ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ
ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 619.616.993.192.615.084
ҚЎЧҚОРОВА Санобар Қамаровна
ҚОРАМОЛЛАР ПИРОПЛАЗМОЗИНИ МАҲАЛЛИЙ ПРЕПАРАТЛАР
АСОСИДА ПРОФИЛАКТИКА ҚИЛИШ ВА ДАВОЛАШ
03.00.19 – Паразитология
Ветеринария фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун ѐзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Самарқанд – 2012
2
Диссертация иши 2009-2011 йиллар мобайнида Ўзбекистон ветеринария
илмий-тадқиқот институти «Протозоология» лабораториясида ва Сирдарѐ, Жиззах,
Самарқанд, Навоий вилоятлари хўжаликларида бажарилган.
Илмий раҳбар:
ветеринария фанлари доктори
Ғафуров Актам Ғафурович
Расмий оппонентлар:
тиббиѐт фанлари доктори
Носиров Фарход Шодиевич
ветеринария фанлари номзоди
Каримов Абдуқодир Абдуҳолиқович
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон
Республикаси
Соғлиқни
Сақлаш Вазирлигига қарашли Л.М.Исаев
номидаги Тиббиѐт паразитология илмий-
тадқиқот институти
Ҳимоя «___» _________ 2012 йил куни соат ___ да Самарқанд қишлоқ
хўжалик институти ҳузуридаги Д.120.34.02 рақамли бирлашган ихтисослашган
кенгашнинг йиғилишида ўтказилади. Манзил: 140103, Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек
кўчаси, 77. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. Тел.: (+99866) 234-33-20, факс:
(+99866) 234-07-86
Диссертация билан Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг Ахборот
ресурс марказида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил «____» __________ да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, доцент
А.С.Даминов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Ишнинг
долзарблиги.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримовнинг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ѐрдамчи, деҳқон ва фермер
хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ-308 сонли, 2008 йил 21 апрелдаги «Шахсий ѐрдамчи, деҳқон ва
фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш
ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-842 сонли қарорлари ва фармонлари бу
соҳани ривожлантиришда асосий дастур бўлиб хизмат қилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда Республикамиз аҳолисини чорва маҳсулотлари
билан мунтазам ва етарли миқдорда таъминлаш биргина чорвадорларнинг эмас,
балки ветеринария фани ва амалиѐтида меҳнат қилиб келаѐтган мутахассисларнинг
ҳам долзарб вазифаси бўлиб ҳисобланади.
Ана шундай муҳим муаммонинг ечимини топишда қорамолларни пироплазмоз
касаллигидан замонавий талабларга мос равишда муҳофаза қилиш чора-
тадбирларини ишлаб чиқиш ва уни амалиѐтга жорий этиш долзарб муаммолардан
бири ҳисобланади.
Ҳозирги пайтга келиб ҳайвонларни парваришлаш технологиясининг ўзгариши
ҳамда амалий ветеринария хизмати учун зарур бўлган кўпчилик даволаш ва
профилактик воситаларнинг хориждан келтирилаѐтганлиги, дори-дармонларнинг
қимматлиги, самарадорлиги пастлиги натижасида қорамолларнинг пироплазмоз
билан касалланиш кўрсаткичлари 8-11 фоизни (Ғафуров, 1996), ҳаттоки айрим
хўжаликларда 20 фоизни (Турабоев, 2001; Каримов, 2001) ташкил қилиши
аниқланган. Ушбу касалликка чалинган қорамоллар ўз вақтида махсус дори-
дармонлар билан даволанмаса уларнинг 80-90 фоизи нобуд бўлади ва қолган 10-20
фоизи келажакда фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолади.
Руминиялик
олим
V.Babes
(1988)
дунѐда
биринчилардан
бўлиб
қорамолларнинг пироплазмоз касаллигининг қўзғатувчисини аниқлаган. Ҳозиргача
унга қарши кўпгина чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлигига қарамасдан бу касаллик
чорвачиликни ривожлантиришга катта тўсқинлик қилиб келмоқда.
Қорамолларнинг пироплазмозидан келадиган иқтисодий зарар фақатгина
уларнинг нобуд бўлишидан эмас, балки касалликдан соғайган қорамоллар
маҳсулдорлигининг тикланмаслиги ҳамда касалликни бартараф қилиш учун
сарфланадиган ветеринария-санитария харажатларидан иборат бўлади.
Шунинг учун Республикамизда чорвачиликни ривожлантиришда кенг
ислоҳотлар амалга оширилаѐтган бир вақтда қорамоллар пироплазмозини даволаш
ва профилактика қилишда самараси хориждан келтирилаѐтган дори-дармонлар
билан тенглашадиган ѐки улардан юқори бўлган доривор воситаларни ўзимизда
ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш долзарб вазифалардан бири бўлиб
ҳисобланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Қорамоллар пироплазмозини
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида тарқалиш даражаси ўрганилиб, уни даволаш ва
профилактика қилишда кўпгина кимѐвий ва биологик препаратлар тажрибаларда
синаб кўрилиб, пироплазмин, беренил, азидин, диамидин, полиамидин каби доривор
воситаларнинг самарадорлиги юқори эканлиги А.В.Богородицкий (1937, 1946, 1950,
4
1955, 1956), А.А.Марков (1935, 1948, 1952, 1957), П.Н.Ли (1956, 1960, 1961, 1962,
1963, 1964, 1973), К.А.Арифджанов (1960, 1963, 1964, 1966), И.Х.Расулов (1992,
1996, 2004), А.Ғ.Ғафуров (1995, 1996, 1997, 1999, 2004, 2008, 2009, 2010),
Н.Ж.Турабаев (2001) ва бошқалар томонидан аниқланган ҳамда амалиѐтга жорий
қилинган. Аммо, ушбу препаратлар хорижда ишлаб чиқарилиб, ҳозирги пайтда
мамлакатимизга олиб келиш тўхтатилганлиги сабабли юртимизда маҳаллий хом-
ашѐлар
асосида
ишлаб
чиқилган
диамидин,
ўзбикарб,
полиамидин-п
препаратларининг қорамоллар пироплазмозини даволаш ва олдини олишда
самарадорлигини ўрганиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш зарурияти мавжуддир.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институти
амалий илмий-техник тадқиқотлар дастури ҚХА 10-011 «Маҳаллий хом ашѐлардан
яратилган янги препаратлар асосида қорамолларнинг пироплазмидозларини
даволаш-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий
қилиш» мавзуси асосида бажарилган ҳамда Республикада ушбу соҳа бўйича олиб
борилаѐтган илмий-тадқиқотларнинг устивор йўналишларига мос (2009-2011 йй).
Тадқиқот мақсади.
Республикамизнинг турли вилоятлари шароитида
қорамоллар пироплазмозининг мавсумий динамикасини ўрганиш, касалликни
даволаш ва профилактика қилишда маҳаллий хом-ашѐлар асосида замонавий
талабларга мос равишда ишлаб чиқилган дори воситаларининг самарадорлигини
аниқлаш ҳамда амалиѐтга жорий этиш.
Тадқиқот вазифалари:
- Сирдарѐ, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари шароитида қорамоллар
пироплазмози тарқалишининг мавсумий динамикасини, касаллик қўзғатувчисининг
морфологик ва айрим биологик хусусиятларини ўрганиш;
- Пироплазмозни даволашда маҳаллий хом-ашѐлар асосида синтез қилинган
ўзбикарб препаратининг оптимал дозасини аниқлаш;
- Пироплазмозни даволашда диамидин ва ўзбикарб препаратларининг
самарадорлигини таққослаб ўрганиш;
- Пироплазмоз билан спонтан ҳолда касалланган қорамолларни даволашда
ўзбикарб препаратининг самарадорлигини аниқлаш;
- Пироплазмозни профилактика қилишда ўзбикарбнинг самарадорлигини
аниқлаш;
- Пироплазмозга чалинган қорамоллар организмидаги қўзғатувчи – Piroplasma
bigeminum га ва ҳайвон танасида қонга тўйинган Boophilus calcaratus канасида
ривожланаѐтган пироплазмаларга ўзбикарбнинг таъсирчанлик хусусиятини
ўрганиш;
- Полиамидин-п препаратининг пироплазмозни профилактика қилишдаги
самарадорлигини экспериментал ва ишлаб чиқариш шароитларида аниқлаш ҳамда
уни ветеринария амалиѐтига жорий қилиш.
