ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 342 (575.1) (09)
Абдурахманова Нодирахон Хуснутдиновна
АХБОРОТ АСРИ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИНИ САҚЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ
МАСАЛАЛАРИ
12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи;
сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи
Юридик фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2012
2
Диссертация
Мирзо
Улуғбек
номидаги
Ўзбекистон
Миллий
Университети Ҳуқуқшунослик факультетининг «Давлат ва ҳуқуқ назарияси
ва халқаро хуқуқ» кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар
-
юридик фанлар доктори, профессор
Исломов Зайниддин Муҳиддинович
Расмий оппонентлар
-
юридик фанлар доктори, доцент
Муҳамедов Ўткирбек Хазраткулович
юридик фанлари номзоди, доцент
Шодиев Жўрабек Мухамадович
Етакчи ташкилот
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Амалдаги қонун хужжатлари
мониторинги институти
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти ҳузуридаги юридик фанлар доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.016.15.03 рақамли
ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил «___» _____________ куни соат «___»
даги йиғилишида бўлиб ўтади. Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ
кўчаси, 35.
Диссертация
билан
Тошкент
давлат
юридик
институтининг
кутубхонасида (100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35) танишиш
мумкин.
Автореферат 2012 йил «___» _______ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби,
юридик фанлар номзоди, доцент
Зулфиқаров Шерзод Хуррамович
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Жамиятнинг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга
ўтиш жараёни ғоят мураккаб ва зиддиятли ҳодисадир. “Жаҳон тажрибаси
шундан далолат берадики, ўз давлатчилигини қўлга киритиш, миллий ва
ижтимоий озодликка эришиш ҳеч қаерда енгил ва осонликча бўлмаган.
Мустақилликка эришган ҳар бир мамлакат ўз тараққиёт йўлини излайди,
янги жамият барпо этишда ўз андозасини ишлаб чиқишга интилади.
Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазият, одамлар ўртасида таркиб топган
муносабатлар... шуни тақозо этади”
1
. Шу маънода “давлат мустақиллиги”
тушунчаси ҳозирги замон ҳуқуқ назариясининг асосий тушунчаларидан бири
ҳисобланади. Давлат ҳокимиятининг алоҳида хусусияти саналган мазкур
институт унинг жамият сиёсий тизимидаги устун ва мустақил мавқеини акс
эттиради.
Зеро
юртбошимиз
таъкидлаганларидек,
“Республикамиз
мустақиллик сари одим ташлаган экан, мустақиллик, энг аввало, халқ
бирлиги, ҳамжихатлиги эканини унутмаслигимиз керак. Республикамизда
барча миллат вакиллари билан аҳил-иноқ, дўст-биродар бўлиб, бир-
биримизнинг қадриятимизни ҳурмат қилган тарзда яшашимиз-эл-юртимизга
тинчлик, осойишталик бахш этади. Қадимдан ўзининг меҳмондўстлиги, очиқ
кўнгиллиги, меҳр оқибати билан танилиб келган халқимизнинг маданий-
маънавий қадриятларини тиклаш, уларни янада равнақ топтириш-бугунги
кундаги энг асосий вазифаларимиздир”.
2
Мустақиллик ёки суверенитет илмий тушунча ва сиёсий-ҳуқуқий
принцип сифатида илк бор XVI асрда давлат ҳокимиятининг устунлиги ва
тўлиқлигини асослаш учун қўлланилган. Бу кучайиб бораётган давлат
ҳокимияти унинг мустақиллиги ва ҳукмронлигига қарши бўлган турли
кучлар билан тўқнашишига олиб келган ўша даврдаги тарихий воқеалар
билан белгиланган. Шундай қилиб, «суверенитет» тушунчаси марказлашган,
мустақил миллий давлат вужудга келиши билан бир вақтда шаклланган.
Мазкур давлат XIX асрга келиб Ғарб дунёсида олий ҳокимиятнинг мамлакат
доирасида ҳокимиятга бўлган монополияга эга бирдан-бир манбаига ва
халқаро майдонда тўла ҳуқуқли субъектга айланган.
Бугунги кунда миллий давлатнинг келажаги, унинг суверенитетини
сақлаш тўғрисидаги масала ҳозирги замон юриспруденциясининг бош
масаласи ҳисобланади, чунки XXI асрда халқаро муносабатлар хусусияти ва
жуғрофий-сиёсий вазият, айниқса, ахборотлаштириш соҳасида юз бераётган
оламшумул ўзгаришлар доирасида, айни шу масаланинг ечими билан
белгиланади. Бинобарин, мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг 2010
йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатаси ва Cенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик
1
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-том. – Тошкент; Ўзбекистон, 1996. – Б. 40.
2
Каримов И.А.Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.-Тошкент, Ўзбекистон, 2011.-Б. 62.
4
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш
ва
фуқаролик
жамиятини
ривожлантириш
концепцияси”
номли
маърузасида
ҳақли
равишда
таъкидлаганидек: “ Жаҳон миқёсида глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб
бораётган бугунги замонда биз дунёда юз бераётган туб ўзгаришлар
жараёнида эгаллаб турган ўрнимизни холисона ва танқидий баҳолашимиз,
тобора ошиб бораётган ҳаёт талабларига жавоб беришимиз, кечаётган давр
билан ҳамқадам бўлишимиз шарт”
1
.
“Зотан, бугун олимлар хамда амалиётчилардан батамом янги тахдидга
янги жавоб излаш талаб қилиняпти. Барча даражадаги мутаассиблар
интилишлари инсоният мақсад-манфаатларига зид эканлигини,
хавф
нихоятда кўламли эканини аниқ фактлар
асосида фош этиш ғоят мухим
аҳамият касб этади”
2
. Янгиланаётган жамиятда фуқаролик жамиятининг
тақдири тўғрисидаги масала ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, юз
бераётган ахборот инқилоблари шитоб билан шаклланаётган глобал ахборот
жамиятида давлатнинг роли ҳақидаги асосий тезисларни қайта кўриб чиқиш
заруриятини юзага келтирмоқда. Бинобарин, “Ҳаммамизга аён бўлиши
керакки, “ахборот асри” деб ном олган XXI асрда ҳеч қайси давлат ёки
жамият ўзини девор билан ўраб яшай олмайди”
3
.
Ҳозирги кунда давлат суверенитети сиёсий-хуқуқий фанларнинг бош
тушунчасига, юриспруденция, конституциявий ҳуқуқ ва халқаро ҳуқуқнинг
асосий принципига айланмоқда.
Тегишли равишда юриспруденция
назариясида ахборот асри шароитида давлат суверенитети институтининг
ҳолатига бағишланган ҳуқуқий тадқиқотлар янада долзарб аҳамият касб
этмоқда. Айни пайтда ушбу тадқиқотнинг долзарблиги ҳам юқоридаги каби
жиҳатлардан келиб чиқади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ҳозирги вақтда давлат
суверенитетининг тадрижий ривожланиши муаммолари ахборотлаштириш
соҳасида глобаллашув жараёнларининг янада фаоллашуви доирасида Ғарб
олимларининг ҳам, республикамиз тадқиқотчиларининг ҳам эътиборини
ўзига тортмоқда. Авваламбор, юриспруденциянинг Жан Боден, Г.Еллинек,
Н.Макиавелли, Т.Гоббс, Ж.Локк, Г.В.Гегель каби мумтоз намояндалари
яратган асарлар давлат
суверенитети
муаммоларини ўрганишда муҳим
босқич бўлди
4
. Мамлакатимизда яратилган илмий адабиётларда ҳам давлат
суверенитетини сақлаш муаммоларига
қизиқиш уларни мафкуравий
чегаралардан ташқарида ўрганиш имконияти туғилган ХХ асрнинг охирги
ўн йиллиги ва XXI аср бошида айниқса кучайди. Мавзунинг турли
жиҳатлари
А.А.Азизхўжаев,
С.М.Адилходжаева,
З.М.Исломов,
1
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси. –Тошкент;.Ўзбекистон, 2010.-Б.6.
2
А.Азизхўжаев. Чин ўзбек иши.-Тошкент;.Ўзбекистон, 2011.-Б.354.
3
Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. – Тошкент;. Ўзбекистон, 2009. – Б. 12-13.
4
Қаранг: Kamp M.E. Die Staatswirtschaftslehre J. Boden, Bonn, 1949; Еллинек Г. Общее учение о государстве. – СПб.,
1908. – 354 с.; Макиавелли Н. Государь. – М., 1990. – 125 с.; Гоббс Т. Соч. В 2-х. т. – М.: Мысль, 1989. – 311 с.; Локк
Джон. Два трактата о правлении. – М.: Мысль, 1988. – 189 с.; Гегель Г.В.Ф. Философия права // Философское наследие.
– М.: Мысль, 1990. – 89 с.
5
Л.Ф.Кашинская, Ҳ.Т.Одилқориев, А.Х.Саидов, О.Т.Хусанов, Ш.З.Ўразаев,
Ф.Х.Рахимов ва бошқа юрист олимларнинг асарларида тадқиқ этилган
1
.
Ўрганилаётган
мавзу
доирасида
П.А.Маккамбаевнинг
давлат
суверенитети ҳудудий элементининг турли жиҳатларини тадқиқ этишга
бағишланган «Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг ҳуқуқий
режими ва уни такомиллаштириш муаммолари»
2
, У.С.Очиловнинг давлат
суверенитети ҳуқуқий рамзлари масалаларига бағишланган «Ўзбекистон
Республикаси давлат рамзларининг ҳуқуқий мақоми»
3
, А.Р.Раҳмоновнинг
давлат
мустақиллигини
таъминлаш
тадқиқ
этилган
«Ўзбекистон
Республикасида кенг қамровли миллий хавфсизликни таъминлашнинг
халқаро-ҳуқуқий
жиҳатлари»
4
,
А.С.Турсуновнинг
давлатнинг
ташқи
сиёсатни
амалга
оширишга
бўлган
суверен
ҳуқуқи
масалаларига
бағишланган «Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг конституциявий
асослари»
5
каби ишлари айниқса диққатга сазовор. Уларда ҳозирги дунёда
суверен давлатнинг ривожланиш тенденцияларини ахборот соҳасининг
глобаллашув жараёни доирасида умумлаштиришга, қўйилган муаммоларни
тадқиқ этишга нисбатан турли ёндашувларни тизимга солишга ҳаракат
қилинган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация
ишининг
мавзуси
Ўзбекистон
Миллий
университетининг
илмий-тадқиқот ишлари режасига киритилган ва
Ўзбекистон Миллий университети Хуқуқшунослик факультети Илмий
кенгашининг 2007
йил
18 декабрдаги
4-сонли
баённомаси билан
тасдиқланган.
