ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 9 (575. 1)
ЖУМАЕВ УЙҒУН ХАЛИМЖОНОВИЧ
РОССИЯ ИМПЕРИЯСИНИНГ ТУРКИСТОНДАГИ СОЛИҚ
СИЁСАТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ:
АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ ВА ТАРАҚҚИЁТИ
07.00.01 – Ўзбекистон тарихи
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2012
2
Диссертация иши Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетининг “Манбашунослик ва архившунослик”
кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбар
тарих фанлари доктори, профессор
Абдурахимова Нодира Абдуловна
Расмий оппонентлар:
тарих фанлари доктори
Исмоилова Жаннат Хамидовна
тарих фанлари номзоди
Тоғаева Анора Зайниддиновна
Етакчи ташкилот
Тошкент
давлат
иқтисодиёт
университети
Ҳимоя 2012 йил _______ ойининг _____ куни соат ____да Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01-
“Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. е- mail: kengash.@ nuu.uz.
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).
Автореферат 2012 йил _____ ойининг ______ кунида тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц. А.А. Одилов
3
I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Бугунги кунда Ўзбекистонда тарих фанини
ривожлантириш зарурияти тарихий фактларни миқдорий жиҳатдан тўплашни
эмас, балки тадқиқот усулларини такомиллаштириш ва чуқур илмий
ёндашувларни тақозо этмоқда. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка
эришгач, ўзининг азалий ижтимоий вазифаларини тиклаб олган тарих фани
истибдод тузумнинг исканжаси остида ўзгарган тарихий онгнинг
софланишига хизмат қилиб, маънавий тарбия манбаига айланди.
Ўзбек халқининг тарихий мероси, жумладан унинг давлатчилигини
ўрганиш ва оммалаштиришнинг муҳимлиги Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов маърузаларида бир неча бор таъкидланади.
Тарихий тадқиқотларни амалга оширишда тарихий манбаларнинг ўрнига
алоҳида эътиборни қаратиб, мамлакат раҳбари “биз ўтмишимизни ва ҳозирги
кунимизни ҳаққоний, холисона танқидий таҳлил этишнинг қатъий
тарафдоримиз”
1
, – дея уқтириб ўтади.
Ҳозирги даврга келиб, ватан тарихининг кўплаб долзарб муаммоларини
жаҳон тарих фани ютуқларига асосланган ҳолда, холис яратиш борасида
салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср
бошларида Россия империясининг Туркистон ўлкасида олиб борган
мустамлакачилик сиёсатининг турли жиҳатлари ҳам янгича концептуал-
методологик ёндашувлар асосида ўрганилиши лозим бўлган масалалар
сирасига киради. Хусусан, мавжуд илмий адабиётлар таҳлили метрополия
билан унинг мустамлакаси ўртасидаги молиявий муносабатлар, айниқса,
солиқ тизими тарихи етарли даражада тадқиқ этилмаганлигини кўрсатади.
Солиқ тизими ва муассасалари давлатчиликнинг энг муҳим
институтларидан бири ҳисобланиб, бу соҳадаги ҳолат муайян даражада у ёки
бу мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини акс эттиради ҳамда
аҳолининг моддий аҳволи даражасини белгилаб беради. Ҳозирги Марказий
Осиё ҳудудида тарихан мавжуд бўлган барча давлат тузилмаларида солиқ
тизими алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Ушбу мавзуни ўрганмасдан туриб,
ўтмишда мазкур минтақанинг давлатчилик жиҳатидан ривожланиш
хусусиятлари тўғрисида тўла тасаввурга эга бўлиш қийин.
Мустақилликнинг илк йиллариданоқ Ўзбекистон Республикасида
солиқ тизимини бошқариш ва такомиллаштириш мақсадида муҳим
тадбирлар амалга оширила бошланди. Солиқ юкининг камайтирилиши,
солиққа тортиш тизимининг соддалаштирилиш натижасида 2000-2007
йиллар мобайнида юртимизда даромад солиғи 38 фоиздан 10 фоизга,
ижтимоий тўлов 40 фоиздан 24 фоизга, фермерлар учун ягона солиқ 10
фоизга туширилди. Натижада шу даврда иқтисодиётда умумий солиқ юки 40
фоиздан 27 фоизга пасайтирилди
2
.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 166 б.
2
Каримов И.А. Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош
мақсадидир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2008. – 27-бет.
4
Бу соҳада олиб борилаётган чуқур ўзгаришлар ўтмиш сабоқларидан
керакли хулоса чиқаришни тақозо этади. Жумладан, Россия империясининг
Туркистонда олиб борган солиқ сиёсати, солиқ тизимининг барпо этилиши
тарихи, солиқ идораларининг фаолиятини тадқиқ этиш Россия билан
Туркистоннинг молиявий муносабатлари илдизларини аниқлаш, улар
ўртасидаги молиявий муносабатларни институтлаштириш жараёнини
кузатиш, метрополия томонидан босиб олинган ўлкадан катта даромад
олишнинг энг қулай механизмларини ишлаб чиқиш жараёнларини кўрсатиш
имконини беради.
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Туркистонда солиқ
тизими тарихини тадқиқ этиш зарурияти яна шу билан изоҳланадики, Россия
империяси ва Туркистон ўлкаси ўртасидаги молиявий муносабатлар тарихи
масалалари, хусусан солиқ тизими ҳолати ҳозирги кунгача комплекс равишда
ўрганилмаган. Ушбу ҳолатлар мазкур муаммони тадқиқ этишнинг илмий ва
амалий аҳамиятини ҳамда долзарблигини белгилаб беради.
Тадқиқотда XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Туркистон
ўлкаси иқтисодиётининг энг муҳим бўғини ҳисобланган қишлоқ хўжалигида
солиқ тизими ва унинг муаммолари масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадқиқотнинг даврий чегараси
1867 – 1917 йилларни қамраб олади.
Россия империясининг минтақадаги солиқ сиёсати Туркистон ўлкаси забт
этилганлигининг илк даврлариданоқ амалга оширила бошлаган ва ўзига хос
хусусиятларга эга бўлган. 1917 йилга қадар метрополиянинг молиявий
бошқарув тизими тўлиқ шаклланган ва иқтисодий жараёнларга кучли таъсир
кўрсатган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Россия империясининг Ўрта
Осиёда олиб борган солиқ сиёсатининг айрим жиҳатлари қатор
тадқиқотларда маълум даражада ёритилган. Тадқиқотга тизимли ёндашувни
амалга ошириш мақсадида муаммонинг тарихшунослиги қуйидаги
гуруҳларга ажратилган: 1) Россия империяси мустамлакачилиги даврида чоп
этилган нашрлар; 2) совет ҳукмронлиги даврида амалга оширилган
тадқиқотлар; 3) мустақиллик йилларида яратилган асарлар; 4) хорижий
нашрлар.
Биринчи гуруҳ
Россия империяси мустамлакачилиги даврида чоп
этилган нашрларда Россия империясининг Ўрта Осиё халқлари ҳаётига
“маданият ва тараққиёт олиб кириш” миссияси тўғрисидаги мафкуравий
қолип кузатилади. Ушбу нашрларда Россия империясининг Туркистондаги
солиқ сиёсатига оид масалалар империя манфаатлари нуқтаи назаридан
ёритилган. Аммо, мазкур адабиётлар метрополия ва мустамлака ўлка
ўртасидаги молиявий муносабатлар, Туркистонда солиқ тизимини жорий
қилиш ва молиявий бошқарувни ташкил этиш каби муҳим муаммоларга оид
маълумотлар ёритилганлиги билан аҳамиятлидир.
Бу давр муаллифларининг ишлари, гарчи улар илмий характерга эга
бўлмаса ҳам, маълумотлар кўламининг кенглиги билан муаммони
ўрганишда яқиндан ёрдам беради.
5
Иккинчи гуруҳ,
яъни совет даври тадқиқотлари муаммога оид бой
фактологик материални ўзида жамлаганлиги билан бугунги кунгача ўз
тарихий қимматини йўқотмаган. Бу давр тарихшунослиги учун партиявий-
синфий ёндашув хос бўлиб, тарихий воқеалар сунъий равишда ўрнатилган
қолипга мослаштирилган. Аммо, муаммонинг ижтимоий-иқтисодий
жиҳатларини холисона ёритишга муваффақ бўлган айрим тарихчиларнинг
тадқиқотлари ўрганилаётган даврда ўлкадаги пахтачилик, тоғ-кон саноати,
темир йўл қурилиши, ҳиссадорлик жамиятлари ва ширкатлар тарихи,
банклар фаолияти, ва бошқа соҳалар ҳақида кенг маълумотлар олиш
имконини берганлигини таъкидлаш жоиз.
Учинчи гуруҳ
мустақиллик йилларида яратилган асарларда
Туркистондаги Россия империяси мустамлакачилик сиёсати тарихининг энг
муҳим воқеалари илмий билишнинг умумжаҳон тамойиллари асосида таҳлил
қилинган. Жумладан, бу даврда Россия империясининг Туркистон
ўлкасидаги иқтисодий сиёсатида молия тизимининг ўрни ва роли, солиқ
сиёсатининг ўлка табиий-хомашё ва меҳнат ресурсларидан империя
манфаатлари йўлида фойдаланишдаги аҳамиятини аниқ илмий далиллар
асосида холис кўрсатиб бериш борасида қатор тадқиқотлар амалга
оширилди ва оширилмоқда.
Тўртинчи гуруҳ
адабиётларини
хорижий тадқиқотлар материаллари
ташкил этади. Мустамлакачилик даврида молиявий идораларнинг ташкил
топиши ва фаолияти тарихи, солиқ сиёсатининг шаклланиш жараёнлари ва
унинг эволюциясини ўрганиш масалалари хорижий олимлар эътиборидан
ҳам четда қолмаганлигини қайд этиб ўтиш лозим. Метрополияларнинг ўз
мустамлакалари билан муносабатларига оид тизимли таҳлил тажрибасини
тўплаган муаллифлар ўз ишларида ўрганилаётган масалага оид фикрларини
ҳам билдирганлар.
Диссертациянинг биринчи бобида муаммонинг ўрганилганлик
даражаси батафсил таҳлил этилган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети илмий-тадқиқот ишлари режасидан ўрин олган.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.
Диссертациянинг асосий
мақсади янги концептуал-методологик ёндашувлар асосида XIX асрнинг
иккинчи ярми – XX аср бошларида Россия империясининг Туркистондаги
солиқ сиёсатининг шаклланиши ва тараққиёти тарихини комплекс тарзда
ўрганишдан иборат.
Ушбу мақсадга мувофиқ қуйидаги
вазифалар
белгиланди:
– XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Россия
империясининг Туркистондаги солиқ сиёсатига оид асосий манбаларни
аниқлаш ва таҳлил қилиш;
– тарихшунослик таҳлили асосида Туркистондаги солиқ тизими ҳолати
тарихини ўрганишдаги асосий йўналишларни аниқлаб, унинг ушбу
жараёндаги роли ва аҳамиятини баҳолаш;
6
– Россия империясининг Туркистондаги солиқ сиёсати шаклланиш
жараёни, унинг ҳуқуқий асослари ва босқичларини ёритиш;
– солиқ идораларининг ташкил топиши ва ривожланишидаги ижобий
ва салбий омилларни аниқлаб, уларнинг минтақа аҳолиси ижтимоий-
иқтисодий ҳаётига таъсирини кўрсатиш;
– XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Туркистон қишлоқ
хўжалигида солиқ тизими ҳолатини, молия-кредит муассасаларининг
пахтачилик соҳасидаги фаолиятини таҳлил қилиш;
– ўрганилган материал ва унинг назарий умумийлаштирилиши асосида
Туркистон билан Россия империяси ўртасидаги молиявий муносабатларни
янада чуқурроқ ўрганиш бўйича амалий тавсиялар келтириш.
Тадқиқотнинг
манбавий
асослари
.
Россия
империясининг
Туркистондаги солиқ сиёсатини тадқиқ этишда турли характердаги тарихий
манбалардан фойдаланилди. Уларни мазмуни ва моҳиятига кўра тўрт қисмга
ажратиш мумкин.
1.
Нашр этилган ҳужжатлар ва материаллар.
2.
Архив ҳужжатлари.
3.
Даврий матбуот материаллари.
4.
Эсдалик ва хотиралар.
Нашр этилган ҳужжатлар ва материаллар орасида қонун ҳужжатлари ва
ҳукумат
қарорлари,
давлат
муассасаларининг,
жумладан,
солиқ
идораларининг ҳисоботлари, статистик тўплам ва иловалар алоҳида
аҳамиятга эга бўлиб, улардан Россия империясининг Туркистон ўлкасида
олиб борган солиқ сиёсати, солиқ тизими ҳолати, солиқ муассасалари
тузилиши ва фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган. Шунингдек, бу
турдаги манбаларда соҳа ходимларнинг таркиби, иш юритиш ҳолати, унинг
ижобий ва салбий жиҳатлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам учрайди.
