ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК: 371.3:377.8(575.1)
ТОШОВ Мухиддин Жўрабоевич
ПЕДАГОГИКА КОЛЛЕЖЛАРИ ТАЪЛИМИ ЖАРАЁНИДА
ПЕДАГОГИК ИНТЕГРАЦИЯНИНГ МАЗМУНИ ВА ТУЗИЛМАСИНИ
ТАЪМИНЛАШ
13.00.08 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ѐзилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2012
2
Иш Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган.
Илмий раҳбар
педагогика фанлари доктори, профессор
Қурбонов Шавкат Эргашевич
Расмий оппонентлар:
педагогика фанлари доктори, профессор
Рашидов Хикматилла Фатхутдинович
педагогика фанлари номзоди, доцент
Анарқулова Гулноза Мирзахматовна
Етакчи ташкилот Термиз давлат университети
Ҳимоя Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ҳузуридаги К.067.18.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил
«___»__________ соат____ ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100070, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб
кўчаси, 103-уй, тел:254-92-02; факс:215-54-18,e-mail:tgpu-info@edu.uz.
Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети ахборот-ресурс марказида танишиши мумкин.
Автореферат 2012 йил «___»___________да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
педагогика фанлари номзоди, доцент Р.Г.Муллахметов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Дунѐ миқѐсида ижтимоий ҳаѐтнинг барча
соҳаларида глобаллашув жараѐнлари кучайиб бораѐтган ҳозирги шароитда
келиб чиқаѐтган муаммоларни ҳал этишда мустақил фикрлаш қобилиятига
эга бўлган шахсни камол топтириш масаласи муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу вазифа Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайѐрлаш миллий
дастури”нинг
аниқ
мақсадга
йуналтирилган
кўрсатмаларида,
ғоя
тамойилларида ўз аксини топган. Жумладан, “Кадрлар тайѐрлаш миллий
дастури”да таъкидланганидек: “Касб-ҳунар коллежлари жиҳозланганлик
даражаси, педагогик таркибнинг шаклланганлиги, ўқув жараѐнининг ташкил
этилиши жиҳатидан янги типдаги таълим муассасалари ҳисобланади. Улар
икки ва ундан кўп замонавий касб-ҳунарни эгаллаш ҳамда тааллуқли ўқув
фанларидан чуқур назарий билим олиш имконини беради.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим олиш
ўқувчиларга ўз билимларини чуқурлаштириш ва танлаган ихтисосликларига
эга бўлишни таъминлайди.
... ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари учун таълим ва
касб-ҳунар дастурлари, ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқиш...”
1
.
Маълумки, тараққиѐтни айниқса, ҳозирги вақтда рўй бераѐтган
ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий соҳалардаги жиддий ўзгаришлар, ислоҳотларни
тор маънода фикрлайдиган, таҳлил қилиш, таққослаш қобилиятига эга
бўлмаган инсонлар билан амалга ошириб бўлмайди. Муаммоларнинг ортиб
бориши уларнинг кўп қирралилиги ўқув фанлариаро узвийликни чуқур таҳлил
қилиш ва улар орасидиги уйғунликнинг таъминланишини тақозо этади.
Шунга кўра, мазкур муаммоларни ҳал этишда турлича фикрлар, ѐндашувлар
ўртасида ўзаро мутаносибликни таъминлаш зарур.
Ушбу ҳолат педагогик интеграция масаласига эътиборни кучайтириш
ижтимоий буюртма сифатида бир қатор қонунчилик ва меъѐрий ҳужжатлар:
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар
тайѐрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли
қарорлари ва фармойишларида ўз аксини топган.
Бинобарин, ўқувчиларда оламнинг яхлит манзарасини, табиат
ҳодисалари, бойликлари билан инсоннинг ўзаро алоқаси ва ҳис этиш
туйғусини шакллантириш мақсадида турли фанларни уйғунликда ўрганиш
зарурлиги таъкидланади.
Муайян интеграллашган фаолият педагогик амалиѐт доирасида
бажарилади. Республикамиздаги таълим муассасаларида она тили ва адабиѐт,
1
Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» //Баркамол авлод – Ўзбекистон
тараққиѐтининг пойдевори. – Т.: Шарқ нашриѐт – матбаа концерни, 1997. – Б. 48.
4
тарих, география, биология, тасвирий санъат ва ижодий меҳнат каби ўқув
фанларини интеграллаштирган ҳолда, ўқитишга бўлган интилишлар,
ѐндашувлар амалга оширилган бўлса, ривожланган хорижий мамлакатларда
табиий, ижтимоий, гуманитар фанлар каби интеграллашган таълим соҳалари
мавжуд.
Юқорида таъкидланган фикрларнинг барчаси ўзаро алоқадор бўлган
қуйидаги ҳолатларни ифодалайди:
а) таълим-тарбия предметининг ўзаро уйғунлиги бугунги кунда шахс
фаолияти билан таълим жараѐнининг дезинтеграциялашганлиги;
б) педагогика фани ва интеграллашган педагогик фаолиятни
ривожлантиришнинг
етакчи
конуниятлари
билан
«дезинтеграция»
йўналишининг кучли таъсирга эга эканлиги;
в) интеграллашган педагогика соҳасида амалга оширилаѐтган назарий-
амалий фаолият самарадорлигининг сустлиги.
Кўрсатиб ўтилган зиддиятларнинг вужудга келиш сабаблари
турличадир. Улардан асосийси педагогик интеграциянинг концептуал
асослари ва мақбул модели ишлаб чиқилмаганлигида.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Педагогик мулоқот соҳасида
ҳамкорликда ижодий фаолият кўрсатиш устувор аҳамият касб этмоқда.
Бунда интеграллашган фаолиятнинг таркибий қисмлари ҳақида кўпроқ
билимга эга бўлиш талаб этилмоқда. Ўқув жараѐнига таълимнинг интерфаол
шакллари, технологиялари – интегратив дарс, интегратив кун, ўқувчини
танқидий фикрлашга ундовчи методлар жадал жорий қилинмоқда.
Таълимнинг глобаллашуви ҳамда соғлом ва муаммоли болаларни биргаликда
ўқитиш мақсадига хизмат қиладиган интеграллашган ўқув юртларини
ташкил қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Илмий интеграция соҳасида
ҳам бир қатор тадқиқотлар амалга оширилмоқда.
Педагогикада интеграция муаммоларини тадқиқ қилишга бағишланган
бир қатор ишлар мавжуд. Ўтган асрнинг 80 йиллардан бошлаб педагогик
интеграцияга оид масалалар ўртага ташлана бошланди.
Педагогика назарияси интеграция соҳасида катта имкониятларга эга.
В.И.Загвязинскийнинг таъкидлашича, интеграллашиш тенденцияси мавжуд.
Таълим - тарбия жараѐнига бир бутун ҳодиса сифатида ѐндашиш муаммосига
бағишланган тадқиқотлар Р.Сафарова, Э.Турдиқулов, Р.Аҳлидинов,
У.Мусаев, М.М.Поташник, Г.Н.Филоновларнинг ишларида ўз ифодасини
топган. Ривожлантирувчи ва тарбияловчи таълим муаммолари И.Я.Лернер,
М.И.Махмутов, М.Н.Скаткин, П.И.Пидкасистый, мактаб ва олий ўқув
юртларида
таълим-тарбия
узвийлигига
бағишланган
тадқиқотлар
С.М.Годник, П.И.Пидкасистый, В.Э.Тамарин, эвристик дастурлаштириш
назарияси ва методикасига оид ишланмалар М.Андреев ва бошқа кўплаб
йўналишлар ва ѐндашувларда ўз аксини топган. Бу рўйхатга ҳар томонлама
концентрацияланган
таълим;
йириклаштирилган
дидактик
бирлик
концепцияси; муаммоли-модулли таълим концепцияси мувофиқлаштирилган
5
таълим ва жамоавий-гуруҳли фикрий фаолият концепцияси ва бошқаларни
киритиш мумкин.
