ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 341.4 (043.5) (575.1)
УМАРХАНОВА ДИЛДОРА ШАРИПХАНОВНА
ЖИНОЯТ СОДИР ҚИЛГАН ШАХСЛАРНИНГ
ЭКСТРАДИЦИЯСИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ
ҲАМКОРЛИК
12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ
юридик фанлар номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент-2010
2
Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти “Халқаро ва қиёсий ҳуқуқ” кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
юридик фанлар доктори
Мухамеджонов Омонулла Зокирович
Расмий оппонентлар:
юридик фанлар доктори, профессор
Исмоилов Баходир Исламович
юридик фанлар номзоди
Раҳимов Дилшод Фахриевич
Етакчи ташкилот:
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети
Диссертация ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги фан доктори
(номзоди) илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
Д.005.15.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил “____“ _________ кун
соат _____ даги йиғилишида бўлиб ўтади. Манзил: 100077, Тошкент шаҳри,
Мустақиллик шоҳ кўчаси, 54.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон
иқтисодиёти ва дипломатия университетининг кутубхонасида танишиш мумкин.
Манзил: 100077, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 54.
Автореферат “____“ __________ 2010 йилда тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, с.ф.н.
М.М.Бахадиров
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг
долзарблиги.
Ўзбекистон
Республикаси
мустақиллик
йилларида қатор халқаро конвенциялар, шартномалар ва хужжатларга қўшилиб,
уларнинг фаол иштирокчисига айланди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларига мувофиқ халқаро ҳуқуқ нормаларининг устуворлиги белгиланган.
Бу эса халқаро ҳуқуқий стандартларнинг миллий қонунчиликка татбиқ қилиниши,
қонунларимизни уларга мувофиқлаштириш масалаларига янгича қараш
заруратини туғдиради. Миллий қонунчилик ва тегишли тартиб қоидаларни
халқаро стандартларга мослаштирилиши ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари фаолиятини, айниқса жиноят содир қилган шахсларни ва процесснинг
бошқа субъектларини ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга доир қонунчиликни
такомиллаштиришни талаб қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “...мамлакатимиз
халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида тан олинди ва тасдиқланди.
Шу билан бирга жаҳон иқтисодиётида интеграциялашув жараёни, умум эътироф
этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан миллий қонунчилигимизни
такомиллаштириш ва мослаштириш билан боғлиқ бўлган қатор ўз ечимини
кутаётган муаммолар мавжуд”
1
лигига алоҳида эътибор қаратган эди.
Содир этилган жиноят учун жавобгарлик ҳудудий тегишлиликка асосан
амалга оширилиши одил судлов амалиётининг асосий принципи ҳисобланиб, унга
мувофиқ жавобгарликка тортиш масаласи жиноят қайси ҳудудда содир этилган
бўлса, шу ҳудуддаги суд томонидан жавобгарликка тортилиши ва жазо
тайинланиши белгиланган. Бунда муайян давлатнинг жиноятчиликка қарши
курашга оид миллий қонунчилиги ва унда белгиланган чора-тадбирлар бошқа
давлат ҳудудига яширинган жиноятчини жавобгарликка тортиш, жиноят учун
жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини рўёбга чиқариш учун етарли
эмаслигини қайд этиш керак. Бу эса, ўз навбатида давлатлар жиноятчиликка
қарши курашда ўзаро ҳамкорлик қилиши учун объектив заруратни юзага келтириб
чиқаради. Давлатларнинг жиноятчиликка қарши курашдаги ҳамкорликда
аҳамиятли ўринни жиноят содир қилиб, бошқа давлатларга яширинган шахсларни
ушлаб бериш ва талаб этиш бўйича халқаро ҳамкорлик эгаллайди.
Содир қилинган жиноят тўғрисида етарли далиллар тўплангач терговчи
томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ
айбланувчи деб тан олинади. Шахснинг жиноят иши бўйича иш юритувининг
қайси босқичида яширинишига қараб айбланувчини экстрадиция қилиш зарурияти
юзага келади
2
.
1
Каримов И.А. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш
-
энг муҳим вазифамиз.
/
Озод ва
обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. Т.8. - Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – Б.353.
2
Бундан кейинги матнда тўғри ва аниқ тушунилиши учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкум
ўрнига жиноят содир қилишда айбланаётган шахс жумласи ишлатилади.
4
Экстрадиция институти халқаро ҳуқуқнинг махсус тармоғи сифатида
халқаро жиноят ҳуқуқига яхлитлик ва тугаллик хусусиятларини бахш этади.
Халқаро жиноят ҳуқуқи эса, давлатларнинг халқаро жиноятчиликка қарши кураш
соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини тартибга солишга йўналтирилган норма ва
тамойиллар мажмуи сифатида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни қўллаб-
қувватлашга йўналтирилган. Зеро, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот жиноий қилмиш
учун жавобгарликнинг муқаррарлиги сўзсиз таъминланган шароитдагина
самарали амал қилиши мумкин. Айтиш мумкинки, амалда судланувчининг суд
муҳокамасида иштирокини таъминламай туриб, жавобгарликнинг муқаррарлиги
ҳақида сўз юритиш мутлақо мумкин эмас. Бу ҳам экстрадиция институтининг
халқаро жиноят ҳуқуқида нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат
беради.
Республикамиздан экстрадиция қилинганлар 2007 йилга нисбатан, 2008
йилда 38,5%, 2009 йилда 51% ошган. Уларнинг 66,7% Россия Федерациясига ва
24,4% Қозоғистонга ушлаб берилган
3
. Ҳолбуки 2000 йилга қадар ушлаб
берилганлар сони 100 нафардан ошмаган бўлиб, бу сўнгги йилларда экстрадиция
институтининг қўлланилиши деярли уч маротаба ошганлигидан ҳамда бу борада
жиноятчиликка қарши курашда давлатлараро ҳамкорлик сезиларли даражада
ортганлигидан далолат беради.
Маълумки, жиноят ишлари ўзаро ҳуқуқий ёрдам давлатлар ўртасидаги икки
томонлама ва кўп томонлама шартномалар асосида амалга оширилади. Бундай
ҳамкорлик жиноят ишлари бўйича ушлаб бериш ва талаб этиш тўғрисида тузилган
икки томонлама шартномалар ёки экстрадиция масалалари тўғрисидаги кўп
томонлама конвенцияларда кўзда тутилган бўлиши билан бир қаторда ички
қонунчилик нормаларида ҳам ўз аксини топган. Гарчанд, Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 8-моддасида ушбу гуруҳ халқаро шартномаларнинг рўёбга
чиқарилиши асослари қисман мустаҳкамланган бўлса-да, унда жиноят содир
этишда айбланаётган шахс яширинган давлат билан Ўзбекистон ўртасида икки
томонлама шартномаси тузилмаган бўлса ёки у давлат халқаро конвенция аъзоси
бўлмаса ва миллий жиноий процессуал қонунчиликда ушбу масала тартибга
солинмаган ҳолларда, жиноят содир қилган шахсни ушлаб бериш ёки ушлаб
берилишини талаб қилиш масаласи қандай ҳал қилиниши ўз аксини топмаган.
Бундай ҳолатда халқаро миқёсда қидирувда бўлган, республика ҳудудида қўлга
олинган ёки, аксинча, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этишда
айбланиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан қидирувда бўлиб,
хорижий давлатларда қўлга олинган шахс билан нима қилиш лозим ва қўлга
олинмаган шахсларни ушлаб беришни талаб қилиш тартиби ҳам мунозарали
бўлиб қолади.
Юқоридаги масалаларни ойдинлаштириш учун экстрадиция тартибини
Ўзбекистон қонунчилигига татбиқ этиш механизмини янада чуқурроқ ўрганиш ва
3
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотлари, 2009 йил.
5
ривожлантириш, учинчи мамлакатлар орқали талаб қилиб олиш, бу борадаги
давлат органлари ваколатларини тақсимлаш бўйича чуқур илмий таҳлил ўтказиш
зарур.
Боз
устига,
экстрадиция
масалаларининг
муфассал
тартибга
солинмаганлиги шахсни ушлаш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чора-
тадбирларини кўришда Интерполнинг бу борадаги тартиб қоидаларидан
фойдаланиш масаласини мураккаблаштириб юбориши, бу эса назариётчи-
тадқиқотчилар ва амалиётчилар ўртасида турли ёндашувларнинг вужудга
келишига сабаб бўлаётганлигини эътироф этиш жоиз.
Шундай қилиб, давлатларнинг жиноятчиликка қарши курашга оид
ҳамкорлигида ўзига хос муҳим ўрин эгаллаган экстрадиция институти давлатларо
жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга бағишланган аксарият
конвенция ва келишувларнинг замирида ётади.
Давлатлар томонидан жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
тизимида экстрадицияни халқаро-ҳуқуқий тартибга солишнинг муҳимлиги
давлатнинг ўз ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсади нуқтаи
назаридан миллий манфаатлари ҳамда айни дамда давлатлар ҳамжамияти учун
хавф солувчи халқаро жиноятчиликка қарши кураш нуқтаи назаридан халқаро
ҳамжамият манфаатларига бирдек мосдир. Буларнинг барчаси мазкур диссертация
тадқиқотининг халқаро ҳуқуқнинг долзарб мавзусига бағишланганлигидан
далолат беради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ушбу тадқиқот иши билан
боғлиқ муаммоларнинг айрим қирралари Ўзбекистон Республикаси ва хорижий
давлатлар олимларидан С.Д.Беди, Р.М.Валеев, Ю.Г.Васильев, Л.Н.Галенская,
В.Э.Грабар, В.П.Зимин, Г.Маткаримова, Д.Сатторов, томонидан халқаро-ҳуқуқий
институт
сифатида
ўрганилган.
