Авторы

  • Хушмамат Искандаров
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч докторантура докторанти, подполковник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajar.126970

Ключевые слова:

хусусий айблов шикоят жиноят-процессуал фаолият жиноий таъқиб жабрланувчи.

Аннотация

Ушбу мақолада жабрланувчининг шикоятига асосан қўзғатиладиган жиноятларга оид ариза ва хабарларни текширишнинг тушунчаси, тавсифи, ушбу институтнинг шахс ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва эркинликларини таъминлашдаги ўрни ҳақида сўз юритилган.


background image

Page 67

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

“ЖАБРЛАНУВЧИНИНГ ШИКОЯТИГА АСОСАН

ҚЎЗҒАТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАРГА ОИД АРИЗА,

ХАБАРЛАР ВА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРНИ

ТЕКШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ”

Хушмамат Қаландарович Искандаров

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Академияси Олий таълимдан кейинги

таълим факультети таянч докторантура докторанти,

подполковник

https://doi.org/10.5281/zenodo.15550786

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 25-May 2025 yil
Ma’qullandi: 28- May 2025 yil

Nashr qilindi: 30-May 2025 yil

Ушбу мақолада жабрланувчининг шикоятига асосан
қўзғатиладиган жиноятларга оид ариза ва
хабарларни текширишнинг тушунчаси, тавсифи,
ушбу институтнинг шахс ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилиш ва эркинликларини таъминлашдаги
ўрни ҳақида сўз юритилган.

KEYWORDS

хусусий

айблов,

шикоят,

жиноят-процессуал
фаолият, жиноий таъқиб,
жабрланувчи.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси тубдан ислоҳ қилиниб, тизимни халқ учун

адолат масканига айлантириш борасида зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда ва янги
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида бу ҳақида

аждодларимиз азалдан амал қилиб келган “Зулм қилма, инсофли бўл, халқ учун адолат
қўрғонини бунёд эт” деган ҳаётий тамойилни таъкидлар экан, жумладан “Биз суд-
ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишда шундай талаблардан келиб чиқдик. Хусусан, “судьянинг
онгида адолат, тилида ҳақиқат, дилида поклик бўлиши керак” деган ғояни илгари
сурдик ва уни амалда қарор топтиришга интилмоқдамиз” дейди[1;49].

Давлат халқ манфаатларига хизмат қилиши билан бирга шахс ва жамият

манфаатларини ҳимоя этиш, хусусан жиноий тажовузлардан қўриқлаш чораларини
белгилайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида “Давлат
халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва
мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деб белгилаб
қўйилган бўлиб, шунга асосан давлат зиммасига одил судловни амалга оширишдаги
бир қатор муҳим вазифалар юклатилади. Шу фаолиятлардан бири жиноят-процессуал
фаолиятдир. Жиноят-процессуал фаолият давлат номидан у ваколат берган органлар
ва мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади. Жиноят-процессуал фаолият
хусусиятига кўра турли шаклларда, шу жумладан, жабрланувчининг шикоятига асосан
қўзғатиладиган жиноятларга оид ариза ва хабарларни текшириш асосида ҳам амалга
оширилиши мумкин.

Ўзбекистонда барча соҳаларда, айниқса, суд-ҳуқуқ тизимида муҳим

конституциявий тамойил - инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича чуқур
ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, жиноят ва жиноят-процессуал
қонунчилиги тизимини такомиллаштиришни тақозо этади. Хусусан, Жиноят-


background image

Page 68

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

процессуал кодексида назарда тутилган жабрланувчининг шикояти асосида жиноят
ишини қўзғатиш ёки иш юритишни тугатиш тартибини такомиллаштириш, Жиноят
кодексининг мазкур моддаси таркибига кирувчи моддалар турларига янги моддалар
киритиш, жабрланувчининг шикояти асосида қўзғатиладиган ҳолатларни қўллаш
масалалари бўйича жиноят процессига янги қоидалар киритиш талаб этилмоқда.

Жиноят-процессуал фаолият инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига энг кўп

таъсир кўрсатадиган жиноий жазолар ва давлат мажбурлов чораларини қўллаш
соҳаларидан биридир. Ҳуқуқий муносабатларнинг бу соҳаси матбуотнинг
муваффақиятли очилишида муҳим ижтимоий вазифаларни бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида “Ҳар ким бевосита

ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларига ёки халқ
вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда
кўриб чиқилиши шарт” дея белгилаб қўйилган[2;17].

Фуқароларнинг мурожаатлари ва уларнинг ҳал этилишининг ўзи конституцияда

белгилаб қўйилиши мамлакатимизда мазкур қоидаларга муҳим эътибор
берилганлигининг яна бир исботидир. Қонун устуворлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш механизмини конституциявийлаштиришнинг асосини
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларни, жумладан, мурожаат қилиш ҳуқуқини
амалга оширишни ҳар томонлама тартибга солувчи конституциявий қонунлар ташкил
этади[3;50-58].