Кўрсатилган шарт-шароитлар ҳамда бир қатор ташқи ва ички омиллар
интеграция
жараѐнини
педагогиканинг
ривожланишида
етакчи
қонуниятлардан бирига айлантиради. Бу вазият ўз навбатида Э.О.Турдиқулов,
Н.Н.Азизхўжаева, Р.Сафарова, Х.И.Иброгимов, Ш.Қурбонов, Ў.Қ.Толипов,
Р.Ш.Ахлидинов, А.С.Белкин, А.П.Бельяева, В.И.Загвязинский, У.Мусаев,
В.Д.Семенов, Ю.С.Тюнников, И.П.Яковлев ва бошқалар томонидан эътироф
этилган.
Мавжуд манбаларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, 1) педагогик
интеграция уч – услубий, назарий ва амалий даражада намоѐн бўлмоқда;
2 ) бугунги кунда:
а)
педагогик
интеграциянинг
объектив
асослари, вужудга келиш омиллари ва тоифаларини аниқлаш А.П.Беляева,
В.С.Безрукова,
В.И.Загвязинский,
В.Н.Максимова,
В.Д.Семенов,
Ю.С.Тюнников ва бошқалар томонидан асосланган;
б) педагогик интеграциянинг тизимли - морфологик ва инструментал -
услубий тавсифини очиб бериш;
в) интеграллашган педагогик фаолиятни технологик таъминлаш
воситаларини ишлаб чиқиш;
г) интеграллашган - педагогик фаолиятни ташкил этиш концепциясини
ишлаб чиқиш йўналишидаги ишлар мавжуд.
Шу билан бир қаторда, интеграллашган педагогик назария ва амалиѐт
соҳасида амалга оширилган маълум ишларга қарамай, бугунги кунга қадар
таълим жараѐнини интеграллаштириш, интеграллашган педагогик фаолиятга
нисбатан таҳлилий ѐндашиш ҳамда ўқув дастурларида педагогика туркум
фанларини интеграллаштирган ҳолда сингдириш масалалари ўз ечимини
топмаган. Шахсга таълим-тарбия бериш жараѐнида ўқувчиларнинг
жисмоний, интеллектуал, маънавий, ахлоқий, бадиий-эстетик ривожланиши
таъминланади.
Юқоридагиларга шуни ҳам қўшимча қилиш лозимки, бугунги кунга
қадар фанлараро уйғунликни таъминлашга жуда кам эътибор берилмоқда. Бу
эса, ўқувчиларни мужассам ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.
Уларнинг вақти ва кучи ортиқча сарфланишига олиб келмоқда. Шунингдек,
таълим олувчиларда диалогик ва полиологик тафаккур ҳамда мулоқот
қобилияти суст ривожланмоқда. Тажрибаларимиз давомида, педагогика касб-
ҳунар коллежи ўқувчиларида таққослаш, нисбат бериш, экстраполяция,
трансформациялаш, турли ҳодисаларни умумлаштириш, уларни қарама-
қарши қўйиш, концепциялар, ѐндашувларни таҳлил қилиш, ўзаро уйғун
тасаввурларни кенгайтириш, ҳодисаларни баҳолаш кўникмаларининг
етарлича ривожланмаганлиги аѐн бўлди. Курс ишлари ва давлат
имтиҳонларини қабул қилиш, ДИК бўйича ҳисоботлар курс ва малакавий
ишларни таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, касб-ҳунар
коллежи ўқувчилари ўзларининг фикрлаш ва мулоҳаза юритишлари
6
давомида шахсий тажрибаларини ҳамда таълим муассасасида турли ўқув
фанлари бўйича ўзлаштирган билимларини уйғунлаштириш усулларига кам
мурожаат қиладилар. Билимларнинг ўрнини алмаштириш ҳодисасини
интеграция
сифатида
баҳолаш
мумкин
эмас.
Бунда
ўқитувчи,
интеграллашган фаолият билан узлуксиз шуғулланиб, ўзи бажарадиган
ишнинг туб моҳиятини тўлиқ англаши керак.
Бугунги кунда ўрта махсус касб-ҳунар таълими айниқса, академик
лицейларда муайян даражада интеграция таъминланган бўлса-да, мазкур
жараѐнда
ўқув
фанлари
мазмуни
ва
педагогик
фаолият
тўла
уйғунлаштирилмаган. Бу ўз навбатида, педагогик интеграциянинг махсус
диссертацион тадқиқот обеъкти сифатида тадқиқ этилмаганлигидан далолат
беради.
Шунга кўра, биз “Педагогика коллежлари таълими жараѐнида педагогик
интеграция мазмуни ва тузилмасини таъминлаш» мавзусини тадқиқ этишга
киришдик.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг «Кичик
мутахассислар тайѐрлаш сифатини бошқариш, назорат ва мониторингининг
шакллари, усуллари ва технологиясини такомиллаштириш» муаммоси
бўйича Истиқболли режаси доирасида бажарилди.
Тадқиқот мақсади:
касб-ҳунар коллежларида амалга ошириладиган
таълим жараѐнида педагогик интеграция ва интеграллашган педагогик фаолиятни
таъминлаш, унинг мазмуни, таркиби ҳамда технологик тизимини аниқлаш.
Тадқиқот вазифалари:
1. Илмий манбалар ва амалиѐтдаги ҳолатни ўрганиш асосида
педагогик интеграциянинг долзарб муаммо эканлигини асослаш, педагогик
жараѐнларнинг мантиқий асослари ва типологиясини очиш.
2. Интеграллашган педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва
ҳарактлантирувчи кучларини аниқлаш.
3. Интеграллашган педагогик фаолиятни амалга ошириш шарт-
шароитлари ва технологияларини очиб бериш.
4. Интеграллашган педагогик фаолиятни лойиҳалаштириш ва
педагогика касб-ҳунар коллежларидаги интеграллашган таълим жараѐнининг
мазмуни ва самарадорлик даражасини белгилаш.
Тадқиқот объекти:
педагогика касб-ҳунар коллежларида амалга
ошириладиган интеграллашган ўқув жараѐни ва интеграллашган педагогик
фаолият.
Тадқиқот предмети:
педагогика касб-ҳунар коллежларида амалга
ошириладиган интеграциянинг мазмуни, таркиби ва интеграллашган
педагогик фаолиятнинг шакллари, лойиҳалари, технологиялари.
Тадқиқот методлари:
анкета, савол-жавоб, суҳбат, эксперт баҳоси,
аналитик обзор, қиѐсий таҳлил, умумлаштириш, педагогик экспремент,
математик-статистика.
7
Тадқиқотнинг илмий фарази:
агар:
– интеграллашган педагогик фаолиятни амалга оширишнинг барча
даражалари - методологик, назарий, амалий жиҳатдан акс эттирилганлиги
яхлит тарзда ифодаланган бўлса;
– кўрсатилган тизим ўзининг интеграллашган қисмлари билан
эвристик-методологик,
категориал-моҳиятли,
умумназарий,
таркиб,
морфологик ва технологик-методологик кўсатишга эга бўса;
– педагогика билан техника, педагогик билан техник билимлар
ўртасида ҳосил бўладиган дастлабки уйғун муносабатларни педагогик
интеграциянинг бошланғич асоси сифатида эътироф этилса;
– педагогика коллежлари ўқув жараѐнида муайян лойиҳаларга
таянилган ҳолда, интеграллашган педагогик фаолият амалга оширилса;
– ўқув дастурларида педагогика туркумидаги ўқув фанлари
муваффақиятли уйғунлаштирилса, педагогика касб-ҳунар коллежларида
таълим самарадорлиги ортади.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
1. Педагогик интеграциянинг долзарб муаммо эканлиги.
