ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 34 (575.1) 378:34 (575.1)
ҚОДИРОВ БОБИРОМОН БЕКМУРОДОВИЧ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ
МУАССАСАЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ
ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий ҳуқуқ;
молиявий ҳуқуқ
Юридик фанлар номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2012
2
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент
давлат юридик институтининг “Маъмурий ва молиявий ҳуқуқ” кафедрасида
бажарилган.
Илмий раҳбар
-
юридик фанлар доктори, профессор
Ахмедов Даврон Қувонович
Расмий оппонентлар:
юридик фанлар доктори, профессор
Кутыбаева Елизавета Дуйсеновна
юридик фанлар номзоди, доцент
Отахонов Фозилжон Ҳайдарович
Етакчи ташкилот
-
Алишер Навоий номидаги
Самарқанд давлат университети
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти ҳузуридаги фан доктори (номзоди) илмий даражасини
олиш бўйича Д.016.15.03 рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил
“____” ______________ куни соат _______ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 700047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35.
Диссертация
билан
Тошкент
давлат
юридик
институтининг
кутубхонасида танишиш мумкин. Манзил: 700047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ
кўчаси, 35.
Автореферат 2012 йил “____” ______________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, юридик
Зулфиқоров Шерзод
фанлар номзоди, доцент
Хуррамович
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда таълим
тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим соҳасида амалга оширилган
ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳам маънавий бой ва баркамол, замонавий
билимларга эга бўлган, мустақил фикрловчи ва қарорларни қабул қила
олувчи кадрларни тайёрлаш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни
1
ва Кадрлар
тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш
стратегик мақсад сифатида ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик
жамиятини шакллантиришнинг пойдеворига айланди. Ушбу мақсадга
эришиш
жамиятни
демократлаштириш
ва
янгилаш,
мамлакатни
модернизация ва ислоҳ қилиш билан бевосита боғлиқдир.
Таълим соҳасининг мавжуд ҳуқуқий базасини қайта кўриб чиқиш,
уларга бугунги кун талабидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш,
қўшимчалар киритиш, зарур бўлган янги нормаларни ишлаб чиқиш ва
амалиётга татбиқ этиш, фуқароларнинг олий таълим олиш ҳуқуқи ҳамда
талаба-ёшларнинг мамлакатимизда таълимга оид давлат сиёсатининг асосий
принциплари ва шу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-
моҳиятини чуқур англаб етишини таъминлаш
орқали олий таълим
муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтариш энг долзарб вазифалардан биридир.
Айни пайтда таълим тизимининг олий таълим турини амалга оширувчи
олий таълим муассасаси мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши,
иқтисодиётнинг реал тармоқлари учун юқори малакали мутахассис-кадрлар
тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бир қаторда тадқиқот ишининг долзарблиги қуйидаги муҳим
жиҳатларда ҳам ўз ифодасини топади:
Биринчидан,
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов
таъкидлаганидек: “Биз мамлакатимизни модернизация қилиш, ҳаётимизни
янада эркинлаштириш ҳисобидан дунёдаги тараққий топган давлатлар
қаторига киришни ўз олдимизга буюк мақсад қилиб қўйган эканмиз, таълим-
тарбия соҳасидаги ишларни асло бўшаштирмасдан, янги ва юксак босқичга
кўтаришни замоннинг ўзи талаб этмоқда”
2
.
Шундай экан, мамлакатнинг истиқболдаги тараққиётини ҳисобга олиб,
юксак маънавий-маърифий сифатларга, мустақил фикрлаш қобилиятига
ҳамда жамиятнинг илмий-техникавий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий
ривожини
таъминлашга
қодир
баркамол
авлод,
юқори
малакали
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш борасида олий таълим муассасалари
зиммасига катта масъулият юкланади.
1
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги
қонуни //Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг ахборотномаси. – Тошкент, 1997. – № 9, – 225-модда.
2
Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш –
мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. Т. 19. – Тошкент. Ўзбекистон, 2011. – 26 б.
4
Иккинчидан,
мустақиллик йилларида турли шаклдаги олий таълим
муассасалари, хусусан, республикамизнинг ҳудудларида педагогика инсти-
тутлари негизида университетларнинг ташкил этилиши ҳамда академия, олий
мактаб кўринишидаги олий таълим муассасалари вужудга келиши таълим
соҳасидаги ислоҳотларни бошлаб берди.
Учинчидан,
таълим
қонунчилигига
мувофиқ
олий
таълим
муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини
белгилаш таълим соҳасини бошқарувчи давлат органи ваколати этиб
мустаҳкамланган бўлиб, бугунги кунда ушбу механизмни ишлаб чиқиш
ҳамда таълим
қонунчилигида олий таълим муассасасининг
ҳуқуқий
мақомини янада кенгроқ ёритиш зарурати пайдо бўлди.
Тўртинчидан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил
20 майда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник
базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш
сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1533-сон
қарори
1
бу борада яна бир муҳим қадам бўлди. Ушбу қарор билан 2011-2016
йилларда
олий
таълим
муассасаларининг
моддий-техник
базасини
модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш
бўйича Дастур тасдиқланди.
Шуни таъкидлаш зарурки, бундан 15 йил олдин қабул қилинган
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури деб ном олган Таълим соҳасини ислоҳ
қилиш дастури мамлакатимизда янги жамият қуришнинг босқичма-босқич ва
тадрижий ривожланиш принципига асосланган иқтисодий ва сиёсий
ислоҳотларнинг биз танлаган “ўзбек модели” – ўз тараққиёт йўлимизнинг
ажралмас таркибий қисмидир
2
.
Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазаларга асосланиб, олий таълим
муассасалари фаолиятига оид ташкилий-ҳуқуқий масалаларни чуқур илмий
тадқиқ
этиш
мазкур
диссертациянинг
мавзусини
белгилаб
бериш
имкониятини яратди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ўзбекистонда
ҳуқуқий
фанлар амалиётида айнан олий таълим муассасаларини бошқариш, уларнинг
ҳуқуқий мақоми ва фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга оид масалалар
бўйича алоҳида илмий тадқиқотлар мавжуд эмас. Шу боис, тадқиқот
муаммосининг аҳамиятга моликлиги ҳамда айнан олий таълим муассасала-
рини бошқариш, уларнинг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари
бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришга зарурат туғилди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, таълим қонунчилиги, фуқароларнинг
билим олиш ҳуқуқи, таълим сифати ва таълим муассасаларини бошқариш
тизими, хорижий олимлар томонидан олиб борилган олий таълим
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-
техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1533-сон қарори. “Халқ сўзи” газетаси, 2011 йил 21 май.
2
“Юксак салоҳиятли авлодни тарбиялаш – энг муқаддас мақсад”. Президент Ислом Каримовнинг “Юксак
билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва
модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги
нутқи. “Халқ сўзи” газетаси, 2012 йил 18 февраль.
5
муассасасининг
ҳуқуқий
мақомини
тартибга
солишга
оид
илмий
изланишларни алоҳида гуруҳларга ажратиш имконияти пайдо бўлди.
Биринчи гуруҳ:
бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий, шу жумладан, таълим тизимида
амалга оширилаётган ислоҳотлар, олий таълимга оид муҳим устувор
вазифалар ва уларни амалиётга татбиқ этиш йўналишлари Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг сўзлаган нутқ ва маърузала-
рида, яратган асарлари ва рисолаларида кенг ёритилмоқда
1
.
Иккинчи гуруҳ:
таълим соҳасининг ҳуқуқий масалалари қатор
ҳуқуқшунос олимлар томонидан ўрганилган
бўлиб, А.А. Азизхўжаев,
Ҳ.Б. Бобоев, З.М. Исломов, Ҳ.Т. Одилқориев, Р.Қ. Қаюмов, О.Т. Ҳусановлар
томонидан асосан таълим жараёни билан боғлиқ айрим назарий-ҳуқуқий
жиҳатлар тадқиқ этилган. Шунингдек, халқ таълими соҳасини бошқариш
масаласи алоҳида объект сифатида А.А. Рахимова томонидан ўрганилган
2
.
Бундан ташқари, Ш.Ғ. Асадов ва хорижий олимлар В.М. Сырых,
Е.Д. Волохова,
В.И. Шкатулла,
Л.Б. Александрова,
М.Ю. Федорова,
О.П. Савелов томонидан фуқаролар билим олиш ҳуқуқининг конституциявий
асослари, таълим қонунчилигига оид изланишлар олиб борилган
3
.
