Авторы

  • Гульчеҳра Урунбаева
    Национальный центр знаний и инноваций в сельском хозяйстве при министерстве сельского хозяйства Республики Узбекистан

Биография автора

  • Гульчеҳра Урунбаева, Национальный центр знаний и инноваций в сельском хозяйстве при министерстве сельского хозяйства Республики Узбекистан
    НИИ селекции, семеноводства и агротехнологий выращивания хлопчатника

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.42439

Ключевые слова:

Лугово-сазовая почва повторная культура (кукуруза маш ловия соя) нормы удобрений озимая пшеница плодородие почвы урожай зерна и соломы экономическая эффективность

Аннотация

Объекты исследования: Лугово-сазовая почва Ферганской области, повторные культуры, нормы удобрений, сорт озимой пшеницы «Крошка».
Цель работы: Изучить влияние норм минеральных удобрений, корневых и пожнивных остатках повторных культур на плодородие почвы и урожайность озимую пшеницу в условиях лугово-сазовых почв Ферганской долины.
Методы исследования: Фенологические наблюдения и учеты в полевых опытах проводились по «Методике Государственного сортоиспытания сельхозкультур» (Москва, Колос, 1964).
Агрохимические анализы почв и растений, агрофизические исследования проведены по «Методике агрохимических и микробиологических исследований в поливных районах» (Ташкент, 1963).
Полученные результаты и их новизна: Впервые в условиях лугово-сазовых почв изучены влияние повторных культур на плодородие почвы и урожайность зерна озимой пшеницы. Урожайность повторных культур составила в среднем за три года: зерно кукурузы-38,4 ц/га, силосная масса 307,3 ц/га, маша-соответственно-15,2 и 32,2 ц/га, фасол-12,7 и 12,3 ц/га, сои-23,3 и 33,5 ц/га.
Наибольший урожай зерна озимой пшеницы (возделываемой после повторных культур) получен 60,3 ц/га, при внесении N-150, Р2О5-Ю5, К2О-75 кг/ га после повторного маша.
Практическая значимость: Даны рекомендации производству на основании полученных данных в условиях лугово-сазовых почв. В целях повышения плодородия почв и продуктивности культур необходимо возделывать в качестве повторных культур маша, фасол и сои, при возделывании послених озимой пшеницы примение нормы удобрений N-150, P2O5-IO5, К2О-75 кг/га.
Степень внедрения и экономическая эффективность: Возделывание озимой пшеницы после повторной культуры маша с применением N-150: Р2О5-105:К.2О-75 обеспечивает самую высокую экономическую эффективность при 284315 сум/га чистая прибыли и рентабельностью 45,8%. Данная технология внедрено на площади 400 гектаров в Ферганской долине.
Область применения: Специализированные фермерские хозяйства по возделыванию озимой пшеницы.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ ИШЛАБ-ЧИҚАРИШ

МАРКАЗИ

ЎЗБЕКИСТОН ПАХТАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

(ЎзПИТИ)





Қўлёзма хуқукида

УДК 633.11/631.816.1




Урунбаева Гулчеҳра Шокировна


“Такрорий экинлардан кейин қўлланилган маъданли ўғитлар

меъёрларини кузги буғдойнинг ҳосилдорлигига таъсири”


06.01.01 – “Умумий деҳқончилик”

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун

тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И







Тошкент – 2010



background image

2


Иш Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг Фарғона

филиалида 2003-2006 йиллар мобайнида бажарилган.

Илмий раҳбар

:

Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори

Ўразматов Назиржон

Расмий оппонентлар

: Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор

Мўминов Комил Мўминович

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент

Азизов Бахром Музапарович

Етакчи ташкилот

:

Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли
ўсимликлар илмий-тадқиқот институти

Ҳимоя Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги

қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун
диссертациялар

ҳимояси

бўйича

Д.020.44.01

рақамли

Бирлашган

ихтисослашган кенгашнинг “___” _____________2010 йил соат да ўтадиган
мажлисида бўлади.

Манзил: 111202, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Оққовоқ а/б,

ЎзПИТИ мажлислар зали.Тел.:(+99895) 142-22-35

Диссертация

билан

Ўзбекистон

Пахтачилик

илмий-тадқиқот

институтининг кутубхонасида танишиш мумкин.

Автореферат 2010 йил “___”______________да тарқатилди.









Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, қишлоқ
хўжалиги фанлари доктори:

Б.М.Халиков







background image

3

Диссертациянинг умумий тавсифи

Мавзунинг долзарблиги

. Мамлакатимиз раҳбари жахонда рўй бера-

ётган молиявий-иқтисодий инқирозни Республикамизда ҳам рўй бериши
мумкинлигини «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шарои-
тида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асарида баён этиб, бу бо-
рада мамлакатимизни барча соҳаларида ислохатлар олиб борилмоқда. Шун-
дан келиб чиқиб cуғориладиган майдонлардан унумли фойдаланиш учун иш-
лаб чиқаришда кўплаб такрорий дон, ем-хашак, мойли ва бошқа экинларни
экиш агротехникасини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш лозим.

Навбатлаб экиш тизимларига оралиқ, такрорий дон, дуккакли-дон экин-

ларни киритиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга хизмат қилади.
Қолаверса, жадал технологияни кенг жорий этиш, (такрорий экинлардан
сўнг кузги буғдой экиш) суғориладиган ерларда кузги ғалла экинларидан
юқори ва сифатли дон етиштириш гаровидир. Бу технология асосида дон
етиштириш ўсимликнинг бир маромда ўсиши ва ривожланиши барча омил-
ларни муҳайё этишни талаб қилади. Жадал технология асосида дон етишти-
риш нафақат ҳосилдорликни оширишни таъминлаб қолмасдан, балки, тупроқ
унумдорлигини оширишга, уни мелиоратив ҳолатини яхшилашга, атроф-му-
ҳитни кимёвий бирикмалар билан ифлосланишни камайтиришга имкон яра-
тиб беради. Ваҳоланки, республикамиз деҳқончилигида агротехник тадбир-
лар, хусусан бошоқли дон экинларини озиқланиш меъёрлари, такрорий экин-
ларнинг тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқларини миқдорига боғлиқ
ҳолда аниқланмаган. Шунинг учун Фарғона вилоятининг ўтлоқи-соз тупроқ-
лари шароитида такрорий экинлар (маккажўхори, мош, ловия ва соя) ни ҳо-
силдорлигини ва улардан кейин экиладиган кузги буғдойда ўғит меъёрлари-
нинг самарадорлигини ўрганиш долзарб масаладир.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси

. Турли тупроқ-иқлим шароит-

ларида С.Акбаров (1972, 1973) В.П.Березовский, Н.Сорокин. (1979), Л.А.
Спижевская, М.Тожиев (1979), М.А.Сорокин, Я.Бўриев (1981), Х.С.Романов
(1986), Н.Ўразматов (1985, 1990, 2000, 2004 2008), К.М.Мирзажонов, М. На-
сирдинов, Р.Т. Толибулин (1982) (1990), У.М.Неъматов (2004), И.А. Исро-
илов (2005), А.А. Иминов (2006) Б. М. Халиков (2007), Ф.Хасанова Д.Абду-
каримов (2008), Б.Ниёзалиев Д. Абдукаримов (2008) ва бошқалар такрорий
экинларни тупроқни агрофизик, агрокимёвий хусусиятларини яхшилаш ва
кейинги экин ҳосилдорлигига маъқул таъсир кўрсатиш ҳақида маълумотлар
беришган.
Кузги буғдойни мақбул ўғит меъёрларини аниқлаш бўйича эса Х.Б.Буха-
рев (1968), Н.Х.Халилов (1982), Н.Ўразматов (1977,2008) Ғ.Қурбонов М.Ума-
рова (1999) А.Махматмуродов (1999) Б. М. Халиков (1998, 2001), Б.Азизов
(2002), Р.И.Сиддиков (2008) ва бошқалар турли шароитларда дала таж-
рибалар ўтказиб, ўз фикрларини билдирганлар. Лекин, такрорий экинлар ва
ўғит меъёрларини кузги буғдой ҳосилдорлигига ҳамда тупроқ унумдор-
лигини ўзгаришини аниқлаш борасида изланишлар ўтказилмаган.

Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режаси билан боғ-

лиқлиги.

Диссертация иши ЎзПИТИнинг 2003 йил мавзулар иш режасига


background image

4


асосан 11.1.40.1 давлат рўйхати билан тасдиқланган.

Тадқиқот мақсади

. Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари

шароитида такрорий экинлардан кейин тупроқда қолган анғиз ва илдиз қол-
диқлари таркибидаги озиқа унсурларини ва улардан кейин экилган кузги
буғдойни ўғит меъёрларига боғлиқ ҳолда тупроқ унумдорлиги ҳамда буғдой
ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш.

Тадқиқот вазифалари:

Такрорий экинлар (маккажўхори, мош, ловия ва соя) ни анғиз ва илдиз
қолдиқларини тупроқ унумдорлигига таъсирини ва уларни ҳосилдорлигини
аниқлаш;
-такрорий экинлар ва кузги буғдойда қўлланилган ўғит меъёрларининг
ўсимликларни униб чиқиши, қишлаш даражаси ва тупланишига таъсирини
ўрганиш;
-такрорий экинлар ва ўғит меъёрларини кузги буғдойнинг ўсиш ва ривож-
ланишига, тупроқнинг агрофизик, агрокимёвий хусусиятларини ўзгаришига
таъсирини аниқлаш;
-такрорий экинларнинг турини тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолди-
ғини кўзда тутиб кузги буғдойда мақбул ўғит меъёрларини аниқлаш;
-такрорий экинлар ва кузги буғдой етиштиришни иқтисодий самарадор-
лигини аниқлашдан иборат.

Тадқиқот объекти ва предмети

. Тадқиқот объекти сифатида ўтлоқи соз

тупроқлар, такрорий экинлар, кузги буғдой ва маъдан ўғитлар белгиланди.
Такрорий экилган маккажўхори, мош, ловия ва соянинг ўсиб ривожла-
ниши, ҳосилдорлиги, илдиз ва анғиз қолдиқлари, улардан кейин экилган
буғдойнинг «Крошка» навида ўғит меъёрларини ўрганиш тадқиқотнинг
асосий предмети қилиб олинди.

