ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 811.512.133
БОЙМИРЗАЕВА САОДАТ ЎРОҚОВНА
ЎЗБЕК ТИЛИДА МАТННИНГ КОММУНИКАТИВ-ПРАГМАТИК
МАЗМУНИНИ ШАКЛЛАНТИРУВЧИ
КАТЕГОРИЯЛАР
10. 02. 01 – ўзбек тили
филология фанлари доктори илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2010
2
Тадқиқот Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети
ўзбек тилшунослиги кафедрасида бажарилган
Илмий маслаҳатчи: филология фанлари доктори
ҚУРБОНОВА Муҳаббат Матёқубовна
Расмий оппонентлар:
филология фанлари доктори, профессор
РАСУЛОВА Маҳфуза Иномовна
филология фанлари доктори
ҲАКИМОВ Муҳаммад Хўжахонович
филология фанлари доктори
ЮЛДАШЕВ Маъруфжон Муҳаммаджонович
Етакчи ташкилот:
Андижон давлат университети
Диссертация ҳимояси 2010 йил сентябрь ойининг ….куни соат …да
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва
адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли филология фанлари
доктори илмий даражасини бериш бÿйича Бирлашган ихтисослашган кенгаш
йиғилишида ўтказилади.
Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг
Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.
Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.
Автореферат 2010 йил август ойининг ___ куни тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, филология
фанлари номзоди
Д.Худойберганова
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримов инсониятнинг энг юксак бойлиги бўлган маънавиятнинг маъно - мазмуни,
унинг жамиятдаги тараққиёт ўрни батафсил ёритилган «Юксак маънавият - енгилмас
куч» асарида маънавиятни шакллантирувчи омиллардан бири она тилимизга эҳтиром
ва унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ҳамда нуфузини кўтариш,
юксалтириш эканлигини алоҳида қайд этдилар. Муҳтарам Юртбошимиз
таъкидлаганларидек: «…ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси,
авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики
эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси
билан сингади. Она тили – бу миллатнинг руҳидир»
1
.
Президентимиз ушбу асарларида миллат маънавиятини янада юксалтириш
учун «биз аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари
сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз, уни бойитиш, нуфузини янада ошириш
устида доимий ишлашимиз зарур»
2
лигини таъкидлаб, бу борада мамлакатимиз
филологлари бажаришлари лозим бўлган вазифаларни ҳам белгилаб бердилар. Шу
жумладан, маънавиятимизнинг, миллий бойлигимизнинг ажралмас қисми бўлган
«ўзбек тилини илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш» мақсадини кўзлайдиган
тадқиқотлар олиб бориш ва амалий ишларни бажариш вазифаси қўйилди.
Бугунги ўзбек тилшунослиги инсоннинг лисоний тафаккур ҳамда
коммуникация фаолияти билан боғлиқ ҳодисаларни таҳлил этиш билан ҳам изчил
шуғулланмоқда. Зеро, нутқий мулоқот муҳитида тилнинг яратувчанлик, ижодкорлик
имконияти тўла намоён бўлади. Бу имконият нутқий мулоқот фаолиятининг маҳсули
бўлган матнда ўз аксини топади. Илмий ғоялар интеграцияси ва турли илмий
йўналишлар чегарасидаги янги соҳаларни шакллантираётган замонавий тилшунослик
тил ҳодисаларини инсон омили нуқтаи назаридан таҳлил этиш тамойилини танлади.
Бу тамойилга амал қилиниши матннинг асосий лингвистик тадқиқ объекти сифатида
эътироф этилишига сабаб бўлди.
Матннинг илмий тадқиқ объектига айланиши, сўзсиз, тилшунослик фанининг
айрим доимий муаммолари ечимини жадаллаштирди. Тадқиқотчилар ушбу
муаммолар билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишда қатор қийинчиликларга ҳам
дуч келмоқдалар. Бунинг сабаби, биринчидан, матн тилшунослигининг назарий
жиҳатдан тўлиқ шаклланмаганлиги, уни таҳлил этаётган тадқиқотчиларнинг
қарашларида кўплаб зиддиятли хулосаларнинг мавжудлиги бўлса, иккинчидан,
замонавий ва анъанавий лисоний таҳлилни ўзаро зид қўйиш ҳаракатида бўлган айрим
тадқиқотчиларнинг истаги билан матн тилшунослигининг матнгача бўлган
тилшуносликдан ажралиб қолишидир. Бу эса, ўз навбатида, матн ҳодисалари тавсифи
ва таснифида, бир оз бўлса-да, сунъийлик мавжудлигидан дарак беради ҳамда ушбу
ҳодисалар тадқиқини уларнинг «пойдевори» бўлмиш грамматик ҳодисалар,
категориялар таҳлилидан узиб қўяди. Шу муносабат билан матн назариясига оид
асосий тушунча ва ғояларни қайта таҳлил қилиш, айниқса, матн мазмунини
шакллантирувчи категорияларнинг мундарижавий хусусиятларини аниқлаш ҳамда
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. -Тошкент: Маънавият, 2008. -Б.83.
2
Ўша манба, -Б.87.
4
уларнинг
умумграмматик
категориялар
билан
муносабатларини
ўрганиш
масалаларини муҳокама этиш долзарбдир.
Матннинг коммуникатив-прагматик мазмунини ўрганиш ва ушбу мазмуннинг
таркиб топишида лисоний категорияларнинг ўрнини аниқлаш, изчил таҳлил этиш
ўзбек тилшунослиги учун ниҳоятда муҳим ҳодиса эканлиги
тадқиқот мавзусининг
долзарблиги
ни белгилайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ўзбек тилшунослиги бутун
тараққиёти давомида матн тилшунослигининг ўз назарий-методологик асосига ҳамда
таҳлил методларига эга бўлган алоҳида соҳа сифатида шаклланишига жиддий
тайёргарлик кўриб келди.
А.Ғуломов, Ғ.Абдураҳмонов, М.Асқарова, И.Расулов, М.Миртожиев каби
етакчи тилшунослар бошлаб берган анъаналар давом эттирилиб, матн ҳодисаси
А.Мамажонов, Н.Маҳмудов, А.Нурмонов, М.Ҳакимов, М.Йўлдошев, Н.Турниёзов,
Б.Йўлдошев, Ш.Искандарова, И.Мирзаев, М.Абдупаттоев, И.Ҳожалиев каби олимлар
томонидан ўрганиб келинмоқда. Хусусан, проф. А.Мамажонов ва унинг шогирдлари
матн синтаксиси, унинг грамматик қурилиши муаммоларини батафсил ёритиш
йўлида тадқиқотлар олиб боришмоқда.
М.Ҳакимов матннинг прагматик хусусиятлари, мазмуннинг тагмаъноли
ифодаланиши масалаларини алоҳида монографик планда ўрганган бўлса,
Н.Турниёзов ва унинг издошлари матн деривацияси ва синтагматикаси ҳамда
матннинг тил ва нутқ бирликлари поғонали муносабатида тутган ўрнини аниқлаш
билан шуғулланишмоқда.
М.Йўлдошевнинг ишларида бадиий матннинг мазмуний боғлиқлигини
таъминловчи интертекстуаллик ҳодисаси ва бошқа интегратив муносабатлар ҳамда
матнни бадиий-эстетик жиҳатдан мураккаблаштирувчи турли жараёнларнинг
моҳиятини аниқлаш масалалари муҳокама қилинмоқда, шунингдек, бадиий матннинг
лингвопоэтик хусусиятлари батафсил тавсифланмоқда.
Матн ҳодисасини тадқиқ этган мутахассисларнинг эътибори асосан бадиий
матн таҳлилига қаратилган ва бунда ушбу турдаги матнларнинг стилистик
хусусиятлари ва лингвопоэтик муносабатлари ҳамда нутқий мулоқотга оид
жиҳатлари (А.Шомақсудов, Р.Қўнғуров, И.Расулов, Э.Бегматов, И.Қўчқортоев,
Х.Дониёров, Б.Ўринбоев, А.Маматов, Н.Маҳмудов, С.Каримов, Б.Йўлдошев), уларда
сўз қўллаш маҳорати (Қ.Самадов, Б.Умурқулов, А.Рустамов, Т.Жумаев, Д. Шодиева
ва бошқалар), қисмларининг мазмун жиҳатидан ўзаро боғланиши (М.Тўхсанов,
А.Мамажонов, Ш.Шаҳобиддинова, М.Абдупаттоев ва бошқалар) каби жиҳатлари
билан бир қаторда, матн таркибининг статистик таҳлили (С.Ризаев, С.Муҳамедов,
Б.Йўлдошев, С.Каримов, С.Муҳамедова, Д.Ўринбоева ва бошқалар) масалалари ҳам
ўрганилмоқда. Аммо матн кўп қиррали, мураккаб мундарижага эга. Бу ҳодиса уни
бутунлай қамраб оладиган, табиати ва моҳиятига хос бўлган турли хусусиятларини
батафсил ўрганиш имкониятини берадиган яхлит таҳлилга муҳтож. Табиатан
мураккаб ҳодиса бўлган матннинг комплекс ўрганилиши, албатта, босқичма-босқич
амалга оширилади
3
. Лекин эътиборни, биринчи навбатда, матннинг мазмуний-
мундарижавий негизини ташкил қиладиган категориал хусусиятларга ва уларни
лисоний воқелантирувчи воситаларга қаратиш лозим. Ҳар қандай матн лисоний-
когнитив фаолият жараёнида юзага келади ва коммуникация жараёнида ахборот
узатувчи хизматини ўтайди. Ниҳоят, матн коммуникациянинг оддийгина ускунаси
3
Абдурахмонов Г. Теория текста // Советская тюркология, 1981. №1. -С.93-96.
5
эмас, балки шахслараро муносабатларни ўрнатиш ҳамда бошқариш воситаси ҳамдир.
Матн нафақат ахборот ташийди, балки ахборотни қабул қилувчига таъсир ўтказади,
уни бирор бир ҳаракатга ундайди, ҳиссиётини уйғотади.
Матн коммуникатив-прагматик мазмунининг ҳосил қилиниши ва унинг идрок
этилишини белгиловчи прагматик қонуниятлар, лисоний воситаларни ажратиш ҳамда
ушбу мазмун майдонида модаллик ва темпораллик семантикасининг иштирокини
аниқлаш масаласи тадқиқотчилар эътиборидан четда қолмоқда. Матн тилшунослиги
соҳасидаги ишларда ушбу ҳодисанинг юқоридаги хусусиятлари тўлиқ ўрганилмаган,
матннинг муҳим структур ва мазмун хусусиятлари, унинг коммуникация бирлиги ва
экспрессив таъсирчанликни ифодалаш имкониятлари каби хусусиятларини батафсил
тадқиқ этиш, модаллик ва темпораллик категорияларининг матн мазмунини
шакллантиришдаги ўрнини белгилаш тилшунослик фани учун
ғоят муҳим
. Бундан
ташқари, воқелик ҳақидаги билимни жамлаш, сақлаш, узатиш воситаси бўлган матн
ҳодисасининг
мураккаб
когнитив
табиатининг
илмий
тадқиқи
матн
тилшунослигининг устувор вазифаларидан
4
бўлиб, унинг натижалари тил ва тафаккур
муносабати муаммосининг ечимини янги нуқтаи назарлар асосида излаш учун асос
бўлади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети
ўзбек тилшунослиги кафедрасининг «Мустақиллик даври ўзбек тилидаги семантик-
услубий силжишлар» мавзусидаги истиқболли режасига мувофиқ амалга оширилди.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.
Тадқиқотда матн мазмунининг
коммуникатив-прагматик хусусиятлари ҳамда унинг таркибида модаллик ва
темпораллик маъноларининг намоён бўлиш ҳолатларини тадқиқ этиш
мақсади
кўзланмоқда. Матн ҳодисасининг юқоридаги хусусиятларини батафсил ўрганиш,
унинг мазмун майдони шаклланишида модаллик ва темпораллик каби лисоний
категориялар иштирокини белгилаш матн тилшунослиги тараққиёти учун муҳимдир.
Диссертацияда қуйидаги
вазифалар
ни амалга ошириш кўзда тутилган:
-матн ҳодисасининг лингвистик моҳиятини аниқлаш ва унинг коммуникатив-
прагматик имкониятларини ойдинлаштириш;
-матннинг мураккаб семиотик бирлик сифатида яратилишини таъминловчи
категориал белгиларини ажратиш;
-матн мазмунининг когнитив–дискурсив тавсифий хусусиятларини ёритиш;
-матн коммуникатив-прагматик мазмунининг шаклланишини икки томонлама,
яъни муаллиф ва реципиент ҳамкорлигидаги лисоний-когнитив фаолият эканлигини
исботлаш;
-матннинг модаллик майдонини чегаралаш ва унинг ҳудудларида ҳосил
бўладиган мазмуний муносабатларнинг моҳиятини аниқлаш;
-модаллик категориясининг матн коммуникатив ва прагматик мазмунини
шакллантирувчи энг муҳим воситалардан бири эканлигини исботлаш;
-матнда модаллик майдонининг референтив ва субъектив қисмларини фарқлаш
ва уларнинг когнитив фреймини воқелантирувчи воситаларни аниқлаш;
-субъектив модалликнинг матн мазмунида воқеланиш имкониятларини
кўрсатиш;
4
Ашурова Д.У. Некоторые проблемы когнитивной теории текста //Тил тараққиётининг деривацион
қонуниятлари. Илмий-назарий конференция материаллари. -Самарқанд: СамДЧТИ, 2009. -Б.9.
6
-эпистемик ва деонтик модаллик мўлжалларининг матнда фаоллашувини
ўрганиш;
-матн модаллиги майдонида аксиологик фаолиятнинг намоён бўлишини
ўрганиш;
-бадиий матн темпораллик майдонини таркиб топтирувчи ҳодисалар
моҳиятини аниқлаштириш;
-грамматик замон ва бадиий замон тушунчаларини фарқлаш ва уларнинг ўзаро
муносабатини ўрганиш;
-темпоралликни ташкил этувчи замон категориясининг бадиий матн мазмунини
ҳосил қилишдаги имкониятларини таҳлил этиш;
-замонлар транспозицияси ҳодисасининг матн композицияси талабларига мос
ҳолда юзага келиш ҳолатларини қайд этиш.
Тадқиқотнинг объекти ва материаллари з
амонавий ўзбек бадиий адабиёти
ҳамда илмий, публицистик ва бошқа услубларга оид матнлар намуналаридир. Таҳлил
қилинаётган матнларнинг умумий сони 200 дан ортиқ. Асосий эътибор танланган
матнлар мазмунининг коммуникатив моҳиятига қаратилган.
Тадқиқот
предмети
ни
матн
коммуникатив-прагматик
мазмунини
шакллантирувчи категориялар тавсифи ташкил қилади. Матннинг мазмуний
тузилиши формал ва маъно категориялари иштирокидаги фрейм сифатида тасаввур
қилинади. Мантиқий андоза намунаси бўлган фреймнинг воқеланиши мулоқот
муҳити шарт-шароитлари, муаллиф интенцияси, реципиентнинг ахборотни идрок
этиш қобилияти кабилар талабига жавоб бериши керак. Шу талаблар асосида лисоний
воситалар танлови бажарилади. Лисоний воситалар танловининг когнитив-прагматик
фаолият билан мослашуви
тадқиқот предмети
сифатида танланди.
Таълим ва илм-фанни ривожлантириш ҳақидаги расмий ҳужжатлар ҳамда
Президентимизнинг асарларида билдирилган фалсафий қарашлар ишнинг
методологик асоси
ни ташкил қилади. Тадқиқот жараёнида жаҳон ва ўзбек
олимларининг матн тилшунослиги, когнитив таҳлил асослари ҳамда грамматик
категорияларнинг вазифавий хусусиятларига оид ишларида баён қилинган назарий
фикрлар, хулосавий мулоҳазаларга мурожаат қилинди ҳамда ўрганилаётган
ҳодисаларнинг моҳиятини белгилашда диалектик фалсафанинг илғор ғоялари, шу
жумладан, фаолият назарияси таҳлил тамойилларидан фойдаланилди.
Тадқиқот методлари.
Тадқиқотда тавсифлаш, қиёслаш, трансформация каби
анъанавий таҳлил усулларидан ташқари, фрейм тузилиши, когнитив моделлаштириш
каби замонавий таҳлил методларига ҳам мурожаат қилинди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. Матн лисоний ва нолисоний бирликларнинг структуравий, маъновий ва
прагматик муносабатлар асосида ўзаро бирикишидан ҳосил бўладиган тугал нутқий
тузилмадир. Бу эса матннинг нутқий-тафаккур фаолияти маҳсули кўринишида юзага
келишини исботлайди.
2. Интенционаллик ва информативлик матн мазмуни ҳамда структур тузилиши
учун бир хилда муҳим категориал хусусиятлар бўлиш билан биргаликда, улар ушбу
структурада эгаллайдиган ўрни жиҳатидан ўзига хос фарқли хусусиятларга ҳам эга.
Интенционаллик бирор бир нолисоний коммуникатив режанинг яратилишини
ифодаласа, информативлик ушбу режанинг амалга ошишини таъминлаш мақсадида
матн мазмунида мавжуд бўладиган хусусиятдир.
7
3. Матннинг мақоми, категориал белгиларини аниқлаш учун унинг онгли
дискурсив фаолият билан боғлиқ томонларига эътибор қаратиш лозим. Лисоний
ҳодисалар талқинига янгича ёндашув натижасида тадқиқ мақсади матн яратишнинг
инсон когнитив қобилияти билан боғлиқ жиҳатларини аниқлаш сари йўналади.
Субъектнинг коммуникатив-ижтимоий ҳамда тил тизими қоида-нормаларига мос
равишда матн яратиш ва уни мазмунан идрок этиш қобилияти нутқий тафаккур
фаолияти самарасини таъминловчи асосий омиллардандир.
4. Матн мазмуни когнитив ва коммуникатив фаолият ҳамкорлигида ҳосил
бўлади ва бу фаолиятлар шахси мулоқот субъектлари – муаллиф ҳамда ўқувчидир.
Шунга нисбатан матн композициясининг когнитив ва коммуникатив ҳудудларини
бириктирувчи категория модалликдир.
5. Модаллик тил тизимининг барча сатҳларида кузатиладиган умумлисоний
категория бўлиб, унинг асл моҳияти коммуникация жараёнида, унинг маҳсули бўлган
матн мазмунида намоён бўлади.
6. Матн референцияси воқелик баёнининг узлуксизлигини ва давомийлигини
таъминлаб, унинг қисмлари ўртасидаги анафорик ва катафорик муносабатларни
ҳамда уларнинг ретроспектив ва проспектив боғлиқликларини намоён қилади. Бундай
мантиқий боғлиқликлар ҳамда муаллифнинг прагматик режаси матннинг тури,
шаклини белгилаш учун асос бўлади.
7. Субъектив модаллик турларининг шаклланишида матн муаллифининг
прагматик мўлжали муҳим роль ўйнайди. Моҳиятан когнитив ҳодиса бўлган
прагматик
мўлжал
адресатга
қандай
таъсир
ўтказишнинг
олдиндан
режалаштирилиши бўлиб, бу режа лисоний белгилар воситасида воқеланади.
Субъектив модаллик мазмунининг яратилишида матн муаллифининг эмоционал
таъсир ўтказиш, эпистемик, деонтик ва аксиологик маълумот бериш мўлжаллари
асосий ўринни эгаллайди.
8. Замон яхлитлиги матн тузилишининг муҳим кўрсаткичларидан бири, зеро,
матн мазмуний мундарижаси темпорал кўрсаткичлар зоҳирланишини талаб қилади ва
ушбу кўрсаткичларсиз бирор бир коммуникатив мақсаднинг аниқ ифодаланишини
тасаввур қилиб бўлмайди. Шунга нисбатан замон категориясини мулоқот
бирликларининг коммуникатив-прагматик мазмунини шакллантирувчи асосий
категориялардан бири сифатида эътироф этиш лозим.
9. Грамматик ва бадиий замон категориялари мундарижа ва мазмуний вазифаси
жиҳатидан фарқ қилса-да, улар доим ўзаро алоқада. Матн мазмуни ва структураси
яхлитлигининг
асосий
шартларидан
бири
феъл
замон
шаклларининг
режалаштирилган коммуникатив мақсад талабларига мос равишда матн таркибида
жойлашувидир. Шу сабабли матн темпораллик майдонининг марказини грамматик
замон кўрсаткичлари ташкил этади.
10. Бадиий асарда воқеликнинг идрок этилиши ўзига хос бўлиб, унда объектив
борлиқ ҳақидаги тасаввур билан муаллиф ижоди, фантазияси натижасида ҳосил
бўлган шартли борлиқ ҳақидаги тасаввур уйғунлашади. Воқеликнинг ҳар қандай
турдаги акси (модели) замон муносабатлари доирасида маълум кўриниш олади,
бадиий воқелик тасвирида бу муносабатлар матн композициясини шакллантирувчи
омиллардандир.
Ишнинг илмий янгилиги,
биринчи навбатда, танланган мавзунинг
долзарблиги ва ушбу мавзу тадқиқига замонавий таҳлил услублари нуқтаи назаридан
ёндашилаётганлиги билан белгиланади. Диссертация ўзбек тилшунослигида энг
8
йирик коммуникатив бирлик – матн ҳодисаси мазмуний тузилишининг когнитив
моҳиятини монографик тадқиқ этиш соҳасидаги биринчи тажрибадир. Тадқиқотда
илк бор:
-матннинг коммуникатив-прагматик мазмунини ўрганиш ва ушбу мазмуннинг
таркиб топишида лисоний категорияларнинг ўрнини аниқлаш муаммолари изчил ва
тизимий равишда таҳлил этилди;
-матннинг категориал белгиларини ўрганиш матн мазмунининг яратилиши ва
унинг
идрокини
таъминловчи
лисоний
ҳодисалар
когнитив-прагматик
хусусиятларини англаш имкониятини берди. Матн ҳодисасининг моҳиятини
белгилаш мақсадида ушбу ҳодиса категориал хусусиятларининг диалектик
категориялар мазмунига мос келиш даражаси аниқланди;
-тўпланган ва ўрганилган назарий манбалардан озиқланган ҳолда матн
ҳодисасининг коммуникатив-прагматик хусусиятлари тадқиқ этилди, унинг
мазмунини шакллантиришга хизмат қилувчи модаллик ва темпораллик
категорияларининг матн моҳияти билан узвий алоқадорликда эканлиги исботланди;
-матн мазмуни шаклланишининг ижтимоий ҳодиса эканлиги, унинг муаллиф ва
реципиент иштирокида кечадиган лисоний когнитив фаолият маҳсули эканлиги
таъкидланди.
Матн ҳодисаси таҳлилида фаолият назарияси тамойилларига амал қилиниши
ушбу ҳодисанинг моҳиятини тавсифлаш имконини яратиш билан бир қаторда, матн
тилшунослиги соҳасининг ўзига хос методологик асосга эга бўлишини ҳам
таъминлайди.
Тадқиқ жараёнида эришилган натижаларнинг
ишончлилиги
танланган илмий-
назарий ва методологик асос ҳамда синовдан ўтган таҳлил методларидан фойдаланиш
билан таъминланмоқда.
Диссертация натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
натижаларидан матн тилшунослиги соҳасининг айрим муаммоларини назарий ва
амалий жиҳатдан ҳал этишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижалари матн
тилшунослиги, нутқ маданияти, стилистика фанларидаги назарий муаммоларнинг
тадқиқ этилишида ҳам аҳамият касб этади. Шунингдек, олий ўқув юртларининг
филология факультетларида махсус курс ва семинарлар ташкил этишда, матннинг
лингвистик таҳлили курсини ўқитишда ҳамда мазкур соҳа бўйича қўлланмалар
тайёрлашда манба бўлиб хизмат қилади.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертация натижаларидан Самарқанд
давлат университетининг бакалавриат ҳамда масгистратура босқичи талабаларига
«Бадиий
матннинг
лингвистик
таҳлили»,
«Матн
тилшунослиги»,
«Социолингвистика», «Тил қурилишининг асосий бирликлари» фанлари бўйича
маъруза ва амалий машғулотлар олиб боришда фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация мавзуси юзасидан Самарқанд давлат
университети профессор-ўқитувчиларининг анъанавий илмий-амалий анжуманларида
(2005-2010), «Ўзбек тили» доимий тил анжуманларида (Термиз 2007, Андижон 2009),
Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институтида ўтказилган «Адабий матн
тадқиқи масалалари» мавзуидаги Республика ёш олимлар илмий анжуманида (2009),
шунингдек, «Раҳматулла Қўнғуровнинг илмий мероси ва ўзбек тилшунослиги
масалалари» (СамДУ, 2008), «Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари»
мавзусидаги илмий-назарий анжуманларда (ТДПУ, 2009), «Тил тизими ва социал
муҳит» (СамДЧТИ, 2007), «Хорижий тил таълимининг когнитив-прагматик
9
тамойиллари» (СамДЧТИ, 2007), «Tил тараққиётининг деривацион қонуниятлари»
(СамДЧТИ, 2009), «Тил тизими сатҳлари: семантик-функционал ва структур
асослари» (СамДЧТИ, 2009), «Германистика ва романистиканинг Ўзбекистонда
тараққиёти ҳамда келажаги» (Бухоро, 2008) каби республика ва халқаро илмий-
назарий конференцияларда, анъанавий «Виноградов ўқишлари»да (Тошкент, 2009)
ҳамда Малайзиянинг МАРА технология университетида ўтказилган семинарда (2007)
маърузалар қилинди.
