ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 495.3.
ЮЛДАШЕВ Дониёр Тахирович
ЖАНУБИЙ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТОПОНИМЛАРИНИНГ
ТАРИХИЙ-ЭТИМОЛОГИК ТАДҚИҚИ
10.02.02 – туркий тиллар
Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Нукус – 2012
2
Иш Урганч давлат университетининг ўзбек тилшунослиги кафедрасида
бажарилган.
Илмий раҳбар:
филология фанлари доктори, профессор
Дўсимов Зариббай
Расмий оппонентлар
: филология фанлари доктори, профессор
Айимбетов Мақсет
филология фанлари номзоди
Айназарова Гулара
Етакчи ташкилот :
Ўзбекистон Фанлар академияси
Тил ва адабиёт институти
Ҳимоя Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги филология
фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияларни
ҳимоя қилиш бўйича Д.067.10.01. рақамли Ихтисослашган кенгашнинг
2012 йил _______ ойининг ___ куни соат ____ да ўтадиган мажлисида
бўлади. Манзил: 230100, Нукус шаҳри, акад. Ч.Абдиров кўчаси, 1.
Диссертация билан Қорақалпоқ давлат университетининг асосий
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2012 йил «____» _________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби
филология фанлари номзоди
Қ.Пахратдинов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг
долзарблиги.
Ўзбекистон
Республикаси
ўз
мустақиллигини эълон қилганидан кейин маънавий қадриятларни тиклаш,
уларни илмий жиҳатдан ўрганиш учун кенг имкониятлар яратилди. Бу
жабҳада Президентимиз И.А.Каримовнинг “Маънавият ўз халқининг
тарихини, унинг маданияти ва вазифаларини чуқур билиш ва тушуниб
етишга суянгандагина қудратли кучга айланади. Тарихга мурожаат қилар
эканмиз, бу халқ хотираси эканлигини назарда тутишимиз керак. Хотирасиз
баркамол киши бўлмаганидек, ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам
бўлмайди”
1
– деган фикрлари маънавий ва ҳуқуқий пойдевор вазифасини
ўтамоқда.
Республикамизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиши ватанимизда
истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларининг улкан тарихий
ютуғи бўлди. Бунинг натижаси ўлароқ бошқа жабҳалар қатори фан ва таълим
тизимида ҳам катта ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, давлатимизнинг
олиб бораётган сиёсати туфайли ономастика тизимига бўлган муносабат ҳам
ўзгарди, тизимга миллий маънавиятимиз ва маданиятимизнинг таркибий
қисми сифатида қараладиган бўлди. Шу қатори географик жой номларига
муносабат ҳам ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.
Маънавиятимизнинг таркибий қисми бўлган ўзбек номшунослиги
(ономастикаси) соҳасининг илмий йўналиш сифатида шаклланганлиги ва
тараққий эта бошлаганига кўп вақт бўлмаганига қарамай, ўтган давр ичида
топонимия, антропонимия, этнонимия соҳаларини ўрганиш бўйича анчагина
ишлар амалга оширилди. Ҳақиқатан ҳам, мазкур соҳаларда қилинган илмий
тадқиқот ишларининг кўлами анча кенг. Шу давргача олимларимиз
томонидан ономастика, жумладан, унинг таркибий қисми бўлган топонимика
борасида кўпгина илмий ишлар юзага келди. Ватанимизда бу соҳа кейинги
40 йил ичида сезиларли ютуқларни қўлга киритди. Ушбу соҳага
бағишланган кузатишлар монографик тадқиқотлар, илмий ва илмий-
оммабоп
мақолалар,
шунингдек,
илмий
экспедиция
натижалари,
номзодлик ва докторлик диссертациялари тарзида амалга оширилди
2
.
1
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Тошкент: Ўзбекистон, 1992. – Б. 71.
2
Нафасов Т.Топонимы Кашкадарьинской области. Автореф. дисс. канд. филол. наук. – Ташкент, 1968;
Караев С. Опыт из уч ения топонимии Узбекистана. Автореф. дисс. канд. филол. наук. –
Ташкент,1969; Дусимов З. Топонимы Северного Хорезма. Автореф. дисс. канд. филол. наук. – Ташкент,
1970; Кадырова, Микротопонимы Ташкента. Автореф. дисс. канд. филол. наук. – Ташкент, 1970;
Хужамбердиев Ё. Историко-этимологический анализ топонимии Сурхандарьинской области. Автореф.
дисс. канд. филол. наук. – Ташкент, 1974; Рахматов Т. Топонимия города Самарканда и его окрестностей.
Автореф. дисс. канд. филол. наук. – Ташкент, 1973; Губаева С. Этнонимы в топонимии Ферганской
долины. Автореф. дисс. … канд. филол. наук. – Ташкент, 1973; Латипов Ж.. Топонимия города
Маргелана и его окрестностей. Автореф. дисс. … канд. филол. наук. – Ташкент,1975; Охунов Х.
Топонимы Кокандской группы районов. Автореф. дисс. … канд. филол. наук. – Ташкент 1978; Наимов С.
Ойконимы Бухарской области. Автореф. дисс. … канд. филол. наук. – Ташкент, 1984; Рамазанов М.
Развитие ойконимии Ташкентской области в современный период. Автореф. дисс. … канд. филол. наук.
– Ташкент, 1986; Дусимов З. Историко-лингвистической анализ т о п о ним ии Х о р ез м а . Автореф. дисс.
… д-ра филол. наук – Т а шк е нт, 1 9 8 6 ; Мингбоев Н. Топонимия Мирзачуля. Автореф. дисс. … канд.
филол. наук. – Ташкент, 1988; Зокиров А. Топонимия Джизакской области Узбекской ССР. Автореф. дисс.
… канд. филол. наук. – Ташкент, 1991; Холмуминов Х. Микротопонимия Б ойсунского района и ег о
4
Ишнинг мавзу кўлами Қорақалпоғистон топонимик тизими бўйича олиб
борилган тадқиқотлар, айрим ўринларда мазкур тил тарихи, фонетик
тизими, антропонимик тизими борасида амалга оширилган илмий
изланишларга мурожаат қилиш эҳтиёжини туғдиради. Ана шу жиҳатни
эътиборга олган ҳолда Шимолий Қорақалпоғистон топонимик тизим бўйича
монографик тадқиқ олиб борган Қ.Абдимуратов
1
ва О.Бекбаўлов
2
ларнинг
тадқиқотларидаги материаллар, баён қилинган хулосалар мавзу тадқиқида
муҳим ўрин тутади. Шундай бўлса ҳам, ўзбек тилшунослигида Жанубий
Қорақалпоғистон жой номларининг тарихий-этимологик тавсифи атрофлича
ҳамда монографик тарзда ўрганилган эмас. Жой номларининг тарихий-
этимологик тавсифини ёритиш уларнинг тарихи, географик хусусияти каби
кўплаб жиҳатларни ўрганишда муҳим ўрин тутади. Уларни илмий жиҳатдан
тадқиқ қилиш муайян ҳудудга хос бўлган қадимий сўз ясалиш усуллари,
фонетик ҳодисалар, ҳозирги ўзбек адабий тилида мавжуд бўлган айрим
аффикслар тараққиёти ва ривожланиш босқичлари ҳақида қимматли
маълумот беради. Бу борада олиб борилган тадқиқотлар муаммо ечими учун
етарли эмас. Хусусан, Жанубий Қорақалпоғистон топонимиясини тарихий-
этимологик жиҳатдан тадқиқ қилиш махсус текшириш объекти бўлмаган.
Ҳолбуки, Жанубий Қорақалпоғистон ватанимизнинг ўзига хос тарихи,
маданияти, шу билан бирга турли этник гуруҳларнинг бирлашуви юз берган
ҳудудларидан бири сифатида ажралиб туради. Юқорида қайд қилинганлар
ушбу диссертация мавзуининг долзарблигини белгилайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Республиканинг муайян
ҳудудлари бўйича топонимикага оид тадқиқотлар амалга оширилган. Ушбу
ишларнинг аксарияти Т.Нафасов, С.Қораев, З.Дўсимов, Қ.Абдумуратов,
Н.Охунов, Т.Эназаров, О.Бегимов, Б.Ўринбоев, Х.Холмўминов, Ў.Орипов,
С.Наимов ва бошқаларнинг илмий фаолияти билан боғлиқдир.
Тарихий-этимологик тавсиф луғавий бирликлар таҳлилининг ажралмас
қисмидир. Топонимлар луғавий бирликлар асосида юзага келар экан, улар
тадқиқида тарихий-этимологик таҳлилни четлаб ўтиш мумкин эмас.
Жанубий Қорақалпоғистон топонимларининг тарихий-этимологик
таҳлилга оид мулоҳазалар, асосан, З.Дўсимовнинг ишларида учрайди
3
.
окр есностей. Автореф. дисс. … канд. филол. наук. – Ташкент, 1993; Бегалиев Н. Самарқанд вилояти
гидронимлари. Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. – Тошкент, 1994; Отажонова А. Хоразм
этнотопонимлари ва уларнинг лугавий асослари. Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. –
Тошкент, 1997; Бегимов О. Жанубий Ўзбекистон тононимларининг ўзлашган қатлами. Филол.
