Авторы

  • Сарвар Алиев
    Ташкентский фармацевтический институт image/svg+xml

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.42937

Ключевые слова:

фармакоэкономика йододефицитные заболевания рациональное использование лекарств

Аннотация

Объекты исследования: Республиканский специализированный научно-практический медицинский Центр эндокринологии М3 РУз, аптечные учреждения г. Ташкент; государственный реестр лекарственных средств и медицинских изделий РУз, оперативно-статистическая отчетность М3 РУз.
Цель работы: разработка на основании фармакоэкономических исследований научно-обоснованных рекомендаций по рациональному использованию лекарственных средств при профилактике и лечении йододсфицитных заболеваний.
Методы исследования: методы фармакоэкономического анализа (АВС/VEN, DDD, «Стоимость болезни», «Минимизация стоимости» и «Эффективность затрат»), комплекс социологических методов (метод опроса, индивидуального анкетирования, экспертных оценок) и контент-анализ.
Полученные результаты и их новизна: Впервые проведена фармакоэкономическая оценка лекарственных средств, применяемых при йододсфицитных заболеваниях с использованием анализа «Минимизация стоимости» и «Эффективность затрат». Адаптирована методика проведения анализа «Стоимость болезни» с целью для выявления прямых медицинских затрат для диагностики и лечения.
Практическая значимость: Впервые изучена и оценена структура закупа лекарственных средств для больных йододефицитными заболеваниями в условиях лечебно - профилактического учреждения с использованием ABC/VEN-анализа. Впервые проанализировано потребление лекарственных средств согласно ATC/DDD-методологии.
Степень внедрения и экономическая эффективность: разработан и представлен на утверждение проект методических рекомендаций в Центр политики лекарственных средств и изделий медицинского назначения М3 РУз и в клинику РСНПМЦЭ М3 РУз. Материалы диссертации внедрены и используются в практической работе аптечного учреждения ООО «FLORAMED». Основные положения работы используются при чтении лекций и проведении занятий на кафедре организации фармацевтического дела Ташкентского фармацевтического института.
Область применения: медицинская и фармацевтическая практика.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ

__________________________________________________________________


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 615.035.1:616.5:616.5-003.829.85



АЛИЕВ Сарвар Убайдуллаевич



ЙОД ТАНҚИСЛИГИ НАТИЖАСИДА КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН

КАСАЛЛИКЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИДАН

ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

15.00.01 – Дори технологияси ва фармацевтика ишларини ташкил этиш





Фармацевтика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим

этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ








Тошкент – 2010


background image

2

Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги Тошкент фармацевтика институтида бажарилган



Илмий раҳбар:

фармацевтика фанлари доктори, профессор

Зайнутдинов Хикматилла Суннатович




Расмий оппонентлар:

фармацевтика фанлари доктори, профессор

Юнусова Холида Манноновна

фармацевтика фанлари номзоди, доцент

Ибрагимова Мухаббат Яхяевна





Етакчи ташкилот

: “Дори-Дармон” Акционерлик компанияси


Ҳимоя 2010 йил «___»_____________ да Тошкент фармацевтика

институти хузуридаги Д 087.12.01-Ихтисослашган кенгаш мажлисида бўлиб
ўтади (100015, Тошкент, Ойбек кўчаси, 45-уй).


Диссертация билан Тошкент фармацевтика институтининг Ахборот-

ресурс марказида танишиш мумкин.


Автореферат 2010 йил «___»_______ да тарқатилди.


Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, фармацевтика фанлари
доктори, профессор М.А.Тожиев


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

маълумотларига кўра дунёда 2 миллиардга яқин аҳоли йод танқислиги
мавжуд ҳудудда яшайди. Бу ҳолатда эндемик бўқоқ, гипотиреоз,
тиреотоксикоз, ақлий ва жисмоний орқада қолиш, кретинизм сингари
касалликларнинг ривожланиш ҳавфи ортади. ХХ асрнинг охирги ўн
йилликларида олиб борилган чора-тадбирлар йод етишмовчилигини енгиш
йўлида катта ижобий ўзгаришларга олиб келди.

Йод танқислиги касалликлари дунёдаги кўплаб давлатларнинг

соғлиқни сақлаш тизими учун долзарб муаммодир. Ушбу касалликлар
юзасидан келиб чиқадиган муаммоларни ечиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ЎзР ССВ) томонидан 30.09.2005
йилдаги 477 сонли ва унинг асосида Эндокринология илмий тадқиқот
институтининг 24.11.2005 йилдаги 33 сонли буйруқлари қабул қилинган.
Уларда 2005-2009 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикасида йод
танқислиги касалликларини олдини олиш ва касалланиш даражасини
камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида Давлат дастурини
амалга ошириш тартиблари келтирилган. Бундан ташқари 2006 йил 27
декарбрда Олий мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул
қилинган “Йод танқислиги касалликларини олдини олиш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунида, ушбу касалликларини
олдини олиш чора-тадбирлари соҳасидаги муносабатларни тартибга
солинган. Одам организмининг йодга бўлган эҳтиёжини қондириш
мақсадида, ЎзР ҳудудида оммавий ва индивидуал олдини олиш чора-
тадбирлари амалга оширилади.

Муаммони хал этишга аҳолининг йодланган тузга бўлган эҳтиёжини

тўлиқ қондириш орқали эришиш кўзда тутилган. Лекин йодга нисбатан
кундалик эҳтиёж ёшга, физиологик ҳолатга (ҳомиладорлик, эмизиш), атроф-
муҳитнинг таъсирига боғлиқ бўлади. Бўқоқ ривожланиши хавфи юқори
бўлган гуруҳлар – болалар, ўсмирлар, туғруқ ёшидаги, ҳомиладор ва
эмизикли аёлларда гуруҳдаги ва индивидуал йодлаш каби олдини олиш чора-
тадбири амалга оширилиши зарур.

Дори

воситалари

нархларининг

доимий

ошиши,

улар

ассортиментининг

кенгайиб

бориши

ва

бюджет

маблағларининг

чекланганлиги шароитида дори воситаларидан оқилона фойдаланиш ўта
долзарб муаммодир.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Аҳоли ўртасида йод

танқислиги касалликлари ривожланиш хавфининг тиббий-ижтимоий
омилларини ўрганиш, эндемик бўқоқнинг касалланиш даражаси ва
тарқалишини аниқлаш, хамда уни олдини олиш ва даволаш йўлларин излаш
билан Ё.Х.Турақулов, Р.К.Исломбеков, С.И.Исмоилов ва бошқалар
шуғулланишган.


background image

4

Турли гуруҳларга оид дори воситаларидан оқилона фойдаланишга оид

фармкоиқтисодий

тадқиқотларни

Х.С.Зайнутдинов,

А.М.Тўхтаева,

Г.А.Султонова ва бошқалар олиб боришган. Шу билан бирга, ушбу
диссертацион ишни илк маротаба йод танқислиги касалликларида
қўлланиладиган дори воситаларидан оқилона фойдаланишга бағишланган,
тугалланган илмий тадқиқот деб ҳисоблаш мумкин.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация Тошкент фармацевтика институтининг илмий-

тадқиқот ишлари режаси асосида бажарилди (рўйхатга олиш тартиб рақами
№01910000746).

Тадқиқот

мақсади

. Фармакоиқтисодий тадқиқотлар асосида йод

танқислиги касалликларни олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган дори
воситаларидан оқилона фойдаланиш учун илмий асосланган тавсиялар
ишлаб чиқиш.