Учинчи гуруҳ:
кўплаб олимлар томонидан таълимни бошқариш
масалалари иқтисодий-ижтимоий, педагогик-психологик нуқтаи назардан
кўриб чиқилган. Ш.Э. Қурбонов, Э.А. Сейтхалилов, Р.Ш. Аҳлидиновлар
ўзларининг асарларида таълим сифатини бошқариш, унинг ижтимоий-
педагогик асосларини, Р.Х. Джураев, С.Т. Турғунов замонавий мактаб
раҳбарларининг функционал вазифалари ва бошқарув фаолиятининг
самарадорлиги, бошқарув функциялари ва методларини, Я.У. Исмадияров
олий педагогик таълим тизимида талабаларда раҳбарлик кўникмаларини
шакллантириш жараёнини, А.В. Шин касб-ҳунар коллежини бошқариш
тизимини ўрганган
4
.
1
Ушбу асарларнинг тўлиқ рўйхати диссертациянинг фойдаланилган адабиётлар қисмида кўрсатилган.
2
Қаранг:
Азизхўжаев А.А. Давлатчилик ва маънавият. – Тошкент. Шарқ, 1997. – 112 б.; Бобоев Ҳ,.
Ўзбекистонда сиёсий ва маънавий-маърифий таълимотлар тараққиёти. – Тошкент. Янги аср авлоди, 2000. –
480 б.; Исламов З.М. Общество, государство, право. – Ташкент. Адолат, 1997. – 696 с.; Одилқориев Х.
Конституция ва фуқаролик жамияти. – Тошкент. Шарқ, 2002. – 320 б.; Қаюмов Р.Қ. Ўзбекистон
Республикасининг конституциявий ҳуқуқи. – Тошкент. ИИВ Академияси, 1997. – 400 б.; Ҳусанов О.Т.
Конституциявий ҳуқуқ. – Тошкент. Ilm ziyo, 2006. – 426 б., Рахимова А.А. Управление народным
образованием в Узбекской ССР автореф. дис… канд. юрид. наук. – Ташкент, 1966. – 18 с.
3
Қаранг:
Асадов Ш.Ғ. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билим олиш ҳуқуқининг конституциявий
асослари: юрид. фан. номзоди .... дисс. автореф. – Тошкент, 2009. – 26 б.; Сырых В.М. Введение в теорию
образовательного права. – Москва. Готика, 2002. – 350 с.; Волохова Е.Д. Законодательное обеспечение права
на образование в РФ. – Москва. Готика, 2004. – 280 с.; Шкатулла В.И. Образовательное право. – Москва.
НОРМА, 2001 – 682 с. Александрова Л.Б. Образовательное право России (становление и развитие в
условиях реформ) Дис. ... канд. юрид. наук – Волгоград, 2005. – 172 с.; Федорова М.Ю. Образовательное право.
– Москва. ВЛАДОС, 2004. – 520 с.; Савелов О.П. Некоторые новшества законодательства Российской
Федерации в области образования. Юридическое образование и наука. – Москва, 2003. – № 1. – 24 с.
4
Қаранг:
Қурбонов Ш.Э., Сейтхалилов Э.А. Таълим сифатини бошқариш. – Тошкент. Турон-иқбол, 2006. –
612 б.; Ахлидинов Р.Ш. Умумий ўрта таълим сифатини бошқаришнинг ижтимоий-педагогик асослари
(Кадрлар тайёрлаш миллий дастури материаллари мисолида). Пед. фан. д-ри... дис. автореф. – Тошкент,
2002. – 43 б.; Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. Таълим менежменти. – Тошкент. Ворис-нашриёт, 2006. – 263 б.;
Исмадияров Я.У. Талабаларни олий педагогик таълим тизимида раҳбарлик фаолиятига тайёрлашнинг
структураси ва мазмуни. Пед. фан. ном.... дис. автореф. – Тошкент, 2009. – 17 б.; Шин А.В. Касб-ҳунар
6
Хорижий
олимлар
Ю.С. Васильев,
В.В. Глухов,
М.П. Федоров,
С.Д. Резник, В.М. Филиппов А. Галаган олий таълим муассасаси бошқарув
тизими,
унинг
структураси,
принципи,
вазифалари
ва
бошқариш
хусусиятларининг иқтисодий, ташкилий жиҳатларига доир масалаларни,
Т.И. Шамова, П.И. Третьяков, Н.П. Капустинлар эса
таълим тизимига
умумий тавсиф бериб, асосан умумтаълим муассасалари фаолиятида таълим
жараёнининг моҳиятини тадқиқ этишган
1
.
Тўртинчи гуруҳ:
С.В. Барабанова, Г.Д. Шкарлупина, А.К. Клюев,
В.В. Штыков, В.В. Кванина, Н.С. Барабашова, М.А. Каплюк, В.В. Спасская,
Ю.В. Линская, А.А. Ментиков, О.А. Рекрут, Т.А. Владыкина, В.А. Рожков
томонидан олий таълим муассасаларининг ҳуқуқий мақомини тартибга
солиш, олий таълим бошқаруви механизмини маъмурий-ҳуқуқий ташкил
этиш, таълим хизматлари кўрсатишнинг шартномавий муносабатлари,
таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик,
нодавлат олий таълим муассасасининг маъмурий-ҳуқуқий мақомига оид
масалалар кўриб чиқилган
2
.
Шу
ўринда,
мамлакатимизда
олий
таълим
муассасаларини
бошқаришнинг ҳуқуқий масалалари алоҳида муаммо сифатида ажратилган
ҳолда тадқиқ этилмаганлигини ёки махсус тадқиқот объекти сифатида
ўрганилмаганлигини таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, мамлакатимизда
ҳуқуқшунослик йўналишига оид илмий адабиётларда таълим соҳасига оид
маълумотлар ўз аксини топган бўлса-да, олий таълим муассасалари
фаолиятига оид ҳуқуқий асослар, уларнинг ҳуқуқий тавсифи ва мақоми зарур
даражада ёритилмаган.
коллежларини ахборот технологиялари асосида ташкилий бошқаришнинг назарияси ва амалиёти. Пед. фан.
ном. ... дис. автореф. – Тошкент, 2009. – 23 б.;
1
Қаранг:
Васильев Ю.С., Глухов В.В., Федоров М.П. Экономика и организация управления вузом. – Санкт-
Петербург: Лань, 2001. – 544 с.; Резник С.Д., Филиппов В.М. Управление высшим учебным заведением. –
Москва. Инфра-М, 2010. – 768 с; Галаган А. Сравнительная характеристика систем управления высшим
образованием в России и некоторых зарубежных странах. Социально-гуманитарные науки. – 1999. – № 6. –
225 с; Шамова Т.И., Третьяков П.И., Капустин Н.П. Управление образовательными системами. – Москва.
ВЛАДОС, 2001. – 320 с.
2
Қаранг:
Барабанова С.В. Государственное регулирование высшего образования в Российской Федерации:
административно-правовые вопросы. – Казань: Казанский государственный университет, 2004. – 320 с.;
Шкарлупина Г.Д. Нормативно-правовое регулирование системы непрерывного профессионального образования
в условиях модернизации. Юридическое образование и наука. – Москва, 2006. – № 3. – 92 с.; Клюев А.К. Новые
модели управления вузом: шаг вперед или два назад? Университетское управление: практика и анализ. –
Москва. Инфра, 2004. – № 5-6. 58 с.; Штыков В.В. Административно-правовая организация механизма управления
высшим образованием: региональный аспект. Дис. ... канд. юрид. наук – Москва, 2003. – 156 с.; Кванина В.В.
Договор на оказание вузом образовательных услуг. Закон. – Москва. Норма, 2007. – № 4. – 75 с.;
Барабашова Н.С. Правовой статус вузов в СССР. – Москва. Юрист, 1976. – 255 с.; Каплюк М.А.
Административно-правовой статус федеральных государственных образовательных учреждений высшего
профессионального образования в Российской Федерации. Дис.... канд. юрид. наук – Москва, 2007 – 206 с.;
Спасская В.В., Линская Ю.В. К вопросу об установлении административной ответственности за нарушения
законодательства в области образования. Журнал российского права. – Москва. Грант, 2007. – № 8. – 85 с.
