Авторы

  • Абдишукур Шофқоров
    Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы имени А.Навои

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.42880

Ключевые слова:

поэтическая фигура стилистическое средство лингвопоэтика художественный повтор поэтический приём аллитерация геминация ассонанс “ташобеҳул-атроф” “ҳалқа” “тарди акс” повторение строки анафора эпифора “мукаррар” “такрир”

Аннотация

Объекты исследования: фонетические, лексические,
морфологические и синтаксические повторы в поэзии Миртемира.
Цель работы: исследование семантико-стилистических, лингвопоэтических особенностей художественного повтора в поэзии Миртемира.
Методы исследования: описательный метод, сравнительный метод, методы классификации, контекстуального и компонентного анализов.
Полученные результаты и их новизна: впервые в монографическом плане исследован художественный повтор в поэзии Миртемира и определены семантико-стилистические, художественно-функциональные особенности поэтической речи. При этом отдельно исследованы специфические стилистические и семантические особенности повторного использования фонетических, морфологических, лексических и синтаксических единиц в поэзии.
Практическая значимость: научные анализы, научные выводы работы могут служить источником и ценным материалом для дальнейших исследований в области стилистики и лингвопоэтики узбекского языка. Также, научный анализ и материалы работы могут быть использованы в процессе создания учебников и учебных пособий по художественной стилистике и лингвопоэтике узбекского языка, при проведении специальных курсов и семинаров на филологических факультетах высших учебных заведений, а также исследований поэтических приёмов и их семантикостилистических особенностей.
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования используются в процессе преподавания предметов “Современный узбекский язык”, “Стилистика узбекского языка”, “Лингвопоэтический анализ художественного текста” в высших учебных заведениях. Научные выводы исследования имеют экономическую эффективность в процессе создания новых учебников и учебных пособий. По теме диссертации в научных журналах и сборниках опубликованы 11 научных статей и тезисов.
Область применения: филологические исследования, в частности, лингвистический анализ художественного текста, стилистические исследования, лингвопоэтика.


background image

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 811.512.133

Шофқоров Абдишукур Мусаевич

МИРТЕМИР ШЕЪРИЯТИДА ТАКРОРНИНГ МАЪНОВИЙ-УСЛУБИЙ

ХУСУСИЯТЛАРИ

10.02.01 – Ўзбек тили

Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун

тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2012


background image

2

Тадқиқот ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт

институтида бажарилган.

Илмий раҳбар

филология фанлари доктори, профессор

БЕГМАТОВ Эрнст Азимович

Расмий оппонентлар:

филология фанлари доктори, профессор

ТОЖИЕВ Ёрмат

филология фанлари номзоди

САПАРНИЁЗОВА Муяссар

Етакчи ташкилот –

Самарқанд давлат университети

Диссертация ҳимояси 2012 йил __________ ойининг____ куни соат

____ да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий
номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК. 015.04.02 рақамли фан
доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича
Ихтисослашган кенгашнинг мажлисида ўтказилади.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.

Автореферат 2012 йил “___” ____________ да тарқатилди.

Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, филология
фанлари номзоди

Д.С.ХУДАЙБЕРГАНОВА


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Сўнгги йилларда жамиятимизда бўлаётган

туб ўзгаришлар ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида ўз аксини топмоқда.
Илм-фан ва техниканинг жадаллик билан тараққий этиши янгидан-янги
кашфиётларни юзага келтирмоқда. Бу эса жамият тараққиёти учун асосий
восита бўлиб хизмат қилади. Бу ҳақда Президентимиз И.А.Каримов шундай
ёзади: “Умуман, мен фанни илғор, тараққиёт, прогресс деган сўзлар билан
ёнма-ён

қабул

қиламан. Фаннинг вазифаси келажагимизнинг шакли-

шамойилини яратиб бериш, эртанги кунимизнинг йўналишларини, табиий
қонуниятларини, унинг қандай бўлишини кўрсатиб беришдан иборат, деб
тушунаман. Одамларга мустақилликнинг афзаллиги, мустақил бўлмаган
миллатнинг келажаги йўқлигини, бу табиий бир қонуният эканини исботлаб,
тушунтириб бериш керак. Фан жамият тараққиётини олға силжитувчи куч,
восита бўлмоғи лозим”

1

. Кўриниб турибдики, бугунги кунда жамиятнинг

илғор тараққий этиши, аввало, фаннинг олдига мазмунан ва моҳиятан етук
тадқиқотлар яратиш талабини қўймоқда. Бу илм-фаннинг барча соҳаларида,
хусусан, тилшунослик соҳасида ҳам янгича ёндашиш ва замон талабига
жавоб берадиган етук тадқиқотларни яратиш лозимлигини кўрсатади.

Ўзбек тилшунослигида анча ривож топган соҳалардан бири

услубиятдир. Айниқса, кейинги пайтларда бадиий тил услубияти,
лингвопоэтика, лингвостилистика, бадиий, илмий ва расмий услубларни
тадқиқ қилиш бўйича бир қатор салмоқли тадқиқотлар олиб борилди. Бу
ишларда

лисоний

воситаларнинг маъновий,

услубий,

лингвопоэтик

хусусиятлари

юзасидан

фикр

юритилган.

Мана

шундай

услубий

воситалардан бири бадиий такрорлардир. Ўзбек тилшунослигида такрор
сўзларнинг маъновий, услубий, шунингдек, бадиий санъат ҳосил қилиш
имкониятларини тадқиқ қилиш юзасидан бир қатор ишлар қилинди. Аммо бу
ишларда такрорларнинг бадиий-услубий, бадиий-эстетик имкониятлари йўл-
йўлакай, бошқа воситалар билан биргаликда тадқиқ қилинган. Алоҳида
олинган бирор-бир шоир шеъриятидаги такрорларнинг фонетик-орфоэпик,
лексик ва морфологик, шунингдек, синтактик турлари асосида юзага
келадиган лингвопоэтик хусусиятлар юзасидан алоҳида ва махсус ишлар
юзага келганича йўқ.

Бундай тадқиқотни амалга ошириш ижодкорнинг бадиий тил

воситаларидан қай даражада фойдалана олганлигини белгилаш, хусусан,
такрор бирликларнинг бадиий ва эстетик таъсир имкониятлари ҳақида илмий
хулосалар чиқариш имконини беради.

Қайд қилинганларни ҳисобга олиб, мазкур тадқиқотда Миртемир

шеъриятидаги такрорлар тадқиқот объекти қилиб олинди. Маълумки,
Миртемир асарларининг бадиий тили ҳозирга қадар деярли тадқиқ қилинган
эмас. Шу сабабли диссертацияда Миртемир шеъриятида учрайдиган такрор
воситалар, уларнинг бадиий таъсирчанликни оширишдаги фонетик-

1

Каримов И.А. Адолатли жамият сари. – Т., Ўзбекистон, 1998. – Б. 58.


background image

4

орфоэпик, грамматик ва услубий томонлари ўрганилди ва адиб тилидаги
услубий ўзига хосликларни белгилашга ҳаракат қилинди. Қайд қилинганлар
ушбу мавзунинг объекти ва лисоний материалига кўрагина эмас, тадқиқ
усулига кўра ҳам долзарб ҳамда оригинал эканини тасдиқлай олади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ўзбек тилшунослигида

бадиий такрор ҳодисаси учта йўналишда муайян даражада тадқиқ қилинган:
1. Соф лингвистик нуқтаи назардан. 2. Лингвостилистик ва лингвопоэтик
нуқтаи назардан. 3. Бадиий санъатларнинг ўзига хос тури сифатида. Биринчи
турдаги ишларга З.Ўринбоев

1

, М.Бўронова

2

ҳамда грамматикаларда

учрайдиган такрорларга оид фикрларни киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳ
таҳлиллари бадиий тил стилистикаси, лингвостилистика ва лингвопоэтикага
бағишланган ишлардаги бадиий такрорга оид айтилган фикрлардан иборат.
Чунончи,

Р.Қўнғуров

3

,

С.Каримов

4

,

Х.Дониёров

5

,

Б.Йўлдошев

6

,

М.Йўлдошев

7

, Н.Афоқова

8

, Г.Муҳаммаджонова

9

, Д.Шадиева

10

, Н.Тўланова

11

,

С.Бобоева

12

,

С.Боймирзаева

13

,

Р.Шукуров

14

ишлари.

Учинчи

гуруҳ

кузатишларига И.Султонов

15

, Т.Бобоев

16

ларнинг адабиёт назариясига оид

ишларини, шунингдек, бадиий санъатлар ва уларнинг турларини махсус
ёритишга

бағишланган

Ё.Исҳоқов

17

,

А.Ҳожиаҳмедов

18

ларнинг

тадқиқотларини ҳамда адабиётшунослик терминларининг изоҳли луғатлари
(Ҳ.Ҳомидий ва б., Н.Ҳотамов ва б., А.Ҳожиаҳмедов)даги

19

мулоҳазаларни

киритиш мумкин.

1

Уринбаев З.Б. Лингвистическая природа редупликаций в современном узбекском языке: Автореф. дисс. ...

канд. филол. наук. – Т., 1982. – С. 18.

2

Буранова М. Структурно-семантические особенности редупликативных слов в английском и узбекском

языках: Автореф. дисс. ... канд. филол. наук. –Т., 1982. – С. 18.

3

Қўнғуров Р. Ўзбек тилининг тасвирий воситалари. – Т., Фан, 1977. – Б. 125.

4

Каримов С. Бадиий услуб ва тилнинг ифода тасвир воситалари. – Самарқанд, СамДУ, 1994. – Б. 54.

5

Дониёров Х., Йўлдошев Б. Адабий тил ва бадиий стиль. – Т., Фан, 1988. – Б. 79.

6

Йўлдошев Б. Бадиий нутқ стилистикаси. – Самарқанд, СамДУ, 1982. – Б. 82.

7

Йўлдошев М. Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати: Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. – Т., 2000. – Б.

24.

8

Афоқова Н. Абдулла Орипов лирикасида бадиий санъатлар: Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. –

Т., 1997. – Б. 23.

9

Муҳаммаджонова Г. 80-йиллар охири, 90-йиллар бошлари ўзбек шеъриятининг лингвопоэтик тадқиқи:

Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. – Т., 2004. – Б. 23.

10

Шадиева Д. Муҳаммад Юсуф шеърияти лингвопоэтикаси: Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. –Т.,

2007. – Б. 25.

11

Тўланова Н. Тўқсонинчи йиллар ўзбек шеърияти тилидаги бадиий санъатларнинг лисоний-услубий

таҳлили: Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. – Т., 2008. – Б. 23.

12

Бабаева С. Лексико-стилистические особенности поэзии Хамида Алимджана: Автореф. дисс. ... канд.

филол. наук. – Т., 1989. – С. 20.

13

Боймирзаева С. Ойбек прозасининг лингвостилистик тадқиқи: Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф.

– Самарқанд, 2004. – Б. 22.

14

Шукуров Р. Параллел синтактик бутунликлар: Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. – Фарғона, 2004.

– Б. 23.

15

Султон И. Адабиёт назарияси. – Т., Ўқитувчи, 1986. – Б. 408.

16

Бобоев Т., Бобоева З. Бадиий санъатлар. – Т., ТДПУ, 2001. – Б. 122.

17

Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. – Т., Зарқалам, 2006. – Б. 128.

18

Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият малоҳати. – Т., Шарқ, 1999. – Б. 240.

19

Ҳомидий Ҳ., Абдуллаева Ш., Иброҳимова С. Адабиётшунослик терминлари луғати. – Т., Ўқитувчи, 1967.