Хусусан, Ф.К.Гирс (1882 й.) ва граф К.К.Пален (1908 й.) раҳбарлигида
ўтказилган сенаторлик тафтишларининг ҳисобот материалларида ўлкада
империя ҳукумати олиб бораётган иқтисодий сиёсат солиқ тизими
муаммоларини холис талқин қилишга имкон берганлигини эътиборга олиб,
тадқиқотда ушбу манбалардан кенг фойдаланилди.
Иккинчи гуруҳ манбаларига асосан Ўзбекистон Республикаси
Марказий Давлат архиви (ЎзР МДА) ҳужжатлари киритилган бўлиб, унинг
жамғармаларида мавзуга оид йирик ҳажмдаги материаллар сақланмоқда.
Мазкур архивнинг 1, 7, 17, 18, 19, 87, 88, 89, 471 ва бошқа жамғармалардаги
материаллар кўриб чиқилди ва тадқиқотга жалб этилди. Архив ҳужжатлари
Туркистонда солиқ тизимининг ҳолати, солиқ муассасаларининг фаолияти
ҳақида маълумот бериш билан бирга, соҳага оид кўплаб ҳисоботлар, муҳим
фактларнинг жамланганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Туркистонда XIX асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган даврий
матбуот кейинчалик бу давр тарихини ўрганишда жуда муҳим манба бўлиб
хизмат
қилди.
Тадқиқотда
“Туркестанский
сборник”
тўплами,
“Туркестанские ведомости”, “Туркестанский курьер”, “Русский Туркестан”,
“Голос” каби нашрлар, шунингдек, “Петербургские ведомости”, “Биржевые
7
ведомости” газеталарида чоп этилган маълумотлардан фойдаланилди.
Хусусан, “Туркестанские ведомости” газетасида эълон
қилинган,
Туркистонда солиқ тизими ва унинг муаммоларига бағишланган мақолалар
учинчи гуруҳ манбалари орасида алоҳида ўринни эгаллайди.
Бундан ташқари, тадқиқотни амалга оширишда Россия империясининг
турли даражадаги амалдорлари ва бошқа шахсларнинг эсдаликлари ҳамда
хотираларидан
фойдаланилди.
Улар
орасида
А.В.Кривошеин,
А.Н.Куропаткин, С.Ю.Витте, Н.С.Ликошин, Н.П.Остроумов, Г.П.Федоров,
А.И.Добросмыслов
ва
бошқалар
муаллифларнинг
эсдалик
ҳамда
хотираларини кўрсатиш мумкин. Бу турдаги манбалар муаммога оид
замондошлар нуқтаи назарини очиб берганлиги билан илмий қийматга
эгадир. Бошқа жиҳатдан олиб қараганда, кўрсатиб ўтилган муаллифларнинг
аксарияти империя ҳукуматининг у ёки бу даражадаги амалдорлари
эканлиги, ўз шахсий фикрларини метрополия манфаатлари асосида баён
этганликлари бу манбаларга синчковлик билан ёндашишни талаб этади.
Кўрсатиб ўтилган, XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг
бошларида Туркистонда Россия империяси солиқ сиёсатининг шаклланиши
ва эволюцияси тарихини таҳлил қилишга имкон берадиган манбаларнинг
батафсил таҳлили диссертациянинг биринчи бобида келтирилади.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети.
Россия империясининг
Туркистондаги солиқ сиёсатининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи
тадқиқотнинг объекти ҳисобланади. Тадқиқотнинг предметини эса солиқ
сиёсатини ўрганиш муаммолари ҳамда империянинг уни ривожлантириш
стратегияси масалалари ташкил этади.
Диссертациянинг назарий ва услубий асослари
сифатида тарих
фанининг замонавий концепциясини қайд этиш лозим. Унинг асосида
тарихийлик, холислик, изчиллик, тизимли таҳлил, тарихий воқеалар ва
ҳодисаларни ўрганишга диалектик ёндашув каби умумий қабул қилинган
илмий тамойиллар ётади. Тадқиқотда ўрганилаётган воқеаларни тарихий
фактлар нуқтаи назаридан англашга муҳим аҳамият берилиб, минтақадаги
аниқ тарихий вазият ҳамда тарихий жараёнларнинг сабабли-оқибатли
боғланишининг барқарор тамойили ҳисобга олинган. Иш жараёнида илмий
билишнинг умумий ва махсус усуллари комплекси, хусусан, диалектик,
тизимли-структуравий, қиёсий-солиштириш ва комплекс таҳлил методлари
қўлланилди.
Тадқиқотда қўйилган вазифаларни ечишга Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримовнинг фундаментал асарлари ва маърузалари,
ҳукуматнинг солиқ соҳасига оид қатор қарорлари
1
катта аҳамиятга эга бўлди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
– биринчидан, Россия империясининг Туркистонда олиб борилган
солиқ сиёсати ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бошқа минтақалардаги
1
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2003 й. 22 декабрдаги “Хўжалик бошқарув органлари тизимини
такомиллаштириш тўғрисида” ва 2004 й. 15 декабрдаги “Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат
кадастри бўйича Ўзбекистон Республикасининг Давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорлари
ва ҳ.к.
8
сиёсатдан кўп жиҳатдан фарқланган. Империя ҳукумати ўзининг ўлкадаги
иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда солиқ сиёсатини олиб борган
ва ушбу манфаатларга хизмат қилувчи молия-хўжалик бошқаруви жорий
этилган. Туркистонда Россия империяси солиқ сиёсатининг ижтимоий-
иқтисодий табиатини ҳар томонлама ўрганиш Туркистон жамиятининг
ривожланиш даражаси ва трансформация жараёнини аниқлашга имкон
беради;
– иккинчидан, ўрганилаётган даврда маҳаллий аҳолига солинган солиқ
мажбуриятларининг турлари ва шакллари хилма-хил бўлиб, Россия
империяси солиқ сиёсатининг кўп вариантли табиатини белгилаб беради.
Хусусан, бу даврда натурал солиқ ўрнига пул солиғининг жорий этилиши ва
солиқ тизимининг қонунийлаштирилиши соҳадаги муҳим ўзгаришларнинг
асосини ташкил этган. Бу даврда солиқ йиғимларининг амалиёти солиқ
қонунчилиги тартибига мувофиқ келиб, анъанавий ижтимоий-иқтисодий
институтларнинг мустамлакачилик шароитларига фаол мослашуви ва
уйғунлашувига сабаб бўлган;
– учинчидан, солиқ тушумларининг динамикаси уларнинг мунтазам
эмаслигидан, маҳаллий аҳолидаги тўлов қобилиятининг пасайишидан ва бу
жараён жуда кўп доимий боқимандаларнинг йиғилиб қолишига сабаб
бўлганидан гувоҳлик беради;
– тўртинчидан, ўрганилаётган даврда солиқ-рента харажат қисмлари
Туркистонда Россия империяси мустамлакачилик сиёсати моҳиятини акс
эттириб, унинг адолатсиз табиатини фош этган. Солиқ тизимидаги
ўзгаришлар ўлка аҳолисининг мустамлакачилик асоратларига янада чуқурроқ
тортилишига олиб келган.
Ишнинг илмий янгилиги.
Тадқиқотда илк бор замонавий
методологик ёндашувлар асосида Россия империясининг иқтисодий
сиёсатига хос мустамлакачилик моделининг асосий жиҳатлари ҳамда
метрополиянинг
Туркистон
миллий
бойликларига
истеъмолчилик
муносабатининг шаклланиши масалалари солиқ тизими мисолида таҳлил
қилинди ва унинг илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат бўлди:
–биринчидан, Россия империясининг Туркистондаги солиқ сиёсати
таҳлил этилиб, молия муассасаларининг вазифалари, молия-солиқ
идораларининг хўжалик тизими бошқаруви ва иш услублари комплекс тарзда
ўрганилди;
– иккинчидан, Россия империяси томонидан мустамлакачиликнинг илк
даврларида мустамлакадан солиқ олишнинг ишлаб чиқилиши ва ер солиғи
тартибига ўзгартиришлар киритилиши, минтақада ташкил этилган солиқлар
тизими ижтимоий муаммоларни келтириб чиқарган омиллардан бири
бўлганлиги кўрсатиб берилди;
– учинчидан, солиқ муассасалари орқали метрополияни Туркистон
халқлари устидан ижтимоий зўравонликни амалга оширишида Назорат
палатасининг фаолияти, мустамлака молиявий назоратининг такомиллашуви
натижасида сармоялар тушумининг кўпайиши ва мустамлакачилар
ғазнасининг бойиши очиб берилди;
9
– тўртинчидан, Туркистон ўлкасида пахтачиликнинг ривожланиши
солиқ тўловлари кўринишида нафақат молиявий аҳволни яхшилади,
шунингдек Россия империяси ҳукуматини ҳар йилда чет элдан пахта сотиб
олиши учун сарфлайдиган миллионлаб рублларини тежаш имкониятини
яратганлиги таҳлил қилинди;
– бешинчидан, Туркистонни ривожлантириш стратегияси империянинг
ўлкада амалга ошириладиган тадбирлари режасига кирмаганлиги, минтақани
метрополиянинг аграр – хом ашё базасига айлантириш ғояси эса турли йўл
билан қувватлангани диссертациянинг ҳолатлари ва хулосаларида ўз
ифодасини топди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотда
метрополия билан мустамлака ўртасидаги молиявий муносабатлар таҳлил
қилиниб, илмий хулосалар чиқарилди ва амалий тавсиялар берилди.
Тадқиқот материаллари ва натижаларидан Россия империясининг
Туркистондаги иқтисодий-ижтимоий сиёсати масаласига оид фундаментал
асарлар
яратишда
фойдаланиш
мумкин.
Тадқиқот
Ўзбекистон
Республикасида амалга оширилаётган замонавий ислоҳотларнинг тарихий
аҳамиятини янада чуқур ҳис этишга имкон беради.
Натижаларнинг жорий қилиниши
. Диссертация натижаларидан
Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври тарихига доир рисола ва
монография, дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлашда, шунингдек, олий
ўқув юртларида тарих фани бўйича ўқитиладиган махсус курсларни ташкил
этишда қўллаш мумкин.
Ишнинг апробацияси
. Тадқиқотнинг асосий мазмуни ва якуний
хулосалари муаллифнинг республика миқёсида ўтказилган турли илмий-
назарий, илмий-амалий конференцияларидаги маърузаларида, тўплам, илмий
журналларда эълон қилинган мақолаларида ўз аксини топган. Тадқиқот
Мирзо
Улуғбек
номидаги
Ўзбекистон
Миллий
университети
“Манбашунослик ва архившунослик” кафедрасида бажарилган. Ташкилот
диссертацияга ижобий баҳо бериб, ҳимояга тавсия этган. Шунингдек, иш
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида
фаолият кўрсатаётган К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги
илмий семинар мажлисида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Диссертация юзасидан жами
12 та иш эълон қилинган. Жумладан, диссертациянинг асосий мазмуни ва
хулосалари тадқиқотчи томонидан эълон қилинган 6 та илмий мақола ҳамда
6 та конференция материалларида ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
. Диссертация кириш, уч боб,
хулоса, фойдаланилган адабиёт ва манбалар рўйхати ҳамда иловалардан
иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 165 бетни ташкил этади.
II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш
қисмида муаммо мавзусининг долзарблиги
асосланиб, ўрганилганлик даражаси, мақсад ва вазифалари, тадқиқотнинг
10
объекти ва предмети ёритилган, муаммога оид манбалар таҳлил қилинган,
тадқиқот методлари асосланган, мавзунинг илмий янгилиги, натижаларнинг
илмий ва амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар,
тадқиқот апробацияси, натижаларнинг эълон қилинганлиги, диссертациянинг
таркибий тузилиши тавсифланган.
Диссертациянинг биринчи боби “
Мавзунинг тарихшунослик ва
манбашунослик таҳлили”
деб номланиб,
унда Россия империясининг
минтақадаги солиқ сиёсати тарихи тадқиқ этилган адабиётлар таҳлил
қилинган ва муаммога бевосита дахлдор бўлган манбалар батафсил кўриб
чиқилган.
Муаммонинг у ёки бу жиҳатлари ёритилган ишларни қуйидаги гуруҳ-
ларга ажратиш мумкин: 1) Россия империяси мустамлакачилиги даврида чоп
этилган нашрлар; 2) совет тузуми даврида амалга оширилган тадқиқотлар; 3)
мустақиллик йилларида яратилган асарлар; 4) хорижий нашрлар.
Россия империяси мустамлакачилиги даврида чоп этилган нашрлар-
нинг аксарияти турли даражадаги амалдорлар, Россия империяси ҳарбий
юришларининг иштирокчилари, “ўлкани Россия андазасига солиш” каби
жуда кўп лойиҳаларнинг муаллифлари
1
эканлигини қайд этиш лозим.
