Авторы

  • Абдулло Туйчиев
    Мустақил тадқиқотчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajar.126736

Ключевые слова:

Хусусан жиноят-ҳуқуқий соҳаларда ҳам фуқаро ёки шахс атамаларини ишлатса-да тадбиркорларни ҳаттоки махсус нормалар билан муҳофаза қилишни кўзлайди

Аннотация

Юртимизда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, мамлакат қудрати ва халқ фаровонлигининг таъминланиб бораётганлиги кўп жиҳатдан тадбиркорлик фаолиятининг қай даражада ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Бугун тадбиркорлик фаолиятига берилаётган имкониятлар, мазкур соҳада фаолият юритаётган шахслар ҳуқуқларининг кафолатланиши ҳам уларнинг юртдошларимиз хаётини яхшилаш йўлидаги саъй-ҳаракатларига берилган мукофотдир.


background image

Page 23

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЖИНОЯТ - ҲУҚУҚИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШИНГ

АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

Туйчиев Абдулло Орипович

Мустақил тадқиқотчи

https://doi.org/10.5281/zenodo.15401737

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 05-May 2025 yil
Ma’qullandi: 10- May 2025 yil

Nashr qilindi: 14-May 2025 yil

Юртимизда

иқтисодиётнинг

барқарор

ривожланиши, мамлакат қудрати ва халқ
фаровонлигининг таъминланиб бораётганлиги кўп
жиҳатдан

тадбиркорлик

фаолиятининг

қай

даражада ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ.
Бугун тадбиркорлик фаолиятига берилаётган
имкониятлар, мазкур соҳада фаолият юритаётган
шахслар

ҳуқуқларининг

кафолатланиши

ҳам

уларнинг юртдошларимиз хаётини яхшилаш
йўлидаги

саъй-ҳаракатларига

берилган

мукофотдир.

KEYWORDS

Хусусан,

жиноят-ҳуқуқий

соҳаларда ҳам фуқаро ёки
шахс

атамаларини

ишлатса-да,
тадбиркорларни

ҳаттоки

махсус

нормалар

билан

муҳофаза қилишни кўзлайди.

Юртимизда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, мамлакат қудрати ва халқ

фаровонлигининг таъминланиб бораётганлиги кўп жиҳатдан тадбиркорлик
фаолиятининг қай даражада ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Бугун
тадбиркорлик фаолиятига берилаётган имкониятлар, мазкур соҳада фаолият
юритаётган шахслар ҳуқуқларининг кафолатланиши ҳам уларнинг юртдошларимиз
хаётини

яхшилаш

йўлидаги

саъй-ҳаракатларига

берилган

мукофотдир.

Тадбиркорларга яратилган имкониятлар ва бу соҳада давлат даражасида амалга
оширилиши лозим бўлган вазифалар ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик алоқалари
ўрнатишнинг бозор муносабатларига мос шакл ва услубларини яратишни тақозо
қилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг турли жабҳаларда юқори марраларни

эгаллашида ҳақиқий таваккалчиликка қўл урган тадбиркорларимизнинг ҳиссаси
беқиёсдир. Айнан тадбиркорлар манфаатларини ноқонуний тажовузлардан ҳимоя
қилиш мақсадида назорат қилувчи органларда ишонч телефонларининг
шакллантирилганлиги, терговга қадар текширув, тергов ва суд ишларини юритишда
электрон имкониятлардан фойдаланишнинг йўлга қўйилганлиги, тадбикорлар учун
қулай кредит тизимларининг ишлаб турганлиги, тегишли давлат органларининг
тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатини ҳимоя қилишга масъул қилиб
белгиланганлиги буларга мисолдир.

Тадбиркорлардан фақат фойдаланибгина қолмасдан, унинг учун қайғуриш

ҳуқуқнинг барча соҳалари олдидаги вазифа дейилса, хато бўлмайди. Хусусан, жиноят-


background image

Page 24

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

ҳуқуқий соҳаларда ҳам фуқаро ёки шахс атамаларини ишлатса-да, тадбиркорларни
ҳаттоки махсус нормалар билан муҳофаза қилишни кўзлайди.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида МДҲга аъзо мамлакатлар орасида

биринчилардан бўлиб қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида
жиноят қонунчилиги қўриқлайдиган объектлари қаторида мулкнинг дахлсизлиги
белгиланди, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар алоҳида бўлимда акс эттирилди (164-
192-моддалар). Ушбу кодексда кўпгина бошқарув тартибидаги жиноятлар учун
жавобгарликнинг белгиланганлиги эса тадбиркорлик соҳасида фаолият юритаёган
инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат килиб келмокда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал қонунчилигида эса, хўжалик

юритувчи субъектларнинг фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар сифатида ўз
манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқининг эътироф этилиши хусусий ҳуқуқ
қоидаларининг оммавий ҳуқуқда тан олинишини англатади.