– Б. 300.; Ҳотамов Н. Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Т.,
Ўқитувчи, 1979. – Б. 368.; Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият луғати. – Т., Янги аср авлоди, 2008. – Б. 194.


background image

5

Қайд

қилинганларга

қарамасдан,

умуман,

бадиий

такрорнинг

лингвопоэтик хусусиятлари, алоҳида олинган бирор шоир шеъриятидаги
бадиий такрорларнинг бадиий-функционал хусусиятлари алоҳида ва махсус
тадқиқ қилинган эмас. Бу фикр атоқли шоир Миртемир шеъриятидаги бадиий
такрорларга ҳам тўлиғича тегишлидир.

Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти Ҳозирги
ўзбек тили бўлимининг илмий ишлар режасида акс этган ҳамда тадқиқ қилиб
келинаётган “Ўзбек тили услубияти ва нутқ маданияти асослари” муаммоси
таркибига киради.

Тадқиқотнинг

мақсади.

Миртемир

шеъриятидаги

бадиий

такрорларнинг маъновий-услубий, лингвопоэтик хусусиятларини тадқиқ
қилишдир.

Тадқиқот

вазифалари.

Белгиланган

мақсадга

эришиш

учун

диссертация олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

– Миртемир шеъриятида бадиий такрорнинг турларини аниқлаш;
– бадиий такрорларни бадиий санъат нуқтаи назардан ўрганиш;
– Миртемир шеъриятидаги фонетик такрорларнинг лингвопоэтикасини

тадқиқ қилиш;

– шоир шеъриятидаги грамматик такрорларни белгилаш ва уларнинг

бадиий-услубий хусусиятларини тадқиқ қилиш;

– шоир шеъриятидаги лексик-синтактик такрорларнинг маъновий-

услубий хусусиятларини таҳлил қилиш;

– такрор бирликларнинг шеъриятда учрайдиган поэтик, бадиий-

услубий, образли-ифодавий, рамзий-окказионал вазифаларини ўрганиш
орқали уларнинг бадиий образли тилни яратишдаги ўрни ва ролини
белгилаш;

– шоир шеъриятидаги такрорларни бошқа шоирлар шеъриятидаги

такрорлар

билан

қиёслаш

орқали Миртемир поэтик

нутқига хос

хусусиятларни аниқлаш.

Тадқиқот

объекти

ва

предмети.

Ишнинг тадқиқ

объектини

Миртемир шеъриятидаги фонетик, лексик, морфологик ва синтактик
такрорлар ташкил қилади. Шунингдек, шоирнинг ўзига хос бадиий услуби
борасида илмий хулосалар чиқариш учун Ҳамид Олимжон шеъриятидаги
бадиий такрорлар ҳам қисман қиёсий таҳлил қилинди.

Тадқиқ предмети – Миртемир шеъриятидаги такрорларнинг маъновий-

услубий хусусиятлари.

Тадқиқот

методлари.

Тадқиқотда

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти Ислом Каримовнинг миллий ғоя, маънавий қадриятларга
муносабат ва илм-фан тараққиёти билан боғлиқ қарашларига ҳамда
диалектик фалсафанинг кенг тарқалган тадқиқ усулларига таянилди.

Ишда тавсифий, қиёсий, таснифий, контекстуал, компонент таҳлил

каби методлардан унумли фойдаланилди.


background image

6

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1.

Такрор

бадиий

тилнинг

бадииятини,

образлилиги

ва

таъсирчанлигини таъминлайдиган бадиий санъатларнинг бири бўлиб, унинг
мураккаб ҳамда сермазмун имкониятлари, бадиий тилда, айниқса, шеъриятда
тўлиқ намоён бўлади.

2. Миртемир шеъриятида бадиий такрорларнинг барча кўринишлари

мавжуд бўлиб, шоир улардан ўз асарлари тилининг образли, таъсирчан,
оригинал ҳамда юксак бадиият талабларига жавоб бера оладиган восита
сифатида моҳирона фойдаланган.

3. Миртемир шеърияти содда, халқчил, халқ

сўзлашув тили

унсурларига бой бўлиб, бу хусусиятлар орқали шоир соддаликдан мураккаб
бадиий усуллар томон, бадиий моҳирлик томон интилган. Шу сабабли
бадиий такрор шаклларини яратишда халқ тилининг фонетик-орфоэпик
(фоностилистик), луғавий-маъновий

ҳамда диалектал имкониятларидан

унумли фойдаланган.

4. Миртемир шеърлари майин талаффуз қилинувчи сўз ва ибораларга

бойдир. Булар қаторига яна айнан ёки қайта ишланган халқона фраземалар,
мақолларни

ҳам қўшиш мумкин. Ушбу воситалар, бир томондан, шоир

шеърларининг юксак бадииятини таъминласа, иккинчи томондан, унинг
шеърларига соддалик, ўзига хослик ҳамда халқона руҳ бағишлаган.

5. Миртемир такрорнинг бадиий-лисоний усул сифатидаги кўпгина

турларидан фойдаланган. Уларни кўп ўринларда ўзига хос тарзда қўллаган.
Бундай ўзига хосликларнинг асосида такрор усули имкониятларига ижодий
ёндашиш, уларга халқона ва миллий руҳ бағишлаш, уларни бадиий дид
нуқтаи назардан баҳолаб қўллаш тамойиллари ётади.

6. Шоир шеъриятидаги такрорларни ўзга шоирлар, жумладан, Ҳамид

Олимжон қўллаган такрорлар билан қиёсий ўрганиш Миртемир шеъриятида
бир қатор оригинал такрорлар мавжудлигини, уларнинг ўзига хос ва поэтик
нутқ талабига мос тарзда қўлланганини тасдиқлади.

Ишнинг илмий янгилиги

қуйидагилардан иборат:

– илк бор Миртемир шеъриятидаги бадиий такрорларнинг маъновий-

услубий, бадиий-функционал хусусиятлари белгиланди;

Миртемир шеъриятидаги фонетик такрорларларнинг услубий

хусусиятлари тадқиқ қилинди;

– Миртемир шеъриятининг такрордан фойдаланишдаги ўзига хос

хусусиятлари ёритилди;

– Миртемирнинг грамматик такрорлардан фойдаланиш маҳорати

илмий баҳоланди;

– Миртемир поэтик нутқининг ўзига хослигини таъминлашда лексик

такрорларнинг ўрни ва уларнинг услубий хусусиятлари очиб берилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Мазкур

ишнинг

назарий

хулосалари

ва

илмий

натижалари

ўзбек

тили

услубшунослиги ва лингвопоэтикаси, жумладан, бадиий услубиятини тадқиқ
қилиш соҳасига қўшилган муайян ҳиссадир. Шунингдек, ушбу ишнинг


background image

7

илмий хулоса ва тадқиқ усули бошқа мана шундай ишларнинг яратилиши
учун туртки бўлиши мумкин.

Ишнинг илмий таҳлил ва материалларидан ўзбек тили бадиий

стилистикаси ва лингвопоэтикаси бўйича дарслик ва қўлланмалар яратишда,
олий ўқув юртларида маърузалар, махсус курслар ўқишда, амалий
машғулотлар олиб боришда, шу билан бирга, бадиий санъатлар ва уларнинг
маъновий-услубий хусусиятларига бағишланган ишларда ҳамда Миртемир
ижоди бўйича илмий тадқиқотлар яратишда фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг

жорий

қилиниши.

Тадқиқотнинг

илмий

натижаларидан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ҳамда Термиз давлат университетлари ўзбек филологияси факультети
талабаларига “Ҳозирги ўзбек адабий тили”, “Ўзбек тили стилистикаси”,
“Бадиий матннинг лингвопоэтик таҳлили”, “Матн лингвистикаси” фанлари
бўйича маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боришда
фойдаланилмоқда.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Тадқиқот мавзуси ЎзР ФА Алишер Навоий

номидаги Тил ва адабиёт институти Илмий кенгашида муҳокама қилинган ва
тасдиқланган (2000 йил 26 январь, 2-сонли баённома). Шунингдек, ушбу
институт ҳузуридаги Тилшунослик бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашда
тасдиқланган (25.09.2009) ва ЎзР ОАК “Бюллетен”ининг 2010 йил 2-сонида
эълон қилинган.

Диссертация ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт

институти

ҳозирги

ўзбек

тили,

лексикология

ва

лексикография,

терминология бўлимларининг қўшма йиғилишида (2009 йил 18 декабрь)
ҳамда мазкур институт ҳузуридаги ДК. 015.04.02 рақамли фан доктори илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослашган
кенгаш қошидаги илмий семинарда (2012 йил 10 февраль, 2-сонли баённома)
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Диссертация мавзуси юзасидан Тошкент, Самарқанд шаҳарларида,

шунингдек,

Қозоғистон

Республикасида

(“Формирование

казахской

государственности и

историко-культурные ценности тюркского мира”

(Шымкент, 2009) бўлиб ўтган тилшунослик масалаларига бағишланган
илмий анжуманларда маърузалар қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Ишнинг асосий мазмуни 5 та

илмий мақола (шундан биттаси “Вестник ЧелГУ” журналида нашр қилинган)
ҳамда 6 та тезисда ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч

асосий боб, умумий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан
иборат. Ишнинг умумий ҳажми 143 саҳифани ташкил қилади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ишнинг

“Кириш”

қисмида тилшуносликда, жумладан, ўзбек

тилшунослигида бадиий асар тилини, ижодкор индивидуал услубини ҳамда
поэтик нутқда қўлланган бадиий-услубий воситаларнинг лингвостилистик


background image

8

хусусиятларини

ёритишга

бағишланган

ишларга

илмий-танқидий

ёндашилиб, улар ҳақида мулоҳазалар билдирилган.

Диссертациянинг

“Миртемир шеъриятида фонетик такрорлар”

деб

номланган биринчи бобида шоир шеъриятида қўлланган

аллитерация,

геминация, ассонанс

каби фонетик такрорлар ва уларнинг маъновий-услубий

хусусиятлари ўрганилган.

Кейинги пайтларда товушларнинг бадиий тилдаги ўзига хос

вазифалари

ва

маъновий-услубий

хусусиятларини

тадқиқ

қилиш

фоностилистиканинг вазифаси, товушлар ифода

қилувчи маъноларни

фоносемантика ўрганади

1

, семантик юк ташувчи товушни фоностема деб

юритиш одат тусига кирмоқда

2

.

Фонетик такрорлар нутқ товушларининг такрори асосида юзага келади.

“Аммо, шуни ҳам айтиш керакки, алоҳида нутқ товушлари ёки фонетик
усуллар ўз ҳолича конкрет бир мазмунни ифодаламайди. Улар бадиий
нутқнинг бошқа унсурлари (ҳижо, туроқ, рукн, туркум, мисра, байт, поэтик
фигуралар...) билан бир бутунликни ташкил этгандагина конкрет маъно касб
этади, шеърга эмоционаллик бағишлайди”

3

.

Фонетик такрорлар халқ оғзаки ижоди ва ўзбек мумтоз шеъриятида ҳам

асосий тасвирий восита бўлиб хизмат қилган. Бунга сабаб фольклор
асарининг, шунингдек, умумий шеърий нутқнинг, жумладан, мумтоз
шеъриятнинг ижрога мўлжалланганидир. Мана шу хусусият поэтик фонетика
бирликларининг юзага чиқишига асос бўлади. Бу ҳолат шеърий нутқда
товушларнинг мазмун ва услуб талабига кўра хилма-хил шаклий, талаффуз
ўзгаришига учрашида намоён бўлади. Бу ўзгариш шеърий нутқнинг
таъсирчанлиги, жозибаси ва лозим бўлган оҳангини таъминлайди. Натижада
товушларнинг такрори, шу асосда юзага келувчи фонетик ҳодисалар шеърий
нутқ бадииятига хизмат қилади.

Мумтоз шеъриятда унли ва ундош товушлар такрорига асосланган

бадиий санъат

тазмин-и муздаваж

деб юритилган. “Тазмин-и муздаваж –

андин иборат турким, байт ёки саъжда муътабар жиҳатларин риоя қилған
ҳолда икки ёки андин ортиқ лафзни ёнма-ён ёки бир-бирига яқин қилиб
келтирурларким, алар тегишли ҳаракат ва ҳарфларининг эътибори била
қофияда бир бўлурлар”

4

.