Аксинча, империя ҳукумати Туркистонда амалга оширган маъмурий,
молиявий, судлов тизимларидаги ва бошқа хил ислоҳотлар, энг аввало, ўлка
халқлари манфаатларини кўзлаганлиги таъкидланган. А.Ф.Миддендорф,
А.А.Кауфман, И.И.Гейер, С.И.Гулишамбаров, В.И.Масальский, В.Н.Оглоб-
лин, А.И.Шахназаров, В.П.Вощинин, В.В.Заорская ва К.А.Александер,
В.И.Юферев
2
каби муаллифлар Россия империясининг минтақадаги
молиявий имкониятлари масалаларини ёритиб, ўлканинг анъанавий солиқ
институтларини таҳлил қилганлар. Уларнинг аксариятида бундай институт-
лар сақланишининг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган ва Туркистонда
Россия солиқ тизимининг асосларини киритишнинг муҳимлиги улуғ
давлатчилик шовинизми нуқтаи назаридан талқин қилинган. М.А.Терентьев
биринчилардан бўлиб солиқ сиёсатининг асосларини ишлаб чиқишда йўл
қўйилган ноқонуний ҳаракатлар тўғрисидаги танқидий материални илмий
муомалага киритган эди
3
. А.И.Добросмыслов мустамлака ҳокимиятнинг
зўравонлиги ва порахўрлиги, ер ва кўчмас мулкдан ўз манфаати йўлида
1
Романовский Д.И. Заметки по среднеазиатскому вопросу. – СПб.: “Русский Туркестан”, 1868. Сборник.
Вып. 3. – 291 с.; Костенко А.Ф. Средняя Азия и водворение в ней русской гражданственности. – СПб.: Б.и.,
1871. – 375 с.; Григорьев В.В. Русская политика в отношении Средней Азии. – СПб.: Тип.я импер. Ак. наук,
1874. – 88 с.; Иванов А.Русская колонизация в Туркестанском крае. – СПб., 1890. – 160 с.; Абаза К,К.
Завоевание Туркестана. – СПб.: Б.и., 1902. – 237 с.
2
Миддендорф А.Ф. Очерки Ферганской долины. – СПб.: Б.и., 1882. – 489 с.; Кауфман А.А. К вопросу
русской колонизации Туркестанского края. – СПб.: Б.и., 1903. – 418 с.; Гейер И.И. Весь русский Туркестан.
– СПб.: Конопка, 1908. – 308 с.; Шахназаров А.И. Сельское хозяйство в Туркестанском крае. – СПб.: Тип.я
Градоначальства М. № 17. 1908. – 512 с.; Гулишамбаров С.И. Экономический обзор Туркестанского района.
Часть I-III. – Асхабад: Б.и., 1913; Масальский В.И. Туркестанский край. – СПб.: Изд-во А.Ф. Девриена, 1913.
Т. ХIХ. – 861 с.; Оглоблин В.Н. Промышленность и торговля Туркестана. – М.: Госиздат, 1914. – 80 с.;
Вощинин В.П. Очерки нового Туркестана. Свет и тени колонизации. – М., 1914. – 86 с.; Юферев В.И. Труд в
хлопковых хозяйствах Туркестана. – СПб., 1914. – 60 с.; Заорская В.В., Александер К.А. Промышленные
заведения Туркестанского края. – СПб.: Екатеринская тип-я, 1915. – 557 с.
3
Терентьев М.А. История завоевания Средней Азии. – СПб.: Тип. Лит. В.Комарова, 1906. Т. III. – 497 с.
11
фойдаланиши,
Россия
империяси
давлат
муассасалари
ишидаги
тартибсизликлар, ходимлар таркибининг малакасига оид кўплаб далилларни
келтирган
1
.
Совет тузуми даврида амалга оширилган тадқиқотларнинг ўзига хос
хусусияти сифатида совет тизимининг характери туфайли шаклланган
догматик фикрлашнинг таъсирини айтиб ўтиш зарур. XX асрнинг 20 – 30-
йилларнинг
Г.Сафаров,
А.П.Демидов,
П.Г.Галузо,
В.Лаврентьев,
З.Д.Кастельская
2
каби муаллифларнинг тадқиқотлари нашр этилди.
П.Г.Галузо Россия капитализмининг мустақил тизими мавжудлигини
инкор қилиб, Россиянинг Ғарбий Европа капиталидан яриммустамлакачилик
қарамлиги тўғрисидаги концепциянинг тарафдори бўлган ва бу ҳолатни
Россиянинг Туркистондаги солиқ сиёсатига ҳам кўчирган. В.Лаврентьев эса,
“Туркистонга кириб келган Россия капитализми, ўлка хўжалигининг ҳамма
тирқишларига шиддат билан сингиб ўтиб, берк ярим натурал хўжаликнинг
чекланган доирасини чил-чил қилиб синдирган ва ўлкани ўзига ўхшатиб
қайта бичиб, капиталистик ишлаб чиқариш усулини ялпи тарқатиш учун унга
йўлларни очиб берган, ўзига хос осиёча иқтисодиёт капиталистик андаза
бўйича қайта қурилган”, – деган фикрни билдирган
3
.
XX аср 50-йилларнинг ўрталарига келиб, тарихий адабиётларда “рус
бўлмаган халқларнинг Россияга қўшиб олиниши прогрессив фактдир”
4
, деган
тамойил устувор бўлди. 60–80-йилларда амалга оширилган қатор
тадқиқотларда Туркистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли томонлари,
жумладан Россия билан молиявий муносабатлар, Россия империясининг
солиқ сиёсати кўриб чиқилди
5
. Ушбу тадқиқотларнинг қиммати илмий
муомалага ғоятда бой фактик материални киритганлигида ифодаланади.
А.И.Буковецкий,
Н.Э.Масанов,
А.Сапёлкин,
К.Несинбоеванинг
тадқиқотларида Россия империясининг миллий минтақалардаги, жумладан
1
Добросмыслов А.И. Ташкент в прошлом и настоящем. Исторический очерк. – Ташкент: Тип. Лит.
О.А.Порцева, 1912. – 520 с.
2
Сафаров Г. Колониальная революция (Опыт Туркестана). – М.: Госиздат, 1921. – 148 с.; Демидов А.П.
Экономический очерк хлопководства, хлопковой торговли и промышленности в Туркестане. – М.: Госиздат,
1926. – 249 с.; Галузо П.Г. Туркестан – колония // Очерк истории Туркестана от завоевания русскими до
революции 1917 г. – М.: КУТВ, 1929. – 225 с.; Лаврентьев В. Капитализм в Туркестане. Буржуазная
колонизация Средней Азии. – Л.: Коммунистическая Академия, 1930. – 160 с. Кастельская З.Д. Восстание
1916 г. в Узбекистане (К 20-летию восстания). – Ташкент, 1937. – 120 с. и др.
3
Лаврентьев В. Капитализм в Туркестане. Буржуазная колонизация Средней Азии. – Л.: Ком. Академия,
1930. – С. 41, 120.
4
Материалы научной сессии, посвященной истории Средней Азии и Казахстана в дооктябрьский период. –
Ташкент, 1955. – С. 5; Материалы объединенной научной сессии, посвященной прогрессивному значению
присоединения Средней Азии к России. – Ташкент: АН Уз ССР, 1959. – 224 с. и др.
5
Аминов А.Экономическое развитие Средней Азии (со второй половины XIX столетия до первой мировой
войны). – Ташкент: Госиздат УзССР, 1959. – 298 с.; Зияев Х.З. Средняя Азия и Поволжье (вторая половина
ХVI - ХIХ вв.). – Ташкент: Фан, 1965. – 237 с.; Ўша муаллиф. Средняя Азия и Сибирь (ХVI - ХIХ вв.) / Отв.
ред. Я.Г.Гулямов. – Ташкент: Фан, 1962. – 342 с.; История Узбекской ССР / Отв. ред. Х.З.Зияев. – Ташкент,
1968. Т. II. – 664 с.; Юлдашев А.М. Аграрные отношения в Туркестане (конец ХIХ - нач. ХХ вв.). – Ташкент:
Узбекистан, 1969. – 256 с.; Социально-экономическое и политическое положение Узбекистана накануне
Октября. – Ташкент, 1973. – 236 с.; Фридман Ц. Банки и кредит в дореволюционном Казахстане (1900 -
1914). – Алма-Ата, 1974. – 175 с.; Ахмеджанов Г.А. Советская историография присоединения Средней Азии
к России. – Ташкент: Фан, 1968. – 154 с.; Вексельман М.И. Российский монополистический и иностранный
капитал в Средней Азии (конец ХIХ - начало ХХ вв.). – Ташкент: Фан, 1987. – 143 с. и др.
12
Туркистондаги солиқ сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари ифода этилган
1
.
П.Г.Галузо, С.Ильёсов, А.П.Савицкий, Б.С.Сулейменовларнинг қишлоқ
хўжалиги тарихига бағишланган асарларида солиқ сиёсати масалалари ҳам ўз
аксини топган
2
. А.М.Йўлдошевнинг монографиясида
3
Россия капитализми
таъсирида ўлка қишлоқ хўжалигида содир бўлган ўзгаришлар батафсил баён
этилган.
90-йилларнинг бошига келиб тадқиқотларда тарихий воқеаларни
холисона баҳолаш ғояси яққол намоён бўлди. Ўзбекистон давлат
мустақиллигига эришгач, бу жараён айниқса фаоллашди, чунки
тадқиқотчиларда илгари ман этилган манбалардан фойдаланишга имкон
туғилди. Мустақиллик даврида яратилган асарлар, хусусан, Ҳ.З.Зиёев,
Ғ.А.Ахмаджонов, Н.А.Абдурахимова, Ф.Эргашев, Ф.Исҳоқов, Д.Зиёева,
Ф.Сугуралиева, Д.Алимова, С.С.Аъзамхўжаев, Ш.Ғаффоров ва бошқа
4
муаллифларнинг тадқиқотларида Туркистон халқларининг ижтимоий-
иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ муаммоларнинг кенг доираси батафсил
таҳлилга тортилди.
Сўнгги йилларда амалга оширилган, Туркистоннинг ХIХ – ХХ аср
бошларидаги тарихига бағишланган тадқиқотларда ўлка аҳолисининг
ижтимоий ҳаёти, унда солиқ тизимининг ўрни масалаларига алоҳида эътибор
қаратила бошланди. Жумладан, С.Шодмонова Туркистон даврий матбуоти
саҳифаларида банк, кредит ва солиқ тизими масалаларининг ёритилишини
1
Буковецкий А.И. Финансово-налоговая политика царизма на колониальных окраинах России // История
СССР. – М., 1962. – № 1. – С. 142-156; Сапелкин А. Налоговая политика царизма в Киргизии (1867-1914).:
Автореф. дисс. … канд. ист. наук. – Фрунзе, 1963. – 30 с.; Масанов Н.Э. Налоговая политика царизма в
Казахстане в 20-60 гг. Х1Х века. (Социально-экономический анализ).: Автореф. дисс. … канд. ист. наук. –
Алма-Ата, 1980. – 30 с.; Несинбаева К. Налоговая политика царизма в Казахстане (1867-1914).: Автореф.
дисс. … канд. ист. наук. – Фрунзе, 1988. – 30 с.
2
Галузо П.Г. Аграрные отношения на юге Казахстана. 1867-1914. – Алма-Ата: Наука, 1965. – 345 с.;
Ильясов С. Земельные отношения в Киргизии в конце Х1Х - начале ХХ вв. – Фрунзе: Илим, 1963. – 446 с.;
Савицкий А.П. Поземельный вопрос в Туркестане (в проектах и законе 1867-1886 гг.). – Ташкент: СамГУ,
1963. – 208 с.; Сулейменов Б.С. Аграрный вопрос в Казахстане в последней трети ХIХ - начале ХХ в. –
Алма-Ата: Изд.-во Ак. Наук Каз. ССР, 1963. – 411 с. и др.
3
Юлдашев А.М. Аграрные отношения в Туркестане в конце ХIХ - начале ХХ вв. – Ташкент: Узбекистан,
1969. – 256 с.
4
Ахмеджанов Г.А. Российская империя в Центральной Азии (История и историография колониальной
политики царизма в Туркестане). – Ташкент: Фан, 1995. – 217 с.; Исхаков Ф. Национальная политика
царизма в Туркестане (1867-1917). – Ташкент: Фан, 1997. – 223 с.; Ўзбекистон тарихи: янги нигоҳ.
Жадидлар ҳаракатидан миллий мустақилликка қадар. – Тошкент, 1998. – 95 б.; Зиёев Ҳ. Ўзбекистон
мустамлака ва зулм исканжасида (XIX аср иккинчи ярми - XX аср бошлари). – Тошкент: Шарқ, 2006. – 351
б.; Абдурахимова Н., Рустамова Г. Колониальная система власти в Туркестане во второй половине Х1Х –
первой четверти ХХ вв. – Ташкент: Университет, 1999. – 161 с.; Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1-китоб. Тур-
кистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 463 б.; Туркестан в начале ХХ
века: к истории истоков национальной независимости. – Ташкент: Шарқ, 2000. – 671 с.; Абдурахимова Н.А.,
Эргашев Ф.Р. Туркистонда чор мустамлака тизими. – Тошкент: Академия, 2002. – 240 б.; Зияева Д.Х.
