АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЎЗБЕК
ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ
ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ
ДSc.27.06.2017 Fil.19.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ_________
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Нарходжаева Хуршида Шариповна
Ўзбек тилида жараён англатувчи терминларнинг лингвистик хусусияти
10.00.01 – Ўзбек тили
ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD)
ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2017
1
УДК:
811.512.82’37(575.1)
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) автореферати
мундарижаси
Оглавление автореферата диссертации доктора философии (PhD) по
филологическим наукам
Contents of Dissertation Abstract of the Doctor of Philosophy (PhD) in Philology
Нарходжаева Хуршида Шариповна
Ўзбек тилида жараѐн англатувчи терминларнинг лингвистик
xусусиятлари……………………………………………………………………
5
Нарходжаева Хуршида Шариповна
Лингвистические особенности терминов, обозначаюших процессы в
узбекском языке………………………………………………………………….21
Norkhodjayeva Khurshida Sharipovna
Linguistic aspects of process defining terms in uzbek language…………………
41
Эълон қилинган ишлар рўйхати
Список опубликованных работ
List of published works
2
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЎЗБЕК
ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ
ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ
ДSc.27.06.2017 Fil.19.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ_________
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
НАРХОДЖАЕВА ХУРШИДА ШАРИПОВНА
ЎЗБЕК ТИЛИДА ЖАРАЁН АНГЛАТУВЧИ ТЕРМИНЛАРНИНГ
ЛИНГВИСТИК ХУСУСИЯТИ
10.00.01 – Ўзбек тили
ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD)
ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2017
3
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) диссертацияси мавзуси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация
комиссиясида № B2017.1.PhD/Fil18 рақам билан рўйхатга олинган.
Диссертация Қарши давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедрасида
бажарилган.
Диссертация автореферати уч тилда (ўзбек, рус, инглиз (резюме)) Илмий кенгаш
веб-саҳифасида (www.navoiy-uni.uz) ва «ZiyoNet» ахборот-таълим порталида
(www.ziyonet.uz.) манзилига жойлаштирилган.
Илмий маслаҳатчи:
Юлдашев Иброҳим Жўраевич
филология фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар:
Лутфуллаева Дурдона Эсоновна филология фанлари
доктори, профессор
Кўчимов Шуҳрат Норқизилович
филология фанлари доктори
Етакчи ташкилот:
Самарқанд давлат университети
Диссертация ҳимояси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва
адабиѐти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ДSc.27.06.2017.Fil.19.01
рақамли Илмий кенгашнинг 2017 йил «___» «_______» соат ___ даги мажлисида бўлиб
ўтади (Манзил: 100174, Тошкент, Университет кўчаси, 4. Тел.: (99871) 246-63-58.
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси билан
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти университетининг
Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин. (___рақами билан рўйхатга олинган).
Манзил: 100174, Тошкент, Университет кўчаси, 4. Тел.: (99871) 246-63-58.
Диссертация автореферати 2017 йил «_____» ____________ куни тарқатилди.
(2017 йил «_____» ___________даги ____ рақамли реестр баѐнномаси).
Ш.С.Сирожиддинов
Илмий даражалар берувчи Илмий
кенгаш раиси, филол.ф.д., профессор
Ё.Р.Одилов
Илмий даражалар берувчи Илмий
кенгаш котиби, филол.ф.д.
Н.М.Маҳмудов
Илмий даражалар берувчи Илмий
кенгаш қошидаги илмий семинар раиси,
филол.ф.д., профессор
4
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Тадқиқот
мавзусининг
долзарблиги
ва
зарурати.
Дунѐ
тилшунослигида терминларнинг лисоний табиати тарихий-анъанавий ва
систем-структур ѐндашувлар билан бирга антропоцентрик жиҳатдан ҳам
очиб берилмоқда. Бунга эришида терминларнинг матн таркибида тутган
ўрни, термин ўзлаштириш ва уларни меъѐрлаштириш, тилнинг ички
қонуниятларига қай даражада мослиги, тил эгалари томонидан идрок
этилиши, коммуникатив жараѐндаги иштироки, деривацион хусусиятлари,
термин ўзлаштиришда субъективлик ва индивидуаллик каби қатор
масалаларни илмий очиб бериш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб олиб
борилган изчил ислоҳот ва дастурий тадбирлар натижасида ижтимоий
иқтисодий, маданий-маърифий ҳаѐтнинг сифати тубдан ўзгарди, илм фаннинг
барча соҳалари жадаллик билан ривожлана бошлади. Айниқса, фундаментал
фанлар, хусусан, ўзбек тилшунослигида ҳам дунѐ тилшунослигидаги илғор
қарашлардан фойдаланган ҳолда тилимизнинг ўзига хос табиатини тадқиқ
қилишга киришилди. Бу ҳолатни кейинги йилларда турли соҳаларга оид
терминларни ясаш, қабул қилиш ва қўллаш, терминологик луғатлар,
маълумотномаларни чоп этиш ҳамда кўплаб монографик тадқиқотларни
яратиш борасида қўлга киритилаѐтган ютуқларда ҳам кузатиш мумкин. Шу
билан бир қаторда, терминологик
тизимлардаги ўзига хосликларни
аниқлашда анъанавий тадқиқ андозаларидан чиқиб кетилмаѐтганлиги,
ўзлашма терминларда ноаниқликларнинг мавжудлиги ҳам кузатилмоқдаки,
уларни
бартараф
этмай
туриб,
терминологик
тадқиқотларнинг
самарадорлигини янада ошириб бўлмайди. Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2017–2021 йилларга
мўлжалланган
Ҳаракатлар
стратегиясида
«...таълим
тизимини
такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш»
1
га
алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада жараѐн англатувчи терминларнинг
шаклий-маъновий тузилиши, юзага келиши ва унга таъсир этувчи омиллар,
ўзлаштириш ва қўлланиш даражаси, умумистеъмол сўзларидан фарқини очиб
бериш муҳим аҳамият касб этади.
Жаҳон тилшунослигидан маълумки, терминлар илмий услубнинг таянч
бирлиги сифатида фанга оид билимларни акс эттириш жараѐнида унинг қай
даражада ривожланганлиги, тил соҳибларининг илмий тафаккури, билим
даражаси ҳақида ҳам кенг маълумот беради. Терминга хос бундай лисоний
нолисоний хусусиятлар барча фан соҳаларини, пировардида эса ўзбек тили
илмий услубининг ривожланишини таъминлайди. Шу маънода миллий
тилдаги жараѐн англатувчи терминларнинг лексикадаги қимматини очиб
бериш, уларнинг замонавий ахборот технологиялари, банк иши сингари
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони.
5
соҳаларда қўлланишини кенгайтиришга, терминологияда юз берган
ўзгаришларни аниқлашга, терминлардаги дублетлик, тавтология ва
вариантлилик муаммоларини бартараф этишга ѐрдам беради.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда қабул
қилинган «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни, мазкур ҳужжатдаги вазифаларни
амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 сентябрдаги
311-сон қарори талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016
йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат
ўзбек тили ва адабиѐти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони
ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти,
илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда
мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъѐрий
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу
диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожлани
шининг устувор йўналишларига мослиги
. Диссертация республика фан ва
технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик
давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий
ривожлантириш, инновацион иқтисодиѐтни ривожлантириш» устувор
йўналиши доирасида амалга оширилган.
М
уаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Жаҳон тилшунослигида
терминларнинг семантик-структур, деривацион-морфологик, вариативлик
полифункционаллик хусусиятларига кўра ўзига хослиги, жараѐн англатувчи
терминларнинг лингвистик табиати юзасидан қатор тадқиқотлар олиб
борилган. Жумладан, рус тилида техник жараѐнларни англатувчи терминлар
илк бор Г.О.Винокур томонидан ўрганилган бўлиб, унда жараѐн англатувчи
техник терминларнинг моҳияти очиб берилгани, улар англатган тушунчалар
таҳлил қилингани ҳолда айни тур терминларнинг маъно типлари илмий
асосланмаган
1
. Т.Л.Канделаки эса жараѐн англатувчи терминлар семантикаси
ва мотивлашувини очиб берди, илк бор маъно таркиблари асосидаги типик
моделларини ишлаб чиқиб, умумий таснифини берган
2
.
