Авторы

  • Шаҳноза Қулиева
    Ташкентский государственный педагогический университет имени Низами

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.42381

Ключевые слова:

высшее образование профессиональное образование система системный подход методология педагогическая система проблемное обучение функция проблемные ситуации профессиональные навыки

Аннотация

Объекты исследования: процесс подготовки учителей
профессионального образования в высшем учебном заведении
Цель работы: обоснование и разработка научно-методических основ системного подхода в подготовке учителя профессионального образования, обеспечивающего создание и внедрение эффективных форм, методов и средств обучения в реальном процессе педагогического образования.
Методы исследования: теоретический анализ научно-методической литературы по проблеме исследования, изучение учебно-методических нормативных документов, исследование и обобщение передового опыта, тестирование, опросы, наблюдение, педагогический эксперимент, методы математико-статистического анализа и экспертной оценки.
Полученные результаты и их новизна: раскрыта сущностная характеристика системного подхода обучения; проанализированы теоретикометодические основы системного подхода как фактора повышения качества профессиональной подготовки; научно обоснованы цель, структура и функции реализации системного подхода; создана модель системного подхода в процессе подготовки учителя профессионального образования; разработана и апробирована методика формирования у будущих учителей профессионально значимых качеств, способствующих к самостоятельному решению проблемных ситуации в реальной педагогической среде.
Практическая значимость исследования: разработаны и внедрены в педагогический процесс цель, структура, функции, средства, методы, формы, обеспечивающие эффективную подготовку учителей профессионального образования; методика реализации системного подхода обучения как фактора повышения качества профессиональной подготовки
Степень внедрения и экономическая эффективность: разработана научно-методическое пособие и методические рекомендации по применению электронного учебника, апробированные в Ташкентском государственном педагогическом университете, Бухарском инженерно-техническом институте высоких технологий, Джизакском политехническом институте.
Область применения: система высшего и среднего специального профессионального образования


background image

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ



Қўлёзма ҳуқуқида

УДК:373.61.9:371-3


ҚУЛИЕВА Шаҳноза Ҳалимовна


КАСБ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИГА

ТИЗИМЛИ ЁНДАШУВНИНГ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ


13.00.08- Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси

Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш

учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И







Тошкент – 2012


background image

2

Иш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш
ва уларни қайта тайѐрлаш институтида бажарилган


Илмий раҳбар

педагогика фанлари доктори, профессор

Муслимов Нарзулла Алиханович

Расмий оппонентлар

: педагогика фанлари доктори, профессор

Исмоилова Зуҳра Қарабаевна

педагогика фанлари номзоди, доцент

Ҳамидов Жалил Абдурасулович



Етакчи ташкилот Тошкент давлат техника университети



Ҳимоя Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

ҳузуридаги К.067.18.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил «____»
__________соат_____ да ўтадиган мажлисида бўлади.

Манзил: 100070, Тошкент ш., Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 103-уй. Тел.:

(+99871) 254-92-02, факс: (+99871) 215-54-18, e-mail: tgpu

info@edu.uz

.




Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университети ахборот ресурс марказида танишиш мумкин.




Автореферат 2012 йил «_____»__________ да тарқатилди.




Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, педагогика
фанлари номзоди, доцент Р.Г.Муллахметов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг

долзарблиги.

Мустақил

республикамизнинг

ривожланиши, энг илғор давлатлар сафида бўлиши, жамиятимизнинг
янгиланиши ва тараққиѐти, амалга оширилаѐтган ислоҳотлар тақдири кўп
жиҳатдан замон талабларига жавоб берадиган малакали кадрлар тайѐрлаш
билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.
Каримов раҳбарлигида 1997 йил «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар
тайѐрлаш миллий дастури»нинг қабул қилиниши нафақат таълим, балки
баркамол авлодни тарбиялаш соҳасидаги ислоҳотлар учун ҳам фундаментал
асос бўлди.

Мазкур ҳужжатларда узлуксиз таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш

орқали юксак касбий, маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори
малакали кадрлар тайѐрлаш тизимини яратиш кўзда тутилган. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йилнинг 4-октябрида «Ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайѐрлаш
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 400-сонли
қарорида ҳам мазкур масалаларнинг долзарблиги алоҳида қайд этилган.

Кадрлар тайѐрлаш миллий моделида мутахассислар тайѐрлаш

жараѐнида давлат ва жамият, ишлаб чиқариш, шахс эҳтиѐжлари ҳамда
Давлат таълим стандартлари талаблари ўртасидаги узвийликни таъминлаш
вазифаси кўрсатиб ўтилган. Бу эса, бўлажак касб таълими ўқитувчиларида
касбий билим, кўникма ва малакаларни изчил шакллантириш ва
ривожлантиришнинг интегратив асосларини инобатга олиш зарурлигини
кўрсатади.

Бугунги кунда узлуксиз таълим тизимининг муҳим босқичи бўлган

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса,
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш сифати ва самарадорлигига
катта талаблар қўймоқда. Мазкур талаблар касб таълими ўқитувчиларининг
касбий-педагогик тайѐргарлиги даражасини ошириш, шахсга йўналтирилган
таълим, ҳамкорликда ҳамда муаммоли ўқитиш технологияларига асосланган
замонавий таълим-тарбия жараѐнларини ташкил қилишнинг илмий-методик
асосларини ишлаб чиқиш заруратини белгилайди.

Бу эса, ўз навбатида, бўлажак касб таълими ўқитувчисини тизимли

ѐндашув асосида тайѐрлаш жараѐнида, энг аввало, педагогик тизим
моҳиятини асослаш, тизимли ѐндашувнинг хусусиятларини, асосий тавсифий
белгилари (тузилма ҳамда функциялари)ни, уларга таъсир қилувчи
омилларни аниқлашни назарда тутади.

Тизимли ѐндашувни амалга ошириш учун таълим мақсадлари ҳамда

методларини шакллантириш, тизимнинг мақсадга мувофиқ фаолият
кўрсатишини таъминловчи элементлари ва улар орасидаги муносабатларни
аниқлаш талаб этилади.


background image

4

Тизимли

ѐндашув

илмий

билиш ҳамда

ижтимоий

амалиѐт

методологиясининг йўналиши бўлиб, унинг асосида объектларни тизим
сифатида ўрганиш ѐтади. Касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐни -
объектга тизимли ѐндашув, унинг яхлитлигини очиб бериш, ташкил
этувчилари (компонентлари) ўртасидаги алоқаларини аниқлаш, амалга
ошириш шартларини аниқлаш, бўлажак касб таълими ўқитувчиларини
тизимли ѐндашув асосида тайѐрлашда муаммоли таълим методларини
қўллаш масалаларини ѐритиш муаммоси тадқиқот ишининг долзарблигини
белгилайди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Республикамиз ва хорижий

мамлакатларда педагогик кадрлар тайѐрлаш борасида олиб борилган илмий
тадқиқотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, бўлажак ўқитувчиларнинг
касбий

тайѐргарлигини

ошириш

муаммолари

Н.Н.Азизходжаева,

А.А.Абдуқодиров, Ю.К. Бабанский, В.П. Беспалько, В.А.Сластенин, Н.В.
Кузьмина, У.Н. Нишоналиев, Ў.Қ.Толипов, З.К. Исмоилова, А.Р. Ходжабаев,
У.Ю.Юлдашев, Н.Шодиев тадқиқотларида кўриб чиқилган.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини такомиллаштиришнинг

назарий ва методик асослари А.С.Батишев, С.Я.Беляева, Л.В.Голиш,
Р.Ҳ.Джураев, У.И.Иноятов

,

Қ.Т.Олимов, Х.Ф.Рашидов, Д. Файзуллаевалар

томонидан тадқиқ этилган.

Таълим жараѐнига тизимли ѐндашув муаммоси республикамиз олимлари

К.З.Зарипов,

М.Очилов,

Н.Х.Авлиѐқулов,

Д.П.

