ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 297 (093)
Н-29
НАСРУЛЛАЕВ НЕЪМАТУЛЛО ХИКМАТУЛЛАЕВИЧ
ЛУТФУЛЛОҲ НАСАФИЙНИНГ “ФИҚҲИ КАЙДОНИЙ”
АСАРИ ВА УНГА ЁЗИЛГАН ШАРҲ, ҲОШИЯЛАР ТАҲЛИЛИ
24.00.02 - Ислом тарихи ва манбашунослиги
Тарих фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
ТОШКЕНТ-2012
2
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Тошкент ислом университети «Исломшунослик» кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
филология фанлари доктори, профессор
ИСЛОМОВ Зоҳид Маҳмудович
Расмий оппонентлар:
тарих фанлари доктори
ҲАСАНОВ Маҳмуд
тарих фанлари номзоди, доцент
УСМОНОВ Иброҳим Сабирович
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация ҳимояси 2012 йил «____» ________ куни соат ___ да
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом
университети қошидаги Д.005.11.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш
йиғилишида ўтказилади (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 11).
Диссертация билан Тошкент ислом университети Ахборот-ресурс
марказида танишиш мумкин (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 11. Электрон манзил: TIU-ARM@mail.ru).
Автореферат 2012 йил «____»________да тарқатилди.
Д.005.11.01 Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби т.ф.н., доцент Д.Рахимджанов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон халқлари маънавий мероси
қадимий ва бой тарихга эга бўлиб, уни бирламчи манбаларга таянган ҳолда
илмий тадқиқ қилиб бориш бугунги куннинг долзарб вазифалари қаторида
туради. Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Бу табаррук заминда не-
не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани,
умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган
дунёвий ва диний илмларнинг, айниқса ислом дини билан боғлиқ
билимларнинг тарихан энг юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда
туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс экани бизга
улкан ғурур ва ифтихор бағишлайди”
1
. Шу муносабат билан жаҳон илм-фани
ривожига салмоқли ҳисса қўшган алломалар таваллуди, тарихда муҳим
аҳамият касб этган шаҳарлар тўйлари халқаро миқёсда нишонланиб, илмий-
маънавий меросни ўрганиш ва халққа етказа билиш давр талабига айланди.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Қарши шаҳрининг 2700
йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги фармоннинг
эълон қилиниши ҳам маънавиятга бўлган эътиборни тасдиқлайди
2
. Унинг
самараси ўлароқ насафийлар илмий меросига бағишлаб анжуманлар
ўтказилди, қатор китоблар нашр этилиб, тадқиқотчилар томонидан уларнинг
ҳаёти ва илмий фаолиятларини ўрганишга киришилди. Ушбу диссертацияда
тадқиқ этилаётган Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 749/1349) ҳам
Насаф минтақасидан етишиб чиққан олимлардан бири ҳисобланади.
Лутфуллоҳ Насафийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига оид кўплаб
маълумотлар ҳанузгача махсус тадқиқ этилмаган. Унинг “Фиқҳи Кайдоний”
номли асари қадимдан Мовароуннаҳрда машҳур бўлиб, ҳозиргача алоҳида
тадқиқот мавзуси сифатида ўрганилмаган. Асар шариат, хусусан, ибодат
масалаларини қамраб олиб, XIV асрнинг биринчи ярмида ёзилган ноёб
манбалардан саналади. Лутфуллоҳ Насафийнинг фаолияти ва ижодида муҳим
аҳамият касб этган “Фиқҳи Кайдоний” асарини ҳар томонлама ўрганиш
минтақа ўтмиши тарихининг муҳим жиҳатларидан ҳисобланган ислом
фиқҳига оид асарлар сафини янада бойитади.
Тадқиқот мавзусининг муҳим ва долзарблигини оширувчи омиллар
қуйидагиларда ҳам ўз аксини топади.
Биринчидан,
Лутфуллоҳ Насафий ўзидан аввал ёзилган йирик фиқҳий
масалалар жамланган яхлит мўътабар манбаларга таяниб, фақат ибодат билан
боғлиқ масалаларни батафсил тадқиқ этган олимлардан саналади. Шу боис
унинг “Фиқҳи Кайдоний” асарини илмий-назарий ва қиёсий ўрганиш
мақсадга мувофиқ.
Иккинчидан,
“Фиқҳи Кайдоний”да ибодатга оид –
фарз, вожиб,
суннат, мустаҳаб, мубоҳ, ҳаром, макруҳ ва муфсид
каби амаллар баёни ўша
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 30.
2
Постановление Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по празднованию
2700-летия города Карши» // Народное слово. 27 июля 2005 года. − №142 (3759).
4
давр талабидан келиб чиққан ҳолда ёзилган. Шу маънода асарга минтақанинг
шарқона ахлоқий қадрият ва урф-одатларини илмий ўрганиш нуқтаи
назаридан ёндошиш лозим бўлади.
Учинчидан,
ушбу асар кўпроқ Мовароуннаҳр ва Хуросон халқлари
орасида шуҳрат қозониб, асрлар давомида аксар мусулмонлар мазкур
манбага биноан ўз ибодат амалларини бир хил адо қилиб келганлар.
Бинобарин, унинг бугунги кундаги аҳамияти, унда анъанавий ибодат тарзи
муфассал акс эттирилгани билан ҳам белгиланади. Демак, мазкур асарни
илмий тадқиқ этиш бугунги мавжуд ихтилофларни теран англаш ва ундан
амалий фойдаланишда муҳим ўрин тутади.
Тўртинчидан,
“Фиқҳи Кайдоний” таълиф этилгандан, то XX асрнинг
бошларигача мадрасаларнинг ўқув дастуридан жой олган асосий
манбалардан бири сифатида илмий муомалада бўлиб келди. Олти аср
давомида ўқитилганлиги ҳам бу асарнинг муҳимлиги, унинг ислом
манбашунослигида тутган юксак мавқега далолат қилади. Шундай экан,
асардан инсон маънавиятини юксалтириш, ташқи таъсирларнинг олдини
олиш чора-тадбирларида фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Бешинчидан,
араб тилида ёзилган бу асар кейинчалик форс ва туркий
тилларга таржима қилиниб, Мовароуннаҳр ва унга қўшни минтақа олимлари
томонидан кўплаб шарҳлар битилди. Улар бугунги кунгача ўз илмий
аҳамиятини йўқотмай, ислом манбашунослигининг қадимий асарлари
сифатида тилга олинади. Шу муносабат билан асар ва унинг заминида бошқа
манбаларни илмий таҳлил этиш ҳам тадқиқотнинг долзарблигини белгиловчи
муҳим омиллардан ҳисобланади.
Олтинчидан
, “Фиқҳи Кайдоний”нинг илмий манба сифатида
кўчирилиши ва тошбосма усулда нашр этилиши туфайли, унинг матн,
таржима, шарҳ, таълиқа, ҳошия ва манзума шаклидаги қўлёзма ҳамда босма
нусхаларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Ҳозирда асар нусхаларини
дунёнинг кўплаб фондларида учратиш мумкин. Бундан Насафийнинг асари
кейинги тадқиқотлар учун асос ярата олганини англаш мумкин. Бу ўринда
олим илмий фаолияти билан аждодлар меросини жаҳонга танита олди, лекин
бу асар узоқ йиллар тадқиқотчилар назаридан четда қолди.
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқиб, Лутфуллоҳ Насафийнинг
“Фиқҳи Кайдоний” асари ҳамда унга ёзилган шарҳ, ҳошияларни тадқиқ ва
таҳлил этиш мазкур диссертациянинг долзарблигини белгилаб беради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Лутфуллоҳ Насафийнинг
ҳаёти, илмий фаолияти ва “Фиқҳи Кайдоний” асари ҳақида ислом оламида
машҳур манба ҳисобланган Ҳожи Халифанинг (ваф. 1067/1657) “Кашф аз-
зунун ан асоми ал-кутуб ва-л-фунун”
3
номли асарида айрим умумий
тафсилотларни учратамиз. Шундай бўлса
-
да, муаллиф ва унинг асарини
илмий-назарий таҳлил қилишда Н.Абдуазизова, И.Абдуллев, Ҳ.Алиқулов,
Р.Баҳодиров, К.Воҳидова, А.Жуманазаров, К.Каттаев, Д.Махсудов,
Н.Муҳаммад, А.Мўминов, С.Сайфуллоҳ, А.Деҳқон, У.Уватов,
3
Ҳожи Халифа. Кашф аз-зунун ан асоми ал-кутуб ва-л-фунун. – Истамбул, 1945. – 2000 б.
5
Н.Шермуҳамедова, Д.Юсупова
каби
ўзбекистонлик
олим
ва
тадқиқотчиларнинг ишлари муҳим ўрин тутади
4
. Асар муаллифи ва илмий
фаолияти ҳақида А.Ахшер, К.Броккельман, Е.Блошед, В.Иванов, Р.Рашид,
В.Рошен, Л.Рубин, Ф.Сезгин, Е.Херман каби хорижлик тадқиқотчилар ҳам ўз
фикр мулоҳазаларини билдириб ўтадилар
5
. Рус олимлари А.Арсланова,
Б.Беляев, Л.В.Дмитриева, А.Семенов, О.Щегловалар томонидан тузилган
каталогларда ҳам Лутфуллоҳ Насафий ҳақида айрим маълумотлар
кўрсатилган
6
.
Лутфуллоҳ Насафийнинг илмий мероси ҳозиргача алоҳида тадқиқот
доирасида ўрганилмаган. Ҳатто у ҳақида яхлит илмий мақола ҳам эълон
қилинмаган. Ҳолбуки, “Фиқҳи Кайдоний” асари узоқ йиллар Ўрта Осиё
мадрасалари ўқув дастурларига киритилгани унинг ислом манбашунослигида
муҳим эътиборга эга бўлганини кўрсатади. Мана шу эътибордан Лутфуллоҳ
Насафийнинг фаолияти ва унинг “Фиқҳи Кайдоний” асари ва унга ёзилган
таржима, шарҳ ва ҳошияларини тизимли тадқиқ этиш кўзда тутилади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети Ислом тарихи ва
фалсафаси факультети “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш
ЮНЕСКО” кафедрасининг “Маънавий меросимизнинг фалсафий илдизлари
4
Абдуазизова Н.А. Туркистон матбуоти тарихи. – Т.: Академия, 2000. – 336 б.; Абдуллаев И. Марказий
Осиёда Ислом маданияти. – Т.: Шарқ, 2005. – 384 б.; Аликулов Х. Прогрессивная общественно-философская
мысль Средней Азии в XIV-XV вв: и ее роль в формировании социально-этических взглядов Давани: Дис.
… канд. филос. наук. – Ташкент: Ин-т ФП АН УзССР., 1971. – 176 с.; Бахадиров Р.М. Из истории
классификации наук на средневековом мусульманском Востоке. – Т.: Академия, 2000. – 244 с.; Воҳидова К.
А. Исҳоқхон Жунайдуллоҳхўжа ўғли Ибрат ва унинг тарихий-илмий мероси. – Т.: Фан, 2008. – 171 б.;
Жуманазаров А. Насаф. – Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2007. – 202 б.;
Каттаев К. Самарқанд мадрасалари ва илму фан ривожи. – Самарқанд: Зарафшон, 2004. – 116 б.; Махсудов
Д. Абу-л-Баракот ан-Насафийнинг тафсир илмида тутган ўрни. Тар. фан. ном. ... дис. – Т.: ТИУ, 2008. – Б.
39.; Муҳаммад Н. Насаф ва Кеш алломалари. – Т.: Ғафур Ғулом, 2006. – 125 б.; Мўминов А. Мовароуннаҳр
фиқҳ мактаби тарихига оид манба // Шарқшунослик. 1992. – № 3. – Б. 52-57.; Сўфи Оллоёр. Маслак ал-
муттақин / Мутаржим: Қозихўжа Ҳафизхўжа ўғли; нашрга тайёрловчилар: С.Сайфуллоҳ, А. Деҳқон. – Т.:
Мовароуннаҳр, 2008. – 415 б.; Уватов У. Қашқа воҳасининг алломалари // Тошкент ислом университети
илмий-таҳлилий ахбороти. – Т.: ТИУ, 2005. − № 3. – Б. 6-13.; Шермуҳамедова Н. Фалсафа ва фан муаммоси.
– Т.: Университет, 2005. – 388 б.; Фасих Хавафи. Муджмал-и Фасихи / Юсупова Д.Ю. – Т.: Фан, 1980. –345с
(бундан кейин Муджмал-и Фасихи).