Бадиий санъатлар орасида айримлари бевосита нутқ товушларининг

такрорланишига асосланади. Уларнинг бадиий нутқдаги аҳамияти, хусусан,
шеърий асарларда оҳангдошликни оширишга хизмат

қилиши нутқ

товушларининг такрори асосида юзага келади. Шеърнинг эмоционаллиги
вазн, ритм, қофия, поэтик фигуралар, бадиий санъатлар билан бирга поэтик
фонетикага

ҳам боғлиқ

бўлади. Мана шундай такрорлар сирасига

аллитерация, ассонанс, геминация

каби фонетик воситаларни киритишимиз

1

Миртожиев М. Товушлардаги маънолар. – Т., Ўзбекистон, 1982. – Б. 24.

2

Кабилова З. Ўзбек тилининг фоносемантик воситалари: Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. – Т.,

2008. – Б. 5-6.

3

Бобоев Т., Бобоева З. Бадиий санъатлар. – Т., ТДПУ, 2001. – Б. 114.

4

Ҳусайний Атоуллоҳ. Бадойиъу-с-санойиъ. – Т., Адабиёт ва санъат, 1981. – Б. 104.


background image

9

мумкин. Бундай услубий воситаларнинг ҳар бирида нутқ товушларининг
ўзига хос такрори кузатиладики, улар маълум бир услубий вазифа бажаришга
ва шеърий асарларнинг бадииятини таъминлашга қаратилган бўлади.

Аллитерация

(лот. al – га, да; littera – ҳарф) – шеърда, жумлада, бандда

ва қисман насрий асарлар матнида ҳам бир хил ундош товушларнинг
такрорланиши

1

. М.Юлдашев аллитерация ҳақидаги мулоҳазаларини баён

қилар экан: “... бадиий тафаккур ифодаси, бу ифоданинг таъсир қувватини
кучайтиришда ундошлар асосида юзага келадиган аллитерациянинг
фавқулодда ўрни жуда қадим замонлардаёқ англаб етилганини ҳам алоҳида
қайд этиш лозим”

2

, дейди. А.Ҳайдаров шеъриятда аллитерация орқали

образлилик ва таъсирчанлик бўрттирилиб, услубий равонлик, сўзларнинг
оҳангдорлиги вужудга келишини айтади ва унинг горизонтал ёки вертикал
йўналишда бўлишини таъкидлайди

3

.

Миртемир шеърларида аллитерация мисрада бирор товуш такрори,

бандда бирор товушнинг тўлиқ оҳангдошлиги, оҳангдош сўзларни ёнма-ён
қўллаш натижасида, шунингдек, маълум бир банд мисраларининг бир хил
товуш билан бошланиши ёки мисраларнинг ҳар бирида алоҳида товуш
такрорланиши асосида юзага келган. Бинобарин, шоир шеърларида маълум
бир банд мисралари ёки бирор мисрадаги сўзлар бир хил товуш билан
тугаши кўплаб учрайди. Бу эса баъзан мисра ичидаги оҳангдошлик билан
уйғунлашиб кетади. Миртемир “Элу юрт мақтови” шеърида

м

товуши

такрори билан боғлиқ қуйидаги содда, аммо таъсирчан, мазмунли
мисраларни яратган:

Саратони

м

, совури

м

, чилла

м

,

Боғу роғи

м

, тутзори

м

, пилла

м

.

Қўрғошини

м

, таги

м

ўл тилла

м

,

Ипаги

м

сан, қоракўли

м

сан

4

.

Шеърдаги

такрор

товушлар

оҳангдошлиги

шеърнинг

умумий

мазмунига мос ҳолда шаклланган. Шоир юртнинг сифати ва хусусиятларига,
бойлигига ўқувчининг диққатини тортиш, уларни санаб ўтиш ва урғу бериш
мақсадида товуш такрорларига мурожаат қилган. Шеърда республикамиз
бойликлари бирма-бир тилга олинган. Лирик

қаҳрамон улар билан

фахрланган. Бу фахрланиш ҳисси бандлардаги такрор бирликлар, жумладан,
такрор товушлар воситасида образли, бадиий тасвирланган. Айниқса,
юқорида келтирилган банддаги

м

товуши билан боғлиқ такрорлар шеърга

ўзгача оҳанг инъом этган. Бандда 11 ўринда

м

товуши қўлланган бўлса-да,

қандайдир зўрма-зўракилик ёки сохталик ва сийқаликни сезмаймиз.

1

Бобоев Т., Бобоева З. Бадиий санъатлар. – Т., ТДПУ, 2001. – Б. 115.

2

Юлдашев М. Бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи: Филол. фанлари доктори ... дисс. автореф. – Т.,

2009. – Б. 29-30.

3

Ҳайдаров А. Бадиий матннинг фоностилистик воситалари: Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. – Т.,

2008. – Б. 11.

4

Миртемир. Асарлар. 4 жилдлик. – Т., Адабиёт ва санъат, 1982. 3-жилд. – Б. 16-17. Кейинги шеърий

парчалар шу нашрдан олинди. Қавс ичида асарнинг жилди ва саҳифасини кўрсатиш билан чекландик:
(А.Ш.)


background image

10

Мисраларда такрорланган

м

товуши ўзи бирикиб келган сўзлар

охирини

ёпган,

фикрнинг

қатъийлигини

хулосалагандек

туюлади.

Шунингдек,

м

товушининг I шахс эгалик қўшимчаси таркибида мавжудлиги

шоирнинг она юртга чинакам меҳрини, бу меҳрнинг

қайта-қайта

такрорланиши шоирнинг садоқати, иқрорини мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Шунга ўхшаш такрорни Ҳамид Олимжон шеъриятида ҳам учратамиз.

Шоирнинг “Бахтлар водийси” шеърида

б

товуши билан боғлиқ такрор

қуйидагича юзага келган:

Юви

б

, тара

б

, севи

б

, ўпи

б

, қучи

б

, опичла

б

,

Эй

б

ахтларни

б

алоғатга етказган она!

Ёзили

б

, етили

б

, тўли

б

ётадир –

Ёппасига янги кунга эришган Қува

1

!

Градация шаклида ёзилган ушбу (биринчи, иккинчи ва учинчи)

мисраларда

б

товуши такрори мавжуд. Шоир наздида бахтлар водийси деб

тасвирланган Фарғона водийси табиати шеърда ўз ифодасини топган.
Шеърдаги градацияни ҳосил қилган ҳар бир сўзнинг маъноси кучайиб
боради. Аслида градациянинг ўзи маъно кучайишига асосланган восита
бўлиб, юқорида берилган бандда градация ҳосил қилувчи ҳар бир сўз
охирида такрорланувчи товуш маънони янада кучайтириб, сўзлардаги маъно
уйғунлигини юзага келтирган.

Келтирилган бандларни ўзаро

қиёсласак, Миртемир шеърида

банднинг барча қисмларида бир хилда

м

товуши такрори мавжуд бўлиб, бу

бандда тўлиқ оҳангдошликни ҳосил қилган бўлса, Ҳ.Олимжоннинг “Бахтлар
водийси” шеърида бир мисрада товуш такрори таъсирчанликни оширса,
иккинчи мисрада оҳанг пасайган, учинчи мисрада яна оҳангдошлик
кўтарилиб, тўртинчи мисрада пасайиш кузатилади.

Миртемир шеъриятида товуш такрорининг яна бир кўриниши борки,

бу бошқа шоирлар ижодида кам кузатилади. Бунда банд мисраларининг ҳар
бирида алоҳида товуш оҳангдошлиги, яъни такрори ҳосил қилинган:

Ш

опириб-

ш

опириб

Ш

одмонжонга суз,

Ў

пириб-

ў

пириб

Ў

рмонжонга суз.

Қ

арама ҳеч кимнинг

қ

ош-

қ

овоғига,

С

анамай

с

акки

з

де, ўйламай тўққи

з

. (II. 321.)

Шоирнинг “Бахшиёна тўртликлар” туркумига кирувчи ушбу “Кунинг

келипти-да...” тўртлигининг 1-мисрасида

ш

, 2-мисрасида

ў

, 3-мисрасида

қ

, 4-

мисрасида

с

ва

з

товушлари такрорланишида тасвирнинг ўзига хослиги ва

фольклор тили хусусиятларининг сезиларли равишда таъсири кузатилади.

Шоир лирикасида фонетик усул сифатида аллитерациянинг турли

кўринишлари учрайди. Ундош товушларнинг такрорланиши бадиий нутқда
товушларнинг талаффузда яқин ва уйғунлигини юзага келтирган, бу эса
тасвирланаётган нарса-ҳодисаларга ўқувчининг диққатини жалб қилиш ва
мисраларнинг бадиий-эстетик таъсир кучини оширишга хизмат қилган.

1

Ҳамид Олимжон. Мукаммал асарлар тўплами. Ўн жилдлик. – Т., Фан, 1979. 1-жилд. – Б. 155. Кейинги

шеърий парчалар шу нашрдан олинди. (А.Ш.)


background image

11

Миртемир шеърларида, асосан,

с, қ, м, ш

каби ундош товушлар такрор

қўлланиб, маълум услубий вазифа бажариб келган. Шоир

с

товуши билан

боғлиқ такрорларда

севги, сўлим, соч, сунбул, сокин, сабо, салқин, сен,

силаган, сулув, саҳар

каби сўзлардан кўпроқ фойдаланган бўлса,

қ

товуши

билан боғлиқ такрорларда, асосан, турли шакллардаги от ва феъл сўз
туркумларидаги сўзларни қўллаган.

Шоир шеъриятида

геминация

ҳам ўзига хос тарзда қўлланган.

Геминация – поэтик нутқда кенг қўлланадиган фонетик усуллардан бири
бўлиб, қўш ундошлик деб ҳам юритилади. Қўш ундошлик икки айнан бир
хил ундошли ҳолатнинг юзага келишидир

1

. Ушбу ҳодиса манбаларда “қўш

ундошлик”

2

, “қўшоқланиш” ёки “иккиланган ундош”

3

, “геминация”

4

,

“ундошларни қаватлаш”

5

каби турли номлар билан юритилган. Бунда

шеърдаги мисралардан бирида маълум бир товуш атайин ортиқча қўлланади.
Яъни нутқимизда сўздаги ундош товушни иккилантириш – геминация
ҳодисаси ҳам бадиий тасвирий восита ҳисобланиб, бадиий асарда мақсадли
қўлланади. Ундош товушнинг бундай иккилантирилиши сўз маъносини
кучайтиришга, нутқнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилади.

Ҳар қандай икки унли ўртасидаги қўш ундош геминацияни вужудга

келтирмайди. Чунки тилимиздаги баъзи сўзларда ундошларнинг қўшалоқ
қўлланиши меъёрий ҳолат бўлиб, бирор қўшимча маъно оттенкасига эга
бўлмайди. М.Йўлдошев ундошларнинг қаватланиши ҳақида фикр билдириб,
шундай ёзади: “Ундошларнинг қаватланиши алоҳида услубий воситадир.
Дуч келган товушни қаватлаб қўллаб бўлмаганидек, сўзда турли сабаблар
билан ёнма-ён келган барча ундошлар ҳам лингвопоэтик жиҳатдан аҳамиятга
эга бўлавермайди”

6

.

Ундош товушни иккилантириш усули Миртемирнинг “Гўдаклигим”,

“Асо” шеърларида мавжуд бўлиб, бу шеърларда

қ

товуши геминацияни

юзага келтирган. “Асо” шеърида буни қуйидагича қўллаган:

Негаки мен ҳамиша

Халқимга ишонгандим.

