ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
И.М.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК- 572.08
ХУДАЙБЕРГАНОВ РАВШОНБЕК ХУДАЙБЕРГАН ЎҒЛИ
ЎЛИМ ВА БАРҲАЁТЛИК ТЎҒРИСИДА ИЛМИЙ ВА ДИНИЙ
ҒОЯЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ
09.00.11 - Ижтимоий фалсафа
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
ТОШКЕНТ-2010
2
Диссертация
Мирзо
Улуғбек
номидаги
Ўзбекистон
Миллий
университетининг “Фалсафа ва фан методологияси” кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Шермухамедова Нигина Арслановна
Расмий оппонентлар:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Шайхова Хотима Омиловна
фалсафа фанлари доктори, профессор
Иброҳим Каримов
Етакчи ташкилот:
Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети
Ҳимоя 2010 йил __________ойининг «____» куни соат ___да Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий даражасини
олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01 Бирлашган
Ихтисослашган Кенгашнинг йиғилишида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри,
100174, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети, Фалсафа факультети, 215-хона.
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри,
100174, Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси, 16-уй.
Автореферат 2010 йил «___» _________да тарқатилди.
Авторефератга
ёзилган
тақризларингизни
тамғали
муҳр
билан
тасдиқланган ҳолда Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш илмий котибига
(Тошкент шаҳри, 100174, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ Фалсафа факультети
319-хона) юборишингизни сўраймиз.
Бирлашган Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби фалсафа фанлари доктори
Ш.О.Мадаева
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
XX асрнинг охирги ўн йиллигида танатология,
ўлим ва барҳаётлик муаммосига қизиқишнинг кучайиши фалсафа фанининг
ушбу муаммони фалсафий нуқтаи назардан таҳлил қилишига олиб келди.
Дарҳақиқат, “…танатология ўлим, унинг сабаблари, механизми ва белгиларини
шунингдек, ўлим олди азобларини енгиллаштириш муаммоларини ўрганадиган
фалсафий таълимотлар”
1
дан биридир. Танатология ҳаёт, ўлим, барҳаётлик
тушунчаларини уйғунлаштиради. Зеро, бу тушунчалар инсон маънавий
дунёсининг таркибий қисмидир.
Хўш ўлим, одатда қабул қилингани каби энг улкан ёвузликми? Бу саволга
диалектик ёндашув, орқали жавоб бериш лозим. Ўлим оғир йўқотиш. “Лекин ўз
ҳолича у табиий ҳодиса – ёвузлик эмас... У узоқ давом этган биологик эволюция
мобайнида фойдали ва зарур аҳамиятга эга бўлди”
2
. Бироқ ижтимоий ҳуқуқий
назария, инсон ва маданиятдаги мавзу ўлим жазоси, эвтаназия, терроризм
қурбонлари муаммоларини ҳал қилишда алоҳида долзарб аҳамият касб этди ва
аста-секинлик билан танатология номини олди.
Ўлим муаммосини тадқиқ қилиш фалсафа, дин, мистицизм, эзотеризм,
мифология каби соҳаларнинг изланиш объекти ҳисобланади. Бинобарин,
мамлакатимизда тиббий танатология эндигина ривожланаётган ҳамда фалсафий
танатологияга дастлабки қадам қўйилаётган бўлсада, ғарбда ижтимоий
танатология аллақачон ривожланган.
Ўлим ва ҳаёт, ёки ҳаёт ва мамот бир - бири билан узвий диалектик боғлиқ
табиий ҳодисалардир. Бу дунёда ҳаётсиз ўлим, ўлимсиз ҳаётнинг бўлиши мумкин
эмас. Буни Ламетри образли қилиб шундай изоҳлайди: “Нарсалар дунёсида, ўлим
арифметикадаги нолнинг ўзгинасидан бошқа нарса эмас”
3
. Фақат бевақт ўлимни
ёвузлик тарзида талқин этиш мумкин. Чунки айнан шундай ўлим туфайли,
инсоннинг жамият учун қиладиган эзгу ишлари тўхтайди: фожеавий қаҳрамон
“ўз эркини йўқотиши билан айнан ана шу эркинликнинг мавжудлигини исботлаб,
ўзининг эркин ихтиёрини эълон қилиб, ҳалок бўлади”
4
.
Биз ўлмаслик яъни барҳаётлик деганда асосан ана шу ҳолатни, ижтимоий -
ахлоқий идеал сифатидаги ўлмасликни тушунамиз. Жисман ўлмаслик
тўғрисидаги фикрлар эса тиббиёт муаммоси бўлиб, унга эришишнинг имкони,
йўқ, зеро кексайиш, аъзоларнинг қариши мавжуд экан, бу албатта инсонни
ўлимга олиб боради. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шу пайтгача ҳеч ким
ўлим нима эканлиги ҳақида аниқ бир тўхтамга келганича йўқ. Шу боис,
танатология соҳаси бу ҳақда чуқур изланишлар олиб бормоқда. Ушбу
тадқиқотнинг айнан шу ҳолатлари диссертация мавзусининг долзарблигини
белгилайди. Бу борада яна қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:
биринчидан,
танатологиянинг умумий қонуниятлари, ўлимни аниқлаш,
унинг пайдо бўлиш сабабларидаги терминал ҳолатларнинг хусусиятлари,
1
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 15–томлик. – Тошкент: Давлат илмий нашриёти, 2004. 8.Т. – Б. 252.
2
Ламонт К. Иллюзия бессмертия. – М.: Политиздат, 1984. – С. 276.
3
Ламетри Ж.О. Сочинения. – М.: Мысль, 1983. – С. 371.
4
Шеллинг Ф. Философия исскуства. – М.: Мысль, 1966. – С. 403.
4
шунингдек, ўлим содир бўлгандан сўнг мурдада юзага келадиган ўзгаришларни
текшириш усуллари, уларни сунъий консервация қилиш билан боғлиқ долзарб
муаммолар кўпайиб бормоқда;
иккинчидан,
ўлим ва барҳаётлик инсониятнинг эътиборидаги доимий
мавзу бўлиб, шифокорлар, психологлар, файласуфлар уларнинг айрим
жиҳатларини илмий-назарий ёритиб бериш каби масалаларга эътибор
бермоқдалар;
учинчидан,
ҳозирги давр ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожи
инсоннинг ўлим билан боғлиқ ўзгариши ва ўлим моҳиятининг умумий
қонуниятларини илмий, рационал таҳлил этишни тақозо этмоқда;
тўртинчидан,
жамиятимизда олиб борилаётган фан соҳасидаги бир қатор
ютуқлар амалга оширилганлиги туфайли, инсоннинг ўлими ва барҳаётлигини
ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан таҳлил қилиш муаммолари вужудга
келмоқда. Шу нуқтаи назардан, ўлим ва барҳаётлик муаммосининг таҳлили
жамиятда яшаётган ҳар бир инсоннинг умр мазмунига чуқур ёндошувни
шакллантиришни талаб қилади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ўлим ва барҳаётлик энг қадимги
муаммолардан бири бўлиб, у барча даврларда ўзига хос тарзда талқин қилинган.
Инсоният тафаккурининг энг қадимги ғоялари билан суғорилган “Авесто”да,
“…оламнинг азалий қарама қарши кучлари-яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва
зулмат, иссиқлик ва совуқлик, ҳаёт ва ўлим ҳақидаги илмий ва диний қарашлар”
1
ўз ифодасини топган. Бизнингча, бу қарашлар ўлим ва барҳаётлик ғояларини
ўзига хос диний ва мифологик тарздаги ифодасидир.
Қадимги шарқ халқларининг тарихи ва маданияти, илк сиёсий, ҳуқуқий,
диний, бадиий, фалсафий қараш ва тасаввурлари, уларнинг мазмун ва моҳияти
археологик манбаларда, халқ оғзаки ижодиёти, афсона, мифлар, достонлар ва
ривоятларда акс этган. Масалан, Қадимги Бобил адабиётининг кўзга кўринган
машҳур асарларидан бири “Гильгамеш ҳақидаги достон” да тупроқ, сув, ҳаво
ҳамда иссиқлик инсон ҳаёти ва тириклигининг абадий манбаи эканлиги,
Гильгамешнинг обиҳаёт қидириб, бошидан кечирган саргузаштлари ва чеккан
азоб-уқубатлари, одамларнинг табиий қонунлар асосида яшаши зарурлиги, ҳаёт
ва ўлим сирларини билишга азалдан интилиб келганлиги ҳикоя қилинади
2
.
Бизнингча, ушбу афсонада қадимги кишиларнинг бахт ва фаровонликка,
саломатлик ва бардамликка, ўлимни енгиб, мангу ҳаёт кечиришга, абадий умр
ато қилувчи “обиҳаёт”, турли хил ўсимлик, мева ва маъданларни излаб топиш
ҳақидаги орзу-ниятлари ўз ифодасини топган. Христиан динининг муқаддас
китоби Инжилда ҳам ўлим сабаблари ҳақида фикр билдирилади. Жумладан, “Эй
севганларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс
эҳтиросларидан сақланинглар”
3
– дея таъкидланади. Ваҳоланки, “Исонинг ўлим
устидан ғалабаси одамзод гуноҳини ювиб, унга эргашганларга абадий ҳаёт
бағишлайди”
4
. Аммо Одам ато жаннатда дастлабки гуноҳни қилгани учун, инсон
1
Қаранг: Авесто. А. Маҳкамов таржимаси. – Тошкент: Шарқ, 2001. – Б. 248.
2
Қаранг: Гильгамеш: Вавилонскй эпос. – Спб.: 1919. – С. 56.
3
Инжил. Библияни таржима қилиш институти. – М.: Стокгольм, 1992. – Б. 364.
4
Бўри Зиёмуҳаммедов. Комилликка элтувчи китоб. – Т.: Турон-иқбол нашриёти, 2006. – Б. 136.
5
табиатига зиён етиб, уни ўлимга маҳкум этган. Буддавийлик дини олам ҳамма
вақт ўзгаришда, ўлиб тирилишдадир ўзгармайдиган ва ўлмайдиган доимий нарса
йўқ, воқеа-ходисалар эса доимо бир-бири билан сабабий алоқададир, деб таълим
беради. Яна шуни айтиш мумкинки, “бу дин, бутун борлиқ бир турдан
иккинчисига ўтиб турадиган чексиз айланиш жараёнига бўйсунади”
1
деган ғояга
асосланади.
Ислом маданиятида ўлимга ва инсоннинг кейинги ҳаётига нисбатан турли
ёндошувлар шаклланган. Жумладан, ўлим ҳақида ислом динининг муқаддас
китоби Қуръони Каримда “Айтинг: “Сизлар қочаётган бу ўлим, албатта сизларга
йўлиқувчидир. Сўнгра сизлар ғайбу шаҳодатни билувчи Зотга қайтарилурсизлар.
Бас, У зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур!”
Бизга маълумки, тўй маслаҳат билан бўладиган нарса, ўлим тўсатдан, бемаслаҳат
келади. Ана шунинг учун ўлим бу манбада кутилмаган меҳмон сифатида талқин
этилган. Шу билан бирга “Моида” сурасининг 32 оятида “...кимки бирон жонни
ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё
барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош
тортса), демак; гўё барча одамларга ҳаёт берибди”
3
деб таъкидланади. Бизнингча
бу қарашда инсон ҳаёти канчалик улуғланса, ўлимга ҳам шунчалик эътибор
қаратилади.
Ўлим ва ҳаёт муаммоси Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Нажмиддин Кубро,
Абу Ҳомид Ғаззолий, Жалолиддин Румий, Абдулла Авлоний каби буюк
алломаларимиз ижодида алоҳида аҳамият касб этган
4
. Жумладан, Форобийнинг
фикрича “Ҳар бир инсон табиати шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги
етукликка эришмоқ учун энг кўп нарсаларга мухтож бўлади, бир ўзи бундай
нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига
эҳтиёж туғилади”
5
. Биз Форобий қарашларига қўшилиш баробарида жамиятнинг
инсонга нисбатан муносабати ҳам оқилона бўлмоғи лозим деб ҳисоблаймиз.