5
Ahser A. Ahlward W. vol III. – Berlin, 1891. – P. 284.; Carl Brockelmann. Arabichen litteratur. von Band II. –
Berlin: Verlag von Emil Felber, 1902. – P. 198.; Bloched E. Manuscrits Persans De La Bibliotheque Nationale.
Tome Quatrieme. – Paris, 1934. – P. 164-165.; Ivanov W. Catalogue of Persian Manuscripts. – Calcutta, 1985. – P.
510.; Rasid Riza М. Islamda birlik ve fikh mezhepleri. Ceviren. A.Hamdi Akseki. Notlar ekliyerek Sadelestiren.
Hayreddin Karaman. – Ankara: Turk Tarih Kurumu, 1974. – S. 233.; Viktor Rosen. De La Liste Complete Des
Mamusprits Arabes. – Rome, 1885. – P. 53.; Reuben M., Litt D. Arabic Manuscripts Libraru of the India office. vol
II. Fiqh III. – Londоn, 1937. – P. 267-269.; Fuat Sezgin. Geschichte Des Arabischen Schrifttums. Band I. Fiqh. –
Leiden: E.J. Brill, 1967. – P. 341-342, 407, 448.; Hermann E. Catalogue of Persian Manuscripts in the library of the
India office. – Oxford: Clarendon Press, 1937. – P. 1404-1405, 1429-1430.
6
Арсланова А.А. Описание рукописей на персидском языке Научной библиотеки им. Н.И.Лобачевского.
Вып. I. – Москва - Казань, 2005. – 576 с.; Беляев В.И. Арабские рукописи Бухарской коллекции Азиатского
музея института востоковедения. – Ленинград: Академия наук, 1952. – 52 с.; Дмитриева Л.В. Каталог
тюркских рукописей. Института востоковедения Российской Академии Наук. – М.: Восточная литература,
2002. – 616 с.; Семенов А.А. Описание персидских, арабских и турецких рукописей. – Т.: Университет, 1935.
– 87 с.; Щеглова О.П. Каталог литографированных книг на персидском языке в собрании Ленинградского
отделения института востоковедения. ч. I. – М.: Наука, 1975. – 399 с.
6
ва долзарб муаммолари” ҳамда “Исломшунослик илмий тадқиқот
марказининг “Фиқҳий манбаларни ўрганиш” бўлими илмий тадқиқотлар
режалари билан боғлиқ. Тадқиқот мавзуси Тошкент ислом университети
Илмий кенгашининг 2004 йил 27 февралдаги мажлисида тасдиқланган.
Тадқиқот мақсади.
XIII аср охири – XIV аср биринчи ярмида яшаб,
илмий фаолият олиб борган Лутфуллоҳ Насафийнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда
унинг “Фиқҳи Кайдоний” асарини бирламчи манбалар асосида ўрганиш;
асарга ёзилган шарҳ, ҳошия, асарнинг таржималарни йиғиш ҳамда уларнинг
тадқиқини амалга ошириш.
Тадқиқот вазифалари.
Ишда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш
белгилаб олинди:
¨
XIII аср охири – XIV аср биринчи ярмида Насаф шаҳрининг
Мовароуннаҳр ижтимоий ва маданий-маънавий ҳаётидаги аҳамиятини
кўрсатиш;
¨
Лутфуллоҳ Насафий ҳаёти ва илмий фаолиятини тизимли ўрганиш;
¨
олимнинг илмий меросида муҳим ўрин эгаллаган “Фиқҳи Кайдоний”
асарининг юртимиз ва жаҳон фондларида сақланаётган қўлёзма ва тошбосма
нусхаларини аниқлаш;
¨
“Фиқҳи Кайдоний”нинг ислом манбашунослигида эътиборли манба
эканини илмий асослаш;
¨
матннинг умумий мазмуни, унда берилган амал турлари,
масалаларнинг ёритилиш услуби ва аҳамиятини очиб бериш;
¨
асарга ёзилган шарҳ, ҳошия ва таржималарни ўзаро солиштириб,
уларнинг манбашунослик ҳамда кодикологик таҳлилини амалга ошириш;
¨
“Фиқҳи Кайдоний” асарининг кенг тарқалиш сабабларини аниқлаш
ва унинг илмий қимматини очиб бериш;
¨
“Фиқҳи Кайдоний” асарини замонавий ўзбек тилидаги изоҳли
таржимасини амалга ошириш.
Тадқиқот объекти.
Лутфуллоҳ Насафийнинг илмий-маънавий мероси.
Тадқиқот предмети.
Лутфуллоҳ Насафийнинг “Фиқҳи Кайдоний” асари
қўлёзма ва тошбосма нусхалари ҳамда унинг таржима, шарҳ, ҳошия ва
манзумалари предмет сифатида олинди.
Тадқиқот методлари.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг
тарихни ҳаққоний ёритиш тўғрисида билдирган фикрлари, шунингдек,
исломшунослик, манбашунослик соҳасида тадқиқот олиб борган республика
ва хориж олимларининг илмий тажрибалари, бирламчи қўлёзма ва тошбосма
манбалар ҳамда уларнинг замонавий нашрларини таққослаб, уларга танқидий
муносабат билдириш ҳам тадқиқот учун илмий-услубий асос бўлди.
Жумладан, тадқиқотда ижтимоий-сиёсий ва маданий-маънавий жараёнлар
тарихийлик ва холислик тамойилларига таянган ҳолда таҳлил қилинди. Ишда
қиёсий-типологик ва палеографик-кодикологик методдан ҳам фойдаланилди.
Тадқиқот манбалари.
Тадқиқотни амалга оширишда асосан қўлёзма
фондлар ҳамда асарга матн жиҳатидан яқин манбаларга мурожаат этилиб,
улар уч груҳга ажратиб ёритилди.
7
Биринчи гуруҳ манбаларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтида
7
сақланаётган “Фиқҳи Кайдоний” асари нусхалари ташкил этди. Фонддан
асарнинг жами 500 га яқин матн, таржима, шарҳ, таълиқа, ҳошия ва манзума
нусхалари аниқланди. Уларнинг 160 тадан ортиғи турли йилларда
кўчирилган қўлёзма ва тошбосма нусхалар, 170 тадан зиёди эса, “Фиқҳи
Кайдоний”га ёзилган арабий, форсий шарҳ ва таълиқалар, 120 га яқин
нусхаларни турли йилларга мансуб, араб, форс, туркий тилларида
кўчирилган ва чоп этилган таржималар ташкил этади. Шу жумладан,
матннинг форс ва туркий тилдаги манзумаси ҳамда Шамсиддин Муҳаммад
Кўҳистонийнинг (ваф. 962/1555) шарҳига ёзилган “Жомеъ ал-мабоний”
номли йирик ҳажмли ҳошия ҳам тадқиқотга жалб этилган.
Иккинчи гуруҳ манбаларини “Фиқҳи Кайдоний” асарининг қўлёзма ва
тошбосма ҳолида сақланиб келаётган нусхалари ташкил этиб, улар Тошкент
ислом университетида 12 та, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида 26 та,
Алишер Навоий номли Давлат адабиёт музейида 6 та ва Ўзбекистоннинг
қатор бошқа фондларида сақланади.
Учинчи гуруҳни “Фиқҳи Кайдоний” асарига матн жиҳатидан яқин
Бурҳониддин Марғинонийнинг (ваф. 592/1196) “Ҳидоя”, Абу Лайс
Самарқандийнинг (ваф. 393/1003) “Муқаддима ас-салот” (Намозга кириш),
Шамсиддин ибн Аҳмад ибн Сулаймон ибн Камол Пошшанинг (ваф.
939/1533) “Шурут ас-салот” (Намознинг шартлари) номли асарлари ташкил
этди.
Тадқиқотнинг даврий чегараси.
Диссертация учун Лутфуллоҳ
Насафийнинг яшаб ижод қилган XIII аср охири – XIV аср бошлари асосий
даврий чегара қилиб белгиланса-да, “Фиқҳи Кайдоний” матнининг котиблар
томонидан қайта-қайта кўчирилиши, асарга кўплаб шарҳ ва ҳошиялар
битилиши, тошбосма усулда кенг кўламли нашр этилиши то ХХ асрнинг
бошларига қадар давом этди.
Тадқиқот фарази.
XIII-XIV асрда Мовароуннаҳр маънавий-маърифий
ҳаёти тарихида кўплаб фақиҳлар фаолият кўрсатиб, фиқҳнинг турли
соҳалари бўйича асарлар ёзиб қолдирдилар. Бу манбалар орасида муомалот,
ибодат масалаларини қамраб олган асарлар ҳам бўлиши мумкин. Уларни
илмий ўрганиш борасида муайян ишларни амалга ошириш мумкин.
Асар номи айрим қўлёзмаларда “Хулосату Фиқҳи Кайдоний” тарзида
берилади. Шу сабаб, эҳтимол муаллиф ибодат масалалари бўйича йирик
ҳажмли асар битгани ва кейинчалик уни умумий мазмунини акс эттириб
мухтасар рисола ҳолга келтирган бўлиши ҳам мумкин.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
● Мўғуллар истилосидан кейинги давр, аниқроғи, XIII охири – XIV аср
биринчи ярми Мовароуннаҳрда, хусусан, қадимий Насафда илм-фан ва
маданият аста-секин юксала бошлади;
7
Кейинги ўринларда ЎзР ФА ШИ тарзида берилади.
8
● Минтақадаги ижтимоий муҳитнинг оғир аҳволига қарамай илм-фан
вакилларининг баъзилари ўтроқ яшаб ижод қилди, улардан бири Лутфуллоҳ
Насафий эди;
● Лутфуллоҳ Насафий ҳанафийлик фиқҳида муносиб ўрин тутиб,
кейинги олти аср давомида унинг “Фиқҳи Кайдоний” номли асари
Мовароуннаҳрда ёзилган муҳим фиқҳий манбалардан бири бўлган;
● “Фиқҳи Кайдоний” ўзининг мазмун-моҳияти, фиқҳий масалаларга
ёндошуви ва уларнинг ёритилиш услублари ҳамда ёдлашга қулайлиги билан
бошқа асарлардан ажралиб туради;
● “Фиқҳи Кайдоний”га етук маҳаллий муаллифлар томонидан шарҳ ва
ҳошиялар битилган ҳамда форс ва ўзбек тилларига таржима қилинган;
● асарнинг жаҳон фондларидаги кўплаб қўлёзма ва тошбосма нусхалари
аниқланиб, уларнинг илмий тавсифи амалга оширилган;
● “Фиқҳи Кайдоний”нинг таълим тизимида асосий дарсликлар қаторида
илмий муомалада бўлгани кўрсатиб берилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Мазкур диссертацияда “Фиқҳи
Кайдоний” асари илк бор тадқиқ этилди. Унга кўра, асарнинг мавжуд
қўлёзма нусхалари, матнга битилган шарҳ ва ҳошиялари ўрганилиб, ишнинг
илмий янгиликлари асосан қуйидагиларда акс этди:
● Лутфуллоҳ Насафийнинг ҳаёти ва ижоди тадқиқ этилди, манбалар
ёрдамида унинг вафоти санаси ва отасининг исмига аниқлик киритилди;
● “Фиқҳи Кайдоний” асарининг мазмуни, ўзига хослиги, масалаларнинг
ёритилиш услублари ўрганиб чиқилди;
● “Фиқҳи Кайдоний”га араб ва форс тилларида битилган 29 та шарҳ
нусхалари ва уларнинг муаллифлари аниқланиб, таҳлил доирасига тортилди;
● асарнинг форс, турк ва қозоқ тилларига қилинган таржималари
топилиб, уларга таянган ҳолда “Фиқҳи Кайдоний”нинг ўзбек тилидаги
изоҳли таржимаси нашр этилди;
● тадқиқот натижасида “Жомеъ ал-мабоний” номли йирик ҳажмли асар
Шамсиддин Муҳаммад Кўҳистоний қаламига мансуб эмаслиги, балки унинг
“Фиқҳи Кайдоний” шарҳига битилган ҳошия экани исботланди;
● Ўзбекистон ҳамда Германия, Россия, Ҳиндистон, Туркия қўлёзма
фондларидан асарнинг 900 га яқин нусхалари аниқланиб, уларнинг илмий
тавсифи амалга оширилди ва каталоги нашр қилинди;
● “Фиқҳи Кайдоний”нинг таълим тизимидаги асосий дарсликлардан
бири эканлиги аниқланди. Асар қўлёзмаларини тадқиқ қилиш натижасида
унинг турли мавзудаги бошқа асарлар билан бир мажмуада китобат этилгани
маълум бўлди;
● “Фиқҳи Кайдоний” ўзидан аввал битилган турдош фиқҳий манбаларга
таяниб ёзилди ва муайян масалани қамраб олди. Шу эътибордан, асар матни
омманинг доимий қўлланмаларидан бирига айланди.