-P.bigeminum ни криоконсервация қилиш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
P.bigeminum ва у билан зарарланган
қорамоллар, B.calcaratus канаси, унинг личинкаси, кимѐвий препаратлар, ҳайвонлар
қони, қон таркибидаги гемоглобин, эритроцитлар, лейкоцитлар, паразитлар
тадқиқотнинг объекти ҳисобланади.
5
Қорамоллар пироплазмозининг мавсумий динамикаси, уни даволаш ва
профилактика қилишда янги дори воситаларининг самарадорлиги, P.bigeminum ни
криоконсервация қилиш эса тадқиқот предмети ҳисобланади.
Тадқиқот услублари.
Илмий тадқиқот ишларини бажаришда эпизоотологик,
клиник, паразитологик ва гематологик текшириш усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқотлар гипотезаси.
Ўзбекистонда илк бор синтез қилинган диамидин,
ўзбикарб, полиамидин-п препаратларининг қорамоллар пироплазмозини даволашда
ва уни профилактика қилишда самарадорлигини аниқлаш, уларни ветеринария
амалиѐтига жорий қилиш йўли билан қорамолчиликка ихтисослашган шахсий
ѐрдамчи,
деҳқон
ва
фермер
хўжаликларини
пироплазмоздан
тезроқ
соғломлаштириш имкониятини яратиш.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
-
Ўзбекистоннинг
турли
вилоятлари
шароитида
қорамоллар
пироплазмозининг мавсумий динамикаси, касаллик қўзғатувчисининг морфологик
ва айрим биологик хусусиятлари;
- Қорамоллар пироплазмозини даволашдаги диамидин ва ўзбикарб
препаратларининг самарадорлиги;
- Пироплазмозни профилактика қилишда ўзбикарбнинг самарадорлиги;
- Пироплазмозга чалинган қорамоллар организмидаги ва касаллик тарқатувчи
B.calcaratus канасидаги P.bigeminum га ўзбикарбнинг таъсирчанлик хусусиятлари;
-Қорамоллар
пироплазмозини профилактика қилишда полиамидин-п
препаратининг экспериментал ва ишлаб чиқариш шароитларидаги самарадорлиги,
уни амалиѐтга жорий қилишдан олинган иқтисодий кўрсаткичлар;
-P.bigeminum ни криоконсервация қилиш.
Илмий янгилиги.
Пироплазмозни даволаш ва профилактика қилиш
мақсадида Ўзбекистонда илк бор синтез қилинган диамидин ва ўзбикарб
препаратларининг
самарадорлиги
аниқланди.
Ўзбикарб,
полиамидин-п
препаратларининг пироплазмозни олдини олишдаги самарадорлиги юқори эканлиги
экспериментал йўл билан исботланди. Касалликни профилактика қилишда
полиамидин-п препаратини ишлаб чиқариш шароитида ҳам юқори самара бериши,
унинг иқтисодий самарадорлиги пироплазмоздан носоғлом хўжаликларда ушбу
препаратни кенг кўламда жорий этиш мумкинлигини кўрсатди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Пироплазмозни
даволашда илк бор синтез қилинган ўзбикарбни қўллашдан олинган иқтисодий
самарадорликнинг юқори даражада бўлиши, уни ветеринария амалиѐтида қўллаш
учун тавсия этишга асос бўлди.
Илк бор ишлаб чиқилган полиамидин-п парепаратининг қорамоллар
пироплазмозини профилактика қилишдаги самарадорлиги аниқланиб, уни
ветеринария амалиѐтига жорий этиш натижасида шахсий ѐрдамчи, деҳқон ва фермер
хўжаликлари пироплазмоздан соғломлаштирилди.
Илмий тадқиқот ишларининг натижаларидан ветеринария амалиѐтида,
ветеринария йўналиши ва мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрлар
тайѐрлашда ҳамда илмий тадқиқот ишларини бажаришда фойдаланилади.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
«Қорамолларнинг пироплазмидоз
касалликларига қарши полиамидин-п препаратини қўллаш бўйича Йўриқнома»
6
(ДВББ, Тошкент, 2010 й) ветеринария амалиѐтига жорий этилган.
Пироплазмозни даволашда юқори самарадорлик кўрсатган ўзбикарб
препарати ветеринария амалиѐтида қўллаш учун тавсия этилди.
Пироплазмозни профилактика қилишда полиамидин-п препарати Самарқанд,
Жиззах, Сирдарѐ, Навоий вилоятларида кенг кўламда ветеринария амалиѐтига
жорий қилинди ва ДВББ тасдиқлаган «Йўриқнома» асосида Республиканинг бошқа
ҳудудларида ҳам жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертация материаллари
Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институтининг илмий кенгаш ҳисобот
йиғилишларида (2009-2011), «Қишлоқ тараққиѐти ва фаровонлигини оширишда
аграр фанлар ютуқларининг ўрни» мавзусидаги Республика илмий-амалий
конференциясида
(Самарқанд, 2009),
«Қишлоқ хўжалигини
инновацион
ривожлантиришда олий ва ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасалари ѐш
олимларининг роли» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуманида (Тошкент,
2010), «Ҳайвонлар ва паррандаларнинг ўта хавфли касалликларини тарқалиши ва
олдини
олиш
мониторинги»
мавзусидаги
Ўзбекистон
Республикаси
Мустақиллигининг 20 йиллигига ҳамда Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот
институтининг
85
йиллигига
бағишланган
халқаро
илмий-амалий
конференцияларида (Самарқанд, 2011) маъруза ва муҳокама қилинган ҳамда
мақолалар тўпламларида чоп этилган.
Диссертация материаллари ЎзВИТИ илмий кенгаши йиғилишида (Баѐннома
№ 14, 10.11.2011 й.), СамҚХИ «Ҳайвонлар касалликлари ва паразитология»
кафедраси кенгайтирилган йиғилиши (Баѐннома № 4, 19.12.2011 й.) ҳамда
ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинарда муҳокама (Баѐннома № 1,
27.03.2012 й.) қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий мазмуни
бўйича 7 та илмий ишлар чоп қилинган, жумладан, 3 таси Ўзбекистон Республикаси
илмий-оммабоп журналларида, 4 таси Республика миқѐсидаги илмий конференция
материалларида акс эттирилган, шунингдек «Қорамолларнинг пироплазмидоз
касалликларига қарши полиамидин-п препаратини қўллаш бўйича Йўриқнома»га
ҳам киритилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация 133 бет компьютер
ѐзувида баѐн этилган. У кириш, адабиѐтлар таҳлили, тадқиқотлар материаллари,
усуллари ва ҳажми, тадқиқотлар натижалари, тадқиқотлар натижаларининг
муҳокамаси, хулосалар, амалий тавсиялар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати
ҳамда иловадан ташкил топган. Иш 23 та жадвал ва 12 та расмлар асосида баѐн
қилинган. Адабиѐтлар рўйхати 184 манбадан иборат бўлиб, шундан 24 тасини
хорижий адабиѐтлар ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Адабиѐтлар таҳлили.
Илмий адабиѐтларни ўрганишга бағишланган ушбу
бобда қорамолларнинг пироплазмидозлари қўзғатувчиларини ўрганиш тарихи,
эпизоотологияси, касалликни даволаш ва олдини олиш тўғрисида хорижий
давлатлар ва ватанимиз олимлари олиб борган илмий-тадқиқот ишларининг қисқача
шархи келтирилган. Уларнинг таҳлили эса бизлар томонимиздан кўтарилган
7
муаммони ўрганиш заруриятини билдиради.
