ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 398.2
Қ
ЭШОНҚУЛОВ ЖОППОР САЛИЕВИЧ
ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРИДА ТУШ ВА УНИНГ БАДИИЙ ТАЛҚИНИ
10.01.09 – Фольклоршунослик
Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2010
2
Тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер
Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг Фольклор бўлимида
бажарилган.
Илмий маслаҳатчи:
филология фанлари доктори,
проф.
Мирзаев Тўра
Расмий оппонентлар:
филология фанлари доктори,
проф.
Тўхлиев Боқижон
филология фанлари доктори,
проф.
Жуманазаров Умурзоқ
филология фанлари доктори
Каримов Баҳодир
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Миллий университети
Ҳимоя 2010 йил ___ __________ куни соат ____ да Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт
институти ҳузуридаги Д.015.04.01 рақамли фан доктори илмий даражасини
олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослашган кенгаш
йиғилишида бўлади.
Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 9-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг
Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.
Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 13-уй.
Автореферат 2010 йил ____ _______________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий
котиби, филология фанлари
доктори, профессор
М. ЖЎРАЕВ
3
ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Халқ ижодини ўрганиш – халқнинг тарихи,
урф-одати, анъаналари, ўй-кечинмалари, бугуни ва келажагини тадқиқ этиш
демакдир. Унда миллатнинг ўзини англаши, ўзлигини намоён қилиш
хислатлари, интилишлари, ҳаёт тарзи, дунёқараши акс этган. Юртбошимиз
Ислом Каримов таъкидлаганларидек: «Албатта, ҳар қайси халқ ёки
миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари,
ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада,
табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар
энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади».
1
Ана шундай юксак
маънавиятимизнинг асоси ҳисобланган халқ оғзаки ижодини том маънода
англаш учун эса унинг ғоявий-бадиий ва жанр хусусиятлари, поэтик
структураси, тарихий илдизлари ҳамда мифологик асосларини атрофлича
тадқиқ этиш лозим бўлади. Халқ ижодини ўрганишда бундай комплекс
ёндашув унинг жонли оғзаки ижро шароитида ўзига хос равишда яшаш,
тарқалиш хусусиятларини, узоқ асрлик тарихий тараққиёт жараёнида халқ
дунёқараши ва руҳияти билан боғлиқ айрим ҳодисаларнинг акс этиш
даражаси, конкрет асарлар сюжет тизимида тутган ўрни, бадиий функцияси
ҳамда моҳиятини алоҳида-алоҳида тадқиқ этишни талаб қилади. Шундай
ҳодисалардан бири фольклорда туш тасвири ва унинг моҳиятини ўрганиш
масаласидир.
Ўзбек халқининг тарихи, дунёқараши, маиший турмуши, этнографияси,
миллий руҳияти, оғзаки ва ёзма адабиётида туш ва унинг таъбирлари асрлар
мобайнида муҳим аҳамият касб этиб келган. Маълумки, тушнинг мифологик,
диний ва илмий талқинлари жуда кўп. Хусусан, XXI асрга келиб туш
феноменига, асосан, икки хил: а) инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга
бўлмаган физиологик ҳолат; б) инсон онги, руҳияти, тақдири билан боғлиқ,
ҳали моҳияти тўлиқ ўрганилмаган сирли ҳодиса деб қараш устувордир.
Тушга беписанд муносабат кўпроқ
атеистик дунёқарашга хос бўлиб,
туш таъбирлари, унга илмий ёндашув, дунё халқлари, жумладан, ўзбек
халқининг туш билан боғлиқ тасаввурлар тизими ва фольклордаги туш
мотивининг тадқиқи бундай фикрларнинг ўта юзаки ва асоссизлигини
тасдиқлайди.
Туш ҳодисаси билан боғлиқ мифологик, анъанавий-диний қарашларнинг
бадиий ифодаси ўзбек фольклорида сезиларли даражада сақланиб қолган.
Қолаверса, халқ оғзаки ижодидаги диний, хусусан, исломий қатламнинг
бадиий ифодаларини илмда холис ўрганишга мустақиллик шарофати
туфайли кенг имкониятлар очилди. Умуман, мустақиллик фольклоршунослик
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б.30.
4
тараққиётида янги босқични бошлаб берди ва мавзумизни ҳар томонлама
эркин ва холис тадқиқ этишга шарт-шароитлар пайдо бўлди.
Туш мотиви, бошқача айтганда, у ёки бу ижод намунаси сюжети
таркибидан мустаҳкам ўрин олган туш тасвири эпизоди оғзаки ва ёзма
адабиётнинг барча: эпик, лирик, драматик турлари, жанрлари учун хосдир.
Туш кўриш бани башарга бирдек тегишли бўлса, туш жаҳон халқлари,
жумладан, ўзбек фольклорида ҳам жуда қадимдан келаётган анъанавий мотив
ҳисобланади. Бу мотивнинг бадиий-эстетик вазифаларини бир қатор жанр
намуналари мисолида ўрганиш мавзумизнинг
долзарблиги
ни белгилаш
баробарида, туш ҳодисасининг инсон ҳаёти, тақдири, руҳиятидаги ўрнини,
аҳамиятини ҳам ўрганишга кенг йўл очади.
Физиологик-руҳий ҳодиса бўлган туш феномени инсониятнинг бутун
тарихи учун бирдек хосдир. Ибтидоий маданият даврларидан кейинги
ижтимоий тараққиётнинг барча босқичларида ҳам одамлар туш кўрган. Аҳли
башарнинг болаликдан умрининг сўнгги дамларигача туш кўриши,
кўраётганлиги, келажакда ҳам шундай бўлиши исбот талаб қилмайди.
Шундай экан, тушнинг инсон ҳаёти ва бадиий ижоддаги ўрни бениҳоя
муҳимдир.
Академик А.Н.Веселовский адабиёт тарихини қисқача «сифатлаш
(эпитет) тарихи»
1
деб таърифлаганидек, инсоният тафаккури тарихини ҳам
маълум бир маънода туш ҳодисасига муносабатлар тарихи сифатида баҳолаш
мумкин. Туш феноменининг образли ифодаси санъатнинг тасвирий, халқ
амалий, театр, сўз ва бошқа турларида бирдек амал қилади. Юнон ва Рим
мифологияси, Шарқ ва Ғарб уйғониш даврларининг буюк мутафаккирлари
туш мотивига бежиз мурожаат қилмаганлар.
2
Алишер Навоий ўз
достонларида тушга алоҳида диққат қаратгани,
3
Данте Алигьерининг
«Илоҳий комедияси»да воқеалар унинг тушлари, руҳининг сафари сифатида
баён қилингани
4
ҳам бу феноменал ҳодисанинг ҳар томонлама ўрганилиши
зарурлигини кўрсатади. Туш ҳодисасига олис ўтмишдан бугунга қадар ҳеч
бир ижодкор, у хоҳ оғзаки, хоҳ ёзма адабиёт вакили бўлсин, бефарқ
қарамаган. Танланган мавзумизнинг муҳимлиги яна шундаки, у фольклорда
бадиий тафаккур тарихи тадрижини кузатиш имконини беради, ўзбек
фольклорининг қадимдан халқ ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ яхлит бир
поэтик тизим эканлигини бир мотив мисолида батафсил кузатишга, унинг
жаҳон халқлари фольклори билан типологик уйғунликлари ва этник ўзига
хосликларини ўрганишга асос бўлади.
1
Веселовский А.Н. Историческая поэтика. – М.: Высшая школа, 1989. – С.59.
2
Ҳомер. Илиада / Русчадан Қодир Мирмуҳаммедов таржимаси. – Тошкент: Адабиёт ва
санъат, 1988.
3
Қаранг: Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. Мукаммал асарлар тўплами. – Тошкент:
Фан, 2001. XVII том; Алишер Навоий. Сабъаи сайёр. Мукаммал асарлар тўплами. –
Тошкент: Фан, 1992. Х том. – Б.387 – 402; Алишер Навоий. Садди Искандарий. Мукаммал
асарлар тўплами – Тошкент: Фан, 1993. ХI том. – Б.119 – 289.
4
Данте Алигьери. Илоҳий комедия / Рус тилидан Абдулла Орипов таржимаси. –
Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1975.
5
Ҳозирги даврда инсоният илм-фан, технологиялар соҳасида қанчалик
оламшумул ютуқларга эришган бўлмасин, ҳали-ҳануз сирлигича қолаётган
туш ҳодисасига қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Ҳозирги замон жаҳон,
жумладан, ўзбек адабиётининг энг иқтидорли вакиллари инсон руҳий
оламини бадиий ёритиш, қайта мушоҳада қилиш, инсоният тақдири ва
келажагини талқин этишда туш мотивига тобора кўпроқ мурожаат қила
бошладиларки, бу ҳам тарихан халқ оғзаки ижоди билан боғлиқ бўлиб,
тадқиқот мавзумизнинг
долзарблигини
белгилайди.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.
Тушни илмий ўрганиш тарихи
дастлаб кенг маънода Шарқда таъбирчилар фаолиятидан бошланган, десак
хато бўлмайди.
1
Ибн Ҳалдун, Имом Ғаззолий, Жалолиддин Румий ва бошқа
кўплаб мутасаввифларнинг туш ҳақидаги қарашларини дастлабки илмий
талқинлар сифатида баҳолаш ўринлидир.
2
Ғарбда тадқиқотчилар тушни
Зигмунд Фрейд фаолиятидан сўнг инсон руҳиятининг инъикоси сифатида
ўргана бошладилар.
3
Аслида, тушга инсон шахси, ахлоқи, руҳий дунёси
билан боғлиқ ҳодиса сифатида ёндашувда XI асрда яшаб ўтган Имом
Ғаззолий таърифлари билан Зигмунд Фрейд ва унинг издошлари ўртасида
ҳамфикрлик жуда кўп. Фарқли жиҳатлар, асосан, Ғарб олимларининг
тушнинг илоҳийлигини инкор этишида кўринади. Ғарбнинг кўплаб
файласуфлари, тарихчилари, ижодкорлари туш ҳақида қизиқарли фикр-
мулоҳазалар билдиришган. Бироқ Ғарб оламида З.Фрейдга қадар ҳеч ким
тушни махсус ва мукаммал тадқиқ қилган эмас.
4
Шунингдек, хориж ҳамда
1
Тўхлиев Б. Қадимги туркий адабиётнинг бир намунаси ва унинг таржимаси // Адабий
мерос. – Тошкент, 1983. -№4 (28). – Б.70 – 79; Ирқ битиги – Таъбирнома // Қадимий
ҳикматлар. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1987; Раҳмонов Н. Битиклар оламида. –
Тошкент: Фан, 1990; Раҳмонов Н. Руҳиятда нур муроди. – Тошкент: Халқ мероси, 2002;
Раҳмонов Н. Ирқ битиги ва скифлар маданияти // Адабий мерос. – Тошкент, 1985. -№3
(34). – Б.76 – 80; Раҳмонов Н. Ирқ битиги ва қадимги туркийлар маданияти // Адабиёт
кўзгуси. – Тошкент, 1996. - №2. – Б.94 – 107; Биноий. Тушлар таъбири. – Тошкент: Халқ
мероси, 1996; Ҳусайн ибн Иброҳим Муҳаммад ат -Тафлисий. Мукаммал туш таъбирлари /
Форсчадан тарих фанлари доктори Маҳмуд Ҳасаний таржимаси. – Тошкент:
Мовароуннаҳр, 2008; Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Ҳадис. –
Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1992. IV том. – Б.354; Заҳириддин Муҳаммад Бобур.
Бобурнома / Нашрга тайёрловчи Порсо Шамсиев. – Тошкент: Юлдузча, 1990; Боболардан
қолган нақллар / Ёзиб олувчи Раҳматулла Юсуф ўғли. Тўплаб нашрга тайёрловчи,
сўзбоши, изоҳлар муаллифлари Маматқул Жўраев ва Улуғбек Сатторов. – Тошкент: Фан,
1998; Ой олдида бир юлдуз. Ўзбек халқ маросим қўшиқлари / Тўплаб, нашрга тайёрловчи,
кириш сўзи ва изоҳлар муаллифи Маматқул Жўраев. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 2000.
2
İbn Haldun. Mukaddime (Terc. Z.Kadiri Ugan). Cild I. – İstanbul: MEGSB yayini, 1988. –
S.251 – 285; İmam Gazalî. İhyâ u ΄Ulûmi`d-din (Terc. A.Serdaroglu). – İstanbul: Bedir
yayinleri, 1975. Cild I. – S.1066; Жалолиддин Румий. Маънавийи маснавий. – Тошкент:
Фан, 1999. Биринчи жилд. – Б.65 – 75.
3
Фрейд З. Толкование сновидений. – Мн.: Поппурри,1997; Адлер А. Практика и теория
индивидуальной психологии. – М.: Мартис, 1995; Юнг К.Г. Аналитическая психология. –
М.: Мартис, 1995; Фромм Э. Душа человека. – М.: Республика,1992.
4
Цвейг С. Зигмунд Фрейд / Рус тилидан Маҳкам Маҳмудов таржимаси // Жаҳон адабиёти.
– Тошкент, 2000. -№2. – Б.133 – 156.
6
россиялик олимларнинг бир қатор ишларида фольклордаги туш мотиви
ҳақида мулоҳазалар мавжуд,
1
бироқ уларнинг баъзилари ёзма адабиёт
намуналарини тадқиқ қилишга қаратилган бўлса, айримларида туш мотиви,
асосан, баён характерида эканлигини қайд этиш лозим.
Бевосита ўзбек фольклоршунослигига келсак, ўз тарихи давомида бу фан
улкан ютуқларга эришди. Аммо достон ва эртакларни ўрганиш муносабати
билан йўл-йўлакай айтилган қайдлар,
2
атоқли олимлар В.М. Жирмунский,
Ҳ.Т.Зарифов, Т.Мирзаевларнинг халқ бахшилари санъатини шомонлик
тарихи билан боғлаши ва уларнинг ижод иқтидорига эга бўлишларида туш
ҳодисасининг бирламчилиги ҳақидаги тасаввурнинг жаҳон эпосшунослиги
учун типологик ҳодиса эканлиги ҳақидаги қарашлари, Т.Ҳайдаровнинг
биргина мақоласидан ташқари, фольклорда туш мотиви, унинг тарихи,
бадиий-эстетик вазифалари ҳақида бирорта ҳам махсус иш яратилмаган.
3
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозиргача туш мотиви туркий халқлар
фольклоршунослигида ҳам махсус тадқиқ этилган эмас. Бу эса мазкур
1
librarything.com;
http://
clem.mscd.edu;
Тольковый словарь сновидений. – М.: Эксмо, 2006; Путилов Б.Н. Мотив как
сюжетообразуюший элемент // Типологические исследования по фольклору. – М.:
Наука,1975. – С.141 – 181; Путилов Б. Эпическое сказительство. – М.: Восточная
литература, 1997; Тайна сна. – Харьков: ШВН, 1995; Афанасьев А. Славянская
мифология. – М.: Эксмо, 2008; Лорд Альберт. Сказитель. – М.: Восточная литература,
1994; Невелева С.Л. Махабхарата. Изучение древнеиндийского эпоса. – М.: Наука, 1991;
Пропп В.Я. Фольклор и действительность. – М.: Наука, 1976; Стеблева И.В.
Древнетюркская книга гаданий как произведение поэзии // История, культура, языки
народов Востока. – М.: Наука, 1970. – С.150 – 177; Тайлор Э.Б. Первобытная культура. –
М.: Политиздат, 1989; Типология и взаимосвязы литератур древного мира. – М.: Наука,
1971; Токарев С.А. Ранные формы религии. – М.: Политиздат, 1990; Фрэзер Дж.Дж.
Фольклор ветхом завете. – М.: Политиздат, 1985; Элиаде М. Шаманизм. – Киев: София,
2000; Борхес Х.Л. Страшный сон // Иностранная литература. – М.: 1990. -№3. – С.179 –
185; Қондыбай С. Арғықазақ мифологияси. Бiрiншi кiтап. – Алматы: Дайк-Пресс, 2004;
Голосовкер Я.Э. Логика мифа. – М.: Наука, 1987; Хализев В.Е. Теория литературы. – М.:
Высшая шокола, 2002; Gökyay O. Ş. Rüyalar üzerine // Milletlerarasi Türk Folklor Kongresi
bildirileri. – Ankara: MIFAD yayinleri, 1982; Erzurumlu İbrahim Hakki. Mârifetnâme. –
İstanbul: Kit-San yayinleri, 1984; Köksal H. Battalnâmelerde tip ve motif yapisi. – Ankara:
MIFAD yayinleri, 1984; Günay, U.
Aşık Tarzı Şiir Geleneği ve Rüya Motifi
. – Ankara: Akçağ
Yayınları, 1999; Ögel B. Türk mitolojisi. II cilt. – Ankara: Türk Tarih kurumu basimevi, 1995;
Ergun M.
Dede Korkut Kitabı-I (Giriş-Metin-Faksimile).
– Ankara: TDK Yayını, 1994; Ergun,
M. Kazak Halk Akınlarında (Şâirlerinde) Rüya Motifi // Millî Folklor. – Ankara, 1994. -№23. –
S.8 – 14.
2
Жалолов Ғ. Ўзбек халқ эртаклари поэтикаси. – Тошкент: Фан, 1971; Эгамов Х. Совет
Шарқи туркий халқлари эртакчилик анъаналари алоқалари тарихидан очерклар. –
Тошкент: Ўқитувчи, 1982; Дўстхўжаева Н. Эртакларда туш ҳодисаси // Тафаккур. –
Тошкент, 1998. -№4. – Б.85; Тухлиев Б. «Кутадгу билиг» Юсуф Хас Хаджиба и
тюркоязичный фольклор: Автореф. дисс.... док. филол. наук. – Ташкент, 1992. – С.20 – 23.
3
Жирмунский В., Зарифов Х. Узбекский героический эпос. – М.: ОГИЗ, 1947; Мирзаев Т.
Халқ бахшиларининг эпик репертуари. – Тошкент: Фан, 1979; Мирзаев Т. «Алпомиш»
достонининг ўзбек вариантлари. – Тошкент: Фан, 1968; Ҳайдаров Т. Туш таъбирининг
қадимий асослари ҳақида // Адабий мерос. – Тошкент, 1986. -№2. – Б.55 – 69.
7
тадқиқотнинг
нафақат
ўзбек,
балки
бутун
туркий
халқлар
фольклоршунослигидаги дастлабки изланишлардан эканлигини кўрсатади.
Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот иши ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва
адабиёт институтида бажарилаётган «Ўзбек фольклори ва адабиёти тарихи»
мавзусидаги давлат дастури доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади.
Туш ўзига хос рамзий тизимлари, таъбирлари,
образли ифодаси, талқини билан жаҳон халқлари фольклори учун
умумтарихий-типологик, ўзбек халқ ижоди учун этник-тарихий, бадиий-
эстетик ҳодисадир. Туш талқинлари, унга муносабатнинг бадиий-эстетик
ҳодисага айланиши, узоқ тарихий даврлар давомида кечган бу тарихий-
фольклорий жараённи илмий тадқиқ қилиш, умуман, инсониятнинг
фалсафий ва бадиий тафаккури тарихини ўрганишда жуда муҳим аҳамиятга
эга. Туш кўриш, таъбир қилиш табиий жараён, бироқ у бадиий асарда,
фольклор
намунасида
бирор-бир
вазифа
бажармаса,
бевосита
фольклоршунослик, умуман, адабиётшунослик объекти бўла олмайди. Ана
шу ҳолатлардан келиб чиқиб, тадқиқотимизнинг
асосий мақсади
ни туш
феноменининг тарихий-ҳаётий асослари, ўзбек фольклоридаги ўрни,
аҳамияти, турли жанр намуналари таркибидаги бадиий-эстетик вазифаларини
ёритиш, ноэстетик ҳодисаларнинг фольклорда
миф
–
туш – таъбир –
поэтик мотив, образ (бадиий деталь)
босқичлари сифатида эстетик
ҳодисага айланиш жараёнини ўрганиш ташкил қилади.
Тадқиқотнинг вазифалари.
Ишда асосий мақсаддан келиб чиққан
ҳолда, қуйидаги вазифаларни бажаришни кўзда тутдик:
1. Жаҳон халқлари учун типологик ҳодиса бўлган туш мотивининг ўзбек
фольклоридаги ўрни, бадиий-эстетик вазифалари, поэтикасини ўрганишнинг
долзарблигини асослаш.
2. Туш ҳодисасининг мифологик, диний – анъанавий қарашлар билан
муносабати моҳиятини ёритиш, унинг илмий ўрганилиш тарихини тадқиқ
этиш.
3. Ижтимоий фанларда мифларни замонавий инсон руҳиятига боғлаб
ўрганишга асосланган психоаналитик методнинг моҳиятини таҳлил этиш ва
туш мотиви тадқиқи мисолида уни ўзбек фольклорига татбиқ қилиш
зарурлигини
асослаб бериш.
4. Ўзбек фольклорининг барча намуналари таркибида турли бадиий-
эстетик вазифа бажарувчи туш мотивининг мифологик ва ҳаётий асосларини
тадқиқ этиш.
Психоаналитик мактаб назариясига кўра, мифлар ва тушларнинг
моҳиятан ягона ҳодиса – инсоннинг онг ости руҳий кечинмалари ифодаси
эканлигини ёзма ва оғзаки адабиёт намуналари таҳлили мисолида ёритиб
бериш.
5. Тушларнинг анъанавий таснифи, миф, туш ва санъат, жумладан, сўз
санъати – фольклордаги рамзларнинг умумий ҳамда фарқли жиҳатларини
ўрганиш.
8
6. Халқ қўшиқларида туш мотиви, бадиий деталининг ўзига
хосликларини таҳлил этиш.
7. Мақол ва топишмоқларда туш мотивининг бадиий-эстетик
функцияларини, туш ва топишмоқ муносабатларини тадқиқ қилиш.