Тадқиқот услублари

. Дала тажрибаларини ўтказишда такрорий экинлар

ва кузги буғдойдаги фенологик кузатувлар ва ҳисоблашларни олиб боришда
“Методика Государственного сортоиспытания сельскохозяйственных куль-
тур (Москва, Колос, 1964), “Методика исследований с зернобобовыми куль-
турами” (Орёл. 1971) қўлланмаларидан, тупроқ ва ўсимликлардаги агроким-
ёвий таҳлилларни “Методы агрохимических, агрофизических и микробиоло-
гических исследований в поливных хлопковых районах” (Тошкент, 1963),
иқтисодий самарадорлик эса “Методика определения экономической
эффективности использования в сельском хозяйстве результатов научных
исследований и опытно-конструкторских работ новой техники» (Москва,
Колос, 1987) қўлланмаларидан фойдаланилди.

Тадқиқот гипотезаси.

Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари ша-

роитида тупроқ унумдорлигини ва кузги буғдой ҳосилдорлигини оширишда
мақбул такрорий экин ва маъдан ўғит меъёрларини аниқлаш.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий холатлар

. Такрорий экинлар (мак-

кажўхори, мош, ловия ва соя) ни кузги буғдойга қўлланилган ўғит меъёр-
ларига боғлиқ ҳолда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқларини тупроқ унум-
дорлигига таъсирини ўрганиш.


background image

5

Такрорий экинларларни қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқларига боғлиқ
холда кузги буғдойга қўлланилган ўғит меъёрларини кузги буғдойни дон
ҳосилига таъсирини аниқлаш.

Илмий янгилиги

. Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шаро-

итида кузги буғдойдан кейин экилган такрорий экинлар (маккажўхори, мош,
ловия ва соя) нинг қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқларини тупроқ унум-
дорлигига таъсири аниқланди. Кузги буғдойда қўлланилган ўғит меъёрлари
ва такрорий экинларни анғиз ва илдиз қолдиқларини дон ҳосилига ва тупроқ
унумдорлигига таъсири биринчи марта ўрганилиб, такрорий экинларни
экишни ва ўғитларни мақбул меъёрларини кузги буғдой дон ҳосилидаги
иқтисодий самарадорлиги ҳисобланди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Ўтлоқи соз

тупроқлар шароитида такрорий экинлар: маккажўхоридан уч йилда ўртача–
38,2 ц/га дон, 307,3 ц/га кўк масса; мошдан–15,2 ц/га дон, 32,2 ц/га пичан;
ловиядан 12,7 ц/га дон, 12,3 ц/га пичан ва соядан 23,3 ц/га дон, 33,5 ц/га
пичан ҳосили олиш мумкинлиги исботланди ҳамда тупроқда улардан кейин
мутаносиб равишда 52,2; 45,5; 32,9 ва 42,4 ц/га анғиз ва илдиз қолдиқлари
қолганлиги аниқланди.
Кузги буғдойдан кейин буғдой экилганда дон ҳосили 52,4 ц/га, N-200,
Р

2

О

5

-140, К

2

О-100 кг/га, маккажўхоридан сўнг экилганда уч йилда ўртача

52,5 ц/га дон ҳосили N-250, Р

2

О

5

-175, К

2

О-125 кг/га меъёрда, мош, ловия ва

соядан кейин экилганда эса мутаносиб равишда 60,3; 52,2 ва 55,7 ц/га дон
ҳосили N-150, Р

2

О

5

-105, К

2

О-75 кг/га қўлланилганда олинди ва такрорий

экинлардан сўнг кузги буғдойни экин турларига боғлиқ ҳолда табақалашган
ҳолда ўғитлаш кераклиги тасдиқланди. Энг юқори иқтисодий самарадорлик
такрорий экинлардан мош экилганда олиниб, 164626 сўм/гани ва кузги
буғдой ҳам мошдан кейин экилганда 284315 сўм/гани ташкил қилди.

Натижаларнинг жорий қилиниши

. Тажрибаларни натижалари

Фарғона вилоятининг Қувасой ва Ўзбекистон туманларининг ўтлоқи соз туп-
роқлари шароитида 400 гектардан ортиқ майдонида жорий қилинди. Олинган
маълумотларни Республика деҳқончилигида айрим фермер хўжаликларининг
экин майдонларига кетма-кет 2 йил ва ундан ортиқ буғдой экилаётган (Фар-
ғона вилоятининг биргина Қувасой шаҳрида 5 минг гектардан ортиқ) дала-
ларида қўллаш мумкин.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробация)

. Дала тажрибалари ҳар йили

ЎзПИТИнинг махсус комиссияси томонидан кўрикдан ўтказилиб, “яхши” ва
“аъло” баҳоланди. Тадқиқот натижалари йиллик илмий ҳисоботларда баён
этилган бўлиб, институтнинг Услубий кенгашида муҳокама қилинган ва
тасдиқланган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги

. Илмий изланишларни маълу-

мотлари асосида 5 та илмий мақола (2 та журналларда, 3 та конференция
тезисларида) чоп этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми

. Тадқиқот ишининг асосий

мазмуни 135 бетда баён қилинган. Унда кириш, 3 та боб, хулосалар ва ишлаб
чиқаришга тавсиядан иборат бўлиб, олиб борилган илмий кузатувлар 22 та


background image

6

мавзуда ёритилган. Мавзуларда 32 та жадвал ва 7 та чизма берилган.
Хорижий 7 та, жами 191 та адабиётлардан фойдаланилиб, шулардан 61 таси
сўнгги 15 йил ичида чоп этилган адабиётлардир.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Услубий шароитлари.

Тадқиқотларда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва

ошириш мақсадида такрорий экинлар (маккажўхори, мош, ловия ва соя) ни
ва улардан кейин ўғит меъёрларига боғлиқ ҳолда кузги буғдой ҳосилдор-
лигини ўрганиш учун 2003-2006 йиллари дала ва 2006-2007 йиллари эса
ишлаб-чиқариш шароитидаги тажрибаларни ўтказилди. Дала тажрибалари
ЎзПИТИнинг Фарғона филиалида олиб борилди.
Такрорий экинлар экилган дала тажрибасида 5 та вариант бўлиб, ҳар бир
вариантни умумий майдони 720 м

2

ни, ҳисобга олиш майдони эса 360 м

2

ни

ташкил қилган ҳолда, кузги буғдой экилган дала тажрибасида 15 та вариант
бўлиб, ҳар бир бўлакчани майдони 240 м

2

, ҳисоблаш майдони 120 м

2

га тенг

бўлди. Тажриба вариантлари 4 такрорланишда 1 ярусда ўтказилди. Дала
майдонининг умумий ҳажми 1,5 гектар.
Тажриба тизими 1-жадвалда келтирилган.
Такрорий экинлардан: маккажўхорини “Ўзбекистон-306 АВМ”, мошни
“Победа-104”, ловияни «Гибрид-7» ва сояни “Юг-30” навлари, кузги буғдой-
ни эса “Крошка” навлари тавсияларда белгиланган экиш меъёрлари бўйича
экилди.

1-жадвал

Тажриба тизими

Такрорий экинлар

Кузги буғдой

Вариант-

лар

Экинлар

Ўғит меъёрлари, кг/га

Вари
ант
лар

Ўғит меъёрлари, кг/га

N

P

2

O

5

K

2

O

N

P

2

O

5

K

2

O

1

Назорат

-

-

-

1
2
3

150
200
250

105
140
175

75

100
125

2

Маккажўхо

ри

200

170

100

4
5
6

150
200
250

105
140
175

75

100
125

3

Мош

75

75

50

7
8
9

150
200
250

105
140
175

75

100
125

4

Ловия

75

75

50

10
11
12

150
200
250

105
140
175

75

100
125

5

Соя

75

75

50

13
14
15

150
200
250

105
140
175

75

100
125

Такрорий экинлар майдонларида тупроқ намлиги ЧДНСдан 70% да,
кузги буғдой майдонларида эса 75-75-65% да сақланди.
Тажрибада маъдан ўғитлардан: аммиакли селитра (N-34,0%), аммофос
(N-12, Р

2

О

5

-46%) ва калий хлор (К

2

О-54%) қўлланилди. Такрорий экинлари-


background image

7

дан: маккажўхорида N-200, Р

2

О

5

-170, К

2

О-100 кг/га, мош, ловия ва сояда N -

75, Р

2

О

5

-75, К

2

О-50 кг/га меъёрларда қўлланилди.

Такрорий экинларда азотли ўғитлар 2 марта (озиқлантиришда) фосфор
ва калийни йиллик меъёрлари шудгор остига қўлланилди.
Кузги буғдойда хам фосфор ва калийни йиллик меъёрлари кузги шудгор
остига, азотли ўғитлар эса тупланиш (80 кг/га) ва найчалаш (120 кг/га)
даврларида қўлланилди.
Такрорий экинлар ва кузги буғдойдаги фенологик кузатувлар ва ҳисоб-
лаш ишларини олиб боришда “Методика Государственного сортоиспытания
сельскохозяйственных культур” (Москва, Колос, 1964), “Методика исследо-
ваний с зернобобовыми культурами” (Орёл. 1971) қўлланмасидан фойдала-
нилди. Қолган тадбирлар ЎзПИТИнинг услубий қўлланмалари асосида олиб
борилди.

Тажриба даласида қуйидаги феналогик кузатиш ва биометрик
ўлчашлар ўтказилди.

