1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНК – МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК:338.45:63.626.81
ШОХЎЖАЕВА ЗЕБО САФОЕВНА
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
(Қашқадарѐ вилояти мисолида)
08.00.04 –“Агросаноат мажмуи иқтисодиѐти”
Иқтисод фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2010
2
Диссертация
иши Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт
институтида бажарилган
Илмий раҳбар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Эргашев Рахматулла Хидирович.
Расмий оппонентлар:
иқтисод фанлари доктори, профессор
Ўктам Пардаевич Умурзоқов
иқтисод фанлари доктори
Олим Муртазаев
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси қишлоқ
ва сув хўжалиги вазирлиги
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги
иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар
ҳимояси бўйича Д.005.25.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган
кенгашнинг 2010 йил “___” _______ соат ____ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил:
100000, Тошкент шаҳри, Ҳ. Орипов кўчаси, 16-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
кутубхонасида танишиш мумкин
Автореферат 2010 йил “__” __________ да тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби, и.ф.д. Ф.И.Мирзаев.
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида
мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтини барқарорлаштириш устун
даражада мавжуд суғорма деҳқончилик ва сув ресурслари салоҳиятидан
самарали фойдаланиш даражасига боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Ўзбекистон - қадимдан суғорма
деҳқончилик мамлакати бўлиб келган. Суғорма деҳқончилик озиқ-овқат
соҳасида республика мустақиллигининг негизи ва асосий экспорт
маҳсулотининг манбаидир”
1
.
Республика бўйича ерларни суғориш учун йилига ўртача 55-60 млрд.
м
3
сув талаб этилади. Бу кўрсаткич Марказий Осиѐ республикаларида
истеъмол қилинадиган сувнинг деярли ярмига тенгдир. Республикада
фойдаланадиган сувнинг 80 фоизи қўшни давлатлар ҳудудидан оқиб
келишини, шунингдек Амударѐ ва Сирдарѐ ҳавзаларида трансчегаравий сув
ресурсларини тақсимлаш ва ундан фойдаланишда мавжуд бўлаѐтган
муаммоларни инобатга оладиган бўлсак, чекланган сув ресурсларидан
самарали ва оқилона фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини
такомиллаштириш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этиши шубҳасиздир.
Сув ресурслари танқислиги сезилаѐтган ҳозирги шароитда сувни
тежаб сарфлаш, сув манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш,
сувдан хўжасизларча фойдаланишнинг олдини олиш талаб этилмоқда.
Мавжуд суғориш усулларининг мукаммал эмаслигидан суғоришга
берилаѐтган сувдан фойдаланиш даражаси пастлигича қолмоқда, суғориш
меъѐрларининг кўтарилиб кетиши, ерларнинг шўрланиш ва ботқоқланиш
жараѐни содир бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов: “Яна бир устувор
йўналиш ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш дастурини амалга
ошириш доирасида 2009 йилда 840 километрлик коллектор-дренаж
тармоқлари, 250 та дренаж қудуқлар, 15 та мелиорация насос станциялари ва
иншоотлари қурилди ҳамда реконструкция қилинди. Ўтган йили ерларнинг
мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш
учун 130 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Натижада 240 минг гектардан ортиқ суғориладиган ерларнинг
мелиоратив ҳолати яхшиланди ва бу қишлоқ хўжалик экинлари
ҳосилдорлигини, фермер хўжаликларининг даромадини ошириш имконини
беради”,- деб таъкидлайди.
2
Маълумки, қишлоқ хўжалиги ҳудудида фаолият кўрсатаѐтган сув
истеъмолчилари орасида сув тақсимотини бошқариш, ирригация-мелиорация
тармоқларини ишлатиш, таъмирлаш, техник ҳолатини такомиллаштириш,
етиштирилаѐтган маҳсулот бирлигига сарфланаѐтган сув миқдорининг
1
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т.: Ўзбекистон, 1999. 617 б.
2
Каримов И.А. Асосий вазифамиз-ватанимиз тараққиѐти ва ҳалқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир.
- Т.: Ўзбекистон, 2010. – 47 б.
4
ҳисоб-китобини яхши йўлга қўйиш бозор муносабатлари шароитида асосий
вазифа саналади. Аграр тармоқда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
ва такомиллаштиришда бозор механизмларини жорий этиш муҳим аҳамият
касб этмоқда. Зеро, суғориш ва коллектор-зовур тизимларини ишчи
ҳолатининг таъминланмаслиги ва сувдан фойдаланишнинг нотўғри ташкил
этилиши ерларнинг шўрланишига ва экинлар ҳосилдорлигининг пасайишига
сабаб бўлмоқда.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, мазкур илмий тадқиқот иши қишлоқ
хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг ташкилий-
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ва унинг қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқаришга таъсирини аниқлаш асосида сув
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўналишларини
тадқиқ этишга бағишланган бўлиб, мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Иқтисодий адабиѐтда сув
хўжалиги мажмуаси, сув ресурсларидан самарали ва унумли фойдаланиш
муаммолари таҳлил қилинган. Хорижлик иқтисодчи олимлар Д.Т.Зузик,
М.Н.Лойтер, С.Реггу, Т.С.Хачатуров
3
турли давлатларнинг суғориш
тизимлари ва сув хўжалиги мажмуаси ривожланишининг назарий ва амалий
жиҳатлари хусусида тадқиқот ишларини олиб боришган.
Сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг айрим жиҳатлари
ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар А.А.Абдуғаниев, Р.А.Абдуллахонов,
С.Ч.Джалалов, Б.Жўрақулов, М.В.Ким, М.М.Маткаримов, О.Олимжонов,
Й.Раҳимов,
Ў.П.Умурзоқов,
П.З.Ходжалепесов,
Қ.А.Чориев,
А.С.Чертовицкий, Б.У.Ҳасанов, Ғ.Ҳ.Қудратовлар
4
томонидан ўрганилган
3
Зузик Д.Т.. Экономика водного хозяйства. -М., 1982. –С. 398; Лойтер М.Н. Природные ресурсы и
эффективность капитальных вложений. -М, Наука, 1974. –С.145; Perry C. Water at any price? Issues and
options in charging for irrigation water. Irrigation and drainage. 2001.-№3, -С.24-27; Хачатуров Т.С. Экономика
природопользования. -М, Экономика, 1982. –С.138
4
Абдуллахонов Р.А. Ўтиш даврида сув хўжалиги мажмуаси ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш.
