1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
Муҳитдинова Фарруха Фахриддиновна
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг қарор топиши ва
ривожланиши
12.00.01 — Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий
таълимотлар тарихи
Юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент — 2011
2
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институтининг “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” кафедрасида бажарилган.
Диссертация ҳимояси 2012 йил “____” ________________да соат ____да
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик институти
ҳузуридаги ___________ рақамли фан доктори (номзоди) илмий даражасини олиш
учун диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослашган кенгаш мажлисида бўлади.
Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институтининг кутубхонасида (100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси,
35-уй) танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил “____”___________________да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби, Зулфиқаров
юридик фанлар номзоди, доцент
Шерзод Хуррамович
Расмий оппонентлар:
юридик фанлар доктори, профессор
Бобоев Ҳалимбой Бобоевич
юридик фанлар доктори, профессор
Одилқориев Хожимурод
Тўхтамуродович
юридик фанлар доктори
Турсунов Атхам Саломович
Етакчи ташкилот:
Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон миллий университети
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинган дастлабки
кунлардан бошлабоқ қонун устунлигини таъминлаш, шахс ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини, оила, жамият ва давлат манфаатларини муҳофаза этишни
кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, қонунга
итоаткор фуқароларни тарбиялаш чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ҳамда
ижтимоий жиҳатдан бозор иқтисодиётига йўналтирилган фуқаролик жамияти барпо
этишнинг мақсадигина эмас, воситаси ҳам бўлиб қолди.
Ўуқуқий соҳада теран ўзгартишларни амалга ошириш, тоталитар, маъмурий-
буйруқбозлик тизимидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устувор мавқеини
эгаллаб турадиган демократик, ҳуқуқий давлат ва жамиятга ўтилишини таъминловчи
қонунлар қабул қилиш мустақил давлатнинг энг биринчи вазифаси бўлиб қолди.
Жамиятда амалга оширилаётган демократик ўзгартишлар давлат қурилиши
тизимида суд ҳокимиятининг аҳамиятини тўғри англаб олиш, суднинг давлат
органлари тизимидаги ўрни ва ролини идрок этишни тақозо қилиши муқаррар эди ва
амалда шундай бўлди ҳам. Шу муносабат билан тарих нуқтаи назаридан анчагина
жадал суръат асосида суд-ҳуқуқ соҳасини либераллаштириш ва демократлаштириш
йўлидан олҚа томон салмоқли қадамлар қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг ўнинчи сессиясида 1992 йил 3 июлда —
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинишидан бир мунча олдин
таъкидлаб айтганидек, “суд ҳокимияти — бу мустақил ҳокимиятдир. Унинг юксак
бурчи қонунларга оҚишмай риоя этилиши ва ушбу қонунлар фуқаролар томонидан
ижро этилишини таъминлашдан иборатдир”.
1
Суд ҳокимиятининг мазмун ва моҳияти, унинг жамиятдаги роли ҳамда
аҳамиятини умумқабул қилинган тарздаги тушунишдан келиб чиқиб, Ўзбекистон
Республикасида суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг тармоҚи тариқасида инсон ва
фуқаро ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя этишнинг давлат даражасидаги
вазифасини бажармоқда. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари қонун чиқарувчи ва
ижро этувчи ҳокимият фаолиятининг, қонунларимизнинг мазмун-мундарижаси ва
қўлланилишини белгилашдан ташқари суд ҳокимияти фаолиятининг моҳияти ва
мазмун-мундарижасини ҳам белгилаб беради.
Ҳозирги
босқичда
демократик
ислоҳотлар
чуқурлашиб
бораётганлиги
муносабати билан ҳуқуқ илм-фани олдига давлат қурилиши соҳасида янгидан янги
вазифалар кўндаланг қўйилмоқда.
Суд ҳокимиятининг қарор топиши ва ривожланиши масалалари сингари суд
тизимини ислоҳ этиш масалалари ҳам тарихан кўпгина тадқиқотчиларнинг ўрганиш
предмети ҳамда суд ҳокимиятининг тушунчасини, унинг ҳокимиятлар тизимидаги
ўрни ва аҳамиятини белгилашга қаратилган баҳс-мунозаралар ва изланишлар, одил
судловни умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида
1
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисодиёт, сиёсат, мафкура. Т.1 — Тошкент. Ўзбекистон,
1996. 15 б.
4
амалга оширувчи суд органлари тизимини барпо этиш орқали амалга ошириш
объекти ҳисобланади.
“Мустақиллик йиллари, — деган эди И.А.Каримов биринчи чақириқ Олий
Мажлиснинг олтинчи сессиясида, — ҳокимиятни тармоқларга ажратиш асосида
миллий давлатчилик пойдеворини барпо этиш борасида тинимсиз меҳнат қилиш
даври бўлди... Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва судлов тизими, яъни ҳокимият
тармоқларининг бўлиниши қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Уларнинг ҳар
бирида қонуний асосда авторитаризм ва тоталитаризм зўравонликларини истисно
этувчи ҳақиқий демократик меъёр ва тартиблар жорий этилди”
1
Асосий муддао — суд ҳокимиятини барпо этиш ва ҳокимиятнинг тармоқларга
бўлиниши принципини жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясида
мустаҳкамлаб қўйилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси
билан ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми сифатида суд-
ҳуқуқ тизимини теран тарзда ислоҳ қилиш ва либераллаштириш концепцияси амалга
оширилди.
Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ ислоҳотининг концептуал қоидаларини
амалга ошириш жараёнини таҳлил қилиб, шуни алоҳида қайд этиш жоизки, суд
ҳокимияти давлат ҳокимиятининг мустақил, қарам бўлмаган ва кучли тармоғи
сифатида, ўз ваколатларини инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини,
конституциявий тузумни, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари
ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя этиш йўлида амалга
оширувчи тармоқ сифатида қарор топиши юзасидан самарали чоралар қабул
қилинди. Ўуқуқий давлатда суд ҳокимияти давлатчиликнинг реал асоси, ижтимоий
осойишталик, ҳуқуқ-тартиботни ва жамиятдаги барқарорликни таъминловчи
институтдир.
Суд-ҳуқуқ тизимини умумэътироф этилган нормалар ва халқаро ҳуқуқ
принциплари асосида янада либераллаштириш йўли билан судларнинг чинакам
мустақиллигини, инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини
таъминлаш вазифалари суд-ҳуқуқ ислоҳотининг негизи ҳисобланади.
Юқорида айтиб ўтилган вазифаларни самарали тарзда ҳал этиш мақсадида
ҳокимиятнинг тармоқларга бўлиниши принципини изчиллик билан амалга ошириш,
суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш
зарурати келиб чиқади, худди шу нуқтаи назардан суднинг жамиятдаги ва
давлатдаги ролини ҳамда мақомини ошириш, унга Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси ва халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқадиган вазифаларни
бажариш учун зарур ваколатлар бериш жоиз бўлади.
Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишни бундан буён ҳам изчил давом эттириш
масалалари давлатимиз бошлиҚининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини ривожлантириш концепцияси” деган мавзуда қилган маърузасида аниқ
1
Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш-давр талаби. Т.5. –Тошкент, Ўзбекистон, 1997. –Б.103-104
5
белгилаб берилди. Президент И.А.Каримов босиб ўтилган йўлни якунлаб, суд
ҳокимиятини босқичма босқич мустаҳкамлаб бориш, суднинг мустақиллигини
таъминлаш, уни собиқ тузумда бўлгани каби қатағон қуроли ва жазолаш идораси
сифатидаги орган эмас, балки инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли
ҳимоя ва муҳофаза этишга хизмат қиладиган том маънодаги мустақил давлат
институтига айлантиришга қаратилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-
тадбирлар амалга оширилди.
1
Ушбу ҳужжат жаҳон демократик ҳамжамияти
томонидан мингйиллик ривожланиш мақсадларида эътироф этилган таянч
принципларини ўзида мужассам этган бўлиб, мамлакатимиз тараққиётида, шу
жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасида
янги босқич
бошланганидан далолат беради.
Қонун ҳужжатларини бутун Ўзбекистон ҳудудида тўғри ва бир хил
қўлланилишини таъминлаш учун суд тизимининг энг мақбул тарзда тузилиши
масаласининг долзарблиги давлат ҳокимияти тизимида суднинг мустақиллигини
мустаҳкамлаш зарурати билан белгиланади.
Қолаверса, суд тизимини ислоҳ этиш борасида босқичма босқич олиб
борилаётган ишлар бутун жамиятни демократик тарзда янгилаш жараёнлари билан
чамбарчас боғланган бўлиб, сиёсий тизимни ривожлантиришга бевосита таъсир
этади, бу ҳам тадқиқ этилаётган муаммонинг долзарблигини белгилайди.
Суд ҳокимиятининг турли қирралари, унинг ҳуқуқий табиати ва моҳияти, давлат
ҳокимияти органлари тизимидаги ўрни, вазифалари ва уларни амалга ошириш
шакллари, давлат ҳокимияти бошқа тармоқларининг ҳаракатлари устидан суд
назоратини олиб бориш масалалари ҳамон етарлича ишланмаган ҳолда қолмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “суд ҳокимияти”га таъриф
берилмаганлиги боис бу тушунчани аниқ мазмун билан тўлдириш илм-фаннинг
вазифасидир.
Шу муносабат билан суд ҳокимиятининг қарор топиши ва ривожланиши
масалаларини ҳам, ташкил этилиши масалаларини ҳам назарий жиҳатдан комплекс
ва тизимли асосда тадқиқ қилиш ва айни шу негизда илмий асосланган тавсиялар
ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланиб қолди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Суд ҳокимиятининг қарор топиши ва
ривожланиши масалалари сингари суд тизимини ислоҳ этиш масалалари ҳам
тарихан кўпгина тадқиқотчиларнинг ўрганиш предмети ҳамда «суд ҳокимияти»
тушунчасини, унинг ҳокимиятлар тизимидаги ўрни ва аҳамиятини белгилаш
атрофида, тинимсиз давом этаётган баҳс-мунозаралар ва изланишлар, одил судловни
суд органлари тизимини барпо этиш орқали амалга ошириш объекти ҳисобланади.
Ана шуни инобатга олиб, мазкур тадқиқотнинг йўналиши энг аввало муҳим
давлат институти — суд ҳокимиятининг қарор топиши ва ривожланиши соҳасидаги
концептуал, фундаментал ва амалий қоидаларни ишлаб чиқишга ҳамда суд тизимини
ислоҳ этишнинг энг самарали услублари ва механизмларини, Ўзбекистондаги янги
ёки ҳали етарлича ривож топмаган конструкциялар ва институтларни белгилаб
олишга қаратилди.
1
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси. — Тошкент. Ўзбекистон, 2010. 16 б.
6
Шу муносабат билан чет эл илмий доираларининг йирик назарий
ишланмаларини қайд этиш ўринлидир. Хусусан, Adolf S.
1
, Chiarloni S.
2
, Furtner G.
3
,
Kessedjian C.
4
, Rosenberg L., Schwab K., Gottwald P.
5
, Rubin J.Z., Pruitt D.G., Sung Нее
Kim
6
, Schellhammer K.
7
, Хессе К.
8
, Хайде В.
9
, Фридман Л
10
сингари муаллифларни
таъкидлаб ўтиш жоиз.
Суд ҳокимиятининг қарор топиши ва ривожланиши, суд ислоҳотини ўтказиш
борасида биздагига ўхшаш масалалар ва муаммолар мавжуд бўлган Россия, Украина,
Белоруссия ва МДҲ таркибидаги бошқа мамлакатлар йирик олимларнинг ишлари
ҳам қизиқиш уйҚотмоқда. Бу ўринда айниқса, Е.Б. Абросимова, М.Г. Авдюков, В.Е.
Богданов,
А.Т.Боннер, Е.А.Борисова, Н.А.Власенко,
А.Л.
Власенко,
Л.А.
Воскобитова, Г.А.Гаджиев, Ю.А. Дмитриев, В.М. Жуйков, В.А. Лазарева, В.М.
Лебедев, И.Б.Михайловская, Э.М.Мурадьян, Е.И.Носирева, И.В. Решетникова, В.А.
Ржевский, Л.И. Петрухин, И.Я. Фойницкий, А.В. Цихоцкий, Г.Г. Черемных,
Н.М.Чепурнова, Н.А. Чечина, Д.М. Чечот, В.М. Шерстюк, С.А. Шейфер, В.А.
Яблоков, В.В. Ярков ва бошқа таниқли олимларнинг асарларини алоҳида қайд этиб
ўтмоқ лозим. Уларнинг ишлари фундаментал тадқиқотлар тариқасида ижтимоий-
илмий эътирофга лойиқ бўлиб, суд ҳокимияти институтларини ўтмиш ва истиқбол
нуқтаи назаридан ўрганишда муҳим аҳамиятга моликдир.
Ўзбекистонда суд ҳокимиятини ривожлантиришнинг ва уни амалга ошириш
механизмининг турли қирралари илмий изланишлар ва мазмундор тадқиқотлар
предмети
бўлиб
қолди.
Мамлакатимизнинг
хусусан,
А.А.Азизхўжаев,
Х.Т.Одилқориев, М.Э.Абдусаломов, Ф.Х. Отахонов, Х.Б.Бобоев, Ф.Боқиева,
З.М.Исломов, Б.Ш.Мирбобоев, Т.К.Мирзаев, Ф.Х.Раҳимов, М.Х.Рустамбоев,
А.У.Хамроев, О.Т.Хусанов, Ш.Ш.Шораҳметов ва бошқа таниқли олимларнинг
ишларини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир.
Шуни ҳам айтиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда суд ҳокимияти қарор
топиши хусусиятларининг ва ривожланиш босқичларининг концептуал асосдаги
илмий тадқиқотлари мавжуд эмас, шунингдек суд тизимининг амалга оширилаётган
ислоҳоти натижалари ва бу тизимни ривожлантириш истиқболлари чуқур илмий
таҳлил этилмаган.
Ҳаётнинг барча соҳаларида янгидан янги ижтимоий алоқалар юзага
келаётганлиги ва тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги, ҳуқуқий ва ижтимоий
муносабатлар демократлашуви ва инсонпарварлашуви, суд ҳокимияти ривожланиб,
1
Adolf S. Lehrbuch des Zivilprozessrecht. Karlsruhe, 1956.
2
Chiarloni S. Civil Justice: An Italian Perspective. Oxford; New York, 1999.; Civil procedure. Case and materials. 5
ed. St. Paul, 1989.
3
Furtner G. Das Urteil im ZivilprozeB. Munchen, 1978.
4
Kessedjian C. Global Unification of Procedural Law: International Conflicts of Laws of the Third Millenium / Ed.
by Patrick J. Borchers and Joachim Zekoll. New York, 2001.
5
Rosenberg L., Schwab K., Gottwald P. ZivilprozeBrecht. 15 Aufl. Munchen, 1993.
6
Rubin J.Z., Pruitt D.G., Sung Нее Kim. Social Conflict. McGraw-HILL Companies, Inc., 1994.
7
Schellhammer K. ZivilprozeB. 5 Aufl. Heidelberg, 1992.
8
Хессе К. Основы конституционного права ФРГ. М., 1981.
9
Хайде В. Система правосудия ФРГ. Бонн., 1995.
10
Фридман Л. Введение в американское право. – М. 1992.
7
суднинг жамиятдаги ва давлатдаги роли ҳамда мақоми ошиб бораётганлиги
муносабати билан мамлакатимиз илм-фанидан бу соҳадаги илмий тадқиқотлар янада
теранлик ва мазмун касб этишига эришиш учун кўпроқ саъй-ҳаракат ва куч-ғайрат
талаб этилаётир.
Замонавий
муаммолар
етарлича
ишланмаганлиги,
шунингдек
уларни
Ўзбекистоннинг суд тизими ҳуқуқий давлат стандартлари ва халқаро ҳуқуқ
нормаларига
мувофиқлиги
нуқтаи
назаридан
ҳал
этиш
зарурати
ушбу
тадқиқотларимизнинг назарий аҳамиятини белгилайди.
Диссертация ишининг Тошкент давлат юридик институтининг илмий-
тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги
Диссертация иши мавзуси
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик институтининг
илмий-тадқиқот ишлари мавзувий режаларига киради ва Тошкент давлат юридик
институти Илмий кенгашида 2002 йил 29 апрелда тасдиқланган (10-баённома).
Тадқиқот мақсади
Ўзбекистонда суд ҳокимияти қарор топиши ва
ривожланишининг ҳозирги ҳуқуқий муаммоларини, суд тизими ислоҳотини амалга
оширишнинг хусусиятларини концептуал йўсинда ва муфассал таҳлил этиш ҳамда
шу асосда суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя этишни яхшилаш мақсадида миллий
қонун ҳужжатларини мукамаллаштириш ва ҳуқуқни амалиётда қўлланишни
мақбуллаштиришга, пировард натижада эса ҳуқуқий давлат барпо этишга қаратилган
назарий хулосалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Диссертация тадқиқоти мақсадига мувофиқ муаллиф
томонидан қуйидаги вазифалар илгари сурилган:
— мамлакатимиз ва чет эл юридик илм-фанида суд ҳокимияти институти
генезисини, шу жумладан мазкур институтнинг замонавий концепцияларини
ўрганиш;
— суд ҳокимияти назарияларини комплекс тарзда таҳлил этиш;
— миллий қонун ҳужжатларини уларнинг одил судлов соҳасида қарор топиб
бораётган ҳозирги ижтимоий муносабатларга ўхшаш жиҳатларини аниқлаш
мақсадида тадқиқ этиш;
— суд ҳокимияти ваколатларини унинг ҳокимият бошқа тармоқларидан
мустақиллиги принципини амалга ошириш усули сифатида талқин этиш;
— Ўзбекистондаги одил судловни қонунчилик асосида тартибга солишга,
бундай судловнинг амалий ҳолати ва сифатига ёндашувни танқидий тавсиф этиш;
— суд ислоҳоти мақсадларини аниқ таърифлаб бериш ва мазкур ислоҳотнинг
ҳозирги босқичдаги натижаларини баҳолаб, ислоҳотни чуқурлаштиришга доир
таклифлар ишлаб чиқиш;
— суд фаолиятини такомиллаштириш учун зарур қонунчилик, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш, иқтисодий, ташкилий, кадрларга оид ва бошқа чора-тадбирлар
ишлаб чиқиш;
— суд тизимининг биринчи инстанция судларининг аҳолига имкон қадар
яқинлашиб боришини таъминловчи мақбул тузилишини ишлаб чиқиш;
8
— судьяларни жаҳон амалиётида умумэътироф этилган ва халқаро нормалар
билан белгиланган мустақиллик ва фақат қонунга бўйсунув, тортишув ва ошкоралик,
ҳалоллик, ўз фуқаролик бурчини ва халқ олдидаги масъуллигини англаш
принциплари асосида тайёрлаш ҳамда таълим бериш йўналишларини белгилаш
олиш;
— суд ҳокимияти институтини теран тарзда ривожлантиришга ва фаолият олиб
боришига тааллуқли халқаро ҳуқуқий нормалар ва ёндашувларни таҳлил этиш;
— Ўзбекистон Республикасининг одил судловни амалга ошириш соҳасидаги
муносабатларни расамадга солишга, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатларини
ҳимоя
этишга,
шунингдек
янги
ҳуқуқий
конструкцияларни амалиётга жорий этишга тааллуқли қонун ҳужжатларини янада
такомиллаштириш юзасидан таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг ташкил этилиши тизими ва ҳозирги босқичда
суд ислоҳотини амалга ошириш жараёни хорижий мамлакатлар норматив-ҳуқуқий
базасини таҳлил этиш билан уйғунликда
тадқиқот объекти
ни ташкил этди.
