Авторы

  • Анвар Ҳамидов
    Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.autoabstract.46726

Ключевые слова:

финансы финансовая деятельность финансовый год финансовая дисциплина финансирование кредит наличные расчеты безналичные расчеты налог страхование бюджет внебюджетные сбережения государственный бюджет Республики Узбекистан

Аннотация

Объект исследования: организация сбережений денежных средств, финансово-правовые отношения, возникающие в процессе их распределения и использования и связанные с государственной финансовой деятельностью.
Цель работые: комплексный научно-практический анализ института государственной финансовой деятельности в Республике Узбекистан, изучение его места и роли в социально-экономическом развитии страны, а также путем анализа правовых норм государственной финансовой деятельности и практики их применения выявление недостатков в действующем законодательстве и разработка предложений и рекомендаций по их устранению.
Методы исследования: сравнительный, сравнительно-правовой, системный логический анализ, создание научной теории, социологический опрос, обобщение.
Полученные результаты и их новизна: впервые с точки зрения финансового права на монографическом уровне исследованы теоретические, правовые и практические задачи государственной финансовой деятельности, разработаны новые понятия, научно-теоретические выводы, практические предложения и рекомендации по решению финансово-правовых проблем в области государственной финансовой деятельности.
Практическая значимость: результаты исследования могут быть применены в законодательной деятельности по совершенствованию правового регулирования финансового законодательства Республики Узбекистан и в деятельности государственных органов управления.
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования используются в процессе преподавания студентам бакалавриата и магистратуры таких дисциплин, как «Финансовое право», «Налоговое и банковское право», а также в научных исследованиях по изучению проблем финансового законодательства.
Область применения: правотворчество, научные исследования по изучению перспектив развития законодательства, учебный процесс в высших учебных заведениях.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ





Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 35.087.4 (575.1)



ҲАМИДОВ АНВАР МУЗАФФАРОВИЧ



ДАВЛАТНИНГ МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ

ТАРТИБГА СОЛИШ

12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ;

маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ


Юридик фанлар номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация



АВТОРЕФЕРАТИ





ТОШКЕНТ – 2012


background image

2

Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент

давлат юридик институтининг “Маъмурий ва молия ҳуқуқи” кафедрасида
бажарилган.

Илмий раҳбар –

юридик фанлар номзоди, доцент

Ли Адик Александрович

Расмий оппонентлар:

юридик фанлар доктори, профессор

Иса Ахлиманович Хамедов

юридик фанлар номзоди, доцент

Бахтиёр Шамсуддинович Мирбобоев

Етакчи ташкилот –

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат

университети

Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат

юридик институти ҳузуридаги фан доктори (номзоди) илмий даражасини

олиш бўйича Д. 016.15.03 рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил

«___» ____________ куни соат ____ да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил:

100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35.

Диссертация

билан

Тошкент

давлат

юридик

институтининг

кутубхонасида танишиш мумкин. Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ

кўчаси, 35.

Автореферат 2012 йил “___” ____________да тарқатилди.



Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби,
юридик фанлар номзоди,
доцент

Зулфиқаров

Шерзод Хуррамович


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб

демократик ислоҳотларнинг пировард мақсади аҳоли фаровон турмуш
кечириши тўла-тўкис таъминланадиган бозор иқтисодиётига асосланган
эркин фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборат. Истиқлол йилларида
мамлакатда янги ижтимоий-сиёсий тузум ва бозор иқтисодиётига мос янгича
ҳуқуқий доктрина қарор топди. Ушбу доктрина юртбошимиз раҳнамолигида
ишлаб чиқилган тараққиётнинг ўзбек моделининг беш принципига
асосланади. Истиқлол йилларида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар
негизини ташкил этувчи ушбу беш принципнинг дастлабкиси – давлатнинг
бош ислоҳотчи эканлиги ҳам мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида давлат
молиявий фаолияти алоҳида муҳим аҳамият касб этишидан далолат беради.
Дарҳақиқат, давлат молиявий фаолиятининг мамлакатда ҳуқуқий ва сиёсий
барқарорликни таъминлашдаги ўрни беқиёс.

Молия ва давлат молиявий фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни

такомиллаштириш

масаласи

ҳозирги

кунда

ҳам

илмий-ҳуқуқий

тадқиқотларнинг устивор йўналишларидан бири сифатида намоён бўлади.
Бундан ташқари, давлат молиявий фаолияти соҳасида юзага келадиган
ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий таъсир этиш масалаларини ишлаб
чиқмасдан туриб давлат функцияланишини таъминлаш мумкин эмасдир.

Давлатнинг молиявий фаолияти давлат пул жамғармаларини ташкил

этиш, уни тақсимлаш ва давлат пул жамғармаларидан фойдаланиш билан
боғлиқлиги сабабли ҳозирги кундаги долзарб масалалардан ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари И.А.Каримов эътироф этганларидек: “Бугунги

куннинг энг долзарб муаммоси 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий
инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан
чиқиш йўлларини излашдан иборат”

1

. Табиийки, бунда давлат молиявий

фаолияти зиммасига улкан маъсулият юкланади. Зеро, мамлакатимизни
молиявий-иқтисодий

инқирози

шароитида

жиддий

талофот

кўрмай

қолишини

кафолатлаган

молия-банк

тизимини

мустаҳкамлаш,

иқтисодиётнинг

реал

сектори

корхоналарини

қўллаб-қувватлаш,

мамлакатимиздаги маҳсулот экспорт қиладиган корхоналарни қўллаб-
қувватлаш ва рағбатлантириш, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, солиқ
юкини енгиллаштириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва
унификация қилиш бўйича хўжалик тузилмаларини қўллаб-қувватлаш, кичик
бизнез ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-
қувватлаш, инвестицияларни жалб этиш, аввало, ички манбаларни сафарбар
этиш

ҳисобидан

иқтисодиётимизнинг

муҳим

тармоқларини

жадал

модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, транспорт
коммуникацияларини янада ривожлантириш ва ижтимоий инфратузилма
объектларини барпо этиш, мамлакатимизда ягона электр ва газ тармоғи
тизимларини ташкил этиш, коммуникация тизимини ривожлантириш,

1

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг

йўллари ва чоралари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2009. – Б. 4.


background image

4

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш каби чора-тадбирларнинг айнан
давлат молиявий фаолияти воситасида амалга оширилиши ҳам сўзимизни
тасдиқлайди. Буларнинг самараси ўлароқ юртбошимиз таъбири билан
айтганда, “2008-2010 йилларда, яъни дунёнинг аксарият мамлакатларида
иқтисодий ўсиш суръатлари сезиларли равишда тушиб кетган, ишлаб
чиқариш пасайган бир вақтда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш
суръатлари 2008 йилда 9 фоизни, 2009 йилда 8,1 фоизни ташкил этгани, 2010
йилда бу кўрсатгич 8,5 фоизга етиши кутилаётгани, келгуси 2011 йилда эса
8,3 фоиз даражасида бўлиши белгилаб берилаётгани кўпгина халқаро
тузилмалар, эксперт ва мутахассисларда катта қизиқиш уйғотмоқда”

2

.

Гувоҳи бўлганимиздек, сўнгги йилларда мамлакатда оқилона ташкил

этилган давлат молиявий фаолияти бугунги кунда ўз самарасини бермоқда
ҳамда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишда асосий ўрин
эгалламоқда.

Айни дамда таъкидлаш ўринлики, пул маблағлари жамғармасини

шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий
муносабатлар мажмуи сифатида давлат молиявий фаолияти амал қилиши
объектив зарурият бўлиб, бевосита жамият эҳтиёжларидан келиб чиқади. Ўз
навбатида молиявий фаолиятни ҳуқуқий тартибга солишни узлуксиз
такомиллаштириб бориш илмий-ҳуқуқий тадқиқотларнинг устувор вазифаси
саналади. Шу маънода юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли
ислоҳотлар шароитида унинг иқтисодий асосларини ташкил этувчи молиявий
муносабатларга ҳуқуқий таъсир этишга оид масалаларни тадқиқ этиш молия
ҳуқуқи фанининг етакчи йўналишларидан ҳисобланади.