фанлари номзоди ... дисс. автореф. – Тошкент, 1999; Туропов А. Самарқанд вилояти этноним ва
этнотопонимларининг таҳлили. Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. – Тошкент, 1999;
Орипов Ў. Нурота
тумани макро- ва микротопонимиясининг лисоний таҳлили. Филол. фанлари
номзоди ... дисс. автореф. – Тошкент, 2003; Аслонов А. Шофиркон тумани микротопонимиясининг
лингвистик таҳлили. Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. – Тошкент, 2005; Нуритдинова Р.
Ўзбек ономастикаси терминларининг лисоний таҳлили. Филол. фанлари номзоди ... дисс. автореф. –
Тошкент, 2005.
1
Əбдимуратов Қ. Нега усылай аталған? – Нөкис, 1966.
2
Бекбаўлов О. “Арал” гидроними хем “араллылар” этноними хаққында // Қарақалпақ тили бөйынша
изертлеўлер. Нөкис. 1971. - Б.169-78.; Арал бойы топоним хем этнонимлери хаққында // Вопросы
каракалпакского языка. – Нөкис: 1983. – С.194-208.
3
Дусимов З. Топонимы Северного Хорезма: Автореф. дисс. канд. филол. наук. – Ташкент, 1970. – С.22; Ўша
муаллиф. Историко-лингвистический анализ топоними Хорезма: Автореф. дисс. д-ра филол.наук.
– Ташкент, 1989. – С.48.
5
Шунингдек,
ҳудуд
топонимларининг
тарихий-этимологик
тавсифини
ойдинлаштиришда республикамизнинг бошқа ҳудудлари топонимлари
тадқиқига бағишланган ишлардан фойдаланиш, уларни ўзаро қиёслаш муҳим
натижа беради. Шунинг учун юқорида қайд этилган ишларнинг кўпчилиги
бизнинг тадқиқот объектимизга бевосита боғлиқлик касб этади.
Диссертация ишининг илмий -тадқиқот режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Урганч давлат университети ўзбек
тилшунослиги кафедрасида ўрганилаётган “Ўзбек тилшунослигининг
долзарб муаммолари” мавзуидаги истиқболли режаси таркибига киритилган.
Тадқиқотнинг
мақсади.
Ишнинг
асосий
мақсади
Жанубий
Қорақалпоғистон топонимларини тарихий-этимологик тадқиқ этиш ва
умумлаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари
.
– Жанубий Қорақалпоғистон топонимларини тўплаш ва уларни
системалаштириш;
– аппелятиви туркий сўзлар бўлган топонимларни белгилаш ва
тарихий-этимологик тавсиф қилиш;
– аппелятиви эроний тиллар элементларига мансуб топонимларни
белгилаш ва тарихий-этимологик тавсиф қилиш;
– аппелятиви араб, мўғул ва рус тиллари элементларига алоқадор ҳамда
гибрид таркибли топонимларни белгилаш, уларнинг тарихий-этимологик
таҳлилини бериш.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Жанубий Қорақалпоғистон, хусусан,
Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа ва қисман Амударё туманлари ҳудудида
мавжуд бўлган жой номлари тадқиқотнинг асосий объекти ҳисобланади.
Жанубий Қорақалпоғистон (ўрни билан Хоразм)нинг қадимий ва ҳозирга
қадар қўлланишда бўлган жой номлари тадқиқот предметини ташкил қилади.
Лисоний материаллар шева вакиллари тилидан бевосита сўраш орқали
ва расмий ҳужжатларни ўрганиш асносида тўпланган. Ўрни билан архив
материаллари, тарихий асарлар ва хариталарда учрайдиган топонимларга ҳам
мурожаат қилинди.
Тадқиқотнинг методлари.
Жанубий Қорақалпоғистонда тарқалган
топонимларни тарихий-этимологик жиҳатдан таҳлил қилишда тилшунос ва
тарихчи олимлар Я.Ғуломов, А.Муҳаммаджонов, Ҳ.Ҳасанов, Ф.Абдуллаев,
Э.М.Мурзаев, А.Абдураҳмонов, З.Дўсимов, Қ.Абдумуратов, Е.Қўйчибоев,
С.Қораев кабиларнинг тадқиқотларига суянилади. Жанубий Қорақалпоғистон
топонимияси хусусиятларини таҳлил қилишда ономастика соҳасида фанимиз
эришган кейинги ютуқлар ва илмий таҳлил усулларига таянилади.
Ишда қиёсий-тарихий, этимологик, ўрни билан тавсифий таҳлил
усулларидан фойдаланилади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
− Жанубий Қорақалпоғистон топонимлари Ўзбекистон топонимиясида
ажралмас бир қисми сифатида асосий ўрин тутади.
− Ҳудуддаги топонимлар тарихий-этимологик тадқиқ учун объект бўла
олади.
6
− Топонимлар маҳаллий-ҳудудий тил хусусиятларига мослашган
бўлади ва унда ўша тилнинг ҳудудий-лаҳжавий хусусиятлари ўз ифодасини
топади.
− Жанубий Қорақалпоғистондаги топонимлар тарихий-этимологик
таркибига кўра ўз ва ўзлашма қатламларга мансубдир.
− Топонимларнинг тарихий-этимологик таҳлили муайян халқнинг
тарихи, турмуш тарзи, бошқа халқлар билан ҳар томонлама муносабатлари
каби жиҳатларни ёритиб бериш имкониятига эга.
Ишнинг илмий янгилиги
қуйидагилар билан белгиланади:
– Жанубий Қорақалпоғистон топонимлари тарихий-этимологик
жиҳатдан илк бор монографик тарзда ўрганилди;
– ўзбек топонимикасидаги жой номларининг тарихий-этимологик
тадқиқига бағишланган адабиётлар илмий-танқидий таҳлил қилинди ва
мавзунинг ўрганилиш даражаси белгиланди;
– ҳудуддаги топонимлар аппелятиви туркий сўзлар бўлган топонимлар
мавзуий-семантик хусусиятларига кўра ички гуруҳларга ажратилган ҳолда
таҳлил қилинди;
– ҳудуддаги аппелятиви эроний тиллар элементларига мансуб
топонимлар, хусусан, қадимги эроний таркибли топонимлар ва хоразмий
тилига алоқадор элементлар сифатида тадқиқ этилди;
– Жанубий Қорақалпоғистондаги аппелятиви араб, мўғул ва рус тили
элементларига алоқадор ҳамда гибрид таркибли топонимлар тарзида
ажратилди ҳамда таҳлилга тортилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Ушбу
ишнинг илмий қиммати Ўзбекистон топонимияси таркибий қисми
ҳисобланувчи Жанубий Қорақалпоғистон топонимлари илк бор тарихий-
этимологик нуқтаи назардан таҳлил қилинганлиги билан белгиланади.
Ишнинг назарий хулосалари ва таҳлил усуллари бошқа ҳудудлар
топонимиясини қиёсий ўрганишда ҳам намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Диссертациянинг фактик материаллари ва илмий хулосаларидан ўзбек
ономастикасига оид ўқув қўлланмаларини яратишда, хусусан, Жанубий
Қорақалпоғистон топонимияси ва шеваларининг изоҳли луғатларини
тузишда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, ушбу тадқиқот материаллари
олий ўқув юртларида ўзбек ономастикаси, топонимика асослари бўйича
махсус курслар ўқишда, умумтаълим мактабларида она тили, ўлкашунослик,
география, тарих дарсларида қўшимча материал сифатида қўлланилиши
мумкин.
Диссертация натижаларнинг тадбиқ қилиниши.
Тадқиқотнинг
илмий натижаларидан Урганч давлат университети филология факультетида
“Ҳозирги ўзбек адабий тили”, “Диалектология”, “Тил тарихи” ва
“Ономастика асослари” фанларини ўқитишда фойдаланилади. Тадқиқот
натижалари бўйича Урганч давлат университети ўзбек тилшунослиги
кафедраси қошидаги илмий-назарий семинар мажлисларида (2000-2012
йиллар), ёш олимлар конференцияларида илмий маърузалар қилинган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Мазкур тадқиқот мавзуси Урганч давлат
университети Илмий кенгашининг 2000 йил 4 декабрдаги
йиғилишида (3-
7
рақамли баённома) тасдиқланган. Диссертация ва унинг автореферати Урганч
давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедрасининг 2009 йил 13 майда
ўтказилган
йиғилишида
(8-рақамли
баённома),
Қорақалпоқ
давлат
университети ҳузуридаги Д.067.10.01. рақамли Ихтисослашган кенгаш
қошидаги илмий семинарда муҳокама қилиниб (17 ноябрь 2012 йил, 7-
баённома), тугалланган илмий тадқиқот сифатида ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни республика илмий журналлари ва тўпламларида эълон қилинган
мақолаларда, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг илмий-
назарий анжуманлари материалларида ўз аксини топган. Иш юзасидан 8 та
мақола эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, уч боб,
хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, унинг умумий
ҳажми 144 саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
“Кириш”
қисмида географик жой номлари –
топонимлар,
уларнинг моҳияти, туркий тилшунослигида географик
терминларни ўрганишнинг аҳамияти, бошқа лексик бирликлардан фарқи,
вазифаси, уларнинг топонимлар билан алоқадорлиги, ўзбек ва қорақалпоқ
тилларида ўзганишнинг зарурияти, шунингдек, бу соҳада қилинган ишлар
ҳақида батафсил маълумот берилган.
