Авторы

  • Илхомжон Мадрахимов
    Научно-исследовательский институт селекции, семеноводства и агротехнологии выращивания хлопка

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.41207

Ключевые слова:

Хлопчатник масса 1000 штук семян энергия прорастания и всхожесть масличность белок электромагнитное поле (ЭМП) корреляция урожайность экономическая эффективность

Аннотация

Объекты исследования: Опущенные семена районированных и новых сортов хлопчатника Наманган 77, С-6532, Омад, С-9074, Аккурган 3, С-4914, С-4535 вида G.hirsutum L, химический протравитель П-4, стимуляторы Самара, Гумат натрия, ХС-2, а также ЭМП.
Цель работы: Изучить влияние различных химических препаратов и ЭМП на посевные качества семян средневолокнистых сортов хлопчатника.
Методы исследования: Лабораторные исследования проведены согласно «Инструкция по определению посевных качеств семян хлопчатника» (1963), а также O’z DSt 1110:(2006). Масличность семян определяли с помощью современного анализатора АМВ-1006. Статистическую обработку полученных результатов проводили по Б.А.Доспехову (1985).
Полученные результаты и их новизна: Впервые, выявлена сильная положительная корреляция между всхожестью и масличностью семян, сильная и средняя корреляция между массой 1 000 штук семян и полевой всхожестью, а также отрицательная корреляция в слабой степени между всхожестью и белковостью семян. Сравнительное изучение химического протравителя, стимуляторов и ЭМП на посевные качества семян выявило положительное влияние протравителя П-4, стимуляторов Самара, Гумат натрия на посевные качества и основные хозяйственно-ценные признаки.
Практическая значимость: Рекомендована предпосевная обработка посевных семян хлопчатника стимуляторами Самара, Гумат натрия или химическим протравителем П-4, что способствует повышении таких посевных качеств семян, как энергия прорастания (на 10,7 %), полевая всхожесть (на 16,6 %), а также хозяйственно-ценных признаков - количества плодовых ветвей (на 1,2 шт), количества коробочек на 1 растении (на 1,6 шт), продуктивности (на 5,5 г) и урожайности (на 4,5 ц/га).
Степень внедрения и экономическая эффективность: Использование посевных семян обработанных химическими препаратами в сочетании с высоким уровнем агротехники, способствует получению условной чистой прибыли в среднем на 222728,0 сумов/га и повышению рентабельности до 54,0 %, что приведет к экономической эффективности их применения.
Область применения: Селекция, семеноводство и семеноведение хлопчатника.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИЛМИЙ - ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МАРКАЗИ

ЎЗБЕКИСТОН ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИ ИЛМИЙ -

ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УЎТ: 633.511: 631.53.01


МАДРАХИМОВ ИЛХОМЖОН ХАКИМБОЕВИЧ


ЯНГИ ВА РАЙОНЛАШГАН ҒЎЗА НАВЛАРИНИНГ УРУҒЛИК

СИФАТИНИ ЎРГАНИШ

06.01.05 - Селекция ва уруғчилик



Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И








Тошкент – 2010


background image

2

Диссертация иши Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий-

тадқиқот институтининг “Ғўза уруғшунослиги” лабораториясида бажарилган.

Илмий раҳбар:



Расмий оппонентлар

:






Етакчи ташкилот:


биология фанлари доктори

Ахмедов Джамалхан Ходжаханович



қишлоқ хўжалик фанлари доктори

Нариманов Абдужалил Абдусаматович


қишлоқ хўжалик фанлари номзоди,

катта илмий ходим

Абдуалимов Шуҳрат Ҳамадуллаевич



ЎзР

ФА

Генетика

ва ўсимликлар

экспериментал биологияси институти


Ҳимоя 2010 йил ___ ___________ соат____да Ўзбекистон Ғўза

селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти қошидаги Д.020.55.01
рақамли ихтисослашган кенгаш мажлисида бўлади.


Манзил: 111218, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салор шаҳарчаси,

Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти.

Тел.:

150-61-37

; факс (8-371-150-61-37).


Диссертация иши билан Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги

илмий-тадқиқот институти кутубхонасида танишиш мумкин.

Автореферат 2010 йил «____» ________да тарқатилди.




Ихтисослашган кенгаш илмий котиби
биология фанлари номзоди М.С.Мирахмедов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Президентимиз И.А.Каримовнинг “Жаҳон

молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш-
нинг йўллари ва чоралари” асарида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб
чиқаришни кенгайтириш иқтисодий инқирозни бартараф этишнинг асосий
йўлларидан бири эканлиги таъкидланган. Қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини жадал ривожланиши уруғлик сифат кўрсаткичларига бевосита
боғлиқдир. Чунки, юқори сифатли уруғлик етиштириш, пахта ҳосилдорлиги ва
тола сифати юқори бўлиши гаровидир. Селекционер олимлар томонидан
яратилган ғўза навларининг уруғлик сифатини олдиндан ўрганиш, уни
ошириш йўлларини излаб топиш, сўнгра ишлаб чиқаришга жорий этиш,
юқори сифатли уруғлик чигит тайёрлашнинг муҳим ва ишончли омили бўлиб
қолмоқда. Ҳозирги вақтда уруғлик чигит сифати ва самарадорлигини
оширишнинг турли йўлларини ишлаб чиқиш, уларни амалиётга тадбиқ қилиш
юзасидан амалга оширилган ишлар кўлами унчалик кўп эмас. Шунингдек, ғўза
уруғчилиги бўйича олиб борилган тадқиқотлар аксарият ҳолларда тарқоқ
характерга эга бўлиб, чигитнинг униб чиқишини муҳим томонлари ва
ҳосилдорлик хусусиятларининг юқори даражасини таъминловчи, уруғлик
сифатини барқарорлаштирувчи усуллар эътибордан четда қолмоқда. Уруғлик
чигитнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш учун авваламбор экишдан олдин
уларни физик, кимёвий ва бошқа омиллар билан ишлов бериш керак бўлади.
Шу боис, ғўза навларининг уруғлик чигит сифатини ўрганиш асосида уларга
(навнинг биологик хусусиятларига боғлиқ равишда) кимёвий препарат ва
физикавий воситаларнинг таъсирини ҳамда уларнинг уруғлик чигит сифатини
оширишдаги аҳамиятини ўрганиш йўналишидаги илмий тадқиқот ишларини
олиб бориш ва уларни чуқур таҳлил қилиш долзарб ҳисобланади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ғўзанинг физиологик

фаоллигини ошириш, уруғлик чигит сифати ва ҳосилдорлик кўрсаткичларига
кимёвий препарат ва физикавий воситаларнинг таъсирини ўрганиш борасида
С.Мухамедханов (1998), Х.Рахимов (1970), Э.Хасанов (1980), А.Нариманов
(1998), Ш.Абдуалимов (2004), М.Турдиев (1998), Б.Тошпулатов (2004),
Ф.Шамсиддинов (2008) ва бошқалар томонидан илмий изланишлар олиб
борилган. Бироқ, ғўза уруғшунослигига оид кўп масалалар ҳали етарлича ўз
ечимини топмаган ва чуқур таҳлил этилмаган. Шу сабабли, мавжуд
натижаларни умумлаштириш ва янги кимёвий препаратлар ҳамда физикавий
воситаларнинг уруғлик чигит сифатига таъсирини ўрганиш ва бу белгиларнинг
ўзаро боғлиқликларини аниқлаш мақсадида тадқиқотлар олиб бориш
зарурияти туғилди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Мавзу тармоқ дастурига, ташкилотнинг мавзулар режасига

киради. Диссертация иши 2.4.1.3.3, 2.4.1.3.2 топшириғи, давлат рақами
01970006191 бўлган “Ҳар хил иқлим шароитида етиштирилган ва районлашган
янги навларнинг уруғлик чигит сифатини ўрганиш, ҳамда кимёвий, биологик


background image

4

препаратларнинг уруғлик чигит сифатига таъсири ва ошириш усулларини
яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳалар доирасида бажарилган.

Тадқиқотнинг мақсади:

Ўрта толали ғўза навларининг уруғлик чигит

сифат кўрсаткичларини ўрганиш асосида уларга кимёвий препаратлар ва
физикавий воситаларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифалари.

Ушбу мақсадни амалга ошириш учун

қуйидаги вазифалар амалга оширилди:

ўрта толали ғўза навларининг уруғлик чигит сифат кўрсаткичларини

ўрганиш;

уруғлик чигит сифат кўрсаткичларини ифодаловчи 1000 дона чигит

вазни, чигит мойдорлиги ва оқсил миқдори, унувчанлиги, дала унувчанлиги
ҳамда бир туп ўсимликнинг ҳосили каби белгиларнинг ўзаро коррелятив
боғлиқлигини аниқлаш;

ҳар хил вақт мобайнида сақланган уруғлик чигитларнинг сифат

кўрсаткичларини аниқлаш;

лаборатория шароитида кимёвий препарат ва физикавий воситаларни

ғўзанинг уруғлик чигитни униб чиқиш қуввати ва унувчанлигига таъсирини
ўрганиш;

дала шароитида кимёвий препарат ва физикавий воситаларни ғўзанинг

қимматли хўжалик белгиларига ва уруғлик чигит сифат кўрсаткичларига
таъсирини ўрганиш;

кимёвий препарат ва физикавий воситаларни ишлаб чиқаришда

қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Тадқиқот объекти сифатида G.hirsutum

L. турига мансуб ғўзанинг янги С-9074, Оққўрғон 3, С-4914, С-4535 ва
районлашган Наманган 77, С-6532, Омад навларининг тукли чигитлари
олинди. Уруғлик чигитларга ишлов беришда кимёвий уруғ дорилагич П-4,
стимуляторлар Самара, Гумат натрий, ХС-2 ҳамда физикавий восита ЭММдан
фойдаланилди.

Тадқиқот услублари.

