Авторы

  • Илхомжон Хожиматов
    Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи, мустақил тадқиқотчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajar.126698

Ключевые слова:

коррупция ҳуқуқбузарликлар профилактика ички ишлар органлари қонунчилик ахборот технологиялари жамоатчилик билан ҳамкорлик таҳлилий усуллар хавфсизлик самарадорлик

Аннотация

Мақола ички ишлар органларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги вазифалари ва ролига бағишланган. Унда коррупциянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, унинг олдини олишда ички ишлар органлари томонидан қўлланиладиган усуллар ва қонунчийлик асослари кўриб чиқилади. Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда ахборот технологиялари, таҳлилий усуллар ва жамоатчилик билан ҳамкорликнинг аҳамияти таъкидланади. Профилактика самарадорлигини ошириш учун замонавий ёндашувлар ва таклифлар таҳлил қилинади.


background image

Page 155

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

КОРРУПЦИЯГА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ПРОФИЛАКТИКАСИДА ИЧКИ ИШЛАР

ОРГАНЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Хожиматов Илхомжон Махамадаминович

Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи,

мустақил тадқиқотчи

https://doi.org/10.5281/zenodo.15395790

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 05-May 2025 yil
Ma’qullandi: 10- May 2025 yil

Nashr qilindi: 13-May 2025 yil

Мақола ички ишлар органларининг коррупцияга оид
ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги вазифалари
ва ролига бағишланган. Унда коррупциянинг
ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, унинг олдини
олишда

ички

ишлар

органлари

томонидан

қўлланиладиган усуллар ва қонунчийлик асослари
кўриб чиқилади. Шунингдек, коррупцияга қарши
курашишда ахборот технологиялари, таҳлилий
усуллар ва жамоатчилик билан ҳамкорликнинг
аҳамияти

таъкидланади.

Профилактика

самарадорлигини

ошириш

учун

замонавий

ёндашувлар ва таклифлар таҳлил қилинади.

KEYWORDS

коррупция, ҳуқуқбузарликлар,
профилактика, ички ишлар
органлари,

қонунчилик,

ахборот

технологиялари,

жамоатчилик

билан

ҳамкорлик,

таҳлилий

усуллар,

хавфсизлик,

самарадорлик

Бугунги Янги Ўзбекистон даврида юртимизда амалга оширилаётган

ислохотларнинг асосий негизини инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда жамоат хавфсизлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ташкил этмоқда.
Ушбу йўналишдаги ишларда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси
муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, жорий йилнинг 5-март куни мамлакатимизда Коррупцияга қарши

курашиш миллий кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев иштирок этди ва ушбу йиғилишда бугунги кунда юртимизда коррупциядан
холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгусида амалга ошириш
лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, Президентимиз Шавкат
Мирзиёев ўз нутқида коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов

1

эканини

таъкидлади.

Дарҳақиқат, коррупция давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб

ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилади, шахс ҳуқуқ ва эркинликлари
бузилишига олиб келади, жамият ижтимоий ҳаётида давлат ҳокимиятига нисбатан
ишончсизликни вужудга келтиради, давлат бошқаруви ва тадбиркорликнинг
самарадорлигини пасайтиради, мамлакат хавфсизлигига хавф туғдириб, давлатнинг

1

https://president.uz/uz/lists/view/7924.


background image

Page 156

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётига салбий таъсир кўрсатиб, инвестицион
муҳитни ёмонлаштиради, ижтимоий тенгсизлик келтириб чиқаради ҳамда
жамоатчилик институтларининг нормал фаолият юритиши ва механизмига путур
етказади. Ушбу фикрлардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, давлат ва жамият
келажагининг

таназзули

ҳисобланадиган

коррупция

ва

унга

оид

ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини самарали ташкил этиш бугунги кунда дунё
давлатларидаги каби мамлакатимизда ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Хусусан, бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга килган
мурожаатномасида “...жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари
билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда”, “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг
барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг
барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз
олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари
билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”

2

- деб таъкидлаган

эди.