Ғ.А.Абдумажидов,
З.Ф.Иноғомжонова,
Н.И.Костенко, И.И.Лукашук, П.А.Лупинская, А.Б.Мезяев, Ю.В.Минкова,
С.Мокринский, Д.Никольский, Л.Оппенгейм, Э.Симсон, И.А.Шеарер ва
Е.А.Шостак илмий ишларида муаммонинг жиноят процессуал жиҳатлари
ёритилган
4
.
Мамлакатимизда “Жиноят процессида экстрадиция” мавзуси бўйича
номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган Р.А.Сайфулов
5
ўз илмий ишида
муаммони ИИВ ва прокуратура материаллари асосида жиноий-процессуал нуқтаи
назаридан ўрганган.
Шунингдек, Ф.М.Файзиев давлатлар ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам
кўрсатишга оид муносабатларни халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш мавзусида
номзодлик диссертациясида ушбу масалани алоҳида параграф доирасида тадқиқ
этган
6
.
4
Муаллифларнинг илмий ишлари диссертациядаги фойдаланилган адабиётлар рўйхатига киритилган.
5
Сайфулов Р.А. Экстрадиция в уголовном процессе (по материалам МВД и Прокуратуры Республики Узбекистан).
Автореф. дисс ... канд. юрид. наук. - Ташкент, 2001.
6
Файзиев Ф.М. Международно-правовое регулирование отношений между государствами по оказанию правовой
помощи: Автореф. дисс. … канд. юрид. наук. – Ташкент, 2007. – С. 14-15.
6
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2009 йилда “Халқаро-ҳуқуқий
масалалар бўйича қўлланма (тезкор-қидирув ва тергов органлари амалий
фаолиятида фойдаланиш учун)” нашр этилган бўлиб, унда экстрадицияга оид
асосий кўп томонлама ва икки томонлама шартномалар ҳақида маълумот
берилган
7
.
Жиноят содир қилиб бошқа давлатлар ҳудудида яширинган шахсларни
ушлаб бериш ва талаб қилишни амалга ошириш давлатлараро ва халқаро
ҳамкорлик даражасида тартибга солиниши ва рўёбга чиқарилиши тартиби ва
механизмига оид масалалар бўйича Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларида
халқаро ҳуқуқий фанлар доирасида изланишлар олиб борилмаган. Шу кунга қадар
олиб борилаётган кўплаб изланишларда масаланинг жиноят процессуал ҳуқуқи
фанига тааллуқли жиҳатларигина амалий ва назарий жиҳатдан ўрганилган. Бу эса
халқаро ҳуқуқ фани нуқтаи назаридан бу соҳадаги халқаро шартномаларнинг
рўёбга чиқарилиш механизмини ўрганиш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш
эҳтиёжини мавжудлигини белгилайди.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Тошкент давлат юридик институтининг илмий тадқиқот ишлари режасига
киритилган ва институт Илмий кенгашининг 2008 йил 30 январдаги йиғилишида
(6-сонли баённома) тасдиқланган.
Тадқиқотнинг мақсади
бўлиб,
экстрадиция бўйича миллий қонунчилик ва
халқаро шартномаларни таҳлил қилиш асосида экстрадицияни амалга ошириш
механизмининг самарадорлигини оширишга ҳамда жиноят содир этишда
айбланаётган шахсларни ушлаб бериш ва ушлаб беришни талаб қилиш жараёнини
тартибга солувчи миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқий нормаларни
такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот
вазифалари
.
Тадқиқот
мақсадларига
эришиш
учун,
диссертацияда қуйидаги вазифалар белгиланди:
Ўзбекистон
Республикаси
ва
хорижий
давлатларнинг
ўзаро
шартномаларининг экстрадиция масалаларига оид нормаларини таҳлил этиш;
экстрадиция масалалари бўйича халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни илмий
таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
жиноят содир этишда айбланаётган шахсларни ушлаб бериш, ушлаб
беришни талаб қилиш, хусусан учинчи мамлакатлар орқали ушлаб беришни талаб
қилиш тартиби ва унинг амалиёти муаммоларини ўрганиш ва бу борада
учрайдиган камчиликларни бартараф этиш учун асослантирилган таклифлар
бериш;
7
Пособие по международно-правовым вопросам (для использования в практической деятельности следственно-
оперативных органов). I-II том. Подготовлено под рук. Б.Б.Валиева. – Ташкент: Изд.им. Гафур Гулом, 2009. –
С.160.
7
халқаро-хуқуқий ҳужжатларда экстрадиция соҳасидаги давлатларнинг
ҳамкорлигини такомиллаштиришга йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқиш;
жиноят содир этишда айбланаётган шахсларни экстрадицияси бўйича
халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик механизмини ривожлантириш бўйича илмий
асослантирилган таклиф ва тавсиялар беришдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети.
Мазкур тадқиқот ишининг объектини
жиноят содир этган шахсларнинг экстрадицияси бўйича халқаро-ҳуқуқий
ҳамкорлик билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар ташкил этади.
Тадқиқот предметини жиноят содир этган шахсларнинг экстрадицияси ва
бунда халқаро ҳамкорликнинг тутган ўрни ҳамда мазкур муносабатларни тартибга
солувчи миллий қонунчилик нормалари ҳамда ушбу қонун ҳужжатини
такомиллаштиришга доир масалалар ташкил этади.
Тадқиқот методлари.
Қўйилган вазифаларни бажариш учун назарий ва
методологик ёндашувлар натижасида умумилмий ва махсус билиш методларига
асосланган ҳолда, хусусан, мантиқий, қиёсий-ҳуқуқий, қиёсий-типологик,
системали-тузилмавий, тарихий, функционал таҳлил ва синтез методларидан
фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1)
Экстрадиция институтининг ривожланиш даврлари ўрганилди ҳамда шу
асосда
экстрадиция
институтининг
тарихий
ривожланиши
яширинган
жиноятчиларни уларни сўраётган давлатга ушлаб бериш каби энг оддий шаклидан
кенг ҳуқуқий негизларига эга бўлган ҳамда халқаро ҳамкорликнинг амалий
шаклига айланган мураккаб ва мукаммал шаклига ўтишигача бўлган узоқ
ривожланиш даврини бошидан кечирганлиги қайд этилди.
2)
Халқаро ҳуқуқнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги
ҳамкорлигининг асосий шакли сифатида экстрадициянинг мазмун-моҳияти очиб
берилган, унинг давлатнинг халқаро ҳуқуқнинг асосий нормалари ва
шартномавий-ҳуқуқий
мажбуриятларига
риоя
этиши
бўйича
халқаро
муносабатлардаги муносиб хулқ-атвори ифодаси эканлиги изоҳланган.
Шунингдек, экстрадиция тушунчасига қуйидагича муаллифлик таърифи берилган:
“экстрадиция – бир давлатнинг бошқа давлатга жиноят содир этишда
айбланаётган ёки маҳкум қилинган ўз ҳудудидаги шахсни суд қилиш ва ҳукмнинг
ижросини таъминлаш мақсадида халқаро шартнома ва битимларда белгиланган
тартибга кўра ушлаб бериши тушинилади”
.
3)
Экстрадиция институти жиноят ишлари бўйича халқаро-ҳуқуқий
ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири бўлиб, жиноят процесси мақсадларига
эришишга, бузилган ҳуқуқий муносабатларни тиклашга хизмат қилади, жамиятда
одиллик ва тенглик қоидаларини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, турли
мамлакатлар юрисдикциясининг ҳудуд бўйича чегараланишига қарамай,
жавобгарликнининг муқаррарлигини таъминлайди.
4)
Экстрадиция тизимлараро хусусият касб этади, зеро, халқаро, жиноят-
процессуал, жиноят ва бошқа ҳуқуқ соҳалари нормалари билан тартибга солинади.
8
Халқаро ва миллий қонунчилик нормаларининг тизимли таҳлили экстрадиция
институтини ҳуқуқий тартибга солишда Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят - процессуал кодекси нормалари муҳим
аҳамиятга эга.
5)
Экстрадиция – давлатнинг халқаро ҳуқуқ нормалари асосида бошқа бир
давлатга жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишидан иборат институт
бўлиб, қуйидагиларда ифодаланади: а) жиноят содир этишда айбланаётган ва
ушлаб бериш талаб қилинаётган шахсни ҳудудида жиноят содир қилган давлатга
ёки у фуқароси бўлган давлатга ёхуд жиноятдан жабр кўрган давлатга жиноий
жавобгарликка тортиш учун ушлаб бериш; б) жиноят содир этишда айбдор бўлган
шахсни шу ҳудуддаги давлат томонидан ҳукм қилиниб, жиноят содир этилган
ҳудуддаги экстрадиция қилинаётган шахс фуқароси бўлган давлатга ушлаб бериш.
