Page 152
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025
www.in-academy.uz
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ IPO АМАЛИЁТЛАРИНИ
САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Бегматов Нодирбек
https://doi.org/10.5281/zenodo.15424923
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 05-May 2025 yil
Ma’qullandi: 10- May 2025 yil
Nashr qilindi: 15-May 2025 yil
Ушбу мақолада хусусий ва давлат иштирокидаги
тижорат банкларида активлар ва капитал
самарадорлиги
кўрсаткичлари
таҳлили
келтирилган. Тижорат банкларида давлат улуши
ва молиявий самарадорлик кўрсаткичлари ўзаро
таъсири ўрганилган. Республикамиздаги тижорат
банклари томонидан IPO амалиётлари орқали
самарадорликни ошириш йўллари тўғрисида илмий
хулосалар келтирилган.
KEYWORDS
Акция, фонд бозори, давлат
улуши,
активлар
самарадорлиги,
капитал
самарадорлиги, дивиденд.
Жаҳон иқтисодиётида рақамли иқтисодиёт талабларидан келиб чиққан ҳолда
тижорат банкларининг ролини қайта кўриб чиқиш лозим бўлиб бормоқда. Чунки бир
томондан молиявий технология (Fin-tech) компаниялар ҳам бу борада тижорат
банкларига рақобатчи сифатида ривожланиб келаётган бўлса, иккинчи томондан
рақамли банк амалиётлари (Digital Banking)га ўтиш ривожланишнинг ўзига хос
йўналиши сифатида намоён бўлмоқда.
Миллий иқтисодиётда эса умумий банк активларининг 80 фоиздан ортиқ қисми
давлат назоратидаги тижорат банкларига тегишлилиги сақланиб қолмоқда. Шунга
қарамасдан хусусий акциядорлик тижорат банклари рентабеллиги давлат
назоратидаги тижорат банкларига нисбатан 4 баравардан юқорилиги намоён
бўлмоқда. Бунда ўз-ўзидан активлардан самарали фойдаланиш қайси секторда юқори
эканлиги аён бўлади.
Тижорат банклари устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш
масаласи сўнгги йилларда тез-тез тилга олинмоқда. Бунда амалий натижалар ҳам
намоён бўла бошлади. Хусусан, Ипотекабанк акциядорлик тижорат ипотека банкини
324 миллион АҚШ долларига Венгиянинг OTP банкига сотиш бўйича битим амалга
оширилаётганлиги бунга мисолдир.
Давлат назоратидаги еттита тижорат банки томонидан акцияларни оммавий
жойлаштириш амалиёти ўтказилиши кутилаётганлиги, учта хусусий акциядорлик
тижорат банкидаги ўта кичик миқдордаги давлат улуши тўлиқ аҳолига оммавий
сотилиши белгиланганлиги ҳам бундаги яна бир амалий ишлардандир. Лекин
“тижорат банклари ўз акцияларини оммавий жойлаштиришда қайси жиҳатларга
эътибор қаратилса ҳам инвесторлар учун, ҳам тижорат банклари учун мафаатли
бўлади?”, деган савол ҳам кун тартибига чиқмоқда. Чунки бугунги кунга қадар
Page 153
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025
www.in-academy.uz
республикамиздаги тижорат банклари томонидан IPO амалиётлари ўтказилмаган.
Шундан келиб чиққан ҳолда мазкур масала ўзига хос долзарбликка эга.
Адабиётлар шарҳи
Тижорат банклари акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётларида
андеррайтер сифатида фаолият юритиши ривожланган ва ривожланаётган
мамлакатларнинг тажарибаларидан маълум. Шу билан бирга тижорат банклари
акциядорлик жамияти сифатида арзон капитал жалб қилиш мақсадида IPO
амалиётларини ўтказишлари мумкин.