Тадқиқот
мақсади
давлат
суверенитети
муаммоси
ҳозирги
тадқиқотларда қай тарзда акс эттирилганини аниқлаш, шунингдек, ахборот
асри
шароитида
мазкур
сиёсий-ҳуқуқий
институтнинг
тадрижий
ривожланишини тадқиқ этишга нисбатан асосий ёндашувларни таҳлил
қилишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Қўйилган
мақсадга мувофиқ қуйидаги
вазифалар белгиланди:
- давлат суверенитети институтининг вужудга келиш асосларини
аниқлаш, бунинг учун ҳуқуқий тадқиқотларда унинг мазмун-моҳияти
ўзгаришининг ўзаро алоқасини таҳлил қилиш;
-
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосий
шакллари ва юридик белгиларини аниқлаш;
1
Асарлар манба кўрсаткичлари “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати”да тўлиқ келтирилган.
2
Қаранг: Маккамбаев П.А. Правовой режим государственной границы Республики Узбекистан и проблемы ее
совершенствования: Автореф. дисс. … канд. юрид. наук. – Ташкент;. УМЭД, 1997. – 25 с.
3
Қаранг: Очилов У. С. Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларининг ҳуқуқий мақоми: Юридик фанлар номзоди
дисс. ... автореф. – Тошкент;. ИИВ Академияси, 1993. – 26 б.
4
Қаранг: Рахманов А.Р. Международно–правовые аспекты обеспечения всеобъемлющей национальной безопасности в
Республике Узбекистан: Автореф. дисс. … док. юрид. наук. – Ташкент;. АГОС, 2001. – 54 с.
5
Қаранг: Турсунов А.С. Конституционные основы внешней политики Республики Узбекистан // Автореф. дисс. … док.
юрид. наук. – Ташкент;. АГОС, 2002. – 42 с.
6
- давлат мустақиллигининг ахборот ва маданий жиҳатларини ҳуқуқий
таъминлашнинг назарий масалаларини тадқиқ этиш;
- амалий ҳуқуқий тадқиқотларда ахборот жамиятининг шаклланишида
давлатнинг роли хусусида илгари сурилган турли хил
қарашларни
таққослаш;
- Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетини таъминлашда
миллий истиқлол мафкурасининг роли ва ўрнини аниқлаш;
-
дунё миқёсида ахборотлаштириш жараёнлари юз бераётган
шароитда давлат суверенитети ҳуқуқи ва давлатнинг ҳуқуқий доктринасини
концептуал жиҳатдан таъминлашга нисбатан асосий ёндашувларни таҳлил
қилиш;
-
ахборот асри шароитида Ўзбекистон Республикаси давлат
мустақиллигини
ҳимоя
қилишнинг
қонунчилик
асосларини
такомиллаштириш бўйича таклифларни таърифлаш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқот объекти сифатида ҳозирги
дунё янгиланаётган, ахборот жамияти шаклланаётган, ахборотлаштириш ва
сиёсий глобаллашув жараёнлари доирасида “суверенитет” тушунчасининг
мазмуни аста-секин ўзгариб бораётган бир шароитда давлат суверенитети
институтининг тадрижий ривожланиши муаммоси танланди. Бунда ахборот
асри шароитида Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги
тадқиқотнинг предмети ҳисобланади.
Тадқиқот
методлари.
Ижтимоий-ҳуқуқий
тадқиқотларда
қўлланиладиган фалсафий категориялар ва илмий билишнинг мантиқий
методлари диссертациянинг методологик асоси ҳисобланади. Тадқиқотда
муаммонинг мураккаблигини ҳисобга олиб, диалектик методни сифатли
қўллашга алоҳида эътибор берилди, шунингдек, илмий тадқиқотнинг
тизимли, таркибий-функционал, мантиқий-таҳлилий, қиёсий-ҳуқуқий
ва
илмий билишнинг бошқа усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг назарий асосларини Ўзбекистон
Республикаси
Президенти И.А.Каримовнинг ҳуқуқий демократик давлат
қуриш ва
фуқаролик жамиятини шакллантиришга оид фикр ва мулохазалари,
асарлари,
қонунлар, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар, тадқиқотчиларнинг
давлат суверенитети институтининг вужудга келиши, унинг мазмун-моҳияти
ўзгариши, амалий ҳуқуқий тадқиқотларда давлат суверенитетининг ахборот
ва маданий жиҳатларини ҳуқуқий таъминлаш масалаларига доир асарлари
ҳамда ушбу мавзунинг турли жиҳатлари бўйича изланишлар олиб бораётган
мамлакатимиз ва хорижлик етакчи олимларнинг асарлари ташкил қилади.
Тадқиқотнинг танланган методлари ўрганилаётган муаммога доир зарур
ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва илмий умумлаштириш
имконини берди.
7
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1.
Тадқиқотда ахборот асри шароитида давлат суверенитетини
сақлашнинг ҳуқуқий масалалари бўйича асосий хулосалар, илмий таклиф ва
тавсиялар илгари сурилди.
Аввало, ишда давлат суверенитети институтининг вужудга келиш асослари
аниқланиб, ҳуқуқий тадқиқотларда унинг мазмун-моҳияти ўзгаришининг
ўзаро алоқаси таҳлил этилди.
Ҳозирги
кунга келиб жаҳон сиёсий
тузилмасида туб ўзгаришлар содир бўлмоқдаки, тадқиқотда бу жараёнда
сиёсий ҳокимиятнинг асосий институти – давлат суверенитети муаммоси
долзарб аҳамият касб этаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
2.
Собиқ Иттифоқ ҳудудида «давлат суверенитети» тушунчасининг
ривожланиши жараёнини тадқиқ этар эканмиз, 1991 йилгача бўлган даврда
халқ суверенитети ва миллий суверенитетнинг ўзаро нисбати муаммоси
«сиёсий партия ўзаги» ва «совет халқининг йўлбошчиси» ҳисобланган
коммунистик партия томонидан чиқарилганлиги, халқ суверенитети партия
элитаси
билан
узвий
боғлиқлиги;
2001
йилгача
бўлган
даврда
суверенитетнинг «посттоталитар» кўриниши – лингвистик, маданий ўзликни
англашга асосланган миллат кучи ва хоҳиш-иродаси суверенитети устунлик
қилганлиги; ҳозирги даврда суверенитетни глобаллашув жараёнида жаҳон
ҳамжамияти томонидан тан олинган халқ
бирдамлиги суверенитети
сифатида тушуниш кузатилаётганлиги каби жиҳатларга таяндик.
3.
Ишда баён этилган суверенитет
ҳақидаги
ҳозирги илмий
тасаввурлар таҳлили миллий давлатчилик назариямизда давлат суверенитети
муқаррар ҳодиса эканлигидан, шу билан бирга, давлат ва давлат ҳокимияти
ғоялари ривожланишининг ҳозирги босқичи суверенитет назариясини янада
такомиллаштириш юридик фаннинг муҳим вазифаларидан бирига айланиб
бораётганлигидан далолат беради. Шунинг учун, айниқса, глобаллашув
назарияси постиндустриал назария ва ахборот жамияти назариясининг
қоидаларини ривожлантириб, ҳозирги дунёда юз бераётган жараёнларнинг
мураккаб ва зиддиятларга тўла эканлигини намойиш этиши, глобаллашув
жадаллик билан ўз иқтисодий чегарасидан четга чиқаётганлиги, ижтимоий-
сиёсий муносабатлар соҳасида туб ўзгаришлар рўй бераётганлиги
натижасида шитоб билан ўзгараётган дунёда давлатлар роли ва уларнинг
ўзаро муносабатлари тадрижий ривожланиши тўғрисидаги масала долзарб
аҳамият касб этаётганлигига ишда алоҳида урғу берилди.
4.
Диссертацияда айрим тенденциялар “давлат суверенитети”
тушунчасининг классик талқини аста-секин ўзгариб бораётганидан далолат
бериши таъкидланган.
Зеро, давлат суверенитети муаммоси нуқтаи
назаридан олиб қараганда, мамлакатлар ва халқларнинг кучайиб бораётган
иқтисодий ва сиёсий ўзаро боғлиқлиги билан давлатнинг ўз муаммоларини
мустақил ва ўз ихтиёрига кўра ҳал қилиш ҳуқуқини сақлаш ўртасида юз
берган тўқнашув глобаллашув жараёнларининг асосий натижаси эканлиги
қайд этилди.
8
5.
Давлат суверенитети давлат
ҳокимиятининг сиёсий-ҳуқуқий
хоссаси, айни пайтда давлатнинг юридик хоссаси ҳисобланади. Давлат
суверенитетида халқ ҳокимиятчилиги ўзининг сиёсий ва юридик ифодасини
топиши лозим. Шу боис ишда
давлат суверенитетини таҳлил қилганда,
давлатнинг жуғрофий-сиёсий ҳолати, қуролли кучлар сони ва жанговар
қобилияти, давлатда ички можаролар бор-йўқлигини ҳисобга олиш кабилар
ғоят муҳим жиҳатлар саналиши, давлат суверенитети уни тавсифловчи ички
ва ташқи белгиларда намоён бўлиши каби жиҳатлар устувор аҳамият касб
этиши алоҳида уқтирилди.
