ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ МАРКАЗИ
(ЎЗГИДРОМЕТ)
ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИ
(ГМИТИ)
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 332.1 (575.1)
Мавлонов Аҳмаджон Муҳамадович
ЧЎЛ ШАРОИТИДА ШАҲАРЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
ВА РИВОЖЛАНИШ МУАММОЛАРИ
(БУХОРО ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)
11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география
География фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
А в т о р е ф е р а т и
Тошкент – 2010
2
Диссертация Бухоро давлат университетининг «География» кафедрасида
бажарилган
Илмий раҳбар
:
география фанлари доктори,
профессор
Абдусами Солиевич Солиев
Расмий оппонентлар:
география фанлари доктори,
профессор
Озод Бобо-Мирзаевич
Ата-Мирзаев
география фанлари номзоди, доцент
Иброҳим Ахатович Ҳасанов
Етакчи ташкилот:
Самарқанд давлат университети
Ҳимоя Ўзбекистон Гидрометеорология илмий текшириш институти
ҳузуридаги К 128.10.01 рақамли Ихтисослашган Кенгашнинг география
фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун 2010 йил «___» _________
соат ___ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 700052, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Қодир
Маҳсумов кўчаси, 72.
Факс: (998 71) 233-11-50, e-mail:
Диссертация билан Ўзгидромет (ГМИТИ) кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2010 йил «___» ___________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, география
фанлари номзоди
Х.А.Имомжонов
3
1. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ.
Мавзунинг
долзарблиги.
Ўзбекистон
миллий
иқтисодиётини
мустаҳкамлаш, бозор муносабатларини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш
кучларини ҳудудий ташкил этиш ва бошқаришда шаҳарларнинг аҳамияти
катта. Республика Президенти И.А.Каримов мамлакатимиз ижтимоий-
иқтисодий ривожланиши масалаларига тўхталиб, қуйидагича ёзади: “Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози ҳали-бери давом этаётган оғир бир шароитда
иқтисодиётимизнинг янада барқарор ривожланишини таъминлаш, уни
диверсификация ва модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник қайта
жиҳозлаш борасидаги ишларни изчил давом эттиришимиз зарур”.
1
Ушбу муҳим иқтисодий вазифани бажаришда айнан шаҳарлар етакчи рол
ўйнайди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг қатор қадимий шаҳарлари
– Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Шаҳрисабз, Қарши, Хива, Термиз, Марғилон
ўзларининг кўпасрлик юбилейларини нишонлашди. Ҳозирги кунда бевосита
республика раҳбарияти ташаббуси билан кўпгина вилоят марказларида кенг
миқёсда ободончилик ишлари олиб борилмоқда. Бу борада шаҳарларнинг
тарихий-маданий, ижтимоий-иқтисодий ва табиий иқлим шароитларига
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шаҳарсозлик омиллари тизимида табиий
географик шароитнинг роли катта, сабаби, шаҳарларнинг айнан шу ерда
вужудга келиши ва ривожланишида кўп ҳолларда у жойлашган ҳудуд табиий
шароити муҳим ўрин тутади. Мазкур тадқиқотда чўл шароитида
ривожланаётган Бухоро вилояти шаҳарлари ўрганилган.
Ўзбекистон ҳудудининг 70 фоизи чўллардан иборат бўлса, Бухоро
вилоятининг 88,6 фоиз (35,7 минг км
2
) майдони чўлларга тўғри келади. Мавжуд
ҳолат чўлларга бўлган муносабатнинг яхшиланишини ва чўл минтақасида
жойлашган шаҳарларни атрофлича ўрганишнинг муҳимлигини тақозо этади.
Бироқ, собиқ Иттифоқ даврида шаҳарлар ривожланишида чўл шароитига, унинг
хусусиятларига етарлича аҳамият берилмади. Бунинг оқибатида вилоят
шаҳарларида турли ижтимоий – иқтисодий муаммолар келиб чиқди. Айнан ана
шундай муаммолар ечимини илмий асосда аниқлаш ва ҳал қилишга доир илмий
– амалий тавсияларни ишлаб чиқиш мазкур тадқиқот мавзуининг
долзарблигидан далолат беради. Қолаверса, чўл минтақаси, унинг табиий,
ижтимоий-иқтисодий шароитини тадқиқ этишнинг долзарблигини БМТ
томонидан 2006 йилни «Чўллар ва чўлланиш халқаро йили» деб эълон
қилинганлиги ҳам тасдиқлайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Шаҳарлар ва уларни ҳудудий
мажмуалари бўйича МДҲ мамлакатларида кенг кўламдаги тадқиқотлар олиб
борилган. Бу хусусда, энг аввало, Н.Н.Баранский, Д.И.Богорад, А.П.Бурьян,
В.Г.Давидович,
В.Ш.Джаошвили,
О.А.Константинов,
Г.М.Лаппо,
Е.Е.Лейзерович, Ф.М.Листенгурт, И.М.Маергойз, Н.И.Наймарк, Е.Н.Перцик,
Ю.Г.Саушкин, Б.С.Хорев каби олимлар катта ишларни бажаришган. Айнан чўл
шаҳарлари масалалари билан хориж мамлакатларида Л.Абубакар (Нигер),
1
Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаравонлигини янада юксалтиришдир.
–Т.: Ўзбекистон, 2010. б.18
4
Х.Г.Меншинг (ГФР), С.Муртазо (Афғонистон), Б.Оразмурадов ва А.Ботировлар
(Туркманистон) тадқиқот олиб борганлар.
Ўзбекистонда шаҳарларни иқтисодий географик ўрганиш бўйича
О.Б.Ата-Мирзаев, Э.А.Ахмедов, Т.И.Раимов, А.С.Солиев, А.А.Қаюмов,
Т.Н.Маллабоев, Н.М.Маматқулов, З.Ҳ.Райимжонов, З.Т.Абдалова, С.С.Зокиров
ва бошқа мутахассислар шуғулланишган. Бевосита арид ҳудудлар шаҳарлари
бўйича Ш.Б.Имомов номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган (1983).
Шунингдек, чўллар аҳолиси ва иқтисодиётининг баъзи масалалари
З.М.Акрамов, Ш.Зокиров, С.Исломовлар томонидан ўрганилган, А.Соатов
“Ўзбекистон табиий шароитини шаҳарсозлик мақсадида таҳлил қилиш”
мавзусида (1993) ўзининг номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Бухоро вилояти шаҳарларини ўрганиш бўйича “қўшни” фанлар доирасида
ҳам салмоқли ишлар амалга оширилган. Жумладан, Бухоро вилояти
шаҳарларининг тарихига оид М.Наршахий (Х аср), Л.И.Ремпел (1927),
О.А.Сухарева (1958), А.Муҳаммаджонов (1991, 1998), Ф.Ҳ.Қосимов (1996),
шаҳарсозлик бўйича В.А.Нильсен (1988) изланишлар олиб борган. Маҳаллий
географ олимлардан И.Қ.Назаров, Ю.С.Саломов, У.Н.Нуров, Ю.Б.Раҳматов,
Х.Р.Тошовлар ўз диссертациялари ва илмий мақолаларида вилоят
шаҳарларининг табиати ва хўжалигининг айрим жиҳатлари тўғрисида тўхталиб
ўтганлар. Шунингдек, ХХ асрнинг 60-70 йилларида С.Ковалев, Э.Тошбеков,
Р.Валиева Самарқанд ва Бухоро вилоятлари аҳоли манзилгоҳлари, О.Б.Ата-
Мирзаев Бухоро-Навоий ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаси доирасида
шаҳарлар ривожланишининг муаммоларини ҳам ўрганган. Аммо юқоридаги
тадқиқотчиларнинг аксарияти шаҳарлар муаммосини умумий тарзда акс
эттирган ёки уларнинг асосий мазмуни эскириб қолган ва, энг муҳими –
минтақа шаҳарлар шаклланиши ва ривожланиши вилоятнинг табиий, чўл
шароити нуқтаи назаридан атрофлича ўрганилмаган.
Диссертация ишининг илмий – тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Бухоро давлат университети география
кафедрасининг “Чўл зонаси табиий ресурсларидан самарали фойдаланишнинг
географик асослари” мавзуидаги илмий тадқиқот иши доирасида бажарилган
(баённома № 7. 11.04.2005).
Тадқиқотнинг мақсади
чўл шароитида шаҳарларнинг шаклланиши ва
ривожланиш муаммоларини Бухоро вилояти мисолида аниқлаш ва уларнинг
ечимига оид илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги
вазифалар белгилаб олинди ва ўз ечимини топди:
Шаҳарлар ривожланишининг табиий географик асосларини таҳлил қилиш;
Бухоро вилояти шаҳарларининг чўл шароитида шаклланишини тадқиқ этиш;
Вилоят шаҳарларининг демографик вазиятини аниқлаш ва шаҳарларда бозор
иқтисодиёти ислоҳотларининг боришини ўрганиш;
Бухоро агломерациясининг минтақа шаҳарлари тизимидаги ўрнини баҳолаш;
Вилоят шаҳарларида вужудга келган муаммоларни белгилаш ва уларнинг
ечимига оид илмий – амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.
5
Тадқиқот объекти ва предмети.
Диссертациянинг
объекти
сифатида
Бухоро вилояти шаҳар ва шаҳарчалари танланган, унинг
предмети
эса вилоят
шаҳар манзилгоҳлари шаклланиши ва ривожланишининг географик жиҳатлари
ҳисобланади.
Диссертация ишининг назарий ва услубий асослари
Республика
шаҳарларини ривожлантиришга бағишланган Президент асарларидаги фикрлар,
ҳукумат қабул қилган қарор ва кўрсатмалар ҳамда иқтисодий ва
ижтимоий
география фанида яратилган илмий ғоя ва қонуниятлар, жумладан ҳудудий
меҳнат тақсимоти, ҳудудий мажмуалар, иқтисодий районлаштириш кабилар
тадқиқотнинг методологик асоси бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот методлари.
Мазкур тадқиқот жараёнида статистик,
картографик, тарихий, географик таққослаш, экстраполяция ва дала тадқиқот
усулларидан, шунингдек, муаллиф томонидан ўтказилган социологик сўров
натижаларидан кенг фойдаланилган.
Иш Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Бухоро
вилояти статистика бошқармаси, илмий адабиётлар ҳамда шаҳар архитектураси
бўлимининг маълумотларини таҳлил қилиш асосида бажарилган.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар.
Тадқиқот ишининг
мақсади ва вазифалари, мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, ҳимояга олиб
чиқилаётган асосий ҳолатлар қуйидагилар:
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шаҳарлар тўри ва таркибидаги
ўзгаришлар;
Чўл шаҳарларининг ривожланиш ва жойлашиш хусусиятлари;
Бухоро шаҳри асосида аҳоли жойлашувининг минтақавий тизими ва
вилоят шаҳарлари ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари;
Бухоро вилояти шаҳарлари ривожланишининг истиқбол йўналишлари.
Илмий янгилиги.