2. Интеграллашган педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва
ҳарактлантирувчи кучлари.
3. Интеграллашган педагогик фаолиятни амалга ошириш шарт-
шароитлари ва технологиялари.
4. Интеграллашган педагогик фаолият лойиҳалари ва педагогика касб-
ҳунар коллежларидаги интеграллашган таълим жараѐнининг мазмуни ҳамда
самарадорлик даражаси.
Илмий янгилиги:
1. Илмий манбалар ва амалиѐтдаги ҳолатни ўрганиш асосида педагогик
интеграциянинг долзарб муаммо эканлиги назарий-амалий жиҳатдан
асосланди.
2. Интеграллашган педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва
ҳарактлантирувчи кучлари аниқланди.
3. Интеграллашган педагогик фаолиятни амалга ошириш шарт-
шароитлари ва технологиялари ишлаб чиқилди.
4.
Интеграллашган
педагогик
фаолиятни
лойиҳалаштириш
имкониятлари очиб берилди.
5. Педагогика касб-ҳунар коллежларидаги интеграллашган таълим
жараѐнининг мазмуни ва самарадорлиги аниқланди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:
тадқиқот
натижасида педагогика фани, педагогик интеграция, интеграл жараѐнлар,
интеграллашган педагогик фаолият ҳақидаги янгича ѐндашувларга эга бўлди.
Интеграллашган педагогик фаолият лойиҳалари, педагогик интеграциянинг
мазмуни ва таркиби, интеграллашган педагогик фаолият моделлари билан
бойитилди. Бундай ѐндашувлар натижасида педагогика касб-ҳунар
коллежлари таълим жараѐнида интеграллашган дастурлар, ўқув курслари,
8
интеграллашган педагогик фаолият моделлари ва технологиялари билан
таъминланди.
Натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот
юзасидан амалга
оширилган тажриба-синов ишлари 1-Тошкент Педагогика коллежи, Тошкент
ва Гулистон Педагогика коллежларининг “Бошланғич таълим” йўналиши
3-курс талабалари ўртасида амалга оширилди.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ўрта
махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни
қайта тайѐрлаш институтининг “Ўрта махсус касб-ҳунар таълими малакасини
ошириш ва қайта тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш муаммолари”,
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон
Давлат жисмоний тарбия институти “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида
инновацион технологиялар” Халқаро илмий-амалий, Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Олий Педагогика
институти “Педагогик технологиялар – педагогик жараѐнни бошқариш
омили” илмий-услубий анжуманларида ўқилган маърузаларда мунтазам
оммалаштирилди. Тадқиқотнинг асосий мазмуни “Таълим муаммолари”,
“Халқ таълими”, “Узлуксиз таълим”, Россия Россия Федерациясининг
“Вестник Университета Российской Академии образования”, “Объединенный
научный журнал”
журналларида чоп этилган илмий мақолалар ѐрдамида
педагогик жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, тадқиқот
натижалари “Интеграллашган педагогик фаолиятни ташкил этиш
технологияси” номли методик қўлланмада ѐритилди.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот ишининг асосий
илмий натижалари муаллиф томонидан чоп эттирилган 6 та илмий иш
(шулардан 1 таси методик қўлланма), 7,5 босма табоқда ѐритилди..
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, 3
боб, 8
параграф, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва
иловалардан иборат бўлиб, унинг асосий матни 156 саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг биринчи боби
“Педагогик интеграциянинг
назарий асослари”
деб номланиб, унда педагогик интеграциянинг долзарб
муаммо эканлиги, интеграцион жараѐнларнинг мантиқий асослари,
типологияси, педагогик интеграциянинг вазифалари ва интеграллашган
педагогик тадқиқот методлари ҳақида фикр юритилган.
“Педагогик интеграция асоси” тушунчасини кенг қўллашга етарлича
илмий далиллар мавжуд. Бу интеграциянинг мавжудлиги ва амал қилиш
шарт-шароитлари, уни тушунтириш воситаси сифатида ҳам объектив тарзда
изоҳланади. Биринчи изоҳда педагогик интеграция асосининг онологик ва
гнесеологик табиати намоѐн бўлади. Иккинчидан, педагогик интеграцияни
9
эвристик-методологик таъминлаш асослари ифодаланади ҳамда мазкур
ҳолатда интеграция умумметодологик, фалсафий, умуммиллий, хусусий
илмий ва аниқ илмий характерга эга бўлган қоидаларни ўз ичига олади.
Педагогик интеграциянинг дастлабки умумий онтологик асоси унинг
кўп
таркиблилиги,
тизимлилиги,
турли-туман
қисмлардан
тузилганлигидадир.
Педагогик кўп тизимлилик деганда, педагогик фаолиятнинг чексизлиги
– ижтимоий, сиѐсий, умумдавлат, ҳуқуқий, иқтисодий, шахсий-
коммуникатив, ахборот бериш аҳамиятига эгалиги кабилар тушунилади. Бу
эса, педагогик фаолиятнинг давлат ва жамият томонидан эътироф
этилганлигини англатади. Шу билан бир қаторда, педагогик фаолият билан у
мансуб бўлган макромайдон орасида муҳим аҳамиятга эга бўлган сабаб-
оқибатлар алоқадорлиги мавжуд: “касбий муҳандис-педагогик фаолиятнинг
ижодий таркиби қанчалик бой бўлса, касб-ҳунар коллежи кичик
мутахассисларининг ишлаб чиқаришдан ташқари фаолият таркибига бўлган
эҳтиѐжи шунчалик юқори бўлади”.
Кўп таркиблилик педагогик фаолият элементларининг аксарият қисми
уйғунлашганлигини
ифодалайди.
Масалан,
Г.Е.Зборовский
ва
Г.А.Карповаларнинг маълумотига кўра, ишлаб чиқариш таълими устаси
фаолияти таркибига 120 дан ортиқ элементни киритиш мумкин.
Фаолиятнинг турли-туман қисмлардан таркиб топганлиги, педагогик
фаолиятнинг турли-туманлилиги унинг таркиби хилма-хил элементларнинг
уйғунлашувидан ҳосил бўлганлигини ифодалайди. Ишлаб чиқариш таълими
устаси фаолиятида педагог, муҳандис-техник ходим, ишчи фаолиятининг
турлари мавжуд бўлади.
Таълим олувчиларнинг ѐш ва индивидуал хусусиятларини ўрганиш
психологиясини ҳисобга олган ҳолда, педагогик вазифаларни ҳал этиш
нуқтаи назаридан фан ва ўқув жараѐни тўғрисида тасаввурларнинг яхлит
ҳамда тизимлаштирилган йиғиндиси педагогик билимлар интеграциясининг
дастлабки гнеселогик асоси ҳисобланади. Онтологик ва гнесеологик
мувофиқликни ҳисобга олган ҳолда, биз педагогик фаолиятга хос бўлган
тавсифни педагогик билимларнинг яхлитлиги ва тизимлаштирилган
уйғунлигига кўчириш лозим деб ҳисоблаймиз.
Педагогик билимларнинг турли-туман қисмлардан ташкил топганлиги
унинг инсон нуқтаи назарисиз объектни шахс ўлчами воситалари билан
билиш қуроли сифатида намоѐн бўлиш имкониятига эгалигини ифодалайди.
