Page 72
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025
www.in-academy.uz
ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСНИ ҒАЙРИИЖТИМОИЙ ХАТТИ-
ҲАРАКАТЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ЖИНОЯТЛАРИНИ
ТЕРГОВ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ
Сафаров Бекзод Алишер ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси Олий таълимдан кейинги
таълим факультети таянч докторантура докторанти, капитан
https://doi.org/10.5281/zenodo.15550810
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 25-May 2025 yil
Ma’qullandi: 28- May 2025 yil
Nashr qilindi: 30-May 2025 yil
Ушбу мақолада бугунги кунда вояга етмаганларни
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш
жиноятларини тергов қилиш бўйича йўл қўйилган
камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари
ҳақида сўз юритилган..
KEYWORDS
Вояга
етмаган,
ғайриижтимоий
хатти-
ҳаракат, жалб қилиш, оқлов,
хусусий ажрим
Сўнгги йилларда юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш борасида амалга
оширилаётган изчил ислоҳотлар асосан инсон қадрини юксалтириш ҳамда жиноят ва
жиноят-процессуал қонунчиликда инсонпарварликка асосланган ёндашувларни
мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади.
Зеро, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “айни пайтда
Асосий қонунимиз талабларини тўлиқ амалга ошириш борасида ҳали олдимизда улкан
вазифалар турганини яхши тушунамиз. Яъни халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини
янада яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш бўйича ҳали кўп иш
қилишимиз керак. Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас,
балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур.”
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги
“Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-4850-сонли Фармони , 2017 йил 30 ноябрда қабул қилинган “Суд-
тергов фаолиятида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5268-сонли Фармон, шунингдек, 2020 йил 10
августдаги ПФ-6041-сонли “Суд-тергов жараёнларида шахс ҳуқуқ ва эркинликларини
ҳимоя қилиш кафолатларини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ҳужжат — барчаси инсон ҳуқуқларига устувор аҳамият қаратилаётганидан далолат
беради.
2022 йил 28 январда эълон қилинган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармон ҳамда
янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши ушбу
ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида қайд этилади.
Page 73
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025
www.in-academy.uz
Маълумки, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда тергов органларининг
тутган ўрни беқиёсдир. Шу боис ҳам амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий
йўналишларидан бири айнан мазкур соҳани такомиллаштиришга қаратилган. Б.Б.
Муродов таъбирида айтилганда, “Истиқлол йилларида суд-ҳуқуқ соҳасида олиб
борилаётган тизимли ва изчил ислоҳотлар, энг аввало, жиноят ҳамда жиноят-
процессуал
қонунчиликда
инсонпарварлик
тамойилларини
мустаҳкамлашга
қаратилгани билан аҳамиятга эгадир.”
Шунингдек, 2018 йил 14 майдаги “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик
тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3723-сонли қарорда ,
жиноят-процессуал қонунчиликни янада самарали қилиш, қонунийликни таъминлаш,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ҳамда давлат манфаатларини
ишончли ҳимоя қилиш устувор вазифалар сифатида белгиланган.
Шуни
алоҳида
таъкидлаш
жоизки,
суд-тергов
фаолиятини
тубдан
такомиллаштиришга доир қанча-қанча қонунлар, қонуности ҳужжатлар ва бошқа
меъёрий-ҳуқуқий асослар қабул қилинганига, ислоҳотлар изчил равишда амалга
оширилаётганига қарамай, жиноятларни тергов қилиш соҳасида, шунингдек, ушбу
йўналишдаги қонунчиликда ҳамон такомиллаштирилиши лозим бўлган йўналишлар,
камчилик ва хатолар, бўшлиқлар мавжудлигини кузатиш мумкин. Бу ҳолат, айниқса,
вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш билан боғлиқ
жиноятларни тергов қилишда ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлрага жалб қилиш
жиноятининг бошқа жиноятлардан кескин фарқ қиладиган жихати шундаки, бугунги
кундаги қонунчилик амалиёти нуқтаи назаридан келиб чиқсак, ушбу жиноят асосан
қўшимча жиноят сифатида, яъни асосий бошқа бир жиноий жавобгарликни назарда
тутувчи модданинг ёнида келади. Масалан, 2024 йил ноябрь ойининг 8 куни, Тошкент
шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан кўриб чиқилган ишга
кўра фуқаро С.Л. 2024 йил 20 август куни соат 11:00 да вояга етмаган қизи 2011 йилда
туғилган Т.М.ни қулоғини болалар шифокорига кўрсатиш учун Тошкент шаҳар
Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМнинг болаларни даволаш бўлимига олиб
бориб, болалар бўлимининг йўлагидаги ўриндиқ устида фуқаро М.Д.га тегишли, баҳоси
15.000.000 сўмлик “Айфон 15 Про” русумли телефон аппаратини қаровсиз
қолдирганидан фойдаланиб, ушбу телефон аппаратини яширин равишда талон-торож
қилиб, ҳодиса содир бўлган жойидан яширинган. Ушбу ҳолатда дастлабки тергов
органи томонидан номалум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-
моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида фуқаро
С.Л. вояга етмаган фарзандини жиноят қилишга жалб қилганлиги ўз исботини топиб,
фуқаро С.Л.га 127-моддасининг учинчи қисми билан қўшимча айблов эълон қилинган.
