ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК
:33.338(379.85)
ИБАДУЛЛАЕВ НУРАЛИ ЭШНИЯЗОВИЧ
ТУРИСТИК РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
(
Самарқанд вилояти мисолида
)
08.00.05 – «Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти»
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Самарқанд - 2010
Диссертация иши Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида
бажарилган
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Мухаммедов Мурод Мухаммедович
иқтисод фанлари номзоди, доцент
Норчаев Асотулло Норбутаевич
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия
Иқтисодиёт Университетининг
Тошкент шаҳридаги филиали
Ҳимоя Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги иқтисод
фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси
бўйича К.067.12.01 рақамли бир марталик Ихтисослашган Кенгашнинг 2010
йил «___» ___________ соат____ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 703000. Самарқанд ш., Амир Темур кўчаси, 9-уй.
Диссертация билан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ахборот
ресурс марказида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил «___» ________________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, и.ф.д., профессор Тухлиев И.С.
2
1. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Дунё бозори тизимида хизматлар бозори тез
ривожланаётган соҳалардандир. Бу соҳа мамлакатимизда ҳам кишилар ҳаёт
даражасининг ошишида ва яшаш сифатининг яхшиланишида сезиларли
ўринга эга. Шу туфайли 2010 йилда хизмат кўрсатиш соҳасининг мамлакат
ЯИМдаги улуши 49,0%га етиши кўзда тутилган. Кўриниб турибдики,
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хизмат кўрсатиш
соҳасининг ўрни ва роли катта. Бу эса, ўз навбатида ушбу соҳанинг барча
тармоқларини, шу жумладан туризмни ҳам ривожлантиришнинг назарий,
услубий ва амалий жиҳатларини атрофлича ўрганишни ва тегишли
тавсияларни ишлаб чиқишни тақозо қилади. Бунда туризмнинг аҳамияти
алоҳида эътиборга лойиқ. Бу соҳа бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларига
қараганда юқори суръатларда ривожланиши билан ҳам характерлидир.
Чунки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга алоҳида
аҳамият берилмоқда. Натижада мамлакатимизда туризм салоҳиятидан
самарали фойдаланиш йўллари шаклланмоқда.
Маълумки, жаҳон иқтисодиётида туризм энг сердаромад соҳалардан
бирига айланган. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлигини таъминлашда
ҳам унинг ўзига хос ўрни бор. Шу жиҳатдан ҳам мазкур соҳа узлуксиз
ривожланиб келмоқда.
Туризм соҳаси жадал ривожланаётган мамлакатлар, биринчи навбатда,
бунга туристик ресурслардан самарали фойдаланишни йўлга қўйганлиги ва
унинг барқарор ривожланишини таъминлаб келаётганлиги туфайли жаҳон
миқиёсида туристлар сони ошиб бормоқда. Хусусан, мамлакатимизга ҳам
турист сифатида ташриф буюрувчилар сони йилдан-йилга кўпаймоқда.
Бундан ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсиридан
ҳимояланиш шароитида ҳам самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Респубилкаси Президенти И.А.Каримов 2010 йил 29 январда
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида “2010 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим мақсади ва устивор вазифаси - бу
ислоҳотларни давом эттириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизни янгилаш
ва модернизация қилиш, 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши
чоралар дастурини сўзсиз бажариш ва шу асосда иқтисодий
ривожланишнинг юқори ва барқарор суъратларини, самарадорлигини ҳамда
макроиқтисодий мувозанатни таъминлашдан иборатдир»
деб таъкидлади.
Бунга эришишнинг асосий йўлларидан бири хизмат кўрсатиш соҳасини,
унинг таркибий қисми бўлган туризмни ривожлантириш, унинг
самарадорлигини оширишдир.
Бу ҳолат туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
масаласини устивор вазифалар даражасига кўтаради.
1
И.А.Каримов «Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада
юксалтиришдир» - 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги
маърузаси. Т.: Ўзбекистон, 2010. – 55 б.
3
Ўзбекистонда, хусусан Самарқанд вилоятида туристик ресурслардан
самарали фойдаланиш, соҳани замон талаблари даражасида ривожлантириш
масаласи мамлакатимизда етарли даражада ўрганилмаган. Мос равишда шу
мавзу бўйича иқтисодий адабиётлар ҳам кам нашр қилинган. Бу эса, туристик
ресурслардан самарали фойдаланишнинг илмий-назарий ва амалий
жиҳатларини тадқиқ этишни тақозо қилади.
Муаммонинг ўрганганлик даражаси.
Ўзбекистон ва хорижий олимлар
туризмни ривожлантириш муаммолари доирасида унинг турли жиҳатлари
билан шуғулланганлар. Булар жумласига М.Б.Биржаков
, В.С.Боголюбов,
С.А.Быстров,
Ю.Ф.Волков
С.А.Севастьянова
Н.Т.Тухлиев
кабиларни киритиш мумкин.
Масалан, М.Б.Биржаков, В.С.Сенин, Т.Т.Христов, А.Д.Чудновскийлар
асарларида асосан туристик ресурсларнинг турлари ва таснифи ёритилган
бўлса, В.С.Боголюбов ва С.А.Быстровлар тадқиқотларида туристик
ресурсларда алоҳида ажралиб турувчи асосий белгилар, уларнинг
хусусиятлари кўрсатиб ўтилган. М.Қ.Пардаев, И.С.Тухлиев, Н.Т.Тухлиев,
М.Р.Усмонов, Б.Тўраев ва Д.К.Усмановалар тадқиқотларида
мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш масалалари
2
Биржаков М.Б. Введение в туризм. - М-СПб.: Невский фонд, 2005.- 387 с.
3
Боголюбов В.С., Орловская В.П. Экономика туризма. - М.:2005. – 151 б.
4
Быстров С.А., Воронцова М.Г. Туризм: макроэкономика и микроэкономика. – СПб.: «Издательский дом
Герда», 2008. – 464 с.
5
Волков Ю.Ф. Гостиничный и туристский бизнес. Изд. 2-е. – Ростов н/Д.: Феникс, 2009. - 637 с.
6
Севастьянова С.А. Региональное планирование развития туризма и гостиничного хозяйства: учеб. пособ.-
М.: КНОРУС, 2007. - 256 с.
7
Сенин В.С. Организация международного туризма. - М.: «Финансы и статистика» 2004, - 379 с.
8
Чудновский А.Д. Управление индустрией туризма России в современных условиях: учеб. пособ. – М.:
КНОРУС, 2007. – 416 с.
9
Христов Т.Т. Религиозный туризм: учеб. пособ. — 3-е изд., испр. — М.: Издательский центр «Академия»,
2007. -288 с.
10
Норчаев А.Н. “Халқаро туризмни ривожлантиришнинг иқтисодий ўсишга таъсири”. Иқтисод фан. номзоди
дис. афтореферати.-Т.: ТДИУ, 2004 й. - 25 б.
11
Пардаев М.Қ., Атабаев Р. Туристик ресурсларни таҳлил қилиш ва баҳолаш. Маърузалар курси. –
Самарқанд, СамИСИ - 2006.
12
Солиев А.С., Усмонов М.Р. Туризм географияси. – Самарқанд, СамДУ, 2005. -131 б.
13
13
Тураев Б.Х. Теоретико – методологические основы развития туризма. - Т.: изд. «Фан», 2008. - 166 с.
14
Тухлиев И.С. ва бошқалар. Туризм асослари: Ўқув қўлланма. – Самарқанд, СамИСИ, 2010- 247 б.
15
Тухлиев Н.Т., Абдуллаева Т. Менежмент и организация бизнеса в Республике Узбекистана. - Т: ГНИ
«O’zekiston milliy ensiklopediyasi», 2006. – 368 с.
16
Мухаммедов М.М., Рахматов Ф. Туризм соҳасида бозор муносабатларининг шаклланиши ва унинг тармоқ
самарадорлиги кўрсатгичларига таъсири. // Сервис ва туризм: Бошқариш ва ривожлантириш муаммолари.
Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. Самарқанд, 2007, 4-7 сентябр.
17
Усмонов М.Р.Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг минтақавий хусусиятлари (Самарқанд вилояти
мисолида). География фан. номзоди дис. афтореферати. – Т.: ЎзМУ, 2003. – 25 б.
18
Усманова Д.К. Особенности формирования туристского продукта и перспективные направления его
развития. Иқтисод фан. номзоди дис. афтореферати. – Самарқанд, СамИСИ, 2009. - 25 б.
