Авторы

  • Азизбек Эргашев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 2-ўқув курси 211 -гуруҳ курсанти
  • Шерзод Ниматов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси, майор

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajar.126709

Ключевые слова:

Globallashuv “ommaviy madaniyat” integratsiya erkin axborot almashuvi urf–odat geosiyosat axborot xuruji.

Аннотация

Ushbu maqolada bugungi kundagi globallashuv jarayonlarida yoshlarimiz internet tarmoqlaridan to’g’ri foydalanish, information xurujlardan qanday ximoyalanish mumkinligi ularning salbiy oqibatlari,axborot xurujlarining turlari ularga qarshi kurashish usullari keltirilgan.


background image

Page 144

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ИЖТИМОИЙ

ПРОФИЛАКТИКА ОБЪЕКТИ ҲИСОБЛАНГАН ҚИМОР ВА

ТАВАККАЛЧИЛИККА АСОСЛАНГАН ЎЙИНЛАРГА РЎЖУ

ҚЎЙГАН ЁШЛАРНИ АНИҚЛАШ МАСАЛАСИ ВА БУ

БОРАДА ИЖТИМОИЙ ПРОФИЛАКТИКАНИНИНГ

АҲАМИЯТИ

Эргашев Азизбек Дилшод ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 2-ўқув курси 211 -

гуруҳ курсанти

Ниматов Шерзод Ниматжонович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси, майор

https://doi.org/10.5281/zenodo.15424905

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 05-May 2025 yil
Ma’qullandi: 10- May 2025 yil

Nashr qilindi: 15-May 2025 yil

Ushbu maqolada bugungi kundagi globallashuv
jarayonlarida yoshlarimiz internet tarmoqlaridan to’g’ri
foydalanish,

information

xurujlardan

qanday

ximoyalanish

mumkinligi

ularning

salbiy

oqibatlari,axborot xurujlarining turlari ularga qarshi
kurashish usullari keltirilgan.

KEYWORDS

Globallashuv,

“ommaviy

madaniyat”, integratsiya, erkin
axborot almashuvi, urf–odat,
geosiyosat, axborot xuruji.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва

жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар
органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятини
йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда
ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва
осойишталигини таъминлаш мақсадида бугунги кунда кўплаб ислоҳотлар амалга
оширилмоқда. Жамиятимизда мавжуд ўта ноёб, бетакрор ижтимоий бошқарув
идораси бўлган, ҳеч нарса билан солиштириб бўлмайдиган, юз йиллар давомида
ривожланиб келаётган ва мустақиллик даврида тубдан янгиланиб, замон талаблари
асосида такомиллашиб бораётган маҳалла тизими имкониятларини тўлиқ ишга
солиш ва аҳоли фаоллигини ошириш жиноятларнинг олдини олишда, албатта, ўз
самарасини беради,, ана шу меросдан амалиётда моҳирлик билан фойдаланиш зарур

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев: “Асосий вазифамиз–

амиятимизни ислоҳ қилиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация
қилиш жараёнларини янги босқичга қаратишдан иборат” номли маърузасида
таъкидлаганидек, “бугунги кунгача ички ишлар ва ҳуқуқ тартибот органлари
фаолиятини тартибга соладиган қонуннинг йўқлигини ҳам нормал ҳолат, деб
бўлмайди. Шунинг учун мазкур органларнинг, биринчи навбатда, қонун
устиворлигини таъминлаш, фуқаролрнинг хуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя
қилиш борасидаги мақоми, фаолият шакли ва усулларини аниқлаштириш ҳамда уларга
тузатишлар киритиш зарур” Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси


background image

Page 145

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

бўйича комплекс чора-тадбирлар хусусан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини
юксалтириш, бу борада давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг
ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилмоқда .

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

14.03.2017

йилдаги

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сон қарорида
мустақиллик йилларида республикада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб,
мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда криминоген
вазиятни сезиларли даражада яхшилашга эришилганлиги, шу билан бирга,
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи давлат органларининг иш
шакли ва услублари, энг аввало ахборот-коммуникация технологияларидан етарли
даражада фойдаланилмаётганлиги сабабли ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб
бермаслиги,

давлат

идоралари

аксарият

ҳолларда

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси
сифатида баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим даражада эътибор
қаратилмаётганлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ манзилга йўналтирилмаганлиги ва
уларга комплекс ёндашилмаётганлиги, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг тизимли
равишда содир этилишига доир сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни
бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш самарадорлиги мавжуд
эмаслиги кутилаётган натижаларни бермаётганлиги, ваколатли органларнинг етарли
даражада

ташаббус

кўрсатмаётганлиги,

лозим

даражадаги

идоралараро

ҳамкорликнинг мавжуд эмаслиги, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ўзаро
номутаносиблиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни талаб этаётганлиги
кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши

курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш,
қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий
ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш мақсадида ушбу соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш
ҳамда амалга ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг, айниқса вояга етмаганлар ва
ёшлар ўртасида олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш, шунингдек уларнинг содир
этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш
бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш белгилаб берилган.

Республикамизда ёшларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини муҳофаза

қилиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларга оид давлат
сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва таълим-тарбия тизимини янги босқичга олиб чиқиш
бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ 2016 – 2019 йилларда ёш
рецидивистлар (18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган) умумий судланганларнинг 28,6
фоизини ташкил этиб, уларнинг 16,1 фоизи илгари қасддан содир этган жинояти учун
судланган, 12,7 фоизи судланганидан кейин қасддан янги жиноят содир этган5лиги


background image

Page 146

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

ёшларнинг аҳлоқини тузатиш ва тарбиялаш, ёшлар рецидив жиноятчилиги
профилактикасини такомиллаштириш, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисидаги қонун нормалари самарадорлигини оширишнинг ҳозирда ҳам долзарб
эканлигидан далолат беради.

Шунингндек мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг

тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва
жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни “Халқ
манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги
механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик
тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Бугунги кунда ички
ишлар идоралари тизимида фаолият юритаётган шахсий таркибнинг энг асосий
қисмини профилактика хизмати ташкил этиб, мамлакатимизда жамоат тартибини
сақдаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг
олдини олишдаги ҳиссаси беқиёсдир. Муҳтарам Президентимиз томонидан 2023
йилнинг 20 январида Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага
айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича
қуйидаги мазмундаги Қарорни имзолади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил

28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг

тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш,
шунингдек, ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифа- тида
халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат
ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва
ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллаларда ва умуман юртимизда
қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ички
ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан
янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз
томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари
аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл-
юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда. Биз
мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарорни халқимиз билан маслаҳатлашиб, бевосита
мулоқот асосида қабул қилмоқдамиз. «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат
идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган ғоя фаолиятимиз мезонига
айланмоқда.

Ижтимоий профилактика тадбирлари — ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан

жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик,
тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатишда амалга ошириладиган
тадбирлар мажмуи ҳисобланади. Ижтимоий профилактика тадбирлари қуйидаги
шахсларга нисбатан амалга оширилади:

а) ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли бўлган шахслар: банд бўлмаган ёки

доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахслар; спиртли ичимликлар,
гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа


background image

Page 147

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар; қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа
ўйинларга ружу қўйган шахслар; ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар; қаровсиз ва
назоратсиз қолган вояга етмаганлар; ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари; давлат
кўмагига муҳтож «оғир» тоифадаги ёшлар; ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги
бўлган ёшлар; ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар; ёрдамга муҳтож бўлган
ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар; мунтазам тазйиқ ва
зўравонликка учраб келаётган хотин-қизлар; жазони ижро этиш муассасаларидан
қайтган ва профилактик ҳисобда турган шахслар; оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир
аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар; тадбиркорлик фаолиятини
бошламоқчи бўлган шахслар; б) ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли бўлган
шахслар: парваришга муҳтож ёлғиз кексалар; ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка
чалинган шахслар.

