ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 378.14.014.13:504.75
Маликова Айзада Рахматовна
Педагогика олий ўқув юрти талабаларида экологик
маданиятни шакллантириш
13.00.01-Педагогика назарияси ва тарихи
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент - 2010
2
Иш Навоий давлат педагогика институтида бажарилган.
Илмий раҳбар:
педагогика фанлари доктори, профессор
Маҳкамов Улфат Илҳомович
Расмий оппонентлар:
педагогика фанлари доктори, профессор
Қурбонов Шавкат Эргашевич
педагогика фанлари номзоди
Акбаров Носирхон
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Миллий университети
Ҳимоя 2010 йил « »___________ соат ____да Низомий номидаги
Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги К.067.18.03-рақамли
ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади. Манзил: 100070. Тошкент
шаҳри, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй. Тел.: (99871) 254-92-02. факс:
(99871) 215-54-18, E-mail: tgpu_ info@ edu.uz
Диссертация билан Низомий номидаги ТДПУ ахборот-ресурс марказида
танишиш мумкин. (100003, Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-
уй).
Автореферат 2010 йил «__» ____________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, педагогика
фанлари номзоди, доцент
Р.Г. Исянов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг таъкидлашича, «... Табиат билан инсон ўзаро муайян
қонуниятлар асосида муносабатда бўлади. Бу қонуниятларни бузиш ўнглаб
бўлмас экологик фалокатларга олиб келади. ... Экологияга солинаётган хавф
Ўзбекистон учун, умуман бутун Марказий Осиё минтақаси учун нақадар
юқори эканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳукумат ва давлат атроф-муҳитни
ҳимоя қилиш, табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш масалаларига жуда
катта эътибор бермоқда»
1
.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки
йиллариданоқ атроф-муҳитни тоза сақлаш ва уни муҳофаза қилиш давлат
сиёсати даражасига кўтарилди. Бугунги кунда ер ости, ер усти бойликлари,
сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси умуммиллий бойлик ҳисобланиб, улардан
оқилона фойдаланишга ҳар бир фуқаро мажбурдир.
Айниқса, Ислом Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,
Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли
асарида “Қишлоқларимиз қиёфасини, қишлоқда ҳаёт сифатини, ишлаб
чиқариш муносабатларининг мазмун-моҳиятини ўзгартиришга, агросаноат
мажмуида олиб борилаётган ислоҳатларни чуқурлаштиришга, охир-оқибатда
қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-сиёсий ва маданий савиясини, онги ва
фуқаролик маъсулиятини оширишга қаратилган, биз учун ўта долзарб
аҳамиятга эга бўлган ушбу давлат дастурини бажаришга киришар эканмиз,
асосий бош вазифамиз уни амалга ошириш бўйича истиқболдаги барча
ишларни мустаҳкам ташкилий асосга қўйишдан иборатдир” деб кўрсатилган.
Бу эса республикамизда қишлоқ тараққиёти ва фаравонлигини ошириш
билан бирга, ҳар бир шахс онгида экологик маданиятни шакллантиришни
тақозо қилади. Албатта бунда талаба ёшлар онгида қишлоқ тараққиёти ва
фаравонлигини ошириш ҳақидаги билимларни шакллантириш “инсон-
табиат” муносабатларининг асосини ташкил этади. Демак, бугунги талаба-
эртага етук мутахассис, баркамол авлод сифатида ўз билим, кўникма ва
малакалари билан қишлоқ фаравонлигини такомиллаштиришга хизмат
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»,
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ўрмон тўғрисида»ги
Қонунлари мамлакатимизда табиат мусаффолигини сақлаш ва уни муҳофаза
қилиш, экологик муҳитни яхшилаш масалаларига қаратилган. Албатта, ушбу
вазифаларни амалга оширишда аҳолининг экологик маданиятга эга бўлиши
ижтимоий тараққиётнинг зарур талаби ҳисобланади.
Бу борада узлуксиз таълим тизимига, хусусан биология фанларини
ўқитиш зиммасига катта масъулият юкланади. Бўлғуси биология фани
ўқитувчиларининг экологик маданиятини, назарий билими, амалий кўникма
ва малакаларини шакллантиришга доир илмий-услубий тадқиқотлар
1
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари.
–Т.: Ўзбекистон, 2007. – Б. 112-130.
4
мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларда, жамиятда юз бераётган маънавий-ахлоқий янгиланишларда
инсон фаоллигини оширишга хизмат қилади. Айни шу ҳолат ушбу тадқиқот
мавзусининг долзарблигини белгилайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. XXI асрнинг дастлабки
йиллариданоқ инсон шахсида атроф-муҳитга, табиий ва маданий
қадриятларга
бўлган
масъулият
ва
бунёдкорлик
хусусиятларини
шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги
муносабатлар ривожланиб, экологик муаммоларга инсонпарварлик нуқтаи
назаридан, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ёндашишга аҳамият берилмоқда.
Ушбу масалалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич
Каримовнинг асарларида тўлиқ ифодасини топган. Юртбошимизнинг табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитга зарар етказмаслик, яшаш
муҳити, табиий ва маънавий экологиянинг узвийлигига доир ғоялари бугунги
кунда соҳа мутахассислари учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат
қилмоқда. Ҳозирги даврда экологик офатларни бартараф этиш дунё
миқёсидаги умумбашарий муаммога айланиб бормоқда. Шу боис жаҳон ва
ҳамдўстлик мамлакатлари олимлари ўз тадқиқот ишларида ушбу
муаммонинг назарий ва амалий жиҳатларига эътибор қаратмоқдалар.
Экологик
таълимнинг
педагогик
асослари
академик
И.Д.Зверев,
А.Н.Захлебнийлар, табиий фанларни ўқитишда экологик таълим мазмуни,
методикаси, шакли, воситалари Э.О.Турдиқуловнинг илмий-тадқиқот
ишларида ўз ифодасини топган. Экологик таълимнинг биологик йўналиши
И.Т.Суравегина, шунингдек, ижтимоий-фалсафий жиҳатлари Ю.Шодиметов,
Б.Зиёмуҳамедовлар
томонидан
ўрганилган.
Л.Т.Шоносирова,
Г.О.Комиловаларнинг тадқиқотларида мактабгача ёшдаги болаларга
экологик тарбия бериш, М.А.Юлдашев, М.М.Абдуллаева, М.Б.Раҳимқулова,
Г.Султонова, Н.Ашуроваларнинг тадқиқотларида эса бошланғич таълимда
экологик билим масалалари тадқиқ этилган. Ш.Авазов, Н.Бозорова,
М.Уралов,
М.Раҳматуллаева,
Н.М.Эгамбердиева,
С.Ҳусанова,
А.У.Нишанова, С.Файзуллаев, М.Мирбобоев, Э.Толипов, М.Назаров,
М.Нишонбоева, А.Т.Ҳайитов, С.Матрусов, Л.А.Родова, Д.И.Трайтак,
В.Н.Сатторовлар ижтимоий ва табиий фанларни ўқитишда экологик таълим-
тарбияга оид тадқиқот ишларини олиб борганлар.