Қабул қилинган пайтдан бошлаб, то шу кунга қадар айнан тадбиркорлик

фаолияти субъектлари манфаатларини муҳофазаси қилиш йўлида Жиноят ва жиноят-
процессуал кодекслари бир неча бор такомиллаштирилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Жиноий

жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг
Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари хамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 254-П-сон қонуни билан
жиноят ишларини юритишда тарафларнинг ярашганлиги иш юритишни тугатиш
шакли сифатида ярашув институт жорий килинди. Ярашувга тушадиган жиноятлар
қаторида тадбиркорлик соҳасида тез-тез содир бўладиган жиноятлар: хусусан
“Муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш” (149-модда), “Ўзлаштириш ёки
растрата йўли билан талон-торож қилиш” (167-модда) ҳам белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги 568-П-сон қонун билан “Божхона тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузиш” (182-моддаси биринчи қисми) ва “Солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларни тўлашдан бўйин товлаш” (184-моддаси биринчи қисми) жинояти учун
илгари шахснинг маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши шарт қилиб
белгиланди. Бундай жиноятларни юз берган деб баҳолаш учун маъмурий
преюдициянинг белгиланиши жиноятчилик кўрсаткичининг камайишига ва
тадбиркорлик соҳасидаги фуқароларга эркин фаолият юритишга кафолат бўлиб
хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11 сентябрдаги “Хўжалик юритувчи

субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик
жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига
хамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига
қўшимчалар киритиш хакида”ги ЎРҚ,-333-сон қонуни билан хўжалик юритувчи
субъектларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Жиноят кодексига “Хўжалик
юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш” деган 206

1

-

модда ва МжТКга худди шундай ном билан 241

2

-модда киритилди.


background image

Page 25

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

Унга кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатлар берилмаган мансабдор шахс

ёхуд бошқа шахс томонидан ўз хизмат мавкеидан фойдаланган ҳолда хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятини касддан текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки)
текширишлар ўтказиш, ушбу субъектларнинг фаолиятини ва (ёки) банклардаги
хисобварақлари буйича операцияларни тўхтатиб туриш, шунингдек қонун
ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда бундай шахс томонидан хўжалик
юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларида пул маблағлари бор-йўқлиги ҳақида
ахборот талаб қилиб олиш тарзида амалга ошириладиган ҳаракатлар учун
жавобгарлик белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги 345-сон қонуни билан ЖПКга мулкдорларнинг хоҳиш иродасига асосан
жиноий таъқибни амалга ошириш қоидаси жорий килинди. Яъни Жиноят кодексидаги
“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш” (167-модда), “Алдаш ёки
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш” (170-модда),
“Мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш” (172-модда), “Мулкни қасддан
нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш” (173-модда) бўйича устав фондида давлат улуши
бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар
тўғрисидаги жиноят ишлари фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг
ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилиши белгиланди. Бу
хусусий мулк ва жиноят ишини қўзғатиш даъвоси қонуниятларига тўла мос келади.

Тадбиркорлик фаолиятини, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш бора- сида амалга
оширилаётган ишларнинг самараси ўлароқ қонун чиқарувчи томонидан 2015 йил 20
августда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни,
тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни
жадал ривожлантириш йўлидаги тусиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кабул килинди. Мазкур қонун
тадбиркорликни ҳимоя қилишни янги поғонага кўтарди.

Жиноят кодексига “Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф

равишда аралашиш билан боғлик жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи
субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа
жиноятлар” номли янги XIII

1

боб киритилди. Мазкур бобдан тадбиркорлар манфаати

учун жуда қўл келадиган “Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш” (192

1

-модда), “Тадбиркорлик

субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш
қилиш тартибини бузиш” (192

2

-модда), “Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини

ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф
равишда тўхтатиб туриш” (192

3

-модда), “Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва

бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш” (192

4

-модда

)

“Лицензиялаш тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузиш” (192

5

-модда), “Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни

ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш” (192

6

-

модда), “Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари
беришни асоссиз равишда кечиктириш”(192

7

-модда), “Тадбиркорлик субъектларининг


background image

Page 26

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 2 May 2025

www.in-academy.uz

хисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф
равишда талаб қилиб олиш”(192

8

-модда),“Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш”

(192

9

-модда), “Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг

хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш” жиноятлари (192

10

-модда),“Нодавлат

тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар
томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш” (192

11

-модда) жиноятлари” жой

олди.

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февраль “Тўловга қобилиятсизлик

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-911-сон Қонуни билан “Сохта банкротлик” “Сохта тўловга
қобилиятсизлик” атамасига (ЖК 180, 181, 181

1

ва бошқа моддалари) ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги “Иқтисодий жиноятларга

қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ-1038-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига
тегишли жиноятларни тергов қилиш ваколати берилди. Бу шахс, хусусан
тадбиркорлар, шуннгдек жамият ва давлат манфаатлари ҳимоя қилиш соҳасини
терговни ихтисослаштириш, тезкор одил судловга бўлган ҳуқуқни таъминлаш,
жиноятчиликка қарши тезкор ва муросасиз курашиш орқали такомиллаштиришга
замин яратди.