Ментиков А.А. Админстративно-правовое регулирования в РФ. Дис.... канд. юрид. наук – Москва, 1998 –
183 с.; Рекрут О.А. Административно-правовой статус негосударственных высших учебных заведений в
Российской Федерации. Дис.... канд. юрид. наук. – Саратов, 2003. – 183 с.; Владыкина Т.А. Высшее учебное
заведение как субъект гражданского права. Автореф. дис... канд. юрид. наук. – Екатеринбург, 2003. – 27 с.;
Рожков В.А. Правовое положение негосударственного высшего учебного заведения в организационно-
правовой форме учреждения по законодательству Российской Федерации. Автореф. дис... канд. юрид. наук.
– Волгоград, 2005. – 25 с.
7
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Мазкур тадқиқот иши Тошкент давлат юридик институтининг
илмий тадқиқот ишлари режасига киритилган ва Тошкент давлат юридик
институти Илмий кенгаши мажлисининг 2007 йил 27 декабрдаги 5-сонли
баённомаси билан тасдиқланган.
Тадқиқот
мақсади.
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини
бошқариш ва уларнинг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масалаларини
ўрганиш, таҳлил қилиш орқали мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш
ҳамда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари
юқоридаги мақсадларни рўёбга чиқаришга
қаратилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
- мамлакатимизда олий таълимнинг ривожланиш босқичларини
ўрганиш, жамиятни янгилаш ҳамда демократлаштириш шароитида олий
таълимнинг ўрни ва аҳамиятини ёритиш;
- олий
таълим
муассасалари
фаолиятининг
ташкилий-ҳуқуқий
асосларини таҳлил этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
- ривожланган хорижий мамлакатларда олий таълим муассасаларини
бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва тегишли тавсиялар
бериш;
- олий таълим муассасасининг тушунчаси,
ҳуқуқий тавсифи ва
мақомини тадқиқ этиш, мавжуд амалиётдан келиб чиқиб, олий таълим
муассасаларининг турлари ва номланишига таърифлар бериш;
- фуқароларнинг олий таълим олиш ҳуқуқини таъминлашда олий
таълим муассасаларининг асосий вазифаларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;
- олий таълим муассасаларининг республика ҳудудлари ва билим
соҳалари билан боғлиқ масалаларга доир таҳлиллар ўтказиш;
- олий
таълим
муассасалари
фаолиятини
тартибга
солувчи
қонунчиликни ривожлантириш ва бошқарув механизмини такомиллаштириш
бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Ўзбекистон Республикасида олий
таълим муассасалари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий масалалари билан
боғлиқ айрим муносабатлар ҳамда бу борадаги мавжуд муаммолар тадқиқот
объекти
ҳисобланади. Тадқиқот
предметини
Ўзбекистон Республикасида
олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ва
амалиёт ташкил этади.
Тадқиқот методлари.
Тадқиқотни амалга оширишда муаммовий-
мақсадли, қиёсий-ҳуқуқий, амалиёт натижалари ва амалдаги қонунчиликни
ўрганиш ва таҳлил этиш, тизимлаштириш ҳамда бошқа усуллардан
фойдаланилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги
қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А. Каримовнинг ҳуқуқий йўналишлар ва таълим соҳасини
такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришга қаратилган асарларида илгари
сурилган концептуал, назарий, сиёсий-ҳуқуқий ғоялар ва тамойиллар
тадқиқотнинг методологик асоси ҳисобланади.
8
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. Мамлакатимизда
олий
таълимнинг
ривожланиш
босқичлари,
уларнинг ҳозирги кундаги ҳолати ва ҳуқуқий асослари таҳлил қилинди.
2. Ривожланган хорижий мамлакатларда олий таълим муассасалари
бошқарувининг ўзига хос хусусиятлари ўрганилди ва тегишли тавсиялар
берилди.
3. Олий таълим муассасаси тушунчаси, ҳуқуқий тавсифи ва ҳуқуқий
мақомига оид масалалар таҳлил қилинди ҳамда олий таълим муассасалари
турлари ва уларнинг номланишига оид таърифлар берилди.
4. Фуқароларнинг
олий
таълим
олишлари
учун
белгиланган
имтиёзларга баҳо берилди ҳамда муайян имтиёзларнинг ўзига хос жиҳатлари
кўрсатиб ўтилди.
5. Талаба-ёшлар томонидан мамлакатимиздаги таълимга оид давлат
сиёсатининг асосий принциплари ва шу соҳада амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг
мазмун-моҳиятини
чуқур
ўрганилишини
таъминлаш
мақсадида “Таълим ҳуқуқи” фанини ўқув жараёнига татбиқ этиш илгари
сурилди.
6. Олий
таълим
муассасалари
фаолиятини
тартибга
солувчи
қонунчиликни ривожлантириш ва бошқарув механизмини такомиллаштириш
бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Илмий янгилиги.
Мазкур тадқиқот ишида республикамиз юридик
фанлари йўналиши бўйича илк маротаба олий таълим муассасалари
фаолиятини
ҳуқуқий тартибга солиш масалалари мустақил тадқиқот
сифатида ўрганилди; олий таълим муассасаси тушунчаси, ҳуқуқий тавсифи
ва ҳуқуқий мақомига оид масалалар таҳлил қилинди ҳамда олий таълим
муассасалари турлари ва уларнинг номланишига оид муаллифлик
таърифлари берилди;
фуқароларнинг олий таълим олишлари учун
белгиланган имтиёзлар ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари кўрсатиб
ўтилди, шунингдек, олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи
қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
иши натижалари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги
қонуни
1
, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг
ижросини таъминлашда янги йўналишлар, фикр-мулоҳазалар ва айрим
муаммоларнинг ечимини топишга кўмаклашади. Диссертацияда келтирилган
маълумотлар, таҳлиллар, хулосалар, таклифлар ва тавсиялар давлат
бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари ходимлари, ҳуқуқшунослар,
тадқиқотчи ҳамда аспирантлар, таълим тизимида фаолият кўрсатаётган
педагоглар ҳамда талабалар учун назарий ва амалий манба сифатида хизмат
қилиши назарда тутилади.
1
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги
қонуни //Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг ахборотномаси. – Тошкент, 1997. – № 9, – 225-модда.
9
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари асосида
ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қонунчилик палатасига тақдим этилиб, Қонунчилик палатаси Фан, таълим,
маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2009 йил 30 октябрдаги
“Таълим тўғрисида”ги
қонунни такомиллаштириш жараёнида мазкур
таклифларни эътиборга олиниши тўғрисида 04/5-146-сонли жавоб хати
олинган. Шунингдек, тадқиқот натижасида қўшимча ва ўзгартиришлар
киритилган ҳолда ишлаб чиқилган “Давлат олий таълим муассасасининг
намунавий устави” лойиҳасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги томонидан мазкур ҳужжатнинг янги таҳририни
амалиётга жорий қилинишида фойдаланилган (11.09.2009 й. 87-02-1517-
сонли хат).
Мазкур тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлигининг 2009 йил 3 мартдаги 66-сонли буйруғига мувофиқ
ИД-8-022-рақамли инновацион лойиҳа сифатида амалга киритилган. Мазкур
лойиҳа бўйича 2009-2010 йиллар давомида давлат бюджети маблағлари
ҳисобидан ажратилган жами 70 млн. сўм ҳажмда илмий тадқиқот иши
бажарилган. Инновацион лойиҳа натижалари асосида “Таълим тўғрисида”ги
қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб
чиқилган, шунингдек, олий таълимга оид айрим норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилиб, таълим жараёнига жорий этилган.
Ишнинг синовдан ўтганлиги (апробацияси).
Диссертация иши
Тошкент давлат юридик институтининг “Маъмурий ва молиявий ҳуқуқ”
кафедрасида бажарилган бўлиб, унинг асосий мазмуни ва натижалари “Олий
ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантиришнинг илмий-услубий
муаммолари” (2006 йил 27 октябрь), “Конституция - давлат ва жамият
қурилиши ислоҳотларининг асоси” (2005 йил 5 декабрь), “Олий таълим
муассасалари таълим жараёнига замонавий педагогик технологиялар ва
илғор тажрибаларни жорий этишнинг илмий-педагогик асослари” (2008 йил
28 ноябрь), “Узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг
назарий-амалий муаммолари” (2008 йил 5 июнь), “Таълимда инновацион
технологиялар: муаммолар ва ечимлар” (2009 йил 10 сентябрь), “Проблемы
использования новых инновационных технологий в учебном процессе” (2009
йил 30 октябрь) мавзусидаги илмий-амалий анжуманларда
қилинган
маърузалар орқали синовдан ўтган.
