Авторы

  • Дилафрўз Баротова
    Ташкентский государственный педагогический университет имени Низами image/svg+xml

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.42419

Ключевые слова:

дезадаптация дезадаптированный компетентность эмпатия социально-психологический установка девиация эмоциональность коррекция социальная реабилитация символ «Я»

Аннотация

Объект исследования: 72 учителей общеобразовательных школ и 118 подростков.
Цель работы: изучение особенностей психологической компетентности педагога в коррекции поведения дезадаптированных подростков.
Методы исследования: методика изучения эмпатических тенденций (А.Мехрабиан), методика “Мотивация профессиональной деятельности” (К.Земфир, А.Равен), опросник социально-психологической адаптации (К.Роджерс, М.Даймонд), методика «Кто Я?» (М.Кун), экспресс методика «Самостоятельный «Проектирование математические и (коэффициент корреляции К. Пирсона, критерии Стьюдента, Фишера).
Полученные результаты и их новизна: впервые определены уровни психологической компетентности педагогов, работающих с образом «Я» дезадаптированных подростков в общеобразовательных школах; раскрыто психологическое содержание комплексного подхода к коррекции поведения дезадаптированных подростков; создана и апробирована рабочая программа психолога по развитию психологической компетентности учителей по коррекции «Я-образа» дезадаптированных подростков.
Практическая значимость: создана программа работы психолога для развития педагогической компетентности учителя при коррекции поведения дезадаптированных подростков, разработаны рекомендации по организации психологической службы в школе.
Степень внедрения и экономическая значимость: результаты исследования можно внедрить в воспитательную работ с дезадаптированными подростками в общеобразовательных школах.
Область применения: педагогическая психология, психологическая служба, консультативная психология и психокоррекция, психология личности.


background image

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ




НИЗОМИЙ НОМИДАГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 15:151.8;

15:370

БАРОТОВА ДИЛАФРЎЗ ШАРИФОВНА



ДЕЗАДАПТАЦИЯЛАШГАН ЎСМИРЛАР ХУЛҚИНИ КОРРЕКЦИЯ

ҚИЛИШДА ПЕДАГОГНИНГ ПСИХОЛОГИК КОМПЕТЕНТЛИГИ





19.00.07 – педагогик психология




Психология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация


АВТОРЕФЕРАТИ





ТОШКЕНТ – 2012


background image

2

Тадқиқот иши Бухоро давлат университетида бажарилган.


Илмий раҳбар:

психология фанлари номзоди, доцент

Тўлаганова Гулчеҳра Қўчқоровна


Расмий оппонентлар:

психология фанлари доктори, профессор

Нишанова Замира Таскараевна


психология фанлари номзоди, доцент

Сатторов Эркин Ниязметович

Етакчи ташкилот:

Қарши давлат университети



Ҳимоя 2012 йил «______»________________соат «14

00

» да Низомий

номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология
фанлари номзоди илмий даражасини бериш бўйича К.067.18.04 рақамли
Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш йиғилишида бўлиб ўтади.

Манзил: 100070, Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй.
Тел.: (99871) 254-92-02, факс (99871) 281-56-18

Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университети кутубхонасида танишиш мумкин.










Автореферат 2012 йил «_____»_____________да тарқатилди.

Бирлашган ихтисослашган кенгаш
Илмий котиби,
психология фанлари номзоди

Р. Ҳикматуллаева





background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг

долзарблиги.

Таълим

жараёнида

педагог

билан

ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлик фаолиятига хос ижтимоий психологик
уйғунликни ташкил этиш, таълим субъектларини мустақил, ижодий
фикрлашга ўргатиш улардаги психологик компетентликни шакллантиришга
хизмат қилади. Зеро, онтогенетик ривожланишнинг ўсмирлик даври энг
мураккаб ҳамда психологик инқирозлар билан уйғунлашиб кетган, қуввати
юқори, шижоатли, янгиликка чанқоқ, оламни ўзлаштиришга интилувчан,
мустақилликка мойил, эгилувчан, хулқ-атворида ижтимоий меъёрларнинг
шаклланиши жадал суръатлар билан кечадиган давр бўлиб ҳисобланади.

Республикамизда изчиллик билан амалга оширилаётган “Кадрлар

тайёрлаш миллий дастури”да мазкур муаммога алоҳида эътибор қаратилган.
Худди шу сабабли, таълим жараёнида ўқитувчи билан ўқувчилар ўртасидаги
муносабатлар ҳамда психологик ҳамкорлик фаолиятининг янги бир босқичга
ўтиб бораётганлигини таъкидлаш мумкин. Қолаверса, “Ўқитувчи ва ўқувчи
муносабатидаги мажбурий итоаткорлик ўрнини онгли интизом эгаллаши жуда
қийин кечаяпти. Ўқитувчининг бош вазифаси ўқувчиларда мустақил фикр
юритиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатдир… Демократик жамиятда
болалар, умуман, ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. Агар
болалар эркин фикрлашни ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши
муқаррар. Мустақил фикрлаш ҳам катта бойликдир”

i1

ii

- дея алоҳида қайд

этилади.

Бинобарин, муҳтарам Президентимиз томонидан 2012 йилни “Мустаҳкам

оила йили” деб эълон қилинишининг туб замирида ҳам оилавий тарбиянинг
таъсирчанлиги жуда юқори бўлган ўсмирлик даврига алоҳида эътибор бериш
талаб қилинади. Бундан ташқари, бугунги кунда мактаб дастурини етарли
даражада ўзлаштира олмаслик, ўз “мен”лигини адекват идрок эта олмаслик
натижасида мактабдан безиш ҳолатларининг намоён этилаётганлиги каби
жиҳатлар дезадаптациялашган ўсмирлар билан ишлашда ўз ечимини
кутаётган муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг
психологик имкониятларига тўғри ташхис қўйиш, мактаб таълимида
коррекцион-ривожлантирувчи таълимнинг мукаммал дастурини тузиш;
тарбияси қийин ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари билан ишлаш каби
вазифаларга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади. Бу ўринда, ўқувчи
руҳиятининг функционал ҳолатига, тиббий маълумотларга асосланган асаб-
руҳий саломатлигига, психологик-педагогик ва ижтимоий тайёргарлик
даражасига алоҳида эътибор қаратиш талаб қилинади.

Бугунги кунда

ўзига хос “тарбияси қийин” ўсмирлар категориясини

белгилашда тамоман ўзгача психологик-педагогик ёндашувларга асосланиш-
нинг муқаррарлиги яққол сезилмоқда. Айни пайтда, педагоглар томонидан
мазкур тоифа ўқувчиларининг индивидуал хусусиятларини адекват тушуниш
ва улар хулқини коррекция қилишга бўлган заруратнинг тобора ортиб

1

И.А.Каримов. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.-Т: Шарқ, 1997, Б-9.


background image

4

бораётганлигини алоҳида қайд этиш мумкин. Қолаверса, Ўзбекистон
Респуликаси Президентининг “Баркамол авлод йили” давлат дастури
тўғрисидаги қарорида ҳам “Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни
тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга
чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб
берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун
зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш...”

2

iiiiv

кераклиги алоҳида қайд

этилади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Шахс тарбияси ва унинг

камолотига

педагогик-психологик

ёндашув

муаммоси

Ўрта

Осиё

мутафаккирларининг илмий ва илмий-педагогик мушоҳадаларида, жумладан,
Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, Абу Райҳон Берунийнинг
“Минерология”, Абу Али ибн Синонинг 5 томлик “Тиб қонунлари”, Юсуф
Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, А.Навоийнинг “Хазойинул Маоний”,
Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” каби ўнлаб
асарларидаёқ ўз ифодасини топган. Шунингдек, Ғарбий Европа мамлакатлари
ва АҚШда ҳам мазкур муаммонинг у ёки бу жиҳатлари ҳақида илмий
талқинлар қилинган (АҚШда F.Allport, S.Sayles, F.Taylor, M. Seligman,
Германияда J.Espenbech, G. Rozenfeld, Францияда Valdi Joze Basson,
M. Vaner, R. Peters; Англияда R.Lynn, Швейцарияда J.Piaje, D. Krech). Айни
пайтда, мактаб ўқитувчиларининг касбий психологик компетентлиги билан
боғлиқ ўзига хос жиҳатларни тадқиқ қилишга оид илмий адабиётларни
алоҳида қайд этиш мумкин. Жумладан, Усанова О.Н.(1995), Морозова Н.Ю.
(1996), Дубровина И.В.(1988)лар томонидан ўқувчиларга муайян психологик
хизматлар кўринишидаги турли ташкилий тизимлар мажмуининг яратилиши;
Битянов М.Р., (1998), Хуторная М.А. (1998), Конавалова Н.Л. (2000) лар
томонидан тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик махсус марказлар
фаолиятининг илмий асослаб берилиши муаммони ўрганишда муҳим аҳамият
касб этади. Бундан ташқари, Дубровина И.В. (1997), Овчарова Р.В. (1999),
Махновец С.Н. (2000), Буланова О.Е. (2001), Шульга Т.И. (2002), Э.Ғ.Ғозиев
(2010), З.Т.Нишонова (2007), А.М.Жабборов (2002) кабилар томонидан турли
ёш гуруҳларини ташкил этувчи ўқувчиларга психологик ёрдам кўрсатишнинг
муайян тамойиллари амалда ишлаб чиқилмоқда. Жамиятда рўй бераётган
ижтимоий-психологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда (Глоточкин А.Д.,
Забродин Ю.М., Сосновский Б.А. (1991), Деркач А.А., Бодалев А.А. (2002),
Самоукина Н.В., Громкова М.Т. (2003), Забродин Ю.М., Маркова А.К., (1996);
Махновец С.Н., Климов Е.А. (2000), Кузьмина Н.В. (2001), Крутецкий В.А.
(2001), Махновец Л.А. (2001), Тализина Н.Ф. (2005), Суннатова Р.И. (2009),
Немов Р.С. (2010) каби олимлар томонидан педагогик кадрларни психологик

тайёрлашга қаратилган турли ўқув дастурларининг ҳавола қилиниши

ижобий натижалар бермоқда.