Бу эса, аниқ натижаларда намоѐн бўлади. Педагогиканинг тушунчавий
аппарати турли фанларга оид билимларни қамраб олган. Бу эса педагогик
билимларнинг “мураккаблиги, кўпқирралилиги ва кўпвазифалилиги”ни
ифодалайди.
Педагогик интеграциянинг илмий асослари ва мазмунини ўқув
предмети доирасида ишлаб чиқилган ғоялар (назария, концепция, қонунлар,
тамойиллар ва шу каби) ташкил этади: педагогика фани ва ижтимоий-
10
педагогик фаолият учун янги асосларни ишлаб чиқиш имконини берадиган
яхлит концепцияси; табиатни ўрганувчилар учун Ернинг жонли, ўз-ўзини
бошқарув тизими, моддий борлиқ элементлари орасида вужудга келадиган
интеграция жараѐнида бу ажралмас учлик ҳақидаги илмий тасаввурларда ўз
аксини топади.
Аниқ педагогик назария таркибига: инсоннинг ҳар томонлама уйғун
ривожланиши, таълим-тарбия жараѐнига яхлит ѐндашув (В.С.Шубинский,
В.С.Ильин, В.И.Загвязинский П.Ф.Каптеров, Ж.Ғ.Йулдошев, Р.Ғ.Сафарова,
Ш.Қурбонов,
В.С.Безрукова;
таълим
мазмунини
уйғунлаштириш,
интеграллашган
таълим
Р.Ғ.Сафарова,
У.Мусаев,
Э.О.Турдиқулов,
Р.Ш.Аҳлидинов, П.Кропоткин, мактаб, жамият ва ишлаб чиқариш
интеграцияси (Р.Х.Джураев, О.Абдуқуддузов); тарбияга жамоавий ѐндашув;
ҳамкорлик концепцияси (Х.Ибрагимов, Ш.Амонашвили, А.С.Белкин,
В.А.Караковский ва бошқалар); педагогик фаншунослик (В.С.Безрукова,
В.Е.Гмурман, Б.С.Гершунский, В.И.Журавлева); умумпедагогик билим ва
умуман педагогик интеграциянинг яхлит концепцияси мазмуни асосида
ифодаланган ғоялар (Р.Сафарова, П.Мусаев, У.Мусаев, В.И.Загвязинский):
а) ўқитиш ва тарбия бирлиги;
б) ўқув-тарбия жараѐнига комплекс ѐндашув;
в) ўқитиш билан тарбия шароитини оптималлаштириш, вақт ва кучни
тежаб сарфлаганда юқори натижаларга эришишга олиб келадиган усул ҳамда
воситаларни танлаш ғояси;
г) интегратив педагогик концепциялар тузишнинг дастлабки
тамойиллари ва таълим-тарбиянинг мақсадлари, мазмуни, усулларини
ижтимоий жиҳатдан талаб қиладиган тамойиллар;
д) инсонни ҳар томонлама ўрганиш ва унга таълим-тарбия беришга
яхлит ѐндашувни ифолайдиган шахсга йўналтирилганлик тамойили;
е) инсонни кўпқиррали фаолиятга жалб этадиган кўп фаолиятлилик
тамойили, шахснинг мақсадлари, ички дунѐси ва майллари, таълим
олувчиларнинг фаолият субъектига айланиш механизмларини ҳисобга олиш
тамойили;
ж) таълим-тарбияга индивидуал ва жамоавий ѐндашувлар уйғунлигини
тақозо қилувчи шахсга жамоавийлик ѐндашув тамойили;
з) муайян ўқув предметига қатъий тизим, изчиллик ва ворисийлик,
шунингдек таълим-тарбиявий вазифаларга яхлит ѐндашувни тақозо
қиладиган таълим-тарбия жараѐнига комплекс ѐндашув тамойили (В.
И.Загвязинский) кабилар.
Педагогик интеграцияни вужудга келтирадиган омиллар аксарият
ҳолларда уни тақозо қиладиган асосларнинг ҳосиласи сифатида намоѐн
бўлади. Агар мазкур асос интеграция жараѐнини амалга оширишни тақозо
қилса, омиллар унга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Чунки, омиллар
муайян ҳодисаларнинг ҳаракатланиши билан бевосита боғлиқдир. Умуман
11
олганда ҳар қандай омил тараққиѐтни вужудга келтирувчи асосий воситадир
(А.Я.Найн).
Илмий интеграциянинг ташқи ва ички омилларини Б.М.Кедров
аниқлаган. Фанларнинг ўзаро алоқадорлиги дастлаб, икки омил билан
изоҳланади. Улардан биринчиси ижтимоий яхлитлик, унинг алоҳида
элементлари орасидаги алоқадорлик ва ривожланган саноат, қишлоқ
хўжалиги, бошқарув соҳалари эҳтиѐжларини ифодалайди. Иккинчиси
фаннинг ўз ичида вужудга келадиган ғояларни татбиқ этиш эҳтиѐжидан
келиб чиқади.
Интеграллашган педагогика назариясига оид натижаларни педагогик
вазиятларда қўллаш босқичи турли шаклларда амалга оширилади: а) олинган
натижаларнинг эксперимент маълумотлари билан нисбати; б) олинган
натижаларнинг тажриба ишлари билан мутаносиблиги; в) тажриба-синов
ишларининг илмий маълумотлар билан нисбати; г) кундалик педагогик
амалиѐт ўтказиш билан тақдим этилган билимларнинг нисбати шаклида.
Айни бир пайтда педагогик интеграциянинг барча шакллари амал қилиши
мумкин. Улардан ҳеч бири устувор аҳамиятга эга эмас. У ѐки бу шаклни
йўқотиш мумкин. Масалан, “назарий тадқиқотларда, - деб ѐзади
В.М.Полонский, – экспериментдан чегараланган мақсадларда фойдаланилади
ѐки умуман фойдаланилмаслик ҳам мумкин”.
Методологик тадқиқотлар ҳолатида натижалар таҳлили педагогик
амалий фаолият жараѐнида аниқланган кўрсаткичларга таянади.
Биз кузатишларимиз натижасида қуйидагиларни аниқлашга муваффақ
бўлдик: а) интеграциянинг дастлабки келиб чиқиш асосларини аниқлаш; б)
интеграция назариясига оид дастлабки умумлашмаларни тузиш; в) дастлабки
умумлашмалардан педагогик вазиятда фойдаланиш ҳамда назарий
натижаларни педагогик шароитларга мослаштириш.
Интеграция жараѐнларини тадқиқ этиш методлари таснифига жиддий
ѐндашиш лозим. Худди шу ҳолатга кўра, интегратив тадқиқот
объектларининг хусусиятлари яхлит, унинг методлари қисман юқори,
фундаментал даражада намоѐн бўлади. Интегратив тадқиқот объекти
қуйидаги хусусиятларга эга: назарийлик, фаншунослик, методологик.
Диссертациянинг иккинчи боби “
Интеграллашган педагогик
фаолиятни технологик таъминлаш тизими”
деб номланиб, унда
интеграллашган педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва
ҳаракатлантирувчи кучлари, уни амалга ошириш шарт-шароитлари,
педагогика касб-ҳунар коллежларида интеграллашган педагогик фаолиятни
лойиҳалаш методикаси баѐн қилинган.
Интеграллашган педагогик фаолият тушунчасидан фойдаланишнинг
зарурлиги ўзига хос жиҳатлар билан изоҳланади.