Халқимга ва инсоний

Ҳа

ққ

имга ишонгандим. (II. 349).

Ушбу шеърда

ҳақ

сўзи охирида келган

қ

товушининг қаватланиши

мавжуд. Шеърда

ҳақ

сўзига

-им

биринчи шахс эгалик қўшимчасини қўшиш

натижасида ҳосил бўлган

ҳақим

сўзи ўрнига

ҳаққим

сўзи қўлланган. Бунда

қ

товушининг мақсадли

қўлланганини ва шеър мазмунига

қандайдир

қатъийлик, ўзига ишонч ҳиссини киритганини кўрамиз. Шеърда бу такрор ўз
халқига бўлган меҳрни, унинг бир бўлаги сифатидаги эътиқодни ҳамда
ғурурни ифодалашга хизмат қилган. Бунда геминация ҳодисаси фикрдаги
қатъийлик, кўтаринкилик, таъсирчанликка хизмат қилган.

1

Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. – Т., ЎМЭ, 2002. – Б. 143.

2

Ҳожиев А. Келтирилган асар. – Б. 143.

3

Неъматов Х. Ўзбек тилининг тарихий фонетикаси. – Т., Ўқитувчи, 1992. – Б. 86.

4

Йўлдошев М. Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари. – Т., Фан, 2007. – Б. 47.

5

Абдуллаев А. Ўзбек тилида экспрессивликнинг ифодаланиши. – Т., Фан, 1983. – Б. 88.

6

Йўлдошев М. Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари. – Т., Фан, 2007. – Б. 48.


background image

12

Фонетик усуллардан бири

ассонанс

– унлилар оҳангдошлиги ёки

такроридир. “Ассонанс” (лот. аssonare – оҳангдошлик сўзидан) – гапда, мисра
ва бандда бир хил унли товушларнинг қайтарилиши”

1

. О.С.Ахманова

ассонанс турғун бирикмаларда учрашини ва услубий восита эканини ёзади

2

.

Манбаларнинг яна бирида “Ассонанс поэзияда қофия имкониятларини
кенгайтиради”

3

, дейилган.

Ассонансга берилган таърифлар орасида қуйидаги таъриф ҳақиқатга

яқинроқ ва ушбу ҳодисанинг услубий вазифасини тўғри белгилайди:
“Ассонанс – айнан ёки яқин унлиларнинг такрорланиши натижасида юзага
келадиган оҳангдошлик”

4

.

Ассонанс

такрори ҳозирги замон ўзбек шеъриятида, хусусан, Миртемир

шеъриятида жуда кўп учрайди.

Миртемир лирикасининг асосий хусусияти шундаки, унда халқона

содда руҳ, кишини эркаловчи майин оҳанглар уйғунлашиб кетган ҳамда
мисралар силлиқ, майин ўқилади. Оҳангдаги ана шу ўзига хослик шоирнинг
товушлар уйғунлиги ва мутаносиблигини яхши ҳис қилишини, товуш
такрорларига шеърий мисралар муносиб бадиий-услубий вазифа юклай
олишини намойиш қилган. Худди шундай товуш такрори “Куз қўшиғи”
шеърида ҳам мавжуд:

О

пп

о

қ-

о

пп

о

қ... Ойдин сийн

а

, оқ сийн

а

.

Чўққиларга гўё парқу, оқ зина.

А

дир-

а

дир пурм

а

вж, порлоқ г

а

нжин

а

,

Ёруғ уммон келяпти.

(II. 245.)

Ушбу шеърда

о

ва

а

унли товушлари, шунингдек, ундош товушлар

ҳамда сўзлар такрорлари мавжуд. Бу такрорлар банднинг биринчи мисрасида
қўлланган бўлиб, шеърда такрор билан ўхшатишнинг уйғунлиги юзага
келган. Бунда такрорий сўзнинг

оппоқ-оппоқ

шаклида қўлланиши ҳам

маънони кучайтиришга хизмат қилган. Шеърнинг номидан маълумки, “Куз
қўшиғи” – бу йиғим-терим, ҳосил қўшиғи. Шеърда пахта йиғим-терими
билан боғлиқ ҳолатларни ифода этувчи сўзлар қўлланган. Ушбу бандда оқ
олтин хирмонининг кўкка бўй чўзиши товуш, сўз такрорлари, ўхшатиш,
муболаға каби воситалар орқали унинг ранги, мўллиги, киши диққатини
жалб этувчи пурмавжлиги, хирмонларнинг оппоқ зинага ўхшаши бадиий
тасвирланган. Айниқса, биринчи мисрадаги

о, а, п, қ

товушлари такрори ва

улар асосида юзага келган сўз такрорлари маънони поэтик талаб ва
мезонларга мос равишда таъсирли ифодалашга хизмат қилган. Мисраларда
ўзига хос кўтаринкилик изчил, мусиқий оҳанг орқали моҳирона
тасвирланган.

Таҳлиллардан маълум бўлдики, Миртемир шеъриятида ассонанснинг

а

ва

о

товушлар такрори кўпроқ учрайди. Шоир шеъриятида сўзларнинг

1

Ҳомидий Ҳ., Абдуллаева Ш., Иброҳимова С. Адабиётшунослик терминлари луғати. – Т., Ўқитувчи, 1967. –

Б. 34.

2

Ахманова О. Словарь лингвистических терминов. – М., Наука, 1969. – С. 58.

3

Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Т.,

Ўқитувчи, 1979. – Б. 36.

4

Йўлдошев М. Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари. – Т., Фан, 2007. – Б. 97.


background image

13

бадиий-поэтик маъноси билан бир қаторда товушларнинг мутаносиб ҳолда
жарангдор келишига ҳам катта аҳамият берилган. Шоир шеърларидаги товуш
такрори шеър мисраларига мантиқан мос тарзда асосий маънони таъсирчан
ҳамда бўрттириб ифодалашга қаратилган.

Ишнинг иккинчи

боби

Миртемир

шеъриятида

грамматик

такрорлар

” деб номланиб, бунда шоир шеърияти учун характерли бўлган

грамматик такрор турларидан

ташобеҳул-атроф, ҳалқа, тарди акс, мисра ва

банд такрори

нинг қўлланиши, лингвопоэтик маъно англатиши ва бу орқали

асар тилининг жонли, таъсирчан ҳамда жозибали руҳ касб этиши ҳақида
фикр юритилган.

Бадиий матндаги грамматик такрор деганда, бирор қўшимча, сўз

бирикмаси, гап, шеърий мисра ёки банднинг матнда ёки шеър мисраларида
ижодкор томонидан мақсадли такрор қўлланиши тушунилади. Бундай такрор
қўлланиш қўшимча маъно оттенкасига эга бўлиб, турли услубий вазифа
бажаришга хизмат қилади. Грамматик такрорларнинг, айниқса, синтактик
такрорларнинг бошқа такрорлардан фарқи шундаки, бундай такрорларда гап,
мисра ёки банд тўлиғича такрорланиб, кенгроқ

ва тўлиқроқ

фикр

ифодалашга, мазмунни батафсил ёритишга қаратилган бўлади.

Ташобеҳул-атроф

такрори тарихий поэтикага оид манбаларда

тасбиғ

санъати деб ҳам юритилган. Бундай такрорлар мисралар ёки бандларни бир-
бирига боғлашга хизмат қилади. Адабиётшунос Ёқубжон Исҳоқов бу
такрорнинг хусусиятларини атрофлича ёритиб берган

1

.

Ташобеҳул-атроф

такрори сўз шаклида

ҳам

қайтарилади.

Бу

такрорнинг Миртемир шеъриятида, асосан, сўз бирикмаси шаклидаги
такрори кўпроқ кузатилгани сабабли биз уларни ушбу бўлимда ўрганишни
лозим топдик.

Ташобеҳул-атроф

шеърий матнда қатъий қўлланиш ўрнига эга бўлган

такрордир. Бирор мисра ёки банд охиридаги сўз ёки сўз бирикмаси кейинги
мисра ёки банд бошида такрор келади. Байтлар ўртасидаги, шунингдек,
бандлар доирасидаги боғлиқликни таъминловчи такрорларнинг қўлланиши
тарихий поэтикага доир манбаларда мусалсал (учма-уч улаш) деб ҳам
юритилган.

Қайд қилинган ҳолатларни ҳисобга олиб, мисра ва бандлар ўртасидаги

боғлиқликни таъминловчи такрорнинг ушбу кўринишини

ташобеҳул-атроф

такрори доирасида тадқиқ этишни лозим топдик. Шоир шеъриятидаги
бундай такрорлар мисралар, бандлар ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш
билан бирга ўзига хос таъсирчанликни юзага келтириб, маълум бир сўз ёки
сўз бирикмасининг алоҳида ажралиб туришини таъминлаган. Буни шоир
“Балиқ ови” шеърида қуйидагича ифодалаган:

Бизнинг қишлоқ

тоғ бағрида,

Тоғ бағрида

– боғ бағрида,

Этагида чопқиллар сой.
Ёзда тиниқ,

1

Қаранг. Исҳоқов Ё. Ташобеҳул-атроф // Ўзбек тили ва адабиёти. – Т., 1972. – 1-сон. – Б. 90-92.


background image

14

Кузда тиниқ,
Сувда қуёш юз бир синиқ.

(II. 19.)

Шеърда шоирнинг болалик хотиралари муҳрланган Қоратоғ этаклари,

сойлари ва бу сойларда балиқ тутаётган бола ҳолати тасвирланган.

Ташобеҳул-атроф

шеърдаги мантиқий урғунинг ушбу бирикмага тушишини

таъминлаган. Китобхон диққати шу такрор бирикмага қаратилади. Шеърда
қишлоқ тасвиридаги воқеалар давомида балиқ ови билан боғлиқ ҳолатлар
жонли ифодаланган. Буни шоир шеърнинг сўнгги бандида қуйидагича
тасвирлаган:

Балли, дерди, уқувимга...
Илинмайди лекин ҳозир.
Бундан кейин тўр

ташлайман,

Ташласам

ҳам зўр

ташлайман

,

Қўлга тушар бари охир.

(II. 19.)

Ушбу банддаги оҳангдош сўзлар балиқ тутаётган боланинг ҳолатини

тасвирлашда асосий восита бўлиб хизмат қилган. Бунда

ташламоқ

сўзи

билан боғлиқ оҳангдошлик мавжуд бўлиб, бу сўзлар оҳангдошлиги

ташобеҳул-атроф

такрори асосида юзага келган. Шеър мазмунидан

маълумки, лирик қаҳрамон ёки балиқчи бола учун балиқ тутишдан кўра,
балиқ овининг гашти мароқли. Боланинг балиқ тўрини завқ билан ташлаши
такрор сўзлар воситасида янада таъсирлироқ ифодаланган.

Шеъриятимизда кўп қўлланадиган бадиий такрорлардан бири

ҳалқа

такроридир. Бу такрорда шеърнинг бошида келган мисра ёки банд шеърнинг
охирида такрорланади ва матнда ҳалқа ҳосил қилади. Унинг номланиши ҳам
шундан келиб чиққан. Бунда ҳалқа мисра ёки банд шаклида такрорланади.
Бунинг бошқа такрорлардан фарқи шундаки, ҳалқа шеърни бир бутунликда
ифодалайди. Шеър бошида берилган тезис фикр шеър давомида ривожланиб
боради ва охирида умумлаштирилади. “Ҳалқа, биринчидан, шеър ғоясини
кўрсатса, иккинчидан, шеърнинг бошқа бандларини ўз доирасига қамраб
олади – шеърнинг композицион бир бутунлигини вужудга келтиради”

1

.

Ҳалқа

такрорида шеър бошида бирор тезис фикр айтилиб, шу фикр

ривожлантирилади, шеър охирида яна шу фикрга

қайтилади.

Ҳалқа

такрорини йирик тил бирликлари, асосан, гаплар ҳосил қилади.