Диссертация СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида ва ЎзРФА Алишер
Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги
ДК 015.04.02 рақамли
филология фанлари доктори илмий даражасини бериш бÿйича
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш қошидаги илмий семинарда муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий мазмуни
қатор журнал ва тÿпламларда эълон қилинган 39 та илмий мақола ва тезисларда
ҳамда «Матн мазмунида темпораллик семантикаси» (Тошкент: ЎзМЭ, 2009), «Матн
модаллиги» (Тошкент: Фан, 2010) номли монографияларда акс этган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, уч асосий боб,
хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг умумий ҳажми 320
саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ишнинг илк қисми умумий тавсифлардан иборат бўлиб, унда мавзунинг
долзарблиги асосланиб, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, методологик асослари,
тадқиқ усуллари белгилаб олинди. Шунингдек, ишнинг илмий янгилиги кўрсатилиб,
тадқиқотнинг ўзбек тилшунослиги ривожига назарий ва амалий жиҳатдан қўшадиган
ҳиссаси ёритиб берилди.
Ишнинг биринчи боби
«Матн мазмунини таҳлил этиш муаммолари»
деб
номланиб, унда асосан матн ҳодисасининг лисоний, коммуникатив, мазмуний
хусусиятлари таҳлил қилинди.
Дастлабки ўринда матнни мустақил коммуникатив бирлик сифатида эътироф
этиш, унинг чегарасини белгилаш, лингвистик табиатини аниқлаш каби масалалар
муҳокамасига эҳтиёж сезилди. Шу сабабли
«Матннинг категориал белгилари»
номли параграфда (1.1) матннинг структуравий ва маъно тузилиши муносабатини
қиёсий таҳлил этиш асосида матн қисмларининг поғонали тартиблашув қонуниятлари
ўрганилиб, матн ҳодисасининг мавқеини кўрсатувчи категориал белгилар аниқланди.
Матн мақомини белгилашда унинг тугаллик ва яхлитлик хусусиятларига эга бўлиши,
қисмларининг мантиқий-семантик муносабатларини таъминловчи когерентлик,
коммуникатив мақсаднинг ифодаланиши (интенционаллик) ҳамда информативлик
(ахборотнинг муҳимлиги ёки янгилик даражаси) каби категориал кўрсаткичларга
асосланиш лозимлиги таъкидланди.
Матннинг чегараси мазмун ва шакл муносабатлари асосида белгиланади, Бу
муносабатлар матннинг ботиний ва зоҳирий жиҳатларида бир хилда акс топади. Шу
сабабли матннинг грамматик таҳлили ҳақида гапирилганда, унинг ички ва ташқи
мазмуний тузилиши қонуниятларини фарқлаш ҳамда матн таркибий қисмлари
ботиний муносабатларининг унинг структурасида зоҳирланиши, қисмларнинг
поғонали тартиблашувидаги таъсирини аниқлаш мақсади кўзланади. Матн
10
грамматикасининг бундай талқини тугаллик, боғлиқлик, яхлитлик ва дискретлик
(қисмларга ажралиш)ни матннинг асосий категориялари даражасига кўтаради.
Матннинг олимлар томонидан санаб ўтилган (И.Р.Гальперин, В.Дресслер,
Р.Богранд, М.Ҳолледей, Р.Ҳасан ва бошқалар) категориал белгилари ўртасидаги ўзаро
муносабат ҳақида сўз кетганда, унинг мавқеини белгиловчи яна бир муҳим
категориал хусусиятни ҳам унутмаслик лозим бўлиб, бу – адресатлик хусусияти, зеро,
ҳар қандай матннинг коммуникатив қиймати узатилаётган ахборотнинг мулоқот
иштирокчилари, айниқса, тингловчи учун муҳимлиги, янгилик ифодалай олиш
қийматига эга бўлиши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам матнга хос тугаллик ва
яхлитлик баҳосини ўқувчи беради, деган хулосага келиш ўринли. Шунга кўра матн
яхлитлиги унинг турли сатҳларига хос бўлган бирликларнинг ўзаро муносабати
орқали вужудга келадиган когнитив категориядир.
Матн яхлитлигини шакллантирувчи омиллар, шубҳасиз, турли хусусиятларга
эга. Воқеликда мавжуд бўлган ва кечаётган ҳодисалар муносабатларини идрок этиш,
уларни бир бутунликка тўплаш, «занжирсимон» улаш яхлитликни таъминлаш
омилларидандир. Матн мазмуний яхлитлигининг таъминланишида мавзунинг ва
тасаввур қилинаётган ёки тавсифланаётган воқеликнинг умумийлиги муҳим, лекин бу
умумийлик матн идрокини ҳам таъминлаши лозим ёки, бошқача айтганда, реципиент
идрокида мазмун сақланиши керак бўлади. Матн синтаксиси муаммолари билан
шуғулланган Квета Кожевникова яхлитлик ва тугаллик каби хусусиятларнинг
муҳимлик даражаси матн муаллифи ва реципиенти учун бир хил эмаслигини
кўрсатиб ўтган эди. Унинг таъкидича, муаллиф матн қисмлари тузилишини
белгилашда, албатта, матннинг умумий, унинг яхлитлигига хос хусусиятларини
инобатга олади. Реципиент учун эса қисмларнинг яхлитликка бўлган муносабати ҳар
доим ҳам муҳим бўлавермайди
5
. Олиманинг ушбу фикри ҳажман чегараланган,
сунъий, ясама матн (псевдоматн)ларга (луғат, кўрсатма, лавҳа, эълон, телефон
кўрсаткичлари каби) нисбатан тўғри бўлиши мумкин. Аммо бошқа жанрлардаги
матнларни яхлит ҳолда идрок этмаслик мумкин эмас. Бадиий ва илмий асарлар
мазмунини англаш учун матн қисмлари ўртасида боғлиқлик бўлиши лозим.
Матн идроки яхлитлиги қай даражада муаллиф ва реципиент томонидан
бажарилаётган психолингвистик фаолият (психологик баҳо) бўлмасин, бу фаолият
маъно ва шаклнинг ўзаро муносабатини аниқлашдан бошқа нарса эмас. Шубҳасиз, бу
муносабатда бирламчи омил маъно устуворлигидир, зеро, матннинг структуравий
шакли ифодаланаётган мазмунга нисбатан тузилади. Бундан ташқари, матн шакли
кўп ҳолларда унинг қайси вазифавий услубга оидлиги ҳамда ушбу услуб доирасида
ажраладиган жанр хусусиятлари билан белгиланади. Масалан, бадиий жанрларда
матннинг шакли мавзу ва тасаввурдаги воқелик яхлитлигининг унинг композицион
қурилиши билан мослашувини тақозо этади.
Бобнинг кейинги қисми (1.2.
«Матннинг когнитив-дискурсив тавсифий
хусусиятлари»
) когнитив тилшуносликка хос тадқиқ усулларини матн таҳлилига
татбиқ қилиш масаласига бағишланади. Когнитив таҳлил лисоний тузилмалар ва
билим структураси ўртасидаги муқобиллик даражасини аниқлаш мақсадини кўзлаши
сабабли матннинг воқелик идроки натижасида ҳосил бўладиган концепт тарзида
дастлабки босқичдан ўтиши ва шундан сўнг лисоний ифода топиши таҳлил қилинди.
Лисоний воқеланишнинг негизида когнитив тузилмалар туриши исботланди.
5
Кожевникова К. Об аспектах связности в тексте как целом // Синтаксис текста. -Москва: Наука,
1979. -С. 55.
11
Маълумки, мулоқот коммуникатив мақсад, режанинг воқеланиши бўлиб, бу
жараёнда лисоний ҳамда нолисоний воситалардан унумли фойдаланилади. Мулоқот
ва, айни пайтда, тафаккур воситаси бўлган тилнинг барча тузилмаларида тафаккур
жараёни қонуниятлари ўз аксини топади, тафаккур жараёни эса, ўз навбатида,
объектив борлиқдаги ҳодисаларни акс эттиради. Воқелик парчасининг лисоний
воқеланиши оддий жараён эмас, бу жараён тафаккур ва лисоний фаолиятларнинг
уйғунлашувини, «ҳамкорлиги»ни талаб қилади. Когнитив тилшунослик соҳаси
вакилларининг фикрича, «моддий дунё идроки, айни пайтда, идрок этилаётган
предмет-ҳодисалар ҳақида тушунча туғилишини, кейинчалик, ушбу тушунчанинг
ментал намуна - концепт сифатида шаклланиб, моддий (лисоний - С.Б.) кўриниш
олишини тақозо этади»
6
.
Концептуаллашув жараёнида матн яратилиши учун пойдевор яратилади. Зеро,
матн маълум бир воқеликнинг инсон томонидан идрок этилиши натижасида юзага
келади
7
. Воқеликни идрок этиш учун инсон унинг моҳиятини тўла тасаввур этиши
ёки англаши лозим. Фақат шундагина мазмунан аниқ ва тугал матн яратилади. Демак,
матн, шубҳасиз, когнитив тилшуносликнинг таҳлил объекти бўла олади ҳамда ушбу
йўналиш доирасида унинг мазмунига хос ботиний хусусиятлар, концептуаллашув
жараёнида ҳосил бўладиган ментал қолипининг тузилиши ўрганилади.
Лисоний ҳодисалар талқинига янгича ёндашув натижасида тадқиқ мақсади
матн яратишнинг инсон когнитив қобилияти билан боғлиқ жиҳатларини аниқлаш
сари йўналади. Субъектнинг коммуникатив-ижтимоий ҳамда тил тизими қоидаларига
мос равишда матн яратиш ва уни мазмунан идрок этиш қобилияти нутқий тафаккур
фаолиятининг самарасини таъминловчи асосий омиллардандир.
Когнитив тилшуносликнинг вазифалари, унинг асосий тамойилларини
аниқлашга ҳаракат қилган В.З. Демьянков ушбу йўналишдаги таҳлилда «когнитив
муқобиллик» ва «бевосита муқобиллик» тамойилларини фарқлаш муҳимлигини
алоҳида уқтиради
8
. «Когнитив муқобиллик», олимнинг таъбирича, бирор бир бирлик
ҳақида тасаввур қилиш ёки у ҳақида фикр юритишда ушбу бирликнинг қандай идрок
этилиши ва ҳосил бўлган тушунчанинг қай даражада когнитив воқеликка мос
келишини англатади. Ушбу тамойил «бевосита муқобиллик» ҳолатига зиддир.
Бинобарин, охирги тамойилга биноан лисоний воқеланиш унсурларининг мазмуни
бевосита воқеликдаги ҳодисалар моҳиятига мос келади.
«Когнитив муқобиллик» тамойилига амал қилиш нутқий тузилмалар
(жумладан, матн) моҳияти, мазмунини бевосита «лисоний бирлик - маъно» занжирида
талқин қилиш анъанасидан воз кечишга ундайди. Аммо, шунинг билан биргаликда,
когнитив-дискурсив таҳлил амаллари ҳеч қачон лисоний воқеликни инкор этмайди,
чунки ҳар қандай когнитив тузилма негизида лисоний бирликларга хос маъно
ифодаси ётади. Сўзсиз, матн ва бошқа лисоний ҳодисалар тузилишини тўлиқ тасаввур
этиш учун уларнинг денотатив-референтив тавсифи етарли бўлмайди. Ҳар қандай
лисоний бирликнинг коммуникатив қийматини, мазмунини унинг шаклий
тузилишидан ажратган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди.
6
Сафаров Ш. Когнитив тилшунослик. -Жиззах: Сангзор, 2006. -Б. 25.
7
Маматов А.Э. Языковая картина мира как когнитивный феномен //Хорижий тил таълимининг
когнитив-прагматик тамойиллари. -Самарқанд, 2007. -Б.9-10.
8
Демьянков В.З. Когнитивная лингвистика как разновидность интерпрeтирующего подхода
//Вопросы языкознания, -Москва. 1994. - №4. -С.17-33.
12
Матн таҳлилига когнитив-дискурсив тилшунослик нуқтаи назаридан
ёндашадиган бўлсак, унинг моҳиятини инвариант хусусиятлар занжири белгилашини
эътироф этишимиз лозим. Хусусиятларнинг инвариантлиги матн яратилиши ва
идроки жараёнларининг узлуксизлигини, уларнинг давомийлиги ва бир-бирини
тақозо этишини таъминлайди. Инвариантликнинг турли матнларда воқеланиши эса
унинг вариантли қўлланиш имкониятларини намоён қилади.
Инвариантликни ифодалаш намуналаридан бири бўлган концепт воқеа-
ҳодисаларни типиклаштириш, моделлаштириш вазифасини бажариб, тафаккур ва
лисоний фаолиятларни туташтиради ва объектив борлиқни билиш жараёнида уларни
ўзаро бирлаштиради
9
. Билиш жараёнининг бир текис кечмаслиги маълум, бу
жараёнда предмет-ҳодисаларнинг умумий ва хусусий белгиларини фарқламасдан
туриб, категориялаштириб бўлмайди. Бу турдаги ментал амалларнинг бажарилиши
негизида когнитив структуралар мажмуаси туради
10
. Когнитив структуралар
моҳиятан воқеликни идрок этиш ва шу идрок жараёнида юзага келган ахборотни
лисоний воқелантиришнинг рамзий схемасидир. Шунга биноан лисоний тафаккур
фаолиятида тил тизимининг ролини аниқ тасаввур қилиш имконини берадиган
когнитив структуралар – фрейм, скрипт, сценарий, пропозиция кабиларнинг
ўрганилиши тил ва нутқ ҳодисаларининг илмий-назарий таҳлилида муҳим ўринни
эгаллашига аминмиз
11
. Бундай ёндашувнинг истиқболи, айниқса, матн тилшунослиги
соҳасида яққол кўринади.
Бобнинг кейинги қисмлари матн мазмунининг яратилиши ва унинг қабул
қилиниши билан боғлиқ бўлган омиллар таҳлилига бағишланган.
«Матннинг
коммуникатив-прагматик мазмуни»
(1.3) деб номланаётган қисмда мазмун
мулоқот ва ахборот алмашинув вазифаларининг уйғунлигида ҳосил бўладиган ҳодиса
сифатида тавсифланди. Матн – ахборот алмашиш бирлиги ва у асосан шу вазифани
бажариш учун хизмат қилади. Шундай экан, унинг мазмуни ҳам мулоқот ва ахборот
алмашинув каби вазифаларнинг уйғунлигини тақозо этади. Матн мазмунида
денотатив қисмнинг коммуникатив мақсад ва прагматик мўлжал билан мослашуви
лозимлиги асосланди.
Одатда, матн коммуникатив-ахборот тузилишининг икки босқичли ҳодисаси
сифатида қаралади. Булардан биринчиси, матннинг тема-рема қурилиши бўлса,
иккинчиси унинг мазмуний (мавзуий) маркази ёки асосидир. Матн мазмунининг
динамик ва статик қобиқларини ташкил қилади деб ҳисобланиб келинаётган бу икки
хусусиятни алоҳида, айри ҳолда ўрганиш одат тусига кириб қолган. Бунинг сабабини,
бизнингча, қўлланилаётган тадқиқ усулларининг номутаносиблиги билан изоҳлаш
мумкин. Бинобарин, гапдан юқори бирликларнинг тема-рема қурилиши масаласи
ушбу бирликлардаги қисмларнинг ўзаро муносабатга киришиши ва шу муносабат
асосида ягона яхлитликнинг тадрижий шаклланиш шароитига нисбатан ўрганилса,
мазмуний марказ ҳодисаси эса шаклланган яхлит тузилма – матнга нисбатан
қаралади.
Маълумки, матн мазмунида денотатив ва сигнитификатив қатламлар ажралади.
Матн денотати тасвирланаётган воқеликдир, шунинг учун ҳам унинг мазмуни кўп
жиҳатдан баён қилинаётган воқеалар, ҳодисалар ўртасидаги муносабатларни акс
эттиради. Психолингвистларнинг таъбирича, матн денотати нутқий фаолиятнинг
9
Маслова В.А. Введение в когнитивную лингвистику. -Москва: Флинта, 2006. -С.46-47.
10
Алефиренко Н. Спорные проблемы семантики. -Москва: Гнозис, 2005. -С.89.
11
Сафаров Ш. Когнитив тилшунослик. -Жиззах: Сангзор, 2006. -Б.35-53.
13
динамик бирлигидир ва бу бирлик бизнинг онгимизда маълум бир воқеликнинг
тасвири сифатида акс топади. Матн денотатив мазмуни узатилаётган ахборотнинг
идрок этилиши жараёнида ҳосил бўлади. Узатилаётган ахборотнинг мазмуни,
моҳиятини тушуниш учун эса ўқувчи ментал фаолият кўрсатиши, далиллар излаши
керак бўлади
12
.
Матн мазмуни сигнификатив қисмининг шаклланиши ҳам воқеликинг нутқий
тафаккурдаги тасвири асосида кечади. Аммо бу нутқий-тафаккур фаолияти иккинчи
босқичдаги фаолият бўлиб, унинг юзага келишида муаллиф ғояси, коммуникатив
мақсадини англашдан ташқари, коммуникантларнинг билим даражасини ҳисобга
олиш ҳам муҳим. Субъектив ва объектив билим, индивидуал ва умумий
билимларнинг ўзаро муносабати матннинг мазмуний тузилишини белгилайди
13
.
Матн мазмуний маркази ёки, бошқача айтганда, унинг семантик моҳияти -
воқелик ва унинг нутқий-тафаккур идроки жараёнида туғиладиган тушунча ҳамда
лисоний тузилма ўртасидаги сигнификатив рамздир. Бундай лисоний ва руҳий-
мантиқий боғлиқлик пропозиция кўринишини олади ҳамда ушбу турдаги пропозиция
фақат кечаётган воқеа ҳақидаги хабаргина бўлиб қолмасдан, етказилаётган хабарнинг
тасдиғи ҳамдир.
Предикатлар мантиқи соҳасидан ўзлаштирилган пропозиция тушунчаси
тилшуносликда анчадан буён қўлланиб келинмоқда. Мантиқда бу атамага воқелик
ҳақидаги ҳукмни номлаш учун мурожаат қилинади. Шунинг учун ҳам мазмуний
синтаксисда пропозиция гаплар қаторининг семантик инварианти сифатида
тавсифланади
14
. Ягона бир заҳиравий пропозиция турли мулоқот муҳитида,
матнларда турлича ифодаланиши мумкин. Бунда пропозициянинг предикат қисми
турли модаллик ва замон хусусиятларига эга бўлишидан ташқари, унинг маъно
структураси ҳам мулоқот мақсади, шартларига мослашади. Фаол ёки коммуникатив
пропозиция мазмунан ва шаклан нофаол, заҳирадагига нисбатан мураккаб кўринишга
эга бўлиши мумкин. Энг асосийси, фаол пропозициялар қаторига таянган ҳолда матн
мазмуний марказини ажратиш, унинг негизида шаклланадиган қисмлар ўртасидаги
семантик муносабатлар миқёсини аниқлаш имкони туғилади. Бу йўналишдаги
таҳлилда асосий таянч, албатта, фаол пропозициялардир, зеро, айнан улар доирасида
гап тема-рема тузилишидан матн учун яхлит бўлган тема-рематик таркибга ўтиш
кузатилади.
Фаол пропозицияларнинг матн мазмуни шаклланиш жараёнида тутган
ўрнининг муҳимлиги яна шундаки, матн семантикаси лисоний фаолиятнинг икки
муҳим қисми бўлган номлаш ва коммуникацияни бир хилда қамраб олади. Шунинг
учун ҳам матн мазмуни таҳлили воқеликдаги вазиятларни лисоний ифодалаш, яъни
номлаш билан чегараланиб қолмайди, у мулоқот жараёнида юзага келадиган матн
мазмуни,
бошқача
айтганда,
инсон
фаолияти
ҳақидаги
ахборотларнинг
ифодаланишини ҳам қамраб олиши лозим.
12
Васильев С.А. Лингвистические аспекты понимания текста: Автореф. дисс. ... докт. филол. наук. -
СПб., 1999. -С.21.
13
Алефиренко Н. Спорные проблемы семантики. -Москва: Гнозис, 2005. -326 с.; Попов Ю.В.,
Трегубович Т. П. Текст: структура и семантика. -Минск: Вышэйшая школа, 1984. -С.109.
14
Нурмонов А., Маҳмудов Н., Аҳмедов А., Солихўжаева С. Ўзбек тилининг мазмуний синтаксиси. -
Тошкент: Фан, 1992. -Б.28-30.; Лутфуллаева Д. Гапнинг семантик-синтактик қурилиш қолипи ва
пропозитив структураси ўртасидаги муносабат: Филол. фан. док. …диссертацияси. -Тошкент. 2005. -
269 б.
14
Ахборотни қабул қилиш ва уни тушуниш мураккаб ва кўпбосқичли мантиқий-
лисоний фаолият натижаси эканлигини инобатга олган ҳолда мазмунни англаш
муаммосига алоҳида эътибор қаратилди
(
1.4.
«Матн мазмунини тушуниш
муаммоси»
). Ушбу параграфда матн мазмунини тушунишнинг таянч денотат ва
тушунчаларини ажратиш, мавзуий марказни топиш, умумийлик ва хусусийлик ҳамда
сабаб-оқибат муносабатларини аниқлаш босқичлари тавсифланади. Шунингдек,
тушуниш фаолиятининг энг муҳим босқичи – мазмуннинг тўлиқ ва яхлит бўлишини
таъминловчи воситаларнинг жамланиши эканлиги таъкидланади.
Коммуникатив мақсадни кўзлаб яратилаётган ҳар қандай матн ахборот манбаи
ва шу ахборотни узатувчи воситадир. Узатилаётган ахборот эса, матн мазмунининг
негизи ҳисобланади. Лисоний тафаккур жараёнида дастлаб матн яратилса, кейинги
босқичда ушбу матн мазмуни идрок этилади. Идрок фаолияти ҳам кўп босқичли
фаолият бўлиб, унинг илк босқичида мазмун ахборот сифатида қабул қилинса,
кейингиларида мазмунни англаш, тушуниш ҳаракати бажарилади.
Матн коммуникатив-прагматик мазмунининг шаклланиши ва идрок этилишида
унинг таркибидаги денотатив қисмларнинг муносабатларини фарқлаш муҳимлиги
А.А.Черняховскаянинг қайдларида ҳам таъкидланади. Олиманинг эътирофича
15
, матн
мазмуни кичик кўринишдаги мазмуний қисмлар, бирликлар йиғиндисидан иборат. Бу
бирликлар оддийдан мураккабликка қараб даражаланади. Элементар (оддий) маъно
бирликлари матн мазмуний тузилишининг энг қуйи поғонасини шакллантиради. Улар
орқали предметнинг номи, унинг мавжудлиги ҳақидаги ахборотдан ташқари, ушбу
предметнинг хусусиятлари ҳақидаги модал ва кечаётган ҳодисанинг замон-макон
кўрсаткичлари ҳақидаги қўшимча маълумотлар ифодаланади. Матн мазмуний
структурасида элементар маъно бирликларидан юқори поғонада мураккаблашган
маъно бирликлари жойлашади. Бу бирликлар маъносида предметнинг турли
хусусиятлари ифодаланади, улар орқали предметга баҳо берилиши ҳам мумкин.
Матн макроструктураси турли таркибдаги мазмуний қисмлар поғонали
муносабатидан иборат. Ушбу поғонали тизим асосида маълум қилинаётган
ахборотнинг асосий ғояси туради. Кейинги поғоналарни эса ушбу ғояни у ёки бу
томондан тавсифловчи предикатлар эгаллаб, улар умумий мазмунни шакллантириш
учун хизмат қилади.
Умуман, мазмунни тушуниш фаолиятини уч босқичли жараён сифатида
тасаввур қилиш мумкин. Биринчи босқич «таянч тушунчалар»ни ажратиш билан
боғлиқ бўлса, охиргисида, албатта, мазмун яхлит тузилма кўринишини олади. Бу
жараёндаги энг муҳим босқич иккинчи, яъни оралиқ босқич бўлиб, унда
тафаккурнинг фаоллиги ошади ҳамда мазмуннинг тўлиқ бўлишини таъминлаш учун
лозим бўлган қўшимча маълумотлар тўпланади. Яна таъкидлаш жоизки, мазмунни
қайта шакллантириш ва тушуниш учун лозим бўлган қўшимча маълумотни матнни
идрок этувчи шахс ўз хусусий билими заҳирасидан излайди.