2

“Баркамол авлод йили” давлат дастури. –Т.: Ўзбекистон, 2010. – 8б.


background image

5

Умуман, компетентлик тушунчасининг изоҳланиши турли хил

тадқиқотларда батафсил асослаб берилади. Жумладан, фалсафа йўналиши-
даги тадқиқотларда Т.И.Артемьева, Г.С.Батишев, Л.П.Буева, М.С.Каган, А.С.
Бегматов,

педагогика

йўналишидаги

тадқиқотларда

Э.Э.Антон,

А.В. Мудрик, Л.И. Новикова, Б.С. Михайлова, М.А.Шакалов, Е.И. Строева,
Н.А. Банько, М.Р. Куронов, Н.М. Эгамбердиева; психология йўналишидаги
тадқиқотларда Б.Г. Ананьев, А.А. Бодалев, Л.С. Виготский, Э.А. Голубева,
А.Б. Добрович, И.А. Зимняя, А.И. Крупное, Н.В. Кузьмина, В.Н. Куницина,
А.А.Леонтьев, В.Н. Мясишев, К.К. Платонов, Б.М. Теплов, С.Л. Рубинштейн,
И.Б. Шуванов, Н.В. Грохольская, К.Г. Рахматуллина, Н.А. Рўзиқулов;
ижтимоий психология йўналишидаги тадқиқотларда Л.Бэчман, М.Кэнал,
М.Свейн,

К.А.Абульханова-Славская,

Г.М.Андреева,

А.И.Донцов,

Я.Л. Коломинский, Б.Ф. Ломов, Я.Яноушек, Т.Ю. Базаров, А.В.Тарасенко,
Е.Б. Шевченко, Э.Ғ. Ғозиев, В.М. Каримова, М. Бекмуродов, Н. Боймуродов,
И.И. Маҳмудов, О.Р. Шамиева; акмеологик йўналишидаги тадқиқотларда
А.А. Францев, А.С. Исаева, Т.В. Крюкова; сиёсий-психологик тадқиқотларда
С.В. Голев, В.П.Зинченко, С.К. Рошин, А.Н. Сухов, А.А. Файзуллаев,
Р.С. Самаров кабилар томонидан касбий компетентликнинг муайян
жабҳалари атрофлича тадқиқ қилинган ва тегишли илмий-амалий тавсиялар
ишлаб чиқилган.

Педагогнинг психологик компетентлиги эса, бу маълум даражадаги

педагогик жараённи бошқариш билангина эмас, балки ҳар бир таълим-тарбия
босқичининг ўзаро алоқадорлигини ва изчиллигини бир вақтнинг ўзида
ажратиб яхлит бир тизим тарзида муваффақиятли намоён эта олишни тақозо
этади. Жумладан, ҳар бир педагогдан таълим-тарбия жараёнининг турли
ижтимоий мавқедаги субъектлари функциясини аниқлаб, иштирокчиларнинг
самарадорликка эришиш имкониятларини яратиш талаб қилинади. Буларнинг
барчаси, дезадаптациялашган ўсмирлар хулқини коррекция қилишда
педагогнинг психологик компетентлиги муаммосига илмий ва илмий-
методик жиҳатдан янада жиддийроқ ёндашишни тақозо этади.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Мазкур диссертация иши “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да

келтирилган узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида ушбу муаммони
ҳал этишда ўқитиш жараёни субъектларининг ўзига хос ўрни билан боғлиқ.
Айни пайтда, мазкур тадқиқот иши “Мамлакатимизда демократик
ислоҳотларни

янада чуқурлаштириш

ва

фуқаролик

жамиятини

ривожлантириш концепцияси” асосида режалаштирилган Бухоро давлат
университети томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар доирасида
амалга оширилган.

Тадқиқотнинг мақсади:

Дезадаптациялашган ўсмирлар хулқини

коррекция қилишда педагогнинг психологик компетентлиги хусусиятларини
ўрганиш.

Тадқиқотнинг вазифалари:


background image

6

1.Дезадаптациялашган ўсмирлар хулқини ўрганиш ва психологик

коррекция қилиш билан боғлиқ илмий адабиётларни таҳлил қилиш.

2.Дезадаптациялашган ўсмирлар хулқидаги шахслилик хусусиятларини

аниқлаш.

3.Таълим жараёнида педагогнинг дезадаптациялашган ўсмирлар билан

ишлашдаги психологик компетентлигини аниқлаш.

4.Педагогнинг дезадаптациялашган ўсмирлар коррекцияси бўйича

психологик ёндашув дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалиётда қўллаш.

Тадқиқотнинг илмий фарази:

1.Дезадаптациялашган ўсмирларда “Мен тимсоли” ни коррекция қилиш

педагог касбий фаолиятининг конструктив кўрсаткичларини белгилаши
мумкин.

2.Педагог психологик компетентлигининг мотивацион, эмоционал-

иродавий ва йўналтирилган тизимли омиллар асосида шаклланганлиги,
психологик коррекция самарадорлигини таъминлашга хизмат қилиши
кутилади.

Тадқиқотнинг объекти:

Умумтаълим мактабларининг 72 нафар

ўқитувчилари ва 118 нафар ўсмирлар.

Тадқиқотнинг предмети:

Дезадаптациялашган ўсмирлар хулқини

коррекция қилиш жараёнида педагог психологик компетентлигининг намоён
этилиши.

Тадқиқотнинг методологик асоси

илмий билишнинг диалектика

тамойиллари (детерминизм, ўзаро алоқадорлик, тараққиёт тамойиллари),
психологиядаги онг ва фаолият бирлиги (С.Л.Рубинштейн), фаолият
назарияси

концептуал

ғоялари

(А.Н.Леонтьев),

тизимли

ёндашув

тамойиллари (Б.Ф.Ломов), шунингдек, Шарқ мутафаккирларининг билишда
онглилик аҳамияти ҳақидаги қарашлари, Республика Президенти ва
ҳукуматининг баркамол авлод тарбияси га оид қабул қилинган қарорлари,
фармон ва фармойишларидан иборат.

Тадқиқот методлари:

1.Педагогнинг дезадаптациялашган ўсмирлар билан ишлашдаги касбий

компетентлигини аниқлашга қаратилган “Эмпатик тенденцияларни ўрганиш”
(А. Мехрабиан) ва “Касбий фаолият мотивацияси” (К. Земфир, А.Реан)
методикалари.

2.Дезадаптациялашган ўсмирлардаги “мен тимсоли”га педагогик-

психологик баҳо беришга йўналтирилган “ижтимоий-психологик адаптация
сўровномаси” (К. Роджерс, М. Даймонд), “Мен кимман” методикаси (М. Кун,
М.Н. Овчинникова), “Қадриятларнинг мустақил танлови” экспресс
методикаси (Е.Б. Фанталова).

3.Ўсмирлардаги “мен тимсоли”ни коррекция қилиш бўйича "Фаолиятни

лойиҳалаштириш" (Н.В. Кузьмина) методикаси, психотренинг (Г.
Тўлаганова, Д. Баротова).

4.Тадқиқотда олинган эмпирик материалларни қайта ишлаш ва улар-нинг

статистик аҳамиятлилик даражасини аниқлашга қаратилган математик


background image

7

статистика методлари (К. Пирсоннинг r – корреляция коэффициенти ва
Стьюдент–Фишер имкониятлари асосида).

Ҳимояга олиб чиқилаётган ҳолатлар:

1.Касбий фаолият компетент-лигига оид турлича қарашларнинг

мавжудлиги, энг аввало, шахснинг касбий-психологик жиҳатларига ва унинг
динамикасига жиддий эътибор қаратишни тақозо этади. Зеро, касбий
фаолиятни тўлақонли ўрганиш у ёки бу фаолият (айни пайтда педагогик
фаолият) ни “меҳнат субъекти – касбий муҳит” тизимида қараб чиқишни ва
“меҳнат субъекти” ҳамда “касбий муҳит” тизим ости компонентлари
ўртасидаги, шунингдек, мазкур компонентлар ичидаги ўзаро алоқадорлик
тузилмасини аниқлашни назарда тутади.

2.Дезадаптациялашган ўсмир коррекциясида педагог ишини психологик

қўллаб-қувватлаш педагог касбий компетенциясини янада ривожлантириш
учун нисбатан оптимал вазиятларни яратишга хизмат қилади.

3.Педагог касбий фаолияти самарадорлиги энг аввало унинг касбий

позицияси ва дезадаптациялашган ўсмирдаги идрокнинг адекватлиги билан
шартланади.

4.Дезадаптациялашган ўсмирдаги “мен тимсолини” коррекция қилиш

ҳақида педагог томонидан қабул қилинган қарор жараёни кўп ҳолларда
педагог томонидан коррекция субъектини акс эттириш адекватлигини аниқлаб
беради ва бу жараён педагогнинг психологик компетентлигини яна
такомиллаштиради.

5.Педагог шахсидаги касбий қизиқишларнинг ва муайян психологик

билимларнинг касбий фаолият талабларига мутаносиб тарзда намоён этилиши
компетентликнинг юқори даражасига эга бўлган ўқитувчилар билан
компетентликнинг паст даражасига эга бўлган ўқитувчилар ўртасида муайян
тафовутлар мавжудлигидан далолат беради.