8. Халқ эртаклари сюжети, композицион қурилишидаги туш мотивининг
ўрнини аниқлаш. Бадиий-эстетик вазифаларига кўра эртаклардаги туш
мотивини таснифлаш.
9. Туш ва таъбирчиликнинг диалектик бирлиги, халқ эртаклари ва
достонларидаги таъбирчи образининг эътиқодий асослари, таъбирчилик
қонун-қоидалари, маданияти, ирим ва табуларининг бадиий ифодаларини
эртак ва достонлар таҳлилида ёритиб бериш.
10. Туш таъбирларининг спецификасини, таъбирчилик турларини,
таъбирчи ва таъбирчиликнинг фольклордаги атамаларини аниқлаш. Оғзаки
анъанадаги таъбирларнинг жамоа томонидан яратилиши, авлоддан авлодга
ўтиши, ижроси, бадииятига кўра таъбирларнинг ўзига хос хусусиятларини
кўрсатиб бериш. Аввал оғзаки анъанада яратилган таъбирлар асосида
исломгача ва ундан кейин пайдо бўлган таъбирномаларни қиёсий ўрганиш
.
11. Достон ва эртак жанридаги туш мотиви бадиий-эстетик
вазифаларининг умумий ва фарқли жиҳатларини аниқлаш. Эртак ва
достонлардаги туш ва бошқа мотивларни қиёсий таҳлил қилиш.
12. Фактик материаллар асосида инсонлар кўрадиган тушлар билан
фольклордаги туш мотивларини қиёслаш орқали ҳаётий ва бадиий туш
асосларини, генезисини ҳамда ўзаро муносабатини ўрганиш.
13. Қаҳрамонлик достонларидаги туш мотивининг фарзандсизлик –
илоҳий туғилиш – улғайиш (биринчи синов – инициация) – сафар – синов –
тутқунлик – қайтиш – тўй мотивлари билан уйғунликда, аниқроғи,
композицон-семантик яхлитликда, рамзий тарзда қаҳрамоннинг мифологик
кўринишидан маданий ифодасигача бўлган ҳар уч дунё (кўк, ер усти ва ер
ости)даги бутун ҳаётини бадиий ифода этиш билан боғлиқлигини очиб
бериш.
14. Достонлар ва эртаклардаги асосий туш билан боғлиқ тимсолларни
аниқлаш, уларни семантик вазифаларига кўра тасниф этиш. Тимсоллар тили
билан ифодаланган бадиий туш семантикасининг таркибий қисмларини
тадқиқ этиш.
Тадқиқотнинг методологик асоси ва методи.
Ишнинг методологик
асосини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг миллий
истиқлол ғояси ва мустақиллик, маънавият ҳамда адабиётга доир асарларида
баён этилган қарашлар ташкил этади. Фольклоршунос, адабиётшунос,
руҳшунос, файласуф, элшуносларнинг илмий тадқиқотлари, хусусан,
В.М.Жирмунский,
Ҳ.Т.Зарифов,
И.Султон,
Ж.Фрэзер,
В.Я.Пропп,
Б.Н.Путилов, Т.Мирзаев, М.Афзалов, М.Саидов, К.Имомов, О.Сафаров,
Б.Саримсоқов, Ғ.Жалолов, Х.Эгамов, М.Муродов, И.Ҳаққулов, М.Жўраев,
С.Рўзимбоев, А.Мусақулов, Б.Тўхлиев, Н.Раҳмонов, О.Мадаев, Ш.Турдимов
каби олимларнинг илмий ишлари мазкур диссертация учун илмий-назарий
манба вазифасини ўтади. Иш мақсадидан келиб чиқиб, унда биринчи марта
9
мавзумиз доирасида психоаналитик методни ўзбек фолькорига нисбатан
қўллашга ҳаракат қилдик. Бундан ташқари, тадқиқотда қиёсий-типологик ва
тарихий-қиёсий таҳлил методларидан кенг фойдаландик.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар.
Диссертацияда қуйидаги
ҳолатлар ҳимояга олиб чиқилади:
1. Туш атамасининг семантик – маъно қирралари, жумладан, макон ва
замон чегараларини англатиши аниқланди. Туш феноменига энг қадимги
даврлардан ҳозиргача бўлган мифологик, диний, илмий қарашлар ўрганилиб,
улар тасниф қилинди. Шулар асосида ўзбек фольклорининг барча тур ва
жанрлари намуналарида фаол иштирок этадиган туш мотивига
фольклоршунослик фани нуқтаи назаридан
фольклордаги туш мотиви –
физиологик-руҳий, сирли, илоҳий, онг ости кечинмаларининг рамзлардан
иборат ифодаси дея изоҳланган доимий ҳодисанинг оғзаки ижоддаги поэтик
кўринишидир, деб илмий таъриф берилди. Мавзу учун таянч бўлган туш
ҳодисаси, адабий туш, туш мотиви, туш бадиий детали, символ –тимсол каби
атамаларнинг семантикаси белгилаб олинди ва илмий истеъмолга тавсия
қилинди.
2. Тушларни илмий ўрганиш илк бор Шарқда бошлангани, Ғарбда
ижтимоий фанларни, хусусан, миф ва тушларни ўрганишда катта воқеа
бўлган, З.Фрейд асос солган психоаналитик мактаб назариясининг моҳияти
фактик мисоллар билан изоҳланиб, бу мактабнинг руҳий таҳлил методини
ўзбек фольклорига ҳам самарали татбиқ қилиш мумкинлиги иш давомида
асослаб борилди.
3. Туркий халқларнинг қадимги дунёқараши, яъни шомонликда
тушларга алоҳида эътибор берилгани, уларга руҳлар билан мулоқот воситаси
деб қаралгани, туш ва таъбирнинг диалектик бирлиги, таъбирчилар образи
тарихи шомонлик билан боғлиқлиги кўрсатилди. Таъбирларда тушлар
символикасининг аҳамияти тадқиқ этилди.
4. Мавзумиз талаби даражасида ўрни-ўрни билан ёзма ёдгорликлар, туш
таъбирномалари, Шарқ ва Ғарб, ўзбек ёзма адабиёти намояндаларининг туш
мотиви иштирок этадиган ёки туш таъсири яққол сезилиб турадиган асарлари
таҳлили фольклор намуналарига қиёслаб борилди.
5. Психоаналитик мактаб назариясига кўра, миф ва туш бир-бирига
уйғун – ҳар иккиси ҳам рамзлар тилига асосланганлигини, сўз санъатидаги
тушнинг мифдаги айни мотив билан ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатларга
эгалиги ўзбек фольклори намуналари таҳлили мисолида ёритилди.
6. Халқ лирикаси, топишмоқ, мақоллардаги туш рамзлари қиёсий
ўрганилиб, мифологик тафаккурнинг поэтик тафаккурга ўтиши тарихий-
фольклорий жараён сифатида тадқиқ этилди.
7. Туш мотиви ўзбек фольклорининг барча жанри намуналарида учраса-
да, у достон ва эртаклардагина ўзининг бутун поэтик табиати, бадиий-
эстетик вазифаларини ёрқин намоён қилиши ўзбек достон ва эртаклари
таҳлили мисолида ўрганилди. Эртак ва достонлар сюжетида туш мотивининг
композицион ўрни, бадиий-эстетик вазифалари очиб берилди. Ана шунга
кўра туш мотиви кўпроқ қаҳрамонлик, романик достонларда, сеҳрли
10
эртакларда келиши, достонларда мазкур мотив эртакларга нисбатан назмда
баён этилиши, таъбирчи образининг мукаммаллиги ва бошқа қатор
хусусиятлари билан фарқланиши қиёсий таҳлиллар билан асослаб берилди.
8. Туш мотиви ёки бадиий детали иштирок этган ҳар қандай асарнинг
илк қатламида туш кўриш ҳодисаси тургани учун фактик материаллар
асосида конкрет инсонлар кўрган тушлар билан бадиий туш мотивлари
қиёсий ўрганилиб, уларнинг таъбирларида умумийлик устуворлиги илмий
жиҳатдан ёритиб берилди.
9. Достонлардаги туш мотиви тарихий-фольклорий жараёнда бошқа бир
қатор мотивлар билан уйғунликда эпик қаҳрамоннинг мифологик, зооморфик
кўринишдан маданий кўринишгача бўлган тадрижий тарихини бадиий ифода
этиши, мифологик тафаккурга хос «ўз ва ўзга дунё» таянч тушунчасининг
ҳосиласи эканлиги тадқиқ этилди.
10. Туш мотивидаги асосий рамз ва тимсоллар тизими аниқланиб,
семантик жиҳатдан тасниф қилинди. Мукаммал бадиий тушларнинг ўзига
хос ички сюжети мавжудлиги, семантикаси: туш баёни, таъбири ва бу
таъбирнинг асар воқеаларида топган тасдиғидан иборатлиги илмий
асосланди.
11. Таъбирлаш – тушдаги символларни оддий тилга ўгириш эканлиги
таъкидланиб, эпик асарлардаги таъбирларнинг жанр хусусиятлари
аниқланди. Оғзаки анъаналар асосида исломгача ва ундан кейин яратилган
ёзма таъбирномаларнинг пайдо бўлишида оддий ва профессионал
таъбирчилар фаолияти кузатилиб
,
барча босқичлардаги таъбирлар семантик
жиҳатдан қиёсий таҳлил қилинди.
12. Руҳий таҳлил ўзига хос универсал метод бўлиб, ҳозирги пайтда
файласуф, руҳшунос, сиёсатшунос, ахлоқшунос, элшунос, қадриятшунос,
тарихчи, педагог ва адабиётшунослар ундан жуда муваффақиятли
фойдаланмоқдалар. Фольклор, маълум бир даражада, халқ фалсафаси, ахлоқ
ва тарбия ҳақидаги қарашлари, тарихи, этнографияси, социологиясининг ҳам
ифодасидир. Биз ишимизда бу методга, асосан, фольклоршунослик нуқтаи
назаридан ёндашдик. Мавзу талабидан келиб чиқиб, зарур ўринларда унга
мурожаат қилдик.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагиларда кўринади
:
–
жаҳон ва ўзбек фольклори учун типологик ҳодиса бўлган бадиий туш
мотивининг ўзбек фольклоршунослигида биринчи марта қиёсий-тарихий,
руҳий-таҳлил методлари асосида махсус ўрганилганлигида;
– туш ҳодисасининг адабиётшунослик фанида қўллаш мумкин бўлган
атамалари маъно қамрови белгилаб олингани ва илмий истеъмолга тавсия
этилганида;
– бадиий туш мотивининг тарихий-ҳаётий асослари, туш ҳодисасига
мифологик, анъанавий, диний, профессионал таъбирчилик, илмий
муносабатлар моҳияти аниқланганида;
– ўзбек фольклорини тадқиқ этишда руҳий таҳлил методининг
имкониятлари очиб берилганлигида;
11
– миф – маросим – туш муносабатлари, халқ қўшиқлари, топишмоқлари,
эртак ва достонларидаги бадиий тушнинг композицион, бадиий-эстетик
вазифалари таҳлиллар билан тасдиқлаб берилганида, туш мотивининг бошқа
мотивлар билан муносабат даражаси, туш тимсоллари тизими, семантикаси
тадқиқ этилиб, маъно ва вазифаларига кўра тасниф этилганида;
– туш таъбирлари ва таъбирчиликнинг турлари аниқланиб, уларнинг
бадиий туш семантикасини очиб беришдаги роли кўрсатилганида;
– ўзбек фольклори материалларини бир қатор халқлар фольклори ва ёзма
адабиёти намуналарига қиёслаш орқали бадиий туш мотивининг типологик
ва этник жиҳатлари ўрганилиб, тарихий-фольклорий жараёнда генетик
жиҳатдан мифопоэтик тафаккур, маросимлар билан боғлиқ равишда поэтик
тафаккур маҳсулига айланиш тадрижи, ноэстетик ҳодиса бўлган руҳий-
физиологик туш ҳолатининг эстетик-бадиий туш ҳодисасига эврилиш
эволюциясининг монографик асосда тадқиқ этилганида.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
дунё
халқлари фольклори учун ибтидоий маданият даврларидан типологик ҳодиса
бўлиб келган бадиий туш мотиви нафақат ўзбек, балки туркий халқлар
фольклоршунослигида биринчи марта монографик планда махсус тадқиқ
қилиниб, мавжуд манбалар асосида илмий-назарий умумлашма ва
хулосаларга келингани билан белгиланади.
Бу умумлашма ва хулосалар ноэстетик ҳодисаларнинг эстетик ҳодисага
айланиш тадрижи, ҳар бир халқ оғзаки ижодининг тараққиёт даврлари, эпик
асар структураси, ундаги мотивлар яхлит поэтик тизим эканлигини
ўрганишда катта илмий аҳамият касб этади. Диссертация хулосаларидан
ўзбек ва туркий халқлар фольклорининг барча жанр намуналарида мавжуд
бадиий туш ҳамда ёзма адабиётдаги адабий тушнинг бадиий-эстетик
хусусиятлари, асар поэтикасида тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганишда
назарий асос сифатида кенг фойдаланиш мумкин. Ишнинг илмий янгилиги ва
амалий аҳамияти яна шундаки, унинг натижалари руҳий таҳлил методини
ўзбек фольклори, ёзма адабиёти, тарих, фалсафа, психология, этнография,
диншунослик фанларига нисбатан ҳам самарали қўллаш
имкониятини
беради.
Тадқиқот
хулосалари
ўзбек
фольклоршунослигида
ҳали
ўрганилмаган таъбир жанрининг оғзаки ва ёзма намуналарини илмий
ўрганиш, таъбирномаларни тўплаш, таснифлаш, нашр этиш тамойилларини
ишлаб чиқишда илмий-назарий асос бўла олади.
Тадқиқот натижалари, ундаги таҳлил усули, туш тимсоллари таснифи ва
семантикасига доир кузатишлар ўзбек фольклоршунослиги тарихи,
назариясини янада бойитишга хизмат қилади. Туш ҳодисаси инсон руҳий
ҳаётининг ажралмас қисми экан, илмий ишимизнинг натижаларига таяниб,
улардан бевосита маиший ҳаётда ҳам фойдаланиш мумкин. Тадқиқот
натижаларидан олий ўқув юртлари учун дарслик ва қўлланмалар яратиш,
малакавий битирув ишлари, магистрлик диссертациялари ёзишда, маънавий
қадриятларимизнинг миллий ва умуминсоний жиҳатлари ҳақида маърузалар
ўқишда зарурий қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин. Ишда бадиий туш
мотиви мисолида Шарқ ва Ғарб халқлари фольклори, ёзма адабиёти
12
намуналари қиёсий таҳлилига илк қадам қўйилгани унинг қиёсий
адабиётшунослик учун ҳам илмий ва амалий аҳамиятга эгалигини кўрсатади
.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Диссертацияни ёзишда ЎзР ФА
Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги Фольклор
архивида сақланаётган материаллардан кенг фойдаланилди.
Нашр этилган достон, эртак, афсона, ривоятлар, мақол, топишмоқ,
қўшиқлар, таъбирномалардаги туш талқинлари таҳлилга тортилди.
Тадқиқот натижаларининг муҳокамадан ўтиши.
Диссертация
ЎзР
ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти Фольклор ва
Мумтоз адабиёт бўлимларининг қўшма мажлисида муҳокама этилиб (08 -
баённома), ҳимояга тавсия қилинган.
Шунингдек, мазкур тадқиқот ушбу
институт ҳузуридаги Д 015.04.01 рақамли фан доктори илмий даражасини
олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослашган кенгаш қошидаги
илмий семинарда муҳокама қилиниб ( 02 баённома), 10.01.09 –
Фольклоршунослик мутахассислиги бўйича ҳимояга тавсия этилиши зарур,
деб топилган.
Тадқиқот
натижаларининг
жорий
қилиниши.
Тадқиқотда
келтирилган далиллар, фактик материаллардан, илмий хулосалардан ўзбек
фольклорига бағишланган махсус курс ва семинарлар ўтишда фойдаланиш
мумкин. Шунингдек, тадқиқот мавзуси юзасидан эълон қилинган
монография, мақолалар олий ўқув юртларида халқ оғзаки ижоди бўйича
маъруза, машғулотлар ўтиш, илмий изланишларда муҳим илмий-назарий
манба бўлиб хизмат қилади. Иш асосида халқаро анжуманларда 12 та
маъруза ўқилди.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқотнинг асосий мазмуни
«Ўзбек тили ва адабиёти», «Тафаккур», «Ёшлик» ва бир қатор хорижий
журналларда, илмий тўпламларда чоп этилган 38 та мақола ва 2 та
монографияда ўз ифодасини топган.
Тадқиқотнинг тузилиши.
Диссертация кириш, тўрт боб, хулосалар ва
фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган бўлиб, умумий ҳажми
292 саҳифадан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тадқиқотнинг «Кириш» қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсад ва
вазифалари, ўрганилиш даражаси, илмий янгилиги, назарий ва амалий
аҳамияти, ҳимояга олиб чиқилаётган ҳолатлар каби масалалар ЎзР ВМ
ҳузуридаги ОАК докторлик диссертацияларига қўйилган талаблар доирасида
қисқача баён этилган.
Диссертациянинг
«Туш ҳақидаги мифологик қарашлар ва унинг
илмий ўрганилиши масалалари»
деб номланган биринчи боби икки
фаслдан таркиб топган.
«Туш ҳақидаги мифологик қарашлар»
деб
аталувчи дастлабки
фаслда туш ҳодисасига ибтидоий даврлардаги
тасаввурлардан, то замонавий илмий қарашларгача бўлган фикр-
13
мулоҳозаларга умумий баҳо берилган. Туш атамасининг маъно қирралари
изоҳланган.
Ибтидоий жамоа давридаёқ аждодларимиз тушга алоҳида эътибор
билан қараб, туш нима, деган саволга турли даврларда турлича жавоб
беришган. Бу фикр-мулоҳазалар бир-бирини такрорлашдан кескин инкор
даражасигача бориб етган. Зеро, сирли тушнинг ўзи каби у ҳақда
билдирилаётган фикрлар ҳам поёнсиз ва турли-тумандир.
«Туш» – туркийча қадимий бир сўз. Тушнинг арабчаси «рўё»дир.
«Туш» сўзининг синоними сифатида «рўё» тилимизда ҳанузгача ишлатилиб
келинмоқда. Маҳмуд Кошғарий «Девону луғотит турк» асарида
туш
сўзи
бир неча хил маъно англатишини ёзганки,
1
«Қутадғу билиг»даги қарашлар
ҳам шунга мос келади.
2
Ишда
туш
атамасининг турли луғат ва қомуслардаги
маъноларига ҳам тўхталиниб,
3
улар
баъзи
хорижий
тилларидаги
синонимларига қиёсланган.
4
Ибтидоий инсонлар кундалик ҳаёт ва келажагини тушсиз тасаввур эта
олмаган. Халқимизнинг маданий ҳаётида туш ва унинг таъбирлари алоҳида
ўрин тутади. Қадим асотирлардан бирига кўра, дунё тангрининг тушида
яратилган.
5
Ўғузхон, Қорахон, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур
каби кўплаб тарихий шахслар ҳам тушни жўн, мубҳам ҳолат деб
ҳисобламасдан, унга кучли бир руҳиятшунос сифатида жиддий
ёндашганлар.
6
Бундай ёндашув ишда Амир Темур ва Бобурнинг ўз
тушларига муносабати мисолида ёритилди.
Мутахассислар туш тарихини анимистик тасаввурлар билан
боғлашади.
7
Маълумки, анимизм табиатнинг жонлилиги, «жон» ва «руҳ»нинг
абадийлигига ишончдир. Анимистик тасаввурга кўра, ўлган кишининг руҳи
мангу яшайди, фақат у турли кўриниш ва қиёфаларга киради, баъзан эса
одам ўлгандан сўнг тушларда яшайди, деб ўйлашган. Тушга амал қилиб улар
ҳаёт қурган, экин экишган, ҳосил йиғиштириб, жангга отланган. Мағлубият
1
Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. III том. – Тошкент: Фан, 1960. – Б.138.
2
Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг / Ҳозирги ўзбек тилида баён қилувчи ва сўзбоши
муаллифи Боқижон Тўхлиев. – Тошкент: Юлдузча, 1990. – Б.128.
3
Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Беш жилдлик. – Тошкент: Ўзбекистон миллий
энциклопедияси, 2008. Тўртинчи жилд. – Б.215; Ўзбекистон миллий энциклопедияси. –
Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2004. VIII том. – Б. 685.
4
Бўтаев Ш., Ирисқулов А. Инглизча – ўзбекча, ўзбекча – инглизча луғат. – Тошкент: Фан,
2008. – Б.163.
5
Ögel Bahaeddin. Türk mitolojisi. II cilt. – Ankara:Türk Tarih kurumu basimevi, 1995. – S.75.
6
Мирза Муҳаммад Ҳайдар. Тарих - и Рашиди. – Тошкент: Фан, 1996. – Б.44 – 45;
Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. – Тошкент: Чўлпон, 1990; Султонов
Хайриддин. Бобурнинг тушлари // Саодат соҳили. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 2005. –
Б.153 –164; Амир Темур ҳаётидаги ажойиб воқеалар ва унинг ғаройиб тушлари // Сирли
олам. – Тошкент, 1991. - № 8. – Б.28 – 32.
7
Қаранг: Тайлор Э.Б. Первобытная культура. – М.: Политиздат, 1989; Типология и
взаимосвязы литератур древного мира. – М.: Наука, 1971; Токарев С.А. Ранные формы
религии. – М.: Политиздат, 1990; Фрэзер Дж.Дж. Фольклор ветхом завете. – М.:
Политиздат, 1985.
14
ёхуд ғалаба эса уларга тушида аён бўлган. Зарур пайтда туш воситасида
руҳлардан мадад сўрашган. Баъзан бутун бошли қабила бир ёмон туш
туфайли ўз юртини ташлаб, бошқа томонларга кўчиб кетган.
