ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 631.16:626.81 (575.152)
АЗИЗКУЛОВ БАХТИЁР ХУШВАКТОВИЧ
ПАХТАЧИЛИКДА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ
ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ
(Самарқанд вилояти мисолида)
08.00.04 – «Агросаноат мажмуи иқтисодиѐти»
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент - 2010
2
Диссертация иши Тошкент ирригация ва мелиорация институтида
бажарилган.
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Холмўминов Шайзоқ Рахматович.
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Абдуллаев Равшан Воҳидович;
иқтисод фанлари номзоди, доцент
Баратов Ҳокимбек Абдуфаттоҳович.
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги
Вазирлиги.
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги иқтисод
фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
Д.005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил “_____”
_____________ соат _______да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил:
100000, Тошкент шаҳри, Ҳ.Орипов кўчаси, 16-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил “_____”_______________да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби,
иқтисод фанлари доктори Ф.И. Мирзаев
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг
долзарблиги.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга
оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири – соҳага
фаол татбиқ этилаѐтган агротехнологиялар самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаб ўтганларидек:
«...корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни
янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан технологияларни кенг жорий
этиш»
1
лозим.
Ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароити, мавжуд сув ресурслари ҳамда минтақадаги
глобал ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, пахтачиликда илмий-тадқиқот ва амалий
ишларнинг самарадорлигини ошириш, уруғчилик ва селекция ишларини янада
такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, харидоргир бўлган
навларини танлаш ва жойлаштириш, ресурсларни тежовчи самарали агротех-
нологияларни жорий этиш алоҳида аҳамият касб этади.
Cўнгги йилларда қишлоқ хўжалик ерлари унумдорлигининг пасайиши,
агротехнологиялардан фойдаланиш талаб даражасида эмаслиги тармоқ ишлаб
чиқариш самарадорлигини ошириш имкониятларини чеклаб қўймоқда. Ушбу
ҳолатни айнан стратегик аҳамиятга молик бўлган пахтачилик соҳасининг
ривожланиш жараѐнида кузатиш мумкин. Чунки, соҳани барқарор ривожлан-
тиришнинг устувор йўналишларидан бири агротехнологиялардан фойдаланишга
комплекс тарзда ѐндошилмаяпти, деб бўлмайди. Шунингдек, ерларни экишга
тайѐрлаш, суғориш, ҳосилни йиғиб-териб олиш каби агротехник тадбирларни
ўтказиш ва амалиѐтда қўллаш ишлари илмий асосланган талаб ва меъѐрларга тўла
жавоб бермайди. Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, пахтачиликни барқарор
ривожлантиришда ишлаб чиқариш жараѐнига ресурсларни тежовчи самарали
агротехнологиялар комплекс тарзда қўлланган ҳолдагина самара бериши
мумкинлиги исботланган.
Шу жиҳатдан иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалиги
барқарор ривожланишини таъминлашга эришишда «...агротехник тадбирларни
амалга ошириш, сув ресурсларидан ва қишлоқ хўжалиги техникаларидан унумли
фойдаланиш, уларнинг самарадорлигини ошиши ҳисобига олинадиган фермер
хўжаликлари даромадини ошириш ва бошқа моддий ресурсларни тежайдиган янги
агротехнологияларни қўллашга қулай шароит яратиш, фермер хўжаликлари билан
тайѐрлов, хизмат кўрсатувчи ва таъминот ташкилотлари ўртасида шартномалар
тузишни ташкил қилиш»
2
каби вазифалар ўз ечимини топиши муҳим аҳамият касб
этади.
Шу боис, пахтадан юқори ҳосил олиш ва унинг сифатини яхшилаш
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш стратегиясининг муҳим омилларидан
ҳисобланади. Ушбу жараѐнда асосий эътибор пахта хомашѐси етиштиришда
агротехнологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги оширилишига
1
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва
чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. –Б.21.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкаларини мақбуллаштириш
чора-тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида махсус комиссиясини ташкил қилиш тўғрисида» ги
фармони. «Халқ сўзи», 2008 йил 7 октябрь.
4
қаратилади. Юқоридаги сабабларга кўра, пахтачиликда агротехнологиялардан
фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигига эришишга қаратилган илмий таклиф
ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлиги танлаб олинган мавзунинг
долзарблигини белгилайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини ошириш, шу
жумладан, агротехнологик жараѐнларни ташкил этиш, ер-сув, моддий, меҳнат,
молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, инфратузилмаларни ривожлантириш
муаммолари иқтисодчи олимлар С.Н.Усманов, Р.Ҳ.Ҳусанов, Р.В.Абдуллаев,
Ҳ.А.Баратов, В.М.Баутин, С.С.Ғуломов, В.В.Ким, О.Муртозаев, Ў.П.Умурзоқов,
Т.Х.Фармонов, Қ.А.Чориев, Ф.Қ.Қаюмов, Ш.Р.Холмўминов,
Н.С.Хушматов,
Э.Ж.Юсупов, О.А.Шерматов, И.М.Ғаниевлар томонидан тадқиқ этилган
3
.
Хусусан, Р.Ҳ.Ҳусановнинг илмий-тадқиқот ишлари пахта хомашѐси
етиштиришда янги технологияларни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини
ўрганишга бағишланган. Бозор муносабатлари ривожланиши шароитида
пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланишнинг самарадорлиги комплекс
тарзда тадқиқ этилмаган. Бу эса, ушбу муаммони диссертация мавзуси сифатида
танланишига асос бўлди.
Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация иши Тошкент ирригация ва мелиорация институти ва Тошкент Давлат
аграр университетининг илмий-тадқиқот ишлари режалари доирасида бажарилган.
Тадқиқот
мақсади.
Иқтисодиѐтни модернизация қилиш шароитида
пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини
оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот
вазифалари:
- пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланиш иқтисодий самарадор-
лигини оширишнинг илмий асосларини назарий жиҳатдан тадқиқ этиш;
- пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадор-
лигига таъсир этувчи омилларни тизимлаштириш;
- пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадор-
лигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини аниқлаш;
3
Усмонов С.Н. Дехканское (фермерское) хозяйства. –Т.:-1997. –с.176.; Ҳусанов Р.Ҳ. Пахта хом ашѐсини етиштиришда
янги технологиянинг асосий моҳияти. - Т.: Меҳнат, -1993.-78 б.;
Абдуллаев Р.В. Динамика производства и экспорта
хлопкового волокна в странах Центральной Азии //“Аграрная наука”. № 3. – Москва, 2001. -с. 6-8
.;
Баратов
Ҳ.А
.
Пахтачилик мавжуд технологияларини пахта ҳосилдорлиги ва меҳнат унумдорлигига таъсири.
