Социальнокультурные аспекты развития сёл в Узбекистане: состояние и проблемы (на примере Кашкадарьинского и Сурхандарьинского областей. 1991- 2008 гг.)

Аннотация

Объект исследования: объектом данного исследования является политика в области социально-культурной сферы, проводимой в сёлах южного регион Узбекистана за годы независимости.
Цель работы: историческое исследование и изучение осуществления социальной политики, анализ и обобщение опыта реализованы мероприятии в социальной-культурной сфере на примере сёла южных областей Узбекистана за годы суверенитета.
Методы исследования: в ходе реализации исследования использованы: методы историзма, научной объективности, систематизации собранного материала, историко-сопоставительный анализ.
Полученные результаты и их новизна: в первые в историческом аспекте как отдельное исследование проанализировано состояние социальнокультурной сферы на примерах сёл Кашкадарьинской и Сурхандарьинской областей в пределах 1991-2008 гг; изучены проблемы, возникшие в данной сфере, противоречия, дана оценка состоянию службы быта среди населения; а также изложены соответствующие выводы.
Практическая значимость: сведения и выводы изложенные в диссертации, можно использовать при исследовании проблем истории Узбекистана, при воспитании молодежи в духе патриотизма, а также при написании брошюр, монографий, учебников, учебных пособий по Истории Узбекистана.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основное содержание диссертации нашло своё отображение в опубликованных со стороны диссертанта 4 научных статьях, 1 методическом пособии, 7 докладах в материала научной конференций.
Область применения: результаты исследования могут служить теоретическим пособием и информационным источником для исследователей и преподавателей общественных наук, а также для специалистов занимающихся вопросами истории и социально-культурной политики Узбекистана.

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-31
24

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Темирова C. (2023). Социальнокультурные аспекты развития сёл в Узбекистане: состояние и проблемы (на примере Кашкадарьинского и Сурхандарьинского областей. 1991- 2008 гг.). Каталог авторефератов, 1(1), 1–31. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/46860
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объект исследования: объектом данного исследования является политика в области социально-культурной сферы, проводимой в сёлах южного регион Узбекистана за годы независимости.
Цель работы: историческое исследование и изучение осуществления социальной политики, анализ и обобщение опыта реализованы мероприятии в социальной-культурной сфере на примере сёла южных областей Узбекистана за годы суверенитета.
Методы исследования: в ходе реализации исследования использованы: методы историзма, научной объективности, систематизации собранного материала, историко-сопоставительный анализ.
Полученные результаты и их новизна: в первые в историческом аспекте как отдельное исследование проанализировано состояние социальнокультурной сферы на примерах сёл Кашкадарьинской и Сурхандарьинской областей в пределах 1991-2008 гг; изучены проблемы, возникшие в данной сфере, противоречия, дана оценка состоянию службы быта среди населения; а также изложены соответствующие выводы.
Практическая значимость: сведения и выводы изложенные в диссертации, можно использовать при исследовании проблем истории Узбекистана, при воспитании молодежи в духе патриотизма, а также при написании брошюр, монографий, учебников, учебных пособий по Истории Узбекистана.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основное содержание диссертации нашло своё отображение в опубликованных со стороны диссертанта 4 научных статьях, 1 методическом пособии, 7 докладах в материала научной конференций.
Область применения: результаты исследования могут служить теоретическим пособием и информационным источником для исследователей и преподавателей общественных наук, а также для специалистов занимающихся вопросами истории и социально-культурной политики Узбекистана.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


Қулёзма ҳуқуқида

УДК 9 (575.1)

ТЕМИРОВА ЧАРОС ҲУСАНОВНА

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚЛАРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ

ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ АСПЕКТЛАРИ: ҲОЛАТИ ВА МУАММОЛАР

(ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ МИСОЛИДА

1991-2008 йй.)



07.00.01 – Ўзбекистон тарихи




Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И





Тошкент – 2011


background image

2

Диссертация иши Қарши муҳандислик - иқтисодиёт институти

“Ўзбекистон тарихи” кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар

тарих фанлари доктори, профессор

Эргашева Юлдуз Алимовна

Расмий оппонентлар:

тарих фанлари доктори, профессор

Турсунов Сайфулла Нарзуллаевич

тарих фанлари доктори

Юнусова Хуршида Эркиновна


Етакчи ташкилот:


Тошкент давлат аграр университети



Ҳимоя 2011 йил __________ ойининг _______ куни соат ____ да Мирзо

Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01.-
“Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. е-mail: kengash@nuu.uz.


Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).

Автореферат 2011 йил _______ ойининг ____ куни тарқатилди.



Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц. А.А. Одилов





background image

3

I.ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда қисқа

давр мобайнида барча соҳаларда туб ўзгаришлар амалга оширилиб, кенг
кўламдаги ислоҳотлар ўз ижобий натижаларини бера бошлади. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, “Тарихимизга кириб
келаётган бу буюк марра муносабати билан ўтган давр мобайнида ҳаётимиз
сифати, мамлакатимиз қиёфаси қандай ўзгариб бораётгани, қандай ютуқ ва
натижаларга эришганимиз, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига
асосланган очиқ демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш
йўлида қандай суръатлар билан ривожланиб бораётганимизни баҳолаш
эҳтиёжи туғилмоқда”

1

. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида қишлоқнинг

ўрни ва мавқеига янгича қараш пайдо бўлди, қишлоқ аҳолиси ижтимоий-
иқтисодий ва маданий ҳаётини ривожлантириш давлат сиёсатида марказий
ўринларидан бирини эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ушбу масала

хусусида жумладан шундай дея таъкидлаган эди: “Алоҳида эътибор қаратиш
лозим бўлган навбатдаги энг муҳим устувор вазифа қишлоқда турмуш
даражасини юксалтиришга, қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартиришга
қаратилган узоқ муддатли ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ кенг кўламли
чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфра-
тузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш, мулкдорнинг, тадбир-
корлик ва кичик бизнеснинг мақоми, ўрни ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб
чиқиш, фермер хўжаликлари ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан
иборатдир”

2

. Шунингдек, Республика Президенти қишлоқлар қиёфаси,

ундаги ҳаёт сифати, аҳоли ижтимоий-сиёсий ва маданий савиясини оши-
ришга қаратилган “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат
дастурини бажариш мамлакат миқёсдаги долзарб аҳамиятга эга масала
эканлигини ҳам таъкидлаб ўтади

3

.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон қишлоқлари ижтимоий ва маданий

ҳаётини ҳар томонлама чуқур тадқиқ этиш зарурияти қуйидагилардан
иборат:

-биринчидан, Ўзбекистон қишлоқларининг ижтимоий ва маданий

ҳаётини ўрганиш, унинг истиқболларини белгилаш, олиб борилаётган
ислоҳотларнинг муваффақиятига замин яратади

.

Мустақиллик йилларида

давлатнинг қишлоққа бўлган муносабати тубдан ўзгартирилиб, 1991-2008
йиллар давомида қишлоқда ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларни
ривожлантиришга доир кўплаб қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди

1

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2010. –Б.3.

2

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг

йўллари ва чоралари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2009. – Б. 41.

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги

йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ 1046-сонли Қарори. //Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2009. - № 5, 33-модда.


background image

4

ҳамда уларнинг ижроси турли жойларда турлича ҳал этилди. Қишлоқларда
ижтимоий ва маданий соҳадаги ишлар ижобий ҳал этилиб, тарихан қисқа
давр мобайнида катта аҳамиятга молик ютуқлар қўлга киритилди. Улар
тажрибасини ўрганиш ва тарғиб этиш давр талабига айланди;

-иккинчидан,

совет даврида қишлоққа нисбатан олиб борилган сиёсат

билан мустақиллик шароитидаги бу борада юритилаётган сиёсат ўртасида
жуда катта фарқ мавжуд. Қишлоқ ижтимоий ва маданий ҳаётидаги парокан-
даликнинг туб моҳиятини таҳлил қилиш, уларга барҳам бериш, янги замона-
вий ишлаб чиқариш усулларини жорий этишнинг муҳим аҳамиятини илмий
асослаш, ижтимоий соҳа олимлари олдидаги долзарб вазифалардан бирига
айланди;

-учинчидан,

мустақиллик йилларида қишлоқ ижтимоий ва маданий

ҳаётида маълум ютуқлар билан бирга қатор камчиликлар ҳам мавжуд. Бу
аввало қишлоқ уй-жойлари ва коммунал хизмат кўрсатиш ишларида яққол
кўзга ташланади. Қишлоқларда таълим тизимини ислоҳ қилиш, уй-жой ва
маиший хизматни ташкил этиш, аҳоли моддий фаровонлигини таъминлаш,
ижтимоий таъминотни йўлга қўйиш борасида ўз ечимини кутаётган
муаммолар ҳали кўплигини амалий ҳаёт намоён этди;

-тўртинчидан, қишлоқ сиёсати тарихий тажрибасини ўрганиш натижа-

сида қўлга киритилган хулосалардан Ўзбекистон қишлоқлари тараққиёти ва
фаровонлигини таъминлашнинг янги йўлларини излаб топишда фойдаланиш
мумкин.

Тадқиқотнинг даврий чегараси.

Диссертация 1991-2008 йил оралиғи-

даги тарихий жараёнларни ўз ичига қамраб олади. Бу даврда Ўзбекистонда
барча соҳаларда кенг қамровли туб ислоҳотлар олиб борилди. Жумладан,
қишлоқнинг ижтимоий ва маданий ҳаётида сифат ўзгаришлари амалга оши-
рилиб, ислоҳотлар жараёнида қатор ютуқлар қўлга киритилиши билан бирга
муаммоларга ҳам дуч келинди. Тадқиқотнинг даврий чегарасини икки бос-
қичга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Биринчи босқич, 1991-2000 йил-
ларни ўз ичига олиб, бу даврда ижтимоий ва маданий соҳада туб ислоҳотлар
амалга оширилди, мазкур соҳаларнинг тўла ҳуқуқий асослари яратилди. Ик-
кинчи босқич 2001-2008 йилларни қамраб олади. Бу даврда қишлоқ ижти-
моий ҳаёти ва маданият соҳасида қатор янгиланишлар амалга оширилди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Мустақиллик даври Ўзбекис-

тон қишлоқларининг ижтимоий-маданий жиҳатдан ривожланишини тарихий
нуқтаи-назардан ўрганиш соҳаси илмий-тадқиқот жараёнидаги янги йўналиш
ҳисобланади. Шу нуқтаи-назардан қараганда, бу соҳани ўрганишда Ўзбекис-
тонда фаолият олиб бораётган сиёсатшунос, ҳуқуқшунос, педагогика,
фалсафа, иқтисод, маданиятшунос, тарихчи ва бошқа гуманитар фан
вакиллари томонидан ўрганилиб, уларнинг тадқиқотларида қишлоқ ҳаёти-
нинг айрим жиҳатларига оид муҳим маълумотлар ўз аксини топган. Шу
билан бирга Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган
ислоҳотлар жараёни кўплаб чет эл олимлари томонидан ҳам ўрганилмоқда.

Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб, мавзуни ёритишга хизмат қилган

адабиётларни тарихшунослик нуқтаи-назардан уч гуруҳга бўлиб ўрганиш


background image

5

мақсадга мувофиқдир. 1. Масаланинг тарихий жиҳатлари ёритилган тадқи-
қотлар; 2. Ижтимоий-гуманитар соҳа вакиллари томонидан яратилган тадқи-
қотлар ва адабиётлар; 3. Хорижлик муаллифларнинг мавзуга оид ишлари.

Биринчи гуруҳ

га бевосита мустақиллик йилларида ижтимоий-маданий

соҳанинг тарихий аспектлари тадқиқот объекти сифатида таҳлил этилган
илмий ишлар киритилди. Ушбу гуруҳга киритилган тадқиқотларни таҳлил
қилиш ва ўрганиш натижасида мустақиллик йилларида Ўзбекистон қишлоқ-
лари ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий масалаларга бағишланган
тадқиқотлар, Ўзбекистон тарихи фани ривожида қишлоқ ижтимоий ва
маданий ҳаёти мавзуси ўзига хослигидан далолат беради.

Ўзбекистон қишлоқлари ижтимоий ва маданий соҳа тарихига бағишлан-

ган докторлик диссертациялари қаторига З.Мирзаев, А.Норбеков, Р.А.
Носиров, А.А. Маврулов ва Ю.Эргашеваларнинг тадқиқотларини киритиш
мумкин

1

. Ушбу муаллифлар томонидан Ўзбекистон қишлоқларининг турли

тарихий даврлардаги аҳволи, муаммолари, қишлоқ маданият муассасалари,
қишлоқ ижтимоий ривожланишининг асосий йўналишлари тарих фанида
илмий нуқтаи-назардан ўрганилганлиги ва таҳлил этилганидан далолат
беради. Жумладан, З.Мирзаев ва А.Норбековларнинг докторлик диссер-
тациясининг баён қилиш услуби, хусусан, назарий-методология жиҳатдан
совет даври мафкураси таъсиридан тўла халос бўлмаганлиги кузатилади.
Шунингдек, юқорида номлари қайд этилган докторлик диссертацияларининг
даврий чегараси совет даврига тегишли бўлиб, уларда келтирилган аниқ
маълумотлар мустақиллик йиллардаги ижтимоий-маданий аҳволни қиёсий
ўрганишда муҳим илмий аҳамият касб этади.

Ўзбекистон қишлоқлари ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига

бағишланган номзодлик диссертациялари қаторига Б.Н.Узоқов, М.Д.Хаджие-
валарнинг ишларини ҳам ҳам қайд этиш лозим

2

. Мазкур муаллифлар

томонидан олиб борилган тадқиқотларда ҳам асосий эътибор қишлоқларнинг
ижтимоий ҳаётини тадқиқ этишга қаратилди. Сўнгги йилларда қишлоқлар
тарихи мавзусида бажарилган ишларга Э.Р.Тилаев, Н.Қ.Қувватова ва Ф.Ж.
Ёрматовларнинг тадқиқотларини киритиш мумкин

3

.