1
Бобил
афсоналаридан бирига кўра, ўлган кишиларнинг руҳлари тушларда яшайди.
Улар тушда зиён етказмасликлари учун туш тангриси Мамуддан мадад
сўраш керак, деб тушунганлар.
2
Айниқса, бўлғуси шомонлар тушга алоҳида
аҳамият берганлар. Шунинг учун шомонлик маросимларида туш алоҳида
ўрин тутади.
3
Шунингдек, анъанавий дунёқарашда эрта тонгда кўрилган
тушлар башоратли бўлиши ишда «Алпомиш» достонидаги Барчиннинг туши
мисолида таҳлил қилинган
.
4
Кузатишларимиз ибтидоий инсон – аждодларимиз биз ўйлаганчалик
«оми» одамлар бўлганини эмас, аксинча, табиатни жуда нозик
тушунганликларини, бу эса уларнинг тушга муносабатида ҳам намоён
бўлганини кўрсатади. Ирқ битиги – «Таъбирнома» ҳам бу ҳақиқатнинг бир
далилидир.
5
Ирқ битиги – «Таъбирнома»дан ташқари қадимги хитой тилидан
туркчага таржима қилинган, туш таъбирларига бағишланган «Фол китоби»
ҳам мавжуд.
6
«Фол китоби»ни тадқиқ этган манбашунос олим Насимхон
Раҳмонов «Таъбирчилик ўзига хос бир фандир», деган хулосага келади ва
таъбир илмининг илдизлари шомонлик тасаввурлари билан боғлиқ
эканлигини ёзади.
7
Даврлар ўтиши билан тушга кўпинча дин, диний дунёқарашнинг бир
бўлаги деб қаралган. Жумладан, исломда туш пайғамбарликнинг қирқ олти
жузидан биридир, дейилган.
8
Қуръони Каримдаги оятларда, жумладан,
«Юсуф» ва «Ва-с-саффот» сураларида илоҳий тушлар ҳақида сўз боради.
9
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийнинг «Ҳадис» китобида
бир бўлим тушга бағишланган.
10
Исломда туш, асосан, учга бўлинади: Оллоҳ
томонидан, малоикалардан нозил бўладиган ва шайтон васвасаси туфайли
1
Тайлор Э.Б. Первобытная култура. – С.91 – 119.
2
Günay, Umay.
Aşık Tarzı Şiir Geleneği ve Rüya Motifi
. – Ankara: Akçağ Yayınları, 1999. –
S.94.
3
Inan Abdulkadir.Tarihte ve bugun şamanizm. – Ankara: Türk Tarih kurumu basimevi, 1972. –
S.1–159; Алексеев Н.А. Шаманизм тюркоязычных народов Сибири. – Новосибирск:
Наука, 1984. – С.98 – 142; Токарев С.А. Ранние формы религии. – С.266 –290.
4
Алпомиш. Достон / Айтувчи Фозил Йўлдош ўғли. Нашрга тайёрловчилар Ҳ.Зарифов ва
Т. Мирзаев. – Тошкент: Шарқ, 1998 . – Б.99 – 100.
5
Тўхлиев Б. Қадимги туркий адабиётнинг бир намунаси ва унинг таржимаси // Адабий
мерос. – Тошкент, 1983. -№4 (28). – Б.70–79; Ирқ битиги – Таъбирнома // Қадимги
ҳикматлар. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1987. – Б.47 – 61.
6
Раҳмонов Н. Руҳиятда нур муроди. – Тошкент: Халқ мероси, 2002. – Б.37–44.
7
Қаранг: Раҳмонов Н. Кўрсатилган асар. – Б. 38; Раҳмонов Н. Ирқ битиги ва қадимги
туркийлар / Илмий тўплам // Адабиёт кўзгуси. – Тошкент, 1996. -№2. – Б.94 – 107.
8
Қуръони Карим. Ўзбекча изоҳли таржима. – Тошкент: Чўлпон, 1992. –Б.414 – 415.
9
Қуръони Карим. – Б.197 – 210, 414, 415, 489, 490.
10
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Ҳадис. – Тошкент: Қомуслар бош
таҳририяти, 1992. IV- том. – Б.354 – 376.
15
юз берадиган тушлар.
1
Аммо улар вазифасига кўра,
асосан, иккига
ажратилади: раҳмоний, яъни илоҳий тушлар ва шайтоний тушлар.
Туш кўрувчига мутлоқ алоқасиз, маънисиз тушлар бўлмайди. Фақат
бошқалар маъносига тушунмаган ва ўзига боғлиқ ўринларни топа олмаган,
туш таъбирланмаган ҳолатлар бўлиши мумкин, холос. Агар ҳазрат Алишер
Навоий тушга инсон руҳиятининг кўзгуси, унинг ботинида кечаётган сирли
бир жараён сифатида қараган бўлса
2
, Имом Ғаззолий туш ҳақида гапирар
экан, асосан, Қуръони Карим ва Ҳадисга суянади ва ўз талқинлари билан
тушни илмий ўрганишга асос солади.
3
Туш ҳодисаси қанчалик қадимий, доимий, коинот каби сирли бўлса-да,
инсониятнинг тушга муносабати тарихи, эришган тажрибалари асосида у
ҳақида кўпгина фан соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб бориш мумкин. Шу
боис биз бобнинг иккинчи фаслини
«Тушнинг илмий ўрганилиши
масалалари»
деб номладик.
Имом Ғаззолий ХI асрдаёқ тушни бевосита инсон ахлоқи ва
маънавияти, янада аниқроғи, руҳонияти билан боғлаб, «Одам ўғли
фитратининг ғаройиботларидандир»,
4
– деб таърифлаган. Ғарб
тадқиқотчилари Зигмунд Фрейддан сўнг эса уни инсон руҳиятининг
инъикоси сифатида ўргана бошладилар. Гарчи Фрейд ва унинг издошлари
тушнинг илоҳийлигини инкор этсалар-да, аммо сирли ва мўъжизали
эканлигини тан оладилар ва худди шу нуқтада Имом Ғаззолий билан Ғарб
файласуфларининг ўртасида яқинлик мавжудлигини кўрамиз. Хусусан, туш
инсон шахси, ахлоқи ва руҳий дунёси билан чамбарчас боғлиқ эканлиги
борасида Имом Ғаззолий ва Фрейд ҳамда унинг издошларининг фикрлари
ҳамоҳангдир.
«Кароматли тушларга сабаб, – дейди Имом Ғаззолий, – уйқуда ғайб
тажалли этади. Тушда киши ҳиссиётга бўйсунади, уйғонганда эса ҳиссиётга
эътибор бермайди, ақлга бўйсунади».
5
Зигмунд Фрейд фикрига кўра, тушда кишининг уйғоқ пайтидаги онг
ости кечинмалари юзага қалқиб чиқади. Уйғоқликда инсон кўпроқ онгга,
ақлга бўйсунади. Хатти-ҳаракатлари чегараланган, маълум бир йўналишга
йўналтирилган бўлади. Тушда эса инсон эркинроқдир.
6
Умуман, уйқу ва уйғоқ ҳолатлар инсон фаолиятининг икки фарқли
қутбидир. Бирида воқелик ва мантиқ ҳукмрон, иккинчисида эркинликдаги
«Мен» ҳоким. Уйғоқ одам ўз фаолиятини мавжуд шароитнинг мантиқига
мослайди: у макон ва замон чегарасида яшашга, макон ва замон номидан
гапиришга, фаолият кўрсатиш, яшаш учун курашга, ўзини ҳимоя қилишга
1
Uludağ Sűleyman. Tasavvuf Terimleri Sözlűgű. – İstanbul: Marifet yayini, 1991 – S.443.
2
Қаранг: Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. Мукаммал асарлар тўплами. – Тошкент:
Фан, 2001. – Б.264.
3
İmam Gazalî. İhyâ u ΄Ulûmi`d-din (Terc. A.Serdaroglu). Cild I. – İstanbul: Bedir yayinleri,
1975. – S.1066
4
İmam Gazalî. – S.206.
5
İmam Gazalî. Cild III. – S.57.
6
Фрейд Зигмунд. Толкование сновидений. – Мн: Поппурри, 1997. – С.303 – 445.
16
мажбур. Уйқу ҳолатида бундай эмас, у ўз ички дунёси – ўз «Мен»и
ихтиёрига ўтади. Уйғоқ пайти ақлий истаклар, фикрий муносабатлар
«пардалаб» қўйган кечинмалар уйқу асносида одам билан юзма-юз келиб,
ўзини намоён этади.
З.Фрейд инсондаги майлларнинг тушда турли ҳайвон шаклида
гавдаланишини таъкидлайди. Эрих Фромм эса «Қизил шапкача» эртагини
таҳлил этар экан, мазкур эртакдаги бўри ишқий майл тимсоли сифатида
талқин этилганини ёзади.
1
«Алпомиш» достонида Барчиннинг майли йўлбарс, акс майли эса маст
туя қиёфасида гавдаланади.
2
Бу мисоллар шундан далолат берадики, ибтидоий даврлардан то ХХI
асргача кишиларнинг тушга бўлган муносабатларида кескин фарқ
сезилмайди. Улар кўраётган тушдаги рамзларда ҳам яқинлик мавжуд.
Туш ва унинг таъбири ҳаётда ҳам, адабиётда ҳам доимо диалектик
бирликдир. Таъбирсиз туш ҳеч нарса эмас.
Эртак ва достонларимиздан маълумки, ҳамма ҳам тушни таъбир
қилавермайди. «Алпомиш» достонида Барчиннинг тушини Суқсурой каниз,
Бойбўрининг тушини эса қизи Қалдирғоч таъбир қилади. Мазкур достоннинг
барча вариантларида Қалдирғоч ҳам, Суқсурой каниз ҳам Алпомиш ва
Барчиннинг ёнидаги йўлдошлардир. Зарур бўлганда улар ўз яқинларига
маслаҳат бериб, йўл-йўриқ кўрсата оладиган донишманд, оқила аёл, яна ҳам
аниқроғи, достонда ҳомий образ сифатида тасвирланадилар. Шунинг учун
улар асосий қаҳрамонларга кўмакчи сифатида гавдаланади. «Манас»
достонида Манаснинг отаси Жақибнинг тушини Бойжигитдан бошқа ҳеч
ким таъбир қилолмайди.
Халқ орасида ҳам туш ҳаммага эмас, энг яқин кишиларга айтилган.
Одатда, юксак мақомларга эришган, эл-юрт орасида катта ҳурматга сазовор
бўлган, донишманд ва оқкўнгил кишиларгина тушларни таъбир қилган.
Туш кўрувчининг табиати, ахлоқи, дини, эътиқоди, исми, шажараси,
туш кўриш олдидаги ҳолати, тушни кўрган куни ва пайти – буларнинг бари
тушни таъбир қилаётганда, албатта, эътиборга олиш зарур бўлган
ҳолатлардир.
Ғарбда кейинги асрларда юзага келган таълимот, Шарқдаги туш
ҳақидаги қадимий қарашлар эртак ва достонларимиз, ёзма адабиётимиздаги
тушларнинг ва таъбирномаларнинг ҳаётий-илмий асосга эга эканлигини
кўрсатади.
Ғарбда туш ҳақида жуда кўп файласуфлар, тарихчилар, ижодкорлар
фикр билдиришган. Аммо Зигмунд Фрейдга қадар тушни ҳеч бир ижодкор
махсус ва мукаммал тадқиқ этган эмас.
3
Зигмунд Фрейд тадқиқотларидан
1
Қаранг: Фрейд З. Сон и сновидения. – М.: Олимп, 1997. – С.101 – 122; Фромм Э. Душа
человека. – М.: Республика, 1992. – С. 285 – 288.
2
Алпомиш. Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси / Айтувчи Фозил Йўлдош ўғли. Нашрга
тайёрловчилар: Ҳоди Зарифов ва Тўра Мирзаев. – Тошкент: Шарқ, 1998. – Б. 97 – 101.
3
Қаранг: Фрейд З. Толкования сновидений. – С.50 – 144; Фрейд З. Сон и сновидения. – С.
101 – 102.
17
сўнг унинг кўплаб издошлари ҳам тушни тадқиқ этишга киришдилар. Бироқ
улар орасида Карл Густав Юнг
1
ва Эрих Фроммларнинг тадқиқотлари
2
алоҳида диққатга сазовордир. Улар тушни инсон руҳиятининг турли
ҳолатлари билан боғлашади. З.Фрейд тушда инсоннинг болаликдан сақланиб
қолган пинҳоний майллари, К.Г.Юнг онг ости ҳиссиётлари, Э.Фромм ташқи
дунё рамзлари: онг даражасига ўсиб чиқмаган, бироқ инсон қалбида ташқи
дунёнинг рамзи бўлиб қолган турли кечинмалар устуворлик қилади, деган
фикрни ўртага ташлайдилар. Бу олимларнинг туш ҳақидаги фикрлари бир-
бирини инкор этмайди, аксинча, бир-бирини тўлдиради. Учала олим ҳам
тушни инсон руҳиятининг кўзгуси сифатида тадқиқ қилади.
З.Фрейд ва К.Г.Юнг тадқиқотларидан сўнг Ғарбда инсоннинг руҳий
ҳолатларини очишда туш муҳим восита бўлиб қолди ва атайин тушга,
тушнинг руҳий, жисмоний таъсирига бағишланган юзлаб ҳикоялар юзага
келдики, барчасида тушнинг инсон ҳаётидаги ўрни тадқиқ этилди. Лотин
америкалик машҳур адиблар – Х.Л.Борхес ва Х.Кортасарларнинг асарлари
бунинг мисолидир.
3
Ҳасан Кўксал, Сулаймон Қазмаз каби туркиялик олимларнинг илмий
ишларида ҳам туш мотиви таҳлил этилган.
4
Проф. Умай Гунайнинг «Ошиқ
тарзи, шеър дунёси ва туш мотиви» номли монографиясининг икки боби
турк фольклоридаги туш талқинига бағишланган.
5
Бироқ бу асарлар баён
характерида, аксариятида туш чуқур илмий таҳлилини топмаган.
Атоқли фольклоршунос олим Ҳоди Зарифов Виктор Жирмунский
билан ҳамкорликда ёзган «Ўзбек қаҳрамонлик эпоси» номли китобида бахши
ҳақидаги афсоналарда туш алоҳида ўрин тутишини қайд этиб ўтади.
6
Эпик анъанада бахшиларнинг ўз санъатини сирли – илоҳий тарзда
эгаллаганлиги ҳақида турли афсоналар мавжуд. Бу ҳол фақат ўзбек
бахшиларига хос хусусият эмас, у халқаро миқёсда кенг тарқалган. Бахши
илоҳий қобилият соҳибидир. Ҳамма шомон бўлавермагани каби,
бахшичилик ҳам ҳар кимга насиб этавермайди. Шомонлик маросимларида
эпос ижро этилган. Эҳтимол, шунинг учун эпосда шомонлик излари, у
билан боғлиқ тасаввурлар яхшироқ сақланиб қолган. Сибирда шомон
ижроси билан бахши ижроси ўзаро ўхшаш эканлиги кузатилган. Олмон
1
Қаранг: Юнг К.Г. Воспоминания, сновидения, размышления. – Мн: Поппурри, 1994;
Юнг К. Г. Аналитическая психология. – М.: Мартис, 1995; Юнг К. Г. Психологические
типы. – М.: Университетская книга, 1996.
2
Фромм Э. Душа человека. – С.180 – 298.
3
Қаранг: Борхес Х.Л. Страшный сон // Иностранная литература . – М.: 1990. -№3. – С.179
–185; Кортасар Х. Страшные сны // Иностранная литература. – М.: 1990. -№3. – С.185 –
188.
4
Қаранг: Kazmaz Süleyman. Türk Halk Edebiyatinde rüya ve aşk bâdesi motifi // Erdem. –
Ankara, 1985.-№1. –S. 21-28. Köksal Hasan. Battalnâmelerde tip ve motif yapisi. – Ankara:
MIFAD yayinleri, 1984; Ergun, Metin. Kazak Halk Akınlarında (Şâirlerinde) Rüya Motifi //
Millî Folklor. – Ankara, 1994. №23. – S.8 –14. .
5
Günay, Umay.
Aşık Tarzı Şiir Geleneği ve Rüya Motifi
. –Ankara: Akçağ Yayınları, 1999.
6
Жирмунский В.М., Зарифов Ҳ.Т. Узбекский народный героической эпос. – М.: ОГИЗ,
1947. – С.23 – 58.
18
эпосшуноси К.Райхл эса шундай бир фактни келтиради: Кэт шомонидан
қаҳрамонлик достонини куйлаб беришни илтимос қилишганда у айнан
шомон гимнини куйлай бошлаган.
1
«Қизиғи шундаки, – деб ёзади
Б.Путилов, – шомонлик матнлари характери жиҳатидан бахши матнларига
ўхшаб кетиши кишини янада ҳайратга солади. Улар куйлаган матнлар,
шубҳасиз, эпос намунасидир. Бироқ, афсуслар бўлсинки, шомонлик
қўшиқлари билан эпик ижро матнлари ҳали жиддий тадқиқ этилмаган».
2
Эпик ижоднинг турлича, яъни лингвистик, психологик, фалсафий,
бадиий, мифологик талқинлари бахши ва шомон аслида бир синкретик
образнинг турли даврлардаги бошқа-бошқа кўриниши эканлигини
тасдиқлайди. Туш таъсирида ўзида фавқулодда поэтик қобилиятни ҳис этган
санъаткорлар
ҳақидаги
афсоналар
типологик
ҳодиса
эканлиги
В.М.Жирмунскийнинг тадқиқотларида атрофлича очиб берилган.
3
Айни пайтда шуни ҳам айтиб ўтиш лозим: биринчидан, бундай
афсоналарнинг кўпчилигида бўлажак бахши хасталикка йўлиқиб, куйлаш
орқали касалликдан халос бўлади. Иккинчи ҳолат – бахши ўз тушига қаттиқ
ишонади. Реал воқеликка бахши қандай ишонса, ўз тушига ҳам, туш билан
боғлиқ афсоналарга ҳам чин ҳақиқат деб ишонади.
Қирғиз фольклори тадқиқотчиси З.Қыдирбоева ажойиб бир маълумот
келтиради. «Бахшиларнинг туш кўриши билан боғлиқ афсоналар, – дейди у, –
улар ўйлаб топган уйдирмалар эмас. Аксинча, узоқ йиллик ўқиб-ўрганиш,
кўникма ва маълум бир малака ҳосил бўлгандан сўнгги шогирднинг «пишиб
етилгани»ни кўрсатувчи бир ҳолатдир».
4
Боб сўнгида беш моддадан иборат хулосалар келтирилган ҳамда тушга
муносабатлар тарихи: а) мифологик; б) анъанавий, диний муносабат; в)
профессионал – таъбирчилик; г) илмий муносабатлар сифатида
таснифланиб, уларнинг бир-биридан ўсиб чиққанлиги ва ҳар бирига хос
хусусиятлар изоҳланган.
«Фольклорда туш талқини»
деб номланган иккинчи боб тўрт фаслдан
ташкил топган. Унинг
«Туш ва миф муносабати»
номли биринчи фаслида
ижтимоий ва аниқ фанларнинг бир неча соҳаларида самарали қўлланилиши
мумкин бўлган псхиоаналитик мактаб моҳияти, унинг асосчиси, вакиллари,
туш ва миф муносабати ҳақида сўз юритилади. Жаҳон фольклоршунослигида
халқ оғзаки ижодини ўрганувчи кўплаб мактаблар мавжуд бўлиб, уларнинг
ҳар бири фольклорга ўзига хос ёндашиши, олдига қўйган мақсадлари,
1
Reihl, Karl.
Türk Boylarının Destanları (Gelenekler, Şekiller, Şiir Yapısı).
(Çeviren: Metin
Ekici).– Ankara: TDK Yayını, 2002. – S.122. Бу китоб кейинчалик рус тилига ҳам таржима
қилинди. Рус тилидаги таржима инглизча ва туркча нашрларидан бир оз фарқ қилади.
Муаллиф кейинги йилларда йиққан маълумотлар билан мазкур нашрни тўлдирган.
Қаранг: Райхл К. Тюркский эпос. Традиции, формы, поэтическая структура. –
М.:Восточная литература, 2008. – С.54 – 84.
2
Путилов Б. Эпическое сказительство. – М.: Восточная литература, 1997. – С.59.
3
Жирмунский В.М. Легенда о призвании певца // Сравнительное литературоведение. – Л.:
Наука, 1979. – С . 397 – 407.
4
Кыдирбоева З. Сказительское мастерство манасчи. – Фрунзе: Илим, 1984. – С.9 – 11.
19
текшириш усуллари билан бир-биридан фарқланиб туради. Бироқ ҳеч қайси
мактаб ХIХ аср охирида юзага кела бошлаган ва ХХ асрда такомил топган
руҳий-таҳлил методи сифатида танилган психоаналитик мактабчалик шов-
шувларга сабаб бўлган эмас. Психоаналитик мактаб вакиллари мазкур
методнинг турли қирраларини, унинг мифшуносликдаги беқиёс имкониятини
кўрсатиб бердилар, натижада бу оқимга шунчаки вақтинчалик модернистик
оқим
сифатида
менсимай
қараганлар
психоаналитиканинг
мифшуносликдаги, нафақат мифшунослик, балки фалсафа, эстетика,
адабиётшунослик, социология, сиёсатшунослик, этика, психология, тиббиёт
ва санъатни тадқиқ этишдаги аҳамиятини тан олдилар. Бу мактабнинг йирик
вакиллари З.Фрейд, К.Юнг, Э.Фромм тадқиқотларида, энг аввало, миф инсон
руҳиятининг ифодаси,
деган ягона қараш ётади ва бу қараш руҳий таҳлил
методининг асосини ташкил этади.
