ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК - МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 657.6 (575.1)
ТЎЛАЕВ УМИДЖОН ИБРОХИМОВИЧ
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ТУЗИШ УСЛУБЛАРИ ВА
УНИНГ АХБОРОТ ТАЪМИНОТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
08.00.08-«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит»
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
ТОШКЕНТ – 2012
2
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси
Банк-молия академиясида бажарилган.
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори,
Дусмуратов Раджапбай Давлатбоевич
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич
иқтисод фанлари номзоди, доцент
Қўзиев Исломжон Неъматович
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги
иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар
ҳимояси бўйича Д.005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг
2012 йил «___» _________ соат «____» да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил
:
100000, Тошкент шаҳри, Ҳ.Орипов кўчаси, 16-уй.
Диссертация
билан
Ўзбекистон
Республикаси
Банк–молия
академияси кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил «____»_________________да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, и.ф.д.
Ф.И.Мирзаев
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Иқтисодиётни модернизациялаш босқичида
молиявий ахборотларга бўлган талабнинг ортиши молиявий ҳисобот учун
ишончли ахборотларни шакллантиришни, унинг тузиш услубларини
такомиллаштириш асосида ахборот имкониятларидан унумли фойдаланишни
тақозо этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов
«Бугунги кунда иқтисодиётда амал қилиб турган ҳисобот олишнинг бутун
тизимини қайта кўриб чиқиш масаласи фавқулодда долзарб бўлиб турибди.
Бу айниқса қишлоқ хўжалиги учун муҳимдир»
1
, - деб таъкидлаган эдилар.
Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида молиявий, солиқ ва
бошқа
ҳисоботларни
тайёрлаш
ва
тақдим
этиш
тартибларини
такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Шунга
қарамасдан, бу борада ҳали ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд, яъни:
«Солиқ, молия ва статистика органларига ҳисобот топшириш масалаларини
тартибга солиш бўйича анча ишлар қилинди ва қилиняпти. Буни рад этиб
бўлмайди, лекин бу соҳада бажарадиган ишларимиз ҳали кам эмас»
2
.
Молиявий ҳисоботни тузиш услубларини такомиллаштиришнинг
муҳим йўналишларидан бири – ҳисобот шаклларини такомиллаштириш ва
уларнинг ахборот имкониятларини янада оширишдан иборат. Бухгалтерия
ҳисоби, молиявий ҳисобот тизимининг ахборот имкониятларини тўлиқ
рўёбга чиқариш уларнинг асосий ғояси ва концепциясини мукаммал тарзда
шакллантиришга асосланади. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот
концепциясининг бош мезони – ахборотдан фойдаланувчилар талабини
қондиришдан иборат бўлиб, бу ахборотларни шакллантириш услубиёти ва
услубларини белгилайди. Бундай талабларни молиявий ҳисобот орқали
рўёбга чиқариш имкониятларини тадқиқ қилиш молиявий ҳисобот шакллари,
уларда ҳисоб маълумотларини акс эттириш ва тақдим этиш амалларини
моделлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, қишлоқ
хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларда фермер хўжаликлари устав
капиталини шакллантириш, мақбуллаштириш шароитида мулклар ва
мажбуриятларни бирлаштириш жараёнлари бўйича ахборотларни молиявий
ҳисоботларда акс эттириш борасида ташкилий-услубий муаммолар юзага
келмоқда. Юқорида қайд этилган ҳолатлар ҳозирги кунда ҳал этилиши
кутилаётган
долзарб
муаммолар
эканлиги
танланган
мавзунинг
долзарблигини ифодалайди.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Молиявий
ҳисобот
концепциясини ривожлантириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини
меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, молиявий
ҳисобот ахборотларини шакллантиришнинг муҳим асосий тамойилларини
1
Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. – Т.:
«Ўзбекистон», 2003. – Б. 309.
2
Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш – тараққиётимизнинг
муҳим омилидир. – Т.: «Ўзбекистон», 2010. – Б. 30.
4
талқин қилиш, молиявий ҳисобот шаклларини моделлаштириш, молиявий ва
фискал ахборотларни мувофиқлаштиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари
хорижлик иқтисодчи олимлар Б. Нидлз, Х. Андерсон, Д. Колдуэлл, П.С.
Безруких, П.И. Камышанов, О. Николаева, В.Ф. Палий, Я.В. Соколовларнинг
илмий ишларида тадқиқ этилган
3
. Аммо, уларнинг илмий ишлари асосан
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IAS, IFRS), умумқабул
қилинган бухгалтерия ҳисоби принциплари (GAAP) ва хорижий
давлатларнинг миллий стандартларига хос бўлган молиявий ҳисобот тузиш
ҳамда консолидациялаш масалаларига бағишланган.
Мамлакатимиз
иқтисодчи
олимларидан
И.Т.Абдукаримов,
О.Ў.Бобожонов, А.В.Ваҳобов, А.Т.Иброҳимов, А.К.Ибрагимов, И.Н.Қўзиев,
М.Қ.Пардаев, Э.Ф.Гадоев, Р.Д.Дўсмуратов, А.А.Каримов, З.Т.Маматов,
А.С.Сотиболдиев,
Б.Ҳошимов,
С.С.Насретдинов,
М.М.Тўлахўжаева,
А.Х.Худойбердиевлар молиявий ҳисобот тузиш услублари ва унинг ахборот
таъминотини назарий ҳамда методологик жиҳатларини тадқиқ этганлар
4
.
Бироқ ушбу ишларда молиявий ҳисобот тузиш услублари ва ахборот
таъминоти, фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш шароитида унинг
ташкилий-услубий жиҳатлари, ўзига хос хусусиятлари комплекс тарзда
етарлича ёритилмаган.
Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Банк-молия академияси илмий-тадқиқот
ишлари режаси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади –
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида
молиявий ҳисобот тузиш услублари ва унинг ахборот таъминотини
такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқишдан иборат.
3
Нидлз Б., Андерсон X., Колдуэлл Д. Принципы бухгалтерского учёта. – М.: Финансы и статистика, 1994. –
496 с.; Безруких П.С. Бухгалтерский учет. – М.: Бухгалтерский учет, 2000. – 576 с.; Камышанов П.И.,
Камышанов А.П., Камышанов Л.И. Практическое пособие по бухгалтерскому учету. – М.: Элиста АПП
«Джангар», 2001. – 560 с.; Николаева О. Международные стандарты финансовой отчетности. – М.: УРСС,
2001. – 354 с.; Палий В.Ф., Палий В.В. Финансовый учет. Учебное пособие. – М.: ИДФБК – ПРЕСС, 2001. –
672 с.; Соколов Я.В. Основы теории бухгалтерского учета. – М.: Финансы и статистика, 2000. – 496 с.;
4
Абдукаримов И.Т. Молиявий ҳисоботни ўқиш ва таҳлил қилиш йўллари. – Т.: «Иқтисодиёт ва хуқуқ
дунёси», 1999. – 320 б.; Бобожонов О., Жуманиёзов К. Молиявий ҳисоб. – Т.: «Молия», 2002. – 672 б.;
Ваҳобов А., Иброҳимов А. Молиявий таҳлил. – Т.: «Шарқ», 2002. – 310 б.; Ибрагимов А., Очилов И., Қўзиев
И., Ризаев Н. Молиявий ва бошқарув ҳисоби. – Т.: «Иқтисод-молия», 2008. – 443 б.; Пардаев М.Қ.
Корхонанинг иқтисодий салоҳияти таҳлили. – Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» нашриёти, 2003. – 256 б.;
Гадоев Э.Ф., Ҳасанов Н., Югай Л.П. Бухгалтерия ҳисоби: саволлар ва жавоблар. – Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ
дунёси», 1996. – 249 б.; Дўсмуратов Р.Д. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. – Т.: Янгийўл полиграф сервис,
2007. – 351 б.;
Каримов А., Исломов Ф., Авлоқулов А. Бухгалтерия ҳисоби. – Т.: «Шарқ», 2004. – 592 б.;
Маматов З.Т. Хўжалик юритувчи субъектларда молиявий ҳисобот аудитини ўтказишни такомиллаштириш
масалалари: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Т.: 2005. – 34 б.;
Сотиболдиев А.С., Иткин Ю.М. Замонавий бухгалтерия ҳисоби. – Т.: 2002. 1, 2, 3-том. – 505 б.;
Ҳошимов Б.
Бухгалтерия ҳисоби назарияси. – Т.: «Янги аср авлоди», 2004. – 279 б.; Насретдинов С.С.
Консолидациялаштирилган молиявий ҳисобот тузишнинг назарий ва услубий масалалари: и.ф.н илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Т.: 2004. – 22 б.; Тўлахўжаева М.М. Корхона
молиявий аҳволи аудити. – Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси», 1996. – 193 б.; Худайбердиев А.Х.
Инвестиция фаолиятини бошқариш тизимида молиявий ҳисобот ва унинг таҳлилини такомиллаштириш:
и.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Т.: 2004. – 22 б.