6)
Экстрадициянинг турлари ўрганилиб, улар қуйидагича таснифланди:
1) экстрадицияга оид мажбуриятларнинг ифодаланиш шаклига қараб, унинг
шартномавий
(давлатларнинг тузилган шартномага мувофиқ шахсни ушлаб
бериши) ва
шартномасиз
(шартнома мавжуд бўлмаган ҳолда ўзаро ҳамкорлик
асосида шахсни ушлаб бериш); 2) ҳуқуқий таъсир этиш услубидан келиб чиқиб,
экстрадициянинг
ихтиёрий
(ушлаб берилиши лозим бўлган жиноятчи ҳудудида
бўлган давлат ташаббуси билан) ва
мажбурий
(жиноятчини ушлаб бериш талаби
билан жиноятдан зиён кўрган, жиноятчи фуқароси бўлган, ҳудудида жиноят содир
этилган давлат ташаббуси билан); 3)
дастлабки
(илгари экстрадиция қилинмаган
шахснинг ушлаб берилиши) ва
такроран
(ушлаб берилган шахс суд муҳокамаси
ёки жазони ўташ жараёнида яширинган ҳолларда, уни такроран экстрадиция
қилиш); 4)
тугал
(ҳеч бир шартларсиз талаб этилаётган шахсни ушлаб бериш) ва
шартли
(шахсни шартли равишда экстрадиция қилиш); 5)
доимий
(маълум
муддатлар билан боғлиқ бўлмаган, экстрадиция қилинган шахсни қайтаришни
кўзда тутмаган ҳолда шахсни ушлаб бериш) ва
муддатли
(экстрадиция қилинган
шахс шартномада ёки келишувда кўзда тутилган муддат ўтгач, ушлаб берган
давлатга қайтарилиши кўзда тутилган); 6)
қўшимча
экстрадиция (ушлаб берилган
шахсни бошқа жиноий қилмишлари учун ҳам таъқиб қилиш). Мухтасар қилиб
айтганда, экстрадиция институтининг турлари унинг ҳуқуқий табиатини белгилаб
беришда муҳим аҳамият касб этади.
7)
Жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция қилишнинг халқаро-
ҳуқуқий асослари бир неча
гуруҳларга
таснифланди.
Биринчи гуруҳга
жиноят
содир қилган шахсларни экстрадиция қилишга оид қоидаларни кўзда тутувчи
халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар (конвенция, декларация ва ш.к.) мансубдир.
Иккинчи
гуруҳга
халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган намунавий, тавсиявий
тусдаги ҳужжатлар киради.
Учинчи гуруҳга
давлатлар ўртасида имзоланган икки
томонлама ва кўп томонлама шартномаларни киритиш мумкин. Жиноят ишлари
бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдамни амалга оширишда давлатлараро икки томонлама ва
кўп томонлама шартномаларнинг ўрни улкан. БМТ Котибиятининг маълумотига
биноан, бундай шартномаларнинг сони 1500 тага етган ва мунтазам кўпайиб
9
бормоқда. Кўп томонлама шартнома ва келишувлар тузишдан кўзланган пировард
мақсад – давлатларнинг географик яқинлиги, иқтисодий, сиёсий ва маданий
алоқадорлиги, стратегик манфаатларининг умумийлиги туфайли экстрадицияни
амалга оширишнинг мақбул механизмини ишлаб чиқишдир.
8)
Экстрадиция
шартномавий-ҳуқуқий
асосларига:
ушлаб
бериш
тўғрисидаги икки томонлама шартномалар; кўп томонлама экстрадицияга оид
келишувлар; ушлаб беришни таъминлашга оид махсус нормаларни кўзда тутувчи
ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги икки ва кўп томонлама шартномалар; ушлаб беришга
тааллуқли нормаларни назарда тутувчи халқаро тусдаги жиноятларга қарши
кураш бўйича минтақавий ва глобал конвенция ҳамда декларациялар; шахсни
қидириш ва ушлаб бериш бўйича икки ва кўп томонлама ҳукуматлараро ва
қўмиталараро келишувлар киради.
9)
Жиноят содир этишда айбланаётган шахсларни экстрадиция қилишни
тартибга солиш бўйича халқаро ва миллий ҳуқуқ нормалари ўзаро алоқасининг
бир-бири билан узвий боғлиқ икки жиҳати аниқланди: а) давлат ҳуқуқий
нормалари иерархиясида халқаро-ҳуқуқий ва давлат ички ҳуқуқи нормаларининг
ўзаро алоқаси; б) халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий ҳуқуқ тизимига татбиқ этиш
механизми масаласи. Булар экстрадиция институтини тартибга солувчи халқаро ва
миллий ҳуқуқ нормалари ўзаро алоқасининг ўзига хос хусусияти бўлиб,
ҳуқуқнинг бошқа институтларида бундай ҳолат кузатилмайди.
10)
Халқаро ҳуқуқнинг принциплари орасидан экстрадиция бўйича
давлатлараро ҳамкорликнинг асосий принциплари ажратилди: муайян жиноятлар
учунгина экстрадиция қилиниши, икки ёқлама судловлилик, ихтисослашган
таъқиб,
ўзаролик
(икки
ёқламалик),
универсаллик,
жавобгарликнинг
муқаррарлиги, ўз фуқароларини ушлаб бермаслик, жиноят талаб билан мурожаат
этган мамлакат ҳудудида содир этилган бўлиши, жиноий таъқиб этиш муддати
ўтмаганлиги, сиёсий жиноят учун жавобгарликдан озод этиш, қайтармаслик, икки
марта судланмаслик (non bis in idem), учинчи давлат фуқаросини ушлаб бериш,
молиявий жиноятлар учун жавобгарлик, инсонпарварлик нуқтаи назаридан ушлаб
беришни рад этиш.
11)
Халқаро тажрибани таҳлил этиб, бугунги кунда экстрадицияга оид
қонунчиликни унификациялашнинг уч даражаси аниқланди:
биринчи даража
–
умумжаҳон унификацияси. Жаҳон миқёсда унификацияга эришиш мақсадида
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ушлаб бериш тўғрисидаги (№45/116-
резолюция) ҳамда Жиноят ишлари бўйича одил судлов соҳасида ўзаро ҳуқуқий
ёрдам тўғрисидаги намунавий шартномалар (№45/117-резолюция) имзоланган;
иккинчи
даража
–
Европа
қонунчилиги
унификацияси.
Бундай
бирхиллаштиришни 1957 йилги Ушлаб бериш тўғрисидаги Европа конвенцияси
ҳамда Бенилюкс давлатлари конвенцияси таъминлайди;
учинчи даража
– МДҲ
мамлакатлари қонунчилиги унификацияси. Бу 1993 йилги Минск ҳамда 2002
йилги Кишинев конвенциялари, шунингдек, МДҲ мамлакатлари учун ишлаб
чиқилган намунавий Жиноят-процессуал кодекси ёрдамида амалга оширилмоқда.
10
Илмий янгилиги
. Диссертация Ўзбекистон Республикасининг янги
ҳуқуқий доктринаси шакллантирилаётган шароитда жиноят содир этишда
айбланаётган
шахсларнинг
экстрадицияси
бўйича
халқаро-ҳуқуқий
ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари, назарий ва амалий муаммоларини, ушбу
жараёнларни тартибга солувчи халқаро – ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзига хос
жиҳатларини, экстрадиция амалиётини ва уни такомиллаштириш йўлларини
комплекс таҳлил қилишга бағишланган дастлабки монографик тадқиқотдир. Унда
экстрадиция таърифидан келиб чиққан ҳолда, “ушлаб бериш”, “экстрадиция”,
“ушлаб беришни талаб қилиш” ва “халқаро қидирув” тушунчаларига таърифлар,
учинчи мамлакат орқали ушлаб бериш ва талаб қилиш бўйича механизмни
тегишли тартиби ва қисмлари юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар
берилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг
назарий аҳамияти шундан иборатки, тадқиқот халқаро ҳуқуқ ҳамда жиноят
процессуал ҳуқуқи назарияларининг ривожланишига муайян ҳисса қўшади. У
жиноят содир қилишда айбланаётган шахсларни экстрадиция қилиш борасидаги
халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга оид муаммоларни ҳал этишда яқиндан
ёрдам беради.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти жиноят содир қилишда айбланаётган
шахсларни экстрадиция қилиш борасидаги халқаро ҳамкорлик амалиётини
такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қоида ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқилганлигида ифодаланади.
Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар, хусусан прокуратура ва ички ишлар идоралари ходимлари ва
судьяларнинг амалий фаолиятида қўлланилиши мумкин.
Диссертациянинг асосий натижаларидан экстрадицияга оид миллий
қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қонун ижодкорлиги фаолиятида, олий
юридик таълим муассасаларида “Халқаро ҳуқуқ”, “Халқаро жиноят ҳуқуқи” ва
“Жиноят процессуал ҳуқуқи” ўқув курсларини ўқитишда жиноят содир этган
шахсларни экстрадиция қилишга оид мавзуларни ўрганиш жараёнида, шунингдек,
бу борада халқаро ҳамкорлик механизмини янада такомиллаштириш ва келажакда
ушбу соҳада илмий-тадқиқот ишлари олиб боришда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертациянинг миллий қонунчилик
нормаларини такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги томонидан маъқулланган ва тегишли далолатнома билан
тасдиқланган.
Диссертациядаги асосий қоидалардан Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги Тошкент давлат юридик институти таълим жараёнида “Халқаро ҳуқуқ”,
“Халқаро жиноят ҳуқуқи” ва “Жиноят процессуал ҳуқуқи” фанларини ўқитиш
жараёнида фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертация иши Ўзбекистон
Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия
11
университети ҳузуридаги 12.00.10 - Халқаро ҳуқуқ ихтисослиги бўйича Илмий –
назарий семинарида муҳокамадан ўтказилган ва ижобий баҳоланган.
Ҳимояга қўйилаётган қоидалар ва илмий хулосалар ҳақида “Инсон
ҳуқуқлари
Умумжаҳон
Декларацияси
ва
Ўзбекистон
Республикасида
интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Хориж тажрибаси” (Тошкент, 2008),
“Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси” (Тошкент, 2008), “Проблемы
формирования правовой культуры современного Казахстана” (Қозоғистон,
Уральск, 2009), мавзуларидаги Республика ва халқаро илмий-амалий
конференцияларда маъруза қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Илмий тадқиқот натижалари
бўйича битта монография, 16 та илмий мақола нашр этилган бўлиб, ушбу
мақолаларнинг 7 таси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
ОАК рўйхатидаги илмий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, олтита
параграфни ўз ичига олган учта боб, ҳар бир боб бўйича хулосалар, хулоса,
фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан ташкил топган бўлиб,
ишнинг ҳажми 146 бетдан иборат. Илмий ишни ёзишда 215 та манбадан
фойдаланилган. Иловалар 21 бет.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
Кириш
қисмида мавзунинг долзарблиги, унинг назарий ва
амалий жиҳатдан ўрганилганлик даражаси, тадқиқот объекти ва предмети,
тадқиқотнинг назарий, услубий ва норматив асослари, мақсад ва вазифалари,
ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар, тадқиқот ишининг илмий янгилиги,
диссертация ишининг таркибий тузилиши ва ҳажми тўғрисидаги маълумотлар ўз
аксини топган.
