Авторы

  • Дониѐр Тоштемиров
    Ташкентский государственный педагогический университет имени Низами

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.42378

Ключевые слова:

дистанционное обучение образовательный портал информационные технологии информационные ресурсы дидактические материалы учебно-методический комплекс технологии Интернет и интранет тест

Аннотация

иоъекты исследования: учеоныи процесс с использованием образовательного портала при обучении информатике в профессиональном колледже.
Цель работы: Разработать методику создания и использования образовательного портала для эффективного обучения информатике в профессиональных колледжах.
Методы исследования: обзор литературы, педагогическое наблюдение, беседа, анкета-опрос, тесты, педагогическое исследование, математико-статистический анализ.
Полученные результаты и их новизна: Разработаны учебные материалы по созданию образовательного портала по предмету «Информатика» и научно обоснована их значимость в процессе образования; разработаны структура и содержание образовательного портала по обучению информатике; разработаны дидактические материалы образовательного портала по информатике; создана методика пользования образовательным порталом в преподавании информатики; проведена экспериментальная проверка эффективности получения знаний по информатике посредством созданного образовательного портала.
Практическая значимость: Методические указания и рекомендации, разработанные на основе результатов исследования по созданию учебного портала и методики его применения в преподавании информатики могут быть эффективно использованы в обучении студентов вузов, учащихся профессиональных колледжей, лицеев и общеобразовательных школ, также образовательным порталом «Информатика» могут воспользоваться при самостоятельной подготовке, повышении квалификации и на курсах дистанционного обучения.
Степень внедрения и экономическая эффективность: созданным образовательным порталом пользуются учащиеся профессиональных колледжей, академических лицеев в процессе учёбы и во внеурочное время, в результате наблюдается повышение эффективности получения знаний.
Область применения: профессиональные колледжи.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 681.14:371-3

ТОШТЕМИРОВ Дониѐр Эшбаевич

КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА “ИНФОРМАТИКА”НИ ЎҚИТИШ

УЧУН ТАЪЛИМ ПОРТАЛИ ЯРАТИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ

МЕТОДИКАСИ

13.00.02 – Аниқ фанларни ўқитиш методикаси (информатика)

Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2012


background image

2

Иш Гулистон давлат университетида бажарилган


Илмий раҳбар

педагогика фанлари доктори, профессор

Абдуқодиров Абдуқаххор Абдувакильевич


Расмий оппонентлар:

педагогика фанлари доктори

Закирова Феруза Махмудовна


педагогика фанлари номзоди, доцент

Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич


Етакчи ташкилот Самарқанд давлат университети




Ҳимоя Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

ҳузуридаги К.067.18.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил

«___»__________соат____да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100070,

Тошкент ш., Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй. Тел.: 254-92-02, факс:

215-54-18, e-mail: tgpu_info@edu.uz.


Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университетининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин.



Автореферат 2012 йил «___» ___________да тарқатилди.





Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
педагогика фанлари номзоди, доцент Р.Г. Муллахметов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Мамлакатимизда замонавий ахборот

технологияларини инсон фаолиятининг турли соҳаларига, шу жумладан,
таълим тизимига кенг жорий этиш борасида бир қанча амалий ишлар олиб
борилмоқда. Таълим тизимининг бугунги вазифаси таълим олувчиларни вақт
ўтиши билан кўпайиб бораѐтган ахборот-таълим муҳити шароитида бемалол
фаолият кўрсата олишга ўргатишдан иборатдир. Бунинг учун уларга
узлуксиз равишда дарс жараѐнида ва дарсдан ташқари вақтларда мустақил
таълим олишга шароитлар яратиб бериш, замонавий ахборот ресурслари
ҳисобланган таълим порталлари яратиш ва уни ўқув жараѐнига татбиқ этиш
алоҳида аҳамият касб этади.

Республикамизда таълим муассасаларини зарур ўқув-услубий ва

техник воситалар билан таъминлаш ҳамда улардан таълим жараѐнида
самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Жумладан, 2009 йил 9 декабрда 2010 йилни “Баркамол авлод йили” деб
эълон қилиниши муносабати билан Президентимизнинг “Баркамол авлод
йили” давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида фармойиши қабул қилинди. Унда “…таълим
жараѐнига янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни,
электрон дарсликлар, мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш орқали
мамлакатимиз мактабларида, касб-ҳунар коллежлари, лицейлари ва олий
ўқув

юртларида

ўқитиш

сифатини

тубдан

яхшилаш,

таълим

муассасаларининг ўқув-лаборатория базасини замонавий турдаги ўқув ва
лаборатория ускуналари, компьютер техникаси билан мустаҳкамлаш, …

1

каби асосий вазифалар кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, таълим тизимидаги
ислоҳотларнинг

мазмуни

Ўзбекистон

Республикасининг

“Таълим

тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури”да ҳам ўз
ифодасини топган.

Таълим жараѐнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш

борасида Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш ҳақида”ги
Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 23 майдаги “2001-2005 йилларда
компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, “Интернет”нинг
халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини
ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги
“Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони ва унинг ижросини
таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги
“Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул
қилинди. Вазирлар Маҳкамаси ушбу қарор асосида “2002-2010 йилларда

1

“Халқ сўзи” газетаси, 2009 йил, 10 декабр. №238(4901). 1-саҳифа.


background image

4

компьютерлаштириш

ва

ахборот-коммуникация

технологияларини

ривожлантириш дастури” тасдиқланди. Дастурда Интернет тармоғининг
миллий ахборот-ресурсларини ривожлантириш, бойитиш, аҳолининг
Интернет тармоғидан кенг фойдаланишини таъминлаш учун шароитлар
яратиш, алоқа бўлимлари, алоқа корхоналари доирасида Интернет-клублари
ташкил қилиш ва фойдаланишни йўлга қўйиш масалалари назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февралдаги

“2011-2015 йиллар учун ахборот-коммуникация технологиялари базасида
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизмат кўрсатишни кейинчалик
сифатли ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул
қилинди. Ушбу қарор асосида республикамизда Интернет тармоғига уланган
ахборот-ресурс

марказларининг

норматив-ҳуқуқий

базасини

янада

такомиллаштириш, жиҳозлаш, халқаро тармоққа доимий улаш ва соҳани
кадрлар билан таъминлаш дастурлари жорий этилди.

Бу каби ҳуқуқий ҳужжатлар таълим муассасаларида ўқув фанларининг

мазмунини қайта кўриб чиқиш, такомиллаштириш, билимларни илмий
жиҳатдан чуқурлаштириш учун ҳам етарли асос бўлади. Шуни эътиборга
олиб, таълим муассасалари учун ўқув предметларидан мукаммал тарзда
ишлаб чиқилган ўқув адабиѐтлари, кўргазмали воситалар ва бошқа зарур
методик материалларни тайѐрлаш талаб этилади. Бу вазифани амалга
оширишда тажрибали, малакали педагоглар, олимлар ва ўқув воситаларининг
имкониятларини намоѐн этувчи техник мутахассисларга катта масъулият
юклайди.

Ахборот технологиялари жадал ривожланиб бораѐтган ҳозирги даврда

ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини эътиборга олган
ҳолда таълим портали яратиш, масофали ўқитиш технологияларини ўқув
жараѐнига жорий этиш муҳим масалалардан биридир. Чунки, таълимнинг бу
шакли шу пайтгача мавжуд бўлган таълим шаклларидан ўзининг айрим
ижобий томонлари билан ажралиб туради. Масофали ўқитишнинг кундузги
ѐки бошқа таълим шаклларидан фарқли жиҳати шундаки, мазкур таълим
шаклига жуда кенг аҳоли оммасини жалб қилиш мумкин.

Шундай экан, ҳозирги замон талабига жавоб берадиган кадрларни

тайѐрлашда, кундузги ўқиш мобайнида жумладан, дарс ва дарсдан ташқари
вақтларда, мустақил билим олишда замонавий ахборот ресурслардан бири
сифатида таълим порталларидан фойдаланиб масофали ўқитишни ташкил
этиш катта аҳамиятга эга. Ўқув жараѐнида масофали ўқитиш
технологияларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш методикасини
ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб

масалаларидан биридир.

Муаммонинг

ўрганилганлик

даражаси.

Таълим

тизимида

умумтаълим фанларидан бири бўлган “Информатика” фанини ўқитиш
сифатини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича хорижий ва ҳамдўстлик
мамлакатлари ҳамда республикамиз олимлари томонидан кўплаб илмий-
тадқиқот ишлари бажарилган. Жумладан, таълим тизимига педагогик


background image

5

технологияларни қўллаш ва унинг илмий асослари бўйича Н.Н.Азизхўжаева,
В.П.Беспалько, Л.В.Голиш, Р.Х.Жўраев, Ж.Ғ.Йўлдошев, Н.Ф.Талызина,
М.Тожиев, Ў.Қ.Толипов, ахборот-коммуникация технологияларидан ўқув
жараѐнида фойдаланишнинг педагогик ва психологик жиҳатлари бўйича
Е.В.Кузнецов, С.В.Крапивка, В.В.Коноваленко Е.И.Машбиц, В.Л.Тедеев,
ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида “Информатика” фанининг
мазмуни ва уни ўқитиш усуллари бўйича А.П.Ершов, В.Г.Житомирский,
М.П.Лапчик, В.М.Монахов, республикамизда эса А.А.Абдуқодиров,
М.М.Арипов, Т.Азларов, Д.Б.Абдураҳимов, Р.Боқиев, Ф.Зокирова, И.Исоқов,
М.Э.Мамаражабов, А.Сиддиқов, Д.Эсонбоева, У.Юлдашев, С.И.Қулмаматов,
А.Ҳайитов ва бошқа олимларнинг тадқиқот ишларини таъкидлаб ўтишимиз
мумкин.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимининг ташкил этилиши

муносабати билан таълим-тарбия жараѐнларини ривожлантиришнинг
назарий-методик асослари республикамиз ва хорижий олимлар томонидан
олиб борилган тадқиқот ишларида ўз аксини топган. Жумладан, турли хил
ўқув предметлари ўқитувчиларини тайѐрлаш, академик лицей ва касб-ҳунар
коллежларида касбий тайѐргарликни амалга ошириш, ўқувчиларни шахс
сифатида камолотга етказиш, уларни касбга йўналтириш муаммолари билан
А.А.Абдуқодиров,

О.А.Абдуқуддусов,

У.И.Иноятов,

Е.С.Полат,

Х.Ф.Рашидов, Ж.А.Ҳамидов ва бошқалар олиб борган тадқиқотларни
келтириш мумкин.