5
Тадқиқот вазифалари
:
-
молиявий ҳисоботнинг назарий асосларини тадқиқ этиш;
-
молиявий ҳисобот халқаро стандартлари (IAS, IFRS) шаклланиши ва
унинг миллий стандартларни ишлаб чиқишдаги аҳамиятини илмий асослаш;
-
молиявий ҳисобот халқаро стандартлари (IAS, IFRS) ва миллий
стандартларни (БҲМС) қиёсий таҳлил қилиш асосида ўзига хос жиҳатларини
очиб бериш;
-
молиявий ҳисоботнинг аҳамиятлилигини белгиловчи мезонларни
умумлаштириш
ва
баҳолаш
асосида
уни
тузиш
услубларини
такомиллаштиришга оид илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
-
фермер хўжаликларида устав капиталини шакллантириш ва ер
участкаларини бирлаштириш жараёнларида молиявий ҳисоботларни
тузишнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳамда ташкилий-услубий жиҳатларини
такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти
сифатида республика аграр сектори хўжалик
юритувчи субъектларининг молиявий ҳисоботлари тизими олинди.
Тадқиқот предмети
бўлиб аграр сектор корхоналарида молиявий
ҳисобот тузиш услублари ва унинг ахборот таъминотини такомиллаштириш
билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.
Тадқиқот методлари.
Диссертацияда тизимли ёндашув, гуруҳлаш,
қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, монографик кузатиш, иқтисодий таҳлил ва
статистик усуллардан фойдаланилди.
Тадқиқот гипотезаси.
Муаммони яхлит тизимли тадқиқ қилиш орқали
олинган илмий натижалар молиявий ҳисоботлар тузишнинг меъёрий-ҳуқуқий
ва
ташкилий-услубий
жиҳатлари
ҳамда
ахборот
таъминотини
такомиллаштиришга олиб келади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар
:
-
берилган узоқ муддатли қарзлар ва уларнинг жорий қисмини
бухгалтерия балансида алоҳида сатрда акс эттириш зарурати асосланди ва
счётлар режасига 0650-«Берилган узоқ муддатли қарзлар» ҳамда 4870-
«Берилган узоқ муддатли қарзларнинг жорий қисми» счётларини киритиш
таклиф этилди. Таклифни қўллаш натижасида «Ўзвиносаноат-холдинг»
компанияси саноат корхоналарининг бухгалтерия балансида 2010 йил 1
январь ҳолатига жорий активларнинг 408,9 млн. сўмга ортишига, шу орқали
ликвидлилик даражаси 1,1 фоизга ўсишига эришилди ва таклиф этилган
счётлардан фойдаланилиши бухгалтерларнинг ахборотларни қайта гуруҳлаш
билан боғлиқ меҳнат сарфи 14 фоиз қисқаришига олиб келди;
-
«Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот (4-шакл)»да дивидендлар,
фоизлар ва молиявий ижара бўйича пул тушумларини молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандарти меъёрларига асосан «Инвестицион фаолият» бўлимига
ўтказиш таклиф этилди. Таклифни қўллаш орқали «Ўзвиносаноат-холдинг»
компанияси саноат корхоналарининг молиявий ҳисоботида 2010 йилда
инвестицион фаолиятнинг пул тушумлари 2,44 баробарга ортиши кузатилди.
6
-
фермер хўжаликлари ер участкаларини бирлаштиришда молиявий
ҳисобот тузишнинг ташкилий-услубий жиҳатлари ва ахборот таъминотини
такомиллаштиришга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Илмий янгилиги:
-
«Бухгалтерия баланси (1-шакл)»да берилган узоқ муддатли қарзлар
ҳамда уларнинг жорий қисмини алоҳида сатрда акс эттириш зарурати
асосланди ва счётлар режасига 0650-«Берилган узоқ муддатли қарзлар»
ҳамда 4870-«Берилган узоқ муддатли қарзларнинг жорий қисми» счётларини
киритиш таклиф этилди;
-
«...Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»да асосий фаолият
фойдасини ҳисоблаш учун белгиланган формуладан «БЗ» бошқа зарарлар
белгисини чиқариб ташлаш молиявий натижаларни шакллантириш бўйича
бир неча меъёрий ҳужжатларнинг мувофиқлашувига олиб келиши асосланди;
-
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда 240-«Даромад (фойда)
солиғини тўлагунга қадар фойда» сатрини «Фойдадан қопланадиган
солиқлар тўлангунга қадар фойда» деб номлаш таклиф этилди;
-
дивидендлар, фоизлар ва молиявий ижара бўйича пул тушумлари
«Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот (4-шакл)»нинг амалдаги шакли
«Молиявий фаолият» бўлимида акс эттирилганлиги №9 «Пул оқими
тўғрисидаги ҳисобот» номли Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти ҳамда
№7 «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар» номли Молиявий
ҳисобот халқаро стандарти меъёрларига мувофиқ эмаслиги асосланди ва бу
пул тушумларини «Инвестицион фаолият» бўлимига ўтказиш таклиф этилди;
-
фермер хўжаликлари ер участкаларини мақбуллаштириш шароитида
устав капиталини ошириш муомалаларини ҳисобга олиш, ер участкасини
топширган фермер хўжаликлари ва ер участкаси кенгайтирилган фермер
хўжаликларининг
активлари,
мажбуриятлари
ва
хусусий
капитал
элементларини бирлаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
ишининг
илмий аҳамияти
шундаки, ундаги молиявий ҳисобот халқаро
стандартлари ва бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари таҳлили,
молиявий ҳисобот шакллари, фермер хўжаликлари ер участкаларини
мақбуллаштириш шароитида уларнинг активлари, мажбуриятлари, хусусий
капитал элементларини бирлаштириш услубларидан молиявий ҳисобот
тузиш билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда
фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот ишининг
амалий аҳамияти
диссертациянинг илмий таклиф
ва амалий тавсиялари хўжалик юритувчи субъектларда молиявий ҳисобот
шакллари ўртасидаги боғланишлардан фойдаланган ҳолда уларда ишончли
ахборотларни шакллантириш, бухгалтерия ҳисобида солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича харажатларни гуруҳлаш, фермер хўжаликлари ер
участкаларини мақбуллаштириш чора-тадбирларида уларнинг активлари,
мажбуриятлари ва хусусий капитал элементларини бирлаштириш, фермер
7
хўжаликлари устав капиталини шакллантириш муомалаларини ҳисобга олиш
жараёнларида қўлланилиши мумкинлиги билан белгиланади.
Диссертация материалларидан олий ўқув юртларида «Бухгалтерия
ҳисоби назарияси», «Молиявий ҳисоб», «Фермер хўжаликларида бухгалтерия
ҳисоби», «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» фанлари ўқув дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида ишлаб
чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари
қўмитаси (2011 йил 19 январдаги 04/4-06/74-сонли далолатнома), Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси Бюджет ва
иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси (2011 йил 30 мартдаги 1-сонли хулоса),
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (2010 йил 18 августдаги 02/10 -
сонли далолатнома), «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси (2012 йил
2 февралдаги 06-31-32-сонли далолатнома) ҳамда Тошкент вилояти қишлоқ
ва сув хўжалиги бошқармаси (2010 йил 16 апрелдаги 0198-сонли
далолатнома) томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган.
Диссертация материаллари ва асосий ғояларидан Тошкент давлат аграр
университетида (2010 йил 3 мартдаги далолатнома) «Бухгалтерия ҳисоби
назарияси», «Молиявий ҳисоб», «Фермер хўжаликларида бухгалтерия
ҳисоби», «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» фанлари ўқув дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланиш учун қабул қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқот ишининг асосий ғоя ва
натижалари «Иқтисодиётни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни
таркибий
қайта
қуриш
шароитида
солиқ
муносабатларини
такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари» (Тошкент, 2010), «Қишлоқ
хўжалигини ривожлантиришда давлатнинг аграр сиёсати ва устувор
йўналишлари» (Тошкент, 2010), «Ҳозирги шароитда бухгалтерия ҳисоби,
иқтисодий таҳлил, аудит ва мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш»
(Тошкент, 2010), «Мамлакатни модернизациялаш шароитида бухгалтерия
ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитнинг роли» (Фарғона, 2010), «Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатлар миллий иқтисодиёти
ривожланишининг барқарорлигини таъминлаш масалалари» (Тошкент, 2011),
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи, истиқболлари» (Андижон,
2011)
мавзуларидаги
халқаро
ва
республика
илмий-амалий
конференцияларида маърузалар шаклида тақдим қилинган ва маъқулланган.
Шунингдек ишнинг учинчи боби VII «Инновацион ғоялар, технологиялар ва
лойиҳалар» республика ярмаркасида тавсиянома шаклида намойиш қилиниб,
буюртма олинган (2011 йил 15 апрелдаги 20-сонли шартнома).
Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
кафедралараро илмий семинарида ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия
академияси ҳузуридаги Бирлашган ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий
семинар мажлисларида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
8
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация мавзуси бўйича
жами еттита илмий мақола (шу жумладан битта хорижда), саккизта тезислар
ва иккита тавсиянома чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация ишининг
таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва
иловалардан иборат. Диссертация матни 148 саҳифадан иборат бўлиб, унда
ўнта жадвал, тўққизта расм, тўртта формула ва 12 та илова келтирилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Молиявий ҳисобот тушунчаси таърифи бўйича иқтисодий адабиётда
турли ёндашувлар мавжуд. Уларнинг бир гуруҳи «ҳисобот», «молиявий
ҳисобот» ва «бухгалтерия ҳисоботи» бир хил маъноли тушунчалар сифатида
таърифлаган бўлса, яна бир гуруҳи «молиявий ҳисобот хўжалик юритувчи
субъектнинг ҳисобот даври бўйича фаолият натижалари тўғрисидаги
ахборотларни тақдим этади», - дея таъриф беришган. Биринчи ёндашув
мазмунан нотўғри бўлиб, «ҳисобот» тушунчаси бухгалтерия ҳисоботлари
билан бирга статистика, солиқ ва бошқа ҳисоботларни ҳам, «бухгалтерия
ҳисоботи» тушунчаси эса молиявий ҳисобот билан бирга, ишлаб чиқариш
ҳисоботлари, моддий қийматликлар бўйича ҳисоботлар, бўнак ҳисоботлари
ва бошқа бухгалтерияга тақдим этиладиган ҳисоботларни ўз ичига олади.