Диссертация ишининг биринчи боби
“Жиноят содир қилган шахсларни
экстрадиция қилишнинг назарий-ҳуқуқий масалалари"
деб номланиб, унда
жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция қилишнинг ҳуқуқий табиати ва
халқаро-ҳуқуқий асосларига боғлиқ масалалар очиб берилган.
Ушбу бобнинг биринчи параграфи
“Жиноят содир қилган шахсларни
экстрадиция қилишнинг ҳуқуқий табиати”
деб номланиб, унда давлатларнинг
жиноятчиликка
қарши
курашдаги
ҳамкорлик
масаласи,
экстрадиция
институтининг ривожланиши тарихи, экстрадиция тушунчасига таъриф ва
таснифлашга оид масалалар таҳлил қилинган.
Диссертант бугунги кунда халқаро миқёсда айрим оғир ва ўта оғир турдаги
жиноятлар сонининг кескин ошиб бораётганлиги сабабли халқаро хавфсизликни
таъминлаш бўйича давлатларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасида
ҳамкорлигини ривожлантириш ва янада такомиллаштириш масаласи долзарб
аҳамият касб этиб бораётганлигига эътибор қаратган ҳолда, халқаро
муносабатларнинг турли соҳаларида интеграциялашув жараёни кучайиб бораётган
12
шароитда халқаро ҳамжамиятнинг жиноятчиликка қарши курашдаги саъй-
ҳаракатларини бирлаштириш шубҳасиз, халқаро ҳамкорликнинг устувор
йўналишларидан бирини ташкил этишини таъкидлайди.
Тадқиқотчи қайд этишича, жиноятчиликнинг ўсиш суръати ва сифат
ўзгаришлари бир ёки ҳаттоки бир неча мамлакатлар саъй-ҳаракатлари ҳам халқаро
тусдаги жиноий ҳодисаларга қарши курашда сезиларли ўзгаришларга олиб
келмаяпти. Жиноятчилик иллатининг миллий хавфсизликка таҳдид солиши, унинг
сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти йўлида ғов бўлиши ўз навбатида унга
жавобан
тегишли
чора-тадбирлар
кўришни,
даставвал,
трансмиллий
жиноятчиликка нисбатан халқаро даражада кураш олиб боришни тақозо этади.
Муаллиф
айрим
олимларнинг
(А.Боссард,
Б.Фрахи,
Н.Сафаров)
давлатларнинг жиноятчиликка қарши кураш йўлидаги ҳамкорлиги халқаро
жиноятчиликка жавобан қатъий ва кучли зарба бўлади; бунда давлатлар ўзаро
ҳамкорлик мобайнида бир неча давлатлар учун хавф туғдирувчи жиноятларни
келишган ҳолда тавсифлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича
чораларни
мувофиқлаштириш,
жиноятчилик
ва
жиноятчилар
устидан
юрисдикцияни белгилаш, жиноят ишлари бўйича ва жиноятчиларни ушлаб бериш
юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш каби муҳим масалаларни ҳал қилишга
эришадилар, деган фикрини қўллаб-қувватлайди.
Ушбу параграфда, шунингдек, экстрадиция институтининг ривожланиш
тарихи қисқача таҳлил қилиб ўтилган. Унда таъкидланишича, экстрадиция узоқ
тарихий илдизларга эга бўлса-да, замонавий тушунишдаги экстрадиция институти
илмий муомалага XVII асрдан бошлаб кириб келган.
Диссертант мазкур параграфда экстрадиция тарихий ривожланишини
турлича даврлаштирган бир қатор олимларнинг қарашларини ҳам ўрганган.
Хусусан, Ф.Ф.Мартенс экстрадиция амалиётини уч даврга (қадимги, ўрта ва янги
даврлар; XVII аср бошларидан XIX асрнинг 40-йилларининг сўнгигача; энг янги
давр); М.Басиуни эса, тўрт босқичга (қадимги даврдан – XVII асргача; XVIII аср
ва XIX асрнинг биринчи ярми; 1833 йилдан 1948 йилгача бўлган давр; 1948
йилдан сўнг); А.И.Бойцов ҳам тўрт даврга (қадимги давр – XVII аср; XVIII аср –
XIX асрнинг биринчи ярми; 1840-1943 йиллар; 1943 йилдан ҳозирга қадар) бўлиб
ўрганганлиги таъкидланган.
Шунингдек, мазкур параграфда экстрадиция тушунчасига оид бир қатор
ҳуқуқшунос
олимларнинг
(А.Х.Саидов,
Р.А.Сайфулов,
Ю.В.Минкова,
Л.Н.Галенская, И.И.Лукашук, Р.М.Валеев, Р.Бледсо, Б.Бокзек, И.Н.Лебединец,
В.Н.Кудрявцев,
С.Мокринский,
Л.Оппенгейм,
М.Д.Шаргородский,
Ф.И.Кожевников, Д.Никольский, В.К.Звирбуль, В.П.Шупилов) фикр ва
мулоҳазалари таҳлил этиб ўтилган.
Тадқиқотчи экстрадиция борасидаги фикр ва мулоҳазаларига хулоса қилиб,
унга қуйидагича таъриф беришни таклиф этади:
“Бир давлатнинг бошқа давлатга
жиноят содир этишда айбланаётган ёки маҳкум қилинган ўз ҳудудидаги шахсни
13
суд қилиш ва ҳукмнинг ижросини таъминлаш мақсадида халқаро шартнома ва
битимларда белгиланган тартибга кўра ушлаб бериши тушинилади”.
Ушбу параграфда ўрганилган яна бир масала бу экстрадиция таснифидир.
Диссертант экстрадиция тўғрисида билдирилган фикр ва мулоҳазаларни таҳлил
этиб, унинг ҳуқуқий асосларига кўра - шартномавий ва шартномасиз; ҳуқуқий
таъсир этиш услубидан келиб чиқиб - ихтиёрий ва мажбурий; ушлаб бериш
давомийлигига қараб - дастлабки ва такроран; экстрадиция қилиш шартларига
кўра - тугал ва шартли; муддатига биноан - доимий ва муддатли; шунингдек,
қўшимча экстрадиция каби турларини фарқлайди ва уларнинг ҳар бирини илмий
жиҳатдан асосланди.
Биринчи бобнинг
“Жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция
қилишнинг халқаро-ҳуқуқий асослари”
деб номланган иккинчи параграфида
жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция қилишнинг халқаро-ҳуқуқий
асослари сифатида халқаро конвенциялар, декларациялар, намунавий ҳужжатлар,
икки томонлома ва кўп томонлама шартномалар атрофлича ўрганилган ҳамда
уларнинг қўлланилиши билан боғлиқ масалаларнинг назарий ва амалий жиҳатлари
очиб берилган.
Тадқиқотчи жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция қилишнинг
халқаро-ҳуқуқий асосларини ўрганишни осонлаштириш ҳамда ушбу масалани
атрофлича тадқиқ этиш мақсадида уни бир неча гуруҳларга бўлиб ўрганишни
таклиф қилади: биринчи гуруҳга жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция
қилишга оид қоидаларни кўзда тутувчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар (конвенция,
декларация ва ш.к.) мансуб; иккинчи гуруҳга халқаро ташкилотлар томонидан
ишлаб чиқилган намунавий, тавсиявий тусдаги ҳужжатлар киради; учинчи гуруҳга
давлатлар ўртасида имзолаган икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар
киритиш лозимлигини асослайди. Жумладан, 1993 йил 22 январдаги Минск ва
2002 йил 7 октябрдаги Кишинев конвенциялари ўртасидаги тафовутли жиҳатлар
очиб берилди ҳамда Ўзбекистон Кишинев конвенциясини ратификация қилиши
мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосага келган.
Муаллиф Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг мустақил ва тенг
ҳуқуқли субъекти сифатида бугунги кунда қатор хорижий давлатлар (Қозоғистон,
Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Болгария, Чехия, Грузия,
Украина, Латвия, Литва, Туркия, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва
Покистон) билан мазкур масалага тааллуқли икки томонлама шартномалар
имзолаганлигини эътироф этади.
Диссертациянинг иккинчи боби
“Хорижий мамлакатларда ва
м
иллий
қонунчиликда жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция қилишни
ҳуқуқий тартибга солиниши
” деб номланиб, унда айрим хорижий мамлакатлар
қонунчилигида жиноят содир қилган шахсларни ушлаб бериш масалаларининг
тартибга солиниши бўйича халқаро ва миллий ҳуқуқ нормаларининг ўзаро
алоқаси таҳлил қилинган.
14
Мазкур бобнинг
“Айрим хорижий мамлакатлар қонунчилигида жиноят
содир қилган шахсларни ушлаб бериш масалаларининг тартибга солиниши”
деб
номланган биринчи параграфида
экстрадиция халқаро-ҳуқуқий асосларининг
мамлакатимиз ва айрим хориж давлатлари қонунчилигидаги миллий-ҳуқуқий
асослари таҳлил қилинган.