1

Мирзаев З. Культурная жизнь села Узбекистана: состояние, особенности и проблемы (60-е- середина 70-х

годов). Автореф. дис. ... докт. ист. наук. –Ташкент, 1991.– 49 б.; Нарбеков А. Развитие сельских учреждений
культуры Узбекистана и их место в формировании нового человека. (1975-1985 гг). Автореф. дис. ... докт.
ист. наук. –Ташкент, 1991.–24 б.; Маврулов А.А. Культура Узбекистана на современном этапе: общее
состояние. Проблемы. Тенденции развитие (середина 70-х-1990 гг.). Автореф. дис. ... докт. ист. наук. –
Ташкент, 1991.–55 б.; Насыров Р.А. Социальное развитие села Узбекистана. (1965-1985). Автореф. дис. ...
докт. ист. наук. –Ташкент, 1994. –50 б.; Эргашева Ю.А. Культура Узбекистана: состояние, тенденции и
проблемы развитие (50-60-е годы). Автореф. дис. ... докт. ист. наук. –Ташкент, 1998. –56 с.

2

Узоков Б.Н. Социальные аспекты развитие орошаемого земледелия в Узбекистана в 60-е нач. 70-х гг (на

материалах южных областей). Автореф. дис. ... канд. ист. наук. –Ташкент, 1992.–17 с.; Хаджиева М.Д.
Социальное развитие села Узбекистана в конце 70-х и начале 80-х годов: опыт и проблемы. Автореф. дис. ...
канд. ист. наук.–Ташкент, 1992.–26 с.

3

Тилаев Э.Р. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги

ўзгаришлар (Жанубий вилоятлар мисолида). Автореф. дис. ... т.ф.н. –Тошкент, 2010.–29 б.; Қувватова Н.Қ.
XX асрнинг 20-80 йилларида Ўзбекистон қишлоқларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти (Қашқадарё вилояти
мисолида). Автореф. дис. ... т.ф.н. –Тошкент, 2010.–28 б. Ёрматов Ф.Ж. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш тизими: ҳолати, шаклланиш жараёни, ривожланиш истиқболлари (1991-2010 йиллар. Жанубий
вилоятлар мисолида). Автореф. дис. ... т.ф.н. –Тошкент, 2010. -30 б. ва бошқалар.


background image

6

Н.Қ. Қувватованинг диссертацияси асосан, совет даврида Қашқадарё

вилояти қишлоқларининг 20-80 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётини
ўрганишга бағишланган бўлса, Э.Р. Тилаевнинг диссертациясида эса
Ўзбекистон жанубий вилоятларида иқтисодий ривожланиш, аҳолининг
ижтимоий ва маънавий-маърифий ҳаёти ҳақида фикр юритилади. Шу билан
бирга жанубий вилоятларда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими
Ф.Ж. Ёрматовнинг тадқиқотида ҳам ўз аксини топган.

Истиқлол йилларида маданият соҳаси тарихини янги назарий методоло-

гия асосида тадқиқ этишда А.Мавруловнинг ишлари алоҳида аҳамиятга эга

1

.

Мустақиллик йилларида ижтимоий ва маданий соҳанинг совет даври

тарихини ўрганишга бағишланган бошқа бир қатор рисола ва монографиялар
ҳам яратилди

2

. Масалан, А.Ҳазратқулов ва С.Турсуновларнинг монография-

ларида совет даврида ижтимоий соҳанинг турли йўналишларида амалга оши-
рилган ишлар ва уларнинг натижалари янги назарий методология нуқтаи-
назардан таҳлил этилган. Бу ишлар совет даври ижтимоий соҳа фаолиятини
танқидий ўрганиш юзасидан дастлабки уринишлар сирасига киради.

А.Ҳазратқуловнинг юқорида қайд этилган монографиясида Ўзбекистон-

да 70-90 йилларда ижтимоий соҳанинг кўплаб муаммоларини ўрганиш билан
бирга уларни бартараф этиш ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар баён қилинади.

С.Н. Турсуновнинг “Қишлоқ аҳолисининг уй-жой-маиший шароитлари-

ни яхшилаш муаммолари” монографияси бевосита тадқиқ қилинаётган
мавзуга алоқадорлиги билан қимматлидир. Муаллиф қишлоқ уй-жой ва
маиший хизмат тармоғи фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиб, совет
ҳукмронлиги

шароитида

қишлоқ

уй-жой

шароитлари

тўғрисида

маълумотларни умумлаштиради

3

.

М.Х. Нурмуҳаммедова ва Ю.А. Эргашеванинг монографияларида

Ўзбекистон қишлоқларида маданий соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечими
тўғрисидаги масалалар тадқиқ этилади. Хусусан, М.Х. Нурмуҳаммедованинг
монографиясида инсон омили ва қишлоқ ижтимоий ривожланиши, маданий-
оқартув муассасалари, турли халқ байрамлари хусусида фикр юритилади.

Маданият тарихи мавзуси тарихшунослигида Ю.Эргашеванинг

“Культура Узбекистана: тенденции и проблемы развития” номли моногра-
фияси алоҳида ўрин эгаллайди. Мазкур монографияда Ўзбекистонда XX
асрнинг 50-60 йилларида маданий соҳанинг деярли барча йўналишлари
тарихи ўрганилган. Муаллиф Ўзбекистонда, хусусан, жанубий вилоятларда
халқ таълими, ўрта ва олий таълим тизими, фан, адабиёт ва санъат, маданий-

1

Маврулов А.А. Культура Узбекистана на современном этапе: общее состояние. Проблемы. Тенденции

развитие (середина 70-х-1990 гг.) Автореф. дис. ... докт. ист. наук. –Ташкент, 1991.–55 б.; Маврулов А.
Маънавий соғломлаштириш даври. –Тошкент: “O’zbekiston”, 1992 –195 б.

2

Хазраткулов А. Социальные проблемы Узбекистана и пути их решения. Специфика, опыт, перспективы.

–Ташкент, 1993.–56 б.; Турсунов С. Қишлоқ аҳолисининг уй-жой маиший шароитларини яхшилаш
муаммолари. (1946-1965 йиллар). –Тошкент: Термиз ДУ, 1994. –32 б.; Нурмухаммедова М.Х. Культура
Узбекского села: проблемы и суждения. –Ташкент: Ўзбекистон, 1992.–70 б.; Эргашева Ю. Культура
Узбекистана: тенденции и проблемы развития. –Ташкент: Фан, 1997.–210 б.

3

Турсунов С. Қишлоқ аҳолисининг уй-жой маиший шароитларини яхшилаш муаммолари (1946-1965

йиллар). – Тошкент: Термиз ДУ, 1994. –Б. 10.


background image

7

маърифий муассасалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳаётининг ўзига
хос ижобий ва салбий томонларига тўхталиб ўтади.

Иккинчи гуруҳ

га масаланинг турли хил жиҳатларини таҳлил қилган

ижтимоий-гуманитар соҳа вакиллари томонидан яратилган тадқиқотлар ва
адабиётлар киритилди. Т.Я.Абдуллаев, З.У.Исмоилова, И.Рамазонов,
М.Эшматовларнинг тадқиқотларида ўрганилаётган мавзу фалсафий нуқтаи-
назардан таҳлил қилиниб, қишлоқ ёшлари маънавий қиёфаси, қишлоқ тур-
муш тарзини янгилашнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий омиллари, шаҳар
ва қишлоқ аҳолиси ҳаётини яқинлаштириш муаммоси ҳақидаги фикрлар
умумлаштирилган

1

.

Р.С. Муратов, З.Р. Худойбердиев, Р.И. Эгамбердиев, Б.Я. Янгибоев,

Ш.Э. Қаршиевларнинг тадқиқотлари қишлоқ иқтисодий ҳаётини ўрганишга
бағишланган бўлиб, уларда қишлоқ аҳолисининг озиқ-овқат, енгил саноат
маҳсулотлари билан таъминланишига доир маълумотлар келтирилади

2

.

Қишлоқларда демография, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий

соҳанинг умумий ҳолати, қишлоқ ва бозор, қишлоқда ижтимоий ҳимоя
тизими, қишлоқ маданияти ҳамда жамоат ташкилотлари, оила, экология ва
саломатлик масалаларини қамраб олган қатор ишлар мавжуд. Улар орасида,
аввало, М.Исломов, А.Маматказин, Ю.Додобоев, А.Мамадалиев, А.Жўраев,
М.Усмонова, У.Умарова, И.Эргашев, М.Холматова, С.Сафаева, М.Содиқова,
Ш.Отабоев кабиларнинг ишларини таъкидлаш лозим

3

.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида яратилган ушбу муаллиф-

ларнинг тадқиқотлари Ўзбекистон қишлоқларининг ижтимоий, маданий
ҳаёти мустақиллик ғояси нуқтаи-назардан таҳлил қилинган. Шунингдек,
уларда қишлоқ ижтимоий инфратузилмасининг шаклланиш жараёни, бозор

1

Абдуллаев Т.Я. Повышения культурного уровня сельской молодежи в новых социальных условиях. (На

материале Узбекистана.) Автореф. дис. ... канд. филос. наук. –Ташкент, 1991.–22 б.; Рамазонов И. Шаҳар би-
лан қишлоқ аҳолисининг ҳаёт шароитларини яқинлаштириш муаммолари. Автореф. дис. ... ф.ф.д. –Тошкент,
1992.–283 б.; Эшматов М. Э. Қишлоқ ёшлари жисмоний ва маънавий қиёфасига экологик вазиятнинг
таъсири. Автореф. дис. ... ф.ф.н. –Тошкент, 1994.–154 б.; Исмоилова З.У. Ўзбекистон мустақиллиги
шароитида қишлоқ турмуш тарзи янгиланишининг ижтимоий-сиёсий ва маънавий омиллари. Автореф.
дис. ... ф.ф.н. –Тошкент, 1999.–23 б.

2

Янгибоев Б. Я. Ўзбекистон қишлоқ жойларида истеъмол бозорининг социал-иқтисодий самарадорлигини

ошириш. Автореф. дис. ... иқт.ф.д. –Тошкент, Самарқанд, 1993.–286 б.; Худойбердиев З.Р. Ўзбекистон қиш-
лоқ жойларида меҳнатга лаёқатли аҳолининг ва унга кичик ҳамда хусусий тадбиркорликнинг таъсири. Авто-
реф. дис. ... иқт. ф. д. –Тошкент, 1997.–138 б.; Қаршиев Ш.Э. Фермер хўжаликларида иқтисодий муносабат-
ларнинг такомиллаштирилиши (Қашқадарё мисолида). Автореф. дис. ... иқт.ф.н. –Тошкент, 1998. -24 б.; Му-
ратов Р.С. Ўзбекистон қишлоқ аҳолиси истеъмоли учун саноат маҳсулотлари ассортиментини шаклланти-
ришнинг регионал аспектлари. Дис. ... иқт.ф.н.–Тошкент, 2006.–210 б.; Эгамбердиев Р. И. Қишлоқ жойларда
саноат корхоналарини жойлаштиришнинг асосий йўналишлари. (Наманган вилояти мисолида). Автореф.
дис. ... иқт.ф.н. –Тошкент, 2006. –24 б.; Эрматов Ш. А. Ўзбекистонда қишлоқ ёшларининг сиёсий жараён-
ларда иштироки: ютуқлар, муаммолар ва ечимлар. Автореф. дис. ... сиё.ф.н. –Тошкент, 2007.–30 б..

3

Исломов М., Маматказин А., Додобоев Ю., Мамадалиев А. Қишлоқ ва бозор: ўтиш даври аграр-иқтисодий

муаммолари. –Тошкент: Меҳнат, 1992.–111 б.; Жўраев А , Қишлоқ ва ижтимоий ҳаёт, –Тошкент: Меҳнат,
1992. – 136 б.; Усмонова М. Кексалар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш. –Тошкент: Фан, 1994.–22 б.;
Умаров У. Қишлоқда иқтисодий маърифий ислоҳотларнинг ҳуқуқий масалалари. –Тошкент: Фан, 1995.–27
б.; Эргашев И. Қишлоқ сиёсий-ижтимоий жараёнлар тизимида.(Сиёсий-фалсафий таҳлил). –Тошкент: Шарқ,
1998.– 159 б.; Холматова М., Сафаева С. Ўзбекистон: инсон омили ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш.
–Тошкент, 2000.–24 б.; Содиқова М. Истиқлол шароитида қишлоқ маданияти ва жамоат ташкилотлари.
–Тошкент: Фан, 2005. – 84 б.; Қишлоқ жойлар демографияси. –Тошкент: Университет, 2005.– 140 б.;
Отабоев Ш., Турсунов Э., Мўминов Б., Оила, маҳалла, экология ва саломатлик муаммолари. –Тошкент,
2008.– 100 б.


background image

8

иқтисодиётига ўтиш даврида қишлоқ аҳолисини ижтимоий ҳимоялашнинг
шарт-шароитлари, қишлоқ маданий-маърифий муассасаларидаги муаммолар
кўриб чиқилиб, мустақил Ўзбекистонда қишлоқ сиёсатининг асосий
моҳиятини атрофлича ёритишга ҳаракат қилинган.

Ўзбекистон жанубий вилоятларининг ижтимоий ва маданий ҳаёти

мавзуси тарихшунослигида мамлакат қишлоқлари аҳолисининг ўсиш
хусусиятлари, қишлоқдаги демографик жараёнларнинг ижтимоий-иқтисодий
муаммолари, ижтимоий инфратузилманинг ривожланиши каби масалалар
“Қишлоқ жойлар демографияси” монографиясида ҳам ўз аксини топган.
Монографияда 1989-2005 йиллар давомида Ўзбекистон қишлоқ аҳолиси
139,3 фоизга ўсганлиги, бунда энг юқори кўрсаткичлар Сурхондарё ва
Қашқадарё вилоятларида кузатилганлиги ҳамда худди шу ҳудудлар
республика демографик ривожланишидаги минтақавий хусусиятларни
белгилаб бериши алоҳида таъкидланади

1

.

А.Жўраевнинг “Қишлоқ ва ижтимоий ҳаёт” номли монографиясида

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари қишлоқларининг ижтимоий ҳаётига
доир кўплаб маълумотлар келтирилади.