Андижон, 2008. 25-26 б.;
Баутин В.М. Понятие “инновация” как экономическая категория –М.: -ФГНУ “Росинформагротех”, 2003. - с. 77-78;
Гулямов С.С., Холмуминов Ш.Р. Совершенствование планирования трудовых ресурсов АПК региона. -Т.: Меҳнат,-1994. с.
119; Ким В.В. Проблемы повышения эффективности сельского хозяйства. “Фан”, Т.: 1997. с. 14-15.; Муртозаев О.
Пахтачилик агросаноат мажмуаси самарадорлигини ошириш муаммолари. “Фан”, Т.: 2005. 86-89 б.; Умурзоқов У.П.,
Чориев Қ.А. Перспективы развития альтернативных форм технического обслуживания и агросервиса в Узбекистане. –
Т:. 1999. 69-72 б.; Фармонов Т.Х. Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликларини ташкил этиш ва
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. -Т: ЎзБИИТИ, 2000. 67 б.; Каюмов Ф.К. Эффективность и АПК в условиях
перехода к рынку. – М., ИПО полигрант, 1992. с.160; Хушматов Н.С. Ғўза селекцион навлари иқтисодий
самарадорлигини баҳолашнинг услубий асослари. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ѐзилган
диссертация автореферати. -Т: ЎзБИИТИ, 2004. 132 б.; Юсупов Э.Ж. Пахтачилик мажмуини ислоҳ қилиш ва
тармоқлараро иқтисодий мутаносибликни шаклланиш муаммолари. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини
олиш учун ѐзилган диссертация автореферати. –Т.: ЎзБИИТИ, 1998. 156 б.; Шерматов О.А. Иқтисодиѐтни
эркинлаштириш шароитида пахтачиликни ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари. Иқтисод
фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ѐзилган автореферати. –Т.: ЎзБИИТИ, 2006. 47 б.; Ғаниев И.М.
Маҳсулот таннархини пасайтириш пахтачиликни самарали ривожлантириш асоси. –Т.: ЎзБИИТИ. 2004. 336 б.
5
- пахтачиликда илғор агротехнологиялар жорий қилинишининг соҳа самара-
дорлиги оширилишига таъсирини аниқлаш;
- пахта етиштиришда хорижий мамлакатлар агротехнологияларидан респуб-
ликамиз шароитида ижодий фойдаланиш бўйича амалий таклифлар тайѐрлаш;
- пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланиш иқтисодий самарадор-
лигига эришишнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;
- пахтачиликда хизмат кўрсатиш инфратузилмаларини ривожлантириш
асосида агротехнологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича
илмий таклифлар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқот объекти сифатида республикамиз
қишлоқ хўжалигида фаолият юритаѐтган пахта етиштиришга ихтисослашган фермер
хўжаликлари ва хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектлари танлаб олиниб,
монографик тадқиқотлар Самарқанд вилоятида ўтказилди.
Пахтачиликда агротехнологик жараѐнлар самарали қўлланишида фермер
хўжаликлари ва хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектлари ўртасидаги ташкилий ва
иқтисодий муносабатларни яхшилаш бўйича билдирилган таклифлар тизими
тадқиқотнинг предмети бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқот методлари.
Диссертацияда
қиѐсий таққослаш,
монографик
кузатиш, статистик гуруҳлаш, мантиқий фикрлаш ва илмий умумлаштириш
усулларидан кенг фойдаланилди.
Тадқиқот гипотезаси:
пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланишнинг
иқтисодий самарадорлигини оширишга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар
фермер хўжаликларида ер-сув, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан самарали
фойдаланиш, янги юқори технологиялар қўлланишини тезлаштириш асосида
қишлоқ хўжалик экинларидан олинадиган ҳосилдорликни ошириш ҳамда сарф-
харажатларни тежаш билан биргаликда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш
имконияти яратилади.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
- пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадор-
лигига таъсир этувчи омилларни тизимлаштиришга қаратилган илмий тавсиялар
ишлаб чиқилди;
- пахтачиликда инновацион агротехнологиялардан фойдаланиш самарадор-
лигига эришишнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштиришга
қаратилган илмий таклифлар тайѐрланди;
- пахтачиликда агротехнологик жараѐнларни амалга оширишда мамлакатнинг
табиий-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар кесимида ривожлан-
тиришнинг иқтисодий мезонлари ишлаб чиқилиб амалий тавсиялар берилди;
- фермер хўжаликларида ер - сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш асосида
агротехнологиялар самарадорлигини ошириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб
чиқилди.
Илмий янгилиги:
-
пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланиш самарадорлигини
оширишнинг назарий жиҳатлари очиб берилди;
- пахтачиликда самарали агротехнологияларни жорий қилиш асосида соҳа
самарадорлигини янада оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар
ишлаб чиқилди;
6
- агротехнологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг устувор
йўналишлари бўйича амалий тавсиялар тайѐрланди;
- фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларини
ривожлантириш асосида инновацион агротехнологиялардан фойдаланишнинг
самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
натижасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсияларнинг амалиѐтга
жорий этилиши республикамиз, шу жумладан, Самарқанд вилояти пахтачилигида
самарали агротехнологиялардан фойдаланиш орқали пахта хом ашѐсининг сифати,
ишлаб чиқариш ҳажмлари ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, ер-сувдан
самарали фойдаланишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, агротехнологик
жараѐнларни ўтказишга хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларини
ривожлантиришга хизмат қилади.
Тадқиқот ишининг
амалий аҳамияти
шундан иборатки, тавсиялардан
агросаноат мажмуи тармоқлари ўртасидаги интеграция жараѐнларини чуқурлаш-
тириш юзасидан давлатнинг мақсадли дастурлари, фермер хўжаликларида самарали
агротехнологиялардан фойдаланишни амалга ошириш ва шу соҳавий илмий
изланишлар олиб борилишида, олий ўқув юртларида «Қишлоқ хўжалиги
иқтисодиѐти», «Фермер хўжалиги иқтисодиѐти» фанлари ўқув дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари асосида
тайѐрланган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(27.03.2008 далолатнома), Самарқанд вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси
(12.03.2008 далолатнома) томонидан амалиѐтга татбиқ этиш учун қабул қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертациянинг асосий ғоя ва натижалари
«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» (Тошкент, 2005); «Соци-
ально-экономические проблемы переходной экономики» (Санкт-Петербург, 2005);
«Ер ва сув ресурларидан фойдаланишда бозор муносабатларини шакллан-
тиришнинг иқтисодий муаммолари» (Тошкент, 2007); «Фермер хўжаликларини
ривожлантириш ҳамда уларнинг ихтиѐридаги ер участкаларини мақбуллаштириш
тажрибасидан келиб чиққан ҳолда «Фермер хўжалиги тўғрисида» ги Ўзбекистон
Республикаси қонунини такомиллаштириш» (Тошкент, 2010) мавзуларидаги
халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида маъруза кўринишида баѐн
этилган ва маъқулланган.
