Авторы

  • Ғайрат Замонов
    Божхона институти ходими Тошкент, Ўзбекистон

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajar.126784

Ключевые слова:

Жиноий жавобгарликнинг фактик асоси. Жиноий жавобгарликнинг юридик (норматив) асоси. Жиноий оқибат. Жиноий жавобгарлик белгилари.

Аннотация

Мақолада жиноий жавобгарликнинг фактик асоси, шахс томонидан содир этилган қилмиш, қилмишнинг жиноят деб тан олиниши, жиноий жавобгарликнинг юридик (норматив) асоси, жиноий оқибат, жиноий жавобгарлик белгилари каби масалалар таҳлил қилинган.


background image

Page 86

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 3 May 2025

www.in-academy.uz

ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ЖИНОИЙ

ЖАВОБГАРЛИК АСОСЛАРИ

Замонов Ғайрат Панжи ўғли

Божхона институти ходими

Тошкент, Ўзбекистон

https://doi.org/10.5281/zenodo.15478302

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 10-May 2025 yil
Ma’qullandi: 15- May 2025 yil
Nashr qilindi: 21-May 2025 yil

Мақолада жиноий жавобгарликнинг фактик асоси,
шахс

томонидан

содир

этилган

қилмиш,

қилмишнинг жиноят деб тан олиниши, жиноий
жавобгарликнинг юридик (норматив) асоси, жиноий
оқибат, жиноий жавобгарлик белгилари каби
масалалар таҳлил қилинган.

KEYWORDS

Жиноий

жавобгарликнинг

фактик

асоси.

Жиноий

жавобгарликнинг

юридик

(норматив) асоси. Жиноий
оқибат.

Жиноий

жавобгарлик белгилари.

Жиноий жавобгарлик деганда,

жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга

нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибати тушунилади.

Жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш

жавобгарликка тортиш учун асос бўлади [1. Б-37].

Жиноий жавобгарлик ҳуқуқий жавобгарликнинг бир кўриниши бўлиб, у жиноят

қонунида белгилаб қўйилган ва суд томонидан жиноят содир этишда айбдор бўлган
шахсга нисбатан жавобгарликни қўллашдан иборатдир. Шунга мувофиқ равишда
жиноий жавобгарлик жавобгарликнинг бошқа турлари (ахлоқий, фуқаровий,
маъмурий ва ҳ.к.)дан энг аввало ўзининг мазмуни жиҳатидан фарқ қилади [2. Б-105].

Жиноий жавобгарлик тушунчаси умумий жиҳатдан давлат ва жиноят содир этган

шахс ўртасида келиб чиқадиган жиноий ҳуқуқий муносабат сифатида тушунилади.
Бунда давлатда жиноят содир қилган шахсга нисбатан жиноий ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш ҳуқуқи вужудга келади. Жиноят содир қилган шахсга нисбатан фақат
шу ҳуқуқбузарлик учун санкцияда белгиланган жазо чорасини қўллаш мажбурияти
вужудга келади ва унга нисбатан худди шундай таъсир чораси қўлланилади.

Жиноий жавобгарлик тушунчасини талқин қилишда учта назария аҳамиятлидир:

Биринчи назария,

жиноят содир этган шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик

шахсий ёки мулкий ҳусусиятдаги таьсир чораси эканлигини ифодалайди.

Иккинчи назария

, жиноий жавобгарлик жиноят қонунчилигида кўрсатилган

давлат мажбурлов чораси сифатида тушунади, яъни айбдорга нисбатан судланганлик
оқибатини келтириб чиқарувчи мажбурлов чораси қўлланилади.


background image

Page 87

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 3 May 2025

www.in-academy.uz

Учинчи назария

,

жиноий жавобгарлик деганда, барча жиноят ҳуқуқий

муносабатларни, шунингдек шахс ва давлат ўртасидаги (ҳуқуқни мухофаза этувчи
органлар тимсолида)муносабатлар тушунилади.

Жиноий жавобгарлик вужудга келган вақтдан бошлаб шахснинг жиноий

жавобгарлиги масаласи кўрилади. Судланганликнинг тугаши ёки олиб ташланиши
билан жиноий жавобгарлик тугайди. Суд ҳукмининг қонуний кучга кириши билан
жиноий жавобгарлик бошланади ёки тамом бўлади. Суднинг айблов ҳукми қонуний
кучга кириши билан ҳукмда белгиланган давлатнинг мажбурлов чораси жиноят содир
этган шахсга нисбатан таьсир қилади. Ёки шу вақтдан бошлаб жиноий жавобгарлик
тугайди. Натижада жиноий жавобгарлик белгиланмайди ва судланганлик юзага
келмайди.