Сиёсатшунослик

фанлари

доктори,

профессор

И.Эргашевнинг

монографиясида жамиятнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида қишлоқларнинг
ўрни, давлат сиёсатида қишлоқларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва
уларнинг натижалари, қишлоқларнинг маънавий жиҳатдан янгиланиши
масалалари сиёсий-фалсафий нуқтаи-назардан таҳлил этилади. Муаллиф ўз
монографиясида мустақиллик ва қишлоқ сиёсати мавзусини қишлоқнинг
ўтмиши ва бугунини таққослаш орқали ўрганади. Ишда Ўзбекистонда
қишлоқ аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан олиб борилаётган ишларга
қўйидагича баҳо берилади: “Республикадаги қишлоқ аҳолисига ижтимоий
ёрдам беришда давлат табақалашган ҳолда ёндашиши, ҳар бир жойнинг
хусусияти, ижтимоий ёрдамга бўлган аҳоли қатламларининг эҳтиёжларини
аниқ ҳисобга олиши муҳим эканлигига эътибор берилди”

2

.

Ўзбекистонда қишлоқ таълим тизими мавзуси Ж.Ғ.Йўлдошев ва

К.Қиличеваларнинг монографиясида ҳам атрофлича ёритилади

3

. Хусусан,

Ж.Ғ.Йўлдошевнинг ишларида Ўзбекистонда таълим мустақиллиги учун
кураш, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий
дастури”нинг ҳаётга татбиқи, янги педагогик технологияларнинг мактаб-
ларда жорий этилиши, таълимда давлат стандартларининг қўлланиши,
педагог кадрлар малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг мақсад ва
вазифалари борасида фикр юритилади. Мазкур монографияда Ўзбекистонда
мустақиллик шароитида таълим тизими масалалари атрофлича таҳлил
этилса-да, у баъзи камчиликларидан ҳам ҳоли эмас. Масалан, таълим

1

Қишлоқ жойлар демографияси. – Тошкент: Университет, 2005. –Б. 8.

2

Эргашев И. Қишлоқ сиёсий-ижтимоий жараёнлар тизимида (Сиёсий-фалсафий таҳлил). –Тошкент:

Шарқ,1998. –Б. 65-66.

3

Қиличева К. Ўзбекистон қишлоқ мактабларининг жойлашиш хусусиятлари ҳақида айрим мулоҳазалар. –

Тошкент, 1995.–32 б.; Йўлдошев Ж.Ғ. Таълимимиз истиқлол йўлида. –Тошкент: Шарқ, 1996.–224 б.; Ўша
муаллиф. Таълим янгиланиш йўлида. –Тошкент: Ўқитувчи, 2000.–208 б.


background image

9

соҳасининг ривожланиш кўрсаткичлари, турли вилоятларда бу борада амалга
оширилаётган ишлар етарли таҳлил этилмайди.

Мустақиллик йилларида қишлоқларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётида

юз берган янгиланиш ва ўзгаришларни ёритишга бағишланган кўплаб илмий
мақолалар матбуотда ҳам эълон қилинди

1

. Хусусан, А. Ваҳобов, Т. Норбоев,

И. Эргашевларнинг мақолаларида асосий эътибор қишлоқ ижтимоий ҳимоя-
сини ташкил этиш масаласига қаратилиб, қишлоқ аҳолисига пенсия ва
нафақалар тўлаш, ногиронларни жамият ҳаётига жалб этиш, кам таъмин-
ланган оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш хусусида маълу-
мотлар келтирилади. Қишлоқ аҳолиси моддий фаровонлигини таъминлаш ва
турмуш даражасини ошириш, қишлоқлар истиқболи каби масалалар О. Ража-
бов, Б. Эргашев, С. Остонов, И. Худоёров, Умар Ёрқул, О. Маҳмудовларнинг
мақолаларида ҳам ўз аксини топган.

Учинчи гуруҳ

га

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида турли соҳаларда,

хусусан, ижтимоий ва маданий тармоқнинг қатор йўналишларида амалга
оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг бориши, натижалари масалаларига
қаратилган хорижлик муаллифларнинг ишлари киритилган

2

. Ўзбекистонда

мустақиллик йилларида юз берган ўзгаришлар, россиялик олимларнинг ҳам
эътиборини жалб этди. Жумладан, Л.Виноградова, С.Жуков ва
В.Колесниковларнинг мақолаларида Марказий Осиё давлатларининг
ижтимоий-иқтисодий тузилиши, тараққиётнинг “ўзбек модели” хусусидаги
масалалар таҳлил этилади

3

. К.А.Мусабоев диссертациясининг хронологияси

даври танланган мавзунинг даври билан айнан мослиги жиҳатидан аҳамиятли
бўлиб, тадқиқотда Қирғизистон Республикаси қишлоқ зиёлиларининг
шаклланиш масаласи ўрганилади

4

.

1

Ваҳобов А. Қишлоқда ижтимоий соҳа // Иқтисод ва ҳисобот.–Тошкент, 1996, - № 2; Норбоев Т. Қишлоқда

ижтимоий ҳимоялаш. // Иқтисод ва ҳисобот.–Тошкент, 1996. -№ 11; Эргашев И., Мустақиллик ва қишлоқни
юксалтириш омиллари. / Ўзбекистон овози. 1996 йил, 18 январ; Аҳмад Хўжа.Қишлоқда ислоҳотларни
чуқурлаштириш- устувор вазифа / Қишлоқ ҳаёти. 1997, 31 январь; Маҳмудов О. Қишлоқ инфратузилмасини
ривожлантиришда молиявий лизингни қўллаш имкониятлари. // Бозор, пул ва кредит.–Тошкент, 1997. -№ 2;
Дадабоев Ш. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш ва кадрлар тайёрлаш муаммолари. // Иқтисодиёт ва таълим.
–Тошкент, 2005.-№ 4; Ҳақбердиев А. Истиқлолдан нур олган Алакўйлак. / Қишлоқ ҳаёти. 2007 йил, 11
сентябр; Сафаров М. Қишлоқ истиқболи-юрт истиқболи. / Халқ сўзи 2008 йил, 5 январ; Худоёров И. Қишлоқ
тараққиётининг янги босқичи. / Миллий тикланиш. 2008 йил, 11 декабр; Остонов С. Юртимиз ободлиги ва
ҳаётимиз фаровонлиги қишлоқларимиз тақдири ва келажагига боғлиқ. / Ўзбекистон овози. 2008 йил, 20
декабр; Умар Ёрқул. Аҳоли фаровонлиги ошмоқда / Қишлоқ ҳаёти. 2009, 20 январь; Эргашев Б. Халқ
фаровонлигини ошириш йўлида. // Биржа, 2009 йил, 27 январ ва бошқалар.

2

Kaser, Michael; Mehrota, Santosh. The Central Asian Economias after International Affairs. –London, 1992;

Brzezinski Zb. The cold war and its after-math. // Foreihg Affairs.–N.Y., 1992.; Nadi E. Ethnicity and Isiam in
Central Asia // Central Asia survey. Abingdon, 1993.; Lubin N. Central Asian: Issues and challenges for United
States politicy.//The nev geopolitics of Central Asia and its borderlands. Ed. Bu Ali Banuazizi and Muran Weiner, J.
8.Touris and Co. Ltd.– I.W.Y. 1994.; Olcott M. Facing the future: twelve myths about Central Asia // Proceedigs of
the Central Asian Conference on Regional Cooperation 5-7 June, Lake Issyk-Kul Bishkek, 1995.; Zonnert G.
Nationalism between Modernisation and Demodernisation // Canadian Review of Studies in Nationalism. Char-
lotte-town. 1998. Vol 15, -№ 1\2.

3

Виноградова Л. Экономическая интеграция в СНГ и опыт третьего мира // Мировая экономика и

международная отношения.–М.: 1995. -№ 9. – С.22-28; Жуков С. Казахстан, Киргизистан, Узбекистан в
социально-экономических структурах современного мира.// Мировая экономика и международная
отношения. –М.: 1997.-№ 9.–С.45-60; Колесников В. Узбекская модель развития.//Экперт Евро Азии.–М.,
1995.-№ 9.–С.34-39.

4

Мусабаева К. А. Сельская интеллигенция Кыргызстана. (1985-2005 гг). Автореф. дис. ... канд. ист. наук.

–Бишкек, 2007.–24 б.


background image

10

Ўзбекистон қишлоқлари тарихи мавзусининг тарихшунослиги шундан

далолат берадики, шу кунга қадар Ўзбекистон жанубий вилоятлари қишлоқ-
ларининг мустақиллик даври тарихи махсус тадқиқот объекти қилиб
олинмаган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

илмий-тадқиқот ишлари режасидан ўрин олган.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.

Мустақиллик шароитида

республика жанубий вилоятлари қишлоқлари ривожланишининг

ижтимоий-

маданий соҳаларини тегишли архив ҳужжатлари, илмий адабиётлар, матбуот
материаллари, статистик тўпламлар асосида тадқиқ қилиш ва унинг мазмун-
моҳиятини очиб бериш тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади.

Ушбу мақсадга мувофиқ қуйидаги

вазифалар

белгиланди:

-

бозор иқтисодиётига ўтиш даврида қишлоқ аҳолисини ижтимоий

ҳимоялаш жараёнининг шарт-шароитлари ва йўналишларини таҳлил этиш;

-

қишлоқ аҳолисини уй-жой билан таъминлаш, коммунал ва маиший

хизмат соҳалари ҳолати ва муаммоларини ўрганиш;

-

жанубий вилоятлар қишлоқларида таълим соҳаси ва ундаги

ўзгаришларнинг асосий йўналишларини таҳлил этиш;

-

қишлоқ таълим муассасаларини кадрлар билан таъминлаш ишининг

муаммоларини ёритиб бериш;

-

Ўзбекистон жанубий вилоятлари қишлоқларида маданий-маърифий

муассасалар ва бу соҳадаги ташкилий ўзгаришларни очиб бериш;

-

мустақиллик шароитида қишлоқларда анъанавий халқ оғзаки

ижодининг ривожланиш омилларини таҳлил этиш;

- изланишлар натижасида қўлга киритилган илмий хулосалардан,

қишлоқда ижтимоий ва маданий ҳаётни юксалтиришга доир таклиф ҳамда
тавсияларни баён қилиш.

Тадқиқотнинг манбавий асослари.

Диссертацияни тайёрлаш жараёни-

да фойдаланилган манбаларни бир неча гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ.

Биринчи гуруҳга Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви,

Ўзбекистон Республикаси Президент Девони архивининг Қашқадарё ва
Сурхондарё вилояти филиаллари, Қашқадарё вилоят Давлат архиви ва
Сурхондарё вилоят Давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва
спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
халқ таълими бошқармаларининг жорий архиви ҳужжатлари киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви (ЎзРМДА)нинг М-7-

(Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ишлари), М-26-(Ўзбекистон
Республикаси Халқ таълими вазирлиги) жамғармалари, Ўзбекистон
Республикаси Президенти Девони архивининг Қашқадарё филиали
(ЎзРПДАҚФ)нинг 829-(Қашқадарё вилояти ҳокимлиги), 846-(Қарши туман
ҳокимлиги), 848-(Касби туман ҳокимлиги), 850-(Қамаши туман ҳокимлиги),
851-(Косон туман ҳокимлиги) жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Девони архивининг Сурхондарё вилояти филиали (ЎзРПДАСФ)


background image

11

143-(Сурхондарё вилояти ҳокимлиги), 454-(Сурхондарё вилоят маданият
бошқармаси), 331-(Сурхондарё вилоят ижтимоий таъминот бўлими)
жамғармалари ҳужжатларидан фойдаланилди.

Иккинчи гуруҳга Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва

қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси,
Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси, Сурхондарё вилояти статистика
бошқармасининг тўпламларидан олинган материаллар киритилди.

Учинчи гуруҳга матбуот материаллари киритилди. “Халқ сўзи”,

“Қишлоқ ҳаёти”, “Ўзбекистон овози”, “Маърифат”, “Қашқадарё”, “Сурхон
тонги” газета тахламлари ҳамда “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги”, “Узлуксиз
таълим”, “Касб-ҳунар таълими”, “Саховат” журналлари материалларидан
фойдаланилди. Шунингдек, тадқиқотда Қашқадарё ва Сурхондарё
вилоятларининг қишлоқ аҳолиси билан олиб борилган оғзаки суҳбатлардан
ҳам манба сифатида фойдаланилди.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон

жанубий вилоятлари қишлоқларининг ижтимоий-маданий ҳолати ва
муаммолари мазкур ишнинг объекти сифатида танлаб олинди. 1991-2008
йиллар давомида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари қишлоқларида аҳоли
моддий фаровонлиги, ижтимоий ҳимоя сиёсатининг натижалари, қишлоқда
уй-жой шароитларини яхшилаш, коммунал қулайликларини яратиш
муаммолари, қишлоқ таълим соҳасини ислоҳ қилиш жараёни ва унинг
натижалари, маданий-маърифий ишларни йўлга қўйиш, халқ байрамлари
ўтказилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш тадқиқот предмети қилиб олинди.

Диссертациянинг назарий ва услубий асослари.

Тадқиқот

ишини баён

қилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг асар
ҳамда нутқларида қишлоқ ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти
тўғрисидаги йўл-йўриқлари, кўрсатмалари асосий назарий методологик асос
бўлиб хизмат қилди

1

.

1

Каримов И.А. Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар; Ўзбекистон-келажаги буюк давлат; Иқтисодий исло-

ҳот: илк самаралар; Ўзбекистон–бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. // Ўзбекистон: миллий ис-
тиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 1996.–364 б.; Ўша муаллиф. Ўзбекистон
иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари;Деҳқончилик тараққиёти-фаровонлик манбаи; Йўлимиз - мус-
тақил давлатчилик ва тараққиёт йўли. // Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд.–Тошкент: Ўзбекистон,
1996.–379 б.; Ўша муаллиф. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, аграр муносабатларнинг янгича муҳитини
шакллантириш. // Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.–Тошкент:Ўзбекистон,1996.–366 б.; Ўша муал-
лиф. Бунёдкорлик – фаровон ҳаёт асоси.//Бунёдкорлик йўлидан. 4-жилд.–Тошкент: Ўзбекистон, 1996. –394
б.; Ўша муаллиф. Ислоҳотлар ҳаётни, ҳаёт эса тафаккурни ўзгартиради. // Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт
йўлида. 6-жилд.–Тошкент: Ўзбекистон, 1998.–413 б.; Ўша муаллиф. Барқарор тараққиётга эришиш–устувор
вазифа. // Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд.–Тошкент: Ўзбекистон, 1999.–382 б.; Ўша
муаллиф. 2003 йилнинг биринчи ярмида мамлакатимиз иқтисодиёти ҳамда ижтимоий соҳани ривожланти-
риш якунлари ва соҳаларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар
ҳақида. // Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. 11-жилд.–
Тошкент: Ўзбекистон, 2003.–320 б.; Ўша муаллиф. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли,
Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилиш – олий саодатдир, Ватанимизнинг босқичма-босқич
ва барқарор ривожланишини таъминлаш–бизнинг олий мақсадимиз, Мамлакатимизни модернизация қилиш
ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби. // Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиёти-
мизни барқарор ривожлантириш йўлида. 16-жилд.–Тошкент: Ўзбекистон, 2008.–280 б.; Ўша муаллиф.
Асосий вазифамиз-ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. // Жаҳон
инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар
даражасига кўтарилиш сари. –Тошкент: Ўзбекистон, 2010.–264 б.


background image

12

Ишда тарих фанининг ҳаққонийлик, кетма-кетлик, узвийлик каби

тамойилларига амал қилиниб, статистик маълумотларни қиёсий таҳлил
этишга алоҳида аҳамият берилди. Диссертацияни баён қилишда миллий
истиқлол ғояси, умуминсоний ва миллий қадриятлар методологик асос бўлиб
хизмат қилди.