Тадқиқот предмети
одил судловни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган
муносабатлар тизими, уни ҳуқуқий жиҳатдан, энг аввало Ўзбекистондаги фуқаролар
ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишдан
иборат.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг асарлари, қонуности норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий ва методик адабиётлар, чет эл ва мамлакатимиз
тадқиқотчиларининг асарлари ва ишлари, суд амалиётини умумлаштириш ва таҳлил
этиш
тадқиқотлар методлари бўлди
. Диссертация ишини ёзишда мантиқий ва
тизимли таҳлил усуллари, қиёсий-ҳуқуқий метод, ҳуқуқий моделлаштириш, расмий-
юридик усуллар қўлланилди. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти
институтининг ривожланишини тадқиқ этиш жараёнида муаллиф тарихий-ҳуқуқий
таҳлил усулидан фойдаланди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар ва хулосалар:
1. Кўриб чиқилаётган масалаларнинг генезисини тадқиқ этиш Ўзбекистонда суд
ҳокимиятининг ривожланиши ва мустаҳкамланиши давлатнинг демократлашуви
жараёни тақозоси бўлиб, қайтариб бўлмас хусусиятдаги бу жараённи суд ҳуқуқини
ривожлантиришнинг умумжаҳон тамойиллари билан солиштириб кўриш ҳамда
халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда қуриш лозим деб хулоса чиқариш
имконини берди.
2. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва суднинг ҳуқуқий мақоми муаммоси
бугунги кунда ҳокимиятнинг тармоқларга бўлиниши ҳамда ижро этувчи
ҳокимиятдан тамомила мустақил, демократик суд борасидаги халқаро ҳуқуқий
нормалар, умумэътироф этилган жаҳон стандартлари нуқтаи назаридан сифат
жиҳатидан янгича тарзда, комплекс ёндашишни тақозо этади.
3. Ўзбекистон Республикасининг суд ишларини юритиш соҳасидаги амалдаги
қонун ҳужжатлари ва суд ҳокимиятининг ташкил этилиши судьяларнинг мақомига,
суд тузилишига, судлар фаолиятини ташкилий ва моддий-молия жиҳатидан
9
таъминлашга оид муносабатлар етарлича тартибга солмаётир, бу эса фуқаролар ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини суд тартибида самарали
ҳимоя этишни таъминлаш мақсадида бир қанча янги қонунларни ишлаб чиқишни ва
амалдаги қонун ҳужжатларини жаҳон стандартлари, ривожланган демократик
давлатлар тажрибаси билан бирхиллаштириш (имплементация қилиш) орқали
модернизация қилишни тақозо этади.
4. Суднинг муҳим вазифалари — фуқароларнинг субъектив ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳар тарафлама ва кенг қамровда ҳимоя
этиш, шунингдек ижтимоий муносабатларда ҳуқуқнинг устунлиги таъминланиши
устидан, хусусан дастлабки тергов устидан суд назоратини амалга ошириш
қонунчилик йўли билан таъмин этилмаган.
Шу муносабат билан мазкур вазифалар дастлабки тергов, ишни судда кўриб
чиқиш ва суд қарорларини ижро этишнинг барча босқичларида амалга
оширилишини таъминлайдиган қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклиф
этилмоқда.
5. Диссертацияда суд ҳокимияти таърифини ишлаб чиқишга ҳаракат қилинган
ва уни қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф қилинмоқда: “Суд ҳокимияти одил
судловни ва суд назоратини амалга оширишда суд тизимининг ваколатлари
мажмуида
ифодаланувчи
давлат-ҳокимият
муносабатларидир”.
Ана
шу
айтилганларни инобатга олган ҳолда суд ҳокимияти ҳокимиятнинг бошқа
тармоқларидан фарқловчи белгиларга эга деб ўйлаймиз, бу белгилар орасида
қуйидагилар бор:
а) мустақиллик, мухториятчилик ҳамда қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
ҳокимиятларга нисбатан назорат функциялари бўлиши;
б) субъектлар доирасини очиб берувчи институциявийлик;
в) алоҳида функциявий йўналиш — одил судловни амалга ошириш.
6. Диссертация ишида тадқиқ этилаётган муаммо бўйича моддий ва процессуал
ҳуқуқ мавзувий жиҳатдан ва концептуал бирлаштирилган, бу эса суд ҳокимияти
чегараларини белгилаб олишнинг назарий вазифасини ўртага қўяди.
Диссертация муаллифи ҳуқуқнинг шажаравий (субординацион) тузилиши
хусусида ўзи ишлаб чиққан янги концепцияни асослаб беради. Бунда таркибий
тузилманинг фақат дастлабки икки даражаси белгиланмоқда. Хусусан, 1) ҳуқуқнинг
интеграцияловчи ва предметли тармоқлари; 2) ҳуқуқнинг фундаментал (генетик
жиҳатдан бирламчи) ва ихтисослаштирилган тармоқлари назарда тутилмоқда.
Моддий ва процессуал ҳуқуқ, регулятив ва муҳофиз ҳуқуқ, оммавий ва хусусий
ҳуқуқ ҳуқуқнинг функционал (горизонтал) тузилмаси даражаси сифатида намоён
бўлади, улар ўзаро бўйсунув тартибидаги, аммо белгиловчи бўлмаган алоқалар
билан боғлангандир. Ҳуқуқ тузилишидаги процессуал ҳуқуқни чекловчи мезонлар
сифатида қуйидагилар таклиф этилмоқда:
а) ривожлантирилиши ва амалга оширилиши процессуал ҳуқуқни воситачи этиб
қўядиган моддий-ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хослиги;
б) амалга оширилиши процессуал ҳуқуқни воситачига айлантириб қўядиган
моддий-ҳуқуқий нормалар белгилаб олишнинг ўзига хослиги;
10
в) ҳуқуқнинг умумий тузилмасида процессуал ҳуқуқнинг ўзини белгилаб
олишнинг ўзига хослиги.
7. Суд ҳокимияти вазифаларини аниқлаб олиш ва таърифлаш билан боғлиқ
муаммоларни тадқиқ этиш диссертация муаллифига суд ҳокимиятининг шакллари ва
вазифалари ўзаро боғлиқ эканлиги ҳақида докторина ишлаб чиқиш имконини берди,
бу докторинада суд ҳокимиятининг у ёки бу шакли моҳияти очиб берилади ҳамда бу
ҳокимиятнинг вазифаларини (асосий вазифалари одил судлов ва суд назорати)
таснифлашга ҳаракат қилинади.
8. Суд тизимида ўтказилаётган ислоҳот, салмоқли ютуқларга қарамай,
фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича одил судловдан баҳрамандликни
таъминлашга оид бир қатор муҳим масалаларни институционал номукаммаллик
туфайли ҳал этиб бера олмади, зотан, фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция
судлари фақатгина туманлараро даражада, хўжалик судлари эса фақат вилоят
даражасида фаолият кўрсатиб келмоқда. Судьяларнинг зиммасига оқилона белгилаб
қўйилган нормативлардан бир неча баробар кўп юк тушаётган ҳозирги шароитда бу
ҳол мазкур судлардан фуқаролар ва юридик шахслар эмин-эркин баҳраманд
бўлишини амалда йўққа чиқармоқда, оқибатда мазкур судларда сақланиб турган
бюрократизм (ҳужжатларни фақатгина муайян соатларда ва муайян кунларда қабул
қилиш ва шу сингарилар) чуқурлашмоқда. Ишларни кўриб чиқишда тортишув ва
судьяларнинг бетарафлиги принципи етарлича тўлиқ амалга оширилмаётир,
социалистик одил судловдан мерос бўлиб ўтган ишларни қўшимча терговга
қайтариш тарзидаги процессуал институт ҳамон майдонни тарк этмаётир. Оқибатда
оқлов ҳукмларини чиқариш судларнинг амалиётида деярли кўринмаяпти, бу эса
судларда фуқаролик позицияси ва жавобгарлик йўқлигидан далолат беради.
Судларнинг фаолиятида ошкоралик ҳам кўринмаяпти. Шу муносабат билан
диссертация ишида қонун ҳужжатларига ва судларнинг амалиётига зарур
ўзгартишлар киритишга оид аниқ таклифлар таърифлаб ўтилган, хусусан:
а) қонуннинг фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этиш тўғрисидаги
қоидаларини ҳар бир туман даражасида амалга ошириш;
б) майда ишларни кўрувчи судья институтини ташкил этиш;
в) судларнинг ваколатлари доирасидан жиноят ишини кўшимча тергов ўтказиш
учун юбориш ваколатини чиқариб ташлаш.
9. Суд ҳокимиятининг ижро этувчи ҳокимият тизими билан ўзаро
муносабатларини икки гуруҳга, яъни, одил судловни амалга ошириш жараёнида
юзага келадиган ҳуқуқ муносабатлари ҳамда суд одил судловни амалга оширганлиги
муносабати билан юзага келувчи ҳуқуқ муносабатларига ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳга ижро этувчи
ҳокимият органларининг
ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) ва қарорлари устидан судга шикоят этилиши жоиз бўлган
муносабатлар ёки суд тартибидаги маъмурий назорат соҳасида қарор топадиган
ҳуқуқ муносабатлари киради. Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари
(тадбиркорларга нисбатан) чет элларда маъмурий адлия органлари ёки маъмурий
судларга тегишли бўлган ваколатларни амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон
Республикасида маъмурий суд ишларини юритиш тартиб-таомиллари бўлмаганлиги
11
сабабли фуқаролик процесси унинг ўрнини эгаллаб турибди, аммо, у, бир тарафдан,
индивиднинг мақоми амалда тенг эмаслиги билан боғлиқ ўзига хосликни ва иккинчи
тарафдан, давлат органи ёки мансабдор шахснинг мақоми амалда тенг эмаслиги
билан боғлиқ ўзига хосликни инобатга олишга қодир эмас.
Ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва
қарорлари устидан суд тартибидаги маъмурий назорат самарадорлигини ошириш
мақсадида “Маъмурий суд ишларни юритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни тезлаштириш ҳамда суд ҳокимиятининг
маъмурий ишларни кўриб чиқишга ихтисослашган алоҳида кичик тизимини
босқичма босқич барпо этишга киришиш, бунга қадар эса ҳокимиятнинг ижро
этувчи тармоғи томонидан маъмурий тартиб-таомиллар амалга оширилиши
тартибини расамадга солувчи “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонунни
қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Туманлараро маъмурий судлар, судларда
тегишли ҳайъатлар, вилоят маъмурий судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг маъмурий ишлар бўйича ҳайъатини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
10. Суд ҳокимиятининг фаолият кўрсатиш жараёнлари суд ҳокимиятини амалга
ошириш механизми (бу ўз навбатда давлат ҳокимиятини амалга ошириш механизми
кўринишларидан бири ҳисобланади) орқали содир этилишига асосланиб, суд
ҳокимиятининг амалга оширилиши изчиллигини кузатиб бориш зарур. Шунингдек
давлат фаолиятининг ана шу тури чегараларини, одил судлов тушунчаси билан
қамраб олинадиган ҳаракатлар таркибини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик
зарур. Шу асосда ҳокимият муайян ваколатларининг амалга оширилиш
босқичларини аниқ белгилаш мумкин.
Бу йўналишда муаллиф ўзига хос позиция танлаган бўлиб, унга кўра ҳуқуқий
жиҳатдан тартибга солиш механизми ҳуқуқий воситаларни (юридик нормаларни,
ҳуқуқ муносабатларини, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар амалга оширилиши билан
боғлиқ ҳужжатларни) ҳосил этади. Судлар фаолиятининг натижаси бўлмиш ҳуқуқни
қўлланиш ҳужжатларини ҳам шулар жуласига киритиш мумкин. Шу муносабат
билан Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қарорларини норматив
хусусиятга эга бўлган ҳужжатлар сифатида эътироф этиш-этмаслик тўғрисидаги
масала
тобора
долзарблик
касб
этмоқда.
Фикримизча,
бундай
судлар
Пленумларининг қарорларини норматив хусусиятга эга деб топиш, тарихан тақозо
этилаётган ҳолатдир.
11. Мамлакатимиз ҳуқуқ докторинасида биринчи марта шундай позиция асослаб
берилмоқдаки, унга кўра шартномавий муносабатларнинг роли ортиб бораётган,
кўплаб миқдордаги субъектлар мувофиқлаштирув муносабатларига тортилган бир
шароитда суд ҳокимияти муайян маънода интеграциялашув асос ролини ўйнаши
мумкин. Судлар прецедент йўсинида тартибга солиш орқали янги ҳуқуқий тизим
қарор топишига ижобий таъсир ўтказишга қодирдир. Суд амалиёти норматив асосда
тартибга солишнинг бевосита манбаи бўлиб қолиши лозим.
12. Ушбу иш доирасида амалга оширилган тадқиқотлар суд-ҳуқуқ ислоҳотининг
бошланишидаги
ишларга
шахсан
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримовнинг ўзи бош бўлиб турган эди — у суд ҳокимияти тўлалигича намоён
12
бўладиган барқарор нуфузли суд тизимини барпо этишга самарали ижодий ҳисса
қўшди деб хулоса қилиш имконини беради.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
шундан иборатки, унда:
—Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг қарор топиши ва ривожланишининг
назарий ҳамда ҳуқуқий асослари ҳокимиятнинг тармоқларга бўлишини ва суд
ҳокимиятининг ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятлардан мустақиллиги
принципларига
замонавий
тарзда
ёндашув
негизида
мамлакатимиз
ҳуқуқшунослигида биринчи марта комплекс таҳлил этилди;
— Ўзбекистон мустақилликка эришилган пайтдан эътиборан мамлакатимизда
суд ҳокимияти институти ривожланишининг асосий тамойиллари аниқлаб берилди,
халқаро ҳуқуқий нормаларнинг умумэътироф этилган жаҳон стандартлари инобатга
олинган ҳолда суд тизимини ислоҳ этишнинг асосий устуворликлари кўрсатиб
ўтилди;
— одил судловни амалга оширишда суднинг ва судьяларнинг мустақиллигини
таъминлашга доир ишланмаларга концептуал тарзда ёндашиш зарурлиги асослаб
берилди;
— суд ҳокимиятининг илгари тадқиқ этилмаган вазифалари ҳамда уларни
амалга ошириш кафолатлари ажратиб кўрсатилди, суд ишларни юритишни
демократлаштириш шартлари сифатида уларни таъминлаш зарурлиги асослаб
берилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қамраб олинган замонавий муаммоларнинг кенг
доираси билан, шу жумладан, судлар тўғрисидаги ва суд ишини юритиш ҳақидаги
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан муаллиф томонидан киритилган,
назарий жиҳатдан асослаб берилган ва амалий жиҳатдан рўёбга чиқарилиши мумкин
бўлган таклифлар билан ҳам белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
қуйидагилардан
иборат:
— диссертация муаллифи томонидан таърифланган амалий таклифлар суд-
ҳуқуқ ислоҳотини янада чуқурлаштиришга, судларнинг ташкил топиши ва фаолият
юритишини тартибга солувчи қонунчилик базасини такомиллаштиришга, инсон
ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя этишга, қонунийликни ва ижтимоий адолатни
таъминлашда судларнинг ролини оширишга қаратилган;
— тадқиқотда мужассам топган назарий хулосалар ва конструкциялар ҳуқуқ
илмини ривожлантиришга муайян ҳисса бўлиб қўшилади, суд тизимини ислоҳ
этишнинг асосий устуворликларини аниқлаб беради, улардан давлат ва ҳуқуқ
назарияси соҳасида, конституциявий ва маъмурий, шунингдек фуқаролик
процессуал, хўжалик процессуал ва жиноят-процессуал ҳуқуқ юзасидан тегишли
илмий-тадқиқотлар ўтказишда фойдаланилиши мумкин;
— диссертация тадқиқоти қоидаларидан олий таълим муассасаларида “Суд ва
ҳуқуқни
муҳофаза
қилиш
органлари”,
“Давлат
ва
ҳуқуқ
назарияси”,
“Конституциявий ҳуқуқ” ўқув курслари бўйича лекциялар ўқишда ва семинар
машғулотлари ўтказишда ўқув жараёнида фойдаланилиши мумкин. Юридик олий
ўқув юртлари талабалари учун ва судьялар малакасини ошириш тизимида
13
“Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг қарор топиши ва ривожланиши”
махсус курсини тайёрлашда диссертация асос учун қабул қилиниши мумкин.
Натижаларнинг амалга оширилганлиги.
Тадқиқ қилиш асосида аниқланган
ва ишлаб чиқилган таклифлар “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига
ўзгартишлар
ва
қўшимчалар
киритиш
ҳақида”ги,
“Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг
Хўжалик процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал
кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда, шунингдек Фуқаролик процессуал
кодексига “Суд буйруғи” деган янги боб киритиш билан боғлиқ “Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги қонун лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Гумон қилинувчи, айбланувчига ҳимояланиш ҳуқуқини таъминловчи қонунларнинг
судлар томонидан қўлланилиши амалиёти тўғрисида”ги 2003 йил 19 декабрдаги 17-
сон қарори лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Жиноят-процессуал
қонунининг
далилларга
йўл
қўйилиши
тўғрисидаги
нормаларини қўлланишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2004 йил 24
сентябрдаги 12-сон қарори лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилди.
Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан диссертацияда баён этилган
хулосалар ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ижобий баҳоланди.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Ташқи
ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Давлат
қурилиши ва ҳуқуқ”, “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари”, “Фуқаролик ҳуқуқи”
кафедраларининг қўшма мажлисида, шунингдек Тошкент давлат юридик
институтининг Ихтисослаштирилган кенгаши ҳузуридаги илмий семинарда
муҳокама этилиб, ижобий баҳоланди.
Иш тадқиқот муаллифининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинган куннинг ўн икки йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги
(Тошкент, 2003 йил), “Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг конституциявий асослари”
(Тошкент, 2006 йил), “Ўзбекистон Республикаси суд тизимининг қонунчилик
асослари” (Тошкент, 2008 йил), “Одил судловнинг процессуал кафолатлари”
(Тошкент, 2009 йил), “Бағрикенглик ва одил судлов” (Тошкент, 2010 йил), “Суд
ҳокимияти тўғрисида” (Тошкент, 2011 йил) мавзуидаги халқаро ва республика
илмий-амалий конференциялари ва семинарларидаги, шунингдек ЕХЎТ Парламент
Ассамблеясининг
Копенгаген
шаҳридаги
сессиясидаги
(1998
йил,
июль)
маърузаларида синовдан ўтди.
Натижаларни эълон қилинганлиги.