Ўзбек тилшунослигида ҳам С.Иброҳимов, О.Усмонов, С.Акобиров,
Р.Дониѐров, Н.Қосимов, А.Ҳожиев, Н.Маҳмудов, Ш. Кўчимов, Ҳ.Дадабоев,
И. Юлдашев, Ҳ.Жамолхонов, А.Мадвалиев, Н.Маҳкамовлар томонидан ўзбек
терминологиясининг умумий ва хусусий масалаларига доир қатор ишлар
амалга оширилган
3
. Айни пайтда давр талаби ва ижтимоий эҳтиѐж бу
1
Подико
В.М. Словопроизводство в технической терминологии в современном молдавском языке: Автореф. дис.
...канд.филол. наук. – Кишинев, 1965.
2
Канделаки Т.Л. Семантика и мотивированность терминов. – М.: Наука, 1977. – С.14-15.
3
Иброҳимов С.
Фарғона шеваларининг касб-ҳунар лексикаси. – Тошкент: ЎзФА, 1959; Усмонов О. Ўзбек тили
терминологиясида лексик вариантлар. – Тошкент: Фан, 1986; Акобиров С. Лексикографическая разработка
терминологии в руссконациональных словарях. – Ташкент, 1969; Дониѐров Р. Ўзбек тили техник
терминологиясининг айрим масалалари. – Тошкент: Фан, 1977; Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг
изоҳли луғати. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриѐти, 2002;
6
борадаги тадқиқотлар кўламини янада кенгайтиришни тақозо қилмоқда.
Ўзбек терминлар системасида, кенг истеъмолда бўлган жараѐн англатувчи
терминлар, уларнинг семантик-структур, генетик хусусиятлари, лексик
бирликнинг жараѐн англатувчи терминга айланиш ҳолати, янги мавзуий
гуруҳларда тутган ўрни, жараѐн англатувчи терминларнинг деривацион
қолипларга муносабати махсус ўрганилмаганлиги айни мавзуни монографик
планда ўрганишни тақозо этади.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация тадқиқоти Қарши давлат университетининг ОТ-Ф8-022 рақамли
«Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиѐфасига таъсири»
(2007-2011 йй.) ҳамда Ўзбек тили, адабиѐти ва фольклори институтининг
ФА-Ф1-ГО41- «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик
даври тараққиѐтини тадқиқ этиш» (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал
лойиҳалари доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг
мақсади
ўзбек
тилидаги
жараѐн
англатувчи
терминларнинг семантик-структур, деривацион хусусиятларини аниқлаш,
мавзуий гуруҳларини ишлаб чиқиш, уларни меъѐрлаштириш ва
лексикографик изоҳлар беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари
:
ўзбек тили терминологияси муаммоларини шарҳлаш;
жараѐн англатувчи терминларнинг турли аспектлардаги таснифини
ишлаб чиқиш;
жараѐн англатувчи терминларнинг шаклланишидаги асосий манба ва
омилларни, ўз ва ўзлашган қатламини аниқлаш;
жараѐн англатувчи терминларнинг мавзуий гуруҳлари ва структур
хусусиятларини белгилаш;
жараѐн англатувчи терминларнинг деривацион таҳлили, синонимияси
ҳамда вариантдошлик масалаларини очиб бериш;
терминларни тартибга солиш муаммоларининг ўзига хос
хусусиятларини ишлаб чиқиш;
ахборот-коммуникация терминлари тизимининг шаклланишида жараѐн
англатувчи терминларнинг ўрнини белгилаш.
Тадқиқотнинг объекти
сифатида ўзбек тилининг жараѐн англатувчи
терминлари (табиий-техник, ижтимоий-гуманитар) танланган.
Тадқиқотнинг предметини
жараѐн англатувчи терминларнинг мавзуий,
структур, деривацион-морфологик, вариантлилик, маънодошлик ва
омонимлик жиҳатлари ташкил этади.
Маҳмудов Н. Ўзбек тили луғат бойлиги ривожида фаоллашган жараѐнлар // Ўзбек тили ва адабиѐти. –
Тошкент, 2015. – №-5. – Б. 9; Кўчимов Ш. Ҳуқуқий нормаларни ўзбек тилида ифодалашнинг илмий назарий
муаммолари (лингво-юридик таҳлил): Филол. фан. д-ри ...дис. – Тошкент, 2004; Юлдошев И. Ўзбек
китобатчилик терминологияси: Филол. фан.д-ри ... дис. – Тошкент: Фан, 2004; Маҳкамов Н. Ўзбек тилида
терминларни меъѐрлаштириш муаммолари // Ўзбек тили ва адабиѐти. – Тошкент, 2015. – №-6. – Б. 10-16.
7
Тадқиқотнинг усуллари.
Тадқиқот мавзусини ѐритишда тавсифлаш,
таснифлаш, қиѐслаш, семантик ва статистик таҳлил усулларидан
фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагилардан иборат: ўзбек
тилидаги мураккаб семантик таркибли жараѐн англатувчи лексема-терминлар
– ҳамроҳ моҳиятли терминларнинг лисоний табиати очиб берилган;
жараѐн англатувчи терминларнинг ички мавзуий гуруҳлари белгиланган
ҳамда структур тузилишига кўра типлари аниқланган; жараѐн англатувчи
терминларнинг ясалиш усуллари ишлаб чиқилган; ахборот-коммуникация
технологиялари тизимининг шаклланишида жараѐн англатувчи
терминларнинг қўлланиши ва умумлисоний соҳавий хусусиятлари ўзбек тили
материаллари асосида очиб берилган; жараѐн англатувчи терминларнинг
семантик кўлами, моносемик ва полисемантик белгиси, синонимик,
омонимик ҳамда вариатив хусусиятларини таҳлил қилиш асосида терминлар
семантикасига оид қарашлар такомиллаштирилган;
жараѐн англатувчи кўп компонентли терминларни тартибга солиш
юзасидан янги тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари
қуйидагилардан иборат: истиқлол
даври ўзбек терминологиясида юзага келган ўзгаришлар, жараѐн англатувчи
терминларнинг семантик-структур тузилиши, унинг ясалиши билан боғлиқ
терминлашиш ҳодисасини тадқиқ этиш орқали чиқарилган хулосалар ўзбек
тилшунослиги учун муҳим илмий-назарий маълумотлар бериши,
лексикология, соҳа терминологияси, матн тилшунослиги каби фанлардан
яратиладиган дарслик ва қўлланмаларнинг мукаммаллашувига хизмат
қилиши асосланган;
ўзбек тилида жараѐн англатувчи терминлар илк бор мавзуий гуруҳларга
ажратилган, уларнинг деривацион хусусиятлари, маъно кўлами, синонимик,
омонимик қаторлари ва вариантлилик масаласи аниқланган;
жараѐн англатувчи ўзлашма терминларни ўзбек тили меъѐрларига
мослаштириш, тартибга солиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган,
терминнинг ифода ва таъсир имкониятлари ортиши очиб берилган;
яратилган изоҳли луғатнинг ўқувчиларнинг термин танлашдаги
ижодкорлигини ошириш ва ўзбек тилини ўқитиш жараѐнидаги аҳамияти
аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
ишда қўлланган ѐндашув ва
усулларнинг мавжуд лингвистик назарияларга мослиги, фойдаланилган
мисолларнинг ишончли изоҳли луғатлардан олингани, терминологик
муаммонинг аниқ қўйилгани, чиқарилган хулосаларнинг қатъийлиги ва
таҳлилларда ўзбек тили табиатидан келиб чиқилганлиги билан асосланди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
. Тадқиқот
натижаларининг илмий аҳамияти ўзбек тили терминлар тизимига хос турли
соҳа терминларини семантик-структур, деривацион,
8
лексикографик аспектларда атрофлича тадқиқ қилишда назарий манба
вазифасини бажариши билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олинган назарий хулосалар
ўзбек тилининг турли соҳалари бўйича терминлогик луғатларни тузиш ва
такомиллаштириш, дарслик ва қўлланмалар яратиш, тавсиянома ва
йўриқномалар тайѐрлашга хизмат қилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жараѐн англатувчи
терминларнинг семантик-структур ва деривацион хусусиятларини, мавзуий
гуруҳларини аниқлаш, уларга лексикографик изоҳлар бериш жараѐнида
маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган
тадбирлар асосида:
тартиблаш, айириш, қўшиш, бўлиш, қуриш, бошқарув, айирбошлаш
каби терминларнинг изоҳларидан «Özbekçe-Türkçe Açiklamali Sözlük» (EGE
Universitesi, Туркия) лойиҳасида фойдаланилган (EGE университетининг №Е
4252-сон маълумотномаси). Натижада луғавий бирликларнинг лексикографик
изоҳлари мукаммаллашган, маънолар миқдори ортган;
жараѐн англатувчи терминларнинг маъновий тузилиши юзасидан
асосланган назарий хулосалар, ҳозирги ўзбек тилидаги 15 дан ортиқ термин
(
оммалаштириш,
низолашиш,
аҳдлашиш,
барқарорлаштириш,
легеллаштириш, баҳслашув
каби), 10 га яқин бирикма термин (
модернизация
қилиш, экспулатация қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш, қишлов
даврида сувсизланиш, бир томонлама воз кечиш
каби)нинг мавзуий тузилиши
ва лексикографик изоҳларидан ОТ-Ф8- 022 рақамли «Ҳозирги замон
цивилизациясининг инсон ижтимоий қиѐфасига таъсири» фундаментал
лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни
мувофиқлаштириш қўмитасининг ФТК 03-13/467-сон маълумотномаси).