И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ѐзилган диссертация автореферати. -Тошкент, 2003. -27 б.; Абдуғаниев
А., Абдуғаниев А.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиѐти. Дарслик, -Тошкент, 2004. -302 б.; Джалалов С.Ч.
Орошаемое земледелие в условиях дефицита водных ресурсов. -Ташкент, 2000. –С.235; Жўрақулов Б.,
Мирзаев Ш., Ортиқов А. Томчилатиб суғоришда лазер нурларидан фойдаланиш. //Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги журнали. – Тошкент, 2002. - №2. – б. 30-33; Ким М.В. Эффективность реконструкции орошаемых
земель и пути еѐ повышения. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ѐзилган диссертация автореферати. -
Тошкент, 2002, -С.21; Маткаримов М.М. Сув тежовчи ва муҳофаза қилувчи технологияларни қўллаш
жараѐнларини бошқариш. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ѐзилган диссертация автореферати. –
Самарқанд, 2006. -22 б.; Олимжонов О. СФУ-уларнинг ташкилий ва молиявий фаолиятини
такомиллаштириш. //Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. –Тошкент, 2003. -№3.-б.4-5; Раҳимов Й.,
Камолов Б. Қурғоқчилик даврида сувдан фойдаланишнинг синалган усуллари. –Тошкент, Ўзбекистон овози
газетаси, 2009 йил 14 апрель; Умурзаков Ў.П. Сувни баҳолаш. //Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. –
Тошкент, – 2005. №10. –б. 25-26;
Ходжалепесов П.З. Эффективность использования земельно-водных
ресурсов и переспективы развития сельскохозяйственного производства в республике Каракалпакстан.
Автореферат на соискание ученой степени кандидата экономических наук. -Нукус ,2004. –С.24; Ҳасанов
Б.У. Ўзбекистон сув хўжалиги тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишнинг
ташкилий-иқтисодий механизми. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ѐзилган диссертация автореферати. -
Тошкент, 2003. -30 б; Қудратов Ғ.Ҳ. Иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш асосида ғаллачилик
тармоғи самарадорлигини ошириш. И.ф.д. илмий даражасини олиш учун ѐзилган диссертация автореферати.
–Тошкент, 2008. -36 б; Чориев К.А. Ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда бозор муносабатларини
шакллантиришнинг иқтисодий муаммолари. Республика илмий-амалий конференция материаллари
тўплами.
5
бўлиб, улар сув хўжалиги мажмуаси, шу жумладан сув тежовчи ва муҳофаза
қилувчи технологияларнинг самарадорлиги ва уни бошқариш, сув хўжалиги
тизимини такомиллаштириш ва СФУлари фаолиятини ривожлантириш каби
масалаларга жиддий эътибор қаратганлар. Қашқадарѐ воҳасида сувдан
фойдаланувчиларнинг ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий асосларининг
мукаммал эмаслиги ушбу муаммонинг долзарблигини белгилайди ва
тадқиқот мавзуси сифатида танланишига асос бўлади.
Диссертациянинг илмий–тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти
илмий-тадқиқот ишлари дастури доирасида бажарилган.
Тадқиқот мақсади:
қишлоқ хўжалигида
сув ресурсларидан
фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий
таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
сув ресурслари билан таъминланганлик даражасининг назарий
асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
сув хўжалиги тизимларида сувдан самарали фойдаланишнинг
электрон хариталарини ишлаб чиқиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб
чиқиш;
сув ресурсларидан фойдаланишда бозор механизмларини жорий
этиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
сув тақчиллиги шароитида суғоришнинг илғор технологияларини
жорий этиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни асослаш;
сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий
механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот объекти
бўлиб, Қашқадарѐ вилояти қишлоқ хўжалигида
сувдан фойдаланувчи хўжалик субъектлари танлаб олинган.
Тадқиқот предмети.
Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан
фойдаланиш жараѐнида сувдан фойдаланувчилар ўртасида вужудга
келадиган иқтисодий муносабатлар тадқиқот предмети ҳисобланади.
Тадқиқот методлари.
Тадқиқот ишида таққослаш, монографик
ўрганиш, қиѐсий таҳлил қилиш, статистик-гуруҳлаш, таркибий таҳлил,
иқтисодий-математик моделлаштириш усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқот гипотезаси.
Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан
фойдаланишнинг ҳозирги ҳолатини тадқиқ қилиш асосида ишлаб чиқилган
илмий таклиф ва амалий тавсияларни амалиѐтга жорий этиш истиқболда
сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш, унинг қийматини аниқлаш, сув
хўжалигини модернизация қилиш, соҳада бозор механизмларини жорий
этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқишга асос бўлиб
хизмат қилади.
–Т.:ТИМИ, 2007. –б.26-28; Чертовицкий А.С., Базаров А.К. Вопросы платного водопользования. //Аграрная
наука.- Ташкент, 2005. -№11. –С.18-21.
6
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
-
суғориш нархини асос қилиб баҳолаш усули фойдаланиш мақсадга
мувофиқлиги асосланди;
-
сув учун тўловларни насозсиз (устама 10 фоиз миқдорида), насослар
ѐрдамида суғорилганда (устама 60 фоиз миқдорида) 1 м
3
сувнинг таннархини
ҳисоблаш усули тавсия этилди;
-
ўртача ва кучли шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилашга йўналтирилган капитал сарфларни ягона ер солиғи суммасидан
чегириб қолиш амалиѐтини қўллаш бўйича амалий тавсиялар берилди;
-
тадқиқот ишида суғоришнинг “томчилатиб суғориш” усулидан
фойдаланиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилди;
-
тупроқ остидан суғоришнинг субирригация усулидан фойдаланиш
тавсия этилди. Ушбу усул орқали экинлар суғорилганда ғўза ҳосили гектар
ҳисобига қўшимча 1,5-3,0 центнерга ошиши ва суғоришлар сони 1,5 мартага
камайиши аниқланди;
-
суғоришнинг электрон харитаси таклиф этилди.
Илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида сув ресурслари билан таъминланганлик ва
фойдаланиш даражаси назарий жиҳатидан асосланган;
сув ресурсларидан фойдаланиш жараѐнида бозор механизмларини
жорий этиш учун такомиллашган тўлов тизими асослаб берилган;
қишлоқ хўжалигида ўртача ва кучли шўрланган ерлардан самарали
фойдаланганлик учун рағбатлантириш механизмларини такомиллаштиришга
қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
турли хўжалик юритувчи субъектларида суғоришнинг замонавий
усулларидан фойдаланиш ва СФУларнинг моддий-техника базасини
мустаҳкамлашга қаратилган амалий тавсиялар тайѐрланган;
сув
хўжалиги
мажмуаси
тизимларида
сувдан
самарали
фойдаланишнинг электрон хариталарини ишлаб чиқиш бўйича амалий
тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот жараѐнида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий
тавсиялардан қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона ва самарали
фойдаланиш, 1 м
3
сув ҳисобига маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, сув
танқислиги ва қурғоқчилик шароитида сув ресурсларидан фойдаланишнинг
иқтисодий самарадорлигини оширишда, истиқболли
ва мақсадли
дастурларни ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин.
Тадқиқот материалларидан олий ўқув юртларида “Қишлоқ хўжалиги
иқтисодиѐти”, “Деҳқон ва фермер хўжаликлари иқтисодиѐти” фанлари ўқув
дастурларини такомиллаштириш ва ўқитиш жараѐнида фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараѐнида олинган
илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги (№02/10.12.2009 йилдаги маълумотнома), Қашқадарѐ
вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (17.10.2009 йилдаги
7
маълумотнома), Аму-Қашқадарѐ ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
(15.10.2009 йилдаги маълумотнома), Қарши тумани ҳокимлиги (20.10.2009
йилдаги маълумотнома) томонидан амалиѐтга татбиқ этиш учун қабул
қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Диссертациянинг асосий мазмуни ва
натижалари
“ҚМИИ
профессор–ўқитувчиларнинг
илмий–амалий
конференция материаллари тўплами” (Қарши, 2003); “Ишлаб чиқариш
корхоналарининг экологик муаммолари ечимини топишда химиявий
технологияларни қўллаш” (Қарши, 2004); “Ўзбекистон жанубида ер ва сув
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари” (Қарши,
2004); “Фан–техника тараққиѐтида Қашқадарѐ олимларининг роли” (Қарши,
2005); “Ўзбекистонда агроэкология ва тупроқ эрозияси муаммолари”
(Қарши, 2005); “Восемнадцатые Международные Плехановские чтения”
(Москва, 2005); “Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси,
қонунчиликни
такомиллаштириш
ва
республикада
фермерликни
ривожлантириш
истиқболлари”
(Тошкент,
2005);
“Девятнадцатые
Международные Плехановские чтения” (Москва, 2006); “Аграр соҳада
ислоҳотларнинг устивор йўналишлари” (Тошкент, 2006); “Ўзбекистон
жанубида фермерликни ривожлантириш муаммолари” (Тошкент, 2006);
“Иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва модернизация қилиш шароитида
иқтисодиѐтни ривожлантириш ва сервисни такомиллаштиришнинг назарий
ва методологик муаммолари” (Самарқанд, 2007); “Ўзбекистон Республикаси
Мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция
материаллари тўплами” (Қарши, 2007); “Тармоқларда ҳисоб тизимларини
такомиллаштириш ва халқаро андозаларга мослаштириш муаммолари”
(Тошкент, 2007); “Ўзбекистон жанубида сув ресурслари ва иншоотларидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари” (Қарши, 2008); “Бозор
ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида қишлоқ аҳолиси фаровонлигини
оширишнинг стратегияси ва истиқболлари” (Қарши, 2009), “Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида иқтисодиѐтнинг стратегик
тизимларини устувор ривожлантириш муаммолари” (Қарши, 2010);
мавзуларидаги халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида
маъруза кўринишида баѐн қилинган ва маъқулланган.
Диссертация
иши
Қарши
муҳандислик-иқтисодиѐт
институти
бирлашган илмий семинари ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия
академияси ҳузуридаги илмий семинарлар мажлисида муҳокама қилинган ва
ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқотнинг натижалари
умумий ҳажми 5,0 босма табоқдан иборат бўлган 7 та илмий мақола ва 25
та тезисларда ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши таркибий
жиҳатдан кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиѐтлар
рўйхатидан иборат. Унинг ҳажми 150 бетдан иборат бўлиб, 26 та жадвал, 14
та расмни ўз ичига олган.
8
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Сув-ер юзасида ҳаѐт мавжудлигининг асосий шартларидан биридир.
Лекин, ҳозирги кунда, табиатдаги барча сувлардан бевосита
фойдаланиб
бўлмайди. Шу билан бирга
"
сув ресурслари
"
тушунчасини барча сувларнинг
синоними деб тушунмаслик керак. Сув ресурслари нафақат барча чучук ва
ўртача минераллашган сувлардан иборат, балки бизнингча сув ресурслари
-
бу иқтисодий босқичларда ўзгариб турадиган барча чучук ва ўртача
минераллашган ер ости ва ер усти сувларидан иборат бўлиб, иқтисодиѐтнинг
барча тармоқларида, шу жумладан қишлоқ хўжалигида ишлатилаѐтган ва
ишлатилиши мумкин бўлган сув манбаларининг йиғиндисидан иборатдир.
Сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш деганда, сув ва
сувдан фойдаланиш ва уни муҳофазаси ҳақидаги барча қонун ва қоидаларга
тўла риоя қилган ҳолда улардан фойдаланиш жамиятга бугун ва келажакда
сув кам бўлган тақдирда ҳам энг юқори самара олишни таъминловчи
кўрсаткич, деб тушуниш мақсадга мувофиқдир.
Деҳқончилик тармоғида сув ва сув ресурсларига бўлган талабнинг
ошиши, сувнинг эса кескин камайиши суғориш тармоқларида сувдан
самарасиз фойдаланиш сувга бўлган таклифнинг ошиб кетишига олиб
келмоқда.
Сув муаммоси – бу инсоният тарихида иқтисодий ўсиш билан боғлиқ
бўлган қишлоқ хўжалигининг баркамол ривожланишидаги муҳим
муаммолардан
биридир.
Мамлакатимизда
иқтисодий
ислоҳотларни
чуқурлашуви аҳаолини қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган
талабини тўлиқ таъминланишига эришиш учун сув ресурсларидан самарали
ва максимал даражада фойдаланишдан иборат.
Сув ресурслари билан таъминланганлик даражаси
деганда, ҳақиқатда
сарфланган сув миқдорини меъѐр асосида берилиши керак бўлган сув
миқдорига нисбати орқали аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Бунда меъѐр -
ўсимликларнинг илмий асосланган суғориш меъѐрларидан келиб чиққан
ҳолда белгиланади ва у қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади:
5
Бу ерда:
СРТД-
сув ресурслари билан
таъминланганлик даражаси, фоизда;
ҲССМ-
ҳақиқатда сарфланган сув миқдори, м
3
;
МБСМ-
меъѐр асосида берилиши керак бўлган
сув миқдори, м
3
.
