ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК 9(575.1)
МАМАЖОНОВ САНЖАРБЕК ҲАМРОЖОНОВИЧ
ЎЗБЕКИСТОНДА АГРАР ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА
ОШИРИШДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ЎРНИ
(1991-2004 йиллар)
07.00.01 – Ўзбекистон тарихи
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2011
2
Диссертация иши Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон
давлат университети педагогика факультети “Миллий истиқлол ғояси: ҳуқуқ
ва маънавият асослари” кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбар
тарих фанлари доктори, профессор
Иброҳимжон Абдугаппарович Алимов
Расмий оппонентлар:
тарих фанлари доктори, профессор
Қамариддин Усмонович Усмонов
тарих фанлари номзоди, доцент
Дилшодхон Қурбонова
Етакчи ташкилот
Тошкент давлат аграр университети
Ҳимоя 2011 йил ______ ойининг ___куни соат ___да Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01-
“Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш бўйича К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. e-mail.kengash@nuu.uz
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин. (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).
Автореферат 2011 йил ______ ойининг ___куни тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби
т.ф.н.,доц. А.А.Одилов
3
1. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши
жамият тараққиѐтида, жумладан, Ўзбекистон тарихи фанида ҳам туб
бурилиш ясади ва янги даврни бошлаб берди. Миллий маънавиятни тиклаш,
фан, маориф, маданиятни ривожлантириш давлат сиѐсатига айланди. Бу
жараѐнда тарихий хотира халққа руҳий куч-кудрат бағишловчи, унга
маънавий озуқа берувчи муҳим вазифани бажармоқда.
Республикада амалга оширилаѐтган ислоҳотлар жараѐнида жамият
аъзоларини тарбиялашда тарих фанининг роли ортиб бормоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримов тарихчи олимлар олдида турган
долзарб вазифаларни белгилаб шундай деган: “Тарих соҳасида меҳнат
қилаѐтган олим мутахассисларга мурожаат қилмоқчиман: сизлар,
миллатимизнинг ҳаққоний тарихини яратиб беринг, токи у халқимизга
маънавий куч-қудрат бахш этсин, ғурурини уйғотсин. Биз юртимизни янги
босқичга, янги юксак маррага олиб чиқмоқчи эканмиз, бунда бизга ѐруғ ғоя
керак. Бу ғоянинг замирида халқимизнинг ўзлигини англаш ѐтади. Ҳаққоний
тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас.”
1
Республика Президентининг тарихчиларга қарата қилган бу мурожаати
ҳалигача ўз кучини, аҳамиятини сақлаб келмоқда. Мустақиллик йиллари
Ўзбекистон тарихи фанида катта ўзгаришлар бўлди ва бўлмоқда. Совет
даврида тарихни бузиб, сохталаштириб кўрсатилган воқеа, ҳодисалар қайта
ѐзилмоқда, атайин ѐзилмаган саҳифалари ҳолисона ѐритилмоқда.
Ўзбекистонда мустақиллик шароитида, амалга оширалаѐтган ижтимоий-
иқтисодий,
сиѐсий,
маънавий,
маданий
соҳалардаги
ислоҳотлар
натижаларини, истиқболларини тадқиқ қилишга илмий изланишлар
жараѐнида алоҳида эътибор берилмоқда.
Мустақиллик йиллари Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида катта миқиѐсда
ислоҳотлар ўтказилди. Республика ҳукумати тармоқда асосий бойлик
ҳисобланган ерни ҳақиқий эгаларига топшириш билан ундан янада самарали
фойдаланишга ҳаракат қилди. Шу туфайли қишлоқда фермер хўжаликлар
сони, уларга бириктириб қўйилган ер майдонлари ҳажми ортиб борди.
Фермерларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши
ҳам ўсиб бормоқда. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг истиқболи фермер
хўжаликлари билан боғлиқлиги намоѐн бўлмоқда.
Республикада 1999-2006 йиллар давомида истиқболсиз 2102 та ширкат
хўжаликлари тугатилиб, улар асосида ташкил этилган 157 мингдан ортиқ
фермер хўжаликларида моддий ресурслар сарфи камайган ва ҳосилдорлик
кўрсаткичлари
ортган.
Фермер
хўжаликларини
пахта
ва
ғалла
етиштиришдаги улуши ортиб бормоқда. 2006 йилда пахта хомашѐсининг 85
фоизи, ғалланинг 81 фоизи фермерлар томонидан етиштириб берилган.
2
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилаѐтган ислоҳотлар туфайли
1
И.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Тошкент: Шарқ – 1998. –Б.29.
2
Ўзбекистон фермер хўжаликларини юритиш асослари. -Тошкент: Ўзбекистон – 2007. -Б.10.
4
фермер хўжаликлари соҳада етакчи ўринга чиқмоқда. Мустақиллик йиллари
фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва ривожлантириш соҳасида катта
ютуқларга эришилди. Шунга қарамай республикада фермерлик ҳаракати
тарихи жуда кам ўрганилган. Фермер хўжаликларининг шаклланиши ва
тараққиѐти тарихини тадқиқ қилиш тарихчилар олдида турган долзарб
муаммолардан бир ҳисобланади.
Тадқиқотнинг даврий чегараси
1991-2004 йилларни ўз ичига олган
бўлиб, бу йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар жараѐнида
иқтисодиѐтнинг аграр секторига алоҳида эътибор берилди. Қишлоқ
хўжалигида олиб борилаѐтган ислоҳотлар турли мулкчилик ва хўжалик
юритиш шаклларини яратиш орқали ерга, ишлаб чиқариш воситаларига ва
етиштирилган маҳсулотга эгалик қилиш орқали ҳақиқий мулкдорлар
синфини шакллантирмоқда. Олиб борилган ислоҳотлар натижасида турли
хўжалик юритиш шакллари орасида фермер хўжаликлари ўзининг афзаллик
жиҳатларини кўрсатди.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Тадқиқ
этилаѐтган
мавзунинг тарихшунослиги Ўзбекистоннинг совет ва мустақиллик
йилларидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтига бағишланган турли
адабиѐт ва мақолалар иқтисод, ҳуқуқшунослик, тарих ва бошқа илмий соҳа
вакиллари томонидан айрим жиҳатлари ўрганилиб, мавзуга тегишли
масалаларга қисман тўхталиб ўтилган. Диссертацияда фойдаланилган
а
дабиѐтларни хронологик жиҳатдан
икки қисм: 1. С
овет даври
да нашр
эилган
адабиѐтлар;
2. М
устақиллик йилларида нашр қилинган адабиѐтларга бўлиб
таҳлил қилиш мумкин.
Биринчи гуруҳга
кирган с
овет
ҳукмронлиги
даврида яратилган
адабиѐтларда,
сохта
коммунистик
мафкуранинг
ижтимоий-сиѐсий,
иқтисодий, маънавий ҳаѐтдаги роли ижобий баҳоланиб, мазкур мафкуранинг
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини социалистик асосда қайта қуриш жараѐни
таъсири совет ҳукумати ва коммунистик партиянинг манфаатлари нуқтаи
назаридан келиб чиққан ҳолда ўрганилган, синфийлик нуқтаи назаридан
ѐритилган. Совет даври адабиѐтларнинг негизини асрлар давомида
шаклланиб, қишлоқ аҳолиси турмуш тарзига сингиб кетган якка деҳқон
хўжаликларига, ерга хусусий мулкчилик бўлишига қарши кураш ва
коллектив ва давлат хўжаликларини, социалистик хўжаликларни улуғлаш
ғояси ташкил этади.
1
??Совет??даврининг????
??
??йилларида??ѐзилган??тарихий??асарларида??асосий??эътибор??КПСС??аграр??сиѐсатининг??ўта??“донолиги”ни??мақташ??қишлоқ
1
Джамалов О.Б. Развитие материально-технической базы колхозов Узбекистана. –Ташкент; 1959; Бекимбетов А. Из истории
колхозного движения в Каракалпакии в годы второй пятилетки (1933-1937 гг.) “Вестник Каракалпакского филиала АНУЗИР”,-Нукус:
1964. -№3, -С.86-92; Давыдов А.М. Аграрные преобразования и формирование социалистического землепользования в Узбекской ССР
– Ташкент: 1965; Джамалов О.Б., Блиндер И.Б., Живаев В.К. Развитие двух фарм социалистической собственности и проблемы их
сближения. – Ташкент: 1965; Ризаев Г.Р. Аграрная политика советской власти в Узбекистание (1917-1965) – Ташкент: 1967; Он же.
Социалистическое сельское хозяйство Узбекистона – Ташкент: 1978; Ибрагимова А.Ю. Победа ленинского кооперативного плана в
Узбекистане (1929-1933 гг.). – Ташкент: Фан, 1969, -С.196; Торжество ленинского кооперативного плана в Узбекистане (под ред. проф.
М.Г.Вахабова) – Ташкент: 1970; Тулепбаев Б.А.Торжество ленинских идей социалистического пребразования сельского хозяйства в
Средней Азии и Казахстане. – М: 1971; Аминова Р.Х Победа колхозного строя в Узбекистане (1933-1941 гг.) –Ташкент: Фан, 1961. –
С.291; Она же. Колхозное крестьянство Узбекистана на пути к развитому социализму –Ташкент: Узбекистан, 1983.-С.359; Алимов И.А.
Октябрь ва Ўзбекистонда колхоз тузумининг ғалабаси. – Тошкент: Ўзбекистон, 1987.
5
??хўжалигини??социалистик??асосда??қайта??қуриш??соҳасидаги??“ютуқлар”ни??исботлашга??қаратилган??Уларда??амалда??ўзбек
??халқининг??қишлоқдаги??миллий??бойликларини??талаши??амалга??оширилган??иқтисодий??ислоҳотларни??зиддиятлари??маъму
рий??буйруқбозлик??тизимининг??зарарли??оқибатлари??очиб??берилмаган1
Республика тадқиқотчилари ишлари орасида аграр масалани ўрганган
олимлардан Р.Х.Аминова, И.А.Алимов, Х.Абдуллаев, Х.М.Жалилов,
А.Жўраев, Ю.С.Исхоқов, К.М.Наринский, А
.
Раззақов, Г.Р.Ризаев, Н.Эргашев
ва бошқалар асарлари ўзига жалб этади.
Жумладан, Р.Х.Аминова, Г.Р.Ризаевларнинг тадқиқотларида тадқиқ
қилинаѐтган йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ривожланиши
ўзига хос хусусиятларини очиб берувчи бой далилий материаллар мавжуд.
2
Бир қатор тадқиқотлар қўриқ ерларни ўзлаштириш тарихига
бағишланган.
Булар
А.Абдунабиев,
Х.Абдуллаев,
К.М.Наринский,
А.Раззақов, А.С.Набиев, И.Халиқов, Н.Эргашев ва бошқаларнинг асарлари
ҳисобланади. Бу адабиѐтларда Мирзачўлни ўзлаштирилиши, қуриқ ерларда
ташкил қилинган колхоз ва совхозлар фаолияти, янги ўзлаштирилган ерларга
республиканинг аҳоли зич жойлашган туманларидан колхозчилар
оилаларини кўчириб жойлаштирилиши
,
қурилиш ташкилотлари
нинг
ташкил
қилиниши ва уларни кадрлар билан
таъминлани
ши, Мирзачўлни
нг
ўзлаштирувчилар орасида олиб борилган ғоявий-сиѐсий ва маданий-
оқартирув ишлар
и
фақат
ижобий тарзда
ѐритилган,
тегишли хато ва нуқсонлар
кўрсатилмаган
3
.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалик тарихига
оид адабиѐтлар ичида пахтачилик
соҳасига
бағишланган, эълон қилинган асарлар анчагина кенг ўрин эгаллайди.
Бу асарлар орасида Р.Ҳ.Аминова, А.Раззақов, Х.С.Саидов, Н.Аберкулов,
Х.Жалилов, Х.Мирраҳимова, Т.Г.Зинин тадқиқотлари алоҳида аҳамиятга эга.
Ушбу
муаллифлар чоп этган монографияларда Ўзбекистонда пахтачилик
соҳаси
ривожланиш
ининг
тарихий босқичлари, жумладан 1961-1990 йилларда
пахтачилик
даг
и ҳолат, моддий-техник базасини
нг
мустаҳкамланиши,
пахтачиликда
фан-техника
тараққиѐти
ва
уни
химиялаштириш,
механизациялаш, мелиорациялаш, селекция ва уруғчилик ишлари совет
мафкураси асосида
,
бир томонлама ѐритилган.