Бундан ташқари, таъкидлаш керакки, бизнинг фикримизча, тадқиқот

мавзусининг долзарблиги яна қуйидаги жиҳатлар билан изоҳланади:

биринчидан,

бугунги кунда мамлакатимизда давлат молиявий

фаолияти масалаларига бағишланган монографик тадқиқот олиб борилмаган.
Бизнинг фикримизча, бугунги кунда давлатнинг пул маблағларини тўплаш,
тақсимлаш ва фойдаланишга доир фаолиятининг айрим жиҳатларини
ўрганишга бағишланган тадқиқотлар давлат молиявий фаолияти мазмун-
моҳиятини етарли даражада ёритиб беришга қодир эмас;

иккинчидан,

аксарият тадқиқотчилар давлат молиявий фаолиятини

фақатгина молия ҳуқуқи доирасига киритишлари ҳам бу борада илмий
мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бизнинг фикримизча, давлатнинг ўз пул
маблағларини нафақат молия ҳуқуқи билан тартибга солинадиган молиявий,
балки тегишинча бошқа ҳуқуқ тармоқлари – маъмурий, фуқаролик, меҳнат ва
халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган иқтисодий муносабатлар (товар-
пул, кредит, меҳнат ва ҳ.к.) доирасида ҳам пул маблағлари шакллантириши,
тақсимлаши ва фойдаланиши ушбу масалага кенгроқ ёндашиш зарурлигидан
далолат беради;

2

Каримов И.А Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 4 б

.



background image

5

учинчидан,

бугунги кунда давлат молиявий фаолиятининг кўламини

янада аниқ белгилаш зарурияти ҳам ушбу соҳада махсус тадқиқот олиб
боришни тақозо этмоқда.

Юқоридагиларнинг барчаси ушбу тадқиқот мавзусининг долзарблиги

ҳамда илмий ва амалий аҳамиятидан далолат беради.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Юқорида таъкидланганидек,

ҳ

озирга қадар мамлакатимизда давлат молиявий фаолияти масалаларига

бағишланган алоҳида ва комплекс тартибда илмий тадқиқот иши олиб
борилмаган. Лекин бир қатор миллий ва бошқа хорижий олимлар томонидан
мазкур институтнинг айрим жиҳатларига оид фикрлар билдирилган. Шундан
келиб чиқиб, диссертация мавзусига оид илмий изланишларни уч йўналишда
кўриб чиқиш мумкин:

Биринчи йўналиш

. Тадқиқот ишининг назарий-методологик ва

концептуал жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов
асарларида ҳар томонлама ва тизимли тарзда ёритиб берилган. Уларда давлат
молиявий фаолиятининг асосий йўналишлари, мамлакатимизнинг иқтисодий
тараққиёт йўли, Ўзбекистон Республикасининг молиявий институтлари
билан боғлиқ долзарб масалаларга оид концептуал ғоя ва фикрлар мавжуд

3

.

Иккинчи йўналиш.

Давлат молиявий фаолияти институтининг айрим

жиҳатлари мамлакатимиз ҳуқуқшунос олимлари А.Ли, М.Йўлдошев,
Э.Хожиев, Й. Турсунов, Ҳ.Исламходжаев, Ш.Билолхўжаева, Ф.Исаева,
А.Раҳимова кабиларнинг илмий асарларида давлат молиявий фаолиятининг
айрим жиҳатларига оид фикрлар билдирилган.

Учинчи йўналиш.

Давлат молиявий фаолияти билан боғлиқ масалалар

МДҲ ва бошқа хорижий олимларнинг, хусусан, Карасева М.В, Крохина Ю.А,
Тедеев А.А, Парыгина В.А, Грачева Е.Ю, Соколова Э.Д. ...С.А.Алешина,
A.M.Асадов, Е.M.Ашмарина, Д.А.Беккерская, А.Н.Веретов, Д.В.Винницкий,
В.В.Гриценко,

Е.А.Карандина,

Д.А.Лисицын,

А.Э.Лоскутов,

Е.М.Пастушенко, Г.В.Петрова, Е.В.Покачалова, А.А.Руденко, Г.Ф.Ручкина,
А.А.Саттарова, А.Н.Туляй, Н.И.Химичева, E.Б.Чернобровкина, А.А.Нечай,
А.И.Худяков, А.Смит, М.П.Годме, В.Гасснер, Томас Кун, К.Коттке,
Р.Саватье каби олимларнинг

4

илмий ишларида ўз аксини топган.

3

Ушбу асарларнинг тўлиқ рўйхати диссертациянинг фойдаланилган адабиётлар рўйхати қисмида кўрсатилган.

4

Ли А. Ўзбекистон Республикаси молия ҳуқуқи. Дарслик. Масъул муҳаррир: М.Х.Рустамбаев. –

Тошкент:

ТДЮИ, 2004.; Рахимова А.А., Хожиев Э.Т. Молия ҳуқуқи. – Тошкент, 2002. Алешина С.А.

Правовые

основы расходов на пенсионное обеспечение сотрудников органов внутренних дел и военнослужащих в
системе МВД России: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2007; Асадов A.M. Правовое положение
Центрального Банка Российской Федерации (административно–правовой аспект): Дисс... канд. юрид. наук. –
Екатеринбург. 1997. – 192 с.; Ашмарина Е.M.

Финансово–правовые аспекты учетных систем Российской

Федерации: Автореф. дис. ... докт. юрид. наук. – М., 2005.; Винницкий Д.В. Основные проблемы теории
российского налогового права: Дисс... док. юрид. наук. – Екатеринбург. 2003. – 436 с.; Гриценко В.В.

Концептуальные проблемы развития теории налогового права современного российского государства:
Автореф. дис. ... докт. юрид. наук. – Саратов, 2005.; Карандина Е.А.

Федеральное казначейство в системе

государственного финансового контроля Российской Федерации: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. –
Саратов, 2007.; Лисицын Д.А. Финансовая деятельность государства: содержание, методы осуществления:
Дис. ... канд. юрид. наук. – Челябинск, 2004.; Лоскутов А.Э.

Распределение налоговых доходов между

государственными и местными бюджетами: сравнительно-правовое исследование: Автореф. дис. ... канд.
юрид. наук – Саратов, 2006.; Нечай А.А.

Правовые проблемы регулирования публичных расходов в

государстве: Автореф. дис. ... доктора юрид наук. – Киев, 2005.; Пастушенко Е.М.

Правовые акты


background image

6

Ушбу олимларнинг илмий изланишлари давлатнинг молиявий

фаолиятини самарали ташкил этиш ва уни амалга ошириш, молиявий
институтларнинг барқарорлигини таъминлашга оид масалаларни ҳамда
давлат молиявий фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш билан
боғлиқ муаммоларни тадқиқ этишда муҳим илмий манба бўлиб хизмат
қилишини эътироф этиш билан бирга, уларда ҳозирги кунда давлатнинг
молиявий фаолияти алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаганлигини
таъкидлаш жоиз. Айнан шу сабабли, мазкур ҳолат муаллиф томонидан илмий
жиҳатдан таҳлил қилиш мақсадида тадқиқот мавзуси сифатида танланди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси Тошкент давлат юридик институти

Илмий Кенгашининг 2007 йил 2-июлдагидаги 11-сонли мажлиси қарори
билан тасдиқланган ва Тошкент давлат юридик институтининг илмий-
тадқиқот ишлари режасига киритилган.

Тадқиқот мақсади.

Ўзбекистон Республикасида давлат молиявий

фаолияти институтини комплекс илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилиш,
унинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини
ўрганиш ҳамда давлат молиявий фаолиятига тааллуқли тегишли ҳуқуқий
нормаларни ва уларни қўлланиш амалиётини таҳлил қилиш йўли билан
қонунчилигимиздаги камчиликларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш
борасида амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари.

