Жой номларининг шаклланишида минтақанинг ижтимоий-иқтисодий географик хусусиятлари. (Жиззах вилояти мисолида)

Annotasiya

Тадқиқот объекти: Жиззах вилояти аҳоли пунктлари номлари ва минтака топонимларининг географик жиҳатлари.
Ишнинг мақсади: Географик номларнинг шаклланишида минтақа хусусиятларини тахлил қилиш асосида вилоят ойконимларини тартибга солиш бўйича илмий - амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: гсографик такқослаш, тарихий қиёслаш, этимологик таҳлил, сўров ва таққослаш ва бошкалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқотда жой номларининг шаклланишида минтақанинг иктисодий-ижтимоий географик хусусиятларининг таъсири ўрганилган; аҳоли пунктларининг номланиш қонуниятлари ва уларнинг географик жиҳатлари аниқланган; Жиззах вилояти тоғли ва тоғ олди худуди билан чўл қисмида жойлашган аҳоли пунктлари номлари орасида мавжуд тафовутлар туманлар миқёсида таҳлил қилинган ва унинг сабаблари очиб бсрилган; вилоят ойконимлари илк бор лингво-гсографик жиҳатдан таҳлил килинган; вилоятда янги барпо этилаётган аҳоли пунктларини номлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижаларидан вилоят ахоли пунктларини номлашда, янги номлар яратишда ҳамда топонимларни миллий стандартлаштириш ва транскрипциялашда фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга тахдилий натижалар ва услубий масалалар олий таълим тизимининг ўқув жараёнида аҳамиятга моликдир.
Тадбиқ этиш даражаси: тадкикотнинг асосий натижа, хулоса ва таклиф-тавсияларини вилоят ҳокимияти қошидаги топонимик комиссия фойдаланиш учун кабул килган. Диссертация маълумотлари ва илмий ёндошувлари Жиззах давлат педагогика института география кафсдрасида топонимика фанини ўқитишда фойдаланилмокда.
Қўлланиш сохаси: Жиззах вилояти, шаҳар ва туман хокимиятлари, олий ўқув юртлари.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-25
35

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ҳакимов, Қ. (2023). Жой номларининг шаклланишида минтақанинг ижтимоий-иқтисодий географик хусусиятлари. (Жиззах вилояти мисолида). Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–25. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/43238
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объекти: Жиззах вилояти аҳоли пунктлари номлари ва минтака топонимларининг географик жиҳатлари.
Ишнинг мақсади: Географик номларнинг шаклланишида минтақа хусусиятларини тахлил қилиш асосида вилоят ойконимларини тартибга солиш бўйича илмий - амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: гсографик такқослаш, тарихий қиёслаш, этимологик таҳлил, сўров ва таққослаш ва бошкалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқотда жой номларининг шаклланишида минтақанинг иктисодий-ижтимоий географик хусусиятларининг таъсири ўрганилган; аҳоли пунктларининг номланиш қонуниятлари ва уларнинг географик жиҳатлари аниқланган; Жиззах вилояти тоғли ва тоғ олди худуди билан чўл қисмида жойлашган аҳоли пунктлари номлари орасида мавжуд тафовутлар туманлар миқёсида таҳлил қилинган ва унинг сабаблари очиб бсрилган; вилоят ойконимлари илк бор лингво-гсографик жиҳатдан таҳлил килинган; вилоятда янги барпо этилаётган аҳоли пунктларини номлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижаларидан вилоят ахоли пунктларини номлашда, янги номлар яратишда ҳамда топонимларни миллий стандартлаштириш ва транскрипциялашда фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга тахдилий натижалар ва услубий масалалар олий таълим тизимининг ўқув жараёнида аҳамиятга моликдир.
Тадбиқ этиш даражаси: тадкикотнинг асосий натижа, хулоса ва таклиф-тавсияларини вилоят ҳокимияти қошидаги топонимик комиссия фойдаланиш учун кабул килган. Диссертация маълумотлари ва илмий ёндошувлари Жиззах давлат педагогика института география кафсдрасида топонимика фанини ўқитишда фойдаланилмокда.
Қўлланиш сохаси: Жиззах вилояти, шаҳар ва туман хокимиятлари, олий ўқув юртлари.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ

МАРКАЗИ (ЎЗГИДРОМЕТ)

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ИЛМИЙ

-

ТЕКШИРИШ

ИНСТИТУТИ (ГМИТИ)

____________________________________________________________

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 332.1(БуБ.1)




Ҳакимов Қўчқор Маҳкамович

ЖОЙ НОМЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА МИНТАҚАНИНГ

ИЖТИМОИЙ

-

ИҚТИСОДИЙ ГЕОГРАФИК ХУСУСИЯТЛАРИ.

(ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)


11.00.02

Иқтисодий ва ижтимоий география


География фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун

тақдим этилган диссертация


А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И











Тошкент

- 2010


background image

2

Диссертация Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика

институтининг география кафедрасида бажарилган.


Илмий раҳбар: география фанлари доктори,

профессор Суюн

Қораев


Расмий оппонентлар: география фанлари доктори

Юсуфжон Аҳмадалиев


география фанлари номзоди,

доцент Потихкамол Ғуломов



Етакчи ташкилот: Низомий номидаги

Тошкент давлат педагогика

университети


Ҳимоя Гидрометеорология илмий

-

текшириш институти ҳузуридаги К

128.10.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2010 йил «___» ______ соат

«____» да ўтадиган мажлисида бўлади.

Манзил: 100052, Тошкент шаҳри, Қодир Махсумов кўчаси, 72. Тел.

(8371)233-43-

49. Факс: (998 71) 223

-11-

50. Веб

-

сайт:

www. meteo. uz E-mail:

nigmi@albatros.uz

Диссертация билан Ўзгидромет (ГМИТИ) кутубхонасида танишиш мумкин.


Автореферат 2010 йил «___» __________ да тарқатилди.




Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,

география фанлари номзоди:

Ҳ.А.Имомжонов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ҳар қандай топоним инсон фаолиятининг

маҳсули, у географик объектнинг номи сифатида ер юзининг маълум бир

нуқтасида пайдо бўлган. Жой номларини

нг

шаклланиш жараёни жамиятнинг

ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ, жойларга қандай ном бериш аввало

жамиятнинг муайян босқичидаги эҳтиёжлари билан белгиланади. Ҳар бир

давр, тузум ўз мафкураси ва маънавияти, маданияти, ишлаб чиқариш тарзи,

хўжалик фаолияти ва бошқа сиёсий, иқтисодий

-

ижтимоий омилларга таяниб

номлар мажмуини яратади ва айнан жой номларида кишилик жамияти

тараққиётидаги давр руҳи, халқнинг турмуши ва маданияти билан боғлиқ

турли хил воқеа

-

ҳодисалар муҳрланиб қолган. Бошқача айтганда, географик

номларда мамлакатда содир бўлган ижтимоий

-

иқтисодий ва сиёсий

ўзгаришлар, давр маданияти, замон маънавияти ва мафкураси, ном

қўювчиларнинг дунёқараши акс этади.

Ҳудудийлик хос бўлган жой номларининг минтақавий хусусиятларини

аниқлаш ва ўрганиш географик топонимиканинг асосий вазифаларидан

биридир. Топонимика соҳасида бажарилган илмий ишлар кўп, аммо

топонимларни регионал географик жиҳатдан ўрганилганлиги талабга жавоб

бермайди. Ўрганилаётган ҳудуднинг географик номлари, жумладан

ойконимлари ва уларнинг минтақавий хусусиятлари алоҳида тадқиқ

қилинмаган. Ойконимларни тизимли тадқиқ қилиш эса нафақат жой

номларининг келиб чиқиши, балки ушбу ҳудудда яшовчи халқларнинг тили,

тарихи, этнографияси, турмуш тарзи, урф

-

одатлари, миллий қадриятлари,

касб

-

кори каби бир қатор масалаларни ойдинлаштириш имконини беради.

Шу сабабдан, ойконимлар орқали жой номларининг минтақавий

хусусиятларини ўрганиш илмий ишнинг асосий мақсади қилиб белгиланган.

Илмий иш натижаларини республиканинг бошқа минтақалари ва қўшни

мамлакатлар топонимияси билан таққослаш ҳам муҳим илмий аҳамиятга эга,

чунки улар орқали маҳаллий халқларнинг ўзаро алоқалари ва жой

номларининг тарихий шаклланиш жараёнларини тиклаш имконияти пайдо

бўлади.

Тадқиқот доирасида вилоят ойконимларининг лингво

-

географик

таҳлили, минтақа жой номларида маҳаллий географик терминларнинг ўрни,

аҳоли пунктлари номларида этнонимларни акс этиши каби масалаларни

таҳлил ва тадқиқ қилиш эса жой номларини тартибга солиш ва янги жой

номлари яратишда мавжуд бўлган муаммоларни ечимини топишга

кўмаклашади. Юқорида келтирилган ҳолатлар минтақа топонимиясининг

шаклланишига таъсир этувчи омилларни ўрганишни долзарб муаммо

эканлигини кўрсатмоқда.

Муаммони ўрганилганлик даражаси.

Ўзбекистон топонимиясини

илмий жиҳатдан тадқиқ этишни географлардан Ҳ.Ҳасанов бошлаб берган.

Мустақиллик йилларида республика миқёсида географлар томонидан олиб


background image

4

борилган топонимик тадқиқотлар асосан С.Қораев, П.Ғуломов,

М.Миракмалов каби олимлар номи билан боғлиқ. Масалан, М.

Миракмаловнинг илмий

-

тадқиқот ишлари асосан халқ табиий географик

терминларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва уларнинг шаклланиш

хусусиятларига бағишланган. Охирги ярим аср ичида ҳудудий топонимия

билан кўпроқ филологлар шуғулланган ва минтақалар топонимияси

лингвистик жиҳатдан тадқиқ қилинган. Бироқ, шуни ҳам таъкидлаш лозимки,

ҳозирги даврда географлар томонидан жой номларининг минтақавий

хусусиятлари бўйича махсус тадқиқотлар олиб борилмаган.