6.
Тадқиқотда Ғарб ижтимоий-сиёсий тафаккури «ахборот жамияти»
концепциясининг турли вариантларини илгари сурганлиги, унинг мақсади –
фан-техника тараққиётининг янги босқичи, компьютер ва ахборот инқилоби
натижасида пайдо бўлган янги ҳодисаларни тушунтиришдан иборатлиги
таҳлил этилди.
7.
Диссертацияда ахборот асри шароитида давлат суверенитетини
ихтиёрий чеклаш давлатнинг ўз ташаббуси билан халқаро битимларга
мувофиқ амалга оширилиши далиллар билан асослантирилди. Шу билан
бирга, тадқиқот жараёнида жамиятнинг ахборот соҳасини тартибга солиш
борасидаги хорижий амалиёт бир қанча йўналишларни фарқлаш имконини
берди
8.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг
ахборот соҳасидаги ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш учун қонунчиликни
янада такомиллаштириш лозимлиги борасидаги таклиф-тавсиялар баён этиб
ўтилди. Бунинг учун, жумладан, “Шахсий хусусиятга эга бўлган ахборот
тўғрисида”, “Хизмат сири тўғрисида”, “Халқаро ахборот айирбошлашда
Ўзбекистон Республикасининг иштироки тўғрисида”
қонунлар
қабул
қилиниши мақсадга мувофиқдир.
Илмий янгилиги:
биринчидан, ахборот асри шароитида Ўзбекистон
Республикаси давлат суверенитетини сақлашнинг ҳуқуқий масалалари билан
боғлиқ назарий-амалий жиҳатлар “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фани нуқтаи
назаридан илк маротаба монографик даражада тадқиқ этилгани; иккинчидан,
давлат суверенитети институтининг вужудга келиш асослари аниқланиб,
ҳуқуқий тадқиқотларда унинг мазмун-моҳияти ўзгаришининг ўзаро алоқаси
қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилингани; учинчидан, Ўзбекистон Республикаси
давлат мустақиллигининг асосий шакллари ва юридик белгилари
аниқлангани; тўртинчидан, давлат мустақиллигининг ахборот ва маданий
жиҳатларини ҳуқуқий таъминлашнинг назарий масалалари тадқиқ этилиб,
амалий
ҳуқуқий тадқиқотларда ахборот жамиятининг шаклланишида
давлатнинг роли хусусида илгари сурилган турли хил
қарашлар
таққослангани ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетини
таъминлашда миллий истиқлол мафкурасининг роли ва ўрнини аниқлаган
ҳолда, хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилгани; бешинчидан, дунё
миқёсида ахборотлаштириш жараёнлари юз бераётган шароитда давлат
9
суверенитети ҳуқуқи ва давлатнинг ҳуқуқий доктринасини концептуал
жиҳатдан таъминлашга нисбатан асосий ёндашувлар таҳлил қилингани;
олтинчидан, ахборот асри шароитида Ўзбекистон Республикаси давлат
мустақиллигини
ҳимоя
қилишнинг
қонунчилик
асосларини
такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар таърифлангани билан
изоҳланади.
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти.
Диссертацияда ахборот асри шароитида давлат суверенитетининг роли ва
ўрнини белгиловчи ҳамда очиб берувчи илмий асосланган қоидалар жамият
ҳаётининг
ўзгарган
шароитларига
татбиқан
таърифланган.
Ишда
глобаллашув жараёнида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини
такомиллаштириш
ва
давлат
суверенитетини
таъминлашнинг
самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар берилган. Диссертацияда
чиқарилган хулосалар ва берилган тавсиялардан ҳозирги қонун ижодкорлиги
тизимини шакллантириш, фаолиятнинг ҳуқуқий, ташкилий ва тактик
асосларини такомиллаштиришда хамда, “Давлат ва хуқуқ назарияси”,
“Конституциявий хуқуқ”, “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг
ҳуқуқий асослари”, “Сиёсатшунослик”
каби фанлар ўқитиш жараёнида,
шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнида
фойдаланилиши мумкин.
Ишнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, мазкур илмий тадқиқот
натижаларини амалиётга татбиқ этиш ҳуқуқни қўллаш субъектларига
уларнинг кундалик ишида самарали ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Тадқиқотнинг назарий, амалий ва дидактик аҳамияти унинг долзарблиги,
янгилиги, илмий асосланган ва далилланган хулосалар, қоидалар билан
белгиланади. Назарий даражада ишнинг асосий
қоидалари давлат
суверенитети ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.
Тадқиқот ахборот асри шароитида давлат суверенитети муаммоларига
алоҳида эътиборни қаратиш, жорий амалиётга янгича назар ташлаш, унга
янгича методологик нуқтаи назардан ёндашиш учун имконият яратади. У
давлат ва ҳуқуқ назариясининг тегишли бўлимларинигина эмас, балки
давлат суверенитетини сақлашга бағишланган тармоқ фанларини ҳам
ривожлантиради ва тўлдиради, илмий тадқиқотларнинг энг муҳим ва
истиқболли
йўналишларига
эътиборни
қаратиш
имконини
беради.
Ўтказилган тадқиқот натижасида чиқарилган натижалар ва берилган
таклифлар давлат суверенитетини мустаҳкамлаш соҳасидаги реал сиёсатга
бевосита дахлдор бўлиб, улардан жорий қонунчиликни ишлаб чиқиш бўйича
амалий чора-тадбирларни асослашда, давлат ҳокимияти қонунчилик ва ижро
органларининг иш шакллари ва усулларини такомиллаштириш борасидаги
ишларда фойдаланилиши мақсадга мувофиқ.
Натижаларнинг жорий
қилиниши.
Ахборот асри шароитида
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини сақлашнинг ҳуқуқий
масалаларини
ўрганиш
жараёнида
диссертант
томонидан
тадқиқот
10
натижалари турли шаклларда амалиётга татбиқ этилган. Бундан ташқари,
тадқиқот материалларидан юридик соҳа олий ўқув юртларидаги ўқув
жараёнида маърузалар ўқишда, семинарлар ва амалий машғулотлар
ўтказишда фойдаланилмоқда.
Ишнинг
синовдан ўтиши(апробацияси).
Диссертация ТДЮИ
“Хуқуқдаги бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш йўллари” номли илмий
амалий анжуманида, “Давлат суверенитетининг ахборот ва
маданий
жихатларини хуқуқий таъминлашнинг назарий масалалари”(2009йил), ЎзМУ
“Ўзб.Р.да хуқуқий демократик давлат қуриш шароитида қонунчиликни
ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” номли
илмий амалий анжуманида “Ахборот жамияти вужудга келишида
давлатнинг
ўрни
ва
аҳамияти”(2010йил),
ЎзМУ
”Фалсафа,
фан,
таълим”номли илмий амалий анжуманида “Ахборот асрида Ўзбекистонда
глобал ахборот маконининг вужудга келиши”(2010йил), мавзуларида қилган
маърузаларида баён этилган. Диссертациянинг хулосалари Ўзбекистон
Миллий университети
хуқуқшунослик факультети
“Давлат ва
ҳуқуқ
назарияси ва халқаро хуқуқ” кафедрасининг илмий-назарий семинарида,
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институти Кенгайтирилган илмий-назарий семинарида
муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган. Шунингдек, тадқиқотнинг
асосий қоидалари республика ва халқаро илмий-амалий конференцияларда
илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган ва муҳокамадан ўтган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқотнинг асосий илмий
қоидалари, хулосалари ва амалий натижалари республикамизда нашр
этиладиган журналларда, конференция материалларининг тўпламларида
эълон қилинган 11та илмий мақолаларда ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
мақсад ва вазифаларига мос
ва у
кириш, уч боб,тўққиз параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати
ҳамда
иловалардан
иборат. Ишнинг ҳажми 156 бет. Фойдаланилган
адабиётлар рўйхатига ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги 240 та манбалар
киритилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тадқиқот ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг
ўрганилганлик даражаси, диссертация ишининг илмий тадқиқот режалари
билан боғлиқлиги, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти ва
предмети, методлари,
ҳимояга олиб чиқиладиган асосий
ҳолатлар,
тадқиқотнинг илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий
аҳамияти,
натижаларнинг
жорий
қилиниши,
натижаларнинг
эълон
қилинганлиги
ёритилган.
Диссертациянинг
биринчи
боби
“Давлат
11
суверенитети ҳақидаги сиёсий-ҳуқуқий қарашларнинг шаклланиши” деб
номланган бўлиб,
“Антик давр ва Ўрта асрларда давлат суверенитети
ҳақидаги сиёсий-ҳуқуқий қарашлар шаклланишининг ўзига хос жиҳатлари”
деб номланган биринчи параграф суверенитет концепциясининг ижтимоий-
сиёсий ва ғоявий-назарий куртаклари таҳлилига бағишланган. Маълумки,
Ўзбекистон тинч, парламент йўли билан ўзининг
ҳақиқий давлат
суверенитетига эришди. “Бу – халқимизнинг кўп асрлик тарихида буюк
воқеа”
1
бўлди. “Аслида суверенитет давлат миқёсида олий ҳокимиятга
эгаликни, ташқи ва ички сиёсатни олиб боришдаги тўла мустақилликни
англатади.Айнан суверенитет муайян давлат мустақиллигининг бирламчи
шарти ва белгисидир. Бу эса суверенитетнинг қисман ёки чекланган шаклда
мавжуд бўла олмаслигини англатади. Чунки суверенитет давлатнинг бошқа
давлатларга тобе бўлмай, қарам бўлмай яшашини, ўзга кучлар томонидан
бошқарилмай,
бировларнинг
иродасига
бўйсунмай,
мустақил
ҳаёт
кечиришини назарда тутади”
2
.