Диссертацияда кўзланган мақсад асосида

илмий-тадқиқот олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

– давлат молиявий фаолиятини илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилиш;
– давлат молиявий фаолиятининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий

тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини ўрганиш;

– давлат молиявий фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, принциплари

ва ҳуқуқий шакллари ҳамда амалга ошириш усулларини илмий таҳлил қилиш
ва ёритиб бериш;

– давлат молиявий фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари

тизимини таҳлил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан
илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқиш;

– давлат молиявий фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос


Центрального Банка Российской Федерации: Финансово-правовые аспекты теории: Автореф. дис. ... докт.
юрид. наук. – Саратов, 2006.; Петрова Г.В.

Налоговые отношения: теория и практика правового

регулирования: Автореф. дис.... докт. юрид. наук, – М., 2003.; Покачалова Е.В.

Публичный долг:

теоретические и практические аспекты российского финансового права: Автореф. дис. ... докт. юрид. наук. –
Саратов, 2007.; Руденко А.А.

Финансово-правовой статус главных и иных распорядителей средств

федерального бюджета как участников бюджетного процесса: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Саратов,
2008.; Ручкина Г.Ф.

Финансово-правовое регулирование предпринимательской деятельности в Российской

Федерации: Автореф. дис. ... докт. юрид. наук. – М., 2004.; Саттарова А.А.

Фонд как институт финансового

права: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2007.; Соколова Э.Д. Теоретические аспекты правового
регулирования финансовой деятельности государства и муниципальных образований: Дисс. ... докт. юрид.
наук. – М., 2008. – С. 73-91.; Туляй А.Н. Конституционные основы финансовой деятельности в Российской
Федерации: Автореф. дисс... канд. юрид. наук. – Томск. 1999. – 26 с.; Химичева Н.И.

Субъекты советского

бюджетного права: Дис. ... докт. юрид. наук. – Саратов, 1979.; Чернобровкина E.Б.

Разграничение

компетенции представительных и исполнительных органов государственной власти в области бюджета:
Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – M., 2002.


background image

7

хусусиятларини ўрганиш ва аниқлаш;

– давлат молиявий фаолиятига оид ҳуқуқий нормаларни ва уларни

қўлланиш амалиётини таҳлил қилиш;

– ушбу соҳага оид қонунчиликдаги камчиликларини аниқлаш ва

уларни бартараф этиш борасида амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Давлат молиявий фаолияти билан

боғлиқ молиявий-ҳуқуқий муносабатлар

тадқиқот объекти

ҳисобланади.

Амалдаги қонун ҳужжатларининг давлат молиявий фаолияти институтини
тартибга солувчи нормалари

тадқиқот предмети

ҳисобланади.

Тадқиқот методлари.

Умумижтимоий (фалсафий), махсус илмий ва

ҳуқуқий методлар ташкил этиб, тадқиқот предметини ёритиб беришда
муаллиф томонидан диалектик-материалистик, мантиқий (анализ, синтез)
методлардан ташқари мавзуни ўрганиш бўйича статистик маълумотларни
таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, амалиёт материалларини аниқ-
таҳлилий ўрганиб чиқиш, формал-мантиқий, кузатув каби махсус-илмий
методлардан фойдаланилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов

асарларида илгари сурилган концептуал, назарий, сиёсий-ҳуқуқий ғоялар ва
принциплар тадқиқотнинг методологик асосини ташкил этди.

Чунки бу асарларда мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш

шароитида давлат молиявий фаолиятига таааллуқли, ва хусусан молия,
бюджет, солиқ, банк, пул муомаласи, валюта муносабатлари билан боғлиқ
бўлган масалалар ўз ифодасини топган.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1. Таъкидлаш керакки, бугунги кунда жаҳонда юз бераётган молиявий-

иқтисодий ўзгаришлар, шунингдек мамлакатимизда ҳам бу борада амалга
оширилаётган иқтисодий-ҳуқуқий ислоҳотлар давлат молиявий фаолияти
тушунчасига янгича ёндашувни тақозо этмоқда. Шунга биноан, юридик
адабиётлар ва қонун ҳужжатлари таҳлили натижасида мазкур фаолиятнинг
мазмун-моҳиятига мувофиқ илмий таъриф ишлаб чиқилди.

2. Давлат молиявий фаолиятига миллий ва хорижий юридик фанда

назарий-ҳуқуқий жиҳатдан турлича таърифлар мавжудлигини ҳамда
давлатнинг молиявий фаолияти моҳияти ва мазмуни юзасидан ҳуқуқшунос
олимлар ўртасида хилма-хил ёндашувлар ҳукм сураётганлигини таъкидлаш
лозим. Мазкур фаолиятга оид изланишларни илмий таҳлил қилиб, улардаги
ижобий жиҳатларни инобатга олган ҳолда бу инcтитутни такомиллаштириш
давлат ва жамият эҳтиёжидан келиб чиқишлиги алоҳида қайд этилди.

3. Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикасида

молиявий фаолиятни амалга оширувчи органлар, уларнинг ҳуқуий мақоми
илмий жиҳатдан таҳлил қилинди ҳамда улар фаолиятини такомиллаштириш
юзасидан илмий-амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.

4. Тадқиқотда давлат молиявий фаолиятини амалга оширишнинг

усуллари, ҳуқуқий шакллари атрофлича илмий таҳлил қилинди, уларнинг
молиявий фаолиятни амалга оширишдаги тутган ўрни, аҳамияти аниқланди.

5. Бугунги бозор муносабатлари шароитида фуқароларнинг, давлат ва


background image

8

жамиятнинг иқтисодий манфаатларини таъминлашда, республикамизнинг
иқтисодий-молиявий қудратини янада мустаҳкамлашда, шунингдек, давлат
молиясининг янада самарали тизимини яратишда давлат молиявий
фаолиятининг ўрни ниҳоятда муҳимлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикасининг “Марказий банки тўғрисида”ги, “Бюджет тизими
тўғрисида”ги, қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурияти асослаб
берилди.

Илмий янгилиги.

Тадқиқот ишининг илмий янгилиги шундан

иборатки, давлат молиявий фаолиятига оид назарий, ҳуқуқий ва амалий
масалалар илк маротаба молия ҳуқуқи фани нуқтаи назаридан монографик
даражада тадқиқ этилди. Натижада давлат молиявий фаолияти институтига
оид молиявий-ҳуқуқий муаммоларнинг ўзига хос ечими сифатида янги
тушунчалар, илмий-назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилди.

Шу билан биргаликда тадқиқот ишининг илмий янгилиги

қуйидагиларда намоён бўлади:

биринчидан,

давлат молиявий фаолиятининг мазмун-моҳиятини

ёритиб бериш ҳамда иқтисодиётни эркинлаштириш бўйича устивор
вазифаларнинг амалга оширилишида давлат молиявий фаолиятининг тутган
ўрнини ва аҳамиятини аниқлашда;

иккинчидан

,

Ўзбекистон

Республикасида

давлат

молиявий

фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш орқали
уларни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилашда;

учинчидан

, давлат молиявий фаолиятининг асоси сифатида давлат ва

маҳаллий пул маблағлари жамғармаларини ташкил этиш, тақсимлаш ва
улардан фойдаланиш услубларини илмий таҳлил қилишда;

тўртинчидан

, давлат молиявий фаолиятининг асосий соҳалари

ҳисобланган – бюджет, солиқ ва банк тизими муносабатларини тартибга
солувчи қонун ҳужжатларини ўрганган ҳолда, уларни такомиллаштириш
йўлларини излашда;

бешинчидан

, Ўзбекистон Республикасида давлат молиявий фаолияти

амалиётини, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда умумлаштириш
асосида илмий асосланган хулосалар, тавсиялар ва таклифларни ишлаб
чиқишда.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Диссертациянинг

амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет
масалалари қўмитаси (2011 йил 13 майдаги 16/2-6989-сонли хати),
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ва Ўзбекистон Республикаси
давлат солиқ қўмитаси (2011 йил 7 июндаги 04/1-02-121-сонли хати)
қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги фаолиятида фойдаланилмоқда.

