ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК:338.45:642.5
ШАРИПОВ ТЎЛҚИН САИДАҲМЕДОВИЧ
УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ
МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
(Самарқанд вилояти мисолида)
08.00.05. - “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
С А М А Р Қ А Н Д - 2010
Диссертация иши Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида бажарилган.
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари номзоди, доцент
Абдукаримов Барат-Али
Расмий оппонентлар:
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,
иқтисод фанлари доктори, профессор
Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич,
иқтисод фанлари номзоди
Арабов Нурали Уралович
Етакчи ташкилот:
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ҳимоя Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги иқтисод
фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси
бўйича К.067.12.01 рақамли Ихтисослашган Кенгашнинг 2010 йил “___”
____________ соат ____ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 140100, Самарқанд ш., Амир Темур кўчаси, 9-уй.
Диссертация билан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил «____»______________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, и.ф.д., профессор Тухлиев И.С.
2
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Мамлакатда амалга оширилаётган
ислоҳотлар негизида иқтисодиётни эркинлаштириш, мамлакатни
модернизациялаш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш эвазига
узлуксиз иқтисодий ўсишга эришишдек долзарб вазифа қўйилган. Бу ўз
навбатида, иқтисодиётда эришилган ютуқларнинг асоси сифатида бозор
муносабатларининг қарор топиши, мулк шаклларининг такомиллашуви,
иқтисодиётдаги кескин тузилмавий ўзгаришларнинг содир бўлиши, сервис ва
хизмат кўрсатиш соҳаларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг ортиб
бориши кабилар билан баҳоланмоқда. Шу туфайли Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримовнинг 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари ва 2010 йилда иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида “аҳолига хизмат кўрсатиш
соҳасини янада кенгайтириш ғоят муҳим аҳамиятга эга…Айни пайтда бу
хизматлар ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кўплаб турларига
ички талабни оширади, шунингдек, истеъмол бозорида мутаносибликни
сақлашда муҳим роль ўйнайди”
, деб таъкидлангани бежиз эмас.
Жаҳон молиявий - иқтисодий инқирози иқтисодиётга салбий таъсир
кўрсатаётганлигига қарамасдан Ўзбекистонда 2009 йилда ялпи ички
маҳсулот 8,1 фоизга, саноат маҳсулоти ҳажми 9 фоизга, жумладан,
истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 13,9 фоизга, аҳолига пуллик хизмат
кўрсатиш ҳажми 12,9 фоизга, жумладан савдода товар айланмаси 16,6
фоизга ўсди
Мамлакатда сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасини, шу жумладан
умумий овқатланиш тармоғини ривожлантириш борасида ижобий
натижаларга эришилмоқда. Мазкур соҳа субъектлари фаолиятининг ҳуқуқий
ва иқтисодий асослари яратилди. Натижада 2009 йилда хизмат кўрсатиш
соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 47,2 фоизга етди. 2010 йилда
ушбу кўрсаткичнинг миқдори 49,0 фоизни ташкил қилиши кўзда тутилган
аммо бу кўрсаткич ҳали ривожланган мамлакатлар кўрсаткичларидан анча
пастдир.
Республикада олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва хизмат
соҳага эътибор натижасида аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг тури ва
уларнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳажми бирмунча ошди. Аммо
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда
ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг 2010 йил 29 янвадаги «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз
фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли маърузаси. «Халқ сўзи» газетаси, 2010 йил 29 январь.
2
Социально-экономическое развитие Республики Узбекистан по итогам 2009 года. Статистичекие сборник.
Ташкент, ГосКомСтат. 2010. -3с
3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда
ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг 2010 йил 29 янвадаги «Асосий мақсадимиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз
фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли маърузаси. «Халқ сўзи» газетаси, 2010 йил 29 январь.
3
хизматлар соҳасининг энг йирик тармоқларидан бири бўлган умумий
овқатланиш соҳасига эътибор етарли даражада эмас, жумладан,
мамлакатимиз бўйича 2010 йил 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган савдо ва
умумий овқатланиш корхоналарининг 17,6 фоизи фаолият юритмаган.
Бугунги кунда умумий овқатланиш корхоналари хўжалик
фаолиятнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари бир тизимга
келтирилмаган, уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ҳокимият
органлари билан иқтисодий муносабатлари етарли даражада
такомиллашмаган. Боз устига мустақиллик йилларида мамлакатимизда
умумий овқатланиш корхоналари фаолияти чуқур тадқиқ қилинмаган, мос
равишда бу борада иқтисодий адабиётлар ҳам нашр қилинмаган.
Шунинг
учун умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини оширишнинг
ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш масалаларига
бағишланган илмий изланиш бугунги кунда долзарб масалалардан бири
бўлиб қолмоқда.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Хизмат кўрсатиш соҳаси
субъектлари фаолиятининг иқтисодий табиати ҳамда уларнинг
самарадорлигини ошириш муаммолари, савдо ва умумий овқатланиш соҳаси
субъектлари самарадорлиги масалалари чет эллик иқтисодчи олимлардан
А.М.Фридман
ва бошқалар томонидан тадқиқ қилинган. Мустақиллик
йилларида мамлакатимиз олимлари томонидан ҳам хизмат кўрсатиш соҳаси
самарадорлигини ошириш бўйича қатор илмий изланишлар олиб борилди.
Хусусан, Ғ.Ҳ.Қудратов
4
Фридман А.М. Экономика предприятий торговли и питания потребительского общества. – М.: «Дашков и К
о
» 2008. с
625.
5
Ефимова О.П. Экономика общественного питания. Минск. Новое знание, 2008.с.348.
6
Раицкий К.А. Экономика предприятия. Учебник. - М.: ИВЦ «Маркетинг». 2003. с.683.
7
Пиваваров К.В. Планирование на предприятии.-М.: «Дашков и К
о
» 2006. с.245.
8
Бычков В.Г., Ходарова З.С. Общественное питание: итоги и перспектива. – М.: «Экономика». 1984. – с. 239.
9
Емельянова Т.В. Экономика общественного питания - Минск. Высшая школа. 2003.
10
Қудратов Ғ.Ҳ., Пардаев М.Қ., Абдукаримов Б.А. Сервис ривожи – аҳолининг бандлигини таъминлаш ва
фаровонлигини ошириш омили. Рисола. Т.: «Fan va tеxnoloqiya», 2007. – 28 б., Қудратов Ғ.Ҳ., Мирзаев Ҳ.Ж., Пардаев
М.Қ. Агросервисни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Рисола. Т.: «Fan va tеxnoloqiya», 2007. – 16 б.
11
Пардаев М.Қ., Исроилов Ж.И., Ғаппаров А.Қ. Хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш
муаммолари. Рисола. Самарқанд. “Зарафшон”, 2009. - 66 б.
12
Иватов И. Ресторанное хозяйство в туристической сфере. Учебное пособие - Т.: ТГЭУ, 1998. – с. 131., Савдода
маркетинг фаолияти. Монография. Т.: ТДИУ, 2004.
13
Мухаммедов М.М. и др. Экономика торговли. Самарканд. 1998. с. 282
14
Сафаров Б.Ж. Ўзбекистон чакана савдосида бозор тизимларининг шаклланиши ва уларни тартибга солиш: иқтисод
фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. – Т.,ТДИУ, 1998. - 21 б.
15
Тухлиев И.С ва бошқалар Туризмни режалаштириш. Дарслик. Т.: «Иқтитсод-молия», 2010.-264 б., Туризм асослари.
Ўқув қўлланма. Самарқанд. 2010.
16
Асланова Д.Ҳ. Трудоёмкость продукции общественного питания и резервы её снижения: автореферат диссертации на
соискание ученой степенп кандидата экономических наук. – Киев. 1992.-с. 20.
17
Абдуллаев Ё.А. Статистиканинг умумий назарияси. Дарслик. Т.: «Ўқитувчи», 1993.- 240 б., Бозор иқтисодиёти
асослари: Т.: - «Меҳнат», 1997. - 432 б., Макроиқтисодий статистика. – Т.: «Меҳнат», 1998. - 382 б., Статистика
назарияси. – Т.: «Меҳнат», 2000.- 448 б., Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари. -Т.: «Меҳнат», 2002. – 215 б.
18
Йулдошев Н. Савдо корхонаси иқтисодиёти.-Т.: ТДИУ. 2005. - 164 б.