Диссертация ишининг илмий

-

тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат

педагогика институти география кафедраси илмий

-

тадқиқот ишлари

доирасида бажарилган.

Тадқиқотнинг мақсади

. Жиззах вилояти мисолида жой номларининг

шаклланишида минтақанинг ижтимоий

-

иқтисодий географик

хусусиятларини комплекс тарзда тадқиқ қилиш, вилоят аҳоли пунктлари

номларини тартибга солиш бўйича илмий

-

амалий тавсиялар ишлаб

чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари.

Диссертация ишида қуйидаги вазифалар

белгиланган ва ҳал қилинган.

табиат ва жамият алоқадорлигининг жой номларида акс этишини таҳлил

қилиш;

топонимиканинг иқтисодий ва ижтимоий географик жиҳатларини

ўрганиш;

топонимларнинг номланиш қонуниятларини таҳлил этиш;

минтақа аҳоли пунктларининг ҳудудий таркиби ва уларнинг топонимик

жиҳатдан ўрганилишини тадқиқ этиш;

вилоят топонимиясини классификациялаш;

минтақа ойконимларининг лингво

-

географик қатламларини аниқлаш;

вилоят топонимияси ва уларни тартибга солиш муаммоларини белгилаш;

аҳоли пунктларни номлаш бўйича илмий

-

амалий тавсиялар ишлаб

чиқиш;

Тадқиқот объекти ва предмети.

Диссертация ишининг объекти

сифатида Жиззах вилояти аҳоли пунктлари номлари, унинг предмети

сифатида эса минтақа топонимларининг иқтисодий

-

ижтимоий географик

жиҳатлари танланган.

Тадқиқот методлари.

Илмий тадқиқот ишини бажаришда географик

таққослаш, тарихий қиёслаш, этимологик таҳлил, сўров ва таққослаш, таҳлил

ва синтез, картографик, статистик ва бошқа методлардан фойдаланилган.

Диссертацияда муаллиф иқтисодий ва ижтимоий география, топонимика,

лингвогеография, ўлкашунослик фанлари доирасида яратилган илмий ғоя ва

тушунчалар, республикада олиб борилаётган ижтимоий

-

иқтисодий


background image

5

ислоҳотлар, бу борада мамлакат Президенти И.А.Каримовнинг

кўрсатмалари, қабул қилинган фармон ва қарорлар, кўрилаётган муаммолар

бўйича тадқиқот олиб борган олимларнинг изланишларига асосланди.

Тадқиқот ишида Жиззах вилояти статистика бошқармаси ҳамда вилоят ва

туманлар ҳокимияти маълумотларидан ҳам фойдаланилган. Шуниндек,

илмий ишда вилоят туманларига ташкил этилган экспедициялар

маълумотлари, қишлоқ қариялари билан ўтказилган анкета сўровлар ва

шахсий кузатувлар натижаларидан ҳам фойдаланилган. Назарий жиҳатдан

тадқиқотчи етук топонимист олимлар асарларига таянган ҳолда иш кўрган.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

табиат ва жамият алоқадорлигининг жой номларида акс этиши;

вилоят ойконимларининг ҳудудий таркиби ва топонимик жиҳатдан

ўрганилиши;

вилоят топонимиясининг семантик классификацияси;

минтақа ойконимларининг лингво

-

географик қатламлари;

минтақа аҳоли пунктлари номларида этнонимларни акс этиши;

вилоят ойконимлари ва уларни тартибга солиш муаммолари;

аҳоли пунктларни номлаш бўйича илмий

-

амалий тавсиялар;

Ишнинг илмий янгилиги

қуйидагилардан иборат:

вилоят топонимияси илк бор комплекс тарзда ўрганилган;

биринчи маротаба вилоят топонимиясининг стратиграфик қатламлари

аниқланган;

илк бор вилоят топонимиясининг семантик классификацияси таклиф

қилинган;

минтақа ойконимлари таркибида этнонимларнинг ўрни ва уларнинг

жойлашиш қонуниятлари таҳлил қилинган;

аҳоли пунктларни номлаш бўйича илмий тавсиялар ва хулосалар баён

қилинган;

минтақа ойконимларига доир махсус хариталар ишлаб чиқилган;

ўрганилаётган ҳудуднинг аҳоли пунктлари номлари ҳақида маълумот

келтирилган;

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Диссертация

ишининг мазмуни ва асосий хулосалари, муаллиф томонидан турли

экспедициялар давомида тўпланган маълумотлар ҳамда сўров анкеталари

натижалари вилоят аҳоли пунктларини номлаш, қайта номлаш, жой

номларини миллий стандартлаштириш, транскрипциялаш, янги номларни

яратишда фойдаланилиши мумкин. Шуниндек,

ишда келтирилган

маълумотлар, фикр ва хулосалар олий таълимнинг тегишли йўналишлари

бўйича ўқув жараёнида аҳамият касб этиши мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Илмий иш доирасида олиб

борилган тадқиқотлар ва улар асосида ишлаб чиқилган илмий тавсия ва

таклифлар Жиззах вилояти ва туманлар ҳокимияти қошидаги топонимик


background image

6

комиссиялари (19.04.10 й.) ҳамда Жиззах давлат педагогика институти

(20.01.10 й.) томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган.

Ишнинг синовдан ўтиши

. Диссертациянинг асосий мазмуни

«Географиянинг долзарб муаммолари”

номли республика илмий

конференцияси материалларида.

(Самарқанд. СамДУ. 2007 й.), Ўзбекистон

география жамияти ахборотларида. (Тошкент, 2008 й. 30, 2009 й. 33, 34, 2010

й. 35 жилд), “Кўҳна ва навқирон география”

номли

республика илмий

конференцияси материалларида.

(Тошкент, Ўз.МУ. 2009 й.), “Мактабда

география”

журналида. (Тошкент, 2009 й. 5

-

9 сонлар, 2010 й. 2

-

сони),

И.Арабаев номидаги Қирғизистон давлат университети ахборотида.(Бишкек,

2009 й. №1(2)сонида), Тожикистон Республикаси “Фарҳанг”

журналида

(Душанбе, 2009 й. № 3

-

4 сонида), Ўзбекистон география жамияти VIII съезди

материалларида (Нукус, 2009 й.), География: тарих, назария, методлар,

амалиёт номли республика илмий

-

амалий конференцияси материалларида

(Тошкент, 2010 й.), Табиатдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг

географик

асослари.

Республика

илмий

-

амалий

конференция

материалларида (Наманган, 2010 й.), Замонавий географиянинг регионал

муаммолари. Республика илмий

-

амалий конференция материалларида.

(

Қарши, 2010 й.) баён этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзуси бўйича

умумий ҳажми 3,0 босма табоқдан иборат 18 та, шундан илмий журналларда

6 та, хорижий журналларда 2 та мақолалар эълон қилинган.

Диссертациянинг таркибий тузилиши ва ҳажми.

Иш кириш, уч боб,

хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Унинг умумий

ҳажми 160 бет, шундан асосий матн 118 бет. Матнда 8 жадвал, 3 та харита

жой олган, 115 номдаги адабиётлар ҳамда иловалар келтирилган.

Диссертациянинг

кириш

қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги,

мақсади ва вазифаси, илмий янгилиги ва амалий аҳамияти ёритилган.

Биринчи боб «Жой номларининг географик асослари»

деб номланган

бўлиб, унда табиат ва жамият алоқадорлигининг жой номларида акс этиши

назарий

-

услубий жиҳатдан тадқиқ қилинган ҳамда топонимиканинг

иқтисодий

-

ижтимоий географик жиҳатлари асосланган. Шуниндек, бобда

аҳоли пунктларининг номланиш қонуниятлари таҳлил қилинган.

Иккинчи боб «Жиззах вилояти географияси ва топонимияси»

да

вилоят аҳоли пунктларининг ҳудудий таркиби ва уларнинг топонимик

жиҳатдан ўрганилиши тадқиқ қилинган, илк бор минтақа ойконимларининг

стратиграфик қатламлари аниқланган ҳамда биринчи маротаба вилоят

топонимиясининг семантик классификацияси тақдим этилган.

Якунловчи

учинчи боб

«Жой номларининг минтақавий

хусусиятлари ва ҳозирги замон муаммолари»

га бағишланган бўлиб, унда

вилоят жой номларида маҳаллий географик терминларнинг ўрни, минтақа

аҳоли пунктлари номларида этнонимларнинг акс этиши ҳамда минтақа жой

номларини тартибга солишда мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил


background image

7

қилинган; олиб борилган тадқиқотлар натижасида вилоятдаги географик

объектларнинг номларини тартибга солиш ва янги номлар яратиш бўйича

илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, истиқболли йўналишлари

асослаб берилган.

Диссертациянинг

хулоса

қисмида

тадқиқот

натижалари

умумлаштирилган, вилоятдаги географик объектларни номлаш бўйича

илмий

-

амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертацияда Жиззах вилояти мисолида жой номларининг

шаклланишида минтақанинг иқтисодий ва ижтимоий географик

хусусиятлари ўрганилган, унда: табиат ва жамият алоқадорлигини жой

номларида акс этиши; топонимиканинг иқтисодий ва ижтимоий географик

жиҳатлари; аҳоли пунктларининг номланиш қонуниятлари; минтақа аҳоли

пунктларининг ҳудудий таркиби ва уларнинг топонимик жиҳатдан

ўрганилиши; вилоят топонимиясининг семантик классификацияси; вилоят

ойконимларининг лингво

-

географик таҳлили; минтақа жой номларида

географик

терминларнинг

ўрни;

аҳоли

пунктлари

номларида

этнонимларнинг акс этиши; минтақа

жой номлари ва уларни тартибга солиш

муаммолари; вилоятда янги барпо этилаётган аҳоли пунктларни номлаш

бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Жамиятнинг тез суръатлар билан ривожланиши ва халқлар ҳамда

мамлакатлар ўртасидаги ҳар қандай алоқаларни географик номларсиз

тасаввур қилиб бўлмаслиги туфайли бу йўналишдаги тадқиқотлар кўламини

кенгайтириш лозимлигини кўрсатмоқда. Хусусан, мустақилликдан кейин

республикамизда амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар ва

тобора авж олаётган халқаро алоқалар жой номлари билан боғлиқ бўлган

муаммоларни тадқиқ қилишни долзарб масалага айлантирди.

