Авторы

  • Джура Аллаёров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajar.126697

Ключевые слова:

Таъкидлаш лозимки ҳаётга қарши жиноятларнинг якка тартибдаги профилактикаси бўйича ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида” ги қонуннинг 5-боби талаблари асос

Аннотация

Юртимизда шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳамда мулкини турли ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда, хусусан, ҳаётга қарши жиноятлар профилактикасини амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида ички ишлар органлари муҳим аҳамият касб этади.


background image

Page 162

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ҲАЁТГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР

ПРОФИЛАКТИКАСИ

Аллаёров Джура Хайкалович

https://doi.org/10.5281/zenodo.15395825

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 05-May 2025 yil
Ma’qullandi: 10- May 2025 yil

Nashr qilindi: 13-May 2025 yil

Юртимизда шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатларини ҳамда мулкини турли
ҳуқуқбузарликлардан

ҳимоя

қилиш,

жамоат

тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини,
қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг
хавфсизлигини таъминлашда, хусусан, ҳаётга
қарши жиноятлар профилактикасини амалга
оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари
тизимида ички ишлар органлари муҳим аҳамият
касб этади.

KEYWORDS

Таъкидлаш лозимки, ҳаётга
қарши жиноятларнинг якка
тартибдаги
профилактикаси

бўйича

ички

ишлар

органлари

Ўзбекистон
Республикасининг
“Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”
ги

қонуннинг

5-боби

талаблари асос

Юртимизда шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини

ҳамда мулкини турли ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш
ва жамоат хавфсизлигини, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг
хавфсизлигини таъминлашда, хусусан, ҳаётга қарши жиноятлар профилактикасини
амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида ички ишлар
органлари муҳим аҳамият касб этади.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, ички ишлар органларининг ҳаётга қарши

жиноятлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва улар томонидан инсон
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни
таъминлашда, бир сўз билан айтганда, ҳаётга қарши жиноятлар содир этилишининг
олдини олиш мақсадида, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора-
тадбирларини ички ишлар органларининг худудий тузилмалари томонидан норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар асосида махсус ва тезкор профилактик тадбирлар доирасида амалга
оширишлари лозим.

Қайд этиш лозимки, маъмурий худудларда содир этиладиган ҳаётга қарши

жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шароитларни
ҳудудий ички ишлар органлари ёки ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита
амалга оширувчи орган ва муассасалар билан биргаликда ишлаб чиқилган махсус режа,


background image

Page 163

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

дастурлар ва бошқа бошқарув қарорлари асосида ички ишлар органларининг соҳавий
хизматлари, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора-
тадбирларини амалга ошириш ваколатига эга бўлган субъектлар билан ҳамкорликда
амалга оширишлари мақсадга мувофиқдир.

Таъкидлаш

лозимки,

ҳаётга

қарши

жиноятларнинг

якка

тартибдаги

профилактикаси бўйича ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикасининг
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”

1

ги қонуннинг 5-боби талаблари асосида,

жумладан, маъмурий ҳудудда ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳаётга қарши жиноятлар
содир этишга мойил бўлган ва шундай турдаги жиноят содир этган шахсларнинг
ҳисобини юритиш, тарбиявий таъсир кўрсатиш орқали уларни ахлоқан тузатиш, уларда
ижтимоий ҳаётга мос хулқ-атвор ва турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек, ушбу
турдаги жиноятлардан жабрланиш эхтимоли юқори бўлган шахсларнинг мазкур
жиноятларнинг қурбонига айланиш хавфи мавжудлиги, ушбу жиноятларнинг сабаблари
ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, уни содир этиш усули ва шакли
тўғрисида индивидуал равишда хабардор қилиш, уларни огоҳликка, хушёрликка чақириш
ҳамда уларнинг хавсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Айтиш мумкинки, ички ишлар органлари томонидан ҳаётга қарши жиноятларнинг

виктиминологик профилактикаси ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”

2

ги қонунининг 6-боби талаблари асосида амалга оширади.

Жумладан, ички ишлар органларининг таркибий тузилмалари маъмурий худудларда
фуқаролар ёки муайян шахсларнинг ҳаётга қарши жиноятлардан жабрланиш эҳтимолини
камайтириш

мақсадида

ушбу

турдаги

жиноятларнинг

содир

этилишида

жабрланувчиларнинг тутган ўрни ҳамда жабрланишининг сабаблари ва бунга имкон
берган шарт-шароитларни аниқлайдилар ҳамда бартараф этадилар. Шунингдек, аҳолига
ва унинг алоҳида тоифаларига жабрланиш хавфини туғдираётган омиллар, ҳаётга қарши
жиноятлар ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя
этишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этадилар.