Диссертациянинг
иккинчи боби
да тадқиқот материаллари, унинг ҳажми,
қорамоллар пироплазмозини даволаш ва профилактика қилиш бўйича бажарилган
илмий-тадқиқот ишларининг услублари келтирилган.
Тадқиқотлар Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институтида сақланган
тажрибадаги қорамолларда, Сирдарѐ, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги
қорамолчиликка ихтисослашган шахсий ѐрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида
олиб борилди. Тадқиққотлар эпизоотологик, клиник, паразитологик, гематологик
текшириш усуллари ѐрдамида амалга оширилди.
Ўзбекистонда илк бор маҳаллий хом-ашѐлардан ишлаб чиқилган диамидин ва
ўзбикарб
препаратларининг
ҳайвон
организмига,
унинг
гематологик
кўрсаткичларига таъсири умумқабул қилинган услубларда бажарилди. Қорамоллар
пироплазмозини даволашга ва уни профилактика қилишга йўналтирилган
тадқиқотлар клиник, паразитологик текшириш услублари орқали экспериментал
шароитда 126 бош, ишлаб чиқариш шароитида эса 2339 бош қорамолларда
ўтказилди.
Илмий тадқиқот ишларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда
«Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари касалликларидан келадиган иқтисодий зарарни
аниқлаш бўйича услубий тавсиянома» ва «Ветеринария тадбирларининг иқтисодий
самарадорлигини аниқлаш услуби»дан (В.А.Середкин, 1986) фойдаланилди.
Тажриба давомида олинган рақамларга Н.В.Садовский (1975) усулида
статистик ишлов берилди.
Диссертациянинг
учинчи боби
хусусий тадқиқотларнинг натижаларини
изоҳлашга қаратилган. Ушбу боб қуйидагиларни ўз ичига олади.
Қорамоллар пироплазмозининг мавсумий динамикаси ҳамда касаллик
қўзғатувчисининг биологик ва морфологик хусусиятлари.
Пироплазмознинг
турли ҳудудлардаги мавсумий динамикасини ўрганиш бўйича тадқиқотлар Сирдарѐ,
Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳудудларида олиб борилди. Бунинг учун
ҳар бир вилоятда қорамолларни клиник ва паразитологик текширишлар орқали
пироплазмозга чалиниш даражаси ва касалликнинг мавсумий ўзгариши таққослаб
ўрганилди. Пироплазмоздан носоғлом ҳудудларда топилган B.calcaratus канасининг
лаборатория шароитида личинкалик тараққиѐти ўрганилиб, ушбу личинкаларга
трансовариал йўл билан она кананинг тухуми орқали ўтган пироплазмалар билан
соғлом қорамоллар зарарлантирилди. Тажрибадаги ҳайвонларда пироплазмознинг
дастлабки клиник белгилари намоѐн бўлишида ва касалликнинг 3-нчи кунида
эритроцитларда P.bigeminum нинг турли шакллари пайдо бўлиши ўрганилди, ҳар
бир ҳудудда касаллик тарқатувчи бир хўжайинли кана (B.calcaratus)нинг
биотоплари, қорамолларни каналар билан зарарланиш даражаси кузатиб борилди.
Қиѐсий тарзда олиб борилган тадқиқотлар Самарқанд вилоятининг Ургут
туманига қарашли «Равотхўжа», Пайариқ туманининг «Олмазор» қишлоқлари,
Сирдарѐ вилоятининг Сирдарѐ туманига тегишли «Қозоқовул» ва Хавос туманидаги
«Қаҳрамон» қишлоқлари, Жиззах вилоятининг Жиззах туманига қарашли Совуқсув
яйловлари атрофидаги «Туркқишлоқ» ва «Галақудуқ» қишлоқлари, Навоий
вилоятининг Кармана туманидаги «Жалоир» ва Навбаҳор туманидаги «Охун»
қишлоқлари аҳолисининг қорамолларида амалга оширилди.
8
Клиник текширишларда қорамолларнинг умумий аҳволи, тана ҳарорати,
шиллиқ пардаларининг кўриниши ва гемоглобинурия ҳолати кузатилди.
Паразитологик текширишларда периферик қон томирларидан қон суртмалари
тайѐрланиб, ундаги касаллик қўзғатувчи пироплазмалар кузатиб борилди.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида Сирдарѐ, Жиззах, Навоий вилоятлари
ҳудудларида пироплазмоз билан касалланишнинг илк юқори нуқтаси йилнинг апрел
ойида, Самарқанд вилояти ҳудудларида эса май ойида кузатилди. Пироплазмоз
билан касалланишнинг иккинчи юқори даражаси Сирдарѐ, Жиззах, Навоий
вилоятлари ҳудудларида июн ойининг охири ва июл ойининг бошларида,
Самарқанд вилояти ҳудудларида эса июл ойининг охири ва август ойларида намоѐн
бўлиши кузатилди (1-расм).
Пироплазмоздан носоғлом
ҳудудлардан
йиғилган
касаллик
тарқатувчи
B.calcaratus
каналари
термостатда
26-27
0
С
ҳароратда, 70-80 % намликда
сақланганида уларни 10-11
кунлари тухум қўйиши, 29-31
кун ўтгач тухумлардан 3 жуфт
оѐқли личинкалар чиқиши
кузатилди. Ушбу личинкалар
касалликка
мойил
бўлган
соғлом
ҳайвонларга
ўтқазилганда, уларда 10-11-
кунлари касалликнинг клиник белгилари ва периферик қон томирларидан олинган
қон суртмаларида паразитларнинг намоѐн бўлиши қайд этилди.
Пироплазмознинг клиник белгилари юзага келишининг дастлабки кунларида
эритроцитларда P.bigeminum нинг ноксимон ва япроқсимон шакллари юмалоқ ва
овал шаклларига нисбатан кўпроқ бўлиши (32-33 %), касалликнинг 3- кунида эса
паразитнинг юмалоқ ва овал шакллари ноксимон ва япроқсимон пироплазмалар
ҳисобидан 26-30 % гача кўпайиши аниқланди.
Қоннинг
морфологик
кўрсаткичларига
ўзбикарбнинг
таъсири.
Пироплазмозни даволаш ва профилактика қилишда илк бор қўлланилаѐтган
ўзбикарбнинг ҳайвон организмининг гемопоэзига ва қоннинг шаклли элементларига
таъсирини ўрганиш бўйича тажрибалар ҳар бир гуруҳда 3 бошдан 3 гуруҳ
қорамолларда олиб борилди. Биринчи гуруҳдаги қорамолларга 3 мг/кг, 2-
гуруҳдагиларига 4 мг/кг миқдорда ўзбикарб қўлланилди, 3- назорат гуруҳидаги
ҳайвонларга препарат қўлланилмади.
Тажрибадаги ва назоратдаги ҳайвонларда 15 кун давомида клиник ва
гематологик текширишлар олиб борилди. Текширишлар натижасида препарат
қўлланилган қорамолларда ҳолсизланиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас
олиш ва юрак уришнинг тезлашиши каби касалликка хос клиник белгилар
кузатилмади.
9
Гематологик текширишларда гемоглобин миқдорига, эритроцит ва
лейкоцитлар сонига препаратнинг таъсири ўрганилди. Олиб борилган тажрибаларда
препаратни қўллашдан олдин гемоглобин миқдори 7,2-7,8 г/л, эритроцитлар сони
6,4-6,8 млн/мкл ва лейкоцитлар сони 7,4-7,8 минг/мкл ни ташкил этган бўлса,
препарат қўлланилгандан кейинги 15 кун давомида қон таркибидаги эритроцитлар
сонини дастлабки кўрсаткичлар даражасида бўлганлиги аниқланди. Эритроцитлар
сони ва кузатиш давомийлиги орасидаги боғлиқлик ўрганилганда ўзбикарб 3 мг/кг
дозада қўлланилганда r=0,99, 4 мг/кг дозада қўлланилганда r=1 га тенглиги
кузатилиб, эритроцитлар сони ўзгаришсиз амплитудада бўлганлиги статистик
жиҳатдан ўз исботини топди.