Профилактика инспекторининг ижтимоий профилактика объекти ҳисобланган

қимор ва таваккалчиликека асосланган ўйинларга рўжу қўйган ёшларни аниқлаш ва
уларга нисбатан ижтимоий профилактикани чора тадбирларини қўллаш муҳим
аҳамият касб этади. Бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам мураккаб сиёсий ва
ижтимоий-иқтисодий жараёнлар табиий равишда анъанавий тусдагива янги
жиноий таҳдидларни, шу жумладан қимор ва таваккалчиликка асосланган
ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказиш кўринишидаги кўплаб жиноий
қилмишларни янада кучайтирмоқда. Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш
бўйича ноқонуний фаолият қимор ўйинларига патологик қарамликнинг пайдо бўлиши
ва шаклланишига ёрдам беради, шунинг учун мамлакатимиз фуқароларининг
ижтимоий ахлоқига муайян ҳавф туғдиради. Фуқароларнинг аҳлоқи, маънавияти,
ҳуқуқларива қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2007 йил 28 мартдаги ПҚ-608-сонли «Қимор
ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини
олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ваЎзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли «Қимор ўйинларини ташкил этиш
ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул
қилинди.Жумладан, Президент қарорида «Кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан,
миллий урф-одатларимиз ва аҳолининг менталитетига ёт бўлган қимор
ўйинларини ноқонуний равишда ташкил этиш ҳолатларининг учраши давом
этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўсмирлар ва ёшларни жалб
этувчи яширин қиморхоналарни ташкил этиш фактлари аниқланмоқда»[1] деб қайд
этилган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 1-бандига мувофиқ, 2007 йил
1 сентябрдан бошлаб:Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимор ўйинларини ва
таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил
этиш ва ўтказиш (тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереялардан ташқари);
қиморўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш
ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет
бутунжаҳон

ахборот

тармоғи

провайдерлари

томонидан

хизматлар

кўрсатиш;Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин
автоматларини олиб кириш тақиқланган[2].Қонунҳужжатларида имор ўйинларини ва
таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш тақиқланганига


background image

Page 148

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

қарамай, ноқонуний қимор ўйинлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда, бу эса
бундай фаолиятдан олинган жиноий капиталнинг кейинчалик
қонунийлаштирилиши билан назоратсиздаромадлар олинишига ва умуман олганда,
янада оғир жиноятларга олиб келади.Юқоридаги ҳужжатлар асосида ҳамда
кўнгилочар соҳадаги ушбу салбий тенденцияларни бартараф этиш учун 2007 йилда
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси («Қимор ва
таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш»)
тўртинчи қисмида, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни
ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан
Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш,
тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, уни кўпайтириш, тарқатиш учун
жавобгарлик белгиланди. Ушбу модда қиморўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва
ўтказиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади. Ўзбекистонда
Жиноят кодексининг 278-моддасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа
ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказишга қарши курашиш юзасидан киритилган
кўплаб ўзгаришлар қиморўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказишнинг кенг
тарқалиб

кетиши

муаммосигадавлатнинг

эътиборининг

кучайганлигини

кўрсатади.Бундан ташқари, сўнгги йилларда қимор ва таваккалчиликка асосланган
бошқа ўйинларда иштирок этган фуқаролар томонидан ўз жонига қасд қилиш,
фирибгарлик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва бошқа салбий ҳолатлар
содир этилишига сабаб бўлмоқда. Ушбу тоифадаги аниқланган жиноятлар сонининг
кўпайиши республикамизда ноқонуний ташкилотлар ва қимор ўйинларининг тобора
кенг тарқалишининг барқарор тенденциясидан далолат беради.

Ўзбекистонда қимор ўйинлари, лотерея ва букмекерлик фаолиятини ташкил

этиш учун талаб ва шартларни тасдиқлади. Ташкилотчилар учун лицензия муддати 5
йил этиб белгиланди, уларнинг устав капитали камида 56,25 млрд сўм бўлиши
шарт. Шунингдек, бир қатор тақиқ ва чекловлар ҳам белгиланган. Ўзбекистон
Вазирлар Маҳкамаси интернетда таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотерея
ваставкалар (букмекерлик) ташкилотчилари учун лицензия олиш талаблари ва
шартларини тасдиқлади. Қарор 6 декабрь куни қабул қилинган бўлсада, 12 декабрга
келибгина эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат президентимизнинг апрель ойидаги фармонини ижро этиш