Вояга етмаган Т.М. жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етмаганлигин инобатга олиб,
унинг харакатлари тергов давомида ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 7-банди билан
тугатилган.
Ҳозирда мавжуд қонунчилик ҳолатига кўра ушбу модданинг якка ўзи келиши
фақатгина 1-2 қисмларидагина яъни вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар
истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари ёки психотроп
ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва
Page 74
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025
www.in-academy.uz
моддаларни истеъмол этишга жалб қилиш, агар вояга етган шахс худди шу хатти-
ҳаракатлари учун маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг ва ёхуд, гиёвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар истеъмол этишга жалб
қилиш хатти-ҳаракатлари учун қўлланилиши мумкинлигинлиги назарда тутилган.
Тадқиқотларимиз
натижасида
ўрганилган
статистик
маълумотларимиз
доирасида 2020-2023-йилларда ЖКнинг 127-моддасининг 1-2 қисмлари билан бирон-
бир жиноят иши айбланмаганлигини, фақатгина 2024-йилга келибгина, ЖКнинг 127-
моддасининг 1-қисми билан 3 дона жиноят иши (эътиборлиси уларнинг ҳаммаси
Андижон вилояти хиссасига тўғри келади), ЖКнинг 127-моддасининг 2-қисми билан
ҳам 3 дона (Тошкент шаҳар, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида) айбланган жиноят
ишлари жами ушбу модда билан айбланган жиноят ишларининг 3 % ини ҳам ташкил
қилмаслигини гувохи бўлдик.
Ушбу ҳолатни сабабини ўрганиш мақсадида тадқиқ қилганмизда, ҳуқуқни қўллаш
амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-
ҳаракатларга жалб қилишка оид ишлар юзасидан олиб бориладиган терговга қадар
текширув ва дастлабки тергов босқичларида бир қатор камчиликлар мавжуд бўлиб,
қабул қилинган қарорларнинг таҳлили бу муаммоларни янада чуқурроқ ўрганиш
зарурлигини кўрсатади.
Тадқиқот давомида мантиқийликка асосланган ҳолда қиёсий-ҳуқуқий ва тизимли
таҳлил, статистик ҳамда социологик сўровлар ўтказиш, терговга қадар текширув ва
жиноят иши ҳужжатлари ҳамда суд ҳукмларини таҳлилий ўрганиш асосида, вояга
етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш жиноятини тергов
қилишда юзага келаётган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш натижасида қуйидаги
таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқдик:
Биринчидан, расмий маълумотларга кўра, мамлакатимизда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 127-моддаси бўйича, 2020 йилда 169 та жиноят иши доирасида
256 нафар вояга етган шахсларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, шундан
56 таси (21.9%)да судлар томонидан айбланувчилар Жиноят ишлари бўйича тегишли
судларнинг хукмлари билан оқланганлигини кўришимиз мумкин. Кейинги йилларда
ушбу кўрсаткичлар ортиб бораётганлиги, жумладан, 2021 йилда 284 та жиноят иши
бўйича 425 нафар вояга етган шахсларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб,
шундан 72 таси (16.9%)да судлар томонидан айбланувчилар оқланганлигини, 2022
йилда 345 та жиноят иши бўйича 493 нафар вояга етган шахсларга нисбатан жиноят
иши кўриб чиқилган бўлиб, шундан 111 таси (22.5%)да судлар томонидан
айбланувчилар оқланганлигини, 2023 йилда 333 та жиноят иши бўйича 494 нафар
вояга етган шахсларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, шундан 136 таси
(27.5%)да судлар томонидан айбланувчилар оқланганлигини, 2024 йилда 377 та
жиноят иши бўйича 565 нафар вояга етган шахсларга нисбатан жиноят иши кўриб
чиқилган бўлиб, шундан 113 таси (20%)да судлар томонидан айбланувчилар
оқланганлигини яъни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси билан
айбланган ҳар бешинчи одам оқланаётганлигини кузатиш мумкин.