Чунки ҳар бир инсонга оқилона муносабатимиз уни турли хил ножўя хавф
хатарлардан холи бўлишга ундайди. Зеро, ножўя ҳаракатлар маълум бир маънода
инсонни ўлимга етаклаши мумкин. Нажмиддин Кубро фикрича, “Ихтиёрий ўлим
борлиқ ва дунё билан боғлиқ ишлардан бутунлай фоний (фанои куллий)
бўлмоқдир. Бу ҳолни бошидан кечирган киши ўз вужудининг мавжудлигини ҳам
ҳис этмайди. Чунки табиий ўлим ҳам бундан асло фарқ қилмайди”
6
деб
таъкидайди. Бизнингча, Нажмиддин Кубро бу фикри билан инсоннинг юксак
ахлоқ асосида комилликка интилиши ва ўлим ҳодисасини илоҳий неъмат
сифатида қабул қилиш кераклигини эътироф этади.
1
Бўри Зиёмуҳаммедов. Комилликка элтувчи китоб. – Т.: Турон-иқбол нашриёти, 2006. – Б. 135.
2
Абу Ҳомид Ғаззолий. Ўлимни эслаш китоби (араб тилидан таржима). Таржимон ва луғат тузувчи. Рашид Зохид.
– Тошкент: Мовароуннахр, 2004. – Б. 9.
3
Қурьони Карим. Таржима ва шарҳлар муаллифи Алоуддин Мансур. – Т.: Чўлпон, 1992. – Б. 76.
4
Қаранг: Форобий А.Н. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1998.,
Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. 1 китоб. – Тошкент: Фан, 1983. – Б. 253-361., Ғаззолий. Ғаззолий Абу Ҳомид.
Кимиёи саодат: (Руҳ ҳақиқати). – Тошкент: Адолат, 2005., Румий Ж. Ичиндаги ичиндадур. – Тошкент: Янги аср
авлоди, 2003., Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. – Т.: Халқ мероси, 1994.
5
Форобий А.Н. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1998. – Б. 186.
6
Нажмиддин Кубро. Тасаввуфий ҳаёт (Таржимон ва нашрга тайёрловчилар: Иброҳим Ҳаққул, Азиза Бектош). –
Т.: Моварауннаҳр, 2004. – Б. 32-81.
6
ХХ аср бошларида ижод қилган маърифатпарварлардан бири Абдулла
Авлоний “Инсон ўз гўзаллиги ва мураккаблиги билан коинотдаги барча
махлуқотлардан афзалдир. Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи эса инсонга
энг керакли нарсадур. Чунки ўқумоқ, ўқутмоқ, ўрганмоқ, ва ўргатмоқ учун
инсонга кучли, касалсиз жасад лозимдир”
1
– деб таъкидлайди. Ушбу фикрлардан,
инсоннинг саломатлигини яхшилаш ва ўлимнинг асосий сабаби бўлган касаллик
олдини олиш керак деган хулоса келиб чиқади.
Ҳозирги даврда ўлимнинг ёрқин фундаментал методологик изланишлари
доирасига Ф.Арьес, А.Я.Гуревич, Г.Д.Бердышев, П.С.Гуревич, В.М.Розиннинг
маданий тарихий, М.М.Бахтин, В.Л.Рабинович, М.С.Уваровнинг герменевтик,
М.Фуко, Ж.Бодрийяр, М.Бланшо, А.В.Демичев, В.А.Подороганинг дискурсив
семиотик (мантиқий фикрлашга асосланган-касаллик аломатлари ҳақидаги),
Б.М.Полосухин, В.В.Налимовнинг
тизимли-структуравий, Н.О.Лосский,
Н.Ф.Федоров, В.Соловьевнинг теософик, З.Фрейд, К.Г.Юнг, Ж.Лаканнинг
психоаналитик, Э.Харальдсон, Л.Уотсон, Э.Сведенборг, Д.Уиллер, К.Ламонт,
Р.Моуди, Э.Кюблер-Росснинг клиник танатология
2
йўналишларини киритиш
мумкин. Бу ёндошувлар ижтимоий тажрибада ўлим ҳақидаги плюралистик
мулоҳазалар бўлиб, ҳар қандай тадқиқотчи ўзига мос жиҳатини танлаши мумкин.
Жумладан, Г.Д.Бердышев, “Дин инсоннинг беихтиёр ўлим хавфидан сақлайди ва
мавжудлик ҳақида муроса юритишга мажбур қилади. Фан эса, инсоннинг
кексалик механизми ва касалликнинг сабабларини ҳамда ўлимнинг қонунларини
янада кўпроқ ўрганиш учун куч бағишлайди. Унинг узоқ вақт мобойнида аста-
секин ривожланиши ўлимга қарши муваффақиятли курашни шу маънода
барҳаётликни кашф этиши мумкин”
3
деб ҳисоблайди. Бизнингча, Г.Д.Бердышев
ўлим ва барҳаётлик муаммосини илмий ва диний нуқтаи назардан концептуал
таҳлил қилган. Шунингдек, Р.Моуди, уч хил тоифадаги одамлар ҳақидаги
маълумотларни; клиник ўлимни бошидан кечирган одамларнинг кечинмалари;
бахтсиз фожеаларни бошидан кечириб жисмоний ўлим чегарасида бўлган
1
А. Авлоний Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. – Т.: Халқ мероси, 1994. – Б. 14.
2
Арьес Ф. Человек перед лицом смерти. / Пер. с франц. В.К.Ронина. М.: Издательская группа “Прогресс” –
“Прогресс-Академия”, 1992., Гуревич А.Я. Смерть как проблема исторической антропологии: О новом
направлении в зарубежной историографии // Одиссей. Человек в истории. Исследования по социальной истории и
истории культуры. – М.: 1989. – С. 114-135., Бердышев Г.Д. Наука и религия о смерти и бессмертии. – Киев:
1986., Розин В.М. Смерть как феномен философского осмысления: Культур-антропологические и эзотерические
аспекты // Общественные науки и современность. М. – 1997. – № 2. – С. 170-180., Бахтин М.М. Творчество
Франсуа Рабле и народная культура средневековья и Ренессанса. – М.: 1990., Рабинович В.Л. Алхимия как
феномен средневековой культуры. – М.: Наука, 1979., Рабинович В.Л. Танатология блаженного Августина, или
исповедь у последней черты // Человек. М. – 1990. – № 5. – С. 89-105., Уваров М.С. Архитектоника
исповедального слова. – СПб.: Алетейя, 1998., Фуко М. Рождение клиники. – М.: 1998., Бодрийяр Ж.
Символический обмен и смерть – М.: 2000., Бланшо М. Смерт как возможность // Вопросы литературы. М. – 1994.
–№3. – С. 191-213., Демичев А.В. Дискурсы смерти. Введение в философскую танатологию. – СПб.: Инапресс,
1997., Подорога В.А. Феноменология тела. Введение в философскую антропологию. – М.: 1995., Полосухин Б.М.
Феномен вечного бытия: некоторые итоги размышлений по поводу алгоритмической модели сознания. – М.:
Наука, 1993., Фрейд З. Мы и смерть / Танатология (учение о смерти). – СПб.: 1994. – С. 13-25., Моуди Р. Жизнь
после жизни. Есть ли жизне после смерть. – М.: София, 2007. – С. 111., Раймонд Моуди. Ўлимдан кейинги ҳаёт.
Таржимонлар – Мансур Тенглашев, Аҳмад Отабоев. – Т.: Спитамен, 1992. – Б. 12., Э. Кюблер-Росс Э. О смерти и
умирании. – Киев: 2001. – С. 86., Sigstedt C. The Swedenborg Epic. The Life and Works of Emanuel Swedenborg. –
New York: Bookman Associates, 1952., Уиллер Д. и др. На грани жизни и смерти: Краткий очерк современной
биоэтики в США. – М.: 1989., Ламонт К. Иллюзия бессмертия. – М.: Политиздат, 1984. – С. 276.
3
Бердышев Г.Д. Наука и религия о смерти и бессмертии. – Киев: 1986. – С. 47.
7
одамларнинг ҳисоботлари; ўлим ёқасида турган одамларнинг тепасида турган
инсонларнинг ҳисоботларини таҳлил қилган
1
. Бизнингча, Р.Моуди ўлим
муаммосига мутахассис сифатида ёндашиб, ўлимга ўлимни бошидан кечирган
инсонларнинг психик ҳолат динамикасини кузатиш орқали муносабат билдирган.
Элизабет Кюблер-Росс ўлимни ўрганиш соҳасида йирик олим ҳисобланади.
У ўз тадқиқотларида ўлимни қандай ва қай тариқа содир бўлишини амалиётдаги
воқеа – ҳодисалар орқали исботлашга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, инсоннинг
руҳи танасини тарк этганда ором топади. Баъзи ҳолларда у ҳатто танага ҳам
қайтиши мумкин
2
. Бизнинг фикримизча, бу ҳолат фан учун ҳали ҳам жумбоқли.
Шунинг учун ҳам ўлимни психологик ҳолат сифатида фалсафий таҳлил қилиш
психоанализниинг асосий муаммоларидан биридир. К. Ламонт, “ўлим ва
барҳаётликни ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан ўрганиш, инсониятнинг
гўзал ва узоқ вақт ҳаёт кечиришини ҳамда барҳаётлигини, мангу яшашини
яратишда тўлиқ ўзини намоён этади”
3
деб таъкидлайди.
йилларида
республикамиз
файласуф
олимлари
З.Муҳаммедова, Ф.Загыртдинова, Ш.Содиқова, Н.Назаровларнинг илмий
изланишларида танатологиянинг айрим биотиббий, ахлоқий ва ижтимоий-
фалсафий масалаларига алоҳида эътибор берилган
4
. Жумладан, Ш.Содиқова
“...қарилик айрим ҳолатларда турли касалликларни, меҳнатга лаёқатсизликни,
ёрдамга муҳтожликни келтириб чиқаради”
5
деб таъкидлайди. Дарҳақиқат,
касаллик ва қарилик ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўла олади. Н.Назаров
“ирсий инженериянинг ривожланиши ҳаёт ва ўлим каби тушунчаларни янгидан
тушуниб етишни тақозо этмоқда”
6
деб ушбу муаммони чуқурроқ ўрганиш
кераклигини таъкидлаб ўтади.
Республикамизнинг шифокор олимлари З.А.Ғиясов, Ф.Т.Қорабоев,
К.А.Махсумхонов, А.Г.Қарабоевларнинг илмий изланишларида танатологиянинг
суд тиббий экспертиза билан боғлиқ жиҳатларига эътибор қаратилган
7
.
1
Раймонд Моуди. Ўлимдан кейинги ҳаёт. Таржимонлар – Мансур Тенглашев, Аҳмад Отабоев. – Т.: Спитамен,
1992. – Б. 16.
2
Қаранг: Кюблер-Росс Э. О смерти и умирании. – Киев: 2001. – С. 86.
3
Ламонт К. Иллюзия бессмертия. – М.: Политиздат, 1984. – С. 271-272.
4
Қаранг: Загыртдинова Ф. Философско-этический анализ проблем современной биомедицины (на примеры
Республике Узбекистан): Автореферат диссертации на соискание ученой степени доктора философских наук. –
Тошкент: 2006. Загыртдинова.Ф. Некоторые проблемы биомедицинской биоэтики. – Тошкент: Университет,
2005., Мухамедова З. Биоэтика. – Т.: Университет, 2006., Содиқова Ш. Авлодлараро ворисликни таъминлашда
қарияларнинг ўрни: (социологик таҳлил). Социология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзган
диссертацияси. – Т.: 2006., Назаров Н. Ирсий инженерия ахлоқий муаммоларининг фалсафий таҳлили: Фалсафа
фанлари номзоди илмий даражисини олиш учун ёзган диссертация Автореферати. – Т.: 2008. – Б. 26.
5
Содиқова Ш. Авлодлараро ворисликни таъминлашда қарияларнинг ўрни– (социологик таҳлил). Социология
фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзган диссертацияси. – Т.: 2006. – Б. 3.