Муаллифнинг
фикрича,
Ўзбекистон
Республикасининг
қонун
ҳужжатларида, амалдаги ЖПКнинг айрим моддаларини истисно қилганда,
экстрадиция масаласи алоҳида тартибга солинмаган. Бунга сабаб, экстрадиция
халқаро-ҳуқуқ институти эканлиги ҳамда у асосан халқаро-ҳуқуқий шартномалар
билан тартибга солиниши ва унга оид масалалар икки давлат ўртасида
тузиладиган шартномалар билан боғлиқлигидадир.
Тадқиқотчи халқаро шартномаларда белгиланган ҳаракатларни бажариш
ҳужжатларни тузиш жараёнида риоя этилиши лозим бўлган ҳамда уларда акс
эттирилиши лозим бўлган асосий қоидаларни миллий қонунчиликда
мустаҳкамлаш зарурлигига эътибор қаратади.
Параграфда хорижий мамлакатлар қонунчилигини таҳлил этиш асосида
уларнинг экстрадицияга оид муносабатларни мустаҳкамловчи тизимига мансуб
юридик нормаларига – шартли равишда, экстрадицияга оид муносабатларни
конституциявий даражада мустаҳкамлаган ва экстрадицияга тааллуқли
масалаларни жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик билан тартибга солувчи,
шунингдек, экстрадиция тўғрисида алоҳида қонун ҳужжатлари қабул қилган
давлатларга ажратилган.
Диссертант
хорижий
мамлакатлар
қонунчилиги
таҳлили
мазкур
мамлакатларнинг экстрадиция соҳасидаги ижобий тажрибаси ҳамда экстрадицияга
оид ҳуқуқий муносабатларининг норматив-ҳуқуқий тартибга солинишига эҳтиёж
мавжудлигидан келиб чиқиб, мамлакатимизда ҳам “Экстрадиция тўғрисида”ги
қонун ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайди. Муаллиф ушбу қонуннинг ишлаб
чиқилиши ва қабул қилиниши аҳамияти ва зарурияти қуйидагилар билан
изоҳланади:
-
биринчидан,
экстрадиция тўғрисида миллий қонун қабул қилиниши икки
томонлама ва кўп томонлама келишувларни имзолаш учун ҳамда халқаро
жиноятчиликка қарши курашда бошқа давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш
самарадорлигини ошириш учун муҳим ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилади;
-
иккинчидан,
бошқа давлат билан шартнома тузилмаган ҳолда ҳам ўзаро
ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилади;
-
учинчидан,
амалдаги қонунчиликда ўз аксини топмаган экстрадицияни
амалга ошириш жараёни, тартиби, экстрадицияга йўл қўйилмайдиган ҳолатлар,
экстрадиция қилинаётган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш,
экстрадицияни амалга оширувчи давлат органлари тизими, уларнинг ваколатлари
ва ҳ.к. масалалар аниқ ва батафсил тартибга солинади;
-
тўртинчидан,
юқоридагиларга хулоса қилиб айтганда, экстрадиция билан
боғлиқ алоҳида қонун ҳужжатининг қабул қилиниши ушбу институтнинг
15
самарадорлигини оширади, амалдаги қонунчиликда мавжуд ноаниқликларни
бартараф этади, амалиётда учрайдиган муаммоларнинг ечимини белгилайди.
Иккинчи бобнинг иккинчи параграфида
“Жиноят содир қилган шахсларни
экстрадиция қилишни тартибга солиш бўйича халқаро ва миллий ҳуқуқ
нормаларининг ўзаро алоқаси”
таҳлил қилинган ҳамда
жиноят содир қилган
шахсларни экстрадиция қилишда хориж ва миллий ҳуқуқий тажрибалар, қиёсий
таҳлиллар ва ҳозирги ҳолатлар келтирилган.
Диссертант таъбири билан айтганда, халқаро ҳуқуқ ҳамиша миллий
қонунчилик билан узвий алоқада шаклланиб ва амал қилиб келади, тарихий
тараққиётга назар солинса, давлатларнинг ички ҳаётига халқаро ҳуқуқнинг
таъсири чуқурлашиб бориб, халқаро муносабатларнинг мавқеи ва унинг ички
миллий қонунчиликка таъсири кучаймоқда. Давлатнинг ички ҳуқуқи ва халқаро
ҳуқуқ мустақил ҳуқуқий тизимлар бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз доирасида ҳаракат
қилишга йўналтирилган.
Тадқиқотчи миллий ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг ўхшаш ва фарқли
жиҳатларини ўрганиб шундай фикрни асослайди: миллий қонунчилик нормалари
давлатнинг ваколатли органлари томонидан яратилади; халқаро ҳуқуқ эса ягона
ҳокимият тизимига эга эмаслиги, суверен давлатлар устидан турувчи якка
бошқарувнинг мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, нормалари, субъектлари, барча
давлатлар ёки халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан биргаликдаги иродаси
бўлган битимлар орқали яратилади. Ички миллий қонунчилик сингари халқаро
ҳуқуқ ҳам халқаро ҳуқуқий нормаларга риоя қилишни таъминлаш учун давлат
томонидан мажбур қилиш усулининг қўлланилишини кўзда тутади.
Ҳақиқаттан ҳам халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчиликнинг ўзаро самарали
алоқасини таъминламай туриб, давлатлараро муносабатларда асосий вазифалар
ҳал этилиши мумкин эмас.
Параграфда ёзилишича, халқаро ҳуқуқ нормаларидан қабул қилиниши
таклиф этилаётган Ўзбекистон Республикасининг “Экстрадиция тўғрисида”ги
қонун лойиҳасини тайёрлашда ҳам унумли фойдаланиш мумкин. Хусусан, бу
борада қабул қилинган намунавий шартнома ҳамда кўп ва икки томонлама
халқаро шартномаларнинг амалиётда ўзини оқлаган нормаларини миллий
қонунчиликда ҳам жорий этиш фойдадан холи бўлмайди.
Жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция қилишни тартибга солиш
бўйича халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчилик нормалари алоқасининг ўзига хос
хусусиятларидан бири ҳам айнан шунда намоён бўлади.
Юқоридагилар асосида диссертант халқаро ҳуқуқ нормалари давлат ичида
фақат унга миллий қонунчилик ҳужжати билан юридик куч берилгандан кейин
амал қила олишини таъкидлаб ўтади ҳамда параграф сўнгида халқаро ҳуқуқ ва
миллий қонунчилик нормаларининг алоқаси, айниқса, жиноят содир қилган
шахсларни экстрадиция қилишни тартибга солишда яққол намоён бўлади. Зеро,
ушбу институт бир вақтнинг ўзида халқаро ва миллий ҳуқуқ нормалари
16
мажмуидан ташкил топган бўлиб, бу ўз навбатида уларнинг ўзаро чамбарчас
алоқадорликда эканлигидан далолат беради, деган хулосага келади.
“
Жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция қилиш соҳасида
халқаро ҳамкорликнинг асосий шакллари ва уларни такомиллаштириш
” деб
номланган учинчи боб экстрадиция бўйича давлатлар ҳамкорлигининг халқаро
нормалари, принциплари ва ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришга
қаратилган. Шу боис, мазкур бобнинг биринчи параграфи
“Экстрадиция бўйича
давлатлар ҳамкорлигининг халқаро нормалари ва принциплари”
деб номланиб,
ушлаб бериш бўйича халқаро нормалар ва принциплар атрофлича очиб берилган.
Параграфда қайд этилишича, экстрадицияга оид амалдаги икки томонлама
шартномалар кўп жиҳатдан эскиргани ва халқаро жиноят ҳуқуқидаги сўнгги
янгиликларни қамраб олмаслиги боис жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга
қарши курашнинг самарадорлигини ошириш учун юридик ҳужжатлар намунасини
ишлаб чиқиш зарур. Шу маънода “Ушлаб бериш тўғрисидаги” намунавий
шартнома жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда жиноят ишлари бўйича одил
судлов соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўймоқчи бўлган давлатлар учун
ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи ҳаққоний омил бўлишини кўзда тутади. “Ушлаб бериш
тўғрисидаги” намунавий шартномани амалдаги икки томонлама шартномаларни
қайта кўриб чиқиш учун асос сифатида тақдим этар экан, БМТ замонавий
ҳуқуқшунослик нуқтаи назаридан тўғри бўлган – экстрадицияга оид
муносабатларни тартибга солувчи халқаро шартномалар муштараклигини
таъминлаш мақсадини кўзлаган.
Ушбу параграфда экстрадицияга оид принциплар ҳақида юридик
адабиётларда билдирилган ҳар хил қарашлар ҳамда унинг тизими билан боғлиқ
масалалар ўрганилган. Диссертант бу борада адабиётларда келтирилган фикр ва
мулоҳазаларни сарҳисоб қилиб, жиноятчиларни экстрадиция қилишда
давлатлар
ҳамкорлигининг асосий принциплари сифатида муайян жиноятлар учунгина
экстрадиция қилиниши; икки ёқлама судловлилик; ихтисослашган таъқиб;
ўзаролик; универсаллик; жавобгарликнинг муқаррарлиги; ўз фуқароларини ушлаб
бермаслик; учинчи давлат фуқаросини ушлаб бериш шартлари; жиноят талаб
билан мурожаат этган мамлакат ҳудудида содир этган бўлиши; жиноий таъқиб
этиш муддати ўтмаганлиги; сиёсий жиноят учун жавобгарликдан озод этиш;
қайтармаслик; икки марта судланмаслик (non bis in idem); молиявий жиноятлар
учун жавобгарлик ва
инсонпарварлик нуқтаи назаридан ушлаб беришни рад этиш
кабиларни келтиради ҳамда уларни атрофлича таҳлил этади:
Учинчи бобнинг
“Экстрадиция соҳасида давлатлар ҳамкорлигининг
ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш”
деб номланган иккинчи
параграфи Ўзбекистон Республикасининг экстрадиция бўйича хорижий давлатлар
билан ҳамкорлиги ва уни такомиллаштириш масалаларига бағишланган.