Бажарилган тадқиқот ишининг илмий янгилиги, энг
аввало, чўл шароитида ва бозор муносабатларига ўтиш даврида шаҳарларнинг
вужудга келиш ва ривожланиш хусусиятларини тадқиқ этишда ўз аксини
топади. Бу янгилик ишнинг қуйидаги жиҳатлари билан асосланади:
Республика шаҳарлар тўри ва тизимидаги энг сўнгги ўзгаришлар таҳлил
қилинган
Шаҳарларнинг ўзига хос аҳоли яшаш муҳити, уларнинг чўл шароитига
мослашуви, урбоэкологик муаммолари асосланган
Чўл шароитида шаҳар агломерациясининг ривожланиш хусусиятлари
очиб берилган,
Шаҳарлар, жумладан янги шаҳарчалар ривожланишининг имкониятлари
тадқиқ қилинган ва асосий йўналишлари аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот
шида келтирилган илмий – амалий тавсиялар ва маълумотлардан Бухоро
вилояти шаҳарларининг ижтимоий – иқтисодий ривожланиш дастурларини
ишлаб чиқишда ҳамда олий мактабларнинг ўқув жараёнида фойдаланиш
мумкин.
Натижаларнинг жорий
қилинганлиги.
Диссертация
ишининг
натижалари ва таклиф-тавсиялари Бухоро вилоят ҳокимлиги Иқтисодиёт бош
6
бошқармасининг (маълумотнома: № 1/4-556 24.10.2009) ҳамда Газли
(маълумотнома:
№
30.
16.09.2009)
ва
Зафаробод
шаҳарларининг
(маълумотнома: № 76. 23.10.2009) ижтимоий – иқтисодий ривожланиш
дастурларини амалга оширишда, шунингдек, Бухоро давлат университети
Гидромелиорация ва Ижтимоий иқтисодий факультетларида “Ўзбекистон
иқтисодий ва ижтимоий географияси”, “Бухоро географияси”, “Аҳоли
географияси
ва
демография
асослари”
каби
курсларни
ўқитишда
(маълумотнома: № 822-05-ТТ. 07.09.2009) фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).
Тадқиқотнинг асосий мазмуни
муаллифнинг “Табиий ва иқтисодий географик районлаштиришнинг долзарб
муаммолари” (Тошкент, 2004), “Туризм ва фан” (Ўш, 2004), “Ҳозирги замон
географияси: назария ва амалиёт” (Тошкент, 2006), “География фанининг
назарий ва амалий муаммолари” (Бухоро, 2006), “География фанининг назарий
ва амалий масалалари” (Тошкент, 2007), “Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш
шароитида қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишнинг стратегияси ва
истиқболлари” (Қарши, 2009), “Ўзбекистон Миллий атласини яратишнинг
илмий-услубий асослари” (Тошкент, 2009), “Чўл зонаси ландшафтлари
ресурсларидан самарали фойдаланишнинг географик асослари” (Бухоро, 2010),
“Табиатдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг географик асослари”
(Наманган, 2010) халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида
ҳамда Ўзбекистон География жамиятининг VII (Тошкент, 2006) ва VIII
съездларида (Нукус, 2009) маъруза қилинган. Шу билан бирга, диссертация
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий
география ва минтақавий иқтисодиёт кафедрасида илмий муҳокамадан ўтган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот мавзуси бўйича 24 та
илмий ишлар, шу жумладан, 2 та хорижда ва 8 та мақола илмий журналларда
нашр эттирилган. Барча чоп қилинган ишларнинг умумий ҳажми 2,5 босма
тобоқни ташкил этади.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, уч боб,
хулоса ҳамда фойдаланган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади. Унинг
умумий ҳажми 180 бет, шундан бевосита матн қисми 151 бет. Ишда 2 та карта-
схема, 30 дан ортиқ расм-чизмалар ва жадваллар мавжуд; фойдаланилган
адабиётлар рўйхати 129 манбадан иборат.
2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ.
Чўл зонасида ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий ташкил этилиши
ва ривожланишининг географик асослари.
Чўл зонаси ўзига хос табиий
комплекс бўлиб, Ер шарининг мўътадил, субтропик ва тропик иқлим
минтақаларидаги ўта қурғоқчил континентал иқлимли ҳудудларда вужудга
келган. Иқлимий маълумотларга кўра, ҳозир чўл ва чалачўллар Ер шарида 4,7
млрд га ни эгаллайди. Қуруқликнинг қарийб 1/3 қисмини ишғол этган бундай
жойларда дунё аҳолисининг 15 фоизи яшайди (Вольский В.В., Кузина И.М. ва
б. 2001).
Чўлшунос олимлар А.Г.Бобоев ва З.Г.Фрейкин фикрича,
чўл
деганда
–
жуда қуруқ ва жазирама иқлимли, ниҳоятда кам ёғинли ва нисбатан сийрак
7
0
5
10
15
20
25
30
35
40
45
50
55
60
65
70
75
80
2000
2000
2009
2009
Чўл
зонасидаги
вилоятлар
Тоғ ва тоғ
олди
зонасидаги
вилоятлар
Чўл
зонасидаги
вилоятлар
Тоғ ва тоғ
олди
зонасидаги
вилоятлар
Ялпи ички
маҳсулот
Саноат маҳсулоти
ишлаб чиқариш
Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари
Инвестиция
киритиш
Чакана товар
айрибошлаш
Пулли хизматлар
кўрсатиш
Экспорт
ўсимлик қопламига эга бўлган табиий ҳудудлар тушунилади. Бундай жойларга
атмосфера ёғинларининг камлиги (300 мм гача) ва уларнинг йил фасллари
бўйича нотекис тақсимланганлиги, тушадиган ёғинга кўра буғланиш бир неча
марта юқорилиги хос. Чўлларда доимий оқар сувлар шаклланмайди, қуруқ
ўзанларни эса вақтинчалик оқар сувлар ҳосил қилган, ер ости сувлари бироз
шўрроқ бўлади (Бабаев А.Г., Фрейкин З.Г., 1977). Ана шундай иқлимий
хусусиятларга эга табиат зонаси Марказий Осиёнинг катта қисмини ишғол
этган. У ғарбда Каспий денгизи қирғоқларидан шарқ ва жануби-шарқда
Жунғория Олатови, Тяньшан ва Помир-Олой тоғ тизимларигача, шимолда
тахминан 48
0
ш.к. дан жанубда Копетдоғ ва Паропамиз тоғ олдиларигача
чўзилган. Чўл ва чалачўллар ўлканинг 65,3 фоизини эгаллаб, уларнинг майдони
қарийб 211 млн гектарга тенг (Петров М.П., 1964). Республикалар бўйича эса
Туркманистон ҳудудининг 80 фоиздан ортиғи, Ўзбекистонни – 70 %,
Қозоғистоннинг 27 фоизини чўллар эгаллаган (Жумашов А.П., 1990).
Маълумки, ишлаб чиқариш кучларининг жойланиши ва ривожланишида
табиий муҳитнинг ўрни беқиёс. Шу сабабдан бундай шароитда аҳоли ва ишлаб
чиқаришни ҳудудий ташкил этилиши ўзига хос хусусиятларга эга. Арид
ҳудудларда “иқтисодий ландшафт” нотекис, яъни воҳаларда улар зич, чўлларда
эса сийрак, “ўчоқсимон” жойлашган.
Ўзбекистон ҳудудини табиий географик шароит нуқтаи назаридан икки
қисмга – чўл ҳамда тоғ ва тоғолди зонасига бўлиш мумкин. Чўл зонасига
Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сирдарё,
Жиззах вилоятлари киради. Республиканинг 70 фоиздан ортиқ ҳудудини
эгаллаган мазкур зонанинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши йил сайин
барқарорлашиб бормоқда. Буни саноат ва қишлоқ хўжалиги каби тармоқлар
мисолида кўриш мумкин. Айниқса, чўл зонаси табиий ресурс салоҳиятининг
катталиги унга киритилаётган инвестициялар миқдорини юқори бўлишига олиб
келмоқда. Масалан, 2001 йил республикага киритилган инвестициянинг 42,6
фоизи чўл шароитидаги вилоятларга тўғри келган бўлса, 2009 йилда бу рақам
52,1 фоизга етди, қолган қисми иккинчи гуруҳ – Тошкент, Самарқанд,
Сурхондарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларига тегишли (1-расм).
1 – расм. Ўзбекистоннинг чўл ҳамда тоғ ва тоғолди зоналаридаги
вилоятларда иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши (фоизда).
Расм муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
8
Арид ҳудудларда жойлашган вилоятлар хўжалик тармоқларининг тор
ихтисослашуви ва ҳудудий таркибининг ўзига хослиги ялпи ички маҳсулотдаги
(ЯИМ) улушини паст бўлишига олиб келган. Жумладан, 2009 йил
Қорақалпоғистон Республикаси мамлакат ЯИМ нинг 2,6, Жиззах – 2,5, Сирдарё
1,7 фоизини етказиб берган. Аксинча, тоғ ва тоғолди зонасида жойлашган
Тошкент ва Фарғона вилоятларида ЯИМ 9,2 ва 7,5 фоизга тенг. Саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳам шунга ўхшаш географик манзарани кўриш
мумкин. Чўл минтақасидаги ҳудудлар кўпроқ тоғ-кон саноатига ихтисослашган
ва ўзига хос “чўл саноати” шаклланган. Бундай жойларда асосан нефт, газ,
рангли металлар, кимё саноати хом ашёси, қурилиш материаллари қазиб олиш
асосида “ресурс” шаҳарлар, айрим ҳоллардагина қайта ишлаш саноати
корхоналари вужудга келган.
Чўлли ҳудудлар қишлоқ хўжалигида икки йўналиш – интенсив
деҳқончилик (воҳаларда) ва экстенсив чорвачилик (чўл яйловларида) устун.
Умуман олганда, арид ўлкалар қишлоқ хўжалиги асосан чорвачиликнинг
ривожланганлиги билан характерлидир. Айни вақтда, Ўзбекистон ҳудуди
қоракўл қўйларининг ватани ҳисобланади. “Ўзбек қоракўл” компанияси
маълумотлари бўйича республикада 2518,5 минг бош қоракўл қўйлари бор
(01.07.2009 й).
Мазкур жойларни чакана товар айрибошлаш, пулли хизматлар кўрсатиш
ва экспортдаги ҳажми ҳам мамлакат хўжалигида муҳим ўрин тутади (1-расм).
Шунингдек, қуйидаги ҳолатлар ҳам чўл минтақаси иқтисодиёти учун ўзига хос
хусусиятлар ҳисобланади.
Биринчидан
, сув ресурсларининг тақчиллиги,
иккинчидан
, иқтисодий жиҳатдан кам ўзлаштирилганлиги,
учинчидан
,
транспорт ва бошқа инфратузилманинг суст ривожланганлиги,
тўртинчидан
шаҳар атрофи зонасининг шаклланмаганлиги, саноат корхоналарининг ҳудудий
тарқоқ жойлашганлиги ва ҳ.к. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики,
кейинги йилларда чўлли ҳудудларнинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти
ортиб бормоқда. Хусусан, бу ҳудудлар республикада ёқилғи-энергетика
мустақиллигини таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Чўл шароитида шаҳарларнинг вужудга келиши ва ривожланиш
хусусиятлари.