6
Назаров Н. Ирсий инженерия ахлоқий муаммоларининг фалсафий таҳлили: Фалсафа фанлари номзоди илмий
даражисини олиш учун ёзган диссертация Автореферати. – Т.: 2008. – Б. 11.
7
Гиясов З.А. Судебно-медицинская характеристка причин детской смертности в Узбекистане: Дессертация на
саискание учёной степени доктора медицинских наук. – Т.: 1994., Гиясов З.А., Қорабоев Ф.Т., Махсумхонов К.А.
Суд тиббий экспертиза масалаларида ўз-ўзини ўлдириш ҳоллари ҳақида. // Ҳуқуқ тиббиёти, илмий ишлар
тўплами. – Т.: 1997., Ғиёсов З.А., Махсумхонов Қ.А. Суицид ҳолатларининг суд-тиббий масалалари. – Т.:
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006., Карабоев А.Г. Морфофункциональные
изменения в гипоталамо-гипофизарно-нейросекреторной системе в процессе умирания и оживления организма:
(Экспериментальное исследование). Дессертация на саискание учёной степени кандедата медицинских наук. –
Самарқанд, 1998. – Б. 24.
8
Жумладан, З.А.Ғиёсов ва Қ.А.Махсумхоновлар “Амалдаги қонун-тартибга
мувофиқ зўраки ўлим кўриниши ҳисобланган ўз-ўзини ўлдириш ҳоллари суд-
тиббий экспертиза объектидир. Зеро, ўз-ўзини ўлдириш ҳодисаларининг олдини
олишга қаратилган самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, маълумотларни
йиғиш, уни илмий ва амалий жиҳатдан ҳар томонлама чуқур ўрганиш, таҳлил
этиш орқали амалга оширилади”
1
. Шу нуқтаи назардан, суицид ҳолатларининг
юзага келишида аҳамиятли бўлган эпидемиологик хавф омилларини ўрганиш,
уларнинг олдини олишга қаратилган перевентив чора-тадбирларни ишлаб
чиқишда суд-тиббий экспертиза материалларининг таҳлили алоҳида эътиборга
моликдир.
Хуллас, ўлим ва барҳаётлик асрлар мабойнида асосий муаммо сифатида
ўрганилиб келинган. Аммо, ҳозирги кунда Мансур Тенглашев ва Аҳмад
Отабоевлар томонидан Раймонд Моудининг “Ўлимдан кейинги ҳаёт”
2
, Рашид
Зохид томонидан Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Ўлимдан сўнг...” ва “Ўлимни эслаш
китоби”
3
каби китобларининг таржимасини инобатга олмаганда, ўзбек
фалсафасида ўлим ва барҳаётлик тўғрисида илмий ва диний ғояларнинг
фалсафий таҳлили мавзусида ҳанузгача етарлича маълумот берилмаган. Шу боис
ушбу тадқиқотда ўлим ғоясининг қадимдан ҳозирги давргача ижтимоий-
фалсафий жиҳатини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Бир томондан бу таҳлил
инсоният энг қадимги даврлардаёқ ўлим сирини топишга ҳаракат қилгани, бироқ
унга эришмагани, иккинчи томондан ўлим ғоясининг тарихи унинг эволюциясига
релятив нуқтаи назарни шакллантиради.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа
факультети “Фалсафа ва фан методологияси” кафедрасининг “Фалсафанинг
умумназарий масалалари” ҳамда ОТ-Ф8-251 “Ҳозирги замон эпистемологиянинг
фан фалсафасини ривожлантиришдаги роли” мавзусидаги илмий тадқиқот
ишлари доирасига киради.
Тадқиқот мақсади -
Ўлим ва барҳаётликнинг моҳияти, намоён бўлиш
хусусиятлари тўғрисидаги илмий ва диний ғояларни фалсафий нуқтаи назардан
таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
–
танатология тушунчасининг фалсафий мазмун-моҳиятини асослаш;
–
ўлим ва барҳаётлик тўғрисидаги қарашлар эволюциясини таҳлил этиш;
–ўлим ва барҳаётликнинг диний таълимотлардаги инъикосини ўрганиш;
–инсоннинг маънавий-руҳий фаолиятида ўлим ва барҳаётликка бўлган
муносабатларини таҳлил қилиш ва ижтимоий ўлимнинг маънавий тубанлик
эканлигини асослаш;
1
Ғиёсов З.А., Махсумхонов Қ.А. Суицид ҳолатларининг суд-тиббий масалалари. – Т.: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. – Б. 5.
2
Раймонд Моуди. Ўлимдан кейинги ҳаёт. Таржимонлар – Мансур Тенглашев, Аҳмад Отабоев. – Т.: Спитамен,
1992. – Б. 125.
3
Қаранг: Абу Ҳомид Ғаззолий. Ўлимдан сўнг… (араб тилидан таржима). Таржимон ва луғат тузувчи. Рашид
Зохид. – Тошкент: Мовароуннахр, 2005., Абу Ҳомид Ғаззолий. Ўлимни эслаш китоби (араб тилидан таржима).
Таржимон ва луғат тузувчи. Рашид Зохид. – Тошкент: Мовароуннахр, 2004. – Б. 110.
9
–клиник ва биологик ўлимнинг ижтимоий-фалсафий мазмунини тадқиқ
қилиш;
–Ўзбекистонда ўлим ва барҳаётликнинг шахс маънавий-ахлоқий
камолотидаги аҳамиятини ёритишдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети.
Ўлим ва барҳаётликни инсоннинг
табиий ва ижтимоий ҳолати эканлиги тадқиқот объектини, ўлим ва барҳаётлик
тўғрисида илмий ва диний ғояларининг фалсафий асосларининг таҳлили
предметини ташкил этади.
Тадқиқотнинг методлари.
Диссертацияда илмий билишнинг объективлик,
тарихийлик ва мантиқийлик тамойилларига ҳамда анализ ва синтез,
умумлаштириш, аналогия, диалектика каби методларига таянилди.
Тадқиқот гипотезаси.
Танатос, яъни ўлим организм ҳаёт фаолиятининг
муқаррар тўхташидан далолат эканлиги, ўлим ҳар бир инсон учун фожеа
эканлиги, шу боис инсон умрнинг энг олий неъмат эканлигини доимо тушиниш
лозимлигини ташкил қилади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
-Танатология, ўлим ва барҳаётлик тушунчаларининг ижтимоий-фалсафий
таҳлили ва шу асосда муаллифнинг ушбу тушунчаларга берган таърифи;
-ўлим ва барҳаётлик ўзаро уйғунлиги масаласига фалсафий тафаккур
ривожида шаклланган қарашларнинг таҳлили;
-ўлим ва барҳаётликнинг диний таълимотлардаги инъикоси ва уларни
ўрганишнинг ижтимоий-фалсафий аҳамияти;
-инсоннинг маънавий-руҳий фаолиятида ўлим ва барҳаётликка бўлган
муносабатларнинг ғоявий-назарий асослари;
-клиник ва биологик ўлимнинг ўзига хос ижтимоий-фалсафий
хусусиятларининг таҳлили;
-Ўзбекистонда ўлим ва барҳаётликнинг шахс маънавий-ахлоқий
камолотидаги аҳамияти кабилардир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги – “
Танатология”, “ўлим” ва “барҳаётлик”
тушунчаларининг алоқадорлиги, уларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари таҳлил
этилди;
-ўлим ва барҳаётлик тўғрисидаги қарашлар эволюцияси таснифланди;
-ўлим ва барҳаётликнинг диний таълимотлардаги инъикоси тадқиқ этилди;
-инсоннинг маънавий-руҳий фаолиятида ўлим ва барҳаётликка бўлган
муносабатлар тадқиқ этилди;
-клиник ва биологик ўлимнинг ижтимоий-аҳлоқий ҳамда инсонпарварлик
жиҳатлари асосланди;
-Ўзбекистонда ўлим ва барҳаётликнинг шахс маънавий-ахлоқий
камолотидаги аҳамияти юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг
илмий аҳамияти танатология соҳасида олиб борилаётган изланишларнинг амалий
йўналишларини аниқлаш, назарий таҳлил қилиш ва уларни бартараф этишнинг
услубларини кўрсатишда намоён бўлади. Диссертациянинг илмий хулосалари
танатология, ўлим, барҳаётлик муаммолари бўйича изланишлар олиб бораётган
10
ёш мутахассисларга дастлабки илмий тадқиқот маҳсули сифатида шунингдек,
Олий ўқув юртларида бакалавриат, магистратура ва аспирантурада “Фалсафа”,
“Фанларнинг фалсафий масалалари”, “Фан фалсафаси”, “Диншунослик”,
“Фалсафанинг умумназарий масалалари” каби фанларда инсон муаммосига доир
маъруза ва семинар машғулотларини олиб боришда амалий аҳамият касб қилади.
Тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Республика
Суд-тиббий экспертиза бош бюроси, Республика патологик анатомия маркази,
Тошкент Тиббиёт Академияси, Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-
амалий маркази, Фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда бошқа фан
ва таълим, маънавият-маърифат тизимидаги субъектлар фойдаланиши мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертациянинг асосий хулосалари
ЎзМУ Фалсафа факультети, «Фалсафа» йўналишида «Фалсафа», «Биоэтика»,
«Фаннинг фалсафий масалалари» фанлари бўйича олиб борилган амалий
машғулотларда, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида «Фалсафа»
фани бўйича олиб борилган маърузаларда ўз ифодасини топди.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Диссертация Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа факультети «Фаласафа ва
фан методологияси» кафедрасида бажарилган ва ҳимояга тавсия этилган (2009 йил
23 сентябр 2-сонли баённома). Ҳамда, Д.067.02.01 рақамли Бирлашган
Ихтисослашган Кенгаш ҳузуридаги илмий-назарий семинарда муҳокама қилиниб,
ҳимояга тавсия этилган (2010 йил 15 июнь 4-сонли баённома).
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертацияда баён этилган илмий-
назарий хулосалар ва амалий тавсиялар муаллиф томонидан нашр этилган жами 16
та, шулардан, 9 та журнал, 7 та илмий тўпламда эълон қилинган мақолаларда акс
этган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, 3 боб, 6
параграф, хулоса, илова, диссертацияда учрайдиган атамаларнинг қисқача
мазмуни ҳамда “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати”дан иборат. Матннинг
умумий ҳажми 158 бетни ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг «Кириш» қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг
ишланганлик даражаси, илмий тадқиқот режалари билан боғлиқлиги,
тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, методлари, илмий янгилиги, назарий ва
амалий аҳамияти, тадқиқот натижаларининг муҳокамадан ўтканлиги, эълон
қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми баён этилган.
Диссертациянинг биринчи боби
“Танатология: ўлим ва барҳаётликнинг
назарий-фалсафий асослари”
деб номланиб унинг биринчи параграфида
“Танатология тушунчасининг мазмун-моҳияти, унинг шаклланиши ва
такомиллашишига доир омиллар”, таҳлил қилинган. Муаллифнинг фикрича,
сўнгги йилларда ўлим ва барҳаётлик масалаларини чуқур тадқиқ этаётган соҳа
танатологиядир. Танатология юнонча “θάνατος”, “Thanatos” – ўлим, “λόγος”,
11
logos-сўз, таълимот, яъни ўлим ҳақидаги таълимот маъносини англатади. Баъзи
адабиётларда танатос сўзи ўрнида фанатос, танат, фанат кабилар ҳам
ишлатилади
1
.
Диссертант фикрича, танатологиянинг асосини ташкил этувчи танатос,
яъни ўлим тушунчаси турли миллат ва элатларда жумладан, инглизларда “to go”
(кетмоқ), “to hop off the twig” (шохдан сакраш), немисларда “die
Augen schliessen” (кўзни ёпмоқ), “heimgehen” (узоққа кетмоқ), италияликларда
“ritornerare” (нуль ёнига қайтиш), испанларда “irse al otro portrero” (бошқа
яйловга йўл олиш), французларда “casser sa pipe” (ўз трубкасини синдириб
қўймоқ), “il dit bonsoir a'la compagnie” (компания билан хайрлашиш) каби ўзига
хос тарзда талқин қилинади. Шунингдек, қабр масаласида ҳам турлича талқинлар
мавжуд. Масалан, русларда “қабристон” (ором олиш, тинчланиш жойи),
инглизларда “God's acre” (Худо даласи), немисларда “der heilige Ort” (муқаддас
жой), испанларда “chacarita” (кичик ферма), французларда “boulevard des
allopges” (узунлаштирилган бульвар) деб талқин қилинади
2
. Юқоридаги
фикрлардан, ўлим инсоннинг дунёдаги барча азоб-уқубатлардан қутулиб, нариги
дунёда руҳининг абадий, мангу яшаши деган хулоса келиб чиқади.
