ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
ЎСИМЛИК ВА ҲАЙВОНОТ ОЛАМИ ГЕНОФОНДИ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 581.9.582 (575.114)
БОТИРОВА ЛАЗИЗА
АХМАТОВНА
ЗОМИНСУВ ҲАВЗАСИНИНГ
ЎСИМЛИКЛАР ҚОПЛАМИ
03.00.05
–
ботаника
Биология фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент –
2012
2
Иш Гулистон давлат университетида бажарилган
Илмий раҳбар
:
биология фанлари доктори
Рахимова Ташханим
Расмий оппонентлар
:
биология фанлари доктори
Тойжонов Каримжон
биология фанлари номзоди
Камалов Шафқат
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Ҳимоя ЎзР ФА Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти
ҳузуридаги Д.015.05.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил “
3
”
июль куни соат
13
00
да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100053,
Тошкент ш., Боғишамол кўчаси, 232. Тел.: (99871) 289
-04-
65, факс: (99
871)
262-79-
38, е
-mail: botany@uzsci.net.
Диссертация билан ЎзР ФА Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди
институтининг
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 201
2
йил “
30
”
майда тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, биология
фанлари номзоди
Б
.
А
.
Адилов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Зоминсув ҳавзаси Туркистон тизмасининг
шимолий ёнбағирларидаги йирик ҳавзалардан бири бўлиб, барча антропоген
омиллар типлари мавжуд бўлган табиий
-
географик ҳудуддир. Табиатда
антропоген ва техноген омиллар таъсирининг кучайиши ва бунинг
натижасида экологик шароитнинг кескинлашиши ўсимликлар қопламининг
сезиларли даражада ўзгаришига олиб келмоқда. Кейинги йилларда чўл, адир
ва ҳаттоки тоғ ўсимликлар қоплами ҳам қатор антропоген омиллар таъсирида
тобора инқирозга учраб, уларнинг табиий ҳолати кескин ўзгариб бормоқда.
Айниқса
,
аҳолининг табиий манбаларга бўлган эҳтиёжининг кескин ортиб
бориши ва улардан фойдаланишнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги
натижасида ўсимликлар қопламининг инқирозга учраш ҳолатлари
кузатилмоқда ва бу жараён кундан кунга Республикамизнинг жуда кенг
ҳудудларини эгаллаб бормоқда. Натижада ўсимликлар қопламида бегона
ўсимликлар кўпаймоқда. Ўсимликлар қопламининг табиий
-
тарихий
тузилишининг кескин ўзгаришларига олиб келувчи антропоген омилларнинг
йиллар давомида таъсир этишини ҳисобга олган ҳолда ҳавзанинг
фитоценотик хилма
-
хиллигини, типологик тузилишини ўрганиш, уларнинг
салбий оқибатларини камайтириш, олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш
энг долзарб муаммолардан биридир.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Зоминсув ҳавзасининг
ўсимликлар қоплами Туркистон тизмаси шимолий ёнбағирларининг
репрезентатив бўлаги сифатида ҳозиргача чоп этилган адабиётларда, тематик
хариталар ёки фонд маълумотларида
тўлиқ
ёритилмаган. Ҳавза ўсимликлар
қоплами ҳақидаги барча мавжуд маълумотлар Ўзбекистон,
жумладан
Жиззах
вилояти, Туркистон
тоғ
тизмасини ўрганиш жараёнида келтирилган
маълумотларнинг бир бўлаги сифатида берилган.
Зоминсув ҳавзаси ўсимлик
жамоалари тўғрисидаги маълумотларни Е.П. Коровин (1956, 1962);
Ш. Камалов (1956); М.Г. Белиновская ва бошқалар (1965); Е.М. Демурина
(1975, 1976); И.В. Стрюкова, Р.А. Ким (1974,
1976); А.Я. Бутков,
З.А. Майлун, Р.Д. Мельникова, И.И. Гранитов (1974); Н.И. Акжигитова
(1976)
; У. Алланазарова, Л.Е. Маркова
,
Н.И. Акжигитоваларнинг
(1991)
илмий ишлариларидан ва тематик хариталаридан топиш мумкин. Бироқ бу
маълумотлар Зоминсув ҳавзаси ўсимликлари қопламини тўлиқ ёрита
олмайди.
Диссертация ишининг илмий
-
тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Гулистон давлат университети Ботаника ва
экология асослари кафедрасининг “Мирзачўл воҳаси ва унга туташ тоғлар
ўсимликларининг систематикаси, физиологияси ва экологияси”
(№ 2, 2000
-
2007 йй.) мавзуси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқот мақсади:
Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламининг
фитоценотик хилма
-
хиллигини ва минтақалар бўйича
тарқалишини аниқлаш
4
ҳамда йирик масштабли харитасини тузиш.
Тадқиқот вазифалари:
–
ҳавза ўсимликлар қопламининг фитоценологик хилма
-
хиллигини
ўрганиш ва минтақалар бўйлаб тарқалишини таснифлаш;
–
ўсимликлар қопламида кенг тарқалган формация ва ассоциацияларни
тавсифлаш;
–
ўсимликлар қопламининг йирик масштабли харитасини (М1:200000) ва
унинг изоҳини тузиш
;
–
Зоминсув ҳавзасининг флористик таркибини тасвирномада қайд этилган
турлар ва йиғилган гербарий материаллари асосида таҳлил қилиш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқот
объекти –
Зоминсув
ҳавзасининг ўсимликлар қоплами. Тадқиқот
предмети –
Зоминсув ҳавзаси
ўсимликлар қопламининг фитоценотик хилма
-
хиллиги ва харитаси.
Тадқиқот методлари.
Анъанавий маршрутли
-
геоботаник ва масофавий
ўрганиш методлари.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
–
Зоминсув ҳавзасининг ўсимликлар қоплами Кўҳистон округининг
хусусиятларини акс эттириб, асосий ўсимликлар типида мезофил ва
даштлашган кўринишдаги жамоаларнинг етакчилик қилиши билан
фарқланади.
–
Ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолати қўриқхона шароити ва
антропоген омиллар таьсирининг биргаликдаги кўриниши бўлиб,
уларнинг
географик
алоқалари
эса
Қадимийўртаерденгизининг
шарқий қисми билан кўпроқ боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Илмий янгилиги.
Илк бор Зоминсув ҳавзаси ўсимлик жамоаларининг
фитоценотик хилма
-
хиллиги ўрганилиб, 4 та минтақада 6 та тип,
9
та
эдафотип, 1
9
та ценотип, 2
7
та формация,
8
5 та ассоциациядан иборатлиги
аниқланди. Ҳавзада «Растительный покров Узбекистана»
монографиясига
киритилмаган 5 та янги ассоциациялар тавсифланди. Йирик масштабли
рақамланган инвентаризацион “Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар
қопламининг
харитаси”
(М1:200000) ва кўп босқичли изоҳи топо
-
типологик тамойилда
ишлаб чиқилди. Харитада 3
6
та картографик бирлик ва антропоген
модификациялари кўрсатилиб, инқирозга учраш даражаси –
индексларда
(А,
Б,
В) берилди. Ҳавза мониторинг майдонларида 516 тур рўйхатга
олиниб, 249 туркум, 61 оилага мансублиги қайд этилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
ўтказилган ҳавза ўсимликлар қоплами бир бутун туман ҳажмида ўрганилди.
Ўсимлик жамоалари ҳозирги ҳолатининг тарқалишини акс эттирувчи
“Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламининг харитаси”
Зомин тумани
ўсимликлар қопламидан самарали фойдаланишда ҳамда келгусида
мониторинг тадқиқотлар олиб боришга асос бўлади.