Илмий натижаларнинг қўлланиши терминлардан ўринли фойдаланиш,
уларни тартибга солиш имконини берган;
янги терминларни изоҳлашда, ўзбек тили терминологиясининг
мустақиллик даври тараққиѐти тенденцияларини белгилашда ФА-Ф1-ГО41
«Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври
тараққиѐтини тадқиқ этиш» фундаментал лойиҳасида назарий манба
сифатида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни
мувофиқлаштириш қўмитасининг ФТК-03-13/39-сон маълумотномаси).
Илмий натижаларнинг қўлланиши истиқлол даври лексикасидаги жараѐн
англатувчи терминларнинг лингвистик хусусиятларини баҳолаш имконини
берган;
тадқиқот натижаси сифатида олинган хулосалар «Жараѐн англатувчи
терминларнинг қисқача изоҳли луғати»га жорий қилинган ва унда 400 яқин
терминнинг умумистеъмол ва ҳамроҳ моҳиятли маънолари изоҳланган.
Луғатдан фан ва таълимда терминнинг маъновий тузилиши, умумистеъмол
маънолари, омонимик хусусиятларини ўрганишда фойдаланилмоқда.
9
Тадқиқот
натижаларининг
апробацияси
.
Мазкур
тадқиқот
натижалари 3 та халқаро ва 10 та республика илмий-амалий анжуманларида
муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Диссертация
мавзуси бўйича 30 та илмий иш, жумладан, 1 та монография, Ўзбекистон
Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари
асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларида 14
та мақола, улардан 6 таси хорижий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация таркиби кириш, 4
та боб, хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Диссертациянинг умумий ҳажми 160 саҳифадан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш
қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
асосланган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объект ва предметлари
тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор
йўналишларига боғлиқлиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва
амалий натижалари баѐн қилинган, олинган натижаларнинг илмий-амалий
аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиѐтга жорий қилиш,
нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар
келтирилган.
Диссертациянинг «Ўзбек тили терминосистемасида жараѐн англатувчи
терминлар микросистемаси
»
деб номланган биринчи бобида ўзбек тилидаги
жараѐн англатувчи терминлар (ЖАТ)нинг умумлисоний хусусиятлари, соҳа
терминлари тизимида ЖАТ қатлами, унинг мавзувий гуруҳлари таҳлилига
бағишланган.
Ўзбек тилида ўз қатламга оид ЖАТ ҳам, асоси ўзлашма қатламга оид
ЖАТ ҳам, форс-тожик, араб тиллари ҳамда байналмилал асослардан
ясалганлари ҳам фаол қўлланади. ЖАТ ҳаракат-ҳолат маъносини англатиш ва
уни статиклаштирган ҳолда аташ вазифасини бажарганлиги учун ҳам
феъллик, ҳам исмлик хусусиятига эга.
Ўзбек тилида ЖАТ маъносига кўра 2 гуруҳга ажратилади: 1. Бевосита
иш-ҳаракат маъносини англатувчи жараѐн терминлари:
сакраш, югуриш,
курашиш
каби. 2. Жараѐн англатувчи соҳа терминлари:
гипосенсибиллаш,
дудуқланиш, депарафинлаш
(ТТИЛ);
боғланиш, чақирув, туташув
(мобил
алоқа терминлари) кабилар.
Жараѐн англатувчи соҳа терминлари муайян соҳада қўлланишга
махсуслаштирилган, ихтисослашган бўлса, бевосита иш-ҳаракат маъносини
англатувчи жараѐн терминлари ҳамроҳ моҳиятли терминлардир. Махсус
тушунчаларни англатувчи терминлар иш-ҳаракатни билдирувчи оддий
сўзлардан фарқланиб туради. Уларнинг юзага келишида икки ҳолат бор:
1. Аффикслар иштирокида ўзбекча ѐки ўзлашма сўзлардан термин ясаш.
2. Тилда қадимдан мавжуд бўлган сўзларга терминологик маъно юклаш.
10
Ўзбек тилида ЖАТни ўзи англатадиган умумий маъносига кўра: 1)
табиий
фанларга оид ЖАТ:
биологик оксидланиш
,
қўзғалиш, эмлаш,
ҳаракатлантирувчи танланиш
кабилар; 2) ижтимоий фанларга доир ЖАТ:
ғалаѐн қилиш, модернизациялаш, глобаллашув
,
ратификациялаш
кабилар; 3)
аниқ фанларга оид ЖАТ:
айирув, бўлув, қўшув
,
даражалаш
кабилар.
ЖАТни бу каби мавзуий гуруҳларга ажратиш аниқ соҳага оид
терминларнинг кўламини аниқ белгилаб олишга имкон беради. Мавжуд соҳа
терминлари тизимида қўлланаѐтган барча терминларни бир тадқиқот
доирасида ўрганиб чиқиш осон эмаслиги боис ишда фақат ижтимоий
сиѐсий, ҳуқуқшунослик, тилшунослик каби ижтимоий-гуманитар; техника,
математика каби аниқ; биология, тиббиѐт каби табиий; ҳарбий, қурилиш,
қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўлланаѐтган терминларнинг умумлисоний
хусусиятлари таҳлил қилинди.
Ижтимоий-сиѐсий терминлар ўз семантик структурасида «ижтимоий»
ѐки унинг хусусий кўринишларидан бирини ифодаловчи семасининг
устуворлиги билан умумистеъмол лексемаларидан фарқланади. Бу турга
мансуб терминларнинг аксарияти умумистеъмол лексика асосида юзага
келганлиги туфайли уларда кўпинча полисемия кузатилади ҳамда ўз қатлам
асосида ясалганлари кўпроқ феълнинг ҳаракат номи шаклида бўлади.
Масалан:
айирбошлаш, аҳдлашиш, биродарлашиш, бостириш, бурилиш,
келишув, келиштириш, низолашиш
кабиларда шуни кўриш мумкин.
Турли касб-ҳунар доирасида қўлланиладиган махсус терминлар бўлиб,
С.Иброҳимов касб-ҳунар лексикаси таҳлилига оид монографиясида меҳнат
жараѐнини англатувчи қуйидаги терминларни қайд этган: бичиш, босиш,
ботиш, доғлаш, андазалаш,
бозғонлаш, болғалаш, бурдаланиш, болғаланиш,
жиловланиш, етилиш, мўртлашиш, очилиш, жипслаштириш, оқартириш,
югуртириш
каби
1
.
Албатта, бундай терминлар инсон онгида касб корнинг
турли кўринишларини гавдалантиради.
Ўзбек тилига айнан қабул қилинган ва асосига ўзбекча ясовчи
қўшимчалар қўшилган
бухтовка, фальцовка, локлаш, номерлаш, сваркалаш
каби терминлар умумистеъмол лексика ва терминологик тизим орасидаги
оралиқ бўғинни ҳосил қилади. Улар халқ турмуш тарзи билан чамбарчас
боғлиқ бўлиб, уларнинг семантикаси умумистеъмол маъносидан кескин
фарқланмайди, балки уларнинг ўртасида фарқланишдан кўра мослашув
кўпроқ. Шу боис уларни ҳамроҳ моҳиятли терминлар ҳисоблаш мумкин.
Тилда техник ЖАТнинг кўлами ҳам анча кенг. Т.Л.Канделаки рус
тилидаги техник ЖАТни қуйидаги семантик майдонларини кўрсатади: 1)
ҳаракат тушунчаси билан боғлиқ умумистеъмол сўзлари; 2) табиий фанлар ва
математикага хос ЖАТ, учинчи қисмни эса техник жараѐнларни англатувчи
терминлар.
2
Албатта, ЖАТни соҳалараро қўлланилиш даражасини семантик
майдонларга бирлаштирган ҳолда тадқиқ этиш терминларнинг умумий ва
маъно қирраларини фарқлаш имконини берган.