Диссертация иши Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Самарқанд
қишлоқ хўжалиги институти ва Тошкент Давлат аграр университети илмий
семинарлари ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги
бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинарда муҳокама қилинган
ва ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Илмий ишнинг мазмуни ва асосий
ғоялари бешта илмий мақола ва ўн тўртта тезис кўринишида чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот иши таркибий жиҳатдан
кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат.
Диссертациянинг матни 134 бетни ташкил этиб, 14 та расм ва 16 та жадвални ўз
ичига олган.
7
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Қишлоқ хўжалиги мамлакат иқтисодий ривожланишида барқарорликни
таъминлаш ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, саноатни қишлоқ хўжалиги
хомашѐсига бўлган эҳтиѐжларини таъминлашнинг моддий асосидир. Қишлоқ
хўжалигида мулкий муносабатларни ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобланади.
Республикамизда дон мустақиллигига эришиш учун 1991 йилда жами 1720,6
минг гектар пахта экин майдонларини 2009 йилга келиб 1391,2 минг гектарга
камайтирилганлиги ушбу экин майдонларини 2010 йилда 1315,4 минг гектарга,
яъни 75,8 минг гектарга қисқартириш асосида жами суғориладиган экин майдони
таркибидаги салмоғини 70-80 фоиздан 35-40 фоизгача тушириш пахтачилик
соҳасида мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш, интенсив
омиллар ҳисобига пахта хомашѐси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб боришни
тақозо этди. Ушбу ҳолат республикада пахтачилик соҳасини ички ва жаҳон
бозоридаги конъюнктура асосида ривожлантириш зарурлигини кўрсатади.
Фикримизча, республикада пахтачилик соҳасини истиқболда унинг табиий-иқлим
шароитларини ҳисобга олган ҳолда, ички ва жаҳон бозоридаги пахта
маҳсулотларига бўлган талабдан келиб чиқиб, соҳа самарадорлигини таъминловчи
омиллардан унумли фойдаланиш асосида ривожлантириш масаласига алоҳида
эътибор қаратилиши зарур.
Пахтачилик соҳасида иқтисодий самарадорликни таъминловчи асосий
омиллардан бири – самарали агротехнологиялардан фойдаланишни ўз вақтида
амалга ошириш ҳисобланади. Бунинг учун аввало, фермердан пахта хомашѐсини
етиштириш агротехнологиясини етарли даражада ўзлаштириш тақозо этилади. Шу
боис, пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланишни амалга ошириш
самарадорликка таъсир этувчи етакчи омиллардан ҳисобланади, (1-расм).
1-расм. Пахтачиликда агротехнологиялардан сифатли фойдаланишга
салбий таъсир этувчи омиллар таснифи
4
4
Муаллиф томонидан тузилган.
Бевосита таъсир этувчи омиллар
Билвосита таъсир этувчи омиллар
Табиий иқлим шароити билан боғлиқ ва
суғоришдаги айрим
муаммолар
Техника таъминотидаги моддий
узилишлар, экин майдони бирлиги
юкламасининг юқорилиги
Ишчи-хизматчилар етишмаслиги ва
манфаатдорлик даражасининг пастлиги
Молиявий маблағларнинг етишмаслиги
Ғўза навларини жойлаштиришдаги
беқарорлик
Техникалар ва технологиялар ўртасидаги
номутаносибликлар, экин майдонларининг
сифатсиз ва ўз вақтида ҳайдалмаганлиги
Хўжалик раҳбарлари ва ишчи ходимлар
малакасининг етарли эмаслиги
Инфратузилма объектларининг хизмат
кўрсатиш баҳолари юқорилиги
Агротехнологиялардан сифатли фойдаланишга салбий таъсир этувчи омиллар
8
Фикримизча, пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланишга салбий
таъсир этувчи омилларни иккита гуруҳга бўлиш мумкин:
Биринчи гуруҳга - агротехнологиялардан сифатли фойдаланиш амалга
оширилишига бевосита салбий таъсир этувчи омиллар агротехнологиялардан
фойдаланишни ўз муддатида амалга ошириш имкониятини кечиктиради.
Иккинчи гуруҳга - агротехнологиялардан сифатли фойдаланиш амалга
оширилишига билвосита салбий таъсир этувчи омиллар пахта ҳосилдорлиги
камайишига ва қилинадиган сарф-харажатлар ошишига олиб келади.
Келтирилган муаммоларни ҳал этиш учун пахтачиликда агротехнология-
лардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ташкилий–иқтисодий чора-
тадбирларини ишлаб чиқиш лозим, (2-расм).
2-расм. Агротехнологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг
ташкилий - иқтисодий чора-тадбирлари тизими
5
Фикримизча, пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланиш самара-
дорлигига эришиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:
- агротехнологиялардан фойдаланиш муддатларини мақбуллаштириш, тўғри
ташкил этиш ва техника воситалари таъминотини ўрганиш, экин майдонларини
кузги шудгорлаш ишлари, ер майдонларини экишга тайѐрлаш, экинни экиш,
парваришлаш даврида ғўза қатор ораларига ишлов бериш, дефоляция ва пахта
йиғим-теримини ўз вақтида амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади;
- агротехнологиялардан фойдаланишни амалга оширишда истиқболли ғўза
навларини, ерга оптимал ишлов беришни, зарур органик ва минерал ўғитлар
нисбатини аниқлаш, экинларни белгиланган меъѐрлар бўйича суғориш ишлари ўз
муддатида бажарилиши экин майдонларидан олинадиган ҳосилдорлик ошишини ва
харажатлар тежалишини таъминлайди;
- агротехнологик жараѐнларга масъул бўлган мутахассислар ва ишчи -
хизматчилар малакаларини ошириш ва қайта тайѐрлаш, уларни иқтисодий жиҳатдан
рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, амалиѐтга кенг кўламда жорий қилиш
орқали хўжалик юритишнинг замонавий, самарали усулларидан фойдаланиш ҳамда
молиявий маблағлар миқдори ва хизмат кўрсатиш инфратузилмалари баҳолари
5
Муаллиф томонидан тузилган.
Пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланиш самарадорлигини
оширишнинг ташкилий - иқтисодий чора-тадбирлари
Агротехнологиялардан фойдаланиш муддатларини мақбуллаштириш, тўғри ташкил этиш
ҳамда
техника воситалари таъминотини таъминлаш чора - тадбирларини кўриш
Истиқболли ғўза навлари, ерга оптимал ишлов бериш, органик ва минерал ўғитлар нисба-
тини тупроқ, табиий иқлим шароитини ҳисобга олиб белгиланган меъѐр бўйича суғориш
Мутахассислар ва ишчи - хизматчиларни қайта тайѐрлаш, иқтисодий жиҳатдан
рағбатлантириш механизмини амалга ошириш
Молиявий маблағлар миқдори ва инфратузилма хизмат кўрсатиш баҳоларининг
мутаносиблигини таъминлаш
9
мутаносиблигини таъминлаш агротехнологиялардан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш имкониятларини яратади.