Шу ўринда коррупция сўзининг луғавий маъносига тўхталадиган бўлсак,

«коррупция» лотинча «corruptio» сўзидан олинган бўлиб, «сотиб олиш», «пора»

3

деган

маъноларни билдиради. Шунингдек, рус тилида «коррупция» – «пора эвазига сотиб
олиш, мансабдор шахсларнинг, сиёсий арбобларнинг сотқинлиги»

4

деган, славян

тилларида «коррупция» - «пора» маъносида, серб-хорват тилида «коррумпирати»
кесими «пора бериб ўз томонига оғдириш, пора бериш» деган, чехларнинг тилида
«коррупенеску» сифати эса, «сотилувчи, сотқин»

5

деган маъноларни англатади.

2003 йил 31 октябрда қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг

«Коррупцияга қарши конвенцияси»

6

да «коррупция – шахсий наф кўриш мақсадида

давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиш» деб қайд этилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»

7

ги

қонунида «коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий
манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий
наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай
нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш», деб таъриф берилган.

Айтиш мумкинки, коррупция – ҳар қандай давлатнинг миллий давлатчилик

асосларига, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий барқарорлигига жиддий хавф солади,
фуқаролар ва бошқа жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мамлакатдаги ижтимоий
адолатга, қонун устуворлигига ва давлат органларига бўлган ишончини сусайтиради.
Шу сабабли коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини доимий

2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга килган мурожаатномаси.

24.01.2020.

3

Юридик энциклопедия. – Т., 2001. – Б. 84.

4

Егорова Н. Е. Уголовно-правовые формы борьбы с коррупцией в новых экономических условиях:

Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Саратов, 1996. –С.22.

5

Абдурасулова Қ., Қурбонов О.

Коррупция: Асосий тушунча ва шакллари (рисола). –Т., 2009. –Б. 14–15.

6

Конвенция Организации Объединенных Наций против коррупции (Принята резолюцией

Генеральной Ассамблеи от 31 октября 2003 г.).

7

Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни // Ўзбекистон

Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - http://lex.uz.


background image

Page 157

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

тарзда амалга оширишни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим
йўналишларидан бири сифатида қайд этишимиз лозим.

Мутахассис олимлар томонидан ҳам коррупция тушунчасига бир қанча

таърифлар берилган. Масалан, Б.И. Исмаиловнинг фикрича, коррупция – мансаб
мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ жиноят. Коррупция
деганда, аксарият ҳолларда давлат амалдорлари томонидан шахсий манфаатларини
кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиш, қонунга хилоф пул
даромадларини қўлга киритиш тушунилади

8

.

Қ.Р. Абдурасулова, «коррупция – давлат аҳамиятига молик вазифаларни

бажараётган ва уларга тенглаштирилган шахслар томонидан ўз хизмат ваколатлари
ёки улар билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиб, ғараз мақсадда ёки бошқа шахсий
манфаатни кўзлаб содир этилган ижтимоий хавфли қилмишлар (бу қилмишлар учун
жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларида назарда
тутилган) йиғиндисидир»

9

деб таърифлаган бўлса, баъзи мутахассислар, «коррупция,

унинг миқёси, ўзига хос хусусияти ва ўсиш суръати – мамлакат сиёсий, ижтимоий ва
иқтисодий муаммолар маҳсули ҳисобланади»

10

деб таърифлаган.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга оид

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда ва ушбу чора-тадбирлар аввало, коррупциявий ҳолатларни олдини олиш
ва бартараф этиш учун эмас, балки, коррупциявий ҳатти-харакатларни амалга
оширишга имкон берадиган омилларнинг пайдо бўлишига йўл қўймасликка
қаратилганлиги билан ҳам эътиборга моликдир. Хусусан, коррупцияга оид
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар
натижасида давлат қурилиши ва бошқарувининг барча соҳаларида демократик
ислоҳотлар ўтказиш, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга қаратилган ва
Конституцияга асосланган мустаҳкам норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди.
Бошқача айтганда, мамлакатимизда сўнгги йилларда коррупцияни олдини олиш ва
унга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга
оширилди. Яъни, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳамда
жамиятимизда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган
тизимли чоралар кўрилди. Мисол учун, Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга
қарши курашиш тўғрисида»

11

ги

қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»

12

ги қарори ва «Ўзбекистон

Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш

8

Исмаилов Б. И.

Коррупцияга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари. Маъруза матни. –Т., 2013.

–Б. 2.

9

Абдурасулова Қ., Қурбонов

О.

Коррупция: Асосий тушунча ва шакллари (рисола). –Т., 2009. –Б. 60.

10

Алауханов Е.О., Турсынбаев Д.Е.