Тадқиқот натижаларидан яйловшунослар, геоботаниклар, экологлар,
ўрмоншунослар, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари
5
фойдаланишлари мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
“Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар
қопламининг харитаси”
амалда фойдаланиш учун Жиззах вилояти табиатни
муҳофаза қилиш қўмитасига (далолатнома №
1396, 12.12.2011)
ҳамда ЎзР Ер
ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига
қарашли Геоинформкадастр давлат унитар корхонасига (далолатнома №
2,
6.03
.2012) топширилди.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Тадқиқот натижалари
“Биология
–
XXI аср фани”
6-
халқаро Пущино мактаб
-
конференциясида
(Пущино, 2002); “Қозоғистонда ботаника фани ривожланишининг якунлари
ва истиқболлари”
мавзусидаги халқаро илмий конференцияда (Алмати,
2002);
“Биология ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари”
мавзусидаги
республика илмий конференцияда (Тошкент, 2009); “Структуравий
ботаниканинг замонавий муаммолари”
мавзусидаги республика илмий
конференцияда (Тошкент, 2010); “Аграр соҳада сув ва ер ресурсларидан
оқилона фойдаланиш ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишда инновацион
технологиялардан самарали фойдаланиш масалалари”
мавзусидаги
Республика илмий
-
амалий анжуманида (Гулистон, 2011); “Биохилма
-
хилликни сақлаш ва ривожлантириш муаммолари”
Республика илмий
-
амалий анжуманида (Гулистон, 2012) маьруза қилинган.
Шунингдек, Гулистон давлат университети “Умумий биология”
кафедрасининг кенгайтирилган йиғилишида (2012); ЎзР ФА “Ботаника”
ИИЧМ “Ўсимликлар экологияси”
лабораториясида (2012); Д
. 015.05.01
рақамли Ихтисослашган
кенгаш қошидаги Илмий семинарда муҳокама
қилинган (2012).
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация юзасидан 11 та
илмий иш нашр
этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, 5 боб,
хотима, хулосалар, амалий тавсиялар, харита, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати 139 ва иловалардан иборат. Иш 1
17
бетдан иборат, унда 6 та жадвал,
11
та рангли фотосуратлар берилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Киришда илмий тадқиқотнинг долзарблиги, унинг мақсад ва вазифалари
келтирилган. Ҳимояга олиб
чиқилаётган асосий ҳолатлар, ишнинг илмий
янгилиги, натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти ёритилган.
Биринчи боб
–
“Зоминсув ҳавзасининг табиий
-
географик
хусусиятлари”
деб номланиб, унда
Зоминсув ҳавзасининг рельефи, тупроғи
ва иқлими В.А. Бугаев (1946);
А.З. Генусов, Б.В. Горбунов, Н.В. Кимберг
(1960); О.А. Семенова (1961); Б.В. Ясневич (1963); Н.И. Акжигитова (1969);
О.Ю. Пославская (1971); Б.В. Горбунов, Н.В. Кимберг (1971); Л.Н. Бабушкин
6
(1961, 1971); Е.М. Демурина (1975); Г.А.
Талипов (1992) ишларидаги
маълумотлар асосида ёритилган. Шу билан биргаликда ҳар хил минтақада
жойлашган метеорологик станцияларнинг об
-
ҳаво кўрсаткичларидан
фойдаланилган.
Иккинчи бобда –
“Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламини
ўрганиш тарихи, тадқиқот объекти ва методлари”
га оид маълумотлар
ёритилган.
М.В. Агафонов, Г.С. Сиворакшалар (1936) Зомин ўрмон
хўжалигида арчанинг табиий кўпайиши, М.Г. Попов ва М.М. Андросовлар
(1937) Гуралаш ва Кўлсойнинг флораси, ўсимлик типлари ҳақида
маълумотлар беришган. А.А. Федоров (1942) Гуралаш
-
Кўлсой қўриқхонаси
дендрофлорасининг таркиби, уларнинг қўриқхонада тутган ўрнини
кўрсатган.
Ш. Камалов
(1956) қўлёзмасида Туркистон тоғининг ғарбий
қисмидаги баланд тоғ ўсимликларини ўрганган. Е.М. Демурина (1975) ўз
асарида бундан 55 йил муқаддам, биз тадқиқот олиб борган Зоминсув
ҳавзасининг ҳам ўсимликлар қопламини Туркистон тоғи таркибида ўрганиб,
адир, тоғ ва баланд тоғ минтақаларига тўхталган ва кам ўрганилганлигини
айтган. И.В. Стрюкова, Р.А. Ким (1974) томонидан тузилган Жиззах
вилоятининг яйловлари
харитасида (М1:200000)
8 та яйловлар типлари уйғун
бирликларини келтирган. Е.М. Демурина (1975) Зоминсув ҳавзаси учун 8 та
ассоциациялар серияси ва комплексларнинг контурларини схематик харитада
кўрсатган.
Ҳавза флорасини ёритишда асосан
«Флора Узбекистана»
(1941-1962);
«Определитель растений Средней Азии» (1968
-1993);
С.К. Черепанов
«Сосудистые растения России и сопредельных государств» (1995)
маълумотларидан фойдаланилди.
Зоминсув ҳавзаси флораси оилаларининг
номлари А.Л. Тахтаджан (1987); Ў.П. Пратов,
М.М. Набиевлар (2007) таклиф
этган тизим асосида тузилди. Ўрганилган ҳудуддаги барча геоботаник
методлар «Полевая геоботаника» (1959
-
1976) қўлланмаси асосида
бажарилди. Харита тузиш ишлари Б.В. Виноградов (1976); Д.Д. Вышивкин
(1977);
В.Б. Сочава (1979); Н.Г. Харин (1980); Г.М. Ладыгина,
Н.П. Литвинова (1990); У. Алланазарова, Э.П. Ткаченко, Б.Б. Поповларнинг
(1987) ишлаб чиққан услубий кўрсатмалари асосида олиб борилди.
Масофадан туриб объектни ўрганишда космосдан олинган суратлар
(LANDSAT TM) дешифровкаси асосида бажарилди.
Ҳавза
ўсимликлар
қоплами
харитасининг изоҳи «Экспликация и условные обозначения к
картам растительности Узбекистана» (1965) ва «Методические указания по
геоботаническому обследованию естественных кормовых угодий
Узбекистана» (1980)
қўлланмаларидаги кўрсатмалар асосида тузилди.
Учинчи
боб –
“Зоминсув
ҳавзаси ўсимликлар қопламининг
таснифи”
га бағишланган.
Зоминсув ҳавзасининг ўсимликлар қоплами
П.Қ. Зокиров (1989) таснифи асосида тузилиб, синтаксонларнинг минтақавий
тарқалиши, эдификатор, субэдификатор, иштирокчи турларнинг илмий
номлари гуруҳланиб схемада
берилди.
Олиб борилган (2000
-
2011 йй.)
7
геоботаник тадқиқотлар натижасида тўпланган маълумотлар таснифланиб,
Зоминсув ҳавзаси ҳудудининг 4 та минтақасида: 6 та тип,
9
та эдафотип, 1
9
та ценотип, 2
7
та формация,
8
5 та ассоциациялар учраши аниқланди. Ҳавзада
«Растительный покров Узбекистана»
монографиясига киритилмаган 5 та
ассоциациялар аниқланиб, тасниф схемасида битта юлдузча (*) билан
берилди
(жадвал).