Ҳимояга олиб чиқаётган асосий ҳолатлар:

- биринчидан, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида қишлоқларни

ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш
ҳамда мазкур масала давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига
айланиши муносабати билан уларда турли соҳаларда амалга оширилаётган
ишларни таҳлил этишга бағишланган қатор илмий мақолалар, рисола ва
монографиялар яратилган бўлса-да, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
қишлоқларининг мустақиллик даври тарихи алоҳида тадқиқот объекти
сифатида олинмаган;

- иккинчидан, Ўзбекистон жанубий вилоятлари қишлоқларида ижтимоий

ва маданий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳоли
моддий фаровонлиги ва турмуш шароитида, хусусан, уй-жой ва коммунал
хизматида туб сифат ўзгаришлар амалга оширилганлиги илк ёритиб
берилган;

- учинчидан, Ўзбекистонда таълим тизимидаги ислоҳотлар қишлоқларда

ўз самарасини бера бошлаганлиги, чекка ҳудудларда ҳам таълим муассасалар
янги техник жиҳозлар, мутахассис кадрлар билан таъминлаш борасида
муайян ютуқлар қўлга киритилганлиги асослаб берилган;

- тўртинчидан, мустақиллик йилларида қишлоқлар миллий ва маънавий

қадриятларни кенг тарғиб этиш бўйича асосий марказларидан бирига
айланиб, уларда республика ва халқаро миқиёсдаги халқ байрамларининг
ўтказилаётганлиги бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий
натижаси эканлиги кўрсатилиб берилди.

Ишнинг илмий янгилиги.

Ушбу тадқиқотда илк бор мустақиллик

йилларида Ўзбекистон қишлоқлари ривожланишининг ижтимоий-маданий
аспектлари, уларнинг ҳолати ва муаммолари Ўзбекистоннинг жанубий
вилоятлари, хусусан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари мисолида
атрофлича илмий таҳлил қилиб берилиб, унинг илмий янгиликлари
қуйидагилардан иборат бўлди:

- биринчидан, Ўзбекистон тарихида илк бора Ўзбекистон қишлоқлари

ривожланишининг ижтимоий-маданий аспектлари, уларнинг ҳолати ва
муаммолари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари мисолида холисона,
илмий асосда ёритилди;

- иккинчидан, бозор муносабатларига ўтиш даврида республика

қишлоқларидаги ижтимоий инфратузилмадаги ўзгаришлар комплекс тарзда
ўрганилди;

- учинчидан, Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари қишлоқларида

таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, таълим
муассасаларини кадрлар билан таъминлаш масалалари жорий архив
манбалари асосида ўрганилди;


background image

13

- тўртинчидан, қишлоқларда маданий – маърифий муассасалар ва уларни

ташкил этишдаги ўзгаришлар янгича, мустақиллик мафкураси нуқтаи
назаридан таҳлил этилди;

- бешинчидан, мустақиллик йиллари Ўзбекистоннинг жанубий

вилоятлари қишлоқларида анъанавий халқ ижодининг ривожланиши янги
маълумотлар асосида тадқиқ этилди;

- олтинчидан, қишлоқларда маданий – маърифий масалалар, уларнинг

ҳолати, муаммолари, мустақиллик йиллари қайта тикланиб бораётган
анъанавий халқ ижодиётининг ривожланиши масалалари комплекс тарзда
ўрганилди.

-

еттинчидан,

республика

қишлоқларида

ижтимоий-маданий

жараёнларни янада ривожлантириш ва бозор муносабатларига ўтиш
жараёнларида ижтимоий ҳимоя масалаларининг баъзи жиҳатлари юзасидан
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот

натижасида қўлга киритилган хулосалар, услубий тавсияларидан Ўзбекистон
қишлоқлари ижтимоий турмуш ва маданиятини шакллантириш ҳамда уни
ривожлантириш тенденцияларини белгилашда қўлланилиши мумкин.
Диссертацияда келтирилган маълумотлар, илмий хулосалардан Ўзбекистон
тарихининг мустақиллик даврини ўрганишда, республика қишлоқлари
ижтимоий ва маданий соҳалардаги тараққиётини ёритишда, Ўзбекистон
тарихи бўйича дастур, ўқув қўлланма ҳамда дарсликлар яратишда кенг
фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация натижаларидан

Ўзбекистон тарихининг мустақиллик даври тарихига доир рисола ва
монография, дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлашда, шунингдек, олий
ўқув юртларида тарих фани бўйича ўқитиладиган махсус курсларни ташкил
этишда қўллаш мумкин.

Ишнинг апробацияси.

Тадқиқотнинг асосий мазмуни, якуний

хулосалари муаллифнинг республика миқёсида ўтказилган турли илмий-
назарий, илмий-амалий конференцияларидаги маърузаларида, тўплам, илмий
журналларда эълон қилинган мақолаларида ўз аксини топган. Диссертация
иши Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Ўзбекистон тарихи”
кафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
Шунингдек, диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети ҳузуридаги К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама этилиб, ҳимояга тавсия
этилган.

Натижаларнинг жорий қилинганлиги.

Диссертация юзасидан жами 12

та иш эълон қилинган. Жумладан, диссертациянинг асосий мазмуни ва
хулосалари муаллиф томонидан эълон қилинган 1 та услубий қўлланма, 4 та
илмий мақола ва 7 та конференция материалларида ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан
иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 174

бетни ташкил этади.


background image

14

II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

кириш

қисмида мавзунинг долзарблиги асосланиб,

тадқиқотнинг ўрганилиш даражаси таҳлил қилиниб, тадқиқотнинг мақсад ва
вазифалари, даврий чегараси, назарий-методологик асослари, мавзунинг
манбавий асослари, илмий янгилиги, амалий аҳамияти, ҳимояга олиб
чиқилаётган асосий ҳолатлар, тадқиқот апробацияси, натижаларнинг эълон
қилинганлиги, таркибий тузилиши тавсифланган.

Диссертациянинг биринчи боби

“Ўзбекистон жанубий вилоятлари

қишлоқларининг ижтимоий инфратузилмасидаги ўзгаришлар”

деб

номланиб, мазкур бобда жанубий ҳудудлар - Сурхондарё ва Қашқадарё
вилоятларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш сиёсатининг моҳияти,
қишлоқда уй-жой, коммунал ва маиший хизматни йўлга қўйиш муаммоси
мавжуд ҳужжатлар асосида тадқиқ этилган.

Тадқиқотда Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш сиёсатининг

моҳияти, хусусан, тизим ҳуқуқий асосларининг яратилиши, аҳоли турмуш
шароитини яхшилаш мақсадида давлат йўли билан бошқаришнинг янги усул
ва воситалари жорий қилинганлиги, қишлоқ аҳолиси ижтимоий ҳимоя
тизимининг яратилишининг зарурияти, ижтимоий ҳимоя тизимида оила ва
маҳалланинг ўрни, соҳа учун давлат томонидан ажратилаётган маблағ,
қишлоқ аҳолиси бандлигини ошириш ва ишсизликни олдини олиш
борасидаги тадбирлар тегишли манбалар асосида таҳлил этилган.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳоли турмуш даражасини

кўтариш мақсадида давлат йўли билан бошқаришнинг янги усулларидан
фойдаланиб, иш ҳақи, пенсиялар, стипендия, турли нафақалар берилишида
имтиёзлар жорий қилинди ва 1991-1996 йиллар мобайнида энг кам иш ҳақи
ва пенсиялардан солиқ олинмайдиган бўлди. Давлат сиёсатида қишлоқ
аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш иши алоҳида ўрин тутди. Қишлоқ аҳолисига
ижтимоий ёрдам беришда давлат табақалашган ҳолда ёндашишга, аҳоли
қатламларининг моддий ёрдамга бўлган эҳтиёжларини аниқ ҳисобга олиши
муҳим эканлигига эътибор берилди.

Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлат томонидан қишлоқ аҳоли-

сини ижтимоий ҳимоялашнинг ўзига хос сабаблари мавжуд бўлиб, бу аввало,
қишлоқ аҳолиси сонининг тез ўсишида, оилада боқимандалар сонининг юқо-
рилигида ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш ишларининг шаҳарга нис-
батан орқадалиги каби ҳолатларда яққол намоён бўлади. “Давлат томонидан
ёрдам берилмаса, қишлоқнинг оёққа туриши амри маҳол”

1

, деб алоҳида

таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов.

Давр талабидан келиб чиқиб, соҳа ишини яхшилаш учун, аввало ажра-

тилаётган маблағларга жиддий эътибор берилди. Масалан, 1993 йилнинг
биринчи чорагида республикада ижтимоий ҳимоя учун 35 млрд. сўм
сарфланиб, шу йилнинг биринчи ярмида халқ таълими ва маданият
ходимларига бепул хизмат кўрсатиш учун Қашқадарё вилоятининг маҳаллий

1

Каримов И.А. Ўзбекистон келажаги буюк давлат. –Тошкент: Ўзбекистон, 1992. –Б-21.


background image

15

бюджетидан 78,2 млн. сўм ажратилди

1

. Масалан, Косон туман ижтимоий

таъминот бўлимининг дастурига асосан, 12132 нафар ногироннинг ижтимоий
аҳволини яхшилашда бор имкониятлар ишга солинди. Амбулатория-
поликлиника шароитида уларни бепул дори-дармонлар билан таъминлаш
учун 1993 йилда 190 минг сўм ажратилган бўлиб, бу маблағ 2 баробар зиёд
сарф этилди

2

. 1994 йил давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатида туб бурилиш

бўлди. Шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб кам даромадли оилалар
давлатдан ёрдам ола бошлади. Моддий ёрдамлар маҳалла йиғинлари орқали
амалга ошириладиган бўлди. 1995 йил Сурхондарё вилояти бўйича 48 минг
912 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланиб, жорий
йилнинг январ ойида 30590 та оилага 6 млн. 542 минг 100 сўм моддий ёрдам
берилди

3

.

Тадқиқотда Ўзбекистон жанубий вилоятларида ижтимоий ҳимоя учун

маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағлар, уларни сарф-ҳаражатига
доир ҳам далилий маълумотлар келтирилади.

Жанубий вилоятларда маҳаллий бюджетнинг катта қисми ижтимоий

соҳа ишини яхшилаш учун ажратилди. Масалан, Қашқадарё вилоятида 1995
йил маҳаллий бюджетнинг 61,6 фоизи ёки 1803,8 млн. сўм маблағ ижтимоий-
маданий тадбирлар учун сарфланди

4

. 1997 йил “Инсон манфаатлари йили”

Давлат дастурида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масаласи асосий ўринда
турди. 1997 йилнинг 9 ойида Сурхондарё вилоятида ижтимоий соҳа учун 4
млрд. 971,7 млн. сўм, жумладан нафақа ва компенсациялар учун 1 млрд 103,3
млн. сўм ажратилди

5

. Мазкур дастурнинг бажарилишини Косон тумани

мисолида таҳлил этилганда қуйидаги ҳолат намоён бўлди. Туманда кам
таъминланган оилаларга шу йили 10 млн. 726 минг 900 сўм, 1998 йилнинг 9
ойида 4 млн. 200 минг 900 сўм моддий ёрдам берилди. Шу йилнинг 6 ойи
давомида туман пенсия жамғармаси томонидан 14627 нафар пенсионерга
166,9 млн. сўм нафақалар тарқатилди.

Туман бўйича 3350 киши меҳнат

бўлимларига мурожаат қилиб, уларнинг 1404 таси ишга жойлаштирилди

6

.

Мустақиллик йилларида пенсионерлар сони йилдан-йилга кўпайиб,

уларга яратилаётган шароитлар ҳам яхшиланиб борди. 2004 йил
Ўзбекистонда жами пенсионерлар 3224,8 минг киши бўлса, 2007 йилга келиб,
уларнинг сони 3286,3 минг кишига етди. Шунингдек, бу йилларда ўртача
нафақа миқдори 22099,9 минг сўмдан 67252,5 минг сўмга ортди. 2007 йил
Қашқадарё вилоятида 263,9 минг нафар, Сурхондарё вилоятида 224,5 минг
нафар нафақахўр рўйхатга олинди

7

.

Қишлоқ аҳолиси турмуш шароитини яхшилашнинг асосий шарти-бу

турар-жой, коммунал ҳамда маиший хизмат соҳаси ишларини яхшилашдир.

1

ЎзР ПДАҚВФ, 846-жамғарма, 1-рўйхат, 55-иш, 61-62 варақ.

2

ЎзР ПДАҚВФ, 851-жамғарма, 1-рўйхат, 60-иш, 25-33 варақ.

3

ЎзР ПДАСВФ, 143-жамғарма, 4-рўйхат, 54-иш, 10- варақ.

4

ЎзР ПДАҚВФ, 851-жамғарма, 1-рўйхат, 35-иш, 12 варақ.

5

ЎзР ПДАСВФ, 143- жамғарма, 8- рўйхат, 24-иш, 1-варақ.

6

ЎзР ПДАҚВФ, 851- жамғарма, 5- рўйхат, 40-иш, 61- варақ.