1
Иброҳимов С.Фарғона шеваларининг касб-ҳунар лексикаси. – Тошкент: ЎзФА,
1959.
2
Канделаки Т.Л. Семантика и мотивированность терминов. – М.: Наука, 1977. –
С.30.
11
Текширишларимиз
ўзбек
тилида
техник
ЖАТ
ўз
қатлам
лексемаларининг терминлашиши (
бурилиш, совиш
), ўзлашма асосга ясовчи
аффикларни қўшиш (
фрезалаш, механиклаштириш
) ва сўз ўзлаштириш
(
трансформация, модернизация)
орқали ҳосил бўлишини кўрсатди. Аѐнки,
айни терминларнинг асосий қисми бошқа соҳа бирликлари каби ҳаракат
номи шаклидаги феъллар бўлиб, жараѐн англатувчи отларга хос маъновий
белгиларга
эга. Уларнинг вужудга келишида ўзбек тили ички
имкониятларидан тўлиқ ѐки қисман фойдаланилади.
Тиббий ЖАТ акс этган манбалардан бири А.Қосимовнинг «Тиббий
терминлар изоҳли луғати» бўлиб, унда кўплаб терминлар изоҳланган:
даволаш
– бемор соғлигини тиклаш йўлида кўриладиган турли хил
чора-тадбирлар, хатти ҳаракат ва муолажалар мажмуи;
дудуқланиш
– айрим
товуш ва бўғинларни беихтиѐр тутилиб, тўхтаб-тўхтаб, қийналиб талаффуз
этиш
1
. Бундай терминлар сирасида ўз қатламга мансуб кўплаб терминлар
мавжудки, уларнинг аксариятини умумистеъмолдаги сўзлардан фарқлаш
мушкул. Умуман, ўз қатлам терминлари тиббий терминлар тизимини
умумистеъмол
лексикаси
билан
боғлаб
турувчи,
ўзида
икки
микросистеманинг хусусиятларини акс эттирувчи бирликлардир. Шу боис
умумистеъмол лексика изоҳланадиган умумфилологик луғатларда тиббий
ЖАТ ҳам берилади, бундай терминларга тиббиѐтга хосликни билдирувчи
махсус белги қўйилмаслиги ҳам мумкин. Масалан, ЎТИЛда
яллиғланиш,
йўталиш, шамоллаш, эмлаш, шишиш
каби терминлар қайд этилган.
Кейинги йилларда ахборот-технологияларининг тез ривожланиши, янги
техник воситалар, дастурий маҳсулотларнинг яратилиши бу соҳага оид
кўплаб терминларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Бу йўналишдаги
«Ахборот технологияси операцион тизимлари терминларининг инглизча
русча-ўзбекча изоҳли луғати»да 2000 га яқин ахборот-коммуникация
технологияларининг турли соҳаларидаги терминлари изоҳланган
2
. Ўзбек
тилида
ахборот-коммуникация
технологиялари
терминларининг
шаклланишида
-(и)ш, -(у)в, -лаш, -лаштириш
аффиксларининг алоҳида ўрни
бор. Масалан,
маълумотлар ѐки бошланғич ахборотни йиғиш, маълумотларни
қайта ишлаш ва якуний ахборотга эга бўлиш, якуний ахборотларни узатиш
терминлари калькалаш асосида ҳосил қилинган бўлса
да, бу каби БТнинг структур тузилишида
-(и)ш
ҳаракат номи шакли муҳим
ўрин тутади. Ахборот технологиялари терминларининг таҳлили шуни
кўрсатадики,
-(и)ш, -(у)в
аффиксли терминларнинг ҳосил қилинишида
калькалаш усули устувор бўлиб, бунда содда ва БТ шакллантирилади.
Масалан:
боғланиш, товушни бошқариш, такрорий сўров
кабилар
.
Ўзбек тилида ЖАТ қуйидаги ўзлашма асослардан ясалади: 1) форс
тожикча асослардан:
пайвандлаш, яганалаш, пармалаш, дасталаш, ковиялаш,
дамлаш;
2) арабча асослардан:
муаллифлаштириш, ахборотлаштириш
; 3)
1
Қосимов А. Кўрсатилган луғат. – Б.156.
2
Қаранг: Ахборот технологияси операцион тизимлари терминларининг инглизча-русча-ўзбекча изоҳли
луғати. – Тошкент: Фан, 2009. – Б. 4.
12
Европа тилларидан кириб келган асослардан:
интеграллаш,
компьютерлаштириш
каби. Баъзан русча аффикс сақлангани ҳолда
-лаш
аффикси билан термин ҳосил қилиш кузатилади. Масалан:
дезинфекция
–
дезинфекциялаш, классификация
–
классификациялаш
.
Хуллас, ўзбек тилининг жараѐн англатувчи терминологик тизимида
генетик нуқтаи назардан ўз қатламга оид асослардан ва асоси ўзлашма
қатламга оид лексемалардан ясалган терминлардан фаол қўлланмоқда.
Диссертациянинг
«Ўзбек
тилидаги
жараён
англатувчи
терминларнинг структур, деривацион ва грамматик хусусиятлари»
деб
номланган иккинчи бобида ЖАТнинг тузилиши, ясалиши ва грамматик
жиҳатлари таҳлил қилинган.
ЖАТ ҳам тузилишига кўра содда ва мураккаб бўлади. Содда
терминлар, ўз навбатида, содда туб ва содда ясама терминларга ажралади:
механизация, модернизация; бальзамлаш, брикетлаш.
Таъкидлаш лозимки,
биринчи тур терминлар рус тили нуқтаи назаридан ясама бўлса ҳам, ўзбек
тилида айни тип сўз ясалиши амал қилмагани боис туб термин саналади.
Мураккаб терминларда эса камида икки асос бўлади. Шу боис уларни икки ва
кўп аъзоли терминлар сифатида гуруҳлаш зарур. Кўп аъзоли мураккаб
терминлар уч, тўрт, беш компонентли каби бўлиши мумкин. Айрим
терминологик тизимларда ҳатто олтитадан ўн биттагача компонентли
терминлар қўлланмоқда. Биз уларни қуйидагича гуруҳладик: 1) икки
компонентли:
валюта айирбошлаш, қонунчиликни такомиллаштириш
; 2) уч
компонентли:
чатиштириш натижаларининг турличалиги
,
қишлов даврида
сувсизланиш
; 3) тўрт компонентли:
санкция объектини ташқаридан
бажариш, селекция ютуғининг давлат синови
; 4) беш компонентли:
паст
тезликли қўшма бошқарув канали
кабилар
.
ЖАТнинг ясалиши ҳам ўзига хос бўлиб, улар аффиксация ва
композиция
усуллари билан ҳосил қилинади. Мустақиллик даври
лексикасида
-лан,
-
лаш
,
- лаштириш
аффикслари билан ЖАТни ясаш анча
фаоллашган. Ҳозирги ўзбек адабий тилида
-лан
аффикси орқали феъл
туркумига мансуб жараѐн терминлари ясалади. Жумладан,
яллиғланиш,
уруғланиш, чангланиш
каби терминларда ушбу ясовчи мавжуд. Албатта, бу
типдаги ясалмалар ҳаракат номининг
-(и)ш
аффиксли шаклида берилиши
жараѐн семасини янада аниқлаштиришга хизмат қилади.
-(и)ш
аффиксли
кўпайиш
,
урчиш, еми
рилиш, кўчиш
каби ЖАТни ясалганлик/ясалмаганлик нуқтаи назаридан
таҳлил қилганда уларнинг ясалмаганлиги, балки айни сўзшаклларнинг
терминлашуви ҳақида гапириш ўринли. Терминларнинг бу тарзда юзага
келиши ўзбек тили терминосистемасини янги ифодалар билан бойитади.
Манбаларда ўзбек тилида отлардан феъл ясовчи -
лаш
аффиксининг
жараѐн англатувчи сўз ва терминлар ясаши қайд этилган. Хусусан,
Э.В.Севортян бу аффикс «биргалашиб ҳаракат қилиш маъноларини
ифодалайдиган феъл» ясашини ҳам таъкидлаган
1
. Ҳозирги ўзбек тилига
келиб, -
лаш
аффиксининг сўз ясаш вазифаси янада кенгайган. «Ҳозирги
1
Севортян Э.В. О некоторых вопросах глагольного словообразования в тюркских языках. Вестник МГУ.
Историко-филологическая серия. – М., 1957. – С.167-170.