9
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Илмий
ишнинг хулосалари ва ундаги маълумотлар ислом фиқҳи, тарихи ва
манбашунослиги бўйича тадқиқотлар олиб боришда, шу мавзуда махсус
курслар ўқишда илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотдан
тарих, диншунослик, фиқҳ, ислом тарихи ва манбашунослиги, ислом ақидаси
ва калом, фалсафа фанларини ўқитиш ва шариат масалаларини ўрганишда
ҳам кенг фойдаланиш мумкин. Ишдан манбашунослик назариясига оид
тадқиқотларда, дарслик ва услубий қўлланмалар яратишда, семинарларда
фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, XIII аср охири − XIV асрнинг
бошларидаги Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ва маърифий
ҳаёти ҳақидаги тарихий воқеаларни ёритишда катта аҳамият касб этади.
Диссертация хулосалари XIV-XIX асрларда Ўрта Осиё мадрасаларидаги
таълим тизими, уларда ўқитилган дарсликлар ҳақида ҳам муайян тасаввур
пайдо қилади. Ишдаги янгиликлар Мовароуннаҳрда ёзилган ислом
манбалари, фиқҳий асарлар ҳақидаги маълумотларни янада кенгайтиради ва
тўлдиради.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертация бўйича Тошкент
ислом университетида ўтказилган аспирант ва ёш олимларнинг
диншунослик, исломшунослик муаммоларига бағишланган анъанавий
илмий-амалий анжуманида “Фиқҳи Кайдоний”нинг жаҳон фондларидаги
қўлёзмалари таҳлили” (2006 йил 14 декабрь), Туркиянинг Испарта шаҳри
Сулаймон Демирел университети илоҳиёт факультетида ўтказилган “Турк
дунёсининг исломиятга
қўшган
ҳиссалари” номли симпозиумида
“Лутфуллоҳ Насафийнинг “Фиқҳи Кайдоний” асари ва унинг ислом
фиқҳшунослигидаги аҳамияти” (2007 йил 31 май), Тошкент давлат
шарқшунослик институтининг Шарқ филологияси ва тарих факультети билан
ҳамкорликда ўтказилган “Марказий Осиё тарихи манбашунослиги ва
тарихшунослиги масалалари” мавзуидаги Республика миқёсидаги иккинчи
конференцияда “Лутфуллоҳ Насафийнинг “Фиқҳи Кайдоний” асари
манбалари” (2010 йил 19 май) номли маърузалар билан иштирок этилган.
Шунингдек, диссертация хулоса ва назарий тавсияларидан Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
ҳузуридаги
Тошкент
ислом
университети, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти, Тошкент
давлат шарқшунослик институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети бошқа олий ва ўрта таълим муассасаларида
“Диншунослик”, “Исломшунослик”, “Тарих”, “Фиқҳ”, “Ислом тарихи ва
манбашунослиги”, “Манбашунослик ва архившунослик” каби фанларни
ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотнинг синовдан ўтиши.
Илмий иш Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг
“Исломшунослик” кафедрасида (2011 йил 28 январь), Тошкент ислом
университети “Исломшунослик”, “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий
ўрганиш ЮНЕСКО” ҳамда “Тарих” кафедралари қўшма илмий йиғилишида
10
(2011 йил 15 июнь), Тошкент ислом университети ҳузуридаги Д.005.11.01
рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий семинар (2011 йил 22
декабрь) мажлисларида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни тадқиқотчи томонидан эълон қилинган мавзуга бевосита алоқадор
3 та илмий-назарий ва амалий конференцияда маъруза қилинган. Шунингдек,
илмий тўплам ва журналларда 5 мақола чоп этилган. «Ziyo NET» интернет
порталига 1та мақола жойлаштирилган. Бундан ташқари, “Фиқҳи Кайдоний”
(матн ва таржима) номли рисола (Тошкент, 2009.
–
94 б.), “Фиқҳи Кайдоний”.
Каталог (Тошкент, 2010.
–
321 б.) номли китоблар нашр этилган.
Тадқиқотнинг тузилиши.
Тадқиқот кириш, тўққиз бўлимдан иборат
учта боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда “Фиқҳи
Кайдоний” киритилган мажмуалар”, “Салот ҳақидаги ҳанафийлик мазҳабида
битилган асарлар”, “Фиқҳи Кайдоний”га ёзилган шарҳлар муаллифлари” ва
“Фиқҳи Кайдоний” матнининг қиёсий таҳлили” номли 4 та иловадан иборат.
Диссертация 172 бетни ташкил этиб, унда 218 та манба ва адабиётлардан
фойдаланилган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
Кириш
қисмида мавзунинг долзарблиги асослаб
берилиб, унинг ўрганилиш даражаси таҳлил қилинган, тадқиқотнинг мақсад
ва вазифалари тўла ёритилган, тадқиқотни амалга оширишдаги методологик
асослар белгилаб олинган, шунингдек, диссертациянинг илмий янгилиги,
унинг назарий ва амалий аҳамияти кўрсатиб берилган ҳамда натижаларнинг
эълон қилингани ва синовдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.
“Мовароуннаҳр ижтимоий, маданий ва маънавий ҳаётида Насаф
шаҳрининг тутган ўрни”
деб номланган биринчи боб уч бандга ажратилган.
Биринчи бандда
“XIII аср охири – XIV асрнинг биринчи ярмида
Мовароуннаҳрдаги ижтимоий ва маънавий ҳаёт”
атрофлича ёритилган.
Мовароуннаҳр қадимдан инсониятнинг тараққиёт бешикларидан бири
сифатида Осиё ва Европа мамлакатлари маданияти ривожига ижобий таъсир
кўрсатган. Географик жиҳатдан Сирдарё ва Амударё оралиғида жойлашган
ушбу минтақа кейинчалик ислом оламида алломалар юрти сифатида танилди.
Ўлканинг Насаф, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Андижон, Тошкент
каби кўплаб йирик шаҳарлари бўлиб, улар Хитой, Араб, Юнон, Рум
давлатларидан келган карвонларни қабул қилган. Бу ерлар ўзининг табиий
бойлиги, табиати, оқар сувлари билан аксарият жаҳонгирларнинг диққатини
ўзига жалб қилган. Натижада қадимги форслар, юнонлар, араблар, мўғуллар,
руслар турли баҳоналар билан Мовароуннаҳрга бостириб киришга ҳаракат
11
қилган. Уларнинг қирғин урушлари туфайли бу ўлка кўплаб талон-
тарожларни бошидан кечирган. Айниқса, ўрта асрларда мўғуллар томонидан
қилинган босқинчилик минтақадаги инқироз ва таназзулларга сабаб бўлди.
Муҳаммад Жувайнийнинг “Тарихи жаҳонкушо” (Жаҳон фатҳи тарихи)
8
,
Рашидиддин Фазлуллоҳнинг “Жомеъ ат-таворих” (Тарихлар мажмуаси)
9
,
Шиҳобиддин Муҳаммад Насавийнинг “Сийрат ас-султон Жалолиддин
Менкбурний” (Султон Жалолиддин Мангубердининг таржимаи ҳоли)
10
, Ибн
Асирнинг “ал-Комил фит-тарих” (Мукаммал тарих)
11
, Жамол Қаршийнинг
“Мулҳақат ас-Суроҳ” (Суроҳнинг қўшимчалари), Ҳамидуллоҳ Қазвинийнинг
“Нузҳат ал-қулуб” (Қалблар ардоғи)
12
, Абулфазл Муҳаммад Банокатийнинг
“Равзату лил-албоб фит-таворихи ал-акобир вал-ансоб” (Насаблар ва улуғлар
тарихларида ақл эгаларининг боғчаси)
13
каби тарихий манбаларда давр
ҳақида кўплаб маълумотлар берилган. Шунингдек, мўғул, хитой тилларидаги
асарларда ҳам Чингизхон ва унинг авлодлари юришлари атрофлича
ёритилган
14
. Бундан ташқари, венециялик савдогар ва сайёҳ Марко Поло,
Порденон, араб сайёҳи Ибн Батутта каби сайёҳ тарихчилар ҳам ўша даврдаги
мўғуллар истилоси ҳақида хабар берувчи қимматли маълумотларни ёзиб
қолдирганлар.
Мовароуннаҳр, хусусан, Насафнинг XIII-XIV асрлар тарихи кейинги
давр олимлари назаридан четда қолмаган. Бу борада В.В.Бартольд,
О.Г.Большаков, А.М.Беленицкий, А.А.Зимин, Л.А.Зимин, С.К.Кабанов,
Б.Д.Кочнев, Л.Ю.Маньковская, Е.М.Массон,
Д.М.Петрушевский,
И.П.Петрушевский, Г.А.Пугаченкова каби олимларнинг илмий тадқиқотлари
мавжуд
15
. Мавзуга алоқадор мўғуллар ва Амир Темур даври тарихи ҳақида
8
Муҳаммад Жувайнийнинг “Тарихи жаҳонкушо” асари уч қисмдан иборат бўлиб, унда Чингизхон
юришлари то Гуюкхон (1246-1249) давригача, Жўжи ва Чиғатой авлодлари тарихи, Хоразм ва Хуросоннинг
мўғуллар босқини (1258) тарихи ҳамда Эроннинг ижтимоий-сиёсий аҳволи каби мавзулар ёритилган.
9
Рашидиддин Фазлуллоҳнинг “Жомеъ ат-таворих” асарида Чиғатой бошқарувига оид воқеалар жамланган.
10
Шиҳобиддин Муҳаммад Насавийнинг “Сийрат ас-султон Жалолиддин Менкбурний” асарида мўғуллар
босқинидан баҳс юритилади. Муаллиф (1218-1231) Хоразм, Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистон, Эрон,
Ироқ, Озарбайжон ва Грузия каби давлатларда Жалолиддин салтанати воқеаларини ёритади.
11
Иззиддин ибн ал-Асирнинг “ал-Комил фит-тарих” асарида дунёнинг яралишидан то милодий 1231 йилга
қадар Шарқнинг тарихий воқеалари йиллар бўйича хронологик тарзда баён этилган.
12
Ҳамидуллоҳ Қазвинийнинг “Нузҳат ал-қулуб”дан ташқари “Тарихи Гузида” ва “Зафарнома” номли
асарлари ҳам мўғуллар истилоси воқеаларига қаратилган.
13
Асарда мўғуллар даври минтақа аҳолисининг турмуш тарзи ва географик жойлашуви ҳақида сўз боради.
14
Биографический словарь. 300 путешественников и исследователей. – М.: Мысль, 1966. – С. 244-245.
15
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. – СПб., 1898. ч.1. Тексты. – 204 с.; Большаков
О.Г. Средневековый город Средней Азии. – Л.: Наука. 1973. – 389 с.; Средневековый город Ближнего
Востока, VII середина XIII в. Соц. – экон. отношения. – М.: Наука, 1984. – 343 с.; Беленицкий А.М.
