ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК:
378:681.14:371-3
ЭМИНОВ Азизжон Ғуломжонович
БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ
БЎЙИЧА КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
МЕТОДИКАСИ
(«Информатика ва ахборот технологиялари» ўқув фани мисолида)
13.00.02 – Аниқ фанларни ўқитиш методикаси (информатика)
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент - 2012
2
Иш Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган
Илмий раҳбар
педагогика фанлари доктори
Закирова Феруза Махмудовна
Расмий оппонентлар
: педагогика фанлари доктори, профессор
Абдуқодиров Абдуқаҳҳор Абдувакильевич
педагогика фанлари номзоди, доцент
Исақов Исматилла
Етакчи ташкилот
Самарқанд давлат университети
Ҳимоя Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ҳузуридаги К.067.18.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш 2012 йил «____»
__________соат_____ да ўтказиладиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100070, Тошкент ш., Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 103-уй. Тел.:
(+99871) 254-92-02, факс (+99871) 215-54-18, e-mail: tgpu_info@edu.uz.
Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети ахборот ресурс марказида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил «_____»__________да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, педагогика фанлари
номзоди, доцент
Р.Г.Муллахметов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Президентимиз ва ҳукуматимизнинг диққат
марказидаги масалалар қаторига таълим жараѐнини ахборотлаштириш
масаласи ҳам кириб, ушбу масалани ҳал этиш бўйича қатор қонунлар ва
қарорлар қабул қилинди. Ушбу ҳужжатлар асосини ўқув жараѐнига янги
ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни, электрон дарсликлар
ҳамда мультимедия воситаларини кенг жорий этиш, замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини яхши биладиган ва ўз касбий фаолиятида
улардан самарали фойдаланадиган юқори малакали мутахассисларни
тайѐрлаш ташкил этади. Республикамиз Президенти ушбу масалада
«... бугун ҳаѐтимизга ахборот ашѐларини шакллантириш ва ривожлантириш,
бу борадаги имкониятларидан самарали фойдаланиш вазифаси доимо
эътиборимиз марказида туриши лозим» лигини таъкидлайди
1
.
Глобаллашув жараѐнида рўѐбга чиқарилаѐтган ислоҳотлар талабларига
тўла жавоб берувчи, ҳар соҳада юзага келган рақобатбардош, янги
шароитларга тез мослаша олувчи мутахассислар малакасига қўйилаѐтган
талаблар даражасида самарали фаолият юритувчи, етук ўқитувчиларни
шакллантириш жамиятимизнинг устивор вазифаларидан биридир.
Ҳеч кимга сир эмас бугунги бозор иқтисодиѐтига ўтилаѐтган замонда
жамиятимиз тараққиѐти барча соҳаларига янгидан-янги технологияларни,
жумладан, янги ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилишни
тақозо этмоқда. Айниқса, мультимедия технологияларининг кенг жорий
қилиниши, компьютер ѐрдамида график тасвирлар ҳосил қилиш ѐки тайѐр
график тасвирларни қайта ишлаш технологиясини жиддий ўрганиш
ѐшлардан компьютер технологияси борасида ўта саводхон бўлишини талаб
қилмоқда.
Ушбу вазифаларни ҳал этишда педагогика олий таълим муассасаларида
ўқитилаѐтган «Информатика ва ахборот технологиялари» («Информатика ва
АТ») ўқув фани катта ўрин эгаллайди.
«Информатика ва АТ» ўқув фанининг асосий мақсади бўлажак
ўқитувчиларнинг ахборот маданиятини шакллантириш бўлиб, замонавий
ахборот технологиялари, рақамли ҳамда кенг форматли телекоммуникация
алоқа воситаларини, интернет тизимини татбиқ этиш, уларни ўзлаштириш
ва
янада
ривожлантириш,
замонавий
ахборот-коммуникация
технологияларини қўлланиш соҳалари ва имкониятлари билан таништириш,
маълумотларни
замонавий
ахборот-коммуникация
технологиялари
ѐрдамида излаш, сақлаш ва қайта ишлашга қаратилган.
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг бир қисмини
компьютер графикаси ташкил этади. Компьютер графикасининг жуда тез
1
И.А.Каримов. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. – Т.: Ўзбекистон. 2006.-280 б
4
ривожланиб бориши, унинг техник ва дастурий воситаларининг янгиланиб
турилиши бу соҳадаги янгиликларни тинмай ўрганиб боришни тақозо этади.
Бугунги кунда ўқитувчидан ўз касбий фаолиятида компьютер
графикаси имкониятларидан фойдаланиб, мультимедиали ўқув-услубий
манбаларни яратиш ва улардан ўқув-тарбия жараѐнида самарали
фойдаланиш талаб қилинмоқда. Бу эса ўқитувчиларнинг компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини
ривожлантириш
муаммосини
долзарблаштиради.
Таълимнинг асосий вазифаларидан бири – бу педагогика, психология
ва информатика соҳаларида эришилган ютуқларни умумлаштириш йўли
билан педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг компьютер
графикаси бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш,
бўлажак ўқитувчиларни компьютер графикаси воситаларидан таълим-
тарбия жараѐнида самарали фойдаланишга ўргатишдир. Бу эса
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини
ривожлантириш ҳолатини кўриб чиқиш зарурлигини талаб қилади ва бу
йўналишдаги муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш йўлларини
ишлаб чиқиш ушбу мавзуни танлашга асос бўлди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ўзбекистон Республикаси
таълим тизимида олиб борилаѐтган ислоҳотлар, барча фанлар қаторида
информатикани ўқитишни ҳам такомиллаштиришга олиб келди. Узлуксиз
таълим тизимида «Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитиш масаласи
қайта кўрилиб, бугунги кун талаблари даражасида унинг мазмуни
такомиллаштирилмоқда, замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
асосида ўқитиш методларини таълим жараѐнига жорий этиш йўлга
қўйилмоқда.
Умумий ўрта таълим мактабларида «Информатика ва ҳисоблаш
техникаси асослари» ўқув фанини ўқитиш муаммолари А.Абдуқодиров,
Т.Азларов, Б.Болтаев, М.Зияходжаев, Н.Тайлоқов, А.Ҳайитов ва бошқа
олимлар, ўрта махсус касб-ҳунар таълим тизимида «Информатика» ва
«Ахборот технологиялари» ўқув фанларини ўқитиш муаммолари
А.Абдуқодиров, У.Юлдашев, Р.Боқиев, М.Мамаражабов, А.Сиддиқов ва
бошқа олимлар, олий таълим муассасаларида «Информатика ва АТ» фанини
ўқитиш муаммолари М.Арипов, Ф.Закирова, Х.Икромова ва бошқа олимлар
томонидан
ўрганилган.