Шоир шеъриятида

ҳалқа

такрорининг мисра ва банд шаклидаги

кўринишлари мавжуд, яъни шеър бошида келган мисра ёки банд шеър
охирида такрор қўлланган. Бундай такрорлар оддий қайтариқлар бўлмай,
услубий вазифа бажаришга хизмат қилган. Буни шоирнинг бир қанча
шеърларида кузатамиз.

Миртемир “Шундоғам севаманки...” шеърида

Шундоғам севаманки

мисрасини

ҳалқа

такрори сифатида қўллайди. Шеърда лирик қаҳрамоннинг

Фарғонага бўлган муҳаббати улуғланган. Беш банддан иборат шеърнинг ҳар
бир банди

Шундоғам севаманки

мисраси билан бошланган ҳамда шеър

охирида такрор қўлланиб, ҳалқа такрорини юзага келтирган. Бу эса Ватанга

1

Бобоев Т., Бобоева З. Бадиий санъатлар. – Т., ТДПУ, 2001. – Б. 98.


background image

15

бўлган муҳаббатни ҳар бир бандда қайта-қайта таъкидлашдан иборат бўлиб,
шеърдаги асосий

“юк”

ни ушбу такрорланувчи мисра ташийди.

Дастлабки банд:

Шундоғам севаманки,

Сени, Фарғонагинам!

Не билай, борми ўзи

Бу оламда ўхшашинг?

Охирги мисра:

Шундоғам севаманки...

(II. 145-146.)

Ҳар бир бандда ифодаланган фикр шеър охирида умумлаштирилган.

Шеър охиридаги

Шундоғам севаманки

мисрасининг алоҳида такрорланиши

уларнинг бир бутунлигини таъминлаган.

Грамматик такрорнинг кўринишларидан бири

тарди акс

дир

1

. Т.Бобоев,

З.Бобоевалар ҳамда А.Ҳожиаҳмедов уни

тарду акс

2

деб номлаганлар.

Бу санъатни Атоуллоҳ Ҳусайний

акс

санъати деб атайди

3

. Кўриниб

турибдики, бу такрорнинг номланиши турлича бўлиб, бу номланишларнинг
барчаси бир тушунчага қаратилган бўлса-да, улар ўртасида фарқли томонлар
мавжуд.

Тарди акс

изофали шакл бўлиб,

тарду акс

эса

тард ва акс

маъносини беради. Демак, бундай номланишлардан, бизнингча, изофали
қўлланиш маъқул бўлиб, бунда

тескари алмаштириш

маъноси аниқроқ ва

тўлиқроқ акс этади.

Тарди

акс

арабчада

қайтариш,

алмаштириш,

ўзгартириш

маъноларини билдиради. У сўз ёки сўз бирикмасини шу мисранинг ўзида ёки
бандда тескари такрорлаш санъатидир. Манбаларнинг кўпчилигида тарди акс
такрори ўзбек мумтоз шеърияти мисолида таҳлил қилинган. Ваҳоланки, бу
поэтик восита ҳозирги замон шеъриятида ҳам фаол қўлланиб, турли маъно
оттенкаларини ифодалаб келмоқда. Бу ҳақда Ё.Исҳоқов шундай ёзади:
“Тарди акс шеърда муайян мақсадни образли-эмоционал ифодалаш ва ранг-
баранг маъно оттенкалари ҳосил қилиш учун қулай имкониятлар яратувчи
поэтик воситалардан биридир”

4

.

Тарди акс

бошқа такрорлардан фарқ қилиб, бунда такрор, талабга кўра,

тўғридан-тўғри эмас, балки тескари тартибда юзага келиши керак. Бунда
баъзан маъно бўрттириб, кучайтириб ёки таъкидланиб келса, баъзан янги
маъно ифодаланади.

Миртемир шеъриятида тарди акс такрорининг, асосан, сўз ва сўз

бирикмаси шаклида қайтарилиши кузатилади. Бу “Сув ва сулув” шеърида
қуйидагича ҳосил қилинган:

Ташналаб ғўза шув-шув
Барг силкиб, пичирлашар,
Бир-бирига иноқ-ку,
Имлашар ва сирлашар:

Сув – сулувдан

сулувроқ,

1

Исҳоқов Ё. Тарди акс // Ўзбек тили ва адабиёти. – Т., 1971. – 6-сон. – Б. 82-83.

2

Бобоев Т., Бобоева З. Бадиий санъатлар. – Т., ТДПУ, 2004. – Б. 98-100.; Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият

малоҳати. – Т., Шарқ, 1999. – Б. 89-93.

3

Ҳусайний Атоуллоҳ. Бадойиъу-с-санойиъ. – Т., Адабиёт ва санъат, 1981. – Б. 76.

4

Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. – Т., Зарқалам, 2006. – Б. 80.


background image

16

Сулув – сувдан

сулувроқ ...

(II. 87.)

Ушбу шеърда

сув

ва

сулув

сўзлари тарди аксни юзага келтирган. Шеър

икки банд (ҳар бир банди 18 мисра)дан иборат бўлиб, бандлар охирида

Сув –

сулувдан сулувроқ, Сулув – сувдан сулувроқ

мисралари такрорланган ва бунда

сув

ва

сулув

сўзлари тарди аксни ҳосил қилган. Шеърдаги нақарот мисралар

шоир томонидан ижод қилинган нафис бадиий топилма дейиш мумкин.
Бунда

товуш

ва

сўз такрорлари

,

ўхшатиш

ўзига хос шаклда қўлланган.

Шунингдек, мисраларнинг тўлиқ оҳангдошлиги натижасида

тарсиъ

санъати

юзага келган.

Шоир такрорни қўллашда қиёсий ифодалаш усулидан фойдаланган.

Шеърдаги бундай тасвир сўзлардаги услубий маънони кучайтирган. Бундай
такрордан шу нарса аёнки, бепоён далани экинзорга айлантирган қиз – сулув,
уни таърифлашга тил ожиз. Шу билан бирга, бу экинзор учун сув ҳам сулув,
ҳатто қиздан ҳам сулув. Чунки пахтазор сувга чанқоқ, муштоқ, шунингдек,
сув эгаси – сувчи қиз сулув бўлган сувдан ҳам сулувроқ.

Аммо бундай қиёсий алмаштириш орқали сув ҳам, сувчи қиз ҳам гўзал,

сулувдир, деган фикр олдинга сурилган. Шоир сувчи қиз таърифида

чиройли,

гўзал, гулюз

каби сўзлардан фойдаланиши мумкин эди. Бунга икки ҳолат йўл

қўймаган: 1) унда тарди акснинг бузилиши; 2)

с

товушининг такроридан

юзага келаётган фонетик уйғунлик. Демак, мисралардаги гўзал ва нафис
тасвир икки бадиий санъатнинг баравар қўлланишидан юзага келган.

Тарди акс

санъати такрорнинг бошқа турлари билан умумий

хусусиятларга эга, шунингдек, ўзига хос фарқли томонларга ҳам эгаки, бунда
матн маъноси кучайтирилиб, аввалги фикрга сездирмай қайтиш жараёнида
мушоҳадани сезгирлаштириш каби муҳим вазифалар бажарилади.

Мисра ва банд такрори

шеъриятда кўп қўлланадиган такрор туридир.

Бундай такрорлар ҳалқа такроридан фарқ қилиб, шеърнинг турли қисмларида
такрор келиши мумкин.

Ҳалқа

такрорида шеър бошидаги мисра ёки банд

шеър охирида такрорланиши шарт ва шу билан бирга шеърнинг бошқа
қисмларида такрор келиши ҳам мумкин. Шу сабабли шеърнинг турли
ўринларида такрор келувчи мисра ёки банд такрорларини ҳалқа такроридан
фарқлаб, алоҳида ўрганишни лозим топдик. Бу такрорга нақаротлар, рефрен
мисралар, шеърнинг турли қисмларида такрор келувчи мисра ёки бандлар
киради. “Ўзбек тилида сўзларнинг, шунингдек, сўздан кўра каттароқ
структура ва мазмунга эга бўлган бирликларнинг такрор ҳолда қўлланиши
жуда кўп учрайдиган ҳодиса. Лекин бундай такрорлар ифодалайдиган
маънолар, улар бажарадиган вазифалар бир хил эмас”

1

.

Миртемир шеърияти сербўёқ, мантиқан мукаммал образли тасвирларга

бой. Адибнинг “Бетоблигимда” шеърида мисра такрори гўзал тарзда
қўлланиб, такрор мисралар воситасида мажнунтол образи яратилган:

Мажнунтол тагига ўтқазинг мени,

Қоврилмай ғашлик алангасида,

1

Абдураҳмонов Х. Мақол ва маталларда такрор компонентларнинг қўлланиши // Ўзбек тили ва адабиёти. –

Т., 1974. – 3-сон. – Б. 60.


background image

17

Мажнунтол тагига ўтқазинг мени,

Нафасимни ростлай кўланкасида.

(II. 228).

Уч банд (12 мисра)дан иборат ушбу шеърнинг ҳар бир бандида

Мажнунтол тагига ўтқазинг мени

мисраси икки марта қўлланиб, шеър

давомида олти марта такрорланган. Миртемир ушбу шеърда мисра такрори
воситасида, биринчидан, мажнунтол образини яратган, унга мурожаат
қилган. Иккинчидан, шеърнинг ғоявий мазмуни билан унинг ўқилиши
ўртасида мусиқий муштараклик ва ҳамоҳангликни кашф этган. Шеър
Миртемир бетоблиги пайтларида ёзилган. Шоирнинг мажнунтол образига
мурожаат этиши ҳам бежиз эмас, албатта. Мажнунтол – новдалари пастга
эгилиб ўсадиган толнинг бир тури. Мажнунтол образида ғамхўр, меҳрибон,
ҳамдард, саҳоватпеша инсонлар образини кўришимиз мумкин. Чунки шоир
мажнунтол тагига ўтқазишдек эъзозга лойиқ бўлган.

Шоир шеърларида грамматик такрорнинг, асосан, синтактик такрор

шакли қўлланган.

Тадқиқотнинг учинчи бобида

“Миртемир шеъриятида лексик ва

лексик-синтактик такрорлар”

таҳлил қилинган бўлиб, бунда шоирнинг

анафора, мукаррар, такрир, эпифора

такрорларидан фойдаланиш маҳорати

ёритилган.

Такрорнинг барча турлари, кўринишлари сингари лексик

такрорлар ҳам ўз ифода шаклига ва тасвир усулига эга. Бадиий матнда,
жумладан, поэтик нутқда лексик бирликлар турли шаклларда намоён бўлади
ва фикр талабига кўра хилма-хил вазифаларни адо этади.

У.Тўйчиев сўз такрорини шеър тузилиши элементи сифатида талқин

қилган: “Вазн, қофия ва банд шеър тузилишининг доимо ишлатиладиган
элементидир. Шеър тузилишининг баъзан ишлатиладиган элементлари ҳам
бор, улар сўз такрорлари ва тажнис (омоним)дир. Демак, шеър тузилиши
элементлари бешта, улар: вазн, қофия, банд, сўз такрори ва тажнисдир”

1

.

“Луғавий бирликлар бадиий тасвирнинг муҳим воситасидир. Аммо уларнинг
бадиий матнда қўлланиш даражаси, бадиийликни ифодалаш имкониятлари
турли-туман”

2

.

Айниқса, поэтик нутқда лексик такрорлар турли шаклларда бадиий-

услубий вазифа бажаришга хизмат қилади. Миртемир шеъриятининг
жозибаси ва ўзига хослиги ҳам шоирнинг тилдан фойдаланиш маҳоратида
ёрқин кўринади. Рувим Мораннинг ёзишича: “Миртемир шеърларининг
гўзаллиги, оҳанрабоси унинг бетакрор тилида. Миртемир энг содда
фикрларни ифодалаш учун она тили хазинасидан ягона, оҳорли сўзлар топа
олди”

3

. Бундай сўзлар шоир шеъриятида бадиий тасвирий воситалар орқали

ўзига хос жилоланди.