Ишнинг
иккинчи боби
«Матн коммуникатив–прагматик мазмунида
модаллик»
деб номланади ва у 7 қисмдан иборат.
«Модаллик умумлисоний категория сифатида»
деб номланган 1-қисмда
модаллик категориясининг тилшунослик фанида ўрганилиши, ушбу категориянинг
таърифланиши, тил тизими сатҳларида намоён бўлиши, предикативлик, гап
пропозицияси каби ёндош ҳодисалар билан муносабати каби масалалар муҳокама
15
Черняховская Л.А. Смысловая структура текста и ее единицы // Вопросы языкознания, 1983. - № 6.
- С. 120.
15
қилиниб, модаллик семантикасининг энг муҳим тавсифий белгиси
воқеликка
муносабат
эканлиги қайд этилади
16
. Модаллик ҳодисасини қатъий тарзда грамматик
ёки синтактик категориялар қаторига киритишнинг имкони йўқлиги ва унинг
коммуникация тизими бирликлари қаторидан ўрин олиши таъкидланади.
Маълумки, нутқий фаолият шахслараро мулоқотни юзага келтиради ва бу
мулоқот муҳитида сўзловчи шахснинг ўзлиги, унинг воқеликка муносабати намоён
бўлади. Мулоқот фаолиятида лисоний ахборот сўзловчи шахси билан ўзаро
синггишиб, нутқий тузилма мундарижасига модаллик мазмунини бахш этади.
Модаллик аслида мантиқ илмида ўрганилиб келинган категориялар қаторига
киради. Мантиқшуносликда ушбу категория предмет ва хусусият ўртасидаги
объектив муносабатлар ҳамда сўзловчи томонидан ушбу муносабатлар аниқлик
даражасининг белгиланишини акс эттиради. Воқеликнинг идрок этилиши жараёнида
предмет –ҳодисаларнинг муносабати ҳақида ҳукм чиқарилади ва ушбу ҳукм идрок
этувчи шахснинг кечаётган ҳодиса ҳақидаги эҳтимоли ёки ишончини ифода этиши
мумкин. Шунга нисбатан мумтоз мантиқ илмида ҳукмнинг ассерторик (воқеий),
апподиктик (зарурий) ва проблематик (эҳтимолли) турлари фарқланган
17
. Модаллик
категориясига мантиқ фанида берилган тавсифлар ушбу ҳодисанинг лингвистик
талқинига ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Мантиқ
ва
тилшуносликнинг
модаллик
категорияси
талқинидаги
«ҳамфикр»лигини биз дастлаб тилшуносларнинг ушбу категория мазмунини
аниқлашда ҳукмнинг тасдиқ, эҳтимолли ва зарурийлик маъноларини ифодалаш
имкониятларига таянишларида яққол кўрамиз. Аммо мантиқ ва тил тизими
ўртасидаги муқобилликни бир томонлама излаш модаллик ҳодисасининг
тилшуносликда анча тор талқин қилинишига сабаб бўлади. Бундай салбий
оқибатлардан қочишнинг ягона йўли мантиққа хос тушунчаларни тил тизимига оид
ҳодисалар тавсифига тўғридан-тўғри, механик ҳолатда кўчириш одатидан воз
кечишдир. Зотан, модалликнинг лисоний мундарижаси воқеликнинг бизнинг
онгимизда акс этиши ҳамда мантиқий фаолият жараёнида ҳосил бўлган концептуал
тушунчаларнинг лисоний воқеланиши, ушбу тушунчаларга берилаётган субъектив
баҳоларнинг турли-туманлиги билан боғлиқ.
Умуман олганда, лисоний категорияларнинг тил тизимининг у ёки бу сатҳига
оид бўлиши ҳақида аниқ хулоса қилишнинг ўзи мунозаралидир. Бундай изоҳталаб
хулосаларнинг юзага келишига сабаб тилнинг асосий вазифасини, яъни мулоқот
воситаси бўлишини унутиб қўйишдир. Тилнинг ушбу вазифаси синтактик тузилмалар
(сўз бирикмаси, гап) ясалишида эмас, балки мулоқот юритилишида намоён бўлади.
Бундан ташқари, синтактик категориялар, В.Г.Гузев таъкидлаганидек, туркий
тилларда сўзлар ўртасидаги муносабатнинг ифодаси учун мўлжалланмаган, улар
кўпроқ объектларнинг ўзаро муносабатларини акс эттиради
18
.
16
Қиёсланг: Абдураҳмонов Ғ. Ўзбек тили грамматикаси. -Тошкент:Ўқитувчи, 1996. -Б.7-8; Маҳмудов
Н., Нурмонов А. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. -Тошкент: Ўқитувчи, 1995. -Б.56; Расулов И.
Предикативлик ва модаллик ҳамда уларнинг ÿзаро муносабатига доир //Ўзбек тили ва адабиёти, 1972.
4-сон. -Б.26-31; Ҳожиев А. Модал ёки субъектив баҳо формалари ҳақида //Ўзбек тили ва адабиёти,
1978. 1-сон. -Б.3-6.
17
Ёқубов Ж. А. Модаллик категориясининг мантиқ ва тилда ифодаланишининг семантик
хусусиятлари. Тошкент: Фан, 2005. -Б.44-45.
18
Гузев В.Г. Очерки по теории тюркского словоизменения: Глагол. -Ленинград: Изд-во ЛГУ, 1990. -
С.26.
16
Равшанки, модаллик ҳодисаси кенг талқинга лойиқ, у сўзловчининг нутқий
ҳаракатни реал ёки нореал (эҳтимолли), зарурий, ишончли, тасдиқ ёки инкор, тахмин
маънолари нуқтаи назаридан баҳолашида намоён бўлади. Сўзловчининг маълум
қилинаётган ахборотга бўлган барча турдаги муносабатлари тилда умумлисоний
категория бўлган модаллик майдонида ўз аксини қолдиради. Шу сабабли модаллик
ҳодисасини тор кўринишда тавсифлаш, уни турли қолипга эга бўлган гаплар
грамматик «қафаси»га қамаб қўйиш ушбу ҳодисанинг моҳиятини чегаралаб
қўйишдан бошқа нарса эмас.
Модалликнинг умумлисоний категория эканлиги унга хос маъно-мазмуннинг
грамматика ҳудудидан чиқиб, мулоқот бирликлари таркибида намоён бўлишида ҳам
кўринади. Лисоний фаолиятда «сўзловчи шахс омили» муҳим роль ўйнашини
эътироф этадиган бўлсак, модал муносабатларнинг ифодаланишини сўзловчининг
яхлит коммуникатив бирлик – матн мазмунига бўлган муносабатидан излаш лозим
бўлади. Худди шунингдек, матн мазмунининг воқеликка бўлган муносабати ҳам
сўзловчи (муаллиф)нинг ушбу воқеликни идрок этиш жараёнида туғиладиган
индивидуал муносабатидир.
Кейинги параграфда (2.1.
«Модалликнинг матн коммуникатив мазмунига
хослиги»
) модаллик категориясининг мазмун-моҳияти, унинг нутқий тафаккур
фаолияти жараёнида шаклланиши ва маълум матнда, мулоқот вазиятида воқеланиши
исботланди. Матн яратилишида тилнинг коммуникатив ва гносеологик вазифалари
ўзаро боғлиқ ҳолда кечиши модаллик маъносининг шаклланишига сабаб бўлишини
инобатга олган ҳолда, матн модаллик майдонининг мундарижавий бўлаклари
фарқланди ҳамда ушбу майдоннинг объективлик (умумийлик) ва субъективлик
(хусусийлик) белгилари уйғунлашувининг намунаси эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Модаллик – коммуникатив мазмундаги ҳодиса, у матннинг бевосита мулоқот
жараёнида юзага келиш табиати билан боғлиқ. И.Р.Гальперин таъкидлаганидек:
«…модаллик ҳаракатдаги тилга, яъни нутққа хос категория ва шу сабабли у
коммуникатив жараённинг асосидир»
19
. Дарҳақиқат, сўзловчи ёки ёзувчи воқелик
ҳақида фикр юритаётганда, унга ўз муносабатини билдиради. Бинобарин, бунда
воқеликнинг реал ёки тасаввур қилинаётганлиги ҳақидаги ҳукм билан бир қаторда,
фикрнинг рост ёки ёлғонлиги, унинг истак ва имконият билан боғлиқлиги каби
ҳукмлар ҳам муҳим. Айнан шу турдаги ҳукм ва мулоҳазалар нутқий фаолиятнинг
мазмундор кечишини таъминлаб, матннинг ахборот узатувчи восита сифатида хизмат
қилишига имкон яратади.
Модаллик матннинг ўзига хос мазмуний хусусиятларидан бири бўлиб, унинг
воқеланиши мулоқот жараёнининг муҳим талаби. Матн таҳлилида модаллик
категориясига таяниш услубнинг коммуникатив мақсад жиҳатидан тадқиқ
қилинишига янгича кўриниш беришига ишончимиз комил.
Маълумки, воқеликда кечаётган ҳодисалар, мавжуд бўлган предметларнинг
инсон томонидан идрок этилиши ва улар ҳақидаги ахборотнинг бошқа бир шахсга
узатилиши мураккаб ва мукаммал жараён. Бу жараённинг дастлабки босқичида
перцептив қабул қилиш ҳаракатлари (кўриш, ҳис этиш, сезиш каби) бажарилса,
кейинги босқичларида мантиқий таҳлил ҳаракати бошланади ва, ниҳоят, шу таҳлил
асосида юзага келган тушунча – концепт лисоний воқеликка кўчади. Аммо барча
турдаги ҳаракатлар (руҳий, мантиқий ёки бошқа характерга эга бўлишидан қатъи
назар) ўз ижрочиси бўлган инсоннинг «мен»и, унинг ҳис-туйғулари, билиш
19
Гальперин И.Р. Текст как объект лингвистического исследования. -Москва: Наука, 1981. -С.113.
17
имкониятлари заҳираси, истак-хоҳиши билан боғлиқ. Шу сабабли концептуаллашув
жараёни ва воқеликнинг лисоний тизимга кўчиши дастлабки ўринда субъектив
фаолиятдир. Зеро, воқелик ҳақида туғилган тушунча ва концепт дастлаб тафаккурда,
инсон онгида шаклланиб, кейин ижтимоий ҳодиса–матнга айланади. Бу жараён
нутқий тафаккур фаолиятидан иборат. Унинг лисоний мазмуни эса инсон онгида
туғилган шахсий билимни жамоа онгига кўчириш ҳамда сингдириш билан боғлиқ.
Борлиқдаги воқеа-ҳодисалар қай тарзда қабул қилинишидан қатъи назар, «акс
эттиришга бир бутун олам эмас, балки фақат унинг чўққилари берилади. Яъни
сўзловчи томонидан оламнинг энг муҳим, релевант белгиси сифатида кўринган
қисмлари тасаввур қилинади»
20
.
Г.Я.Солганик модалликни матнни яратувчи категориялардан энг муҳими
ҳисоблайди. Ҳақиқатдан ҳам субъектив модаллик матннинг муҳим лисоний белгиси,
зеро, матн яратилишида қисмларнинг мантиқий ва структур боғланишларидан
ташқари, уларнинг модал-мазмуний мослашуви ҳам талаб қилинади. Аммо
услубшунос олимнинг матн модаллигини фақат нутқ субъектининг мазмун
шаклланишидаги иштироки билан боғлаб қўйиши ҳақиқатга яқин эмас. Айниқса,
унинг «субъектив модаллик – гапнинг ўзига хос нутқий формаси, унинг синтактик
семантикасидир»
21
, деган хулосасига ишонсак, модалликнинг фақат синтаксисга
хизмат қилувчи категория сифатида эътироф этилишига қўшилган бўламиз.
Ваҳоланки, биз субъектив модалликни матн коммуникатив-прагматик мазмунини
шакллантирувчи омиллардан бири эканлигини ва унинг матн мазмуний майдони
қатламларидан жой оладиган семантик ҳодиса эканлигини исботлаш ниятидамиз.
Бизнингча, ҳар қандай турдаги ахборот ифодасини тамоман субъектив
модаллик мазмуний майдонига киритиш матннинг мазмунини унинг тагзаминидан –
референтив асосидан жудо қилишга сабаб бўлиши мумкин. Бу эса лисоний ҳодисалар
моҳиятига субъектив ёндашишдан бошқа нарса эмас. Ҳар қандай кўринишдаги
субъективлик матн яратилишини бир томонлама талқин қилишга сабаб бўлади.
Ваҳоланки, ахборот баёнини кўзлаётган нутқий фаолиятда ушбу ахборотнинг манбаи
– объектив борлиқдаги воқеа-ҳодисаларнинг мундарижасини унутиш мумкин эмас.
«Модаллик ҳодисасига янгича ёндашувлар» шиори остида ўтказилган конференцияда
бадиий матн модаллигининг «шартли объектив» хусусиятли бўлиши ва ушбу турдаги
матнларда субъективликнинг юзаки эканлигини исботлаш ниятидаги маърузалар
ўқилганлигини
22
инобатга оладиган бўлсак, бу борада баҳс давом этаётгани маълум.
Матн модаллиги айни матннинг ўзида мавжуд бўладиган ҳам онтологик, ҳам
гносеологик характерли мазмуний ҳодиса ва унинг шаклланиши билиш фаолияти
жараёнида
предмет-ҳодисаларнинг
онтологик
хусусиятларининг
эътиборга
олинишини тақозо этади. Тилнинг коммуникатив ва гносеологик вазифаларининг
ўзаро муносабати асосида матнда модаллик мазмуни шаклланади.
Шундай қилиб, матн модаллик майдони кўп поғонали тизим сифатида таркиб
топади. Унинг субъектив қисми матн фаолияти субъектларининг ифодаланаётган
мазмунга, бошқача айтадиган бўлсак, матннинг когнитив бўлакларига муаллифнинг
билдираётган муносабатини акс эттиради. Шу сабабли субъектив модаллик
20
Нурмонов А., Искандарова Ш. Умумий тилшунослик. -Андижон. 2007. -Б.194.
21
Солганик Г.Я. К проблеме модальности текста // Функционирование грамматических категорий.
Текст и контекст. -Москва: Наука, 1984. -С.185.
22
Ваулина С.С. (обзор) Международная конференция «Модальность в языке и речи: новые подходы к
изучению» //Вопросы языкознания, 2008, № 5. -С.157.
18
мазмунининг асосида муаллиф интенцияси туради, зеро, матн яратаётган шахс
ўзгалар тафаккурига, уларнинг ҳис-туйғуларига таъсир ўтказиш мақсадини кўзлайди.
Бу мақсадларнинг воқеланиши, ўз навбатида,
эмотив
,
деонтик
(буюриш),
эпистемик
(тавсифлаш),
аксиологик
(баҳолаш) модалликларни юзага келтиради. Бу ҳолат бадиий
матнларда муаллиф маҳоратининг бир кўриниши сифатида қўлланади. Матн
модаллигининг онтологик қисми коммуникатив мазмунни матн референцияси билан
боғлайди. Бунда ички ва ташқи референция, мазмуннинг матн воқелиги ва объектив
воқеликка муносабатини акс эттираётган ҳолда, модаллик майдонининг алоҳида
қатлами - референтив модалликни шакллантиради. Турли матнлар мазмунидаги фарқ
уларга хос референт майдонининг мувофиқ келмаслиги билан боғлиқ. Бундай фарқ
дастлаб турли функционал услубларга оид бўлган матнлар қиёсида кўринади, чунки
ушбу матнлар мазмунида акс этаётган воқелик бир хил моҳиятга эга эмас.
Бобнинг кейинги икки қисми (2.3.
«Матнда референтив модалликнинг
намоён бўлиши»
; 2.4.
«Референтив модалликни воқелантирувчи воситалар»)
да
матн тизимида референтив модаллик таҳлили ва унинг турли жиҳатларини
воқелантирувчи лисоний воситаларни гуруҳлаш мақсади кўзланади. Бунда бадиий
матн референтининг мантиқий табиатга эга бўлиши, воқелик идрокида муаллиф
нуқтаи назари ўз аксини топишига эътибор қаратилади. Матн референцияси ва
референтив модаллик ҳодисаларининг тил бирликлари синтагматик муносабатларига
нисбатан кўпроқ парадигматик боғлиқликлар доирасида юзага келиши исботланди.
Матн референцияси воқелик баёнининг узлуксизлигини ва давомийлигини
таъминлаб, унинг қисмлари ўртасидаги анафорик ва катафорик муносабатларни
ҳамда уларнинг ретроспектив ва проспектив боғлиқликларини намоён қилади. Матн
мавзусига оид ахборот баёни жараёнида олдинроқ маълум қилинган ёки хабар
қилиниши кутилаётган ахборот, маълумотларга мурожаат қилишга мажбур бўлинади.
Бундай турдаги ахборотлар воситасида предмет ва ҳодисаларни ўхшатиш,
маълумотларни аниқлаштириш, олдинги ёки кутилаётган маълумотларга мурожаат,
айтилган фикрни ривожлантириш, асослаш каби мақсадлар амалга оширилади. Матн
референцияси ахборотни умумлаштириш ва қайта тўплаш, ретроспектив таҳлил этиш
имконини яратиб, янги маълумотларни олдиндан таҳлил қилиш, англаш шароитини
ҳосил қилади.
Кузатишимизча, матн референцияси ва референтив модаллик ҳодисалари
синтагматик муносабатларга нисбатан кўпроқ парадигматик муносабатлар доирасида
юзага келади. Парадигматик қаторлар инсон онгида мавжуд бўлган билим
заҳирасининг актуаллашуви асосида вужудга келади. Муаллиф матн воситасида
тасвирланаётган воқелик парчасининг нусхасини ўша парчанинг асл кўриниши билан
қиёслаб тасвирлайди ва аслият ҳамда тасаввурдаги нусха ўртасидаги муносабат,
боғлиқлик парадигматик қаторларни ташкил этади. Билим заҳирасига таянадиган
ассоциатив муносабатлар матн мазмунининг яратилиши ва идрок этилишида таянч
вазифасини ўтайди. Ассоциатив боғланишларсиз бадиий образлиликнинг ҳосил
бўлишини тасаввур этиш қийин. Ўқувчи матндаги ассоциатив боғланишларни
сезмаса, унинг мазмунини англай олмайди.
Матн парадигматикасининг яна бир характерли хусусияти шундаки, у ички ва
ташқи
ассоциатив
боғланишлар
асосида
шаклланиши
мумкин.
Матн
парадигматикасининг ҳар иккала тури ҳам интертекстуаллик ҳодисасининг
23
ифода
воситаси хизматини ўтайди. Лекин матн референцияси унинг алоҳида қисмлари
23
Юлдашев М. Бадиий матн лингвопоэтикаси. -Тошкент: Фан, 2008. -Б.104-136.
19
кесимида эмас, балки яхлитликни таъминловчи тизимли кўринишда тасаввур этилади.
Ушбу турдаги референцияни ифодаловчи воситалар, улар семантик ва формал
кўринишга эга бўлишидан қатъи назар, маълум вазифавий-прагматик майдонлар
атрофида гуруҳланади ва булардан энг асосийлари дейктик бирликлар бўлиб, улар
кечаётган ҳодисанинг замон, макон ҳамда фаолият шахсига ишора қилади,
шунингдек, «уларнинг ишоравий вазифасини прагматик аспектда ўрганиш бугунги
ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади»
24
.
Ҳар бир матн, референтининг объектив ёки тасаввурдаги ҳодиса бўлишидан
қатъи назар, ўз воқелигига, оламига эга. Бу воқелик, олимларнинг таъкидлашича, ҳар
қандай ҳолатда ҳам «кескин чегарали предмет ҳудудига» эга ҳамда бу ҳудуддаги
объектлар уларнинг матн таркибида мавжуд бўлишини таъминловчи ўзига хос
хусусиятлар ва муносабатларни намоён қилади
25
.
Матн воқелигининг бундай ҳолати икки кўринишда мавжуд бўлади: 1) матн
элементлари тизимли муносабатларга киришиб, тизимли структурани ташкил қилади
ва бу тизим асосида матннинг ички референцияси ҳосил бўлади; 2) матнда
тасвирланаётган
воқелик
объектив
борлиқдаги
предмет-ҳодисалар
билан
таққосланади ва шу йўсинда тасаввурдаги «матн дунёси»га баҳо бериш йўли билан
ташқи референция ҳосил бўлади.
Икки турдаги матн референциясининг фарқланиши унинг мазмун қатламларида
модаллик маъносининг тақсимланишини кузатиш учун муҳим. Матннинг семантик ва
коммуникатив тузилишини акс эттирувчи тавсифий моделларда модаллик мазмуни
инобатга олинади. Структур- семантик тавсифда модаллик матн қисмлари
когерентлигини таъминловчи ҳодисалардан бири сифатида қаралса, матннинг
риторик моделида эса модалликнинг прагматик вазифа ижросидаги ўрнига эътибор
қаратилади. Матн мавзуий структураси таҳлилида эса модалликка оид ахборотнинг
умумий мавзу ривожига таъсири масаласига эътибор қаратилади. Яхлит нутқий
тузилманинг матн мақомини олиши учун унинг мавзулари ўртасида узлуксизлик,
ўзаро боғлиқлик бўлиши шарт. Фақат шундагина матннинг умумий мавзу ривожи
таъминланади. Бундай узлуксизлик матн континиумини яратиб, модалликни матн
мазмунини шакллантирувчи асосий категориялардан бирига айлантиради.
Континиум, бир томондан, матн мазмунида ифодаланаётган ахборотнинг табақали
тартиблашувини талаб қилса, иккинчи томондан, қисмларнинг ягона умумий мавзу
атрофида бирикишини таъминлайди. Модал мазмуннинг матн қисмлари бўйича
поғонали тақсимланиши эса матн умумий мавзусини акс эттирувчи глобал фреймнинг
турли сценарий ва саҳналар тўпламидан иборат бўлишига мувофиқ келади. Масалан,
матннинг референтив модаллик фрейми асосан ҳаракат субъекти ва объекти, замон ва
макон саҳналари иштирокида тузилади. Субъектив модаллик фрейми эса ҳис этиш,
баҳолаш, фикр юритиш, ҳиссиётни изҳор этиш каби фаолиятларни акс эттирувчи
саҳналарни қамраб олиб,
эмотив
,
эпистемик
,
деонтик
ва
аксиологик
модаллик
майдонларига тақсимланади.
Матнда модаллик бир пайтнинг ўзида тўлиқ намоён бўлмайди, балки турли
лисоний бирликларнинг кетма-кет (баъзан уларнинг нолисоний бирликлар билан
ҳамкорлигида ҳам) воқеланиши орқали юзага келади. Воқелик баёнидаги кетма-
24
Лутфуллаева Д. Ўзбек тилида сонларнинг дейктик хусусиятлари //Ўзбек тилшунослигининг долзарб
масалалари. -Тошкент. 2009. -Б.24.
25
Баранов А.Г., Паршин Н.В. Варианты и инварианты текстовых макроструктур //Проблемы языковой
вариативности. -Москва. 1990. -С.143.
20
кетлик матн когнитив таркибининг воқеликка муносабатини тасвирловчи референтив
модаллик фреймида ҳам ўз ифодасини топади. Фрейм тўпламини таркиб топтирувчи
«саҳна»лар шахс, замон, макон узвларини воқелантирувчи лисоний воситаларнинг
қўлланишига асосланади.
Фикримиз исботи сифатида Ў.Умарбековнинг «Олтин япроқлар» ҳикояси
матнига асосланган референтив модаллик фрейми тузилишини кўриб чиқамиз.
Ушбу
ҳикоя
коммуникатив-прагматик
мазмунида
модаллик
маъно
бўлакларининг юзага келишига сюжет қурилишининг ўзига хослиги ҳам таъсир
ўтказади. Асар сюжети икки қисмдан иборат. Биринчисида муаллиф
ёмғирли кунда
ўрмонзорни айланаётиб, назари бехосдан қайин дарахтининг «олтиндек товланиб
турган, сап-сариқ япроғига» тушади ва «шу кичкина, енгилгина тебраниб турган
япроққа тикилар экан, бир воқеа эсига тушади».
Сюжетнинг давомини эса бошқа
воқеани хотирлаш ва унинг баёни ташкил этади. Сюжетнинг бу тарзда ривожланиши
(ҳикоя ичида ҳикоя) модаллик мазмунида шахс кўрсаткичларининг қатламлашуви ва
бир кўринишдан иккинчисига кўчиб туришига имкон яратади. Жумладан, ҳикоянинг
иккинчи қисмида етакчи субъект ўрнини
«хода йўнаётган чол»
эгаллайди. Бу чол
«шаррос қуяётган ёмғирга»
парво қилмасдан,
«Бўлди қила қолайлик»,
«Қўйинг, кейин
қиларсиз. Қочиб кетмайди-ку!», «Ота. Юрсангиз-чи!»