19
Хошимов М.А. Религиозные памятники Центральной Азии. - Алматы. САГА, 2001. -237 с.
4
ёритилган. Аммо мамлакатимизда мавжуд туристик ресурсларни гуруҳлаш,
улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятлари деярли
ўрганилмаган. Булар, ўз навбатида туристик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини оширишга бағишланган мавзуни тадқиқ қилишга асос
бўлди.
Диссертация ишининг илмий – тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Самарқанд иқтисодиёт ва сервис
институтининг илмий – тадқиқот ишлари режаси билан боғлиқ ҳамда ОТ-Ф7-
130 рақамли «Туризм хизматлар бозорининг ижтимоий-иқтисодий
механизмини модернизациялаш» номли давлат фундаментал илмий-тадқиқот
лойиҳаси доирасида олиб борилган.
Тадқиқотнинг мақсади
иқтисодиётни модернизация қилиш ва жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида туристик ресурслардан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятларини баҳолаш ва ишга
солиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг вазифалари.
Ушбу мақсадни амалга оширишда
қуйидаги вазифалар белгиланган:
•
туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг
назарий асосларини тадқиқ қилиш ва илмий хулосаларни
шакллантириш;
•
туристик ресурсларнинг ижтимоий-иқтисодий мазмунини очиб
бериш ва таснифини ишлаб чиқиш;
•
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирини юмшатишда мавжуд
туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорликни ошириш
йўлларини асослаш;
•
миллий иқтисодиётни ривожлантиришда туристик ресурсларнинг
ўрнини кўрсатиб бериш ва уларнинг самарадорлигини ифодоловчи
кўрсатгичлар тизимини ишлаб чиқиш;
•
туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи
омилларни таҳлил этиш;
•
Самарқанд вилоятида
туристик ресурслардан фойдаланиш
имкониятларини баҳолаш ва уни амалга ошириш йўлларини кўрсатиб
бериш;
•
Самарқанд вилоятида туристик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини кўтариш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети.
Тадқиқотнинг объекти
Самарқанд вилоятидаги туризм фаолиятида фойдаланилаётган ва келажакда
фойдаланиш мумкин бўлган туристик ресурслар.
Тадқиқотнинг предмети бўлиб туристик ресурслар ва улардан самарали
фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар мажмуи ҳисобланади.
Тадқиқотнинг методи.
Тадқиқот давомида анализ ва синтез, абстракт-
мантиқий фикрлаш, сабаб ва оқибат услубларидан, қиёслаш, гуруҳлаш,
тизимли ёндошув, занжирли алмаштириш, қайта ҳисоблаш каби иқтисодий
таҳлил ва статистиканинг усулларидан фойдаланилди.
5
Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар
қуйидагилардан иборат
:
•
туристик ресурсларнинг такомиллашган таърифи ва таснифи;
•
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида туристик
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар;
•
туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи
кўрсаткичлар тизими;
•
минтақанинг туристик ресурслар салоҳияти ва улардан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш имкониятларининг баҳоланиши;
•
Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича аниқланган
имкониятлардан истиқболда самарали фойдаланиш йўллари.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
ва мамлакатни модернизациялаш шароитида туристик ресурслардан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятларининг ишлаб
чиқилганлиги билан белгиланади. Булар қуйидагиларда ўз аксини топди:
•
миллий иқтисодиётни ривожлантиришда туристик ресурсларнинг
ўрни очиб берилди ва улардан самарали фойдаланиш имкониятлари
ишлаб чиқилди;
•
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида туристик
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга таъсир этувчи
омиллар ва уларни ишга солиш орқали туризмни ривожлантириш
имкониятларини кенгайтириш усуллари тавсия қилинди;
•
туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
йўллари, уларни баҳолаш усуллари ишлаб чиқилди;
•
Самарқанд вилоятида туристик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини оширишдаги муаммолар аниқланди ва уларнинг
амалий ечимлари кўрсатиб берилди;
•
туризмни кадастрлаш асосида туристик ресурсларни паспортизация
қилиш лозимлиги асосланди;
•
Самарқанд вилоятида туристик ресурслар
самарадорлигини
оширишнинг концептуал йўналишлари очиб берилди ва минтақада
туризмни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Ишнинг
илмий аҳамияти жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва мамлакатни
модернизациялаш шароитида туристик ресурслар самарадорлиги билан
боғлиқ муаммоларнинг назарий ечимларини тадқиқ қилиш учун илмий асос
бўлиши мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
таъсирини юмшатишда туристик ресурслар самарадорлигини ошириш
бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилиши ва минтақада туристик
ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида истиқболли туристик
маршрутларни ташкил этишда дастурий асос бўлиши мумкинлиги билан
баҳоланади.
Шунингдек, тадқиқот натижаларидан «Ўзбекистоннинг туристик
ресурслари», «Туристик ресурсларни таҳлил қилиш ва баҳолаш», «Туризм
6
асослари», «Туризм маршрутларини ишлаб чиқиш технологияси» каби
фанларни ўқитишда ва илмий тадқиқотларда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижасида ишлаб
чиқилган назарий ва амалий тавсиялар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис
институтида ўқув жараёнига (2009 йил 18 сентябрдаги №21-далолатнома),
«Ўзбектуризм» МК Самарқанд вилояти минтақавий бўлими (2009 йил,
маълумотнома) ҳамда Самарқанд шаҳридаги «Central Asian Star» (2009 йил
15 декабрдаги № 436-03 – далолатнома), «Turkestan travel» (2010 йил 15
январдаги далолатнома) «SamISI sayyoh plus» (2010 йил 18 январдаги
далолатнома) туристик фирмалари фаолиятида амалиётга қўллаш учун қабул
қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқот натижасида олинган хулосалар ва
илмий натижалар халқаро илмий-амалий анжуманларида «Проблемы
образования и занятости молодежи» (Самарқанд, 2006 йил 19-20 декабр),
«Жанубий Ўзбекистонда география мактабининг шаклланиши ва
ривожланиши» (Термиз, 2006 йил 20-21 апрел), «Халқ истеъмоли товарлари
ишлаб чиқариш, сервис ва туризм корхоналари иқтисодий салоҳиятидан
самарали фойдаланиш йўллари» (Самарқанд, 2006 йил 21-23 декабр),
«Ўзбекистон: Сервис ва туризм, Бошқариш ва ривожлантириш муаммолари»
(Самарқанд, 2007),
«Проблемы менежмента в сфере развития бизнеса»
(Самарқанд, 2008 йил 22 апрел), «Сервис ва туризм йўналишлари бўйича
кадрлар тайёрлаш: ютуқ ва муаммолар» (Самарқанд, 2008 йил 15-17 декабр),
«Мировой Туризм: Основные тенденции в условиях экономической
нестабильности» (Қозоғистон Рес. Қарағанда, 2009) ва республика илмий-
амалий анжуманларида, «Ўзбекистон: туризм, иқтисодиёт ва экология»
(Самарқанд, 2009 йил 30-31 март) илмий – амалий анжуманларда маъруза
қилинган ва таклифлар олимлар томонидан ижобий баҳоланиб,
анжуманларнинг илмий тавсияларида ўз аксини топган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот мавзуси бўйича – 16
та иш нашр қилинган бўлиб, умумий ҳажми 3,0 б.т.ни ташкил қилади.
Шулардан 4 та илмий мақола ОАК томонидан эътироф этилган журналларда
нашр қилинган, қолганлари илмий тўпламлар, конференция материаллари ва
тезисларида чоп этилган. 1 та мақола монография таркибида нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, учта боб,
хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Унинг таркибида
22 та жадвал, 12 та расм мавжуд бўлиб, ишнинг ҳажми 156 бетни ташкил
этади.
7
2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Туризмнинг моҳияти, бу соҳанинг ривожланиш манбаи бўлган туристик
ресурсларга чамбарчас боғлиқдир. Мамлакат қанчалик турли-туман туристик
ресурсларга бой бўлса, туризм шунча тез ривожланади. Туристик
ресурсларнинг туризмдаги аҳамияти унинг ижтимоий-иқтисодий мазмунидан
келиб чиқади. Туризм нафақат иқтисодий, балки муҳим ижтимоий соҳа
туфайли, ушбу соҳага давлатимиз алоҳида эътибор қаратмоқда.