Ушбу йўналишларни жорий этишда қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олиш
лозим:
- жаҳон бозорида пахта толасига бўлган талаб ўзгаришини;
- пахта экини учун унумдор ва текис ерлар талаб этилиши;
- ғўза етиштириш, озиқлантириш, суғориш ва ишлов бериш
агротехнологиясига қатъий амал қилиш зарурлиги;
- пахтани қисқа муддатда йиғиб-териб олиш зарурияти ва бошқалар.
Республикамиз пахтачилигида қўлланилаѐтган анъанавий агротехнологиялар
тизимини оптималлаштириш орқали тупроқ унумдорлигини яхшилаш ҳисобига
ҳосилдорликни ошириш ҳамда моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни тежаш
натижасида сарф-харажатларни қисқартириш ўта долзарб тадбирлар ҳисобланади.
Фикримизча, амалдаги агротехнологияларни оптималлаштиришнинг ташки-
лий-иқтисодий жиҳатлари қуйидагича бўлиши лозим, (3-расм).
3 - расм. Пахтачиликда агротехнологиялар тизими ва улардан
фойдаланишнинг таснифланиши
6
6
Муаллиф томонидан тузилган.
Агротехнологиялар тизимидан фойдаланишнинг таснифланиши
Истиқболли ғўза навлари
селекцияси
Пахта-беда алмашлаб экилиши
Тупроққа оптимал ишлов
бериш
Чигит экиш ва кўчатни
жойлаштириш
Ғўза қатор ораларига оптимал
ишлов бериш, ўғитлардан
фойдаланиш
Сув тежовчи технологиялар
Техника воситаларининг ортиқча амалларини иложи борича
қисқартириб, сарф-харажатларни тежаш имконини яратади
Чигитни энг қулай муддатларда экиб, бир текис униб чиқиши
ҳосилдорлик ошишини таъминлайди
Тупроқ унумдорлиги яхшиланишини таъминлаш орқали ҳосил-
дорлик ошишига ва қўшимча даромад олинишига имкон яратади
Истиқболли нав танлаш сифатли серҳосил уруғ навларини қўллаш
имконини яратиш орқали ҳосилдорликни ошишини таъминлайди
Культивация, озиқлантириш, суғориш учун эгат олиш ишларини
оптималлаштириш хўжалик учун ѐқилғи - мойлаш материаллари
ва маҳсулотлари тежалишини таъминлайди
Ғўза ривожланишини иқлим шароитларига боғлиқ ҳолда сув
тежовчи технологиялар орқали суғорилганда сув тежалади
Ғўза зараркунандаларига
қарши курашни экологик тоза
ва биологик усули
Ғўзани чилпиш ва дефоляция
қилиш
Ғўзани чилпиш ва дефоляция муддатида ўтказилиши ҳосилни тез
ва соз йиғиштириб олишни таъминлаб, пахта ҳосилдорлиги ва
даромадни оширишга имкон яратади.
Зарарли организмлар тарқалиши ва ривожланишининг олдини
олиш ҳосилдорлик ошиши ва экология яхшиланишини
таъминлайди
10
Юқорида келтирилган агротехнологиялар маҳсулот етиштиришда техника
воситаларининг далага кириши билан боғлиқ ортиқча амалларни иложи борича
қисқартиришга, қўшимча харажатларни тежашга, тупроқ унумдорлиги яхшила-
нишига, ҳосилдорликнинг ошишига, экинларни суғоришда сув сарфи исрофгар-
чилигига, минерал ўғитларнинг экологияга ва инсон саломатлигига салбий
таъсирининг олдини олишга, унинг зарари ва нархи ошиб бораѐтган ҳозирги даврда
маҳаллий ўғитлардан кенг фойдаланишга, ҳосилни тез ва соз йиғиштириб олиш
мавсумини муваффақиятли якунланишига ҳамда соҳада ишлаб чиқариш
самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Шунинг учун мамлакат пахтачилигида
самарали инновацион агротехнологиялардан фойдаланишни амалиѐтга кенг кўламда
татбиқ этиш мақсадга мувофиқдир.
Пахтачиликда ресурсларни тежовчи самарали инновацион агротехнология-
ларни қўллаш фан-техника ютуқларидан нисбатан тўлароқ фойдаланилаѐтганидан
далолат беради. Бу жараѐн энг аввало, анъанавий агротехнологиялар билан самарали
инновацион агротехнологияларни қиѐсий таққослашлари орқали солиштирилиб,
бунда қайси технология меҳнат унумдорлигини ошириши, ишлаб чиқариш
харажатларини камайтириши, маҳсулот ҳажмини кўпайтириши, моддий, меҳнат ва
молиявий ресурслар тежалишини, ердан унумли фойдаланиш асосида унинг
ҳосилдорлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги оширилиши билан ифодаланади, (1-
жадвал).
1-жадвал
.
Пахтачиликда агротехнологиялар тизимини
қиѐсий таққослаш усуллари
7
Бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, ўн битта агротехнологик жараѐнларни
оптималлаштириш, яъни саккизтага камайтириш орқали пахта ҳосилдорлигини
ошириш ва сарф-харажатларни тежаш имкониятини яратади. Пахтачиликда
самарали инновацион агротехнологиялар қўлланиш даражасининг ортиши моддий
ва бошқа ресурслардан фойдаланиш тежамкорлигини таъминлайди. Ресурслардан
тежамли фойдаланиш эса, меҳнат унумдорлигини оширишга ва ишлаб чиқариш
барқарор ривожланишини таъминлашга ва қишлоқ хўжалиги моддий-техника базаси
ва молиявий имкониятлари мустаҳкамланишига замин яратади.
Фикримизнинг далили сифатида монографик тадқиқотлар ўтказилган
Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг «Сокин» фермер хўжалигида анъанавий
7
Муаллиф томонидан тузилган.
№ Анъанавий агротехнологиялар
№ Самарали инновацион агротехнологиялар
1
Тупроққа ишлов бериш
1 Тупроққа оптимал ишлов бериш
2
Алмашлаб экиш
2 Пахта – беда алмашлаб экилиши
3
Ғўза навлари селекцияси
3 Истиқболли ғўза навлари селекцияси
4
Чигит экиш
4 Чигит экиш ва кўчатни жойлаштириш
5
Кўчатни жойлаштириш
6
Ғўза қатор ораларига ишлов бериш
5 Ғўза қатор ораларига оптимал ишлов бериш
ҳамда минерал ва органик ўғитларни қўллаш
7
Минерал ва органик ўғитларни қўллаш
8
Анъанавий суғориш технологияси
6 Сув тежовчи технологиялар (томчилатиб)
9
Ғўза заракунандаларига қарши курашни
анъанавий усуллари
7 Ғўза
заракунандаларига қарши курашни
экологик тоза ва биологик усуллари
10 Ғўзани чилпиш
8
Ғўзани чилпиш ва дефоляция қилиш
11 Ғўзани дефоляция қилиш
11
агротехнологиялар қўлланилганда пахта ҳосилдорлиги сезиларли ҳажмда
ошмаслиги ва рентабеллик даражаси меъѐрга нисбатан ўсмаслигидан далолат
бермоқда. «Мамадиѐров Наби Жиянович» фермер хўжалигида эса, самарали
инновацион агротехнологиялар мақсадли йўналишларда ташкил этилиши асосида
экин майдонидан олинадиган ҳосилдорлик ва рентабеллик даражаси ошишини
кўришимиз мумкин. Шунингдек, монографик кузатувда ўрганилган «Сокин» ва
«Мамадиѐров Наби Жиянович» фермер хўжаликларининг кўрсаткичлари турлича
бўлмоқда, (2-жадвал).