Ўзбекларда бу масалага жавоб бериш учун Абу Ҳомид Ғаззолий келтирган
далилларга таянилган. Унинг фикрича, “...гўр (инсон руҳи яшайдурғон),
дўзахнинг ғорларидан бири ва ё биҳиштнинг боғчаларидан биридир”
3
. Абу
Ҳомид Ғаззолий таъбири билан айтганда, гўр инсон ўлик танасининг абадий
ухлайдиган кичкинагина кулбаси ҳисобланиб, инсон ўша кулбага вақти-вақти
билан бориб, оламдан ўтган ота-боболарининг, дўзахнинг ғорларидан бири ёки
биҳиштнинг боғчаларидан бирида яшайдиган руҳини шоду хурсанд қилиб
туриши лозим. Шу боис инсоният ўлим ва барҳаётлик масаласида фикр
юритганда Абу Ҳомид Ғаззолий кўрсатиб ўтган ана шундай диний ақидаларга
таяниб иш кўрадилар.
Диссертант, ХХ аср танатология соҳасининг ривожланишида умумий,
хусусий, суд тиббиёти, назарий, эмпирик ва ғарб танатологияси каби турларини
алоҳида ажратиб кўрсатади. Муаллиф, умумий танатологияда инсон ҳолатининг
ўлим билан боғлиқ ўзгаришини ва ўлимнинг моҳиятини, умумий
қонуниятларини илмий, рационал таҳлил этиш устувор аҳамият касб этса,
хусусий
танатологияда
ўлимнинг
сабабларини
аниқ
касалликлардан
“танатогенез” хусусиятларини ўрганиш каби муаммоларга ва тиббиёт билан
боғлиқ масалаларга эътибор қаратилади. Суд тиббиёти танатологияси қасддан
содир этилган ва тўсатдан содир этилган ўлимда мурдадаги клиник, биокимёвий
ва морфологик ўзгаришлар моҳияти, мурдаларнинг суд тиббиётига оид
текшириш муаммолари ҳамда суд тергови билан боғлиқ масалалар ўрганилади.
Назарий танатологияда ўлим ва барҳаётлик ҳақидаги муаммоларнинг таҳлили
қайд этилса, эмпирик танатология ўлим муаммосини, ўлим олди ёки ўлим
1
Новейший философский словарь / Сост. А.А.Грицунов. – Мн.: Изд. В.М. Скакун, 1998. – С. 698-699.
2
Рязанцев С. Танаталогия – наука о смерти. – Спб: Восточно Европейский Институт Психоанализа Санкт –
Петербург, 1994. – С. 87-88.
3
Ғаззолий Абу Ҳомид. Кимиёи саодат: (Руҳ ҳақиқати). – Тошкент: Адолат, 2005. – Б. 102.
12
атрофидаги тажрибанинг илмий-фалсафий хусусиятларини ўрганувчи таълимот,
у тиббий танатологияда ёрқин намоён бўлади.
Муаллиф, ғарб танатологияси инсонни ҳаётдан тўғри ва кафолатли,
чиройли кетишини таъминлашга, ўлим технологиясини илмий асослаб беришга
қаратилган йўналиш деб эътироф қилади. Дарҳақиқат, ушбу йўналиш
танатологияни XX асрнинг иккинчи ярмида фан даражасига кўтариб, ўлим ва
ҳаётнинг фундаментал парадигмасини яратди. “Лаззатли ҳаёт ва лаззатли ўлим” –
бу ҳозирги ғарб танатологиясининг асосий шиори. Яна шуни айтиш мумкинки,
2001 йил август ойида Москва Танатотерапия институти ташкил этилган. Унинг
асосий мақсади ўлим ва ўлиш жараёнлари билан тўғри муносабатлар ўрнатишни
ташкиллаштириш, “тўғри ўлиш маданиятини” ишлаб чиқиш ҳамда тақдим
этишдан иборатдир.
Хуллас, муаллиф фикрича, фалсафий танатологияни фалсафанинг махсус
соҳаси сифатида ривожлантириш айни муддао. Зеро, қадимги даврдан тортиб, то
ҳозиргача шаклланган ўлим ва барҳаётлик тўғрисидаги фалсафий қарашларни
тизимлаштириш муҳим. Ҳозирги кунда ўлим ва ўлим сабабларини нафақат
тиббий, балки фалсафий таҳлил қилиш фан соҳасида олиб борилаётган илмий
фаолиятлардан бири.
Биринчи бобнинг “Ўлим ва барҳаётлик тўғрисидаги фалсафий қарашлар
эволюцияси”, деб номланган иккинчи параграфида ўлим ва барҳаётликнинг ўзаро
нисбатига оид фалсафий қарашлар эволюцияси, шунингдек, ўлим ва барҳаётлик
ғоясининг маданий-фалсафий таърифлашнинг қадимги замондан постмодернгача
бўлган даврларга хос мантиқий фикрларини ўрганишга алоҳида эътибор
қаратилган. Муаллиф фикрича, энг қадимги даврлардаёқ инсоният ҳаёт билан
бирга ўлим ҳақида ҳам фикр юритган. Зеро, қадимги юнон мутафаккири Сукрот
ўлимидан олдин уйқу ва ўлимнинг ўхшашлиги ҳақида тўғридан тўғри “Ўлим-бу
иккита вариантдан биридир, биринчиси, ўлим, ҳеч нарсага айланмоқ, чунки,
ўлган одам ҳеч нарсани сезмайди. Иккинчиси, анъаналарга ишониб бир ердан
бошқа жойга қандайдир кўчиши. Бу тушдек гап, ухлаб баъзида ҳеч нарсани
тушда ҳам кўриб бўлмайди, унда ўлим ғаройиб нарса. Агар руҳнинг бошқа жойга
кўчиши – ўлим бўлса ва у дунёда барча ўлганлар бўлса, бундан яхши нарса
борми? Агар бу ҳақиқат бўлса мен кўп маротаба ўлимга тайёрман: у ерда
суҳбатлар олиб боришдан жуда хурсанд бўлар эдим...”
деб хитоб қилган. Бу
ўринда Суқрот қадимги юнонларга яхши маълум бўлган уйқу ва ўлим
ўхшашлигининг диний-афсонавий ғоясидан фойдаланади, аммо уни янада
бойитиб янгича мазмунда тақдим этади. Унинг уйқу-ўлим концепцияси архаик
қўрқувни рад этади ва унинг моҳияти, мазмунини рационал билиш даражасида
аниқлаштиради.
Муаллифнинг фикрича, Суқротнинг ўлими ўз замондошларини ахлоқий
моҳияти билан ҳайратлантирган. Чунки бунда инсоннинг ирода кучи ва
эркинлиги ўз мавжудлигининг чегараларини диний мифологик анъаналар
кесимида аниқлайди. Суқротнинг ўлими символик аҳамиятга эга, чунки у ўз
1
Қаранг: Платон. Сочинения. В 4-х т. – М.: 1968-1970. – С. 97.
13
мақсадига эришиш йўлида ўз ҳоҳиши билан ўлишнинг архетипини
шакллантиради. Бу мақсаднинг қадри унинг худога эмас, балки инсонга тегишли
эканлиги билан белгиланади, пировард натижада антропоморфизм (инсонга
ўхшашлик)ни персонификация (жонлантириш)дан ажратади. Ўлим ҳаракатида
худо инсон ҳаётининг моҳияти мақсадлиликнинг мавҳум тамойилига айланади.
Худо борлиқни эмас, балки борликнинг моҳиятини белгилайди. Унинг танадан
руҳни ажратишга қаратилган онгли фаолияти кейинги авлод учун ўлим орқали
барҳаётликка эришиш тимсоли бўлади. Бу ерда файласуф шоирнинг ўлими
руҳнинг барҳаётлигига олиб келганлиги ҳақидаги дастлабки ғоя ифодаланган.
Диссертант фикрича, Суқротнинг ўлими ўз жонига қасд қилишга ўхшаб кўринса-
да, ўзининг фалсафий далиллари боис кейинги авлодлар учун ўлим-барҳаётлик
тимсолига айланди. Зеро, Суқротнинг ўлими тафсилотларининг ихтиёрий ўлим
сифатида қайта жонлантирилиши файласуфнинг ўзи томонидан барҳаётликка
умид қилган ҳолда ўлимга берган таърифини ҳам фаоллаштиради. Бу ўринда
барҳаётлик ғояси табиийликдан кўра кўпроқ ижтимоий мазмун касб этади.
Барҳаётлик рамзийдир, чунки у, бир томондан, онгнинг тақдир устидан
ҳукмронлигини таъкидлайди, иккинчи томондан эса, ижтимоий хотира
архетипини шакллантиради, маданий идеални яратади.
Муаллиф, Абу Ҳомид Ғаззолийнинг ўлим муаммосига муносабатини
алоҳида таъкидлайди. Унга кўра Расул алайҳиссалом айтибдурлар: “Кўнгилга
занг ўлтирур, темирга занг ўлтиргани каби”. Саҳобалар арз қилдилар: “Ё
расулуллоҳ! Ул зангни қайси нимарса бирла аритғали бўлур?” Расулуллоҳ с.а.в.
айтдилар: “Қуръон ўқимоқ, ўлимни кўп ёд олмоқ бирла бўлур”. Расул
алайҳиссалом айтибдурлар: “Мен бу оламдан кетаётиб, сизларга икки ваъз қўйиб
кетдим: Бири гўё сўзлар, яъни Қуръондур. Яна бири ваъзи хомуший, яъни
ўлумдурким, сизларга ҳамиша панду-насиҳат бўлур”
1
. Муаллиф фикрича, Расул
алайҳиссалом насиҳатлари ўлимни ҳар жойда, ҳар сонияда ёд олмоқ лозимлигига
ишорадир. Чунки бу ерда динимизнинг муқаддас китоби Қуръон қанчалик
қадрланса, ўлим тушунчаси ҳам бундан мустасно эмас. Қизиғи шундаки, барча
ахлоқий меъёрларни ўзида мужассам этган Қуръонни, ўлим билан
таққосланишининг ўзи энг юксак ахлоқий фазилатдир.
Диссертантнинг фикрича, ўлимни эслаб туриш бу инсоннинг иллатлардан
қутилишига, юксак маънавий ахлоқий тамойиллар асосида яшашга ундайди.
Яъни бу фоний дунёда одамзоднинг бир-бирига зулм қилиши, мол-дунё йиғишга
ружу қўйиши, фисқу фужур билан шуғулланиши каби салбий иллатлар ўлимни
эслаш туфайли инсон ҳаётидан чекинади, ўлимни эслаш эзгуликни барқарор ва
ёвузликни инкор этишнинг энг мақбул йўлларидан биридир.
Хуллас, ўлим ва барҳаётлик ҳақидаги қарашлар фалсафий тафаккур
тараққиётида ҳам ўз ўрнига эга. Уларни изоҳлаш асосида эса мифологик,
натуралистик, диний, фалсафий ёндашувлар шаклланган. Ҳозирга келиб ўлим ва
барҳаётлик ҳақидаги ғоялар турли бадиий санъат асарларининг асосий ва
таъсирли мавзусига айланиб бормоқда. Баъзи ҳолларда у фожеа тимсоли бўлса,
бошқа жиҳатдан кулгулилик сифатида ҳам тасвирланмоқда. Шунингдек,
1
Абу Ҳомид Ғаззоли. Кимиёи саодат. Туркий I. – Т.: Адолат, 2005. – Б. 208.