Кўп қиррали ва хилма

-

хил ахборот манбаи бўлиши билан бирга,

географик номлар кишилик жамияти учун зарур ва муҳим бўлган ижтимоий

-

сиёсий вазифани, яъни адреслик функциясини ҳам бажаради. Бинобарин,

ижтимоий эҳтиёж маҳсули бўлган жой номлари орасида ойконимлар алоҳида

мақомга эга, чунки улар ҳар қандай аҳоли пунктларнинг номи сифатида

тарихий манбаларда кўпроқ қайд этилган.

Цивилизациянинг дастлабки кунларидан бошлаб одамлар теварак

-

атрофни кузатиб географик объектларни бир

-

биридан фарқлаш мақсадида

уларга ном берганлар. Объектларнинг табиий хусусиятларини

ифодалайдиган географик номлар жамиятнинг дастлабки босқичида кўпроқ

бўлган, кейинчалик эса табиатга жамиятнинг таъсирини кучайиши

оқибатида улар аста

-

секин камайиб борган. Дастлаб табиий объектларга

зарурият юзасидан оддий, содда ва тасодифий номлар берилган бўлса,

кейинчалик ижтимоий онг ривожланган сари тушунчалар сони ортиб


background image

8

географик номлар ҳам мураккаблашиб борган. Кишилик жамиятининг

ривожланиши ва кундалик эҳтиёжларининг ортиб бориши янги ҳудудларни

ва табиатнинг таркибий қисмларини ўзлаштиришга олиб келган, бу эса ўз

навбатида жой номлариниг кўпайишига сабаб бўлган. Топонимлар аниқ бир

тарихий шароитда пайдо бўлганлиги сабабли табиат ва жамиятда бўлаётган

ўзгаришлар уларга таъсир қилмасдан қолмайди, тарихий давр, тил ва

халқларнинг алмашиши географик муҳитнинг ўзгаришига олиб келиши

аниқ.

Жой номлари, табиат ва жамият алоқадорлиги масаласини ўрганувчи

ижтимоий

-

иқтисодий география учун ҳам кўпгина маълумотлар беради,

чунки халқ турмуш тарзининг турли тамонлари географик номларда ўз

аксини топган. Масалан, ойконимларда мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва

ижтимоий ҳаёти ўз инъикосини топган, улар ёрдамида аҳолининг қадимий

хўжалик юритиш шакллари, ишлаб чиқаришнинг етакчи тармоқлари, қазиб

олинган фойдали қазилма жойлари, ўтмишдаги карвон йўллари,

ривожланган ҳунармандчилик турлари, халқларнинг тарқалиш ареали каби

масалаларга ойдинлик киритиш мумкин. Тадқиқотларнинг кўрсатишича,

тарихий манбаларда топонимиянинг бошқа таркибий қисмларига қараганда

аҳоли пунктлари номлари кўпроқ қайд этилган, уларда минтақа табиатининг

хусусиятлари, жамият ҳаётида асрлар давомида рўй берган тарихий,

ижтимоий ва сиёсий ҳодиса ва воқеалар, аҳолининг касб

-

ҳунарлари номлари,

аҳоли пунктига асос солган кишининг исми, унда қандай қавм вакиллари

яшагани ёки яшаётгани ўз аксини топган.

Жой номлари муайян ҳудудда ажралган ҳолда эмас, балки ўша ҳудуд

билан, у ердаги табиий ҳамда ижтимоий

-

иқтисодий шароитлар билан

боғлиқ ҳолда ўрганилади. Келажакда иқтисодиёт ва маданиятнинг ўсиши,

халқаро алоқаларнинг ривожланиши, янги ерларнинг ўзлаштириши халқлар

ҳаётида уларнинг роли ва аҳамиятини янада оширади.

Вилоятнинг маъмурий

-

ҳудудий бўлиниши кесимида жой номлари

таҳлил қилинганда туманлар топонимиясининг шаклланишида ҳам лексик,

ҳам семантик жиҳатдан муайян тафовутлар борлиги аниқланди. Масалан,

Зомин, Янгиобод, Бахмал

туманлари аҳоли пунктлари номлари таркибида

туркий топонимлар билан бирга қадимий суғдий

ва эроний субстрат

топонимлар ҳам учрайди.

Ғаллаорол, Жиззах

ва

Фориш

туманлари

топонимияси таркибида этнотопонимлар ва жойнинг географик хусусиятига

қараб номланган географик объектлар кўпроқ. Вилоятнинг шимолий чўл

минтақасидаги

Пахтакор, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой, Мирзачўл,

Зарбдор

туманларининг ойконимияси таркибида антропонимлар,

агроонимлар ва деҳқончилик маданиятини акс этадиган номлар кўпчиликни

ташкил этади.

Минтақанинг жанубий тоғли ҳудудларидаги қишлоқларда аҳоли

қадимдан яшаб келган, шимолий

чўл ҳудудларида эса аҳоли пунктлари

асосан, Жиззах чўлини ўзлаштирилиши натижасида бунёд этилган. Шу


background image

9

сабабдан вилоятнинг жанубий тоғли ҳудудларидаги субстрат (тубжой)

ойконимлар асосан асрлар давомида шаклланган бўлса, текислик қисмидаги

географик номлари

кўпинча сунъий йўл билан ҳосил қилинган.

Топонимик материаллардан маълум бўлишича, минтақанинг табиий

шароити, иқтисодий

-

ижтимоий кўрсатгичлари, этнографияси, географик

терминлари, аҳолининг этник таркиби каби омиллар ойконимларнинг

шаклланишига таъсир

кўрсатган. Масалан, вилоятнинг шимолий текислик

қисмида Жиззах чўлини ўзлаштирилиши натижасида пайдо бўлган

ойконимлар асосан деҳқончилик маданияти билан боғлиқ.

Чўлқувар,

Пахтакор, Гулзор, Чаманзор, Навбаҳор, Янгидала, Бўстон

каби

қишлоқлар номи янги давр маҳсули ҳисобланади. Бу номлар халқнинг

қақраб ётган чўлни обод қилиб, деҳқончиликда эришган ютуқларининг

натижаси, яъни инсон қўли билан ўзлаштирилиб обод қилинган маънони

англатувчи номлардир. Бу тур номларнинг пайдо бўлиши халқнинг янги

ерларни ўзлаштириши, янги қурилишлар мажмуини бунёд қилиши каби

ижодкорлик, чўлқуварлик, янги деҳқончилик манзиллари яратиши билан

боғлиқ. ХХ

-

асрда халқнинг оммавий бунёдкорлик фаолияти туфайли бу хил

номлар яратилди.

Вилоятнинг тоғ олди ҳудудларида халқнинг табиатга бўлган

муносабати, табиий ҳодисаларини англаш даражаси, турли хил

ландшафтлардан фойдаланиш имкониятлари каби омиллар жой

номларининг яратилишида моддий, ижтимоий ва лисоний асос вазифасини

бажарган. Натижада, маҳаллий аҳолининг моддий ишлаб чиқариш

муносабатларини белгилайдиган

Лалмикор, Ғаллакор, Адиробод

, иқлими

ва тупроқ шароитларига муносибати натижасида

Лойқа, Ёйилма

каби

номлар пайдо бўлган. Масалан, Бахмал туманидаги Лойқа аҳоли пункти

номига қишлоқни сой сувлари олиб келган, аллювиал ётқизиқлардан

ташкил топган, тоғ олди текислигидаги унумдор

e

рларда жойлашганлиги

ҳамда ёғингарчилик кўп бўлган йилларда деҳқончилик қилиб яхши ҳосил

олинганлиги сабаб бўлган.

Минтақанинг тоғли ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари номлари

кўпинча, маҳаллий халқнинг ўтроқ ҳаётга, турғун турмуш кечиришга ўтиш

жараёнини ўзида акс этган. Бундай ойконимлар кўпинча тарихийлик

мақомига эга, бунга унинг қачон пайдо бўлганлиги, ном яратган халқ,

элатнинг маълумлиги, уларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, шу

турдаги номларнинг бошқа ҳудудларда ҳам учраши, тилнинг замонавий

ҳолатида изоҳлаб бўлмаслиги каби далилларни кўрсатиш мумкин.

Вилоят аҳоли пунктлари номларига хос хусусият сифатида уларни

гидрообъект ёки оронимик объект номлари билан аталишини кўрсатиш

мумкин. Бундай номлаш уларнинг вилоят аҳолиси ҳаётида қадим

замонлардан бошлаб муҳим аҳамиятга молик эканлигидан далолат беради.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, оронимик ва гидронимик объектлари

қишлоқларни пайдо бўлишида моддий асос бўлиб хизмат қилган, уларни


background image

10

номлашда эса мўлжал, ориентир вазифасини бажарган. Шу сабабдан

вилоятнинг тоғли ҳудудларида ороним ёки гидроним сифатида шаклланган

номларнинг ойконимга ўтиши кўпроқ кузатилади. Бундай жой номлари

таркибида тош, тоғ, бел, довон, ағба, чақир, танги, сой, булоқ, чашма, қудуқ

каби географик терминлар кўп учрайди.