Franklin Allena, Jun ‘QJ’ Qianb, Susan Chenyu Shanc ва Mengxin Zhaodлар Хитой саноат
ва тижорат банкининг хусусийлаштириш жараёнини, хусусан Гонконг ва Шанхай фонд
биржаларида ўтказилган SPO амалиёти таҳлил қилган ҳолда бошқа йирик молия
институтларини хусусийлаштиришнинг хитой моделини ҳам тадқиқ қилишган.
Тадқиқотларга кўра гарчи хусусийлаштиришларда SPO амалиётидан кенг
фойдаланилган бўлсада, ҳукумат назорат пакетини сақлаб қолганлиги 2008 йилда
бошланган глобал молиявий-иқтисодий инқироз шароитида бошқаларга нисбатан
устунлик берган[3].
О.Й.Кузмина ва M.Е.Коноваловалар Россиядаги банклар томонидан ўтказилган
IPO амалиётларини тадқиқ қилган. Улар тадқиқот натижаларига кўра IPO амалиётлари
назарий жиҳатдан банк бизнесининг ривожланишига хизмат қилади. Лекин IPO
ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин бу қарор қанчалик тўғри эканлигини
баҳолаш лозимлиги қайд этилади. Яъни IPOга тайёр бўлмаган ҳолатда бундай қарор
қабул қилиш молиявий ҳолатнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкинлиги
таъкидланган. Айниқса банклар томонидан халқаро IPO ўтказишда сарф-харажатларни
олдиндан баҳолаш лозимлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган [4].
Ж.Қурбонов, С.Омонов, Д.Нуралиевалар томонидан халқаро IPO амалиётлари
таҳлилига доир тадқиқотлар амалга оширилган бўлиб, унда Хитой почта жамғарма
банки (Postal Savings Bank of China) IPO амалиёти натижасида 4 миллиард АҚШ
доллари миқдорида капитал жалб қилишга эришганлиги ва муваффақиятли
амалиётдан кейин акция курси 2,3 фоизга ўсганлиги таъкидланган. Шунингдек
тадқиқотчилар томонидан банкларнинг IPO амалиётидаги андеррайтерлик фаолияти
хусусиятларини ҳам очиб берилган[5].
Акцияларни
оммавий
жойлаштириш
амалиётини
такомиллаштириш
йўналишларига доир монографик тадқиқотларни амалга оширган Б.Боевга кўра 2019
йилда қабул қилинган маълум бир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда Алоқабанк,
Саноатқурилишбанк, Asia-Allianсe банк акциялари оммавий жойлаштирилиши
белгиланган бўлсада, амалда ўтказилмаганлиги таъкидланади[6].
А.Каримовнинг мамлакатимизда амалга оширилган акцияларни оммавий
жойлаштириш
амалиёти
таҳлилларига
доир
тадқиқотларида
акцияларни
жойлаштириш баҳосини ҳар томонлама асосли белгилаш лозимлиги қайд этилган[8].
Тадқиқот методологияси
Page 154
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025
www.in-academy.uz
Тижорат
банклари
акцияларини
оммавий
жойлаштириш
амалиётини
такомиллаштиришга доир мазкур тадқиқотни амалга оширишда илмий абстракция,
таҳлил ва синтез, таққослаш, индукция ва дедукция методлари қўлланилди.
Таҳлил ва натижалар
Тижорат
банклари
томонидан
акцияларни
оммавий
жойлаштириш
амалиётларини муваффақиятли ўтказиш кўп жиҳатдан уларнинг инвестицион
жозибадорлигига бевосита боғлиқ. Шу сабабли IPOга чиқиши кутилаётган
акциядорлик тижорат банклари акцияларининг фонд бозоридаги жозибадорлигини
аниқлаш мақсадида ўтказилган таҳлил натижалари қуйидагича (1-жадвал).