Борьба с коррупцией в государственных органах Республики

Казахстан / Под ред. Е.О.Алауханова. –Алматы, 2008. – С.8.

11

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги

қонуни // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - http://lex.uz.

12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш

тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги қарори // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси -
http://lex.uz.


background image

Page 158

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

чора-тадбирлари тўғрисида»

13

ги

ПФ-5729-сон Фармонларини ҳамда Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси палаталарида “Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ
масалалари” бўйича қўмиталар ташкил этилганлиги каби ижобий қадамларни алоҳида
қайд этиш лозим.

Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш бўйича самарадорликни ошириш,

юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатимизнинг халқаро
майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш мақсадида, ҳамда 2017 — 2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегияси

14

да белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга
қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонининг 1-иловасида «2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат
дастури», 2-иловасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро
комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ««Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»

15

ги Фармонида

белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, коррупциявий омилларни бартараф
этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан
муросасиз муносабатни шакллантириш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда мамлакатимизда бу иллатга қарши

курашиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.
Бошқача айтганда, янги тизим яратилди. Хусусан, Парламент палаталарида масъул
қўмиталар, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва Агентлик ташкил
қилинди. Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида коррупция муаммосини жамоатчилик
муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилди. Айниқса, оммавий
ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бормоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши

йиғилишидаги нутқида, мазкур амалга оширилаётган ислохотлар доирасида
мактабгача ва мактаб таълими тизимида 10 дан ортиқ хизмат турлари тўлиқ электрон
шаклга ўтказилиб, соҳада мурожаатлар сони 2,5 каррага камайганини, олий таълим
тизими рақамлаштирилиб, аввал тест топшириб, тўплаган баллига қараб, кейин
олийгоҳни танлаш жорий қилинганлигини ва 35 турдаги ҳужжатларни инсон
омилисиз олишга ўтилганини ва бу соҳадаги мурожаатлар сонини 2,2 бараварга
камайтирганини, шу билан бирга, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг
“боди-камера”да хизмат ўтаётганини, авторақамлар аукционда сотилаётганини,
қоғоздаги баённома йўқ бўлганини коррупция омиллари кескин камайгани сифатида
қайд этиб ўтди

16

.

13

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида

коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаш-тириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5729-сон
Фармони // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси -

http://lex.uz

.

14

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - http://lex.uz.

15

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги Фармони

// Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - http://lex.uz.

16

https://president.uz/uz/lists/view/7924.


background image

Page 159

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

Юқорида қайд этилган ислоҳотлар натижасида шахсларнинг ҳуқуқлари ва

қонуний манфаатлари ҳимоя қилинаётганлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари фаолияти очиқлиги таъминланаёт-ганлигини, жамоат ва парламент
назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилаётганлигини, шунингдек,
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ
қилинаётганлигини таъкидлашимиз керак. Зеро, коррупция – ҳар қандай давлат ва
жамият ҳаётига салбий таъсир кўрсатади ҳамда давлатнинг ижтимоий, иқтисодий ва
сиёсий функцияларининг талаб даражасида бажарилишига тўсқинлик қилади. Шунинг
учун ҳам коррупцияни миллий хавфсизлигимизга таҳдид сифатида баҳолашимиз
ўринлидир. Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан коррупцияга қарши курашиш доимий
жараён экани қайд этилиб, бу борадаги долзарб масалалар ва келгуси вазифалар
кўрсатиб ўтилди ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари, асосан, коррупцияни аниқлаш ва
жазолаш билан ишлаб, коррупциявий омилларни таг-томири билан йўқотадиган
превентив чоралар эътиборсиз қолаётганини алоҳида таъкидланди

17

.

Айтиш мумкинки, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга

оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар Ўзбекистон
Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»

18

ги

қонунида

кўрсатилган бўлиб, ушбу органлардан бири бу - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлигидир. Хусусан, ушбу қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:

-

коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа

дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

-

коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини,

терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади;

-

коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари

тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил қилади, тегишли давлат органларига
зарур ахборотни тақдим этади;

-

жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир

мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;

-

аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни

юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир
фаолиятда иштирок этади;

-

коррупцияга

оид

ҳуқуқбузарликлар

тўғрисидаги

статистика

маълумотларининг ҳисоби юритилишини ва таҳлил қилинишини таъминлайди;

-

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини,

аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини,
шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга
доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

17

Ўша манба.