мақсадида қабул қилинган бўлиб, унга кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб
таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар ва букмекерлик фаолиятини ташкил
этишга рухсат берилади. Ҳукумат лицензияловчи орган (Истиқболли лойиҳалар
миллий агентлиги, ИЛМА) томонидан берилган лицензиялар асосида ташкил этилган
лотереялар, интернет ўйинлар ва букмекерлик ставкаларида иштирок этиш қонуний
ҳисобланишини белгилайди. Лотереялар анъанавий тарзда қоғозда лотерея
билетларини чиқариш, шунингдек, электрон шаклда ташкил этилади. Қимор ўйинлари
ташкилотчилари ўз хизматларини тақдим этиш учун фақат битта миллий интернет
сегменти доменидан фойдаланиши мумкин. Онлайн ўйинлар учун дастурий таъминот,
шунингдек, лотереялар учун тасодифий сонларнинг енерация қилиш технологиялари
лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган ваколатли органлар ва
синовлабораториялари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларига эга


background image

Page 149

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

бўлиши керак. Ўзбекистонда, шунингдек, ўйинчилар рўйхати, чекловлар, шу жумладан
сарфланиши (ўйналиши) мумкин бўлган суммалар, транзакциялар ва ютуқлар бўйича
тўловлар лимитларини ўз ичига олган ставкалар ва ўйинчиларнинг ягона давлат
реестри юритилади. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги реестрни ишлаб чиқиш
буюртмачиси, Uzinfocom давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-
қувватлашнинг ягона интегратори—реестрни ишлаб чиқувчи ва оператори
ҳисобланади. Лотерея билетларини (ёки лотереяда иштирок этишнинг бошқа
шаклларини) сотишдан олинган маблағлар иштирокчилар ўртасида ютуқлар
(совринлар) тарзида муайян энг кам нисбатларда тақсимланиши керак: Анъанавий
лотереялар (бунда чипталар қоғоз шаклида чиқарилади) учун иштирокчиларга
ютуқларни тўлаш учун йиғилган умумий даромаднинг камида 50 фоизи ажратилади.
Маблағларнинг қолган қисми

(50 фоизгача) ташкилотчилар томонидан харажатлар, солиқлар, йиғимлар ёки

фойдани қоплаш учун ишлатилиши мумкин. Электронлотереялар (бунда иштирок
этиш рақамли платформалар орқали амалга оширилади) учун иштирокчиларга
ютуқларни тўлашга жами йиғилган даромаднинг камида

75 фоизи ажратилади. Интернет-ўйинлар, лотереялар вабукмекерлик

фаолиятини ташкил этиш учун лицензиялар беришдан вауларни ўзгартиришдан
тушадиган давлат божининг 20 фоизи лицензияловчи орган ҳисобига ўтказилади.
Қарорга кўра, бир вақтнинг ўзида қуйидаги мезонларнинг камида иккитаси мавжуд
бўлса, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, жумладан, интернет-
ўйинлар, букмекерлик гарови ва лотереяларнинг ўтказиш жойи сифатида Ўзбекистон
Республикаси танолинади: ўйинчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса;ўйин
Ўзбекистон ҳудудида ташкил этилган бўлса; ўйинчи ўйинда Ўзбекистон ҳудудидан
қатнашса;ўйинга кириш учун Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган IP-манзил ва/ёки
Ўзбекистон халқаро кодига эга мобил телефон рақамидан фойдаланилади;пул
маблағларини киритиш вачиқариш учун Ўзбекистон банклари томонидан эмиссия
қилинган банк карталаридан фойдаланилади ёки ҳисоб-китоблар ваклиринг
Ўзбекистон ҳудудида ўтказилади;ўйин Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ўйинчилар
учун мўлжалланганда, жумладан, давлат тилида тақдим этилганда ёки реклама
қилинганда.Қимор ўйинларининг ташкилотчилари янги ўйинчиларни рўйхатдан
ўтказишлари, букмекерлик ўйинларига ставкаларни ваонлайн-ўйинларда иштирок
этиш учун тўловларни фақат ўзларининг расмий веб-сайтлари орқали электрон
шаклда қабул қилишлари, ставкалар ва ўйинчилар реестридан фойдаланишлари ва
ўйинчининг шахсини тасдиқлашлари шарт. Истиқболли лойиҳалар миллий
агентлигига қуйидаги ваколатлар берилади: Ўзбекистон Республикаси
резидентларига таваккалчиликка асосланган ўйинлар валотереялар ташкил этиш
ҳамда ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахслар фаолиятини
текшириш. Бунда бундай текширишларга Ўзбекистон Республикасида
тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати тўғрисидаги
қонунчилик ҳужжатлари татбиқ этилмайди; Хорижий юридик шахсларга нисбатан
таваккалчиликка асосланган лотереялар ва ўйинларни ташкил этиш ҳамда
ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар қўллаш.
Бунда жарима суммасининг 50 фоизи лицензияловчи органнинг ҳисоб варағига