Ўзбекистон тарихчилари томонидан ХХ асрнинг 60-80 йиллари
биринчи ярмида амалга оширилган мавзуга оид тадқиқотларни
тарихшунослик таҳлили шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги тарихи
1
Эшчанов К. Компартия Узбекистана в борьбе за осуществление аграрной политики в современных условиях –Ташкент; 1977. Он же
Аграрная политика КПСС в условиях развитого социализма и еѐ социально-экономическое значение –Ташкент; 1982; Руководство
Компартии Узбекистана интенсификацией сельского хозяйства в условиях развитого социализма. –Ташкент: Узбекистан, 1979;
Мингбаев Б. Осуществление аграрной политики КПСС в Узбекистане. – Ташкент: 1985.
2
Аминова Р.Х. Колхозное крестъянство Узбекистана на пути к развитому социализму. –Ташкент: Узбекистан, 1983, Ризаев Г.Р.
Аграрная политика советской власти в Узбекистане (1917-1965). -Ташкент: Узбекистан, 1967 г. Он же. Социалистическое сельское
хозяйство Узбекистана. -Ташкент: Узбекистан, 1978.
3
Абдунабиев А.Г Боръба КПСС за увеличение орашаемых земель (на примере Голодной степи) -Ташкент: Узбекистан, 1986. –240с;
Абдуллаев Х. Развитие сельского хозяйства на вновь освоенных землях - Ташкент: 1975; Нарынский К.М. Трудавые подвиги
целинников -Ташкент: 1976; Игамбердиев Р.С. Раззаков А.А. История мелиорации в Узбекистане (на материалах Голодной степи) -
Ташкент: 1978.-С.183; Халиков И. Борьба трудящихся республик Средней Азии за орашение крупных целинных массивов. -Ташкент:
1982.
4
Саидов Х.С. Борьба за осушествление - ленинских идей в развитеи советского хлопководства. -Ташкент: 1968; Раззаков А. Идеи
В.И.Ленина в действии. Краткая история развития хлопководства СССР. -Ташкент: 1970; Жалилов Х, Миррахимова Х. Пахтачилик
совхозларида фан-техника тараққиѐти ва меҳнат унумдорлигини ошириш. -Тошкент: Узбекистон, 1975. –Б.247; Зинин Т.Г. Научно-
технический прогресс в хлопководстве -Ташкент: Узбекистон, 1975; -С.144; Аминова Р.Х, Раззаков А.Р. и др. История развития
хлопководства в Узбекистане. -Ташкент: Фан, 1983, -С.263.
6
соҳасида айрим изланиш ишлари юзага келган. Илмий-тадқиқот ишлари
натижасида қишлоқ хўжалик қурилишининг асосий мазмуни йўналишларини
ѐритувчи кенг кўламли далилий материаллар илмий муомалага киритилди.
Бироқ, коммунистик мафкуранинг тазйиқи остида марксча-ленинча таълимот
таъсирида тарихшунослик фани тарихни сохталаштириш, нохолис, бир
тарафлама ѐритиш йўлига ўтиб олди. Қишлоқ хўжалигидаги инқироз
ҳолатининг кучайиши, ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши, қишлоқ
хўжалигининг самарасизлиги каби салбий ҳолатлар деярли тилган
олинмаган. Бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик тизимини қишлоқнинг
иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаѐтига салбий таъсири амалда
кўрсатилмаган. Совет органларининг Ўзбекистонда пахта монокультурасини
мустаҳкамлашга қаратилган йўлининг фалокатлилиги, пахта ҳосилдорлиги,
ялпи ҳосилини кўтариш мақсадида ўткир заҳарли химикатларни меъѐридан
ортиқ миқдорда қўлланишининг зарарли оқибатлари адабиѐтларда бутунлай
ѐритилмаган.
“Қайта қуриш” даврида Ўзбекистонда ижтимоий гуманитар, жумладан
тарих фанлари соҳасида қисман уйғониш, жонланиши юзага келиб, Ватан
тарихи саҳифаларидаги “доғларни” тўлдириш жараѐни бошланди. “Қайта
қуриш” шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг совет даври тарихига
танқидий ѐндашув асосида ѐзилган бир қанча асарлар чоп этилди. Бундай
тадқиқотлар қаторига С.А.Воҳидова, Т.Афансьева монографияларини,
А.А.Голованов ва А.Тожибоевлар тадқиқотларини киритиш мумкин.
1
С.А.Воҳидова тадқиқотида Ўзбекистон деҳқонларининг маданий ва
профессионал-техник даражасини ортиши ва соҳада йўл қўйилган
камчиликлар кўрсатилган. Т.Афанасьева Ўрта Осиѐ республикалар
пахтачилигининг моддий-техника базасини ривожланишидаги ташкилий-
сиѐсий ва хўжалик бошқарувидаги қарама-қаршиликларни кўрсатишга
ҳаракат қилган. А.А.Голованов совхоз қурилишидаги хатоликларни,
А.Тожибоев эса ўзбек деҳқонларининг ишлаб чиқариш воситаларидан
бегоналаштиришда МТСлар асосий роль ўйнаганлигини кўрсатиб берган.
“Қайта қуриш” даврида яратилган тарихий асарларда совет даврида
амалга оширилган аграр масала тарихига янгича ѐндашув, танқидий қараш
бошланди.
Марксча-ленинча
таълимотнинг
коммунистик
партия
яккаҳокимлигининг, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг хукумронлиги
сақланиб қолганлиги боис, бу масалалар тўлиқ ҳал қилинмади.
Иккинчи гуруҳ
ни мустақиллик йиллари нашр этилган адабиѐтлар
туркуми ташкил этади.
Ўзбекистоннинг мустақиллик йиллари фермер хўжаликларининг
шаклланиши ва ривожланиши тарихига бағишланган турли асарларда
1
Вахидова С.А. Повышение культурного и профессионально-технического уровня колхозного крестьянства Узбекистона. –Ташкент;
1988; Афанасьева Т. Аграрная политика-соотношение теории и практики на примере развития материально-технической базы
хлопководства республик Средней Азии (1945-начала 60-х годов). –Ташкент; 1990. Голованов А.А. Аграрный отряд рабочего класса
Узбекистана в условиях восстановления народного хозяйства и развития советского общества в 1945-1981 гг. Автореф. дисс... докт. ист.
наук Тошкент.: 1989; Таджибаев А. Деятельность МТС в восстановлении и развитии сельского хозяйства Узбекистана (1946-1958 гг)
автореф. дисс... канд. ист. наук. –Ташкент: 1990.
7
иқтисод, ҳуқуқшунослик, тарих ва бошқа соҳа вакиллари мавзуга доир
масалаларга қисман тўхталиб ўтилган.
Ўзбекистон тарихи фани бўйича мавзуга оид дастлабки илмий
тадқиқотлар
қаторига
Б.Б.Утемуратовнинг
“Қорақалпоғистон
Республикасида деҳқон (фермер) хўжаликлари пайдо бўлиши ва
ривожланиши тарихи (1917-1996 йиллар)” мавзусидаги номзодлик
диссертациясини киритиш мумкин.
1
Б.Б.Утемуродовнинг тадқиқотида Қорақалпоғистонда ХХ асрнинг 20-
80 йиллари деҳқон хўжаликларининг ерга мустақил эгалик қилиш турлари ва
асослари
таҳлил
қилинган.
Ўзбекистон
мустақиллиги
йилларида
Қорақалпоғистон
деҳқон-фермер хўжаликларининг шаклланиши ва
ривожланишининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши масаласи кенг
кўламда очиб берилган. Муаллиф ўтиш даврида деҳқон фермер
хўжаликларини қуйидагича тасниф қилган:
а) колхоз ва совхозларда ерга қисқа муддатли эгалик қилувчи
ижарачиларнинг фаолият кўрсатиши;
б) ерга узоқ муддатга эгалик қилувчи, ўзининг банкда ҳисоб рақамига
эга бўлган юридик шахс сифатида фаолият кўрсатувчи мустақил фермер
хўжаликлари.
Иқтисодчи олимлар С.Н.Усмонов, Ю.Т.Дадабоев, Ф.Ж.Жўраев,
А.А.Отабоев, Т.О.Жабборов, Р.Х.Ҳайдаров ва бошқаларнинг дарслик ва ўқув
қўлланмаларида қишлоқ хўжалик корхоналарида, хусусан, фермер
хўжаликларида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш имкониятлари, шунингдек, уларнинг иқтисодий
масалалари очиб берилган.
2
Иқтисодчи олимлар асарлари орасида Т.Х.Фармонов, А.Ф.Хуррамов
монографиялари фермер хўжаликлари фаолиятини ноѐб манбалар асосида
чуқур таҳлил қилинганлиги билан ажралиб туради.
3
Т.Х.Фармоновнинг фермер хўжаликларини ривожига бағишланган
монографиясида республика қишлоқ хўжалигида истиқболли хўжалик
юритиш шакли сифатида фаолият кўрсатаѐтган фермер хўжаликларини
ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари ѐритилган. Иқтисодий
ислоҳотларнинг устувор йўналиши сифатида фермер хўжаликларини ташкил
этиш ва ривожлантиришнинг объектив зарурлигини белгиловчи омиллар,
унинг назарий асослари ва асосий тамойиллари, хўжаликларни барқарор
иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қишлоқ хўжалигида
товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчи йирик хўжалик субъекти сифатидаги ўрни
1
Утемуратов Б.Б. Фермерские хозайства Каракалпакии в настоящее время // Вестник Каракалпакского отделения Академии наук
Республики Узбекистан, -Нукус: 1996, -№3, -С.77-79; Утемуратов Б.Б.Дехканские (фермерские) хозаяйства Республики
Каракалпакистан: история возрождения и развития (1917-1996 гг) Автореф. дисс... канд. ист. наук. -Нукус: 1999.-23с.
2
Усмонов С.Н., Дадабоев Ю.Т. Фермер ва деҳқон хўжаликлари. -Тошкент: 2002. –227-б; Жўраев Ф. Қишлоқ хўжалик корхоналарида
ишлаб чиқаришни ташкил этиш. -Тошкент: Истиқлол, 2004. –343-б; Отабоев А.А., Жабборов Т.О., Хайдаров Р.Х., и др Дехканское и
фермерское хозяйство новый аграрный строй в Узбекистане -Ташкент: 2004. –263 с; Салимов Б.Т., Беркинов Б.Б., Хамдамов К.С. ва
бошқалар. Деҳқон ва фермер хўжаликлари иқтисоди -Тошкент: Ўзбекистон ѐзувчилар уюшмаси адабиѐт жамғармаси нашриѐти, 2004;
Қосимов М., Абдусаматов Х., Исломов А., Худойберганов Н. Ўзбекистонда фермер хўжаликларини юритиш асослари. -Тошкент: 2007.
–239 б.
3
Фармонов Т.Х. Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари. -Тошкент: Янги аср авлоди, 2004; Хуррамов А.Ф. Фермер
хўжаликларида кооперциянинг назарий асослари ва муаммолари. -Тошкент: Фан, 2004.
8
иқтисодий кўрсаткичлар асосида таҳлил қилиниб, қишлоқ хўжалик ялпи
маҳсулотида уларнинг улушини кўпайтириш динамикаси ўрганилган.
1
А.Ф.Хуррамовнинг монографиясида эса Республика аграр секторида
фермер хўжаликларида кооперация муносабатларининг ташкил этилиши ва
ривожланиш масалалари таҳлил этилган. Фермер хўжаликларида кооперация
муносабатларини турли шаклларда ташкил этишнинг назарий асослари
ишлаб чиқилган. Шу билан бирга муаллиф республика фермер
хўжаликларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш муаммоларини
ҳам ѐритиб берган.
Иқтисодчи олим Р.Ҳ.Хусановнинг кўп йиллик илмий кузатишлари
жараѐнида яратилган тўпламида
2
мустақиллик йиллари Ўзбекистон қишлоқ
хўжалигида эришилган муваффақиятлар, турли хўжалик юритиш шакллари,
жумладан, фермер хўжаликларининг ривожланиши, қишлоқларда иқтисодий
ислоҳотларнинг бориши, иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва ислоҳотларни
чуқурлаштиришнинг қишлоқ хўжалигининг ривожланишига ижобий таъсири
масалалари кенг ѐритилган.
Аграр соҳада, хусусан фермер хўжаликларидаги турли ташкилий-
иқтисодий муносабатлар, шу жумладан, иқтисодий фаолиятни самарали
ташкил этиш масалалари мамлакати олимлари томонидан тадқиқ этилган.