Диссертациядаги асосий қоидалардан Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги ТДЮИ талабаларига “Молия ҳуқуқи” фанини ўқитиш жараёнида
фойдаланилмоқда.

Илмий ва амалий аҳамияти

шу билан белгиланадики, мазкур илмий


background image

9

иш давлат молиявий фаолияти институтини чуқур ўрганиш ва унинг моҳияти
ҳақидаги илмий тасаввурларни ривожлантиришнинг ижтимоий-ҳуқуқий
асосларини тадқиқ этишга қаратилган.

Диссертация тадқиқотининг амалий аҳамияти шундан иборатки,

олинган

натижалардан

Ўзбекистон

Республикасининг

молия

қонунчилигидаги давлат молиявий фаолиятини

ҳуқуқий тартибга солишни

такомиллаштириш борасидаги қонунчилик фаолиятида ва давлат бошқарув
органлари фаолиятини янада ривожлантиришда фойдаланилиши мумкин.

Ишнинг

синовдан

ўтганлиги

(апробацияси).

Диссертация

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик
институти “Молия ва маъмурий ҳуқуқ” кафедраси йиғилишида (2011 йил 17-
май);

Ўзбекистон Республикаси Миллий университети ҳуқуқшунослик

факультетидаги илмий семинарда (2011 йил 24-июнь);

Тошкент давлат

юридик институти Фан доктори (номзоди) илмий даражасини олиш бўйича Д.
016.15.03 рақамли Ихтисослашган Кенгаш ҳузуридаги 12.00.01 – Давлат ва
ҳуқуқ назарияси ва тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи; 12.00.02 –
Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича
муаммовий Кенгашнинг мажлисида (2011 йил 25 октябрь) муҳокама қилиниб,
ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги

. Илмий тадқиқот натижалари

бўйича олинган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар диссертация мавзуига
оид 12 та илмий мақола чоп этилган бўлиб, ушбу мақолаларнинг 7 таси
Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

ҳузуридаги

ОАК

рўйхатидаги илмий журналларда чоп этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, 10 та

параграфни ўз ичига олган учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати, иловалардан ташкил топган бўлиб, ишнинг ҳажми 153 бетдан
иборат. Илмий ишни ёзишда 150 та манбадан фойдаланилган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

“Кириш”

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги

асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси таҳлил қилинган,
тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети белгиланган ҳамда
тадқиқот ишининг илмий янгилиги, назарий ва методологик асослари, илмий
ва амалий аҳамияти, тадқиқот ишининг тузилиши ва хажми кўрсатиб
ўтилган.

Диссертациянинг биринчи боби

“Давлат молиявий фаолиятининг

ҳуқуқий табиати”

деб номланган бўлиб, у уч параграфдан иборат.

Мазкур

бобнинг биринчи параграфи “

Давлат молиявий фаолиятининг тушунчаси,

хусусиятлари ва вазифалари”

деб номланган. Унда молиявий фаолиятнинг

тушунчаси, ўзига хос хусусиятлари, асосий вазифалари билан боғлиқ назарий
масалалар бир қатор ҳуқуқшунос олимлар томонидан тадқиқ этилгангани
таъкидланиб, хорижий мамлакатларда ва мамлакатимизда молиявий фаолият
хусусида олимларнинг билдирган фикрлари таҳлил этилган. Ушбу бобда
“молиявий фаолиятнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, принциплари”


background image

10

ҳамда “Давлат молиявий фаолиятининг шакллари”ни ёритиб берганмиз.

Биринчи бобда биз давлат молиявий фаолиятининг тушунчасини, ўзига

хос хусусиятларини ва вазифаларини, ҳамда ҳуқуқий асосларини ҳам илмий
ҳам амалий жиҳатдан таҳлил этиб, давлат молиявий фаолиятининг ўташнинг
қуйидаги принциплари ўрнатилиши лозим деб ҳисобладик:

қонунийликка риоя қилиш;

ошкоралик

;

режалилик;

м

олиявий

фаолият

жараёнида

юзага

келган

ижтимоий

муносабатларни тартибга солишда оммавий манфаатлар устуворлиги;

молиявий сиёсат ва пул тизими ягоналиги;

фуқароларнинг давлат молиявий фаолиятига иштирок этиши;

Ўзбекистон Республикасида молиявий фаолиятнинг ижтимоий

йўналганлиги;

маҳаллий

ҳокимият

органлари

молиявий

фаолиятининг

мустақиллиги.

Молиявий фаолият принципларининг амалий аҳамияти ушбу фаолият

жараёнида ҳуқуқий нормалар тўғри қўлланилиши таъминланишида, уларни
талқин этиш қонун чиқарувчи томонидан уларни қабул қилишда кўзда
тутилган маънога зид бўлмаслигида ҳамда тегишли давлат органларининг
ҳаракатлари нафақат ҳуқуқ нормалари кўрсатмаларига мос, балки унинг
иқтисодий оқилона ва самарали бўлишини таъминлашида ифодаланади.
Авваламбор, бу давлат харажатларига тааллуқли давлат молиявий
фаолиятининг негизида конституциявий нормалар ётади. Бюджет, солиқ,
давлат кредити, суғурта, пул-кредит тизимига оид вакиллик ва ижроия
органлари ваколатларини белгиловчи конституциявий нормалар давлат
молиявий фаолиятининг умумий қоида ва принципларини мустаҳкамлайди.

Бундан ташқари биз ушбу бобда давлатнинг молиявий фаолияти

тушунчасини қуйидагича белгилаш мумкин деб ҳисобладик:

Молиявий фаолият бу - давлатнинг ўз вазифа ва функцияларини

амалга оширишни пул билан таъминлаш мақсадида давлат пул маблағларини
шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш бўйича фаолияти бўлиб, уни
амалга ошириш учун давлат томонидан молиявий тизим ва тегишли давлат
органлари тизими кўринишида молиявий инфратузилма тузилади.

Тадқиқот ишининг иккинчи боби

“Давлат молиявий фаолиятини

амалга оширувчи давлат органлари тизими ва уларнинг ваколатлари”

га

бағишланган. Мазкур бобда, молиявий фаолиятни амалга оширишда
давлатнинг вакиллик органлари ва уларнинг ваколатлари, умумий ваколатли
ижро хокимияти органлари ҳамда махсус ваколатли ижро хокимияти
органларининг молиявий фаолиятни амалга оширишдаги ваколатлари каби
масалалар ёритилган.

Молиявий фаолиятни амалга оширишда давлатнинг вакиллик

органлари: Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳамда Халқ депутатлари
Кенгашларидан иборат бўлиб,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


background image

11

давлат бюджетини қабул қилади, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни
белгилайди, валюта ва кредит ишини қонуний тартибга солинишини амалга
оширади. Давлат молиявий фаолиятининг муҳим масалаларига доир
қонунларни қабул қилади (масалан, бюджет тизими тўғрисида, солиқлар
тўғрисида, банклар ва банк фаолияти тўғрисида, валютани тартибга солиш
тўғрисида ва ҳ.к.)

Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимиятлар ўз ваколатлари

доирасида тегишли маъмурий-ҳудудий бирликлар молиясига раҳбарлик
қилинишини таъминлайди. Ушбу органлар, хусусан, маҳаллий бюджетлар
лойиҳаларини ишлаб чиқади, уларни тасдиқлайди ва ижро этади, шунингдек,
мазкур бюджетлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди,
қонунчиликка мувофиқ равишда маҳаллий бюджетга келиб тушадиган
маҳаллий солиқлар, йиғимлар ва тўловлар миқдори ва улар бўйича
имтиёзларни белгилайди.

Умумий

ваколатли

ҳокимият

ижроия

органлари

Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ишлаб чиқилиши
ва унинг ижро этилишини ташкил этади, давлат пул ва кредит сиёсатини
мустаҳкамлаш

бўйича

чоратадбирларнинг

амалга

оширилишига

кўмаклашади. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва ижросини
ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги аниқ
мақсадли давлат фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
масалалари, шунингдек давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳажми ва
Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи қарзларини ошириш доираси,
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини белгилаш ва
ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади.