Жиноий жавобгарлик бир қатор ҳуқуқий белгиларга эга бўлиб, улар

қуйидагилардан иборат:

биринчидан,

ўз юридик мазмунига кўра жиноий жавобгарлик ҳуқуқий оқибат

келтириб чиқаради;

иккинчидан,

жиноий жавобгарликни фақат шахснинг айби билан содир этилган

ижтимоий хавфли қилмиши вужудга келтиради;

учинчидан

, суд қилмиш, жазо ёки бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларни

қўллашдек давлатнинг мажбурлов шаклларида ифодаланади;

тўртинчидан

, у жиноий ҳуқуқий муносабатлар доирасида пайдо бўлади, амалга

ошади ва бекор булади

[3. Б-35].

Жиноий жавобгарлик суднинг айблов ҳукмига оид қарори, яьни жиноятни содир

этишда айбдор деб топилган шахснинг судланишидан бошланади. Жиноий
жавобгарлик қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

1.

айбдорни жазо қўлламасдан суд қилиш;

2.

айбдорга жазо белгилаб, аммо уни реал ижросидан озод қилиб суд қилиш;

3.

айбдорга жазо белгилаб, уни ижро этган ҳолда суд қилиш;

4.

айбдорга жазо ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш,

шунингдек уларни реал ижро этишни белгилаш билан суд қилиш.

Жиноий жавобгарлик ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб бошқа ҳуқуқий

жавобгарликлардан фарқ қилади. Булар:

1.

Қўлланиш асоси

га кўра. Жиноий жавобгарлик фақат Жиноят кодекси Махсус

қисм моддасида кўрсатилган жиноят таркибининг барча элементлари мавжуд бўлган
ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсларга нисбатан қўлланади. Моддий
зарарни қоплаш тарзидаги фуқаролик жавобгарлиги, нафақат жиноят таркибини
ташкил қилувчи қилмишлар туфайли моддий зарар етказилганида, балки бошқа
ҳуқуқбузарликлар натижасида зарар етказилганда ҳам қўлланилади.

2.

Жавобгарликнинг мазмуни

га кўра. Жиноий жавобгарлик давлат мажбурлов

ҳусусиятига эга бўлиб давлат номидан қўлланилади. Қолган таьсир чоралари эса
бундай ҳусусиятга эга эмас.

3.

Жиноий жавобгарликни қўлловчи субьект

га кўра. Жиноий жавобгарлик

фақат суд томонидан айблов ҳукми асосида қўлланади. Бошқа ҳеч қандай мансабдор
шахс бундай таьсир чорасини қўллай олмайди. Бошқа жавобгарлик чоралари суддан
ташқари ваколатли органлар ва мансабдор шахслар томонидан қўлланиши мумкин.


background image

Page 88

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 3 May 2025

www.in-academy.uz

4.

Қўллаш тартиби

га кўра. Жиноий жавобгарликка тортишнинг махсус тартиби

фақат Жиноят процессуал кодексида белгиланган. Жиноят процессуал кодекси
суриштирув, тергов органлари ва суд томонидан жиноий жавобгарликка тортиш
тартибини белгилайди. Қолган ҳуқуқий таьсир чоралари эса бошқа ҳуқуқ нормалари
билан тартибга солинади.

5.

Жавобгарликка тортилувчи субъектлар доираси

га кўра. Жиноий

жавобгарлик алоҳидалик ҳусусиятига эга бўлиб, фақат жиноят содир этган жисмоний
шахсга нисбатан қўлланади. Бошқа жавобгарлик чоралари эса юридик шахсларга
нисбатан ҳам қўлланиши мумкин. Масалан, Фуқаролик кодексида юридик шахслар
учун ҳам жавобгарлик белгиланган.

Жиноят кодекси фақат жисмоний шахснинг, яъни инсоннинг жиноий

жавобгарликка тортилишини белгилайди. Бу Ўзбекистон Республикаси Жиноят
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра, юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги
инкор этилишини англатади.

Халқаро шартномалар, битимлар ёки амалдаги қонунларга мувофиқ, чет эл

фуқароларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси
судларига тегишли бўлмаса, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир
этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал қилинади.