14
уларнинг инсон руҳияти ва онг ости билан боғлиқ жиҳатлари акс этган
қарашларнинг шаклланишида ҳам мустаҳкам асос бўлмоқда.
Диссертациянинг
“Ўлим ва барҳаётлик тўғрисидаги диний қарашлар”
деб номланган иккинчи
бобнинг “Ўлим ва барҳаётликнинг диний
таълимотлардаги инъикоси”, номли биринчи параграфида қадимги Ўрта Осиёда
шаклланган диний-фалсафий қарашлардан тортиб, то ҳозирги давргача бўлган
вақт оралиғидаги ўлим ва барҳаётлик тўғрисидаги ғоялар тадқиқ этилган ва улар
фалсафий жиҳатдан тизимлаштирилган.
Муаллифнинг фикрича, дастлабки жаҳон дини бўлмиш буддизмнинг
барҳаётлик шакли бу нирванага эришишдир, яъни руҳлар оламида ўлишдир.
Дунё азобларидан қутулиш йўлини буддавийлар “нирвана”да деб биладилар.
“Нирвана” ҳолат бўлиб, луғавий мазмуни “ўчганлик”, “сокинлик”, “ўлганлик”
маъноларини билдиради. Киши нирвана ҳолатига нафсидан воз кечиш йўли
билан кириши мумкин. Кишининг энг етуклик, бахтли ҳолати нирванада”
1
, деб
тушунилади. Муаллиф, буддавийлик динида ўлим ва барҳаётлик тушунчалари
нирвана тимсолида гавдаланади, деб таъкидлайди.
Маълумки, христиан динидаги ўлим ва барҳаётлик ҳақидаги таълимотлар
буддавийлик динидаги қарашлардан тубдан фарқ қилади. Христианликда
шахснинг барҳаётлиги фақат қайта тирилиш орқали намоён бўлади. Барҳаётликга
йўл Исо Масих хочда ўлдирилиб, кейин қайта тирилганлиги билан ифодаланади.
Ўлим ҳаётнинг охири эмас, балки барҳаётликнинг бошидир, деган ақида
христиан динининг назарий пойдеворидир.
Муаллиф, ислом динининг инсон ўлганидан кейин қиёмат кунида қайта
тирилади деб таълим бериши унинг қалбига умид бағишлайди ва ҳаётдан абадий
йўқ бўлиб кетиш даҳшатидан холос бўлиши ҳақидаги фикрларни қуръон ҳамда
ҳадислардаги мисоллар асосида тушунтиришга ҳаракат қилади. Шу ўринда
диссертант, Англия микробиолог олимлари илоҳий башоратни табиий-илмий
тасдиқловчи оламшумул кашфиётни амалга оширганлигини қайд этади. Улар
инсоннинг умуртқа поғонасида гавҳар-уруғи борлигини аниқлаганлар. Бу гавҳар
шундай қобиқ билан ўралган эканки, у ҳеч қачон чиримас, йўқ бўлиб кетмас,
ҳатто ўта юқори ҳароратга ҳам дош бера олар экан. Тажриба пайтида гавҳар
қобиғига турли кимёвий моддалар таъсир эттирилганда ҳам у ўз хусусиятини
ўзгартирмаган
2
. Демак, инсон жасади ўтда ёниб ёки тупроқда чириб йўқ бўлиб
кетса ҳам, унинг гавҳарига асло зарар етмайди. Шуниси қизиқки, Оллоҳ таоло бу
ҳақиқатни ўз вақтида пайғамбарига ваҳий орқали маълум қилган. Бундан ўн беш
аср муқаддам Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам “Инсоннинг ҳамма аъзоси
чириб, думғазасигина сақланиб қолур, инсоннинг қайта таркиб топтирилмоғига
шу думғаза асос бўлур”
3
деб марҳамат қилган фикри XX аср фанида илмий
асосланган.
Диссертантнинг фикрича, ислом динида ҳар қандай инсоннинг ҳаёти ўта
қадрли бўлганидан ҳам жон кирган ҳомилани олдириб ташлаш қотиллик
1
Бўри Зиёмуҳаммедов. Комилликка элтувчи китоб. – Т.: Турон-иқбол нашриёти, 2006. – 135 б.
2
Курский А.Н. Психо-фактор тайны человеческой личности. – М.: Рипол классик, 2001. – С. 39.
3
Имом ал-Бухорий. Ҳадислар 4 жилдлик, 3-жилд. – Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1997. – Б. 307.
15
ҳисобланади. Бу иш жоҳилият даврида болани тириклайин кўмиб ташлаш
жиноятининг кичик кўриниши деб баҳоланади. Ўз роҳатини кўзлаб жони бор
ҳомиласини олдириб ташлаган аёл ўз боласининг қотилидир. Бу ишни бажарган
одам ҳам шу жиноятга шерик бўлади. Ислом динида ҳар қандай инсоннинг ҳаёти
ўта қадрли бўлганидан ҳам, ҳаёти ўзини тарк этмаган инсоннинг аъзосини бошқа
инсонга кўчириб ўтказишга ҳозирги кунимиз мусулмон уламолари қарши
чиқмоқдалар. Шу ўринда Президентимиз, “...Оллоҳнинг ўзи инсон зотини
вужудга келтирар экан, уни турли қиёфада, нафақат юз-кўзи, балки феъл-
атворини ҳам бир-бирига ўхшамайдиган қилиб яратган. Ер юзида қанча инсон
яшайдиган бўлса, бармоғининг изи ҳам, ички дунёси ҳам бир хил бўлган иккита
одамни топиш, учратиш қийин. Табиийки, бу инсонларнинг фикрлаш ва яшаш
тарзи ҳам бир-биридан фарқ қилади”
1
деб инсоннинг ҳаётини энг олий неъмат
сифатида ардоқлайди.
Хуллас, буддизмда ўлим азоб-уқубатдан қутилиш бўлса, христианликда
Исо сингари доимий барҳаётликка эришиш, ислом динида эса ўлим у дунёда
ҳаётнинг давом этиши тарзида баён этилган.
Иккинчи бобнинг “Инсоннинг маънавий-руҳий фаолиятида ўлим ва
барҳаётликка бўлган муносабатлар”, деб номланган иккинчи параграфида
инсоннинг маънавий-руҳий фаолиятида ўлим ва барҳаётликнинг ўзаро
муносабатларига доир концептуал ёндошувлар батафсил ўрганилган. Бунда ўлим
ва барҳаётликнинг инсон маънавий-руҳий фаолиятига кўрсатадиган таъсири
турли ижтимоий-ахлоқий меъёрлар асосида очиб берилган.
Муаллифнинг фикрича, ҳаёт ва ўлим муаммосини ўрганиш нафақат
мамлакатимизда, балки бутун дунёда маънавий ҳаётнинг ўзгариши муносабати
билан янгича кўринишда муносиб аҳамият касб этмоқда. Шу маънода у З.
Муҳамедованинг “Бизнинг
ўлимга
муносабатимиз, бошқа
кўпгина
қадриятларимиз қатори, маданиятимиз билан белгиланади. Анъанавий
қадриятларда ўлим – ҳаётнинг муҳим қисми. Ўлим тажрибаси барча қадимги
расм-русумларда ўз ифодасини топган. Ўлим тажрибаси ҳар қандай теран
маданият ва маънавиятнинг негизи”
2
деган қарашини қўллайди.
Диссертацияда муаллиф инсоннинг маънавий-руҳий фаолиятида ўлим ва
барҳаётлик ҳақидаги қарашларни умумлаштириб, бу масалага ўзининг
муносабатини билдиради. Биринчидан, ўлим тарбиявий ва ахлоқий вазифани
бажаради, зеро, ўлим интуитив даражада инсоннинг ахлоқий ҳис қилиш хатти-
ҳаракатларини тартибга солишда жиддий таъсир кўрсатади. Бундай
муносабатларни тўғри идрок этган ҳар бир киши доимо юксак ахлоқий
тамойилларга интилиб ва амал қилиб яшайди; иккинчидан, аксеологик вазифани
бажаради, чунончи, ўлим ва барҳаётлик тўғрисидаги маънавий-маданий
мероснинг қадриятли жиҳатлари аждодлардан авлодларга мерос бўлиб қолади.
Шу маънода, дафн маросимини ўтказиш борасидаги урф-одатлар асосида
кўпгина миллий қадриятлар сақланиб қолишини эътироф этади; учинчидан,
бошқарувчи ва назорат қилувчи вазифани бажаради, ўлим ва барҳаётлик
1
Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 23.
2
Мухамедова З. Биоэтика. – Т.: Университет, 2006. – Б. 90.
16
тўғрисидаги тасаввурлар инсонни кўпгина ёмонликлардан сақлайди. Бу ҳолат
инсонда шукроналик туйғусининг шаклланишига ва мустаҳкамланишига ёрдам
беради; тўртинчидан, гносеологик вазифани бажаради, яъни ҳар бир инсон ўлим
ва унинг ортида турган сирли воқеликни билишга интилиб яшайди. Бу ўринда
танатологиянинг вужудга келиши фикримизнинг ёрқин мисолидир; бешинчидан,
теологик вазифани бажаради, бу диний-эсхатологик аҳамият касб этади. Унда
охиратда, ҳаётда тўғри юрган, яхши ишларни қилган кишилар абадий ҳаёт учун,
гуноҳкорлар эса, абадий ўлим учун қайта тирилиши масаласи марказий ўринни
эгаллайди. Ўлим ва барҳаётлик Оллоҳ томонидан белгилаб қўйилган қонун-
қоида ҳисобланади.
Муаллиф фикрича, фалсафада танатос билан бир қаторда барҳаётлик
тушунчасига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Барҳаётлик икки шаклдан иборат
бўлиб; биринчидан, инсон ўлимидан сўнг у кейинги авлодларнинг генларида,
ирсиятида сақланади. Иккинчидан, буюк кашфиётлар, эзгулик, ҳайрли амаллар
орқали авлодларнинг хотирасида узоқ вақт сақланиши, яъни дунёда қолдирган
хайрли ишлари инсоннинг иккинчи умри ҳисобланади. Масалан, Арасту, Платон,
Зардўшт, Форобий, ал Хоразмий А. Навоий, Ойбек, Чўлпон ва шу кабилар
ўзларининг асарлари билан инсоният хотирасида мангу қолади. Шу боис,
бугунги кунда Россия фанлар Академиясининг “Инсон” Институтида ўлимдан
кейинги ҳаёт, яъни барҳаётлик мавзусидаги фундаментал дастур дорасида илмий
изланишлар олиб бормоқда, бу эса барҳаётликка эришишнинг илмий
жиҳатларининг таҳлилидан бири ҳисобланади.
Хуллас, инсоннинг маънавий-руҳий ҳолати ўлимни инкор қилади, ундан
қўрқади. Ўлим ҳодисаси ҳамдардлик, раҳмдиллик, виждонийлик ҳис-
туйғуларини юзага келтириб, маънавиятнинг қудратли манбаи бўлиб хизмат
қилади. Ўлимни тушуниш ҳаётнинг мазмунини англашда муҳим аҳамиятга эга.
Инсоннинг маънавий-руҳий фаолиятида “ўлдирма” деган муҳим ақида инсон
бошқа одамга нисбатан қилиши мумкин бўлган энг ёмон амал сифатида ўлимни
таъқиқлаш демакдир.
“
Ҳозирги замон фалсафий тафаккур ривожида ўлим ва барҳаётлик
ғояларининг ўзига хос жиҳатлари”
деб номланган учинчи бобнинг биринчи
параграфида “Клиник ва биологик ўлимнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили” яъни
клиник ва биологик ўлимнинг бир-биридан фарқи, ўзаро алоқадорлиги батафсил
тадқиқ қилинган.