Экологик
таълим-тарбия
мавзуси
бўйича
бажарилган
илмий
тадқиқотларда табиий фанларни ўқитиш жараёнида экологик тарбия
масалалари маълум даражада асослаб берилган. Бироқ педагогика олий
таълим
муассасаларида
биология
фанларини
ўқитиш
жараёнида
талабаларнинг экологик маданиятини шакллантиришга бағишланган махсус
илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмаган. Айни муаммонинг долзарблиги ва
уни амалга оширишда биология фанларини ўқитиш имкониятларидан
фойдаланишга доир тадқиқотлар яратилмаганлиги ушбу диссертация
мавзусини “Педагогика олий ўқув юрти талабаларида экологик маданиятни
шакллантириш” деб танлашимизга асос бўлди.
5
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот Навоий давлат педагогика институтининг 2005-2012
йиллардаги истиқбол режасига асосан амалга оширилган.
Тадқиқот мақсади.
Биология фанларини ўқитиш жараёнида
талабаларда экологик маданиятни шакллантириш тизими ва мазмунини
яратиш
.
Тадқиқот вазифалари.
1. Биология фанларини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик
маданиятни шакллантириш долзарб педагогик муаммо эканлигини илмий
жиҳатдан асослаш.
2. Биология фанларини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик
маданиятни шакллантиришнинг назарий ва амалий йўналишини аниқлаш.
3. Биология фанларини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик
маданиятни шакллантириш модели, тизими ва мезонларини яратиш.
4. Ишлаб чиқариш амалиёти жараёнида талабаларнинг экологик
маданиятини шакллантиришга доир тажриба-синов ишларини ўтказиш.
5. Талабаларнинг экологик маданиятини такомиллаштириш бўйича
илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти.
Педагогика олий таълим муассасалари талабаларида
экологик маданиятни шакллантириш жараёни.
Тадқиқот предмети.
П
едагогика олий таълим муассасаларида биология
фанларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг экологик маданиятини
шакллантириш мазмуни.
Тадқиқот методлари.
М
авзуга доир фалсафий, педагогик, психологик,
методик адабиётлар, расмий меъёрий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил
қилиш, суҳбат, умумлаштириш, сўровномалар уюштириш, математик-
статистик таҳлил.
Тадқиқотнинг илмий фарази.
Педагогика олий таълим муассасаларида
талабаларнинг экологик маданиятини шакллантириш қуйидаги ҳолларда
самарали бўлиши мумкин, агар:
– талабаларни атроф-мухитга нисбатан ижобий муносабатини
шакллантирадиган экологик фаолиятга жалб этилса;
– талабаларда экологик маданиятни шакллантириш модели ва
воситалари белгиланса;
– биологик таълим йўналиши бўйича талабаларнинг экологик билим,
кўникма
ва
малакалари
машғулотлар
жараёнида
узлуксиз
такомиллаштирилиб, касбий амалиётига айлантирилиб борилса;
– олий таълим тизимида экологик маданиятни шакллантиришнинг
мезонлари, даражалари ҳамда илмий-услубий тавсиялари ишлаб чиқилса.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар.
1. Педагогика олий таълим муассасалари талабаларида экологик
маданиятни шакллантиришнинг мазмуни, илмий-педагогик усуллари.
2. Биология фанларини ўқитишни такомиллаштириш асосида
талабаларда экологик маданиятни шакллантиришнинг ўзига хос
хусусиятлари.
6
3. Биология фанларини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик
маданиятни шакллантириш модели ва тизими.
4. Талабаларда дарс ва дарсдан ташқари жараёнда экологик маданиятни
шакллантиришнинг устувор йўналишлари.
Тадқиқотнинг методологик асоси.
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси,
Ўзбекистон
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан узлуксиз таълим
тизимига оид қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, шахсни шакллантириш
ҳақидаги фалсафий, педагогик ва психологик таълимотлардан иборат.
Ишнинг илмий янгилиги.
Педагогика
олий таълим муассасалари
талабаларида
э
кологик маданиятни шакллантириш долзарб педагогик
муаммо эканлиги илмий-назарий жиҳатдан асосланди; биология фанларини
ўқитиш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш
методикаси ишлаб чиқилди; биология фанларини ўқитиш жараёнида
талабаларда экологик маданиятни шакллантиришнинг асосий йўналишлари
аниқланди;
биология
фанларини
ўқитишда
экологик
маданиятни
шакллантириш самарадорлигини оширишга имкон берувчи педагогик шарт-
шароитлар ва имкониятлар аниқланди; биология фанларини ўқитиш
жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш мезонлари ва
илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
натижалари
талабаларда экологик маданиятни шакллантириш мазмунини
тизимлаштиришга, талабаларда экологик маданиятни шакллантиришнинг
асосий функцияларини белгилашга, бўлажак педагогларда экологик
маданиятни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлашга
хизмат қилади.
Тадқиқот
натижаларидан
талабаларда
экологик
маданиятни
шакллантириш бўйича ўқув қўлланмалар тайёрлашда, ўқув ишларини илмий-
назарий ва амалий жиҳатдан ташкил этишда, шунингдек, махсус курс
сифатида фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг натижалари 2004-
2010 йилларда Тошкент давлат педагогика университети, Бухоро давлат
университети ва Навоий давлат педагогика институтининг “Умумий
биология” кафедраси томонидан «Биология ва инсон ҳаётий фаолияти
муҳофазаси» таълим йўналиши талабалари орасида тажриба-синов ишларини
ўтказиш орқали амалиётга жорий қилинди.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертация ишининг
асосий мазмуни ва моҳияти, илмий-амалий аҳамияти, тадқиқот жараёнида
олинган натижалар, хулосалар ва тавсиялар тадқиқотчининг методик
қўлланма ва илмий мақолаларида ёритилган ҳамда қуйидаги илмий
анжуманларда маъруза қилинган ва муҳокама этилган. “Фан, таълим ва
ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусидаги Республика илмий-амалий
анжумани (2005 йил, 21-23 декабр Тошкент); “Ўзбекистон Республикаси
7
биологик
хилма-хиллигининг
экологик
муаммолари”
мавзусидаги
Республика илмий-амалий анжумани (2006 йил, 3-4 май Навоий); “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури асосида мухандис-педагоглар тайёрлаш
истиқболлари” мавзусидаги 3-Республика илмий-амалий анжумани (Тошкент
2007 йил); “Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш” мавзусидаги
Республика илмий-амалий анжумани (2007 йил, 5-6 июн Гулистон).