Лейкоцитлар сони бўйича ҳар иккала дозада r=1 га, қон таркибидаги
гемоглобин миқдори бўйича ўзбикарб 3 мг/кг дозада қўлланилганда r=0,78 га, 4
мг/кг дозада эса r=0,99 га тенглиги аниқланиб, боғлиқликнинг ўта зичлиги, яъни 3-4
мг/кг миқдорида қўлланилган ўзбикарб препарати қорамоллар организмини
ҳолсизлантирмаслиги, қўлланилган жойларда йирингли ва йирингсиз шишларни,
некротик ҳолатларни вужудга келтирмаслиги, гемопоэзни бузмаслиги ва қондаги
гемоглобин миқдорига, эритроцит ва лейкоцитлар сонига ҳамда лейкоцитар
формулага салбий таъсир қилмаслиги статистик жиҳатдан тасдиқланди.
Қорамоллар пироплазмозини даволашда диамидиннинг самарадорлиги
ни
ўрганиш бўйича ўтказилган тажрибаларда 9 бош қорамолга пироплазмозга чалинган
ҳайвондан олинган қон билан териси остига 10 мл дан юбориб касаллик
қўзғатувчиси юқтирилди. Касалликнинг клиник белгилари ва қонда паразитемия
пайдо бўлгач, тажрибадаги қорамоллар 3 бошдан 3 гуруҳга ажратилди.
Тажрибанинг 1- гуруҳидаги ҳайвонларга 1 мг/кг, 2-гуруҳидагиларга 2 мг/кг
миқдорида диамидин қўлланилди. 3-гуруҳдаги (назорат) қорамолларга препарат
қўлланилмади. Олиб борилган клиник ва паразитологик текширишларда
даволашдан кейинги кунлари 1-гуруҳдаги қорамолларнинг умумий ҳолати қисман
яхшиланди, тана ҳарорати 0,4
0
С гача пасайди, периферик қон томирларидан
тайѐрланган
қон
суртмаларида
эритроцитларнинг
пироплазмалар
билан
зарарланиши 1 %гача камайди. Тажрибанинг 2-гуруҳидаги қорамолларнинг умумий
ҳолати эса яхшиланганлиги, иштаҳаси очилганлиги, гемоглобинурия ҳолати
йўқолганлиги кузатилди. Назоратдаги 3-гуруҳ қорамолларининг кейинги кунларда
умумий ҳолати оғирлашиб борди, уларда гемоглобинурия кузатилди, тана ҳарорати
40,9
0
С гача ошиб борди, эритроцитларнинг 4 % гача пиропазмалар билан
зарарланганлиги аниқланди (2-расм).
Шундай қилиб, пироплазмозни
даволашда қўлланилган 1 мг/кг
миқдордаги
диамидиннинг
самарадорлиги етарли даражада
бўлмаслиги, 2 мг/кг миқдорда
қўлланилганда унинг самарадорлиги
юқори даражада бўлиши, яъни
паразитар реакциясининг йўқолиши
ва тана ҳароратининг физиологик
меъѐрга келиши қайд этилди.
10
Спонтан ҳолда касал қорамолларни даволашда диамидиннинг
самарадорлиги
ни ўрганиш бўйича тажрибалар 2010 йилнинг ѐз мавсуми давомида
Ургут тумани «Пудари» қишлоқ аҳолисининг 35 бош, Жиззах тумани «Олмачи»
қишлоқ аҳолисининг 10 бош, Кармана тумани «Чорвадор» қишлоқ аҳолисининг 12
бош пироплазмознинг клиник белгилари ва қонида паразитемия ҳолати намоѐн
бўлган қорамолларида олиб борилди.
Касалланган ҳайвонларга 2 мг/кг миқдорида диамидин қўлланилди. Диамидин
қўлланилган қорамолларда препарат қўллангандан кейин 2-кун ўтгач, уларнинг
умумий ҳолати яхшиланди, тана ҳарорати физиологик меъѐрга келди ва қонда
паразитемия кузатилмади. Олиб борилган тажрибалар натижасида даволаш
ўтказилганга қадар қорамолларнинг тана ҳарорати 41,4
0
С гача ва паразитар
реакцияси 4-6 % гача бўлган бўлса, даволангандан 12 соатдан кейин тана ҳарорати
40,8
0
С гача, паразитар реакцияси 3 % гача тушганлиги, 24 соатдан кейин эса
паразитлар топилмаганлиги аниқланди. Шундай қилиб, пироплазмоз билан спонтан
ҳолда касалланган қорамолларни даволашда 2 мг/кг миқдорда қўлланилган
диамидиннинг самарадорлиги юқори даражада бўлиши қайд қилинди.
Қорамоллар пироплазмозини даволашда ўзбикарбнинг оптимал дозаси ва
ишончлилигини аниқлаш.
Қорамоллар пироплазмозини даволашда ўзбикарбнинг
оптимал дозасини аниқлаш бўйича тажрибалар ҳар гуруҳда 3 бошдан 4 гуруҳ
қорамолларда олиб борилди.
Тажрибадаги қорамоллар пироплазмоз билан касалланган ҳайвондан олинган
қон билан юқтирилди. Пироплазмалар юқтирилгандан кейинги 6-7- кунларда
тажрибадаги ҳайвонларнинг тана ҳарорати 40,6-40,8
0
С гача кўтарилганлиги,
периферик қон томирларидан олинган суртмаларда эритроцитларни 2-3 % гача
паразитлар билан зарарланганлиги аниқланди ва гемоглобинурия ҳолати кузатилди.
Шундан сўнг 1-гуруҳдаги қорамоллар 1 мг/кг, 2-гуруҳдагилари 2 мг/кг, 3-
гуруҳдагилари 3 мг/кг, 4-гуруҳдагилари 4 мг/кг миқдорда ўзбикарб билан
даволанди.
Даволаш ўтказилгандан 24 соат ўтгач 1-гуруҳдаги қорамолларнинг умумий
ҳолатида деярли ўзгариш бўлмади, 2-гуруҳдагиларнинг умумий ҳолати қисман
яхшиланганлиги, тана ҳарорати 0,6
0
С гача пасайганлиги ва паразитар ҳолат 2
баробар камайганлиги аниқланди. Препарат 3-4 мг/кг миқдорда қўлланилган 3-4-
гуруҳлардаги қорамолларнинг умумий ҳолати 24 соатдан кейин яхшиланди, тана
ҳарорати физиологик меъѐрга келди. Периферик қон томирларидан олинган
суртмаларда паразитар ҳолат кузатилмади.
Тажриба натижалари пробит-таҳлил қилинди ва 50 % ли нобуд қилишда
(пробит 2,67 га тенг) ℓg ЎD
50
=0,431 тенглиги, антилогарифм бўйича ЎD
50
дозаси 2,7
мг/кг га тўғри келганлиги аниқланди.
Шундай қилиб, экспериментал шароитда пироплазма билан зарарлантирилган
қорамолларни даволашда 1 мг/кг миқдорда қўлланилган ўзбикарбнинг самараси
йўқлиги, 2 мг/кг миқдорда унинг самарасини пастлиги ва 3-4 мг/кг миқдорда
қўлланилганда самарадорлигини юқори даражада бўлиши аниқланди.
Пироплазмозни даволашда аниқланган оптимал дозада ўзбикарбнинг
ишончлилигини
ўрганиш бўйича тажрибалар 12 бош қорамолларда олиб борилди.
11
Тажрибадаги ҳайвонлар спонтан касалланган қорамоллардан олинган қон ѐрдамида
пироплазмалар
билан
зарарлантирилди.