Ушбу
ишларда
фаннинг
мазмунини
такомиллаштириш, уни ўқитишда қўлланиладиган метод ва воситаларга
тўхталган бўлсада, бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини ривожлантириш масаласи алоҳида муаммо сифатида
қараб чиқилмаган ва тадқиқ этилмаган.
Компьютер графикасининг илмий назарий асослари ва ўқув жараѐнига
татбиқи бўйича К.Гребенников, Л.Иванникова, О.Крайнова, О.Одинцова,
Н.Петрова, Е.Третьякова, Л.Турановалар ўз ишларида қараб ўтганлар.
5
Уларнинг илмий тадқиқотларида компьютер графикасини ўрганиш
методикаси фақат тор йўналишлар бўйича мутахассислар тайѐрлашда, яъни,
айнан касб-ҳунар коллежлари математика ва информатика ўқитувчиларини
махсус фанлар бўйича тайѐрлашда ўз аксини топган. Математика,
информатика, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим
йўналишларида компьютер графикасини ўқитиш методикасини ишлаб
чиқишга М.Петров, Т.Рихсибоев, И.Роберт, М.Соловьев, Б.Флеминг ва
бошқа олимларнинг ишлари бағишланган.
Ўқитувчининг касбий компетентлигини
шакллантириш муаммоси
В.Адольф, И.Зимняя, А.Карабаева, Н.Кузьмина, Н.Муслимов каби қатор
олимлар ишларида ўз аксини топган.
Бўлажак ўқитувчиларни таълимни ахборотлаштириш шароитида
касбий фаолиятга тайѐрлаш муаммоси бўйича илмий ишларнинг таҳлили:
– компьютер графикасини ривожлантиришнинг замонавий ҳолати
билан информатика ўқитиш тизимидаги компьютер графикасига
бағишланган мавзуларнинг мазмуни ўртасида;
– ўз касбий фаолиятида компьютер графикасидан фойдалана оладиган
ўқитувчига қўйилган замонавий талаблар билан педагогика олий таълим
муассасаларида «Информатика ва АТ» ўқув фанини анъанавий ўқитиш
мазмуни ва методикаси ўртасида, баъзи зиддиятлар борлигини кўрсатди.
Педагогика олий таълим муассасаларида «Информатика ва АТ» ўқув
фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини ривожлантириш ва юқорида қайд этилган муаммоларни
тадқиқ қилиш мақсадида диссертация ишининг мавзусини «Бўлажак
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини
ривожлантириш методикаси («Информатика ва ахборот технологиялари»
ўқув фани мисолида)» каби танланди.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши «Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури»нинг
мақсад
ва
вазифалари,
шунингдек,
«2002-2010
йилларда
компьютерлаштириш
ва
ахборот-коммуникация
технологияларини
ривожлантириш
дастури
тўғрисида»ги
Қарорларида
белгиланган
вазифаларга ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети «Информатика ва таълимда ахборот технологиялари»
кафедраси илмий-тадқиқот ишларининг режалари доирасида бажарилган.
Тадқиқот мақсади:
педагогика олий таълим муассасаларида
«Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитишда талабаларнинг компьютер
графикаси бўйича компетентлигини ривожлантириш методикасини ишлаб
чиқиш.
6
Тадқиқот вазифалари:
1)
узлуксиз таълим тизимида информатика фанини ўқитишда
кадрларнинг компьютер графикаси бўйича компетентлигини шакллантириш
ҳолатини ўрганиш;
2)
замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда «ўқитувчининг компьютер
графикаси бўйича компетентлиги» тушунчаси моҳиятини очиб бериш;
3)
педагогика олий таълим муассасаларида «Информатика ва АТ» ўқув
фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини
ривожлантириш босқичларини аниқлаш, баҳолаш
мезонлари, метод ва воситаларини ишлаб чиқиш;
4)
педагогик тажриба-синовларни ўтказиш ва ишлаб чиқилган
методиканинг
самарадорлигини
математик-статистика
усулларидан
фойдаланиб аниқлаш, илмий хулосалар чиқариш, методик тавсиялар бериш.
Тадқиқот объекти:
педагогика олий таълим муассасаларида табиий
фанлар таълим йўналишларида «Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитиш
жараѐни.
Тадқиқот предмети:
Бўлажак ўқитувчиларга «Информатика ва АТ»
ўқув фанини ўқитишда компьютер графикаси бўйича компетентлигини
ривожлантириш мазмуни, босқичлари, методлари ва баҳолаш мезонлари.
Тадқиқот методлари:
педагогик-психологик ва ўқув-методик
адабиѐтлар, меъѐрий ҳужжатлар, ўқув-методик қўлланмаларни таҳлил
қилиш, талабалар ва ўқитувчилар билан анкета сўровномалар ва суҳбатлар
ўтказиш, ўқитувчиларнинг дарсларини кузатиш, илғор педагогик
тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш, тажриба-синов ўтказиш ва
олинган натижаларини математик-статистика усуллари ѐрдамида таҳлил
қилиш.
Тадқиқотнинг илмий фарази.
Бўлажак ўқитувчининг компьютер
графикаси бўйича компетентлиги ошади, агар:
– замонавий талаблар асосида «ўқитувчиларнинг компьютер графикаси
бўйича компетентлиги» тушунчасининг моҳияти аниқланса;
– узлуксиз таълим тизимида кадрларнинг компьютер графикаси бўйича
педагогика, психология ва ахборот технологияларининг сўнгги ютуқларини
ҳисобга олиб «Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитишда бўлажак
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини
ривожлантириш мазмуни, шакл ва методлари яратилса;
– педагогика олий таълим муассасларида «Информатика ва АТ» ўқув
фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини ривожлантириш босқичлари белгиланса;
– бўлажак
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигининг ривожлантириш методикаси ва баҳолаш мезонлари ўқув
жараѐнига татбиқ этилса.
7
Тадқиқотнинг методологик асосини
«Таълим тўғрисида»ги Қонун,
«Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси таълим
тизимини ахборотлаштиришни ривожлантириш бўйича қабул қилинган
директив ва меъѐрий ҳужжатлар, педагогика, информатика ва ахборот
технологиялари соҳасидаги таниқли олимларнинг илмий ишлари ташкил
этади.
Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар:
1.
«Ўқитувчининг компьютер графикаси бўйича компетентлиги»
тушунчасининг моҳияти.
2.
Педагогика олий таълим муассасаларида «Информатика ва АТ»
фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини ривожлантириш мазмуни, метод ва воситалари.