4
Б.А.Абдукаримовлар
нинг бу борада олиб борилган тадқиқотларини алоҳида
таъкидлаб ўтиш лозим.
Лекин илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, умумий
овқатланиш соҳаси субъектларида самарадорликни оширишнинг ташкилий-
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш масалалари миллий
хусусиятларимиздан келиб чиққан ҳолда, тўлиқ тадқиқ этилмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Иқтисодиёт
кафедраси илмий тадқиқот ишлари режаси ва Давлат гранти асосида ФТ-07
-126 «Сервис тизими фаолиятини ривожлантиришнинг методологик
муаммолари» мавзусидаги фундаментал тадқиқот доирасида бажарилди.
Тадқиқотнинг мақсади.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида
умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий
таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат
:
- умумий овқатланиш соҳаси субъектлари ва улар хизматларини
миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда таснифлаш;
- умумий овқатланиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий
механизмларнинг таснифи ва тавсифини очиб бериш;
- умумий овқатланиш соҳаси самарадорлигини оширишда ташкилий-
иқтисодий механизмларни такомиллаштиришнинг объектив зарурият
эканлигини асослаш;
- жаҳон молиявий иқтисодий инқирози шароитида умумий
овқатланиш хизматлари бозорининг ҳолатига ташкилий-иқтисодий тавсиф
бериш;
- умумий овқатланиш корхоналари самарадорлик кўрсаткичларини
таҳлил қилиш;
- умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини оширишга
таъсир этувчи ташкилий-иқтисодий омилларни аниқлаш ва уларни таҳлил
қилиш йўлларини ишлаб чиқиш;
- умумий овқатланиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий
механизмларни такомиллаштириш орқали товар айланмасини ошириш
истиқболларини белгилаш;
- умумий овқатланиш корхоналари ташкилий-иқтисодий
тузилмаларини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқиш;
- умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини оширишнинг
ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш имкониятларини
очиб бериш.
Тадқиқотнинг объекти
Республикада, хусусан Самарқанд вилоятида
фаолият олиб бораётган умумий овқатланиш соҳаси субъектлари
ҳисобланади.
19
Абдукаримов Б.А. Ички савдо иктисодиёти. – Т.: «Фан ва технология», II том 2008.- 224 б.
5
Тадқиқотнинг предмети
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш
босқичида умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини оширишнинг
ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш билан боғлиқ
иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг назарий-услубий асоси.
Диссертация ишини
бажаришда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент
И.А.Каримовнинг Фармонлари, Қарорлари ва асарлари, Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
меъёрий ҳужжатлари, шунингдек, тадқиқот ишида мамлакатимиз ва чет
эллик иқтисодчи олимларнинг мавзу доирасидаги илмий ишлари, тавсиялари
ва уларда қўлланилган методологик тамойиллар асос қилиб олинди.
Тадқиқот методлари.
Тадқиқот жараёнида статистика ва иқтисодий
таҳлилнинг қиёслаш, гуруҳлаш, занжирли алмаштириш, индекс, қайта
ҳисоблаш, танлаб кузатиш корреляция-регрессия каби усулларидан ҳамда
индукция ва дедукция, анализ ва синтез, монографик, тизимли ёндашув,
илмий абстракция, мантиқий ёндашув каби услублардан фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар
:
-
умумий овқатланиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий
механизмларни такомилаштириш орқали иқтисодий самарадорликни
таъминлашнинг назарий ва амалий муаммолари ҳамда уларнинг ечимлари
бўйича таклифлар;
- умумий овқатланиш соҳасини ривожлантиришнинг объектив
заруриятини таъминловчи илмий–назарий жиҳатдан асосланган концептуал
йўналишлар;
- Самарқанд вилоятида умумий овқатланиш соҳаси субъектлари товар
айланмаси умумий ҳажми ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган
миқдорининг 2010-2012 йилларга мўлжалланган истиқболли кўрсаткичлари;
- умумий овқатланиш соҳаси субъектлари самарадорлигини
оширишда соҳанинг ташкилий тузилмалари ҳамда ташкилий-иқтисодий
механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
иқтисодиётни модернизациялаш
шароитида умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини оширишнинг
ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича назарий-
услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилганлиги билан белгиланади. Булар
қуйидагиларда ўз аксини топган:
- умумий овқатланиш соҳаси субъектлари ва улар томонидан
кўрсатиладиган хизматлар аҳолининг миллий хусусиятларидан келиб чиққан
ҳолда таснифланган;
- умумий овқатланиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий
механизмларнинг турлари, уларнинг таснифи тизимлаштирилган ва тавсифи
очиб берилган;
6
- умумий овқатланиш соҳаси самарадорлигини оширишда ташкилий-
иқтисодий механизмларни такомиллаштиришнинг объектив зарурлиги ва
йўналишлари асосланган;
- жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида умумий
овқатланиш хизматлари бозорининг ҳолатига тавсиф берилган ва унинг
ривожланиш йўналишлари асосланган;
- умумий овқатланиш корхоналари самарадорлик кўрсаткичлари ва
уни оширишга таъсир этувчи ташкилий-иқтисодий омиллар аниқланган
ҳамда уларни таҳлил қилиш йўллари ишлаб чиқилган;
- умумий овқатланиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий
механизмларни такомиллаштириш орқали товар айланмасини ошириш
истиқболлари белгиланган;
-
умумий овқатланиш корхоналари ташкилий-иқтисодий
тузилмаларини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган;
- умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини оширишнинг
ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш имкониятлари
аниқланган ва улардан амалиётда фойдаланиш йўллари тавсия қилинган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг назарий аҳамияти
соҳани ривожлантириш бўйича илмий
тадқиқотларни амалга оширишда, уни ривожлантириш концепциясини
ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Амалий аҳамияти Ўзбекистонда, хусусан, Самарқанд вилоятида
умумий овқатланиш соҳаси самарадорлигини оширишнинг ташкилий-
иқтисодий механизмларини такомиллаштиришда, тармоқнинг самарали ва
барқарор фаолият юритишини таъминлашда услубий асос сифатида
фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Шунингдек, тадқиқот натижаларидан олий таълим муасасаларида
«Хизмат соҳаси иқтисодиёти», «Ички савдо иқтисодиёти», «Умумий
овқатланиш соҳаси иқтисодиёти» каби фанларни ўқитишда,
Республикамизда умумий овқатланиш соҳаси фаолиятини ривожлантиришга
қаратилган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш ва минтақавий
дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланиш ҳам мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижасида олинган
хулосалар ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қонунчилик палатаси қурилиш ва савдо масалалари қўмитасига “Савдо
фаолияти тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқишда (2009 йил 24 сентябрда
тасдиқланган далолатнома), Самарқанд вилоят ҳокимлигига (2009 йил 10
августда тасдиқланган далолатнома) соҳани ривожлантиришнинг минтақавий
дастурини ишлаб чиқишда, «Камолот-престиж» хусусий корхонаси (2010 йил
5 январда тасдиқланган далолатнома), Булунғур умумий овқатланиш
корхонаси (2010 йил 29 январда тасдиқланган далолатнома) амалиётига,
ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқув жараёнига (2009
йил 18 сентябрда тасдиқланган далолатнома ва 2010 йил 15 мартда
тасдиқланган далолатнома) жорий қилиш учун қабул қилинган.
7
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқот давомида олинган натижалар ва
илмий-амалий хулосалар қуйидаги халқаро ва республика илмий-амалий
конференцияларида илмий маъруза кўринишида баён қилинган, тезис
сифатида нашр қилинган ва маъқулланган: «Иқтисодиётни эркинлаштириш
шароитида хизмат кўрсатиш тармоқлари, сервис ва туризм соҳаларини
ривожлантиришнинг назарий ва методологик муаммолари» (Самарқанд, 2008
йил 11-14 апрель); «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитнинг
назарий ва методологик муаммолари» (Самарқанд, 2009 йил 27 февраль);
«Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида соҳаларни ривожлантиришнинг
назарий ва методологик муаммолари» (Самарқанд, 2009 йил 17 апрель);
«Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва аҳолини иш билан
таъминлаш масалалари» (Самарқанд, 2009 йил 19 ноябрь); «Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида меҳнат муносабатларини
такомиллаштириш масалалари» (Тошкент, 2010 йил 10 март); «Хизмат
кўрсатиш ва сервис соҳаси: муаммолар ва ривожланиш истиқоллари»
(Самарқанд, 2010 йил 6-9 апрель). Ушбу маърузаларда қилинган хулоса ва
таклифлар конференция тавсияларида ўз аксини топган.