6.Педагогнинг дезадаптациялашган ўсмирлардаги «Мен тимсоли»ни

коррекция қилиш билан боғлиқ касбий фаолияти самарадорлиги ўсмирлар
реадаптацияси ва ижтимоийлашувига замин яратади.

7.Ўқитувчиларнинг бевосита ўсмирлар билан боғлиқ кўп режали ўзаро

таъсирини ташкил этиш технологияси дезадаптациялашган ўсмирлар
муаммоларини биргаликда ҳал қилишга асосланади. У ўзаро таъсирнинг ҳар
бир аъзосини шахсий ташаббускорлиги ва ижтимоий масъулиятини
долзарблаштиради ва дезадаптациялашган ўсмирлардаги шахслиликнинг
ўсишига нисбатан ягона позитив установкани амалга оширади.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

Илк маротаба маҳаллий шароитда

умумтаълим мактабларида: а) дезадаптациялашган ўсмирларнинг “Мен
тимсоли” билан ишловчи педагоглар психологик компетентлиги кўрсаткич-
ларининг аниқланганлиги; б) ўқитувчиларнинг дезадаптациялашган ўсмир-
ларга таъсир ўтказишдаги психологик компетентлик даражаларининг
аниқланганлиги; в) дезадаптациялашган ўсмирларнинг ўзига хос педагогик-
психологик хусусиятлари аниқланганлиги; г) дезадаптациялашган ўсмирлар-
ни коррекциялашга комплекс ёндашувнинг моҳияти очилганлиги; д) дезадап-


background image

8

тациялашган ўсмирлардаги “Мен тимсоли”ни коррекция қилиш бўйича
ўқитувчи психологик компетентлигига таянувчи иш дастурининг ишлаб
чиқилганлиги ва унинг апробациядан ўтказилганлиги каби ҳолатлар билан
белгиланади.

Тадқиқот

натижаларининг

назарий

ва

амалий

аҳамияти.

Дезадаптациялашган ўсмирлар билан иш олиб борувчи ўқитувчиларнинг
психологик компетентлик муаммосининг концептуал ечимида: ўқитувчи
фаолиятини психологик компетентлик тушунчаси моҳияти билан янада
кенгайтирилди, ўқитувчининг психологик компетентлиги даражалари кўр-
сатилди ва дезадаптациялашган ўсмирларни коррекция қилишда педагог
касбий фаолиятининг психологик моҳияти ҳақидаги илмий тасаввурлар
чуқурлаштирилди.

Тадқиқот натижаларига асосланиб, дезадаптациялашган ўсмирларни

коррекция қилишда педагогнинг психологик ёндашув дастури ишлаб
чиқилди; мактабга психологик хизматни ташкил этиш, болалар ва ўсмирларга
психологик консультацияни жорий қилиш марказлари фаолияти учун
тавсиялар ишлаб чиқилди.

Олинган натижалардан Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Халқ

таълими тизимларида педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини оширишда ўсмирлар билан олиб бориладиган тарбиявий ишларни
янада такомиллаштиришда самарали фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация иши натижаларидан келиб чиқадиган хулосалардан:Қоракўл

туманидаги 43-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида муайян
Низом асосида ташкил этилган психологик хизмат тизими ва амалиётчи
психологлар фаолиятини самарали ташкил этишда фойдаланил-моқда. (2009
йилдаги далолатнома, комиссия раиси: Р.Р. Ҳайдаров) Тадқиқотчи томонидан
берилган амалий тавсиялардан Қоракўл туманидаги 5-умумтаълим мактабида
ўқитувчиларнинг педагогик-психологик фаолиятини самарали ташкил этишда
фойдаланилмоқда (2010 йилдаги далолатнома, комиссия раиси: Қ. Б. Бозоров).
Когон туманидаги 1-умумтаълим мактабида муайян Низом асосида ташкил
этилган психологик хизмат тизими ва ўқитувчилар фаолиятини самарали
ташкил этишда фойдаланилмоқда (2011 йилдаги далолатнома, комиссия
раиси: Ҳ. М. Собиров). Тадқиқот натижа-ларидан мактаблардаги
дезадаптациялашган ўсмирларни аниқлаш, улар билан психокоррекцион
ишларни олиб бориш ва алоҳида тарбиявий дастурлар режасини тузишда
унумли фойдаланиш мумкин.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Тадқиқот натижалари Бухоро давлат

университети “Психология” кафедраси ва Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика

университети

ҳузуридаги

К.067.18.07–сонли

Бирлашган

ихтисослашган Кенгаши қошидаги илмий-методологик семинар йиғилишида
муҳокама қилинди. Шунингдек, унда қўлга киритилган янгиликлар
Республика ҳамда Халқаро илмий-амалий анжуманлар метериалларида ва
илмий журналларда (2007-2012йй.) эълон қилинган.


background image

9

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Илмий тадқиқот иши юзасидан 15 та илмий мақола ва тезислар нашр

қилинган бўлиб, улардан 4 таси илмий журналларда чоп этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, 3 та боб,

8та параграф, 8 та жадвал, 11 та расм, хулосалар, амалий тавсиялар, 219
турдаги фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Ишнинг
умумий ҳажми иловалардан ташқари 130 бетни ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

кириш

қисмида ишнинг долзарблиги, муаммонинг

ўрганилганлик даражаси, диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари
режалари билан боғлиқлиги, тадқиқотнинг методологик ва назарий асослари,
илмий фараз, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети,
тадқиқот методлари, ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар, илмий янгилиги,
тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий
қилиниши, ишнинг синовдан ўтиши, натижаларнинг эълон қилинганлиги,
диссертациянинг тузилиши ва ҳажми ҳақидаги маълумотлар мухтасар баён
этилган.

Диссертациянинг

биринчи боби “Дезадаптациялашган ўсмирлар

хулқини коррекция қилиш – педагогик-психологик муаммо сифатида”

деб номланади.

Унда муаммога оид хорижда, Россияда

ва Ўзбекистон

ҳудудларида чоп этилган илмий адабиётларни мавзу талаблари доирасида
мухтасар талқин қилиш (1.1) билан бирга, ўсмирлик давридаги аниқроғи,
дезадаптациялашган ўсмирлардаги “мен тимсоли”нинг намоён этилиши ва
унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида илмий талқинлар, муаммонинг илмий
адабиётларда ёритилиши ва унинг назарий-методологик асослари ҳақидаги
таҳлиллар берилади (1.2). Зеро, дастлабки таҳлилларга асосланиб шуни айтиш
мумкинки, бугунги ўсмирга бевосита таъсир этувчи ижтимоий муҳитнинг кўп
омиллилиги

(ҳаётий

эҳтиёжлар,

авторитет,

мавқели-ролли

ўзаро

муносабатлар, позиция, диспозиция, хулқ-атвор мотивацияси ва ҳоказо) ўз
навбатида, ҳар бир ўсмирнинг ўзини ўзи баҳолаши, ўзи ҳақидаги
тасавввурларнинг адекват шаклланиши ундаги “мен” тимсолининг намоён
этилишида муҳим ўрин тутади. Шунингдек, келтирилган илмий
мушоҳадаларга таяниб ўсмирлар хулқидаги у ёки бу нуқсонларни коррекция
қилиш кўп жиҳатдан ўқитувчининг психологик компетентлигига боғлиқ
эканлиги асосли равишда қайд этилади.

Диссертациянинг

“Таълим жараёнида педагог психокоррекцион

фаолиятини ўрганишнинг ўзига хос хусусиятлари”

деб номланган иккинчи

бобида таълим жараёнида педагогнинг дезадаптациялашган ўсмирлар билан
ишлашдаги касбий фаолият билан боғлиқ компетентлигини аниқлаш услуби
келтирилган.

Тадқиқотнинг методик аппарати ўсмирлардаги “мен тимсоли”

коррекцияси бўйича педагог касбий фаолиятининг психологик жиҳатларини
ўрганишни ўз ичига олади.


background image

10

Энди, қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун танланган методлар ва

тадқиқот методикаларининг қисқача тавсифи ва асосланишини келтириб
ўтамиз.

Эмпатик тенденцияларни ўрганиш методикаси (А. Мехрабиан)

эмоционал зийраклик, одамлар билан муносабатда эмпатик установка,
ҳамдард бўла олиш малакасини аниқлашга йўналтирилган бўлиб, унда асосан
қуйидаги вазифалар қўйилган:

-

педагогнинг дезадаптациялашган ўсмирларни ўқитишда инди-видуал

шахслилик ёндашувига тайёрлигини аниқлаш;

-

педагогнинг умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг шахс сифатида

ўсишига олиб келувчи имкониятларини аниқлаш.

“Касбий фаолият мотивацияси” методикаси (К. Замфир методикаси,

А. Реан модификацияси) касбий-педагогик фаолият мотивациясини
диагностика қилишга мўлжалланган. Мазкур методика билан ишлашда биз
асосий эътиборни педагогнинг психологик компетентлигига бевосита таъсир
этувчи касбий камолот даражасини аниқлашга қаратдик. Мазкур методикани
қўллаш бизнинг тадқиқотимизда педагогнинг дезадаптациялашган ўсмирлар
билан самарали ўзаро таъсир кўрсатишга тайёргарлигини аниқлаш
вазифасини ҳал қилади.