Тадқиқотга оид тажриба-синов ишлари Бухоро давлат уриверситети,
Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Навоий давлат педагогика
институтларида амалга оширилди.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни республика илмий-амалий анжуманлари тўпламларида 7 та, илмий
журналларда 4 та мақола, 1 та методик қўлланма ҳамда минтақавий илмий-
амалий анжуманларда 4 та тезислар, жами 16 та илмий-методик ишларда ўз
ифодасини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, уч боб, 6
та банд, умумий хулосалар ва тавсиялар, 8 та жадвал, 4 та расм, 150 та
фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалардан иборат бўлиб, 150
саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
“Кириш”
қисмида
мавзунинг
долзарблиги,
муаммонинг ўрганилганлик даражаси, мақсади, вазифалари, объекти,
предмети, илмий фарази, методлари, илмий янгилиги, назарий ва амалий
аҳамияти, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, синовдан
ўтиши ҳамда ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар ёритилган.
Диссертациянинг
биринчи
боби
“Педагогика
олий
таълим
муассасалари талабаларида экологик маданиятни шакллантиришнинг
илмий-назарий асослари”
деб номланган бўлиб, унда экологик маданиятни
шакллантириш масалалари илмий-педагогик жиҳатдан ишлаб чиқилган.
Ушбу бобда экологик маданиятнинг жамият ва инсон фаолиятидаги
аҳамияти, ижтимоий, сиёсий, маънавий жиҳатдан долзарблиги илмий-
педагогик жиҳатдан тадқиқ қилинган. Талабаларда экологик маданиятни
шакллантириш педагогик муаммо сифатида талқин этилган. Шу билан бирга,
бўлажак ўқитувчиларда экологик маданиятнинг асосий негизи бўлган
экологик билимлар, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш таълим
тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим қисмини ташкил
этишига алоҳида урғу берилган.
Шунингдек, ушбу бобда педагогика олий таълим муассасаларидаги
экологик таълим жараёнларининг ҳолати, табиатни муҳофаза қилиш, атроф-
муҳитни ҳимоя қилиш, табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш, экологик
ихтисосликлар бўйича яратилган дарслик ва ўқув қўлланмалар, илмий ишлар
таҳлил этилган. Улардаги жамият ва табиатга фалсафий ҳамда табиий
қарашларнинг моҳияти, ижтимоий экологиянинг шаклланиши ва
ривожланиши, минтақавий муаммолари, инсон экологияси, экологик сиёсат
8
тушунчаларига назарий жиҳатдан муносабат билдирилган.
Экологик маданиятни шакллантириш бугунги кунда биолог, географ,
эколог, файласуф, социолог, физиолог ҳамда педагог олимларнинг диққат
марказида эканлиги асосланган. Шу муносабат билан ҳамдўстлик
республикалари олимларининг экологик маданият ҳақидаги қарашлари
ўрганилган ва таҳлил этилган.
И.Т.Суравегинанинг таъкидлашича, “Экологик маданият – одамнинг
экологик билимлари, унинг бу билимларга ижобий муносабатининг ўсиб
борувчи бирлигидан иборатдир”.
А.А.Мелкумова ва Г.И.Любкарскийларнинг таъкидлашича, экологик
маданиятнинг таркибий қисмлари: эътиқод, билим, кўникма ва малака,
фаолият ва хулқ-атвор меъёрларидан ҳамда ҳис-туйғулардан иборат.
Ушбу бобда экологик, педагогик, олий таълим йўналишидаги
адабиётларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш натижасида талабаларда
экологик маданиятни шакллантириш муаммоси илмий-педагогик жиҳатдан
муҳим ўрин тутиши илмий-назарий жиҳатдан асосланган.
Юқорида баён этилган мулоҳазаларга таянган ҳолда экологик маданият
тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: Экологик маданият – бу тирик
мавжудотлар билан атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро узвий алоқадорлик
тўғрисидаги тушунча, билим, тафаккур, онг ва уларни амалий фаолиятга
тадбиқ этиш кўникмаси, малакаси ва масъулиятидир. Аниқроқ қилиб
айтганда, табиат ва жамиятнинг ўзаро мутаносиблиги ва уйғунлигини
таъминловчи амалий фаолият кўрсаткичидир.
Ишда талабаларнинг экологик маданиятни шакллантиришда, экологик
билимларни ўрганиш жараёнида тарихийлик, илмийлик, инсонпарварлик,
узлуксизлик, ворислик, республикада табиатни муҳофаза қилиш ишига
барчанинг масъуллиги ҳамда атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорона
муносабатда бўлиш фуқароларнинг бурчи эканлиги, экологик билимларни
ўрганишнинг, шунингдек, экологик маълумотлар олишнинг барча учун
очиқлиги, экологик таълим-тарбия мазмунининг асосланганлиги, экологик
маданиятни шакллантириш бўйича оила, маҳалла, таълим муассасалари,
табиатни муҳофаза қилиш органлари ва давлат ўртасида ўзаро мустаҳкам
алоқа ва ҳамкорликнинг ўрнатилганлиги, республика экотизимини муҳофаза
қилишда
халқаро
ҳамкорликнинг
йўлга
қўйилганлиги,
экология
маорифининг миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланганлиги каби
тамойиллар илмий-педагогик жиҳатдан ишлаб чиқилган.
Экологик маданиятга эга бўлиш, табиатга нисбатан ахлоқий
қадриятларни ва меъёрларни шакллантириш бевосита амалий фаолият билан
боғланган бўлмоғи лозим. Ана шу сабабли олий таълим тизимида экологик
маданиятни шакллантиришнинг асосий вазифаси талабаларни табиий
муҳитни муҳофаза қилиш ва яхшилаш, табиатдан оқилона фойдаланиш,
аҳолига маънавий-экологик билим бериш, она табиат бойликларини сақлаш
ва кўпайтириш ҳаракатида иштирок этишга тайёрлашдан иборат. Шу
муносабат билан ушбу бобда
экологик маданиятни шакллантириш
вазифалари, экологик онг, экологик фаоллик, экологик фаолият, экологик
9
билим, экологик тафаккур, атроф-муҳитни назорат қилиш каби
тушунчаларнинг моҳияти ва уларнинг узвийлиги масаласига алоҳида эътибор
қаратилган.
Бунинг натижасида талабаларда табиатга муносабат билдириш, табиат
муҳофазаси йўлида шахсий намуна ва ташаббус кўрсатиш, мустақил
экологик фаолиятни ташкил этиш қобилиятларининг ривожланиши
асосланган. Талабаларда экологик маданият вазифаларини шакллантириш
уларнинг атроф-муҳитга, табиат инъомларига, ўз она диёрига, унинг ҳар бир
қарич ерига бўлган намунали муносабатида намоён бўлади. Ушбу бобда
мазкур вазифаларнинг экологик таълим-тарбия жараёнини амалга
оширишдаги самарали йўналишлари юзасидан тавсиялар берилган.