1-жадвал
Халқчил IPOга чиқиши кутилаётган тижорат банклари акциялари таҳлили
1
№
Банк номи
Давлат
улуши,
фоизда
Сотиладиган
акциялар
Номинал
баҳоси
Бозор баҳоси
Курс
санаси
%
да
донада
«Ўзсаноатқурилишбанк»
АТБ
95,2
2,0
4 878 435 656
19
10,24 /35*
29.03.2023
«Асакабанк» АТБ
98,96
2,0
842 745 407
139,01
йўқ
АТ «Халқ банки»
100
2,0
148 667 596
1000
йўқ
«Қишлоққурилишбанк»
АТБ
98,34
2,0
311 141 316
119,25
105,01 /175*
29.03.2023
«Алоқабанк» АТБ
66,6
2,0
223 319 146
121
67,51/390,01*
29.03.203
1.
«Туронбанк» АТБ
98,77
2,0
17 460 499
1700
796 /2260,01*
29.03.2023
2.
«Микрокредитбанк»
АТБ
98,9
2,0
66 429 463
1068
999,74 /500,02* 29.03.2023
3.
«Ипак йўли» АИТБ
0,0003
0,0003
192 888
10
26.13
29.03.2023
4.
«Трастбанк» ХАТБ
0,001
0,001
598
1000
8800
29.03.2023
5.
«Гарантбанк» АТБ
0,01
0,01
294 396
100
179
*
Имтиёзли акция курси
Келтирилган жадвал маълумотларидан маълум бўлмоқдаки, Асакабанк ва
Халқбанки акциялари фонд бозорида листингдан ўтмаган, шунинг учун бозор баҳоси
мавжуд эмас. Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоққурилишбанк, Алоқабанк, Туронбанк,
Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банклари Халқ банки ва Асакбанк каби қатор
йиллардан буён давлат иштирокидаги банклардир. Яъни акциялар назорат пакети ёки
90 фоиздан ортиғи бевосита давлат назоратида фаолият юритиб келмоқда. Натижада
фаолият йўналишлари белгиланган ҳолда ресурс билан таъминланганлиги учун ҳам
самарадорлик паст бўлган ва бу жиҳат акциялар бозор баҳосида намоён бўлмоқда.
Page 155
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025
www.in-academy.uz
1-расм. Акциялари оммавий жойлаштирилиши кутилаётган тижорат
банклари 2022 йил якуни бўйича хусусий капитал ва активлар рентабеллиги
2
Яъни листингда мавжуд тижорат банклари акциялари номиналдан анча паст
савдо қилинмоқда. Аксинча хусусий тижорат банклари ҳисобланган “Ипак йўли” АИТБ,
“Трастбанк” ХАТБ, Гарантбанк АТБлар акциялари эса номинал қийматга нисбатан бир
неча марта юқори нархда савдо қилинмоқда. Бунга хусусий акциядорлик тижорат
банкларида рентабеллик даражаси юқорилиги ҳам асосдир (1-расм).
Келтирилган
диаграммадан
аён
бўлмоқдаки,
акциялари
оммавий
жойлаштирилиши кутилаётган тижорат банкларидан Трастбанк ХАТБнинг энг юқори,
яъни хусусий капитал рентабеллиги 49,5 фоиз ва активлар рентабеллиги 8,7 фоизни
ташкил этган. Ипак йўли акциядорлик инновацион тижорат банки рентабеллик
кўрсаткичлари ҳам юқори бўлиб, капитал рентабеллиги 29,8 фоиз, активлар
рентабеллиги 5,3 фоизга тенг. Бошқа тижорат банклари рентабеллик кщрсаткичлари
эса нисбатан анча паст.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан
2023 йил 24-мартда хусусийлаштириш масалалари муҳокамасига баҳғишланган
йиғилишда “Акциялари сотилган корхоналар беш йил давомида соф фойдасининг
камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтиради”
3
, дея қайд этилган эди. Шунга кўра
акциялари оммавий жойлаштирилиши белгиланган тижорат банкларининг 2022 йил
якунлари бўйича соф фойдаси 30 фоизи дивидендга йўналтирилганда акция
даромадлилигига эътибор қаратамиз (2-расм).