Бунга асосий сабабларидан бири сифатида дастлабки терговни олиб боришга
масул бўлган орган ходимлари (суриштирувчи ва терговчилар) томонидан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 127-моддасини тўғри англай олмасликларидир. Масалан, 2024
Page 75
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025
www.in-academy.uz
йил июль ойининг 31 куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди, ўз биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқилган иш хужжатларига кўра Н.А. жиноий шериклари вояга
етмаган Ш.Н. ва М.П.лар билан бир гуруҳ бўлиб, 2021 йил 4 июнь куни соат 01:00да
жабрланувчи С.Б.ни Қўқон шаҳар, Пўстиндўз кўчаси 3-кўп қаватли уй олдига олиб
бориб, уни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, мажбуран автомашинадан тушириб, уни
ёнида бўлган А.О.да сақлаб турган бир дона баҳоси 1.350.000 сўмлик “Редми Нот-8”
русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ходиса жойидан
номаълум томонга қочиб яширинганлиги ҳолати бўйича Қўқон шаҳар ТБ томонидан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми “б” банди, 166-моддаси 2-
қисми “а,в” бандлари билан айбланган. Энг қизиғи, суд томонидан ҳам Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми “б” бандини “Н.А. жиноий шериклари
вояга етмаган Ш.Н. ва М.П.ларни вояга етганлиги билишини тасдиқловчи бирор бир
ишончга сазовор далил билан исботланмади, шу сабабли Н.Анваровни айбидан
ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми “б” бандини чиқаришни лозим топди” –деб тугатган.
Яъни судя томонидан ҳам ушбу нотўғри малакаланиш “тўғри” –деб қабул қилинган.
Бунақа мисолларни кўплаб учратишимиз мумкин. Ҳатто, баъзи ҳолатларда судлар
томонидан дастлабки тергов давомида қўйилган нотўғри малакалаш билан боғлиқ
хатоликка эътибор бермасдан, хукм чиқариб юборилган ҳолатларни ҳам учратиб
турибмиз. Мисол учун, 2025 йил март ойининг 25 куни, жиноят ишлари бўйича
Бектемир туман суди томонидан кўриб чиқилган иш хужжатларига кўра, судланувчи
М.С. ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, вояга етмаган
турмуш ўртоғи 2009 йил 01 январь куни туғилган С.Б., 2011 йил 10 июль куни туғилган
қайинсинглиси С.Г. ва 2013 йил 11 ноябрь куни туғилган қайнукаси С.Э.ларни жиноят
қилишга жалб қилиб, улар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил
27 декабрь куни соат тахминан 13:00 да Тошкент шахар, Бектемир тумани, Паркент-
тракт кўчаси, 5-уй, 11 хонадоннинг кириш йўлагида турган жабрланувчи А.Р.га
тегишли бўлган 1.000.000 сўмлик иситиш мосламасини ўғирлик йўли билан қўлга
киритиб, воқеа жойидан яширинганлар. Ушбу ҳолатда дастлабки тергов органи
томонидан М.С. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди ва
127-моддаси 3-қисми “б” банди билан нотўғри айбланган. Ушбу ҳолат юзасидан
чиқарилган суд хукмида “Суд, судланувчи С.М.нинг ҳаракатларининг юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг
ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мол-
мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169 моддаси 2-қисми “в” банди ҳамда икки ёки
ундан ортиқ вояга етмаган шахсларни жиноят содир қилишга жалб қилишда
ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми “б”
банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. М.С. Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди ва 127-моддаси 3-қисми “б”
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “ в” банди билан 3 (уч) йил
муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
127-моддаси 3-қисми “б” банди билан, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил
муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
Page 76
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025
www.in-academy.uz
59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан М.С.га узил
кесил ўташ учун 4 (тўрт) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин” каби
хукм чиқарилган.