Таълим тизимида ахборот технологиялари асосида масофадан ўқитиш

технологиясининг истиқболи, ривожланиш босқичлари ва унинг ўқув
таъминотини яратиш масалалари А.А.Абдуқодиров, М.Арипов, А.А.Андреев,
К.Е.Архипов, Е.С.Полат, С.И.Рахмонқулова, Д.Сайфуров, Н.Тайлоқов ва
бошқаларнинг тадқиқотларида ўз аксини топган. Шунингдек, виртуал стенд
яратиш ва уларни ўқув жараѐнига қўллаш масалалари С.С.Ғуломов,
А.Х.Абдуллаевларнинг тадқиқотларида, электрон ўқитиш воситаларини
яратиш ва улардан фойдаланиш муаммолари Л.Х.Зайниддинова, Қ.Т.Олимов,
А.Ғ.Ҳайитов ва бошқаларнинг ишларида ѐритилган.

Ҳозирги кунда Республикамизнинг барча ўрта махсус, касб-ҳунар

таълим муассасаларини замонавий компьютер технологиялари билан
жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилаѐтганлигини ҳисобга олиб, ўқувчилар
“Информатика” фанидан дарс жараѐнида ва дарсдан ташқари вақтларда
мустақил таълим олишлари учун таълим тизимига масофали ўқитиш
технологияларини жорий этиш мақсадида таълим порталлари яратиш муҳим
масалалардан бири ҳисобланади. Таълим портали таркибида турли хил
курслар, назарий ва амалий мазмундаги материаллар, билимларни
мустаҳкамлаш учун топшириқлар мазмунини ишлаб чиқиш, унга
жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича методик ишланмалар,
тавсиялар зарурлиги, шунингдек, бу соҳадаги илмий изланишларнинг
камлиги, ривожланган мамлакатлар сингари ўқувчиларни таълим порталидан


background image

6

фойдаланиб, амалиѐтга масофали ўқитишни жорий қилиш билан мустақил
билимларини мустаҳкамлашга етарлича эътибор берилмаѐтганлиги сабабли
тадқиқот мавзусини “Касб-ҳунар коллежларида “Информатика”ни ўқитиш
учун таълим портали яратиш ва ундан фойдаланиш методикаси” деб
номлашга асос бўлди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури”нинг

мақсадларини рўѐбга чиқариш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2010 йил 26 февралдаги 92-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги тизимида амалга ошириладиган устувор илмий-
тадқиқотлар” режаси мазмунига ҳамда Гулистон давлат университети
“Амалий математика ва информатика” кафедрасининг “Таълимда замонавий
педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини татбиқ қилиш
назарияси, услубиѐти, моделлари, алгоритмлари ва дастурий воситаларини
ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш” йўналишидаги истиқбол режаси
мақсад ва вазифаларига мос келади.

Тадқиқот мақсади.

Касб-ҳунар коллежларида “Информатика” фанини

ўқитиш самарадорлигини ошириш учун таълим портали яратиш ва ундан
фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот вазифалари:

- касб-ҳунар коллежларида “Информатика” фанини ўқитишнинг

ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

- “Информатика” фанидан таълим портали тузилмасини ишлаб чиқиш;
- таълим портали орқали ўқитишга мўлжалланган дидактик

материалларни яратиш;

- таълим порталидан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш;
- таълим порталидан фойдаланиб, ўқувчиларнинг билимларини назорат

қилиш методикасини ишлаб чиқиш;

-

касб-ҳунар коллежларида “Информатика” фанини ўқитиш

самарадорлигини ошириш бўйича методик тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб
чиқиш;

-

тавсия этилган ўқитиш ва билимларни назорат қилиш

методикасининг самарадорлигини тажриба-синов орқали синаб кўриш.

Тадқиқот объекти.

Касб-ҳунар коллежларида “Информатика” фанини

таълим порталидан фойдаланиб ўқитиш жараѐни.

Тадқиқот предмети.

Касб-ҳунар коллежларида “Информатика”

фанини ўқитиш бўйича таълим портали мазмунини яратиш технологиялари
ва улардан фойдаланиш усулларидан иборат.

Тадқиқот методлари.

Тадқиқот давомида қўйилган мақсад ва

вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги методлардан фойдаланилди:
муаммога оид илмий, услубий, педагогик-психологик адабиѐтлар таҳлили;
педагогик кузатиш, анкета сўровлари, тест синовлари, интервью ва суҳбат
ўтказиш; ўқувчиларнинг дарс ва дарсдан ташқари мустақил билим олиши


background image

7

учун яратилган таълим порталидан фойдаланиш самарадорлигини
тажрибаларда текшириш; педагогик тажриба-синов ишларидан олинган
натижаларни математик-статистик таҳлил қилиш.

Тадқиқотнинг

илмий

фарази.

Касб-ҳунар

коллежларида

“Информатика” фанини ўқитиш самарадорлиги ошади, агарда:

- “Информатика” фанини ўқитиш учун таълим портали тузилмаси

ишлаб чиқилса;

- яратилган таълим порталидан “Информатика” фанини ўқитишда

самарали фойдаланилса;

- яратилган таълим порталидан фойдаланиб “Информатика” фанини

ўқитиш методикаси ишлаб чиқилса;

- ишлаб чиқилган методикани “Информатика” фанини ўқитиш

жараѐнига жорий этилса.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

1. “Информатика” фани бўйича таълим портали тузилмаси;
2. Таълим порталида “Информатика” фанини ўқитиш учун дидактик

материаллар;

3. Таълим порталида ўқувчиларнинг мустақил ўрганишларига

мўлжалланган ўқув материаллари ва топшириқлардан фойдаланиш бўйича
методик ишланмалар;

4. “Информатика” фанидан назарий, амалий, лаборатория ва мустақил

таълим машғулотларини ўтказиш учун методик ишланмалар ва тавсиялар;

5. Таълим портали имкониятларидан фойдаланиш методикаси.

Илмий янгилиги

:

- “

Информатика” фани бўйича таълим портали ташкил этишга оид ўқув

материаллари мазмуни ишлаб чиқилган ва уларнинг таълим олишдаги
аҳамияти илмий асослаб берилган;

- “Информатика” фанини ўқитишга мўлжалланган таълим портали

тузилмаси ишлаб чиқилган;

- “Информатика” фани бўйича таълим порталидан фойдаланиш учун

дидактик материаллар ишлаб чиқилган ва порталга жойлаштирилган;

- “Информатика” фанидан назарий, амалий, лаборатория ва мустақил

таълим машғулотларини ўтказиш учун методик ишланмалар ва тавсиялар
ишлаб чиқилган;

- таълим порталидан фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилган.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

натижаларидан, яъни “Информатика” фани мазмуни асосида ишлаб чиқилган
таълим портали ва ундан фойдаланиш бўйича методик кўрсатма ва
тавсиялардан касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўз билим даражаларини
оширишда самарали фойдаланишмоқда. Тадқиқот жараѐнида яратилган
таълим порталидан “Информатика” фанини ўқитиш жараѐнида ва ўқувчилар
мустақил тайѐрланишларида фойдаланишлари мумкин.


background image

8

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот ишининг асосий ғояси

ва мазмуни Сирдарѐ вилоятидаги Гулистон компьютер ва ахборот
технологиялари, Жиззах вилоятидаги Ғаллаорол тиббиѐт, Самарқанд
вилоятидаги 1-Самарқанд педагогика коллежлари ўқув жараѐнида тажриба-
синовдан

ўтказилди

ва

амалда

қўлланилмоқда.