Махсус ваколатли ижро хокимияти органи Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги,
вилоят ва туман ҳокимиятлари молия бошқармалари ва бўлимлари,
шунингдек, уларга қарашли давлат муассасалари ва ташкилотлари ягона
тизимини ташкил этади. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг
молия ва нарх сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш ва унинг барча ҳудудларида
молия ва нарх ҳосил бўлишини ташкил этишга умумий раҳбарлик қилиш
учун қаратилган марказий молиявий-иқтисодий органдир.

Илмий ишнинг

“Давлат молиявий фаолиятининг усуллари”

га

бағишланган учинчи бобида давлат молиявий фаолиятининг усуллари
тушунчаси ва тизими ҳамда давлат пул маблаглари жамгармаларини
шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш усуллари ёритиб
берилган.

Ушбу бобда давлат пул маблаглари жамгармаларини шакллантиришда

ихтиёрий ва мажбурий усуллардан, пул маблаглари жамгармаларини
таксимлашда молиялаштириш ва кредитлаш, давлат пул маблағлари
жамгармалариридан фойдаланишда эса нақд пулсиз тўловлар ҳамда нақд пул
тўловлари шаклида амалга оширилиши кўрсатилиб ўтилган.


background image

12

ХУЛОСА

Ўзбекистон Республикасида давлатнинг молиявий фаолиятини амалга

оширишни молия ҳуқуқига оид илмий-назарий ва юридик адабиётларни,
тегишли статистик маълумотларни ҳамда амалиёт материалларини ўрганиш
ва таҳлил қилиш ҳамда тадқиқот олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш
натижалари, ўз навбатида қуйидаги концептуал хулосаларга келиш ва бу
соҳадаги фаолиятни тартибга солишга қаратилган тегишли қонунчиликни
такомиллаштириш юзасидан бир қатор амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқишга асос бўлди:

I. Илмий-назарий хулосалар:

1.

Давлатнинг молиявий фаолиятига юридик фанда ва қонунчиликда

назарий-ҳуқуқий жиҳатдан етарлича таъриф берилмаганлиги ҳамда давлат
молиявий фаолиятининг моҳияти ва мазмуни юзасидан олимлар ўртасида
ягона ёндашув шаклланмаганлигини таъкидлаш лозим.

Тадқиқотда

“давлатнинг молиявий фаолияти” тушунчасининг юридик табиати таҳлил
этилиб, унга қуйидагича таърифни бериш мақсадга мувофиқ, деб
ҳисобланган: “Давлатнинг молиявий фаолияти – давлатнинг ўз вазифа ва
функцияларини амалга оширишни пул билан таъминлаш мақсадида давлат
пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш бўйича
фаолияти бўлиб, уни амалга ошириш учун давлат томонидан молиявий тизим
ва тегишли давлат органлари тизими кўринишида молиявий инфратузилма
тузилади”.

2.

Давлат молиявий фаолиятига оид қуйидаги хусусиятларни кўрсатиш

мумкин:

биринчидан,

бу давлат томонидан амалга ошириладиган давлат, давлат

хўжалик ташкилотлари (давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари)
фаолияти тури;

иккинчидан,

ушбу фаолият мазмуни сифатида давлат вазифа ва

функцияларини пул билан таъминлаш мақсадида давлат пул маблағларини
тўплаш, тақсимлаш ва фойдаланиш жараёнлари намоён бўлади;

учинчидан

,

ушбу

фаолият

давлат

томонидан

иқтисодий

ва

ноиқтисодий (асосан молиявий-ташкилий муносабатларда) муносабатлардан
фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Гарчи, иқтисодий муносабатлар
асосан молиявий бўлса-да, иқтисодий муносабатларнинг бошқа турлари
(товар-пул, кредит ва меҳнат муносабатлари) ҳам қўлланилади. Шу боис,
давлат молиявий фаолияти жараёнида нафақат молиявий-ҳуқуқий, балки
фуқаролик,

меҳнат,

халқаро-ҳуқуқий

ва

бошқа

турдаги

ҳуқуқий

муносабатлар юзага келади. Натижада “давлат молиявий фаолиятини
ҳуқуқий тартибга солиш” ўзида комплекс ҳуқуқий институтни ифодалайди;

тўртинчидан

, давлат пул маблағларини тўплаш, тақсимлаш ва

фойдаланиш жараёнларини рўёбга чиқариш (яъни, амалда ўз молиявий
фаолиятини амалга ошириш) учун молиявий инфратузилмани (яъни давлат
молиявий тизимини ва ушбу фаолиятни амалга ошириш вазифаси зиммасига
юкланган давлат органлари тизимини) шакллантириши даркор.

3.

Молия ҳуқуқи фанида давлат молиявий фаолияти ушбу фаолият уч


background image

13

ҳокимият тармоғи: қонунчилик, ижро ва суд органлари томонидан ўз
ваколатлари доирасида амалга оширилиши боис давлат фаолиятининг
алоҳида тури сифатида кўрилади. Давлат молиявий фаолияти авваламбор,
давлат мулкида бўлган пул маблағлари жамғармасини яратиш, тақсимлаш
(қайта тақсимлаш) ва фойдаланишга йўналтирилгандир.

4.

Давлат молиявий фаолиятини амалга оширар экан, икки сифатда

намоён бўлади:

1) муайян ижтимоий муносабатларни (ушбу ҳолатда пул маблағларини

тўплаш, тақсимлаш ва фойдаланиш бўйича муносабатларни) тартибга
солишга ваколатли бўлган сиёсий ҳукмрон субъект;

2) ушбу муносабатларнинг бевосита субъекти сифатида, бунда у

ҳуқуқий нормалар чиқариш йўли билан ўзини ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга
қилиб қўяди.

5.

Таъкидлаш керакки, давлат молиявий фаолиятини амалга ошириш

жараёнида вужудга келган молиявий муносабатларни икки турга ажратиш
мумкин: 1) моддий молиявий муносабатлар ва 2) процессуал (ташкилий)
молиявий муносабатлар. Моддий молиявий муносабатлар иқтисодий
муносабатларнинг алоҳида ўзига хос турини – молиявий муносабатларни
ифодалайди.

Ташкилий

молиявий

муносабатлар

давлат

молиявий

фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келган, иқтисодий бўлмаган
муносабатларни қамраб олади.

Давлат молиявий фаолияти ҳуқуқий ёки ноҳуқуқий каби турли

шаклларда

амалга

оширилади.

Бундай

тасниф

уларнинг

ҳуқуқий

расмийлаштирилиши билан изоҳланади. Ҳуқуқий шакл давлат ҳокимияти
органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида умумий юриш-туриш
қоидаларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишларида,
шунингдек, индивидуал молиявий-ҳуқуқий ҳужжатлар чиқариш ва уларни
амалда қўллашда ифодаланади.

Молиявий фаолиятнинг аниқ ҳуқуқий шакллари уни айнан қайси –

вакиллик ёки ижроия органлари амалга ошираётганлигига боғлиқ. Молиявий
фаолиятни амалга ошириш асносида унинг субъектлари ўз ваколатлари
доирасида маълум молиявий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қиладилар, унга кўра,
пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш бўйича
фаолиятнинг давоми – уларнинг сарфланиши устидан назорат, молиявий
режаларни ҳамда давлат олдидаги мажбуриятларини қабул қилиш ва татбиқ
этиш бўйича назорат амалга оширилади.

Молиявий фаолиятни амалга оширувчи давлат ҳокимияти органларини

умумий ҳамда ушбу фаолият улар учун асосий бўлган, айнан шундай
фаолият билан машғул бўлиш учун ташкил этилган махсус ваколатли
органларга бўлиш мумкин. Умумий ваколатли давлат органлари – давлат
ҳокимияти олий вакиллик ва ижроия органлари – барча молия, бюджет,
солиқ, пул-кредит тизимига раҳбарлик қилади, суғурта, валюта-пул
муомаласини, эмиссияни ҳамда божхона фаолиятини тартибга солишни
ташкиллаштиради ҳамда амалга оширади. Улар сирасига Парламент,
Ҳукумат, Президент кабиларни киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳга (махсус


background image

14

ваколатли давлат бошқарув органлари сирасига) эса, Молия вазирлиги,
Марказий банк, Ғазначилик, Ҳисоб палатаси ва б.қ.лар мансубдир.