1,1%
0,1%
0,0%
2,1%
1,8%
0,5%
0,2%
5,3%
8,7%
0,6%
7,9%
1,2%
0,1%
16,6%
13,5%
2,9%
0,6%
29,8%
49,5%
4,0%
0,0%
10,0%
20,0%
30,0%
40,0%
50,0%
60,0%
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
«Асакабанк» АТБ
АТ «Халқ банки»
«Қишлоққурилишбанк» АТБ
«Алоқабанк» АТБ
«Туронбанк» АТБ
«Микрокредитбанк» АТБ
«Ипак йўли» АТБ
«Трастбанк» АТБ
«Гарантбанк» АТБ
Капитал рентабеллиги
Активлар рентабеллиги
Page 156
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025
www.in-academy.uz
2-расм. IPOга чиқиши кутилаётган тижорат банклари 2022 йил бўйича соф
фойдасининг
30
фоизини
дивидендга
йўналтирилганда
акциялар
даромадлилиги (номинал қийматга нисбатан)
4
Таҳлиллар кўрсатмоқдаки, бу борада ҳам Трастбанк ва Ипак йўли банклари
акциялари даромадлилиги юқори. Бошқа тижорат банклари акциялари номинал
қийматига нисбатан даромадлилиги соф фойданинг 30 фоизи йўналтирилганда
расмий инфляция даражасидан ҳам кескин паст. Мазкур ҳолат устав капиталида давлат
улуши юқори тижорат банклари инвестицион жозибадорли ҳам кескин пастлигидан
далолат беради. Лекин шуни ҳам қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг
“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига
“Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат
улуши мавжуд бўлган юридик шахслар (шу жумладан, уларнинг таркибига кирувчи
корхоналар томонидан) 2023 йилнинг 1 июлига қадар 2022 йил якунлари бўйича ўз
соф фойдасининг 50 фоизи миқдорида ажратмалар ва давлат улуши бўйича
дивидендлар ҳисобланади ҳамда 2023 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай тегишли
даражадаги бюджетларга ўтказилади. Шунингдек, устав капиталида 50 фоиз ва ундан
ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган олтин қазиб олувчи корхоналар 2022 ва
2023 йиллардаги соф фойдасининг 100 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджетига дивидендлар тарзида ўтказади”[1], дея қатъий норма киритилган. Шундан
келиб чиққан ҳолда банклар томонидан 2022 йилда олинган соф фойданинг 50 фоизи
дивидендларга
йўналтирилганда
акциялар
номинал
қийматига
нисбатан
даромадлилик қуйидагича (3-расм).
3,81%
0,37%
0,03%
7,07%
5,07%
1,07%
0,18%
23,43%
32,41%
0,98%
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
«Асакабанк» АТБ
АТ «Халқ банки»
«Қишлоққурилишбанк» АТБ
«Алоқабанк» АТБ
«Туронбанк» АТБ
«Микрокредитбанк» АТБ
«Ипак йўли» АТБ
«Трастбанк» АТБ
«Гарантбанк» АТБ
Page 157
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025
www.in-academy.uz
3-расм. IPOга чиқиши кутилаётган тижорат банклари соф фойданинг 50
фоизини
дивидендга
йўналтирганда
акциялар
номиналига
нисбатан
даромадлилик
5
Соф фойданинг 50 фоизи дивидендга йўналтирилганда ҳам акциялар пакети
давлат назоратидаги тижорат банклари акциялари даромадлилиги бозор
даромадлилигидан, хусусан омонат ва депозитлар, облигациялар даромадлилигидан
кескин паст. Ваҳоланки, акциялар юқори рискли молиявий инструментлиги боис
даромад бошқа молиявий активлардан юқори бўлиши кутилади.
Ўтказилган таҳлиллар асосида таъкидлашимиз лозимки, хусусий банклар
инвестицион жозибадор бўлсада, акциялар назорат пакетига давлат эгалик қилаётган
тижорат банклари ўз акцияларини оммавий жойлаштиришга чиқаришлари учун
жиддий тайёргарликдан ўтишлари лозим. Чунки жорий ҳолатда инвестицион
жозибадорлик ниҳоятда паст.