Шунингдек, диссертация иши Самарқанд иқтисодиёт ва сервис
институти «Иқтисодиёт» кафедрасининг кенгайтирилган мажлисида,
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги иқтисод фанлари
номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
К.067.12.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги 08.00.05 - «Хизмат
кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича илмий семинарда
муҳокама этилиб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Илмий-тадқиқот натижалари
12 та ишда нашр қилинган. Шундан 4 таси илмий журналларда, 1та илмий
тўпламда, 7 та конференция материалларида маъруза тезислари шаклида
эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, учта
боб, хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан таркиб топган. Унда 28 та
жадвал, 10 та расм, 5 та илова мавжуд. Ишнинг умумий ҳажми 149 бетдан
иборат.
2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
8
Хизмат кўрсатиш тизимида умумий овқатланиш муҳим ижтимоий-
иқтисодий аҳамиятга молик соҳа. Унинг ривожланиши бир томондан
инсонлар ҳаёт сифатининг ошганлигини ифодаласа, иккинчи томондан,
инсонлар ҳаёт сифатининг ошганлиги мазкур соҳага катта талаблар қўяди.
Булар бир-бири билан ҳамоҳанг тарзда узвий боғлиқ ҳолда ривожланиб
боради. Шу туфайли мамлакат иқтисодиётининг ҳозирги тез тараққий
этаётган босқичида ҳам умумий овқатланиш соҳасини жадал ривожлантириш
зарурати туғилмоқда. Бу ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Бунга эришиш
учун уни ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан тадқиқ қилиш тақозо қилинади.
«Умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини
оширишнинг назарий масалалари»
ишнинг биринчи бобида ёритилган.
Унда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида умумий овқатланиш
корхоналарида ташкилий-иқтисодий механизмларнинг тавсифи ва таснифи
умумий овқатланиш самарадорлигининг моҳияти, соҳанинг мамлакат
иқтисодиётидаги ўрни, умумий овқатланиш хизматларининг жаҳон
тажрибалари ва миллий хусусиятлари баён этилган. Шунингдек, ишда
умумий овқатланиш соҳаси самарадорлигини оширишнинг ташкилий-
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш объектив зарурият эканлиги
очиб берилган. Ушбу бобда умумий овқатланиш соҳасининг шаклланиши ва
ривожланиш тенденциялари ҳам ёритилган.
Ишда “Овқатланиш” атамасининг мазмун-моҳиятига эътибор
берилди. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида «овқатланиш» иборасига иккита
изоҳ берилган. 1. Овқатланмоқ. 2. Овқат ейиш, кун кечириш тарзи
. Демак,
овқатланиш - озиқ-овқатларни истеъмол қилиш жараёни. Ушбу жараён
ташкил этилиши нуқтаи назаридан индивидуал, оилавий, жамоавий бўлиши
мумкин.
Жамоавий овқатланиш ижтимоий меҳнат тақсимоти, ишлаб
чиқаришни ижтимоийлашуви, хаётда турли тармоқларнинг вужудга келиши
натижасида объектив эҳтиёжларнинг туғилиши сабабли алоҳида хизмат
соҳаси сифатида юзага келган. Унинг оммавий тус олиши бозор иқтисодиёти
муносабатлари шаклланишининг бошланғич даврларига тўғри келади. Ушбу
даврдан бошлаб умумий (жамоавий) овқатланиш иқтисодиётнинг тармоғи
сифатида шаклланди. Бугунги кунда умумий овқатланишга иқтисодий
тараққиёт локомотиви сифатида қараш мақсадга мувофиқ. Чунки, барча
соҳаларда фаолият олиб борадиган одамларнинг иш қобилияти айнан шу
соҳада қайта тикланади.
Тадқиқот давомида умумий овқатланиш соҳаси субъектларини
таснифлаш масаласига алоҳида аҳамият берилди ва уларни қуйидаги 10 та
белгиси бўйича таснифлаш тавсия қилинди.
1-жадвал
Умумий овқатланиш соҳаси субъектларининг таснифланиши
20
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж. Ш. Н-Тартибли. - Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат
илмий нашриёти, 2006. 82-б.
9
№
Таснифий
белгилари
Таснифланиши
1.
Мақомига
кўра
- жисмоний шахс мақомига эга якка тартибда
фаолият юритувчи субъектлар;
- ҳуқуқий шахс мақомига эга субъектлар (корхона ва
ташкилотлар).
2.
Мулк шаклига
кўра
- шахсий ёки хусусий мулкка асосланган корхоналар;
- жамоат мулкига асосланган корхоналар;
- давлат мулкига асосланган корхоналар;
- аралаш мулкка асосланган корхоналар;
-хорижий давлатлар ва фуқаролар мулкига
асосланган корхоналар.
3.
Жойлашувига
кўра
- шаҳарларда;
- қишлоқларда;
- меҳмонхоналар қошида;
- маҳалла марказларида;
- таълим муассасалари қошида, вагонларда;
- дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳларида;
- ишлаб чиқариш корхоналарида;
- турли хилдаги клубларда;
- бозорлар қошида;
- автотрасса бўйларида;
- аэропортларда;
- портларда;
- кемаларда;
- бошқа рухсат этилган жойларда.
4.
Хизмат
шаклига кўра
- ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи;
- офицантлар хизматидан фойдаланувчи;
- аралаш;
- маҳсулотларни етказиб берувчи (уйга, дам олиш
жойларига, иш жойларига);
- кўчма хизматни амалга оширувчи.
5.
Хизмат дара-
жасига кўра
-
люкс;
-
олий;
-
биринчи;
-
иккинчи;
-
учинчи даража.
6.
Ташкилий
тузилишига
кўра
- тизимли;
- мустақил.
7.
Ихтисос-
лашувига кўра
- ихтисослашмаган;
- ихтисослашган (маҳсулотлар ассортименти бўйича,
маълум миллатлар таомлари бўйича, миллий
10
таомлар бўйича, истеъмолчилар гуруҳлари бўйича,
хизматлар бўйича).
8.
Фаолият
муддатига
кўра
- доимий (йил давомида, бутун сутка давомида);
- мавсумий (йилнинг маълум мавсумларида, куннинг
аниқ бир овқатланиш даврида).
9.
Ташкилий
шаклига кўра
- ресторан;
- кафе;
-бар;
- ошхона;
- чойхона;
- базмгоҳ – тўйхона;
- тамаддихона ва бошқалар.
10.
Жойлашуви
ва ҳаракатига
кўра
- стационар (муқим бир жойда турувчи);
- ҳаракатдаги (автоошхона, вагон-ресторан, купе-
буфет, авто-буфет ва бошқалар).
Манба: муаллиф ишланмаси.
Ишда умумий овқатланиш хизматларининг миллий хусусиятлардан
келиб чиқиб, унинг таснифи ишлаб чиқилди. Тадқиқотлар натижасида
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси томонидан ишлаб
чиқилган «Ўзбекистон Республикаси фаолият турлари бўйича
хизматларнинг таснифлагичи»га ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
бўйича таклифлар берилди.
Бундан ташқари, умумий овқатланиш корхоналарида ташкилий-
иқтисодий механизмлар тушунчасига ҳам бугунги иқтисодий муносабатлар
инобатга олинган ҳолда янгича таъриф берилди. Умумий овқатланиш
корхоналари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий
механизмлари дейилганда соҳа корхоналарининг рентабеллигини таъминлаш
учун зарур бўлган мутаносиб равишда шаклланган самарали бошқарув
усуллари, ташкилий тузилма, хўжалик юритиш шакллари, хуқуқий,
психологик воситалар ҳамда давлат ва хўжалик юритувчи субъектлар
томонидан ишлаб чиқилган меъёрлар мажмуаси тушунилади.