Дала тажрибалари, лаборатория таҳлиллари

умумий қабул қилинган усулларда олиб борилди. Уруғнинг сифат
кўрсаткичлари “Инструкция по определению посевных качеств семян
хлопчатника” (1963) номли қўлланма асосида амалга оширилди. Чигит
мойдорлиги АМВ-1006 замонавий анализатори ёрдамида аниқланди. Чигит
мағзи таркибидаги оқсил миқдори Кьельдаль усули ёрдамида аниқланди.
Изланишлар натижасида олинган маълумотлар Б.А.Доспехов (1985) услубида
статистик таҳлилдан ўтказилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

ўрта толали ғўзанинг янги ва районлашган навларининг уруғлик чигит

сифатини ўрганиш ва улар орасидаги ўзаро коррелятив боғлиқликни аниқлаш;

сақлаш муддатининг уруғлик чигитларнинг сифат кўрсаткичларига

таъсирини ўрганиш;


background image

5

лаборатория шароитида уруғлик чигитнинг униб чиқиш қуввати ва

унувчанлиги, тола чиқими ва узунлиги, 1000 дона чигит вазни, чигит
мойдорлиги, дала шароитида уруғларнинг униб чиқиш тезлиги ва
унувчанлиги, ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, гуллаши ва кўсакларнинг
очилиши, битта кўсакдаги пахта вазни, бир туп ўсимлик маҳсулдорлиги ва
ҳосилдорликка кимёвий препарат ва физикавий воситаларнинг таъсирини
аниқлаш ҳамда ўрганилаётган белгиларга ижобий таъсир этувчи кимёвий
препаратлар ва физикавий воситаларни қўллашнинг энг мақбул вариантларини
аниқлаб, ишлаб чиқаришга тавсия этиш;

кимёвий препарат ва физикавий воситаларни ишлаб чиқаришда

қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.

Ишнинг илмий янгилиги.

Изланишлар давомида биринчи маротаба

янги

ва

районлашган

ғўза

навларининг

уруғлик

чигит

сифат

кўрсаткичларидан, чигит унувчанлиги билан мойдорлигининг кучли даражада
ижобий, чигит мағзи таркибидаги оқсил миқдори билан эса кучсиз салбий
ҳамда 1000 дона чигит вазни билан дала унувчанлиги белгилари орасида ўрта
ва кучли даражада ижобий коррелятив боғлиқлик мавжудлиги аниқланди.

Уруғлик чигитлар 2 йил сақланганда уларнинг уруғлик сифат

кўрсаткичлари ва ҳосилдорлиги 1 ва 3 йил сақланган уруғларга нисбатан
юқори бўлди

.

П-4 кимёвий уруғ дорилагичи, Самара, Гумат натрий, ХС-2

стимуляторлари ҳамда ЭММ физикавий воситасининг таъсири натижасида,
муайян бир кимёвий препарат ва физикавий воситанинг уруғлик чигит
сифатига турлича таъсир этиши аниқланди. Уруғларнинг униб чиқиш
тезлигига ХС-2 стимулятори ва ЭММ физикавий воситаси аста-секинлик
билан таъсир этиши қайд қилинди. Қўлланилган препаратларнинг ғўза
навларининг кейинги авлод уруғлик чигит сифат кўрсаткичларига турли
даражада ижобий таъсири сақланиб қолиши кузатилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Уруғлик

чигит сифатининг ижобий кўрсаткичларига эришишда кимёвий препарат ва
физикавий воситалар билан ишлов беришнинг амалий аҳамияти катта бўлиб,
улар чигитнинг эрта униб чиқишига, ўсимликларнинг баравж ўсиб-
ривожланишига имкон яратди. Тадқиқотлар асосида ишлаб чиқаришда
экилаётган ғўза навларининг уруғлик чигит сифат кўрсаткичлари: дала
шароитида чигитларнинг униб чиқиш тезлиги ва унувчанлиги (10,7 % ва 16,6
% га) ҳамда ҳосил шохлари сони (1,2 донага), бир туп ўсимликдаги кўсаклар
сони (1,6 донага), маҳсулдорлик (5,5 г га), ҳосилдорлик (4,5 ц/га га) ва тола
узунлиги (0,5 мм) каби миқдорий белгиларни оширишда чигитларни экишдан
аввал Самара, Гумат натрий стимуляторлари ёки П-4 уруғ дорилагичи билан
ишлов бериш тавсия этилди. Кимёвий препаратлар билан ишлов берилган
уруғлик чигитлардан фойдаланиш назорат вариантига нисбатан шартли соф
фойданинг ортиши 222728,0 сўм/га, рентабеллик даражаси эса 54,0 % гача
орттириб, иқтисодий самарадорликка эришиш мумкинлигини кўрсатди.


background image

6

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Ғўза уруғчилиги Республика

марказининг маълумотига қараганда 2009 йилда 27,3 минг тонна уруғлик
чигитга 111,7 тонна П-4 препарати билан ишлов бериб экилди. Шунингдек,
изланишлар натижасида олинган маълумотлар селекция ва уруғчилик
ишларида фойдаланиш учун тавсия этилди.

Ишнинг апробацияси.

Илмий тадқиқот натижалари Ўзбекистон Ғўза

селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти илмий кенгашида (1998-
2000 йй.), Д.020.55.01 рақамли ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий
семинарда (Тошкент, 2010 й.), «Ғўза ва кузги буғдойнинг парваришлаш
агротехнологияларини такомиллаштириш» (Тошкент, 2003 й.), «Состояние
селекции и семеноводства хлопчатника и перспективы её развития» (Тошкент,
2006 й.) ва «Современное состояние селекции и семеноводства хлопчатника,
проблемы и пути их решения» (Тошкент, 2007)

номли халқаро илмий-амалий

конференцияларда муҳокама этилган. Дала тажрибалари ҳар йили
ЎзҚХИИЧМ апробация комиссияси томонидан ижобий баҳоланган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзуси бўйича

жами 13 та илмий мақола чоп этилган бўлиб, шундан 3 таси журналлар
саҳифаларида ёритилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертациянинг асосий

ҳажми 133 бетдан иборат бўлиб, кириш, адабиётлар шарҳи, тажриба ўтказиш
шароити, қўлланилган манба ва тадқиқот услуби, хулоса ва тавсиялар ҳамда
фойдаланилган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади. Диссертацияда 20 та
жадвал ва 6 та расм мавжуд. Илова қисми айрим белгилар бўйича олинган
натижаларни ўз ичига олган ҳолда 11 бетни ташкил этади. Шунингдек,
диссертация ишида 180 та илмий адабиётлардан, жумладан 19 та хорижий
манбалардан фойдаланилган.

Тадқиқот ишларини олиб боришда илмий ва амалий ёрдам кўрсатган

Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институтининг
барча илмий ходимларига, ҳамда “Ғўза уруғшунослиги”, “Ғўза физиологияси
ва биокимёси” лабораторияси ходимларига ўз миннатдорчилигимни
билдираман.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Адабиётлар шарҳи

Ушбу бўлимда турли даврларда маҳаллий ва хорижий олимлар

томонидан олиб борилган ғўзанинг уруғлик чигит сифат кўрсаткичларини
ўрганишга оид илмий адабиётларнинг шарҳлари келтирилган.

Тадқиқотлар ўтказилган жойи ва шароити, манбаи ва иш услублари

Тадқиқотлар ўтказилган жойи ва шароити.

Тадқиқотлар 1997-2009

йилларда Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот
институтининг Ғўза уруғшунослиги лабораториясида ва Марказий тажриба
участкаси далаларида олиб борилди. Марказий тажриба участкасининг ҳудуди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида (Тошкент шаҳрига нисбатан
шимолий-шарқ йўналишда) бўлиб, географик жиҳатдан 41

22

шимолий ва

60

54

шарқий кенгликларда ҳамда денгиз сатҳидан 574,2 м баландликда


background image

7

жойлашган. Об-ҳаво шароити Тошкент вилояти учун умумий бўлиб, кундуз
кунлари иссиқ ва кечалари салқин бўлади. Ёзда асосан булутсиз кунлар бўлиб,
қуёш нурининг тик тушиши натижасида ҳарорат юқори, ёғингарчилик эса кам
бўлади. “Боз-сув” метеостанцияси маълумотларига кўра, кўп йиллик ўртача
ёғин миқдори 380 мм ни ташкил этиб, баҳорда тупроқнинг юза қисмининг
музлаш ҳарорати асосан март ойига, кузги тупроқ устки қатламининг музлаш
ҳарорати эса октябрь ойи охирларига тўғри келади.

Тадқиқот манбаи.

Тажрибада бошланғич ашё сифатида G.hirsutum L.

турига мансуб ғўзанинг янги С-9074, Оққўрғон 3, С-4914, С-4535 ва
районлашган Наманган 77, С-6532 ҳамда Омад навларининг тукли чигитлари
олинди. Уруғлик чигитларга ишлов беришда кимёвий уруғ дорилагич П-4,
стимуляторлар Самара, Гумат натрий, ХС-2 ҳамда физикавий восита ЭММдан
фойдаланилди.

Тадқиқот услублари.

Илмий изланишларнинг ҳар бир босқичида

бошланғич ашё сифатида олинган навларнинг уруғлик чигитларига экишдан
олдин кимёвий уруғ дорилагич П-4, стимуляторлар Самара, Гумат Натрий,
ХС-2 ҳамда физикавий восита ЭММ билан ишлов берилиб, дала ва
лаборатория шароитларида ушбу кимёвий препаратлар ва физикавий
воситаларнинг ўсимликларни ўсиш ва ривожланишига, қимматли-хўжалик
белгиларига, жумладан, уруғлик чигит сифатини белгиловчи кўрсаткичларга
бўлган таъсири ўрганилди.

Тажриба вариантлари дала шароитида 60 х 20 - 1 схемада 50 уялик, ҳар

бир уяга 5 тадан чигит экилиб, 2 ярусда, 4 қайтариқда жойлаштирилди. Дала
шароитида ўсимлик белгилари бўйича фенологик кузатувлар олиб борилиб,
лаборатория таҳлиллари “Инструкция по определению посевных качеств
семян хлопчатника” (1963) қўлланмаси асосида амалга оширилди.