Тўртинчи бобда –
“
Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламининг
харитаси ва унинг изоҳи”
келтирилган. “Зоминсув ҳавзаси ўсимлик
қопламлари харитаси”
суньий йўлдош (КФС) маълумотларидан
фойдаланилган ҳолда йирик масштабда (М1:200000) тузилиб, унинг кўп
босқичли изоҳи ишлаб чиқилди. Тузилган ўсимликлар харитасида 4
геоморфологик босқич –
минтақалар (тип ҳажмида) ажратилиб, 36 та
картографик бирликлар тўлиқ ахбороти билан географик ахборот тизими
(ГИС) форматига ўтказилди (харита).
Бешинчи боб –
“
Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламининг
тавсифи ва уларнинг хўжаликдаги аҳамияти”
га бағишланган
.
Ҳавзада
барча тик минтақалар (чўл, адир, тоғ ва баланд тоғ) учрайди, унинг энг қуйи
нуқтаси 400 м, энг баланд нуқтаси эса 4029 м ни ташкил этиб, Шаукартоғ
чўққисида жойлашган. Шу боисдан ҳам тадқиқот олиб борилган ҳавзада
барча тупроқ типлари ва иқлим шароити ҳам ўзига хос, бири иккинчисини
такрорламайдиган экосистемалардан иборатдир. Қуйида тик минтақалардаги
ўсимликлар қопламига ва уларнинг хўжаликдаги аҳамиятига қисқача тавсиф
берамиз.
Чўл минтақаси ўсимликлар қоплами.
Зоминсув ҳавзасининг чўл
қисмини асосан суғориладиган ва лалми экинзорлар ташкил қилади. Айрим
экин экиш қийин бўлган дўнгликларда, сой бўйларида, жарликлар
шўрлашган майдонлардагина табиий яйловлар сақланиб қолган, холос.
Аҳоли яшайдиган жойлар атрофида кичик
-
кичик майдонларда табиий
ўсимлик жамоалари учрайди.
Зоминсув ҳавзаси чўл қисмида аралаш шўразор
формацияси тавсифланди, бу формация дарё тамом бўлган жойлардаги
текисликларда ола
-
була ҳолда тарқалган бўлиб
,
ўсимликлар жамоасида
асосан
Salsola sclerantha, S. dendroides, Chenopodium botrys, Halocharis
hispida,
irgensohnia
oppositiflora,
Hordeum
leporinum,
H. spontaneum, Alhagi pseudalhagi
кабилар доминантлик қиладилар.
Тупроғининг кучли шўрланган жойларида бир йиллик шўралар (
Halocharis
hispida, Chenopodium botrys
) кўп учрайди. Бу формация катта майдонларни
эгалламайди
ҳамда маҳаллий аҳолининг чорвачиликдаги ем
-
хашак манбаи
бўлиб ҳисобланади.
Зомин сув омбори қурилишидан кейин унинг тўғонидан
пастки қисмида дарё соҳилининг тор сой бўйи тўқайлари ўрнида эни 1
-
1,5 км
келадиган,
тўқайзорлар ҳосил бўлган.
Тўқайда қамишзор ҳамда юлғунзор
формациялари ажратилди. Қамишзор формацияси Зомин
сув омбори
тўғонидан шимолга қараб чўзилиб, Хулкар қишлоғи атрофида кенгроқ
тарқалган. Бу жамоада
Phragmites australis
(sp
3
) эдификатор тур ҳисобланади.
Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламининг таснифи
(П.Қ. Зокиров бўйича, 1989)
Типлар
Типча
Ценотиплар
Формациялар
Ассоциациялар
1
2
3
4
5
Чўл
ўсимликлари –
Eremiphyton
(Eremion,
Deserta)
Галофил
ўсимликлар –
Halophyta
Шўрбутали
галлофил
ўтзорлар
–
Halopoia
Аралаш шўразор
–
Salsoleta
scleranthae,
Girgensohnia
oppositiflora
1.
Бегона ўтли
-
эфемерли
-
аралаш шўразор
2.
Эфемерли
-
янтоқли
-
аралаш шўразор
3.
Қуёнарпали
-
шўрбутали
-
аралаш шўразор
4.
Аралашўтли
-
қуртқасочли
-
аралаш
шўразор
Адир
ўсимликлари –
Imioreophyton
(Adyrohyton)
Аргилофил
(эфемер
ўсим
-
ликлар) –
Argillophyta
Эфемер
ўтзорлар –
(Ephemeropoia)
Қилтиқзор –
Taeniathereta
criniti
5. Рангли
-
қўнғирбошли
-
қилтиқзор
6. Шувоқли
-
қилтиқзор
7. Қўзиқулоқли
-
эфемероидли
-
қилтиқзор
8.
Янтоқли
-
бегона ўтли
-
қилтиқзор
Қосмолдоқзор –
Aegilopseta
squarrosa,
A. triuncialis
9. Бегонаўтли
-
қўнғирбошли
-
қосмолдоқзор
10. Эфемерли
-
янтоқли
-
қосмолдоқзор
11. Қўнғирбошли
-
қўзиқулоқли
-
қосмолдоқзор
12. Аралашўтли
-
қосмолдоқзор
Ялтирбошзор –
Anisantaeta
tectorum
13. Рангли
-
так
-
такли
-
эфемерли
-
ялтирбошзор
14. Шўрали
-
йирик ўтли
-
ялтирбошзор
15. Қўнғирбошли
-
бегонаўтли
-
эфемерли
-
ялтирбошзор
16. Рангли
-
йирикўтли
-
эфемерли
-
ялтирбош
-
зор
9
давоми
1
2
3
4
5
Эфемероид
ўтзорлар –
Ephemeroido-
poia
Қўнғирбошзор –
Poeta bulbosae
17. Йирик ўтли
-
рангли
-
қўнғирбошзор
18. Аралашўтли
-
эфемерли
-
қўнғирбошзор
19. Оққурайли
-
қосмолдоқли
-
қўнғирбошзор
20. Эфемерли
-
қўзиқулоқли
-
қўнғирбошзор
21.
Шўрали
-
эфемерли
-
карракли
-
қўнғирбошзор
Рангзор –
Cariceta
pachystylis
22. Бегона ўтли
-
эфемерли
-
рангзор
23. Қўнғирбошли
-
бегона ва йирикўтли
-
рангзор
24.
Йирик ўтли
-
эфемерли
-
рангзор
Ярим чўл
ўсимликлари
–
Orihemieremi
phyta
(Orgilophyta)
Ксерофит ярим
-
бутачазорлар –
Xerohemitham
nisca
Сўғди
шувоқзори
–
Artemisieta
sogdianae
25. Эфемерли
-
қўзиқулоқли
-
сўғдишувоқзори
26. Бегона ўтли
-
эфемерли
-
сўғдишувоқзори
27. Шўрали
-
йирик ўтли
-
эфемероидли
-
сўғдишувоқзори
Фарғона
шувоқзори –
Artemisieta
ferganensis
28. Эфемерли
-
аралаш ўтли
-
фарғона
шувоқзори
29. Ширачли
-
мавракли
-
фарғона шувоқзори
Ксерофил
ўтзорлар –
Xeropoia
Қўзиқулоқзор –
Phlomideta
thapsoides
30. Буғдойиқли
-
рангли
-
шувоқли
-
қўзиқулоқзор
31.
*
Тоғарпали
-
буғдойиқли
-
айрим
жойларида етмак аралаш қўзиқулоқзор
10
давоми
1
2
3
4
5
Адир дашт
ўсимликлари
–
Imioreophyta
(Adyrophyta)
Ксерофил
яримбутача
-
зорлар –
Imioriohemit-
hamnisca
Ингичкабаргли
шувоқзор
–
Artemisieta
tenuisectae
32. Эфемерли
-
аралашўтли
-
ингичкабаргли
шувоқзор
33. Буғдойиқли
-
ингичкабаргли шувоқзор
34. Бутали
-
буғдойиқли
-
ингичкабаргли
шувоқзор
35. Баланд ва бошоқ ўтли
-
бутали
-
ингичка
баргли шувоқзор
Адир ўтзорлари
–
Imioriopoia
Буғдойиқзор –
Elytrigieta
trichophorae
36. Эфемерли
-
шувоқли
-
буғдойиқзор
37. Бута аралаш
-
буғдойиқзор
38. Эфемероидли
-
бетагали
-
буғдойиқзор
39.