Ишнинг
“Аппелятиви туркий сўзлардан бўлган топонимлар”
деб
номланган биринчи бобида дастлаб Жанубий Қорақалпоғистон туркий
халқларининг иккита катта таркибий қисми – ўзбек ва қорақалпоқ халқлари
истиқомат қилаётган ҳудуд сифатида ҳамда унда кечган мураккаб тарихий
жараённи ҳисобга олиб, топонимлар таҳлили асносида ҳам дастлаб бу ер
аҳолиси тилининг лисоний ўзига хосликлари ва бунинг топонимлар тизимида
акс этиши кўрсатиб берилди.
Жанубий Қорақалпоғистон ҳудуди топонимлар тизимининг асосий
қисмини аппелятиви туркий сўзлардан бўлган топонимлар ташкил этади.
Боб қуйидаги тегишли қисмлардан иборат:
1. Этнотопонимлар.
Жанубий Қорақалпоғистонда уруғ, қабила, халқ
номи билан аталувчи объектлар жуда кўплаб учрайди. Ўзбек халқининг
этник асосини, этногенезини Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудида яшаган
бактрий, сўғдий, хоразмий каби этник гуруҳлар ташкил этади. Шунингдек,
ўзбек халқининг шаклланишида булардан ташқари Марказий Осиёдаги, Ўрда
Осиё ва Орол бўйида яшаган қадимги ҳамда ўрта асрларда ҳар хил туркий
қабилалар иттифоқига кирган қангли, қарлуқ, қипчоқ каби туркий тилларда
гаплашувчи этник компонентлар ҳам иштирок этган
1
. Бу жараён ҳозирги
халқларнинг тили, маданияти ва айрим антропонимик, этнографик
белгиларида акс этган. Айни вақтда бу ҳолат воҳа топонимик тизимида ёрқин
намоён бўлади. Айниқса, Қорақалпоғистондаги қипчоқ ўзбекларига хос
1
Шаниязов К. Ш. К этнической исторы узбекского народа. Ташкент, 1974. – С. 10.
8
бўлган уруғ ва тўба (тийра) номлари кўплаб этнотопонимларнинг асосини
ташкил қилган. Бу этнонимлар туркий халқларга хос бўлганлиги сабабли
уларни туркий асосли номлар таркибига киритиш мақсадга мувофиқдир.
Жанубий Қорақолпоғистон этнотопонимларининг асосий ва муҳим
қисмини ўзбек халқига хос бўлган номлар ташкил қилади. Мазкур ҳудудда
ўзининг тил хусусиятлари билан бир-биридан фарқланувчи ўғуз ва қипчоқ
лаҳжаси вакиллари яшаши қайд қилинган эди. Этнотопонимлар таркибида
шу икки катта қабилалар иштирокига кирган уруғ номлари билан
юритилувчи объектлар анчагина.
Жанубий Қорақалпоғистон ҳудудида ўғуз қабиласи эроний халқлардан
кейин яшаган катта этник уюшмалардан биридир. Ўғузлар то шу кунгача
ўзларининг тил хусусиятларини сақлаган
1
. Ўғузларга мансуб деб ҳисобланган
айрим қабила, уруғ номлари фонетик жиҳатдан турли ўзгаришларга учраган
ва айрим топонимик индикаторлар билан бириккан. Айримлари эса умуман
маҳаллий халқ томонидан унутилган уларни уруғ, қабила номи сифатида
эсламайдилар. Аммо турли ўзгаришларга қарамасдан уларнинг ўғуз
қабиласига хос уруғлар билан бўлган муносабатини, алоқасини топиш
мумкин. Жумладан,
Баёт, Жувандыр, Авшар, Бижəнəк, Имир
(
Эймур),
Туркманлик, Иғдыр, Ийдирлик, Дусчы...
Жанубий Қорақалпоғистон ўзбек шеваларининг шаклланишида муҳим
роль ўйнаган этник элементлардан бири қипчоқлардир.
Ҳозирги кунда Хоразм ва Жанубий Қорақалпоғистон топонимиясида
юзлаб этник номлар билан юритилувчи жой номлари борки, бундай
этнотопонимлар бошқа қипчоқ тиллари группасига кирувчи халқларда ҳам
учрайди. Жумладан, Жанубий Қорақалпоғистонда қуйидаги қипчоқ
этнонимлари билан юритилувчи топонимлар бор
2
:
Араллар
(Беруний тумани),
Ача
//
Ачалы
(Беруний, Манғит туманлари),
Ақбаш
(Беруний тумани),
Ақманғыт
(Беруний тумани),
Джаллықлы манғыт
(Беруний тумани),
Бағаналы
(Элликқалъа тумани),
Бешаман / Бешйаман
(Беруний тумани),
Қыйат
(Беруний тумани),
Дөрмəн
(Манғит, Беруний туманлари),
Джалайыр
(Беруний тумани),
Кəритавул
(Беруний тумани),
Қанжығали
(Манғит,
Беруний туманлари),
Қыпчақ
(Амударё тумани),
Қарақулан, Қулан, Қуланлы
(Беруний, Тўрткўл туманлари),
Қанглы
(Беруний тумани),
Қарылпақэли
(Элликқалъа тумани),
Қарамазы
(Беруний тумани),
Қытай
(Беруний
тумани),
Манғыт, Тамғалы манғыт
(Беруний тумани),
Мачайавул
(Беруний
тумани),
Найман
(Беруний тумани),
Нўғай
(Беруний тумани),
Уйғур
(Беруний
тумани),
Чувылған, Чувлан Кəрит, Човаланчы
(Беруний тумани) ва бошқалар.
Он алты йаман, Йаманлар
(Беруний тумани). Топонимга асос бўлган
он алты
этноними Хива хонлари архивига оид ҳужжатларда ўзбек
уруғларидан бири сифатида қайд этилган
3
. Мазкур этноним таҳлили
бирмунча қизиқарли лисоний фактларни тақдим этади. Аслида энтотопоним
ҳисобланган
Йаманлар
жой номи халқ орасида этник бирлик номи асосида
1
Абдуллаев Ф. Ўзбек тилининг ўғуз лаҳжаси. – Тошкент. 1978. – Б. 26.
2
Этнонимларни қиёслаш учун мисоллар А. Ишаевнинг “Қорақалпоғистондаги ўзбек шевалари” китобидан
олинди: – Тошкент: Фан, 1977. – Б. 10-59.
3
Рустамов М. Ўзбек этнографияси. – Тошкент: Фан, 1990.– Б. 11.
9
шакллангани унутилиб, кейинги вақтда аксар халқ этимологияси йўли билан
изоҳланиши кузатилади.
Йаманлар
жой номи учун асос бўлган
йаман
этноними этимологияси туркологияда мунозарали сўзлардан саналади. Ушбу
сўз туркий тилларда VIII асрлардан бошлаб ёзма манбаларда учрайди
1
.
Йаман
айрим маъно фарқлари билан ҳозирги туркий тилларнинг
кўпчилигида ишлатилади
2
. Айрим тадқиқотларда бу сўз қадимги хитой
манбаларида
já-mán
, ҳозирги хитой тилида
yá-mán
шаклидаги “ёввойи,
маданиятсиз”; “ёввойилик”, “маданиятсизлик” сўзлари билан боғлиқ деб
кўрсатилган
3
. Ушбу фикрда ҳам, В.Б.Ҳеннинг томонидан унинг қадимги
форсий
vimâna
(ҳозирги форс тилида ўзбек тилига ўзлашганидек “гумон”
шаклида) сўзларига боғлашда ҳам, бизнингча, айрим муҳим лисоний фактлар
эътиборга олинмаган. Биринчидан, ушбу сўз таркибидаги
йа
компонентини
ҳозирги ўзбек тилида ҳам фаол истеъмолда бўлган “ўта ёмон” мазмунидаги
“ёвуз” сўзи билан шаклан ҳам, мазмунан ҳам боғлиқлиги кўриниб турибди.
Демак, ҳар иккала сўздаги
йа
компонетининг ўзи ҳозирги ўзбек тилидаги
“ёмон” маъносини берганини тахмин қилиш мумкин. Унинг
ман
таркибий
қисми эса туркий тилларда
бан
//
бен
шаклида умуман шахсни, инсонни
англатган сўз бўлишини туркий тилларда азалдан мавжуд
бен
кишилик
олмошига қиёсан тахмин қиламиз.
Кўпгина этнотопонимлар таркибида қатнашувчи
манғыт
сўзи ва
этноними хусусида А.Ишаев муфассал сўз юритгани боис
4
ҳудудда ушбу
этноним билан боғлиқ
Тамғали манғит, Ақ манғит, Джаллықлы манғыт,
Қарамойын манғыт
(Беруний тумани)
каби топонимлар мавжудлигини қайд
этиш билан чекланамиз.