Иқтисодчи-изланувчилар
тадқиқотларида
3
фермер
хўжаликларини
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, назарий жиҳатлари фаолияти
самарадорлигини ошириш масалалари, ер-сув, моддий-техник воситалари ва
меҳнат ресурслари, сервис хизмати кўрсатиш шаҳобчалари билан
таъминланганлиги таҳлил қилинган. Фермер хўжаликларининг афзаллик
жиҳатлари, уларни ташкил этишнинг объектив зарурлиги асослаб берилган.
Иқтисодчи
олимлардан
А.М.Жўраев,
Ю.Т.Дадабоев,
А.Худойбердиевларнинг
“Қишлоқ
хўжалик
корхоналарини
фермер
хўжаликларига айлантириш тажрибалари”, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ
ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тайѐрланган “Иқтисодий
ислоҳотларнинг натижалари ва мулкчиликнинг шаклланиш босқичларини
ўрганиш” номли услубий қўлланмаси ва бошқа тадқиқотларда иқтисодий
ислоҳотларни ҳозирги босқичида сурункали зарар билан ишлаѐтган
истиқболсиз хўжаликларни тугатиб, улар негизида фермер хўжаликлари
ташкил этилиши ва хўжаликларни фермерларга айлантириш натижасида
пахтачилик ва ғаллачилик ва бошқа соҳаларда моддий ҳаражатлар
1
Фармонов Т.Х. Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари. -Тошкент: Янги аср авлоди, 2004.
2
Хусанов Р.Ҳ. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар ва аграр иқтисодиѐт. -Тошкент: Янги аср авлоди 2004. –213 б.
3
Содиқов А. Ерни суйган кам бўлмайди. // "Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” -Тошкент: 2000, -№1. –Б.28-29; Колонов М.
Фермер хўжалиги: фаолият ва ислоҳот. // “Ўзбекистон иқтидий ахборотномаси”, -Тошкент: 2000, -№8; -Б.48. Мухитдинов У. Қишлоқда
иш билан бандлик муаммоси ва уни ечиш омиллари // “Бозор, пул ва кредит”. –Тошкент: 2003, -№3 -Б.50-51; Ғаниев М Фермер
хўжаликларида меҳнат муносабатлари // “Жамият ва бошқарув” –Тошкент: 2003, №4 –Б.37-38; Хусаинов Ж. Қашқадарѐ вилоятида
фермерлик истиқболлари // “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” –Тошкент: 2003, -№7. -Б.52-53; Жавлаева Г. Қишлоқда
тадбиркорликни ривожлантириш ва рағбатлантириш // “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси”. –Тошкент: 2004. -№3-4. -Б.24-26;
Эргашев Р. Ер ўз эгасини топганда // “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” –Тошкент: 2004.-№3-4. –Б.52-53; Ғофуров У.В. Деҳқон
(фермер) хўжаликларининг иқтисодий табиати ва ривожлантириш хусусиятлари. Иқтисод фанлари номзоди дисс... автореф. -Тошкент:
1995. -25 б; Қаршиев Э. Фермер хўжаликларида иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш (Қашқадарѐ вилояти турли мулк
шаклларида фаолият кўрсатувчи қишлоқ хўжалик корхоналарига техник сервис хизматини ташкил этиш масалалари. Иқтисод фанлари
номзоди дисс... автореф. -Тошкент: 1998. 24 б; Раджапов А.А. Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида фермер хўжаликлари
фаолиятининг самарадорлиги (Қорақолпоғистон Республикаси мисолида) Иқтисод фанлари номзоди дисс... автореф. -Тошкент: 2000.
23 б; Сотволдиев У.К. Янги шаклдаги хўжаликлар фаолиятини самарали ташкил этишнинг жиҳатлари (фермер хўжаликлари мисолида)
Иқт. фан. номзоди... дисс. автореф. -Тошкент: 2008. 29 б.
9
тежалганлиги, маҳсулот бирлигига кетадиган моддий сарфлар камайганлиги,
ҳосилдорлик ошганлиги аниқ маълумотлар асосида ѐритилган.
1
Республика ҳуқуқшунос олимлари томонидан фермер хўжаликлари
ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва заруриятлари баѐн этилган бир қанча
тадқиқотлар яратилган. С.Сирожидинов, У.Аюбов, Ш.Н.Рўзиназаров,
Ф.Х.Отахонов, У.Т.Эрназаров асарлари ва бир қатор бошқа ишлар
фермерликнинг ҳуқуқий масалаларига бағишланган. Бу тадқиқотларда
фермер хўжаликлари ташкил этишнинг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий
заруриятлари,
фермерларнинг
тадбиркорлик
фаолиятини
кундалик
амалиѐтини, уларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қиладиган қонун ва
қарорлар қабул қилинганлиги, уларни мамлакат иқтисодини юксалтиришга
муносиб ҳисса қўшаѐтганлигини далиллар билан очиб берилган.
2
Бироқ ҳозирга қадар Ўзбекистон аграр ислоҳотларни амалга
оширилишида фермер хўжаликларини ўрни (1991-2004 йиллар) ҳақида
алоҳида тарихий тадқиқот яратилмаган. Бу мавзунинг айрим қирраларигина
ўрганилган. Шу боис, диссертант томонидан мазкур мавзу илмий-тадқиқот
объекти сифатида танланиши мавзу долзарблик даражасидан яна бир карра
далолат беради.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги
Андижон давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасидан ўрин
олган.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.
Мустақиллик шароитида
Ўзбекистонда
аграр
ислоҳотларни
амалга
оширишда
фермер
хўжаликларининг ўрни масаласи тарихини, асосий ривожланиш босқичлари,
фермерларнинг мамлакатни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан
таъминлашдаги аҳамиятини тадқиқ этиш диссертациядан кўзланган асосий
мақсад ҳисобланади.
Қўйилган мақсадга мувофиқ қуйидаги
вазифалар
белгиланди:
- мустабид тузум қишлоқ хўжалигининг кризис ҳолатини кўрсатиш;
- фермерлик ҳаракатини вужудга келишининг сабабларини очиб
бериш;
- қишлоқда турли хил мулкчилик шакллари ва мулкдорлар синфининг
вужудга келишини ўрганиш;
- фермер хўжаликларини барпо этилиш ва устувор ривожланишини
аниқлаш;
- зарар кўриб фаолият юритаѐтган ширкат хўжаликларини фермер
хўжаликларига айлантирилишини тадқиқ этиш;
1
Жўраев А.М., Додабоев Ю.Т., Худойбердиев А., Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш тажрибалари. –
Тошкент; 2002. -428 б; Фарғона вилояти Ёзѐвон туманидаги ширкат ва жамоа хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш
бўйича концепция. -Фарғона, 2002. Б-68; Иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари ва мулкчиликни шаклланиш босқичларини ўрганиш
(Услубий қўлланма). -Тошкент: 2004. -44 б; Холмуродов Н. Ўзбекистон фермерларининг мўл ва сифатли пахта ҳосили етиштиришга
оид қўлланмаси. -Тошкент: Шарқ, 2008. 144 б.
2
Рўзиназаров Ш.Н., Отахонов Ф.Х., Эрназаров У.Т. Қандай қилиб фермер бўлиш мумкин. (фермерга ҳуқуқий ѐрдам) -Тошкент:
Адолат, 1997.-139 б; Аюбов У. Фермер хўжаликларини ташкил этишни тартибга солиш. -Тошкент: Адолат, 2002. -24 б; Сирожиддинов
С., Фермерлик фаолияти қонун ҳимоясида. Фермерга ҳуқуқий ѐрдам -Тошкент: Чўлпон, 2005. -128 б; Фермерлик фаолиятининг
ҳуқуқий ва молиявий асослари. -Тошкент: Университет, 2006 -121 б; Фермерлик фаолиятининг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари. -
Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, 2007. -240 б.
10
- фермер хўжаликларини мамлакатни пахта ва ғалла билан
таъминлашга қўшган ҳиссасини ѐритиш;
- фермер хўжаликларининг республика аҳолисини чорвачилик
маҳсулотлари билан таъминлашда тутган ўрнини таҳлил қилиш;
- Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга оширишда фермер
хўжаликларининг ўрнини таҳлил этиб, мавзу доирасида умумлаштирувчи
илмий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг манбавий асослари.
Диссертацияда қўйилган асосий
масалаларни таҳлил қилишда асосан архив ҳужжатларидан фойдаланилди.
Мавзуга оид архив ҳужжатлари, асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва
сув хўжалиги вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Фермер
хўжаликлари уюшмаси идоравий архивларида сақланади. Шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви фондларидан ҳам
фойдаланилди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги
(ЎзРҚСХВ) идоравий архивида 1991-1997 йилларга оид вазирлик
коллегиясининг мажлислари баѐнномалари, қарорлари ва бу ҳужжатларга
илова қилинган маълумотномалар сақланган. Коллегия мажлисларида
фермер хўжаликлари фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокама қилинган
вазирлик
таркибидаги
ташкилотларнинг
фермер
хўжаликларни
ривожлантириш соҳасидагилар вазифалари белгиланган.
Вазирликнинг идоравий архивида фермер хўжаликларга қишлоқ
хўжалик техникалари, айниқса кичик техникалар етказиб бериш, уларга
техник хизмат кўрсатиш ва фермер хўжаликларни минерал ўғитлар билан
таъминлаш ҳамда агрокимѐвий хизмат кўрсатиш ҳақида коллегия қарорлари
бор.
Архивда чорвачиликни хусусийлаштиришга оид ҳужжатлар ҳам
сақланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йилдаги
“Жамоа чорвачилик фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва қишлоқ
хўжаликларидаги давлат тасарруфида бўлмаган тузилмаларга техник ҳамда
зооветеринария хизмати кўрсатиш масалалари тўғрисида”ги қарорини
бажарилиши ҳақида вазирлик коллегияси қарори, бу қарорни Наманган ва
Сурхандарѐ вилоятларида бажарилиши тўғрисида вазирликнинг буйруғи ва
уларга илова қилинган маълумотномалар мавжуд. Шунингдек Вазирлар
Маҳкамасининг 1995 йилдаги “Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом
эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги
қарорни Қашқадарѐ ва Сурхондарѐ вилоятларида бажарилиши тўғрисидаги
масалани вазирлик коллегиясида муҳокама қилиниб қарор қабул қилган ва
унга маълумотнома илова қилинган.
Фермер хўжаликларини 1991-1997 йилда ЎзР ҚСХВ бошқарган бўлса,
1998-2004 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Фермер хўжаликлари
уюшмаси (ЎзРФХУ) бошқарган ва шу даврдаги фермер хўжаликлари
тарихига оид ҳужжатлар ЎзФХУ идоравий архивида сақланган. Архивда
фермер хўжаликлари уюшмасининг кўрсатилган йиллардаги фаолияти
тўғрисидаги ҳисоботлар, маълумотномалар, фермер хўжаликлари фаолияти
11
тўғрисида статистик маълумотлар мавжуд. Республикадаги фаолият
кўрсатган фермер хўжаликлари сони, жами ер майдони, ишчилар сони, пахта
ва ғаллачилик, чорвачилик, боғдорчилик ва бошқа соҳаларга ихтисослашуви
тўғрисида маълумотлар бор. Ҳужжатларда фермер хўжаликларини пахта,
буғдой, озуқа экин майдонлари, уларни 1997-2004 йиллар ичида ўсиши,
ишлаб чиқарилган пахта, дон, картошка, сабзавот, полиз, мева, узум, экин
турларининг ҳосилдорлиги, ялпи ҳосили тўғрисида батафсил баѐн этилади.
Тадқиқотнинг манбавий асосларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш
мақсадида республиканинг даврий матбуоти материалларига мурожаат
қилинди, жумладан, диссертацияда “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги”,
“Сельское хозайство Узбекистана”, “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси”
журналлари, “Қишлоқ ҳақиқати”, “Қишлоқ ҳаѐти”, “Правда Востока”,
“Мулкдор”, “Фермер ва томорқачи” газеталарида чоп этилган мақола,
хабарлардан кенг фойдаланилди.
Тадқиқот ишини тайѐрлашда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ва
давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.Каримовнинг фармонлари, Ўзбекистон Олий Мажлисининг
қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тўпламлари, ҳар йили чоп
этиладиган “Ўзбекистон халқ хўжалиги” номли статистик йилномаларидан
кенг миқѐсда фойдаланилди
1
.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни
амалга оширилишида фермер хўжаликларининг ўрнини 1991-2004 йиллар
мисолида таҳлил этиш тадқиқот объекти ва предмети сифатида танлаб
олинган.