Иккинчи ёндашув эса мазмунан тор маънода бўлиб, молиявий ҳисоботнинг
моҳиятини тўлиқ ифода этмайди. Олимларнинг учинчи бир гуруҳи
томонидан «молиявий ҳисобот – корхонанинг молиявий аҳволи, молиявий
натижалари ва молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотлар
мажмуаси», - сифатида таърифланади. Бу таъриф олдингиларига қараганда
тўғри бўлиб, молиявий ҳисоботнинг моҳиятини тўлиқроқ ифода этади.
Фикримизча, бу таърифни тўлдириш ва қуйидагича баён қилиш мақсадга
мувофиқ: «
Молиявий ҳисобот –
бу, хўжалик юритувчи субъектнинг
молиявий аҳволи, молиявий натижалари ва улардаги ўзгаришларни
ифодаловчи ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар ҳамда субъектнинг молия хўжалик
фаолиятига таъсир этувчи шароитлар, ҳолатлар, ҳодисалар тўғрисидаги
муҳим ахборотлар мажмуаси».
«Молиявий аҳвол» маълум бир санада корхона хўжалик маблағлари
(активлари)нинг миқдори ва маблағлар манбалари (хусусий капитал ва
мажбуриятлар)нинг ҳолати билан баҳоланади. Молиявий аҳволни умумий
ҳолда баҳолаш «Бухгалтерия баланси» (1-шакл) маълумотларига асосланган
ҳолда амалга оширилади. «Молиявий натижалар» эса, хўжалик юритувчи
субъектнинг ҳисобот давридаги молия-хўжалик фаолиятига баҳо беришда
асосий ахборотлар бўлиб, улар «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»
(2-шакл)да тавсифланади. Таърифда «улардаги ўзгаришларни ифодаловчи»
жумласининг мазмуни молиявий ҳисоботда молиявий аҳвол ва молиявий
натижалардаги ўзгаришларнинг сабаблари, уларнинг қайси фаолият тури,
қайси манбалар ва муомалалар ҳисобига ўзгарганлиги тўғрисидаги
9
ахборотларни «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот» (3-шакл),
«Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» (4-шакл), «Хусусий капитал
тўғрисидаги ҳисобот» (5-шакл) ва тушунтириш хати ахборотлари ёрдамида
ёритилиши билан ифодаланади.
Бунда тушунтириш хати молиявий ҳисобот тўпламининг таркибий
қисми сифатида, унинг ахборот имкониятларини сезиларли даражада
кенгайтиради. Молиявий ҳисоботнинг бошқа шаклларида келтирилмаган,
лекин муҳим бўлган барча ахборотлар тушунтириш хатига киритилиши
лозим. Бундай ахборотлар таркибига келгусида корхона молия-хўжалик
фаолиятига
жиддий
таъсир
кўрсатадиган,
лекин
рақам
билан
ифодаланмайдиган ахборотлар ҳам киради. Масалан: олиб борилаётган суд
жараёнлари; фаолият тури ёки ҳажмининг кенгайтирилиши (ёки
қисқартирилиши); ҳисобот санасидан ҳисобот тақдим этиш санасигача рўй
берган муҳим ҳодисалар. Шу каби ахборотларнинг молиявий ҳисоботда
ёритилмаслиги ахборотдан фойдаланувчининг нотўғри иқтисодий қарор
қабул қилишига, шу билан бирга молиявий ҳисобот ишончлилигини
таъминловчи тўлиқлик тамойилининг бузилишига олиб келади. Бундай
ахборотларнинг молиявий ҳисоботга киритилиши таърифдаги «субъект
молия-хўжалик фаолиятига таъсир этувчи шароитлар, ҳолатлар, ҳодисалар
тўғрисидаги муҳим ахборотлар» жумласи билан ифодаланади. Изоҳлардан
хулоса қилиш мумкинки, «молиявий ҳисобот» тушунчасининг биз таклиф
этган таърифи унинг моҳияти ва мазмунини тўлиқ ифодалайди.
Шуни ҳам айтиш керакки, молиявий ҳисобот таркибидаги шакллар ва
улардаги кўрсаткичлар ўзаро боғлиқдир. Яъни, ҳисоботнинг бир шаклидаги
кўрсаткичнинг шаклланишини бошқа шакллардаги бир ёки бир неча
кўрсаткичлар ёрдамида ҳисоблаб кўриш мумкин. Ушбу боғлиқлик
ахборотдан фойдаланувчиларга ҳисобот ахборотларининг сифатини, яъни
ишончлилигини текшириб кўриш имконини беради. Назарий тадқиқотлар
шуни кўрсатдики, ҳозирга қадар иқтисодий адабиётда бирон бир илмий
асарда ҳисобот шаклларидаги боғланишлар тўлиқ тавсифланмаган.
Шу билан бирга, «молиявий ҳисобот» тушунчасини чуқурроқ ўрганиш
учун ўтказилган назарий тадқиқотларга асосланиб, уни икки йўсинда
таърифлаш мумкин:
а) молиявий ҳисобот амалий фаолият нуқтаи назаридан – бу хўжалик
юритувчи субъектнинг ҳисобот санасига молиявий аҳволини, ҳисобот
давридаги фаолияти натижаларини ва улардаги ўзгаришларни тавсифловчи,
тегишли тарзда тасдиқланган шаклларда тақдим этиладиган ўзаро боғлиқ
бўлган ҳисоб кўрсаткичлари ҳамда молия-хўжалик фаолиятига жиддий
таъсир этадиган ахборотлар мажмуаси;
б) молиявий ҳисобот илмий нуқтаи назаридан – бу хўжалик юритувчи
субъектнинг ҳисобот санасидаги молиявий аҳволи, ҳисобот давридаги
фаолияти натижаларини сабаб-оқибатли алоқадорликда акс эттирадиган
ҳисоб кўрсаткичлари тизими.
10
Биз таклиф қилган таърифларни бир-биридан фарқ қилдирувчи таянч
сўзлар ва бирикмаларнинг моҳиятига бухгалтерия ҳисоби фанининг
тараққиёт маҳсули сифатида ёндашсак, уларнинг хусусий қонуният атама ва
тушунчаларига эга бўлган мажмуа эканлигини аниқлашимиз мумкин.
Шунингдек, «тавсифлаш» ва «акс эттириш» тушунчалари ўртасида ҳам
оддий ҳисобчилик амалиёти нуқтаи назаридан қаралганда фарқ сезилмайди.
Аслида эса бундай эмас. «Тавсифлаш»да у ёки бу ҳисоб кўрсаткичининг
хусусиятини очиб бериш (тўлдириш, бойитиш) тўғрисида сўз юритилса, «акс
эттириш»да у ёки бу ҳисоб кўрсаткичини айнан ўзидай акс эттириш
(идентификациялаш) тушунилади.
Молиявий ҳисобот тизим сифатида унинг «ядроси»ни иккита қутб:
«баланс» (1-шакл) ва «молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (2-шакл)
ташкил этади. Улар бошқа ҳисобот шакллари («Асосий воситалар ҳаракати
тўғрисидаги ҳисобот» (3-шакл), «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» (4-
шакл), «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (5-шакл), «Дебиторлик ва
кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотнома» (2а-шакл), тушунтиришлар
ҳамда изоҳлар) билан бирга бўлиши шарт эмас. Молиявий ҳисоботнинг
юқоридаги
иккитасидан
бошқа
шакллари
молиявий
ҳисобот
кўрсаткичларини, улардаги ўзгаришларни очиб беради, тўлдиради ва
бойитади. Молиявий ҳисобот тўплами молиявий ҳисобот тизимисиз ҳеч
қандай мазмун кашф этмайди. Таъкидлаш жоизки, молиявий ҳисобот
тизимини ташкил этувчи ҳисоб кўрсаткичлари мажмуси бевосита бош
дафтар счётларидан келиб чиқади. Бунда бош дафтардаги доимий
счётларнинг қолдиқлари «Бухгалтерия баланси»да, натижавий (вақтинчалик,
транзит) счётларининг ёпилгунга қадар жамланган айланмалари эса,
«Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»да ўз аксини топади (1-расм).
Молиявий ҳисобот тўпламида эса тақдим этиш шакли қонун ҳужжатлари
билан белгиланмаган бошқа ахборотлар ҳам тушунтириш хатида изоҳлар,
тушунтиришлар ва ҳисоб-китоблар сифатида келтирилади. Бу эса, молиявий
ҳисоботнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини таъминлайди.
Бизнинг фикримизча, молиявий ҳисобот тузиш услублари ва унинг
ахборот таъминотини такомиллаштириш учун унинг назарий ғоялари,
концептуал асосларига таяниш зарур. Молиявий ҳисоботнинг мақсади,
вазифалари, атамалари, тамойиллари, маълумотларни шакллантириш
қоидалари, тузиш амалларини изчил мувофиқлаштириш молиявий
ахборотларни тушуниш ва уларга бўлган ишончни оширишга олиб келади.