1
Инсон руҳияти жуда кенг олам бўлиб, ундаги ҳиссиёт ва туйғулар икки
хил шаклда ўзини намоён этади: биринчиси англанган, маълум мантиққа
бўйсунган, ташқи дунёга нисбатан ўзининг қатъий хулоса ва йўналишига
эга бўлган туйғулар. Булар инсоннинг жамиятга, одамларга, атроф-муҳитга
муносабати ва шулар ҳақидаги маълум тушунчага эга бўлган қарашларни
ифодалайди; иккинчиси, онг ости ҳислари, онгга қалқиб чиқмаган, лекин
инсон руҳиятида доимо мавжуд, ташқи дунё билан тинимсиз алоқа қилиб
турувчи ҳислардир. Инсон руҳиятида онгли фаолият ва ҳислардан кўра
англанмаган ҳислар кўлам жиҳатдан чексиздир. Шу сабабли тушимиз бизга
ҳамиша ғайритабиий туюлади. Улардаги воқеа ва образларни онгимиз қабул
қилолмайди. Бироқ тушдаги воқеа, ҳодиса, ҳолат ёки образ айнан онг ости
ҳисларининг ташқи дунёни қабул қилиш рамзлари бўлиб, одам ақлий
фаолиятдан тўхтаган, яъни уйқу пайтида бу ҳислар инсон миясига ўзи қабул
қилган рамзларни тарқата бошлайди. Мифлар қуруқ тушунча ёки
аждодларимизнинг дунёқараши рамзи эмас, балки онг ости ҳисларининг
дунёни қабул қилиш пайтидаги рамзларидир. Онгли фаолият инсонни ўзи
яшаб турган олам қонун-қоидалари, мантиғи билан чегаралаб қўяди. Онг
ости ҳислари инсонни ҳамиша поэзия билан, табиат билан яқинлаштириб
туради, унда ижодий ҳиссиёт туғдиради. К.Юнг: «Ҳозирги одам фан ва
техникага сарфлаётган ижодий қудратини аждодларимиз қадимда мифларни
яратишга сарфлаган эди»,
2
дейди. Инсондаги ижод қилиш ҳисси, ижодий
руҳ онг ости туйғуларига хос. Шу сабабли фольклорда туш мотивининг
илдизлари қанчалик қадимий бўлмасин, унинг асосида инсон руҳияти
рамзлари ётади. Туш каби мифда ҳам мантиқий тафаккур изчиллиги
бузилади. К.Юнг туш бу асли аждодларимиздан генлар орқали бизга мерос
қолган мифик тасаввурлардир, деб таъкидлайди.
1
Қаранг: Фрейд З. Толкование сновидений. – Мн.: Поппурри, 1997; Юнг К.Г. К вопросу
о подсознании // Человек и его символы. – М.: Серебряные нити, 1997. – С.13 – 102;
Фромм Э. Кўрсатилган асар. – С.180 – 298.
2
Юнг К. К вопросу о подсознании. – С.44.
20
Санъат ва мифнинг тили битта – рамзларга асосланади. Ҳар иккаласини
ҳам рамзларни шарҳлаб ўрганиш мумкин. К.Юнг мифларни таҳлил қилишда
кўпроқ оммавий онг ости ҳисларига (коллективная безсознательность) катта
эътибор беради. Унинг фикрича, оммавий онг ости ҳислари мифлар
яратилаётганда асосий ўринни эгаллаган.
1
Бу онг ости ҳислари мифларга
рамз, тимсол, сурат сифатида кўчиб ўтади, тўғрироғи, ташқи дунёни ўз
рамзлари билан қабул қилади. Момақалдироқни найза дея тушуниш
мифларни яратган ибтидоий аждодларимиз учун ташбеҳ эмас, шундай
тушунилган, қабул қилинган. Психоаналитика мактабининг катта хизмати
шунда бўлдики, у мифларни, халқ оғзаки ижодидаги рамзларни шарҳлаш ва
инсон психологиясини тадқиқ қилиш билан уйғунлаштира олди.
Психоаналитик метод фольклор ва ёзма адабиёт намуналарини
шарҳлашда ўзининг мукаммал даражасига етди. Шу боис «Шоҳ Эдип»
трагедиясини психоаналитика назарияси намояндаларининг деярли барчаси
шарҳлаган, аммо бу шарҳ хилма-хиллиги билан диққатга сазовордир.
З.Фрейд «Шоҳ Эдип»ни инсондаги англашилмаган майл, яъни ишқий майл
учун кураш, деб баҳолади.
2
К.Юнг фикрича, «Шоҳ Эдип» оммавий
онгсизликни рамзлаштиради. Э.Фромм фикрича эса асар патриархал ва
матриархал тузумларни ва шу даврга хос ота, она, боланинг ички
кечинмаларини – табиийки, англанмаган, бироқ мияга рамз ҳолатида чўккан
ҳиссиёт, кайфиятлар курашини акс эттиради. Психоаналитик мактаб
намояндалари шу уч хил қараш таъсирида кейинчалик уч оқимга асос
солдилар.
Психоаналитик мактаб вакиллари туш ва миф айни бир нарса, яъни ҳар
иккаласи ҳам инсон онгига рамзлар билан қабул қилинадиган ва рамзлар
билан шарҳланадиган ҳолатдир, деб баҳо берганларида мифни ўрганишда
янги метод юзага келганини бутун дунё эътироф этганди. Туш ва мифни
ўрганувчи, шарҳловчи тилни Э.Фромм «рамзлар тили» деб атайди ва бу
атама ҳозир жаҳон фалсафа ва фольклоршунослигида кўп такрорланадиган
илмий атамага айланди.
Тадқиқотнинг ўзбек фольклори намуналарига бағишланган таҳлиллари
илмий аниқ бўлиши учун биз Ғарбнинг машҳур адибларидан бири
Ф.Кафканинг «Жараён», «Ҳукм», «Қўрғон» каби асарлари талқини,
У.Фолькнер ва Т.Манн ижодларига ҳам тўхталиб ўтдик. Қизиғи шундаки,
бугунги адабиётимизда пайдо бўлаётган «Жажман», «Қора кун», «Кўк кўл»,
«Қора китоб», «Тун панжаралари», «Қадимдан бўлган экан» каби асарларда
биз бадиий ифоданинг мифологик тафаккурга уйғунлигини кўрамиз. Чингиз
Айтматов ва бошқа адиблар ижоди мифнинг адабиётга ижобий таъсирига
ёрқин мисол бўла олади.
Бобнинг
«Туш, маросим ва эпос»
номли иккинчи фасли туш ҳодисаси
мисолида ноэстетик ҳодисаларнинг эстетик ҳодисаларга ўтиш тадрижини
1
Юнг К. Кўрсатилган асар. – С.З9.
2
Фрейд З. Кўрсатилган асар. – С.173 – 302.
21
кўрсатиш йўлидаги изланишларимизнинг натижаларидан биридир. Туш
билан боғлиқ маросимлар, урф-одатлар унинг бадиий-эстетик ҳодисага
айланишида мифлардан
кейинги
босқич бўлган. Бундай қадим
маросимларнинг изларини тушнинг таъбирланиши билан боғлиқ урф-одат,
ирим-сиримларда ҳам кўришимиз мумкин. Таъбирчининг шахси, жамиятда
тутган ўрнига алоҳида эътибор қаратилишининг илдизлари ана шундан.
Халқ орасида «Яхши тушга ҳам, ёмонга тушга ҳам садақа», «Туш
йўрилганидек бўлади» каби мақол ва иборалар бу маросим билан боғлиқ
тасаввурлар ҳанузгача яшаб келаётганидан дарак беради. Қадимда эса, бирор
- бир тушни таъбирлаш учун махсус маросим ўтказилган. Қурбонликлар
қилинган, зиёфат уюштирилган. Атрофдаги энг яхши таъбирчилар таклиф
этилиб, мусобақалар ташкил этилган.
1
Кўпгина эртак ва достонларимизда ана шу маросим билан боғлиқ
тасаввурлар изи яхши сақланиб қолган. Мисол учун, «Алпомиш» достонида
Бойбўри ва Бойсарига фарзанд кўришлари тушда аён бўлади. Шундай
хосиятли тушдан хурсанд бўлган ака-ука юртга зиёфат беради.
2
Пўлкан шоир куйлаган «Гўрўғлининг туғилиши» достонида
Шоҳдорхон кўрган тушини таъбирлаш учун таъбирчиларни йиғдириб, катта
машварат ўтказади.
3
Худди шунга ўхшаш ҳолат «Юсуф ва Аҳмад»,
«Гулихиромон» достонларида ҳам айнан такрорланиши,
4
бошқа туркий
халқлар достонларида ҳам туш таъбирига бағишланган маросимлар баёни,
5
«Илиада» достонида туш мотивининг такрор ва такрор келиши
6
бизнинг
туш, маросим ва эпос муносабати ҳақидаги хулосаларимизни тасдиқлайди ва
уларнинг фольклор учун типологик ҳодиса эканлигини кўрсатади. Қизиғи
шундаки, «Илиада»да туш жонли бир персонаж сифатида тасвирланган.
7
Кузатишларимиз туш эпос қаҳрамонлари ҳаётида қанчалик ўрин
тутса, оилавий-маиший маросимларда ҳам шунчалик муҳим аҳамият касб
1
Қаранг: Ögel Bahaeddin. Türk mitolojisi. II cilt. – Ankara: Türk Tarih kurumu basimevi, 1995.
– S.510.
2
Алпомиш. Достон / Айтувчи Фозил Йўлдош ўғли. Нашрга тайёрловчи Тўра Мирзаев. –
Тошкент: Фан, 1999. – Б.68.
3
Гўрўғлининг туғилиши / Айтувчи Пўлкан шоир. Нашрга тайёрловчи Малик Муродов. –
Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1967. – Б.12.
4
Қаранг: Юсуф ва Аҳмад. Достон / Айтувчи Муҳаммад Жомрод ўғли Пўлкан ва Фозил
Йўлдош ўғли. Ёзиб олувчи Ҳоди Зарифов. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1987. – Б.47 –
48; Гулихиромон. Достон / Айтувчи Ислом шоир Назар ўғли. Ёзиб олувчи Сиддиқ
Асқаров. Нашрга тайёрловчилар Мансур Афзалов, Сиддиқ Асқаров. – Тошкент: Бадиий
адабиёт, 1965. – Б.226 – 235.
5
«Манас» достонида бутун бошли бир бўлим «Манас баатыр туш коруп, той берип
жорутканы» деб номланган ва бошдан охир тушни таъбирлаш маросимига бағишланган.
Қаранг: Манас. Сагымбай Оразбак уулунун варианты боюнча. II китеп / Басмага даярдап,
создугун тузгондер: Кырбашев К., Мусаева Ж., Сарыпбеков Р., Сооронов О. – Фрунзе:
Кыргызстан, 1980. – Б. 273 – 283.
6
Ҳомер. Илиада / Русчадан Қодир Мирмуҳаммедов таржимаси. – Тошкент: Адабиёт ва
санъат, 1988.– Б.40 – 44.
7
Ҳомер. Илиада. – Б.41.
22
этиб келганлигини кўрсатади. Мисол учун, никоҳ тўйидаги «Кампир ўлди
маросими»да кампир ўзини ўлганга солиб ётади-да, кейин «тирилиб», кўрган
тушини баён этиб, таъбир қилиб беради.
1
Туш, маросим ва эпосни ўрганишда, биринчи навбатда, қиёсий-
типологик методнинг устуворлигини инкор этмаган ҳолда структурал,
лингвопоэтик ва руҳий таҳлил каби кўплаб методларга ҳам суяниш лозим.
Қиёсий типологик таҳлилда, биринчидан, маросимларни ўзаро қиёсий
ўрганиш мумкин бўлса, иккинчи томондан, уни эпос ва эпосдаги мотивлар
билан муқоясалаш имконияти туғилади. Лингвопоэтик ва руҳий таҳлил
методлари эпос ва маросим семантикасини чуқурроқ ёритиб беришда асосий
омилдир. Структурал метод эса эпос ва маросим тизимини ўрганишда муҳим
аҳамият касб этади. Чунки архаик эпос билан маросим структураси ўзаро
уйғун келишини кўрамиз.
Худди эпос каби туш ва маросим ҳам бир-бири билан чамбарчас
боғлиқ жараён. Бундай маросимларнинг тарихий илдизларини ёритишда
эпосга мурожаат этишимиз табиий. Эпосдаги мотивларни эса ҳаётдаги
мавжуд маросимлар билан қиёсий ўрганганимиздагина уларнинг мазмун
моҳияти янада тўлароқ очилиши мумкин.
Бобнинг учинчи фасли
«Туш ва қўшиқ»
деб аталади. Кузатишларимиз
шуни кўрсатадики, ўзбек халқ лирик қўшиқлари ҳажман қанчалик кўп, ижод
ва ижросига кўра қанчалик оммавий бўлмасин,
2
бевосита туш тилга олинган
намуналар кам учрайди. Халқ маросим ва номаросим лирикасида тўғридан -
тўғри туш тилга олинган қўшиқлар денгиздан бир томчи бўлса-да, туш ва
қўшиқ муносабати ҳақида маълум бир хулосага келиш, илмий фараз қилиш
имконини беради.
Агар достон ва эртакларда туш мотиви фаол учраб, кўпгина ҳолларда
сюжетни бошлаб берса, баъзан қаҳрамонларнинг келгуси тақдирини рамзий
тарзда белгиласа, халқ лирик поэзиясида бутунлай бошқа манзарани
кўрамиз. Тушлар рамзлар олами бўлганидек, халқ қўшиқлари ҳам рамзларга
шунчалар бойдир. Халқ қўшиқларида туш таъсири тагматнда кўзга
ташланади. Шу боис уларда туш бевосита тилга олинмаса ҳам, қўшиқ
моҳиятида туш ва унинг таъбирларига уйғун кечинмалар ётганини
англаймиз. Бу фаслда биз ушбу фикримиз исботи учун «Алпомиш» ва
«Кунтуғмиш» достонларида тушлар англатган рамзларни халқ
қўшиқларидаги рамзларга қиёслаб тадқиқ этдик.
«Халқ қўшиқларининг тарихий асосларига кўра, сув культларининг
изларига диққат қилсак, – деб ёзади А.Мусақулов, – халқ лирикасидаги сув
ва унинг атрибутлари – шабнам, томчи, булоқ, қудуқ, ариқ, сой, дарё, муз,
1
Бу
туш билан боғлиқ энг қадимий ва ўта муҳим маросимлардан бири бўлиб, турли
вилоятларимиздан бир неча вариантлари ёзиб олинган. Ишда ушбу вариантлардан
бирининг матни тўла келтирилган
.
2
Қаранг: Алавия М. Ўзбек халқ қўшиқлари. – Тошкент: Фан, 1959; Гулёр. Фарғона халқ
қўшиқлари. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1967; Оқ олма, қизил олма. Ўзбек халқ
қўшиқлари. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1972; Тўй муборак: Ёр-ёр / Нашрга тайёрловчи
Охунжон Сафаров. – Тошкент: Маънавият, 2000.
23
ҳовуз, қор, ёмғир, сув ўсимликлари – қамиш, ялпиз, сув бўйидаги дарахтлар,
сув жониворлари – балиқ, илон, сув идишлари – кўза, коса, пиёла – барча-
барчаси бирор жиҳати билан севги, оила, фарзанд ғоялари ва кечинмалари
билан боғланади».
1
Халқ анъанасида тушда кўрилган сув ва унинг
атрибутлари яхшиликка таъбир қилинади.
Фольклоршунос Ш.Турдимов халқ лирик қўшиқларида қушлар – қарға,
ғоз, ўрдак, турна, қалдирғочлар хабарчи рамзлардир, дейди ва буни
таҳлиллар билан асослаб беради.
2
Олима М.Алавия агар тушда от кўрилса,
мурод ҳосил бўлади, деб таъбир қилинишини ёзади.
3
Шуниси характерлики,
халқ қўшиқларида ҳам от – мурод, ёрнинг поэтик жуфти сифатида талқин
қилинади.
Қўшиқдаги рамзларнинг туш билан муносабатини англаш кўп
жиҳатдан тингловчининг тасаввурига, билим ва савиясига боғлиқ бўлади.
Албатта, биз халқ қўшиқларидаги барча рамзлар тушлар таъсирида пайдо
бўлган, дейиш фикридан йироқмиз. Бироқ уларнинг такомилида тушлар
муҳим тарихий,
ижодий асос бўлганини инкор этиб бўлмайди.
Ўзбек халқ лирик қўшиқлари хазинасида «Дарёларнинг нарёғида…» сўз
бирикмаси билан бошланувчи намуналар жуда кўп учрайди. Тушда ҳам,
қўшиқларда ҳам дарё, сувларнинг нарёғи айрилиқни, кўприк висолни
билдиради. Сув (дарё, денгиз, ариқ)дан ўтиш халқ ижодида никоҳ рамзи
эканини рус фольклоршуноси В.И.Ерёмина ҳам айтиб ўтади.
4
Туш ва қўшиққа хос бўлган умумий хусусиятлардан яна бири – уларнинг
қадим даврлардан буён «ҳушёр» ақл меваси ҳисобланган оддий мантиқ
қонунларига
бўйсунмаслигидир.
Поэтика
нуқтаи
назаридан
халқ
қўшиқларидаги мантиқ қонунларига бўйсунмайдиган жиҳатларни биз ҳозир
поэтик кўчимлар, тасаввур меваси деб тушунишимиз мумкин. Аммо, қизиғи
шундаки, мифология ҳам тасаввур ҳукмрон бўлган тафаккурдир. Унинг
муҳим хусусиятларидан бири истак учун чегара ва мумкин бўлмаган
нарсаларнинг йўқлигидир.
5
Тушлар бизнинг ихтиёримиздан ташқарида рўй
беради. Халқ қўшиқлари, айниқса, унинг мифологик тафаккур излари
сезилиб турган анъанавий намуналари ҳам бизнинг ихтиёримизда эмас. Ҳар
иккиси учун ҳам, худди мифдагидек бўлиши мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи
йўқ.
Бобнинг
«Туш ва топишмоқ»
фаслида биз туш ва дунё халқлари
фольклоридаги энг қадимий жанрлардан бири – топишмоқ муносабатларини
текшириб, умумлашма хулосаларга келишга ҳаракат қилдик. Туш қанчалик
1
Мусақулов А. Ўзбек халқ қўшиқларининг тарихий асослари. – Тошкент: Фан, 1994. –
Б.15.
2
Қаранг: Турдимов Ш. Поэтические символы в узбекских народных лирических песнях:
Автореф. дисс… канд. филол.наук. – Ташкент, 1987; Турдимов Ш. Ўзбек халқ
қўшиқларида хабарчи рамзлар // Адабий мерос. – Тошкент, 1984. -№ 3 (31). – Б.91 – 94.
3
Алавия М. Ўзбек халқ қўшиқлари. – Б. 31.
4
Еремина В. И. Ритуал и фольклор. – Л.: Наука, 1991. – С.161.
5
Голосовкер Я. Э. Логика мифа. – М.: Наука, 1987. – С.11 – 23.
24
умуминсоний ҳодиса бўлса, топишмоқлар ҳам дунёнинг барча халқларига
хос бўлган адабий жанрдир. Баъзи тушларнинг топишмоққа айланган
ҳолатлари ҳам мавжуд. Биргина мисол:
Тушда кўрсанг ганж,
Ўнгда кўрсанг янч.
Бу мисолда топишмоқ элементи ҳам, мақол элементи ҳам бор. Ўзбек
халқи тасаввурида тушда кўрилган илон бойлик рамзига айланиб кетган.
Иккинчи мисрада эса реал ҳаётий нарса назарда тутилган. Топишмоқ ҳам,
туш ҳам метафора, кўчимларга бой. Бадиий ижод ҳодисаси сифатида
тушлардаги рамзлар турли поэтик кўчимларга айланган. Туш рамзлари эса
топишмоққа нисбатан ўзларининг мифологик хусусиятларини кучлироқ
сақлаб қолган.
Бевосита туш ҳақидаги топишмоқлар оз бўлса-да, уларнинг айрим
намуналари учраб туради.
Саман от миндим, сой кечдим,
Соясини кўрмадим.
Қизил бахмал(дан) тўн бичдим,
Қийиғини кўрмадим.
1
Бу оддий топишмоқнинг жавоби туш эканлигини топиш анчайин
мушкул. Бу топишмоқни топиш учун маросимларга мурожаат қилишимизга
тўғри келади.
Мотам маросимида «От турлади» ва «Тўн кийдирар» деган узвлар
мавжуд.
2
Қадимда эркак киши вафот этганда «От турлади» маросими
уюштирилган. Удумга кўра, вафот этган одамнинг оти эгарланиб, давра
тушилган. Бу маросимни уюштиришдан мақсад марҳумни оти билан нариги
дунёга кузатишдан иборат бўлган.
Қадимда қаҳрамонни дафн қилганда унинг оти билан бирга қўшиб
кўмилганлиги тўғрисида кўплаб маълумотлар бор. Жумладан, Э.Тайлор
кундалик маиший ҳаётда ҳам, мотам маросимида ҳам отлар муҳим ўрин
тутганлигини, бирор киши вафот этганда оти ҳам унга қўшиб кўмилганини
таъкидлайди.
3
В.П.Дьяконова бу удум туваликларда кейинги даврларгача
ҳам яхши сақланиб қолганини таъкидлаб ўтади.
4
Туваликларнинг марҳумни
отга миндириб қабристонга олиб бориши эътиборни ўзига тортади.
Ўзбекларда ҳам шунга ўхшаш удумлар мавжудлигини олимларимиз қайд
қилишган.
5
Ёзма адабиётда тобут бекорга «тўрт оёқли чўбин от» дейилмаган. Бу
қанчалик бадиий метафора бўлмасин, унда аждодларимизнинг қадимий
инонч-эътиқодлари
изларини
кўрамиз.