Диссертация тадқиқотининг асосий
илмий қоидалари, хулосалари ва амалий натижалари муаллифнинг Ўзбекистон
Республикаси ва чет элларда эълон қилинган 26 илмий мақоласи ва тезисларида,
14
шунингдек “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳоти: вазифалар, ютуқлар, истиқболлар”
монографиясида тажассум топди.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, 10 параграфдан
иборат тўртта боб, хулоса, фойдаланилган манбалар ва адабиётлар
рўйхатидан
таркиб топган. Диссертация ҳажми 320 бет.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ишнинг “Кириш” қисмида диссертация тадқиқотининг долзарблиги асослаб
берилган, тадқиқ этилаётган муаммонинг ўрганилганлик даражаси очиб берилган,
тадқиқотнинг объекти ва предмети, унинг мақсад ва вазифалари, методологик ва
назарий асослари, илмий янгилиги ҳамда ҳимояга олиб чиқилаётган асосий қоидалар
шакллантирилган, шунингдек диссертация ишининг илмий ва амалий аҳамияти
асослаб берилган.
“Совет даврида Ўзбекистонда суд”
деб номланган биринчи бобда судларнинг
совет даврига қадар бўлган ва совет давридаги ташкил этилиши ҳамда фаолиятининг
қиёсий таҳлили берилган, суд тизимини ривожлантиришнинг 1917 йилдан 1990
йилга қадар бўлган босқичлари кўриб чиқилган.
Ушбу бобнинг
“Марказий Осиёни советлаштириш даврида суд (1917-1924
йиллар)”
деб номланган биринчи параграфида Ўзбекистон миллий давлатчилиги
ташкил топиши давридаги суд ёритиб берилган. Бунда Марказий Осиё Россия
томонидан босиб олинганидан кейинги судлар фаолияти тарихига қисқача назар
ташлаб ўтилади, чор мустамлакачи маъмурлари томонидан чоризм манфаатларини
ҳимоя этишни амалга оширувчи судлов органлари таъсис этилганлиги ва айни бир
пайтда қозилик ва бийлик судлари бўлганлиги айтилади.
Маъмурий ва суд вазифалари қарийб барча даражадаги ҳарбий-бюрократик
аппарат қўлига тўғридан тўғри бериб қўйилганлиги суд қарорларини ана шу аппарат
хоҳиш-иродаси, билим даражаси, уқуви, талабчанлигига батамом қарам қилиб
қўйган. Туркистон халқлари бундай судлар, одатий анъанавий нормалар ва расм-
русумлардан анчагина йироқ, тушунарсиз, мавҳум юридик нормалар олдида ўзини
ишончсиз, ҳимояланмаган тарзда ҳис этарди. Улар мустамлакачи ҳокимият билан
ҳамкорлик
қилиб,
шафқатсиз
зулм
сиртмоғи
билан
аҳволни
янада
мураккаблаштираётган «халқ» судьяларининг мансабпарастлиги, Қаразгўйлиги ва
сотқинлигидан азоб чекардилар.
Россиядаги 1864 йилги суд ислоҳоти туфайли суд қурилиши ва суд ишларини
юритишни ривожлантиришдаги умумий тамойиллар Туркистонда ана шу
жараёнларга қарийб ўз таъсирини ўтказмади, ҳарбий губернаторларга уезд
судьяларига танбеҳ бериш ва ҳайфсан эълон қилиш ҳуқуқи берилган эди.
1
Шу
муносабат билан генерал-губернаторнинг девонхонаси судларга нисбатан Гирснинг
сўзларига қараганда «адлия вазирлиги ўз тасарруфидаги судларга нисбатан эга
бўлмаган»
2
ҳуқуқлардан фойдаланиб келган.
1
Гирс Ф. Отчет по ревизии Туркестанского края. СПб. 1888. С. 206.
2
Гирс Ф. Отчет по ревизии Туркестанского края. СПб. 1888. С.206.
15
Марказий Осиё ҳудудида 1917 йилга қадар қозилик ва бийлик, шунингдек чор
судлари мавжуд эди. Қозихона, бошқача қилиб айтганда, «халқ» судлари Туркистон
ўлкаси аҳолисининг 90 фоиздан ортиғига хизмат кўрсатган ва уларнинг сони чор
судлари сонидан анчагина кўп эди. «Халқ» судлари чекига суд ишларининг кўп
қисми тўғри келган. Масалан, 1907 йили 2931 жиноят иши ва 11732 фуқаролик иши
содир этилган, жиноят ишларининг 89 фоизи (2612 та иш) ва фуқаролик ишларининг
91 фоизи (10755 та иш) «халқ» судлари томонидан ҳал этилган
1
.
Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, чоризмнинг мустамлака Туркистондаги
шафқатсиз зулми ўз ҳукмини ўтказиб турган бўлса-да, Россия империясининг қонун
ҳужжатлари хонликларда қўлланиб келинган шариатнинг ҳуқуқий нормаларига
нисбатан бир мунча илғор хусусиятда эди. Чунончи, қозилик амалиётидан жой олган
тириклайин ерга кўмиш, тошбўрон қилиш йўли билан қатл этиш, маҳкумларни
баланд миноралардан ташлаб юбориш сингари жазолар бекор қилинди. Қўл ёки
оёқни кесиш, уларни қизиб турган қозондаги ёғга ботириб олиш, дарра уриш, қулоқ,
бурунни кесиш, кўзни ўйиб олиш ва шу сингари тан жазолари ҳам бекор қилинди.
Буларнинг ҳаммаси мустамлака Туркистон суд органларининг эксплуататорлик
моҳиятини оқлай олмайди, албатта.
1917 йилги Октябрь тўнтариши (совет тарихшунослигида «инқилоби» деб
юритилади) большевистик Россия юзага келишини таъминлади ва у Ўзбекистон
қарам бўлган чор Россиясининг вориси бўлиб қолди.
Янги ҳокимият қисқа муддат ичида ўз ҳукмронлигини таъминлашга ҳаракат
қилиб, эски суд ҳокимиятини жадал тарзда барбод этди ва янги инқилобий тизимни
барпо қилди.
РСФСР Халқ комиссарлари кенгашининг суд ҳақидаги 1-декрети
2
асосида 1917
йил 12 декабрда Туркистон ўлкаси Халқ комиссарлари кенгашининг 17-сон буйруғи
эълон қилинди. Бу Туркистонда эски судларни тугатиш ва янгиларини тузиш
ҳақидаги биринчи норматив ҳужжат бўлиб қолди.
Бироқ суд қурилиши жараёнини тавсифловчи энг асосий нарса турли хил
инқилобий судларнинг ташкил этилиши бўлди. Инқилобий судлар ўз вазифаси ва
амалий фаолиятига кўра собиқ чор судлари ва қозихоналар вазифаси ва амалиётини
тан олмас эди. Улар ишларни совет ҳукуматининг декретларига амал қилган ҳолда,
«инқилобий виждон» ва «инқилобий ҳуқуқий онг»га таянган ҳолда ҳал этардилар
3
.
Айни ўша даврда инқилобий трибуналлар фаолият кўрсатган. Улар амалда суддан
ташқари орган эди, аммо ўта муҳим жиноят ишлари, энг аввало аксилинқилобий
жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича одил судловни амалга оширган.
Шу билан бирга судларга маъмурий йўсинда раҳбарлик қилиш тамойили
кучайиб борди. Партия тизими ва давлат ижро этувчи ҳокимият органлари судларни
баайни ўзларининг югурдаклари деб билар, шу боис улар партия ва ҳукумат йўлини
амалга ошириши шарт деб ҳисоблар эди.
1
Расулев А. Создание и развитие Советского суда в Узбекистане. - Ташкент, 1957. С. 20.
2
СУ РСФСР, 1917, № 4, ст.50.
3
ЦГА РУз., ф. Р-СНК, д. 19, л.33.
16
1917 йилдан кейин Туркистонда бироз вақт қозилик ва бийлик судлари сақланиб
турди, аммо уларнинг мақоми ва ваколатлари аввалги пайтлардагидан фарқ қиларди.
Зотан уларнинг фаолияти адлия халқ комиссарлиги ва маҳаллий Кенгашлар назорати
остида амалга оширилди. Уларнинг ўз судловига тегишли ишларни кўриб
чиқишдаги ваколатлари бир мунча чекланди.
ўзССР Марказий ижроия қўмитаси ва Халқ комиссарлари кенгашининг 1928
йил 18 февралдаги қарори билан қозилик судлари тугатилди, улар олиб бораётган
барча ишлар тегишли округ судларига ўтказилди.
Шундай қилиб, 1917-1924 йиллар мобайнида одил судловнинг совет тизими
асослари пайдо этилди. Инқилобий трибуналлар ва халқ судлари тузилди, истибдод,
давлат террори, шафқатсизлик ва халқ оммасига зулм ўтказиш руҳи ҳукмронлик
қилди. Мамлакатни маъмурий йўл билан идора этиш кучайди. Партия тизими ва
давлат ижроия ҳокимияти органлари судларни партия ва ҳукумат йўлини амалга
ошириши шарт бўлган ўз гумашталари деб ҳисоблардилар.
«Судлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари (1924-1990 йиллар)»
деб
номланган иккинчи параграфда судлов органлари тизимининг ривожи совет
конституциялари қабул қилиниши негизида таҳлил этилган.
Энг аввало шуни таъкидлаш керакки, ўрта Осиёда миллий-давлат чегаралари
белгилаб олиниши, Ўзбекистон ССР ташкил топиши ва у ССР Иттифоқи таркибига
кириши большевикларнинг Ўзбекистон халқлари устидан бемисл ҳукмронлигини
қонунийлаштириб берди.
Ўзбекистон ССР ташкил топганидан кейин давлат ҳокимияти барча органлари
ва қонунларни бирхиллаштириш ҳамда собиқ Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм
Халқ Республикалари ҳудудида амалда бўлган турли қонун ҳужжатларини
алмаштириб, республика қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш зарурати юзага келди.
1924 йилда қабул қилинган СССР Конституцияси марказлаштирилган
маъмурий-буйруқбозлик давлатига қонуний тус берди. 1924 йилги СССР
Конституцияси суд қурилиши ва суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатларининг асосларини, умумпринципиал масалаларни белгилаб берувчи
жиноят ва фуқаролик қонун ҳужжатлари асосларини, шунингдек давлат жиноятлари
ва ҳарбий жиноятлар тўғрисидаги низомларни чиқаришни ССР Иттифоқи ихтиёрига
ўтказди.
СССР Конституциясига мувофиқ 1924 йил 29 октябрда «СССР ва иттифоқдош
республикалар суд қурилиши асослари»
1
, ўша йилнинг 31 октябрида «ССР
Иттифоқи
ва
иттифоқдош
республикалар
жиноят
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларининг асослари», «ССР Иттифоқи ва иттифоқдош республикалар жиноят
суди ишларини юритиш асослари», «Ҳарбий жиноятлар тўғрисидаги низом» (мазкур
низом 1927 йил 27 июлда янгиси билан алмаштирилди) қабул қилинди. Ана шу
қонун ҳужжатларини инобатга олиб, 1926 йили Ўзбекистон ССРнинг тегишли
кодекслари қабул қилинди. ўзССР Марказий ижроия қўмитаси раёсати 1926 йил 1
1
СЗ СССР, 1924. -№ 23, 203 с.
17
июлдан эътиборан ЎзССР ва Тожикистон АССР ҳудудида ЎзССРнинг дастлабки
жиноят ва жиноят-процессуал кодексларини амалга киритди
1
.
Судлов органларини ташкил этиш ва бундай органлар тизими ССР Иттифоқи ва
иттифоқдош республикалар суд қурилишининг умумиттифоқ асослари ҳамда ЎзССР
суд қурилиши тўғрисидаги низомлар билан тартибга солинди.
Шу билан бирга биринчи (1924 йилги) ва иккинчи (1936 йилги) совет
конституцияларида судлар фаолияти ҳамда ташкил этилишини тартибга солувчи
намуна даражасидаги ҳуқуқий нормалар мужассам топди. Лекин конституциявий
декларациялар
билан
реал
воқелик
ўртасида
большевиклар,
кейинчалик
коммунистлар партиясининг тўла ҳукмронлиги юзага келтирган беҳад катта жарлик
ётарди. Ижтимоий ва сиёсий ҳаётда давлат-ҳуқуқ асосларининг ролига етарли баҳо
берилмасди. Тақсимот ва тенглаштириш, аниқроғи ўртамиёналикка келтириш
тизимига асосланган коммунизмни тезроқ барпо этишга бўлган ва тобора авж
олдириб келинган ишонч, демократик анъаналарнинг йўқлиги совет давлат-ҳуқуқ
қурилиши суръатларини тизгинлаб турди ва унинг методлари ривож топишига
имкон бермади.
Бошқарувни марказлаштириш, унинг жазолаш-буйруқбозлик нормалари ҳамда
методлари кучая ва шафқатсизлана борди. Конституция ва жорий қонун
ҳужжатларида ёзиб қўйилган қоидалар шунчаки қайд этувга айланиб қолди, негаки
улар ҳаёт воқеликларига мувофиқ эмас эди. Тез орада мамлакатда Сталин истибдоди
режими юзага келди ва мустаҳкамланиб борди. Ана шундай режим ўз халқига
нисбатан оммавий қатағонлик ва террор содир этилишига олиб келди.
СССР Марказий ижроия қўмитаси ва Халқ комиссарлари кенгашининг «Давлат
корхоналари, совхозлар ва кооперацияларининг мол-мулкини муҳофаза этиш ҳамда
жамоат (социалистик) мулкни мустаҳкамлаш тўғрисида»ги 1932 йил 7 августдаги
қарори билан кенг кўламда ва осонлик билан қатағон қилишнинг умумий йўли
белгилаб олинди
2
. Чунончи, ўғирлик учун бутун мол-мулкини мусодара этган ҳолда
отиб ўлдириш жазоси белгиланган бўлиб, енгиллаштирувчи ҳолатлар бўлган
тақдирда бу жазо бор мол-мулкни мусодара этган холда камида 10 йил муддатга
озодликдан маҳрум этиш билан алмаштирилар эди; маҳкумларга нисбатан амнистия
қўллаш тақиқланганди.
Сталин давридаги шафқатсиз қонунсизлик, ўтган асрнинг 30—50-йилларида
ҳуқуқнинг оддий нормаларига ҳам беписандлик билан қараш нималигини
Ўзбекистон халқи ҳам тўла маънода ўз бошидан кечирди, ўшанда халқнинг энг
илғор вакилларининг аксарияти сохта айб, чақув бўйича ҳукм қилиниб, қириб
юборилди, қамоқхоналарга тиқилди. Аксилинқилобий жиноятлар деб аталмиш
ишларнинг кўпчилиги юзакилиги, ҳақиқий ҳолатларга мутлақо тўғри келмайдиган
хусусияти, фуқароларда ҳимояланиш ҳуқуқи бўлмаганлиги билан ажралиб турарди.
1
Қаранг.: Уголовный кодекс Узбекской ССР. – Ташкент, 1946; Уголовно-процессуальный кодекс Узбекской
ССР. – Ташкент, 1946.
2
СЗ СССР 1932. -№ 62. 360 с.
18
Большевиклар партияси, кейинроқ КПСС бошчилик қилган маъмурий-қатағон
тизим судьяларини ўзининг қатъий измидан чиқармади. Судларнинг вакиллари
судьялар томонидан бажарилган ишлар ҳақида партия бюролари, Кенгашларнинг
сессияларида ҳисобот берардилар, уларнинг партия бюроси йиғилишларида
иштирок этиши шарт эди. Судларнинг ишига, кўрилаётган ишларга барча
даражадаги партия қўмиталари ва айрим мансабдорлар томонидан аралашув ҳоллари
доимийлик тусини олди.
1977 йили қабул қилинган, ривожланган социализм Конституцияси деб
юритилган Асосий Қонунда ҳам судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга
бўйсуниши эътироф этилди. Бир партиядан иборат тизим шароитида судьялар
мустақиллигининг сиёсий жиҳати аниқ-равшан кўриниб турарди, қолаверса судьялар
мустақиллиги қонунчилик асосида анчагина чеклаб қўйилган эди. Судьялар
сайловчилар олдида ёки ўзларини сайлаган органлар олдида ҳисоб беришлари шарт
бўлиб, судьялар фаолиятини прокуратура назорат қилиб борарди. 1980 йилги СССР
суд тузилиши тўғрисидаги қонун асосларига мувофиқ СССР Адлия вазирлиги
судларга ташкилий раҳбарликни амалга оширарди.
Бундай вазиятда суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисида, суднинг қонунга
бўйсунуви ҳақида гапириш мутлақо ўринсиздир.
Параграфнинг охирида қайд этиб ўтилганидек, тадқиқ ишида ушбу бобнинг
бўлиши Ўзбекистон мустақиллигининг бошланиш даврида суд тизими аҳволини
аниқлаш зарурати тақозосидир. Бундан ташқари мазкур тизимнинг гумашталик
хусусиятини ўзида мужассам этган мазмун-моҳияти, унинг маъмурий-буйруқбозлик
ҳокимиятига тўла равишда бўйсунуви, судлар партия аппарати иродасини бажара
бориб ўзини ҳимоя этиш имкониятига эга бўлмаган кишиларни ҳукм этганлиги нима
сабабдан бизда судлардан чўчиб қолинганлик сабабини англаш имконини беради.
Шундай қилиб, Ўзбекистондаги шўролар судининг етмиш йилдан сал ортиқроқ
тарихи шунга олиб келдики, «Судлов органлари, судлар оддий фуқаронинг назарида
энг аввало жазоловчи, маҳкум этувчи, озодликдан маҳрум этувчи орган сифатида
намоён бўлади»
1
.
«Суд ҳокимияти тушунчаси ва мазмун-моҳияти»
деб номланган иккинчи
бобда «суд ҳокимияти» тушунчаси ҳокимиятнинг тармоқларга бўлиниши принципи
негизида қараб чиқилган. Ана шу принципнинг юзага келиши ушбу атама давлат
қурилишининг асосий принципи сифатида 1992 йилги Ўзбекистон Конституциясига
киритилиши билан чамбарчас боғлиқдир.
«Суд ҳокимияти тушунчаси»
деб номланган биринчи параграфда «суд
ҳокимияти» атамасининг моҳияти таҳлил этилади, ушбу тушунчанинг юзага келиши
тарихига, турли олимларнинг у ҳақдаги фикр-мулоҳазаларига эътибор қилинади,
шунингдек диссертация муаллифининг ана шу атамага муносабати ифодаланиб, «суд
ҳокимияти»га у томонидан берилган таъриф келтирилади. Ривожланган демократик
мамлакатларнинг шу масалага оид тажрибасига назар ташланади.
1
Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. Т.4. — Ташкент. Ўзбекистон, 1996. 181 б.
19
Энг аввало шуни таъкидлаш керакки, «суд ҳокимияти» атамаси мазмунидаги
тафовутларни ҳозирги қонун ҳужжатларида ҳам, МДҲ мамлакатларида амалга
оширилган кейинги ҳуқуқий ислоҳотларнинг натижаларини ёритиб берувчи юридик
адабиётларда ҳам кўриш мумкин.
«Суд ҳокимияти»ни тўғри таърифлаб бериш муҳим назарий аҳамиятга эгадир.