Назарий тадқиқотлар кўрсатишича, молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари аслида миллий ҳисоблар тизимининг негизида шаклланган.
Ҳисоб тизими ва ҳисоботларга бўлган талаблар турлича бўлган
мамлакатларда трансмиллий капитал фаолият кўрсата бошлаши натижасида
халқаро ҳисоб стандартларини яратиш зарурати юзага келди. Яъни, ушбу
мамлакатлар томонидан эълон қилинадиган ахборотлар, улар вужудга келган
ва кириб борадиган мамлакатлардаги талабларга мос келиш-келмаслик
11
1-расм.
«Молиявий ҳисобот тўплами» ва «Молиявий ҳисобот тизими»
тушунчаларининг ўзаро алоқадорлиги
5
муаммолари пайдо бўлди. Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида
1973 йил июнда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича қўмита
(кейинги ўринларда МҲХСҚ) ташкил қилинди. МҲХСҚ бухгалтерия
ҳисобининг халқаро тизимидаги муаммоларини ҳал қилиш билан
шуғулланувчи мустақил орган бўлиб, 1973 йилдан 2001 йилгача
«Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти номи билан халқаро
стандартларни чиқарди. 2001 йил апрелда МҲХСҚ қайта ташкил этилиб,
Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда
МҲХСК) га айлантирилди. 2001 йил апрелдан МҲХСК аввал амалга
киритилган бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини қабул қилиб, ўз
фаолиятини давом эттирмоқда. Шундан бошлаб янги ишлаб чиқилган
стандартлар «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти номи билан
чиқарила бошлади. Ҳозирги кунда амалда 29 та «Бухгалтерия ҳисоби халқаро
стандарти», тўққизта «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти» номи
билан чиқарилган, жами 38 та халқаро стандарт мавжуд. Молиявий
5
Расм диссертант томонидан ишланган.
«Бухгалтерия баланси»
(1-шакл)
I. Узоқ муддатли
активлар
I. Ўз маблағлари
манбаси
а)+,б) -
II. Жорий
активлар
II. Мажбурият-
лар
«Молиявий натижалар
тўғрисида ҳисобот»
(2-шакл)
Харажатлар Даромадлар
Якуний молиявий
натижа
а)+
б) -
3-шакл
5-
шакл
Изоҳ-
лар
Тушун-
тириш-
лар
Ҳисоб-
китоб-
лар
Ҳисоб
сиёсати
2
а
-
шакл
4-
шакл
а) молиявий
ҳисобот
тўплами
б) молиявий
ҳисобот тизими
12
ҳисоботнинг халқаро стандартлари – бу, бир бутун, ҳаракатчан ва
ривожланаётган бухгалтерия тизими бўлиб, улардан бирининг қоидаларини
қўллаш жараёнида бошқаларининг қоидаларига мурожаат қилиш зарурати
юзага келади.
Халқаро стандартлар тавсия тавсифига эга. Уларда фақат айрим
вазиятларгина қатъий чегаралаб қўйилган. Масалан, эълон қилиниши,
молиявий ҳисоботларга киритилиши лозим бўлган ахборотларнинг
мажбурий минимуми белгиланган. Аммо ҳисоботларнинг аниқ шакллари
таклиф қилинмасдан, корхоналар ёки миллий ҳисоб органларининг
ихтиёрига ҳавола қилинган. Бу эса, молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларини турли хил шароитларда жорий қилиш имкониятини оширади
ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда миллий стандартлар ишлаб
чиқилишни осонлаштиради.
Ўзбекистонда
иқтисодиётни
модернизациялаш
ва
миллий
иқтисодиётнинг жаҳон ҳамжамиятига уйғунлашуви шароитида молиявий
ҳисоботлар ахборот таъминотининг сифатини ривожлантириш алоҳида
аҳамият касб этмоқда. Молиявий ҳисоботларнинг ахборот таъминоти ва
имкониятларини
ислоҳ
қилиш
уларни
халқаро
стандартларга
мувофиқлаштириш йўналишида амалга оширилмоқда.
Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари қўмитаси томонидан қабул
қилинган «Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш концепцияси» ва
№ 0- «Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос»
номли БҲМС қоидаларини қиёслаш шуни кўрсатдики, молиявий ҳисобот
кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда тақдим этишда мамлакатимиздаги ва
халқаро амалиётдаги ёндашувлар бир-биридан жиддий фарқ қилмайди.
Лекин, концептуал асослардаги ёндашувлар деярли мос келишига
қарамасдан, № 0-БҲМСда молиявий ҳисоботнинг мақсади, атамалари,
қоидалари, усуллари ва уларнинг баёнини такомиллаштириш зарур.
Халқаро концепцияда молиявий ҳисоботнинг мақсади аниқ
таърифланган. Унга кўра, молиявий ҳисобот ахборотлари ташқи
фойдаланувчилар учун корхонанинг молиявий аҳволи ва фаолиятини
баҳолашга имкон яратади. Бунда фаолиятни баҳолаш учун фаолият
натижалари тўғрисидаги ахоротларни тақдим этиш молиявий ҳисобот
мақсадига киритилган. № 0-БҲМСдаги таърифда эса, молиявий ҳисоботнинг
мақсади бирмунча мунозарали ифодаланган. Яъни, фаолият натижалари
тўғрисидаги эмас, балки фаолият тўғрисидаги ахборотларни тақдим қилиш
молиявий ҳисобот мақсади қилиб кўрсатилган. Шуни айтиш керакки,
молиявий ҳисобот корхонанинг ҳисобот давридаги фаолиятига доир барча
маълумотларни акс эттирмайди. Молиявий ҳисоботдаги ахборотнинг
муҳимлиги сифат тавсифига кўра, унда фақат фаолият натижаларининг, яъни
молиявий натижаларнинг ёритилиши ахборотдан фойдаланувчиларга
корхонанинг фаолиятига баҳо бериш учун етарли бўлади. Шу сабабдан,
бизнингча, № 0-БҲМСда молиявий ҳисоботнинг мақсадини таърифлашда
13
«фаолияти» сўзи ўрнига «фаолият натижалари» ёки «молиявий натижалар»
жумласини ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича халқаро
концепциядаги рўйхатда фойдаланувчилар манфаатдорлик ҳамда корхонага
боғлиқлик даражасига кўра жойлаштирилган. Ўзбекистонда эса молиявий
ҳисобот
билан
боғлиқ
меъёрий
ҳужжатларда
ахборотдан
фойдаланувчиларнинг жойлашувида номувофиқлик бор. Яъни, № 0-БҲМСда
ахборотдан фойдаланувчилар рўйхати халқаро концепцияда белгиланган
рўйхатга деярли мос келса, бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи бош
меъёрий ҳужжат – «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунда ахборотдан
фойдаланувчилар тўлиқ келтирилмаган ва уларнинг рўйхати солиқ
органларидан бошланган.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунда ва № 0-БҲМСда молиявий
ҳисобот кўрсаткичларининг сифат тавсифлари ва бухгалтерия ҳисобини
юритиш қоидалари аралаштириб юборилган. Ушбу ҳолат уларнинг
моҳиятини тушунишни қийинлаштиради. Миллий стандартимизда молиявий
ҳисобот элементлари халқаро концепцияга мос келсада, унда элементларнинг
барчаси «молиявий ҳолатни белгилайди», - дея нотўғри талқин этилган.
Молиявий ҳисобот элементларини баҳолаш усулларида ҳам, миллий
стандартларимизнинг айрим мунозарали ҳолатлари мавжуд. Масалан,
«жорий қиймат» ва «дисконтланган қиймат» каби бир маънони англатувчи
жумлалар алоҳида усуллар сифатида ажратиб кўрсатилган.
Молиявий ҳисоботнинг асосий шакли бўлган бухгалтерия баланси
ахборот
истеъмолчиларини
корхонанинг
молиявий
аҳволи
билан
таништиради. Молия вазирининг 140-сонли буйруғи билан тасдиқланган
бухгалтерия баланси (1-шакл), уни тўлдириш қоидалари ва 21-сонли
бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти билан белгиланган счётлар
режасининг 0600-«Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи
счётлар»ини комплекс ўрганиш натижасида хулоса қилиш мумкинки, уларда
узоқ муддатли қарз кўринишидаги инвестицияларни ҳисобга олиш ва акс
эттириш масалалари эътиборга олинмаган. 0600-счётларнинг барчаси улушли
инвестицияларни ҳисобга олишга мўлжалланган. Фақатгина 0610-«Қимматли
қоғозлар» счётида қимматли қоғозлар орқали жойлаштириладиган қарз
кўринишидаги инвестициялар тўғрисидаги ахборотларни ҳисобга олиш
мумкин. Қарз шартномалари орқали жойлаштириладиган инвестицияларни
ҳисобга олиш учун тегишли счёт белгиланмаган.
Бундан ташқари, ушбу меъёрий ҳужжатларда ва бухгалтерия баланси
шаклида қарз кўринишидаги инвестицияларнинг жорий қисмини акс
эттириш тартиби ҳам белгиланмаган. Яъни, ҳозир амал қилиб турган
меъёрий ҳужжатлар ва тасдиқланган баланс шакли бўйича берилган узоқ
муддатли қарзлар улуш кўринишидаги инвестицияларни ҳисобга олиш учун
белгиланган счётларда, шундан келиб чиқиб балансда улуш кўринишидаги
инвестициялар учун белгиланган сатрларда акс эттирилади, уларнинг жорий
14
йилда ундириладиган қисми эса узоқ муддатли активлар таркибида қолиб
кетади. Ушбу муаммони бартараф этиш учун счётлар режаси ҳамда
«Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидалар»нинг
тегишли бўлимларини такомиллаштириш лозим. Бунинг учун счётлар
режасига 0650-«Берилган узоқ муддатли қарзлар», 4870-«Берилган узоқ
муддатли қарзларнинг жорий қисми» счётларини киритиш ва «Бухгалтерия
баланси (1-шакл)»нинг актив томонига шу счётларга мувофиқ сатрлар
киритишни таклиф қиламиз.