Хулоса ва таклифлар
Биринчидан, тижорат банклари ўз акцияларини оммавий жойлаштириш орқали
капитал жалб қилиш билан бирга IPO ёки SPO амалиётларини ташкил этиш ва
ўтказишда андеррайтер сифатида ҳам фаол иштирок этади. Натижада халқаро
амалиётда тижорат банклари томонидан ўтказиладиган ўз акцияларини оммавий
жойлаштириш амалиётлари муваффақиятли кечади.
Иккинчидан, мамлакатимиздаги тижорат банкларининг акциялари оммавий
жойлаштирилиши бозор учун ижобий сигнал. Лекин бунда аввало пухта тайёргарлик
асосида инвестицион жозибадорликни таъминлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Акс
6,35%
0,62% 0,05%
11,79%
8,45%
1,78% 0,30%
39,04%
54,02%
1,63%
0,00%
10,00%
20,00%
30,00%
40,00%
50,00%
60,00%
Page 158
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025
www.in-academy.uz
ҳолда IPO ёки SPO амалиётларини ўтказиш харажатлари ортиб кетиши туфайли ҳам
молиявий йўқотишлар кузатилиши мумкин.
Учинчидан, ўтказилган таҳлилларга кўра акциялар назорат пакетига давлат
эгалик қиладиган тижорат банкларидан рентабеллик кўрсаткичлари анча паст ва бу
тўланадиган дивидендларга ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бошқа томондан
улар акциялари фонд бозорда номиналдан паст баҳода савдо қилинмоқда. Шу сабабли
давлат иштирокидаги тижорат банкларининг IPO ёки SPO га айни вақтда чиқиши
мақсадга мувофиқ эмас.
Тўртинчидан, Трастбанк ва Ипак йўли банк рентабеллик кўрсаткичлари ҳам,
дивиденд даражаси ҳам нисбатан юқори. Мазкур ҳолат улар акциялари фонд бозорида
ликвидли тарзда савдо қилинишига асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боисдан хусусий
банклардаги ёки суғурта компанияларидаги кичик давлат улушларини оммавий
жойлаштириш муваффақиятли кечишини кутиш мумкин.
Бешинчидан, қонунчиликда белгиланган соф фойданинг камида 50 фоизини
дивидендга йўналтириш талаби ижроси ҳам қатъий назоратга олиниши лозим. Бунда
алоҳида истисноларга йўл қўйилиши инвесторларнинг иккиланишига олиб келади.
Бошқа томондан дивидендлар акциялар инвестицион жозибадорлигини таъминловчи
энг асосий ричагдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджети тўғрисида”ги Қонуни. 2022 йил 30 декабрь.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини
қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 24.03.2023 йилдаги
ПҚ-102-сон
3.
Franklin Allena, Jun ‘QJ’ Qianb, Susan Chenyu Shanc and Mengxin Zhao. The IPO of
Industrial and Commercial Bank of China and the ‘Chinese Model’ of privatizing large financial
institutions. // The European Journal of Finance, 2014. Vol. 20, Nos. 7–9, 599–624
4.
O.Y.Kuzmina. Theory and Practice of IPO by Russian Banks. // European Proceedings of
Social and Behavioral Sciences, 2020. https://www.researchgate.net/publication/340367637
5.
Қурбонов Ж., Омонов С., Нуралиева Д. Халқаро IPO амалиётлари таҳлили: ташкилий
хусусиятлари ва институционал инвесторлар иштироки. // Иқтисод ва молия, 2021.
№1. – Б. 53-61.
6.
Боев Б. Акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётини такомиллаштиришнинг
асосий йўналишлари. PhD илмий даражасини олиш учун дисс. автореферати. Тошкент,
2021. – 56 б.
7.
Karimov А. Improving Mechanisms of Attracting Free Money of The Population in the
Securities Market Development. //International Finance and Accounting. – 2022. – Т. 2022. –
№. 1. – P. 16.
8.
www.uzse.uz
9.
www.cbu.uz
10.
https://president.uz/uz/lists/view/6081