Дембо-Рубинштейн методикаси ўзини ўзи баҳолаш шкаласи нотурғун

ўзини ўзи баҳолашга эга бўлган, чегарадан чиқиб кетишга ва баҳони бузиб
талқин этишга мойил ўсмирларни аниқлаш имконини берди. Мазкур методика
долзарб ҳаётий вазиятни баҳолашни ўрганиш учун қўлланилган бўлиб, у
хоҳлаган баҳо билан солиштирилади ва ўқувчилардаги талаблар даражаси,
уларнинг адекватлиги ҳақида фикр юритиш имконини беради.
“Қадриятларни мустақил танлаш” экспресс методикаси (Е.Б.Фанталова) ўсмир
учун энг долзарб ва мураккаб бўлган ҳаётий фаолият соҳаларини аниқлаш,
“реал мен” билан “идеал мен” ўртасидаги мутаносибликни топиш вазифасини
ҳал этганлиги билан аҳамиятлидир.

Тадқиқотда қўлланилган ижтимоий-

психологик мослашувчанлик сўровномаси (К. Роджерс ва Р. Даймонд)
шахслараро муносабатлар тизимидаги адаптация-дезадаптация даражасини
аниқлаш учун мўлжал-ланган. Бизнинг тадқиқотимизда сўровноманинг А.К.
Осницкий томонидан мослаштирилган варианти қўлланилди.

Энди, бевосита юқоридаги методикалар асосида қўлга киритилган

эмпирик маълумотлар таҳлилига ўтамиз. Аввало шуни қайд этиш керакки,
тадқиқотимизда асосан ўсмирлар (118 нафар) ва ўқитувчилар (72 нафар)
иштирок этишди. Танланган гуруҳга ўқиш ва хулқ-атворда қийинчиликларга
дуч келаётган ўсмирлар киритилди. Текширилувчиларнинг ўртача ёши 15
ёшни ташкил этди. Ўқувчиларнинг аксарият қисми – нотўлиқ оилалардан.
Уларнинг кўпчилигини ота-оналари доимий ишга эга эмас. Ўсмирларнинг кўп
қисми “хавфли гуруҳ” деб аталмиш гуруҳга киради. Мазкур ўсмирлар учун
шахслилик дезадаптацияси муаммоси долзарб бўлиб туради. Ўқувчиларнинг
асосий контингенти педагогик ва ижтимоий қолоқликка эга.


background image

11

Ижтимоий-психологик мослашувчанлик сўровномаси натижаларини

қайта ишлашда умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида
дезадаптация белгиларининг мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар
олинди. Фаоллик кўрсаткичининг пасайиши тадқиқотда иштирок этган
ўсмирларнинг деярли барчасида кузатилди.

Ижтимоий-психологик мослашувчанлик методикаси асосида кўриб

чиқилаётган кўрсаткичлар ҳам ўсмирдаги дезадаптация даражасини, ҳамда
унинг “мен тимсоли” хусусиятларини баҳолашга имкон беради. Бу
кўрсаткичларнинг мос келиш даражасини аниқлаш учун умумий ҳолатда
корреляцион таҳлил ўтказилди (1- жадвал).

1- жадвал

Ижтимоий психологик мослашувчанлик методикаси бўйича олинган

натижаларнинг корреляцион алоқадорлик кўрсаткичлари

Мезонлар

Мосла
шув
чанлик

Ўзини
ўзи
қабул
қилиш

Бошқа-
ларни
қабул
қилиш

Эмоционал
комфорт

Интерналлик

Устун-
ликка
интилиш

Мослашувчанлик

1

0,688*

0,509*

0,648**

0,640**

0,526**

Ўзини ўзи қабул
қилиш

0,688**

1

0,198

0,738**

0,617*

0,558**

Бошқаларни
қабул қилиш

0,509*

0,198

1

0,608*

0,037

-0,053

Эмоционал
комфорт

0,648**

0,618*

0,608**

1

0,629

-0,029

Интерналлик

0,640*

0,513

0,037

0,629

1

0,253

Устунликка
интилиш

0,526*

0,558*

0,053

0,029

0,253

1

p<0,005;* p<0,001**
Демак, муайян умумий таҳлил натижаларига кўра тадқиқот объекти

сифатида эмпирик жиҳатдан ўрганилган ўсмирларда мослашувчанлик
мезонининг “ўзини ўзи қабул қилиш” (0,688), “эмоционал комфортлик”
(0,648) “интерналлик” мезонлари (0,640) ўртасида юқори корреляцион
алоқадорлик мавжудлиги аниқланди. Бироқ, “бошқаларни қабул қилиш”
мезонининг эса “устунликка интилиш” (0,053), “интерналлик” (0,037), “ўзини-
ўзи қабул қилиш” (0,198) мезонлари ўртасида корреляцион алоқадорликнинг
бир мунча заифроқ эканлиги маълум бўлди.

Юқори корреляцион боғланиш, шунингдек, “ўзини қабул қилиш”

мезонига нисбатан “эмоционал комфортлик” (0,738), “интерналлик” (0,617) ва
устунликка интилиш (0,558) каби мезонлар ўртасида ҳам кузатилди. Айни
пайтда энг заиф корреляцион кўрсаткичлар миқдори “Бошқаларни қабул
қилиш ва устунликка интилиш” (-0,053), “эмоционал комфорт ва устунликка
интилиш” мезонлари ўртасида намоён этилди. Бунинг асосий сабаби
дезадаптациялашган

ўсмирларда

“бошқаларни

қабул

қилиш”

кўрсаткичларининг ортиши улардаги эмоционаллик ва устунликка
интилишнинг камайиши ҳисобига рўй бериши билан боғлиқлиги тасдиқланди.


background image

12

Тадқиқот давомида дезадаптациялашган ўсмирларнинг ижтимоий-

психологик мослашувига таъсир этувчи омилларни ўрганиш билан бирга
умумий кўрсаткичлар ўртасидаги гендер хусусиятларини ҳам ўрганишга
муваффақ бўлинди. Жумладан, гендер тафовутлар таъсирини ўрганиш учун
ижтимоий-психологик мослашувчанлик сўровномаси асосида олинган
натижаларнинг корреляцион алоқадорлик кўрсаткичлари ўғил ва қиз болалар
гуруҳлари кесимида ҳам таҳлил қилинди (2- жадвал).

2- жадвал

Ижтимоий психологик мослашувчанлик методикаси бўйича олинган

натижаларнинг корреляцион алоқадорлик кўрсаткичлари.

(Қизлар)

Мезонлар

Мослаш
увчан
лик

Ўзини
ўзи қабул
қилиш

Бошқа-
ларни қабул
қилиш

Эмоцио
нал
комфорт

Интернал
лик

Устунлик
ка
интилиш

Мослашувчан
лик

1

0,668**

0,047

0,599*

0,657**

0,198

Ўзини ўзи қабул
қилиш

0,668**

1

0,225

0,617**

0,314

0,113

Бошқаларни
қабул қилиш

-0,047

0,225

1

0,140

0,636**

-0,123

Эмоционал
комфорт

0,599*

0,559*

0,140

1

-0,097

0,627**

Интерналлик

0,657**

0,314

0,636**

0,097

1

0,124

Устунликка
интилиш

0,198

0,113

0,123

0,127**

0,211

1

p<0,005*; p<0,001**
Қизларда корреляцион алоқаларнинг юқори жадаллиги қуйидагиларда

кузатилди:

-

“мослашув” билан “эмоционал комфортлик” (0,599), “интерналлик”

(0,657);

-

“ўзини ўзи қабул қилиш” билан “эмоционал комфортлик” (0,617),

-“мослашувчанлик” (0,668) билан “ўзини ўзи қабул қилиш” (0,668).

Шунингдек, “устунликка интилиш” мезони – ижтимоий психологик

мослашувчанлик сўровномасининг бошқа кўрсаткичлари билан аҳамиятли
алоқага эга бўлмади ва қизлар адаптациясига таъсир кўрсатмади.

Таҳлил натижаларини солиштириш ўсмир йигитларда “мослашув-

чанлик”нинг бошқа мезонлари билан юқори корреляцион алоқадорлигини
кўрсатди (“ўзини ўзи қабул қилиш” (0,665), “эмоционал комфортлилик”
(0,599), “интерналлик” (0,657). Шунингдек, юқори корреляцион алоқадорлик
“интерналлик” ва “устунликка интилиш” (0,620) мезонлари ўртасида ҳам
аниқланди ва ҳоказо (3-жадвал).






background image

13

3- жадвал

Ижтимоий психологик мослашувчанлик методикаси бўйича олинган

натижаларнинг корреляцион алоқадорлик кўрсаткичлари

(йигитлар).

Мезонлар

Мосла-
шувчан-
лик

Ўзини ўзи
қабул
қилиш

Бошқа-
ларни
қабул
қилиш

Эмоционал
комфорт

Интернал
лик

Устун-
ликка
интилиш

Мослашувчанлик

1

0,685**

0,550*

0,540*

0,580

0,651**

Ўзини ўзи қабул
қилиш

0,665**

1

0,099

0,560*

0,097

0,190

Бошқаларни
қабул қилиш

0,091

0,098

1

0,091

0,098

-0,162

Эмоционал
комфорт

0,599*

0,559

0,140

1

0,170

0,140

Интерналлик

0,580*

0,097

0,098

0,170

1

0,620**

Устунликка
интилиш

0,651**

0,190

0,162

0,140

0,620**

1

p<0,005*; p<0,001**

Дембо-Рубинштейн методикаси бўйича олинган эмпирик маълумотлар

натижасида шу нарса аниқландики, 34% ўсмир йигитлар ва 26% қизлар учун
ўзини ўзи баҳолашнинг адекват (нормал) даражаси хос экан.