Средневековый город Средней Азии. – Л.: Наука, 1973. – 389 с.; Зимин А.А. Холопы на Руси. – Т.: 1927. – 20
с.; Кабанов С.К. Нахшеб на рубеже древности и средневековья (III-VIIвв.) Инс-т Археологии. – Т.: Фан,
1977. – 136 с.; В оазисах и степях Кеша и Нахшеба: Поиски и находки археолога в Долине Кашкадарьи. – Т.:
Узбекистан, 1988. – 76 с.; Кочнев Б.Д. Исследования Средневековского Несефа. – М., 1975. – 501 с.;
Раскопки и разведки в Каршинском оазисе. М., 1977. – 553 с.; Маньковская Л.Ю. Мемориальное зодчество
Средней Азии. – Т.: Гафур Гулям, 1983. – С. 30-48.; Массон М.Е. Шахрисябз при Темуре и Улугбеке. – Т.,
1953. – 89 с.; Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с древнейших времен. – Т.: Фан, 1973. − 49
с.; Петрушевский Д.М. Очерки из истории Средневекового общества и государство. – М.: Книжная находка,
2003. – 512 с.; Петрушевский И.П. Земледелие и аграрные отношения в Иране XII-XIV вв. − М-Л., 1960. –
325 с.; Пугаченкова Г.А. Зодчество Центральной Азии, XV век: Ведущие тенденции и черты. – Т.:
Литература и искусство, 1976. – 115 с.; История искусство Узбекистана с древнейших времен до середины
12
ўзбекистонлик олимлар ҳам қатор илмий изланишлар олиб борганлар
16
. Ғарб
олимларидан Плано Карпинининг “Мўғуллар тарихи”, Гильом де Рубрукнинг
“Шарқ мамлакатларига саёҳат”, В.Розеннинг “Султон Жалолиддин
Мангуберди ҳаёти тафсилоти”, И.Кафас ўғлининг “Хоразмшоҳлар тарихи”,
М.Кўпрулунинг “Хоразмшоҳлар”, О.Тонарининг “Жалолиддин Хоразмшоҳ
ва унинг замони” каби асарларидан ушбу давр ҳаёти ҳақида баъзи
маълумотларни олиш мумкин.
Тадқиқотчиларнинг қайд этишларича, мўғулларнинг Мовароуннаҳр
ўлкаларига бостириб келиши, X-XII асрлардаги ижтимоий-маънавий
ривожига салбий таъсир кўрсатган. Мовароуннаҳрда бу инқироз қарийб юз
эллик йил давом этган. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг
охирги босқичи сифатида эътироф этилиб, минтақада ижтимоий ҳаёт аста-
секин изига тушиши кузатилди. Мовароуннаҳрнинг бошқа ўлкалари қатори
Насафда ҳам ижтимоий ва маънавий ҳаёт муайян даражада жонланди. Бу
даврда Мовароуннаҳрни моҳир ислоҳотчи сифатида Кебек (718/1318-
726/1326) бошқарди
17
. У Насаф шаҳридан икки фарсах (12-14км) узоқда
ўзига сарой (Қарши) қурдирган эди
18
. Мўғул хонларидан кейинги юксалиш
Амир Темур (ваф. 807/1405) фаолияти билан боғлиқ тарзда янги босқичга
кўтарилди.
Иккинчи банд
“XIV асрда Насаф шаҳрининг илмий муҳити”
деб
аталган. Насаф Мовароуннаҳрнинг илмий-маданий марказларидан бири
сифатида кўплаб тадқиқотчиларни доимо ўзига жалб этган. Ҳозирда Қарши
деб юритилаётган бу қадимий шаҳар милоддан аввал йирик “кент” мақомида
бўлиб, ўтмишда Балх, Балқ, Боло, Нашеболо ва ўрта асрларга келиб Нахшаб
(Насаф) деб аталган
19
. Насаф уч қисм – кўҳандиз, шаҳристон ва работдан
иборат атрофи девор билан ўралган йирик шаҳар бўлиб, Самарқанд, Кеш,
Нажария ва Гибдин номли дарвозалари ва йирик бозори бўлган
20
. Кебекхон
(ваф. 726/1326) давридан бошлаб, Насаф воҳадаги йирик маъмурий
марказлардан бири қаторида зикр қилинади. Насаф илмий муҳити шу ердан
етишиб чиққан Насафий, Паздавий, Офуроний, Касбавий, Косоний, Кеший,
Бутхазоний, Баёний, Тубаний, Жувикий, Ғузорий, Дужаконий, Зайкулий,
девятнадцатого века. – М.: Искусство, 1965. – 688 с.; Погребение монгольского времени в Холчаяне. – М.,
1967. – 7 с.; Термез, Шахрисябз, Хива. – М.: Искусство, 1976. –207с.
16
Жуманазаров А. Насаф. − Т.: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2007. – 132-144.; Бўриев О. Амир Темур
даврида Мовароуннаҳр ва Мўғулистон муносабатлари // Шарқшунослик. − Тошкент., 1996. VII. сон. – Б. 37-
44.; Иброҳимов Н. Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати // Шарқшунослик. − Тошкент., 1993. V. сон. –
Б. 87-94.; Маҳмудов Қ. XIII-XIV аср туркий ёзма обидалар тилининг фонетик системаси. – Т.: Фан, 1990. –
342 б.; Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. − Т.: Чўлпон, 1994. – 351б.; Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта
Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. − Т.: Фан, 1993. – 51б.; Равшанов П. Қашқадарё тарихи. − Т.: Фан, 1995.
– 441 б (бундан кейин Қашқадарё тарихи).; Саидқулов Т. Ўрта Осиё халқлари тарихининг
тарихнавислигидан лавҳалар. Ж. I. − Т.: Ўқитувчи, 1993. – Б. 94-106.; Шарафуддин Али Яздий. Зафарнома.
− Т.: Камалак, 1994. – 228 б.; Қадимги Кеш-Шаҳрисабз тарихидан лавҳалар. − Т.: Шарқ, 1998. – Б. 66-83.
17
История Востока. Восток в средние века. Т. II. – М.: Восточная литература, 2002. – С. 411-412.
18
Маньковская Л.Ю. Қашқадарё воҳасининг архитектура ёдгорликлари. – Т.: Ўзбекистон, 1979. – Б. 9-11
Bosworth C.E., Donzel, Heinrichs W.P and the late Pellat Ch. The encyclopaedia of islam. New edition. – Leiden-
New York: Brill E.J, 1993. – P. 925.
19
Нафасов Т. Ўзбек номаси. – Қарши: Насаф, 1993. – Б. 43.
20
Камалиддинов Ш.С. Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам
(IX – начало XIII вв). – Т.:Ўзбекистон, 1996. – C. 51-52.
13
Сунажий, Шарғиёний, Ғадоний, Кожарий каби нисбали олимлар номи билан
бевосита боғлиқ
21
. Улар нафақат Мовароуннаҳр, балки бутун ислом оламида
етук фақиҳ ва олимлар сифатида эътироф этилади.
XIII асрнинг охири
−
XIV аср бошларида Мовароуннаҳрдан етишиб
чиққан фақиҳлар маънавий ҳаётда баракали фаолият кўрсатдилар. Улар
жумласига, Ҳофизиддин Абулбаракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд
Насафий (ваф. 710/1310), Али ибн Муҳаммад ибн Али Абу Бакр Али
Насафий (719/1319 йили ҳаёт бўлган), Лутфуллоҳ Насафий (ваф. 749/1349),
Жалолиддин Аҳмад ибн Юсуф Тубоний (ваф. 793/1391) каби олимларни
киритиш мумкин. Мазкур даврда ижод этган фақиҳларнинг айримлари
мўғуллар тазйиқидан Ҳиндистон, Миср, Эрон, Туркия, Қрим ва Яқин
Шарқдаги бошқа минтақаларда яшаб қолдилар
22
. Мавлоно Рукниддин
Насафий шундайлардан бири саналади. “Мужмали Фасиҳий” (Фасиҳийнинг
қисқача баёноти) асарида унинг Шероз шаҳрида 745/1344 йили вафот этгани
қайд қилинади
23
. Эронга кўчиб ўтган яна бир насафлик мутасаввиф олим,
шайх ва тариқат намояндаси Азизиддин Насафий XIV аср бошларида
Абркўҳда вафот этган
24
. Унинг илмий мероси XIII аср Шарқ халқлари
маънавияти ва тафаккури тарихида алоҳида ўрин эгаллаб, инсонни камол
топтириш масалаларига қаратилган. Зиёвиддин Нахшабий (ваф. 751/1350)
ҳам XIV асрнинг ўрталарида Ҳиндистонга бориб, ўша ерда муқим яшаб
қолган. Бу зот кучли иқтидор эгаси бўлиб, араб, форс, турк ва ҳинд
тилларини мукаммал билган
25
.
Тадқиқ этилаётган давр илмий муҳитида йирик тарихий ва қомусий
асарлар ҳамда ақлий ва фалсафий илмлар ривожи кўзга ташланиб, улар
ҳанузгача ўз илмий аҳамиятини йўқотмай турли тадқиқотлар учун муҳим
манба бўлиб хизмат қилмоқда. Т.Яшилюртнинг қайд қилишича, турк
олимлари тафсир, ҳадис ва адабиёт илмларини эгаллаш учун Сурия, Ироқ,
Мисрга борган бўлсалар, фиқҳ, калом ва фалсафа каби билимларни эгаллаш
мақсадида Самарқанд, Бухоро, Насафга келганлар
26
. Ижтимоий ҳаётга оид
фатволар чиқариш, араб тилида мукаммал илмий асарлар яратиш, кескин
камайиши ҳам мана шу даврда кузатилади
27
. Бу нарса фиқҳий қўлланмалар
яратишда ҳам кўзга ташланиб, асосан аввалги асарларни шарҳлаш ва уларга
ҳошиялар ёзиш, манзумалар битиш билан характерланади.
Учинчи банд
“Лутфуллоҳ Насафийнинг ҳаёти ва илмий-маънавий
мероси”
деб номланган. Лутфуллоҳ Насафийнинг фаолияти минтақа учун
нисбатан мураккаб ва кам ўрганилган даврга тўғри келди. Чунки, ўша даврда
Мовароуннаҳрдаги давлат бошқаруви мўғуллар қўлига ўтиб, илм-фан ва
21
Абдуллоҳ Абдулҳамид Саад. Ўрта Осиё олимлари қомуси. – Т.: Имом Бухорий республика илмий-
маърифий марказ нашр., 2007. – Б. 9-384.
22
Қашқадарё тарихи. – Б. 462.
23
Муджмал-и Фасихи. – С. 72.
24
Мирзо Муҳаммад Али. Райҳонат ал-адаб. Ж. VI. – Табриз: Чопхонаи Шафақ, 1965. – Б. 172.
25
Зийа ад-Дин Нахшаби. Книга попугая / Перевод с персидского Е.Э.Бертельса. – М.: Наука, 1982. – 146 с.
26
Yesilyurt T. Ebu’l-Berekat en-Nesefi ve Islam dusuncesindeki yeri. – Malatya: 2000. – S.14.
27
Мўминов А.К. Ҳанафий уламоларнинг Марказий Мовароуннаҳр шаҳарлари ҳаётида тутган ўрни ва роли
(II-VII / VIII-XIII асрлар): Тарих фан. док ... дис. Автореф. – Т.: ТИУ, 2003. – Б. 24-29.
14
маданият аввалги асрларга қараганда анча орқада қолган эди. Манбаларда
тадқиқ этилаётган давр ижтимоий-маданий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар
нисбатан кам учрайди.
Маҳаллий аҳолининг мўғуллардан чеккан талофатларига қарамасдан
қадимдан давом этиб келаётган илм-маърифат, юксак маданият сабаб, бу
даврда яшаган зиёли қатлам халқни бу тўсиқлардан олиб чиқишга доимо
ҳаракат қилиб келди. Бу даврда тафсир, калом, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф
илмларига эътибор аввалгидек жонлана бошлади. Бунда Абдулмакорим
Алоуддавла Аҳмад ибн Муҳаммад (ваф. 736/1334), Амир Маҳмуд ибн Ямин
(ваф. 745/1344), Маҳмуд ибн Садр аш-Шариъа (ваф. 747/1346), Хожа Салмон
Соважий (ваф. 769/1368), Саъдиддин Тафтазоний (ваф. 722/1322), Лутфуллоҳ
Насафий Фозил Кайдоний, Амир Саййид Али Ҳамадоний (ваф. 786/1384),
Мавлоно Лутфуллоҳ Нишопурий (ваф. 786/1384), Хожа Жалолиддин
Туроншоҳ (ваф. 787/1385), Баҳоуддин Нақшбанд (ваф. 791/1389), Хожа
Ҳофиз Шерозий (ваф. 791/1389) каби олимларнинг муайян ҳиссаси бор.
Манбаларда Лутфуллоҳ Насафийнинг таваллуд санаси ҳақида турли
маълумотлар учрайди, жумладан, вафоти аксар манбаларда ҳижрий 749
(милодий 1349) йил деб қайд этилган
28
. Ғарб тадқиқотчиларидан
К.Броккельман, В.Олверд ва В.Иванов унинг вафотини 900/1494, Л.Реюбен
эса, 983/1575 йил деб кўрсатганлар
29
. “Фиқҳи Кайдоний”га XV аср
бошларидан бошлаб шарҳлар битилгани инобатга олинса, унинг муаллифи
XV асрдан аввал яшаб ўтгани маълум бўлади. Масалан, асарга Шамсиддин
Муҳаммад Кўҳистоний томонидан ёзилган шарҳлардан бирига 947/1540-1541
йил санаси қайд этилган
30
. Юқоридаги маълумотларга асосланган ҳолда,
Лутфуллоҳ Насафийнинг вафотини 749/1349 йил деб қабул қилиш тўғри
бўлади.