Диссертациянинг назарий ва услубий асослари.
Мавзуни ѐритиш
жараѐнида илмий билишнинг диалектик методи ва миллий истиқлол
мафкурасига таянилди.
Тадқиқотни методологик асослари ва концепциясини ишлаб чиқишда
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримовнинг
нутқ
ва
маърузаларидаги назарий қоидалар ва хулосалар алоҳида аҳамиятга эга.
Уларда мустақил Ўзбекистоннинг тараққиѐт йўли билан бирга аграр
сиѐсатининг асосий тамойиллари ифодаланилган, шунингдек қишлоқ
хўжалигида
иқтисодий
ислоҳотларни
чуқурлаштириш,
фермер
хўжаликларини устувор ривожлантириш зарурияти асослаб берилган.
Илмий тадқиқотни яратиш жараѐнида фермер хўжаликларини
шаклланиши ва ривожланишига илмийлик, тарихийлик, ҳолислик, қиѐсий
таҳлил, узвийлик тамойилларидан ва комплекс ѐндашув методидан
фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
- биринчидан, собиқ советлар ҳукмронлиги даврида яратилган тарихий
асарларда колхоз, совхозлар афзалликлари бўрттириб кўрсатилган, якка
деҳқон хўжаликлари, хўжалик ҳисоби, ижара усули қораланиб, салбий
1
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид қонун, ҳукумат қарорлари ва меъѐрий ҳужжатлар тўплами. -
Тошкент: Ўқитувчи, 1998; Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлашга оид қонунчилик
ҳужжатлари. -Тошкент: Ўзбекистон, 2004; Народное хозяйство Узбекистана. Статистический ежегодник. -Ташкент: Узбекистан, 1975,
1988, 1990, 1991.
12
баҳоланган. Коллектив хўжаликда ер эгасиз бўлиб қолиши натижада
деҳқонда манфаатдорлик бўлмаганлиги очиб берилмаган;
- иккинчидан, совет ҳокимияти йилларида яратилган асарлар
коммунистик мафкура асосида ѐзилган бўлиб, уларда кўп укладли
иқтисодиѐтнинг, нодавлат хўжаликларнинг афзалликлари ѐритилмаган;
-
учинчидан,
мустақиллик
шароитида
Ўзбекистонда
аграр
ислоҳотларни амалга оширилишида фермер хўжаликларнинг ўрни масаласи
миллий истиқлол мафкураси руҳида ѐзила бошланди. Бироқ республика
тарихчилари томонидан мустақиллик йилларида фермерлар ҳаракати
тарихининг айрим қирралари ўрганилган бўлса ҳам бу муаммо комплекс
тарзда ўрганилмаган.
Ишнинг илмий янгилиги.
Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга
оширилишида фермер хўжаликларининг ўрни тарихи илк бор янгича
қарашлар, миллий ғоя ва янги методология асосида ўрганилганлигида ва
қуйидаги илмий-назарий хулосалар қилинганлигида кўринади:
- мустақиллик йилларида республикада фермер хўжаликларининг
ташкил бўлиши ва ривожланишига доир архив ҳужжатлари ўрганилди ҳамда
илмий истеъмолга олиб кирилди;
- фермер хўжаликлари ривожланиши жараѐнида икки босқични босиб
ўтганлиги аниқланди. Биринчи босқич 1991-1998 йилларни, фермер
хўжаликлари бўйича етарли даражада ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлмаган,
кўплаб хато ва камчиликларга йўл қўйилган даврни ўз ичига олган. Иккинчи
босқич 1998-2004 йилларни қамраб олади, яъни “Фермер хўжалиги
тўғрисида”ги
қонун
қабул
қилингандан
бошланади.
Ўзбекистон
Республикаси Фермер хўжаликлари уюшмаси ташкил қилинди ва фермерлар
ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш кучайтирилди;
- мустақилликнинг дастлабки йилларида қишлоқ хўжалигида мулкни
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бошланганлиги, асосий
эътибор
ерга
муносабатни
ўзгартириши,
ерни
эгалик
қилишга
қаратилганлиги, натижада жойларда турли мулкчилик шакллари ва
мулкдорлар синфи шаклланганлиги ѐритиб берилган;
- зарар кўриб ишлаѐтган ширкат хўжаликларни фермер хўжаликларига
айлантириш механизмини жорий қилиниши, фермерлар сонини кескин
кўпайиши, фермер хўжаликларини ширкат хўжаликларига нисбатан
афзалликлари аниқ далиллар билан исботлаб берилган;
- фермер хўжаликларини пахта ва ғалла етиштиришга қўшган ҳиссаси,
давлат томонидан ҳар томонлама ѐрдам берилиши, инфратузилма
объектларини ташкил қилиниши ва фермерларга шартнома асосида хизмат
қилиниши, илғор пахтакор ва ғаллакор фермерлар етишиб чиққанлиги,
фаолият кўрсатганлиги очиб берилган;
- мамлакатни чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлашда фермер
хўжаликларини тутган ўрни, майда чорвадор фермер хўжаликларни
йириклаштирилганлиги, уларга техник ҳамда зооветеринария хизмати
яхшиланганлиги, гўшт, сут, тухум етиштириш кўпайганлиги, қишлоқ
13
хўжалик корхоналарига нисбатан чорвадор фермер хўжаликлари ўзини
афзаллигини кўрсатганлиги ишончли далиллар ѐрдамида очиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Ушбу
тадқиқот мустақиллик йиллари Ўзбекстонда аграр ислоҳотларни амалга
оширилишида фермер ҳўжаликларини ўрни масаласининг ютуқлари ва
муаммоларини ўрганиш ишига кам ўрганилган архив ҳужжатларини олиб
киради, Ўзбекистон тарихини энг янги тарихий маълумотлар билан
бойитишда муҳим аҳамиятга эга. Диссертациянинг асосий хулоса ва
тавсиялари Ўзбекистон Республикаси фермерлар уюшмаси ва унинг
вилоятлардаги ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, муаммоларини
ҳал этишда қўлланиши мумкин. Тадқиқот натижалари фермер хўжаликлари
тарихини ўрганувчи тадқиқотчилар учун назарий қўлланма ва ахборот
манбаи бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилот ва корхоналарда, Фермер
хўжаликлари уюшмаси ва унинг жойлардаги ташкилотларда ходимларни,
фермерларни малакасини ошириш тадбирларини амалга ошириш жараѐнида,
олий ва ўрта махсус ўқув юртлари тизимида тарих фани бўйича дарслик ва
ўқув қўлланмалар тайѐрлашда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларидан
Ўзбекистон тарихининг мустақиллик даври бўйича дарслик ва ўқув
қўлланмаларнинг тегишли бўлимларини тайѐрлашда, олий ўқув юртлари,
академик лицей, коллеж талабаларига “Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитиш
жараѐнида фойдаланиш мумкин.
Ишнинг апробацияси.
Диссертациянинг асосий мазмуни ва
хулосалари илмий анжуманларда қилинган маърузаларда, илмий журнал ва
тўпламларда эълон қилинган мақолаларда ўз аксини топган. Иш Андижон
давлат университети “Миллий истиқлол ғояси: ҳуқуқ ва маънавият асослари”
ва “Умумий тарих” кафедраларининг қўшма мажлисида муҳокама қилиниб,
ҳимояга тавсия этилган. Шунингдек. диссертация Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги К. 067.02.12. рақамли
Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама
этилиб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация юзасидан жами 6
та иш эълон қилинган. Жумладан, диссертациянинг асосий мазмуни, хулоса
ва натижалари диссертант томонидан эълон қилинган. 5 та илмий мақола ва 1
та тезисда ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, уч боб,
хулоса, фойдаланилган манба ва адабиѐтлар рўйхатидан иборат.
Диссертациянинг умумий ҳажми 161 бетни ташкил қилади.
II.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тадқиқотнинг
кириш
қисмида диссертация ишининг умумий мазмуни
берилган бўлиб, мавзунинг долзарблиги, тадқиқотнинг даврий чегараси,
14
муаммонинг ўрганилган даражаси, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари,
тадқиқотнинг манбавий асосий, тадқиқот объекти ва предмети,
диссертациянинг назарий ва услубий асослари, ҳимояга олиб чиқилаѐтган
асосий
ҳолатлари,
диссертациянинг
илмий
янгилиги,
тадқиқот
натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий
қилиниши, ишнинг апробацияси, натижаларининг эълон қилинганлиги,
диссертациянинг тузилиши ва ҳажми кўрсатилган.
Диссератциянинг биринчи боби
“Ўзбекистонда фермер хўжаликларини
вужудга келишининг тарихий шарт-шароитлари”
деб номланган. Мазкур
бобда фермер хўжаликларининг пайдо бўлиши арафасида қишлоқ
хўжалигидаги аҳвол, мустақиллик шароитида қишлоқ хўжалигида турли хил
мулкчилик шаклларининг ва мулкдорлар синфининг вужудга келиши
ѐритилган.
Қишлоқда ишлаб чиқаришга ва етиштирилган маҳсулотга соҳибликни
тиклашнинг биринчи босқичида бу масала ерга хусусий мулкчиликка ўтиш
йўли билан эмас, балки ерга соҳибликни тиклаш орқали ҳал этилди. Ерни
деҳқонларга унга эгалик қилишга узоқ муддат фойдаланиш учун мерос қилиб
қолдириш йўли билан ҳусусий тадбиркорлик шакллантирилди. Бу масала
ерни деҳқонларга ижарага бериш орқали ҳал этилди ва ер муносабатларини
такомиллаштириш жараѐни мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва кўп
укладли иқтисодни вужудга келтириш асосида амалга оширилди.
Иқтисодни ислоҳ қилиш жараѐнида иш қишлоқдаги ислоҳотлар шахсий
ѐрдамчи хўжаликларни ривожлантиришдан бошланган эди.
Вақт шахсий ѐрдамчи хўжаликларни ривожлантириш энг самарали йўл
эканлигини кўрсатди. Бу хўжаликларда бозор муносабатларининг ҳамма
хусусиятлари сақланди, деҳқон ернинг хўжайини бўлиб қолди.
Мазкур хўжаликлар ихтиѐрида 1988 йили 220 минг гектар майдон
мавжуд бўлиб, 1991 йилда эса шахсий ѐрдамчи хўжаликлар ер майдони
колхоз-совхозлар ерлари ҳисобига 520 минг гектарга етказилди. Шахсий
ѐрдамчи хўжаликларнинг ерлари республикада мавжуд суғориладиган жами
майдонларнинг 5,2 фоизидан 12,4 фоизига етди. Жами қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари таркибида шахсий ѐрдамчи хўжаликлар етиштирган
маҳсулотлар ҳиссаси 1989 йилги 23,6 фоиздан 1991 йилда 30,2 фоизга
кўпайди.
Юқоридаги ҳолатдан кўриниб турганидек, ислоҳотларининг дастлабки
босқичида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўпайтириш вазифаси шахсий
ѐрдамчи хўжаликларга юкланиб, улар қатъий қўллаб-қувватланди, ер
ажратилди. Натижада, бундай хўжаликлар қарийб 2 ҳисса кўпайди ва
уларнинг сони 3 миллионга етган.
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “Ўзбекистон
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” асарида шахсий ѐрдамчи
хўжаликларни ер билан таъминлаш натижаларига тўхталиб, жумладан
шундай маълумотларни келтирган эди. “Шахсий томорқа учун берилган
1
Усмонов С.Н, Дадабоев Ю.Т. Фермер ва деҳқон хўжаликлари. Дарслик 2-нашр. –Тошкент; 2002.- Б-10
15
ернинг умумий майдони деярли 700 минг гектарга етди. 9 миллиондан ортиқ
одам ана шу ер ҳосилидан фойдаланмоқда. Томорқа ернинг ўртача хажми 0,2
гектардан ортиқ бўлиб, бу ер ресурслари чекланган бир шароитда жуда катта
бойликдир.
Шахсий хонадонларда жами қорамолларнинг 70 фоизи, қўй ва
эчкиларнинг ярми боқилмоқда. Кейинги уч йил мабайнида бу
хўжаликларнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши умумий хажмидаги
улуши 30 фоиздан 44 фоизга етди. Уларда (1994 йил якунларига кўра) жами
сутнинг 76 фоизи, гўштнинг 70 фоизи, картошканинг 56 фоизи, сабзовотнинг
63 фоизи ва меванинг 60 фози етиштирилмоқда”.