Таъкидлаш лозимки, жамиятда ўрнатилган хулқ-атвор қоидаларини бузилиши

билан боғлиқ низоли ва жанжалли вазиятларни жамоатчилик ёрдамида бартараф этиш
мумкинлиги амалда ўз исботини топган. Шу билан бирга, оилавий низолар ва меҳнат
жамоаларидаги ҳар қандай низоли вазият биринчи галда қўни-қўшнилар ва меҳнат
жамоаларига аён бўлади. Демак, айнан шу вазиятларда кенг жамоатчилик фаолиятини
жиноятлар ва умуман хар қандай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтириш
албатта ўзининг ижобий натижасини беради.

Шунингдек, бу борада мамлакатимиз халқининг асрлар давомида шаклланиб келган

маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимига таяниш ва биз кўриб чиқаётган
ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ундан самарали фойдаланишимиз мақсадга
мувофиқдир. Хусусан, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизими ёрдамидан нафақат бу
мақсадда, балки, бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ҳам унумли фойдаланиш
лозим. Шу боис, бугунги кунда юртимизда давлат бошқарувини ташкил этиш ишларида
кенг жамоатчиликни жалб этишнинг ўзини ўзи бошқариш тизими орқали амалга
оширилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.



background image

Page 164

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

Қайд этиш лозимки, ўзини ўзи бошқариш тизими иш самарадорлигини оширишнинг

яна бир муҳим жиҳати улар фаолиятини шаҳар ва қишлоқларда бирдек тўғри ташкил
этишдир. Шу билан бирга, профилактик таъсирга мухтож шахсларни аҳолининг турли
қатламлари орасидан яшаш жойи бўйича аниқлаш ва улар билан зарур ижтимоий-
тарбиявий ишларни юритиш фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали
самарали амалга оширилади. Бир сўз билан айтганда вояга етмаганлар, аёллар, оила ва
турмуш муаммоларини фуқароларнинг яшаш жойларида хал этиш имкониятлари
мамлакатимиз ижтимоий ҳаёти амалиётида мавжуд.

Таъкидлаш лозимки, оила-турмуш шароитида юзага келадиган низоларнинг

аксариятига мастлик ҳолатлари сабаб бўлади. Шу билан бирга, жабрланувчиларнинг маст
бўлиши ҳам кўп ҳолларда жиноий тажовузларга шароит яратади. Шундан келиб чиққан
ҳолда, жамиятда ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик каби иллатларни ўз вақтида тўхтатиш
орқали жуда кўп жиноятларнинг олдини олиш мумкин. Дархақиқат, криминология
нуқтаи- назардан, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш муаммоси алоҳида
тадқиқ этилади. Лекин, биз сўз юритаётган ҳаётга қарши жиноятларнинг олдини олиш
билан боғлиқ ҳолатларда ушбу муаммо ҳам алоҳида эътиборга моликлиги учун бу
ҳуқуқбузарликларнинг айрим хусусиятларига эътиборни қаратишни лозим топдик.
Хусусан, низоли вазиятларнинг юзага келишида сурункали алкоголизм, гиёҳвандик каби
иллатларга дучор бўлган шахсларнинг тажовузкорлик хусусиятларини намоён этишига
алоҳида эътибор қаратилмаслиги профилактика ишлари самарадорлигини камайтиради.
Шу боис, бу каби хасталикларга дучор бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва
даволанишини таъминлаш борасида иш олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, бу каби шахслар амбулатория шароитида даволанаётган бўлсалар ҳам,

ички ишлар органларининг назоратидан четда қолмасликлари зарур. Шахсларнинг маст
ҳолатда бўлишларига ва жиноий хатти-ҳаракатлар содир этишига йўл қўймаслик ҳам
катта аҳамиятга эга. Шунга кўра, аҳоли яшаш жойларида, хонадонларда ичкилик ичиш
оқибатида шахсда тажовузкорлик вужудга келади. Бу эса, жиддий фожиаларга олиб
келиши мумкин. Ушбу ҳолатларда ички ишлар органлари шахснинг мастлиги ва
тажавузкорлиги тўғрисида хабар келиб тушган вақтнинг ўзида дорҳол зарур чораларни
кўрмоғи лозим. Шу билан бирга, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича
фуқаролар ўртасида якка тартибдаги профилактика ишларини олиб бориш ҳам катта
аҳамиятга эга. Якка тартибдаги профилактика ишларини олиб боришда шахснинг руҳий
ҳолати ёки руҳиятида касаллик ҳолатининг мавжудлиги инобатга олиниши лозим.
Айниқса, шахснинг руҳиятида касаллик аломатларига хос жаҳлдорлик, тўсатдан юзага
келадиган тажовузкорлик ҳолатлари бўлган тақдирда улар билан ишлашни йўлга қўйиш
ва хатти-ҳаракатларини назоратга олиш лозим.