3.
Педагогика олий таълим муассасаларида «Информатика ва АТ» ўқув
фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини
ривожлантириш босқичлари ва баҳолаш мезонлари.
Ишнинг илмий янгилиги:
«ўқитувчининг компьютер графикаси бўйича компетентлиги»
тушунчасининг моҳияти очиб берилди;
педагогика олий таълим муассасаларида «Информатика ва АТ» ўқув
фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини
ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилди;
педагогика олий таълим муассасаларида «Информатика ва АТ» ўқув
фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини ривожлантириш босқичлари ва баҳолаш мезонлари
аниқланди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Диссертация ишида:
– педагогика олий таълим муассасалари «Информатика ва АТ» ўқув
фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини
ривожлантириш
босқичлари,
методикаси
ва
ривожланганлик даражасини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди;
– «Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг
компьютер графикаси бўйича компетентлигини ривожлантиришга хизмат
қилувчи амалий ва лаборотория ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича
методик тавсиялар ишлаб чиқилди;
– ««Информатика ва АТ» фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг
компьютер графикаси бўйича компетентлигини ривожлантириш» номли
методик қўлланма яратилди ва ўқув жараѐнига жорий этилди;
– «Информатика ва АТ» ўқув фанидан талабалар билим, кўникма ва
малакасини ривожланганлик даражасини назорат қилишга мўлжалланган
вазифалар ва тест топшириқлари ишлаб чиқилди.
8
Ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар педагогика олий таълим
муассасаларида «Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитиш жараѐнида
бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича компетентлигини
ривожлантиришда фойдаланиб келинмоқда.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари Тошкент
давлат педагогика университети, Тошкент вилоят педагогика институти ва
Қўқон давлат педагогика институтларида «Информатика ва АТ» ўқув
фанини ўқитиш жараѐнида амалиѐтга жорий этилди. Шунингдек, тажриба-
синов ишларида олинган натижалар, ишлаб чиқилган илмий-услубий
хулосалар «Педагогик таълим», «Халқ таълими», «Узлуксиз таълим»,
«Информатика и образование» журналларида ва Республика илмий-амалий
анжуманлар
тўпламларида
ҳамда
««Информатика
ва
ахборот
технологиялари» фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер
графикаси бўйича компетентлигини ривожлантириш» номли методик
қўлланмада нашр этилди ва амалиѐтга жорий қилинди.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Илмий тадқиқот
натижалари Низомий номидаги ТДПУ «Информатика ва таълимда ахборот
технологиялари» кафедрасининг семинар ва мажлислари (2008-2011 й.й.);
Низомий номидаги ТДПУ профессор-ўқитувчиларининг анъанавий илмий-
методик анжуманлари (2008–2011 й.й.); «Академик лицей ва касб-ҳунар
коллежларида физика-математика фанларини ўқитишни такомиллаштириш
истиқболлари» Республика илмий-амалий анжумани (Тошкент, 2008 йил),
«Таълим тизимига ахборот технологияларини татбиқ этишнинг замонавий
муаммолари» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани (Гулистон,
2009 йил), «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида физика,
математика ва информатика фанларини ўқитишни такомиллаштириш
истиқболлари» Республика илмий-амалий анжуманларида (Тошкент, 2011
йил) маъруза қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқотнинг асосий мазмуни
муаллиф томонидан чоп этилган 15 иш, жумладан, Республика
журналларида чоп этилган 3 та ва халқаро журналда 1 та илмий-методик
мақола, 1 та методик қўлланма ва 10 та анжуман материалларида ўз аксини
топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, учта боб,
хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг
умумий ҳажми 139 бет бўлиб, унда 53 та расм ва 19 та жадвал келтирилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг кириш қисмида
мавзунинг долзарблиги, тадқиқот
мақсади ва вазифалари,
диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари
режалари билан боғлиқлиги, тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқот
9
методлари, тадқиқотнинг илмий фарази, ҳимояга олиб чиқиладиган асосий
ҳолатлар, тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти, тадқиқот иши
хулосаларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги, натижаларнинг жорий
қилиниши, ишнинг синовдан ўтиши, натижаларнинг эълон қилинганлиги ва
диссертациянинг тузилиши ѐритилган.
Диссертация ишининг биринчи боби
«Бўлажак ўқитувчиларнинг
компьютер графикаси бўйича компетентлигини ривожлантиришнинг
илмий-методик асослари»
деб номланиб, унда ўқитувчининг ахборот-
коммуникация
технологиялари
бўйича
компетентлиги
ва
уни
ривожлантиришнинг илмий-методик асослари, информатика узлуксиз
таълим тизимида компьютер графикасини ўқитиш ҳолати, ўқитувчининг
компьютер графикаси бўйича компетентлиги ва унинг моҳияти баѐн
қилинган.
Бугунги кунда келажак авлодга таълим-тарбия сифат даражасини
таъминлашга масъул бўлган бўлажак ўқитувчиларни билим, кўникма ва
малакалари даражасини юқори босқичга кўтариш, замонавий педагогик ва
ахборот технологияларидан унумли фойдалана олишга ўргатиш муҳим
аҳамиятга касб этади. Бу эса педагогика олий таълим муассасаларида
талабаларни –
бўлажак ўқитувчиларни компетентлигини эътиборга олган
ҳолда тайѐрлашни талаб этади.
Кадрларнинг
компетенлик
тушунчаси
ҳамда
унинг
касбий
компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришни амалга ошириш
муаммоси кўплаб олимларнинг тадқиқотлари ва илмий мақолаларида ўз
аксини топган. Бу йўналишда В.Адольф, В.Болотов, С.Конюшенко,
Н.Муслимов, Л.Митина, Т.Плеханов, А.Хуторский, И.Зимняя ва бошқа
олимлар иш олиб боришган. А.Хуторскийнинг фикрича, «компетентлик»
тушунчасининг амалиѐтга киритилиши ўқувчилар назарий билимлар
тўпламини эгаллаб, аниқ бир вазифа ѐки ҳолатларни ҳал қилишда уларни
амалга жорий қилишда дуч келадиган жиддий қийинчиликларни бартараф
қилишдек одатдаги муаммони ҳал қилиш имконини беради.
Ўқитувчининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги
компетентлиги деганда, С.Конюшенконинг фикрича, шахснинг ўқув фанига
оид – махсус билим, малака ва кўникмалари асосида шакллантирилган,
талабанинг самарали қарорларни қабул қилиш, касбий фаолиятнинг
замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда
оптимал методларини қўллаш қобилияти ва тайѐрлигининг интегратив
тавсифномасини тушунади.
