческих
решений в сельскохозяйственных предприятиях; разработаны предложения
по усовершенствованию учета производственных затрат и анализа
себестоимости продукции в скотоводстве; рекомендованы внутренние
отчеты для оперативного управления скотоводством.
Практическая значимость:
разработанные научные предложения и
практические
рекомендации
могут
быть
использованы
при
совершенствовании учета производственных затрат и калькуляции
себестоимости продукции в специализированных скотоводческих хозяйствах.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
научные
предложения и практические рекомендации диссертации приняты
ассоциацией фермерских хозяйств Самаркандской области. Материалы
исследования могут быть использованы в совершенствовании учебных
программ курсов «Бухгалтерский учет в фермерских хозяйствах»,
«Бухгалтерских учет, экономический анализ и аудит», «Финансовый и
управленческий учет» и при преподавании в высших учебных заведениях.
Область применения:
хозяйствующие субъекты в скотоводстве,
высшие учебные заведения.
20
RESUME
Thesis of Sanaev Golib Nurullaevich on the scientific degree competition of
the candidate of economic sciences on specialty 08.00.08 – «Accounting,
economic analysis and audit», subject: «Cost accounting on cattle and
improving of calculation of products»
Key words:
costs, cost classifications, production costs, direct costs,
indirect costs, variable costs, fixed costs, revenue, profit, subjects of the production
costs, cost price, calculation, standard costing, direct costing, break-even point.
Subjects of research:
different types of entities specialized on cattle and
dairy production.
Aim of research:
elaboration scientific offers and practical suggestions
directed at efficiency of cost accounting and cost price of cattle and dairy farms.
Methods of research:
the comparative analysis, economic-mathematical
methods, statistical supervision, grouping, comparison.
The results obtained and their novelty:
additional principles of cost
accounting in cattle breeding are developed and tasks of cost accounting in cattle
breeding are determined’ the purposes and problems of accounting of production
costs in cattle breeding and grouping of expenses for productions are specified’
offers on application of the methods «the standard costing» and «direct costing» in
cattle breeding are developed’ ways of formation of the information for acceptance
of management decisions in the agricultural enterprises are specified’ offers on
improvement of the account of production costs and the analysis of the cost price
of production in cattle breeding are developed; internal reports for an operational
management are recommended in cattle breeding.
Practical value:
the recommendations and suggestions which are issued at
the end of the research can be used in improving of accounting of cattle and dairy
production.
Degree of embed and economic effectivity:
scientific offers and practical
suggestions of dissertation were adopted by farms’ association of Samarkand
region. The results from research may be used in higher educational institutions for
improvement and training such subjects as «Accounting in farms», «Accounting,
economical analysis and audit», «Financial and management accounting».
Field of application:
business entities specialized on cattle and dairy
production, higher educational institutions.
Тадқиқотчи
21
22
23
24