Ушбу вазиятларда яна шу билан бирга жиноятчиликнинг шахс руҳиятидаги

ҳолатлар билан боғлиқлигини эътибордан четда қолдирмаслик зарур. Сабаби, шахсларга
хос бўлган ақли заифлик, руҳиятнинг турли даражада бузилиши қўп ҳолларда эътиборга
олинмайди. Ваҳоланки, бу каби шахслар билан ишлашда ички ишлар органлари тиббий
муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик қилишлари жоиз. Шахснинг яшаш ва иш жойида
ўзини тутиши борасида одатда, ички ишлар органларида керакли маълумотлар мавжуд
бўлади. Ушбу маълумотлар асосида тиббий муассаслар ёрдамида руҳиятни аниқлаш учун
психиатр мутахасислар билан экспертиза ўтказилиши лозим. Бу эса, шахс тўғрисида узил-


background image

Page 165

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

кесил хулоса чиқаришга имкон беради. Шахсни тиббий гувоҳлантириш асосида нафақат
унинг руҳиятидаги нуқсонлар, балки, яширин ва сурункали руҳий хасталиклар ҳам
аниқланади. Зарурат бўлганида тиббий муолажа белгиланади. Шу боис, ҳозирги кунда
жиноятларни олдини олишга ёрдам берувчи ушбу тадбирни амалага ошириш учун
жойларда руҳий-психиатрия маслаҳатхоналари ташкил этиш борасидаги фикрларга
қўшилиш мумкин. Бу каби маслаҳатлар орқали ҳар бир оилада шахснинг руҳий ҳолатини
аниқлаш билан боғлиқ муаммоларни ечишда зарур ёрдам олиш имкони юзага келади. Энг
муҳими, шу асосда содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади.

Шунингдек, ҳаётга қарши жиноятлар жиноятларни келтириб чиқарувчи виктим

холатларнинг олдини олиш ҳам эътиборга молик масалалардан биридир. Сабаби, мавжуд
криминоген вазиятларда у ёки бу кимсаларга таъсир этувчи ножӯя ҳатти-харакатларнинг
юзага келмаслиги учун ички ишлар органлари, кенг жамоатчилик, қолаверса, ҳар бир
шахс зарур таъсир чораларини кўллаши, жумладан турли ҳолатларда юзага келиши
мумкин бўлган низоларга йўл кўймаслиги, ўзгалар шахсиятига тегадиган харакатларни
қилмаслиги ёки ҳақоратли сўзларни ишлатмаслиги лозим

3

. Хусусан, виктим ҳолатларни

олдини олишда профилактика инспекторлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари ходимлари ҳар бири ўз ваколат доирасидан келиб чиққан ҳолда иш ҳаракат
қилмоқликлари мақсадга мувофиқдир. Яъни, тегишли тарғибот ва ташвиқот ишларини
ташкил этишлари ва бунда асосий эътиборларини ўз хатти-ҳаракатлари билан
кўпчиликнинг иззат-нафсига тегувчи фохишабозлик, кўшмачилик қилувчи ёки уят сўзлар
билан сўкинувчи шахсларга алоҳида эътибор каратишлари лозим.

Шу билан бирга, бу холатларда оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан

самарали фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. Жумладан, шахс йўл кўядиган ножўя
хатти-ҳаракатлар оқибатида унинг ўзи жиноят курбонига айланиши билан боғлиқ
мавзуларда телевидение ёки оммавий газета ва журналлар ёрдамида аҳоли ўртасида
тарғибот ишларини олиб бориши ўзига хос аҳамиятга эгадир. Сабаби, шу каби оммавий
ахборот воситалари орқали аҳоли орасига кириб бориш дунё тажрибасидан ҳам яхши
маълум. Улар мазкур тарғибот тадбирларида оила, маиший турмуш ва жамоат жойларида
кишиларнинг ўзларини тутишлари, ностандарт вазиятлар юзага келишининг салбий
ҳолатларини кенгроқ ёритишлари лозим.