*
Етмакли
-
янтоқли
-
оққурайли
-
буғдойиқзор
40. Эфемероидли
-
тоғрайхонли
-
бута ва
дарахт аралаш буғдойиқзор
Ксерофит
дарахт ва
бутазорлар –
Oritherodendra
Аччиқ бодомзор
-
Amygdaleta
bucharicae
41. Йирикўтли
-
тоғарпали
-
аччиқ бодомзор
42. Эфемероидли
-
қўнғирбошли
-
қўзиқулоқли
-
аччиқ бодомзор
43.Буғдойиқли
-
аралашўтли
-
бодомзор
Ўрта тоғ
ўсимликлари –
Medioreophyton
(Oreophyton)
Тоғ мезофил
ўсимликлари–
Oreomeso -
phyta
Мезофил
баргли
бутазорлар –
Oritherothamna
Аралаш
бутазорлар –
Mixtofruticeta
44
. Буғдойиқли
-
дарахт аралаш
-
бутазор
45
. Ҳар
хил
ўтли
-
бетагали
-
аралаш
бутазор
46
.Эфемероидли
-
аралаш бутазор
11
давоми
1
2
3
4
5
Арчазор –
Arceuthodendra
Oritherodendra
Зарафшон
арчазори
–
Junipereta
seravschanicae
47
. Буғдойиқли
-
бетагали
-
бута аралаш
-
зарафшон арчазори
48
. Бошоқўтли
-
бутали
-
зарафшон арчазори
49
. Аралашўтли
-
бутали
-
бетагали
-
зарафшон
арчазори
50.
*
Дуғвойли
-
савур арчали
-
зарафшон
арчазори
51
. Шувоқли
-
буғдойиқли
-
зарафшон
арчазори
52.
*
Гулпарли
-
зарафшон арчазори
Савур арчазори
–
Junipereta
semiglobosae
53
. Бетагали
-
савур арчазори
54
. Аралаш ўтли
-
бетагали
-
бутали савур
арчазори
55.
Зиракли
-
савур арчазори
Туркистон
арчазори
–
Junipereta
turkestanicae
56
. Аралаш ўтли
-
тоғ
карракли
-
бетагали
-
туркистон арчазори
57
. Бошоқ ўтли
-
шувоқли
-
кирпили
-
аралаш
арчазор
58
. Бетагали
-
зиракли
-
туркистон арчазори
59.
Шувоқли
-
аралаш
арчазор
12
давоми
1
2
3
4
5
Баланд тоғ
ўсимликлари
Ipsilioreophyton
Баланд тоғ
криофриганофит
лари –
Cryofriganophyta
Тиканёстиқчазор
–
Cryotapeta
Зираклизор –
Onobrichideta
echidnae
60
. Бетагали
-
зираклизор
61
Арча аралаш
-
тоғ карракли
-
зираклизор
62
. Мунтолали
-
зираклизор
63.
Мушукқуйруқли
-
зираклизор
64
. Кирпили
-
зираклизор
Тиконўтли
ўтзорлар –
Cryofriganopoia
Тоғ
карракзори
–
Cousineta
verticillaris
65
. Кирпили
-
бетагали
-
тоғ
карракзори
66
. Зиракли
-
бетагали
-
тоғ
карракзори
67
. Ёйилган туркистон арчали
-
бетагали
-
тоғ карракзори
68.
Тоғ
карракзори
Баланд тоғ
мезофит
ўсимликлари –
Ipsilorimeso
phyta
Ўрта бўй
ўтли
ўтлоқлар –
Ipsilimesopoia
Мушукқуйруқ
-
зор –
Alopecureta
pratensis
69
. Мингтуморли
-
мушукқуйруқзор
70
. Исфаракли
-
мушукқуйруқзор
Паулсен
ялтирбошзори
–
Brometa
paulseniae
71
. Анжоборли
-
паулсен ялтирбошзори
72
. Аралаш ўтли
-
паулсен ялтирбошзори
13
давоми
1
2
3
4
5
Литвинов
қўнғирбошзори –
Poeta
litvinovianae
73
. Аралашўтли
-
литвинов қўнғирбошзори
74
. Ширачли
-
литвинов қўнғирбошзори
Паст
бўй
ўтли
ўтлоқлар
–
Ipsilnanopoia
Аралашўтли
айиқтовонзор
–
Ranunculeta
turkestanicae
75
. Аралашўтли
-
айиқтовонзор
Созлик
ўтзорлари –
Sazopoia
Юмалоқ рангзор
–
Cariceta
orbicularis
76
. Мингтуморли
-
юмалоқ рангзор
Дашт
ўсимликлари –
Stepon
Тоғ
(экстразонал)
дашт
ўсимликлари
–
Oreostepa
Чимли
даштлар
–
Ipsiloristepa
Бетагазор –
Festuceta
valesiacae
77
. Мунтолали
-
бетагазор
78
. Зиракли
-
тоғ
карракли
-
бетагазор
79
. Тоғ карракли ва ёйилган туркистон
арчали
-
бетагазор
Адир ва тоғ
дарё
қирғоқлари
ўсимликлари
–
Potamion
Қирғоқ
тўқайлари
–
Potamophyta
Қирғоқ
дарахтзорлари
–
Potamodendra
Аралаш толзор –
Mixtosaliceta
80
. Ҳар хил ўтли
-
аралаш толзор
81.
*
Бутали
-
гулпарзор
Бутазорлар –
Potamothamna
Юлғунзор
–
Tamariceta
hispidae
82
. Жийдали
-
толли
-
юлғунзор
83
. Бошоқ ўтли
-
қамишли
-
юлғунзор
Ўтзорлар –
Potamopoa
Қамишзор
–
Phragmieta
australis
84
. Ялпизли
-
бутали
-
қамишзор
85
. Янтоқли
-
юлғунли
-
қамишзор
2000-
2011 йилги маълумотлар асосида
Л. Ботирова ва Т. Рахимова томонидан
тузилган.
15
Юлғунлар дарё воҳалари атрофларида формация ҳосил қилиб, сув
омборининг тўғонидан пастга
(
шимолга
)
томон, Боғишамол ва Хулкар
қишлоғи атрофида тарқалган. Ўрганилган ҳавзада юлғунзор дарё соҳилининг
четларида эни 1
-
1,5 км келадиган ўтлоқ тупроқларда аралаш тўқайлар
жамоасини ҳосил қилади. Булар маҳаллий аҳоли учун мол боқиладиган
яйлов, ем
-
хашак, қурилиш манбаи бўлиб ҳисобланади.
Адир минтақаси ўсимликлар қоплами.
Зоминсув ҳавзасининг
адирлари ҳам геоморфологик тузилишига кўра
,
денгиз сатҳидан 500
-1200
(1500) м баландликда жойлашган. Адирлар ҳавзанинг 30
-
35% майдонини ўз
ичига олади.
Кўплаб аҳоли яшайдиган қишлоқлар ҳам асосан шу минтақада
жойлашган. Шу боисдан ҳам бу минтақа кўпроқ антропоген омиллар
таъсирига учрамоқда.