Ҳабибуллаева,

А.Р.Ходжабаев, Н.А.Муслимов, М.У.Дехканова, Ж.А.Ҳамидовлар; хорижий
олимлар Н.М. Амосов, В.Г. Афанасьев, С.И. Архангельский, Ю.К.
Бабанский, И.В.Блауберг, В.Н. Садовский, А.П. Огурцов, Э.Г. Юдин, А.И.
Уѐмов, А.М. Сидоркинларнинг илмий-тадқиқот ишларида ѐритилган.
Педагогик тизим муаммосини республикамиз педагог-олимларидан Қ.Т.
Олимов, М. Очилов, С.Ф.Ражабовалар, хорижий давлатлар олимларидан С.И.
Архангельский, В.П. Беспалько, Л.Г.Викторова, Ю.А.Конаржевский,
Ф.Ф.Королѐв, Н.В.Кузьмина, П.И. Третьяков, Т.И. Шамовалар тадқиқ
этишган.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун касб таълими

ўқитувчиларини тайѐрлаш муаммосига оид кўплаб илмий тадқиқот ишлари
олиб борилганлигига қарамасдан, уларда касбий-педагогик тайѐргарлик
жараѐнига тизимли ѐндашув муаммоси етарлича ѐритиб берилмаганлиги,
олий ўқув юртларида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик
тайѐргарлигини тизимли ѐндашув нуқтаи назаридан талқин этилмаганлиги,
шунингдек, тизимли ѐндашув асосида кадрлар тайѐрлаш сифати ва
самарадорлигига таъсири илмий жиҳатдан ўрганилмаганлиги диссертация
мавзусини «Касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнига тизимли
ѐндашувнинг илмий–услубий асослари» деб номлашга асос бўлди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги:

тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


background image

5

ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш
қўмитасининг ИТД-4-100 «Касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашнинг
самарали замонавий ўқув-методик мажмуасини ишлаб чиқиш ва амалиѐтга
татбиқ этиш» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида бажарилган.

Тадқиқот мақсади:

касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашда реал

таълим жараѐнида ўқитишнинг самарали шакл, метод ва воситаларини
яратиш ҳамда татбиқ этишга имкон берувчи тизимли ѐндашувнинг илмий-
услубий асосларини ишлаб чиқиш ва асослаш.

Тадқиқот вазифалари:

- касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнининг педагогик шарт-

шароитларини ўрганиш ва амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш;

-

касб

таълими

ўқитувчиларини

тайѐрлашдаги

методологик

ѐндошувларнинг илмий-услубий асосларини аниқлаш;

- касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашда тизимли ѐндашувни амалга

ошириш мазмуни, шакл, метод ва воситаларини аниқлаш;

- касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлаш

моделини ишлаб чиқиш;

- касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнига тизимли

ѐндашувни жорий этишда талабаларда муҳитдаги муаммоли вазиятлар
ечимини топишга оид билим ва кўникмаларни шакллантириш.

Тадқиқот объекти:

олий таълим муассасаларида касб таълими

ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐни.

Тадқиқот предмети:

муаммоли ўқитиш технологияларини қўллаш

орқали касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлаш
мазмуни, методлари, шакллари ва воситалари.

Тадқиқот методлари:

тадқиқот муаммосига бағишланган илмий-

методик адабиѐтлар ҳамда ўқув-меъѐрий ҳужжатларнинг таҳлили, илғор
педагогик тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш, тест ва сўровномалар
ўтказиш, педагогик тажриба-синов натижаларига математик-статистик
ишлов бериш.

Тадқиқотнинг методологик асоси:

Ўзбекистон Республикасининг

Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайѐрлаш миллий
дастури, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларидаги
таълимий ғоялар, ўқитувчи шахсини шакллантиришда умуминсоний,
маънавий-ахлоқий қадриятлар ҳақидаги ғоялар, объектларнинг ўзаро бирлиги
ва боғлиқлиги ҳақидаги фалсафий қарашлар ҳамда психологик, педагогик
қонуниятлар.

Тадқиқот илмий фарази:

касб таълими

ўқитувчиларини тизимли

ѐндашув асосида

тайѐрлаш жараѐнининг самарадорлиги юқори бўлади,

агарда:

-

касб

таълими

ўқитувчиларини

тайѐрлашдаги

методологик

ѐндашувларнинг илмий-услубий асослари аниқланса;


background image

6

- таълим жараѐнини ташкил этишга тизимли ѐндашувни жорий

этишнинг мазмуни, шакл, метод ва воситалари аниқланса;

- касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлаш

модели ишлаб чиқилса;

- касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлашда

муаммоли ўқитиш технологияларини қўлланилса.

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:

- тизимли ѐндашувни таълим жараѐнига жорий этишнинг илмий-услубий

асослари;

- касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлаш

мазмуни, шакл, метод ва воситалари;

- касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлаш

модели;

- касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлашда

талабаларда муҳитдаги муаммоли вазиятларни ечишга қаратилган касбий
билим, кўникмаларни шакллантириш бўйича методик тавсиялар.

Ишнинг илмий янгилиги:

-

бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайѐргарлиги сифати ва

самарадорлигини ошириш омиллари аниқланган;

-

касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнида тизимли

ѐндашувни жорий этиш мақсади, унинг таркибий тузилмаси ва функцияси
илмий жиҳатдан асослаб берилган;

- касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлаш

модели яратилган;

- касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнида муаммоли ўқитиш

технологияларини қўллаш орқали тизимли ѐндашувни амалга ошириш
методикаси ишлаб чиқилган.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:

тадқиқот

натижалари бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш ўқув
дастурларининг такомиллаштирилганлиги, «педагогик тизим» тушунчаси
моҳияти ҳамда таълим самарадорлигини оширишнинг мазмун, шакл, метод
ва воситаларининг аниқланганлиги, касб таълими ўқитувчиларини тизимли
ѐндашув асосида тайѐрлаш модели жорий этилганлиги, диссертация
натижалари асосида «Касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнига
тизимли ѐндашувни амалга оширишга муаммоли вазиятлар» номли методик
тавсиянома, амалий машғулотларни ташкил этишда «Ўрта махсус, касб-
ҳунар ва олий таълим интеграцияси», «Касб таълими методикасидан
лаборатория машғулотлари» номли методик қўлланмалар ҳамда «Сервисдаги
технологик жараѐнларни лойиҳалаш» фанидан ўқув қўлланма, «Касб
таълими методикаси» фанидан электрон дарслик яратилиб, бўлажак касб
таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнида қўлланилмоқда.

Натижаларнинг жорий қилиниши:

тадқиқот ишининг

асосий

натижалари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети,


background image

7

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника

институти, Жиззах

политехника институти «Касб таълими» йўналишида фойданилмоқда.

Ишнинг синовдан ўтиши:

илмий тадқиқот ишининг асосий мазмуни,

моҳияти ва натижалари Тошкент давлат педагогика университети илмий
семинарларида, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари
малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш институтида ўтказилган
республика илмий-амалий конференцияларида (2005-2010 йй.), «Таълимнинг
узлуксизлигини таъминлашнинг ташкилий-педагогик асослари» мавзусидаги
Республика илмий-амалий конференциясида (Ўқувчиларни касб-ҳунарга
йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази, 2006),
«Инвестицион ва инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, самарадорлигини
баҳолаш ва уларни амалга ошириш» мавзусидаги халқаро илмий-амалий
конференциясида (Тошкент молия институти ҳамда Россия фанлар
академияси марказий иқтисодий-математика институти, 2006), «Кадрлар
тайѐрлаш миллий дастури асосида муҳандис-педагоглар тайѐрлаш
истиқболлари» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида
(ТДТУ, 2007), «Рақобатбардош кадрлар тайѐрлаш: тажриба ва муаммолар»
мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида (НамМПИ, 2007),
«Олима аѐлларнинг фан-техника тараққиѐтида тутган ўрни» мавзусидаги
Республика илмий-амалий конференциясида (ТДПУ, 2006, 2008 йй.)
муҳокама қилинган ва маъқулланган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги:

тадқиқот натижалари бўйича

жами 28 та илмий иш нашр этилган бўлиб, жумладан, илмий-методик
журналларда 7 та мақола, илмий-амалий конференция матералларида 15 та
тезис, 1 та ўқув қўлланма, 3 та методик қўлланма ва 1 та тавсиянома нашр
этилган ҳамда 1 та электрон дарслик яратилган.