Шунингдек, чигит мойдорлиги АМВ-1006 замонавий анализатори

ёрдамида, чигит мағзи таркибидаги оқсил миқдори эса Кьельдаль усули
асосида аниқланди. Уруғлик чигит сифат кўрсаткичларини ифодаловчи 1000
дона чигит вазни, чигит таркибидаги мой ва мағзи таркибидаги оқсил миқдори
ҳамда унувчанлик белгиларининг ўзаро корреляцион боғланиши таққослаб
ўрганилди. Изланишлар натижасида олинган маълумотлар Б.А.Доспеховнинг
«Методика полевога опыта» (1985) қўлланмаси асосида статистик таҳлилдан
ўтказилди.

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ

Навларнинг 1000 дона чигит вазни.

Уруғлик чигитнинг сифатини

белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири 1000 дона чигит вазни ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда селекционер олимлар томонидан яратилган ва яратилаётган
ғўза навларининг ҳосилдорлиги, чигитнинг униб чиқиш қуввати ва
унувчанлиги ҳамда чигит мойдорлигини юқори бўлишида 1000 дона чигит
вазни катта аҳамият касб этмоқда. Изланишларимизда бошланғич
намуналарнинг 1000 дона чигит вазни аниқланди (1-расм). Ушбу белги бўйича
Омад навининг ўртача 3 йиллик кўрсаткичи 135,5 г бўлгани ҳолда, биринчи
йилги натижа 138,0 г ни, иккинчи йилда 133,0 г ва учинчи йилги тажрибаларда


background image

8

134,0 г ни ташкил қилди. Шунингдек, 1000 дона чигит вазнининг энг паст
кўрсаткичи С-6532 навида қайд этилди ва 3 йиллик маълумотларга асосан

1-расм. 1000 дона чигит вазни, г (ўртача 3 йиллик)

ўртача 107,1 г га (106,5; 108,0 ва 107,0 г) тенг бўлди. Қолган навларда эса 109,6
г дан 125,5 г гача бўлгани аниқланди.

Чигит мойдорлиги.

Ғўза асосан толаси учун етиштирилади, лекин

ундан яна бир муҳим маҳсулот пахта мойи ҳам олинади. Шу сабабли,
яратилаётган ғўза навлари тезпишар, ҳосилдор, касаллик ва зараркунанда
ҳашоратларга чидамли, юқори тола сифати ва чиқимига эга бўлиши билан
бирга, чигит таркибида юқори мой тўплаши ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Тажрибадаги навларнинг чигитидаги мой миқдори бир-бирига ўзаро

таққослаб ўрганилди (2-расм).

2-расм. Навлар чигитининг мойдорлиги, % (ўртача 3 йиллик)

Мазкур белги бўйича олинган натижаларга кўра, ғўза навларининг чигит

мойдорлиги ўртача 16,5-22,3 % га тенг бўлганлиги кузатилди. Шу ўринда
таъкидлаб ўтиш жоизки, тажриба намуналари ичида 1000 дона чигит вазни
юқори бўлган (125,5 г) С-4914 ғўза нави мой миқдори бўйича ҳам энг юқори
натижани (22,3 %) кўрсатди. Аксинча, энг паст чигит вазнига эга бўлган С-
6532 ғўза навида чигит мойдорлиги 16,5 % ни ташкил қилиб, бу белги бўйича


background image

9

ҳам энг паст кўрсаткичга эга бўлди. Чигит мойдорлигининг бундай ҳолатда
шаклланиши барча навлар учун хос бўлмади. Масалан, 1000 дона чигит вазни
бўйича ўртача кўрсаткични намоён қилган С-9074 нави чигити таркибида
юқори миқдорда (22,0 %) мой тўплангани аниқланди. Олинган маълумотларга
назар ташласак, қолган навларнинг чигит мойдорлиги 19,1 % дан 20,2 % гача
бўлгани кузатилди.

Чигит мағзи таркибидаги умумий оқсил миқдори.

Изланиш-

ларимизда иштирок этган 4 та навнинг чигит мағзи таркибидаги умумий оқсил
миқдори ҳам аниқланди. Ўрганилган навларнинг чигит мағзи таркибидаги
оқсил миқдори 29,3 % дан 38,0 % гача бўлди. Оқсил миқдори бўйича олинган
натижалар мой миқдорига нисбатан тескари ҳолатни намоён қилди, яъни,
чигит таркибида юқори миқдорда мой тўплаган навларда оқсил миқдори кам
ёки аксинча, чигит таркибида кам миқдорда мой тўплаган навларда оқсил
миқдори юқори кўрсаткичда бўлганлиги аниқланди. Жумладан, С-4914 навида
чигит мойдорлиги бўйича энг юқори кўрсаткич (22,3 %) қайд этилган бўлсада,
оқсил миқдори бўйича энг паст натижа (29,3 %) кузатилди. Аксинча, С-6532
нави чигитида кам (16,5 %) мой тўпланган бўлса, оқсил миқдори бўйича энг
юқори (37,7 %) натижа қайд этилди.

Чигитнинг униб чиқиш қуввати ва унувчанлиги.

Лаборатория

шароитида ўрганилган навларда уруғлик чигитларнинг униб чиқиш қуввати
бўйича энг паст кўрсаткич (84,6 %) С-6532 ғўза навида кузатилган бўлса, ушбу
белги бўйича энг юқори кўрсаткич С-4535 навида аниқланди ва униб чиқиш
қуввати 92,4 % ни ташкил қилди. Қолган навлар чигитларининг униб чиқиш
қуввати 89,8 % дан 92,2 % гача бўлган оралиқдан ўрин олди.

Уруғлик

чигитларнинг

унувчанлиги

униб

чиқиш

қуввати

кўрсаткичларидан келиб чиқган ҳолда, ушбу белги бўйича ҳам энг паст ва
юқори натижалар С-6532 ва С-4535 навларида аниқланди, яъни, кўрсаткичлар
тегишли равишда 90,3 % ва 93,9 % ни ташкил этди. Шу ўринда таъкидлаб
ўтиш жоизки, юқори чигит вазни ва мой миқдорига эга бўлган ғўза
навларининг чигит унувчанлиги бўйича ҳам ўз устунлигини намоён қилди.
Жумладан, С-4914 (93,3 %), С-9074 (93,3 %) ва Омад (93,7 %) навларини
келтириб ўтишимиз мумкин. Олинган маълумотларга асосланиб қуйидаги
хулосага келинди:

-чигитдаги мой миқдори навнинг келиб чиқишига ҳам боғлиқ бўлиб,

1000 дона чигит вазнининг юқори бўлиши билан бирга мой миқдорининг ҳам
ортиши, жумладан, чигит мойдорлигининг ошиши билан эса оқсил миқдорини
ҳам қисман пасайиши кузатилди. Шунингдек, уруғлик чигитларнинг
лаборатория шароитида униб чиқиш қуввати ва унувчанлиги бўйича юқори
кўрсаткичлар айнан йирик чигит вазнига эга бўлган ва чигити таркибида кўп
миқдорда мой тўплаган навларда қайд этилди.

Чигит мойдорлиги ва чигит мағзи таркибидаги оқсил миқдорининг

уруғлик чигит сифат кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлиги.

Чигит

мойдорлиги билан 1000 дона чигит вазни белгиларининг ўзаро боғлиқлиги
бўйича олинган натижалар, барча навларда ушбу белгилар ўртасида кучли


background image

10

ижобий боғланиш мавжудлигини ва кўрсаткичлар r=0,70 дан r=0,80 гача
бўлганлигини кўрсатди. Демак, ғўза навларининг чигити қанчалик йирик
бўлса, чигит таркибида мой миқдори ҳам шунчалик юқори бўлиши аниқланди.

Навларда чигит мойдорлиги билан чигит унувчанлиги орасида кучли

ижобий боғлиқлик (r=0,78-0,83) қайд этилди. Фақатгина, Наманган 77 навида
ўрганилаётган белгилар орасида ўрта ижобий боғланиш кузатилиб, корреляция
коэффициенти тегишли равишда r=0,67 га тенг бўлди.

Чигит мойдорлиги билан чигит мағзи таркибидаги оқсил миқдори

ўртасида фақат Наманган 77 навида (-0,36) ўртача салбий боғлиқлик
мавжудлиги кузатилган бўлса, қолган навларда ушбу белгилар орасидаги
корреляция коэффиценти r=-0,01 дан -0,15 гача бўлгани ҳолда кўрсаткичлар
орасида деярли боғланишлар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ўрганилган барча ғўза навларида чигит мағзи таркибидаги оқсил

миқдори билан 1000 дона чигит вазни ўртасида кучсиз ижобий боғланиш
мавжутлиги қайд этилди. Ушбу белгилар бўйича олинган кўрсаткичлар r=0,01-
0,17 оралиғида бўлди. Бизнинг фикримизча бу ҳолатнинг асосий сабаби 1000
дона чигит вазнининг чигит мойдорлиги билан кучли ижобий боғланиши ва ўз
навбатида

мойдорликнинг

оқсил

миқдори

билан

кучсиз

салбий

боғланишидадир.

Оқсил миқдори билан чигитларнинг унувчанлиги орасида ҳам

юқоридаги каби ҳолат кузатилди, бироқ олинган натижалар салбий кўринишда
(r=-0,02-0,05) бўлди. Тажрибаларда ўрганилган навларда 1000 дона чигит
вазни билан чигитларнинг унувчанлиги орасида ижобий коррелятив
боғланишлар қайд этилди, яъни, боғланиш коэффицентлари ўрта ва кучли
ҳолда намоён бўлди. Ушбу белгилар орасидаги боғланишлар Омад навида ўрта
ҳолатда бўлган бўлса, С-6532, Наманган 77 ва С-4914 навларида кучли ҳолатда
эканлиги кузатилди.

1000 дона чигит вазнининг дала шароитида чигитларнинг

унувчанлиги ва бир туп ўсимликдаги ҳосил билан ўзаро боғлиқлиги.