Лутфуллоҳ Насафийнинг “Фиқҳи Кайдоний”ни таълиф қилишдаги
асосий мақсадларидан бири, халқ орасидаги мавжуд ижтимоий, маданий ва
маънавий анъаналарнинг мўғуллар даврида узлуксиз давом этишини
таъминлашдан иборат бўлган. Чунки, ўша пайтда Мовароуннаҳр ҳудудида
Насафийнинг “Фиқҳи Кайдоний” асари каби ибодат масалаларини тўлиқ
қамраб олган эътиборли матнлар жуда кам ёзилган. “Фиқҳи Кайдоний”да
зикр этилган масалалар ислом манбашунослигига оидлиги жиҳатидан
характерли. Муаллиф асарда мавзуга оид масалаларнинг энг нозик
жиҳатларигача кириб борган. Натижада у ўзининг кенг дунёқараши,
масалаларни ёритишда ҳанафийлик қоидаларига риоя қилиши ва амал
турларини ёдлаб оладиган даражада осон тушунтириш маҳоратларини
намоён эта олган. Асар ўша давр илмий ҳолатнинг нисбатан ижобий экани
28
Zweiter Supplementband. GAL, Supp., II. E.J. Brill. – Leiden 1938. – P. 269.; Котиб Чалабий. Kesf-el-Zunun.
II-cild. – Istanbul: Milli Egitim, 1971. – S. 1802.; Carl Brockrlmann, GAL, T. II. – Leiden, 1941. – P. 253-254.
29
Carl Brockelmann. Arabichen litteratur von II. – Berlin: Verlag von Emil Felber, 1902. – P. 198.; Ahser A.
Ahlward. vol III. – Berlin, 1891. – P. 284.; Ivanov W. Catalogue of Persian Manuscripts. – Calcutta, 1985. – P.
510.; Reuben M. A., Litt. D. Arabic Manuscripts Libraru of the India office. vol. II. Fiqh III. – Londan, 1937. – P.
267.
30
Шамсиддин Муҳаммад Кўҳистоний. Шарҳи Фиқҳи Кайдоний. − ЎзР ФА ШИ қўлёзмаси. № Р:11587/I.
15
ҳақида гувоҳлик бериб, халқ орасида маънавий эҳтиёжнинг тизимли ривож
топганини кўрсатади.
Асарнинг айрим қўлёзмаларида “Хулосату Фиқҳи Кайдоний” номи
остида берилиши, муаллифнинг ибодат масалалари бўйича йирик ҳажмли
асар битгани, кейинчалик ўз асарининг умумий мазмунини акс эттириб, уни
мухтасар рисола ҳолда ёритган деган хулосага келиш мумкин.
Лутфуллоҳ Насафийнинг “Фиқҳи Кайдоний” асари кўп жиҳатлари билан
ҳанафий фиқҳига оид Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя”
31
, Убайдуллоҳ
ибн Масъуднинг (ваф.747/1346) “Мухтасар ал-виқоя”
32
, Абу Лайс
Самарқандийнинг “Муқаддима ас-салот”
33
, Масъуд Самарқандийнинг (XIV)
“Салоти Масъудий”
34
, Ибн Камолпошшонинг “Шурут ас-салот”
35
каби
фиқҳий асарларига яқин туради.
“Фиқҳи Кайдоний” асарининг таҳлили
деб номланган иккинчи
бобнинг биринчи банди
“Фиқҳи Кайдоний”нинг қўлёзма ва босма
нусхалари”
деб аталган. Минтақада “Фиқҳи Кайдоний” асаридан XX асрнинг
ўттизинчи йилларига қадар, амалда кенг фойдаланиб келинган ва
мадрасаларда асосий дарсликлардан бири сифатида қабул қилинган. Шу
сабабли унинг матни хаттотлар томонидан қўлёзма ҳолатида қайта -қайта
кўчирилган. Натижада асарнинг кўплаб нодир нусхалари яратилди ва
ҳозирги давргача сақланиб қолди
36
.
ЎзР ФА ШИ асосий ва Ҳамид Сулаймон фондларида “Фиқҳи
Кайдоний”нинг 208 та матн, 36 та таржима, 28 та изоҳ қайдли ҳошия, 10 дан
ортиқ назмда, 85 та шарҳ нусхалари, шунингдек, “Дублет” фондида 90 та
қўлёзма, 11 та турли йилларда чоп этилган нашрлари мавжуд
37
.
Диссертацияда қадимий қўлёзма нусхаларнинг 5 таси илмий кодикологик
тавсиф қилинди. Қўлёзма ва тошбосма нусхалар орасида “Фиқҳи Кайдоний”
асарининг матни энг кўп тарқалган. Унинг ҳозиргача маълум энг қадимий
нусхаси XV асрнинг иккинчи ярмига оид бўлиб, ҳозирда Туркиянинг
“Сулаймония” хазинасида сақланади. Қадимийлиги жиҳатидан иккинчи
ўринда турадиган қўлёзма XVI асрнинг бошларига оид бўлиб, ЎзР ФА ШИ
фонддида (№11325) рақами билан рўйхатга олинган. Нусха тўлиқ ва
мукаммал бўлиб, Балх шаҳрида 1024/1615-1616 йили Муҳаммад Амин
Хоразмий томонидан китобат қилинган. Мазкур нодир қўлёзма турли даврда
кўчирилган 13 та қўлёзма билан қиёслаб чиқилди ва матннинг 26 жойида
31
ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. №5119, 3550, 4737, 7932, Д.48 ва 4087, 1750 рақамли босма нусхалар.
32
ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. №3549, 10559, 12719, 2481, 5601, 13277, 12537, 10326, 11892, 11853,
12648, 11755... босмалардан эса, 12783, 16358, 14087, 11606, 3727 каби нусхалар мавжуд. Мақсуд Хўжа ибн
Мансур Хўжа. Мажмаъ ал-мақсуд шарҳи Мухтасар ал-виқоя. – Т:. Ильин, 1902. − 280 б.; Раҳим Хўжа
Эшон. Мухтасар ал-виқоя манзума. – Т:. Ғуломия, 1896. − 184 б.
33
ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди. “Муқаддама ас-салот”. Фондда асарининг турли йилларда кўчирилган
№9732/III, 1880/III, Д.1243/I, Д.1409/II ... жами 14 та нусхаси рўйхатга олинган.
34
ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. У ерда №8149, Д. 310, Д. 1493 рақамли нусхалари сақланиб келинмоқда.
35
ЎзР ФА ШИ Босма: 15931. Бу нашр мажмуа таркибида китобат этилган асарлар сирасига кириб, “Шурут
ас-салот” асари билан бирга турли мавзудаги жами ўн беш рисолаларни ўз ичига олган.
36
ЎзР ФА ШИ Қўлёзма фонди. №6614-I. Унда “Фиқҳи Кайдоний” асари билан жами 16 асар “Жомеъ ал-
мутун” (Матнлар тўплами) шаклида берилган. Қўлёзма ҳижрий 1291/1874 йил кўчирилган, жами 379 варақ.
37
Насруллаев Н. Фиқҳи Кайдоний Каталог. – Т.: Elmundo-Press, 2010. – Б. 14-86.
16
фарқли ҳолатлар аниқланди. Улар имло, ўрин алмашиб қолиш, матн ичи ва
ҳошияда тўғрилаш, ўзаро фарқли предлог ва шартли қисқартмалардан
фойдаланишда содир бўлган.
“Фиқҳи Кайдоний” давр талаблари даражасидаги фиқҳий маълумотларга
эгалиги, таълим тизимидаги ўрни, тилининг содда ва талабалар учун қулай
ўзлаштирилиши сабабли кўп бора қўлёзма шаклида кўчирилди ва тошбосма
ҳолатида доимий чоп этилди. Бўлимда “Фиқҳи Кайдоний”нинг 1881-1916
йиллар орасида нашр этилган 7 та нусхаси танлаб олинди ва илмий тавсиф
ҳамда қўшимча изоҳлар билан бирга ёритиб берилди. Босма нашрларининг
ҳомийлари, чоп этилган босмахона ва улар фаолиятига доир маълумотлар
таҳлил қилинди. Мазкур нашрлар Ўзбекистон ва унга қўшни минтақалар
ҳудудида жойлашган 20 дан ортиқ босмахоналарда амалга оширилган. Ўз
ўрнида уларнинг фаолияти ҳам минтақа илмий-маърифий ва диний мероси
ривожига катта ҳисса бўлиб қўшилган.
Диссертация иккинчи бобининг иккинчи банди
“Фиқҳи Кайдоний”га
ёзилган шарҳ, ҳошия ва таржима нусхаларининг қиёсий таҳлили”
деб
номланган. Ислом манбашунослигининг асосий асарлари дастлаб араб
тилида, кейинги асрларда, араб тили билан бирга форсий ва туркий тилларда
битила бошланди. Ушбу ҳолатни тадқиқот мавзуси бўлган “Фиқҳи
Кайдоний” асари мисолида ҳам кўриш мумкин. XIII аср охири
–
XIV асрга
келиб бир қатор олимларнинг фаолияти асосан қадимдан яратилган шоҳ
асарларни таржима қилиш, уларга изоҳ, шарҳ, ҳошиялар ёзишга
йўналтирилди.
“Фиқҳи Кайдоний”нинг юқоридаги афзалликлари асосий манбалардан
бири сифатида турли тилларга таржима қилиниши, Мовароуннаҳр ва
Хуросон олимлари томонидан кўплаб шарҳлар, ҳошияларнинг юзага келиши
учун асосий омил бўлди. Асар матни асосан ҳанафий мазҳабига мансуб
шориҳлар томонидан шарҳланди. Айниқса, Саъдиддин Тафтазоний ва
Шамсиддин Муҳаммад Кўҳистонийларнинг шарҳлари кенг тарқалиб, юзлаб
нусхаларда сақланиб қолди. Иш давомида шориҳлардан 29 нафари
аниқланиб, улар орасидан Саъдиддин Умар Тафтазоний, Фасиҳиддин
Ҳиравий (ваф. 919/1513), Шамсиддин Муҳаммад Кўҳистоний, Қози
Муҳаммадзодаларнинг шарҳлари таҳлил доирасига тортилиб, бу шарҳ
нусхаларининг барчаси кодикологик тавсиф этилди. Шарҳларни ўрганиш
жараёнида ҳар бир асарнинг ўзига хос томонларига эътибор қаратилди.
Жумладан, Тафтазоний шарҳида кўпроқ бошқа шориҳларда учрамайдиган
устунликлар сезилиб туради. Улар масалани кучли далиллар билан исботлаш,
таянилаётган манбаларни матнда келтириш, жумлаларга аниқ изоҳ беришда
намоён бўлади. Тафтазоний айрим керакли ўринларда фиқҳий масалани араб
тили билан бир қаторда форсча ҳам изоҳлайди. Бундан шориҳ форсийзабон
китобхонларни ҳам эътиборга олгани сезилиб туради. Шамсиддин шарҳида
эса, матндаги ҳар бир сўзга изоҳ берилиб, мисоллар ёрдамида
тушунтирилади. Шу сабабли, унинг шарҳи минтақада энг кўп тарқалган.
Фасиҳиддин Ҳиравий эса, амал турларини ёритишда кўпроқ Қуръон, ҳадис,
17
мазҳаб олимлари фикри, фатво китоблари ва масаланинг урфий жиҳатларига
ҳам эътибор қаратган. Қози Муҳаммадзода шарҳи барча шарҳлар ичида
ҳажман энг каттаси ҳисобланиб, унда калималарнинг луғавий, истилоҳий,
фиқҳий маънолари асосли исботини топади. Шунингдек, кўп масалаларнинг
ечими ўзи ва устози номидан изоҳланади. Умуман олганда, шарҳларнинг
кўлами кенг бўлиб, бири иккинчисидан фарқ қилса-да, лекин маънан уйғун
келиб бир-бирини тўлдиради.