Шунингдек, бухгалтерия балансида ўз маблағлари манбалари
таркибига мақсадли тушумлар ҳамда келгуси давр харажатлари ва тўловлар
учун захиралар ҳам киритилган бўлиб, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги
қонунда уларнинг меъёрий асоси белгиланмаган. Бизнинг фикримизча, ушбу
қонуннинг 14-моддасини «Ўз маблағлари манбалари» деб номлаб, унга
мақсадли тушумлар ҳамда келгуси давр харажатлари ва тўловлар учун
захираларни тавсифловчи меъёрларни киритиш лозим.
Молиявий натижаларни ўрганишда аввало, улар билан боғлиқ
атамаларни аниқ тасаввур қилиш муҳимдир. Бизнингча,
молиявий
натижалар корхона молия-хўжалик фаолиятининг кенгайиб борувчи маълум
бир масштаблари бўйича даромад ва харажатларнинг фарқи сифатида
ҳисоблаб топиладиган натижавий кўрсаткичлардир (2-расм)
.
2-расм.
Молия-хўжалик фаолиятининг молиявий натижаларни
шакллантириш бўйича масштаблари
6
Молиявий натижа кўрсаткичлари ва уларни шакллантириш тартиби
«...Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом» да белгиланган бўлиб, улар
бешта: ялпи фойда; асосий фаолият фойдаси; умумхўжалик фаолияти
6
Расм муаллиф томонидан ишланган. Секторларнинг ҳажми шартли равишда олинган.
1-сектор: сотишдан
даромад ва
сотилган
маҳсулотларнинг
таннархи
шаклланадиган
сектор
2-сектор: асосий
фаолиятнинг бошқа
даромадлари ва
давр харажатлари
сектори
3-сектор: молиявий
даромадлар ва
молиявий
харажатлар сектори
4-сектор:
фавқулодда фойда
ва зарарлар сектори
5-сектор: солиқ
харажатлари
сектори
15
фойдаси; солиққа тортилгунга қадар фойда; соф фойда. 2-расмда
ифодаланган 1-сектор корхона молия-хўжалик фаолияти биринчи масштаби
бўлиб, фаолиятнинг ўзаги ва фойда олишнинг асосий манбаи ҳисобланади.
Ушбу масштабда ялпи фойда (ёки зарар) кўрсаткичи аниқланади. Молия-
хўжалик фаолиятининг иккинчи масштаби 1 ва 2-секторларни ўз ичига
олади. Ушбу масштабда асосий фаолият фойдаси (ёки зарари) кўрсаткичи
шаклланади. Молия-хўжалик фаолиятининг учинчи масштаби 1, 2 ва 3-
секторларни ўз ичига олади бу масштабда умумхўжалик фаолияти фойдаси
(ёки зарари) шаклланади. Кейинги масштаб 1, 2, 3 ва 4-секторларни ўз ичига
олиб, унда солиққа тортилгунга қадар фойда (ёки зарар) кўрсаткичи
шаклланади. Охирги масштаб корхона молия-хўжалик фаолиятини тўлиқ
қамраб олади ва ушбу масштабда соф фойда (ёки зарар) кўрсаткичи
шакллантирилади. Ҳар бир кейинги масштаб ўзидан олдинги барча
масштабларни қамраб олади. Бу эса, юқорида баён қилинган таърифдаги
«молия-хўжалик фаолиятининг кенгайиб борувчи маълум бир масштаблари
бўйича» жумласининг моҳиятини ифодалайди.
Яна шуни таъкидлаш керакки, «...Харажатлар таркиби тўғрисида
Низом» да асосий фаолият фойдасини ҳисоблаш учун «АФ = ЯФ – ДХ + БД –
БЗ» кўринишида белгиланган формуладан «БЗ» – бошқа зарарлар белгисини
чиқариб ташлаш керак. Чунки, ушбу меъёрий ҳужжатнинг ўзида, № 21-
БҲМС да ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда ҳам зарарлар
(молиявий фаолиятга ва фавқулодда ҳолатларга тегишлисидан ташқари) давр
харажатлари таркибида бошқа операцион харажатларга киритилган. Бундан
ташқари, «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл)»нинг 240-
сатрида кўрсатилган «Даромад (фойда) солиғини тўлагунга қадар фойда
(зарар)» кўрсаткичининг номи унинг мазмунини тўғри ифодаламайди. Чунки
фойданинг
ушбу
кўрсаткичидан
нафақат
фойда
солиғи,
балки
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи,
қўшимча фойда солиғи, соддалаштирилган тартиб бўйича тўланадиган
солиқлар ҳам чегирилади. Шу боис, 240-сатрни «Фойдадан қопланадиган
солиқлар тўлангунга қадар фойда» деб номлаш тавсия этилди ва шунда
сатрнинг номи ушбу кўрсаткичнинг мазмунини тўлиқ ифода этади. Фойдадан
қопланадиган харажатларни тўғри таснифлаш учун бизнингча, «...
Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га «Фойдадан қопланадиган
харажатлар» бўлимини киритиб, фойдадан қопланадиган солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар рўйхатини белгилаб қўйиш лозим. Бу бухгалтерия
ҳисобини юритувчилар учун солиқ харажатларини ҳисобга олишда аниқ
меъёрий асос бўлса, ахборотдан фойдаланувчиларга солиқ харажатларининг
таркибини ўрганишда қулайлик яратади.
Молиявий
ҳисобот
тўпламида
«Пул
оқимлари
тўғрисидаги
ҳисобот»нинг ахборотларини бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар
тўғрисидаги ҳисобот ахборотлари билан боғлиқ ҳолда ўрганилганда, корхона
16
молиявий аҳволи ва молиявий натижалари шаклланишидаги ўзгаришларни
чуқурроқ таҳлил қилиш, аниқ баҳолаш имконияти пайдо бўлади.
Фикримизча, «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот (4-шакл)»да
фоизлар, дивиденлар ва молиявий ижара бўйича олинган пул тушумлари
каби инвестицион фаолиятнинг ҳосилалари «Молиявий фаолият» бўлимида
кўрсатилганлиги мунозарали. Чунки, № 9-»Пул оқимлари тўғрисидаги
ҳисобот» номли БҲМСда улар «Операцион фаолият» бўлимида акс
эттирилиши керак деб белгиланган. № 7-»Пул маблағларининг ҳаракати
тўғрисидаги ҳисобот» номли молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартида
олинган фоизлар, олинган дивидендлар «Инвестицион фаолият»нинг пул
оқимлари сифатида таснифланиши кераклиги кўрсатилган. Бизнингча,
уларни таснифлаш бўйича халқаро стандартдаги ёндашув тўғри. Шунинг
учун № 9-БҲМС ва «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот»ни
такомиллаштириш, яъни пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг амалдаги
шакли «Молиявий фаолият» бўлимида жойлашган фоизлар, дивидендлар
ҳамда молиявий ижара бўйича пул тушумларини «Инвестицион фаолият»
бўлимига ўтказиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, ушбу ҳисоботдаги «Узоқ
муддатли ижара (лизинг)» жумласи ўрнига «Молиявий ижара» атамасини
киритиш таклиф қилинади.
Ҳозирги кунда фермер хўжалигида устав капитали билан боғлиқ
муомалаларни ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш
масалаларида юзага келаётган муаммоларни ҳамда «Фермер хўжалиги
тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунининг тегишли моддаларини
ўрганиш шуни кўрсатдики, қонунда белгиланган меъёрлар устав
капиталининг моҳиятини ва уни шакллантиришнинг барча жиҳатларини
қамраб олмаган. Бу борада, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунга устав
капиталининг миқдорини танлов натижаларига кўра шакллантириш
тартибини киритиш таклиф қилинди. Ушбу меъёр жисмоний шахслар
томонидан ер участкаларини қўлга киритиш учун танловга қўйилган мол-
мулкнинг устав капиталига тўлиқ киритилишини таъминлайди. Юридик
шахслар танловда қўшимча ер участкаларини қўлга киритганда эса, уларнинг
устав капитали мавжуд устав капитали билан мажбуриятлар ва дастлабки
устав капиталидан ҳоли маблағлар сифатида танловга қўйилган мол-мулк
қиймати йиғиндисидан кам бўлмаслиги таъминланади. Яна бир муаммо
шуки, қонунда иккинчи молия йилидан бошлаб соф активлар қийматининг
устав капиталидан кам бўлишига йўл қўйиб берилган. Демак, қонунга бу
ҳолатни бартараф этувчи меъёрни киритиш керак.