Суғорма деҳқончиликда сув ресурсларига бўлган талаб ва таклиф сув
ресурслари билан таъминот даражаси ирригация тизимлари ҳавза
бошқармалари учун муҳим омил ҳисобланади. Сув ресурсларига ҳақ тўлаш
тизимининг жорий қилиниши билан ирригация тизимлари ҳавза
бошқармалари томонидан хўжаликлараро сув иншоотларини тозалаш ва
истеъмолчиларга етказиб берилаѐтган сув ресурсларининг сифатини ошириш
асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
5
Муаллиф томонидан
ишлаб чиқилган.
9
Ҳозирги кунда республикамизда мавжуд суғориш тизимларидан
фойдаланиш коэффициенти 0,64 ни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткич
Қашқадарѐ вилоятида ўртача 0,76 ни ташкил этиб, республикада суғориш
тизимларидан фойдаланиш ҳолатининг юқорилигидан далолат бермоқда (1-
расм).
0,8
0,78
0,82
0,8
0,81
0,79
0,82
0,83
0,83
0,79
0,8
0,78
0,75
0,76
0,77
0,78
0,79
0,8
0,81
0,82
0,83
0,84
1-расм. Қашқадарѐ вилояти туманлари бўйича хўжаликлараро суғориш
тизимининг фойдаланиш даражаси диаграммаси (2009 й).
6
Кейинги
йилларда хўжаликлар ички суғориш тизимларининг
фойдаланиш кўрсаткичлари пастлигича қолмоқда. Яъни, суғориш сувлари
истеъмолчиларга етиб боргунча, сув ресурсларининг буғланиш ва ерга
сингиш даражаси юқори бўлиб, сув ресурсларининг катта масофалардан оқиб
бориши натижасида улар самарадорлиги пасайиб кетмоқда. Бу жараѐн
аксарият суғориш иншоотларининг эскирганлиги ва йиллар давомида
таъмирланмаганлиги натижасида юзага келмоқда. Юқоридаги сабабларга
кўра, мамлакатимиздаги хўжаликлараро ва ички суғориш иншоатларини
илғор технологиялар асосида қайта қуриш ва таъмирлаш мақсадга
мувофиқдир.
Республикамизда суғориш манбаларидан сув олиш, сув ресурсларини
истеъмолчиларга етказиб бериш ва сув хўжалиги инфратузилмасини сақлаб
туриш
билан
боғлиқ
харажатлар
давлат
бюджети
ҳисобидан
таъминланмоқда. Истеъмолчилар томонидан ишлатилган сув ресурслари 1м
3
сувнинг таннархи 32,2 сўм бўлишига қарамасдан маҳсулотлар таннархига
киритилмаслиги ѐки истеъмолчиларнинг сув ресурсларидан текинга
фойдаланиши сув ресурсларининг исрофгарчилигига сабаб бўлмоқда. Шу
нуқтаи назардан сув ресурсларини баҳолаш ва ундан истеъмолчиларнинг
пуллик фойдаланиши давр тақазосига айланиб бормоқда. Ирригация
тизимлари
томонидан
истеъмолчиларга
етказиб
берилаѐтган
сув
6
Вилоят қишлоқ ва сув хўжалишги бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган
10
ресурсларига
баҳо
белгилаш
механизмини
жорий
қилиш
ва
такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир (2-расм).
2-расм. Сув ресурсларига баҳо белгилаш механизми
7
Таҳлилларимиз кўрсатишича, 2003-2009 йилларда далалардан чиқиб
кетаѐтган 165,75 млн.м
3
оқова
сувидан самарали фойдаланилса 11014 гектар
ерни, яъни сув танқислиги шароитида экин майдонларини суғориш мумкин.
Агарда, 11014 гектар ерга қўшимча пахта, буғдой ва сабзавот экинлари
экилса, қуйидаги жадвалда келтирилган натижаларга эришиш мумкин бўлади
(1-жадвал).
1-жадвал
Қашқадарѐ вилоятида 2003-2009 йилларда йўқотилаѐтган сув ҳисобига
олиниши мумкин бўлган даромад
8
т/р
Кўрсаткичлар
Жами
Шу жумладан:
пахта
ғалла
сабзавот
1
Суғориладиган майдон, га
11014,0
3304,2
3855,0
3854,8
2
Сарф бўладиган сув, минг м
3
165750
25363,0
19421,5
120965,5
3
Ҳосилдорлик, ц/га
-
28
48
277
4
Ялпи ҳосил, тонна
134533,7
9251,7
18504
106778
5
1 тоннасининг баҳоси, сўм
ҳисобида
-
465000
235000
300000
6
Даромад, млн. сўм
40683,8
4302,0
4348,4
32033,4
7
1 м
3
сув ҳисобига олинган
даромад, сўм ҳисобида
245,5
169,6
224,0
264,8
7
Муаллиф томонидан тузилган.
8
Монографик ўрганилган вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тузилган.
11
Тадқиқотларимиз кўрсатишича суғоришнинг субирригация усулидан
фойдаланилганда, яъни вилоятнинг юқори зоналарида ушбу усул билан
экинлар суғорилганда ғўза ҳосилдорлиги гектар ҳисобига ўртача 1,5-3
центнерга ошди, суғоришлар сони 1,5 баробарга камайди ва суғориладиган
сув тежалди. Бу ҳолат тупроқ унумдорлигининг барқарорлашишига ѐрдам
беради ва закбур, коллекторларни ҳар йили тозалашга имкон қолмайди.
Шунингдек, субирригация усулининг ўзига хос бўлган муаммоси мавжуд
бўлиб, бунда йил охирига бориб тупроқда туз миқдорининг бироз
кўпайишига олиб келади. Шунинг учун кеч куз, қиш ва эрта баҳорларда
экинларга сув керак бўлмаганда, ерни 1,5-2,5 минг м
3
сув билан ювиб
ташлаш зарур бўлади. Демак, экинларни суғоришда ташлама, зовур, ер ости
сувларидан фойдаланиш сув ресурслари салоҳиятини ишга солишнинг
муҳим воситаси бўлиб ҳисобланади.
Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш доирасида 2008-
2012 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш
бўйича Давлат Дастури тузилган бўлиб, ушбу дастурда вилоятнинг ўта сув
танқис бўлган туманларида қуйидаги амалий таклифлар асосланди, яъни
Ғузор, Чироқчи, Яккабоғ, Китоб ва Шахрисабз туманларидаги 83 дона
суғориш қудуқларини қайта тиклаш; Яккабоғ ва Қамаши туманлари аҳоли
пунктлари, экин майдонларини селдан ҳимоя қилиш, сел сувларини йиғиш
орқали 3,0 минг гектар янги ерларни ўзлаштириш; 7,0 минг гектар
суғориладиган ер майдонларини сув билан таъминлаш мақсадида Яккабоғ
туманида “Гулдара” сел сув омборини қуриш; қиш ва баҳор ойлари
Қашқадарѐ ўзанидан ўтувчи 340,0 млн.м
3
сизот ва сел сувлари ҳамда
Таллимаржон ГРЭСи учун Қарши магистрал каналидан қиш ойлари
бериладиган 90,0 млн.м
3
сув самарасиз оқиб, Бухоро вилояти ҳудудига зарар
етказадиган сувни олдини олиш мақсадида Косон туманида “Қорабайир”(сув
йиғиш ҳажми-115,0 млн.м
3
) сув омборларини қуриш шунингдек, Чироқчи
туманидаги “Қалқама” сел сув омбори ҳажмини 10,0 млн.м
3
дан 40,0
млн.м
3
гача ошириш таклифлари берилди.
Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида суғориш ишларида
сувдан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, шу жумладан, сувдан
қайта фойдаланишни, уни тежашнинг замонавий агротехник усулларини
тадбиқ этиш, сувдан фойдаланишни назорат қилиш тизимига нисбатан
талабни кучайтиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга
ошириш асосий вазифа қилиб белгиланди.
Юзага келган вазиятда экин майдонларидан фойдаланишни янада
оптималлаштириш долзарб аҳамият касб этади. Бу борада, биринчи навбатда,
нафақат сув ресурсларининг тақчиллиги ортиб бораѐтгани, айни вақтда
қишлоқ хўжалиги олдида турган озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни
кўпайтириш ва республика аҳолисини ушбу маҳсулотлар билан ишончли
таъминлаш каби муҳим вазифаларни ҳал этиш назарда тутилган.
Вилоятда
2009
йилнинг
1
январ
ҳолатига
кўра
фермер
хўжаликларининг сони 9172 тани ташкил этиб, 50 та фермерга битта СФУ
12
хизмати тўғри келмоқда. Фермер хўжаликларини мақбуллаштиришдан аввал
эса 164 та фермер хўжалигига 1та СФУ хизмати тўғри келган. Ривожланган
давлатлар тажрибасидан ўрганган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳаларини янада
кўпайтириш бозор иқтисодиѐти талабларига мос ҳолда, улар ўртасида
рақобат муҳитини шакллантириш зарур.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашда асосий
эътибор сув иншоатларидан унумли фойдаланиш ва бирламчи сувдан
фойдаланувчиларнинг сувни истеъмолчига етказиб беришдаги фаолиятининг
самарадорлигини оширишга қаратиш лозим. Тадқиқотлар жараѐнида, қишлоқ
хўжалиги учун етиштирилаѐтган маҳсулот айнан иккиламчи сувдан
фойдаланувчилар томонидан ҳосил бўлишини эътиборга оладиган бўлсак, шу
бўғин учун таклиф этилаѐтган техник, иқтисодий, маъмурий, ташкилий ва
экологик чора-тадбирларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Таклиф этилаѐтган экологик чора-тадбирлар натижасида ерларнинг
шўрланиб кетиши олди олинади, ер ва сув эрозиясига учрамаслик чоралари
кўрилади. Суғорма деҳқончиликда суғориш суви тупроққа, ўсимликка,
агротехниканинг усуллари ва макроиқлимга маълум даражада таъсир
кўрсатади. Суғориш усуллари тўғри танланганда ва суғориш муддатлари,
сони оптимал бўлганда сув ресурсларининг самараси ортади, суғориш
режими ва техникаси бузилганда эса сальбий ҳолатларнинг тури ва миқдори
ортиб боради.
Тадқиқотлар таҳлили кўрсатдики, сувдан фойдаланишда бозор
муносабатларидан фойдаланиш, яъни сув учун тўлов тўлаш кераклигини, сув
танқислиги шароитларида эса тўлов услубига ўтиш заруриятини келтириб
чиқариши мумкинлигини аниқлади. Фақат бозор механизмлари орқали сув
учун тўлов, ҳаддан ташқари сувдан кўп фойдаланганлиги учун эса пул
жарималари суғориш сувлари самарадорлигини ошириш муаммоларини
ечишга имконият яратилиши мумкинлиги исботланди.
Аму-Қашқадарѐ ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли
бўлган ирригация тизимларининг ҳудудларида суғориш асосан насослар
орқали ѐки ўзи оқар сувлар орқали суғорилаѐтганлигини эътиборга олган
ҳолда сув учун нарх белгилашни тавсия қиламиз. Бунда шартномада
кўрсатилиши керак бўладиган пул маблағлари хўжаликларнинг ўсимлик
турига қараб меъѐр асосида белгиланиши шарт. СФУларнинг ижтимоий
фондга тўловлари (25%), кўрсатилган хизмат учун шартномада белгиланган
сумманинг 20 фоизи миқдори қўшилиб ҳисобланганда ва бу қиймат олинган
сув миқдорига тақсимланиб, 1 м
3
сувнинг таннархини ҳисоблаш формуласи
таклифини берамиз. Бу кўрсаткични қуйидаги формула ѐрдамида аниқлаш
мумкин.
13
М
Т
Н
H
С
К
К
С
Ш
T
)
(
2
1
(9)
Бу ерда:
Т
н
-
1 м
3
сувнинг таннархи, сўм
Ш
н
–
шартномада кўрсатилган қиймат, минг сўм
С
т
–
ижтимоий фондга тўловлар, минг сўм
К
1
–
кўрсатилган хизмат учун 20 фоиз устама ҳақ
(насоссиз суғорилганда), сўм
С
м
-
етказиб берилган сув миқдори, минг м
3
.
К
2
–
кўрсатилган хизмат учун 80 фоиз устама ҳақ
(насослар ѐрдамида суғорилганда), сўм
Вилоятда 2008 йил учун СФУлар томонидан 3681,5 млн. сўмлик
қийматга эга бўлган шартнома тузилган. Агар шу йил давомида вилоятнинг
512 минг гектар суғориладиган ерларига 4528 млн.м
3
сув сарф қилинган
бўлса, 1 м
3
сувнинг таннархи қуйидагича аниқланади.