Шунингдек, тадқиқот иши Тошкент давлат юридик институти
“Маъмурий ва молиявий ҳуқуқ” кафедрасининг мажлисида (2010 йил
29 июнь), Наманган давлат университетининг Ҳуқуқшунослик факультети
илмий семинарида (2011 йил 30 апрель) ҳамда Тошкент давлат юридик
институти қошидаги фан доктори (номзоди) илмий даражасини олиш бўйича
Д 016.15.03 рақамли Ихтисослашган кенгаш ҳузуридаги 12.00.01 - Давлат ва
ҳуқуқ назарияси ва тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи; 12.00.02 -
Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ ихтисослиги
бўйича илмий семинарда (2011 йил 11 октябрь) муҳокама қилинган ҳамда
ҳимояга тавсия этилган.
10
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация ишининг асосий
натижалари муаллифнинг 2 та ўқув-услубий қўлланма ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК рўйхатидаги журнал ва
бошқа илмий тўпламларда чоп этилган 16 та илмий мақола ҳамда тезисларда
ўз ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертациянинг асосий
ҳажми 148 бетни ташкил этиб, кириш, саккиз параграфни ўз ичига олган уч
боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Тадқиқот ишида 176 манбадан фойданилган. Иловалар 39 бетни ташкил
этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
“Кириш”
қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,
муаммонинг ўрганилганлик даражаси, диссертация ишининг илмий тадқиқот
ишлари режалари билан боғлиқлиги, унинг мақсади ва вазифалари, назарий
ва методологик асослари, илмий янгилиги, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий
ҳолатлар, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми кўрсатиб ўтилган.
Диссертациянинг биринчи боби
“Ўзбекистон Республикаси таълим
тизимида олий таълимнинг ўрни ва аҳамияти”
деб номланган бўлиб,
ушбу боб уч параграфни ўз ичига олади. Унда жамиятни янгилаш ҳамда
демократлаштириш шароитида олий таълимнинг аҳамияти, олий таълим
муассасалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, хорижий мамлакатларда олий
таълим тизими ва бошқарувига оид масалалар таҳлил қилинган.
Мазкур бобнинг
“Олий таълимнинг ривожланиш босқичлари ҳамда
жамиятни янгилаш ва демократлаштириш шароитидаги аҳамияти”
деб
номланган
биринчи
параграфи
мамлакатимизда
олий
таълимнинг
ривожланиш босқичлари, бугунги кунда олий таълимнинг аҳамиятига
бағишланган.
Ўзбекистон
ҳудудида
олий
таълимнинг
ривожланиш
жараёнини икки босқичга ажратган ҳолда ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда
уларнинг ўзига хос хусусиятларини ёритишга ҳаракат қилинган:
Биринчи
босқич
– ХХ аср бошларидан то мустақиллик йилларигача бўлган даврни ўз
ичига олиб, унда мамлакатимиз ҳудудида собиқ иттифоқ даврида олий
таълим муассасаларининг ташкил этилишига оид маълумотлар таҳлил
қилинган.
Иккинчи босқич
– Ўзбекистон Республикаси мустақилликка
эришгандан то бугунги кунгача бўлган муддат давомида олий таълимнинг
модернизация қилинишига оид масалалар ўз ичига қамраб олинган ва кенг
ёритилган.
Собиқ иттифоқ даврида ва истиқлолга эришгунга қадар, республикада
жами 42 олий таълим муассасаси фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунда
олий таълим муассасаларининг сони филиаллари билан бирга 76 тани ташкил
этаётганлигига ижобий баҳо берилди.
Диссертант томонидан олий таълим муассасаларининг республика
ҳудудлари бўйича жойлашуви таҳлил қилинган. Таҳлиллар асосида сони
жиҳатдан энг кўп олий таълим муассасалари жойлашган ҳудудлар Тошкент
11
шаҳри, Самарқанд, Андижон, Бухоро, Фарғона ва Наманган вилоятлари, энг
кам олий таълим муассасалари жойлашган ҳудудлар эса Сурхондарё, Хоразм
ва Сирдарё вилоятлари ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 ноябрдаги “Олий
малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1426-сонли қарори
1
қабул
қилиниб, 2010 йилнинг 10 ноябридан бошлаб амалдаги аспирантура ўрнига
стажёр-тадқиқотчи-изланувчилик, докторантура ўрнига эса катта илмий
ходим-изланувчилик институтлари жорий қилинганлиги бу борада олиб
борилаётган ишларнинг самарадорлиги ошишига ўз ижобий таъсирини
кўрсатади.
Тадқиқотчи томонидан юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб,
“Таълим тўғрисида”ги қонуннинг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим” деб
номланган 15-моддасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши
эътироф этилди.
Биринчи бобнинг “
Олий таълим муассасалари фаолиятининг ҳуқуқий
асослари”
деб номланган иккинчи параграфида Ўзбекистон Республикасида
ислоҳотлар жараёнида таълим, хусусан олий таълимга оид қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинган.
Таълим тизимининг ҳуқуқий пойдевори мамлакатимиз мустақилликка
эришган даврданоқ бошланганлиги, давлатимиз иқтисодий ва ижтимоий
тараққиётнинг ўзига хос йўлини белгилаши орқали малакали кадрлар
тайёрлаш тизими ва мазмунини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини намоён
этганлиги баён қилинган.
Мустақиллик йилларининг тарихига назар ташлаган ҳолда, дастлабки
қонунлар қаторида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги
қонуни
2
1992 йил 2 июлда қабул қилинганлиги эътироф этилган. Ушбу қонун
асосида давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ
этиш ишлари бошлаб юборилганлиги, абитуриентларни тест усуллари
асосида танлаш, ўқувчиларнинг билимини рейтинг тизимида баҳолаш ва янги
ўқув режалари жорий қилинганлиги, янги типдаги таълим турлари ва ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ташкил этилганлиги ёритилган.
Кейинчалик таълим соҳасида олиб борилаётган ўзгаришлар ва тажрибалар
шуни кўрсатдики, таълим тизимини
қайта ислоҳ қилиш зарурати
туғилганлиги ҳамда Давлатимиз раҳбари И.А. Каримовнинг ташаббуслари
билан Кадрлар тайёрлаш миллий дастури лойиҳасини яратиш устида ишлар
бошланганлиги ҳақида сўз юритилган.
Ниҳоят, 1997 йил 29 августда “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги
таҳрири
3
ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон
1
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2010. – № 44-45. – 376-модда.
2
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонуни
//Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – Тошкент, 1993. – № 6, – 268-модда.
3
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги
қонуни //Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг ахборотномаси. – Тошкент, 1997. – № 9, – 225-модда.
12
Республикаси қонуни
1
қабул қилинганлиги ва ушбу қонун узлуксиз таълим
тизими, таълим соҳасидаги муносабатлар,
турли даражадаги юқори
малакали, рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш тизими, маънавий бой,
эркин ижодий шахсни шакллантиришга оид муносабатларни тартибга
солишнинг ҳуқуқий механизмини белгилаб берганлиги таъкидланган.
Ушбу бобнинг учинчи параграфи
“Хорижий мамлакатларда олий
таълим тизими ва бошқаруви”
деб номланган бўлиб, унда хорижий
мамлакатларда
олий
таълим
муассасалари бошқарув
фаолияти
ва
тажрибалари ёритилган. Мазкур параграфда Россия, АҚШ, Германия, Англия
ва Франция каби давлатлар мисолида олий таълим муассасалари бошқарув
тизими кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган.
Хорижий олий таълим муассасалари бошқарувида асосан жамоатчилик
кенгашлари, маъмурий ва васийлик кенгашлари муҳим аҳамият касб этиши
эътироф этилган. Жумладан, Россия олий таълим муассасалари бошқарув
тизимида жорий қилинган олий таълим муассасалари жойлашган ҳудудлар
бўйича ташкил этиладиган ректорлар кенгаши ўзига хос хусусиятга эга
эканлигига алоҳида урғу берилган. Мазкур тажриба мамлакатимиз олий
таълим муассасалари бошқарув тизимига яқинроқ бўлса-да, бугунги кунда
мамлакатимизда ректорлар кенгаши фаолияти етарли даражада йўлга
қўйилмаганлигига эътибор қаратилган. Шу билан бир қаторда республика
ректорлар кенгаши фаолиятини самарали йўлга қўйиш лозимлиги қайд
этилган.