18

Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» ги қонуни // Ўзбекистон

Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - http://lex.uz.


background image

Page 160

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

-

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда

иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

-

коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга

оширади.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда ички ишлар органлари томонидан

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича
ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жамиятда коррупцияга қарши курашиш
маданиятини шакллантириш борасида ҳуқуқий тарғибот ишлари мунтазам амалга
оширилмоқда. Сабаби, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасида
фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражаси муҳим ўрин тутади. Яъни,
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш орқали ҳуқуқий таълим ва
тарбия тизимини такомиллаштириш, барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва
фуқароларнинг қонунга ва ҳуқуққа ҳурмат билан муносабатда бўлишига эришиш,
фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мумкин. Бу эса, ўз навбатида,
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этади.

Жумладан, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, агар маълум бир давлатда

унинг органлари ва мансабдор шахслари ўртасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар
кўпайиб, ривожланиб борса, мазкур ҳолатларга қарши ўз вақтида кескин чоралар
кўрилмаса, мазкур давлат қанчалик қудратли бўлмасин, ер ости ва усти бойликларга
эга бўлмасин, унинг натижаси нафақат иқтисодий, балки сиёсий инқироз билан якун
топиши айниҳақиқат.

Таъкидлаш лозимки, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар одатда, жамият

ижтимоий ҳаётида шахслар ўртасидаги ижтимоий адолатга тўсқинлик қилади, давлат
органларига нисбатан халқ ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига
салбий таъсир кўрсатади, қолаверса, жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг
бузилишига

олиб

келади.

Хусусан,

коррупцияга

оид

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини янада такомиллаштириш бугунги кунда Ички ишлар
органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва ушбу жараёнларда улар
томонидан доимий тарзда қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишлари мақсадга
мувофиқдир:

-

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-

шароитларини аниқлаш ҳамда тизимли таҳлил қилиш;

-

давлат бошқаруви ва ҳокимият идоралари, кенг жамоатчилик ҳамда аҳоли

ўртасида профилактик-тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш;

-

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасида аҳолининг

ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини доимий тарзда ошириб бориш ҳамда жамиятда
коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш;

-

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-

шароитларни бартараф этишни давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари
раҳбарларининг биринчи галдаги муҳим вазифаси сифатида қайд этиб, ушбу
идораларда тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазаам амалга ошириш;

-

жамият ижтимоий ҳаётида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни

кучайтириш мақсадида доимий тарзда фуқаролик жамияти институтлари билан
ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари ва интернет ресурсларида коррупцияга оид


background image

Page 161

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, May 2025

www.in-academy.uz

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

доирасида

брифинглар,

интернет-

конференциялар, телевизион кўрсатувлар орқали тарғибот ва ташвиқот ишларини
олиб бориш.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳар бир соҳада коррупцияга оид

ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни илдизи билан
йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги
муҳим вазифаси бўлмоғи лозим. Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар
профилактикасида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликка алоҳида аҳамият бериш,
адолатсизликка қарши курашни кучайтириш, ҳар қандай хуқуқбузарликларга кескин
муросасизликда профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Хусусан,
коррупцияга қарши курашиш – қонунчиликни такомиллаштиришни, коррупциянинг
олдини олиш бўйича комплекс чораларни амалга оширишни, иш фаолиятимизни
янада

демократлаштириш

ва

либераллаштиришни,

инсон

ҳуқуқлари

ва

эркинликларини ҳимоялашнинг ишончли механизмларини шакллантиришни тақозо
этади. Бу эса халқ, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органларининг ҳамкорлигини,
шаффофлигини ва очиқлигини таъминлаш орқали Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий
давлат ва кучли фуқаролик жамиятини янада такомиллаштирилишига замин яратади.

Шу билан бирга коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ички

ишлар органлари томонидан давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва бошқа барча
соҳаларда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга
қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, коррупцияга нисбатан муросасиз
муносабатни шакллантириш, ёш авлодни қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялашга
оид тадбирлани амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, ушбу чора-
тадбирларнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида тегишли аноним сўровномалар
ўтказиш, ҳар бир соҳалар бўйича статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва бунинг
натижасида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали амалга ошириш, барча сохаларда
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш лозим, ва бу
жараёнлар келгусида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
самарадорлигини оширишга хизмат қилади.