Т
н
=
4528000
736300
75
,
303723
3681500
= 1,04 сўм
Бизга маълумки, Қарши магистрал канали ИТБ ва Миришкор ИТБлар
асосан Амударѐдан насослар ѐрдамида сув олиб, қишлоқ хўжалигида
экинларни суғоришга ишлатилади. Электроэнергия харажатларининг кескин
ошиб кетиши бу тизимлардаги сувдан фойдаланувчиларга 1 м
3
сувнинг
таннархини ҳисоблашда кўрсатилган хизмат учун шартномада белгиланган
қийматнинг 80 фоизи миқдорида устама ҳақ белгиланиб, бунда
электроэнергия харажатларини қоплаш имкониятига эга бўлинади.
Шунингдек, 1 м
3
сувнинг таннархини қуйидагича аниқлаймиз.
Т
н
=
4528000
2945200
75
,
303723
3681500
=
1,53 сўм
Демак, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш учун СФУлар
сувдан фойдаланувчиларга сув тақсимлашда энг аввало сув олиш
нуқталарини сув ўлчаш воситалари билан жиҳозлашлари шарт. Бунинг учун
эса давлатимиз томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини ишга
тушириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Сув ресурслари танқислиги кучаѐтган бугунги шароитда манбалардан
олинаѐтган
сувнинг
суғориш
тармоқларига
тақсимланиши,
сув
ресурсларининг экин майдонларига етиб келишини тўғри ташкил қилиш
мақсадида сув ресурсларидан фойдаланишнинг “электрон харита”сини
тузишни таклиф этамиз.
Ушбу харитага биноан битта туманнинг ер
ресурсларидан фойдаланиши харитасига асосан унинг “электрон хариталари”
ишлаб чиқилган. Электрон хариталарнинг асосий мақсади ер таркиби,
тупроқ унумдорлиги, шўрланиш даражаси, сув ресурслари билан
таъминланиш даражаларининг ўзгаришини кузатиш, керакли чора-
тадбирларни қўллаш, шунингдек, ер кадастрининг олиб борган назоратлари
натижаларини тезкорлик билан электрон хариталарига киритиш ва амалий
чора-тадбирларни қўллаш мақсадидан иборатдир
14
“Томчилатиб суғориш технологияси” бўйича вилоятнинг “Шўртангазкимѐ
мажмуаси”га қарашли қишлоқ хўжалиги тармоғида тажриба олиб борилди.
Тажриба 100 гектар ғўза майдонда ўтказилди (2-жадвал).
2 -жадвал
Сувни тежовчи технологияларнинг пахта ҳосилдорлигига таъсири
9
т/р
Кўрсаткичлар
Ўлч.
бирл.
2009 й.
Томчилатиб суғориш
Хитой технологияси
Эгат бўйлаб
суғориш
1
Суғориладиган майдон
га
100
100
2
1 гадан олинган ҳосил
ц/га
40,0
26
3
Ялпи ҳосил
тонна
400,0
260
4
Қилинган харажат
минг сўм
126528,1
106340
5
Олинган даромад
минг сўм
228000
148200
6
Фойда ѐки зарар
минг сўм
101471,9
41860
7
Рентабеллик даражаси
%
80,2
39,3
8
Харажатни қоплаш муддати
йил
4 йил 2 ой
-
9
Суғоришда сувни иқтисод
қилиш
м
3
/га
300000
-
10
1 га ерга қилинган харажат
сўм
1265281,0
1063400
11
1 гадан олинган даромад
сўм
2280000
1482000
12
1 гадан олинган фойда
сўм
1014719
418600
13
Рентабеллик даражаси
%
80,2
39,4
14
1 га учун сарфл.-ган материал
сўм/тн
208393,97
-
15
1 га сарфл-ган электроэнергия
квт/соат
1057
-
16
1 га сарфл-ган электроэнергия
сўм
88536
-
17
1 гага сарфланадиган сув
м
3
/га
3000,0
6000.0
18
1 гага сувни иқтисод қилиш
сўм
193200
-
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида эгат бўйлаб суғоришда бир
гектар ерга суғориш нормаси бўйича 6000 м
3
/га берилган бўлса, томчилатиб
суғоришда эса 1 гектарга 3000м
3
сув сарфи кузатилди. Демак, 1 гектар ердан
193200 сўмлик сувни иқтисод қилишга эришиш мумкин.
Суғоришнинг субирригация усули орқали экинлар суғорилганда ғўза
ҳосили гектар ҳисобига ўртача 1,5-3 центнерга ошди, суғоришлар сони 1,5
баробарга камайди, суғориладиган сув эса тежалди.
Сув
сарфини
камайтириш
ва
каналларнинг
фойдали
иш
коэффициентини ошириш учун Қарши магистрал канали ирригация
тизимиларида сувни навбат билан “айланма график” асосида бериш, сув
таъминоти қийин бўлган участкаларда эса “карточка” орқали сув бериш
графиклари тузиб чиқилган. Қудуқ, зовур сувларини оқар сувларга қўшиб
ишлатилиши натижасида сув муаммоси ижобий ҳал этилмоқда. Қарши
туманидаги “Дашт-Жўра мироб” СФУ бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини
суғоришнинг айланма графиги орқали қуйидаги тартибда сув бериш яхши
самара берди (4-расм).
9
Шўртангазкимѐ мажмуасига қарашли қишлоқ хўжалиги тармоғининг маълумотлари асосида муаллиқ
томонидан ишлаб чиқилган.
15
4-расм. Қарши туманидаги “Дашт-Жўра мироб” СФУ бўйича қишлоқ
хўжалик экинларини суғоришнинг айланма графиги
10
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга йўналтирилган капитал
сарфларни ягона ер солиғи суммасидан чегириб қолиш амалиѐтини қўллаш.
Жумладан: Ернинг табиий унумдорлиги 14 ц/га эканлигини ҳисобга олсак,
ўртача ва кучли шўрланган ерларда маҳсулот етиштираѐтган фермер
хўжаликлари учун ягона ер солиғи имтиѐзи қуйидаги шкалада бўлса мақсадга
мувофиқ:
•
14-20 ц/га – ягона ер солиғи сўммасидан 8-10 % чегирма бериш;
•
20-25 ц/га бўлса - ягона ер солиғи сўммасидан 13-15% чегирма бериш;
•
25-30 ц/га бўлса - ягона ер солиғи сўммасидан 18-20 % чегирма бериш;
•
30 центнерда юқори бўлса - ягона ер солиғи сўммасидан 22-25% чегирма
бериш.