13
ўзбек адабий тилининг лексик қатламлари» китобида -
лаш
аффикси ѐрдамида
от ва сифатлардан ясалган қуйидаги сўзлар келтирилган:
эмлаш, куртаклаш,
тайѐрлаш, буғлаш
1
. Аммо -
лаш
аффиксининг «янги сўзлар ҳосил қилиши»ни
тасдиқлаш учун келтирилган бу мисолларда
-ла
ва
-(и)ш
фарқланмаган.
Ўзбек тилида
-лаш
аффикси билан ясалган ясалмага, яъни ЖАТга от ва
сифат туркумига мансуб сўзлар асос вазифасини бажариб келади. Бунда,
айниқса, от туркумидаги сўзга
-лаш
аффиксини қўшиш орқали ясалган ЖАТ
учрайди. Айтишимиз мумкинки, от туркумидаги сўз ва
–лаш
сўз ясаш қолипи
унумдор ҳисобланади. Масалан:
лойлаш, молалаш*, буғлаш*, шоналаш*,
ғўралаш*, бурғилаш*
2
. Шунингдек, сифат сўз ва
-лаш
сўз ясаш қолипи орқали
бурмалаш, таранглаш, ялпоқлаш
каби терминлар ясалган.
«-лаштириш (ла+-ш+тир+иш)
тўрт морфеманинг бирикишидан ҳосил
бўлган қўшма аффикс бўлиб, у
-изация, -фикация
каби аффиксларни
калькалаш натижасида ҳосил бўлган:
автоматлаштириш, газлаштириш,
электрлаштириш
каби»
3
. Мазкур аффикс, асосан, от (
ахборотлаштириш)
ва сифат (
миллийлаштириш)
сўзлардан ЖАТни ясайди.
-лаштириш
аффиксига хос хусусиятлардан бири аниқ нарса-предметни ифодаловчи
асосларга қўшилганда кенг миқѐсда амалга оширилувчи ЖАТни ҳосил
қилишидир. Масалан,
ахборотлаштириш
терминини замонавий ахборот
технологик воситалар ѐрдамида илмий ва ижтимоий тузилмаларни
ривожлантириш, такомиллаштириш ва кескин кучайтириш жараѐнидир
4
.
Бошқа терминологик тизимларда бўлганидек, ЖАТ терминологик тизимида
ҳам муайян лексема ѐхуд терминларнинг ўзаро бирикуви натижасида бир
қатор икки компонетли терминлар ҳосил бўлган:
муҳитнинг ифлосланиши,
тупроқнинг шўрланиши, от бошқаруви, фаолият юритиш
каби терминлар
[oт+от] қолипида;
тескари йўналиш, аниқ кодлаш, ножинсий уруғланиш,
сезиларли зўриқиш
кабилар [сифат+от] қолипида ҳосил бўлган. Бошқа туркум
бирикувидаги терминлар деярли учрамади. Шуниси характерлики, қайд
этилган БТда кенгайтирувчи сўз кенгаювчи сўз билан биргаликда мураккаб
терминни ҳосил қилар экан, бунда кенгаювчи сўз жараѐнни ифодалаш,
кенгайтирувчи сўз эса унга терминологик аниқлик, соҳавий ихтисослашиш
юклайди.
ЖАТнинг морфологик хусусиятлари ва синтактик вазифалари
асосларининг қайси сўз туркумларига мансублиги билан ҳам белгиланади.
Лексик-семантик хусусиятлари ҳам, кўпинча, асосининг морфологик жиҳати
билан белгиланиб, бу терминнинг бирикувчанлик ва бириктирувчанлик
хоссаларининг ўзига хослигини кўрсатиб туради.
1
Бегматов Э. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик қатламлари. – Тошкент: Фан, 1985. – Б.152.
2
* белгиси қўйилган терминлар ЎТИЛда қайд этилмаган.
3
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. 5-жилд
.
– Тошкент: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат
илмий нашриѐти, 2008. – Б. 583.
4
Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат
нашриѐти, 2013. – Б. 26.
14
ЖАТнинг от асоси муайян предмет, кўпинча асбоб-ускуна, қурол-яроқ
номидан иборат бўлганда, улар ѐрдамида иш-ҳаракатни бажариш, жараѐнни
давом эттириш, шу нарса билан шуғулланиш каби маъноларни
ифодалайдиган
терминлар
ҳосил
қилинади.
Масалан:
босқон
–
темирчиларнинг катта оғир болтаси,
босқон/ла/ш
– жараѐн англатувчи
термин. Ёки
парма
– айланма ҳаракат қилиб, тиғи билан нарсаларни
тешадиган асбоб,
парма/ла/ш
–жараѐн англатувчи термин.
Ўзбек тилига рус тили орқали ўзлашган от асосли ЖАТнинг бир қисми
айнан ўзлаштирилган бўлса (
конверция, номинация
), қолган қисми
аффиксация усулида (
моделлаштириш, пломбалаш, бальзамлаш
ясалган).
ЖАТ сифат асосдан ясалганда ясалма асос билдирган белги ҳолатига ўтиш,
мазкур ҳолатга эга қилиш маъноларини ифодалайди:
кучсиз
– таъсир қилиш
даражаси жуда паст,
кучсизлантириш
– жараѐн англатувчи термин.
Жараѐн терминларининг соҳавий лексикада кўплаб қўлланиши уларнинг
тизимдаги ўрнини белгиловчи муҳим жиҳатдир. Диссертацияда барча соҳа
терминларини қайд этиш имконияти мавжуд эмаслиги боис баъзи соҳаларда
қўлланаѐтган терминлардан намуналар келтирилган.
Диссертациянинг
«Жараён англатувчи терминларнинг семантик
тавсифи: синонимик, омонимик қаторлари ва вариантлилик масаласи»
деб номланган учинчи бобида ЖАТнинг семантик кўлами, синонимик ва
омонимик қаторлари, улардаги варианлилик ҳодисаси таҳлил этилган.
Терминологик тизимда лексемаларнинг семантик кўлами, уларнинг
моносемантиклик-полисемантиклик хусусияти ўзига хос тарзда намоѐн
бўлади. Терминларнинг маъновий кўлами умумистеъмолдаги лексемалардан
фарқли терминга хос аниқлик,ихтисосланиш талаби билан маълум даражада
тораяди. Шу сабабли турли терминологик тизимларда ишлатиб келинаѐтган
терминларнинг маъно кўлами (моносемантиклиги ѐки полисемантиклиги)ни
илмий асослаш, очиб бериш муҳим аҳамиятга эга. Тўпланган материаллардан
маълум бўлдики, ҳозирги ўзбек тилининг терминологик тизимида, аввало, ўз
қатламга оид ЖАТдан фойдаланиб келинмоқда. Мазкур терминлар
(
оғриқсизлантириш, сирачлаш, соқовланиш, портлаш, пуркаш
) мавжуд
изоҳли луғатларда моносемантик терминлар сифатида қайд қилинган ва
уларнинг умумистеъмол лексик бирликлар билан омонимик муносабатда
эканлиги эътироф этилган. Кузатишлардан маълум бўлдики, моносемантик
терминларнинг аксариятини байналмилал асосли терминлар ташкил қилади.
Масалан:
наркозлаш
– оғриқсизлантириш;
судлашиш
– суд орқали
даъволашиш, даъволашиб, бир-бирини судга бериш.
Ўзбек тилида муайян бир терминологик соҳада қўлланилаѐтган жараѐн
англатувчи полисемантик терминлар ҳам кузатилади. «Тилшунослик
терминларининг изоҳли луғати»дан олинган қуйидаги мисоллар бунинг
далилидир: «Акцентуация – 1. Сўз ѐки гапдаги маълум қисмларни урғу
ѐрдамида ажратиш. 2. Тилнинг урғу системаси. 3. Матнда урғуни белгилаш»
1
.
Шуниси
1
Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. – Тошкент: «Ўзбекистон миллий
энциклопедияси» Давлат илмий нашриѐти, 2002. – Б. 24.
15
характерлики, жараѐн англатувчи айрим полисемантик терминлар ҳар хил
терминологик тизимларга оид бўлади. Масалан,
кўрсатув
термини икки
соҳада ишлатилади: 1) телевидение, кинофильм кабилар орқали намойиш
қилиш, бериш ; 2) тергов-суд жараѐнларида бирор аҳамиятли ҳолат ҳақида
шахс (гувоҳ ва бошқ.)нинг берган маълумоти, кўрсатма.