Қуланлы
(Тўрткўл тумани) топоними. Бу номни икки хил изоҳлаш
мумкин: 1)
қулан
ўзбек уруғларидан бири
5
сифатида қайд қилинган. Айнан
шу этноним формантли топонимга ўтган бўлиши мумкин; 2)
қулан
ҳайвон
номи – зооним бўлиб, кейинчалик
-ли
форманти қўшилиб
Қуланлы
топонимига айланган бўлиши мумкин. Демак, этимон
қулан
зоонимидир.
2. Атрoпoтопонимлар. Жанубий Қoрақалпoғистoн ҳудудида жуда
кўплаб тoпoнимлар киши исмлари, лақаб нoмлари асoсида вужудга кeлган.
Энг аввало, қайд этишимиз лозимки, асоси генетик жиҳатдан бошқа тилларга
мансуб бўлса ҳам, туркий халқлар томонидан ички сўз ясаш имконияти билан
ҳосил қилинган, шунингдек, халқимизнинг антропонимик тизимидаги ўзига
хос хусусиятлари (қисқартириш, эркалаш, камситиш шакллари ҳосил қилиш
каби) натижасида юзага келган айрим номларни ҳам ушбу бандда таҳлил
қилиш ўринлидир.
Таъкидлаш керакки, антропонимларнинг топонимга айланиши муайян
лингвистик ва экстралингвистик омиллар асосида юз беради. 3.Дўсимoв бу
1
Дренетюркский словарь. Под редакции Наделяева В.М., Насилова Д.М., Тенешева Э.Р., Щербака А.М. ─
Л.: 1969. ─С. 231.
2
Севортян Э.В. Этимологический словарь тюркских языков (Общетюркские и межтюркские основы на
гласные). ─ М.: 1974. ─ С. 184.
3
Бу ҳақда қаранг: Шервашизде И.Н. Фрагмент общетюркской лексики. Заимствованный фонд // Вопросы
языкознания. 1989.. №2. ─ С. 64.
4
Ишаев А. Манғит сўзининг этимологияси ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти масалалари. №2.1958. – Б.
63-65.
5
Ишаев А. Қорақалпоғистондаги ўзбек шевалари. – Тошкент. 1972. – Б.11.
10
жараёндаги бир неча омилларни таҳлил қилган. Аввалo, бу ҳoлат икки
тизимнинг бир-бири билан бўлган яқин мунoсабатидан,
уларнинг
xусусиятидан кeлиб чиқади. Антрoпoнимлар ҳам тoпoнимлар каби oбъeктни
(кeнг маънoда) индивидуаллаштирадиган, уларни бир-биридан ажратадиган
ижтимoий-лингвистик бeлгиларни эмас, айрим вақтда улар кишиларнинг
этник бeлгиси, миллий xусусияти, ижтимoий-сиёсий изланишларини ҳам
кўрсатувчи бeлгидир
1
. Шунинг учун ҳам уларнинг бир-бирига асoс бўлиши
табиий ҳoлатдир. Бунда шаxс билан oбъeкт мунoсабати муҳим рол ўйнайди.
Дастлаб маълум ҳудуд билан бoғланган кишиларнинг жамиятда тутган ўрни
ҳал қилувчи бeлги сифатида xизмат қилади. Бу бeлгилар кишиларнинг муҳим
касби, мансаби, этник бeлгиси каби муҳим xусусиятларга асoсланади.
Кўпгина ижтимoий-сиёсий тeрминларнинг, лақабларнинг ва баъзи
этнoнимларнинг тoпoнимга айланишида антрoпoнимлар муҳим вoсита
бўлади. Бу xилдаги бeлгиларнинг кўпчилиги ўз-ўзидан жoй нoмига
айланмайди. Улар даставвал киши нoмлари билан бирга қўлланилади. Вақт
ўтиши билан турли омиллар асoсида жoй нoмига ўтади. Мавжуд
антрoпoнимларнинг аксарият кўпчилиги тарихимизнинг нисбатан кейинги
даврларида вужудга кeлган бўлиб, ҳoзирги кунгача жуда яxши сақланиб
қoлган. Маълумки, xoн ва унинг амалдoрлари жуда катта экин майдoнларига
эгалик қилган. Амалдoрлар ўз бўликлари ва xалқдан сoлиқ йиғиб oлганлар.
Xoнлик вилoятларга, вилoятлар эса қишлoқларга, қишлoқлар айни вақтда
масжид қавми ва ўрамларга бўлинган. Кўпчилик ҳoлларда масжид қавми ва
eрлар унинг эгаси исми билан юритилган:
Мəтланбайдинг йeри, Қурван
аталықдынг йeри, Xoжамырад йузбашынынг авули
каби.
Давр ўтиши билан антрoпoтoпoнимлар таркибидан киши исми тушириб
талаффуз қилинган ва натижада фақат унинг лақабигина қoлган. Нoмларнинг
бу типдаги тoрайиши Жанубий Қорақалпоғистон тoпoнимиясида ижтимoий-
сиёсий тeрминлар, лақаб, машғулoт нoмларининг жoй нoмига айланишига
сабаб бўлган. Масалан, Беруний ва Тўрткўл туманларидаги
Араллы
(аввалo
Сабыр араллынынг йeри
сифатида аталган),
Шатыр
(
Жумйаз шатыр
),
Көсə
(
Балтавай көсə
),
Тəппəчи
(
Йолдаш тəппəчи
;
тəппə
– шoлини тoзалайдиган
қурилма) ва ҳоказо.
Шундай қилиб, ўрганилаётган xудуд тoпoнимларига кишиларнинг
касби, машғулoти, лақаби, мақсади, исми, диний қарашлари кабилар асoс
бўлиш мумкин:
а) шахснинг касб-ҳунари ва машғулoти билан бoғлиқ топонимлар:
Баззазнынг көли,
Сурнайчы, Xoққачы, Сабынчы, Касиплар, Мəргəнлар
ва
ҳакoзо. Бу типдаги антрoпoтoпoнимлар маънoсига кўра “кoсибнинг қишлoғи
ёки кoсиб яшoвчи oвул” деган маънoга тeнг. Жанубий Қорақалпоғистон
топонимик тизимида жой номлари турли топоформантлар, индикаторлар
билан бирга учрайди. Бу ҳол Г.Ф.Саттарoв қайд этганидек, кишилардаги
касб-ҳунари, ижтимoий кeлиб чиқиши кабилар билан бoғлиқ тoпoнимлар
жамоавий-ҳудудий xарактeрга эгалигини кўрсатади
2
.
1
Дўсимов З. Хоразм топонимлари. – Тошкент: Фан, 1985. – Б.95.
2
Сатторов Г.Ф. Лексико-семантические и тематические группы и разряды татарских лично-индивидуальных
и семейно-родовых прозвищ // Советская тюркология. №3, 1977. – С. 29.
11
Бу қисмда, шунингдек,
Пычақчы, Пахтачылар, Пахтакар, Бешикчилар,
Қырпықчыавул,
Бəнглилə,
Авмас,
Мангқа,
Чолақ,
Айлəчəкэлати,
Жумамуратқара, Сырынгсы, Шаммикəл, Қылчынақ, Аташкал, Досымбий,
Байдəвлəт, Баймырат, Бердақ, Махтымқулы, Нурулла, Абай, Досака,
Алламбай, Мулладосан, Хатамшыйх, Палақлар, Атақажы
каби топонимлар
таҳлилга тортилган.
3. “Фитотопонимлар” деб номланган учинчи бўлимда ҳудуддаги
фитонимларга асосланувчи топонимлар таҳлил қилинди. Мазкур тип
топонимлари биз ўрганаётган ҳудудда ўз салмоғига эга, жумладан, ишга
40дан ортиқ шу типдаги жой номлари киритилди ҳамда ўз навбатида улар
қуйидагича ички гуруҳларга ажратилди:
а) дарахт турлари билан аталувчи топонимлар:
Жи:дəлик, Әрикатыз,
Далатов
(Элликқалъа),
Таллық-Сүвүтлик
(Шўрахан);
б) экин турлари билан аталувчи топонимлар:
Арпалық, Гунжиатыз,
Ғавушйер, Кəндирли, Йонгырчқа атиз, Маштахта
,
Замчайер
каби;
в) ёввойи ўсимликларнинг номи билан юритилувчи номлар:
Йылғынлы,
Итсийчəк, Йантақлық, Қамышлық, Йылғынлық, Қылдырлы, Ақбашлық,
Ажрықлық, Сазақлық, Ғопалық, Тозғақкөл
ва ҳаказо.
Фитонимлар асосида шаклланган топонимлар таҳлили шу ном билан
аталган жой ҳақида маълум бир тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.
Жумладан, ҳудудда
йантақ
фитоними билан алоқадор
Йантақлық,
Йантақлы
(Элликқалъа тумани) микротопонимлари мавжуд. Мазкур ном
билан аталган ўсимликнинг шакли, морфологик (ботаник тузилиши)
хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг ҳудуд шева вакиллари нутқида ҳозир
ҳам фаол ишлатиладиган
йанта-
феълига алоқадорлигини тахмин қилиш
мумкин.
Йанта-
“бирор нарсани бошқа бир нарсага яқинлаштирмоқ, суяб
қўймоқ” каби маъноларни англатади. Янтоқнинг бошқа ўсимликлар,
шунингдек, бир-бири томонга ёйилиб, ёндашиб ўсиши ушбу ном учун асос
бўлгани шубҳасиздир. Ундаги -
қ
аффикси эса туркий тилларда феълдан от ва
сифат ясашда фаол иштирок этадиган, бир маъноси билан асосдан
англашилган ҳаракат натижасини билдирувчи қўшимчадир
1
.