Отни
муқаддас
билган
1
Топишмоқлар. Кўп жилдлик. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1981. – Б.45.
2
Қаранг: Алавия М. Ўзбек халқ маросим қўшиқлари. – Тошкент: Фан, 1974. – Б.140 –15;
Ўраева Д. Ўзбек мотам маросими фольклори. – Тошкент: Фан, 2004. – Б.54 – 55.
3
Тайлор Э.Б. Первобытная культура. – С.237 – 245.
4
Дьяконова В.П. Отражения погребального обряда тувинцев в фольклоре // Фольклор и
этнография. – Л.: Наука, 1974. – С.265.
5
Ўраева Д. Ўша китоб. – Б.55.
25
аждодларимизнинг қадимги тасаввурига кўра, инсон қаерга сафар қилмасин,
унга, албатта, от зарур бўлган. Уйқу ҳам бир «ўлим», яъни у дунёга сафар
деб қабул қилинган. Отни ўзига культ деб билган инсон учун бундай сафар
отсиз бўлмаслиги табиий. Шунинг учун ҳам юқоридаги топишмоқда бекорга
«Саман отга миндим, сой кечдим», дейилмаяпти. Саман от биз учун
тушунарли. Саман от бу ўринда туш кўрувчининг уйқуга кетганлигига, «Сой
кечдим» эса туш кўрганлигига, икки дунё ўртасидаги «чегара» – сувдан
ўтганлигига ишора қилмоқда. Нариги дунёда эса ҳеч бир нарса ҳаётдагига
ўхшамайди, кўп ҳолларда бутунлай тескари ҳолатда бўлади. Шунинг учун
ҳам ҳеч бир киши у ерда ўз «соясини кўрмайди». Энди топишмоқнинг қолган
икки мисрасини таҳлил қилишимиз лозим. Бунинг учун биз яна
маросимларга мурожаат қиламиз.
Маълумки, бугун ҳам тўй-томошаларимиз, тадбирларимиз тўнсиз,
сарпосиз ўтмайди. Тўн кундалик маиший ҳаётимиздан шунчалик мустаҳкам
ўрин эгаллаганки, буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Тўннинг мотам
маросимида ҳам алоҳида ўрни бор. Бирор-бир хонадонда таъзияли ҳолат
бўлганда, албатта, марҳумнинг оила аъзолари «махсус», яъни мотам
маросими кийимини кийишган. Одатда, эркаклар тўн кийишади. Бундай
мисолларни бошқа жойдаги мотам маросими билан боғлиқ намуналарда ҳам
кўришимиз мумкин.
Топишмоқдаги «Қизил бахмалдан тўн бичдим, қийиғини кўрмадим»
мисрасидаги маъно бизга энди тушунарли. Юқоридаги топишмоқни
тахминан қуйидагича ифодлаш мумкин:
Уйқуга кетиб, туш кўрдим,
У дунёда ҳаммаси бошқача эди.
Ўлиб, яна қайта тирилдим.
Кўрганларим, уйғонгач, ғойиб бўлди.
Топишмоқда келган кўпгина метафораларни туш мотивида келган
рамзларга қиёсласак, улар ўртасидаги ўхшашлик янада ойдинлашади.
«Узун-узун қизгина, узун бўйли қизгина»
(Туя)
, «Момом кетиб
бораётир, кулчаси қолиб бораётир»
(Туянинг изи)
, «Қатордаги қора нор,
жетакдаги жир моя», «Қарағай новда бутоқсиз, боғлон қўзи суяксиз»
(Ота,
она, соч, кўкрак)
, «Пастаккина бўйли, иссиққина пўстинли»
(Қўй)
, «Ола-
була тўни бор, қуйруғида холи бор»
(Йўлбарс)
, «Кундуз кўрпа ёпар, кечаси
очиқ ётар»
(Юлдуз)
ва ҳоказо.
Ушбу мисолларда
қиз, момо – туяга
,
ота – норга
,
она – мояга
,
кўкрак – қўзига, қўй, йўлбарс, юлдуз – одамга
ўхшатилмоқда. Бу ердаги
метафоралар эртак ва достонларимизда туш мотивидаги рамзлар билан
уйғун, айни пайтда, ифода усулида тескари ҳолатда келганлигини кўрамиз.
1
Кўпгина достонларимизда
қўй, бўри, қуш – одам, ой – ёр, юлдуз –
фарзанд
маъносида келади. Топишмоқда одам бирор-бир жисм ёхуд ҳайвон
1
Кунтуғмиш. Достон / Айтувчи Эргаш Жуманбулбул ўғли. Нашрга тайёрловчи Ҳоди
Зарифов. –Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1975. – Б.192 – 193.
26
ҳақидаги топишмоқ учун метафора вазифасини ўтаб келаётган бўлса,
достонларда бунинг акси ўлароқ:
қуш, қўй, бўри, ой, юлдуз
рамзлари
қаҳрамоннинг, унинг ҳолати ва кечинмаларининг бадиий ифодаси сифатида
келмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, туш ва топишмоқлар структураси, ифода
усули, семантик моҳиятига кўра ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатларга эга.
Улардаги ўхшашлик тушнинг ҳам, топишмоқнинг ҳам мифологик тасаввур
маҳсули эканлигини кўрсатади. Бу тасаввурлар аждодларимизнинг қадим
дунёқараши билан боғлиқ бўлиб, тарихий тараққиёт жараёнида улар билан
боғлиқ тушунчалар ҳам ўзгариб борган. Туш ва топишмоқлар ўртасидаги
фарқли жиҳатлар уларнинг ўз табиатидан келиб чиққан. Топишмоқ ва туш
мотивида акс этган метафора ва рамзлар халқ оғзаки ижоди бадииятини
кучайтириб, эстетик аҳамиятини оширишга хизмат қилади.
Диссертациянинг уч фаслдан ташкил топган учинчи боби
«Ўзбек халқ
эртак ва достонлари структурасида тушнинг тутган ўрни»
деб
номланган.
Маълумки, бутунни тўлиқ англаб, идрок этиш учун уни юзага
келтирувчи қисмларни билиш керак бўлади. Шу маънода эпик асарларнинг
сюжет асосини ташкил этувчи мотивларни тушуниб етмасдан, уларнинг
моҳиятини англаш мушкул.
Сюжет асар мазмунини ташкил этган воқеалар тизими бўлса, мотив шу
воқеликни юзага келтирувчи асосий унсур ҳисобланади. Яъни эпик асар
қурилма-структурасини мотивларсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Эпик
асарларнинг сюжет ва мотиви ҳақида мутахассис олимларнинг қарашлари
турлича. Бироқ кўпчилик А.Н.Веселовскийнинг бу борадаги фикрларига асос
сифатида таянишади. Олим мотивларнинг сюжетни юзага келтирувчи энг
асосий бўғин эканини таъкидлаб, «Мотивлар бирлашиб, сюжет ҳалқасини
юзага келтиради», дейди.
1
У мотивларни сюжетнинг энг кичик бир бўлинмас
қисми сифатида таҳлил этади.
В.Пропп ва Б.Путиловлар эса А.Н.Веселовскийнинг қарашларини
ривожлантириб, мотивларнинг ҳамиша ўзгарувчан эканига, улар сюжетнинг
кичик бир бўлаги бўлгани ҳолда унинг ўзи ҳам бўлаклардан, қисмлардан
ташкил топишига эътибор қаратадилар. «Мотив сюжетнинг мағзидир», дейди
Б.Путилов.
2
Бу ўринда олим мотивларнинг табиий эволюцион жараёнини
назарда тутади.
Сюжетнинг юзага келиши мотив билан чамбарчас боғлиқ экан, мотив
бирламчи эканлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Ҳар бир мотивнинг сюжет
ҳалқасида қандай ўрин тутишини, қандай мазмун ва моҳият касб этишини
аниқлаш фольклоршуносликнинг долзарб вазифаларидан биридир.
Ҳар қандай эпик ижод, биринчи навбатда, эртак ва достонлар ҳам ўз
қурилмасига эга. Мотив эса ана шу қурилмада асосий ўрин тутади. Шундай
1
Веселовский А.Н. Историческая поэтика. – Л.: Высшая школа, 1940. – С.305.
2
Путилов Б. Мотив как сюжетообразуюший элемент // Типологические исследования по
фольклору. – М.: Наука, 1975. – С.142.
27
экан, фольклор асарлари таҳлили мотивлар тадқиқи орқали амалга ошмоғи
керак. Эпик асарлардаги мотивларни аниқлаш, ҳар бир мотивнинг бошқа
мотивлар билан боғлиқ жиҳатларини, ички ҳаракат ва хусусиятларини, бадиий-
эстетик
вазифаларини
таҳлил
этиш
фольклоршуносликдаги
муҳим
масалалардан биридир.
Эпик асар сюжети, албатта, бирор макон ва замонда кечар экан, бу
ҳаракат, шубҳасиз, мотивлар ҳаракати орқали амалга оширилади. Бизнинг
мақсадимиз эса ана шу мотивлар, хусусан, туш мотивининг эпик асардаги
ўрни, бошқа мотивлар билан муносабати, воқеликни юзага келтиришдаги
тадрижий ривожини таҳлил этишдан иборат. Зеро, туш ва туш мотиви эпик
асарларда муҳим ўрин тутади.
Эртак ва достонлар таркибидаги тушнинг ҳар бир асар композицияси,
сюжет қурилмасидаги ўрни, бадиий вазифаси ва ушбу мотивнинг туб
асослари, ундаги тимсол, рамзларнинг семантик кўламини атрофлича таҳлил
ва тадқиқ этиш умумфольклордаги туш ҳодисасининг табиати, бадиий-
эстетик қимматини ёритиш имконини беради.
Бобнинг
«Эртакларда туш ва туш мотиви»
номли биринчи фаслида
бир қатор эртаклар таҳлили мисолида бу мотивнинг ўзига хосликлари, асар
сюжети ва композициясида тутган ўрнига кўра турлари, достондаги туш
мотивидан фарқлари каби масалалар ўрганилган. Ушбу фаслда, энг аввало,
статистик таҳлил усули билан оммавий нашр этилган 160 эртакдан 19 тасида,
60 достондан 16 тасида бевосита туш мотиви мавжудлиги аниқланиб, илмий
таҳлилга тортилди.
Эртак сюжетида туш мотивининг тутган ўрни, бадиий юки ва
эртаклардаги тушлар ўзаро қиёсланиб таҳлил қилинганда, эртакларда, асосан,
қуйидаги туш мотивлари учраши аниқланди:
1.
С
южет ўзагини ташкил
этувчи намуналар.
Айни типдаги эртаклар нисбатан кам сонли бўлса-да,
уларда туш воқеа асосини ташкил этувчи таянч – ўзак мотив вазифасини
бажариши билан ажралиб туради. «Мусофирбек» (варианти «Сотилган
туш»), «Хосиятли туш»
«Сирли туш»
«Ибратли туш»
«Давлатмирза», «Хон
билан камбағал деҳқон»
«Қирон ака»
«Маликаи Бирмисқол» каби
эртакларни мазкур гуруҳга киритиш мумкин.
1
Маълумки, нафақат ўзбек, балки, умуман, дунё халқлари эртакларида
маълум миқдордаги мотивлар ва саноқли сюжет типлари мавжуд бўлиб,
барча эртаклар ана шу мотивларнинг бирор-бир сюжет типи доирасида у ёки
бу даражада комбинацион янгиланиши натижасида пайдо бўлади. Ушбу
сюжет тизилмасида кўпинча бирор-бир мотив етакчи ўрин эгаллаб,
қолганлари эса таянч мотив атрофида бирлашади. Таҳлилларимиз «Хосиятли
туш», «Мусофирбек», «Сирли туш», «Ибратли туш», «Давлатмирза», «Хон
1
Қаранг: Ўзбек халқ эртаклари. Икки жилдлик / Тузувчилар М.Афзалов, Ҳ.Расулов,
З.Ҳусаинова. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1995. I жилд; Ўзбек халқ эртаклари. Икки
жилдлик / Тузувчилар М.Афзалов, Ҳ.Расулов, З.Ҳусаинова. – Тошкент: Адабиёт ва санъат,
1996. II жилд; Олтин бешик. Эртаклар / Нашрга тайёрловчилар М.Афзалов, К.Имомов. –
Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1985; Сув қизи. Фантастик эртаклар / Нашрга тайёрловчилар
М.Афзалов, З.Ҳусаинова, Н.Сабуров. – Тошкент: Бадиий адабиёт нашриёти, 1966.
28
билан камбағал деҳқон» каби эртакларда туш мотиви ана шундай
бирлаштирувчи ўзак вазифасини ўтаганини ва бир асарда икки ёки ундан
ортиқ тушларнинг келиши ўзбек халқ эртаклари учун ягона ҳодиса
эмаслигини кўрсатди. Жумладан, «Мусофирбек», «Ғуломбачча», «Маликаи
Ҳуснобод», «Қирон ака», «Давлатмирза» эртакларида иккитадан туш
учрайди. 2.
Сюжетнинг маълум бир ҳалқаларини боғловчи намуналар.
Ушбу гуруҳга кирувчи намуналарда туш мотиви эртак сюжет тизимидаги
ҳалқаларнинг маълум бир бўғинларини ўзаро бир-бирига боғлаб туради. Энг
эътиборли жиҳатлардан яна бири шундаки, бу гуруҳдаги тушлар эртак
воқеалари баёнининг ривожида ёки сўнгида учрайди. Айни гуруҳга кирувчи
тушларни бирор бир эртак сюжетидаги ўрни ва моҳиятига кўра қуйидагича
ички қисмларга ажратиб тасниф этиш мумкин:
а) қаҳрамоннинг тушига кирган бирор-бир ғайритабиий куч ёки ҳомий
руҳ унга хавф-хатардан қутулиш йўлини, чорасини ўргатади: «Ғуломбачча»,
«Беш қиз», «Одилбек билан Хуррамбек», «Ҳаким балиқчи», «Эркенжа» ва
ҳоказолар. Бундай эртакларда, одатда, тушга кирувчи ғайб одам қаҳрамонга
керакли маълумот, йўл-йўриқ ва таъбу сиргача айтади;
б) қаҳрамон тушига кирган шахс ёки бошқа ишорат берувчи восита
сабабли сафарга отланади. «Озодчеҳра», «Ғуломбачча» (иккинчи туш),
«Сусамбил», «Булбулигўё», «Қирон ака» эртакларида келган тушларни ушбу
гуруҳга киритиш мумкин. Бу хилдаги тушлар қисқалиги, деярли ортиқча
тимсолларсиз қаҳрамоннинг сафарга чиқишига туртки бериши билан
ажралиб туради;
в) эртак сюжетининг маълум бир ҳалқасида рўй беражак воқеа қаҳрамон
тушида аён бўлади. «Маликаи Ҳуснобод», «Рустам ва Шерзод», «Мурқумом»
эртакларидаги тушлар ушбу хусусияти билан эътиборга молик;
г) воқеликни туш сифатида баён этиш. Қаҳрамон мушкул шартни
бажариш давомида ўз кўрганларини туш деб баён қилади.
Диссертацияда туш мотиви учровчи эртаклар ва уларда ушбу мотивнинг
сюжет қурилмасидаги ўрни, вазифаси инобатга олиниб, жадвал тузилди ва
унда тушда келувчи тимсоллар, таъбир, тушнинг бошқа мотивлар билан
алоқаси ва келтирилган эртакнинг мавжуд версия, вариантлари юзасидан
чиқарилган хулосалар ҳам ўз аксини топди.
Бобнинг
«Достонлар структурасида тушнинг тутган ўрни ва
таснифи»
номли иккинчи фаслида аввалги фаслдаги кузатишлар достонлар
таҳлили мисолида давом эттирилган. Гарчи туш мотиви ёки туш бадиий
детали фольклорнинг барча жанри намуналарида учраса-да, у ўзининг
поэтикасини фақат достонлар таркибидагина тўла, мукаммал ифода этади.
Достонларимиз гултожи бўлган «Алпомиш» ана шу жиҳатдан ҳам нодир
асардир. Фаслда бу достоннинг қатор вариантларидаги туш мотивлари,
бошқа мотивларнинг унга муносабати қиёсий ўрганилган. «Алпомиш»
достонининг барча вариантларида биз туш мотивига дуч келамиз.
Достондаги воқеалар бошланишида, ривожида ва якунида келган бундай
тушлар ўрнига қараб бир-биридан фарқланиб туради. Мисол учун
достоннинг Фозил Йўлдош ўғли вариантида туш мотиви воқеанинг бошида
29
ва ривожида келади. Қаҳрамон, яъни Алпомишнинг дунёга келиши,
улғайиши, уйланиши, ҳаёт қийинчиликларини енгиб, мурод ва мақсадига
етиши туш мотиви орқали очиб берилади. Агар достондаги туш мотиви
тушириб қолдирилса, унда сюжет жиддий зарар кўради. Достондаги
бефарзандлик, улғайиш, синов, сафар, уйланиш ва уйга қайтиш мотивлари
бевосита туш мотиви билан чамбарчас боғлиқ ҳолда бадиий талқин
этилганки, туш бу ўринда воқеалар ривожи учун асосий пойдевор
вазифасини ўтаган.
Туш мотивига хос бўлган асосий хусусиятлардан бири – унинг
кўпинча бошқа мотивларни ўзи билан бирга етаклаб келишидир. «Алпомиш»
достонида Алпомиш, Барчин ва Қоражон бир вақтнинг ўзида айни бир тушни
кўради.
1
Ана шу туш мотивида бутун достон воқеалари олдиндан башорат
қилиниб, рамзлар тилида баён этилади. Яъни достон сюжетининг барча
кейинги воқеалари ривожи ана шу парчада кўрсатиб берилади. Ушбу
мотивдан сўнг достон воқеалари тезлашиб, сюжетнинг кейинги ҳалқалари
учун вазият яратилади. Қоражон ана шу туш туфайли Алпомиш билан дўст
тутинади. Қаҳрамонлик шартларини бажаришда ўз туғишган акаларининг
ёнида туриб эмас, Алпомиш томонда туриб даврага тушади. Алпомишнинг
дўсти, сирдоши, яқин кўмакчисига айланади. Шунинг учун ҳам мазкур туш
парчасига достон сюжетининг «ядроси» деб қараш мумкин.
Ўзбек достонларидаги туш синов, уйланиш, сафар, қайтиш каби
мотивлар билан чамбарчас боғланган ҳолда келади. Достон сюжетининг
кейинги «тақдири» ана шу туш мотиви билан бевосита боғлиқки, агар
Алпомиш, Барчин ва Қоражон ушбу тушни кўрмаганларида, Қоражон
Алпомиш билан дўст тутинмаган ва воқеалар тизими бошқача ривожланган,
бу эса сюжет ўзгаришига олиб келган бўларди. Бу ҳолат барча вариант ва
версияларнинг ичида энг мукаммали ҳисобланган Фозил Йўлдош ўғли
вариантининг бадииятига ҳам салбий таъсир қилмай қолмасди.
Эпик ижодда мотивлар ҳамиша ранг-баранг бўлади. Шунинг учун ҳам
сюжетда ҳар бир мотив ўзига хос бадиий «юк»ка эга. Мотивларнинг ўзаро
бир-бирига боғлиқлиги, сюжетдаги барқарорлиги доим ҳам бир хил
бўлавермайди. Шунинг учун уларни икки йўналишда олиб қараш мумкин.
Биринчиси – бирор-бир мотивнинг тушиб қолиши ёки ўзгариши сюжетда ҳам
туб ўзгариш бўлишига олиб келувчи барқарор мотивлар. Бундай мотивлар
асар структурасида мустаҳкам ўринга эга бўлади. Иккинчиси – мотивлар
ўзгариши ҳеч қандай сюжетнинг ўзгаришига олиб келмайди. Бундай
мотивлар бошқа бир мотив билан алмаштириш мумкин бўлган нобарқарор
мотивлардир.
Фозил Йўлдош ўғли вариантидаги туш мотиви барқарор мотивларга
тааллуқли бўлиб, бу мотивнинг ўзгариши бошқа мотивларнинг ҳам
ўзгаришига олиб келади. Бироқ шу достоннинг Пўлкан шоир ва Эргаш
Жуманбул ўғли вариантидаги воқеа якунида келган туш мотивининг
1
Алпомиш. Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси / Айтувчи Фозил Йўлдош ўғли. Нашрга
тайёрловчи Т. Мирзаев. – Тошкент: Фан, 1999. – Б.144 – 145.
30
ўзгариши ёхуд тушиб қолиши сюжетда айтарли даражада катта ўзгаришларга
олиб келмайди. Шунинг учун ҳам унга нобарқарор мотив намунаси сифатида
қарашимиз мумкин.
Таҳлилларимиз давомида биз достонлардаги мотивларни достон
сюжетидаги ўрни, аҳамияти каби қатор жиҳатларига кўра барқарор ва
барқарор бўлмаган турларга ажратиб, уларнинг ўзига хосликларини ёритиб
беришга ҳаракат қилдик. Бунда «Кунтуғмуш», «Рустамхон», «Гўрўғлининг
ўлими» каби достонлардаги туш билан боғлиқ мотивлар ва уларнинг
фаоллиги бўйича махсус жадвал ҳам туздик. Бевосита жадвал натижаларига
таяниб, ўзбек халқ достонларидаги туш мотивининг табиати, ўзига хос
жиҳатлари ва бошқа хоссалари ҳақида аниқ хулосаларга келдик. Намуна
сифатида олинган 20 та достоннинг 13 тасида 2 тадан 5 тагача, қолган 7
асарда биттадан туш мотиви келгани ва уларнинг умумий сони 42 тани
ташкил этганини аниқладик. Шулардан 14 та туш воқеа бошидан, 23 таси
воқеа ривожидан, 5 таси воқеа сўнгидан ўрин олган. Бундан маълум
бўладики, достонларда тушларнинг асосий қисми сюжет аввали ва ривожида
келмоқда.