Жараѐн англатувчи шундай терминлар ҳам мавжудки, улар уч ва ундан
ортиқ соҳа терминлари ҳисобланади. Масалан,
оқлаш
бинокорлик термини
бўлиб, «оҳак, бўр каби оқ тусга киритувчи нарсалар билан бўяш»ни
англатади. Шу билан бирга, ошпазлик соҳасида (овқатга қатиқ қўшиш,
қатиқлаш; чойга сут аралаштириш:
маставани оқлаш)
; касб-ҳунар соҳасида
(металл буюмларнинг сиртига қалай югуртириш:
мис қозонни оқлаш
);
ғаллакорлик соҳаси (дон, ғаллани туйиб, пўстини ажратиш, тозалаш:
шолини
оқлаш
)да ҳам қўлланади.
Маълумки, терминологияда синонимия ҳодисасига бағишланган кўплаб
тадқиқотлар амалга оширилаѐтган бўлса-да, терминлар
синонимияси
масаласида аниқ тўхтамга келинмаган. Баъзи тилшунослар терминларда
полисемия ва синонимиянинг мавжудлигини салбий ҳолат деб биладилар.
Масалан, Д.С.Лотте терминлардаги кўпмаънолилик, синонимликни зарарли
деб ҳисоблайди
1
.
Ўзбек тили терминологиясида синонимия ҳодисасига бағишланган
кўплаб тадқиқотлар амалга оширилаѐтган бўлса-да, терминлар синонимияси
масаласида аниқ тўхтамга келинмаган. Баъзи ўзбек тилшунослари ҳам
терминлардаги полисемия ва синонимияни шу соҳа терминологиясининг
нодуруст жиҳати деб биладилар. Шундай бўлса ҳам айрим, ишларда,
хусусан, Р.Шукуров терминлар синонимиясига алоҳида эътибор қаратиб,
ўзбек тили терминларида кўпмаънолилик ҳам, маънодошлик ҳам учраб
туришини таъкидлайди.
2
. Қ.Сапаев эса синоним терминларнинг, биринчидан,
тилнинг ўзига хос ички имкониятлари, иккинчидан, бошқа тиллардан сўз
ўзлаштириш ѐки диалектал сўзларнинг терминлашуви натижасида содир
бўлишини қайд этади
3
.
-лаш
аффикси асосида ясалган ЖАТ ўртасида ҳам синонимлик
кузатилади. Бундай терминлар маълум бир терминологик тушунчани кенг
ѐки тор маънода ифодалаши, муайян нутқий услубга хослиги сингари
белгилари билан фарқланади. Албатта, терминларнинг маънодошлиги
умумистеъмол сўзлари маънодошлигидан фарқланади, яъни умумистеъмол
лексикасида
грамматик
шакллар
сўзларнинг
синонимияни
юзага
келтирмайди, лекин терминлар синонимиясида ўзгача ҳолат кузатилади. Буни
грамматик
шаклланган
терминларнинг
луғатларда
берилиши
ҳам
тасдиқлайди:
агитация – ташвиқот, таъсирлаш – таъсир этиш, таъсир
қилиш; ташкиллаштириш – ташкил қилиш, ташкил этиш
каби.
1
Лотте Д.С. Основы построения научно-технической терминологии. – М., 1961. – С. 21-22.
2
Шукуров Р.
Терминлар синонимияси хусусида // Ўзбек тили терминологияси ва унинг тараққиѐт перспективалари: 1
республика терминологияси материаллари. – Тошкент: Фан, 1986. – Б. 32-34.
3
Сапаев Қ. Ўша манба. – Б. 38.
16
Терминлар сўзлардан иборат бўлса ҳам уларда бош термин мавжуд
бўлади ва у синонимлик қатордаги бош сўз ҳисобланади. Масалан:
айирбошламоқ, айирбош қилмоқ, алмашмоқ, алмаштирмоқ, алишмоқ
синонимик қаторида
айирбошламоқ
доминант терминдир.
Рус тилидан ўзлашган бир қатор терминлардаги
-ция
аффиксини унинг
ўзбекча муқобили билан алмаштириш орқали ҳам янги синонимик термин
ясалади ва улар луғатларда ѐнма-ѐн ҳам келтирилади: «
Аккредитация
,
аккредитлаш
[ишонмоқ, ишонч билдирмоқ]
ҳуқ.
1. Дипломатик ваколатхона
бошлиғи ѐки давлатнинг бирон-бир халқаро ташкилотидаги доимий
вакилини лавозимга тайинлаш ва шу лавозимни бажаришга киришиш
тадбирлари. 2. Журналистга муайян ҳудудда бўлиш ва у ерда рўй бераѐтган
воқеа-ҳодисаларни ѐритиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат» (ЎТИЛ. Б. 62).
ЖАТ синонимик қаторидаги терминларнинг миқдори турлича. Айрим
синонимик қатор икки-уч бирликдан иборат бўлса, бошқалари беш ѐки ундан
ортиқ сўз ва бирикмадан иборат:
гармонизация, уйғунлаштириш;
цинквизиция, қийнаш, азоблаш, исканжага олиш
1
.
Омонимия тилнинг яшаш қонуниятларидан бири сифатида ЖАТ
ўртасида мавжуд. Луғавий омонимия умумистеъмолга хос лексик бирлик ва
термин ўртасида, шунингдек, терминлараро бўлиши мумкинки, бу турли
соҳаларга оид терминларда кузатилади. Масалан:
Тараш
I –
тарамоқ
иш оти.
Тараш
II – Кесиш, йўниш, тарашлаш.
Гипслаш
I –
мед.
Шикастланган аъзони
гипслаш, тахтакачлаш.
Гипслаш
II – бинокорлик. Қурилиш материали
сифатида ишлатиш.
Силжиш
I – силжимоқ.
феъл. Силжиш
II – яхши томонга
ўзгариш.
Силжиш
III –
махс.
Модда ѐки жисм қатламларининг сурилиши,
кўчиши (ЎТИЛ. Б. 501, 505).
Терминлар омонимиясини вужудга келтирувчи асосий омиллардан яна
бири термин ясовчи аффикслардан фойдаланишда терминология талабларига
риоя этмасликдир. Бу ҳолатга етарли эътибор берилмагани боис ўзбек тили
терминологиясида аффикслар омонимияси кўплаб учрайди:
бензин ташувчи,
сут ташувчи, одам ташувчи
каби бирликларда шахс ѐки техникавий восита
маъноси ифодаланганини изоҳсиз тушуниш қийин.
Вариантлилик ЖАТда ҳам бор ва уни
-(и)ш, -(у)в
аффикслари юзага
чиқаради. Масалан:
бошқариш – бошқарув; йиғиш – йиғув; кўпайтириш –
кўпайтирув; йигириш – йигирув; сиқиш – сиқув
ва бошқалар. Шу билан бирга,
-и(ш)
ҳамда
-(а)р
грамматик шаклли терминлар ҳам вариантлилик юзага
келади:
кунчиқиш – кунчиқар, кунботиш – кунботар
(
геогр.)
ва ҳ.к.
Диссертациянинг
«
Жараён англатувчи терминларни тартибга
солиш»
деб номланган тўртинчи бобида ЖАТни тартибга солиш
муаммоларига бағишланган. Сир эмаски, ўзбек тилшунослигида ЖАТ энди
ўрганилаѐтганлиги боис мазкур терминлар тартибга солинмаган эди.
Ўзбек тили терминологиясида ўзлашма терминларни қабул қилиш ѐки
уларга тақлидан термин ясаш ҳамда тилнинг ички имкониятлари асосида
термин ясашда ҳар хилликлар мавжуд. Токи термин аниқ ва равшан бўлмас
1
Русча-ўзбекча юридик тезаурус луғати. –Тошкент, 2011. – Б. 278.
17
экан, чалкашлик, ноаниқлик каби салбий ҳолатлар сақланиб қолаверади.
Масалан,
электрификация,
кальцинация,
газификация,
механизация,
электризация, газирование
сингари иш-ҳаракат ва жараѐн номларини
билдирувчи терминларни ўзбек тилига қабул қилиш ѐки калькалашда
хатоликларга йўл қўйилган.
Индустриализация
термини
индустрлаш,
индустриялаш,
индустриялаштириш, индустрлаштириш
шаклларида,
механизация
термини
механизациялаш, механизациялаштириш
шаклларида
қўлланилмоқда.