Тадқиқотларимиз кўрсатдики туристик ресурсларга берилган
таърифларда ҳамон турли қарашлар мавжуд. Буларни тадқиқ қилиб, туристик
ресурсларга қўйидаги таърифни бердик: Туристик ресурслар дейилганда,
инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий кучини тиклаши, интеллектуал
салоҳиятини ривожлантириш каби эҳтиёжларини қондиришга қаратилган,
туризм фаолиятини ташкил этишга асос бўлувчи табиий, маданий-тарихий,
ижтимоий-иқтисодий ва бошқа объектлар тушунилади.
Шунинг учун ҳам
туристик ресурсларга ҳудудда туристик мақсадда фойдаланиш мумкин
бўлган юқорида номлари келтирилган барча объектлар киради.
Таъкидлаш лозимки, туризмни ташкил этишда туристик ресурслардан
туристларнинг барча талабини қондириш учун тўғридан-тўғри фойдаланиб
бўлмайди. Туризм фаолиятида кўпгина қўшимча хизматлар, яъни яшаш учун
жойлаштириш, овқатлантириш, саёҳат қилиш ва транспорт хизматини
ташкил этиш кабилардан фойдаланиш орқали туристик ресурслар самарадор-
лигини ошириш мумкин. Бунга эришиш учун туристик ресурсларни асосан
икки гуруҳга бўлишни лозим деб топдик: бирламчи ресурслар (табиий,
маданий-тарихий, ижтимоий-иқтисодий) ва иккиламчи ресурслар (жойлаш-
тириш ва овқатланиш объектлари, саёҳатни ташкил этувчилар, транспорт
хизмати, кўнгилочар объектлар, ахборот ресурслари, сервис тармоғи
кабилар). Мамлакатимизда биринчи гуруҳ ресурслар етарли. Ҳозир иккинчи
гуруҳ ресурсларни яратишга катта эътибор берилмоқда. Шу туфайли бизга
келаётган туристлар сони ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда (1-расм).
8
770,2
712,8
709,1
719,9
720,2
608,9
656,7
723,93
791,4
230,44
261,6
241,9
272,6
343,5
370,1
198,15
231,43
278
0
100
200
300
400
500
600
700
800
900
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
Жами хизмат кўрсатилган туристлар сони
Шундан, хорижий туристлар
1-расм.Ўзбекистон Республикасида туристларга кўрсатилган
хизматларнинг 2000-2008 йиллар давомида ўзгариши (минг киши)
Мазкур таҳлил кўрсатмоқдаки, умумий туристик оқим шу 9 йил
давомида кескин ўзгарган эмас. Аммо Ўзбекистонга хорижлик
туристларнинг келиши 2005 йилда анча камайган, лекин 2006 йилдан бошлаб
мунтазам ошиб бормоқда ва 2008 йилда унинг сони 370,1 минг кишини
ташкил этган. Аммо, бу кўрсаткич халқаро экспертларнинг баҳоларига кўра
жуда кам. Ўзбекистон йирик туристик ресурсларига эга бўлишига
қарамасдан, унинг салоҳиятидан етарли даражада фойдалана олмаяпти. Шу
сабабли, туристик ресурслардан оқилона, тўлақонли фойдаланиш ҳамда уни
минтақа иқтисодиётида етакчи тармоқлар қаторига етказиш масаласи ўта
долзарб ҳисобланади.
Ўзбекистонда тарихий-маданий, архитектура, археология аҳамиятига эга
7 мингдан ортиқ туристик объектлар мавжуд. Статистика маълумотларига
асосан улардан 545 таси архитектура, 578 таси тарихий, 1457 таси санъат
ёдгорликлари ва 5500 дан ортиғи археологик аҳамиятига эга объектлардир.
Ундан ташқари, республикамизда 300 дан ортиқ музейлар, 1200 та халқ
ижодиёти ташкилотлари мавжуд. Туристик зиёрат объектларининг миқдори
Тошкентда 144 та, Самарқандда 118 та, Бухорода 201 та, Хивада 310 тани
ташкил этади
. Бу эса, мамлакатимизда диний туризм, тарихий обидалар
туризми, экологик туризм, археологик туризм, соғломлаштириш туризми,
экскурсия (танишув, кўриш) туризми каби туризм турларини ривожлантириш
имкониятлари юқорилигини кўрсатади. Аммо уларга бўлган талаб ва улардан
фойдаланиш даражаси ҳозиргача паст ҳолда сақланиб қолмоқда. Буни
социологик сўров натижалари ҳам тасдиқламоқда (1-жадвал).
1-жадвал
Самарқанд вилоятидаги туристик ресурсларга бўлган талаб ва ундан
фойдаланиш даражаси
Ресурслар
Маҳаллий
Хорижий
Ресурс
Фойдала-
20
«Ўзбектуризм» МК материаллари асосида муаллиф томонидан тузилди
.
21
Тураев Б.Х. Туристско-рекрационный потенциал Самаркандской области. // Рынок, деньги и кредит. -
Ташкент, 2004. -№10. -51-54 с.
22
Жадвал муаллиф томонидан ўтказилган монографик тадқиқотлар асосида тузилди.
9
саёҳатчилар
талаби
саёҳатчилар-
нинг талаби
салоҳи-
яти
ниш
даражаси
Рекреация ва экологик туризм
ресурслари
паст
юқори
юқори
паст
Маданий ва этнографик туризм
ресурслари
ўрта
юқори
юқори
паст
Тарихий, меъморий ва
археологик танишув ресурслари
ўрта
юқори
юқори
ўрта
Диний туризм ресурслари
юқори
юқори
юқори
ўрта
Экзотик муҳит ва ҳар хил
саргузашт ресурслари
паст
ўрта
ўрта
паст
Сервис сифати
паст
юқори
паст
паст
Мазкур жадвалдан кўриниб турибдики, кўп туристик ресурс
турларининг салоҳияти юқори бўлсада, улардан фойдаланиш даражаси
пастлигича қолмоқда. Айниқса, экологик, маданий ва этнографик туризм
ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бугунги куннинг
долзарб масаласидир.
Ишда ушбу имкониятлардан самарали фойдаланишга бир қанча омиллар
таъсир кўрсатиш мумкинлиги аниқланди. Улар даврий жиҳатдан икки
гуруҳга: барқарор ва ўзгарувчан омилларга бўлиниши тавсия қилинди.
Барқарор омиллар
вақт нуқтаи назаридан кам ўзгариш хусусиятига эга. Бу
омиллар табиий-иқлимий, географик, маданий-тарихий каби омиллардир.
Булар сайёҳлик маршрутларини тўғри танлаш, траспортнинг қулайлиги,
рекреация ресурсларининг баҳоси, туризмни мавсумга қараб ривожлантириш
каби жиҳатларга ўз таъсирини кўрсатади. Давр мобайнида
ўзгарувчанликка
эга омилларга сиёсий, ижтимоий-демографик, молиявий-иқтисодий ва
техникавий каби омиллар кириб, туристик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини оширишга ижобий ва салбий таъсир кўрсатиш мумкинлиги
аниқланди ва атрофлича таҳлил этилди.
Туризмни ривожлантиришда туристик ресурслар самарадорлигини
баҳолаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш лозимлиги асосланди.
Жаҳон амалиётида самарадорликни иқтисодий жиҳатдан баҳолаш масаласи
анча чуқур тадқиқ қилинган. Аммо, туризм соҳасида самарадорликни
баҳолаш усуллари ўзига хос хусусиятга эгалиги туфайли, бу масала
охиригача ҳал қилинган эмас. Ҳозирги шароитда туристларга хизмат қилувчи
корхоналар (турфирмалар)нинг тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлган
бевосита ҳаражатлари ҳисобга олинади, аммо амалиётда туризмга хизмат
қиладиган кўпгина субъектларнинг, яъни туристик ресурсларнинг
ҳаражатлари турфирмалар фаолиятини баҳолашда инобатга олинмайди.
Булар жумласига тарихий, диний, архитектура ва маданий ёдгорликларни
қайта таъмирлаш, уларни сақлаб туриш билан боғлиқ билвосита харажатлар
киради. Булар эса туризм самарадорлигини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Бироқ, уларга кетадиган харажатлар маҳаллий ёки давлат бюджети
томонидан молиялаштирилиши мумкин.
Бизнинг фикримизча, бу ҳолатга барҳам бериш лозим. Чунки бундай
туристик ресурсларни қайта таъмирлаш, уларни ушлаб туриш анча
10
харажатларни талаб қилади. Туристларнинг келиб-кетиш оқими уларни тайёр
ҳолга келтириб кириш рухсат этилгандан сўнг сезиларли даражада кўпаяди.
Натижада туристик фирмалар ҳам қўшимча даромадларга эга бўлади.