“Суверенитет” тушунчасининг абсолютистик талқинини биринчи
бўлиб Н.Макиавелли илгари сурган. Макиавеллининг фикрича, кучли давлат
амалда ҳукмдор шахси билан узвий боғлиқ бўлган абсолют, марказлашган
давлатдир. Ўзининг "Ҳукмдор" асарида мутафаккир бирдан-бир мақсад – ўз
ҳокимиятини чексиз даражада кучайтириш ва кенгайтириш мақсадига
эришиш учун кўнглига сиққан ишни қилиши мумкин бўлган монарх типини
тавсифлаган. "Суверенитет" тушунчасига аниқ юридик таърифни илк бор
француз файласуфи Жан Боден 1576 йил "Давлат ҳақида олти китоб"
асарида берган. Унинг қарашларида давлатга тенглаштирилувчи олий
ҳокимият сифатидаги “суверенитет” тушунчаси суверен (подшо) шахсида
мужассамлашади. Унинг ваколатлари қонунчиликни ҳам, судни ҳам, уруш
ва тинчлик ишларини ҳам, имтиёзлар яратишни ҳам, мансабдор шахсларни
тайинлашни ҳам қамраб олади. Боден таклиф қилган “суверенитет”
тушунчасидан келиб чиқиб,
мутафаккирнинг концепциясидаги кучли
давлатчилик идеалининг асосий
жиҳатлари
(белгилари)ни тавсифлаш
мумкин. Кучли давлат ҳокимиятининг белгилари қаторига мутафаккир
қуйидагиларни киритади: мутлақлик (чекланмаганлик); ҳукмронликнинг
бўлинмаслиги ва монополияси; доимийлик (узлуксизлик); бошқа ҳар қандай
ички ёки ташқи сиёсий кучга қарам эмаслик.
Т.Гоббс фикрига кўра, давлат ҳокимияти охир-оқибатда одамларга
хизмат
қилиши лозим. Унинг асосий мақсади, аввало, фуқаролар
хавфсизлигини таъминлаш. Бу мақсадга эришиш учун олий ҳокимиятга эга
бўлган давлат қуйидаги функцияларни бажариши лозим: 1) вилоятлар,
мустамлакалар ёки шаҳарларни бошқариш; 2) савдо-сотиқни ташкил этиш;
1
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-том. – Тошкент, Ўзбекистон,
1996. – Б. 36.
2
А.А.Азизхўжаев.Чин ўзбек иши.-Тошкент, Ўзбекистон. 2011.-Б.364
12
3) суверен ҳузуридаги маслаҳат органи томонидан амалга ошириладиган
кенгашиш функцияси; 4) халққа йўл-йўриқ кўрсатиш; 5) одил судловни
амалга ошириш, судлов функциялари.
Ўрта асрлар инглиз файласуфи Жон Локк жабр-зулмга асосланган
абсолютистик давлатнинг асл моҳиятини фош этишга ҳаракат қилар экан,
“умумфойдаси”ни ўзида мужассамлаштирган давлатнинг янги идеалини
илгари суради. У давлат фақат "жамият равнақи"га эришиш йўлида мавжуд
бўлишини қайта-қайта таъкидлайди. Файласуф фикрига кўра, давлат
ҳокимияти фақат тинчлик, хавфсизликни таъминлаш ва халқ фаровонлигига
эришиш мақсадида амалга оширилиши лозим
1
. Бу муаммога алоҳида
эътибор қаратилганига қарамай, у ҳанузгача энг мураккаб ва лозим даражада
ўрганилмаган муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
“Давлат суверенитети”
тушунчаси ҳозирги талқинининг тадрижий ривожланиш жараёни”
деб
номланган иккинчи параграфда суверенитет давлат мустақил ва самарали
сиёсат олиб боришининг зарурий омили ҳисобланиши ҳақидаги тезис
асосланади.
“Иқтисодий, сиёсий, мафкуравий ва бошқа глобал жараёнларда
жамият ва давлатнинг иштироки айни вақтда давлат суверенитетини
мустаҳкамлашни, уни давлат институтлари фаолиятида самарали акс
эттиришни назарда тутади”
1
.
"Суверенитет" атамаси “олий” деган маънони англатади, бунда
муайян мустақиллик ва автоном ҳокимият мавжудлиги назарда тутилади. Бу
сиёсий-ҳуқуқий
категориянинг вужудга келиши давлат асосларини
кучайтириш, марказлашган миллий давлатчиликни таркиб топтириш
зарурияти билан белгиланади. Юридик тафаккурнинг бу йўналиши таниқли
намояндалари
қаторига
ҳуқуқий давлат назариясини яратган немис
давлатшунос олими
Георг Еллинек, солидаризм
асосчиси
француз
назариячиси ва
конституционалисти
Леон Дюги,
институционализм
асосчиси Морис Ориу, суверен ҳуқуқий тартибот назариясининг муаллифи
австриялик юрист Ганс Кельзен, табиий-ҳуқуқий доктринанинг атоқли
шарҳловчиларидан бири
француз
файласуфи
Жан Маритен
киради.
Жумладан, С.Хантингтон давлат ҳокимияти суверен эканлигини, яъни
мамлакат доирасида олий ҳокимиятга эга ва бошқа давлатлар билан
муносабатларда мустақил эканлигини кўрсатади. Суверен бўлган давлат
ҳокимияти, биринчидан, универсал ҳисобланади ва бутун аҳолига ва барча
жамоат ташкилотлари, шу жумладан сиёсий ташкилотларга нисбатан татбиқ
этилади; иккинчидан, бошқа ҳар қандай ижтимоий ҳокимиятни бекор
қилишга ваколатли ҳисобланади; учинчидан, ўзидан бошқада мавжуд
бўлмаган таъсир воситалари (армия, полиция, турма кабилар)га эга бўлади
3
.
1
Қаранг: Локк Джон. Два трактата о правлении. – М.: Мысль, 1988. – С. 89.
2
Уразаев Ш.З. Конституция независимого Узбекистана. – Ташкент, Адолат, 1993. – С. 102.
3
Қаранг: Хантингтон С. Столкновение цивилизаций // Полис. – 1994. - №1. – С. 33-48.
13
В.И.Варяровский «суверен
давлат»
атамасини давлат
ҳокимиятининг
мамлакат доирасида ҳукмронлиги, шу доирада ва халқаро майдонда бошқа
бирон-бир ҳокимиятга қарам эмаслиги сифатида талқин қилади ва давлат
суверенитетини давлат ҳудуди тушунчаси, қуролли кучларнинг мавжудлиги
ва давлат рамзлари: давлат пойтахти тушунчаси, давлат байроғи, давлат
герби ва давлат мадҳияси билан боғлайди
1
.
Республикамиз давлат ва ҳуқуқ назариясида давлат суверенитети
деганда, давлат ҳокимиятининг давлат доирасида ҳукмронлиги ва ташқи
муносабатларда
ҳеч кимга
қарам эмаслиги тушунилади
2
.
Жумладан,
“Конституциявий ҳуқуқ” энциклопедик луғатида давлат суверенитети давлат
ҳокимиятининг устунлигида, унинг бирлигида ва мустақиллигида намоён
бўлиши қайд этилган
3
. Л.Ф.Кашинская
4
, ... устунлик давлат ҳокимияти
чекланмаслигини англатмайди, чунки
демократик жамиятда давлат
ҳокимияти ҳуқуқ билан чекланади ва ҳуқуққа асосланади, деб қайд этади.
Ҳ.Т.Одилқориев фикрига кўра, суверенитет ҳар бир турининг ўзига
хос хусусиятлари уйғунлигида халқ
суверенитети марказий ўринни
эгаллайди. Зеро, кўп миллатли халқ бутун давлат ҳокимиятининг бирдан-бир
манбаи ҳисобланади
5
. У.Очилов фикрига кўра, давлат суверенитетининг
давлат рамзлари – унинг пойтахти, Давлат байроғи, Давлат герби ва Давлат
мадҳиясидаги ифодаси формаллаштирилган бўлиб, бу ҳол муҳим сиёсий ва
мафкуравий аҳамият касб этади
6
.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб,
ҳозирги
суверенитет
концепцияларининг аксариятини бир қанча умумий қоидалар бирлаштиради,
деган хулосага келиш мумкин. Булар: ҳуқуқнинг устунлиги ғоясини илгари
суриш; қонунчининг эркинлик ва адолат мезони сифатида ҳуқуқ билан
боғлиқлиги
ва
унинг
ҳуқуқ
ижодкорлиги
жараёнида
жамиятни
жипслаштиришга ҳаракат қилиш мажбурияти; ижтимоий ҳаётни ҳуқуқий
тартибга
солишда
конституциявий
қоидаларнинг
устунлиги;
халқ
суверенитети
ғояси;
инсон
ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг
устуворлиги кабилардир.
1
Қаранг: Варяровский В. И. Суверенитет в конституционном строе РФ: Дисс…..канд. юрид. наук. – М., 2003. – 93-б.
2
Қаранг: Агзамходжаев А.А. Правовые основы государственной независимости Республики Узбекистан. – Ташкент;.
Узбекистан, 1993. – 144 с.; Азизхўжаев А.А., Ҳусанов О.Т., Азизов Х.Т. Конституциявий ҳуқуқ (Изоҳли луғат). –
Ташкент. Академия, 2001. – 155 б.; Бобоев Ҳ.Б., Норматов К. Миллий давлатчилик ҳақида. –Тошкент. Ўзбекистон,
1999. – 44 б.; Гафуров А.А. Политометрия: анализ и оптимизация общественного развития. – Ташкент. Фан, 2000. –
174 с.; Ибрагимов Н.И., Ким В.С., Неклесса Г.Г. Основы политологии. Учебное пособие. – Ташкент. Шарк машъали,
2002. – 203 с.; Исламов З.М. Механизм осуществления государственной власти. – Ташкент. Адолат, 1997. – 470 с.;
Муҳамедов Ҳ.М. Ўзбекистон давлатчилигининг ҳуқуқий асослари. – Тошкент. Адолат, 1999. – 187 б.; Мустақиллик:
Изоҳли илмий-оммабоп луғат // Муаллифлар: М.Абдуллаев, Г.Абдуразоқова ва бошқ. А.Жалолов ва Қ.Хоназаров
умумий таҳририда. – Тошкент. Шарқ, 1998. – 320 б.; Чўлиев А.Б. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий
ҳуқуқи (ўқув услубий кўрсатма). – Тошкент. ТДЮИ, 2003. - 40 б.