1.Уруғларни униб чиқиш даражаси униш бошлангандан сўнг такрорий
экинларда кунора, кузги буғдойда ҳар 5 кунда, барча такрорланишларда 5 та
дан нуқтада ҳисобланди.
2.Майсалар сони, кўчат қалинлиги такрорий экинларда (16,6 п/мда, кузги
буғдойда эса 1 м

2

да барча делянкаларнинг 5 нуқтасида аниқланди

Шунингдек: а) Маккажўхорида: бўйнинг баландлиги (см),барглар сони
(дона), битта ўсимликдаги ўртача сўталар сони (дона), бир сўтадаги донлар
ва 1000 дона дон массалари (г).
б) Соя, мош ва ловияда: ўсимликни бўйи (см), ҳосил шохлари сони
(дона), туп ва дуккаклар сони (дона), битта дуккакдаги дон сони, (дона), 1000
доннинг массаси (г);
в) Кузги буғдойда: уруғ унувчанлиги (%), кўчат қалинлиги (туп),
қишлаш даражаси (дона), ўсимликни бўйи (см), умумий поялар сони (дона),
маҳсулдор поялар сони (дона), бошоқ узунлиги (см), битта бошоқдаги дон
массаси (г), битта бошоқдаги дон сони (дона), 1000 дона дон массаси (г),
донни сифат кўрсаткичлари аниқланди.
Юқоридаги фенологик кузатиш ва ҳисоблашлар ҳар бир вариантдаги 1м

2

ва 100 дона ўсимликда олиб борилди.
3. Ҳосилни йиғиштириш пайтида такрорий экинларни барча ҳисоблаш
майдонларида такрорланишлар бўйича, кузги буғдойда эса ҳар бир вари-
антни 5 та нуктасида 1 м

2

даги буғдойлар ўриб олиниб, ундаги донлар янчи-

либ, торозида тортилди, дон ва сомон ҳосилдорлиги ҳисобланди.
4.Тажрибаларда такрорий экинлар ва кузги буғдойни тупроқда қолдирган
анғиз ва илдиз (0-30 ва 30-50 см) қолдиқлари ҳисобланди. Дон, поя (макка-
жўхори) ва сомондаги ҳазм бўладиган протеин ва оқсил миқдорлари аниқ-
ланди.
5.Тажрибаларда тупроқни агрокимёвий хусусиятлари аниқланди: аввало
тажрибаларни бошлашдан олдин (2003 й.) тупроқни 0-30 ва 30-50 см ли қат-
ламларидан олинган намуналарда, сўнгра тажрибани охирида (2006 й.) чи-
ринди миқдори И.В.Тюрин, умумий азот, фосфор Л.П.Гриценко ва И.М.


background image

8

Мальцевни такомиллаштирилган усулларида, нитратли азот ионометрик ас-
бобда, ҳаракатчан фосфор Б.П.Мачигин, алмашланувчи калий эса П.В.Про-
тасов усулларида (алангали фотометрда) аниқланди.
Шунингдек, ўсимликлар томонидан ўзлаштирилган озиқа моддалар (NP
K) миқдорларини аниқлаш учун тажрибаларни барча вариантларидан диаго-
нал бўйича 5 нуқтадан олинган (10 донадан) кузги буғдойни илдиз, анғиз
қолдиқларида агрокимёвий таҳлиллар Гинзбург-Щеглова усулларида ўтка-
зилди. Барча агрокимёвий таҳлилларда “Методы агрохимических анализов
почв и растений”, (Тошкент, 1977) қўлланмасидан фойдаланилди.
6. Қуйидаги агрофизик таҳлиллар олиб борилди.
Тупроқни ҳажм массасини ўзгариши 0-50 см қатламдан олинган тупроқ
намуналарида (такрорий экинларни экиш олдидан) шудгорлаш олдидан ва
ундан кейин, такрорий экинларни ва кузги буғдойни амал даврлари охирида
Н.А.Качинский усулида аниқланди.
Тупроқни сув ўтказувчанлиги квадрат ром усулида металл цилиндрлар
ёрдамида аниқланди.
Барча агрофизик таҳлилларни ўтказишда “Методы агрохимических, аг-
рофизических и микробиологических исследований в поливных хлопковах
районах” (Тошкент, 1963) қўлланмасидан фойдаланилди.
7.Такрорий экинлар ва кузги буғдойни ҳосилдорлигини математик таҳ-
лиллари Б.А.Доспехов (1985) усулида олиб борилди.
8.Такрорий экинлар ва кузги буғдойни ҳосилини етиштириш учун сарф-
ланган харажатлар ва олинган соф даромад “Методика определения эконо-
мической эффективности использования в сельском хозяйстве результатов
научных исследований” китобидан фойдаланган ҳолда ҳисобланди.

Такрорий экинларни дони ва сомони таркибидаги озиқа

бирликлари.

Республикамизни тупроқ-иқлим шароитлари суғориладиган

ерлардан бир йилда икки марта дон ҳосили ва чорвачилик учун тўйимли
озиқа олишга, такрорий экинларни кузги буғдойдан кейин экиш тупроқ
унумдорлигини яхшилашда қулай шароит яратади.
Бизни изланишларимизда такрорий экинларни дони, пояси (маккажўхо-
ри) ва пичанидаги (мош, ловия, соя) озиқа бирликлари ва ҳазм бўлувчи
протеин миқдорлари ҳисобланди.
3 йилда ўртача маккажўхорини (38,2 ц/га ц/га) дон ҳосили таркибида
5042,2 кг/га поясида (307,3 ц/га) 4837,3 кг/га, ҳаммаси бўлиб 9879,5 кг/га ози-
қа бирлиги, ҳамда мутаносиб равишда 297,5 ва 338,9 кг/га ҳаммаси–635,4
кг/га протеин миқдори борлиги аниқланди.
Мош ўсимлигини донида (15,2 ц/га) 1991,1 кг/га, пичанида (32,2 ц/га)
1032,3 кг/га ҳаммаси–3023,4 кг/га озиқа бирлиги ҳамда 443,8 кг/га ва 89,8
ҳаммаси 533,6 кг/га протеин борлиги ҳисобланди.
Таъкидлаш жоизки, маккажўхори ўсимлиги ўсиб ривожланиши (амал)
даврида тупроқдан 200-250 кг/га азотни ўзлаштириши аниқланган, шунинг
учун унинг дони ва пояси таркибидаги озиқа бирлиги ва ҳазм бўладиган
протеин миқдорлари мошникига нисбатан мутаносиб равишда 6856,1 кг/га ва


background image

9

102,8 кг/га ортиқ эканлиги аниқланди. Бу эса маккажўхорини чорва моллари
учун тўйимли озиқа эканлигини билдиради.
Ловияни дони (12,3 ц/га) таркибида 1611,2 кг/га, пичанида (12,3 ц/га)
393,4 кг/га озиқа бирлиги ҳамда мутаносиб равишда 357,9 кг/га ва 39,3 кг/га
ҳазм бўладиган протеин миқдори аниқланди.
Такрорий дуккакли экинлар орасида ловия ҳосилдорлиги, озиқа
бирликлари ва протеин миқдорининг камлиги билан ажралиб турди.
Соя ўсимлигини донида (23,5 ц/га) 3078,4 кг/га, пичанида эса (33,5 ц/га)
1071,6 кг/га, ҳаммаси 4150,0 кг/га озиқа бирлиги ҳамда мутаносиб равишда
687,2 кг/га ва 93,5 кг/га–жами 780,7 кг/га хазм бўлувчи протеин борлиги
таҳлил қилинди.

Такрорий экинларнинг анғиз ва илдиз қолдиқлари ва уларни тар-
кибидаги озиқа унсурларини умумий миқдорлари.

3 йил давомида экил-

ган такрорий экинларни тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқларининг
миқдорларини аниқлаганимизда маккажўхоридан сўнг ўртача 17,2 ц/га анғиз
ва тупроқни 0-50 см қатламида 35,0 ц/га илдиз қолдиқлари (жами 52,2 ц/га)
тўпланиши аниқланди. Бу кўрсаткич ўрганилган такрорий экинлар орасида
энг юқори миқдордир.
Мош ўсимлиги 3 йилда ўртача 11,8 ц/га анғиз ва тупроқни 0-30 ва 30-50
см ли қатламларига мутаносиб равишда 29,8 ва 3,9 ц/га илдиз (жами 45,5
ц/га) қолдиқларини қолдириш мумкинлиги аниқланди.
Нисбатан камроқ кўрсаткичлар ловия ўсимлигини қолдиқлари бўйича
олиниб, 8,9; 21,5 (0-30 см) ва 2,5 ц/га (30-50 см) жами 32,9 ц/гани ташкил
қилди.
Соя ўсимлигидан эса 1 гектар майдонда ўртача 10,4 ц/га анғиз, 32,0 ц/га
илдиз ва жами 42,4 ц/га қолдиқлар тўплаши кузатилди.
Бу қолдиқлар таркибидаги озиқа унсурларини миқдори 1-расмда
келтирилган.

20,8

71

30,7

45,7

9,5

51

11,8

16,7

12,8

60,9

21

30,5

0

10

20

30

40

50

60

70

80

маккажўхори мош ловия соя

Вариантлар

N

Р

К

м

и

кд

орл

ари

,

кг

а

Азот

Фосфор

Калий

1-расм. Такрорий экинларнинг анғиз ва илдиз қолдиқлари таркибида

тўпланган озиқа унсурлар миқдори, кг/га (2003-2005 йиллар ўртачаси)


background image

10

Маккажўхорини анғиз қолдиқларида 0,20% азот, 0,12% фосфор ва 0,11%
калий, илдизида мутаносиб равишда 0,51; 0,21; 0,31%, жами 0,71% азот,
0,33% фосфор, 0,42% калий борлиги аниқланди. Бу эса 1 гектар майдонда
маккажўхоридан сўнг 20,8 кг/га азот қолади деб айтиш мумкин. Ваҳоланки,
бу ўсимлик гектаридан 200-220 кг/га азотни ўзлаштиради. Шунинг учун ун-
дан кейин экиладиган ўсимликни ўғитлаш меъёрларига аҳамият бериш талаб
этилади.