Диссертация тузилмаси ва ҳажми:

диссертация кириш, уч та боб,

хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва иловалардан
иборат бўлиб, жами 136 саҳифани ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги,

муаммонинг ўрганилганлик даражаси, диссертация ишининг илмий-тадқиқот
ишлари режалари билан боғлиқлиги, тадқиқот мақсади, вазифалари, объекти,
предмети, методлари, методологик асоси, илмий фарази, ҳимояга олиб
чиқилаѐтган асосий ҳолатлар, илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг
илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий қилинганлиги, ишнинг
синовдан ўтганлик даражаси, натижаларнинг эълон қилинганлиги ва
диссертациянинг тузилиши ѐритилган.

Диссертациянинг биринчи боби «

Касб таълими ўқитувчиларини

тизимли ѐндашув асосида тайѐрлашнинг назарий асослари

»

деб

номланган бўлиб, унда касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашнинг илмий-


background image

8

педагогик асослари, касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашда таълимга
тизимли ѐндашувнинг моҳияти, касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш
жараѐнига қўйиладиган талаблар баѐн этилган.

Дастлаб табиий фанлар бўйича ишлаб чиқилган тизимли ѐндашувдан

эндиликда ижтимоий ва гуманитар билимлар соҳасида ҳам кенг
фойдаланилмоқда.

Педагогика фанида тизим назарияси ҳақидаги фикрлар XX асрнинг 70

йилларида пайдо бўла бошлади. Тизим тушунчаси, унинг моҳияти, педагогик
жараѐнларни тизим сифатида қараш ва уни таҳлил этиш билан қатор олимлар
шуғулланганлар.

Илмий тадқиқотларни таҳлили шуни кўрсатадики, педагогика фанида

ҳозирги давргача ўқув ва илмий педагогик адабиѐтларда «педагогик
тизим»ни тушунчаси аниқ таърифланмаган, лекин унинг тузилмаси ва
вазифаси аниқ ифодаланган. Бу ҳол «педагогик тизим» атамасининг турли
контекстларда ва турли маъноларда қўлланилаѐтганини кўрсатади.

Педагогикада тизим дейилганда таълимнинг бир-бирига ўзаро таъсир

этувчи элементлари мажмуи тушунилади. Т.А. Ильина «Таълимни ташкил
этишга тизимли-тузилмавий ѐндашув» номли китобида тизимни қуйидагича
таърифлайди: «Тизим – маълум белгилари асосида алоҳида ажралиб
турадиган ва бир-бирлари билан ўзаро боғланган тартибли элементлар
тўплами бўлиб, улар яхлит ҳодиса сифатида муҳит билан доимо ўзаро
таъсирлашади, умумий мақсад ва бошқаришдаги бирлигига кўра узвий
бўлади». Тизимнинг ҳар бир элементи ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, улар
ана шу функционал вазифасига кўра, доимо бир-бири билан ўзаро таъсирда
бўлади. Элементларининг боғланиш усуллари улар тузилмасини белгилаб
беради ва ана шунга боғлиқ равишда тизим фаолиятининг ўзига хослигини
тадқиқот этиш учун кўпинча тизимли-тузилмавий ѐки тузилмавий-
функционал ѐндашувдан фойдаланилади.

«Тизимли ѐндашув» тушунчаси кўпинча «тизимли метод», «тизимли

таҳлил усули» тушунчалари билан узвий боғлиқ ҳолда қўлланилади. Чунки,
тизимли таҳлил усули ҳам объектни яхлит тизим сифатида ўрганишни
назарда тутади. Тизимли ѐндашув вазифасига кўра, тизимли таҳлилга жуда
яқин. Тизимли таҳлилнинг объекти яхлит нарса ѐки ҳодиса (тизим)
ҳисобланади. Биринчидан, у

объектнинг турли қисмларини; иккинчидан,

қисмларнинг ўзаро боғлиқлигини; учинчидан, тизимнинг чегараларини ва
тўртинчидан, тизимнинг атроф-муҳит билан боғлиқлиги ва алоқадорлигини
ўрганишни назарда тутади.

Л.Г.Викторова кўпгина олим ва педагогларнинг фикрларини

умумлаштириб, педагогик тизим тушунчасига ўз таърифини берди. Унинг
фикрича, «педагогик тизим – бу бир бутун яхлитликни ташкил этувчи,
тарбия ва таълим мақсадларига бўйсинувчи бир-бирига боғлиқ
тартиблаштирилган компонентлардир».


background image

9

Педагогик тизим – инсон боласини баркамол шахс, касб эгаси сифатида

шакллантирувчи яхлит ижтимоий-педагогик ҳодиса бўлиб, унинг таркиби
педагогик жараѐннинг объектлари ва субъектлари, таълим-тарбиянинг
мақсади, вазифалари, мазмуни, воситалари, шакл-услублари, улар ўртасидаги
муносабатлар, ўзаро таъсирлар, уларни бошқаришдан иборат.

Тизимли ѐндашувда бир қанча қоида ва тамойиллар мажмуидан

фойдаланиладики, улар тадқиқотчилик ва амалий фаолиятда юқори
натижаларга эришиш имкониятини яратади. Бундай қоида ва тамойиллар
қаторига қуйидагилар киради: мавҳумликдан аниқликка қараб бориш; анализ
билан синтез, мантиқийлик билан тарихийликнинг бирлиги; объект ташкил
этувчиларининг боғлиқлиги ва ўзаро таъсирларнинг турличалиги.

В.А.Сластенин таълимда тизимли ѐндашув шахснинг ривожланишида

тизимнинг компонентлари аҳамиятини аниқлаштиришга имкон беради деб,
таълим жараѐнида педагогик назария ва амалиѐтнинг бирлиги тамойилини
жорий этишни назарда тутади. Демак, тизимли ѐндашув илмий билиш
методологияси ва педагогик амалиѐтнинг бир йўналиши сифатида универсал
тавсифга эга бўлиб, педагогикада кенг қўлланилади. Таълим-тарбия
жараѐнини ҳам педагогик тизим сифатида қараш мумкин.

Олиб борилган тадқиқот ишлари ва мавжуд илмий назарияларга

асосланган ҳолда айтиш мумкинки, педагогик тизимнинг таркибий
компонентлари педагогик тизим хусусиятларига хос бўлган таянч элементлар
ҳисобланади. Бу элементлар қаторига қуйидагилар киради: педагогик
тизимни яратишнинг йўналтирувчи асоси - Давлат таълим стандарти
талабларида акс эттирилган таълим мақсади; ўқув режа, дастур, дарслик ва
қўлланмаларда акс эттириладиган таълим мазмуни; педагогик тизим
мақсадидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг ташкилий шакллари, ўқитиш
методлари ва техник воситаларини ўзида мужассамлаштирувчи дидактик
жараѐнлар; педагогик тизим ва фаолиятни ташкиллаштирадиган профессор-
ўқитувчилар; таълим жараѐни натижаларига эришганлигини аниқловчи
баҳолаш тизими.

Диссертациянинг иккинчи боби «

Касб таълими ўқитувчиларини

тизимли ѐндашув асосида тайѐрлашнинг педагогик шарт-шароитлари

»

деб номланган бўлиб, унда бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тизимли
ѐндашув асосида тайѐрлашнинг услубий асослари, касб таълими
ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлаш жараѐнида муаммоли
вазиятлардан фойдаланиш методикаси, касб таълими ўқитувчиларини
тизимли ѐндашув асосида тайѐрлаш жараѐнида назарий ва амалий
машғулотларни ташкил этиш мазмуни баѐн этилган.