1
1998 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги
тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши билан аҳоли шахсий ѐрдамчи
хўжаликларининг мақомига аниқлик киритилиб, уларнинг фаолият юритиши
такомиллаштирилди:
– биринчидан, аҳолининг шахсий ѐрдамчи хўжаликлари деҳқон
хўжалиги сифатида қайта номланди ва унинг ташкилий, иқтисодий ва
ҳуқуқий асослари мустаҳкамлаб қўйилди;
– иккинчидан, деҳқон хўжалигининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти,
мақоми, ташкилий-иқтисодий асослари ва унинг қишлоқ хўжалиги билан
шуғулланувчи тадбиркор сифатидаги хусусиятлари аниқ белгилаб берилди;
– учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сонли
қарори билан фаолият кўрсатаѐтган шахсий ѐрдамчи хўжаликларни деҳқон
хўжаликларига ўзгартириш тартиби тасдиқланди;
– тўртинчидан, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунда уларни давлат
йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг фаолиятини
тартибга солиш қоидалари белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги
қонунининг 1-моддасида деҳқон хўжалигига қуйидагича таъриф берилган:
“Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила
аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолидириладиган
умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация қилади.
Деҳқон хўжалигида фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради
ҳамда, деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил
этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятида ѐлланма меҳнатдан доимий асосда
фойдаланиши мумкин эмас.”
2
Қишлоқда кичик ва ўрта бизнес, мулкдорлар синфи вакили-деҳқон
хўжаликларини ривожлантириш мамлакат қишлоқ хўжалигида олиб
бораѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг истиқболдаги устувор йўналишларидан
бири ҳисобланади.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. -Тошкент: Ўзбекистон, 1995. –Б.66-67
2
Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
ахборотномаси. –Тошкент; 1998. -№ 5-6. –Б.102-115.
16
Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 1994 йил
18 февралда Республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқида
қишлоқ хўжалиги соҳасида мулкчилик шакллари, жумладан колхоз ва совхоз
фермаларининг мулкчилик шаклларини ўзгартириш ижобий самара
бераѐтганлиги тўғрисида гапириб шундай деган эди: “Асосан охирги икки
йил мобайнида ташкил қилинган 14 мингдан зиѐд фермер хўжалиги
фаолияти, кўпчилик давлат хўжаликларининг, фермаларнинг мулкчилик
шаклини хусусий, ҳиссадорлик, жамоа ва ижара мулки шаклига ўзгартириш
ўз афзаллигини исботлади. Улар бу йўлнинг тўғрилигини унумли меҳнат
натижалари билан оқлаяпти”.
1
1993 йилда мамлакатда мулкни хусусийлаштириш, гўшт, сут
маҳсулотларини етиштириш ҳамда чорва наслчилигини яхшилаш мақсадида
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Республика
чорвачилигида
иқтисодий
ислоҳотларни янада ривожлантириш чора-тадбири тўғрисида”ги қарори
эълон қилинди. Ушбу қарорга асосан 1993-1994 йилларда кам маҳсулот
берадиган ва сигирлар маҳсулдорлиги 2 минг килограммдан паст бўлган 1499
хўжаликдаги қорамолчилик фермалари жамоаларга хусусий мулк қилиб
берилди.
2
Хусусийлаштирилган чорвачилик фермалари, чорвадор фермерларнинг
меҳнати натижалари Президент Ислом Каримовнинг “чорвачилик давлат
қўлидан уни эгасига топширгандан кейингина фойда бериши”ҳақидаги
мулоҳазаси амалий ҳаѐтда тўлиқ ўз ифодасини топди. Бу фермаларда сут ва
гўшт етиштиришни 2-3 баровар ўсганлиги мулк ўз эгасини топганда ишлаб
чиқариш самарадорлиги ошиши, ишда унум, фойда бўлишини яққол далили
ҳисобланади.
1994 йилдан бошлаб боғ ва токзорларни хусусийлаштиришига қатъий
киришилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23
февралдаги “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошишга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида “Боғ ва токзорларнинг
кичик участкаларини асосий фондларни сотиб олиш ҳуқуқи билан хусусий
мулк қилиб бериш тавсия этилсин” деб кўрсатилган эди.
3
Республика қишлоқларида бозор муносабатларини жорий қилишнинг
дастлабки босқичида шахсий ѐрдамчи хўжаликлар томорқаларини
кенгайтиришга, кўшимча ер билан таъминлашга алоҳида эътибор берилди.
Бундан мақсад қишлоқ аҳолисини ер билан таъминлаш ва улар
фаровонлигини ошириш бўлган.
Шахсий хўжаликларга ер берилиши республикада кенг қамровли
ислоҳотлар ўтказилишнинг дастлабки йилларидаги муаммоларни ҳал
қилишда муҳим рол ўйнади. Қишлоқ аҳолиси, айниқса ѐшларни меҳнатга
жалб қилиб, ишсизликни кучайиб бориши хавфини олдини олди.
1
Каримов И.А. Деҳқончилик тараққиѐти-фаровонлик манбаи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган
нутқ. 1994 йил 18 февраль. -Тошкент. Ўзбекистон, 1994 –Б.10.
2
Қишлоқ ҳаѐти, 1996 йил 9 январь
3
Каримов И.А. Деҳқончилик тараққиѐти-фаровонлик манбаи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган
нутқ. 1994 йил 18 февраль -Тошкент: Ўзбекистон. 1994. Б-56.
17
Диссертациянинг иккинчи боби
“Фермер хўжаликларини ташкил
этиш ва ривожлантириш – аграр ислоҳотларнинг устувор йўналиши”
деб номланган. Мазкур бобда фермер хўжаликларининг барпо этилиши,
колхоз ва ширкат хўжаликларининг фермер хўжаликларига айлантирилиши
масалалари баѐн этилган.
Том
маънода
фермерлик
ҳаракати
республикада
фақатгина
мустақилликдан кейин бошланди. Мустақилликнинг дастлабки давридаѐқ
фермерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони эълон қилинди.
Республика Президентининг 1991 йил 29 ноябрда қабул қилган “Деҳқон
(фермер) хўжаликларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш,
республикада ишбилармонлик фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-
қувватлаш тўғрисида”ги фармони барча деҳқонларни дилидаги орзусини
амалга оширадиган тадбир бўлди. Мазкур фармон фермерлар сонининг
жадал ўсишига ижобий замин яратди.
Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам
ўлчами бир шартли бош мол ҳисобига Андижон, Наманган, Фарғона,
Самаркақанд, Тошкент, Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда
камида 0,3 гектар белгиланган. Бу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикаси
суғориладиган ерларида 0,45 ва лалми ерларда 2 гектар бўлган. Деҳқончилик
маҳсулотлари етириштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига
ижрага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва
ғаллачилик учун камида 10 гектар, боғдорчилик, узумчилик, сабзивотчилик
каби зироатчилик маҳсулотлари етиштириш учун камида 1 гектардан
белгиланган.
Қишлоқ хўжалиги тизимида 1994 йил бошида 14825 та деҳқон (фермер)
хўжалиги фаолият кўрсатган.
1
Фермер хўжаликлари икки хил турда бўлган.
Биринчиси, яъни 7538 таси мустақил фермер хўжаликлари бўлиб, улар
“Тадбиркор” банкининг жойлардаги бўлимларида ўз ҳисоб рақамларини
очишган. Улар банкдан имтиѐзли қарз олиб, ўзларининг жамғарилган
пулларини қўшиб, бозордан мол сотиб олганлар. Иккинчи хили, 7287 та яъни
фермер хўжаликлар колхоз ва совхозлар таркибидаги деҳқон (фермер)
хўжаликлар бўлиб, улар шартнома асосида ишлаганлар.
Ҳар иккала хилдаги деҳқон (фермер) хўжаликларига давлат ижарага ер
берган. Президент фармонига асосан деҳқон (фермер) хўжаликларини ер
билан таъминлаш учун 200 минг гектар ер ажратилган.
1998 йилдан бошлаб фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг
иккинчи, асосий босқичи бошланди.
Фермер хўжаликларини ташкил этишнинг биринчи босқичда эса етарли
даражада ҳуқуқий ва меъѐрий ҳужжатлар бўлмаган. Фермер хўжалигининг
умумий йиғилиши (амалда хўжалик раҳбари)нинг ҳоҳиш-иродасига боғлиқ
бўлган субъектив жараѐнга айланиб қолган эди.
1
ЎзР ҚСХВ жорий архиви, коллегия мажлисининг 1994 йилдаги 3-4 баѐнномалари йиғма жилдди, 129-варақ.
18
Фермер
хўжаликлари
ривожланишининг
иккинчи
босқичида
Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ва “Фермер хўжалиги
тўғрисида”ги қонунларининг қабул қилиниши, фермер хўжаликларини
ташкил этиш бўйича бир қанча ҳуқуқий ва меъѐрий ҳужжатларнинг ишлаб
чиқилиши, “Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси” ташкил қилиниши,
уларнинг ҳуқуқлари, манфаатларининг ҳимоя қилиниши натижасида фермер
хўжаликлари ҳақиқий мустақилликка эришди ва ширкат хўжаликларига
қарамликдан озод бўлди.
1
Фермер ва деҳқон хўжаликлари ривожланишининг иккинчи босқичи,
яъни 1998-2004 йилларда, фермер хўжаликларининг сони жадал суръатлар
билан ўсди. Бунинг асосий сабаби фермер хўжаликларини давлат томонидан
қўллаб қувватлаш, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаѐтган ширкат
хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш механизмининг ишлаб
чиқилиши ва унинг амалга оширилиши каби тадбирлар бўлган.
2004 йилда Республикада 103921 та фермер хўжаликлари мавжуд
бўлиб, уларнинг ер майдони 2935,3 минг минг гектарни ташкил этган. Ўртача
бир фермер хўжалигига 28,5 гектардан ер майдони тўғри келган. Фермер
хўжаликларида 765,3 минг киши иш билан банд бўлган.
2004 йилда жами 16369 та фермер хўжаликлари ташкил этилиб, уларга
787,3 минг гектар ер майдони ажратиб берилган.
Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларии ишлаб
чиқаришдаги улуши 20 фоиздан ортиқни ташкил этган. Шунингдек, ишлаб
чиқарилаѐтган ҳамда сотилган пахта ва ғалланинг 50 фоизи улар улушига
тўғри келган. Барча фермер хўжаликларининг 73 фоизи пахта ва ғалла, 12
фоизи боғ ва токзор, 8 фоизи чорвачилик, 6 фоизи полиз ва сабзавот ва 1
фоизи бошқа соҳалар бўйича ихтисослашган эди.
2
2000-2004 йиллар давомида давомида фермер хўжаликларига хизмат
кўрсатувчи 442 та мини банк, 579 та ѐқилғи, 471 та минерал ўғит ва кимѐвий
воситалар сотиш шахобчалари, 579 та муқобил МТПлар, 516 сувдан
фойдаланувчилар уюшмалари, 88 та қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиш,
91 та чорва моллари сотиш ва зооветеринария хизмати кўрсатиш ва 60 та
ахборот таъминоти ва консалтинг хизмати кўрсатиш шахобчалари ташкил
этилган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин фермерлик ҳаракатида
янги давр бошланди. Фермер хўжалиги ташкил қилишга деҳқонларга ҳуқуқ
ва эркинлик берилди. Бироқ, фермерлик ҳаракатининг биринчи босқичида
(1991-1997 йиллар) маълум қийинчиликлар бўлиб, норматив ҳужжатлар,
жумладан фермер хўжалиги тўғрисида қонун қабул қилинмаган эди. Фермер
хўжаликлари
фаолиятига
колхоз,
ширкат
хўжаликлари,
давлат
ташкилотларининг ноқонуний аралашуви кўп бўлган. Фермер хўжаликлари
билан хизмат кўрсатувчи ва маҳсулот қабул қилувчи ташкилотлар ўртасида
тузилган шартнома шартларининг мазкур ташкилотлар томонидан
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. 1998, № 5-6.-Б.87-101.
2
ЎзР ФХУ жорий архиви, 2004 йил ҳужжатлари йиғма жилди.