Тадқиқотчи, Ўзбекистон Республикасининг экстрадицияга оид миллий
қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бу борадаги ҳамкорликни
таъминлашда муҳим аҳамиятга эга экани ҳақида фикр юритади.
17
Параграфда хорижий давлатлар, хусусан Россия Федерацияси тажрибасини
ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган. Диссертантнинг фикрича, Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 5-10-моддаларида кўзда тутилган умумий қоидалар
экстрадицияга оид муносабатларни мукаммал тартибга солишга қодир эмас, шу
муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКга жиноят суд иш юритуви
соҳасида халқаро ҳамкорликка оид муносабатларни тартибга солувчи янги боб
киритиш ҳамда “Экстрадиция тўғрисида”ги қонун қабул қилиш орқали ушбу
муаммони ҳал этиш мақсадга мувофиқ.
Ушбу параграфда ёзилишича, хорижий давлатга экстрадиция қилиш
тўғрисидаги талабнома билан мурожаат этишда Ўзбекистон Республикасининг
ваколатли органлари ушбу давлатнинг қайси ҳуқуқ тизимига мансублигига
эътибор беришлари лозим. Хусусан, диссертант англо-саксон ҳуқуқ тизимига оид
мамлакатларда барча қўлга киритилган далилларни аниқ ва равшан баён этиш
ҳамда тегишли процессуал ҳужжатлардан (маълумотнома, тушунтириш хати,
баённома, қарор ва ҳ.к.) нусхалар тақдим этиш зарур бўлса, романо-герман ҳуқуқ
тизимига мансуб давлатлар учун талабноманинг халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва
ўзаро тузилган шартномада кўзда тутилган талабларга мослиги кифоя бўлишини
таъкидлайди.
Диссертант бугунги кунда халқаро амалиётда экстрадиция институти билан
бир қаторда ушлаб бериш, тутиб бериш, тутиб топшириш, етказиб бериш сингари
қатор тушунчалардан ҳам фойдаланилаётганлиги бу борада чалкашликларга йўл
қўйилишига сабаб бўлаётганлигини эътироф этиб, бу борадаги барча атамаларни
унификация қилиш асоси сифатида ягона экстрадиция тушунчасидан
фойдаланишни тавсия этади.
Халқаро ва миллий ҳуқуқ нормаларини қамраб олувчи ҳамда бевосита инсон
ҳуқуқ ва эркинликларига таъсир этувчи ҳуқуқий институт сифатида
экстрадициянинг ҳуқуқий табиати уни тартибга солувчи миллий ва халқаро ҳуқуқ
нормаларининг ўзига хослиги билан белгиланади. Хусусан, гарчи Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунларида халқаро ҳуқуқ нормаларининг
устуворлиги эътироф этилган бўлса-да, бу умумий тусдаги қоида бўлиб, унинг
устида назарий-ҳуқуқий жиҳатдан фикр юритилганда айрим экстрадицияга оид
халқаро-ҳуқуқий нормаларни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимига жорий
этиш механизмини белгилаш; давлат ҳуқуқий тизимида амал қилувчи ҳуқуқий
нормалар иерархияси хусусидаги масалани ечишдек муаммолар келиб чиқади.
Тадқиқотчи турли мамлакатлар тажрибасини таҳлил этиб, экстрадицияга
оид қонунчиликни унификациялашнинг уч даражасини кўрсатади: биринчи
даража – умумжаҳон унификацияси. Жаҳон миқёсида унификацияга эришиш
мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Ушлаб бериш тўғрисида”ги
(№45/116-резолюция) ҳамда “Жиноий одил судлов соҳасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам
тўғрисида”ги намунавий шартномалар (№45/117-резолюция) имзоланган; иккинчи
даража – Европа қонунчилиги унификацияси. Бундай бирхиллаштиришни 1957
йилги Ушлаб бериш тўғрисидаги Европа конвенцияси ҳамда Бенилюкс давлатлари
18
конвенцияси таъминлайди; учинчи даража – МДҲ мамлакатлари қонунчилиги
унификацияси. Бу 1993 йилги Минск ҳамда 2002 йилги Кишинев конвенциялари,
шунингдек, МДҲ мамлакатлари учун ишлаб чиқилган намунавий Жиноят кодекси
ёрдамида амалга оширилмоқда.
Мазкур параграфни муаллиф Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномаларида мустаҳкамланган экстрадиция қилинган шахснинг ҳуқуқлари
давлатнинг ички қонунчилигида етарлича даражада ўз аксини топмаган,
экстрадицияга оид тартиб-таомиллар тўлиқ тартибга солинмаган, ушлаб берилган
шахснинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш механизми белгиланмаган эканини
кўрсатиб, ушбу ҳолат экстрадиция тўғрисида махсус қонун қабул қилиш ҳамда
амалдаги Жиноят-процессуал кодексига махсус моддалар киритиш зарур деган
мулоҳазалари билан якунлайди.
ХУЛОСА
Экстрадицияга оид илмий-назарий ва юридик адабиётларни, суд–тергов
амалиётини, статистик маълумотларни халқаро-ҳуқуқий нуқтаи назардан ўрганиш
ва тадқиқ қилиш асосида ўз хулосаларини қуйидагича уч йўналишга ажратган
тарзда баён этилди:
I. Халқаро ҳуқуқнинг экстрадицияга оид назарий қоидаларини
ривожлантириш бўйича таклифлар:
1) экстрадициянинг тарихий юзага келиши ва ривожланишини ўрганиш
асосида қуйидаги муҳим хулосага келинди: сиёсий мотивлар замирида
жиноятчиликка қарши кураш институти сифатида вужудга келган экстрадиция
институти ривожланиш чоғида изчиллик билан ўз сиёсий тусини йўқотиб борган
ҳолда жиноятчиликка қарши курашнинг муҳим институтига айланди. Бунда
экстрадиция ривожланишининг асосий тенденциясига инсонпарварлак руҳи
хосдир;
2) экстрадицияга оид дунё тажрибаси таҳлили унинг ҳозирги ривожланиш
босқичида қуйидаги хусусиятлари билан тавсифланишини кўрсатиш имконини
берди: экстрадициянинг қонунийлик тамойили асосида ривожланаётганлиги;
экстрадиция қўлланилиши мумкин бўлган жиноятлар доирасининг кенгайиши;
экстрадиция билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда суднинг роли ошиб бориши;
экстрадиция тартибининг соддалашуви; экстрадиция институтини тартибга
солувчи нормаларнинг унификациялашуви ва ҳ.к.;
3) Ўзбекистон Республикасининг экстрадицияга оид норматив-ҳуқуқий
базасини ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил этиш асосида Ўзбекистон
Республикасида экстрадиция институти бир вақтнинг ўзида ҳар икки ҳам англо-
саксон ҳам романо-герман ҳуқуқ тизимларига хос бўлган хусусиятларни мужассам
этганлигидан далолат беради. Англо-саксон тизими билан уларни бир-бирига яқин
тамойилларга (икки томонлама жавобгарлик, ўз фуқароларини ушлаб бермаслик,
ихтисослашув, экстрадиция қилинган шахсни учинчи давлатга уни ушлаб берган
19
давлатнинг розилигисиз топширмаслик ва ш.к.) асосланиши бирлаштирса;
Романо-герман ҳуқуқ тизими билан яқинлиги экстрадициянинг ягона ва асосий
манбаи сифатида халқаро шартнома ва миллий қонунчилик тан олинганлигидадир.
Ўзбекистон Республикасида экстрадиция институти қўлланилиши нуқтаи
назаридан кўпроқ роман-герман тизимига яқинроқ;
4) экстрадицияга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш борасида
жаҳон мамлакатларининг тажрибасига икки йўналишга хос: 1) экстрадицияга оид
махсус қонунлар қабул қилиш (Буюк Британия, Нидерландия, Аргентина, Швеция,
Ҳиндистон, Бельгия ва бошқа давлатларда); 2) конституция, жиноят ва жиноят-
процессуал қонунчиликнинг алоҳида нормаларида (АҚШ, Франция, Россия
Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси) тегишли қоидаларни мустаҳкамлаш;
5) бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида экстрадицияга оид
муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимини бир
неча гуруҳга ажратишимиз мумкин: Ўзбекистон Республикасининг (икки ёки кўп
томонлама) халқаро шартномалари; Ўзбекистон Республикаси миллий
қонунчилиги (ЖПК ва қонунлари); норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари. Бунда
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ҳам Европа ва МДҲ
давлатлари билан тузилган шартномаларга;
6) экстрадициянинг юридик табиатини таҳлил этиш асосида экстрадиция
тизимлараро хусусиятга эга эканлиги аниқланди: экстрадиция, бир томондан,
халқаро ҳуқуқ, иккинчи томондан, жиноят-процессуал ҳуқуқ нормаларини ўзида
мужассам этган. Хусусан, экстрадиция институти ўзида давлатнинг суверен
ҳуқуқлари ва инсон ҳуқуқлари кафолатларини уйғунлаштирган. Мухтасар қилиб
айтганда, экстрадиция масаласини ҳал этиш – давлатнинг халқаро ва миллий
ҳуқуқ нормалари асосида амалга оширувчи суверен ҳуқуқи ҳисобланади.
II.
Экстрадицияни
ҳуқуқий
тартибга
солиш
асосларини
такомиллаштиришга қаратилган таклифлар:
1)
ҳозирда Ўзбекистон ҳуқуқий доктринасида жиноят ишлари бўйича ўзаро
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича илгариги тузумдан сақланиб қолган икки
томонлама
шартномалар
тузиш
тенденцияси
кузатилади.