Яна бир ҳолатда 2025 йил январь ойининг 16 куни жиноят ишлари бўйича
Бўстонлиқ туман суди, ўз биносида судланувчи Н.С. икки нафар вояга етмаган шахслар
билан бир неча маротаба ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун дастлабки тергов
органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди
ва 127-моддаси 3-қисми “б” банди билан нотўғри айбланган. Суд томонидан ушбу
қўпол хато давом эттирилиб, судланувчи Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди ва 127-моддаси 3-қисми “б” бандида
кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун узил-кесил 4 йил озодликдан махрум
қилиш жазоси тайинланган. Юқоридаги каби малакалаш билан боғлиқ қўпол хатолар
жуда кўплаб, турли ҳил худудларда, турли ҳил даврларда, турли ҳил органларнинг иш
фаолиятда содир бўлаётганлигининг энг асосий сабаби, бизнингча ушбу модданинг
тузилиш жихатидан ғализ тузилганлигидир.
Юқоридгилардан келиб чиқиб, биз ушбу илмий ишимизда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 127-моддасини қайтадан кўриб чиқиб, уни
“Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракат ёки жиноят содир этишга
ундаш
Вояга етган шахс томонидан 18 ёшга тўлмаган шахсни спиртли ичимликлар
истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари ёки психотроп
ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва
моддаларни истеъмол қилиш, бундан ташқари фоҳишалик ва дарбадарлик билан
шуғулланишга ундаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан
кейин содир этилган бўлса, –
Вояга етмаган шахсни жиноят қилишга ундаш,–
Мазкур модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган хатти-
ҳаракатлар:
а) ота-она, ўқитувчи ёки қонун билан вояга этмаган болани тарбиялаш масулияти
юкланган бошқа шахс ёки моддий ва бошқа жихатдан қарам бўлган шахс томонидан;
б) ахборот ва телекоммуникация тармоқларидан (шу жумладан Интернетдан)
фойдаланиб;
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи
қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) зўравонлик қўллаш ёки уни қўллаш таҳдиди билан;
б) ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва
тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракат:
а) жиноий гуруҳга;
б) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишга;
в) кичик ва (ёки) ўртача оғирликдаги уч ёки ундан ортиқ жиноят содир этишга;
Page 77
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025
www.in-academy.uz
г) сиёсий, мафкуравий, ирқий, миллий ёки диний адоват ёки адоват ёки ҳар
қандай ижтимоий гуруҳга нисбатан нафрат ёки адоват асосида жиноят содир этиш”
тартибда баён этишни лозим топдик.
Иккинчидан, вояга етмаганлар билан боғлиқ жиноят ишларини юритиш тартиби,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 60-бобида “Аълохида тоифадаги жиноят
ишларини юритиш” деб номланишидан ҳам унга ўзгача ёндашув талаб қилади. Вояга
етмаганлар билан боғлиқ тергов харакатлари ўтказиш давомида арзимаган
эътиборсизлик уларнинг хуқуқларининг бузилишига ва жиноят ишида қўпол хатолар
содир бўлишига олиб келиши мумкин. Масалан, 2025 йил 11 апрель куни, Жиноят
ишлари бўйича Кўкдала туман судининг биносида кўриб чиққан иш хужжатларига
кўра, судланувчи Г.М. 2024 йил 14 декабрь куни соат 14-00 да қизи Г.А. билан Китоб
тумани, “Янги Замон” МФЙ, Хўжа қишлоғидаги яшаш уйидан, ушбу қишлоқда
жойлашган гузаллик салонига бораётган вақти, йўлда телефон орқали Н. исмли салон
сартароши билан суҳбатлашганида, у бетоблиги сабабли салонга ишга бормаганини
маълум қилгач, яшаш хонадонига қайтиб келган вақти, ётоқхонасидан “Жоним”-деган
аёл кишининг овозини эшитиб, ётоқхонасига қизи билан кирганида, шаръий никоҳ
орқали яшаб келаётган турмуш ўртоғи Б.Н. билан унинг қариндоши бўлган М.А.