Мош ўсимлиги илдиз ва анғиз қолдиқларида ўртача 3 йилда 2,94% азот,

2,10% фосфор ва 2,93% калий тўплаши, натижада 71,0 кг/га азот қолдириши
аниқланди. Бу эса ундан кейин экиладиган кузги буғдойга мақбул шароит
яратади.
Ловия ўсимлигида 1,58% азот, 0,65% фосфор ва 1,26% калий тўпланиши,
ҳамда 30,7 кг/га азот қолиши аниқланган бўлса, соядан эса жами 1,80% азот,
0,71% фосфор ва 1,48% калий тўпланиб, 45,7 кг/га азот қолиши аниқланди.
Демак, такрорий экинлар орасида, энг кўп озиқа унсурларини қолдиради-
ган бу–мош ўсимлигидир.Ундан кейинги ўринни соя, ловия ва оҳирида мак-
кажўхори эгаллайди.

Такрорий экинлар ва кузги буғдойда қўлланилган ўғит меъёрлари-

нинг тупроқни агрофизик ва агрокимёвий хусусиятларига таъсири.
Тупроқни ҳажм массаси.

Аввало шуни айтиш жоизки, такрорий экин-

лар таъсирида тупроқни ҳажм массаси йилдан-йилга бироз камайиб бориши
кузатилди.
Тупроқни ҳажм массасини ўзгариши вариантлар бўйича йиллар давоми-
да бир ҳил қонуният асосида кечганлиги учун биз 2006 йил маълумотларини-
нг баёни билан чекланамиз.
Тажрибани бошлашдан аввал назорат варианти ва қолган вариантларни
барчасида тупроқни 0-30 смли қатламида ҳажм массаси 1,427 г/см

3

, 30-50 см

да эса 1,485 г/см

3

ни ташкил қилди.

2006 йилни шароитида назорат вариантида такрорий экинлар экилишидан
аввал тупроқни 0-30 смли қатламида ҳажм массаси 1,307 г/см

3

ни, 30-50 смда

эса 1,440 г/см

3

ни ташкил қилди, амал даври оҳирида бу кўрсаткич 1,343 ва

1,443 г/см

3

га тенг бўлиб 0,036 ва 0,003 г/см

3

ортганлиги аниқланди.

Маккажўхори экилган вариантда шудгордан кейин дастлабки ҳолатдан
0,120 г/см

3

(0-30 см) ва 0,045 г/см

3

(30-50 см) камайган ҳолда маккажўхорини

амал даври оҳирида бу кўрсаткичлар тупроқ қатламлари бўйича мутаносиб
равишда 1,338 ва 1,440 г/см

3

ни ташкил қилди ёки шудгордан кейинги

ҳолатдан 0,031 ва 0,008 г/см

3

га ортганлиги, лекин, дастлабки ҳолатидан эса

0,089 ва 0,037 г/см

3

га камроқ бўлганлиги кузатилди.

Маккажўхори экилгандан кейин тупроқни ҳажм массаси унинг амал дав-
ри оҳирида назоратга нисбатан тупроқ қатламларида мутаносиб равишда
0,005 г/см

3

га камайганлиги аниқланди.

Нисбатан юқори натижалар мош ўсимлиги экилганда кузатилиб, шудгор-
дан сўнги кўрсаткичдан 0,013 ва 0,010 г/см

3

га ортган бўлса ҳам назоратга

нисбатан 0,023 ва 0,013 г/см

3

га ва маккажўхори вариантига нисбатан 0,018


background image

11

ва 0,018 г/см

3

га камайганлиги аниқланди.

Ловия экини экилган вариантда тупроқни ҳажм массаси 0-30 см қатламда
шудгордан кейин 1,307 г/см

3

, 30-50 смда эса 1,440 г/см

3

ни ташкил қилган

ҳолда амал даври оҳирида бу кўрсаткичлар 1,333 г/см

3

ва 1,438 г/см

3

тенг

бўлди. Бу назоратга нисбатан 0,01 ва 0,005 г/см

3

га камроқ, лекин мош

экилган вариантга нисбатан 0,013 ва 0,008 г/см

3

га кўпроқдир.

Соя ўсимлиги экилган вариант кўрсаткичлари мошникига яқин бўлди,
(шудгордан кейинги кўрсаткичдан) амал даври оҳирида 0,015 ва 0,012 г/см

3

га ортди, лекин назоратга нисбатан 0,021 ва 0,015 г/см

3

га, ловияни кўрсатки-

чига нисбатан эса 0,011 ва 0,01 г/см

3

га камроқ бўлганлиги аниқланди.

Демак, такрорий экинлар экилганда, кузги буғдойдан сўнг ерни ёзги ҳай-
довга нисбатан тупроқни ҳажм массаси камроқ зичланади. Энг мақбул ҳолат
мош ўсимлиги таъсирида кузатилди.
Такрорий экинлардан кейин экилган кузги буғдойга қўлланилган ўғит
меъёрларини таъсири ва ўсимликни ўзини ҳам тупроқни ҳажм массасини
ўзгаришга таъсири борлиги аниқланди.
Буғдойдан кейин буғдой экилган (назорат) вариантда амал даври оҳи-
рида тупроқни ҳайдалма қатламида (0-30 см) нисбатан яхши кўрсаткичлар N-
200, Р

2

О

5

-140, K

2

O-100 кг/га меъёрда қўлланилганда олинди ва 1,384 г/см

3

ни

ташкил қилди. Бу албатта такрорий экинлардан сўнг олинган маълумотлар-
дан бироз юқори, лекин дастлабки ҳолатидан 0,043 г/см

3

га камроқдир.

Маккажўхоридан сўнг буғдой экилганда ўғитлар N-250, Р

2

О

5

-175, K

2

O-

125 кг/га меъёрда қўлланилганда, бошқа меъёрларга нисбатан тупроқни ҳажм
массаси пастроқ бўлди ва амал даври оҳирида 1,374 г/см

3

ни ташкил қилди.

Бу кўрсаткич назоратдан мақбул ҳолатдан (2 вар) 0,010 г/см

3

га камроқдир.

Такрорий экинлардан кейин экилган буғдойда энг мақбул кўрсаткичлар
мош ўсимлигида экилган вариантда олиниб, ўғитлар меъёри N-150, Р

2

О

5

-105,

K

2

O-75 кг/га меъёрда қўлланилганда тупроқни ҳажм массаси 1,359 г/см

3

ни

ташкил қилди. Бу кўрсаткич назоратдан 0,025 г/см

3

га камроқдир.

Ловия ва соядан сўнг кузги буғдой экилган вариантларда ҳам мош ўсим-
лиги каби ўғитлар N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75 кг/га меъёрда қўлланилган (10 ва

13) вариантларда тупроқни ҳажм массаси нисбатан камроқ бўлганлиги куза-
тилди. Бунда мутаносиб равишда тупроқ ҳажм массаси, кузги буғдой амал
даври оҳирида, 1,372 ва 1,361 г/см

3

ни ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар албат-

та назорат ва маккажўхори вариантларидан пастроқ лекин мошдан кейин
экилган буғдойни кўрсаткичларидан эса 0,013 ва 0,002 г/см

3

га ортиқроқдир.

Тупроқни сув ўтказувчанлиги.

2005-2006 йиллар шароитида такрорий

экин экилмаган (назорат) вариантда ва бошқа вариантларда экилган экинлар-
ни амал даври оҳирида, кузатув соатларида (1-6 соат) мутаносиб равишда сув
ўтказувчанлик 235; 191; 103; 86; 65; 57 ва ҳаммаси 6 соатда 737 м

3

/га сув,

сингдирилган. Ваҳоланки, экинларни экишдан олдин бу кўрсаткич 866 м

3

/га

бўлган эди. Демак, назоратда 6 соат давомида 129 м

3

/га сув кам сингдирил-

ган. Бу ҳолат эса ўсимликларни амал даври оҳирига келиб тупроқни ҳажм
массасини ортганлигидан далолат беради.


background image

12

Таъкидлаш жоизки, нафақат назорат вариантида, қолаверса, барча
такрорий экинлар экилган вариантларда ҳам амал даври оҳирига келиб
тупроқни сув ўтказувчанлиги дастлабки (экишдан олдин) ҳолатидан пасайди.
Маккажўхори экилган вариантда 6 соат давомида 748 м

3

/га сув сингди-

рилган бўлиб, бу кўрсаткич назоратдан 11 м

3

/га ортиқдир. Яна бир ҳолатни

алоҳида таъкидлаб ўтамизки, барча вариантларда тупроқни сув сингдириш 1-
чи соатдан 6-чи соатга томон пасайиб бориши аниқланди.
Такрорий экинлар орасида тупроқни сув ўтказувчанлигига бўлган энг
мақбул таъсир мош экилган вариантда кузатилиб, 6 соатда 844 м

3

/га ни таш-

кил қилди. Бу кўрсаткич назоратдан 107 м

3

/га, маккажўхори кўрсаткичидан

эса 96 м

3

/га ортиқча бўлди.

Ловия ўсимлиги экилган вариантда тупроқни 6 соат давомида сингдирган
сув миқдори 777 м

3

/гани ташкил қилиб, назоратга нисбатан 40 м

3

/га, макка-

жўхоридан 29 м

3

/га ортиқча, лекин мош экилган вариантга нисбатан 67 м

3

/га

камдир.
Соя ўсимлиги экилган вариантда кузатувни 1-чи соатида 283 м

3

/га сув

сингдирганлиги аниқланди, бу эса назоратникидан 48 м

3

/га юқоридир. Бу ҳо-

лат мош экилганда ҳам аниқланиб, 1-чи соатда дастлабки ҳолатидан 46 м

3

/га

кўп бўлди. Лекин ҳар иккала (мош ва соя) вариантларда ҳам кузатувни ке-
йинги соатларида тупроқни сув сингдириши дастлабки ҳолатидан кам бўлди.
Демак,соя ўсимлиги экилган вариантда 6 соат давомида 824 м

3

/га сув

сингдирилиб, дастлабки ҳолатидан 42 м

3

/га кам, лекин назоратдан 87 м

3

/га,

маккажўхориникидан 76 м

3

/га, ловияникидан 47 м

3

/га кўп, мошникидан эса

20 м

3

/га камрдир.Такрорий экинларни экиш натижасида тупроқни сув ўтка-

зувчанлиги яхшиланиши аниқланди.
Кузги буғдойни амал даври оҳирида (2006 й, июн) бу кўрсаткичларни да-
вом этдирдик ва аввало кузги буғдойни илдиз тизими, қолаверса, қўлланил-
ган ўғитларни буғдойга бўлган таъсири натижасида сув ўтказувчанлик
яхшиланиши аниқланди.
Назорат вариантида нисбатан яхшироқ маълумотлар маъдан ўғитлар:N-
200, Р