Касб

таълимининг

асосий

таркибий

ташкил

этувчиларини

интеграциялаш (касбий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш
асосида), шахсга йўналтирилган аксиологик-ривожлантирувчи (ижодий
фаолият тажрибаси асосида) ва тарбияловчи вазифаларининг (ҳақиқатга
ҳиссий қадриятий муносабат асосида) бирлигини таъминлайди. Шулардан


background image

10

келиб чиқиб, тадқиқот иши давомида касб таълими ўқитувчиларини тизимли
ѐндашув асосида тайѐрлашга касбий-педагогик билимларни ўзлаштиришнинг
барча томонларини, яъни, мазмуни, шакли, метод ва воситалари, касбий
фаолиятни ташкил қилиш йўллари, баҳолаш ва бошқаришни қамраб олувчи
интегратив жараѐн сифатида қараш мумкин. Тадқиқот ишида биз томондан
таклиф этилаѐтган олий таълимда бўлажак касб таълими ўқитувчиларини
тайѐрлаш жараѐнига тизимли ѐндашувни жорий этиш зарурияти олий таълим
муассасалари, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида инновацион ижтимоий
ҳамкорликни йўлга қўйиш муаммоси билан боғлиқлигини кўрсатади.

Касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнига тизимли

ѐндашувни жорий этиш учун педагогик тизим мақсади ва функцияси ҳамда
тузилмаси, ўқув-меъѐрий ҳужжатларнинг мазмуни, таълим жараѐнига таъсир
этувчи омиллар, бўлажак касб таълими ўқитувчиларида шакллантирилиши
лозим бўлган касбий ва шахсий сифатлар, билим ва кўникмаларни
шаклланганлигини аниқловчи баҳолаш мезонлари асосида тизимнинг
лойиҳаси тайѐрланди. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тизимли
ѐндашув асосида касбий-педагогик тайѐрлашда талабаларда муҳитдаги
муаммоли вазиятларни ўрганиш ва уларнинг ечимини топиш бўйича билим,
кўникма ва малакалари шакллантирилди.

Тадқиқот давомида юқорида келтирилган омилларни тўлиқ қамраб

олган ҳолда касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида
тайѐрлаш модели яратилди (1-расм).

Ушбу моделдаги тизимли ѐндашувни жорий этишда тизимнинг

мақсадли функциясини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳар қандай
мазмундаги элементлар тизимнинг ташкил этувчилари (қисмлари)
ҳисобланади. Тизимнинг қисмлари унинг элементлари таркибини ҳосил
қилади. Қисмлар ўртасидаги муносабатларнинг мақсадни амалга ошириш
учун зарур бўлган тартибга келтирилган мажмуи тизим тузилмасини ҳосил
қилади.

«Муҳит» - шахснинг шаклланишига таъсир этувчи ташқи олам

воқелик, ҳодисалар мажмуи ҳисобланади. Муҳит тушунчаси ўзида
географик-ҳудудий, ижтимоий ва микромуҳит хусусиятларини ифода этади.
Тизим ва муҳит ўртасидаги ўзаро боғлиқликда таълим олувчи педагогик
тизимга кириб, тизим давомида мутахассис сифатида шаклланиб, ижтимоий-
иқтисодий муҳитда фаолият кўрсатиш учун сафарбар этилади.

Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида

тайѐрлашда қуйидаги мақсадлар аниқлаштирилиб олинди:
- таълимий - талабаларда касбий-педагогик фаолиятга оид билим ва
кўникмаларни

шахсий-интеллектуал

жиҳатдан

юқори

даражада

шаклланишини таъминлаш;
- тарбиявий - талабаларда илмий-ижодий тадқиқот кўникмаларини
шаклланиши ва бунга мос мустақил фикрлаш тарзини пайдо қилиш;


background image

11

- ривожлантирувчи - ижтимоий-иқтисодий ва касбий-педагогик фаолиятга
оид янгиликлар кирита олиш қобилиятини ривожлантириш.






















Касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашда педагогик тизимнинг

функциясига қуйидагилар киради: таълим жараѐнини ташкил этишда
аудитория ва аудиториядан ташқари (курс иши, битирув малакавий иши)

Давлат таълим стандарти

Ижтимоий буюртма

Касб таълими

ўқитувчиларини

тайѐрлаш

Бўлажак ўқитувчиларининг

касбий-педагогик

тайѐргарлигига таъсир

кўрсатувчи омиллар

1.2-расм. Касб таълими ўқитувчиларини тизимли

ѐндашуви асосида тайѐрлаш модели

М

У

Ҳ

И

Т

ПЕДАГОГИК ТИЗИМ

Мақсад

Функция

Тузилма

Таълимий

Тарбиявий

Ривожлантирувчи

Аудитория ва

аудиториядан ташқари

(курс иши, битирув

малакавий иши)

машғулотлар;

мустақил таълим;

малакавий амалиѐт

педагогик шарт-шароитлар

Ўқув-меъѐрий ҳужжатлар;

ўқув методик таъминот;

профессор-ўқитувчилар

илмий салоҳияти;

педагогик ва ахборот

технологиялари;

моддий техник база

Кутилаѐтган натижани баҳолаш

Бўлажак касб таълими ўқитувчиларида касбий ва шахсий сифатларни

шакллантириш

Касб таълими ўқитувчиси

1-расм. Касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув

асосида тайѐрлаш модели


background image

12

машғулотларни, мустақил таълимни, амалиѐтлар учун педагогик шарт-
шароитларни ташкил этиш. Касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув
асосида тайѐрлаш жараѐнига инновацион таълим технологияларни жорий
этиш

талабаларнинг тизимли ижодий фикрлашини ва муаммоли масалаларни

ечиш қобилиятини шакллантиришга хизмат қилади.

Касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида касбий-

педагогик тайѐрлаш тузилмасини яратишда қуйидагилар эътиборга олинди:
ўқув-меъѐрий ҳужжатлар, ўқув методик таъминот, профессор-ўқитувчилар
илмий салоҳияти, педагогик ва ахборот технологияларининг замонавий
талаблари, моддий техник базанинг ҳолати.

Тадқиқот давомида касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш ўқув

режасининг умумкасбий фанлари блокидан ўрин олган «Касб таълими
методикаси» фани ўқув дастури ва мазмунини тизимли равишда
такомиллаштириш орқали, назария ва амалиѐт ўртасидаги узвийликни
таъминлаган ҳолда таълим самарадорлигига эришиш йўллари тадқиқ этилди,
шунингдек, «Касб таълими методикаси» ўқув фани бўйича машғулотларни
замонавий технологиялар асосида ташкил этиш асослари ўрганилди,
ҳамкорликда ўқитиш методлари ҳамда муаммоли ўқитиш технологияси

ишлаб чиқилди.

Таълим жараѐнида ташкил этиладиган муаммоли вазиятлар ѐрдамида

педагогик-психологик ва техник-технологик тушунчаларни шакллантириш
талабаларга мустақил равишда муаммо белгиларини аниқлаш, муҳим
маълумотларни иккинчи даражали маълумотлардан ажратиб олиш ва
қўшимчаларни излаб топиш имконини беради.

Ўқув-тарбия

жараѐнида

муаммоли

ўқитиш

технологияларидан

фойдаланилганда талабаларнинг ўқув фаолияти фикр юритишнинг мантиқий
операциялари, яъни таҳлил, синтез, таққослаш, аналогия, умумлаштириш,
таснифлаш ва хулоса чиқаришга йўналтиради.

Касб таълими ўқитувчиларни тайѐрлашда ташқи муҳитдаги педагогик

ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқларни қуйидаги
турларга ажратиш мумкин:

1.

Шартлари ифода этилган, лекин ечиш учун зарур бўлган барча

маълумотлар берилмаган масалалар.