Тадқиқот вазифалари:

- йод танқислиги касалликларини олдини олиш ва даволаш ҳақида

замонавий тасаввурлар келтирилган, дунёда, жумладан Ўзбекистонда
фармакоиқтисодиётнинг ривожланиш тенденцияларини ўзида акс эттирган
махаллий ва мавжуд чет эл адабиётлар манбаларини ўрганиш ва
умумлаштириш;

- йод танқислиги касалликлари тарқалганлиги ва касалланиш даражаси

динамикасини ўрганиш;

-

контент-таҳлил ёрдамида йод танқислиги касалликларида

қўлланиладиган дори воситалари ассортиментини таҳлил қилиш;

-

АВС/VEN-таҳлилдан

фойдаланиб,

даволаш-профилактика

муассасасида йод танқислиги касалликларига чалинган беморлар учун дори
воситалари харид тизимини ўрганиш ва баҳолаш;

- ATC/DDD-услубиятга мувофиқ йод танқислиги касалликларида

қўлланиладиган дори воситалари истеъмолини таҳлил қилиш;

- “Касаллик қиймати” усулида даволаш-профилактика муассасасида

йод танқислиги касаллигига чалинган бир беморга сарфланадиган бевосита
ҳаражатларни таҳлил қилиш;

-

“Қиймат минимизацияси” ва “Ҳаражатлар самарадорлиги”

таҳлилларидан фойдаланиб, йод танқислиги касалликлари даволаш
усулларини фармакоиқтисодий баҳолаш;

-

фармакоиқтисодий

тадқиқотлар

асосида

йод

танқислиги

касалликларни олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган дори
воситаларидан оқилона фойдаланиш учун илмий асосланган тавсиялар
ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Тадқиқот объектлари сифатида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика
ихтисослашган илмий-амалий тиббий эндокринология Маркази (ЎзР ССВ
РИИАТЭМ), ЎзР ССВ РИИАТЭМ шифохонасидаги касаллик варақалари,


background image

5

шифохона дорихонаси фаолиятига оид хужжатлар, Тошкент шахридаги
дорихона муассасалари бухгалтерия материаллари, Ўзбекистон Республикаси
дори воситалари ва тиббий буюмлар Давлат реестри ва оператв-статистик
хисобот маълумотлари олинди. Тадқиқот предмети эса – маркетинг ва
фармакоиқтисодий усуллар, аҳолини дори воситалари билан таъминлаш
соҳасида мавжуд Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонун ости ва
меъёрий-хуқуқий хужжатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг идоравий
материалларидир.

Тадқиқот методлари.

Тадқиқот жараёнида ABC/VEN-таҳлил, DDD-

таҳлил, “Касаллик қиймати”, “Қиймат минимизацияси” ва “Ҳаражатлар
самарадорлиги” усуллари каби фармакоиқтисодий усулларидан, сўров,
индивидуал анкеталаштириш, мутахассис сўрови ва контент-таҳлил сингари
маркетинг ва ижтимоий усуллар мажмуасидан фойдаланилди.

Статистик, аналитик ва бошқа шу каби маълумотларни Microsoft

Word/Excel

2003

программасидан фойдаланиб, Windows муҳитида

тайёрланди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

- Ўзбекистон аҳолиси орасида йод танқислиги касалликлари

тарқалганлиги ва касалланиш даражаси динамикасини 2003-2009 йилларда
ўрганиш натижалари;

- йод танқислиги касалликларида қўлланиладиган дори воситалари

ассортиментини контент-таҳлил қилиш натижалари;

- даволаш-профилактика муассасасида йод танқислиги касалликларига

чалинган беморлар учун дори воситалари харид тизимини АВС/VEN-таҳлили
натижалари;

- йод танқислиги касалликларида қўлланиладиган дори воситалари

истеъмолини ATC/DDD-услубиятга мувофиқ таҳлил қилиш натижалари;

- даволаш-профилактика муассасасида йод танқислиги касаллигига

чалинган бир беморга сарфланадиган бевосита ҳаражатларни “Касаллик
қиймати” усулида таҳлил қилиш натижалари;

- йод танқислиги касалликлари даволаш усулларини “Қиймат

минимизацияси” ва “Ҳаражатлар самарадорлиги” таҳлилларидан фойдаланиб
фармакоиқтисодий баҳолаш натижалари;

-

фармакоиқтисодий

тадқиқотлар

асосида

йод

танқислиги

касалликларни олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган дори
воситаларидан оқилона фойдаланиш учун илмий асосланган тавсиялар.

Илмий янгилиги.

Биринчи маротаба даволаш профилактика

муасасаси

шароитида

“Қиймат

минимизацияси”

ва

“Ҳаражатлар

самарадорлиги” таҳлиллари ёрдамида йод танқислиги касалликларида дори
воситаларини оқилона қўллаш асосланди ва фармакоиқтисодий тадқиқотлар
ўтказилди. Ҳаражатларни камайтиришга йўналтирилган тадбирларга
иқтисодий баҳо берилди ва маблағлардан оқилона фойдаланиш
имкониятлари кўрсатилди.


background image

6

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Қалқонсимон без касалликлари тарқалганлиги ва касалланиш даражаси
динамикада таҳлил қилиш орқали Ўзбекистон Республикасида йод
танқислиги касалликлари бўйича тиббий-ижтимоий ҳолат тавсифланди. Дори
воситаларидан оқилона фойдаланиш ва самарали формулярлар яратишда
мақсадида АВС/VEN-таҳлил амалиётда қўлланилди ва бу услубиятнинг
аҳамиятига оид услубий кўрсатма ўқув жараёнига тадбиқ этилди. Биринчи
маротаба хар хил дозадаги, турли дори шаклига эга ва турлича қадоқланган
бир АТС кодига мансуб дори воситаларининг DDD-таҳлили ўтказилди.

Даволаш усулларининг фармакоиқтисодий таҳлили натижасида

таъминот сифатини яхшилашга олиб келувчи, дори воситасининг клиник ва
иқтисодий самарадорлигини хисобга олган холда оқилона фойдаланишини
таъминловчи услубларни қўллаш амалиётга тавсия этилди.

Натижаларнинг

жорий

қилиниши

.

Йод

танқислигида

қўлланиладиган дори воситаларидан оқилона фойдаланиш усун услубий
тавсиялар лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ЎзР ССВ қошидаги Дори воситалари
ва тиббий буюмлар сийсати Маркази ва РИИАТЭМ шифохонасига тақдим
этилди. Тадқиқот натижалари “FLORA-MED” маъсулияти чекланган жамият
дорихонаси иш фаолиятида (далолатнома 15 апрел 2010 йил)
фойдаланилмоқда. Тадқиқотнинг асосий натижалари Тошкент фармацевтика
институти фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедрасида маърузалар
ўқиш ва амалий машғулотлар олиб бориш жараёнларига тадбиқ этилган
(далолатнома 20 октябр 2009 йил).

Ишнинг синовдан ўтиши

. Диссертация ишининг асосий натижалари

қуйидаги анжуманларда муҳокама қилинган: “Фармацияда таълим, фан ва
ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари”га бағишланган илмий-амалий
анжуманларда (Тошкент, 2008-2009 йиллар); Тошкент фармацевтика
институти фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси кенгайтирилган
мажлисида (2010 йил, 21 апрел 15–сон мажлис баёни); Тошкент
фармацевтика институти ҳузуридаги Д 087.12.01-Ихтисослашган кенгаш
қошидаги Илмий семинарда (2010 йил 4 май 8–сон мажлис баёни).