Национально-освободительное движение в Туркестане в ХХ веке (проблемы изучения истории восстания
1916 г. и движения «истиклолчилик» 1918 – 1924 гг.): Автореф. дисс. … док. ист. наук. – Ташкент, 1999. –
62 с.; Алимова Д.А. Джадидизм в Средней Азии. Пути обновления, реформы, борьба за независимость. –
Ташкент: Ўзбекистон, 2000. – 219 с.; Агзамходжаев С. История Туркестанской автономии (Туркистон
Мухторияти). – Тошкент: Тошкент ислом университети, 2006. – 262 б.; Ғоффоров Ш. Тарих ва тақдир:
Россия империясидан Туркистонга кўчирилганлар (XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошлари). –
Тошкент: Фан, 2006. – 223 б.; Абдурахимова Н., Эргашев Ф., Сугуралиева Ф. Туркистонда мустамлака
молия-хўжалик идоралари тизими. – Тошкент: Академия, 2008. – 148 б.; Очерки по истории
государственности Узбекистана. – Ташкент: Шарк, 2001. – 207 с.
13
таҳлил қилиб, ўлкадаги молия тизими ҳолатига оид муҳим маълумотларни
қайд этган
1
.
Ўрганилаётган муаммо хорижий тадқиқотчиларнинг ҳам диққатини
жалб қилган масалалардандир. Россия тарихининг мустамлакалар ва
яриммустамлакалар билан боғлиқ бўлган кўп жиҳатлари россиялик ва
хорижий тарихчилар асарларида ўз аксини топмоқда. Уларда молиявий
бошқарув нуқтаи назаридан империя ягона хўжалик деб эътироф этилган.
Россия Федерациясида яратилган бир қатор монографияларда
2
бой
фактик материаллар асосида Россия билан миллий минтақаларнинг сиёсий,
иқтисодий ва молиявий муносабатларига тўхталиб ўтилган.
XIX асрнинг охири – XX аср бошларида империянинг маркази билан
чекка ўлкалар ўртасида молиявий муносабатларнинг шаклланиши
масалалари Е.Правилованинг 2006 йилда нашр этилган тадқиқотида
3
таҳлил
қилинган. Монографияда Туркистон генерал-губернаторлигида молиявий
бошқарув умумий меъёрларининг жорий этилиши, Давлат назорати ва
Ғазначилик палатаси маҳаллий идораларининг ташкил топиши ва солиқ
ислоҳотлари кўриб чиқилган.
Россиянинг иқтисодий ривожланишида империя омилининг роли
Б.В.Ананьич ва Е.А.Правилованинг
4
мақоласида ҳам акс эттирилган.
С.И.Каспэнинг асарида
5
империялар ва уларнинг мустамлакалари
мисолида ташқи кўринишидан ўхшаш моделлар ўзаро қиёсий ўрганилиб,
иқтисодий сиёсатдаги муаммолар ечимининг усуллари таҳлил қилинган.
А.Каппелер
6
, В.С.Дякин
7
, А.Ю.Бахтурина
8
нинг тадқиқотларида Россия
империясининг миллий минтақаларда олиб борган сиёсати ўрганилган.
Империя ва мустамлакалар ўртасидаги муносабатлар тарихини
Британия мисолида ўрганган Л. Дэвис ва Р. Хаттенбэклар метрополиянинг
ўз мустамлакасига киритган сармоялари ва олган даромадлари масаласини
таҳлил қилиб, мустамлакалардан келган даромад тор доирадаги инвесторлар
қўлига тушиши, солиқ тўловчилар эса мустамлака маъмуриятининг
харажатларини қоплашга мажбур бўлишини таъкидлаганлар
9
.
1
Шодмонова С. Б. Туркистон тарихи – матбуот кўзгусида. Тошкент: Yangi nashr, 2011. – 296 б.
2
Национальная политика России: история и современность. – М., 1997. – 544 с.; Национальные окраины
Российской империи: становление и развитие системы управления. – М., 1998. – 416 с.; Центральная Азия в
составе Российской империи. – М.: Новое литературное обозрение, 2008. – 464 с.
3
Правилова Е. Финансы империи. Деньги и власть в политике России на национальных окраинах. 1801-
1917. – М.: Новое издательство, 2006. – 456 с.
4
Ананьич Б.В., Правилова Е.А. Имперский фактор в экономическом развитии России. 1700-1914 //
Российская империя в сравнительной перспективе. – М.: Новое издательство, 2004. – С. 250-257.
5
Каспэ С.И. Империя и модернизация: общая модель и российская специфика. – М.: РоссПЭН, 2001. – 256 с.
6
Каппелер А. Россия – многонациональная империя. – М.: РАН ИНИОН, 1997. – 224 с.
7
Дякин В.С. Национальный вопрос во внутренней политике царизма // Вопросы истории. – М., 1995. – №
9. – С. 130-134; – 1996. – № 11-12. – С. 39-72.
8
Бахтурина А.Ю. Окраины российской империи: государственное управление и национальная политика в
годы Первой мировой войны (1914-1917 гг.). – М.: РоссПЭН, 2004. – 392 с.
9
Dayis L.E., Huttenback R.A. Mammon and the pursuit of Empirе: The economics of British imperialism. – N.Y.,
1988.
14
Н.Фергюссоннинг
АҚШда
нашр
этилган
китобида
1
ҳам
метрополияларнинг ўз мустамлакалари билан ўзаро муносабатлари талқини
ўз ифодасини топган.
XX асрнинг 70-йилларида оммавийлашган гегемония ва раҳбарлик
назариясининг тарафдорларидан бири, иқтисодчи М.Спеклер Россия
империяси етакчи сифатида чекка ўлкалар миллатларига сиёсий
барқарорлик, ҳарбий мудофаа, инвестициялар ва эркин бозор имконият-
ларини таъминлаган, деб ҳисоблашини билдирган. Бошқа бир муаллиф,
М.Хечтер эса, мустамлакалар сиёсий мустақилликнинг йўқлиги туфайли,
гарчи бу йўл уларнинг иқтисодий ўсишига ва маданий интеграциясига
тўсқинлик қилишини англаса-да, иқтисодий ривожланишнинг “тобелик”
йўлидан боришга мажбур бўлганлигини асослаб берган
2
.
Қайд этиб ўтилганидек, тадқиқотнинг манбавий асосларини тўрт
гуруҳга ажратиш мумкин. Булар – нашр этилган ҳужжатлар ва материаллар;
архив ҳужжатлари; даврий матбуот материаллари; эсдалик ва хотиралардир.
Биринчи гуруҳ манбалари орасида меъёрий ҳужжатлар, яъни, Россия
империяси ҳукумати томонидан қабул қилинган, Туркистон ўлкаси
бошқаруви ва ундаги маъмурий ўзгаришлар билан боғлиқ қонун ва
ҳужжатлар тўпламларини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Бундай ҳужжатлар
қаторида “Россия Сенатининг 1865 йилдаги Туркистон вилоятини ташкил
қилиш тўғрисидаги фармони”, “Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш
тўғрисида Низом” (1867 й.), “Зарафшон округини бошқариш тўғрисидаги
муваққат қоидалар” (1868 й.), Фарғона вилоятини бошқариш бўйича
муваққат Низом” (1876 й.) “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги 1886
й. 12 июнь Низоми”, “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги 1903
йилдаги Низом” ва бошқаларни келтириш мумкин. Мустамлака
маъмуриятининг амалий эҳтиёжлари учун турлича қарорлар, кўрсатмалар,
фармойишлар, қоидалар тўпламлари ҳам шулар жумласидандир. Бу
манбаларнинг қимматлилиги шундаки, улар Туркистоннинг маъмурий
тузилиши эволюциясини ҳамда ўлка халқларининг ҳуқуқий аҳволини
кузатиб чиқишга имкон беради
3
.
Шунингдек манбаларда Туркистон ўлкасининг солиқ сиёсатига оид
маълумотлар ҳам келтирилган.
Туркистоннинг маъмурий аппарати устидан назоратни амалга ошириш
мақсадида 1882 й. Ф.К.Гирс ва 1908 й. К.К.Пален раҳбарлигида ўтказилган
1
Ferguson N. The Cash Nexus: Money and Power in the Modern Word. 1700 - 2000. – N.Y.: Basik Books, 2001;
Empirе: The Rise and Demise of the Britsh World Order and the Lessons for Global Power. – N.Y.: Basik Books,
2002.
2
Spehchler M. The Economic Advantages of Being Periherral: Subordinated Nations in Multinational Empires //
Eastern European Politics and Sosieties, 1989. Vol. 3. – № 3 (Fall). – Р. 448-464; Hechter M. Internal Colonialism:
The Celtic Fringe in British Development. New Brunswick. – N.J.: Transaction Pablishers, 1999.
3
Инструкция о правах, обязанностях и круге действий сельских должностных лиц и установлений
Туркестанского края. – СПб., 1888; Положение об управлении Туркестанского края, составленное по
официальному изданию 1892 г., продолжениям 1906, 1908, 1909 гг. и узаконениям и распоряжениям
правительства до 1 июня 1911 г. – Ташкент, Изд. Кодификационного отдела при гос. совете, 1911; Сборник
действующих обязательных постановлений туркестанского генерал-губернатора для населения
Туркестанского края и русского населения Бухарского ханства. – Ташкент, 1915 и др.
15
иккита сенаторлик тафтишлари
1
ҳисоботи ҳам биринчи гуруҳ манбалари
орасида муҳим ҳисобланади. Сенаторлар тўплаган фактлар орасида
Туркистоннинг солиқ тизими ва генерал-губернатор К.Кауфман маъмурияти
тўғрисидаги маълумотлар алоҳида аҳамиятга эга. Ф.Гирснинг фикрича,
К.Кауфман маъмурияти империя ҳукумати учун адолатли ва сердаромадли
бўлган солиқ солиш тизимини адолатсиз ва камомадли тизимга алмаштирган.
Ф.Гирс давлат қишлоқ аҳолисининг доимий фойдаланишида бўлган ерларга
даъво қилмаслиги кераклигини, чунки Туркистонда ерни сотиб олиш ва
сотиш ишлари хусусий мулк ҳуқуқининг меъёрлари бўйича амалга
оширилганлигини таъкидлаган.
Нашр этилган ҳужжатлар ва материалларнинг яна бир қисми ҳисобот
ва статистик тўпламлар бўлиб, уларда Туркистон ўлкасидаги солиқ тизими
ҳолати, солиқ муассасаларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва
фактлар кенг ёритилган
2
. Тадқиқотда мазкур манбалар маълумотларидан ҳам
унумли фойдаланилди.
XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Туркистон тарихини
ўтганишда архив ҳужжатлари муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқотни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат
Архиви (ЎзР МДА) жамғармаларида сақланаётган ҳужжатлардан унумли
фойдаланилди. Жумладан, Туркистон генерал-губернаторининг девонхонаси
(1-жамғарма), Туркистон генерал-губернаторлиги қошидаги дипломатик
амалдор (2-жамғарма), Зироатчилик ва давлат мулки бошқармаси (7-
жамғарма), Сирдарё вилоятининг кўчириш ишлари бўйича бошқармаси (16-
жамғарма), Сирдарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари бошқармалари (17,
18, 19-жамғармалар), Сирдарё вилоятининг Тошкент уезд ва ер-солиқ
маҳкамаси (29-жамғарма), Ғазначилик палатаси (87-жамғарма), Туркистон
назорат палатаси (88-жамғарма), Акциз бошқармаси (89-жамғарма), Қўқон
шаҳар солиқ инспектори (337-жамғарма), Андижон шаҳар солиқ инспектори
(339-жамғарма), Наманган шаҳар солиқ инспектори (341-жамғарма), Фарғона
вилоятининг Андижон уезд ер-солиқ комиссияси (641-жамғарма), полковник
Серебренников томонидан тўпланган “Туркестанский край. Сборник
материалов для истории его завоевания” номли материаллар (715-жамғарма),
Туркистон генерал-губернаторининг кенгаши (717-жамғарма) ҳужжатлари
ўлкадаги маъмурий, хўжалик, молия ва бошқа идораларнинг ташкилий
1
Отчет о состоянии Туркестанского края, составленный сенатором, тайным советником Гирсом, командиро-
ванным для ревизии края по высочайшему повелению. В 2-х частях. Ч. 1. Администрация. Управление
краем; Ч. 2. Суд. Финансы. – СПб.: Б.и, 1888. – 130 с.; Отчет по ревизии Туркестанского края, произведен-
ный по высочайшему повелению сенатором, гофмейстером, графом К.К. Паленом. Вып. 1-18. – СПб.: Б.и,
1909-1910.
2
Проект всеподданнейшего отчета генерал-адъютанта К. П. Кауфмана по гражданскому управлению и
устройству в областях Туркестанского генерал-губернаторства 7 ноября 1867 – 25 марта 1881 гг. – СПб.: Б.и,
1885. – 503 с.; Обзор по Сырдарьинской области за 1885 – 1890 гг., 1892 – 1895 гг., 1909 – 1913 гг. –
Ташкент, 1886 – 1916; Обзор по Самаркандской области за 1888, 1891, 1809 – 1900, 1902, 1908, 1910 гг. –
Самарканд-Ташкент, 1888-1912; Обзор по Ферганской области за 1887, 1890 по 1900 гг., 1904 – 1908, 1910,
1911, 1913 гг. – Новый Маргеланъ, 1889-1916; Вирский М.М. Справочная книга и адрес-календарь
Самаркандской области за 1895 – 1899 гг. – Самарканд, 1895-1899; Поляков Ф.В. Памятная книжка и адрес-
календарь Семиреченской области на 1901 г. – Верный, 1901; Памятная книжка и адрес-календарь
Семиреченской области на 1905 г. – Верный, 1905.