Тадқиқотчи томонидан хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини
инобатга олган ҳолда мамлакатимизда таълимни бошқариш бўйича махсус
ваколатли давлат органлари, яъни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими
вазирлиги билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини бирлаштириб,
ягона “Таълим вазирлиги” сифатида давлат бошқарув органини ташкил
қилиш таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашда ўзининг
ижобий самарасини бериши мумкинлиги илгари сурилган.
Тадқиқот ишининг иккинчи боби
“Олий таълим муассасаларининг
ҳуқуқий ҳолати ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари”
деб
номланган бўлиб, уч параграфни ташкил этади. Мазкур бобда олий таълим
муассасаси тушунчаси, унинг ҳуқуқий тавсифи ва мақоми, фуқароларнинг
олий таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга оид масалалар ёритилган.
Ушбу бобнинг
“Олий таълим муассасаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий
тавсифи”
деб номланган биринчи параграфида олий таълим муассасаси - бу
олий интеллект эгалари бўлган ходимлар фаолият кўрсатувчи муассаса
ҳисобланиши, ҳеч бир ташкилот ёки муассаса олимлар ва олий малакали
мутахассислар сони жиҳатидан олий таълим муассасаси билан тенглаша
олмаслиги, юридик шахслар тизимида олий таълим муассасаси тижоратчи
бўлмаган ташкилотлар тоифасига кириб, асосий мақсади орқали даромад
1
Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги
қонуни билан
тасдиқланган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури //Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
ахборотномаси. – Тошкент, 1997. – № 9, – 223-модда.
13
топмаслиги, шунингдек, топилган даромадлар муассислар ўртасида
бўлинмаслигига оид мулоҳазалар қайд қилинган.
Олий таълим муассасасининг асосий мақсади иқтисодиёт соҳалари учун
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳисобланиши ва тадбиркорлик фаолияти,
қўшимча таълим хизматлари кўрсатиш орқали
бюджетдан ташқари
маблағлар
ҳисобидан
муайян
даромадлар
олиши,
олий
таълим
муассасаларининг “университет”, “академия” ёки “институт” сўзлари билан
номланиши шартли равишда уларнинг олий таълимга муносабатини
белгилаши, нодавлат таълим муассасаларига нисбатан эса бу сўзлар
ишлатилмасдан “Нодавлат олий таълим муассасаси” деб аталиши юзасидан
бир қанча хорижий олимларнинг фикрлари эътироф этилган.
Тадқиқотчи томонидан ҳуқуқшунос олим М.А. Каплюкнинг фикрига
қўшилган ҳолда таълим фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотга нисбатан
“муассаса”, яъни “олий таълим муассасаси” ёки “давлат олий таълим
муассасаси”, “нодавлат олий таълим муассасаси” каби ибораларини қўллаш
мақсадга мувофиқлиги илгари сурилган. Шунингдек, “Олий таълим ҳақидаги
низом”га тегишли ўзгартиришлар киритилиб, “Олий мактаб” ва “Консер-
ватория” тушунчаларига таъриф берилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан
диссертант ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.
Мазкур бобнинг
“Олий таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми”
деб
номланган иккинчи параграфида олий таълим муассасасининг мақоми
давлатга қарашли олий таълим муассасасини таъсис этиш ҳақидаги
далолатнома асосида таълим фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берилиши
орқали намоён бўлиши,
давлат олий таълим муассасаси биринчи
битирувчиларни чиқаргандан кейин белгиланган тартибда давлат аттеста-
цияси ва навбатдаги аккредитациядан ўтиши атрофлича таҳлил қилинган.
Диссертант томонидан Ўзбекистон Республикасида тасарруфида олий
таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга бўйсинувчи
олий таълим муассасаларини учта турга ажратиш мумкинлиги қайд қилинди:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
тасарруфидаги олий таълим муассасалари; 2) Бошқа вазирлик ёки идоралар
тасарруфидаги
олий
таълим
муассасалари
(масалан:
Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ
таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш
агентлиги ва бошқалар); 3) Хорижий олий таълим муассасаларининг
Ўзбекистон Республикасидаги филиаллари (масалан: Тошкент шаҳридаги
Халқаро Вестминстер университети,
Г.В. Плеханов номидаги Россия
иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, М.В. Ломоносов
номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали,
И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг
Тошкент шаҳридаги филиали ва бошқалар).
Бундан ташқари, ушбу параграфда олий таълим муассасаси ректори
бошқарувни фақат талабалар, ходимлар ва ўқитувчиларга нисбатангина эмас,
балки бошқа фуқароларга нисбатан ҳам амалга оширишидан келиб чиқиб,
олий таълим муассасаларининг икки тури ажратилган ҳолда кўрсатиб
14
ўтилди: 1) Ички ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш ваколатлари
берилган давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари. 2) Ички ва қисман
ташқи ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни амалга ошириш ваколатларига эга,
оммавий вазифаларни бажарувчи олий таълим муассасалари.
Шунингдек, ушбу параграфда “Таълим тўғрисида”ги қонунга таълим
муассасасининг фаолияти тугатилганда, таълим муассасасида таҳсил
олувчиларни уларнинг ҳоҳишига кўра, йўналишига мувофиқ бўлган бошқа
таълим муассасасига ўрнатилган тартибда ўтказилишини кафолатлаш
тўғрисида қоида киритилиши муаллиф томонидан мақсадга мувофиқлиги
қайд этилди.
Иккинчи бобнинг
“Фуқароларнинг олий таълим олиш
ҳуқуқини
таъминлаш олий таълим муассасаларининг асосий вазифаси сифатида”
деб
номланган учинчи параграфида билим олиш ҳуқуқи ҳар бир фуқаронинг
туғилганидан бошлаб унга тегишли бўлган табиий ҳуқуқларидан бири бўлиб,
олий қадрият ҳисобланиши, давлат томонидан ҳимояланиши ҳамда фуқаролар
томонидан олий таълим олиши ва бу борада олий таълим муассасаларининг
вазифаларига оид фикр-мулоҳазалар билдирилган.
Фуқароларнинг олий таълим олиш ҳуқуқини таъминланишида давлат
томонидан бир қатор имтиёзлар белгиланганлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож
фуқароларнинг таълим олишлари муайян имтиёзлар билан кафолатланиши,
шунингдек, халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ҳамда
мусобақалар ғолиблари Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий
таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари
тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилиниши
эътиборга моликлиги кўрсатиб ўтилган.
Фуқароларнинг олий таълим олишлари учун белгиланган имтиёзлар
билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил
31 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли
ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 213-сон
қарори
1
асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмларнинг
тавсияномасига эга бўлган абитуриентларни олий таълим муассасаларига
қабул қилишда, тест синовларида улар тўплаган балларга энг кўп тўпланиши
мумкин бўлган балл миқдорининг 25 фоизини қўшиш имтиёзи белгиланган.
Шу билан бирга мазкур имтиёзга эга абитуриентлар балакалавриатнинг
педагогика, қишлоқ хўжалиги, табиий-илмий ва техника йўналишларига
шартнома асосида синовларсиз (яъни ўртача 68,0 баллни тўплаган тақдирда)
қабул қилинадилар.
Охирги йилларда бу ҳолат ҳарбий хизматнинг мавқеи ошишида муҳим
роль ўйнади ва йилдан йилга ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларни сони
кескин кўпайди. Маълумотларга кўра 2006 йилда 5543 нафар имтиёзга эга
абитуриентдан 4692 нафари ўқишга қабул қилинган бўлса, 2011 йилда
11926 нафардан 10687 нафари ўқишга кирган.
1
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2005. – № 44-45. – 328-модда.
15
Бугунги кунда амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ҳарбий тавсияномага эга
бўлган абитуриентларнинг кўп қисми республика ҳудудларидаги алоҳида
таълим йўналишлари (“Телекоммуникация”, “Ер усти транспорт тизимлари”,
“Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият”)га, шунингдек Тошкент
шаҳридаги автомобиль-йўллар, темир йўл муҳандислари институти ва
ахборот технологиялари университетига ўқишга қабул қилинмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, диссертант томонидан тавсиянома
асосида имтиёзга эга бўлган шахсларга тест натижасига кўра улар томонидан
тўпланган баллнинг 25 фоизини қўшиш ёки уларни муайян йўналишлар
бўйича тақсимлашни назарда тутувчи қарор қабул қилиниши таклиф этилди.