қабилидаги қистовларга ҳам
бўйсунмасдан, хода йўнишни давом эттиради. Чолнинг меҳнатга нисбатан меҳрини,
матонатини изоҳлаш, алоҳида таъкидлаш мақсадини кўзлаётган муаллиф ўз шахсини
унутиб, персонаж шахсини асосий субъект даражасига кўтаришга интилади.
Натижада, воқеа баёни фреймида чолнинг ўзига хос ўжарлик саҳнаси етакчи ўрин
эгаллайди:
Фақат чол парво қилмади, бир ходани йўниб бўлиб, иккинчисини қўлига
олди. Унинг кўм-кўк томирлари бўртиб чиққан узун қўллари ниҳоятда тез ҳаракат
қиларди.
- Қўйинг, кейин қиларсиз, -деди кимдир жаҳл билан. -Қочиб кетмайди-ку! Чол
индамади. Кўм-кўк кўзларини одамларга тикиб жилмайди-да, яна муккасидан ишга
тушиб кетди. Ёмғир зўрайиб, жалага айланди, аммо у ўрнидан турмасди
.
Бадиий мулоқот адресати матнда эксплицит ифодаланмаса ҳам, муаллиф унга
мурожаатнинг тагмаъноли усулларидан кенг фойдаланади. Муаллиф, сюжет
қамровидаги воқеаларни маълум кетма-кетликда баён қилиш жараёнида асосий
маълумотларнинг баъзи бир қисмини адресат ҳукмидан яшириб қолишга ҳаракат
қилади, ўқувчини «қаторлар оралаб» ўқишга, мантиқий фаолиятга ундайди. Бу эса
бадиий коммуникация мақсадига хос бўлган эстетик таъсир ўтказишга эришиш
амалларидан биридир. Мисол тариқасида таҳлил қилаётган ҳикоямиз матнидаги
қуйидаги парчани олайлик:
Бир маҳал кимдир ўрнидан туриб, ташқарига чиқди.
Кўприк томонга бирпас тикилиб турди-да, қайтиб кирди.
–Ишлаяпти, -деди секин ва ҳаммага бир-бир қараб, югурганича чайладан чиқиб
кетди. Кўп ўтмай, чайлада мен билан пахталик кийган йигитдан бошқа ҳеч ким
қолмади. Йигит кўзларини ердан узмасдан ўтирарди. Мен ҳам ғалати бўлиб кетган
эдим. Бир-биримизга қарай олмай, ниҳоят ўрнимиздан турдик. Ташқарига
чиққанимизда, ёмғир ҳамон ёғар, аммо булутлар орасидан қуёш мўралаб турарди.
Кўприкка яқинлашганимизда, ҳеч ким бизга эътибор бермади. Йигит белкурагини
олиб, яна ишга тушиб кетди. Мен чолга тикилиб қолдим. Унинг қип-қизил юзида,
пешонасида, қалин кулранг мўйлови устида олтин доналари ялтирарди. Булар терми
ё ёмғир томчиларими, ажратиш қийин эди
.
21
Ҳикоя матнининг когнитив фреймидан ўрин олаётган ушбу саҳналарда шахс
модаллиги ўзига хос тарзда яширин ифода топмоқда. Муаллиф ўқувчига чолнинг
«қип-қизил юзида, пешонасида, қалин кулранг мўйлови устида олтин доналари
ялтираётганлигини»
маълум қилиб,
«булар тер ё ёмғир томчилари»
эканлигини
фарқлашни ўқувчи ихтиёрига қолдиради. Аслида муаллифга аниқ бўлган бу воқеа
(
ёмғир тагида ишлаётган одамнинг юзида, мўйловида тер бўлиши амри маҳол
)
ҳақидаги хабарга риторик мазмун берилиши бадиий мулоқотда кенг қўлланиладиган
тагмаънони шакллантириш усулларидан биридир. Хаёлдаги адресатга риторик
мурожаат қилаётган муаллиф ўз ўқувчисини ментал фаолиятга – ҳикоя «мағзини
чақиш»га, яъни тушуниб етишга ундамоқда.
Воқеликдаги объектлар ўзаро алоқадор бўлади. Бундай боғлиқликлар статик ва
динамик характерга эга бўлиши, лисоний фаолиятда макон маъносидаги бирликлар
воситасида ифодаланиши мумкин. Топологик кўрсаткичлар асосида юзага келадиган
макон майдони матн референтив модаллигининг ҳосил бўлишида муҳим ўрин
эгаллайди. Матннинг макон майдони тизимий хусусиятларга эга бўлиб, маълум
турдаги нутқий фаолиятда воқелик ҳодисаларининг муаллиф кузатуви натижасида
воқеланадиган тизимдир. Ушбу тизимнинг лисоний ифодаланиши матн фаолиятидан
кўзланаётган коммуникатив мақсадга боғлиқ ҳолда юзага келади. Масалан, илмий
матнларда ахборот баёнига объектив ёндашув устуворлик қилади, шу сабабли макон
мўлжали субъект ихтиёрида бўлмасдан, кўпроқ объектив муҳит, воқеаларнинг реал
муносабатларини акс эттиради. Бадиий матнда эса, макон майдони ифодасида
субъективлик устуворлик қилади ва бадиий тафаккур тасаввуридаги макон
мўлжалида объективлик кучсизланади. Шундай бўлса-да, турли услублардаги
матнлар қиёсида макон майдони тизимининг кенг миқёсда актуаллашуви айнан
бадиий матнлар кесимида кузатилади. «Олтин япроқ» ҳикояси матнида локаллик
майдони саҳналарининг қуйидаги кўринишлари фаоллашаётганлигини кўрамиз:
а) ҳаракат ва ҳолат макони (
кўчага чиқдим; қайинзорга ўтдим; панжара
орқасидан; замбил устига
кабилар); б) ўрин ва ҳаракат йўналишининг ўзгариши
(
чумчуқлар галаси бир дарахтдан иккинчисига ўтар, яна гурр этиб учинчисига учиб
қўнарди; даладан келаётган эдим; унинг кетидан йўлга тушишди
); объектларнинг
бир-бирига нисбатан жойлашиши (
ариқча лабидаги скамейка, рўпарамдаги
қайиннинг; қайин дарахти учидаги кичкина япроқ
кабилар).
Макон тушунчаси берилаётган хабарнинг мавзусига оид. Шу сабабли матн
таркибида ушбу тушунча конкретлашади ва матн референциясини ифодалаш
воситасига айланади, чунки муаллиф адресатга воқеа маконини билиш имконини
яратиши лозим. Бу коммуникациянинг мақсадини реаллаштиради ва унга эришишни
осонлаштиради.
Матн референтив модаллигининг энг асосий қисмларидан бирини темпораллик
семантикаси ташкил қилади. Ҳаракатнинг бажарилиши, воқеанинг содир бўлиш
пайтини (тахминан бўлса ҳам) хабар қилмасдан туриб, реципиентнинг ушбу хабар
мазмунини англашини тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабабли ҳаракат, хабар замони
матн референциясида муҳим ўрин эгаллайди, бажарилаётган темпораллик
семантикаси матнда воқеаларнинг хронологик тартиби, уларнинг замон
муносабатларининг ифодасидир. Тартиблашган замон муносабатлари тизимини акс
эттирувчи темпорал майдон матн референтив модаллигининг таркибий қисмидир.
Биз таҳлил қилаётган ҳикоя матнида замон майдони негизида феъл шакллари
туради, бошқа лисоний бирликлар эса асосан ифодаланаётган темпораллик
22
семантикасини аниқлаштириш, лозим бўлганда, қатъийлаштириш вазифасини адо
этади. Матнда замон шакллари ва бошқа воситаларнинг қўлланиши маълум бир
прагматик мақсад ифодаси учун хизмат этади.
Ҳикоянинг биринчи ва иккинчи абзаци такрорланиб турувчи ҳамда параллел
содир бўлаётган ҳаракатлар баёнидан иборат. Темпоралликнинг бундай маъно
хусусиятларини ифодаловчи воситалар феълнинг ўтган замон шакллари ҳамда
равишлардир:
Дам олиш кунларидан бири эди. Кўчага чиқдим. Кеч куз бўлса ҳам ҳаво
очиқ, қуёш чарақлаб турарди. Ҳамма ёқда япроқлар: оқ, сариқ, яшил япроқлар... Гўё
кўчага чиқишингизни кимдир билган-у, йўлингизга гилам тўшаб қўйган.
Ҳар йили кузда, хазонрез пайтида менга шундай туюлади.
Аммо тўсатдан муаллифда ўқувчини ўз баёнининг воқелик билан боғлиқлигига
ишонтириш истаги туғилади ва бу истак уни ҳозирги замон шаклига кўчишга
ундайди:
Шунинг учун ҳам кўчага чиқаман, сердарахт хиёбонларни узоқ-узоқ
айланаман
.
Матннинг мазмуний ва тузилиш жиҳатдан яхлитлиги унинг гиперфрейми
(фреймлар тўплами) таркибидаги алоҳида саҳналарнинг ўзаро муносабатга киришиб,
ягона мавзу, ғоя ифодаси йўлида изчил қаторни ташкил қилишида намоён бўлади.
Бундай «ҳолат», айниқса, матн референтив модаллигининг шаклланишида аниқ
кузатилади. Матн модаллиги фрейм тузилишининг бу йўсинда глобал мавзу, бош
ғояга мос равишда шаклланишида сарлавҳанинг ҳам ўз ўрни бор. Бунинг исботини
дастлаб сарлавҳа ва ҳикоя матни ўртасидаги мантиқий-предметлик боғланишлардан
излаш керак. Бу турдаги боғланиш матннинг ташқи сатҳида турли луғавий такрорлар
ва маъновий кореферентлик кўринишда намоён бўлади.
Япроқ(лар)
сўзи ҳикоянинг
биринчи қисмида 9 марта такрорланган. Иккинчи қисмда эса ушбу сўз умуман
учрамайди. Матннинг биринчи қисмида етакчи луғавий бирлик вазифасини ўтаган
япроқ
сўзининг муаллиф томонидан бундай «унутиб қўйилиши» бежиз эмас, чунки
нисбатан мустақил икки қисмдан иборат бўлган ушбу ҳикоянинг иккинчи қисмида
муаллиф бундан аввал ўзи гувоҳ бўлган яна бир воқеани хотирлайди. Бу хотира
баёнида энди асосий персонаж –
ёмғирдан қочмаган чол
етакчи ўринга чиқади.
Ниҳоят,
япроқ
сўзи матннинг охирги абзацида икки марта такрорланади. Чунки ушбу
абзац ҳикоя биринчи қисмининг мантиқий давоми, унинг якуний хулосасидир.
Натижада,
япроқ
тушунчаси матн референциясини белгиловчи луғавий бирлик
сифатида намоён бўлади.
Энди «япроқ» сўзининг аниқловчилар билан бирикишига диққатни жалб
этамиз:
оқ, сариқ, яшил япроқлар; минг хил рангдаги япроқлар; ер билан теп-текис
бўлган бу япроқлар; оддий япроқ; сап-сариқ қайин япроғи; енгилгина тебраниб турган
япроқ
кабилар.
Япроқ
бирлигининг матнда бирор марта ҳам
олтин
аниқловчиси билан
бевосита бирикмаётганлигига аҳамият бериш лозим. Бундай бирикув бир марта
масофали ҳолатда намоён бўлади:
Рўпарамдаги қайиннинг энг юқори шохида бир
нарса худди олтиндек товланиб турарди.
Бундай тузилмалар таҳлили бизни беихтиёр ҳикоя сарлавҳаси ва унинг
концептуал мазмуни ўртасидаги мантиқий-ассоциатив боғлиқликларни излашга
ундайди. Ушбу ҳикоя сарлавҳасининг ассоциатив алоқаси матннинг етакчи
субъектлари бўлган «япроқ» ва «чол» ўртасидаги боғлиқликдир. Бу боғлиқлик
образли бўлиб, матн референтив майдонидан «япроқ» ва «чол»га қарийб бир хил
мавқеда ўрин ажратилади:
Ёмғиру шамолдан сақланиб қолган «олтиндек товланиб
турган... сап-сариқ қайин япроғи» ва ёмғирни писанд қилмасдан ишни давом
23
эттирган, «қип-қизил юзида, пешонасида, қалин кул ранг мўйлови устида олтин
доналари (тер ёки ёмғир томчилари) йилтираб турган»
чол
қиёфаси ассоциатив
образни юзага келтиради. Худди шу образлилик ҳикоя сарлавҳаси ва унинг
эмоционал-эстетик майдони ўртасидаги мазмуний кўприкдир. Шу йўсинда қурилган
«мазмуний кўприклар» ўқувчининг муаллиф коммуникатив-прагматик мақсадини
осон англашида ёрдам бериши мумкин. Лекин сарлавҳа маъносининг матннинг
умумий мавзуси ва ғояси билан бевосита боғлиқ эканлигини қай даражада
сезишимиздан қатъи назар, образли ассоциация асосида қандай мазмун турганлигини
ҳамма ҳам бир хилда идрок этавермайди. Бу эса сарлавҳанинг мазмуний негизида
концептуал ахборот турганлигидан далолатдир.
Ушбу бобнинг навбатдаги қисмлари субъектив модалликнинг намоён бўлиш
ҳолатлари тавсифига бағишланади.
«Матнда субъектив модаллик»
деб
номланаётган параграфда (2.5), биринчидан, модаллик ҳодисасидан «матн
субъективлиги» тушунчасини фарқлаш вазифаси қўйилса, иккинчидан, субъектив
модаллик мазмуни мулоқот иштирокчиларининг гносеологик фаолияти натижаси
эканлигини исботлаш мақсади кўзланади.
Матн мазмунида инсоннинг воқеликни идрок этиш йўли билан
«ўзлаштириши»ни таъминловчи қонуниятлар таъсирининг бўлиши муқаррар.
Модаллик ҳам шундай таъсир натижасида ҳосил бўладиган категориялардан
биридир. Модалликнинг билиш фаолияти жараёнида шаклланадиган маъно бўлаклари
асосан субъектив характерга эга бўлиб, уларнинг пайдо бўлиши гносеологик
эҳтиёжнинг туғилиши билан боғлиқ. Бошқача айтганда, инсон ўз идроки жараёнида
воқелик ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслигини англайди ва ушбу воқелик ҳақида
турли фаразлар, эҳтимоллар қила бошлайди. Воқелик ҳақида эҳтимолли фикрга
келиш, унинг истиқболини кўра олиш учун шахс қиёслаш, ўхшатиш, умумлаштириш
каби бир қатор когнитив амалларни бажаради. Бу турдаги амалларнинг бажарилиши
лисоний тафаккурнинг субъектив табиати билан боғлиқ бўлиб, у инсон перцептив
қобилиятининг коммуникация жараёнида воқеланишидир. Нутқий фаолиятда эса
перцептивликни намоён этиш имкониятига эга бўлган воситалардан кенг
фойдаланилади. Бу воситаларни маъно ифодалаш хусусиятларига нисбатан қуйидаги
гуруҳларга тақсимлаш мумкин: 1) воқелик ҳақидаги билимнинг етишмаслиги,
ноаниқлиги билан боғлиқ бўлган маъно бўлакларини ифодаловчи воситалар; 2)
когнитив амаллар натижасида юзага келадиган маънони ифодаловчи воситалар; 3)
эҳтимоллик маъносини ифодаловчи воситалар; 4) нутқнинг адресатлигини
ифодаловчи воситалар.
Воқелик ҳақидаги билимнинг етарли эмаслиги натижасида юзага келадиган
ноаниқлик маъноси гумон ва сўроқ олмошлари, боғловчилар, тахмин маъносидаги
луғавий бирликлар, киритмалар, сўз тартибининг ўзгариши каби воситаларнинг
қўлланиши орқали ифодаланади. Қиёсланг:
Мадинадан ному нишон йўқ. Ичимда
ҳайрат ва қўрқув пайдо бўлди. Демак, йўлда қаердадир йиқилиб қолган. Балки ҳозир
мени излаётгандир? Унда гапирган ким бўлди? Бирдан даҳшатдан қотиб қолдим.
«Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим», билган-билмаган калима ва оятларни такрорлай
бошладим. «Ё Худойим, ўзинг сақла!» Қайдан куч пайдо бўлди? Қандай юқорига
сакраб чиққанимни ва аллақанча
жойга чопиб борганимни билмай қолдим. Чопиш
тезлигига юзимни шамоллар ялаб ўтди. Ёнимда аллақандай оқ шарпалар шувиллаб
учарди.
(С.Вафо, «Оворанинг кўрган-кечирганлари»)
24
Эҳтимоллик маъноси шарт майли шакллари, инфинитивли тузилмалар, шарт
эргаш гап кабилар воситасида ифодаланади:
Сайёра Қуёшга қанча яқин бўлса, унинг
орбита бўйлаб ҳаракат тезлиги шунча катта бўлади
(Физика, 9-синф);
Душманни
душман эканини юзига солсанг, очиқ душманга айланади ва уни душман деб
билишингни унутолмой, дўстлик қўлини чўзмайди. Душманнинг душман эканлигини
ўзига билдирмасанг, у душманлигимни билмайди дея, дўст бўлиб келиши осонлашади.
Душманингнинг душман эканлигини ўзинг билсанг кифоя ва бу билишингни ҳеч кимга
билдирма.
(М.Исмоил, «Танқид»)
Адресатлик маъносининг ҳосил бўлиши нутқий мулоқот жараёнида сўзловчи
иштирокининг инобатга олиниши билан боғлиқ. Бундай маънонинг ифода воситалари
мурожаат формалари, сўроқ ва буйруқ гаплар, парцеллятив қурилмалар ва бошқа
турдаги синтактик қурилмалардир.
Модалликнинг ҳар қандай тури, шу жумладан, субъектив модаллик ҳам олам
ҳақидаги билимнинг нисбийлигига асосланади. Юқорида таъкидланганидек, оламдаги
воқеа-ҳодисаларни қиёслаб ўрганиш жараёнида биз тахминли, эҳтимолли хулосаларга
келамиз. Шунга кўра гносеологик фаолият натижаси бўлган субъектив модаллик
майдонининг марказида эҳтимол, тахмин маъноси туради, деган хулосага келиш
ҳақиқатга яқин. Реал ва нореал мазмун ифодасини тақозо этувчи субъектив модаллик
матн қисмларининг ўзаро боғланишини таъминлайди.
Бобнинг кейинги (2.6.
«Субъектив модаллик турларининг матнда
воқеланиши»
) қисмида эмотив, эпистемик, деонтик модаллик мўлжалларининг
лисоний ифода воситалари ўрганилади.
Матн субъектив модаллиги фрейм тузилишида муаллифнинг прагматик
мўлжаллари ўз ифодасини топади ва ушбу мўлжаллар умумий фреймнинг таркибий
қисмлари бўлган алоҳида саҳналарда намоён бўлади. Шундай саҳналардан бирида
матннинг эмотив модаллиги намоён бўлади.
Мулоқотга киришаётган шахс тингловчига ахборотни «яланғоч» ёки фактуал
ахборот ҳолида етказса, прагматик мақсадга эришиш анча қийинлашади. Мулоқот
прагматикасининг асосий мақсадларидан бири тингловчининг руҳиятига таъсир
ўтказиш ва унинг ҳиссий ҳолатини ўзгартиришдир. Шу сабабли эмоционал таъсир
ўтказиш прагматик мўлжали матннинг яратилишида, лисоний бирликлар танловида
муҳим омил саналади. Бу омил ўз «кучи»ни, айниқса, бадиий матнда яққол намоён
қилади, зеро, бадиий коммуникация жараёнида эстетик фаолият вужудга келади
ҳамда «муаллифнинг эстетик фаолияти виртуал адресатнинг ҳамкорлигисиз амалга
ошмайди»
26
.
Эстетик фаолият нутқ субъекти, яъни матн муаллифи эмотив таъсир
мўлжалининг актуаллашуви натижасидир. Шундай фаолият натижасида матн
мазмунининг субъектив модаллик қатламлари шаклланади. Қайд этиш жоизки,
эмотив таъсир мўлжали матн таркибида маълум бир тизим сифатида намоён бўлади
ва бу тизимга матн композицияси қурилишига оид бўлган ҳамда бадиий образ
яратиш, эстетик баҳо бериш мақсадини кўзлаб танланган барча турдаги лисоний
бирликлар киради. Бундан ташқари, эмотив мазмундаги модалликнинг ўзи ҳам
серқирра ҳодиса бўлиб, у бир неча поғонали когнитив-лисоний фаолият жараёнида
шаклланиб боради. Ушбу фаолиятнинг дастлабки босқичида ҳиссий-сенсор амаллар
бажарилиб, эмоциянинг мўлжалли воқеланиши учун замин яратилади.
26
Тюпа В.И. Анализ художественного текста. -Москва. 2006. -С.98.
25
Когнитив фаолиятдаги мавҳумликдан аниқликка кўчишнинг кейинги
босқичида ментал модаллик шаклланиши намоён бўлади. Воқелик тасвирининг
мавҳум ёки аниқлигини фарқлаш субъектнинг билим заҳираси ёки тахминли
фикрининг фаоллашуви билан боғлиқ. Масалан,
Ишонаманки (биламанки), у ҳозир
диссертацияни тугатаяпти
гапида сўзловчининг воқелик ҳақидаги фикри изҳор
қилинаётган бўлса,
Ўйлайманки (билишимча, тахминимча), у ҳозир диссертацияни
тугатаяпти
тузилмасида сўзловчи воқелик ҳақидаги билимига эмас, балки ўз
фарази, тахминига ишора қилмоқда. Шунинг учун ҳам тадқиқотчиларнинг қайд
этишича
27
, билиш ва фараз қилиш пропозициялари ҳукмнинг аниқ ёки ноаниқлиги
билан меъёрланади. Шу сабабли фақат фараз пропозициясидагина ҳукм таъкидли ёки
ишончсиз ифодаланиши мумкин:
Ўйлайманки, у диссертацияни тугатаяпти, лекин
хато қилаётган бўлишим ҳам мумкин (бундай бўлмаслиги ҳам мумкин).
Матнда эмотив модалликнинг ифодаланиши турли кўринишдаги ва турли
гуруҳларга оид бирликларнинг қўлланиши билан боғлиқ. Эмотив ҳолат предикатлари
ва отлари воситасида ифодаланаётган ҳиссий туйғулар муваққат ҳолат бўлиб, улар
маълум бир давр оралиғида вужудга келади. Бундай турдаги эмотив ҳолатлар
билвосита тасвирий тузилмалар (эпитет, ўхшатишлар)нинг қўлланишида ҳам ўз
ифодасини топади. Масалан, қуйидаги ўхшатишли, эпитетли бирикмаларга эътибор
қилайлик:
Гўристон тўғрисида додхо нималар эшитган бўлса, Унсин ҳам шуни
эшитган, шамол кечаси гўристон додхо хаёлида қандоқ даҳшатли бўлса, унинг
хаёлида ҳам шундай даҳшатли, лекин шундоқ бўлса ҳам, тириклар гўристони бўлган
бу даргоҳнинг даҳшати олдида ўликлар гўристонининг даҳшати унга даҳшат
кўринмас, бундан ташқари, эртагаёқ Ганжиравонга жўнаш, ота-онасини,
дугоналарини кўриш умиди унинг бошига бошқа ҳеч қандай фикр-хаёлни йўлатмас эди
(А.Қаҳҳор, «Даҳшат»);
Мавлоно Муҳиддин расадхонанинг энг пастки ошёнида
ўтириб, бу ғаройиб олат ва устурлоблар ёрдамида кўкка тикилганда фоний дунё
ташвишлари хаёлидан бутунлай кўтарилар, дили бўлакча бир завқ ва ҳайратга
тўлар, назарида, худудсиз коинот билан, аллақандай илоҳий кучлар билан, милт-милт
ёнган сирли ситоралар билан узоқ ва осуда суҳбат қилар эди… Эй, парвардигори
олам, нечун у масъуд дамлардан, илҳом парисининг меҳрибон қанотлари остида
ўтган у ёруғ кунлардан маҳрум қилдинг?