Мазкур тушунча билан боғлиқ кўплаб атамаларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаб
ва аниқлаб олиш, муаллифнинг назарида, уларни атамалар тўғрисидаги баҳсга
йўйиш билан чекланиб қолмаслиги керак. Суд ҳокимиятидек мураккаб ва кўп
қиррали ҳолат у билан боғлиқ барча тушунчаларни илмий асосда таҳлил этиш,
ўхшаш ҳолатларнинг чегара ва ҳадларини аниқ белгилаб қўйиш ҳамда улар
ўртасидаги ўзаро алоқаларни белгилаб олиш ҳуқуқини беради. Бундай ёндашув суд
ҳокимияти тушунчаси моҳиятига чуқурроқ кириб бориш, бу ҳолатнинг барча
қирраларини кўриб чиқиш имконини беради.
Суд ҳокимиятининг судларга тегишли бўлган, конституциявий, фуқаролик,
маъмурий ва жиноят суд ишларини юритиш воситасида одил судловни амалга
ошириш
ҳуқуқлари
ва имкониятлари тарзида таърифланиши Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 108—111-моддалари мазмунига тўла маънода
мувофиқ келади.
Умуман олганда суд ҳокимияти орган, органлар тизими сифатида ҳамда муайян
органларнинг фаолияти, ваколатлари, вазифалари сифатида ажралиб туради.
Тадқиқотчилар «суд ҳокимияти» тушунчасига ё ана шу ҳар иккала таркибий
тушунчаларни, ёки улардан бирини киритадилар. Баъзилар суд ҳокимиятини «кўп
омилли, кўп қиррали» ҳолат деб белгилайдилар ва суд ҳокимиятининг белгиларини
санаб ўтадилар
1
. Юқорида айтилганларни жамлаб суд ҳокимияти фақатгина одил
судловдан иборат эмас деб қатъий хулоса қилиш мумкин. Зотан ана шу тоифа билан
бутун суд тизими, судьялар корпуси, судлар аппарати, судлар жойлашган бинолар,
судларни ташкилий ва ресурс жиҳатидан таъминлаш унсурлари қамраб олинади.
Шу билан бирга суд ҳокимияти ҳуқуқий давлатда ҳокимиятнинг тармоқларга
бўлиниши концепциясидан келиб чиқувчи ва давлат механизми тизимида одил
судлов органларининг ўрнини белгиловчи сиёсий-ҳуқуқий докторинада ифодаланган
моҳият сифатида намоён бўлади. Суд ҳокимиятига ҳуқуқий институт сифатида
қараш фикрини қўллаб-қувватласа бўлади, аммо ҳуқуқнинг мавжуд тизими
доирасида бу институтнинг бошқа ҳуқуқий институтлар билан нисбати масаласи
очиқлигича қолмоқда. Бунда гап тармоқ, тармоқлараро институт хусусида ёхуд
ҳуқуқнинг алоҳида тармоҚи ҳақида бормоқда. Бинобарин, судлов ҳуқуқи яна фаол
тарзда муҳокама этилмоқда.
1
Қаранг. Исламов З. Проблемы власти: ее понимание, назначение, социальная ценность. – Ташкент, 2003. С.
201., Жамолов Б. Суд ҳокимияти тушунчаси ва моҳияти: унинг функцияси ва амалга ошириш шакллари.
Бюллетень Верховного суда РУз, 2004. -№4. -С.34., Грудцына Л.Ю. Судебная защита прав и свобод
личности: теоритический аспект // Законодательство и экономика. 2003. -№ 8., Қаранг.: Власенко Н.А.,
Власенко А.Л. Судебная власть и судебная деятельность в Российской Федерации: краткий курс лекций //
Российская академия правосудия. М., 2005. -С. 41-42., Қаранг.: Лебедев В.М. Судебная власть в
современной России: проблемы становления и развития. СПб. 2001. -С. 30-31.
20
Назаримизда, судлов ҳуқуқини мақбул тарздаги, замонавий назарий қурилма
тариқасида эълон қилиш зарурати эндиликда мавжуд эмас, бу йўналишдаги
ишланмалар, диссертант фикрича, илмий соҳада орқага қараб ташланган қадам
бўлиб қолади.
Суд ҳокимиятининг мазмуни ва моҳияти сифатида ҳуқуқий низоларни
(фуқаролик, хўжалик ва жиноят процесси предмети бўлмиш низоларни) кўриб
чиқиш ва ҳал этишда юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларни кўриб чиқишдан
ташқари амалга оширилувчи ҳуқуқ муносабатлари, масалан, суд ҳокимиятининг
мустақиллиги, шу жумладан қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан
мустақиллиги кафолатлари, суд ҳокимиятининг легитимлиги, судьялар ҳамжамияти
органларининг ўзаро ҳамкорлиги ва суд ҳокимиятини амалга оширишдаги роли
инобатга олинди.
Суд ҳокимиятининг мустақил фаолияти ҳақида суд ҳокимияти органлари ижро
этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият органларининг фаолиятлари устидан назорат
ваколатлари берилган расман эмас, балки реал ҳокимиятга эга бўлган пайтдан
эътиборан гапириш мумкин. Ҳозирги Ўзбекистонда бундай ҳокимият 1992 йилдан
эътиборан шакллана бошлади, бунга қадар унинг айрим унсурларини, энг аввало
одил судлов фаолияти билан боғлиқ унсурларини ажратиб кўрсатиш мумкин эди,
холос. Аммо ҳозирги кунда ҳам судларнинг мамлакатимиздаги ижро этувчи ва қонун
чиқарувчи ҳокимият ҳаракатлари устидан назорат ваколатлари ривожлана бораётир
дейиш қийин. Мавжуд суд тизими ва унинг фаолияти хусусида қарор топган
андозалар судларнинг сифат жиҳатидан янги ҳолатга ўтишига, яъни ижро этувчи
ҳокимиятни назорат қилишига имкон бермайди. Лекин бундай ўтиш фурсати келди
ва жамият шуни талаб этмоқда.
Иккинчи параграфда
(«Суд тизими — суд ҳокимиятининг ташкилий
шакли»)
суд тизимининг институционал белгилари, шунингдек инстанциявийлик ва
ихтисослашув белгилари тадқиқ этилган. Мазкур масала халқаро-ҳуқуқий
ҳужжатлар талаблари, хусусан Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро
пактнинг 14-моддаси талабларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди
қарорларини қайта кўриб чиқиш имкониятини таъминлашга татбиқан, бошқа
мамлакатларнинг (АҚШ, Япония, Франция, Испания, Дания) суд тизимлари билан
қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан ёндашув асосида таҳлил этилган.
Судловга тегишлилик ва идоравий тааллуқлилик институтлари, шунингдек
Ўзбекистоннинг фаолият кўрсатиб турган суд тизими таҳлил этилган.
Суд тизими, яъни суд ҳокимияти ташкил этилишининг шакли деганда муайян
давлат ҳудудида фаолият кўрсатиб турган судлар, суд тизимини бошқариш
органлари ва судлов билан боғлиқ муассасалар мажмуини тушуниш одат бўлиб
қолган. Бунда тизим айрим элементларининг бир-бири билан ва бошқа тизимлар ёки
уларнинг айрим унсурлари билан ҳамкорлиги, шунингдек суд тизимини бошқариш
органлари билан ҳамкорлиги қамраб олинади.
Ҳозирги босқичда идоравий тааллуқлилик муаммоси тармоқлараро муаммолар
сирасига киради деб ўйлаймиз. Конституциявий ҳуқуқда бу нарса давлат ҳокимияти
тармоқлари ўртасида ишни юритиш предметларини тақсимлаш сифатида қаралади.
21
Жиноят-процессуал ҳуқуқда эътибор кўпроқ идоравий тааллуқлиликнинг терговга
тегишлилик турига қаратилади. Фуқаролик процессуал ва хўжалик процессуал
ҳуқуқини тадқиқ этувчи олимлар идоравий тааллуқлилик ва судловга тегишлилик
ҳолатларини ўрганаётганда судловга тегишлилик идоравий тааллуқлиликнинг тури
эканлигини ҳамиша ҳам таъкидлайдилар деб бўлмайди. Бундан ташқари идоравий
тааллуқлилик масалалари ҳуқуқнинг молиявий тармоғи, ерга оид тармоғи, бошқа
кўпгина тармоқлари учун долзарб бўлгани боис тармоқ фанлари учун ҳам
долзарбдир. Шу ўринда оммавий ҳокимият фаолиятининг у ёки бу жиҳатларини
тартибга соладиган ҳуқуқ тармоқлари ҳокимият тегишли субъектларининг идоравий
тааллуқлилигини албатта белгилайди деган фикрга қўшилиш лозим
1
.
Ҳозирги вақтда суд тартибида мутлақ ҳимояланиш принципига қарамай,
идоравий тааллуқлилик ишларнинг тақсимланишини, судлов ҳокимияти фаолиятини
таъминловчи, уни адолатли суд муҳокамаси принципига мувофиқ равишда амалга
оширувчи механизм ҳисобланади. Бу ҳол энг аввало ҳокимият тармоқларининг, яъни
суд ҳокимияти, ижро этувчи ҳокимият ва қонун чиқарувчи ҳокимият фаолиятини
аниқ фарқлаб олиш ҳақида сўз юритиш имконини беради.
Қарор топган суд тизими ҳокимият суд тармоғини ташкил этишнинг қотиб
қолган ва ўзгармайдиган тузилмаси эмас. Янги ижтимоий муносабатлар, иқтисодиёт,
сиёсат, ижтимоий алоқалар ривожланиб бормоқда ва суд тизими ўзгармоқда,
келгусида ҳам унда муайян ўзгаришлар бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Ана шу маънода кейинги вақтларда умумий юрисдикция судлари тизимини
ўзгартириш тўғрисида таклифлар жадаллик билан илгари сурилмоқда.
Бунда хусусан, янги, ихтисослашган судлар (маъмурий, меҳнатга оид, соғлиқ,
вояга етмаганлар ишлари бўйича ва бошқа судлар) ташкил этиш ҳақидаги таклифлар
назарда тутилмоқда. Улар ўз навбатида янги процессуал қонун ҳужжатлари —
маъмурий суд ишларни юритиш тўғрисидаги кодекс, меҳнат процессуал кодекси ва
шу сингариларни қабул қилиш ғоясига айланиб бормоқда.
Ҳозирги
вақтда
амалдаги
суд
тизимига
киритиш
мўлжалланаётган
ўзгартишларга пухта ўйлаб ва эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим (одил судлов
учун унинг баҳоси, қадри жуда баланд), шу аснода суд тизими фаолият кўрсатаётган
ҳолатни ҳамда мазкур тизимни ривожлантириш ва такомиллаштиришда ана шу
ҳолатдан келиб чиқадиган устуворликларни эътиборга олиш зарур.
1
Таалуқлиликнинг таклиф этилаётган турларини қаранг. (Бахрах Д.Н.): «Ҳуқуқнинг нормалари оммавий
ҳокимият субъектларининг тааллуқлилигини тартибга соладиган тармоқларига қараб конституциявий,
маъмурий, молиявий, оилавий ҳуқуқий, жиноят процессуал ва бошқа тармоқ идоравий тааллуқлилиги
турларига ажратиш жоиз кўринади. Маълумки, бу нарса умумий (ҳуқуқ тармоқлари доирасида) ва махсус
бўлиши мумкин. Кўпинча у мутлақ (муқобилсиз) бўлади. Ҳуқуқда муқобил тааллуқлиликнинг турли
вариантлари ҳам маълум. Бундай ҳолларда қонун ҳуқуқ кимга тегишли эканлигини идоравий
тааллуқлиликни белгилаш орқали жорий этади:
1) Буни ўз ташаббуси билан ҳал этадиган ҳокимият субъектига;
2) Ҳокимиятга тааллуқли бўлмаган субъектга;
3) Тарафларнинг келишуви билан.
Жиноят процесси ва бошқа процессларда, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишда
тааллуқлиликнинг босқичларини фарқлаш, яъни процессуал фаолиятнинг ҳар бир босқичида унинг
мавжудлигини фарқлаш жуда муҳимдир.
22
Учинчи параграф
«Суд ҳокимияти функциялари»
деб аталади. Бу ерда турли
олимларнинг ана шу масалага доир нуқтаи назарлари таҳлил этилиб, суд ҳокимияти
функцияларининг мазмун ва мундарижасини белгилашга доир таклифлар асослаб
берилган.
Функциялар суд ҳокимияти органлари фаолиятининг ҳар қандай эмас, балки
асосий, энг муҳим йўналиши бўлиб, судьялар ҳамжамияти органларининг турғун,
қатъий қарор топган фаолиятидир. Суд ҳокимияти функциялари давлат
фаолиятининг ана шу тури суд ҳокимияти зиммасига давлат томонидан
юклатиладиган мажбуриятлар, фаолият доирасидир. Юридик адабиётларда ҳозирги
жамиятда суд ҳокимияти функциялари тўғрисидаги масала бобида баҳс-мунозаралар
оз эмас. Бунда олимларнинг аксарияти асосий ва қўшимча (ёрдамчи) функцияларни
алоҳида ажратиб кўрсатадилар. Одил судловни суд ҳокимиятининг асосий
функцияси дейишади. Баъзи олимлар конституциявий назорат функциясини ҳам
шунга
киритадилар.
Суд
ҳокимиятининг
қўшимча
функциялари
орасида
фаолиятнинг турли йўналишлари тилга олинади.
Одил судловни умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари томонидан
процесс иштирокчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
процессуал ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиш асосида таъминлашга қаратилган
ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш билан боғлиқ фаолият сифатида таърифлаш
мумкин.
Шундай қилиб, ишларни мазмунан кўриб чиқишдан ташқари суднинг янглиш
қарорларини тузатиш (бундай қарорларни текшириш юқори турувчи инстанция
судлари ваколатига киритилган бўлиб, апелляция, кассация ишларини юритиш
тартибида амалга оширилади) ҳам одил судловни амалга ошириш тартиб-
таомиллари билан қамраб олинади. Текширувчи инстанциялар судда хатоликларга
йўл қўйилган тақдирда одил судловнинг мақсадларини амалга оширишга имкон
берадиган махсус қўшимча механизм вазифасини ўтайди.
Мазкур параграфда одил судловга хос махсус белгилар ажратиб кўрсатилган.
Биринчидан, одил судлов давлат фаолияти бўлиб, уни субъектларнинг махсус
доираси — судлар амалга оширади. Иккинчидан, одил судлов суд ҳокимиятининг
жамиятдаги асосий вазифасини акс эттирувчи махсус мақсадга эга. Бу мақсад одил
судлов ёрдамида ҳуқуқ турли субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини
таъминлашдан
иборатдир.
Ўуқуқ
муносабатлари
иштирокчиларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалдаги
ҳуқуқий
тартибот
орқали,
шу
жумладан
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси, қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шартномалар
билан кафолатланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
таъминлаш одил судловнинг алоҳида мақсади, алоҳида вазифасидир. Суд
ҳокимиятининг жамиятдаги асосий мақсади — ҳуқуқнинг турли субъектлари
ўртасидаги низоли ва можароли вазиятларни бартараф этиш йўли билан ҳуқуқ-
тартиботни сақлаш мақсади айни ана шунда намоён бўлади. Учинчидан, одил судлов
фаолиятнинг бошқа турларидан мақсад процессуал ҳуқуқ нормалари билан
23
расамадга солинувчи алоҳида тартиб-таомилларда (процессуал шаклда) амалга
оширилиши билан фарқланади.
Суд ҳокимиятининг ички тизим билан боғлиқ функцияларига суд бошқарувини
ҳам киритиш мумкин. Бу вазифа асосий эмас, чунки унинг мақсади судлов
органлари фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлашдан, суд тизими ичида суд
амалиёти бирлигини таъминлашдан иборат бўлиб, пировард натижада одил
судловни амалга ошириш функцияларида тажассум топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумларининг қарорларини, суд амалиёти ҳамда амалдаги қонун
ҳужжатларини
қўлланиш
масалалари
юзасидан
тушунтиришлари,
ахборот
йўсинидаги хатларини, суд амалиёти шарҳларини, саволларга жавобларни чиқариш
мазкур суд ҳужжатларини одил судловни амалга ошириш доирасида ошкор этиш
эмас, аммо у одил судлов талаб даражасида амалга оширилишига қаратилгандир.
Бундай суд ҳужжатларида кўпинча коллизиялар, кемтиклик ва камчиликлар,
зиддиятлар бўлган тақдирда, амалдаги қонун ҳужжатларини қўлланиш, талқин этиш
юзасидан ижро учун мажбурий бўлган тавсиялар берилади. Юқори суд
инстанциялари томонидан бериладиган тушунтиришлар одил судловни тўғри ва бир
хилда амалга оширишга ёрдам беради. Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумлари
қарорларининг норматив-ҳуқуқий мақомини эътироф этиш ва қонунчилик йўли
билан мустаҳкамлаб қўйиш зарур. Ҳозирги шароитларда судлар ҳуқуқни
қўлланишдан ташқари ҳуқуқ ижодкорлиги вазифаларини ҳам муқаррар равишда
амалга ошириб келмоқдалар. Суд ҳокимияти давлат ҳокимиятнинг бошқа
тармоқлари билан ана шундай кенг ваколатларга эга бўлмаса, ҳуқуқ майдонига
таъсир ўтказа олмаган бўлур эди. Ҳозирги вақтда ҳуқуқни қўлланишдан ташқари суд
амалиётида аниқ-равшан кўзга ташланаётган прецедент асослар ҳам одил судловга
хосдир.
Суд бошқаруви вазифаларини амалга оширишнинг бошқа йўналишлари судлар
фаолиятига ташкилий раҳбарликдан иборатдир.
Юқори суд органлари, судьялар ҳамжамияти органлари суд бошқарувни амалга
оширар эканлар, одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятга
аралашмайдилар. Аммо мустақил судьяларга ҳамма нарсани қилаверишга эрк
берилмайди, суд тизимининг ичида судьялар ҳамжамияти аъзоларига таъсир
кўрсатиш
имконини
берадиган
механизмлар
ишлаб
чиқилган.
Судларда
фуқароларни қабул қилиш, судьяларнинг ва суд аппарати ходимларининг хатти-
ҳаракатлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишга доир ишлар ташкил
этилган, судьяларни интизомий жавобгарликка тортишнинг алоҳида тартиби назарда
тутилган.
Шундай қилиб, суд ҳокимияти фуқаролик, хўжалик, жиноят процесси доирасида
ўзининг асосий функцияси бўлмиш одил судловни ва ички тизим функцияси
бўлмиш суд бошқарувини амалга оширади.
«Суд ҳокимиятини ташкил этишнинг асосий принциплари»
деб номланган
учинчи бобда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, одил судловдан эмин-эркин
баҳрамандлик, одил судловнинг процессуал кафолатлари, тарафларнинг тортишуви
24
ва тенг ҳуқуқлилиги сингари принциплар тадқиқ этилган. Ана шу принциплардан
ҳар бирининг тушунчаси ва мазмуни, уларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини
таъминлашдаги аҳамияти очиб берилган, одил судловни амалга ошириш соҳасидаги
халқаро стандартлардан, шунингдек бошқа мамлакатларнинг, айтайлик, Германия,
Италия, Япония, Испаниянинг қонун ҳужжатларини қиёсий-ҳуқуқий таҳлил
қилишдан фойдаланилган.