турмуш ўртоғи қамалиб кетганлиги сабабли Г.М. билан шаърий эр-хотин бўлиб, яшаб
юрган Б.Н. билан бир хонадоннинг алоҳида бир хонасида яшаб келган уй ишларида
ёрдам берувчи М.А.ни жинсий алоқа қилиш мақсадида, ётоқхонасида ярим яланғоч
ҳолатда эканини кўриб, супурги билан турмуш ўртоғи Б.Н.ни уриб, М.А.га “нима
қиляпсан, нон тузимни еб”-деб, қизи Г.А.га “Iphone-15 Pro Max” уяли телефон
аппаратини бериб, ушбу шармандали ҳолатни тасвирга олишини, М.А.ни яқин
қариндошлари ва қишлоқдошларига унинг видеосини кўрсатиб, уни шарманда қилиш
билан қўрқитиб, шу пайти М.А.нинг “қариган чоғида шарманда қилмаслиги”- ҳақидаги
илтижо қилишидан фойдаланиб, унинг Китоб тумани, “Шўрабсой” МФЙ, Бошчил
қишлоғидаги яшаш хонадонини товламачилик йўли билан қўлга киритиш фикри
туғилиб, жабрланувчи М.А.ни устки кийимларини кийишига йўл қўймасдан, уятли
сўзлар билан ҳақорат қилиб, таҳқирлаб, ярим яланғоч ҳолатини қизи Г.А.га
видеотасвирга олдириб, видеотасвирларини яқин қариндошлари ва қишлоқдошларига
тарқатиб юбориб, шарманда қилишини айтиб, босим ўтқазиб, шу йўл билан қўрқитиб,
сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига М.А.дан Китоб
тумани, “Шўрабсой” МФЙ, Бошчил қишлоғидаги яшаш уйини ўзининг номига ўтказиб
беришини талаб қилиб, ундан “Мен, М.А. номимда бўлган уйимни жияним Г.М.га ҳадя
қиламан”-деган мазмунда тилхат ёздириб олишга эришиб, қасддан товламачилик
жиноятини содир қилганликдан жавобгарликка тортилган. Ушбу ҳолатда судланувчи
165-моддаси 2-қисмининг “в” банди ва 127-моддаси 3-қисми билан айблов эълон
қилган бўлсада, жиноятга жалб қилинаётган вояга етмаган қизи Г.А. билан боғлиқ
тергов харакатларини ўтказиш жараёнида қизини жиноят қилишга жалб қилишда
айбланаётган судланаётган онаси қонуний вакил сифатида қатнашишга жалб
қилинган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 60-моддасининг тўртинчи
қаисмида “Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганлиги ҳақида
суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Гумон
қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки жабрланувчининг манфаатлари
Page 78
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025
www.in-academy.uz
билан қонуний вакилнинг манфаатлари ўзаро мос келмаган тақдирда, гумон
қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчи тарафида ишда иштирок этиш
учун худди ўша қарор ёхуд ажрим билан адвокатни жалб этиш чоралари кўрилади” –
деб белгилаб қўйилган.
Хориж тажрибасига назар ташласак, вояга етмаганлар билан боғлиқ тергов
ҳаракатлари давомида содир этилаётган бир қатор камчиликларни бартараф этиш
мақсадида, тергов бўлимларининг “списификлашув” жараёни амалга оширилган. АҚШ
қонунчилигида вояга етмаганлар билан боғлиқ жиноят ишларини юритиш учун
болаларга оид тергов бўлимлари фаолияти йўлга қўйилган. Буюк Британия
қонунчилигида вояга етмаганларга оид жиноят ишлари билан “Juvenile justice” (вояга
етмаганлар адлия) тизими шуғулланади.
Ўзбекистон Республикасида жойлардаги қуйи тергов бўлим ва бўлинмаларида
терговчи ва суриштирувчилар сони чекланганлигини хисобга олиб, ҳар бир шахар ва
туманларда криминоген вазиятдан келиб чиқиб, камида бир нафар суриштирувчи ёки
терговчи вояга етмаганлар билан боғлиқ жиноят ишларини юритишга ихтисослашиши
ва ушбу йўналишда қўшимча тарзда дарслар ўтилиши, вояга етмаганлар билан боғлиқ
ишларни тўғри ташкил этилишига ўз хиссасини қўшган бўлар эди назаримизда.
Учинчидан, тадқиқотимиз давомида ўрганган жиноят ишларимиздан келиб
чиқиб, оқловлар сонининг кескин ошиб кетишига дастлабки тергов органи томонидан
вояга етмаганлар ва катталар қатнашган хар қандай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 127-моддасини қўйилганлигини кўришимиз мумкин. Масалан, 2024 йил
август ойининг 19 куни, жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди ўз идора биносида
кўриб чиққан иш хужжатларига кўра, А.А. хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, шу иш
бўйича судланган вояга етмаган Д.Д. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир
гуруҳ бўлиб, 2024 йил 22 январь куни соат 04:30 ларда, жамоат жойи ҳисобланган
Давлатобод тумани Юқори ғирвон МФЙ ҳудудида жойлашган “Тошкент шох” бекатида,
фуқаро А.М. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, бақир-чақир қилиб, уни юз соҳасига
қўли билан бир маротаба уриб, дўппослаб, баданга ўртача оғир шикаст етказган.