Тадқиқотларда 1000 дона чигит вазни билан дала шароитида чигитларнинг
унувчанлиги ўртасидаги боғланишлар, лаборатория шароитида чигит
унувчанлиги орасида кузатилган ҳолатлар каби намоён бўлди. Ўрганилган
навларда ушбу белгилар орасидаги боғланиш коэффицентлари ўрта ва кучли
ҳолда эканлиги кузатилди (1-жадвал). Ушбу белгилар орасидаги боғланишлар
С-6532, Наманган 77 ва Оққўрғон 3 навларида ўрта (r=0,48, r=0,56, r=0,58)
ҳолатда бўлган бўлса, С-4535, С-9074, Омад ва С-4914 навларида кучли
(r=0,62, r=0,64, r=0,66 ва r=0,77) ҳолатда эканлиги кузатилди.

Ҳосилдорликни белгиловчи асосий компонентлардан бири бўлган 1000

дона чигит вазни билан бир туп ўсимликнинг ҳосили ўртасида боғланишлар
барча навларда ижобий эканлиги аниқланди. Навларнинг аксариятида ушбу
белгилар орасида кучсиз ва ўртача боғланиш кузатилиб, корреляция коэффи-
циентлари r=0,24-0,58 тенг бўлди. Омад навида ўрганилган белгилар орасида
кучли (r=0,71) коррелятив боғланиш мавжудлиги қайд қилинди.
Ўрганилган

белгиларнинг

ўзаро

боғлиқлиги

бўйича

олинган


background image

11

маълумотларга кўра, чигит таркибида мой миқдори юқори бўлган ғўза
навларида бир вақтнинг ўзида 1000 дона чигит

вазни ва уруғлик чигит

унувчанлиги ҳам юқори бўлиши аниқланди.

1-жадвал

1000 дона чигит вазнининг дала шароитида чигитларнинг унувчанлиги

ва бир туп ўсимликдаги ҳосил билан ўзаро боғлиқлиги

Навлар

1000 дона чигит вазни

Дала шароитида

чигитларнинг

унувчанлиги билан

Бир туп ўсимлик ҳосили

билан

r

m

tr

r

m

tr

1.

С-6532

0,48

0,20

2,34

0,24

0,22

1,05

2.

Наманган 77

0,56

0,19

2,92

0,27

0,22

1,20

3.

С-9074

0,64

0,18

3,54

0,47

0,20

2,29

4.

Оққўрғон 3

0,58

0,19

3,04

0,30

0,22

1,33

5.

С-4914

0,77

0,15

5,14

0,51

0,20

2,52

6.

С-4535

0,62

0,18

3,36

0,58

0,19

3,03

7.

Омад

0,66

0,15

3,73

0,71

0,16

4,30

Олинган натижалар чигит таркибида мой миқдори билан оқсил миқдори

ўртасида кучсиз салбий коррелятив боғлиқлик мавжуд эканлигини кўрсатди.
Шунингдек, тажриба натижалари асосида 1000 дона чигит вазни дала
шароитида чигитларнинг унувчанлиги билан ўрта ва кучли ҳолда, бир туп
ўсимликнинг ҳосили кўрсаткичлари билан эса кучсиз ва ўрта ҳолатда
боғланиш бўлганлиги кузатилди.

Сақлаш даврининг уруғлик чигитларнинг унувчанлигига таъсири.

Лаборатория шароитида ғўза навлари уруғлик чигитларининг унувчанлиги,
униб чиқиш қувватига мос равишдаги кўрсаткичларни намоён қилди. Яъни, 3
хил муддатда сақланган чигитларнинг қай бирида (навлар бўйича) униб чиқиш
қуввати юқори бўлган бўлса, уларда унувчанлик кўрсаткичи ҳам баланд
бўлганлиги кузатилди.

Уруғлар бир йил сақланганда навлар чигитларининг унувчанлиги 90-96

% ни ташкил этди. Униб чиқиш қуввати кўрсаткичи каби ўрганилаётган белги
бўйича юқори кўрсаткич С-4535 навида ва паст натижа С-6532 навида
кузатилди. Бироқ, С-6532 нави чигитлари 2 йил сақлангандаги кўрсаткичи
сезиларли даражада (5,7 % га) ортганлиги аниқланди.

Омад навининг бир йил сақланган уруғлик чигитлари унувчанлиги 94,0

% бўлган бўлса, икки йил сақланганда белги кўрсаткичи тажрибада
ўрганилган бошқа навларга нисбатан юқори бўлганлиги кузатилди ва 97,0 % га
тенг бўлди. Қолган навларнинг ҳам 2 йил сақланган чигитларининг
унувчанлиги бир йил сақланган уруғлик чигитлар унувчанлигидан юқори
эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, аксарият навларнинг (Наманган 77, С-


background image

12

4914, С-4535, Омад) чигитлари уч йил сақланганда уларнинг унувчанлик
кўрсаткичи икки йил сақланган чигитларга нисбатан пасайиши кузатилди.
Бироқ, С-9074 навида ушбу ҳолатнинг акси қайд қилиниб, навнинг 2 йил
сақланган

уруғлик

чигитининг

унувчанлиги

3

йил

сақланганга

нисбатан 1,0 % га ортиқ эканлиги аниқланди.

Дала шароитида унувчанлиги.

Дала шароитида турли муддатда

сақланган уруғлик чигитларнинг унувчанлиги ўрганилди ва қуйидаги
натижалар олинди. Бир йил сақланган уруғларда унувчанлик навлар бўйича
49,3 % дан 77,2 % гача бўлгани ҳолда, энг юқори кўрсаткич (77,2 %) С-4914
навида ва энг паст натижа (49,3 %) С-6532 навида қайд этилди. С-6532 нави
намоён қилган энг паст натижа чигитнинг бошқа сақлаш муддатларида (60,5
%, 45,8 %) ҳам сақланиб қолганлиги кузатилди.

Уруғликлар икки йил сақланганда уларнинг унувчанлиги бир йил

сақланган чигитлар кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада ортди. Бир
ва икки йил сақланган чигитларнинг кўрсаткичлари ҳар бир нав учун алоҳида
таққосланганда ўртадаги фарқланиш 2,5 % дан 22,8 % гача эканлиги
аниқланди. Икки йил сақланган чигитларнинг унувчанлиги 60,5-84,0 %
оралиғида бўлди. Тажрибалар Оққўрғон 3 навининг 2 йил сақланган
чигитларининг униб чиқиш тезлиги энг юқори бўлганлигини (99 %), унинг
унувчанлиги (84 %) ҳам юқори кўрсаткичга эгалигини кўрсатди.

3 йил сақланган уруғлик чигитларнинг дала шароитидаги унувчанлиги

45,8 % дан 79,8 % гача бўлиб, икки йил сақланган чигитларнинг белги
кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада пасайганлиги (1,6-15,9 % гача)
аниқланди. Таъкидлаш жоизки, навларнинг 3 йил муддатгача сақланган
уруғларининг энг юқори унувчанлиги (79,8 %) Оққўрғон 3 навида қайд
қилинди. Уруғларни унувчанлиги бўйича кейинги ўринни Омад нави эгаллаб,
79,6 % ни ташкил этди. Демак, юқори сифатли уруғлик чигит етиштиришда,
уни сақлаш муддатларининг аҳамияти ҳам катта бўлиб, тиним даврининг
қанчалик охирига етиши билан характерланади.

Ҳосилдорлик.

Ўрганилаётган белгига уруғлик чигитларнинг сақлаш

муддатларининг таъсири бўйича олинган натижаларга кўра, чигитлар бир йил
сақланганда ҳосилдорлик навлар бўйича 38,0-41,4 ц/га ни ташкил қилди. Пахта
ҳосили салмоғи бўйича энг юқори кўрсаткичга (41,4 ц/га) бир туп ўсимлигида
энг кўп кўсак тўплаган С-9074 нави, энг паст натижага (38,0 ц/га) эса С-4914
нави эга бўлди. Шунингдек, бир туп ўсимлигида кўп кўсак тўплаган ва 1000
дона чигит вазни юқори бўлган Омад навининг ҳосилдорлиги 40,2 ц/га га тенг
бўлди.

Навларнинг уруғлик чигитлари икки йил сақланганда уларнинг

ҳосилдорлик кўрсаткичлари 40,8 ц/га дан 44,4 ц/га гача бўлгани ҳолда, барча
навларда ҳосилдорликнинг ортганлиги (1,1-5,4 ц/га гача) кузатилди.
Жумладан, С-6532 навининг ҳосилдорлиги 38,2 ц/га ни ташкил этган бўлса,
кейинги ҳолатда 43,6 ц/га бўлди.

Навларнинг уруғлик чигитлари уч йил сақлаб экилганда, уларнинг дала

шароитидаги униб чиқиш тезлигининг сусайиши ва унувчанлигининг


background image

13

пасайиши ҳисобига (2 йил сақланган уруғлик чигитлар кўрсаткичларига
нисбатан) барча ўрганилган навларда ҳосилдорлик кўрсаткичининг камайиши
кузатилди. Айниқса, С-6532 ва Омад навларида ҳосилдорлик кескин (4,0-4,4
ц/га гача) пасайди. Ўрганилган навларнинг ҳосилдорлиги гектарига 37,9 ц/га
дан 42,0 ц/га гача бўлиб, энг юқори кўрсаткич С-9074 навида кузатилди. Шуни
таъкидлаш керакки, уруғлик чигитлари бир ва уч йил сақланиб экилган
ҳолларда навларнинг ҳосилдорлиги таққосланганда бир-бирига яқин
бўлганлиги аниқланди.