Бу қуйидаги унсурлардан ташкил топади:
биринчидан, умумий овқатланишни ташкил қилиш шакллари, умумий
овқатланиш корхоналари ва тадбиркорликнинг шакл ва турлари, уларнинг
ихтисослашиши, кооперциялашуви, асоциациялашуви ва ҳоказолар;
иккинчидан, умумий овқатланишни бошқариш тартиби, усул ва
шакллари;
учунчидан, умумий овқатланиш корхоналарида қўлланилаётган
иқтисодий рағбатлантириш шакллари, усуллари, иқтисодий дастаклар (нарх,
иш ҳақи, фойда кабилар);
тўртинчидан, умумий овқатланиш корхоналарининг давлат органлари
ва иқтисодиётнинг бошқа субъектлари билан молиявий, кредит, пул
муносабатлари, олди-сотди ва хўжалик алоқалари;
11
бешинчидан, маҳсулот ишлаб чиқариш, айрибошлаш, ва умумий
овқатланиш хизматини ташкил этиш билан боғлиқ муносабатларга таъсир
қилувчи ижтимоий-психологик омиллар;
олтинчидан, умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини тартибга
солишнинг ҳуқуқий шакл ва усуллари. Қонунлар, давлат органларининг
меъёрий ҳужжатлари, кўрсатмалари, умумий овқатланиш корхоналарининг
низоми ва ҳоказолар;
еттинчидан, давлатнинг иқтисодий сиёсати;
саккизинчидан, рақобат, журъат, хавфсизлик, тижорат сирларининг
шакл ва усуллари.
Ишда самарадорлик тушунчасининг ҳам назарий талқини кўриб
чиқилди. Бу тушунча бўйича ҳам турли қарашлар мавжуд. Ўзбек тилининг
изоҳли луғатида ушбу тушунчага “Самарали, фойдали бўлишлик,
фойдалилик”
, деб изоҳ берилган. Иқтисодий самарадорлик – чегараланган
ресурслардан оқилона, тежамли фойдаланган ҳолда эришилган натижа
сифатида қараб келинмоқда. Буни умумий овқатланиш соҳасига қўллайдиган
бўлсак, бу аҳолининг истеъмол даражасини юксалтириш орқали ижобий
рентабелликка эришишни англатади.
«Самарадорлик» сўзи иқтисодий адабиётларда «натижавийлик»
маъносида тушунилади. Натижага эса экстенсив ва интенсив омиллар
асосида эришилади. Шу маънода, хизматлар натижаси ва самарадорлиги
унинг ташкил этилганлик даражасига боғлиқ.
Умумий овқатланиш хизмати самарадорлиги умумий овқатланишни
ташкил этишдан тушган тушумнинг унга сарфланган маблағларга
(харажатларга) нисбати билан баҳоланади. Шу нуқтаи назардан, умумий
овқатланиш хизмати самарадорлиги тушунчасига бизнинг фикримизча
қуйидагича таъриф бериш ўринлидир:
Умумий овқатланиш хизмати самарадорлиги деганда мазкур соҳа
корхоналари ва тадбиркорларининг аҳолини озиқ-овқатлар ва турли
таомларга бўлган эҳтиёжларини қондириш жараёнида уларнинг овқат ейиш,
кун кечиришини таъминлашга йўналтирилган хизматларнинг фойдалилик
даражаси тушунилади.
Умумий овқатланиш соҳасини ривожлантириш, аҳолига хизмат
кўрсатиш соҳасини янада кенгайтириш ғоят муҳим аҳамият касб
этаётганлиги бугунги модернизациялаш шароитида мамлакатимизда ушбу
соҳада қуйидаги вазифаларни бажаришни тақозо қилади:
•
умумий овқатланиш корхоналари типларини (аҳоли менталитетига
мослаб) такомиллаштириш, уларни рационал жойлаштириш;
•
маҳсулотлар сифатини яхшилаш, уларнинг истеъмол сифатини илмий
асосланган физиолгик нормаларга мослаштириш;
•
аҳолининг айрим қатламларига мўлжалланган таомлар комплексларини
(эрталабки, тушлик ва кечки нонушталар учун) ишлаб чиқиш;
21
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж. Ш. Н-Тартибли. - Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат
илмий нашриёти, 2006. 434 - б.
12
•
таомларни истеъмол қилиш учун эстетик ва физиологик талабларга жавоб
берадиган шароит яратиш;
•
овқатланиш соҳаси индустриясини, хизмат кўрсатиш технологиясини
такомиллаштириш, хизматнинг янги усулларини жорий қилиш;
•
хизматларни аҳолининг менталитетидан келиб чиққан ва чет эл
тажрибаларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш кабилар.
Тадқиқотнинг иккинчи бобида
«Глобал инқироз шароитида умумий
овқатланиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий механизмларнинг
ҳолати»
таҳлил қилинди. Ушбу бобда Самарқанд вилоятида умумий
овқатланиш хизматлари бозори, ундаги субъектлар фаолиятининг
самарадорлиги ўрганилиб, бозор тушунчасининг назарий жиҳатлари таҳлил
этилди. Умумий овқатланиш хизматлари бозорининг такомиллашган
қуйидаги таърифи берилди:
Умумий овқатланиш хизматлари бозори дейилганда бозордаги талаб
ва таклифни инобатга олган ҳолда унга мос равишда турли овқатланиш
маҳсулотларини тайёрлаш, айрибошлаш ва истеъмолни ташкил қилиш
жараёнидаги истеъмолчилар ва сотувчи ўртасидаги иқтисодий
муносабатлар тизими тушунилади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, савдо ва умумий овқатланиш
соҳасининг мамлакат иқтисодиётидаги ва хизматлар тизимидаги ўрни
йилдан-йилга ошиб бормоқда. Буни биз ушбу соҳанинг макроиқтисодий
кўрсаткичлардаги улушларида кўришимиз мумкин (2-жадвал).
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2007-2009 йиллар
давомида мамлакатимизнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари тизимида бир
мунча ўсиш кузатилган. Шу билан бирга савдо ва умумий овқатланишнинг
улуши ҳам ортиб борган. Бу савдо ва умумий овқатланишда ўсиш даражаси
иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига нисбатан ўсиш юқорироқ эканлигидан
далолат беради. Бироқ, маълумотларда кўринишича, Республикамизда савдо
ва умумий овқатланиш соҳалари моддий техника базасининг ҳолати талаб
даражасида эмас. Чунки, 2009 йилда ЯИМнинг 9,5 фоизи савдо ва умумий
овқатланишга тўғри келган бўлса, уларнинг асосий фондлардаги улуши бор
йўғи 2,2 фоизни ташкил этган.
Фойданинг таркибида савдо ва умумий овқатланишнинг улуши йил
сайин ортиб борган. Бу кўрсаткич 2007-2009 йиллар оралиғида 0,9 бандга
ортган. Жами асосий капиталга қўйилган инвестицияларнинг 2,5 фоизи савдо
ва умумий овқатланиш соҳасига тўғри келган, бу 2007 йилга нисбатан 0,3
бандга ошган. Мамлакат савдо ва умумий овқатланиш соҳасининг асосий
капиталига қўйилган инвестицияларнинг 3,9 фоизи Самарқанд вилоятига
тўғри келади. Бу Самарқанднинг Республика маъмурий ҳудудлари ичида
Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Наманган вилоятидан кейинги тўртинчи
2-жадвал
Республика макроиқтисодий кўрсаткичлари ҳамда уларда савдо ва
умумий овқатланишнинг улуши
13
№
Кўрсаткичлар
Йиллар
2009 йилда 2007
йилга нисбатан
2007
2008
2009
фарқи
(+;-)
ўзгариш
сурати,%
1. Ялпи ички маҳсулот
(ЯИМ), млрд. сўм
28190,0 37746,7 48097,0 19907,0
170,6
Шундан, савдо ва умумий
овқатланишнинг улуши, %
8,7
9,1
9,5
0,8
Х
2. Асосий фондлар, млрд.
сўм
39590,5 57547,2 74892,4 35301,9
189,2
Шундан, савдо ва умумий
овқатланишнинг улуши, %
2,0
2,0
2,2
0,2
Х
3. Фойда, млрд. сўм
3202,4
4557,7
5614,7
2412,3
175,3
Шундан, савдо ва умумий
овқатланишнинг улуши, %
4,5
5,3
5,4
0,9
Х
4. Асосий
капиталга
инвестициялар, млрд. сўм
5903,5
9555,9
12531,9
6628,4
212,3
Шундан, савдо ва умумий
овқатланишнинг улуши, %
2,2
2,7
2,5
0,3
Х
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.
ўринда эканлигини кўрсатади. Шу туфайли ушбу вилоят кўрсаткичлари кенг
миқиёсда тадқиқ қилинди.