7

Социальное развитие и уровень жизне населения Узбекистана. Статистический сборник. Ташкент, 2008. –

С. 72-73.


background image

16

Тадқиқотда мазкур масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Мустақиллик
шароитида

қишлоқ

аҳолиси

уй-жойларини

яхшилаш,

кўчаларни

ободонлаштириш, узлуксиз энергия таъминоти, тоза ичимлик суви ва газ
билан таъминлаш юзасидан ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарорлар
ва уларнинг ижроси масалалари ҳам атрофлича ўрганилди. Аҳоли турмуш
шароитини яхшилашнинг асосий омилларидан бири қишлоқ хонадонларини
тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва газлаштириш бўлди. 1991-1993
йилларда Қашқадарё вилояти қишлоқларида 25750 хонадон газ билан
таъминланди. Аммо, баъзи туман қишлоқларида бу борада қатор
камчиликларга ҳам йўл қўйилди

1

.

Масалан, 1994 йилнинг биринчи ярмида

Баҳористонда 8,6 км ўрнига 7,5 км газ қувурлари ўтказилди. Бу даврда
Қашқадарё вилоятида қишлоқ аҳолисининг сув билан таъминланиш
даражаси 56,7 фоизга етганлиги қайд этилди

2

.

Коммунал хизматни яхшилаш

учун давлат томонидан кўрилган чора-тадбирлар ўз натижасини кўрсата
бошлади. Соҳада йўл қўйилган камчиликларнинг бир қатор сабаблари
мавжуд эди. Бу ҳолатни биринчиси, бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги
моддий қийинчиликлар бўлса, иккинчиси, соҳа ходимларининг ўз ишига
масъулиятсизлик билан ёндашганлиги ва уқувсизлиги билан изоҳлаш
мумкин.

Қишлоқларда уй-жой майдонларининг кенгайиши билан аҳоли яшаш

шароитини шаҳар шароитига яқинлаштириш имконияти туғилди. Жумладан,
қишлоқ хонадонларида ҳам кўп хонали, икки қаватли турар жой бинолари
қад кўтарди. Қашқадарё вилояти бўйича 2001 йил жами 749411 кв.метр, 2002
йил 2628836 кв.метр уй-жой фойдаланишга топширилганлиги соҳадаги
ижобий ўзгаришларни яққол намоён қилди

3

.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1994 йил 28

июнда “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви ва
табиий газ билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 36-
сонли Фармони эълон қилинди. Сурхондарё вилоятида мазкур Фармон
ижросини таъминлаш мақсадида 1995 йилнинг 9 ойида 207,7 км газ қувури
ўтказилиб, шунинг 96,2 км.и давлат капитал маблағлари ҳисобидан амалга
оширилди. 8,5 минг хонадон газлаштирилиши режалаштирилиб, амалда 11,5
минг хонадон газлаштирилди

4

.

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ қишлоқ аҳолисининг уй-жой

муаммоларини ҳал этиш масаласига давлат даражасида аҳамият берилди.
Қишлоқ жойларида аҳоли турар-жой қурилишлари махсус лойиҳалар асосида
амалга оширилиб, уй-жой жамғармаси узлуксиз ўсиб борди. Масалан, 1995
йил Ўзбекистон қишлоқларида уй-жой жамғармаси 169,4 млн. кв. метр бўлса,
2004 йилга келиб у 231,4 млн. кв. метрга етди. Бу Қашқадарё вилоятида 14,1
млн. кв. метрдан 22,4 млн. кв. метрга, Сурхондарё вилоятида 14,3 млн. кв.

1

ЎзР ПДАҚВФ, 829-жамғарма, 1- рўйхат, 85-иш. 55- варақ.

2

ЎзР ПДАҚВФ, 829-жамғарма, 1- рўйхат, 85-иш. 55варақ.

3

Қашқадарё вилояти 2002 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва ислоҳотларнинг бориши

тўғрисида. Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси. Қарши, 2003. –Б. 5.

4

ЎзР ПДАСВФ, 143 жамғарма, 6- рўйхат, 53-иш, 4-варақ.


background image

17

метрдан 18,6 млн. кв. метрга кўпайди. Бу борадаги силжишлар Сурхондарё
вилоятида Қашқадарё вилоятига нисбатан бироз орқада қолди. Масалан,
Сурхондарё вилоят қишлоқларида 1999 йил уй-жой жамғармаси 16,3 млн. кв.
метр бўлса, 2000 йил у бор-йўғи 16,4 млн. кв. метр бўлди

1

. Ўзбекистон

жанубий вилоятлари қишлоқларида турар-жой қурилиш суръатларини
ошириш ишлари талаб даражасида бўлмади.

Шундай қилиб, ушбу бобда мустақиллик йилларида Ўзбекистон

жанубий вилоятлари қишлоқларининг ижтимоий инфратузилмасида жиддий
ўзгаришлар амалга оширилганлиги, қишлоқ аҳолисининг кам таъминланган
қатламларини ижтимоий ҳимоялаш давлат сиёсатининг диққат марказидаги
муҳим вазифалардан бирига айланганлиги, қишлоқ аҳолисини замонавий
турар-жойлар билан таъминлаш масаласига ҳам аҳамият берилди. Қишлоқ
аҳолисини ичимлик сув ва газ билан таъминланганлик даражаси яхшиланиб,
турмуш шароити енгиллашиб борди. Тадқиқотда маиший хизмат кўрсатиш
соҳаси ишининг йўлга қўйилишига доир маълумотлар ҳам келтирилади.
Хусусан, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятида янги усул ва
воситалар, аҳолига замонавий хизмат кўрсатиш каби масалаларга ҳам
тўхталади.

Диссертациянинг

“Қашқадарё

ва

Сурхондарё

вилоятлари

қишлоқларида таълим соҳасидаги ўзгаришлар жараёни

” деб номланган

иккинчи бобида мустақиллик йилларида Қашқадарё ва Сурхондарё
вилоятлари қишлоқларида таълим жараёнлари, таълим соҳасини кадрлар
билан таъминлаш масалалари хусусида мулоҳазалар юритилади.

Мустақиллик йилларида мактабгача таълимга узлуксиз таълим тизими-

нинг биринчи босқичи сифатида қаралиб, боғчаларда болаларни мактабга
жисмоний, маънавий ва руҳий тайёрлаб бериш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида болалар мунтазам таълимга
тайёрланди. Бу таълим босқичи давлат ва нодавлат мактабгача таълим
муассасаларида ҳамда оилаларда амалга оширилиб, кейинги йилларда
уларнинг янги шакллари вужудга келтирилди. “Хонадон боғчаси”, “Фермер
хўжалиги боғчаси” каби мактабгача таълим шакллари шулар жумласидандир.
Бироқ, Сурхондарё вилояти туманлари орасида мактабгача таълим
муассасаларини ташкил этиш ва уларга болаларни жалб этиш иши Бандихон,
Бойсун, Қўмқурғон, Олтинсой туманларида талаб даражасида бўлмади.
Масалан, Бойсун туманида 1991 йил мактабгача тарбия муассасалари сони 23
та ва ундаги болалар сони 2011 та бўлса, 1994 йилга келиб муассасалар сони
13 та, болалар сони эса 1372 тага тушиб кетди. Боғчаларга болаларни жалб
этиш 13 фоиздан 8,8 фоизга камайди. 1994 йили Бандихон туманида фақат 4
та боғча фаолият олиб борди. 1997 йили эса Қашқадарё вилоятининг
Муборак, Шахрисабз, Нишон ва Усмон Юсупов туманларида эса болаларни
мактабгача тарбия муассасаларига жалб этиш кўрсаткичи юқори бўлгани

1

Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами, 2004. –Тошкент, 2005.– Б. 92 .


background image

18

ҳолда Кўкдала, Деҳқонобод, Чироқчи туманларида боғчага қатновчи болалар
1-2 фоиздан ошмади

1

.

Умумий ўрта таълим босқичи барча учун мажбурий бўлиб, унда ёш

авлод умумий билим асосларини чуқур ўрганиб, дунёқарашини шакллан-
тиришда хизмат қилади. Сурхондарё вилоятида 1991-1992 ўқув йилида 679 та
умумтаълим мактаблари фаолият олиб борган бўлса, 2000-2001 ўқув йилида
улар сони 810 тага етди. Уларда таълим олган ўқувчилар сони 334,4 мингдан
471,0 минг тага кўпайди.

Бу рақамларни вилоят, шаҳар ва қишлоқ бўйича

таққосланса, қишлоқ ўқувчилари сони анча юқорилиги кузатилади. Масалан,
1991-1992 ўқув йилида Сурхондарё вилоятидаги 334,4 минг ўқувчидан 280,8
минги қишлоқ болаларидан иборат бўлди. 2000 йилда вилоят мактаб-
ларининг 10-11 синфларида таълим олаётган 47,7 минг ўқувчидан 42,0 минги
қишлоқ мактабларида ўқиди

2

. Қашқадарё вилояти қишлоқларида таълим

соҳасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан, янги мактаб
биноларини бунёд этиш ва уларни жиҳозлаш бўйича ҳам бир қатор ижобий
ишлар амалга оширилди. 1993 йил Қарши туман Кўчкак қишлоғида 320
ўринли мактаб, Чўли ота номли жамоа ширкат хўжалигида 420 ўринли,
“Ўзбекистон мустақиллиги” давлат хўжалигининг Нуқрабод қишлоғида 624
ўринли, “Бешкент” қишлоғида 624 ўринли мактаб бинолари қурилиб
фойдаланишга топширилди

3

. Мазкур қурилиш ишлари учун Қашқадарё

вилояти капитал қурилиши бўлими томонидан 439, 2 млн. сўм маблағ
сарфланди

4

.

Ўзбекистонда умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва янги биноларни

бунёд этишда республика маблағи билан бирга, халқаро банклар маблағ-
ларидан ҳам фойдаланилди.

Масалан

,

2004 йил Сурхондарё вилояти

Сариосиё туманидаги 30 та мактаб биносини таъмирлаш учун Осиё
тараққиёт банки лойиҳаси бўйича 30 млн. сўм ажратилди

5

.

1991-1992 ўқув йилида Сурхондарё вилояти қишлоқларининг жами

ўқувчилари сони 286,8 минг бўлса, шунинг 124,1 мингини бошланғич синф-
лари ташкил этди. Кейинги йилларда улар сони янада ортди. Масалан, 1999-
2000 йилда вилоят қишлоқлари мактабларида бошланғич синфларда таълим
олаётган ўқувчилар сони 207,6 мингни ташкил этди. Жами қишлоқ ўқувчилар
сони 391,8 минг эди

6

. Ўзбекистонда бу даврда фаолият олиб бораётган 9748

та мактабдан 171 таси бошланғич мактаблари бўлиб, 1-4 синфда таълим
олаётганлар сони 2 млн 278660 эди

7

. Бу рақамлар таҳлили шундан далолат

берадики, бошланғич синф ўқувчилари сони йиллар давомида ортиб бориши
соҳа фаолиятига жиддий эътиборни талаб қилди.

Халқ таълими тизимидаги муаммолардан бири ўқувчиларни дарсликлар

билан таъминлаш ҳисобланади. 1998 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

1

Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси жорий архивининг маълумот папкаси.

2

Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси жорий архивининг маълумот папкаси.

3

ЎзР ПДАҚВФ, 846-жамғарма, 1-рўйхат, 29-иш, 4-варақ.

4

ЎзР ПДАҚВФ, 846-жамғарма, 1-рўйхат, 29-иш, 4-варақ.

5

ЎзР ПДАСВФ, 143- жамғарма, 15- рўйхат, 28-иш, 13-варақ.

6

Сурхондарё вилоят статистика бошқармаси жорий архивининг маълумот папкаси.

7

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 12-жилд, –Тошкент, 2006. –Б. 374.


background image

19

Маҳкамасининг “Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлар
билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида” ҳамда “Умумтаълим мак-
таблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётларни нашр қилиш тизимини тако-
миллаштириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Қарорлари қабул қилинди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қашқа-
дарё вилояти туманларидаги ўзбек мактабларида 178 номдаги, таълим рус
тилида олиб бориладиган мактабларда 199 номдаги, тожик тилида ўқитила-
диган мактабларда эса 138 номдаги дарсликларга буюртмалар берилди.
Шунингдек, таълим муассасаларига бадиий, методик қўлланмаларни етказиб
беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Кутубхона жамғармаларидаги, ота-
оналар томонидан сотиб олинган, фойдаланиш натижасида муқовалари
эскирган, бадиий ва ўқув қўлланмаларини таъмирлаш билан вилоятдаги 1078
та мактабларда “Муқовачилар” гуруҳлари ташкил этилди.

Қашқадарё вилоя-

тида 2000-2001 йиллар ўқув йили учун таълим ўзбек тилида олиб борилади-
ган мактабларга 137 номда, таълим рус тилидаги мактабларга 72 номда,
тожик тилли мактабларга 108 номда, жами 317 номдаги 1519278 нусхадаги
дарсликларга буюртма берилди

1

. Жорий ўқув йилида вилоят халқ таълими

бошқармаси буюртмаси билан “Ўқитувчи”, “Ўзбекистон”, “Шарқ” нашри-
ётларида чоп этилган 126 номда 904870 нусхадаги 394656110 сўмлик дарс-
ликлар вилоятдаги савдо шахобчалари орқали ўқувчиларга сотилди. 2002-
2003 ўқув йилидан бошлаб республикада ўқувчиларни дарсликлар билан
таъминлашнинг ижара тизими билан биргина Қашқадарё вилоятидаги 11 та
туманнинг 823 мактабида дарсликлар тарқатилди.

Таълим тизимидаги ислоҳотлар янгича тафаккурга эга педагог кадрлар

тайёрлаш сиёсатини ишлаб чиқилишини тақозо қила бошлади. Таълим
муассасаларидаги ўқитувчи кадрларнинг ҳар бири ўз мутахассислиги бўйича
ҳозирги замон талабларига мос равишда фаолият юритишлари давр талабига
айланди. “Тарбиячиларнинг ўзига замонавий билим бериш, уларнинг
маълумотини, малакасини ошириш каби пайсалга солиб бўлмайдиган
долзарб

масалага

дуч

келмоқдамиз.