Шаҳарлар инсоният яратган антропоген ландшафтлар орасида
энг кўп тарқалганларидан бири ҳисобланади. Гарчи шаҳарлар қуруқлик
майдонининг бир фоизини эгалласада, уларнинг сони бир неча мингни ташкил
этади. Маълумки, шаҳарлар ижтимоий ва ҳудудий меҳнат тақсимоти
натижасида вужудга келган. Деҳқончиликдан ҳунармандчилик ва савдонинг
ажралиб чиқиши ушбу вазифа билан шуғулланувчи махсус аҳоли
манзилгоҳларининг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Улар товар айрибошлаш ва
воситачи марказ сифатида қулай географик жойда ривожланиб борган.
Шаҳарларнинг вужудга келиши ва жойланишига турли омиллар таъсир
кўрсатади. Чўл зонасида шаҳарларнинг шаклланиши ва ривожланишида энг
аввало сув, транспорт географик ўрин ва қазилма бойликларнинг роли бениҳоят
катта. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикасининг асосан чўл зонасида
жойлашганлиги сабабли манзилгоҳларда аҳолининг ҳудудий мужассамлашув
даражаси юқори эмас. Хусусан, мамлакатимиздаги шаҳарларнинг кўпчилик
9
қисми кичик шаҳарлардан (аҳолиси 20 минг кишигача) иборат. Мазкур ҳолат
ҳам Ўзбекистоннинг “чўллик” хусусиятларидан биридир.
Республикамизда 1199 шаҳар манзилгоҳлари, жумладан 119 шаҳар ва
1080 шаҳарчалар мавжуд (01.01.2010 йил). 2009 йил 13 мартда Вазирлар
Маҳкамасининг 86-сонли қароридан кейин 966 та янги шаҳарчаларни ташкил
топиши билан мамлакатда урбанизация кўрсаткичи мисли кўрилмаган
даражада ўсди. Айни пайтда мамлакат аҳолисининг 51,7 фоизи шаҳарларда
яшамоқда.
1 – жадвал
Ўзбекистон Республикаси чўл ҳамда тоғ ва тоғ олди зоналари бўйича
шаҳарлар сонининг тақсимланиши
Вилоятлар
2008 йил
2010 йил
ҳаммас
и
Чўл зонасида
Тоғ ва тоғ
олди
зонасида
ҳаммас
и
Чўл
зонасида
Тоғ ва тоғ
олди
зонасида
жа
ми
шундан жа
ми
шундан
жа
ми
шундан жа
ми
шундан
ша
ҳар
ш-
ча
ша
ҳар
ш-
ча
ша
ҳар
ш-
ча
ша
ҳар
ш-
ча
Қорақалпоғистон
Республикаси
27
27
12
15
–
–
–
38
38
12
26
–
–
–
вилоятлар:
Андижон
16
–
–
–
16
11
5
94
1
–
1
93
11
82
Бухоро
13
13
11
2
–
–
–
73
73
11
62
–
–
–
Жиззах
15
8
3
5
7
3
4
49
19
3
16
30
3
27
Навоий
14
10
4
6
4
2
2
44
31
4
27
13
2
11
Наманган
1
–
1
18
8
10
128
7
–
7
121
8
113
Самарқанд
1
1
–
22
10
12
99
2
1
1
97
10
87
Сирдарё
10
10
5
5
–
–
–
26
26
5
21
–
–
–
Сурхондарё
15
5
2
3
10
6
4
122
50
2
48
72
6
66
Тошкент
34
–
–
–
34
16
18
113
–
–
–
113
16
97
Фарғона
19
3
1
2
16
8
8
61
1
60
154
8
146
Хоразм
10
10
3
7
–
–
–
61
61
3
58
–
–
–
Қашқадарё
16
5
5
–
11
7
4
135
59
5
54
76
7
69
Тошкент шаҳри
2
–
–
–
2
1
1
2
–
–
–
2
1
1
Ўзбекистон
Республикаси
233
93
47
46
140
72
68
1199
428
47
381
771
72
699
Жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилган.
Минтақалар орасида Фарғона водийси вилоятлари урбанизация
даражасининг юқорилиги билан ажралиб турибди. Чунки, янги шаҳарчаларнинг
40 фоизга яқини водий минтақаларида таркиб топди. Ўзбекистонда энг юқори
шаҳарлашув кўрсаткичи Наманган вилоятига тегишли бўлиб, унда жами
аҳолининг 64,7 фоизи шаҳарликлар ҳисобланади. Шу билан бирга, Фарғона
(58,8 %) ва Андижон (53,6 %) вилоятларида шаҳар аҳолисининг салмоғи
республика кўрсаткичидан юқори. Қолган барча минтақаларда урбанизация
даражаси мамлакат кўрсаткичидан паст. Унинг энг паст миқдорига Хоразм
вилояти эга (34,4 %).
2009 йилда ташкил топган шаҳарчаларнинг 34,7 фоизи чўл зонасида, 65,3
фоизи эса тоғ ва тоғ олди зонасидаги вилоятларда жойлашган. Шундай қилиб,
10
ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг чўл зонасида 428 шаҳар манзилгоҳлари
(жумладан 47 шаҳар ва 381 шаҳарчалар) мавжуд бўлиб, у мамлакат шаҳарлар
тўрининг 35,7 фоизини ҳосил қилади (1–жадвал). Рақамлар таҳлили шуни
кўрсатадики, республика ҳудудининг 70 фоизини эгаллаган чўл зонасида
шаҳарлар сони тоғ ва тоғ олди минтақасига нисбатан 2 марта кам. Бунга энг
аввало, чўлларнинг ноқулай иқлим шароити ва аҳолининг ҳудудий
мужассамлашувининг пастлиги сабабчи бўлган.
2– расм. Чўл шароитида шаҳарлар шаклланиши ва ривожланишининг
асосий географик хусусиятлари.
Расм олиб борилган тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан тузилган
Чўл зонасида сув ресурсларининг тақчиллилиги шаҳарлар шаклланиши
ва ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Бундай зонадаги шаҳарларнинг энг
муҳим хусусияти уларда сув ресурсларининг чекланганлигидир. Шунингдек,
улар атрофида яшил майдонлар ва шаҳар атрофи қишлоқ хўжалигининг
ривожланмаганлиги, шаҳарларнинг кенгайиш имконияти ва ташқи қиёфасига
ҳам сув ресурслари ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, чўл зонаси
шаҳарлар
функционал
типларининг
ривожлан-
маганлиги
сув
ресурслари-
нинг
чекланган-
лиги
шаҳар атрофи
қишлоқ
хўжалигининг
яхши
ривожланма-
ганлиги
шаҳарлар ва
уларнинг атроф-
ларида яшил
зоналар катта
майдонларни
эгалламаслиги
шаҳарлар
архитектураси,
уларни ташқи
қиёфаси, жойнинг
иқлим шароитига
мос ҳолда вужудга
келиши
шаҳарлар
ҳудудининг
кенгайиш
имкониятла
рини чегара-
ланганлиги
йирик
шаҳарлар
атрофида
йўлдош
шаҳарчалар-
нинг камлиги
чўл
шаҳарлари
масъулияти-
нинг кучли-
роқ бўлиши
шаҳарлар
саноати тор
ихтисосла-
шувга эга
эканлиги
шаҳарлар
жойлашуви-
да кескин
фарқларнинг
мавжудлиги
Чўл
шаҳарлари
нинг ўзига
хос географик
хусусиятлари
11
шаҳарлар жойлашувида кескин фарқланиш (контрастлик)нинг мавжудлиги ва
улар яқинида “йўлдош” шаҳарчаларнинг камлиги билан характерланади.
Умуман олганда, турли минтақаларда, хусусан ҳар хил табиий, тарихий
ва бошқа шароитларга эга бўлган ҳудудларнинг барқарор ривожланишини
шаҳарларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунончи, шаҳарлар чўл зонасининг
ўзига хос иқтисодий, ижтимоий, маданий, илмий марказлари, миллий
қадриятларнинг ўчоғи бўлиб хизмат қилади. Уларнинг ривожланишига халқаро
савдо йўллари, жумладан Буюк Ипак йўли ҳам ижобий таъсир кўрсатган.
Бундай
шароитга
эга
шаҳарларда
қурилишлар,
инфратузилма,
кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини олиб боришда табиий
муҳитни ҳисобга олиш, яъни Ю.Г.Саушкин таъбири билан айтганда, чўл билан
уйғун ривожланишга эътибор бериш керак (Саушкин Ю.Г., 1980).
Бухоро вилояти табиий шароитининг шаҳарлар ривожланишига
таъсири.
Бухоро вилояти Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган
бўлиб, мамлакат ҳудудининг 9,0 фоизини ташкил қилади. Вилоят ҳудудини
ўзлаштирилганлик даражасига кўра иккига – чўл воҳа ва чўл яйлов қисмларига
бўлиш мумкин. Чўл яйлов қисми минтақанинг 88,6 фоизини эгаллаб, унда 3 та
“ресурс шаҳарлар” – Қоровулбозор, Газли ва Зафаробод ташкил топган.
Вилоятнинг қолган қисми Бухоро ва Қоракўл воҳаларига тўғри келиб, уларда
70 та шаҳар манзилгоҳлари шаклланган.
Ўзбекистон ҳудуди табиий шароитини шаҳарсозлик нуқтаи назаридан
баҳолашга оид тадқиқотларни А.Соатов (1990) олиб борган. У ҳудудлар табиий
шароитини шаҳарсозлик мақсадларида баҳолашда табиий компонентлар –
рельеф, тоғ жинслари, иқлим, гидрогеологик шароит, тупроқ, ўсимлик
қопламини ҳам ҳисобга олиш кераклигини таъкидлаган.
Аҳоли манзилгоҳлари таркиби ва уларнинг жойлашувида
рельеф
асосий
омил бўлиб хизмат қилади. Рельеф, шунингдек, шаҳарларнинг эстетик
кўринишларини яхшилашда муносиб “улуш” қўшади. Бухоро шаҳри ҳудуди
текисликдан иборат. Вилоятнинг қолган шаҳарлари ер усти тузилиши ҳам
шунга ўхшаш. Фақат Зафаробод ва Қоровулбозор рельефи нисбатан фарқ
қилади. Зафаробод Кўкчатоғ (485 м) олдидаги текисликда, Қоровулбозор эса
шимол томондан қирлар билан ўралган.
Табиий географик компонентлар орасида
шамол
лар ҳудудлар ҳаво
массаси алмашувида катализатор вазифасини ўтайди. Қуруқликнинг ички
қисмларида, айниқса берк ҳавзада жойлашган чўл ва чалачўл зоналарида
шамоллар таъсирини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, чўл шароитида
шаҳарлар қурилишида шамолларнинг йўналишига катта эътибор бериш зарур.
Бухоронинг вужудга келиши, шаҳар ривожланишидаги қийинчилик ва
муаммолар ҳам қисман унинг Зарафшон дарёси қуйи қисмида жойлашганлиги
билан боғлиқ. Шаҳар микрогеографик ўрни, табиий шароити қулай эмас, бу, ўз
навбатида, шаҳар тараққиётига салбий таъсир кўрсатади. Ушбу маданий қатлам
Зарафшон дарёсининг маҳсулидир. Худди Миср “Нил ҳадяси” деганларидек,
Бухоро воҳасини ҳам “Зарафшон инъоми” сифатида баҳоласа бўлади. Чунки,
дарё қуйисида жойлашган бу ўлканинг ўзи ҳам Зарафшоннинг минг йиллар
давомида келтирган ётқизиқларидан ташкил топган. Дарёдан чиқарилган канал
12
ва ариқлар эса воҳа табиатининг шаклланиши ва ўзлаштирилиши,
манзилгоҳларнинг вужудга келишида асосий омил сифатида хизмат қилган.