Ҳозирги кунгача “Фиқҳи Кайдоний”га ёзилган шарҳлардан бири Хожа
Муҳаммад Порсога ҳам нисбат қилинар эди
38
. Бу маълумот бир неча
тадқиқотларда таъкидлаб ўтилган
39
. Мазкур шарҳни тадқиқ этиш асносида
шарҳнинг бу зотга тегишли эмаслиги, ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фондида
сақланаётган нусха асосида илмий асосда исботлаб берилди
40
.
ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фондида муаллифи кўрсатилмаган “Жомеъ ал-
мабоний” номли йирик ҳажмли фиқҳий асар сақланади. Асар муқаддимасида
Кўҳистоний нисбаси тилга олингани боис айрим тадқиқотчилар мазкур
асарни Кўҳистоний қаламига мансуб деган фикрни илгари сурадилар.
“Жомеъ ал-мабоний” муаллифи Кўҳистонийга тегишли «Шарҳ рисолати
“Фиқҳи Кайдоний”» номли асарини ўқиб чиққанини, ушбу шарҳ фиқҳнинг
ниҳоятда нозик жиҳатларини қамраб олганини зикр этиб, унга таълиқа
(қўшимча изоҳлар) сифатида ҳошия боғлашга киришгани ҳамда унга “Жомеъ
ал-мабоний ли-масоили шарҳи “Фиқҳи Кайдоний” деб ном қўйганини
таъкидлайди
41
. “Фиқҳи Кайдоний” асари Исҳоқхон тўра Ибрат (ваф.1937)
томонидан ўзбек тилига назм услуби бўйича, шунингдек, бошқа бир муаллиф
асар матнини савол-жавоб тарзида ҳам таржима қилинган.
Иккинчи бобнинг учинчи банди
“Фиқҳи Кайдоний” асарининг
минтақа илмий-маърифий ва диний ҳаётидаги аҳамияти”
деб номланган.
Унда Насафий ижодида муҳим ўрин тутган “Фиқҳи Кайдоний” асарининг
аҳамияти ёритилган. X-XII асрлар Насаф тарихида маданий ҳолат ва илм-
фаннинг тараққиёт даражаси ўзига хос тарзда ривож топди. Минтақа илмий
муҳитининг шаклланиши манбаларда атрофлича ёритилган. Айниқса, калом,
ҳадис, фиқҳ, аниқ фанлар, тарихнавислик илмлари янги босқичга кўтарилди.
Насаф илмий муҳитида вояга етган олимлар иқтидори, асосан, ақлий ва
нақлий илмларда ўз аксини топди.
XIII аср охири
–
XIV асрларга келиб эса, минтақада асосан, аввал тасниф
этилган асарларни таржима қилиш, уларга изоҳ, шарҳ, ҳошиялар ёзиш билан
чекланилди. Ўрта Осиё минтақасида мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши
натижасида маҳаллий форс ва туркий тилларнинг мавқеи орта борди. Бу
даврда ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ “Воқеъот”, “Фатово”, “Мерос”, “Сарф”,
“Наҳв”, “Тажвид”, “Ҳисоб илми”га оид асарлар, қоида китоблари,
шариатнинг маълум тармоғини қамраб олган мавзулар, ибодат масалаларига
38
ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди. №4648, 7523, Ҳ.Сулаймон фонди. №5162.
39
Бўриев О., Ҳасанов М. Хожа Муҳаммад Порсо // Маънавият юлдузлари. – Т.: Халқ мероси, 2001. – Б. 203.;
Садриддин Салим Бухорий. Икки юз етмиш етти пир. – Бухоро, 2006. – Б. 197.
40
ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди. №7523. – B. 3-4.
41
Жомеъ ал-мабоний шарҳи Фиқҳи Кайдоний. – Қозон: Умит, 1912. – Б. 3.
18
бағишланган назмий ва насрий матнлар юзага кела бошлади. Ислом
илмларининг кейинги ривожи ҳам илмий асарлар яратиш ва оммабоп ўқув
қўлланмалар ёзиш билан ажралиб турди. Лутфуллоҳ Насафийнинг “Фиқҳи
Кайдоний” рисоласи ҳам шундай асарлар сирасига киради. Унинг айнан
мўғуллар истилосидан кейинги даврда яратилганлиги минтақанинг ибодат
масалаларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан. Мазкур даврда маҳаллий
минтақаларда ёзилган фиқҳий масалаларга бағишланган матнларга талаб
кўпайган. “Фиқҳи Кайдоний” давр талабларидан келиб чиқиб, уларга
жавобан ёзилган. Муаллиф давр маънавий муҳитини, ижтимоий вазиятни
яхши тушунганлиги сабабли талаб этилаётган зарур фиқҳий масалаларни
ёритишга ҳаракат қилган ва ўз даври эҳтиёжини қондира олган. Юқори
даражали илмий савия унинг муваффақиятини таъминлаган. Асар
нусхаларининг кенг тарқалиши уни Шарқ мусулмон дунёсида шуҳратини
орттирган. “Фиқҳи Кайдоний” ўзининг илмийлиги ва ўзига хос услуби билан
турдош матнлардан ажралиб туради.
Манбаларда унинг матни “Фиқҳи Кайдоний”, “Ал-машруъот ва ғайри
машруъот”, “Матлаб ал-мусолли”, “Шурут ас-салот”, “Муқаддима ас-
салот”
42
, “Рисалату Фиқҳи Кайдоний” номлари билан берилган. Тадқиқот
натижасида Шарофиддин Бухорий ва Абу Лайс Самарқандийлар томонидан
ҳам “Муқаддима ас-салот” номи билан асар ёзилгани аниқланди. “Фиқҳи
Кайдоний”нинг шарҳлари “Тарғиб ас-салот”
43
, “Бўстон ас-салот”
44
номлари
билан ҳам учрайди.
Асар кейинги даврларда ёзилган фиқҳий матнлар учун ҳам манба
сифатида хизмат қилган. Жумладан, С
ў
фи Оллоёр “Маслак ал-муттақин”,
Бухоро қозикалони Қози Мирзо Иноятуллоҳ охунд Тахтиминорий (ваф.1857)
тузган “Жунг” мажмуасида, ҳанафий олими Муҳаммад ибн Обидин
Дамашқий (1783-1836) “Радд ал-мухтор”да “Фиқҳи Кайдоний” матнидан
унумли фойдаланганлар. Шунингдек, Мовароуннаҳрда кенг тарқалган
“Фарзи айн” ва “Чаҳор китоб” сингари асарларда “Фиқҳи Кайдоний”
таржималаридан иқтибослар келтирган.
“Фиқҳи Кайдоний”нинг ислом манбашунослигида тутган ўрни”
деб
номланган учинчи бобининг биринчи банди
“Фиқҳи Кайдоний” тасниф
услубининг ўзига хослиги”
деб аталган. Муаллифнинг фиқҳий мавзуларни
ёритиш уларни тушунтириш усуллари илмий жиҳатдан пухта асосга эга.
Насафий амалларни умумийликдан хусусийликка қараб йўналтиради ва
маънан бой тушунтиради. Дастлаб барча амалларни рухсат этилган ва рухсат
этилмаган туркумларга ажратади. Ақидавий нуқтаи назардан – буюрилган
ишлар изоҳларини келтириб, уларни янада кичик туркумларга ажратади. Бу
усул фиқҳий амаллар ҳақида дастлабки маълумот олувчилар учун жуда қулай
ҳисобланади. Муаллиф ҳар бир амалнинг номи, унинг мазмуни, тартибини
содда жумла тарзида келтиради. Фиқҳий масалаларнинг рухсат этилган
42
ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. №№3975,11880.
43
Ўша фонд. №№12761/1, 8360.
44
Ўша. №3967/3. – В. 56б-43б.
19
асосий тушунчалари тизимли бажарилгандан сўнг рухсат этилмаган –
буюрилмаган амаллар берилади. Уларнинг берилиши услуби, шакли ҳам
айнан юқоридаги тарзда амалга оширилган. Асосий мазмун-моҳиятни қисқа,
лўнда тушунтириш усули асарнинг бошидан охиригача тўлиқ сақланган. Шу
сабаб “Фиқҳи Кайдоний” билан бир неча марта танишган толиб уни осон ва
тез ёдлаб олган.
Лутфуллоҳ Насафийнинг фаолияти айнан мўғуллар истилосига тўғри
келганлиги мазкур даврда илм ва маърифатнинг сусайиши одамларни
бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган. Бу ҳолат маълум
маънода ақидавий, фиқҳий соҳага ҳам ўз таъсирини кўрсата бошлаган. Юзага
келган турғунлик вазияти ҳудудда мўътазилий, қадарий, жабарий, қирмитий
каби турли оқим вакиллари фаолиятининг маълум маънода жонланишига
олиб келган. Мана шундай шароитда Лутфуллоҳ Насафий фиқҳ, шариат
илмларини мукаммал билган олим сифатида мазкур илмлар анъаналарига
содиқ ҳолда асарнинг асосий мазмун моҳиятини юқоридаги оқим, фирқалар
фаолиятига қарши қаратган. Олим маҳаллий халқларнинг диний-маърифий
саводхонлигини тўғри шакллантириш мақсадида ибодат масалаларини
манбалар асосида аниқ, маҳаллий анъаналарга мос, ихтилофлардан йироқ,
мукаммал асарини юзага келтирган.
“Фиқҳи Кайдоний”нинг ўзига хослиги ундаги масалаларнинг ҳанафий
мазҳаби доирасида ёритилганлиги ҳисобланади. Асарда мавзулар қадимдан
шаклланиб келаётган услубга айнан мос келиб, аввалгиларини тўлдиради ва
уларни мазмунан бойитишга хизмат қилади. Ундаги ҳар бир фиқҳий масала
мазҳаб мужтаҳидлари томонидан билдирилган фикрларга асосланган.
Анъанавийликка мос равишда ёзилган шарҳ ва ҳошияларнинг муаллифлари
ҳам ҳанафий мазҳаби уламоларидан бўлган. Асар силсиласидаги барча
манбаларнинг бир мазҳаб доирасида бўлиши уларнинг фиқҳий нуқтаи
назардан тугал тизимга солинганлигини кўрсатади. Уларнинг барчаси ибодат
масалаларида ҳанафий мазҳабидаги қарашларни уйғунлаштиради.
Учинчи бобнинг
“Асардаги ибодат масалалари талқини”
деб аталган
иккинчи бандида “Фиқҳи Кайдоний”нинг мусулмонлар учун ибодат
масалаларида муҳим қўлланмалардан бири экани очиб берилди. “Фиқҳи
Кайдоний” асари Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя”, Убайдуллоҳ ибн
Масъуднинг “Мухтасар ал-виқоя” асарларига матн мазмуни жиҳатидан яқин
туради. “Ҳидоя” асаридаги фиқҳий масалалар ихчам ҳолга келтирилиб,
“Виқоят ар-ривоя” тузилди. Унинг қисқартмаси ўлароқ Убайдуллоҳ ибн
Масъуд томонидан “Мухтасар ал-виқоя” ёзилди. Марғинонийнинг “Ҳидоя”
асарида ибодат масалаларига бағишланган китоби жами 24 боб, 9 фаслдан
иборат бўлган бўлса, “Мухтасар ал-виқоя” асарида бу тартиб бир оз фарқ
қилади.
“Фиқҳи Кайдоний”да катта ҳажмли фиқҳий китоблар таркибига
киритилган фақат ибодатга оид мавзулар қамраб олиниб, ундаги масалалар
илмий жиҳатдан асосли тушунтирилади. Дастлаб, муаллиф муқаддимани
20
қисқа “ҳамд” ва “наът” сўзлари билан бошлайди. Кейинги асосий эътибор
фиқҳий масалаларнинг мухтасар ёритилиши, жумлаларнинг аниқ ва
лўндалигига қаратилади. Ибодат билан боғлиқ амаллар саккиз
(фарз, вожиб,
суннат, мустаҳаб, ҳаром, макруҳ, мубоҳ ва муфсид)
турга бўлинади,
уларнинг ҳар бирига алоҳида таъриф берилади. Амалларнинг мазкур турлари
ўз ўрнида яна икки гуруҳга ажратилиб, “буюрилган ва буюрилмаган”
амаллар номи билан ёритилади. Матнда аввал буюрилган амал турлари баёни
келтириб, уларнинг беш тури яъни фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб ва
мубоҳлар ҳақида маълумот берилади. Буюрилмаган амаллар сифатида ҳаром,
макруҳ ва муфсидлар кетирилиб, уларнинг умумий сони саккизтага
етказилади. Сўнг ҳар бир амал тури алоҳида бобларга ажратилиб, матн
баёнига киришилади. Муаллиф амалларни талқин этишда масаланинг “хос”
ва “омм” (хос ва умумий) жиҳатларига ҳам эътибор қаратиб, уларни иккига
ажратади. Унга кўра, вожиб, суннат, мустаҳаб, макруҳ ва мубоҳлардан
ташкил топган беш гуруҳ хос ва умумий турлардан ҳисобланади. Ҳаром ва
муфсид эса, омм яъни барча учун умумий қайтарилган амаллардан эканини
қайд этади. Асарнинг биринчи бобидаги қатъий буюрилган амаллар
“дохилий” ва “хорижий”, яъни ички ва ташқи кўринишга ажратилган. Қолган
барча бобларда масала баёни хос ва умумий турларга бўлинган ҳолда ёритиб
борилади.