Айтиш

мумкинки,

Ўзбекистон

Республикаси

Бош

прокурорининг

«Жиноятчиликнинг

олдини

олиш

ва

унга

қарши

курашиш

фаолиятини

мувофиқлаштириш ҳамда терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва
тезкор-қидирув

жараёнида

қонунлар

ижроси

устидан

прокурор

назорати

самарадорлигини ошириш тўғрисида»

4

ги 120-сонли буйруғи билан ҳаётга қарши

жиноятлар, айниқса, бу тоифадаги фош этилмаган жиноятлар, уларнинг сабаблари ва
содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, жиноят ишлари юзасидан олиб
борилаётган тезкор-тергов ҳаракатларининг самарадорлиги ҳар олти ойда
умумлаштирилиши ва бундай жиноятларнинг олдини олиш бўйича аниқ таклифлар
тайёрланиши белгилаб берилган.

Шу билан бирга мазкур буйруқда ҳаётга қарши жиноятлар содир этилган ҳар бир

ҳолат бўйича тегишли профилактика инспекторларига нисбатан хизмат текширувлари



background image

Page 166

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

ўтказилиб, келгусида бу каби жиноятларнинг содир этилишига йўл кўймаслик учун
жиноятларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитлар
атрофлича ўрганилиши қатъий белгиланган. Чунки, дастлабки тергов жараёнида ушбу
ҳолатлар ҳамда худуддаги жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари бўйича
профилактика инспекторларининг фаолияти таҳлил қилинади.

Ушбу жараёнда аҳамият бериш лозим бўлган масалалардан бири шундаки, мазкур

қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фош этилмаган ҳаётга қарши жиноятлар,
уларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ички ишлар
органлари раҳбарлари иштирокида вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган
прокурорларнинг соҳавий ўринбосарлари ҳузурида ҳар ой муҳокама қилиб борилиши ҳам
белгилаб қўйилган. Ушбу талаблар эса, ички ишлар органларининг профилактика
инспекторлари зиммасига ҳаётга қарши жиноятларни очиш ва айбдорларни фош этиш,
шунингдек, бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш юзасидан профилактик чора-
тадбирларни мунтазам равишда амалга оширилиши мажбуриятини юклайди. Хусусан, бу
борада профилактика инспекторлари томонидан қуйидаги йўналишларда профилактик
чора-тадбирлар амалга оширилиши талаб этилади:

-

Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят-процессуал

кодексининг

343-моддасига биноан, ҳаётга қарши жиноятлар бўйича тергов ҳаракатларини олиб
бораётган терговчининг ёзма топшириғига кўра, содир этилган жиноятнинг сабаблари ва
содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни (масалан, қотиллик жиноятининг
жабрланувчиси бўлган оиласиз, ёлғиз яшагани, муқаддам судланганлар билан мунтазам
яқин алоқада бўлгани, кўп ҳолларда унинг уйига муқаддам судланганлар тўпланиб,
спиртли ичимликлар истеъмол қилингани, натижада маъмурий жавобгарликка
тортилгани, шундай ҳолатлар содир бўлган бўлса-да, маҳалла, қўни-қўшни бу воқеаларга
бефарқ бўлгани, шунингдек, фуқаронинг қўшнилари ушбу салбий ҳолатлар ҳақида ички
ишлар органларига хабар бермагани ва бошқа сабабларни аниқлайди ва аникланган сабаб
ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш, келгусида маъмурий худудда қасддан одам
ўлдириш жинояти содир этилишини олдини олиш мақсадида профилактик чора-
тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади. Сўнгра, профилактика инспектори
терговчининг кўрсатмаси ёки топшириғи бўйича маъмурий ҳудудда мазкур ҳодисанинг
сабаблари ва содир этилишига олиб келган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф
этиш юзасидан амалга оширилган профилактик тадбирлар ҳақида батафсил
маълумотнома тайёрлайди ва терговчига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси

5

нинг олтинчи бўлими 36-

боби талаблари асосида жиноят ишини юритган терговчи, прокурор, суднинг жиноят
сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш
чораларини қўллаш тўғрисидаги тақдимномасини тегишли давлат органи,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, жамоат бирлашмаси, жамоа ёки мансабдор
шахс томонидан бажарилишини назорат килади ва таъминлайди. Хусусан, профилактика
инспекторлари қонунда белгиланган бир ойлик муддат ичида тақдимнома талаблари
асосида зарур чораларни кўрмаган ва кўрилган чораларнинг натижалари ҳақида хабар
бермаган мансабдор шахсларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик


background image

Page 167

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

тўғрисидаги

кодекси

6

нинг

196-моддасида белгиланган маъмурий хуқуқбузарлик тури бўйича жавобгарликка
тортиш чораларини кўради.