Тупроқ
ларнинг
ҳолати
биринчи
навбатда,
қишлоқ
хўжалиги
мақсадларида, яъни шаҳар атрофи қишлоқ хўжалиги тармоқларини
ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Бухоронинг воҳа қисмида жойлашган
шаҳарларнинг барчасида ўтлоқи-воҳа тупроқлари тарқалган. Бундай
тупроқларда ҳайдалма қатлам зич бўлиб, таркибида 1-1,3 % гумус бор. Чўл
иқлими шароити ва намланиш режимига кўра ўтлоқи-воҳа тупроқлари
шўрланишга кўпроқ мойил бўлади. Шу сабабли тупроқ шўри ҳар йили ювиб
туришни талаб этади.
Вилоятнинг чўл қисмидаги шаҳарларда чўл тупроқлари кенг тарқалган.
Масалан, Газли шаҳри сур тусли қўнғир тупроқ районида жойлашган. Унинг
кесмасида тош-шағал аралашмаси кўп бўлиб, 18-25 см чуқурлигида гипс
кристаллари ва сувда эрувчи тузлар бор. Тупроқ унумдорлиги паст, таркибида
чиринди миқдори 0,21-0,56 % атрофида, деҳқончилик учун яроқли эмас
(Назаров И.Қ, Аллаёров И.Ш., 1994) Зафаробод ҳудуди оч бўз тупроқли
районга киради. Бу тупроқ сарғиш, қизғиш рангда бўлиб, деҳқончилик учун
яроқли ҳисобланади. Лекин, Зафарободда суғорма сув йўқлиги сабабли ундан
деҳқончиликда фойдаланилмайди.
Ўзбекистон шаҳарсозлик лойиҳалаш илмий тадқиқот институти
мутахассисларининг маълумотига кўра энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда
дастлаб ҳар бир кишига яшил майдон 12 м
2
ни, кейинчалик 21 м
2
, ўрта
шаҳарлар мос ҳолда 9 ва 14 м
2
, кичикларда 7 ва 7 м
2
, курорт шаҳарларда 28 ва
35 м
2
, қишлоқ жойларда 10 ва 12 м
2
бўлиши керак. Аммо, Ўзбекистоннинг
аксарият шаҳарларини яшил майдон билан таъминланганлиги талаб даражасида
эмас. Жумладан, бу кўрсаткич Бухорода жон бошига 6,1, Самарқандда 3,7,
Қаршида 2,3, Термизда 6,9, Урганч ва Хивада 5,0, Нукусда 5,7 м
2
га тенг
(Славкина Т.И., Подольская О.И., 1987).
Бухоро вилояти қолган шаҳарларининг ҳам яшил майдон билан
таъминланиш даражаси ниҳоятда паст. Айниқса, бевосита чўл шароитида
жойлашган Қоровулбозор, Газли ва Зафаробод шаҳарларда бу вазият жуда
оғир. Шу боис, уларда кўкаламзорлаштириш, яшил майдонларни кўпайтиришга
алоҳида эътибор бериш лозим. Бундай манзилгоҳларда табииий шароит, яъни
чўл шароитига мос – саксовул, черкез, қандим ва бошқа ўсимликлардан иборат
иҳота майдонларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Айни вақтда чўл
шаҳарлари ва улар атрофини кўкаламзорлаштириш шаҳар микроиқлимини
яхшилашда уларнинг ўзига хос яшаш (социал) муҳит сифатидаги аҳамиятини
оширади.
Вилоят шаҳарларининг вужудга келиши ва таркибий тузилиши.
Бухоро вилояти ҳудудидаги мавжуд шаҳар манзилгоҳларини вужудга келиш ва
ривожланиш жараёнига кўра қуйидаги 3 босқичга бўлиш мумкин: Чор
Россиясини босиб олиш даврида вилоят ҳудудидаги шаҳарлар (1865-1917
йиллар); шўролар даврида шаҳарларнинг шаклланиши ва ривожланиши (1917-
1991 йил); мустақиллик йилларида вилоят шаҳарлар тўри ва тизимининг
ривожланиши.
13
Диссертацияда юқоридаги босқичлар бўйича вилоят шаҳарларининг
пайдо бўлиши ва ривожланишига тўхталиб ўтилган. Хусусан, мустақиллик
йилларида шаҳарлар тўри ва тизимининг ўзига хос ривожланиши ҳамда янги
шаҳарларнинг ташкил топишига алоҳида аҳамият берилган. Ҳозирда Бухоро
вилоятида 73 та шаҳар манзилгоҳлари бўлиб, уларнинг 11 таси шаҳар ва 62 таси
шаҳарчалардан иборат.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Бухоро вилоятида ҳам энг кўп шаҳарлар
майда шаҳарлар (аҳолиси 10 минггача) синфига мансуб. Бу классга
республикада 975 та, Бухоро вилоятида эса 64 та шаҳар манзилгоҳлари кириб,
улар жами шаҳар манзилгоҳлари сонининг, мос ҳолда, 81,3 ва 87,6 фоизини
ташкил этади (2010 й.). Кўриниб турибдики, классификациянинг қуйи
поғонасига шаҳарларнинг асосий қисми жойлашган. Таҳлилни чуқурроқ қилиш
мақсадида, диссертацияда қуйи синф 3 гуруҳга ажратилган. Унга кўра аҳолиси
3 минггача, 3-5 минг ва 5-10 минг аҳолиси бор шаҳар ёки шаҳарчалар (бундай
табақалаштириш шаҳарларни гуруҳлашда ҳам қўлланилади) ажратилади. Шу
нуқтаи назардан қараганда Бухоро вилоятида 51 та шаҳар манзилгоҳи аҳолиси 3
минггача, 8 та 3-5 минг ва 5 таси 5-10 мингли шаҳарлар эканлиги қайд этилади.
Кичик шаҳарлар (аҳолиси 10-20 минг киши) тўри ҳам нисбатан кенг
тарқалган. Ўзбекистонда 124 та, Бухоро вилоятида 5 та бундай шаҳарлар бўлиб,
улар республика шаҳар манзилгоҳларининг 10,4, вилоятда 6,8 фоизини ташкил
этади. Мазкур тоифадаги шаҳар жойларида худди республика каби вилоят
шаҳарликларининг 11,0-12,0 фоизи яшайди. Ушбу тоифага Бухоро вилоятининг
аксарият туман марказлари Вобкент, Шофиркон, Олот, Ромитан, Галаосиё
киради.
5-классга аҳолиси сони 20-50 минг кишилик “ярим ўрта” шаҳарлар
киради (Қоракўл ва Ғиждувон). Шу билан бирга таҳлиллар кўрсатадики,
Бухоро вилоятида 6-классга кирувчи шаҳарлар қатори ривожланмаган. Мазкур
фақат Когон шаҳри мансуб, холос. Бундай ҳудудий-урбанистик таркиб ҳам
маълум даражада чўл шароитида аҳоли ва ишлаб чиқариш кучларининг
жойлаштириш хусусиятлари билан тавсифланади.
7-классга Ўзбекистон бўйича 12 та шаҳар тегишли бўлиб, уларнинг энг
каттаси Бухоро шаҳри ҳисобланади. Бухоро республика шаҳарлари қаторида
аҳоли сонига кўра 6-поғонани эгаллайди. Аксарият вилоятларда, жумладан
Бухоро вилоятида ҳам ушбу тоифага кирувчи шаҳарлар қатори билан шаҳарлар
“пирамидаси” якунланади.
Вилоят маркази – Бухоро шаҳри кўп функцияли шаҳарлар қаторига
киради. Бухоронинг саноат марказларига (Бухоро шаҳридан ташқари)
Қоровулбозор, Газли ва Зафаробод сингари “ресурс шаҳарлар”киради.
1
Ушбу
шаҳарларнинг барчасини иқтисодиёти тор ихтисослашган. Масалан,
Қоровулбозор – нефтни қайта ишлаш, Газли – газ саноатига, Зафаробод –
рангдор металлургияга ихтисослашган. Транспорт марказлари қаторига
Бухоронинг ягона вакили Когон шаҳри мансуб. Худди республикамизда
бўлгани каби Бухоро вилоятида ҳам жуда кўп шаҳарлар агроиндустриал
1
Республикамизда “ресурс шаҳарлар” муаммоси билан З.Ҳ.Райимжонов шуғулланган (1992).
14
йўналишга эга. Бундай гуруҳга биринчи галда Ғиждувон, Қоракўл, Вобкент,
Ромитан, Олотга ўхшаш шаҳарлар киради.
Умуман олганда, Бухоро вилояти шаҳарларининг функционал таркибида
энг кўп қаторни туман марказлари ташкил этади. Вилоятдаги 73 та шаҳар
манзилгоҳининг 11 тасини, яъни 15,0 фоизи туман марказлари ҳисобланади.
2009 йилда вужудга келган янги шаҳарчалар асосан қишлоқ хўжалигига
ихтисослашган. Шу сабабдан уларни А.С.Солиев “агрошаҳарчалар” деб
таърифлайди. Бундай шаҳар жойларининг ривожланиши ҳам, туман марказлари
сингари, кичик маъмурий ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан
боғлиқ.
Шаҳарларнинг демографик вазияти ва меҳнат бозорининг
шаклланиши.
Бухоро вилояти шаҳар аҳолиси сони бўйича республикада 9-
ўринда туради. Кейинги йигирма йилда вилоятда шаҳарликлар сони 1,5
мартадан зиёдроқ кўпайди. Агар 1989 йил Бухоро вилояти шаҳар жойларида
392,8 минг киши яшаган бўлса, 2009 йилга келиб уларнинг сони 616,8 минг
кишига етди.
1
Бироқ, истиқлолга эришгандан сўнг мамлакатимизнинг барча
жойларида, айниқса шаҳарларда аҳоли кўпайиши сезиларли даражада
секинлашди. Жумладан, вилоят маркази – Бухорои Шарифда 2000 йил 239,1
минг аҳоли мавжуд бўлса, 2009 йилга келиб бу рақам 3,1 минг киши ортди ва
242,2 минг кишига етди. Айни вақтда айрим шаҳар манзилгоҳларида (масалан,
Газли) аҳоли сони камаётганлигининг гувоҳи бўламиз.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистоннинг аксарият
минтақаларида урбанизация даражаси пасайиб борган бўлса, янги
шаҳарчаларни вужудга келиши билан шаҳарлашув кўрсаткичи яна яхшиланди.
Истиқлолга эришмасдан олдин вилоят жами аҳолиси сонида шаҳарликлар
салмоғи 34,6% (1989 йил) бўлган бўлса, 2009 йилга келиб бу кўрсаткич 38,8
фоизгача кўтарилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 2000 йилда Ўзбекистон аҳолисининг табиий
кўпайиши 15,8 промиллени ташкил этган бўлса, Бухорода у 15,3 кишига тенг
бўлган. 2009 йилда бу кўрсаткичлар, юқоридагиларга мос ҳолда, 18,6 ва 17,5
кишини ҳосил қилди. Вилоят шаҳарларида эса табиий кўпайиш кўрсаткичи
нисбатан пастроқ. Масалан, Бухорода 9,0, Когон шаҳрида 11,1, Қоровулбозорда
12,9 ‰ бўлган. Албатта, бундай демографик вазият Бухорои Шариф учун унча
анъанавий эмас. Мустақиллик йилларида ташқи миграция анча тезлашди.