4. “Зоотопонимлар” деб номланган тўртинчи бўлимда ҳудуддаги
зоонимларга асосланувчи 30га яқин топонимлар аниқланди ва улар
қуйидагича гуруҳларга бўлиб таҳлил қилинди:
а) чорвачилик билан боғлиқ топонимлар:
Атбағар, Атчапар, Малбағар,
Қойқырылған
каби;
б) ёввойи ҳайвонлар номлари билан аталувчи топонимлар:
Бөрийатақ,
Шағалавла, Шағал, Итөлгəн, Қарағулақ, Донғыз қачқан, Донғызлы,
Қойанқачқан
кабилар
;
в) қуш ва паррандалар номи билан боғлиқ топонимлар:
Суйлунли,
Сулгунли
(ёввойи тустовуқ),
Қашқалдақкөл
(ўрдаксимон қуш),
Бирғазан
(бирқозон – пеликан),
Тəкəллик, Бөдəнəтахта
(бедана),
Көкқарға;
г) бошқа типдаги жониворларнинг номлари билан юритилувчи
топонимлар:
Чортанлы
(балиқ тури),
Сазанлы, Лаққалы
кабилар.
1
Севортян Э.В. Аффиксы глаголообразования в азербайджанском языке. - М.: Наука, 1962. – С. 402.
12
5. “Объектнинг табиий-географик хусусияти билан боғлиқ топонимлар”
деб номланган бешинчи бўлимда
Аққайыр, Қайырлық
(Тўрткўл тумани),
Тақыр, Тақырпол, Ақтақыр
(Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний туманлари),
Чуқурқақ,
Төрткөл,
Ақчакол, Ақчаөзəк
(Элликқалъа, Тўрткўл туманлари),
Қумбасқан
(Элликқалъа тумани),
Қумқала, Қумсалма, Аққум
(Беруний
тумани),
Тупраққала, Топрақлы, Қызылтопрақ
(Элликқалъа, Тўрткўл
туманлари),
Қаратав
(Элликқалъа тумани),
Айақсалма
(Элликқалъа,
Тўрткўл туманлари),
Батқаққум // Батаққум
(Тўрткўл тумани) каби
топонимлар тарихий-этимологик жиҳатдан таҳлил қилинди. Жумладан,
Айақсалма
топоними бир қарашда тана аъзоси номлари билан боғлиқ кўринса
ҳам,
айақ
(қадимий
адақ
) сўзининг кўчма маъноларидан бири “сўнг”, “ниҳоя”
эканини эътиборга олсак, жойнинг табиий-географик хусусиятини, хусусан,
жойлашув белгисини ўзида ифода этади. “Гавданинг таяниб туриши учун
хизмат қиладиган аъзо” маъносидаги
айақ
(эски ўзбек тилида
айақ
//
айағ
)
қадимги туркий тилдаги “қадамламоқ” мазмунини англатган
а:д-
феълининг
ай-
шакли асосида пайдо бўлган
1
ва унга асосда англашилган маъно
натижасини англатувчи -
қ
қўшимчаси қўшилган.
Жанубий Қорақалпоғистон ва Бухоро орасидаги ястаниб ётган чўл,
Қизилқумнинг жанубий қисми
Батқаққум // Батаққум
номи билан
юритилган
2
. Бу топонимни ҳам объектнинг табиий-географик хусусияти
билан боғлиқ топонимлар қаторида изоҳлашимиз мумкин бўлади.
Аппелятиви:
батқақ // батақ + қум.
Туркий тиллардаги
бот
феълига ўрин
оти ясовчи
–қоқ
қўшимчаси қўшилган,
қум
топоиндикатор.
Диссертациянинг иккинчи боби “
Аппелятиви эроний тилларга
мансуб топонимлар”
аталади
ҳамда 2 бўлимни ўз ичига олади.
Бобнинг биринчи бўлими “
Қадим эроний таркибли топонимлар” деб
аталади ва унда
Жанубий Қорақалпоғистон ҳудудидаги қадимги эроний
тилларга тегишли топонимлар, уларнинг бир қатор маъновий ва фонетик
ўзгаришларга учраган шакллари тарихий-этимологик таҳлилга тортилди. Бу
бандда
Аланқала, Аслар, Жамшид,
Дархас элат, Пешавил, Дарбант,
Ақрават, Давдан,
Абдаллар,
Партовлиқ, Партов
,
Шиннəкли қала
(Элликқалъа тумани),
Тəлəкли
(Тўрткўл тумани) каби топонимлар тавсифи
баён қилинди.
Шунингдек, ҳудуддаги
дəр, пеш, сəр, пайин
компонентли жой номлари
таҳлили ҳам шу банддан ўрин олган.
Бобнинг “Хоразмий тилига алоқадор элементлар” деб номланган
иккинчи бўлимида ҳудуддаги ана шундай элементларга эга бўлган бир қанча
топонимлар таҳлилга тортилди. Бу бандда
Рашлық,
Рашатыз, Рашйап,
Гəбырқала
//
Гавырқала,
Гавратыз,
Гаврпол,
Дукарчыла,
Сəрəапчынныатызы
(Элликқалъа тумани),
Гəширчилə,
Гəширатыз,
Навкас,
Дархас, Кардар, Андаранхас, Ги:т,
Бургутқала, Ардахива, Ардахушмитан,
Кардаранхас, Шорахан
каби жой номларининг тарихий-этимологик баёни
берилди.
1
Севортян Э.В. Этимологический словарь тюркских языков. – М.: Наука, I. –C. 103.
2
Тарихий-географик номларнинг қисқача изоҳли луғати. “Бухоро” нашриёти. 2008. - Б.8.
13
Жумладан,
Гəбырқала // Гавырқала, Гавратыз, Гаврпол
каби
топонимлар таркибидаги
габир
Жанубий Қорақалпоғистон шеваларида
(хусусан, Хоразм қипчоқ шевасида) “шўр”, “тузи кўп” маъносида
қўлланади. Масалан, авқатинг йаман
габир
болипти – ад. орф. овқатинг жуда
шўр бўлибди.
Габир
сўзига шаклан ва маъно жиҳатидан яқин сўз ҳозирги
форс тилидаги
кавир (кевир)
дир. Эрондаги катта чўллардан бири
Дашт-е
Кавир
деб аталади. “Бурҳони қотеъ”да бу сўз
сувсиз, шўрҳок жой,
шунингдек,
сароб
маъноларида изоҳланган
1
. Бу сўз эроний тиллардан
гилакийда
каvir,
яршийда
каvеr
тарзида ишлатилади.
Кавир
сўзи
"Шоҳнома"да ҳам
шўрлик, шўрҳок
маъносида ишлатилган
2
.
Дукарчыла
(Тўрткўл тумани)
топоними
.
Маълумки, тилларнинг генетик
қариндошлигини аниқлашдаги мезонлардан бири сифатида сон ва олмош
туркумидаги сўзлар ҳисобланади. Чунки генетикаси турлича бўлган тиллар
яқин муносабатда бўлганда ҳам сон ва олмош лексик софлигини сақлаб
қолиши кўп кузатилган. Масалан, ўзбек тилида ҳам йигирма учта кўп
қўлланадиган соннинг йигирма биттаси асл туркий. Хоразмий тилида
ив
-
бир,
зу
("з" тиш ора товуш) - икки,
ши
- уч,
сид -
юз,
уксид
- олти юз,
ҳазор
- минг ва ҳоказо
3
. Шу ўринда кексалар нутқидаги "ҳазор шукур"
иборасидаги “ҳазор”ни тожик ёки форс тили ўзлашмаси дейиш
нотўғридир. Бундан ташқари
зу (ду) -
2 сони билан боғлиқ
дукард
درﺎﮐود
(қайчи) сўзини бемалол қадимги хоразмий сўз сифатида шарҳлаш мумкин.
Тўғри,
дукард
ҳозирги форс, тожик тилида ҳам бор. Лекин бу сўз бевосита
ўзлашган дейишга асос бўлмайди. Мисол учун хоразмий тилидаги
заст
форс тилида
даст
(қўл)
4
. Бу ҳодиса туркий тилларда ҳам борлиги маълум.
Кард
компоненти эса умумэроний сўз – “Авесто”да
kareta
(пичоқ),
курдча
kird,
балуж тилида
каrjа, каrj
каби шаклларда учраса,
санскрит тилида
каrd
кўринишига эга
5
.
Бундан ташқари
дукард
сўзининг ҳудуд шеваларидаги ва форс
тилидаги маънолари ўртасида фарқ бор. Бизнинг шевада бу сўз
қайчи
сўзи
билан синоним тарзда қўлланади.
Дукард
эса форс тилида қўй қирқадиган
қайчини англатади
4
. Объект ҳудудда кенг тарқалган агронимлар таркибидаги
карта
индикаторининг айни шу сўз боғлиқлигига шубҳа йўқ. Бу ҳолатда
карта
"кесиб олинган ер", “маълум бир чегарага эга ер” каби маъноларни
англатади
6
. Картани арабча
иқтоъ, қитъа
сўзлари англатган маъноларига
қиёслаш ҳам бу фикрни далиллайди.