Табиий ва иқтисодий

-

ижтимоий омиллар асосида шаклланган

ойконимлар қуйидаги турларга ажратилади.(1

-

расм).















Сув ҳавзалари нафақат чўл, балки тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам

муҳим аҳамият касб этган. Улар инсон фаолияти ва ҳаётида катта ижтимоий,

моддий аҳамиятга эга бўлганлиги боис тоғли ҳудудлардаги аҳоли пунктлари

номлари орасида азалдан алоҳида мақомга эга. Гидрообъектларнинг

маҳаллий аҳоли ҳаётида нақадар муҳим аҳамият касб этганлигини

Варғин,

Банд, Дарғат, Ғўлба, Кориз

каби аҳоли пунктлари номидан ҳам илғаб олиш

мумкин. Масалан, Варғ

-

қадимий сўғд тилида «тўғон», «банд» маъносини

ифодалаган. Гидротехник иншоот ёрдамида сувни йиғиб вегетация даврида

бир ёки бир неча йўналишдаги экинларга керакли миқдорда жўнатилган.

Қишлоқ

-

тўғон, банд ёнида жойлашганлиги сабабли унга шундай ном

берилган.

Ҳар қандай ҳудудий топонимияни ўрганиш жараёнида вақт ва ёш омили

доимо инобатга олиниши керак. Олиб борилган тадқиқотлар давомида аён

бўлдики, вилоят топонимиясига алоқадор бўлган энг қадимий маълумотлар

икки минг йилдан кўпроқ тарихга эга бўлган ёзма манбаларда учрайди. Ўша

даврлардан бошлаб кўп асрлар давомида воҳа жой номлари тўғрисидаги

маълумотлар тўпланиб келган. Кейинчалик воҳа топонимиясининг

шаклланишида шарқий эроний тилларга (сўғдча, форс

-

тожикча) хос номлар

муҳим аҳамият касб этган бўлса ҳам, аммо ҳозирги кунда минтақа

Гидроойконим

Антропоойконим

Агроойконим

Урбаноойконим

Касб

-

ҳунарга

асосланган

ойконим

Фитоойконим

Зооойконим

Ороойконим

Космоойконим

Табиий

-

географик

омиллар асосида пайдо

бўлган ойконимлар

Этноойконим

Иқтисодий

-

ижтимоий

омиллар асосида пайдо

бўлган ойконимлар


background image

11

топонимиясида туркий қатлам алоҳида ўринга эга. У аввалги топономик

қатламлар устида жойлашганлиги, энг бақувват қатлам эканлиги ва

ҳудуднинг ҳамма жойида кенг тарқалганлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Вилоят жой номларининг лингво

-

географик таҳлили минтақа

топонимиясининг таркибий қисми ҳисобланган ҳозирги аҳоли пунктлари

номларининг шаклланиши, тараққиёти, қайси халқлар тили асосида таркиб

топганлиги, мавжуд топонимик қатламларнинг ўзаро таъсири, уларнинг

ҳудудий жойлашуви каби масалаларни аниқлашни талаб этади. Жой номлари

аниқ бир тарихий шароитда пайдо бўлиб, келиб чиқиши жамият ҳаёти,

ҳудудда яшаётган ёки қачонлардир яшаган халқлар тили билан чамбарчас

боғлиқ. Аниқроқ айтганда, ҳар бир тарихий давр ўзига хос хусусиятларга эга

эканлигини унинг географик номларида ҳам кўриш мумкин. Шу сабабдан,

жой номларининг тарихий пайдо бўлиш даври билан бирга ўрганиш мақсадга

мувофиқ.

Албатта, ҳар бир тарихий давр жой номларининг муайян

қатламини ҳосил қилган, аниқроғи ҳар бир қатламнинг жой номларида ўзига

хос «изи, тамғаси» мавжуд.

Диссертацияда олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, минтақа

топонимияси бир неча давр маҳсули бўлиб, ҳар бир даврнинг ўзига хос

топонимлари мавжуд. Аммо, шуни ҳам унутмаслик керакки, даврлар

орасидаги чегаралар шартли бўлиб, стратиграфик қатламлар орасида узвий

боғлиқлик мавжудлиги сабабли уларни аниқ белгилаб бўлмайди, янги қатлам

аввалгисини тўлдирса, эскиси янги қатламга ўз таъсирини ўтказган.

Тадқиқотлар давомида аниқланишича, минтақа ойконимларининг лингво

-

географик қатламлари ҳозирга қадар тадқиқ қилинмаган ва илмий жиҳатдан

мукаммал тадқиқот объекти ҳам бўлган эмас. Бу эса, ҳудуд ойконимларининг

тарихий тараққиёти ва стратиграфик қатламларининг пайдо бўлиши

сабабларини таҳлил қилишни анча долзарб масала эканлигидан далолат

беради.

Илмий изланишлар доирасида минтақа географик номларини

классификациялашга ҳаракат қилинди. Тадқиқотлар

бу масалада соҳа

мутахассислари орасида муштарак қараш йўқлигини ҳамда ҳозирга қадар

ягона, универсал, содда ва ҳаммабоп классификациянинг яратилмаганлигини

кўрсатди. Бизнингча, бунга ҳар қандай минтақа ёки ҳудудий бирликларнинг

мураккаб, кўпқатламли тирик ва ўзгарувчан топонимик системага эга

эканлиги асосий сабаб бўлган. Топонимикани тилшунослик, тарих ва

география фанлари кесувида пайдо бўлганлигини инобатга олсак масала

янада ойдинлашади, чунки мавжуд классификациялар ҳам баъзан тилшунос

-

топономистларни қаноатлантирса, тарихчи ва географларнинг эътирозига

сабаб бўлиши ёки аксинча, географ

-

топономистларга маъқул бўлса ҳам

тилшунос

-

топонимист ёки тарихчи

-

топонимистларнинг норозилигига сабаб

бўлишини тушуниш қийин эмас. Келажакда топонимика мустақил фан

сифатида тўлиқ шакллангандан кейин, соҳа мутахассислари томонидан жой


background image

12

номларининг универсал классификацияси яратилишига ҳеч қандай шубҳа

йўқ.

Географлардан илк бор, профессор Ҳ.Ҳасанов топонимларни бунёдга

келишига қараб, шартли равишда турларга ажратишда ҳар бир номни

биринчи навбатда тил қоидалари нуқтаи назаридан ва шаклланиш

босқичларига кўра таҳлил қилиш ўринли бўлур эди, деган фикрни баён

қилган. Географик нуқтаи назардан энг мукаммал бўлган бу классификация

асос сифатида қабул қилиниб, диссертациянинг мақсади ва тадқиқот

йўналишларидан келиб чиқққан ҳолда, минтақа топонимиясининг қуйидаги

семантик классификацияси таклиф этилди:

1). Оронимлар

-

рельеф шакллари ва элементлари тоғлар, чўққилар,

тепалик, плато, дўнглик, водий, дара, жарлик, пастлик, пастекислик,

қумликлар ва бошқаларнинг номлари;

2). Гидронимлар

-

барча сув объектларининг номлари, яъни денгиз, кўл,

дарё, сой, жилға, булоқ, сув омбори, канал, қудуқ ва бошқаларнинг номлари;

3

).

Ойконимлар

-

барча аҳоли пунктлари:

-

шаҳар, шаҳарча, қишлоқ,

овул, маҳалла ва бошқаларнинг номлари;

Таклиф қилинаётган географик номлар классификациясининг камчилик

томонлари ҳам бор. Масалан, кўпчилик ҳолларда дарё ва сой, ҳовуз, қудуқ

номлари ҳеч қандай ўзгаришсиз аҳоли пункти номига ўтиши мумкин

Осмонсой, Ҳовузбулоқ, Гумсой, Кориз, Эгизбулоқ, Узунқудуқ ёки аксинча,

оронимлар асосида қишлоқ номи пайдо бўлган бўлиши ҳам мумкин Қўйтош,

Қоратош, Кўтал, Ойқор, Тошкамар, Ғўбдин кабилар шунга мисолдир.

Вилоят табиатининг хусусиятлари, жамият ҳаётида асрлар давомида рўй

берган тарихий, ижтимоий ва сиёсий ҳодиса

-

воқеалар, аҳолининг касб

-

ҳунар

номлари, аҳоли пунктига асос солган кишиларнинг исми, лақаблари, уруғ

-

қабила номлари ва бошқалар ойконимларда ўз аксини топган. Шунинг учун

ҳам шаҳар

-

қишлоқларнинг таркиб топиши, жойлашиши, аталиш

қонуниятларини конкрет табиий

-

тарихий ва сиёсий шароит билан узвий

боғлиқ ҳолда ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ойконимларни икки гуруҳга бўлишни

мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

А). Табиий ёки табиий

-

географик ойконимлар.

Б). Ижтимоий

-

иқтисодий географик ойконимлар.

Аҳоли пунктларининг ижтимоий

-

иқтисодий категория эканлигини

инобатга олиб, уларнинг номларини табиий ёки

и

жтимоий

-

иқтисодий

ойконимларга бўлишни шартли деб ҳисобаш мумкин. Табиий географик

ойконимия деганда, келиб чиқиши сув объектларига, жойнинг

геоморфологик шаклларига, ўсимлик

-

ҳайвон номларига ва бошқа табиий

-

географик шароитларига қараб номланган аҳоли пунктлари номлари

тушунилади, уларни гидроойконимлар, ороойконимлар, фитоойконимлар,

зооойконимлар кабиларга бўлиш мумкин.


background image

13

Кишиларнинг хўжалик фаолияти билан боғлиқ ижтимоий

-

иқтисодий

ойконимлар деганда аҳолининг ўзи ва унинг хўжалик ҳамда ишлаб чиқариш

фаолияти билан боғлиқ бўлган аҳоли пунктларининг номлари назарда

тутилган, уларни антропоойконилар, этноойконимлар, хўжалик фаолиятни

акс этадиган ойконимлар, неоойконимлар каби турларга бўлиш мумкин.(2

-

расм). Географик номларни классификациялаш ҳудудий топонимик

тадқиқотларда катта илмий ва амалий аҳамиятга эга, чунки ҳар қандай илмий

тадқиқотда тўпланган маълумотлар маълум даражада системага солишни

талаб қилади. Вилоят географик объектларининг номланишига асосланган

классификацияси илк бор амалга оширилди ва у келажакда янада

такомиллаштиришни талаб этиши аниқ. Шубҳасиз, ҳар қандай топонимлар

классификациясида, авваламбор, диалектик қонуният –

шакл ва мазмун

яхлитлиги ҳисобга олиниши ва шаклдан мазмунга қараб борилиши мақсадга

мувофиқ.