Механизациялаш,
механизациялаштириш; электрлаш,
электрлаштириш; газлаш, газлаштириш
типидаги терминлардан қайси бири
мақбул эканлигини аниқлашда -
лаш
ва -
лаштириш
аффикслари вазифасининг
бир хил эмаслигини ҳисобга олиш керак. Рус тилида
-фикация
ѐки
-изация
билан тугалланган иш-ҳаракат ва ЖАТга ўзбек тилида
- лаштириш
аффикси
билан ясалган номлар тўғри келади.
-лаш
аффикси эса отлардан феъл ясайди:
электрлаш, газлаш
каби. Шу боис,
электрификация, электрифицирование
терминини
электрлаштириш, газификация, газифицирование
терминини
газлаштириш
шаклида қўллаш маъқул. Шунингдек, термин таркибидаги ҳар
бир аффикснинг вазифасини эътиборга олиш, муайян вазифа бажармаѐтган
аффиксни
термин
таркибидан
чиқариш
зарур.
Масалан,
автоматизациялаштириш, электрофикациялаштириш
терминларидаги
-ция
аффикси
ўз
вазифасини
йўқотгани
учун
автоматлаштириш
,
электрлаштириш
тарзида ясаш лозим.
Тадқиқотда аффиксация усулида ясалган ЖАТни қўллаш билан боғлиқ
қуйидаги камчиликлар умумлаштирилди: 1. Кўп маънолилик. Бу ҳол
терминдан фойдаланишда айрим ноқулайликларни келтириб чиқаради.
Масалан,
меъѐрловчи, пармаловчи, узатувчи, гипсловчи, тенглаштирувчи,
канал тозаловчи, пайвандловчи
терминлари шахс маъносида ҳам, техникавий
термин сифатида ҳам қўлланилади. 2. Вариантлилик. Бу аффиксация усули
билан ясалган терминларда ҳам кузатилади. Хуллас, терминларни тартибга
солишда такрорийликдан қочиш, тежаш қонуниятларига таяниш,
замонавийлик ва қулайлик тамойилларига риоя қилиш мақсадга мувофиқ.
Жараѐн англатувчи БТ ҳам тартибга солиниши зарур. Композиция
усулида ясалган турли терминологик тизимларда фаол қўлланган жараѐн
англатувчи мураккаб терминларнинг катта қисми БТ бўлиб, уларнинг катта
қисми илмий услубда қўлланади. Жараѐн англатувчи фаол БТни қуйидагича
гуруҳлаштириш мумкин: 1) кимѐга оид:
реакцияга кириш, кислота ҳосил
қилиш;
2) тиббиѐтга оид:
ташхис қўйиш, боғлаб қўйиш;
3) ҳарбийга оид:
нишонга олиш, парашютда сакраш;
4) металлшуносликка оид:
пўлат
эритиш, темир эговлаш
; 5) техникага оид:
моторни қиздириш, ўт олдириш;
6) космонавтикага оид:
алоқа боғлаш, ерни кузатиш, юмшоқ қўниш;
7)
қишлоқ хўжалигига оид:
дори пуркаш, чопиқ ўтказиш;
8) геологияга оид:
намуна олиш, таркибга ажратиш;
9) физикага оид:
электр узатиш, ток
узатиш;
10) биологияга оид:
зотини яхшилаш
,
навини янгилаш
кабилар.
Кузатувларимиз асосида БТни қўллаш билан боғлиқ қуйидаги жиддий
18
камчиликлар мавжудлиги аниқланди: I. Термин ва у англатиши лозим бўлган
тушунчанинг ўзаро уйғун бўлмаслиги. Масалан,
техник хизмат кўрсатиш,
техник назорат
терминларида
техник
лексемаси белги маъносида
қўлланган. Бироқ бу лексема аслида шахс тушунчасини англатади. II. БТнинг
узунлиги ѐки қўллашга ноқулайлиги. Бундай терминларда, биринчидан, нутқ
иқтисоди, яъни ихчамлик бузилади, бу эса, ўз навбатида, фикрни илғаб
олишда мураккаблик туғдиради. Иккинчидан, термин беҳад узун бўлганда,
эллипсиснинг вужудга келиш эҳтимоли кучаяди. Масалан:
чатиштириш
натижаларининг турличалиги
(биология),
ер ости бойликларидан
фойдаланиш
(юридик),
молекулаларнинг тезликлари бўйича тақсимланиши
(физика) каби. Бизнингча, термин имкон қадар қисқа, ихчам бўлиши керак,
акс ҳолда, тушунчанинг ифодаси эмас, балки баѐнига айланиб қолади.
Терминларни тартибга солишда терминосистеманинг катта гуруҳи
русча-байналмилал терминлардан иборатлигини эътиборга олиш зарур. Ҳозир
амалда қўлланаѐтган терминларнинг маълум бир қисми ўзбекча (
ишқаланиш,
изланиш
) бўлса, муайян қисми ўзлашма сўзга ясовчи аффикс қўшиш орқали
ясалган (
кавшарлаш, калавалаш, сковиялаш
,
лойиҳалаш)
терминлардир.
Диссертацияда юридик соҳага оид «Русча-ўзбекча юридик тезаурус»га
киритилган ЖАТни тартибга солиш юзасидан хулосалар баѐн этилган.
Мазкур луғатда 3271 та жараѐн англатувчи содда ва БТ бор. Ўзбек тилининг
ички имконияти асосида ҳосил қилинган терминларнинг статистикаси
диссертациядаги диаграммада акс этган.
Кўринадики, кундалик ҳаѐтимизда ЖАТ янада фаоллашмоқда.
Айниқса,
-(и)ш
аффиксли
умумистеъмол
сўзларининг
маъно
махсуслаштириш орқали ҳосил бўлган ЖАТ бошқаларига қараганда анча
фаол. Шунингдек,
-лаш
аффикси,
қилиш
ѐрдамчи феъли билан ҳосил бўлган
терминларнинг салмоғи ҳам юқори.
Хуллас, ЖАТни тартибга солишда ҳар бир соҳанинг ўзига хос
хусусиятларини, айни пайтда ўзбек тилининг ифода имкониятларини ҳам
назарда тутиш зарур. Бир термин ифодалаган тушунчани ўзбек тилида уч,
тўрт, баъзида ўн компонентли бирикма тарзида таржима қилинган ўринларни
имкон қадар соддалаштириш, бундай бирикмалар таркибидан термин
англатадиган тушунча моҳиятига таъсир этмайдиган сўзларни чиқариб
ташлаш кабилар терминларни тартибга солишда муҳимдир.
ХУЛОСА
Диссертацияда ЖАТни ўрганиш асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. ЖАТ, аввало, ўз қатламга оид асослар орқали шаклланган, аммо
ўзлашма қатламга оид жараѐн терминлари ҳам кўп. Ўз қатлам бирликлари
ўзбекча ва ўзлашма асосли бирликларга ажралади. Ўзлашма қатлам
терминлари эса: шарқ (араб, форс) тилларидан ўзлашган ҳамда байналмилал
терминлар тарзида фарқланади. Жараѐн англатувчи ўз қатлам
19
терминлари аффикслар иштирокида ўз ѐки ўзлашма сўзлардан термин ясаш
ҳамда тилда мавжуд сўзларга янги (терминологик) маъно юклаш (семантик
усул) орқали юзага келади.
2. Ўзбек тилида ЖАТни ясашда
-ла, -лан, -лаш,
-
лаштириш, -лантириш
аффикслари ва
бўлмоқ, қилмоқ
,
этмоқ
кўмакчи феъллари фаол иштирок
этади. Уларнинг маълум қисми «асос+ция (-сия)», «асос+ация», «асос+яция»
қолиплари асосида шаклланган бўлиб, баъзилари айнан ўзлаштирилган.
Бунга сабаб уларнинг асоси ўзбек тилида мустақил маъно англата
олмаслигидадир.
3. ЖАТнинг содда ва мураккаб турлари фарқланади. Содда терминлар
бир асосдан, мураккаб терминлар эса камида икки асос иборат бўлади ва
таркибий узвининг сонига қараб турли гуруҳларни ташкил қилади. Мураккаб
терминларни икки ва кўп (уч, тўрт, беш, олти) компонентли терминлар
сифатида гуруҳлаш мумкин.
4. ЖАТнинг грамматик хусусияти бошқа терминларникидан маълум
даражада
фарқли.
Уларда
семантик
муайянлик
ва
функционал
чегараланганлик мавжуд. ЖАТнинг морфологик хусусияти ва синтактик
имконияти асосларининг қайси сўз туркумига мансублигига ҳам боғлиқ.
Семантик жиҳатдан эса табиий, ижтимоий ва абстракт жараѐнларни
англатувчи терминларга ажралади.