2.

Аввал ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш, уларни янги

вазиятларда қўллаш, фикрлаш кўникма ва малакаларини эгаллаш ҳамда
мавжуд билимларни мустаҳкамлаш учун мўлжалланган масалалар.

3.

Янги билимларни қабул қилиш ѐки ўзлаштиришга тайѐрлигини

аниқлаш учун бериладиган – савол(масала)лар. Улар субъектларнинг анализ,
синтез, таққослаш, солиштириш, умумлаштириш, муҳимини ажратиш,
мустақил равишда хулосаларга келиш ва амалий қарорларни қабул қилиш
кўникмаларини ривожлантиради.


background image

13

Тадқиқот давомида педагогик ҳамда техник-технологик муаммоли

вазиятли топшириқларнинг функционал фарқлари аниқланди. Улар
қуйидагилардан иборат:

1.

Ўрганилаѐтган ҳодиса ва жараѐнни янада чуқурроқ тушуниш ва

мавжуд билимларни мустаҳкамлашга мўлжалланган топшириқлар. Улар
педагогик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқлар бўлиб
педагогларга билимларни ўзлаштириш жараѐнини назорат қилиш имконини
беради, айни ўринда ташхис (диагностика) қилиш вазифасини ҳам бажаради.

2.

Ижодий топшириқлар. Агарда ўқув топшириғини бажариш

натижасида объектив ѐки субъектив янгилик моҳиятини ѐритувчи тушунча
юзага келса, бундай топшириқни ижодий деб ҳисоблаш мумкин. Уларни ҳал
этишда мавжуд билимлар, фикрлаш малакаси ва кўникмаларидан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

3.

Изланишга ундовчи топшириқлар. Изланиш топшириқларини

бажаришда янги тушунчалар юзага келмайди, бироқ уларни бажаришда
мавжуд билимларни янги вазиятларда қўллаш малакасига эга бўлиш талаб
этилади. Ташхис қилишга қаратилган топшириқлар ўрганилаѐтган ҳодиса ва
жараѐнларнинг умумий сабаб ва оқибатларини аниқлаш маҳоратини
ривожлантириш учун хизмат қилади.

Бўлажак касб таълим ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнида муаммоли

ўқитиш технологиялари орқали тизимли ѐндашув «Касб таълими
методикаси» фанида амалга оширилди. «Касб таълими методикаси»
фанининг маъруза, амалий, семинар, лаборатория ва мустақил таълим
машғулотларида

муаммоли

ўқитиш

технологиялари

қўлланилганда

талабаларнинг

мустақиллиги

ортади

ҳамда

ижодий

фикрлашини

ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

«Касб таълим методикаси» фани педагогика, психология, умумкасбий ва

ихтисослик фанлари мазмунида интеграциялашган бўлиб, машғулотларни
олиб боришда турли хил муаммоли топшириқлар (дивергент ва
конвергент)га дуч келинади. Ўқитувчи маъруза машғулотларида ўқув
материали моҳиятини очиб беришда монологли, фикр юритиш ва муҳокама
қилиш ҳамда диалогли баѐн қилиш методларидан фойдаланилади.

Монологли баѐн этиш методида ўқитувчи янги тушунчалар,

фактларнинг мазмуни моҳиятини очиб беради, талабаларга фаннинг тайѐр
хулосаларини баѐн этади.

Фикр юритиш ва муҳокама қилиш методида ўқитувчи мавзуни баѐн

этиш борасида машғулотларни суҳбат-маъруза шаклида олиб боради.

Диалогли баѐн қилиш методида ўқитувчи гуруҳдаги талабалар билан

мулоқотда бўлади ҳамда муаммони қўяди ва талабалар иштирокида унинг
ечими топилади.

Амалий ва семинар машғулотларни олиб боришда эвристик ижодий

топшириқлар методидан унумли фойдаланилди. Бунда янги қонуниятлар,
қоидалар талабалар томонидан ўқитувчи раҳбарлигида умумлаштирилади. Бу


background image

14

метод эвристик суҳбат борасида муаммоли масала ва топшириқларни ечиш
йўли билан амалга оширилди.

Лаборатория машғулотларида техник объектларнинг умумий тузилиши,

ишлаш принципи, солиштириш, таққослаш, анализ ва синтез қилиш билан
боғлиқ тадқиқотли топшириқлар методи қўлланилди. Талабалар олдига
ижодий даражадаги назарий, абстракт ва амалий характерга эга муаммоли
топшириқлар қўйилди, яъни «Касб таълими методикаси» фанидан талаба
мустақил амалий тайѐргарлик кўриб, машғулотларни ташкил қилди.
Шубҳасиз, у бундай педагогик жараѐнда муаммоли вазиятларда дуч келди ва
гуруҳ билан ҳамкорликда ўқитувчи раҳбарлигида масала ечимини топди.

Талаба мустақил мантиқий фикр юритиб, янги тушунча ва янгича

ѐндашиш усулининг моҳиятини очди.

«Касб таълими методикаси» фанидан мустақил таълимни ташкил

қилишда дастурлаштирилган топшириқлар методи қўлланилди. Бунда
талабалар муаллиф томонидан «Касб таълими методикаси» фанидан
яратилган электрон дарслик ѐрдамида назарий ва амалий машғулотларда
эгаллаган билимларини мустаҳкамлади.

Тадқиқотда касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида

тайѐрлаш назарий ва амалий машғулотларнинг узвийлигини таъминлаш,
таълим самарадорлигини ошириш, муаммоли ўқитиш технологияларидан
фойдаланишбўйича методика ишлаб чиқилди ҳамда амалда қўлланилди.

Диссертациянинг учинчи боби «

Тажриба-синов ишлари ва унинг

таҳлили

» деб номланган бўлиб, унда педагогик тажриба–синов ишларини

ташкил этиш, тажриба–синов ишларининг натижалари таҳлили келтирилган.

Тадқиқот иши юзасидан олиб борилган тажриба-синов ишларининг

мақсади касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида
тайѐрлашдаги ўқув-меъѐрий ҳужжатлар, «Касб таълими методикаси» фани
бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастури мазмуни ва машғулотларда муаммоли
ўқитиш технологияларини қўллаш натижасида эришилган таълим
самарадорлигини аниқлашдан иборат эди. Мақсаддан келиб чиққан ҳолда,
тажриба-синов ишлари жараѐнида қуйидаги вазифалар ижобий ҳал этилди:

1.

Танланган тажриба-синов майдонларида «Касб таълими методикаси»

фанини тизимли ѐндашув асосида ўқитиш жараѐнини ташкил этиш ва амалга
ошириш мазмуни ўрганилди.

2.

Тажриба-синов ишларида иштирок этаѐтган назорат ва тажриба-синов

гуруҳларида «Касб таълими методикаси» фанини тизимли ѐндашув асосида
ўқитишни ташкил этиш бўйича турли тавсиялар, йўл-йўриқлар ишлаб
чиқилди ва амалда жорий этилди.

3.

Муаммоли ўқитиш технологияларини қўллаган ҳолда назарий ва

амалий машғулотлар ташкил этилди.

4.

Талабаларда умумкасбий фанлар бўйича машғулотларда муаммоли

вазиятлардан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларнинг
шаклланганлик даражаси баҳоланди.


background image

15

Тажриба-синов ишлари 2005-2010-ўқув йиллари мобайнида амалга

оширилиб, унга 368 нафар респондент жалб этилди. Тадқиқотнинг тажриба-
синов ишлари Тошкент давлат педагогика университети, Бухоро юқори
технологиялар муҳандислик-техника институти ҳамда Жиззах политехника
институтининг касб таълими йўналишида ўтказилди.