2-жадвал
«Сокин» ва «Мамадиѐров Наби Жиянович» фермер хўжаликларида пахта хом
ашѐси етиштириш самарадорлик кўрсаткичларининг таққослама таҳлили
8
*изоҳ: м-марта
Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, бир жойда ва имкониятлари
тенг бўлган мазкур фермер хўжаликларининг иқтисодий кўрсаткичлари бир-
биридан кескин фарқланмоқда. Масалан, «Сокин» фермер хўжалигида 2009 йил
2005 йилга нисбатан олинган фойда 2,8 мартага, «Мамадиѐров Наби Жиянович»
фермер хўжалигида эса 5,4 мартага ошган. «Сокин» фермер хўжалигида 2005 йилда
рентабеллик даражаси 25,0 фоизни, 2009 йилда бу кўрсаткич 22,5 фоизни ташкил
этган. Шунингдек, «Мамадиѐров Наби Жиянович»
фермер хўжалигида эса, 2005
8
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани статистика бўлими маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
№
Кўрсаткичлар
Ўлчов
бирлиги
Йиллар
2009 й. 2005
й. га нисба-
тан, %
2005
2006
2007
2008
2009
«С
окин
»
ф
ерм
ер хў
ж
ал
иги
Пахта экин майдони
га
18,0
18,0
18,0
23,5
29,3
161,4
Ўртача ҳосилдорлик
ц/га
21,6
20,3
21,2
22,3
20,5
95,0
Ялпи маҳсулот ҳажми
тонна
38,8
36,5
38,1
52, 4
60,6
164
Ялпи ҳосил қиймати
минг сўм
9874
12848
13411
22532
30253
3,8 м
Жами сарф - харажатлар минг сўм
7899
10021
10997
18025
24689
3,1 м
Жами сарф - харажатлар
%
100
100
100
100
100
100
Шундан: иш ҳақи
%
41
42
41,2
43,3
44
107
Уруғлик
%
5
5,2
5,4
5,6
4,9
98
Ўғит сарфи
%
14
13
13,5
14
13,7
97
Ёқилғи - мойлаш
%
12
11
13,2
12,5
11,9
99
Иш ва хизматлар ҳақи
%
12
10,4
11,6
11,6
11,8
98
Бошқа харажатлар
%
16,4
18,4
14,9
14,8
14,8
90
Олинган фойда
минг сўм
1975
2874
2414
4507
5564
2,8 м
Рентабеллик даражаси
%
25,0
28,6
21,9
25,0
22,5
90
«Мам
ад
и
ѐров
Н
аб
и Жи
янов
и
ч
»
ф
ерм
ер х
ўж
ал
иги
Пахта экин майдони
га
16,5
16,5
16,5
21,2
24,6
125,2
Ўртача ҳосилдорлик
ц/га
34,5
37,6
41,8
44,5
50,7
146
Ялпи маҳсулот ҳажми
тонна
53,4
62,0
68,9
94,3
122,1
2,2 м
Ялпи ҳосил қиймати
минг сўм 13617 18972 24252 40544 61311
4,5 м
Жами сарф - харажатлар минг сўм 10212 14039 17674 30408 42918
4,2 м
Шундан: иш ҳақи
минг сўм
42
42,5
43
43,3
44
104
Уруғлик
%
3,8
4,0
4,2
4,4
3,2
84
Ўғит сарфи
%
11
10
11,2
12,8
10,1
93
Ёқилғи - мойлаш
%
11,2
10,2
11,0
11,3
10,4
92
Иш ва хизматлар ҳақи
%
8,3
9,2
9,2
9,0
9,8
118
Бошқа харажатлар
%
23,7
24,1
21,4
19,2
22,3
94
Олинган фойда
3405
4933
6588
10136
18393
5,4 м
Рентабеллик даражаси
33,3
35,1
37,2
33,3
42,8
128,5
12
йилда рентабеллик даражаси 33,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2009 йил келиб, бу
кўрсаткич 42,8 фоизга ошганлигини кузатишимиз мумкин.
Ушбу таҳлиллардан шуни айтиш мумкинки, «Мамадиѐров Наби Жиянович»
фермер хўжалигида кейинги йилларда самарали инновацион агротехнологиялардан
фойдаланишни амалга ошириш ўз вақтида ва илмий асосланган меъѐрлар асосида
бажарилган бўлиб, бу фермер хўжалигининг иқтисодий самарадорлиги ошишини
таъминлаган. Бундай фермер хўжалиги тажрибаларини вилоятнинг бошқа фермер
хўжаликларида ҳам татбиқ этиш мақсадга мувофиқдир.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда фермер
хўжаликлари тасарруфидаги ер участкаларини мақбуллаштириш чора-тадбирларини
амалга ошириш агротехнологик жараѐнларни ўтказишга ижобий таъсир кўрсатади.
Шунингдек, фермер хўжаликларида агротехнологик жараѐнларга хизмат кўрсатувчи
инфратузилма объектларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши
мақсадга мувофиқ ҳисобланади, (4-расм).
628
895
1207
1094
1478
891
928
935
867
1676
1676
1712
796
1110
1340
1373
1389
77
77
82
82
82
1757
1777
1779
1562
921
1051
821
1271
0
200
400
600
800
1000
1200
1400
1600
1800
2000
2005
2006
2007
2008
2009
Мини банк
Муқобил МТП
Минерал ўғитлар сотиш шохобчаси
Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси
ЁММ сотиш шохобчаси
Транспорт хизмати кўрсатиш шохобчаси
4-
расм. Пахтачиликда агротехнологик жараѐнларни амалга оширишга хизмат
кўрсатувчи инфратузилма объектларини фаолият кўрсатиш динамикаси
9
Таҳлилларимиз кўрсатишича, фермер хўжаликларига 2005 йилда 4 минг 110
тани, 2009 йилда эса жами 7 минг 353 та хизмат кўрсатиш шохобчалари
агротехнологик жараѐнларни амалга оширишда фаолият кўрсатмоқда. Юқорида
қайд этилган барча ислоҳотлар ва таъсирчан амалий чора-тадбирлар қишлоқ
хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ошишига олиб келиши мумкин.