Зарарлантирилган
ҳайвонларда
пироплазмознинг клиник белгилари, қонда эса паразитемия пайдо бўлгач,
тажрибадаги қорамоллар 2 гуруҳга бўлинди. Тажрибанинг 1-гуруҳига 9 бош, 2-
гуруҳига 3 бош (назорат) қорамол олинди.
Тажрибадаги қорамолларнинг 1-гуруҳи ўзбикарб препарати билан 3 мг/кг
миқдорда териси остига юбориш йўли билан даволанди, 2-гуруҳ назорат гуруҳи
бўлиб, ундаги ҳайвонлар даволанмади.
Олиб борилган тажрибаларда 3 мг/кг миқдорда ўзбикарб қўлланилган
гуруҳдаги қорамоллар даволангандан сўнг 24 соат ўтгач уларнинг тана ҳарорати
физиологик меъѐрга келди, умумий ҳолати яхшиланди ва қон суртмаларида
паразитлар топилмади. Шу билан бир вақтда назоратдаги 2-гуруҳ ҳайвонларининг
тана ҳарорати ва паразитар реакцияси ошиб борган ҳолда умумий ҳолати
ѐмонлашди.
Шундай қилиб, кўп сонли қорамолларда олиб борилган тажрибалар
натижасида 3 мг/кг миқдорда қўлланилган ўзбикарб препаратининг пироплазмозни
даволашдаги самарадорлиги ишончли эканлиги исботланди.
Пироплазмоз билан спонтан ҳолда касалланган қорамолларни даволашда
ўзбикарбнинг самарадорлиги
ни
ўрганиш бўйича ўтказилган тажрибаларда 2009-
2010 йиллар давомида Жиззах туманининг «Туркқишлоқ» шахсий ѐрдамчи
хўжаликларининг 160 бош қорамолидан 26 бошида (12+14), «Олмачи» қишлоғидаги
130 бош қорамолдан 13 бошида (6+7), Ургут туманининг «Эшонқишлоқ»
қишлоғидаги 120 бош қорамолдан 23 бошида (13+10) ва Кармана туманининг
«Жалоир» қишлоғидаги 200 бош қорамолдан 15 бошида (8+7) пироплазмознинг
клиник белгиларини ва периферик қон томирларидан олинган суртмаларда
паразитар реакцияни намоѐн бўлганлиги аниқланди. Барча касалланган
қорамолларга 3 мг/кг миқдорида ўзбикарб қўлланилди. Препарат қўлланилган
ҳайвонларнинг умумий ҳолати яхшиланганлиги, гемоглобинурия ва периферик қон
томирларидан олинган қон суртмаларида паразитар реакция кузатилмаганлиги қайд
қилинди.
Шундай қилиб, пироплазмоз билан табиий ҳолатда касалланган қорамолларни
даволашда қўлланилган ўзбикарбнинг 3 мг/кг миқдори юқори самарадорликни
таъминлаши аниқланди.
Касаллик тарқатувчи каналарни ва касалланиб соғайган ҳайвон
организмини Р.bigеminum дан ҳоли қилишда ўзбикарбнинг хусусияти
ни
ўрганиш борасидаги тажрибалар экспериментал шароитда олиб борилди.
Тажрибанинг биринчи босқичида 2 бош 12 ойлик буқачалар терисига 3000
нусхадан Р.bigеminum билан инвазияланган B.calcaratus каналарининг личинкалари
ўтқазилди. Ҳайвон танасида каналарнинг текинхўрлик қилишининг 9-10- кунларида
пироплазмознинг клиник белгилари ва қонда паразитемия ҳолати кузатилди.
Шундан сўнг 1-рақамли буқача 3 мг/кг, 2-рақамли буқача эса 4 мг/кг миқдорида
ўзбикарб билан даволанди. Даволашдан кейинги кунлар ҳар иккала буқачанинг ҳам
умумий ҳолати яхшиланди ва қонда паразитар реакция намоѐн бўлмади. Шундан
сўнг 20-21- кунлари ҳар иккала буқачадан заруриятга яраша B.calcaratus
каналарининг тўйинган имаго фазалари териб олиниб, улардан термостатда
12
навбатдаги генерация (тухумлар) олинди. Тухумдан очиб чиққан личинкаларни
касаллик қўзғатувчи Р.bigеminum дан тозаланганлиги (юқумсизлиги)ни ўрганиш
бўйича тажрибалар ҳар гуруҳда 3 бошдан 2 гуруҳ қорамолларда олиб борилди.
Биринчи рақамли буқачадан
териб олинган
B.calcaratus
каналарининг
личинкаларидан 1-гуруҳ қорамолларига 3000 нусхада ва иккинчи рақамли
буқачадан терилган каналарнинг личинкаларидан ҳам 3000 нусхада 2-гуруҳ
қорамолларининг терисига ўтқазилди.
Олиб борилган тажрибаларда каналар (B.calcaratus) ўтқазилган 1-гуруҳ
қорамолларда каналар текинхўрлик қилишининг 10-11 кунлари пироплазмознинг
клиник белгилари ва қонда паразитемия ҳолати намоѐн бўлганлиги кузатилди.
Бундай ҳолат 2-гуруҳ қорамолларида қайд этилмади.
Шундай қилиб, 3 мг/кг миқдорда ўзбикарб билан даволанган ҳайвонларда
тўйинган каналар организми Р.bigеminum дан ҳоли бўлмаганлиги, 4 мг/кг
қўлланилганда эса каналар организми касаллик қўзғатувчиларидан тозаланганлиги
аниқланди.
Тажрибанинг иккинчи босқичида пироплазмоз қўзғатувчиси (Р.bigеminum)дан
ҳайвон организмини тозалашда ўзбикарбнинг хусусиятини ўрганиш бўйича
тажрибалар ҳар гуруҳда 3 бошдан 2 гуруҳ қорамолларда олиб борилди. 1-гуруҳдаги
қорамолларга ўзбикарб 3 мг/кг миқдорда, 2- гуруҳдаги қорамолларга эса ўзбикарб 4
мг/кг миқдорда 3 ой олдин даволанган ҳайвонлардан олинган қон юборилди.
Биринчи гуруҳдаги қорамолларда қон юборилгандан сўнг 10-11 кун ўтгач
пироплазмознинг клиник белгилари ва қонда паразитар ҳолат намоѐн бўлди. Бундай
ҳолат 2-гуруҳдаги қорамолларда 21 кун давомида олиб борилган клиник ва
паразитологик текширишларда ҳам кузатилмади.
Шундай қилиб, 3 мг/кг миқдорда қўлланилган ўзбикарб касалланиб соғайган
ҳайвон организмини касалик қўзғатувчи (Р.bigеminum)дан тўлиқ тозаламаслиги, 4
мг/кг миқдорда қўлланилганда эса организмни паразитдан ҳоли қилиши аниқланди.
Пироплазмозни
даволашда
полиамидин-п
препаратининг
самарадорлиги
ни ўрганиш бўйича тажрибалар ҳар гуруҳда 3 бошдан 2 гуруҳ
қорамолларда олиб борилди. Тажрибадаги қорамолларга пироплазмалар
юқтирилгандан сўнг, уларда пироплазмознинг клиник белгилари ва қонда
паразитемия намоѐн бўлгач, 1-гуруҳ қорамолларининг ҳар 100 кг тирик вазнига 5
мл, 2-гуруҳ қорамолларининг ҳар 100 кг тирик вазнига 10 мл дан полиамидин-п
препарати қўлланилди.
Олиб борилган тажрибалар натижасида пироплазмозни даволашда
қорамолларнинг ҳар 100 кг тирик вазнига 5 мл дан қўлланилган полиамидин-п
препаратининг самарадорлиги паст даражада эканлиги, 10 мл дан қўлланилганда эса
самарадорликка эришиш мумкинлиги аниқланди.
Қорамоллар пироплазмозини профилактика қилишда диамидин,
ўзбикарб ва полиамидин-п препаратларининг самарадорлиги.