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Ишнинг асосий мазмуни 14 та

публикацияларда, яъни 4 та илмий мақола, 9 та тезислар ва 1 та ўқув-услубий
кўрсатмаларда ёритилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация иши кириш, тўрт

боб, хулосалар, амалий тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан
иборат. У 114 бет компьютер матни кўринишида ёзилган, 29 та жадвал ва
21та расм мавжуд. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 118 та манбаларни ўз
ичига олади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Кириш

қисмида танланган диссертация мавзусига асосланиб, ишнинг

долзарблиги, мақсад ва вазифалари ёритилган, тадқиқот объекти, предмети


background image

7

ва усуллари тасвирланган, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий натижалар
ифода этилган.

Биринчи бобда

йод танқислиги касалликларини даволаш, ташхис

қўйиш ва таснифлаш бўйича махаллий ва мавжуд чет эл манбалари таҳлил
қилинган ва умумлаштирилган. Шунингдек дори воситаларидан оқилона
фойдаланишда фармакоиқтисодиётнинг аҳамияти очиб берилган.

Иккинчи

бобда

фармакоиқтисодий

изланишлар

ўтказиш

услубиятининг ўзига хос томонлари келтирилган. Тадқиқот базаси, объекти
ва предмети, ABC/VEN-таҳлил ва ATC/DDD-услубиятнинг хусусиятлари, ва
“Касаллик

қиймати”,

“Қиймат

минимизацияси”

ва

“Ҳаражатлар

самарадорлиги” каби фармакоиқтисодий таҳлилларни бажариш услубияти
келтирилган.

Учинчи бобда

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси орасида эндокрин

касалликларнинг тарқалиши ва касаллик даражасини таҳлил қилишга
бағишланган.

Эндокрин

касалликлар

тизимида

қалқонсимон

без

касалликлари 1-ўринда, 2-ўринда қандли диабет, 3-ўринда гипоталамо-
гипофизар тизим патологияси, 4- ўринда жинсий безлар касалликлари ва
бошқалар туради. Қалқонсимон без касалликлари барча эндокрин
касалликлар умумий сонининг 65%ини ташкил этади. Агар 1-даражали
эндемик бўқоқни (маълум бўлганлар сони 1 845,0 дан 2 073,3 га кўпайган)
ҳисобга олинмаса, қалқонсимон без касалликлари тарқалиш даражаси 2003
йилдан 2009 йилгача Ўзбекистон Республикаси бўйича 100 000 аҳолига
нисбатан 1 371,2 дан 1 084,5 га камайган. Шулардан 2-даражадаги эндемик
бўқоқ тарқалиши 1 229,0 дан 921,1 га камайган. (1-расм).

2 302,2

1 905,3

2 283,3

2 073,3

487,7

550,6

552,0

566,8

569,7

581,6

583,7

1 668,3

1 703,1

1 688,3

1 747,1

1 818,0

1 858,9

1 824,3

1 084,5

1 121,5

1 118,7

1 180,3

1 266,0

1 273,7

1 371,2

921,1

955,2

953,4

1 017,8

1 109,6

1 118,6

1 229,0

1 930,1

1 845,0

1 829,1

400,0

600,0

800,0

1 000,0

1 200,0

1 400,0

1 600,0

1 800,0

2 000,0

2 200,0

2 400,0

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

Йиллар

10

0

00

0

аҳ

ол

иг

а

ни

сб

ат

ан

т

ар

қа

ли

ш

и

Эндокрин касалликлар, жами

Қалқонсимон без касалликлари, жами

Эндемик бўқоқ 2-даража

Эндемик бўқоқ 1-даража (рўйҳатга олинган)

Бошқа эндокрин касалликлар

1-расм. ЎзРси бўйича эндокрин касалликларнинг тарқалиши


background image

8

Тиреотоксикоз ташхиси билан диспансер рўйҳатига олинган беморлар

сони шу йилларда 100 000 аҳолига нисбатан 40,8 дан 65,9 га ошган. 2003-
2009 йилларда гипотиреоз ташхиси билан диспансер рўйҳатига олинган
беморлар сони 100 000 аҳолига нисбатан 27,7 дан 35,9 га, тиреоидитлар эса
17,1 дан 23,0 га ошган. Бу даврда нотоксик бўқоқнинг бошқа шакллари
(аралаш, тугунли, кўп тугунли) билан касалланган беморлар сони 100 000
аҳолига нисбатан 51,2 дан 36,9 га, қалқонсимон безнинг бошқа касалликлари
(қалқонсимон без саратони) сони эса 3,7 дан 1,0 га камайган (2-расм).

2-расм. ЎзРси бўйича қалқонсимон без касалликларнинг тарқалиши


Хозирги вақтда йод танқислиги касалликларини олдини олиш ва

профилактика қилишда қўлланиладиган дори воситалари ассортимент
кенглиги 66 та савдо номидаги ассортимент бирликларида намоён бўлади.
Улардан 67% и чет эл давлатарида ишлаб чиқарилади, 21 % и Бирлашган
миллатлар хамдўстлиги давлатларида ишлаб чиқарилади ва 12% махаллий
ишлаб чиқарувчилар томонидан рўйҳатга олинган.

Бу ассортиментни фармакотерапевтик гуруҳлар бўйича таҳлил қилиш

натижасида: унинг 42% ини (28 та савдо номдаги) “Витаминлар” гуруҳи, 32%
ини (21 та) “Йод препаратлари” гуруҳи, 17% ини (11 та) “Қалқонсимон без
гормонлари ва улар аналоглари” гуруҳи, 9% ини (6 та) “Антитиреоид
воситалар” гуруҳи ташкил этиши аниқланди (3-расм).

27,7

28,8

29,2

32,5

32,8

34,9

40,8

57,1

61,8

64,1

65,3

65,9

17,1

21,6

22,5

22,3

22,8

22,9

23,0

35,9

36,9

40,3

42,3

43,3

43,7

51,2

51,2

49,4

3,7

2,2

2,0

2,2

2,4

2,1

1,0

0,0

10,0

20,0

30,0

40,0

50,0

60,0

70,0

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

Йиллар

10

0

00

0

аҳ

ол

иг

а

ни

сб

ат

ан

т

ар

қа

ли

ш

и

Гипотериоз

Заҳарсиз бўқоқнинг бошқа шакллари

Тиреотоксикоз

Тиреоидитлар

ҚБнинг бошқа касалликлари


background image

9

Препарат йода

(Н03СА)

32%

Витамины

(A11A)

42%

Антитиреоид-

ные средства

(H03BB)

9%

Гормоны

щитовидной

железы и их

аналоги

(H03AA)

17%

3-расм. 2009 йилда рўйҳатдан ўтган дори воситалар ассортиментини

фармакотерапевтик гуруҳлар бўйича таҳлили


Индия

5%

Россия

8%

Казахстан

3%

Германия

8%

Австрия

16%

Узбекистан

11%

Украина

11%

Египт

2%

Сербия

2%

Словения

8%

США

26%

4-расм. 2009 йилда рўйҳатдан ўтган дори воситалар ассортиментини

ишлаб чиқарувчи давлатлар бўйича таҳлили


Ишлаб чиқарувчилар орасида 1-ўринда бутун ассортиментнинг 26%

ини ташкил этувчи АҚШ корхоналари туради. АҚШ нинг Unipharm Inc.
компанияси 11 та савдо номдаги (ассортиментнинг 16,7% ташкил қилувчи),
Sagmel Inc. компанияси 6 та савдо номдаги (9,1%) ва World Medicine

Витаминлар

(А11А)

42%

Йод

препаратлари

(Н03СА)

32%

Қалқонсимон

без гормон-

лари ва улар

аналоги

(Н03АА)

17%

Антитиреоид

воситалар

(Н03ВВ)

9%

Хиндистон

5%

Миср

2%

АҚШ

26%

Қозоғистон

3%

Ўзбекистон

11%


background image

10

компанияси 1 та савдо номдаги (1,5%) йод танқислигида қўлланиладиган
дори воситаларини рўйҳатга олишган. Дори воситаларининг савдо номи
бўйича 2-ўринда Австрия давлати (16%) туради. (4-расм).