Туризмнинг иқтисодий самарадорлиги фақатгина турфирмалар
фаолиятига боғлиқ бўлиб қолмасдан, балки бир қанча ташқи омилларга ҳам
боғлиқ экан. Демак, туризм самарадорлиги деганда унинг фаолияти ва
ривожланиши учун зарур бўлган туристик ресурслардан фойдаланиш
натижасида эришилган молиявий натижалар ва уларга кетган
харажатларнинг нисбати тушунилади.
Туризмнинг ривожланиши учун зарур
бўлган туристик ресурсларнинг шаклланиши ва улардан фойдаланиш
самарадорлигини аниқлашга илмий жиҳатдан аниқлик киритиш учун
самарадорлик кўрсаткичларини таснифлаш лозим. Туристик ресурслардан
фойдаланиш самарадорлиги икки гуруҳга: иқтисодий ва ижтимоий
самарадорлик кўрсатгичларига бўлинади. Иқтисодий самарадорликни ҳам
икки гуруҳга бўлишни мақсадга мувофиқ деб топдик: туристик
ресурсларнинг
бюджет самарадорлиги
ва уларнинг
тижорат
самарадорлиги
(2-расм).
2-расм.Туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини
ифодаловчи кўрсатгичлар таснифи
Ушбу кўрсаткичларнинг мазмуни ишда батафсил қараб чиқилди ва
амалий маълумотларни қўллаган ҳолда аниқланиш йўллари кўрсатиб
23
Ушбу чизма муаллиф ишланмалари асосида тузилди.
Туристик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар
Иқтисодий самара-
дорлик кўрсаткичлари
Ижтимоий самара-
дорлик кўрсаткичлари
Туристик ресурсларда банд
бўлганлар сонининг умумий банд
аҳолидаги ҳиссаси
Тижорат
самардорлиги
Бюджет
самардорлиги
Туристик фирма-
лар фойдасининг
харажатларга нисба-
ти билан ўлчанади
Бир сўм бюджет
харажатларига
тўғри келадиган
солиқ миқдори
Бир сўм бюджет
харажатига тўғри
келадиган нақд
пул (валюта)
тушуми миқдори
Жорий йилда туризмда яратилган
янги иш ўринларининг умумий
яратилган иш ўрнидаги ҳиссаси
Туристик ресурсларда банд
бўлганлар иш ҳақининг ўртача иш
ҳақига нисбати
Туристик ресурслар
оладиган даромад
(фойда) суммаси-
нинг ҳаражатларга
нисбати
11
берилди.
Бюджет самарадорлиги
деганда давлат ёки маҳаллий бюджетларга
туристик ресурлардан фойдаланганлиги туфайли тўланадиган солиқ
миқдори, нақд пул ва валюта тушумининг шу туристик ресурсларга қилинган
харажатларга нисбати тушунилади. Чунки, туристик ресурслардан
фойдаланиш туристик фирмалар орқали амалга оширилганлиги билан
туристик ресурсларни сақлаб туриш учун қилинадиган харажатлар давлат
(маҳаллий) бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Юқоридаги илмий
асосларга таяниб, туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини
аниқлашда олинган барча даромадларини унга сарфланган барча харажатлар
суммасига нисбати билан ҳисоблаш лозим.
Самарқанд минтақасининг қадимдан «Буюк Ипак йўли»нинг марказида
жойлашганлиги, унинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига замин
яратганлиги билан бирга, турли бой туристик ресурсларга эгалиги билан
ҳам характерланади. Ҳозирги пайтда туристик ресурслар табиий, маданий-
тарихий ва ижтимоий-иқтисодий каби объектларга бўлинади.
Ҳудудда туризмни шакллантирган ҳолда фойдаланилаётган туристик
ресурсларни баҳолаш, уни ривожлантириш истиқболини белгилашда асос
бўлиб ҳисобланади. Туристик ресурсларнинг иқтисодий баҳоси туристик
ресурс тури, унинг сифати, жойлашуви, фойдаланиш технологияси ҳамда
атроф-муҳит ҳолатига боғлиқ. Бундай ҳолда минтақанинг туристик
ресурсларини миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш муҳим аҳамиятга эга.
Миқдор жиҳатдан баҳолашда туристик фаолиятда фойдаланиш мумкин
бўлган туристик ресурслар ҳисоби олинса, сифат жиҳатдан баҳолашда
объектнинг таъсирчанлиги, улуғворлиги, жойлашувидаги қулайлик, атроф-
муҳит ҳолати, табиий-рекреация ресурсларининг ўзига жалб қилиш
қобилияти
эътиборга олинади. Юқоридаги хусусиятлардан келиб чиқиб,
Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларидаги туристик ресурсларни сифат
жиҳатдан баҳолаш амалга оширилди (2-жадвал).
2-жадвал
Самарқанд шаҳри ва вилояти туманларидаги туристик ресурслар
салоҳиятини сифат жиҳатдан баҳолаш
№
Туманлар
Табиий
туристик
ресурслар
Маданий-
тарихий
туристик
ресурслар
Ижтимоий
–
иқтисодий
туристик
ресурслар
Туристик
ресурслар
салоҳиятининг
ўртача
миқдори
Самарқанд шаҳри
4
10
9
7,7
1
Булунғур
8
3
2
4,3
2
Жомбой
9
4
4
5,7
3
Иштихон
4
3
2
3,0
4
Каттақўрғон
5
4
6
5,0
5
Нарпай
4
3
4
3,7
6
Нуробод
9
8
2
6,3
7
Оқдарё
4
3
2
3,0
8
Пайариқ
4
3
3
3,3
24
Жадвал тадқиқот материаллари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.
12
9
Пасдарғом
6
3
3
4,0
10 Пахтачи
4
3
2
3,0
11 Самарқанд
10
9
7
8,7
12 Тойлоқ
7
4
4
5,0
13 Ургут
10
8
7
8,3
14 Қўшрабод
6
8
2
5,3
Сўров натижасида 10-8 баллни – жуда юқори, 7-6 баллни - юқори, 5-3 баллни - ўрта,
2-1 баллни – паст деган хулосага келинди.
Мазкур таҳлил табиий туристик ресурслар бўйича Ургут, Нуробод,
Қўшрабод, Жомбой ва Самарқанд туманларида юқори салоҳиятга эгалигини
кўрсатди. Буни Ургут, Нуробод ва Қўшрабоднинг тоғли ўлкалари,
Нурободнинг бепоён дашту-чўллари, Жомбой туманининг Зарафшон дарёси
соҳиллари, «Зарафшон» қўриқхонасининг мавжудлиги, Самарқанд туманини
антропоген ландшафтларга бойлиги билан изоҳлаш мумкин. Самарқанд
шаҳри шу ўринда маданий-тарихий туристик ресурсларнинг энг юқори
салоҳиятига эга. Шу каби Ургут, Самарқанд, Пайариқ туманлари ҳам юқори
маданий-тарихий туристик ресурслар салоҳиятига эгадир. Бу эса Самарқанд
шаҳри, Ургут ва Самарқанд туманларида туристик ресурсларнинг юқори
салоҳиятига, Каттақўрғон, Нуробод ва Жомбой туманлари ўрта салоҳиятга
эгалигини кўрсатади.
Самарқанд шаҳри, Ургут, Нуробод, Пайариқ ва Самарқанд туманларида
туризмни кенг ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Бу эса Самарқанд
шаҳри ва унинг яқинидаги туманларида туризм инфратузилмасининг
бирмунча шаклланганлиги билан изоҳланади. Шу сабабдан, минтақанинг
туризм асоси ҳисобланган Самарқанд шаҳрига нисбатан яқин ҳисобланган
туманларнинг (Жомбой, Оқдарё, Самарқанд, Тойлоқ туманлари) туристик
ресурсларидан фойдаланиш қулайлиги билан ажралиб туради (3-жадвал).
3-жадвал
Самарқанд вилояти туманларида туризм турларини ривожлантириш
имкониятлари
№
Туман
номлари
Тарихий,
меъморий,
археологик
танишув
туризми
Рекреацион
ва экологик
туризм
Қишлоқ
туризми
Диний,
зиёрат
туризми
Маданий ва
этнографик
туризм
Жами
Самарқанд
шаҳри
3
2
0
3
3
11
1
Булунғур
0
1
2
1
1
6
2
Жомбой
0
2
2
1
1
6
3
Иштихон
0
2
2
0
1
5
4
Каттақўрғон
1
2
2
1
1
7
5
Нарпай
0
2
2
1
1
6
6
Нуробод
1
3
3
2
2
11
7
Оқдарё
1
1
2
2
1
7
8
Пайариқ
0
1
2
3
1
7
9
Пастдарғом
0
2
2
0
1
5
25
Жадвал тадқиқот материаллари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.