Самарқанд вилоятида умумий овқатланиш чакана товар айланмасининг
ўзгаришига таъсир этиши мумкин бўлган қуйидаги омиллар танлаб олинди
ва уларнинг таъсири аниқланди:
Х
1
- аҳоли жон бошига ўртача пул даромадлари, сўм;
Х
2
- аҳоли пул харажатларида товарлар сотиб олиш ва хизматлар учун
тўловлар, даромадларга нисбатан %;
Х
3
- аҳоли пул даромадларида жамғармаларнинг улуши, %;
Х
4
- умумий овқатланиш корхоналари сони, дона;
Х
5
- умумий овқатланиш корхоналарида ўриндиқлар сони, дона;
Х
6
– умумий овқатланишда банд бўлган ходимлар сони, киши;
Х
7
- нарх индекси, %;
У – умумий овқатланиш чакана товар айланмаси, сўм.
Ушбу омилларнинг умумий овқатланиш чакана товар айланмасининг
ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун корреляцион таҳлил усулларидан
фойдаланилди
. Ишда ўзаро такрорланувчи омилларни аниқлаш учун жуфт
корреляция коэффицентлари матрицаси тузилди.
Ўзаро жуфт корреляцион боғлиқликдаги иккита (х
i
ва х
j
) омиллар
ўртасида корреляция коэффиценти (r
ij
)нинг мутлоқ қиймати унинг критик
қиймати (r
kr
)дан кичик бўлган 1,3,5,7 омилларни регрессия тенгламасига
22
Сисьов В.И. Корреляционный анализ в экономических исследованиях - М.: Статистика.1975. с-6.
14
киритиш учун танлаб олдик. Ўзаро жуфт корреляцион боғлиқликдаги иккита
(х
i
ва х
j
) омиллар корреляция коэффиценти (r
ij
)нинг мутлоқ қиймати билан
солиштиришда критик қиймат r
kr
=0,7 деб олинди.
Натижавий белги (y)га омилларнинг корреляцион боғлиқлиги қуйидаги
3-жадвалда ифодаланган.
Регрессия тенгламаси иштирок этаётган омилларнинг натижавий
белгига таъсирини муҳимлик даражасига қараб тузилди. Бунинг учун барча
омилларнинг ўзаро боғланиш кучи аниқланди.
3- жадвал
Самарқанд вилоятида умумий овқатланиш соҳаси товар
айланмасининг ўзгаришига омилларнинг корреляцион боғлиқлиги
№
Омиллар
Корреляция
коэффиценти
1.
Аҳоли жон бошига ўртача пул даромадлари, сўм
0,79246
2.
Аҳоли пул харажатларида товарлар сотиб олиш ва
хизматлар учун тўловлар, даромадларга нисбатан %
0,05483
3.
Аҳоли пул даромадларида жамғармаларнинг улуши, %
-0,46503
4.
Умумий овқатланиш корхоналари сони, дона
-0,33232
5.
Умумий овқатланиш корхоналарида ўриндиқлар сони,
дона
-0,46625
6.
Умумий овқатланишда банд бўлган ходимлар сони,
киши
-0,11670
7.
Нарх индекси, %
-0,77096
Кўп омилли регрессия тенгламасини тузиш учун чизиқли, даражали,
кўрсаткичли ва касрли функциялар ҳисоблаб чиқилди. Ҳисоб-китоблар
натижаси қуйидаги корреляция коэффицентларини берди: чизиқли
функцияда корреляция коэффиценти R=0,965 га, даражали функцияда
R=0,678 га, кўрсаткичли функцияда R=0,567 га, касрли функцияда эса
R=0,663 га тенг бўлди. Регрессия тенгламасини ҳосил қилиш учун улар
ичидан корреляция коэффиценти энг юқори бўлган чизиқли функция танлаб
олинди.
i
i
i
x
a
a
y
∑
=
+
=
7
1
0
Шунингдек ишда регрессия тенгламасининг номаълум параметрларини
(a
0
,a
1
,a
2
….a
7
) аниқлашда «энг кичик квадратлар» усулидан фойдаланилди.
Ҳисоб-китоб натижалари қуйидаги регрессия тенгламасини аниқлашга имкон
берди.
3
5
7
1
64
,
141
67
,
59
96
,
216
02
,
0
48
,
24045
х
x
x
x
y
∗
−
∗
+
∗
−
∗
+
=
Кўп омилли корреяция коэффиценти регрессия тенгламасини
аҳамиятини текшириш t - Стьюдент
меъзони ёрдамида амалга оширилди.
23
Абдуллаев Ё.А. Статистиканинг умумий назарияси. Дарслик. Т.: «Ўқитувчи» 1993. - 143-бет.
15
Ҳисоб-китоблар қуйидаги натижаларни берди. Ишончлилик даражаси
р=0,95 бўлганда t-Стьюдентнинг жадвал қиймати t
ж
= 2,26 бўлади. Бизда
t
ф
=11,19 ни ташкил этди. Демак, t
ф
>
t
ж
(11,19
>
2,26). Бу эса, ҳосил қилинган
тенгламамиз натижавий белги билан омиллар ўртасидаги боғланишнинг
тўғри ифодаланганлигидан далолат беради.
Ишда корреляция коэффицентининг иқтисодий моҳиятини аниқлаш
мақсадида эластиклик коэффиценти ҳисоблаб чиқилди. Бунга кўра, аҳоли
пул даромадларининг (х
1
) 1 % га ошиши Самарқанд вилоятида умумий
овқатланиш товар айланмасининг 0,467 %, умумий овқатланиш ўриндиқлари
сонининг (х
5
) 1 % га ошиши эса 0,798 % ошишига олиб келган бўлса, аҳоли
пул даромадларида жамғармалар улушининг (х
3
) 1% га ошиши натижани
0,159 % га ва нарх индексининг 1 % га ошиши маҳсулотларни сотиш
миқдорининг қисқариши ва товар айланмасининг 3,49 % га камайишига олиб
келган.
Ишда аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий овқатланиш товар
айланмасининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ҳам худди шу усулда
таҳлил қилинди.
Умумий овқатланиш корхоналарида самарадорликнинг умумий
кўрсаткичи товар айланмасининг харажатларга бўлган нисбати билан
ифодаланади. Диссертацияда ушбу кўрсаткичнинг бир қатор ички ва ташқи
омилларга боғлиқлиги исботланди ва самарадорлик кўрсаткичлари махсус
графикларда ифода этиб берилди.
Синтетик кўрсаткич билан бир қаторда умумий овқатланиш
корхоналари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ишлаб
чиқилди. Ушбу тизим қуйидаги гуруҳларда ўз аксини топади:
1.
Умумхўжалик фаолияти самарадорлигини тавсифловчи
кўрсаткичлар (харажатлар самарадорлиги, харажатлар
рентабеллиги).
2.
Ресурслар самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар:
а) асосий фондлардан фойдаланиш даражасини ифодаловчи
кўрсаткичлар (фондлар қайтими, фондлар сиғими, фондлар рентабеллиги,
ҳар бир ўриндиққа тўғри келадиган товар айланмаси ва фойда);
б) айланма маблағлардан фойдаланиш даражасини ифодаловчи
кўрсаткичлар (айланма маблағларнинг айланиш тезлиги: кунларда,
марталарда; айланма маблағлар рентабеллиги);
в) меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини ифодаловчи
кўрсаткичлар (меҳнат унумдорлиги, ҳар бир ходимга тўғри келган фойда).
Самарқанд вилоятида умумий овқатланиш корхоналарининг сони 2008
йилда 1458 тани ташкил этган. Ишда умумий овқатланиш соҳасидаги
корхоналарнинг самарадорлик кўрсаткичларига аниқроқ баҳо бериш
мақсадида вилоятнинг турли ҳудудларида жойлашган 18 та умумий
овқатланиш корхоналарининг самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди.
Умумий хулосалар чиқаришга асос бўла оладиган, турли ҳудудда жойлашган
ва турли мулк шаклидаги умумий овқатланиш корхоналарининг
самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди (4-жадвал).