Украиналик ва махаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган

йод танқислиги касалликларида қўлланиладиган дори воситалари бутун
ассортиментнинг хар бири учун 11% идан улушини ташкил этади. махаллий
ишлаб чиқарувчилар сифатида «Узхимфарм» (40%), «Универсал фарм»
(20%), «SAMO» кичик корхонаси (20%) ва «Nika pharm» ташкилотларини
(20%) келтириш мумкин.

2007 йилда ЎзР ССВ РИИАТЭ шифохонаси дорихонасидаги

ҳаражатлар қиймати 128 455 651 сўмга тенг бўлди, ундан дори воситалари
учун 85 661 550 сўм сарфланди (умумий ҳаражатларнинг 67,6% и). 2008
йилда ҳаражатлар 12,8%га ошди ва 144 883 000 сўмни ташкил этди. Улардан
дори воситаларга 78 815 660 сўм, яъни умуий ҳаражатларнинг 54,4%и
сарфланди. Улар асосида тузилган рўйҳатдан АВС/VEN-таҳлили учун
фойдаланилди.

Таҳлил қилинган дори воситалар рўйҳатида 246,5 минг ўрамдаги 247

савдо номига эга дори воситалари мавжуд. 247 авдо номидаги дор воситалари
рўйҳатидан 152 та ҳалқаро петантланмаган номга эга дори воситалари
ҳисобланилиб, А, В ва С гуруҳларга ажратилди.

ABC/VEN-таҳлил услубиятига мувофиқ ўтказилган тадқиқотлар

натижалари 5- ва 6-расмларда келтирилган. А гуруҳига кирувчи дори
воситаларига 2007 йилда 64 059 937 сўм, В гуруҳига 13 200 285 сўм ва С
гуруҳига 8 401 328 сўм сарфланган. А гуруҳига кирувчи дори воситаларига
2008 йилда 58 940 402 сўм, В гуруҳига 12 145 346 сўм ва С гуруҳига 7 729
912 сўм сарфланган.

2 947 754

4 631 552

22 476 557

3 618 986

5 686 202

27 594 688

1 834 588

2 882 530

13 988 691

0

5 000 000

10 000 000

15 000 000

20 000 000

25 000 000

30 000 000

А гуруҳ

В гуруҳ

С гуруҳ

С

а

р

ф

л

а

н

га

н

м

а

б

л

а

ғ

м

и

қ

д

о

р

и

,

с

ў

м

V гуруҳ

E гуруҳ

N гуруҳ

64 059 937

8 401 328

13 200 285

2007 йил

5-расм. ЎзР ССВ РИИАТЭМ шифохонасида 2007 йилда дори

воситаларининг ABC/VEN–таҳлили


background image

11

4 767 346

7 490 522

36 350 909

1 498 309

2 354 164

11 424 571

1 464 256

2 300 660

11 164 922

0

5 000 000

10 000 000

15 000 000

20 000 000

25 000 000

30 000 000

35 000 000

40 000 000

А гуруҳ

В гуруҳ

С гуруҳ

С

ар

ф

ла

н

га

н

м

аб

ла

ғ

м

и

қдо

р

и

, с

ўм

V гуруҳ

E гуруҳ

N гуруҳ

58 940 402

7 729 912

12 145 346

2008 йил

6-расм. ЎзР ССВ РИИАТЭМ шифохонасида 2008 йилда дори

воситаларининг ABC/VEN–таҳлили

Н03СА - Йод препаратлари

11,432

3,396

7,188

8,674

6,946

0

2

4

6

8

10

12

14

2004

2005

2006

2007

2008

Йиллар

1

с

у

тка

д

а

1

0

0

0

а

ҳ

о

л

и

га

н

и

с

б

а

та

н

D

D

D

7-расм. “Йод препаратлари” гуруҳи ДВлари истеъмолининг динамикаси

Дори воситаларининг солиштирма ABC/VEN–таҳлили натижасида 42

та савдо номдаги V гуруҳига кирган дори воситаларининг 52,4% ини А
гуруҳи, 38% ини B гуруҳи ва 9,6% ини С гуруҳи ташкил этиши аниқланди. Е
гуруҳида 109 савдо номидаги дори воситалари бўлиб, уларнинг 22% ини А
гуруҳи, 39,5% ини В гуруҳи ва 38,5% ини С гуруҳи ташкил этади. N гуруҳида


background image

12

96 савдо номидаги дори воситалари бўлиб, уларнинг 6,2% ини А гуруҳи,
16,7% ини В гуруҳи ва 77,1% ини С гуруҳи ташкил этади.

0,585

0,758

0,907

1,054

0,988

0,155

0,123

0,207

0,209

0,165

0,0

0,2

0,4

0,6

0,8

1,0

1,2

2004

2005

2006

2007

2008

Йиллар

1

с

у

тк

а

да

1

0

0

0

а

ҳ

о

ли

га

н

и

с

б

а

та

н

D

D

D

Н03АА01 - Қалқонсимон без гормонлари
H03BB02 - Антитиреоид воситалар

8-расм. “Қалқонсимон без гормонлари” ва “Анти-тиреоид воситалар” гу-

руҳлари ДВлари истеъмолининг динамикаси


“Йод препаратлари” гуруҳига кирувчи дори воситалардан оқилона

фойдаланмаслик натижасида 2004-2008 йилларда уларнинг истеъмоли
кўрсаткичи 1 суткада 1 000 аҳолига нисбатан 11,43 DDD дан 6,95 DDD га
камайган (7-расм).

2004-2007 йилларда “Қалқонсимон без гормонлари” гуруҳидаги дори

воситалари истеъмоли кўрсаткичи 1 суткада 1 000 аҳолига нисбатан 0,58
DDD дан 1,05 DDD га кўтарилган. 2008 йилда эса бу кўрсаткич 1 суткада
1 000 аҳолига нисбатан 0,99 DDD ни ташкил этган. “Антитиреоид воситалар”
гуруҳидаги дори воситалари истеъмоли кўрсаткичи динамикаси беш йил
давомида деярли ўзгармаган (8-расм).

Тўртинчи

бобда

“Касаллик

қиймати”

таҳлили,

“Қиймат

минимизацияси” таҳлили, “Ҳаражатлар самарадорлиги” таҳлили каби
фармакоиқтисодий таҳлил усуллари натижалари келтирилган.

ЎзР ССВ РИИАТЭМ шифохонасида 2007-2009 йилларда диффуз

токсик бўқоқ, туғма ва спонтан гипотиреоз, аутоиммун тиреоидит ва диффуз
нотоксик бўқоқ ташхиси билан даволанган 180 та беморлар касаллик
варақалари ретроспектив равишда ўрганилди. Танланма ташкил этиш усули
белгиланган ҳажмдаги уяли танланмалар шакллатириш билан ихтиёрий
равишда танланди.