Хизмат кўрсатиш тизимлари орқали фермер хўжаликларига маслаҳатлар
бериш ва мутахасислар малакасини ошириш, тупроққа ишлов берувчи қишлоқ
хўжалиги техникаларидан унумли фойдаланиш, илмий асосланган самарали
инновацион агротехнологиялардан, шу жумладан, алмашлаб экиш (пахта-беда)
тизимининг мақбул схемалари қўлланилиши, ресурс тежовчи, тупроққа оптимал
9
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
13
ишлов бериш, тупроқ унумдорлигини сақловчи агротехнологиялардан фойдаланиш
ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги ошишини таъминлайдиган ушбу
тизимни амалиѐтга жорий қилиш мақсадга мувофиқдир.
Бизнингча, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятидан
келиб чиққан ҳолда, пахтачиликда самарали инновацион агротехнологиялардан
фойдаланишни амалга ошириш энг аввало, соҳага хизмат кўрсатувчи
корхоналарнинг фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам, хизмат
кўрсатувчи корхоналар ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро манфаатли
ташкилий-иқтисодий йўналишларини такомиллаштириш талаб этилади, (5-расм).
5-расм. Пахтачиликда агротехнологик жараѐнларни
амалга оширишнинг
ташкилий-иқтисодий йўналишлари
10
Ушбу омиллар пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланиш сифатига ва
натижада, иқтисодига турлича механизмлар ҳамда муносабатлар доирасида таъсир
кўрсатади. Булар жумласига:
10
Муаллиф томонидан тузилган.
Пахтачиликда агротехнологик жараѐнларни амалга оширишни
чегараловчи омиллар ва
уларни бартараф этишнинг ташкилий – иқтисодий йўналишлари
Агротехнологик жараѐнларни
амалга оширишга
тўсиқ
бўлувчи асосий омиллар
Соҳада баҳо механизми
такомиллашилмаганлиги
сабабли моддий манфаатдор-
ликнинг пасайиб кетиши
Соҳа учун зарур моддий-
техник ресурсларнинг эркин
бозори шаклланмаганлиги
Пахта соҳаси учун зарур
ресурслар баҳолари ўсиши
суръатлари номутаносиблиги
Минерал ўғитлар етишмас-
лиги туфайли ўғитлашнинг
илмий асосланган нисбати
бузилиши
Агротехнологик жараѐнларни
амалга оширишга
тўсиқ бўлувчи
асосий омилларни бартараф
этишнинг ташкилий йўналишлари
Агротехнологик жараѐнларни
амалга оширишга
тўсиқ бўлувчи
асосий омилларни бартараф этиш-
нинг иқтисодий йўналишлари
Сув тақчиллиги натижасида
суғориш меъѐрларига риоя
этишни қийинлашуви
Пахтачилик соҳасига хизмат
кўрсатиш субъектларининг
яхши ривожланмаганлиги
Пахтакор фермерга режадан
ортиқча етиштирган маҳсулотига
тўлиқ эгалик қилиш хуқуқини
берувчи механизмни жорий этиш
Фермерларга моддий-техник ресурс-
лар етказиб бериш тизимида
воситачи бўғинларни имкон қадар
камайтириш
Пахтачилик ва саноат тармоқлари
маҳсулотлари баҳолари ўсиши
мониторингини юритувчи
тузилмалар ташкил этиш
Минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни
ва ўғитларни (компонентларини)
импорт қилишни ташкил этиш
Сув тежаш тизимини ташкил этиш,
пахта экин майдонларини сув тежаш
йўналишида мақбуллаштириш
Агротехнологик жараѐнларни амал-
га оширишда хизматлар кўрсатувчи
субъектлар сонини кўпайтириш
Пахта хомашѐси учун давлат
буюртмаси ва буюртмадан ташқари
маҳсулотларга баҳо шаклланиши
механизмини такомиллаштириш
Тармоқ учун ресурс ишлаб
чиқарувчи корхоналарни пахтакор
фермер билан бевосита ишлашини
иқтисодий рағбатлантириш
Баҳолар номутаносиблиги натижа-
сида пахтакор фермер йўқотадиган
даромадни қоплаш механизмини
жорий этиш
Минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи
заводларда комплекс ўғитлар ишлаб
чиқаришни иқтисодий
рағбатлантириш
Пахтачиликда сув тежаш технология
ларини жорий этишга инвестиция-
лар киритишни рағбатлантириш
Хизматлар кўрсатувчи субъектлар
фаолиятини иқтисодий ва молиявий
рағбатлантиришни жорий этиш
14
- пахта хомашѐсига давлат буюртмасининг сақланиб қолиши ва етиштирилган
маҳсулотнинг умумий ҳажмини давлат томонидан қатъий белгиланганлиги, эркин
бозордаги баҳодан анча паст харид баҳолари асосида сотиб олиниши – фермернинг
моддий манфаатдорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, агротехнологик жараѐнларни ўз вақтида ва сифатли амалга
оширишда қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир:
- маҳсулот ишлаб чиқаришда хўжаликнинг табиий-иқлим шароитлари, техник-
технологик, малакали ходимлар билан таъминланиш даражаси, иқтисодий
имкониятлари, ресурсларни сотиб олишдаги шароитларга мос келиши;
- ишлаб чиқарувчи маҳсулотини бозорда сотиш орқали олган маблағи ҳисоби-
дан харажатларини қоплаши ва сарфланган ресурслар қайтими таъминланиши билан
бирга, қўшимча фойда олиш ҳисобига фермерда кенгайтирилган такрор ишлаб
чиқариш имкониятининг яратилиши.
Шундан келиб чиқиб, пахтачиликда агротехнологик жараѐнларни мамлакат-
нинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудлар кесимида
ривожлантиришни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади, (6-расм).
6-расм. Пахтачиликда агротехнологик жараѐнларни амалга оширишнинг
ҳудудий гуруҳланиши
11
Республиканинг пахтачилик ҳудудларини гуруҳларга ажратишда бир қатор
омилларни ҳисобга олиш лозим бўлади. Жумладан, белгиланган I – III ҳудудларда
агротехнологик тадбирларни режалаштириш, ташкил этиш ва моддий-техника
ресурслари билан таъминлаш каби масалаларга боғлиқ бўлган жараѐнларни
юқорида қайд этилган гуруҳларни ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олингани ҳолда
амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
11
Муаллиф томонидан тузилган.
Пахтачиликда юқори ҳосил олиш мумкин бўлган табиий шароитга эга,
қулай суғориш тармоқлари мавжуд ва тупроқ унумдорлиги (балл - бонитети)
50 баллдан юқори ҳудудлар киради. Бундай ҳудудларда экин майдонлари
таркибида пахта майдонлари салмоғи 45-50% ни ташкил этиши лозим.