1. Илмий жиҳатдан асосланган, бошқариладиган интеграллашган
педагогик фаолиятни ўз-ўзича вужудга келган уйғунлашган педагогик
фаолиятдан фарқлашга бўлган эҳтиѐж. Замонавий педагогика илмий
12
асосларининг ривожланиши учун у махсус ташкил этилган интеграл фаолият
доирасидан чиқади. Шу билан бир қаторда, аниқ мақсадга йўналтирилган
ҳолда, амалга ошириладиган интеграллашган фаолият табиатини билиш ва
назарий жиҳатдан асослаш ниҳоятда зарурдир.
2. Интеграцияни фаолият сифатида ўрганиш унинг технологик
параметрларини таҳлил қилиш имконини беради.
3. Педагогикада “интегратив иш” (В.И.Загвязинский), “Интегратив
фаолият” (В.Д.Семенов), “Интегратив-педагогик тафаккур” (А.С.Белкин)
тушунчасини қўллаш ҳоллари мавжуд.
Педагогикада
фаолият
ва
фаолиятлилик
тамойиллари
тушунчаларининг кўп тарқалганлигини эътибордан четда қолдирмаслик
керак.
Интеграллашган педагогик фаолият – бу педагогик фаолиятнинг ўзига
хос тури бўлиб, мазкур фаолият давомида таълим-тарбия назарияси ва
амалиѐти соҳасидаги муайян интеграллашган вазифалар долзарблашади.
Амалиѐт даражасида интеграллашган педагогик фаолиятни икки тури –
шакллантирувчи ва шаклланувчи кабилар ажратилади.
Шакллантирувчи интеграллашган педагогик фаолият – бу таълим
муассасаларида амалга ошириладиган ҳамда ўқувчиларда интеграллашган
фаолиятли сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган ҳаракатдир.
Шаклланувчи интеграллашган педагогик фаолият – шакллантирувчи
фаолиятнинг натижасидир. Биз диссертацияда асосан шакллантирувчи
интеграллашган педагогик фаолият ҳақида фикр юритганмиз. ИПФ ўзининг
таркиби, муайян белгилари ва мазмунига эга. Шакллантирувчи интеграл
фаолият таркибини ўзгарувчанлик, кўп моделлилик ва кўп валентлилик
ташкил этади.
Педагогик
жараѐнидаги
таълим-тарбиявий
муносабатларни
ҳаракатлантирувчи куч сифатида зиддиятлар ИПФни амалга ошириш
имконини беради. Шунга кўра, зиддиятларнинг интеграллаштиришдаги
аҳамиятини очиш лозим. Педагогиканинг интеграллашган фаолиятни
ҳаракатга келтирувчи асосий зиддиятлари сирасига қуйидагиларни киритиш
мумкин:
1.
Педагогиканинг
асосий
предмети
сифатида
шахснинг
интеграллашган табиати, унинг таълим-тарбияси, умумий ѐндашувлар
орасидаги зиддиятлар.
2. Ўқувчиларга таълим-тарбия бериш жараѐнига индивидуал ва
жамоавий ѐндашувлар орасидаги зиддиятлар.
3. Таълим-тарбия жараѐнига технократик ва инсонпарвар ѐндашувлар
орасидаги зиддиятлар.
4. Таълим-тарбия жараѐнига сциентистик ва маданиятшуносликка
асосланган ѐндашувлар орасидаги зиддиятлар.
5. Ўқувчининг шаклланиш жараѐнидаги таълим ва таълимий-маънавий
ѐндашувлар орасидаги зиддиятлар.
13
6. Таълим-тарбия жараѐнида таълим берувчи ва ривожлантирувчи
ѐндашувлар орасидаги зиддиятлар.
7. Таълим-тарбия жараѐнида анъанавий ва инновацион ѐндашувлар
орасидаги зиддиятлар.
8. Ўқитувчи ҳамда таълим-тарбия жараѐнидаги мувофиқлаштирувчи ва
фарқловчи тенденциялар орасидаги зиддиятлар.
9. Билимлар ҳажмининг кенгайиб бориши ва ўқув фанлари мазмунини
лойиҳалаштириш имкониятлари орасидаги зиддиятлар.
10. Таълим жараѐнида ўқувчиларни ижтимоийлаштириш билан касбий
йўналтириш орасидаги зиддиятлар.
Юқорида кўрсатиб ўтилган зиддиятлар кенг кўламли, очиқ характерга
эга бўлиб, улар ўз навбатида, бир қатор тор доирадаги зиддиятларни ҳам
қамраб олади.
Интеграллашган
фаолиятни
амалга
ошириш
шароитларига
қуйидагиларни киритиш мумкин: а) шахснинг касбий фаолияти учун
аҳамиятли бўлган сифатларини шакллантириш; б) дарснинг умумий
мақсадларга эришиш имконини берадиган хусусий мақсадларни ишлаб
чиқиш; в) таълим муассасаси битирувчисининг аниқ моделини яратиш; г)
ўқув фанлари мазмунини интеграциялаш мақсадида билимларнинг табиий
тарзда уйғунлашиш имкониятларини аниқлаш; д) назарий ҳамда хусусий
соҳага оид билимларни техник объектлар доирасида гуруҳлаш асосида ўқув
материалларини лойиҳалаш; е) турли ўқув фанлари доирасига кирган
билимларни интеграциялаш даражаларини ишлаб чиқиш.
Ўқув фанларини интеграциялаш шартлари эса, қуйидагилардан иборат:
а) тадқиқот объектлари мос келиши ѐки етарлича яқин бўлиши; б)
интеграциялаштирилаѐтган ўқув предметларида тадқиқотнинг бир хил ѐки
яқин методларидан фойдаланиш; в) интеграциялаштирилаѐтган ўқув
предметлари мазмуни умумий қонуниятлар асосида қурилиши кабилар.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, ўқув фанлари мазмунини
интеграциялаш имкониятига эга бўлган бир қатор блокларни ажратиш
мумкин. Улар: 1) жамият ва ижтимоий муносабатлар тарих, иқтисодий
география, ҳуқуқий муносабатлар; 2) табиат ва унинг асосий қонуниятлари
физика, химия, астрономия, биология; 3) табиатшунослик, техника ва
технология асослари физика, электротехника, радиотехника, электроника,
химия; 4) мантиқий ҳамда алгоритмлашган билимлар математика,
информатика ва ҳисоблаш техникаси, кибернетика.
Интеграцияни
амалга
оширишнинг
ташкилий
шароитлари
қуйидагилардан
иборат:
а)
педагогик
интеграциянинг
ахборот
инфратузилмаси (маълумотлар тўплами)ни яратиш; б) интеграллашган
педагогик фаолиятни амалга ошириш лаѐқатига эга бўлган илмий-педагог
ҳамда педагогик кадрлар тайѐрлаш.
Педагогик интеграциянинг шахс руҳий ҳолати, биринчидан,
интеграллашган педагогик фаолиятни амалга оширишга услубий жиҳатдан
14
йўналтирилганлик; иккинчидан, ғайриилмий, ғайрифаолият, ғайримаданий,
ғайриментал ва шу каби қоидалар ва қадриятларни бағрикенглик билан идрок
этишга тайѐрлик; учинчидан, фикрлашнинг интеграллашган усуллари
шаклланганлиги, интеграллашган фикрлаш қобилиятни ривожлантиришни
ифодалайди, булар сирасига умумлаштириш, уйғунлаштириш, қиѐслаш,
ўхшашликлар асосида хулосалар чиқариш; тўртинчидан, шунчаки ўзаро
ҳаракат эмас, балки бирга ҳамкорликда ишлаш кўникмасига эга бўлишни ҳам
киритиш мумкин.
Диссертациянинг учинчи боби эса,
“Интеграллашган педагогик
фаолиятнинг
самарадорлик
даражаси”
деб
номланиб,
унда
интеграллашган педагогик фаолиятни лойиҳалаш, педагогика касб-ҳунар
коллежларидаги интеграллашган таълим жараѐнининг мазмуни ва
самарадорлик даражаси тадқиқ қилинган.