Чунончи, 2008 йил вилоят шаҳарларига келганлар – 1305, кетганлар – 3486,
миграция қолдиғи–2181 кишига тенг бўлган. Миграция қолдиғининг 79,6 фоизи
Бухоро шаҳрининг “улуши” бўлиб, ундан шу йилда 1906 киши чиқиб кетган.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, 2009 йилдан бошлаб Бухоро вилоятининг
шаҳар аҳолиси жинсий таркибида эркакларнинг сони аёлларга нисбатан (атиги
200 кишига) ортди, ваҳоланки, бундай ҳолат кейинги 60 йилда кузатилмаган
эди. Мамлакатимиз бўйича эса аёлларнинг улуши ҳамон юқори (50,4 %). 1989
йилдаги аҳоли рўйхатига кўра, Бухоро вилояти шаҳар аҳолиси таркибида 30
ёшгача бўлган аҳоли 65,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2009 йилга келиб бу
1
Бу кўпайиш асосан 2009 йил бошида юзага келди.
15
кўрсаткич 52,9 фоизга тушди. Аксинча, бу даврда шаҳарликлар сонида катта
ёшдаги аҳоли ҳиссаси кўпайди: агар 1989 йил шаҳар аҳолисининг 5,8 фоизи
кексаларга тўғри келган ҳолда, 2009 йилда уларнинг салмоғи 1,8 фоизга
кўпайиб, 7,6 фоизга етди.
Аҳолининг табиий ҳаракати ва миграцияси, унинг ёш таркиби меҳнат
ресурсларининг шаклланишида асосий омил бўлиб хизмат қилади. Вилоят
бўйича меҳнат ресурсларининг сони 2009 йил бошида 925,1 минг киши бўлиб,
уларниг салкам 1/3 қисми шаҳарларда меҳнат қилишади.
Шаҳарларда бозор иқтисодиёти ислоҳотлари ва минтақа шаҳарлари
тизимида Бухоро агломерациясининг ўрни.
Бозор иқтисодиётига ўтиш
шароитида мамлакатнинг барча ҳудудлари бир хилда ривожланмайди. Бой
табиий ресурсларга эга, географик ўрни қулай ва яхши инвестиция муҳити
яратилган минтақалар бозор иқтисодиёти шароитига тез мослашиб кетади.
Республикамизда бунга мисол қилиб Андижон, Бухоро, Хоразм вилоятларини
келтириш мумкин. Истиқлолнинг дастлабки йилларида туб ислоҳотларнинг
ўтказилиши мазкур макроиқтисодиёт тармоқларини нисбатан тез суръатлар
билан ўсишига олиб келди. Жумладан, Бухоро вилоятида саноат ишлаб
чиқариш мустақиллик йилларида 3 мартадан зиёдроқ ўсди ва бу борада
республикада 9-ўриндан 7-ўринга чиқиб олди.
Ғарб мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, бозор муносабатларига
ўтиш даврида минтақаларни бир хилда ривожлантириб бўлмайди. Бунинг учун
аввало мавжуд имкониятларга эга ҳудудлар танлаб олинади ва улар ўсиш қутб
ёки марказларига айлантирилади. Албатта, бундай жойлар сифатида доим
шаҳарлар танланади. Бухоро вилоятида ўсиш қутби сифатида Қоровулбозор
шаҳри олинган. Уни қулай географик ўрни ва мавжуд инфратузилма тизими
ҳамда арзон хом ашё манбаларига яқинлиги ўсиш қутбини ташкил этиш учун
асос бўлди (Салиев А.С., Янчук С.Л., 2005). Эндиликда Қоровулбозор нафақат
вилоятнинг, балки Ўзбекистоннинг энг тез суръатлар билан ўсиб бораётган
шаҳарларидан бири саналади.
Бухоро вилояти 2009 йил якунларига кўра инвестиция ҳажми бўйича
республикада биринчи ўринда туради. Бироқ, бу ерда қўшма корхоналар
ҳудудий таркиби ҳам нотекис. Бундай корхоналарнинг 70,8 фоизи, яъни 51 таси
шаҳарларда жойлашган. Шаҳарларда фаолият кўрсатаётган хорижий
инвестициялар ҳисобига қурилган субъектларнинг 3/4 қисмига яқини (37 таси)
Бухоро шаҳрида жойлашган. Кичик шаҳарларнинг аксариятида биттадан,
айримларида эса (Газли, Зафаробод) ҳанузгача бундай корхоналар вужудга
келгани йўқ. Мазкур ҳолат келажакда ана шу манзилгоҳларда иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштиришни, энг аввало, хорижий ишбилармонлар учун
кенг имкониятлар яратиш ва шу асосда қўшма корхоналар қуришни тақозо
этади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, вилоят чўл шароитида шаҳарларда қулай
инвестиция муҳитини шаклланиши бироз қийинроқ. Шу сабабдан бу ерда
қўшма корхоналар сони нисбатан оз.
Вилоят аҳоли ва хўжалигини ҳудудий ташкил этишда Бухоро
агломерацияси асосий ўринни эгаллайди. Айтиш лозимки, чўл ижтимоий-
иқтисодий харитасида бундай ҳудудий тизимлар яққол кўзга ташланади.
16
Бухоро агломерациясининг шаклланиш даври XX асрнинг охирги
чорагига тўғри келади. Ҳозирги кунда агломерация 22 та шаҳар
манзилгоҳларини ўз ичига олади. Уларнинг 6 таси шаҳарлар (Бухоро –
агломерация ядроси, Когон, Галаосиё, Ромитан, Вобкент, Қоровулбозор) ва 16
таси шаҳарчалардан иборат. Бухоро агломерацияси мамлакатимизнинг барча
агломерациялари сингари, шаҳар – қишлоқ агломерациясидир. Унга юқоридаги
шаҳар манзилгоҳлари билан бирга, уларнинг атрофларида ёки оралиғида
жойлашган 27 та қишлоқ жойлари (ҚФЙ) ҳам киради. Тадқиқотлар шуни
кўрсатадики, агломерация ядроси – Бухоро шаҳрига фақат агломерация
ҳудудидан ҳар куни ўртача 12-15 минг киши келиб кетади.
3 – расм. Бухоро шаҳри йўналишида маятниксимон миграция оқимлари
Расм муаллифнинг бевосита олиб борган кузатишлари асосида тайёрланган.
Шаҳарлар
ижтимоий–иқтисодий
ривожланишининг
асосий
муаммолари.
Иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳозирги даврда
турли йирикликдаги шаҳарлар тараққиёт йўлини илмий жиҳатдан тўғри
белгилаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Моҳияти
ва сони бўйича у ёки бу гуруҳга кирувчи шаҳарлар тараққиёт йўли ўзига хос
хусусиятларга эга. Аммо ҳар қандай шаҳарда ижтимоий–иқтисодий
ривожланишлар билан бирга у ерда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар
ҳам мавжуд.
Мустақиллик йилларида мамлакат меҳнат бозорида катта ўзгаришлар юз
бермоқда. Янги муносабатлар шароитида меҳнат бозорининг ўзига хос
хусусияти унда ишсизлик даражасининг юқорилигидир. Иқтисодий
инқирозлар, корхоналар ўртасидаги горизонтал алоқаларнинг узилиши
ишсизликнинг ошишига сабаб бўлмоқда. Хуллас, ишсизлик муаммоси бозор
иқтисодиётининг доимий йўлдоши бўлиб, аҳолиси тез суръатлар билан
ўсаётган, хўжалиги бир томонлама ривожланган ва ички ҳудудий тафовутлари
катта бўлган чўл минтақаларида жиддий тус олмоқда.
Шаҳарлар ривожланиши билан аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари ҳам
сон ва сифат жиҳатидан такомиллашиб, яхшиланиб боради. Чунончи, истиқлол
даврида хизмат кўрсатишнинг замонавий турлари вужудга келди, соҳада
таркибий ўзгаришлар юз берди. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, хизмат
17
кўрсатиш соҳаларини хусусийлаштириш ва нодавлат секторга ўтиши авж олди.
Шу билан бирга, соҳада ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар ҳам талайгина:
1. Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларининг замонавий талаб даражасида
эмаслиги.
2. Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларининг сони кўпайиб кетган, лекин
уларнинг сифатини назорат қилиш кўнгилдагидек деб бўлмайди.
3. Кичик шаҳарларда маиший хизмат кўрсатиш соҳаларининг
ривожланмаганлиги.
4.
Айрим хизмат кўрсатиш соҳасига тегишли муассасаларнинг нотўғри
жойлашганлиги.
Чўл шароитида, аҳоли манзилгоҳларини – “марказий ўринлар”нинг
(В.Кристаллер) тарқоқ жойлашганлиги аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари ва
сервис хизматини ҳудудий ташкил этишда қатор қийинчиликларни туғдиради.
Ваҳоланки, ушбу муаммоларнинг ҳал этилиши “Қишлоқ тараққиёти ва
фаравонлиги йили” Давлат дастурини амалга оширишда ҳам муҳим аҳамиятга
эга.
Миллий иқтисодиётни мустаҳкамлашда саноат, қишлоқ хўжалиги,
транспорт сингари туризмнинг ҳам ўрни бор. Бироқ, ҳозирги пайтда туризм
имкониятларидан етарли фойдаланилмаётганлиги сабабли бу соҳадаги ишлар
халқ хўжалигининг бошқа тармоқларига нисбатан анча орқада қолмоқда.
Мустақиллик йилларида Бухоро вилоятида туризм соҳасида ибратли тадбирлар
амалга оширилди. Шундай бўлсада, Бухорода туризмни етарлича ривожланган
деб бўлмайди. Вилоятда ўзига хос “чўл туризмини” шаклланиши ҳам долзарб
масаладир.
Шаҳарлар ҳудудининг кенгайиши уларни географик ўрни билан
чамбарчас боғлиқ. Арид зонада сув ресурсларининг чекланганлиги шаҳарлар
тараққиётига салбий таъсир кўрсатади. Бухоро вилоят шаҳарлари ана шундай
минтақада ривожланаётган шаҳарлар сирасига киради. Чўл шароитида
шаҳарлар қайси қисмида қулай шароит (сув ресурслари кўпроқ) бўлса, у ўша
йўналишда кенгайиб, ривожланиб кетаверади. Айни вақтда бундай шароитда
шаҳарлар кенгайиши чекланган бўлса-да, уларнинг ичидан зичлашиши
кузатилмоқда. Бу эса шаҳарлар иқтисодий-демографик сиғимини янада
оширади, яшил зоналар яратиш имкониятларини чеклайди, микроиқлимни
ўзгартиради ва аҳоли яшаши учун ижтимоий муҳит оғирлашади.