Сақлаш даврининг ғўза навларининг уруғлик чигит сифати ва

ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсири юзасидан лаборатория ва дала
шароитида олиб борилган тажрибалар уруғликларда физиологик етилиш
жараёнларининг турлича кечиши оқибатида уруғ сифати ва ҳосилдорлик
кўрсаткичлари ҳар хил бўлишини кўрсатди. Уруғ сифати ва ҳосилдорлик
кўрсаткичлари бўйича юқори натижаларни олиш учун уруғлик чигитларни 2
йил сақлаш 1 ва 3 йил сақлашга қараганда энг мақбул муддат эканлиги
аниқланди. Шу ўринда барча экинларда бўлгани каби пахтачиликда ҳам
уруғлик чигитларни тайёрлашда талаб этилган миқдордан 20-25 % ортиқча
чигит тайёрланади ва бу заҳира фонди деб юритилади. Қайта экиш бўлмаган
тақдирда чигитларни сақлашни яхши ташкил этиб, икки йил сақланган
чигитларни келгуси йил ҳосили учун экиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Кимёвий препаратлар ва ЭММнинг лаборатория шароитида

уруғлик чигитнинг униб чиқиш қуввати ва унувчанлигига таъсири.

Уруғлик чигитларга кимёвий препарат ва физикавий воситалар билан ишлов
берилган вариантларда униб чиқиш қуввати 86,6 % ва 96,4 % ни ташкил этди.
Бу эса назорат вариантига нисбатан 2-4 % га ортиқ демакдир. Шу ўринда
таъкидлаб ўтиш жоизки, препаратлар ичидан Самара, Гумат натрий
стимуляторлари ва П-4 уруғ дорилагичи қўлланилган вариантларда ушбу
белги бўйича бирмунча юқори натижаларга эришилди. Жумладан, Самара
стимулятори ишлатилганда 92,8-96,1 %, Гумат натрийда 90,0-96,1 % ва П-4 да
86,5-96,4 % бўлди. Қолган вариантларда ҳам чигитларнинг униб чиқиш
қуввати назорат вариантига нисбатан устун эканлиги аниқланди. С-9074 ва
Омад навларининг уруғлик чигитларига ЭММ билан ишлов берилгандаги
кўрсаткичлар назорат варианти даражасида ёки унга нисбатан бирмунча паст
бўлди ва натижа 0,1-1,1 % га камайди.

Самара ва Гумат натрий стимуляторлари таъсирида унувчанлик

кўрсаткичлари 92,9-96,7 % бўлиб, С-4914, Омад ва Оққўрғон 3 навларида энг
юқори натижалар қайд этилди ва 96,7 % ни ташкил этди. Бу эса ўз навбатида
олинган натижани назорат вариантига нисбатан 1,8-4,2 % га ортиқлигидан
далолат беради. Шунингдек, Гумат натрий стимулятори таъсирида
кўосаткичларнинг қолган вариантларга қараганда бирмунча юқори бўлганлиги
кузатилди. Чигитларнинг унувчанлик кўрсаткичлари навлар бўйича назорат
вариантларида 90,3 % дан 93,9 % гача бўлгани ҳолда, юқори кўрсаткич (93,9
%) С-4535 навида кузатилди. ЭММ физикавий воситаси ва ХС-2 стимулятори
билан ишлов берилган чигитларнинг унувчанлиги ҳам (навлар бўйича) назорат


background image

14

вариантига нисбатан юқори эканлиги аниқланиб, ўртача кўрсаткич 89,4-96,6 %
ни ташкил этди.

Уруғлик чигитларнинг униб чиқиш қуввати ва унувчанлиги бўйича

лаборатория шароитида олинган натижалар асосида шуни хулоса қилиш
мумкинки, С-6532 навида уруғлик чигитларнинг униб чиқиш қуввати
назоратга нисбатан Самара препарати таъсирида 8,2 % га, Оққўрғон 3 навида
унувчанлик кўрсаткичи П-4 препарати таъсирида 4,7 % га юқори бўлганлиги
аниқланди.

Дала шароитида

чигитларнинг униб чиқиш тезлиги.

Тажриба

натижалари асосида чигитларнинг униб чиқиш тезлиги бўйича қўлланилган
препаратлардан Самара ва Гумат натрий стимуляторлари энг самарали
эканлиги аниқланди, яъни, назорат вариантида навлар бўйича 12 май ҳолатига
ўртача кўрсаткич 84,0-92,6 % бўлган бўлса, Гумат натрий ва Самара
препаратлари ишлатилганда ушбу белги кўрсаткичи 90,3-98,0 % ва 88,3-96,5 %
ни ташкил этди. Айниқса, уч муддатда (8 май, 10 май ва 12 май) ҳам Гумат
натрий стимулятори қўлланилган вариантларда энг юқори натижалар олинди.

Демак, дала шароитида чигитларнинг униб чиқиш тезлигига кимёвий

препарат ва физикавий воситалар турлича таъсир этди. ХС-2 стимулятори ва
ЭММ физикавий воситаси униб чиқиш тезлигига аста-секинлик билан таъсир
қилиши қайд қилинди. Шунингдек, ўрганилган белги бўйича энг юқори
кўрсаткич П-4, Самара ҳамда Гумат натрий препаратлари қўлланилганда
кузатилди.

Дала шароитида

чигитларнинг унувчанлиги.

Дала шароитида навлар

уруғлик чигитларининг унувчанлиги назорат вариантида 51,6 % дан 66,9 % ни
ташкил қилгани ҳолда, энг юқори кўрсаткич С-9074 навида кузатилди (2-
жадвал). Назорат вариантида энг паст кўрсаткич С-6532 навида қайд қилинди
ва бу ҳолат уруғлик чигитлари кимёвий препарат ва физикавий воситалар
билан ишлов берилган вариантларда (навлар бўйича) ҳам сақланиб
қолинганлиги (54,3-62,3 %) аниқланди.

Ушбу белги бўйича юқори натижалар уруғлик чигитларнинг униб чиқиш

тезлигига мос равишда Самара ва Гумат натрий стимуляторлари ишлатилган
вариантларда қайд қилиниб, кўрсаткичлар 58,4 % дан 73,5 % гача бўлди.
Жумладан, ушбу препаратлар билан С-9074, С-4914 ва Омад навларининг
уруғлик чигитларига ишлов берилган вариантларда назоратга нисбатан энг
юқори кўрсаткичлар кузатилди. Самара стимулятори қўлланилганда
кўрсаткичлар мос равишда 73,3, 70,0 ва 69,4 % га, Гумат натрий стимулятори
таъсирида эса 72,8, 73,2 ва 73,5 % га тенг бўлди. Таъкидлаб ўтиш жоизки,
навлар бўйича кўпроқ Гумат натрий ишлатилган вариантларда юқори
кўрсаткичлар кузатилди. Бу эса ўз навбатида, ушбу стимуляторнинг
чигитларни унувчанлигига ижобий таъсир этганлигидан далолат беради.
Бироқ, мазкур белги бўйича навларнинг уруғлик чигитларига препаратлар
билан ишлов берилган вариантларнинг барчасида ҳам яхши натижалар
кузатилмади. Масалан, ЭММ физикавий воситаси ва ХС-2 препарати
қўлланилган вариантларда натижалар (54,3-68,9) назорат варианти


background image

15

кўрсаткичларига тенг ёки ундан паст бўлганлиги аниқланди. Айниқса, ХС-2
стимулятори ишлатилган вариантларда, Оққўрғон 3 ва С-4914 навларида
чигитларнинг дала унувчанлиги назорат вариантига нисбатан 3,1 % дан 5,1 %
гача кам бўлганлиги қайд қилинди.

2-жадвал

Дала шароитида уруғлик чигитларнинг унувчанлиги, %


Навлар

Назорат

П-4

Самара

М

м

V % М

м

V %

М

м

V %

1. С-6532

51,6

1,9 3,9 7,7 59,5

2,5 5,1 8,7 58,4

1,0 2,1 3,6

2. Наманган 77 60,1

2,3 4,6 7,6 66,4

2,3 4,7 7,1 65,9

2,5 5,1 7,7

3. С-9074

66,9

3,0 6,1 9,1 68,5

3,0 6,1 8,9 73,3

2,6 5,2 7,1

4. Оққўрғон 3

63,3

2,1 4,2 6,7 68,9

1,5 3,1 4,6 71,2

0,6 1,2 1,8

5. С-4914

61,3

2,2 4,4 7,2 70,9

1,5 2,9 4,1 70,0

2,7 5,5 7,9

6. С-4535

65,5

1,8 3,7 5,7 72,3

2,6 5,2 7,2 67,9

1,0 2,1 3,1

7. Омад

64,3

1,4 2,9 4,5 80,9

3,5 7,1 8,8 69,4

0,7 1,4 2,0

давоми


Навлар

ЭММ

Гумат натрий

ХС-2

М

м

V % М

м

V %

М

м

V %

1. С-6532

54,3

2,4 4,8 8,8 62,3

2,7 5,4 8,6 56,8

2,6 5,3 9,4

2. Наманган 77 61,8

2,4 4,8 7,8 65,0

2,8 5,7 8,8 62,0

3,0 6,0 9,6

3. С-9074

65,0

1,9 3,9 6,1 72,8

2,9 5,9 8,1 69,7

2,5 5,0 7,2

4. Оққўрғон 3

66,2

2,3 4,7 7,1 69,0

2,5 5,1 7,5 58,2

2,0 4,1 7,1

5. С-4914

69,1

2,8 5,6 8,2 73,2

2,7 5,5 7,5 58,2

1,9 3,8 6,5

6. С-4535

64,0

2,0 4,0 6,3 73,0

1,6 3,2 4,4 66,8

0,8 1,6 2,4

7. Омад

64,7

0,5 1,0 1,6 73,5

1,3 2,6 3,6 68,9

0,7 1,5 2,1

ЭКФ

(05)

= 2,84 %

Хулоса

қилиб

айтганда,

чигитларнинг

дала

шароитидаги

унувчанлигининг юқори бўлишига эришишда кимёвий препарат-ларнинг
аҳамияти катта бўлди. Чигитларнинг дала унувчанлигига П-4, Самара ва Гумат
натрий препаратларининг ижобий таъсири аниқланиб, белги кўрсаткичлари
назоратга нисбатан 1,6-16,6 % га устунлиги қайд этилди.

Бир

туп

ўсимликнинг

маҳсулдорлиги

ва

ҳосилдорлик

кўрсаткичлари.