Биз педагогик интеграция натижаларини амалиѐтга кенг татбиқ этишга
ҳаракат қилдик. Мазкур фаолиятни икки йўналишда амалга оширдик:
1) интеграллашган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиѐтга татбиқ
этиш;
2) педагогика коллежи ўқитувчиларининг интеграллашган фаолиятни
илмий-методик жиҳатдан таъминлаш.
Бу ўринда биз умумпедагогик ва махсус педагогик билимлар
уйғунлашуви концепциясига таяндик. Шунингдек, педагогик интеграция
доирасида бир бутунликнинг турли қисмлари сифатида намоѐн бўладиган
билимлар илмий-педагогик тизим таркибидаги билимлар ва тушунчалар
билан уйғунлашади.
Интеграллашган ѐндашувда инсонпарварлик тамойили лойиҳанинг
эвристик
асосини
ташкил
этади.
Инсонпарварликка
асосланган
интеграллашган ѐндашувнинг методологик негизи инсоннинг ҳаѐт тарзи,
инсоннинг кичик зарра, оламнинг эса, катта тармоқ сифатида уйғунлиги ва
алоқадорлиги тўғрисидаги қоидага таянади.
Шу тариқа, ЎМКҲТ мақсади инсоннинг касб эгаллаши орқали унинг
маънавий, ахлоқий, интеллектуал ва психомотор потенциалини тўла очишдан
иборатдир. Шу билан бир қаторда, шахс малакали, рақобатбардош
мутахассис бўлиши учун кичик мутахассиснинг вазифа тавсифига урғу
берилади. Шахс параметри (сифати, хусусияти, индивидуал хусусиятлари ва
шу каби) тизим ҳосил қилувчи омил мақомини оладиган махсус кўникмага
нисбатан етакчи аҳамият касб этади. Ўқувчиларнинг қобилияти, ўзига хос
индивидуал хусусиятлари уларга ижобий таъсир кўрсатади.
Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий таълим жараѐнини илмий-методик
таъминлаш бўйича фаолиятнинг биринчи босқичида асосий эътибор уларни
умумпедагогик тайѐрлаш мазмунида педагогик ва ижтимоий-психологик
таълимни
уйғунлаштиришга
ѐрдам
берадиган
восита
сифатида
интеграллашган яхлит ѐндашув элементлари назарда тутилди. Биз уни амалга
ошириш учун айрим технологик ѐндашувларни ишлаб чиқдик. Амалга
15
оширилган тажриба-синов ишларининг асосий натижалари бўлажак
ўқитувчиларни умумпедагогик тайѐрлаш жараѐнида педагогик ва ижтимоий
психологик билимларни уйғунлаштирган ҳолда тақдим этиш босқичларининг
ўзаро алоқаси ва изчиллиги: вазифаларнинг қўйилиши, интеграциянинг
бошланғич асосларини аниқлаш, шаклларини танлаш, педагогик ва
ижтимоий психологик билимлар уйғунлигига эришиш воситаларини
саралашдан иборат.
Касбий-педагогик тайѐрлашнинг интеграллашган жараѐнини ташкил
этиш тамойиллари – изчиллик, мувофиқлик, тенглик ва ҳамкорлик,
тўлдирувчилик, антиномлик шакллантирилди.
1-жадвал
Педагогика касб
-
ҳунар коллежлари талабалари билан
интеграллашган таълим жараѐнининг мазмунини аниқлаш юзасидан
тажриба боши ва якунидаги самарадорлик даражаси кўрсаткичлари
Гуруҳлар Ўқувчилар
сони
Жавоблар сони
Юқори
Ўрта
Паст
Тажриба бошида Тажриба
228
36
90
102
Назорат
172
37
68
67
Тажриба якунида Тажриба
228
96
122
10
Назорат
172
39
70
63
Бу кўрсаткичларга мос диаграмма қуйидагича кўринишни олди:
67
102
68
90
37
36
0
20
40
60
80
100
120
ўқувчилар сони
1
2
3
паст ўрта юқори
назорат гуруҳи
тажриба гуруҳи
63
10
70
122
39
96
0
20
40
60
80
100
120
140
ўқувчилар сони
1
2
3
паст ўрта юқори
назорат гуруҳи
тажриба гуруҳи
1-расм. Тажриба бошида 2-расм. Тажриба якунида
Юқоридаги натижаларга асосланган ҳолда математик статистик тахлил
қилиниб, тажриба якунидаги ҳолат учун топилган натижалардан ўртача
квадратик четланиш, танланма дисперсия, вариация кўрсатгичлари,
Стьюдентнинг танланма мезони, Стьюдент мезони асосида эркинлик
даражаси, Пирсоннинг мувофиқлик критерийси ва ишончли четланишлари
топилди.
X
Y
2
x
S
2
y
S
x
V
y
V
y
x
T
,
K
2
,
m
n
X
т
к
2,38
1,87
0,3156
0,5731
23,6
40,6
7,434
306,41
76,63
0,07
0,11
16
Натижалардан тажриба ва назорат гуруҳи учун Нейман ғояси асосида
ишончли интерваллари топилди:
n
S
t
Х
а
n
S
t
Х
x
кр
х
x
кр
n
S
t
Y
а
n
S
t
Y
y
кр
y
y
кр
07
,
0
38
,
2
07
,
0
38
,
2
x
а
11
,
0
87
,
1
11
,
0
87
,
1
y
а
45
,
2
31
,
2
х
а
98
,
1
76
,
1
у
а
Олинган
натижалардан
тажриба-синов
ишларининг
сифат
кўрсатгичларини ҳисоблаймиз.
Бизга маълум
Х
=2,38;
Y
=1,87;
;
07
,
0
x
11
,
0
y
га тенг.
Бундан сифат кўрсатгичлари:
17
,
1
98
,
1
31
,
2
11
,
0
87
,
1
07
,
0
38
,
2
)
(
)
(
y
x
усб
Y
Х
К
> 1;
55
,
0
76
,
1
31
,
2
)
11
,
0
87
,
1
(
)
07
,
0
38
,
2
(
)
(
)
(
y
x
бдб
Y
Х
К
> 0;
Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан
катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини кўриш
мумкин. Бундан келиб чиқадики, тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш назорат
гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори экан. Демак, педагогика касб-ҳунар
коллежлари талабалари билан интеграллашган таълим жараѐнининг мазмуни
ва самарадорлик даражасини аниқлаш юзасидан ўтказилган тажриба-синов
ишлари самарадор экан.
ХУЛОСА
1. Техника ва техник билимлар ҳамда педагогик назариялар орасида
вужудга келган муносабатлар педагогик интеграциянинг келиб чиқиш
асосларини ташкил қилади.
2. Таълим назарияси ва амалиѐтига оид муаммоларини ҳал этишда
педагогик интеграция моҳиятининг ортиши ҳамда илмий аппаратининг
ривожланиши муносабати билан бугунги кунда амалга оширилаѐтган
интеграллашган ишлар асосида турган қонуниятларни аниқлаш ва
таркиблаштириш эҳтиѐжи мавжуд.
3. Педагогик интеграция ўзида таркибий қисмлар парадигмали
типологик
тавсифларни
мужассамлаштирган
ўзаро
алоқалар
ва
муносабатларнинг етарлича ривожланган тизимига эга.
4. Серқирра фаолият усулларига эга бўлган педагогик интеграция кўп
вазифалилик табиатига эга. Ўз навбатида кўп таркибли методологик,
ривожлантирувчи, технологик вазифалар педагогик интеграциянинг муҳим
вазифалари доирасига киради.