Ўқувчиларнинг

“Информатика” фани бўйича таълим порталидан фойдаланиш натижасида
олган билим, кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражаларини
аниқлаш учун махсус ишлаб чиқилган компьютерли дастур ва тестлар
асосида амалга оширилди.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Тадқиқот ишининг асосий

мазмуни ва натижалари юзасидан:

- Гулистон давлат университетининг “Амалий математика ва

информатика” кафедраси ва “Физика-математика” факультетининг илмий-
методик семинарида (2003-2011 йиллар), Тошкент ахборот технологиялари
университетининг

Касбий

таълим

факультети,

“Техник

таълим

педагогикаси” кафедраси семинарида (2012 йил 21 феврал), Низомий
номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги К.067.18.01
рақамли Ихтисослашган кенгаши қошидаги методологик семинарида (2012
йил 19 апрел) муҳокама қилинган;

-

Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчиларининг

анъанавий илмий-амалий анжуманларида (1998-2011 йиллар), халқаро ва
республика миқѐсидаги илмий-амалий анжуманларида (Наманган, 2003;2009;
Хива, 2006; Тошкент, 2000-2011; Гулистон, 2003; 2005-2011; Шымкент,
2009) маъруза қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги:

диссертация ишининг асосий

мазмуни ва натижалари 1 та ўқув қўлланма, 5 та методик қўлланма, 11 та
илмий-методик журналларда эълон қилинган мақола ва 13 та илмий-амалий
анжуман материалларида ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, учта боб,

хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Диссертацияда 32 та расм, 26 та жадвалдан фойдаланилган бўлиб, жами 166
саҳифани ташкил қилади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг

ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг объекти ва предмети, мақсад ва
вазифалари, илмий фарази, илмий ва амалий аҳамияти, методлари, илмий
янгилиги, шунингдек, ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар
келтирилган.

Ишнинг биринчи боби

“Касб-ҳунар коллежларида “Информатика”

фанини ўқитишда таълим порталидан фойдаланишнинг назарий
жиҳатлари”

деб номланиб, унда касб-ҳунар коллежларида ўқитиладиган

“Информатика” фанининг ўқитилиш ҳолати, муаммолари, таълим
порталлари ва унинг таълим тизимидаги ўрни, масофали ўқитиш жараѐнини


background image

9

ташкил қилишда таълим порталларидан фойдаланиш, “Информатика”
фанини ўқитишда таълим порталидан ўқитиш воситаси сифатида
фойдаланиш масалалари бўйича илмий-назарий фикрлар юритилган.

“Касб-ҳунар коллежларида “Информатика” фанини ўқитиш ҳолати ва

унинг

таҳлили”

бандида

касб-ҳунар

коллежларида

ўқитиладиган

“Информатика” фанининг мазмуни ва соҳа бўйича олиб борилган илмий-
тадқиқот ишларининг таҳлили келтирилган. “Таълим порталлари ва уларнинг
фанларни ўқитишдаги ўрни ва аҳамияти” деб номланган бандида таълим
портали тушунчаси ва ундан фойдаланиш, шунингдек, таълим порталининг
фанларни ўқитишдаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида назарий маълумотлар
келтирилган.

Таълим портали масофали ўқитишнинг асосий ахборот-ресурсларидан

бири ҳисобланиб, унга масофали ўқитишнинг ташкилий-услубий ва меъѐрий-
ҳуқуқий базаси жойлаштирилади. Шунинг учун, таълим портали ўқувчилар
ва педагогларни мутлақо янги ўқув-услубий воситалар билан таъминлашга
хизмат қилади.

Портал – немисча сўз бўлиб, “portal” - эшик, дарвоза, асосий кириш

деган маъноларни англатади. Интернетда портал деганда, бирор мавзу
бўйича доимо тўлдирилиб, янгиланиб борувчи тўлиқ маълумотларни қамраб
олувчи универсал ахборот саҳифаси тушунилади. Интернетда портал сўзи
турли хил универсал сервисларни бирлаштирувчи йирик сайт маъносида
қўлланилади. Портал – маълум бир соҳа бўйича фаолият юритувчи, хизмат
кўрсатувчи ҳамда Интернетнинг бошқа сайт ва ахборот ресурсларига
тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлган йирик сайтдир.
Сайт – инглизча сўз бўлиб, “site” - ўрин, жой деган маъноларни англатади.
Сайт – бирор ташкилот ѐки шахсга тегишли бўлган ҳужжат ва маълумотлар
тўпламини маълум бир манзил билан компьютер тармоғига жойлаштирилган
web ресурс, яъни Интернет саҳифаларидир.

Интернет портали деганда, Интернетдан фойдаланувчиларга бошқа

сайтлардан ахборотлар олишга имкон берувчи, ўзида кўплаб ўқув-услубий,
илмий материалларни, меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мужассамлаштириш
имконияти мавжуд бўлган web ресурсдир. Web порталлар интернет
фойдаланувчисига керакли ахборотларни танлаш ва тизимлаштириши учун
бир қанча қўшимча имкониятлар яратади.

Таълим портали − таълим йўналиши бўйича фаолият юритувчи ва шу

соҳада интерактив хизмат кўрсатиб, ахборот ресурслари ва таълимга оид
сайтлар билан тўғридан-тўғри боғланадиган йирик сайтдир. Таълим
порталларига масофали ўқитиш амалга ошириладиган таълим муассасалари
ўқув жараѐнини ташкил этиш ва бошқариш, унинг тузилмалари, молиявий-
хўжалик ишларини юритиш, ўқув режа ва дастурлар, ўқув материаллари,
тестлар ва бошқалар ҳақида web сайтлар мажмуаси жойлаштирилади.

Масофали ўқитиш учун яратилган таълим порталининг асосий мазмуни

қуйидаги ўқув-услубий материаллардан иборат бўлади:


background image

10

- электрон дарсликлар, ўқув қўлланмалар, методик қўлланмалар ва

бошқа қўшимча материаллар;

- ўқув-услубий мажмуалар;
- ўз-ўзини назорат қилиш учун тест дастурлари ва саволлар мажмуаси;
- лаборатория ишлари ва уларнинг тавсифи;
- ҳисоб-график, мустақил ишлар, намунавий ишлар ва назорат ишлари;
- ҳисоблаш дастурлари, маълумотномалар, иловалар (қўшимча

дастурий таъминотлар);

- ўқув режалар, тақвим-мавзули режалар;
- тадқиқотлар, лойиҳалар бўйича ҳисоботлар.
“Таълим порталлари асосида масофали ўқитишни ташкил этиш

технологиялари” бандида масофали ўқитиш ва уни ташкил қилиш
технологиялари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Масофали ўқитиш технологиялари асосида амалга ошириладиган ўқув

жараѐни ўз ичига аудитория машғулотлари ва аудиториядан ташқари
мустақил шуғулланиш машғулотларини ўз ичига олади. Ҳар икки ўқув
машғулотлари

ҳам

масофадан

туриб

тармоқ

технологиялари

имкониятларидан фойдаланиб амалга оширилади. Масофали ўқитишда
тармоқ технологияларининг асосий вазифаси ўқув жараѐнида ўқитувчи ва
ўқувчи орасидаги мулоқотни таъминлашдан иборат. Ўқитувчи ва ўқувчилар
орасидаги доимий мулоқотсиз ташкил қилинган ўқув жараѐни кўзланган
самарани бермайди. Таълим тизимининг кундузги шаклида ўқитувчи ва
ўқувчи орасидаги мулоқот бир вақт, бир жойда ўқув аудиториясида амалга
оширилади. Масофали ўқитишда эса бу жараѐн телекоммуникацион
воситалар асосида компьютернинг тармоқ технологиялари орқали амалга
оширилади.

Ўқувчилар жорий қилинган таълим порталидан керакли мавзулар

билан кетма-кет танишиб, фан мавзуларини ўзлаштирадилар. Ўзлаштириш
даражаларини билиш учун ҳар бир мавзу ниҳоясида тест топшириқларини
бажариб кўриш мумкин. Тест натижаларининг ижобийлигига қараб кейинги
мавзуларга кетма-кет ўтилади. Масофали ўқитиш жараѐнида ўқувчиларнинг
олган

билимларини

баҳолашда

ахборот

технологияларининг

автоматлаштирилган

текшириш

тизимларидан

фойдаланилади.

Автоматлаштирилган текшириш тизимларининг асосий имкониятлари
қуйидагилардан иборат: табақалаштирилган ва яккама-якка назорат қилиш;
ўзини ўзи назорат қилиш; фан мавзуларини қай даражада ўзлаштирганлигини
кўрсатиш; таълим олувчиларга фанни ўзлаштиришда керакли тавсиялар
бериш ва бошқалар.

“Таълим портали “Информатика” фанини ўқитиш воситаси сифатида”

деб номланган бандида касб-ҳунар коллежлари учун яратилган таълим
порталидан фойдаланиш масалалари ѐритилган. Тажрибалардан маълумки
кундузги ўқитиш билан масофали ўқитишни ўзаро мувофиқлаштириб олиб


background image

11

боришда Оff-line технологиясига асосланган таълим порталларидан
фойдаланилмоқда.

Тадқиқотларимиз мобайнида амалдаги ДТС талаблари ва ўқув дастури

мазмуни ҳамда 2010-2011 ўқув йилида жорий этилган такомиллаштирилган
ўқув дастури бўйича таълим порталига жойлаштирилган “Информатика”
фанининг мазмуни 1-жадвалдаги каби режалаштирилди. 1-жадвалда касб-
ҳунар коллежларида “Информатика” фани мавзулари мазмуни ва соат
миқдорига қараб кундузги ва масофали ўқитиш материаллари тақсимоти
келтирилган. Масофали ўқитиш асосан мустақил таълим олишга қаратилади.
Ҳар бир мавзуни чуқурроқ ва кенгроқ ўрганиш учун масофали ўқитиш учун
мўлжаланган таълим порталига мурожаат қилинади.