...Таълим-тарбия

тизимини

ўзгартиришдаги асосий муаммо ҳам мана шу ерда. Ўқитувчи болаларимизга
замонавий билим берсин, деб талаб қиламиз. Аммо замонавий билим бериш
учун, аввало, мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак

2

”,

деб

таъкидлайди

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримов.

Умумтаълим мактабларини турли фанлар бўйича ўқитувчи кадрлар билан
таъминлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар олиб борилди. Сурхондарё
вилоятида 1991-1992 ўқув йилида жами 18030 минг нафар олий маълумотли
ўқитувчилар фаолият олиб борган бўлса, 2000-2001 ўқув йилида улар сони
22144 га етди. Олий маълумотли ўқитувчиларнинг асосий қисмини 5-11 синф
фан ўқитувчилари ташкил этди, уларни фан бўйича тақсимланса, ўзбек тили
ва адабиёт, тарих, физика ва математика фанлари ўқитувчилари кўпчиликни
ташкил қилди

3

.

Ўзбекистон жанубий вилоятларининг қишлоқ мактабларида

1

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси жорий архивининг маълумот папкаси.

2

Каримов И.А. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –Тошкент:Ўзбекистон, 1997.– Б. 13.

3

Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси жорий архивининг маълумот папкаси.


background image

20

ўқитувчилар сонининг ўсиши эмас, балки баъзи ҳолларда пасайиб
борганлиги ҳам кузатилади. Масалан, 2005-2006 ўқув йилида Қашқадарё
вилояти мактабларида жами 46,2 минг ўқитувчи фаолият олиб борган бўлса,
2006-2007 ўқув йилида бу кўрсаткич 44,9 мингга тушди. Сурхондарё
вилоятида эса бу рақамлар 36, 0 мингдан 35, 1 минг бўлди

1

.

Мустақиллик йилларида таълим тизимини такомиллаштириш, иш сифа-

тини яхшилаш, ўқитувчилар ўртасида ўзаро рақобатни йўлга қўйиш мақсади-
да республика, вилоят ва туман миқиёсида турли кўрик-танловлар ташкил
этилиб, уларда ўқитувчиларнинг фаол иштироки таъминлаб борилди. Маса-
лан, 1996 йил 26-27 ноябрда Қашқадарё вилоятида “Методист-96” кўрик-
танлови ўтказилди. 1997 йили Касби тумани М.Турсунзода номли мактаб-
нинг информатика фани ўқитувчиси Фахриддин Жониев республика кўрик-
танловида биринчи ўринни эгаллади

2

. 2007-2008 ўқув йилида Касби тумани-

даги 31-сонли ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Б.Холмир-
заев, 2-сон ўрта мактабнинг биология фан ўқитувчиси В.Шариповалар
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичида
ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичида фаол иштирок этдилар

3

.

Диссертациянинг учинчи боби “

Қишлоқларда маданий-маърифий

ишларнинг ҳолати: муаммолар ва ечимлар

” деб номланади ва унда Қаш-

қадарё ва Сурхондарё вилоятлари қишлоқларида маданий-маърифий муасса-
салар ишини ташкил этиш муаммолари, мустақиллик шароитида
қишлоқларда анъанавий халқ ижодининг ривожланиши каби масалалар
таҳлил этилган.

Қишлоқ аҳолиси сиёсий онги ва маънавий маданиятини ривожлантириш

давлатнинг энг мураккаб ва муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг
натижаси, аввало, аҳоли маънавияти билан чамбарчас боғлиқдир.

Мустақиллик йилларида маънавий-маърифий тадбирларни амалга оши-

риш учун кенг имкониятлар яратилиб, қишлоқларни маънавий жиҳатдан
янгилаш асосий вазифалар қаторидан жой олди. Маданий-маърифий
муассасалар ўз хусусиятига кўра маънавият ўчоқлари бўлиб, улар халқ
ижодини тарғиб қилиш ва ривожлантиришга хизмат қилади. Халқ куй-
қўшиқлари, ўйинлари каби ижод намуналарини тўплаш, ўрганиш ва
ривожлантириш маданий-маърифий муассасаларнинг асосий фаолиятларини
ташкил этади. Тарихий, маданий, маърифий ва маънавий-аҳлоқий
қадриятларнинг кенг қатламларини қайта идрок этиш ғоялари, янгиланиш
тамойиллари, халқ ижодининг янгидан-янги қирралари, бугунги маданият
муассасаларида амалга оширилаётган ишларда, ижодий учрашувларда,
танловларда, бахшилар ижросидаги халқона оҳангларда яққол намоён бўлди.
Шу ўринда мустақиллик йиллари республикада маданий-маърифий
муассасалар фаолиятида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, 1991

1

Образование Узбекистана. Статистичский сборник. –Ташкент, 2008, –С. 53-54.

2

ЎзР ПДАҚВФ, 846- жамғарма, 1- рўйхат, 16-иш, 6-9 варақ.

3

Касби туман халқ таълими бўлимининг “2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат

умуммиллий Дастури” доирасида амалга оширилган ишлар ҳисоботидан.


background image

21

йилдан бошлаб маданий-маърифий муассасалар ярим хўжалик ҳисобига
ўтказилди. Маданий-маърифий муассасалар фаолиятини тартибга солиб
турувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилди.
1991 йил Сурхондарё вилоятида 158 та клуб муассасаси, 428 та кутубхона, 14
та маданий ва истироҳат боғи фаолият олиб бориб, уларда 575 та тўгарак,
шундан 510 таси бадиий ҳаваскорлик тўгараги ва ансамбллардан иборат
бўлди. 1992 йил Сурхондарё вилояти маданий-маърифий муассасалар
эҳтиёжи учун жами 17 млн. 301 минг сўм миқдорида маблағ ажратилди

1

.

Қашқадарё вилоятида ҳам маданий-маърифий муассасалар моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор амалий тадбирлар олиб борилди.
Масалан, 1991-1994 йиллар давомида вилоятнинг Деҳқонобод туманида 12
та, Қамаши туманида 3 та, Қарши туманида 1 та, Муборак тумани
қишлоқларида 4 та кутубхона бинолари қайта таъмирланди. 1994 йил
Қашқадарё вилоятида 494 кутубхона фаолият олиб борди. Шу йили вилоят
бўйича ностационар, яъни кўчма кутубхоналар 810 та бўлиб, шундан 778
таси қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатди

2

.

Ўзбекистон қишлоқларида кутубхоналар ишини йўлга қўйишда маълум

сусткашликка йўл қўйилди. Ўтиш даврининг моддий қийинчиликлар
туфайли кутубхоналарда китоб ва журналлар сони ҳам камайди. Масалан,
1995 йил республика қишлоқларида 5986 та кутубхона фаолият олиб борган
бўлса, 2004 йил улар сони 4933 тага тушиб қолди. Уларда 1995 йил 50,8 млн
нусха китоб ва журнал бўлса, 2004 йил улар 35, 6 млн нусхага тушиб қолди.
Шунингдек, китобхонлар сони ҳам шу йилларга таалуқли равишда 4,7
млндан 3,7 млнга тушди

3

. Бу каби ҳолатнинг келиб чиқишига бир қатор

омиллар сабаб бўлди. Аҳоли маиший турмуш даражаси кўтарилиб,
компьютер, турли видео воситалари кенг тарқалиб, кўплаб ахборотлар аҳоли
онгига техника ёрдамида кириб борди. Китоблардаги маълумотларни
китобхон компьютер орқали интернетдан олиш имконияти яратилди. Бу
жараён нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунё учун хос ҳисобланади.

2004-2008 йилларда қишлоқ клуб муассасалари сони ҳам камайиб борди.

Масалан, 2004 йил Қашқадарё вилоятида 148 та клуб муассасаси фаолият
олиб борган бўлса, 2007 йилда улар сони 121 тага тушиб қолди.

Бу ҳолатнинг

ўзига хос сабаблари мавжуд эди. Клуб муассасалар сонининг камайишига
маблағ масаласи жиддий таъсир кўрсатди. Шунингдек, маҳаллий
ҳокимликлар, мутасадди раҳбарларнинг совуққонлиги ва лоқайдлиги
натижасида клуб муассасалари ишини орқага кетишига олиб келди

4

.

1999 йил Сурхондарё вилоятида жами 44 та қишлоқ маданият уйлари ва

48 та қишлоқ клублари фаолият олиб борди. Денов тумани қишлоқларида 9
та маданият уйи, Шўрчи ва Жарқўрғон туманлари қишлоқларида 7 тадан шу
турдаги муассасалар фаолияти йўлга қўйилди. Аммо, вилоятнинг баъзи

1

ЎзР ПДАСВФ, 454-жамғарма, 4-рўйхат, 192-иш, 17-варақ.

2

ЎзР МДА, М-7-жамғарма, 1-рўйхат, 137-иш, 3-варақ.

3

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси йиллик Статистика тўплами. 2004.–Тошкент, 2005.–

Б.136.

4

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлининг жорий архиви (Клуб муссасалари,

маданият ва истироҳат ҳамда хайвонот боғларининг 2008 й. асосий кўрсаткичлари).


background image

22

туманларида бирорта ҳам маданият уйлари ва клуб муассасалари ташкил
этилмаган эди. Масалан, Қумқўрғон, Олтинсой, Қизириқ туманларида
қишлоқ маданият уйлари мавжуд бўлмади. Сариосиё тумани қишлоқларида 7
та клуб муассасаси фаолият олиб борди

1

.

Шу тариқа Сурхондарё вилояти

қишлоқларида клуб муассасаларини ташкил этишда номутаносиб вазият
мавжуд эди.

2006 йилга келиб Ўзбекистон Республикаси бўйича маданият ва спорт

ишларини яхшилаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
юзасидан бир қатор чора-тадбирлар натижасида 2006 йил Маданият ва спорт
ишлари учун республика бюджетидан 32591,3 млн. сўм маблағ ажратилди.
Шундан, 7292,3 млн. сўм театр-томоша ташкилотларига, 1538,9 млн. сўм
маданий ёдгорликларини таъмирлаш ишларига, 1144,1 млн. сўм маданий-
маърифий муассасалар таъминотига ва бошқаларга ажратилди

2

. 2007 йил

Қашқадарё вилоятида ҳам жами 121 та маданият уйлари ва клуб
муассасалари бўлган бўлса, улардан 91 таси қишлоқ жойларда фаолият олиб
борди. Шундан фақат 9 таси намунавий лойиҳада қурилган биноларга
жойлаштирилди

3

.

Ўзбекистон жанубий вилоятлари азалдан халқ оғзаки ижоди, миллий

мусиқа, миллий урф-одатлар яхши сақланган воҳалардан ҳисобланган. Барча
маданий тадбирларни бадиий ҳаваскорлик жамоаларсиз тасаввур этиб бўл-
майди. Бадиий ҳаваскорлик жамоалари йилдан-йилга ўз маҳоратларини оши-
риб, репертуарларини янгидан-янги, турли-туман ва ранг баранг куй-қўшиқ-
лар билан бойитиб, ўзбек ҳалқ санъати ривожига улкан ҳисса қўшганлар.

Мустақиллик йилларида ҳалқ ижоди намуналарини ўрганиш, тарғиб

этиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Бу борадаги
ишларни янада юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати
томонидан бир қатор тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13
январдаги “Алпомиш” достони яратилганлиги тўғрисидаги Қарори

4

,

Ўзбекистон Республикаси И.А.Каримовнинг 2000 йил 14 мартдаги
“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси фахрий унвонини белгилаш
тўғрисида”ги Фармони

5

, “Бойсун баҳори” ҳалқаро очиқ фольклор фестивали

ҳамда Китоб туманининг Қайнар қишлоғида ўтказилган “Асрлар садоси”
ҳалқаро фольклор фестиваллари шулар жумласидандир. Жумладан, бахши
шоирлар, халқ хунармандларининг турли кўрик-танловлари республика
миқёсида ўтказилиши анъанага айлантирилди. Халқ ижоди намуналари эса
шаҳарларга нисбатан қишлоқларда яхши сақланиб авлоддан-авлодга мерос
тариқасида ўтиб борди.

1

ЎзР МДА, М-7-жамғарма, 1-рўйхат, 653- иш, 63-варақ.

2

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлигининг жорий архиви. Ўзбекистон

Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2006 йилдаги иш фаолияти бўйича маълумотнома.

3

Қашқадарё вилояти маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси жорий архиви. Халқ ижодиёти 2007 йил

ҳисоботи.

4

Халқ сўзи. 1998 йил, 13 январ.

5

Халқ сўзи. 2000 йил, 4 март.


background image

23

Анъанавий халқ ижодини ривожлантиришда ҳаваскорлик тўгарак-

ларининг алоҳида ўрни бор. Ҳаваскорлик уюшмаларининг 60 фоиздан
ортиғини мактаб ўқувчилари, маданий-маърифий тадбир иштирокчилари-
нинг эса 70 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил қилди

1

.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳам бадиий ҳаваскорлик

жамоалари сони йилдан-йилга кўпайиши кузатилди. Масалан, Сурхондарё
вилоятида 2004 йил 595 та бадиий ҳаваскорлик жамоалари рўйхатга олинган
бўлса, 2008 йил улар сони 608 тага етди. Қашқадарё вилоятида улар сони 328
тадан 352 тага кўпайди

2

.

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида халқ ижодининг турли йўналиш-

лари бўйича кўрик-танловлар мунтазам ўтказиб борилди. Масалан, 1993 йил
4 мартда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида “Алла” ижрочиларининг вилоят
кўрик-танлови бўлиб ўтди. “Алла” қўшиғи ўзбек халқ оғзаки ижодининг
нодир намуналаридан ҳисобланиб, республиканинг турли ҳудудларида уни
ижро этишнинг ўзига хос усуллари шаклланган. Ҳар бир ижрочи ўзи яшаб
турган ҳудудларга хос бўлган урф-одатларни намойиш қилди. Кўрик-
танловда I ўринни Қамаши тумани, II ўринни Китоб тумани, III ўринни эса
Ғузор тумани эгаллади

3

.