Бундан ташқари, олий таълимга оид муносабатлар нафақат таълим
қонунчилиги, балки турли ҳуқуқ соҳаларининг нормалари билан ҳам
тартибга солиниши баён қилинган. Таълим ҳуқуқига оид илмий изланишлар
олиб борган хорижий мамлакатлар олимлари В.М.Сырых, В.И.Шкатулла,
М.Ф.Федорова
1
ва бошқаларнинг тадқиқотларини таҳлил қилган ҳолда олий
таълим муассасалари, фуқаролар ҳамда бошқа субъектлар ўртасида пайдо
бўладиган ҳуқуқий муносабатларнинг қуйидаги йўналишларига эътибор
қаратилган: таълим ва тарбия муносабатлари; бошқарув муносабатлари;
меҳнат
муносабатлари;
фуқаролик-ҳуқуқий
муносабатлар;
молиявий
муносабатлар; ижтимоий-таъминот муносабатлари; оилавий муносабатлар.
Диссертация ишининг учинчи боби
“Олий таълим муассасалари
фаолиятини такомиллаштириш масалалари ва истиқболлари”
деб
номланган бўлиб, у икки параграфни ўз ичига қамраб олган. Ушбу бобда
олий
таълимга
оид
қонунчиликни
ривожлантириш,
олий
таълим
муассасалари бошқарув механизмини такомиллаштиришга оид фикр-
мулоҳазалар баён қилинган.
Мазкур бобнинг биринчи параграфи
“Олий таълим муассасалари
фаолиятини тартибга солувчи
қонунчиликни
ривожлантириш”
деб
номланган бўлиб, унда таълим қонунчилиги – ҳуқуқий тизимнинг мустақил
соҳаси дея эътироф этилганлиги, бу турли соҳалар, жумладан, педагогика,
меҳнат, маъмурий, фуқаролик, молиявий ва бошқаларнинг нормаларини ўз
ичига олади. Мазкур нормалар ҳуқуқий тартибга солишнинг ягона усули
билан бирлаштирилмаган бўлса-да, предмет ва вазифалари билан бевосита
боғлиқ. Барча ушбу нормалар ягона таълим муносабатларини тартибга
солиши ҳақида фикрлар баён қилинган
2
.
Тадқиқотчи, таълим соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар
норматив-ҳуқуқий таъминотни ўз ичига олиши зарурлиги, ҳар бир вазифани
тўлақонли амалга ошириш учун қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул
қилиш ёки тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб
этилишини таъкидлаган.
1
Сырых В.М. Введение в теорию образовательного права. – Москва: Готика, 2002. – 350 с.; Федорова М.Ю.
Образовательное право. – Москва: ВЛАДОС, 2004. – 520 с.; Шкатулла В.И. Образовательное право. –
Москва: НОРМА, 2001 – 682 с.
2
Шкатулла В.И. Образовательное законодательство: теоретические и практические проблемы. Общая часть. –
Москва: Норма-инфра, 1996. – 68 с.
16
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги
қонунчилиги ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил этилган ҳамда айрим
ноаниқликлар кузатилганлиги сабабли қуйидаги йўналишларни кўрсатиб
ўтиш мақсадга мувофиқ деб топилган:
- Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид қонун ҳужжатларини
айрим халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар билан уйғунлаштириш.
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мустаҳкамланган айрим
халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш механизмларини
яратиш.
- тўпланган тажриба ва таҳлиллар асосида Ўзбекистон Республикаси
таълим қонунчилигидаги ноаниқликларни бартараф этиш ва такомил-
лаштириш.
Қайд этилган
йўналишлар бўйича
қонунчиликда мавжуд
камчилик ва муаммолар таҳлил этилиб, мазкур ҳолатларни бартараф этиш,
фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ушбу
муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли
ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилиши юзасидан тавсиялар берилган.
Хусусан, олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи қонун
ҳужжатлари такомиллаштириш мақсадида “Олий таълим муассасаларини
ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом”,
“Олий таълим муассасаларида экстернат тўғрисида низом”, “Оилада ва
мустақил равишда таълим олиш тартиби тўғрисида низом” лойиҳаларини
ишлаб чиқиш тавсия этилди.
Иккинчи параграф
“Олий таълим муассасалари бошқарув механизмини
такомиллаштириш истиқболлари”
деб номланади. Ушбу параграфда олий
таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга оид ташкилий-
ҳуқуқий масалалар таҳлил қилинган.
Олий таълимни модернизация қилиш биринчи навбатда, ижтимоий
хизматлар механизмини такомиллаштириш зарурати, ижтимоий ташкилот-
лар, шу жумладан таълим соҳаси тизимининг мақсадли ишлаши бўйича
давлат ва жамиятнинг талабини қондиришга қаратилиши, олий таълим
муассасаси ижтимоий институтлар тизимининг элементи ҳисобланиб, энг
аввало маъмурий соҳада унинг ҳуқуқий мақомига алоҳида ёндошув талаб
этилиши баён қилинган.
Олий таълим муассасаси тавсифининг омилларидан бири таълим
соҳасидаги муносабатлар иштирокчиси эканлиги ва таълим фаолиятининг
ҳуқуқий тартибга солиниши бўлиб, қонунчиликка мувофиқ муайян таълим
йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича мутахассис-кадрлар тайёрловчи
нотижорат ташкилот сифатида эътироф этилган.
“Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасида
1
таълимни бошқариш
бўйича ваколатли давлат органларининг ҳуқуқ доираси белгиланган бўлиб,
шулардан бири таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва
услуб масалаларида уларга раҳбарлик қилиш ҳисобланади. Айни пайтда
1
Ўзбекистон Республикасининг
“Таълим тўғрисида”ги
қонуни //Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг ахборотномаси. – Тошкент, 1997. – № 9. – 225-модда.
17
хорижий мамлакатлар филиалларидан ташқари олий таълим муассасаларига
қайси вазирлик ёки идоралар тасарруфида бўлишидан қатъий назар, ўқув-
педагогик ва илмий-методик раҳбарлик, уларнинг фаолиятини мувофиқлаш-
тириш, давлат таълим стандартлари ва таълим даражаси ҳамда мазмуни,
мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги сифатига
қўйиладиган бошқа
талабларнинг бажарилишини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги амалга ошириб келмоқда. Шу билан бир қаторда ҳарбий
йўналишдаги олий таълим муассасалари томонидан эса ўқув-услубий
фаолиятлари мустақил равишда амалга оширилмоқда. Муаллиф томонидан
мазкур ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқиш ва тегишли чора-тадбирлар
белгилаш орқали Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги билан ҳарбийлашган олий таълим муассасалари ўртасида ўқув-
услубий ҳамкорлик ўрнатиш қайд этиб ўтилган.
Диссертант томонидан республика ҳудудларида жойлашган олий таълим
муассасаларида билим соҳалари бўйича кадрлар тайёрланаётган таълим
йўналишлари ва мутахассисликлари таҳлил қилинган. Таҳлил натижасига
кўра соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот соҳаси бўйича таълим
йўналишлари ва мутахассисликлари мавжуд бўлмаган ҳудудлар Жиззах,
Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари
кўрсатиб ўтилган.
Шулар билан бир қаторда олий таълим муассасалари фаолиятига оид
муҳим устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан тегишли таклифлар
берилган.
Жамият ижтимоий ҳамда иқтисодий ҳаётида таълимнинг ўрни ошиб
бориши давлатнинг ривожланишида миллий устувор йўналиш сифатида
муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган
ҳолда
олий таълим
муассасалари талабалари томонидан таълимга оид давлат сиёсатининг асосий
принциплари ва шу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини
чуқур ўрганилишини таъминлаш мақсадида “Таълим ҳуқуқи” фанини ўқув
жараёнига татбиқ этиш илгари сурилган.
Х У Л О С А
Мазкур диссертация устида олиб борилган илмий тадқиқот иши
юзасидан олий таълим муассасалари бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий
масалаларига оид Ўзбекистон ҳамда хориж тажрибаси ўрганиш ва таҳлил
қилиш натижалари асосида мавзуга доир масалалар ечимини топишга
қаратилган тегишли хулосалар қилинди ҳамда қуйидаги амалий таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилди:
1.