Машҳур фиқҳий асарлар таҳлилига кўра, ибодатга оид матнларнинг
барчаси ўзига хос услубда ёзилганини кўрсатди. Уларнинг кўпчилигида
мавзулар қисқа, лўнда ва ёдлаш учун қулай шаклда берилади. “Фиқҳи
Кайдоний” ҳам ўзининг матн хусусиятлари билан ана шундай асарлар
қаторига киради. Бу хусусият анъанавий услубга мос бўлиб, “Ҳидоя” ва
“Мухтасар ал-виқоя” китобларида ҳам айнан мана шу тарзда туркумланган
45
.
Лекин, амал турлари номланишида фарқли ҳолатлар кузатилади. “Ҳидоя”
асарида ташқи фарзлар “шартлар”, ичкиси “сифатлар” тарзида берилган.
Бошқа китобларда эса, ушбу фарз амаллари қисқача “шарт ва рукн”лар деб
кўрсатилади.
Муаллиф фиқҳий масалалар талқини орқали ўз иқтидорини намоён
қилган ўринлар матнда кўплаб учрайди. Масалан, матнда фақат фарз ва
ҳаром амаллари “умумий ва хос” туркумларга ажратилмаган, лекин қолган
барча амаллар умумий ва хосларга бўлинади. Худди шу ҳолатни суннатлар
баёни мисолида ҳам кўриш мумкин. Суннатнинг қисқа таърифидан сўнг,
уларнинг жами 27 адади берилиб, умумий ва хос туркумларга бўлиниши
изоҳланади. Унга кўра, умумий суннатлар 17 та, хослари эса 10 тани ташкил
этади ва ҳар бирга оид маълумотлар берилади. Матндаги бошқа амал
турларининг талқини ҳам ҳудди шу услубда давом эттирилади. “Фиқҳи
Кайдоний”да амал турларининг батафсил берилиши бу асарнинг фиқҳий
масалаларни қамраб олиши билан боғлиқ бўлиб, муаллифдан масалалар
45
Қаранг: Мухтасар ал-виқоя. – Т.: Мовароуннаҳр, 1991. – Б. 13-15.
21
ечимини бирма-бир ёритишни тақозо қилган. Албатта, мавзу торайган сари,
унинг ичига чуқурроқ кириш имконияти кўпаяди.
Мазкур бобга тегишли
“Фиқҳи Кайдоний”нинг таълим тизимидаги
ўрни ва илмий мерос ривожидаги аҳамияти”
деб аталган учинчи бандида
асарнинг Мовароуннаҳр таълим тизимида тутган ўрни таҳлил қилинди. XIV
аср ўрталарига келиб, минтақада ижтимоий ҳаёт ва илмий соҳалар аста-секин
ривожлана бошлади. Маданий-маънавий тизимнинг қайтадан изга тушиши
мадрасаларда китоб ва қўлланмаларга бўлган эҳтиёжни оширди. Асрлар
давомида халқнинг қадриятлари, мафкураси, маънавий оламини белгилаб
келган ислом динига бўлган ижобий муносабат туфайли китоб ва
рисолаларнинг кўчирилиши, таржима қилиниши ва халқ орасида кўплаб
тарқалишини таъминлади.
Котиблар томонидан кўчирилган бундай қўлёзмаларнинг орасида нодир
ва қимматбаҳолари ҳам бўлган. Улар билан бир қаторда, кундалик эҳтиёжда
фойдаланиш мақсадида уй, масжид, мадраса ва хонақоҳларда мутолаа қилиш
учун нисбатан оддийроқ кўринишдаги қўлёзмалар ҳам тайёрланган.
Китобларга бўлган бу талаб омманинг китобхонлик маданияти юксак
даражада бўлганига далолат қилади. Китобларни ўқиш, ўқитиш, қадрлаш,
келажак авлодларга етказиш каби фазилатлар “Фиқҳи Кайдоний” каби
асарларнинг минглаб нусхаларда сақланиб қолишига сабаб бўлган.
Мадрасалар ва таълим тизимининг аввалги босқичида ислом илоҳиёти,
фиқҳ, араб тили, ҳадис илмлари бўйича содда маълумотлар бериш анъанаси
шаклланган. Давр муаллифлари мазкур талабни қондириш мақсадида ислом
илмларининг асосини ўзида акс эттирган кичик ҳажмдаги рисолалар
яратдилар. “Фиқҳи Кайдоний” ҳам бошланғич таълим мадрасаларида
ўқитилган фиқҳий илмлар сирасига кириб, ўзида ибодатга оид мавзуларни
қамраб олган рисола эди.
Талабадаги фиқҳ илмига бўлган дастлабки қизиқиш “Фиқҳи Кайдоний”
матнидан шакллантирилган. Фиқҳ, ибодат бўйича берилган фундаментал
билимлар таълим тизимининг кейинги босқичларида янада мукаммалроқ
манбаларда “Ҳидоя”, “Мухтасар ал-виқоя”, “Тавзиҳ” каби асарлари билан
давом эттирилган ва мукаммаллаштирилган. Лутфуллоҳ Насафийнинг
“Фиқҳи Кайдоний” ўзининг соддалиги, матнининг қисқалигига қарамай
ислом манбашунослигида мустаҳкам ўрин эгаллади. Унинг таъсирида 50 дан
ортиқ мустақил асарлар яратилди. Умумий ҳажмда у билан боғланган
мингдан зиёд қўлёзма ва тошбосма манбалар аниқланган. Демак, “Фиқҳи
Кайдоний” таълим тизими ва маънавий мерос ривожига муҳим ҳисса қўша
олган.
ХУЛОСА
Тадқиқот натижасида қуйидаги
хулосаларга
келинди:
22
-
Тарихий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Мовароуннаҳрда
аҳолиси қадимдан ўтроқ маданият марказлари шаклланди. IX-XII асрларда
минтақа кўп соҳаларда ўзининг юқори даражасига кўтарилди. Бироқ
мўғулларнинг
Мовароуннаҳрга
босқинчилик
юришлари
минтақа
тараққиётига салбий таъсир кўрсатди. Бу инқироз қарийб юз эллик йил давом
этди. XIV асрнинг ўрталарига келиб, ўлка ҳаётида маълум жонланишлар
кўзга ташланди.
-
Мовароуннаҳрнинг қадимий шаҳри Насаф аҳолиси ҳам мўғуллардан анча
талофот кўриб, ўзининг ижтимоий-маънавий ҳамда илмий ҳаётдаги ўрнини
тиклашга ҳаракат қилди. Шаҳарнинг Буюк Ипак йўли марказида
жойлашгани, иқлимининг қулайлиги, деҳқончилик ва чорвачиликка
ихтисослашгани, ҳунармандчиликнинг ривожланиши туфайли ички ва ташқи
савдо алоқалари ўсиб боришини таъминлади.
-
Минтақа илмий муҳитида Насаф шаҳри муҳим аҳамият касб этди ва
йирик илмий-маърифий марказлардан бирига айланди. Насафдан илм
фаннинг турли соҳалари бўйича баракали ижод қилган юзлаб етук олимлар
етишиб чиқди. Хусусан, ислом илмлари соҳасида ҳам шаҳар ном қозонди. Бу
ерда ҳадис, ақида, фиқҳ, тарих каби илмлар ривожланди, мазкур соҳаларга
оид кўплаб нодир манбалар яратилди. Уларда ислом илмларининг назарий
масалалари маҳаллий муаммолар билан уйғунлашиб, чуқур илмий аҳамият
касб этди. Насафлик олимларнинг мазкур бой меросини илмий таҳлил қилиш
исломшунослик олдидаги муҳим вазифалардан саналади.
-
Насаф олимларини ўрганишда Лутфуллоҳ Насафий илмий фаолияти ҳам
муҳим ўрин тутади. У ўз даврининг теран фикрли олими бўлиб, фиқҳ
масалаларини чуқур билган, уларни илмий таҳлил қилиш қобилиятига эга
бўлган. “Фиқҳи Кайдоний” асаридаги фиқҳий масалалар ечими унинг бу
соҳадаги билим ва иқтидорини кўрсатади. Асар ибодат масалаларини қамраб
олиб, ўша давр фиқҳ соҳасидаги талабларга жавоб бера олган. Кейинчалик бу
мухтасар матн Мовароуннаҳр ва унга қўшни минтақаларга тарқалиб, фиқҳ
илмига оид илмий тараққиёт узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилган.
-
Фиқҳий масалаларнинг катта ҳажмдаги китобларда жам бўлиб ёзилиш
анъанаси Мовароуннаҳрда анча илгари бошланган. Улар қаторига
Бурҳониддин Марғиноний, Масъуд ибн Маҳмуд Самарқандий, Абу Лайс
Самарқандий, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳларнинг асарлари киради.
Лутфуллоҳ Насафий даврига келиб, илм-фан ривожи жонлана бошлади.
Натижада, фиқҳий илмларга бўлган эътибор ҳам кучайди. Бу даврда йирик
фиқҳий манбалар ичидан маълум масалаларни ажратиб, уни кенгроқ очиб
бериш анъанаси шаклланди. Бу услубни ўша даврдаги маънавий эҳтиёж
билан боғлаш мумкин.
-
Ибодат масалалари диний илмлар ичида энг нозик ва мазҳаб қоидаларини
тўлиқ талаб қилувчи соҳа йўналиши сирасига киради. Ўз ўрнида бу каби
жиҳатлар уни ёритувчиларга катта масъулият юклайди. Шу боис олим ақида,
фиқҳ ва бошқа диний илмларни мукаммал эгаллаган. Насафий илмий
салоҳияти, кенг дунёқараши, масалаларни ёритишда эса, ҳанафий
23
қоидаларига риоя қилиши ва амал турларини талабага ёдлаб оладиган
даражада енгил тушунтириши билан ўз маҳоратларини асарида қўллаган
ҳамда масалаларнинг энг нозик томонларини ҳам кўрсатиб бера олган. Шу
сабабли, асар ёзилган даврдан XX асрнинг иккинчи ярмигача бошқа
қўлланмалар қатори таълим тизими ўқув дастурларидан жой олиб, фиқҳ
илми бўйича бошланғич дарсликлардан бири сифатида илмий муомалада
бўлган.
-
“Фиқҳи Кайдоний”га Мовароуннаҳр ва Хуросондан етишиб чиққан
олимлар томонидан араб, форс ва туркий тилларда шарҳ, ҳошиялар битилди
ҳамда унинг кўплаб таржималари амалга оширилди. Асар матни аниқ
услубий хусусиятга эга бўлса-да, унга ёзилган шарҳ ва ҳошияларида
манбаларнинг хилма-хиллиги кузатилади. Жумладан, шориҳларнинг
масалани Қуръон оятлари ёрдамида тафсир қилиш, ҳадислар билан
исботлаш, саҳоба ва уламолардан нақллар келтириш, мазҳаб олимлари
фикрларидан иқтибослар олиш, грамматик таҳлил қилиш, назмий сатрларда
ифодалаш, тарихийлик акс эттирилган мисоллар бериш шарҳларнинг асосий
услубий жиҳатларидан саналади. Шориҳлар масалалар изоҳида ўзидан аввал
ёзилган шарҳлардан иқтибослар бериб боришлари ҳам илмий жиҳатдан
аҳамиятга молик. “Фиқҳи Кайдоний” шарҳи муаллифлари давр жиҳатидан
ўзидан аввал ёзилган шарҳлардан ҳам истифода этадилар. Мазкур услублар
орқали “Фиқҳи Кайдоний” асари мазмунан бойиган, ундаги далиллар
аҳамияти ортиб илмий жиҳатдан аниқ қўлланмалардан бирига айланган.