13
10 Пахтачи
1
2
2
1
1
7
11 Самарқанд
2
2
1
2
2
9
12 Тайлоқ
1
1
1
1
1
5
13 Ургут
2
3
3
2
2
12
14 Қўшрабод
0
2
3
1
1
7
Бунда 3 - юқори даражада имконият, 2 - ўрта даражада имконият, 1 - паст даражада
имконият, 0 – умуман имконият йўқ деб баҳоланди.
Жадвалга асосан туманлардаги баъзи тарихий жойлар ва ажойиб табиат
ҳудудларига алоҳида эътибор қаратилмаса, туристик жозибадорлиги
йўқолади. Шу сабабли биринчидан, бу ҳудудлар тарихий-маданий мерос ёки
рекреацион ресурс сифатида тан олиниб, махсус муҳофаза остига олиниши
(махсус рўйхатга олиниши, экологик, архитектуравий жиҳатдан назоратга
олиниб муҳофаза этиш) керак. Иккинчидан, бу ҳудудлардан фойдаланиш ва
муҳофаза этишнинг иқтисодий шарт-шароитини яратиш лозим. Бунда
давлатнинг иқтисодий-сиёсий ёрдами, самарали солиқ сиёсати ва
молиялаштириш дастури кабилар амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
Самарқанд шаҳрида 2000 йил мавжуд 34 та сайёҳлик фирмалари 21,7
минг меҳмонга хизмат кўрсатган. «Ўзбектуризм» МК Самарқанд вилояти
минтақавий бўлими маълумотларига асосан, 2010 йилнинг 1 январ ҳолатига
кўра Самарқанд вилоятида туризм фаолияти билан шуғулланиш хуқуқига эга
бўлган жами 90 та сайёҳлик фирмалари ва меҳмонхоналар рўйхатдан ўтган.
Умуман олганда вилоятда туризм хизматлари жадал ривожланиш
тенденциясига эга (4-жадвал).
4-жадвал
Самарқанд вилоятида туризм хизматларини ривожлантиришнинг
№
Кўрсаткичлар
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
1
Хизматлар ҳажми,
млн.сўм
65.6
190
452.47
5710.9
6689.1
9401.3
13567.2
2
Даромад, млн.сўм
19
21
71.68
541.3
370.5
401.0
474.1
3
Туристларга хизмат
кўрсатиш ҳажми –
минг киши
41.3
56.3
99
59.1
81.7
97.4
120.0
Жумладан:
Туристларни қабул
қилиш, минг киши
31.1
38.1
68.69
58.8
66.5
82.6
106.4
Шундан, хорижлик-
лар, минг киши
14.76
24.13
37.5
36.9
45.1
61.0
73.4
Жами жўнатиш,
минг киши
10.2
16.2
30.31
0.24
15.2
14.8
13.6
Чет эл, минг киши
9.1
8.8
20.6
0.2
0.2
0.05
0.4
МДҲ, минг киши
1
0.1
1.9
0
0
0
0
Ўзбекистон Респуб-
ликаси, минг киши
0.2
7.3
7.81
0.04
15
14.7
13.1
4
Хизматлар ҳажми,
турист-кун
133.5
117.9
615
200
242.3
283.5
330.0
26
Жадвал «Ўзбектуризм» МК маълумотлари асосида тузилди.
14
5
Турхизматлар
экспорти, минг
АҚШ доллари
3750
3822.7
5000
4450.8
4978.3
7008.9
7391.8
Ушбу жадвал таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2008 йил давомида вилоятда
фаолият кўрсатаётган сайёҳлик фирмалари ва меҳмонхоналар томонидан
жами кўрсатилган хизматлар ҳажми 13567 млн. сўмни, 2007 йилга нисбатан
ўсиш – 144 % ни, олинган даромад 474100 минг сўмни, 2007 йилга нисбатан
ўсиш – 118 % ни, экспорт ҳажми 7392 минг АҚШ долларини, 2007 йилга
нисбатан ўсиш – 101 % ни, сайёҳлар сони 106400 нафар, 2007 йилга нисбатан
ўсиш- 129 % ни, шу жумладан чет эл сайёҳлари 73400 нафар, 2007 йилга
нисбатан ўсиш – 120% ни ташкил этган.
Самарқанд вилоятида туризмнинг минтақа иқтисодиётига таъсири
мавжуд бўлган туристик салоҳиятига нисбатан фойдаланиш даражаси
пастлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда мавжуд меҳмонхона ва бошқа
жойлаштириш объектлари қуввати йилига 600-700 мингтани ташкил қилади.
Аммо, «Ўзбектуризм» МКнинг маълумотларига кўра 2008 йилда Самарқанд
вилоятига 106,4
мингта турист ташриф буюрган. Ушбу кўрсаткич асосида
Самарқанд шаҳрига ташриф буюрувчиларнинг харажати бир суткада ўртача
100 АҚШ долларга тенг деб олсак, унда ташриф буюрувчилардан тўлиқ
олинмаган даромаднинг энг кам миқдори 49,4 млн. долларни ташкил қилади
(чет эл туристлар учун 600,0 -106,4 х 100 = 49360,0 минг доллар). Бу эса чет
эл тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ўртача ҳар мингта хорижий туристга
хизмат қиладиган минтақа туризм соҳасида банд бўлганларнинг 20-30 таси
тўғри келиб, бу соҳада яна қўшимча 9872 тадан кўпроқ янги ишчи
ўринларини ташкил этиш мумкинлигини кўрсатади. (600,0-106,4/1000 х
20=9872 та).
Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирини юмшатиш
шароитида туризм соҳасига хорижий инвесторлар эътиборини жалб қилиш
ва йирик кредитлар олиш ҳозирги кунда муҳимдир. Бу вилоятдаги
туроператорлар ва турагентлар фаолиятини яхшилаш орқали халқаро туризм
бозоридан хорижий сайёҳларни мамлакатга жалб этиш имконини беради.
Тадқиқот
жараёнида
Самарқанд
вилоятида туризмни
ривожлантиришнинг қуйидаги муаммолари мавжудлиги аниқланди:
•
кўнгилочар хизматлар инфратузилмасининг хорижий туристлар учун
етарли даражада ривожланмаганлиги;
•
йўлларнинг аҳволи халқаро талабларга тўлиқ жавоб бермаслиги;
•
гид-таржимон ва экскурсоводлар малакасининг талаб даражада
эмаслиги;
•
жамоат жойларида санитария ҳолатининг халқаро талабларга тўлиқ
жавоб бермаслиги;
•
хизмат кўрсатиш соҳасида кўпгина камчиликларнинг мавжудлиги ва
уларнинг сифат даражасининг пастлиги;
•
минтақанинг туристик ресурслари тўғрисида халқаро миқиёсда
етарлича маълумот йўқлиги, реклама хизматидан етарли даражада
фойдаланмаслиги;
15
•
миллий ўйинлар, фольклор гуруҳлари намойишларининг, миллий
кийимлар галареяларининг камлиги ва бошқалар.
Мамлакатимиз учун туристларни (маҳаллий ва халқаро) минтақалар
бўйича ҳудудий тақсимлаш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун туристик
корхона ва ташкилотларнинг ҳамкорликда ишлаши муҳим. Бунда маҳаллий
туризмдаги сайёҳлар алмашувини тўғри ташкил этиш, уларнинг ҳаракатини
таъминлаш учун тегишли инфратузилманинг ҳам шаклланиши лозим.
Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши муносабати билан
хизматларнинг сифати ва номенклатураси кенгайди. Унинг таркибига
туризм-экскурсия хизматларининг кириб келиши вилоятда туризмнинг
моддий-техник базасини ташкил қилиш ва янада ривожлантириш
заруриятини туғдиради. Бу ўз навбатида ҳозирги молиявий-иқтисодий
инқироз шароитида янги иш ўринларини очилишига эришишни
таъминлайди.
Туристик ресурслар минтақада туризмни ривожлантириш
йўналишларини белгилаб берувчи омилдир. Шу сабабли уларни баҳолаш,
муҳофаза қилиш ва фойдаланиш масалаларини ечиш бугунги кунда ўта
муҳимдир. Аммо минтақадаги мавжуд туристик ресурслар ҳозирги кунда
тўлиқ кадастрдан ўтмаган. Бу эса уларни рўйхатга олиш, салоҳиятини
ўрганиш ва баҳолашда бир қанча қийинчиликларни туғдирмоқда. Бу
муаммони бартараф қилиш учун туристик-рекреацион кадастрни тузишни
ташкил қилиш лозим. Туризм кадастри асосида туристик ресурсларни
паспортизация қилиш ва иқтисодий баҳолашни амалга ошириш мумкин.