Давлат механизмида ўзига хос ўрин эгаллаган парламентнинг

молиявий фаолият соҳасидаги ваколатлари тарихан унга ҳамиша тегишли
бўлган ҳуқуқлардан саналади. Чунончи, бюджетни тасдиқлаш, солиқ ва
тўловлар жорий этиш каби ваколатлар парламент илк бора ташкил топган
вақтдан буён унга тегишли бўлиб келмоқда. Парламент молия соҳасидаги
қонунчилик фаолиятини амалга оширар экан (масалан, давлат бюжетини
тасдиқлаб, солиқ ва тўловларни жорий этиш ва ҳ.к.), мамлакатда молиявий
фаолиятни амалга ошириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратади.
Давлат ҳокимияти вакиллик органлари ўз даражасидан келиб чиқиб, тегишли
бюджетни тасдиқлайдилар, солиқ ва йиғимларни белгилайдилар, молия,
кредит, бож ва пул эмиссиясига оид масалаларни қонун йўли билан тартибга
соладилар.

Давлат пул маблағлари жамғармаларини шакллантириш усулларини

қуйидагича таснифлашимиз мумкин:

1) мулкдордан пул маблағларини мажбурий ва қайтармаслик

шарти билан олиш усули.

Ушбу усулга кенг тарқалган мисол сифатида

солиқларни кўрсатиш мумкин. Солиқлар ёрдамида давлат мулкдор
тасарруфидан унинг мулкининг бир қисмини ўз фойдасига ўзлаштириб
олади. Боз устига бунинг эвазига мулкдорга ҳеч нарса бермайди (яъни, бу
ўринда товар-пул муносабатларига хос бўлган эквивалент йўқлиги назарда
тутиляпти) ва уларни қайтаришга ҳам ваъда бермайди (яъни, уларни кредитга
ёки қарзга олмайди). Шу тарзда пулни олиш гарчанд қонуний бўлсада,
мажбурий тартибда амалга оширилади. Бунда пулнинг тўловчидан давлатга
қараб ҳаракатланиши баробарида давлатдан тўловчига жавобан товар ёки пул
тўловига бошқача эквивалент ҳаракатланмайди, яъни тўловчининг пули
қайтармаслик ва беғаразлик шарти билан олинади

;

2) пул маблағларини қайтариб бериш шарти билан мажбурий

олиш усули.

Замонавий амалиётда бу давлат молиявий фаолиятининг

нисбатан кам учрайдиган усули бўлиб, моҳият эътибори билан ўзида
мажбурий заёмни ифодалайди – яъни давлат келгусида қайтариш шарти
билан муайян юридик ва жисмоний шахслардан пул маблағини мажбурий
равишда олади. Бундай заёмлар уруш вақтида айрим давлатларда (масалан,
Францияда “уруш заёми” ундирилган) қўлланилган. Ушбу усулдан
фойдаланишнинг ўзига хос шакли сифатида давлат томонидан корхона,
муассаса ва ташкилотларга маблағларини давлат банкларида сақлаш
мажбуриятини юкловчи тартибнинг жорий этилишини кўрсатиш мумкин;

3) қайтармаслик шарти билан пул маблағларини ихтиёрий тўплаш

усули.

Ушбу усул давлатнинг умумий даромадлари тизимида салмоқли ўрин

эгалламайди, зотан у юридик ёки жисмоний шахсларнинг пул ёки валюта
қимматликларини далват фойдасига хайрия, совға қилиш ёхуд бошқача
ёрдам (эҳсон) шаклида беришда намоён бўлади. Шундай бўлсада, у амалда
учрайди ҳамда бу уни давлат молиявий фаолияти мустақил усули сифатида
кўрсатиш ҳуқуқини беради;


background image

15

4)

қайтариш шарти билан пул маблағларини ихтиёрий тўплаш

усули.

Мазкур усул асосида қарз, аниқроғи ихтиёрий қарз шартномаси ётади.

Ушбу усул барча ривожланган ва ривожланаётган давлатларда хилма-хил
давлат заёмлари (ютуқли, фоизли, мақсадли, буюмли ва ҳ.к.) шаклида
чиқарилади ҳамда давлатнинг қарз мажбуриятини ифодаловчи турли-туман
давлат қимматли қоғозлари тарзида расмийлаштирилади. Давлат банклари
ёки давлат жамғарма кассаларида пул сақлашни ҳам ушбу усулни амалга
ошириш сифатида баҳолашимиз мумкин. Халқаро кредит асосида пул
маблағини жалб қилиш ҳам шу усулга мансуб. Бунда ушбу жараёнда юзага
келувчи муносабатлар кредит тусига эга бўлади;

5)

давлат

хизматларини

амалга

ошириш

асосида

пул

маблағларини

тўплаш.

Давлат

пул

маблағлари

жамғармаларини

шакллантиришнинг мазкур усулига мисол сифатида давлат божини кўрсатиш
мумкин. Бунда давлат божи давлат томонидан унинг у ёки бу органи (суд,
нотариус, милиция ва ҳ.к.) орқали амалга оширилган ёки кўрсатилган маълум
юридик тусдаги хизматлар учун ҳақ сифатида намоён бўлади. Ушбу усулга
шунингдек, турли-туман давлат йиғимларини белгилаш ҳам киради.
Мамлакатимизда жумладан тадбиркорларга у ёки бу фаолият тури билан
шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғими, турли рўйхатга олиш
йиғими, герб йиғими ва ҳ.к. йиғим турлари амал қилади;

6) давлат мулкидан фойдаланиш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш)

натижасида олинган даромаддан давлат фойдасига пул тўлаш.

Давлат

нафақат ҳокимият субъекти сифатида молиявий-ҳуқуқий муносабатларни
бевосита юзага келтириб, ўзи учун пул маблағи тўплаши мумкин, балки
фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатида хўжалик фаолияти
орқали ҳам қатнашиши мумкин бўлиб, бунда у ушбу муносабатларнинг
бошқа иштирокчилари билан тенг мақомга эга бўлади ҳамда унга юридик
шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинадиган муносабатларда
иштирокида қўлланиладиган нормалар татбиқ этилади.

Ушбу турдаги

даромадларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин: а) давлат тасарруфида
бўлган мулкни сотишдан, шу жумладан, давлат мулкчилигидаги корхонани
хусусийлаштиришдан тушган даромад; давлат корхоналари томонидан
уларга тегишли бўлган ер участкаларини, ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш
билан боғлиқ бўлмаган объектларини, транспорт воситаларини, бошқа
қурилмаларини, акцияларини ва ҳ.к. сотишдан тушган даромад; мусодара
қилинган ва эгасиз мулк, мерос, ҳадя ва хазина тарзида давлат эгалигига
ўтказилган мулкни реализация қилишдан тушган даромад; б) давлат
мулкчилигида бўлган мулкнинг ижарага ёхуд бошқача тарзда вақтинчалик
эгалик қилиш ва фойдаланишга беришдан олинган маблағлар (масалан,
ўрмон фондидан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланган
учун ҳақ, бошқа мулклардан фойдаланганлик учун ижара ҳақи); в) кредит
ташкилотлари ҳисобида бюджетдан қолган маблағ юзасидан фоиз ҳисобида
олинадиган маблағлар; г) давлат тасарруфидаги мулкни гаров остида
ишончли бошқарувга топширишдан олинагн маблағлар; д) давлат ёки
маҳаллий тузилмаларнинг ҳиссадорлик жамиятларидаги улуши ёки акциялар


background image

16

бўйича двидентлари ҳисобидан келадиган даромади;

II. Молия қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан

таклифлар:

1) Солиқ тушунчасини белгилаб берувчи асосий хусусиятлардан

бири – бу унинг қайси давлат органи томонидан жорий этилишидир. Шу
сабабли Ўзбекистон Республикасининг асосий қонунидан келиб чиққан
ҳолда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 12-моддасида солиқ
тушунчасида солиқларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
томонидан жорий этилишини кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Солиқларнинг

миқдорларини

белгилаш

нафақат

Ўзбекистон

Республикаси

Солиқ

кодекси,

балки

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг қарорлари билан ҳам амалга оширилади. Ушбу ҳолатни
инобатга олиб солиқ тушунчасида: “қонун ҳужжатларида ўрнатилган
тартиб ва миқдорларда ундириладиган” жумлаларни ҳам кўрсатиб ўтиш
мақсадга мувофиқ.

2) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган

амалдаги норма мазмунига эътибор берадиган бўлсак, солиқларни
белгилаш ва жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан
тартибга солиниши белгиланган. Лекин Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 78-модда биринчи қисми 9-бандига биноан солиқлар
ва бошқа мажбурий тўловларни жорий этиш Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги
ваколатига кириши мустаҳкамланган. Бу ҳолат солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловларнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси билан тартибга солинганлигидан далолат беради.

3) “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги

қонуннинг 1-моддаси Марказий банкнинг ҳуқуқий мақомини белгилаб
беришга қаратилган бўлиб, унда Марказий банкнинг давлат органи
сифатидаги

мақоми

кўрсатиб

ўтилмаган.

Бу

ҳолат

баъзи

тушунмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Марказий банк давлат
номидан ва давлат манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ҳамда давлат-
ҳокимият ваколати дорасида давлат вазифа ва функцияларини бажариши
сабабли уни давлат органларига киритиш мумкин. Бундан ташқари
Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11-декабрда қабул қилинган
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунининг 10-моддасида
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасида
валютани тартибга солувчи давлат органидир” деб кўрсатилган.
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонун (1-
,3-,7- ва бошқа моддалари мазмуни)га биноан Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки зиммасига бошқарув функциялари, жумладан, раҳбарлик
қилиш, лицензиялаш, тартибга солиш, назорат қилиш, ижро этиш ва
фармойиш бериш каби функциялар юклатилган. Ушбу ҳолат Марказий
банкни бошқарув органлари тизимига киритишга асос бўлади. Лекин
бошқа давлат бошқарув органларидан фарқли равишда ўзига хос


background image

17

хусусиятга эга, яъни Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенати олдида ҳисобдордир. Ўзбекистон Республикасининг
2000 йил 14 декабрда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
тўғрисида”ги

қонуннинг

12-моддаси

биринчи

қисмига

биноан

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ўз ваколатлари доирасида
буйруқлар ва қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул
қилиши кўрсатиб ўтилган.

4)

“Марказий

банк

тўғрисида”ги

қонуннинг

Марказий

банк

бошқарувининг

мажлисларига

бағишланган

18-моддасида

бошқарув

мажлисларига Марказий банк Раиси, у бўлмаган пайтларда эса,
ўринбосарларидан бири раислик қилади деб белгиланган бўлиб, айни дамда
ушбу модданинг кейинги қисмида овозлар тенг келган тақдирда Марказий
банк Раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади, деб кўрсатилган. Шу
муносабат билан Марказий банк Раиси бошқарув мажлисида қатнашмаган
тақдирда ҳам тегишли масала юзасидан ҳал қилувчи овозга эга бўлиб
қолаверадими,

деган

табиий

савол

туғилади.

Қонундаги

ушбу

номувофиқликни бартараф этиш мақсадида мазкур моддадаги “Овозлар тенг
келган тақдирда Марказий банк Раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади”,
деган жумлани “Овозлар тенг келган тақдирда Марказий банк бошқарувига
раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади” деган таҳрирда
ўзгартириш мақсадга мувофиқ.

5) Давлат бюджетини тайёрлашдан бошлаб унинг ижроси тўғрисидаги

ҳисоботларни

тасдиқлашгача

бўлган

жараёнда

юзага

келадиган

муносабатлар амалдаги қонун ҳужжатларида тўлиқ тартибга солинмаган.

Шунингдек, бюджет соҳасидаги аксарият муносабатлар кўп сонли

норматив ҳужжатлар билан тартибга солинган бўлиб, амалиётда баъзи
бир қийинчиликларни юзага келтириши мумкин. Жумладан, Давлат
бюджети тузилиши “Бюджет тизими тўғрисида”ги қонун билан, Давлат
бюджетини тузиш ва ижро этиш ёки Давлат бюджети таркибига кирувчи
бюджетларда назарда тутилган йиллик режалаштирилган даромадлар ва
ҳаражатлар ҳажмларини чораклар бўйича тақсимотини тузиш ёхуд
тадбирлар ва ташкилотларни молиялаштириш ва ҳ.к.лар алоҳида-алоҳида
норматив ҳужжатлар билан тартибга солинган.

Агарда бюджет соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи

нормалар бир тизимга келтирилиб, ягона қонун ҳужжатида ўз ифодасини
топса, қонунларни ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши таъминланади.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Ҳамидов А.М. Молия ва давлатнинг молиявий фаолияти. // ТДЮИ

илмий мақолалар тўплами. – Тошкент, 2007. – Б.39-42.

2. Ҳамидов А.М., Хожиев Э.Т. Давлатнинг молиявий фаолияти. //

Рисола. –Тошкент, ЎзР ФААК, 2007. 63 б.


background image

18

3. Ҳамидов А.М. Давлатнинг молиявий фаолияти принциплари. //

ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2009. -№ 6. – Б.31-33.

4. Ҳамидов А.М. Давлатнинг молиявий фаолияти. Ўқув қўлланма.

-Тошкент, 2009. 175 б.

5. Ҳамидов А.М. Давлат молиявий фаолиятининг мазмуни ва

хусусиятлари. // Ўзбекистон қонунчилик таҳлили. – Тошкент, 2009. -№ 3-4.
– Б.92-94.

6.

Ҳамидов А.М. Давлат молиявий фаолиятининг ҳуқуқий шакллари.

// ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2010. -№ 2. – Б.20-23.

7.

Ҳамидов А.М. Давлат молиявий фаолиятининг шакллари. // ТДЮИ

Ахборотномаси. – Тошкент, 2010. -№ 3. – Б.31-33.

8.

Ҳамидов А.М. Ўзбекистон Республикаси конституциясида молия ва

кредит масалаларининг тартибга солиниши // ТДЮИ Ахборотномаси. –
Тошкент, 2010. -№ 6. – Б.82-83.

9.

Ҳамидов А.М. Давлатнинг молиявий фаолиятини ҳуқуқий тартибга

солиш. Монография. –Тошкент, 2011. 120 б.

10.

Ҳамидов А.М. Давлат молиявий фаолиятининг ҳуқуқий асослари.

//ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2011. -№ 2. – Б. 15-17.

11.

Ҳамидов А.М. Молия ҳуқуқининг изоҳли луғати. -Тошкент, 2011.

176 б.

12. Ҳамидов А.М. Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида

давлатнинг молиявиий фаолияти. // ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2011.
-№ 4. – Б.53-55.


background image

19

Юридик фанлар номзоди илмий даражасига талабгор Ҳамидов

Анвар Музаффаровичнинг 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий
ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича “Давлатнинг молиявий
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш” мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

молия, молиявий фаолият, молия йили,

молия интизоми, молиялаштириш, кредит, нақд пулли ҳисоб-китоблар, нақд
пулсиз ҳисоб китоблар, солиқ, суғурта, бюджет, банк, бюджетдан ташқари
мақсадли жамғармалар, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети.

Тадқиқот объектлари:

пул маблағлари жамғармаларини ташкил этиш,

тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган, давлат
молиявий фаолияти билан боғлиқ молиявий-ҳуқуқий муносабатлар.