Диссертациянинг
иккинчи
боби
“Педагогика
олий
таълим
муассасалари талабаларида экологик маданиятни шакллантириш
мазмуни, шакли ва методлари”
деб номланган бўлиб, унда талабаларда
экологик маданиятни шакллантириш, табиатга муҳаббат уйғотиш, уни изчил
ривожлантириш, табиатни муҳофаза этиш, асраб-авайлаш масъулиятини
тарбиялаш, экологик таълим олишни узлуксиз давом эттиришда экология ва
ижтимоий экология фанларига асосланишнинг шакл ва услублари илмий-
методик жиҳатдан ишлаб чиқилган.
Педагогика институтларида “Биология ўқитиш методикаси” ўқув
предметига 40 соат маъруза, 62 соат амалиёт соати ажратилган. Мазкур ўқув
курси “Табиатшунослик” факультетининг “Биология ва инсон ҳаётий
фаолияти муҳофазаси” таълим йўналиши талабаларига учинчи босқичда
ўқитилади. Бу босқичда бўлажак биология ўқитувчисига касбий тайёргарлик,
юксак касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка эга
педагогик
кадрларнинг
янги
авлодини
шакллантириш,
уларнинг
жамиятимизда янгиланиш, ривожланган демократик давлат қурилиши
жараёнларидаги аҳамияти, талабаларни маънавий-маданий тарбиялашнинг
самарали шакл ва услубларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш
мақсад қилиб белгиланган.
Фаннинг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири таълим-тарбия
жараёнини амалга ошириш, фаннинг сўнгги ютуқларини амалиётга жорий
этиш, шу орқали ижтимоий фаол, маънавий бой, миллий қадриятлар руҳида
тарбияланган, экологик маданияти шаклланган, мустақил фикр юрита
оладиган ёшларни тарбиялашдир. Ушбу вазифаларни амалга оширишда
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг экологик билими,
табиат ва жамиятнинг ўзаро муносабати тўғрисидаги маълумотларга эга
бўлишларининг мазмун-моҳияти, таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи
мақсади методик жиҳатдан ишлаб чиқилган. Илмий тадқиқот ишида
талабалар экология фани, унинг вазифалари, методлари, асосий бўлимлари ва
асосий экологик тушунчалар билан таништирилган. Дарс машғулотлари янги
педагогик технологиялар асосида амалга оширилган.
Талабалар ўртасида
муаммоли вазиятларни идрок этиш, ҳал қилиш усулларини излаш, таҳлил
қилиш, тахминларни илгари суриш, уларни илмий-мантиқий нуқтаи назардан
асослаш, текшириш ва хулоса чиқариш, дарсларда экологик билимларни
10
ижодий
ўзлаштириш
ва
амалда
қўллаш
кўникма-малакалари
ривожлантирилган.
Педагогик технологиялар жараёнида дидактик ўйин, муаммоли таълим,
модулли таълим, коммуникатив таълим, сюжетли, ролли ўйинлар, ижодий
ўйинлар, ишбилармонлар ўйини, конференция дарслари, мунозарали
дарслар, эркин фикрлаш дарслари, ўқув материалини модулли
режалаштириш, командада ўқитиш, кичик гуруҳларда ҳамкорликда ўқитиш,
ҳамкорликда ўқитишнинг “Зиг заг”, “Арра”, “Биргаликда ўқиймиз”
технологиялари, кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш
усуллари амалга оширилди. Ушбу дарс машғулотларида талабаларда
экологик маданиятни шакллантиришнинг мақсад ва вазифалари, босқичлари,
билим ва кўникмалар даражаси аниқланди, мазмуни белгиланди. Инсон ва
табиат экологияси тажрибалари умумлаштирилиб, улардан тегишли
хулосалар чиқарилди.
Ушбу бобда талабаларда экологик маданиятни шакллантиришда
биологиядан ўтказиладиган ўқув-дала амалиёти, лаборатория машғулотлари
методикаси ишлаб чиқилди. Ўтказилган амалиёт давомида талабалар
ўсимлик ва ҳайвонот оламининг хилма-хил турларини табиий шароитда
ўрганишди ва улар устида кузатувлар олиб боришди. Амалиёт жараёнида
талабалар ҳайвон ва ўсимликларни йиғиш, уларни сақлаш қоидалари,
турларини аниқлаш, коллекциялар тайёрлаш бўйича кўникмаларга эга
бўлдилар.
Ўқув-дала амалиёти даврида табиат муҳофазасининг айни шу давридаги
муаммолари: атроф-муҳитни, атмосфера ҳавоси ва ичимлик сувлари
ифлосланишининг олдини олиш, йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот
турларини сақлаб қолишнинг долзарблиги талабалар онгига сингдирилди.
Ўқув-дала амалиёти нафақат талабалар билимини ошириш, балки
экологик маданиятни шакллантиришнинг ҳам асосий омилларидан бири
ҳисобланади. Чунки дала амалиёти натижасида талабаларда атроф-муҳитга
оид билимдонлик, умумбашарий, минтақавий ва маҳаллий экологик
муаммоларни билиш, табиатдаги объект ва ҳодисаларни қиёслай олиш,
зийраклик, теран фикрлай олиш, ватанпарварлик, она табиатга меҳр-
муҳаббат, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, экологик қадриятларга
оид билимлар, ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, асраб-авайлаш, ўз-ўзини
ҳимоя қилиш, табиатни муҳофаза қилишда қатъиятлилик, табиий
бойликлардан фойдаланишда тежамкорлик, озодалик ва покизалик,
онглилик, масъулиятлилик, иродалилик каби экологик маданиятни
белгиловчи фазилатлар камол топтирилди.
Тажриба-синов ишлари натижасида шу нарса маълум бўлдики,
талабаларнинг экологик маданиятини шакллантиришда биология фанлари
катта ўрин эгаллайди. Ушбу фанларни ўрганиш талабаларнинг шахсий
тажрибасини бойитади, атрофимиздаги жонли ва жонсиз табиатда юз
бераётган ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида билимлар тўплашга ёрдам беради.
Мазкур бобда талабаларда экологик маданиятни шакллантириш
хусусиятлари аниқланган. Булар: экологик маданият, ўзига ва атроф-муҳитга,
11
табиатга фаол муносабатни шакллантириш, ижтимоий экологик тарбияга эга
шахсни тарбиялаш кабилар бўлиб, уларнинг мазмун-моҳияти профессор-
ўқитувчиларга тавсия этилган.
Ушбу бобда талабаларда экологик маданиятни шакллантириш бўйича
тавсия этилган методлар аниқ мақсад йўлида ўзаро таъсир этувчи, педагогик
жиҳатдан илмий асосланганлиги билан ёшларнинг табиий бойликларни
асраш йўлидаги фаолиятини юқори поғонага кўтаришга хизмат қилиши
исботланди.