(О.Ёқубов, «Улуғбек хазинаси»)
Дарҳақиқат, матнда тавсифий бирликлар (эпитет, ўхшатиш) ягона бир
майдонга бирикиб, етакчи (доминант) маъно касб этади ва шу йўсинда эмотив
модаллик мазмуни ифодаланади. Лекин ушбу бирликларнинг синонимлиги фақат шу
матн учунгина хос бўлиб, тил тизимида ўз аксини топмаслиги мумкин. Шу сабабли
ифода воситаларининг бундай етакчи мазмун атрофида гуруҳланишини асар
муаллифининг шахсий мўлжалини воқелантирувчи психологик синонимлар сифатида
қараш мумкин
28
. Лекин лисоний воситаларнинг матнда бу тахлит фаоллашуви
фақатгина психологик аҳамиятга эга эмас. Зеро, ёзувчи ўзи кўраётган воқеликни
кўрсата олиши учун сўздан фойдалана олиши лозим. М.Миртожиев ва
Н.Маҳмудовлар тили билан айтадиган бўлсак, «ёзувчи фаолиятида ҳал қилувчи
27
Дмитровская М.А. Знание и мнение: образ мира, образ человека //Логический анализ языка. Знание
и мнение. -Москва: Наука, 1988. -С.10.; Зеленщиков А.В. Пропозиция и модальность. -СПб.: Изд-во
С.Пб. у-та, 1997. -С.93.
28
Белянин В.П. Психологическое литературоведение. -Москва: Гнозис, 2006. -С.47.
26
ижодий жараён – кўриш ва кўрсатиш – бениҳоя мураккаб, сўз ва кўз диалектикасидан
иборат жараёндир»
29
.
Эмотив модаллик мўлжали матн коммуникатив-прагматик мазмуни
майдонининг барча ҳудудларини қамраб олади. Бу эса инсон эмотив ва когнитив
фаолиятининг узвийлигидан далолат беради. Матн мазмунининг когнитив қатлами
инсондаги ҳиссиётнинг воқеликка баҳо бера олиш вазифасининг, қобилиятининг
фаоллашуви билан уйғун тарзда шаклланади. Зотан, ҳиссиёт ифодасида инсоннинг
воқеликка бўлган муносабати етакчи ўринга чиқади. Шунга кўра, матн семантик
майдонларининг модаллашуви мулоқот субъектларига хос шахсий когнитив
тизимларнинг фаоллашуви бўлиб, ушбу фаоллашув натижасида лисоний бирликлар
танлови ҳосил бўлади.
Эпистемик модаллик асосида ахборотнинг ишончли ёки ишончсизлигини
белгиловчи ҳолат ётади. Демак, эпистемик баҳо воқелик ҳақидаги билимнинг турли
даражада бўлиши ва ушбу билимнинг ҳақиқатга қай даражада яқинлигини кўрсатади.
Шунга биноан ҳақиқатнинг даражасини ва ахборот аниқлигига ишончнинг турлича
кўринишини ажратиш эҳтиёжи туғилади. Австриялик тилшунос Марион Краузе
эпистемик модалликнинг луғавий ва просодик кўрсаткичлари ҳақида гапириб, «тўлиқ
ишонаман», «қарийб ишонаман», «яхшиси, ишонаман», «яхшиси, ишонмайман»,
«ишонмайман» маъноларини фарқлашни таклиф қилган эди
30
.
Бизнингча, сўзловчининг берилаётган ахборотга ишончи кучсиз, ўртача ва
юқори даражада бўлади. Субъектнинг эпистемик мўлжали худди шу маъновий
фарқлар доирасида воқеланади ва «ҳақиқат»нинг сўзловчи (матн яратувчи)нинг
когнитив тизимидаги ўрни қуйидагича белгиланади:
Ҳақиқат
Аниқ Ишонч Мулоҳаза
(ишончли) (ишонаман) (шубҳам бор)
Худди шу когнитив тизимнинг матн мазмунида ифода топишини воқелик
парчаси ҳақидаги ахборотнинг ишончли, ҳақиқат каби икки хил эпистемик баҳо
олишида ҳам кўрамиз. Буларнинг биринчисида баҳо миқдорий хусусиятга эга бўлиб,
сўзловчининг
предмет
ҳақидаги
билими
баҳоланади,
иккинчисида
эса
пропозициянинг ҳақиқат ёки эҳтимол эканлиги ҳақидаги субъектив ҳиссиёт маълум
қилинади.
Матн коммуникатив бирлик сифатида, воқеликдаги ҳодисалар ҳақида хабар
бериб, ишончлилик ва қатъийликнинг модал мазмун доирасида мослашувини тақозо
этади. Шунингдек, матн таркибига эҳтимоллик маъносини ифодаловчи
тузилмаларнинг киритилиши ахборот ишончлилик даражасининг янада кучлироқ
белгиланишини таъминлаб, матн модаллик майдонини янада кенгайтиради. Бундан
ташқари, модаллик мазмуни миқёси ҳамда шу миқёсни таъминловчи ифода
29
Миртожиев М., Маҳмудов Н. Тил ва маданият. -Тошкент: Ўқитувчи, 1992. -Б.92.
30
Krause M. Epistemische Modalitat: Zut Interaktion lexikalischеr und prosodischer Marker. -Weisbaden:
Harrassowitz, 2007. -250 s. Ушбу ишга тақриз: Петрова М.А. «Вопросы языкознания» журнали, 2008. -
№5. -Б.149-154.
27
воситаларининг ўзаро бирикиши ҳам матн пресуппозицияси таъсирида аниқланади.
Ушбу турдаги пресуппозиция сўзловчининг воқелик ҳодисалари ҳақидаги маълумоти,
ахборотга эга бўлиш даражаси билан боғлиқ. Сўзловчининг баён қилинаётган воқеа-
ҳодисадан хабардорлик даражасига нисбатан мулоқот предмети борасидаги ҳукмлар
қатъий, ишончли, эҳтимолли, тахминий бўлиши мумкин. Бунинг натижасида
дискурснинг бир турдан иккинчисига кўчиб туриши ва эпистемик модаллик миқёси
ҳамда даражасининг ҳам ўзгариб бориши кузатилади.
Эпистемик модаллик майдонида қатъийлик мазмуни ҳам алоҳида ўрин
эгаллайди. Бунда сўзловчи фикр-мулоҳазасида унинг маълум қилинаётган ахборотга
ҳеч қандай шубҳасиз ишониши қатъий таъкидланади:
Модомики, ҳар бир нафас учун
шукрона вожиб экан, Тангри таоло ато этган истеъдод, қобилиятнинг шукрини
бажо келтириш ҳам фарз, ҳам қарз эканига шубҳа йўқ.
(Н.Абдулҳаким, «Огаҳийнинг
огоҳлик сири», «Тафаккур», 2009. №2)
Эпистемик билим даражаси кўп поғонали бўлиб, унинг ҳар бир поғонасида
маълум бир модаллик маъноси ўз ифодасини топади. Аммо ушбу поғоналар ўртасига
кескин чегара қўйиш қийин масала. Тафаккур жараёни босқичларининг узвийлигини
акс эттирувчи эпистемик фаолиятнинг барча поғоналари ўзаро муносабатда. Бу эса
модаллик маъноларининг умумий майдон доирасида ўзаро кесишувини тақозо этади.
Жумладан, эпистемик модаллик майдонида ишончлилик маъноси мумкинлик ёки
зарурият маънолари билан ёнма-ён ифодаланиши одатий ҳолдир. Масалан:
Ҳар
қандай сиёсий кураш нафақат ҳуқуқий, балки жамиятда умумэътироф этилган
одоб-ахлоқ меъёрлари асосида ўтказилиши зарур. Сайловларда турли даражадаги
депутатликка номзод бўлган кишилар ҳамиша ўз хулқ-атвори фуқароларнинг
сайловларга муносабатини шакллантирувчи муҳим омил ва жамият сиёсий
маданияти кўзгуси эканини эсда тутиш лозим.
(Ш.Умарова, «Ватан равнақи йўлида»,
«Тафаккур», 2009. №2.)
Деонтик (юнонча: «шарт», «зарур») модаллик сўзловчининг хоҳиш-истаги ва
ҳаракатни бажариш зарурийлигининг ифодаланишини акс эттиради
31
.
Матнда деонтик модаллик муаллиф ва реципиентнинг воқеликнинг матн
мазмунида акс этиши доирасида ҳосил бўладиган муносабати натижасидир.
Маълумки, ушбу муносабат мулоқот интенциясини (мақсадини) режалаштириш учун
асос бўлади. Интенция бевосита муаллифнинг истаги бўлиши билан бир қаторда
(Сен
йиғилишда албатта иштирок этишинг керак
), бошқалар хоҳишининг маълум
қилиниши бўлиши ҳам мумкин (
Сенинг йиғилишда иштирок этишинг талаб
қилинади
).
Одатда, кўрсатма бериш, йўл-йўриқ кўрсатиш оддий буйруқ шаклини
олмасдан, балки асосли хоҳиш-истакнинг лисоний воқеланишини акс эттиради.
Мисол тариқасида Амир Темурнинг ҳар қандай давлатчиликда муҳим жиҳат
ҳисобланган вазир тутиш тузугини олайлик:
Наслию зоти ёмон, ҳасадчи, гина-кек
сақловчи, қора кўнгилли кишиларга зинҳор вазирлик лавозими берилмасин. Доно вазир
шулдирки, ўрнига қараб, гоҳ қаттиққўл, гоҳ мулойимлик билан иш юритади. Бунда
вазир ортиқча қаттиққўллик қилмайди, кўп мулойимлик билан юмшаб ҳам кетмайди.
Агар кўп мулойимлик қилса, дунёталаб таъмагир одамлар уни ютиб юборадилар.
(Темур тузуклари. -Тошкент. 1996. 74-б.)
31
Цейтлин С.Н. Необходимость. В кн.: Теория функциональной грамматики. Темпоральность.
Модальность. -Ленинград: Наука, 1990. -С.132.
28
Берилаётган йўл-йўриқнинг бундай изоҳланиши матнда ифодаланаётган
ахборотнинг фактуал ёки объектив хусусиятга эга бўлишидан далолатдир. Зеро,
воқеликда кечаётган ёки кечадиган ҳодисалар ҳақидаги бевосита ахборот аниқ
фактларга асосланади ҳамда ушбу ахборот ҳамиша лисоний воқеланади. Соҳибқирон,
вазир танлови ҳақида кўрсатма берар экан, унинг доно сифатларини инобатга олиш
лозимлигини уқтиради ва бу билан яна бир карра ҳукм ва қарорлар ҳаётий далилларга
асосланиши муҳим эканлигини таъкидлайди:
Менинг эшитишимча, деб давом этади
у, -Низом ул-мулкнинг ёмон қилмишлари кам бўлиб, хайрли ишлари кўпроқ эди. У
ҳажга бормоқчи бўлиб юрган вақтида авлиёлардан бири унга дейди: «Маликшоҳ
давлатининг хизматида бўлиб, амалга ошираётган хайрли ишларинг ва Тангри
таолонинг бандаларига етказиб турган ёрдаминг ҳаж қилиш билан баробардир».
Юқорида келтирилган мисоллар деонтик модаллик мўлжалининг расмий
қонуниятлар, давлатчиликка хос меъёрларга асосланган вазиятларда юзага келиш
намуналаридир. Бундан ташқари, ҳар бир жамият ва жамоага оид маънавий
қадриятлар, этик нормалар мажмуалари мавжудки, уларга амал қилишга ундаш
истаги, зарурияти ҳам деонтик модаллик мўлжали вазиятларини туғдиради ҳамда
ушбу вазиятлар матн фаолиятида турлича ифода топадилар. Ана шундай
вазиятлардан бири панд-ўгит вазиятидир.
Ниҳоят, бобнинг охирги қисмида (2.7.
«Аксиологик модалликнинг матнда
воқеланиши»
) баҳолаш фаолиятининг матн мазмунига таъсири ўрганилади.
Баҳонинг ижобий, салбий ва бетараф турлари фарқланиб, уларнинг матн субъектив
модаллик майдонида тутган ўринлари аниқланади.
Баҳолаш воқеликни идрок этишнинг муҳим босқичидир. У воқеликдаги
предметлар, ҳодисалар ҳақида мантиқий тушунча - концептнинг яратилиш жараёнида
фаоллашадиган нутқий-мантиқий ҳаракатдир ва шу ҳаракат ниҳоясида туғиладиган
мазмундир. Мантиқшунослар баҳолаш ҳаракатини
ҳиссий
(баҳоловчининг субъектив
ҳиссиёти, идрокига асосланган),
меъёрий
(маълум намуна, нусха, қолипга асосланган)
ва
амалий-утилитар
(бирор манфаатни кўзлаб берилаётган баҳо) каби турларга
ажратадилар. Шунингдек, тилшунослар баҳонинг эмоционал ва рационал (оқилона,
ақл-идрокка асосланган) турлари ҳам мавжуд, деб ҳисоблашади. Зеро, «нутқ
жараёнидаги ҳис-туйғулари ва ички кечинмаси шахснинг хусусий муносабати
сифатида шаклланади... Хусусий эмоционал муносабат, албатта, матн муаллифининг
руҳий ҳолатидан келиб чиқади ва бевосита матн мазмунидан англашилиб туради»
32
.
Сўзсиз, билиш фаолияти турли йўсинда кечади ва шунга нисбатан унинг ҳар
хил кўринишлари ва усуллари мавжудлиги кузатилади. Бинобарин, илмий билиш
билишнинг бошқа турларидан фарқ қилиб, ушбу турдаги фаолиятда билиш объекти
ва предмети фарқланади. Бунда илмий билиш объекти воқеликнинг маълум бир
бўлаги бўлса, унинг предмети ушбу воқелик бўлагининг бирор кўринишда намоён
бўлишини таъминловчи белги-хусусиятларидир. Демак, илмий тадқиқ предмети
тадқиқотчи томонидан белгиланади. Илмий билиш фаолияти қанчалик рационалликка
йўғрилмасин, барибир, субъектив идрокдан холи бўлмайди. Шундай қилиб, субъект
билиш фаолияти тизимида марказий ўринни эгаллайди, воқелик идроки инсоннинг
фаоллигисиз кечмайди. Аммо ушбу фаоллик доирасида юзага келадиган ҳиссиёт ва
оқилоналик муносабатининг қай даражада намоён бўлиш масаласи ҳануз
мунозаралидир. Айрим руҳшунослар (баъзан тилшунослар ҳам) ҳиссий идрок ҳамда
32
Ҳакимов М.Х. Ўзбек тилида матннинг прагматик талқини: Филол. фан. док. …диссертацияси. -
Тошкент. 2001. -Б.34-35.
29
эмоционал баҳони билиш объектининг инсон онгидаги тасвирининг илк босқичи
билан боғлайдилар. Натижада, эмоция баҳонинг мантиқдан олдинги, оқилона идрокка
замин тайёрловчи кўриниши сифатида қаралади, «зеро, инсоннинг ҳар бир фаолияти
унинг ҳиссиётлари орқали амалга ошади»
33
.
Айтиш жоизки, баҳо мазмунида эмоция ва оқилоналик ўзаро алоқада, аммо
уларнинг муносабати турли кўринишда ва турлича кечади. Бу муносабатларнинг
шаклланиши асосан матн муаллифининг, нутқий фаолиятни ижро этувчи шахснинг
кўзлаётган прагматик мақсади билан боғлиқ. Баҳолаш мазмунидаги нутқий
ҳаракатларнинг баъзиларида эмоция дастлабки ўринга чиқади ва шунга мувофиқ
даражада лисоний ифодага эга бўлади:
Орадан бир неча ой ўтгач, Элйиғмиш ўғлон ёз
пайтида Сарой Беркедан хушхабар билан қайтди. Юсуф сўфининг Хоразм ҳокими
бўлгани ҳақида хон ёрлиқ юборади. Бироқ Элйиғмиш ўғлон ёрлиқни беришдан олдин
Юсуф сўфининг Олтин Ўрда вакилидан бемаслаҳат Темур билан сулҳ тузганини
эшитиб, ғазаби келди.
«Ўзбекхоннинг невараси бўлган хонзодани Олтин Ўрданинг душмани саналган
Темурнинг ўғлига келин қилиб узатишга ким рухсат берди?! Бу ўзбошимчалик учун
Юсуф сўфининг боши кетади! Ана унинг иниси Сулаймон сўфи акасининг ҳокимлик
лавозими бўшаса, эгаллайман деб тайёр турибди. Агар Юсуф сўфи бу қилган
хатоларини дарҳол тузатмаса, хон ёрлиғи Сулаймон сўфи номига ёзилади. Буни
қилиш хонлар авлодидан бўлган Элйиғмиш ўғлоннинг қўлидан келади!»
(П.Қодиров,
«Амир Темур сиймоси»)
Баҳонинг турларини фарқлашда объектнинг баҳоловчи шахс учун қай даражада
муҳим, аҳамиятлилиги муҳим ўрин тутади. Бундай муҳимлик, одатда, прагматик
хусусиятга эга бўлиб, у қадр-қиймат ва бирор меъёрга асосланади. Охирги турдаги
баҳони параметрик ёки меъёрий баҳо сифатида таърифлаш қабул қилинган. Шуни
қайд этиш лозимки, параметрик мазмун баҳолаш хусусиятини (маъносини) олиши
учун аниқ бир миқдор ёки сифат бирор меъёрга нисбатан белгиланиши лозим ва бу
меъёр баҳоловчи субъектнинг талаби ёки истаги даражасида бўлиши керак.
Ҳодисаларни бу турда билиш ва баҳолаш жараёнининг нутқий фаолият
матнида воқеланиши ўзига хос кўринишларга эга. Аксиологик баҳо берилаётганда,
одатда, белгиланган норма ижобий баҳоланиб, салбий баҳога қарама-қарши
қўйилади. Бундай мантиқий қарама-қаршилик, ўз навбатида, матнда ўз лисоний
ифодасини топади ва ўзига хос антитеза қаторлари ҳосил бўлади:
-Йўқ, йўқ, синглим,
-ялинди Раҳим Саидов. -Ўтинаман, ҳозир улаб беринг. Жуда ҳам зарур!
- Ҳамманинг ҳам гапи зарур, - хотиржамлик билан жавоб қилди телефончи
қиз. -Бўлмаса ким кечаси телефон қилади?
- Сиз мени эшитинг, синглим! – йиғлагудек бўлди Раҳим Саидов. – гап одам
устида кетяпти! Одам йўқолди. Эшитяпсизми, одам!
- Кутинг, - трубка банд бўлиб қолди.
(Ў.Умарбеков, «Ёз ёмғири»)
Аксиологик модаллик - яхлит матн майдонида вужудга келадиган ҳодиса.
Ҳатто луғавий маъносида баҳо семаси мавжуд бўлган бирликлар ҳам матн таркибида
бутунлай қарама-қарши мазмун касб этиши мумкин. Бу эса баҳолашнинг мураккаб,
маъно бўлакларининг матн яхлитлигида диалектик муносабатларга киришиши
натижасида юзага келувчи фаолият эканлигидан дарак беради.
33
Мамажонов А., Ибрагимова Э. Киноя – субъектив муносабат ифодалаш усулларидан бири. //Ўзбек
тили ва адабиёти. -Тошкент, 2000. - №4. -Б.15.
30
Қиёсланг:
1.
Эри қандайдир журнал варақларди. У худди ўз умрини
варақлаётгандай, журнални имиллаб-эринчоқлик ва ҳафсаласизлик билан варақларди.
(Н.Эшонқул, «Очилмаган эшик»)
2.
Келинчак қандайдир журнал варақлай туриб
...кўпгина сўзларга тушунмаса ҳам қизиқиб ўқиб чиқди.
(Н.Эшонқул, «Очилмаган
эшик»)
Келтирилган матн парчаларида муаллиф келинчакка нисбатан
варақларди
лексемасини ҳамда унга бирикиб келган бошқа нутқий тузилмаларни ҳам қандайдир
эҳтиром билан қўллагани сезилиб туради, унинг эрига нисбатан қўлланган
варақларди
лексемасини, аксинча,
имиллаб-эринчоқлик ва ҳафсаласизлик билан
нутқий тузилмалари билан бирга қўллайдики, бу нутқий тузилмалар ўз-ўзидан
қаҳрамоннинг атрофдагиларга, воқеликка бефарқлигини, қалби совуқ, тунд шахс
эканлигини таъкидлаш вазифасини ўтайди. Аксиологик модалликнинг бу тахлит
ҳосил бўлиши бадиий асар лингвопоэтик вазифасининг, унинг ботиний экспрессив
имкониятларининг актуаллашувидир.
Аксиологик модалликнинг матннинг умумий ғоясига, муаллифнинг прагматик
мақсадига мос ҳолда юзага келиши публицистик услубга хос бўлиб, у айниқса, эссе
жанридаги асарлар матнида яққол намоён бўлади. Зотан, бу жанрда ижод қилаётган
муаллифлар воқеликка бўлган субъектив муносабатларини очиқ-ойдин, самимият
билан, ўз нуқтаи назари орқали баён этади. Эссе матнида қаҳрамон қилиб олинган
шахс ҳақидаги хотираларнинг таъсирчанлиги кучли бўлади ва бу мақсадга
интилаётган муаллиф ўз қаҳрамонларига, воқеликка одилона баҳо беришнинг турли
усул ва воситаларини қидиради. Шу маънода Озод Шарафиддиновнинг ўз устози,
шўро ҳукумати қирғинбаротига учраган олим Турсун Иброҳимов ҳақида битган
«Тилшуноснинг тилсимли қисмати» ҳамда Абдулла Ориповнинг устоз Озод
Шарафиддиновни хотирлаб ёзган «Маънавий жасорат соҳиби» каби эсселари таҳлил
этилди.
Диссертациянинг учинчи боби
«Темпораллик категорияси ва матн
коммуникатив мазмуни»
деб номланиб, унда бадиий матн мазмуни шаклланишида
темпораллик маъносининг тутган ўрни, унинг асар умумий ғояси, композицион
тузилиши билан боғлиқ ҳолда намоён бўлишига оид масалалар муҳокама қилинди. Бу
бобда грамматик замон ва бадиий замоннинг формал-мазмуний фарқи асосланиб,
уларнинг матн таркибида, унинг темпорал майдонини ҳосил қилиш шароитида ўзаро
муносабатда бўлиш ҳолатлари ўрганилди. Замон категорияларининг матн таркибида
нафақат вақт маъносини ифодалаши, балки турли маъно нозикликларини ва эстетик
мазмунни ифодалаш билан боғлиқ хусусиятларга ҳам эга эканлиги таҳлил этилди.
Бобнинг биринчи қисми (3.1.)
«Матннинг темпораллик майдони»
деб
номланади. Замон ва макон ҳар қандай ижтимоий-маданий тузилма учун муҳим
бўлган концептлардир
34
. Бири иккинчисини тақозо этадиган ушбу концептларнинг
бир-биридан фарқи шундаки, макон – уч ўлчовли ҳодиса бўлса, замоннинг ўлчови
ягонадир: у ўтган даврни орқага қолдириб, келажак сари ҳаракат қилади. Макон бир
пайтда мавжуд бўлган объектларнинг жойлашиш тартибидир, замон эса бирин-кетин
содир бўлаётган ҳодисаларнинг кетма-кетлигидир. Ўзбек тилшунослигининг энг
йирик вакилларидан бири Айюб Ғуломов таъкидлаганидек: «…ҳар бир ҳаракат,
табиий, замон маъноси билан боғланган бўлади: ҳаракат билан субъект орасидаги
34
Маслова В.А. Введение в когнитивную лингвистику. -Москва: Флинта-Наука, 2006. -С.77;
Муҳамедова С. Когнитив лингвистика: вужудга келиши, асосий тушунчалари ва йÿналишлари
//Систем-структур тилшунослик муаммолари. -Самарқанд, 2010. -Б.191.
31
муносабат замон-вақт билан алоқадор. Вақт билан бўлган бу боғланиш феълнинг
замон категорияси орқали ифодаланади»
35
.
Ўзбек тилшунослигида грамматик замон категориясига хос шакллар тизимли
равишда батафсил ўрганилган ҳамда уларнинг контекст билан боғлиқ маънолари
аниқланиб, маълум турларга ажралиш хусусиятлари батафсил тадқиқ этилган
36
.
Шунинг билан биргаликда, замон категориясининг матн таркиб топишида тутган
ўрни, унинг коммуникатив-прагматик мазмуни ифодасида бажарадиган вазифалари
тадқиқига ҳозирча етарли эътибор қаратилмаётганлиги ҳам маълум.
Матн мазмуни ва мундарижавий тузилишини таҳлил этиш муаммоси, сўзсиз,
матн мазмунида темпораллик ёки замон категориясининг тутган ўрнини аниқлаш
масаласини ҳам муҳокама этишни талаб қилади. Тадқиқотчилар аллақачон бу
масалага эътибор қаратишиб, темпорал яхлитликнинг матн тузилишининг муҳим
кўрсаткичларидан бири эканлигини қайд этишган
37
. Аммо матннинг темпорал
структурасига оид маълумотлар ҳозирча кам миқдорда
38
ва улар матн мазмуний
мундарижасининг шаклланишида замон кўрсаткичларининг ўрни ҳақида тўлиқ фикр-
хулосага келиш учун етарли эмас. Бу муаммони ҳал қилиш учун дастлаб грамматик
тизим ҳодисаларидан бири сифатида қаралиб келинаётган замон категориясининг
матн мазмуний тузилишидаги моҳиятини аниқлаш лозим бўлса, кейинги ўринда
ушбу категориянинг турли коммуникатив мақсадларни кўзлайдиган нутқий
тузилмалар таркибида намоён бўладиган хусусиятларини ўрганиш талаб этилади.