Кадастрлашнинг асосий мақсади туризмни ривожлантиришда зарур
бўлган сарф-харажатларни аниқлаш ва уларнинг самарадорлигини
баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. Туристик ресурслар кадастрида уларнинг
тавсифи, таснифи ва рўйхати аниқ белгиланган бўлиб, унда иқтисодий
самарадорлик даражаси, миқдор ва сифат жиҳатдан баҳоси, ресурслардан
фойдаланишнинг асосий истиқболлари ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг
муҳим жиҳатлари кўрсатилиши лозим.
Минтақанинг туристик ресурсларининг ягона кадастрини ишлаб чиқиш:
•
минтақада туризмини ривожлантиришни лойиҳалаштириш;
•
лойиҳанинг амалга оширилганлигини назорат қилиш;
•
туристик ресурсларнинг истеъмол даражаси назоратини ва ҳудуд
салоҳиятини қайта тиклаш;
•
ҳудудга туристик оқимни ажратиш;
•
ресурсларни иқтисодий баҳолаш;
•
туристик маршрутларни лойиҳалаштиришни асослаш
каби
имкониятларни яратади.
Тадқиқотлар натижаси кўрсатдики, Самарқанд шаҳри ва атрофидаги
мавжуд туристик ресурслар жойлашганлиги бу ерда қисқа муддатли
сайёҳлик, экскурсия хизматларини ташкил этиш учун қулайдир. Самарқанд
шаҳрига яқинда жойлашган бир қанча дам олиш масканлари мавжуд. Булар
16
эса бутун Самарқанд вилоятининг туристик ресурсларидан фойдаланган
ҳолда туризм турларини ривожлантириш йўналишларини аниқлаш имконини
беради.
Туристик турларни ташкил қилиш учун вилоятда бизнинг
фикримизча қуйидаги имконият мавжуддир (5-жадвал).
Минтақада туристик ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида
мазкур туризм турларини ривожлантириш учун тарихий-меъморий ва
археологик танишув туризми, диний туризм, маданий-этнографик туризм ва
экологик туризмга доир истиқболли туристик маршрутларни ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқдир.
5-жадвал
Самарқанд вилояти туристик ресурслари асосида туризм турларини
ривожлантириш йўналишлари
Туризм
тури
Мазкур туризм турини
ривожлантириш учун
мавжуд ресурслар ва
омиллар
Ривожлантириш учун
керакли бўлган тадбирлар
Тарихий
обидалар
туризми
Самарқанд шаҳри ва
атрофидаги туманлардаги
тарихий обидалар, қадимий
«Буюк Ипак йўли»нинг
мазкур ҳудуддан ўтганлиги.
Хизмат кўрсатиш инфратузил-
маси ва сифатини оширишга доир
ишларни ҳамда соҳани ривожлан-
тиришнинг иқтисодий-ҳуқуқий
асосини такомиллаштириш.
Археологик
туризм
Қадимий Афросиёб ҳудуди
ва музейи, Самарқанд тума-
нидаги археологик маскан-
лар.
Турли ҳалқаро даражадаги илмий-
амалий конференцияларни таш-
кил этиш, тарғиботни ривожлан-
тириш.
Диний
туризм
Буюк диний уломалар Имом
Ал-Бухорий, Ал-Мотрудий,
Маҳдуми Аъзам Даҳбедий
каби мажмуалар ва авлиёлар
қўним топган жойлар.
Хизмат кўрсатиш инфратузил-
маси ва сифатини ошириш, ислом
дунёсига тарғибот ва реклама
ишларини ривожлантириш.
Экотуризм
Тоғли ва чўл-дашт ҳудудлари
ҳамда «Зарафшон» қўриқхо-
наси.
Экотуризм объектларига инвес-
тиция жалб этиш, табиатни
муҳофаза қилишни ҳисобга олиб
экотуризмни
ривожлантириш
дастурни ишлаб чиқиш.
Спорт
туризми
Тоғли ҳудудларда спелио-
туризм ресурсларининг мав-
жудлиги, турли табиий
ғаройиботлар.
Фаол туризм турларига оид ихти-
сослаштирилган ва кўнгилли мак-
таб ва клубларни яратиш, керакли
воситалар билан таъминлаш.
Қишлоқ
туризми
Туманлардаги
қишлоқ
хўжалиги, аҳолини миллий
урф-одатлари, байрамлари,
туйлари ва анъаналари.
Хусусий тадбиркорлик доирасида
сармояларни жалб этиш ва бунинг
учун ҳукумат томонидан
иқтисодий имтиёзлар яратиш.
27
Жадвал муаллиф томонидан монографик тадқиқиотлар асосида тайёрланди.
17
Рекреацион
туризм
Хушманзара тоғли ва дарё
соҳили ҳудудлари, Нуробод
туманидаги шифобахш мине-
рал сувлар, «Зарафшон» сана-
торияси.
Ушбу соҳага инвестиция ва
маҳаллий сармояларни жалб этиш,
бу асосда дам олиш ва даволаниш
учун
инфратузилмани
шакллантриш ва янада ривож-
лантириш.
Илмий
туризм
Тарихий, археологик қадам-
жолар, тарихий шахслар уй
музейлари, илмий обсервато-
рия кабилар.
Турли ҳалқаро даражадаги илмий-
амалий конференцияларни ташкил
этиш, тарғибот ва реклама
ишларини ривожлантириш.
3. ХУЛОСА
Туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
имкониятларини назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиб, қуйидаги
хулосаларга келинди:
1.
Ўзбекистонда, хусусан Самарқанд вилоятида туристик ресурслардан
самарали фойдаланиш масаласи олимларимиз томонидан кам тадқиқ
этилган ва мос равишда иқтисодий адабиётлар етарли даражада чоп
қилинмаган. Бу эса, республикамизда ушбу мавзуда илмий-тадқиқот
ишларини олиб бориш ва уларнинг самарадорлигини ошириш ва
ривожлантириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни
тақозо қилади.
2.
Туристик ресурсларнинг такомиллашган таърифи ишлаб чиқилди,
уларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни очиб берилди.
Туристик ресурслар самарадорлигини ошириш янги иш ўринларининг
яратилишига, минтақа иқтисодиётининг ривожланишига, аҳоли
турмуш даражасининг ошишига, халқимизнинг қадимий анъаналари ва
удумларининг тикланишига, тарихий-маданий ёдгорликларни асраб-
авайлаш ва муҳофаза қилиш кабиларга ижобий таъсир қилиши
асосланди.
3.
Туристик ресурсларнинг турлари ва уларнинг таснифи ишлаб чиқилди.
Улардан миллий туризмни режалаштиришда, турли турларни ишлаб
чиқишда фойдаланиш мумкинлиги асосланди. Бунда ҳар бир туристик
ресурснинг қабул қилиш салоҳияти, фойдаланиш имкониятлари,
сайёҳлик аҳамияти (ички ва ташқи туризмда), уларнинг ўрганилганлик
даражаси, туристларга қулайлиги, маҳаллий ижтимоий-демографик ва
иқтисодий шарт-шароитларининг мослиги ҳисобга олинган ҳолда
асосий йўналишлари ва фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилди.
4.
Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш учун туристик
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашнинг асосий
йўналишлари аниқланди. Буларга:
•
ҳар бир туристик ресурсдан фойдаланиш даражасини аниқлаш, ушбу
тур ва ўхшаш турлар учун туристик инфратузилмалар ва хизматларни
ташкил қилиш;
18
•
вилоятнинг халқаро ва ички туризмида туристларга кўрсатиладиган
транспорт хизматларини юқори даражада амалга оширувчи транспорт
ташкилотларини (транспортни ижарага берадиган фирмалар,
транспортнинг хавфсизлигини таъминловчи хизматлар, махсус
транспорт воситалари билан жиҳозланган туристларга транспорт
хизматини кўрсатувчи фирмалар ва бошқаларни) ташкил қилиш;
•
Самарқанд вилоятидаги туристик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш имкониятларидан бири туризм хизмат
бозорига чиқариш ва истеъмолчига етказиб беришда туризм
маркетингидан фойдаланиш лозимлиги асосланди. Буларга: 1)
бозорни тадқиқ қилиш; 2) истеъмолчиларни тадқиқ қилиш; 3)
рақобатчиларни тадқиқ қилиш; 4) товарларни тадқиқ қилиш; 5)
сотиш ва рекламани меъёрлаштиришни тадқиқ қилиш кабиларни
амалга ошириш лозимлиги асосланди. Бунда ахборот-реклама
тизимидан фойдаланиш йўллари кўрсатиб берилди.