2

О

5

-140, K

2

O-100 кг/га меъёрда қўлланилганда (2 вар.) олиниб, 6 соатда

739 м

3

/гани ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўғит меъёри N-150, Р

2

О

5

-140, K

2

O-

75 кг/га ва N-250, Р

2

О

5

-175, K

2

O-125 кг/га қўлланилган вариантлардан

мутаносиб равишда 43 ва 27 м

3

/га ортиқчадир, лекин дастлабки ҳолатидан

127 м

3

/га камдир. Қолган вариантларда ҳам нисбатан яхши маълумотлар

олинганлиги ҳақида тўхтамоқчимиз.
Маккажўхоридан кейин экилган кузги буғдойда маъдан ўғитлар N-250,
Р

2

О

5

-175, K

2

O-125 кг/га меъёрда қўлланилганда, сув ўтказувчанлиги

нисбатан яхшироқ бўлганлиги аниқланиб, 741 м

3

/га ташкил қилди. Демак,

маккажўхорини яхши ўсиб ривожланиши учун мақбул озиқаланиш
шароитлари шу ўғит меъёрларида яратилади, қолаверса унинг илдиз тизими
ҳам яхши тарқалиб, тупроқни ҳажм массасини камайтириб, сув
ўтказувчанлигини яхшилайди.
Дуккакли ўсимликлардан (мош, ловия, соя) сўнг кузги буғдой экилганда,
нисбатан яхшироқ сув ўтказувчанлиги ўғит меъёрлари N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O


background image

13

Дуккакли ўсимликлардан (мош, ловия, соя) сўнг кузги буғдой экилганда,
нисбатан яхшироқ сув ўтказувчанлиги ўғит меъёрлари N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-

75 кг/га қўлланилганда кузатилди.
Мош ўсимлигидан сўнг экилган кузги буғдойни амал даври оҳирида туп-
роқни сув ўтказувчанлиги 6 соат давомида 800 м

3

/га ни ташкил қилган ҳолда,

бошқа ўғит меъёрлариникидан бу кўрсаткич 12 ва 25 м

3

/га ортиқроқ, макка-

жўхоридан сўнг экилган вариантни мақбул кўрсаткичидан эса 59 м

3

/га кўп.

Демак, мош ўсимлиги мақбул кўчат қалинлигида илдизида етарли дара-
жада туганакларни тўплайди, улар эса тупроқни агрофизик хусусиятларини
яхшилабгина қилмай, уни унумдорлигини оширади ва сув ўтказувчанлигини
яхшилайди. Шунинг учун, кузги буғдойни ўсиб ривожланиши учун N-150,
Р

2

О

5

105, K

2

O-75 кг/га миқдори етарли бўлди.

Шунга яқин маълумотлар ловиядан ва соядан кейин экилган кузги буғ-
дойни амал даври оҳирида кузатилиб 6 соатда сув ўтказувчанлик мутаносиб
равишда 726 ва 766 м

3

/га ни (10 ва 13 вар.) ташкил қилди.

Кузги буғдой соядан кейин экилган вариантда ҳам яхши натижалар олин-
ди, бироқ бу кўрсаткичлар мошдан кейин экилган вариантга нисбатан 34 м

3-

/га камроқ бўлди.

Тупроқда озиқа унсурларини умумий шаклларининг миқдорини

ўзгариши.

Тажрибани бошлашдан олдин тупроқни 0-30см (ҳайдалма) қатла-

мида гумус миқдори 1,940% ни, 30-50 смда 1,670% ни ташкил қилган ҳолда
тажриба оҳирида (3 йилдан сўнг) назорат вариантида (такрорий экин экил-
маган) буғдойдан сўнг буғдой экилганда қўлланилган ўғит меъёрларига қа-
раб, гумус миқдори 1,770; 1,780 ва 1,760% ни (N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75 кг/га;

N-200, Р

2

О

5

-140, K

2

O-100 кг/га ва N-250, Р

2

О

5

-175, K

2

O-125 кг/га) ташкил

қилди. Бу кўрсаткичларни нисбатан юқориси (1,780%) N-200, Р

2

О

5

-140, K

2

O-

100 кг/га қўлланилганда кузатилди. Бу эса, дастлабки ҳолатидан 0,160% га
камдир. Демак, буғдойдан сўнг буғдой экиладиган бўлса, тупроқдаги гумус
миқдори йилдан-йилга камая бориши аниқланди. Ҳаттоки, ҳайдов остки
қатламида ҳам гумус миқдорини бироз камайганлиги кузатилди.
Маккажўхоридан сўнг уч йил давомида кузги буғдой экилган вариантда
ҳам ўғит меъёрларидан қатъий назар гумус миқдорини дастлабки ҳолатидан
камайиши кузатилди. Бу (4-6) вариантларда нисбатан юқорироқ кўрсаткич-
лар (1,830%) ўғит меъёрлари N-250, Р

2

О

5

-175, K

2

O-125 кг/га қўлланилганда

кузатилди, лекин бу ҳам дастлабки ҳолатидан 0,110% камроқ, назоратга
нисбатан эса 0,050%га юқорироқдир.
Тажрибаларда гумус миқдори бўйича нисбатан юқори кўрсаткичлар
(1,990%) кузги буғдой мош ўсимлигидан кейин экилиб, ўғитлар N-150, Р

2

О

5

-

105, K

2

O-75 кг/га меъёрда қўланилган шароитда кузатилди. Бу дастлабки

ҳолатидан 0,050% га, назоратдан 0,210; маккажўхори вариантидан эса 0,160%
га юқорироқдир.
Ловия ва соядан кейин экилган кузги буғдойда мақбул ўғит меъёрлари
N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75 кг/га тенг бўлди.

Бу (ловия) вариантларда гумус миқдори тажриба оҳирида 1,923% ни,
соядан кейин экилган кузги буғдойда 1,949% ни ташкил қилди. Албатта соя-


background image

14

дан кейин кузги буғдой экилиши натижасида гумус миқдори назорат, макка-
жўхори ва ловия экилган вариантлардан юқори, лекин мошни кўрсаткичига
нисбатан камроқ бўлганлиги аниқланди.
Соядан кейин экилган вариантда гумус миқдори дастлабки ҳолатда (0-
30см) 0,009% га кўпроқ бўлди, назоратдан 0,169%, маккажўхори варианти-
дан 0,119%, ловияга нисбатан эса 0,026% юқори бўлди.
Умумий азот ва фосфорни ўзгариши ҳам вариантлар бўйича гумус
маълумотлари каби такрорланди.
Демак, такрорий экин сифатида мош экилиб, кейин кузги буғдой экилса
ўғитлар N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75кг/га меъёрда қўлланилганда тупроқ унум-

дорлиги дастлабки ҳолатдан яхшиланиши, бу ҳолат соя ўсимлигидан сўнг
ҳам такрорланиши, буғдойдан кейин буғдой, маккажўхоридан кейин буғдой
экилса тупроқ унумдорлиги нисбатан пасайиши аниқланди.

Дон ва сомон ҳосили.

Назорат вариантида (такрорий экин экилмаган)

буғдойдан сўнг яна буғдой экилганда қўлланилган ўғитларни N-150, Р

2

О

5

-

105, K

2

O-75 кг/га; N-200, Р

2

О

5

-140, K

2

O-100 кг/га ва N-250, Р

2

О

5

-175, K

2

O-

125 кг/га меъёрларига боғлиқ ҳолда кузги буғдойни дон ҳосили уч йилда
ўртача мутаносиб равишда 48,0; 52,4 ва 53,0 ц/гани ташкил қилди (2-жадвал).
Демак, тупроқ унумдорлигига боғлиқ ҳолда кузги буғдойдан сўнг яна куз-
ги буғдой экилганда ўғитлар N-200, Р

2

О

5

-140, K

2

O-100 кг/га меъёрда мақ-

бул таъсир кўрсатди, олинган қўшимча дон ҳосили 4,4 ц/гани ташкил қилди.
Ўғит меъёрларини N-250, Р

2

О

5

-175, K

2

O-125 кг/гача ошириш дон ҳосилини

мақбул (2) вариантга нисбатан 0,6 ц/га оширди холос.
Маккажўхоридан кейин экилган кузги буғдойни дон ҳосили ўғит меъёр-
ларига мутаносиб равишда 44,5;48,8 ва 52,5ц/га ташкил қилиб, такрорий экин
сифатида назоратдан–3,5;-3,6 ва 0,5 ц/га дон ҳосили камроқ, лекин қўлла-
нилган ўғит меъёрларини ортиши билан 4,3 ва 3,7 ц/га қўшимча ҳосил олин-
ди.Демак, маккажўхоридан сўнг экилган кузги буғдойни юқори дон ҳосили
ўғитлар N-250,Р

2

О

5

-175,K

2

O-125кг/га меъёрда қўлланилганда олинди.