Жиноят кодексининг 11-моддаси Ўзбекистон Республикаси жиноят тўғрисидаги

қонун ҳужжатларидан ҳудудийлик принципини қонуний истисно қилиш ҳолатларини
белгилайди. Бу давлат вазифаларини бажарувчи айрим шахсларни жиноий
жавобгарликка тортишда ҳуқуқий иммунитет берилиши ҳақида ҳозирги замон жаҳон
концепциясини ифода қилади.

Иммунитетдан фойдаланиш ҳуқуқи берилган шахсни содир этган ижтимоий

хавфли қилмишнинг тури ва даражасидан қатъи назар қайси мамлакат манфаатларига
хизмат қилган бўлса ўша давлат розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида қуйидаги чет эл

фуқаролари иммунитет ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин:

* чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхона ходимлари;
* чет эл давлатларининг консуллик ваколатхона ходимлари;
* халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ходимлари;
* чет эл давлатларининг бошқа вакиллари.
Жиноий жавобгарликнинг фактик ва юридик (норматив) асослари мавжуд.

Жиноий жавобгарликнинг фактик асоси

шахс томонидан содир этилган

қилмишдир. Қилмишнинг жиноят деб тан олиниши учун унда қонунда кўзда тутилган
жиноят таркибининг барча белгилари мавжуд бўлиши керак.

Жиноиий жавобгарликнинг юридик (норматив) асоси

Жиноят кодексида

кўзда тутилган жиноят таркибидир. Фактик ва норматив асослар жиноий
жавобгарликнинг умумий асосини ташкил қилади. Содир этилган қилмиш билан
қонунда кўрсатилган белгилар ўртасида тўла мувофиқлик мавжуд бўлса, қилмишга
баҳо бериш давлатнинг ваколатли идораларига айбдорни жиноий жавобгарликка
тортиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш имконини беради.

Жиноят объектив томонининг зарурий белгиси жиноий оқибатдир. Инсоннинг

ҳар бир ҳаракати атрофдаги реалликда маълум ўзгаришларни юзага келтиради.


background image

Page 89

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 3 May 2025

www.in-academy.uz

Жиноий ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг ижтимоий хавфли оқибати шундаки, у ўзи
туфайли ижтимоий хавфли оқибатни юзага келтиради.

Жиноий оқибат жиноятнинг ижтимоий муносабатларга етказадиган реал зарари

бўлиб, у жиноий ҳулқ билан сабабий боғланган тўғри, эгри, бевосита ва билвосита
салбий ўзгаришлар (зарар, зиён, йўқотиш ва ш.к.)да ифодаланади, охирги ҳисобда эса,
ижтимоий (иқтисодий, аҳлоқий, ҳуқуқий ва бошқа) қимматликлар салбий
ўзгаришларга дучор бўлади. Жиноий оқибат деганда қилмишнинг содир этилиши
натижасида жиноят ҳуқуқи билан қўриқланаётган ижтимоий муносабатларда юз
берган ўзгаришни тушуниш керак. Моддий таркибли жиноятларда жиноий оқибат
келиб чиқиши зарурий элемент, формал таркибли жиноятларда оқибат келиб чиқиши
талаб қилинмайди

Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга моддий ёки

номоддий кўринишда ифодаланадиган зарар, зиён ёҳуд бошқача салбий ўзгаришда
ифодаланади.

Жиноий-ҳуқуқий оқибатларни қуйидаги мезонларга қараб гуруҳларга ажратиш

мумкин:

* зарарнинг хусусиятига қараб;
* етказилган зарарнинг хавфлилик даражасига қараб;
* қонунда белгиланишига қараб;
* жиноятни квалификация қилиш аҳамиятига қараб.
Ижтимоий хавфли қилмиш натижасида келиб чиқадиган оқибатларни моддий ва

номоддий турларга бўлиш мумкин.

Моддий

оқибат - аниқ исботлашга мойил мулкий ва жисмоний зарар

кўринишидаги оқибатлардир. Жисмоний зарар шахс ўлимида ёки турли даражадаги
соғлиққа зарар етказишда ифодаланса, мулкий зарар, масалан, ўзгалар мулкини талон-
тарож қилишга қаратилган жиноятлар жабрланувчи мулкини камайтиришга
қаратилади. Моддий ва жисмоний зарарни аниқ ўлчаш имконияти мавжуд. Шунинг
учун бундай зарарни жиноят таркибларида миқдорига кўра фарқлайдилар. Бунда
оддий, оғирлаштирувчи ва махсус таркибларга бўлиш одат қилинган. Мисол учун
мулкни талон-тарож қилишда: талон-тарож кўп ва жуда кўп миқдорда бўлади. Бироқ
моддий зарарларнинг сиёсий, мафкуравий, ташкилий, руҳий, ижтимоий ва бошқа
томонларини ўлчаш анча мураккабдир.