Ўзбекистон
Республикасида қонун чиқарувчи ушбу ёндашувни ҳар бир мамлакатнинг ички
ҳуқуқ тизимини муфассалроқ инобатга олиш орқали давлатлараро ҳамкорликни
янада чуқурлаштириш нуқтаи назаридан маъқуллайди. Ҳолбуки, бундай ёндашув
экстрадиция қонунчилиги ривожланишининг ҳозирги тенденциясига –
жиноятчиларни ушлаб беришга оид ҳуқуқ нормаларини унификациялаш
амалиётига мос келмайди. Шу жиҳатдан, давлатларнинг жиноятчиликка қарши
курашини янада самарали мувофиқлаштиришда кўпчилик давлатлар томонидан
ратификация қилиниши кўзда тутилган давлатларнинг экстрадиция масаласи
бўйича ўзаро ҳамкорлигининг янада такомиллашган шакли бўлган кўп томонлама
конвенциялар қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Кўп томонлама конвенциялар
20
қабул қилиш нафақат уни имзолаган давлатларнинг экстрадицияга оид
қонунчилигининг унификациялашувига, балки том маънода яхлит ҳолда ушбу
давлатлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигининг бир хиллашувига ҳам
олиб келади;
2)
экстрадиция институтини амалга ошириш бўйича жиноят-процессуал
фаолиятни такомиллаштириш мақсадида бир қатор таклифлар берилган: 1) 2002
йилдаги Кишинев конвенцияни ратификация қилиш, зеро 1993 йилдаги Минск
конвенциясининг қабул қилинганлигига ўн беш йилдан ошгани боис, унинг айрим
нормалари эскирган ҳамда бугунги кун талабларига тўла-тўкис жавоб бера
олмайди; 2) Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан имзолаган
ўзаро ҳуқуқий ёрдам, ушлаб бериш, жиноят суд иш юритуви бўйича халқаро
ҳамкорлик тўғрисидаги икки ва кўп томонлама шартномаларини ратификация
қилиш; 3) Сингапур, Таиланд, Филиппин, шунингдек, Австралия, Афғонистон ва
бошқа давлатлар билан ҳам икки томонлама шартномалар имзолашни йўлга
қўйиш зарур;
3)
бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси учун жиноят содир қилган
шахсларни экстрадиция қилишни тартибга солиш бўйича халқаро нормалар асосан
икки ва кўп томонлама шартномалардан иборат. Жиноят содир қилган шахсларни
экстрадиция қилишни тартибга солишга оид миллий ҳуқуқ нормалари эса,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг айрим (5-10-
моддалар) нормаларидан иборат. Экстрадицияга оид
миллий ҳуқуқ нормалари
ушбу муносабатларни тартибга солиш учун етарли бўлмай, бунда асосий
вазифани юқорида келтирилган икки томонлама шартномалар бажаради.
Ўзбекистон билан
жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция қилиш бўйича
шартнома имзоламаган давлат ўртасидаги бундай шахсни ушлаб бериш билан
боғлиқ муносабатлар очиқлигича қолади, бунда икки томонлама ҳамкорлик, ўзаро
ёрдам каби экстрадицияга оид
принциплар амал қилиши тўғрисида миллий
қонунчиликда ҳеч қандай қоида мавжуд эмас. Шу сабабли, ушбу масала юзасидан
таклиф этилаётган Ўзбекистон Республикасининг “Экстрадиция тўғрисида”ги
махсус қонун ҳужжатини қабул қилиш зарур. Ушбу қонуннинг ишлаб чиқилиши
ва қабул қилиниши аҳамияти ва зарурияти қуйидагилар билан изоҳланади:
биринчидан,
экстрадиция тўғрисида миллий қонун қабул қилиниши икки
томонлама ва кўп томонлама келишувларни имзолаш ҳамда халқаро
жиноятчиликка қарши курашда бошқа давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш
самарадорлигини ошириш учун муҳим ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилади;
иккинчидан,
бошқа давлат билан шартнома тузилмаган ҳолда ҳам бундай қонун
икки давлат ўртасида ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилади;
учинчидан,
амалдаги қонунчиликда ўз аксини топмаган экстрадицияни амалга
ошириш жараёни, тартиби, экстрадиция қилинмайдиган ҳолатлар, экстрадиция
қилинаётган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, экстрадицияни
амалга оширувчи давлат органлари тизими, уларнинг ваколатлари ва ҳ.к. ҳолатлар
аниқ ва батафсил тартибга солинади;
тўртинчидан,
экстрадиция институтининг
21
самарадорлигини оширади, амалдаги қонунчиликда мавжуд камчиликларни
бартараф этади, амалиётда учрайдиган муаммоларнинг ечимини белгилайди;
4)
“Экстрадиция тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқишда эътиборга олиниши
лозим бўлган ҳолатлар:
биринчидан,
энг аввало, Республикамизда экстрадиция
соҳасидаги давлат органлари ваколатларини аниқ тақсимлашга эришиш зарур
(ҳозирда Ташқи ишлар, Ички ишлар, Адлия вазирликлари ва прокуратура
органларининг экстрадиция соҳасидаги ваколатлари қонунчиликда ўз аксини
топмаган.);
иккинчидан,
экстрадиция қилиш тартибига аниқлик киритиш лозим.
Қонунда экстрадиция қилиш жойи, муддати, шахсни вақтинчалик қамоққа олиш
каби масалаларни ёритиш лозим;
учинчидан,
қонунда халқаро шартномалар ва
миллий нормалар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ҳамда Ўзбекистон ўзаро
шартнома имзоламаган давлат билан шахсни ушлаб беришга оид
муносабатларнинг қандай тартибга солиниши масаласи ҳам ўз ечимини топиши
лозим;
тўртинчидан,
қонунда экстрадиция институтига оид асосий тушунчалар ва
принциплар ҳам мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқ. Ушбу масалаларнинг
барчаси диссертацияга илова қилинган Ўзбекистон Республикасининг
“Экстрадиция тўғрисида”ги қонун ҳужжати лойиҳасида батафсил келтирилган.
III. Экстрадиция институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
бўйича тавсиялар:
1)
миллий қонунчиликда гарчи бу ҳақда шартнома тузилмаган бўлса-да,
экстрадицияни ўзаролик тамойили асосида амалга ошириш мумкинлиги
тўғрисидаги
қоидани
мустаҳкамлаш
экстрадиция
соҳасида
давлатлар
ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришда муҳим
аҳамиятга эга. Бундай ёндашув давлатларни мазкур масалада янада
ҳамжиҳатлигини таъминлайди, экстрадиция амалга оширилиш имкониятларини
кенгайтиради;
2)
экстрадицияни амалга ошириш устидан суд назоратини кучайтириш
лозим. Экстрадиция масалалари бўйича айнан суд қарори ҳал қилувчи аҳамиятга
эга бўлиши даркор. Зеро, аксарият хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва
амалиёти ҳам айнан шундан далолат беради. Бу ўз навбатида ушбу соҳада ўзаро
ҳамкорликни чуқурлаштиришга имкон яратади; боз устига, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларининг муносиб муҳофаза этилишини таъминлайди;
3)
хорижий давлат давлатга экстрадиция қилиш тўғрисидаги талабнома
билан мурожаат этганда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари ушбу
давлатнинг қайси ҳуқуқ тизимига мансублигига эътибор беришлари ўринли
бўлиб, бу талабномага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар кўламини
аниқлашда аҳамиятли. Хусусан, англо-саксон ҳуқуқ тизимига оид мамлакатларда
барча қўлга киритилган далилларни аниқ ва равшан баён этиш ҳамда тегишли
процессуал ҳужжатлардан (маълумотнома, тушунтириш хати, баённома, қарор ва
ҳ.к.) нусхалар тақдим этиш зарур, роман-герман ҳуқуқ тизимига мансуб
22
давлатларда эса, талабноманинг халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўзаро тузилган
шартномада кўзда тутилган талабларга мослиги кифоя;
4)
экстрадиция соҳасида халқаро шартномавий-ҳуқуқий амалиётни
унификациялаш мақсадида экстрадиция тўғрисида шартнома имзолаётган
давлатлар БМТнинг “Ушлаб бериш” тўғрисидаги Намунавий шартномасига
суянишлари тавсия этилади;
5)
бугунги кунда жиноятчиликнинг кескин ривожланаётганлигини инобатга
олган ҳолда экстрадицияни давлатлараро доимий ҳамкорлик жараёнининг
ажралмас қисмига ажралишини таъминлаш ҳамда унинг нафақат оғир ва ўта оғир
жиноятлар, балки унча оғир бўлмаган бошқа тоифа жиноятлар (хусусан,
иқтисодий жиноятлар) учун ҳам қўллашни мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Умарханова Д.Ш. Экстрадиция бўйича халқаро – ҳуқуқий ҳамкорлик:
Монография. – Тошкент: ТДЮИ, 2010. – 142 Б.
2.
Умарханова Д.Ш. Ўзбекистон Республикасида жиноят содир қилган
шахсларни айирбошлашга доир халқаро ҳамкорлик // Фан ва ёшлар. – Тошкент,
2008. – №2. – 123 Б.
3.
Умарханова Д.Ш. International-legal regulation of extradition // Фан ва
ёшлар. Махсус сон (“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Ўзбекистон
Республикасида интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Хориж тажрибаси”
мавзусидаги халқаро анжуман материаллари ва тадқиқотчиларнинг илмий
мақолалари тўплами). – Тошкент, 2008. – №3. – 202 Б.
4.
Умарханова Д.Ш. Халқаро ҳуқуқда экстрадиция ҳақида // Ўзбекистон
қонунчилиги таҳлили. – Тошкент, 2008. – №2. – 41Б.