19
бажарилмаслиги ва уларга нисбатан ташкилотлар томонидан бажарилмагани
ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмаганлиги кузатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22
апрелда “Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелда
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунини қабул қилиниши туфайли фермер
хўжаликларининг ривожланишида янги давр, иккинчи босқич (1998-2004
йиллар) бошланди. Уларнинг сони, ҳамда ажратилган ер майдонлари ва
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши жадал суръатлар
билан ўсди. Бу хўжаликлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
қабул қилинди. Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолияти
бошланди ва фермер хўжаликлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя
қилинди, уларга бу ҳол хўжалик маҳсулотларини етиштиришда, шартнома
асосида хизмат кўрсатилишига кўмаклашди. 1999 йилдан бошлаб паст
рентабелли ва зарар кўриб ишлаѐтган ширкат хўжаликларини фермер
хўжаликларига айлантириш жараѐни бошланди. Фермер хўжаликлари
колхоз, ширкат хўжаликларга қарамликдан озод бўлиб, мустақил хўжаликка
айланди, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришдаги
роли ортди.
Дастлабки ташкил қилинган фермер хўжаликларининг тажрибаси шуни
кўрсатадики, кўпчилик фермер хўжаликлари аъзоларида мулк, ер,
етиштирилган маҳсулотга ва уни сотишдан келадиган даромадга тўлиқ
эгалик ҳисси бошқа хўжаликлар аъзоларига нисбатан юқори бўлган. Амалий
ҳаѐт фермерлик-хўжалик юритишнинг энг истиқболли ва самарали шакли
эканини исботлади. Шундан келиб чиқиб, республика ҳукумати қишлоқда
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналиши сифатида
ҳозирги кунга қадар фермер хўжаликларини ривожлантиришга алоҳида
эътибор бериб келмоқда.
Фермер хўжаликлари энг аввало ерга, мулкка, етиштирилган
маҳсулотга мустақил меҳнат қилишга иштиѐқининг юқорилиги натижасида
ердан самарали фойдаланиб, ҳамда унинг ҳосилдорлигини ошириб. яхши
даромад олмоқда.
Фермер хўжаликларининг бошқа хўжаликлардан афзаллиги зарар
кўриб ишлаѐтган, истиқболсиз хўжаликлар ўрнида фермер хўжаликларни
ташкил этишни ҳаѐтий зарур қилиб қўйди.
Республика ҳукумати 1999 йилдан бошлаб доимий равишда сурункали
зарар кўриб ишлайдиган ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига
айлантиш жараѐнини бошлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 майдаги қарорига мувофиқ
Хоразм вилоятида, 1999 йил декабрдаги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон
Республикаси ва Сирдарѐ вилоятида зарар кўриб ишлаѐтган жамоа
хўжаликлари ўрнида фермер хўжаликлари ташкил этиш борасида бир қатор
ишлар амалга оширилди. Жумладан, Хоразм вилоятида 9 та,
20
Қорақалпоғистон Республикасида 5 та ва Сирдарѐ вилоятида 3 та жамоа
хўжалиги ўрнида 476 та фермер хўжалиги ташкил этилди.
Истиқболсиз фаолият қўрсатаѐтган хўжаликлар асосида ташкил
этилган фермер хўжаликларнинг меҳнатини ижобий натижаларини ҳисобга
олиб Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 516-сонли қарорига
мувофиқ, 52 та сурункали зарар кўриб ишлаѐтган қишлоқ хўжалиги
қорхоналари негизида фермер хўжаликлари ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5
январдаги 8-сонли қарорига мувофиқ 83 та зарар кўриб ишлаѐтган ва паст
рентабеллик хўжаликлар негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш
кўзда тутилган эди. Мазкур қарорга асосан Сирдарѐ вилоятининг
Меҳнатобод, Мирзаобод ҳамда Фарғона вилоятининг Ёзѐвон туманларидаги
қишлоқ хўжалик корхоналарини тўлалигича фермер хўжаликларига
айлантириш режалаштирилган эди.
1
Вазирлар Маҳкамасининг қарорини бажара бориб 83 та колхоз ва
ширкат хўжаликлари негизида 3455 та фермер хўжаликлари ташкил этилиб,
уларга 135300 гектар ер майдонлари ажратилди. Фермер хўжаликлари 2002
йилнинг 9 ойи якунига кўра 72670 тонна ѐки колхоз ва ширкат хўжаликлари
даврига нисбатан 57 тонна кўп ғалла давлатга топширган. Ташкил этилган
фермер хўжаликларига собиқ хўжаликларининг 10,3 млрд. сўмлик мол
мулклари,
9,1
млрд.
сўмлик
мажбуриятлари-қарзлари
қайта
расмийлаштирилган.
2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22
январдаги 38-6 - сонли қарори билан 2003 йилда 177 та қишлоқ хўжалиги
корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича бир қатор ишлар
амалга оширилган.
2003 йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра 17113 та талабгор фермер
хўжалиги ташкил этиш учун танловда қатнашган бўлиб, уларнинг 10886 таси
ўтказилган танловда ғолиб топилган. Ташкил этилган 10886 та
фермерларнинг 9778 таси пахта ва ғаллачиликка, 141 таси сабзовот ва
полизчиликка, 869 таси боғдорчиликка ва узумчиликка ихтисослашган.
Республика ҳукумати фермер хўжаликлари меҳнат фаолиятининг
ширкат хўжаликларига нисбатан юқори қўрсаткичларига асосланиб, зарар
кўриб ишлаѐтган қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига
айлатиришга алоҳида эътибор берган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 436-сонли қарори билан зарар кўриб
ишлаѐтган ва истиқболсиз 326 та ширкат хўжаликлари негизида фермер
хўжаликлари ташкил этиш белгиланган эди. Хўжаликларни қайта ташкил
этиш билан боғлиқ барча тадбирлар тўлиқ амалга оширилди. Вазирлар
Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги қарори 2004 йилда муваффақиятли
тарзда якунланди.
Диссертациянинг
“Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалигини
барқарор ўсиши ва ривожланишида тутган ўрни ва роли”
деб номланган
1
Фармонов Т.Х. Фермер хужаликларини ривожлантииш истиқболлари. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2004.-Б.86.
2
ЎзР ҚСХВ идарвий архиви, ЎЗР ҚСХВ коллегиясининг 2002 йилдаги 9/2 баѐнномаси, 30-варақ.
21
учинчи бобида Ўзбекистонда фермер хўжаликларининг пахта, ғалла
етиштиришга қўшган ҳиссаси моддий ресурслардан тежамкорлик билан
фойдаланганлиги, тадбиркорлик билан ишни ташкил қилиш туфайли пахта
ва
ғалла
ҳосилдорлигининг
ошганлиги,
мамлакатни
чорвачилик
маҳсулотлари билан таъминлашда, жумладан гўшт, сут, тухум, жун
етиштириб беришда ҳиссаси катта бўлганлиги архив манбалари асосида
ѐритиб берилган.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида кенг миқѐсда ислоҳотлар амалга
оширилмоқда ва бозор муносабатлари жорий этилмоқда. Фермер
хўжаликларини ривожлантириш аграр ислоҳотларнинг бош йўналиши
ҳисобланади. Мустақиллик йилларида фермер хўжаликларини қўллаб-
қувватлашга қаратилган бир қатор Президент фармонлари қабул қилинди.
Республика ҳукумати томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар
натижасида фермер хўжаликлари сони, уларнинг ер майдони, пахта ва ғалла
етиштиришдаги салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Шуни таъкидлаш жоиз-ки, фермерлик ҳаракатининг дастлабки
йилларида асосан чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари вужудга
келган. Деҳқончилик йўналишидаги фермер хўжаликлари нисбатан кам
бўлган, улар ҳам асосан дончилик, сабзавотчилик, полизчилик билан
шуғулланган. Пахтачилик йўналишидаги фермерлар миқдори анча кам
бўлган.
1994 йил 1 январдаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик вазирлигининг
маълумотига кўра, республикада 14825 та деҳқон (фермер) хўжалиги фаолият
кўрсатган. Фермер хўжаликларининг умумий сонидан 10998 таси чорвачилик
йўналиши бўйича, фақат 3827 таси дехқончилик, боғдорчилик йўналишлари
бўйича ташкил этилган.
1
Фермер хўжаликларида пахта ва ғалла етиштиришнинг жадал
суръатларда ўсиши 1999 йилдан бошлаб доимий равишда, йилдан-йилга
катта миқдорда колхоз ва ширкат хўжаликлари негизида фермер
хўжаликлари ташкил қилиниши натижасида содир бўлди. Колхоз ва ширкат
хўжаликлари асосан пахта ва ғалла етиштириш билан банд эди. Уларнинг
тугатилиши билан пахта ва ғалла топшириш вазифаси бу хўжаликлар
негизида ташкил этилган фермер хўжаликларига юклатилди.
1991-1998 йилларда, яъни мустақилликнинг дастлабки саккиз йилида
23048 та фермер хўжалиги ташкил этилган бўлса, колхоз ва ширкат
хўжаликларинг фермер хўжаликларига айлантириш бошланган 1999-2004
йилларда, яъни олти йилда 80873 та фермер хўжалиги вужудга келган.
Биринчи босқичдагига нисбатан иккинчи босқичда 3,5 баробардан кўп
фермер хўжаликлари пайдо бўлган.
Колхоз ва ширкат хўжаликларининг тугатилиши арафасида, яъни 1997
йилдан Республика бўйича фермер хўжаликларининг пахта экин майдонлари
60,8 минг гектарни, 1998 йилда 73 минг гектарни ташкил қилган эди.
Коллектив хўжаликларнинг тугатилиши бошланган 1999 йилда Республика
1
ЎзР ҚСХВ жорий архиви, ЎзР ҚХВ коллегиясининг 1994 йилдаги 1-15 ракамли қарорлари йиғма жилди, 232-233-варақлар.
22
фермер хўжаликларининг пахта экин майдонлари 185,3 минг гектарни
ташкил қилган бўлса, 2004 йилда 881,2 минг гектарни ташкил этган.
Республика фермер хўжаликларининг пахта экин майдонлари 2004 йилда
1998 йилга нисбатан 12 маротаба ортиқ бўлган. Фермер хўжаликлари пахта
экин майдонларининг бундай тез ўсишининг асосий сабаби. колхоз ва
ширкат хўжаликлари асосида фермер хўжаликларининг ташкил этилиши
бўлган.
Колхоз ва ширкат хўжаликлари фермер хўжаликларига айлантирилиши
натижасида 1999 йилдан бошлаб республика фермер хўжаликларида
пахтанинг ялпи ҳосили жадал суръатлар билан ўсди. Ўзбекистон
мустақилликка эришган 1991 йилдан 1997 йилгача республика фермер
хўжаликларида пахтанинг ялпи ҳосили 128,9 минг тоннани ташкил этган
бўлса, ширкат хўжаликларини тугатилиши бошланган 1999 йилдан 2004
йилгача пахтанинг ялпи ҳосили 1828,4 минг тоннага етган. Демак, 2004 йилга
келиб бу кўрсаткич 14 мартадан ортиқ, 1998 йилга нисбатан эса 10 мартадан
ортиқ бўлган.
2000-2004 йиллар давомида республиканинг фермер хўжаликларида
дон етиштириш 589 минг тоннадан 2782 минг тоннага ортган, яъни деярли 5
баробар ўсган. Колхоз ва ширкат хўжаликлари тугатилиб, уларнинг ерлари
асосида ташкил бўлган фермер хўжаликлари пахтачилик ва ғаллачилик
бўйича ихтисослаштирилган. Бундай хўжаликларнинг ерлари, асосан, пахта
ва дон экинларига ажратилган. Натижада, йилдан-йилга дон экин
майдонлари жадал суръатлар билан ортиб борган. Республика фермер
хўжаликларининг бошоқли дон экин майдонлари 2002 йилда 385 минг гектар
бўлган бўлса, 2003 йилда бу кўрсаткич 616 минг гектарни ташкил қилган.
1
Ғаллачилик экин майдонларининг ўсиши ғалла ялпи ҳосилини янада ортишга
сабаб бўлган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли қарори билан
83 та қишлоқ ҳўжалиги корхоналари негизида 3455 та фермер хўжаликлари
ташкил этилган ва уларга 135,2 минг гектар ер майдонлари ажратилган.
Фермер хўжаликларига ажратилган экин майдонларининг 46583 гектарини
пахта ва 39417 гектарини дон экинлари ташкил қилган.