Тажриба-синов ишлари тўрт босқичда амалга оширилди:
Биринчи – ташхис ва башорат қилиш босқичида (2005-2006)

тадқиқотнинг мақсади, вазифалари ва объекти аниқланди; муаммонинг
назарий асослари ўрганилди; анкета сўровномалари асосида касб таълими
йўналиши талабаларининг касбий фаолиятга оид билим, кўникма ва
малакалари аниқланди. Касб таълими йўналиши бўйича ўқитиладиган «Касб
таълими методикаси» фанининг ўқув-меъѐрий ҳужжатлари, ўқув-методик
таъминот ҳолати ва мазмуни таҳлил этилди.

Иккинчи – ташкилий-тайѐргарлик босқичида (2006-2007) педагогик

тажриба-синов ишларини ўтказиш жойи ва иштирокчилари аниқланди;
назорат ва тажриба-синов гуруҳлари шакллантирилди; бўлажак каб таълими
ўқитувчиларида таълимга тизимли ѐндашув асосида таълим жараѐнида
муаммоли ўқитиш технологияларни қўллаш, муаммоли вазиятларни ташкил
этишга оид методик ишланмалар, тарқатма материаллар, машғулотларни
ташкил этишнинг технологик хариталари тайѐрланди, тажриба-синов
ўтказиладиган таълим муассасаларида ўқув хоналарининг ҳолати ўрганилди.

Учинчи – амалий босқичида (2007-2008) тажриба-синов босқичида «Касб

таълими методикаси» фанини тизимли ѐндашув асосида ўқитиш ўқув
дастури ишлаб чиқилди, назарий ва амалий машғулотларда муаммоли
ўқитиш технологияларини қўллаш бўйича методик тавсиянома тайѐрланди.

Тўртинчи – умумлаштирувчи босқичида (2009-2010) назорат ва тажриба-

синов гуруҳларида ўтказилган машғулотларнинг натижалари

Стьюдент

мезони (Т-мезон) ѐрдамида қайта таҳлил этилди.

Тажриба-синов ишлари натижалари тажриба бошида ҳамда якунида

олинган кўрсаткичлар асосида таққосланди. Талабалар билимларини
баҳолашда 100 баллик рейтинг тизимидан фойдаланилди. Ушбу тажриба
натижаларидан олинган миқдор кўрсаткичлари диаграмма шаклида
ифодаланди (2-расм).







background image

16

2-расм. Тажриба охирида «Касб таълими методикаси»

фани бўйича

талабалар ўзлаштириш динамикаси (% да)


Олиб борилган тажриба-синов натижаларининг таҳлили шуни

кўрсатдики, «Касб таълими методикаси» фани бўйича талабалар ўзлаштириш
даражаси II босқичда самарадорлиги кўрсаткичи 1,16 баробар III босқичда
1,18 баробар юқори бўлди.

Тадқиқот давомида ўтказилган тажриба-синов ишлари натижалари

шундан далолат берадики, бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий-
педагогик тайѐрлашда, уларнинг билим, кўникма ва малакаларини
шакллантиришда

тизимли

ѐндашув

асосида

муаммоли

ўқитиш

технологияларини қўллаш ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиш
натижасида юқори кўрсаткичга эришилди.

ХУЛОСА

1. Республикамизнинг касб-ҳунар коллежлари учун мустақил ва эркин

фикрловчи, замонавий техника ва технологияларни мукаммал тушуна
оладиган касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш педагогик муаммо
эканлиги аниқланди.

2. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐни

элементлари қаторига қуйидагилар киради: педагогик тизимни яратишнинг
йўналтирувчи асоси сифатида давлат таълим стандарти талабларида акс
эттирилган таълим мақсади; ўқув режа, дастур, дарслик ва қўлланмаларда акс
эттириладиган таълим мазмуни; педагогик тизим мақсадидан келиб чиққан
ҳолда таълимнинг ташкилий шакллари, ўқитиш методлари ва техник
воситаларини ўзида мужассамлаштирувчи дидактик жараѐнлар; педагогик
тизим ва фаолиятни ташкиллаштирадиган профессор-ўқитувчилар; баҳолаш
тизими.

0

10

20

30

40

50

60

70

80

Назорат

гуруҳи

Тажриба

гуруҳи

Назорат

гуруҳи

Тажриба

гуруҳи

Назорат

гуруҳи

Тажриба

гуруҳи

2005-2007

2007-2008

2009-2010

Энг юқори

Юқори

Ўрта


background image

17

3. Касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлашга

касбий-педагогик билимларни ўзлаштиришнинг барча томонларини, яъни,
мазмуни, шакл, метод ва воситалари, касбий фаолиятни ташкил қилиш
йўллари, баҳолаш ва уларни бошқаришни қамраб олувчи интегратив жараѐн
сифатида қаралди.

4. Касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлаш

модели ишлаб чиқилди ва ундаги таълим жараѐни мақсадлари, мазмуни ва
ташкил этиш шарт-шароитларига таъсир этувчи муҳитдаги муаммоли
вазиятлар ва уларни ечимига қаратилган таълим технологияси ишлаб
чиқилди.

5. Бўлажак касб ўқитувчиларини тайѐрлашда касбий ва шахсий

сифатларини шакллантиришга оид «Касб таълими методикаси» фани дастури
такомиллаштирилиб, қайта ишлаб чиқилди.

6. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнига тизимли

ѐндашувни жорий этиш орқали талабаларда ташқи муҳитдаги муаммоли
вазиятларни ечиш кўникма ва малакаларини шакллантириш бўйича методик
тавсиянома ва электрон дарслик яратилди.

7. «Касб таълими методикаси» фанини тизимли ѐндашув асосида

ўқитишда инновацион таълим технологиялари ва электрон мультимедиали
дарсликлардан

фойдаланиш

натижасида

бўлажак

касб

таълими

ўқитувчиларининг ўзлаштириш самарадорлиги кўрсаткичи 1,16-1,18

баробарга ошди.

Бўлажак

касб

таълими

ўқитувчиларининг

касбий-педагогик

тайѐргарлигини янада такомиллаштириш учун қуйидаги тавсиялар тақдим
этилади:
1.

Интегратив ҳамкорлик асосида касб таълими ўқитувчиларини

тайѐрлаш жараѐни ўқув дастурларини такомиллаштириб, ўқув фани
мазмунини доимий равишда янгилаб бориш.
2.

Ўқув-тарбия жараѐнини тизимли ѐндашув асосида ташкил этишнинг

илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича «Касб таълими ўқитувчиларини
тайѐрлаш жараѐнига тизимли ѐндашувни амалга оширишда муаммоли
вазиятлардан фойдаланиш» номли махсус курсини киритиш.

3.

Касб таълими ўқитувчиларининг мустақил равишда касбий кўникма

ва малакаларини ошириб боришлари учун шарт-шароитлар яратиш.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Қулиева Ш.Ҳ. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайѐрлашда халқ
ҳунармандчилигининг аҳамияти // Узлуксиз таълим. – Тошкент, 2003. - №6. -
Б. 48-50.
2. Нуридинов Б., Қулиева Ш.Ҳ. Касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашдаги
долзарб масалалар // Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг
эҳтиѐжига асосланган малака ошириш ва қайта тайѐрлаш тизими


background image

18

истиқболлари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. –
Тошкент: 2005. - Б. 100-101.
3. Давлатов К., Шамсиева З., Қулиева Ш.Ҳ. 8-9-синф ўқувчиларини ишлаб
чиқариш ва касб-ҳунарга йўналтиришга тайѐрлаш асослари // Методик
қўлланма. - Тошкент: Аср матбуот нашриѐт, 2006. – 288 б.
4. Қулиева Ш.Ҳ., Парпиев О. Касб таълими ўқитувчиларини касб-ҳунарга
йўналтириш