Ишнинг мақсади:

Ўзбекистон Республикасида давлат молиявий

фаолияти институтини комплекс илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилиш,
унинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини
ўрганиш ҳамда давлат молиявий фаолиятига тааллуқли тегишли ҳуқуқий
нормаларни ва уларни қўлланиш амалиётини таҳлил қилиш йўли билан
қонунчилигимиздаги камчиликларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш
борасида амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот методлари:

тарихий, мантиқий, муаммовий-мақсадли,

тизимлаштириш, қиёсий, социологик, жорий қонунчиликни таҳлил этиш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

давлат молиявий

фаолиятига оид назарий, ҳуқуқий ва амалий масалалар илк маротаба молия
ҳуқуқи фани нуқтаи назаридан монографик даражада тадқиқ этилиб, давлат
молиявий фаолияти институтига оид молиявий-ҳуқуқий муаммоларнинг
ўзига хос ечими сифатида янги тушунчалар, илмий-назарий хулосалар,
амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Амалий

аҳамияти:

Тадқиқот

натижалардан

Ўзбекистон

Республикасининг молия қонунчилигидаги давлат молиявий фаолиятини

ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш борасидаги қонунчилик
фаолиятида

ва

давлат

бошқарув

органлари

фаолиятини

янада

ривожлантиришда фойдаланилиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижаларидан “Молия ҳуқуқи”, “Солиқ ва Банк ҳуқуқи” каби фанларни
бакалавриат ва магистратура талабаларига ўқитиш жараёнида ҳамда
молиявий қонунчилик муаммолари ўрганишга қаратилган илмий тадқиқот
ишларида фойдаланилмоқда.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

ҳуқуқ ижодкорлиги жараёни,

қонунчиликнинг ривожланиш истиқболларини таҳлил қилишга оид илмий
тадқиқотлар; олий юридик ўқув юртларидаги ўқув жараёни.


background image

20

РЕЗЮМЕ

диссертации Хамидова Анвара Музаффаровича на тему «Правовое

регулирование финансовое деятельности государства» на соискание
ученой степени кандидата юридических наук по специальности 12.00.02
– Конституционное право; административное право; финансовое право

Ключевые слова:

финансы, финансовая деятельность, финансовый

год, финансовая дисциплина, финансирование, кредит, наличные расчеты,
безналичные

расчеты,

налог,

страхование,

бюджет,

внебюджетные

сбережения, государственный бюджет Республики Узбекистан.

Объект исследования:

организация сбережений денежных средств,

финансово-правовые отношения, возникающие в процессе их распределения
и использования и связанные с государственной финансовой деятельностью.

Цель работые:

комплексный научно-практический анализ института

государственной финансовой деятельности в Республике Узбекистан,
изучение его места и роли в социально-экономическом развитии страны, а
также путем анализа правовых норм государственной финансовой
деятельности и практики их применения выявление недостатков в
действующем законодательстве и разработка предложений и рекомендаций
по их устранению.

Методы

исследования:

сравнительный,

сравнительно-правовой,

системный логический анализ, создание научной теории, социологический
опрос, обобщение.

Полученные результаты и их новизна:

впервые с точки зрения

финансового права на монографическом уровне исследованы теоретические,
правовые и практические задачи государственной финансовой деятельности,
разработаны новые понятия, научно-теоретические выводы, практические
предложения и рекомендации по решению финансово-правовых проблем в
области государственной финансовой деятельности.

Практическая значимость:

результаты исследования могут быть

применены в законодательной деятельности по совершенствованию
правового

регулирования

финансового

законодательства

Республики

Узбекистан и в деятельности государственных органов управления.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты

исследования

используются

в

процессе

преподавания

студентам

бакалавриата и магистратуры таких дисциплин, как «Финансовое право»,
«Налоговое и банковское право», а также в научных исследованиях по
изучению проблем финансового законодательства.

Область применения:

правотворчество, научные исследования по

изучению перспектив развития законодательства, учебный процесс в высших
учебных заведениях.


background image

21

RESUME

Thesis of Khamidov Anvar Muzaffarovich on the scientific degree

competition of the doctor philosophy in law on speciality 12.00.02 -
Constitutional law; administrative law; financial law, subject: “Legal
Regulation of State Financial Activity”.

Key words:

finance, financial activity, fiscal year, financial discipline,

financing, credit, cash calculations, clearing settlements, tax, insurance, budget,
off-budget savings, state budget of the Republic of Uzbekistan.

Subjects of research:

the organisation of savings of money resources,

financial-legal relations, arising in the course of their distribution and use and
connected with the state financial activity.

Purpose of work:

the complex scientific-practical analysis of institute of the

state financial activity in the Republic of Uzbekistan, studying of its place and the
role in social and economic development of the country, and also by the analysis of
rules of law of the state financial activity and practice of their application revealing
of lacks of the current legislation and working out of offers and recommendations
about their elimination.

Methods of research:

comparative, comparative-legal, system logic

analysis, creation of scientific theory, sociological interrogation, generalisation.

The results obtained and their novelty:

theoretical, legal and practical

problems of state financial activity were investigated for the first time at
monographic level from the point of view of financial right and new concepts,
scientific-theoretical conclusions, practical offers and recommendations about the
decision of financial-legal problems in the field of the state financial activity were
developed.

Practical value:

research results can be used in legislative activity on

perfection of legal regulation of the financial legislation of the Republic of
Uzbekistan and in activity of state controls.

Degree of embed and economic effictivity:

research results can used in the

course of teaching to students of bachelor degree and master degree of such
disciplines, as “Financial right”, “Tax and bank right”, and also in scientific
researches on studying of problems of the financial legislation.

Field of application:

in law making, scientific researches on studying of

prospects of development of the legislation, educational process at higher
educational institutions.








background image

22









































Босишга рухсат этилди:

Ҳажми: 1.63 б.т. Адади: 120. Буюртма: №

ТДЮИ кичик босманхонасида босилди.

Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ 35.

Библиографические ссылки

Ҳамидов А.М. Молия ва давлатнинг молиявий фаолияти. // ТДЮИ илмий мақолалар тўплами. - Тошкент, 2007. - Б.39-42.

Ҳамидов А.М., Хожиев Э.Т. Давлатнинг молиявий фаолияти. // Рисола. -Тошкент, ЎзР ФААК, 2007. 63 б.

Ҳамидов А.М. Давлатнинг молиявий фаолияти принциплари. // ТДЮИ Ахборотномаси. - Тошкент, 2009. -№ 6. - Б.31-33.

Ҳамидов А.М. Давлатнинг молиявий фаолияти. Ўқув кўлланма. -Тошкент, 2009. 175 б.

Ҳамидов А.М. Давлат молиявий фаолиятининг мазмуни ва хусусиятлари. // Узбекистан конунчилик тахлили. - Тошкент, 2009. -№ 3-4. - Б.92-94.

Ҳамидов А.М. Давлат молиявий фаолиятининг ҳуқуқий шакллари. // ТДЮИ Ахборотномаси. - Тошкент, 2010. -№ 2. - Б.20-23.

Ҳамидов А.М. Давлат молиявий фаолиятининг шакллари.//ТДЮИ Ахборотномаси. - Тошкент, 2010. -№ 3. - Б.31-33.

Ҳамидов А.М. Узбекистан Республикаси конституциясида молия ва кредит масалаларининг тартибга солиниши // ТДЮИ Ахборотномаси. -Тошкент, 2010. -№ 6. - Б.82-83.

Ҳамидов А.М. Давлатнинг молиявий фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш. Монография.-Тошкент, 2011. 120 6.

Ю.Ҳамидов А.М. Давлат молиявий фаолиятининг ҳуқуқий асослари. //ТДЮИ Ахборотномаси. - Тошкент, 2011. -№ 2. - Б. 15-17.

Ҳамидов А.М. Молия ҳуқуқининг изохли лугати. -Тошкент, 2011. 176 б.

Ҳамидов А.М. Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида давлатнинг молиявиий фаолияти. // ТДЮИ Ахборотномаси. - Тошкент, 2011. -№ 4. - Б.53-55.