5. Ўзбек тилида ЖАТнинг маълум қисми моносемантик табиатли ва
фақат бир соҳага тегишли. Улар, асосан, ўзлашма лексемалар асосида ясалган
бўлиб, бир қисми рус тилида ҳам моносемантик бўлган байналмилал
терминлардир. Полисемантик терминларнинг маъно миқдори эса ҳар хил
бўлиб, ҳосила маъноларнинг ҳаммаси бир маъно асосида юзага
келавермайди.
Жараѐн
англатувчи
полисемантик
терминларнинг
маъноларидан бири терминологик маъно, қолганлари умумистеъмол
маънолари ҳисобланади.
6. ЖАТ ўртасида ҳам синонимия, омонимия ва варианлилик кузатилади.
Улардаги синонимия термин қўллаш билан боғлиқ муаммоларни келтириб
чиқаради. ЖАТ тизимида луғавий ва грамматик
омонимия мавжуд.
Ихтисослашган маънолардаги терминларнинг асос маъно
билан
муносабатини таҳлил қилиш уларнинг полисемантик ва омонимик
муносабатларига ойдинлик киритади. Вариантлилик бўлса, асосан,
аффиксация натижасида вужудга келади.
7. Жараѐн англатувчи БТни тартибга солиш айни соҳадаги муаммолар
ечимига ѐрдам беради. Бирикмали жараѐн терминлари билан боғлиқ
муаммолардан бири бирикманинг термин англатиши лозим бўлган тушунча
моҳиятига уйғун бўлмаслигидир. Шунингдек, терминнинг шаклан узунлиги
нутқнинг ихчамлигига зарар етказади, нутқий эллипсиснинг юзага келиш
эҳтимолини кучайтиради.
8. Ўзбек тилида ЖАТни бирдан ортиқ тушунча учун қўллаш, бир
тушунчани
турли
терминлар
билан
ифода
этиш, вариантлилик,
ўзлаштирилган терминларнинг тушунча моҳиятини тўғри акс эттира
20
олмаслиги, терминлардаги кўп компонентлилик, хорижий терминларнинг
керагидан ортиқ даражада қўлланиши, айрим терминларнинг ѐзилишидаги
ҳар хиллик кабилар терминларни тартибга солиш борасида муайян ишларни
амалга ошириш зарурлигини кўрсатади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
СПИСОК ОПУБЛИКОВАННЫХ РАБОТ
LIST OF PUBLISHED WORKS
I бўлим (I часть; I part)
1. Нарходжаева Х. Жараѐнларни англатувчи терминларнинг ўзбек
тилида тутган ўрни. – Тошкент: Фан, 2013. – 118 б.
2. Нарходжаева Х. Жараѐн номларининг семантик усул билан ясалиши
// Ўзбек тили ва адабиѐти. –Тошкент, 2010. – №6. – Б.112-114. (10.00.00. № 14)
3. Нарходжаева Х. Моносемантические и полисемантические слова,
выражающие понятие процесса действия // Filologiya məsələləri. – Баку, 2011.
– №10. – Б. 235-241. (10.00.00. 2014. № 39)
4. Нарходжаева Х. ЖАТнинг ясалиш хусусиятлари // Ўзбек тили ва
адабиѐти. – Тошкент, 2013. – № 6. –Б.101-104. (10.00.00. № 14) 5. Нарходжаева
Х. Касб-корга оид ЖАТ // ЎзМУ хабарлари. – Тошкент, 2014. – № 1/2. – Б.
295-297. (10.00.00. № 15)
6. Нарходжаева Х. ЖАТнинг лексик қатламлари // ЎзМУ хабарлари. –
Тошкент, 2014. –№ 1/1. – Б. 205-208. (10.00.00. № 15)
7. Нарходжаева Х. Tne genetic peculiarities of process mean terms in tne
uzbek language // Instituti for Foreign Language Studies. BUFS. – Корея, 2013. –
P. 133-140. (01.06.2012. № 4)
8. Нарходжаева Х. Main peculiarities of regulating the process mein
compound terms // Filologiya məsələləri. – Баку, 2014. –№ 2. –P.83-88. (10.00.00.
2014. №39)
9. Нарходжаева Х. Ўзбек тили ҳамроҳ моҳиятли терминларини тизимли
ўрганиш муаммолари
// ЎзМУ хабарлари. – Тошкент, 2015. –№ 1/2. –Б. 265-
267. (10.00.00. № 15)
10. Нарходжаева Х. Жараѐн терминларини тартибга солиш муаммолари
// Ўзбек тили ва адабиѐти. – Тошкент, 2015. – №3. – Б. 85-90. (10.00.00. № 14)
11.
Нарходжаева Х. Терминлашиш ва термин ясалиши муаммоси
//
ЎзМУ хабарлари. –Тошкент, 2015. – № 2/2. – Б. 251-253. (10.00.00. № 15) 12.
Narxodjaeva X. Thematic Groups of Process Defining Terms in the Uzbek
Language// Anglisticum Journal (AJ) Volume 5 / Issue: 5, May 2016. Page 109. (№
5 GIF 1.006; IC impact factor 6.88)
21
13. Нарходжаева Х. Жараѐнларни англатувчи моносемантик ва
полисемантик терминлар // Фан,тараққиѐт ва ѐшлар. Илмий-амалий
конференция материаллари. – Қарши, 2011. – Б. 283-286.
14. Нарходжаева Х. Омонимические особенности терминов, обознача
ющих процесс// Генерация новых идей для научной работы. Часть - 1. XXVIII
Международная научно-практическая конференция. – Украина: Горловка. –
13-14 декабря 2012 года. – C.64-67.
15. Нарходжаева Х. The derivative peculiarities of the terms which mean
the current events // Zbior raportow naukowych Teoretyczne I praktyczne
innowacje naukowe. – Кrakow, 2013. – C. 85-87.
16.
Нарходжаева Х. Термин ясаш ва терминлашиш муаммоси
//
Изланиш самаралари. Республика ѐш олимлари илмий-амалий конференция
материаллари. – Тошкент, 2016. – Б. 86-89.
II бўлим (II часть; II part)
17. Нарходжаева Х. Ўзбек тилидаги ЖАТ сино- нимияси // Таълим
тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. – Тошкент, 2011. –№1. – Б.125-126.
(10.00.00. 2010. № 9)
18. Нарходжаева Х. Жараѐнларни англатувчи терминларнинг гапдаги
вазифалари // Мустақиллик йилларида илм-фан тараққиѐти, «Ёш олимлар
муҳим фундаментал натижалари, амалий ютуқлари ва инновациялари»
Республика ѐш олимлари илмий-амалий конференция материаллари. –
Тошкент, 2011. – Б. 214-216.
19. Нарходжаева Х. Жараѐнларни англатувчи терминларнинг қўллани
ши ва структураси // Фан, тараққиѐт ва ѐшлар. Илмий-амалий конференция
материаллари. – Қарши, 2012. – Б. 164-167.
20. Нарходжаева Х. Ўзбек тилининг ривожида ЖАТнинг ўрни // «Илм
фан ва инновация» илмий-амалий конференция материаллари. – Қарши,
2013. – Б. 180-182.
21. Нарходжаева Х. Жараѐнларни ифодаловчи ўзлашма терминларнинг
баъзи хусусиятлари
// «Илм-фан ва инновация» илмий-амалий конференция
материаллари. – Қарши, 2014. – Б. 143-146.
22. Нарходжаева Х. Интеллектуал авлоднинг шаклланишида термин ларнинг
ўрни // XXI аср интеллектуал авлод асри. Сурхондарѐ-Қашқадарѐ ҳудудий
илмий-амалий конференция материаллари. – Қарши, 2014. – Б. 322.
23. Нарходжаева Х. Ахборот коммуникация технология терминосис
темасининг шаклланиши ва ЖАТ // Ўзбек тилшунослиги масалалари. –
Қарши, 2014. – Б. 131-134.
24. Нарходжаева Х. Интеллектуал авлоднинг шаклланишида атамалар
нинг ўрни // XXI аср интеллектуал авлод асри. – Бухоро, 2014. – Б. 42-45.
22
25. Нарходжаева Х. ЖАТда вариация ҳодисаси // Актуальный научный
исследования в современном мире (Материалы VI Международной научно
практической интернет-конференции. 26-27 октября 2015 г. – Б.111.
26. Нарходжаева Х. Композиция усули билан ясалган ЖАТни тартибга
солиш // ҚарДУ хабарлари. – Қарши, 2016. № 1 (27). – Б. 124-130.
23