5.
Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда туристик ресурслардан,
унинг таркибий қисми бўлган экологик туризмдан самарали
фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
6.
Вилоятдаги туристик салоҳиятдан самарали фойдаланиш мақсадида
ҳар бир тур йўналишлари гуруҳланди ва улардан фойдаланиш
имкониятлари паст, ўрта ва юқори даражаларда баҳоланди. Натижада
Ўзбекистонда диний-зиёрат туризми ва этнографик туризм
ресурсларидан туризмни ривожлантиришда фойдаланиш имкониятлари
юқори баҳога, археологик туризм, агротуризм ва соғломлаштириш
туризми ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари ўртача баҳога
лойиқлиги аниқланди.
7.
Туризмни ривожлантириш ва туристик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини баҳолашни илмий жиҳатдан асослаш учун унга
сарфланадиган барча (бевосита ва билвосита) ҳаражатлар билан
даромад (фойда) ўртасидаги нисбатни ҳисобга олиш лозимлигидан
келиб чиқиб, улардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи
кўрсаткичлар тизими ва уларнинг таснифи ишлаб чиқилди.
8.
Самарқанд вилоятида туристик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш учун тарихий жойлар, ажойиб табиий
ҳудудларга алоҳида эътибор қаратилиши, бу ҳудудларни тарихий-
маданий мерос ёки рекреацион ресурс сифатида тан олиниши, уларни
махсус муҳофаза остига олиниши (махсус рўйхатга олиниши, экологик,
архитектура жиҳатдан назорат остига олиниб муҳофаза этиш) кераклиги
асосланди. Бунда давлатнинг иқтисодий кўмаги, солиқ сиёсатида соҳага
эътиборни қаратиш лозимлиги, уларни молиялаштириш дастури каби
ишларни режа асосида амалга ошириш лозимлиги кўрсатиб берилди.
9.
Туристик ресурслар минтақада туризмни ривожлантиришнинг асосий
омили эканлигидан келиб чиқиб, уларни баҳолаш, ҳамда муҳофаза
қилиш мақсадида туристик-рекреацион кадастрини тузиш, уларни
19
паспортизация қилиш ва иқтисодий баҳолаш лозимлиги кўрсатиб
берилди.
10.
Самарқанд вилоятидаги туристик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини оширишга тўсиқ бўлаётган омиллар аниқланди.
Буларга турлар бўйича туристик инфратузилмаларни яратишнинг суст
ривожланаётганлигини, алоҳида экскурсия ва турмаршрутлар ишлаб
чиқишга киришилмаётганлигини, туризм инфратузилмасидаги
транспорт ва коммуникация хизматларининг қониқарсизлигини,
туристларнинг бўш вақтини самарали ўтказишда дам олиш, кўнгилочар
ўйинларга таклиф қилиш объектларининг етарли даражада
ишламаслигини, реклама ва ахборот тизимини такомиллаштиришга
эътиборнинг пастлиги кабиларни киритиш мумкин. Ишда уларни
бартараф қилишнинг иқтисодий-ташкилий ечимлари бўйича тегишли
тавсиялар ишлаб чиқилди.
11. Юқоридаги хулосаларга таяниб, туристик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш учун қуйидаги таклифлар берилмоқда:
•
вилоят туманларидаги туристик ресурсларнинг тўлиқ рўйхатини
тузиш, ички ва халқаро туризмда фойдаланиш мумкинлигини
аниқлаш, туристик оқим кучи ва юкламаси бўйича ўзига хос
инфратузилмаларни яратиш;
•
вилоятдаги туристик ресурсларга аниқ мавзули экскурсия
маршуртларини ишлаб чиқиш ва уларни туристик фирмаларга
фойдаланиш учун тавсия қилиш;
•
туристик фирмаларнинг фаолиятини асосан экологик, диний,
маданий, спорт - экстремал сайёҳлик соҳаларига йўналтириш;
•
вилоят туманларидаги туристик ресурслардан, айниқса диний-
зиёратгоҳ масканларидан мақсадли фойдаланиш дастурларини ишлаб
чиқиш ва тарғибот - ташвиқот, реклама жараёнини ривожлантириш;
•
вилоят туманларидаги экологик туризм ва рекреацион туризм
объектларига хос бўлган халқаро даражадаги туристик маршрутлар
мажмуасини ишлаб чиқиш;
•
махсус хизматлар турларини, айниқса, сайёҳлик йўналишига хос
хизматлар турини кенгайтириш орқали хусусий туристик фирмалар
даромадини кўпайтириш;
•
Самарқанд шаҳри ўқув масканларида гид-экскурсия бошловчилар
мутахассислигини устивор турлар бўйича тайёрлашни ташкил этиш;
•
вилоятда туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини
оширишга асос бўлувчи маркетинг тадқиқотларини даврий равишда
ўтказиб бориш;
•
халқаро туристик фирмалар ўртасида сайёҳлик кўргазмаларини
ташкил этиш ва ўтказиш.
4. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
20
1.
Ибадуллаев Н.Э. Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланишида туристик
ресурсларнинг ўрни // Жанубий Ўзбекистонда география мактабининг
шаклланиши ва ривожланиши. Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. –Термиз, 2006. – Б.118-119.
2.
Ибадуллаев Н.Э. Туризмни ривожланишига таъсир этувчи омиллар
//Географиянинг долзарб муаммолари. Илмий-амалий анжуман
материаллари. - Самарқанд, 2006. - Б.95-96.
3.
Ибадуллаев Н.Э. Ўзбекистон туризми – янги иш ўринлари манбаи
//Проблемы образования и занятости молодежи. Междуранодный научно-
практической конференция.- Самарқанд, 2006.- Б.142-143.
4.
Ибадуллаев Н.Э. Туристик-рекреация ресурслари ва уларни баҳолаш
//Халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш, сервис ва туризм
корхоналари иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўллари.
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.-Самарқанд,
2006. – Б.52-54.
5.
Ибадуллаев Н.Э., Усмонов И.У. Туристик-рекреация ресурслари ва
улардан самарали фойдаланиш // Ўзбекистон география жамияти
ахбороти. 28-жилд: –Тошкент, 2007. – Б.93-95.
6.
Ибадуллаев Н.Э. Туризм - қишлоқ жойларида янги иш ўринларини
яратиш манбаи // Ўзбекистон: сервис ва туризм, бошқариш ва
ривожлантириш муаммолари. Халқаро илмий-амалий анжуман
материаллари. – Самарқанд, 2007. - Б.119-123.
7.
Ибадуллаев Н.Э. Туризм янги иш ўринлари манбаи // Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги.-Тошкент, 2008. - № 1. – Б.17.
8.
Ибадуллаев Н.Э., Саттаров А. Ўзбекистонда экологик туризмни
ривожлантириш ресурслари // Проблемы менежмента в сфере развития
бизнеса. Материалы международная научно-практическая конференция. –
Самарқанд, 2008. – Б.87-89.
9.
Ибадуллаев Н.Э. Ўзбекистонда экологик-туристик ресурсларидан
самарали фойдаланиш имкониятлари // Хизмат кўрсатиш, сервис ва
туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечими.
Монография. -Тошкент. «IQTISOD-MOLIYA», 2008. – Б.128-131.
10.
Ибадуллаев Н.Э., Тўйғунова Т.Э. Ўзбекистонда ички туризмни
ривожлантириш хусусиятлари // Сервис ва туризм йўналишлари бўйича
кадрлар тайёрлаш: ютуқ ва муаммолар. Республика илмий ва амалий
анжуман материаллари. – Самарқанд, 2008.- Б.334-337.
11.
Ибадуллаев Н.Э., Ҳайдаров С.А. Ўзбекистонда экотуризмни
имкониятларидан самарали фойдаланиш истиқболлари // Сервис ва
туризм йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш: ютуқ ва муаммолар.
Республика илмий-амалий анжуман материаллари. – Самарқанд, 2008. – Б.
337-339.
12.