2
Фермерларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришдаги
улуши 2001-2002 йилларда 6,9 % дан, 9,9 % га ўсди. Шу даврда пахта ишлаб
чиқаришда фермер хўжаликларининг салмоғи 21,7 % дан – 29,2 % га, ғалла
ишлаб чиқаришда 19,4 % дан – 28,8 % га ортган. Фермер хўжаликларида
ишловчилар сони шу даврда 386,3 мингдан, 488 минг кишига кўпайган.
3
2004 йил республикадаги 99647 фермер хўжаликларидаги 32251
фермерда 3 тагача, 9039 тасида 4-5 та, 1129 тасида 6-10 та қишлоқ хўжалик
техникаси бўлган. Шу билан бирга кўпчилик фермер хўжаликларида қишлоқ
хўжалик техникалари йўқ эди. Муқобил машина трактор парклари таркибида
1811 дона ҳайдов, 8198 дона чопиқ ва 7035 дона транспорт тракторлари, 493
1
ЎзР ФХУ жорий архиви, 2005 йил ҳужжатлари йиғма жилди.
2
ЎзР ФХУ жорий архиви, 2005 йил ҳужжатлари йиғма жилди.
3
ЎзР ФХУ жорий архиви, 2002 йил материаллари йиғма жилди.
23
дона дон ва 80 дона ем-ҳашак комбайнлари, 1745 дона омочлар, 4024 дона
чигит экиш сеялкалари, 6698 дона культиваторлар, 8936 дона трактор
тиркамалари ва 11300 донадан ортиқ бошқа қишлоқ хўжалик машина ва
механизмлари мавжуд эди.
1
Қишлоқ хўжалик техникаси йўқ фермер
хўжаликлари МТП техникаларидан шартнома асосида фойдаланар эди.
Республика бўйича 2005 йилга келиб, фермер хўжаликлари томонидан
етиштирилган пахта хомашѐси 1997 йилга нисбатан 20 баробарга, бу
кўрсаткич 2000 йилга нисбатан 5 баробарга ошди. Бу ютуқларга эришишнинг
бош омили сифатида фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи
инфратузилмаларнинг давлат дастури асосида ривожланиши ҳисобланади.
2004-2005
йилларда молия ва таъминот соҳаларини ҳамда
инфратузилма объектлари фаолиятининг аввалги йилларга нисбатан
самарали ташкил этилиши туфайли ғалла ва пахтадан сезиларли даражада
юқори ҳосил олинди. 2002 йилда жами етиштирилган пахта хомашѐсининг 29
фоизи, ғалланинг 27 фоизи фермер хўжаликлари улушига тўғри келган бўлса,
2006 йилга келиб пахта хомашѐсининг 85 % идан ортиғи ҳамда ғалланинг
81% га яқини фермер хўжаликлари томонидан етиштириб берилди.
2
Давлат томонидан дехқон (фермер) хўжаликларини қўллаб-қувватлаш
натижасида уларнинг сони йилдан-йилга ортиб борди. Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлигининг маълумотига кўра
1992-1993 йилларда деҳқон (фермер) хўжаликлар сони 12456 нафардан 14825
нафарга ортган, яъни 2369 нафарга кўпайган. Мустақилликнинг дастлабки
йилларида деҳқон (фермер) хўжаликларининг асосий қисми чорвачилик
соҳасида ташкил қилинган. Республиканинг барча фермер хўжаликлари 1993
йилда 6,9 минг тонна гўшт ишлаб чиқариб, 6,1 минг тоннасини, 42 минг
тонна сутдан 38,4 тоннасини, 2889 минг дона тухумдан 2452 минг донасини,
1,2 минг тонна жун, 3,7 минг дона қоракўл тери ва 114,5 тонна асални
давлатга сотган.
3
Чорвачиликдаги иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ушбу
ишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда хусусийлаштирилган
ферма ва деҳқон (фермер) хўжаликларида чорвачилик маҳсулотлари
ҳажмларини кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 23 февралда
“Чорвачиликда ислоҳотларни такомиллаштириш ҳамда деҳқон (фермер)
хўжаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар манфаатларини ҳимоя қилиш
тўғрисида” қарор қабул қилди.
4
1994 йил биринчи чорагида республикада 14825 та деҳқон (фермер),
шу жумладан, 7538 таси мустақил, жамоа ва давлат хўжаликлари билан
шартнома асосида 7287 таси фаолият кўрсатган. Шулардан 30 ва ундан ортиқ
1
ЎзР ҚХВ жорий архиви, ЎЗР ҚСХВ коллегиясининг 2004 йилдаги қарорлари йиғма жилди.
2
Ўзбекистонда фермер хўжаликларини юритиш асослари. – Тошкент; 2007, Б-10.
3
ЎзР ҚСХВ жорий архиви, ЎзР ҚХВ коллегия мажлисининг 1994 йилдаги 3-4-рақамли баѐнномалари йиғма жилди, 233 варақ.
4
И.Каримов. Деҳқончилик тараққиѐти-фаровонлик манбаи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқ.
1994 йил 18 феврал. -Тошкент: Ўзбекистон, 1994. -Б.63-67.
24
шартли бош чорва моллари бор деҳқон (фермер) хўжаликлари сони – 975 та,
уларда 38577 та шартли бош чорва моллари мавжуд бўлган.
1
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23
февралдаги “Чорвачиликда ислоҳотларни такомиллаштириш ҳамда деҳқон
(фермер) хўжаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар манфаатини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан 30 та йирик қорамоли бўлган
чорвадорларгина фермер деб ҳисобланган. Унгача 5 та қорамоли бор
чорвадор ҳам фермер деб ҳисобланган эди. 30 та қорамоли бор хўжаликлар
фермер хўжалиги ҳисоблашга ўтилгандан кейин илгари 5 та ва ундан ортиқ,
лекин 30 тадан кам қорамоли бор хўжаликлар деҳқон хўжалиги таркибига
ўтди. Шу туфайли чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлар
сони камайиб кетди. Лекин, кейинги йилларда аста-секин чорвачиликка
ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари сони орта борди. 2002 йилда 6150
та чорвачилик соҳасидаги фермерлар бўлган бўлса, 2003 йилда улар сони
7313 тага етди.
2
Юқорида келтирилган маълумотлар таҳлили шундан далолат берадики,
2003-2004 йилларда республикада чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш,
жумладан, гўшт, сут, тухум, жун етиштириш барча тоифадаги хўжаликларда
нисбатан ўсган. Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда деҳқон ва фермер
хўжаликларининг ҳиссаси катта бўлган.
Чорвачиликка ихтисослашган деҳқон ва фермер хўжаликларига техник
ҳамда зооветеринария хизмати кўрсатишни яхшилашга республика ҳукумати
катта эътибор берган. Кўпгина туманларда техник хизмат кўрсатиш
марказлари, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланган, техникани
ижарага
олиб
фойдаланиш
нархлари
арзонлаштирилган.
Фермер
хўжаликларига наслли чорва моллар сотиш ва зооветеринария пунктлар
очилиб, уларга пулли хизмат кўрсатиш ташкил қилинган. Давлат томонидан
чорвадор деҳқон ва фермер ҳўжаликлари кўрсатилган катта ѐрдам туфайли
уларнинг халққа, давлатга чорвачилик маҳсулотлари етиштириб бериши тез
сутъатлар билан ўсди.
III. ХУЛОСА
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида аграр ислоҳотларни амалга
оширилиши ҳамда бу соҳада фермер хўжаликларининг тутган ўрни
масаласини ўрганиш, таҳлил этиш, ҳамда воқеаликни комплекс тарзда
тадқиқ этиш натижасида қуйидаги
хулосалар
юзага келди:
- Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин фермер хўжаликлари
фаолиятида янги давр бошланди. 1991 йил 29 ноябрда Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Республика деҳқон (фермер)
хўжаликларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда давлат йўли
билан ишбилармонлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳақида”ги фармони
фермер хўжаликларини ташкил қилишга кенг йўл очиб берди;
1
ЎзР ҚСХВ жорий архиви, ЎзР ҚХВ коллегияси мажлисининг 1994 йилдаги 3-4 сонли баѐнномалари йиғма жилди.
2
ЎзР ФХУ жорий архиви, ЎзР ФХУ нинг 2004 йилдаги ҳужжатлари йиғма жилди.
25
- мустақиллик туфайли Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида кенг миқѐсдаги
ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳукумат томонидан бу соҳадаги ислоҳотларга
устувор йўналиш сифатида қаралди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида
қишлоқ
хўжалигида
мулкни
давлат
тасарруфидан
чиқариш
ва
хусусийлаштиришга муҳим аҳамият берилди. Бирламчи эътибор ўзбек
халқининг асосий бойлиги бўлмиш ерга муносабатни ўзгартиришга
қаратилди. Республика шароитидан келиб чиқиб, ерни умумхалқ мулки
қилиб сақлаб қолган ҳолда узоқ муддатли ижарага бериш йўли билан
шаклларини ўзгартириш аграр сиѐсатнинг негизи деб қаралди;
–тадқиқ қилинаѐтган даврда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини
ташкил этишнинг халқаро андозалар ва халқ менталитетига мос келадиган
фермер, деҳқон ва ширкат хўжаликлари танланди. Бу хўжаликлар асосида
қишлоқда фермер, деҳқон ва пудратчи каби мулкдорлар синфи шакллана
бошлади. Қишлоқда мулкчиликнинг хилма-хил шакллари ичида фермер
хўжаликлари ўзининг афзаллик даражаси, энг истиқболли ва самарали тури
эканлигини кўрсатди;
– қишлоқ хўжалик корхоналарини-колхоз, ширкат хўжаликларини
фермер хўжаликларига айлантириш зарар кўриб фаолият юритаѐтган,
истиқболсиз хўжаликлар асосида амалга оширилган. Бу жараѐн тугатилган
хўжалик аъзоларининг умумий йиғилиш қарори ва уни ҳисобга олган ҳолда
туман ҳокимининг қарори билан амалга оширилган;
– фермер хўжаликларини ташкил қилишда танловни тўғри ташкил
этишга, унинг ошкоралигини ҳар томонлама таъминлашга алоҳида эътибор
берилган. Танлов ўтказиш йўли билан фермер бўлиш ҳуқуқи қобилиятли,
тегишли билим ва кўникмага эга бўлган меҳнатсевар ва тадбиркор фуқарога
берилган;
– пахта етиштиришга ихтисослаштирилган колхозлар, ширкат
хўжаликларини тарқатиб, ўрнига фермер хўжаликлари ташкил қилишга,
пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларини
шакллантиришга катта эътибор берилди. Фермер хўжаликларида пахта ва
ғалла етиштириш давлат томонидан қўллаб-қувватланди ва уларга ҳар
томонлама ѐрдам берилди;
- мустақиллик йиллари қишлоқда амалга оширилган аграр ислоҳотлар
асосан
республика
озиқ-овқат
мустақиллиги,
жумладан,
ғалла
мустақиллигини таъминлашга қаратилган эди. Шу мақсадда пахта экинлари
майдонлари қисқартирилди, дон экинлари майдони кенгайтирилди. Ғалла
мустақиллигига эришишга фермер хўжаликлари катта ҳисса қўшди;
– сурункали зарар кўриб ишлаѐтган колхоз ва ширкат хўжаликлари
тугатилиб, уларнинг ерлари асосида ташкил бўлган фермер хўжаликлари
асосан пахта ва ғаллачилик бўйича ихтисослаштирилган. Бундай хўжаликлар
ерлари асосан пахта ва дон экинларига ажратилган. Натижада дон экин
майдонлари жадал ривожланган. Ғаллачилик экин майдонларининг ўсиши
ғалла ялпи ҳосилини орттирган. Колхоз ва ширкат хўжаликлари негизида
ташкил қилинган фермер хўжаликларига давлат эҳтиѐжлари учун харид
қилинадиган ғалла буюртмаси жорий этилган. Давлат эҳтиѐжлари учун харид
26
қилинадиган ғалла ва пахта етиштириш ҳаражатлари учун давлат томонидан
имтиѐзли кредит бериш жорий қилинган;
- республикада ўз ишининг ҳақиқий билимдони бўлган тажрибали,
тадбиркор кишилар раҳбарлик қилувчи кўплаб илғор ғалла етиштирувчи
фермер хўжаликлари шаклланди. Бу илғор фермерларнинг ерга
муносабатининг ўзгариши, ер, сув, моддий ва молиявий ресурслардан
оқилона фойдаланганликлари туфайли ғаллачиликда юқори натижаларга
эришилди. Ғаллакор фермер хўжаликлари ишлаб чиқаришга янги
технологияларни олиб кирган, янги ишчи ўринлари яратган, ўз
маҳсулотларини хорижга экспорт қилишга эришган, ишчилар даромадини
кўпайтирган. Фермер хўжаликлари ғаллачилик соҳасида ҳам ўз
афзалликларини кўрсатди;
- мустақил Ўзбекистонда давлат фермер хўжаликларни қўллаб
қувватлаши натижасида уларнинг сони йил сайин ортиб борди. Фермерлик
ҳаракатининг дастлабки йилларида фермен хўжаликларнинг асосий қисми
чорвачилик соҳасида ташкил қилинган эди. Республика ҳукумати чорвадор
фермер хўжаликларига доимо ѐрдам бериб борди, техник ҳамда
зооветеринария хизмати кўрсатиш яхшиланди. Натижада фермер
хўжаликларида гўшт, сут, тухум етиштириш кўпайди;
- фермер хўжаликлари мустақиллик йиллари ривожланиш жараѐнида
икки босқични босиб ўтди. Биринчи босқич 1991-1998 йилларни, иккинчи
босқич 1998-2004 йилларни ўз ичига олади. Биринчи босқичда фермер
хўжаликларини ташкил этиш бўйича етарли даражада ҳуқуқий ва меъѐрий
ҳужжатлар мавжуд бўлмаган. 1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг
“Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган. Фермер
хўжаликларини ташкил этишда маълум хато ва камчиликларга йўл қўйилган.