16
тузилишини ва фаолиятини ўрганиш учун бой материалга эга бўлиб, солиқ
тизими ҳолати ҳақида муҳим маълумотлар беради.
Манбаларнинг алоҳида гуруҳи сифатида даврий матбуот материаллари
ўрганилаётган муаммони тадқиқ этишда муҳим ўрин тутади. Жумладан,
“Туркестанский
сборник”
тўплами,
“Туркестанские
ведомости”
“Туркестанский курьер”, “Русский Туркестан”, “Голос” газеталари
саҳифаларида Туркистондаги солиқ тизими ҳолати, банк, кредит
масалаларига оид кенг кўламдаги маълумотлар бериб борилган. Уларда
нафақат ҳукумат доираси вакиллари, балки жамоатчилик вакилларининг
муаммога оид фикр-мулоҳазалари чоп этилганлиги аҳамиятлидир.
“Петербургские ведомости”, “Биржевые ведомости” каби газеталар эса,
асосан
молиявий
доиралар
вакилларининг
манфаатларига
хизмат
қилганлигини қайд этиш лозим.
Даврий нашрлар орасида “Туркестанские ведомости” газетаси мавзуга
оид мақолаларни мунтазам чоп этиб боргани билан ажралиб туради. Уларда
солиқ тизими муаммолари батафсил таҳлил қилинган, солиқ динамикаси ва
унинг сабаблари кўрсатиб берилган
1
.
Тадқиқотни амалга оширишда фойдаланилган манбаларнинг яна бир
гуруҳи – шахсий характердаги материаллар бўлиб, улар қаторига
кундаликлар, мемуарлар ҳамда Туркистондаги солиқ сиёсатига дахлдор
бўлган ёки ундан яхши хабардор бўлган давлат арбобларининг хотиралари
кирган. Бу манбаларнинг бир қисми нашр этилган бўлиб, қолганлари
архивларда сақланмоқда
2
.
Россиянинг молия вазири С.Ю.Витте ўз ёдномаларида Туркистон
молиявий жиҳатдан даромадли эканлигининг тарафдорлари (А.Стеткевич,
С.М.Духовской ва б.) нинг хулосаларини инкор этиб, ўлканинг иқтисодий
муваффақиятларига “Россия томонидан йирик моддий ёрдам” туфайли
эришилган, деб таъкидлаган. С.Витте Туркистон пахтачилигига сарфланган
рус сармоялари минтақанинг энг муҳим ривожланиш манбаига айланиб,
аҳоли фаровонлигининг ўсишига ҳам сабаб бўлганлигини ва бу “ўлка
аҳолисининг рус ҳукмронлиги даврида кучга кирган тўлов қувватидан солиқ
тизимида жадал равишда фойдаланиш учун етарли асос” бўла олади, деб
ҳисоблашини билдирган
3
.
Албатта, шахсий характердаги манбаларда келтирилган маълумотлар
субъектив бўлиб, тадқиқотчилардан уларни бошқа манбалардаги ахборот
1
О кредите у туземцев // Туркестанские ведомости. – 1877. – № 44, 45.; Пробелы податной системы //
Туркестанские ведомости. – 1890. – № 42, 43; Финансово-экономические очерки // Туркестанские
ведомости. – 1914. – № 234, 235, 237; Пересвет. Податная система // Туркестанские ведомости. – 1915. – №
88.
2
Красный архив. 1927. № 1 (20). (Дневник А.Н. Куропаткина); Остроумов Н.П. Константин Петрович фон
Кауфман – устроитель Туркестанского края. Личные воспоминания. – Ташкент, 1899. – 216 с.; Кривошеин
А.В. Записки главноуправляющего землеустройством и земледелием о поездке в Туркестанский край в 1912
г. – Полтава, Электрическая типо-литография И.Л. Фришберга, 1912. – С. 55.; Федоров Г.П. Моя служба в
Туркестанском крае // Исторический вестник. 1916. Т. 133. № 9. – С. 786-812; Т. 134. № 10. – С. 33-35; № 11.
– С. 437-467 и № 12; Стеткевич А. Убыточен ли Туркестан для России? – Ташкент, Б.и, 1899 и др.
3
Витте С.Ю. Воспоминания. Том I. (1849 – 1894). – М.: Наука, 1960. – 555 с.
17
билан қиёслаш ва текшириш тақозо этилади. Бу турдаги манбалардан
синчковлик билан фойдаланиш зарур.
Таҳлил қилинган манбалар маълумотлари XIX асрнинг иккинчи ярми –
XX асрнинг бошларида Туркистонда Россия империяси солиқ сиёсатининг
шаклланиши ва эволюцияси тарихи ҳамда унинг муаммоларини чуқур
ўрганишга имкон берди.
Диссертациянинг “
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг
бошларида Туркистонда молиявий бошқарув идораларининг ташкил
топиш тарихи”
деб номланган иккинчи боби Россия империясининг солиқ
сиёсати асосларини ҳамда унинг воситасида минтақада вужудга келган
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тадбирлар мажмуини ўрганиш ва баҳолашга
бағишланган.
Империянинг Туркистондаги солиқ сиёсати ва янги молиявий
институтларни шакллантириш масаласи ерга эгалик қилиш муносабатларини
аниқлаштириб олиш билан чамбарчас боғлиқ эди. Мустамлакачилик
даврининг дастлабки йилларида минтақадаги анъанавий солиқ тизими
сақланиб қолинган бўлиб, бунга асосий сабаб ўлкани забт этиш охиригача
етказилмаганлигида эди. Аммо кейинчалик солиқ тизимида қатор
ўзгаришлар амалга оширилди ва у империя ҳукумати қабул қилган бир қатор
қарорларда ўз аксини топди.
Россия империясининг Туркистон ҳудудидаги мавқеи дастлаб
“Туркистон вилоятини бошқариш ҳақидаги муваққат Низом”да
1
белгиланган.
Кейинчалик қабул қилинган “Еттисув ва Сирдарё вилоятларини бошқариш
тўғрисида 1867 й. Низом лойиҳаси”, “Туркистон ўлкасини бошқариш
тўғрисида 1873 й. Низом лойиҳаси”, “Туркистон ўлкасини бошқариш
тўғрисида 1886 й. Низом лойиҳаси” ва бошқа ҳужжатларда ердан
фойдаланиш муносабатлари, солиқ ва ғазначилик тизимининг асосий қоида
ҳамда тамойиллари белгиланган эди.
Туркистонда солиқ тизими ҳолатига оид илк кўрсатмалар 1867 йилги
Низомда акс эттирилган. Хусусан, унинг 279-бандида Сирдарё вилоятида
ўтроқ яшаётган аҳолидан деҳқончилик маҳсулотлари учун аввалгидек хирож
ва таноб солиқлари олиниши кўрсатилган. Хирож йиғилган ҳосилнинг 1/10
қисми ҳажмида белгиланиб, таноб солиғининг ҳажми аниқ кўрсатилмаган.
Солиқлар деҳқончилик билан шуғулланувчи барча аҳолидан олинган, фақат
айрим шахсларгина императорнинг рухсати билан солиқ мажбуриятларидан
озод қилиниши мумкин эди
2
. Еттисув ва Сирдарё вилоятида яшовчи
кўчманчи халқлардан эса ҳар бир ўтов учун 2 рубл 75 коп. миқдорида солиқ
олиш белгиланган
3
. Шаҳар ва қишлоқларда солиқ йиғиш бўйича хўжалик
жамоа-бошқармаси фаолият кўрсатган.
Мазкур Низомга мувофиқ, вақф ерлари солиқдан озод қилинган ёки
солиқ тўлайдиган ерларга ажратилган. Қайтадан тақдим қилинадиган вақф
1
Собрание узаконений и распоряжений издаваемое при Правительствующем Сенате. – СПб.,
1863-1917. Ч.
1. Документ 7. 5 III 1865 г.
2
Проект положения об управлении в Семиреченской и Сырдарьинской областях. – СПб.: Б.и., 1867. – С. 53.
3
Ўша жойда, 49-бет.
18
ерлари умумжамоат солиқлари асосида ўз бадалларини тўлаб бориши шарт
бўлиб, ушбу қоидалар асосида земство йиғимлари ва мажбуриятларини ўташ
ҳам белгиланган
1
.
1867 йилги Низом лойиҳасида маҳаллий аҳолига тегишли ерларни
давлат мулкига айлантириш ҳақида эълон қилинмаган эди, шунинг учун ҳам
солиқ ва йиғимлар нима учун олинаётгани кўрсатилмаган. Бундай
эҳтиёткорликка сиёсий мақсадларда риоя қилинган, чунки бу пайтда ўлкани
босиб олиш ҳаракатлари давом этаётган эди.
1870 йилда Туркистон генерал-губернатори топшириғига биноан
Сирдарё вилоятининг ўтроқ аҳолисидан хирож, таноб ва бошқа йиғимлар
олиш бекор қилиниб, бунинг ўрнига ер солиғи жорий қилинган. 1870 йилда
бу солиқ 288.504 рубл миқдорида, 1871 йилда 367.208 рубл миқдорида
белгиланган эди. Фарғона вилояти аҳолиси солиқларни 1876 йилдан бошлаб,
яъни хонлик тугатилгандан сўнг тўлай бошлаганлар. Кейинги йилларда
солиқ ҳажми 5 фоиздан 10 фоизгача ошиб борган
2
.
Даврий матбуотда қайд этилишича, Туркистон аҳолисидан йиғиб
олинадиган солиқ 1870 йилда 288 804 рублни ташкил этган бўлса, 12 йилдан
кейин – 1882 йилда деярли икки бараварга ошиб, 505 024 рублни ташкил
этган
3
.
Бошқа бир маълумотларга кўра, 1869-1882 йиллар оралиғида ғазнага
турли хил солиқ ва йиғимлардан 50 млн. рубл даромад келиб тушган
4
.
Россия империясининг Туркистондаги вакилларининг фикрича, аграр
ислоҳотларни амалга оширмасдан солиқ тартиботини яхшилаб бўлмас эди.
Ерларнинг аниқ ҳисоби йўқлиги сабабли, баъзи йилларда ўтроқ аҳоли
кўчманчи аҳолига нисбатан кам солиқ тўлаганлиги ҳақида маълумотлар
мавжуд. Манбаларда кўрсатилишича, 1868-1883 йилларда, яъни 16 йил
мобайнида кўчманчи аҳолидан ҳар бир ўтов ҳисобига олинадиган умумий
солиқ миқдори 1364190 рубл 99 коп.ни, маҳаллий аҳолидан олинадиган
ердан фойдаланиш йиғимлари миқдори эса – 1047882 рубл 30 коп.ни ташкил
қилган
5
. Ўтроқ ва кўчманчи аҳолидан йиғиб олинадиган солиқ миқдори
турли йилларда турлича бўлганлиги борасидаги маълумотлар ҳам Туркистон
ўлкаси аҳолисининг сони аниқ ҳисобга олинмаганлиги ва солиқ
амалиётидаги камчиликлардан далолат беради.
“Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисида 1886 й. Низом лойиҳаси” да
ўлкадаги солиқ тизимини янада такомиллаштириш борасидаги чора-
тадбирлар белгиланган. Хусусан, унда ўлканинг ер-солиқ тузилишидаги
ўзгаришлар акс эттирилган. Мазкур ҳужжатнинг 285-бандида ернинг асл
эгаси давлат эканлиги таъкидланган, 286-бандида давлат солиғидан озод
ерлар кўрсатилган
6
. Низомнинг 287, 288, 289-бандларида давлат ер солиғи
1
Проект положения об управлении в Семиреченской и Сырдарьинской областях. – СПб.: Б.и., 1867. – С. 56.
2
Эргашев Ф., Абдурахимова Н., Сугуралиева Ф. Туркистонда мустамлака молия-хўжалик идоралари
тизими. – Тошкент: Академия, 2008. – 77-бет.
3
Пробелы податной системы // Туркестанские ведомости. – 1890. – № 42.
4
Обзор Сыр-Дарьинской области за 1886 г. – Ташкент, 1887. – С. 95.
5
Обзор Семиреченской области за 1883 г. – Верный, 1884. – С. 24.
6
Положение об управлении Туркестанским краем 1886 г. – СПб., Гос. типография, 1886. – С. 36.
19
ердан олинадиган ўртача йиллик даромаднинг 10 фоизи миқдорида
белгиланганлиги, солиқларни тўлаш муддатлари ва ҳ.к. ифодаланган.