Агар ҳаётга қарши жиноят вояга етмаган шахс томонидан содир этилган бўлса,

кейинчалик шунга ўхшаш жиноятлар яна содир этилишининг олдини олиш мақсадида,
Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрдаги «Вояга етмаганлар ўртасида
назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»

7

ги қонунининг 3-боби

талаблари асосида якка ва умумий тартибдаги профилактик чора-тадбирларни ишлаб
чиқади. Бу борада вояга етмаган шахсларнинг тарбиясига масъул бўлган жамоат
тузилмалари (диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича
маслаҳатчилар, Ёшлар иттифоқи, вояга стмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, таълим-
тарбия муассасаларининг маъмурияти, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар)
билан ҳамкорликни самарали амалга ошириши мақсадга мувофиқдир.

Маълумки, аксарият ҳолларда ҳаётга қарши жиноятлар оила-турмуш доирасида

содир этилишини инобатга олиб, бу йўналишдаги жиноятларнинг олдини олиш юзасидан
махсус профилактик тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда белгиланган
тартибда маъмурий худудда «Турмуш» махсус профилактик чора-тадбирларини юқори
турувчи органга мурожаат қилган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилишини
таъминлаш лозим. Шу билан бирга, содир этилган ҳаётга қарши жиноятларнинг умумий
таҳлили асосида ушбу турдаги жиноятлардан жабрланиш эхтимоли (виктимлиги) юкори
бўлган шахсларни аниқлаш ва виктимологик профилактика чора-тадбирларини ишлаб
чиқиш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини
олишда ўзининг ижобий натижасини беради.

Шунингдек, ҳаётга қарши жиноятларни содир этган шахснинг шахсияти (ижтимоий

демографик, маънавий-руҳий, жиноий-ҳуқуқий ва биофизиологик белгилари)ни
атрофлича ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларига асосланиб, ушбу хусусият ёки
белгиларга эга шахслар (муқаддам судланган, вояга етмаган, рецидивист, озодликдан
маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этаётган шахслар) тоифалари
билан якка тартибдаги тарбиявий профилактика чора-тадбирларини ҳукуқбузарликлар
профилактикасининг таъсир кўрсатиш чора-тадбирларидан фарқлаш ва якка тартибда
ёндашиш принципи талаблари асосида ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини
таъминлаш лозим.

Шу билан бирга, маъмурий худудда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат

хавфсизлигини, хусусан, ҳаётга қарши жиноятларнинг олди олинишини таъминлаш
мақсадида бошқа соҳавий хизматлар, айниқса, патруль-пост хизмати ходимлари,
шунингдек, жамоат тузилмаларининг куч ва имкониятларидан унумли фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ички ишлар органлари томонидан амалга

ошириладиган ҳаётга қарши жиноятлар профилактикасида маъмурий ҳудудларда
шахсларнинг ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимолини камайтириш
мақсадида жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга уларга нисбатан ғайриқонуний
тажовуз ёки хужум қилинган тақдирда зарурий мудофаа ва охирги зарурат ҳақидаги



background image

Page 168

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

маълумотларни тегишли тартибда тушунтириш, ғайриижтимоий хулқ-атвор,
тайёрланаётган, содир этилаётган ёки содир этилган хукуқбузарликлар тўғрисида
ахборот олиш мақсадида ички ишлар органлари ҳузурида ташкил этилган ишонч, тезкор
алоқа телефонлари, қутқарув хизматлари тўғрисидаги маълумотлар бўйича аҳолини
хабардор қилиш, шу билан бирга, профилактика дастурлари ва тадбирлари
лойиҳаларининг оммавий муҳокамаларини ташкил этиш, уларни амалга ошириш
жараёнида муаммолар ва камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида жаҳон
Интернет ахборот тармоғида веб-сайтлар, блоглар, чатлар ташкил этиш, аҳолига даврий
матбуот, радио ва телевидение орқали жиноий килмишнинг курбонига айланганда
қаерга, кимга ва қандай тартибда мурожаат қилиш ҳақида тушунтириш ишларини олиб
бориш ва хукуқбузарликлар профилактикасининг замонавий усуллари тўғрисида
электрон адабиётларни тарқатиш мақсадга мувофиқдир