Уруғлик чигитларга кимёвий препарат ва физикавий

воситалар билан ишлов берилган вариантларда бир туп ўсимликнинг
маҳсулдорлик кўрсаткичлари 42,9-53,6 г бўлгани ҳолда, паст кўрсаткич (42,9 г)
ЭММ физикавий воситаси С-4914 навида қўлланилган вариантда қайд
қилинди. Уруғлик чигитлар Самара стимулятори билан ишлов берилган Омад
нави қолган навларга нисбатан юқори маҳсулдорлик кўрсаткичига (53,6 г) эга
бўлди. Наманган 77 нави назорат вариантида ушбу белги кўрсаткичи 48,6 г ни
ташкил этиб, П-4 уруғ дорилагичи, Самара, Гумат натрий, ХС-2
стимуляторлари ва ЭММ физикавий воситаси қўлланилган вариантларда мос
равишда 52,5 г, 52,8 г, 52,0 г, 50,8 г ва 50,3 г га тенг бўлганлиги кузатилди.


background image

16

Шундай ҳолат қолган навларда ҳам аниқланди. Таъкидлаш лозимки,
навларнинг уруғлик чигитларига Самара стимулятори билан ишлов
берилганда ушбу белги бўйича юқори натижаларга эришилди.

Изланишларимизда қўлланилган аксарият кимёвий препаратлар

таъсирида навларнинг пахта ҳосилдорлиги назорат вариантига нисбатан юқори
бўлди. Уруғлик чигитларга Самара препарати билан ишлов берилиши
натижасида навларнинг пахта ҳосили ўртача 37,7-43,5 ц/га ни ташкил этди ва
назорат вариантига нисбатан 2,2-2,9 ц/га қўшимча ҳосил олинди. Энг юқори
натижа (43,5 ц/га) С-9074 навида Самара стимулятори қўлланилганда
кузатилди. Навларнинг пахта ҳосили салмоғига ижобий таъсир этиши бўйича
кейинги ўринни Гумат натрий стимулятори эгаллади ва 38,9-43,1 ц/га бўлиб,
юқори ҳосилдорлик кўрсаткичи (43,1 ц/га) С-9074 навида кузатилди. П-4 уруғ
дорилагичи, ХС-2 стимулятори ва ЭММ физикавий воситаси қўлланилган
вариантларда назоратга нисбатан 0,8-3,9 ц/га га кўпроқ ҳосил тўплангани
аниқланди. Ушбу навларнинг ҳосилдорлиги назорат вариантига нисбатан 1,1-
4,5 ц/га устунлиги билан фарқланди.

Уруғлик чигитларга турли хил кимёвий препарат ва физикавий

воситалар билан ишлов беришнинг

иқтисодий самарадорлиги.

Изланишларимизда ғўза навларининг R

1

авлодли уруғлик чигитларидан

фойдаланилиб, олинган маълумотларнинг иқтисодий самарадорлигини
ҳисоблаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг “Пахта
хом-ашёсининг 70-03-04-2008-сонли харид нархлари нархномаси” асосида
амалга оширилди. Унга кўра, R

1

авлодли 1 кг тукли уруғлик чигитларнинг

нархи 678,49 сўм, 60 кг эса 40709,4 сўмни ташкил этди.

П-4 препаратининг 1 кг кукуни 8200,0 сўмни, 1 кг Гумат натрий

стимулятори 2600,0 сўмни, 1 кг Самара стимулятори 64900,0 сўмни ташкил
этади. Назорат вариантида экилган навларнинг пахта ҳосилини сотишдан
тушган маблағ 1581489,8 сўмдан 1824322,6 сўмгача бўлиб, маҳсулотни
етиштиришга сарфланган жами харажатлар 1291157,6 сўмни, шартли соф
фойда эса 290332,2-533165,0 сўмни, рентабеллик 22,4 % ва 41,2 % ни ташкил
қилди. 60 кг уруғлик чигитларни дорилаш учун ишлатилган препаратларга
ўртача 117,0-19680,0 сўмгача ва ишлов беришга 22599,0 сўм сарфланди.
Натижада, барча вариантлар учун 1 гектар майдонда маҳсулот етиштириш
харажатлари чигит нархи, уларга кимёвий препарат ва физикавий воситалар
билан ишлов бериш харажатларини қўшиб ҳисобланганда 1313788,1-1333436,6
сўмни ташкил қилди. Ҳосилни сотишдан тушган маблағ 1532267,0-1988613,0
сўм/га бўлиб, 296605,4-670962,4 сўм шартли соф фойда олинди. Жумладан,
шартли соф фойданинг ортиши назорат вариантига нисбатан 222728,0 сўм/га
ва рентабеллик даражаси 54,0 % гача ортиши кузатилди. Энг юқори шартли
соф фойда (710374,2 сўм) С-9074 навининг уруғлик чигитлари Гумат натрий
ва Самара стимулятори билан ишлов берилган вариантда кузатилди.

Демак, уруғлик чигитларга кимёвий препарат ва физикавий воситалар

билан ишлов беришни амалда кенг миқёсда қўлланилиши, уруғлик чигитларни
тез ва қийғос униб чиқишини таъминлайди, ўсиш ва ривожланишни


background image

17

яхшилайди, касалликлар билан зарарланиш даражасини камайтиради,
ҳосилдорликни 1,1 ц/га дан 4,5 ц/га гача оширади. Бунинг натижасида шартли
соф фойданинг ортиши 222728,0 сўм/га, рентабеллик даражаси эса 54,0 % гача
ортади ва иқтисодий самардорликка эришилади.

Х У Л О С А Л А Р

1. Ўрганилган ғўза навларида 1000 дона чигит вазнининг юқори бўлиши

билан бирга мойдорлиги ҳам ортиши, чигит мойдорлигининг ошиши билан
чигит мағзи таркибидаги оқсил миқдорининг қисман пасайиши кузатилди.
Уруғлик чигитларнинг униб чиқиш қуввати ва унувчанлиги бўйича энг юқори
натижалар чигит вазни оғир бўлган ва чигит таркибида кўп миқдорда мой
тўплаган С-4914 ва С-4535 навларида қайд этилди.

2. Чигит мойдорлигининг 1000 дона чигит вазни, унувчанлик белгилари

ўртасида кучли даражада ижобий, оқсил миқдори белгиси билан эса кучсиз
даражада салбий боғлиқлиги аниқланди. 1000 дона чигит вазнининг дала
унувчанлиги билан ўрта ва кучли ҳолда, бир туп ўсимликнинг маҳсулдорлик
кўрсаткичлари билан эса кучсиз ва ўрта ҳолатда боғланиши аниқланди. Чигит
мойдорлигининг юқори бўлиши чигитнинг сифат кўрсаткичларини ҳам юқори
бўлишини таъминлади.

3. Ўрганилган барча навларнинг уруғлик чигитлари 2 йил сақланганда

уларнинг уруғлик сифати ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари 1 ва 3 йил сақланган
уруғлик чигитларга нисбатан юқори бўлиши аниқланди. Чигитни қайта экиш
бўлмаган йиллари 20-25 % заҳира фонди чигитларини сақлаб, уларни келгуси
йил ҳосили учун экиш мақсадга мувофиқлиги аниқланди.

4. Лаборатория шароитида С-6532 нави уруғлик чигитларининг униб

чиқиш қуввати назоратга нисбатан Самара препарати таъсирида 8,2 %,
Оққўрғон 3 навида унувчанлик кўрсаткичи П-4 препарати таъсирида 4,7 %
юқори бўлди.

5. Дала шароитида чигитларнинг униб чиқиш тезлиги ва унувчанлигига

П-4, Самара ва Гумат натрий препаратларнинг ижобий таъсири кузатилиб,
белгилар кўрсаткичлари назоратга нисбатан мос равишда 1,8-10,7 % ва 1,6-
16,6 % га устун эканлиги қайд этилди.

6. П-4, Самара ва Гумат натрий кимёвий препаратлари таъсирида ғўза

навларида кўсаклар сони ўртача 0,5-1,6 донага ортди.

7. Навларнинг уруғлик чигитларига Самара, П-4 ва Гумат натрий

стимуляторлари билан ишлов берилганда аксарият миқдорий белгиларнинг,
жумладан, ҳосил шохлари сони (1,2 донага), маҳсулдорлик (5,5 г га) ва тола
узунлиги (0,5 мм га) кўрсаткичлари назорат вариантига нисбатан юқори бўлди.
Қўлланилган ушбу препаратлар битта кўсакдаги пахта вазни, тола чиқими ва
1000 дона чигит вазнига қисман таъсир этиб, аксарият ҳолларда натижалар
назорат варианти даражасида бўлди.

8. Самара препарати таъсирида ғўза навлари ўсимликларининг ўсиш ва

ривожланиш фазаларининг эрта бошланиши оқибатида пахта ҳосилдорлиги
гектарига 4,5 центнергача ошиши кузатилди.


background image

18

9. Гумат натрий ва Самара препаратларининг 1000 дона чигит вазни,

чигит мойдорлиги, уруғнинг униб чиқиш қуввати ва унувчанлиги каби
белгиларига ижобий таъсири ғўза навларининг кейинги авлод уруғликлари
сифат кўрсаткичларида сақланиб қолиши кузатилди.

10. Уруғликларга кимёвий препарат ва физикавий воситалар билан

ишлов бериш чигитларнинг барвақт униб чиқишини, ўсимликларни мақбул
ўсиб ривожланишини таъминлади, ҳосилдорлик кўпайиб, шартли соф
фойданинг ортиши назорат нисбатан 222728,0 сўм/га, рентабеллик даражаси
54,0 % га ортди ва иқтисодий самардорликка эришилди.

ТАВСИЯЛАР

1. Ғўза навларининг уруғлик чигит сифат кўрсаткичлари: 1000 дона

чигит вазни, уруғнинг униб чиқиш тезлиги ва дала унувчанлигини ҳамда бош
поя баландлиги, ҳосил шохлари сони, бир туп ўсимликдаги кўсаклар сони,
маҳсулдорлик, ҳосилдорлик ва тола узунлиги каби морфохўжалик белгиларни
ошириш мақсадида чигитларга экишдан аввал П-4 уруғ дорилагичи (4 л/т) ёки
Самара (1,5 кг/т), Гумат натрий (750 г/т) стимуляторлари билан ишлов бериш
тавсия этилади.