Чўл шароитида шаҳарлар ривожланиши мамлакатнинг бошқа
минтақаларидан бироз фарқ қилади. Бухоро вилояти шаҳарларининг деярли
барчаси воҳаларда жойлашган бўлсада, уларнинг аксариятида шаҳар атрофи
зонаси ривожланмаган. Бунга асосий сабаб ҳудуднинг арид зонада
жойлашганлиги ва бундай ерларда сув ресурсларининг етишмаслигидир.
Чўл шароитида шаҳарлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан
таъминлаш ва геоэкологик муаммолар.
Маълумки, чўл зонасида
иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини белгилайдиган омиллардан бири сув
ресурсларидир (чўлнинг чўл бўлишини сабаби ҳам сувсизликдир).
Ўзбекистоннинг бошқа минтақалардан фарқли равишда Бухоро вилояти
ичимлик сув таъминотида «ҳовуз маданияти» қадимдан анъанавий ҳолда
18
ривожланган. Бухоро ҳовузлари билан ном чиқарган, айниқса Лаби Ҳовуз
мажмуаси бутун дунёга машҳур. Умуман олганда, Бухоро вилояти учун
ҳовузлар қазиш ўзига хос бўлиб, уни бир қанча ижобий хусусиятларини кўриш
мумкин. Биринчидан, ҳовузлар аҳолини сув билан таъминлаган. Ҳовузларни
сув таъминотидаги яна бир ижобий томони, шаҳарларни душман қамал қилиб
турганда 7-10 кунгача аҳолини сувга бўлган эҳтиёжини қондирган.
Иккинчидан, шаҳарларда микроиқлимни ҳосил қилишда ҳовузлар муҳим рол
ўйнаган, шаҳар ҳавосини мўътадиллаштириб турган. Бундан ташқари, чўл
шароитида аҳолини сув таъминотида сардобалар ҳам муҳим ўрин тутган.
Сардобалар ажойиб архитектура иншооти сифатида чўлларга кўрк бағишлаб,
ҳозирги вақтда Навоий ва Қоровулбозор шаҳарлари яқинида сақланиб қолган.
Демак, ҳовузлар ва сардобалар вилоят шаҳарларининг “чўллик” хусусиятлари
ёки индикаторларидан биридир.
Сўнгги йилларда шаҳарлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан
таъминлаш мақсадида сув қувурлари ишга туширилган. Хусусан, 1993 йилда
Бухорога Дамхўжа сувининг келтирилиши билан шаҳар сувининг сифати ва
ҳажми икки мартага ошди. Бироқ, Бухоро вилоятидаги айрим (Ромитан,
Жондор, Шофиркон) шаҳарларда тоза ичимлик суви билан таъминланиш
даражаси яхши эмас. Минтақа шаҳарлари ичида Газли шаҳри сув ресурсларини
чекланганлиги билан вилоятда алоҳида ажралиб туради. Чунки, бу ерга
Амударё суви қувур орқали олиб келинади. Сув ресурсларининг тақчиллиги
айни вақтда шаҳарнинг кенгайиши ва уни ободонлаштиришга ҳам тўсқинлик
қилмоқда.
Шаҳарлар иқтисодий ва демографик салоҳиятининг мураккаблиги
туфайли уларда ўзига хос вазият вужудга келади. Бундай жойларда табиий
ландшафтлар деярли қолмаган, атмосфера ҳавоси қуруқ ва ифлосланган, аҳоли
зичлиги муттасил ошиб бораётганлиги сабабли мураккаб шароит юзага келган.
Шу боис, шаҳарларда нозогеографик ҳолат атрофдаги ҳудудларга нисбатан
кескин фарқ қилади. Айниқса, Бухоро шаҳрига ўхшаб чўл шароитида
жойлашган шаҳарларда бундай вазият яққол намоён бўлади. Бу эса аҳоли
орасида касалликларнинг таркиби ва миқдори жиҳатидан фарқланишига олиб
келган. Азал-азалдан вилоят ҳудуди айрим юқумли касалликларнинг (безгак,
ришта) эндемик ўчоғи бўлиб келган ва улар Бухоро номи билан уйғунлашиб
кетган.
Ҳозирги кунда ҳам Бухоро вилояти баъзи касаллик гуруҳлари, жумладан,
организмда туз тўпланиши, кўз касалликлари, буқоқ, хавфли ўсма, нафас олиш
ва овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ хасталиклар салмоғи бўйича республикада
етакчи ўринларни эгаллайди. Бундай ҳолат асосан табиий шароит, ер ости ва
ер усти суви билан таъминланганлик даражаси, аҳоли зичлиги, хўжалик
тармоқларининг ихтисослашуви ва жойланиши, туманларнинг географик
ўрнига боғлиқ (Комилова Н., Солиев А.С., 2005).
Кейинги 20-25 йил давомида шаҳарлар атмосферасида айрим ўзгаришлар
содир бўлмоқда. Шаҳар жойларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши экологик
мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда. Бу ерларда ижтимоий – иқтисодий
объектлар сонини ошиб бориши эса мавжуд муаммони янада кескинлаштиради.
19
Вилоят шаҳарлари ривожланишининг асосий йўналишлари.
Минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини келажакда ҳам
шаҳарлар белгилаб беради. Шунинг учун юқорида кўрсатилган муаммоларни
ижобий ҳал этиш асосида шаҳарларнинг истиқболда ривожланишини аниқлаш
катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Жумладан,
Бухоро шаҳри
да ижтимоий-
иқтисодий соҳаларнинг ривожланиши билан аҳоли ўсишининг ҳозирги суръати
сақланиб қолинса 2015 йилда, муаллифнинг ҳисоб-китоблари бўйича, унинг
аҳолиси 250 минг кишига, 2020 йил – 257; 2025 йил 265 минг кишига етади.
Шаҳар кенгашига қарашли қишлоқлар (Ширбудин, Отбозор ва б.) билан
ҳисоблаганда эса 2015 йил – 275; 2020 – 284; 2025 йил – 295 минг кишини
ташкил қилади.
Когон шаҳри
вилоятнинг асосий транспорт маркази функциясини
бажаришда давом этади. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги
муносабатларнинг илиқлашуви, икки томонлама алоқаларнинг ўрнатилиши
Когоннинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Шаҳар аҳолиси кейинги
йилларда муттасил ошиб бормоқда. Аҳоли кўпайиши шу зайлда сақлаб
қолинса, 2015 йилда 56,0; 2020 йилда 58,0; 2025 йилда 60,0 минг кишига, уни
атрофдаги қишлоқлар ҳисобига кенгайиши билан эса 66 минг кишидан ортиши
тахмин қилинади.
Туман марказларининг
ривожланиши ҳам уларнинг географик ўрни ва
мавжуд имкониятларидан фойдаланган ҳолда турлича бўлади. Умуман олганда,
вилоятдаги “кичик пойтахтларни” ривожланиш даражаси ва имкониятларига
кўра
3 гуруҳга
ажратиш мумкин:
тез, ўртача ва суст ривожланган
туман
марказлари. Ғиждувон, Қоракўл ва Қоровулбозор – 1-гуруҳга киради. Чунки
уларнинг бошқа туман марказларига қараганда саноат салоҳияти нисбатан
катта. Булар орасида
Ғиждувон шаҳри
алоҳида ажралиб туради. Ғиждувон
келажакда қулай географик ўрнидан фойдаланиб, хизмат кўрсатувчи марказ ва
туризм асосида янада ривожланади. Аҳоли ўсишининг ҳозирги суръатда давом
этиши тахмин қилинса, 2015 йил Ғиждувон аҳолиси 44,0; 2020 – 47,0; 2025 – 50
мингга, атрофдаги қишлоқларни шаҳар ҳудудига қўшилиши билан 58-60 минг
кишига етиши мумкин.
Қолган барча туман марказлари
ўртача ривожланишга
эга (Жондор ва
Янгибозордан ташқари). Ушбу туман марказлари асосан агроиндустриал
шаҳарлар тарзида ривожланади. Шу билан бирга, Вобкент, Шофирконнинг
тараққиётида туризм ҳам ижобий таъсир қилади. Таъкидлаш жоизки, 2001
йилда ишга туширилган Учқудуқ – Султон Увайс – Нукус темир йўли Бухоро
вилоятининг транспорт тугунлари аҳамиятини бироз пасайтирди. Аммо
кейинги пайтда Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатларнинг яхшиланиши,
чегара ёки туташ ҳудудларда шаҳарлар ривожланишига ижобий таъсир қилади.
Хусусан,
Олот
ва
Қоракўл
шаҳарларининг тараққиёти сезиларли даражада
жонланиши мумкин. Умуман, мазкур гуруҳ туман марказлари аҳоли сони
келажакда асосан табиий кўпайиш ва қисман қишлоқ манзилгоҳларининг
қўшилиши ҳисобига ортади.
Жондор
ва
Янгибозор
3-гуруҳга тегишли бўлиб, уларнинг имкониятлари
анча чегараланган. Биринчидан, иқтисодий салоҳияти жуда паст; иккинчидан,
20
хорижий инвестиция учун қулай муҳит яратилмаган; учинчидан, вилоятнинг
асосий “ривожланиш ўқи”дан ташқарида. Тараққиётининг сустлиги боис, улар
шаҳар мақомини ҳам ололмаган.
Бухоро вилояти урбанистик тизимида Газли ва Зафаробод сингари ресурс
шаҳарлар, бошқа шаҳарлардан фарқ қилиб, минтақанинг чўл-яйлов қисмида
жойлашган. Тор иқтисодий ихтисослашув ва экологик ҳолатнинг ёмонлиги
аҳоли сонининг секин ўсишига олиб келган. Ресурс шаҳарларнинг келажакдаги
“тақдири” ўша ердаги минерал бойликларнинг заҳирасига боғлиқ.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 мартдаги қарорига биноан вужудга
келган
янги шаҳарчаларни
(Далмун, Харгўш, Искогаре, Гаждумак, Сайёд ва
б., жами 60 та) ривожланиш хусусиятлари бўйича алоҳида гуруҳни ташкил
этади. Мазкур манзилгоҳлар қишлоқ жойлари билан қўшилиб кетган ва асосан
қишлоқ аҳолиси учун хизмат кўрсатадилар. Уларнинг шаҳар жойлари сирасига
киришида аҳоли сони (аҳолиси 2000 дан ортиқ), географик ўрни (марказий
ўринда жойлашганлиги), саноат ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини
мавжудлиги асосий омил ҳисобланади.
“Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури асосида
Ўзбекистоннинг барча минтақаларида бўлгани каби Бухоро вилоятида ҳам
катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Албатта, мамлакатимиз раҳбариятининг
олиб бораётган саъй-ҳаракатлари тақсинга сазовордир. Аммо юқоридаги
шаҳарчалар барчасини ҳозирги давр шаҳарсозлик меъёрларига тўла мос келади,
деб бўлмайди. Шу боис, яқин келажакда янги шаҳарчаларни ҳар томонлама
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Бухоро вилоятидаги янги шаҳарчалар орасида Гаждумак, Харгўш,
Работак сув таъминотининг яхшилиги ва қулай географик ўрни боис яхши
ривожлансалар, аксинча, воҳанинг чекка қисмларида жойлашган, сув
тақчиллиги сезилиб турадиган Тобагар, Шавгон, Кесакли, Шўррабод
шаҳарчалари секин ривожланиши мумкин.