Пироплазмознинг профилактикасида диамидиннинг самарадорлиги
ни
ўрганиш бўйича тажрибалар ҳар гуруҳда 3 бошдан 3 гуруҳ қорамолларда олиб
борилди. Тажрибадаги ҳайвонларнинг 1- ва 2-гуруҳига 2 мг/кг миқдорда диамидин
қўлланилди. Назорат 3-гуруҳдаги қорамолларга препарат қўлланилмади. Шундан
13
сўнг 5 кун ўтгач 1-гуруҳдаги, 10 кун ўтгач 2-гуруҳдаги, шу билан бир вақтда назорат
гуруҳидаги қорамолларга пироплазмалар юқтирилди.
Олиб борилган клиник ва паразитологик текширишлар натижасида паразит
юқтиришдан кейин 7-8 кунлари тажрибадаги 2- ва 3- гуруҳдаги ҳайвонларнинг тана
ҳарорати 40,4-40,8
0
С гача кўтарилганлиги ва периферик қон томирларидан олинган
қон суртмаларда эритроцитларни 1-3 % гача пироплазмалар билан зарарланганлиги
аниқланди. 1- гуруҳдаги қорамолларда бундай ҳолат қайд этилмади.
Шундай қилиб, олиб борилган тажрибалар натижасида пироплазмозни
профилактика қилишда 2 мг/кг миқдорида қўлланилган диамидиннинг
пироплазмаларга таъсирчанлиги 5 кунгача бўлган муддатни ташкил қилиши
аниқланди.
Пироплазмознинг профилактикасида ўзбикарбнинг самарадорлиги
ни
ўрганиш бўйича аналогик тартибда тажрибалар қўйилди. Олиб борилган
тажрибаларда қорамоллар пироплазмозини профилактика қилишда 3 мг/кг
миқдорда қўлланилган ўзбикарбнинг самарадорлиги 5 кунгача бўлган муддатни
ташкил қилиши аниқланди.
Пироплазмознинг профилактикасида полиамидин-п препаратининг
самарадорлиги.
Қорамоллар пироплазмозини профилактика қилишда ўзбикарб
асосида ишлаб чиқилган полиамидин-п препаратининг самарадорлигини ўрганиш
бўйича дастлабки экспериментал тадқиқотлар ҳар гуруҳда 3 бошдан 3 гуруҳ
қорамолларда олиб борилди.
Тажрибадаги қорамолларнинг ҳар 100 кг тирик вазнига 5 мл дан
полиамидин-п препарати тери остига қўлланилди. Шундан сўнг 10 кун ўтгач 1-
гуруҳдаги қорамолларга, 15 кун ўтгач 2- гуруҳдагиларига ва 20 кун ўтгач 3-
гуруҳдагиларига пироплазмалар юқтирилди.
Олиб борилган текширишларда юқтиришдан кейинги кунлари 1- ва 2-
гуруҳдаги қорамолларда пироплазмознинг клиник белгилари ва қонда паразитар
реакция намоѐн бўлмади. 3- гуруҳдаги қорамолларда эса бундай ҳолат қайд этилди.
Гематологик текширишлар касалликнинг клиник белгилари ва қонда
паразитар ҳолат намоѐн бўлган кунлари 3-гуруҳдаги қорамолларда гемоглобин
миқдори, эритроцит ва лейкоцитлар сони ўз физиологик меъѐридан 2-2,5
баробаргача камайиб кетганлигини кўрсатди. Касалликнинг клиник белгилари ва
қонда паразитар ҳолат намоѐн бўлмаган 1-гуруҳдаги қорамолларда эса қоннинг
гематологик кўрсаткичлари физиологик меъѐрда бўлди.
Шундай қилиб, қорамолларнинг ҳар 100 кг тирик вазнига 5 мл дан
қўлланилган полиамидин-п препарати уларга 15 кунгача пироплазмалар юқишини
олдини олишга қодир эканлиги аниқланди.
Дастлабки илмий-тадқиқот натижалари ижобий бўлганлиги сабабли
препаратга бўлган ишончга янада аниқлик киритиш мақсадида тажрибалар 2
гуруҳдаги қорамолларда қайтарилди. Тажрибадаги 1-гуруҳ (9 бош) қорамолларнинг
ҳар 100 кг тирик вазнига 5 мл дан полиамидин-п препарати, 2- гуруҳ (3 бош)
қорамолларга 2 мг/кг миқдорда диамидин қўлланилди. Орадан 15 кун ўтгач ҳар
иккала гуруҳдаги қорамолларга пироплазма штамми юқтирилди. Шундан сўнг 8-9-
кунлари назоратдаги 2-гуруҳ ҳайвонларда касалликнинг клиник белгилари ва қонда
паразитемия намоѐн бўлди. 1- гуруҳдаги қорамолларда эса бундай ҳолат
14
кузатилмади.
Натижада қорамолларнинг ҳар 100 кг тирик вазнига 5 мл дан қўлланилган
полимидин-п препаратининг пироплазмозни профилактика қилишда унинг касаллик
қўзғатувчисига бўлган таъсирчанлигини 15 кун давомида сақланиб турилишига
такроран ишонч ҳосил қилинди.
Қорамоллар пироплазмозини профилактика қилишда полиамидин-п
препаратини амалиѐтга жорий этиш
бўйича тажрибалар 2009-2010 йиллар
давомида Самарқанд вилоятининг Ургут, Жиззах вилоятининг Жиззах, Навоий
вилоятининг Кармана туманларида пироплазмоздан носоғлом бўлган шахсий
ѐрдамчи хўжаликларининг қорамолларида олиб борилди.
2009 йилда Ургут туманининг «Жартепа» қишлоқ аҳолисига қарашли 280
бош, Жиззах туманининг «Олмачи» қишлоқ аҳолисига қарашли 300 бош, Кармана
туманининг «Жалоир» қишлоқ аҳолисга қарашли 360 бош қорамолларида тажриба
ўтказилган бўлса, 2010 йилда ушбу ҳудудларга мос равишда 360, 260, 300 бош
қорамолларда тажрибалар ўтказилди. Шу билан бирга Ургут туманидаги
«Эшонқишлоқ», Жиззах туманидаги «Қирққиз», Кармана туманидаги «Маданият»
қишлоқлари аҳолисига тегишли қорамоллардан назорат сифатида фойдаланилди.
Тажрибадаги ҳайвонларнинг ҳар 100 кг тирик вазнига мавсум давомида ҳар 15
кунда бир мартадан 5 мл дан полиамидин-п препарати, назоратдаги қорамолларга
эса 3 мг/кг дан ўзбикарб тери остига қўлланилди.
Олиб борилган кузатишлар натижасида 2009 йилда полиамидин-п препарати
қўлланилган тажриба гуруҳидаги «Жартепа» қишлоқ аҳолисининг қорамолларидан
3 боши (1,5 %), «Олмачи» қишлоқ аҳолисининг қорамолларидан 3 бошида (1,0 %),
«Жалоир» қишлоқ аҳолисининг қорамолларидан 3 бошида (0,8 %), 2010 йилда эса
ушбу қишлоқларда уларга мос равишда 3 бош (0,8 %), 2 бош (0,7 %), 4 бош (1,3 %)
қорамолларда пироплазмознинг клиник белгилари ва периферик қон томирларидан
олинган қон суртмаларда паразитар реакция намоѐн бўлган бўлса, 3 мг/кг миқдорда
ўзбикарб қўлланилган назорат гуруҳларидаги қорамолларнинг 6-8 фоизи
пироплазмозга чалинди.
Шундай
қилиб,
пироплазмоздан
носоғлом
бўлган
хўжаликларда
пироплазмозни профилактика қилишда ѐз мавсуми ѐки касаллик тарқатувчи
B.calcaratus каналарининг фаоллик даврида ҳар 15 кунда қорамолларнинг ҳар 100 кг
тирик вазнига 5 мл дан қўлланилган полиамидин-п препаратининг самарадорлиги
ўртача 99-99,3 % ни, шунга нисбатан 3 мг/кг миқдорда ҳар 15 кунда ўзбикарб
қўлланилган назорат гуруҳида эса бу кўрсаткич 91,6-94 % ни ташкил қилиши қайд
қилинди.