Дастлабки тергов босқичи даврида айбланувчилар А.А. ва Д.Д.лар хатто жабрланувчи
А.М. ҳам берган кўрсатувларида жанжал вояга етмаган Д.Д.нинг жабрланувчи А.М.нинг
юзига бир мушт тушириши билан бошланганлигини, А.А. уларни ажратиш мақсадида
автомашинадан тушганлигини, дастлаб ажратишга ҳаракат қилиб, кейинчалик
жанжалга аралашиб кетганлигини маълум қилган. Шунга қарамай, дастлабки тергов
органи томонидан, айбланувчи А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 127-
моддасининг 3-қисми ва 277-моддаси 3-қисмининг “а” банди айблов эълон қилинган.
Судлов органи томонидан чиқарилган хукмда “Жиноят иши ҳужжатлари ва судда
аниқланган ҳолатларга кўра судланувчи А.Абдулхафизов вояга етмаган Д.Джураевни
жиноят содир этишга жалб қилганлик ҳолати йўқ ҳолатда, акс ҳолда вояга етмаган 1-
1611-2401/192 4 Д.Джураев судланувчи А.Абдулхафизовни ўзи жиноятга жалб қилган
ҳолатда А.Абдулхафизовга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан ЖК 127-
моддасининг 3-қисми билан асоссиз айб эълон қилинган. Суд, А.Абдулхафизовнинг
вояга етмаган Д.Джураевни жиноят қилишга жалб этганлигини тасдиқловчи объектив
ва мақбул далиллар йўқлигини, ушбу ҳолатни судда тўлдириш имконияти
тугаганлигини эътиборга олиб, судланувчи А.Абдулхафизовга нисбатан эълон
Page 79
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025
www.in-academy.uz
қилинган айбловдан Ўзбекистон Республикаси ЖК 127-моддасининг 3-қисмини
чиқаришни лозим топади” жумлалари билан хатони тўғирлайди.
Яна бошқа бир ҳолатда эса, 2024 йил август ойининг 27 куни жиноят ишлари
бўйича Наманган шаҳар суди, ўз биносида кўриб чиққан суд хужжатларига кўра,
судланувчи И.Қ. жиноий шериги вояга етмаган О.Б. билан бир гуруҳ шахслар бўлиб,
олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида, 2024 йил 15 апрель куни соат 05:00 ларда О.Н.га тегишли бўлган Наманган
шаҳар, “Янги қурилиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустафо таомлари” номли ошхона
олида турган жами нархи 2.000.000 сўмлик 2 дона темир газ балонларни яширин
равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлар. Дастлабки тергов давомида И.Қ. ва
О.Б.лар ўзларининг кўрсатувларида газ балонларни ўғирлаш фикри вояга етмаган
О.Б.дан чиққанлиги ва айнан у биринчи бориб бир дона газ балонни ўзининг ҳалтасига
солганлиги, ундан кейин унинг шериги И.Қ. иккинчи газ балонни ўзининг халтасига
солганлигини баён қилган бўлсада, дастлабки тергов органи томонидан И.Қ.га
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми ва 169-моддаси 2-
қисми “в” банди билан айб эълон қилинган. Суд органи томонидан ушбу хато
тузатилиб ўз хукмида “Судланувчи вояга етмаган О.Бойларова қонуний вакили
иштирокида суд мажлисида, И.Қличева уни ўғирлик қилишга жалб қилмаганини,
ўғирлик қилиш фикри ўзидан чиққанини, И.Қличевага газ балонларни ўғирлаб олиб
кетишни таклиф қилиб, биринчи бўлиб газ балонлар турган жойга ўзи бориб, газ
балонлардан бирини олиб, қопига жойлаб олиб кетганини, шундан сўнг И.Қличева ҳам
ошхона олдида турган газ балон турган жойга бориб, иккинчи газ балонни қопига
солиб, кўтариб олиб кетганини, И.Қличева уни жиноят қилишга жалб қилмаганини
маълум қилди. Судланувчи И.Қличева суд мажлисида, О.Бойларовани ўғирлик қилишга
жалб қилмаганини, ўша куни ўғирлик қилиш фикри О.Бойларовадан чиққанини,
О.Бойларова газ балонларни олиб кетишни таклиф қилиб, биринчи бўлиб газ балонлар
турган жойга бориб, газ балонлардан бирини олиб, қопига жойлаб олиб кетганини,
сўнг у ҳам ўша ерга бориб, иккинчи газ балонни кўтариб олиб кетганини,
О.Бойларовани жиноят қилишга жалб қилмаганини маълум қилди” каби ифодаланган.
Суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида вояга етмаган шахслар қатнашган
жиноят ишларининг аксариятида асосий моддага қўшимча сифатида Ўзбекистон
Руспубликаси ЖКнинг 127-моддаси учинчи қисми билан ҳам квалификация
қилинаётганлигининг асосий сабаби, жиноят иши кўриб чиқилаётган судларнинг
ваколатига суриштирувчи ва терговчи айблов эълон қилган моддалардан ташқари
бошқа қўшимча моддалар билан айблов хукми чиқара олмаслиги, шундан кейин
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 416-моддаси тартибида прокурорга қайтариши,
прокурор томонидан ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинлаши, бунинг
натижасида суриштирувчи ва терговчига интизомий жавобгарлик масаласи кўриб
чиқилиши,
уларнинг
жазо
олиши
натижасида
қўшимча
моддий
рағбатлантиришлардан “қуруқ” қолишига олиб келишидир. Жиноят процесси
иштирокчиларининг
суриштирув
ва
дастлабки
тергов
давомида
берган
кўрсатувларининг суд тергови давомида ўзгариб қолиш эхтимоли ушбу
камчиликларга йўл қўйилишига олиб келмоқда.
Page 80
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025
www.in-academy.uz
Юқоридагилардан келиб чиқиб, вояга етмаганлар билан боғлиқ жиноят
ишларини тергов қилиш жараёнида вояга етмаган сўроқ қилинганидан кейин, вояга
етмаганларни кўрсатувларини “полиграф” апарати ёрдамида текшириб хулоса олиш.
Шунингдек, ушбу хулосаларни жиноят ишида далил сифатида тан олиш таклифини
илгари сурмоқчимиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январда қабул қилинган
“Суд экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорида нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказилишига рухсат
берилган 44 та суд экспертизалари турлари рўйхати берилган .
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2021 йилдаги “Ўзбекистон
Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6256-сон Фармонига мувофиқ бундай экспертизалар сони 51 тага
етказилди . Ушбу фармоннинг тўртинчи иловасининг 12-бандида 2023-2024-йилларда
Психофизиологик экспертиза ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш хақида сўз борсада,
ушбу йўналишдаги қонунчиликда янгилик бўлгани йўқ.
Психофизиологик экспертиза —инсоннинг ташқи хатти-ҳаракати, нутқи, юрак
уриш тезлиги, нафас олиш ритми, тери-тер чиқариш фаолияти каби физиологик
кўрсаткичлар билан унинг руҳий ҳолатини таҳлил қилади. Ушбу экспертиза турининг
ўтказилишидан асосий мақсад одамнинг рост ёки ёлғон гапираётганлигини аниқлаш.
Бизнинг фикримизча ҳам ушбу экспертизада ҳам полиграф апаратидан
фойдаланиб, ушбу экспертиза ҳулосасига асосан вояга етмаган шахснинг ёлғон ёки
рост гапираётганлиги масаласига ойдинлик киритиш лозим.
ИИВ тизимида фаолият юритиувчи, 2 йиллик тажрибага эга бўлган Полиграфолог
билан ўтказилган сотсиологик сўровга кўра респондент Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 20.01.2023 йилдаги ПҚ-10-сон “Ички ишлар органларини халқчил
профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда
ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига кўра
хозирги кунда ҳар бир вилоят ИИБларида полиграф апарати мавжудлигини, асосан
ишга кирувчи ва рахбарликка номзодини қўйган шахслар билан ўзларининг
розиликлари асосида ўтказилишини, ўзининг махсус хисоблаш механизмига кўра
қатнашувчининг фикрларини 90-95% аниқ айта олишини, бугунги кунда бутун дунё
амалиётида кенг жорий этилганлигини, респондентнинг ўзи ҳам шахсан бир неча бора
жиноят ишлари юзасидан тергов ҳаракатларида қатнашганлигини ва охирида
қўйилган саволларга қай даражада аниқ жавоб берилганлиги бўйича хулоса
берганлигини маълум қилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЖПКнинг 553-моддасини қуйидаги тахрирда
баён этишни лозим топдик:
553-модда. Вояга етмаган шахсларни сўроқ қилиш
Вояга етмаган шахсларни сўроқ қилгандан кейин “полиграф” апаратида
кўрсатувларини текшириш мажбурийдир.
