Авторы

  • Кумушой Рўзимбоева
    Тошкент давлат юридик университети Хусусий ҳуқуқ факултети Учинчи босқич талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajar.126718

Ключевые слова:

битимлар низоли битим ўз-ўзидан ҳаиқиқй бўлмаган битим битимнинг ҳақиқй емаслиги

Аннотация

ушбу мақолада битимларнинг ҳақиқий емаслиги қонунчилик нормалари ва фуқаролик ҳуқуқи адабиётларига таянган ҳолда таҳлил қилинади. Расмий статистик маълумотлар келтирилиб, битимнинг ҳақиқий саналмаслик оқибатлари атрофлича ўрганилади.


background image

Page 108

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИДА БИТИМЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ

ЕМАСЛИГИ

Рўзимбоева Кумушой Шодлик қизи

Тошкент давлат юридик университети

Хусусий ҳуқуқ факултети

Учинчи босқич талабаси

Rozimboyevakumush34@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.15424648

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 05-May 2025 yil
Ma’qullandi: 10- May 2025 yil

Nashr qilindi: 15-May 2025 yil

ушбу мақолада битимларнинг ҳақиқий емаслиги
қонунчилик нормалари ва фуқаролик ҳуқуқи
адабиётларига таянган ҳолда таҳлил қилинади.
Расмий статистик маълумотлар келтирилиб,
битимнинг ҳақиқий саналмаслик оқибатлари
атрофлича ўрганилади.

KEYWORDS

битимлар, низоли битим, ўз-
ўзидан ҳаиқиқй бўлмаган
битим, битимнинг ҳақиқй
емаслиги

Фуқароларга бепул юридик хизмат кўрсатувчи- Тошкент давлат юридик

университетига қарашли Юридик клиникада икки йилдан буён волонтёр талаба
сифатида фаолият юритаман. Юридик клиникада фуқаролар турли хилдаги муаммолар
билан онлайн ва офлайн тарзда мурожаат қилишади. Сўнгги вақтларда фуқаролар
томонидан битимлар, шартномалар юзасидан мурожаатларнинг кўпайгани
еътиборимни тортди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2021-йил
биринчи ярми юзасидан қилган расмий статистик маълумотларига кўра, фуқаролик
судига мурожаат қилинган аризаларнинг 30 фоизга яқини битимлар юзасидан келиб
чиққан. Иқтисодий судларда еса бу кўрсатгич 40 фоиздан ортиқни ташкил етади. Шу
сабабдан, битимларнинг ҳақиқий емаслиги, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар,
низоли битимларни қонунчиликда нима еканлигини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Битимлар деб,

фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва

бурчларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган ҳаракатларга
айтилади. Зокировнинг фикрига кўра “Ҳар қандай битим шахсларнинг ерки-иродаси
билан боғлиқ бўлиб, муайян ҳуқуқий оқибат туғдиришга қаратилади. Битимда фуқаро
ва ташкилотларнинг маълум моддий ҳамда маданий еҳтиёжларини қондиришга
қаратилган ерклари ифодаланади.

”Битим шахсларнинг ерки билан боғлиқ бўлган, уларнинг иродасидан келиб

чиқадиган ҳаракат бўлгани туфайли битимда ифодаланган ерк изҳор қилиниши, яъни
бошқалар учун билдириши лозим.

Битим тузиш натижасида муайян ҳуқуқий

оқибат туғдириш учун битим тузувчи шахслар битимда ўз еркларини ифодалашдан
ташқари муайян ҳаракатни қилишлари лозим бўлади. Бу ҳаракат шарт қилинган ишни
бажаришга, маълум мулкни топширишга ёки маълум пулни тўлашга қаратилган
бўлиши мумкин”

1

.

1

[ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИГА ШАРҲ Х. Р. Рахмонқулов,О. О. Оқюлов. Тошкент”Вектор-Пресс” 2010.]”


background image

Page 109

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

Битимларнинг ҳақиқий емаслиги еса кенгроқ тушунчадир. Тузилган битимнинг

ҳақиқий емаслиги натижасида тарафлар ўзлари хоҳлаган натижага ериша олмайдилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилига кўра, битимлар ҳақиқий емаслиги
икки хил таснифда ўрганилади: низоли битимлар ва ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган
битимлар.

Низоли битимлар

. Низоли битимлар фақат қонунда кўрсатилган ҳолларда ва

қонунда белгиланган шахслар даъвоси билангина ҳақиқий емас деб топиладиган
битимлардир. Низоли битимларда битимнинг ҳақиқий емаслиги нисбий тушунча
бўлиб, аслида битим ҳақиқий саналишнинг барча шартларига ега бўлади, яъни
тарафлар бу битимларни ҳақиқий емаслигини даъво қилган ва исботлаган, суд еса
буни тан олгандан сўнггина битим ҳақиқий емас деб топилади. Унгача еса битимлар
натижасида юзага келган ҳаракат ва оқибатлар юз бериши давом етаверади. Масалан,
қонунчиликда маълум тоифадаги битимларни тузишда ёш чагаралари мавжуд. Ўн тўрт
ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий емас ва
қонунчиликка кўра ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача вояга етмаган шахслар ҳам битим
тузишда чекланган доирада ҳуқуққа ега. Улар фақатгина майда маиший битимлар;
текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан
ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар ва қонуний вакил ёки унинг розилиги билан
учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки еркин тасарруф етиш учун берилган
маблағларни тасарруф етиш борасидаги битимлар тузишлари мумкин.