17
5. Ватанимиз ҳамда хорижий мамлакатлар олимлари томонидан
педагогика фанида интеграциянинг назарий-амалий асосларига бағишланган
бир қатор ишлар амалга оширилган. Бундай ишлар жумласига таълим
мазмуни интеграцияси, табиий фанларни интеграллаб ўқитиш, ўқувчиларга
таълим-тарбия беришга йўналтирилган фаолиятни амалга ошириш
жараѐнини технологиялаштириш йўналишидаги ишлар алоҳида эътиборга
лойиқ.
6. Бугунги кунда педагогик интеграция ҳақида бир қатор концепциялар
ва назарий ѐндашувлар мавжуд. Бу шундан далолат берадики, педагогик
интеграцияни етарлича тавсифловчи ягона ѐндашув мавжуд эмас. Бундай
ѐндашувларнинг аксарияти, педагогик фаолиятнинг алоҳида олинган
соҳаларида
интегратив
жараѐнларни
амалга
оширишдаги
амалий
эҳтиѐжларни қондириш мақсадида вужудга келган.
7. Педагогика, психология, фалсафий ва табиий билимларни ўзида
мужассамлаштирган
бой
эвристик-методологик
материаллардан
фойдаланилганда, таълим назарияси ва амалиѐти соҳаларидаги интеграцион
жараѐнларнинг мавжуд бўлиши ва амалга оширишни назарда тутувчи
омиллар ҳисобга олинганда ўқитишда самарадорликка эришиш мумкин.
8.
Ўзида
педагогик
интеграциянинг
назарий-методологик
йўналишларини ифодалаган, эвристик-методологик, мазмунига кўра
аҳамиятли, умумназарий, таркибий кўрсаткичлар, инструментал-методологик
ҳамда технологик-методологик тавсифларни таҳлил этишга ҳаракат қилдик.
9. Интеграллашган педагогик тадқиқотларга таълим назарияси ва
амалиѐтида амалга ошадиган уйғунлашган жараѐнларга эга бўлган бўлимлар,
мавзу, параграфлар, шунингдек уларнинг тушунарли-категориал аппаратида
акс этган ишлар киради.
10. Педагогик интеграциянинг табиати, тадқиқот предметининг
методологик, назарий ва фаншунослик каби тавсифлари мавжудлиги эътироф
этилади.
11. Интеграллашган педагогик фаолият ўз таркиби ва тузилишига эга
бўлган яхлит тизимдир. Мазкур фаолиятнинг намоѐн бўлиш шарт-
шароитлари, воситалари, усуллари, «технологик занжир»ни ўз ичига олган
ҳаракатлантирувчи куч, механизмлар ҳамда технологик инфратузилмаси
мавжуд.
12. Интеграллашган педагогик фаолият моделларини аниқлашнинг
турли хил вариантлари мавжуд. Педагогик фаолиятнинг машҳур классик
моделларига таянган ҳолда интеграллашган педагогик фаолиятнинг
теоцентрик, социоцентрик ва натуроцентрик моделлари ажратилади.
13. Интеграллашган педагогик фаолият таркибини илмий-педагогик,
тизимли-таълимий, коммуникатив ва дидактик воситалар ташкил этади.
14. Интеграллашган педагогик фаолиятнинг муҳим, технологик-
методологик воситаси ўзининг дастлабки қоидалари сифатида ғояларга эга
бўлган уйғунлашган яхлит ѐндашувдан иборат.
18
15. Педагогикада интеграл ѐндашувнинг амал қилиш кўлами
чексиздир. Бундай ғоядан муайян концепцияларни илгари суриш ва таълим-
тарбия амалиѐтида фойдаланиш мумкин.
16. Касб-ҳунар коллежларида таълим-тарбия жараѐнини ташкил
этишда интеграллашган яхлит ѐндашув доирасида амалга оширилган
ҳаракатлар натижасига асосланган ҳолда айтиш мумкинки:
а) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими самарадорлигини таъминлашда
ташкилий-педагогик шарт-шароитларни амалга ошириш ўрни ва вақтини
аниқлаш, таълим жараѐнининг мақсадлари, тузилиши ва мазмунини асослаш;
б) ЎМКҲТини ташкил этувчи ижтимоий-инсонпарвар ва техник
технологик омиллар мужассамлашуви ҳамда бўлажак ѐш мутахассисларда
интеграллашган яхлит фикрни шакллантириш жараѐни;
в) педагогнинг юқори даражадаги тайѐргарлигини таъминлаш, шу
орқали касбий тиклашга имкон беради.
Тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда қуйидагилар
тавсия
этилади:
Педагогика
касб-ҳунар
коллежларида
ўқув
предметларини
интеграллаштириш эҳтиѐжларини ҳисобга олган ҳолда, ДТСларига
ўзгартиришлар киритиш. Унинг таркибини янги ўзаро уйғунлаштирилган
билим, кўникма ва малакалар билан бойитиш.
Педагогика касб-ҳунар коллежлари ўқув режаси ва ўқув дастурларини
педагогика туркум фанларни интеграллаштириш эҳтиѐжидан келиб чиққан
ҳолда янгидан лойиҳалаштириш.
Педагогика касб-ҳунар коллежлари учун интеграллашган ўқув
жараѐнининг янги моделларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш.
Тадқиқот педагогика касб-ҳунар коллежларининг таълим мазмунида
барча фанларнинг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлиги масалаларини ѐритиб
бериш кейинги илмий тадқиқот ишларида давом эттирилиши мумкин.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.Тошов М.Ж. Интегратив-педагогик фаолиятни амалга оширилиши //
Таълим муаммолари. - Тошкент, 2009. - №2. - Б. 29-33.
2. Тошов М.Ж. Интегратив-педагогик фаолиятни амалга оширишнинг
ҳаракатланувчи кучи //-Узлуксиз таълим. - Тошкент, 2009. №4. - Б. 32-36.
3. Тошов М.Ж. Таълимда ижтимоий шериклик-тараққиѐт омили//
Таълим муаммолари. - Тошкент, 2009. №4. - Б. 77-80
4. Тошов М.Ж. Интегратив-педагогик фаолият тузилмаси, таркиби
ҳамда воситаларининг татбиқ этиш тажрибаси //-Халқ таълими. - Тошкент,
2009. №4. - Б. 61-64.
5.
Тошов
М.Ж.
Технологическое
обеспечение
интегративно-
педагогической деятельности Формирование интелектуального идуховного
19
потенциала личности обучающихся в современных условиях. //-Республика
илмий-амалий анжумани: Мақолалар тўплами. - Тошкент, 2009. - Б. 166-169.
6. Тошов М.Ж. Обеспечение педагогической интеграции в
образовательном процессе среднего специального, профессионального
образования // Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида инновацион
технологиялар. Халқаро илмий-анжуман тезислар тўплами. - Тошкент, 2008.
- Б. 67-69.
7. Тошов М.Ж. Духовно-нравственное воспитание и просветительская
работа в профессиональных колледжах // Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида
малака ошириш ва қайта тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш
муаммолари.Илмий-амалий конференция материаллари. - Тошкент, 2008. - Б
211-212.
8. Тошов М.Ж. Общие характеристики интегрально-целостного подхода
как важнейшего методологического инструментария педагогической
интеграции // Педагогик технологиялар-педагогик жараѐнни бошқариш
омили.Илмий-услубий анжуман материали. - Тошкент, 2009. - Б. 51-55.
9. Тошов М.Ж. Научно-педагогическое обеспечение интеграционных
основ общепедагогического образования преподователей // Вестник
Университета Российской Академии образования. - Москва, 2010. № 5. - С.
88-89.