Ибадуллаев Н.Э., Ҳайдаров С.А. Қишлоқ жойларининг туристик
салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятлари // Ўзбекистон: туризм,
иқтисодиёт ва экология. Республика илмий-амалий анжумани
материаллари. – Самарқанд, 2009. – Б.128-132.
21
13.
Ибадуллаев Н.Э. Минтақаларнинг туристик ресурсларидан самарали
фойдаланиш // Иқтисодиёт ва таълим.-Тошкент, 2009. - №4. – Б.49-52.
14.
Ибадуллаев Н.Э.
Экономическая эффективность при использовании
туристических ресурсов
// Мировой Туризм: Основные тенденции в
условиях экономической нестабильности. Международная научно-
практеческая конференция. – Караганда, Рс.Казахстан. -2009. - С.120-121.
15.
Тухлиев И.С., Ибадуллаев Н.Э. Глобаллашув жараёнида туризмнинг
ривожланиши ва соҳанинг ўзига хос хусусиятлари // Иқтисодиёт ва
таълим.-Тошкент, 2010. - №1. – Б.40-45.
16.
Ибадуллаев Н.Э. Қишлоқ туристик ресурслари // Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги.-Тошкент, 2010. - № 3. – Б.33.
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Ибадуллаев
Нурали Эшниязовичнинг 08.00.05 – «Хизмат кўрсатиш тармоқлари
иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича «Туристик ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш имкониятлари (Самарқанд вилояти
мисолида)» мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
туристик ресурслар, рекреация ресурслари, туристик
хизматлар, самарадорлик, туризм самарадорлиги, самарадорлик
кўрсатгичлари, туристик ресурсларни баҳолаш, туристик ресурслар кадастри.
Тадқиқот объекти:
Самарқанд вилоятидаги туризм фаолиятида
фойдаланилаётган ва келажакда фойдаланиш мумкин бўлган туристик
ресурслар.
Ишнинг мақсади:
иқтисодиётни модернизация қилиш ва жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида туристик ресурслардан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятларини баҳолаш ва ишга
солиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг методи:
тадқиқот давомида анализ ва синтез, абстракт-
мантиқий фикрлаш, сабаб ва оқибат услубларидан, қиёслаш, гуруҳлаш,
тизимли ёндошув, занжирли алмаштириш, қайта ҳисоблаш каби иқтисодий
таҳлил ва статистиканинг усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
туристик ресурсларнинг
такомиллашган таърифи ва таснифи ишлаб чиқилди; миллий иқтисодиётни
ривожлантиришда туристик ресурсларнинг ўрни кўрсатилиб, уларнинг
самарадорлигини ошириш имкониятлари аниқланди; жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози шароитида туристик ресурслар самарадорлигини
оширишга таъсир этувчи омилларни ишга солиш орқали туризмни
ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш усуллари тавсия қилинди;
Самарқанд вилоятида туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш муаммолари аниқланди, уларнинг амалий ечимлари ва
ривожлантиришнинг концептуал йўналишлари очиб берилди ва туризмни
кенгайтириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
22
Амалий аҳамияти:
минтақада туристик ресурслар самарадорлигини
ошириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиши ва улардан самарали
фойдаланиш мақсадида истиқболли туристик маршрутларни ташкил этишда
дастурий асос бўлиши мумкинлиги билан баҳоланади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий тавсиялар Самарқанд
иқисодиёт ва сервис институтида ўқув жараёнига, «Ўзбектуризм» МК
Самарқанд минтақавий бўлими, ҳамда Самарқанд шаҳридаги туристик
фирмалар фаолиятига жорий қилинган. Тадқиқот натижаларининг
самарадорлиги давлат ва маҳаллий бюджетга тушумларни кўпайтириши,
нақд пул массаси ва валюта тушумини ошириши билан ифодаланади.
Қўлланиш соҳаси:
олий ўқув юртлари, «Ўзбектуризм» МКнинг
минтақавий бўлимлари, туристик фирмалар, туризм хизмати корхоналари.
РЕЗЮМЕ
диссертации Ибадуллаева Нурали Эшниязовича на тему: «Возможности
повышения эффективности использования туристических ресурсов (на
примире Самаркандской области)» на соискание ученой степени кандидата
экономических наук по специальности 08.00.05 – «Экономика отраслей
сферы услуг»
Ключевые слова:
туристические ресурсы, рекреационные ресурсы, турис-
тические услуги, эффективность, эффективность туризма, показатели эффек-
тивности, оценка туристических ресурсов, кадастр туристических ресурсов.
Объект исследования:
туристические ресурсы, используемые сейчас и
возможно в будущем в туристической деятельности Самаркандской области.
Цель работы:
оценка возможности повышении эффективности
использования туристических ресурсов и разработка рекомендаций по их
применению в условиях модернизации экономики и мирового финансово-
экономического кризиса.
Методы исследования:
в процессе исследования использаваны методы
анализа и синтеза, абстрактно-логического мышления, причины и следствия, а
также сравнительный анализ, группировка, системный подход, цепных
подстановок, скорректированые расчеты и другие способы экономического
анализа и статистики.
Полученные результаты и их новизна:
разработано усовершенствован-
ное определение и классификация туристических ресурсов; выявлена роль
туристических ресурсов в развитии национальной экономики и определены
возможности повышения их эффективности; предложены рекомендации по
выявлению возможностей и факторов влияющих на повышение эффективьности
туристических ресурсов в условиях мирового финансово-экономического
кризиса; предложены приоритетные направления эффективности использования
туристических ресурсов Самаркандской области; выявлены перспективные
направления по повышению эффективности использования туристических
ресурсов Самаркандской области и разработаны практические рекомендации по
развитию туризма в регионе.
23
Практическая значимость:
разработаны практические рекомендации по
смягчению влияния мирового финансово-экономического кризиса на
повышение эффективности туристических ресурсов, что может стать
обоснованием для внедрения новых перспективных туристических маршрутов с
целью эффективного использования туристических ресурсов в регионе.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
в результате
исследования разработанные теоретические и практические рекомендации
автора использованы в учебном процессе Самаркандского института экономики
и сервиса, Самаркандским филиалом НК «Узбектуризм», туристическими
фирмами города Самарканда. Эффективности рузультатов исследования
является в увеличении поступления в государственный и местные бюджеты,
повышения наличных денег и валютных поступлений.
Область применения:
высшие учебные заведения, региональные филиалы
НК «Узбектуризм», туристические фирмы, предприятия туристического
сервиса.
RESUME
Thesis of N.E.Ibadullaev on scientific degree competition of candidate
Sciences in economic on speciality 08.00.05-“Economy of branches sphere of
science”, subject: “Possibilities of increase of efficiency of use of touristic
resources (In an example of Samarkand Region)”
Key words:
touristic resources, recreational resources, touristic services,
efficiency, efficiency of tourism, efficiency indicators, assessment of touristic
resources, cadastre of tourist resources.
Subjects of research:
touristic resources used now and probably in the future
in activity of travel companies of Samarkand region.
Aim of the research:
modernization the economics and an assessment of
possibilities of increase of efficiency of use touristic resources in softening of
influence of the World financial and economic crisis and working out of advices
about their increase.
Methods of research:
the analysis and synthesis, abstract and logical
thinking, the comparative analysis, grouping, the system approach and other
methods of the economic analysis and statistics.
The results achieved and their novelty:
advanced definition and
classification of tourist resources is developed; it is emphasized a role of touristic
resources in development of national economy and definition of possibility of
increase of their efficiency;
Recommendations about revealing of possibilities and
factors influencing increase the efficiency of tourist resources in the conditions of
world financial and economic crisis are offered;
priority directions of efficiency of
use touristic resources of Samarkand region are offered; perspective directions on
increases of efficiency use touristic resources of Samarkand region are revealed
and is developed practical recommendations about tourism development in region.
Practical value:
influence of the World financial and economic crisis on
increases of efficiency of touristic resources that can become substantiation for
introduction of new perspective of touristic routes for the purpose of an effective
24
utilisation of tourist resources in region is developed the practical recommendation
on softening.
Degree of embed and economic effictivity:
as a result of the research the
developed theoretically and practical advices of the author developed theoretically
and are used in educational process of the Samarkand institute of economics and
service, Samarkand branch of NC “Uzbektourism” and the touristic firms of
Samarkand city. At an effective utilisation of touristic resources will rise the
incomes of State and local budgets, the mass of cash and currency incomes will
increase.
Sphere of usage:
higher educational institutions, regional branches of NC
“Uzbektourism”, travel companies, the service companies of tourism.
Тадқиқотчи
____________________
25