Сув танқислиги шароитида сувни тежовчи суғориш технологиялари ва
суғориш техникасининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигига эришиш
ниҳоятда муҳим. Суғоришнинг илғор технологиялари ва услубларини жорий
қилиш самарадорлигига: биринчидан, сув ресурслари сарфини камайтирган
ҳолда экин майдони бирлиги ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайти-
риш; иккинчидан, суғориш жараѐларини механизациялаштириш ва
автоматлаштириш ҳисобига меҳнат унумдорлигини ошириш; учинчидан эса
10
Муаллиф томонидан тузилган.
25.02
1.03
Дўланов Ҳолиқ
26.02
26.02
Чориева Ханифа момо
28.02
ортиқча минг суғориш эди
25.02
Ҳусан бобо
1.03
25.02
Қудрат ўғли Файзи
27.02
25.02
Наша ота
27.02
25.02
Оромов Х
.
26.02
25.02 26.02
Ҳазратқул
бобо
12
11
10
9
8
7
6
5
4
3
2
1
0
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
27.02
28.02
Мирҳа-
медова
Лола
Сув сарфи минг м
3
Суғориш
майдони
16
суғориладиган ҳудудда ер-сув ресурслари сифатини яхшилаш, сувчиларнинг
лоқайдсизлигини камайтириш ва меҳнат шароитини яхшилаш орқали
эришиш мумкин.
Суғоришнинг илғор техникаларини фермер хўжаликларига ижарага
беришда уларнинг ҳисоб рақамларидаги молиявий маблағлардан ва экин
майдонлари ҳажмидан, томчилатиб суғориш усулини бир гектар ерга тадбиқ
қилиш 1,1-1,2 млн.сўм миқдорида молиявий маблағ талаб қилишини
эътиборга олган ҳолда қуйидагича механизмни таклиф қиламиз (3-жадвал).
3-жадвал
Суғориш техникасини фермер хўжаликларига лизингга беришнинг
самарадорлиги
11
Фермер
хўжаликларининг
ер майдони,га
Ўртача
йиллик
оладиган
фойдаси,
млн. сўм
Ҳисоб
рақамидаги
молиявий
маблағи,
млн.сўм
Суғориш
техникаси-
нинг
қиймати,
млн.сўмда
Суғориш
техникасининг
самарадорлиги
Ҳосил-
дорлик
ц/га
Фойда
минг сўм
10-30
5-15
5 -10
11-36
Икки
баробар
ошади
Қопланиш
муддати
2,5-3 йил
30-50
15-25
10 -20
36-66
Икки
баробар
ошади
Қопланиш
муддати
3,5 йил
50-100
25-40
20 -35
66-120
Икки
баробар
ошади
Қопланиш
муддати
3,5 йил
100-200
50дан кўп
45дан ортиқ
120-240
Икки
баробар
ошади
Қопланиш
Муддати
4,5-5 йил
Суғоришнинг истиқболли усуллари ва технологияларини танлаш ва
уларнинг қишлоқ хўжалигидаги самарадорлигини аниқлаш нафақат уларнинг
иқтисодий балки ижтимоий самарадорлигини қиѐсий таққослаш орқали
эришиш мумкин. Бунда ижтимоий самара умумий нарх кўрсаткичлари
ѐрдамида сон жиҳатдан аниқланиши зарур. Бироқ, янги техникаларни жорий
қилишнинг ижтимоий самарасини қиѐсий баҳоларда аниқлаш яхши натижа
бермайди ва у маълум қийинчиликларни юзага келтиради. Шундай экан,
ижтимоий натижаларни сон жиҳатдан эмас балки нархни асос қилиб баҳолаш
мақсадга мувофиқдир. Нарх ѐрдамида эса турли хил истеъмол нархларини ва
меҳнат турларини таққослаш мумкин бўлади.
Амалий
таҳлиллар
кўрсатишича,
вилоятимиз
суғориладиган
деҳқончилигида оғир қўл меҳнати ўрнига суғоришни механизация
11
Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг маълумотлари асосида муаллиф томонидан
ҳисобланган.
17
воситаларини, янги техникаларни жорий этиш фақат ижобий ижтимоий
самара беради.
ХУЛОСА
Диссертацион тадқиқот ишини бажариш жараѐнида сув ресурсларидан
фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги
илмий хулосалар
шакллантирилди:
1. Сув ресурслари
-
бу иқтисодий босқичларда ўзгариб турадиган барча
чучук ва ўртача минераллашган ер ости ва ер усти сувларидан иборат бўлиб,
иқтисодиѐтнинг барча тармоқларида, шу жумладан, қишлоқ хўжалигида
ишлатилаѐтган ва ишлатилиши мумкин бўлган сув манбаларининг йи-
ғиндисидан иборатдир.
2.
Қишлоқ хўжалигида сув ресурслари билан таъминланганлик
деганда,
ҳақиқатда сарфланган сув миқдорини меъѐр асосида берилиши керак бўлган
сув миқдорига нисбати орқали аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Бунда меъѐр
бўйича бериладиган сув миқдори ўсимликларнинг илмий асосланган
суғориш меъѐрларини ҳисобга олган ҳолда белгилаш лозим.
3.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг технологик жиҳатларини
такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир.
4.
Фермер хўжаликларининг сувга бўлган муносабатини тубдан
ўзгартириш, сув ресурсларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисобини юритиш,
сув хўжалигида таркибий ўзгартиришлар қилиш, замонавий бошқарув
тизимини
шакллантириш,
СФУларнинг
моддий-техника
базасини
мустаҳкамлашда лизинглардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадга
мувофиқдир.
5.
Илмий тадқиқот ишида сув ресурсларига баҳо белгилаш механизми
ишлаб чиқилди. Бунда сув ресурсларидан пуллик фойдаланишнинг чора-
тадбирларини амалиѐтга жорий қилиш натижасида сув ресурсларидан тежаб-
тергаб фойдаланиш ва сув ресурслари бирлиги ҳисобига маҳсулот ишлаб
чиқаришни кўпайтириш ва барқарор ривожлантиришни йўлга қўйиш
имконини беради.
6.
Сув
ресурсларидан
фойдаланишда
бирламчи
сувдан
фойдаланувчиларнинг
сувни
истеъмолчига
етказиб
беришдаги
самарадорлигини оширишга қаратилган техник, иқтисодий, ҳуқуқий,
ташкилий ва экологик чора-тадбирларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Тадқиқот ишида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлигини оширишга қаратилган
илмий таклиф
ва
амалий
тавсиялар
ишлаб чиқилди:
1.