Ишнинг учинчи боби
“
Аппелятиви араб, мўғул ва рус тилларига
алоқадор топонимлар
”
деб номланган бўлиб, 4 қисмга бўлинди.
Мазкур бобнинг “
Арабий элементлар
” деб номланган биринчи
бўлимида араблар ва араб тили таъсирида пайдо бўлган топонимлар таҳлилга
тортилди. Биринчи тип топонимлар айрим этник бирлик номларини ҳисобга
олмаганда миқдоран унча кўп эмас.
1
Шамсуддин бин Халаф Табризий.Бурҳони қотеъ. – Теҳрон: Амири кабир, 1375 ҳ.ш. – С. 1742.
2
Al-rams. www. Mehrarhgam.com.
3
Фрейман А.А. Хорезмский язьж. - М, 1951. - С. 12.
4
Фрейман А.А. Хорезмский
ЯЗУК
.
- М., 1951. - С. 46.
5
Шамсуддин бин Халаф Табризий.Бурҳони қотеъ. – Теҳрон: Амири кабир, 1375 ҳ.ш. – С. 1009.
6
Персидско-русский словарь. - М:, Русский язык, 1983. - С. 681.
14
Айрим туманларда учрайдиган
Дигирсалма, Тийирйапи, Тийир
каби
топонимларни
маҳаллий
аҳоли
диғир
(тигир)
“чиғир
қасқоғига
беркитиладиган хурмача шаклидаги идиш”
1
сўзи билан алоқадор деб
ҳисоблайдилар, яъни дигир билан сув чиқариладиган ариқ маъносида.
Бизнингча, бу сўз ҳам келиб чиқиши билан араб тилига мансуб бўлиб,
дайр
“хонақоҳ” маъносига эга
2
. Бу сўз ҳозирги араб мамлакатлари топонимиясида
анча сермаҳсулдир
3
.
Булардан ташқари ўзининг келиб чиқиши билан араб тилига боғланувчи
мулк, мачит, қавм, қибла
каби сўзларнинг шева лексикасига кириб келиши
Жанубий Қорақалпоғистон топонимиясининг оралиқ даврига тўғри келади.
Шундай элементлардан бири
əлəм
компонентидир. Бу сўз ёрдамида
ясалган топонимлар анчагина, жумладан,
Әлəмли, Қарəлам, Қарəлəмбува
каби. Бундай номларнинг маъноси турли хил талқин қилинади. Улар аксарият
кўпчилик ҳолларда азоб, дард, қийноқ, ғам каби сўзлар билан боғланади.
Албатта бу сўзнинг семантик доираси анча кенглиги билан изоҳланади.
Алам
араб тилида “аломат, белги, нишон” маъносини англатади. Бундан
ташқари “ялов, туғ” каби маънони ҳам ифодалайди
4
.
Алам
– азиз-авлиёлар
мозорида, қадамжоларда ўсган дарахтларга осиладиган ҳар хил латта. Бундай
латталар кўпинча оқ рангда бўлади. Шунинг учун ҳам Жанубий
Қорақалпоғистондаги қора латта тақилган мозор кишиларнинг диққатини
ўзига тортган ва
Қарəлəм
сифатида топонимларда акс этган. Шаҳидлар
қабридаги таёққа осилган латта ҳам
əлəм
деб юритилган. Шу ўринда
ҳудуднинг айрим жойларида мавжуд
Әламчилəр
микротопонимида
əлəм
сўзининг ҳудуд турмуш тарзи билан боғлиқ маъноси, яъни “Амударёдан
кечувда йўл кўрсатувчи” маъноси назарда тутилади.
“Мўғул тили элементлари”
эса учинчи бобнинг иккинчи бўлими бўлиб,
унда Жанубий Қорақалпоғистон топонимиясидаги бир қанча мўғул тили
элементларига
асосланувчи
топонимлар
таҳлил
қилинди.
Жанубий
Қорақалпоғистон топонимиясини кузатар эканмиз, мўғул тилига хос
элементлар асосан, этник номлар сифатида кириб келган:
Дўрман, Қангли,
Манғит, Қипчақ, Қўнғирот, Джуриян,
Қатаған
каби этнотопонимларнинг
мўғул халқи уруғ қабилалари орасидаги этнонимларга ўхшашлиги,
шунингдек, бошқа туркий халқларда учраши тасодифий ҳол эмас. Бу номлар
мўғулларда
дурбэн, канклы, манхут, қыпчақ, хонкирот, кыркын
(қирқ),
джурьят, хаткан
5
каби шаклларда ишлатилади. Хуллас, маълум бир халқлар
гуруҳида этнонимик параллелларнинг учраши уларнинг тилларида ҳам озми-
кўпми яқинликлар борлигига ишора қилувчи муҳим далилдир
6
.
Жанубий Қорақалпоғистонда айрим топонимик индикаторлар ва
топонимлар ўзларининг келиб чиқиши билан мўғул тилларига бориб
1
Ишаев А. Қорақалпоғистондаги ўзбек шевалари. – Тошкент: Фан, 1977. – Б. 97.
2
Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. Биринчи том. – Тошкент: Фан, 1983. – Б. 443.
3
Словарь географических названий арабских стран. Т.II. – М., 1973. – С.370.
4
Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. Биринчи том. – Тошкент: Фан, 1983. – Б. 75.
5
Щербак А.М. Основные особенности южнохорезмского говора в сравнительном освещении // Ўзбек
диалектологиясидан материаллар. II. – Ташкент, 1960. – С. 78.
6
Ишаев. Қорақалпоғистондаги ўзбек шевалари. – Б. 12.
15
боғланиши бу фикрнинг тўғрилигини кўрсатади. Ҳудудда айрим уруғ-қабила
номларидан ташқари мўғул тилига хос бўлган топонимлар деярлик учрамади.
Авул
сўзи туркий тилларда ва ҳозирги мўғул тилларида кенг тарқалган:
Қазақаул, Туркмəнавул, Қаралпақавул
.
Аўул//Аўил
мўғул тилида “қишлоқ”
деган маънони билдиради. Шунингдек, бу сўзнинг кўчиб юриш вақтида
тўхташ, яшаш жойи маънолари ҳам мавжуд. Қирғиз тилида
айыл
“қора уй”
(юрта) маъносига эга. Мўғул тилида
аил
сўзи “ўтов, ўтовлар” маъносидадир
1
.
Т.А.Бертагаевнинг ёзишича
аил
“оилавий турар жой, юрт” каби маъноларга
эга
2
.
Шундай экан,
авул
индикаторини асли мўғулча
айл
сўзининг фонетик
варианти деб қараш мумкин. У сўнгги даврларда семантик жиҳатдан
ўзгарган, яъни ўтов – ўтовлар – кўчиш жойи – қўниш жойи –қишлоқ. Аслида
“қишлоқ” сўзи ҳам шу жараённи босиб ўтган.
Бобнинг учинчи бўлими “Рус тили элементлари” тарзида белгиланган
бўлиб, унда ҳудуд топонимик тизимидаги рус тили билан алоқадор
топонимлар ва уларнинг фонетик мослашувчанлиги, расмий топонимларнинг
ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинди. Сабаби рус тилига мансуб
топонимларнинг аксарини расмий мотивли топонимлар ташкил қилади.
Топонимлар ва расмий мотивли жой номлари ўртасидаги умумийлик билан
бирга қатор лисоний фарқлар бор.
Тўртинчи бўлим “Гибрид таркибли номлар” деб номланган. Бобнинг
ушбу охирги бўлимида ҳудуддаги қисмлари турли луғавий қатламга мансуб
бирликларнинг таҳлили берилди. Улар бир қанча қолипларга эга:
а) “туркий+эроний”:
Бийбазар
(Беруний тумани)
, Йəнгиабад, Қулабад,
Қызылбайрақ, Қызылчарва
(Элликқалъа тумани) каби;
б) “туркий+араб”:
Ойдукан, Ойқала
(Элликқалъа тумани)
, Йанбашқала
(Тўрткўл тумани)
, Қызылқала
(Беруний тумани) каби;
в) “эроний+туркий”:
Эрдарйоли, Хирсэлат
(Элликқалъа тумани)каби;
г) “эроний+араб”:
Шаббаз
(Беруний тумани) каби;
д) “араб+эроний”:
Мираб, Йусупкəл
(Беруний тумани) каби;
ж) “туркий+мўғул”:
Бегавул, Қирпиқавул
(Беруний тумани) кабилар.
Бу тип жой номлари ҳам ҳудуд аҳолисининг бошқа халқлар билан
бўлган тарихий муносабатлари хусусида маълум хулосалар бера олади. Шу
сабабли уларнинг айримларига тўхталиб ўтишни мақсадга мувофиқ биламиз.
Масалан,
Шаббаз
(Беруний тумани) топоними таркибан эроний
тилларга хос
шоҳ
сўзи ва араб луғавий қатламига мансуб
Аббос
антропонимидан ташкил топган. Айрим манбаларда ушбу жой номининг
Шоҳ Аббос валий
номи билан боғлайдилар. Ном таркибидаги
шоҳ
сўзининг
ижтимоий-сиёсий терминдан тасаввуф истилоҳига айланиши ҳам тасодифий
эмас.