Зеро, турли вазифавий услубларга, жанрларга оид матнларда темпораллик мазмунини
ифодалаш имконияти турлича бўлиб, улар орасидаги фарқ матн мазмунидан
англашилиб туради. Тилнинг номинатив ва семантик аспектларида муҳим ўринга эга
бўлган темпораллик категорияси
39
бадиий матнларда муҳим стилистик,
коммуникатив, прагматик вазифаларни бажаради. Бадиий матнларда темпораллик
асарни яратишдан кўзланган коммуникатив-экспрессив мазмунни шакллантириш,
бадиий образлиликни таъминлаш учун хизмат қилади. Темпораллик мазкур
услубдаги матнларнинг лисоний ва бадиий яхлитлигини, уларнинг ахборот етказиш
қобилиятини таъминловчи воситалардандир. Айни пайтда, матнга хос ушбу категория
матн қисмлари ва уларнинг таркибий бирлиги бўлган гап структурасини
шакллантириш вазифасини ҳам ўтайди. Аммо бадиий матнга хос бўлган темпораллик
ҳодисасининг моҳияти гап тузилиши сатҳида намоён бўладиган замон категорияси
моҳияти ва мақомидан ўзига хос хусусиятлари ва бошқа кўп жиҳатлар билан фарқ
қилади.
35
Айюб Ғуломовнинг илмий мероси (электрон версия). 2-китоб. -Тошкент. 2006. -Б.51.
36
Сулаймонов А., Ҳожиев А., Жўраева Ж. Феъл замонлари. -Тошкент. 1962. -167 б; Айюб
Ғуломовнинг илмий мероси (электрон версия). 2-китоб. -Тошкент. 2006. -Б.51-71; Ҳожиев А. Феъл //
Ўзбек тили грамматикаси. Морфология. -Тошкент: Фан, 1975.; Коклянова А.А. Категория времени в
современном узбекском языке. -Москва: Издательство АКСССР, 1963. -122 с; Сайфуллаева Р.,
Менглиев Б., Боқиева Г., Қурбонова М., Юнусова З., Абузалова М. Ҳозирги ўзбек тили. -Тошкент.
2007. -379 б.
37
Тураева З.Я. Категория времени. Время грамматическое и время художественное. -Москва. 1979. -
219 с.; Москальская О.И. Грамматика текста. -Москва: Высшая школа, 1981. -С.183.
38
Ҳакимова М.К. Ўзбек тилида вақт маъноли луғавий бирликлар ва уларнинг матн шакллантириш
имкониятлари: Филол. фан. номз. …диссертацияси. -Фарғона. 2004. -151 б.; Кунанбаева С.С.
Темпоральные отношения в казахском художественном тексте: Автореф. дисс. …докт. филол. наук. -
Алма Ата, 1991. -43 с.
39
Искандарова Ш. Тил системасига майдон асосида ёндашув. -Тошкент: Фан, 2007. -Б.121.
32
Грамматик бирликларнинг категориал хусусиятлари уларнинг нутқий мулоқот
жараёнида, маълум матнлар таркибида қўлланишида ўз аҳамиятини йўқотмаслиги
аниқ. Аммо замон категорияси маъно хусусиятларини фақатгина замон шакллари
парадигматикаси билан боғлаш ушбу категория мақомини тор маънода белгилаш ва
унинг функционал-семантик моҳиятини чегаралаб қўйишга олиб келиши мумкин.
Замон категориясига хос барча маъно ва вазифавий белгиларни ягона бир бутунлик
кўринишида тасаввур этиш учун ушбу категориянинг синтагматик босқичдаги
тадқиқи билан шуғулланиш зарур
40
. Бироқ синтагматика ҳақида гапирилганда, тил
бирликларининг фақат гап тузилишидаги ўзаро муносабатларини назарда тутмасдан,
уларнинг матнда қўлланиш шарт-шароитлари ва шу шароитда юзага келадиган
мазмун-шакл муносабатларини ҳам эътиборга олиш муҳимдир. Ё.Тожиев тўғри
таъкидлаганидек: «…тилшуносликда ё мазмунга, ё шаклга қараб иш тутиб бўлмайди.
Қайси бир томонга эътибор кучайиб кетса, бир ёқламалик ва жиддий хатога йўл
қўйилади. Мазмунни шаклдан ажратиб бўлмайди»
41
. Туб маънодаги синтагматик
муносабатлар маълум контекстда, матнда намоён бўлади.
Темпораллик маъносининг нутқ моментига нисбатан мўлжал олиши замон
дейксисининг асосий кўрсаткичларидан бири, шунингдек, ушбу мўлжалнинг турли
шароитларда турли тарзда кечишини ҳам унутмаслик лозим. Темпоралликни
ифодаловчи воситаларни қўллашда сўзловчи, албатта, маълум коммуникатив
мақсадни кўзлайди ва шу мақсадни амалга ошириш жараёнида у шаклланаётган
мазмунни аниқ нутқий вазиятга мослаштириш, муқобиллаштиришга ҳаракат қилади.
Грамматик ва объектив замон муносабатларининг матн мазмуний таркибида
ифодаланиши ҳақида батафсил тўхталадиган бўлсак, дастлабки ўринда объектив вақт
оралиғи ҳақидаги маълумотни ифодалашнинг эксплицит (зоҳирий) ва имплицит
(яширин) усуллари мавжудлигини таъкидлаш лозим. Биринчи ҳолатда, бадиий
асарда (масалан, ҳикоя жанрига мансуб асарда) маълум қилинаётган ахборот
заминида реал воқеалар ётади, шу сабабли у аниқ чегарага эга бўлган вақт кесими
кўрсаткичига эга. Ушбу турдаги матнларда саналар эслатилади. Лекин объектив
замон бадиий матнда асосан имплицит характерда мавжуд бўлади. Бинобарин, ёзувчи
ўз ҳикоясига
«Лола сайли», «Ёз оқшоми», «Тун панжаралари», «Таътилда», «Ялпиз
ҳиди»
(Н.Эшонқул)
, «Куз ҳавоси», «Ёз ёмғири»
(Ў.Умарбеков) сарлавҳаларини
танлаганда, биз воқелик маълум даврда кечганлиги ҳақида тасаввурга (мавҳум
бўлса-да) эга бўламиз. Темпоралликнинг бундай усулда ифодаланишини
«Аёл
қиёфасидаги ажал»
(Зулфия Қуролбой қизи)
, «Қайтар дунё», «Бемор (Осмон йироқ,
ер қаттиқ)», «Ўғри (Отнинг ўлими - итнинг байрами)», «Тўйда аза (Зўри беҳуда миён
мешиканад)»
(А.Қаҳҳор) каби сарлавҳа ва тагсарлавҳалар мисолида ҳам кўрамиз.
Ушбу ҳолатларда интертекстуал муносабатлар матн мазмунининг шаклланишида
муҳим роль ўйнайди ва қандай воқеа ҳақида сўз боришига ўқувчини олдиндан
тайёрлайди.
Тил тизимида мавжуд бўлган дейктик марказ ва объектив нутқ лаҳзаси ўзаро
боғлиқ, чунки ушбу марказ аслида нутқий мулоқот жараёнида нутқ моментига
40
М.И. Расулованинг фикрича, лисоний категорияларнинг моҳиятини билиш учун уларнинг тил
тизимининг барча ҳудудларида намоён бÿладиган функционал ва семантик хусусиятларини аниқлаш
талаб қилинади. Қаранг: Расулова М.И. Основы лексической категоризации в лингвистике. -Тошкент:
Фан, 2005. -С.38.
41
Тожиев Ё. Ўзбек тилида гап ва гап бўлакларининг мақоми масаласига доир //Ўзбек тили ва
адабиёти. -Тошкент, 2005. -№4. -Б.50.
33
нисбатан юзага келадиган муносабатларнинг умумлаштирилиши, идрок этилиши ва
лисоний воқеланиши натижасидир. Худди шунинг учун ҳам темпораллик категорияси
таҳлилида нутқ моментига нисбатан ҳосил бўладиган муносабатларнинг мураккаб
кўриниш олишини, уларнинг турли вазиятларда, турли воситалар асосида намоён
бўлишини эътиборга олмасликнинг иложи йўқ. А.В.Бондарко нутқ моментига
нисбатан бўлган мўлжални бевосита ва билвосита турларга ажратишни таклиф
қилади
42
. Нутқий вазият бевосита ҳолатда бўлса, мулоқот коммуникантларнинг фаол
иштирокида кечади ва бунда замон дейксисининг таянч нуқтаси «мен-ҳозир-шу ерда»
бўлиши шарт. Зеро, нутқий ҳаракат маълум субъектнинг («мен») маълум макондаги
(«шу ерда») фаолияти натижасидир ва бу ҳаракатнинг содир бўлиш даври нутқий
фаолият бажарилаётган лаҳзага («ҳозир») нисбатан белгиланади. Нутқий фаолият
лаҳзаси эса объектив замон (вақт)нинг сўзловчи гапи, сўзи (нутқи) тўғри келган
бўлагидир
43
. Лекин замон дейксиси тизими бирликлари ўртасидаги муносабатлар
мураккаб тус олганда, ҳаракатнинг нутқ лаҳзасига муносабати фаол кўринишга эга
бўлмайди
44
. Замон дейксиси мўлжалининг бундай икки хил тус олиш ҳолатлари
бадиий матнда яққол намоён бўлади.
Бобнинг иккинчи параграфи (3.2.)
«Ўтган замон ва унинг бадиий матн
мазмунидаги ўрни»
деб номланади.
Маълумки, ўтган замон шакли бажарилаётган ҳаракатларнинг хронологик
кетма-кетлиги, давомийлигини ифодалаш вазифасини ўтайди. Аммо бундай
хронологик кетма-кетлик матн таркибида турли кўринишларда кечиши мумкин:
1.
Воқеа, ҳаракатнинг бир текис, бирин-кетин содир бўлиши. Бу турдаги
матнларда вақт оралиғи кўрсаткичи мавжуд бўлиши мумкин. Буни, масалан, йил
ойлари, фаслларининг алмашиши ва бошқа даврий кўрсаткичларнинг ўзгаришида
кўрамиз. Бунга мисол сифатида Назар Эшонқулнинг «Ялпиз ҳиди» ҳикоясидаги
воқеа-ҳодисаларнинг баён этилиш тартибини келтириш мумкин. Ҳикоя матнида
муаллиф асар қаҳрамони Самандар, унинг ҳаёти, руҳий ҳолатларини ёритиш
жараёнида битта ҳикояни «Саратон», «Хазонрез» ва «Баҳор гуллари» каби уч бўлимга
ажратади ва ҳар бир бўлимга мувофиқ тарзда тасвирий ва таъсирий воситаларни
қўллайди.
2.
Воқеа, ҳаракатнинг нотекис, узуқ-юлуқ содир бўлиши. Ўқувчида ҳаракат
давомийлигининг тўлиқ тасаввури матнда вақт оралиғи кесимларини ифодаловчи
лексик-грамматик воситаларнинг мавжудлиги билан ҳосил бўлади.
3. Воқеалар кечимининг икки кўринишдаги (жуфт) хронологияси. Бунда ҳикоя
матнида темпораллик икки замон қобиғидан иборат ва уларнинг ҳар бирида воқеалар
икки хронологик кўринишда содир бўлади. Темпоралликнинг бундай кўринишда
намоён бўлишининг сабаби асар матнида асосий мавзудан олдинги (асосий воқеадан
олдин кечган) воқеаларнинг муаллиф ёки персонажлар томонидан эсга олинишидир.
Бу турдаги иккиланма темпораллик структураси асосан муаллиф репликаси ва
изоҳларида юзага келади. Бадиий тасвирда ҳозирги замонга нисбатан ўтган замонга
кўпроқ мурожаат қилинишининг турли сабаблари мавжуд. Улардан энг асосийси
ушбу замонлар воситасида ифодаланаётган вақт оралиғининг меъёридаги фарқдир.
Маълумки, ҳозирги замон – қисқа муддатли вақт, ўтган замон эса – узоқ давом этган
42
Бондарко А.В. Темпоральность. В кн.: Теория функциональной грамматики. Темпоральность.
Модальность. -Ленинград: Наука, 1990. -С.8.
43
Ҳожиев А. Феъл // Ўзбек тили грамматикаси. Морфология. -Тошкент: Фан, 1975. -Б.476.
44
Бондарко А.В. Кўрсатилган асар -Б.8.
34
вақт оралиғи, чунки ўтган замонда тасвирланаётган воқеаларнинг бошланиши билан
бир қаторда тугаллик ҳам бор. Шу сабабли воқеалар кетма-кетлиги, давомийлигини
баён қилишга интилаётган ёзувчи замонларнинг ўзаро боғланишини таъкидлаб,
воқеа-ҳодисаларнинг ҳозирги ҳолатини олдинги воқеалар кўринишида тасвирлашга
ҳаракат қилади. Натижада, тасвир (ҳикоя) вақти «бошдан кечирилган» даврдек қабул
қилинади:
Кейинги йилларда ўзидан норози бўла бошлаган эди. У ўз ҳаётидан
қониқмас, умрининг кун билан туннинг ўзгаришидай бир хил эканлиги уни тобора
ҳафсаласиз қилиб қўйган, тез-тез қишлоқ хотираларига берилиб кетарди. Хотирага
берилиш билан тезда гуп этиб ялпиз солинган шўрва ҳиди димоғига урилар ва
беихтиёр хаприқиб кетарди. Шунда бирдан юрагида ҳар хил туйғулар ғалаён қилиб
қолар, у ерда изнсиз довуллар бошланар, тўрт томони ҳам девор бўлган каталакдек
уйда юраги сиқилиб кетар ва секин боққа чиқарди.
(Н.Эшонқул, «Ялпиз ҳиди») Бу
ҳолат, бизнингча, матн муаллифининг ўзига хос тасвир ва баён услуби билан боғлиқ.
Фикримизча, ўзбек тилида ўтган замон шаклларининг ўзаро фарқи уларнинг
матнда бажарадиган вазифалари, яъни воқеалар кечишини баён қилиш ҳамда
тавсифлаши билан боғлиқдир. Ўтган замон давом феъли шакли орқали ҳануз давом
этаётган, тугалланмаган ҳаракат тавсифланаётганда, воқеа тавсифида ўтган ва
ҳозирги даврлар занжири ҳосил қилинади. Шу йўсинда ўтган замон шакли бадиий
матнда ҳозирги замоннинг синонимига айланади.
Бадиий матн темпорал тузилишининг яна бир хусусияти шундаки, унинг
таркибида иштирок этаётган замон кўрсаткичлари нафақат воқеалар содир
бўлишининг даврий (хронологик) кетма-кетлигини белгилайди, балки вақт
давомийлиги тартибининг бузилишини ҳам намоён қилади. Бундай бузилиш, одатда,
икки кўринишга эга. Асар муаллифи маълум бир воқеликни баён қилаётганда, ҳодиса
ва ҳаракатларнинг кетма-кет (айрим ҳолларда кичик тўхташлар, узилишлар билан)
содир бўлаётганлигини тасвирлаш билан чегараланиб қолмайди, баъзан «орқага
қайтиш», олдинги воқеаларни эслатиш ҳаракатида ҳам бўлади. Натижада, муаллиф
баёни ретроспектив (ўтмишга қайтиш) руҳ, мазмун касб этади. Масалан:
Беш йил
бўлди, хотини ҳам кўринмай қолди. Илгарилари у шаҳарда пайдо бўлиб қолар, сочлари
тўзғиган, бир қарашдаёқ телбалиги билиниб турадиган бу аёл ҳар куни эрталаб
Ҳожимурод ишга кетадиган пайтда эшиги олдида кутиб турарди. У кўриниши
билан, қўлини қиблага чўзиб, узоқ дуои бад қиларди:
- Худоё худованда, шу одам хонавайрон бўлсин! Шу эшикдан лопиллаб
тобутлар чиқсин! Эй худо, борлигинг рост бўлса, шу одамни бахтиқаро қил! Умри
хорликда, зорликда ўтсин, омин!
Ҳожимурод бу телбадан тезроқ қутулиш учун шошиб ўзини машинага урар,
шофёр ҳам мотори гуриллаб турган машинани ўқдек учириб олиб кетарди. Хотин
машина орқасидан тош отиб қоларди. Яна ўша этни жимирлатадиган қарғиш:
- Худоё худованда, шу одам хонавайрон бўлсин!
Шу топда Ҳожимуроднинг кўзига сочлари тўзғиган телба хотиннинг алам
тўла кўзлари кўриниб кетди.
(С.Аҳмад, «Жимжитлик»)
Муаллиф баёни гарчи ўтган замон шаклида бўлиб, у ўтган замонда бўлиб ўтган
ҳикояни баён этиш учун хизмат қилаётган бўлса-да, воқеа – ҳодисалар китобхон кўз
ўнгидан худди ҳозир содир бўлаётгандек ўта бошлайди. Китобхон мазкур парчани
бугун ёки эртага, умуман, қачон ўқишидан қатъи назар, ўтган замон шакллари
доимий ҳозирги замон маъносини ифодалаш учун хизмат қилаверади.
35
Ретроспектив чекиниш жараёнида ўтган воқеаларни хотирлаш ҳар доим ҳам
бир хилда кечмайди, чунки бир пайтда, ягона бир вақт оралиғида содир бўлган
воқеалар асар қаҳрамони хотирасида турлича талқин олиши мумкин. Воқелик
талқинидаги бундай нотекислик, албатта, инсон хотираси, унинг тафаккур имконияти
билан боғлиқ. Ўтган, ҳозирги, келаси замонларнинг тафаккурдаги, инсон онгидаги
ўзаро муносабатга киришуви воқеалар баёнидаги «тартибсизлик» натижасидир. Аммо
бу «тартибсизлик» онийдир, матн баёни билан танишаётган ўқувчининг ақлий
фаолияти (идроки) натижасида воқеалар қайтадан хронологик тартиб олади ва
уларнинг кетма-кетлигининг асл ҳолати тасаввур қилинади.
Маълумки, бадиий асар яратилишида икки асосий тамойил устуворлик қилади:
биринчидан, бадиий тасвир объектининг шартлилиги, тўқима, яъни хаёлийлиги бўлса,
иккинчидан, унда мавжуд бўлган воқеликнинг акс этишидир. Биринчисининг
устуворлигида ўтган замон шакли ҳақиқатдан ҳам реал ўтган замон воқелигини
тасвирлашдан кўра, кўпроқ вақт оралиғи (замон) доирасига кирмайдиган маълум
моҳиятга ишора қилади. Лекин шунга асосланиб, бу кўринишдаги ўтган замон
шаклини вақт тизимидан ташқи ҳодиса, деган фикрга келиш нотўғри. Эпик ўтган
замон ёки бошқа кўринишдаги шаклларнинг ўзгача маъно касб этишида функционал
кўчиш юзага келади ва бундай кўчиш замон шаклининг бошқа поғонадаги тузилма –
матн таркибида қўлланиши натижасида ҳосил бўлади.
Бироқ бадиий матнда денотатнинг аниқ эмаслиги, аниқ нутқ моментининг акс
этмаслиги ўтган замон шаклининг бадиий матн тузилишида ўз моҳияти ва маъносини
йўқотишидан дарак бермайди. Аксинча, замон категорияси ва замон шаклларининг
матн грамматикасида ўз ўрни бор. Матн таркибида ҳам ўзига хос грамматик
муносабатлар ҳосил бўлади ва ушбу муносабатлар заминида матн структураси ва
мазмуни шаклланади.
Бобнинг кейинги қисми (3.3.) «
Матн композицияси ва унда ҳозирги замон
маъноси»
деб номланади.
Композиция матн қисмларини ўзаро бириктириш йўли билан сюжет мазмунини
ўқувчига етказиш усулидир. Академик Иззат Султон фикрича, «асар композицияси,
даставвал, муаллифнинг тасвир этилаётган ҳаётий материалга муносабати билан
белгиланади, яъни композиция, биринчи навбатда, ғоявий-эстетик тушунчадир»
45
.
Бадиий матннинг композицияси негизида сюжет туради. Бадиий асар кўринишини
олиш учун «сюжет яна бир конкретлашув босқичидан ўтмоғи лозим, яъни у
композицион ва услубий баён қилиниши керак»
46
. Матн қисмлари бирикиши учун эса
мазмуний ва структуравий мослашишни таъминловчи лисоний категориялар матн
таркибида фаоллашиши лозим. Бунинг исботини биз Саид Аҳмаднинг «Жимжитлик»
романи матнининг темпорал тузилиши ва таркиби таҳлили мисолида кўрсатишга
ҳаракат қилдик.
Таҳлил қилинаётган асарнинг композиция тузилишини қисмларга ажратишда
икки тамойилга амал қиламиз. Биринчисида ҳикоя ичида ҳикоя услубига таянилади.
Бунда воқеалар баёни икки кўринишдаги замон тасвирига эга – сюжет билан боғлиқ
ҳозирги замон ва сюжетдан олдинги (унга боғлиқ бўлмаган даврни акс эттирувчи)
ўтган замон. Роман матни коммуникатив мазмунининг шаклланишида асосий «юк»
ушбу тасвирлардан биринчисининг зиммасига тушади.
45
Izzat Sulton. Adabiyot nazariyasi. -Toshkent: O`qituvchi, 2005. -B.124.
46
Реформатский А.А. Структура сюжета у Л.Толстого. В кн.: Лингвистика и поэтика. -Москва: Наука,
1987. -С.180.
36
Иккинчи тамойил эса вақт оралиғини бевосита бажарилаётган ҳаракатлар
(персонажлар мулоқоти, ҳаракатлари) даври ҳамда муаллиф баёни ва чекинишларини
акс эттирувчи даврлар фарқига асосланади. Кейинги кўринишдаги темпораллик
маъноси воқеалар тавсифи, улар ҳақида мулоҳаза юритиш ҳамда ретроспектив ва
проспектив чекиниш ҳолатларида юзага келади. Лекин муаллиф баёни матнида юзага
келадиган бу ҳолатларнинг асар умумий мавзуси ва унинг темпорал тузилишига
таъсир эта олиш хусусиятлари доим бир хилда бўлмайди. Шунга кўра ретроспектив
чекинишни «матннинг олдин хабар қилинган мазмуний ахборотга мурожаат қилишга
ундаш хусусияти»
47
сифатида эътироф этиш маъқул. Агарда ретроспекция (орқага
қайтиш) қаҳрамоннинг хотиралари тарзида бўлса, унда у мустақил ҳикоя кўринишини
олади ва баённинг замон майдонида мустақил қобиқлар ҳосил бўлиб, улар ёнма-ён
қаторларга жойлашади. Воқеалар даврийлигини аниқлаш учун лозим бўлган таянч
нуқтани З.А.Тураева «вектор ноли» деб атайди. Аммо бундай ўлчов нуқтаси
шартлидир ва унинг вазифаси бадиий матнда «инсон тафаккур фаолияти учун одат
бўлган ва тил тизимида мавжуд бўлган вақт оралиғига хос бўлган фарқларни
сақлашдир»
48
. Вақт мўлжали ўқининг маълум нуқтасидан ўрин олган «вектор ноли»
белгиси замон муносабатлари таркиби ва тузилишини аниқлашга ёрдам беради.
Таҳлил қилинаётган роман темпорал тузилишида «саноқ боши» нуқтаси айнан
шу бетараф ҳолатни кўрсатувчи белгидан бошланади. Бу - роман сюжет замонининг
бошланғич лаҳзаси бўлиб, худди шу пайтда асар қаҳрамони Толибжон Усмонов
қишлоқда қолган ўгай онаси ва синглисини, сўлим Етимқишлоқда ўтган беғам,
беташвиш болалик дамларини хотирлай бошлайди:
У ўйлаб-ўйлаб, олис қишлоғида
қолган ўгай синглисини эслади. Толибжон уни кўп йиллардан бери кўрмаган. Эри нима
иш қилади? Нечта боласи бор? Буни билмасди. Ҳар қалай ўзи туғилиб ўсган қишлоқ.
Болалигини эслатадиган гувала деворлар билан қуршалган ҳовлилар, тенгқурлари
билан бирга чўмилган жимжит сойлар, олисда садафдек чақнаб турган чўққилар, ям-
яшил ўтлоқлар кўнглига таскин берар-ку!