Кўрсатилган солиқлардан ташқари, маҳаллий аҳоли 316 ва 317-бандларда
кўрсатилган земство мажбуриятларини бажариши лозим эди. Улар натурал
ва пуллик шаклда белгиланган. Натурал земство мажбуриятларига сунъий
суғориш иншоотларини ва йўлларни таъмирлаш, зараркунандаларни
йўқотишда иштирок этиш, фавқулоддаги вазиятларда ўз ҳудудларидан
ўтаётган ҳарбий қўшинларни ўтовлар ва ёқилғи билан таъминлаш,
қўшинларнинг асбоб-ускуна ва юкларини генерал-губернаторлик Кенгаши
ўрнатган нархларда ташиб бериш каби мажбурий вазифалар кирган. 1886
йил 12 июндан Туркистон ўлкасидаги Молия вазирлиги ва генерал-
губернаторлик котибият Кенгаши аъзолари ҳам земство мажбуриятлари
ҳисобидан моддий таъминланишга ўтган
1
.
Солиқларнинг ўз вақтида тўланишини ва камомад (ўз вақтида
тўланмаган солиқ)ни уезд бошлиқлари ва солиқ инспекторлари таъминлаб
турганлар.
1891 йил 25 мартда “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги
Низом” киритилган ўзгартиришларда рус деҳқонлари ва дунганлардан
ташкил топган қишлоқ жамоаларида ҳам давлат ер солиқларини белгиланган
тартибда тўланиши лозимлиги қайд этилди.
Туркистон ўлкасида натурал солиқ ўрнига пул солиғининг жорий
этилиши соҳада олдинга ташланган қадам эди. Бу ўз навбатида товар-пул
муносабатларнинг анча юқори даражасига эришилганлигидан гувоҳлик
беради. Бу даврда солиқ тизимида амалга оширилган муҳим ўзгаришлардан
яна бири солиқ тартиботининг давлат қонунлари асосида белгиланганлиги
бўлиб, илгари маҳаллий аҳолининг мажбуриятлари одатий ҳуқуқ ва
анъаналар билан тартибга солинган эди. Шу билан бирга, янги солиқ
сиёсатининг жорий қилиниши маҳаллий аҳолини эксплуатация қилиш
тизимига Россия империясининг аралашувини англатиб, маҳаллий жамият
ижтимоий таркибининг трансформациясига сабаб бўлган. Молия тизимидаги
бу ўзгаришлар қўшимча маҳсулотнинг улкан улуши империя ҳукумати
фойдасига қайта тақсимланиб, маҳаллий юқори табақа вакиллари
имтиёзларининг қисқартирилишига олиб келган.
Манбаларда Туркистон ўлкаси аҳолиси бошқа минтақалардагига
нисбатан кўпроқ солиқ тўлаганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам учрайди.
Даврий матбуот материалларидан бирида Туркистон аҳолиси, турли хил
солиқларни қўшиб ҳисоблаганда жон бошига 3,5 рубл миқдорида,
империянинг бошқа жойларидаги аҳоли эса 1,9 рубл тўлаши қайд этилган
2
.
Туркистонда Россия империясининг солиқ сиёсатини амалга оширишда
мустамлакачилик даврида ташкил қилинган молия-хўжалик идоралари
муҳим ўрин тутган. Уларнинг тузилиши, вазифалари ва фаолият
1
Положение об управлении Туркестанским краем 1886 г. – СПб., Гос. типография, 1886. – Б. 41.
2
Шодмонова С. Б. Туркистон тарихи – матбуот кўзгусида. Тошкент: Yangi nashr, 2011. – 122-бет.
20
йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар ўлкадаги солиқ тизимини чуқур
ўрганиш имконини беради.
Дастлаб “Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги
Низом” (1867 й.)да Сирдарё вилоятидаги маҳаллий аҳоли хўжаликларини
бошқариш ва ғазначилик йиғимларини ташкил этиш мақсадида вилоят
хўжалик бошқармаси ташкил этилганлиги кўрсатилган
1
. Хўжалик
бошқармаларининг вазифаларига давлат солиқлари ва земство йиғимлари
миқдорини белгилаш, жамоалар бўйича турли хил солиқ ва йиғимларни
тақсимлаш, шаҳар ва қишлоқлардаги хўжалик ишларини бошқариш кирган.
Ер солиқлари, молия-хўжалик ишлари юзасидан назоратни Туркистон
генерал-губернатори девонхона (канцелярия)сининг иккинчи ва учинчи
бўлимлари олиб борган. Таъкидлаш лозимки, империя ҳукмрон доиралари
ўлканинг мустамлака маъмуриятига молия соҳасида кенг ваколатлар бериш
йўлидан бормади. Ўлкада ташкил этилган молия муассасалари бевосита
Россия империяси молия-хўжалик органлари тасарруфида эди. Россия Давлат
кенгашининг 1868 й. 4 майдаги қарори
2
билан молия идоралари устидан
назорат ишлари Россия Давлат назорати бошқармаси ихтиёридаги Туркистон
Назорат палатасига топширилган. Назорат палатасининг асосий вазифаси
давлат идоралари ва мустамлака маъмуриятининг ҳисоботларини, моддий
бойликлар билан молиявий операцияларнинг тўғрилигини текширишдан
иборат эди. Ўлкадаги барча давлат молия-хўжалик муассасалари Туркистон
Назорат Палатасига ҳисобот бериб турган. Назорат палатаси 12 бўлимдан
иборат эди. Ҳар бир бўлимда катта ёки кичик тафтишчи бўлиб, унга унинг
ёрдамчилари, ҳисобчилар ва иш юритувчи ходимлари бўйсунган
3
. Архив
маълумотларига кўра, 1871-1900 йилларда Назорат палатаси ходимларининг
сони 30 кишидан ошмаган. 1908 йилда улар сони 80 кишини ташкил этган
4
.
1869 й. май ойида Тошкентда Давлат Кенгашининг қарори билан
Молия вазирлигига қарашли Туркистон Ғазначилик палатаси таъсис
қилинган
5
. Унинг фаолият доирасига тўғри ва эгри солиқларнинг, акциз
йиғимларининг
келиб
тушишини
бошқариш
кирган.
Ғазначилик
палатасининг маҳаллий органлари сифатида вилоят ва уезд ғазначиликлари
иш кўрсатган. Улар келиб тушган даромадларни қабул қилиб, маҳаллий
бошқарув органларининг харажатлари бўйича тўловларни амалга
оширганлар. 1881 йилда Ғазначилик палатаси ихтиёрида 20 та ғазначилик, 1
та акциз округи, 7 та акциз участкаси, махсус солиқ йиғувчиларнинг 142 та
кассаси мавжуд эди
6
.
XIX асрнинг 70 – 80 йилларида акциз солиқлари (баъзи кенг истеъмол
молларига солинадиган эгри солиқ) давлат даромадларининг 30-40 фоизини
ташкил қилган
7
. Акциз йиғимлари Туркистондаги маҳаллий аҳоли учун
1
Проект положения об управлении в Семиреченской и Сырдарьинской областях. – СПб.: Б.и., 1867. – С. 47.
2
ЎзР МДА., И-1-жамғарма, 16-рўйхат, 2287-иш, 5-варақ.
3
ЎзР МДА, И-88-жамғарма, 99-иш, 9-варақ.
4
Ўша жойда, 1-рўйхат, 122-иш, 1-21 варақлар.
5
Ўша жойда, И-1-жамғарма, 16-рўйхат, 13-иш, 71-73 варақнинг орқаси.
6
Министерство Финансов в 1802-1902 гг. – СПб., 1902. Часть 2. – С. 107.
7
Ўша жойда, 632-633, 640-641 бетлар.
21
мутлақо ёт бўлган солиқ бўлиб, дастлаб 1867 йилда Сирдарё вилоятида
ичимликлар учун жорий қилинган. Кейинчалик тамаки, гугурт, шакар, нефть
ва қоғоз маҳсулотларидан ҳам акциз йиғимларини олиш йўлга қўйилган
1
.
1890 йилнинг 12 июнида Молия вазирлиги қошида умумимперия
божхона муассасаларига ўхшаш Туркистон божхона округи ташкил этилиши
ўлка ҳудудининг умумимперия бож тизимига киритилишига сабаб бўлган.
Туркистоннинг ташқи савдосини ўз назоратига олган Божхона округи
томонидан ўзлаштирилган бож йиғимлари империянинг ўлкадан оладиган
даромадлари орасида салмоқли ўринни эгаллаган
2
. Туркистон Ғазначилик
палатаси маълумотларига кўра, божхона тушумларининг умумий миқдори
1904-1907 йилларда 25 фоизга ошган
3
.
Туркистонда мустамлака молия-хўжалик бошқаруви тизимининг
шаклланиши, яъни Ғазначилик ва Назорат палаталари, вилоятларда
ғазнахоналар, акциз ва божхона муассасаларининг ташкил топиши Россия
давлат ташкилотлари билан бир хилда бўлган идораларни тузиш доирасида
амалга оширилган тадбирлар эди. Уларнинг фаолияти метрополиянинг
Туркистондан оладиган даромадлари мунтазам равишда ошиб боришига
хизмат қилишга йўналтирилган.
Тадқиқотнинг учинчи боби
"XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср
бошларида Туркистондаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги солиқ тизими"
деб номланган. Унда қишлоқ хўжалик соҳасида солиқ идораларининг
фаолияти ҳамда молия-кредит идораларининг пахтачилик соҳасига таъсири
таҳлил этилган.
Туркистон
забт
этилганидан
кейин
ўлкада
ерга
эгалик
муносабатларини ўзгартириш ва янги солиқ тизимини жорий қилиш,
солиқларнинг шакли, ҳажми ва йиғиш тартиби масаласи Россия империяси
сиёсатида асосий ўринни эгаллаган ва кенг доирадаги баҳс-мунозарага сабаб
бўлган эди. Ерга эгалик муносабатлари ва солиқлар масаласида икки хил
фикр тарафдорлари мавжуд бўлиб, Туркистоннинг биринчи генерал-
губернатори К.Кауфман барча ерларни давлат ихтиёрига олиб бериш ва
улардан жамоа тарзида фойдаланиш лозим деб ҳисоблашини билдирган. У ўз
бошқарувининг охирига қадар шу фикрда қолган ва уни амалиётга тадбиқ
этишга ҳаракат қилган. Россия ҳукуматининг бошқа вакиллари унга қарши
чиқиб, К.Кауфманнинг фикрини хусусий мулкни рад этиш сифатида
баҳолаганлар. Улар айнан хусусий мулк келажакда Туркистоннинг
ривожланиш омили бўлиши лозимлигини уқтирганлар
4
.
К.П.Кауфман 1873 йилда нуфузли комиссия иштирокида ишлаб
чиқилган Низом лойиҳасида амлок ерлари ҳақиқатда ерга ишлов
бераётганларнинг фойдаланишига ўтиши кераклигини таъкидлаган эди.
бўлган. Бу тартибни вақф ва мулк ерларига жорий қилиш назарда тутилган
1
Пален К.К. Отчет ревизии Туркестанского края, произведенной по высочайшему повелению сенатором
гофмейстером графом К.К.Паленом. Налоги и пошлины. Органы финансового управления. – СПб.:
Типография главного управления уделов. 1910. – С. 238-239.
2
Пален К.К. Отчет ревизии Туркестанского края ... – С. 255.
3
Пален К.К. Налоги и пошлины. Органы финансового управления. – СПб., 1910. – С. 255.
4
Центральная Азия в составе Российской империи. – М.: Новое литературное обозрение, 2008. – С.138.
22
эди. Лойиҳанинг айнан шу бандлари бир қатор вазирликлар ва Давлат
назоратининг кескин қаршилигига учради
1
. Вазирликларнинг салбий
муносабатига қарамасдан, К.Кауфман Фарғона вилояти, Зарафшон округи ва
Амударё бўлимида ер масаласи бўйича бир қатор тадбирларни амалга
оширди. Мулк ерлари қисман ғазна фойдасига мусодара қилиниб,
мулкдорларнинг ҳамма имтиёзлари бекор этилди. Уларнинг барчасига амлок
ерлари билан тенг равишда солиқ солинди. Вақф ерлари қисман аввалги
ҳолатида қолдирилган бўлсада, уларга нисбатан ҳам маълум чеклашлар
билан солиқ солинган.
Мустамлака даврида Туркистонда турли давлат муассасалари билан
бир қаторда, солиқ идоралари ҳам ташкил топган эди. Ушбу идоралар солиқ
миқдорини белгилаш ва йиғишни назорат қилиш, маҳаллий хусусиятларни
ҳисобга олиб, солиқ солиш қоидаларини такомиллаштириш каби
вазифаларни ўз зиммасига олган. “Еттисув ва Сирдарё вилоятларини
бошқариш тўғрисида 1867 й. Низом лойиҳаси”нинг 283-бандида солиқ
йиғимларини йиғиш шаҳар ва қишлоқ хўжалик-жамоа бошқармалари
зиммасига юкланганлиги қайд этилган
2
. Хўжалик-жамоа бошқармалари
ўзларига тегишли ҳуқуқларидан фойдаланиб, хирож ва таноб солиқлари
йиғимларини ўтказиш учун тўплаган маълумотлари ҳисоботини уезд
бошлиғига топширганлар. У ўз навбатида ҳарбий губернаторга ҳисобот
берган. Хирож ва танобдан келиб тушган маблағларнинг 5 фоизи хўжалик-
жамоа бошқарма ходимларининг моддий таъминотига сарфланган, солиқ
йиғимлари миқдори ўсган тақдирда бу миқдор 10 фоизгача оширилган
3
.