Биринчи параграф
«Суд ҳокимиятининг мустақиллиги»
деб номланган бўлиб,
унда суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципи таҳлил этилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов
суд
ҳокимияти
мустақиллиги принципининг аҳамиятини қайд этиб, суд тизимини ҳокимиятнинг
тўлақонли мустақил тармоғи сифатида суднинг мустақиллигини таъминлаш учун
ислоҳ этиш
1
зарур деб алоҳида таъкидлаган эди.
Суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципи замонаий давлатда суд мавқеини
белгиловчи таянч принципдир.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
106-моддасида
суд
ҳокимиятининг қуйидаги белгилари — унинг мустақиллиги ва ҳеч кимга қарам
эмаслиги кўрсатиб ўтилади. Бу атамалар маъно жиҳатидан яқин эканлигига қарамай,
уларни фарқлаш зарур. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги, тадқиқотчининг фикрича,
суд ҳокимиятининг мустақил органлари тизими мавжудлигидан далолат берувчи
ташкилий белгидир. Суд ҳокимиятининг қарам эмаслиги эса одил судловни амалга
ошириш фаолияти билан боғлиқ. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципи
ҳақида унинг мазмун ва мундарижаси нуқтаи назаридан гапирилганда, судьяларнинг
конституциявий-ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ муаммоларга тўхталмаса бўлмайди,
зотан бу ғоя амалда айни судьяларда рўёбга чиқарилади. Таъкидлаш жоизки, суд
ҳокимиятининг мустақиллиги кўпроқ даражада судьяларнинг холис беғаразлигида
намоён бўлади.
Судьянинг
холисона
беғаразлиги,
биринчидан,
судьяларни
танлаш,
тайинлашнинг шундай тартибини шакллантириши керакки, бунда унинг сиёсий,
корпоратив ёки бошқа манфаатларга эмас, фақат одил судлов манфаатларига содиқ
эканлигига шубҳа қолмасин ва қандай шаклда бўлмасин камситишни бартараф
этсин, иккинчидан, судья ваколатларини тўхтатиб қўйиш ва тугатишнинг шундай
тартибини шакллантирсинки, бу нарса ҳам судьянинг мустақиллиги ҳолатини
таъминласин ва қонунда (Асосий принципларнинг 17-18 бандлари) назарда
тутилмаган сабабларга кўра уни мансабидан озод этиш таҳдиди имкониятларини
истисно қилсин, учинчидан, судья ўз фаолиятини амалга оширишининг шундай
тартиби белгилаб олинсинки, бу тартиб хизмат пиллапоялари бўйлаб кўтарилиш
(Асосий принципларнинг 11- ва 13-бандлари), бошқа лавозимга ёки бошқа судларга
ўтказиш (Асосий принципларнинг 12-банди)
2
, шунингдек, судьянинг истеъфога
1
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт — пироворд мақсадимиз. — Т. 8. -Тошкент.
Ўзбекистон, 2000. 334 б.
2
Права человека и судопроизводство. Собрание международных документов. Вена, Варшава. 1996. -С.148-
156.
25
чиқиш ҳуқуқи
1
, махсус пенсия таъминоти ҳуқуқи (Асосий принципларнинг 11-
банди) борлиги билан белгиланади.
Шуни нарса қайд этиладики, бир тарафдан, судья ўзи ишлаб турган судда (хатто
ўзи эгаллаб турган лавозимидан юқорироқ лавозимга) ёки бошқа судга (бу хатто
юқори турувчи суд бўлса ҳам) бошқа лавозимга ўтказилиши мумкин эмас, иккинчи
тарафдан, кўриб чиқилаётган норма судья ўзи ишлаб турган судда ёки бошқа судга,
лекин эгаллаб турган лавозимга ўхшаш лавозимга унинг розилигисиз ўтказилиши
мумкин эмаслигини назарда тутади. Кўпгина хорижий мамлакатларда судьяларнинг
алмашинилмаслиги принципини шундай тушунадилар: судья ўзининг розилигисиз
хизмат пиллапоясида «тиккасига» ҳам, «ёнламасига» ҳам бошқа лавозимга
ўтказилиши мумкин эмас. Ана шу қоидани қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб
қўйилиши муҳим кўринади.
Судьялик лавозимидан пенсияга (истеъфога, фахрий йўсинда)
2
кетган шахсларга
нисбатан ижтимоий ва моддий йўсиндаги махсус чора-тадбирлар қонун асосида
белгилаб қўйилиши ана шу шахсларнинг юқори ҳаётий даражасини таъминлаш учун
шароитлар яратиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадини
кўзлаш
3
ҳам бундай мустақилликнинг қўшимча кафолати бўлиб қолади.
Судьянинг дахлсизлиги ва хавфсизлиги принципи (судьялик иммунитети)
(Асосий принципларнинг 16, 17-20 бандлари, Самарали тартиб-таомилларнинг 5-
тартиб-таоми, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддаси, «Судлар
тўғрисида»ги қонуннинг 70-моддаси) давлат томонидан эътироф этилишини одатда
суд ҳокимиятининг беғаразлигини таъминлашнинг тўртинчи шакли деб атайдилар.
Судьялар корпусини шакллантириш жараёни икки асосий босқичдан, яъни
дастлабки саралаш босқичи ва шакллантириш босқичидан иборатдир.
Ўзбекистонда судьялар корпусини шакллантиришнинг икки босқичли тартиб-
таомили мавжуд ва бу тартиб-таомил у ёки бу йўсиндаги боғлиқлик
кўринишларидан ҳоли эмас. Судьялар ҳамжамияти (судьялар малака ҳайъатлари,
ҳайъат раислари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
раислари) томонидан ортиқча босим ўтказилишидан ҳоли бўлиш учун демократик
ривожланган баъзи мамлакатлар тажрибасини инобатга олиш лозим. Биринчидан,
судьялик лавозимига номзодларга нисбатан қўйиладиган малака талабларини
ўзгартириб, уни таълимни ихтисослашган одил судлов академиясида муваффақиятли
тарзда якунлаш мажбурияти билан тўлдириш мақсадга мувофиқ кўринади.
Иккинчидан,
малака
ҳайъатлари
таркибини
ўзгартириш
ва
унга
илмий
жамоатчиликнинг, адвокатура ва прокуратуранинг, Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлигининг вакилларини киритиш зарур.
1
Ўзбекистон қонун ҳужжатларида судьяларнинг истеъфога чиқиш институти назарда тутилмаган.
2
Мазкур институт Ўзбекистон қонунчилиги учун номаълумдир. (Муаллиф Зохир)
3
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги 924-XII сон
қонуни (2000 йил 14 декабрдаги 162-II сон қонун асосидаги янги таҳрири) // Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Ахборотномаси, 2001. -№ 1-2, 10-модда; 2002. -№ 1, 20-модда; 2004. -№ 1-2, 18-модда; 2005. -
№ 1, 18-модда.
26
Ушбу бобнинг кейинги,
«Одил судловдан эмин-эркин баҳрамандлик»
деб
номланган параграфида одил судловдан шу тарзда баҳрамандликнинг принциплари
таҳлил этилган. Одил судловдан баҳрамандликни таъминлашга қуйидаги омиллар
энг кўп даражада таъсир ўтказади: 1) суд тизимининг қурилиши; 2) шу тизимдаги
судлар ўртасида ваколатларнинг тақсимланиши (уларнинг ваколатлари аниқ
белгилаб қўйилиши); 3) судларда ишларни кўриш тартиб-таомиллари; 4) суд
қарорлари устидан шикоят бериш тартиб-таомиллари; 5) суд қарорларининг ижро
этилиши.
Суд тизими одил судлов вазифаларига мувофиқ равишда қанчалик мақбул
тарзда қурилганлиги ва бу тизимда судларнинг ваколатлари қай йўсинда белгилаб
қўйилганлигига
қараб,
шунингдек
ишлар
ва
шикоятларни
барча
суд
инстанцияларида кўриб чиқишнинг тартиб-таомиллари қанчалик самарали эканлиги
ва қонуний кучга кирган суд қарорлари ижро этилиши қай йўсинда
таъминланаётганлигига қараб, суд тартибида ҳимояланишга бўлган ҳуқуқ реаллиги
ёки қуруқ гап эканлиги хусусида хулоса чиқариш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (107-111-моддалар) ва «Судлар
тўғрисида»ги Қонунга биноан Ўзбекистон Республикасининг суд тизими Ўзбекистон
Республикасининг Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
бошчилигидаги
умумий
юрисдикция
судлари
тизими
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди бошчилигидаги хўжалик судлари тизимидан
иборатдир.
Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари тизимлари мустақил равишда
ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда фаолият юритади, ўз олий судлов органларига
эга.
Тадқиқотчининг фикрича, бундай қурилиш суд амалиёти бирлигини
таъминлашда — Ўзбекистон Республикасининг барча судлари (умумий юрисдикция
судлари ҳам, хўжалик судлари ҳам) мамлакатнинг бутун ҳудудида қонун
ҳужжатлари бир хил ва тўғри қўлланилишини таъминлашда жиддий муаммо
келтириб чиқаради. Ана шу муаммони ҳал этмасдан туриб, одил судловдан реал
тарзда баҳрамандликни таъминлаб бўлмайди ва барчанинг қонун ва суд олдида
тенглигига оид конституциявий принципга риоя этилишини кафолатлаб бўлмайди.
Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари тизимлари таққосланганда,
жиддий тафовутлар кўзга ташланади.
Биринчидан, суд инстанцияларининг ваколатлари миқдори ва ҳажмида тафовут
бор. Бу нарса кўп жиҳатдан ишларни, суд қарорлари устидан берилган шикоятларни
умумий юрисдикция судларида ва хўжалик судларида кўриб чиқиш тартиб-
таомилларидаги тафовутлар билан белгиланади. Иккинчидан, судларнинг аҳолига
яқинлашиб бориши даражасида тафовут бор. Бу ҳол одил судловдан реал тарздаги
баҳрамандликни таъминлашда катта аҳамиятга эга: умумий юрисдикция судлари
аҳолига имкон қадар яқин туради (тўғри, ҳозирги вақтда фуқаролик ишлари бўйича
туманлараро судлар борлиги одил судловдан баҳрамандлик борасида маълум
муаммо келтириб чиқармоқда), хўжалик судлари эса аҳолидан бир мунча йироқроқ
туради (уларнинг биринчи инстанциялари вилоят марказларида жойлашган).
27
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 111-моддасига биноан хўжалик
судлари томонидан кўриб чиқиладиган хўжалик низоларини ҳал этишда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди юқори судлов органи ҳисобланади. Шундан
кўриниб турибдики, маъмурий ишларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси даражасида умумий юрисдикция судларининг ихтиёрига берилган
(тўғри, Конституциямизнинг 111-моддасида бундай ишлар хусусида ҳеч нарса
дейилмаган).
Шундай қилиб, ҳатто бугунги кунда оммавий ҳуқуқ муносабатларидан келиб
чиқувчи маъмурий ва бошқа хил ишларни хўжалик судлари ваколат доирасига
киритиш ҳамда маъмурий ва бошқа хил оммавий ҳуқуқ муносабатларидан келиб
чиқувчи ишларни кўриб чиқиш хўжалик судларига тааллуқлилиги хусусидаги 23-24-
моддаларни Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига киритиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига номувофиқ бўлур эди.
Қуйидагилар янглиш тарзда иқтисодий соҳадаги низоларга киритилган ва
хўжалик судлари ваколат доирасига берилган:
— давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун
ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда
қонуний манфаатларини бузадиган ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги ишлар (Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 24-
моддаси);
— чет эл судлари қарорларини ва чет эл арбитраж қарорларини эътироф этиш ва
ижро қилиш тўғрисидаги ишлар (Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал
кодексининг 23, 209-моддалари).
Чет эл судлари қарорлари ва чет эл арбитраж қарорларини эътироф этиш ва
ижро қилиш тўғрисидаги ишлар юзасидан суд фақат тартиб-таомил масалаларини
кўриб чиқади; чет эл суди ёки халқаро тижорат арбитражи ҳал этган низо моҳиятига
у аралашишга ҳақли эмас ҳамда чиқарилган қарорнинг тўғрилигини текшира
олмайди, яъни суд иқтисодий хусусиятдаги масалаларни ҳам ҳал эта олмайди.
Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя этиш тўғрисидаги низолар
ҳам беихтиёр иқтисодий соҳадаги низоларга киритилган (Ўзбекистон Республикаси
Хўжалик процессуал кодексининг 24-моддаси), ҳолбуки, бу низолар ҳатто
даъвогарлар тадбиркорлик фаолияти билан алоқадор бўлган тақдирда ҳам бундай
фаолият билан эмас (бундай фаолият ўз-ўзидан низо келтириб чиқармайди), балки
тадбиркорлик ёки бошқа иқтисодий фаолият (айтайлик, оммавий ахборот
воситалари) субъекти бўлмаган бошқа шахснинг фаолияти билан у ахборот излаш ва
тарқатишга бўлган ўз ҳуқуқларини амалга ошириш борасидаги фаолияти билан
боғлиқ эканлиги мутлақо равшан кўриниб турадиган ана шундай ишлар бўйича
тарафлар ўртасида ҳеч қанақа «иқтисодий» ҳуқуқ муносабатларини ва «иқтисодий
соҳадаги ҳеч қанақа низолар»ни судлар ҳал этмайди, билъакс бошқа ҳолатларни,
яъни жавобгар томонидан тарқатилган ахборот чиндан ҳам даъвогарнинг обрўсига
путур етказганми-йўқми, бу ахборот ҳақиқатга монандми-йўқми, шуларни
аниқлайди.
28
Диссертация муаллифи томонидан юқорида санаб ўтилган муаммоларни
Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ва Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш
орқали ҳал этиш зарур, бунда оммавий-ҳуқуқий унсурлари бўлган ишларни хўжалик
судлари юрисдикциясидан умумий юрисдикция судлари юрисдикциясига ўтказиш
назарда тутилмоҚи керак. Бундан ташқари, хўжалик судларини умумий судлар
тизимига
киритиш,
уларнинг
ихтисослашувини
сақлаб
қолиш
ҳамда
ихтисослаштирилган ҳайъатларини умумий юрисдикция вилоят судлари таркибида
ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибида қолдириш таклиф этилмоқда.
Бир туман даражасидаги фуқаролик ишларини кўриб чиқишга ихтисослашган
судларнинг йўқлиги фуқароларнинг одил судловдан баҳраманд бўлиши йўлида
қандайдир Қов-тўсиқлар келтириб чиқармоқда, бу эса улар Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 44-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган ўз
ҳуқуқларини амалга оширишларига салбий таъсир этмоқда.
Суд статистика маълумотлари шоҳидлик беришича, судларга келиб тушаётган
фуқаролик ишлари миқдори ўсиб боришининг барқарор тамойили кузатилмоқда.
Чунончи, 2000 йилда судлар 89928 та фуқаролик ишини, 2010 йилда эса 291993 та
фуқаролик ишини якунига етказдилар
1
.
Оилавий ва маиший низоларни, никоҳдан ажралиш жараёнларини тезкорлик
билан кўриб чиқиш, шунингдек катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган жиноятлар
тўғрисидаги ишларни ҳал этиш учун майда ишларни кўрувчи ёки муниципиал
судьялар ёхуд маҳалла судьялари лавозимини жорий этиш одил судловдан
баҳрамандлик муаммосини ҳал этишда навбатдаги қадам бўлиб қолади.
Майда ишларни кўрувчи судларга умумий юрисдикция судларининг мустақил
бўҚини сифатида қаралмоғи, уларнинг ваколатлари, мақоми, шунингдек лавозимга
тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш тартиби умумий юрисдикция туман судларига
мувофиқ бўлиши ҳамда улар чиқарган қарорлар устидан бевосита вилоят судларига
ҳамда уларга тенглаштирилган судларга шикоят берилиши лозим.
Учинчи параграфда
(«Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги»)
жараёнларнинг тарихий турлари — тортишув, тергов ва аралаш жараёнлар очиб
берилган.
Тортишув суд ишларини юритишнинг муҳим принципи эканлиги умум
томонидан эътироф этилган. Тортишув суд процессини қуришнинг шу тарзда
намоён бўлишики, унда низоли ҳуқуқ муносабатлари келиб чиқиши, ривожланиши
ва ҳал этилишида тарафларнинг ва суднинг функциялари қатъий равишда белгилаб
қўйилган бўлади.
Тортишув принципи билан боғлиқ муаммолар оммавийлик принципига
(хусусий асос эмас, давлат асосига) кўра фуқаролик процессига нисбатан жиноят
процессига хос эканлиги боис жиноят ишлари бўйича одил судлов соҳасида айниқса,
долзарб аҳамият касб этади. Шу сабабли суд-ҳуқуқ ислоҳоти концепциясида одил
1
Умумий юрисдикция судларининг 2010 йил давомидаги иш фаолияти тўғрисида статистик маълумотлар
тўплами. – Тошкент. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 2011.
29
судловда тортишув принципини ривожлантириш билан боғлиқ барча таклифлар
асосан жиноят процессига тааллуқли эканлиги ажабланарли эмас.
Айбловнинг
суддан
ажратилганлиги,
тарафларнинг
процессуал
тенг
ҳуқуқлилиги жиноят ишлари бўйича одил судловнинг тортишув хусусиятини тавсиф
этувчи белгилар деб қайд этилади.
Турли демократик мамлакатлардаги мавжуд суд тартиб-таомиллари соф
маънода тортишув процесси бўлмаслигидан далолат беради.
Тортишувнинг энг ривож топган тури инглиз-америка процессига хос деб
кўпчилик томонидан эътироф этилган. Мазкур тизим билан синчковлик асосида
танишув бу масалада у анча мослашувчан эканлигини кўрсатмоқда. Чунончи,
Америка ҳуқуқининг манбаи ҳисобланадиган АҚШ Олий судининг бир туркум
қарорларида айтиладики, «Қонун раислик қилувчи судьядан пассив ҳакам ёки
рефери бўлишни талаб этмайди» («Жонсон Қўшма Штатларга қарши» деган иш,
1948 йил); «Ишни биринчи инстанцияда кўраётган судья энг аввало одил судлов ва
ҳақиқат манфаатларига амал қилиши лозим ҳамда спорт мусобақасида ҳакамлик
қилаётгандагидек ҳаракат қилишга мажбур эмас» («Қўшма Штатлар Лиззига қарши»
деган иш, 1974 йил); «Судья тарафлар томонидан тақдим этилган далилларнинг
ичига кириб бориш ваколатига эга ва бу ваколат ҳақиқатни узил-кесил аниқлаш учун
қўлланилади»
1
.