Тасаввуф намоёндаларига
шоҳ, султон
сифатлари билан эҳтиром
кўрсатиш натижасида Увайс Қараний халқимиз орасида Султон Увайс номи
билан машҳур. Гарчи Увайс Қараний аслида ҳеч қачон бизнинг юртда
1
Мурзаев Э.М. Словарь местных географических терминов. – С.229.
2
Бертагаев Т.А. Лексика современных монгольских литературных языков. – М. 1974. – С.48.
16
бўлмаган бўлса ҳам, воҳадаги тоғ тизмаларининг номларидан бири
Султан
Вəйс тағы
дир.
Аслида
султон
сўзи ижтимоий-сиёсий термин сифатида тарихан турли
даврларида турлича мазмун касб этиб келган: 1. X асрларда мусулмон
мамлакатлари ҳукмдори. XI асрда салжуқийлардан бошлаб бу унвонни араб
халифалигидан мустақил давлат ҳукмдорлари олган. Ҳозирда мазкур унвон
давлат бошқаруви монархия бўлган баъзи ислом давлатларидагина сақланиб
қолган. Масалан, Бруней султони. 2. Мўғул феодал империяси инқирозидан
кейин подшоҳлик қилмаган чингизийлар
султон
деб юритилган
1
.
Гибрид таркибли номларнинг кўпчилигини индикаторли номлар ташкил
этади. Масалан,
Бостан шəəри
(Элликқалъа тумани). Эски ўзбек тилига
шаҳр
шаклида
ўзлашган ушбу сўз
паҳлавийда
shahr
(мулк, вилоят),
shathr
(жаҳон,
олам) қадимий
хshahr
ўзагига бориб тақалади. “Авесто”да бу сўз
хshathуа
шаклида учрайди. Ўрта форс тилида
shahr
. Қадимги ҳинд тилидаги
kshatra
(шаҳар) сўзи
хshi –
шоҳлик қилмоқ, фармон бермоқ, қудратли бўлмоқ
ўзагидан ҳосил бўлган. Ҳозирги эроний тилларда мазкур сўз бир-бирига яқин
шаклларда қўлланади. Жумладан, ислакий (гилон), фаризандий, ярний,
нотанзий тилларида
shâhr
, симнонийда
shahr
, сурхаида
shar
, шаҳмирзодийда
shar,
дизфулийда
shaаr
каби. Агар воҳа топонимиясида Замахшар каби
қадимий жойлари мавжудлигини эътиборга олсак, ушбу индикатор эроний
қатламнинг Жанубий Қорақалпоғистон топонимлари учун икки ички қатлам
– субстрат ва ўзлашмалардан иборат эканини тасдиқлайди.
Ойдукан
(Элликқалъа тумани) топоними ҳам туркий
ой
ва арабча
дукан
сўзларидан ташкил топган. Бу индикатор топонимлар таркибида ва ёлғиз
ҳолда жой номи сифатида учрайди.
Ой
«пастлик, чуқурлик, жарлик»
маъносини ифодалайди. Хоразм шеваларида бу индикатор
ойдық, ой-хäндäк,
хандак
каби вариантларга эга.
Туркман тилида
ай
«чуқур, пастлик» маъносида, эски ўзбек тилида
ojык//ojyк
, рус тилида «выдолбленный, впадина, дыра» маъносида қўлланган.
О.Мадраҳимов
о:й
сўзи «чуқурлик, тупроғи ўйилиб олинган чуқур ер» деб
изоҳлайди
2
.
Араб тилида
дукан
сўзи
дуккан
шаклида ўзбек тилидагидек “дўкон” ва
“устахона” маъноларига эга.
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
1. Жанубий Қорақалпоғистон топонимлари тизимида тарихий-
этимологик жиҳатдан ном учун аппелятив (этимон) бўлган сўзларнинг
кўпчилиги туркий қатламга мансуб бўлиб, уларнинг асосий қисмини
этнотопонимлар ташкил қилади. Бу этнонимларнинг кўпчилиги генетик
жиҳатдан туркий экани шу ном билан аталган уруғ, қабила, этник
бирликларнинг жуда қадим замондан бошқа туркий этник бирликлар билан
яқин муносабатидан дарак беради. Ҳудудда мавжуд этнотопонимларнинг
деярли барчаси Ўзбекистоннинг бошқа жойларида учраши ёки тарқалиш
1
Чориев З. Тарих атамаларининг қисқача луғати. – Тошкент: Шарқ, 1999. – Б. 54.
2
Мадраҳимов О. Ўзбек тилининг ўғуз лаҳжаси лексикаси. - Т., 1973. – Б. 161.
17
ареали анча кенглиги шу ном биан аталган энтик бирликларнинг тарихи,
туркий ёки жаҳоннинг бошқа халқлари шаклланишида тутган ўрни каби
факторлар билан изоҳланади. Ҳудуд этнотопонимлари ўша жойда истиқомат
қилувчи аҳолининг тил хусусиятлари ҳақида ҳам маълум тасаввурлар ҳосил
қилишда муҳим роль ўйнайди.
2.
Антропотопонимлар
статистик
жиҳатдан
этнотопонимлардан
кейинги ўринда туради. Улар бошқа ҳудудларда бўлгани каби ўзининг
ўзгарувчанлик, тез таъсирга учраши каби хусусиятлари билан фарқланиб
туради. Шахснинг касб-кори билан боғлиқ антротопонимларнинг нисбатан
барқарорлиги уларнинг ўзаро ички гуруҳларида бу ҳолат тенг даражада
эмаслини кўрсатади;
3. Ҳудуд топонимиясида эроний асосли жой номларининг салмоқ
жиҳатидан туркий асосли номлардан кейин иккинчи ўринда туриши
Жанубий Қорақалпоғистон ҳудудида туркий этник бирликлар билан бирга
эроний тил оиласига мансуб бўлган хоразмий тилида гапирувчи халқлар
қадимдан истиқомат қилганликлари билан боғлиқ. Мазкур гуруҳга мансуб
айрим топонимлар туркий халқларнинг эроний халқлар (форсийлар,
тожиклар) билан ҳар томонлама мустаҳкам муносабатлари натижасида
юзага келган.
4. Кейинги даврларда билингвистик муҳитнинг бутунлай йўқолиши,
хоразмий тилининг истеъмолдан чиқиши натижасида айрим жой номлари
маҳаллий шева нутқидаги сўзларга "мослаштирилган" ва шунга кўра жой
номлари изоҳига доир топонимик халқ оғзаки ижоди намуналари юзага
келган.
5. Ҳудудда аппелятиви туркий ва эроний тилларга мансуб жой
номларидан ташқари араб, мўғул, хитой ва рус тиллари элементлари асосида
шаклланган жой номлари ҳам мавжуд.
6. Аппелятиви араб тилига алоқадор жой номларида араблар ва араб
тилининг ҳукмронлиги билан боғлиқ номлар фарқланади. Бу эса ҳудуд
топоним тизимида араблар таъсири эмас, балки араб тили таъсири кўпроқ
бўлганини кўрсатади.
7. Аппелятиви рус тили таъсирида пайдо бўлган топонимларнинг
кўпчилигини расмий мотивли жой номлари ташкил қилади. Расмий мотивли
топонимлар жой тарихи, географик хусусияти ва ундаги этник бирликлар
билан боғлиқ бирор белгини ўзида ифода эта олмагани сабабли, уларни
тарихий-этимологик жиҳатдан тадқиқ объекти сифатида олиш мақсадга
мувофиқ эмас.
8. Аппелятиви мўғул тилига алоқадор деб топилган жой номларининг
кўпчилигини айни пайтда туркий тиллар лексик фонди материаллари билан
ҳам изоҳлаш мумкин. Бу ўз навбатида “турк-мўғул лексик параллеллиги”
топонимлар мисолида ҳам мавжудлигини кўрсатади.
9. Хитой тилига алоқадор элементлар билан изоҳланувчи топонимлар
эса ҳудуд аҳолисининг хитойлар билан бўлган муносабати эмас, туркий
тилларнинг хитой тили билан бўлган муносабати натижасида юзага келган.
10. Ҳудуд топонимларнинг айримлари гибрид таркибли жой номлари
бўлиб, улар бир қанча қолипларга эга: “туркий+эроний”, “туркий+араб”,
18
“эроний+араб”, “араб+эроний”, “туркий+мўғул” каби. Бу тип жой номлари
ҳам ҳудуд аҳолисининг бошқа халқлар билан бўлган тарихий муносабатлари
хусусида маълум хулосалар бера олади.
11. Ўзининг жуда қадимий тарихи ва топонимик материалларига бой
бўлган
Жанубий
Қорақалпоғистон
жой
номларининг
лисоний
ўзгачаликларини монографик кўламда тадқиқ қилиш бугунги куннинг
талабидир. Бу ономастика, хусусан, топонимика соҳасининг илмий-назарий
ва амалий жиҳатдан бойишида манба бўла олади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Юлдашев Д. Ҳуд уддаги баъзи хоразмий сўзларнинг қиёсий-
этим ологик та ҳлили // Филологик тадқиқотлар. — Тошкент —
2006. №3. Б.42.