Вояга етмаган гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш ҳимоячи,
қонуний вакил иштирокида амалга оширилади.
Page 81
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025
www.in-academy.uz
Ҳимоячи ва қонуний вакил гумон қилинувчига ва айбланувчига саволлар беришга
ҳақли. Сўроқ якунлангач, ҳимоячи ва қонуний вакил баённома билан танишишга ва у
ҳақда ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақли.
Вояга етмаган гумон қилинувчини, айбланувчини сўроқ қилишнинг умумий
давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни
ҳисобга олмаганда олти соатдан ошмаслиги керак.
Хулоса ўрнида вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб
қилиш жиноят тури нафақат вояга етмаганларнинг шахсий ҳаётига, балки бутун
жамиятнинг келажагига таҳдид солади. Ахборот технологияларининг ривожланиши
билан жиноят усуллари ҳам мураккаблашиб, тергов жараёнини замонавийлаштириш
талаб этилаяпти. Амалдаги қонунчиликдаги камчиликлар, тергов амалиётидаги
методик муаммолар ва тегишли органлар ўртасидаги ҳамкорликнинг етарли эмаслиги
ушбу соҳада тизимли ёндашувни талаб қилади. Шу боис, терговни такомиллаштириш,
профилактик чораларни кучайтириш ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқий муҳофазасини
таъминлаш — жамият барқарорлиги ва ҳуқуқий тизим самарадорлигини оширишда
муҳим аҳамиятга эга.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси qабул qилинганининг 25 йиллигига баg‘ишланган тантанали
маросимдаги «Конституция – эркин ва фаровон hаётимиз, мамлакатимизни янада
тараqqий эттиришнинг мустаhкам пойдеворидир» мавзусида сўзлаган маърузаси //
Халq сўзи. – 2017. – 7 дек.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 21-октябрдаги “Суд-ҳуқуқ
тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли
ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850-сон
Фармони// УРЛ: ҳттпс://лех.уз/доcс/3050491 (Электрон манбага мурожаат қилинган
вақт: 08.05.2025).
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-ноябрдаги “Суд-тергов
фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5268-сон Фармони// УРЛ:
ҳттпс://лех.уз/доcс/3432426 (Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 08.05.2025).
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 10-августдаги “Суд-тергов
фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада
кучайтириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”
ПФ-6041-сон
Фармони
УРЛ:
ҳттпс://лех.уз/доcс/4939467 (Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 08.05.2025).
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 – 2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-60-сон Фармони УРЛ: ҳттпс://лех.уз/доcс/5841063 (Электрон манбага мурожаат
қилинган вақт: 08.05.2025).
6.
Муродов Б.Б. Жиноят ишини тугатиш институтини такомиллаштириш. Юридик
фанлар бўйича (DSc) диссертatsiяси. ИИВ Академияси. –Т., 2018. – 214 б.;
7.
Ўзбекистон Республикаси конститутсияси. Т-2023 й. ҳттпс://лех.уз/доcс/6445145
(Електрон манбага мурожаат қилинган вақт: 08.05.2025).
Page 82
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025
www.in-academy.uz
8.
URL: https://public.sud.uz/report/CRIMINAL (мурожаат қилинган вақти:10.05.2025
йил)
9.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 04-мартдаги 7-14/25
10.
URL: https://lex.uz/acts/111460 (мурожаат қилинган вақти 13.05.2025)
11.
Адвокат. Нодавлат суд экспертиза ташкилотларига 44 турдаги экспертизаларни
ўтказишга рухсат берилди. URL. https://advokatnews.uz/xabar/941.html
12.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2021 йилдаги ПФ-6256-сон
Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисидаги Фармони. URL. https://lex.uz/docs/5491507
13.
ИИВ катта псиҳологи ва полиграфологи, лейтенант Холиқов Ф.Ф. билан
ўтказилган интеврвю сотсиологик сўров усули натижасида олинган фикрлар.