Келажакда шаҳарларни ҳудудий таркибида ҳам ўзгаришлар давом этади.
Хусусан,
минтақа
шаҳарлари
ўзагини
ташкил
қилган
Бухоро
агломерациясининг мавқеи мустаҳкамланиб боради. Агломерация шимол ва
ғарб йўналишларида ривожланиб, 2025 йилгача тўлиқ Вобкент туманини,
Ромитан ва Жондорнинг воҳа ерларини, Пешку туманининг бир қисмини
эгаллайди. Шунингдек, бир-бирига яқин жойлашган шаҳарлар ҳудудининг
катталашиб бориши ҳамда улар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожланиши
натижасида Бухоро ва Когон шаҳарлари қўшилиб кетиб, йирик
урбанизациялашган макон ҳосил бўлади.
3. ХУЛОСА
Ушбу тадқиқот ишида олиб борилган ўрганишлар шуни кўрсатадики,
мамлакатимиз шаҳарларининг шаклланиши ва ривожланишида жойнинг табиий
шароитини эътиборга олиш зарур. Хусусан, чўл шароитида ривожланаётган
шаҳарларда бу муҳим аҳамият касб этади. Бундай зонада шаҳарлар
тараққиётини белгилайдиган омил – сув ресурсларидир. Шунинг учун бўлса
керак, Бухоро вилояти сингари сув ресурслари чекланган ҳудудларда
21
(Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилояти ва б.) шаҳарлар
ривожланиши анча секин кечмоқда.
Ўрганишлар шуни кўрсатадики, чўл шароитида шаҳарлар ўта нотекис
жойлашган, уларнинг иқтисодиёти тор ихтисослашувга эга бўлиб, асосан
агроиндустриал йўналишга эга. Бундай шароитда шаҳар атрофи қишлоқ
хўжалиги яхши ривожланмаган, шаҳарлар ва бошқа аҳоли манзилгоҳлари
архитектураси, уларнинг ташқи қиёфаси, жойнинг иқлим шароитига мувофиқ
ҳолда вужудга келган ва ҳ.к.
Диссертацияда олиб борилган тадқиқотлар қуйидаги
хулоса
ва
таклиф –
тавсиялар
ни
чиқаришга имкон беради:
1. Чўл шароитида шаҳарларнинг ривожланиши, энг аввало, сув манбаларига
боғлиқ. Хусусан, Бухоро вилоятига ўхшаш суви стратегик аҳамиятга эга
(чунки, Аму Бухоро канали Туркманистон ҳудудидан бошланади) бўлган
минтақаларда шаҳарлар ривожланиши ўзига хос. Бинобарин, келажакда вилоят
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ўта муҳим ижтимоий-иқтисодий ва
сиёсий масала ҳисобланади ва у қисман давлатлараро миқёсда ҳал этилиши
талаб қилинади.
2. Собиқ Иттифоқ даврида кўпгина қурилишлар илмий асосланмаган ҳолда
амалга оширилган. Жумладан, бино ва иншоотлар қуришда ҳамда шаҳарсозлик
ишларини олиб боришда жойнинг табиий шароит хусусиятлари эътиборга
олинмаган. Шаҳарлар қурилишида кўпроқ темир-бетон маҳсулотларидан
фойдаланилган. Бухоро вилоятига ўхшаш чўл шароитида жойлашган
минтақаларда бетондан қурилган кўп қаватли уйлар экологик талабларга жавоб
бермайди. Шунинг учун келажакда, маҳаллий шаҳарсозлик анъаналаридан
келиб чиққан ҳолда пишиқ ғиштлар асосида уйлар қуриш мақсадга мувофиқ.
3. Чўл шароитидаги шаҳарларни кўкаламзорлаштириш ўта муҳим ҳисобланади.
Соҳа мутахассислари билан келишган ҳолда, вилоятнинг воҳа шаҳарларида
гужум, тут, арча (можжевельник), ясен, япон софораси, эман сингари манзарали
дарахтлар экиш тавсия этилади. Бевосита чўл шароитида жойлашган шаҳарлар
атрофида эса чўл учун мос бўлган саксовул, қандим, черкез каби дарахтлардан
иборат “яшил белбоғ” ташкил қилиш яхши натижалар беради. Ҳосил қилинган
ушбу зона, биринчидан, чўлни ҳар хил табиий инжиқликларидан (гармсел,
қаттиқ совуқ, қум кўчиши) ҳимоя қилса, иккинчидан, шаҳарлар
микроиқлимини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Бинобарин, арид
ҳудудлардаги шаҳарлар ривожланишида иҳота зонасини барпо этиш зарур.
4. Бухоро вилояти қадимий аҳоли манзиллари кўп. Ушбу кўҳна шаҳар ва
кентларни сақлаш, асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодларга тарихий-
археологик ёдгорлик сифатида етказиш бўйича амалий чора-тадбирларни
кўриш лозим. Шу билан бирга, тегишли транспорт ва бошқа инфратузилма
тизими ва шахобчаларини ривожлантириш асосида туристик йўналишларни
ташкил қилиш катта иқтисодий самарадорликка эга бўлади. Шунингдек, иссиқ
ва қуруқ иқлим шароитида шаҳар атрофида дам олиш зоналарини барпо этиш
ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак.
5. Бухоро вилояти шаҳарлари катта туристик имкониятларга эга. Хусусан,
Бухорои Шариф Ўзбекистоннинг энг катта туристик марказларидан бири
22
ҳисобланади. Бухоронинг эски шаҳар қисмини ўз ҳолича тарихий ёдгорлик
сифатида сақлаган ҳолда, ундан янада самаралироқ фойдаланиш орқали кўпроқ
сайёҳларни жалб қилиш йўлларини излаб топиш бугунги куннинг асосий
вазифасидир. Шунингдек, миллий ҳунармандчилик ҳисобига туризмни
ривожлантириш учун ҳам тўла асос бор. Бухоро азалдан зардўзлик ва
заргарлиги, Ғиждувон кулолчилиги, Зандана матолар ишлаб чиқариш билан
донг таратган. Бу соҳалар қадимги шаҳарлар ривожланишида ҳам муҳим ўрин
тутган. Шунинг учун келажакда вилоят шаҳарлари, хусусан кичик шаҳарларда
ҳунармандчилик каби кам сув талаб тармоқларни тиклаш орқали иқтисодиётни
ривожлантиришга эътиборни кучайтириш керак.
6. Чўл шароитида ҳам, айниқса унинг сув билан яхши таъминланган қисмида
шаҳар
аҳоли
манзилгоҳларининг
ҳудудий
мужассамлашуви,
яъни
агломерациялар шаклланиши кузатилади. Бу борада Бухоро агломерацияси
ўзининг ташкил топиши, ташқи қиёфаси (конфигурацияси) ва ички таркиби
бўйича ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, унинг ривожланишига ҳам чўл
шароитининг таъсирини кўриш мумкин.
7. Иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳозирги даврда шаҳарлар
ривожланиши у ерда яратилган инвестиция муҳити билан белгиланади.
Шаҳарлар инвестиция муҳитининг қулайлигини ундаги қўшма корхоналар
сонидан билиш мумкин. Бу борада Бухоро вилоятининг кичик шаҳарларида
талай муаммолар мавжуд. Шофиркон, Газли, Зафаробод сингари шаҳарларда
қўшма корхоналар ҳамон вужудга келмаган. Келажакда мазкур шаҳарларда
инфратузилма ва инвестиция муҳитини яхшилаш орқали хорижий сармояларни
жалб қилиш йўлларини излаб топиш лозим.
8. Бухоро вилояти кичик шаҳарларини (Ромитан, Шофиркон, Жондор, Олот ва
б.) хусусан янги шаҳарчаларни иқтисодий салоҳиятини ошириш зарур. Кичик
шаҳарлар муаммоси нафақат вилоят, балки республика учун ҳам хосдир.
Бундай шаҳарларнинг биргина ижобий имконияти уларда меҳнат
ресурсларининг кўплиги, қишлоқ жойларининг яқинлигидир. Ана шуни
инобатга олиб, мазкур шаҳарларда тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш ва
касаначиликни ривожлантириш катта самара беради. Шу билан бирга, мавжуд
инфратузилма тизимини яхшилаш билан хорижий сармоядорлар учун қулай
шароит яратиб бериш, уларнинг сармоялари эвазига қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини қайта ишлайдиган турли хилдаги консерва заводлари ва
тўқимачилик корхоналари қуриш мақсадга мувофиқ.
9. “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастурига асосан
вилоятда 60 та қишлоқларга шаҳарча мақоми берилди. Аммо уларни барчасини
ҳозирги давр шаҳарсозлик талабларига жавоб беради, деб бўлмайди. Янги
шаҳарчалар имкониятини атрофлича баҳолаш, ривожланиш йўналишларига
кўра гуруҳларга ажратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, уларни ҳозирги
замон шаҳарсозлик талабларига мослаштириш зарур.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳудудининг 2/3 қисмидан кўпроғини
чўллардан иборат эканлиги ва бу ерда минерал хом ашё ресурсларининг катта
заҳирасини
тўпланганлиги
ушбу
минтақанинг
юксак
иқтисодий
самарадорлигидан далолат беради. Келажакда бундай ҳудудларнинг юксалиши
23
Ўзбекистон иқтисодиётини кўтарилишида муҳим аҳамият касб этади.
Минтақаларни ривожлантириш асосан шаҳарлар орқали амалга оширилиши
сабабли шаҳар манзилгоҳлари ҳал қилувчи ролни бажариши керак.
4.
Диссертация мавзуси бўйича муаллифнинг қуйидаги
илмий ишлари нашр этилган
а) илмий журналларда
1.
Мавлонов А.М.
Бухоро агломерациясининг шаклланиши ва ривожланиши //
Ўзбекистон География жамияти ахбороти. 23-жилд. – Тошкент, 2003. - Б. 174.
2. Солиев А.С., Таштаева С., Мавлонов А. Жаҳон урбанизацияси ва унинг
Ўзбекистондаги хусусиятлари // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. 26-
жилд. – Тошкент, 2005.- Б. 61-63.
3. Мавлонов А.М.
Бухоро вилояти шаҳарларининг классификацияси //
Ўзбекистон География жамияти ахбороти. 26-жилд. – Тошкент, 2005. - Б. 70-72.
4. Қодиров А.А., Мавлонов А.М., Явмутов Д.Ш. Ишлаб чиқаришни ҳудудий
ташкил этиш ва экологик омил // Бухоро университети илмий ахборотлари.
2005. - № 3. – Бухоро, 2005. - Б. 61-63.
5. Мавлонов А.М. Бухоро вилояти шаҳарларида аҳолини тоза ичимлик суви
билан таъминлашнинг баъзи бир муаммолари // Ўзбекистон География
жамияти ахбороти. 28-жилд. – Тошкент, 2007. - Б. 110-112.
6. Қодиров А.А., Мавлонов А.М. Ўзбекистонда шаҳарларнинг иқтисодий
географик ўрганилиши // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. 29-жилд. –
Тошкент, 2007. - Б. 103-105.
7. Салиев А., Курбанов П., Мавлонов А. Городское расселение в пустыньях
Узбекистана // Проблемы освоения пустынь. 2008. - № 1. – Ашхабад, 2008.- С.