Диссертант, ҳозирги тиббиётда ўлимнинг учта маъносини кузатиш мумкин
деб таъкидлайди. Биринчидан, ўлим – клиник йўл билан аниқланган ҳаёт
аломатларининг барҳам топишидир. Айримлар: юраги тўхтаганда, нафас олиш
тугаганда, қон босими махсус асбоб билан ўлчаб бўлмайдиган даражага тушиб
қолганда, қорачиқлар кенгайиб, тана ҳарорати пасайганда одамни ўлик деб
ҳисоблайди. Бу – ўлимнинг клиник йўл билан аниқлаш усулики, кўп асрлар
мобайнида шифокорлар ва бошқа кишилар шу усулдан фойдаланган. Вафот этган
жуда кўп одамлар мана шу асосларга кўра ўлик деб ҳисобланган. Бу хусусда
Р.Моуди, “...Клиник тажрибада шундай бир ёзилмаган қоида борки, унга кўра
шифокорлар беш дақиқадан ортиқ вақт ичида ўлим ҳолатида бўлган беморни
17
реанимация қилишга уринмайди, чунки беш дақиқа ўтгач, миянинг тўқималари
кислород етишмаслиги оқибатида емирила бошлайди. Аммо беш дақиқа деб
белгиланган вақт ўртача ҳисобки, айрим ҳолларда бу вақт камроқ ёки кўпроқ
тарафга оғиши, яъни беш дақиқагача ёки ундан ортиқ вақт мобайнида ҳақиқий
ўлим содир бўлиши мумкин”
1
деб ёзади. Клиник ўлим - ҳаёт функцияларини
тиклаш имкони қолмагунча, яъни биологик ўлимгача бўлган давр; бунда
ҳаётнинг ташқи белгилари (юрак уриши, нафас) 3—5 дақиқада йўқолади,
марказий нерв системаси функциялари сўнади, лекин моддалар алмашинуви
жараёни сақланади
2
дейилган. Лекин, шуни эсда тутиш керакки клиник ўлим
ҳолатида ташқи дунёни идрок этиш имконияти бўлмайди. Мия қобиғи бу
вазиятда сукут сақлайди. Электрокардиаграммада-тўғри чизиқ ҳолати вужудга
келади. Ташқи дунёни идрок этиш миянинг фаолияти ва марказий нерв
системасининг фаолияти тугаши билан тўхтайди. А. Қарабоев “Клиник ўлимдан
сўнг 4 дақиқа ўтгач, тимус массасининг камайиши қайд қилиниб, бу клиник
ўлимдан 8 дақиқа ўтгач янада яққолроқ намоён бўлади”
3
деб клиник ўлимнинг
ўзига хос хусусиятларини тавсифлайди.
Иккинчидан, ўлим мия фаоллигининг йўқолишидир. Техника тараққиёти
кўз билан кўриб бўлмайдиган биологик жараёнлар оқимини аниқлайдиган сезгир
асбоб-ускуналарнинг яратилишига имкон берди. Электроэнцефалограф (ЭЭГ)
миянинг жуда кучсиз электрик имкониятларини ҳам кучайтириб қайд этадиган
асбобдир. Кейинги пайтларда “ҳақиқий ўлим” ҳақида миянинг электрик
фаоллиги йўқолганига қараб хулосага келиш тенденцияси кўзга ташланмоқда.
Учинчидан, ўлим ҳаётий функцияларни қайта тиклаб бўлмайдиган
ҳолатдир. Модомики, ўлган киши ҳаётга қайтарилган экан, унда клиник ҳаёт
нишоналари бор ё йўқлигига қарамай ёки электроэнцефалографнинг ўлимни
тасдиқлаган хулосасидан қатъий назар, аслида у одам ўлмаган бўлади. Бошқача
айтганда, ўлим – шундай ҳолатки, бунда инсонни ҳаётга қайтариб бўлмайди.
Диссертантнинг фикрича, биологик ўлимнинг биринчи тури, бу- ташқи
табиат ва инсоннинг ички табиати билан боғлиқ бўлиб, у икки шаклда намоён
бўлади: биринчиси – қарилик, инсон аъзоларининг ҳаётни давом эттиришга
яроқсизлиги туфайли рўй берса, иккинчиси – ҳалокат, бирор бир табиий офат,
ёки тасодифий бахтсиз ходисалар туфайли содир бўлади. Иккинчи турдаги ўлим
– жамият билан боғлиқ, у ҳам уч хил бўлади. Биринчиси – мажбурий ўлим, у
одатда жазо шаклида амалга оширилади. Иккинчи хили – бу дунёдаги улар ҳоҳ
руҳий, ҳоҳ жисмоний бўлсин, азоб–уқубатлардан қутилиб, уйқу билан мангу
ором олиш учун ихтиёрий тарзда амалга ошириладиган ўлим, тотли ўлим ёки
эвтаназия деб аталади. Айни ана шу иккинчи турдаги ўлим ахлоқ билан боғлиқ.
Учинчи, ижтимоий ўлим бўлиб, унинг хусусияти шундаки, у жисм ва руҳнинг
(онгнинг) мавжудлик шароитида рўй беради. Масалан, тарки дунё қилиш, турли
1
Раймонд Моуди. Ўлимдан кейинги ҳаёт. Таржимонлар – Мансур Тенглашев, Аҳмад Отабоев. – Т.: Спитамен,
1992. – Б. 103.
2
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 15–томлик. – Тошкент: Давлат илмий нашриёти, 2004. 4.Т. – Б. 636.
3
Карабоев А.Г. Морфофункциональные изменения в гипоталамо-гипофизарно-нейросекреторной системе в
процессе умирания и оживления организма: (Экспериментальное исследование). Дессертация на саискание
учёной степени кандедата медицинских наук. – Самарқанд, 1998. – Б. 24.
18
гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш, (наркомания) фоҳишалик, ўғрилик,
онгли жиноятчилик ижтимоий ҳаётдан узилиш кабиларда намоён бўлади
.
Ижтимоий ўлим эгалари жамиятда, оилада, ижтимоий мухитда кераксизликни
ҳис қилиш замирида яшайдилар. Улар тирикликдаги ўликлардир. Инсон ўзини
доимо кимгадир кераклигини ҳис қилиши, меҳнати самараларини кўриб
ҳузурланиши лозим. Шундагина у бахтли бўлади. Демак, қарилик туфайли содир
бўладиган ўлим табиий жараён бўлса, ижтимоий ўлим инсоният учун фожеа
ҳисобланади.
Хуллас, клиник ва биологик ўлимни тадқиқ этишнинг ижтимоий-фалсафий
аҳамияти шундан иборатки, унда инсон ҳаётининг энг қадрли лаҳзалари ҳақида
фикр юритади. Шунингдек, ҳар бир инсон ўз ҳаётидаги ғайритабиий ҳамда
ижтимоий-маданий воқеликни англашда ўлим ва ҳаёт ҳақида мулоҳаза қилади.
Зеро, қадимдан бошлаб то ҳозирги кунгача инсоният бу жумбоқли, аммо
қизиқарли масалалар устида бош қотириб келмоқда. Инсон учун ижтимоий
ўлимдан сақланиш юксак ахлоқий-маънавий комолот олиш ҳисобланади.
Учинчи бобнинг “Ўзбекистонда ўлим ва барҳаётликнинг шахс маънавий-
аҳлоқий камолотида тутган ўрни” номли иккинчи параграфда ўлим ва
барҳаётликнинг шахс маънавий-ахлоқий камолотидаги аҳамиятига оид
ижтимоий-фалсафий қарашларнинг ўзига хос жиҳатлари ёритилган. Бунда ушбу
масалага оид ахлоқий, диний, тиббий ва ҳуқуқий қарашларга алоҳида эътибор
берилади. Муаллифнинг фикрича, шахс маънавий-ахлоқий камолотига катта
таъсир кўрсатувчи ўлим туйғуси аввало унинг ўзига ва қадриятларга нисбатан
муносабатини ўзгартиради, улар орқали инсонда муаммоли вазиятдан чиқишга
ёрдам берадиган ҳаётий стратегия шаклланади. Дарҳақиқат Ш.Содиқова
таъкидлаганидек, “...Тараққиёт пайдо бўлганидан бошлаб инсоният умрни
узайтиришга, ўлимни орқага суришга интилиб келган”
1
. Муаллиф фикрича, бу
ҳолат шахс маънавий-ахлоқий камолотида асосий масала ҳисобланиб, инсоният
умрини узайтириш, кексаликнинг олдини олиш, умрни мазмунан бойитиш,
ҳаётнинг қадрига етиш, ўлимни орқага суриш каби омиллар сифатида намоён
бўлади.
Диссертант, давлатимизда ўлим жазосининг бекор қилиниши шахснинг
маънавий-ахлоқий камолотида муҳим аҳамият касб этади деб таъкидлайди. Зеро,
бошқа соҳаларда изчил давом этаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш ва
эркинлаштириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштиришга
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб
ўтганидек, “Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ижобий
ишларни қайд этиш билан бирга, бу соҳада ҳали ечимини кутиб турган жиддий
муаммолар бор”. Чунончи, ушбу соҳада ҳал этилиши лозим бўлган масалалардан
бири бу жазо тизимидан ўлим жазосини чиқариб ташлаш, шунингдек, ўлим
жазосига мораторий қўллаш эмас, балки уни бутунлай бекор қилишдир
2
. Шу
маънода муаллиф 2005 йил 1 август куни Ўзбекистон Республикаси
1
Содиқова Ш. Геронтология: талқин ва ёндашувлар. – Т.: Академия, 2006. – Б. 22.
2
Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва
ислоҳ этишдир. – Т.: Ўзбекистон, 2005. – Б. 48.
19
Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш
тўғрисида” ги Фармони жамиятимизда инсон умри олий қадрият сифатида
қадрланишидан далолатдир деб таъкидлайди. Бу ҳатто ўта оғир жиноят қилиб,
махсус камераларда сақланаётган инсонларнинг онги ва қалбида юксак
инсонийлик фазилатларини шакллантирди. Шу боис, бугунги кунда жамоатчилик
ўртасида кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, аҳолига ўлим
жазосидан воз кечиш сабабларининг мазмун-моҳияти чуқур тушунтирилиши;
хорижий давлатлар қонунчилиги ўрганилиб таҳлил қилиниши ва қонунчиликка
тегишли қўшимча ўзгартиришлар киритилиши; ўлим жазоси ўрнига
тайинланадиган умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси
ижросини таъминлашга қаратилган ташкилий чоралар кўрилиши лозим.
Президентимиз: “...мамлакатимизда бундай чора-тадбирлар татбиқ қилиниши
билан бир қаторда бу жиддий синовни енгиш, ҳеч шубҳасиз, кўп жиҳатдан
ҳаммамиздан аввало масъулиятимизни теран ҳис қилишни, барча имконият ва
ресурсларимизни ишга солишни талаб қилади”
1
деб таъкидлайди. Зеро,
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасига биноан, яшаш
ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг қонуний ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг
оғир жиноят ҳисобланади”
2
. Бу эса шахс маънавий-ахлоқий камолотида ўлим ва
барҳаётликнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатларидан бири ҳисобланади.
Диссертант фикрича, шахснинг руҳий камолотига таъсир қилувчи
омиллардан бири инсоннинг ўз жонига қасд қилиши мамлакатимизда олиб
борилаётган суд-ҳуқуқ ва тиббий ислоҳотларига зид. Бироқ, “Ўзбекистонда ўз-
ўзини ўлдириш ҳолатлари тадқиқотчилар томонидан деярли ўрганилмаган.
Психиатрлар томонидан олиб борилган тадқиқотларнинг аксарияти эса ўз-ўзини
ўлдиришга ҳаракат, яъни парасуицид масалаларига бағишланганлиги”
3
ни
эътиборга олиш зарур. Мамлакатимизда суицид, ўз жонига қасд қилиш ва ўлим
сабабларини аниқлаш билан Республика Соғлиқни Сақлаш вазирлиги қошидаги
Республика патологик анатомия маркази ҳамда суд-тиббий экспертиза
марказлари фаолият олиб бормоқда. Бу эса ушбу муаммонинг мамлакатимизда
ҳам долзарб масала эканлигини билдиради. Шу боис муаллиф Ўзбекистон
Республикасида 2000-2009 йилларда суд-тиббий экспертиза бюроларида ўз-ўзини
ўлдириш бўйича ўтказилган экспертизалар ҳисоботини таҳлил қилади.