1-жадвал

Касб-ҳунар коллежларида “Информатика”дан ДТС ва такомиллаштирилган ўқув

дастури мазмунининг кундузги ва масофали ўқитиш бўйича тақсимоти

Мавзулар

Вақт

Кундузги ўқиш учун Масофали ўқиш учун

Наз

ар

ий

Ам

ал

ий

Л

або

рато

-

ри

я

Му

стақ

ил

Наз

ар

ий

Ам

ал

ий

Л

або

рато

-

ри

я

Му

стақ

ил

1

Ахборот ва жамият

6

+

+

+

+

+

2

Замонавий шахсий
компьютерлар ва уларнинг
дастурий таъминоти

12

+

+

+

+

+

3

Компьютернинг тизимли
дастурий таъминоти

20

+

+

+

+

+

+

+

4

Офис дастурлари ва уларнинг
имкониятлари

22

+

+

+

+

+

+

+

5

Компьютерда график
объектлар билан ишлаш

28

+

+

+

+

+

+

+

6

Касбий фаолиятда амалий
дастурлар ва улардан
фойдаланиш асослари

28

+

+

+

+

+

7

Замонавий дастурлаш тиллари

30

+

+

+

+

+

+

+

8

Web – дизайн асослари

24

+

+

+

+

+

+

+

Жами:

170


Бугунги куннинг энг асосий вазифаларидан бири турли предмет

соҳасини ўз ичига олган билимлар омборини яратиш деб ҳисоблаш мумкин.
Замонавий ахборот технологияларини таълимга татбиқ этиш таълимда
анъанавий ўқитиш жараѐнидан ўқувчининг ўзи таълим жараѐнининг
боришини аниқлайдиган янги жараѐнига ўтишни таъминлайди.

Ишнинг иккинчи боби

“Таълим портали яратиш ва ундан

“Информатика” фанини ўқитишда фойдаланиш методикаси”

деб

номланган

бўлиб,

унда

касб-ҳунар

коллежларида

ўқитиладиган

“Информатика” фани мазмуни бўйича таълим портали яратиш ва ундан


background image

12

фойдаланиш масалалари баѐн қилинган. Бу масалалар “Таълим порталини
яратиш технологиялари”, “Таълим порталининг дидактик материалларини
тайѐрлаш методикаси” ва “Информатика” фанини ўқитишда таълим
порталидан фойдаланиш методикаси” бандларида ѐритилган.

Таълим порталида ҳам бошқа ахборот ресурсларни яратишдаги каби

дидактик қоидаларга яъни тавсия қилинадиган ўқув материали мазмунини
асословчи, кенг ѐритувчи ҳамда таълим беришнинг ташкилий шакллари ва
усулларига асосий эътибор берилади. Ўқув жараѐнида дидактик талабларга
ўқув материалларнинг тизимлилиги, қўргазмалилик, тушунарлилик,
билимларнинг кетма-кетлиги ва узвийлиги каби кўрсатгичларни келтириш
мумкин. Тадқиқотларимиз давомида яратилган таълим портали ҳозирги
кунда касб-ҳунар коллежларида ўрганилаѐтган “Информатика” фани ўқув
дастури ва дарсликлар мазмуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда
берилган ўқув-услубий материаллар дарсликларнинг мазмунини тўлдиради
ва ахборот бериш ҳажмини кенгайтиради. “Информатика” фанини ўқитишда
фойдаланиш учун тавсия қилинаѐтган таълим порталининг тузилмаси 1-
расмда келтирилган.

1-расм. “Информатика” таълим порталининг тузилмаси


background image

13

Таълим портали мазмуни ўзбек тилида, лотин ѐзувига асосланган ўзбек

алифбосида баѐн қилинди. Ўқув материаллари мазмунини баѐн қилишда
матнли ахборотлардан ташқари, графиклар, расмлар, слайдлар, анимацияли
материаллар, товушли ва видеоматериаллардан фойдаланилди.

Таълим порталидан фойдаланиш учун қуйидаги техник ва дастурий

воситалар мавжуд бўлиши керак: Pentium-IV процессорли компьютер,
WINDOWS Xp операцион тизими, Microsoft Office дастурлари, Интернет
технологиялари, браузер дастурлари, электрон почта хизмати ва бошқалар.

Таълим порталини ишга тушириш учун Интранет тармоғига уланган

ихтиѐрий компьютердан броузер дастурига мурожаат қилинади. Дастурнинг
адреслар қаторига

http://www.inf-gduportal.uz

кўринишдаги буйруқ

берилади. Натижада экранда Информатика таълим порталининг бош
саҳифаси ҳосил бўлади (2-расм).

Таълим порталининг мазмуни билан танишиш учун горизонтал ва

вертикал менюларга мурожаат қилиш керак. Горизонтал меню “Бош саҳифа”,
“Таълим ресурслари”, “Тест”, “Атамалар”, “Биз билан боғланиш”, “Портал
ҳақида” бўлимларидан ташкил топган.

2-расм. “Информатика” таълим порталининг бош саҳифаси

Таълим порталининг вертикал менюси ташкил этувчиларида

“Информатика”

фанини

ўзлаштиришда

ѐрдамчи

маълумотлар

жойлаштирилган. Улардан “Информатика” фани ўқитувчилари ва
тинловчилари учун иш ѐки таълим олиш жараѐнида фойдаланишлари
мумкин. Вертикал меню “Информатика соҳаси бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар”,
“Ўқув-меъѐрий ҳужжатлар”, “Педагогик ва инновацион технологиялар”,
“Масофали ўқитиш технологиялари”, “Тақдимотлар”, “Асосий адабиѐтлар”,
“Қизиқарли маълумотлар”, “Информатика соҳаси олимлари”, “Фотогалерея”,
“Видеолавҳалар”, “Ташрифлар ва таклифлар”, “Фойдали саҳифалар” каби
бўлимлардан ташкил топган.


background image

14

Горизонтал менюнинг “Таълим ресурслари” деб номланган бўлимига

мурожаат қилинса “Информатика” фани бўйича порталга жойлаштирилган
ахборот-таълим ресурсларидан фойдаланишга имконият яратилади.
Порталнинг “Таълим ресурслари” ташкил этувчилари ҳар бири алоҳида
саҳифага эга. Масалан, “Назарий материаллар” бўлимида назарий машғулот
ўтиш жараѐнидан фойдаланиладиган ўқув-услубий материаллар мавзулар
бўйича жойлаштирилган. “Назарий материаллар” бўлими танланганда
экранга мавзулар мундарижаси пайдо бўлади, ўқувчилар ундан керакли
мавзуларни танлаб, тавсия этилган маълумотлар билан танишишлари
мумкин.

Таълим порталининг билимларни назорат қилиш қисми тест

технологияси асосида автоматлаштирилган ҳолда ишлайди. Ўқувчилар
автоматлаштирилган тест топшириқларини бажариб, ўзларининг мавзу
бўйича олган билимларини синовдан ўтказадилар. Берилган тест
топшириқларини ечиш жараѐнида автоматлаштирилган тизим жавоб тўғри
бўлса, мавзу яхши ўзлаштириганлиги ҳақида ахборот беради, акс ҳолда мавзу
яхши ўзлаштирилмаганлиги ҳақида ахборот бериб, мавзунинг қайси қисмини
қайта ўқиш кераклиги тўғрисида тавсия беради. Автоматлаштирилган тизим
мавзунинг қайта ўқилиши керак бўлган қисмини автоматик равишда экранга
чиқаради. Экранга чиқарилган мавзу қисмлари тестнинг тўғри жавобларини
топишга ѐрдам беради.

Ишнинг учинчи боби

“Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил

этиш ва унинг самарадорлигини аниқлаш”

деб номланиб, унда педагогик

тажриба-синов ишларини ташкил қилиш, уларнинг натижалари ва
самарадорлиги бўйича мулоҳазалар ѐритилган. Тадқиқот иши бўйича
педагогик тажриба-синов ишлари тўрт босқичда амалга оширилди, уларда
бажарилган ишлар мазмуни қуйидагилардан иборат:

Биринчи босқич – ташхис ва башорат қилиш босқичи

(1998-2002

йиллар). Тадқиқотнинг биринчи босқичида касб-ҳунар коллежларида
ўқитилаѐтган “Информатика” фанининг мазмуни ва уни ўқитишнинг аҳволи
кузатилди. “Информатика” фанининг ДТСга мос ўқув дастури, дарсликлар,
ўқув ва методик қўлланмалар мазмуни ўрганиб чиқилди ҳамда улардан
фойдаланиш бўйича муаммолар аниқланди. Ўқув машғулотларни кузатиш
жараѐнида “Информатика” фани ўқитувчилари ва ўқувчилардан турли хил
сўровномалар ўтказиш асосида ўқитиш жараѐни самарадорлигини ошириш
учун замонавий ахборот ресурслари ҳамда ўқув-услубий мажмуалар яратиш
ва уларни таълим жараѐнига жорий қилиш зарурлиги аниқланди. Ўрганилган
муаммолар асосида тадқиқот мавзуси таҳлил қилиниб, тадқиқотнинг
мақсади, объекти, предмети, илмий фарази ва вазифалари аниқланди.

Иккинчи босқич – ташкилий-тайѐргарлик босқичи

(2003-2006

йиллар). Педагогик тажриба-синов майдони сифатида Сирдарѐ вилоятидаги
Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар, Жиззах
вилоятидаги Ғаллаорол тиббиѐт, Самарқанд вилоятидаги 1-Самарқанд


background image

15

педагогика касб-ҳунар коллежлари танлаб олинди. Танлаб олинган педагогик
тажриба-синов

объектларида

“Информатика”

фани

бўйича

ўқув

машғулотлари ташкил этиш ва ўтказишда мавжуд ўқув дастурлари,
дарсликлар ва ўқув қўлланмалар асосида замонавий ахборот ресурс омбори
яъни таълим портали яратиш ҳамда яратилган таълим портали орқали фан
мазмунини тўлиқ ва чуқурроқ ўқувчиларга етказиб бериш асосий
мақсадлардан бири сифатида белгилаб олинди.