Ҳозирги
кунда
ўқитувчини
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлиги
ахборот-коммуникация
технологиялари
бўйича
компетентлигининг бир қисмини ташкил этиб, ўз касбий малакасининг
муҳим таркибий қисмига айланиб бормоқда.
10
Ўқитувчининг компьютер графикаси бўйича компетентлигини
шакллантириш умумий ўрта таълим маткаблари, академик лицей ва касб-
ҳунар коллежларида «Информатика», «Ахборот технологиялари» ўқув
фанлари доирасида амалга оширилади. Тадқиқот ишини олиб бориш
жараѐнида ўқитувчининг компьютер графикаси бўйича компетентлигини
ривожлантириш педагогика олий таълим муассасаларида «Информатика ва
АТ» ўқув фани доирасида амалга ошириш кераклиги кўрсатиб берилди.
Компьютер графикасининг педагогик ва психологик хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда «ўқитувчининг компьютер графикаси бўйича
компетентлиги» тушунчасининг моҳияти компьютер графикасининг сўнгги
ютуқларидан келиб чиққан ҳолда очиб берилди.
Ўқитувчининг компьютер графикаси бўйича компетентлиги деганда
унинг компьютер графикасидан махсус билим, кўникма ва малакалар
асосида тажрибага эгалиги ҳамда педагогик фаолиятида компьютер
графикаси усулларидан фойдаланишга тайѐрлиги ва лаѐқатини ифодаловчи
сифатларининг мавжудлигини тушунилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ўқитувчининг компьютер
графикаси бўйича компетентлик мазмунига ўзаро боғланган: компьютер
графикаси бўйича саводхонлик; компьютер графикасини турли хил
стандарт ва ностандарт ҳолатларда намоѐн қилиш тажрибаси; компьютер
графикаси бўйича мотивациясини намоѐн қилишга тайѐрлик каби
элементларни киритиш мумкин.
Ўқитувчиларнинг компьютер графикаси саводхонлиги учун зарур
бўлган билим, кўникма ва малакалари (1-расм).
Ўқитувчининг компьютер графикаси бўйича зарур бўлган
билимлар
Ко
м
пь
ю
те
р
гр
аф
ика
си
ни
ас
ос
ий
ту
ш
ун
ча
ла
ри
И
кки
в
а
уч
ў
лч
ов
ли
г
ра
ф
ик
та
св
ир
ла
р
Ко
м
пь
ю
те
р
гр
аф
ика
си
ни
па
сс
ив
в
а
ин
те
рф
ао
л
бў
ла
кл
ар
и
Ко
м
пь
ю
те
р
гр
аф
ика
си
ни
нг
ил
м
ий
, м
уҳ
ан
ди
сл
икка
о
ид
,
ан
им
ац
ио
н,
тиж
ор
атга
о
ид
,
на
м
ой
ишл
ар
га
о
ид
,
кў
рга
зм
ав
ий
у
су
лл
ар
и
Ко
м
пь
ю
те
р
гр
аф
ика
си
ни
нг
ф
ра
кта
л,
р
ас
тр
ли
в
а
ве
кто
рл
и
ту
рл
ар
и
11
1-расм. Ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича билим,
кўникма ва малакалари.
Ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича компетентлигини
ривожлантириш учун «Информатика ва АТ» фанини ўқитишда компьютер
графикаси бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш,
бўлажак педагогик фаолиятида компьютер графикаси усулларидан самарали
фойдаланишга ўргатиш муҳимдир.
Диссертациянинг
««Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитишда
бўлажак
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини ривожлантириш методикаси»
деб номланган иккинчи
бобида «Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитиш жараѐнида бўлажак
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини
ривожлантириш босқичлари, методикаси ва баҳолаш мезонлари баѐн
этилган.
Тадқиқот ишларини олиб боришда «Информатика ва АТ» ўқув фанини
ўқитиш жараѐнида бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини ривожлантириш босқичлари қуйидагича аниқланди:
1-босқич: талабаларда компьютер графикаси бўйича билимларини
ривожлантириш ва ягона тизимга солиш;
2-босқич: компьютер графикаси дастурларида ишлаш кўникма ва
малакаларини ривожлантириш;
Ўқитувчининг компьютер графикаси бўйича зарур
кўникма ва малакалари
Ко
м
пь
ю
те
р
гр
аф
ика
си
да
сту
рл
ар
ин
и
ишга
ту
шир
иш,
ул
ар
ни
нг
ко
м
по
не
нтл
ар
ид
ан
ф
ой
да
ла
ни
ш,
гр
аф
ик
об
ъе
ктл
ар
ни
я
ра
тиш,
та
ҳр
ир
ла
ш
ва
у
ла
рд
ан
ф
ой
да
ла
ни
ш
Р
ас
м
ла
рн
и
ска
не
рл
аш,
у
ш
бу
ф
ай
лн
и
би
тта
ту
ри
да
н
ик
ки
нч
и
ту
ри
га
ў
тка
зи
ш,
р
ас
м
ни
ф
ор
м
атл
аш
P
o
w
er
P
o
in
t,
F
la
sh
ва
б
ош
қа
да
сту
рл
ар
да
м
ул
ьтим
ед
иа
ли
ўқ
ув
-у
сл
уб
ий
м
ан
ба
ла
ри
ни
яр
атиш
Ко
м
пь
ю
те
рд
а
ра
см
ла
рн
и
ҳо
си
л
қи
ли
ш,
та
ҳр
ир
ла
ш
ва
у
ла
рд
ан
ф
ой
да
ла
ни
ш
12
3-босқич: компьютер графикасидан ўз касбий фаолиятида фойдалана
олиш кўникма ва малакаларини ривожлантириш.
Бўлажак
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини ривожлантириш босқичлари «Информатика ва АТ»
фанидан барча мавзуларни ўқитиш жараѐнида амалга оширилади.
Диссертацияда кўрсатилган босқичлар бўйича ҳар бир мавзулардаги
компьютер графикасига оид билим, кўникма ва малакалари очиб берилди,
уларни ривожлантириш бўйича яратилган услубий ишланмалар шунингдек,
«Word дастурида расмларни ўрнатиш», «Word дастурида автофигуралар
ѐрдамида кластер ва схемалар чизиш», «Power Point дастурида расм ва
видео лавҳалар жойлаштириш», «Видеомонтаж қилувчи дастурлар,
Windows Movie Maker ҳақида маълумот» ва бошқа мавзулари бўйича
лаборатория ишлари ва уларни замонавий педагогик технологиялари (ақлий
ҳужум, бумеранг, кластер ва бошқалар) асосида ўтказишга қаратилган
методик ишланмалари келтирилди.