background image

Page 150

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

ўтказилади; Лотереялар, интернет-ўйинлар ва букмекерлик ставкаларини ташкил
этиш фаолиятини лицензиялашда, шунингдек ушбу фаолиятни тартибга солиш
ваназорат қилишда асосланган мулоҳазадан фойдаланиш. Истиқболли лойиҳалар
миллий агентлиги қуйидагиларни юритади: Интернет тармоғида таваккалчиликка
асосланган ўйинлар, лотереялар вабукмекерлик ставкаларига асосланган
ўйинларда иштирок этиш тақиқланган Ўзбекистон фуқаролари ва чет элфуқаролари
тоифаларининг рўйхати; Таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарамлиги мавжуд
шахслар рўйхати.Жисмоний шахс ушбу рўйхатга ўз аризасига кўра

6 ойдан 5 йилгача муддатга ёки суд қарори асосида яқин қариндошининг

аризасига кўра 5 йилгача муддатга киритилиши мумкин.Учоймуддатда Ўзбекистон
фуқароларининг ёши, соғлиғи, даромад манбалари вабошқа омилларни ҳисобга
олган ҳолда интернетдаги қимор, лотерея ваставкаларда иштирок этиши
тақиқланган тоифаларини ишлаб чиқиш ватасдиқлаш топширилди.Рақамли
технологиялар вазирлиги чекловлар рўйхати тасдиқлангандан сўнг икки
оймуддатда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар
базаларини техник кўмак кўрсатган ҳолда реестрдаги тегишли маълумотлардан
фойдаланиш

учун

уланишини

таъминлаши

керак.

Ўйинлар

ваставкалар

ташкилотчилари

учун

талаблар;Ўзбекистонда

қимор

ўйинлари,

ставкалар

валотереяларни ташкил этиш билан фақат юридик шахслар—мамлакат резидентлари
шуғулланиши мумкин. Улар ўйинлар ташкил этиладиган серверларни мамлакат
ҳудудида жойлаштиришлари керак.Ўйинлар ваставкалар ташкилотчилари учун энг
кам устав капитали 150 минг БҲМни (56,25 млрд сўм), лотереялар учун эса 55 минг
БҲМни (20,625 млрд сўм) ташкил этади.Бундан ташқари, банкдаги махсус ҳисоб
рақамида ўйинлар ваставкалар учун БҲМнинг 75 минг баравари (28,125 млрд сўм)
валотереялар учун БҲМнинг 40 минг баравари (15 млрд сўм) захира жамғармасини
шакллантириш зарур. Бупуллар ютуқлар бўйича қарзларни тўлаш, ставкаларни
қайтариш, солиқ вабошқа мажбуриятларни бажаришга йўналтирилади.Қуйидаги
шахслар интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти валотереялар
ташкилотчиларининг раҳбарлари бўлиши мумкин эмас:террорчилик фаолиятида ёки
оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда
гумон қилинаётганлар;иқтисодий жиноятлар, жиноий йўл билан олинган
даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, уюшган
жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, коррупция,
кибержиноятлар учун гумон қилинаётган ёки судланган, бундай шахсларнинг
судланганлиги олиб ташланмаган ёки тугалланмаган бўлганлар;учйилдан кам вақт
олдин лицензия талаблари бузилганлиги сабабли қимор ўйинларини ташкил этиш
лицензиясидан маҳрум этилган компанияларнинг таъсисчилари, бош
бухгалтерлари ёки ижрочи лавозимларида ишлаган бўлганлар;икки йилдан
камроқ вақт олдин банкрот деб топилган компаниянинг ижроия органи аъзолари
бўлганлар.Бундан