Номоддий

оқибат эса икки турда ифодаланади:

- реал зиён кўринишидаги номоддий зарар, масалан, Жиноят кодекси 144-

моддаси биринчи қисмида назарда тутилган зарар;

- зарар етказиш хавфи кўринишидаги оқибат;
Етказилган зарарнинг хавфлилик даражасига кўра оқибат икки гуруҳга бўлинади:
- асосий жиноят таркиби белгиси сифатида назарда тутилган, масалан, 104-модда

биринчи қисми қасддан баданга оғир шикаст етказиш;

- квалификация қилинган жиноят таркиби белгиси сифатида назарда тутилган,

масалан, 104-модда учинчи қисми жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан
баданга оғир шикаст етказиш.

Қонунда белгиланишига қараб:


background image

Page 90

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 3 May 2025

www.in-academy.uz

- Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси диспозициясида аниқ белгиланган

оқибат;

- баҳоланувчи оқибат, яъни қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда

бундай зарарнинг аниқ кўрсатилмаган бўлиб, улар ҳуқуқни татбиқ қилувчи органлар
томонидан қилмиш содир бўлганда фактик ҳолатлардан келиб чиқиб белгиланиши,
бунга мисол қилиб, жиноий-ҳуқуқий нормаларда белгиланган «анча миқдордаги
зарар» ёки «бошқача оғир оқибатлар» деган ибораларни кўрсатишимиз мумкин.

Шахсни божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун

жавобгарликка тортиш Жиноят кодекси 182-моддаси 1-қисми бўйича, товар ва бошқа
қимматликларни кўп миқдорда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 500
бараваригача бўлган миқдор) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан
ноқонуний олиб ўтказганлиги сабабли, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо
қўлланилгандан сўнг, 2-қисми бўйича жуда кўп миқдорда (базавий ҳисоблаш
миқдорининг 500 баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор) бўлса юзага келади.

Жиноят кодексининг тегишли моддасининг диспозициясида маъмурий

преюдиция кўзда тутилган меъёрлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар
туркумига киради. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар қасддан содир этилиб,
қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо
назарда тутилган жиноятлар, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб,
қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо
назарда тутилган жиноятлар ҳисобланади[4. Б-16].

Маъмурий преюдиция

- бу маъмурий жавобгарликка тортилган шахс бир йил

давомида яна содир этган ҳуқуқбузарлигини такрорлашдан иборат ҳаракатдир.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноятлар назарда тутилган моддалар
санкция қисмида озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўлмаслиги мумкин. Ижтимоий
хавфи катта бўлмаган жиноятлар акс этган моддаларнинг аксарида озодликдан
маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмаган (фақатгина айрим ихтисослашган ёки ўта
ихтисослашган жиноятларда бу жазо қўлланилади).

Жиноий жавобгарликка тортиш учун асос шахс томонидан жиноят таркиби

мавжуд бўлган ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган вақтдан бошлаб вужудга
келади [5. Б-41]. Бироқ уни аниқ бир шахсга нисбатан тадбиқ этиш учун юридик
ҳужжат – суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми мавжуд бўлиши лозим. Суднинг
ҳукми жиноий жавобгарликни қўллашнинг асоси ҳисобланади.

Жиноят кодекси 5-моддасида фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи

белгиланган бўлиб, унга кўра: «Жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати,
тили дини ижтимоий келиб чиқиши, эьтиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатьий
назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенглиги
белгиланган». Бу асос ҳеч қандай шахс ҳолатини яхшиловчи ёки енгиллаштирувчи
ҳолат бўлиб ҳисобланмайди деган хулоса келиб чиқишига сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 8-моддасида: «Ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта

жавобгарликка тортилиши мумкин эмас»,-дейилган.

Битта қилмиш учун икки марта жиноий жавобгарликка тортмаслик фақат

жиноий жавобгарликка хос хусусиятдир. Аммо битта жиноят учун жиноий
жавобгарлик билан бир қаторда бошқа жавобгарлик чоралари ҳам қўлланиши мумкин.


background image

Page 91

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 3 May 2025

www.in-academy.uz

Масалан, жиноят туфайли етказилган моддий зарарни қоплаш (фуқаровий
жавобгарлик), ишдан бўшатиш (интизомий жавобгарлик).

Юқоридагилардан қуйидагича хулоса қилиш мумкин:
1.