Адир минтақасида қуйидаги ўсимлик формациялари –
қилтиқзор,
қасмалдоқзор, ялтирбошзор, қўнғирбошзор, сўғди шувоқзори, фарғона
шувоқзори, ингичкабаргли шувоқзор, қўзиқулоқзор ҳамда буғдойиқзорлар
кенг тарқалган.
Тадқиқотлар натижасида минтақада
Artemisia ferganensis
нинг катта майдонларни эгаллаши аниқланди. Е.М. Демуринанинг (1975)
маьлумотига кўра
,
Artemisia ferganensis
адир минтақасида фақатгина
жамоалар таркибида тур сифатида учраши қайд этилган. Бу ўсимлик
жамоалари сув омбори қурилгандан сўнг, асосан сувга (намга) ва аҳоли
пунктларига яқин жойларда шакллана бошлаган
.
Адир ўсимлик жамоалари баҳор ва қиш фаслларида барча чорва моллари
учун қимматли ем
-
хашак манбаи бўлиб ҳисобланади.
Тоғ минтақаси ўсимликлар қоплами.
Ўрганилган ҳудудда мезофил
ҳамда ксерофил дарахт ва бутазорлар юқори адир ва тоғ минтақаларда
тарқалган бўлиб, бошқа тоғларга нисбатан кам учраб, катта бўлмаган
майдонларни эгаллайди. Мезофил дарахт ва буталар (
Acer pubescens,
A. turkestanicum, Crataegus pontica, C. turkestanica, Rosa kokanica,
R. maracandica, R. canina, Lonicera altmannii, L. nummulariifolia, Berberis
oblonga, Cerasus eryt
hrocarра
) ўсимликлар қопламида катта аҳамиятга эга.
Тоғ қайир ўсимлик жамоалари тоғ дарёлари қирғоқлари ва терассалари
бўйлаб шағалли, тошли тупроқларда ўрмон ҳосил қилмасдан, балки кичик
-
кичик жойларда, ингичка узун тасма шаклида аралаш толзор формациясини
ташкил қилган. Дарахтлардан
Salix wilhelmsiana, S. alba
(sp
2
)
сийрак нотекис
учраб, ўт
-
ўсимликлар қопламида
Heracleum lehmannianum
нинг
кўплигини
(sp
3
-cop
1
) кўрсатиш мумкин.
Ҳавзада –
Juniperus
seravschanica
,
J. semiglobosa
,
J. turkestanica
формациялари денгиз сатҳидан 1400
-
3200 м
баландликда кенг экологик диапазонда учрайди. Арчазорлар ҳавзанинг
юқори қисмида Кўлсув, Туятош, Оқтош, Чандирсой, Қизилмозор, Катташир,
Мачитсой, Ўриклисой, Исмани, Қашқасув, Майдонарчасой, Қуругалдраут ва
бошқа сойларнинг ҳар иккала соҳилида кенг тарқалган.
Арчазорлар ўтсимон
ўсимликларга бой бўлиб, ем
-
хашак сифатида ёзги яйлов учун қулайдир.
Лекин мол боқишда юзага келадиган салбий оқибатлар натижасида вужудга
16
келадиган зарарни ҳисобга олиб, арчазорларда чорва моллари боқишни
чеклаш зарурдир.
Баланд тоғ минтақаси ўсимликлар қоплами.
Баланд тоғ
минтақаси
Зоминсув ҳавзасида арчазорлардан юқорида 2800
-
3000 м баландликдан
бошланади. Бу минтақа Туркистон тоғининг шимолий этакларидаги Гуралаш
ва Шахристон довонлари орасидаги сувайирғичда жойлашиб, асосан шағал
ва харсанг тошлоқлар ва оч
қўнғир тупроқларда тарқалиб, ўзига хос
тараққиёт қонунига эга бўлган экосистемадир.
Тадқиқотларимиз натижасида
Зоминсув ҳавзаси баланд тоғ
минтақасида
Onobrychis echidna
,
Cousinia
verticillaris,
Festuca valesiaca, Alopecurus pratensis, Bromus paulsenii,
Poa
litvinoviana, Ranunculus turkestanicus, Carex orbicularis
формациялари
тарқалган. Минтақада бу ўсимлик жамоалари ёзги яйловларни ташкил этади.
Зоминсув ҳавзаси флораси.
Туркистон тизмасининг флораси ҳақида
яхлит, тўлақонли маьлумотлар етарли эмас. Е.М. Демурина (1975) ғарбий
Туркистон тоғ тизмаси
ва унинг тармоқларида
67 оилага, 413 туркумга
мансуб, 1139 тур учрашини ёзган. Бу кўрсаткич албатта геоботаник
тадқиқотлар
давомида олинган маълумот бўлиб, бундай катта ҳудуднинг
(Нурота тоғлари билан)
флористик таркибини тўла акс эттирмайди. Зоминсув
ҳавзасида олиб борилган тадқиқотлар давомида йиғилган гербарий
материалларини аниқлаш натижасида ўрганилган ўсимлик жамоаларининг
таркибида юксак гулли ўсимликларнинг 61 оила ва 249 туркумига мансуб
516 тури қайд этилди. Ҳавза флорасининг ўсимликлар қопламида кенг
тарқалган оилалардан Asteraceae,
Fabaceae ва Poaceae биргаликда 33,92% ни
ташкил этади.
Ўрганилган флорада Asteraceae
,
Fabaceae,
Poaceae
оилаларининг устунлик қилиши Ўрта Осиё флораси учун хос хусусиятдир.
Зоминсув флораси таркибида асосий систематик гуруҳлар ўзаро нисбати ҳам
тоғли Ўрта Осиё, хусусан Кўҳистон флоралари учун хос бўлган
кўрсаткичларни намоён этади.
Бироқ ҳавзанинг ўсимликлар қопламида очиқ уруғли ўсимликлардан
Қарағайтоифалар (
Juniperus
туркумининг учта тури тоғ ва балантоғ
минтақаларида), бир паллалилар орасида эса
Poaceae
(барча минтақалар
бўйлаб),
Cyperaceae
(
баланд тоғ минтақаси, айниқса соз ўтлоқларида),
Asphodelaceae
(адир ва айниқса қуйи тоғ минтақаларида) сезиларли даражада
устунлик қилишади. Шунингдек, ўсимликлар қопламидаги антропоген
модификациялар таркибида Asteraceae
(
Centaurea, Cirsium, Onopordon,
Picnomon, Cousinia
), Lamiaceae
(
Perovskia, Ziziphora, Origanum
), Boraginaceae
(
Lappula, Trichodesma, Arnebia
), Poaceae
(
Taeniatherum, Aegilops, Hordeum
),
рудерал жамоалар таркибида кўпроқ Caryophyllaceae (
Stellaria, Cerastium
),
Ranunculaceae (
Ranunculus
) турлари етакчилик қилади.
Айниқса антропоген
модификацияларга учраган, турли даражада (Б,
В индекслар бўйича)
трансформацияга учраган жамоаларнинг флористик таркиби ҳавза
флорасининг умумий спектридан анча фарқ қилади. Шунинг учун Зоминсув
ҳавзаси ўсимликлар қопламида кенг тарқалган ўсимлик жамоаларининг
17
флористик таркиби таҳлил этилди. Натижада жамоа ҳосил қилувчи социал ва
жамоа ҳосил қилмайдиган асоциал турларнинг гуруҳлари фарқланди (Юрцев,
1987; Гаффаров, 1991). Социал турлар флора таркибида катта ўринни
эгалламасада, жамоалар ҳосил қилишда фаол иштирок этади ва уларнинг
умумий сони 85 турни ташкил этди. Бу гуруҳга геоботаник тавсифномаларда
мўллиги Друде шкаласи бўйича
cop
3
-
cop
1
,
sp
3
-sp
2
белгилари билан қайд
этилган турлар киритилди. Асоциал турлар гуруҳи, яъни жамоалар таркибида
мўллиги
sp
1
-sol
белгисига тўғри келадиган турлар 431
тани
ташкил этди.