Фермер хўжалиги деҳқон (фермер) хўжалиги деб номланган, фермер
хўжалиги деҳқон хўжалигидан ажратилмаган. Фермер хўжалигини ташкил
қилиш маълум қийинчиликларга дуч келинган. Фермер хўжаликларини
ташкил қилиш қолхоз, ширкат хўжаликлари аъзоларининг умумий йиғилиши
(амалда хўжалик раҳбари)нинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлган субъектив
жараѐнга айланган эди. Фермер хўжаликларининг ўтиш давридаги
қийинчиликларини ҳисобга олиб, давлат бу хўжаликларни қўллаб-қувватлаб
турди. Натижада мустақил фермер хўжаликлари сони ортиб, уларнинг
фаолияти такомиллашиб борди;
– фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг иккинчи босқичида
уларни ташкил этиш бўйича бир қанча ҳуқуқий ва меъѐрий ҳужжатлар ишлаб
чиқилди. 1998 йили Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ва “Фермер
хўжалиги тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Зарар кўриб ишлаѐтган
ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш механизми
жорий қилинди ва амалиѐтда қўлланила бошланди. Фермер хўжаликларини
ривожлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир
қатор фармонлари қабул қилинди ва уларнинг равнақи учун етарли ҳуқуқий
база яратилди. Ўзбекистон Республикаси Фермер хўжаликлари уюшмаси
ташкил қилинди ва фермерлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш
27
кучайтирилди. Фермер хўжаликларини янада ривожлантириш мақсадида
уларга хизмат кўрсатувчи замонавий инфратузилма тизими ташкил қилинди.
Диссертациянинг таҳлил ва хулосаларига таяниб қуйидаги
таклиф
ва
тавсиялар
берилди:
- Европа давлатларининг фермерлик ҳаракати соҳасидаги илғор
тажрибасини ўрганиб, умумлаштириб республиканинг кенг фермерлар
жамоатчилигини таништириб бориш ва тарғиб этишга қаратилган чора-
тадбирларни кучайтириш, кенгайтириш лозим;
- Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик соҳаси ўқув юртлари
талабалари
учун
“Ўзбекистонда
мустақиллик
йиллари
фермер
хўжаликларининг ривожланиши” мавзусида ўқув қўлланма эълон қилиш;
- республика давлат ва идоравий архивларида ва матбуотида кўп
сонли, ҳужжатлар ва материаллар мавжуд бўлиб, уларни жамлаган ҳолда
“Ўзбекистонда фермерлик тарихи” мавзусида ҳужжатлар тўплами тайѐрлаб
чоп этиш;
- мустақиллик йилларида фермерлик тарихига бағишланган архив
ҳужжатлари асосида илмий монографиялар чоп этиш.
IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Мамажонов С.Ҳ. Андижон вилоятида фермерлик ҳаракатининг
дастлабки қадамлари.// Аграр ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фермер
хўжаликларини ривожлантиришнинг устивор йўналишлари. Республика
илмий-амалий анжуман материаллари. – Андижон, 2007. – Б.530–534.
2. Мамажонов С.Ҳ. Қишлоқ хўжалигида янги ишчи ўринларни
яратишда фермер хўжаликларининг ўрни.// ФДУ илмий хабарлари.
–Фарғона, 2008. – №1. –Б.43–44.
3 Мамажонов С.Ҳ. Фермер хўжаликларининг дастлабки қадамлари.//
Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2008. – №3. –Б.110–111.
4. Мамажонов С.Ҳ. Аграр соҳада ўтказилаѐтган ислоҳотларда фермер
хўжаликларини ўрни. // ЎзМУ хабарлари. – Тошкент, 2008. – №2. –Б.138–
139.
5. Мамажонов С.Ҳ. Ўзбекистон фермер хўжаликларининг пахта
етиштиришга қўшган ҳиссаси. // АДУ Илмий хабарномаси. –Андижон, 2010.
– №4. – Б.71–73.
6. Мамажонов С.Ҳ. Ўзбекистонда аграр ислоҳотлар тарихига доир
мулоҳазалар.// АДУ Илмий хабарномаси. –Андижон, 2011. – №1. –Б.50–52.
28
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Мамажонов
Санжарбек
Ҳамрожоновичнинг
07.00.01
-“Ўзбекистон
тарихи”
ихтисослиги бўйича “Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга
оширишда фермер хўжаликларининг ўрни (1991-2004 йиллар)”
мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
аграр ислоҳотлар, мулкдор, деҳқон
(фермер) хўжаликлар, фермер хўжаликлар, ширкат хўжаликлар, пудратчи,
шахсий ѐрдамчи хўжаликлар, деҳқон хўжалиги, пахта, ғалла, ферма,
чорвачилик.
Тадқиқот объекти:
1991-2004 йилларда Ўзбекистонда аграр
ислоҳотларни амалга оширишда фермер хўжаликларнинг ўрнини архив
ҳужжатлари ва бошқа илмий далиллар асосида тадқиқ қилиш.
Ишнинг мақсади:
мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аграр
ислоҳотларни амалга оширишда фермер хўжаликларнинг ўрнини,
ривожланиш босқичлари, фермерларни мамлакатни қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари билан таъминлашдаги аҳамиятини тадқиқ қилиш.
Тадқиқот усуллари:
масалага миллий истиқлол мафкураси,
умуминсоний, миллий қадриятлар талаблари асосида ѐндашиб, илмийлик,
тарихийлик, холислик мезонларига амал қилган ҳолда манбаларга қиѐсий
ҳамда танқидий таҳлил бериш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
диссертацияда 1991-
2004 йилларда Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга оширишда фермер
хўжаликларининг
ўрни
муаммоси
ўрганилган
бўлиб,
фермерлик
ҳаракатининг тарихий тараққиѐт босқичлари белгиланди, дастлаб фермер
хўжаликларининг асосий қисми колхоз, ширкат хўжаликларига қарам
бўлганлиги, иккинчи босқичда улар мустақил бўлганлиги аниқланди.
Амалий аҳамияти:
диссертациянинг асосий хулоса ва тавсиялари
Ўзбекистон Республикаси Фермер хўжаликлари уюшмаси ва унинг
вилоятлардаги
ташкилотлари
фаолиятини
такомиллаштиришда,
муаммоларини ҳал қилишда тарихий тажрибаси фойда бериши мумкин.
Тадқиқот натижалари фермер хўжаликлари тарихини ўрганувчи ѐш
тадқиқотчилар учун назарий қўланма ва ахборот манбаи бўлиб хизмат
қилади. Тадқиқот натижаларидан олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртлари
тизимида тарих фани бўйича дарслик, ўқув қўлланмалар тайѐрлашда
фойдаланиш мумкин.
Татбиқ
этиш
даражаси
ва
иқтисодий
самарадорлиги:
диссератциянинг асосий мазмуни эълон қилинган 5 та илмий мақола ва 1 та
тезисда ўз ифодасини топган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
диссертация материаллари асосида
Ўзбекистон тарихига оид дарслик, ўқув қўлланмалар ва илмий мақола,
рисолалар ѐзишда фойдаланиш мумкин.
29
Р Е З Ю М Е
диссертации Мамажанова Санжарбека Хамражановича на тему:
«Место фермерских хозяйств в осуществлении аграрных реформ
Узбекистана (1991-2004 гг.)». представленной на соискание ученой
степени кандидата исторических наук по специальности 07.00.01-
История Узбекистана
Ключевые слова:
аграрные реформы, собственник, крестьянские
(фермерские) хозяйства, фермерские хозяйства, ширкатные хозяйства,
частные, собственные вспомогательные хозяйства, крестьянское хозяйство,
хлопок, зерно, ферма, скотоводство.
Объект исследования:
объектом исследования является определение
места фермерских хозяйств в осуществлении аграрных реформ Узбекистана в
1991-2004 годах на основе архивных документов и научно доказанных
материалов.
Цель работы:
научное исследование и анализ места фермерских
хозяйств в обеспечении страны сельско-хозяйственными продуктами, стадии
развития и место фермерских хозяйств в осуществлении аграрных реформ в
Узбекистане в годы независимости.
Методы
исследования:
при
осуществлении
исследования
применялись методы историзма, научности, систематизации собранных
материалов, и их анализ, комплексное обобщение, сравнительно-
исторической подход, периодическая последовательность.
Полученные результаты
и их новизна
: в диссертации была
комплексно изучена проблема места фермерских хозяйств в осуществлении
аграрных реформ в Узбекистане в 1991-2004 годах, определены исторические
этапы развития фермерского движения, была выявлена что на первом этапе
основная часть фермерских хозяйств находилась в составе колхозов и
ширкатных хозяйств, на втором этапе развития они стали независимыми
юридическими субъектами.
Практическая
значимость
:
результаты
исследования
могут
послужить молодым исследователям, изучающих историю фермерских
хозяйств в качестве теоретической методички и информационного
источника. Результаты исследования могут быть использованы системой
образования, в процессе занятий, при создании спецкурсов, а также
материалами работы могут воспользоваться при написании соответствующих
разделов истории Узбекистана.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
Основные
положения и выводы исследования апробированы диссертантом в пяти
научных статьях и в одном тезисе.
Область применения:
Результаты исследования можно использовать в
процессе обучения студентов–историков, при написании научных статей и
учебно-методических пособий, а также при составлении спецкурсов и
проведении спецсеминаров.
30
R E S U M E
Thesis of Mamajonov Sanjarbek Xamrojonovich on the scientific degree
competiton of the doctor of philosophy in history on speciality 07.00.01 -
History of Uzbekistan on the subject: “Place of farms in realization of
agrarian reforms of Uzbekistan (1991 - 2004 years)”
Key words:
agrarian reforms, the proprietor, country (farmer) economy,
farms, collective economy, private, own auxiliary economy, a country economy,
cotton, grain (wheat), farm, cattle breeding.
Subject of research:
object of research is definition roles (place) of farms in
realization of agrarian reforms of Uzbekistan in 1991- 2004 years on the basis of
archival documents and scientifically proved materials.
Purpose of work:
scientific research and analysis of role of farms in country
maintenance with agricultural products, stages of development and a place of
farms in realization of agrarian reforms in Uzbekistan in days of independence.
Methods of research:
at research realization methods of a historicism,
scientific character, ordering of the collected materials, and their analysis, complex
generalization, rather - historical approach, periodic sequence were applied.
The results achieved and their novelty:
in the dissertation the problem
roles (place) of farms in realization in agrarian reforms of Uzbekistan in 1991-
2004 years has been in a complex investigated, historical stages of development of
farmer movement are defined, has been revealed, that at the first stage the basic
part of farms was in structure of farms and collective farms, at the second stage of
development they became independent legal subjects.
Practical value:
results of research can be used in education system, in the
course of occupation, at creation of special courses, and also of work materials can
take advantage at a writing of corresponding sections of history of Uzbekistan.
Degree of embed and economic effectivity:
Substantive provisions and
research conclusions are approved by the author of dissertation in six scientific
articles and theses.
Field of application:
Results of research can be used in the course of
training of students - historians, at a writing of scientific articles and educational -
methodical manuals, and also - at organizing of special courses and carrying out of
seminars.