Тадқиқотда иштирок этган ва ЎзР ССВ РИИАТЭМ шифохонасида

2007-2009 йилларда даволанган беморлар касаллик варақаларидан олинган
маълумотлар 1-жадвалда келтирилган. Эркаклар ва аёллар нисбати 1:5, яъни


background image

13

17,46% эркаклар : 82,54% аёллар. болаларнинг ўртача ёши 12,2 ёшни,
катталарники эса 44,5 ёшни ташкил этди. Беморларнинг койкаларни ўртача
банд қилиш муддати қуйидагича: болалар эндокринологияси бўлимида 11,2
кун, эндокрин безлар хирургиясида 9,5 кун, нейроэндокринологияда 11,2 кун,
қалқонсимон без касалликлари бўлимида 16,3 кун и нуклеар тиббиёт
бўлимида 13,6 кун.

Ташхис қўйиш ва касалликни мониторинг қилиш, шифохона

дорихонасида дори воситаларини тайёрлаш ва физиотерапевтик жараёнлар
каби тиббий хизматлар қиймати ЎзР ССВ РИИАТЭМ шифохонаси
томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар прейскурантидан олинди.

1-жадвал

ЎзР ССВ РИИАТЭМ шифохонасида 2007-2009 йилларда даволанган

беморлар касаллик варақаларидан олинган маълумотлар

Бўлимлар номи

Жинси, %

Ўратча

ёши, ёш

Беморларнинг

койкаларни ўртача

банд қилиш

муддати, кун

Аёл Эркак

Болалар эндокринологияси

73,9

26,1

12,2

11,2

Эндокрин безлар хирургияси

81,8

18,2

38,6

9,5

Нейроэндокринология

80,6

19,4

47,0

11,2

Қалқонсимон без касалликлари 88,9

11,1

47,4

16,3

Нуклеар тиббиёт

87,5

12,5

44,9

13,6

Ўртача:

82,54 17,46

38,02

11,8


Ўрганилган касаллик варақаларининг “Касаллик қиймати” таҳлили

кўрсатдики, уч йил давомида диффуз токсик бўқоқ ташхиси билан
консерватив даволанган (КД ДТБ) барча беморларни касаллик қиймати

12

318 676

сўмга тенг бўлиб, у йод танқислиги касалликларини даволашда

сарфланган умумий бевосита ҳаражатларнинг 14,71% ини ташкил этди. Бу
касалликни хирургик даволаш (ХД ДТБ) учун

18 371 098

сўм (21,94%),

радиоактив йод терапиясига (РЙТ ДТБ) эса

13 414 029

сўм (16,02%)

сарфланган.

Аутоиммун тиреоидит ташхиси билан консерватив усулда даволанган

(КД АИТ) беморларга сарфланган бевосита ҳаражатлар

10 936 500

сўмни

(13,06%), болаларда туғма гипотиреоз (КД ТГ) учун

13 958 500

сўмни

(16,67%), катталарда спонтан гипотиреоз (КД СГ) учун

13 878 307

сўмни

(16,58%) ва диффуз нотоксик бўқоқ (КД ДНБ) учун

850 998

сўмни (1,02%)

ташкил этган. Барча йод танқислиги касалликларини даволашга сарфланган
бевосита ҳаражатлар қиймати уч йилга 83 728 108 сўмни ташкил этган (2-
жадвал).

Касаллик варақаларини таҳлил қилиш асосида маълум бўлдики, уч

йилда шифохонанинг умумий палата койкасида даволаш ҳаражатларига


background image

14

(ШДҲ)

56 146 884 сўм сарфланган ва бу бевосита умумий ҳаражатларнинг

67,06% ини ташкил этган.

2-жадвал

ЎзР ССВ РИИАТЭМ

шифохонасида уч йилда йод танқислиги

касалликларини даволашга сарфланган бевосита ҳаражатлар, сўмда

Даволаш

усуллари

Бевосита ҳаражатлар

Жами

ТМХ

ШДҲ

ДВҲ

ҚХ

КД ДТБ

1 862 057

8 260 730

1 698 938

496 952 12 318 676

ХД ДТБ

2 776 924 12 319 398

2 533 661

741 114 18 371 098

РЙТ ДТБ

2 027 628

8 995 258

1 850 004

541 139 13 414 029

КД АИТ

1 653 131

7 333 862

1 508 314

441 193 10 936 500

болаларда
КД ТГ

2 109 928

9 360 373

1 925 095

563 104 13 958 500

катталарда
КД СГ

2 097 807

9 306 596

1 914 035

559 869 13 878 307

КД ДНБ

128 635

570 667

117 366

34 330

850 998

Жами, сўмда:

12 656 109 56 146 884 11 547 413 3 377 701 83 728 108

Жами, % да:

15,12

67,06

13,79

4,03

100,00


Ташхис қўйиш ва касалликни мониторинг қилиш хизматларига (ТМХ)

12 656 109 сўм (15,12%), қўшимча хизматларга эса 3 377 701 сўм (4,03%)
сарфланган. Таъкидлаш керакки, дори воситаларига (ДВ) ҳаражатлар 11 547
413 сўмни ташкил этган ва бу умумий ҳаражатларнинг фақат 13,79% инигина
ташкил этади. Шундан 8 553 169 сўмни (74,07%) беморларнинг ўзи олиб
келган, 2 994 244 сўми (25,93%) эса бюджет маблағларидан сарфланган.

Ҳаммаси бўлиб 2007 йилда

ЎзР ССВ РИИАТЭМ

шифохонасида йод

танқислиги касалликларини даволашга сарфланган бевосита ҳаражатлар
қиймати

2 725 071,81 сўмни ташкил этди. бу қиймат 2008 йилда 3 339 556,25

сўмни ташкил этиб, 2007 йилга нисбатан 22,55% га ошди. 2009 йилда эса
3 819 781,25 сўмни ташкил этиб, 2008 йилга нисбатан 14,38% га ошди. (3-
жадвал).

Ўрганилган барча касалликлар ичида диффуз токсик бўқоқни хирургик

даволаш энг қиммат усул ҳисобланади. Уни радиоактив йод билан даволаш
ва катталарда спонтан гипотиреозни консерватив даволаш усуллари хам
нисбатан қиммат усуллар ҳисобланади.

Аутоиммун тиреоидитни ва болаларда туғма гипотиреозни консерватив

даволаш усуллари учун нисбатан кам ҳаражат сарфланади. Энг кам
ҳаражатли усул диффуз нотоксик бўқоқни консерватив даволаш усули
эканлиги аниқланди. Бунинг сабаби, уни даволашда шифохона ҳаражатлари
учун маблағлар сарфланмайди.


background image

15

3-жадвал

ЎзР ССВ РИИАТЭМ шифохонасида бир беморни даволашга сарфланган

бевосита ҳаражатлар

Даволаш

усуллари

Бевосита ҳаражатлар қиймати, сўм

2007 й.

2008 й.

%

2009 й.

%

КД ДТБ

410 300,35

534 949,23

30,38

594 584,96

11,15

ХД ДТБ

623 480,50

783 371,52

25,64

889 535,17

13,55

РЙТ ДТБ

456 063,79

558 668,10

22,50

662 021,72

18,50

КД АИТ

384 040,71

441 761,12

15,03

541 260,63

22,52

болаларда
КД ТГ

317 017,28

396 817,05

25,17

449 374,01

13,24

катталарда
КД СГ

503 294,42

589 104,23

17,05

642 389,71

9,05

КД ДНБ

30 874,75

34 885,00

12,99

40 615,05

16,43

Жами:

2 725 071,81 3 339 556,25

22,55

3 819 781,25

14,38


“Ҳаражатлар минимизацияси” усулида фармакоиқтисодий таҳлил учун

туғма гипотиреоз фонида 2-даражали эндемик бўқоқ ташхиси билан
шифохонада даволанган беморлар касаллик варақалари танлаб олинди.
Самарадорлик 6 ойлик монотерапиядан сўнг баҳоланди.