Зоминсув ҳавзасида кенг кўламдаги антропоген таьсир натижасида кўплаб
турлар кескин қисқариб кетмоқда. Ҳавза флорасидан Ўзбекистон
Республикаси “Қизил китоби”га 10 тур киритилган.
“Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қоплами харитаси”
нинг изоҳи
БАЛАНД ТОҒ МИНТАҚАСИ
ЎСИМЛИКЛАР ҚОПЛАМИ
Оч рангли қўнғир
,
ўтлоқи, ўтлоқи соз
-
ботқоқ тупроқлар
1.
Бетагали
-
зираклизор
,
айрим жойларда тоғ
каррак, мунтола, кирпи
аралаш
ёйилган арчазор, пастбўй ўтли
ўтлоқзорлар
мажмуаси
.
2.
Аралашўтли
-
бетагазор
,
айрим жойларда криофриганофитлар ва
булоқ бўйларида созлик
ўтлоқлар
мажмуаси
.
3.
Бетагали
-
кирпили
-
тоғ
карракзор, айрим жойларда бетагазор, зирак
,
астрагал, оқмомиқ
аралаш
мажмуалари
.
4.
Аралашўтли, айрим жойларда криофриганофитлар
ва ёйилган
туркистон арчаси
аралаш бетагазор, пастбўй
ўтли
ўтлоқлар ва булоқ
бўйларида созлик
ўтлоқлари
мажмуаси
.
5.
Аралашўтли
-
криофриганофитлар
ва бетагазор аралаш
,
ёйилган
-
туркистон арчазори,
булоқ бўйларида пастбўй
ўтли ўтлоқлар, айрим
жойларда бетагали
-
зираклизор
мажмуаси
.
ЎРТА ТОҒ
МИНТАҚАСИ ЎСИМЛИКЛАР ҚОПЛАМИ
Қўнғир ва тоғ жигарранг тупроқлар
6. Бетагали
-
туркистон арчазори
,
айрим жойларда зирак, кирпи, ширач,
мушукқуйруқ, булоқ бўйларида соз ўтлоқлар ва савур арчаси
аралаш.
7. Зиракли
-
шувоқли
-
бетагали
-
айрим жойларда
криофриганофитлар
аралаш
-
аралаш арчазор.
8. Бошоқўтли
-
шувоқли
-
кирпили
-
аралаш
арчазор, айрим жойларда
бетагали
-
зарафшон арчазори
.
9. Бошоқ ва аралашўтли
-
савур арчазори
,
шимолий ён бағирларда уйғун
бирликда
аралашўтли
-
бетагали
зарафшон
арчазори,
сувайирғич
ёнбағирларида астрагалли
-
тоғ
карракли
-
бетагали
-
аралаш арчазор.
10. Аралашўтли
-
бетагали
-
буғдойиқли
-
аралаш
арчазор, айрим жойларда
бута ва туркистон арчаси
аралаш.
11.
Арча аралаш, аралаш ўтли
-
буғдойиқли
-
бетагазор
,
айрим жойларда
криофриганофитлар
аралаш.
12. Рангли
-
шувоқли
-
бутали
-
буғдойиқзор, шимолий ёнбағирларда
18
аралашўтли
-
зарафшон арчазори мажмуаси
.
13. Аралашўтли
-
бетагали
-
буғдойиқли
-
зарафшон арчазори, жанубий
ёнбағирларида зарафшон арчали
-
кирпилизор
мажмуаси
.
14. Буғдойиқли
-
бутали
-
бетагали
-
зарафшон арчазори
,
уйғун бирликда
аралашўтли
-
бетагали
-
буғдойиқзор
,
сув айирғичларда, дарё бўйларида бута ва
дарахт аралаш
.
15.
Шувоқли
-
буғдойиқли
-
дарахт аралаш бутазор, сой бўйларида уйғун
бирликда аралаш ўтли
-
гулпарзор
.
АДИР МИНТАҚАСИ ЎСИМЛИКЛАР ҚОПЛАМИ
Бўз тупроқ
типлари
16. Эфемероидли
-
шувоқли
-
бетагали
-
буғдойиқзор, баьзи жойларда лалми
экинлари
.
17. Аралашўтли
-
бута аралаш
-
буғдойиқзор, айрим жойларда оққурай,
янтоқ ва етмак аралаш.
18. Айрим жойларида бутазор ва дарахтлар
аралаш.
19. Айрим жойларида ўрмон ихота майдонлари: бодом ва заранг
экинзорлари.
20. Аралашўтли
-
шувоқли
-
эфемероидли
-
буғдойиқзор, айрим жойларда
ингичка баргли шувоқзор аралаш, шағал
-
тошлоқ жойларида эфемерли
-
бутазор, паст текисликларда эфемерзорлар
мажмуаси
.
21. Аралашўтли
-
рангли
-
буғдойиқзор
,
айрим жойларда ола
-
була
ҳолда
астрагалли
-
эфемерзор, тошлоқ ерларида эфемерли
-
бодомзорлар
мажмуаси
.
22. Эфемерли
-
ширачли
-
мавракли
-
фарғона шувоқзори, айрим жойларда
қўзиқулоқ ва етмак аралаш.
23. Шўрали
-
йирик ўтли
-
эфемероидли
-
сўғди
шувоқзори
.
24.
Аралашўтли
-
қўзиқулоқли
-
эфемероидли
-
буғдойиқзор,
тошлоқ
жойларда астрагал ва бодомзор
аралаш
.
ЯРИМ ЧЎЛ
ВА ЧЎЛ ТЕКИСЛИКЛАРИ
ЎСИМЛИКЛАР ҚОПЛАМИ
оч тусли бўз тупроқли
ярим
чўл текисликлари
25. Эфемерли
-
шўрали
-
шувоқзор, айрим жойларда янтоқ, қуртқасоч
аралаш.
26. Йирикўтли
-
эфемерли
-
рангзор
.
27.
Қўзиқулоқли
-
эфемероидли
-
қилтиқзор
,
буғдойиқли
-
қилтиқзор,
шувоқли
-
қилтиқзор
,
тошлоқ ерларда бодомзорлар
,
айрим жойларда янтоқли
-
шувоқзор
аралаш
мажмуалари
.
28.
Эфемерли
-
қўзиқулоқли
-
қўнғирбошли
-
қосмолдоқзор
,
айрим
жойларда бегона ўтли
-
янтоқли
-
қасмалдоқзор
аралаш
уйғун бирликлари
.
29.
Оққурайли
-
эфемерли
-
қўнғирбошзор
,
айрим жойларида лалми
экинзорлар
аралаш
.
30.
Оққурайли
-
эфемерли
-
қўзиқулоқли
-
қўнғирбошзор.
31.
Аралаш шўрали
-
рангли
-
эфемерли
-
қўнғирбошли
-
ялтирбошзор.
32. Эфемерли
-
эфемероидли
-
бегона ўтли
-
шувоқзор
.
33. Аралаш шўрали
-
эфемерли
-
карракли
-
қўнғирбошзор.
19
34. Аралаш тўқайзорлар.
35. Суғориладиган экинзорлар.
36. Лалми экинзорлар.