Учинчи босқич – амалий, шакллантирувчи ва назорат қилувчи

босқичи

(2007-2009 йиллар). Юқорида белгилаб олинган мақсадни эътиборга

олиб, “Информатика” фанини ўқитишни таълим порталидан фойдаланиб
ташкил этишга оид ўқув материаллари мазмуни, “Информатика” фанини
ўқитиш учун таълим портали тузилмаси, “Информатика” фани бўйича
таълим порталининг дидактик материаллари ва улардан фойдаланиш
методикаси яратилди ва амалда қўлланилиб борилди. Шу билан бирга
ўқитишнинг замонавий педагогик ва ахборот технологияларига асосланган
дарс ишланмалари яратилиб, таълим порталига жойлаштирилди.

Педагогик тажриба-синов ишларида ҳар бир коллеждан иккитадан

гуруҳ танлаб олинди. Гуруҳларнинг бири тажриба гуруҳи, иккинчиси назорат
гуруҳи деб олинди. Назорат гуруҳларида ўқув жараѐни анъанавий ҳолда,
тажриба гуруҳларида ҳар бир дарс анъанавий ўқитишдан ташқари ўқув
жараѐнига таълим порталини жорий қилиш орқали амалга оширилди.
тадқиқот давомида яратилган таълим портали ва ундан фойдаланиш бўйича
тажриба-синов ишлари ўтказилди.

Тўртинчи босқич – умумлаштирувчи-якуний босқичи

(2010-2011

йиллар). Тадқиқотнинг тўртинчи босқичида тадқиқот давомида яратилган
таълим портали ва ундан фойдаланиш бўйича тажриба-синов ишлари
натижалари ўрганилиб, таҳлил этилди. Бу босқичнинг асосий мақсади
ўтказилган тажрибаларнинг сифатини миқдор жиҳатдан таҳлил қилиб, сифат
кўрсаткичлари бўйича хулоса чиқаришдан иборат.

Педагогик тажриба-синов ишларида Гулистон компьютер ва ахборот

технологиялари касб-ҳунар коллежи Информатика ўқитувчиларидан
Б.Хўжанов, М.Жўланов, Ш.Тошпўлатов, А.Эргашев, Ш.Адилов, Ў.Тўраев,
Жиззах вилояти Ғаллаорол тиббиѐт коллежи Информатика ўқитувчиларидан
Б.Шомирзаев, Н.Қаршиев, Н.Арипов, Н.Абдуғаниева, Самарқанд вилояти
Самарқанд 1-педагогика касб-ҳунар коллежи Информатика ўқитувчиларидан
Х.Турсунов,

Х.Қувондиков,

Ш.Бекмуродов,

Т.Қодировлар

фаол

қатнашдилар.

Педагогик тажриба-синов ишларига 3 та коллеждан 6 та гуруҳ жалб

қилинди. Бунда тажриба гуруҳига 3 та коллеждан 102 нафар ўқувчи, назорат
гуруҳида 3 та коллеждан 104 нафар ўқувчи иштирок этди. Ушбу гуруҳларда
“Информатика” фани бўйича 2009-2010 ўқув йилида тест синови асосида 2 та
оралиқ ва 1 та якуний назорат ишлари олинди. Тест синови саволлари таълим
порталининг “Тест” бўлимида дастурлаштирилган ҳолда жойлаштирилган.


background image

16

Баҳолаш юз баллик тизимда олиб борилди ва хулосалар беш баллик тизимда
чиқарилди. Бунда қуйидаги 2-жадвалда келтирилган баҳолаш мезонидан
фойдаланилди:

2-жадвал

Тест синови асосида ўқувчилар билимини баҳолаш мезони

Т.р.

Мезонлар

Балл

Баҳо

1

Берилган 20 та саволга тўғри (ҳар бир тўғри жавоб
5 балл) жавоблар сони 18-20 оралиқда бўлса

86-100

“5” – “аъло”

2

Берилган 20 та саволга тўғри (ҳар бир тўғри жавоб
5 балл) жавоблар сони 15-17 оралиқда бўлса

71-85

“4” – “яхши”

3

Берилган 20 та саволга тўғри (ҳар бир тўғри жавоб
5 балл) жавоблар сони 11-14 оралиқда бўлса

55-70

“3” –

“қониқарли”

4

Берилган 20 та саволга тўғри (ҳар бир тўғри жавоб
5 балл) жавоблар сони 0-10 оралиқда бўлса

0-54

“2” –

“қониқарсиз”


Педагогик тажриба-синов ишларининг натижалари ва уларнинг

математик статистик таҳлили тажриба-синов ишлари олиб борилган
коллежлар учун алоҳида оралиқ ва якуний назоратлар бўйича таҳлил
қилинди. Олиб борилган таҳлиллардан намуна 3-жадвалда келтирилган.

3-жадвал

Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи

ўқувчиларининг “Информатика” фанидан якуний баҳолаш бўйича натижалари

ҳисоби

Гуруҳлар/мезонлар

Тажриба гуруҳи

N

T

=35

Назорат гуруҳи

N

H

=36

Баҳолар

“5”

“4”

“3”

“2”

“5”

“4”

“3”

“2”

Баҳолар сони

12

15

8

0

6

14

13

3

Баҳоларнинг ўртача
арифметик қиймати

X

Т

= 4,11

X

Н

=3,64

Самарадорлик коэффиценти

η=1,13

Танланма дисперсия

S

2

T

=0,56

S

2

H

=0,73

Ўртача қийматларнинг

стандарт хатолари

S

T

=0,75

S

H

=0,85

X

нинг ишончлилик

оралиғи

3,86<

X

T

<4,36

3,36<

X

H

<3,92

Стьюдент статистикаси

Т =2,49

Статистика озодлик

даражаси

К =68,2

Критерий хулосаси

Н

1

фараз қабул қилинди.


Бу ҳолда олинган натижалар ҳисобига кўра тажриба гуруҳида олинган

натижалар ишончли эканлигини кўрсатмоқда. Т=2,49>T

0,95

(68,2)=1,998

бўлгани учун Н

0

фараз қабул қилинмайди. Шунинг учун Н

1

фараз қабул

қилинади. Барча касб-ҳунар коллежларида олиб борилган тажриб-синов
ишлари статистик ҳисобларидан ўқувчиларнинг “Информатика” фанидан
олган баҳоларининг ўртача арифметик қиймати 4-жадвалда келтирилган.


background image

17

4-жадвал

Тажриба-синов ишлари олиб борилган касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларнинг

“Информатика” фанидан олган баҳоларининг ўртача арифметик қиймати

Мезонлар

Баҳолаш тури

Тажриба

гуруҳи

Назорат гуруҳи

Самарадорлик

кўрсаткичи

Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи

Баҳоларнинг

ўртача

арифметик

қиймати

1-ОБ

X

T

=3,83

X

H

=3,36

η=1,14

2-ОБ

X

T

=3,94

X

H

=3,50

η=1,13

ЯБ

X

T

=4,11

X

H

=3,64

η=1,13

Ғаллаорол тиббиѐт коллежи

Баҳоларнинг

ўртача

арифметик

қиймати

1-ОБ

X

T

=4,00

X

H

=3,50

η=1,14

2-ОБ

X

T

=3,94

X

H

=3,44

η=1,14

ЯБ

X

T

=4,03

X

H

=3,59

η=1,12

1-Самарқанд педагогика касб-ҳунар коллежи

Баҳоларнинг

ўртача

арифметик

қиймати

1-ОБ

X

T

=3,94

X

H

=3,41

η=1,16

2-ОБ

X

T

=3,97

X

H

=3,50

η=1,13

ЯБ

Х

+

T

=4,12

X

H

=3,68

η=1,12


Умумлаштирилган 4-жадвалга асосан тажриба-синов ишлари олиб

борилган касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ўзлаштириш даражалари
якуний баҳолашга нисбатан кўрсатгичлари 3-расмда диаграмма кўринишда
тасвирланган.

3,3

3,4

3,5

3,6

3,7

3,8

3,9

4

4,1

4,2

Гулистон

К ва АТ

коллежи

Ғаллаорол

тиббиёт

коллежи

1-Самарқанд

педагогика

коллежи

Тажриба
гуруҳи
Назорат
гуруҳи

3-расм. Тажриба-синов натижаларининг диаграммаси


Юқоридаги умумлаштирилган 4-жадвал ва 3-расмда кўрсатилган

диаграммада назорат гуруҳига нисбатан тажриба гуруҳида олиб борилган
тажриба-синов ишлари натижалари ўртача 1,12 баробарга самарадор
эканлиги тасвирланган.

Демак, касб-ҳунар коллежларида “Информатика” фанини ўқитишда

таълим порталидан фойдаланиш орқали ўқув машғулотларини самарали
ташкил қилиш имконияти яратилар экан.


background image

18

ХУЛОСА

Ҳозирги кунда республикамизда таълим тизимига оид илмий тадқиқот

ишларининг

самарали

натижалари

жорий

қилинмоқда.

Ахборот

технологияларининг турли соҳаларга, шу жумладан, таълим тизимига жорий
қилиниши натижасида ўқув жараѐни такомиллаштирилмоқда. Бу борада
таълим тизимида ахборот манбаларининг янги авлодларини яратиш долзарб
масалалардан бири ҳисобланади.