16
4-жадвал
Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган умумий
овқатланиш корхоналарининг ўртача самарадорлик кўрсаткичлари
№
Кўрсаткичлар
Корхоналар
Ресторан
лар
Кафе-
лар
Ошхо-
налар
1. Самарадорлик:
харажатларнинг, сўм
4,06
3,28
1,17
асосий фондларнинг қайтими, сўм
67,2
55,3
36,7
асосий фондларнинг сиғими, сўм
0,014
0,018
0,027
айланма маблағларнинг айланиш
тезлиги, кун
11,7
9,8
7,3
2. Рентабеллик кўрсаткичлари:
харажатларга нисбатан, %
12,6
10,7
9,9
асосий фондларга нисбатан, %
26,9
21,7
16,8
айланма маблағларга нисбатан, %
43,5
27,8
21,6
3. Меҳнат унумдорлиги, минг сўм
11978,7
9871,6
7852,0
4. Ҳар бир ходимга тўғри келадиган фойда,
минг сўм
1234,3
785,4
497,9
Манба: тадқиқ этилган корхоналар маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, турли ташкилий
шаклдаги умумий оватланиш корхоналарида самарадорлик турлича.
Самарадорлик ва рентабеллик кўрсаткичларининг ўртача даражаси энг
юқори бўлган умумий овқаланиш корхоналари ресторанлар бўлиб, уларда
сарф-харажатларнинг самараси 4,06 сўмни, рентабеллиги эса 12,6 фоизни
ташкил этмоқда. Бу кафеларга нисбатан 17,8% ва ошхоналарга нисбатан
27,3% кўп демакдир. Шунингдек, вилоятда фаолият олиб бораётган
кафеларда ҳам самарадорлик тегишлича 3,28 сўм ва рентабеллик 10,7 фоизни
ташкил этган. Самарадорлик ва рентабеллик кўрсаткичларининг энг паст
даражаси тадқиқ этилган ошхоналарда кузатилди. Уларда ўртача
самарадорлик 1,17 сўмни, рентабеллик эса 9,9 фоизни ташкил этди. Бу
самарадорлик ресторанларга нисбатан 2,89 сўм, кафеларга нисбатан эса 2,11
сўм паст демакдир. Шунингдек, рентабеллик ҳам мос равишда 2,7 ва 0,8
пунктга камдир. Шунинг учун тадқиқотларимизни асосан соҳада
самарадорлиги нисбатан паст бўлган тоифадаги умумий овқатланиш
корхоналарига қаратиш лозим бўлди. Тадқиқот давомида яна бир
тенденцияга дуч келдик. Тадбиркорларимизнинг асосий қисми овқатланиш
бўйича ресторан ва кафе очган. Оддий ошхона очиб ишлаётган хусусий
тадбиркорларнинг улуши жуда кам. Шунинг учун ҳам ишда бир неча
ошхоналарни бирлаштирган Булунғур умумий овқатланиш корхонасининг
самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди ва уни ошириш бўйича таклиф
ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.
17
Ишнинг
«Умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини
оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
йўллари»
номли учинчи бобида умумий овқатланиш корхоналарида
ташкилий-иқтисодий механизмларни такомиллаштириш орқали товар
айланмасини ошириш, умумий овқатланиш соҳаси субъектлари ташкилий
тузилмаларини оптималлаштириш билан бирга, уларда ташкилий-иқтисодий
механизмларни такомиллаштириш имкониятлари очиб берилди.
Тадқиқот жараёнида вилоятда умумий овқатланиш корхоналари товар
айланмаси, унинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳажми ва аҳоли пул
даромадларининг 2010-2012 йилларга мўлжалланган истиқболли
кўрсаткичлари ҳисобланди. Бунда ушбу кўрсаткичларнинг 12 та прогноз
функциялари бўйича кўрсаткичлари аниқланиб, улар ичидан хатолик
даражаси энг паст бўлган функциялар танлаб олинди (5-жадвал).
5- жадвал
Умумий овқатланиш корхоналари товар айланмаси, унинг аҳоли
жон бошига тўғри келадиган ҳажми ва пул даромадларининг
прогнозини ҳисоблашда қўлланилган функциялар
№
Кўрсаткич номи
Прогноз учун қулай деб
танланган функциялар
1.
Умумий овқатланиш корхоналари товар
айланмаси, млрд. сўм
955
,
0
190
,
1
t
y
•
=
2.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган пул
даромадлари, сўм
3
78
,
279
0
,
25422
t
y
•
+
=
3.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий
овқатланиш товар айланмаси ҳажми, сўм
t
y
25
,
1
15
,
558
•
=
Манба: тадқиқот натижасида муаллиф ишланмаси.
Умумий овқатланиш соҳаси субъектлари ташкилий тузилмаларини
такомиллаштириш бугуннинг талаби эканлиги таъкидланиб, бунинг учун
тармоқлараро ассоциациялар ташкил этиш зарур эканлиги асосланди ва
ассоциациялар таркибига кирувчи тузилмалар, уларнинг фаолият
йўналишлари, мақсад ва вазифалари белгилаб берилди.
Ишда умумий овқатланиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий
механизмларни такомиллаштиришнинг корхона ва давлат доирасидаги
йўналишлари очиб берилди ва улардан амалиётда фойдаланиш йўллари
тавсия этилди (1-расм).
18
1-расм. Умумий овқатланиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий механизмларни такомиллаштириш йўналишлари
Корхона доирасида
Иқтисодий
фаолиятни
такомиллаштириш
Уюшмалар
ташкил қилиш
Кредитлаш тизимини
такомиллаштириш
Солиққа тортиш
тизимини
такомиллаштириш
Ташкилий жараёнлар
ва тузилмаларни
такомиллаштириш,
Иқтисодий
механизмларни
такомиллаштириш
Давлат доирасида
Умумий овқатланиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий механизмларни
такомиллаштириш йўналишлари
Кадрлар билан
ишлашни
такомиллаштириш
Концернлар
Корпорацияла
р
Суғурталаш
тизимини
такомиллаштириш
Бошқарув қарорларини қабул
қилиш тизимини
такомиллаштириш
Ассоциациялар
Режалар ишлаб
чиқиш ва
режалаштиришни
такомиллаштириш
Ахборотларни
йиғиш ва таҳлил
қилиш жараёнини
такомиллаштириш
Ўқитиш
Мутахассисларни
жалб қилиш
Қайта
тайёрлаш
Кадрлар
тайёрлаш
тизимини
такомиллаш-
тириш
Умумий овқатланиш хизматларини
стандартлаштириш ва сертификатлаш
Ҳисоботлар
тизимини
такомиллаш-
тириш
19
3. ХУЛОСА
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида умумий овқатланиш
корхоналари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий
механизмларини такомиллаштириш бўйича
олиб борилган тадқиқотлар
натижасида қуйидаги хулосаларга келинди ва илмий жиҳатдан асосланган
тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини ошириш
масалалари ўта долзарб бўлишига қарамасдан мустақиллик йилларида
мамлакатимиз олимлари томонидан кам тадқиқ қилинган ва шунга мос
равишда мавзуга оид адабиётлар етарли даражада нашр қилинмаган.
Натижада унинг кўпгина назарий ва амалий масалалари ўз ечимини
топмасдан қолиб кетмоқда.
2. Бажарадиган функциялари билан бошқа соҳалардан ажралиб
турадиган умумий овқатланиш соҳаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар
меъёрий ҳужжатлар ва таснифлагичларда етарлича ўз ифодасини
топмаганлиги асосланди ва уларни бугунги кун талабларидан келиб чиқувчи
таснифлари ишлаб чиқилди ва тавсифланди.
3. Умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини оширишнинг
ташкилий-иқтисодий механизмлари моҳияти очиб берилди ва уларнинг
таснифи келтирилди.
4. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида умумий
овқатланиш соҳасининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни, унинг ишчи кучини
қайта ишлаб чиқариш ҳамда ресурслар тежамкорлигини таъминлашдаги
аҳамиятидан келиб чиқиб, соҳа корхоналари самарадорлигини оширишнинг
ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш зурурлиги
асосланди.
5. Умумий овқатланиш соҳаси ва хизматлари самарадорлиги
тушунчасининг такомиллашган таърифи, уни баҳолаш мезон ва
кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.
6. Умумий овқатланиш соҳасининг асосий кўрсаткичларидан бири
бўлган товар айланмаси ва хизматлар ҳажмини ҳисоблашда бир қатор
ноаниқликлар мавжудлиги аниқланди ва унинг статистикасини
такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Муаллиф тавсиясига
биноан умумий овқатланишнинг Республика ва Самарқанд вилоятининг
кўрсаткичлари солиштирилиб, вилоятнинг ҳолатига баҳо берилди.