Экин майдонлари тупроғи ўртача ва кучли шўрланган, мунтазам сув
танқислиги сезилиб турадиган, тупроқ унумдорлиги 40-45 балл оралиғида
бўлган ҳудудлар кириши ва ушбу ҳудудларда пахта етиштириш
агротехнологияси сезиларли фарқларга эга бўлиши лозим.
Сув таъминоти нисбатан яхши бўлмаган ва аксарият пахта далалари
насослар билан суғориладиган, тупроқ унумдорлиги (балл - бонитети) 45-50
балл атрофида бўлган ҳудудлар кириши мақсадга мувофиқ. Ушбу ҳудудларда
пахта майдонлари салмоғи энг кўпи билан 30% ни ташкил этиши лозим.
Агротехнологик жараѐнларни амалга оширишдаги ҳудудий гуруҳлар
I-ҳудуд
II-ҳудуд
III-ҳудуд
IV-ҳудуд – унумдорлиги паст, мелиоратив ҳолати ѐмон, сизот сувлар яқин
бўлган ерлар ва унумдорлиги 40 баллдан паст ерлар киритилади.
Бундай
майдонларда экилган пахта паст ҳосилдорлик беради ва ишлаб чиқаришнинг
зарар билан
якунланишига сабаб бўлади.
IV -ҳудуд
15
IV-ҳудуд – унумдорлиги паст, мелиоратив ҳолати ѐмон, сизот сувлари яқин
бўлган ва унумдорлиги 40 баллдан паст ерлар киритилади. Бундай майдонларда
етиштирилган пахта ҳосилдорлигига нисбатан камаяди ва ишлаб чиқаришнинг зарар
билан якунланишига сабаб бўлади. Шу боис, тупроқ унумдорлиги 40 баллдан паст
бўлган майдонларга озуқа-мойли экинлар экишни кенгайтириш ҳисобига
чорвачиликни ривожлантириш тавсия этилади.
Республикамиз пахтачилик соҳасига хос бўлган яна бир хусусият, бу - фермер
хўжаликлари экин майдонлари ҳажми кичиклиги бўлиб, бундай шароитда
замонавий,
юқори
унумли
техникалардан
фойдаланиш,
агротехнологик
жараѐнларни сифатли ўтказиш имконияти чегараланиб қолади. Шунинг учун
фермер хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш, молиявий-
иқтисодий аҳволни ва моддий-техника таъминотини янада яхшилаш, ердан
фойдаланишда туманларнинг тупроқ-иқлим шароитига, аҳоли зичлиги ва бандлиги
масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, хўжаликларнинг тармоқ ихтисослиги
бўйича ер участкаларини мақбуллаштириш бўйича кенг қамровли ва тизимли чора-
тадбирлар амалга оширилиши натижасида жами фермер хўжаликлари сони 2010
йилга келиб, республика бўйича 80 минг 600 тани, уларга ажратилган ўртача ер
майдони 60,7 гектарни ташкил этди. Жаҳон амалиѐти тажрибаларига таянадиган
бўлсак, келгусида фермер хўжаликлари ер майдонларини янада оптималлаштириш
уларнинг иқтисодий имкониятларини оширишга замин яратиши мумкин.
Пировардида эса, ишлаб чиқиладиган ва жорий этиладиган самарали
инновацион агротехнологиялар ҳисобига пахта етиштиришдаги моддий, меҳнат ва
молиявий ресурслар тежалиб, фермернинг қўл меҳнатидан озод этишига эришилади.
Айни пайтда эса, пахта ҳосилдорлигини ошириш, сифатини яхшилаш билан
биргаликда, экологик мувозанат ва тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш, ғўза
зараркунандаларига қарши курашишнинг экологик тоза ва биологик усулларидан
самарали фойдаланишга кенг кўламли йўл очилади. Шу билан бирга, меҳнат
унумдорлигини ошириш, пахта майдонларида тупроққа ишлов беришни оптимал-
лаштириш ҳисобига нафақат сарф-харажатларни камайтириш, балки тупроқнинг
механик таркиби бузилиши, шўрланиш даражаси ортишининг олди олинишига
эришилади ва пахтачилик барқарор ривожланишини таъминлашнинг муҳим омили
яратилади.
ХУЛОСА
Тадқиқот иши жараѐнида қуйидаги илмий хулосалар олинди:
1. Пахтачиликда ресурсларни тежовчи самарали агротехнологияларни яратиш
жараѐнини тезлатишда бевосита илм - фаннинг роли каттадир. Жамият ишлаб
чиқариш жараѐнининг ҳар қандай тармоғини барқарор ривожлантиришни
замонавий технологиялар, самарали услублар ва воситаларсиз тасаввур қилиб
бўлмайди. Шу нуқтаи - назардан аграр ишлаб чиқаришни истиқболли ривожлан-
тиришда қишлоқ хўжалик экинларининг жумладан, пахтани ҳар бир ҳудуднинг
ўзига хос бўлган тупроқ ва агроэкологик шароитларидан келиб чиққан ҳолда, юқори
унумли ва барқарор навларини яратиш ҳамда ресурсларни тежовчи самарали
агротехнологияларни амалиѐтга жорий қилиш.
16
2. Пахтачиликда турли хил омилларнинг таъсири ўзаро боғлиқликда эканли-
гини таъкидлаган ҳолда агротехнологиялардан фойдаланишни самарали олиб бориш
эркин бозор шароитида бевосита ишлаб чиқарувчи томонидан амалга оширилувчи
тадбир эканлигини таъкидлаш зарур. Лекин, иккинчи томондан, агротехнология-
лардан фойдаланишни амалга оширишда билвосита таъсирга эга бўлган ресурс
етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчиларнинг ривожланиш даражаси ҳам муҳим
аҳамиятга эканлигини таъкидлаш зарур. Демак, бизнинг фикримизча, агротехноло-
гиялардан фойдаланишни самарали ташкил этиш ва уни ўтказиш ишлаб чиқарувчи,
ресурс етказиб берувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар ўртасидаги
ўзаро узвий боғлиқликни тақозо этади.
3. Фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш жараѐнини такрор ишлаб чиқариш
асосида ташкил этиш учун уларнинг молиявий фаолиятига таъсир этувчи омиллар
пахта хомашѐсини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган агротехнологиялардан
фойдаланишни амалга оширишга таъсир этувчи омиллар тизимини ва уни
молиялаштириш манбалари таснифи ишлаб чиқилиши амалиѐтга кенг жорий
қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
4. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, кейинги йилларда пахта ҳосилдор-
лигининг кескин пасайиши, ишлаб чиқариш техникалари ва агротехнологик
жараѐнларни илмий асосланган нормативлар асосида амалга ошириш учун зарур
бўлган кимѐвий ўғитлар, ѐқилғи нархлари кескин ўсиши оқибатида пахта хомашѐси
ишлаб чиқарилишида номутаносибликлар содир бўлди. Шу билан бирга, илғор
пахтачилик фермер хўжаликлари иқтисодий таҳлили бўйича ушбу соҳанинг тўла
самарадор бўлишини таъминлаш учун фойдаланилмаган заҳиралар аниқланиб,
уларни тежамкорлик асосида ишлатилиши кўрсатилди.