Педагогика олий таълим муассасаларида «Информатика ва АТ» ўқув
фани ўқитиш жараѐнида компьютер графикаси бўйича ўқитиладиган
мавзуларнинг асосий қисмини CorelDrаw график муҳаррири ташкил этади.
«Информатика ва АТ» ўқув фани доирасида
CorelDrаw график
муҳарририни
ўқитишдан мақсад –
талабаларга
замонавий ахборот
технологиялари орқали олинаѐтган маълумотларнинг қандай ҳосил
қилиниши ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумотларни бериш; векторли
компьютер графикасининг имкониятларини очиб бериш; CorelDrаw график
муҳаррири имкониятларидан фойдаланиб безаш ишларини ўргатишдан
иборат.
Ушбу
мавзуларнинг
таълим
соҳасидаги
асосий
вазифалари
қуйидагилардан иборат: компьютер графикасининг ривожи ва ҳозирги
замон ҳолатини очиб бериш; талабаларда замонавий компьютер графикаси
дастурлари ва уларнинг имкониятлари ҳақида билимларни ҳосил қилиш;
компьютер графикасининг замонавий техник воситалари ва дастурлари
билан ишлаш; талабаларнинг ўқув соҳасида ва бўлажак касбий фаолиятида
компьютер графикасидан фойдаланиш.
«Информатика ва АТ» ўқув фанини
ўқитиш давомида талабалар
CorelDrаw график муҳаррири ускуналари, улар ѐрдамида график объектлар
яратиш,
объектларни тартиблаш ва бирлаштириш, ҳажмга эга тасвирлар
яратиш, аниқ тасвирни яратиш ва унинг асл ҳолатини сақлаган ҳолда
ҳаракат қилишини ўрганадилар.
Диссертацияда ушбу мавзулар бўйича назарий, лаборатория, амалий
машғулотлари ва мустақил ишларни ўтказиш бўйича услубий ишланмалар
келтирилган. Бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини ривожлантиришда «Информатика ва АТ» ўқув фанини
ўқитиш жараѐнида маъруза машғулотларида асосий эътибор компьютер
13
графикаси имкониятларидан фойдаланиш, ўз касбий фаолиятларида
замонавий ахборот технологияларини қўллашга қаратилган. Амалий ва
лаборатория машғулотларида эса ўз касбий фаолияти ҳусусиятидан келиб
чиққан ҳолда график ахборотлар, расм ва видео тасвирлар, мультимедиали
ҳужжатларни яратиш ҳамда улар билан ишлашга йўналтирилган. CorelDraw
график муҳаррирининг имкониятларини ўрганиш, улардан фойдаланиш
учун мураккаб амалларни бажаришга мўлжалланган лаборатория ишлари
яратилди ва жорий этилди. Бу лабораториялар ѐрдамида талабалар мустақил
билим олиш, мустақил равишда вазифани бажариш, эркин фикрлаши йўлга
қўйилади ва қисқа вақт оралиғида бир неча амалларни бажаришга эришади.
«Информатика ва АТ» фанини ўқитиш жараѐнида талабаларнинг билим
ва кўникмаларини назорат қилиш методларини самарали қўллаш муаммоси
ўқув вазифалар тизимини яратишни талаб қилади. Талабаларнинг билим ва
кўникмаларини назорат қилишга бағишланган ўқув вазифалар, уларда
мустақиллик, тадбиркорлик, фаоллик, уларнинг фикрлаш фаолиятини
шакллантиришга қаратилган етакчи дидактик восита эканлиги маълум.
Ўқув вазифаларининг доимий бажарилиши натижасида талабаларнинг
мустақил
фикрлаш
фаолияти
ривожланади,
ўқув
материалини
ўзлаштиришда шакллантирилган ақлий фаолият тафаккурнинг доимий
ривожланишига қаратилади.
Бу мақсадни амалга ошириш учун «Информатика ва АТ» фанини
ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини ривожлантиришга оид турли мазмундаги ўқув вазифалар,
тестлар ва топшириқлар ишлаб чиқилди. Барча вазифалар 4 турга бўлинди.
Ўқув вазифаларнинг биринчи тури – компьютер графикаси тушунчаларини
талабалар томонидан эслаб қолишига ва эсга туширишга қаратилган.
Иккинчи тури – талабалар томонидан ўрганилган компьютер графикаси
дастури компоненталарининг вазифасини ва улардан фойдаланиш
методларини ўрганишга қаратилган. Учинчи турдаги вазифалар компьютер
графикасидаги тамойиллар ва услубларни ўрганишга йўналтирилган. Ушбу
турдаги вазифалар асосан лаборатория ва амалий ишларни бажариш
жараѐнида амалга оширилади. Тўртинчи турдаги вазифалар компьютер
графикаси бўйича олган билим ва кўникмаларни бўлажак касбий
фаолиятига татбиқ этишга қаратилган. Ушбу турдаги вазифалар, асосан,
«Информатика ва АТ» ўқув фанининг мустақил таълим жараѐнида амалга
оширилади.
Тадқиқот бориши мобайнида талабаларни компьютер графикаси
бўйича компетентлигини ривожлантиришни баҳолаш мезонлари ишлаб
чиқилди. Улар талабанинг компьютер графикаси бўйича билим, кўникма ва
малакалари даражаси ҳамда мотивациясини ўз ичига олади.
Диссертациянинг
«Педагогик тажриба-синов ишлари ва унинг
натижалари»
номли учинчи боби бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер
14
графикаси бўйича компетентлигини ривожлантириш асосида педагогик
тажриба-синов ишини ташкил қилиш, унинг натижалари ва таҳлили
келтирилган.
Тажриба синов ишлари 2006-2011 йиллар мобайнида Тошкент Давлат
педагогика университети, Қўқон Давлат педагогика институти, Тошкент
вилояти Давлат педагогика институти табиий фанлар факультетларининг
«Кимѐ ва экология», «Биология ва инсон ҳаѐтий фаолияти муҳофазаси» ва
«Иқтисодий география» таълим йўналишларида таҳсил олаѐтган талабалар
ўртасида амалга оширилди.