Тортишув принципи тарафлар ва суд учун мажбурий бўлиб қолган ҳозирги
кунда жиноят процессуал ҳуқуқи фанида унинг аниқ мазмун ва моҳиятини бир хил
тушунишга эришилмаганлиги маълум бўлди. Бу айниқса ишнинг ҳақиқий
ҳолатларини белгилашда ёки иш бўйича ҳақиқатни аниқлаб олишда суднинг иложи
бўлган ва йўл қўйиладиган даражадаги фаоллиги масаласига тааллуқлидир. Гап
процессуал ҳуқуқ соҳаси мутахассислари қайси белгилар тергов процессига,
қайсилари эса тортишув процессига хос эканлигини билмасликларида эмас.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, процесснинг ҳозирги шакллари у белгиларни ҳам,
бошқа белгиларни ҳам ўзида бирлаштириб туради. Аммо баъзи ҳолларда тергов
асосига, бошқа ҳолларда эса тортишув асосига афзаллик берилади. Демак, муаммо
жиноят процессида тортишув асосига таянмоқчи бўлинган тақдирда ҳам суднинг йўл
қўйиш мумкин бўлган даражадаги фаоллигини белгилашда экан. Бундай вазиятда
ҳал қилувчи сўзни Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди айтмоҚи
лозим. Бундан ташқари, Конституциявий суд тортишув принципини жиноят иши суд
томонидан қўшимча тергов ўтказиш учун қайтарилиши муаммосига татбиқан ҳам
белгиламоҚи лозим. (2010 йилда 80517 шахсга нисбатан судлар томонидан кўрилган
жиноят ишларидан 122 шахсга тааллуқли жиноят иши (0,2%) қўшимча терговга
қайтарилган
2
; 2011 йилнинг 9 ойи мобайнида бу кўрсаткич тегишинча 58748 ва 98
(0,2%) ни ташкил этди
3
).
1
Вичмор З. Доказательства // Шэдбурн ревью, 1981. -С. 189.
2
Умумий юрисдикция судларининг 2010 йил давомидаги иш фаолияти тўғрисида статистик маълумотлар
тўплами. – Тошкент. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 2011.
3
Умумий юрисдикция судларининг 2011 йил 9 ой давомидаги иш фаолияти тўғрисида статистик
маълумотлар тґплами. – Тошкент. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 2011.
30
Таассуфки, судлар суриштирув ёки дастлабки тергов камчиликлари ўрнини
тўлдириш юзасидан имкон бўлган тақдирда ҳам ҳамиша мустақил равишда керакли
чораларни кўраётирлар деб бўлмайди. Айрим судлар эълон қилинган айблов бўйича
ёки қонун асосида жиноятнинг бу айблов исботлаб берилган қисми бўйича унча оғир
бўлмаган жиноят тўғрисида айблов ҳукми ёки Ўзбекистон Республикаси жиноят
процессуал кодексида кўрсатилган асослар бўйича оқлов ҳукми чиқариш ўрнига
ишни қўшимча терговга қайтарадилар ва шу йўсин сансоларлик, фуқароларнинг
ҳуқуқлари бузилиши ҳолларини келтириб чиқарадилар.
Ишларни қўшимча терговга қайтариш институти социалистик одил судловнинг
қолдиқлари сифатида сақланиб қолган мамлакатларда бу ҳол ҳақли равишда танқид
этилмоқда, зотан ўшанда судланувчини оқлаш қандайдир ғайритабиий ҳол
ҳисобланган, тоталитар режим эса дастлабки тергов органлари хатога йўл қўйиши
мумкин деган фикрни ҳам яқин йўлатмасди.
Шуни мақсадга мувофиқ деб эътироф этиш керакки, агар тарафлар ишни
қўшимча тергов ўтказишга қайтаришни сўрамаётган бўлса, суд ўз ташаббуси билан
бу ишни қилмаслиги лозим. Бундай ҳуқуқий позиция принцип жиҳатдан жуда тўғри,
бундан судланувчига нисбат берилаётган қилмиш нотўғри ҳуқуқий малакаланган ва
жиноят тўғрисидаги қонуннинг оғирроқ нормаси билан қайта малакаланиши талаб
этилаётган вазият мустаснодир. Тўғри юридик малакалаш суднинг ваколатига
киради ва шу сабабли тарафларнинг фикрига боғлиқ бўлмаслиги керак.
«Мустақил Ўзбекистоннинг сиёсий тизимини ислоҳ қилиш шароитида суд»
деб номланган тўртинчи бобда суд-ҳуқуқ соҳасини либераллаштириш ва
демократлаштириш борасида мустақиллик йилларида содир бўлган тизим ташкил
этувчи ва қонун яратувчи жараёнлар таҳлил этилган ва чуқур ўрганилган. Қайд
этилишича, бу йўналишларда салмоқли қадамлар қўйилган, шу жумладан суд
ишларини юритишнинг қонунчилик асослари, чинакам мустақил, қарам бўлмаган
суд тизими барпо этилган.
Биринчи параграфда
(«Ҳозирги босқичда давлат ҳокимияти органи сифатида
суд ҳуқуқий мақомининг қарор топиши ва ривожланиши»)
суд-ҳуқуқ
ислоҳотининг ривожланиш босқичлари, суд-ҳуқуқ ислоҳотининг айрим жиҳат ва
қирраларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил этилган.
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотининг ривожланиш босқичларини таҳлил этиб,
ушбу параграфда унинг мустақилликка эришилганидан кейин жамиятимизда содир
бўлган ўзгаришлар билан чамбарчас алоқаси таъкидлаб ўтилади. Давлатимиз
раҳбари Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллиги муносабати билан сўзлаган
нутқида мамлакатнинг босиб ўтган мустақил тараққиёт йўлининг мазмун-моҳияти ва
аҳамияти ҳақида тўхталиб, бу йўлни икки даврга ажратиб кўрсатди.
Биринчи
босқич
(1991-2000 йиллар) — ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини
шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришлар даври.
Иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, сиёсий ҳаётимизни, қонунчилик, суд-
ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ қилишни
таъминлашда ғоят муҳим роль ўйнаган давр — фаол демократик янгиланишлар ва
31
мамлакатни модернизация қилиш даври 2001 йилдан 2007 йилгача бўлган муддатни
ўз ичига олган
иккинчи босқичдир
1
.
Суд ислоҳотининг асосий мақсади низо келиб чиққан тақдирда ёки жиноят иши
бўйича айблов эълон қилинганда ҳар бир манфаатдор шахсга ўз ҳуқуқлари,
эркинликлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларини судда ҳимоя
қилишни таъминлашдан, бинобарин Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган тарзда суд тартибида ҳимояланишга бўлган
ҳуқуқни амалга оширишни таъминлашдан иборатдир. Унинг бу борадаги ҳуқуқи
судга ҳеч бир монеликсиз ва бирон бир чекловларсиз мурожаат этиш ҳуқуқини, иши
оқилона муддат ичида, беғараз, мустақил ва қонуний асосдаги таркибли суд
томонидан адолатли тарзда кўрилишига бўлган, шунингдек суднинг қонуний кучга
кирган қарори ижро этилишига бўлган ҳуқуқини қамраб олади.
Суд ислоҳотини амалга ошириш имконини берадиган асос ва энг катта ютуқ
мустақил Ўзбекистон Конституциясидир. Конституция ҳокимиятнинг тармоқларга
бўлиниши принципини мустаҳкамлаб берди, суднинг мақомини ўзгартириб, уни
иккинчи даражали давлат органидан, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан
мустақил равишда фаолият олиб борадиган, бир-бирини тийиш ва мувозанатни
сақлаш тизимида ўз ролини ижро этиш учун кенг ваколатлар, етарли даражада
юридик кафолатлар берилган ҳамда фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқларини ҳар
қандай
қонунбузарликдан,
шу
жумладан
давлат
томонидан
бўладиган
қоидабузарликлардан ҳимоя этиш борасидаги конституциявий мажбуриятини
бажариб келаётган суд ҳокимияти органига айлантирди (Конституциянинг I, II, V ва
Х-боблари).
Суд-ҳуқуқ ислоҳотининг бошланиш манбаида Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримовнинг ўзи бош бўлиб турди. Мустақилликнинг дастлабки
кунларидан бошлабоқ мамлакат Президенти барқарор нуфузли тизим барпо этиш
ҳақида тинмай ғамхўрлик кўрсатди ва суд ҳокимияти шу асосда юзага келди. Асосий
ният — суд ҳокимиятини барпо этиш ҳамда ҳокимиятнинг тармоқларга бўлиниши
принципи Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мужассам топган ва
мустаҳкамланганидан кейин ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий
қисми сифатида суд-ҳуқуқ тизимини теран тарзда ислоҳ қилиш ва либераллаштириш
концепцияси амалга оширилди
2
, суд тизимини ислоҳ этиш юзасидан таг-заминли,
пухта таклифлар кўтариб чиқилди.
Суд-ҳуқуқ ислоҳотининг биринчи босқичида суд ҳокимиятини давлат
ҳокимиятининг мустақил, қарам бўлмаган, кучли тармоғи сифатида, ўз
ваколатларини
инсон
ҳамда
фуқаронинг
ҳуқуқлари
ва
эркинликларини,
конституциявий тузумни, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни кўзлаган
1
Каримов И.А. Мамлакатни модеренизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида.
// Том.16. –Тошкент. Ўзбекистон, 2008. -4 Б.
2
Каримов И.А. Мамлакатни модеренизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида.
// Том.16. –Тошкент. Ўзбекистон, 2008. -40 Б.
32
ҳолда амалга оширадиган тармоқ сифатида қарор топтириш юзасидан амалий
чоралар кўрилди. Шу мақсадда яхлит суд тизими шакллантирилди ва мазкур тизим
фаолиятини таъминловчи қонунлар қабул қилинди. Хусусан, «Прокуратура
тўғрисида»ги (1992 й.)
1
, «Судлар тўғрисида»ги
2
қонунлар, Хўжалик процессуал
кодекси
3
(1993 й.), Жиноят кодекси
4
, Жиноят-процессуал кодекси
5
, Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекс
6
(1994 й.), «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят
қилиш тўғрисида»ги
7
, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди
тўғрисида»ги
8
(1995 й.) қонунлар, Фуқаролик кодекси (1995-1996 й.)
9
, «Адвокатура
тўғрисида«ги Қонун
10
(1996 й.), Фуқаролик процессуал кодекси
11
, Жиноят-ижроия
кодекси
12
, янги таҳрирдаги Хўжалик процессуал кодекси
13
(1997 й.), «Адвокатлик
фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги
Қонун (1998 й.)
14
мамлакат Президентининг «Ўзбекистон Республикаси хўжалик
судларининг тузилишини такомиллаштириш тўғрисида»ги, «Хўжалик судларининг
қарорлари ижро этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари
ҳамда бошқа бир қанча қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Конституциявий суд
таъсис этилди, хўжалик судлари тузилди, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузурида судьяларни танлаш ва лавозимидан озод этиш билан боғлиқ масалаларни
кўриб чиқиш комиссияси, Судьялар ассоциацияси, адвокатлар уюшмалари тузилди.
Ўзбекистон Президентининг ташаббуси асосида, жумладан, жамиятнинг сиёсий,
иқтисодий
ва
маънавий
соҳаларида
ислоҳотларни
либераллаштириш
ва
чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш дастури ишлаб чиқилди. Бу
дастур мамлакат ҳаётининг ҳозирги босқичида ҳуқуқий давлатни барпо этишнинг
муҳим таркибий қисми сифатида суд-ҳуқуқ тизимини теран ислоҳ қилиш ва
либераллаштиришга қаратилган суд-ҳуқуқ соҳасидаги комплекс чора-тадбирларни
қамраб олди
15
ҳамда суд-ҳуқуқ ислоҳотининг иккинчи босқичи бошланишига асос
солди.
Биринчи параграфда «Судлар тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонуннинг
аввалгисидан муҳим тафовутлари таҳлил қилинди. Суд ислоҳотини ўтказишнинг ана
шу босқичида судларнинг ташкилий йўналишдаги ихтисослашуви амалга оширилди,
ишларни кўриб чиқишнинг апелляция тартиби жорий этилди, кассация инстанцияси
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993. -№ 1. 29-модда
2
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993. -№ 10. 367-модда.
3
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993. -№ 10. 371-модда.
4
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995. - № 1. 3-модда.
5
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995. -№ 2. 4-модда.
6
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995. -№ 3. 6-модда.
7
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995. -№ 9. 183-модда.
8
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995. -№ 9. 178-модда.
9
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996. 2-сонга илова, -№ 11-12.
10
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997. -№ 2. 48-модда.
11
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997. 9-сонга илова.
12
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997. -№ 6. 175-модда.
13
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997. -№ 9. 234-модда.
14
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999. -№ 1. 12-модда.
15
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000. -№ 5-6. 173-модда.
33
ислоҳ қилинди. Бир қанча қонунлар, хусусан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги
1
, янги таҳрирдаги «Прокуратура
тўғрисида»ги
2
қонунлар, мамлакат Президентининг «Ўзбекистон Республикаси суд
тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги
3
, «Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Судьялар лавозимига танлаш ва тавсия қилиш олий малака комиссияси
тўғрисида»ги
4
фармонлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси билан
киритилган ва белгиланган тартибда қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг
либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят,
Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексига
ўзгартишлар
ва
қўшимчалар
киритиш
ҳақида»ги
5
Ўзбекистон
Республикаси Қонуни инсонпарварлик ва адолат принципларига мувофиқ
мамлакатимизда жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини теран равишда
ислоҳ қилди, давлатнинг жиноят борасидаги сиёсати ўзагига айланди.
Ўзбекистон Республикасининг мамлакатда ўлим жазосини 2008 йил 1 январдан
эътиборан бекор қилиш тўғрисидаги Қонунни
6
, шунингдек фуқароларни қамоққа
олиш учун санкция беришни прокуратура органларидан судларга ўтказиш
тўғрисидаги Қонунни
7
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1
майдаги «Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ этиш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2008 йил 23 июндаги «Суд қонунчилигини
демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини
таъминлаш тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида»ги
8
Қарори мамлакатимизда
суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ҳамда ҳуқуқни қўлланиш ва суд
амалиётини такомиллаштиришга, суднинг нуфузини мустаҳкамлашга, унинг
мустақиллигини янада юқори поҚонага кўтаришга, қонун устуворлигини таъминлаш
юзасидан судлов фаолияти самарадорлигини оширишга, инсоннинг ҳуқуқлари ва
манфаатлари пухта, ишончли ҳимоя этилишини таъминлашга қаратилган теран
демократик ислоҳотларнинг давоми бўлди.
Суд-ҳуқуқ тизимини бундан буён ҳам ислоҳ этиш масалалари давлатимиз
раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги маърузасида муфассал
таърифлаб берилди.
Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш соҳасида давлат бошлиғи томонидан ўртага
қўйилган саккизта вазифанинг ҳаммаси инсон манфаатлари билан йўғрилгандир.
Булар суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида суд назоратини кучайтириш,
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001. -№ 9-10. 169-модда.
2
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001. -№ 9-10. 168-модда.
3
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000. -№ 7-8. 246-модда.
4
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисиининг Ахборотномаси, 2001. -№ 4. 62-модда; 2002, № 9-10, 204-
модда.
5
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001. -№ 9-10. 165-модда.
6
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Палаталарининг Ахборотномаси, 2007. -№ 6, 248-модда.
7
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Палаталарининг Ахборотномаси, 2007. -№ 6. 249-модда.
8
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008. -№ 26-27. 248-модда.
34
жиноят процессида «Хабеас корпус» институтини қўллаш соҳасини янада
кенгайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида
умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг амалга
оширилишини таъминлашдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
процессуал кодексига биринчи инстанция судида иш бўйича айблов хулосасини
ўқиб эшиттириш мажбуриятини фақат прокурор зиммасига юклашни назарда
тутадиган
норманинг
киритилиши
суднинг
мустақиллиги,
холислиги
ва
беғаразлигини
таъминлашга,
жиноят
процессида
тортишув
принципини
кучайтиришга хизмат қилади. «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг,
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
(янги таҳрирда) қабул қилиниши, адлия органларига давлат ҳокимияти идоралари,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шу жумладан прокуратура органлари
фаолиятида қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш
ваколатлари берилиши
1
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли тарзда
ҳимоя этилишининг самарали кафолатлари учун ҳуқуқ майдонини юзага келтиради
ва пировард натижада суд юрисдикциясини кенгайтиради.
Параграфнинг охирида суд ислоҳоти содир бўлди деган хулоса чиқарилади.
Мамлакатда мустақил ва қарам бўлмаган суд ҳокимиятининг қарор топганлиги
бундай ислоҳотнинг асосий натижасидир. Шу билан бирга ҳар қандай ислоҳот каби
суд ислоҳоти ҳам бир лаҳза билан ўлчанадиган ҳодиса эмас, балки суд
ҳокимиятининг қарор топиши билан боғлиқ турли жиҳатларни ҳал этишга
мўлжалланган бағоят мураккаб, узоқ давом этадиган ҳамда кўп босқичли жараёндир,
юқорида зикр этиб ўтилган Концепцияда ҳам ана шу жиҳатлар ўз аксини топган.
«Ҳуқуқий давлат барпо этиш шароитида судларни шакллантириш (ташкил
этиш) принциплари»
деб номланган иккинчи параграфда ҳокимият тармоқларга
бўлинишининг мавжуд моделлари, суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро
этувчи ҳокимият тармоқлари билан ўзаро ҳамкорлиги, Ўзбекистонда амал қилиб
турган ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизими тадқиқ этилган.
Ҳокимиятнинг тармоқларга бўлиниши принципини ҳокимият ҳар учала
тармоғида бир-бирини тийиш ва мувозанатни сақлашнинг мумтоз принципи
сифатида белгилаб, барча тадқиқотчилар шуни алоҳида таъкидлайдиларки, мазкур
органлар ўз фаолиятида ягона мақсад билан боғлангандирлар: улар ўртасида
мослашувчан ўзаро назорат
2
мавжуд бўлиб, у амалий муносабатларида тўла намоён
бўлади
3
,
ҳокимиятнинг
тармоқларга
бўлиниши
принципи
амалда
рўёбга
чиқарилишини таъминлашдан ташқари ҳокимият мувозанатини муттасил сақлаб
туриш ҳам ҳуқуқий давлат рисоладагидек фаолият олиб боришининг муҳим
шартларидан биридир
4
.
1
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси. — Тошкент. Ўзбекистон, 2010. -Б.24-26.
2
Қаранг: См.: Теория государства и права: Учебник / Отв. ред. В.Д. Перевалов. 3-е изд., перераб. и доп. М.,
2005. С. 65 (автор главы -
В.М. Корельский).
3
Қаранг: Ильин И.А. Теория государства и права. – М., 2003.
4
Қаранг: Марченко М.Л. Проблемы теории государства и права: Учебник. М., 2005. -С. 274.
35
С.Гру ва А.Рюи Фабриларнинг шоҳидлик беришича, ҳуқуқий давлатнинг
ривожланиши учта асосий моделга: қонуннинг инглизча ҳукмронлиги
(rule of law)
,
инқилобий француз ҳуқуқи ва немис концепциясига таянган ҳолда содир бўлади
1
.