Гендер жабҳани кўриб чиқишда ўсмир йигитларда ноадекват ўзини ўзи

баҳолаш қизларга нисбатан 1,7 марта кўпроқ учраши қайд қилинди. Демак,
дезадаптациялашган ўсмирларда ўзини ўзи баҳолашнинг ноадекват
кўрсаткичлари шахслилик ноетуклиги, ўз фаолиятини тўғри баҳолай
олмаслик, бошқаларни ўзи билан таққослай билмасликдан далолат беради,
бундай ўзини ўзи баҳолаш шахс шаклланишидаги бузилишларни билдиради,
яъни “тажриба учун ёпиқлик”, ўз хатолари, муваффақиятсизликлари,
атрофдагилар танбеҳларига бир мунча эътиборсизликнинг намоён этилишини
англатади. Ўзини ўзи баҳолашнинг ноадекват кўрсаткичлари кейинчалик
ўқувчиларнинг ижтимоий-психологик дезадаптациясининг эҳтимолли ўлчови
сифатида баҳоланди. Корреляцион таҳлил ўтказганимизда Дембо-Рубинштейн
методикасидаги

ўзини

ўзи

баҳолашнинг

ижтимоий-психологик

мослашувчанлик сўровномаси кўрсаткичлари билан ўртача даражадаги
корреляцион алоқадорликка эга эканлигини кўрсатди. Бинобарин, бу
алоқадорлик дезадаптациялашиш кўрсаткичидан юқорироқ бўлиб, салбий
йўналтирилган (-0,482). Яъни, ўсмирдаги ўзини ўзи баҳолаш қанчалик юқори
бўлса,

ижтимоий-психологик

мослашувчанлик

сўровномаси

бўйича

“дезадаптациялашиш” шунчалик кам бўлди. Бироқ, худди шундай кучдаги
салбий

корреляцион

алоқадорлик

ўзини

ўзи

баҳолаш

ва

мослашувчанлик(адаптация)

ўртасида

ҳам

кузатилди

(-0,354).

Бу

алоқадорликнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш учун Дембо-
Рубинштейн методикаси бўйича ўзини ўзи баҳолашнинг адекват ва ноадекват
даражаларига кўра кичик гуруҳларга бўлинган ўсмирлар ўртасидаги мос
келувчи параметрлар корреляцияси таҳлил қилинди. Шу нарса аниқландики,


background image

14

адекват ўзини ўзи баҳолаш ва ижтимоий-психологик мослашувчанлик
сўровномаси бўйича адаптация-дезадаптация кўрсаткичлари ўртасидаги
корреляцион алоқа аҳамиятсиз бўлиб қолди. Шундай қилиб, ўзини ўзи
баҳолаш кўрсаткичининг меъёр диапазонидаги тебранишлари ўсмир адап-
тацияси даражасида акс этмас экан.

Бундан ташқари аҳамиятли салбий корреляцион алоқадорлик “ўзини ўзи

баҳолаш” билан “бошқаларни қабул қилмаслик” (-0,417) ўртасида ҳамда
ўзини ўзи баҳолаш билан бошқаларни қабул қилишнинг интеграл
коэффициенти

ўртасида

ҳам

аниқланди.

Бунинг

асосий

сабаби

дезадаптациялашган ўсмирларнинг ўзини ўзи баҳолашга муносабати
бошқаларни қабул қилмаслик мезонининг таъсири остида бўлишига
ишорадир. Бу илмий ишоранинг ўсмирлар хулқини коррекция қилишда
педагоглар томонидан ҳисобга олиниши муҳим аҳамият касб этади.

Ишнинг

Педагог психологик компетентлиги намоён этилишининг

ўзига хос хусусиятлари

деб номланган қисмида (2.3) педагогик жараённи

самарали илмий-шартланган равишда бошқариш муаммоси бўйича
изланишлар олиб борилди. Бу муаммо доирасида дезадаптациялашган
ўсмирлардаги “Мен тимсоли”ни коррекция қилиш билан боғлиқ касбий
фаолият самарадорлигига таъсир кўрсатувчи муайян педагогик-психологик
омиллар умумлаштирилди.

Натижалардан кўриниб турибдики, ҳар иккала гуруҳ ўқитувчиларининг

ички мотивацияси ўртасида ишончли фарқлар кузатилмайди, лекин бу
мотивацион компонентнинг томонларидан бири бўйича аҳамиятли фарқлар
аниқланди. Шундай қилиб, айнан шу фаолиятда ўзини тўла амалга оширишга
бўлган юқори эҳтиёж паст даражадаги касбий компетентликка эга ўқитувчи-
ларга қараганда юқори даражадаги касбий компетентликка эга ўқитувчи-
ларда намоён бўлди (р<0,05). Шахснинг касбий масалаларни ҳал қилишга
киришиши психологик механизмларини диагностика қилиш методикаси
педагог фаолияти самарадорлигини, унинг ўзини ўзи амалга ошириш ва
ижтимоий киришимлилик даражасини аниқлаш имконини берди.

Ишнинг учинчи боби педагогнинг дезадаптациялашган ўсмирлар билан

ишлаш бўйича психологик компетентлигини

таҳлил қилишга

қаратилган.

Унинг 1-параграфи

“Педагогнинг дезадаптациялашган ўсмир-лар

коррекцияси бўйича психологик ёндашув дастури”

деб номланади.

Бизнинг экспериментал тадқиқотимиз давомида умумтаълим мактабларининг
педагоглари у ёки бу ўсмирдаги девиацияларга толерантлик, эмоционал
зийраклик, дезадаптациялашган ўсмирларни ўқитишда индивидуал-психо-
логик ёндашувга тайёрлик ўқувчиларнинг мазкур категорияси билан ишлов-
чи ўқитувчининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган
услубий мажмуаларни яратиш заруратини белгилаб берди. Шундан келиб
чиқиб айтиш мумкинки, ўқитувчининг дезадаптациялашган ўсмирлардаги
“мен тимсоли”ни коррекция қилиш борасидаги психологик компетентлиги
қуйидаги вазифаларни амалга оширишда яққол намоён этилади:

-

ўқитувчининг психологик билим ва қоидаларга амал қилиши;


background image

15

-

ҳар бир ўсмирга нисбатан индивидуал ёндашувни қўллаган ҳолда

психологик ёрдам дастурини тузиш ва уни амалиётда қўллаш;

-

таълимда шахслилик-ривожлантириш ёндашувига таяниш.

Бинобарин, таълим муассасалари характерининг ўзгариши дезадап-

тациялашган ўсмирлар коррекцияси жараёнига фақат ўқитувчиларни эмас,
балки кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлаш заруратини ҳам
тақозо этади. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир педагогнинг дезадаптациялашган
ўсмирлар билан ишлашига психологик ёндашув концепциясининг моҳияти
мутахассислар ва жамоатчилик саъй-ҳаракатларини дезадаптациялашган
ўсмирлар ҳаётий фаолиятининг оптимал шароитларини мазмуний ва
ташкилий-методик жиҳатдан таъминлаш учун муайян психологик талабларга
жавоб берувчи илмий жиҳатдан асосланган ишланмаларни тавсия этишга
хизмат қилади.

Педагогнинг

дезадаптациялашган

ўсмирлар

хулқини

коррекция

қилишдаги психологик ёндашув дастурининг асосий мақсади ўқитувчи
ишининг тактика ва стратегиясини касбий-шахслилик ривожланиши ҳисобига
ўзгартириш ҳамда дезадаптациялашган ўсмирлар билан коррекция ишлари
жараёнига кенг доирадаги жамоатчиликни жалб қилишдан иборат.

Дастур икки қисмдан ташкил топган:
Биринчи қисм “ўқитувчи” деб номланиб, психолог-ўқитувчи диада-

сидаги ўзаро таъсирни ташкил этади.

Иккинчи қисм эса шартли равишда “Жамоатчилик” деб номланиб,

ўқишдан ташқари вақтда ўсмирлар билан бевосита боғлиқ мутахассис-
ларнинг кенг доирадаги ўзаро педагогик ҳамкорлигини ташкил этади. Бу
дастурнинг хусусияти психолог ва ўқитувчи ўзаро таъсир доирасини унга
давлат ва жамоат ташкилотларини қўшиш ҳисобига кенгайтиришни ўз ичига
олади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ўқувчи учун муваффақиятли вазиятнинг

юзага келиши тўғридан-тўғри педагогнинг касбий ва шахслилик доирасида
ўзини ўзи баҳолаши, унинг касбий мотивацияси хусусиятларига боғлиқ.
Шундан келиб чиққан ҳолда, психологнинг педагоглар билан асосий иши
ўқитувчи томонидан ўз касбий позициясини аниқлаб олишга, шахсий
масъулиятини долзарблаштиришга ва дезадаптациялашган ўсмирдаги “мен
тимсоли”ни ўзгартиришга ва бу борадаги ижобий установкаларни шакллан-
тиришга йўналтирилган бўлиши билан характерланади.

Ишнинг “

Дезадаптациялашган ўсмирлар билан ишлашда педагог

фаолиятининг психологик самарадорлиги”,

деб номланган қисмида (3.2)

ўтказилган тадқиқот ва мажмуавий дастурни амалга ошириш шуни
кўрсатдики, дезадаптациялашган ўсмирларнинг “Мен тимсоли”ни коррекция
қилиш борасида педагогнинг психологик компетентлиги муҳим аҳамият касб
этади. Биз томонимиздан ишлаб чиқилган мазкур дастур амалиётда
қўлланилди. Айни пайтда олиб борилган ривожлантирувчи экспериментлар
жараёнида барча ўқитувчилар ўсмирлар ва ҳамкасблари билан ишлашда ва
муомалада уларга ижодий ёндашувни амалга оширишда халақит бераётган


background image

16

девиант хулқ-атвор шаклларининг намоён бўлиши билан боғлиқ ҳолатларни
ўз вақтида бартараф этиб бордилар. Гуруҳ ва психолог қўллаб-қуватлаши
остида ўқитувчилар ўзларини табиий ва бемалол тутишни, ўзларини намоён
қилишда экспрессивроқ ва ижодийроқ бўлиш кўникмаларини ўзларида
шакллантирдилар. Шунингдек, педагогларда ўзгараётган вазиятга тез ва
адекват

муносабатда бўлиш ҳоллари

сезиларли

равишда ортди.