ХОТИМА
Туркистон тизмасининг шимолий ёнбағирликларида жойлашган
Зоминсув ҳавзасининг ўсимликлар қоплами ўрганилиб, 4 та баландлик
минтақаларидаги фитоценотик хилма
-
хиллик 8
5
ассоциация, 27
формациялардан иборат эканлиги аниқланди. Тадқиқотларнинг асосий
натижаси сифатида “Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламининг харитаси”
(М1:200000) тузилиб, унинг кўп босқичли изоҳи ишлаб чиқилди. Ўсимликлар
қопламининг ҳозирги ҳолати репер хариталар билан қиёсий таққосланди ва
36 та картографик бирликлар турли даражада модификацияларга учраган
А,
Б,
В индекслар кўринишида келтирилди. Ўсимликлар қопламининг
харитаси географик ахборот тизими (ГИС
)
форматига ўтказилди ва ҳар бир
картографик
бирликларнинг кўрсаткичлари батафсил тавсифланди. Уларни
келгусида мониторинг майдончалари сифатида фойдаланиш мумкинлиги
кўрсатилди.
Кўп йиллик тадқиқотлар давомида Ўзбекистон ўсимликлар қоплами
учун янги бўлган 5 та ассоциациялар: тоғарпали
-
буғдойиқли
-
айрим
жойларида етмак аралаш
-
қўзиқулоқзор, етмакли
-
янтоқли
-
оққурайли
-
буғдойиқзор, дуғвойли
-
саур арчали
-
зарафшон арчазори, гулпарли
-
зарафшон
арчазори, бутали
-
гулпарзор
аниқланди ва уларнинг турғун характерга эга
эканлиги аниқланди.
Ҳавза ўсимликлар қопламида мезофил ва даштлашган
кўринишдаги жамоларнинг, айниқса юқори бонитетли (зичлиги) макротерм
арчазорларнинг устунлик қилиши тадқиқот ҳудудини қўшни ҳудудлар,
хусусан Зарафшон тизмаси, Нурота ва Ғарбий Тиёншон ўсимликлар
қопламидан катта фарқ қилишини кўрсатади.
Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолати Зомин
давлат қўриқхонасининг табиий шароити ва антропоген омиллар
таъсирининг уйғунлашган кўринишидан иборат бўлиб, тадқиқот ҳудудининг
ўсимликлар қопламида эдификатор турлар таркибининг камлигини кўрсатди.
Эдификаторларнинг географик алоқалари эса асосан мазкур ҳудуд
ўсимликлар қопламини Қадимийўртаерденгизининг шарқий қисми билан
кўпроқ боғлиқ эканлигидан далолат беради. Ўсимлик жамоаларининг
таркиби 516 турлардан таркиб топганлиги аниқланиб, улардан 85 турлар
жамоа ҳосил қилувчи социал турлардан ташкил топганлиги аниқланди.
Олинган натижалар асосида тегишли амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
20
Хулосалар
1.
Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қоплами фитоценотик хилма
-
хиллигига кўра 8
5
ассоциация, 27 формация, 19 ценотип ва 9 эдафотипдан
иборат бўлиб,
6
та тип таркибида тарқалганлиги аниқланди.
2.
Ўрганилган ҳудуд
ўсимликлар қопламининг йирик масштабли
(М1:200000) харитаси тузилди ва унинг кўп босқичли
изоҳи топо
-
типологик
тамойиллар асосида ишлаб чиқилди.
3.
Тузилган
харитада 36 картографик бирликлар ажратилди ва
ўсимликлар қопламининг замонавий ҳолати турли даражадаги антропоген
модификациялар кўринишида эканлиги аниқланди ва харитада А,Б,В
индекслар орқали кўрсатилди.
4.
Ҳавзада Ўзбекистон ўсимликлар қоплами учун янги бўлган 5 та
ассоциациялар аниқланди.
5.
Зоминсув
ҳавзасида
кенг
тарқалган
формациялар
ва
ассоциацияларнинг таркибида 516 тур рўйхатга олинди ва уларнинг 249
туркум, 61 оилага мансублиги аниқланди
.
6.
Ўсимликлар қопламининг флористик хилма
-
хиллигида Asteraceae (81
тур), Fabaceae (55), Poaceae (39), Brassicaceae (39), Lamiaceae (31),
Cary
о
phyllaceae (26), Rosaceae (25), Apiaceae (23), Boraginaceae (22), Liliaceae
(11) оилалари етакчилик қилиши аниқланди. Зоминсув флораси таркибида
асосий систематик гуруҳлар ўзаро нисбати ҳам тоғли Ўрта Осиё, хусусан
Кўҳистон флоралари учун хос бўлган кўрсаткичларни намоён этади
.
7.
Ўсимлик жамоаларининг флористик таркиби 7 та биоморфологик
гуруҳлардан ташкил топганлиги ҳамда улар таркибида бир ва кўп йиллик ўт
ўсимликлар сон жиҳатдан кўплиги аниқланди. Ўсимликлар қопламида
социал турлар ҳавза флорасининг 16,5% (85 тур)
ни, асоциал турлар эса
83,5% (431 тур) ни ташкил этиши қайд этилди.
Амалий тавсиялар
1. Муҳофаза талаб
қиладиган майдонларда (пайҳонланиш даражаси 40
-
55%) қиш
-
баҳор фаслларида чорва моллари боқилишини камайтириш, яйлов
майдонларини режалаб тақсимлаш ҳамда алмашлаб фойдаланиш
тамойилларига қатъий амал қилиш зарур.
2.
“Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар харитаси”
ўрмон, ер
-
сув, ўсимлик,
яйлов ресурсларини, биохилма
-
хилликни ва генофондни муҳофаза қилиш,
кадастрлаш ҳамда
мониторинг тадқиқотларини олиб бориш учун тавсия
этилиб, ундан экстрополяция тарзида фойдаланиш мумкин
.
21
ЭЪЛОН
ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Ботирова Л., Рахимова Т. Молгузар ўсимлик жамоалари // Экология
хабарномаси журнали. –
Тошкент,
2001.
–
№
5-6.
–
Б.
56-58.
2.
Ботирова Л. Современное экологическое состояние пастбищной
растительности бассейна реки Зааминсу
// Биология
-
наука XXI века:
Материалы 6
-
ой Пущинской школы
-
конференции молодых ученых.
–
Пущино, 2002. –
С.
26-27.
3.
Ботирова Л, Рахимова Т., Шомуродов Х., Алланазарова У.
Пастбищная растительность северных склонов Мальгузарского хребта //
Итоги и перспективы развития ботанической науки в Казахстане
:
Международная научная конференция
.
–
Алматы
, 2002.
–
С
. 36-38.
4.
Ботирова Л. Туркистон тоғ тизмаси шимолий ёнбағирлари
ўсимликлари қоплами тўғрисида // ГулДУ ахборотномаси. –
Гулистон, 2004.
–
№
3-4.
–
Б. 25
-28.
5.
Ботирова
Л.
Антропогенная
трансформация
пастбищной
растительности бассейна реки Зааминсу
//
Вестник ККОАНРуз
.
–
Нукус,
2006.
–
№
1.
–
С. 128
-130.
6.
Ботирова Л. Зоминсув ҳавзасининг ўсимликлар қоплами ва уларни
муҳофаза қилиш муаммолари // Биология ва уни ўқитишнинг долзарб
муаммолари: Республика илмий
-
амалий анжумани
.
–
Тошкент, 2009.
–
Б.
324-325.
7.
Рахимова Т., Ботирова Л. Жизненные формы растений бассейна реки
Зааминсу
//
Современные проблемы структурной ботаники
:
Материалы
Республиканской научной конференции
.
–
Ташкент, 2010. –
С
. 104-106.
8.
Ботирова Л.,
Рахимова Т. Картографирование растительного покрова
бассейна реки Зааминсу // Узбекский биологический журнал. –
Ташкент,
2010.
–
№
3.
–
С. 38
-41.
9.