Диссертацияда юқорида келтирилган ҳуқуқий моделларни Ўзбекистондаги
ҳуқуқий давлат модели билан қиёсий таҳлил этиш ушбу тадқиқот мавзуси
мундарижасига кирмаслиги айтиб ўтилган. Фақат шуни қайд этиш мумкинки, мазкур
унсурлар, яъни давлат ваколатларини конституция ёрдамида индивидуал
эркинликлар ҳимоясини кўзлаб чеклаш, буни маъмуриятни қонунга бўйсундириш
ҳамда қонуннинг конституциявийлиги устидан суд назорати бўлиши орқали амалга
ошириш ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий давлат белгилари
сифатида мавжуд ва амал қилиб турибди.
Таъкидланишича, ҳокимият тармоқларга бўлинишининг идеал ва реал модели
чиндан ҳам мавжуд бўлиб, идеал модель уни ўз давлат қурилиши идеали сифатида
эълон қилган ҳар қандай давлат тузилмаси интилиб борадиган мўлжал вазифасини
ўтайди. Реал модель эса ҳақиқий воқеликни акс эттиради, ҳар қандай воқелик каби
идеал принципга эришиш борасидаги натижаларни ўзида мужассам қилади,
ҳақиқатда мавжуд муносабатлар ҳам, хилма хиллиги ва кўплиги билан ажралиб
турувчи ҳуқуқ муносабатлари ҳам мўлжалланаётган муносабатлар ва ҳуқуқ
муносабатларидан анчагина ортиқ бўлиши мумкин.
Суд ҳокимиятига татбиқан тадқиқотчини ҳуқуқий низоларни ва можароли
ҳолатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳаракатлар кўпроқ қизиқтирган, негаки булар
одатда одил судловни амалга ошириш билан белгиланади ҳамда қўзғатилган иш
(фуқаролик, маъмурий, жиноят, конституциявий ва шу сингари ишлар) доирасида
рўёбга чиқарилади.
Суд фаолиятининг бошқа давлат органлари фаолиятидан муҳим фарқи шундаки,
ўтмишда
содир этилган ҳуқуқий муносабатлар, ҳаракатлар, ҳодисалар, аниқроғи
юридик фактлар (давом этиб турган ҳуқуқий муносабатлар бундан мустасно) суд
ҳокимиятининг кўриб чиқиш предмети бўлса, келгусидаги ҳуқуқий муносабатлар ва
ҳаракатларни, яъни
келажакка
мўлжалланган фаолиятни шакллантириш қонун
чиқарувчи ҳокимият ва ижро этувчи ҳокимият предмети саналади.
Лекин келгуси муносабатларни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ва
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг муайян ишлар юзасидан суд
амалиёти воситасида ва муайян ишларга оид суд амалиётининг янгича роли
воситасида прецедент йўсинида тартибга солиш масаласини алоҳида таъкидлаб
ўтиш лозим. Барча тадқиқотчилар қайд этишича, суд амалиётининг роли, айниқса
юқори суд инстанциялари роли сезиларли даражада ошди. Диссертация
муаллифининг фикрича, ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳуқуқида прецедент ҳуқуқи
тизимига ўтиш тамойили мавжуд деб ўйлаш учун ҳуқуқий асослар йўқ.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, суд амалиётининг келгуси муносабатларга
таъсири хусусиятлари ажралиб туради, суд қарорида суд прецеденти аҳамияти
эътироф этилмаслиги шароитида қонунчилик янада такомиллаштирилгунга қадар
1
Қаранг: С.
Grewe
-
Ruiz Fabri H.
Droits constitutionels europeens. Paris: PUF. 1994. -Р. 22-32.
36
ҳуқуқни қўлланишни мукаммаллаштириш босқичидан ўтилмоҚи лозим. Шу билан
бирга судлов ҳуқуқий ҳолатларига оид, процесс давомида ишлаб чиқилган
тушунтиришлар қонун чиқарувчилар томонидан қабул қилинмаган ва қонунларнинг
нормаларига айлантирилмаган тақдирда, суд қоидалари қабул қилинган қонунлар
нормалари билан бир қаторда амал қилаверади.
Одил судловни ўз ташаббуси билан амалга ошириб бўлмаслиги (суд
ҳокимиятини амалга ошириб бўлмаслиги) ҳокимиятнинг ижро этувчи ва қонун
чиқарувчи тармоқларидан фарқловчи белгилардан биридир.
Ҳокимиятнинг тармоқларга бўлиниши принципи давлат механизмида «бир-
бирини тийиш ва мувозанатни сақлаш»нинг шундай механизми яратилишини
назарда тутадики, бунда ҳокимият тармоқларидан ҳар бири нисбатан мустақилликка
эга бўлгани ҳолда ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари фаолиятини назорат қилиш
ҳамда уларга таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга давлат
манфаатларини таъминлашга ҳокимият тармоқларини алоҳида қилиб ажратиб қўйиш
ёки бир-бирига қарши қўйиш, очиқдан очиқ нифоқлашиш орқали эмас, балки ўзаро
жипс ҳамкорлик, ҳокимиятнинг ҳар бир тармоғи ўз ваколатларини аниқ ижро этиши
орқали эришилади. Ҳокимият тармоқлари бир-бирига муҳтож ва улар давлат
ҳокимияти деб юритилувчи мукаммал ва тугал бирликни ҳосил этади. Шу сабабли
ҳозирги давлатда ҳокимиятнинг тармоқларга бўлиниши хусусида эмас, кўпроқ
ҳокимият тармоқлари ўртасида мувозанатга эришиш ҳақида гапирмоқ керак. Бунда,
бир тарафдан, бутун ҳокимият бир тармоқнинг қўлида жамланиб қолишига, иккинчи
тарафдан, умуман олганда давлатнинг ягона ҳокимият сифатида заифлашишига йўл
қўйилмайди.
Суд ҳокимиятининг ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш тизимидаги роли
ва ўрни икки гуруҳдаги омиллар билан белгиланади, бу гуруҳларнинг бири унга
қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият қарорларини назорат этиб туриш
имкониятини беради, иккинчиси эса суд ҳокимиятини ана шу ҳар иккала ҳокимият
қарорлари ва ҳаракатларига боғлиқ қилиб қўяди.
Қонун чиқарувчи ҳокимият билан суд ҳокимияти ўртасидаги ўзаро
муносабатлар, юқорида қайд этиб ўтилганидек, парламент ўзининг қонун чиқарувчи
ва таъсис этувчи вазифаларини рўёбга чиқариши асносида амалга оширилади, бунда
судлар тартибга солиш ва бошқариб бориш объекти сифатида иштирок этади. Айни
қонун чиқарувчи ижтимоий муносабатларнинг айнан қайсилари ҳуқуқий
муносабатлар бўлиши, бинобарин суд тартибида ҳимояланиши лозимлигини
белгилаб беради.
Ҳокимиятнинг тармоқларга бўлишини доирасида ўзаро бир-бирини тийиш ва
мувозанатни сақлаш тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти билан суд
ўртасида муайян ҳуқуқий муносабатлар юзага келади.
Президентнинг судьялар корпусини шакллантириш борасидаги, Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 13 ва 14-бандларида назарда тутилган
ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан суд ўртасида юзага
келувчи ҳуқуқий муносабатларнинг мазмун-моҳиятини белгилаб беради. Президент,
биринчидан, Конституциявий суд, Олий суд ва Олий хўжалик суди раислиги ва
37
судьялиги лавозимларига номзодларни Сенатга тақдим этади, иккинчидан, вилоят,
туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий ва хўжалик судлари судьяларини
лавозимга тайинлайди ва вазифасидан озод қилади.
Шу билан бирга вазифага тайинланиш ёки муайян суд таркибига киритиш учун
номзоди Сенатга тақдим этилаётган суднинг даражасидан қатъи назар, ҳар бир
ҳолатда Президент Комиссия томонидан тақдим этилган номзодлар орасидангина
судьяликка танлаб олади, ўз навбатида Комиссия номзодни тақдим этишда судлар
малака ҳайъатлари таклифларига асосланади.
Таклиф этилган номзодга Президент ёки Парламент рози бўлмаган тақдирда,
судьялик лавозимига номзодларни танлаш тартиб-таомили яна белгиланган тартибда
такрорланади. Судьялар корпусини шакллантиришнинг бундай тартиби давлат
ҳокимияти
механизмида
бир-бирини
тийиш
ва
мувозанатни
сақлашнинг
мувозийлашган тизимини таъминлайди.
Ўокимиятнинг тармоқларга бўлиниши принципи давлат механизми ишида
қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан ташқари суд ҳокимияти ҳам иштирок
этишини тақозо қилади. Бунинг учун судларга улар ҳокимиятнинг бошқа
тармоқлари фаолиятига таъсир ўтказиш имконини берадиган ваколатлар берилмоҚи
керак.
Ўзбекистон Республикасида Конституциявий судга айни шундай ваколатлар
берилган, у қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг
конституциявийлиги тўғрисидаги ишларни кўради.
Шуни таъкидлаш жоизки, кейинги вақтларда суд ҳокимиятининг ҳокимият
бошқа тармоқлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга ҳаракат қилинмоқда.
Чунончи, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги
1
ва
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги
2
2002 йил 12 декабрда қабул қилинган Конституциявий қонунларга мувофиқ Сенат ва
Қонунчилик палатаси, агар палаталарда бартараф этиб бўлмас келишмовчиликлар
келиб чиққан ёки улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид қарорларни
бир неча марта қабул қилган, шунингдек палаталар ўртасида бартараф этиб бўлмас
келишмовчиликлар
келиб
чиққан
тақдирда,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан келишиб
олинган тарзда қабул қилинган қарори билан тарқатиб юборилиши мумкин.
Парламент билан суд ўртасидаги ўзаро муносабатларни тавсифловчи ҳуқуқий
муносабатлар, юқорида қайд этиб ўтилганидек, асосан бир тарафлама хусусиятга
эга, лекин судда бу соҳада ҳам баъзи ваколатлар бор. Чунончи, Ўзбекистон
Республикасининг юқори суд органлари — Конституциявий суд, Олий суд, Олий
хўжалик судига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилган.
Ҳокимият тармоқларга бўлинишининг конституциявий модели бир қанча
йўналишларни мужассам этган бўлиб, улар ҳукуматга (ижро этувчи ҳокимиятга) суд
1
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил. -№ 24. 190-модда.
2
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил. -№ 24. 192-модда.
38
ҳокимияти ўзининг кундалик фаолиятини амалга ошириши жараёнида унга (суд
ҳокимиятига) таъсир ўтказиш имконини беради. Жумладан, ҳукумат: Давлат
бюджетини ишлаб чиқади ва унинг ижросини амалга оширади; суд ҳокимиятига
мавжуд бинолар ва бошқа иншоотларни ажратиш, уларни ҳар хил ресурслар билан
таъминлаш масалаларини ҳал этади. Бунда ҳукумат асосан Адлия вазирлиги билан
(унинг махсус ваколатли органи зиммасига умумий юрисдикция судларини моддий-
техника ва молия жиҳатидан таъминлаш, шунингдек суд қарорларини ижро этиш
вазифаси юклатилган) ҳамкорлик қилади.
Суд ҳокимиятининг ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги
қуйидаги йўналишлар бўйича суд назорати шаклида амалга оширилади:
1.
ҳукумат
қарорларининг
Конституцияга
мувофиқлиги
устидан
конституциявий назорат;
2. ижро этувчи ҳокимият органларининг, улар мансабдор шахсларнинг
фуқароларга, жамоат бирлашмаларига, бошқа нодавлат ташкилотларига тааллуқли
қарорлари ҳамда ҳаракатлари қонунийлиги устидан қонунда назарда тутилган
асослар ва тартибда умумий юрисдикция судларининг назорати;
3. ижро этувчи ҳокимият органларининг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги,
ташкилотларнинг ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига даҳлдор,
норматив
ҳисобланмайдиган
ҳужжатлари
қонунийлиги
устидан
хўжалик
судларининг назорати.
Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари, қисман Ўзбекистон
Республикаси Конституциявий суди хориж мамлакатларида маъмурий адлия
органлари ёки маъмурий судларга тегишли бўлган ваколатларни муайян ҳажмда
амалга оширадилар, чунки Ўзбекистонда маъмурий суд ишларини юритиш тартиб-
таомиллари мавжуд эмас. Ҳозирги вақтда асосан фуқаролик процесси унинг ўрнини
тўлдириб турибди.
Ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан суд
тартибида маъмурий назоратни амалга ошириш самарадорлигини кўтариш учун
«Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунини ишлаб чиқишни тезлаштириш ва бу Қонунни қабул қилиш ҳамда суд
ҳокимиятининг маъмурий ишларни кўриб чиқишга ихтисослашган алоҳида кичик
тизимини босқичма босқич барпо этишга киришиш, бунга қадар ҳокимиятнинг ижро
этувчи тармоғи томонидан маъмурий тартиб-таомиллар амалга оширилиши
тартибини расамадга солувчи «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунни
қабул қилиш мақсадга мувофиқ кўринади.
Маъмурий ишларни хўжалик судлари юрисдикциясидан чиқариш керак.
Туманлараро маъмурий судлар, судларда тегишли ҳайъатлар, вилоят маъмурий
судларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар
бўйича ҳайъатини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
ХУЛОСА
Амалга оширилган тадқиқотлар давлатнинг суд ислоҳотини амалга ошириш, суд
ҳокимиятини мустаҳкамлаш борасидаги стратегияси тўғри эканлиги ҳақида хулоса
39
қилиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси суд тизимининг қарор топиши
қонуниятларини ва мазкур тизимни ривожлантиришнинг ҳуқуқий базасини тизимли
асосда таҳлил қилиш илмий асослаб беришни ва амалий жиҳатдан ҳал этишни талаб
қилувчи бир қанча масалаларни аниқлаб берди. Ишда қуйидаги хулосалар ва
тавсиялар таърифланди.
1. Таъкидлаш керакки, суд ҳокимиятининг асосий функцияси одил судловни
амалга ошириш, асосий вазифаси эса жамиятдаги ҳуқуқий низо ва можароларни
бартараф этиш бўлиб келган ва ҳамон шундай бўлиб қолмоқда. Бу нарса бир қатор
омилларга асослангандир. Гап фуқароларнинг ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя этиш вазифасини рад этмаган ҳолда
устунлик касб этаётган вазифалар ва улар ўртасидаги ўзаро алоқа ҳақида бормоқда.
Фуқароларнинг ҳақиқатан ҳам мавжуд ҳуқуқлари ҳимоя этилган ва рўёбга
чиқарилган тақдирдагина ҳуқуқий можаро бартараф этилиши мумкин.
2. Одил судловни умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судларининг
ишларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал этишга доир, процесс иштирокчиларининг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган,
процессуал ҳуқуқнинг нормалари билан тартибга солинган фаолияти деб белгилаш
мумкин.
Одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолият ҳуқуқлар, эркинликлар ва
манфаатларнинг лозим даражадаги ҳаракатини таъминлашнинг бутун механизмини:
судда иш қўзғатиш, ишни моҳиятан кўриб чиқиш ва суд ҳужжатларини текшириш
босқичларини қамраб олади.
Шундай қилиб, одил судловни амалга ошириш тартиб-таомиллари ишни
моҳиятан кўришдан ташқари янглиш суд ҳужжатларини тузатишни ҳам қамраб
олади, суд ҳужжатларини текшириш эса юқори инстанция судларининг ваколатига
киради ва бундай текширув ишни апелляция, кассация, назорат тартибида юритиш
доирасида амалга оширилади. Текширув инстанциялари судда хатоликка йўл
қўйилган тақдирда одил судловнинг мақсадини рўёбга чиқариш имконини берадиган
махсус қўшимча механизм бўлиб хизмат қилади.
3. Суд ислоҳотининг асосий мақсади, яъни ҳар бир манфаатдор шахсга низо
келиб чиққан тақдирда ёки жиноят иши бўйича айблов эълон қилинганда ўз
ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларини судда
ҳимоя қилиш, бинобарин Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, халқаро
ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда суд тартибида ҳимояланишга бўлган ўз
ҳуқуқини рўёбга чиқариш имкониятини реал тарзда таъминлайди ҳамда судга
монеликсиз, бирон бир чекловларсиз мурожаат этиш ҳуқуқини, унга тааллуқли иш
беҚараз, мустақил ва қонуний асосдаги таркибли судда оқилона муддатда, адолатли
тарзда кўриб чиқилишига бўлган ҳуқуқни, шунингдек суднинг қонуний кучга кирган
қарори ижро этилишига бўлган ҳуқуқни ўз ичига олади.
Ана шу муштарак мақсадларга эришиш учун янада аниқроқ қуйидаги
мақсадларга асосланган қонунчилик, ҳуқуқни қўлланиш йўналишидаги, иқтисодий,
ташкилий, кадрларга оид, илмий, таълим ва бошқа йўналишлардаги комплекс чора-
тадбирлар зарур:
40
— суднинг жамиятдаги ва давлатдаги роли ҳамда мақомини ошириш, унга
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларидан
келиб чиқадиган вазифаларни бажариш учун зарур ваколатларни бериш;
— суднинг мустақил ва самарали фаолиятининг ҳуқуқий ҳамда иқтисодий
кафолатларини яратиш;
— суд тизими қурилишини биринчи инстанция судларининг имкон қадар
аҳолига яқин боришини, юқори турувчи судларнинг сарбаланд уқуви ва зўр
малакасини таъмин этадиган мақбул ечимини топиш;
— қонуний кучга кирган суд қарорлари ижро этилишини таъминлаш;
— ўз дунёқараши, билими, маънавий, ахлоқий ва бошқа фазилатларига кўра
конституциявий даражада белгилаб қўйилган вазифаларини бажаришга қодир
судьялар корпусини шакллантириш.
4. Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари тизимлари мустақил
равишда ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда фаолият олиб борадилар, улар
ўзларининг юқори судлов органларига ҳам эга.
Тадқиқотчининг фикрича, бундай қурилиш суд амалиёти бирлигини
таъминлашда — Ўзбекистон Республикасининг барча судлари (умумий юрисдикция
судлари ҳам, хўжалик судлари ҳам) мамлакатнинг бутун ҳудудида қонун
ҳужжатлари бир хил ва тўғри қўлланилишини таъминлашда жиддий муаммо
келтириб чиқаради. Ана шу муаммони ҳал этмасдан туриб, одил судловдан реал
тарзда баҳрамандликни ҳам, барчанинг қонун ва суд олдида тенглигига оид
конституциявий принципга риоя этилишини ҳам кафолатлаб бўлмайди.
Шу муносабат билан хўжалик судларини умумий судлар тизимига киритиш,
аммо уларнинг ихтисослашувини ўзларида қолдириш, умумий юрисдикция вилоят
судлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибида ихтисослаштирилган
ҳайъатлар ташкил қилиш таклиф этилади.
5. Амалга оширилаётган суд ислоҳоти доирасида судьяларни тайинлаш (сайлаш)
муддатларини қайта кўриб чиқиш фурсати келди деб ўйлаймиз. Судьяларни ҳозирги
вақтда белгилаб қўйилган беш йил муддат ўрнига камида ўн йил муддатга, юқори
судларнинг (Олий суд, Конституциявий суд) аъзоларини эса умрбод тайинлаш
(сайлаш) керак, бу эса судьянинг мақомини оширади, унинг суддаги бошлиқларидан
мустақиллигини мустаҳкамлайди ҳамда судьяларнинг тайинланиш муддатларини
умумэътироф этилган жаҳон стандартларига яқинлаштиради.