ишларига

тайѐрлаш

//

Таълимнинг

узлуксизлигини

таъминлашнинг ташкилий-педагогик асослари: Республика илмий-амалий
конференция материаллари. - Тошкент: 2006. – Б. 241-243.
5. Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим ҳамкорлиги интеграцияси. Касб
таълими методикаси. Методик қўлланма. / Муслимов Н.А., Қулиева Ш.Ҳ. ва
б.; Н.А. Муслимов таҳрири остида. – Тошкент: ТДПУ, 2006. - 47 б.
6. Қулиева Ш.Ҳ. Таълим тизими ва тизимли ѐндашув тушунчалари // Касб-
ҳунар таълими. – Тошкент, 2006. - №6. – Б. 20-21.
7. Қулиева Ш.Ҳ. Умумкасбий фанларни ўқитишда муаммоли вазиятлар
яратиш // Педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш жараѐнида
педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаш муаммолари:
Республика илмий-амалий конференция материаллари. - Т.: 2007. – Б. 108-
109.
8. Давлатов К., Қулиева Ш.Ҳ. Марказий Осиѐ мутафаккирларининг касб-
ҳунарга бўлган қарашлари ва фанлараро боғлиқлик // Фанларни
интеграциялаб ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари. Республика илмий-
амалий конференцияси материаллар. – Тошкент, 2007. - Б. 40-41.
9. Қулиева Ш.Ҳ., Қўйсинов О.А. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг
касбий таѐргарлигига таъсир кўрсатувчи омиллар // Касб-ҳунар таълими. –
Тошкент, 2007. - №2. Б. 9-10.
10. Қулиева Ш.Ҳ. Педагогик амалиѐт ва унга тизимли ѐндашув муаммоси //
Касб-ҳунар таълими. – Тошкент, 2007. - №6. Б. 24-26.
11. Қулиева Ш.Ҳ. Касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнини
бошқариш // Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури асосида муҳандис-
педагоглар тайѐрлаш истиқболлари. Республика илмий-амалий конференция
материаллари. Тошкент, 2007. Б. 91-94.
12. Муслимов Н.А., Қулиева Ш.Ҳ. Касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш
жараѐнига

тизимли

ѐндашувни

амалга

оширишга

муаммоли

вазиятлар.Методик тавсиянома. - Т.: Фан ва технологиялар, 2007. - 54 б.
13. Муслимов Н.А., Шарипов Ш.С., Исмоилова М.М. ва Қулиева Ш.Ҳ. Касб
таълими методикаси курси бўйича электрон дарслик // Ўзбекистон
Республикаси давлат патент идораси. Гувоҳнома № DGU 01454. 07.12.2007 й.
14. Қулиева Ш.Ҳ. Таълим жараѐнида электрон дарсликдан фойдаланиш //
Олима аѐлларнинг фан-техника тараққиѐтида тутган ўрни. Республика
илмий-амалий анжумани маърузалар тўплами. - Тошкент, 2008. - Б. 118-119.


background image

19

15. Қулиева Ш.Ҳ. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашда шахсга
йўналтирилган таълим технологияси // Мактаб ва ҳаѐт. Тошкент, 2008. - №6.
- Б. 25-26.
16. Абдуллаева Қ., Гаипова Н. ва Қулиева Ш.Ҳ. Сервисдаги технологик
жараѐнларни лойиҳалаш // Ўқув қўлланма. - Т.:ТДПУ., 2008. - 148 б.
17. Шарипов Ш.С., Исмоилова М.М., Қулиева Ш.Ҳ., Насридинова Г. Касб
таълими методикаси фанидан лаборатория машғулотлари. Методик
қўлланма. – Т.: ТДПУ, 2008. - 190 б.
18. Қулиева Ш.Ҳ. Касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашда ўқув жараѐни
педагогик тизим сифатида // Меҳнат ва касб таълими ўқитувчилари касбий
компетентлигини таъминлашнинг интегратив технологиялари. Республика
илмий-амалий анжуман материаллар. – Тошкент: ТДПУ, 2010. – Б. 173-175.
19.

Кулиева Ш.Х. Аксиологический подход в профессионально-

педагогической подготовке будущего учителя // Казанский педагогический
журнал. - 2010. - №4. - Б. 52-55.
20. Уразова М., Гаипова Н., Кулиева Ш. Проектная культура учителя как
основа его профессионализма // Фалсафа ва ҳуқуқ. - 2012. №1. - Б. 145-146.


background image

20

Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Қулиева Шаҳноза
Ҳалимовнанинг 13.00.08 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси
ихтисослиги бўйича «Касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнига
тизимли

ѐндашувнинг

илмий-услубий

асослари»

мавзусидаги

диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

олий таълим, касб таълими, тизимли

ѐндашув, методология,

тизим, педагогик тизим, функция, тузилма, муаммоли

вазият турлари, касбий-педагогик тайѐргарлик.

Тадқиқот объектлари:

олий таълим муассасаларида касб таълими

ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐни.

Ишнинг мақсади:

касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлашда реал

таълим жараѐнида ўқитишнинг самарали шакл, метод ва воситаларини
яратиш ҳамда татбиқ этишга имкон берувчи тизимли ѐндашувнинг илмий-
услубий асосларини ишлаб чиқиш ва асослаш.

Тадқиқот методи:

тадқиқот муаммосига бағишланган илмий-методик

адабиѐтлар ҳамда ўқув-меъѐрий ҳужжатларнинг таҳлили, илғор педагогик
тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш, тест ва сўровномалар ўтказиш,
педагогик тажриба-синов натижаларига математик-статистик ишлов бериш.

Олинган

натижалар

ва

уларнинг

янгилиги:

бўлажак

ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайѐргарлиги сифати ва самарадорлигини
ошириш омиллари аниқланганлиги; касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш
жараѐнида тизимли ѐндашувни жорий этиш мақсади, унинг таркибий
тузилмаси ва функцияси илмий жиҳатдан асослаб берилганлиги; касб
таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлаш модели
яратилганлиги; касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнида
муаммоли ўқитиш технологияларини қўллаш орқали тизимли ѐндашувни
амалга ошириш методикаси ишлаб чиқилганлиги; касб таълими
ўқитувчиларини тизимли ѐндашув асосида тайѐрлашда талабаларда
муҳитдаги муаммоли вазиятларни ишлаб чиқиш ва уларни ечимига
қаратилган касбий билим, кўникмаларни шакллантириш бўйича методик
тавсиялар ишлаб чиқилганлиги.

Амалий аҳамияти:

касб таълими ўқитувчиларини тайѐрлаш жараѐнига

тизимли ѐндашувни амалга ошириш мазмуни, мақсади, методлари, шакллари,
воситалари белгилаб берилган, тизимли ѐндашув асосида таълим
самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи методикаси ишлаб чиқилган.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

ишлаб

чиқилган илмий ўқув-методик қўлланмалар ва тавсиянома ҳамда электрон
дарслик Тошкент давлат педагогика университети, Бухоро юқори
технологиялар муҳандислик-техника институти, Жиззах политехника
институтида тажриба-синовдан ўтказилиб, амалда қўлланилмоқда.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

олий таълим ва ўрта махсус, касб-

ҳунар таълими муассасаларида қўлланилади.


background image

21

Р Е З Ю М Е

диссертации Кулиевой Шахнозы Халимовны на тему: «Научно-методические
основы системного подхода в процессе подготовки будущих учителей
профессионального образования» на соискание ученой степени кандидата
педагогических наук по специальности 13.00.08 – Теория и методика
профессионального образования

Ключевые слова

: высшее образование, профессиональное образование,

система, системный подход, методология, педагогическая система,
проблемное обучение,

функция, проблемные ситуации, профессиональные

навыки.

Объекты

исследования:

процесс

подготовки

учителей

профессионального образования в высшем учебном заведении

Цель работы

: обоснование и разработка научно-методических основ

системного подхода в подготовке учителя профессионального образования,
обеспечивающего создание и внедрение эффективных форм, методов и
средств обучения в реальном процессе педагогического образования.

Методы исследования

: теоретический анализ научно-методической

литературы по проблеме исследования,

изучение учебно-методических

нормативных документов, исследование и обобщение передового опыта,
тестирование, опросы, наблюдение, педагогический эксперимент, методы
математико-статистического анализа и экспертной оценки.