Мутахассисларнинг эътироф этишича, жой номларининг аксарият

кўпчилиги географик терминлар асосида пайдо бўлган, чунки халқ бирон

табиий ҳодисани географик термин билан ифода этади ва бинобарин, жой

номлари таркибида географик терминлар кўп учрайди. Уларни йиғиш ва

тартибга солиш анча машаққатли иш, лекин географик терминларни

ўрганмаслик мумкин эмас. Маълумотларга бой бўлган маҳаллий географик

терминлар кўп асрлар давомида мутахассислар диққатини ўзига жалб қилиб

келган. Уларнинг пайдо бўлишида халқнинг хўжалик фаолияти, тарихи,

моддий маданиятининг хусусиятлари ҳамда воҳанинг табиий муҳити ва

географик шароити алоҳида аҳамиятга эга. Жой номларининг

этимологиясини аниқлашда географик терминлар билимдон қўлида бебаҳо

хазинадир, шу сабабдан мутахассисларнинг фикрича, ҳар қандай топонимик

тадқиқот энг аввало географик терминларни ўрганишдан бошланиши керак.

Географик терминларнинг тарқалишида ҳам ҳудудийлик хос. Масалан,

вилоятнинг тоғли ҳудудидаги аҳоли пунктлари номлари таркибида кат,

тагоб, танги, газа, қашқа, ақба, кўтал, тоғ олди ва текислик қисмида эса адир,

камар, лойқа, санглоқ, оғар, қўриқ, тўқай, бўз, қайирма каби географик

терминлар кўпроқ учрайди. Шу нарса эътиборга моликки, бу терминлар

қадимги ёзма ёдгорликларда ҳам мавжуд ва ўтмишда уларнинг ареали анча

кенг бўлганлигидан далолат беради. Баъзи ҳолларда қўшимча сўзларсиз ҳам

маҳаллий

географик терминлар аҳоли пунктлари номига айланган. Масалан,

вилоят ҳудудида камар, довул, оғар, лойқа, қайирма, қўриқ, бўз, тўқай, кўтал

каби маҳаллий географик терминлар аҳоли пунктлари номлари шаклида ҳам

учрайди.

Вилоят аҳоли пунктлари номларининг ўзига хос хусусиятларидан бири

бу

-

ойконимлар таркибида аҳолининг ўтмишдаги этник таркиби, яъни қайси

қабила, уруғ, тўп, қавмга мансублигининг кўп акс этганлигидир. Масалан,

Бахмал туманидаги мавжуд 102 та аҳоли пункти номининг 42,0 фоизи ҳозир

ҳам этноойконимлар ташкил этади, уларнинг сони ўтмишда бундан ҳам кўп


background image

14

бўлган. Этнотопонимларнинг аксарият қисми ойконимлар, улар минтақа

аҳолисининг тарихий шаклланиши, тараққиёти, халқларнинг қадимий

муносабати, интеграция ва миграциясини кўрсатувчи муҳим манба

ҳисобланади.

Тўпланган этнотопонимлар таҳлили ҳудуд миқёсида уларнинг ареали

турлича эканлигидан далолат беради. Сув бўйлари, деҳқончилик ва

чорвачилик учун қулай жойлар, йирик аҳоли пунктларида, турли этник гуруҳ

вакиллари аралаш ёки ёнма

-

ён яшаган жойларда этнотопонимлар зичроқ

тарқалган. Вилоят аҳолисининг этник таркиби ўтмишда мураккаб,

этнографик харитаси анча ранг

-

баранг бўлган. Тарихан бу ҳудудда маданий

тараққиёти турлича бўлган ва хўжалигининг турли соҳалари билан

шуғулланган уруғ ва қабилалар, қавм ва

элатлар ҳамда этник гуруҳ

вакиллари яшаганлиги маълум. Дастлаб этнонимлар қандайдир этник

гуруҳларни

-

уруғ ёки қабилаларни билдирган, кейинчалик эса жой номлари

-

этнотопонимларга айланган. Жой номларида акс этган этнонимларнинг

таҳлили шуни кўрсатадики,

кўпинча қабила ёки уруғ номи, баъзан уларнинг

атрофдаги аҳолидан этнографик жиҳатлари билан фарқи этнонимнинг

топонимга айланишига сабаб бўлган.

Этноним ва топоним орасида узвий боғлиқлик мавжуд, ўтмишда

аҳолиси кўчманчи ёки ярим ўтроқ ҳаёт кечирган ҳудудлардаги жой

номларида этнонимлар сони кўп, аксинча аҳолиси қадимдан ўтроқ бўлган

ҳудудлардаги жой номларида этнотопонимлар кам. Этнонимларнинг жой

номларида акс этишига қараб қайси уруғ ёки қабила вакилларининг

қаерларда тарқалганини билиб олиш мумкин. Ўрганилаётган ҳудудда этник

гуруҳ (уруғ ва қабила) вакиллари ҳудуд бўйлаб нотекис ва мураккаб

тақсимланган. Бирон туманда фақат бир уруғ ёки қабила вакилларининг

ўрнашиш ҳоллари деярли кузатилмайди ва бу ҳолат минтақа топонимиясида

ҳам ўз аксини топган. Минтақа бўйлаб уюштирилган илмий экспедициялар

чоғида бирон уруғ ёки тўп номи билан аталган қишлоқда бошқа уруғ

вакиллари ҳам яшаши аниқланди. Масалан, Бахмал туманида

Юмалоқбош

номли этноойконим бор. Қишлоқда

юмалоқбош

лардан ташқари юз қабиласи

таркибидаги

муллатўп, калтўп, эгарчи, оломон

каби этник гуруҳ

вакиллари ҳам истиқомат қилишади.

Тадқиқотлар давомида аниқлашича ҳозирда ҳам этнотопонимлар вилоят

ҳудудида нотекис тақсимланган. Шуни ҳисобга олган ҳолда уларнинг сони

жиҳатидан вилоят ҳудудини иккига, яъни тоғли (жанубий) ва текислик

(шимолий) қисмларга бўлиш мумкин. Вилоятнинг жанубий қисмида, яъни

тоғли ҳудудларда жойлашган

Бахмал, Ғаллаорол,


background image

15


background image

16

Янгиобод

ҳамда

Зомин ва Фориш

туманларининг топонимиясида

этноойконимлар салмоғи катта, аксинча чўл туманларда, яъни Жиззах

чўлининг ўзлаштириши муносабати билан ташкил этилган

Пахтакор,

Дўстлик, Мирзачўл, Арнасой, Зафаробод

туманлари топонимиясида

этноойконимлар умуман учрамайди.

Буни, этник гуруҳ номлари қисман унутилганлиги ва аввалгидек муҳим

аҳамият касб этмаслиги, янги ташкил этилган аҳоли пунктларида турли

вилоятлардан кўчиб келган турли этник гуруҳ вакиллари яшаши, ҳамда

чўлнинг ўзлаштирилиши натижасида пайдо бўлган аҳоли пунктлари

номлари кўпинча юқоридан келган буйруқ асосида пайдо бўлган номлар

эканлиги билан изоҳлаш мумкин.

Аҳоли пунктлари номлари вақт ўтиши билан ўзгаради. Бунга асосий

сабаб аҳоли пунктлари жамиятнинг ижтимоий

-

сиёсий, иқтисодий

-

маданий

ҳаёти, аҳолининг турмуш тарзи билан боғлиқлиги, айнан уларда жамиятда

бўлаётган ўзгаришлар ўз аксини топишидир. Бошқача айтганда, ойконимлар

иқтисодий

-

ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларнинг индикатори ҳисобланади.

Чунончи, илмий пойдевори чуқур бўлмаган ҳар қандай устқурма бир кун

бўлмаса бир кун барбод бўлганидек, Совет давлати парчаланиб кетгандан

кейин жой номлари миллий қадрият қатламларидан бири сифатида тан

олиниб, халқ тарихи, маданияти, тилига алоқадор бўлмаган географик

номлар, жумладан аҳоли пунктларининг номлари ўзгартирилди, тарихий

номлари тикланди ёки қайта номланди.

Ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан кейин Жиззах чўлининг

ўзлаштирилиши натижасида янги ташкил этилган туманлар билан бирга

кўпгина аҳоли пунктлари ҳам пайдо бўлди. Минтақада аҳоли сонининг ортиб

бориши

,

ҳамда унга мутаносиб равишда аҳоли пунктлари сонининг

кўпайиши ўзбошимчалик ёки

қарор билан қўйилган жой номларининг

кўпайиб кетишига сабаб бўлди. Бу эса минтақа жой номларини илмий асосда

тадқиқ этиш, янги номлар яратиш ва мавжуд муаммолар ечимини топиш

каби долзарб масалаларни кўндаланг қилиб қўйди. Шу сабабдан ҳозирги

кунда вилоят

аҳоли пунктларининг ҳудудий таркиби, географик жойлашуви

ва уларнинг топонимик жиҳатдан ўрганилиши алоҳида эътиборга молик

масала ҳисобланади.