3
Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат // Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б.Мустафоев.
– Тошкент, Ўзбекистон, 2006. – Б. 377-378.
4
Қаранг: Кашинская Л.Ф. Роль и место государства в современном конституционном развитии в условиях
глобализации // Общественные науки в Узбекистане. – Ташкент, .2002, № 6. – С. 12-19.
5
Қаранг: Одилкориев Х.Т. Новая Конституция – великий символ суверенитета Узбекистана. – Ташкент, Адолат, 1993. –
С. 47.
6
Қаранг: Очилов У.С. Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларининг ҳуқуқий мақоми: Юридик фанлари н-ди дис. автореф. –
Тошкент, ИИВ Академияси, 1993. – 26 б.
14
Бинобарин, давлат: биринчидан, ўз ҳокимиятини мамлакатнинг бутун
ҳудудига татбиқ этади; иккинчидан, ҳуқуқий муносабатлар тизимини
белгилайди; учинчидан, турли ташкилотлар ва бирлашмалар фаолиятини
ҳуқуқий тартибга солади, жисмоний ва юридик шахслар хулқ-атвори ва
ҳаракатлари чегарасини белгилайди;
тўртинчидан, шахс
ҳуқуқлари,
эркинликлари ва бурчларини белгилайди; бешинчидан, давлат органлари ва
мансабдор шахсларнинг ваколатларини тартибга солади.
“Дунё миқёсида ахборотлаштириш шароитида давлат суверенитети
масалалари”
деб номланган учинчи параграфда глобаллашув шароитида
давлат суверенитети масалалари таҳлил қилинади. ХХ асрда алоқа ва
информатика техникаси соҳасида эришилган ютуқлар шунга олиб келдики,
дунёда кишилар ўртасидаги муносабатларнинг алоҳида бир муҳити вужудга
келди. Бу муҳит жуғрофий чегараларнинг йўқлиги, объектларнинг миллий
мансублигини аниқлаш мушкуллиги ва мавжуд ресурслардан ўзининг
кимлигини ошкор этмаган
ҳолда
фойдаланиш мумкинлиги билан
тавсифланади. Унинг вужудга келишига
асос бўлиб
бугунги кунда
миллиардлаб
фойдаланувчиларни
бирлаштирган
Интернет
глобал
компьютер тармоғи хизмат қилди.
Жамиятда оммавий ахборот воситаларининг шаклланиши натижасида
маданият соҳасида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Оммавий ахборот
воситалари эса, ўз навбатида, жамиятларни шакллантирмоқда. Жамиятлар
Интернетнинг шитоб билан ўсишига мослашмоқда.
“Ахборот жамияти”
атамаси ва бундай жамиятни яратишга
қаратилган лойиҳалар илк бор Ғарбда пайдо бўлган. Бугунги кунда “ахборот
жамияти” атамаси нафақат ахборот соҳаси мутахассисларининг, балки
сиёсий арбоблар, юристлар ва
турли фан соҳалари
олимларнинг
лексиконидан ҳам мустаҳкам ўрин олди. Диссертациянинг иккинчи боби
“Ахборот асри шароитида давлат суверенитетини ҳуқуқий таъминлашнинг
назарий жиҳатлари” деб аталади.
“Ўзбекистон Республикаси давлат
суверенитетининг асосий шакллари ва юридик белгилари”
деб номланган
биринчи параграфда суверенитетнинг моҳияти ҳуқуқда – миллий ҳуқуқ
(давлат ички ҳуқуқи) ва халқаро ҳуқуқда мужассамлашади, уларнинг
негизини, асосий мазмунини белгилайди, деган тезис асосланади.
Ҳозирги юридик адабиётларда суверенитетнинг ички ва ташқи
шакллари (кўринишлари) фарқланади. Суверенитетнинг ички шакли ҳақида
гапирганда,
шуни
алоҳида
қайд
этиш
лозимки,
Ўзбекистон
Республикасининг давлат суверенитетини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш
республикамизнинг
давлат
мустақиллиги
расмий
даражада
эълон
қилинишидан олдин бошланган. Давлат суверенитетининг ички шакли ва
кўринишини
акс
эттирувчи
энг
муҳим
ҳужжат
Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси
давлат суверенитетининг ташқи шаклини давлат сиёсатининг умумий
15
принципларини халқаро муносабатларда амалга ошириш жараёнида кузатиш
мумкин.
Суверенитетнинг юридик белгилари ҳар қандай давлатнинг реал
ижтимоий муносабатларда намоён бўлувчи ҳақиқий сифат хусусиятларини
акс эттиради. Давлат ўз ҳудудида олий ҳокимиятни амалга ошириш ва
халқаро муносабатларда суверен мустақил ташкилот сифатида иш кўришга
қодир бўлган реал куч сифатида мавжуд бўлади.
Суверенитетнинг давлатга хос бўлган белгилари – устунлик ва мустақиллик,
давлат
ҳокимиятининг
ягоналиги,
юридик
чекланмаганлиги, халқаро
муносабатларда давлатнинг мустақиллиги. Давлат суверенитетининг юридик
белгилари ана шулардан иборат.
“Давлат суверенитетининг ахборот ва маданий жиҳатларини
ҳуқуқий таъминлашнинг назарий масалалари”
деб номланган иккинчи
параграфда
давлат суверенитети концепциясини амалга оширишнинг
муваффақияти давлат
ва
жамиятнинг
сиёсий
бирдамлиги, давлат
институтлари фаолиятида халқ манфаатларининг акс этиш даражасига
боғлиқ бўлади ва ҳақиқий демократия мавжудлигининг ўзига хос кўрсаткичи
ҳисобланади, деган фикр асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсати, энг аввало, ташқи
сиёсий соҳада амалга оширилади
1
. Шунга кўра давлат суверенитетини
қуйидаги йўналишларда таъминлаш назарда тутилади:
- ўз ахборот маконини ҳимоя қилиш ва Ўзбекистон Республикаси
жаҳон ахборот маконига киришини таъминлаш бўйича тадбирлар мажмуини
амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикасига нисбатан информацион дискриминация
ҳолларини ва уларнинг сабабларини аниқлаш;
- ахборот маконини бузиш, ўзга давлатлар томонидан информацион
экспансиянинг салбий омилларини бартараф этиш;
- ижтимоий муҳим ахборотни олиш, сақлаш, тарқатиш ҳамда ундан
фойдаланишнинг зарур усуллари, режимларини ишлаб чиқиш ва амалга
жорий этиш, ахборот соҳасида ривожланган инфратузилмани яратиш
2
.
Давлат
суверенитетининг
ахборот
ва
маданий
жиҳатларини
таъминлаш
соҳасидаги
қонун
ҳужжатларини
такомиллаштириш
жараёнларининг таҳлили МДҲ давлатларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида
асосан уч усулдан фойдаланилишини кўрсатади.
Биринчи усул – тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун ҳужжатларини
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш (Ижтимоий ахлоқ тўғрисида (Украина), Бола
ҳуқуқлари
тўғрисида
(Арманистон,
Озарбайжон,
Қозоғистон,
Туркманистон), Вояга етмаганлар ахлоқини ҳимоя қилиш тўғрисида (Грузия,
Литва) қонунлар). Мазкур усул давлат суверенитетининг ахборот ва маданий
1
Қаранг: Турсунов А.С. Конституционные основы внешней политики Республики Узбекистан // Автореф. дисс. ...д.ю.н.
– Ташкент, АГОС, 2002. – 42 с.
2
Қаранг: Кашинская Л.Ф. Роль и место государства в современном конституционном развитии в условиях
глобализации // Общественные науки в Узбекистане.Ташкент, 2002. -№ 6. – С. 18.
16
жиҳатларини таъминлашнинг энг мақбул шакли ҳисобланади. Иккинчи усул
– теленамойиш ва радиоэшиттиришлар тўғрисидаги миллий қонунчиликни
такомиллаштириш. Буюк Британиянинг Видеоёзувлар тўғрисидаги 1984 йил
Қонуни Британиянинг Фильмларни таснифлаш қўмитасидан маҳсулот уй
шароитида томоша қилиниши мумкинлигига, шунингдек, бу маҳсулотни
томоша қилиши мумкин бўлган шахсларга зиён етиши эҳтимолига;
томошадан кейин томошабинлар ўз хулқ-атвори билан жамиятга зиён
етказиши эҳтимолига алоҳида эътиборни
қаратишни талаб
қилади.
Британиянинг Болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1978 йил Қонунида
болалар (16 ёшга тўлмаган шахслар) иштирокидаги уят саҳналарни намойиш
этишнинг
қонунга хилофлиги белгиланган.
Учинчи усул
–
қонун
ҳужжатларининг қоидаларини муайянлаштирувчи қонуности ҳужжатлари
тизимини яратиш. Бунга мисол тариқасида 2000 йил 31 июлда Беларусь
Республикасида қабул қилинган “Беларусь Республикаси жисмоний ва
юридик шахслари томонидан эротик хусусиятга эга бўлган кино-аудио-
визуал асарларни намойиш этиш, босма маҳсулот, шунингдек сексуал
аҳамиятга молик маҳсулот ишлаб чиқариш, уларни тарқатиш ва реклама
қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”ни келтириш мумкин.