Мавзу бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишининг асосий

натижалари юзасидан хулосалар қуйидагилардан иборат:

1. Ўқув жараѐнида ўқувчилар учун ахборот-таълим муҳити кўлами

кенгайиб

бораѐтган

даврда

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларига асосланган таълим олиш воситаларини яратиш ва улардан
самарали фойдаланиш зарурлиги ҳозирги куннинг асосий талабларидан бири
эканлиги аниқланди.

2. Таълим тизимида фанларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш

учун ўқувчиларни мустақил ўқув фаолиятларини ривожлантиришга
қаратилган таълим воситалари билан таъминлаш зарурлиги аниқланди.
Ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятларини ривожлантиришда замонавий
ўқитиш технологияларининг таркибий қисмларидан бири бўлган
компьютерлардан фойдаланиш етакчи ўрин эгаллаши асослаб берилди. Касб-
ҳунар коллежларида “Информатика” фанини ўқитиш самарадорлигини
ошириш учун методик тавсиялар ишлаб чиқилди.

3. Касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар учун “Информатика” фани

бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантирувчи ҳамда маълумотлар
базаси билан таъминловчи электрон ўқув-услубий мажмуа яратилди.
“Информатика” фанидан назарий, амалий, лаборатория ва мустақил таълим
машғулотларини ўтказиш, машғулотлар учун ишланмалар тайѐрлаш бўйича
методик тавсиялар ишлаб чиқилди.

4. “Информатика” фанидан назарий, амалий ва лаборатория

машғулотларини ташкил этиш ҳамда уларни жорий қилишда таълим
порталларидан фойдаланишнинг методик тизими ишлаб чиқилди.
Ўқитувчилар маъруза машғулотларини ташкил қилишда ўқитиш воситаси
сифатида порталда мавжуд маъруза матнлари ва тақдимот материалларидан
фойдаланиши, амалий ва лаборатория машғулотлари учун методик
ишланмалар, топшириқлар тўпламини ҳам порталнинг тегишли базаларидан
олишлари мумкин. Шунингдек, порталда ўқувчиларга мустақил таълим
олишлари учун мустақил иш топшириқлари ҳам тавсия этилган. Порталда
“Информатика” фани бўйича ўқитувчилар ва ўқувчилар учун керакли
ахборот ресурслардан фойдаланишга шароит яратилди.

5. “Информатика”ни ўқитишда таълим порталларидан фойдаланиб

олиб

борилса,

ўқувчиларнинг

ахборот

олиш

ҳажми

кенгайиб,

ўзлаштиришнинг сифат кўрсаткичлари юқори бўлиши асосланди. Порталда


background image

19

“Информатика” фанидан ҳар бир мавзу бўйича бериладиган ахборотлар
кўргазмали воситалар ѐрдамида баѐн қилинган бўлиб, мавзуга доир
ахборотларни

ўзлаштириш

даражаси

мавзунинг

охирида

автоматлаштирилган тизим орқали аниқлаб борилади.

6. Таълим порталлари ўқувчиларнинг дарсда ва дарсдан ташқари

вақтларда мустақил таълим олишида асосий манба бўлиши амалда
исботланди. Порталда “Информатика” фани бўйича ДТС ва ўқув дастурлари
доирасида асосий ва қўшимча материаллар жойлаштирилган. Бунда асосий
мақсад мустақил таълим олишга қаратилган.

7. Таълим тизимида “Информатика” фанини ўқитишнинг ўқув-услубий

манбаси сифатида таълим порталлари асосий ўринда бўлиши кераклиги
амалда кўрсатиб берилди. Шунингдек, таълим портали ўқувчиларнинг ўз
билимларини ошириш ва ўз-ўзини назорат қилиш масалаларида асосий ўқув
манбаси бўлиб хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

8. Таълим портали ўқув жараѐнларига қўлланилиши натижасида

ўқувчилар билим даражаларининг ошишига эришилди. Таълим портали
асосий ўқитиш воситаси сифатида қаралиб, ишлаб чиқилган методикадан
фойдаланиб таълимни ташкил этиш, амалга ошириш, назорат қилиш ва унинг
самарадорлигини ўрганиш мақсадида педагогик тажриба-синов ишлари олиб
борилди. Тажриба-синов ишларида назорат ишларининг натижалари миқдор
ва сифат жиҳатдан ўрганилиб, таҳлил қилинди. Тажриба-синов ишлари
натижалари математик статистика методлари ѐрдамида қайта ишланганда
тажриба гуруҳи ўқувчиларининг ўзлаштириш даражалари назорат гуруҳи
ўқувчиларига нисбатан юқори бўлганлиги амалда исботланди.

Касб-ҳунар коллежларида ўқув жараѐнини такомиллаштириш учун

қуйидагиларни тавсия қиламиз:

- “Информатика” фани бўйича яратилган дарсликлар ва ўқув

қўлланмалар асосида ўқув-услубий мажмуалар яратиш ва улардан ўқув
жараѐнида фойдаланишни кенг жорий қилиш;

- “Информатика” фанини ўқитишда кундузги ва масофали ўқитиш

шаклларидан ҳамкорликда фойдаланиш, дарс жараѐнида ва дарсдан ташқари
вақтларда таълим порталларидан фойдаланишга йўналтириш;

- таълим тизимида барча фанлардан тавсия қилинган таълим порталига

ўхшаш электрон ахборот ресурслар яратиш ва ўқув жараѐнига жорий қилиш.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Тоштемиров Д.Э. Лицей ва коллежларда ИҲТА фанидан амалий

машғулотлар мазмуни //Халқ таълими. – Тошкент, 2000. - №3.– Б.117-118.

2.

Тоштемиров Д.Э. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида информатика

фанини ўқитишнинг самарадорлигини ошириш //ГулДУ ахборотномаси. –
Гулистон, 2001. - №1. – Б. 91-94.

3.

Тоштемиров Д.Э., Қулмаматов С.И. Академик лицей ва касб-ҳунар

коллежларида информатика фанидан олиб бориладиган машғулотларни


background image

20

табақалаштириш масаласи // Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида физика-
математика фанларини ўқитишни такомиллаштириш истиқболлари: Республика
илмий-амалий анжуманининг маърузалар тўплами.-Тошкент: ТДПУ, 2002.-Б.95-96.

4.

Тоштемиров Д.Э., Аллаѐров С.П., Жўраев У.С. Информатика фанидан

лаборатория машғулотларини автоматлаштиришнинг имкониятлари //ГулДУ
ахборотномаси. – Гулистон, 2003. - №2. – Б. 73-76.

5.

Аллаѐров С.П.,Тоштемиров Д.Э., Жўраев У.С. Янги педагогик ва ахборот

технологиялардан ўрта махсус ўқув юртларида информатика фанини ўқитишда
фойдаланиш // Янги технологиялар иқтисодий тараққиѐтнинг асосий омили:
Республика илмий-амалий конференциясининг маърузалар тўплами. - Наманган,
2003. – Б. 61-63.

6.

Тоштемиров Д.Э. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида информатика

фанидан олиб бориладиган машғулотларни такомиллаштириш //Ахборот
коммуникациялар технологиялари асосида электрон ўқув адабиѐтларини яратиш:
тажриба, муаммо ва истиқболлар: Республика илмий-амалий анжуманининг
маърузалар тўплами. 28 апрел 2004. - Тошкент: ТДИУ, 2004. – Б. 86-87.

7.

Тоштемиров Д.Э. Информатика ва ахборот технологиялари. Ўқув-услубий

мажмуа. - Гулистон: ГулДУ, 2005. - 124 б.

8.

Тоштемиров Д.Э., Юнусов Г.Г. Фанлардан мустақил, амалий ва лаборатория

ишларини бажаришда INTERNET тизимидан фойдаланиш // Фан ва таълимда
ахборот-коммуникация технологиялари: Республика илмий-амалий конференция
маърузалар тўплами.-Тошкент: ТАТУ,2006. -Б.236-237.

9.

Тоштемиров Д.Э. Ўрта махсус ўқув юртларида информатика фанидан олиб

бориладиган машғулотларни такомиллаштириш //Узлуксиз таълим тизимининг
ўқув-меъѐрий ҳужжатларини такомиллаштириш, унга замонавий информацион ва
педагогик технологияларни жорий этиш: Видеоконференция материаллари. 10 май
2006. – Гулистон, Тошкент: 2006. – Б.74-76.

10.

Тоштемиров Д.Э., Қудратов А.Н., Абдукаримов Т. Информатика фанидан

лаборатория машғулотларини компьютер технологиясида ўтказиш усуллари //
Ўзбекистон Республикаси ФА, Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига
бағишланган ѐш олимларнинг Халқаро илмий конференцияси тезислар тўплами. –
Хива, 2006. – Б. 75-76.

11.

Тоштемиров Д.Э. Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида

информатика фанини ўқитишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш //
Олий таълимда замонавий ўқув, илмий ва тарбиявий фаолиятни такомиллаштириш
муаммолари: Республика илмий-назарий конференциясининг материаллари
тўплами. – Гулистон: ГулДУ, 2006. – Б. 29-30.

12.

Тоштемиров Д.Э. Информатикани масофали ўқитишнинг ташкилий ва

услубий асослари //Фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясида ахборот
технологияларининг ўрни, аҳамияти ва истиқболлари: Минтақавий илмий-амалий
семинар материаллари тўплами. - Гулистон: ГулДУ, 2007. - Б. 108-110.

13.