Тушнинг баёни, тафсилоти ва таъбирларининг ифода шакли ҳам ҳар
бир жанрда ўзига хос равишда берилади. Эртаклардаги тушлар нисбатан
қисқа, баъзи ўринларда бир-икки жумладан иборат насрий шаклда
ифодаланса, достонларда тушлар батафсил, назм ва наср аралаш, баъзан
бутунлай шеърий шаклда тасвирланади. Барқарор мотивлар ҳамиша
ҳаракатда, ички ўзгаришларга мойил эканлигини аниқладик. Мисол учун,
«Кунтуғмиш», «Рустамхон», «Гўрўғлининг ўлими» каби достонларда туш
барқарор мотив бўлиб келади. Лекин у «Кунтуғмиш» достонида сафар,
«Рустамхон»да уйланиш, «Гўрўғлининг ўлими»да ўлим мотиви билан
боғлиқ ҳолда келадики, бу боғлиқлик вазиятга қараб ўзгариши мумкин.
«Кунтуғмиш»да қаҳрамон ёрини, «Рустамхон»да она ўз қизини,
«Гўрўғлининг ўлими»да Гўрўғли ўз пирини тушида кўради. Барқарор
мотивдаги ана шу кичик ички ўзгариш навбатдаги мотивга таъсир қилади, шу
сабабли кейинги мотив ана шу ўзгаришга қараб белгиланади.
Бу ўринда бир бахши ва ягона достончилик мактаби вакиллари ижро
этган достонлардаги тушлар қиёс қилинса, уларда маълум анъанавий ифода
қолиплари шаклланганлигини кузатиш мумкин. Жумладан, Пўлкан шоирдан
ёзиб олинган «Алпомиш», «Гўрўғлининг туғилиши», «Юсуф ва Аҳмад»
достонларида келган тушлардаги образлар ва тимсоллар, анъанавий эпик
қайтариқлар фикримизга далил бўла олади. Достон жанрига хос эпик кўлам
ундаги туш мотивининг эртакдаги қамровига нисбатан фаол иштирокини ҳам
таъминлаганлиги қуйидаги кўрсаткичда аниқ кўриниб турибди.
Достонларда туш, асосан, қуйидаги мотивлар билан алоқадор: уйланиш
(15), синов (9), туғилиш (5), ҳомий (5), хатар (3), тирилиш (2), қайтиш (2),
фарзандсизлик (1), сафар (1), ўлим (1).
Эртаклардаги мотивлар сони нисбатан кам: синов (8), сафар (7),
уйланиш (5), ҳомий (3), хатар ( 3), ўлим (1).
31
Ушбу кўрсаткичлар ўзаро чоғиштирилганда эртак ва достонларда туш
билан боғлиқ фаол алоқадор мотивлар сирасига туғилиш, уйланиш, синов,
ҳомий ва хатар мотивлари кирмоқда. Ўз навбатида, эртакларда энг кўп
келувчи синов мотиви (8) достонда бир бор келса, достонлардаги туғилиш
мотиви билан алоқадор тушлар эртакларда кам учрайди.
Фаслда айни ҳолат ҳар бир жанр сюжет қурилишида у ёки бу
мотивнинг мавжудлигини, уларнинг фаоллик даражаси бевосита ушбу жанр
табиати билан боғлиқ равишда воқе бўлишини тадқиқ этдик.
Бобнинг учинчи фасли
«Тушнинг бошқа мотивлар билан қиёсий
таҳлили»
деб номланади.
Эпик ижодда тимсолий маъно касб этган, туш мотиви билан бевосита
параллел ёхуд у билан чамбарчас боғлиқ ҳолатда келган мифологик
мотивлар ҳам кўплаб учрайдики, шулардан бири қаҳрамоннинг илоҳий
туғилиши бўлса, иккинчиси, унинг, яъни алпнинг сархушлик ҳамда
тутқунлик (зиндон) ҳолатидир.
Фольклордаги етакчи мотивлардан бири – туғилиш рамзий маънога эга
бўлиб, бир неча босқичлардан иборат. Биринчиси – ҳокимиятни
мустаҳкамлайдиган, пароканда элни яна қайта бирлаштирадиган янги авлод –
янги қаҳрамоннинг дунёга келгани. Иккинчиси – қаҳрамон туғилишининг
тушдаги каромати. Учинчиси – туғилганидаёқ қаҳрамоннинг зиммасига
юклатилган вазифа, яъни ўташи шарт бўлган синовлар олдиндан белгилаб
қўйилиши.
«Алпомиш» достонида қаҳрамоннинг туғилиши Шоҳимардон пирнинг
равзасида тунаб қолиш билан боғланади, яъни қаҳрамоннинг туғилиши
уларнинг тушида илоҳий каромат қилинади.
1
Умуман, туш ва туғилиш
мотиви достонларимизда кўпинча ёнма-ён келади. «Манас» достонида ҳам
Манаснинг туғилиши тушда аён бўлади. Жақипнинг тушидаги бургут ва
йўлбарс туғилажак фарзанд тимсоли сифатида таърифланади.
2
Кўпчилик олимлар туш билан боғлиқ илоҳий туғилиш мотивига эпик
қаҳрамон хислатларини бўрттириб кўрсатувчи восита сифатида қарашади.
Бироқ бу қаҳрамоннинг эпосдаги функциясига киради. Мотивнинг
мифологик асосларини бу ҳол изоҳлай олмайди. Чунки эпосда функция ва
генезис – бошқа-бошқа масала. Туш ва илоҳий туғилиш мотиви кўпроқ
архаик эпосга хос бўлиб, у эпос қонуниятларини, унинг структурал
тузилиши, эпос ва миф муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Тўғри, ушбу икки мотив билан эпос ва миф муносабатини ёритиб бериш
мушкул. Шунинг учун эпосдаги бошқа етакчи мотивларни ҳам ўзаро
қиёслаш талаб этилади. Шундагина биз эпос ва миф муносабатидаги ўзаро
боғлиқликни, эпосда ҳам мифда ҳам битта тизимга риоя қилинганини
кўрамиз: фарзандсизлик – туш – илоҳий туғилиш – улғайиш – сафар-синов –
қайтиш. Шунинг учун туш ва илоҳий туғилиш мотивлари достондаги бошқа
1
Алпомиш. Достон / Айтувчи Фозил Йўлдош ўғли. – Б.15.
2
Манас. Достон. I китоб. – Б.23 – 48.
32
етакчи мотивлар билан қиёсий ўрганилгандагина эпоснинг мифологик
асослари ва бадиияти янада чуқурроқ очилади.
1
Эпик ижодда туш билан ёнма-ён (параллел) келадиган мотивлардан яна
бири сархушлик ва тутқунликдир. Буни таҳлил қилиш туш мотивининг асл
моҳиятини, унга сингдирилган мазмунни кенгроқ ёритиш имконини
беради.
«Алпомиш» достонида Алпомиш Барчинни олиб келиш учун сафарга
отланиб, йўлда қабристонда тунаб қолиб, туш кўради. Бу ҳодиса «Юсуф ва
Аҳмад», «Гўрўғли» ҳамда Хоразм достонларида ҳам кўп такрорланиб келади.
Қаҳрамоннинг сафарга отланишига ёхуд бошига кулфатлар тушишига
айнан сархушлик ҳолати сабаб бўлади. Бу «Алпомиш» достонининг иккинчи
қисмида Алпомиш қайнотаси – Бойсарини қутқариш учун қалмоқлар
юртига қайтиб боришида, айниқса, яққолроқ баён этилган.
2
Қалмоқлар
Алпомишнинг сархушлигини: «Ҳозир ўлик маст бўп ётган балодир», – деса,
Алпомиш эса буни: «Маст бўлибман, мен зиндонга сазовор», – дея
таърифлайди.
Бошқа қардош халқлар эпик ижоди, жумладан, «Манас» ва «Дада
Қўрқут китоби»да айни ҳолатга дуч келамиз. «Дада Қўрқут китоби»да Салор
Қозоннинг уйи талон-торож бўлганлиги хусусидаги ҳикоятда унинг ўз
уйини, тўғрироғи, юртини ташлаб, овга отланишига, ўғли ва хотинининг
ғаюрлар қўлига тушишига
3
ҳам, Бамси Байракнинг тутқун бўлишига ҳам,
аслида, сархушлик сабаб бўлади.
4
Бошқа эртак ва достонларимизда ҳам
сархушлик ва тутқунлик (тоғда, ғорда, қудуқда, зиндонда, баъзан эса
қўрғонда бандилик) ҳолати туш мотиви билан ёнма-ён келади.
Сархушлик туркий халқларнинг инончига кўра, ҳомий руҳлар билан
мулоқот қилиш ҳолати ҳисобланган. Аслида, бу шомоннинг галюцинация,
экстаз ҳолатидир. Шу ҳолатидагина у «нариги дунё»га сафар қилади.
Диссертациянинг аввалги бобларидаги назарий қарашларимизни
умумлаштирувчи тўртинчи бобни
«Туш семантикаси ва бадиий
вазифалари»
деб номладик ва у ҳам икки фаслдан иборат.
Таъбирларсиз ҳаётда ҳам, адабиётда ҳам туш ҳеч қандай аҳамиятга эга
эмас. Шу боис, ушбу бобнинг биринчи фасли
«Оғзаки ва ёзма
таъбирномалардаги рамзлар талқини»
деб номланди. Фольклор
асарларининг ибтидоси шундан дарак берадики, ибтидоий аждодларимиз,
бугунги тасаввурлардан фарқли ўлароқ, дунёни рамз йўли билан қабул
қилган, ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларга рамзлар орқали баҳо берган, табиатга
рамзлар воситасида муносабатда бўлган ва уларнинг тили том маънода
рамзлар тили даражасига кўтарилган.
Ушбу фаслда биз тимсоллар нуқтаи назаридан ҳаётдаги ва фольклордаги
тушлар ўртасида фарқ йўқлиги, ҳаётдаги тушларнинг бирламчилиги
1
Алпомиш. Достон / Айтувчи Фозил Йўлдош ўғли. – Б.18.
2
Алпомиш. Достон / Айтувчи Фозил Йўлдош ўғли. – Б.38 – 39.
3
Ergun Muharrem.
Dede Korkut Kitabı-I (Giriş-Metin-Faksimile).
Ankara: TDK Yayını, 1994. –
S.95.
4
Ergun Muharrem.
Dede Korkut Kitabı-I
. – S.130.
33
масалаларига кенг тўхталдик. Айни пайтда, ҳаётдаги ва бадиий тушлар
ўртасида семантик, таъбирланиш нуқтаи назаридан ҳам бир қатор фарқлар
мавжудлигини аниқладик. Таъбирларга тушдаги символларни оддий тилга
ўгиришдир, деб қисқа таъриф бердик. Жумладан:
– бадиий туш, аввало, бадиий ижод маҳсули бўлиб, махсус бадиий-
эстетик вазифа бажаради. Ҳаётдаги тушларга бундай вазифа юкланмайди;
– ҳаётдаги тушлар туш кўрувчининг тақдири, ҳаёти билан боғлиқ
коммуникатив вазифа бажарса, бадиий тушга қаҳрамон ҳаёти, тақдири билан
боғлиқ шундай хусусият юкаланиб, асар таркибида у ўзига хос бадиий
вазифага ҳам эга бўлади;
– ҳаётдаги тушлар бир бор (баъзан, такрорланса ҳам) кўрилади.
Кўпчиликка ошкор этилмайди. Бадиий туш асар таркибида турғун кўриниш
ва ўрин эгаллайди.
Ҳаётдаги ва бадиий тушлар таъбирланишида ҳам маълум фарқлар
мавжуд. Ҳаётдаги тушлар таъбирида икки муҳим асос таянч вазифани
бажаради:
1. Тушда кўрилган нарса ва предметларнинг халқ тасаввуридаги
анъанавий рамзий маъносига таянилади.
2. Туш кўрувчининг шахси, ҳаёти билан боғлиқ кўрилган тимсоллар
индивидуал талқин этилади.
Ҳар икки ҳолатда ҳам туш кўрувчи ва таъбирчи – йўриқчининг ички
интуицияси муҳим роль ўйнайди.
Бадиий тушларда анъанавий тимсоллар қўлланилади, хусусий
ҳолатлар кўзга ташланмайди.
Одатда, кўрилган тушни ҳамма ҳам таъбир қила олмайди. Ҳаётда бирор
бир оқил, билимли, турмуш тажрибасига эга яқини ёки эл орасида обрў-
эътибор топган кишидан туш таъбири сўралган. Шу билан бир қаторда,
тушни таъбирлашда оғзаки таъбирномалардан фойдаланилган ва бу ҳолат
достонларимизда ҳам ўз ифодасини топганлигини биз далиллар билан
кўрсатиб ўтдик.
Ҳар бир халқнинг тушда кўрилган маълум бир нарса-предмет
ҳолатларини изоҳловчи турғун рамзий маънолари билан боғлиқ анъанавий
тушунчалари мавжуд. Ана шу тушунчалар халқ орасида оғиздан-оғизга ўтиб,
халқнинг турмуш тарзи, дунёқараши, яшаш шароити, умуминтеллектуал
даражаси кўламида янгиланиб, кенгайиб келади. Ёзма тарзда тартиб
берилувчи таъбирномалар ҳам, биринчи галда, ана шу анъанага таянади.
Халқ орасидаги оғзаки анъанавий таъбирлар худди жонли ижродаги
фольклор намуналари каби халқ дунёқараши, тафаккур тарзи, кундалик
ҳаётига сингиб кетган. Одатда, улар маълум бир тартибга келтирилган
бўлмайди.
Тартибга
келтирилиб,
ёзма
кўриниш
олганлари
эса,
таъбирномаларга айланган. Халқ таъбирининг ўзига хос хазинаси сифатида
достон ва эртакларимиздаги туш мотиви тасвирларини келтиришимиз
мумкин. Чунки бу ўринда туш баёни билан бирга таъбири ҳам келтирилади.
Тушдаги тимсоллар талқинининг халқ ҳаёти, ишонч-эътиқодлари,
тарихи, тақдири билан чамбарчас боғлиқлигини кўпгина халқларда бир
34
образнинг турлича таъбир этилиши мисолида ҳам кузатамиз. Айни пайтда,
маълум бир образ халқ ҳаётида кечган эътиқодий ўзгаришлар натижасида
ўзининг туб тимсолий маъносини янгилашини ҳам кузатиш мумкин.
Хусусан, Марказий Осиёга ислом динининг кириб келиши натижасида бу
хил ўзгаришлар юзага келганди. Натижада икки муҳим босқич ўзаро
фарқланиб қолди. Яъни: тушдаги тимсолларнинг исломгача бўлган талқини
ва ислом маданияти кенг ёйилгандан кейинги талқинлари.
Ёзма равишда етиб келган баъзи таъбирнома намуналари мавжудки, улар
ёрдамида ҳам маълум хулосаларни чиқариш мумкин. Жумладан, барча
тадқиқотчилар томонидан исломгача бўлган эътиқодлар маҳсули сифатида
қаралувчи «Ирқ битиги» мана шундай намуналар қаторига киради. Битикни
исломдан кейинги таъбирномаларга солиштирсак, улар ўртасида баён, изоҳ
ва ифода воситаларига кўра аниқ фарқли жиҳатлар кўзга ташланади.
Таҳлилларимиз унинг Шарқда ўзига хос анъанага эга фол китобларига анча
яқин туришини кўрсатади.
1
Бир қатор тимсоллар қиёсий таҳлилида биз бундан қарийб ўн аср нарида
исломгача бўлган халқ дунёқарашлари, эътиқод, тасаввурлар тизими билан
боғлиқ яратилган «Ирқ битиги» ва ўрта асрларда ёзма шаклга келган «Китоби
Дада Қўрқут», оғзаки анъаналар маҳсули «Гўрўғли» достони ҳамда бугунги
таъбирномалардаги кўпгина тимсолларнинг туб маъноси деярли ўзгаришсиз
келаётганини кузатдик.
Эътиборли жиҳати шундаки, исломий руҳдаги таъбирномаларда ҳам
барча етакчи тимсоллар изоҳи деярли “Ирқ битиги” ва фольклордаги
изоҳларга уйғун келаётганлигини кўрамиз. Бадиий тушларнинг аксарият
қисмининг таъбири бадиий матнда берилиши масалани бирмунча
осонлаштиради. Лекин ҳар бир асарнинг асрлар давомида сайқалланиб
бориши, маълум ўзгаришларга учраши, баъзан таҳрир этилишини инобатга
олсак, маълум янгиликлар рўй беришига ҳам олиб келганлигини кўришимиз
мумкин.
Бобнинг иккинчи фасли
«Эртак ва достонлардаги туш билан боғлиқ
рамзлар талқини»
деб номланиб, унда қуйидаги вазифалар бажарилди:
– достонларда келувчи тушлардаги образлар, етакчи тимсоллар 15
гуруҳга, эртакдагилари ўн икки гуруҳга ажратиб тасниф қилинди;
– ушбу таснифлар натижаларига кўра, халқ достонлари ва эртакларидаги
туш тафсилотида келувчи асосий образлар, тимсоллар семантик жиҳатдан
қатор мисоллар билан ўзаро солиштириб чиқилди ва умумлашма
хулосаларга келинди.
Ҳаётда бўлгани каби, бадиий матндаги тушлар, биринчи галда, хабар
беради. Ушбу хабарлар айнан ҳаётий тушлар каби бадиий асар таркибида
икки хил: тимсол ва рамзларга йўғрилган ҳамда очиқ ахборот тарзида намоён
бўлади. Лекин ҳар қандай асар, биринчи навбатда, эртак ва достонлардаги
тушлар асардаги воқеликка чамбарчас боғлиқ бўлгани учун бадиийлик касб
1
Ирқ битиги. – Б.48.
35
этади. Шунинг учун бадиий матнда очиқ ахборот шаклида келган тушлар ҳам
рамзийликдан холи эмас.
Алпомишнинг тушида пайғамбарни кўриши ва Шоҳимардон пир
ёрдамида мақсад ва муродга етиши каромат қилинади. Атоқли
фольклоршунос олим Ҳоди Зарифов Шоҳимардон пир билан боғлиқ
воқеаларни кейинги даврлар маҳсули деб қарайди. Аслида, Алпомишга
пирлик, яъни ҳомийлик қилган, ўзида аждодлар культини тамсил этган
Қултойдир. Буни Алпомишнинг чўпонлар қўшхонасида ухлаб қолиши ва у
ерда туш кўриши ҳам тасдиқлаб турибди. Шунинг учун ҳам Алпомишнинг
тушига ҳомий руҳ – Қултой киради. Зеро, Алпомиш тунаб қолган чўпонлар
қўшхонаси оддий қўшхона эмас, балки муқаддас жой ҳисобланади. Тушда
тангрини, илоҳларни кўриш ҳар доим ҳам яхшиликка йўғрилган. Шунинг
учун ҳам тушда Алпомишнинг қийинчилик, яъни синовларни енгиб, мурод
ва мақсадига етиши олдиндан каромат қилинмоқда.
Барчиннинг туши эса ушбу тушнинг давоми сифатида келади.
1
Биз
ишда мазкур туш парчасини руҳий таҳлил методидан келиб чиқиб таҳлил
қилишга ҳаракат қилдик.
Тушда «ой ва юлдуз кўриш» достонда пайғамбар, чориёрларни кўриш
тарзида шарҳланади. Бу ғоят баҳсли таъбир. Зеро, тушдаги рамзлар мантиқан
бир-бирини тўлдирмоғи зарур. Бизнингча, «ой кўрмоқ» қизнинг балоғатга
етганини англатяпти. Чунки вазият айнан Барчиннинг қалмоқлар «қўл сўраб
келиши» кутилаётган пайтда содир бўляптики, воқеан туш рамзлари ҳам
шунга боғлиқдир.
Тушдаги ой қизнинг балоғатга етганини билдириши – халқдаги гап.
Юлдузни эса халқ орасида гоҳ фарзанд, гоҳ яхши кунлар нишонаси сифатида
таъбирлашади. Халқ достонида халқ руҳияти акс этар экан, тушга ҳам халқ
таъбирини қўллаган маъқул. Шунда биз кейинги рамзлар билан мантиқий
узвийликни кўрамиз: балоғатга етган қизга совчи келди, унинг кўнгли
бошқада. Парчада кўриб чиққанимиздан ташқари, яна ўн учта рамз бор. Бу
тушни Барчин қирқ алп уни қайлиқликка сўраб – зуғум ўтказиб турган
пайтда кўрган. Шу сабабли зўрлик бир неча рамзда – маст туя, қирқ аждаҳо
човут солмоқ, чўл, аждаҳоларнинг Барчин тилини тишлаб тургани тарзида
намоён бўлмоқда. «Маст туя» билан «йўлбарс» айнан бир маънони
англатмоқда. Аммо тушда ҳам қалмоқларнинг Барчин кўнглига, майлига
ёқмаганлиги сабабли бу ҳиссий майл «маст туя» шаклида келаётир. Маст
туянинг совчи бўлиб келган қалмоқларнинг умумий талабларига алоқаси йўқ,
аксинча, шу талаб остида турган ишқий истак рамзидир. Бу истак
қалмоқларда қанчалик мастона бўлса, Барчин тушига ҳам маст туя қиёфасида
кираяпти. «Маст туя» ва «йўлбарс» майл ва акс майлларнинг рамзларидир.
Ёрнинг майли, яъни Ҳакимбекка Барчинни боғлаб турувчи ришта
достонда бургут ва йўлбарс қиёфасида кўринган. Бу туш Барчиннинг айни
пайтдаги руҳий ҳолатини ғоят яққол ифодаламоқдаки, бу парча достоннинг
маҳорат билан чизилган психологик лавҳасидир. Эътибор берилса, бургут
1
Алпомиш. Достон / Айтувчи Фозил Йўлдош ўғли. – Б.98 – 101.