Юқорида баён этилганлар Президентимизнинг қуйидаги сўзлари
мағзини чақишга яна бир карра даъват этади: “Ҳозирги вақтда
ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни
менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги
тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта
хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб
бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканлигини
англаб олмоқда. ...Ўз-ўзидан равшанки, бугунги замон воқеликка очиқ кўз
билан, реал ва ҳушёр қарашни, жаҳонда ва ён атрофимизда мавжуд бўлган,
тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб,
улардан тегишли хулоса ва сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда. Шу
боис юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод онгида мураккаб ва таҳликали ҳаёт
ҳақида, унинг шафқатсиз ўйинлари тўғрисида бирёқлама ва соҳта тасаввур
бўлмаслиги керак”
1
.
“Миллий истиқлол мафкураси – Ўзбекистон Республикаси давлат
суверенитетини таъминлашнинг назарий асоси”
деб номланган учинчи
параграфда Ўзбекистон давлати ривожланишининг ҳозирги босқичида
халқнинг асосий хусусиятлари, муҳим қадриятлари, дунёқараши, маданий
ўзига хосликлари асосида миллий ғояни яратиш масаласи муҳим аҳамият
касб этиши қайд этилади.
Ғоя
–
инсон тафаккури маҳсули, миллий
ғоя эса миллат
тафаккурининг маҳсулидир. Миллий ғоя – инсон ва жамият ҳаётига маъно-
мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент, Маънавият, 2008. – Б. 117-119.
17
мажмуидир. Шу боис “миллий ғоя халқнинг туб манфаатларини ифода
этади”
2
.
“Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида
эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг
қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига
айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-
интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак,
ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода
қилган бўламиз”
1
.
Халқимизнинг асрий орзуси, кўзлаган юксак мақсадларимизга
етишнинг асосий омили – авваламбор мустақилликни асраб-авайлаш, уни
янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ эканидан келиб чиққан ҳолда, миллий
ғоямизнинг маъно-мазмунини
ҳам ана шундай мезонлар негизида
белгилашни вазифа қилиб қўйдик ва бу борада бир қанча эътиборга лойиқ
ишларни амалга оширдик”
2
.
Тарих тажрибаси шундан далолат берадики, дунёда икки куч –
бунёдкорлик ва бузғунчилик ғоялари ҳамиша ўзаро курашади. Бунёдкор ғоя
инсонни улуғлайди, унинг руҳига қанот бағишлайди. Соҳибқирон Амир
Темурнинг пароканда юртни бирлаштириш, марказлашган давлат барпо
этиш, мамлакатни обод қилиш борасидаги ибратли фаолиятига ана шундай
эзгу ғоялар асос бўлган.
Диссертациянинг учинчи боби “Ахборот асри шароитида Ўзбекистон
Республикаси давлат суверенитети ҳуқуқий доктринасининг ривожланиши
муаммолари” деб аталади.
“Ахборот жамияти вужудга келишида
давлатнинг ўрни ва аҳамияти”
деб номланган биринчи параграфда бугунги
кунга келиб айрим кишилар, гуруҳлар, жамоалар ва ташкилотлар фаолияти
уларнинг хабардорлик даражасига
ва мавжуд ахборотдан самарали
фойдаланиш қобилиятига тобора кўпроқ боғлиқ бўлиб бормоқда, деган тезис
асосланади.
Мамлакатимизда Интернетдан фойдаланувчилар сони 6 миллион
кишидан
ошиб
кетди.
Жумладан,
“Бугунги
кунда
мамлакатимиз
телекоммуникациялар тизими дунёнинг 180 та мамлакатига 28 та йўналиш
бўйича тўғридан тўғри чиқадиган халқаро каналларга эга. Юртимиздаги
телерадиокананаллар томонидан тайёрланаётган кўрсатув ва эшиттиришлар
Интернет
глобал
тармоғи
орқали
реал
вақт
режимида
жаҳонга
узатилмоқда”.
3
“Ахборот
жамияти
шаклланаётган
шароитда
Ўзбекистон
Республикасининг давлат суверенитети ҳуқуқи ва ҳуқуқий доктринаси
2
Ортиқов М., Усмонов М., Лафасов М. Ғоя ва мафкура. – Тошкент, 2002. – Б. 14.
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент. Маънавият, 2008. – Б. 71.
2
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент. Маънавият, 2008. – Б. 72.
3
Каримов И.А. Мамлактимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси.-Тошкент. Ўзбекистон, 2010.-Б.30.
18
ривожланиши муаммолари”
деб номланган иккинчи параграфда Ўзбекистон
Республикаси давлат суверенитети ҳуқуқи ва ҳуқуқий доктринасининг
ривожланиши муаммолари тадқиқ этилади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ тизимида
оламшумул ўзгаришлар юз берди: республикамиз ўз мустақиллигини қўлга
киритганидан бери ўтган йигирма йил ичида 600 дан ортиқ қонун қабул
қилинди, лекин, шунга қарамай, ахборот сохасини ривожланишининг
дастлабки босқичи ҳали тугаганича йўқ. Ҳаёт қонунчиларимиздан янги
қонунлар қабул қилишни талаб этмоқда. Айниқса, бугунги кунда “Давлат
хокимияти ва бошқаруви органлари фаоллиятининг очиқлиги тўғрисида”ги,
“Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари
фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида”ги, “ Оммавий ахборот
воситарини давлат томонидан қўллаб қувватлаш кафолатлари тўғрисида”ги
қонунларни қабул қилиш таклифи киритилаётгани диққатга сазовор
2
.
Шубҳасиз, бу қонунлар биринчи навбатда, миллий ахборот маконини изчил
ривожлантиришни таъминлашга қаратилган бир қатор ташкилий-хуқуқий
чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.
Чет давлатларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти шуни кўрсатадики,
ахборот асри шароитида давлат суверенитетини таъминлаш, тегишли
равишда ахборот технологиялари соҳасида
ҳуқуқий муносабатларни
тартибга солишнинг назарий-методологик асослари мазкур соҳада давлат
сиёсати ва қонун ҳужжатларининг ривожланиш йўналишини белгиловчи
концептуал хусусиятга эга бўлган сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатларда жамланади.
Аксарият ҳолларда булар миллий хавфсизлик (ахборот хавфсизлиги)
концепциялари, доктриналари ва ахборот жамиятини ривожлантириш
стратегияларидир.
Шундай қилиб, юқорида баён этилганлардан ахборот жамиятини
барпо этишда давлатлар фаол иштирок этмоқда деган хулосага келиш
мумкин. Ахборот жамиятининг концептуал ва ҳуқуқий асосларини вужудга
келтирган давлатларнинг ижобий тажрибасини ҳисобга олиб, Ўзбекистон
Республикасида айни шу йўналишда ишни янада фаолроқ давом эттириш
лозим. Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ахборот жамиятини барпо этишда
жараёнлар динамикаси шундан далолат берадики, ахборот асри шароитида
давлатнинг
ахборот
хавфсизлигини
таъминлаш,
унинг
давлат
суверенитетини мустаҳкамлаш ахборот оқимларини чеклаш йўли билан
эмас, балки, аксинча, ахборот жамияти инфратузилмасини ҳам, унинг
ҳуқуқий асосларини ҳам жадал суръатларда ривожлантириш орқали амалга
оширилади.
Фикримизча, бу вазифани
ҳал
қилиш учун Ахборот
2
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси.- Тошкент, Ўзбекистон, 2010.- Б.31-33.
19
технологиялари соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш миллий концепциясини
ишлаб чиқиш зарур бўлади.
“Ахборот асри шароитида Ўзбекистон Республикаси давлат
суверенитетини
ҳимоя
қилишнинг
қонунчилик
асосларини
такомиллаштиришнинг назарий жиҳатлари”
деб номланган учинчи
параграфда Ўзбекистон Республикасида ахборот соҳаси ривожланишининг
дастлабки босқичи ҳали тугаганича йўқлиги қайд этилади. Ахборотга доир
ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг асосий ҳуқуқлари ва бурчларини
белгиловчи ўттиздан ортиқ норматив қоидаларни ўз ичига олган Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси
ахборотлаштириш
соҳасида
қонунчиликнинг ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида ахборотга доир муносабатлар соҳасида
конституциявий нормаларни амалга оширишни таъминловчи ҳуқуқий
механизмлар
ва
тартиб-таомиллар
тармоқ
қонун
ҳужжатларининг
нормаларида мустаҳкамланган. Бундай қонун ҳужжатлари қаторига 2002 йил
12 декабрда
қабул
қилинган “Ахборот эркинлиги
принциплари ва
кафолатлари тўғрисида”ги,
2003 йил 11 декабрда
қабул
қилинган
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, 2006 йил 4 апрелда қабул қилинган
“Автоматлаштирилган
банк
тизимида
ахборотни
муҳофаза
қилиш
тўғрисида”ги, 2007 йил 15 январда қабул қилинган “Оммавий ахборот
воситалари тўғрисида”ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг
қонунлари киради.
Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш соҳасидаги давлат
сиёсати
ахборот
ресурслари,
ахборот
технологиялари
ва
ахборот
тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий
жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини
яратишга
қаратилган.
Қонуннинг
устунлиги,
шунингдек,
ҳуқуқий
нормаларнинг тизимлилиги ва ўзаро мувофиқлиги ахборот технологиялари
соҳасида қонунчиликни ривожлантиришнинг муҳим умумий принциплари
ҳисобланади. Ҳуқуқий тартибга солишни изчил уйғунлаштириш, шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатларини
тегишли
ҳуқуқий
муносабатларни
тартибга
солишнинг
дунё
миқёсидаги
амалиётига
мувофиқлигини таъминлаш ҳам умумий хусусиятга эга бўлган принципдир.
ХУЛОСА
Ўтказилган тадқиқот қуйидаги хулосаларга келиш имконини берди:
Илмий-назарий хулосалар.