Шунингдек Фуқаролик кодексининг 123-моддасига кўра

алдаш, зўрлик, қўрқитиш,

бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида
тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта
ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф еса бундан фойдаланиб
қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан
ҳақиқий емас деб топилиши мумкин.

Низоли битимларнинг характерли жиҳати шундаки, низоли битим фақат

манфаатдор шахсларнинг аризасига кўра ҳақиқй емас деб топилади. Манфаатдор
шахслар битимни тузган шахс ёки ўзга учинчи шахс бўлиши мумкин.

Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар.

Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар

тузилиши биланоқ юридик кучга ега бўлмайди, бу каби битимларни ҳақиқий
емаслигини ҳар қандай шахслар талаб қилиши мумкин. Шунга кўра суднинг ўзи ҳам
низо юзага келган ҳолларда ўз ташаббуси билан битимни ҳақиқий емас деб топиш
қоидаларини қўллай олади. Бу битимларда ҳуқуқ ва мажбуриятлар битим
тузилганлигидан ва қисман мажбуриятлар бажарилганлигидан қатъий назар ҳақиқий
саналмайди. "Ўғирланган ашёларни сотиб олиш, муомалага лаёқациз шахсдан
қимматли ашёни харид қилиш сотиб олувчида мулк егаси ҳуқуқларини юзага
келтирмайди, нотариал тасдиқланмаган кўчмас мулк гарови гаровга олувчи
ҳуқуқларини вужудга келтирмайди. Бу шуни англатадики, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган
битимлар тарафлардан томонидан тузилган пайтдаёқ ҳеч қандай юридик кучга ега
бўлмайди. Уларни ҳақиқий емас деб топилган пайтдан сўнг фақат ҳақиқий емас деб
топилгандан сўнг ҳаракатлар учун юридик оқибатларни юзага келтиради. Яъни
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари очиқдан очиқ содир етилган ҳолларда жавобгарликни юзага
келтиради.


background image

Page 110

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

Битим ҳақиқий емаслигининг ҳар икки таснифини қисқача қуйидагича фарқлаш

мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар тузилган пайтнинг ўзидаёқ, низоли
битимлар еса суд қарор чиқарган пайтдан сўнг ҳақиқий емас деб топилади. Битимнинг
ҳақиқий емаслиги юзасидан даъволашилган ҳолларда низоли битимларда фақат
манфаатдор шахслар, Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимларда еса ҳар қандай шахс
бўлиши мумкин.

Битим ҳақиқий емаслигининг оқибатлари.

Битимлар ҳақиқий емаслигини таснифлаб ўрганиш- битимлар тузилиши ва

ҳақиқий емслик ҳолати аниқлангандан сўнг келтириб чиқарувчу юридик оқибатлар
учун муҳимдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасига кўра
қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек
ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-
ўзидан ҳақиқий емасдир. Демак, битим тузишнинг муҳим шартларидан бири
битимнинг қоунчилик талабларига мувофиқ бўлишидир. Битим тузувчиларнинг
атайин қонунчиликни бузиб, аҳлоқ ва ҳуқуқ нормаларига зид равишда тузган
битимлари ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайди. Бу вазиятда аҳлоққа ва қонун нормаларига
зидликка ҳар икки тараф ҳам йўл қўйган вазиятларда битим натижасида олинган
барча нарсалар, ашёлар давлат даромадига ўтказилади. Шуниндек, ўз тўрт ёшга
тўлмаган, руҳий касал, ақли заиф шахслар томонидан битим тузилган ҳолларда, битим
ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайди ва битим тузилиши оқибатида олинган наралар
тарафларнинг ўзига қайтарилади, яъни ҳолат битим тузишдан олдинга қайтади.

Битим ҳақиқий саналмаслиги оқибатлари шуни англатадики, битим битим

натижасидан қилинган барча ашёлар егаларига қайтарилади. Аммо олинган ашёларни
ёки ҳуқуқларни қайтаришда битим тузишдаги қонунга зидлик ёки ҳуқуққа зидлик
низоли битимларда ҳам ёки ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимларда ҳам
тарафларнинг мотив мақсадларига боғлиқлик шартини ҳам инобатга олиш лозим.
Масалан, муомала лаёқати йўқ ёки руҳий ҳолати яхши бўлмаган шахслар ўзлари
бажарган ҳаракатни мазмун-моҳиятини тўлиқ англамайди ва битимнинг ҳақиқий
емаслиги оқибатида улар олдинги ҳуқуқларини тиклаши мумкин. Аммо битимнинг
ҳақиқий емаслиги тарфларнинг бири ёки иккисининг ғаразли нияти сабабли вужудга
келса, битим ҳақиқий емаслигининг оқибатлари улар учун турлича бўлишини қонун
назарда тутади.