5. Пахта хомашѐсига давлат буюртмаси сақланиб қолиши ва етиштирилган
пахта хомашѐси умумий ҳажмининг давлат томонидан қатъий белгилангани, эркин
бозордаги баҳодан анча паст харид баҳолари асосида сотиб олиниши – деҳқоннинг
моддий манфаатдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Яъни, унумдорлиги ўртача ва
ўртачадан паст бўлган ерларда маҳсулот етиштирувчи деҳқон йил якунида паст
даромад олишини ѐки зарар кўришини олдиндан билгани ҳолда, агротехник
тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказишга етарли эътибор бермайди. Бу муаммони
ҳал этиш фақат фермерларнинг моддий манфаатдорлик даражаларини ошириш
орқали ҳал этиш мумкин. Акс ҳолда, пахтачилик соҳаси учун ажратилган ишлаб
чиқариш ресурсларини кўпроқ даромад келтирадиган қишлоқ хўжалигининг бошқа
тармоқларига сарф қилиш ҳолатларига чек қўйиб бўлмайди (пахта учун ажратилган
минерал ўғитларни сабзавот ва бошқа экинларни парваришлашга сарфлаш ѐки
нефть маҳсулотларини хусусий тармоққа сотиш кабилар). Бу эса, ўз навбатида,
пахта етиштиришга жалб қилинган барча ресурсларнинг (ер ва сув ресурслари,
минерал ўғитлар, ѐқилғи - мойлаш материаллари, техникаларга қилинган сарфлар,
иш ҳақи ҳаражатлари ва бошқалар) самарасиз сарф қилинишига олиб келади.
6. Пахтачиликда минерал ўғитлар ва турли хил кимѐвий воситалардан
фойдаланиш зарур бўлсада, уни инсон соғлигига салбий тасир этишини эътиборга
олиш керак. Шунинг учун ғўза зараркунандаларига қарши курашишда инсон
соғлигига хавф туғдирувчи ўта заҳарли прeпаратлар ўрнига зарарсиз биологик
усулда курашиш доирасини кенгайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Ривожланган
мамлакатлар тажрибаси кўрсатишича, қишлоқ хўжалигида кимѐвий воситаларни
17
қўллашдан тўлалигича воз кeчиб бўлмайди, чунки у ѐки бу турдаги зараркунанда
касаллик ва бeгона ўтларнинг мунтазам пайдо бўлиши кимѐлаштириш ишларини
талаб этади. Бунда бош мeзон сифатида барча кимѐвий воситалар ва минeрал
ўғитлардан самарали фойдаланиш билан бирга, пахтачилик ва кимѐлаштириш
муаммосининг комплeкс ҳал этилиши яъни, қишлоқ хўжалиги ва кимѐсаноати
ўртасида узлуксиз алоқалар ҳамда юқори якуний натижаларга эришишда уларнинг
имконият ва манфаатлари уйғунлашуви муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли,
сўнгги вақтда ўсимликларни уйғунлаштирилган усулда ҳимоялаш кeнг тарқалмоқда.
Мазкур усулнинг нeгизида экологик мувозанат ва табиий шаклланган биотсeнозни
яъни, фойдали ҳашоратларнинг иқтисодиѐтга зарар кeлтирмайдиган хилини сақлаш
учун ўсимликни ҳимоялаш комплeксли (агротехник, физик, биологик, кимѐвий ва
бошқа) усуллардан унумли фойдаланиш лозим. Бу, ўз навбатида, пуркалаѐтган
кимѐвий моддалар миқдорини кeскин камайтиришга, унинг зарарлик даражаси
пасайишига олиб келади ҳамда таъкидланган тадбирлардан кeлиб чиқиб, пахта
етиштириш жараѐнларини кимѐлаштириш сиѐсатини ишлаб чиқишни кeнг татбиқ
этиш зарур.
7. Амалиѐт тажрибалари кўрсатишича, пахтачиликнинг барқарор ривож-
ланишига табиий-хўжалик, ташкилий-иқтисодий ва экологик омиллар, шу жумла-
дан, ишлаб чиқаришнинг пахтачилик тармоғини ривожлантириш учун зарур бўлган
йиллик сув таъминоти ўзгариши, ѐғингарчилик миқдорлари, самарали ҳарорат,
жойларнинг рельефи, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва маҳсулот тайѐрлаш
жараѐнида экологик мувозанатнинг сақланиши каби омиллар бевосита, шунингдек,
пахта
етиштирувчи фермерларни
моддий рағбатлантириш
механизмини
такомиллаштириш, моддий-техника ресурслари билан таъминлаш ва маҳсулот
сотиш тизимини, сервис хизматлари кўрсатиш ва қайта ишлаш тармоғини
ривожлантиришни ўз ичига олган иқтисодий дастакларга самарали амал қилиш ҳам
пахтачиликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
8. Пахтачиликда агротехнологиялардан фойдаланиш иқтисодий самарадор-
лигини оширишнинг муҳим йўлларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги
инфратузилмалари ва ресурслар таъминотини – хизмат кўрсатувчи субъектлар
билан улар ўртасида тузилган шартномавий муносабатлар орқали, бозор
иқтисодиѐти талабларидан келиб чиққан ҳолда, субъектлар мажбуриятлари ва
моддий манфаатдорлигини оширишга асосланиши керак. Фермер хўжаликларида
агротехнологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда уларга хизмат
кўрсатувчи инфратузилмаларнинг ресурслар таъминоти мавжуд имкониятларга эга
бўлишлари ва уларнинг такомиллаштирилганлиги қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини замонавий талаблар даражасига кўтарилишини таъминлайди.
9. Монографик кузатишлар ва таҳлилларга кўра, фермер хўжалигида самарали
агротехнологиялардан фойдаланиш ўз вақтида ва илмий асосланган меъѐрлар асосида
бажарилган бўлса, албатта ушбу фермернинг иқтисодий кўрсаткичларида ҳам ижобий
ўзгаришлар кузатилади. Бундай фермер хўжаликлари тажрибаларини республика-
мизнинг бошқа фермер хўжаликларида ҳам татбиқ этиш мақсадга мувофиқдир.
10. Пахтачиликда мавжуд ер майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланиш
ҳозирги даврнинг долзарб муаммоларидандир. Шундан келиб чиққан ҳолда,
тадқиқот жараѐнида республика пахтачилик тизимида фойдаланиладиган ер
майдонлари мелиоратив ҳолатидан келиб чиқиб, тўртта ҳудудга бўлинди. Бунда ер