Олиб борилган тадқиқотлар давомида аён бўлдики, янгидан қўйилган

номлар орасида мазмун

-

маъно жиҳатидан ҳам, грамматик жиҳатдан ҳам

чинакам миллий топонимлар кўпчиликни ташкил қилади. Аммо, географик

номларни ўзгартиришга кўп ҳам мафтун бўлиш керак эмас, замонавий

топонимлар иштиёқида, тарихий жой номларидан воз кечиш мутлақо

ярамайди. Шу билан бирга қайта

-

қайта такрорланадиган жой номлари

кўпайиб кетмаслиги керак, чунки улар топонимларни мазмун жиҳатидан

қашшоқлаштиради, бошқача айтганда жой тарихи, табиий шароити билан

боғлиқ бўлмаган сунъий топонимларнинг кўпайиб кетишига олиб келади.

Масалан, вилоят картасида тўртта Янгиҳаёт, олтита Янгиқишлоқ, ўнта


background image

17

Янгиобод номли аҳоли пунктлари мавжуд, улар давлат идоралари, транспорт,

тез ёрдам, почта ва шу каби ташкилотлар ишида чалкашликларни келтириб

чиқариши мумкин. Бундай салбий ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун

географик объектларни номлашда келажакда ягона илмий қоидалар ва

дастурлар ишлаб чиқиб, унга амал қилиш шарт.

Географик объектларга ном беришда ёки уларни қайта номлашда

аввалги хато ва нуқсонлар такрор бўлмаслиги зарур. Машҳур кишиларнинг

номини топонимлар сифатида абадийлаштириш аслида ёмон иш эмас, аммо

бу ишни оқилона амалга оширган маъқул. Жой номининг адреслик

функцияси муҳимроқ бўлганлиги сабабли, кўпинча кимнинг шарафига ва

нима сабабдан объект шундай номланганлиги халқ хотирасидан кўтарилиши

мумкин.

Маълумки, шарқда қадимдан йирик географик объектларга машҳур

кишилар исмини бериш расм бўлмаган, ҳозир ҳам шундай бўлгани маъқул.

Агар, машҳур кишилар номини шаҳар, қишлоқ ёки кўчага бериши керак

бўлган тақдирда, у албатта, тушунтириш ишлари билан биргаликда амалга

оширилиши мақсадга мувофиқ. Кишилар хотирасини абадийлаштиришни

бошқача, яъни уларнинг асарларини чоп этиш, ҳаёти ва фаолияти тўғрисида

оммабоп рисолалар нашр этиш каби имкониятлар ҳам борлигини унутмаслик

керак. Бошқача айтганда, цивилизациянинг ҳозирги босқичида географик

объектларни кишилар шарафига номлаш номақбул принцип ҳисобланади.

Шаҳар ва қишлоқларнинг тез суръатлар билан ўсиши ва ривожланиши

уларга янги типдаги жой номларини бериш имкониятини яратади. Барпо

этилаётган аҳоли пунктларига, ўша

жойнинг халқона номини бериш мақсадга

мувофиқ, агар бундай ном бўлмаган тақдирдагина янги ном бериш мумкин,

шунда ҳам ном бериш санъат эканлигини унутмаслик даркор. Ҳар даврнинг,

ижтимоий тузимнинг аҳоли пунктларини номлаш тамойиллари ва талаблари

бўлган.

Бу талаб ҳозирда ҳам амалда. Қадимий номларни қабул қилган ҳолда

ҳар бир давр, тузум ўз мафкураси ва маънавияти, маданияти, ишлаб чиқариш

тарзи, хўжалик фаолияти, табиатга муносабати каби ижтимоий

-

иқтисодий ва

табиий омилларга таяниб номлар мажмуасини яратиши лозим. Берилаётган

янги номлар аввалгисидан фарқ қилиши, такрор бўлмаслиги ҳамда мавжуд

топонимик системани қоидаларини бузмаслиги лозим. Бизнингча, географик

объектларга ном танлаш ўта масъулиятли иш, шу сабабдан янги номларни

танлаётган мутахассисларнинг ота

-

боболаримиз бизга қандай номларни

мерос қилиб қолдиргану, биз келажак авлодларга қандай жой номларини

қолдираяпмиз деган андиша ҳар доим безовта қилиши шарт.

1989 йили ўзбек тили давлат мақомини олгандан кейин республика

миқёсида жой номларини миллийлаштириш ва илмийлатириш, тарихий

номларни халққа қайтариб бериш, хўжаликларнинг номларини ўзгартириш,

бу соҳага жамоатчилик фикрини жалб қилиш каби ишларни амалга ошириш

бошланди. Янгидан берилган номларнинг кўпчилиги мазмун

-

маъно ва

грамматик жиҳатидан талабга жавоб беради. Аммо, улар орасида топонимик


background image

18

иммунитетга эга бўлмаган Илғор, Зарбдор, Ғалаба, Бахт, Бирлик каби номлар

ҳам бор. Бунинг асосий сабаби шундаки объектларга ном бериш ва уларни

қайта номлаш маҳаллий ҳокимият органлари зиммасида юклатилган, улар

бошқа ҳудудларда қандай номлар қўйилаётганидан бехабар ўзича «чиройли»

номларни танлашган. Ҳозирги даврда бу борада йўл қўйилган хато ва

камчиликларни бартараф қилиб, географик объектларга ном берилаётганда

унинг ижтимоий ҳодиса эканлиги, жамият тараққиёти билан боғлиқлиги

ҳамда минтақа топонимияси таркибида уйғунлик ҳосил қилиб, сингиб

кетишини унутмаслик даркор.

Албатта, вилоятдаги ҳар бир туман топонимик комиссияси аъзолари

географик объектларга ном беришда ҳар қандай каттароқ ҳудуднинг

маҳаллий хусусиятлари борлигини инобатга олмоғи лозим. Ном танлашда

ҳудуднинг табиий шароити, иқтисодиёти, маҳаллий географик терминлари,

аҳолининг тили ва шевалари, тарихи, этнографияси каби омилларни инобатга

олган ҳолда, топонимларнинг маънавий ва тарбиявий

аҳамиятга эга

эканлигини, уларнинг инсонларда фахр ва ғурур ҳиссини уйғотиб,

ватанпарварлик туйғусини шакллантиришига хизмат қилиши лозимлигини

ҳам доимо назарда тутиш керак. Юқорида келтирилган ҳолатлар минтақа

топонимиясининг шаклланишида таъсир этувчи омилларни ўрганишни

долзарб қилиб қўймоқда. Хусусан, бу борадаги муаммоларга ойдинлик

киритиш учун аҳоли пунктларининг аталиш қонуниятларини аниқ

ижтимоий

-

иқтисодий, табиий

-

тарихий ва сиёсий ҳамда топонимлар асосини

ташкил этадиган маҳаллий географик терминлар билан бирга ўрганиш

мақсадга мувофиқдир.

Х У Л О С А

Ўзбекистон истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб мустақил

топонимик сиёсат олиб борди. Натижада, жой номларига миллий қадрият

сифатида қаралиб халқ тарихи, маданияти, тилига алоқадор бўлмаган,

ҳаёт

ҳақиқатини акс этмайдиган номлар ўзгартирилди, тарихий номлар тикланди

ёки қайта номланди. Айниқса, республика миқёсида топонимик объектларга

ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида

қабул қилинган

бир қатор қонунлар масалани давлат сиёсати даражасига кўтарди.

Минтақа топонимиясида ўз ечимини кутаётган масалар ҳам йўқ эмас.

Жумладан, ҳудуд географик объектларини номлаш қонуниятлари, уларни

миллий стандартлаштириш, жой номларини транскрипцияси, минтақа жой

номларининг

лингво

-

географик

қатламлари,

маҳаллий

географик

терминларнинг топонимларни шаклланишидаги ўрни, вилоят топонимиясини

географик классификациялаш каби масалалар бу соҳада тадқиқотларни

кучайтиришни талаб этади. Ушбу тадқиқот ишида илк бор минтақа жой

номлари иқтисодий

-

ижтимоий география фани ва унинг қонуниятлари


background image

19

доирасида ҳамда вилоят аҳоли пунктлари номлари мисолида тадқиқ ва

таҳлил қилинди.

Албатта, ҳар қандай каттароқ ҳудуднинг маҳаллий хусусиятлари

борлигини инобатга олмоқ даркор. Минтақа топонимияси унинг ижтимоий

-

иқтисодий хусусиятлари, табиий шароити, тарихи ва иқтисодиёти, маҳаллий

географик терминлари, аҳолининг тили ва шевалари билан билан чамбарчас

боғлиқ эканлигини инкор қилмасдан жой номларини улар билан уйғунликда

ўрганиш кўпгина топонимларни тўғри изоҳлаш ва тадқиқ қилиш имконини

беради. Географик номларнинг пайдо бўлиши стихияли ёки тасодифий бўлиб

кўринсада, аслида бир қатор мураккаб қонуниятлар билан боғлиқ, уларни

аниқлаш ва таҳлил қилиш долзарб вазифадир.

Минтақа топонимиясини ўрганиш жараёнида 500 га яқин ойконим, 50

дан ортиқ ороним, 100 тадан кўпроқ гидроним жамланиб таҳлил қилинди ва

олиб борилган изланишлар натижасида қуйидаги илмий хулоса ва тавсиялар

ишлаб чиқилди:

1. Иқтисодий

-

ижтимоий география фани доирасида жой номларини

ўрганиш топонимикани география фанларига янада яқинлаштиради.

Топонимиканинг эса энг муҳим вазифаларидан бири эса халқ номларини

қайта тиклаш ва илмий асосланган янги жой номларини яратишдан иборат.

Республиканинг ҳудудий

-

маъмурий бирликлари доирасида комплекс

топонимик тадқиқотлар

олиб бориш жой номларининг шаклланишида

мавжуд бўлган минтақавий хусусиятларни аниқлаш имконини беради.