7. Ишда умумий овқатланиш товар айланмаси ҳажмига таъсир этувчи
бир қатор ташкилий-иқтисодий омиллар аниқланди ва уларнинг таъсири
корреляция-регрессия усулидан фойдаланиб баҳоланди ҳамда улардан
амалиётда фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Шунингдек,
ташкилий-иқтисодий омиллар таъсирини баҳолашда иқтисодий таҳлил
усулларини амалиётга қўллашнинг аниқ йўналишлари ишлаб чиқилди ва
тавсия қилинди.
8. Умумий овқатланиш корхоналарини тадқиқот қилиш натижасида
ташкилий шакли бўйича ресторанлар, мулк шакллари бўйича хусусий
20
корхоналарда самарадорлик кўрсаткичлари юқори эканлиги аниқланди.
Шунингдек, бошқа ташкилий ва мулк шаклидаги корхоналар бўйича ҳам
самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди ва уни ошириш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқилди.
9. Ишда умумий овқатланиш корхоналари фаолиятининг ҳуқуқий
базасини такомиллаштириш бўйича ҳам таклифлар ишлаб чиқилди.
Тадқиқотлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг «Савдо фаолияти
тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси, соҳа субъектлари хизматларини таснифлаш
ва сертификатлаш бўйича таклифлар амалиётга тавсия этилди.
10. Умумий овқаланиш корхоналарида асосий фондлар, айланма
маблағлар, меҳнат ресурслари билан боғлиқ самарадорлик кўрсаткичларини
аниқлаш ва уларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таъсирини баҳолаш
бўйича тавсиялар берилди.
11. Диссертацияда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида
иқтисодиётни шу жумладан, умумий овқатланиш соҳасини ривожлантириш
бўйича аниқ истиқболли кўрсаткичлар ва уларнинг концептуал йўналишлари
аниқланди ва мазкур тавсиялардан минтақавий дастурларни ишлаб чиқишда
фойдаланиш мумкинлиги асосланди.
12. Ишда умумий овқатланиш товар айланмаси умумий ҳажми, аҳоли
жон бошига тўғри келадиган пул даромадлари ва аҳоли жон бошига тўғри
келадиган умумий овқатланиш соҳаси товар айланмасининг 2009-2012
йилларга мўлжалланган истиқболли кўрсаткичлари аниқланди. Бунда 12 та
прогноз функцияларидан хатолик даражаси энг кам бўлганлари танлаб
олинди. Улардан Самарқанд вилоятида умумий овқатланиш соҳасини
режалаштиришда фойдаланиш мумкинлиги асосланди.
13. Тадқиқотлар натижасида умумий овқатланиш соҳаси субъектлари
самарадорлигини оширишда ташкилий тузилмаларни такомиллаштириш
мақсадида турли ассоциацияларни ташкил этиш улардаги бир қатор
муаммоларини ечиш имконини бериши асосланди.
14. Соҳа кўрсаткичларини таҳлил қилишда статистик ҳисоботларда
ифода этиладиган маълумотларни такомилаштириш бўйича ҳам таклифлар
ишлаб чиқилди.
15. Ишда умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини
оширишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш зарур эканлиги
асосланиб, уни амалга оширишнинг икки йўналиши бўйича аниқ тавсиялар
ишлаб чиқилди.
4. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИЛМИЙ ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Абдукаримов Б.А., Шарипов Т.С. Овқатланиш корхоналарида фойда ва
рентабелликни режалаштиришни такомиллаштириш масалалари // Иқтисодиётни
эркинлаштириш шароитида хизмат кўрсатиш тармоқлари, сервис ва туризм
соҳаларини ривожлантиришнинг назарий ва методологик муаммолари. Профессор-
ўқитувчилар, аспирантлар ва тадқиқотчиларнинг илмий-амалий анжумани
материаллари. - Самарқанд, 2008.- Б 3-5.
21
2. Абдукаримов Б.А., Шарипов Т.С., Абдукаримов Ф.Б. Самарқанд вилоятида
совдони холати ва уни ривожлантириш йўллари // Иқтисодиёт ва таълим. –
Тошкент, 2009. - № 1.-Б 38-43.
3. Абдукаримов Б.А., Шарипов Т.С. Самарқанд вилоятида умумий
овқатланишнинг ривожланиш хусусиятлари // Иқтисодиётни эркинлаштириш
шароитида соҳаларни ривожлантиришнинг назарий ва методологик муаммолари.
Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Самарқанд, 2009.- Б 82-88.
4. Абдукаримов Б.А., Шарипов Т.С. Хизмат соҳаси ва сервис корхоналари
учун иқтисодчи мутахассисларни тайёрлаш сифатини ошириш масалари // Сервис.
– Самарқанд, 2009. -№1.- Б 122-127.
5. Шарипов Т.С. Оммавий овқатлантириш сбъектларда товар айланмасига
таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш усуллари // Бухгалтерия ҳисоби,
иқтисодий таҳлил ва аудитнинг назарий ва методологик муаммолари. Халқаро
илмий-амалий конференция материаллари. – Самарқанд, 2009. – Б 113-120.
6. Шарипов Т.С. Умумий овқатланишни ривожлантириш орқали иқтисодий
тараққиётга эришишнинг айрим йўналишлари // Хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш масалалари. Республика илмий-
амалий анжумани материаллари. – Самарқанд, 2009. – Б 84-87.
7. Шарипов Т.С. Умумий овқатланиш хизматларини таснифлашнинг айрим
хусусиятлари // Сервис. – Самарқанд, 2009. - №2. – Б 37-42.
8. Шарипов Т.С. Умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини
оширишнинг ташкилий-иқтисодий
механизмларини такомиллаштириш
имкониятлари // Иқтисодиёт ва таълим. – Тошкент, 2009.- № 5 Б 58-63.
9. Шарипов Т.С. Умумий овқатланишни ривожлантириш аҳоли бандлигини ва
оилалар фаровонлигини ошириш омили // Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
шароитида меҳнат муносабатларини такомиллаштириш масалалари. Республика
илмий-амалий конферецияси материаллари. - Тошкент, 2010. Б-129-132.
10. Абдуллаева З.И., Шарипов Т.С. Проблемы совершенствования
организационно - экономического механизма развития гостиничное - ресторанного
бизнеса.- Реализации антикризисной программы - основа дальнейшего развития
национальной экономики и повышения его конкурентоспособности // Сборник
научных трудов. – Москва, Масковский гуманитарно-экономический институт,
2010. С. 309-311.
11. Шарипов Т.С. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида умумий
овқатланиш соҳаси субъектлари ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш //
Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси: муаммолар ва ривожланиш истиқболлари.
Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Самарқанд, 2010. – Б 169-
172.
12. Абдукаримов Б.А., Шарипов Т.С., Абдукаримов Ф.Б. Хизматлар ва сервис
соҳаларини моҳияти, самарадорлигини ошириш ҳамда фаолиятини
такомиллаштиришни илмий-назарий ва амалий масалалари // Хизмат кўрсатиш ва
сервис соҳаси: муаммолар ва ривожланиш истиқболлари. Республика илмий-
амалий анжумани материаллари. – Самарқанд, 2010. – Б 23-31.
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Шарипов Тўлқин
Саидаҳмедовичнинг 08.00.05 - «Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти»
22
ихтисослиги бўйича «Умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини оширишнинг
ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти
мисолида)» мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
бозор, хизматлар бозори, умумий овқатланиш хизматлари,
умумий овқатланиш хизматлари бозори, самарадорлик, иқтисодий самарадорлик, умумий
овқатланиш хизмати самарадорлиги, ташкилий-иқтисодий механизм.
Тадқиқот объектлари:
Республикамизда, хусусан Самарқанд вилоятида фаолият олиб
бораётган умумий овқатланиш соҳаси субъектлари ҳисобланади.
Ишнинг мақсади:
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида умумий овқатланиш
корхоналари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини
такомиллаштириш бўйича илмий-назарий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан
иборат.