Жумладан, Бухоро вилоятида 2000 йилда суицид ўлим 52 та бўлса, 2009 йилга
келиб бу ҳолат 25 та 52 % га, Самарқанд вилоятида 2000 йилда 172 та, 2009
йилда 94 та 45 % га, Тошкент вилоятида 2000 йилда 540 та, 2009 йилда 430 та
20 % га, Қорақалпоғистон республикасида 2000 йилда 71 та, 2009 йилда 43 та
39 % га суицид ўз-ўзини ўлдириш ҳолатлари камайгани кузатилган.
1
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва
чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – Б. 13.
2
Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2003. – Б. 7.
3
Нуритдинова М.А. Эпидемологические и клиникопсихопотологические аспекты самосожжений: Автореферат.
дис… канд. мед. наук. – Т.: 1994. – С. 20., Ходжаева Н.Д. Анализ социально-психологических показателей
суицидов а Республике // Медицинский журнал Ўзбекистана. – Т. 2001. – №4 – С. 68-74.
20
1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида 2000-2009 йиллардаги суицид ўлим ҳолатининг натижалари
1
Муассасалар
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
2009
Андижон
134
141
126
93
80
92
120
129
116
158
Бухоро
52
27
19
21
24
22
15
26
34
25
Жиззах
45
63
46
26
34
22
24
32
36
27
Навоий
89
94
65
49
45
65
47
43
50
56
Наманган
125
121
148
174
100
116
141
154
115
156
Самарқанд
172
163
138
116
113
113
107
91
96
94
Сирдарё
68
89
60
49
48
50
48
45
59
46
Сурхондарё
75
40
31
30
36
21
38
28
30
33
Тошкент ш.
313
308
300
248
222
229
231
188
184
190
Тошкент вил.
540
527
420
365
379
377
379
361
361
430
Фарғона
243
235
231
197
225
199
205
192
218
226
Хоразм
80
91
75
57
44
53
59
49
31
79
Қашқадарё
73
58
63
48
68
27
43
45
36
41
Қорақалпоғистон
71
41
23
20
29
24
25
37
31
43
Жами
2080
1998
1745
1493
1447
1410
1482
1420
1397 1604
0
500
1000
1500
2000
2500
2000
йил
2001
йил
2002
йил
2003
йил
2004
йил
2005
йил
2006
йил
2007
йил
2008
йил
2009
йил
Аёл
Эркак
Жами
1-расм Ўз-ўзини ўлдириш суицид ҳолатларининг 2000-2009 йилларда суд-тиббий экспертиза
бюроларида жинси бўйича ўтказилган экспертизалар таҳлили
2000-2009 йиллардаги суд-тиббий экспертиза материалларининг таҳлили
йилдан йилга суицид ўлимнинг камайиб бораётганлигининг исботидир. Демак,
суицид ўз-ўзини ўлдириш ҳолларини 2000 йилга нисбатан умумий ҳолда 23 % га
камайгани, халқимизнинг маънавий-руҳий тушкунлик ҳолатида ҳам ҳаётнинг энг
олий қадрият эканлигини ва ҳар қандай муаммоли вазиятдан оқилона чиқиш
имконияти борлигини тушунганлиги ҳамда умрга муносабатнинг ўзгарганидан
далолат беради.
Диссертант ўлим ва ўлмасликни аҳлоқшуносликдаги энг мураккаб
категориялардан бири деб ҳисоблайди. Зеро, ўлим олий қадрият бўлмиш инсон
ҳаётини кесиб қўяди, унинг эзгуликлар, яхшиликлар қилишга бўлган
1
Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Суд-тиббий экспертиза бош бюросидан олинди.
21
имкониятини йўққа чиқаради. Масалан, Ибн Сино, жуда бўлмаганда, яна ўн йил
яшаганида (67 ёшга кирганида) қанчадан - қанча эзгу ишлар қилган, фалсафа,
тиббиёт ва бадиий адабиёт соҳасида кўплаб буюк асарлар яратган бўлар эди.
Ўлим уни, у орқали бизни ҳам ана шу маънавий эзгуликларидан маҳрум қилди.
Демак, ўлим, фақат биологик ёки табиий тушунча эмас, балки унинг моҳияти
аҳлоқийлик билан чамбарас боғлиқдир.
Хуллас, ўлим ва барҳаётликнинг рамзий маънодаги ғоялари ёш авлодни
комил инсон қилиб тарбиялашда устувор аҳамият касб этади. Шахс маънавий-
ахлоқий камолотига салбий таъсир қилувчи кексалик, касаллик, биологик ва
ижтимоий ўлим каби тушунчаларни тўғри оқилона тушунтириш ҳамда ўлим ва
барҳаётликнинг маънавий-руҳий асосларидан фойдаланиш ушбу соҳага бўлган
эътиборни янада оширади. Ўлим ва барҳаётлик тўғрисидаги тасаввурлар
фақатгина диний ҳарактерга эга эмас. Чунки уларнинг асосида маънавий-ахлоқий
ғоялар, қонун-қоидалар ва тамойиллар ётади. Барҳаётлик бу эзгулик,
ватанпарварлик, озодлик, эркинлик, инсонпарварлик, маърифатпарварлик,
меҳнатсеварлик, жасорат, қаҳрамонлик каби ахлоқий тамойилларнинг
намунасидир.
ХУЛОСА
Тадқиқотда қуйидаги илмий-назарий хулосалар берилди.
1. ХХ аср фан соҳасидаги ютуқлардан бири танатологиянинг вужудга
келишидир. Танатология соҳасида илмий билимлар тўпланиб, геронтология,
эсхатология, умумий танатология, хусусий танатология, суд тиббий танатология,
назарий танатология, эмпирик танатология, ғарб танатологияси каби
йўналишларида илмий тадқиқот олиб бораётган мутахассислар юксак
кўрсаткичларга эришмоқдалар. Ўлим ва барҳаётликнинг ривожланиш
истиқболлари муносабати билан юзага келган долзарб муаммолар ижтимоий-
фалсафий жиҳатдан эътиборга олиниши лозим. Бунда олимларнинг алоҳида
масъулияти нафақат инсонийлик нуқтаи назаридан, балки, илмий тадқиқотлар
хусусиятини, уларнинг
натижаларидан
фойдаланишнинг
ҳар
хил
имкониятларини бошқалардан яхшироқ тасаввур қилиши билан боғлиқ.
Ўлимнинг инсон ҳаётига бевосита салбий таъсир этишини инобатга олган ҳолда,
тадқиқотдан ғайриинсоний мақсадларда фойдаланиш шахснинг маънавий-
ахлоқий келажагига хавф туғдиради.
2. Ҳозирги кунда фан соҳасидаги илмий изланишлар айрим
тадқиқотларнинг хусусан, танатологиянинг эпистемологик хусусиятларини
фалсафий жиҳатдан ёритишга ҳаракат қилмоқда. Чунки, илмий билишда яъни
эпистемологияда танатологиянинг баъзи хусусиятларини ўрганиш ҳозирги замон
фанининг янада ривожланишига туртки бўлади. Танатология фаннинг бир соҳаси
яъни микрофан сифатида ўзига мутахассисларини жалб этади.
3. Бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий ва тиббий муаммолардан бири
бўлган ўз-ўзини ўлдириш билан боғлиқ ўлим ҳоллари суд тиббиёти фани ва
амалиётида ҳам ўта долзарбдир. Ўзбекистонда суд-тиббий экспертиза
22
материаллари бўйича тугалланган суицид ҳодисалари фақат эпизодик тарзда
ўрганилганлигини инобатга олган ҳолда, ушбу тадқиқотимизда кўрсатилган
натижаларни ҳамда мазкур ҳодисаларнинг юзага келишига мойиллик яратувчи
хавфли омилларнинг ўрни, аҳамияти ва хусусиятларини суд-тиббий экспертиза
ва суриштирув-тергов маълумотлари асосида тушунтириш алоҳида қизиқиш
уйғотади.
4. Ўз-ўзини ўлдириш ҳолатларида суриштирув-тергов ҳаракатларининг
муваффақиятли олиб борилишида мурданинг суд-тиббий экспертизаси
натижаларининг ўрни, аҳамияти шубҳасиз бўлиб, бунда мавжуд жароҳатларнинг
характерига кўра уларнинг ҳосил бўлиш механизми, иш тафсилотига ва тахмин
этилаётган жисмга мутаносиблиги каби масалалар ҳал этилади. Суд-тиббий
экспертиза материалларини ўрганиш эса ушбу экспертизаларни тайинлаш,
ташкил этиш ва ўтказиш босқичларида қатор муаммолар мавжудлигини
кўрсатди. Хусусан, суд-тиббий экспертиза текширувлари талаб даражасида
эмаслиги, биринчидан, ҳодисага ҳуқуқий баҳо бериш имкониятидан маҳрум этса,
иккинчидан, улар тўғрисида объектив маълумот олиш, режали тарзда ўрганиш,
шунингдек, суицид ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган профилактика
чора-тадбирларини ишлаб чиқишга салбий таъсир этади. Тугалланган суицид
ҳолатларини ҳар томонлама тадқиқ этиш, уларнинг шаклланишига таъсир этувчи
хавфли омилларни ўрганиш, ушбу ҳодисалар сонини камайтириш, олдини
олишга қаратилган самарали профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш,
уларнинг устивор йўналишларини белгилаб олишда муҳим аҳамиятга эга.
5. Олимлар фан техника ютуқлари натижасида ўлимни микроскопдан
кўриш мумкин бўлмаса ҳам, психологик ҳолат сифатида у ҳақда фикр юритиш
мумкинлигини таъкидламоқдалар. Бу эса танатологиянинг айрим хусусиятларини
ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиш алоҳида аҳамиятга эга эканлигидан далолат
беради. Шу билан бирга танатология йўналишида, биоэтиканинг амалий
масалалари, ўлим ва ўлишнинг психологияси, кексайиш психологиясининг
механизми ва ўлим социологиясига катта эътибор қаратилади.
Амалий тавсиялар:
– Ўлим ва барҳаётликни тушуниш ва тушунтиришнинг ниҳоятда мураккаб
жараён эканлигини назарда тутиб, мазкур тушунчаларнинг замонавий миллий
фалсафамизда диний ғоялар билан боғлиқ жиҳатларини ижтимоий-фалсафий
таҳлил этиш;
– тана ўлими ва ижтимоий ўлимнинг моҳиятини ўқувчи-талабалар онгига
етказиш, ижтимоий ўлимнинг тана ўлимидан фожиалироқ эканлигини аниқ
мисоллар ва шу соҳанинг етакчи мутахассислари ҳисобланган файласуфлар,
психологлар, тиббиётчилар, шифокорлар билан жонли мунозаралар, учрашувлар
ташкил этишни тизимли амалга ошириш;
– ҳозирга келиб, фан, техника ва технологиянинг ривожланиши натижасида
инсоният катта ютуқларни қўлга киритмоқда. Шунинг учун касалхоналарда ўлим
тўшагида ётган беморлар ва ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳам
23
ахлоқий ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялашнинг янги шакллари ва усулларини
ишлаб чиқишга доир лойиҳалар тайёрлаш ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш;
– Ўзбекистон Республикасида 1996 йилда қабул қилиниб, 2003 йилгача
тўлдирилган аҳолининг соғлигини ҳимоялаш қонунини такомиллаштириш;
– Ўзбекистон Республикасида дифтаназияни қонуний равишда амалга
ошириш бўйича энг янги замонавий технологиялардан фойдаланиш учун
имконият яратиш;
– мамлакатимизда суицид яъни ўз жонига қасд қилиш холатларининг
олдини олиш мақсадида республикамизда фаолият олиб бораётган барча суд-
тиббий экспертиза бюролари ва давлат ташкилотларини ҳар томонлама, назарий
ва амалий жиҳатдан қўллаб қувватлаш. Шу мақсадда жамиятимиздаги ўз-ўзини
бошқариш органлари ҳамда олий ўқув ютрларида шу соҳа мутахассислари билан
биргаликда турли тадбирларни олиб бориш;
– 5220300 Фалсафа таълим йўналиши III блокда ўқитиладиган “Фалсафада
инсон муаммоси” фанида танатология мавзусини киритиш. Магистратура
мутахассисликлари учун “Танатология” махсус курсининг дастурини ишлаб
чиқиш ва ўқув режасига киритиш;
– тиббиёт олий ўқув юртлари бакалавриат босқичида “Биоэтика” фанини
ўқитиш. Бу бўлажак шифокорларнинг ўлим ва ҳаёт масаласининг ижтимоий-
фалсафий жиҳатлари тўғрисида кенгроқ тасаввурга эга бўлишларига ёрдам
беради.