Вилоят топонимиясида миллий қадриятлар, ўлка тарихи ва маданияти акс

этганлиги боис у халқ мулки сифатида сиёсий аҳамиятга ҳам моликдир. Айни

вақтда бундай таҳлилларга йўналтирилган тадқиқотлар география ва

топонимика фанларининг ўзаро яқинлашиб боришига, улар ўртасида вужудга

келган узилиш хавфини бартараф қилишга ҳам ёрдам беради.

2. Вилоят жой номлари республика топонимиясининг ажралмас бир

қисми бўлса ҳам баъзи жиҳатлари билан фарқ қилади:

вилоятда туркий (аксари ўзбекча, сўнгра қозоқча ва қирғизча) жой

номлари кўпчиликни ташкил қилади, шу билан бирга нотуркий (сўғдча,

форс

-

тожикча, арабча, мўғулча, русча) топонимлар ҳам мавжуд;

минтақада эроний тилларга (сўғдча, форс

-

тожикча) хос топонимлар сон

жиҳатдан туркий (ўзбекча, қозоқча, қирғизча) жой номларига нисбатан кам,

аммо ареали анча кенг. Эроний тилларга мансуб топонимлар минтақанинг

энг қадимий субстрат, яъни реликт топонимларидир;

вилоят аҳолисининг кўпчилиги желовчи шеваларда гаплашганлиги

сабабли минтақа топонимиясида ҳам бу ҳолат аксини топган;

маҳаллий халқнинг хўжалик фаолияти (ҳунармандчилик, савдо, қишлоқ

хўжалик ишлаб чиқариши), тарихи, моддий маданиятининг хусусиятлари

ҳамда воҳанинг табиий ландшафт шакллари(жар, булоқ, танги, камар, қудуқ)

жой номларининг пайдо бўлишида муҳим рол ўйнаган;


background image

20

вилоят ойконимлари орасида бир аҳоли пункти номининг иккинчи бир

аҳоли пункти учун ном бўлиб ўтиш ҳодисаси ҳам учрайди. Жиззах чўлини

ўзлаштириш муносабати билан минтақанинг текислик қисмида бундай

номлар кўплаб пайдо бўлган;

минтақа ҳудудида рельефнинг хилма

-

хиллиги, сув объектларининг

кўплиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг бойлиги маҳаллий географик

терминларнинг кўпайишига сабаб бўлган. Географик терминлар вилоят

топонимиясининг негизи ҳисобланади;

3. Вилоятнинг маъмурий

-

ҳудудий бўлиниши кесимида аҳоли пунктлари

номлари таҳлил қилинганда Зомин, Янгиобод, Бахмал, Ғаллаорол, Фориш,

Жиззах туманлари топонимияси таркибида этноойконимлар ва жойнинг

географик хусусиятига қараб номланган географик объектлар кўпроқ.

Пахтакор, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой, Мирзачўл ва Зарбдор туманлари

аҳоли пунктлари номлари таркибида антропонимлар билан бирга,

агроонимларни учратиш мумкин;

4. Минтақа топонимиясини бошқа

ҳудудий топонимиялар билан

таққослаганда этноойконимларнинг салмоғи анча катталиги аниқланди.

Этноойконимлар, яъни қабила, уруғ

-

аймоқ, қавм

-

элат номлари билан

аталадиган объектлар ёрдамида маҳаллий аҳолининг хўжалик фаолияти,

миграцияси, ареали уларнинг этногенезиси ҳамда этник алоқаларни аниқлаш

имкони мавжуд;

5. Жой номлари жамиятнинг турли эҳтиёжларига хизмат қилади. Шу

сабабдан уларни тартибга солиш, ёзилиш қоидаларини яратиш, адреслик

вазифасини бажаргани учун улар расмий ҳужжатларда, карталарда,

дарсликларда ва бошқа нашрларда тўғри ҳамда доим бир хил ёзилиши керак.

Ҳар қандай географик объект номи ёзилишининг расмий ва умумий

истеъмол учун ягона шаклини аниқлаш ва қатъийлаштириш, миллий

стандартлаштириш зарур, чунки мамлакат ичида расмий тан олинган

номларгина халқаро истеъмол учун тавсия этилиши мумкин.

6. Вилоятнинг шаҳар ва туман ҳокимиятлари қошида ташкил этилган

топонимик комиссиялар ишини жонлаштириш зарур. Комиссия аъзолари

маҳаллий ҳокимият вакиллари бошчилигида шаҳар ва туманлардаги барча

объектлар номларининг илмийлигини текшириб, уларнинг лотин алифбосида

тўғри ёзилиши назорат қилмоғи лозим. Мулкчилик шаклидан қатъий

назар

ҳар қандай муассаса ва ташкилот ном танлашда маҳаллий ҳокимият

қошидаги топонимик комиссиянинг маслаҳати билан иш кўриши мақсадга

мувофиқ.

7.

Географик номлар ҳақидаги қонун қабул қилиниб унда жой

номларининг давлат руйхатини (каталогини) тузиш, топонимлар картотекаси

заҳирасини яратиш, тарихий номларнинг “Қизил китоб”ини ташкил этиш каби

масалалар ўз ечимини топиши керак.

Республикада ягона топонимик марказ

ташкил этиб, барча географик номлар комьпютер базасига киритилиши лозим.

Келажакда жой номларини илмий

-

амалий жиҳатдан тадқиқ қилиш, топонимик


background image

21

карталар тузиш, пировард натижада Ўзбекистоннинг миллий топонимик

атласини

яратиш муҳим вазифа ҳисобланади.


ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Ҳакимов Қ.М. Фориш топоними тўғрисида мулоҳазалар //

Географиянинг долзарб муаммолари. Республика илмий конференция

материаллари. Самарқанд Давлат университети.

-

Самарқанд, 2007. –б.

-155-

156.

2. Ҳакимов Қ.М., Каримов И.Э. Нурота тизмаси шимолий қисмида

яшовчи баъзи халқларнинг этногеографик хусусиятлари // Ўзбекистон

География жамияти ахбороти. –Тошкент, 2008. 30

-

жилд. –

б. 93

-95.

3. Каримов И.Э., Ҳакимов Қ.М., Жиззах шаҳар маҳалла номлари ҳақида

// Ўзбекистон География жамияти ахбороти. –Тошкент, 2009. 33

-

жилд. –

б.

69-71.

4. Ҳакимов Қ.М. «Фориш» сўзининг этимони // Ўзбекистон География

жамияти ахбороти. –Тошкент, 2009. 33

-

жилд. –

б. 82

-84.

5. Ҳакимов Қ.М., Каримов И.Э. Нурота топонимининг этимологик

таҳлили // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. –Тошкент, 2009.

34-

жилд. –

б. 92

-95.

6. Хакимов К.М. О происхождении названия Уструшона // Ўзбекистон

География жамияти ахбороти. –Тошкент, 2009. 34

-

жилд. –

б. 55

-57.

7. Караев С., Хакимов К.М. Географические названия Джизакской

области Узбекистана // Вестник Кыргызского Государственного

университета имени И.Арабаева. –Бишкек, 2009.

-

№1.

-

с.102

-104.

8. Ҳакимов Қ.М. Жиззах вилояти географик номларининг

транскрипцияси ҳақида // Ўзбекистон миллий атласини яратишнинг илмий

-

услубий асослари. Республика илмий

-

амалий конференция материаллари.

-

Тошкент, 2009.

-

б. 218

-219.

9. Ҳакимов Қ.М. Халқона терминлар ва давр // Мактабда география

журнали. –Тошкент, 2009.

-

№5.

-

б. 15

-17.

10. Ҳакимов Қ.М., Олтибоева С. Зомин тумани халқ географик

терминлари ҳақида // Кўҳна ва навқирон география. Ўз.МУ.

-

Тошкент, 2009.

-

б. 56

-57.

11. Ҳакимов Қ.М. Иссиқ ўлкани сири // Мактабда география журнали. –

Тошкент, 2009.

-

№9.

-

б. 15

-19.

12. Хакимов К.М. География таджикских топонимов Джизакской

области. Республика Таджикистан.

-

Душанбе, 2009. // Журнал Фарханг. №3

-

4.-

с. 29

-32.

13. Ҳакимов Қ.М., Каримов И.Э. Жиззах топонимининг этимологияси

ҳақида // Ўзбекистон география жамияти

VIII-

съезди материаллари.

-

Нукус,

2009. -

б.

96-98.


background image

22

14. Ҳакимов Қ.М., Олтибоева С. «Оқар тузи» атрофидаги оғар //

Мактабда география журнали. –Тошкент, 2010.

-

№2.

-

б. 15

-18.

15. Ҳакимов Қ.М., Усмонова С.А. Маллицкий Н.Г. ва Ўрта Осиё

топонимияси. // География: тарих, назария, методлар, амалиёт. Республика

илмий

-

амалий конференцияси материаллари.

-

Тошкент, 2010.

-

б. 28

-30.

16. Ҳакимов Қ.М. Жиззах вилояти гидронимлари ҳақида. // Табиатдан

фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг географик асослари. Республика

илмий

-

амалий конференция материаллари.

-

Наманган, 2010.

-

б. 343

-345.

17.

Хакимов К.М.

К вопросу о современных казахских географических

названиях Джизакской области. // Замонавий географиянинг регионал

муаммолари. Республика илмий

-

амалий конференция материаллари.

-

Қарши,

2010. -

б. 78

-80.

18. Хакимов К.М. Топонимы отражающие природно

-

географические

условия Джизакского вилоята. // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. –

Тошкент, 2010. 35

-

жилд.

-

б. 51

-53.























География фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Ҳакимов

Қўчқор Маҳкамовичнинг 11.00.02

-

«Иқтисодий ва ижтимоий география»

ихтисослиги бўйича «Жой номларининг шаклланишида минтақанинг


background image

23

ижтимоий

-

иқтисодий географик хусусиятлари (Жиззах вилояти

мисолида)» мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

жой

номлари, ойконим, этноойконим,

антропоойконим, гидроойконим, ороойконим, неоойконим, номлаш

қонуниятлари, географик терминлар, классификациялаш.

Тадқиқот объекти:

Жиззах вилояти аҳоли пунктлари номлари ва

минтақа топонимларининг географик жиҳатлари.

Ишнинг мақсади:

Географик номларнинг шаклланишида минтақа

хусусиятларини таҳлил қилиш асосида вилоят ойконимларини тартибга

солиш бўйича илмий

-

амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари:

географик таққослаш, тарихий қиёслаш,

этимологик таҳлил, сўров ва таққослаш ва бошқалар.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

тадқиқотда жой

номларининг шаклланишида минтақанинг иқтисодий

-

ижтимоий географик

хусусиятларининг таъсири ўрганилган; аҳоли пунктларининг номланиш

қонуниятлари ва уларнинг географик жиҳатлари аниқланган; Жиззах вилояти

тоғли ва тоғ олди ҳудуди билан чўл қисмида жойлашган аҳоли пунктлари

номлари орасида мавжуд тафовутлар туманлар миқёсида таҳлил қилинган ва

унинг сабаблари очиб берилган; вилоят ойконимлари илк бор лингво

-

географик жиҳатдан таҳлил қилинган; вилоятда янги барпо этилаётган аҳоли

пунктларини номлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижаларидан вилоят аҳоли пунктларини

номлашда, янги номлар яратишда ҳамда топонимларни миллий

стандартлаштириш ва транскрипциялашда фойдаланиш мумкин. Шу билан

бирга таҳлилий натижалар ва услубий масалалар олий таълим тизимининг

ўқув жараёнида аҳамиятга моликдир.

Тадбиқ этиш даражаси:

тадқиқотнинг асосий натижа, хулоса ва

таклиф

-

тавсияларини вилоят ҳокимияти қошидаги топонимик комиссия

фойдаланиш учун қабул қилган. Диссертация маълумотлари ва илмий

ёндошувлари Жиззах давлат педагогика институти география кафедрасида

топонимика фанини ўқитишда фойдаланилмоқда.

Қўлланиш соҳаси:

Жиззах вилояти, шаҳар ва туман ҳокимиятлари,

олий ўқув юртлари.




РЕЗЮМЕ


background image

24

диссертации Хакимова Кучкара Махкамовича на тему:

«Экономические и социально

-

географические особенности региона в

формировании географических названиий (на примере Джизакской

области)» на соискание ученой степени кандидата географических наук

по специальности 11.00.02 –

«Экономическая и социальная география»

Ключевые слова:

названия местности, ойконим, этноойконим,

антропоойконим, гидроойконим, ороойконим, неоойконим, закономерности

наименований, географические термины, проведений классификаций.

Объект исследования:

названия населенных пунктов Джизакской

области и географические стороны региональных топонимов.

Цель исследования:

на основе анализа региональных признаков

разработать научно

-

практические рекомендации по упорядочению

ойконимов области при формировании географических наименований.

Методы исследования:

географическое сопоставление, историческое

сравнение, этимологичесий анализ, опрос и сопоставление и другие.

Полученные результаты и их новызна:

в исследовании изучено

влияние на формирование названий местности региональных экономических

и социально

-

географических признаков; определены закономерности

именования населенных пунктов и их географические стороны; проведён

анализ существующих различий между названиями населённых пунктов

расположенных в равнинной, предгорной и горной части Джизакской

области, а также раскрыты их причины; впервые проведён лингво

-

географический анализ ойконимов области; разработаны рекомендации по

именованию новостроящихся населённых пунктов.

Практическая значимость:

результаты исследования могут быть

использованы при номинации населенных пунктов области, а также при

национальной стандартизации и транскрипции топонимов. Некоторые

аналитические результаты и методические вопросы имеют значение для

учебного процесса в структуре высшего образования.

Степень внедрения:

основные результаты, заключение и предложения

приняты для использования топонимической комиссией при областном

хокимияте. Сведения диссертации и научный подход используются в

преподовании

топонимики на кафедре географии Джизакского

государственного педагогического института.

Область применения:

областной, городские и районные хокимияты,

высшие учебные заведения.



RESUME


background image

25

Thesis of Khakimov Kuchkar Mahkamovich on the scientific degree

competition of the candidate of geographic sciences, on specialty 11.00.02 -
«Economic and social geography» subject: «Social-economic and geographical
peculiarities of area on formation of place names».


Key words:

place names, oykonim, the names of population spots,

ethnooykonim, gidrooykonim, orooykonim, the rules of naming, geographical
terms, classification.

Subjects of the inquiry:

The geographical peculiarities of the names of

population spots and the area toponyms of Djizak Region.

Aim of inquiry:

Develop scientific-practical recommendations on regulations

of region oykonims on the grounds of the analysis of area peculiarities in formation
of geographical names.

Methods of inquiry:

Geographical contrasting, historical comparison,

etymological analysis, experiment, etc.

The results achieved and their novelty:

Research includes learning of

effects of economic- social geographical peculiarities of area on formation of place
names; rules of naming of population residence areas and their geographical
features have been identified. The differences among the names of population
residences situated on mountain and desert territories have been analyzed and
elucidated within district scales; oykonims of Djizak region have been for the first
time learned through lingo

geographical point; there have been made some

recommendations on naming new developing population residence places in the
region.

Practical value:

Research results can be applied in naming population

residence places of the region, in creating new place names and in national
standardization and transcription of toponyms. Besides, the analytical results and
methodological issues are also of much significance in the teaching process of
Higher Education.

Degree of embed:

The main results, recommendations and summaries have

been accepted for usage by toponymy commission under Djizak region authorities.
The data and the scientific attitudes of the thesis are being applied in teaching
toponymy in Djizak State Pedagogical Institute.

Sphere of usage:

Djizak Region, City and District Authorities; Higer

Educational Institutions.


Bibliografik manbalar

Ҳакимов Қ.М. Фориш топоними тўғрисида мулоҳазалар // Гсографиянинг долзарб муаммолари. Республика илмий конференция матсриаллари. Самарканд Давлат университета. -Самарканд, 2007. -6.-155-156.

Ҳакимов Қ.М., Каримов И.Э. Нурота тизмаси шимолий кисмида яшовчи баъзи халқларнинг этногеографик хусусиятлари // Узбекистан География жамияти ахбороти. -Тошкент, 2008. 30-жилд. - б. 93-95.

Каримов И.Э., Ҳакимов Қ.М., Жиззах шаҳар маҳалла номлари ҳакида // Узбекистан География жамияти ахбороти. -Тошкснт, 2009. 33-жилд. - б. 69-71.

Ҳакимов Қ.М. «Фориш» сўзининг этимони // Узбекистан География жамияти ахбороти. -Тошкент, 2009. 33-жилд. - б. 82-84.

Ҳакимов Қ.М., Каримов И.Э. Нурота топонимининг этимологик таҳлили // Узбекистан География жамияти ахбороти. -Тошкент, 2009. 34-жилд. - б. 92-95.

Хакимов К.М. О происхождении названия Уструшона // Узбекистан География жамияти ахбороти. -Тошкент, 2009. 34-жилд. - б. 55-57.

Караев С., Хакимов К.М. Географические названия Джизакской области Узбекистана // Вестник Кыргызского Государственного университета имени И.Арабасва. -Бишкек, 2009.-№1.-с.102-104.

Ҳакимов Қ.М. Жиззах вилояти географик номларининг транскрипцияси ҳакида // Узбекистан миллий атласини яратишнинг илмий-услубий асослари. Республика илмий-амалий конференция матсриаллари. -Тошкент, 2009. - б. 218-219.

Ҳакимов Қ.М. Халқона тсрминлар ва давр // Мактабда география журнали. -Тошкент, 2009. -№5. - б. 15-17.

Ҳакимов Қ.М., Олтибосва С. Зомин тумани халқ географик тсрминлари ҳақида // Кўҳна ва навқирон география. Уз.МУ. -Тошкент, 2009. -б. 56-57.

Ҳакимов Қ.М. Иссиқ ўлкани сири // Мактабда география журнали. -Тошкент, 2009. -№9. - б. 15-19.

Хакимов К.М. География таджикских топонимов Джизакской области. Республика Таджикистан. -Душанбе, 2009. // Журнал Фарханг. №3-4,- с. 29-32.

Ҳакимов Қ.М., Каримов И.Э. Жиззах топонимининг этимологияси ҳақида // Узбекистан география жамияти VIII-съезди матсриаллари. -Нукус, 2009.-6.96-98.

Ҳакимов Қ.М., Олтибоева С. «Оқар тузи» атрофидаги оғар // Мактабда география журнали. -Тошкент, 2010. -№2. - б. 15-18.

Ҳакимов Қ.М., Усмонова С.А. Маллицкий Н.Г. ва Урта Осиё топонимияси. // География: тарих, назария, методлар, амалиёт. Республика илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари. -Тошкент, 2010. - б. 28-30.

Ҳакимов Қ.М. Жиззах вилояти гидронимлари хақида. // Табиатдан фойдаланиш ва муҳофаза килишнинг географик асослари. Республика илмий-амалий конференция матсриаллари. -Наманган, 2010. - б. 343-345.

Хакимов К.М. К вопросу о современных казахских географических названиях Джизакской области. И Замонавий гсографиянинг регионал муаммолари. Республика илмий-амалий конференция матсриаллари. -Карши, 2010.-6.78-80.

Хакимов К.М. Топонимы отражающие природно-географические условия Джизакского вилоята. // Узбекистан География жамияти ахбороти. -Тошкент, 2010. 35-жилд. - б. 51-53.