Бундан ташқари, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунда устав
капиталини шакллантиришнинг энг юқори муддати бир йил деб белгилаб
қўйилиши зарур. Уни шакллантириш муддатининг бир йилдан ортиб кетиши
таъсисчидан олинадиган қарзни бухгалтерия ҳисоби ва бухгалтерия
балансида акс эттиришда муаммони юзага келтиради. №21-БҲМС ва бошқа
меъёрий ҳужжатларга мувофиқ таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар
17
бўйича қарзи жорий активлар сифатида тасниф этилиб, бир молия йили
давомида тўланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 55-моддасида ҳам устав капиталини бир йил ичида тўлиқ
шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби белгиланган. Шу билан
бирга, устав капиталини шакллантиришнинг бир йилдан ортиқ муддатга
мўлжалланиши уни бизнесга қўйилаётган дастлабки капитал сифатидаги
иқтисодий моҳиятини йўқотади.
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддасининг номи ва
матни ҳам фермер хўжаликларида ҳисоб ҳамда ҳисобот тизимининг мазмуни
ва қоидаларини тўлиқ қамраб олмаган. Ушбу моддага фермер хўжаликлари
томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботнинг таркибини, тақдим
этиш муддатларини белгиловчи меъёрларни тўлиқ киритиб, унинг номини
модданинг мазмунини тўлиқ қамраб олиши учун «Фермер хўжалигида
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот», деб ўзгартириш таклиф қилинди.
Маълумки, фермер хўжаликлари хусусий мулкчиликка асосланган
ҳолда ташкил этилган. Қонунчиликка кўра тугатиладиган фермер
хўжаликлари мол-мулкининг мажбуриятлардан ортган қисми фермернинг
тасарруфида қолиши лозим. Фермер хўжалиги мулкдори бу мулкларни ўзига
олиши, сотиши, текинга бериши мумкин. Лекин, фермер хўжалиги мол-
мулки таркибида шундай активлар борки, фикримизча уларнинг тақдирини
белгилашда қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш
лозим.
Бундай активларга: ерни ободонлаштириш харажатлари; боғ ва
токзорларни барпо этиш учун капитал қўйилмалар; кўп йиллик ўсимликлар;
молиявий ижара бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш
харажатлари; молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий
воситалар; тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари; хизмат кўрсатувчи
хўжаликларга қилинган харажатларни киритишимиз мумкин. Санаб ўтилган
активлардан айримлари алоҳида моддий қийматга эга эмаслиги,
айримларини ердан ажратиб олиш имкони йўқлиги, айримлари эса мулк
ҳуқуқлари тўлалигича фермер хўжалигига ўтмагани (молиявий ижарага
олинган асосий воситалар) боисидан тугатилаётган фермер хўжалиги
муассиси уларни эркин тасарруф эта олмайди.
Тугатилаётган фермер хўжаликларининиг айрим мажбуриятлари
топширилган ер майдони бириктирилган фермер хўжаликларига ўтган
активлар билан боғлиқлиги, тўлов муддатининг келмаганлиги, тугатилаётган
фермер хўжалигининг тўлов қобилияти йўқлиги ва бошқа сабаблар билан
топширилган ер майдони бириктирилган фермер хўжаликларига ўтказилиши
мумкин. Бундай мажбуриятларга: тугалланмаган ишлаб чиқариш учун
олинган бўнаклар (буюртмачилардан бўнак сифатида олинган уруғлик ва
бошқа материаллар қиймати); тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари
билан боғлиқ ҳолда юзага келган кредиторлик қарзлари; тугалланмаган
ишлаб чиқариш харажатларини молиялаштириш учун олинган кредит ва
18
қарзлар; молиявий ижара бўйича тўланадиган қарзлар; тугалланмаган ишлаб
чиқариш ва ер билан боғлиқ активларидан бошқа мол-мулки бўлмаган
фермер хўжаликлари ушбу активларининг умумий ўтказиш қиймати
доирасидаги мажбуриятлари кабиларни киритишимиз мумкин.
Диссертацияда юқорида санаб ўтилган активлар ва мажбуриятларни
бирлаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди (1-жадвал).
1-жадвал
«Муқимов Ғулом» фермер хўжалиги бирлаштириш баланси
(01.01.2009 й.)
Счёт
№
Баланс кўрсаткичлари
Бириктирилгунга
қадар баланс
Бирлаштириш
ёзувлар
«М
уқ
им
ов
Ғ
ул
ом
»
ф.
х.
(би
рл
аш
ти
ри
ш
бал
ан
си
)
«Муқи-
мов
Ғулом»
ф.х
(минг
сўм)
«Саида-
мин
Абдума
лик»
ф.х.
(минг
сўм)
Дт
Кт
0180 Кўп йиллик ўсимликлар
4628,5
4 660,0 4660,0
1980,1
7308,4
0280 Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши
209,5
1 980,1
209,5
1000
Ишлаб чиқариш захиралари
255,2
255,2
2000
Тугалланмаган ишлаб чиқариш
423,6
2 737,0 2 737,0
3160,6
4000 Харидор ва буюртмачиларнинг қарзи
6973,2
6973,2
5100 Пул маблағлари
214,0
214,0
Жами активлар
12285,0
5416,9 7397,0
1980,1
17 701,9
6000 Мол етказиб берувчиларга қарзлар
1801,0
1801,0
6300 Олинган бўнаклар
6400 Бюджетга тўловлар бўйича қарз
114,5
114,5
6500
Мақсадли давлат жамғармаларига
тўловлар бўйича қарз
864,2
864,2
6700 Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз
50,1
50,1
6800 Қисқа муддатли банк кредити
1860,0
1860,0
1860,0
6900 Бошқа кредиторлик қарзлар
1500,0
3556,9
5056,9
Жами мажбуриятлар
4329,8
1 860,0
5416,9
9 746,7
8300 Устав капитали
5600,0
4 405,7
Х
Х
5600,0
8500 Захира капитали
31,5
Х
Х
31,5
8700 Тақсимланмаган фойда (зарар)
2323,7
-848,8
Х
Х
2323,7
Жами хусусий капитал
7955,2
3 556,9
Х
Х
7 955,2
Жами пассивлар
12285,0
5416,9
5416,9
17 701,9
Бирлаштириш ёзувларининг жами
7397,0
7397,0
Х
Монографик тадқиқот ўтказилган фермер хўжаликларида ер майдонлари
кенгайтирилган хўжалик ери билан бирга тугатилаётган хўжаликнинг 5416,9
минг сўмлик активлари билан 1860,0 минг сўмлик мажбуриятларини ҳам
қабул қилади. Натижада қўшилаётган соф активлар 3556,9 (5416,9 – 1860,0)
минг сўмни ташкил этади. Бу қиймат тугатилаётган фермер хўжалигининг
хусусий капиталига тенг бўлади. Тугатилаётган хўжаликнинг хусусий
капитали ер майдони кенгайтирилган хўжаликнинг хусусий капиталига
қўшилмасдан, балки соф активларни сотиб олиш қиймати сифатида 6990-
19
«Бошқа кредиторлик қарзлари счёти» бўйича мажбурият деб тан олинади.
Эътибор бериш керакки, фермер хўжаликларининг баланс элементларини
бирлаштиришда хусусий капитал элементлари бирлаштирилмаслиги лозим.
Фақатгина тугатилган фермер хўжалигининг ўтказиладиган активлари
текинга берилса, соф активлар қиймати бирлаштирилаётган фермер
хўжалиги захира капитали (узоқ муддатли активлар улушига) ёки
даромадларига (жорий активлар улушига) қўшилади.
ХУЛОСА
Молиявий ҳисоботнинг назарий ва ташкилий-услубий жиҳатларини
тадқиқ қилиш натижасида қуйидаги
илмий хулосалар
шакллантирилди:
1. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида бухгалтерия ҳисобини
такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири бухгалтерия ҳисоби ва
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мослаштиришдир. Бу
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш,
қўшма корхоналарни ривожлантириш, иқтисодиётда, хусусан, аграр секторда
ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳисоб ва назоратнинг сифати ҳамда
самарадорлигини оширишга имкон яратади.
2. Назарий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иқтисодий адабиётда
«бухгалтерия ҳисоботи», «молиявий ҳисобот», «ҳисобот» тушунчаларининг
таърифларига турлича ёндашувлар мавжуд. Бизнингча, ушбу ёндашувларда
келтирилган таърифларнинг аҳамиятли жиҳатларини умумлаштирган ҳолда
ҳамда молиявий ҳисобот шакллари ахборотлари аҳамиятидан келиб чиқиб
«Молиявий ҳисобот – бу, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи,
молиявий натижалари ва улардаги ўзгаришларни ифодаловчи ўзаро боғлиқ
кўрсаткичлар ҳамда субъектнинг молия хўжалик фаолиятига таъсир этувчи
шароитлар, ҳолатлар, ҳодисалар тўғрисидаги муҳим ахборотлар мажмуаси», -
деб таърифлаш мақсадга мувофиқ.
3. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари тавсия тавсифига эга
бўлиб, уларни қўллаш Ўзбекистонда мамлакатнинг ўзига хос шарт-
шароитлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган миллий стандартлар
асосида амалга оширилади. Қиёсий ўрганиш шуни кўрсатдики, мавжуд
БҲМСларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари қоидаларига зид
келувчи жиддий фарқлар мавжуд эмас. Лекин миллий стандартларимизда
такомиллаштирилиши зарур бўлган жиҳатлар мавжуд.
4. Молиявий ҳисобот мақсадлари бўйича республика қонунчилигининг
ўзида ҳам тафовутлар мавжуд. Энг муҳим тафовут шундан иборатки,
бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистонда энг аввало, давлат солиқ ва статистика
органлари учун мўлжалланган бўлиб, бу жиҳат ўз маблағларини корхонага
қўйган қатор мулкдорлар манфаатларини тўлиқ акс эттирмайди.
5. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасида
молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг сифат тавсифларини ва бухгалтерия
ҳисобининг асосий қоидаларини ажратиб кўрсатиш лозим.
20
6. Молиявий ҳисобот шаклларидан «Бухгалтерия баланси», «Молиявий
натижалар тўғрисидаги ҳисобот» шаклларининг мазмунини ўрганиш шуни
кўрсатдики, уларни муҳимлилик ва мазмуннинг шаклдан устунлиги сифат
тавсифларидан келиб чиқиб такомиллаштириш зарур. «Пул оқимлари
тўғрисидаги ҳисобот»ни тайёрлаш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар
қоидаларида ҳам номувофиқликлар мавжуд. Яъни, бир-бирини тўлдириб
турувчи турли меъёрий ҳужжатларда ушбу ҳисоботнинг бир элементини
турли бўлимларда акс эттириш тартиби белгиланган. Ушбу ҳолат ҳисоботни
тайёрлашда айрим муаммоларни келтириб чиқаради.
7.Барча
хўжалик юритувчи субъектларда, жумладан, фермер
хўжаликларида ҳам молиявий ҳисоботда акс эттирилган устав капитали
таъсис ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлаш зарур.
Тадқиқот ишида молиявий ҳисобот тузиш услублари ва унинг ахборот
таъминотини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги
илмий таклиф ва
амалий тавсиялар
ишлаб чиқилди:
1. № 0 БҲМСда молиявий ҳисоботнинг мақсади ва молиявий ҳисобот
элементлари таърифини аниқлаштириш, сифат тавсифлари, тамойиллари ва
баҳолаш усулларини уларнинг моҳияти ва мазмунидан келиб чиқиб қайта
гуруҳлаш зарур.
2. Бухгалтерия балансининг меъёрий асосларини такомиллаштириш
учун «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
14-моддасини «Ўз маблағлари манбалари» деб номлаб, унга мақсадли
тушумлар ҳамда келгуси давр харажатлари ва тўловлар учун захирани
тавсифловчи меъёрларни киритиш зарурати асосланди.
3. Молиявий натижаларни «
Молиявий натижалар корхона молия-
хўжалик фаолиятининг кенгайиб борувчи маълум бир масштаблари бўйича
даромад ва харажатларнинг фарқи сифатида ҳисоблаб топиладиган
натижавий кўрсаткичлардир
», - деб таърифлаш таклиф қилинди.
4. Берилган узоқ муддатли қарзлар ҳамда уларнинг жорий қисми
тўғрисидаги
ишончли
ахборотларни
тақдим
этиш
имкониятини
шакллантириш учун счётлар режасига 0650-«Берилган узоқ муддатли
қарзлар» ва 4870-«Берилган узоқ муддатли қарзларнинг жорий қисми»
счётини киритиш; бухгалтерия баланси (1-шакл)га эса таклиф қилинган
счётлар ахборотларини акс эттирувчи сатрларни киритиш таклиф этилди.
Таклифни қўллаш натижасида «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси саноат
корхоналарининг бухгалтерия балансида 2010 йил 1 январь ҳолатига жорий
активларнинг 408,9 млн. сўмга ортишига, шу орқали ликвидлилик даражаси
1,1 фоизга ўсишига эришилди ва таклиф этилган счётлардан фойдаланилиши
бухгалтерларнинг ахборотларни қайта гуруҳлаш билан боғлиқ меҳнат сарфи
14 фоизга қисқаришига олиб келди.
5. Корхонада солиқ харажатлари ҳисобини тўғри ташкил этиш учун
уларни активларнинг таннархига қўшилиши, давр харажатларига қўшилиши,
фойдадан қопланиши ва харажатларни юзага келтирмаслиги нуқтаи
21
назаридан гуруҳлаш керак. Ягона ер солиғи бўйича харажатни мувофиқлик
тамойилига асосан ҳар ойда ҳисоблаб бориш, тўлаш талаб этилмаган
қисмини тўлаш муддати келгунига қадар кечиктирилган солиқ мажбурияти
сифатида акс эттириш мақсадга мувофиқдир.
6.Бухгалтерия
ҳисоби
бўйича
меъёрий
ҳужжатларни
ўзаро
мувофиқлаштириш, уларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига
янада интеграциялаш мақсадида, «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот»да
фоизлар, дивидендлар ҳамда молиявий ижара бўйича пул тушумларини
инвестицион фаолият бўлимига ўтказиш бўйича илмий таклиф ишлаб
чиқилди. Таклифни қўллаш орқали «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси
саноат корхоналарининг молиявий ҳисоботида 2010 йилда инвестицион
фаолиятнинг пул тушумлари 2,44 баробарга ортиши кузатилди.
7.«Фермер
хўжалиги
тўғрисида»
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 28-моддасида фермер хўжаликлари томонидан тайёрланадиган
молиявий ҳисобот таркиби ва тақдим этиш тартибини белгилаб қўйиш
зарурати асосланди.
8. Фермер хўжаликлари ер участкаларини мақбуллаштириш шароитида
устав капитали орқали фермер хўжаликлари айланма маблағларини
кўпайтириш чора-тадбирларига оид операцияларни бухгалтерия ҳисобида
акс эттириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
9. Ер участкаларини мақбуллаштириш шароитида тугатилган фермер
хўжалигининг «эркин бўлмаган», қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига хос
бўлган активлари ва мажбуриятлари тегишли тартибда қўшимча ер
участкасини олган фермер хўжалигига ўтказилиши, соф активларнинг
қиймати тугатилган хўжаликнинг муассисига қоплаб берилиши бўйича
амалий тавсиялар тайёрланди.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Тўлаев У.И. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмуни ва
аҳамияти // Ўзбекистон Республикаси банк ва молия тизимларида
ислоҳотларни
чуқурлаштириш
муаммолари:
халқаро
илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент, 2005. – Б. 404-405.
2. Дўсмуратов Р.Д., Тўлаев У.И. Халқаро бухгалтерлар ҳамжамиятига
уйғунлашиш // Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. – Тошкент, 2005. – № 4.
– Б. 80-83.
3. Шамшетов А.С., Тўлаев У.И. Реализация жараёнларини ҳисобга
олишни такомиллаштириш // Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. –
Тошкент, 2006. – № 1. – Б. 82-86.
4. Тўлаев У.И. Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот // Бозор, пул ва
кредит. – Тошкент, 2006. – № 2. – Б. 49-52.
5. Тўлаев У.И. Пул оқими ҳисоботи // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. –
Тошкент, 2006. – № 2. – Б. 10.
22
6. Дўсмуратов Р.Д., Тўлаев У.И. Қишлоқ хўжалик корхоналарида пул
оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва консолидациялаш бўйича
тавсиянома / Тавсиянома. – Тошкент, 2006. – 36 б.
7. Тўлаев У.И. Пояснительная записка как инструмент расширения
информационной возможности // Экономика и финансы. – Москва, 2008. – №
9. – С. 19-21.
8. Тўлаев У.И., Абдуразоқов А.Т. Ягона ер солиғи бўйича ҳисоб-
китобларни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш //
Иқтисодиётни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни таркибий қайта қуриш
шароитида
солиқ
муносабатларини
такомиллаштиришнинг
долзарб
вазифалари: республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –
Тошкент, 2010. – Б. 162-164.
9. Тўлаев У. Фермер хўжаликларини оптималлаштириш шароитида
устав капиталини шакллантиришнинг айрим муаммолари // Қишлоқ
хўжалигини ривожлантиришда давлатнинг аграр сиёсати ва унинг устувор
йўналишлари: республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –
Тошкент, 2010. – Б. 87-89.
10. Тўлаев У.И., Абдуразоқов А.Т. Солиқ харажатларини туркумлаш ва
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш // Ҳозирги
шароитда бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил, аудит ва мутахассислар
тайёрлашни такомиллаштириш: республика илмий-амалий конференция
материаллари. – Тошкент, 2010. – Б. 133-134.
11.Дўсмуратов Р.Д., Тўлаев У.И. Молиявий ҳисобот халқаро
стандартларининг негизи // Ҳозирги шароитда бухгалтерия ҳисоби,
иқтисодий таҳлил, аудит ва мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш:
республика илмий-амалий конференцияси материаллари. – Тошкент, 2010. –
Б. 23-25.
12.Тўлаев
У.И.
Фермер
хўжаликларида
устав
капиталини
шакллантириш // Мамлакатни модернизациялаш шароитида бухгалтерия
ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитнинг роли: республика илмий-амалий
анжумани материаллари. – Фарғона, 2010. – Б. 144-147.
13.Тўлаев У.И. Молиявий натижалар ва уларнинг шаклланишини
такомиллаштириш // Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида
мамлакатлар миллий иқтисодиёти барқарорлигини таъминлаш масалалари:
Тошкент давлат шарқшунослик институти илмий-амалий анжумани
материаллари. – Тошкент, 2011. – Б. 120-124.
14. Тўлаев У.И. Фермер хўжаликларида ҳисоб ва ҳисобот тизимининг
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш // Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик ривожи, истиқболлари: республика илмий-амалий анжумани
материаллари. – Андижон, 2011. – Б. 304-306.
15. Тўлаев У.И. Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни такомиллаштириш
масалалари // Бозор, пул ва кредит. – Тошкент, 2011. – № 2. – Б. 60-62.
23
16.Тўлаев
У.И.