36
Барчиннинг олдида, йўлбарс ортида пайдо бўлаётир. Унинг руҳий
кечинмаларига бу манзара жуда мос. Чунки Барчин мусофир сифатида
иккиланган, журъатсизланган пайти, бу ерда аждарҳодан қўрқув, шунингдек,
Ҳакимбекдан умид акс этган. Бундан ташқари, яна бир нарсага тўхталиб
ўтмоқ зарур. Аёлнинг ишқий майлини таҳлил қилган З.Фрейд аёллар кўнгил
қўйган кишиларини тушларида таёқ, ханжар, ёғоч, қалам, болға ушлаб турган
ҳолатда ёки ўзларига ёқимли бўлган қуш ва ҳайвонлар қиёфасида кўришини
таъкидлаган эди.
Келтирилган парчада яна учта рамз борки, булар ака-ука жанжалидан сўнг
қалмоқ юртига келиб қолган Бойсарининг яқин орада яна кўч-кўрони
йиғиштирилиб, кўчишига ишора қилмоқда. Барчин тушида яқин вақтларда
яна унинг «чанғароғи ўйилиб», «зулфи ёйилиб», «тўшаги жийилиб», қайта
кўчиш бошланишини олдиндан кўраяпти. Достоннинг бошдан охиригача
бўладиган бутун жараёни ана шу парчада – тушда аён бўлмоқда.
Бундай мисолларни халқ оғзаки ижодидан яна истаганча келтириш
мумкин. Халқ достонлари, эртакларидаги рамзлар ва тушни шарҳлаш миллий
тафаккур даражасини аниқлаш учун ғоят муҳимдир. Чунки бу рамзларда
миллий тафаккурга хос, миллатнинг ижод, тасаввур, фантастик салоҳияти
ётадики, уларни ўрганиш халқ маънавий тарихини, руҳий дунёсини
ўрганишга олиб келади ва бундай тадқиқотлар шахсни тарбиялашда муҳим
ўрин тутади.
Алпомиш» достонининг бошқа вариантлари, хусусан, Омон шоир
Раззоқ ўғли,
1
Берди бахши,
2
Пўлкан шоир ва Фозил Йўлдош ўғли
3
вариантлари ўзаро муқояса қилинса, эпик асар таркибидаги туш мотиви
бадиий тасвирининг қайси бир вариантда мукаммал ижро этилганини
аниқлаш имкони туғилади. Айни пайтда, анъанадан чекиниш ҳолати
эпосдаги ушбу мотивнинг қайси узвларда рўй бергани, тимсоллар ўртасидаги
уйғунлик ва фарқлар ойдинлашади. Эътиборли жиҳати шундаки, «Алпомиш»
достонининг аксарият вариантларида Алпомиш қалмоқ юртига келиши
арафасида Барчиннинг туш кўриши баён этилади. Лекин ҳар бир вариантдаги
поэтик ифода шакли, туш билан боғлиқ тимсоллар ўзига хос тарзда намоён
бўлади.
«Кунтуғмиш» достонидаги дастлабки туш воқеа бошида келади ва асар
сюжетида ўзига хос тугун вазифасини бажаради. Достоннинг Эргаш шоир
вариантидаги тасвир энг мукаммал бўлганлиги боис ушбу достонда келган
иккинчи туш парчасидаги рамзларга эътибор қилайлик: икки қаноти майиб
бўлган қуш, қўлдаги шунқорнинг учиб кетиб, сайёднинг қўлига тушиши,
икки бирдай ёнган чироқнинг ўчиши. Холбеканинг таъбирига кўра,
қаҳрамонлар хаётининг давомида содир бўладиган бутун воқеалар мазкур
парчада рамзий ифода қилиб берилмоқда.
1
ЗЎФА, инв. №943. Жами 72 бет.
2
Алпомиш. Достон / Айтувчи Берди бахши. – Тошкент: Ёзувчи, 1999. – Б.120.
3
Алпомиш. Достон / Айтувчилар Пўлкан шоир ва Эргаш Жуманбулбул ўғли. – Тошкент:
Ёзувчи, 2000. – Б.7, 80.
37
Унинг тушидаги икки қаноти майиб бўлган қуш – ҳам хотини, ҳам
болаларидан айрилиб қолган Кунтуғмиш. Эпик ижодда чироқ рамзи кенг
маънога эга. Кўп ўринларда у тириклик, ҳаёт тимсоли бўлиб келса, бу ўринда
икки чироқнинг ўчиши эса фарзандларни ифодалаб келмоқда.
«Гўрўғлининг туғилиши» достонида дастлабки туш воқеа бошида
келади.
1
Худди «Алпомиш» достонидаги каби достон давомида кечадиган
бутун воқеалар мана шу кичик бир парчада тўлалигича баён қилиб
берилмоқда. Яъни Ёвмит элидан қул қилиб олиб келинган Равшан ва
Гаждумбекнинг авлоди – Гўрўғли туғилиб, Шохдорхоннинг салтанатини
яксон этиб, юртга подшо бўлади ва мамлакатни обод қилади.
Тушдаги рамзларга эътибор берайлик: бўри, шер, ҳар ёққа жасади
улоқтирилган қўйлар, бурундан тутун чиқиб кетиши, тепасидан тилло
сочилиши, оғзидан қуш учиб чиқиши, иморати текис, яъни вайрон бўлиши,
порлаган ойнинг шуъла таратиши, чинор ўсиб, бўйи осмонга етиши, соясида
кимларнингдир яйраши. Бўри, шер образлари бизга тушунарли. Достонларда
қаҳрамонларнинг шерга, бўрига ўхшатилишининг ўзидаёқ халқимизнинг
қадим мифологик тасаввур изларини кўрамиз. Хусусан, бўри жуда кўп
туркий қабилаларнинг тотеми бўлиб, у билан боғлиқ кўпгина инончлар
ўзбекларда ХХ асрда ҳам маълум даражада мавжуд эди. Бизнингча, Ёвмитдан
келган бўрилар – Гаждумбек билан Равшан, фарзандлар – Биби Ҳилол билан
Гўрўғлидир. Таъбирда айтилмаса-да, тушдаги Шохдорхон элида кўкка бўй
чўзган чинор ҳам Гўрўғлидир. Ой деганда Биби Ҳилол назарда тутилмоқда.
Чунки ҳилол – янги чиққан ой демак.
«Тепасидан тилло сочилиши», «Бурнидан тутуни чиқиб кетиши»,
«Оғзидан бир тулпор қушнинг учиб чиқиб кетиши» ҳам анимистик
тасаввурлар маҳсулидир. Бу мисраларда Шохдорхоннинг тез орада жони
узилиб, нариги дунёга равона бўлиши башорат қилинмоқда. «Иморатим бари
текис бўлди» мисраси Шохдорхон салтанатининг вайрон бўлишига ишора
қилмоқда.
Достонда Юсуф қуръаандознинг таъбири халқ қарашларига тўла мос
келади. Чунки жоннинг оғиздан қуш бўлиб чиқиши ва танага қайтиши
достонларда девлар образи мисолида жуда кўп учрайди.
2
Шунингдек, халқда
жон капалак бўлиб чиқиб кетади, деган тасаввурлар қадимдан бор. Ўзбеклар
тушда иморат қулашини ўлимга боғлаб таъбир қилганлар, ҳатто иморатнинг
эски ёки янгилигига қараб марҳумнинг кекса ёки ёшлигини ҳам аниқлашган.
Достонда таъбирчи тепадан сочилган тиллани қонга таъбир қиладики, бу бир
оз аниқликни талаб этади. Маълумки, келиб чиқишига кўра ўзбекларнинг
қипчоқ этник қатламларининг баъзиларида кексалар вафот этишганда
қабристонгача марҳум тобути устидан танга сочиб бориш одати ўтган
асрнинг ўрталарида ҳам маълум даражада мавжуд эди. Бизнингча,
Шохдорхон тушида ана шу одат рамзий маънода ўз ифодасини топган.
1
Гўрўғлининг туғилиши. Достон / Айтувчи Пўлкан шоир. – Б.12 – 13.
2
Эшонқул Ж. Фольклор: образ ва талқин. – Қарши: Насаф, 1999. – Б.3 – 100.
38
Дарҳақиқат, достонлардаги уй ёхуд бирор-бир иморатнинг вайрон
бўлиши, қулаши, бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар шунчаки бахши
импровизацияси билан боғлиқ оддий ўхшатиш бўлмай, асрлардан буён
оғзаки анъана доирасида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қадимий
тасаввурларнинг бадиий кўринишидир.
Биз ўз тезисларимизни нафақат Самарқанд, балки барча достончилик
мактаблари репертуаридаги намуналар, жумладан, Хоразм достонлари
мисолида ҳам исботлашга ҳаракат қилдик. Бунда бизга тарқалиш
географиясига кўра Ўрта Осиё, Кавказ, Яқин Шарқ мамлакатлари каби жуда
катта ҳудудни қамраб олган «Гўрўғли» туркумига мансуб достонлар,
айниқса, қўл келди.
«Гўрўғли» достонининг ўзбек вариантлари қиёсланса, сюжет ва мотивда
ўхшашлик мавжудлигини, улар ўртасидаги тафовут у қадар катта
эмаслигини, фарқ услубда, ижрода ва анъанага бўлган турлича ёндашувда
эканини кузатамиз.
Боб давомидаги таҳлиллар, мулоҳазаларни умумлаштириб, унинг
сўнгида хулосалар баён этилди.
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
Миллий ва умуминсоний қадриятлар таркибида ўзбек халқ оғзаки
ижодининг алоҳида ўрни бор. Бугунга келиб, кўпгина ижтимоий фан
соҳаларида бўлганидек, ўзбек фольклоршунослигида ҳам ўрганилиши шарт
бўлган бир қатор долзарб мавзулар илмий йўналишлар объектига айланди.
Шундай мавзулардан бири ўзбек халқ оғзаки ижодидаги туш мотивидир.
Ушбу диссертацияда биринчи марта ўзбек фольклоридаги туш ва унинг
бадиияти махсус тадқиқ этилиб, иш якунида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Туш феноменал физиологик-руҳий ҳодиса бўлиб, унинг жаҳон
халқлари фольклори, ёзма адабиётида ўз бадиий ифодасини топиши тарихий-
фольклорий – адабий жараён ҳосиласидир. Жаҳон адабиётшунослиги ва
фольклоршунослигида туш поэтикасининг жуда кам ўрганилгани, ўзбек
фольклоршунослигида ҳали бу мавзуга қўл урилмагани учун биз мавжуд
адабиётлардаги атамаларга таяниб, тадқиқотимизда табиий туш учун –
туш,
туш ҳодисаси
, ёзма адабиётдаги туш учун –
адабий туш
, фольклор
асарларидаги тушлар учун, асарнинг қайси тур ва жанрга мансублигига қараб
–
туш мотиви
,
туш образи, туш бадиий детали
атамаларини қўллашни
лозим топдик.
2. Ибтидоий даврлардан XXI асргача кишиларнинг тушга муносабатида
катта фарқлар сезилмайди. Бироқ турли мамлакатлар, турли халқлар
тараққиётнинг турли даражасида яшаётгани учун тушга муносабат тарихини
шартли равишда таснифлаш мумкин:
а)
мифологик муносабат.
Анимистик тасаввурлар туш ҳодисаси
ҳақидаги мифологик, анъанавий қарашларнинг асосидир. Мифологик
тафаккурда
қадимги
аждодларимиз
тушда
кўрилган
воқеанинг
ҳақиқийлигига, албатта амалга ошишига қаттиқ ишонишган. Уни руҳлар,
39
тириклар ва марҳумлар дунёси билан боғловчи ҳодиса деб тушунишган.
Ижтимоий тараққиётнинг дастлабки босқичида яшаган барча уруғ-қабила
вакиллари тушни инсон ухлаб ётганда жоннинг танадан чиқиб, турли
жойларни айланиб, кўриб келиши деб тушунишган, бу пайтда тана вақтинча
ўлим ҳолатида бўлади, деб англанган;
б) анъанавий, диний муносабат
. Архаик динлар, жумладан, шомонлик,
замонавий ислом дини тараққиёти билан Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам тушга
сирли ҳодиса сифатида қараш умумийлиги сақланиб қолган бўлса-да, Ғарбда
тушнинг илоҳийлиги кўпгина олимлар томонидан инкор этилган. Қадимги
шомонлик мавжуд бўлган барча халқларда шомон фаолияти ва
маросимларида тушга алоҳида эътибор берилган. Улар ўз иқтидорини туш
билан боғлашган. Туш ҳодисасининг таъбирчилигини шомонлик
дунёқараши билан боғлаш ўринли.
Шарқда исломгача тушлар хосиятли ва хосиятсиз деб тасниф қилинган.
«Ирқ битиги»даги туш таъбирларининг «бу яхши», «бу ёмон» хулосалари
ана шуни ифодалаган. Бундай тасниф оддий халқ ўртасида ҳозиргача
сақланиб қолган. Исломда тушларга алоҳида эътибор берилиб, улар
вазифасига кўра раҳмоний ва шайтонийга бўлинган. Пайғамбарлар тушлари
ваҳий ҳисобланган;
в) профессионал, таъбирчилик муносабати.
Кузатишларимиз
таъбирларсиз туш ҳодисасининг ҳам, туш мотивининг ҳам ҳеч қандай
аҳамияти, маъноси бўлмаслигини кўрсатади. Шу боис туш мотиви
учрайдиган ўзбек достонларида таъбирчи образи муҳим ўрин тутади. Шарқда
яратилган «Ирқ битиги» – «Таъбирнома»да 65 та туш таъбири келтирилган.
Таъбирлар диний ва анъанавий характерга эга бўла борган. Туш ва унинг
таъбири диалектик бирликдаги ҳодисалардир. Шарқда таъбирчилик юксак
профессионал даражасига кўтарилган. Ибн Халдун, Имом Ғаззолий,
Жалолиддин Румий ва бошқа кўплаб мутасаввуф алломаларнинг
асарларидаги туш ҳақидаги қарашларни дастлабки илмий талқинлар
сифатида баҳолаш мумкин. Қадимги профессионал туш таъбирчилари
ўзлари билмаган ҳолда, руҳий таҳлил методидан жуда унумли
фойдаланганлар. Шу боис уларнинг усулини содда руҳий таҳлил методи,
уларнинг ўзини шу методнинг илк асосчилари, дейиш мумкин;
г) илмий муносабат.
Ғарбда туш ҳодисасини махсус ўрганган З.Фрейд
тушда инсоннинг болаликдан сақланиб қолган пинҳоний майллари
устуворлик қилади, деб бадиий ижодда янги руҳий таҳлил методига асос
солди. Унинг издошлари К.Г.Юнгнинг тушни оммавий онг ости ҳиссиётлари,
Э.Фроммнинг ташқи дунё рамзлари сифатида талқин қилишлари бу методни
янада бойитди. Уларнинг таълимотлари бадиий асарлар талқинида ҳам
исботлаб, асослаб берилдики, бу, ўз навбатида, туш ҳодисасига филологик,
фольклористик муносабатга, оғзаки ижодда туш поэтикасини ўрганишга
замин яратди.
3. Жаҳон фольклоршунослиги мактаблари ва методлари орасида ХХ
асрда шаклланиб бўлган психоаналитик мактаб вакиллари ва улар яратган
руҳий таҳлил методи ўзига хос ўрин тутади. Бу мактаб вакиллари тушларни
40
илмий жиҳатдан ўргандилар, ўз назарияларини амалиётда исботлаб бердилар.
Классик мифларни ва тушни инсоннинг англанмаган онг ости ҳислари,
руҳияти ифодаси сифатида баҳоладилар.
4. Психоаналитик мактаб вакиллари биринчи марта мифни замонавий
одам билан биргаликда ўргана бошладилар. Мифлар ўтмиш мероси эмас,
балки бугуннинг ҳам меваси эканини аниқладилар. Уларнинг талқинича, туш
замонавий одамнинг мифидир. Бу мактабнинг улкан кашфиётларидан бири
шундаки, унда инсон руҳиятида ибтидоий даврда ҳам, бугун ҳам мавжуд
бўлган эзгулик ва ёвузлик ҳислари миф ва тушларда турли рамзлар сифатида
намоён бўлишини илмий асослаб бердилар. Ҳақиқатан ҳам бутун ўзбек
фольклорининг моҳиятини қисқача эзгулик ва ёвузликнинг кураши,
пировардида эзгуликнинг ғалабасига ишончнинг бадиий ифодаси, деб
баҳолаш мумкин.
5. Туш ҳодисасига муносабатлар тарихини кузатар эканмиз, бу тарих,
энг аввало, мифлар ва маросимлар билан боғлиқлигини кўрамиз. Қадимги
одамлар туш билан мифни ажратишмаган. Туш ҳодисасига мифлардан сўнг
энг яқин турадигани маросимлардир. Аниқроғи, кўрилган туш учун
уюштириладиган анъанавий тадбирлардир. Эпик ижодда маросимлар
батафсил тасвирланмай, уларнинг муҳим нуқталари қайд этилади, холос.
Туш ва маросим муносабатларининг рудиментлари халқимиз маиший
турмушида ҳозиргача ҳам учрайди. Яхши ёки ёмон туш кўрилса, ис
чиқарилиши, садақа берилиши, тушнинг маросим билан чамбарчас
боғлиқлигига ёрқин мисол бўлувчи никоҳ тўйларидаги «кампир ўлди» одати
фикримизнинг далилидир.
6. Фольклоршуносликда оғзаки ижод учун ёзма адабиётдагидек
психологик тасвирлар, инсон руҳидаги кечинмаларни чуқур ва ҳар
томонлама ёритиш хос эмас, деган қараш мавжуд. Бу ташқи жиҳатдан тўғри.
Фольклор асарларининг сийрат маънолари эса инсоннинг руҳий кечинмалари
кодлашган тарзда ифоланганини кўрсатади. Бунинг ёрқин мисоли туш
мотиви поэтикаси устидаги кузатишларимиздир. Туш мотиви ўзбек
фольклорининг барча жанрлари намуналарида мавжуд.
Ўзбек халқ лирик қўшиқларида туш бадиий детали жуда кам учрайди.
Бироқ туш мотиви мавжуд намуналарда ўзига хос рамзлар, халқнинг туш
ҳақидаги қарашлари, таъбирлари ўз бадиий ифодасини топган. Жумладан,
уларда тушда кўрилган қуш – хабар, чой ичиш – висол, ича олмаслик –
айрилиқ, сув ва унинг атрибутлари – севги, от – мурод, узук – никоҳ, фарзанд
рамзлари бўлиб келади.
Миф, туш ва қўшиққа хос умумий хусусиятлардан бири – уларнинг
оддий мантиқ қонунларига бўйсунмаслигидир. Мифлар ва тушларда рамзлар
ҳақиқат деб тушунилса, лирик қўшиқларда поэтик кўчимлар деб қабул
қилинади. Умуман олганда, ўзбек халқ қўшиқларидаги кўплаб поэтик
образларнинг тарихий асосида туш ва у ҳақдаги мифологик тасаввурлар
ётади.
41
7. Туш қадимий, доимий, умуминсоний ҳодиса, топишмоқ тарихий
асослари ибтидоий даврлар билан боғлиқ фольклор жанри бўлганлиги учун
улар ўртасида генетик алоқадорлик, умумий ва фарқли жиҳатлар мавжуд:
а) туш – доимий ҳодиса, топишмоқ мифологик тафаккур мевасидан
поэтик тафаккур ҳосиласига айланган, аммо қадимий тасаввурлар
рудиментлари сақланиб қолган фольклор жанри; б) моҳиятига кўра туш
таъбири ва топишмоқ жавоби семантик умумийликка эга; в)
топишмоқларнинг туш шаклидаги ифодалари халқ достонлари таркибида
кўп учрайди ва муҳим бадиий-эстетик вазифалар бажариб келади.
8. Туш мотиви ўзбек фольклорининг барча жанри намуналарида учраса-
да, унинг эртак ва достонлардаги сюжет таркиби, композицион
қурилишидаги ўрни, бадиий-эстетик вазифалари тадқиқи бу мотивнинг
анъанавий типик характерга эга бўлганини, эпик турнинг тарихий асослари,
ривожи ва поэтикасида муҳим ўрин тутганлиги, ноэстетик ҳодисаларнинг
эстетик ҳодисага айланиб бориши йўлини аниқлашга катта имконлар беради.
Эртак жанрида туш мотиви қуйидаги бадиий-эстетик вазифаларни
бажаради:
– эртак зачинида келиб, эртак сюжетининг ўзагини ташкил этади.
Қаҳрамон тақдирини аввалдан рамзлар воситасида белгилаб беради ва
халқнинг туш – инсон тақдири тўғрисидаги сирли хабар эканлиги ҳақидаги
тасаввурларини бадиий ифодалаб келади. Бу тип эртакларда тушнинг
диалектик бирлиги бўлган таъбирчилик маданияти, тартиб-қоидалари, ирим,
табуларининг баёни, таъбирчи образининг иштироки ҳам ўзига хосдир;
– ўзбек фольклорида типик таъбирчи образи, асосан, туш мотиви фаол
вазифа бажарадиган эртак ва достонларда учрайди. Улар не-не донолар
таъбир қилолмаган туш рамзларини жуда яхши билишади, таъбирнинг барча
қоидаларига амал қилишади ва еча олишади. Бу образнинг ҳаётдаги тарихий
асослари бевосита шомонлик ва у орқали мифология билан боғланади.
Психоаналитик таҳлил тили билан айтганда, улар онг ости кечинмаларини
«ўқий оладиган» кишиларнинг фольклордаги образидир. Бу тип
эртакларнинг яна бир хусусияти шундаки, уларда баъзан тушдаги ҳодиса,
ҳолатлар реал воқелик билан уйғунлашиб кетади;
– эртак сюжетининг маълум бир ҳалқаларини боғловчи туш мотивлари.