5.
Умарханова Д.Ш. Экстрадиция институтини қўллашда инсон
ҳуқуқларининг таъминланиши. (“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”
қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланади. // Фан ва ёшлар. – Тошкент,
2008. – №4. – 87 Б.
6.
Умарханова Д.Ш. Жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция
қилишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалалари // ТДЮИ Ахборотномаси. –
2008. – №8. – 117 Б.
7.
Умарханова Д.Ш. Халқаро ҳуқуқда экстрадиция: ривожланиш тарихи ва
муаммолар // Фан ва ёшлар. – Тошкент, 2009. – №1. – 104 Б.
8.
Умарханова Д.Ш. Жиноят содир қилган шахсларни экстрадиция
қилишнинг халқаро-ҳуқуқий асослари // Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили. –
Тошкент, 2008. – №3-4. – 66 Б.
9.
Умарханова Д.Ш. Халқаро ҳуқуқда экстрадиция тушунчаси // Фан ва
ёшлар. – Тошкент, 2009. – №2. – 114 Б.
23
10.
Умарханова Д.Ш. Халқаро ҳуқуқда экстрадицияга оид асосий
принциплар // ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2009. – №2. – 136 Б.
11.
Умарханова Д.Ш. Экстрадиция соҳасида давлатлар ҳамкорлигининг
ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш // ТДЮИ Ахборотномаси. –
Тошкент, 2009. – №7. – 128 Б.
12.
Умарханова Д.Ш., Абдулхаков Я.О. Вопросы экстрадиции членов
преступных групп, занимающихся торговлей людьми // Проблемы формирования
правовой культуры современного Казахстана (материалы международной научно-
практической конференции). – Қозоғистон. Уральск, 2009. – 93 Б.
13.
Умарханова Д.Ш. Экстрадиция институти // Ҳуқуқ ва бурч. –Тошкент,
2009. – № 11 (47). –58 Б.
14.
Умарханова Д.Ш. Международно-правовые основы экстрадиции лиц,
совершивших преступление // Вестник КазНУ. Серия юридическая. – Қозоғистон.
Алмата, 2009. – № 3 (51). – 116 Б.
15.
Умарханова Д.Ш. Миллий қонунчиликда экстрадицияга оид масалалар //
Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2010. – №1. – 50 Б.
16.
Умарханова Д.Ш. Взаимодействие международных и национальных
норм права, регулирующих порядок экстрадиции совершивших преступление лиц
// Научные труды молодых ученых. Высшая школа экономики. – Россия. Москва,
2010. – № 3. – 75 Б.
17.
Умарханова Д.Ш. Экстрадиция институтини таснифи
// Формирование
гармонично развитого поколения в современных условиях (Сборник научно-
методологических статьей). Узбекский научно-исследовательский институт
педагогических наук имени Т.Н.Кари-Ниязи – Тошкент, 2010. – №15. – 215 Б.
24
Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Умарханова Дилдора
Шарипхановнанинг 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ ихтисослиги бўйича “Жиноят содир
қилган шахсларнинг экстрадицияси бўйича халқаро – ҳуқуқий ҳамкорлик”
мавзусидаги диссертацияси
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
халқаро ҳуқуқ,
халқаро шартномалар, халқаро
ҳамкорлик, конвенция, экстрадиция,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ваколатли
органлар, қидириб топиш, ушлаб бериш, ушлаб беришни талаб қилиш, Интерпол, таъқиб
қилиш, талабнома,.
Тадқиқот объекти:
тадқиқот ишининг объектини жиноят содир этган шахсларнинг
экстрадицияси бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий
муносабатлар ташкил этади.
Ишнинг мақсади:
экстрадиция бўйича миллий қонунчилик ва халқаро
шартномаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, экстрадицияни амалга ошириш механизми
самарадорлигини оширишга ҳамда жиноят содир этишда айбланаётган шахсларни ушлаб
бериш ва ушлаб беришни талаб қилиш жараёнини тартибга солувчи миллий қонунчилик
ва халқаро ҳуқуқий нормаларни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий
асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
илмий билишнинг мантиқий, тизимлилик, статистик ва
аниқлашнинг бошқа умумий ва хусусий усуллари ташкил этади. Шу билан бир қаторда
илмий тадқиқот устида ишлаш жараёнида воқеаликни илмий тадқиқ этишнинг умум
эътироф этилган кузатиш, умумлаштириш, қиёслаш сингари усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
экстрадиция институтининг
аҳамияти, моҳияти таърифланган, унинг миллий ва халқаро-ҳуқуқий асослари
ўрганилган, экстрадиция тушунчасига ва тамойилларига таъриф берилган.
Экстрадицияни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида қонунчилик ҳужжатларини ишлаб
чиқиш ва қабул қилиш йўналишлари таҳлил қилинган.
Амалий аҳамияти:
жиноят содир қилишда айбланаётган шахсларни экстрадиция
қилиш борасидаги халқаро ҳамкорлик амалиётини такомиллаштиришга қаратилган бир
қатор қоида ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилганлигида ифодаланади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Илмий
тадқиқот
натижалари, таклифлар ва тавсиялардан жиноятчиликка қарши курашни амалга
оширувчи
давлат
органлари
фаолиятида
ҳамда
миллий
қонунчиликни
такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин. Илмий тадқиқотнинг хулосалари дарсликлар
ва ўқув қўлланмалар яратишда эътиборга олинган.
Қўлланиш соҳаси:
Тадқиқот натижаларидан халқаро ҳуқуқнинг тегишли илмий
йўналишларини ишлаб чиқишда қўлланилиши, хулоса ва таклифлардан “Халқаро ҳуқуқ”,
“Халқаро жиноят ҳуқуқи” ва “Жиноят процессуал ҳуқуқи” фанлари бўйича таълим
жараёнида фойдаланиш мумкин.
25
РЕЗЮМЕ
диссертации Умархановой Дилдоры Шарипхановны на тему
«
Международно
- правовое сотрудничество по выдаче (экстрадиции) лиц совершивших
преступление
»
на соискание ученой степени кандидата юридических наук по
специальности 12.00.10 – международное право
Ключевые
слова:
международное
право,
международные
договора,
международное сотрудничество, конвенция, экстрадиция,
правоохранительные органы,
компетентные органы, розыск, выдача, требование выдачи, Интерол, преследование,
запрос.
Объекты исследования:
объектом исследования являются социально-правовые
отношения, связанные с международно-правовым сотрудничеством по экстрадиции лиц,
совершивших преступление.
Цель работы:
изучение и анализ
национального законодательства и
международных договоров по экстрадиции, разработка обоснованных предложений и
рекомендаций по совершенствованию национального законодательства и международно-
правовых норм, направленных на повышение эффективности механизма экстрадиции и
регулирующих процессы выдачи обвиняемых лиц или запросы о выдаче.
Методы исследования:
логические, системные, статистические методы научного
познания и другие общие и частные методы. Вместе с тем, в процессе работы над
диссертацией использованы общепринятые методы наблюдения, обобщения,
сравнительные методы.
Полученные результаты и их новизна:
дано определение значению и сути
института экстрадиции, изучены его национальные и международно-правовые основы,
определены понятия и принципы экстрадиции. Проведен анализ путей разработки и
принятия законодательных актов по правовому регулированию экстрадции.
Практическая значимость:
состоит в разработке ряда положений и практических
рекомендаций, направленных на совершенствование международного сотрудничества по
экстрадиции, обвиняемых в совершении преступления лиц.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты научного
исследования, предложения и рекомендации могут быть использованы в деятельности
государственных органов по борьбе с преступностью и для совершенствования
национального законодательства. Выводы, полученные в данной работе, могут быть
учтены при создании учебников и пособий.
Область применения:
результаты исследования могут быть использованы при
разработке соответствующих направлений международного права, а выводы и
предложения – при преподавании курса «Международное право», «Международное
уголовное право» и «Уголовный процесс»
.
26
RESUME
Thesis of Umarkhanova Dildora Sharipkhanovna on the scientific degree
competition of the doctor of philosophy in law, speciality 12.00.10 – International
Law, subject: “International legal cooperation in extradition of the criminals”
Key words:
international law, international agreements, international
cooperation, convention, extradition, law-enforcement organs, competent bodies, search,
issue, requirement of the issue, Interpol? persecution, request.
Subjects of research:
objects of the study are social-legal relations, connected
with international-legal cooperation on extradition of the persons, perpetrated a crime.
Purpose of work:
study and analysis national legislation and international
agreements on extradition, development of the motivated offers and recommendation on
improvement national legislation and international legal rates, directed on increasing of
efficiency of the mechanism of extradition and adjusting processes of the issue of the
inculpated persons or requests for issue.
Methods of research:
logical, system, statistical methods of the scientific
cognition and other general and quotient methods. Together with that, in process of the
work on scientific thesis are used methods of the general observation, generalizations,
comparative methods.
The results obtained and their novelty:
given determination to importance and
essences of the institute extradition, studied its national and international-legal bases, is
determined notion and principles of extradition. The Organized analysis of the ways of
the development and taking the legislative acts on legal regulation of extradition.
Practical value:
consists in development of the row of the positions and
practical recommendation, directed on improvement international cooperation on
extradition inculpated in completion of the crime of the persons.
Degree of embed and economic affectivity:
results of the scientific study,
offers and recommendations can be used in activity state organ on fight with criminality
and for improvement national legislation. The Findings got in given to work, can be
taken into account when making textbook and allowance.
Field of application:
the results as recommendations and suggestions obtained
from this study can be issued at the development of corresponding directions of
international law, simultaneously recommendations and suggestions may be considered
whilst teaching the courses as "International law", “International criminal law” and
“Criminal procedure”.
27
28