Бу ҳолат албатта, (биз аввалги бўлимларда ёзганимиздек) маккажўхорини
такрорий экин сифатида экилганда тупроқдан кўп миқдорда озиқа унсурлар-
ни (200-250 кг/га азотни) олиб чиқишини хисобга олсак маккажўхорини
тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш мақсадида эмас, чорва молларга
ем-хашак сифатида экиш мумкин.
Тажрибада кузги буғдойда энг юқори дон ҳосили ўғитлар меъёрига мута-
носиб равишда 60,3; 61,2 ва 62,0 ц/гани ташкил этган ҳолда мош ўсимли-
гидан кейин экилганда олинди.
Бу вариантларда назоратга нисбатан такрорий экин сифатида 12,3;8,8 ва
9,0 ц/га, ўғит меъёрига нисбатан эса 0,9 ва 0,8 ц/га қўшимча дон ҳосили
олинди. Соя, ловия кабиларда ҳам юқори дон ҳосили N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75

кг/га меъёрда қўлланилганда олинди.
Маълумки,дуккакли дон ўсимликлар тупроқда қолдирган илдиз ва анғиз
қолдиқларида маълум миқдорда органик азот тўплайди. Бу эса келгуси ўсим-
ликни ривожи учун мақбул таъсир кўрсатади.


background image

15

Такрорий экинлар орасида нисбатан камроқ кўрсаткичлар ловиядан ке-
йин экилганда кузатилди. Бунда дон ҳосили 52,3; 55,2 ва 54,0 ц/га ни ташкил
қилиб, қўшимчалари 4,3; 2,8 ва 1 ц/га (такрорий экиндан) ва 2,9; -1,2 ц/га
(ўғитдан) ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар мош ўсимлигини сўнги таъсиридан
8.0;6,0 ва 8,0 ц/га камроқ, лекин маккажўхорига нисбатан эса 7,8; 6,4 ва 1,5
ц/га кўпроқдир.
Соядан кейин экилган кузги буғдойни дон ҳосили мутаносиб равишда
55,7; 56,5 ва 57,4 ц/га ташкил қилиб, қўшимчалари 7,7; 4,1 ва 4,4 ц/га ҳамда
0,8 ва 0,9 ц/га тенг бўлди.
Соядан сўнги таъсирида олинган кузги буғдойни дон ҳосили ловияники-
дан 3,4; 1,3 ва 3,4 ц/га, маккажўхорини сўнги таъсиридан 11,2; 7,5 ва 4,9 ц/га
Ортиқроқ, лекин мошникидан 4,6; 4,7 ва 4,6 ц/га камроқдир.
Такрорий экинлардан кейин экилган кузги буғдойни ўғит меъёрларига
боғлиқ ҳолда сомон ҳосили маълумотлари худди дон ҳосилидаги қонуният-
ларни қайтаради.
Назоратга нисбатан юқори сомон ҳосили ўғитлар N-250, Р

2

О

5

-175,K

2

O-

125 кг/га меъёрда қўлланилганда олиниб, ўртача уч йилда 66,4 ц/гани ташкил
қилди, ўғитларни N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75 кг/га меъёрларига нисбатан 6,9

ц/га кўшимча сомон ҳосили олинди.
Таъкидлаб ўтамизки, такрорий экинлар ва ўғит меъёрларидан қатъий на-
зар, барча вариантларда кузги буғдойни сомон ҳосили дон ҳосилига нисбатан
10-12 ц/га кўпроқ бўлганлиги аниқланди.

2-жадвал

Кузги буғдойнинг дон ҳосили, ц/га

Вари

ант
тар

тиби

Ўғит меъёрлари

Йиллар

Ўртача

Назоратга нисбатан

қўшимча ҳосил

N

P

2

O

5

K

2

O

2004

2005

2006

Такрорий

экиндан

ва

ўғитдан

50 кг

азотли

ўғит

ҳисобига

1

150

105

75

50,1

52,1

41,8

48,0

-

-

2

200

140

100

53,8

54,5

48,9

52,4

-

4,4

3

250

175

125

55,1

56,0

47,9

53,0

-

0,6

4

150

105

75

45,1

46,2

42,2

44,5

-3,5

-

5

200

140

100

49,0

50,3

47,2

48,8

-3,6

4,3

6

250

175

125

52,1

53,2

52,2

52,5

-0,5

3,7

7

150

105

75

60,4

62,3

58,3

60,3

12,3

-

8

200

140

100

61,8

63,8

58,0

61,2

8,8

0,9

9

250

175

125

63,4

65,1

57,5

62,0

9,0

0,8

10

150

105

75

52,2

53,6

51,1

52,3

4,3

-

11

200

140

100

54,1

56,2

55,3

55,2

2,8

2,9

12

250

175

125

55,2

57,3

49,5

54,0

1,0

-1,2

13

150

105

75

55,9

58,0

53,2

55,7

7,7

-

14

200

140

100

56,5

57,8

55,2

56,5

4,1

0,8

15

250

175

125

58,1

58,8

55,3

57,4

4,4

0,9

НСР

05

4.23 2.12 3.45 ц/га

Эслатма: Такрорий экинларнинг-1,2,3 назорат варианти,-4,5,6 маккажўхори варианти,-
7,8,9 мош,-10,11,12 ловия,-13,14,15 соя экилгандан кейинги вариантлар.


background image

16

Маккажўхоридан кейин экилган кузги буғдойни юқори сомон ҳосили 64,5
ц/га ташкил қилган ҳолда N-250, Р

2

О

5

-175, K

2

O-125 кг/га меъёрда олинди.

Айтиш жоизки, бу вариантда ўғит меъёрларидан олинган дон ҳосили 3,7
ц/гани ташкил қилган ҳолда, сомон ҳосилини қўшимчаси ҳам шундай (5,7
ц/га) бўлди. Бу эса қўлланилган ўғит меъёрлари маккажўхори учун мақбул
(етарли) бўлганлигидан далолат беради, айрим холларда ортиқча ўғит берил-
са дон ҳосили эмас вегетатив (сомон) бўлакларни ортиши кузатилди.
Мошдан кейин экилган кузги буғдойни 3 йилда ўртача энг мақбул сомон
ҳосили 75,8 ц/га, ловиядан сўнг 65,6 ц/га ва соядан кейин 69,6 ц/га ни ташкил
қилиб, қўшимчалари (такрорий экин сифатида) 16,3; 6,1 ва 10,1 ц/гани ўғит-
лар меъёри N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75кг/га қўлланилганда олинди.Ўғитларни N

-200, Р

2

О

5

-140, K

2

O-100 кг/га дан N-250, Р

2

О

5

-175, K

2

O-125 кг/га гача орти-

рилганда олинган кўшимчалар 0,1-0,6; 0,6-1,6 ва 1,6-0,8 ц/га бўлди.
Демак, такрорий экин экмасдан буғдойдан сўнг буғдой экилганда N-200,
Р

2

О

5

-140, K

2

O-100 кг/га қўллаб, кузги буғдойдан уч йилда ўртача 52,4 ц/га

дон, 61,2 ц/га сомон ҳосили олиш мумкинлиги аниқланди. Лекин, сурункали
бир ҳил экинларни экилиши тупроқдаги микробиологик, физик, агрокимёвий
хусусиятларни пасайтириши натижасида унумдорлик йилдан-йилга камаяди.
Маккажўхоридан сўнг кузги буғдой экилганда N-250, Р

2

О

5

-175, K

2

O-125

кг/га гача қўллаб ўртача 3 йилда 52,5 ц/га дон ва 64,5 ц/га сомон ҳосили олиш
мумкин.Маккажўхорини кўп миқдорда озиқа унсурларини тупроқдан ўзлаш-
тириш хусусияти тупроқ унумдорлигини пасайтиради, аммо уни чорва мол-
лари учун озиқа сифатида экилса қўшимча ўғитларни қўллаш тақазо этила-
ди. Фақат шундагина тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш мумкин, лекин
ошириш эмас.
Такрорий экинлар сифатида, дуккалилардан мош, ловия ва соя экилиб
(N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75 кг/га) сўнгра кузги буғдой экилса мақсадга мувофиқ

бўлади. Бунда энг юқори дон ҳосили (60,3; 52,3 ва 55,7 ц/га ) ва сомон ҳосили
(75,8; 65,6 ва 69,6 ц/га) олиш мумкин. Натижада тупроқ унумдорлигини на-
фақат сақлаб қолиш, қолаверса маълум миқдорда ошириш мумкин.

Такрорий экинлар ва кузги буғдой етиштиришнинг иқтисодий са-

марадорлиги.

Такрорий экинларда қўлланилган агротехник тадбирлар ўғит

меъёрлари, суғориш сонлари билан фарқланади. Шунинг учун ўғитларга,
уруғликка, меҳнатга ва ёқилғи маҳсулотларига кетган сарф харажатлар
ҳисобланади.
Маккажўхоридан 3 йилда ўртача 38,2 ц/га дон ҳосили олиниб, олинган
шартли соф фойда 98030 сўм/гани, рентабеллик эса 39,9% ни ташкил қилди.
Демак, такрорий экин сифатида маккажўхори экилса ҳам ердан иқтисо-
дий самарадорликка эришиш мумкин.
Такрорий экинлар орасида энг юқори иқтисодий самарадорлик мош
ўсимлигидан олиниб, 164626 сўм/га рентабеллик 56,5% га тенг бўлди. Бу
кўрсаткичлар маккажўхоридан олинган шартли соф фойдадан 66596 сўм/га
ва рентабеллик эса 16,6% га ортиқчадир.
Ловия ўсимлигини ўстиришдан олинган шартли соф фойда 82719 сўм/га
рентабеллик 36,8% ни ташкил қилди.


background image

17

Мошдан кейин нисбатан юқори шартли соф фойда соя ўсимлигини экиш-
дан олиниб, 108217 сўм/гани, рентабеллик эса 44,3% ни ташкил қилди.
Демак, такрорий экинларни турларидан қатъий назар уларни экиш иқти-
содий самарадорликка эришиш мумкинлиги аниқланди.
Такрорий экинлардан сўнг экилган буғдойдаги иқтисодий самарадорлик-
ни кўрсатишича, назорат вариантлари орасида нисбатан юқори шартли соф
фойда маъдан ўғитлари N-200, Р

2

О

5

-140, K

2

O-100 кг/га меъёрда қўлланилган-

да олиниб, 121065 сўм/гани, рентабеллик 17,6% ни ташкил қилди.
Маккажўхоридан сўнг экилган кузги буғдойда нисбатан юқори шартли
соф фойда ўғит меъёрлари N-250, Р

2

О

5

-175, K

2

O-125 кг/га қўлланилганда

олиниб, 80065 сўм/гани рентабеллик эса 11,3% ни ташкил қилди. Бу кўрсат-
кичлар назоратни мақбул вариантидан (2 вар.) 41000 сўм/га ёки 6,3 % га
камроқ бўлди. Бу эса маккажўхоридан сўнг кузги буғдой экканга нисбатан
буғдойдан сўнг яна буғдой экиш мақуллиги исботланди.
Тажрибада энг юқори иқтисодий самарадорлик мош ўсимлигидан кейин
экилган кузги буғдойда ўғит меъёрлари N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75кг/га қўлла-

нилганда олиниб, 284315 сўм/гани, рентабеллик эса 45,8%ни ташкил қилди.
Ундан кейинги ўринни иқтисодий жихатдан соядан кейин экилган кузги
буғдой кўрсаткичлари эгаллайди. Бу (13 вар.) вариантда шартли соф фойда
215315 сўм/гани, рентабеллик 34,7% ни ташкил қилган ҳолда мош ўсим-
лигидан кейин экилган кузги буғдойдан, иқтисодий самарадорликка нисбатан
69.000 сўм/га ва 11,1% га камроқдир.
Ловиядан кейин экилган кузги буғдойда 164315 сўм/га шартли фойда оли-
ниб, рентабеллик 26,4% га тенг бўлди.