Полиамидин-п препаратининг яроқлилик муддатини аниқлаш.
Препарат
тайѐрлангандан 12 ойдан кейин унинг зарарсизлик ва яроқлилик хусусиятларини
лаборатория ҳайвонларида ўрганиш натижасида препаратнинг организмга салбий
таъсир қилмаслиги, препарат қўлланилган жойларда некротик ўчоқлар, йирингли ва
йирингсиз шишлар ҳосил қилмаслиги ҳамда яроқлилик хусусияти сақланиб қолиши
аниқланди.
Пироплазмозни профилактика қилишда полиамидин-п препаратини
қўллашнинг
иқтисодий
самарадорлиги.
Қорамоллар
пироплазмозини
профилактика қилишда қўлланилган полиамидин-п препарати ҳисобига бир бош
15
қорамолга қилинган 1 сўм ҳаражат эвазига 234 сўм, 920 бошга эса 215280 сўм
иқтисодий самара олинди.
Пироплазмоз қўзғатувчиси (P.bigеminum)ни криоконсервация қилиш
усулини такомиллаштириш ва унинг патогенлик хусусияти сақланиб турилиш
муддатини аниқлаш.
Пироплазмоз қўзғатувчисини криоконсервация қилишнинг
янги ва такомиллашган усули «Қорамоллар тейлериоз қўзғатувчисини
криоконсервациялаш усули» асосида ўзлаштирилди. Олиб борилган тажрибалар
натижасида криогенлаштирилган пироплазмоз қўзғатувчисининг патогенлик
хусусияти 12 ойгача сақланиб турилиши аниқланди.
ХУЛОСАЛАР
1.
Сирдарѐ, Жиззах, Навоий вилоятлари ҳудудларида қорамолларнинг пироплазмоз
билан касалланишнинг илк юқори нуқтаси йилнинг апрел, Самарқанд вилояти
ҳудудларида эса май ойида, иккинчи юқори нуқтаси эса Сирдарѐ, Жиззах,
Навоий вилоятлари ҳудудларида июн ойининг охири ва июл ойининг бошларида,
Самарқанд вилояти ҳудудларида эса июл ойининг охири ва август ойларида
намоѐн бўлади.
2.
Қорамоллар пироплазмозини даволашда Ўзбекистонда маҳаллий хом-ашѐлардан
ишлаб чиқилган диамидинни 2 мг/кг, ўзбикарбни 3 мг/кг миқдорда қўллаш
юқори даражада самара беради. Ушбу миқдорларда қўлланилган препаратлар
организмни ҳолсизлантирмайди, қўлланилган жойларда (терида) некротик
ҳолатни, йирингли ѐки йирингсиз шишларни юзага келтирмайди, гемопоэзни
бузмайди ва қондаги гемоглобин миқдори, эритроцит ва лейкоцитлар сонига
салбий таъсир этмайди.
3.
Пироплазмозни даволашда 4 мг/кг миқдордаги қўлланиладиган ўзбикарб
препарати даволанган қорамолда қонга тўйинган B.calcaratus каналарини ва
ҳайвон организмини касаллик қўзғатувчи – Р.bigеminum дан тоза қилиши
(юқумсизлантириши) аниқланди.
4.
Пироплазмозни даволашда қорамолларнинг 100 кг тирик вазнига 10 мл дан
қўлланилган полиамидин-п препаратининг самарадорлиги юқори бўлиши
кузатилди.
5.
Пироплазмознинг олдини олиш мақсадида 2 мг/кг миқдорда қўлланилган
диамидин ва 3 мг/кг миқдорда қўлланилган ўзбикарб препаратларининг
пироплазмаларга таъсирчанлиги 5 кунгача сақланиб қолиши қайд қилинди.
6.
Пироплазмозни профилактика қилишда қорамолнинг 100 кг тирик вазнига 5 мл
дан тери остига қўлланилган полиамидин-п препаратининг касаллик
қўзғатувчисига кўрсатадиган таъсири 15 кунгача сақланиб турилиши аниқланди.
7.
Қорамоллар пироплазмозига носоғлом хўжаликларда 2009-2010 йилларда
полиамидин-п препаратини ветеринария амалиѐтига жорий қилишдан олинган
самарадорлик 99,3 % ни ташкил қилди.
8.
Полиамидин-п препаратини ветеринария амалиѐтида қўллаш натижасида бир
бош қорамолга сарфланган 1 сўм ҳаражат эвазига 234 сўм иқтисодий самара
олишга эришилди.
16
9.
Пироплазмоз қўзғатувчисини криоконсервация қилиш усули такомиллаштирилди
ва криоконсервация қилинган P.bigeminum нинг патогенлик хусусияти 12 ойгача
сақланиб турилиши аниқланди.
АМАЛИЁТГА ТАВСИЯЛАР
1.
Қорамолларнинг пироплазмозига қарши кураш олиб боришда Республика ДВББ
томонидан тасдиқланган «Қорамолларнинг пироплазмидоз касалликларига
қарши полиамидин-п препаратини қўллаш бўйича Йўриқнома», 2010 й.;
2.
Қорамолларнинг пироплазмозини олдини олишда ҳар 15 кунда ҳар бир
ҳайвоннинг 100 кг тирик вазнига 5 мл дан полиамидин-п препаратини қўллаш;
3.
Пироплазмозга чалинган қорамолларни даволашда 2 мг/кг миқдорда диамидин
ѐки 3 мг/кг миқдорда ўзбикарб препаратини қўллаш тавсия этилади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Қўчқорова С.Қ., Отабоев Ў. Қорамоллар пироплазмози ва бабезиозининг
мавсумий динамикаси ва касаллик қўзғатувчиларининг биологик ҳамда
морфологик хусусиятлари // Ж.Зооветеринария. 2010. № 3 (28). -16-19 б.
2.
Қўчқорова С.Қ., Ғафуров А.Ғ. Пироплазмозни профилактика усули // «Қишлоқ
хўжалигини инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар
таълим муассасалари ѐш олимларининг роли». Республика илмий-амалий
анжумани материаллар тўплами. 1-қисм. ТошДАУ, Тошкент, 2010. 27-28 май.
-236-239 б.
3.
Қўчқорова С.Қ. Пироплазмозни даволашда янги маҳаллий восита //
Ж.Зооветеринария. 2011. № 1 (38). -20-22 б.
4.
Қўчқорова С.Қ., Ғафуров А.Ғ. Пироплазмоз қўзғатувчилари – P.bigeminum ни
криоконсервация қилиш усули ва унинг патогенлигини давомийлиги //
«Мониторинг распространения и предотвращения особо опасных болезней
животных и птиц». Четвѐртая международная научная конференция. Сборник
материалов конференции. 8-9 сентября 2011 г. -129-131 с.
5.
Қўчқорова С.Қ., Ғафуров А.Ғ. Касал бўлиб ўтган қорамолни ҳамда касаллик
тарқатувчи каналарни P.bigeminum дан юқумсизлантиришда ўзбикарбнинг
хусусияти // Ж.Зооветеринария. 2012. № 1 (50). -16-17 б.
17
Ветеринария фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Қўчқорова Санобар
Қамаровнанинг
03.00.19-Паразитология
ихтисослиги
бўйича
«Қорамоллар
пироплазмозини маҳаллий препаратлар асосида профилактика қилиш ва даволаш»
мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар
: қорамол, пироплазмоз, кана, P.bigeminum, диамидин, ўзбикарб,
полиамидин-п, паразитар реакция, даволаш, гемоглобин, эритроцит, лейкоцит,
профилактика.
Тадқиқот объектлари:
P.bigeminum ва у билан зарарланган қорамоллар,
B.calcaratus канаси, унинг личинкаси, кимѐвий препаратлар, ҳайвонлар қони, қон
таркибидаги гемоглобин, эритроцитлар, лейкоцитлар, паразитлар.