Тадқиқот методлари:
Тадқиқот жараёнида статистика ва иқтисодий таҳлилнинг
қиёслаш, гуруҳлаш, занжирли алмаштириш, индекс, қайта ҳисоблаш, танлаб кузатиш
корреляция-регрессия каби усулларидан ҳамда индукция ва дедукция, анализ ва синтез,
монографик, тизимли ёндашув, илмий абстракция, мантиқий ёндашув каби услублардан
фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
умумий овқатланиш соҳаси
субъектлари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар аҳолининг миллий
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таснифланган; умумий овқатланиш корхоналарида
ташкилий-иқтисодий механизмларнинг турлари, уларнинг таснифи тизимлаштирилган ва
тавсифи очиб берилган; умумий овқатланиш соҳаси самарадорлигини оширишда ташкилий-
иқтисодий механизмларни такомиллаштиришнинг объектив зарурлиги ва йўналишлари
асосланган; жаҳон молиявий иқтисодий инқирози шароитида умумий овқатланиш хизматлари
бозорининг ҳолатига тавсиф берилган ва унинг ривожланиш йўналишлари асосланган;
умумий овқатланиш корхоналари самарадорлик кўрсаткичлари ва уни оширишга таъсир
этувчи ташкилий-иқтисодий омиллар аниқланган, ҳамда уларни таҳлил қилиш йўллари ишлаб
чиқилган; умумий овқатланиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий механизмларни
такомиллаштириш орқали товар айланмасини ошириш истиқболлари белгиланган; умумий
овқатланиш корхоналари ташкилий-иқтисодий тузилмаларини такомиллаштириш юзасидан
илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган; умумий овқатланиш корхоналари
самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
имкониятлари очиб берилган ва улардан амалиётда фойдаланиш йўллари тавсия қилинган.
Амалий аҳамияти:
диссертацияда ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар умумий
овқатланиш корхоналари самарадорлигини оширишда, уларда сервис хизматини
ривожлантиришда, улар фаолиятини самарали ташкил этишга доир ҳуқуқий-меъёрий
ҳужжатлар, дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Диссертацияда ишлаб
чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик
палатасининг қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ва Самарқанд вилоят ҳокимлиги
тамонидан соҳани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда, «Камолот-престиж»
хусусий корхонаси ва Булунғур умумий овқатланиш корхонаси амалиётида, ҳамда Самарқанд
иқтисодиёт ва сервис институтида «Хизмат соҳаси иқтисодиёти», «Ички савдо иқтисодиёти»,
«Умумий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти», каби фанларни ўқитишда ҳамда БМИ ва
МДларни бажаришда фойдаланилмоқда.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси,
Ўзстандарт агентлиги, умумий овқатланиш соҳаси субъектлари, уларнинг уюшмалари, олий
ва ўрта махсус ўқув юртлари.
Р Е З Ю М Е
23
диссертации Шарипова Тулкин Саидахмедовича на тему: «Соверщенствование
организационно-экономических механизмов повышения эффективносьти преприятии
общественного питания (на примере Самаркандской области)», представленной на
соискание ученой степени кандидата экономических наук по специальности 08.00.05
«Экономика отраслей сферы обслуживания»
Ключевые слова:
рынок, рынок услуг, услуги общественного питания, рынок услуг
общественного питания, эффективность, экономичская эффективность, эффективность услуг
общественного питания, организационно-экономический механизм.
Объекты исследования:
Субъекты общественного питания функционириющие в
Республике, в том числе в Самаркандском обласьти.
Цель работы:
разработка научно-методических предложение и практических
рекомендаций по соверщенствованию организационно - экономических механизмов
повышения эффективности предприятий общественного питания в условиях модернизации
экономики.
Методы исследования:
при проведения исследования исползованы такие методы
статистики как, сопоставления, группировка, цепный постоновки, индекс, выборочные
обследование, корреляция-регрессия, а также методы индукции и дидукции, анализ и синтез,
системный подход, научная абстракция, логический подход.
Полученные результаты и их новизна:
- произведена классификация субъектов
общественного питания и оказываемые ими услуги с учетом национальных особенностий
населения; раскрыта характеристика, систематизированы виды организационно -
экономических механизмов и их классификация на предприятиях общественного питания;
обоснованы направления и объективная необходимость совершенствования организационно -
экономических механизмов повышения эффективности сферы общественного питания; дана
характеристика состояния рынка услуг общественного питания и обоснованы направления его
развития в условиях мирового финансово-экономического кризиса; определены показатели
эффективности предприятий общественного питания и организационно - экономические
факторы влияющие их повышения, а также разработаны методы их анализа; рассчитано на
перспективу увеличения товарооборота через совершенствования организационно –
экономических факторов предприятий общественного питания; разработано научно
обоснованные предложения и рекомендации по совершенствованию организационно –
экономических структур предприятий общественного питания; определены возможности
совершенствования организационно - экономических механизмов повышения эффективности
предприятий общественного питания и рекомендованы пути использования их на практике.
Практическая значимость:
определяются возможносью исползования выводов и
предложений сделанные в диссертации для разработки соответствующие нормативно-
провавых документов, программ развития отрасли на перспективу в целях развития отрасли
на перспективу в целях повышения эффективности предприятий общественного питания и её
услуг.
Степень внедрения и экономическая эффективность
: Разработанные в диссертации
предложении приняты к использованию соответсвующих решений комитетом
промышленности, стротельство и торговли Законодательной палаты Олий Мажлиса
Республики Узбекистан и Хокимиятом Самаркандской области а также для использования
производственной деятельности частной предприятий «Камолот-пристиж» и Булунгурской
предприятий общественного питания. Диссертационная работа используется в учебном
процессе при преподовании дисцеплин «Экономика сферы услуг», «Экономика внутренней
торговли», «Экономика сферы общественного питания» а также при выполнении выпускной
квалификационной работы и магистрских диссертаций.
Область применения
: Комитет Узгосстат, агентсво Узстандарт, субъекты
общественного питания и их объединении, а также высшие и средние специальные учебые
заведении.
24
RESUME
Thesis of Sharipov Tulkin Saidahmedovicha on scientific degree competition of candidate
Sciences in economic on speciality 08.00.05“Economics of the sectors of service”, subject:
“Perfection of organizational-economic mechanisms of increase effectiveness a public
catering establishment (on an example of Samarkand Region)”
Key words:
the market, the market of services, public catering services, the market of
services of public catering, efficiency, economic efficiency, efficiency of services of public catering,
the organizational-economic mechanism.
Subjects of the inquiry:
Subjects of public catering functioning in Republic, including in
Samarkand Region.
Aim of the inquiry:
working out scientifically and methodical offer and practical
recommendations about perfection organizational - economic mechanisms of increase of efficiency
of public catering establishments in the conditions of economy modernisation.
Methods of inquiry:
At research carrying out such methods of statistics as, comparisons,
grouping, chain statement, an index, selective inspection, correlation-regress, and also induction and
deduction methods, the analysis and synthesis, the system approach, scientific abstraction, the logic
approach are used.
The results achieved and their novelty:
classification of subjects of public catering and
rendered by them of services taking into account national features of the population is opened; the
characteristic is opened, kinds of organizational-economic mechanisms and their classification in
public catering establishments are systematised; the direction and objective necessity of perfection of
organizational - economic mechanisms are proved at increase of efficiency of sphere of public
catering; the characteristic on conditions of the market of services of public catering is given and
directions of its development in the conditions of world financial and economic crisis are proved;
indicators of efficiency of public catering establishments and organizational - economic factors
influencing their increases are defined, and also methods of their analysis are developed; it is
specified increases in goods turnover at prospect through perfection organizational - business factors
of public catering establishments; it is scientifically developed and proved offers and
recommendations about perfection organizational - economic structures of public catering
establishments; perfection possibilities organizational - economic mechanisms of increase of
efficiency of public catering establishments are opened and ways of their use in practice are
recommended.
Practical value:
defined by possibility of use of conclusions and offers made in the
dissertation for working out corresponding standard - legal documents, programs of development of
branch on prospect with a view of branch development on prospect with a view of increase of
efficiency of public catering establishments and its services.
Degree of embed and economic effectivity:
Developed offers in the dissertation are
accepted to use of corresponding decisions by industry committee, building and trade of Legislative
chamber of the Oliy Majlis (Parlament) of the Republic of Uzbekistan and the Head of Samarkand
Region and also for use of industrial activity private enterprises "Kamolot-pristizh" and the public
catering establishments of Bulungur. The research work is used in educational process at teaching of
disciplines «Economics of the sectors of service», «domestic trade Economy», «Economics of sphere
of public catering» and also at performance of final qualifying work and master's dissertation.
Sphere of usage:
Committee of Statistics of the Republic of Uzbekistan, agency of
Uzstandart, subjects of public catering and their association, and also the higher and secondary
special educational institutions.
Тадқиқотчи: ______________________
25