ХУЛОСАЛАР:

1. Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда барқарор ҳосилдор-
ликни узлиқсиз таъминлаш учун Фарғона водийсининг ўтлоқи соз тупроқла-
ри шароитига мос илмий асосланган (қисқа ротацияли алмашлаб экишда)
буғдойдан кейин экиладиган такрорий экинлардан энг самаралисини ажратиб
олиб сўнгра экиладиган кузги буғдойни оптимал ўғит меъёрларини ишлаб
чиқиб амалиётга жорий қилиш кераклиги аниқланди.
2. Такрорий экинлар–маккажўхори, мош, ловия ва соядан уч йилда ўрта-
ча мутаносиб равишда 38,2; 15,5; 12,7 ва 23,3 ц/га дон, ҳамда 307,3 (поя);
32,2; 12,3 ва 33,5 ц/га пичан ҳосили олиш мумкинлиги, уларни илдиз, анғиз
қолдиқлари жами 52,2; 45,5; 32,9; 42,4 ц/гани ташкил этган ҳолда таркибида
20,8; 71,0; 30,7 ва 45,7 кг/га умумий азот ва 9,5;51,0;11,8;16,7 кг/га фосфор;
12,8; 60,9; 21,0; 30,5 кг/га калий тўпланиши аниқланди.
3. Мош ўсимлиги донида ўртача 1991,1 кг/га, пичанида 1032,2 кг/га ҳам-
маси–3023,4 кг/га озиқа бирлиги ёки 443,8 кг/га ва 89,8 кг/га ҳаммаси–533,6
кг/га протеин борлиги, соя ўсимлиги донида ва пичанида 4150, кг/га озиқа
бирлиги 780,7 кг/га хазм бўлувчи протеин борлиги ҳисобланди. Энг кўп
озиқа бирлиги ва ҳазм бўладиган протеин миқдори (8350 кг/га ва 542 кг/га)
мошдан кейин экилган кузги буғдойдан (дон ва сомони билан) олинди.
4. Такрорий экин сифатида экилган мошдан кейин тупроқни ҳажм масса-
си ҳайдов ва ҳайдов остки қатламларида мутаносиб равишда 0,023 ва 0,013


background image

18

г/см

3

га, соя ўсимлигидан кейин эса 0,021 ва 0,015 г/см

3

га камайди.

Такрорий экинлардан кейин экилган кузги буғдойга қўлланилган ўғит
меъёрларини ва ўсимликнинг ўзини ҳам тупроқ ҳажм массасига таъсири бор-
лиги аниқланди. Энг юқори кўрсаткичлар мош ўсимлигидан кейин экилган
вариантда кузатилиб, ўғитлар N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75 кг/га меъёрда қўлла-

нилганда назоратга нисбатан 0,025 г/см

3

га камайди.

5.Такрорий экинлар орасида тупроқни сув ўтказувчанлигига энг мақбул
таъсир мош экилган вариантда кузатилиб, амал даври оҳирида 6 соатда 844
м

3

/гани ташкил қилди ва назоратга нисбатан 107 м

3

/га ортиқ бўлди. Соя

ўсимлиги экилганда 6 соатда 824 м

3

/га сув сингдирилиб назоратдан 87 м

3

/га

ортиқ бўлди.
Мош ўсимлигидан кейин экилган кузги буғдойни амал даври оҳирида,
ўғитлар N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75 кг/га меъёрда қўлланилганда, тупроқни сув

ўтказувчанлиги 6 соат давомида 800 м

3

/гани ташкил қилиб назоратдан 104 м

3

/га ортиқча бўлди.
6. Буғдойдан сўнг буғдой экилган вариантда тупроқдаги гумус миқдори
йилдан-йилга камая борганлиги кузатилди. Нисбатан юқори кўрсаткичлар
(1,990%) кузги буғдой мошдан кейин экилиб, ўғитлар N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-

75 кг/га меъёрда қўлланилганда олинди. Бу дастлабки ҳолатидан 0,050% га,
назоратдан эса 0,210% га юқоридир. Соядан кейин экилган вариантда гумус
миқдори дастлабки ҳолатидан 0,009% га назоратга нисбатан эса 0,169% га
юқори бўлди.
Озиқа унсурларини умумий шаклларини (NPK) ўзгаришида ҳам
гумусдаги каби қонуниятлар такрорланди.
7. Буғдойдан сўнг буғдой экилганда ўртача 3 йилда дон ҳосилини нисба-
тан юқориси ўғитлар N-200, Р

2

О

5

-140, K

2

O-100 кг/га меъёрда қўлланилганда

олиниб, 52,4 ц/гани, маккажўхоридан кейин экилганда ўғитларни N-250, Р

2

О

5

-175, K

2

O-125 кг/га (52,5 ц/га), мош, ловия ва соядан кейин экилган вари-

антларда ўғит N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75 кг/га меъёрда қўлланилганда олиниб,

мутаносиб равишда 60,3; 52,3 ва 55,7 ц/гани ташкил қилди.
Тажрибада кузги буғдойдан нисбатан юқори дон ва сомон ҳосили (60,3
ва 75,8 ц/га) мош ўсимлигидан кейин экилганда олинди.
8. Кузги буғдой мошдан кейин экилганда ўғитларни N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O

-75 кг/га меъёрида, амал даври оҳирида анғиз ва илдиз қолдиқлари 39,8 ц/га
ни, улар таркибида умумий азот 2,03%, фосфор 1,210% ва калий 2,180% ни
ташкил қилиб назоратга нисбатан мутаносиб равишда 0,550%; 0,360% ва 0,09
% га юқори бўлди. Соядан кейин экилган кузги буғдойни амал даври оҳирида
шу ўғит меъёрларида анғиз ва илдиз қолдиқлари 39,1 ц/гани ташкил қилиб,
таркибида 1,960% азот, 1,205% фосфор ва 2,04 % калий борлиги аниқланди.
9. Кузги буғдой такрорий экинлардан кейин экилса ва мақбул ўғит меъ-
ёрлари қўлланилса доннинг сифат кўрсаткичлари ҳам яхшиланиши кузатил-
ди. Энг юқори натижалар кузги буғдой мошдан кейин экилганда олиниб, дон
таркибида 15,1% ёки 1 гектарда эса 0,88 тонна оқсил, 28,1% ёки 1,8 тонна /га
клейковина борлиги, шунингдек, 6633 кг/га озиқа бирлиги ёки 482 кг/га ҳазм
бўладиган протеин борлиги аниқланди.


background image

19

10.Такрорий экинларни экишда энг юқори иқтисодий самарадорлик мош
ўсимлигида олиниб, шартли соф фойда 164626 сўм/га ни, рентабеллик 56,5%
ни, ташкил қилгани ҳолда, ундан кейин экилган кузги буғдойда ўғитларни N-
150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75 кг/га меъёрида ҳам юқори шартли соф фойда олинди

ва 284315 сўм/га, рентабеллик 45,8% ни ташкил қилди.

Ишлаб чиқаришга тавсиялар

Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида, деҳқончилик
юритишнинг жадал технология тизимида тупроқ унумдорлигини сақлаш ва
ошириш, экинлардан юқори ва сифатли дон ҳосили олиш учун кузги
буғдойдан сўнг такрорий экинлардан: мош, ловия ва сояни, улардан кейин
экиладиган кузги буғдойни эса ўғитларни N-150, Р

2

О

5

-105, K

2

O-75 кг/га

меъёрларини қўллаб экиш тавсия этилади.

Диссертация мавзуси бўйича чоп этилган мақолалар рўйхати.

1. Г.Ўринбоева. Кузги буғдойдан кейин экилган дуккакли зироатларни
тупроқ унумдорлигига таъсири «Деҳқончилик муаммолари: тадқиқот ва
ечимлар» Мавзусидаги илмий-амалий конференцияси маърузалари асосидаги
мақолалар тўплами.-Фарғона, 2008.-Б. 138-141.
2. Г.Ўринбоева. Такрорий экинларни кузги буғдой ҳосилдорлигига
таъсири.

«Фермер

хўжаликларини

ривожлантириш

истиқболлари»

Мавзусидаги илмий-амалий конференция маърузалари асосидаги мақолалар
тўплами.-Самарқанд,-2009.-Б. 81
3. Н. Ўразматов, Г.Ўринбоева. Такрорий экин ва маъдан ўғит
меъёрларининг кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсири. Ж.Агроилм
“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали илмий иловаси»-Тошкент, 2009.-
№.4.-Б.12
4. Н.Ўразматов, Г.Ўринбоева.

Повторные кулътуры и урожайность

озимой пщеницы «Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг
80 йиллигига бағишланган: Пахтачиликдаги долзарб масалалар ва уни
ривожлантириш истиқболлари». ЎзПИТИ халқаро илмий-амалий конферен-
ция маърузалари асосидаги мақолалар тўплами.-Тошкент, 2009.-Б. 127
5.

Г.Ўринбоева. Такрорий экинлар ва тупроқ унумдорлиги

Ж.«Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги».- Тошкент, 2009.- №9.-Б. 20.


Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди илмий даражасига талабгор

Урунбаева Гулчеҳра Шокировнанинг 06.01.01 “Умумий деҳқончилик”
ихтисослиги бўйича “Такрорий экинлардан кейин қўлланилган
маъданли ўғитлар меъёрларини кузги буғдойнинг ҳосилдорлигига
таъсири” мавзусидаги диссертациясининг


background image

20

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар

: Ўтлоқи соз тупроқлар, такрорий экинлар,

ўғит меъёрлари, кузги буғдой, тупроқ унумдорлиги, дон ва сомон ҳосили,
иқтисодий самарадорлик.

Тадқиқот объектлари

: Фарғона вилояти ўтлоқи соз тупроқлари, такро-

рий экинлар, ўғит меъёрлари, кузги буғдой.

Ишнинг мақсади

: Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шаро-

итида такрорий экинлардан кейин тупроқда қолган анғиз ва илдиз қолдиқ-
лари таркибидаги озиқа унсурларини ва улардан кейин экилган кузги
буғдойни ўғит меъёрларига боғлиқ ҳолда тупроқ унумдорлиги ҳамда буғдой
ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш.

Тадқиқот методлари

: Дала тажрибаларини ўтказишда такрорий экинлар ва

кузги буғдойдаги фенологик кузатувлар ва ҳисоблашларни олиб боришда
“Методика Государственного сортоиспытания сельскохозяйственных куль-
тур” (Москва, Колос, 1964), тупроқ ва ўсимликларни агрокимёвий
таҳлилларни «Методы агрохимических и микробиологических исследований
в поливных хлопковых районах» (Тошкент, 1963) қўлланмаларидан
фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги

: Ўтлоқи соз тупроқлар

шароитида илк бор такрорий экинлар: маккажўхоридан уч йилда ўртача–38,2
ц/га дон, 307,3 ц/га кўк масса, мошдан–15,5 ц/га дон, 32,2 ц/га пичан,
ловиядан–12,7 ва 12,3 ц/га, соядан–23,3 ва 33,5 ц/га ҳосил олиниб, улардан
мутаносиб равишда 52,2; 45,5; 32,9 ва 42,4 ц/га анғиз ва илдиз қолдиқлари
қолганлиги аниқланди.
Такрорий экинлардан сўнг экилган кузги буғдойни энг юқори ҳосили 60,3
ц/га ни ташкил қилган ҳолда N-150, P

2

O

5

-105, K

2

O-75 кг/га меъёрда, мошдан

кейин экилганда олинди.

Амалий аҳамияти

: Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шарои-

тида тупроқ унумдорлигини ошириш ва экинлардан юқори, сифатли дон
ҳосили олиш учун кузги буғдойдан сўнг такрорий экинлардан мош, соя ва
ловия экиш, улардан кейин экиладиган кузги буғдойга N-150, P

2

O

5

-105, K

2

O-

75 кг/га меъёрларини қўллаш ишлаб чиқаришга тавсия этилди.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги

: Такрорий

экинлардан мош, соя, ловияни ва улардан кейин экилган кузги буғдойга N-
150, P

2

O

5

-105, K

2

O-75 кг/га меъёрда солинганда энг юқори соф фойда 284315

сўм/гани ёки рентабеллик эса 45,8% ни ташкил этди. Мошдан кейин кузги
буғдой экиш технологияси 400 гектар майдонга жорий қилинди.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси

: Кузги буғдой етиштиришга ихтисос-

лашган фермер хўжаликлари.


Р Е З Ю М Е

диссертации Урунбаевой Гулчехра Шокировны на тему: «Влияние
нормы минералъных удобрений на озимую пшеницу возделываемой
после повторных культур» представленной на соискание ученой степени


background image

21

кандидата сельскохозяйственных наук по специальности 06.01.01-
«Общее земледелие»
Ключевые слова

: Лугово-сазовая почва, повторная культура (кукуруза,

маш, ловия, соя) нормы удобрений, озимая пшеница, плодородие почвы, уро-
жай зерна и соломы, экономическая эффективность.

Объекты исследования

: Лугово-сазовая почва Ферганской области,

повторные культуры, нормы удобрений, сорт озимой пшеницы «Крошка».

Цель работы

: Изучить влияние норм минеральных удобрений,

корневых и пожнивных остатках повторных культур на плодородие почвы и
урожайность озимую пщеницу в условиях лугово-сазовых почв Ферганской
долины.

Методы исследования

: Фенологические наблюдения и учеты в полевых

опытах проводились по «Методике Государственного сортоиспытания сель-
хозкультур» (Москва, Колос, 1964).
Агрохимические анализы почв и растений, агрофизические исследования
проведены по «Методике агрохимических и микробиологических исследова-
ний в поливных районах» (Ташкент, 1963).

Полученные результаты и их новизна

: Впервые в условиях лугово-

сазовых почв изучены влияние повторных культур на плодородие почвы и
урожайность зерна озимой пщеницы. Урожайность повторных культур
составила в среднем за три года: зерно кукурузы–38,4 ц/га, силосная масса
307,3 ц/га, маша–соответственно–15,2 и 32,2 ц/га, фасол–12,7 и 12,3 ц/га,
сои–23,3 и 33,5 ц/га.
Наибольший урожай зерна озимой пшеницы (возделываемой после пов-
торных культур) получен 60,3 ц/га, при внесении N-150, P

2

O

5

-105, K

2

O-75 кг/

га после повторного маша.

Практическая значимость

: Даны рекомендации производству на осно-

вании полученных данных в условиях лугово-сазовых почв. В целях повыше-
ния плодородия почв и продуктивности культур необходимо возделывать в
качестве повторных культур маша, фасол и сои, при возделывании послених
озимой пшеницы примение нормы удобрений N-150, P

2

O

5

-105, K

2

O-75 кг/га.

Степень внедрения и экономическая эффективность

: Возделывание

озимой пщеницы после повторной кулътуры маша с применением N-150:
P

2

O

5

-105:K

2

O-75

обеспечивает

самую

высокую

экономическую

эффективность при 284315 сум/га чистая прибыли и рентабелъностью 45,8%.
Данная технология внедрено на площади 400 гектаров в Ферганской долине.

Область применения

: Специализированные фермерские хозяйства по

возделыванию озимой пшеницы.







background image

22

PESUME

Thesis of Urynbayeva Gulchehra Shokirovna on the scientific degree

competition of the candidate of agricultural sciences on speciality 06.01.01:

General agriculture «The influence of the measure of mineral furtilizers on winter

wheat fter repeated crops »

Key words:

meadow-planting soil, repeated crop (corn, lentil, bean, soybean),

measures of fertilizers, winter wheat, fertility of soil, harvest of grain and straw,
economic efficiency.

Subjects of research

: meadow-planting soil of Fergana region, repeated

crops, measures of fertilizers, «Croshka» sort of winter wheat.

Purpose of work

: To study the influence of nutrient elements of the root and

reap rests of repeated crops and winter wheat cultivated after the repeated crops
depending on the used measures of mineral

fertilizers for the furtility of soil and

the determination of crop capacity under the conditions of meadow-planting soil
of Fergana valley.

Methods

of research

: Phenological observations and accountings in the field

tests were carried out accountinfs to the «Method of State test of quality agri-
cultural crops» (Moscow, Kolos, 1964).
Agrichemical analysis of the soil and plants, agriphysical investigations
according to «Method of agrichemical and microbiological investigations in the
districts requiring irrigation» (Tashkent, 1963).

The

results

obtained and their novelty

: On the conditions of meadow-

planting soil the crop capacity of the repeated crop made up average for the thee
years: grain of crop-38,4 centner/ hectare, siol mass 307,3 centner/ hectare, lentil-
accordingly 15,2 and 32,2 centner/ hectare, bean-12,7 and 12,3 centner/ hectare,
soy-bean-23,3 and 33,5 centner/ hectare
The greatest crop of grain of winter wheat (grown after the repeated crop) was
taken 60.3 centner/ hectare, by applying N-150, P

2

O

5

-105, K

2

O

-75 rg/ hectare

after the lentil.

Practical value

: Recommendations were given to the production on the basis

of findings on the conditions of meadow-planting soil. With a view of increasing
fer-tility of soil and productivity of crops it is necessary to cultivate in the capacity
of repeated crop of lentil, bean and soy-bean after winter wheat using the measures
of fertilizers N-150, P

2

O

5

-105, K

2

O

-75 kg/ hectare

Degree of embed and economic effectivity

: The technology of cultivating of

the repeated crops and winter wheat by means of using fertilizers on the measures
N-150, P

2

O

5

-105, K

2

O

-75 kg/ hectare on the area of 400 hectare on the conditions

of Fergana region.
The greatest conditionalpure income by growing the repeated crops was taken.
By winter wheat grown after the lentil (284315 soum/htctare, profitableness made
up 45,8% applying N-150, P

2

O

5

-105, K

2

O

-75 kg/ hectare).

Field of application

: Specialized farming economy on the calculation of

winter wheat

.

Библиографические ссылки

Г.Ўринбоева. Кузги буғдойдан кейин экилган дуккакли зироатларни тупроқ унумдорлигига таъсири «Деҳқончилик муаммолари: тадкиқот ва ечимлар» Мавзусидаги илмий-амалий конференцияси маърузалари асосидаги маколалар тўплами.-Фарғона, 2008.-Б. 138-141.

Г.Ўринбоева. Такрорий экинларни кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсири. «Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари» Мавзусидаги илмий-амалий конференция маърузалари асосидаги маколалар тўплами.-Самарканд,-2009.-Б. 81

Н. Ўразматов, Г.Ўринбоева. Такрорий экин ва маъдан ўғит меъёрларининг кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсири. Ж.Агроилм “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали илмий иловаси»-Тошкент, 2009,-№.4.-Б.12

Н.Ўразматов, Г.Ўринбоева. Повторные кулътуры и урожайность озимой пщеницы «Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг 80 йиллигига багишланган: Пахтачиликдаги долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари». ЎзПИТИ халқаро илмий-амалий конференция маърузалари асосидаги мақолалар тўплами.-Тошкент, 2009.-Б. 127

Г.Ўринбоева. Такрорий экинлар ва тупрок унумдорлиги Ж.«Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги»,- Тошкент, 2009,- №9.-Б. 20.