2. Ғўза селекцияси, уруғшунослиги ва уруғчилиги ишларида уруғлик

чигит сифат кўрсаткичларини оширишда 1000 дона чигит вазни ҳамда чигит
мойдорлигига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.

ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУСИ БЎЙИЧА ЧОП ЭТИЛГАН ИШЛАР

РЎЙХАТИ

1.

Мадрахимов И.Х., Ахмедов Ж.Х., Хасанов Э.У. Янги яратилган

навларнинг уруғлик сифатини ўрганиш. //Уруғлик сифатини оширишнинг
биологик ва технологик асослари. Тошкент, 1998. Б. 52-53.

2.

Мадрахимов И., Ахмедов Ж., Хасанов Э., Шарипов Ш. Уруғлик

сифати //Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. -Тошкент, 2000. -№1. –Б. 34-
35.

3.

Ахмедов Ж.Х., Хасанов Э.У., Мадрахимов И.Х., Шарипов Ш.Т.

Экишдан олдин ҳар хил вақт мобайнида намланган истиқболли янги навлар
уруғини унувчанлиги. //Fўза генетикаси, селекцияси, уруғчилиги ва
бедачилик масалалари тўплами. –Тошкент, 2002. –Б. 35-39.

4.

Шарипов Ш.Т., Ибрагимов П.Ш., Ахмедов Ж.Х., Хасанов Э.У.,

Мадрахимов И.Х. Влияние хранения на посевные качества семян хлопчатника
//Вестник семеноводства в СНГ. -Москва, 2002. -№3. -С. 29-31.

5.

Мадрахимов И.Х., Хасанов Э.Х., Ахмедов Ж.Х., Шарипов Ш.Т.

Изучение посевных качеств семян новых и перспективных сортов
хлопчатника //«Теоретические и практические основы и перспективы
развития селекции и семеноводства хлопчатника: Тез. докл. международной
научно-практической конференции». Ташкент, 2002. –С.103-104.

6.

Мадрахимов И.Х., Ахмедов Д.Х., Муратов А., Ахмедова Х.Д.

Влияние химических стимуляторов на качество семян и урожайные


background image

19

показатели хлопчатника. //Ғўза ва кузги буғдойнинг парваришлаш
агротехнологияларини

такомиллаштириш:

Халқоро

илмий-амалий

конференция маърузалари мақолалари. Тошкент, 2003. –С. 254-256.

7.

Мадрахимов И.Х., Ахмедов Д.Х. Ғўза навларининг уруғини ҳар

хил чуқурликда экиш ва унинг чигит сифат кўрсаткичларига таъсири.
//Материалы международной научно-практической конференции «Состояние
селекции и семеноводства хлопчатника и перспективы ее развития»
посвященной 110-летию академика А.И.Автономова, 80-летию академика
С.М.Мирахмедова и профессора А.А.Автономова, а также 65-летию доктора
сельскохозяйственных наук В.А.Автономова. -Ташкент, 2006. -Б. 225-226.

8.

Мадрахимов И.Х. Сақлаш даврининг уруғлик чигит сифатига

таъсири. //Материалы международной научно-практической конференции
«Состояние селекции и семеноводства хлопчатника и перспективы ее
развития» посвященной 110-летию академика А.И.Автономова, 80-летию
академика С.М.Мирахмедова и профессора А.А.Автономова, а также 65-
летию доктора сельскохозяйственных наук В.А.Автономова. -Ташкент, 2006.
-Б. 226-227.

9.

Аҳмедов Ж.Х., Ҳасанов Э.У., Шарипов Ш.Т., Мадраҳимов И.Х.

Ҳар хил кўчат қалинлигида экилган районлашган ва янги ғўза навларининг
ҳосилдорлиги.

//Материалы

международной

научно-практической

конференции «Состояние селекции и семеноводства хлопчатника и
перспективы

ее

развития»

посвященной

110-летию

академика

А.И.Автономова, 80-летию академика С.М.Мирахмедова и профессора
А.А.Автономова, а также 65-летию доктора сельскохозяйственных наук
В.А.Автономова. -Ташкент, 2006. -Б. 212-215.

10.

Мадрахимов И.Х., Ахмедов Ж.Х. Уруғлик чигит сифат

кўрсаткичларига препаратларнинг таъсири. //Материалы международной
научно-практической конференции: Современное состояние селекции и
семеноводства хлопчатника, проблемы и пути их решения. -Тошкент, 2007.-Б.
212-213

.

11.

Назаров Р.С., Рашидова С.Ш., Атамирзаев А.Э., Ҳасанов Э.,

Шарипов Ш.Т., Мадрахимов И.Х. Уч хил муддатда капсулланиб экилган
уруғлик чигит сифати. //Тупроқ унумдорлигини оширишнинг илмий ва
амалий асослари. Халқоро илмий-амалий конференция маърузалари
асосидаги мақолалар тўплами. -Тошкент, 2007.- №2. –Б. 151-154.

12.

Мадрахимов И.Х. Уруғлик чигитнинг унувчанлиги ва пахта

ҳосилдорлигига кимёвий препаратларнинг таъсири //Агро илм журнали
(Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали илмий иловаси). –Тошкент, 2008.-
№4 [8]. -18 б.

13. Мадрахимов И.Х., Аҳмедов Ж.Х., Шарипов Ш.Т., Мурталибов М.А.

Уруғлик чигитнинг сифат кўрсаткичларига П-4 препаратининг таъсири. //Г.С.
Зайцевнинг 120 йиллиги, А.Д. Дадабоев, Л.Г. Арутюнова ва Г.Я.
Губановларнинг 100 йиллигига бағишланади. //Ғўза, Беда селекцияси ва
уруғчилиги илмий ишлар тўплами. –Тошкент, 2009. –Б. 324-327.


background image

20

Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражасига талабгор

Мадрахимов Илхомжон Хакимбоевичнинг 06.01.05 – “Селекция ва уруғчилик”

ихтисослиги бўйича “Янги ва районлашган ғўза навларининг уруғлик

сифатини ўрганиш” мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

Ғўза, 1000 дона чигит вазни, униб чиқиш

қуввати ва унувчанлик, мойдорлик, оқсил, электромагнит майдон (ЭММ),
корреляция, ҳосилдорлик, иқтисодий самарадорлик.

Тадқиқот объектлари:

Ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб район-

лашган Наманган 77, С-6532, Омад ҳамда янги С-9074, Оққўрғон 3, С-4914, С-
4535 навларининг тукли чигитлари, П-4 кимёвий уруғ дорилагичи, Самара,
Гумат натрий, ХС-2 стимуляторлари ҳамда ЭММ.

Ишнинг мақсади:

Ўрта толали ғўза навларининг уруғлик чигит сифат

кўрсаткичларини ўрганиш асосида уларга кимёвий препаратлар ва ЭММнинг
таъсирини аниқлашдан иборат.

Тадқиқот услуби:

Лаборатория таҳлиллари «Инструкция по

определению посевных качеств семян хлопчатника» (1963) номли қўлланмаси
асосида амалга оширилди ҳамда O’z DSt 1110: (2006) фойдаланилди. Чигит
мойдорлиги АМВ-1006 замонавий анализатори ёрдамида аниқланди. Олинган
маълумотлар Б.А.Доспехов (1985) услубида статистик таҳлилдан ўтказилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Биринчи маротаба чигит

унувчанлиги билан мойдорлигининг кучли даражада ижобий, 1000 дона чигит
вазни билан дала унувчанлиги белгилари орасида ўрта ва кучли даражада
ижобий, ҳамда унувчанлик ва чигит мағзи таркибидаги оқсил миқдори билан
кучсиз салбий коррелятив боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Уруғлик чигит
сифат кўрсаткичлари ҳамда айрим қимматли хўжалик белгиларига кимёвий
уруғ дорилагич, стимулятор ва ЭММнинг таъсирини таққослаб ўрганиш
асосида П-4 кимёвий уруғ дорилагичи, Самара ва Гумат натрий
стимуляторларининг аксарият белгилар кўрсаткичларига ижобий таъсир
этиши аниқланди.

Амалий

аҳамияти:

Тадқиқотларда

ўрганилган

ғўза

навлари

уруғларининг чигит сифат кўрсаткичларидан дала шароитида униб чиқиш
тезлиги (10,7 % га), унувчанлиги (16,6 % га) ҳамда ҳосил шохлари сони (1,2
донага), бир туп ўсимликдаги кўсаклар сони (1,6 донага), маҳсулдорлик (5,5 г
га), ҳосилдорлик (4,5 ц/га га) ва тола узунлиги (0,5 мм га) каби қимматли
хўжалик белгиларини оширишда чигитларни экишдан аввал Самара, Гумат
натрий стимуляторлари ёки П-4 уруғ дорилагичи билан ишлов бериш тавсия
этилади.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Кимёвий

препаратлар билан ишлов берилган уруғлик чигитлардан фойдаланиш назорат
вариантига нисбатан шартли соф фойда 222728,0 сўм/га ва рентабеллик
даражасини 54,0 % га ортиб, иқтисодий самардорликка эришилади.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва

уруғшунослиги.


background image

21

РЕЗЮМЕ

диссертации Мадрахимова Илхомжона Хакимбаевича на тему: «Изучение

качества семян новых и районированных сортов хлопчатника» на соискание

ученой степени кандидата сельскохозяйственных наук по

специальности 06.01.05 - «Селекция и семеноводство»

Ключевые слова:

Хлопчатник, масса 1000 штук семян, энергия

прорастания и всхожесть, масличность, белок, электромагнитное поле (ЭМП),
корреляция, урожайность, экономическая эффективность.