Тажриба-синов ишларини ташкил этишда кузатиш, суҳбатлар, назорат
(тест), педагогик тажриба усулларидан фойдаланилди. Педагогик кузатув
усулидан педагогика олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган ўқув-
тарбия ишлари жараѐнини ўрганиш, жумладан «Информатика ва АТ»
фанини ўқитиш ҳолатлари, унда компьютер графикаси бўйича
компетентлигини ривожлантирувчи воситаларни умумлаштиришда ва
тажриба-синов ишларини бошидаги ва якунидаги кўрсаткичлар орасидаги
фарқларни солиштиришда фойдаланилди. Cуҳбатлар ўтказиш усулидан эса
бўлажак ўқитувчиларнинг дарс жараѐнида компьютер графикасидан
фойдалана олиш кўникма ва малакалари даражасини аниқлашда
фойдаланилди. Педагогик тажриба усули «Информатика ва АТ» фанини
ўқитиш жараѐнида бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини
ривожлантириш имкониятларини ўрганиш, танлаб
олинган мақсад учун мавжуд шарт-шароитларнинг талабга жавоб бериш
даражасини аниқлаш ва ушбу фандан ўзлаштириладиган мавзуларга оид
яратилган ўқув-методик қўлланмаларнинг амалиѐтдаги самарадорлигини
аниқлаш мақсадида қўлланилди.
Тадқиқот иши тўртта босқичда амалга оширилди.
Биринчи босқич – ташҳис ва башорат қилиш босқичида қўйилган
муаммонинг илмий-методик асосларини аниқлашга ва тадқиқ қилинаѐтган
вазифаларнинг информатика ўқитиш методикасида ишлаб чиқилганлигини
таҳлил қилишни ўз ичига олувчи изланиш тажрибасини ўтказишга;
тадқиқотнинг етакчи ғоялари, мақсади ва вазифаларини асослаб беришга;
бўлажак ўқитувчиларининг компьютер графикаси бўйича компетентлигини
ривожлантиришини акс эттирувчи тажрибасини ўрганишга қаратилди.
Ташкилий тайѐргарлик босқичида педагогик тажрибани синовдан
ўтказиш учун дастлабки тажриба-синов ишларида педагогика олий таълим
муассасалари талабаларнинг «Информатика ва АТ» фанидан талабаларнинг
билим даражалари аниқланди. Тадқиқот мавзусига доир назарий
маълумотларнинг ҳолати, амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш
мазмунлари ўрганиб чиқилди.
Педагогик тажриба ишининг таълимий шакллантирувчи учинчи
босқичда аниқланган вазифалар асосида тажриба-синов ишлари ўтказилди.
15
Бу босқичда асосий эътибор бўлажак ўқитувчиларни компьютер графикаси
бўйича
компетентлиги
мазмунига
қаратилди.
Компетентликни
ривожлантирувчи босқичлар бўйича ўқув-услубий материаллар тайѐрланди
ва методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Умумлаштирувчи-якуний тўртинчи босқичида танлаб олинган таълим
муассасаларининг тажриба ва назорат гуруҳларида тажриба-синов ишлари
олиб борилди. Тажриба гуруҳларида машғулотлар ишлаб чиқилган илмий-
методик тавсиялар асосида муаллиф ва илмий тадқиқот иши билан
таништирилган информатика ўқитувчилари томонидан ўтказилди. Назорат
гуруҳларида эса анъанавий методика асосида машғулотлар олиб борилди.
Бўлажак
ўқитувчиларни
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини ривожлантириш методикасига кўра тажриба-синов
ишларида
талабаларнинг
ўқув-билиш
фаолиятини
мазмуний
компонентлигининг (билим, кўникма ва малака) даражалари аниқланди.
Мазмуний компонентлигининг даражасини аниқловчи мезон сифатида
«Информатика ва АТ» фанининг компьютер графикаси мавзуларига оид
билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш даражаси олинди.
Танланган гуруҳ талабаларининг «Информатика ва АТ» фани бўйича
билим даражалари тест ва ѐзма иш усулидан фойдаланиб аниқланди.
Натижалар асосида чизилган диаграммадан назорат ва тажриба гуруҳларда
талабалар тайѐргарлик даражаси бир хил эканлиги кўриниб турибди
(2-расм).
2-расм. Тажриба ва назорат гуруҳлар бўйича талабаларнинг
ўзлаштириш полигони
Компьютер графикаси бўйича компетентлигини ривожлантириш
методикасини амалга ошириш бўйича тажриба-синов ишларини ўтказиш
жараѐнида «Информатика ва АТ» фанидан жорий, оралиқ ва якуний
назоратлари ўтказилди ва уларнинг натижалари умумлаштирилиб «хи»
квадрат (
2
) мезони асосида математик-статистик таҳлили бажарилди.
16
Назорат гуруҳларида анъанавий методика асосида олиб борилган
тажриба-синов натижалари, тажриба гуруҳларида эса, тадқиқот ишида
таклиф этилган методика асосида олинган натижалар ўзаро таққосланди.
Таққаслаш натижалари тажриба гуруҳларидаги натижаларнинг талабалар
билим даражаси назорат гуруҳи талабаларига қараганда юқори эканлиги
кўрсатди.
Танлаган назорат ва тажриба гуруҳлари талабаларида билимларни
баҳолаш 4 та турлар асосида олиб борилгани учун С=4 га тенг. Унда,
p=0,05 деб олсак, К=С-1=3 бўлиб,
2
жадвали асосида Т
кр
=7,81 тенглигига
ва Т
куз
=15,29 эканлигига эга бўламиз.
Т
куз
=15,29 > Т
кр
=7,81 бўлганлиги учун танланган тажриба гуруҳида
олинган натижалар самарали эканлиги кўринади.
Педагогик тажриба-синов ишларининг умумий натижалари 3-расмда
келтирилган.
15
29
21
2
8
20
39
4
18
29
18
2
9
22
35
5
17
33
16
1
8
22
39
2
0
10
20
30
40
юқори
ўрта
қуйи
қуйидан
паст
юқори
ўрта
қуйи
қуйидан
паст
тажриба гуруҳи
назорат гуруҳи
Ж.Н
О.Н
Я.Н
3-расм. Тажриба-синов ишларининг умумий натижалари.
Математик-статистика таҳлилидан олинган натижалар тажриба
гуруҳидаги компетентликнинг ривожланганлиги назорат гуруҳидан 14%
юқори эканлигини кўрсатди.
ХУЛОСА
1.
Психологик-педагогик ва методик адабиѐтларни таҳлил қилиш
натижасида
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини ривожлантириш долзарб педагогик муаммо эканлиги
аниқланди.
2.
«Ўқитувчининг компьютер графикаси бўйича компетентлиги»
тушунчасининг моҳияти очиб берилди ва унинг мазмунига қуйидаги ўзаро
боғланган: компьютер графикаси бўйича саводхонлик, компьютер
графикасидан турли стандарт ва ностандарт ҳолатларда намоѐн қилиш
17
тажрибаси, компьютер графикаси бўйича мотивациясини намоѐн қилишга
тайѐрлик каби элементлар киритилди.