Ўзбекистон ҳудудида олий таълимнинг ривожланиш жараёнини икки
босқичга ажратган ҳолда ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ўзига хос
хусусиятларини ёритиш имконияти пайдо бўлди:
Биринчи босқич
– ХХ аср
бошларидан то мустақиллик йилларигача бўлган даврни ўз ичига олиб, унда
мамлакатимиз
ҳудудида
собиқ
иттифоқ
даврида
олий
таълим
муассасаларининг ташкил этилишига оид маълумотлар таҳлил қилинди.
18
Иккинчи босқич
– Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан то
бугунги кунгача бўлган муддат давомида олий таълимнинг модернизация
қилинишига оид масалалар ўз ичига қамраб олинди ва кенг ёритилди.
2.
Мамлакатимизда
жорий
этилган
таълим
тизими
бошқа
давлатларнинг таълим тизимидан узлуксизлиги ва узвийлиги билан ажралиб
туради. Шу билан бир қаторда хорижий мамлакатлар, хусусан, Россия, АҚШ,
Германия, Буюк Британия ҳамда Франция давлатлари мисолида олий таълим
муассасалари бошқарув тизими таҳлил қилинди.
Мамлакатимизда ректорлар кенгаши фаолиятини самарали ташкил
қилиш
ҳамда таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта
махсус таълим вазирликлари негизида “Таълим вазирлиги” фаолиятини
ташкил этиш таклифи илгари сурилди.
3.
“Олий таълим ҳақидаги низом”да университет, академия ва институт
каби олий таълим муассасаларининг турларига таъриф берилган бўлса-да,
республикада фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасаларининг бошқа
турлари, яъни “Консерватория”, “Олий мактаб” деб номланадиган олий
таълим муассасаларининг алоҳида турларига таъриф берилмаган. Шундан
келиб чиқиб, олий таълим муассасаларининг “Консерватория”, “Олий
мактаб” турларига муаллифлик таърифлари берилди.
4.
Бугунги кунда ҳарбий тавсияномага эга бўлган абитируентлар
томонидан
ҳудудлардаги алоҳида таълим йўналишлари (“Телекомму-
никация”, “Ер усти транспорт тизимлари”, “Жисмоний тарбия ва жисмоний
маданият”)га, шунингдек Тошкент шаҳридаги Тошкент автомобиль-йўллари
институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент ахборот
технологиялари университетларига
ҳужжат топшириб, ўқишга
қабул
қилинмоқда.
Фикримизча, тавсиянома асосида имтиёзга эга бўлган шахсларга тест
синовлари натижасига кўра улар томонидан тўплаган баллнинг 25 фоизини
қўшиш ёки бўлмаса муайян таълим йўналишлари бўйича тақсимланишини
назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилиниши мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги қонунга таълим муассасасининг
фаолияти тугатилганда, таълим муассасасида таҳсил олувчиларни ҳоҳишига
кўра, бошқа уларнинг йўналишига мувофиқ бўлган таълим муассасасига
ўрнатилган тартибда ўтказилишини кафолатлаш тўғрисида алоҳида қоида
киритилиши лозимлиги таклиф этилди.
5.
Жамият ижтимоий ҳамда иқтисодий ҳаётида таълимнинг роли ошиб
бориши давлатнинг ривожланишида миллий устувор йўналиш сифатида
муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган
ҳолда олий таълим
муассасаларида таҳсил олаётган талабалар томонидан мамлакатимизнинг
таълимга оид
давлат
сиёсати
принциплари
ва шу соҳада амалга
оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур ўрганилишини таъминлаш
мақсадида “Таълим ҳуқуқи” фанини ўқув жараёнига татбиқ этиш орқали
таълим тизимида муайян самарадорликка эришиш мумкинлиги эътироф
этилади.
19
Шу нуқтаи назардан давлат инновация дастурлари доирасида
бажарилган “Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларини
бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари” (ИД-8-022) мавзусидаги
инновация лойиҳаси асосида “Таълим ҳуқуқи” фан дастури лойиҳаси ишлаб
чиқилди.
Бу дастурда таълим соҳасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар, таълимни бошқариш тизимидаги охирги ўзгаришлар, таълим
ҳуқуқини ўқитишда қиёсий-ҳуқуқий ва тарихий-ҳуқуқий услублар ва
талабаларни мамлакатимизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар
билан таништириш каби муҳим масалалар инобатга олинган.
6.
Олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи қонун
ҳужжатлари ва бошқарув механизмини такомиллаштириш мақсадида “Олий
таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби
тўғрисида низом”, “Олий таълим муассасаларида экстернат тўғрисида
низом”, “Оилада ва мустақил равишда таълим олиш тартиби тўғрисида
низом” лойиҳаларини ишлаб чиқиш тавсия этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунига
ота-оналар
(қонуний
вакиллар),
таҳсил
олувчиларнинг
ҳуқуқ
ва
мажбуриятлари
ҳақида алоҳида норма киритиш ҳамда олий таълим
муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда тўлов-шартнома
асосида таълим олишни мақсадли ташкил этиш механизмини жорий этиш,
яъни бунда таълимнинг сиртқи ёки кечки шаклидан фойдаланиш каби
таклифлар берилди.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1. Қодиров Б.Б.
Таълим
тизимини
такомиллаштириш
жараёнида
бошқарувнинг роли ва аҳамияти //Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар
таълимини ривожлантиришнинг илмий-услубий муаммолари: илмий-амалий
конференция материаллари. – Тошкент, ОЎМКҲТРМ, 2006. – Б. 21-22.
2. Қодиров Б.Б. Фуқаролар таълим олиш ҳуқуқларини давлат томонидан
кафолатланишининг ҳуқуқий асослари //Инсон ҳуқуқлари олий қадрият:
талабалар илмий анжумани материаллари. – Тошкент, ТДЮИ, 2006. – Б. 31.
3. Қодиров Б.Б. Таълим тизими жараёнида бошқарув масалалари
//Таълим технологиялари. – Тошкент, 2006. – № 5. – Б. 31-32.
4. Қодиров Б.Б., Жумаев Й.Ғ. Таълим тизимини бошқаришнинг консти-
туциявий-ҳуқуқий асослари //Конституция - давлат ва жамият қурилиши
ислоҳотларининг
асоси:
илмий-назарий
конференция
материаллари.
–
Тошкент, ТДЮИ, 2006. – Б. 281-286.
5. Қодиров Б.Б. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг
ҳуқуқий
асослари //Таълим муаммолари. – Тошкент, 2007. – № 1. – Б. 52-53.
6. Қодиров Б.Б. Таълим соҳасидаги давлат сиёсати – ислоҳотларнинг
муҳим йўналиши //Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2008. – № 1. – Б. 24-25.
20
7. Раҳимов Б.Ҳ., Қодиров Б.Б. Узлуксиз таълим тизимининг норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари //Таълим муаммо-
лари. – Тошкент, 2008. – № 1. – Б. 12-13.
8. Қодиров Б.Б. Олий таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий-
ҳуқуқий масалалари //Ҳуқуқшунос. – Тошкент, 2008. – № 4. – Б. 40-41.
9. Қодиров Б.Б., Бобоёров Р.О. Таълим тизимига оид норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш масалалари //Олий таълим
муассасалари таълим жараёнига замонавий педагогик технологиялар ва
илғор тажрибаларни жорий этишнинг илмий-педагогик асослари: илмий-
амалий конференция материаллари. – Тошкент, ОЎМКҲТРМ, 2008. – Б. 67.
10. Қодиров Қ.Б., Қодиров Қ.Б., Бобоёров Р.О., Қодиров Б.Б. Таълим
муассасаси фаолиятини самарали ташкил этишнинг айрим масалалари //Олий
таълим муассасалари таълим жараёнига замонавий педагогик технологиялар
ва илғор тажрибаларни жорий этишнинг илмий-педагогик асослари: илмий-
амалий конференция материаллари. – Тошкент, ОЎМКҲТРМ, 2008. – Б. 138-
139.
11. Қодиров Б.Б. Инсон ҳуқуқларини таъминлашда узлуксиз таълим
тизимининг аҳамияти //Фан ва ёшлар. – Тошкент, ТДЮИ, 2009. – № 1. – Б.