Йиғимларни ундириш вақтида вужудга келадиган баҳс ва келишмовчиликлар
қозилик судлари томонидан ҳал этилган.
Туркистоннинг ер-солиқ тузилиши “1886 й. Низоми”нинг 255-313
бандларида изоҳланган. Бунда ўтроқ қишлоқ аҳолисига маҳаллий одат
ўрнатган тартиб бўйича доимо эгалик қилиб, фойдаланиб ва бошқариб
келинган ерлар айириб берилган
4
. Кейинчалик 1891 й. кўрсатмаси, 1900 й. 10
июндаги қонунга мувофиқ, “Низом”га қатор ўзгаришлар киритилган.
Масалан, 1900 йил 10 июнда Туркистон ўлкасининг Самарқанд, Фарғона ва
Сирдарё вилоятларидаги ўтроқ аҳоли адирли ва ишлов берилмайдиган ерлар
учун ҳам солиқ тўлаши шартлиги белгиланди
5
.
Солиқ тизимига оид меъёрий ҳужжатларда ўз вақтида тўланмаган
солиқлар тўғрисида ҳам маълумот берилган. “1886 й. Низоми” нинг 295-
бандида белгиланган муддатда тўланмаган солиқ камомад деб топилиб,
хусусий ер эгаларидан ҳар бир тўланмаган ой учун бир фоиздан пеня қўшиб
ундириб олиниши қайд этилган
6
.
1
Савицкий А.П. Поземельный вопрос в Туркестане (в проектах и законе 1867-1886 гг.). – Ташкент: СамГУ,
1963. – С. 72.
2
Проект положения об управлении в Семиреченской и Сырдарьинской областях. – СПб.: Б.и., 1867. – С. 53.
3
Ўша жойда. – 56-бет.
4
Положение об управлении Туркестанским краем 1886 г. – СПб.: Гос. типография, 1886. – С. 32-40.
5
Ўша жойда, 32-бет.
6
Ўша жойда, 37-бет.
23
“1886 й. Низоми” нафақат ўтроқ аҳолининг ердан амалда фойдаланиш
ва эгалик қилиш ҳуқуқини тартибга солган, балки ҳақиқатда ерни унинг
ихтиёрига бериб қўйган эди. Ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқига эгалик
қилувчилар ҳамда у ёки бу солиқ имтиёзларидан фойдаланувчи
мулкдорларнинг ҳамма тоифалари йўқотилган.
Ерга эгалик қилиш муносабатларини тартибга солиш, солиқ тизимини
такомиллаштириш борасидаги тадбирлар мунтазам равишда ўзгариб турган.
Шу мақсадда 1887 й. Сирдарё вилоятида, 1889 й. Фарғона вилоятида, 1892 й.
Самарқанд вилоятида ер-солиқ комиссиялари ва бўлинмалари ташкил
қилинган
1
. Улар алоҳида шахслар ва жамоаларга қарашли доимий, меросий,
фойдаланишдаги ва бошқарувдаги ерларни хўжалик жиҳатдан топографик
суратга олиш, давлат ер солиғи миқдорини белгилаш билан шуғулланганлар.
Бу маҳкамалар устидан назоратни генерал-губернатор олиб борган.
1889 й. ўлканинг туб вилоятларида, 1893 й. Еттисув ва 1907 й.
Каспийорти вилоятларида солиқ инспекторлари институти барпо этилган. Бу
тадбир ўтроқ ва кўчманчи аҳолидан олинадиган давлат солиқлари, земство
йиғимлари ва оброк солиқлари ҳисобига империя ғазнасини ўз вақтида ва
мунтазам равишда тўлдириб туриш мақсадида амалга оширилган эди. Шу
тариқа, 1889 йилдан бошлаб жойларда доимий солиқ назоратини амалга
ошириш зарурияти туфайли солиқ бошқармаси марказлаштирилган.
Мустамлака амалдорларининг сафини тўлдирган солиқ назоратчиларига
анчагина катта ваколатлар берилган эди. Солиқ тўловларидан бош тортиш
мустамлака бошқаруви сиёсатига ҳамда унинг ер-солиқ соҳасида чора-
тадбирларини бузишга йўналтирилган қаршилик деб қабул қилинган.
1889-1897 йилларда ер-солиқ идоралари томонидан амалга оширилган
ишлар натижалари генерал-губернатор А.Б.Вревский ҳисоботида қайд
этилган. Унда кўрсатилишича, тўғри солиқларнинг тушуми 40 фоизга ошган,
шу йиллар ичида даромадлар 63 фоизга кўпайган, харажатлар 16 фоизга
ошган. 1889 йилга нисбатан эгри солиқларнинг тушуми 1897 йилда 104
фоизга ёки 2.256 минг рублга кўпайган
2
.
К.К.Пален ўтказган тафтиш ҳисоботининг маълумотларига кўра, 1908
й. Тошкент уездида солиқлар 2 баравар, Жиззах уездида 3 баравар, Хўжанд
уездида деярли 4 баравар, Самарқанд вилоятининг айрим волостларида
одатдагидан 8-10 баравар ошгани кузатилган
3
. У Самарқанд уездидаги
Дахбед волостининг аҳолиси уддасидан чиқиб бўлмайдиган солиқлардан (2,5
баравар ошган) қутулиш мақсадида ер ташлашга ёки ер солиғидан
ошмайдиган нархга сотишга мажбур бўлганлигини қайд этган
4
.
Россия империяси Туркистонда амалга оширган энг йирик молиявий
тадбирлардан бири Туркистон ўлкасида пахта етиштиришни ривожлантириш
мақсадида унинг савдоси билан машғул бўлган савдогарларнинг товар
айланмасини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун банк муассасаларини
1
Пален К.К. Поземельно-податное дело. – СПб.: Б.и., 1910. – С. 4.
2
ЎзР МДА, И-1-жамғарма, 31-рўйхат, 53-иш, 12-варақ.
3
Пален К.К. Поземельно-податное дело … – С. 186.
4
Ўша жойда. – 187-бет.
24
ташкил этилганлиги эди. ХIХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб, ўлка
маъмурияти молия вазирлигига бундай муассасалар очиш масаласида бир
неча бор мурожаат қилган. Айниқса, 1875 йилда Тошкентда империя
ҳукуматининг кредит сиёсатини амалга оширишда муҳим восита бўлган рус
Давлат банки бўлимининг очилиши билан бу жараён янада фаоллашган. 1893
йилгача унинг фаолият доирасига Туркистон генерал-губернаторлигининг
барча ҳудуди кирган
1
. 1881 йилдан Тошкентда Ўрта Осиё тижорат банки
фаолият кўрсата бошлаган
2
. 1915 йилга келиб Туркистонда Давлат банкининг
10 та, Россия тижорат банкларининг 40 та бўлинмаси очилган. Банклар
муҳим молия идоралари ҳисобланиб, улар савдо фирмалари орқали
Туркистонда пахта етиштириш ва сотишни ўз назорати остига олган эди.
Ўрта Осиёдан экспорт қилинадиган пахтанинг қарийб 30 фоизи банк
назоратига ўтган эди. Бу миқдор тобора ошиб борган. Масалан, 1915 йил
августида Москва савдогарлар банки ташкил қилган “Москва савдогарлар
ширкати” деб номланган пахта фирмасининг пахтачилик соҳасидаги
молиявий операциялар учун очилган 2 млн. руб. миқдоридаги кредити,
кейинчалик 6 млн. рублгача кўпайтирилган
3
. Бироқ, пахта етиштириш ва
пахта савдосини молиялаштиришда банклар маҳаллий аҳоли манфаатлари
билан умуман ҳисоблашмаган. XIX асрнинг 80-90 йилларидан майда товар
ишлаб чиқарувчиларга кредит бериш тизими шакллана бошлади. 1895 йил 1
июнда қабул қилинган “Майда кредит тўғрисидаги Низом” 1904 йил 7 июнда
янада такомиллаштирилди. Бироқ, банклар пахтакорларга бевосита эмас,
майда ер эгалари ва судхўр воситачилар орқали кредит бера бошлаганлар,
натижада пахта етиштирувчи хўжаликлар кўп ҳолларда касодга учраган
4
.
1914 йилда пахта солиғи жорий этилиши, бир пуд пахтага 2 рубл 50 коп.
солиқ солинганлиги аҳволни янада оғирлаштирган
5
. Пахтачиликни жадал
ривожлантиришнинг салбий оқибатлари халқнинг қарздорлик юки остида
эзилиши, давлат томонидан белгиланган турли хил солиқ ва мажбуриятларни
тўлашга қурби етмай, боқимандачилик ҳолатига тушиб қолишида ҳам намоён
бўлган. Давлатнинг расмий солиқларидан ташқари, деҳқонлар сунъий
суғориш тармоқлари ва йўлларни тузатиш, чигирткага қарши кураш, қишлоқ
оқсоқоллари ҳамда миробларнинг маошини таъминлаш сингари турли
мажбуриятларни бажаришга мажбур қилинган
6
.
Шундай қилиб, Россия империясининг солиқ сиёсати метрополияга
минтақанинг табиий-хомашё ва меҳнат ресурсларидан кенг фойдаланишга
имкон яратиш билан бирга, маҳаллий аҳоли ижтимоий муаммоларининг
янада чуқурлашишига олиб келган.
1
Зиёев Ҳ. Ўзбекистон мустамлака ва зулм исканжасида (XIX аср иккинчи ярми - XX аср бошлари). –
Тошкент: Шарқ, 2006. – 132-бет.
2
Туркестанские ведомости. – 1881. № 40.
3
Гиндин И.Ф. Московские банки в период империализма // Исторические записки. – М., 1956. № 58. – С. 51.
4
Шодмонова С. Б. Туркистон тарихи – матбуот кўзгусида. Тошкент: Yangi nashr, 2011. – 118-бет.
5
Бюллетень хлопкового комитета. – Ташкент, 1914. – № 4 (8). – С. 4.
6
Статистический обзор Ферганской области за 1911 г. – Скобелев, 1914. – С. 82.
25
III. ХУЛОСА
XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Туркистонда Россия
империяси ҳукумати олиб борган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тадбирлар
солиқ сиёсатининг характерини ва солиқ қонунчилигининг ўзига
хусусиятларини
белгилайди.
Тадқиқотга
жалб
этилган
манбалар
маълумотлари ва мавжуд адабиётлар таҳлили ўрганилаётган муаммо бўйича
қуйидаги илмий
хулосалар
чиқаришга асос бўлади.
1.
Россия империяси Туркистонни забт этгач, ўлка иқтисодиётини
империя манфаатларига хизмат қилишга йўналтириш мақсадида қатор
тадбирларни амалга оширилган. Улар орасида мустамлака ўлкада
метрополия солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш, ерга эгалик
муносабатларини тартибга солиш ва янги солиқ тизимини барпо этиш
алоҳида аҳамият касб этган. Туркистон ўлкасини бошқариш билан боғлиқ
ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатларда ўлкадаги солиқ сиёсати
тамойиллари ва йўналишлари белгилаб берилган. Солиқ соҳасидаги
ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилган.
2.
Солиқлар шакли, ҳажми ва уларни ундириш тартиби масалалари
империя ҳукумати сиёсатининг асосини ташкил қилган. Дастлабки йилларда
анъанавий солиқ тизими сақланиб қолинган ва унинг негизида мустамлака
солиқ тизими шакллантирилган. Дастлаб ерга эгалик муносабатларига
ўзгаришлар киритилган. Натурал солиқларнинг пул солиғи билан
алмаштирилиши ўлкадаги товар-пул муносабатларининг ривожланишидан
далолат берган. Солиқ ва турли йиғимлардан ташқари, маҳаллий аҳоли турли
меҳнат ва хўжалик мажбуриятларни бажариши шарт бўлган. Россия
империяси Туркистонда жорий қила бошлаган солиқлар аввал маҳаллий
аҳолига, кейинчалик ўтроқ шароитда яшаётган дунган, уйғур, рус ва украин
аҳоли қатламига ҳам тадбиқ этилган.
3.
Солиқ тизимини такомиллаштиришнинг муҳим шартларидан бири
Туркистонда молия-хўжалик идоралари фаолиятини ташкил этиш ва тўғри
йўлга қўйиш бўлиб, шу мақсадда 1868 йилда Туркистон Назорат палатаси
ташкил қилинган. Унинг асосий вазифаси мустамлака маъмуриятининг
молиявий ҳисоботини қуйидан юқоригача текшириш бўлган. 1869 й. ташкил
қилинган Туркистон Ғазначилик палатаси мустамлакадаги барча ғазна
идораларининг маблағ ва депозитларини қабул қилиш, сақлаш ва сарф
қилиш, герб шакли туширилган қоғозлар, ўйин қарталарини сотиш, савдо ва
ҳунармандчилик билан шуғулланиш учун гувоҳномалар бериш, банк ва
омонат кассаларининг олди-берди операцияларини амалга ошириш каби
вазифаларни бажарган. Уларнинг фаолиятига тўғри ва эгри солиқлар
тушумини идора қилиш ҳам кирган. Туркистондаги молия-хўжалик
муассасалари бевосита Россия империяси марказий ҳукуматига бўйсунган.