-
“Фиқҳи Кайдоний” матни қўлёзма шаклида котиблар томонидан қайта-
қайта кўчирилиб, илмий муомалада бўлган бошқа асар матнлари билан бир
жилдда мажмуа тарзида доимий китобат этилган. Бунга унинг қатор
фондларда сақланаётган нусхалари далил бўла олади. Ҳозирга қадар асар
матнининг турли йилларга оид 500 га яқин қўлёзмалари аниқланган. Таълим
тизимида “Фиқҳи Кайдоний” асарига бўлган эҳтиёжнинг катталиги боис
босма нашр услубининг шаклланиши билан унинг матни кўплаб нусхада
турли босмахоналарда чоп этила бошланган. Бу омиллар асарнинг узоқ
вақтгача ўз эътиборини йўқотмай, илмий мерос ривожига муносиб ҳисса
қўшганидан дарак беради.
Тадқиқот натижасида қуйидагича
тавсиялар
берилмоқда:
1. Лутфуллоҳ Насафий даврига яқин “Фиқҳи Кайдоний” қўлёзма
матнларни аниқлаш ва уларни илмий муомалага киритиш;
2. Асарга турли тилларда ёзилган шарҳ, ҳошия ва таржималарни қиёсий
таҳлилини давом эттириб “Фиқҳи Кайдоний”нинг ислом манбашунослигида
тутган ўрни” мавзусидаги монографияни яратиш;
3. “Фиқҳи Кайдоний” шарҳига ёзилган йирик ҳажмли “Жомеъ ал-
мабоний” номли ҳошияни тадқиқ этиб, муаллифини аниқлаш ва асар
матнини муфассал таҳлил қилиш;
24
4. Лутфуллоҳ Насафийнинг “Фиқҳи Кайдоний” асарига қатор
муаллифлар томонидан форс тилида битилган манзумаларни илмий
жиҳатдан ўрганиш ва уларни истефодага киритиш;
5. “Фиқҳи Кайдоний” асарининг таълим тизимидаги аҳамиятини
инобатга олган ҳолда асарнинг тарқалиш географиясини чуқурроқ ўрганиш
ва унинг минтақадаги ибодат масалаларини тартибга солиш аҳамиятини
тадқиқ этиш.
25
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1. Насруллаев Н. Фиқҳи Кайдоний. Каталог. – Т.: Elmundo-press, 2010. –
312 б.
2. Насруллаев Н. Лутфуллоҳ Насафий. Фиқҳи Кайдоний (матн,
таржима). – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси,
2009. – 94 б.
3. Насруллаев Н. Лутфуллоҳ Насафийнинг «Фиқҳи Кайдоний» асари
ҳақида // ТИУ илмий-таҳлилий ахбороти. – Тошкент, 2005. - 1-сон. – Б. 21-23.
4. Насруллаев Н. «Фиқҳи Кайдоний»да масалаларнинг ёритилиши //
Имом ал-Бухорий сабоқлари. – Тошкент, 2005. - 2-3 сон. – Б.147.
5. Насруллаев Н. «Фиқҳи Кайдоний»нинг Туркия қўлёзма фондларидаги
нусхалари таҳлили // ТИУ илмий-таҳлилий ахбороти. − Тошкент, 2005. - 4-
сон. – Б. 45-47.
6. Nasrullaev N. Lutfullah an-Nesefi’nin «Fikhi Keydani» eseri ve onun islam
fikhindaki ehemmiyyeti // Uluslararasi Turk Dunyasinin Islamiyyete Katkilari
Sempozyumu. – Isparta/Turkiye, 2007. – S. 319-322.
7. Насруллаев Н. «Фиқҳи Кайдоний» асарининг қўлёзма манбалари //
Шарқшунослик (ТДШИ). – Тошкент, 2005. - 1-сон. – Б. 82-86.
8. Насруллаев Н. «Фиқҳи Кайдоний»нинг ислом манбашунослигидаги
аҳамияти // Ўзбекистонда дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги. Ж I. – Т.:
“Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. – Б.147-
151.
9. Насруллаев Н. «Фиқҳи Кайдоний»: матн, шарҳ ва ҳошия //
Диншуносликнинг долзарб муаммолари. – Т.: “Тошкент ислом
университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2010. – Б. 188-192.
10. Насруллаев Н. Лутфуллоҳ ан-Насафий «Фиқҳи Кайдоний» асари
манбалари // Марказий Осиё тарихи: манбашунослик ва тарихнавислик
изланишлари. – Tошкент, 2010. – Б. 197-202.
11. Насруллаев Н. Насаф шаҳри илмий муҳити (XIII-XIV аср).
http://ziyonet.uz/uzc/library/book/32515/libid/
Лутфуллоҳ Насафий. Фиқҳи Кайдоний (матн, таржима). – Т.: “Тошкент
ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. – 94 б.; 4) Фиқҳи
Кайдоний. Каталог. – Т.: Elmundo-press, 2010. – 312 б.
26
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
Насруллаев
Неъматулла Хикматуллаевич
нинг 24.00.02 – Ислом тарихи ва
манбашунослиги ихтисослиги бўйича “Лутфуллоҳ Насафийнинг “Фиқҳи
Кайдоний” асари ва унга ёзилган шарҳ, ҳошиялар таҳлили” мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
Мовароуннаҳр, XIII-XIV аср, Насаф,
Лутфуллоҳ Насафий, “Фиқҳи Кайдоний”, фиқҳ, қўлёзма, шарҳ, ҳошия,
тошбосма.
Тадқиқот объекти:
Лутфуллоҳ Насафийнинг ҳаёти, ижоди ва илмий
меросида муҳим ўрин тутган “Фиқҳи Кайдоний” асари.
Ишнинг мақсади:
XIII аср охири – XIV аср биринчи ярмида яшаб,
илмий фаолият олиб борган Лутфуллоҳ Насафийнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда
унинг “Фиқҳи Кайдоний” асарини бирламчи манбалар асосида ўрганиш;
асарга ёзилган шарҳ, ҳошия, таржималарни йиғиш ҳамда уларнинг тадқиқини
амалга ошириш.
Тадқиқот
методлари:
тарихий-қиёсий, қиёсий-типологик
ва
палеографик-кодикологик методлардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Лутфуллоҳ Насафийнинг
ҳаёти ва ижоди илмда илк бор тадқиқ этилди, унинг вафот санасига аниқлик
киритилди, манбалардан отасининг номи топилди; “Фиқҳи Кайдоний”
асарининг мазмуни, фиқҳий ўзига хосликлари, масалаларнинг ёритилиш
услублари ўрганиб чиқилди; “Фиқҳи Кайдоний”га битилган 29 та шарҳлар ва
форс, турк тилларидаги таржималар илк бор аниқланиб, таҳлил доирасига
тортилди; “Фиқҳи Кайдоний”нинг таълим тизимидаги дарсликлардан бири
экани аниқланди.
Амалий аҳамияти:
диссертация хулосалари ва олинган натижалари XIII
аср охири – XIV аср биринчи ярмида Насаф илмий муҳити, фиқҳ тарихи,
Марказий Осиё маънавий-маданий ҳаёти, илм-фани, шунингдек, “Фиқҳи
Кайдоний” асари ва унинг шарҳ, таржималарини ўрганишда хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
диссертация
натижалари илмий нашрларда, илмий-амалий ва назарий конференцияларда
ўқилинган маърузаларда ва эълон қилинган жами 11 та илмий ишда ўз
ифодасини топган;
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
диссертация материалларидан
исломшунослик, XIII аср охири – XIV аср биринчи ярмида Насаф илмий ва
ижтимоий-маънавий муҳити ҳамда фиқҳ тарихини ўрганишда, шунингдек,
олий ўқув юртларида ўқув-услубий қўлланмалар яратишда фойдаланиш
мумкин.
27
РЕЗЮМЕ
диссертации
Насруллаева Нематуллы Хикматуллаевича
на тему:
“Сочинение Лутфуллаха Насафи “Фикхи Кайдани” и анализ комментариев к
нему” на соискание ученой степени кандидата исторических наук по
специальности 24.00.02 – История и источниковедение ислама
Ключевые слова:
Мавереннахр, XIII-XIV вв., Насаф, Лутфуллах
Насафи, “Фикхи Кайдани”, фикх, рукопись, комментарии, субкомментарии,
литография.
Объект исследования:
жизнь, творчество, научное наследие
Лутфуллаха Насафи и списки его сочинения “Фикхи Кайдани”.
Цель работы:
изучение
на основе первоисточников
жизни и творчества
Лутфуллаха Насафи (конец
XIII – начало XIV вв.)
, а также его сочинения
“Фикхи Кайдани”, сбор и анализ переводов, комментариев и
субкомментариев к сочинению.
Методы исследования:
в работе
использованы сравнительно-
исторический,
сравнительно-типологический
и
палеографическо-
кодикологический методы.
Полученные результаты и их новизна:
впервые в монографическом
плане исследованы жизнь и творчество Лутфуллаха Насафи, установлены
точная дата его смерти, найдено в источниках имя его отца; изучено
содержание, особенности сочинения “Фикхи Кайдани”, использованная
автором сочинения методика; выявлено 29 комментариев к трактату и его
переводы на фарси, турки и осуществлен их анализ. Установлено, что
“Фикхи Кайдани” использовался в системе образования в качестве учебника.
Практическая значимость:
заключения и полученные результаты
диссертации имеют важное значение для изучения истории фикха, научной
среды Насафа конца XIII − первой половины XIV вв., общественно-
культурной и научной жизни Центральной Азии, сочинения “Фикхи
Кайдани”, а также комментариев к нему и его переводов.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
материалы
диссертации были доложены на ряде научных конференций; основное
содержание диссертации нашло отражение в 11 научных публикациях
автора.
Область
применения:
материалы
диссертации
могут
быть
использованы в области исламоведения, в исследованиях культурной и
духовной жизни Мавереннахра XIII-XIV вв., при написании учебников и
учебно-методических пособий для высших учебных заведений.
28
RESUME
Thesis of
Nasrullayev Nimatulla Hikmatullayevich
on the scientific degree
competition of the Doctor of Philosophy in History on speciality 24.00.02 –
“History and Source Studies of Islam” on the subject: “Lutfullah Nasafi’s Fikhi
Kaidani and Analysis of Its Commentaries and Marginal Notes”
Key words:
Mawerannahr (Transoxiana), 13
th
-14
th
centuries, Nasaf,
Lutfullah Nasafi, Fiqhi, Kaidani, manuscript, fiqh, commentary, subcommentaries,
lithography.
Subjects of research:
the legacy, life and work of Lutfullah Nasafi, as well
as his Fiqhi Kaidani.
Purpose of work:
the study of the scientific heritage and Fiqhi Kaidani of
Lutfullah Nasafi (the end of the 13
th
and the beginning of the 14
th
centuries) on the
basis of primary sources; collection and analysis of the work’s copies, translations,
commentaries and subcommentaries.
Methods of research:
comparative-historical, comparative-typological, and
раleographical-codicological methods have been used.
The results obtained and their novelty:
the legacy of Lutfullah Nasafi has
for the first time been studied; the date of death of the scholar has been specified;
the name of the scholar’s father has been found in the sources; the essence of Fiqhi
Kaidani, methods of clarifying the questions in the work and specific features
regarding fiqh have been investigated; over 29 commentaries of the work have
been revealed, as well as its Persian and Turkic translations have been clarified and
analyzed; it has also been established that Fiqhi Kaidani, as a textbook, was
frequently referred to in the education system.
Practical value:
the findings and conclusions of the thesis are of the greatest
significance in the study of the history of fiqh and scientific environment of Nasaf
at the end of the 13
th
and the first half of the 14
th
centuries and socially-cultural life
of Central Asia, as well as in the study of Fiqhi Kaidani and its translations and
commentaries.
Degree of embed and economic effectivity:
the thesis materials have been
put forward in a number of scientific conferences, as well as the chief purpose of
the thesis is reflected in eleven scientific articles of the author.
Field of application:
the thesis materials and findings can be used within
Islamic Studies, in the study of cultural and spiritual life of Mawerannahr in the
13
th
-14
th
centuries, in the creation of textbooks and manuals at Higher Educational
Institutions.
29
Їоўоз бичими 60х84
1
/
16.
Адади 100 нусхада.
Буюртма № 31. Єз Р ФААК босмахонасида чоп этилган.
Босмахона манзили: И. Мєминов кєчаси, 13-уй.
08.05.2012