Ҳозирги
замон
юриспруденциясида
суверенитетнинг бир неча тури фарқланади: давлат суверенитети, халқ
суверенитети,
этник
суверенитет,
миллий
суверенитет,
парламент
суверенитети, ҳудудий суверенитет, ҳаводаги суверенитет, қўш суверенитет,
ажратилган суверенитет.
Давлат
суверенитети
давлатнинг
шундай
бир
ҳолатини
тавсифлайдики, бунда у ўз ички ва ташқи сиёсатини мустақил белгилайди.
20
«Суверенитет» тушунчаси давлатнинг муайян хусусияти, унинг белгиси
сифатида вужудга келган. Суверенитет доим давлат ҳокимияти билан
боғланган, у давлатнинг жамиятда мутлақо мустақил куч бўлиш
қобилиятини акс эттирган.
Давлат суверенитети аниқ мазмунга ва қўлланиш чегарасига эга. У
қуйидагиларни қайд этади:
-
суверенитет
фақат давлатчиликни тавсифлайди, уни бошқа
ижтимоий ҳодисалардан фарқлаш имконини беради;
-
суверенитет
давлатга уюшган
ҳудуд аҳолисининг, бу ерда
яшайдиган халқларнинг хоҳиш-иродаси билан боғлиқ;
- суверенитет бировнинг тасдиқлашини талаб қилмайдиган объектив
борлиқ ҳисобланади, лекин у ўзидан бошқа давлат-ҳуқуқий ҳодисаларнинг
асоси сифатида фойдаланишни назарда тутади.
Давлат суверенитети – давлатнинг муҳим асосий хусусияти бўлиб,
унга кўра давлат амалга ошираётган ҳокимият ягона, олий ва мустақил
ҳисобланади. Давлат суверенитетига эга бўлиш – давлат ҳокимиятининг
мамлакатдаги устунлиги ва мустақиллигидир, шунингдек, ташқи сиёсатни
олиб боришидир. Аммо бунда муайян чеклашлар мавжуд бўлиши мумкин.
Халқаро ҳамжамият маърифатли давлатлар ўртасидаги муносабатлар
тартибини ишлаб чиққан. У ёки бу давлатда инсон ҳуқуқлари ва
эркинликларига риоя этиш билан боғлиқ ишларнинг ҳолати халқаро ҳимоя
предмети бўлиши мумкин.
Давлат суверенитети халқ суверенитетидан келиб чиқади ва унга
боғлиқ бўлади.
Сиёсий обрў орттириш ва кейинчалик демократик жараёнлар ёки
инқилобий тўнтариш воситасида давлат ҳокимиятини қўлга киритиш учун
четдан маблағ билан таъминланадиган жамоат ташкилотлари суверенитетни
мажбурий чеклаш воситалари бўлиб қолиши мумкин. Суверенитетни
мажбурий
чеклаш
иқтисодий-сиёсий
экспансия
воситасида
амалга
оширилиши ҳам мумкин, бунда чет эл ёки халқаро йирик корпорациялар
таъсирининг кучайиши натижасида муайян мамлакатнинг давлат ҳокимияти
қарам ҳолатга тушиб қолади.
Илмий адабиётларда давлат суверенитети “чегараси” муаммоси
хусусида билдирилган фикр-мулоҳазаларни икки гуруҳга ажратиш мумкин.
Бир гуруҳ тадқиқотчилар фикрига кўра, суверен давлат ўзининг ҳозирги
кўринишида
кучайиб бораётган ахборотлаштириш ва
глобаллашув
жараёнларининг таъсирида эртами, кечми барҳам топади. Иккинчи гуруҳга
глобаллашув жараёни ва ахборот жамияти муҳити суверен давлатнинг
табиатига бирон-бир сифат ўзгаришини киритмайди, чунки бундай
таъсирларни у ўзида илгари ҳам ҳис қилган ва шунга қарамай, жаҳон
майдонида ўз мавқеини сақлаб қолган деб ҳисоблайдиган тадқиқотчиларни
киритиш мумкин.
21
Ўзбекистон Республикаси ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигида
мустақил, суверен давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятидан ўзининг муносиб
ўрнини топди. Улкан техник тараққиёт, шу билан бирга, оламшумул воқеа-
ҳодисалар, қирғинбаротлару сиёсий қалтисликларга бой бўлган юз йиллик
ниҳоясида ўз истиқлолига эришган Ўзбекистон олдида бир сиёсий тузумдан
бошқасига ўтишдек мураккаб ва масъулиятли вазифа кўндаланг бўлди.
Худди шу улкан вазифалар қаторида республикада ахборот тизимини,
ахборотлашув жараёнини буткул янги ва замонавий талаблар асосида
қуришдек тарихий мақсадлар
ҳам бор. Зотан, матбуот ва ахборот
воситаларини “тўртинчи ҳокимият” сифатида эътироф этиш ҳуқуқий давлат
оёққа туришининг муҳим шартларидан биридир.
Ўзбекистон
Республикасининг
амалдаги
қонун
хужжатларини
такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган таклиф ва тавсиялар.
Жумладан, шахсий маълумотлар тўғрисида, жамоат телевиденияси
тўғрисида, халқаро ахборот айирбошлаш
тўғрисида
қонунлар
қабул
қилинмаган. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, оммавий
ахборот воситалари тўғрисидаги қонунларга қўшимчалар киритиш талаб
этилади. Фуқаролик кодексининг фуқаролик ҳуқуқлари айрим объекти
сифатида ахборот ҳақидаги қоидаси, шунингдек, тартибга солиш назарияси
ва амалиётида вужудга келган ахборот ҳуқуқлари (масалан, ахборот олиш
ҳуқуқи, ахборотни эркин тарқатишга бўлган ҳуқуқ кабилар) ҳақидаги
тасаввур мазмун жиҳатидан янада аниқроқ ёритилиши лозим. Амалдаги ва
ишлаб
чиқилаётган
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларда
ишлатилаётган
атамаларни тизимга солиш ва унификация қилиш даркор (бунда "ахборот
технологиялари", "ахборот тизими", "ахборот жамияти", "ахборот хизмати",
"электрон ҳукумат", "электрон ҳужжат", "электрон ҳужжат айланиши",
"электрон савдо" атамалари диққатга сазовор). "Ахборот" ва "мулк ҳуқуқи",
шунингдек, ижодий фаолият натижаларини муҳофаза қилиш ("интеллектуал
мулк") ҳуқуқий институтларининг ўзаро алоқаси чегаралари аниқланса,
мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Ахборот олишни қонун йўли билан тартибга солиш масалаларини
ягона, бирлаштирилган қонун ҳужжатида умумлаштириш мақсадга мувофиқ.
Бинобарин, “Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг
очиқлиги тўғрисида” қонун қабул қилиш зарур,-деб ҳисоблайди Президент
И.А.Каримов. Бу ўз навбатида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги
конституциявий хуқуқини янада кенгрок амалга ошириш имкониятини
яратиб бериш билан бирга,давлат хокимияти ва бошқаруви органларининг
қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги маъсулиятини
ҳам кўп жиҳатдан кучайтирган бўлур эди. Айни пайтда ушбу “ қонун
лойиҳасида давлат хокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигининг асосий
принциплари сифатида ахборотнинг очиқлиги ва ошкоралиги, тезкорлиги
ҳамда ҳаққонийлигини белгилаш таклиф этилмоқда. Шу билан бирга,
бизнингча, мазкур қонунда “расмий ахборот” тушунчасига таъриф бериш,
22
ҳамда давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органлари фуқароларга ахборот олиш имкониятини таъминлашлари мажбур
бўлган маълумотлар рўйхатини белгилаш, расмий ахборотни яратувчилар ва
тарқатувчиларнинг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритиш, уларнинг расмий
ахборотни сақлаш ва уни олишни ташкил этиш бўйича мажбуриятларини
белгилаш лозим бўлади. Албатта, расмий ахборотга нисбатан яратиладиган
қонуннинг қоидалари ахборотнинг очиқлиги презумпциясига амал қилиши
даркор.
Шахсий маълумотлар муаммоси ҳам қонун йўли билан тартибга
солинмаган. Чет мамлакатлар амалиёти билан ўхшашлик бўйича фуқаролар
ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш ва уларнинг муомалада бўлиши
масалаларини “Шахсий хусусиятга эга бўлган ахборотни муҳофаза этиш
тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳал қилиш таклиф этилади. Унда шахсий
маълумотларни
қонуний
тартибда
йиғувчи
шахсларнинг
мазкур
маълумотлар бутлигини ҳамда уларни ғайриқонуний фойдаланиш ва
тарқатишдан муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича мажбуриятларини
белгилаш назарда тутилади.
Электрон
ҳужжатларни (хабарларни) суд далиллари сифатида
эътироф этиш ҳозирги вақтда муҳим муаммолардан бири ҳисобланади.
Бундай далиллардан фойдаланиш имкониятини белгиловчи қонунчилик
базаси мавжуд эмас. Шу боис процессуал кодекслар ва қонунларга тегишли
ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш талаб қилинади.
Зеро,
президентимиз
таъбири
билан
айтганда,”
Ўзбекистон
мустақиллик йўлига ўтар экан, авваламбор мана шундай масалаларни
ечишда ўзини кўрсатиши керак. Четдан келиб халқимиз тақдирини ҳеч ким
ҳал қилмасин. Ўзимизнинг Олий кенгашимиз бор, ўзимизнинг Олий судимиз
бор”.
1
Модомики, Ўзбекистон эркин, очиқ ҳуқуқий демократик давлат қуришни ўз
олдига мақсад қилиб қўйган экан, бу шартларни сўзсиз бажариш ҳам қарз,
ҳам фарз. Қолаверса, Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ
миллий, дунёвий, замонавий демократия йўлини танлаган мамлакат
сифатида дунёга танилиб келмоқда.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1. Абдурахманова Н.Х. Давлат суверенитетининг ахборот ва маданий
жихатларини ҳуқуқий таъминлашнинг назарий масалалари. // Ҳуқуқдаги
бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш йўллари. Республика илмий амалий
конференция.-Тошкент, ТДЮИ, 2009. -Б.272-276.