Ботирова Л. Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламига антропоген
омилларнинг таъсири
//
Аграр соҳада сув ва ер ресурсларидан оқилона
фойдаланиш ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишда инновацион
технологиялардан самарали фойдаланиш масалалари
:
Республика илмий
-
амалий анжумани
.
–
Гулистон
, 2011.
–
Б.
91.
10.
Ботирова Л. Зоминсув ҳавзаси арчазорлари // ГулДУ ахборотномаси
.
–
Гулистон, 20
11.
–
№
4.
–
Б. 26
-29.
11.
Ботирова Л. Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламининг тавсифи ва
уларнинг хўжаликдаги аҳамияти
// Биохилма
-
хилликни сақлаш ва
ривожлантириш муаммолари: Республика илмий
-
амалий анжумани
материаллари. –
Гулистон
, 2012.
–
Б.
47-49.
22
РЕЗЮМЕ
диссертации Ботировой Лазизы
Ахматовны на тему: «Растительный покров
бассейна реки Зааминсу» на соискание учёной степени кандидата
биологических наук по специальности 03.00.05
-
ботаника.
Ключевые слова:
КФС, классификация, антропогенные модификации,
карта, растительный покров, фитоценоз, ассоциация, формация, тип.
Объекты исследований:
растительный покров бассейна реки Зааминсу.
Цель
работы:
выявление
фитоценотического
разнообразия
растительных сообществ по высотным поясам, а также
составление крупно
-
масштабной карты растительности Зааминсу.
Методы исследования:
традиционные маршрутно
-
геоботанические и
дистанционные методы с использованием космофотоснимков.
Полученные результаты и их новизна:
впервые изучены
фитоценотические разнообразия
растительных сообществ бассейна реки
Зааминсу.
Определены
85
ассоциации, относящихся к
27
формациям, 1
9
ценотипам,
9
эдафотипам в пределах
6
типов на 4
-
х высотных поясах. В
бассейне описано 5
новых ассоциаций
,
которые
не указаны
в монографии
«
Растительный покров Узбекистана». Составлена крупномасштабная
(
М1:200000) инвентаризационная карта растительности бассейна реки
Зааминсу, а также многоступенчатая легенда к ней по топо
-
типологическому
принципу. На составленной карте отражены 36 картагрофических единиц и
их антропогенные модификации, где степень их нарушенности показана
индексами (А, Б, В). На мониторинговых участках выявлены 51
6
видов
растений, относящихся к
249
родам и 6
1
семействам.
Практическая значимость:
полученные результаты могут быть
использованы при планировании заготовки пастбищных, растительных и
лесных ресурсов, а также реконструкции нарушенных лесных массивов,
воспроизводств редких исчезающих видов и охраны генофондов района
исследования.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
составленная
«Карта растительности бассейна реки Зааминсу» (М1:
2
00000) и
разработанные рекомендации переданы в Государственный комитет охраны
природы Джизакской области (акт №1396, 12.12.2011)
и в Государственное
унитарное предприятие Геоинформкадастр при Государственном комитете
РУз по земельным ресурсам, геодезии, картографии и Государственного
кадастра (акт №2,
6.03.2012).
Область применения:
фитоценология, геоботаника, картография,
экология, охрана окружающей среды.
23
Биология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Ботирова Лазиза
Ахматовнанинг 03.00.05
-
ботаника ихтисослиги бўйича “Зоминсув
ҳавзасининг ўсимликлар қоплами”
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
КФС, тасниф, антропоген модификациялар, харита,
ўсимликлар қоплами, фитоценоз, ассоциация, формация, тип.
Тадқиқот объектлари:
Зоминсув ҳавзасининг ўсимликлар қоплами.
Ишнинг мақсади:
Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламининг
фитоценотик хилма
-
хиллиги ва минтақалар бўйича тарқалишини аниқлаш
ҳамда йирик масштабли харитасини тузиш.
Тадқиқот методлари:
анъанавий маршрутли
-
геоботаник ва космик
фотосуратлардан фойдаланилган ҳолда масофавий ўрганиш методлари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
илк бор Зоминсув ҳавзаси
ўсимлик жамоаларининг фитоценотик хилма
-
хиллиги ўрганилди
.
4 та
минтақада 6 та тип,
9
та эдафотип, 1
9
та ценотип, 2
7
та формация,
8
5 та
ассоциациядан иборатлиги аниқланди. Ҳавзада «Растительный покров
Узбекистана»
монографиясига киритилмаган 5 та янги ассоциациялар
тавсифланди. Йирик масштабли рақамланган инвентаризацион “Зоминсув
ҳавзаси ўсимликлар
қопламининг харитаси”
(М1:200000) ва кўп босқичли
изоҳи топо
-
типологик тамойилда ишлаб чиқилди. Харитада 3
6
та
картографик бирлик ва антропоген модификациялари кўрсатилиб, инқирозга
учраш даражаси –
индексларда (А,
Б,
В) берилди. Ҳавза мониторинг
майдонларида 516 тур рўйхатга олиниб, 249 туркум, 61 оилага мансублиги
қайд этилди.
Амалий аҳамияти:
олинган натижалардан яйлов, ўсимлик ва ўрмон
хом
-
ашёларини тайёрлашни режалаштиришда ҳамда пайҳон бўлган ўрмон
майдонларини реконструкция қилиш, камайиб ва йўқолиб бораётган ўсимлик
турларини қайта тиклаш ва ҳудуд генофондини асрашда фойдаланиш
мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
“Зоминсув
ҳавзаси ўсимликлар қопламининг харитаси”
(М1:200000) ва ишлаб чиқилган
тавсиялар Жиззах вилояти табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига
(далолатнома №
1396, 12.12.2011), ЎзР Ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри давлат қўмитасига қарашли Геоинформкадастр давлат
унитар корхонасига (далолатнома №
2, 6.03.2012)
тақдим этилди.
Қўлланиш соҳаси:
фитоценология, геоботаника, картография, экология,
табиатни муҳофаза қилиш.
24
RESUME
Thesis of Botirova Laziza Axmatovna on the scientific degree competition of the
doctor philosophy in biology on speciality 03.00.05
–
botany, subject: «Vegetative
cover of Zaamin basin»
Key words:
cosmic photos, characteristics, anthropologycal modifications,
map, plant cover, phytocenosis, association, formation, type.
Subjects of research:
vegetation types of Zaamin basin.
Purpose of work:
to investigate phytocenological variety and areal spreading
of vegetation types of Zaamin basin and to conduct a modern map of the region.
Methods of research:
traditional field-routing, geobotanical and cosmic
imagery methods.
The results obtained and their novelty:
phytocenological variety of Zaamin
basin has for the first time been investigated and 6 types, 9 subtypes, 19 cenotypes,
27 formations, 85 associations have been revealed in 4 zones. 5 associations in the
basin were newly described. The map of vegetation cover of Zaamin basin in large
scales (M1:200000) and multi-level definition have been developed. 36 topological
and anthropogenetic modifications and degree of decreasing have been shown by
indexes (A, B, C). 516 types belonging to 249 subtypes and 61 families have been
registered.
Practical value:
results of these investigations can be used in planning of
preparing meadow, plant and forest raw materials, reconstructing endangered plant
types and protecting the genfond of the region under investigation.
Degree of embed and economic affectivity
«The map of Vegetation Types of
Zaamin basin» (M1:200000) and developed recommendations were given to the
Dzhizak province of the State Committee of the Nature Protection (act
№
1396,
12.12.2011) and Geoinformcadastre state unitary organization of Land resources,
geodesy, cartography and state cadastre of Republic of Uzbekistan (act
№
2,
6.03.2012).
Field of application:
phytocenology, geobotany, cartography, ecology, nature
protection.