Педагогларнинг ўсмирлар билан алоқалари чуқурроқ ва эмоционал жиҳатдан
тўлароқ бўлиб қолди, бу эса ўз навбатида ҳар бир педагогнинг психологик
компетентлигини таъминлашга хизмат қилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ижтимоий-психологик мослашувчанлик методикаси талабидан келиб

чиқиб “мослашувчанлик мезони” билан “эмоционал комфортлик” мезони
ўртасида (0,668) ҳамда “интерналлик” мезони ўртасида (0,640) юқори
корреляцион алоқадорликнинг мавжудлиги аниқланди. Бунинг асосий сабаби
респондентларнинг ўз ҳиссий кечинмаларига нисбатан юқори баҳо беришга
интилишларининг намоён этилишидир. Айни пайтда, мослашувчанликка
нисбатан “бошқаларни қабул қилиш” (0,509) ва “устунликка интилиш” (0,526)
мезонлари ўртасидаги корреляцион алоқадорликнинг бир мунча заифроқ
эканлиги ҳам яққол кўриниб турибди. Бу эса ўсмирлар мослашувида
устунликка интилишнинг бир мунча паст даражада намоён этилиши билан
белгиланади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, тадқиқот давомида педагоглардаги

дезадаптациялашган ўсмирлар хулқини коррекция қилиш жараёни билан
боғлиқ психологик компетентлик даражаларини ўрганиш (“юқори”, “ўрта”,
“қуйи”) орқали биз томонимиздан ишлаб чиқилган махсус психокоррекцион
дастурнинг нечоғлик самара бераётганлигини аниқлаш муҳим ўрин тутади.
Шу маънода мазкур самарадорликни ташхислаш бўйича муайян корреляцион
таҳлиллар амалга оширилди. Тадқиқотнинг якунловчи тажриба-синов
босқичида

педагоглардаги

психологик

компетентлик

кўрсаткичлари

миқдорининг бир мунча ортганлиги қайд этилди. Мазкур натижаларни қайд
этишда 72 нафар педагогларнинг фаолияти махсус дастурлар асосида иш олиб
борувчи “тажриба” объекти сифатида ва 81 нафар педагогларнинг умумий-
анъанавий фаолияти эса “назорат” объекти сифатида ўқув йили бошида ва
ўқув йилининг охирида тадқиқот мақсадларига мос равишда ўрганилди ва
таҳлил қилинди (4-жадвал).

4-жадвал

Дезадаптациялашган ўсмирлар хулқини коррекция қилишда

педагоглар томонидан психологик компетентлик даражалари намоён

этилишининг қиёсий таҳлиллари

Гуруҳлар

Педа-
гоглар
сони

Даражалар

юқори

ўрта

қуйи

n

%

n

%

n

%


background image

17

“Тажриба” гуруҳи

а) экспериментгача
б) экспериментдан сўнг

72
72

7
27

9,7
37,5

33
30

45,8
41,7

32
15

4,5
20,8

“Назорат” гуруҳи

а) экспериментгача
б) экспериментдан сўнг

81
81

10
10

12,3
12,3

35
39

43,2
48,2

36
32

4,5
39,5

Қўлга киритилган эмпирик маълумотлар таҳлили “тажриба” ва “назорат”

гуруҳлари орасида сезиларли даражада фарқ мавжудлигини кўрсатди.
Бинобарин, “тажриба” гуруҳи ўқитувчилари орасидаги “юқори” даражали
компетентлик кўрсаткичлари 7 нафардан 27 нафарга ошганлиги билан “қуйи”
даража кўрсаткичлари 32 нафардан 15 нафарга тушганлигини, “назорат”
гуруҳи респондентларида эса бундай кўрсаткичлар орасидаги тафовут
унчалик катта эмаслигини алоҳида қайд этиш мумкин. Бу эса, ўсмирлар хулқи
коррекцияси бўйича ишлаб чиқилган психологик ёндашув дастурининг
самарадорлигидан далолат беради.

Олинган маълумотлар Стьюдент – Фишер мезони асосида таҳлил

қилинди. Бинобарин, тажриба ва назорат гуруҳидаги баҳолаш натижаларини
(экспериментдан сўнгги ҳолатлар бўйича) мос равишда 1- ва 2-танламалар деб
олсак, қуйидаги вариацион қатор ҳосил бўлади. Унда:

1-танлама
(тажриба гуруҳи)

m=72

Х

i

n

i

юқори
27

ўрта

30

қуйи
15

2-танлама
(назорат гуруҳи)

n=81

Y

i

n

i

юқори
10

ўрта
39

қуйи
32

Айни пайтда тажриба ва назорат гуруҳлари учун модал қийматлари мос

равишда М

т

=5 ва М

н

=3 ни ташкил этади. Демак, М

т

> М

н

. Бу эса, ўз навбатида,

мазкур танламалар учун мос ўрта қийматлар ҳам

X>Y

шартларни

қаноатлантиришини олдиндан кўрсатади. Уларни қуйидаги формула асосида
ҳисоблаганда тажриба гуруҳидаги ижобий кўрсаткичлар миқдори назорат
гуруҳидаги мазкур кўрсаткичлар миқдоридан юқори эканлигига аниқлик
киритилди.

X>Y

=4,2

=3,7

Мазкур натижаларга асосланиб, тадқиқот давомида педагоглар билан

олиб борилган психокоррекцион ишларимизнинг сифат кўрсаткичларини
ҳисоблаймиз. Бизга маълум =4,2; =3,7;

=0,003;

=0,003 га тенг.

Бундан сифат кўрсаткичлари:


background image

18

=

=

=

=1,12>1

=( -

)-( -

=(4,2-0,003)-(3,7-0,003)=4,17-3,67=0,5>0

Олинган

натижалардан

тадқиқот

давомида

олиб

борилган

психокоррекцион дастурлар самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан
катталиги ва педагогларнинг психологик компетентлигини умумий ҳолда
баҳолаш мезони нолдан катталигини кўриш мумкин. Бу эса тажриба
гуруҳида олинган барча эмпирик кўрсаткичлар миқдорининг назорат
гуруҳларидаги кўрсаткичлар миқдорига нисбатан юқори эканлигини
тасдиқлайди. Мазкур далиллар тадқиқот ибтидосида қабул қилинган илмий
фаразимизнинг ҳақиқийлиги ҳақида хулоса чиқариш имконини берди.

ХУЛОСА

Диссертацион тадқиқотда дезадаптациялашган ўсмирлардаги «Мен

тимсоли»ни коррекциялаш бўйича педагог касбий фаолиятини психологик
таҳлил қилиш натижасида педагогнинг касбий компетентлиги муаммоси
кўриб чиқилди. Эмпирик тадқиқот натижаларига якун ясалди, шунингдек,
тадқиқотимиз интиҳосида қўйилган илмий фараз ўз тасдиғини топди.
Белгиланган вазифалар позитив ҳал қилинди ва қуйидаги хулосаларга
келинди:

1.

Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг дезадаптациялашган

ўсмирлар билан ишига психологик ҳамроҳлик қилиш концепцияси
мутахассислар ва жамоатчилик хатти-ҳаракатларини дезадаптациялашган
ўсмирлардаги шахслилик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳаёт
фаолиятлари оптимал шароитларини мазмуний ва ташкилий-методик
жиҳатдан таъминлашга комплекс илмий асосланган ёндашувни амалга
ошириш учун координациялашган ҳолда бирлаштириш лозим.

2.

Дезадаптациялашган ўсмирлар билан ишловчи умумтаълим

муассасалари педагоглари учун психологик компетентлик кўрсаткичлари-
нинг намоён этилишида қуйидаги шахсий мезонлар алоҳида аҳамиятли
эканлиги намоён этилади:

- педагогнинг касбий мотивацияси;
- педагогнинг индивидуал-психологик хусусиятлари (ўсмирлардаги

девиацияларга нисбатан толерантлик, эмпатия, эмоционал зийраклик асосида
индивидуал-психологик ёндашувга тайёрлик);

-

дезадаптациялашган

ўсмирнинг

индивидуал

психологик

хусусиятларини билиш ва таълим жараёнини ташкил этишда уни ҳисобга
олиш;

3. Педагогнинг дезадаптациялашган ўсмирни идрок этиш адекватлиги ва

унинг психологик компетентлиги ўртасида муайян даражадаги корреляцион
ўзаро алоқадорлик мавжуд.

4. Педагогнинг дезадаптациялашган ўсмирлардаги «Мен тимсоли»ни

коррекция қилиш орқали ўқитувчининг касбий фаолияти самарадорлиги


background image

19

ошади, бу эса ўз навбатида ўсмирлар реадаптацияси ва ижтимоийлашувига
замин яратади.

5. Педагогнинг психологик компетентлиги дезадаптациялашган ўсмирлар

хулқини коррекция қилишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бу эса
ўз навбатида, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги шахсий ташаббускорлик ва
ижтимоий масъулиятни янада оширишга, айни пайтда дезадаптациялашган
ўсмирлардаги ижтимоий ва шахслилик сифатларининг ўсишига нисбатан
ягона позитив установканинг яратилишига хизмат қилади.

АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР

Дезадаптациялашган ўсмирлар хулқи коррекциясида педагогнинг

психологик компетентлигини ўрганиш бўйича олиб борган

назарий ва

экспериментал тадқиқотларимиз қуйидаги амалий тавсияларни бериш учун
имконият яратди:

1.