(С.Аҳмад, «Жимжитлик»)
Асар умумий мавзусининг ривожи худди шу лаҳзадан бошланади, содир
бўлаётган барча воқеалар шу эпизод атрофида бирикади. Матндаги ретроспектив
чекинишлар вақт мўлжали ўқининг ҳар қандай нуқтасидан ўрин олиши мумкин,
чунки персонажлар роман матнида ифодаланаётган вақт даврийлигининг ҳар қандай
пайтига мурожаат қилишлари (бошқача айтганда, у ёки бу пайтда содир бўлган ва
бўладиган воқеаларни хотирлаб қолишлари) мумкин. Бу ретроспектив парчаларнинг
вазифаси ва узатилаётган ахборотга қўшадиган ҳиссаси уларнинг ўқнинг қайси
қисмига жойлашиши билан боғлиқ. Улар ўқнинг иккинчи қисмидан ўрин олса, асар
умумий мавзусига хос темпораллик маъносига эга бўлади ва ўқувчига асар матнидан
унга аллақачон таниш бўлган воқеаларни эслатиш учун хизмат қилади. Бундай
турдаги чекиниш лавҳалари бирор бир янги маълумот бериш учун мўлжалланмайди:
улар фақатгина олдиндан маълум бўлган маълумотларни таъкидлаш вазифасини
ўтайдилар. Натижада сюжет тараққиётида секинлашиш, ҳатто қисман тўхтаб олиш
ҳолатлари юзага келади. Воқеалар мантиқий давомийлигидаги бундай узилишлар
матн мазмунида эмоционал силжиш юзага келишига сабаб бўлади. Масалан:
Нурмат
тоға ўжар, қайсар, жаҳлдор одам эди. Умуман, тоғликларнинг ўз ўжар қонунлари
бўлади. Харсанг тошлардан уй тиклайдилар. Ҳар баҳор селлар уйларини бузиб, вайрон
қилиб кетади. Лекин табиат қанча ўжар бўлмасин, улар қайсарлик билан яна кулба
47
Гальперин И.Р. Ретроспекция и проспекция в тексте // Филологические науки, 1980, № 5. -С.44.
48
Тураева З.Я. Ўша асар, -Б.47.
37
тиклайдилар. Бу ердаги эркинлик, кенглик кўнгилларга қанчалик эзгулик солмасин,
барибир улар ўжарлик одатларини ташлаёлмайдилар. Бутун умрлари тошлар,
селлар билан олишиб ўтади (наинки одамлар, ҳатто гиёҳлар, дарахтлар ҳам
қайсарлик билан табиатга ўчакишиб яшайдилар. Селлар дарахтларни илдизи билан
қўпориб ўнгирларга улоқтиради. Лекин бу қайсар дарахтлар илдизлари сувга тегиши
билан, селларга ўчакишиб, яна япроқ ёзаверадилар). Улар дўстликни муқаддас
тутадилар. Дўст учун, яхшилик учун жонларини ҳам аямайдилар. Аммо...
Аммо хиёнат ўртага тушса, жон-жонининг аллақаерида яшириниб ётган
ваҳший куч қалқиб юзага чиқади. Бу – тоғликлар удуми!
Нурмат тоға ҳам ана шундай ваҳший куч ихтиёрида эди. У ўжарлик қилиб,
алламаҳалгача йўл пойлаб ўтирди ...
(С.Аҳмад, «Жимжитлик»)
Ретроспектив чекиниш вақт мўлжали ўқининг олд қисмидан ўрин олганда эса,
тамоман ўзгача вазиятни кузатамиз. Бу қисмдаги чекиниш ахборот мавзусида рема
мазмунини олади, яъни унда шу пайтгача маълум бўлмаган янги маълумот хабари
мавжуд бўлади. Шу пайтгача маълум бўлмаган воқеалар баёни асосида умумий мавзу
ривожи таъминланади. Сюжет замонининг ҳаракатда бўлиши мавзу ва мазмун
ривожининг талабидир.
Биз таҳлил қилаётган матн парчасида ҳозирги замон шаклининг қўлланиши
орқали ифодаланаётган маънони доимий ҳозирги замон сифатида тавсифлаш
тарафдоримиз. Доимийлик инвариант маъно хусусиятига эга бўлиб, унинг таркибида
давомийлик, ҳаракатнинг ягоналиги ва ушбу ҳаракатнинг бирор бир аниқ вақт
оралиғига жойлашмаслигига ишора қилувчи семалар ажралади.
Юқорида биз бадиий матн таркибида «ҳикоя ичида ҳикоя» парчалари мавжуд
бўлиши ҳақида гапирган эдик. Ушбу услуб қўлланганда, матн темпорал структураси
ўзгача тус олиб, бевосита ҳаракат замони ва тасаввурдаги ҳаракат замони ўртасида
қандайдир узилиш, тафовут пайдо бўлгандек туюлади. Бунинг исботини биз асар
қаҳрамони Толибжоннинг ҳикоясида ҳозирги замон шаклларининг фаоллашуви
мисолида кўрамиз:
У онг билан, ақл билан севганди. Бу хил севгига мубтало бўлган
кишининг кўп армонлари дилида қолиб кетади. Умрда бир мартагина бериладиган
ишқ аталмиш туйғули, ҳиссиётли, ҳалигача таърифи кашф қилинмаган роҳат худди
бир тадбирдек ўтади-кетади. Буюк роҳатдан бенасиб бўлгани бир кун келиб юрак-
бағрини ўртайди. Ғижжак нолаларидек кўз ёшларига қоришиқ туйғу-ҳисларни бой
бериб қўйганидан фарёд уради.
(С.Аҳмад, «Жимжитлик»)
Келтирилган парча асар мавзуси доирасидан, бир оз бўлса-да, четда туради ва
умумий мазмун ривожига унчалик таъсир қилмайди. Демак, асар сюжетига оид
замон, воқеалар даврийлиги ҳам маълум даражада тўхтаб туради, унда узилиш пайдо
бўлгандек кўринади. Ҳозирги замон шаклининг келтирилган матн парчасида
ифодаланаётган маъносида «қисқа муддатлилик» семаси мавжуд.
Тил тизимида феъл шаклларига оид маъно оттенкаларининг кенг
ифодаланиши
49
ҳамда тўлиқсиз ва кўмакчи феълларнинг ҳар бири «ўзбек тилининг
яширин бойлиги» сифатида
50
алоҳида аспектуал вазифани бажариши қайд этилган.
Ўзбек тилига хос аспектология муаммолари анча батафсил ўрганилган
51
, лекин аспект
маъносининг матнда намоён бўлиши билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокамаси
тадқиқотчилар диққатини эндигина жалб эта бошлади.
49
Ҳожиев А. Тўлиқсиз феъл. -Тошкент: Фан, 1970. -Б.92.
50
Миртожиев М., Маҳмудов Н. Тил ва маданият. -Тошкент: Ўқитувчи, 1992. -Б.51-52.
51
Насилов Д.М. Проблемы тюркской аспектологии. Акциональность. -Ленинград:Наука, 1989.-208 с.
38
Ҳаракат бажарилишининг давомийлигига ишора қилувчи маънонинг
фаоллашуви маълум мулоқот муҳити, аниқ бир коммуникатив мазмун ифодалашга
йўналтирилган матн тузилиши билан узвий боғлиқ. Замон шакллари воситасида
ифодаланаётган маъноларнинг турли коннотатив бўлакларини («давомийлик», «қисқа
муддатлилик», «такрорийлик» каби) фарқлаш ниятида бўлган тилшунослар замон
семантикасини ҳаракат ва ҳолатнинг аниқлиги ва унинг маълум вақт оралиғида,
маълум даврда содир бўлиши ёки бўлмаслигига нисбатан тавсифлашга ҳаракат
қиладилар. Кўрсатилган белгилар мавжуд бўлганда, замон семантикасида «маконга
эга бўлиш хусусияти» мавжуд бўлса, ҳаракатнинг ноаниқлиги, одатийлиги,
доимийлиги унинг бирор бир аниқ вақт оралиғидан жой олмаслигидан дарак беради
52
.
Умуман, ҳозирги замон шаклларининг маъно хусусиятларини аниқлаш
бирмунча қийинчиликлар туғдиради. Ушбу шаклларнинг матн таркибида
қўлланишида замон даврийлигига хос маъноларнинг чегараси сийқалашади ва
муаллиф беихтиёр лексик воситаларга мурожаат қилишга мажбур бўлади. Ҳозирги
замоннинг маъно чегараланишига нисбатан бундай бефарқлиги натижасида унинг
матн таркибида умумлашган, такрорланаётган ҳодиса-воқеалар тасвири воситаси
вазифасини бажаришида яққол намоён бўлади. Ҳозирги замон шаклларининг маъно
ифодалашдаги бундай бефарқлиги уларнинг бадиий матнда ўтган замон шаклларига
нисбатан камроқ қўлланишида ҳам кўринади. Замон кўрсаткичи ва маъносининг
юқори даражада умумлашуви мақол, афоризм характеридаги ва умумий
қонуниятларни ифодаловчи ҳукм пропозициясига эга бўлган нутқий тузилмалар
матнида яққол кузатилади.
Бобнинг кейинги қисми
(3.4.)
«Матн коммуникатив мазмунида келаси
замон ифодаси»
деб номланиб,
у
нда келаси замон шаклининг прагматик
хусусиятлари, унинг матн умумтемпорал структурасини ҳосил қилишда бажарадиган
вазифаси ҳамда темпораллик семантикасини ифодалаш жараёнида бошқа лисоний
кўрсаткичлар, белгилар билан ўзаро «ҳамкорлик» имконияти таҳлил этилган.
Туркий тилларда ҳаракатнинг келаси замонда ифодаланишини тасвирлаётган
феъл шакллари гумон ёки шарт майлига хос мазмунни ҳам ифодалаши тилшунослар
томонидан эътироф этилган. Келажакда содир бўлиши кутилаётган воқеалар ҳақида
гапириб, биз уларнинг содир бўлишига муносабат (ишонч ёки гумон) билдирамиз.
Тадқиқотчилар айрим пайтларда худди шу модаллик маъносининг мавжудлиги
келаси замон мазмунидаги нутқий тузилмаларнинг матн таркибида ва нутқий мулоқот
вазиятларида қўлланиш доирасини чегаралайди, деган фикрни билдирадилар. Бу
фикрга муносабат билдириш учун ҳам ушбу замон маъносининг матн доирасида
фаоллашув ҳолатларини ўрганишга эҳтиёж туғилади.
Баён қилинаётган воқеа ва ҳаракатнинг келажакда содир бўлишига ишонч
қуйидагиларга асосланади: сўзловчи 1) ҳаракат субъекти (субъектлари)нинг ушбу
ҳаракатни бажариш билан боғлиқ нияти, мақсадидан хабардор; 2) воқеа
иштирокчиларининг (субъектларининг) келишуви ҳақидаги маълумотга эга; 3)
ҳаракат бажарилишини назарда тутувчи режа, жадвал, дастур кабиларни билади; 4)
ҳаракат бажарилиши, воқеанинг содир бўлиши шарт бўлган шароитлар билан
яқиндан таниш. Масалан:
I.
Сўзловчининг ишончи ҳаракат субъектининг ушбу ҳаракатни бажариш
ниятидан хабардорлигига асосланганда, нутқий тузилмалар дарак гап характерида
52
Бондарко А.В. Временная локализованность //Теория функциональной грамматики. Введение.
Аспектуальность. Временная локализованность. Таксис. -Ленинград: Наука, 1987. -С.218.
39
бўлади. Бўлажак ҳаракат ҳақида хабар берилаётганда, субъектнинг ниятини
таъкидлаш, ваъда бериш, унинг таклифини қабул қилиш каби коммуникатив
мақсадлар ифодаланади. Матн таркибида ушбу мазмундаги нутқий актлар қўшимча
маъно оттенкаларига эга бўлиши ҳам мумкин. Қиёсланг: 1)
Зуҳра жимжилоғи билан
енг учини кўтариб, соатига қаради. Уч минути кам ўн икки.
-Энди сиз кетаверинг, опа, - деди Ғапура, - синов тугаши билан Умидани ўзим
уйга обориб қўяман...
(С.Аҳмад, «Киприкда қолган тонг»);
2) -
Қаёққа борасан? – деди Ёрмат.
-Салим ака Искобилга жўнармиш. Вокзалга элтиб ташлайман...
-Жўна, бошқа юмушларни қил. Ман ўзим ҳайдайман, стансада юмушим ҳам
бор, - деди-да, Ёрмат ҳайдовчи ўрнига ўтириб олди.
(Ойбек, «Қутлуғ қон»)
Иккала парчада ҳам сўзловчининг бўлажак ҳаракатидан хабар берилмоқда ва,
айни пайтда, ушбу ҳаракатнинг содир бўлиши таъкидланмоқда. Аммо биринчи матн
парчасидан кўриниб турибдики, Ғапуранинг қарори тўсатдан, суҳбат жараёнида
пайдо бўлди ва ният қилинаётган ҳаракатнинг бажарилиши ёки бажарилмаслиги
суҳбатдошнинг бу қарорни (ниятни) қандай қабул қилишига боғлиқ. Иккинчи
мисолда хабар қилинаётган бўлажак ҳаракат ҳам олдиндан режалаштирилмаган,
лекин ушбу ҳаракатнинг бажарилиши муқаррар, суҳбатдош таклифни қабул қилиши
ёки қабул қилмаслигидан қатъи назар субъект режалаштираётган воқеа содир бўлади.
Демак, иккала ҳолатда ҳам бир хил коммуникатив мазмун (ҳаракат бажарилишининг
тасдиғи) мавжуд бўлишига қарамасдан, ушбу мазмунга ҳар хил вазиятда турли
қўшимча маъно хос бўлиши кузатилмоқда.
II.
Маълумки, ҳаракатнинг бажарилишига ишончни тасдиқлаш учун ҳам
келаси замон шакли ишлатилади. Аммо ушбу шаклнинг юқоридаги мазмунда
қўлланиши кўпинча матбуот тили, публицистик услуб учун хосдир. Масалан:
Албатта, бутун мамлакатимизда халқ таълимига кўрсатилаётган эътибор ва
ғамхўрлик ҳаммамиздан изланиб меҳнат қилишни, бугун кечагидан самаралироқ
ишлашни тақозо этади
(«Маърифат» газетасидан).
Ушбу матн парчасини олдингиси
билан чоғиштирадиган бўлсак, уларнинг коммуникатив вазифаси турлича эканлиги
маълум бўлади. Биринчи матн парчасида ҳозирги замон (давом) шакли қўлланганда,
ҳаракатнинг бажарилиши таъкидланишдан ташқари, ушбу ҳаракат ижроси юзасидан
келишув тўғрисидаги маълумот ҳам берилади. Демак, сўзловчи нутқида бу шаклнинг
қўлланиши сўзловчининг ҳам ушбу ҳаракатга жалб қилинганлиги, унинг ушбу
ҳаракатга нисбатан ҳис-туйғуси, муносабатидан дарак беради. Кейинги парчада
ифодаланаётган келаси замон маъноси эса фақатгина бўлажак ҳаракат
бажарилишининг қайди, лекин бу қайд таъкидлидир.
III. Воқеа-ҳаракатнинг содир бўлишига ишонч сўзловчининг ушбу ҳаракатни
назарда тутадиган бирор бир режа, дастур ёки жадвал билан таниш эканлигига боғлиқ
ҳолда юзага келиши мумкин. Масалан, қуйидаги матбуот хабари матнини олайлик:
«Маълумки, 2009 йил Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма
жамоаси аъзоларини бир қатор муҳим учрашувлар кутиб турибди. Жумладан,
футболчиларимиз 2010 йил Жанубий Африка Республикасида ўтадиган жаҳон
чемпионати ва 2011 йилги Осиё чемпионати ҳал қилувчи саралаш учрашувларида
майдонга тушадилар. Осиё чемпионати саралаш босқичининг биринчи ўйини 28
январь куни Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши ўтказилади».
(«Халқ сўзи», 30 декабрь, 2008 йил.)
40
Келтирилган матндан кўриниб турибдики, муаллиф терма жамоа режаларидан
воқиф, ушбу режадан келгусида қандай ҳаракатлар бажарилишидан ташқари,
уларнинг қандай, қачон, қаерда (макон ва замон) содир бўлиши ҳақидаги
маълумотларни ҳам билса бўлади.
Воқеа содир бўлишига ишончнинг матнда ифодаланиши билан боғлиқ турли
ҳолатларнинг таҳлили кўрсатишича, сўзловчининг бўлғуси ҳаракат бажарилишига
ишониш даражаси унинг воқелик ҳақидаги билими миқёсига боғлиқ ва билимнинг
ифодаси ҳозирги-келаси замоннинг турли шакллари қўлланиши билан таъминланади.
Замон шаклларининг ўзгариши эса нутқий тузилмаларнинг матндаги коммуникатив
вазифасининг турлича кўриниш олишига сабаб бўлади.
Бадиий матнда баён қилинаётган воқеалар кетма-кетлиги асарнинг бош ғояси,
мазмунини шакллантириш мақсадига жавоб бериши, мос келиши керак.
Адабиётшунослар эътирофича, асар «қисмларининг жойлаштирилиши, предмет ва
шахс образларининг мувофиқ ёки номувофиқлиги, воқеа ва ҳодисаларнинг
тасвирланиш меъёри охир-оқибатда асарда акс эттирилаётган бош ғояга, ёхуд ёзувчи
диққат марказига боғлиқ»
53
. Аммо бадиий матнга яхлитлик ва экспрессивлик
хусусиятларини бахш этаётган барча лисоний ва нолисоний воситалар, дастлаб,
муаллиф яратаётган воқелик моделида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай
мантиқсиз тартибсизликларни, воқелик тартиби тасаввуридаги бузилишларни
бартараф қилишга йўналтирилади. Турли нуқтаи назар, турли пайтларда кечаётган
ҳодисалар ва сюжет ривожида турли йўналишларни ягона асар структурасида тўплаш
воқеликдаги ҳодисалар хусусиятларининг матнда акс топиши натижасидир. Бу эса, ўз
навбатида, матн композициясини таркиб топтирувчи манбалардан биридир. Бадиий
асарда баён қилинаётган воқеалар бир пайтнинг ўзида бир неча жойда ёки турли вақт
оралиқларида кечиши мумкин. Макон ва замондаги бундай кўп меъёрлилик
темпоралликни ифодаловчи воситаларни танлаш мезонини белгилаб беради.
Темпорал маънодаги кўп меъёрлиликни матнда лисоний воқелантиришда турли
грамматик шаклларга мурожаат қилиш билан бир қаторда, ушбу шаклларнинг
вазифавий кўчиш имкониятларидан ҳам фойдаланилади.
Бобнинг сўнгги параграфи (3.5.) «
Бадиий матнда замонлар муносабати»
деб номланади. Ушбу қисмда «вақт (замон)» концептининг грамматик тизим ва матн
структурасида акс топиш жараёнида мазмуний ва мундарижавий мутаносибликларни
юзага келтирувчи сабабларни аниқлаш мақсади кўзланди.
Воқеликнинг концептуал тасаввури ва лисоний воқеланиши ўзига хос
хусусиятларга эга бўлиб, ушбу жараёнларнинг кечиши турли шарт-шароитлар билан
боғлиқ. Маълум шароит (масалан, нутқий фаолият муҳити) талабига нисбатан
воқеликнинг маълум бир аниқ хусусиятлари танлаб олинади ва уни номлаш учун
қулай лисоний восита изланади. Худди шу «танлов оралиғи» физик ва грамматик
замон муносабатида ўз аксини топади. Замон категориясининг бу икки кўриниши
ўртасидаги муносабатлар кўп босқичли ва мураккаб эканлигини ва бундай
мураккабликнинг сабаби кўпинча алоҳида тилларнинг грамматик тизимларидаги
миллий хусусиятларга бориб тақалишини ҳам биламиз. Лекин «грамматик замон
категорияси воқеликдан, физик замон тушунчасидан айри ҳолда мавжуд бўлишини»
54
тасаввур қилиш қийин. Физик ва грамматик замонлар муносабати бадиий тасвирда
53
Қўшжонов М. Маъно ва мезон. -Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти,
1974. -Б.75.
54
Будагов Р. А. Язык–реальность–язык. -Москва: Наука, 1983. -С.183.
41
янада чуқурлашади ва мураккаблашади. Бу муносабатлар эндиликда уч томонлама,
яъни «воқелик – грамматик тизим – бадиий тасаввур» шаклидаги муносабатлар
тусини олади.
Маълумки, воқеликда кечаётган ҳодисалар тадрижий боғлиқликда бўлиб,
уларнинг ривожи давомийлик хусусиятига эга. Шу сабабли, объектив замоннинг
фарқли белгиси унинг узлуксизлигида, тўхтовсиз давом этишида, воқеалар кетма-
кетлиги тартибига риоя қилинишида кўринади. Бадиий замон доирасида эса бу
белгилар бошқача кўриниш олади. Бадиий замоннинг серқирралиги ва
«кўпўлчовлилиги» ҳатто бадиий асарнинг табиатида ҳам кўринади. Чунки унда
сюжет баёни бошланиш ва тугалланиш нуқталарига эга. Лекин, энг асосийси, унинг
континиумига хос бўлган кўрсаткичлардир. Континиумни матннинг категориал
хусусиятлари қаторига киритган И.Р.Гальперин ушбу категорияни «маълум макон ва
замонда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг кетма-кетлиги тартиби» сифатида
таърифлайди
55
. Дарҳақиқат, бадиий матн сюжети воқелик тасвирини моделлаштириш
асосида юзага келади. Лекин бундай моделлаштириш фаолияти воқеликнинг реал
хусусиятларини инкор этмаслиги керак. Бадиий матннинг континиуми, бизнинг
фикримизча, объектив воқеликни такрорлаш (имитация) воситаси. Воқелик эса
узлуксиз, шунинг учун ҳам бадиий тасвир мақсади кўзланган матнни яратиш
ниятидаги ёзувчидан худди шу давомийликни моделлаштириш талаб қилинади.
М.М.Бахтиннинг эътирофича, «муаллиф – ижодкор замон доирасида эркин
ҳаракат қилади: у ўз ҳикоясини тасвирланаётган воқеанинг охири, ўртаси ёки бошқа
лаҳзасидан бошлаши мумкин, лекин бундай воқеа тасвирида вақтнинг объектив
ҳаракати (давомийлиги – С.Б.) бузилмаслиги керак. Худди шунда тасвирланаётган ва
тасвирланган замоннинг фарқи аниқ намоён бўлади»
56
. Бизнингча, М.М.Бахтин
бадиий тасвирда вақтнинг объектив давомийлигини сақлаш шартини бежиз
қўллаётган эмас. Бадиий асар персонажлари доимий равишда маълум бир замон ва
макон майдонидан ўрин оладилар. Бадиий баён аслида «ҳозир - қачондир»
тузилишида кечади ва буларнинг ҳар иккаласи ҳам муаллифга нисбатан аниқланади:
ҳозир
-муаллиф ва унинг ўқувчиларининг ўзаро муносабат даври,
қачондир
- ўтган ёки
келаси замон. Шу сабабдан ягона бир бадиий асар матнида ўтган, ҳозирги, келаси
замонлар табиий равишда бирикиб, яхлит сюжет континиумини ҳосил қилади. Яна
шуниси аҳамиятлики, бадиий тасвир жараёнида муаллиф воқеа замонини оддий қайд
этиш билан чегараланмайди, унинг учун вақтнинг даврийлигини, давомийлигини ва
ушбу вақт оралиғини асар қаҳрамони қандай ва қай вазиятларда ва қай тарзда ҳис
этишини кўрсатиш муҳимдир. Бу мақсадда муаллиф турли лисоний ва образли
воситалардан фойдаланади ҳамда шу тарзда ўқувчининг тасвирланаётган замонни ҳис
этишига яқиндан ёрдам беради.
Замон шаклларининг мулоқот муҳитида ўзаро ўрин алмашиши ҳамда
грамматик воситаларнинг матн таркибида ҳосил бўладиган синонимик муносабатлари
коммуникатив фаолият натижасидир. Замон шаклларининг маъновий транспозицияси
бадиий матнда ўзига хос хусусиятларга эга. Биринчидан, бу ҳодиса тил
бирликларининг мазмуний муносабатлари маълум бир контекстда, матн муҳитида
аниқ кўриниш олишидан дарак берса, иккинчидан, бадиий коммуникация жараёнида
лисоний воситаларнинг мазмун ифодалаш имкониятлари доирасининг кенгайишини
изоҳлайди. Бадиий коммуникация, албатта, мураккаб фаолият, лекин матн
55
Гальперин И.Р. Текст как объект лингвистического исследования. -Москва: Наука, 1981. -С.87.
56
Бахтин М.М. Эстетика словесного творчества. -Москва: Искусство, 1979. -С.403.