3.
Тадқиқот ишини олиб бориш жараѐнида бўлажак ўқитувчиларнинг
компьютер графикаси бўйича компетентлигини, яъни компьютер графикаси
бўйича билимларини ягона тизимга солиш, компьютер графикаси
дастурларида ишлаш ва улардан ўз касбий фаолиятида фойдалана олиш
кўникма ва малакаларини ривожлантириш босқичлари аниқланди. Улар
«Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга
хизмат қилади.
4.
Педагогика олий таълим муассасаларида «Информатика ва АТ» ўқув
фанини ўқитиш жараѐнида талабаларда компьютер графикаси бўйича
компетентлигини ривожлантиришни баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди.
5.
Бўлажак
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини ривожлантиришнинг самарали шакллари (якка тартибда,
гуруҳларда), методлари (муаммоли, интерфаол), воситалари (тарқатма
материаллар, мультимедия воситалари) аниқланди. Булар асосида назарий,
лаборатория ва амалий машғулотлари ишланмалари яратилди ҳамда
амалиѐтга жорий этилди.
6.
Ишлаб чиқилган методикаси асосида Тошкент давлат педагогика
университети, Тошкент вилоят педагогика институти, Қўқон давлат
педагогика институтларида тажриба-синов ишлари олиб борилди. Олиб
борилган
тажриба-синов
ишларига
асосланиб,
тажриба
гуруҳ
талабаларининг назорат гуруҳи талабаларига нисбатан ўзлаштириш
кўрсаткичи ўртача 14 % юқори эканлиги математик-статистика методидан
фойдаланган ҳолда исботланди.
Шундай қилиб, тадқиқот ишида, қўйилган вазифалар тўлиқ
бажарилди, тадқиқот-синов ишларининг натижалари илмий фаразнинг
тўғрилигини ва ишлаб чиқилган бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер
графикаси бўйича компетентлигини ривожлантириш методикасини
самарадорлигини кўрсатиб берди.
Педагогик тажриба-синов натижаларига асосланган ҳолда бўлажак
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикасидан
компетентлигини
ривожлантириш бўйича қуйидаги
тавсияларни
бериш мумкин:
1.
Педагогика таълим йўналишлари ўқув режасидаги фанлар
дастурларини қайта қараб чиқиш ва уларга бўлажак ўқитувчиларнинг
компьютер графикаси бўйича компетентлигини ривожлантириш бўйича
мавзуларни, мустақил ишлаш вазифаларини киритиш.
2.
Педагогик ходимларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш
институтларида
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш.
18
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Эминов А., Закирова Ф. «Информатика ва ахборот технологиялари»
фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси бўйича
компетентлигини ривожлантириш. Методик қўлланма. –Тошкент: ТДПУ,
2010. – 40 б.
2.
Эминов А. Математик масалаларни ечишда MATHCAD дастуридан
фойдаланиш // Аниқ ва табиий фанларнинг долзарб муаммолари: Илмий
конференция материаллари. – Тошкент: ТДПУ. – 2005. II-қисм. – Б. 116-119.
3.
Эминов А. Маъруза машғулотларида замонавий информацион
технологиялардан фойдаланиш // Академик лицей ва касб-ҳунар
коллежларида
физика
ва
математика
фанларини
ўқитишни
такомиллаштириш истиқболлари: Республика илмий-амалий конференция
материаллари. – Тошкент: ТДПУ. – 2008. I-қисм. – Б. 317-318.
4.
Эминов А., Закирова М. Corel Draw дастури бўйича талабаларнинг
билим ва кўникмаларини назорат қилиш усуллари // Иқтидорли
талабаларнинг мақолалар тўплами. – Тошкент: ТДПУ. – 2009. – Б. 23-25.
5.
Эминов А. Мунтазам бешбурчакли пирамидани 3D STUDIO MAX
дастури ѐрдамида ясаш лабораториясининг мазмуни // Физика ва
астрономия ютуқлари, ўқитиш методикаси ва таълим муаммолари:
Республика илмий-амалий конференцияи материаллари. – Тошкент, 2009. –
Б. 291-293.
6.
Эминов А. Ўқитувчининг компьютер графикаси соҳасидан
компетентлигини
шакллантириш
//
Таълим
тизимига
ахборот
технологияларини татбиқ этишнинг замонавий муаммолари: Республика
илмий-амалий конференция материаллари. – Гулистон: ГДУ. – 2009. – Б.
108-109.
7.
Эминов А. Компьютер графикасининг педагогик-психологик
жиҳатлари // Таълим тизимига ахборот технологияларини татбиқ этишнинг
замонавий
муаммолари:
Республика
илмий-амалий
конференция
материаллари. – Гулистон: ГДУ. – 2009. – Б. 148-150.
8.
Закирова Ф., Эминов А. Компьютер графикаси ўқув фанининг
мақсад ва вазифалари // Физика ва астрономия ютуқлари, ўқитиш
методикаси ва таълим муаммолари: мавзусидаги республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент, 2009, 14-15 март. – Б. 293-295.
9.
Закирова Ф., Эминов А. Концепция обучения компьютерной
графике в курсе информатики // Pedagogik mahorat. – Бухоро, 2010. – № 1. –
С. 66-69.
10.
Закирова Ф., Эминов А. Формирование компетентности в области
компьютерной графики у будущего учителя // Информатика и образование.
– Москва, 2010. – № 1. – С. 100-102.
19
11.
Эминов А. Ўқитувчининг компьютер графикаси бўйича
компетентлиги ва унинг мазмуни // Педагогик таълим. – Тошкент, 2010. – №
1. – Б.76-81.
12.
Юлдашев. У, Закирова Ф, Эминов А. Парадигма обучения
компьютерной графике в современных условиях информатизации
образования // Узлуксиз таълим. – Тошкент, 2010. – № 3. – С. 59-65.
13.
Эминов А. Бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер графикаси
бўйича компетентлигини ривожлантириш // Informatika va energetika
muammolari. – Тошкент, 2010. – № 4. – Б. 69-74.
14.
Эминов А., Полвонова М. Ўқитувчининг ахборот-коммуникация
технологияларидан компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик
асослари // Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида физика,
математика ва информатика фанларини ўқитишни такомиллаштириш
истиқболлари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. –
Тошкент: ТДПУ. – 2011. – Б. 180-182.
15.