ташқари,

даромадларни

легаллаштиришга,

терроризмни

молиялаштиришга ваоммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашиш бўйича
халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган мамлакат резиденти ташкилотчи
компания таъсисчиси бўла олмайди.Шунингдек, ушбу тоифадаги шахсларга бош
бухгалтер бўлиш тақиқланади.Таъсисчи ваякуний бенефициар ўртасида учдан ортиқ


background image

Page 151

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

бўғиндан иборат ҳаддан ташқари мураккаб эгалик тузилмаси бўлмаслиги керак.
Раҳбарлар таркибидаги ўзгаришлар, шунингдек устав капиталидаги улушларни
бошқа шахсларга ўтказиш бўйича ҳаракатлар Истиқболл илойиҳалар миллий
агентлиги билан келишилиши лозим.Лотереялар ташкилотчилари учун қўшимча
лицензия талаблари вашартлари белгиланган. Хусусан, чиқарилган вамуомалада
бўлган лотерея билетлари ҳажми фаолиятнинг биринчи йилида литсензиатнинг
ўз маблағлари миқдорининг 5 бараваридан, иккинчи йилида 10 бараваридан,
кейинги йилларда 25 бараваридан ошмаслиги керак. Агар литсензиатнинг ўз
маблағлари етарли бўлмаса, лотерея ўйинларини режалаштирилган ҳажмда
ўтказишга фақат молия ташкилотларининг кафолатлари мавжуд бўлган
тақдирдагина рухсат берилади. Лицензия олиш қийматиҚимор ўйинлари
ташкилотчиларини лицензиялаш васоҳани тартибга солиш учун Истиқболли
лойиҳалар миллий агентлиги масъулдир. Фаолиятнинг ҳар бир тури алоҳида
лицензияни талаб қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар

органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин
ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-
10-сон қарор www.lex.uz.
2.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва

бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил “30”мартдаги
10/3/05-сонли қўшма қарори.
3.

. Боборахимов А.Б. Ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш

органлари ҳамкорлигини “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида самарали ташкил этиш
механизмлари//Интернетда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси
ва киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги Республика
илмий-амалий конференциялари тўплами - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2022. - 110-114 б.
4.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада

кучайтириш

масалалари

юзасидан

видеоселектор

йиғилиши

ўтказилди.

https://uza.uz/pos^523491
5.

Югай,

Л.

Ю.

"КРИМИНАЛИСТИЧЕСКИЕ

АСПЕКТЫ

ИСПОЛЬЗОВАНИЯ

БИОМЕТРИЧЕСКИХ ДАННЫХ, СОДЕРЖАЩИХСЯ В СОЦИАЛЬНЫХ СЕТЯХ." А437
Актуальные проблемы борьбы с преступлениями и иными правонарушениями:
материалы двадцатой международной научно-практической конференции/под ред..
2022.
6.

Ниматов Ш. Н. Хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг жамоатчилик

билан

ҳамкорлигини

мувофиқлаштириш

фаолиятини

такомиллаштириш

//siyosatshunoslik, huquq va xalqaro munosabatlar jurnali. – 2022. – Т. 1. – №. 2. – С. 8-17.
7.

Ниматов Ш. Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

бўлинмаларининг жамоатчилик билан ҳамкорлигининг ташкилий асослари
//Академические исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 22. – С. 43-52.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарор www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил “30”мартдаги 10/3/05-сонли қўшма қарори.

. Боборахимов А.Б. Ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамкорлигини “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида самарали ташкил этиш механизмлари//Интернетда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциялари тўплами - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2022. - 110-114 б.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. https://uza.uz/pos^523491

Югай, Л. Ю. "КРИМИНАЛИСТИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ БИОМЕТРИЧЕСКИХ ДАННЫХ, СОДЕРЖАЩИХСЯ В СОЦИАЛЬНЫХ СЕТЯХ." А437 Актуальные проблемы борьбы с преступлениями и иными правонарушениями: материалы двадцатой международной научно-практической конференции/под ред.. 2022.

Ниматов Ш. Н. Хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг жамоатчилик билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш фаолиятини такомиллаштириш //siyosatshunoslik, huquq va xalqaro munosabatlar jurnali. – 2022. – Т. 1. – №. 2. – С. 8-17.

Ниматов Ш. Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг жамоатчилик билан ҳамкорлигининг ташкилий асослари //Академические исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 22. – С. 43-52.