4-жадвал

Туғма гипотиреоз фонида 2-даражали эндемик бўқоқли беморларни

даволашнинг “Ҳаражатлар минимизацияси”

таҳлили натижалари (2009 йил учун сўмда)

Бевосита ҳаражатлар

1-даволаш

усули

2- даволаш

усули

L-Тироксин

Йодтирокс

Касаллик қиймати (DC), жами

439 312

446 195

Лаборатор-диагностика жараёнларига

64 650

64 650

Даволаш ва шифохонада ётиш
хизматларига

268 285

268 285

Қўшимча процедураларга

58 000

58 000

Жами:

390 935

390 935

Дори
воситалари

асосий

касалликни

даволашга

5 927

12 810

ассий

касаллик

асо-

ратини даволашга

34 100

34 100

ёшдош

касаллик-ларни

даволашга

8 350

8 350

Жами:

48 377

55 260

Ҳаражатлар фарқи, СМА=DC1-DC2

6 883


background image

16

Самарадорлик мезонлари сифатида тиреотроп гормон қондаги

миқдорининг 4,05мМЕ/л гача ва ундан пасайиши, шунингдек ижобий натижа
олинган беморлар сон кўрсаткичлари олинди. Ижобий натижа деб, тиреотроп
гормон қондаги миқдорининг 4,05мМЕ/л гача ва ундан пасайиши қабул
қилинди.

Фармакоиқтисодий ҳисоб-китоблар учун ушбу таҳлилда фақат

бевосита ҳаражатлар, яъни ташхис қўйиш ва даволаш жараёнларига,
шифохонада даволанишга, овқатланиш ва дори воситаларига сарфланган
ҳаражатлар ҳисобланди. Ташхис қўйиш ва даволаш жараёнлари, шифохонада
даволаниш ва овқатланиш учун сарфланган ҳаражатлар барча беморларда
ўхшашлиги сабабли, бевосита ҳаражатлар орасидаги фарқ фақат дори
воситаларининг нархларида келтирилиши мумкин.

Олинган натижалар 4-жадвалда келтирилган бўлиб, 2-даволаш усули

қўлланилганда СМА (Cost Minimization Analysis) кўрсаткичи 6 883 сўмни
ташкил этди.

Диффуз токсик бўқоқни даволашда қўлланиладиган уч хил даволаш

усулининг “Ҳаражатлар самарадорлиги” таҳлили ўтказилди. Тиреостатиклар
билан даволаш, радиоактив йод терапияси ва хирургик даволаш (тотал
тиреоидэктомия) усуллари учун ҳаражатлар самарадорлиги коэффициенти
ҳисобланди. Самарадорлик омили сифатида 5 йил ичида касаллик
қайталланмаган беморлар сони олинди (5-жадвал).

5-жадвал

Диффуз токсик бўқоқни “Ҳаражатлар самарадорлиги” усулида таҳлил

қилишда самарадорлик омили

Самарадорлик

омили

Тиреостатиклар

билан даволаш

Радиоактив йод

(Na131I)

терапияси

Хирургик даволаш

(Тотал

тиреоидэктомия)

5 йил давомида

касалликнинг

қайталланмаслиги

40-50%

80-95%

> 95%

Усулларда сарфланган бевосита ҳаражатлар қиймати 2009 йил учун

аниқланган “Касаллик қиймати” таҳлилидан олинди: тиреостатиклар билан
даволашга - 594 584,96 сўм, радиоактив йод терапиясига – 662 021,72 сўм ва
хирургик даволашга – 889 535,17 сўм.

Ҳаражатлар самарадорлиги коэффициенти аниқлаш натижалари 6-

жадвалда келтирилган бўлиб, энг яхши кўрсаткич радиоактив йод
терапиясига тегишли ва 7 355,8 га тенг, хирургик даволаш усули
коэффициенти ўртача – 9 363,5 га ва тиреостатиклар билан даволаш усули
энг ёмон коэффициентга эгалиги аниқланди - 11 891,7.




background image

17

6-жадвал

Диффуз токсик бўқоқни “Ҳаражатлар самарадорлиги” усулида

таҳлил қилиш натижалари

Тиреостатик

-лар билан

даволаш

Радиоактив йод

(Na131I)

терапияси

Хирургик даво-

лаш (Тотал

тиреоидэктомия)

Даволаш усуллари

1

2

3

Касаллик қиймати, сўм

594 584,96

662 021,72

889 535,17

Даволаш

самарадорлиги, Ef

50%

90%

95%

Ҳаражатлар самарадор-

лиги коэффициенти,

CEA=DC/Ef

11 891,7

7 355,8

9 363,5

Ҳаражатлар самарадорлиги коэффициентининг

интеграл кўрсаткичлари, iCEA

iCEA(1,2) =

(DC2-DC1) / (Ef2- Ef1)

1 685,9

-

iCEA(2,3) =

(DC3-DC2) / (Ef3- Ef2)

-

45 502,7

iCEA(1,3) =

(DC3-DC1) / (Ef3- Ef1)

6 554,5


Ҳаражатлар самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи бир даволаш

усулидан иккинчисига ўтиш зарур холатларда клиник самарадорликни бир
фоизга ўзгартириш учун қўшимча сарфланадиган ҳаражатлар миқдорини
аниқлаш имконини беради. 6-жадвалдан кўриниб турибдики, тиреостатиклар
билан даволаш усулидан радиоактив йод терапияси усулига ўтишда клиник
самарадорликни бир фоизга ошириш учун қўшимча 1 685,9 сўм ҳаражат
қилиш зарур.

ХУЛОСА

1.

Ўзбекистон Республикаси бўйича 2003-2009 йилларда қалқонсимон без

касалликларидан 2-даражали эндемик бўқоқнинг 100 000 аҳолига
нисбатан касалланиш даражаси камайганлиги, 1-даражали эндемик
бўқоқнинг,

тиреотоксикоз,

гипотиреоз

ва

тиреоидитларнинг

кўпайганлиги аниқланди.

2.

Контент-таҳлил натижасида, Ўзбекистон фармацевтика бозорида 66

ассортимент

бирликдаги

йод

танқислиги

касалликларида

қўлланиладиган дори воситалари мавжудлиги аниқланди. Ассортимент
гуруҳининг янгиланиш индекси 0,61 бўлиб, бу гуруҳнинг кенгайиши ва
янгиланиши юқори эканлигини билдиради.

3.

ЎзР ССВ РИИАТЭМ шифохона дорихонасида 2007-2008 йилларда

дори воситалари харид тизимида солиштирма ABC/VEN–таҳлили


background image

18

қўлланилиши натижасида 6 845 890 сўм бюджет маблағлари
тежалганлиги кўрсатилди.

4.

DDD-таҳлил натижасида “Йод препаратлари” гуруҳидаги дори
воситаларининг истеъмол кўрсаткичи 2004-2008 йиллар учун 1 суткада
1 000 аҳолига 11,61 DDDга, “Қалқонсимон без гормонлари” учун 1,72
DDDга ва “Антитиреоид воситалар” учун эса 0,17 DDDга тенглиги
аниқланди.

5.

“Касаллик қиймати” усулида диффуз токсик бўқоқ, аутоиммун
тиреоидит, диффуз нотоксик бўқоқ, спонтан ва туғма гипотиреоз
касалликларида шифохонада даволанган бир бемор учун бевосита
ҳаражатлар қиймати аниқланди.

6.