Тоштемиров Д.Э., Шомирзаев Б.Н. Ўқувчиларда касбий кўникмаларни

шакллантиришда ахборот технологияларининг ўрни //Касб-ҳунар таълими. –
Тошкент, 2007. - №6. – Б. 17.

14.

Абдуқодиров А.А., Исоқов И.И., Тоштемиров Д.Э. Фанлардан масофали

ўқитишни ташкил қилишнинг ўқув-методик асослари // Узлуксиз таълим тизимида


background image

21

маънавий-касбий

баркамол

шахс

тарбияси:

Республика

илмий-назарий

конференциясининг материаллари тўплами. – Гулистон: ГулДУ, 2007. – Б. 13-15.

15.

Тоштемиров Д.Э. Информатика ва ахборот технологиялари. Ўқув қўлланма.

– Тошкент, 2007. - 216 б.

16.

Тоштемиров Д.Э. Информатика. Касб-ҳунар коллежлари учун лекциялар

курси. – Гулистон: ГулДУ, 2007. - 76 б.

17.

Тоштемиров Д.Э. Информатика фанидан амалий-лаборатория машғулотлари

учун топшириқлар тўплами. Методик кўрсатма. - Гулистон: ГулДУ, 2007. - 76 б.

18.

Тоштемиров Д.Э. Информатика фанидан мустақил иш топшириқлари.

Методик кўрсатма. – Гулистон: ГулДУ, 2007. - 44 б.

19.

Тоштемиров Д.Э. Масофали ўқитишда таълим порталлари яратишнинг ўрни

// Олий таълимнинг махсус сиртқи бўлимида ўқув жараѐнини такомиллаштириш
муаммолари: Республика илмий анжумани материаллари тўплами. - Гулистон:
ГулДУ, 2008. –Б.50-51.

20.

Тоштемиров Д.Э. Масофали ўқитишнинг услубий воситалари // Касб-ҳунар

таълими. – Тошкент, 2008. - № 5. – Б. 23.

21.

Тоштемиров Д.Э., Тоштемирова Н. Масофали ўқитишни ташкил қилишнинг

услубий воситалари // ГулДУ ахборотномаси. – Гулистон, 2009. - №2. – Б. 58-63.

22.

Таштемиров Д.Э. Дистанционное обучение в системе профессионального

образования // Проблемы использования новых инновационных технологий в
учебном процессе: Труды международной научно-практической конференции. 30-
31 октября 2009. - Республика Казахстан, Шымкент, 2009. - с.160-165.

23.

Тоштемиров Д.Э. Информатика фанини масофали ўқитишнинг методик

асослари // Ёш математикларнинг янги теоремалари-2009: Республика илмий
анжуманининг материаллари тўплами. - Наманган, 2009.- Б.228-229.

24.

Тоштемиров Д.Э. Таълим порталининг таркибий тузилиши ва услубий

таъминоти // Касб-ҳунар таълими. – Тошкент, 2010. - № 2. – Б. 10-11.

25.

Тоштемиров

Д.Э.

Информатика

фанини

ўқитишда

инновацион

технологиялардан фойдаланиш // Узлуксиз таълим тизимида инновацион
технологиялар: муаммо ва ечимлар: Республика илмий-амалий конференциясининг
материаллари тўплами. 6-7 май 2010. – Гулистон: ГулДУ, 2010. – Б. 163-164.

26.

Тоштемиров Д.Э. Таълим порталининг тузилиши ва мазмуни//

Казаховедение. – Международный научный журнал, Республика Казахстан. 2010,
№2, - Б. 138-141.

27.

Тоштемиров Д.Э. Таълим портали яратиш ва ундан фойдаланиш

методикаси. Методик қўлланма. – Гулистон: ГулДУ, 2010. - 56 б.

28.

Тоштемиров Д.Э., Хидирова Ч.М., Ўқув жараѐнида виртуал назорат

тизимининг математик модели ва дастурий таъминоти // «Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси маърузалари». – Тошкент, 2010. № 5. – Б. 18-22.

29.

Тоштемиров Д.Э., Таълим портали структураси ва мазмунини яратиш

технологиялари // Ўзбекистон Республикаси ФА, “Информатика ва энергетика
муаммолари”. – Тошкент, 2010. № 5, – Б. 73-78.

30.

Таштемиров Д.Э., Создание образовательного портала и его использование //

Научный мир Казахстана. Международный научный журнал, Республика
Казахстан. 2011, №4, С. 104-108.


background image

22

Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Тоштемиров
Дониѐр Эшбаевичнинг 13.00.02 – Аниқ фанларни ўқитиш методикаси
(информатика)

ихтисослиги

бўйича

“Касб-ҳунар

коллежларида

“Информатика”ни ўқитиш учун таълим портали яратиш ва ундан
фойдаланиш методикаси”

мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч сўзлар:

масофали

ўқитиш, таълим портали, ахборот

технологиялари, ахборот ресурслари, дидактик материаллар, ўқув-услубий
мажмуа, интернет ва интранет технологиялари, тест.

Тадқиқот объектлари:

Касб-ҳунар коллежларида ўқитиладиган

“Информатика” фанини таълим порталидан фойдаланиб ўқитиш жараѐни.

Ишнинг мақсади:

Касб-ҳунар коллежларида “Информатика” фанини

ўқитиш самарадорлигини ошириш учун таълим портали яратиш ва ундан
фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари:

адабиѐтлар таҳлили, педагогик кузатиш, суҳбат,

анкета-сўровнома, тест синовлари ўтказиш, педагогик тажриба, математик-
статистик таҳлил.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

“Информатика” фани

бўйича таълим портали ташкил этишга оид ўқув материаллари мазмуни
ишлаб чиқилди ва уларнинг таълим олишдаги аҳамияти илмий асослаб
берилди; “Информатика” фанини ўқитишга мўлжалланган таълим портали
тузилмаси ва мазмуни ишлаб чиқилди; “Информатика” фани бўйича таълим
порталининг дидактик материаллари ишлаб чиқилди; “Информатика”
фанини ўқитишда таълим порталидан фойдаланиш методикаси яратилди;
“Информатика” фани бўйича яратилган таълим порталидан билим олиш
самарадорлиги экспериментал текширилди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижалари асосида “Информатика”

фани мазмуни бўйича ишлаб чиқилган таълим портали ва ундан фойдаланиш
бўйича методик кўрсатма ҳамда тавсиялардан касб-ҳунар коллежлари
ўқувчилари, олий таълим муассасалари, академик лицей ва умумий ўрта
таълим мактабларида таълим олувчилар ўз билим даражаларини оширишда
самарали фойдаланишлари, шунингдек, таълим порталидан “Информатика”
фанини ўқитиш жараѐнида, таълим олувчилар мустақил тайѐрланишларида,
малака

ошириш

ва

масофали

ўқитиш

курслари

тингловчилари

фойдаланишлари мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлик:

яратилган

таълим порталидан касб-ҳунар коллежлари шунингдек, академик лицей
ўқувчилари дарс жараѐнида ва дарсдан ташқари вақтларда мустақил
тайѐрланишларида фойдаланиб келинмоқда, натижада таълим олувчилар
билим олиш самарадорлиги ошганлиги кузатилди.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

касб-ҳунар коллежлари.


background image

23

Р Е З Ю М Е

диссертации

Таштемирова Данияра Эшбаевича

на тему: «Методика

создания и использования образовательного портала для обучения
«Информатике» в профессиональных колледжах» на соискание ученой
степени кандидата педагогических наук по специальности 13.00.02 –
«Методика преподавания точным наукам» (информатика)

Ключевые слова:

дистанционное обучение, образовательный портал,

информационные технологии, информационные ресурсы, дидактические
материалы, учебно-методический комплекс, технологии Интернет и
интранет, тест.

Объекты исследования:

учебный процесс с использованием

образовательного портала при обучении информатике в профессиональном
колледже.

Цель работы:

Разработать методику создания и использования

образовательного портала для эффективного обучения информатике в
профессиональных колледжах.

Методы

исследования:

обзор

литературы,

педагогическое

наблюдение, беседа, анкета-опрос, тесты, педагогическое исследование,
математико-статистический анализ.

Полученные результаты и их новизна:

Разработаны учебные

материалы по созданию образовательного портала по предмету
«Информатика» и научно обоснована их значимость в процессе образования;
разработаны структура и содержание образовательного портала по обучению
информатике; разработаны дидактические материалы образовательного
портала по информатике; создана методика пользования образовательным
порталом в преподавании информатики; проведена экспериментальная
проверка эффективности получения знаний по информатике посредством
созданного образовательного портала.

Практическая значимость:

Методические указания и рекомендации,

разработанные на основе результатов исследования по созданию учебного
портала и методики его применения в преподавании информатики могут
быть эффективно использованы в обучении студентов вузов, учащихся
профессиональных колледжей, лицеев и общеобразовательных школ, также
обрaзовательным порталом «Информатика» могут воспользоваться при
самостоятельной подготовке, повышении квалификации и на курсах
дистанционного обучения.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

созданным

образовательным порталом пользуются учащиеся профессиональных
колледжей, академических лицеев в процессе учѐбы и во внеурочное время, в
результате наблюдается повышение эффективности получения знаний.

Область применения:

профессиональные колледжи.


background image

24

RESUME

of the thesis of

Doniyor Eshbaevich Toshtemirov

on the theme “The methods of

making and using the educational portal for teaching "Information science" in
professional colleges” for presenting it for a candidate of pedagogical science
degree on speciality 13.00.02 – the methods of teaching exact sciences
(information science).

Key words:

remote education, educational portal, information technologies,

information facilities, didactic materials, educational and methodical complex, the
Internet technologies and Intranet, test.