Объекты исследования:

Опущенные семена районированных и новых

сортов хлопчатника Наманган 77, С-6532, Омад, С-9074, Аккурган 3, С-4914,
С-4535 вида G.hirsutum L, химический протравитель П-4, стимуляторы
Самара, Гумат натрия, ХС-2, а также ЭМП.

Цель работы:

Изучить влияние различных химических препаратов и

ЭМП на посевные качества семян средневолокнистых сортов хлопчатника.

Методы исследования:

Лабораторные исследования проведены

согласно «Инструкция по определению посевных качеств семян хлопчатника»
(1963), а также O’z DSt 1110:(2006). Масличность семян определяли с
помощью современного анализатора АМВ-1006. Статистическую обработку
полученных результатов проводили по Б.А.Доспехову (1985).

Полученные результаты и их новизна:

Впервые, выявлена сильная

положительная корреляция между всхожестью и масличностью семян, сильная
и средняя корреляция между массой 1000 штук семян и полевой всхожестью, а
также отрицательная корреляция в слабой степени между всхожестью и
белковостью семян. Сравнительное изучение химического протравителя,
стимуляторов и ЭМП на посевные качества семян выявило положительное
влияние протравителя П-4, стимуляторов Самара, Гумат натрия на посевные
качества и основные хозяйственно-ценные признаки.

Практическая значимость:

Рекомендована предпосевная обработка

посевных семян хлопчатника стимуляторами Самара, Гумат натрия или
химическим протравителем П-4, что способствует повышении таких посевных
качеств семян, как энергия прорастания (на 10,7 %), полевая всхожесть (на
16,6 %), а также хозяйственно-ценных признаков - количества плодовых
ветвей (на 1,2 шт), количества коробочек на 1 растении (на 1,6 шт),
продуктивности (на 5,5 г) и урожайности (на 4,5 ц/га).

Степень внедрения и экономическая эффективность:

Использование

посевных семян обработанных химическими препаратами в сочетании с
высоким уровнем агротехники, способствует получению условной чистой
прибыли в среднем на 222728,0 сумов/га и повышению рентабельности до 54,0
%, что приведет к экономической эффективности их применения.

Область применения:

Селекция, семеноводство и семеноведение

хлопчатника.



background image

22

R E S U M E

Thesis of Madrahimov Ilhomjan Hakimbaevich

on the scientific degree competition

of the doctor of philosophy in agricultural sciences on speciality 06.01.05 –

“Breeding and seed production”, subject: “Studying of quality of seeds of new and

commercial varieties of cotton”

Key words:

Cotton, weight of 1000 seeds, energy of germination and

germination, oil content, a protein, electromagnetic field (EМF), correlation,
productivity, economic efficiency.

Subjects of research:

Puzzy seeds of the commercial and new varieties of

G.hirsutum L. Namangan-77, S-6532, Omad, S-9074, Aqqurgan-3, S-4914, S-4535,
stimulators Samara, Gumat sodium, HS-2, EМF and chemical fumigant P-4.

Purpose of work:

Revealing of influence of chemical preparats and EМF on

the basis of studying quality indicators of sowing seeds of G.hirsutum L.

Methods of research:

Laboratory researches are conducted according to O’z

DSt 1110: (2006) and “The Instruction of definition of sowing qualities of cotton
seeds» (1963). The oil maintenance in seeds was determined by a modern
spectrometer of nuclear magnetic resonance equipment АМВ-1006. Statistical
processing of results conducted according to B.A.Dospekhov (1985).

The results obtained and their novelty:

For the first time it is established

high positive correlations between germination and oil content of seeds, high and
average positive correlations between weight of 1000 seeds and field germination,
negative correlations between germination and protein level. On the base of
comparative studying efficiency and influence of chemical fumigant, stimulators,
and EMF for sowing quality of seeds it is established their different positive
influence on sowing quality of seeds and positive influences of fumigant P-4,
stimulators Samara, Gumat sodium on agronomic traits.

Practical value:

It is recommended preseedling processing of sowing seeds

of cotton by stimulators Samara (1,5 kg/t), Gumat sodium (750 g/t) or chemical
fumigants P-4 (4 l/t), that leads to increasing of such quantitative attributes as energy
of germination (on 10,7 %), quantity of progrown seeds (on 16,6 %), to increasing
quantity of fruit branches (on 1,2 pieces), amount of a balls on 1 plant (on 1,6
pieces), productivity (on 5,5 g/plant), yield (on 4,5 c/hectares).

Degree of embed and economic effectivity:

Processing of sowing seeds by

chemical preparations with high agrotechnics promotes reception on the average
222728,0 sums/ha of additional profit and increasing of rentability up to 54,0 % and
economic efficiency of their application.

Field of application:

Cotton selection, seed production and seed-growing.


background image

23








































Босмага рухсат этилади 24.05.2010. Қоғоз бичими 60х84

1/16

Адади 100 нусха. Буюртма № 43

МЧЖ “GEOFAN POLIGRAF” : босмахонасида чоп этилди:

100170, Тошкент, И.Мўминов кўчаси,13-уй.


background image

24

Библиографические ссылки

Мадрахимов И.Х., Ахмедов Ж.Х., Хасанов Э.У. Янги яратилган навларнинг уруғлик сифатини ўрганиш. //Уруғлик сифатини оширишнинг биологик ва технологик асослари. Тошкент, 1998. Б. 52-53.

Мадрахимов И., Ахмедов Ж., Хасанов Э., Шарипов Ш. Уруглик сифати //Узбекистан қишлоқ хўжалиги журнали. -Тошкент, 2000. -№1. -Б. 34-35.

Ахмедов Ж.Х., Хасанов Э.У., Мадрахимов И.Х., Шарипов Ш.Т. Экишдан олдин хар хил вакт мобайнида намланган истикболли янги навлар уругини унувчанлиги. //Ғўза генетикаси, селекцияси, уругчилиги ва бедачилик масалалари тўплами. -Тошкент, 2002. -Б. 35-39.

Шарипов Ш.Т., Ибрагимов П.Ш., Ахмедов Ж.Х., Хасанов Э.У., Мадрахимов И.Х. Влияние хранения на посевные качества семян хлопчатника //Вестник семеноводства в СНГ. -Москва, 2002. -№3. -С. 29-31.

Мадрахимов И.Х., Хасанов Э.Х., Ахмедов Ж.Х., Шарипов Ш.Т. Изучение посевных качеств семян новых и перспективных сортов хлопчатника //«Теоретические и практические основы и перспективы развития селекции и семеноводства хлопчатника: Тез. докл. международной научно-практической конференции». Ташкент, 2002. -С.103-104.

Мадрахимов И.Х., Ахмедов Д.Х., Муратов А., Ахмедова Х.Д. Влияние химических стимуляторов на качество семян и урожайные показатели хлопчатника. //Ғўза ва кузги буғдойнинг парваришлаш агротехнологияларини такомиллаштириш: Халқоро илмий-амалий конференция маърузалари маколалари. Тошкент, 2003. -С. 254-256.

Мадрахимов И.Х., Ахмедов Д.Х. Ғўза навларининг уруғини хар хил чукурликда экиш ва унинг чигит сифат кўрсаткичларига таъсири. //Материалы международной научно-практической конференции «Состояние селекции и семеноводства хлопчатника и перспективы ее развития» посвященной 110-летию академика А.И.Автономова, 80-летию академика С.М.Мирахмедова и профессора А.А.Автономова, а также 65-летию доктора сельскохозяйственных наук В.А.Автономова. -Ташкент, 2006. -Б. 225-226.

Мадрахимов И.Х. Сақлаш даврининг уруғлик чигит сифатига таъсири. //Материалы международной научно-практической конференции «Состояние селекции и семеноводства хлопчатника и перспективы ее развития» посвященной 110-летию академика А.И.Автономова, 80-летию академика С.М.Мирахмедова и профессора А.А.Автономова, а также 65-летию доктора сельскохозяйственных наук В.А.Автономова. -Ташкент, 2006. -Б. 226-227.

Ахмедов Ж.Х., Ҳасанов Э.У., Шарипов Ш.Т., Мадрахимов И.Х. Ҳар хил кўчат қалинлигида экилган районлашган ва янги ғўза навларининг хосилдорлиги. //Материалы международной научно-практической конференции «Состояние селекции и семеноводства хлопчатника и перспективы ее развития» посвященной 110-летию академика А.И.Автономова, 80-летию академика С.М.Мирахмедова и профессора A. А.Автономова, а также 65-летию доктора сельскохозяйственных наук B. А.Автономова. -Ташкент, 2006. -Б. 212-215.

Мадрахимов И.Х., Ахмедов Ж.Х. Уруғлик чигит сифат кўрсаткичларига препаратларнинг таъсири. //Материалы международной научно-практической конференции: Современное состояние селекции и семеноводства хлопчатника, проблемы и пути их решения. -Тошкент, 2007.-Б. 212-213.

И. Назаров Р.С., Рашидова С.Ш., Атамирзаев А.Э., Ҳасанов Э., Шарипов Ш.Т., Мадрахимов И.Х. Уч хил муддатда капсулланиб экилган уруғлик чигит сифати. //Тупрок унумдорлигини оширишнинг илмий ва амалий асослари. Халқоро илмий-амалий конференция маърузалари асосидаги мақолалар тўплами. -Тошкент, 2007.- №2. -Б. 151-154.

Мадрахимов И.Х. Уруглик чигитнинг унувчанлиги ва пахта хосилдорлигига кимёвий препаратларнинг таъсири //Агро илм журнали (Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали илмий иловаси). -Тошкент, 2008.-№4 [8].-18 6.

Мадрахимов И.Х., Ахмедов Ж.Х., Шарипов Ш.Т., Мурталибов М.А. Уруглик чигитнинг сифат кўрсаткичларига П-4 препаратининг таъсири. //Г.С. Зайцевнинг 120 йиллиги, А.Д. Дадабоев, Л.Г. Арутюнова ва Г.Я. Губановларнинг 100 йиллигига бағишланади. //Ғўза, Беда селекцияси ва уругчилиги илмий ишлар тўплами. -Тошкент, 2009. -Б. 324-327.