10. Тошов М.Ж. Научно-педагогическое обеспечение интеграционных
основ общепедагогического образования преподователей // Объединенный
научный журнал. - Москва, 2010. №10. - С. 25-28.
11.Тошов М.Ж. Интеграллашган педагогик фаолиятни ташкил этиш
технологияси. Услубий қўлланма. - Тошкент, 2010. - 117 б.
20
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Тошов Мухиддин
Жўрабоевичнинг 13.00.08 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси
ихтисослиги бўйича
“Педагогика коллежлари таълими жараѐнида
педагогик интеграция мазмуни ва тузилмасини таъминлаш”
мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
педагогик интеграция, интеграллашган фаолият,
интеграллашган жараѐн, педагогика, касб-ҳунар коллежлари, ўқув режа, ўқув
дастурлари, фанлар интеграцияси, фаншунослик, педагогик тадқиқотлар,
педагогик туркум фанлар, ДТСлари, ўқув мажмуалари.
Тадқиқот объектлари:
педагогика касб-ҳунар коллежларида амалга
ошириладиган интеграллашган ўқув жараѐни ва интеграллашган педагогик
фаолият.
Ишнинг мақсади:
касб-ҳунар коллежларида амалга ошириладиган
таълим жараѐнида педагогик интеграция ва интеграллашган педагогик фаолиятни
таъминлаш, унинг мазмуни, таркиби ҳамда технологик тизимини аниқлаш.
Тадқиқот методлари:
анкета, савол-жавоб, суҳбат, эксперт баҳоси,
аналитик обзор, қиѐсий таҳлил, умумлаштириш, педагогик экспремент,
математик-статистика.
Олинган
натижалар
ва
уларнинг
янгилиги:
педагогик
интеграциянинг долзарб муаммо эканлиги, интеграллашган педагогик
фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва ҳарактлантирувчи кучлари, уни
амалга ошириш шарт-шароитлари, технологиялари, лойиҳалаштириш
имкониятлари,
интеграллашган
таълим
жараѐнининг
мазмуни
ва
самарадорлиги аниқланди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот натижасида педагогика фани, педагогик
интеграция, интеграл жараѐнлар, интеграллашган педагогик фаолият
ҳақидаги янгича ѐндашувларга эга бўлди. Интеграллашган педагогик
фаолият лойиҳалари, педагогик интеграциянинг мазмуни ва таркиби,
интеграллашган педагогик фаолият моделлари билан бойитилди. Бундай
ѐндашувлар натижасида педагогика касб-ҳунар коллежлари таълим
жараѐнида интеграллашган дастурлар, ўқув курслари, интеграллашган
педагогик фаолият моделлари ва технологиялари билан таъминланди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
ишининг асосий ғояси ва мазмуни илмий-амалий конференцияларда
муҳокама қилинган ҳамда илмий-услубий мақолаларда ѐритилган.Ишлаб
чиқилган услубий қўлланма педагогика касб-ҳунар коллежлари ўқув-тарбия
жараѐнида қўлланилмоқда.
Қўлланилиш соҳаси:
тадқиқот натижаларидан педагогика касб-ҳунар
коллежлари ўқитувчиларининг иш тажрибаси, дарслик муаллифлари
фаолияти, ўқитувчиларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизими
ҳамда касбий педагогика назариясида кенг фойдаланилади.
21
РЕЗЮМЕ
Диссертации Тошова Мухиддина Журабаевича на тему:
«Обеспечение
содержания и структуры педагогической интеграции в образовательном
процессе педагогических колледжей»
на соискание учѐной степени
кандидата педагогических наук по специальности 13.00.08-Теория и
методика профессиального обучения.
Ключевые слова:
педагогическая интеграция, интеграционная
деятельность, интеграционный процесс, педагогика, профессиональные
колледжи, учебный план, учебные программы, интеграция учебных
дисциплин,
педагогические
исследования,
группы
педагогических
предметов,
государственные
образовательные
стандарты,
учебные
комплексы..
Объекты исследования:
интеграционный учебный процесс и
интеграционная
педагогическая
деятельность,
осуществляемая
в
педагогических профессиональных колледжах.
Цель
работы:
обеспечение
педагогической
интеграционной
педагогической деятельности, осуществляемой в профессиональных
колледжах, определение еѐ содержания, структуры и технологической
системы.
Методы
исследования:
анкетирование,
вопрос-ответ,
беседа,
экспертная оценка, аналитический обзор, сравнительный анализ, обобщение,
педагогический эксперимент, математическая статистика.
Полученные результаты и их новизна:
определены актуальность
проблемы педагогической интеграции, специфику и движущие силы
интеграционной педагогической деятельности, условия их осуществления,
технологии, возможности проектирования, содержание и результаты
интеграционного учебного процесса.
Практическая значимость:
в результате исследования реализован
новый подход к предмету педагогики, педагогической интеграции,
интеграционным процессам, интеграционной педагогической деятельности.
Дополнены и развиты проектирование интеграционной деятельности,
содержание и структура педагогической интеграции, модель
интеграционной педагогической деятельности.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основная идея и
содержание
диссертации
были
осуждены
в
научно-практических
конференциях и опубликованы в научных статьях, разработанное и
опубликованное методическое пособие используется в учебном процессе
педагогических направлений профессиональных колледжей.
Область применения:
Результаты исследования могут быть
использованы
учителями
профессиональных
колледжей,
авторами.
учебников, в системе переподготовки и повышения квалификации, а также в
теории профессиональной педагогики.
22
R E S U M E
Dissertation of Toshov Mukhiddin Jurabayevich on theme «
Structure and
substance of ensuring pedagogical integration in educational process es of
professional colleges»
submit candidate of pedagogical science on field 13.00.08
theory and method of professional teaching.
Key words:
pedagogical integration, integral activities, integral process,
pedagogical, professional colleges, curriculum, educational programs, integration
of subjects, subject disciplines, pedagogical, groups of pedagogical subjects,
educational collections.
Subjects of research:
educational process and integration of pedagogical
activity which conducting in pedagogical professional colleges.
Purpose of work:
ensuring in professional colleges during educational
processes of pedagogical integration and integral pedagogical activity, their
substance, determination of the structure and technological system.
Methods of research:
questionnaire, question and answer, conversation ,
marking of expert, analytical view, comparative analysis, generalization,
pedagogical experiment, mathematical statistics.
Received results and their novelty:
determined actuality of problems
pedagogical integration, specific character and motive powers of the integral
pedagogical activities, term of their realizing, technologies, possibility of
designing, substance and results of the integral educational processes.
The results obtained and their novelty:
dissertation is consist of it will
achieved a new approach to pedagogical subject, pedagogical integration, integral
process, integral pedagogical activity. It was enriched the models if the integral
pedagogical activity, projects of the integral pedagogical activity, substance and
structure of pedagogical integration. Thanks to these approach pedagogical
professional colleges were ensured in educational process of the integration
programs, educational courses, models and technologies of integral pedagogical
activity.
Practical value:
on a result of investigation realized new approach for
pedagogical subjcets, pedagogical integration, integration procses integration
activity. Supplement and developed designing integration activity, content and
structure of pedagogical integration, model of integration pedagogical activity.
On a base of exploit approarch educational process on pedagogical professional
colleges was proved integration programs, educational process, models and
technologies integration pedagogical activity.
Degree of embed and economic affectivity:
results of the study,the main
idea was discussed in scientifig-practical conference and underlined on scientifig-
stylistig articles.They are used on occupation of discipline in professional college.
Field of application:
results of the research can be use teachers and
process of work and process of activity to the authors of textbook, in system
further training and improvement of teacher’s qualifications and in theoretical
professional pedagogics.