Полученные результаты и их новизна

: раскрыта сущностная

характеристика системного подхода обучения; проанализированы теоретико-
методические основы системного подхода как фактора повышения качества
профессиональной подготовки; научно обоснованы цель, структура и
функции реализации системного подхода; создана модель системного
подхода в процессе подготовки учителя профессионального образования;
разработана и апробирована методика формирования у будущих учителей
профессионально значимых качеств, способствующих к самостоятельному
решению проблемных ситуации в реальной педагогической среде.

Практическая значимость исследования:

разработаны и внедрены в

педагогический процесс цель, структура, функции, средства, методы, формы,
обеспечивающие эффективную подготовку учителей профессионального
образования; методика реализации системного подхода обучения как
фактора повышения качества профессиональной подготовки

Степень внедрения и экономическая эффективность:

разработана

научно-методическое пособие и методические рекомендации по применению
электронного учебника, апробированные в Ташкентском государственном
педагогическом университете, Бухарском инженерно-техническом институте
высоких технологий, Джизакском политехническом институте.

Область применения

: система высшего и среднего специального

профессионального образования



background image

22

R E S U M E

Thesis of Kulieva Shahnoza Khalimovna On the theme "Scientific and methodical
basis of system approach in the preparation of future teachers of vocational
education" for the degree of candidate of pedagogical sciences, specialty 13.00.08 -
Theory and Methods of Professional Education

Keywords:

higher education, vocational education, a systematic approach,

methodology, system, pedagogical sistem, problem teaching, function, problem
situations, skills

Subjects of research:

the process of training teachers of vocational education

in higher education

Purpose of work:

To study and develop the scientific and methodological

foundations of a systematic approach to training teachers of vocational education,
which provides the creation and implementation of effective forms, methods and
means of instruction in the actual process of pedagogical ¬ formation.

Methods of research:

a theoretical analysis of the scientific and

methodological literature on the subject of research, teaching regulations, research
and compilation of best practices, testing, interviews, observation, pedagogical
experiment, the methods of mathematical-statistical analysis and expert evaluation.

These results obtained and their novelty

: disclosed the essential

characteristics of a systematic approach of training, analyzed the theoretical and
methodological foundations of the systems approach as a holistic phenomenon,
scientifically substantiated objective, structure and function of the implementation
of a systematic approach, tested a model system approach training teachers of
vocational education, the technique of shaping the future teachers professionally
significant qualities that contribute to independent problem solving in a real
teaching environment.

Practical value

: designed and implemented in the educational process the

purpose, structure, functions, tools, methods, forms, provide effective training for
teachers of vocational education and methodology of implementation of a
systematic approach learning as a factor in improving the quality of training

Degree of embed and economic efficiency

: The scientific-methodical

manual and guidelines for the use of the electronic textbook, approved at the
Tashkent State Pedagogical University, Bukhara Engineering and Technology
Institute of High Technologies, Jizzakh Polytechnic Institute.

Field of application:

The system of higher and secondary special vocational

education

Библиографические ссылки

Қулиева Ш.Ҳ. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда халк ҳунармандчилигининг ахамияти // Узлуксиз таълим. - Тошкент, 2003. - №6. -Б. 48-50.

Нуридинов Б., Қулиева Ш.Ҳ. Касб таълими ўкитувчиларини тайёрлашдаги долзарб масалалар // Урта махсус, касб-хунар таълими тизими кадрларининг эҳтиёжига асосланган малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими истикболлари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент: 2005. - Б. 100-101.

Давлатов К., Шамсиева 3., Қулиева Ш.Ҳ. 8-9-синф ўқувчиларини ишлаб чикариш ва касб-ҳунарга йўналтиришга тайёрлаш асослари // Методик қўлланма. - Тошкент: Аср матбуот нашриёт, 2006. - 288 б.

Қулиева Ш.Ҳ., Парпиев О. Касб таълими ўқитувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ишларига тайёрлаш // Таълимнинг узлуксизлигини таъминлашнинг ташкилий-педагогик асослари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. - Тошкент: 2006. - Б. 241-243.

Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим хамкорлиги интеграцияси. Касб таълими методикаси. Методик қўлланма. / Муслимов Н.А., Қулиева Ш.Ҳ. ва

; Н.А. Муслимов таҳрири остида. - Тошкент: ТДПУ, 2006. - 47 б.

Кулиева Ш.Ҳ. Таълим тизими ва тизимли ёндашув тушунчалари // Касб-хунар таълими. - Тошкент, 2006. - №6. - Б. 20-21.

Қулиева Ш.Ҳ. Умумкасбий фанларни ўқитишда муаммоли вазиятлар яратиш // Педагог кадрлар малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш жараёнида педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаш муаммолари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. - Т.: 2007. - Б. 108-109.

Давлатов К., Қулиева Ш.Ҳ. Марказий Осиё мутафаккирларининг касб-хунарга бўлган карашлари ва фанлараро боғлиқлик И Фанларни интеграциялаб ўқитишнинг педагогии шарт-шароитлари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллар. - Тошкент, 2007. - Б. 40-41.

Қулиева Ш.Ҳ., Қўйсинов О.А. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий таёргарлигига таъсир кўрсатувчи омиллар // Касб-хунар таълими. -Тошкент, 2007. -№2. Б. 9-10.

Кулиева Ш.Ҳ. Педагогик амалиёт ва унта тизимли ёндашув муаммоси // Касб-хунар таълими. - Тошкент, 2007. - №6. Б. 24-26.

Кулиева Ш.Ҳ. Касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнини бошкариш // Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида муҳандис-педагоглар тайёрлаш истикболлари. Республика илмий-амалий конференция материаллари. Тошкент, 2007. Б. 91-94.

Муслимов Н.А., Кулиева Ш.Ҳ. Касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнига тизимли ёндашувни амалга оширишга муаммоли вазиятлар.Методик тавсиянома. - Т.: Фан ва технологиялар, 2007. - 54 б.

Муслимов Н.А., Шарипов Ш.С., Исмоилова М.М. ва Қулиева Ш.Ҳ. Касб таълими методикаси курси бўйича электрон дарслик // Ўзбекистон Республикаси давлат патент идораси. Гувоҳнома № DGU 01454. 07.12.2007 й.

Кулиева Ш.Ҳ. Таълим жараёнида электрон дарсликдан фойдаланиш // Олима аёлларнинг фан-техника тарақкиётида тутган ўрни. Республика илмий-амалий анжумани маърузалар тўплами. - Тошкент, 2008. - Б. 118-119.

Қулиева Ш.Ҳ. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда шахсга йўналтирилган таълим технологияси // Мактаб ва ҳаёт. Тошкент, 2008. - №6. - Б. 25-26.

Абдуллаева Қ., Гаипова Н. ва Қулиева Ш.Ҳ. Сервисдаги технологии жараёнларни лойиҳалаш // Ўкув кўлланма. - Т.:ТДПУ., 2008. - 148 б.

Шарипов Ш.С., Исмоилова М.М., Қулиева Ш.Ҳ., Насридинова Г. Касб таълими методикаси фанидан лаборатория машғулотлари. Методик қўлланма. - Т.: ТДПУ, 2008. - 190 б.

Қулиева Ш.Ҳ. Касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда ўкув жараёни педагогик тизим сифатида // Меҳнат ва касб таълими ўқитувчилари касбий компетентлигини таъминлашнинг интегратив технологиялари. Республика илмий-амалий анжуман материаллар. - Тошкент: ТДПУ, 2010. - Б. 173-175.

Кулиева Ш.Х. Аксиологический подход в профессиональнопедагогической подготовке будущего учителя // Казанский педагогический журнал. - 2010. - №4. - Б. 52-55.

Уразова М., Гаипова Н., Кулиева Ш. Проектная культура учителя как основа его профессионализма // Фалсафа ва хукук. - 2012. №1. - Б. 145-146.