Subject of research:

the process of teaching "Information science" at the

professional colleges with the help of the educational portal.

Purpose of the work:

to create methods of making the educational portal

for the efficient teaching "Information science" at the professional colleges.

Methods of the research:

review of the literature, pedagogical observation,

conversation, questionnaire, tests, pedagogical research, mathematical and
statistical analysis.

The results obtained and their novelty:

the working materials for the

creation of the educational portal in "Information science" are worked out; the
significance of these materials in the educational process is scientifically grounded;
the structure and contents of the educational portal in teaching "Information
science" worked out; didactic materials for the educational portal in "Information
science" are prepared; method of using the educational portal in teaching
"Information science" are elaborated; experimental testing of the efficiency of
obtaining knowledge via the newlymade educational portal in "Information
science" is held.

Practical value:

Methodical instructions and recommendations created on

the base of the research can be used by students of secondary schools, students of
professional colleges, academic lyceums and universities; besides, the educational
portal can be used self-independently by the students, in teacher’s training
institutes and in the courses of remote teaching in learning "Information science".

Degree of introduction and economic efficilncy:

the newly made

educational portal is used by the students of professional colleges, academic
lyceums in the process of teaching and self-independent

work; it results in the

development of students’ knowledge.

Field of application:

professional colleges.



Библиографические ссылки

Тоштемиров Д.Э. Лицей ва коллежларда ИҲТА фанидан амалий машғулотлар мазмуни //Халқ таълими. - Тошкент, 2000. - №3,- Б. 117-118.

Тоштемиров Д.Э. Академик лицей ва касб-хунар коллежларида информатика фанини ўқитишнинг самарадорлигини ошириш //ГулДУ ахборотномаси. -Гулистон, 2001. - №1. - Б. 91-94.

Тоштемиров Д.Э., Қулмаматов С.И. Академик лицей ва касб-хунар коллежларида информатика фанидан олиб бориладиган машғулотларии табақалаштириш масаласи // Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида физика-математика фанларини ўқитишни такомиллаштириш истиқболлари: Республика илмий-амалий аижуманинииг маърузалар тўплами.-Тошкеит: ТДПУ, 2002.-Б.95-96.

Тоштемиров Д.Э., Аллаёров С.П., Жўраев У.С. Информатика фанидан лаборатория машғулотларини автоматлаштиришнинг имкониятлари //ГулДУ ахборотномаси. - Гулистон, 2003. - №2. - Б. 73-76.

Аллаёров С.П.,Тоштемиров Д.Э., Жўраев У.С. Янги педагогик ва ахборот технологиялардан ўрта махсус ўқув юртларида информатика фанини ўқитишда фойдаланиш // Янги технологиялар иқтисодий тараккиётнинг асосий омили: Республика илмий-амалий конференциясининг маърузалар тўплами. - Наманган, 2003.-Б. 61-63.

Тоштемиров Д.Э. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида информатика фанидан олиб бориладиган машгулотларни такомиллаштириш //Ахборот коммуникациялар технологиялари асосида электрон ўқув адабиётларини яратиш: тажриба, муаммо ва истиқболлар: Республика илмий-амалий анжуманининг маърузалар тўплами. 28 апрел 2004. - Тошкент: ТДИУ, 2004. - Б. 86-87.

Тоштемиров Д.Э. Информатика ва ахборот технологиялари. Ўкув-услубий мажмуа. - Гулистон: ГулДУ, 2005. - 124 б.

Тоштемиров Д.Э., Юнусов Г.Г. Фанлардан мустакил, амалий ва лаборатория ишларини бажаришда INTERNET тизимидан фойдаланиш // Фан ва таълимда ахборот-коммуникация технологиялари: Республика илмий-амалий конференция маърузалар тўплами.-Тошкент: ТАТУ,2006. -Б.236-237.

Тоштемиров Д.Э. Ўрта махсус ўқув юртларида информатика фанидан олиб бориладиган машгулотларни такомиллаштириш //Узлуксиз таълим тизимининг ўқув-меъёрий хужжатларини такомиллаштириш, унта замонавий информацион ва педагогик технологияларни жорий этиш: Видеоконференция материаллари. 10 май 2006. - Гулистон, Тошкент: 2006. - Б.74-76.

Тоштемиров Д.Э., Қудратов А.Н., Абдукаримов Т. Информатика фанидан лаборатория машғулотларини компьютер технологиясида ўтказиш усуллари // Узбекистан Республикаси ФА, Хоразм Маъмун академиясинииг 1000 йиллигига бағишлангаи ёш олимлариинг Халқаро илмий конференцияси тезислар тўплами. -Хива, 2006. - Б. 75-76.

Тоштемиров Д.Э. Ўрта махсус ва касб-хунар таълими муассасаларида информатика фанини ўқитишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш // Олий таълимда замонавий ўқув, илмий ва тарбиявий фаолиятни такомиллаштириш муаммолари: Республика илмий-назарий конференциясининг материаллари тўплами. - Гулистон: ГулДУ, 2006. - Б. 29-30.

Тоштемиров Д.Э. Информатикани масофали ўқитишнинг ташкилий ва услубий асослари //Фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясида ахборот технологияларининг ўрии, ахамияти ва истиқболлари: Минтақавий илмий-амалий семинар материаллари тўплами. - Гулистон: ГулДУ, 2007. - Б. 108-110.

Тоштемиров Д.Э., Шомирзаев Б.Н. Ўкувчиларда касбий кўникмаларии шакллантиришда ахборот технологияларининг ўрни //Касб-хунар таълими. -Тошкент, 2007. - №6. - Б. 17.

Абдуқодиров А.А., Исоқов И.И., Тоштемиров Д.Э. Фанлардан масофали ўқитишни ташкил қилишнинг ўқув-методик асослари И Узлуксиз таълим тизимида маънавий-касбий баркамол шахе тарбияси: Республика илмий-назарий конференциясининг материаллари тўплами. - Гулистон: ГулДУ, 2007. - Б. 13-15.

Тоштемиров Д.Э. Информатика ва ахборот технологиялари. Ўқув қўлланма. - Тошкент, 2007. - 216 б.

Тоштемиров Д.Э. Информатика. Касб-хунар коллежлари учун лекциялар курси. - Гулистон: ГулДУ, 2007. - 76 б.

Тоштемиров Д.Э. Информатика фанидан амалий-лаборатория машгулотлари учун топшириқлар тўплами. Методик кўрсатма. - Гулистон: ГулДУ, 2007. - 76 б.

Тоштемиров Д.Э. Информатика фанидан мустақил иш топшириқлари. Методик кўрсатма. - Гулистон: ГулДУ, 2007. - 44 б.

Тоштемиров Д.Э. Масофали ўқитишда таълим порталлари яратишнинг ўрни // Олий таълимнинг махсус сиртқи бўлимида ўқув жараёнини такомиллаштириш муаммолари: Республика илмий анжумани материаллари тўплами. - Гулистон: ГулДУ, 2008.-Б.50-51.

Тоштемиров Д.Э. Масофали ўқитишнинг услубий воситалари // Касб-хунар таълими. - Тошкент, 2008. - № 5. - Б. 23.

Тоштемиров Д.Э., Тоштемирова Н. Масофали ўқитишни ташкил килишнинг услубий воситалари И ГулДУ ахборотномаси. - Гулистон, 2009. - №2. - Б. 58-63.

Таштемиров Д.Э. Дистанционное обучение в системе профессионального образования // Проблемы использования новых инновационных технологий в учебном процессе: Труды международной научно-практической конференции. 30-31 октября 2009. - Республика Казахстан, Шымкент, 2009. - с. 160-165.

Тоштемиров Д.Э. Информатика фанини масофали ўқитишнинг методик асослари И Ёш математикларнинг янги теоремалари-2009: Республика илмий аижуманииииг материаллари тўплами. - Наманган, 2009,- Б.228-229.

Тоштемиров Д.Э. Таълим порталининг таркибий тузилиши ва услубий таъминоти // Касб-хунар таълими. - Тошкент, 2010. - № 2. - Б. 10-11.

Тоштемиров Д.Э. Информатика фанини ўкитишда иниовациои технологиялардан фойдаланиш И Узлуксиз таълим тизимида инновацион технологиялар: муаммо ва ечимлар: Республика илмий-амалий конференциясининг материаллари тўплами. 6-7 май 2010. - Гулистон: ГулДУ, 2010. - Б. 163-164.

Тоштемиров Д.Э. Таълим порталининг тузилиши ва мазмуни// Казаховедение. - Международный научный журнал, Республика Казахстан. 2010, №2,-Б. 138-141.

Тоштемиров Д.Э. Таълим портали яратиш ва ундан фойдаланиш методикаси. Методик қўлланма. - Гулистон: ГулДУ, 2010. - 56 б.

Тоштемиров Д.Э., Хидирова Ч.М., Ўқув жараёнида виртуал назорат тизимининг математик модели ва дастурий таъминоти И «Узбекистан Республикаси Фанлар академияси маърузалари». - Тошкент, 2010. № 5. - Б. 18-22.

Тоштемиров Д.Э., Таълим портали структураси ва мазмунини яратиш технологиялари // Узбекистан Республикаси ФА, “Информатика ва энергетика муаммолари”. - Тошкент, 2010. № 5, - Б. 73-78.

Таштемиров Д.Э., Создание образовательного портала и его использование // Научный мир Казахстана. Международный научный журнал, Республика Казахстан. 2011, №4, С. 104-108.