“Қиймат

минимизацияси”

усулидан

фойдаланиб

ўтказилган

фармакоиқтисодий тадқиқот натижасида, Микройодид, L-тироксин ва
Мерказолил дори воситаларининг Йодбаланс, Эутирокс, Йодтирокс ва
Тирозол дори воситаларига нисбатан йод танқислиги касалликларини
даволашда иқтисодий устунлиги аниқланди.

7.

Диффуз токсик бўқоқни уч хил даволаш усулларини солиштирма
“Ҳаражатлар самарадорлиги” таҳлили ўтказилди. Радиоактив йод
билан даволаш, консерватив ва хирургик даволаш усулларига
нисбатан, оқилона усул эканлиги аниқланди.

8.

Дори воситаларидан оқилона фойдаланиш бўйича илмий асосланган
тавсияларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш бўлажак мутахассисларга
амалиётда дори воситаларидан оқилона фойдаланишга, шунингдек
даволаш профилактика муассасаларидаги уларнинг истеъмолини харид
қилиш, тақсимлаш ва қўллаш каби босқичларида назорат қилишга
ёрдам беради.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Эндемик бўқоқда қўлланиладиган йод

сақловчи дори воситалари бозори таҳлили // Фармацевтика журнали. –
Тошкент, 2008. - №4. - Б. 4-9.

2.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. III-IV даражадаги диффуз токсик,

диффуз нотоксик ва аралаш бўқоқ ташхислари бўлган беморлар сарф-
харажатларини тахлил қилиш // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб
чиқаришнинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар
тезислари. – Тошкент, 2008. – Б. 185.

3.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Йод танқислигида қўлланиладиган дори

воситалари таъминотида АВС/VEN-тахлил усулини қўллаш //
Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари:
Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. –Тошкент, 2008. – Б.184.

4.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Эндокринология илмий текшириш

институти клиник шифохона дорихонаси фаолиятини тахлил қилиш //
Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари:
Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. – Тошкент,2008. – Б.186.


background image

19

5.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Йод танқислигида қўлланиладиган дори

воситаларини «қиймат минимизацияси» усулида фармакоиқтисодий
тахлил қилиш // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чиқаришнинг
долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. –
Тошкент, 2008. – Б. 187.

6.

Зайнутдинов Х.С., Султонова Г.А., Содикова Г.Э., Алиев С.У. 5-босқич

талабалари учун “Фармацевтиканинг долзарб муаммолари” фанидан
“Дори воситларидан оқилона фойдаланиш ва самарали формулярлар
яратишда АВС/VEN-таҳлил услубиятининг аҳамияти” номли ўқув-
услубий кўрсатма. – Тошкент, 2009. – 20 б.

7.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Эндокринология ИТИ шифохона

дорихонаси фаолиятида ABC/VEN–таҳлил // Фармацевтика журнали. –
Тошкент, 2009. - №2. - Б. 9-13.

8.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Йод танқислиги касалликларида

қўлланиладиган дори воситалари DDD-таҳлили // Фармацевтика
журнали. – Тошкент, 2009. - №3. - Б. 12-17.

9.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Йод танқислиги касалликларини

даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг 2004-2008 йиллардаги
савдо ҳажмини таҳлил қилиш // Ўзбекистон фармацевтика
хабарномаси. – Тошкент, 2009. - №3. – Б. 14-19.

10.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Йод анқислиги касалликларида
қўлланиладиган дори воситаларининг истеъмолини ўрганиш (DDD-
таҳлил) // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чиқаришнинг долзарб
муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. – Тошкент,
2009. – Б. 157.

11.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Ўзбекистон Республикасида 2004-2008
йилларда йод препаратлари бозорининг таҳлили // Фармацияда таълим,
илм ва ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий
анжуман докладлар тезислари. – Тошкент, 2009. – Б. 158.

12.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. “Қалқонсимон без гормонлари”
фармакотерапевтик гуруҳидаги дори воситаларининг 2004-2008
йиллардаги бозори // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чиқаришнинг
долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. –
Тошкент, 2009. – Б. 159.

13.

Алиев С.У. Антитиреоид воситалар: Антитиреоидные лекарственные
средства: истеъмол хажми потенциали ва уни ривожлантириш
имкониятлари // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чиқаришнинг
долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. –
Тошкент, 2009. – Б. 160.

14.

Алиев С.У. Йод танқислигида касалликларда қўлланиладиган дори
воситалари асосий истеъмолчилари учун анкета ишлаб чиқиш //
Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари:
Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. – Тошкент,2009. – Б.161.


background image

20

РЕЗЮМЕ

диссертации С.У.Алиева на тему: «Рациональное использование
лекарственных

средств

применяемых

при

йододефицитных

заболеваниях»

на

соискание

ученой

степени

кандидата

фармацевтических наук по специальности 15.00.01–Технология
лекарств и организация фармацевтического дела

Ключевые слова:

фармакоэкономика, йододефицитные заболевания,

рациональное использование лекарств.

Объекты исследования:

Республиканский специализированный

научно-практический медицинский Центр эндокринологии МЗ РУз,
аптечные учреждения г. Ташкент; государственный реестр лекарственных
средств и медицинских изделий РУз, оперативно-статистическая отчетность
МЗ РУз.

Цель работы:

разработка на основании фармакоэкономических

исследований научно-обоснованных рекомендаций по рациональному
использованию лекарственных средств при профилактике и лечении
йододефицитных заболеваний.

Методы исследования:

методы фармакоэкономического анализа

(ABC/VEN, DDD, «Стоимость болезни», «Минимизация стоимости» и
«Эффективность затрат»), комплекс социологических методов (метод опроса,
индивидуального анкетирования, экспертных оценок) и контент-анализ.

Полученные результаты и их новизна

: Впервые проведена

фармакоэкономическая оценка лекарственных средств, применяемых при
йододефицитных заболеваниях с использованием анализа «Минимизация
стоимости» и «Эффективность затрат». Адаптирована методика проведения
анализа «Стоимость болезни» с целью для выявления прямых медицинских
затрат для диагностики и лечения.

Практическая значимость

: Впервые изучена и оценена структура

закупа

лекарственных

средств

для

больных

йододефицитными

заболеваниями в условиях лечебно - профилактического учреждения с
использованием АВС/VEN-анализа. Впервые проанализировано потребление
лекарственных средств согласно ATC/DDD-методологии.

Степень внедрения и экономическая эффективность

: разработан и

представлен на утверждение проект методических рекомендаций в Центр
политики лекарственных средств и изделий медицинского назначения МЗ
РУз и в клинику РСНПМЦЭ МЗ РУз. Материалы диссертации внедрены и
используются в практической работе аптечного учреждения ООО «FLORA-
MED». Основные положения работы используются при чтении лекций и
проведении занятий на кафедре организации фармацевтического дела
Ташкентского фармацевтического института.

Область применения

: медицинская и фармацевтическая практика.


background image

21

Фармацевтика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
С.У.Алиевнинг 15.00.01–Дори технологияси ва фармацевтика ишларини
ташкил этиш ихтисослиги бўйича «Йод танқислиги натижасида келиб
чиқадиган касалликларда қўлланиладиган дори воситаларидан оқилона
фойдаланиш» мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

фармакоиқтисодиёт, йод танқислиги

касалликлари, дори воситаларидан оқилона фойдаланиш.

Тадқиқот объектлари:

ЎзР ССВ Республика ихтисослашган илмий-

амалий тиббий эндокринология Маркази, Ташкент шаҳар дорихона
муассасалари, ЎзР дори воситалари ва тиббий техника Давлат реестри,
оператив-статистик хисобот маълумотлари.