Дезадаптациялашган ўсмирлар билан ишлашда ҳар бир

педагогнинг касбий фаолияти ва фаоллиги

унинг муайян даражадаги

психологик билимларга асосланганлиги билан уйғун тарзда кечади. Шунинг
учун психологик компетентликка асосланган педагог фаолиятини тўғри
йўналтириш орқали ўсмирлар хулқи коррекциясида муайян самарадорлик
кўрсаткичларини қўлга киритиш мумкин.

2.

Ўсмирлар хулқидаги муаммоларни коррекция қилишдан аввал бу

муаммоларни аниқлаш бўйича кенг кўламли психопрофилактик ва
психодиагностик тадбирларни ўтказиш муқаррар. Чунки олиб борилган
психодиагностик ташхис натижаларига қараб ҳар бир ўсмир хулқи
коррекцияси бўйича аниқ йўналтирилган режа ва дастурлар тузиш мумкин.
Ташхис

ўтказишда

эса

“Ижтимоий-психологик

мослашувчанлик”

сўровномаси (К.Роджерс ва М.Даймонд); “Ўзини ўзи баҳолаш” шкаласи
(Дембо Рубинштейн); “Касбий фаолият модификацияси” (К.Замфир, А.Реан);
“Шахснинг касбий педагогик-психологик компетентлиги” (А.Д. Глоточкин,
В.А. Пизин, В.Н. Мажукина) каби методикаларнинг имкониятларидан ва
махсус йўналтирилган психотренинглардан (Г.Тўлаганова, Д.Баротова)
унумли фойдаланиш мумкин.

3.

Дезадаптациялашган ўсмирлар хулқи коррекциясида қуйидаги

мезонлар педагогнинг психологик компетентлигини белгиловчи омил
сифатида хизмат қилиши мумкин:

а) ўсмир хулқ атвори ва унга ижобий ёки салбий таъсир этувчи

омилларнинг педагог томонидан адекват идрок этилиши;

б) таълим жараёнидаги шахсий ташаббус ва ижтимоий масъулликнинг

уйғунликда намоён этилиши;

в) барқарор касбий мотивациянинг намоён этилиши;
г) ўсмирдаги девиацияларга нисбатан толерантлик, эмпатия, эмоционал

зийраклик каби талаблар асосида ёндашувнинг намоён этилиши;

д) ўсмирдаги ижтимоийлик ва шахслилик сифатларнинг ўзаро

уйғунликда ривожлантирилишига нисбатан ягона позитив установкаларнинг
яратилиши ва ҳоказо.


background image

20

4. Ўсмирлар хулқини коррекция қилишда ўсмирларнинг фақат ўзи билан

ишлаш кифоя қилмайди. Зеро, бу жараёнда фан ўқитувчилари, гуруҳ раҳбар-
лари, мактаб психологи, ота-оналар ва кенг жамоатчилик ўзаро уюшган ҳол-
да фаол иштирок этишлари лозим.

5. Педагогнинг психологик компетентлиги аввало, ўз касбий позициясини

аниқлаб олишга, ўқувчидаги индивидуал-психологик имкониятлар кўламига
адекват баҳо бера олишга, ўқувчилардаги “мен” тимсолини коррекция қила
олишга хизмат қилувчи ижобий установкаларни олишга хизмат қилувчи
ижобий

установкаларни

шакллантиришга

йўналтирилганлиги

билан

аҳамиятлидир. Ушбу ҳолатни ҳисобга олиш орқали дезадаптациялашган
ўсмирлар билан ишлашдаги таълим-тарбия самарадорлигига эришиши
мумкин бўлади.

6. Республикамиз таълим муассасалари учун амалдаги “Психологик

хизмат Низоми”га дезадаптациялашган ўсмирларни аниқлаш ва улар
хулқидаги айрим педагогик-психологик нуқсонларни бартараф қилиш бўйича
муайян ўзгартиришлар киритишнинг зарурлиги тавсия этилади.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Баротова Д.Ш., Тўлаганов Ш. Ўсмирлик даврига хос стресс ҳолатининг

физиологик механизмлари. //Психологиянинг долзарб муаммолари. Тошкент-
2009. – Б. 158-159.

2. Баротова Д.Ш., Тўлаганова Г.Қ. Мактаб психологи амалий фаолиятига

чизгилар.// “Назарий ва амалий психологиянинг илмий масалалари уларни
таълим тарбия жараёнидаги ўрни” мавзусидаги Республика илмий-амалий
анжумани материаллари.// Андижон -2009. - Б. 41-44.

3. Баротова Д.Ш., Рашидов М.М. Ўсмирлик даврига хос хулқий

“оғишларнинг” таснифланиши.// “Педагогик маҳорат” журнали. - Бухоро -
2010. - №1. - Б. 32-33.

4. Баротова Д.Ш., Нормуродов Ғ. Ўсмирлик даврига хос пубертат

кризислар ва унинг типлари.// “Педагогик маҳорат” журнали. - Бухоро -2009. -
№3. - Б. 25-26.

5. Баротова Д.Ш., Ниёзова Г.Д., Жабборов Ҳ.Х. Таълимнинг сифат

самара-дорлигини оширишда инновацион технологиялардан фойдаланиш.//
“Умумий ўрта таълимнинг назарий ва амалий муаммолари”. Тошкент-2009. –
Б. 99-100.

6. Баротова Д.Ш., Тўлаганова Г.Қ., Баротов Ш.Р. Деструктив ижтимоий

психологик комплексларнинг психологик адаптацияси муаммолари.//
“Психология XXI аср бошларида” Республика илмий-амалий анжуман
материаллари.// Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Тошкент-2008. – Б. 32-36.

7. Баротова Д.Ш., Баротов Ш.Р., Мухторов Э.М., Собирова Д.А.

Идентивлик: ўсмир шахси ва ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш
муаммолари.//Миллий идентивлик ва оммавий ахборот воситалари


background image

21

(Ўзбекистон республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Юксак маънавият
- енгилмас куч” китоби мисолида) илмий мақолалар тўплами. Тошкент – 2010.
– Б. 31-32.

8. Баротова Д.Ш., Баротов Ш.Р. Ёшларни миллий қадриятлар руҳида

тарбиялаш. //Республика илмий-амалий анжумани материаллари.//Қарши
давлат университети. Қарши – 2008.- Б. 83-84.

9. Баротова Д.Ш., Тўлаганова Г.Қ., Сулаймонова Т. “Ўсмирлик даврига

хос аддиктив суицидал хулқ феномени”// “Педагогик маҳорат” журнали. –
Бухоро- 2009. №1 – Б. 8-10.

10. Баротова Д.Ш., Туляганова Г.К., Лукмонов А.С. Медицинская

психология. Изучение особенностей личностной структуры подростков.//
Журнал “Естественные и технические науки”. – Москва – 2010. - № 4. - С.153-
157.

11. Баротова Д.Ш. Болангизни руҳий зўриқишдан сақланг. “Psixologiya”

илмий журнали. Бухоро –2011. №2. – Б. 68-69.

12. Баротова Д.Ш. Тарбияси “қийин” ўсмирларни ўрганишнинг

педагогик-психологик тамойиллари. //Тезисы докладов научно-практической
конференции “Психологические и социально-психологические детерминанты
благополучия личности”// Филиал МГУ им. М. В. Ломоносова в г. Ташкенте.
Ташкент – 2011. - С. 42-46.

13. Баротова Д.Ш. Дезадаптациялашган ўсмирларни психологик

коррекция қилишда педагог касбий фаолиятининг психологик компетентлиги.
“Psixologiya” илмий журнали. Бухоро – 2012. №2. – Б. 40-47.

14. Баротова Д.Ш. Педагог касбий фаолиятида дезадаптациялашган

ўсмирлардаги “мен” тимсолини таҳлил қилиш муаммолари. //“XXI аср
психологиясининг назарий ва амалий муаммолари”ни ўрганишга
бағишланган Республика илмий-амалий конференцияси материаллари//
Тошкент-2012. - Б. 419-420.

15. Баротова Д.Ш. Дезадаптациялашган ўсмирларни психологик

муҳофаза

қилиш

имкониятлари//“Бошланғич

таълимда

инновацион

технологияларни қўллаш истиқбол-лари” мавзусидаги Республика илмий-
амалий конференцияси материаллари//Бухоро – 2012. - Б. 224-225.












background image

22

Психология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор

Баротова Дилафрўз Шарифовнанинг 19.00.07 – педагогик

психология ихтисослиги бўйича “Дезадаптациялашган ўсмирлар

хулқини коррекция қилишда педагогнинг психологик компетентлиги”

мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

дезадаптация, дезадаптациялашган,

компетентлик, эмпатия, ижтимоий-психологик, установка, девиация,
эмоционаллик, коррекция, ижтимоий реабилитация, “Мен” тимсоли.

Тадқиқот объекти:

умумтаълим мактабларининг 72 нафар ўқитувчилари

ва 118 нафар ўсмирлар.

Ишнинг мақсади:

Дезадаптациялашган ўсмирлар хулқини коррекция

қилишда педагогнинг психологик компетентлиги хусусиятларини ўрганиш.

Тадқиқот методлари:

“Эмпатик тенденцияларни ўрганиш” методикаси

(А. Мехрабиан), “Касбий фаолият мотивацияси” методикаси (К. Земфир,
А.Реан), “Ижтимоий-психологик мослашув сўровномаси” (К. Роджерс, М.
Даймонд),

“Мен

кимман”

методикаси

(М.