Бадиий ҳаваскорлик дасталарининг моддий-таъминотини яхшилаш

юзасидан ҳам маҳаллий ҳокимликлар бир қатор ишларни амалга оширди.
Масалан, 1995 йили Шўрчи туман маданият уйи тармоқ муассасаларига
35000 сўмлик мусиқа асбоблари ва 20000 сўмлик турли кийим-кечаклар олиб
берилди. Олтинсой тумани маданият ишлари бўлими бадиий ҳаваскорлар
учун 70000 сўмлик халқ чолғу асбоблари сотиб олинди

4

. Кўрилган чора-

тадбирлар натижасида 1995 йил Сурхондарё вилоятидаги бадиий
ҳаваскорлик жамоалари сони 610 тага, ундаги аъзолар сони 7966 нафарга
етди. Вилоятдаги энг фаол дасталардан бири Шўрчи туманидаги “Кумуш
тола” халқ ашула ва рақс дастаси бўлиб, иштирокчилар “Наврўз-95”,
“Оилавий ансамбль”, “Пианиночилар танлови”, “Ёш мусиқачи-95”,
“Истеъдод-95” республика кўрик танловларида фахрли ўринларни эгаллади

5

.

Сурхондарё воҳаси бутун жаҳон томонидан қадимги цивилизация ўчоқ-

ларидан бири сифатида тан олинган. Унинг моддий ва маънавий
қадриятларини ўрганишга бўлган қизиқиш йилдан-йилга ортиб борди. 2001
йили Бойсун ЮНЕСКО томонидан “Инсоният оғзаки ва маънавий мероси
дурдонаси” сифатида эътироф этилди

6

. Бутун жаҳонда 19 та ана шундай

маскан ЮНЕСКО томонидан эътироф этилган. 2002 йил 29 апрелда
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг

1

Основные показатели работы и анализ развития сети и деятельности культурно-просветительных

учреждений за 1998-1999 гг. – С.9. 1998-1999 йилдаги маданий-маърифий муассасаларининг асосий
кўрсаткичлари. –Тошкент, 1999. –Б. 8.

2

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги жорий архивининг маълумотлар папкаси.

3

ЎзР МДА, М-7- жамғарма, 1-рўйхат, 76-иш, 8-варақ.

4

ЎзР МДА, М-7- жамғарма, 1- рўйхат, 232-иш, 53-варақ.

5

ЎзР МДА, М-7- жамғарма, 1- рўйхат, 232-иш, 54-варақ.

6

Турсунов С., Қобилов Э., Муртазаев Б., Пардаев Т. Сурхондарё тарихи. –Тошкент: Шарқ, 2004. –Б. 551.


background image

24

“Бойсун баҳори” Халқаро очиқ фестивалини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи
эълон қилинди. Буйруқда белгиланган тадбирларни амалга ошириш юзасидан
Сурхондарё вилоятида тайёргарлик ишлари олиб борилди. Мазкур фестивал
2002 йил 25 майда Бойсун туманида ўтказилиб, унда хорижнинг Англия,
Франция, Япония, Россия каби ўнга яқин мамлакатидан санъатшунос-
фольклоршунослар, тарихчилар, либос дизайнерлари иштирок этди

1

.

Бу

анжуман нафақат Бойсун санъати, урф-одатлари, балки кўпдан-кўп юртлар,
халқларнинг ноёб дурдоналарини ўрганиш, халқ оғзаки ижоди намуналари,
миллий урф-одатларини тарғиб-ташвиқ қилишда ғоят аҳамиятли бўлди.
Фольклор-этнографик жамоаларига бўлган қизиқиш йилдан-йилга ортиб
борди. Масалан, биргина 2005 йили Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод
туманида “Алпомиш”, Нишон туманида “Нурафшон”, Қамаши туманида
“Маҳаллада дув-дув гап”, Косон туманининг Оброн қишлоғида “Обиравон”
фольклор-этнографик ансамбллари ташкил этилди.

Мустақиллик йилларида халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдоналаридан

бўлган бахшичилик санъатини ривожлантириш, ёшларимизни қадимий халқ
қўшиқлари, анъаналари, удумларини унутмасликлари мақсадида кўплаб
кўрик-танловлар ўтказилиб, ёшларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш
мақсадида бахшичилик тўгараклари ташкил этилди. Сурхондарё вилоятининг
Бойсун туманидан Шоберди Болтаев, Қизириқ туманидан Абдуназар Поёнов,
Денов туманидан Бобораим Маматмуродов, Музработ туманидан Қора
Умировлар “Халқ бахшиси” унвонига сазовор бўлишди. Вилоятда қатор ёш
бахшилар ҳам ўз ижодлари билан кўплаб муваффақиятларга эришдилар.
Жумладан, 2006 йил Музработлик ёш бахши Илҳом Норов “Ниҳол”
мукофоти совриндори бўлди.

Бахшилар ўз ижро услуби билан бир-биридан фарқ қилади. Шунга

мувофиқ уларнинг турли достончилик мактаблари мавжуд бўлган.
Ўзбекистон жанубида асосан Шеробод, Чироқчи, Бешқўтон, Кофрун
(Бойсун), Қамай каби достончилик мактаблари вакиллари ижод қилган. Улар
орасида айниқса, Шеробод ва Чироқчи достончилик мактаби вакиллари
мустақиллик йилларида самарали ижод қилиб келмоқдалар.

Хуллас, мустақиллик йилларида Ўзбекистон қишлоқларида ҳам

маданий-маърифий муассасалар фаолиятини жонлаштириш, такомиллаш-
тириш ва ривожлантириш юзасидан қатъий тадбирлар белгиланди ва булар
ўз натижасини кўрсата бошлади. Маданий-маърифий муассасалар янги
анъаналар асосида йўлга қўйилиб, уларнинг фаолияти сифат жиҳатдан юқори
поғонага кўтарилди.

III. ХУЛОСА


Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ижтимоий ва маданий ҳаётнинг

йўлга қўйилишини қишлоқлар мисолида таҳлил этилиши натижасида
қуйидаги асосий

хулосаларга

келинди:

1

ЎзР МДА, М-7- жамғарма, 1- рўйхат, 1161-иш, 11-варақ.


background image

25

1. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ижтимоий ва маданий соҳалар

тубдан ислоҳ қилиниб, улар фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий
асослари яратилди. Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, маданий ҳаётини
ривожлантириш юзасидан қатъий тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга
татбиқ этиб борилди.

2. Республика аҳолисининг катта қисми қишлоқ жойларида истиқомат

қилиши ҳисобга олиниб, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш давлат
сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айлантирилди. Ўзбекистонда
бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг қишлоқ аҳолиси ижтимоий
ҳимоясини ташкил этишда ўзига хос омиллари мавжуд бўлди. Чунки, барча
тарихий даврларда қишлоқ аҳолиси шаҳар аҳолисига нисбатан тез ўсиб
бориши кузатилади. Ўзбекистонда қишлоқ аҳолиси сонининг кўпайиши
бўйича Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида юқори кўрсаткич қайд
этилади. Давлат аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишда табақалашган ҳолда
ёндашишига ҳамда моддий ёрдамга бўлган аҳоли қатламларининг
эҳтиёжларини аниқ ҳисобга олишга эътибор қаратди.

3. Мустақилликнинг дастлабки йилларида ижтимоий ҳимоя тизими

ишини ташкил этишда қатор хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Бу
каби ҳолатлар соҳа ходимларининг ўз вазифаларига маъсулият билан
ёндашмаганликларида, тизим ишини ривожлантириш бўйича етарли тажриба
ва билимга эга эмаслигида яққол намоён бўлди. Ходимларнинг ўз хизмат
вазифаларини суистеъмол қилишлари туфайли муҳтож оилалар четда қолиб,
моддий ёрдамга эҳтиёжи бўлмаган кишилар давлатдан моддий ёрдам
олганлар, аммо, Ўзбекистон ҳукумати томонидан ижтимоий ҳимоя
тизимидаги камчиликлар ўз вақтида аниқланиб, оммавий-ижтимоий
ҳимоялаш тартибидан ишончли ижтимоий кафолатлар ва ёрдамга муҳтож
аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимига ўтиш юзасидан зарур
тадбирлар ишлаб чиқилди ва соҳа фаолиятида туб бурилиш ясалди.

4. Ижтимоий таъминот бўлимлари ишини йўлга қўйиш юзасидан ҳам

қатъий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Қишлоқларда ногиронларни тиббий-
ижтимоий реабилитация қилиш, ўқитиш, касбга йўналтириш, иш билан
таъминлаш энг муҳим вазифалар қаторидан жой олди. Шунингдек, ижтимоий
таъминот масаласи турли вазирликлар, ҳокимлик йиғинларида узлуксиз
муҳокама қилиниб, ютуқ ва камчиликлар қайд этиб борилди. Соҳа ишини
янада ривожлантириш мақсадида ходимлар ўртасида долзарб мавзуларда
семинарлар, беллашув ва кўрик-танловлар ўтказиш анъанага айланди.

5. Аҳолини иш билан таъминлаш бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги

жиддий муаммолардан бири эканлиги ҳисобга олиниб, қишлоқларда ҳам
янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш бўйича махсус
дастурлар ишлаб чиқилди. Қишлоқларда “Бандлик” дастури режаларининг
бажарилиш мониторинги ташкил этилиб, доимий назорат олиб борилди.
Бандлик хусусида мурожаат қилган фуқароларнинг аризалари аксарият
ҳолларда қондириб борилди.

6. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда таълим тизими сифат

жиҳатдан бутунлай янги поғонага кўтарилиб, жаҳон стандарти талабларига


background image

26

мувофиқ ташкил этилди. Республикада узлуксиз таълимни йўлга қўйиш, соҳа
ривожини таъминлайдиган ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан қатъий
чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, бу борадаги давлат сиёсатида қишлоқ
мактаблари муҳим ўрин эгаллади. Мактабгача таълим муассасалари
зиммасига болани мактабга жисмонан, маънавий ва руҳий тайёрлаб бериш
вазифаси юклатилди. Тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқланди-ки,
мактабгача тарбия муассасалар фаолиятини йўлга қўйиш иши Қашқадарё ва
Сурхондарё вилоятларида ночор аҳволда бўлган. Мустақилликнинг
дастлабки йилларида бу турдаги муассасалар сони камайиб, уларга
болаларни қамраб олиш фоизи ҳам тушиб борганлиги кузатилади. Қашқадарё
ва Сурхондарё вилоятлари қишлоқларида болаларнинг боғчаларга қатнаш
кўрсаткичи 30 фоизга ҳам бормади. Хусусий болалар боғчаларини ташкил
этиш эътибордан четда қолди.

7. Ўзбекистонда таълим-тарбия ишини яхшилашнинг асосий шарти

сифатида кадрлар сиёсати белгиланди. Шунга мувофиқ, Ўзбекистонда,
хусусан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари таълим муассасаларини
ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш иши яхшиланиб, мутахассислар сони
йилдан-йилга ортиб борди. Аммо, таълим муассасаларида баъзи
ихтисосликлар бўйича кадрлар танқислиги кучли сезилиб турди. Қишлоқ
мактабларини чет тили, физика, тарих каби фанлар бўйича ўқитувчилар
билан таъминлаш жиддий муаммолардан бирига айланди. Ўқитувчиларни
ижтимоий ҳимоялаш юзасидан давлат томонидан қатъий чора-тадбирлар
олиб борилиши натижасида иш ҳақлари оширилиб, ўқитувчиларга коммунал
тўловлар, уй-жойларни хусусийлаштиришга имтиёзлар белгиланди.

8. Ўзбекистонда маданий-маърифий муассасалар давлатнинг моддий

қўллаб-қувватлаши орқали ўз фаолиятини юритди. Маданий-маърифий
муассасалар аудиторияси ёшлар ҳисобига тўлдириб борилди. Аммо,
маданий-маърифий муассасалар янги шароитларда ишлашга тўла мослаша
олмаётганлиги сабабли қисқартиришлар йўлидан борилди. Бу даврда
маданий-маърифий муассасалари бозор муносабатларига ўтиш даврига хос
бўлган мураккабликларни бошидан кечирди. Кишилар эҳтиёжи, давлат
талабига жавоб бермайдиган маданий-маърифий муассасалар қисқартирилиб,
соҳада ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган нодавлат сектори
вужудга келтирила бошланди. Маданий-маърифий муассасалар фаолия-
тининг асосий эътибори асосан бадиий-ҳаваскорлик тўгаракларига қарати-
либ, халқ ижодиётининг бошқа йўналишлари, хусусан, техника тўгараклари,
касб ва соҳалар бўйича тўгараклар очиш ва оммани жалб этиш ишлари бироз
суст олиб борилганлиги аниқланди. Статистик маълумотлар шундан далолат
берадики, Ўзбекистонда маданий-маърифий муассасаларнинг ташкил
этилиши ва улар учун бинолар қурилишида ўтган ўн йилликларда маълум
бир тартибга амал қилинмади. Баъзи туман қишлоқларида бир неча маданият
уйлари барпо этилган бўлса, баъзи туманларда бирорта бу турдаги муассаса
фаолият олиб бормади.

9. Мустақиллик йилларида анъанавий халқ ижодига бўлган қизиқиш

ортиб борди. Халқ ижодини тарғиб этиш ишлари барча жойларда ҳар-хил


background image

27

миқёсда ва турли-хил усулда амалга оширилди. Қишлоқ жойларда халқ
ижодининг анъанавий кўринишларидан фойдаланиш ва тарғиб этиш шаҳарга
нисбатан осонроқ кечди ва қишлоқларда янгидан-янги ижодий уюшмалар
шаклланди. Масалан, фольклор-этнографик уюшмалари асосан туман ва
қишлоқ маданий-маърифий муассасаларида ташкил этилди. Мустақиллик
йилларида маданий-маърифий муассасаларда муайян ишлар амалга
оширилди. Ҳатто, бу турдаги муассасалар маълум бир ишлаб чиқариш
жараёнлари билан шуғулланувчи маданият корхонасига айланди.

10. Мустақиллик йилларида халқ ижоди намуналарини ўрганиш, тарғиб

этиш ва ривожлантириш юзасидан кўплаб тадбирлар ишлаб чиқилди. Халқ
ижодиётининг турли йўналишлари бўйича кўрик-танловлар ўтказиш
анъанага айлантирилди. Ҳар йили бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, аскиячи
ва қизиқчилар, бахшиларнинг танловлари ўтказилди. Бу турдаги танловлар
халқ ижодиёти анъаналари яхши сақланганлиги боис, Қашқадарё ва
Сурхондарё вилоятларида бўлиб ўтди. “Бойсун баҳори”, “Асрлар садоси”
анъанавий фольклор фестиваллари шулар жумласидандир. Ўзбекистонда
халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдонаси бахшичилик санъатини
ривожлантириш ишига ҳам жиддий эътибор берилди. Бахшилар асосан
қишлоқларда етишиб чиқишлари инобатга олиниб, қишлоқларда бахши-
шоирларнинг тўгараклари ташкил этилди. Қашқадарё ва Сурхондарё
вилоятларидан кўплаб шоирлар “Халқ бахшиси” фахрий унвонига сазовор
бўлди. Бахши шоирлар нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг турли
мамлакатларида ўтказилган кўплаб халқаро кўрик-танловларда ҳам фаол
иштирок этдилар.