Зеро, шоир шеърларидаги бадиий такрорлар

воситасида фикр теранроқ ифодаланган. Лексик такрорларда сўз воситасида
ифодавийлик ўзига хос шаклда намоён бўлган. Такрорнинг

анафора, такрир,

1

Тўйчиев У. Ўзбек адабиётида бадиийлик мезонлари ва уларнинг маромлари. – Т., Янги аср авлоди, 2011. –

Б. 39.

2

Боймирзаева С. Ойбек прозасининг лингвостилистик тадқиқи: Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. –

Самарқанд, 2004. – Б. 9.

3

Рувим Моран. Қалбдан қалбга // Миртемир замондошлари хотирасида. – Т., 1982. – Б. 87.


background image

18

эпифора

каби шаклларида фақат лексик бирлик такрорланмасдан ўрни билан

синтактик бирликларнинг такрорланиши ҳам кузатилади. Бу ҳолат Миртемир
шеърияти учун ҳам хос хусусиятдир. Аслида такрор бирликларнинг
барчасида ўзаро мазмуний, маъновий уйғунлик мавжуд бўлади. Шу маънода
лексик бирлик сифатида таҳлил этаётганимиз

анафора, такрир, эпифора

каби такрорлар таркибида сўз бирикмаларининг такрорланишини ҳам
учратамиз. Шу сабабли бундай такрорлар диссертацияда лексик ва лексик-
синтактик такрор сифатида ўрганилди.

Анафора

лар турли илмий манбаларда бир-бирини инкор этмайдиган

муайян фикрлар билан таърифланган: “Анафора (юн. anaphora – юқорига
чиқариш). Параллел тузилган нутқ парчалари (мас., мисралар) бошида айнан
бир унсурнинг такрорланишидан иборат услубий қўлланиш. Зид. Эпифора”

1

.

М.Йўлдошев анафорани қуйидагича таърифлаган: “Анафора – шеърий
мисраларнинг бошида ёки насрий асардаги гапларнинг олдида бир хил
жаранглаган товуш, оҳангдош сўз ва ибораларнинг такрорланиб келиши”

2

.

Яна бир манбада

анафора

деб номланувчи ушбу усул мисра, матн бошидаги

сўзнинг параллел ҳолда такроридан иборат бўлиб, нутқ фигураси деб ҳам
юритилади

3

, дейилган.

Шундай қилиб,

анафора

мисралар бошидаги ёки насрий асарларда

жумлалар олдидаги сўз ва сўз бирикмаси такроридир. Шу сабабли анафора
қатъий тизимли такрорлардан бири ҳисобланади.

Анафора

Миртемир шеърларида банднинг турли мисраларида учрайди,

яъни банднинг биринчи ва иккинчи; биринчи ва учинчи; биринчи ва
тўртинчи; иккинчи ва учинчи; иккинчи ва тўртинчи; учинчи ва тўртинчи;
биринчи, иккинчи, учинчи; биринчи, иккинчи, тўртинчи; биринчи, учинчи,
тўртинчи; иккинчи, учинчи, тўртинчи мисраларида; тўлиқ бандда; биринчи
ва тўртинчи мисрада алоҳида, иккинчи ва учинчи мисрада алоҳида бирлик;
биринчи ва иккинчи мисрада бир хил, учинчи ва тўртинчи мисрада бир хил
бирлик такрори; биринчи ва учинчи мисраларда алоҳида, иккинчи ва
тўртинчи мисраларда алоҳида такрор қўлланиши ва бошқалар.

Миртемир анафорага мажозий маъно юклайди. Жумладан, шоир

“Киприкларим” шеърида анафора такрори воситасида ўзгача бир ҳолатни
юзага келтирган. Шоир шеърни ёш қаламкашларга бағишлайди. Шеърда

киприкларим

сўзи бир неча марта такрорланган:

Киприкларим

қўнғирмикан ё қора?

Киприкларим

юзтамикин ёки минг?

Киприкларим

мунча азиз ва сара,

Кўзгинамнинг киприклари...

(I.362.)

Шоир шеърда

киприкларим

анафорасини мажозий маънода қўллаб, ёш

қаламкашларни, шунингдек, шеърларини киприкка қиёс килган.

Кўп манбаларда эътироф этилганидек, ҳар бир ёш қаламкаш ижоди

Миртемир нигоҳидан четда қолмас эди. Уларга ғамхўрлик қилган. Шоир ёш

1

Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. – Т., ЎзМЭ, 2002. – Б. 14.

2

Йўлдошев М. Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари. – Т., Фан, 2007. – Б. 97.

3

Ахманова О.С. Словарь лингвистических терминов. – М., Наука, 1969. – С. 47.


background image

19

ижодкорларни

адабиёт

киприклари,

адабиёт

жонкуярлари,

адабиёт

қўриқчилари деб атайди.

Таҳлиллар кўрсатадики, Миртемир шеъриятида энг кўп қўлланган

такрор тури –

анафора

усулидир.

Анафора

айтиладиган фикр, мақсадни

қайта-қайта уқтиришга, шоир ўзи севган образни мадҳ этишга хизмат қилган.
Анафора мисрада орқама-кетин ва турли мисраларда такрорланиб келади.
Кузатишлар бундай

қўлланишнинг шоир шеъриятида 14 дан ортиқ

кўринишини аниқлаш имконини берди.

Мукаррар

такрор усуллардан бири бўлиб, бунда жуфт ёки такрорий

сўз қайтарилади. “Мукаррар сўзи “қайта-қайта, уст-устига” маъноларини
ифодалайди. Шу ном билан аталувчи лафзий санъат эса байтнинг ҳар икки
мисрасида жуфт сўз қўллашни назарда тутади”

1

.

Мукаррар

– жуфт ёки

такрорий сўзнинг қайтарилиши. “Такрорий сўз деганда, ҳар қандай сўзнинг
оддий такрори эмас, балки бир сўзнинг такрор ҳолда қўлланиши билан шу
сўзнинг лексик маъносидан ташқари маълум грамматик маънолар (кўплик,
давомийлик каби маънолар) ифодаловчи, лексик ва грамматик жиҳатдан бир
бутунликни ташкил қилувчи такрорлар тушунилади”

2

.

Миртемир шеъриятидаги бундай такрорларни қайтарилиш ўрнига кўра

икки гуруҳга ажратиш мумкин: бир мисрада ва мисралараро қўлланган
такрорлар. Шоирнинг “Ёрти аср қўшиқларидан” шеърида такрорий сўзлар
шаклий ва маъновий такрорларни юзага келтирган:

Бутун эдим,
Ночор бўлдим

парча-парча, бўлак-бўлак.

Дуркун эдим,
Юрай десам на йўл қолди, на-да йўлак.

(II. 287-288.)

Бандда қўлланган

парча-парча, бўлак-бўлак

сўзлари синоним такрорий

сўзлардир. Шеърда лирик қаҳрамоннинг кечаги куни, ўтмишидан норози
кайфияти ифодаланган. Матндаги такрорий сўзлар кўчма маънода қўлланган.
Бу инсон қалбининг

“парча-парча”

бўлишига ишора қилади. Ушбу такрорий

сўзнинг синоним шакли

бўлак-бўлак

такрорий сўзининг ёнма-ён келиши

услубий маъно ҳосил қилган, такрорий

парча-парча

сўзи орқали ифодаланган

маънонинг таъсирчанлигини оширган.

Миртемир шеъриятида бундай такрорлар банд доирасида юзага келиб,

қуйидаги шаклларда такрорланган: бир мисрада кетма-кет; бир мисранинг
турли ўринларида; банднинг кетма-кет икки мисрасида; банд мисраларининг
биринчи ва учинчисида; иккинчи ва тўртинчи мисраларда; биринчи, учинчи,
тўртинчи мисраларда; иккинчи, учинчи ва тўртинчи мисраларда такрор
келиши ва бошқалар.

Миртемир шеъриятидаги такрорий сўзлар икки хил характерлидир.

Уларнинг бир гуруҳи тилда аввалдан мавжуд, одатий такрорий сўзлар бўлса

(аста-аста, чил-чил, қучоқ-қучоқ),

бошқа бир гуруҳи шоирнинг ўзи

уюштирган, шакллантирган

(ҳануз-ҳануз, қона-қона, ғарам-ғарам)

такрорий

1

Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият малоҳати. – Т., Шарқ, 1999. – Б. 100.

2

Ҳожиев А. Ўзбек тилида қўшма, жуфт ва такрорий сўзлар. – Т., Ўзфанакаднашр, 1963. – Б. 88.


background image

20

сўзлардир. Одатий такрорий сўзлар кундалик нутқда, турли услублар ва
жанрларда тез-тез қўлланиб тургани учун улар ифодалайдиган услубий
маънолар шоир ўзи шакллантирган такрорий сўзлар ифода этувчи услубий
маънога нисбатан у қадар таъсирчан эмас. Чунки ижодкорнинг ўзи яратган
такрорларда окказионаллик хусусияти

ҳам мавжуд бўлиб, китобхон

диққатини ўзига кучлироқ жалб қилади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш лозимки,
ҳамма гап такрорий сўздан мақсадга мувофиқ, моҳирона ва ўрнини топиб
фойдаланишда. Миртемир ижодида кейинги хусусият алоҳида бўртиб намоён
бўлган. Шоир такрорий сўз сифатида, асосан, от, сифат, феъл сўз
туркумидаги сўзлардан фойдаланган.

Такрир

арабча

такрор

сўзидан олинган бўлиб, у шеърий асарда

сўзнинг турли шаклдаги такроридан иборат

.

“Такрир “такрорлаш” маъносини

ифодаловчи лафзий санъат бўлиб, шеърда у ёки бу сўзни такрор қўллашни
назарда тутади”

1

.

Такрирда

сўз ёки, умуман, нутқ бирлиги маълум бир

қонуният асосида такрорланмайди, балки мисраларда турли шакллларда
такрорланади. Шунингдек, такрирни турли бирликлар ҳам ҳосил қилиши
мумкин. Бу услубий восита такрорнинг бошқа турларига нисбатан кенгроқ
қўлланиш хусусиятига эга. Шу маънода такрир воситасининг

такрор

деб

қўлланиши ҳам такрорнинг барча турларига ишора қилгандек бўлади.

Миртемир шеъриятида такрир, асосан, лексик бирликлардан иборат.

Унинг “Ой юзли” шеърида

ой

ва

ойдин

сўзлари билан боғлиқ такрор,

оҳангдошлик, тажнис маҳорат билан қўлланган:

Кеча

ойдин,

кўз

ойдин!

Мен сўрадим сўз

ойдин,

Ой

деди:

ой

юзлигинг

Ойдинроқдир

, юз

ойдин.

(I. 199.)

Шеърда ёр тавсифи мавжуд бўлиб, бу берилган дастлабки бандда

сўзлар такрори, товушлар уйғунлиги асосида ифодаланган. Матнда суюкли
аёлнинг ҳусну таровати мадҳ қилинган. Унинг ҳусни ой ва ойдин (ой ёруғига
кўмилган кеча)га қиёслаш орқали тасвирланган. Шоир маъшуқа чеҳраси юз
ойдан ҳам устун туришини, юз ой сочган нурдан ёруғ, жозибали эканини
шеърдаги

о

товуши билан бошланувчи сўзлардаги

о

унлисининг

оҳангдошлиги орқали ёритган. Бу оҳангдошлик мусиқийликни, талаффузда
яқинликни таъминлаган ва бу ҳол шеърда ўзига хос оҳангнинг юзага
келишига замин яратган.