Ишнинг мақсади:
Республикамизнинг турли вилоятлари шароитида
қорамоллар пироплазмозининг мавсумий динамикасини ўрганиш, касалликни
даволаш ва профилактика қилишда маҳаллий хом-ашѐлар асосида замонавий
талабларга мос равишда ишлаб чиқилган дори воситаларининг самарадорлигини
аниқлаш ҳамда амалиѐтга жорий этиш.
Тадқиқот методлари
: эпизоотологик, клиник, паразитологик, гематологик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Республиканинг турли
вилоятлари шароитларида қорамоллар пироплазмозининг мавсумий динамикаси
ўрганилди. Илк бор синтез қилинган диамидин ва ўзбикарб препаратларининг
пироплазмозни даволаш ва профилактика қилишдаги самарадорлиги аниқланди.
Полиамидин-п парепаратини касаллик тарқатувчи Boophilus calcaratus канаси ва
қорамоллар организмини P.bigeminum дан ҳоли қилишдаги таъсири ўрганилди.
Биринчи марта ишлаб чиқилган полиамидин-п препаратининг пироплазмозни
профилактика қилишдаги самарадорлиги юқори даражада бўлиши экспериментал
тажрибаларда ва ишлаб чиқариш шароитида исботланди.
Амалий аҳамияти:
Олинган тадқиқот натижалари диамидин, ўзбикарб,
полиамидин-п препаратларини ветеринария амалиѐтида қўллаш асосида
пироплазмоздан носоғлом қорамолчилик хўжаликларини ушбу касалликдан ҳоли
қилишда муҳим аҳамият эга. Пироплазмоз қўзғатувчиси P.bigeminum ни
криоконсервациялаш усулидан унинг штаммлар коллекцияларини яратишда,
экспериментал усулда тажрибалар ўтказишда ва махсус биопрепаратлар ишлаб
чиқишда фойдаланилади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот натижалари
қорамоллар пироплазмозини самарали даволаш ва профилактика қилишда асос
бўлади. Тадқиқотлар асосида Ўзбекистон Республикаси ҚСХВнинг ДВББ
томонидан тасдиқланган «Қорамолларнинг пироплазмидоз касалликларига қарши
полиамидин-п препаратини қўллаш бўйича Йўриқнома» (Тошкент, 2010)
ветеринария амалиѐтига тадбиқ қилинган. Тизимли равишда полиамидин-п
препаратини қўллаш бир бош қорамолга сарфланган 1 сўм ҳаражат эвазига 234 сўм
иқтисодий самара олишга имкон беради. Тадқиқот натижаларидан ветеринария
паразитологияси бўйича илмий ишлар бажаришда, талабаларни ва магистрларни
ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
ветеринария.
18
РЕЗЮМЕ
диссертации Кучкаровой Санобар Камаровны на тему: «Профилактика и лечение
пироплазмоза крупного рогатого скота на основе местных препаратов» на соискание
ученой степени кандидата ветеринарных наук по специальности 03.00.19–
Паразитология.
Ключевые слова:
крупный рогатый скот, пироплазмоз, клещ, P.bigeminum,
диамидин, узбикарб, полиамидин-п, паразитарная реакция, лечение, гемоглобин,
эритроцит, лейкоцит, профилактика.
Объекты исследования:
крупный рогатый скот зараженный P.bigeminum ом,
клещ B.calcaratus, его личинки, химические препараты, кровь животных,
гемоглобины, эритроциты, лейкоциты в составе крови, паразиты.
Цель работы:
изучить в условиях разных областей Республики сезонную
динамику заболеваемости пироплазмозом крупного рогатого скота, разработать
современные лечебно-профилактические средства, способы на основе местных
препаратов и внедрить в производственную практику.
Методы исследования:
эпизоотологические, клинические, паразитологические,
гематологические.
Полученные результаты и их новизна:
в условиях разных областей
Республики изучено сезонная динамика пироплазмоза крупного рогатого скота.
Определена эффективность впервые синтезированных препаратов диамидина,
узбикарба, полиамидина-п при лечении и профилактика пироплазмоза, определены
сроки воздействия полиамидина-п в разных дозах применения на возбудителя
пироплазмоза P.bigeminum, в момент паразитирования, как в организме крупного
рогатого скота, так и в организме клеща B.calcaratus. В экспериментальных и
производственных условиях устанавлена высокая эффективность данного препарата
для профилактики пироплазмоза.
Практическая значимость:
полученные результаты при применении
диамидина, узбикарба и полиамидина-п в личных подсобных, дехканских и
фермерских хозяйствах способствуют успешному оздоровлению крупного рогатого
скота от пироплазмоза. Криоконсервация возбудителя пироплазмоза применяется для
создания коллекции еѐ штаммов, необходимой для проведения дальнейших
экспериментальных работ, создание специфических биопрепаратов.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
исследований являются основой для успешного проведения лечения и профилактики
пироплазмоза крупного рогатого скота. Разработанное нами и утвержденное ГГУВ
МСВХ Республики (Ташкент, 2010) «Наставление по применению полиамидина-п
против пироплазмидозов крупного рогатого скота» внедряется в ветеринарную
практику. Систематическое применение полиамидина-п для профилактики
пироплазмоза позволит исрасходованный на одну голову животного 1 сум затрат
получить экономическую эффективность, равной к 234 сумом. Результаты
исследования могут быть использованы при проведении научных исследований,
обучении студентов и магистров по ветеринарной паразитологии.
Область применения:
ветеринария.
19
RESUME
For the dissertation of Kuchkarova Sanobar Kamarovna on the subject: "Prophylaxis and
treatment of piroplazmose of for cattle on the base of local preparations" submitted for the
degree of candidate of veterinary scienes on speciality 03.00.19-Parasitology.
Key words:
cattle, piroplazmose, mitas, parasites, diamidin, uzbicarb, poliamidin-p,
parasition reaction, treatment, prophylacxis.
Subjects of research:
cattle, infected with P.bigeminum, mite B.calcaratus, its
larvae, chemical preparations, blood of animals, the content of haemoplobin, erythrocites,
leucocytes in blood and parasites in the composition of dblood.
Purpose of work:
To study the seasonal dynamics of morbidity with piroplasmose
of cattle, to work out medical – prophylactic remedies and ways on the base of local
preparations and to inculcate them into the production practice.
Methods of research:
epizootological, clinical, parasitological, helmintological.
The results obtained and their novelty:
under conditions of different regions of
the Republic there was srudied the seasonal dynamics of piroplasmose of cattle. There was
determined the effectiveness of primarily synthesised preparations of diamidine, uzbicarb,
polyamidine-p at treatment and prophylaxes of piroplasmose, determined the terms of
influence of polyamidine-p in different dozes of application on agents of piroplasmose
P.bigeminum at the moment both in the organism of cattle and in the organism of a mite
B.calcaratus. Under experimental and production conditions rhere was ascertained high
effectiveness of rhe given preparation for prevention of piroplasmose.
Practical value:
the obtained results at application of diamidine, uzbicarb and
poliamidine-p in private subsidiary, dehkan farms contribute to successful making
healthier the cattle from piroplasmose. Crioconservation of the agent of piroplasmose is
applied for creation the coolection of its stamms, necessary for conducting further
experimental works, creation of specific biopreparations.
Degree of embed and economic effectivity:
the results of researches are the base
for successful conducting the treatment and prophylaxis of piroplasmose of cattle. We
elaborated and confirmed in S of the MAI of the Republic (Tashkent, 2010) «The
directions on application of polyamidin-p agenst piroplasmidoses of cattle», is widely
inculcated in veterinary practice. The systematic application of poliamidin-p for
piroplasmose will allow to get 234 sums from 1 sum of experditure pe a head of cow, it is
very profitable.
The results of researches can be used at conducting the scientific researches, for
teaching the students and masters on veterinary parasitology.
Field of application:
veterinary.
20