Талабаларда экологик маданиятни шакллантириш методлари уларнинг
ижтимоий-руҳий хусусиятларини, табиат, атроф-муҳит, қазилма бойликлар
ҳақидаги билимларини ривожлантириш билан бирга экологик тарбия
вазифаларини ҳам амалга оширди. Тарбия методларининг ҳар бири талаба
шахсини шакллантиришга таъсир этиш билан бирга, маълум экологик
маданият сифатларини ривожлантиришда муҳим ўрин тутди.
Учинчи боб
“Педагогика олий таълим муассасалари талабаларида
экологик
маданиятни
шакллантиришнинг
педагогик
шарт-
шароитлари”
деб номланган бўлиб, унда
тажриба-синов ишларини амалга
ошириш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантиришда
биология фанларини ўқитишнинг шакллари ҳамда методлари ишлаб
чиқилган.
Биология фанларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг экологик
билимларни эгаллаш билан боғлиқ кўникма ва малакаларини таркиб
топтириш амалга оширилди.
Маъруза, семинар, амалий машғулотлар, лаборатория, факультет ер
майдони, ўқув-дала амалиёти даврида. табиатни кузатиш ва ўрганиш,
инновацион технологиялардан фойдаланиш, экскурсиялар каби дарс
шаклларини қўллаш жараёнида педагогик кузатув ва таҳлил, суҳбат, тест,
ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар билан ишлаш, кўргазмалилик,
рефератлар ёзиш, мустақил ишлар, баҳс-мунозара, муаммоли вазиятларни
ҳал
этиш
жараёнларида
талабаларнинг
экологик
маданиятини
шакллантиришга. индивидуал ва дифференциал ёндашилди. Бунинг
натижасида экологик маданиятни шакллантиришнинг асосий тизими,
табиатга, атроф-муҳитга ҳурмат ва уни асраб-авайлаш учун талаблар қўйиш,
талаба шахсида ижтимоий экологик муаммоларни ҳал этиш масъулиятини
шакллантириш тамойиллари ишлаб чиқилди.
Тажриба-синов
жараёнида
талабаларда
экологик
маданиятни
шакллантиришда мақсаднинг аниқлиги ва унинг натижали бўлишига эътибор
қаратилди. Бу жараён илмийлик, тизимлилик, узлуксизлик, кўргазмалилик,
ижодкорлик ва мустақиллик, назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги
тамойилларига ҳамда инновацион технологияларга асосланган ҳолда
босқичма-босқич амалга оширилди.
Биринчи босқичда ўқитувчи ва талаба фаолияти бирлигига аҳамият
берилди. Унда ўқитувчи асосан экологик билимлар ташвиқотчиси, таълим
олишга ундовчи, йўл кўрсатувчи, маслаҳат берувчи, талаба фаолиятини
назорат қилувчи ва баҳоловчи сифатида иш олиб борди. Бу босқичда
12
талабалар мустақил фикрлаш ва мавжуд далилларни исботлаш орқали
экологик билимларни эгаллашга ўргатилди.
Иккинчи босқичда экологик билимлар асосида талабаларда амалий
фаолият кўникмаларини ҳосил қилишга эътибор қаратилди. Талабалар турли
мавзудаги конференциялар, семинарлар, танловлардаги иштироклари орқали
экологик фаолият кўникма ва малакаларига эга бўлиб бордилар. Ушбу
жараёнда талаба ўзи мустақил фаолият кўрсатди. Ўқитувчи жараённи назорат
қилиш билан бирга талабаларнинг ишларини таҳлил қилиб борди.
Учинчи босқичда талабалар эгаллаган кўникма ва малакалар асосида
экологик мазмундаги тўгараклар, клублар, олимпиадалар, шунингдек, илмий
анжуманлар, баҳс-мунозара, экскурсия, экспедициялардаги иштироклари,
жамият ташкилотларидаги амалий фаолиятлари шакллантирилди. Натижада
гуруҳ жамоаларининг ўз-ўзини бошқаруви юзага келди.
Тажриба-синов ишлари олиб борилган гуруҳларда биология фанларини
ўқитишда экологик мазмундаги факультатив дарслар, талабаларнинг
қизиқиши асосида қўшимча машғулотлар ташкил қилинди. Факультатив
машғулотларнинг талабалар томонидан ўзлаштирилиши натижасида
экологик билимларни мустаҳкамлаш, уларни янги маълумотлар билан
бойитиб бориш борасида қатор имкониятларга эга эканлиги исботланди.
Факультатив машғулотларнинг асосий мавзулари сифатида “Инсон ва
табиат муҳофазаси”, “Инсон экологияси”, “Фан-техника ютуқлари ва табиат”
мавзулари танлаб олинди. Факультатив машғулотлар маърузалар, учрашув ва
суҳбатлар, баҳс-мунозаралар асосида ташкил этилди.
Дарс ва дарсдан ташқари тадбирлар талабаларнинг экологик билим
доирасини кенгайтиришга, уларда зарур экологик кўникма ва малакаларни
ҳосил қилишда, экологик маданият, эътиқод ва дунёқарашни таркиб
топтиришда катта имкониятларга эга эканлиги аниқланди.
Биология фанларини ўқитишни ташкил этиш асосида талабалар
экологик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган дарсдан ташқари
экологик тадбирлар талабалар онгига таъсир этувчи тарбиявий усуллар –
тушунтириш, маъруза, экологик суҳбат, намуна кўрсатиш, баҳс-мунозаралар
ва экскурсиялар, ёзги ўқув-дала амалиётини ташкил этиш кабилар асосида
амалга оширилди.
Талабаларда экологик маданиятни шакллантириш хусусиятлари
уларнинг
яшаётган
ҳудуд
табиатига,
атроф-муҳит
муаммоларига
муносабатида ўз ифодасини топди. Тажриба-синов жараёнида 421 талаба
ушбу муаммога қуйидагича муносабат билдирди: “Кишиларнинг табиатга
муносабати қандай бўлиши керак?” – деган саволга 7 (
1,7 %
) нафар талаба
“Кишилар табиатни ўзларига бўйсундириши керак” – деб жавоб берди, 43
(
10,2%
) нафар талаба табиий муҳит жараёнларига аралашмасликни ва у
қандай бўлса, шундай давом этишини маъқул кўрган. 371 (
88,1%
) талаба эса
“Кишилар ўз манфаатларини ҳисобга олиши ва табиатга ҳам масъул
бўлишлари керак”, – деб жавоб берган (1-жадвал).
Тажриба-синов ишлари жараёнида дарсдан ташқари экологик-
табиатшунослик фаолияти тизими тасдиқланди. Унга кўра барча эколог-
13
табиатшунослар институт эколог-табиатшунослар жамиятига бирлашдилар,
талабалар гуруҳларининг ҳар бири алоҳида эколог-табиатшунослар отряди
ҳисобланди. Ҳар бир отряд ичида 5-10 нафар талабадан иборат бўлган озиқ-
овқат, табиий бойликлар ва энергетика, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни
ифлосланишдан ҳимоя қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза
қилиш шуъбалари тузилди.