21-24.
8. Мавлонов А.М. Сув ресурсларининг шаҳарлар тараққиётига таъсири // Ўзбе-
кистон География жамияти ахбороти. 32-жилд. – Тошкент, 2008. - Б. 101-103.
б) илмий тўплам ва анжуман материалларида:
9. Назаров И.Қ., Аллаёров И.Ш., Тошов Х.Р., Мавлонов А. Маданий
ландшафтлар яратишнинг тамойиллари хусусида // Тоғ ва тоғолди
ҳудудларидан
фойдаланишнинг
географик
асослари.
Илмий-амалий
конференция материаллари. – Тошкент, 2002. - Б. 22-23.
10. Мавлонов А.М. Бухоро вилояти шаҳарларининг ривожланиши //
Магистратура талабаларининг илмий ишлар тўплами (Геология ва география).
– Тошкент, 2003. - Б. 94-98.
11. Мавлонов А.М. Бухоро агломерациясида «ядро» ва периферия
районларининг
ривожланиши
//
Табиий
ва
иқтисодий
географик
районлаштиришнинг долзарб муаммолари. Илмий-амалий конференция
материаллари. – Тошкент, 2004. - Б. 157-158.
12. Салиев А.С., Мухамедов О., Мавлонов А. Проблемы совершенствования
регионального расселения в Узбекистане. // Материалы региональной научно-
практической конференции «Туризм и наука», посвященной международному
дню туризма. – Ош, 2004. - С. 52-60.
13. Мавлонов А.М. Қоровулбозор шаҳрининг шаклланиши ва ривожланиши //
Иқтидорли талабалар, магистрлар ва аспирант-тадқиқотчиларнинг илмий
24
ишлари тўплами. Илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент, 2005. -
Б. 4-5.
14. Мавлонов А.М. Бухоро агломерациясининг демографик ривожланиш
хусусиятлари // География фанининг долзарб назарий ва амалий муаммолари.
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. – Тошкент, 2006. - Б.
122-124.
15. Мавлонов А.М. Бухоро вилояти шаҳарларининг функционал типлари ва
ривожланиши // География фанининг назарий ва амалий муаммолари.
Республика илмий назарий-амалий конференцияси материаллари. – Бухоро,
2006. - Б. 155-158.
16. Мавлонов А.М. Чўл шароитида шаҳар агломерациялари ривожланишининг
ўзига хос хусусиятлари // Ўзбекистон География жамияти VII съезди
материаллари. – Тошкент, 2006. - Б. 178-179.
17. Мавлонов А.М., Қодиров А.А. Бухоро вилояти кичик шаҳарларининг
ривожланиши // Ҳозирги замон географияси: назария ва амалиёт. Халқаро
илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент, 2006. - Б. 278-280.
18.
Мавлонов
А.М.,
Олимова
О.
Янгибозор
аҳоли
манзилгоҳи
ривожланишидаги баъзи бир масалалар // География фанининг назарий ва
амалий масалалари. Иқтидорли талабалар ва ёш олимларнинг республика
илмий - амалий конференция материаллари. –Тошкент, 2007. - Б. 17-19.
19. Мавлонов А.М. Бухоро агломерацияси тизимида қишлоқ жойлари
ривожланишининг айрим жиҳатлари // Бозор ислоҳатларини чуқурлаштириш
шароитида қишлоқ аҳолиси фаравонлигини оширишнинг стратегияси ва
истиқболлари. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Қарши,
2009. - Б. 55-56.
20. Мавлонов А.М. Чўл шароитида ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудий
хусусиятлари ва шаҳарлар ривожланиши // Ўзбекистонда географиянинг
долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.
– Самарқанд, 2009. - Б. 78-80.
21. Мавлонов А.М. Чўл шароитида шаҳарлар ривожланишининг айрим
жиҳатлари // Ўзбекистон География жамияти VIII съезди материаллари. –
Нукус, 2009. -Б. 148-150.
22. Қодиров А., Мавлонов А., Абдувалиев Ҳ., Эгамбердиев А. Ўзбекистонда
социал-иқтисодий картографиянинг ривожланиши // Ўзбекистон Миллий
атласи яратишнинг илмий-услубий асослари. Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. –Тошкент, 2009. -Б. 191-195.
23. Мавлонов А.М. Чўл зонасида шаҳарлар шаклланиши ва ривожланишининг
айрим хусусиятлари // Чўл зонаси ландшафтлари ресурсларидан самарали
фойдаланишнинг географик асослари. Республика илмий-назарий, амалий
конференция материаллари. – Бухоро, 2010. -Б. 127-133.
24. Мавлонов А.М. Чўл зонасидаги шаҳарлар тараққиётида шамоллар таъсири
хусусида айрим мулоҳазалар // Табиатдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг
географик асослари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –
Наманган, 2010. -Б. 206-208.
25
География фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
Мавлонов Аҳмаджон Муҳамадовичнинг 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий
география ихтисослиги бўйича “Чўл шароитида шаҳарларнинг
шаклланиш ва ривожланиш муаммолари (Бухоро вилояти мисолида)”
мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
чўл, чўллик хусусиятлари, табиий шароит, геоэкология,
урбанизация, шаҳарча, шаҳарлар, шаҳарлар агломерацияси, ҳудудий
урбанистик таркиб, инфратузилма, аҳоли, демография.
Тадқиқот объекти:
Бухоро вилояти шаҳар ва шаҳарчалари.
Ишнинг мақсади
чўл шароитида шаҳарларнинг шаклланиши ва
ривожланиш муаммоларини Бухоро вилояти мисолида аниқлаш ва уларнинг
ечимига оид илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот усуллари:
статистик, картографик, тарихий, географик
таққослаш, тизим-таркиб, шунингдек, дала тадқиқот ва прогнозлаштириш
усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
диссертацияда ишлаб
чиқариш тармоқларини ҳудудий ташкил этиш ва шаҳарлар ривожланишига
минтақа “чўллик” хусусиятларининг таъсири аниқланган, табиий географик
омилларнинг шаҳарлар ривожланишига таъсири кўриб чиқилган, шаҳар жойлар
ва уларнинг тизимлари таҳлил қилинган, “Қишлоқ тараққиёти ва фаравонлиги
йили” Давлат дастури асосида Бухоро вилояти янги шаҳарчалари ва қишлоқ
туманларининг ривожланиши ўрганилган, минтақанинг инвестиция муҳити ва
инфратузилма тизими таҳлил қилинган, вилоят шаҳарларининг демографик ва
геоэкологик вазияти ўрганилган, уларнинг келажакда ривожланиш муаммолари
ва йўналишлари илмий жиҳатдан асослаб берилган.
Амалий аҳамияти:
тадқиқотнинг асосий натижа ва хулосаларидан
минтақа ижтимоий – иқтисодий ривожланиш дастурини ишлаб чиқишда, чўл
шароитида шаҳарсозлик муаммоларини ҳал этиш ва урбанизация жараёнини
бошқаришда, унинг услубий ёндашувлари ва статистик материалларидан эса
олий ўқув юртлари фаолиятида фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
ишда олинган
асосий хулоса ва тавсиялар Бухоро вилояти ҳамда Газли шаҳар ҳокимликлари,
шунингдек, БухДУ ўқув бўлими томонидан амалга фойдаланиш мақсадида
қабул қилинган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
Бухоро вилояти ва шаҳарлар
ҳокимлиги, олий ўқув юртлари.
26
Р Е З Ю М Е
диссертации Мавланова Ахмаджона Мухамадовича на тему: “Проблемы
формирования и развития городов в условиях пустынь (на примере
Бухарского вилоята)”, представленной на соискание ученой степени
кандидата географических наук по специальности 11.00.02-Экономическая
и социальная география
Ключевые слова:
пустыня, особенности пустынь, природные условия,
геоэкология, урбанизация, городские посёлки, города, городская агломерация,
территориально-урбанистическая структура, инфраструктура, население,
демография.
Объект исследования:
городское расселение Бухарского вилоята.
Цель работы:
анализ процесса формирования городских поселений с
учётом особенностей пустынных условий Бухарского вилоята, разработка на
этой основе научно-практических рекомендаций по совершествованию их
развития.
Методы
исследования:
статистический,
картографический,
исторический, сравнительно-географический, системно-структурный, а также
методы полевых исследований и прогнозирования.
Полученные результаты и их новизна:
в диссертации выявлены
особенности природных условий пустынь с точки зрения развития и
территориальной организации производства и городского расселения,
рассмотрено влияние физико-географических факторов на развитие городов,
дан анализ процесса формирования городских поселений и их систем. В рамках
Государственной программы «Года развития и благосостояния села» изучено
развитие новых городских поселков и сельских туманов Бухарского вилоята,
проанализирован инвестиционный климат и систем инфраструктуры региона,
рассмотрены демографическая и геоэкологическая ситуация городов,
обоснованы основные проблемы и разработана научная концепция их развития
на перспективу.
Практическая
значимость:
основные
результаты
и
выводы
исследования могут быть использованы в разработке региональной программы
комплексного
социально-экономического
развития,
в
решении
градостроительных проблем пустынных регионов и в управлении
урбанизационных процессов, а методические подходы и статистические
материалы будут востребованы в учебном процессе вузов.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
отдельние
предложения и рекомендации диссертанта приняты к внедрению хокимиятами
Бухарского вилоята и города Газли, учебной частью БухГУ.
Область применения:
хокимият Бухарского вилоята и городов, высшие
учебные заведения.
27
RESUME
Thesis of Mavlanov Ahmadjon Muhamadovich on the scientific degree
competition of the candidate of geographic sciences, on specialty 11.00.02 –
“Economic and social geography” subject: “The problem of forming and
developing cities in desert condition (in example of Bukhara region)”
Key words:
desert, desert peculiarities, natural condition, geo-ecology,
urbanization, town, cities, cities agglomeration, territorial urban structure,
infrastructure, population, demography.
Subjects of the inquiry:
the urban places of the Bukhara region.
Aim of the inquiry:
to analyze the developing position of the cities in desert
condition of Bukhara region and elaborate their scientific and practical
recommendations in the future.
Methods of inquiry:
statistic, cartographic, historic, comparative-
geographical, system-structure, also methods of the research and prognosis.
The results achieved and their novelty:
the peculiarities of the natural desert
condition has been influenced on regional organization and development of the cities,
urban places and their systems has been analyzed, the effect of natural-geographic
patterns on development of cities has been discussed,
urban places and their systems
have been analyzed, with the help of the Government’s program, which called “The
year of village development and improvement”, the growth of the new towns and
village-districts of Bukhara region has been talked over, environment of the capital
investment and system of the infrastructure has been conferred, demographic and
geo-ecologic condition has been learned, their developing problems and directions
were grounded prospectively.
Practical value:
the main results and conclusion of the research may be used
to elaborate the regional program of complex social-economic development, in
solution of the urban problems in desert condition, in controlling the state of
urbanization and the method of approach and statistic materials will be used in
process of the higher educational establishments.
Degree of embed and economic affectivity:
the main conclusion and
recommendations have been accepted to inculcate by Bukhara region and Gazli city,
the educational department of BukhSU.
Sphere of usage:
the Government of Bukhara region and cities, the higher
educational establishments.