Кун,

М.Н.Овчинникова),“Қадриятларнинг мустақил танлови” экспресс методикаси
(Е.Б. Фанталова), "Фаолиятни лойиҳалаштириш" (Н.В. Кузьмина) методикаси,
психотренинг, математик статистика методлари (Пирсоннинг корреляция
коэффициенти ва Стьюдент–Фишер мезонлари).

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

илк маротаба маҳаллий

шароитда умумтаълим мактабларида дезадаптациялашган ўсмирларнинг
“Мен” тимсоли билан ишловчи педагогларнинг психологик компетентлиги
даражаларининг

аниқланганлиги;

дезадаптациялашган

ўсмирларни

коррекциялашга комплекс ёндашувнинг психологик моҳияти очиб
берилганлиги; дезадаптациялашган ўсмирларнинг “Мен тимсоли”ни
коррекция

қилишда

ўқитувчининг

психологик

компетентлигини

ривожлантириш бўйича психолог иш дастури яратилганлиги ва унинг
апробациядан ўтказилганлиги.

Амалий

аҳамияти:

Тадқиқот

натижаларига

асосланиб,

дезадаптациялашган ўсмирларни коррекция қилишда педагог психологик
компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи психолог ёндашув
дастури ишлаб чиқилди; мактабда психологик хизматни ташкил этиш,
ўқитувчилар ва ўсмирларга психологик консультацияни жорий қилиш
марказлари фаолияти учун тавсиялар ишлаб чиқилди.

Татбиқ этиш даражаси:

тадқиқот натижаларидан мактаблардаги

дезадаптациялашган ўсмирлар билан олиб бориладиган алоҳида тарбиявий
дастурлар режасини тузишда унумли фойдаланиш мумкин.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

педагогик психология, психологик

хизмат, консультатив психология ва психокоррекция, шахс психологияси.




background image

23

РЕЗЮМЕ

диссертации Баратовой Дилафруз Шарифовны на тему

«Психологическая компетентность педагога в коррекции поведения

дезадаптированных подростков» на соискание ученой степени кандидата

психологических наук по специальности 19.00.07-педагогическая

психология

Ключевые слова:

дезадаптация, дезадаптированный, компетентность,

эмпатия, социально-психологический, установка, девиация, эмоциональность,
коррекция, социальная реабилитация, символ «Я».

Объект исследования:

72 учителей общеобразовательных школ и 118

подростков

.

Цель работы:

изучение особенностей психологической компетентности

педагога в коррекции поведения дезадаптированных подростков.

Методы исследования:

методика изучения эмпатических тенденций

(А.Мехрабиан), методика “Мотивация профессиональной деятельности”
(К.Земфир, А.Равен), опросник социально-психологической адаптации
(К.Роджерс, М.Даймонд), методика «Кто Я?» (М.Кун), экспресс методика
«Самостоятельный

выбор

ценностей»

(Е.Б.Фанталова),

методика

«Проектирование

деятельности»

(Н.В.Кузьмина),

психотренинг,

математические и статистические методы для обработки данных
(коэффициент корреляции К. Пирсона, критерии Стьюдента, Фишера).

Полученные результаты и их новизна:

впервые определены уровни

психологической компетентности педагогов, работающих с образом «Я»
дезадаптированных подростков в общеобразовательных школах; раскрыто
психологическое содержание комплексного подхода к коррекции поведения
дезадаптированных подростков; создана и апробирована рабочая программа
психолога по развитию психологической компетентности учителей по
коррекции «Я-образа» дезадаптированных подростков.

Практическая значимость:

создана программа работы психолога для

развития педагогической компетентности учителя при коррекции поведения
дезадаптированных подростков, разработаны рекомендации по организации
психологической службы в школе.

Степень внедрения и экономическая значимость:

результаты

исследования можно внедрить в воспитательную работ с дезадаптированными
подростками в общеобразовательных школах.

Область применения:

педагогическая психология, психологическая

служба, консультативная психология и психокоррекция, психология
личности.







background image

24

RESUME

Thesis of Baratova Dilafruz Sharifovna on the academic degree of the

candidate psychological sciences in specialty 19.00.07- pedagogical psychology

“Psychological competence of the teacher in the correction of behavior of

desadaptated teenagers”

Key words:

desadaptation, desadaptated, competence, empathy, social-

psychological, attitude, deviation, emotionality, correction, social rehabilitation,
image "I".

Subjects of research:

72 school

teachers and 118 teenagers

Purpose of the work:

investigation of peculiarities of psychological

competence of the teacher in the correction of desadaptated teenagers’ behavior

Methods of research:

methodics of stydying of emphatic tendencies (A.

Mekhrabian), methodics “Motivation of professional activity” (K.Zemfir, A.Raven),
test “Who I” (M.Kun, M.N. Ovchinnikova), express- test “ Independent choice of
valves” (Y.B.Fantalova), methodics “Activity designing” (N.V.Kuzmina),
psychological training, mathematic-statistical methods for data analyses (K.Pearson
correlation coefficient, Student and Fisher coefficients).

The results obtained and their novelty

: For the first time the levels of

psychological competence of teachers, working with desadaptated teenagers in
schools, are defined; psychological content of complex approach in correction of

behavior of desadaptated teenagers is revealed; the psychological program on the
development of psychological competence of teachers in correction of “I- image”
of desadaptated teenagers is created.

Practical value:

the psychological program for development of pedagogical

competence of teacher in the correction of behavior of desadaptated teenagers is
created; the recommendations on organization of school psychological service are
worked out.

Degree of embed and economic effectivity:

research results can be

introduced in up-bringing work with desadaptated teenagers in schools.

Field of application:

pedagogical psychology, psychological service,

consultation psychology and psychocorrection, psychology of personality.












background image

25

ii

*’’’111

.

Библиографические ссылки

Баротова Д.Ш., Тўлаганов Ш. Ўсмирлик даврига хос стресс ҳолатининг физиологик механизмлари. //Психологиянинг долзарб муаммолари. Тошкент-2009. -Б. 158-159.

Баротова Д.Ш., Тўлаганова Г.Қ. Мактаб психологи амалий фаолиятига чизгилар.// “Назарий ва амалий психологиянинг илмий масалалари уларни таълим тарбия жараёнидаги ўрни” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материал лари.// Андижон -2009. - Б. 41-44.

Баротова Д.Ш., Рашидов М.М. Ўсмирлик даврига хос хулкий “огишларнинг” таснифланиши.// “Педагогик махорат” журнали. - Бухоро -2010. -№1,- Б. 32-33.

Баротова Д.Ш., Нормуродов Ғ. Ўсмирлик даврига хос пубертат кризислар ва унинг типлари.// “Педагогик махорат” журнали. - Бухоро -2009. -№3. - Б. 25-26.

Баротова Д.Ш., Ниёзова Г.Д., Жабборов Ҳ.Х. Таълимнинг сифат самара-дорлигини оширишда инновацион технологиялардан фойдаланиш.// “Умумий ўрта таълимнинг назарий ва амалий муаммолари”. Тошкент-2009. -Б. 99-100.

Баротова Д.Ш., Тўлаганова Г.Қ., Баротов Ш.Р. Деструктив ижтимоий психологик комплексларнинг психологик адаптацияси муаммолари.// “Психология XXI аср бошларида” Республика илмий-амалий анжуман материаллари.// Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университета. Тошкент-2008. - Б. 32-36.

Баротова Д.Ш., Баротов Ш.Р., Мухторов Э.М., Собирова Д.А. Идентивлик: ўсмир шахси ва ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш муаммолари.//Миллий идентивлик ва оммавий ахборот воситалари (Узбекистан республикаси Президента И.А. Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” китоби мисолида) илмий маколалар тўплами. Тошкент - 2010. -Б. 31-32.

Баротова Д.Ш., Баротов Ш.Р. Ёшларни миллий кадриятлар рухида тарбиялаш. //Республика илмий-амалий анжумани материаллари.//Қарши давлат университета. Қарши - 2008.- Б. 83-84.

Баротова Д.Ш., Тўлаганова Г.Қ., Сулаймонова Т. “Ўсмирлик даврига хос аддиктив суицидал хулк феномени’7/ “Педагогик махорат” журнали. -Бухоро- 2009. №1 - Б. 8-10.

Баротова Д.Ш., Туляганова Г.К., Лукмонов А.С. Медицинская психология. Изучение особенностей личностной структуры подростков.// Журнал “Естественные и технические науки”. - Москва - 2010. - № 4. - С. 153-157.

Баротова Д.Ш. Болангизни руҳий зўриқишдан сақланг. “Psixologiya” илмий журнали. Бухоро -2011. №2. - Б. 68-69.

Баротова Д.Ш. Тарбияси “қийин” ўсмирларни ўрганишнинг педагогик-психологик тамойиллари. //Тезисы докладов научно-практической конференции “Психологические и социально-психологические детерминанты благополучия личности”// Филиал МГУ им. М. В. Ломоносова в г. Ташкенте. Ташкент-2011. - С. 42-46.

Баротова Д.Ш. Дезадаптациялашган ўсмирларни психологик коррекция килишда педагог касбий фаолиятининг психологик компетентлиги. “Psixologiya” илмий журнали. Бухоро - 2012. №2. - Б. 40-47.

Баротова Д.Ш. Педагог касбий фаолиятида дезадаптациялашган ўсмирлардаги “мен” тимсолини тахдил килиш муаммолари. //“XXI аср психологиясининг назарий ва амалий муаммолари”ни ўрганишга багишланган Республика илмий-амалий конференцияси материаллари// Тошкент-2012. - Б. 419-420.

Баротова Д.Ш. Дезадаптациялашган ўсмирларни психологик муҳофаза килиш имкониятлари//“Бошлангич таълимда инновацион технологияларни қўллаш истиқбол-лари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси материаллари//Бухоро - 2012. - Б. 224-225.