2. Абдурахманова
Н.Х.
”Давлат
суверенитети”
тушунчасининг
замонавий талқини.// Жамият ва бошқарув. -Тошкент, 2009. -№3. -Б.36-38
1
Каримов И.А.Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.-Тошкент, Ўзбекистон, 2011.-Б.325-326.
23
3. Абдурахманова Н.Х. Миллий мафкура - Ўзбекистон Республикаси
давлат суверенитетини таъминлашнинг назарий асоси. // Маънавий-маданий
қадриятлар.назарий методологик масалалар. -Тошкент, ЎзМУ, 2009. -Б.178-
183.
4. Абдурахманова
Н.Х.
Ўзбекистон
Республикаси
давлат
суверенитетининг асосий шакллари ва юридик белгилари.// Ўзбекистонда
фуқаролик хуқуқий фанлари ривожланишининг айрим масалари. Илмий-
назарий конференция. - Тошкент, ЎзМУ, 2009. -Б.32-37
5. Абдурахманова Н.Х. Дунё миқёсида ахборотлаштириш шароитида
давлат суверенитети масалалари. // ЎзМУ хабарлари. -Тошкент, 2010. -№2.
-Б.128-131.
6. Абдурахманова Н.Х. Ахборот жамиятининг хуқуқий доктринаси. //
Хуқуқ ва бурч. -Тошкент, 2010. -№3(51).-Б.51-52.
7. Абдурахманова Н.Х. Ахборот асрида Ўзбекистонда глобал ахборот
маконининг вужудга келиши. // Фалсафа, фан, таълим. Республика илмий
амалий конференция. -Тошкент, ЎзМУ, 2010. -Б.111-112.
8. Абдурахманова Н.Х. Ўзбекистонда ахборот технологиялари ёки бу
соҳада қонунчиликни такомиллаштириш масалалари. // Huquqshunos-юрист.
Тошкент, 2011. -Б.29.
9. Абдурахманова Н.Х. Ахборот жамияти вужудга келишида давлатнинг
ўрни ва аҳамияти.// Фуқаролик жамиятини шакллантиришда давлат ахборот
коммуникатив функциясини такомиллаштириш муаммолари. Республика
илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент, ТДЮИ, 2011. -Б.158-
161.
10. Абдурахманова Н.Х. Ўзбекистон Республикасида ахборот сохасига
доир қонунчиликни такомиллаштириш.// Давлат ва ҳуқуқ назариясининг
долзарб муаммолари. Илмий- назарий конференция. -Тошкент, ЎзМУ, 2011.
-Б.255-258.
24
Юридик фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Абдурахманова
Нодирахон Хуснутдиновнанинг 12.00.01 – “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва
тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи” ихтисослиги бўйича
“Ахборот асри шароитида Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетини
сақлашнинг ҳуқуқий масалалари” мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг мухим)сўзлар:
ҳуқуқий
асослар, давлат суверенитети,
манфаатлар, манфаатлар гуруҳлари, ахборот асри, ахборот жамияти, ахборот
соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш, давлат суверенитети белгилари, халқаро
ахборот айирбошлаш.
Тадқиқот объектлари:
ҳозирги дунё ўзгараётган шароитларда давлат
суверенитети институтининг тадрижий ривожланиши, ахборот жамиятининг
шаклланиши муаммолари ва сўнгги ўн йилликлар мобайнида ахборотлаштириш ва
сиёсий
глобаллашув
жараёнлари
доирасида
“суверенитет”
тушунчаси
мазмунининг аста-секин ўзгариши.
Ишнинг мақсади:
давлат суверенитети муаммоси ҳозирги тадқиқотларда
қай тарзда акс эттирилганини аниқлаш, шунингдек, ахборот асри шароитида
мазкур сиёсий-ҳуқуқий институтнинг тадрижий ривожланишини тадқиқ этишга
нисбатан асосий ёндашувларни таҳлил қилиш.
Тадқиқот методлари:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарлари, қонунлар,
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ижтимоий-ҳуқуқий тадқиқотларда қўлланиладиган
фалсафий
категориялар
ва
илмий
билишнинг
мантиқий
методлари
диссертациянинг методологик асоси ҳисобланади. Муаммонинг мураккаблигини
ҳисобга олиб, диалектик методни сифатли қўллашга алоҳида эътибор берилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
диссертацияда давлат
суверенитети ҳақидаги сиёсий-ҳуқуқий қарашларнинг шаклланиши ўрганилди,
ахборот асри шароитида давлат суверенитетини ҳуқуқий таъминлашнинг назарий
жиҳатлари таҳлил қилинди.
Амалий аҳамияти:
ишнинг асосий қоидалари давлат суверенитети ҳақида
яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Тадқиқот ахборот асри шароитида
давлат суверенитети муаммоларига алоҳида эътиборни қаратиш, жорий амалиётга
янгича назар ташлаш, унга янгича методологик нуқтаи назардан ёндашиш учун
имконият яратади.
Татбиқ
этиш
даражаси
ва
иқтисодий
самарадорлиги:
илмий
таклифлардан ахборот соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини
шакллантиришда фойдаланиш режалаштирилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
тадқиқот натижаларидан "Шахсий
хусусиятга эга бўлган ахборот тўғрисида", "Давлат ҳокимияти органлари фаолияти
тўғрисида ахборот олишни таъминлаш тўғрисида", "Хизмат сири тўғрисида",
"Халқаро ахборот айирбошлашда Ўзбекистон Республикасининг иштироки
тўғрисида" қонунларни тайёрлашда, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ва ўқув
жараёнида фойдаланилади.
25
РЕЗЮМЕ
Диссертации Абдурахмановой Нодирахон Хуснутдиновны на тему:
«Правовые вопросы (аспекты) сохранения государственного суверенитета
Республики Узбекистан в условиях века информационных технологий» на
соискание ученой степени кандидата юридических наук по специальности
12.00.01-Теория и история государства и права; история политических и
правовых учений
Ключевые слова:
правовые основы, государственный суверенитет,
заинтересованные группы, век информационных технологий, информационное
общество, установление правового порядка в области информационных
технологий, признаки государственного суверенитета, международный обмен в
области информационных технологий.
Объекты исследования:
постепенное развитие института государственного
суверенитета в условиях современных изменений в мире, а также проблемы
формирования
информационных
технологий
в
обществе.Политическая
глобализация за последние десять лет и постепенное изменение значение понятия
«суверенитет».
Цель работы:
установить степень отражения в современных исследованиях
проблем государственного суверенитета, а также анализ развития политико-
правового института в условиях развития новых информационных технологий.
Методы
исследования:
методологической
основой
исследования
послужили труды И.А.Каримова, Конституция Республики Узбекистан, законы,
нормативно-правовые документы, философские категории, научные, логические
методы, применяемые в общественно-правовых исследованиях. С учётом
сложности исследуемой проблемы особое внимание уделялось применению
методов диалектики.
Полученные результаты и их новизна:
в диссертации были исследованы и
изучены формирования политико- правовых взглядов в век информационных
технологий.
Проанализированы
теоретические
и
правовые
стороны
государственного суверенитета в век развития информационных технологий.
Практическая значимость:
исследование даёт представление об основных
законах государственного суверенитета, где особое внимание необходимо обратить
на проблемы государственного суверенитета в век информационных технологий.
Исследование даст возможность обратить внимание на проблемы государственного
суверенитета с точки зрения новой методологии.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
планируется
использовать результаты и некоторые научные предложения в области вещания, а
также использовать при формировании вопросов, связанных с законодательством
Республики Узбекистан.
Область применения:
Результаты исследования могут быть применены
при подготовке законов, в практике применения, использования закона, а также в
процессе обучения.
26
RESUME
Thesis of Abdurahmanova
Nodirahon Khusnutdinovna on scientific
degree of the doctor of philosophy in law on speciality 12.00.01 – the Theory
and state and right history; history of political and legal doctrines subject:
«Legal questions (aspects) of preservation of the state sovereignty of the
Republic of Uzbekistan in the conditions of century of information
technologies»
Key words:
legal bases, the state sovereignty, interested groups, the century of
information tehnologies, information society, establishment of legal order in the
field of information technologies, signs of state sovereignty, and international
exchange in the field of information technologies.
Subjects of research:
gradual development of the state sovereignty institute
in the conditions of modern changes in the world, and also problems of formation of
information tehnologies in society. Political globalization for last ten years and
gradual change of concept “sovereignty”.
Purpose of work:
to establish reflexion degree in modern researches of
problems of the state sovereignty, and also the analysis of development of political-
legal institute in the conditions of new information tehnologies development.
Methods of research:
as a methodological basis of research I.A.Karimov
works, the Republic of Uzbekistan Constitution, laws, standart-legal documents,
philosophical categories,scientific, logic methods applied in socially-legal fesearches
have served. With the account of complexity of investigated problem the special
attention was given to application of methods of dialectics, functional-compound,
rather-legal methods also are used.
The results obtained and their novelty:
in the dissertation formation of
political-legal sights in century of information technologies has been investigated and
studied. Theoretical and legal sides of the state sovereignty in century of
development of information technologies are analyzed; also questions of
development of the legal doctrine of the Republic of Uzbekistan have been
investigated.
Practical value:
research gives representation about organic laws of the state
sovereignty where the special attention is necessary turning on problems of the state
sovereignty into the century of information technologies. Research will give the
chance to pay attention to problems of the state sovereignty from the point of view of
new methodology, supplements and promotes strengthening of knowledge on
development of various branches of a science on preservation and strengthening of the
state sovereignty.
Degree of embed and economic effectivety:
it is planned to use results and
some scientific offers in the field of an announcement, and also to use at formation of
the questions connected with the legislation of the Republic of Uzbekistan.
Field of application:
results of research can be applied by preparation of laws,
in practice of application, law use, and also in the course of training.
27