Ўлим ва барҳаётлик масалалари бўйича берилган назарий ва амалий
тавсияларни амалга оширишда манфаатдор ташкилотлар, кенг жамоатчилик,
илмий муассасалар, олий ўқув юртлари олимлари, мутахассислар ҳамда давлат ва
жамоат ташкилотлар ҳамкорлигини таъминлаш мазкур вазифаларни бажариш
имкониятини яратади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Худайберганов Р. Ўлим ва барҳаётлик: фалсафий муаммо сифатида // Фалсафа
ва ижтимоий тараққиёт. Халқаро илмий конференция материаллари. 1-қисм. –
Тошкент: ЎФМЖ, 2008. –Б. 126-127.
2. Худайберганов Р. Психоанализда ўлим муаммосининг фалсафий талқини //
XXI асрда ижтимоий-сиёсий жараёнлар. Ёш олимлар илмий-амалий
конференцияси материаллари тўплами. 1-қисм. –Тошкент: Университет, 2008.
–Б. 58-60.
3. Худайберганов Р. Танатологиянинг фалсафий ва тиббий талқини //
Ижтимоий-фалсафий фанлар: назария ва амалиёт. Илмий-услубий мақолалар
тўплами. –Тошкент: Университет, 2008. –Б. 279-281.
4. Худайберганов Р. Мавт фожеасининг фалсафий талқини // Заҳриддин
Муҳаммад Бобур таваллудининг 525 йиллигига бағишланган республика ёш
олимлар конференцияси тўплами. –Тошкент: ЎзР ФА Ишлар босмахонаси,
2008. –Б. 121-123.
24
5. Худайберганов Р. Танатология ўлим ва барҳаётлик масаласи // Ёшлар ва
ижтимоий тараққиёт. Республика ёш олимларининг илмий-амалий
конфренцияси материаллари тўплами. 1-қисм. –Тошкент: Университет, 2008.
–Б. 204-206.
6. Худайберганов Р. Танатологиянинг эпистемологик хусусиятлари // Таълим
тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. – Тошкент, 2008. –№3. –Б. 150-152.
7. Худайберганов Р. Танатологияни қандай тушунасиз? // Фалсафа ва ҳуқуқ. –
Тошкент, 2008. Махсус сон. –Б. 22-23.
8. Худайберганов Р. Қадимги дунё маданиятида ўлимга муносабат // УрДУ Илм
сарчашмалари илмий ва илмий-методик журнали. – Тошкент, 2008. –№4. –Б.
40-43.
9.
Худайберганов Р. Ҳаёт ва унинг баъзи концептуал таҳлили // Фалсафа ва
ҳуқуқ. – Тошкент, 2008. –№4. –Б. 52-53.
10.
Худайберганов Р. Исломда ўлим ва барҳаётлик масаласи // Тафаккур. –
Тошкент, 2009. –№1. –Б. 120-121.
11.
Худайберганов Р. Танатоснинг концептуал таҳлили // УрДУ Илм
сарчашмалари илмий ва илмий-методик журнали. – Тошкент, 2009. -№3. –Б. 34-
36.
12.
Худайберганов Р. Афлотун: ҳаёт, ўлим ва барҳаётлик ҳақида // Ижтимоий
фикр-инсон ҳуқуқлари. Ўзбекистон гуманитар журнали. – Тошкент, 2009. –№1. –
Б. 169-173.
13.
Худайберганов Р. Инсон саломатлигини сақлашда ирсий инженериянинг
роли // УрДУ Илм сарчашмалари илмий ва илмий-методик журнали. – Тошкент,
2009. –№5. –Б. 28-33.
14.
Худайберганов Р. Ўлим феноменининг ахлоқий масалалари // ЎзМУ
хабарлари. – Тошкент, 2009. –№4. –Б. 116-117.
15. Худайберганов Р. Биологик ўлимнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили //
Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари. Аллома Омонулла Файзуллаев
илмий-назарий ўқишлари материаллари. 1-китоб. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ
институти, 2010. –Б. 104-105.
16. Худайберганов Р.Х. Афлотун ижодида руҳнинг барҳаётлиги масаласи //
Фалсафа. Фан. Таълим. II – Республика илмий конференция материаллари. 1-
Қисм. –Тошкент: Nishon-Noshir, 2010. –Б. 497-501.
25
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олишга талабгор
Худайберганов Равшонбек Худайберган ўғлининг 09.00.11. – Ижтимоий
фалсафа ихтисослиги бўйича “Ўлим ва барҳаётлик тўғрисида илмий ва диний
ғояларнинг фалсафий таҳлили” мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар
: танатология, умумий танатология, хусусий танатология,
эмперик танатология, ўлим, барҳаётлик, суицид, парасуицид, эвтаназия.
Тадқиқот объекти:
ўлим ва барҳаётликни инсоннинг табиий ва ижтимоий
ҳолати эканлиги.
Ишнинг мақсади:
ўлим ва барҳаётликнинг моҳияти, намоён бўлиш
хусусиятлари тўғрисидаги илмий ва диний ғояларни ижтимоий-фалсафий таҳлил
қилишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
илмий билишнинг объективлик, тарихийлик ва
мантиқийлик тамойилларига ҳамда анализ ва синтез, умумлаштириш, аналогия,
диалектика каби методларига таянилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
диссертацияда: а)
“
танатология”, “ўлим” ва “барҳаётлик” тушунчаларининг моҳияти, уларнинг
умумий ва хусусий жиҳатлари асосланган; б) ўлим ва барҳаётлик тўғрисидаги
қарашлар эволюцияси таснифланган; в) ўлим ва барҳаётликнинг диний
таълимотлардаги инъикоси тадқиқ этилган; г) инсоннинг маънавий-руҳий
фаолиятида ўлим ва барҳаётликка бўлган муносабатлар муносабатлар таҳлил
қилинган; д) Ўзбекистонда ўлим ва барҳаётликнинг шахс маънавий-ахлоқий
камолотидаги аҳамияти асосланган. Танатос яъни ўлим организм ҳаёт
фаолиятининг муқаррар тўхташидан далолат эканлиги, суицид ўлим ҳар бир
инсон учун фожеа эканлиги, шу боис инсон умрнинг энг олий неъмат эканлигини
доимо тушиниш лозимлиги очиб берилган.
Амалий аҳамияти:
диссертациядаги хулоса, таклиф ва тавсиялардан ўрта
махсус ва олий таълим тизимида таълим олувчи ёшларда ҳаёт маъносини
тушуниш, умр мазмунини бойитиш билан боғлиқ амалий этикани
такомиллаштиришда
фойдаланиш
мумкин. Диссертациянинг
илмий
хулосаларидан танатология, ўлим, барҳаётлик муаммолари бўйича изланишлар
олиб бораётган ёш мутахассислар дастлабки илмий тадқиқот маҳсули сифатида
фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Диссертациянинг
асосий мазмуни ЎзМУ Фалсафа факультетида “Фаннинг фалсафий масалалари”,
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида “Фалсафа” ва “Этика” фанлари
бўйича олиб борилган амалий машғулотларда, шунингдек, тадқиқот ишидан
олинган хулосалар муаллифнинг республика ва халқаро миқёсда ўтказилган
конференцияларидаги маърузаларида ўз ифодасини топди.
Қўлланиш соҳаси:
диссертация натижаларидан тафалогия, тафагенез,
нейрология, патаногенез каби фанларнинг фалсафий масалаларини ўрганишда,
“Ижтимоий фалсафа” фанида шунингдек, мавзуга оид илмий тадқиқотларда
фойдаланиш мумкин.
26
РЕЗЮМЕ
диссертации Худайберганова Равшонбек Худайбергановича на тему
“Философский анализ научных и религиозных идей о смерти и бессмертии” на
соискание ученой степени кандидата философских наук по специальности
09.00.11 – Социальная философия
Ключевые слова:
танатология, общая танатология, частная танатология,
эмпирическая танатология, смерть, бессмертие, суицид, парасуицид, эвтаназия.
Объекты исследования:
проблема жизни и смерти в естественном и
социальном состояние человека.
Цель работы:
философский анализ научных и религиозных идей о
сущности смерти и бессмертия и об особенностях их проявления.
Методы исследования:
в диссертации использованы принципы
объективности, историческое, логическое а также методы диалектики, анализ и
синтез, обобщение.
Полученные результаты и их новизна:
в диссертации: а) обосновании
сущность понятий «танатология», «смерть», и «бессмертие», и взаимосвязь их
общих и частных аспектов; б) дана классификация эволюции взглядов на смерть
и бессмертие; в) исследовано отражение смерти и бессмертия в религиозных
учениях; г) анализировано отношение человека к смерти и бессмертию в его
духовной деятельности; д) обосновано значение смерти и бессмертия в духовно-
нравственном росте личности. Раскрыто то, что танатос, тоесть смерть означает
остановку жизнедеятельности организма, это значит, что после определения
смерти нельзя восстановить жизненную функцию и никакие принятые меры не
могут вернуть человека к жизни. Суицид для каждого человека трагедия, по
этому человек должен понят жизнь как высшую ценность.
Практическая значимость:
выводы предложения и рекомендации
диссертации могут быть использованы для учащейся молодежи в системе средне-
специального и высшего образования в процессе совершенствования
практической этики связанной с пониманием смысла жизни и обогащением её
содержания.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
диссертации были апробированы в процессе проведения семинарских занятиях
со
студентами философского
факультета
НУУз, в Узбекистанском
государственной институте физической культуры по предметам «Философия», и
«Этика». Выводы и практически рекомендации диссертации нашли свое
отражение в выступлениях автора на научных республиканских и
международных конференциях.
Область применения:
результаты исследования могут быть использованы
в изучении философских проблем таких предметов как, тафалогия, тафагенез,
нефрология, патаногенез, а также в социальной философии.
27
RESUME
Thesis of Xudayberganov Ravshonbek Xudayberganovich on the scientific
degree competition of the candidate of sciences philosophy in specialty 09.00.11 –
Social philosophy subject: “The philosophical analysis of religious ideas about death
and immortality”
Key words:
thanatology, general thanatology , individual thanatology , empirical
thanatology, death, immortality, Suicide, Parasuicide, aphtonazy.
Subjects of the inquiry:
the analysis of social - spiritual aspects of death and
immortality.
Aim of the inquiry:
the philosophical analysis of scientific and religious ideas
about essence of death and immortality and about features of display.
Methods of inquiry:
objectivity, system, comparative analysis, analysis and
synthesis, generalizations, historical, logic.
The results achieved and their novelty:
In the dissertation: а) connection of
concepts " thanatology ", "death", and "immortality", interrelation of their common and
individual aspects; b) are given classification of evolution of sights on death and
immortality; c) the reflection of death and immortality in the religious doctrines is
investigated; d) the man’ attitude to death and immortality in his spiritual activity is
opened; e) the importance of death and immortality in spiritual - serial growth of the
person is proved.
Practical value:
The approach of sudden death is registered by a sharp stop of
ability to live of organism. It means, that after definition of death it is impossible to
restore a vital sign and any accepted measures can not return the man to life.
Degree of embed and economic effectivity:
The basic contents of the
dissertation were used during realization seminar employment in a subject "
Philosophical problems of a science " of Philosophical faculty in National Universite of
Uzbekistan in institute of physical culture in subjects "Philosophy", and "Ethics".
Conclusions and the conclusions have found the reflection in statements of the author
at scientific republican and international conferences.
Sphere of usage:
Scientifically and the practical results of research can life are
used in study of philosophical problems of such subjects as typology, pathogens,
nephrology, and also in social philosophy.