Диссертация иши натижаларидан келиб чиқиб қуйидаги

таклиф

ва

тавсия

ларни илгари суриш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

– Ўзбекистонда қишлоқлар турли тарихий даврда турлича ривожланди.

Илк қишлоқларнинг вужудга келиши ва унинг шарт-шароитлари, ўрта
асрларда қишлоқ жамоаларининг аҳволи, уларнинг ўзига хос хусусиятларини
ўз ичига қамраб олган Ўзбекистон қишлоқларининг яхлит тарихини яратиш
ва уни нашр эттириш лозим;

– маданий-маърифий муассасалар иш фаолиятини янада жонлантириш

мақсадида уларга нодавлат ва нотижорат ташкилотларни кўпроқ жалб этиш
лозим;

– шу кунга қадар Ўзбекистон бахшичилик санъати ва унинг

намоёндалари фаолиятини тарихий нуқтаи-назардан махсус тадқиқ этилмади.
Ушбу ҳолатни ҳисобга олиб, Ўзбекистон жанубий вилоятлари бахшичилик
мактаблари тарихи бўйича махсус рисола ёзиш мақсадга мувофиқдир.

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Темирова Ч.Ҳ. Қарши туманининг мустақиллик йилларидаги

тараққиёти.–Қарши: Насаф, 2010.– 128 б.

2.

Темирова Ч.Ҳ. Қишлоқ ривожи-жамият истиқболи. //Ўзбекистон

қишлоқ хўжалиги. –Тошкент, 2010. –№ 8. – Б.32.


background image

28

3.

Темирова Ч.Ҳ. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон қишлоқлари

тарихининг ўрганилиши. // ҚарДУ ахборотномаси.–Қарши, 2010. –№ 2. – Б.
47-50.

4.

Темирова Ч.Ҳ. Ўзбекистон қишлоқлари сиёсий ҳаётини ўрганиш

масалалари. //ЎзМУ хабарлари.–Тошкент, 2010. – № 2\1. – Б. 112-113.

5.

Темирова Ч.Ҳ. Дарсликлар: муаммо ва ечимлар. // Тафаккур.–

Тошкент, 2010.– № 3. – Б. 117-118.

6.

Темирова Ч.Ҳ. Қишлоқларда таълим тизимидаги ислоҳотлар. // Насаф

ва Кеш тарихи манбаларда. Илмий-амалий конференция материаллари. –
Қарши, 2010. – Б. 249-251.

7.

Темирова Ч.Ҳ. Халқ оғзаки ижоди ва мустақиллик. // Жамият

тараққиётида ёшларнинг роли: тарихий тажриба ва замонавий жараёнлар.
Республика ёш олимлар илмий тўплами.–Тошкент, 2010. –Б. 192-196.

8.

Темирова Ч.Ҳ. Таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан

таъминлаш (Қашқадарё вилояти мисолида). // Профессор-ўқитувчиларнинг
илмий-амалий конференция материаллари. –Қарши, 2011. – Б. 19-21.

9.

Темирова Ч.Ҳ. Культурная жизнь сельского населения в Узбекистане.

//Двадцать четвертые международные плехановские чтения. Тезисы
докладов.–Москва, 2011. – С.151-152.

10.

Темирова Ч.Ҳ. Таълим муаасасаларида кадрлар муаммоси

(Ўзбекистон жанубий вилоятлари мисолида). // Ўзбек давлатчилиги ва
маданияти тарихида жанубий Ўзбекистоннинг ўрни. Республика илмий-
амалий анжуман материаллари. –Қарши, 2001. – Б. 243-246.

11.

Темирова Ч.Ҳ. // Қишлоқда аҳолини иш билан таъминлаш масаласи

(Ўзбекистон жанубий вилоятлари мисолида). Ўзбекистон тарихини ўқитиш
муаммолари. Илмий-услубий анжуман материаллари.–Тошкент, 2011.–Б.
154-157.

12.

Темирова

Ч.Ҳ.

Ўзбекистон

қишлоқлари

ривожланишининг

ижтимоий-маданий ҳолати. // Малака ошириш жараёнини такомиллаштириш.
Илмий-амалий анжуман материаллари. –Тошкент, 2011. – Б. 112-113.


background image

29

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Темирова

Чарос Ҳусановнанинг 07.00.01-Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича
«Ўзбекистон

қишлоқлари

ривожланишининг

ижтимоий-маданий

аспектлари: ҳолати ва муаммолар (Қашқадарё ва Сурхондарё
вилоятлари мисолида. 1991-2008 йй.)» мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

мустақиллик, ижтимоий сиёсат, уй-жой,

коммунал хизмати, таълим тизими, педагог кадрлар, маданий-маърифий
муассасалар, халқ ижоди, бахшичилик, кўрик-танлов.

Тадқиқот объекти:

мустақиллик йилларида давлатнинг Ўзбекистон

жанубий вилоятлари қишлоқларида ижтимоий-маданий соҳадаги сиёсати
ушбу тадқиқотнинг объекти ҳисобланади.

Ишнинг мақсади:

мустақиллик йилларида Ўзбекистон жанубий

вилоятлари қишлоқларида ижтимоий сиёсати ва маданий соҳада амалга
оширилган тадбирлар ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва хулосалар
чиқариш.

Тадқиқот усуллари:

тадқиқотни амалга оширишда тарихийлик, илмий

холислик, тўпланган материалларни тизимлаштириш, тарихий-қиёсий
таҳлилдан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

диссертацияда 1991-2008

йиллар даврий чегарасида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари қишлоқлари
мисолида ижтимоий-маданий аҳвол, мазкур соҳада кечган муаммолар,
зиддиятлар, аҳоли маиший турмуш ҳолати ўрганилиб, таҳлил этилди ҳамда
тегишли хулосалар баён этилди.

Амалий аҳамияти

: диссертация маълумотлари ва хулосалардан

Ўзбекистон тарихи муаммоларини тадқиқ этишда, ёшларни ватанпарварлик
руҳида тарбиялашда, Ўзбекистон тарихи фанидан рисола ва монография,
дарслик ва ўқув қўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин.

Татбиқ

этиш

даражаси

ва

иқтисодий

самарадорлиги:

диссертациянинг асосий мазмуни диссертант томонидан чоп этилган 1 та
услубий қўлланма, 4 та илмий мақола ва турли даражаларда ўтказилган
илмий-назарий конференциялардаги 7 та мақолаларда ўз аксини топган.

Қўлланилиш (фойдаланиш) соҳаси:

Ўзбекистон мустақиллик даврини

ўрганишга оид маълумотлар тузиш, нашр этиш ва тарқатишда фойдаланиш
мумкин.









background image

30

РЕЗЮМЕ

диссертации Темировой Чарос Хусановны на тему: «Социально-

культурные аспекты развития сёл в Узбекистане: состояние и проблемы
(на примере Кашкадарьинского и Сурхандарьинского областей. 1991-
2008 гг.)» на соискание ученой степени кандидата исторических наук по
специальности 07.00.01 – История Узбекистана.


Ключевые слова:

суверенитет, социальная политика, жилищно-

коммунальное

обслуживание,

система

образования,

культурно-

просветительские учреждения, народное творчество, бахшиведение (бахши-
народный певец фольклора) конкурс.

Объект исследования:

объектом данного исследования является

политика в области социально-культурной сферы, проводимой в сёлах
южного регион Узбекистана за годы независимости.

Цель работы:

историческое исследование и изучение осуществления

социальной политики, анализ и обобщение опыта реализованы мероприятии
в

социальной-культурной сфере на примере сёла южных областей

Узбекистана за годы суверенитета.

Методы исследования:

в ходе реализации исследования использованы:

методы историзма, научной объективности, систематизации собранного
материала, историко-сопоставительный анализ.

Полученные результаты и их новизна:

в первые в историческом

аспекте как отдельное исследование проанализировано состояние социально-
культурной сферы на примерах сёл Кашкадарьинской и Сурхандарьинской
областей в пределах 1991-2008 гг; изучены проблемы, возникшие в данной
сфере, противоречия, дана оценка состоянию службы быта среди населения;
а также изложены соответствующие выводы.

Практическая значимость:

сведения и выводы изложенные в

диссертации, можно использовать при исследовании проблем истории
Узбекистана, при воспитании молодежи в духе патриотизма, а также при
написании брошюр, монографий, учебников, учебных пособий по Истории
Узбекистана.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основное

содержание диссертации нашло своё отображение в опубликованных со
стороны диссертанта 4 научных статьях, 1 методическом пособии, 7 докладах
в материала научной конференций.

Область применения:

результаты исследования могут служить

теоретическим

пособием

и

информационным

источником

для

исследователей и преподавателей общественных наук, а также для
специалистов занимающихся вопросами истории и социально-культурной
политики Узбекистана.




background image

31

RESUME

Thesis of Temirova Charos Khusanovna on the scientific degree

competition of the doctor of philosophy in history on speciality 07.00.01 –
History of Uzbekistan on the subject: “Taking on social development aspects
of Uzbekistan

s villages: conditions and problems (As an example of

Kashkadarya and Surkhandarya regions. 1991-2008 year.)”


Key words:

independence, social politics, household, communal service,

education system, pedagogical cadres, cultural and educational foundations, folk
literature, singer of epic songs-baxshichilik, composition.

Subject of the research:

this research’s object is government’s politics on

social development in the villages of Uzbekistan’s southern regions during
Uzbekistan’s Independence.

Purpose of work:

Uzbekistan’s social politics in the villages of southern

regions during Inderendence and accomplished practical works on cultural spheres.
Analyzing their results and making conclusions.

Methods of research:

while carrying out this research following characters

were in use: historicalness, scientific impartiality, running collected materials,
historical-comparative analyses.

The results achieved and their novelty:

in the Kashkadarya and

Surkhandarya (1991-2008) regions’ social and cultural state, appeared
complications in this field, oppositions, and social living conditions learned,
analyzed and sufficient conclusions implemented.

Practical value:

dissertation information and conclusions could be applicable

to do research on Uzbekistan’s history science problems, upbringing generation in
a patriotic manner, epistle, and monograph in Uzbekistan’s history science and to
write textbooks and learning method manuals.

Degree of embed and economic effectivity:

the dissertation’s main content

emphasized and reflected bu the author the dissertation, they are: 4 printed
scientific articles, 1 methodical handbook, and 7 attended conferences.

Field of application:

the research attainments give the opportunity to use the

research achievements to establish information about studying Uzbekistan’s
Inderendence period, printing, and providing.


Босишга рухсат этилди: 22.11.2011. Шартли босма табоғи: 2,00.

Бичими: 84х60

1

/

16

. Адади: 100. Буюртма № 43/3

MCHJ «FAN VA TA’LIM POLIGRAF» босмахонасида чоп этилди.

100170. Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 24-А уй.

Библиографические ссылки

Тсмирова Ч.Ҳ. Қарши туманининг мустакиллик йилларидаги тараққиёти.-Қарши: Насаф, 2010 - 128 б.

Тсмирова Ч.Ҳ. Қишлок ривожи-жамият истикболи. //Узбекистан қишлок хўжалиги. -Тошкент, 2010. -№ 8. - Б.32.

Тсмирова Ч.Ҳ. Мустақиллик йилларида Ўзбскистон кишлоқлари тарихининг ўрганилиши. // ҚарДУ ахборотномаси.-Қарши, 2010. -№ 2. - Б. 47-50.

Тсмирова Ч.Ҳ. Узбекистан кишлоклари сиёсий ҳаётини ўрганиш масалалари. //ЎзМУ хабарлари.-Тошкснт, 2010. -№ 21. - Б. 112-113.

Тсмирова Ч.Ҳ. Дарсликлар: муаммо ва счимлар. // Тафаккур.-Тошкент, 2010.-№3.-Б. 117-118.

Тсмирова Ч.Ҳ. Қишлоқларда таълим тизимидаги ислоҳотлар. // Насаф ва Кеш тарихи манбаларда. Илмий-амалий конференция матсриаллари. -Қарши, 2010. - Б. 249-251.

Тсмирова Ч.Ҳ. Халқ оғзаки ижоди ва мустакиллик. // Жамият тараққиётида ёшларнинг роли: тарихий тажриба ва замонавий жараёнлар. Республика ёш олимлар илмий тўплами-Тошкент, 2010. -Б. 192-196.

Тсмирова Ч.Ҳ. Таълим муассасаларини ўкув адабиётлари билан таъминлаш (Қашкадарё вилояти мисолида). // Профсссор-ўкитувчиларнинг илмий-амалий конференция матсриаллари. -Қарши, 2011. - Б. 19-21.

Тсмирова Ч.Ҳ. Культурная жизнь сельского населения в Узбекистане. //Двадцать четвертые международные плехановские чтения. Тезисы докладов.-Москва, 2011. - С.151-152.

Тсмирова Ч.Ҳ. Таълим муаасасаларида кадрлар муаммоси (Узбекистан жанубий вилоятлари мисолида). // Узбек давлатчилиги ва маданияти тарихида жанубий Узбскистоннинг ўрни. Республика илмий-амалий анжуман матсриаллари. -Қарши, 2001. - Б. 243-246.

Тсмирова Ч.Ҳ. // Қишлокда аҳолини иш билан таъминлаш масаласи (Узбекистан жанубий вилоятлари мисолида). Узбекистан тарихини ўкитиш муаммолари. Илмий-услубий анжуман материаллари.-Тошкент, 2011.-Б. 154-157.

Тсмирова Ч.Ҳ. Узбекистан кишлоклари ривожланишининг ижтимоий-маданий ҳолати. // Малака ошириш жараёнини такомиллаштириш. Илмий-амалий анжуман матсриаллари. -Тошкент, 2011. - Б. 112-113.