4.
Янги солиқ тизимида акциз ва божхона тўловларига катта аҳамият
берилган. Эгри солиқлар давлат бюджетига тушадиган солиқларнинг деярли
ярмини ташкил қилган. 1886 й. Акциз бошқармаси ташкил топган.
Кейинчалик тамаки, гугурт, шакар, нефть, папирос гильзаси ва қоғози ҳамда
26
коньяк, узум спиртлари, ароқ, пиво ачитқиси акциз солиқларига тортилган.
Улар ҳам империя хазинасини бойитишга хизмат қилган.
5.
1875 й. Туркистонда империя Давлат банкининг филиали ташкил
қилинган. 1896 й. ғазначилик кассалари банк кассалари билан
бирлаштирилиб, ғазначилик идоралари аҳолига банк хизматларини кўрсата
бошлаган. Ғазначилик давлат кредитлаш сиёсатида фаол иштирок этган.
Кичик кредит муассасалари ссуда-омонат кассалари ва кичик кредит
ширкатлари маблағларининг манбаи бўлган. 1889 й. Туркистонда жорий
этилган солиқ назоратчилари институти солиқларнинг вақтида келиб
тушиши ва камомад ўз вақтида тўланишини назорат қилган.
6.
Марказлаштирилган солиқ тизимлари ўлкада қўлланилмаган, чунки
суғориладиган ва лалмикор ерларда зироатчилик шароитлари турли-
туманлиги солиқларнинг нотўғри тақсимланишига олиб келган. Бу омил
ғазначилик даромадларининг ўcишига тўсқинлик қилган. Солиқларнинг
дифференциацияси ва пахтачиликда махсус солиқларнинг жорий қилиниши
даромадларни ошириб, тўғридан-тўғри империя хазинасига тушишини
таъминлаган.
7.
Ерга эгалик қилиш масаласидаги ўзгаришларга кўра, амлок ерлар
бутунлай, вақф ерлари эса қисман подшолик мулки деб эълон қилинган.
Натижада бу ерларни ишловчи шахсларга ер меросий мулк тарзида сотиш
ҳуқуқи билан бириктирилган эди. Қишлоқ аҳолиси асосий қисмининг аҳволи
жуда ночор бўлган.
8.
Россия империясининг Туркистондаги солиқ сиёсати жуда кўп,
баъзи вақтда хроник тарздаги боқимандалар, аҳолининг норозилиги,
мустамлака маъмурияти тадбирларининг барбод бўлиши билан давом этган.
Давлат аппаратининг солиқларни ошириш ва уларнинг мунтазам келиб
тушишини таъминлашга интилиши солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларга ва
солиқ сиёсатининг энг мақбул вариантларини излашга сабаб бўлган. Бироқ,
аҳолидан олинадиган солиқ мажбуриятларининг тизимлаштирилиши ва
солиқ амалиётининг замонавийлаштирилишига қарамасдан, кейинги
йилларда ҳам халқнинг ялпи қашшоқланиши жараёни давом этган.
Шундай қилиб, Россия империясининг солиқ сиёсати Туркистон
халқларини иқтисодий эксплуатация қилиш эвазига империя ғазнасини
бойитишга қаратилган эди. XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг
бошларида империянинг Туркистонда солиқ тизимини ислоҳ қилиш ва
ижтимоий-иқтисодий
соҳада
амалга
оширган
ишлари
империя
манфаатларига хизмат қилиб, ўлка халқларининг иқтисодий тараққиётини
секинлаштирди.
Диссертация иши натижаларидан келиб чиқиб қуйидаги
таклиф
ва
тавсия
ларни илгари суриш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
– Россия империясининг Туркистондаги солиқ сиёсати тарихига оид
умумлаштирилган тарихшунослик маълумотларини алоҳида тўплам ёки
китоб сифатида чоп этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди;
27
– Россия империясининг Туркистондаги солиқ сиёсатининг
шаклланиши, унинг асосий босқичлари ва тараққиёти тарихини ўрганиш
бўйича республика солиқ академиясида махсус курс ташкил этиш;
– тўпланган маълумотлардан Ўзбекистоннинг мустамлакачилик даври
тарихига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар яратишда, тарихий-маданий
меросни ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда фойдаланиш мумкин.
IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Жумаев У. Француз Жан Уйфальвининг Фарғона иқтисодига оид
маълумотлари / Тарихий манбашунослик муаммолари. Республика илмий-
амалий анжумани материаллари. – Тошкент, 2008. – Б. 213-215.
2. Жумаев У. Ўтмишимизга оид қимматли манба // Тафаккур.
– Тошкент, 2008. – № 2. – Б. 92-93.
3. Жумаев У. Ўзбек халқи бағри кенглигининг француз
тарихшунослигида ёритилиши / Ёшлар тарбиясида толерантлик – давр
талаби. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Тошкент, 2008.
– Б. 99-102.
4. Жумаев У. Туркистонда пахта солиғининг жорий этилиши // ЎзМУ
хабарлари. Махсус сон. – Тошкент, 2010. – Б. 80-82.
5. Жумаев У. Туркистондаги Назорат палатасининг фаолияти // ЎзМУ
хабарлари. – Тошкент, 2010. – № 2. – Б. 220-222.
6. Жумаев У. Туркестанское генерал-губернаторство: теория
бюджетной централизации против практики окраинного управления
/ Ўзбекистон тарихини ўқитишнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-
назарий анжумани материаллари. – Гулистон, 2010. – Б. 95-96.
7. Жумаев У. Финансовые учреждения Туркестана во второй половине
XIX – начале XX вв. / Всемирная история: проблемы исследования и
преподавания.
Материалы
международной
научно-практической
конференции. – Алматы, 2010. – С. 225-226.
8. Жумаев У. Из истории финансовых взаимоотношений туркестанской
колониальной администрации с российскими министерствами / Ўрта
Осиёнинг қадимги ва ўрта аср шаҳар маданияти анъаналари. Республика
илмий конференцияси материаллари. – Тошкент, 2010. – Б. 43-44.
9. Жумаев У. Туркистондаги бож тўловлари // Тафаккур. – Тошкент,
2010. – № 3. – Б. 122-123.
10. Жумаев У. Олис ҳақиқатнинг равшанлашуви // Жамият ва
бошқарув. – Тошкент, 2010. – № 2. – Б. 63-64.
11. Жумаев У. Ўрта Осиёда солиқ тизими // Мозийдан садо. – Тошкент,
2010. – № 2-3. – Б. 88-89.
12. Жумаев У. Социально-экономическая структура туркестанского
общества 1867 – 1917 гг. / Фуқаролик жамиятида демократик қадриятлар:
муаммо ва ечимлар. Республика илмий-амалий анжумани материаллари.
– Тошкент, 2010. – Б. 40-42.
28
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Жумаев
Уйғун Халимовичнинг 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича
"XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг бошларида Россия
империясининг Туркистондаги солиқ сиёсатининг шаклланиши: асосий
босқичлари ва ривожланиши" мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
мустамлакачилик стратегияси ва амалиёти,
божхона, ғазначилик, Назорат палатаси, Ғазначилик палатаси, Акциз
бошқармаси,
ер-солиқ
органлари,
солиқ
участкалари,
кредитлар,
эксплуатация, солиқ сиёсатининг амалиёти ва тизимлашуви, Зироатчилик ва
давлат мулклари бошқармаси.
Тадқиқот объекти:
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг
бошларида Россия империясининг Туркистондаги солиқ сиёсатининг
шаклланиши, асосий босқичлари ва ривожланиши.
Ишнинг мақсади:
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг
бошларида Туркистонда солиқ сиёсатининг ижтимоий-иқтисодий табиатини,
унинг ривожланиши ва трансформацияси даражасини ўрганиш.
Тадқиқот усуллари:
муаммовий-даврий, ретроспектив-тарихий,
қиёсий таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Россия империясининг
солиқ сиёсати ва уни амалга оширган молия муассасалари тўғрисида янги
манбаларнинг кенг доираси илмий муомалага киритилди. Туркистонни
мустамлакага айлантиришда давлат идораларининг вазифалари аниқланиб,
фаолиятига баҳо берилди ҳамда статистик манбалардан фойдаланиб,
минтақанинг ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг қиёсий таҳлили
бажарилди.
Амалий
аҳамияти:
тадқиқотда
келтирилган
маълумотлар,
тизимлаштирилган
материал
ва
қилинган
хулосалар
Ўзбекистон
давлатчилиги тарихининг 1867-1917 йиллар каби мураккаб даврини
ёритишда муҳим ўрин эгаллайди.
Татбиқ
этиш
даражаси
ва
иқтисодий
самарадорлиги:
диссертациянинг асосий мазмуни 6 та илмий мақола ва илмий анжуманлар
тўпламларида нашр этилган 6 та тезисларда ўз аксини топган.
Қўлланиш
(фойдаланиш)
соҳаси:
тадқиқот
натижаларидан
Ўзбекистон
тарихи
бўйича
дарсликлар,
монографиялар,
ўқув
қўлланмаларини яратишда ва Туркистоннинг мустамлакачилик даври тарихи
бўйича махсус курсларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
29
РЕЗЮМЕ
диссертации Жумаева Уйгуна Халимжоновича на тему: «Налоговая
политика царизма в Туркестане: основные этапы и развитие (во второй
половине XIX – начале XX вв.) на соискание ученой степени кандидата
исторических наук по специальности 07.00.01 – История Узбекистана
Ключевые слова:
колониальная стратегия и практика, таможня,
казначейство, Контрольная палата, Казенная палата, Акцизное управление,
поземельно-податные органы, податные участки, кредиты, эксплуатация,
практика и систематика налоговой политики, Управление земледелия и
государственных имуществ.
Объект исследования:
налоговая политика царизма в Туркестане:
основные этапы и развитие во второй половине XIX – начале XX вв.
Цель работы:
изучение социально-экономической природы налоговой
политики царизма в Туркестане, степень её развития и трансформация во
второй половине XIX – начале XX вв.
Методы исследования:
проблемно-хронологический, ретроспективно-
исторический, сравнительно-аналитический.
Полученные результаты и их новизна:
в научный оборот введен
обширный пласт новых источников о налоговой политике царизма и
государственных учреждениях, проводивших их в жизнь. Дана оценка и
выявлены задачи госучреждений по колонизации Туркестана, предпринят
сравнительный анализ размещения производительных сил региона путем
использования статистических источников.
Практическая
значимость:
обуславливается
тем,
что
систематизированный в ней материал, сделанные обобщения помогут
восполнить пробелы в освещении истории государственности Узбекистана в
сложный период 1867 – 1917 гг.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основное
содержание и идеи диссертации освещены в 6 научных статьях и 6 тезисах
материалов конференций, опубликованных диссертантом.
Область применения:
результаты исследования можно использовать
при написании учебников, монографий, учебных пособий по предмету
«История Узбекистана», спецкурсов по истории Туркестана колониального
периода.
30
RESUME
Thesis of Uygun Jumaev Xalimjonovich on the scientific degree
competition of the doctor of philosophy in history on speciality 07.00.01 –
History of Uzbekistan on the subject: “The tax policy of tsarism in Turkistan
(o the second part of XIX-beginning of the XX centuries)”
Key words:
colonial strategy and practice, custom-house, treasury, control
House, Treasury House, Aktsise administration, land-tax bodies, tax sections,
credit, exploitation, practice and systematization of tax policy, the administration
of agriculture and government’s property.
Subject of research:
The tax policy of tsarism in Turkistan; basic stages
and progress on the second part of XIX-beginning of XX centuries.
Purpose of work:
study socialist-economic nature of tax policy of tsarism in
Turkistan, degree of its development and transformation on the second part of
XIX-beginning of XX centuries.
Methods of research:
problematic-chronological, retrospective-historical,
and comparative-analytical.
The results obtained and their novelty:
it is put into spacious layer of new
sources about tax policy of tsarism and the government institutions, accompany to
their life. It is given on appreciation and revealed problems of the government
institutions on the colonization of Turkistan; it is undertaken comparative analysis
billation of industrial force of region by means of materials utilization of statistical
sources.
Practical value:
it is conditioned by systematized in it, the made
generalization will help to fill a gap in elucidation history of Uzbekistan’s
government such as difficult period in 1867-1917.
Degree of embed and economic effectivity:
the main contents and ideas of
research are elucidated on six scientific articles and six thesis’s on the materials of
conferences published by the dissertation does.
Field of application:
results of research can be used for the writing of
textbooks, monographs, educational supplies on the topic of “History of
Uzbekistan”, special courses on history of Turkistan in the colonial period.