42
структурасининг мураккаблиги шундаки, унинг таркибидаги бирликларнинг ахборот
узатиш имконияти ва меъёри бениҳоя кенг. Шунга нисбатан, замон шаклларининг
транспозицияси ҳодисасини айнан бадиий матннинг коммуникатив мазмунини ва
унинг таркибий қисмларидан бўлган темпораллик семантикасини шакллантирувчи
турли омилларни ҳаракатга келтирувчи «куч»ларни аниқлаш нуқтаи назаридан
кузатган маъқул, деган фикрдамиз.
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
1. Матннинг тизимийлиги унинг конструктив (қурилмалик) хусусиятларида
намоён бўлади ва бу хусусиятларни унинг мазмуний ҳамда таркибий яхлитлигидан
излаш лозим. Матн қисмларининг мазмуний ва синтактик тартиботида тафаккур
жараёнини таъминловчи фикр ва ғояларнинг кетма-кетлиги ўз ифодасини топади.
Матн мазмунини таркиб топтирувчи қонуниятлар ҳам лисоний тафаккурда ҳосил
бўлувчи «боғлам»лар билан мослашади. Бундай боғламлар умумийлик-хусусийлик,
сабаб-оқибат, яхлит-қисм муносабатларини акс эттиришдан ташқари, даврий кетма-
кетлик, ягона замон ва маконда содир бўлиш каби тавсифий-мантиқий
кўрсаткичларга ҳам эга бўлади.
2. Мазмуний тугаллик ва яхлитлик матннинг асосий категориал
белгиларидандир. Матнга хос тугаллик ва яхлитлик баҳосини адресат беради, чунки
ҳар қандай матннинг коммуникатив қиймати узатилаётган ахборотнинг тингловчи
учун нақадар муҳим ёки қай даражада янгилик ифодалай олиш қийматига эга бўлиши
билан боғлиқ. Матн яхлитлиги унинг турли сатҳларига хос бўлган бирликларнинг
ўзаро муносабати орқали вужудга келадиган когнитив категориядир.
3. Нутқий тузилма воситасида етказилаётган ҳар қандай хабар ушбу хабар
объекти
бўлган
воқелик
ҳодисасининг
мантиқий
категориаллашуви
ва
концептуаллашувини
таъминловчи
когнитив
асосга
эга.
Воқеликнинг
концептуаллашуви ва лисоний воқеланиши бир бутун жараённинг икки ажралмас
қисми бўлиб, уларнинг ҳар иккаласида ҳам сўзловчи (муаллиф)нинг ҳаётий
тажрибаси, билим доираси, мақсад ва қизиқишлари ўз ифодасини топади.
4. Воқеликдаги типик вазиятлар ҳақидаги маълумотга эга бўлиш натижасида
шаклланадиган матн фрейми марказида асосий мавзу ёки макропропозиция турса,
унинг тугунлари эса алоҳида пропозициялар билан тўлдирилади. Матн
коммуникатив-прагматик мазмунини англаш мақсадида бажариладиган когнитив
амаллар негизида худди шу турдаги ментал структуралар таркибий қисмларининг
ўзаро муносабатларини аниқлаш вазифаси туради.
5. Модаллик семантикасининг моҳияти матн таркибида намоён бўлади. Матнда
модаллик узатилаётган ахборотнинг воқеликка бўлган турлича муносабати ҳамда
ушбу мулоқотга муаллиф ва реципиент томонидан берилаётган турлича сифат ва
қийматли баҳодир. Бу икки турдаги муносабат референтив ва субъектив модаллик
мазмунларини шакллантиради.
6. Модаллик ҳодисанинг мундарижаси унинг умумлисоний категория эканидан
далолат берса, моҳияти эса яхлит коммуникатив бирлик – матн таркибида намоён
бўлади. Модаллик мазмуни матн яратилиши шароитида тилнинг коммуникатив ва
гносеологик вазифаларининг ўзаро муносабати асосида шаклланади ва шу сабабли
матн модаллик майдони мундарижасини лисоний фаолиятнинг таркибий бўлаклари
43
(муаллиф, реципиент, матн, воқелик) ўртасидаги муносабатлар кўринишида тасаввур
қилиш лозим.
7. Воқелик баёнидаги кетма-кетлик матн когнитив таркибининг воқеликка
муносабатини тасвирловчи референтив модаллик фреймида ўз ифодасини топади ва
ушбу фрейм тўпламида асосий ўрин шахс, замон, макон каби умумий узвларга
ажратилиб, улар коммуникация жараёнида маълум гуруҳларга оид лисоний
бирликлар воситасида воқеланадилар.
8. Субъектив модаллик маъноларининг ҳосил бўлиши гносеологик фаолият
натижасидир. Воқеликни билиш жараёнида туғиладиган фикрларнинг фаразли,
эҳтимолли, ишончли ёки мумкинлик даражасида бўлиши субъектив модалликнинг
эмотив, эпистемик, деонтик, аксиологик маъноларга эга бўлишини таъминлайди.
9. Инсон лингвокогнитив фаолиятининг маҳсули бўлган баҳолаш мақсади ва
шу мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар матн аксиологик модаллигининг ҳосил
бўлиши учун замин ҳозирлайди. Ушбу турдаги модаллик мазмунини яратувчи
лисоний бирликлар матн фрейм тузилишининг қарийб барча қисмларида учрайди ва
воқеалар, предметлар, пейзаж кўринишлари қиймат тасвири баҳосини бераётган бу
бирликлар бадиий матнда асар ғоясига хос бўлган образлар тизимини яратиш
воситасига айланади.
10. Матн темпораллик структураси унинг мазмуний мундарижасининг
таркибий қисми бўлиб, у матнда мазмун яратиш ва уни идрок этиш фаолиятлари
учун бир хилда муҳим. Темпоралликнинг мазмун шаклланиш жараёнидаги ўрни
алоҳида эканлиги унинг матн қисмлари ўртасидаги семантик-мантиқий боғланиш,
яъни когеренцияни таъминлашида яққол намоён бўлади.
11. Бадиий матнлардаги воқелик баёни бевосита нутқий фаолият жараёнидагига
нисбатан ўзгача кечади ва шу сабабли бу турдаги матнларда нутқ лаҳзасига нисбатан
мўлжал унчалик фаол эмас, чунки бундай ҳолатда узатилаётган ахборот реал воқелик
билан боғлиқ бўлмасдан, у кўпинча муаллифнинг ижодий тасаввури натижасидир.
Шунга биноан бадиий матнда замонни шартли категория деб қараб, унинг
вазифасини тўқима (нореал) воқеликни баён қилиш услуби фаоллашувида кўрмоқ
керак.
12. Бадиий матнда воқеалар ривожи бир текис кечмайди, балки умумий
сюжетдаги вазиятлар ўзгариб, янги ҳолатлар юзага келиб туради, натижада замон
кўрсаткичларининг маъно ва вазифасида ўзаро кўчиш, ўзаро қоришиш ҳолатлари
юзага келади. Бундай ҳолат асосан ўтган замон формаси орқали ҳозирги замонда
содир бўлаётган воқеа баёнида кузатилади, ҳозирги замоннинг даврий силжиш
ҳолатлари нисбатан камроқ учрайди. Замон шаклларининг транспозиция ҳодисаси
бадиий матннинг коммуникатив мазмуни ва унинг таркибий қатламларидан бўлган
темпораллик семантикасини шакллантирувчи омиллардан биридир.
44
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
Монографиялар:
1.
С.Боймирзаева. Матн мазмунида темпораллик семантикаси (монография). -
Тошкент: ЎзМЭ, 2009. -192 б.
2.
С.Боймирзаева. Матн модаллиги (монография). -Тошкент: Фан, 2010. -150 б.
Илмий журналларда нашр этилган мақолалар:
3.
Ш.Сафаров, С.Боймирзаева. Гендер тилшунослиги ва матн тадқиқи
//Хорижий филология. –Самарқанд, 2006. -№4. -Б. 32-35.
4. С.Боймирзаева. Матн яратилиши лингвистик ҳодиса сифатида //Хорижий
филология. –Самарқанд, 2007. -№4. -Б.20-25.
5. С.Боймирзаева. Матнда киноя мазмунининг ифодаланиши //Ўзбек тили ва
адабиёти. –Тошкент, 2008. -№4. -Б.110-113.
6. С.Боймирзаева. Баҳо фаолияти ва унинг матнда ифодаланиши //Хорижий
филология. –Самарқанд, 2008. -№2. -Б. 7-15.
7. С.Боймирзаева. Матн ҳодисаси ҳақида мулоҳазалар //СамДУ Илмий
тадқиқотлар ахборотномаси. –Самарқанд, 2008. -№2. -Б.57-61.
8. С.Боймирзаева. Матн мазмунини тушуниш муаммоси (психолингвистик
ёндашув) //СамДУ Илмий тадқиқотлар ахборотномаси. –Самарқанд, 2008. -№6. -Б.48-
52.
9. С.Боймирзаева. Матннинг когнитив-дискурсив тавсифи //Хорижий
филология. –Самарқанд, 2009. -№1. -Б.35-44.
10. С.Боймирзаева. Матнда темпораллик мазмунининг ифодаланиши //СамДУ
Илмий тадқиқотлар ахборотномаси. –Самарқанд, 2009. -№4. -Б. 64-69.
11. С.Боймирзаева. Аксиологик модалликнинг матнда воқеланиши //Ўзбек тили
ва адабиёти. –Тошкент, 2009. -№4. -Б.85-88.
12. С.Боймирзаева. Эмотив модаллик мўлжалининг матнда воқеланиши //Илм
сарчашмалари. –Урганч, 2009. -№6. -82-86 б.
13. С.Боймирзаева. Эпистемик модаллик мўлжалининг матнда воқеланиши
//Тил ва адабиёт таълими. –Тошкент, 2009. -№10. -19-29 б.
14. С.Боймирзаева. Референтив модалликни воқелантирувчи воситалар
//Хорижий филология. –Самарқанд, 2009, -№3. -Б. 6-13.
15. С.Боймирзаева. Деонтик модаллик мўлжалининг матнда воқеланиши
//Ўзбек тили ва адабиёти. –Тошкент, 2009. -№6. -Б.97-99.
16.
С.Боймирзаева.
Прагматические
характеристики
парентических
конструкций //Современные гуманитарные исследования. –Москва, 2010. -№1. -С. 65-
68.
17. С.Боймирзаева. Система эмоциональной организации художественного
текста // Вопросы филологических наук. –Москва, 2010. -№4. –С.18-21.
18. С.Боймирзаева. Матнда аксиологик модаллик //Тил ва адабиёт таълими. –
Тошкент, 2010. -№4, -Б.20-29.
Илмий тўпламларда чоп этилган мақола ва тезислар:
19. С.Боймирзаева. Бадиий матн модаллиги ва унинг белгилари //Тил ва
миллий маданият. Халқаро конференция материаллари. –Самарқанд, 2004. -Б.206-207.
20. С.Боймирзаева. Бадиий матнда индивидуал услубнинг намоён бўлиши
//Қиёсий тилшунослик: анъаналар ва истиқбол. Республика илмий-назарий анжумани
материаллари. -Самарқанд, 2006. -Б.80-86.
45
21. С.Боймирзаева. Бадиий матнда луғавий бирликлар стилистик
имкониятларининг намоён бўлиши //Ўзбек тилшунослиги масалалари. Илмий
мақолалар тўплами. –Самарқанд, 2007. -Б.118-121.
22. S.Boymirzaeva, R. Suvonova. Text coherence and its meaning //Universiti
Teknologi MARA, 2007. p. 75-78.
23. С.Боймирзаева. Матн воситасида ифодаланадиган ахборот ва унинг қабул
қилиниши //Тил тизими ва социал муҳит. Республика илмий-назарий анжумани
материаллари.-Самарқанд, 2007. -Б.115-118.
24. С.Боймирзаева. Бадиий матн таркибида қарғиш бирликларининг ўрни
//Хорижий тил таълимининг когнитив-прагматик тамойиллари. Республика илмий-
назарий анжумани материаллари. -Самарқанд, 2007. -Б.69-71.
25. С.Боймирзаева. Матннинг семантик-синтактик қисмларга ажратилиши
масаласи //Германистика ва романистиканинг Ўзбекистонда тараққиёти ҳамда
келажаги. Республика илмий-назарий анжумани материаллари. -Бухоро, 2008. -Б.143-
146.
26.
С.Боймирзаева. Матн тилшунослигининг шаклланиш босқичлари
//Тилшунослик ва методика масалалари. -Тошкент: Фан, 2008. -Б.17-20.
27. С.Боймирзаева. Матннинг синтагматик тузилиши ва мазмунни тушуниш
//Таржима прагматикаси. Халқаро конференция материаллари -Самарқанд, 2008. -
Б.50-53.
28. С.Боймирзаева. Матннинг структуравий ва мазмун қурилиши хусусиятлари
//Раҳматулла Қўнғуровнинг илмий мероси ва ўзбек тилшунослиги масалалари.
Республика илмий-назарий анжумани материаллари. -Самарқанд, 2008. -Б.69-73.
29. С.Боймирзаева. Модалликнинг матн коммуникатив мазмунига хослиги
//Раҳматулла Қўнғуровнинг илмий мероси ва ўзбек тилшунослиги масалалари.
Республика илмий-назарий анжумани материаллари. -Самарқанд, 2008. -Б.73-77.
30. С.Боймирзаева. Матн мазмуни таҳлили ҳақида //Ўзбек тилшунослиги
масалалари (Илмий мақолалар тўплами). -Самарқанд, 2008. -Б.55-62.
31. С.Боймирзаева. Муаллиф нутқининг модал-темпорал хусусиятлари //Ўзбек
тилшунослигининг долзарб масалалари (Илмий мақолалар тўплами). -Тошкент, 2009.
-Б.77-81.
32.
С.Боймирзаева. Матнда темпораллик мазмуни ҳақида //Ўзбек
адабиётшунослиги ва тилшунослигининг баъзи муаммолари (Илмий мақолалар
тўплами). -Самарқанд, 2009. -Б.48-53.
33. Ш.Сафаров, С.Боймирзаева. Типы реализации модальных отношений
//Материалы ежегодных Виноградовских чтений в Узбекистане. -Ташкент, 2009. -
С.58-62.
34. Боймирзаева. Модаллик умумлисоний категория сифатида //Tил
тараққиётининг деривацион қонуниятлари. Республика илмий-назарий анжумани
материаллари. -Самарқанд, 2009. -Б.187-193.
35. С.Боймирзаева. Матннинг категориал белгилари //Адабий матн тадқиқи
масалалари. Республика ёш олимларининг илмий анжумани материаллари. -Тошкент,
2009. -Б.84-87.
36. С.Боймирзаева. Келаси замон ва матн коммуникатив мазмуни
//Тилшуносликнинг назарий ва амалий масалалари (Илмий мақолалар тўплами). -
Самарқанд, 2009. -Б.30-34.
46
37. С.Боймирзаева. Бадиий матнда темпораллик мазмуни //Филология (Илмий
мақолалар тўплами). -Самарқанд, 2009. -Б.92-102.
38.
С.Боймирзаева. Матн тилшунослиги ва коммуникатив-вазифавий таҳлил
//Ўзбек тилшунослиги масалалари (Илмий мақолалар тўплами). –Самарқанд. 2009. 53-
56 б.
39.
С.Боймирзаева. Матнда референтив модалликнинг намоён бўлиши //
Ўзбек тилшунослиги масалалари (Илмий мақолалар тўплами). –Самарқанд. 2009. 95-
101 б.
40.
С.Боймирзаева. Матнда субъектив модалликнинг ифодаланиши //Тил
тизими сатҳлари: семантик-функционал ва структур асослар. Республика илмий-
амалий анжумани материаллари. -Самарқанд. 2009. -Б.43-46.
41.
С.Боймирзаева. Киноя - субъектив муносабат ифодаси сифатида //Тил
тизими ва нутқий фаолият. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. -
Самарқанд. 2010. -Б.87-89.
47
Филология фанлари доктори илмий даражасига талабгор Боймирзаева Саодат
Ўроқовнанинг 10.02.01 – ўзбек тили ихтисослиги бўйича «Ўзбек тилида матннинг
коммуникатив-прагматик мазмунини шакллантирувчи категориялар» мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
матн, модаллик майдони, темпораллик майдони, прагматика, ахборот,
концепт, фрейм, когнитив-дискурсив таҳлил, модаллик, субъектив модаллик, референтив
модаллик, баҳо фаолияти, коммуникатив мазмун, фаолият назарияси, категория, категориал
хусусиятлари, грамматик замон, бадиий замон.
Тадқиқот объекти:
Замонавий ўзбек бадиий адабиёти ҳамда илмий, публицистик ва
бошқа услубларга оид матнлар намуналарининг мазмуний тузилишини таъминловчи
воситалар, уларнинг коммуникатив моҳиятини шакллантирувчи лисоний ҳодисалар.
Ишнинг мақсади:
Тадқиқотда ÿзбек тилида матн коммуникатив-прагматик
мазмунининг яратилиши ва унинг идрок этилишини белгиловчи прагматик қонуниятлар ва
лисоний воситаларни ажратиш ҳамда ушбу мазмун майдонида модаллик ва темпораллик
маъноларининг иштирокини аниқлаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш мақсади
кўзланган.
Тадқиқот усуллари:
Тадқиқотда тавсифлаш, қиёслаш, трансформация каби
анъанавий таҳлил услубларидан ташқари, фрейм тузилиши, когнитив моделлаштириш каби
замонавий таҳлил методларига ҳам мурожаат қилинди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Тадқиқотда илк бор ÿзбек тилида
матннинг коммуникатив-прагматик мазмунини ўрганиш ва ушбу мазмуннинг таркиб
топишида лисоний категорияларнинг ўрнини аниқлаш муаммолари изчил ва тизимий
равишда таҳлил этилди.
Матннинг категориал белгиларини ўрганиш матн мазмунининг яратилиши ва унинг
идрокини таъминловчи лисоний ҳодисалар когнитив-прагматик хусусиятларини англаш
имкониятини беради. Матн ҳодисасининг моҳиятини белгилаш мақсадида ушбу ҳодиса
категориал хусусиятларининг диалектик категориялар мазмунига мос келиш даражаси
аниқланди.
Матн ҳодисасининг коммуникатив-прагматик хусусиятлари тадқиқ этилди, унинг
мазмунини шакллантиришга хизмат қилувчи модаллик ва темпораллик категорияларининг
матн моҳияти билан узвий алоқадорликда эканлиги аниқланди.
Матн мазмуни шаклланишининг ижтимоий ҳодиса эканлиги, унинг муаллиф ва
реципиент иштирокида кечадиган лисоний когнитив фаолият маҳсули сифатида ҳосил
бўлиши таҳлил этилди.
Амалий аҳамияти:
Тадқиқот натижаларидан матн тилшунослиги, нутқ маданияти,
стилистика фанларидаги назарий муаммоларнинг тадқиқ этилишида фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, олий ўқув юртларининг филология факультетларида махсус курс ва семинарлар
ташкил этишда, бадиий матннинг лингвистик таҳлили курсини ўқитишда ҳамда мазкур соҳа
бўйича қўлланмалар тайёрлашда манба бўлиб хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқотнинг илмий хулоса
ва натижалари юзасидан илмий-назарий семинарлар ва илмий анжуманларда маърузалар
қилинган. Тадқиқот бўйича 2 та монография, 39 та илмий мақола нашр этилган. Бундан
ташқари, тадқиқот натижалари «Стилистика», «Матн тилшунослиги», «Тилшунослик
назарияси», «Тил қурилишининг асосий бирликлари» каби фанлар ва ўқув курслари бўйича
машғулотларни ўтишда жорий қилинди.
Қўлланиш соҳаси:
Тадқиқот натижаларини назарий ва амалий тилшуносликда, тил
таълимида қўллаш мумкин.
48
РЕЗЮМЕ
диссертации Боймирзаевой Саодат Ураковны на тему: «Категории, формирующие
коммуникативно-прагматическое содержание текста в узбекском языке» на соискание
учёной степени доктора филологических наук по специальности 10.02.01 – узбекский
язык.
Ключевые слова:
текст, поле модальности, поле темпоральности, прагматика,
информация, концепт, фрейм, когнитивно-дискурсивный анализ, модальность, субъективная
модальность, референтивная модальность, деятельность оценки, коммуникативное
содержание, теория деятельности, категория, категориальные признаки, грамматическое
время, художественное время.
Объект исследования:
средства, обеспечивающие смысловое содержание текстовых
фрагментов современной узбекской художественной литературы, а также научных и
публицистических текстов; языковые явления, формирующие их коммуникативную
сущность.
Цель работы:
изучение проблем, связанных с созданием коммуникативно-
прагматического содержания текста и выявлением прагматических закономерностей и
языковых средств, обеспечивающих его понимание, а также с определением степени участия
семантики модальности и темпоральности в данном смысловом поле.
Методы исследования:
кроме традиционных методов анализа, таких как
дескриптивный, компаративный и трансформационный, были использованы следующие
современные методы: метод создания фреймов, метод когнитивного моделирования.
Полученные результаты и их новизна:
В исследовании впервые подробно и
последовательно были изучены проблемы изучения коммуникативно-прагматического
содержания узбекского текста и определения места языковых категорий в формировании
этого содержания.
Изучение категориальных признаков текста даёт возможность понимания когнитивно-
прагматических особенностей языковых явлений, с помощью которых формируется и
воспринимается содержание текста. С целью установления сущности явления текста была
уточнена степень согласования категориальных особенностей данного явления с
содержанием диалектических категорий.
Были исследованы коммуникативно-прагматические особенности явления текста,
уточнена взаимосвязь сущности текста с категориями модальности и темпоральности,
служащими для формирования его содержания.
Формирование содержания текста было проанализировано как социальное явление,
происходящее с участием его автора и реципиента, в качестве продукта языковой
когнитивной деятельности.
Практическая значимость:
результаты исследования могут быть использованы в
дальнейшей разработке теоретических проблем лингвистики текста, культуры речи,
стилистики, а также могут служить источником по разработке спецкурсов и семинаров на
филологических факультетах высших учебных заведений, в преподавании курса
лингвистического анализа художественного текста и подготовке учебных пособий в данной
отрасли.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
по научным выводам и
результатам исследования делались доклады на научно-теоретических семинарах и научных
конференциях. Результаты исследования были отражены в 2 монографиях, 39 научных
статьях, и, кроме этого, применялись в проведении занятий по предметам и учебным курсам
«Стилистика», «Лингвистика текста», «Теория языкознания», «Основные единицы системы
языка».
Область применения:
результаты исследования могут быть применены в процессе
преподавании языка, а также в теоретическом и практическом языкознании.
49
RESUME
Thesis of Boymirzaeva Saodat Urakovna on the academic degree competition
of the doctor of philological science on specialty 10.02.01 – the Uzbek language.
Subject: “The categories which form communicative-pragmatic content of the Uzbek text”.
Key words:
text, field of modality, field of temporality, pragmatics, information, concept,
frame, cognitive-discourse analysis, action of value, modality, subjective modality, referential
modality, communicative meaning, theory of action, category, categorical features, grammatical
tense, epic tense.
Subject of research:
the means providing the building of semantic structure of modern
Uzbek fiction as well as scientific and publicistic texts; linguistic phenomena which form their
communicative essence.
Purpose of work:
the study of problems which are connected with the creation of
communicative-pragmatic content of the text and exposure of pragmatic regularities and linguistic
effects which provide its comprehension, as well as with determination of the degree of
participation of modal and temporal- meanings in this semantic field.
Methods of research:
apart from the traditional methods of research like descriptive,
comparative and transformative, the modern methods such as the method of frame analysis and
cognitive modeling were used in the research.
The results obtained and their novelty:
The problems concerning the study of
communicative-pragmatic content of the text and determination of the role and status of linguistic
categories in forming of this content were analyzed in detail.
The study of categorical features of the text provides insight into the cognitive-pragmatic
peculiarities of linguistic effects which help to form and to perceive the content of the text. The
degree of the concordance of categorical peculiarities of this effect with the content of dialectical
categories was specified with the purpose of establishment of the essence of the phenomenon of the
text.
The communicative-pragmatic peculiarities of the phenomenon of the text were
investigated; the correlation of essence of the text with categories of modality and temporality
which serve for the forming of its content was specified.
The fact of forming of the text content was analyzed as social event which occurs with
participation of its author and recipient as product of language cognitive activity.
Practical value:
the results of research can be used in the further elaboration of theoretical
problems of textual linguistics, culture of speech, stylistics as well as can serve as a source for
working out of special courses and seminars on the philological faculties of higher educational
establishments, in the teaching of the course of linguistic analysis of artistic texts and in the
preparation of training aids in this sphere.
Degree of embed and economical affectivity:
the results and conclusions of this research
were reported at various scientific-theoretical conferences. The results of the research were
reflected in 2 monographs, 39 scientific articles and were applied in the realization of lessons in the
subjects and educational courses “Stylistics”, “Textual linguistics”, “The theory of linguistics”,
“The main units of language system”.
Field of application:
the results of research can be applied in the teaching of the language
and theoretical and practical linguistics.