18-20.
12. Қодиров Б.Б. Олий таълим муассасасининг маъмурий-ҳуқуқий
мақоми тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари //ТДЮИ ахборотномаси. –
Тошкент, ТДЮИ, 2009. – № 3. – Б. 74-75.
13. Қодиров Б.Б. Олий таълим муассасаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий
тавсифи //Фан ва ёшлар. – Тошкент, ТДЮИ, 2009. – № 4. – Б. 10-12.
14. Кодиров Б.Б. Средства и методы правовых аспектов образовательных
отношений //Узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг
назарий-амалий муаммолари: илмий-амалий конференция материаллари. –
Самарқанд, СамДУ, 2009. – Б. 147-149.
15. Қодиров Б.Б. Олий таълим муассасалари фаолиятини ҳуқуқий
тартибга солиш масалалари
//Таълимда инновацион технологиялар:
муаммолар ва ечимлар: илмий-назарий конференция материаллари. – Термиз,
ТерДУ, 2009. – Б. 55-57.
16. Кодиров Б.Б. Организационно-правовые вопросы управления выс-
шими образовательными учреждениями Республики Узбекистан //Проблемы
использования новых инновационных технологий в учебном процессе:
материалы международной научно-практической конференции. – Шымкент,
ШСПУ, 2009. – С. 96-99.
17. Раҳимов Б.Ҳ., Қодиров Б.Б. Ўзбекистон Республикасида таълим
соҳасини бошқариш //Ўқув-услубий қўлланма. – Тошкент, Тафаккур, 2009. –
Б. 72.
18. Қодиров Б.Б. Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасалари
фаолиятининг ҳуқуқий масалалари //Ўқув-услубий қўлланма. – Тошкент,
BBSH-PRESS, 2010. – Б. 128.
21
Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Қодиров
Бобиромон Бекмуродовичнинг 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ;
маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ” ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон
Республикасида
олий
таълим
муассасаларини
бошқаришнинг
ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусидаги диссертацияси
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
таълим, олий таълим муассасаси,
бошқарув, бошқарув органлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, билим олиш
ҳуқуқи.
Тадқиқот объектлари:
Ўзбекистон Республикасида олий таълим
муассасалари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий масалалари билан боғлиқ
айрим муносабатлар ҳамда бу борадаги мавжуд муаммолар.
Ишнинг мақсади:
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини
бошқариш ва уларнинг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масалаларини
ўрганиш, таҳлил қилиш орқали муаммоларнинг ечимини топиш ҳамда илмий
асосланган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
тадқиқотни амалга оширишда
тарихий,
муаммовий-мақсадли, қиёсий-ҳуқуқий, амалиёт натижалари ва амалдаги
қонунчиликни ўрганиш ва таҳлил этиш, тизимлаштириш ҳамда бошқа
усуллардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
республикамиз юридик
фанлари йўналиши бўйича илк маротаба олий таълим муассасалари
фаолиятини
ҳуқуқий тартибга солиш масалалари мустақил тадқиқот
сифатида ўрганилди; олий таълим муассасаси тушунчаси, ҳуқуқий тавсифи
ва ҳуқуқий мақомига оид масалалар таҳлил қилинди ҳамда олий таълим
муассасалари турлари ва уларнинг номланишига оид
муаллифлик
таърифлари берилди;
фуқароларнинг олий таълим олишлари учун
белгиланган имтиёзлар ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари кўрсатиб
ўтилди, шунингдек, олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи
қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот натижаларидан қонун ҳужжатларини
такомиллаштиришда ҳуқуқшунослар, тадқиқотчилар, педагоглар, талабалар
амалий манба сифатида фойдаланиши мумкин.
Татбиқ этилиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
2009-2010
йилларда жами 70 млн. сўм ҳажмда ИД-8-022-рақамли “Ўзбекистон
Республикасида олий таълим муассасаларини бошқаришнинг ташкилий-
ҳуқуқий асослари” мавзусидаги инновация лойиҳаси бажарилган ва уларнинг
натижалари асосида “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда олий таълимга оид
қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
таълим соҳасидаги давлат
органлари ва муассасалари фаолияти; таълим соҳасидаги илмий тадқиқот
ишлари ва таълим жараёни.
22
РЕЗЮМЕ
диссертации Кадырова Бобиромона Бекмурадовича на тему:
«Организационно-правовые
основы
управления
высшими
образовательными
учреждениями
в Республике
Узбекистан»
на
соискание
ученой
степени
кандидата
юридических
наук
по
специальности 12.00.02 – Конституционное право; административное
право; финансовое право
Ключевые слова:
образование, высшее образовательное учреждение,
управление,
органы
управления,
нормативно-правовые
акты,
право
получения образования.
Объекты исследования:
Проблемы и некоторые отношения связанные
с
организационно-правовыми
вопросами
деятельности
высших
образовательных учреждений в Республике Узбекистан.
Цель работы:
Разработка научно обоснованных предложений и
рекомендаций, а также поиск решения существующих проблем путем
изучения,
анализа вопросов
управления и правового регулирования
деятельности высших образовательных учреждений в Узбекистане.
Методы
исследования:
исторический,
проблемно-целевой,
сопоставительно-правовой, изучение и анализ результатов практики и
действующего законодательства, систематизация и др.
Полученные результаты и их новизна:
впервые, в сфере
юридических наук республики изучены проблемы правового регулирования
деятельности высших образовательных учреждений; проанализированы
правовая
характеристика,
правовой
статус
и
понятие
высших
образовательных учреждений, разработаны авторские пояснения видам и
наименованиям высших образовательных учреждений; определена оценка и
указаны особые специфические стороны установленных льгот для граждан
на получение высшего образования, а также, разработаны предложения и
рекомендации по усовершенствованию регулирования законодательства
деятельности высших образовательных учреждений.
Практическая значимость:
результаты исследования могут быть
использованы
в
усовершенствовании
законодательных
документов
юристами, соискателями, педагогами и студентами в качестве практического
источника.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
в 2009-2010
годах был выполнен инновационный проект «Организационно-правовые
основы управления высшими образовательными учреждениями в Республике
Узбекистан» (№ ИД-8-022) в объеме 70 млн. сум. По результатам проекта
были разработаны предложения для внесения изменений и дополнений в
закон «Об образовании» и
в ряд нормативно-правовых документов
связанных с высшим образованием.
Область применения:
в деятельности государственных органов и
учреждений в сфере образования; научно-исследовательские работы в сфере
образования и процесс образования.
23
RESUME
Thesis of Kadirov Bobiromon Bekmuradovich on the scientific degree
competition of the doctor of philosophy in law on specialty 12.00.02 –
Constitutional law; administrative law; financial law, subject: “The legal basis
of managing higher educational establishments in the Republic of
Uzbekistan”
Key words:
education, higher educational establishments, management,
administrative bodies, legal documents, the right to education.
Subjects of research:
problems and some relationships related to
organizational and legal issues of higher educational establishments’ activity in the
Republic of Uzbekistan.
Purpose of work:
To study the problems of managing and legal regulation
of higher educational establishments’ activity in Uzbekistan, find existing
problems by analyzing and developing scientifically based suggestions and
recommendations.
Methods of research:
history, problem-target, comparative-lawful, research
and analysis of the results of practice and acting legislation, systematization, etc.
The results obtained and their novelty:
the problems of legal regulation of
higher educational establishments’ activity have been researched for the first time;
the concept, legal description and status of higher educational establishments have
been analyzed; the author’s description of types and names of higher educational
establishments have been worked out; assessment of the benefits created for the
citizens to obtain higher education have been determined and peculiar specific
issues of them have been shown; proposals and recommendations for the
improvement of legal regulation of higher educational establishments’ activity
have been worked out.
Practical value:
The results of the research can be used for the improvement
of legislative documents by lawyers, competitors for the academic degree, teachers
and students as a practical source.
Degree of embed and economic effectivity:
in 2009-2010 an innovative
project “Legal and institutional management of higher educational establishments
in the Republic of Uzbekistan» (№ ID-8-022) was carried out for 70 mln. Uzbek
soums. According to the results of the project proposals were developed to make
changes and additions to the Law “On Education” and in a number of legal
documents relating to higher education.
Field of application:
in the activity of state bodies and institutions in the
sphere of education, research development in the sphere of education and the
education process.