Юлдашев У., Эминов А. Бўлажак педагогнинг компьютер
графикаси соҳасида компетентлиги унинг ахборий компетентлигининг
муҳим компонентаси // Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида
физика,
математика
ва
информатика
фанларини
ўқитишни
такомиллаштириш истиқболлари: Республика илмий-амалий конференция
материаллари. – Тошкент: ТДПУ. – 2011. – Б. 198-199.
20
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Эминов Азизжон
Ғуломжоновичнинг 13.00.02 – Аниқ фанларни ўқитиш методикаси
(информатика) ихтисослиги бўйича «Бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини
ривожлантириш
методикаси
(«Информатика ва ахборот технологиялари» ўқув фани мисолида)»
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
ахборот-коммуникация технологиялари, компетентлик,
касбий
компетентлик,
ахборот-коммуникация
технологиялари
компетентлиги, компьютер графикаси, компьютер графикаси бўйича
компетентлик.
Тадқиқот объектлари:
педагогика олий таълим муассасаларида табиий
фанлар таълим йўналишларида «Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитиш
жараѐни.
Ишнинг мақсади:
педагогика олий таълим муассасаларида
«Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитишда талабаларнинг компьютер
графикаси бўйича компетентлигини ривожлантириш методикасини ишлаб
чиқиш.
Тадқиқот методлари:
педагогик-психологик ва ўқув-методик
адабиѐтлар, меъѐрий ҳужжатлар таҳлил қилиш, анкета сўровномалар ва
суҳбатлар ўтказиш, дарсларни кузатиш, илғор педагогик тажрибаларни
умумлаштириш, математик статистика методлари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
«ўқитувчининг
компьютер графикаси бўйича компетентлиги» тушунчасининг моҳияти
очиб берилди; педагогика олий таълим муассасаларида «Информатика ва
АТ» ўқув фанини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг компьютер
графикаси бўйича компетентлигини
ривожлантириш мазмуни, босқичлари,
баҳолаш мезонлари, шакл ва методлари ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот жараѐнида олинган хулоса ва тавсиялар
назарий ва услубий аҳамиятга эга. Ишлаб чиқилган бўлажак
ўқитувчиларнинг
компьютер
графикаси
бўйича
компетентлигини
ривожлантириш методикаси, босқичлари ва баҳолаш мезонлари
талабаларнинг «Информатика ва АТ» ўқув фанини ўзлаштириш
самарадорлигини ошириш имконини беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари чоп этилган методик қўлланма ва илмий-услубий мақолаларда
ўз аксини топган. Улар педагогика олий таълим муассасаларида
«Информатика ва АТ» ўқув фанини ўқитишда фойдаланиб келинмоқда.
Қўлланилиш соҳаси:
педагогика олий таълим муассасалари, педагог
ходимларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институтлари.
21
РЕЗЮМЕ
диссертации Эминова Азизжана Гулямжановича на тему: «Методика
развития у будущих учителей компетентности по компьютерной графике
(на примере учебной дисциплины «Информатика и информационные
технологии»)» на соискание ученой степени кандидата педагогических наук
по специальности 13.00.02 – Методика обучения точным наукам
(информатика)
Ключевые слова:
информационно-коммуникационные технологии,
компетентность, профессиональная компетентность, компетентность по
информационно-коммуникационным технологиям, компьютерная графика,
компетентность по компьютерной графике.
Объекты исследования:
процесс обучения учебной дисциплине
«Информатика и ИТ» на направлении естественных наук в высших
педагогических образовательных учреждения.
Цель работы:
разработать методику развития у будущих учителей
компетентности по компьютерной графике при обучении учебной
дисциплине
«Информатика
и
ИТ»
в
высших
педагогических
образовательных учреждениях
Методы исследования:
анализ психолого-педагогической и учебно-
методической
литературы,
нормативных
документов,
беседа
и
анкетирование, наблюдение, обобщение передового педагогического опыта,
методы математической статистики.
Полученные результаты и их новизна:
раскрыто содержание понятия
«компетентность учителя по компьютерной графике»; разработаны
содержание, этапы, критерии оценки, формы и методы развития у будущих
учителей компетентности по компьютерной графике при обучении учебной
дисциплине
«Информатика
и
ИТ»
в
высших
педагогических
образовательных учреждениях.
Практическая значимость:
полученные в ходе исследования выводы
и рекомендации имеют теоретическое и методическое значение.
Разработанные методика, этапы и критерии оценки развития у будущих
учителей компетентности по компьютерной графике обеспечивают
повешение эффективности качества знаний студентов по дисциплине
«Информатика и ИТ».
Степень внедрения и экономическая эффективность:
итоги
исследования отражены в опубликованных методическом пособии и
научно-методических статьях. Они используются при обучении учебной
дисциплине
«Информатика
и
ИТ»
в
высших
педагогических
образовательных учреждениях.
Область применения:
высшие педагогические образовательные
учреждения, институты повышения квалификации и переподготовки
педагогических кадров.
22
RESUME
Thesis of Eminov Azizjon Gulomjonovich on the scientific degree competition of
the doctor of philosophy in pedagogies on specialty 13.00.02 - Methods of
teaching exact sciences (informatics) on the subject: "Methods of competence of
future teachers on computer graphics (on example, of academic discipline
"Computer science and information technology")"
Key words:
information and communication technologies, expertise,
professional competence, competence in information and communication
technologies, computer graphics, computer graphics expertise.
Subjects of research:
the process of learning the discipline "Computer
science and IT," the stage directions Bachelor of Science in Higher pedagogical
educational institutions.
Purpose of work:
To develop a methodology for the development of future
teachers' competence in computer graphics for teaching academic discipline
"Computer science and IT" in Higher pedagogical educational institutions
Methods of research:
analysis of the psycho-pedagogical and educational
materials, legal documents, interview and questionnaires, observation classes, a
compilation of best teaching practices, methods of mathematical statistics.
The results obtained and their novelty:
discovered the concept of "teacher
competency in computer graphics", developed the methodology and criteria for
evaluating the stages of development in the competence of future teachers in
computer graphics for teaching discipline "Computer science and IT" in Higher
pedagogical educational institutions.
Practical
value:
obtained
conclusion during
the
research
and
recommendations have theoretical and methodological significance. The
developed methodology and criteria for evaluating the stages of development in
the competence of future teachers on computer graphics ensure the effectiveness
of hanging students' knowledge in the discipline "Computer science and IT."
Degree of embed and economic effectivity:
results of the study are
reflected in the published manuals and scientific and methodological
articles. They are used to study the discipline "Computer science and IT" in
Higher pedagogical educational institutions.
Field of application:
the Higher pedagogical educational institutions,
institutions of training and retraining of teachers.