2.
Юлдашев Д. Жануб ий Қорақолпоғистондаги айрим
топонимлар ҳақида // Филологик тадқиқотлар. — Тошкент —
2007. №2. Б.36.
3.
Юлдашев Д. Жануб ий Қорақалпоғистондаги архиатопонимлар
// Филологик тадқиқотлар. — Тошкент —2008.№2. Б.45.
4.
Юлдашев Д. Жанубий Қорақалпоғистон топонимлари тизимида
эроний тилларга тегишли элементлар // Илм сарчаш малари.
Тош кент – 2009 №3. Б.56.
5.
Юлдашев Д. Жанубий Қорақалпоғистон топонимлари таркибида дар
компоненти // Илм сарчашмалари. Тошкент – 2009. №3. Б.48.
6.
Юлдашев Д. Жанубий Қорақалпоғистон айрим тарихий топонимлар
хусусида // Ўзбек тили ва адабиёти. Тош кент – 2009. №4. Б.75.
7.
Юлдашев Д. Роль хорезмийского языка в формировании топонимии
Южного Каракалпакистана // Filologiya məsələləri. Баку. 2011 №2.
С.199-203.
8.
Юлдашев Д. Жанубий Қорақалпоғистондаги баъзи қипчоқ
этнотопонимлари хусусида // Ilm sarchashmalari. Tos hkent – 2011
№8. Б.74-77.
19
Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Юлдашев
Дониёр Тахировичнинг 10.02.02.— Туркий тиллар ихтисослиги бўйича
“Жанубий Қорақалпоғистон топонимларининг тарихий-этимологик
тадқиқи” мавзусидаги диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
ономастика, топонимика, аппелятив, туркий топоним,
этнотопоним, антропотопоним, фитотопоним, зоотопоним, аппелятиви
эроний топоним, хоразмий тили элементли топоним, топоформант,
топоиндикатор, мўғул тили элементлари, араб тили ва рус тили элементлари,
гибрид таркибли топоним.
Тадқиқот
объекти:
Жанубий
Қорақалпоғистон
топонимлари
материаллари.
Ишнинг мақсади:
Жанубий Қорақалпоғистондаги топонимларни
тарихий-этимологик
таҳлилини
амалга
ошириш
ва
хулосаларни
умумлаштириш.
Тадқиқот методлари:
тавсифий, қиёсий-тарихий ва этимологик таҳлил
усуллари.
Олинган
натижалар
ва
уларнинг
янгилиги:
Жанубий
Қорақалпоғистон топонимлари тарихий-этимологик жиҳатдан илк бор
монографик тарзда ўрганилди; ўзбек топонимикасидаги жой номларининг
тарихий-этимологик тадқиқига бағишланган адабиётлар илмий-танқидий
таҳлил қилинди ва мавзунинг ўрганилиш даражаси белгиланди; ҳудуддаги
аппелятиви
туркий
сўзлардан
бўлган
топонимлар
этнотопонимлар,
антропотопонимлар, фитотопонимлар, зоотопонимлар ва объектнинг табиий-
географик хусусияти билан боғлиқ топонимлар тарзида гуруҳланди ҳамда
тадқиқ қилинди; аппелятиви эроний тиллар мансуб топонимлар қадим эроний
таркибли топонимлар ва хоразмий тилига алоқадор элементлар сифатида
тадқиқ этилди; Жанубий Қорақалпоғистондаги топонимларга аппелятив
бўлган турли тилларга хос элементлар арабий, мўғул ва рус тили элементлари
ҳамда гибрид таркибли топонимлар тарзида ажратилиб, таҳлилга тортилди.
Амалий аҳамияти:
ишнинг илмий таҳлиллари ва назарий хулосалари
келгусида ўзбек ва қорақалпоқ ономастикаси муаммоларини тадқиқ қилишда,
ўзбек
ва
қорақалпоқ
лексикологияси,
семасиологияси,
топонимик
лексикографияси масалаларини ўрганишда илмий-назарий намуна бўла
олади, Қорақалпоғистон топонимлари ва Жанубий Қорақалпоғистондаги
ўзбек шеваларининг изоҳли луғатларини тузишда, махсус курслар ўқишда
фойдаланиш мумкин. Тадқиқот хулосалари ўзбек ономастикаси бўйича
бакалавриат ва магистрлик таълим йўналишлари учун маъруза матнлари
тайёрлашда ҳам қўл келади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодиёт самарадорлиги:
тадқиқот
натижаларидан ўзбек ва қорақолпоқ ономастикаси бўйича дарслик ва ўқув
қўлланмалар тайёрлашда, топонимик луғатлар тузишда, махсус курс ва
семинарлар ташкил этишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш
соҳаси:
ономастика,
топонимика,
лексикология,
диалектология, тил тарихи.
20
РЕЗЮМЕ
диссертации Юлдашева Данияра Тахировича на тему: «Историко-
этимологическое исследование топонимов Южного Каракалпакстана»
на соискание ученой степени кандидата филологических наук по
специальности 10.02.02 – тюркские языки.
Ключевые
слова:
ономастика,
аппелятив,
тюркский
топоним,
этнотопоним, антропотопоним, фитотопоним, зоотопоним, аппелятив
иранского происхождения, элементы хорезмийского языка, топоформант,
топоиндикатор, элементы монгольского языка, элементы русского и
арабского языков, топоним с гибридной структурой.
Объекты
исследования:
материалы
топонимов
Южного
Каракалпакстана.
Цель
работы:
обобщить
выводы
и
осуществить
историко-
этимологический анализ топонимов Южного Каракалпакстана.
Методы исследования:
описательный метод и методы сравнительно-
исторического и этимологического анализа.
Полученные результаты и их новизна:
Топонимы Южного
Каракалпакстана впервые были изучены в монографическом плане с
историко-этимологической точки зрения; литература, посвященная историко-
этимологическому анализу названий географических объектов в узбекской
топонимике, подверглась научно-критическому исследований и была
определена
степень
изученности
темы;
местных
топонимов
был
проанализирован
согласно
семантико-тематическим
особенностям
топонимов тюркского происхождения на основе разделения на внутренние
группы; местные топонимы, имеющие аппелятив с элементами иранских
языков, были исследованы в качестве топонимов с древнеиранской
структурой и элементов имеющих отношение к хорезмийскому языку;
Южного Каракалпакстана был выделен в форме, обладающей элементами
арабского, монгольского и русского языков, а также топонимов с гибридной
структурой с его последующим анализом.
Практическая значимость:
теоретические выводы и материалы
диссертации могут быть использованы при создании учебников и учебных
пособий, при составлении толковых словарей узбекских говоров Южного
Каракалпакстана, а также при чтении специальных курсов. Выводы
исследования могут быть использованы при подготовке текстов лекций по
ономастике для студентов, обучающихся по направлениям бакалавриата и
магистратуры.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
результаты
исследования могут быть использованы при создании учебников и учебных
пособий по узбекской и каракалпакской ономастике, при составлении
топонимических словарей, организации специальных курсов и семинаров.
Область
применения:
ономастика,
топонимика,
лексикология,
диалектология, история языка.
21
RESUME
the dissertation on “Historic and etymologic research on the toponyms in
Southern Karakalpakistan’’ and is in the sphere of Turkish languages
10.02.02. by the candidate оf Philology sciences Yuldashev Doniyor
Takhirovich
Key words
: onomastic, topography, appellative, Turkish toponym,
ethnotoponym, anthrotoponym, fitotoponym, zootoponym, appellative Iranian
toponym, elementary toponym of Khorezmian language, hybrid constitutive
toponym, historical-etymologic analysis.
The object of the research: t
he toponyms in Southern Karakalpakistan
The aims of the work:
to analyze historical-etymologic the conclusions and
constitute them all.
The methods of the research:
to use the ways of comparative, historical,
and etymologic analysis.
Received results and the news in them:
in the research the toponyms in
Southern Karakalpakistan historical-etymologically have been learnt for the first
time; the books which were devoted to the historical etymologic research on the
names of places in Uzbek topography; toponyms which consist Turkish areal
appellatives, ethnotoponym, anthrotoponym, fitotoponym, zootoponym and other
toponyms which related to natural-geographic feautures have been classified and
investigated; toponyms which related to appellatives in Iranian languages have
been researched as the toponyms in ancient Iranian features and the elements in
Khorezmian language ; the elements in Karakalpakistan which appellatively related
to different languages have been classified as in the elements of Arabian, Russian
and Mongol languages and hybrid featured toponyms.
The practical importance of the work:
final results and analysis of the
work can be an excellent example in solving the problems in Uzbek and
Karakalpakistan lexicology, semasiology, topographic lexicography, making a
dictionary which involves the toponyms in Karakalpakistan and Uzbek slangs in
Southern Karakalpakistan, giving special talks. This work can be very handful in
giving lectures on the degrees of educational system of bachelorship and
mastership.
The degree of researching and economic progress:
the results of this work
can be used in making text books on Uzbek and Karakalpak onomastic, making
toponymic dictionaries, special courses and lectures.
The sphere of the usage:
onomastic, topography, lexicology, dialectology
and the history of languages.