Бу тип эртакларда туш мотиви эртак воқеалари баёни ривожида ёки сўнгида
келиб, қаҳрамон тушига кирган мифологик образлар бирор-бир ғайритабиий
куч ёки ҳомий руҳ уни хавф-хатардан огоҳ қилиб, қутулиш чораларини
ўргатади. Эртакларда, жуда кам бўлса-да, қаҳрамоннинг ўз бошидан
кечирганларини туши сифатида баён этиши учраб туради ва бу вақтинча сир
тутиш мотиви билан боғланади.
9. Мотив эртак ва асарлар сюжети ҳамда композициясида асосий ўрин
тутади. Туш мотиви кўпинча фарзандсизлик, улғайиш, синов, сафар, шарт,
уйланиш, уйга қайтиш, тўй мотивлари билан боғлиқ ҳолда келади.
10. Достонларда туш мотивига улкан бадиий-эстетик вазифа юкланади.
Туш қаҳрамонлар тақдирини аввалдан башорат қилиб беради. Достонлардаги
туш мотивини вазифасига кўра барқарор ва барқарор бўлмаган мотивлар
42
дейиш мумкин. Барқарор бўлмаган мотивларни тушириб қолдириш ёки
алмаштириш билан асар моҳиятига жиддий путур етмайди.
11. Худди эртаклардаги каби, достонларда ҳам туш мотиви бошқа
мотивлар билан алоқадорликда, асар зачини, воқеалар ривожи, якунида
келиши мумкин. Бироқ достонлардаги туш мотиви халқнинг эътиқодий
қарашлари, рамзлар орқали қаҳрамонлар руҳий ҳолати, тақдирини теран
талқин қилиши, юксак бадиий-эстетик завқи, одатда, шеърий йўлда баён
этилиши билан ажралиб туради. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида икки
кишининг бир хил мазмундаги туш кўриши ҳам ўзбек достонларидаги ноёб
ҳодисадир.
12. Достон сюжети ва композицион қурилишига кўра туш мотивлари
икки типдан иборат бўлади: а) асар давомида ўз тасдиғини топиб борувчи,
қаҳрамонлар ҳаёти ва тақдирини башорат қилувчи; б) сюжет ҳалқаларининг
маълум бир қисмларини бирлаштирувчи, қаҳрамонлар ҳаётининг маълум бир
даврига тааллуқли тушлар.
13. Қаҳрамонлик достонларидаги туш мотиви фарзандсизлик – илоҳий
туғилиш – улғайиш (биринчи синов – инициация) – сафар – синов –
тутқунлик – қайтиш – тўй мотивлари билан уйғунликда, аниқроғи, ритмик
яхлитликда, рамзий тарзда қаҳрамоннинг мифологик кўринишидан маданий
ифодасигача бўлган ҳар икки («ўз ва ўзга») дунёдаги бутун ҳаётини бадиий
ифода этади.
Достонлардаги бадиий туш ва эпик воқеликдаги шароб детали мумтоз
адабиётимиздаги май образи каби рамзийдир. У қаҳрамонни руҳлар дунёси
(учрашув), марҳумлар дунёси (тутқунлик) билан боғлайди. Сафар ва синов,
қайтиш мотивларини келтириб чиқаради. Қаҳрамоннинг сархушлиги тарихий
асосларига кўра бевосита шомон маросимлари билан боғлиқдир. Шу сабаб
достонлардаги хизмат косасидаги шаробни бош қаҳрамонгина ичишга
журъат эта олади.
14.Туш ҳодисаси, адабий туш, туш мотиви – буларнинг барчасининг
тили битта – рамзлар тилидир. Ибтидоий инсонлар тили рамзлар тили бўлиб,
тимсоллар ҳозирги адабиётшуносликда поэтик кўчим деб билинса, қадимги
аждодларимиз учун улар ташқи дунёнинг ўз ички дунёсидаги акси бўлган.
Фольклордаги бадиий туш ёки туш мотиви семантикаси, аввало,
таъбирчи (тадқиқотчи)нинг тушдаги тимсолларни қандай тушуниши, уни
қандай таркибий қисмларга ажратиб, талқин қилишига боғлиқ. Туш ҳодисаси
ва бадиий тушнинг ҳар иккаласи тимсоллардан иборат бўлса-да, улар
ўртасида фарқлар ҳам мавжуд. Бу фарқларнинг энг муҳими реал туш руҳий-
физиологик, бадиий туш бадиий-эстетик ҳодисалигидадир.
15.Таъбирлар туш семантикасининг калити бўлиб, достонларда
таъбирчилар
қуръаандоз, таъбирчи, жўриқчи
дейилади ва уларнинг
таъбирлари, одатда, бошлама, тушдаги рамзлар талқини, ижобий ёки салбий
хулосадан ташкил топади. Таъбирларсиз тушнинг ҳаётда ҳам, ижодда ҳам
ҳеч қандай маъноси, аҳамияти йўқ. Туш мотиви детали келадиган кўпгина
фольклор намуналарида сирт маънода таъбир бўлмаса-да, тагмаънода,
асарнинг умумий мазмунида мавжуд бўлади.
43
Хулоса қилиб айтганда, ушбу тадқиқотимиз ноэстетик ҳодисаларнинг
фольклорда эстетик ҳодисага айланиши туш мисолида
туш – миф – таъбир,
маросим – бадиий мотив (детал
) сифатида намоён бўлишини, турли
бадиий-эстетик вазифаларни бажаришини кўрсатди. Ўзбек фольклоридаги
туш мотивининг аҳамияти туркий халқлар фольклорига қиёсан, ҳар бир жанр
мисолида, фалсафа, этнография, ёзма адабиёт нуқтаи назаридан янада
кенгроқ ўрганилиши мумкинлиги ва зарурлиги танлаган мавзумизнинг
истиқболли эканини кўрсатади.
Ўзбек фольклоридаги туш мотивини ўрганиш, унинг халқ оғзаки
ижодидаги поэтик вазифасини ёритиш фольклор асарлари мазмун-
моҳиятини, ғоясини кенг очиб беришга, халқимизнинг руҳий дунёси,
маънавияти, бадиий тафаккур тарзини теран англаб, идрок этишга муносиб
ҳисса қўшади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
I.
Монографиялар:
1.
Ж.Эшонқул. Фольклор: образ ва талқин. – Қарши: Насаф, 1999. – 172 б.
2.
Ж.Эшонқул. Эпик тафаккур тадрижи. – Тошкент: Фан, 2006. – 120 б.
II. Мақолалар:
3.
Ж.Эшонқул. Руҳият манзаралари // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. –
Тошкент, 1994. -№18 (3265). – Б.3.
4.
Ж.Эшонқул. Руҳий таҳлил методи хусусида // Ўзбек тили ва адабиёти.
– Тошкент, 1997. -№2. – Б.42 – 47.
5.
Ж.Эшонқул. Миф ва роман // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. –
Тошкент, 1997. -№17 (3402). – Б.3.
6.
Ж.Эшонқул. Шумер ва Аҳкад: фаразми ё ҳақиқат? // Ёзувчи. –
Тошкент, 1997. -№10 (12). – Б.2.
7.
Ж.Эшонқул. Шумер ва Аҳкад: фаразми ё ҳақиқат? // Ёзувчи. –
Тошкент, 1997. -№11 (13). – Б.2.
8.
Ж.Эшонқул. «Алпомиш» достони ва «Дада Қўрқут китоби»даги
тутқунлик мотивининг қиёсий талқини // «Алпомиш» – Ўзбек халқ
қаҳрамонлик эпоси. – Тошкент: Фан, 1999. – Б.163 – 173.
9.
Ж.Эшонқул. Туш ва талқин // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1998.
- №2. – Б. 40 – 43.
10.
Ж.Эшонқул. Эпос муқаддас хотирадир (Ш.Турдимов билан
ҳаммуаллифликда) // Ёзувчи. – Тошкент, 1998. -№5 (31). – Б.2.
11.
Ж.Эшонқул.
Эпос муқаддас хотирадир (Ш.Турдимов билан
ҳаммуаллифликда) // Ёзувчи. – Тошкент, 1998. -№10 (36). – Б.4.
12.
Ж.Эшонқул. Оммавийлик мезон эмас // Ўзбекистон адабиёти ва
санъати. – Тошкент, 1998. -№16 (3452). – Б.3.
44
13.
Ж.Эшонқул. «Алпомиш» достонида аёллар образи // Ўзбек тили ва
адабиёти. –Тошкент, 1999. -№ 4. – Б.16 – 21.
14.
Ж.Эшонқул. Эпосда ғайритабиий туғилиш мотиви // Ўзбек тили ва
адабиёти. –Тошкент, 2000. -№4. – Б.18 – 21.
15.
Ж.Эшонқул. Туш ва таъбир // Ёш куч. – Тошкент, 2000. -№7. – Б.17.
16.
Ж.Эшонқул. Туш ва унинг ўрганилиши // Ўзбек тили ва адабиёти. –
Тошкент, 2001. -№2. – Б.54 – 60.
17.
Ж.Эшонқул. «Сим–сим» хазинаси // Тафаккур. – Тошкент, 2001. -№2.
– Б.46 – 51.
18.
Ж.Эшонқул. Эпос ва маросим // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент,
2002. -№5. – Б. 12 – 17.
19.
Ж.Эшонқул. Руҳият кузгуси // Соғлом авлод учун. – Тошкент, 2001. -
№5. – Б.28 – 29.
20.
Ж.Эшонқул. Туш ва ахлоқ // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. –
Тошкент, 2002. -№34 (3667). – Б.3.
21.
Ж.Эшонқул. Воқелик ва хаёлот уйғунлиги // Ўзбекистон адабиёти ва
санъати. –Тошкент, 2002. -№ 29 (3663). – Б.3.
22.
Ж.Эшонқул. Ўзбек эртакларида туш мотиви // Ўзбек тили ва адабиёти.
– Тошкент, 2003. -№4.– Б.6 – 13.
23.
Ж.Эшонқул. Кафка ва биз // Ёшлик. – Тошкент, 2004. -№2. – Б. 8 – 10.
24.
Ж.Эшонқул. Ўзбек халқ достонларида туш мотивининг ўрни ва
таснифи // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 2003. -№6. – Б.27 – 30.
25.
Ж.Эшонқул. Тушнинг семантик талқини // Ўзбек тили ва адабиёти. –
Тошкент, 2005. -№4. – Б.32 – 40.
26.
Ж.Эшонқул. Эпик ижодда кўмакчи қаҳрамон масаласи // Ўзбек
фольклоршунослиги масалалари. – Тошкент, 2006. Биринчи китоб. –
Б.66 – 73.
27.
Ж.Эшонқул. Туш ва қўшиқ // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 2008.
-№3. – Б.23 – 30.
28.
Ж.Эшонқул. Шарққа юзланиш // Тафаккур. – Тошкент, 2010. -№1. –
Б.104 – 111.
29.
Ж.Эшонқул. Туш ва топишмоқ // Ўзбек фольклоршунослиги
масалалари. – Тошкент: Фан, 2010. Иккинчи китоб. – Б.123 – 132.
30.
Ж.Эшонқул. Туш, маросим ва эпос // Ўзбек фольклоршунослиги
масалалари. –Тошкент: Фан, 2010. Учинчи китоб. – Б. 174 – 188.
III. Хорижда чоп этилган мақолалар:
31.
Cabbar Işankul. Özbekistan folklorunda rűya motifi // Tűrk dűnyasi dil ve
edebiyat dergisi. – Ankara: TDK yayını, 1997. -№4. – S.119 – 124.
32.
Cabbar Işankul. Tűrkistanlı dört evliya ve atalar kulti // Uluslararası türk
dünyasi eren ve evliyaları kongresi bildirileri. – Ankara: Ervak yayınları,
1998. – S.205 – 210.
33.
Cabbar Işankul. Alpamış destanı ve Dede Korkut kıtabindaki mitolojik
motifler // Millî folklor. – Ankara, 2001. -№52. – S.60 – 67.
45
34.
Cabbar Işankul. Folklor ve onu tetkik metodu // Uluslararası türk dünyası
halk edebiyatı kurultayı bildirileri. – Ankara: Kültür bakanlığı, 2002. –
S.393 – 400.
35.
Cabbar Işankul. Kaybolan cennetin peşinde // G.Ü. Gazi Eğitim fakültesi
dergisi. Cilt 22. –Ankara, 2002. -№3. – S.183 – 197.
36.
Cabbar Işankul. Destan ve merasim // Prof.Dr. Abdurahman Güzel’e
armağan. – Ankara: Gazi eğitim ve kültür vakfı yayını, 2004. – S.387– 393.
37.
Cabbar Işankul. Destanlarda olağanüstü doğum motifi // Türk dünyası
incelemeleri dergisi (Journal of Turkish world studies). – İzmir – Bornova,
2005. -№1. – S.125 – 128.
38.
Cabbar Işankul. Epik yaratıcı tipinin bedii yorumu // I.Uluslararası türk
dünyasi kültür kurultayi bildirileri. – Ankara: Ege üniversitesi türk dünyasi
araştirmaları enstitüsü yayını, 2006. Bildiri kitabı – III. – S.1147 – 1151.
39.
Cabbar Işankul. Epik eserlerdaki rűya motifinin yapısal tahlili // Metten
meddaha turk halk anglatilari. Uluslararası sempozyum bildirileri. – Ankara:
Gazi üniversitesi THBMER yayını, 2006. – S.365 – 370.
40.
Cabbar Işankul. Epik yaratıcılıkta yardımcı kahraman tipi // Uluslararası
Türk dili ve edebiyat sempozyumu. – Isparta: Fakülte kitabevi, 2008. – S.
313 – 316.
46
Филология фанлари доктори илмий даражасига талабгор Эшонқулов
Жоппор Салиевичнинг 10.01.09 – фольклоршунослик ихтисослиги бўйича
«Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини» мавзусидаги
диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар
: туш ҳодисаси, туш мотиви, туш детали, туш семантикаси,
руҳий-таҳлил методи, онг ости кечинмалари, туш билан боғлиқ мифологик, диний
– анъанавий қарашлар, миф, маросим, достон, эртак, топишмоқ, мақол, қўшиқ,
шомонлик, мифологик – ҳаётий асос, типологик, этник, тимсол, таъбир, таъбирчи,
таъбирнома, тизим, тасниф.
Тадқиқот объектлари
: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт
институти ҳузуридаги Фольклор архивида сақланаётган материаллардан, нашр
этилган достон, эртак, афсона, ривоятлар, мақол, топишмоқ, қўшиқлар, туш
таъбирлари тўпламлари, Ғарб ёзувчилари асарлари, Шарқ мумтоз адабиётидан
намуналар, тарихий шахслар хотиралари ва муаллиф ўзи тўплаган материаллар
матни.
Ишнинг мақсади
: туш феноменининг тарихий-ҳаётий асослари, ўзбек
фольклоридаги ўрни, аҳамияти, турли жанр намуналари таркибидаги бадиий-
эстетик вазифаларини ёритиш, ноэстетик ҳодисаларнинг фольклорда
миф
–
туш
– таъбир – поэтик мотив, образ (бадиий детал)
босқичлари сифатида эстетик
ҳодисага айланиш жараёнини ўрганиш ташкил қилади.
Тадқиқот методлари:
Тадқиқотда фольклордаги туш мотивининг типологик
ва этник хусусиятлари, тарихи, поэтикасини ёритишга имкон берувчи тарихий-
қиёсий, тарихий-типологик, руҳий-таҳлил методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги
: руҳий таҳлил методи асосида
туш мотивининг мифологик-ҳаётий, тарихий асослари илк бор изчил ўрганилди,
унинг фольклордаги бадиий-эстетик вазифалари аниқланди, туш ҳодисаси ва
бадиий туш тадрижи мисолида ноэстетик ҳодисаларнинг эстетик ҳодисаларга
айланиши илмий таҳлил қилинди.
Амалий аҳамияти
: Туш мотивини махсус ўрганиш орқали руҳий-таҳлил
методини ўзбек ва туркий халқлар фольклоршунослиги, этнографияси,
педагогикасига кенг жорий этиш учун йўл очилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги
: Диссертация
материалларидан олий ўқув юртларида халқ оғзаки ижоди бўйича машғулотлар
ўтиш, илмий изланишларда фойдаланиб келинмоқда. Ундан фольклор,
этнография,
психология
фанлари
бўйича
дарсликлар
яратиш,
ўзбек
фольклоршунослиги назарияси масалаларини ёритишда кенг фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижалари муаллифнинг монографиялари, республика марказий
нашрлари, халқаро анжуманлардаги мақола ва маърузаларида оммалаштирилди.
Қўлланилиш соҳалари
: фольклоршунослик, адабиётшунослик, руҳшунослик,
элшунослик, халқ ижодини тарихий-эстетик баҳолаш, халқ оғзаки ижодининг миллий
маънавиятдаги аҳамиятини тарғиб қилиш.
47
РЕЗЮМЕ
диссертации Эшонкулова Джоппора Салиевича на тему «Сновидение в
узбекском фольклоре и его художественная интерпретация» на соискание
ученой степени доктора филологических наук по специальности 10.01.09 –
фольклористика
Ключевые слова:
мотив, деталь, семантика явления сновидения,
психоаналитичесикй метод, подсознательное переживание, миф, религиозно-
традиционный обряд, эпос, сказка, загадка, пословица, песня, шаманизм,
мифическо-реальная основа, типология, этнос, символ, истолкование, сонник,
система, классификация.
Объекты исследования:
материалы, хранящиеся в Фольклорном архиве
института языка и литературы им. Алишера Навои АНРУз, изданные сборники
узбекских народных дастанов, сказок, преданий, пословиц, загадок, песен,
сонников, произведения писателей-классиков Запада и Востока, воспоминания
исторических личностей, материалы, собранные самим автором.
Цель работы
: освещение историко-жизненных основ феномена
сновидения, его места и значения в узбекском фольклоре, художественно-
эстетической роли в составе образцов различных жанров, изучение процесса
превращения в эстетическое неэстетических явлений посредством таких
этапов, как
миф – сон – истолкование – поэтический мотив, образ
(художественная деталь)
.
Методы исследования
:
в диссертации использованы историко-
сравнительный, историко-типологичесакий, психоаналитический методы
исследования.
Полученные результаты и их новизна:
на основе психоаналитического
метода впервые последовательно изучены мифико-исторические основы мотива
сновидения,
выявлены
его
художественно-эстетические
функции
в
фольклорных произведениях, путем сопоставления явления сновидения и
художественного
сна
научно
анализирован
процесс
превращения
неэстетических явлений в эстетические.
Практическая значимость:
благодаря специальному изучению мотива
сновидения появилась возможность широкого применения метода психоанализа
в узбекскую фольклористику и фольклористику, этнографию, педагогику
тюркских народов.
Степень
внедрения
и
экономическая
эффективность
:
материалы
диссертационной работы используются в проведении занятий по устному народному
творчеству в высших образовательных учреждениях, ведении научных изысканий.
Результаты работы могут быть широко использованы при подготовке учебников по
фольклору, этнографии, психологии, теории фольклористики. Результаты исследования
нашли свое отражение в монографиях, статьях в центральных республиканских и
зарубежных изданиях, докладах на республиканских и международных конференциях
автора.
Область
применения:
фольклористика,
литературоведение,
психология,
этнология, пропаганда духовных ценностей.
48
RESUME
Thesis of Eshonkulov Dzhoppor Salievich
on the scientific degree competition of the Doctor of sciences
in Philology, speciality 10.02.02 - Folklore Studies, on the subject
“Dreams in Uzbek folklore and their artistic interpretation”
Key words:
a motive, a detail, semantics of a dream phenomenon, a
psychoanalytic
method, subconscious feelings, a myth, a religious-traditional ritual
ceremony, epos, a fairy tale, a riddle, a proverb, a song, s
hamanism
, a
mythical-real
basis, typology, ethnos, a symbol, interpretation, the dream-book, a system,
classification.
Subjects of the inquiry:
the materials stored in the Folklore archives at the
Institute of Language and Literature named after Alisher Navoi of the
Academy of
Sciences of the Republic of Uzbekistan
, the published collected books of Uzbek
national
dastans
, fairy tales, legends, proverbs, riddles, songs, dream-books, works of
writers –
classical authors
of the West and the East, memoirs of the great names of
history (historic figures), the materials collected by the author.
Aim of the inquiry
: elucidation of
historical-and-true-life
grounds of a dream
phenomenon, its place and significance in Uzbek folklore, an artistic-aesthetic role
in the compositional structure of patterns of various genres, investigation of the
process of transformation of non-aesthetic phenomena into aesthetic ones by means
of such stages, as
a myth – a dream - an interpretation –a poetic motive, an
image (an artistic detail)
.
Methods of the enquiry
: the
historical-comparative
,
historical-typological
, and
psychoanalytic
methods of research have been used in the dissertation.
The results achieved and their novelty:
on the basis of the
psychoanalytic
method for the first time the
mythic-historical
grounds of the motive of a dream have
been consistently investigated with revealing its artistic-aesthetic functions in folklore
works; the process of transformation of non-aesthetic phenomena in aesthetic ones has
been scientifically
analyzed
by comparison of the dream phenomenon and the artistic
dream.
Practical value:
due to special-purpose study of the motive of a dream the
opportunity has appeared for broad application of the method of
psychoanalysis
in
Uzbek
folklore studies
and in ethnography,
folklore studies
, and pedagogics of Turkic
peoples.
Degree of embed and economic effectivity
: materials of dissertational work are
used in education courses on folklore at the higher educational establishments, and in
pursuing scientific research. The dissertational results can be widely used in
preparation of textbooks on folklore, ethnography, psychology, and the theory of
folklore studies
. The dissertational results have found their reflection in monographs,
articles published in central republican and foreign editions, presentations made by the
author at republican and international conferences.
Sphere of usage:
folklore studies
, theory and history of literature, psychology,
ethnology
, and propagation of cultural values.
49