6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маъмурий ишларни кўриш
умумий юрисдикция судлари тасарруфига берилганлигидан келиб чиқиб, маъмурий
ва бошқа оммавий-ҳуқуқий муносабатлар негизидаги ишларнинг хўжалик судлари
томонидан кўрилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ эмасдек
туюлаяпти.
Қуйидагилар асоссиз равишда иқтисодий соҳадаги низоларга киритилиб,
хўжалик судлари ваколат доирасига берилган:
— давлат органларининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг
қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари
ҳамда қонуний манфаатларини бузадиган ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш
41
тўғрисидаги ишлар (Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 24-
моддаси);
— чет эл судлари қарорларини ва чет эл арбитражи қарорларини эътироф этиш
ва ижро қилиш тўғрисидаги ишлар (Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал
кодексининг 23, 209-моддалари).
Чет эл судлари қарорлари ва чет эл арбитражи қарорларини эътироф этиш ва
ижро қилиш тўғрисидаги ишлар юзасидан суд фақат тартиб-таомил масалаларини
кўриб чиқади; чет эл суди ёки халқаро тижорат арбитражи ҳал этган низо моҳиятига
у аралашишга ҳақли эмас, чиқарилган қарорнинг тўғрилигини текшира олмайди ҳам,
яъни суд иқтисодий хусусиятдаги масалаларни ҳам ҳал эта олмайди.
Юқорида санаб ўтилган муаммоларни Хўжалик процессуал кодекси ва
Фуқаролик процессуал кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш ва бунда оммавий-
ҳуқуқий унсурлари бўлган ишларни хўжалик судлари юрисдикциясидан умумий
юрисдикция судлари ихтиёрига ўтказиш орқали ҳал этиш лозим.
7. Ўзбекистонда Республика Судьялар ассоциацияси ташкил этилган, аммо суд
ҳокимиятини мустаҳкамлашда ва одил судлов сифатини оширишда унинг таъсири
сезилмайди. Судьялар ҳамжамияти тўғрисида махсус қонун қабул қилиб, Судьялар
ассоциациясига судлов органлари фаолиятини ташкил этишда иштирок этиш
юзасидан анчагина кенг ваколатлар бериш зарур.
8. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ҳам, бу ҳокимият вакили — судьяларнинг
мустақиллиги ҳам кўп жиҳатдан улар мақомининг юридик кафолатлари билангина
эмас, балки моддий хусусиятдаги кафолатлар билан ҳам белгиланади.
Етарли миқдорда судлар ва судьялар бўлишига эришиш энг биринчи ва жиддий
талабдир. Таассуфки, ушбу муаммони ҳал этиш салмоқли даражадаги ресурслар
харажати билан боғлиқ эканлиги боис бу масала ҳал этиш мушкул бўлган
муаммолар қаторига ўтиб қолди, лекин бу муаммо тезлик билан ҳал этилмоғи
даркор. Бундан ташқари судьялар корпуси таъминоти даражасини ошириш учун
каттагина чиқимларни ҳам назарда тутиш керак. Ўзбекистон суд тизимини
ривожлантириш дастурларини айни ана шу кўрсаткичларга йўналтирмоқ лозим. Бу
йўлда зудлик билан дастлабки қадамлар қўйилмоғи керак: энг аввало, маҳалла
судьялари (майда ишларни кўрувчи судьялар) институтини таъсис этмоқ зарур. Чама
қилинишича, бундай судьялар сони 800-1000 нафар атрофида бўлади, табиийки, суд
тизими ҳажмини анчагина оширади.
9. Мустақил суд ҳокимиятининг қарор топиши билан боғлиқ вазифаларни ҳал
этишда суд-ҳуқуқ ислоҳотининг ютуғи судларнинг рисоладагидек фаолият олиб
бориш учун зарур шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар амалга
оширилиши билан тўғридан тўғри боғлиқ эканлигидан келиб чиқиб, жиноят ишлари
ва фуқаролик ишлари бўйича судларни молия ва моддий-техника жиҳатидан
таъминлаш ваколатларини суд ҳокимияти тасарруфига ўтказиш, бундай вазифалар
суд тизими доирасида ташкил этилган тузилмалар томонидан бажарилишини йўлга
қўйиш масаласини ҳал этиш зарур кўринади.
10. Бошқа мамлакатлардан ибрат олиб, «Ўзбекистон Республикаси судларини
молиялаштириш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш ҳамда унда судлар
42
фаолиятининг молиявий ва моддий-техникавий асосларини ишлаб чиқишда суд
ҳокимияти билан ижро этувчи ҳокимият ҳамкорлиги механизмлари ва тартиб-
таомилларини мустаҳкамлаб қўйиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз, шунингдек суд
ҳокимиятининг мустақиллиги принципини таъминлаш мақсадида алоҳида-алоҳида
жамғармалар,
яъни
Судларни
ривожлантириш
жамғармаси
ҳамда
Адлия
органларини ривожлантириш жамҚармаси шакллантирилишини таъминлаш зарур.
Ҳукумат Давлат бюджетини ишлаб чиқади ва унинг ижросини бевосита юқори
суд инстанциялари билан эмас, балки Адлия вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда
амалга ошириб келмоқда, бу эса ўз фаолиятини молиялаштириш масаласида суд
ҳокимияти таъсирини сусайтирмоқда.
11. Судьялар малакасини ошириш тизими самарадорлигини сифат жиҳатидан
янада юқори босқичга кўтариш мақсадида судьялик лавозимида ишлаш учун
номзодлар тайёрлаш, судьяларнинг, шунингдек судлар аппарати ходимларининг
малакасини ошириш, одил судловни амалга ошириш самарадорлигини таҳлил қилиш
ва уни такомиллаштириш муаммолари юзасидан таклифлар тайёрлашни ўзига
асосий мақсад деб биладиган мустақил тузилма ташкил этиш лозим. Бунда бошқа
мамлакатлардан ўрнак олиб, Ўзбекистонда судьяларни ўқитиш ва уларнинг
малакасини ошириш концепциясини ёки асосий принциплари ва стандартларини
ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш мақсадга мувофиқ кўринади.
12. Суд тартибида ҳимояланишнинг муҳим принципларидан бири бу
принципнинг процессуал шаклда амалга оширилишидир, яъни суд муҳокамаси
олдиндан белгилаб қўйилган ва муфассал тарзда расамадга солинган тартиб-
таомилларга мувофиқ равишда ўтиши ва бунда адолат мезони таъминланиши лозим.
Бироқ «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида одил судлов
фақатгина процессуал шаклда амалга оширилади деган, бинобарин одил судлов
фақатгина белгилаб қўйилган тартиб-таомиллар доирасида амалга оширилиши
мумкин ва амалга оширилиши керак деган муҳим кўрсатма йўқ. «Судлар
тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартишлар киритиш зарур кўринади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
I. Монографиялар:
1.
Мухитдинова Ф.Ф. Судебно-правовая реформа в Узбекистане: задачи,
достижения, перспективы: Монография. – Ташкент: YURIST – MEDIA MARKAZI,
2008. – 167с.
II. Илмий журналларда чоп этилган мақолалар:
2.
Мухитдинова Ф.Ф. Демократизм и социальная справедливость при подборе
судейских кадров. // Бюллетень Верховного суда Республики Узбекистан. –
Ташкент, 2002. – № 3-4. – С. 82-85.
3.
Муҳитдинова Ф.Ф. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари йўлида. // Демократлаштириш
ва инсон ҳуқуқлари. – Ташкент, 2002. – №3-4. – С. 22-26.
43
4.
Мухитдинова Ф.Ф. Конституция и гарантии независимости судей. // Давлат
ва ҳуқуқ. – Ташкент, 2002. –№4 (12). – С. 20-25.
5.
Муҳитдинова Ф.Ф. Одиллик одимлари. // Ўзбекистон Республикаси Олий
суди ахборотномаси. – Ташкент, 2003.–№4. – С. 8-14.
6.
Муҳитдинова Ф.Ф. Конституция ва судьялар мустақиллигининг кафолати.
// Жамият ва бошқарув. – Ташкент, 2003.–№1. – С. 4-9.
7.
Мухитдинова Ф.Ф. По пути справедливости. // Верховного суду Вiсник
Украïни. – Киев, 2004.–№2(42). –С. 43-45.
8.
Муҳитдинова Ф.Ф. Конституция – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо
этишнинг
ҳуқуқий
пойдевори.
//
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
ахборотномаси. – Ташкент, 2004.–№1. – С.10-15.
9.
Муҳитдинова Ф.Ф. Суд соҳасида кадрларни танлаш ва тасдиқлашнинг
амалдаги тартиби. // Ўзбекистон жамиятни демократлаштириш ва янгилаш,
модернизация ва ислоҳ қилиш йўлида. – Ташкент.: Академия, 2005. – С.141-145.
10.
Муҳитдинова Ф.Ф. Ўзбекистонда суд кадрларини танлаш ва жой-жойига
қўйиш тамойилларининг демократлашуви. // Ҳуқуқ ва бурч. – Ташкент, 2006.–№3. –
С. 5.
11.
Мухитдинова Ф.Ф. О некоторых полномочиях Верховного суда Республики
Узбекистан. // Обзор законодательства Республики Узбекистан. – Ташкент, 2007.–
№2. –С. 105-106.
12.
Муҳитдинова Ф.Ф. Суд мустақиллиги – адолат кафолати. // Ҳуқуқ ва бурч.
– Ташкент, 2007.–№3. –С. 34-35.
13.
Мухитдинова Ф.Ф. О Конституционном принципе независимости судебной
власти. // Обзор законодательства Республики Узбекистан. – Ташкент, 2007.–№4. –С.
88-90.
14.
Мухитдинова Ф.Ф. Формирование колониальных судов в Туркестанском
крае. // Общественное мнение. Права человека. – Ташкент, 2007.–№4. – С. 80-85.
15.
Мухитдинова Ф.Ф. Репрессивные суды октябрьского переворота 1917 года.
// ТДЮИ Ахборотномаси. – Ташкент, 2008. –№1. – С. 13-14.
16.
Мухитдинова Ф.Ф. Основное звено судебной системы Республики
Узбекистан // Ҳуқуқ ва бурч. – Ташкент, 2008. –№3. – С. 51-52.
17.
Мухитдинова Ф.Ф. Формирование судейского корпуса в Республике
Узбекистан // Фалсафа ва ҳуқуқ. – Ташкент, 2008. –№2. – С. 91-93.
18.
Мухитдинова Ф.Ф. О судебной системе Республики Узбекистан //
Общественные науки в Узбекистане. – Ташкент, 2008. –№3. – С. 51-55.
19.
Муҳитдинова
Ф.Ф.
Судьялар
мустақиллигининг
кафолати
//
Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари. – Ташкент, 2008. –№3. – С. 41-47.
20.
Мухитдинова Ф.Ф. О судебной системе Республики Узбекистан // ТДЮИ
Ахборотномаси. – Ташкент, 2008. –№3. – С. 89-91.
21.
Мухитдинова Ф.Ф. Конституционный принцип независимости судебной
власти Республики Узбекистан
// Вестник Конституционного суда Республики
Узбекистан. – Ташкент, 2008. –№16. – С. 14-17.
44
22.
Мухитдинова Ф.Ф. О некоторых вопросах взаимодействия ветвей власти. //
Фалсафа ва ҳуқуқ. –Тошкент, 2011. -№1. –Б.40-42.
III. Илмий тўпламларда чоп этилган мақолалар, тезислар:
23.
Мухитдинова Ф.Ф. Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг конституциявий асослари.
// Конференция материаллари, – Ташкент, 2006. – С. 17-23.
24.
Мухитдинова Ф.Ф. Ўзбекистон Республикаси суд тизимининг қонунчилик
асослари // Миллий ғоя ва мафкуранинг фалсафий-ҳуқуқий фанлар ривожидаги
аҳамияти: Материалы научно-практической конференции. – Ташкент, 2008. – С.
259-265.
25.
Мухитдинова Ф.Ф. Процессуальные гарантии справедливого правосудия //
Пробелы в праве и пути их устранения. Материалы Республиканской научно-
практической конференции. – Ташкент, ТГЮИ, 2009. –С. 28-32.
26.
Мухитдинова Ф.Ф. Толерантность и правосудие // “Модернизация,
инновацион тараққиет ва толерантлик ривожи истиқболлари” мавзусидаги
Республика илмий конференция материаллари. Ташкент, 2010. – С. 92-93.
27.
Мухитдинова Ф.Ф. «О судебной власти» // Труды республиканской научно-
практической конференции «Роль акмеологических знаний в развитии малого
бизнеса и предпринимательства». Ташкент, 2011. – С. 69-71.
45
Юридик фанлар доктори илмий даражасига талабгор Мухитдинова
Фарруха Фахриддиновнанинг 12.00.01 - Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва
тариҳи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича
“Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг қарор топиши ва
ривожланиши” мавзуидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
суд, қозилик ва бийлик судлари, суд
ҳокимияти, одил судлов, суд тизими, ҳокимиятнинг тармоқларга бўлиниши,
одил судловнинг амалга оширилишидан баҳраманд бўлиш, ислоҳот,
либераллаштириш, демократлаштириш.
Тадқиқот объектлари:
Ўзбекистонда суд ҳокимиятини ташкил этиш
тизими ҳамда ҳозирги босқичда суд ҳуқуқ соҳаси ислоҳотини амалга
ошириш жараёни, чет эл мамлакатларининг норматив ҳуқуқий базасини
таҳлил этиш билан уйғунликда.
Ишнинг мақсади:
Суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қуриқланадиган манфаатлари ҳимоя этилишини
яхшилаш, умуман олганда ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсадида
Ўзбекистонда суд ҳуқуқ соҳаси қарор топиши ҳамда ривожланишининг
замонавий ҳуқуқий муаммоларини, суд ҳуқуқ соҳасида ислоҳотларни амалга
оширишнинг хусусиятларини концептуал ва батафсил таҳлил этиш ҳамда шу
асосда миллий қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни амалий тарзда қўлланишни
мақбуллаштиришга қаратилган назарий амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари:
тарихий, тизимли, қиёсий ҳуқуқий, расман
мантиқий, моделлаштириш, дедукция, индукция, верификация, функционал,
статистик ҳамда илмий билишнинг бошқа усуллари.
Олинган натижалар
ва уларнинг янгилиги:
диссертацияда
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг қарор топиши ва
ривожланиши жараёни таҳлил қилинган, суд ҳокимиятига муаллифнинг ўз
таърифи берилган, суд тизимини такомиллаштириш, суд ҳуқуқ норма
ижодкорлигини эътироф этиш ва кучайтириш зарурлиги асослаб берилган.
Амалий аҳамияти:
тақдим этилган хулоса ва қоидалар Ўзбекистонда
суд ҳокимиятининг қарор топиши ҳамда ривожланиши масалаларини илмий
жиҳатдан асослаб беради ва шу сабабли суд ислоҳотларини ўрганиш ҳамда
ўтказишда фойдаланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
илмий
хулосалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари томонидан
ижобий қабул қилинган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
илмий тадқиқотларда, ҳуқуқни
қулланиш амалиётида зқув жараёнида. Илмий тавсиялар ва қоидалар суд
тизимини ислоҳ қилишга таалуқли амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни
такомиллаштириш учун фойдаланилади.
46
Р Е З Ю М Е
диссертации
Мухитдиновой
Фаррухи
Фахриддиновны
на
тему:
"Становление и развитие судебной власти в Республике Узбекистан" на
соискание ученой степени доктора юридических наук по специальности
12.00.01 – Теория и история государства и права; история политических и
правовых учений
Ключевые слова:
суд, казийские и бийские суды, судебная власть,
правосудие, судебная система, разделение властей, доступ к правосудию,
реформа, либерализация, демократизация.
Объекты исследования:
система организации судебной власти в
Узбекистане и процесс осуществления реформы судебно-правовой сферы на
современном этапе, в сочетании с анализом нормативно-правовой базы
зарубежных стран.
Цель работы:
концептуальный и детальный анализ современных правовых
проблем становления и развития судебно-правовой сферы в Узбекистане,
особенностей осуществления реформы судебно-правовой сферы и выработка на
этой
основе
теоретико-практических
рекомендаций,
направленных
на
оптимизацию
национального
законодательства
и
практического
правоприменения, в целях укрепления судебной власти, улучшения защиты прав
и охраняемых интересов граждан, и в целом – построение правового государства.
Методы исследования:
исторический, системный, сравнительно-правовой,
формально-логический, моделирование, дедукция, индукция, верификация,
функциональный, статистический и другие методы научного познания
Полученные результаты и их новизна:
в диссертации анализирован
процесс становления и развития судебной власти в Республике Узбекистан, дано
авторское
определение
судебной
власти,
обоснована
необходимость
совершенствования судебной системы, признания и активизации судебного
правотворчества.
Практическая значимость:
представленные заключения и положения
научно обосновывают вопросы становления и развития судебной власти в
Узбекистане и поэтому могут быть использованы в изучении и проведении
судебных реформ.
Степень
внедрения
и
экономическая
эффективность:
научные
заключения были положительно приняты комитетами Олий Мажлиса
Республики Узбекистан.
Область применения:
в научных исследованиях, правоприменительной
практике, учебном процессе. Научные рекомендации и положения будут
использованы для совершенствования действующих нормативно-правовых
актов, касающихся реформирования судебной системы.
47
RESUME
Thesis of Mukhitdinova Farrukha Fakhriddinovna on the scientific
degree competition of the doctor of sciences in law, on speciality 12.00.01 –
Theory and History of State and Law; History of Political and Legal Studies,
subject: "Formation and Development of Judicial Power in the Republic of
Uzbekistan"
Key words:
court, caziy and biy courts, judicial power, justice, court system,
separation of powers, access to the justice, reform, liberalization, democratization.
Subjects of research:
the system of the organization of judicial power in
Uzbekistan and the process of realization of the reform in judicial-legal sphere at
the present stage, with analysis of foreign countries’ legal acts.
Purpose of work:
conceptual and detailed analysis of contemporary legal
problems of formation and development of judicial-legal sphere in Uzbekistan,
study on specifics of realization of reform of judicial-legal sphere and on this basis
elaboration of theoretical and practical recommendations on the optimization of
national legislation and law enforcement to strengthen judicial power, to improve
the protection of citizens’ rights and legal interests and as a whole the construction
of legal state.
Methods of research:
historical, systematic, comparative, formal-logical,
modelling, deductive, inductive, verification, functional, statistic and other
methods have been used.
The results obtained and their novelty:
in this thesis the process of
formation and development of judiciary in the Republic of Uzbekistan has been
scrutinized; the author’s definition of judicial power has been given; the necessity
of improvement of court system, recognition and activation of judicial lawmaking
has been evaluated.
Practical value:
research
findings scientifically substantiate the issues of
formation and development of judicial power in Uzbekistan therefore they can be
used in evaluation and realization of judicial reforms.
Degree of embed and economic effectiveness:
the results of the research
have been positively accepted by the committees of Oliy Majlis of the Republic of
Uzbekistan.
Field of application:
in scientific researches, in law enforcement activity, in
studying process. Research recommendations and findings can be used for
perfection of current legal acts related to reforming of judicial system.