1-жадвал
Талабаларда экологик маданиятнинг шаклланганлигига
оид умумлашган маълумотлар
Саволлар
гуруҳи
Жавоблар
Саволлар
А (ижобий)
Б (бетараф)
В (салбий)
Сони
%
Сони
%
Сони
%
I
1савол
7 савол
371
366
88,1
86,9
43
24
10,2
5,4
7
31
1,7
7,4
II
3 савол
5 савол
370
361
87,9
85,8
42
51
10,0
12,1
9
9
2,1
2,1
III
4 савол
6 савол
330
341
78,4
81,0
74
47
17,6
11,2
17
33
4,0
7,8
IV
2 савол
8 савол
253
255
60,1
60,61
140
139
33,7
33,0
28
27
6,2
6,4
Тажриба-синов
ишлари
жараёнида
экологик
маданиятнинг
шаклланганлик даражаси талабаларнинг бу соҳадаги билимини назорат
қилиш, таълим бериш, текшириш ва баҳолаш орқали аниқланди.
Биология фанларини ўқитишга доир тажриба-синов ишларини ўтказиш
жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш бўйича махсус
методика ишлаб чиқилди. Тажриба-синов натижалари математик-статистик
усуллар ёрдамида қайта ишланиб, Фишер ва Стъюдент мезонлари асосида
баҳоланди. Натижада, тажриба гуруҳида ўртача ўзлаштириш фоизи назорат
гуруҳидагидан кўп эканлиги маълум бўлди. Ундан кейин тарқоқлик
коэффициентларини ҳисоблаш учун танлама дисперсиялари топилиб,
уларнинг ўрта квадратик четланишлари аниқланди ва вариация
кўрсаткичлари қайд қилинди. Тажриба давомида талабаларда
экологик
маданиятнинг шаклланганлик даражалари аниқланди (2-жадвал).
Статистик аломатнинг қийматдорлик даражасини
0,05 деб олган
ҳамда Фишер мезони аниқланиб, унинг ишончлилиги жадвалга асосланиб
кўрсатилди.
Таълим бериш ва маълумотли қилиш йўналишида талаба фақат
ўқитувчининг саволларига жавоб бериб ёки топширилган вазифани
бажарибгина қолмай, балки ўз курсдошларининг жавобларини таҳлил
қилишда, уларни тўлдиришда фаол қатнашиб, билиш қобилиятларини
ривожлантириши аниқланди. Уларда бажариладиган ишлар учун масъулият,
меҳнат қилиш, ўқитувчи топширган вазифаларни мустақил бажариш, ўқув
имкониятларини
тўғри
баҳолаш
билан
боғлиқ
малакалар
такомиллаштирилди.
14
2-жадвал
Талабаларда экологик маданиятнинг шаклланганлик даражалари
Назорат гуруҳлари
Тажриба-синов гуруҳлари
Да
ра
жа
ла
р
Тажриба
бошида
Тажриба
охирида
Да
ра
жа
ла
р
Тажриба
бошида
Тажриба
охирида
Та
ла
ба
ла
рн
ин
г
ум
ум
ий
с
он
и
Та
ла
ба
ла
р
сон
и
%
ҳи
соби
да
Та
ла
ба
ла
р
сон
и
%
ҳи
соби
да
Та
ла
ба
ла
рн
ин
г
ум
ум
ий
с
он
и
Та
ла
ба
ла
р
сон
и
%
ҳи
соби
да
Та
ла
ба
ла
р
сон
и
%
ҳи
соби
да
Юқори
178
175
98,3
170
95 Юқори
180
176
97
177
99,4
Қуйи
160
155
96,8
155
96,8 Қуйи
162
160
98,7
157
98,1
Ўқитувчи талабаларнинг экологик маданият ҳақидаги билимларини
назорат қилибгина қолмай, уларни ўқув-тарбия жараёнида таҳлил қилиш
имкониятига эга. Ўқитувчи таълим жараёнида экологик маданият ҳақида
ахборот
бериш
орқали
талабаларнинг
назарий
билимларни
ўзлаштиришларига яқиндан ёрдам бериш билан бирга уларда экологик билим
ва кўникмаларни ҳам шакллантиради. Шундай қилиб, биология дарслари
мисолида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш бўйича илмий
фаразимиз педагогик тажриба-синов натижалари орқали ўз тасдиғини топди.
ХУЛОСАЛАР
1. Олий таълим муассасаларида талаба шахсида экологик маданиятни
шакллантириш жамият тараққиёти даражасида, атроф-муҳитга ёндашувида,
табиий муҳит софлиги ва яшовчанлигида, шунингдек, ижтимоий ҳаёт
ривожида долзарб муаммо эканлиги илмий педагогик жиҳатдан асосланди.
2. Талабаларда экологик маданиятни шакллантириш вазифалари асосида
талабанинг экологик онги, экологик тафаккури, фаоллиги, мақсад ва иш
режалари такомиллаштирилди. Талабаларда табиатга шахсий муносабат
билдириш, табиат муҳофазаси йўлида шахсий намуна ва ташаббус кўрсатиш,
мустақил экологик фаолиятни ташкил этиш қобилиятлари ривожлантирилди.
3. Педагогика институтларида ўқитиладиган “Биология ўқитиш
методикаси” фани асосида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш
мазмуни, самарали шакл ва услублари ишлаб чиқилди ва бунда талабаларда
экологик маданиятни шакллантириш, табиатга муҳаббат уйғотиш, уни изчил
ривожлантириш, табиатни муҳофаза этиш, асраб-авайлаш масъулиятини
тарбиялаш, экологик таълим олишни узлуксиз давом эттириш ижтимоий
экология фани қонунларига асосланди.
4. Талабалар ўртасида муаммоли вазиятларни ташкил этиш, ҳал қилиш
усулларини излаш, муаммони таҳлил қилиб, тахминларни илгари суриш,
уларни илмий-мантиқий нуқтаи назардан асослаш, текшириш ва хулоса
15
чиқариш каби муаммоли дарсларда экологик билимлар, ижодий ўзлаштириш
ва амалда қўллаш кўникмалари ва малакалари ривожлантирилди.
5. Педагогика олий ўқув юртлари талабаларида экологик маданиятни
шакллантириш мақсадини амалга ошириш жараёнининг хусусиятлари,
жумладан, экологик маданият, ўзига ва атроф-муҳитга, табиатга бўлган
муносабатини шакллантириш, ҳар томонлама ривожланган, ижтимоий
экологик тарбияга эга бўлган шахсни тарбиялаш асослари очиб берилди.