Ишнинг мақсади:

фармакоиқтисодий тадқиқотлар асосида йод

танқислиги касалликларида қўлланиладиган дори воситаларидан оқилона
фойдаланиш учун илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот усуллари:

фармакоиқтисодий таҳлил усуллари (ABC/VEN-,

DDD-, “Касаллик қиймати”, “Ҳаражатлар самарадорлиги” ва “Ҳаражатлар
минимизацияси” усуллари), социологик таҳлил усуллари (сўров, индивидуал
анкеталаштириш, эксперт таҳлил усуллари) ва контент-таҳлил усули.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Биринчи марта йод

танқислигида қўлланиладиган дори воситалари “Ҳаражатлар самарадорлиги”
ва “Ҳаражатлар минимизацияси” усулларида фармакоиқтисодий баҳоланди.
Йод танқислиги касалликларида ташхис қўйиш ва даволаш учун сарфланган
бевосита тиббий ҳаражатларни аниқлаш мақсадида “Касаллик қиймати”
усули мослаштирилди.

Амалий аҳамияти:

АВС/VEN-таҳлилдан фойдаланиб даволаш

профилактика муассасасида йод танқислиги касалликларига чалинган
беморларнинг дори воситалари таъминоти тизими ўрганилди ва баҳоланди.
ATC/DDD-услубиятига мувофиқ равишда дори воситалари истеъмоли таҳлил
қилинди.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Олинган

натижалар асосида услубий тавсияномалар лойихаси ишлаб чиқилган ва
Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати Маркази ҳамда ЎзР ССВ
РИИАТЭМ

шифохоналарига

топширилган.

“FLORA-MED”

МЧЖ

дорихонаси амалиётига татбиқ этилди. “Дори воситаларидан оқилона
фойдаланишда

ва

самарали

формулярлар

яратишда

АВС/VEN-

услубиятининг аҳамияти” мавзусидаги ўқув-услубий кўрсатма амалий
машғулотларда фойдаланиш учун ўқув жараёнига татбиқ этилди.

Қўлланиш соҳаси:

тиббиёт ва фармацевтика амалиёти




background image

22

RESUME

Thesis of S.U.Aliev on the scientific degree of competition of the candidate
of sciences in Pharmacy on speciality 15.00.01–Technology of Drugs and
Organization of Pharmaceutical Affairs, subject: “Rational usage of
medicines in iodine deficiency disorders”

Key words

: pharmacoeconomy, iodine deficiency disorders, rational use of

medicines.

Subject of research

: the Republican specialized the scientifically-practical

therapeutic Center of endocrinology; drug stores of Tashkent city; the state
schedule of medicinal agents and therapeutic articles; Operating-statistical dates
from Ministry of Health.

Purpose of work

: Development on the grounds of pharmacoeconomy the

explorations into scientifically of-grounded recommendations as to the rational use
of medicines in preventive maintenance and the treatment of iodine deficiency
disorders.

Methods of research

: Methods of pharmacoeconomy (ABC/VEN-

analyzing, DDD-analyzing, “Cost of illness”, “Cost-effectiveness”, “Cost-
minimization”), associate of marketing and sociological methods (the method of
inquiry, individual inquiry, expert estimations and content-analyzing).

The results obtained and their novelty

: For the first time is carried out

pharmacoeconomic valuation of medicinal agents applied in iodine deficiency
disorders with the employment of analyzing “Cost-effectiveness” and “Cost-
minimization”. Adaptation is carried out to the method “Cost of illness” for the
detection of straight therapeutic expenditures for diagnostics and treatment.

Practical value

: For the first time is studied and evaluated the structure of

purchase of medicinal agents for iodine deficiency disorders in circumstances
medicinally - of preventive establishment with the employment ABC/VEN-
analyzing. For the first the demand of medicinal agents time is analyzed agreeably
to ATC/DDD-methodologies.

Degree of embed and economic effectivity

: It is developed for National

Centre of drug and medical tools policy of the Public health ministry of the
Republic of Uzbekistan and for clinic of the Republican specialized the
scientifically-practical therapeutic Centre of endocrinology the project of
methodical. The results obtained are embedding to practical work process in
“FLORA-MED” LLC. Dates from thesis are embed on instructional process
educationally-methodic pointed «Significance of the methodology ABC/VEN-
analyzing in the rational use of medicinal agents and building up efficient
formulary system» for the practical holds of the students of faculty of pharmacy as
to the item of «Essential problems of pharmacy».

Field of application

: pharmaceutical practice and medicine.

Библиографические ссылки

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Эндемик бўкокда қўлланиладиган йод сақловчи дори воситалари бозори тахлили // Фармацевтика журнали. -Тошкент, 2008. - №4. - Б. 4-9.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. III-IV даражадаги диффуз токсик, диффуз нотоксик ва аралаш бўкок ташхислари бўлган бсморлар сарф-харажатларини тахлил қилиш // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чикаришнинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. - Тошкент, 2008. - Б. 185.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Иод танқислигида қўлланиладиган дори воситалари таъминотида ABC/VEN-тахлил усулини қўллаш // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чикаришнинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. -Тошкент, 2008. - Б. 184.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Эндокринология илмий текшириш института клиник шифохона дорихонаси фаолиятини тахлил килиш // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чикаришнинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. - Тошкент,2008. - Б. 186.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Йод танқислигида қўлланиладиган дори воситаларини «қиймат минимизацияси» усулида фармакоиқтисодий тахлил килиш // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чикаришнинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. -Тошкент, 2008. - Б. 187.

Зайнутдинов Х.С., Султонова Г.А., Содикова Г.Э., Алиев С.У. 5-босқич талабалари учун “Фармацсвтиканинг долзарб муаммолари” фанидан "Дори воситларидан оқилона фойдаланиш ва самарали формулярлар яратишда ABC/VEN-таҳлил услубиятининг аҳамияти” номли ўкув-услубий кўрсатма. - Тошкент, 2009. - 20 б.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Эндокринология ИТИ шифохона дорихонаси фаолиятида ABC/VEN-тахлил // Фармацевтика журнали. -Тошкент, 2009. - №2. - Б. 9-13.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Йод танкислиги касалликларида қўлланиладиган дори воситалари DDD-таҳлили // Фармацевтика журнали. - Тошкент, 2009. - №3. - Б. 12-17.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Йод танкислиги касалликларини даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг 2004-2008 йиллардаги савдо хажмини тахлил килиш // Узбекистан фармацевтика хабарномаси. - Тошкент, 2009. - №3. - Б. 14-19.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Йод анқислиги касалликларида қўлланиладиган дори воситаларининг истсъмолини ўрганиш (DDD-тахдил) // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чикаришнинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. - Тошкент, 2009.-Б. 157.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. Узбекистан Рсспубликасида 2004-2008 йилларда йод прспаратлари бозорининг тахдили // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чикаришнинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. - Тошкент, 2009. - Б. 158.

Алиев С.У., Зайнутдинов Х.С. “Қалконсимон без гормонлари” фармакотерапсвтик гуруҳидаги дори воситаларининг 2004-2008 йиллардаги бозори // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чикаришнинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. -Тошкент, 2009. - Б. 159.

Алиев С.У. Антитирсоид воситалар: Антитиреоидные лекарственные средства: истсъмол хажми потенциали ва уни ривожлантириш имкониятлари // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чикаришнинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. -Тошкент, 2009. - Б. 160.

Алиев С.У. Иод танкислигида касалликларда қўлланиладиган дори воситалари асосий истеъмолчилари учун анкета ишлаб чикиш // Фармацияда таълим, илм ва ишлаб чикаришнинг долзарб муаммолари: Илмий-амалий анжуман докладлар тезислари. - Тошкент,2009. - Б. 161.