Тадқиқот ишида
суғоришнинг “томчилатиб суғориш” усулидан
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
2.
Диссертацияда суғоришнинг электрон харитаси таклиф этилди. Ушбу
харита орқали суғориладиган майдоннинг реал ҳолати, ўлчамлари ва содир
бўлаѐтган ўзгаришлар тўлиқ ўз аксини топади. Пировардида эса сув
ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятлари кенгаяди.
18
3.
Суғоришда янги технологияларни жорий қилишнинг ижтимоий
самарасини аниқлашда нархни асос қилиб баҳолаш зарур.
4.
Ўртача ва кучли шўрланган ерларда маҳсулот етиштираѐтган фермер
хўжаликлари учун ягона ер солиғи тўлаш имтиѐзи:
14-20 ц/га – ягона ер солиғи суммасидан 8-10 % чегирма бериш;
20-25 ц/га бўлса - ягона ер солиғи суммасидан 13-15% чегирма бериш;
25-30 ц/га бўлса - ягона ер солиғи суммасидан 18-20 % чегирма бериш;
30 центнерда юқори бўлса - ягона ер солиғи суммасидан 22-25%
чегирма бериш мақсадга мувофиқдир.
5.
Суғоришнинг субирригация усули орқали экинлар суғорилганда ғўза
ҳосили гектар ҳисобига ўртача 1,5-3 центнерга ошади, суғоришлар сони 1,5
ва ундан кўпроқ камайди, суғориладиган сув эса тежалишига олиб келди.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Шахобов С, Исмоилова Х, Шохўжаева З.С. Ер – хазина, сув олтин.
//Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. -Тошкент , 2004. - №7. –Б. 12-13.
2.
Шохужаева З.С. Орошение и использование водных ресурсов в южных
регионах Узбекистана// Восемнадцатые международные плехановские
чтения. –Москва, 2005. –С. 322-323.
3.
Шохўжаева З.С., Хамраева С.Н. Сув исроф бўлмасин…//Ўзбекистон
қишлоқ хўжалиги. – Тошкент, 2006. -№2. –Б. 35.
4.
Шохўжаева З.С. СФУлар фаолиятининг афзалликлари ва
уни
такомиллаштириш йўллари //Аграр соҳада ислоҳотларнинг устивор
йўналишлари: Халқаро илмий–амалий конференция материаллари тўплами.
-Тошкент, 2006. –Б. 85-86.
5.
Шохўжаева З.С. Сув танқислиги бугунги куннинг муаммосидир.
//Тармоқларда ҳисоб тизимларини такомиллаштириш ва халқаро андозаларга
мослаштириш муаммолари: Республика илмий-амалий конференция
материаллари тўплами. -Тошкент, 2007. –Б. 166-168 .
6
.
Шохўжаева З.С. Хўжақулова Н.Р. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилашнинг иқтисодий самарадорлиги //Агро илм. – Тошкент, 2009. - №1.
–Б. 70.
7.
Шохужаева З.С. Проблемы деятельности АВП в сельском хозяйстве и
развития повышения его эффективности //Экономика и финансы. – Москва,
2009 - №1. –С. 45-47.
8.
Шохужаева З.С. Хужакулова Н.Р. Эффективность использования
земельно-водных ресурсов //Экономика и финансы. -Москва, 2009- №3,
-С. 91-93.
9.
Шахобов С, Дониѐров Т, Шохужаева З.С. Эффективность мелиоранта Спер
Сал на засолѐнных почвах Каршинской степи //Экономика и финансы.
– Москва, 2009 - №3,-С. 95-98.
10.
Шохўжаева З.С. Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини
оширишнинг устувор йўналишлари //Биржа эксперт.-Тошкент, 2009.-№11.
–Б.18-21.
19
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Шохўжаева Зебо
Сафоевнанинг 08.00.04 – “Агросаноат мажмуи иқтисодиѐти” ихтисослиги бўйича
“Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий
самарадорлигини ошириш йўллари (Қашқадарѐ вилояти мисолида)” мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
сув ресурслари, сув бруттоси, сув неттоси, лизинг, электрон харита,
томчилатиб суғориш, субирригация, айланма график, Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси
(СФУ).
Тадқиқот объектлари:
Қашқадарѐ вилояти қишлоқ хўжалигида сувдан
фойдаланувчи хўжалик субъектлари танлаб олинган.
Ишнинг мақсади:
қишлоқ хўжалигида
сув ресурсларидан фойдаланишнинг
иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар
ишлаб чиқишдан иборат
.
Тадқиқот методлари:
таққослаш, монографик ўрганиш, қиѐсий таҳлил қилиш,
статистик-гуруҳлаш, таркибий таҳлил, иқтисодий-математик моделлаштириш
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
қишлоқ хўжалигида сув ресурслари
билан таъминланганлик ва фойдаланиш даражаси назарий жиҳатидан асосланган; сув
ресурсларидан фойдаланиш жараѐнида бозор механизмларини жорий этиш учун
такомиллашган тўлов тизими асослаб берилган; қишлоқ хўжалигида ўртача ва кучли
шўрланган ерлардан самарали фойдаланганлик учун рағбатлантириш механизмларини
такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган; турли хўжалик
юритувчи субъектларида суғоришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш ва
СФУларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган амалий тавсиялар
тайѐрланган; сув хўжалиги мажмуаси тизимларида сувдан самарали фойдаланишнинг
электрон хариталарини ишлаб чиқиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Амалий аҳамияти:
илмий тадқиқот ишида
ишлаб чиқилган илмий таклиф ва
амалий тавсиялар қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона ва самарали
фойдаланиш, 1 м
3
сув ҳисобига маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, сув танқислиги ва
қурғоқчилик шароитида сув ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини
оширишда, давлатнинг мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
диссертациядаги илмий
таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирлиги, Қашқадарѐ вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Аму-Қашқадарѐ
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Қарши туман ҳокимлиги томонидан амалиѐтга
тадбиқ этиш учун қабул қилинган.
Диссертация материалларидан олий ўқув юртларида “Қишлоқ хўжалиги
иқтисодиѐти”, “Деҳқон ва фермер хўжаликлари иқтисодиѐти” фанлари ўқув дастурларини
такомиллаштириш ва ўқитиш жараѐнида фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш соҳаси:
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Сувдан фойдаланувчилар
уюшмаси, олий ўқув юртлари.