6. Экологик маданиятнинг диний, демократик, ижтимоий-сиёсий,
экологик, иқтисодий, фуқаролик, ватанпарварлик каби турлари асосида
талаба онгида Ватанга муҳаббат, ўз шаҳри ва қишлоғи билан фахрланиш, ўз
халқининг тарихий ютуқлари билан ғурурланиш каби хусусиятлари
шакллантирилди.
7. Талабаларда экологик маданиятни шакллантиришда педагогик шарт-
шароитларни яратиш, уларга илмий-назарий экологик билимлар бериш,
табиий ва сунъий экологик тизимлар тўғрисидаги кўникма ва малакаларни
ривожлантириш, амалий экологик фаолиятни ташкил этишга эътибор
қаратиш ва уларни биология ўқитиш жараёнида қўллаш ўз самарасини
кўрсатди.
8. Биология фанларини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик
маданиятни шакллантириш босқичма-босқич, яъни экологик мазмундаги
билимларни эгаллаш, эгалланган назарий экологик билимлар асосида
талабаларда амалий фаолият кўникмалари экологик фаолият негизини ҳосил
қилиш асосида амалга оширилди.
9. Тажриба-синов олиб бориладиган гуруҳларда биология ўқитишда
экологик мазмундаги факультатив дарслар, яъни талабаларнинг қизиқиши
асосида машғулотлар ташкил қилинди. Факультатив машғулотлар талабалар
томонидан
ўзлаштирилиши
лозим
бўлган
экологик
билимларни
мустаҳкамлаш, уларни янги маълумотлар билан бойитиб бориш борасида
қатор имкониятларга эга эканлиги аниқланди.
10. Тажриба-синов ишларининг кўрсатишича, педагогика олий ўқув
юртларида дарс ва дарсдан ташқари тадбирларни ташкил этишда институт
маъмурияти, талабалар жамоаси, талабаларнинг ўз-ўзини бошқариш
ижтимоий гуруҳи аъзолари, тажрибали биолог, химик, эколог ўқитувчи-
педагоглар, табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари аъзолари билан
ҳамкорликда режалаштирилган дастур асосида олиб бориш орқали юқори
самарадорликка эришиш мумкинлиги исботланди.
Олиб борилган илмий тадқиқотларнинг натижалари биология фанларини
ўқитишни ташкил этиш асосида талабалар экологик маданиятини
шакллантиришга йўналтирилган барча фаолият турларини сўнгги
инновацион технологиялар, илмий-амалий ишланмалар асосида янада
такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари бўйича тавсиялар ишлаб
чиқилди.
16
ТАВСИЯЛАР
1. Педагогика олий таълим муассасалари талабаларида экологик
маданиятни шакллантириш учун мутахассислик ҳақидаги билимларни
такомиллаштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва ушбу ихтисосликка
бўлган умумдавлат ва минтақавий талабларнинг истиқболини инобатга олиш
зарур.
2. Ўқув
фанлари
дастурларида
Республикамиздаги
ҳудудий
муаммоларни ҳал этиш, таълим жараёнида экологик маданият тамойилларига
эътибор бериш, экологик маданиятга доир маънавий меросимиздан кенг
фойдаланиш ва шулар асосида экологик маданиятни шакллантириш
мониторингини ишлаб чиқиш.
3. Талабаларда экологик маданиятни шакллантиришга доир илмий-
услубий, оммабоп адабиётлар мажмуасини яратиш, мазкур муаммога доир
фундаментал илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Маликова А.Р. Олий ўқув юрти талабаларида экологик маданиятни
шакллантириш. Услубий қўлланма. – Тошкент: Фан, 2009. –50 б.
2.
Маликова А.Р. Талабаларда экологик маданиятни шакллантириш //
Taълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. – Тошкент, 2007. –№3. –
Б. 62-64.
3.
Маликова А.Р. Биология фанларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг
экологик маданиятини шакллантириш // Taълим тизимида ижтимоий-
гуманитар фанлар. – Тошкент, 2008. – №4. – Б.54-58.
4.
Маликова А.Р. Талаба ёшларда экологик маданиятни шакллантириш. //
Халқ таълими. – Тошкент, 2007. – №3-4. – Б. 87-91.
5.
Маликова А.Р. Бирни кессанг, ўнни эк // Бошланғич таълим. – Тошкент,
2007. – №2. – Б.6.
6.
Маликова А.Р., Хўжжиев С.О. Республикамизнинг ҳозирги ижтимоий
экологик муаммолари // Кимё, экология, саломатлик: илмий мақолалар
тўплами. – Навоий, 2004. – Б.23-24.
7.
Маликова А.Р. Ижтимоий экология фанини ўқитишда муаммоли таълим
технологияларидан фойдаланиш // XXI аср олима аёлининг илм-фан
тараққиётидаги ўрни: вилоят илмий-амалий анжумани тўплами. –
Навоий, 2005. – Б.132-133.
8.
Маликова А.Р. Талабалар онгида экологик маданиятни шакллантириш //
Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси: Республика илмий-
амалий анжумани тўплами. – Тошкент, 2005. – Б.168-171.
9.
Маликова А.Р. Oлий ўқув юртларида экология фанини ўқитишда
тизимли ёндашиш // Ўзбекистон Республикаси биологик хилма-
хиллигининг экологик муаммолари: Республика илмий-амалий
анжумани тўплами. – Навоий, 2006. – Б.379-381.
17
10.
Маликова
А.Р.
Талабалар
онгида
экологик
маданиятни
шакллантиришнинг асосий муаммолари // Ўзбекистон Республикаси
биологик хилма-хиллигининг экологик муаммолари: Республика илмий-
амалий анжумани тўплами. – Навоий, 2006. – Б.443-445.
11.
Маликова
А.Р.
Бўлажак
педагогларда
экологик
маданиятни
шакллантириш // Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида муҳандис-
педагоглар тайёрлаш истиқболлари: 3-Республика илмий-амалий
анжумани. – Тошкент, 2007. – Б.118-121.
12.
Маликова А.Р. Талабаларда экологик маданиятни шакллантириш
омиллари // Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш: Республика
илмий-амалий анжумани. – Гулистон, 2007. – Б.147-149.
13.
Маликова
А.Р.
Табиий
фанларни
ўқитишда
янги
таълим
технологияларидан фойдаланиш //Профессор-ўқитувчи ва талабаларнинг
23 - илмий-амалий конфренцияси. – Навоий, 2008. – Б.85-87.
14.
Маликова А.Р., Қаршиева Ш. Биология фанини ўқитиш жараёнида
талабаларда экологик маданиятни шакллантириш // Профессор-ўқитувчи
ва талабаларнинг 23-илмий-амалий конфренцияси. –Навоий, 2008. –
Б.143-146.
15.
Маликова А.Р., Камолова Д. Талабаларда экологик фаолиятни
шакллантириш омиллари // Келгуси авлодлар учун табиатни асрайлик:
Минтақавий илмий-амалий анжуман. – Навоий, 2008. – Б.204-207.