Келтирилган мисолларда нозиктаъб шоирнинг поэтик маҳоратини

намойиш қилувчи фикрлари бор. Булар: кеча ойдин (ёруғ) бўлгач, албатта,
атроф кўзга аниқ кўринади. Демак, бу ҳолатга табиат ҳодисаси – ойдинлик
сабабчи. Шоирнинг ушбу ҳолатни юзага келтираётган ойга мурожаат қилиши
ҳам табиий: юз, чеҳрани ойга қиёслаш – анъанавий усул. Бу ўринда маъшуқа
чеҳрасини юз ойнинг ва унинг нуридан ҳам юқори қўйиши – муболаға. Бунда
шоир

ёруғ, ёруғроқ, юз бор ёруғ, нурли, нурафшон

каби сўзлардан

фойдаланиши мумкин эди. Аммо шеърда тасвир қуроли қилиб олинган

1

Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият малоҳати. – Т., Шарқ, 1999. – Б. 100.


background image

21

такрор зарар кўрган, ўз мукаммаллигига етмай қолган бўлар эди. Шу сабабли
тўртинчи мисрада

ойдин

(

ойдинроқ

) сўзидан фойдаланган, натижада

ойдин

сўзи такрори билан юзага келувчи бадиий санъатнинг мукаммал намунаси
яратилган.

Миртемир шеъриятида энг моҳирона қўлланган лексик бадиий

воситалардан бири

такрирдир.

Бу такрор воситаси орқали шеърдаги маълум

ҳолатга, сўзга, умуман, нутқ бирлигига урғу берилган ва шеър давомида
айнан шу тушунчанинг моҳияти ёритилган. Шу асосида шеърда айтилмоқчи
бўлган фикр юзага чиққан.

Маълумки,

эпифора

– бадиий такрор турларидан бири. “Эпифора (гр.

еpi – сўнг, phoros – олиб борувчи) сўзларидан олинган

1

бўлиб, мисралар

охиридаги товуш, сўз ёки сўз бирикмаси такроридан иборат. “Эпифора, деб
ёзади Ж.Лапасов ўз асарида, – такрорнинг бир тури бўлиб, товушлар
тугалланиши ҳам деб юритилади”

2

. Шунингдек, манбаларнинг яна бирида:

“Эпифора – бадиий тил воситаларидан бири бўлган такрор кўринишларидан
бири, шеърий асарда сўзлар ёки мисралар охирида айрим унли ёки ундош
товушларнинг такрорланиб келиши”

3

, деб қайд этилган. О.Ахманованинг

талқинига кўра, эпифора нутқ фигураларидан бири бўлиб, сўз ёки сўз
бирикмаси бир ёки бир неча фраза охирида келади ва шеърий нутқнинг
ифодавийлигини кучайтиради

4

. А.Ҳайдаров эпифорани фоностилистик

воситалардан бири сифатида талқин қилган

5

. У.Тўйчиев эса эпифорага

қуйидагича таъриф беради: “Қофиясиз мисралар охирида такрорланган ҳолда
келиб, байт ёки бандларни уюштирувчи ва улар охирини эслатувчи, бу билан
ритмик

вазифани

ҳам

бажарувчи,

ифодалилик,

хушоҳанглик

ва

мусиқийликни орттирувчи, бирон тушунча ё фикрни ажратиб, таъкидлаб
кўрсатувчи сўз ва сўзлар охирги сўз такрори (эпифора) дейилади”

6

.

Эпифора

– шеърий мисралар охирида келган товуш, сўз, сўз

бирикмасининг оҳангдошлиги ёки такрори асосида услубий бўёқдорлик
ҳосил қилувчи такрор усулидир. Эпифорада, асосан, сўз такрорланади,
шунингдек, унинг товуш ёки сўз бирикмаси шаклидаги такрори ҳам мавжуд.
Эпифора қатъий тизимли такрор бўлиб, шеърда келиш ўрнига кўра анафорага
зиддир. Эпифорада мисралар охирига урғу берилади. Натижада мисра
охирига томон оҳангнинг кўтарилиши юзага келиб, мантиқий урғу ҳам шу
такрор бирликка тушади.

Миртемир шеъриятида эпифора такрори турли хил шаклларда намоён

бўлган, яъни

банд доирасида такрор

ҳосил қилиб, банднинг барча

1

Ҳомидий Ҳ., Абдуллаева Ш., Иброҳимова С. Адабиётшунослик терминлари луғати. – Т., Ўқитувчи, 1967. –

Б. 253.

2

Лапасов Ж. Бадиий матн ва лисоний таҳлил. – Т., Ўқитувчи, 1995. – Б. 51.

3

Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Т.,

Ўқитувчи, 1979. – Б. 355.

4

Ахманова О. Словарь лингвистических терминов. – М., Наука, 1969. – С. 528.

5

Ҳайдаров А. Бадиий матннинг фоностилистик воситалари: Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. – Т.,

2008. – Б. 11.

6

Тўйчиев У. Ўзбек адабиётида бадиийлик мезонлари ва уларнинг маромлари. – Т., Янги аср авлоди, 2011. –

Б. 97.


background image

22

мисраларида, дастлабки уч мисрада, иккинчи ва тўртинчи мисрада, биринчи
ва учинчи мисрада, иккинчи ва учинчи мисрада эпифора такрори қўлланган.

Миртемир шеъриятида эпифоранинг сўз ва сўз бирикмасидан иборат

шакллари фаолдир. Миртемир сўзларни эпифора сифатида қўллар экан,
кўпроқ от ва феъл сўз туркумларидан фойдаланган. Шоир шеъриятида
олмош ва сифат сўз туркумлари ҳам эпифора такрори шаклида қўлланган.
Шу жумладан, Миртемир эпифора сифатида кишилик олмошларидан ҳам
фойдаланган.

Лексик такрорлар сўз шаклида намоён бўлар экан, назмий тилда

сўзларнинг ташқи кўриниши ҳам ички маъно сингари муҳим аҳамиятга эга.
Бу, айниқса, услубийлик, экспрессивлик, оҳангдорлик учун муҳимдир.
Шеърдаги мисраларда айрим сўз – фикрларнинг ажратиб берилиши орқали
алоҳида таъсирчанликка эришилади.

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР

Миртемир –

ХХ

аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири.

У ўз услубига эга бўлган адиб. Шоир шеърияти халқ оғзаки ижодига
ҳамоҳанг шеърият бўлиб, такрорларга бойлиги, бадиий санъатлар ва услубий
воситаларнинг кенг қўлланганлиги билан фарқланиб туради. Айниқса, такрор
воситаси шоир шеъриятининг ғоявий пишиқлиги, бадиий мукаммаллиги,
ўзига хос сўз қўллай олиш маҳоратини намоён қилган. Аслида такрор лафзий
санъат бўлиб, бу санъат билан боғлиқ

услубий воситалар

нутқ

бирликларининг лингвопоэтик жиҳатдан актуаллашишига хизмат қилган.

Ушбу илмий тадқиқотда Миртемир шеъриятидаги такрор

нутқ

бирликларининг қўлланиши, маъно англатиши, услубий вазифаси каби
жиҳатларни тадқиқ қилиш қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон берди:

1. Миртемир асарлари тили услуб нуқтаи назардан, сўз ва тасвирий

воситаларни

қўллашда халқ

оғзаки ижоди ва жонли сўзлашувдан

фойдаланиш жиҳатидан ўзига хос бўлиб, услубий воситаларнинг кенг ва
мақсадга мувофиқ қўллангани билан ажралиб туради.

2. Шоир ўз шеърларида бадиий тасвирий воситаларни маҳорат билан

қўллаган, айниқса, такрор моҳирона қўлланган бўлиб, уларнинг семантик-
стилистик хусусиятлари Миртемир ижодининг ўзига хослигини белгилайди.

3. Миртемир шеъриятидаги бадиий такрорлар фонетик, лексик,

морфологик ва синтактик такрорлардан иборат бўлиб, улар бир-бирини
тўлдирган ҳамда шоир шеъриятининг бадиийлигини оширишга хизмат
қилган.

4. Миртемир шеъриятидаги

бадиий такрорлар

оҳангдошликни

таъминлаган, таъсирчанликни оширган, мажозий маъно юклаган, маълум
нутқ бирлигини таъкидлаган, мисра ёки бандлар ўртасидаги боғлиқликни
таъминлаган, тасвирнинг ифодалилигини

оширган, мазмун ва шакл

уйғунлигини ҳосил қилган.


background image

23

5. Шоир шеъриятида такрорлар таъкид, сўроқ, илтимос маъноларини

кучайтирган, тасвирни теранлаштирган ва мусиқийликни юзага келтирган.

6. Миртемир фонетик такрорнинг

аллитерация, геминация, ассонанс

каби турларидан усталик билан фойдаланган. Бунда, асосан,

а, о

унлиларини

ҳамда

с, ш, қ, м

ундошларини маҳорат билан қўллаб, уларга услубий вазифа

юклаган.

7. Миртемир шеъриятида грамматик такрорнинг, асосан,

ташобеҳул-

атроф, ҳалқа, тарди акс, мисра ва банд такрори

каби турлари кўпроқ

қўлланган. Шоир шеърларидаги

ташобеҳул-атроф

такрорининг асосини сўз

ва сўз бирикмаси ташкил қилган.

Тарди акс

эса тескари қўлланиш асосида

такрор ҳосил қилиши билан фарқланиб, бу усул грамматик жиҳатдан ўзгариб
ва ўзгармай қўлланиши асосида қайтарилади ва ўзига хос услубий вазифа
бажаради.

8. Шоир шеъриятида

ҳалқа

ҳамда

мисра ва банд такрори

шеърнинг

умумий

ғоясини бир бутунлик тарзида ўраб, мантиқий яхлитликни

таъминлаган. Айниқса,

ҳалқа

такрорида шеър охиридаги такрорланган мисра

ёки банд ўзидан олдинги мисралар маъносининг умумлашмаси, ҳосиласи
тарзида намоён бўлган.

9. Миртемир лексик ва лексик-синтактик такрорларнинг

анафора,

мукаррар, такрир, эпифора

каби турларини қўллаган. Шоир шеъриятида

мукаррар

такрорини сўзлар юзага келтирган бўлса,

анафора, такрир,

эпифора

такрорларини сўз ва сўз бирикмалари ҳосил қилган.

10. Миртемир шеъриятида энг кўп учрайдиган такрор –

анафора

дир.

Шоир шеърларида мисра бошидаги сўз ва сўз бирикмаларининг
қайтарилиши айтиладиган фикр, мақсадни қайта-қайта уқтиришга хизмат
қилган ва у мисрада орқама-кетин, турли мисраларда такрорланиб келган.
Кузатишлар бундай қўлланишнинг Миртемир шеъриятида 14 дан ортиқ
кўринишини аниқлаш имконини берди. Мисраларда қўлланиш ўрнига кўра

анафора

га зид бўлган

эпифора

мисра охиридаги бирликларнинг шеърий

нутқдаги ифодавийлигини кучайтирган.

11. Миртемир шеъриятидаги такрорларни тадқиқ этиш асосида айтиш

мумкинки,

такрор

шоир

шеъриятининг

етакчи

услубий-маъновий

фазилатларидан биридир. Мазкур услубий воситани Миртемир шеърлари
асосида ўрганиш фонетик, лексик ҳамда грамматик такрорлар шоир назмий
нутқининг ўзига хослигини таъминловчи, унинг бадиийлигини оширувчи
лингвопоэтик восита сифатида юксак маҳорат билан қўлланганини кўрсатди.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Шофқоров А. Миртемир шеъриятида аллитерация // Ўзбек тили ва

адабиёти. – Тошкент, 2006. – 4-сон. – Б. 91-94.

2.