Узоқ
муддатли
инвестицияларни
молиявий
ҳисоботларда акс эттиришнинг айрим масалалари // Биржа эксперт. –
Тошкент, 2011. – № 1-2. – Б. 30-31.
17. Дўсмуратов Р.Д., Тўлаев У.И. Фермер хўжаликларини ташкил этиш
ва қайта ташкил этишда молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича тавсиянома /
Тавсиянома. – Тошкент, 2011. – 27 б.
24
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Тўлаев Умиджон
Иброхимовичнинг 08.00.08.-
«
Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит»
ихтисослиги бўйича «Молиявий ҳисобот тузиш услублари ва унинг ахборот
таъминотини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
молиявий ҳисобот, баланс, молиявий натижа, пул оқимлари,
операцион фаолият, молиявий фаолият, инвестицион фаолият.
Тадқиқот объекти:
республика аграр сектори хўжалик юритувчи
субъектларининг молиявий ҳисоботлари тизими.
Ишнинг мақсади:
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида молиявий
ҳисобот тузиш услублари ва унинг ахборот таъминотини такомиллаштириш бўйича
илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
тизимли ёндашув, гуруҳлаш, қиёсий таҳлил, таҳлил ва
синтез, монографик кузатиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
берилган узоқ муддатли қарзлар
ва уларнинг жорий қисмини ҳисобга олишни такомиллаштириш мақсадида
бухгалтерия балансига алоҳида сатрлар, счётлар режасига 0650-«Берилган узоқ
муддатли қарзлар», 4870-«Берилган узоқ муддатли қарзларнинг жорий қисми»
счётларини киритиш зарурати асосланди; «...харажатлар таркиби тўғрисидаги
Низом»да асосий фаолият фойдасини ҳисоблаш формуласидан «БЗ» бошқа зарарлар
белгисини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқлиги асосланди; пул оқимлари
тўғрисидаги ҳисоботда дивидендлар, фоизлар ва молиявий ижара бўйича пул
тушумларини «Молиявий фаолият» бўлимида акс эттирилиши бухгалтерия ҳисоби
миллий ва халқаро стандартлари меъёрларига мувофиқ келмаслиги ва уларни
«Инвестицион фаолият» бўлимига ўтказиш зарурлиги асослаб берилди; ер
участкаларини мақбуллаштириш шароитида фермер хўжаликларида устав капитали
орқали айланма маблағларни кўпайтириш муомалаларини ҳисобга олиш, фермер
хўжаликларнинг активлари, мажбуриятлари ва хусусий капитали элементларини
бирлаштириш бўйича амалий тавсиялар тайёрланди.
Амалий аҳамияти:
диссертация ишида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва
амалий тавсияларни амалиётга жорий этиш молиявий ҳисоботларни тайёрлаш,
бухгалтерия ҳисобида солиқлар ва мажбурий тўловлар харажатларини гуруҳлаш,
фермер хўжаликлари ер участкаларини мақбуллаштиришда молиявий ҳисобот
элементларини бирлаштириш жараёнлари ҳисобини такомиллаштириш имконини
яратади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
илмий ишнинг асосий
натижалари ва илмий таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари, Бюджет ва иқтисодий
ислоҳотлар қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзвиносаноат-
холдинг» компанияси, Тошкент вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси
томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинди. Диссертация материалларидан
Тошкент Давлат аграр университетида «Бухгалтерия ҳисоби назарияси», «Молиявий
ҳисоб», «Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби», «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»
фанлари ўқув дастурларини такомиллаштириш ва ўқитишда фойдаланилмоқда.
Қўлланиш
соҳаси:
Ўзбекистон
Республикаси
Молия
вазирлиги,
«Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси саноат корхоналари, фермер хўжаликлари, олий
ўқув юртлари.
25
РЕЗЮМЕ
диссертации Тулаева Умиджона Иброхимовича на тему «Совершенствование
методов составления финансовой отчетности и ее информационного
обеспечения» представленной на соискание ученой степени кандидата
экономических наук по специальности 08.00.08-
«
Бухгалтерский учет,
экономический анализ и аудит»
Ключевые слова:
финансовая отчетность, баланс, финансовый результат,
денежные
потоки,
операционная
деятельность,
финансовая
деятельность,
инвестиционная деятельность.
Объекты исследования:
система финансовой отчетности хозяйствующих
субъектов аграрного сектора республики.
Цель работы:
разработка научных предложений и практических рекомендаций
по совершенствованию методов составления финансовой отчетности и ее
информационного обеспечения в условиях модернизации экономики.
Методы исследования:
системный подход, группировка, сравнительный
анализ, анализ и синтез, монографическое наблюдение.
Полученные результаты и их новизна:
в целях совершенствования учета
выданных долгосрочных займов и их текущей части
обоснована необходимость ввести
отдельные строки в бухгалтерский баланс и счета 0650 -
«
Долгосрочные займы -
выданные» и 4870 - «Выданные долгосрочные займы - текущая часть» в план счетов;
обоснована целесообразность исключение из формулы расчета прибыли от основной
деятельности знака «ПУ» (прочие убытки) в «Положении... о составе затрат»;
обосновано несоответствие нормам международных и национальных стандартов
бухгалтерского учета отражение денежных поступлений в виде дивидендов,
процентов и по финансовой аренде в разделе «Финансовая деятельность» «Отчета о
денежных потоках» и необходимость их перенесения в раздел «Инвестиционная
деятельность» данного отчета; подготовлены практические рекомендации по учету
операции пополнения оборотных средств путем увеличения уставного капитала, по
слиянию активов, обязательств и элементов собственного капитала фермерских
хозяйств в условиях оптимизации земельных участков.
Практическая значимость:
внедрение разработанных научных предложений и
практических рекомендаций дают возможность для совершенствования учета
процессов слияния элементов финансовой отчетности при оптимизации земельных
участков фермерских хозяйств, группировки расходов по налогам и обязательным
платежам в бухгалтерском учете и подготовки финансовой отчетности.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основные результаты,
выводы и научные предложения диссертации приняты для внедрения Комитетом по
аграрным и водохозяйственным вопросам, Комитетом по бюджету и экономическим
реформам Законодательной палаты Олий МажлисаРеспублики Узбекистан,
Министерством финансов Республики Узбекистан, компанией «Узвиносаноат-
холдинг» и Управлением сельского и водного хозяйства Ташкентского вилоята.
Материалы диссертационной работы используются в процессах совершенствования
учебных программ и в процессе преподавания курсов «Теория бухгалтерского учета»,
«Финансовый учет», «Бухгалтерский учет в фермерских хозяйствах», «Бухгалтерский
учет и аудит» в Ташкентском государственном аграрном университете.
Область применения:
Министерство финансов Республики Узбекистан,
промышленные предприятия компании «Узвиносаноат-холдинг», фермерские
хозяйства, высшие учебные заведения.
26
R E S U M E
Thesis of Tulayev Umidjan Ibrahimovich on the scientific degree competition of
the candidate of economic sciences on specialty 08.00.08 – «Accounting, economic
analysis and audit», subject: «Perfection of methods of drawing up financial statements
and its informational opportunity»
Key words:
The financial statements, balance, financial result, cash flows,
operational activity, financial activity, investment activity
Subjects of research:
the financial reporting system of the enterprises of agrarian
sector of the republic.
Purpose of work:
working out the scientific offers and practical recommendations
for perfection of methods of drawing up of the financial statements and its informational
supporting in conditions of modernization of economy.
Methods of research:
The system approach, groupings, comparative analysis,
analysis and synthesis, monographic supervision.
The results obtained and their novelty:
With the purpose of the perfection of the
accounting of the long-term loans and its current parts of proved necessity seperatly line to
balance sheet and 0650-»Long-term loans – given» and 4870-»Given long term loans –
current part» to account charts, proved the expediency to exclude the mark «ПУ» (other
losses) from the formula of account of profit of the basic activity at the «Rule about of the
structure of expences», proved discrepancy to norms of the international and national
standards of accounting standards reflection of the received moneys as dividends, percents
(interests) and on financial rent in section «Financial activity» at the «Cash flow reports» and
necessity of transferring it to section «Investment activity» of the given report; prepared the
practical recommendations on accounting of operation of updating of working assets by
increasing of the authorized capital stock, merging of actives, obligations and elements of the
owned capital of farms in conditions of optimization.
Practical value:
introduction of the developed scientific offer and the practical
recommendations enable for perfection of the account of processes merging of elements of
the financial statements by optimization of the ground areas of farms, grouping of the
charges under the taxes and compulsory payments in accounting and preparation of the
financial reporting.
Degree of embed and economic effectivity:
the basic results, conclusions and
scientific offers of the dissertation are accepted for introduction by Committee on agrarian
and water resources questions of Legislative chamber of Oliy Majlis of Republic of
Uzbekistan, Committee on the budget and economic reforms of Legislative chamber of Oliy
Majlis of Republic of Uzbekistan, Ministry of the finance of Republic of Uzbekistan,
company «Uzvinosanoat-holding» and Department of agriculture and water resources of
Tashkent region. Also, materials and scientific results of research used in processes of
perfection of the educational programs and teaching of subjects the «Theory of accounting»,
«Financial accounting», «Accountin in farms», «Accounting and audit» by the Tashkent
State Agrarian University.
Field of application:
Ministry of finance of Republic of Uzbekistan, industrial
enterprises of «Uzvinosanoat-holding» company, farms, higher educational institutions.
Тадқиқотчи
27
28