16.
Маликова А.Р., Суярова Ҳ. Олий ўқув юртларида экология фанини
ўқитишда тизимли ёндашиш //Келгуси авлодлар учун табиатни асрайлик:
Минтақавий илмий-амалий анжуман. – Навоий, 2008. –Б.207-208.
18
Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Маликова
Айзада Рахматовнанинг 13.00.01- Педагогика назарияси ва тарихи
ихтисослиги бўйича
“Педагогика олий ўқув юрти талабаларида экологик
маданиятни шакллантириш”
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
олий таълим муассасалари талабалари, экология,
маданият, экологик билим, экологик маданиятни шакллантириш, педагогик
муаммо, экологик фаолият жараёни, экологик қадриятлар, экологик фаоллик,
машғулотлар, тажриба-синов ишлари, экологик тарбия, табиат, атроф-муҳит,
педагогик шарт-шароитлар.
Тадқиқот объекти:
педагогика олий таълим муассасалари талабаларида
экологик маданиятни шакллантириш жараёни.
Тадқиқот мақсади:
биология фанларини ўқитиш жараёнида
талабаларда экологик маданиятни шакллантириш тизими ва мазмунини
яратиш
.
Тадқиқот методлари:
фалсафий, педагогик, психологик, методик
адабиётлар, расмий меъёрий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, суҳбат,
умумлаштириш, сўровномалар уюштириш, математик-статистик таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Педагогика олий таълим
муассасалари талабаларида
э
кологик маданиятни шакллантириш долзарб
педагогик муаммо эканлиги илмий-назарий жиҳатдан асосланди; биология
ўқитиш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш тизими
ва мазмуни яратилди; биология ўқитиш жараёнида талабаларда экологик
маданиятни шакллантириш методикаси ишлаб чиқилди; биология ўқитиш
жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантиришнинг асосий
йўналишлари аниқланди; биологияни ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари
экологик маданиятни шакллантириш самарадорлигини оширишга имкон
берувчи педагогик шарт-шароитлар ва имкониятлар аниқланди; биологияни
ўқитиш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш
мезонлари ва илмий-методик тавсиялар яратилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот натижаларидан талабаларда экологик
маданиятни шакллантириш бўйича ўқув қўлланмалар тайёрлашда, ўқув
ишлари мазмунини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан ташкил этишда,
шунингдек, махсус курс сифатида фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот ишида
тавсия этилган тизим олий таълим муассасалари талабаларининг экологик
маданиятини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади, олий таълим жараёни
самарадорлигини таъминлайди ва уни ривожлантиришга хизмат қилади.
Қўлланиш соҳаси:
олий педагогик таълим ва ўқитувчилар малакасини
ошириш тизими.
19
РЕЗЮМЕ
диссертации Маликовой Айзады Рахматовны на тему
«Формирования
экологической культуры у студентов педагогических высших учебных
заведений»
на соискание ученой степени кандидата педагогических наук по
специальности 13.00.01- История и теория педагогики
Ключевые слова:
студенты высших учебных заведений, экологическое
понятие, экологическое знание, экологическая культура, формирование
экологических
представлений,
педагогическая
проблема,
процесс
экологической деятельности, экологические ценности, экологическая
активность, занятия, экспериментальные работы, экологическое воспитание,
природа, окружающая среда, педагогические условия.
Объект исследования:
процесс
формирования экологической культуры
у студентов высших учебных заведений.
Цель работы:
создание системы и содержания формирования
экологической культуры студентов в процессе обучения биологии.
Методы исследования:
научно-теоретический анализ, педагогическое
наблюдение,
беседы,
анкетирование,
педагогический
эксперимент,
математико-статистические методы.
Полученные результаты и их новизна:
формирование экологической
культуры студентов высших учебных заведений обоснована как
педагогическая проблема; создана система и содержание формирования
экологической культуры студентов в процессе преподавания биологии;
предложена методика формирования экологической культуры студентов в
процессе преподавания биологии; определены основные направления
формирования экологической культуры в процессе преподавания биологии;
выявлены педагогические условия и возможности формирования
экологической культуры студентов в аудиторных и внеаудиторных занятиях;
сформированы
критерии
и
научно-методические
рекомендации
формирования экологической культуры студентов в процессе преподавания
биологии.
Практическая значимость:
результаты исследования могут быть
использованы при подготовке учебных пособий по формированию
экологической культуры студентов, научно-теоретической и практической
организации учебного процесса, а также в качестве спецкурса.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
внедрение
предлагаемой
системы
работы
способствует
существенному
совершенствованию экологического воспитания студентов высших учебных
заведений, способствует эффективности и развития процесса высшего
образования.
Область применения:
система высшего образования и повышения
квалификации педагогических кадров.
20
RESUME
Thesis of Ayzаda Raxmatovna Malikova on the scientific degree
competition of the candidate of pedagogical sciences on speciality 13.00.01-The
theory and history of pedagogy:
«Ecological notions forming of students of
pedagogical higher educational institutions».
Key words:
students of higher educational institutions, ecological concept,
ecological knowledge, ecological culture, forming of ecological representations,
pedagogical problem, process of ecological activity, ecological values, ecological
activity, employment, experimental works, ecological education, the nature, an
environment, pedagogical conditions.
Subjects of the study:
ecological notions forming of nursery schools senior
groups’ children.
Aim of the inquiry:
creation of system and the maintenance ecological
notions forming of students during training biology.
Methods of inquiry:
scientific and theoretical analysis, pedagogical
monitoring, talking, questioning, pedagogical experiment, mathematic-statistical
methods.
The results achieved and their novelty:
ecological notions forming of
students of higher educational institutions it is proved as a pedagogical problem;
the system and the maintenance of ecological notions forming of students during
teaching biology is created; the methods of ecological notions forming of students
during teaching biology is offered; the basic directions of ecological notions
forming during teaching biology are certain; pedagogical conditions and
opportunities of ecological notions forming of students in class and out-of-class
employment are revealed; criteria and scientifically-methodical recommendations
of ecological notions forming of students during teaching biology are generated.
Practical value:
results of research serve to prepare manuals on forming
ecological culture of students; science, theoretical and practical organization of
study process; and besides to prepare special course.
Degree of the embed and economic effectivity:
introduction of proposed
work system promotes essential perfection of ecological education of students of
higher educational institutions, promotes efficiency and developments of higher
educations process.
Sphere of usage:
the system of higher education and professional
development of the pedagogical staff.
21
22
Босишга рухсат этилди 01.11.2010. Қоғоз бичими 60
84/16. 1,0
б.т. Адади 100 экз.
ЎзР ФА ишлар бошқармаси қошидаги кичик босмахонасида чоп этилди:
1
00047, Тошкент ш., акад. Я. Ғуломов кўч., 70-уй.