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрь кунидаги “Жисмоний ва

юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ЎРҚ-445-сонли Қонуни
қабул қилинган бўлиб, ушбу қонуннинг 5-
моддаси(

Мурожаатларнинг шакллари ва турлари

)да мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд

электрон шаклда бўлиши мумкинлиги, аризалар, таклифлар ва шикоятлар
мурожаатларнинг турлари ҳисобланиши ва мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан
қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга бўлиши белгиланган[4].

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрь кунидаги “Жисмоний ва

юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси(

Асосий

тушунчалар

)да қуйидаги асосий тушунчаларга таъриф берилган:

ариза

- ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда

ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат;

таклиф

- давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни

ўз ичига олган мурожаат;

шикоят

- бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний

манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат;

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 24 апрель кунидаги “Ички ишлар

органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш
тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 200-сонли буйруғи талаблари билан
мурожаатларни текшириш тартиби белгиланган.


background image

Page 69

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 322-моддаси(

Жиноят иши қўзғатиш

сабаблари ва асослари

)да жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлувчи хабарларнинг

турлари қуйидагича кўрсатилган[5;218]:

1). Шахсларнинг аризалари;
2). Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор

шахслар берган хабарлар;

3). Оммавий ахборот воситалари берган хабарлар;
4). Жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни

суриштирувчи, терговчи, прокурор, шунингдек терговга қадар текширувни амалга
оширувчи органнинг бевосита ўзи аниқлаши;

5). Айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаб бўлади.
Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят ишини

қўзғатиш учун асос бўлиши белгиланган.

Жабрланувчининг

шикоятига

асосан

қўзғатиладиган

ишлар

юридик

адабиётларда “Хусусий айблов” жумласи билан ҳам эътироф этилади ва ушбу институт
масаласида бир неча нафар процессуал олимлар турлича фикр билдиришган.
Жумладан, п

рофессор Б.Н.Рашидовнинг фикрига кўра хусусий айблов институти

жабрланувчининг даъвоси асосида қўзғатиладиган, тергов қилинадиган ва суд
муҳокамаси ўтказилиб, иш мазмунан ҳал этиладиган, шунингдек жабрланувчининг
ариза бермаганлиги асосида жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва берган аризаси
асосида иш қўзғатилганидан сўнг ушбу даъвосидан воз кечганида ишни тугатиш билан
боғлиқ иш юритуви жараёнларини ифодалайди[6;31].

Д.М.Миразовнинг фикрича, жиноят-процессуал фаолият ишни қўзғатишнинг

сабаб ва асослари мавжуд бўлганда иш қўзғатилиб амалга оширилади, шунингдек
жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги, юритишни истисно этувчи ҳолатлар
аниқланганда эса иш қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади[7; 44-45].

Россия Федерацияси ҳуқуқшуноси К.Ф.Гуценконинг фикрича, хусусий айблов

ишлари бу жабрланувчига айбловни шахсан ўзи қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи берилган
ишлардир[8;3].

Бошқа олимлар С.И.Катькало ва В.З.Лукашевичларнинг фикрича, хусусий айблов -

муайян категориядаги ишларни кўришнинг махсус процессуал тартиби бўлиб, уларни
қўзғатиш жабрланувчининг шикояти каби амалга оширилади ва жабрланувчининг
гумонланувчи ёки айбланувчи билан ярашиши асосида тугатилади[9;29].

Мазкур олимларнинг фикридан шундай хулосага келиш мумкинки,

жабрланувчининг шикоятига асосан қўзғатиладиган ишлар дейилганида айнан
жабрланувчи ёки унинг вакилининг шикоятига асосан иш юритиш бошланадиган
ҳамда унинг манфаатларини қўллаб-қувватлашга қаратиладиган мазмундаги ишлар
назарда тутилади.

Жиноятлар ҳақидаги шикоят, ариза, хабар ва бошқа маълумотларни текшириш

жараёни мансабдор шахслар ва қонун билан ваколатли қилинган бошқа иштирокчилар
томонидан бундай хабарларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, текшириш, зарур
чораларни кўриш ҳамда натижалар бўйича қонуний, адолатли ва холисона қарор қабул
қилишни ўз ичига олади.


background image

Page 70

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

Жабрланувчи, фуқаролик даъвогари ёки иш билан боғлиқ бошқа шахсларнинг

ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга етказилган зарарнинг ўз
вақтида ва тўлиқ қопланишини таъминлаш, содир этилиши тахмин қилинаётган ёки
тайёрланаётган жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, содир этилган жиноятларни
тезкор фош этиш, айбдор шахсларнинг кейинги жиноий ҳаракатларини чеклаш,
қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократия, инсонпарварлик,
адолат, айбдорлик учун жавобгарлик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
тамойилларига риоя этиш чораларини кўриш зарур.

Жиноятларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар қуйидаги шаклларда

бўлиши мумкин:

1.

Оғзаки

– муайян ходим қабулида тақдим қилинган, била туриб ёлғон хабар

берганлик учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилиб, баённома
расмийлаштириш орқали қабул қилинган оғзаки ариза, хабар ва бошқа маълумотлар,
шунингдек реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан
фойдаланган ҳолда амалга оширилган қабул вақтидаги ариза, хабар ва бошқа
маълумотлар;

2.

Телефон

орқали

–давлат

органларининг,

ташкилотларининг

“ишонч

телефони”га ёки навбатчи қисм телефонига келиб тушган ва белгиланган тартибда
расмийлаштирилган ариза, хабар ва бошқа маълумотлар;

3.

Ёзма

–шахсан ёки вакил орқали топширилган, почта ёки фельдъегерлик хизмати

орқали юборилган ариза, хабар ва бошқа маълумотлар;

4.

Электрон

–электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг

идентификация қилиш имконини берадиган реквизитларга эга, белгиланган тартибда
ахборот-коммуникация технологиялари воситасида юборилган ариза, хабар ва бошқа
маълумотлар, шу жумладан давлат органининг, ташкилотнинг расмий веб-сайтига
жойлаштириладиган ариза, хабар ва бошқа маълумотлар;

5.

Оммавий ахборот воситаларининг хабарлари

.

Жабрланувчининг шикояти таъсирига тушадиган жиноятлар билан боғлиқ

низоли вазиятларда тезкорлик билан ечим топишга имконият беришни ҳисобга олган
ҳолда ушбу институтни қўллашда қонунийликни таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқ
ва қонуний манфаатлари мустаҳкам ҳимоя қилинишига эришиш, унинг мазмуни ва
моҳиятини англаб етиш, бошқа жиноятлардан фарқли жиҳатларини инобатга олиш
жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ушбу кафолатлар қонунчиликда акс эттирилиши
орқали мазкур институтини янада кенгайтириш ва юқори самарадорликка эришиш
мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: 2021.- 49-б.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон 2023. -17 б.
3. Безруков А.В. Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги Россия
Федерацияси

субъектларининг

конституциявий

қонунчилиги:

ҳолати

ва

ривожланиши. Илмий мақола. Российское право: образование, практики, наука. 2020.
№ 3 50-58-бетлар
4. https://www.lex.uz/uz/docs/-3336169 (Мурожаат этилган вақт: 05.04.2025)


background image

Page 71

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

5. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси. – Тошкент: Адолат, 2018. -218
б.
6. Рашидов Б.Н. Хусусий айблов институти. Монография – Т. 2021. – В. 31.
7. Жиноят процессуал ҳуқуқи. Махсус қисм/Муаллифлар жамоаси. –Т. ТДЮИ нашриёти,
2018.-В. 44-45
8. Гуценко К.Ф. Частное обвинение в советском уголовном процессе.
Дис.канд.юрид.наук. М., 2018. -C.3.
9. Катькало С.И., Лукашевич В.З. Судопроизводство по делам частного обвинения. Л.,
2021. -C.29.
10. Бекматова Д.Ш. Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессида жиноий таъқиб
функциясининг шаклланиши ва уни такомиллаштириш: Юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори (PhD) … дис. автореф. – Т., 2020. – Б.15.
11. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига шарҳлар. – Т., 2000. –
Б.434.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: 2021.- 49-б.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон 2023. -17 б.

Безруков А.В. Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги Россия Федерацияси субъектларининг конституциявий қонунчилиги: ҳолати ва ривожланиши. Илмий мақола. Российское право: образование, практики, наука. 2020. № 3 50-58-бетлар

https://www.lex.uz/uz/docs/-3336169 (Мурожаат этилган вақт: 05.04.2025)

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси. – Тошкент: Адолат, 2018. -218 б.

Рашидов Б.Н. Хусусий айблов институти. Монография – Т. 2021. – В. 31.

Жиноят процессуал ҳуқуқи. Махсус қисм/Муаллифлар жамоаси. –Т. ТДЮИ нашриёти, 2018.-В. 44-45

Гуценко К.Ф. Частное обвинение в советском уголовном процессе. Дис.канд.юрид.наук. М., 2018. -C.3.

Катькало С.И., Лукашевич В.З. Судопроизводство по делам частного обвинения. Л., 2021. -C.29.

Бекматова Д.Ш. Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессида жиноий таъқиб функциясининг шаклланиши ва уни такомиллаштириш: Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) … дис. автореф. – Т., 2020. – Б.15.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига шарҳлар. – Т., 2000. – Б.434.