Шофқоров А. Миртемир шеъриятида анафора такрорининг

маъновий-услубий вазифасига доир // Тилшуносликнинг долзарб масалалари.
Илмий мақолалар тўплами. – Тошкент, 2006. – Б. 139-143.


background image

24

3. Шофқоров А. Миртемир шеъриятида такрор санъатининг услубий

вазифаларига доир // Тил ва адабиёт таълими. –Тошкент, 2007. – 1-сон. – Б.
71-74.

4. Шофқоров А. Миртемир шеъриятида ассонанс такрорининг

маъновий-услубий

хусусиятлари

//

Жамият.

Цивилизация.

Давлат:

ижтимоий-тарихий тараққиёт омиллари. Илмий мақолалар тўплами. –
Тошкент, 2007. – Б. 260-262.

5. Шофқоров А. Миртемир шеъриятида ҳалқа такрорининг маъновий-

услубий вазифасига доир // Услубшунослик ва фразеологиянинг долзарб
муаммолари. Илмий мақолалар тўплами. – Самарқанд, 2007. – Б. 141-143.

6. Шофқоров А. Миртемир шеъриятида ташобеҳул-атроф такрорининг

услубий хусусиятлари // Истиқлол ва тил. Илмий мақолалар тўплами. –
Тошкент, 2007. – Б. 139-143.

7. Шофқоров А. Миртемир шеъриятида тарду акс такрори // Ўзбек

тилшунослигининг долзарб масалалари. Илмий мақолалар тўплами. –
Тошкент, 2008. – Б. 138-139.

8. Шофқоров А. Миртемир шеъриятининг айрим хусусиятлари ҳақида

// Тил ва адабиёт таълими. – Тошкент, 2008. – 4-сон. – Б. 83-87.

9. Шофқоров А. Миртемирнинг такрордан фойдаланиш маҳоратига

доир // Формирование казахской государственности и историко-культурные
ценности тюркского мира. Материалы международной научно-практической
конференции. – Қазақстан Республикаси Шымкент қаласы, 2009. – Том № 3.
– С. 137-140.

10. Шофқоров А. Mirtemirin tekrar sanatini kullanma mahareti // Günsel

Sanat. – Antalya (Туркия), Temmuz-Ağustos, 2011. – 4-сон. – Б. 58-60.

11. Шофқоров А. Повторение в поэзии Миртемира // Вестник

Челябинского государственного университета. – Челябинск, 2011. – №25
(240). вып. 58. – С. 167-170.


background image

25

Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор

Шофқоров Абдишукур Мусаевичнинг 10.02.01 – Ўзбек тили ихтисослиги

бўйича “Миртемир шеъриятида такрорнинг маъновий-услубий

хусусиятлари” мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

бадиий санъат, услубий восита,

лингвопоэтика, бадиий такрор, поэтик усул, аллитерация, геминация,
ассонанс, ташобеҳул-атроф, ҳалқа, тарди акс, мисра такрори, анафора,
эпифора, мукаррар, такрир.

Тадқиқот объекти:

Миртемир шеъриятидаги фонетик, лексик,

морфологик ва синтактик такрорлар.

Ишнинг мақсади:

Миртемир шеъриятидаги бадиий такрорларнинг

маъновий-услубий, лингвопоэтик хусусиятларини тадқиқ қилиш.

Тадқиқот методлари:

тавсифий, қиёсий, таснифий, контекстуал,

компонент таҳлил.

Олинган

натижалар

ва

уларнинг

янгилиги:

Миртемир

шеъриятидаги бадиий такрорлар илк бор монографик тарзда тадқиқ қилинди
ҳамда такрорларнинг шеърий нутқдаги маъновий-услубий, бадиий-
функционал хусусиятлари белгиланди. Бунда фонетик, морфологик, лексик,
синтактик бирликларнинг шеъриятда такрор қўлланишидаги ўзига хос
услубий хусусиятлари ва маъно ифодалаши алоҳида тадқиқ этилди.

Амалий аҳамияти:

диссертациянинг назарий хулосалари ва илмий

натижалари ўзбек тили услубшунослиги ва лингвопоэтикасини тадқиқ қилиш
соҳаларида манба, материал бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, ишнинг
илмий таҳлил ва материалларидан ўзбек тили бадиий стилистикаси ва
лингвопоэтикаси бўйича дарслик ва қўлланмалар яратишда, олий ўқув
юртларининг филология факультетларида махсус курс ва семинарлар ташкил
этишда, шу билан бирга, бадиий санъатлар ва уларнинг маъновий-услубий
хусусиятларига бағишланган тадқиқотларда фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижаларидан олий ўқув юртларида “Ҳозирги ўзбек адабий тили”, “Ўзбек
тили стилистикаси”, “Бадиий матннинг лингвопоэтик таҳлили” фанларини
ўқитишда фойдаланилмоқда. Тадқиқотнинг илмий хулосалари замонавий
дарслик ва қўлланмалар яратишда иқтисодий самара беради. Мавзу бўйича
журнал ва илмий тўпламларда 11 та илмий мақола ва тезислар эълон
қилинган.

Қўлланиш соҳаси:

филологик тадқиқотлар, хусусан, бадиий матннинг

лисоний таҳлили, стилистик тадқиқотлар, лингвопоэтика.


background image

26

РЕЗЮМЕ

диссертации Шофкорова Абдишукура Мусаевича на тему: “Семантико-
стилистические особенности повтора в поэзии Миртемира” на соискание
ученой степени кандидата филологических наук по специальности
10.02.01 – Узбекский язык

Ключевые слова:

поэтическая фигура, стилистическое средство,

лингвопоэтика, художественный повтор, поэтический приём, аллитерация,
геминация, ассонанс, “ташобеҳул-атроф”, “ҳалқа”, “тарди акс”, повторение
строки, анафора, эпифора, “мукаррар”, “такрир”.

Объекты

исследования:

фонетические,

лексические,

морфологические и синтаксические повторы в поэзии Миртемира.

Цель работы:

исследование

семантико-стилистических, лингво-

поэтических особенностей художественного повтора в поэзии Миртемира.

Методы исследования:

описательный метод, сравнительный метод,

методы классификации, контекстуального и компонентного анализов.

Полученные результаты и их новизна:

впервые в монографическом

плане исследован художественный повтор в поэзии Миртемира и определены
семантико-стилистические, художественно-функциональные особенности
поэтической речи. При этом отдельно исследованы специфические
стилистические и семантические особенности повторного использования
фонетических, морфологических, лексических и синтаксических единиц в
поэзии.

Практическая значимость:

научные анализы, научные выводы

работы могут служить источником и ценным материалом для дальнейших
исследований в области стилистики и лингвопоэтики узбекского языка.
Также, научный анализ и материалы работы могут быть использованы в
процессе создания учебников и учебных пособий по художественной
стилистике и лингвопоэтике узбекского языка, при проведении специальных
курсов и семинаров на филологических факультетах высших учебных
заведений, а также исследований поэтических приёмов и их семантико-
стилистических особенностей.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты

исследования

используются

в

процессе

преподавания

предметов

“Современный

узбекский

язык”,

“Стилистика

узбекского

языка”,

“Лингвопоэтический анализ художественного текста” в высших учебных
заведениях.

Научные

выводы

исследования

имеют

экономическую

эффективность в процессе создания новых учебников и учебных пособий. По
теме диссертации в научных журналах и сборниках опубликованы 11
научных статей и тезисов.

Область применения:

филологические исследования, в частности,

лингвистический

анализ

художественного

текста,

стилистические

исследования, лингвопоэтика.


background image

27

RESUME

Thesis of Shofqorov Abdishukur Musaevich on the scientific degree
competition of the Doktor of Philosophy in Philology, speciality 10.02.01 –
Uzbek language, on the subject: “Semantic-stylistic peculiarities of the
repetition in Mirtemir’s poetry”

Key words:

poetic device, stylistic means, linguapoetry, poetic repetition,

poetic style, alliteration, hemination, assonance, “tashobehul-atrof”, “halqa”, “tardi
aks”, repetition of the line, anaphora, epiphora, “mukarrar”, “takrir”.

Subject of the research:

phonetic, lexical, morphological, and syntactic

repetitions in the poetry of Mirtemir.

Purpose of work:

to research semantic-stylistic and lingua-poetic

peculiarities of the poetic repetition in the poetry of Mirtemir.

Methods of the research:

descriptive, comparative, contextual methods,

method of classification, and component analysis.

The results obtained and their novelty:

in the research it was studied the

poetic repetition in the poetry of Mirtemir for the first time in the monographic
way; determined semantic-stylistic and artistic-functional peculiarities of the poetic
repetition; in this process was studied separately stylistic peculiarities and
expression of the meaning of phonetic, morphological, and syntactic units in the
poetry.

Practical value:

theoretical conclusions and scientific results of the thesis

can serve as a material for stylistics and lingua-poetics of the uzbek linguistics.
Besides, scientific analysis and materials of the research can be used in creating
textbooks and educational books on poetic stylistics and lingua-poetics of uzbek,
organizing special courses and seminars for philological faculties of the higher
educational institutions, in the researches devoted to the poetic devices and their
semantic-stylistic peculiarities.

Degree of embed and economic effectivity:

The results of research may be

used in teaching subjects such as “Contemporary uzbek literary”, “The science of
style of uzbek language” and “Linguapoetic analysis of texts” in the higher
educational institutions. Application of research results in creation of modern
textbooks and manuals will provide significant economic effect. 11 scientific
articls and informations were published in the journals and scientific collections.

Field of application:

philological researches, particularly linguistic analysis

of the text, stylistic researches, lingua-poetics.

Библиографические ссылки

Шофқоров А. Миртсмир шсъриятида аллитерация // Узбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2006. - 4-сон. - Б. 91-94.

Шофқоров А. Миртсмир шсъриятида анафора такрорининг маъновий-услубий вазифасига дойр // Тилшуносликнинг долзарб масалалари. Илмий маколалар тўплами. - Тошкент, 2006. - Б. 139-143.

Шофкоров А. Миртсмир шсъриятида такрор санъатининг услубий вазифаларига дойр // Тил ва адабиёт таълими. -Тошкент, 2007. - 1-сон. - Б. 71-74.

Шофкоров А. Миртсмир шсъриятида ассонанс такрорининг маъновий-услубий хусусиятлари // Жамият. Цивилизация. Давлат: ижтимоий-тарихий таракқист омиллари. Илмий мақолалар тўплами. -Тошкент, 2007. - Б. 260-262.

Шофкоров А. Миртсмир шсъриятида ҳалқа такрорининг маъновий-услубий вазифасига дойр // Услубшунослик ва фразеологиянинг долзарб муаммолари. Илмий мақолалар тўплами. - Самарканд, 2007. - Б. 141-143.

Шофкоров А. Миртсмир шсъриятида ташобсҳул-атроф такрорининг услубий хусусиятлари // Истиқлол ва тил. Илмий маколалар тўплами. -Тошкент, 2007. - Б. 139-143.

Шофкоров А. Миртсмир шсъриятида тарду акс такрори // Узбек тилшунослигининг долзарб масалалари. Илмий мақолалар тўплами. -Тошкент, 2008.-Б. 138-139.

Шофкоров А. Миртсмир шсъриятининг айрим хусусиятлари ҳакида // Тил ва адабиёт таълими. - Тошкент, 2008. - 4-сон. - Б. 83-87.

Шофкоров А. Миртсмирнинг такрордан фойдаланиш маҳоратига дойр // Формирование казахской государственности и историко-культурные ценности тюркского мира. Материалы международной научно-практической конференции. - Қазакстан Республикаси Шымкент каласы, 2009. - Том № 3. -С. 137-140.

Шофкоров A. Mirtemirin tekrar sanatini kullanma maharcti // Gunsel Sanat. - Antalya (Туркия), Temmuz-Agustos, 2011. - 4-сон. - Б. 58-60.

Шофкоров А. Повторение в поэзии Миртсмира // Вестник Челябинского государственного университета. - Челябинск, 2011. - №25 (240). вып. 58.-С. 167-170.