Жиноий жавобгарлик учун ягона ва етарли асос – содир этилган қилмишда

жиноят таркибининг барча белгиларининг мавжуд бўлишидир.

Жиноят кодексида жиноят таркиби тушунчаси берилмаган бўлсада, жиноят

ҳуқуқи назариясида жиноят таркибига таъриф берилган. Жиноят таркиби деганда,
Жиноят кодексида жавобгарлик белгиланган муайян ижтимоий хавфли қилмишни
жиноят сифатида тавсифлайдиган обьектив ва субьектив элиментларнинг йиғиндиси
тушунилади. Жиноят кодекси Махсус қисм нормаларининг диспозициясида қайси
қилмиш жиноят эканлиги кўрсатилган ва уларга таъриф берилган. Жиноятнинг
обьектив белгилари ёрдамида Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ижтимоий
муносабатлар (жиноятнинг обьекти), қилмишнинг ўзи ҳамда оқибатлари ва улар
ўртасидаги сабабий боғланиш (жиноятнинг обьектив томони); жиноятнинг субьектив
белгилари орқали айб, жиноятнинг мотиви ва мақсади (субьектив томон) ва жиноят
содир этгган шахсга қўйиладиган талаблар англанади.

2.

Фақат содир этилган қилмишда жиноят таркиби бўлиши мумкин. Бу орқали

Жиноят кодексида шахсни жиноят содир этиш ҳақидаги фикр, ўй, хаёл учун жиноий
жавобгарликка тортилмаслиги кафолатланади.

3. Жиноят таркиби мавжуд бўлган қилмиш ижтимоий хавфли, ижтимоий

муносабатларга тажовуз қилган ёки улар шундай зарарни етказишнинг реал хавфини
келтириб чиқарган бўлиши лозим. Жиноий жавобгарлик асослари белгиланган
Жиноят кодексини 16-моддасида қилмишнинг ижтимоий хавфли бўлиши
кўрсатилмаган. Лекин Жиноят кодексининг бошқа моддалари мазмунидан шахснинг,
давлат ёки жамият учун хавфли бўлган қилмишлар жиноят деб ҳисобланиши
белгиланган.

Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги обьектив мезон ҳисобланади. Қонун

чиқарувчининг вазифаси қилмишни ижтимоий хавфли деб баҳолаб, унга қарши
курашишидан иборатдир. Агар қилмишда жиноят таркибининг барча белгилари
бўлиб, лекин у ижтимоий хавфли бўлмаса, у жиноят деб топиилмайди.

4. Жиноий жавобгарликка тортиш асосини аниқлаш учун содир этилган

қилмишни Жиноят кодекси Махсус қисм нормаси билан таҳлил қилиш лозим. Агар
содир этилган қилмишнинг таркибий элементлари Махсус қисм моддаси
диспозициясида кўрсатилган жиноят таркибига мувофиқ бўлса, содир этилган
қилмишда жиноят таркиби мавжуд бўлиб, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун
асос бўлади. Агар содир этилган қилмишда жиноятнинг бирор белгиси бўлмаса ёки у
ижтимоий хавфли бўлмаса, жиноят деб баҳоланмайди.

Иқтибослар/ Рeфeрeнcэс:

1. Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм). Муаллифлар жамоаси. Олий ўқув юртлари учун
дарслик. Т.:«Адолат», 2021. Б.276.
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Т.:»Адолат», 2016. Б.606.
3. А.Ачилов, Ҳ.Исмоилов. «Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун
жавобгарлик масалалари». Ўқув-услубий қўлланма. – Т.: Божхона институти. 2016. Б. 62


background image

Page 92

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 3 May 2025

www.in-academy.uz

4. Уголовниэ кодекси зарубежних стран. Коллективноэ авторства. Учебноэ пособиэ.
МГУ. 2011. С. 220.
5. Catherine Elliott and Frances Quinn. Criminal law. England. Kingston University. 2014. P-
218.

Библиографические ссылки

Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм). Муаллифлар жамоаси. Олий ўқув юртлари учун дарслик. Т.:«Адолат», 2021. Б.276.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Т.:»Адолат», 2016. Б.606.

А.Ачилов, Ҳ.Исмоилов. «Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари». Ўқув-услубий қўлланма. – Т.: Божхона институти. 2016. Б. 62

Уголовниэ кодекси зарубежних стран. Коллективноэ авторства. Учебноэ пособиэ. МГУ. 2011. С. 220.

Catherine Elliott and Frances Quinn. Criminal law. England. Kingston University. 2014. P-218.